ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
29
ТУРЛ И ИҚЛИМ ШАРОИТЛАРИДА АТМОСФЕРА ҲАВОСИДАН
ИЧИМЛИК ЁКИ ТЕХНИК СУВ ОЛИШ УСУЛЛАРИ
Максудов Хусниддин Мухитдинович
https://doi.org/10.5281/zenodo.15295968
Турли иқлим шароитларида атмосфера ҳавосидан сув олиш учун бир
нечта турдаги мосламалар ва технологиялар қўлланилади [1]. Бу
мосламаларнинг ишлаш принципи ва самарадорлиги ҳавонинг намлиги,
ҳарорати ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади [2].
Туман тўрлари ёрдамида
нам ва туманли иқлимларда бу усул
самарали хисобланади. Мазкур усулда катта тўрлар ҳаводаги туман
томчиларини ушлаб, уларни йиғиб сувга айлантиради. Бу пассив, энергия
талаб қилмайдиган ва арзон усул ҳисобланади. Ушбу усул ёрдамида сув
танқислиги мавжуд бўлган, лекин туман кўп учрайдиган ҳудудларда
самарали ечим бўлиб ҳисобланади.
Мазкур усулнинг афзалликлари энергия талаб қилмайди, тўлиқ
пассив, ташқи энергия манбасига эҳтиёж йўқлиги,
қурилиш ва таъмирлаш
ишлари учун катта маблағ талаб этилмайди, маҳаллий материаллардан
тайёрлаш мумкин.
Экологик тоза, қайта тикланувчи ресурсдан
фойдаланилади, табиатга зарарсиз.
Чўмиқ пластиналар ҳаво ҳарорати ва намлиги фарқидан фойдаланиб,
металл ёки бошқа совуқ юзаларда ҳаводаги намлик конденсация
қилинади. Бу усул нисбатан паст намликда ҳам ишлайди, лекин
самарадорлиги ҳаво шароитига боғлиқ. Бу совуқ юзага тегишган ҳавонинг
намлиги конденсацияланган сув томчиларини ҳосил қилади.
Мазкур
жараёнда
микрон даражасидаги конденсат томчилари бирлашиб,
гравитация таъсирида махсус лотокларга оқиб түшади.
Ушбу усулнинг
асосий самарадорлик холатлари, ҳаво намлиги 60% ва ундан баланд
намликда 1 кунда 0,5–2 литр/м², паст намликда 30–50% эса 0,1–0,3 л/м²
хосил бўлиш имкониятига эга [3]. Мазкур усулда қишлоқ хўжалиги
майдонларнинг чеклангич сув манбаларида микроирригация учун қўллаш
афзалликлари мавжуддир [4].
Атмосфера сув генераторлари (Atmospheric Water Generators, AWG)
қурилмалар ҳавони совитиб, унинг намлигини конденсация қилиб сув
ҳосил қилади. AWG қурилмалари электр энергияси орқали турли
иқлимларда ишлатиш мумкин. Баъзи моделлар тўлиқ қуёш энергиясида
ҳам ишлаши мумкин [3]. Мазкур қурилмаларни ишлаш принципи ҳавони
йиғиш йўли бу вентилятор ёрдамида атмосфера ҳавосида сув буғи
моддаси йиғилади [5].
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
30
Турл и иқлим шароитларида атмосфера ҳавосидан AWG (Atmospheric
Water Generator) технологияси сув танқислиги бўлган минтақалар учун
стратегик аҳамиятга эга. Қуёш энергияси билан ишлайдиган автоном
моделларнинг ривожланиши бу усулни қишлоқ ва чўл зоналарида кенг
қўллаш имконини бермокда.
Самарадорликни ошириш бўйича илмий тадқиқотлар, айникса паст
намлик шароитида ишлаш имкониятини кенгайтириш йўналишида олиб
борилмокда [6].
Юқорида келтириб ўтилган турли иқлим шароитларида атмосфера
ҳавосидан сув олиш усуллари
ва технологияларига қуйидаги таърифлар
бериш орқали ёритишимиз мумкин:
-
Нам ва туманли иқлим шароитларида — туман тўрлари энг самарали
ва арзон усуллар ҳисобланади;
-
Қуруқ ёки ўртача намлик ҳудудларида — сорбентли ва мембранали
мосламалар, шунингдек, AWG қурилмалари кўпроқ қўлланилади [7];
-
Барча технологиялар ва усуллар учун ҳаво ҳарорати ва намлиги
асосий омил ҳисобланади ҳамда энергия сарфи ва қурилманинг нархи ҳам
муҳим аҳамиятга эга.
Юқорида берилган усуллар сув танқислиги мавжуд бўлган турли
ҳудудларда атмосфера ҳавосидан ичимлик ёки техник сув олиш учун
замонавий ва истиқболли ечимлар ҳисобланади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Н.Р. Юсупбеков, Ҳ.С. Нурмуҳамедов, С.Г. Зокиров. Мембранали жараёнлар
ва қурилмаларни ҳисоблаш усуллари. Тошкент: ТИИТ, 2022.
2. Техник талаблар: Ўзбекистон Республикасининг ШНҚ 2.04.08-22
нормативларига мувофиқ газ тармоқларида мембранали ҳисоблагичларни
ўрнатиш тартиби
3. U.S. Environmental Protection Agency. “Atmospheric Water Generation
Technology: Technical Brief.” EPA, 2019. (AWG тизимларининг техник
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
31
асослари, конденсатор ва совитиш технологиялари, энергия сарфи ва
экологик таъсири ҳақида).
4. Raveesh, S., Shafeian, S., ва бошқалар. “ATMOSPHERIC WATER GENERATION:
CONCEPTS AND TECHNOLOGIES.” Thermopedia, 2023. (AWG тизимларида
гибрид ва десикант технологиялари, энергия самарадорлиги ва ишлаш
шароитлари таҳлили).
5.
“Atmospheric
water
generator.”
Wikipedia,
2024.
(AWG
технологияларининг турлари, конденсация, десикантлар, мембраналар ва
халқаро қўлланиш соҳалари)
6. Evolution of the Progress. “Atmospheric Water Generators: Clean Water for
the Future.” 2025. (AWG технологияларининг янги йўналишлари, қуёш
энергиясида ишловчи турлари, энергия манбалари ва фильтрация
тизимлари).
7. Schuring, Chris. “Atmospheric Water Generation: A Promising Solution for the
Future of Drinking Water.” LinkedIn, 2024. (AWG технологияларининг глобал
сув танқислигига таъсири ва илмий асослари).