ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
49
ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАР
ТИЗИМИНИНГ ЖАМИЯТ МАНФААТЛАРИ БИЛАН УЙҒУНЛИГИ
Шоназаров Жамол Умирзоқович
Халқаро инновацион университети
“Педагогика” кафедраси в.б.доценти
Email: shonazarov77@mail.ru
Ёқубова Нозима
(Халқаро инновацион университети 3 курс талабаси)
https://doi.org/10.5281/zenodo.14906433
Аннотация
Мазкур мақолада ёш авлод тарбиясида оила, оилавий муҳит ва унинг
ўрни, тарбияда оила, маҳалла ва жамоатчилик ҳамкорлигига оид устувор
вазифалар баён этилган.
Шунингдек, бола тарбиясида ота-онанинг вазифаси, оилавий
муносабатлар тизими, оилавий муҳит ҳамда миллий тарбиямизга хос
хусусиятларнинг ижобий аҳамиятига оид маълумотлар келтирилган.
Калит сўзлар:
тарбия, тарбия жараёни, оила, оилавий муҳит, оилавий
муносабатлар, миллий тарбия, комил инсон, шахс ривожланиши, соғлом
авлод, ота-она бурчлари, тарбия тизими, тарбиявий иш.
Аннотация
В данной статье описаны приоритеты семьи, семейная среда и ее роль
в воспитании молодого поколения, а также сотрудничество семьи,
сообщества и общества в образовании.
Также приводятся сведения о роли родителей в воспитании детей,
системе семейных отношений, семейной среде, положительном значении
особенностей нашего национального воспитания.
Ключевые слова
: образование, воспитательный процесс, семья,
семейная среда, семейные отношения, национальное воспитание,
совершенная личность, развитие личности, здоровое поколение,
родительские обязанности, система образования, воспитательная работа.
Ҳаётимизнинг асосий қоидаларидан бири бу инсон омили, унинг яхши
яшаши, тарбияси ва келажагига эътибор қаратиш ҳамда хизмат қилишдир.
Бугунги глобаллашув жараёнида энг долзарб масалалардан бири ҳам
жамиятга ҳар томонлама етук, баркамол, рақобатбордош, ижодкор ва
ташаббускор инновацион ғояларга эга, қатъиятли, иродали, шижоатли ёш
авлодни тарбиялаб бериш давлат талаби ҳисобланади. Айнан шу каби
талабларни тўғри ва ижобий ҳал этиш оилавий муносабатлар тизими ва
оила тарбиясига бевосита боғлиқдир. Замонавий дунёда оилага қадрият
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
50
сифатида муносабат ўзгариб бораётгани айрим ўринларда унинг
қадрсизланиб
қолаётгани,
бутун-бутун
халқлар
ҳаётида
ушбу
ижтимоийлашув
институтининг
инқирозидек
хавфли
ҳодиса
кузатилаётгани оила муаммолари соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг
долзарблигини оширмоқда.
Оила авлодлар орасидаги ижтимоий тажрибани етказувчи
маскандир. Ҳар бир оила ва оила аъзолари ўртасидаги муносабатларнинг
ўзига хос миллий хусусиятлари мавжуд бўлиб, бу қадимдан авлоддан-
авлодга ўтиб келаётган маънавий қадриятлар, урф-одатлар замирида
таркиб топган оиладаги маънавий тарбиянинг асоси ҳисобланади. Шундай
экан, айнан оилада бола миллий хусусиятларни ўзида таркиб топтиради.
Оилада болаларнинг руҳан ва жисмонан соғлом бўлиб ўсишига оила
муҳитининг таъсири кўплаб педагог ва психолог олимлар томонидан
тадқиқотларда исботлаб берилган, чунки оилавий муҳит қандай бўлса,
болалар худди шу муҳит таъсирида улғаядилар [1]. Оила муҳити болаларга
таъсир кўрсатиши билан биргаликда уни ҳаётга ва меҳнатга тайёрлайди,
шахс сифатида унинг маънавияти, дунёқараши, тасаввурларини оширади.
Жамиятда эса болаларни руҳан ва жисмонан соғлом қилиб вояга етказиш
ота-онанинг нафақат шахсий иши, балки ижтимоий бурчи ҳамдир. Шундай
экан, ҳар бир ота-онанинг бурч ва вазифасига масъулият билан ёндошиб,
оилада ҳар томонлама соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, унинг
ижтимоий-иқтисодий барқарорлиги, фаровонлигига эришиш билан бир
қаторда, билимли, ақл-заковатли, уддабурон, зукко, руҳан ва маънан
баркамол инсонни вояга етказиш, шунингдек, оила анъаналари, касб-кори,
шажарасининг давомийлигини таъминлаш, фарзандни бўш вақтини
унумли ўтказишга эришиш, гиёҳвандлик, ахлоқсизлик, ақидапарастлик,
хоинлик каби баъзи бир иллатларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик ва
бошқалар киради.
Болалар тарбиясида асосий бўғин оила муҳим ижтимоий омил
сифатида ёш авлоднинг камолотга эришувида асосий восита, ижтимоий
муносабатлар тизимининг фаол кўринишларидан биридир. Айнан
оилавий муносабатлар тизимида ота-она муносабатидаги оқибатлилик,
сабрлилик, ўйлаб, ақл-заковат билан оилавий юмушларни биргаликда
маслаҳат асосида ҳал этиши, уларнинг бир-бирига меҳрибонлигига,
фарзандларга бир хилда муомалада бўлиши, ҳар иккала томонининг
қариндош-уруғларига, қўни-қўшниларига бир хилда меҳр-муҳаббат,
ҳурмат билан қараши, бир сўзлиги, ҳақиқатни гапириш каби ижобий
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
51
фазилатларга эга бўлиши, шунингдек, ичкиликка ружу қўйиш, чекиш,
ёлғончилик, маиший бузуқлик, манманлик ва бошқа шу каби иллатлардан
ҳоли бўлиши оилавий муносабат маданиятининг софлигини таъминловчи
хусусиятдир [2].
Фарзандлар ота-оналарига ўхшашга ҳаракат қиладилар, ота-оналар
эса ўзлари билиб-билмасдан ўз характер ва хусусиятларини, орзу-
ҳавасларини фарзандларига сингдириб борадилар. Айнан ана шундай
характер хусусиятларидан бири бўлган меҳр-мурувватлилик ота-онадан
фарзандларига ўтади. Айниқса, ўсмирлик давридаги болаларга ота-
онанинг меҳрибонлиги, доимий назорати ва дўстона маслаҳати катта
аҳамиятга эга. Аммо афсуски, кўпгина ота-оналар фарзандини "бебош"
қилиб қўймаслик учун бу ажойиб инсоний туйғудан чўчийдилар. Улар
боланинг тантиқ, шахсиятпараст бўлиб қолишидан ташвишланадилар.
Лекин жуда кўп салбий хусусиятлар бола ота-онанинг тўғри
мурувватидан, эркалашидан, эътиборидан маҳрум бўлган шароитларда
вужудга келади. Шунинг учун ҳам бола ўзининг севишларига, ўзига
ғамхўрлик кўрсатишига ишонч ҳосил қилиши ота-онанинг муҳим
вазифасидир.
Бола тарбиясида ота-онанинг вазифаси, ролини кўплаб халқ оғзаки
ижоди намуналарида, жумладан халқ мақол ва маталларида ҳам учратиш
мумкин. Масалан, оилавий муҳит ва оилавий тарбиядаги хусусиятларни
билиш, ота-онанинг тарбиячилик вазифаси тўғрисида қуйидаги халқ
мақолини келтириш мумкин: Дарахтдан мева оламан десанг,
ниҳоллигидан парвариш қил. Шунингдек, ”Қуш уясида кўрганини қилади”
каби мақоллар бежиз айтилмаган ва бу каби ибратли фикрлар ўзбек
оилаларининг ўзига хос хусусиятларини намоён этади.
Агар оилада ота-она фақат шахсий ҳузур-ҳаловати билан машғул
бўлса, агар оилада раҳмсизлик ва худбинлик ҳукм сураётган бўлса,
буларнинг ҳаммаси боланинг маънавий қиёфасига салбий таъсир
этмасдан қолмайди, албатта. Шунинг учун ота-оналар учун оила тарбияси,
аввало ўз-ўзини тарбиялашдан иборат бўлмоғи керак. Ота-оналарнинг
юксак ижтимоий онги болаларда ҳам шунга мос онг таркиб топишига
ёрдам беради. Оилада катталарга ҳурмат, кичикларни авайлаш каби
қоидалар кундалик одатга айланиб бориши керак [3]. Ота-она олдидаги
масъулиятнинг нақадар муҳимлиги шундан иборатки, улар боланинг ҳар
бир қадамини, ҳар бир хатти-ҳаракатини зимдан кузатиб борадилар.
Болалар ҳар қандай жанжални, ёмон ноўрин сўзни узоқ вақт эслаб
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
52
юрадилар, ўрни келганда, вазият бўлганда амалда қўллашга ҳаракат
қиладилар.
Бугунги кунда давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлар ва
соҳани такомиллаштиришга қаратилган фармон ва қарорларга
қарамасдан ёшларни тарбиялашда оила, маҳалла ва таълим муассасалари
ҳамкорлигида камчиликлар мавжуд эканлиги кузатилмоқда. Холбуки,
бугунги глобаллашув жараёнида ёш авлодни ҳар томонлама маънавий
етук, жисмонан соғлом камол топишлари учун нафақат ота-она балки
ўқитувчи-мураббийларнинг хизматлари беқиёсдир. Чунки, таълим-тарбия
тизимида ота - она, таълим муассасалари ва маҳалла ҳамкорлиги баркамол
шахсни ҳар томонлама ва уйғун ривожлантиришда асосий восита ва
устувор соҳа бўлиб хизмат қилади. Ҳар бир инсоннинг шахс сифатида
шаклланишида, ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топишда оила, маҳалла ва
таълим муассасасининг ўрни ниҳоятда катта ҳисобланади. Шунинг учун
оила, маҳалла ва таълим муассасалари ижтимоий ҳамкорлиги фаолиятини
мунтазам режа асосида олиб бориш мақсадга мувофиқ [4].
Оилавий муносабатлар ва оилавий муҳитнинг ижобий аҳамияти
бевосита фарзанд тарбиясида ота-онанинг ўрни, уларнинг тарбияга
бирдек масъулият билан ёндашиши ҳамда миллий тарбиямизга хос
хусусиятлар руҳида тарбиявий ишни олиб бориш ва раҳбарлиги асосидир.
Баъзи оилаларда фарзанд тарбияси фақат оналарга юклатилган, оталар
эса бу ишдан ўзларини четга оладилар ёки вақтлари йўқлигини пеша
қиладилар. Гўё фарзандларни боғча, мактаб тарбиялаб беришлари шарт.
Тарихий тажриба шундан далолат берадики, азалдан ўғил болаларнинг
тарбияси билан оталар, қиз боланинг тарбияси билан оналар
шуғулланганлар, аммо асосий жавобгарлик эркаклар назоратида бўлган.
Ота-оналар болаларга бирдек муносабатда бўлишлари, бир хил меҳрибон
ва ғамхўр, талабчан ва қаттиққўл бўлсалар болалар ҳаёти бутун ва
мукаммал бўлади. Бири талаб қилганда, иккинчиси ёнини олса тарбия
бузилади. Болаларга ҳаддан ташқари меҳрибончилик қилаётган ота-
оналар уларни ҳурмат қилишни ўргатишлари зарур. Ҳозирги кунда айрим
ота-оналар болаларини тарбиялаш борасида ўз вазифалари ва бурчларини
тўла ҳис қилмай бошқа эҳтиёж ва қизиқишларни устун қўйишмоқда. Зеро
тарбияни ҳар қандай қизиқиш ва эҳтиёжлардан устун қўйиш фарзандлар
тарбиясидаги етакчи қоидалардан биридир. Оила ҳаётини тўғри ташкил
қилиш, оилада соғлом ахлоқий муҳитни яратиш лозим. Бунда ота-
оналарнинг муносабатлари, қарашлари ва хатти ҳаракатлари оилавий
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
53
муҳитда намоён бўлади. Шу боисдан ота-оналарнинг ҳар бир хатти-
ҳаракатини болалар кузатиб туради [5]. Шунинг учун болага у ёки бу ишни
қил ёки қилма деб насиҳат қабилидаги ўргатиш йўли билан
тарбиялайман, деб ўйламаслик керак. Ҳар бир ота-она боласини бахтли
инсон бўлишини истайди. Фарзандини ана шундай инсон бўлишидан
нафақат уларнинг ўзи, балки жамият ҳам манфаатидир. Ота-онанинг
фуқаролик бурчи ҳам шуни тақозо этади. Демак, ҳар бир ота-она, энг
аввало, мамлакат ва жамият манфаатлари учун комил инсонни тарбиялаш
олий мақсади эканлигини унутмаслиги лозим.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Акрамова Ф.А., Абдуллаева Р.М. Шарқ мутафаккирларининг оила
хусусида қарашлари.-Т.:2002.-28-34 б.
2. Каримова В.М. Оила психологияси. Дарслик. - Т.: “Фан ва технология”,
2008. - 170 б.
3. Сафаров О., Маҳмудов М. Оила маънавияти. -Т.: “Маънавият”, 1998. -Б.77.
4. Шоумаров Г. Б., Ҳайдаров И. О., Соғинов Н. А. Оила психологияси. Ўқув
қўлланма. Т.: «Шарқ», 2010. ‒ Б.177
5. Ҳасанбоева Ш., Туропова М., Ҳасанбоева О. Маънавий-ахлоқий тарбия
асослари. –Тошкент: “Ғ.Ғулом” нашриёти, 2000 й