ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
150
ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИ ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ
ЭТИШГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР
Халилова Малика Абдурахим қизи
https://doi.org/10.5281/zenodo.14934706
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш турли ташкилий
чоратадбирларларлардан ташкил топган бўлиб, улари яхлит тизимга
келтириш, ўзар мувофиқлаштитиш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Шу
ўринда таъкидлаш лозимки сўнги йилларда муайян соҳа ёки тармоқни
комплекс ва тизимли ривожлантиришда концепцияларни қабул қилиш
амалиёти
урф
бўлмоқда.
Норма
ижодкорлиги
фаолиятини
такомиллаштириш концепцияси, Ўзбекистон Республикаси олий таълим
тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси, Ўзбекистон
Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш
концепцияси, Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача
ривожлантириш концепцияси, Аҳолини рўйхатга олиш бўйича концепция,
Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепцияси кабилар
шулар жумласидандир.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида ўз ечимини кутаётган кўплаб
тизимли муаммолар мавжуд эканлиги сир эмас. Сўнгги йилларда йўлларда
ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва унинг ташкилий-ҳуқуқий
асосларини тубдан такомиллаштириш масалалари фуқароларимизни,
ваколатли давлат органларини, кенг жамоатчилик вакилларини, умуман
олганда, жамиятимизни ўйлантириб келаётган асосий муаммолардан
бири ҳисобланади.
Бу жабҳада йўл ҳаракати қатнашчилари хавфсизлигини, уларнинг
ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисалари
сонини камайтириш, мамлакатимизда ҳайдовчилар тайёрлаш ва
фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш тизимини тубдан
ислоҳ қилиш, бу борадаги ваколатли давлат органлари масъулиятини
янада ошириш, соҳага кириб келаётган янгиликларнинг қонуний
асосларини яратиш ва ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш масалалари
тезкор ечим кутаётган муаммолар сирасига кириб улгурди.
Таъкидлаш жоизки, ҳозирда мамлакатимизда ушбу соҳа қатор
қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинганлигига ва турли
дастурлар, стратегиялар доирасида янада такомиллаштирш бўйича олиб
борилаётган амалий ишларга қарамасдан юқорида келтириб ўтилган
муаммолар ҳамон сақланиб қолмоқда ва алоҳида эътиборни талаб қилади.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
151
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД ЙҲХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги
муаммоларини ўрганиш маркази томонидан олиб борилган илмий
таҳлиллар натижаларига кўра, якунланаётган 2023 йилнинг 9 ойи
мобайнида юртимизда 6.604 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги
оқибатида 1.638 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган бўлса, 6.149 нафари турли
тан жароҳатлари олган. Булардан 311 та ҳолатда ҳайдовчиларнинг
автомобилни бошқариб кетаётган вақтида ухлаб қолиши, 1.499 ҳолатда
эса пиёдарнинг айби билан содир бўлган .
Йўл ҳаракатини ташкил этиш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини
таъминлашни такомиллаштиришнинг қуйидаги йўналишларига аҳамият
бериш жуда муҳимдир:
–
йўл
ҳаракати
хавфсизлигини
таъминлашнинг
ҳуқуқий
механизмларини ҳамда инновацион ёндашувларни такомиллаштириш;
– йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларини йўл ҳаракати қоидаларини
бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортишнинг механизмларини
такомиллаштириш;
– автомобиль йўлларида хавфсиз ҳаракатни ташкил этишда
интеллектуал транспорт тизимларини кенг жорий этиш;
– йўл ҳаракати иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларига риоя
қилиш маданиятини шакллантириш ҳамда билим тажрибасини ошириш.
Шу
билан
бирга,
транспорт
инфратузилмасини
ҳаракат
хавфсизлигини
таъминлашнинг
замонавий
талабларига
тўлиқ
мувофиқлаштириш, тирбандлик юқори бўлган чорраҳалар ва автомобиль
йўлларида марказлашган рақамли бошқариш тизимини жорий этиш ва бу
орқали
тирбандликлар
сонини
камайтириш,
ушбу
соҳадаги
қоидабузарликларни самарали аниқлаш тизимини йўлга қўйиш,
автомобиль йўллари бўйлаб тартибга солинган йўл бўйи пуллик
автомобиль тўхташ жойларини ташкил қилиш, шунингдек, жамоат
транспортининг устуворлигини таъминлаш талаб этилмоқда.
Муаммонинг ҳуқуқий жиҳати йўл ҳаракати хавфсизлигини
таъминлаш механизмида муҳим аҳамиятга эга, чунки бугунги кунда турли
хил қонуности ҳужжатларининг жуда катта тўплами шаклланган, бу эса
бундай ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида маълумот олиш ва улар билан
танишишда объектив равишда қийинчиликлар юзага келтиради.
Шунингдек, бугунги кунда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича таълим
дастурлари мавжуд эмаслиги бу борадаги билимларни шакллантиришга
салбий таъсир қилмоқда. Шу сабабли, мактабгача таълим муассасалари ва
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
152
ўрта мактаблар, олий ўқув юртларининг давлат таълим стандартлари,
малака талаблари ва ўқув дастурларига ягона “Йўл ҳаракати хафсизлиги”
курсини киритиш ва ушбу курс машғулотларини йўл-патруль хизмати
ходимларини ҳам жалб этиш асосида йўлга қўйиш зарур.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, автоҳалокатларнинг 45 фоизи
ҳайдовчиларнинг қоидаларни менсимаслиги, 10 фоизи тажрибасизлиги,
25 фоизи йўлнинг ҳолати ва инфратузилмаси талабга жавоб
бермаслиги, 20 фоизи пиёдаларнинг қоидаларга амал қилмаслиги
оқибатида содир бўлаётганлиги қайд этилган. 2021 йилда аниқланган 7,7
млн ҳуқуқбузарликнинг 46 фоизи қўпол қоидабузарликлар (транспорт
воситасини маст ҳолда бошқариш, светофорнинг таъқиқланган чироғида
ҳаракатланиш, тезликни ошириш) ҳисобланади. Ушбу даврда жами
республика бўйича 95 минг нафар ҳайдовчи 5 тадан ортиқ, 9 минг нафари
20 тагача, 700 нафари 50 тагача, 18 нафари 100 тагача қоидабузарлик
содир этган. Бу эса, йўл ҳаракати қоидаларини бузишга қарши
курашишнинг маъмурий-ҳуқуқий воситаларини кучайтириш заруратини
кўрсатади .
Йўл ҳаракати хавфсизлигини кучайтириш бўйича Давлатимиз
раҳбари томонидан берилган вазифа ва топшириқларни амалга ошириш
фикримизча қуйидагиларни назарда тутади:
биринчидан, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги
давлат бошқарувини амалга оширувчи Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий
давлат ҳокимияти ва махсус ваколатли давлат органлари, яъни
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Автомобиль
йўллари қуриш ва фойдаланиш ташкилоти, Ички ишлар вазирлигининг
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ваколатларини аниқлаштириш
ва бунда бир-бирини такрорлаш ҳолатларига йўл қўймаслик;
иккинчидан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят
кодексларига йўл ҳаракатида қўпол қоидабузарликларни, шу жумладан
такроран содир этганлик, йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторларининг
қонуний
талабларига
бўйсунмаганлик
учун
жазо
чораларини
кучайтиришни назарда тутувчи тегишли қўшимчалар киритилиши зарур;
учинчидан, пиёдаларни ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларини йўл
ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка
тортишнинг аниқ механизмларини белгилаш ва жазо муқаррарлигини
таъминлаш шарт;
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
153
тўртинчидан, ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек
қўйишнинг, назоратнинг юқори самарадорлигини таъминловчи йўл
ҳаракатини автоматлаштирилган тарзда тартибга солиш, видеокузатув ва
йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этиш тизимларини, бошқа
техник воситаларни янада кенгайтириш керак;
бешинчидан, “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” умуммиллий дастури
доирасида йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўл ҳаракати қоидаларига
риоя қилиш маданиятини оширишга қаратилган самарали тушунтириш
ишлари тизимини, шу жумладан оиладан бошлаб, боғча, мактаб, ўрта
махсус ва олий таълим муассасалари ҳамда мулк шаклидан қатьи назар,
барча корхона, муассаса, ташкилотларда амалга ошириш лозим .
Жумладан, йўл ҳаракатини бошқаришнинг автоматлаштирилган
тизимлари светофорда транспорт воситалари оқимини тартибга солишга
ва йўл кесишмаларида уларнинг кутиш вақтини камайтиришга ёрдам
беради.
Бундай тизимларни йўлларимизда жорий этиш йўл ҳаракати
қоидаларини бузиш ва тезликни чеклаш тўғрисидаги фото ва видео қайд
этиш тизимини жорий этилиши тахминий равишда қуйидаги ҳолатларни
камайтиради: автомобилларнинг чорраҳаларда қолиб кетишини – 20
фоизга; тўхтаб туришлар сонини – 25 фоизга; ЙТҲлар сонини – 15 фоизга.
Автоматлаштирилган бошқарув тизимлари ва қоидабузарликларни
фото ва видео қайд этиш мосламаларидан фойдаланиш натижасида
ҳаракатнинг ўртача тезлиги 30% ошиши мумкин .
Йўл-патруль хизмати – жамоат ва жамият хавфсизлигини қонунга
хилоф тажовузлар, ижтимоий ва миллатлараро низолар, фавқулодда
вазиятлар ва бошқа таҳдидлардан (кейинги ўринларда – таҳдидлар)
ҳимояланганлик ҳолати бўлиб, у жамиятнинг барқарор ривожланишига
хизмат қилади ҳамда инсоннинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатлари рўёбга чиқарилишини таъминлайди .
Йўл-патруль хизмати фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва
қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини,
конституциявий тузумни ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, шахс,
жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек,
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасини олдини
олишда ички ишлар тизимидаги соҳавий хизматлар билан ҳамкорликни
амалга ошириш билан бир қаторда маҳаллий давлат ҳокимияти ва
фуқаролик институтлари билан ҳам ўзаро ҳамкорликни амалга оширади.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
154
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг йўл ҳаракати
хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари қуйидагилардан
иборат:
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш давлат дастурларини
амалга ошириш;
йўл
ҳаракати
хавфсизлигини
таъминлаш
ҳудудий
дастурларини тасдиқлаш ҳамда уларни амалга ошириш устидан назорат
олиб бориш;
йўл ҳаракати хавфсизлиги тиббий жиҳатдан таъминланишини,
шунингдек, йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлганда жабрланганларга
тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш;
йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида жароҳатланишларнинг
олдини олиш, аҳолига йўлларда юриш-туриш хавфсизлиги қоида¬лари¬ни
ўргатиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб этиш ҳамда экологик
хавфсизлик талабларига риоя этиш чора-тадбирларини кўриш;
– шаҳарлардаги, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги
кўча¬ларнинг, йўлакларнинг, шунингдек, шаҳар электр транспорти
йўллари¬нинг қурилиши ва соз ҳолатда сақланишини таъминлайди .
Илмий изланишлар давомида ушбу соҳада қуйидаги камчиликлар
аниқланди:
биринчидан, айрим шаҳар ва туманларда йўл белгилари етишмаслиги
кўзга ташланса, айрим ҳудудларда мавжуд йўл белгилари эскирган ва
таъмирталаб ҳолатга келиб қолган;
иккинчидан, амалда ишлаб турган чорраҳалардаги светофорлар ва
уларнинг устунлари эскирган. Баъзи ҳолларда носоз ҳолга келиб қолган
светофорлардан фойдаланишда йўл-транспорт ҳодисалари, шунингдек,
йўл ҳаракати қатнашчилари томонидан қоидабузарликлар содир этилиши
ҳолатлари мавжудлиги;
учинчидан, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойларига светофор
ўрнатиш зарурияти мавжудлиги;
тўртинчидан, аҳоли гавжум жойларда транспорт воситаларининг
узлуксиз ҳаракатланишини ҳисобга олган ҳолда, йўлларда ер усти
пиёдалар ўтиш жойи қуриш заруриятининг мавжудлиги тизимдаги айрим
муаммоларни ечими ҳали ҳамон очиқ қолаётганлигини кўрсатмоқда.
Тизимдаги яна бир муаммолардан бир шундаки, йўл-транспорт
ҳодисаларини олдини олиш мақсадида ички ишлар органлари томонидан
бир қанча ишлар олиб борилаётган бўлсада, бироқ ҳамон йўл
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
155
инфратузилмалари тўлиқ ташкил этилмаслиги ва йўл ҳаракати
иштирокчилари томонидан белгиланган қоидаларга амал қилмаслиглари
ҳамда қонунда белгиланган жазо чораларини писанд қилмаслик
ҳолатлари натижасида йўл-транспорт ҳодисалари сони ортиб боришига
сабаб бўлмоқда.
Бунга ечим тариқасида Президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш
таклиф этилади.
Унда йўл инфратузилмаси ва йўловчи ташиш фаолияти билан боғлиқ
камчилик ва муаммолар тизимли ўрганиш;
– йўл инфратузилмаларини таъмирлаш, ташкил этиш ва ҳолатини
сақлаш ишларининг самарадорлигини ошириш;
– йўловчи ва юк ташиш фаолиятини тизимли йўлга қўйиш
самарадорлигини ошириш;
– бунинг учун масъул бўлган марказий идораларнинг 1-раҳбари
йилига икки маротаба Олий мажлис сенати олдида, ҳудудий
бошқармаларнинг
1-раҳбарлари ҳар чоракда бир маротаба ва туман (шаҳар) 1-
раҳбарлари тегишли халқ депутатлари кенгаши иштироки ҳамда кенг
жамоатчилик- халқ олдида амалга оширган ишлари бўйича ҳисобот
беришлари;
– мазкур йўналишда юзага келаётган тўсиқларни бартараф этиш;
– пуллик автомобиль йўлларини қуриш бўйича очиқ шаклдаги
тендерларни ташкил этиш масалаларини киритиш мақсадга мувофиқ
бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги
Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва 2030 йилгача бўлган даврда
барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифалар асосида
олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, албатта, йўл ҳаракати
хавфсизлигини кучайтиришда ҳам, қолаверса маъмурий-ҳуқуқий тартибга
солиш нормаларини такомиллашувида ўз самарасини беради.