ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
10
ЎЗБЕКИСТОН ССРДА ЯСЛИ, БОҒЧАЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ ВА
УЛАРНИНГ АЁЛЛАР МЕҲНАТИДАГИ ЎРНИ(1924-1941
ЙИЛЛАР)
Сурайё Раҳмонова Холқўзи қизи
Фанлар Академияси тарих институти таянч докторанти
https://doi.org/10.5281/zenodo.15362916
ХХ юзйиллик биринчи чорагида совет ҳокимияти иқтисодий сиёсати
юзасидан Ўзбекистон ССРда аёлларни меҳнат жараёнларига жалб қилишга
ҳаракат қилган.
Коммунистик ғояларнинг тарғиботчиси бўлган Ленин шундай деган:
“Аёлларнинг елкасидан бутун уй хўжалик ишларини олиб ташлашимиз
лозим”. Коммунистлар фирқасининг дастурида “хотин-қизлар озодлиги”
тўғрисида: “хотин-қизларнинг расмий жиҳатдан ҳуқуқда тенг бўлишлари
билангина чегараланмасдан, фирқа уларни иқтисодий, эски замондан
қолган уй-рўзғоридан коммуна уйлари, умумий ошхоналар, марказий
кирхоналар, яслилар ва бошқалар ёрдами билан “озод қилиш”га
интилади”.
Аёлларни иш жойларида ҳотиржам ишлашлари учун, аввало,
фарзандлари ишончли ғамҳўрликда бўлиши лозим эди. Ҳукумат ваъда
қилган ясли ва боғчалар етарлича ёки умуман очилмади. Хусусан, Чуст-Поп
районида хотин-қизларни ишига қулай шароит яратиш учун болалар
боғчалари, кўчма яслилари бўлмаган. Баъзи жойларда очилган бўлса ҳам
уларда шароит ёмон бўлганидан, оналар болаларини бермаган. Мавсумий
яслиларга дала ишларига ярамайдиган кекса аёллар жалб қилинган.
Бундай имкониятларга эга бўлмаган Избосган қишлоқ советидаги
“Бирлашган” колхозида хотинлар болаларини кўтариб юриб ишлашга
мажбур бўлганлар.
Тошкент шаҳрида кўп яслилар марказдан, оналар яшайдиган жойдан
узоқда жойлашган. Натижада, ёмғирли ва совуқ вақтларда қатнашга тўғри
келган. “Ўртоқ” қандолат фабрикаси ишчиларининг катта қисми заводдан
узоқда яшаган, бу кўп жиҳатдан фабрика қошидаги болалар боғчасини
тўлиқ банд бўлмаслигига олиб келган. Умумий ҳисобда, 1929 йил
яслиларда ерли аҳоли болалари 18 фоизни ташкил этган.
1929 йил мартда Тошкентда аёллар меҳнат уйи очилади. Унинг
вазифаси эмизикли, бошпанасиз аёлларга меҳнат, ётоқ жой бериш бўлган.
Бу ерда аёллар 6 ой муддатга қабул қилиниб, шу вақт ичида тикувчиликни
ўрганган. Муддат якунида она бирор жойдан иш топиши зарур бўлган.
Аммо бу уйларда болалар ўлими жуда кўп учраган. Ёш оналарни
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
11
тирикчилик учун меҳнат қилиши, она меҳрига муҳтож бўлган гўдакларни
ўлимига ҳам олиб келган.
Шунингдек, ишчи аёллар яслидан бош тортган ҳоллар ҳам бўлган. Бу
кишилар қуйи ишчилар (кир ювувчи, ошпаз, фаррош) бўлган. 1930 йил
Соғлиқни сақлаш бўлими ишлаб чиқаришда ишламайдиган аёлларнинг
барча гуруҳларини қабул қилиш учун қатъий стандартни ва 100 рубллик
болалар боғчасига жойлаштириш учун максимал даромад чегарасини
ўрнатган. 1928 йил Тоштрамда аёллар ишҳақи 86 рубл, “Ўртоқ” қандолат
фабрикасида 52 рубл, “Ўртоқ” тамаки фабрикасида ўртача 6 даража ва
қўшимча 13 фоиз устама бўлган. Ишҳақидан қониқилганлиги ҳақида
келтирилган. Кўп колхозларда меҳнат ҳақи кунига 20 сўмдан то 50 сўмгача
бўлган. Бироқ, бу ишҳақи билан 1930 йилга келиб болаларини боғчага
жойлаштира олмаган. Бу ҳолатда ҳам миллий аҳоли хотин-қизларини,
асосан, қуйи поғонадаги ишларда меҳнат қилгани ҳисобга олинса, яслилар
борасидаги енгилликлардан фойдалана олмаган.
Давлат томонидан белгиланган топшириқни бажариш учун оналар ўз
болаларини назоратсиз қолдиришга мажбур бўлган. Масалан, Андижон
район “Озод” колхозида хотинлар икки дарахт ўртасига арқон бойлаб
беланчак ясаб, болаларини қўйиб, пахта теримига кетган. Уларга кўпинча
ишни ташлаб, болаларини қараш ва эмизиш учун қатнашга тўғри келган.
Умуман, ҳукумат боғчаларни пахта терими вақтида очишдан манфаатдор
бўлган бўлса-да, уни ҳам амалда бажармаган.
Ворошилов райони Октябр колхози райқўм вакили Қирғизбоев:
Колхозчи аёлларнинг боласини колхоз боқишга мажбур эмас. Болалар
ясли ва боғчаларининг келажаги йўқ, - деб, колхоз раиси Азимовга ясли
учун озиқ бермаслик тўғрисида буйруқ беради. Натижада ҳудуддаги барча
боғчалар ёпилган. Хотинлар болаларини қўйишга жой тополмай, сарсон
бўлган.
Тошкент Октябр районида тикув фабрикасида 1000 та аёл ишлаган.
Улардан 96 фоизи ўзбек аёллар бўлган. Умумий овқатланиш жуда ёмон,
яслилардаги болаларнинг 90 фоизи касал бўлган. 1931 йил колхозчи
хотинларнинг болаларини яслиларга тортиш 30 фоизига аранг етган,
аммо ишчи хотинларнинг болаларини яслилар билан таъминлаш яна
камроқ бўлган.
Бундай ҳолат уларнинг таълимига ҳам ўз таъсирини кўрсатган.
Хотин-қизларни мактабга тортиш ишлари яҳши эмаслигининг
сабабларидан бири уларнинг болалари учун яслилар йўқлиги ҳам бўлган.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
12
Ясли боғчалар тизими яхши йўлга қўйилмаганлиги аёлларни кейинги
босқичларда ҳам таълимга ўзининг салбий таъсирини кўрсатган.
Самарқанд педагогика академиясида даставвал хотин-қизларга уларнинг
ўқишга қатнашишига имкон яратилган бўлса ҳам, 1932 йил
енгилликларни йўқ қилиб қўйган. 1931 йил болали хотин-қизлар учун 40
та бола учун ясли очиб берилган бўлса, 1932 йил улар ёпиб қўйилган. Кўп
болали аёллар дарсларда тўлиқ қатнаша олмай, дарс қолдирган.
Киров районининг 3-рақамли болалар боғчасида 1937 йил 5 март
куни текширилганда қуйидаги хулосаларга келган: боғча ҳовлиси жуда
ифлос, ҳовли ўртасида катта кўлмак, бурчакда аҳлат уюми, ва катта
илдизи билан суғириб олинган дарахт бўлган. Болалар чангда ўйнаган,
синган арғамчоқда учган. Бу каби хавфсизликларга ҳеч ким аҳамият
бермаган. Тозалик ишлари жуда ёмон, эшик синган, болалар туваги йўқ,
сочиғи кир, 2 та ўрин алмашиш(смена)га етмаган. 2-ўрин алмашишга (25та
бола) фақат 5 та сочиқ қолган. 1-ўрин алмашишда 75 та бола, тунгида 22
та бола бўлган. Дам олиш вақтида 7 та болага болалар ётиш ўрини
етмаганидан, улар столда ётган. Ҳамма болага ёпинчиқ етмаган. Иситиш
тизими талабга жавоб бермаган. Ишчилар ва ошхона ҳодимларида ҳалат
йўқ. Ўзбек груҳларида идиш-товоқ билан тўлиқ таъминланмаган.
Шикоятлар дафтари мавжуд бўлмаган. Бошқа ҳудудларни навбатдан
ташқари текширилганда болалар озиқ-оқатини ва ясли ускуналарини
этишмаслигига гувоҳ бўлинган.
Болалар боғча ва яслилари учун махсус бинолар қурилмасдан,
мусодара бўлган бойларнинг ҳовлисида ташкил этилиши ҳам учраган.
Мавжуд кўпчилик боғчаларда овқатлари яхши бўлмаган. Ота-оналар
таомлар сифатини яхшилаш мақсадида пул йиғиб берган. Лекин, овқатлар
сифатсизлигича қолган. Фарғона районидаги яслиларда болалар баъзи
кунлари овқатсиз ҳам қолган. Киров районининг 3 рақамли болалар
боғчасида 1937 йил 5 март куни текширувига кўра болалар овқатланиши
учун 23 дан 16 рублгача ота-оналаридан пул йиғиб олинган. Юқоридаги
барча ясли ва боғчаларга оид камчиликлар аёлларнинг меҳнат фаолиятига
салбий таъсирини ўтказган.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, совет ҳокимияти хотин-
қизларни меҳнат жараёнларига тортишда ваъда қилган қулайликлардан
бўлган ясли ва болалар боғча тизимини яхши йўлга қўя олмаган. Натижада
иш
жойларига
жалб
этилган
аёллар
катта
ноқулайлик
ва
қийинчиликларга дучор бўлган.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
13
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Р.Я. Раджапова. К истории ҳуджума.Ҳужум значит наступление. –
Тошкент: Узбекистан. 1987. –С. 19.
نیئد
هه
م
رلازئقنئتاخ
یغئلدازائ
.
دناقراماس
تنیکشات
:
هنزوئ
رش،
١٩٢٩
لیی
٤٢
ب
.
3. Ғулом Асал. Хотин-қизлар ўтртасида ишлаш кучайтирилсин. //Қизил
Ўзбекистон. –1932 йилл 27 феврал. –№47(2146).
4.Улуғ октябр уйғотган куч(очерклар ва хотиралар тўплами). –Тошкент:
ЎзССР давлат нашриёти. 1962. –67 б.
5. Она ва болага ғамхўр бўлайлик. //Қизил Ўзбекистон. –1937 йил 12 май. –
№ 107 (3885).
6. ТВДА 21-жамғарма, 1-рўйхат, 166-йиғмажилд, 55-варақ.
7. ТВДА 210-жамғарма, 1-рўйхат, 166-йиғмажилд, 387, 389-варақ.
8. ТВДА 6-жамғарма, 1-рўйхат, 30-йиғмажилд, 6-варақ.
9. С. Азизов колхозчи хотин-қизларга кўпроқ ғамхорлик қилайлик.//Ёрқин
ҳаёт. –1939. –№1(30).
10. //Қизил Ўзбекистон. –1933 йил 24 октябр. –№248 (2737).
11. Х.Икрамов. Аёллар бола боқиш билан овора. //Қизил Ўзбекистон. –1935
йил 24 октябр. –№ 246 (3413).
12. //Қизил Ўзбекистон. –1934йил 18сентябр. –№216(3090).
13. Сатасс, хотинлар ишлаб чиқаришга. //Қизил ўзбекистон. –1932 йил
12январ. –№10(2104).
14. Ибахон. Бутун меҳнаткаш хотин-қмизларни саводхон қиламиз. //Қизил
Ўзбекистон. –1931 йил 6 сентябр. –№207 (2017).
15. Иброҳимжон Назирий. Камчиликлар барҳам берилсин.//Янги йўл. –
1932 йил. –№11-12.
16. ЎзДМА 86-жамғарма, 10-рўйхат, 772-йиғмажилд, 16-варақ.
17. ЎзДМА 86-жамғарма, 1-рўйхат, 8000-йиғмажилд, 17-варақ.
18. ЎзДМА 86-жамғарма, 1-рўйхат, 6588-йиғмажилд, 191-варақ.
19. Хотинлар меҳнати оёқости қилинган жойларда. //Қизил Ўзбекистон. –
1933 йил 10 июн. –№133(2632).