1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ
ҲУЗУРИДАГИ ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ХИЗМАТИ МАРКАЗИ
(ЎЗГИДРОМЕТ)
ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ИЛМИЙ
-
ТЕКШИРИШ ИНСТИТУТИ
(ГМИТИ)
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 911.3(575)
Рўзметов Дилшод Рузимбоевич
Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг
ривожланиши ва ҳудудий
таркибини такомиллаштириш муаммолари
11.00.02-
Иқтисодий ва ижтимоий география
География фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун
тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент
-2009
2
Диссертация Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университетининг «Ижтимоий география ва минтақавий иқтисодиёт»
кафедрасида бажарилган.
Илмий раҳбар:
география фанлари доктори,
профессор Абдусами Солиевич Солиев
Расмий оппонентлар:
география фанлари доктори, профессор
Абдуҳаким
Абдуҳамидович Қаюмов
география фанлари номзоди, доцент
Шуҳрат Акромович Азимов
Етакчи ташкилот:
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Ҳимоя Ўзбекистон Гидрометеорология илмий тадқиқот институти
ҳузуридаги К 128.10.01 рақамли Ихтисослашган кенгашнинг 200__йил
«__»_______ соат__да ўтадиган мажлисида бўлади.
Манзил: 100052
,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Қодир
Маҳсумов кўчаси, 72.
Факс
: (998 71) 233-11-50, e-mail:
Диссертация билан Ўзгидромет (ГМИТИ) кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат 200__йил «__»_______ да тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, география
фанлари номзоди
Х.
А.
Имомжонов
3
1. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Республикада саноат тармоқларини
ривожлантириш, мавжуд хом ашёдан юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб
чиқаришни йўлга қўйиш иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор
йўналишларидан бири саналади.
Саноат ишлаб чиқариши миллий иқтисодётнинг тўлақонли
шаклланишида асосий ўринни эгаллайди. Шу боис, мамлакатда илғор
технологияга асосланган саноат мажмуасини ташкил этиш муҳим аҳамият
касб этади.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида саноат соҳасида
маълум ютуқларга эришилди. Дастлабки йиллардаёқ мамлакат саноатининг
базавий тармоқларига йирик сармоялар жалб этилди, натижада ёқилғи
-
энергетика, машинасозлик, металлургия, кимё саноати жадал ривожланиб
бормоқда, автомобилсозлик
каби янги йўналишларга асос солинди.
Айни пайтда, республика саноатининг ҳудудий таркибида ҳам сезиларли
ижобий ўзгаришлар кузатилади. Хусусан, Андижон, Бухоро, Навоий,
Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида янги қувватларнинг ишга туширилиши
натижасида уларнинг мамлакат иқтисодиётидаги ҳиссаси анча ошди
Шу билан бирга, республиканинг анъанавий саноат тармоғи
-
енгил
саноат ҳам ривожланиб бормоқда. Ушбу саноатга инвестицияларни киритиш
асосида қатор қўшма корхоналарни қуриш муҳим иқтисодий муаммоларни
ҳал қилишга, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини оширишга ёрдам берди. Бу
борада Республика Президенти И.А.Каримов «Енгил саноатнинг пахта
тозалаш, тўқимачилик, ипак йигириш соҳалари ва бошқа тармоқларини
замонавийлаштириш, тугалланган технологик жараённи таъминловчи ишлаб
чиқариш қувватларини яратиш ва дунё бозорида рақобатга бардош бера
оладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш лозим», деб таъкидлаган.
Бироқ, мамлакат саноатининг ривожланишида ўз ечимини кутаётган
масалалар ҳам йўқ эмас. Жумладан, саноатда оғир саноат тармоқлари яққол
устунлигини сақлаб келмоқда. Енгил саноатда, айниқса тўқимачилик
саноатида кейинги йилларда ижобий силжишлар кузатилаётган бўлсада,
ушбу соҳанинг ривожланиши учун мамлакатда катта имкониятлар; хом ашё,
меҳнат ресурслари, маълум даражада қулай инфраструктура мавжуд
бўлишига қарамасдан, бу борада талай муаммолар мавжуд.
Республика ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) 1/3 қисмига яқини аграр
соҳа, аниқроғи, пахтачилик мажмуи ҳиссасига тўғри келади (200
7
й.).
Ҳозирги вақтда мамлакатда тайёрланаётган пахта
толасининг 33
-
34 фоизи
турли даражада қайта ишлашга тортилган, холос. Бинобарин,
республикамизда ушбу тармоқни ривожлантириш учун қулай шарт
-
шароитлар етарли. Қолаверса, жаҳон тажрибасидан маълумки, айнан
тўқимачилик саноати кўпгина мамлакатларнинг бозор иқтисодиётига ўтиши
1
Каримов И.А. Бизнинг келажагимиз ўз қўлимизда
-
Т.: «Ўзбекистон», 1999, б.400.
4
ва миллий иқтисодиётини эволюцион тарзда мустаҳкамлашда муҳим рол
ўйнаган.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, тўқимачилик саноатининг ҳозирги
ҳолати ва унинг ҳудудий таркиби, мавжуд хом ашё ва меҳнат ресурслари,
ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш талаб даражасида эмас. Айни
вақтда, ушбу муаммоларни атрофлича илмий асосда тадқиқ этиш ҳам
амалиётдан орқада қолмоқда. Шу боис, тўқимачилик саноати ва унинг
ҳудудий ташкил этилишини иқтисодий география фани нуқтаи назаридан
ўрганиш кўрилаётган мавзунинг долзарблигини исботлаб беради.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Ишлаб чиқаришни ҳудудий
ташкил этиш, хусусан, саноат тармоқларини ривожлантириш ва
жойлаштиришнинг назарий масалалари хориж ва Ўзбекистон олимлари
томонидан ўрганилган ва маълум маънода амалиётга тадбиқ этилган. Бу
борада Европа мамлакатларида (Германия, Франция, Швеция) яратилган
штандорт ва геоиқтисодий назариялар, собиқ Иттифоқда майдонга ташланган
ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари ва энергия ишлаб чиқариш цикллари,
минтақаларда вужудга келган районларни комплекс ривожлантириш
масалалари кабилар диққатга сазовордир. Ушбу муаммолар билан МДҲ
мамлакатларида Н.Н. Колосовский, А.Е. Пробст, Ю.Г. Саушкин, А.Е.
Афанасьевский, И.М. Маергойз, В.В. Кистанов, Л.И. Грамотеева, Л.В.
Козловская, А.Т. Хрушев, К.О. Отарбоев, Р.К. Рахимов ва бошқа олимлар
шуғулланишган.
Ўзбекистонда
эса
саноат
тармоқларини
жойлаштириш
ва
ривожлантириш масалалари М.А. Абдусаломов, З.М. Акрамов, Т.М.
Аҳмедов, Э.А. Аҳмедов, К.Н. Бедринцев, Р.Я. До
c
умов, Ш.Б. Имомов, С.К.
Зиёдуллаев, Ш.Н. Зокиров, А.Н. Рўзиев, А.С Солиев, Н.С. Султонов, Н.
Тўхлиев, А.А. Қаюмов ва бошқалар томонидан тадқиқ этилган. Бевосита
тўқимачилик саноатининг иқтисодий масалалари И.И. Искандеров ва А.Т.
Юсуповларнинг илмий ишларида батафсил ёритилган. Аммо, ушбу
ишларнинг кўпчилиги республика саноатининг ривожланиши ва
жойланишини умумий масалаларига бағишланган. Ҳозирги шароит эса
мазкур муаммони республикамиз мустақиллиги ва унинг иқтисодиётини
бозор механизмини амалга ошириш нуқтаи назаридан таҳлил ва тадқиқ
қилишни талаб этади.
Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, иқтисодий ва ижтимоий
география фанининг таркибий қисми бўлган саноат географиясига оид
тадқиқотлар сони кўп эмас (Л. Эрдонов, 1996; А. Ҳайдаров
,
1992; Л.
Қаршибоева, 2000; Ҳ. Мирзааҳмедов, 2
003;
Ҳ. Абдуназаров, 2005). Бироқ,
уларнинг аксариятида саноат тугунлари ёки айрим ҳудудлар (вилоятлар)
саноат мажмуаси ўрганилган, алоҳида саноат тармоғи эса диссертация
мавзуси сифатида тадқиқ этилмаган. Ваҳоланки, иқтисодий ва ижтимоий
географияда турли
районларни ўрганиш билан бирга алоҳида тармоқларни
ҳам тадқиқ этиш катта илмий ва амалий аҳамият касб этади.
5
Диссертация ишининг илмий
-
тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Ушбу иш Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети Ижтимоий география ва минтақавий иқтисодиёт кафедрасида
«Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқлар ва ҳудудий таркибидаги ўзгаришлар»
мавзусидаги илмий тадқиқотлар доирасида бажарилган.
Тадқиқот мақсади
республика тўқимачилик саноатининг шаклланиши
ва жойланишини таҳлил этиш асосида тармоқнинг бозор иқтисодиёти
шароитида ривожланиши ва ҳудудий таркибини такомиллаштириш бўйича
илмий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот вазифалари.
Ушбу кўзланган мақсадга эришиш учун
тадқиқотда қуйидаги вазифалар белгиланди ва ўз ечимини топди:
•
бозор муносабатларига ўтиш даврида мамлакатда саноат
ривожланиши хусусиятларини ўрганиш;
•
жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда тўқимачилик саноатининг
ривожланиш ва ҳудудий ташкил этиш хусусиятларини тадқиқ этиш;
•
Ўзбекистонда тўқимачилик саноатининг ривожланиш жараёнини
таҳлил қилиш;
•
республика тўқимачилик саноатининг таркибий тузилиши ва
ихтисослашув даражасини аниқлаш;
•
мамлакат тўқимачилик саноатининг ҳудудий ташкил этилишини
тавсифлаш;
•
тармоқни хом ашё ва меҳнат ресурслари билан таъминлаш ҳамда унинг
ҳудудий таркибини такомиллаштириш муаммоларини асослаб бериш, қўшма
корхоналар фаолиятини яхшилаш масалаларини ўрганиш;
•
тўқимачилик саноати ривожланишининг истиқболдаги йўналишларини
аниқлаш.
Тадқиқот объекти ва предмети.
Диссертация ишининг тадқиқот
объекти
сифатида республика тўқимачилик саноат тармоғи танланган.
Ўзбекистонда тўқимачилик саноатининг ривожланиши ва ҳудудий
таркибини такомиллаштириш муаммолари, унинг бозор муносабатларига
ўтиш давридаги хусусиятларини ўрганиш тадқиқот ишининг
предметини
белгилайди.
Тадқиқот методлари
сифатида
иқтисодий
-
географик таққослаш,
тарихий, ҳудудий таҳлил, тизимли ёндошув, картографик, статистик ва
социологик тадқиқот ва бошқа усулларидан фойдаланилди.
Тадқиқот ишини тайёрлашда бевосита Республика Президенти
И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган иқтисодий
-
ижтимоий назария ва
ғоялар ҳамда улар асосида Ўзбекистон Ҳукумати томонидан қабул қилинган
расмий
-
дастурий ҳужжатларга асос қилиб олинган. Шунингдек, бу борада
иқтисодий ва ижтимоий география фанида яратилган илмий ғоя ва
тушунчалар (ҳудудий меҳнат тақсимоти, иқтисодий районлаштириш,
ҳудудий мажмуалар, энергия ишлаб чиқариш цикллари ва б.), ушбу
6
йўналишда тадқиқот олиб борган олим ва мутахассисларнинг ишларига
таянилади.
Диссертация иши Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика
қўмитаси, «Ўзбекенгилсаноат ДАК», вилоятлар статистика бўлимлари ва
бевосита саноат корхоналаридан муаллиф томонидан олинган маълумотлар
таҳлили асосида бажарилди.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар.
Тадқиқот ишининг
мақсади ва вазифалари, мазмун
–
моҳиятидан келиб чиқиб қуйидаги
жиҳатлар белгиланди:
•
бозор муносабатлари даврида республикада саноат
c
иёсати ва
тўқимачилик саноатининг ривожланиши хусусиятлари;
•
республика тўқимачилик саноатининг ривожланиши;
•
тўқимачилик саноатининг тармоқ таркиби ва ихтисослашуви;
•
тўқимачилик саноати тармоқларининг ҳудудий ташкил этилиши, хом
ашё ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш масалалари
;
•
тўқимачилик саноатининг ҳудудий таркибини такомиллаштириш ва
қўшма корхоналар фаолиятини яхшилаш муаммолари;
•
республика
тўқимачилик
саноати
ҳудудий
таркибини
такомиллаштириш истиқболлари.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
Бажарилган тадқиқот ишининг илмий
янгилиги энг аввало шундаки, мазкур диссертацияда алоҳида саноат тармоғи
-
тўқимачилик саноатининг ривожланиши ва ҳудудий таркиби бозор
муносабатлари нуқтаи
-
назаридан ўрганилган.
Шу билан бирга, диссертациянинг илмий янгилиги қуйидагиларни
қамраб олган:
•
тўқимачилик саноатининг жаҳон тажрибаси ва Ўзбекистонда
ривожланиш хусусиятлари очиб берилган;
•
республика тўқимачилик саноати энергия ишлаб чиқариш цикллари
нуқтаи
-
назаридан ўрганилган;
•
тўқимачилик саноатининг тармоқлар ва ҳудудий таркиби,
ихтисослашув даражаси тадқиқ этилган;
•
мамлакат тўқимачилик саноатидаги асосий муаммолар, уларнинг
истиқболдаги ривожланишининг асосий йўналишлари аниқлаб берилган ва б.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Ушбу
диссертация ишининг натижа ва хулосаларидан республика тўқимачилик
саноати ҳудудий таркибини такомиллаштириш
,
Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг
тармоққа оид ривожланиш миллий дастурларини
ҳаётга тадбиқ этиш
ҳамда
«
Ўзбекенгилсаноат ДАК
»
фаолиятида
фойдаланиш
мумкин.
Шунингдек, диссертация ишининг асосий хулоса ва тавсиялари
«Ўзбекенгилсаноат» ДАК ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ишлаб
чиқаришни ҳудудий ташкил этиш ва ривожлантириш масалаларида, унинг
7
методик асослари ва далилий маълумотлари эса соҳа илмий тадқиқот
муассасалари ва олий ўқув юртларининг амалий фаолиятида аҳамиятлидир.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Илмий ишда республика
тўқимачилик саноатининг ривожланиши, тармоқ ва ҳудудий таркибини
такомиллаштириш муаммоларини ўрганиш бўйича олиб борилган
тадқиқотлар ва улар асосида ишлаб чиқилган таклифлар (№ МА
-12-16,
2.03.06 й.) «Ўзбекенгилсаноат» ДАК томонидан амалиётга жорий этиш учун
қабул қилинди.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Диссертация ишининг асосий мазмуни,
Ўзбекистон География жамиятининг
VI
съездида (Фарғона, 2003), «Научно
-
практические проблемы географии на рубеже столетий» мавзусидаги халқаро
илмий
-
амалий анжуманда (Алматы, 2004), «География ва барқарор
ривожланиш» (Самарқанд, 2004), «Табиий ва иқтисодий географик
районлаштиришнинг долзарб муаммолари» (Тошкент, 2005), «Жанубий
Ўзбекистонда география мактабининг шаклланиши ва ривожланиши»
(Термиз, 2006) республика илмий анжуманлари ҳамда «Ҳозирги замон
географияси: назария ва амалиёт» (Тошкент, 2006), «Ҳозирги замон
географиясининг долзарб муаммолари» (Андижон, 2007) халқаро илмий
анжуманларида маъруза қилинган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Тадқиқот мавзуси бўйича 1
4
та
илмий иш, шу жумладан илмий журналларда 5 та, хорижий давлатларда 1 та
мақола нашр эттирилган, уларнинг умумий ҳажми 3,
8
босма табоқни ташкил
этади.
Диссертациянинг таркибий тузилиши ва ҳажми.
Мазкур иш кириш,
уч боб, хулоса ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан
ташкил топган. Унинг умумий ҳажми
1
68 бетдан иборат, шундан ёзма матн
-
13
7 бет. Диссертацияда 10 та жадвал ва 17 расмлар
,
125 номдаги
фойдаланилаган адабиётлар ҳамда 17 та илова келтирилган.
Диссертациянинг
кириш
қисмида тадқиқот мавзусининг долзарблиги,
мақсади ва вазифаси, илмий янгилиги ва амалий аҳамияти ёритилган.
Биринчи боб
“Мустақиллик даврида саноат ривожланиши ва
жойланишининг илмий
-
амалий масалалари” деб номланган. Бунда бозор
муносабатларига ўтиш даврида саноат ривожланиши ва жойланишининг
илмий
-
амалий масалалари, тўқимачилик саноати ривожланишининг жаҳон
тажрибаси ва унинг саноат ишлаб чиқариши тараққиётига таъсири
ўрганилган. Саноат ишлаб чиқаришини республикада олиб борилаётган
иқтисодий ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда эволюцион ривожлантириш,
нисбий афзалликларга эга бўлинган тармоқлар, хусусан, тўқимачилик
саноати тўлиқ циклини яратиш ғояси илгари сурилган.
Иккинчи бобда
Ўзбекистон тўқимачилик саноати ривожланиши ва
таркибий хусусиятлари таҳлил қилинган. Бунда саноат тармоғининг турли
даврларда ривожланиши, ҳудудий таркиби ва ихтисослашувидаги
8
номутаносибликлар, тўқимачилик саноатининг бозор муносабатларига ўтиш
давридаги ҳолати таҳлил этилган.
Якунловчи,
учинчи бобда
тўқимачилик саноатининг ривожланишидаги
муаммолар ва истиқбол йўналишлари ёритилган. Саноат тармоғини ҳудудий
ташкил этилишига таъсир этувчи омиллар ва соҳа корхоналаридаги
муаммолар, тўқимачилик саноатининг ривожланиш йўналишлари асослаб
берилган.
Ишнинг
хулоса
қисмида тадқиқот натижалари умумлаштирилган ва
илмий
-
амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
2.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Бозор муносабатларига ўтиш даврида мамлакат саноатининг
ривожланиши.
Бозор муносабатларига ўтиш республика иқтисодиётининг
турли жабҳаларида бўлганидек, саноатда ҳам туб таркибий ва ҳудудий
ислоҳотлар ўтказишни талаб этди. Чунки, Ўзбекистонда собиқ Иттифоқ
даврида шакллантирилган мамлакат саноати тор ихтисосли бир қанча
тармоқларни қамраб олган бўлиб, унинг тармоқ ва ҳудудий жойланиши анча
номукаммал ва қолоқ технологияга асосланган эди. Айнан шу сабабли
мустақилликнинг дастлабки йилларида республика саноати жиддий
қийинчиликларга дуч келди ва унда ислоҳотлар иқтисодиётнинг бошқа
тармоқларига қараганда бирмунча оғир кечди.
Саноат ишлаб чиқаришида олиб борилган ислоҳотларга қарамай, оғир
саноат тармоқларининг устунлиги сақланиб қолмоқда. Айни вақтда
ҳудудларда янги қувватларнинг ташкил этилиши ҳамда эски саноат
районларида ишлаб чиқаришнинг қисқариши натижасида минтақаларнинг
мамлакат иқтисодиётидаги салмоғи бироз ўзгарди. Бинобарин, бозор
муносабатларига ўтиш шароитида саноат тармоқлари ривожланишининг
асосий йўналишларини танлаб олиш лозим. Хусусан, республикамизда
гидромелиоратив, агроиндустриал, тўқимачилик индустриал, рангдор
металлургия, нефт
-
газ
-
кимё ва бошқа энергия ишлаб чиқариш циклларини
жорий этиш
зарур.
Мазкур ишда асосий эътибор тўқимачилик индустриал циклни
шакллантиришга қаратилди. Унинг таркибий тузилиши 1
-
расмда
келтирилган.
ХХ асрда 2
-
ярмида жаҳон тўқимачилик саноатининг ҳудудий таркиби
анча ўзгарди. Айниқса, хом ашё ва ишчи кучига бўлган сарф
-
харажатлар
катталиги сабабли кўпчилик эски саноат тармоқлари каби тўқимачилик
саноати ҳам хом ашё ва арзон ишчи кучи районларига силжиди. Энг сўнгги
йилларда тўқимачилик саноати бўйича Европа мамлакатлари
ҳамда АҚШ
-
нинг мавқеи пасайиб, унинг
асосий маркази
шарқга, Осиёга кўчмоқда.
Тўқимачилик саноатининг ўзига хос хусусиятлари, катта хом ашёнинг
мавжудлиги
ва
халқаро
меҳнат
тақсимотида
вужудга
келган
вазият
9
1-
расм.
Тўқимачилик индустриал цикл ва унинг ички алоқалари.
Кимё
саноати
Машина
-
созлик
пилла
пахта
жун
пахта тола
ювилган жун
ипак калава
хом ипак газлама
тайёр ипак газлама
ип калава
хом газлама
тайёр газлама
трикотаж
маҳсулотлари
жун калава
гилам
тўқиш
жун
газлама
хом ипак
трикотаж
маҳсулотлари
трикотаж
маҳсулотлари
10
Ўзбекистонда тармоқни ривожлантириш учун катта имкониятлар яратади.
Энг аввало, тармоқ ишлаб чиқаришининг кам харажатлиги, маҳсулотнинг
арзон ва «ҳаракатчанлиги» мамлакат экспорт салоҳиятини юксалтиришга ва
тез сармоя тўплаш асосида иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини
ривожлантиришга ёрдам беради. Шу билан бирга тўқимачилик саноатининг
кўп меҳнат талаблиги минтақаларда қатор иқтисодий ва ижтимоий
муаммоларни ҳал қилишга имкон беради.
Ўзбекистонда тўқимачилик саноатининг шаклланиши ва
ривожланиш хусусиятлари.
Саноат усулидаги тўқимачилик республикада
ХХ асрнинг 2
-
чорагида собиқ Иттифоқ даврида вужудга келган. 1926 йилда
Фарғона, 1934 йилда Тошкент тўқимачилик комбинатлари ишга туширилган.
1942 йилда ипак газлама саноатининг тўнғичи
-
Марғилон ипак газлама
комбинатига асос солинди. Шунингдек, ўтган асрнинг 30
-
йилларида каноп
тўқимачилиги ҳам вужудга келди.
Тўқимачилик саноатининг кейинги тармоқлари
-
жун тўқимачилик ва
нотўқима материаллар саноати соҳанинг кенжа тармоқлари
саналади.
Уларнинг дастлабки йирик корхоналари 70
-
йилларда барпо этилган бўлиб,
фақат жун газлама саноати 80
-
йилларнинг охирида шаклланди.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, хусусан ип газлама саноатида ишлаб
чиқариш 1970
-
80 йилларда тез суръатлар билан ривожланиб борган. Ушбу
ҳолат тўқимачиликнинг бошқа тармоқларида ҳам кузатилади. Чунки, бу
даврда йирик тўқимачилик корхоналари (Бухоро, Андижон, Наманган, Хива
ва б.) ва уларнинг филиалларини ишга туширилиши тўқимачилик
саноатининг тез суръатларда ривожланишига сабабчи бўлган.
Аммо, собиқ Иттифоқ даврида республикада тўқимачилик саноатининг
мавжуд хом ашёга нисбатан ривожланиши қониқарли эмасди. Шу билан
бирга тармоқнинг ҳудудий таркиби анча номукаммал бўлиб, саноат
маҳсулотининг асосий қисми Тошкент, Фарғона ва Зарафшон иқтисодий
районларида ишлаб чиқарилган.
Собиқ Иттифоқнинг парчаланиши, горизонтал иқтисодий алоқаларнинг
узилиши натижасида вужудга келган иқтисодий таназзул республиканинг
барча хўжалик тармоқларида бўлганидек, тўқимачилик саноатида ҳам салбий
ҳолатларни юзага келтирди. Хусусан, тармоқда ишлаб чиқариш бозор
муносабатлари шароитида анча қисқариб кетди. Маҳсулот ҳажмининг
камайиши ипак газлама, нотўқима материаллар саноатида жуда сезиларли
бўлди.
1991-
2008 йиллар оралиғида тармоққа 1131,1 млн. АҚШ долл.
қийматидан кўпроқ инвестиция киритилди, мавжуд қувватларнинг 85,1
фоизига яқини замонавий технологиялар билан қуроллантирилди. Ип газлама
саноатига ўнлаб мамлакатлардан сармоя жалб этилган бўлиб, Жанубий Корея
(71
,4 %), Туркия (8,
8
%) ва Ҳиндистон
(6,9
%) давлатлари улар орасида
етакчилик қилади. Тармоқда бозор иқтисодиёти шароитида хом ашёга ишлов
11
бериш, маҳсулот ишлаб чиқариш қиймати ошиб боргани ҳолда, тайёр
маҳсулотлар ҳажми қисқариб бормоқда.
Таъкидлаш лозимки, ипак газлама саноатида қатор ислоҳотлар
ўтказилган бўлсада, тармоқда ечилиши лозим бўлган муаммолар ҳам кам
эмас. Энг аввало, тармоқда эски технологиялар билан қуролланганлик,
иккинчидан, тайёр маҳсулотнинг рақобатбардошсизлиги ҳамда жаҳон
бозорида ипак газламаларга бўлган талабнинг тушиб кетиши соҳада тайёр
маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг кескин қисқаришига сабаб бўлди.
Жун тўқимачилик саноатининг ривожланиши ҳам бир текис кечмади.
90-
йиллар ўрталаригача тармоқ тез суръатлар билан ривожланиб келди.
Ушбу даврда тармоқ тўнғичи
-
Самарқанд камвол газламалар корхонасидан
ташқари,
Навоий вилоятида «Конимех Руно» ва «Олтин Руно» қўшма
корхоналари ишга туширилди. Натижада, 1995 йилда тармоқда 783,0 минг м.
кв. жун газлама ва 3942 т. жун калава тайёрланди. Бироқ, 90
-
йилларнинг
иккинчи ярмида тармоқда ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 марта қисқарди. 1999
йилда Наманган вилоятида тармоқнинг йирик корхонаси «Косонсой
-
Текмен»
ҚК барпо этилиши туфайли ишлаб чиқариш ҳажми янада ошди. Аммо,
кейинчалик турли омиллар таъсирида корхонада ишлаб чиқариш ҳажмининг
кескин пасайиши тармоқда маҳсулот ҳажмининг камайишига олиб келди.
2006
йилда Фарғона вилоятида янги қўшма корхонанинг ишга туширилиши
натижасида маҳсулот ишлаб чиқариш яна ортди ва тармоқда 253,0 минг кв.м.
жун газлама тайёрланди
.
Жун тўқимачилик саноатининг гилам тўқимачилик саноатида катта
ўзгаришлар кузатилмади. Тармоқда ишлаб чиқариш ҳажми 90
-
йиллар
ўрталаригача бироз қисқарган бўлсада, кейинчалик айрим вилоятларда янги
қувватлар ташкил этиш ҳисобига анча ошди. Бунга Бухоро, Самарқанд
вилоятларида бир қатор корхоналарнинг («Белсам
-
гилам», «Каплансер
-
Сам»
ва б.) ҳамда Хоразм вилоятида йирик «Хива
-
Карпет» ҚК ишга туширилиши
сабаб бўлди.
Тўқимачилик саноатида тайёр маҳсулот ҳажми қисқариб бораётган
бўлсада, яриммаҳсулотлар ҳисобига ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳияти
йилдан
-
йилга ошиб бормоқда. Экспортнинг асосий қисми Европа Иттифоқи
(36%), Туркия (28%), Жанубий Корея (15%) ва МДҲ мамлакатларига (15%)
йўналтирилмоқда.
Тўқимачилик
саноатининг
ҳудудий
ихтисослашуви
ва
мужассамлашуви.
Мамлакатда тўқимачилик саноатининг деярли барча
тармоқлари (ип, ипак газлама, жун тўқимачилик, каноп тўқимачилик)
мавжуд. Тўқимачилик саноати таркибида ип газлама саноати (
85,9 %)
етакчилик қилади.
Кейинги ўринни жун тўқимачилик (
6,1
%), ипак газлама саноати (
4,6%),
нотўқима материаллар саноати (3,
4
%), эгаллайди. 200
7
йилда
«Ўзбекенгилсаноат» ДАК таркибига кирган корхоналар томонидан
544,5
млрд сўмлик, жами тўқимачилик саноатида эса
750,0
млрд. сўм
атрофида
12
маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Мустақиллик йилларида тармоқдаги ишлаб
чиқариш ҳажми (айниқса ипак газлама саноатида) қисқарган бўлсада,
соҳанинг технологик асосини катта қисми янгиланди.
Бозор
иқтисодиёти
шароитида
тўқимачилик
саноатининг
ихтисослашувида маълум ўзгаришлар рўй берди. Маҳсулот бирлигида
яриммаҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми анча ошди, тайёр анъанавий
газламалар улуши эса қисқариб кетди.
Диссертацияда олиб борилган таҳлиллардан келиб чиққан ҳолда,
вилоятларни тўқимачилик саноатининг ҳудудий мужассамлашув ва
ихтисослашув даражасига қараб бир нечта гуруҳга ажратиш мумкин.
Масалан, ҳудудий мужассамлашув кўрсаткичи юқори бўлган гуруҳга
Фарғона
,
Наманган ва Андижон вилоятлари киради. Ушбу кўрсаткич Бухоро,
Хоразм, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида ўрта, Қорақалпоғистон
Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий вилоятлари ва Тошкент
шаҳрида паст.
Ҳудудий ихтисослашув даражасига кўра эса вилоятлар қуйидагича
гуруҳланади: ихтисослашув даражаси юқори бўлган вилоятлар
-
Фарғона,
Наманган ва Хоразм; ихтисослашув даражаси ўрта бўлган ҳудудлар
-
Бухоро,
Андижон, Тошкент ва Самарқанд вилоятлари; ихтисослашув даражаси паст
бўлган маъмурий бирликлар: Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё,
Сурхондарё, Сирдарё, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳри.
Тўқимачилик саноатини хом ашё ва меҳнат ресурслари билан
таминлаш муаммолари.
Тўқимачилик саноат маҳсулотлари
ишлаб
чиқаришга сарфланадиган харажатлар таркибида хом ашё ва меҳнатга
тўланадиган харажатлар асосий ўринни эгаллайди. Тадқиқотлар ва турли
манбалардан олинган маълумотларга кўра, хом ашёга сарфланадиган
харажатлар тўқимачилик саноат тармоқларида 70
-
80 фоизни ташкил этади.
Шу сабабли
жаҳон тўқимачилик саноати хом ашё ва арзон ишчи кучи
мавжуд районларга силжимоқда.
Республикада тўқимачилик саноатининг етакчи тармоқлари
-
ип, ипак
газлама, гилам, каноп тўқимачилик ва нотўқима материаллар саноатини
ривожлантириш учун катта хом ашё базаси мавжуд. Аммо бозор иқтисодиёти
шароитида мамлакатда тўқимачилик хом ашёси тайёрлаш анча қисқарди.
Масалан, 200
4
йилда пахта тозалаш саноатида ишлаб чиқариш
қувватларининг Хоразм вилоятида 52,9 фоизи, Сирдарёда 55,7, Сурхондарёда
43,8, Қашқадарёда 31,8 ва Бухоро вилоятида 16,0 фоизлари фаолиятсиз
тўхтаб қолди. Республикада пилла тайёрлаш ҳам 200
7
йилда 1991 йилга
нисбатан икки мартадан кўпроқ қисқарди. Нотўқима матолар тармоғида
кимёвий хом ашё тақчиллиги ҳамда қимматлиги туфайли
хом ашё тарзида
пахта толасининг пастки навларидан фойдаланишга ўтилди.
Ушбу муаммолар ечими хом ашё етказувчи тармоқлар имкониятларидан
келиб чиқиб, турли тадбирларни ўтказишни талаб этади. Хусусан, пахта
тозалаш саноатида мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш учун асосий
13
пахта етиштириш ареаллари ўқи доирасида мавжуд қувватларнинг 30
-50
фоизини қисқартириш, уларни замонавий технология билан қуроллантириш
,
бўш фондлари ўрнида қайта ишлаш қувватларини ташкил этиш лозим.
Ипак газлама ва жун тўқимачилик саноатида транспорт
хусусиятларини
эътиборга олган ҳолда хом ашё тайёрлаш ҳажмини ошириш, тут экини
майдонларини тиклаш, мамлакатнинг тоғ ва тоғолди ҳудудларини майин
жунли чорвачиликка ихтисослаштириш зарур.
Тўқимачилик саноатида ишлаб чиқаришга кетадиган маблағ таркибида
ишчи кучига сарфланадиган харажатлар хом ашё харажатларидан кейинги
ўринни эгаллайди. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, тўқимачилик қолган
саноат тармоқлари орасида ниҳоятда меҳнатталаблиги билан ажралиб
туради. Масалан, 2003 йилда республика
саноат тармоқларида 614,7 минг
ишчи ишлаган бўлса, шундан 97,7 мингги ёки 15,9 фоизи тўқимачилик
саноатида банд бўлган.
Тармоқда банд бўлган меҳнат ресурсларининг иккинчи хусусияти
-
асосан
махсус малакага эга бўлмаган кадрларнинг ишлашидир. Соҳада фаолият
юритаётган ишчиларнинг 70
-
80 фоизини ўрта маълумотлилар ташкил этади.
Бундан кўриниб турибдики, тармоқда ишчиларни тайёрлаш учун катта сарф
-
харажатлар шарт эмас. Тармоқда ишлаётган меҳнат ресурсларининг учинчи
хусусияти
-
ишлаб чиқаришда асосан аёллар меҳнатидан фойдаланилишидир.
Муаллиф томонидан республиканинг Андижон, Наманган, Фарғона,
Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси тўқимачилик
корхоналарида ўтказилган тадқиқотларида юқоридаги тармоққа оид
жиҳатлар ўз исботини топди. Айни вақтда изланишлар давомида
тўқимачилик саноати учун хос бўлган хусусиятлардан айрим чекинишлар
ҳамда корхоналарда меҳнат ресурсларидан фойдаланишдаги баъзи салбий
ҳолатлар ҳам аниқланди. Чунончи, «Элтекс» ва «Антекс» ҲЖ
-
ларининг
ноқулай транспорт географик ўрни корхонадаги иқтисодий муаммолар билан
биргаликда тармоқ корхоналари учун ноанъанавий ҳолат, яъни ишчилар
таркибида кўпчиликни эркаклар ташкил этиши кузатилади.
Шунингдек, тадқиқот ўтказилган корхоналарда меҳнат унумдорлиги,
ишчиларнинг ўртача ёши, маълумоти анча фарқланади. Эски тўқимачилик
корхоналари,
масалан,
«Намангантекстил»,
«Бобур»
ҲЖ
-
ларида
ишчиларнинг ўртача ёши анча юқори. «Элтекс», «Антекс», «Хоразм
-
бахмал»
ҲЖ
-
ларида эски технологик линиялар мавжудлиги, молиявий ишлар яхши
қўйилмаганлиги сабабли ишлаб чиқариш самарадорлиги ва меҳнат
унумдорлиги анча паст.
Олинган материаллар таҳлил шуни кўрсатадики, меҳнатга жалб
қилинмаган меҳнат ёшидаги аҳоли шаҳар жойларга қараганда қишлоқ
туманларида кўпчиликни ташкил этади. Ушбу ҳолат қишлоқ жойларда
аҳолининг табиий кўпайиши шаҳар жойларга қараганда юқорилиги ҳамда
янги иш ўринлари шаҳар жойларда нисбатан кўпроқ яратилаётганлиги билан
изоҳланади.
14
Тўқимачилик саноати ҳудудий таркибини такомиллаштириш
муаммолари
.
Ишлаб чиқариш кучларини мамлакат ва минтақалар миқёсида
илмий асосда жойлаштириш иқтисодиётни тўлақонли ривожланишига замин
ясайди. Акс ҳолда ресурс имкониятларидан фойдаланишда қатор
қийинчиликлар пайдо бўлади ва натижада турли ижтимоий
-
иқтисодий
муаммолар юзага келади.
Тўқимачилик саноати тармоқлари ишлаб чиқариш қувватлари,
минтақаларнинг ресурс имкониятларига нисбатан ҳудуд бўйлаб нотекис
жойлашган (2
-
расм). Хусусан, 200
7
йилда республика ип газлама саноатида
468,2
млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ушбу қийматнинг
40,4
фоизи
Фарғона,
25,8-
Тошкент,
9,1
фоизи Андижон
, 6,5-
Бухоро вилоятларига тўғри
келган. Тармоқда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг деярли
82,0
фоизини
ушбу маъмурий бирликлар ташкил қилади. Мазкур ҳолат тўқимачиликнинг
бошқа тармоқларида ҳам кузатилади.
Республикада ип газлама саноати ҳудудий таркибини такомиллаштириш,
энг аввало саноат жиҳатдан заиф ривожланган Қуйи Амударё, Жанубий,
Мирзачўл ва Зарафшон иқтисодий районларида янги ишлаб чиқариш
қувватларини ташкил этишни талаб этади. Бунда ишлаб чиқариш асосан
аҳоли зич яшайдиган ёки бевосита хом ашё ва меҳнат ресурслари мавжуд
кичик ва ўрта шаҳарларда ҳамда йирик қишлоқларда ташкил этилиши лозим.
Ипак газлама саноати корхоналарини жойлаштириш тамойиллари ип
газлама саноатиникига ўхшаш. Тармоқ корхоналарининг дастлабки цикли
сув ва ёқилғини кўпроқ талаб этади. Мазкур тармоқ бевосита хом ашё
районидан узоқлаша олмаслиги сабабли тўқимачиликнинг бошқа
тармоқларидан бироз фарқ қилади. Чунки, пилла хом ашёсининг
нотранспортабеллиги катта харажатларни келтириб чиқаради.
Ўзбекистонда ҳозирда бозор иқтисодиёти шароитида пилла
етиштиришнинг камайиб кетиши оқибатида пиллакашлик корхоналарида
ўрнатилган қувватларнинг 40
-
45 фоизидан фойдаланиляпти. Ипакчилик
соҳасида ҳозирда 30 дан ортиқ
корхона фаолият юритаяпти. Унинг
8 таси
қўшма корхонадир.
Ички ва ташқи бозорда ипак газламаларга бўлган
талабнинг камайиб кетганлиги натижасида тармоқда мавжуд қувватларнинг
23-
24 фоизи ҳаракатда, холос. Айни вақтда Фарғона иқтисодий районида
ипак газлама ишлаб чиқариш қисқариб кетганлиги сабабли тармоқ
маҳсулотларининг 90,0 фоиздан ортиғи Самарқанд вилоятида ишлаб
чиқарилмоқда.
Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, тўқимачилик саноатида
чет эл фирмалари иштирокида 50 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатиб
келмоқда. Биргина 2007 йилнинг ўзида шерикликда 23 қўшма корхона
ташкил этилди. Республикада 2009 йилгача чет эл сармояси ёрдамида
(тўқимачилик саноатида) 70 дан ортиқ қўшма корхона ишга тушириш
режалаштиришган. Буларнинг барчаси ижобий ҳолат бўлсада, тармоқда
барпо этилган қўшма корхоналарнинг айримларида қатор муаммолар юзага
15
2-
расм. Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг жойланиши
.
16
келган ва улар янги корхоналар ташкил этишда эътиборга олиниши лозим.
Тўқимачилик
саноатининг
ривожланишидаги
истиқболли
йўналишлар.
Мамлакатимизда истеъмол моллари тармоқларини, жумладан
йирик тўқимачилик индустриясини таркиб топиши учун катта имкониятлар
ва шароитлар бор. Улар:
йирик хом ашё базасининг мавжудлиги;
ортиқча меҳнат ресурсларининг борлиги;
нисбатан
такомиллашган
ижтимоий
-
иқтисодий
инфраструктура
яратилганлиги;
соҳада маълум меҳнат кўникмаси ва тажрибанинг тўпланганлиги;
тўқимачилик саноати маҳсулотларига, демографик, иқтисодий ва
миллий хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда, талабнинг ўсиб бориши;
давлат сиёсати доирасида ушбу тармоқ ривожланишига эътибор
берилиши ва х.к.
Айни вақтда тўқимачилик саноатининг тўлиқ энергия ишлаб чиқариш
циклини шакллантириш учун тўсиқ бўлувчи қатор муаммолар
-
кимёвий тола,
синтетик
ип
ва
бирикмаларнинг
етишмаслиги
,
тўқимачилик
машинасозлигининг ривожланмаганлиги, молиявий базасининг кучсизлиги,
тармоқда махсус ва иқтисодий малакага эга бўлган ходимларининг камлиги
каби муаммолар ижобий ҳал этишни талаб этади.
Диссертацияда тармоқ ривожланишига таъсир этувчи омиллар ва
режаланаётган тадбир кўламини ҳисобга олиб, ушбу саъй
-
ҳаракатларни учта
босқичда амалга ошириш тавсия этилади.
2007-2012
йилларда мобайнида мамлакатда тайёрланаётган пахта
толасига (умумий пахта толаси ҳажми 1,2 млн.т.) дастлабки ишлов беришни
60 фоизга етказиш, яъни 575
-
580 минг т. ип калава ишлаб чиқарувчи
қувватларни ташкил этиш лозим. Шу билан бирга ип газлама ишлаб чиқариш
ҳажмини 730
-
750 млн. кв.м.
-
га, тайёр пардозланган газлама ҳажмини 280
-300
млн. кв.м.
-
га чиқариш, 70
-
75 минг т. трикотаж газлама, 200
-
250 млн. дона
трикотаж маҳсулотлар, 70
-
75 млн. жуфт пайпоқ ишлаб чиқаришни йўлга
қўйиш керак. Мўлжалланган тадбирлар натижасида ишлаб чиқарилаётган ип
калаванинг 38
-
39 фоизи ип газлама, 10 фоизи трикотаж газлама даражасига
етказилади. Шу билан бирга хом газламанинг 40 фоизи тайёр пардозланган
газлама, трикотаж газламанинг 70
-
75 фоизи эса
тайёр трикотаж маҳсулот
ҳолига етказилади.
Кўзланаётган даврда пилла тайёрлашни ўтган асрнинг 90
-
йиллар
бошидаги ҳажмга кўтариш талаб этилади. Мазкур тадбир мамлакат
пиллакашлик саноати корхоналари қувватидан тўла фойдаланишга шароит
яратади. Биринчи босқичда тармоқда 170
-
180 т ипак калава ҳамда 18
-
20 млн.
м.кв. ипак газлама ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лозим. Тармоқдаги ушбу
ислоҳот республика аҳолисининг ипак газлама ва ундан тайёрланаётган
маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини қондириш имконини беради.
17
2012-2017
йилларда тармоқдаги ислоҳотлар янада чуқурлаштиришни
тақозо этади. Жумладан, республикада етиштирилаётган пахта толасининг 80
фоизини қайта ишлашга эришиш асосий мўлжал қилиб олиниши маъқулроқ
ҳисобланади.
Пахта толасининг юқоридаги ҳажмда қайта ишланиши
йилига 765
-770
минг
т. ип калава ишлаб чиқариш имконини беради. Айни вақтда ип газлама
ҳажмини 2 маротаба ошириш, яъни 1,4
-
1,5 млрд. кв.м. га етказиш тармоқни
700-
800 млн. кв. м. тайёр газлама ишлаб чиқарувчи пардозлаш қувватлар
билан таъминлашга эришишни
назарда тутади. Шунингдек, йилига 140
-150
минг
т. трикотаж газлама, 450
-
500 млн дона тайёр трикотаж маҳсулотлар,
180-
200 млн жуфт пайпоқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қўшма
корхоналарни тузиш ҳам мақсадга мувофиқдир.
Иккинчи босқичда ипак газлама саноатидаги ислоҳотларни янада
чуқурлаштириш кўзда тутилади. Ушбу оралиқда, тармоқда ипак газламалар
ишлаб чиқаришни 90
-
100 млн. кв.м.
га кўпайтириш, йилига 600
-
700 т. ипак
калава ишлаб чиқариш ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш миқдорини
шунга монанд ҳолда ошириш зарур.
2018-2023
йиллар тармоқда тайёр маҳсулотлар миқдорий ва сифатий
кўрсаткичларини жаҳон андозалари даражасига кўтарилиши билан
тавсифланади. Бу оралиқда ип газлама ишлаб чиқариш қувватлари 3,0
-3,3
млрд. кв.м.
га, шундан тайёр газламани 2,8
-
3,0 млрд. кв.м.
га етказиш, 250
-
300 минг
т. трикотаж газлама, 0,8
-
0,9 млрд
.
дона тайёр трикотаж, 750
-800
млн
.
жуфт пайпоқ ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш тавсия этилади.
Республика
тўқимачилик
саноати
ҳудудий
таркибини
такомиллаштириш истиқболлари.
Юқоридаги таклиф этилаётган
тадбирлар масаланинг соф иқтисодий томонлари бўлиб, улар ҳудудий
миқёсда, яъни иқтисодий
-
географик нуқтаи назардан уйғунлаштирилиши
лозим. Хусусан, 200
7-2012
йилларда Тошкент, Фарғона иқтисодий
районларида тўқимачилик индустриал энергия ишлаб чиқариш циклининг
тўлиқ шакллантириш, қолган вилоятларда асосан унинг дастлабки ва ўрта
бўғинларини ҳамда марказий ўринларда маълум ҳажмда тўлиқ цикл
корхоналарини барпо этиш аҳамиятлидир. Шунингдек, ипак газлама саноати
хом ашё базасини такомиллаштириш, Тошкент, Урганч, Шаҳрисабздаги ипак
корхоналар фаолиятини тиклаш ва Фарғона минтақасидаги корхоналарда
ишлаб чиқаришни кучайтириш мақсадга мувофиқ.
Жун тўқимачилик саноатида Самарқанд камвол фабрикаси, «Косонсой
-
Текмен» ҚК
-
да ишлаб чиқаришни янгича йўлга қўйиш, камвол газлама хом
ашёсини қўшни Қозоғистон ва Қирғизистондан келтиришни ташкил этиш,
Жанубий ва Фарғона иқтисодий районларида майин жунли қўйчилик ҳамда
ангор эчкилар боқишни кўпайтириш керак.
Нотўқима материаллар саноати ишлаб чиқариш қувватларини ички ва
ташқи истеъмолга мувофиқ равишда оширилиши асосан Зарафшон (Бухоро),
Тошкент ҳамда Фарғона иқтисодий районларида назарда тутилади. Чунки,
18
ушбу минтақаларда дастлабки циклда фақат (Самарқанд ва Навоий
вилоятлари бундан истисно) пахтанинг пастки навларигина қайта ишловга
тортилмасдан қолиши мумкин.
Яқин йилларда Чирчиқ капролактам, Фарғона кимёвий тола, Навоий
кимё корхоналарида капрон, нитрон ип ва штапель толани ишлаб чиқаришни
кучайтириш, Фарғона ва Қоровулбозор нефтни қайта ишлаш заводлари
қошида лавсан, вискоз толалар ишлаб чиқарувчи қувватларни ташкил этиш
лозим.
2012-2017
йиллар мобайнида Мирзачўл, Жанубий, Қуйи Амударё
районларида ҳамда Зарафшон минтақасининг Самарқанд ва Навоий
вилоятларида хом ашёга қайта ишлов беришни 80 фоизга етказиш, тўлиқ
циклли корхоналар миқдорини кўпайтириш маъқул. Шунингдек,
минтақаларнинг йирик ва ўрта шаҳарларида (Самарқанд, Навоий,
Каттақўрғон, Зарафшон, Ғиждувон ва б.) трикотаж ва тикувчилик саноатини
ривожлантириш мақсадга мувофиқ.
Ипак газлама саноати қувватларини
ошириш учун Сурхондарё
вилоятида (Бойсунда) янги корхона ташкил этиш керак. Тармоқда кимёвий
толалар аралашмасидан ипак газлама ишлаб чиқарувчи корхоналарни
(Тошкент, Наманган шаҳарларида, Бухоро вилоятида) барпо этиш даркор.
Жун тўқимачилик саноат тармоғининг ҳудудий таркибини
такомиллаштириш ҳам зарур ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан Бухоро,
Навоий, Сурхондарё, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва Қорақалпоғистонда
янги корхоналарни қуриш талаб этилади.
Кўрилаётган даврда энергия ишлаб чиқариш цикли талабига биноан
тўқимачилик саноатининг кейинги ривожланиши учун катта туртки
бўладиган тўқимачилик машинасозлиги («Тоштўқимамаш» ҲЖ базасида)
ҳамда вискоз ва лавсан толалар (Фарғона, Қоровулбозор шаҳарларида),
тўқимачилик бўёғи (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент ш.) ва кимёвий
бирикмалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқдир.
Олиб борилган тадқиқотларга мувофиқ келажакда тармоқнинг ҳудудий
таркиби такомиллашади, янги иш ўринлари яратилиб, ортиқча меҳнат
ресурслари ишлаб чиқаришга жалб этилади. 201
2
йилгача 50 мингдан 70
минггача, иккинчи босқичда 70
-
90 минг, учинчи босқичда 110
-
120 минг янги
иш ўринлари ташкил этилади. Натижада, тармоқда маҳсулот ишлаб чиқариш
ҳажми 4,4
-
5,0 млрд. АҚШ долларини, экспорт салоҳияти эса 3,5
-
4,0 млрд.
долларга етади.
3. ХУЛОСА
Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларидаёқ мамлакат
хўжалигини бозор иқтисодиёти шароитида ривожланишининг устувор
йўналишлари танланди. Ушбу йўналишлар орасида мамлакатни
саноатлаштириш стратегияси ҳақли равишда асосий ўринни эгаллаб,
19
республикада мавжуд табиий ресурс ва қишлоқ хўжалик, жумладан,
тўқимачилик хом ашёсига чуқур қайта ишлов беришни йўлга қўйиш миллий
иқтисодиётнинг янада ривожланишида катта аҳамият касб этади.
Республикамизда бозор иқтисодиётига асосланган жамиятни барпо этиш
босқичма
-
босқич амалга оширилмоқда. Мамлакат хўжалигининг турли
жабҳаларини янгича иқтисодий муносабатларга ўтказилиши бевосита
давлатнинг иқтисодий механизмлар ёрдамида қўллаб
-
қувватлаши ва
назорати, яъни фаол иштирокида амалиётга тадбиқ қилинаяпти. Жумладан,
2002 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан
«Республика енгил саноатида бошқарувни такомиллаштириш ва
ривожлантириш чора
-
тадбирлари тўғрисида» ги 240
-
сонли қарори, шу
йилининг 13 ноябрида қабул қилинган «Ички бозорни истеъмол моллари
билан таъминлашни рағбатлантириш, ишлаб чиқарувчилар ва савдо
ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни такомиллаштириш тўғрисида» ги ва
2005 йил 27 январда қабул қилинган 38
-
сонли «Республика тўқимачилик
саноатига инвестициялар жалб этиш чора
-
тадбирлари тўғрисида», 2006 йил
13 ноябрида қабул қилинган
510-
сонли «Тўқимачилик саноати
корхоналарини модернизациялаш ва қайта технологик қуроллантириш
дастури» қарорлари тўқимачилик саноати ривожланишининг асосий
йўналишларини белгилаб беради.
Ушбу номзодлик ишида саноат географияси доирасида тўқимачилик
саноатининг ривожланиши ва жойланиш хусусиятларининг назарий ва
амалий масалалари республика миқёсида таҳлил қилинди. Мазкур саноат
бошқа саноат тармоқларидан кўпгина хусусиятлари билан фарқланиб туради.
Энг аввало, тўқимачилик саноат тармоқлари ниҳоятда хом ашё кўп талаб
қилиши, иккинчидан, меҳнатталаблиги, учинчидан, ишлаб чиқариш фондлар
қийматининг камлиги тўртинчидан, ишлаб чиқаришнинг кам харажатлиги,
бешинчидан, технологик линиялар алмашиниш муддатининг нисбатан
катталиги, олтинчидан, тармоқда асосан оммавий истеъмол молларининг
тайёрланиши ва уларнинг барча учун кераклиги, еттинчидан, ишлаб
чиқаришда аёллар меҳнатидан фойдаланиши билан ажралиб туради.
Ўзбекистонда йирик тўқимачилик базасининг мавжудлиги, айниқса
халқаро миқёсда пахта толаси ва пилла етиштиришга ихтисослашуви ҳамда
жаҳон иқтисодий майдонида ишлаб чиқариш турларининг қайта
тақсимланишидаги вазият республикада ривожланган тўқимачилик
саноатини барпо этишга имкон яратади.
Ушбу тадқиқот ишида тўқимачилик саноати ривожланишининг жаҳон
тажрибаси, Ўзбекистонда тўқимачилик саноатининг ривожланиши ва
жойлашиниш хусусиятлари, ҳудудий ва тармоқлар кесимидаги айни вақтдаги
ҳолати ҳамда турли иқтисодий
-
ижтимоий масалалар таҳлил қилинган.
Мазкур тадқиқот иши, илгари бажарилган турдош илмий ишлардан
(Искандеров И., Муталов А., Бурхонов А, Юсупов А.) айнан ана шу
жиҳатлари билан фарқ қилади.
20
Олиб борилган тадқиқотлар ва изланишлар натижасида қуйидаги
хулоса ва таклифлар
ишлаб чиқилди:
1. Тўқимачилик саноатининг ривожланиши саноатнинг қолган
тармоқларини вужудга келишига, тармоқлараро ва ҳудудий мажмуаларнинг
шаклланишига олиб келади, унинг район ҳосил қилувчи ва соҳалар
ривожланишидаги салоҳияти ҳам катта. Тармоқнинг ўзига хос маълум
хусусиятлари ишлаб чиқаришда йирик сармоянинг тўпланиши ва ушбу
сармояни
иқтисодиётнинг
бошқа
тармоқларига
йўналтирилиши
мамлакатларнинг жаҳон миқёсида ривожланган давлатларга айланишига
сабаб бўлган.
2. Мазкур саноат тармоқлари, энг аввало, Европа ва Американинг
ривожланган мамлакатларида вужудга келган. Кейинчалик тармоқ
қувватларини жойлаштиришда ишлаб чиқариш омиллар аҳамиятининг ошиб
бориши натижасида, ХХ асрнинг ўрталаридан тўқимачилик саноат ишлаб
чиқариш ривожланган мамлакатлардан ривожланаётган мамлакатларга кўча
бошлаган. Айни ҳолат ҳозирда ҳам давом этмоқда.
3. Ўзбекистонда тўқимачилик саноатининг деярли барча тармоқлари
собиқ Иттифоқ даврида вужудга келган ва республика мамлакатнинг асосий
тўқимачилик хом ашё базаси бўлгани ҳолда, ўзида тўқимачилик саноати
етарлича ривожлантирилмаган. Саноатнинг ушбу ишлаб чиқариш тармоғи
Ўзбекистонда ҳудудий жиҳатдан номукаммал, эски технологик линиялар
билан қуролланган, тор ихтисослашган, заиф бўғинилигича қолиб кетди.
4. Республикада бозор иқтисодиётига асосланган жамиятга ўтиш
давридаги иқтисодий қийинчиликлар, жаҳон иқтисодий коньюктурасига
мослашув маълум вақтни талаб этиши ва турли омиллар тармоқда,
иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида бўлгани каби, қатор муаммоларни
келтириб чиқарди. Улар қуйидагилар:
•
тармоқда илгари тўқимачилик саноати мавжуд бўлмаган ҳудудларда
қувватларнинг барпо этилишига қарамай, йирик корхоналарнинг эски саноат
районларида тўпланганлиги ҳамда янги қувватларнинг аксариятини ушбу
районларда ташкил этилганлиги туфайли, ишлаб чиқаришдаги ҳудудий
номукаммаллик сақланиб қолди. Айни чоғда, собиқ Иттифоқ даврида барпо
этилган йирик тўқимачилик корхоналари
ўз
фаолиятини тўхтатди;
•
тармоқнинг хом ашё етказиб берувчи корхоналар билан иқтисодий
алоқаларидаги номувофиқликлар иккала соҳада ҳам салбий оқибатларни
келтириб чиқарди;
•
қўшма корхоналарни ташкил этишда ушбу тармоқнинг ҳудудий
жойлаштириш омилларини ҳисобга олинмаганлиги ҳамда айрим объектив ва
субьектив сабаблар уларнинг бир текис фаолият юритиб кетишига тўсқинлик
қилмоқда;
•
инвестиция муҳитининг яхши шаклламаганлиги тармоқнинг 2002
-2005
йиллар оралиғида ривожлантириш дастурини амалга ошмай қолишига
сабабчи бўлди ва х.к.
21
5. 2005-
2008 йилларда республика енгил саноатини ривожлантириш
дастурида айрим муаммолар туфайли амалга ошмади, бу
ҳол кейинги
дастурларни ҳаётга тадбиқ этишда
тармоқнинг жойланиш қонуниятлари ва
ҳудудлар ресурс имкониятларини янада чуқурроқ ўрганишни
талаб этади.
Айниқса, бу борада ҳудудларнинг хом ашё ва меҳнат ресурслари,
демографик вазияти ҳамда истеъмол омилларини тўлароқ эътиборга олиш
талаб этилади.
6. Тўқимачилик саноатида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 9
0,0
фоиздан кўпроғи Тошкент, Фарғона, Зарафшон иқтисодий районларида
ишлаб чиқарилмоқда. Шу билан бирга, тармоқда тайёрланаётган
маҳсулотнинг 70 фоизга яқини яриммаҳсулотларга тўғри келади. Бу эса, ўз
навбатида, тармоқ ҳудудий таркибини такомиллаштириш ва ишлаб
чиқаришда тайёр маҳсулотлар ҳиссасини оширишни тақозо этади.
7. Республикада тўқимачилик
-
индустриал циклни шакллантиришга
кўмак берувчи машинасозлик ва кимё саноатининг деярли мавжуд эмаслиги
унинг келгуси ривожланишида маълум қийинчиликлар туғдиради. Шу
сабабли яқин келажакда ушбу саноат тармоқларини барпо этиш мақсадга
мувофиқдир.
8. Мамлакатимизда пахтачиликка бўлган муносабат ушбу соҳанинг
жаҳон миқёсида коньюктурасидан келиб чиққан ҳолда ўзгариб бориши
керак. Пахта етиштирувчи айрим давлатларнинг (масалан, АҚШ) хом
ашёсини тўлалигича экспорт қилиши, тўқимачилик саноатининг яна Шарққа,
Жануби
-
шарққа кўчиши републикамизда пахта тайёрлаш ва тармоқ ҳудудий
таркибини такомиллаштиришни талаб этади.
Юқоридаги муаммолар ва қийинчиликларни республиканинг жаҳон
тажрибаси ҳамда
иқтисодий интеграциясига қўшилув жараёни давом
этаётганлигини ҳисобга олиб, тўқимачилик саноати ривожланиши
,
ҳудудий
ташкил этилишини мавжуд хом ашё
ва меҳнат ресурслари, демографик
вазият ва иқлимий шароитлар, маҳаллий халқнинг анъаналари ҳамда
эҳтиёжлари нуқтаи назаридан ҳал этиб бориш керак.
Тўқимачилик саноатининг ривожлантирилиши ва қишлоқ хўжалик хом
ашёсига юқори даражада қайта ишлов беришни йўлга қўйилиши «занжир»
алоқаларда тескари таъсирни, яъни қуйи тизимларнинг тармоқ ва
тармоқлараро алоқаларига ҳамда ҳудудий таркибини ўзгаришига ҳам олиб
келиши мумкин. Тўқимачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг ортиб
бориши ўз навбатида қайта ишлаш соҳалари, улар эса хом ашё етказиб
берувчи тармоқлари маҳсулотига бўлган талабни кучайтиради.
4. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1.
Рўзметов Д. Ўзбекистон енгил саноатининг ривожланиши ва ҳудудий
таркибидаги ўзгаришлар // Ўзбекистон География жамияти ахбороти, 23
-
жилд.
-
Т., 2003. Б. 129
-130.
22
2.
Рўзметов Д. Хоразм вилоятида саноат ривожланишинг минтақавий
хусусиятлари // Магистратура талабаларининг илмий ишлари тўплами.
-
Т.,
ЎзМУ, 2003. Б. 88
-92.
3.
Рўзметов Д. Тўқимачилик саноати ривожланишининг қисқача тарихи ва
географияси // Магистратура талабаларининг илмий ишлари тўплами.
-
Т.,
ЎзМУ, 2004. Б. 139
-141.
4.
Рузметов Д. Особенности развития и размещения текстильной
промышленности Узбекистана // Материалы международной научно
-
практической конференции, посвященной теоретическим и прикладным
проблемам географии на рубеже столетий.
-
Алматы, 2004. С. 165
-167.
5.
Рўзметов Д. Ўзбекистон иқтисодий районларида тўқимачилик саноатининг
ривожланиш хусусиятлари // Табиий ва иқтисодий георафик
районлаштиришнинг долзарб масалалари.
-
Т., 2004. Б. 113
-115.
6.
Рўзметов Д. Саноат тармоқларини ҳудудий ташкил этишнинг экологик
жиҳатлари // География ва барқарор ривожланиш.
-
Самарқанд., 2004. Б. 116
-
118.
7.
Рўзметов Д. Енгил саноат ва унинг асосий тармоқларини Ўзбекистон
иқтисодиётида тутган ўрни // Аспирант, магистр ва иқтидорли талабаларнинг
илмий ишлари тўплами.
-
Т.,
ЎзМУ, 2005. Б. 24
-26.
8.
Рўзметов Д. Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг ихтисослашуви //
Ўзбекистон География жамияти ахбороти, 26
-
жилд.
-
Т., 2005. Б. 53
-54.
9.
Атажанов И., Рўзметов Д. Тўқимачилик саноати корхоналарини
жойлаштиришда меҳнат ресурслари омили ва улардан фойдаланиш
муамолари // Ўзбекистон География жамияти ахбороти, 26
-
жилд.
-
Т., 2005. Б.
57-59.
10.
Рўзметов Д. Ўзбекистон ипак газлама саноатини ихтисослашуви ва
ҳудудий мужассамлашуви // Халқаро илмий
-
амалий анжуман материаллари.
-
Т., 2006., Б. 249
-250.
11.
Рўзметов Д.Р., Матсаидова С.Х. Қуйи Амударё минтақасида тўқимачилик
саноатининг жойланиши ва ривожланиши // Жанубий Ўзбекистонда
география мактабининг шаклланиши ва ривожланиши.
-
Термиз, 2006. Б. 138
-
139.
12.
Рўзметов Д.Р., Искандаров С.Р, Жабборов О.Б. Республика ип газлама
саноати ҳудудий таркибини такомиллаштириш масалалари // Ҳозирги замон
географиясининг долзарб масалалари.
-
Андижон, 2007. Б. 214
-216.
13.
Рўзметов Д.Р., Абдуллаев А., Шомуротова Н. Республика саноатининг
таркиби ва ривожланишининг айрим масалалари.
-
// Ўзбекистон География
жамияти ахбороти, 29
-
жилд.
-
Т., 2007. Б. 123
-126.
14.
Рўзметов Д.Р., Қурбонниёзов Р.Р. Хоразм вилояти хўжалигини
ривожлантиришнинг истиқболлари. // Ўзбекистон География жамияти
ахбороти, 31
-
жилд.
-
Т., 2008. Б. 108
-110.
23
География фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Рўзметов
Дилшод Рузимбоевичнинг 11.00.02
-
«Иқтисодий ва ижтимоий география»
ихтисослиги бўйича «Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг
ривожланиши ва ҳудудий таркибини такомиллаштириш муаммолари»
мавзуидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч (энг муҳим сўзлар) сўзлар:
Ишлаб чиқариш кучларини
жойлаштириш, саноат тармоғи, тўқимачилик саноати, бозор иқтисодиёти, ип
газлама саноати, жун тўқимачилик, ипак газлама саноати, нотўқима
материаллар саноати,
ҳудудий таркиб, ҳудудий мужассамлашув, ҳудудий
ихтисослашув, инфратузилма, қўшма корхона, энергия ишлаб чиқариш
цикллари.
Тадқиқот объектлари:
Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноати
корхоналарининг ҳудудий таркиби.
Ишнинг мақсади:
Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг ривожланиши
ва ҳудудий таркибини такомиллаштириш муаммоларини иқтисодий
географик таҳлил қилиш ва келажак ривожланиши бўйича илмий
-
амалий
тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методлари:
географик таққослаш, тарихий, тизим
-
таркиб,
картографик, статистик, иқтисодий таҳлил ва бошқалар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги,
энг аввало, тўқимачилик
саноатининг, ривожланиши ва ҳудудий ташкил этилишини жаҳон
тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, бозор иқтисодиёти шароитида
ривожлантириш нуқтаи назаридан ўрганилганлигидан иборат. Шунингдек,
диссертацияда
тўқимачилик
саноати
тармоқларининг
ҳудудий
ихтисослашуви ва мужассамлашуви, тармоқни хом ашё ва меҳнат ресурслари
билан таъминлаш, уларнинг ҳудудий таркибини такомиллаштириш
масалалари тадқиқ этилган, республика қўшма корхоналар фаолиятини
яхшилаш муаммолари ва тўқимачилик саноати ривожланишининг асосий
йўналишлари ишлаб чиқилган.
Амалий аҳамияти:
Тадқиқотнинг илмий
-
амалий тавсияларидан
«Ўзбекенгилсаноат» ДАК ва алоҳида тўқимачилик корхоналарининг
ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш, тармоқ ҳудудий таркибини
такомиллаштириш ҳамда ундаги маълумотлардан олий ўқув юртларида
фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги
: Муаллифнинг
нашр эттирган илмий ишлари ва тадқиқот ишидаги илмий хулоса ва
тавсияларидан фойдаланиш республика тўқимачилик саноати тармоқларини
ривожлантириш ва ҳудудий таркибини такомиллаштириш, янги иш ўринлари
яратиш ҳамда мамлакат экспорт салоҳиятини оширишга ёрдам беради.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:
Республика енгил саноат
уюшмалари, тўқимачилик корхоналари, илмий текшириш институтлари ва
олий ўқув юртлари.
24
РЕЗЮМЕ
диссертации Рузметова Дилшода Рузимбаевича на тему
: «
Проблемы
развития и совершенствования территориальной структуры
текстильной промышленности Узбекистана», представленной на
соискание
ученой степени кандидата географических наук по
специальности 11.00.02
-
«Экономическая и социальная география»
Ключевые слова:
размещение производительных сил, отрасль
промышленности, текстильная промышленность, рыночная экономика
,
хлопчатобумажная промышленностъ, шелковая промышленность, шерстяная
промышленность, промышленность нетканых материалов, территориальная
структура, территориальная специализация, территориальная концентрация,
совместное предприятие, инфраструктура, энергопроизводственные циклы.
Объекты иследования:
Территориальная структура предприятий
текстильной промышленности Республики Узбекистан.
Цель работы:
исследование проблем и
разработка научно
-
практических
рекомендаций по развитию и совершенствованию территориальной
структуры текстильной промышленности Узбекистана.
Методы исследования:
сравнительно
-
географический, исторический,
системно
-
структурный,
картографический,
статистический,
методы
экономического анализа и другие.
Полученные результаты и их новизна
заключаются в комплексном
исследовании проблем развития и совершенствования территориальной
структуры текстильной промышленности Республики Узбекистан с учетом
мировой практики и рыночных отношений. В работе исследованы вопросы
территориальной специализации и концентрации отраслей текстильной
промышленности, использования сырьевых и трудовых ресурсов в отрасли.
В диссертации рассмотрены также деятельность совместных предприятий,
определены пути и перспективы развития и размещения отраслей
текстильной индустрии республики.
Практическая значимость:
научно
-
практические рекомендации
исследования могут быть использованы при разработке программ,
совершенствования территориальной структуры отрасли, развития ГАК
«Узбекенгилсаноат» и отдельных педприятий, а фактические результаты и
статистические материалы
-
в учебном процессе высших учебных заведений.
Степень
внедрения
и
экономическая
эффективность:
опубликованные научные работы автора и использование основных выводов
и предложений диссертации способствуют развитию и совершенствованию
территориальной структуры текстильной промышленности Республики
Узбекистан, созданию новых рабочих мест и повышению экспортного
потенциала страны.
Область применения:
ассоциации легкой промышленности,
текстильные предприятия, научно
-
исследовательские институты и вузы.
25
RESUME
Thesis of Ruzmetov Dilshod Ruzimboevich on the scientific degree
competition of the candidate of geographic sciences, on speciality 11.00.02-
«Economic and social geography» subject: «Problemes of development and
perfection territorial structures of textile industry in Uzbekistan»
Key words:
placing productive forces, branches of industry, textile industry,
market economy, cotton industry, silk industry, wool industry, nonwoven materials
industry, territorial structures, territorial specialization, territorial concentration,
joint venture, infrastructure, energy production cycles.
Subgects of the inquiry:
territorial structures of textile industry enterprises
in the Republic of Uzbekistan.
Aim of the inquiry:
work out scientific-practice recommendation for
development and perfection territorial structures of textile industry in Uzbekistan.
Methods of inquiry:
comperative-geographical, historical, system-
structural, cartographical, statistical, methods of economic analysis and others.
The results achieved and their novelty:
ended complex research problems
development and perfection territorial structures textile industry in the Republic of
Uzbekistan taking into account world practices and market relations. In the
scientific work research questions territorial specialization and concentration
branches textile industry, using its territorial structures raw materials and
manpower in branches, problems perfection its towards development and placing
branches textile industry in republic. Work out ways and perspectives joint
ventures in the scietific work, defined main activites.
Practical value:
the scientific-practical reccomendations can be used in the
eloboration of the program development GAK “Uzbekengilsanoat” and separate
enterprises, in perfection territorial structures branches, results and statistical
materials-in teaching proccess higher educational establishment.
Degree of embed and economic effectivity:
scentific work published by
the author and usage in program of the main conclusions and proposale of the
thesis favour development and perfection territorial structures in the textile
industry of the Republic of Uzbekistan, create new labour places and rising export
porential country.
Sphere of usage:
association of light industry, textile enterprises, scientific-
research institutes and higher educational establishments.
