Авторы

  • Ажинияз Сарсенбаев
    Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети докторанты.

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.arims.78441

Аннотация

Мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат бошқарувини  янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизациялаш жараёнлари маъмурий ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаб берди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизациялаш жараёнлари маъмурий ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаб берди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида шахснинг шаъни ва қадр қимматини муҳофаза этилишини таъминловчи қуйидаги нормалар мавжуд:


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

37

ҲАҚОРАТ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

Сарсенбаев Ажинияз Мамбеткерим улы

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат

университети докторанты.

e-mail:azhok001@gmail.com

https://doi.org/10.5281/zenodo.15202256

Мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат бошқарувини

янгилаш

ва

янада

демократлаштириш

ҳамда

мамлакатни

модернизациялаш жараёнлари маъмурий ислоҳотларнинг устувор
йўналишларини белгилаб берди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган

давлат бошқарувини

янгилаш ва

янада демократлаштириш ҳамда

мамлакатни модернизациялаш жараёнлари маъмурий ислоҳотларнинг
устувор йўналишларини белгилаб берди. Ўзбекистон Республикаси
Конституциясида шахснинг шаъни ва қадр қимматини муҳофаза
этилишини таъминловчи қуйидаги нормалар мавжуд:

“Ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий

ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига
эга (27-м.), фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа
кишиларнинг ҳуқуқлари эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат
қилишга мажбурдирлар (48-м.) Конституцияда келтирилган ушбу
нормаларда давлатимизда, шахснинг шаъни ва қадр қиммати
камстилимаслига ва бунинг ушун жавобгарлик асослари бор эканлигига
мисол бола олади.

Ўзбекистон Республикасининг 22 сентябр 1994 йилда қабул қилинган

ва 1 апрел 1995 йилда кучга киритилган Ўзбекистон Республикаси
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга биноан

маъмурий

ҳуқуқбузарлик

- бу қонун ҳужжатларига биноан маъмурий жавобгарликка

тортиш назарда тутилган, шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва
эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, табиий
муҳитга тажовуз қилувчи ғайриҳуқуқий, айбли (қасддан ёки эхтиётсизлик
орқасида) содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади.

Маъмурий хукукбузарликнинг асосий белгилари куйидагилардир:
1) жамиятга қарши хусусияти; 2) гайриқонунийлиги; 3) айблилиги;

4) цилмишнинг жазога лойикдиги. Маъмурий хукукбузарлик таркибини
норматив-хуқуқий ҳужжатлар билан мустаҳкамланган ва мавжудлиги
маъмурий жавобгарликка олиб келиши мумкин булган белгилар
(элементлар) мажмуи ташкил қшади. [2,101]


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

38

Юридик адабиётларда маъмурий жавобгарликни қўллашнинг

икки асоси кўрсатиб ўтилган:

биринчиси,

қонуннинг ҳуқуқий (норматив)

асоси сифатида;

иккинчиси –

маъмурий ножўя хатти-ҳаракатнинг

(ҳуқуқбузарлик) фактик асоси сифатида.[3,216]

Бугунги

кунимизга

келиб

ҳуқуқбузарликларнинг

турлари,

динамикаси,

содир

этилиш

турлари

ҳам

олдинги

даврларга

солиштирганда сезиларли даражада ошган. Бунга мутаносиб равишта
жавобгарлик асослари, норма ижодкорлиги, қонунларга ўзгартиришлар
киритилган ҳолда бу муносабатлар тартибга солиниб келинмоқда. Лекин
шунга қарамасдан яъни жабовгарликнинг кучайганлиги ва олдини олиш
чораларининг (профилактика) амалга оширилётганлигига қарамасдан
айрым ҳуқуқбузарликлар соны олдинги даврларга солиштирганда ошган.

Биз кўриб чиқмоқши бўлган бугунги мавзу яъни ва бошқа

ҳуқуқбузарлик турларига нисбатан динамикаси ва обектив тарафи
олдинги даврларга нисбатан ривожланган ҳуқуқбузарлик тури ҳақорат
қилиш ҳуқуқбузарлиги.

Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан

камситиш базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ
бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. [3,41-модда]

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил ичида қайта содир етилса жиноий

жабовгарликка сабаб булади. Янъи: Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг
шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти,
шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир
этилган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача миқдорда

жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир
йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан

оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки
Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали ҳақорат қилиш
—базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз
бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача
мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш
ишлари билан жазоланади.

Ҳақорат қилиш:
а) жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши

муносабати билан боғлиқ ҳолда;


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

39

б) хавфли рецидивист томонидан ёки туҳмат қилганлиги учун илгари

судланган шахс томонидан қилинган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз

бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ
тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.
[5,140-модда]

Ҳақорат кўпчилик ўртасида, айбдорга ҳам, жабрланувчига ҳам таниш

ёки нотаниш кишилар иштирокида, ҳатто, жабрланувчи йўқ бўлган вақтда
ҳам содир этилиши мумкин. Бу кейинги ҳолатда айбдорнинг нияти
ҳақоратнинг жабрланувчига маълум бўлишидан иборатдир. Мазкур
маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиб маъмурий жазо чораси
қўлланилгандан кейин бир йил ичида худди шундай ҳуқуқбузарликни
айнан шу шахс томонидан такрор содир этса,

Жиноят кодексининг 140-модда биринчи қисми билан квалификация

қилинади.

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан мазкур ҳуқуқбузарлик

аниқланганда ёки фуқароларнинг ички ишлар идораларига қилган
мурожаатлари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
тегишли

маъмурий-процессуал

ҳужжатларни

расмийлаштириб,

ўрнатилган тартибда маъмурий жазо чорасини қўллаш учун маъмурий
ишлар судига тақдим этади.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки,

ушбу маъмурий ҳуқуқбузарлик

бугунги кунда динамикаси, содир этилиш турлари олдинги даврларга
солиштирганда ривожланган. Тилимизга янги сўзлар кириб келмоқда, ва
бу созлар орасида ҳақорат қилиш мазмунидаги созлар ҳам висёр, шу
сабабдан ушбу ҳуқуқбузарликларга жазо тайинлашда ҳуқуқбузарлик
таркибини толиқ аниқлаш яъни ҳақийқаттанҳам ҳақорат мазмунидаги
сўзми ёки йуқ. Ушбу холатга аниқлик киритиш ушун бугинги кунда узбек
тили ва бошқа тиллар буйича замонавий ва малакали кадрлар зарур.
Шунингдек

маҳалла

профилактика

инсректорлари

тарафидан

маҳаллаларда, ҳуқуқбузарликлар олдини олиш, турлари буйича
фуқороларга тушинтириш ишлари олиб борилиши керак..

Фойдаланилган адабиётлар:

1.Саидов А.,Таджиханов У.,Одилқориев X. Давлат ва хукук асослари:
Дарслик. — Т.: Шарк, 2002.- 720 б.Б
2.Хожиев Э., Хожиев Т. Маъмурий ҳуқуқ. – Т., 2006. – Б.536.
3.Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодекси (ЎзР 22.09.1994 й. 2015-XII-сон Қонуни билан тасдиқланган)


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

40

4. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (ЎзР 22.09.1994 й. 2012-
XII-сон Қонуни билан тасдиқланган)
5.Маъмурий ҳуқуқ: Дарслик/ Н.Т.Исмоилов, Ў.Х.Мухамедов, А.С.Турсунов ва
бошқ.; Ш.Т.Икрамов ва И.А.Хамедов таҳрири остида. – Т.: Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Академияси, 2015. – 532 б.

Библиографические ссылки

Саидов А.,Таджиханов У.,Одилқориев X. Давлат ва хукук асослари: Дарслик. — Т.: Шарк, 2002.- 720 б.Б

Хожиев Э., Хожиев Т. Маъмурий ҳуқуқ. – Т., 2006. – Б.536.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (ЎзР 22.09.1994 й. 2015-XII-сон Қонуни билан тасдиқланган)

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (ЎзР 22.09.1994 й. 2012-XII-сон Қонуни билан тасдиқланган)

Маъмурий ҳуқуқ: Дарслик/ Н.Т.Исмоилов, Ў.Х.Мухамедов, А.С.Турсунов ва бошқ.; Ш.Т.Икрамов ва И.А.Хамедов таҳрири остида. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015. – 532 б.