ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ
ИЛМИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАРКАЗИ
ЎЗБЕКИСТОН ПАХТАЧИЛИК ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ
ИНСТИТУТИ (ЎзПИТИ)
Қўлѐзма ҳуқуқида
УДК: 633.1+632.51
СУЛЛИЕВА Сулув Хуррамовна
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ ҚАДИМДАН
СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРИДА БЕГОНА ЎТЛАРГА
ГЕРБИЦИД ҚЎЛЛАШНИНГ КУЗГИ БУҒДОЙ ҲОСИЛИГА
ТАЪСИРИ
06.01.09-Ўсимликшунослик
Қишлоқ хўжалик фанлари номзоди илмий даражасини
олиш учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
ТОШКЕНТ - 2009
2
Диссертация иши 2005-2007 йиллар мобайнида Термиз давлат
университети Ботаника кафедрасида бажарилган.
ИЛМИЙ РАҲБАР:
қишлоқ хўжалик фанлари
доктори, профессор
ЭРНАЗАРОВ Исматилла Эрназарович
РАСМИЙ ОППОНЕНТЛАР:
қишлоқ хўжалик фанлари
доктори, профессор
МЎМИНОВ Комил Мўминович
қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доцент
ЗИЁДУЛЛАЕВ Зоҳиджон Файзуллаевич
ЕТАКЧИ ТАШКИЛОТ:
Андижон суғориладиган ерларда дон ва
дуккакли-дон экинлари илмий
тадқиқот институти Ғаллаорол филиали
Диссертация ҳимояси Ўзбекистон Пахтачилик илмий-тадқиқот институти
ҳузуридаги Д.020.44.01 рақамли ихтисослашган кенгашнинг 2009 йил
«____»____________ соат ___ да ўтадиган мажлисида бўлади.
Манзил: 111202, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Оқ қовоқ а.б,
Ўзбекистон Пахтачилик илмий-тадқиқот институти (ЎзПИТИ), тел. (8-371)
64-20-45
Диссертация
билан
Ўзбекистон
Пахтачилик
илмий-тадқиқот
институтининг кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат 2009 йил «____»____________ да тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш илмий
котиби, қишлоқ хўжалик фанлари
доктори:
Б.М.Халиков
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Бошоқли дон экинлари ѐппасига экилиб,
махсус ишлов берилмаслиги сабабли улар орасида бегона ўтлар эркин
ривожланиб, сув ва озиқа элементларининг ўзлаштириши, соялаб қўйиши,
касалликлар, зараркунанда, ҳашоратларнинг эркин ривожланиши учун қулай
шароит яратиши ва бошқа салбий таъсирлардан дон ҳосилдорлиги ва сифати
40-50 фоизгача пасаяди (Захаренко, 1990; Таскаева, Таскаев, 1990).
Суғориладиган ерларда бошоқли дон экинлари етиштирилганда қулай
шароит янада яхшиланиши эвазига бегона ўтларнинг дуркун ўсиши ва
ривожланиши эвазига келтирадиган зарари янада ошади.
Шу сабабли ҳам кузги буғдой далаларидаги бегона ўтларни экологик
соф ва самарали гербицидлар воситасида бартараф этиш зарурияти туғилади
(Седельников, 1990).
Ҳар бир минтақанинг тупроқ ва иқлим шароитининг ўзига хос бўлиши
буғдой далаларидаги бегона ўтларга қарши гербицидларнинг тавсия этилган
меъѐрлари тегишли муддатларда қўлланилганда самарадорлиги доим ҳам
талаблар даражасида бўлавермайди (Манько, 1985; Воробьев, 1986).
Гербицидларнинг бегона ўтларга танлаб таъсир этиш хусусияти айрим
бегона ўтларни бартараф этса-да, айримларига умуман таъсир этмайди.
Гранстар гербициди икки паллали бегона ўтларга таъсир этса, Пума супер
гербициди фақат бир йиллик бошоқли бегона ўтларнигина бартараф этади.
Об-ҳаво шароитининг ўзгариши ҳам гербицидларнинг таъсир этиш
доирасини кенгайтириши ѐки қисқартириши мумкин.
Шунинг учун ҳам Сурхондарѐ вилоятининг қадимдан суғориладиган
тақир тупроқлар минтақаси шароитида етиштирилаѐтган кузги буғдой билан
бир вақтда жадал ривожланадиган бир йиллик бошоқли ва икки паллали
бегона ўтларни Пума супер (1 л/га) ва Гранстар (15 г/га) гербицидлари
воситасида бартараф этиш ва ушбу далалардаги кузги буғдойнинг тажриба
минтақасида энг кўп етиштирилаѐтган Крошка навининг ўсиши,
ривожланиши, ҳосилдорлиги ва бошқа кўрсаткичларига таъсирини ўрганиб,
минтақа шароити учун қулай ва самарали усулини ишлаб чиқилиши долзарб
масала ҳисобланади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Кузги буғдой даласидаги
икки паллали бегона ўтларга қарши курашиш усули бир йилда икки марта
дон етиштириш тизимида Қашқадарѐ вилояти шароитида (Ибрагимов, 1999)
тупроққа ишлов бериш билан уйғунлаштирилиб, Самарқанд вилояти
шароитида (Ризаев, 2006) ва бошқа минтақаларда ўрганилган.
Лекин, Сурхондарѐ вилоятининг Сурхон-Шеробод воҳаси шароитида
кузги буғдой даласидаги бегона ўтларни гербицидлар воситасида бартараф
этиш масаласи ўрганилмаган. Айниқса, икки паллали бегона ўтлар Гранстар,
Далстар, Экстрим, Биостар ва бошқа таъсир этувчи моддаси
трибенуронметил бўлган сульфонилмочевина типидаги гербицидлар
4
воситасида бартараф этилса-да, ѐввойи сули (Avena fatua), тулки қуйруқ
(Alopecurus spp.), итқуноқ турлари (Setaria spp.), курмак (Echinochloa
crusqalli), бир йиллик қўнғирбош (Poa annua) ва бошқа бир йиллик бошоқли
бегона ўтларга бундай гербицидлар таъсир этмасдан кузги буғдой ва бошқа
бошоқли дон экинларига катта зарар етказмоқда.
Шу сабабли ҳам кузги буғдой даласидаги барча турдаги бегона ўтларни
бир марта гербицидлар сепиш йўли билан бартараф этиш зарурияти
туғилмоқда.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар
маркази томонидан 01:990007239 рақами билан рўйхатга олинган илмий
мавзу доирасида бажарилди. Ушбу илмий мавзунинг 1996-2012 йилларга
мўлжалланган янги таҳрирдаги шакли Қарши муҳандислик иқтисодиѐт
институтининг илмий кенгашида «Донли экинларни етиштириш, дастлабки
ишлов бериш ва сақлаш технологияси»
номи билан қайта тасдиқланган
(ҚМИИ, Баѐн №8, 10.04.2006 йил) бўлиб, ушбу диссертация иши ҳам ана шу
илмий мавзу таркибига киради.
Тадқиқот мақсади.
Ишнинг асосий мақсади, Сурхондарѐ вилоятининг
Сурхон-Шеробод воҳаси шароитида кузги буғдой даласидаги икки паллали
бегона ўтлар билан бирга бир йиллик бошоқли бегона ўтларни ҳам бартараф
этишнинг мақбул усулини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот вазифалари:
Тажриба минтақаси шароитида кузги буғдой даласидаги бегона
ўтларнинг сони ва турлари бўйича тарқалиш даражасини аниқлаш;
Алоҳида ва биргаликда қўлланилган гербицидларнинг икки паллали ва
бир йиллик бошоқли бегона ўтларни бартараф этиш даражаси ва
муддатини аниқлаш;
Гербицидлар қўлланилган кузги буғдой экинининг ўсиши, ривожланиши,
ҳосилдорлиги ва ҳосил сифатини аниқлаш;
Кузги буғдой даласидаги икки паллали ва бир йиллик бошоқли бегона
ўтларни гербицидлар воситасида бартараф этишнинг иқтисодий
самарадорлигини аниқлаш;
Сурхон-Шеробод воҳаси шароитида кузги буғдой даласидаги икки
паллали ва бир йиллик бошоқли бегона ўтларни бартараф этиш бўйича
тавсиянома ишлаб чиқиш.
Тадқиқот объекти ва предмети.
Тадқиқот объекти сифатида Давлат
реестрига киритилиб, Сурхондарѐ вилоятининг Сурхон-Шеробод воҳасида
етиштириш учун районлаштирилган кузги буғдойнинг «Крошка» нави ва
«Гранстар», «Пума супер» гербицидлари танланган.
Гранстар (таъсир этувчи моддаси трибенурон метил) 75ДФ 75 % с.т.с.
Пума супер (таъсир этувчи моддаси феноксапроп-П-этил антидот) 7,5 %
э.м.в.
5
Дала тажрибалари Сурхондарѐ вилояти Термиз туманидаги «Намуна»
фермерлар уюшмасида ўтказилди.
Тажрибалар бир ярусда, тўрт қайтариқда ўтказилган бўлиб, тажриба
майдончаларининг катталиги 90 м
2
, ҳисоб майдончасининг катталиги 50 м
2
.
Ҳар бир ҳисоб майдончасининг иккала томонларида ҳам 0,8 метрдан ҳимоя
майдончаси қолдирилди.
Тадқиқот предмети-Сурхон-Шеробод воҳасининг суғориладиган
ўтлоқлашиб бораѐтган тақир тупроқлар минтақаси шароитида кузги
буғдойнинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ва ҳосил сифатининг
гербицидлар воситасида бегона ўтлардан тозаланиш даражасига
боғлиқлигини
ўрганиш,
олинган
натижалар
асосида
иқтисодий
самарадорлигини аниқлаш ҳамда воҳада етиштирилаѐтган кузги буғдой
даласидаги икки паллали ва бир йиллик бошоқли бегона ўтларни
гербицидлар воситасида бартараф этиш бўйича тавсиянома ишлаб
чиқишдан иборат.
Тадқиқот
методлари.
Тадқиқот
ишлари
қишлоқ
хўжалик
экинларининг
навларини
синаш
(Методика
Государственного
сортоиспытания сельскохозяйственных культур. -М.: «Колос», вып.2, 1971.-
239 с.); Б.А.Доспехов «Методика полевого опыта» (1985) услубиятлари;
Ўзбекистонда ғалла экинларини касалликлар, ҳашоратлар ва бегона
ўтлардан ҳимоялаш бўйича тавсиялар (Рекомендации по диагностике учету
болезней, вредителей и сорняков и защите зерновых культур в Узбекистане.
Ташкент, 1996.-50-51 с.); ғаллазорларда Гранстар гербицидини қўллаш
бўйича тавсиялар (Тошкент, 1998.-5б.); Қишлоқ хўжалик экинлари
етиштириладиган далалардаги бегона ўтларга қарши гербицидларнинг
Давлат синовини ўтказиш юзасидан услубий қўлланма (Тошкент, 1994)
ҳамда бошоқли дон экинларидан юқори ҳосил етиштириш бўйича тавсиялар
(ЎзР ҚСХВ, ЎзР ҚХФА «Ғалла» ИИБ. Тошкент, 1996.-53 б.) бўйича
ўтказилди.
Буғдойнинг ѐтиб қолиши кўз билан чамалаш усулида 5 балли шкала
бўйича бошоқлаш ва мум пишиш фазаларида аниқланди.
1000 та дон массаси, натура оғирлиги, шишасимонлиги, оқсил ва
клейковина ГОСТ-13586-1-68 бўйича аниқланди.
Ҳосилдорлик бўйича олинган маълумотлар Б.А.Доспеховнинг (1985)
дисперцион усулида математик таҳлил қилинди.
Тажриба вариантлари бўйича буғдой даласидаги бегона ўтларни
гербицидлар воситасида бартараф этишнинг иқтисодий самарадорлиги
аниқланди.
Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:
- Сурхондарѐ вилоятининг ўтлоқлашган тақир тупроқлар минтақаси
шароитида кузги буғдой далаларида кенг тарқалган бир йиллик бошоқли,
икки паллали бегона ўтларни аниқлаш ҳамда уларга қарши курашишнинг
мақбул усули ва муддати;
6
- Ғаллазорларда кенг тарқалган бир йиллик бошоқли бегона ўтларга
қарши Пума супер (1 л/га), икки паллали бегона ўтларга қарши Гранстар
(15
г/га) гербицидлари қўлланилганда кузги буғдойнинг ўсиши,
ривожланиши, ҳосилдорлиги ва ҳосил сифатига таъсири;
- Кузги буғдой билан бир вақтда ўсиб, ривожланиб, катта зарар
етказадиган бир йиллик бошоқли ҳамда икки паллали бегона ўтларга қарши
Пума супер (1 л/га) ва Гранстар (15 г/га) гербицидларини алоҳида-алоҳида
ва биргаликда қўлланилишининг иқтисодий самарадорлиги.
Илмий янгилиги.
Сурхондарѐ вилоятининг қадимдан суғориладиган
ўтлоқлашиб
бораѐтган
тақир
тупроқлар
минтақаси
шароитида
етиштирилаѐтган кузги буғдой билан бир вақтда ўсиб, ривожланиб, катта
зарар етказаѐтган бир йиллик бошоқли ҳамда икки паллали бегона ўтларга
қарши Пума супер (1 л/га) ва Гранстар (15 г/га) гербицидларини бегона
ўтларнинг ѐппасига униб чиққан кезларига тўғри келадиган апрел ойининг
бошида қўлланилишининг юқори самарали усул эканлиги илк бор
аниқланди ва илмий асосланди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Кузги
буғдой билан бир вақтда ривожланиб, катта зарар етказадиган бир йиллик
бошоқли ва икки паллали бегона ўтлар Пума супер (1 л/га) ҳамда Гранстар
(15 г/га) гербицидлари воситасида апрел ойининг бошида тозаланиши
эвазига дон ҳосилдорлигининг икки ҳиссагача, соф даромад 244471 сўм/га,
рентабеллик эса 53,5 % гача ошиши муҳим назарий ва амалий аҳамиятга
молик. Бу кўрсатгич эса мамлакатимизнинг жанубий минтақалари
шароитида дончиликни янада ривожлантиришга ѐрдам беради.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижалари Сурхондарѐ
вилоятининг Ангор, Бандихон, Жарқўрғон, Қизириқ, Музрабод, Термиз,
Шеробод туманлари буғдойзорларида бир йиллик бошоқли ҳамда икки
паллали бегона ўтларга қарши Пума супер (1 л/га) ва Гранстар (15 г/га)
гербицидларини биргаликда қўлланганда, юқори самарага эришилган, 2006
йилда 8,2 минг гектарга, 2007 йилда 12,4 минг гектар майдонга жорий
этилган.
Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).
Дала ва ишлаб чиқариш
тажрибалари ҳар йили (2005-2007) Сурхондарѐ вилояти ўсимликларни
ҳимоя қилиш ва агрокимѐ маркази, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги
бошқармаси, Термиз давлат университетининг махсус комиссиялари
томонидан кўрилган ва ижобий баҳоланган.
Тадқиқот натижалари 2005-2007 йилларда Термиз давлат университети,
Қарши муҳандислик-иқтисодиѐт институти профессор-ўқитувчиларининг
илмий конференцияларида, «Донли экинларни етиштириш ва дон тайѐрлаш
технологияси муаммолари» мавзусидаги республика илмий-амалий
конференциясида (Қарши, 28-30.04.2008), Термиз давлат университетининг
«Ботаника» ва «Қишлоқ хўжалиги асослари» кафедраларининг қўшма
йиғилишида (20-май 2008 йил) тингланиб муҳокама қилинган.
7
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Илмий-тадқиқот натижалари
ОАК эътироф этган Ўзбекистон қишлоқ хўжалик журналида 3 та,
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журналининг «Агро илм» илмий иловасида
1 та мақолалар эълон қилинган. Шунингдек, республика илмий-амалий
конференция тўпламларида 2 та, илмий тўпламларда 6 та мақолалар чоп
этилди.
Тажриба майдонида ҳар йили вилоят ва туманлар мутахассислари,
фермерларининг иштирокида кўргазмали семинарлар бўлди. Тажриба
натижалари вилоят ва туман матбуотида, радио ва телевидениеда эълон
қилинди.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш, 5 та боб,
хулосалар, ишлаб чиқаришга тавсиялар, фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати
ва 6 та иловадан иборат бўлиб, 135 бетдан ташкил топган.
Диссертацияда 29 та жадвал, 9 та расмлар ўз аксини топган.
Диссертацияда фойдаланилган адабиѐтлар 197 та бўлиб, шундай хорижий
адабиѐтлар таҳлили 10 тани ташкил этади. Иловада 24 та жадвал, 2 та
далолатномалар келтирилган.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Тажриба тизими.
Дала тажрибалари 2005-2007 йилларда Термиз
туманидаги «Намуна» фермерлар уюшмасида, ишлаб чиқариш синови 2006-
2007 йилларда Термиз туманидаги «Намуна» фермерлар уюшмасида ва
Ангор туманидаги «Занг» фермер хўжаликларида қадимдан суғориладиган
ўтлоқлашиб бораѐтган тақир тупроқлар минтақаси шароитида ўтказилди.
Тажриба учун Пума супер (1 л/га) ва Гранстар (15 г/га) гербицидлари
олиниб, кузги буғдойнинг Крошка нави далаларида кенг тарқалган бир
йиллик бошоқли ва икки паллали бегона ўтларга қарши 20 мартда ва 10
апрелда алоҳида-алоҳида ва биргаликда қўлланилди (1-жадвал).
Гербицидларнинг бегона ўтларга таъсирини ажралиб туришини
таъминлаш мақсадида тажриба майдончаларининг ҳимоя зонасига
гербицидлар қўлланилмасдан, фақат ҳисоб майдончаларининг ўзига
сепилди.
Бир гектар буғдой даласига мўлжалланган гербицидлар миқдорини
50 м
2
ҳисоб майдончасига сепиладиган миқдорини аниқлаш учун
белгиланган меъѐрни 200 га бўлиш йўли билан аниқланди. Масалан, 15 г/га
Гранстарни 50 м
2
майдонга қўлланиладиган миқдори қуйидагича аниқланди:
15 г/га:200=0,075 г бўлади.
1 л/га Пума суперни 50 м
2
тажриба ҳисоб майдончасига тўғри тушириш
учун 1 л ни ѐки 1000 мл ни 200 га бўлиб, аниқланади (1000 мл:200=5 мл).
Ушбу меъѐрларни тажрибанинг ҳисоб майдончаларига тўғри тушишини
таъминлаш учун барча тажриба майдончалари учун ишчи эритма бир йўла
тайѐрланди.
8
1-жадвал
Тажриба тузилмаси
Тажриба
вариантлари
Гербицидлар
номлари
Гербицидлар
меъѐрлари
Қўлланилиш тури
Гербицид 20 мартда қўлланилганда
I вариант (st)
-
-
-
II вариант
Пума супер
1,0 л/га
алоҳида
III вариант
Гранстар
15 г/га
алоҳида
IV вариант
Пума супер Гранстар
1,0 л/га
15 г/га
аралашма
Гербицид 10 апрелда қўлланилганда
I вариант (st)
-
-
-
II вариант
Пума супер
1,0 л/га
алоҳида
III вариант
Гранстар
15 г/га
алоҳида
IV вариант
Пума супер Гранстар
1,0 л/га
15 г/га
аралашма
Бунинг учун 3 та идишда Пума супер ва Гранстар гербицидлари
алоҳида-алоҳида ҳамда аралашмалари тажриба схемаларидаги меъѐрларда
тайѐрланиб, ҳар бирининг сиғими 10 л дан бўлган 3 та сепгичлардан
фойдаланилди.
Ҳар бир идишларда 40 л дан эритмалар тайѐрланиб, тажрибанинг ҳисоб
майдончаларига 10 л дан эритма сепилди.
40 л эритмада 20 мл. Пума супер ва 0,3 г. Гранстар мавжуд бўлди. Пума
супер шиша цилиндрда, Гранстар эса аналитик тарозида тортилиб ўлчанди.
Табиий шароитлар.
Сурхондарѐ вилоятининг Ангор, Бандихон,
Жарқўрғон, Қумқўрғон, Қизириқ, Музрабод, Термиз ва Шеробод
туманларининг тупроқ-иқлим шароити бир-бирига яқин бўлганлиги сабабли
Сурхон-Шеробод воҳаси деб юритилади.
Дала тажрибалари ўтказилган воҳанинг тупроқ-иқлим шароити
суғориладиган деҳқончилик учун жуда қулай бўлиб, вегетацион даврнинг
давомийлиги 276 кунгача давом этади.
Воҳа шимолдан Зарафшон тоғлари тармоғи, ғарбдан Кўҳитанг тоғи,
шарқдан Боботоғ тоғлари билан чегараланган бўлиб, жанубдан афғон
шамоли деб аталувчи гармсел шамоллар эсади.
Асосий сув манбаи жанубдан Амударѐ, шимолий шарқ томондан
жанубий-ғарб томонга оқувчи Сурхондарѐ дарѐси ҳисобланади.
Сурхон-Шеробод воҳаси дашт текисликлари минтақасига мансуб
бўлиб, мамлакатимизнинг энг иссиқ минтақаларидан бири ҳисобланади.
Воҳада барқарор иссиқ ҳарорат март ойининг ўртасида бошланиб, ушбу
даврда экинларни жадал ўсиб, ривожланиши бошланади. Айниқса, бошоқли
дон экинларининг ривожи жадаллашиб, сув ва озиқа элементларига
талабчанлиги ошган кезларда бегона ўтларнинг ўсиши ҳамда ривожланиши
9
бошоқли дон экинларининг ўсиши ва ривожланиши билан рақобатлашиб,
уларга қарши курашилмаса, устунлиги кучайиб, катта зарар етказади.
Воҳанинг нисбий намлиги ѐзда ҳаддан ташқари пасайиши сабабли ҳам
кузги буғдой кузда мақбул муддатларда экилмаса, гуллаш ва оталаниш
жараѐни иссиқ пайтларга тўғри келиб, оталанмасдан қолади ва дон ҳосили
кескин пасайиб кетади. Агар ғаллазорларни бегона ўтлар босган бўлса,
бундай салбий таъсир янада кучаяди.
Воҳада ѐз ва куз ойларида ѐғингарчиликнинг умуман бўлмаслиги ва
ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши сабабли буғланиш кучаяди, нисбий
намлик кескин пасаяди. Шу сабабли ҳам воҳа деҳқончилиги суғоришга
асосланган.
Воҳа денгиз сатҳидан 450 м баландликда жойлашган бўлиб, йиллик
ўртача ҳарорат +16,2
0
С дан +18
0
С гача бўлади. Экинларнинг ѐзги вегетация
даврида ўртача ҳарорат +29-32
0
С бўлиб, 46,9-50,0
0
С га етади. Шу сабабли
ҳам ѐздаги ҳаво қурғоқчилиги 45-50 кунгача давом этиб, ушбу даврда кучли
гармсел шамоллари эсиб, экинларни суғориш зарурияти туғилади.
Жами ҳарорат йиғиндиси 5700-5950
0
С бўлиб, самарали ҳарорат 2704-
3056
0
С ни ташкил этади.
Йил давомидаги ѐғингарчилик миқдори 127-160 мм бўлиб, экинларни
вегетация давридаги миқдори эса 30-40 мм ни ташкил этади.
Воҳанинг саҳро қисмларидаги кузги биринчи совуқ кунлар 2-24
ноябрда, баҳорги охирги совуқ кунлар 2-17 мартда содир бўлади.
Воҳанинг ҳарорати бир текис юқори бўлиши дон таркибидаги
оқсилнинг кўпайишини таъминлайди.
Воҳа ерларида ер ости сувлари юзада жойлашган бўлиб, шўрланишга
мойил, гумус миқдори кам ва карбонат тузларининг кўплиги билан
характерланади.
Воҳа ерларининг асосий қисмини тақир кўринишли тупроқлар ташкил
этади. Бундай тупроқлар 158,2 минг гектар майдонни эгаллаган бўлиб,
унинг 50,4 минг гектарида суғорилиб деҳқончилик қилинади.
Кузги
буғдой
даласида
кенг
тарқалган
бегона
ўтлар.
Мамлакатимизнинг
жанубий
минтақаси
ҳисобланган
Сурхондарѐ
вилоятининг Сурхон-Шеробод воҳасида суғориладиган ерларда улкан
тўсиқлардан бири ҳисобланган бегона ўтлар ғаллачиликни янада
ривожлантиришга катта зарар етказмоқда.
Айниқса, оқ шўра
(Chenopodium album), татар олабутаси (Atriplex
tatariсa), хушбуй шўра (Chenopodium botrys), чумчуқ тили (Poligonum
aviсulare), ѐввойи тожихўроз (Amarantus retroblex) каби икки паллали; дала
ранг ўти (Sinapis arvensis) ѐввойи сули (Avena fatua), итқуноқ (Setaria),
шамак (Echinochloa сrus galli) ва бошқа бир йиллик бошоқли бегона ўтлар
кенг тарқалган бўлиб, бу бегона ўтлар буғдойнинг дон ҳосилдорлиги ва
ҳосил сифатининг кескин пасайиб кетишига сабабчи бўлмоқда.
2005-2007 йилларда ўтказилган тажрибаларимиз натижаларининг
10
ўртача маълумотларидан аниқланишича, икки паллали ва бир йиллик
бошоқли бегона ўтларнинг 1м
2
майдондаги сонлари уларнинг турларига
боғлиқ равишда ўзгариб боришлиги кузатилди.
Кузги буғдой даласидаги бегона ўтлар 1м
2
майдончада 20 мартда
аниқланганида 120 донани ташкил этиб, уларнинг 58 таси икки паллали, 37
таси бошоқли ва 25 таси бошқа хил бегона ўтлардан иборат бўлди. Бегона
ўтлар сони 10 апрелда аниқланганида 1м
2
майдончадаги жами сони 164 тани
ташкил этиб, уларнинг 81 тасини икки паллали, 48 тасини бошоқли ва 35
тасини бошқа хилдаги бегона ўтлар ташкил этди.
Кузги буғдой даласидаги бегона ўтларни бартараф этиш.
Кузги
буғдой далаларидаги икки паллали ва бир йиллик бошоқли бегона ўтларни
бартараф этишда қўлланилган гербицидлар танлаб таъсир этиш хусусиятига
эга бўлиб, Гранстар гербициди 20 мартда алоҳида қўлланилганида икки
паллали бегона ўтларнинг турларига боғлиқ равишда 84,0-100,0 фоизгача, 10
апрелда қўлланилганида 90,0-95,7 фоизигача бартараф этиши кузатилиб, бир
йиллик бошоқли бегона ўтларнинг авж олиб ривожланиши кузатилди. Пума
супер гербициди бир йиллик бошоқли бегона ўтларга қарши 20 мартда
алоҳида қўлланилганида 89,9-92,9 фоизгача, 10 апрелда қўлланилганида эса
88,2-91,7 фоизини нобуд қилишлиги кузатилиб, икки паллали бегона
ўтларнинг жадал ривожланиши содир бўлди.
Кузги буғдой далаларидаги икки паллали ва бир йиллик бошоқли
бегона ўтларга қарши Пума супер (1 л/га) ва Гранстар (15 г/га) гербицидлари
биргаликда аралаштирилиб қўлланилганда юқори самара беришлиги
ўрганилди.
Икки паллали бегона ўтларга қарши Гранстар, бир йиллик бошоқли
бегона ўтларга қарши Пума супер гербицидлари аралаштирилиб, эритилиб
биргаликда 20 март санасида қўлланилганида икки паллали бегона
ўтларнинг турларига боғлиқ равишда уларга таъсир этиш даражаси 86,0-
100,0 фоизни ташкил этиб, бир йиллик бошоқли бегона ўтларга таъсири
85,7-91,7 фоизни ташкил этиши кузатилди (1-расм).
Кузги буғдой даласида кенг тарқалган икки паллали бегона ўтлар
орасида оқ шўра, бир йиллик бошоқли бегона ўтлар орасида ѐввойи сули
жуда кўп тарқалган бўлиб, уларга қарши гербицидларнинг биргаликда
қўлланилгандаги таъсирининг самарали бўлиши аниқланди.
Демак, суғориладиган ерларда етиштирилаѐтган кузги буғдойни икки
паллали ва бир йиллик бошоқли бегона ўтларнинг салбий таъсиридан сақлаб
қолиб, мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда Пума супер (1 л/га) ва Гранстар
(15 г/га) гербицидларини биргаликда бегона ўтларнинг қийғос униб чиққан
кезлари ҳисобланган апрел ойининг бошида қўлланилиши самарали усул
бўла олади.
1-расм. Кузги буғдой даласидаги бегона ўтларга гербицидларнинг таъсири
(уч йиллик ўртача маълумот).
11
Кузги буғдойнинг яшовчанлиги.
Пума супер гербицидининг 1 л/га
миқдори 20 март санасида қўлланилгандагига нисбатан 30 кундан сўнг ушбу
гербицид қўлланилмаган назорат вариантига нисбатан кузги буғдойнинг туп
сонларининг 10 дона кўп бўлиши, Гранстар гербицидининг 15 г/га меъѐрида
8 донага, ҳар иккала гербицидларни қайд этилган меъѐрларда
аралаштирилиб, биргаликда қўлланилганида гербицидлар қўлланилмаган
назорат вариантидагига нисбатан кузги буғдойнинг туп сонларининг 22
донага кўп бўлишлиги билан характерланди.
Лекин, гербицидлар 10 апрелда қўлланилганида бегона ўтларни
бартараф этиш даражаси юқори бўлиб, ушбу санада кузги буғдойнинг
яшовчанлик даражаси сон жиҳатдан эмас, балки бақувватлашиши
кузатилди. Кузги буғдойнинг 10 апрелдаги ҳолати бўйича гербицидлар
қўлланилганда 1м
2
майдончадаги туп сонлари 30 кундан сўнг 346-349
донани ташкил этгани ҳолда, ушбу кўрсаткич гербицидлар қўлланилмаган
назорат вариантида камайиши аниқланди. Кузги буғдойнинг туп сонларини
миқдори бўйича гербицидлар қўлланилган тажриба вариантларида
гербицидлар қўлланилмаган назорат вариантидагига нисбатан кўп
бўлишлиги гербицидларнинг турлари ва қўлланилиш усулига боғлиқ
равишда 3 донадан 12 донагача ўзгариб боришлиги кузатилди. Яъни, Пума
супер (1 л/га) қўлланилганда 3 донага, Гранстар (15 г/га) гербициди
қўлланилганда 6 донага ва ҳар иккала гербицидларни биргаликда
қўлланилганида 12 донага кўп бўлишлиги аниқланди.
Демак, бир йиллик бошоқли ва икки паллали бегона ўтларни бартараф
этишда бундай гербицидларни биргаликда аралаштирилиб, қўлланилиши
кузги буғдойнинг яшовчанлигини оширишдаги самарадорлигини яхшилади.
Кузги буғдой далаларидаги бир йиллик бошоқли бегона ўтларга қарши
Пума супер (1 л/га), икки паллали бегона ўтларга қарши Гранстар (15 г/га)
гербицидларини алоҳида-алоҳида ва биргаликда қўлланилишига боғлиқ
равишда кузги буғдойнинг вегетация даврининг охиригача маҳсулдор
пояларининг
сақланувчанлик
даражасининг
сезиларли
даражада
яхшиланиши кузатилди.
Кузги буғдойнинг маҳсулдор пояларини сақланувчанлик даражасининг
ошиши гербицидларни бегона ўтларнинг барчаси униб чиққан 10 апрел
санасида қўлланилганда сезиларли даражада бўлди. Агарда Пума супер
(1 л/га) 20 мартда қўлланилганидаги буғдойнинг маҳсулдор пояларини
вегетация даврини охиригача сақланувчанлиги 11 донагача ошган бўлса,
ушбу гербицид 10 апрелда қўлланилганида 20 мартда қўлланилгандагига
нисбатан маҳсулдор поялар 10 донага ошиши аниқланди.
Кузги
буғдойнинг
ўсиш
ва
ривожланиш
даврларининг
давомийлиги.
Гербицидлар воситасида бегона ўтлари бартараф этилган
буғдойнинг ўсиш ва ривожланиш фазалари давомийлигинининг қисқариши
найчалаш-бошоқлаш, бошоқлаш-гуллаш ва гуллаш-сут пишиш фазаларида
содир бўлади.
12
13
Кузги буғдой даласидаги бошоқли ва икки паллали бегона ўтларга
қарши гербицидлар 20 мартда қўлланилганда 10 апрелда қўлланилгандагига
нисбатан вегетация даврининг қисқариши сезиларли даражада бўлади. Шу
сабабли ҳам Пума супер (1 л/га) гербициди бир йиллик бошоқли ва Гранстар
(15 г/га) икки паллали бегона ўтларга қарши биргаликда 20 март санасида
қўлланилганда буғдойнинг ўсиши ва ривожланишининг давомийлиги 209-
210 кунни ташкил этгани ҳолда, 10 апрелда аралаштирилиб, биргаликда
қўлланилганидаги вегетация даври 210-212 кунни ташкил этди.
Демак, гербицидлар бегона ўтларга қарши мақбул муддатда қўлланса,
кузги буғдойнинг ўсиш ва ривожланиш фазаларининг давомийлиги бегона
ўтлардан тозалаган ҳолда ривожланиши эвазига бирмунча қисқариши
таъминланади.
Кузги буғдойнинг бўйи ва ѐтиб қолишга чидамлилиги.
Пума супер
(1 л/га) ва Гранстар (15 г/га) гербицидлари биргаликда бир марта
қўлланилганда кузги буғдой даласидаги бошоқли ва икки паллали бегона
ўтларнинг салбий таъсири бартараф этилиши эвазига дуркун ўсиши ҳамда
ривожланиши учун қулай шароит яратилиб, гербицидлар қўлланилмаган
назорат вариантидагига нисбатан 20 мартда қўлланилганда 4,5-5,6 см,
10 апрелда қўлланилганда 5,3-6,2 см баланд ўсади ва ѐтиб қолишга
бардошлилиги ошади.
Кузги буғдой донининг сомонга нисбати ва дон чиқими.
Гербицид-
лар 10 апрелда қўлланилганда гербицидлар қўлланилмаган назорат вариан-
тидагига нисбатан доннинг сомонга нисбати 1:2,1 ни ташкил этгани ҳолда,
Пума супер (1 л/га) фонида 1:1,6, Гранстар (15 г/га) фонида 1:1,5, бирга-
ликда қўлланилганида эса 1:1,4 ни ташкил этиб, мувофиқ равишда назорат
вариантига нисбатан 0:0,5 дан 0:0,7 гача нисбатларда фарқ этиши кузатилди.
Гербицидлар 20 март санасида бегона ўтларга қарши Пума супер
(1 л/га) гербициди қўлланилганда ушбу гербицид қўлланилмаган назорат
вариантидагига нисбатан дон чиқимининг 5,1% кўп бўлишлиги ва Гранстар
(15 г/га) гербициди қўлланилганда ушбу кўрсаткич 4,1 фоизни ташкил этди.
Ҳар иккала гербицидларни биргаликда қўлланилганидаги дон чиқими
гербицидлар қўлланилмаган назорат вариантидагига нисбатан 10,5% кўп
бўлишлиги кузатилди.
Кузги буғдойнинг тупланиши, бошоқли поялар сони ва ҳосил
структураси.
Пума супер (1 л/га) бошоқли, Гранстар (15 г/га) икки паллали
бегона ўтларга қарши апрел ойининг бошида биргаликда қўлланилганида
далаларнинг бундай бегона ўтлардан тозаланиши ҳисобига буғдойнинг дон
ҳосилдорлигини белгиловчи тупланиши, бошоқли поялар сони ва ҳосил
структураси ошиб бориши аниқланди.
Кузги буғдойнинг ҳосилдорлиги.
Кузги буғдойнинг дон ҳосилдорлиги
гербицидлар
қўлланилган
тажриба
вариантларида
гербицидлар
қўлланилмаган назорат вариантидагига нисбатан 10 апрелда қўлланилганда
юқори бўлиши аниқланди (2-жадвал).
14
Бир йиллик бошоқли бегона ўтларга қарши Пума супер (1 л/га), икки
паллали бегона ўтларга қарши Гранстар (15 г/га) гербицидлари 20 мартда
алоҳида-алоҳида қўлланилганида ушбу гербицидлар қўлланилмаган назорат
вариантидагига нисбатан дон ҳосилдорлиги 15,1 ц/га ошганлиги кузатилган
бўлса, ҳар иккала гербицидларни биргаликда бегона ўтларга қарши
қўлланилганидаги қўшимча дон ҳосили 23,9 ц/га ни ташкил этди, яъни
гербицидларни алоҳида-алоҳида қўлланилганидагига нисбатан қўшимча дон
ҳосили 8,8 ц/га ни ташкил этиши аниқланди.
2-жадвал
Кузги буғдойнинг Крошка навининг ҳосилдорлигини гербицидлар
воситасида бегона ўтлардан тозаланиш даражасига боғлиқлиги
№
Тажриба
вариантлари
Ҳосилдорлик, ц/га
Назорат (st)га
нисбатан фарқ, +,-
2005 й.
2006 й.
2007 й. ўртача
ц/га
%
Гербицид 20 мартда қўлланилганда
1
I вариант (st)
31,3
34,4
32,8
32,8
-
100,0
2
II вариант
45,3
50,1
48,5
47,9
+15,1
146,0
3
III вариант
46,9
49,5
47,3
47,9
+15,1
146,0
4
IV вариант
56,7
57,3
56,1
56,7
+23,9
172,8
x
S
, %
0,36
0,17
0,26
ЭКФ
05
= ц/га
3,11
1,10
1,75
Гербицид 10 апрелда қўлланилганда
1
I вариант (st)
30,1
31,5
29,8
30,4
-
100,0
2
II вариант
47,3
48,1
47,1
47,4
+17,0
155,9
3
III вариант
47,8
49,7
48,1
48,5
+18,1
159,5
4
IV вариант
59,5
61,2
60,5
60,4
+30,0
198,7
x
S
, %
0,28
0,24
0,16
ЭКФ
05
= ц/га
1,86
1,52
1,04
Бироқ,
гербицидлар
бегона
ўтларга
қарши
10
апрелда
қўлланилганидаги дон ҳосилининг янада кўпайишини кўрсатди. Пума супер
(1 л/га) гербициди бир йиллик бошоқли бегона ўтларга қарши, Гранстар (15
г/га) гербициди эса икки паллали бегона ўтларга қарши алоҳида-алоҳида
қўлланилганидаги қўшимча дон ҳосили 17,1-18,1 ц/га ни ташкил этди.
Биргаликда қўлланилганида эса буғдойзорларни бундай бегона ўтлардан
тозаланиши эвазига етиштирилган қўшимча дон ҳосили 30 ц/га ни ташкил
этди. Ёки гербицидлар биргаликда бошоқли ва икки паллали бегона ўтларга
қарши 10 апрелда қўлланилганида кузги буғдойнинг бундай бегона ўтлардан
тозаланиш ҳисобига дон ҳосили гербицидларни биргаликда 20 мартда
қўлланилганига нисбатан 6,1 ц/га кўп бўлишлиги кузатилди.
Кузги буғдойнинг технологик кўрсаткичлари.
Кузги буғдой
даласидаги бошоқли ва икки паллали бегона ўтларни тегишли гербицидлар
воситасида бартараф этилиши натижасида доннинг асосий технологик
кўрсаткичлари ҳисобланган натура оғирлиги, 1000 та дон вазни ошиб,
шишасимонлик даражаси тубдан яхшиланади. Шу сабабли ҳам уч йиллик
ўртача маълумотлар бўйича Пума супер (1 л/га) гербициди 20 мартда
15
қўлланилганда ушбу гербицид қўлланилмаган назорат вариантидагига
нисбатан доннинг натура оғирлиги 6 г/л ошиб, 10 апрелда қўлланилганда
8 г/л ошганлиги кузатилди. Шунингдек, Гранстар гербициди фонида ушбу
кўрсаткич 5-6 г/л ни ташкил этгани ҳолда, биргаликда қўлланилганида
мувофиқ равишда 14-16 г/л га ошганлиги аниқланди. 1000 дона дон вазни
бўйича ҳам гербицидлар биргаликда ҳар иккала турларга мансуб бўлган
бегона ўтларга қарши қўлланилганидаги самарадорлик янада юқори бўлиши
натижасида 9 граммга ошганлиги кузатилди. Гербицидлар алоҳида-алоҳида
қўлланилганида назорат вариантидагига нисбатан доннинг шишасимонлик
даражаси 3,2-6,3 фоизгача ошиб, биргаликда қўлланилганида ушбу
кўрсаткич 12,0-13,1 фоизни ташкил этди.
Кузги буғдой донидаги клейковина ва оқсилнинг ўзгариши.
Кузги
буғдой донининг таркибидаги клейковина ва оқсил миқдори гербицидлар
қўлланилиб, бегона ўтлари бартараф этилган далаларда етиштирилган донда
кўпайиши аломатлари сезилди.
Пума супер (1 л/га) гербициди қўлланилиб, бир йиллик бошоқли бегона
ўтлари бартараф этилган кузги буғдой донида 10 апрелда гербицид
қўлланилганида оз бўлса-да, клейковинанинг кўпайиши аломатлари
кузатилди. Гранстар (15 г/га) гербициди фонида эса ушбу кўпайиш
аломатлари бирмунча пастроқ бўлиши аниқланди.
Демак, Пума супер (1 л/га) гербициди воситасида бир йиллик бошоқли
бегона ўтлар бартараф этилганидан кейин икки паллали бегона ўтлар жадал
ривожланиб, Гранстар гербициди қўлланилиб, икки паллали бегона ўтлари
бартараф этилганда кузги буғдой донидаги клейковина миқдори бўйича
сезиларли даражада ўзгаришлар содир бўлади. Ҳар иккала гербицидлар
белгиланган меъѐрларда биргаликда бошоқли ва икки паллали бегона
ўтларга қарши қўлланилганидаги клейковинанинг буғдой донидаги миқдори
янада сезиларлироқ даражада кузатилди. Шунингдек, буғдой дони
таркибидаги оқсил миқдори бўйича ҳам бегона ўтларга қарши гербицидлар
биргаликда қўлланилишининг самарадорлиги юқори бўлиб, гербицидлар
қўлланилмаган назорат вариантидагига нисбатан 0,4 % ошганлиги
аниқланди.
Гербицидлар қўллашнинг иқтисодий самарадорлиги.
Пума супер,
Гранстар гербицидлари экологик соф ва самарали бўлиб, бошоқли дон
экинлари даласида бегона ўтларга қарши курашишдаги самарадорлиги
юқори бўлганлиги сабабли, ушбу гербицидларнинг нархи йилдан-йилга
ошиб бормоқда. Шунга қарамасдан тажрибаларимиз натижаларидан
аниқланишича, бундай гербицидлар Сурхондарѐ вилоятининг тақир
тупроқлари минтақаси шароитида суғориладиган ерларда етиштирилаѐтган
кузги буғдой далаларидаги бошоқли ва икки паллали бегона ўтларга қарши
мақбул муддатларда ва меъѐрларда қўлланилганидаги самарадорлиги юқори
бўлишлигини кўрсатди.
16
Пума супер (1 л/га) бир йиллик бошоқли, Гранстар (15 г/га) икки
паллали бегона ўтларга қарши биргаликда аралаштирилиб, 20 мартда
қўлланилганида гербицидлар қўлланилмаган назорат вариантидагига
нисбатан дон ҳосилдорлигининг 23,3-25,4 ц/га ошиши ҳисобига соф фойда
126929-199754 сўмга, рентабеллик 23,1-43,7% ошганлиги аниқланди.
Кузги буғдой даласидаги бир йиллик бошоқли ва икки паллали бегона
ўтларнинг тўлиқ униб чиққан 10 апрел санасида қўлланилгандаги иқтисодий
самарадорлиги янада юқори бўлиб, Пума супер (1 л/га) бошоқли, Гранстар
(15 г/га) икки паллали бегона ўтларга қарши биргаликда қўлланилганида
дон ҳосилининг назорат вариантига нисбатан 29,4-30,7 ц/га ошиши ҳисобига
соф фойда 150922-244471 сўмга, рентабеллик 27,6-53,5 % га ошиши
аниқланди.
Демак, Сурхондарѐ вилоятининг суғориладиган тақир тупроқлари
минтақаси шароитида бир йиллик бошоқли бегона ўтларга қарши Пума
супер (1 л/га) ва икки паллали бегона ўтларга қарши Гранстар (15г/га)
гербицидлари апрел ойининг бошида қўлланилиши юқори самарали усул
бўла олади.
Тажриба натижаларининг ишлаб чиқариш синови ва тадбиқ
этилиши.
Сурхондарѐ вилоятининг суғориладиган тақир тупроқлари
минтақаси шароитида кузги буғдой билан бир вақтда ривожланадиган бир
йиллик бошоқли ва икки паллали бегона ўтларнинг тўлиқ униб чиққан
кезларига тўғри келадиган апрел ойининг бошида бир йиллик бошоқли
бегона ўтларга қарши Пума супер (1 л/га), икки паллали бегона ўтларга
қарши Гранстар (15 г/га) гербицидларининг биргаликда аралаштирилиб,
эритилиб қўлланилиши юқори самарали усул бўлиб, бундай бегона ўтларни
бартараф этилиши эвазига дон ҳосили 59,5-61,2 ц/га, соф фойда 150922-
244471 сўмга, рентабеллик 27,6-53,5% ошганлиги аниқланди.
Тажрибанинг юқори самара берган варианти бўйича ишлаб чиқариш
синови бошоқли ва икки паллали бегона ўтлар кенг тарқалган Термиз
туманидаги «Намуна» фермерлар уюшмасида ва Ангор туманидаги «Занг»
фермерлар уюшмасида 6 гектардан кузги буғдой далаларда 2006-2007
йилларда синаб кўрилганида, тажриба варианти билан ишлаб чиқариш
синови вариантидаги дон ҳосили бўйича фарқ атиги 0,9-1,7 ц/га эканлиги
аниқланди.
Тажриба якуни бўйича ўтказилган икки йиллик ишлаб чиқариш (2006-
2007 йиллар) синови натижалари Сурхондарѐ вилоятининг оммавий ахборот
воситалари, семинарлар ва суҳбатлар воситасида кузги буғдой етиштирувчи
фермерлар ҳамда бошқа турдаги хўжалик раҳбарлари ва мутахассисларига
етказилди.
Тажрибалар натижаси бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Сурхондарѐ
вилоятининг Ангор, Бандихон, Жарқўрғон, Қизириқ, Музрабод, Термиз ва
Шеробод туманларида охирги икки йилда (2006-2007 й.й.) 20,6 минг/га
буғдойзорларда жорий этилиб, яхши натижаларга эришилди.
17
Х У Л О С А
1.
Сурхондарѐ вилоятининг қадимдан суғориладиган ўтлоқлашган тақир
тупроқлари минтақаси шароитида кузги буғдой далаларида икки паллали ва
бир йиллик бошоқли бегона ўтларнинг биологик хусусиятлари билан боғлиқ
равишда уларнинг ѐппасига униб чиққан даври апрел ойининг бошига тўғри
келиб, оқ шўра (Chenopodium album), татар олабутаси (Atriplex tatariсa);
хушбуй шўра (Chenopodium botrys), ѐввойи сули (Avena fatua), итқуноқ
(Setaria), шамак (Echinochloa сrus galli) жуда кенг тарқалади.
2.
Кузги буғдой билан бир вақтда ривожланадиган икки паллали бегона
ўтларга қарши Гранстар (15 г/га), бир йиллик бошоқли бегона ўтларга
қарши Пума супер (1 л/га) гербицидларини аралаштирилиб, эритилиб
биргаликда бир марта апрел ойининг бошида қўлланилиши мақсадга
мувофиқ.
3.
Бир йиллик бошоқли бегона ўтларга қарши Пума супер (1 л/га), икки
паллали бегона ўтларга қарши Гранстар (15 г/га) гербицидлари бегона
ўтларнинг тўлиқ униб чиққан апрел ойининг бошида биргаликда
қўлланилиб, уларни бартараф этилиши кузги буғдойнинг маҳсулдор
пояларини вегетация даврининг охиригача сақланувчанлик даражасини
оширади.
4.
Кузги буғдойнинг ўсиши ва ривожланиши даврларининг давомийлиги
бегона ўтлар билан ифлосланиш даражасига боғлиқ бўлиб, бегона ўтлардан
мақбул муддатларда гербицидлар воситасида тозаланса, 11 кунгача илгари
пишиб етилиши таъминланади.
5.
Пума супер (1 л/га) ва Гранстар (15 г/га) гербицидлари биргаликда
қўлланилганида кузги буғдой даласининг бошоқли ва икки паллали бегона
ўтлардан тозаланиши эвазига дуркун ўсиши таъминланиши билан бирга
ѐтиб қолишга бардошлилиги ҳам ошади.
6.
Доннинг сомонга нисбати ва дон чиқими гербицидларнинг турлари ва
қўлланилиш усулига боғлиқ равишда назорат вариантидагига нисбатан
юқори бўлиб, биргаликда қўлланилганидаги нисбат 0:0,6-0:0,7 ҳиссага, дон
чиқими 9,0-10,8 % ошади.
7.
Пума супер (1 л/га) бошоқли, Гранстар (15 г/га) икки паллали бегона
ўтларга қарши апрел ойининг бошида биргаликда қўлланилганида
далаларнинг бундай бегона ўтлардан тозаланиши ҳисобига буғдойнинг дон
ҳосилдорлигини белгилайдиган тупланиши, бошоқли поялари сони ва ҳосил
структураси ошиб боради.
8.
Бир йиллик бошоқли ва икки паллали бегона ўтлар кўп тарқалган
кузги буғдой даласига Пума супер (1 л/га), Гранстар (15 г/га) гербицидлари
биргаликда 20 мартда қўлланилганда дон ҳосили 23,9 ц/га, 10 апрелда
қўлланилганида 30,0 ц/га ошиши таъминланди.
9.
Кузги буғдой даласидаги бир йиллик бошоқли ва икки паллали бегона
ўтларни гербицидлар воситасида бартараф этиш йўли билан доннинг асосий
18
технологик кўрсаткичлари дон натураси, 1000 дона дон вазни ва доннинг
шишасимонлик даражасини оширишга эришиб, ҳар иккала турдаги бегона
ўтларга қарши гербицидлар биргаликда қўлланилганидаги доннинг
шишасимонлик даражаси янада ошади.
10.
Кузги буғдой даласидаги бир йиллик бошоқли ва икки паллали
бегона ўтлар гербицидлар воситасида бартараф этилганида дон таркибидаги
клейковина ва оқсилнинг кўпайиш аломатлари кузатилиб, уларнинг
биргаликда қўлланилишида бу кўрсаткич янада сезиларлироқ бўлди.
11.
Сурхондарѐ вилоятининг суғориладиган тақир тупроқлари минтақаси
шароитида кузги буғдой билан бир вақтда ривожланадиган бир йиллик
бошоқли ва икки паллали бегона ўтларнинг тўлиқ униб чиққан даврига
тўғри келадиган апрел ойининг бошида бир йиллик бошоқли бегона ўтларга
қарши Пума супер (1 л/га), икки паллали бегона ўтларга қарши Гранстар (15
г/га)
гербицидларининг
биргаликда
аралаштирилиб
қўлланилиши
натижасида бундай бегона ўтларни бартараф этилиши эвазига дон ҳосили
29,4-30,7 ц/га ошиб, соф фойда 150922-244471 сўм/га, рентабеллик эса 27,5-
53,5 % гача ошиши таъминланади.
ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА ТАВСИЯЛАР
Суғориладиган
ўтлоқлашган
тақир
тупроқлар
шароитида
етиштиралаѐтган кузги буғдой даласида кенг тарқалган бир йиллик бошоқли
ва икки паллали бегона ўтларни бартараф этишда бир йиллик бошоқли
бегона ўтларга қарши Пума супер (1 л/га), икки паллали бегона ўтларга
қарши Гранстар (15 г/га) гербицидлари аралаштириб, эритиб биргаликда
апрел ойининг бошида бир марта қўллаш тавсия этилади.
19
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1.
Ибрагимов З., Суллиева С. Деҳқон-фермер хўжаликлари далаларида бегона
ўтлар муаммолари ва уларга қарши кураш // Аграр соҳада иқтисодий
ислоҳотларнинг устувор йўналишлари: Халқаро илмий-амалий конференция
маърузалари тўплами. 26-27 май, 2006. Тошкент, 2006. –Б. 321-322.
2.
Суллиева С. Кузги буғдой ҳосилдорлигининг гербицидлар воситасида
бегона ўтлардан тозаланиш даражасига боғлиқлиги // Ж.: Ўзбекистон қишлоқ
хўжалиги журналининг «Агро илм» илмий иловаси. -Тошкент, 2007, -№4. –Б.7-8.
3.
Ибрагимов З., Суллиева С. Кузги буғдой далаларидаги бегона ўтларга қарши
гербицидлар қўллашнинг донни технологик кўрсаткичларига таъсири //
Ўсимликшунослик маҳсулотлари етиштириш, дастлабки ишлов бериш ва сақлаш
технологияси / Илмий мақолалар тўплами. -Тошкент, 2007. –Б. 54-55.
4.
Ибрагимов З. А., Суллиева С., Дўстмуродова С. Ғаллачиликда бегона ўтлар
келтирадиган зарарлар // Ўсимликшунослик маҳсулотлари етиштириш, дастлабки
ишлов бериш ва сақлаш технологияси // Илмий мақолалар тўплами. -Тошкент,
2007. –Б. 64-66.
5.
Эрназаров И., Ибрагимов З., Суллиева С. Сульфонилмочевина асосли
препаратларининг истиқболлари // Ўсимликшунослик маҳсулотлари етиштириш,
дастлабки ишлов бериш ва сақлаш технологияси / Илмий мақолалар тўплами. -
Тошкент, 2007. -Б. 68-70.
6.
Ибрагимов З.А., Суллиева С.Х. Гранстар экологик соф ва самарали гербицид
// Агросабоқ-1 // Илмий-оммабоп мақолалар тўплами. -Тошкент, 2007. –Б. 69-71.
7.
Эрназаров И., Ибргаимов З., Суллиева С. Бегона ўт: уни йўқ қилишнинг осон
йўллари мавжуд // Агросабоқ-1 // Илмий-оммабоп мақолалар тўплами. –Тошкент,
2007. –Б. 86-88.
8.
Ибрагимов З. А., Суллиева С.Х., Дўстмуродова С. Бегона ўтларнинг
биологик хусусиятлари ва классификацияси // Ўсимликшунослик маҳсулотлари
етиштириш, дастлабки ишлов бариш ва сақлаш технологияси // Илмий мақолалар
тўплами. -Тошкент, 2007.-Б.66-68.
9.
Суллиева С.Х. Кузги буғдойнинг Крошка навининг парвози // Ж.:
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. -Тошкент, 2008. -№3, -Б. 22
10.
Суллиева С.Х. Буғдой даласидаги бегона ўтларга қарши курашиш
самарадорлиги // Ж.: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. -Тошкент, 2008. - №5, -Б. 28.
11.
Суллиева С.Х. Сурхондарѐ вилояти буғдойзорларида кенг тарқалган бегона
ўтлар ва уларга қарши курашиш // Ж.: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. -Тошкент,
2008, -№7, -Б. 17.
12. Суллиева С.Х., Эрназаров И. Сурхондарѐ вилоятининг қадимдан
суғориладиган ерларида бегона ўтларга гербицид қўллашнинг кузги буғдой
ҳосилига таъсири // Донли экинларни етиштириш ва дон тайѐрлаш муаммолари:
Республика илмий-амалий конференция материаллари. – Қарши: ҚМИИ, 2008 . -Б.
12-14.
20
Қишлоқ хўжалик фанлари номзоди илмий даражасига талабгор
Суллиева Сулув Хуррамовнанинг «06.01.09-Ўсимликшунослик» ихтисослиги
бўйича «Сурхондарѐ вилоятининг қадимдан суғориладиган ерларида бегона
ўтларга гербицид қўллашнинг кузги буғдой ҳосилига таъсири» мавзудаги
диссертациясининг
Р Е З Ю М Е С И
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
Тақир тупроқлар минтақаси, суғориладиган
ерлар, гербицидлар, бир йиллик бошоқли ва икки паллали бегона ўтлар, кузги
буғдой, Крошка, Пума супер 7,5 %, Гранстар 75 %, аралашма.
Тадқиқот объектлари:
Қадимдан суғориладиган тақир тупроқлар минтақаси,
кузги буғдойнинг Крошка нави, бир йиллик бошоқли ва икки паллали бегона
ўтлар, Пума супер 7,5 % ва Гранстар 75 % гербицидлари.
Ишнинг мақсади:
Сурхондарѐ вилоятининг қадимдан суғориладиган
ерларида кузги буғдой даласидаги бир йиллик бошоқли ва икки паллали бегона
ўтларни бир марта гербицидлар қўллаш йўли билан бартараф этишнинг мақбул
усулини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот
методлари:
Тадқиқот
ишлари
«Госсортосеть»
(1971),
Б.А.Доспеховнинг «Методика полевого опыта» (1985) Қишлоқ хўжалик экинлари
ўстириладиган майдонларда бегона ўтларга қарши гербицидларнинг Давлат
синовини ўтказиш юзасидан услубий қўлланмалар (1994) бўйича ўтказилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
Сурхондарѐ вилоятининг
қадимдан суғориладиган ерлари шароитида илк бор буғдойзорларни бир йиллик
бошоқли ва икки паллали бегона ўтлардан Пума супер (1 л/га) ва Гранстар (15 г/га)
гербицидлари воситасида бартараф этишнинг кузги буғдой ҳосилдорлигига ва дон
сифатига таъсири ўрганилди.
Амалий аҳамияти:
Сурхондарѐ вилоятининг суғориладиган тақир
тупроқлари минтақаси шароитида биринчи маротаба кузги буғдой билан бир
вақтда ривожланадиган бир йиллик бошоқли ва икки паллали бегона ўтларни
гербицидлар аралашмасини бир марта қўллаш йўли билан бартараф этиб, кузги
буғдойнинг ўсиши, ривожланиши, мўл ва сифатли дон ҳосили шакллантириш учун
мақбул шароит яратиш усули ишлаб чиқаришга тавсия этилди.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
Кузги буғдой
далаларидаги бир йиллик бошоқли бегона ўтларга қарши Пума супер (1 л/га), икки
паллали бегона ўтларга қарши Гранстар (15 г/га) гербицидлари аралашмаси бир
марта қўлланилиш усули Сурхондарѐ вилоятининг Ангор, Бандихон, Жарқўрғон,
Қизириқ, Музрабод, Термиз, Шерабод туманларида 2006-2007 йилларда 20,6
минг/га ғаллазорларга тадбиқ этилди.
Ушбу гербицидлар бир йиллик бошоқли ва икки паллали бегона ўтларга
гербицидлар 20 мартда биргаликда қўлланилганида дон ҳосилдорлиги гербицидлар
қўлланилмаган назорат вариантидагига нисбатан 23,3-25,4 ц/га, соф фойда 126929-
199754 сўм/га, рентабеллик 23,1-43,7 % ошиб, 10 апрелда қўлланилганидаги
қўшимча дон ҳосили 29,4-30,7 ц/га, соф фойда 150922-244471 сўм/га ва
рентабеллик 27,6-53,5 % га ошди.
Қўлланиш соҳаси:
Суғориладиган тақир тупроқлар шароитида кузги буғдой
етиштиришга ихтисослаштирилган фермер ва бошқа турдаги хўжаликлар.
21
Р Е З Ю М Е
Диссертации Суллиевой Сулув Хуррамовны на тему: «Влияние применения
гербицидов против сорных растений на урожайность озимой пшеницы в
староорошаемых землях Сурхандарьинской области» на соискание ученой
степени кандидата сельскохозяйственных наук по специальности 06.01.09-
«Растениеводство»
Ключевые слова:
Зона такырных почв, орошаемые земли, гербицид,
однолетныи колосовые и двудольные сорные растения, озимая пшеница, Крошка,
Пума супер 7,5 %, Гранстар 75 %, смесь.
Объекты исследования:
Староорошаемая зона такырных почв, сорт озимая
пшеница Крошка, колосовые и двудольные сорные растения, гербициды Пума супер
7,5 %, Гранстар 75 %.
Цель работы:
Разработка агротехнологии борьбы с широко распрастраненными
однолетними колосовыми и двудольными сорными растениями на посевах озимой
пшеницы путем примения гербицидов в условиях староорошаемой земли
Сурхандарьинской области.
Методы исследования:
Исследования проводились по методике «Госсортосеть»
(1971); «Методика полевого опыта» Б.А.Доспехова (1985) и «Государственные
испытания гербицидов применяемые против сорных растений на полях
сельскохозяйственных посевов» (1994).
Полученные результаты и их новизна:
Впервые в условиях староорошаемых
земель Сурхандарьинской области разработана агротехнология борьбы однолетними
колосовыми и двудольными сорными растениями, широкораспрастраненными на
посевах озимой пшеницы путем совместного применения гербицидов Пума супер (1
л/га) и Гранстар (15 г/га), что способствовало повышению урожайности и качества
зерна.
Практическая значимость:
Рекомендован и применяется в производстве метод
совместного применения гербицидов Пума супер (1 л/га) против однолетных
колосовых, Гранстар (15 г/га) против двудольных сорных растений на посевах озимой
пшеницы в условиях староорошаемых земель Сурхандарьинской области.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
Совместное
применение гербицидов Пума супер (1 л/га) против однолетных колосовых, Гранстар
(15 г/га) против двудольных сорных растений на посевах озимой пшеницы в 2006-
2007 годах применено в Ангорском, Бандиханском, Жаркурганском, Кизирикском,
Музрабадском, Термезском, Шерабадском районах Сурхан дарьинской области на
площади 20,6 тысяч гектарах.
Совместное применение гербицидов против однолетных колосовых и
двудольных сорных растений на посевах озимой пшеницы 20 марта способствовало
повышению урожая зерна на 23,3-25,4 ц/га по сравнению с контрольным вариантом
опыта, где гербициды не применялись против сорных растений, чистый доход 126929-
199754 сум/га, рентабельность 23,1-43,7 %. А совместное применение этих
гербицидов 10 апреля способствовал повышению урожая зерна на 29,4-30,7 ц/га,
чистый доход 150922-244471 сум/га и рентабельность на 27,6-53,5 %.
Область применения:
В орошаемых такырных почвах специализированных
фермерских и в других хозяйствах.
22
R E S U M E
Thesis of Sullieva Suluv Hurramovnа on the scientific degree competition of
the candidate of the agricultural sciences on the speciality 06.01.09- Plant-
growing on subject: “Influence of application of herbicide against weeds on the
crop capacity of winter wheat in old irrigated lands of Surhandarya region”
Key words:
Zone of saline soils, irrigated land, herbicides, ear and two
portionable weed crops, winter wheat, Croshka, Puma super 7,5 %, Grunstar 75 %,
mixture.
Subjects of research:
Old irrigated zone of saline soil, the sort of Croshka
winter wheat of Croshka, ear and two portionable weed crops, herbicides Puma super
7,5 %, Grunstar 75 %.
Purpose of work:
Working out agrotechnology of struggling against
widespreading ear and twoportionable weed crops on sowing of winter wheat by
applying of herbicides in conditions of old irrigated lands of Surhandarya region.
Methods of research:
Investigations were done by the methods of
“Gossortoset” (1971); B.A.Dospehov (1985) “The methods of field experiments”
and “State tests of herbicides applied against weeds on the fields of agricultural
crops” (1994).
The results obtained and their novelty:
For the First time in conditions of old
irrigated lands of Surhandarya region is worked out the agrotechnology of struggling
against ear and two portionable weeds on sowing of winter wheat by the way of
common application of herbicides Puma super (1 l.h) and Grunstar (15 g.h) which
promoted increasing the crop capacity and wheat quality.
Practical value:
It is recommended and applied in production the method of
common applying of herbicides Puma super (1 l.h) against ear, Grunstar (15 g.h)
against two portionable weed crops on sowing of winter wheat in conditions of old
irrigated lands of Surhandarya region;
Degree of embed and economic effectivity:
Common application of
herbicides Puma super (1 l.h) against ear, Grunstar (15 g.h) against two portionable
weed crops on sowing of winter wheat in 2006-2007 are applied in Angors,
Bandihan, Jarkurgans, Kizirick, Muzrabad, Termez, Sherabad regions of
Surhandarya in the area of 20,6 thousand hectares.
Common applying of herbicides against ear and two portionable weed crops on
sowing of winter wheat on the 20
th
of march promoted increasing wheat in 23,3-25,4
centner from hectare in comparison with control variant of experiment where
herbicides were not applied against weed crops. Pure profit is 126929-199754 sum
/hectare, profitability is 23,1-43,7 %. Common applying of these herbicides on the
10
th
of april promoted to increase wheat yirld 29,4-30,7 c/h from hectare. Pure profit
is 150922-244471 sums from hectare and profitability for 27,6-53,5 %.
Field of application:
In irrigated saline soils in farms which specialized in
wheat production.
23
Босишга 20.01.2009 йилда рухсат этилди.
Қоғоз бичими
1
3 0
4 2
1 6
буюртма № 43 Адади 100 нусха.
“Полиграф-Нашр” МЧЖ да терилди, саҳифаланди ва чоп этилди.
Термиз шаҳар Ф.Хўжаев кўчаси 30-уй
