ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
113
НОДАВЛАТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИ СОҲАСИДА
ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ
МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Билолов Собиржон Содикович
“Central Asian University” MChJнинг Административ
ишлар бўйича проректори
https://doi.org/10.5281/zenodo.15285420
Ўзбекистонда сўнгги йилларда олий таълим тизими жадал
ривожланмоқда. Ҳаракатлар стратегияси ва Тараққиёт стратегиясининг
амалга оширилиши доирасида олий таълим муассасалари сони сезиларли
даражада ошди. 2016 йилда Ўзбекистонда ОТМлар сони 77 та бўлган бўлса,
2025 йилга келиб уларнинг сони 214 тага етди. Жумладан, давлат
ОТМлари 114 та (54,29%), нодавлат ОТМлар 71 та (32,39%) ва хорижий
ОТМлар филиаллари 29 тани (13,81%) ташкил этмоқда .
Нодавлат ОТМларининг кўпайиши билан бирга, истеъмолчилар
(талабалар)нинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи ҳам долзарб аҳамият
касб этмоқда. Таълим хизматлари соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш зарурати юзага
келмоқда.
Таҳлиллар кўрсатишича, Ўзбекистонда нодавлат ОТМларда жами
326.051 нафар талаба таҳсил олмоқда. Шундан 241.468 нафари (74%)
сиртқи таълим шаклида, 74.923 нафари (26%) кундузги шаклда таҳсил
олмоқда . Бу кўрсаткичлар нодавлат ОТМлари фаолиятининг асосий
мақсади сифатли таълим беришдан кўра, кўпроқ даромад олишга
қаратилганлигини кўрсатади.
Нодавлат ОТМларида профессор-ўқитувчилар таркиби ҳам сифатли
таълим беришни таъминлаш учун етарли эмас. Умумий республика
кўрсаткичлари бўйича профессор-ўқитувчиларнинг 69,58% илмий
даражасиз бўлса, нодавлат ОТМларда бу кўрсаткич 74,18%ни ташкил
этади. Шунингдек, нодавлат ОТМларда профессор-ўқитувчиларнинг 81%
илмий унвонга эга эмас .
Нодавлат ОТМларда контракт миқдори ҳам давлат ОТМларига
нисбатан сезиларли даражада юқори. Давлат ОТМларида ўртача контракт
7-11 миллион сўмни ташкил этса , нодавлат ОТМларда бу кўрсаткич 12-30
миллион сўмга етади .
Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
114
қилишнинг асосий ҳуқуқий негизини ташкил этади . Мазкур қонуннинг 4-
моддасида белгиланишича, истеъмолчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- товар (иш, хизмат) ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи,
сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш;
- товарни (ишни, хизматни) эркин танлаш ва унинг тегишли даражада
сифатли бўлишини талаб қилиш;
- товарнинг (ишнинг, хизматнинг) хавфсиз бўлишини талаб қилиш;
- бузилган ҳуқуқлари ёки қонун билан муҳофаза этиладиган
манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга, бошқа ваколатли давлат
органларига мурожаат этиш.
2022 йил 18 январда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисида”ги Қонунга бир қатор қўшимча ва ўзгартишлар киритилди .
Жумладан, Қонуннинг 21-моддасига киритилган ўзгартишга мувофиқ,
“Шартномага истеъмолчиларнинг қонунчиликда назарда тутилган
ҳуқуқларини камситадиган шартларни киритиш, шунингдек уларга
қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва афзалликларни бермаслик
тақиқланади”. Бу қоида таълим хизматлари шартномаларига ҳам татбиқ
этилиши мумкин.
Қонунга 28¹-модда киритилиб, унда товарларни (ишларни,
хизматларни) ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда реализация
қилишда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари
тартибга солинган. Бу қоидалар масофавий таълим хизматларини
кўрсатишда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга, таълим хизматлари
соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг махсус ҳуқуқий
механизмлари мавжуд эмас. Айрим мутахассисларнинг фикрича,
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг
4-моддасида санаб ўтилган истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари
қаторига “истеъмолчиларнинг билим олишга бўлган ҳуқуқи”ни ҳам
киритиш лозим. Ҳамда, қонунда алоҳида “Истеъмолчиларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида истеъмолчиларнинг билим олишга
бўлган ҳуқуқи” деб номланган моддани киритиш мақсадга мувофиқ бўлар
эди.
Нодавлат олий таълим муассасалари фаолиятида истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан қуйидаги муаммолар
мавжуд:
Биринчи навбатда, таълим хизматлари соҳасида истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган махсус ҳуқуқий механизмлар
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
115
етарли эмас. Мавжуд қонунчилик умумий характерга эга бўлиб, таълим
хизматлари истеъмолчиларининг ўзига хос ҳуқуқларини тўлиқ қамраб
олмайди. Бу эса нодавлат ОТМлар томонидан истеъмолчилар
ҳуқуқларининг бузилишига олиб келмоқда. «Таълим жараёнида
замонавий педагогик технологияларни қўллаш, фанларо интеграция,
ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш ва
талабаларнинг мустақил фикрлашини ривожлантириш каби асосий
йўналишлар ёритилган» . Аммо, нодавлат олий таълим хизматлари
соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини
такомиллаштириш масаласига етарли даражада эътибор берилмаган.
Иккинчи масала бу – таълим сифати назоратининг сустлигидир.
Нодавлат ОТМларда таълим сифатини назорат қилиш механизмлари
етарли даражада самарали эмас. “Тажриба ва кузатувларимиз асосида
шуни айтиш мумкинки, нодавлат таълим муассасаларидаги долзарб
муаммолардан бири, ишлаб чиқариш билан интеграциянинг яхши йўлга
қўйилмаганлиги, кадрлар тайёрловчи муассасалар билан буюртмачилар
ўртасида алоқаларнинг сустлиги ва рақобат муҳитининг тўлақонли
шаклланмаганлиги ҳисобланади”
Навбатдаги ушбу соҳадаги муаммо сифатида кўплаб нодавлат
ОТМларнинг фаолияти етарли даражада шаффоф эмаслигини кўрсатиш
мумкин. Профессор-ўқитувчилар таркиби, моддий-техник база, ўқув
дастурлари ва бошқа муҳим маълумотлар истеъмолчиларга тўлиқ тақдим
этилмайди. «Аҳолининг нодавлат ОТМларга нисбатан салбий муносабатда
эканлиги, яъни янги ташкил этилган олий таълим муассасаларининг
лицензия олиб таълим жараёнлари фаолиятини бошлагани билан
изоҳланади» .
Талабалар (истеъмолчилар) ва нодавлат ОТМлар ўртасида юзага
келадиган низоларни ҳал қилиш механизмлари самарали эмас. Кўпинча
талабалар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қаерга мурожаат қилиш
кераклигини билмайдилар. Таълим хизматлари истеъмолчиларининг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш учун,
аввало, қонунчиликни такомиллаштириш зарур. Бунда нафақат
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни,
балки “Таълим тўғрисида”ги қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни ҳам такомиллаштириш мақсадга мувофиқ.
«Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача
ривожлантириш концепциясида ҳам олий таълим соҳасида давлат хусусий
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
116
шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат олий
таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш асосида олий таълим
билан қамров даражасини 50 фоиздан ошириш, соҳада соғлом рақобат
муҳитини яратиш белгиланган» . Аммо, рақобат муҳитида истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш масаласи
етарлича ёритилмаган.
Россия олимларидан С.В. Широ таъкидлаганидек, "Таълим хизматлари
истеъмолчиларининг
ҳуқуқларини
ҳимоя
қилиш
механизмини
такомиллаштириш учун, аввало, таълим хизматлари бозорида
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича алоҳида қонун
қабул қилиш зарур” .
Нодавлат олий таълим муассасаларида таълим хизматлари сифатини
назорат қилиш механизмларини такомиллаштириш лозим. Бунда
нодавлат ОТМларда таълим сифатини баҳолашнинг шаффоф тизимини
яратиш, талабалар ва иш берувчиларнинг таълим сифатидан қониқиш
даражасини мунтазам равишда ўрганиб бориш муҳим аҳамиятга эга.
Европа мамлакатлари тажрибаси кўрсатишича, таълим хизматлари
истеъмолчилари
ҳуқуқларини
ҳимоя
қилиш
механизмларининг
самарадорлиги таълим сифатини баҳолашнинг мустақил тизимини
яратишга боғлиқ .
Бизнингча, нодавлат ОТМлар ва талабалар ўртасида тузиладиган
таълим хизматлари шартномаларини такомиллаштириш, уларда
томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, таълим хизматлари сифатини
баҳолаш мезонларини, низоларни ҳал этиш механизмларини аниқ
белгилаш зарур.
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги
қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, ахборот тизимларидан фойдаланган
ҳолда тузиладиган шартномага мувофиқ хизматларни реализация
қилишда ижрочи истеъмолчига шартнома тузилгунига қадар давлат
тилида ёки тарафларнинг келишувига кўра бошқа тилда тўлиқ
маълумотларни тақдим этиши керак .
Таълим
шартномаларида
талабаларнинг
таълим
сифатидан
қониқмаган тақдирда, қайтариб берилиши лозим бўлган маблағлар
миқдори ва тартибини аниқ белгилаш керак. Шунингдек, шартномаларда
таълим хизматлари сифатини мониторинг қилиш механизмларини ҳам
белгилаш мақсадга мувофиқ.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
117
Нодавлат ОТМлар фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш,
уларнинг профессор-ўқитувчилар таркиби, моддий-техник базаси, ўқув
дастурлари ва бошқа муҳим маълумотларни истеъмолчиларга тўлиқ
тақдим этиш механизмларини такомиллаштириш лозим.
АҚШ
тажрибаси
кўрсатишича,
олий
таълим
муассасалари
фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш, уларнинг рейтингини тузиш,
битирувчиларнинг ишга жойлашиш кўрсаткичларини эълон қилиш
таълим хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг
самарали механизмларидан бири ҳисобланади .
Таълим хизматлари истеъмолчилари, яъни талабалар ва уларнинг
ота-оналарининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни ўз ҳуқуқлари
ва уларни ҳимоя қилиш механизмлари билан таништириш муҳим
аҳамиятга эга. «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисида»ги қонуннинг 30-моддасига мувофиқ, истеъмолчиларнинг
жамоат бирлашмалари «аҳолининг истеъмолчиликка оид саводхонлигини
ошириш бўйича маърифий ишларни амалга ошириш» ҳуқуқига эга .
Буюк Британия тажрибаси кўрсатишича, олий таълим хизматлари
истеъмолчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган
махсус дастурлар ва веб-сайтлар яратиш истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилишнинг самарали воситаси ҳисобланади .
Ривожланган
давлатларнинг
таълим
хизматлари
соҳасида
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тажрибасини ўрганиш ва
Ўзбекистон шароитига мослаштирган ҳолда жорий этиш мақсадга
мувофиқ.
Жумладан, Европа Иттифоқи мамлакатларида таълим хизматлари
соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун махсус
институтлар ва механизмлар мавжуд. Масалан, Германияда таълим
хизматлари сифатини баҳолаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш билан шуғулланувчи махсус агентликлар фаолият юритади .
Нодавлат олий таълим хизматлари соҳасида истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш учун
қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:
- «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги
қонунга истеъмолчиларнинг билим олишга бўлган ҳуқуқи ва уни ҳимоя
қилиш механизмларини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартишлар
киритиш.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
118
- «Таълим тўғрисида»ги қонунга нодавлат таълим муассасалари
томонидан кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини назорат қилиш
ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини
аниқлаштирувчи нормаларни киритиш.
- Нодавлат олий таълим муассасалари ва талабалар ўртасида
тузиладиган таълим хизматлари шартномаларининг намунавий шаклини
такомиллаштириш, унда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини,
таълим хизматлари сифатини баҳолаш мезонларини, низоларни ҳал этиш
механизмларини аниқ белгилаш.
- Нодавлат олий таълим муассасалари фаолиятининг шаффофлигини
таъминлаш мақсадида уларнинг профессор-ўқитувчилар таркиби,
моддий-техник базаси, ўқув дастурлари ва бошқа муҳим маълумотларни
ошкор қилиш механизмларини такомиллаштириш.
- Ривожланган
давлатларнинг
таълим
хизматлари
соҳасида
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тажрибасини ўрганиш ва
Ўзбекистон шароитига мослаштирган ҳолда жорий этиш.
- Нодавлат ОТМларда таълим сифатини баҳолашнинг мустақил
тизимини яратиш, талабалар, иш берувчилар ва бошқа манфаатдор
томонларнинг таълим сифатидан қониқиш даражасини мунтазам
равишда ўрганиб бориш.
Хулоса қилиб айтганда, нодавлат олий таълим хизматлари соҳасида
истеъмолчилар
ҳуқуқларини
ҳимоя
қилиш
механизмларини
такомиллаштириш орқали таълим сифатини ошириш ва юқори малакали
рақобатбардош кадрлар тайёрлаш имконияти яратилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Ўзбекистонда нодавлат олий таълим муассасалари фаолияти
таҳлили
бўйича
маълумотлар.
–
2025.
–
3
б.
https://www.edu.uz/uz/pages/undergraduate-education#gsc.tab=0
2.
https://www.edu.uz/uz/pages/undergraduate-education#gsc.tab=0
3.
https://www.edu.uz/uz/pages/undergraduate-education#gsc.tab=0
4.
https://www.afu.uz/cost
5.
https://t.me/eduuz/24752
6.
Ўзбекистон Республикасининг "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни. 26.04.1996 й. 221-I-сон // Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 59-
модда
7.
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 январдаги ЎРҚ-746-сонли
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
119
Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги
Қонуни // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2022 й.,
03/22/746/0032-сон.
8.
Худойбердиев А. Нодавлат олий таълим муассасаларида фанларни
ўқитишга қўйиладиган замонавий талаблар // Journal of Education, Ethics
and Value. 2025. Vol. 4, No. 1. - Б. 123.
9.
Халлокова М.Э. Нодавлат таълим муассасаларида таълим тизимини
модернизациялаш // Жамият ва инновациялар. – 2022. – № 1(3). – Б. 151-
157.
10.
Қодиралиева И.Б. Нодавлат олий таълим муассасалари хусусида
айрим мулоҳазалар // Ta'limda yangicha yondashuv – innovatsiya sari
qo'yilgan qadam: xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya. – 2023. – Б. 999-1005.
11.
Асадов, Э.К. (2024) Янги Ўзбекистонда олий таълим тизимининг
ривожланиш тенденциялари. Педагогик олий таълим муассасаларида
таълим жараёнини ташкил этишда амалиёт билан узвийлигини
таъминлаш масалалари: Республика илмий ва илмий-техник конференсия.
Жиззах, 203-205 б
12.
Широ С.В. "Права потребителей образовательных услуг в условиях
рынка" // Журнал российского права. – 2020. – № 2. – С. 48-56.
13.
European Association for Quality Assurance in Higher Education.
"Standards and Guidelines for Quality Assurance in the European Higher
Education Area". – Brussels, Belgium, 2022. – P. 32-45.
14.
2.
Ўзбекистон
Республикасининг
"Истеъмолчиларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни. 26.04.1996 й. 221-I-сон //
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-
сон, 59-модда
15.
U.S. Department of Education. "Protecting Students and Taxpayers: The
Federal Government's Approach to Higher Education Accountability". –
Washington, D.C., 2023. – P. 12-24.
16.
Ўзбекистон Республикасининг "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни. 26.04.1996 й. 221-I-сон // Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 59-
модда.
17.
University Students Consumer Rights in UK. "A Guide to Consumer Rights
for Students". – London, 2022. – P. 18-27.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
120
18.
Bundesministerium für Bildung und Forschung. "Verbraucherschutz im
Bildungsbereich: Ein Leitfaden für Bildungseinrichtungen". – Berlin, 2023. – S.
24-36.
