1
САМАРҚАНД ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ИНСТИТУТИ ВА ЧОРВАЧИЛИК,
ПАРРАНДАЧИЛИК ВА БАЛИҚЧИЛИК ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ
ҲУЗУРИДАГИ ФАН ДОКТОРИ ИЛМИЙ ДАРАЖАСИНИ БЕРУВЧИ
16.07.2013.Qx/V.25.01 РАҚАМЛИ ИЛМИЙ КЕНГАШ
_________ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ __ _________ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______
ҚОРАКЎЛЧИЛИК ВА ЧЎЛ ЭКОЛОГИЯСИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ
ИНСТИТУТИ
БАЗАРОВ СОЛИ РАҲМАТОВИЧ
ҚИЗИЛҚУМ ШАРОИТИДА СУР РАНГ ҚОРАКЎЛ ҚЎЙЛАРИНИ
УРЧИТИШНИНГ СЕЛЕКЦИОН-ГЕНЕТИК АСОСЛАРИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
06.02.01 – Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини
урчитиш, кўпайтириш, селекцияси ва генетикаси
(қишлоқ хўжалик фанлари)
докторлик диссертацияси автореферати
Самарқанд - 2015
2
УДК: 636:933.2.036.574/578
ДОКТОРЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИ АВТОРЕФЕРАТИ МУНДАРИЖАСИ
ОГЛАВЛЕНИЕ АВТОРЕФЕРАТА ДОКТОРСКОЙ ДИССЕРТАЦИИ
CONTENT OF THE ABSTRACT OF DOCTORAL DISSERTATION
Базаров Соли Раҳматович
Қизилқум шароитида сур ранг қоракўл
қўйларини урчитишнинг селекцион-генетик
асосларини такомиллаштириш………..………………………………..……..3
Базаров Соли Рахматович
Совершенствование селекционно-генетических
основ разведения каракульских овец сур
в условиях Кызылкумов………………………………………………….......27
Bazarow Soli Rakhmatovich
Improvement of selection and genetic bases of cultivation
of the karakul sheep sur in conditions of the
khizilkum desert…………………………………………………………….....52
Эълон қилинган ишлар рўйхати
Список опубликованных работ
List of published works……………………………………………………......73
3
САМАРҚАНД ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ИНСТИТУТИ ВА ЧОРВАЧИЛИК,
ПАРРАНДАЧИЛИК ВА БАЛИҚЧИЛИК ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ
ҲУЗУРИДАГИ ФАН ДОКТОРИ ИЛМИЙ ДАРАЖАСИНИ БЕРУВЧИ
16.07.2013.Qx/V.25.01 РАҚАМЛИ ИЛМИЙ КЕНГАШ
_________ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ __ _________ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______ ______
ҚОРАКЎЛЧИЛИК ВА ЧЎЛ ЭКОЛОГИЯСИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ
ИНСТИТУТИ
БАЗАРОВ СОЛИ РАҲМАТОВИЧ
ҚИЗИЛҚУМ ШАРОИТИДА СУР РАНГ ҚОРАКЎЛ ҚЎЙЛАРИНИ
УРЧИТИШНИНГ СЕЛЕКЦИОН-ГЕНЕТИК АСОСЛАРИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
06.02.01 – Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини
урчитиш, кўпайтириш, селекцияси ва генетикаси
(қишлоқ хўжалик фанлари)
докторлик диссертацияси автореферати
Самарқанд - 2015
4
Докторлик диссертацияси мавзуси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида 12.05.2015./В2015.2.Qx183 рақам билан рўйхатга
олинган.
Докторлик диссертацияси Ўзбекистон қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот
институтида бажарилган.
Диссертация автореферати уч тилда (ўзбек, рус, инглиз) Илмий кенгаш веб-саҳифаси
www.samqxi.uz
. ва «ZiyoNet» таълим ахборот тармоғида(
www.ziyonеt.uz)
жойлаштирилган.
Илмий маслаҳатчи: Юсупов Суратбек Юнусович,
қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Укбаев Хисамедулла Искахович,
қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор
Аширов Муродулло Эшонқулович,
қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор
Умаров Шавкат Рамазанович,
қ
ишлоқ хўжалик фанлари доктори
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети
Диссертация ҳимояси Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ва Чорвачилик, паррандачилик
ва балиқчилик илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги 16.07.2013.Qx/V.25.01-рақамли фан доктори
илмий даражасини берувчи илмий кенгашнинг 2015 йил « » ________ соат ____ даги мажлисида
бўлиб ўтади. (Манзил: 140103, Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 77-уй Самарқанд
қишлоқ хўжалик институти. Тел: (99866) 234-33-20; факс: (99866) 234-07-86; e-mail:
saai
info2@edu.uz
).
Докторлик диссертацияси билан Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг Ахборот-ресурс
марказида танишиш мумкин ( 01 рақами билан рўйхатга олинган). (Манзил: 140103, Самарқанд.
Мирзо Улуғбек кўчаси, 77 уй. Тел: (99866) 234-33-20; факс: (99866) 234-07-86).
Диссертация автореферати 2015 йил « » ____________ куни тарқатилди.
(2015 йил « » _____________ даги ________рақамли реестр баённомаси
Р.Б.Давлатов
Фан доктори илмий даражасини берувчи
илмий кенгаш раиси, в.ф.д., доцент
А.С.Даминов
Фан доктори илмий даражасини берувчи
илмий кенгаш илмий котиби, в.ф.н., доцент
И.М.Мақсудов
Фан доктори илмий даражасини берувчи
илмий кенгаш қошидаги илмий семинар
раиси, қ.х.ф.д., профессор
5
Кириш (докторлик диссертациясига аннотация)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.
Қоракўл қўйларининг
терилари дунё бозорида ниҳоятда харидоргирдир, турли ранг, рангбаранг ва
жозибадор маҳсулотларни етиштириш билан бир қаторда, соҳага илм-фан ютуқлари
ҳамда замонавий инновацион технологияларни жорий этишни талаб этмоқда.
Қоракўлчилик-яйлов чорвачилигининг муҳим тармоғи бўлиб, енгил саноатни
хом-ашё билан таъминлашда етакчи ўринни эгаллайди. Бугунги кунда чўл яйлов-
чорвачилигини ривожлантириш учун ҳар бир хўжаликнинг биоэкологик ҳолати ва
минтақавий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қоракўл қўйларнинг селекцион-
генетик хусусиятларини такомиллаштириш, генофондини бойитиш, янги завод типи
ва линияларини яратиш зарур.
Қоракўл қўйлари илк бор мамлакатимизда келиб чиққан маҳаллий зот бўлиб,
ўзининг генотипи, аслзотлик белгилари, яъни тери гул хусусиятлари, ранги ва
рангбаранглиги, жун тола қоплами сифати билан бошқа қўйлардан ажралиб туради.
Ушбу хусусиятларни эътиборга олган ҳолда, жаҳон бозори талабларига жавоб
берадиган,
рақобатбардош
экспортбоп
қоракўл
тери
маҳсулотларини
етиштиришнинг илмий асосларини такомиллаштириш назарий-амалий аҳамиятга
эга.
Қоракўл қўйлари асосан қора, кўк ва сур рангларга ажратилади ва улар ўз
навбатида бошқа турли рангбарангликларга бўлинади. Мазкур тери ранглари ичида
сур рангли терилар алоҳида ўрин эгаллайди, чунки улар жаҳон бозорида ноёб бўлиб
ҳисобланади.
Сур қоракўл қўйлари генотипининг келиб чиқишига кўра улар Бухоро,
Қорақалпоқ ва Сурхондарё зот типларига бўлинади. Булар ичида Бухоро зот
типидаги сур ранг қоракўл қўйлари минтақамизда кенг тарқалган бўлиб, экспорт
учун асосий маҳсулот манбаи ҳисобланади. Мазкур ранг қоракўл терилари ички ва
ташқи мўйна бозорида ҳам юқори талаб ва эҳтиёжга эга.
Ушбу заруриятдан келиб чиқиб, бухоро сур қоракўл қўйлари селекцион-
генетик хусусиятларини такомиллаштириш асосида уларнинг айрим биологик ва
маҳсулдорлик белгилари орасидаги боғлиқликни аниқлаш, ҳайвонлар ирсий
имкониятидан самарали фойдаланиб, уларнинг генотипини мустаҳкамлаш, қоракўл
тери ассортиментини кенгайтириш, жозибадорлигини ошириш долзарб муаммо
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги ПҚ–308-сон
«Шахсий, ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини
кўпайтиришни
рағбатлантириш
чора-тадбирлари
тўғрисида»ги
қарорида
белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, қоракўл териларини ишлаб чиқаришни
кенгайтириш, унинг сифатини яхшилаш ва ассортиментини бойитиш каби
масалаларни бажариш вазифалари мазкур илмий-тадқиқотлардан ўрин олган.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг
устувор йўналишларига боғлиқлиги.
Диссертация фан ва технологиялар
тараққиётининг қуйидаги устувор йўналишига мос равишда бажарилган: ДИТД-11.
«Ғўзанинг, буғдойнинг ва бошқа деҳқончилик экинларининг ҳамда қишлоқ хўжалик
6
ҳайвонларининг
генетик
ресурсларидан
фойдаланиб,
зараркунандалар
ва
касалликларга қарши замонавий ҳимоя усулларини кенг қўллаш асосида қишлоқ
хўжалиги экинларининг ва ҳайвонларининг юқори маҳсулли сорт ва зотларини
яратиш» ва ИТД-8. «Ўсимлик, микроорганизмлар ва ҳайвонлар генофондини
сақлаш, қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг янги юқори ҳосилли навларини ва
юқори маҳсулдор ҳайвон зотларини яратиш».
Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий-тадқиқотлар шарҳи.
Қоракўл терилар сифат белгилари (терининг гул тузилиши, шакли, жун қоплами
сифати, терининг ноёблигини ифодаловчи гул типи, терининг қалинлиги,
пишиқлиги, рангининг ифодаланиши)ни яратиш бўйича дунёнинг кўпгина илмий
марказлари ва олий таълим муассасаларида, жумладан, Вена олий чорвачилик
маркази (Австрия), Галле қоракўлчилик лабораторияси (Германия), Намибия
қоракўлчилик маркази (Жанубий Африка Республикаси), «Аскания Нова» тажриба
хўжалиги
(Украина)
ва
Жанубий–Ғарбий
Қозоғистон
чорвачилик
ва
ўсимликшунослик илмий тадқиқот институтида (Қозоғистон) кенг қамровли илмий
изланишлар олиб борилмоқда.
Қоракўл тери юзаси бўйича жун толасини калталиги ва сур рангининг бир
текис намоён бўлишига эришилган (Вена Олий чорвачилик мактаби); қоракўл
қўйларини гул типларини наслдан-наслга ўтиши, терилар сатҳи кенглигини ошириш
усуллари ишлаб чиқилган (Намибия қоракўлчилик маркази); наслли қўчқорларнинг
селекцион-генетик имкониятлари, жумладан, қоракўл териси гулларининг узунлиги,
тери мағзининг юпқалиги ва оғирлигини камайиши аниқланган (Галле
қоракўлчилик лабораторияси); қоракўл қўйларнинг табиий серпушт зоти яратилган
(«Аскания Нова» тажриба хўжалиги); бухоро зот типидаги сур қоракўл қўйлар
ирсияти
кўрсаткичларини
авлоддан-авлодга
берилиши
(Жанубий-Ғарбий
Қозоғистон чорвачилик ва ўсимликшунослик илмий тадқиқот институти)
яхшиланган.
Бугунги кунда хорижий давлатлар илмий марказлари ва олий таълим
муассасаларида қоракўл қўйларини урчитишнинг селекцион-генетик асосларини
такомиллаштириш, аслзот қоракўл қўйларидан тери сатҳи юзаси кенг, экспортбоп,
жун толалари мойлилиги юқори, қуруқ толалари кам бўлган, ялтироқлиги,
ипаксимонлиги, сур ранги кучли даражада ифодаланган ва гул мустаҳкамлигини
яхшилаш бўйича устувор йўналишлар бўйича илмий-тадқиқотлар амалга
оширилмоқда.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси
. Сур қоракўл териларини ишлаб
чиқаришни кенгайтириш, унинг сифатини яхшилаш ва ассортиментини бойитиш
мақсадида республикамизда бир қатор илмий тадқиқотлар бажарилган. Чет эллик
қоракўлшунос олимлар H.Scheffer, D.Morrigal, H.Natusius, A.Wildman, H.Carter,
K.Malsburg, W.Frei, V.Gottler, Х.Укбаев, К.Елемесовларнинг илмий-тадқиқот
ишлари ҳам ушбу йўналишга бағишланган.
Муаммо авваламбор, маҳаллий сур ранг қоракўл қўйлари сонини ошириш,
уларни урчитиш ҳудудини кенгайтириш ва улар орасида сермаҳсул қўйлар
сурувини яратиш ҳисобига ҳал қилинган.
7
Аммо, айни пайтда сур қоракўл терилари сон жиҳатдан кўп ишлаб чиқарилсада,
сифат
жиҳатидан,
яъни
сурнинг
ифодаланиш
даражаси,
кумушсимон
рангбарангликнинг хўжаликлараро тарқалиши, тери сатҳ кенглиги ўлчами бўйича
талабга жавоб бермайди. Шу билан бирга сур ранг қоракўл қўйларнинг айрим
морфологик белгиларини авлодига ўтказиш, ирсият қонунлари ва ташқи
белгилардаги ўзгарувчанлик ҳамда уларнинг айрим қоракўл терилар белгилари
ўртасидаги боғлиқлиги, ирсият қонуни бўйича асосий кўрсаткичлар ўлчамларининг
бошқа маҳсулдорлик белгилари билан боғлиқлиги каби назарий-амалий масалалар
тўлиқ ўрганилмаган.
А.Ибрагимов, С.Базаров, Р.Рўзимуродов, М.Эгамқулов, П.Туропов, У.Кукенов
ва С.Юсупов томонидан бухоро зот типидаги сур ранг қоракўл қўйлари бўйича
наслчилик ишини юритиш, зарур маҳсулдорлик ўлчамларига эга мустаҳкам
конституция типидаги ҳайвонларни танлаш қизилқум чўли шароитида уларни
муваффақиятли тарзда урчитиш имконини бериши аниқланган.
Диссертация мавзуининг диссертация бажарилаётган илмий-тадқиқот
муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги.
Тадқиқотлар
Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтининг 2006-2008
йиллардаги грант дастурлари А-11-120. «Рангли қоракўл қўйларининг сифатли,
рангбаранг ва гул типли бозоргир қоракўл тери етказувчи юқори маҳсулдор
популяцияларини яратишда генетик потенциалидан унумли фойдаланиш асосида
наслчилик ишларини юритиш усуллари» ва 2009-2011 йиллардаги ҚХА-10-134
«Қоракўл зотли қўйларнинг наслий имкониятларини бошқариш ва фойдаланишнинг
самарали моделини ишлаб чиқиш» лойиҳалари доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади
бухоро зот типидаги сур рангли мавжуд ирсий-
генетик
хусусиятларини
мустаҳкамлаш
асосида
уларнинг
сурувларини
такомиллаштириш, янги завод типлари ва сермаҳсул қўйлар популяция ва
линияларини яратиш, экспорт йўналиши бўйича маҳсулот бера оладиган қоракўл
қўйлар сурувини яратишдан иборат.
Мақсадга эришиш учун қуйидаги
вазифалар белгиланди
:
«Ўзбекистон
кумуш
сури»
завод
типига
мансуб
кумушсимон
рангбарангликдаги сур қорақўл қўйлар маҳсулдорлик хусусиятларини ўрганиш,
уларнинг ирсиятини мустаҳкамлаш ва такомиллаштиришнинг селекцион-генетик
усулларини ишлаб чиқиш;
ҳайвонларнинг конституционал тузилиш хусусиятларининг шаклланишини
ўрганиш, маҳсулдорлик кўрсаткичлари, морфологик ва физиологик белгиларини
таҳлил этиш асосида уларнинг био-конституционал хусусиятларини мустаҳкамлаш;
турли конституционал типларга мансуб ҳайвонларнинг селекцион-генетик
хусусиятларини ўрганиш асосида белгиларнинг авлодларга берилиш даражаларини
аниқлаш ва уларни селекция жараёнида қўллаш;
турли конституционал типларга мансуб ҳайвонларнинг тери хусусиятларини
яхшилаш;
турли жуфтлаш вариантларида селекцион белгилар генетик параметрларининг
намоён бўлиш хусусиятларини ўрганиш ва улардан селекция жараёнида
фойдаланиш;
8
турли генетик гуруҳларга мансуб ҳайвонларда гўшт ва жун маҳсулдорлик
хусусиятларини такомиллаштириш;
Қизилқум чўли шароитида бухоро сури зот типига мансуб қоракўл қўйларни
урчитишнинг иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти
сифатида бухоро зот типидаги кумушсимон сур
рангбарангликка мансуб турли конституционал тузилишга эга бўлган қоракўл
қўчқорлар, совлиқлар, қўзилар, қоракўл терилари ва қўй жуни намуналаридан
фойдаланилган.
Тадқиқотнинг предмети -
турли конституционал тузилишга эга бўлган бухоро
зот типидаги сур қоракўл қўйларининг ўсиш-ривожланиши, маҳсулдорлик
кўрсаткичлари, ирсий хусусиятларининг намоён бўлиши, жуфтлаш ва урчитиш
услубларини аниқлаш орқали янги завод типии яратишни такомиллаштириш.
Тадқиқотнинг
усуллари.
Тадқиқотларни
бажаришда
зоотехникавий
(қўйларнинг ўсиш-ривожланиши, сут маҳсулдорлиги, сутининг ёғлилиги, гўшт, жун
ва тери маҳсулдорлиги, авлод сифати бўйича текшириш), биологик (қоракўл қўйлар
организмидаги ўзгаришлар, қон гуруҳи, физиологияси, анатомияси, гистологияси ва
ҳ.к.) ва статистик (биометрия, корреляция ва белгиларнинг авлоддан-авлодга
берилиши қийматлари) усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги
қуйидагилардан иборат:
илк бор Қизилқум чўли шароитида сур рангли қоракўл қўйлар ирсиятининг
қонуниятлари, белгиларнинг ўзаро боғлиқлиги, қўйлар конституциясининг
шаклланиши ва ўсиши, ривожланиш билан боғлиқлиги, турли жуфтлаш усулларида
ҳаётчанлиги ва маҳсулдорлиги аниқланган;
совлиқларни турли озиқлантириш шароитида сур рангининг ифодаланиш
даражаси, тери сатҳи юзаси бўйлаб тарқалганлиги ва бошқа маҳсулдорлик
кўрсаткичларининг намоён бўлиши очиб берилган;
ҳайвонларнинг
сермаҳсул
сурувларини
яратиш
ва
мавжудларини
такомиллаштириш, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини
кенгайтириш ва тармоқ самарадорлигини ошириш бўйича юқори самарали урчитиш
усуллари ва жуфтлаш схемалари ишлаб чиқилган;
«Ўзбекистон» завод типидаги кумушсимон рангбарангликдаги қоракўл қўйлар
наслий имкониятларидан фойдаланиш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Тадқиқотнинг амалий натижаси
қуйидагилардан иборат:
сур ранг қоракўл қўйларда ўсиш-ривожланиш, турли жуфтлаш усулларида
ҳаётчанлиги ва маҳсулдорлиги, конституциясини шаклланиш хусусиятлари ва
йириклилигига кўра айрим қоракўл белгиларининг намоён бўлиши, ўзаро
боғлиқлиги, ирсиятга берилиш қонуниятларини аниқлаш қоракўл қўйлар ҳақидаги
фаннинг илмий асосларини бойитган ва бу Қизилқум чўли экологик муҳитида
уларнинг селекцияси ва урчитиш усулларини яратишга асос бўлган;
терининг ранги ва репродуктив хусусиятларини аниқлаш ҳайвонларнинг
муҳим хўжалик белгилари, яъни тери маҳсулдорлиги, конституцияси ва йириклиги
бўйича танлаш, саралаш ва жуфтлаш усулларига аниқлик киритиш имконини
берган;
9
тармоқда улардан фойдаланиш қўйларни ирсий-наслий хусусиятларини
яхшилаш, экспортга йўналтирилган, юқори сифатли қоракўл терилари ишлаб
чиқариш ҳамда тармоқни мустаҳкам генотипга эга наслли ҳайвонлар билан
тўлдиришни таъминлаган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги.
Тажрибаларнинг ва бирламчи
ҳужжатлар ҳолати Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ва
Самарқанд қишлоқ хўжалик институти апробация комиссиялари томонидан ижобий
баҳоланганлиги; илмий-тадқиқотлар тўғрисидаги ҳисоботларнинг Қоракўлчилик ва
чўл экологияси илмий-тадқиқот институти Урчитиш ва наслчилик ишлари бўлимида
муҳокама этилганлиги, лойиҳалар бўйича ҳисоботларнинг тақриз қилинганлиги;
барча экспериментал маълумотларнинг статистик таҳлилдан ўтказилганлиги;
олинган
илмий
натижаларнинг
ишлаб
чиқаришга
жорий
этилганлиги;
тадқиқотларнинг илмий натижалари республикамизда ва чет элда ўтказилган 13 та
илмий-амалий
конференцияларда
муҳокама
қилинганлиги;
илмий
иш
тадқиқотларининг натижалари бўйича 50 та, шу жумладан 15 таси Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК рўйхатидаги илмий нашрларда
чоп этилиши билан тасдиқланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Биринчи марта Қизилқум чўли шароитида сур ранг қоракўл қўйларининг
ирсият қонуниятлари, белгиларнинг ўзаро боғлиқлиги, қўйлар конституциясининг
шаклланиши ва ўсиш билан боғлиқлигига оид илмий маълумотлар олиниб, самарали
селекция усулларининг назарий асоси яратилди.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти диссертацияда ишлаб чиқилган самарали
усуллардан қоракўл қўйларнинг янги ва экспортбоп қоракўл териларини кўпайтриш
ва сифатини яхшилашдан иборат.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диссертация тадқиқотида сур
рангли қўйларни урчитишнинг селекцион-генетик асосларини
такомиллаштириш
бўйича олинган илмий натижалар кумушсимон рангбарангликдаги сур ранг қоракўл
қўйларининг «Ўзбекистон кумуш сури» завод типини яратиш учун Навоий
вилоятининг «Абай» ва «Қизилқум» наслчилик ширкат хўжаликларида ўтказилган
тадқиқотлар асосида ҳайвон зотига патент олинган (Ўзбекистон Республикаси
Интелектуал мулк агентлиги, UZ ZAP 00012, 2004 й.). Мазкур ихтиро сур ранг
кумушсимон рангбарангликдаги жакет барра типига мансуб қоракўл қўйлар подаси
сифат кўрсаткичлари фоизини оширади, генотипидаги кўрсаткичларини авлодига
юқори даражада ўтказишини таъминлайди;
завод типи қоракўл қўйларнинг йириклиги, улардан олинган қўзи терилари
катталиги, тери мағзи юпқалиги, мустаҳкам гул типли, узун яримдоирасимон қалам
гулли қоракўл териларни яратиш бўйича ишланмалар Конимех туманининг «Абай»
ва «Қизилқум» наслчилик ширкат хўжаликларида жорий қилинган. Бунда, юқори
сифатли экспортбоб қоракўл терилар салмоғи 75-80%, мустаҳкам ирсий
хусусиятларга эга жакет барра типидаги қўзилар 65-70%, кумушсимон
рангбаранглиги 85-90%, териларни сотиш ҳисобига иқтисодий самара 44-45 млн.
сўмни ташкил этган («Ўзбек қоракўли» компанияси 2015 йил 5 июндаги 39/01-169
сонли далолатномаси).
10
Тадқиқот натижаларининг апробацияси.
Тадқиқот натижалари «Абай»
наслчилик ширкат хўжалигининг ишлаб чиқариш йиғилишларида (1990, 2013),
Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтининг илмий кенгаши
йиғилишида (2014), Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида, (2000, 2001, 2004,
2012), Ставропол (1991), Прага (2012) ва Софияда (2012) ўтказилган халқаро илмий-
амалий анжуманларда муҳокама қилинган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши.
Диссертация мавзуси бўйича
жами 50 та илмий иш, жумладан 15 та илмий журналларда (2 таси хорижда) чоп
этилган.
Диссертациянинг ҳажми тузилиши
. Диссертация кириш, еттита боб, хулоса,
200 номдаги фойдаланилган адабиётлар рўйхати, 200 саҳифа матн, 23 та расм, 48
та жадвал ва иловалардан иборат.
Диссертациянинг асосий мазмуни
Кириш
қисмида диссертация мавзуининг долзарблиги ва зарурияти асосланган,
тадқиқот мақсади ва вазифалари шакллантирилган, тадқикот объекти ва
предметлари аниқланган, Ўзбекистон Республикаси фан ва технологиялар
тараққиётининг устувор йўналишлари кўрсатилган, тадқиқотнинг илмий янгилиги
ва амалий натижалари баён этилган, олинган натижаларнинг ишончлилиги
асосланган, уларнинг назарий ва амалий аҳамияти очиб берилган, тадқиқот
натижаларининг амалиётга жорий қилинганлиги жорий этилган, ишнинг апробация
натижалари, эълон қилинган ишлар ва диссертациянинг тузилиши бўйича
маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг биринчи бобида
«Сур рангли қўйларни урчитиш
хусусиятлари, уларнинг зот типлари, бухоро сури зот типига мансуб қоракўл
қўйларининг завод типлари, сур рангли қоракўл қўйлари селекцияси бўйича»
мамлакатимиз ва хорижий давлатларда олиб борилган тадқиқот ишларининг
натижалари таҳлил қилиниб Республикамизда ушбу типга мансуб қоракўл
териларни
етиштиришни
кўпайтиришнинг
иқтисодий-ижтимоий
аҳамияти
кўрсатилган.
Сур рангли қоракўл тери ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида,
Республикамизда ва хорижий мамлакатларда олиб борилган илмий-тадқиқот бўйича
эришилган ютуқлар тўғрисидаги илмий адабиётлар шарҳи келтирилган бўлиб унда
сур рангли қоракўл қўйларни урчитиш хусусиятлари, зот типлари, бухоро зот
типига мансуб қоракўл қўйларнинг завод типлари ва уларни урчитишнинг
селекцион услублари бўйича эришилган илмий-тадқиқот натижалари таҳлил этилиб
тадқиқотларнинг устувор вазифалари белгиланган.
Диссертациянинг иккинчи бобида
«Тадқиқотлар олиб борилган ҳудуднинг
иқлим шароитлари, тадқиқотларнинг манбаи, услублари, манзили»
бўйича
маълумотлар атрофлича ёритилган.
Тадқиқотларни олиб боришда зоотехникавий, биологик ва статистик
усуллардан фойдаланилган. Тажриба объекти сифатида сур ранг қоракўл қўйлари,
11
қоракўл териси, кузги ва бахорги жун қирқим намуналари, турли ёшдаги
ҳайвонларнинг сути, гўшти ва ёғи танланган.
Тажриба учун 22 йил давомида (1990-2011 йиллар) 9,7 минг бош ҳайвонлардан
фойдаланилган. Конституцияси бўйича такрорланадиган танлаш ва саралашга 1806
бош совлиқ ва 12 бош наслли қўчқорлар, линияли урчитиш самарасини ўрганишга
эса 3012 бош совлиқ ва 16 бош наслли қўчқорлар, озиқлантириш даражаси билан
маҳсулдорлик боғлиқлигини билиш учун 2200 бош совлиқ ва 1900 бош қўзи,
қўзилар йириклилигини ирсиятга ўтиши ва маҳсулдорлик билан боғлиқлигини
аниқлаш учун 3 минг бош ҳайвонлар тадқиқотларга жалб этилган.
Тадқиқотлар давомида 2900 бош қўзи бонитировка қилинган, 1100 дона
қоракўл териси навланган ва 30 бош қўйда бўрдоқилик хусусиятлари ўрганилган.
Ишни бажариш услубияти «Ўзбекистон» завод типидаги сур ранг қўйлар
подасини яратилиш тарихи ва маҳсулдорлик хусусиятлари, ҳайвонни туғилиш, ўсиш
ва катта ёшида конституция шаклланиши, бўғоз қўйларни озиқлантириш
даражасининг авлодга таъсири, конституция ва ҳайвонлар йириклигига селекция
самарасини ўрганишни кўзда тутган.
Ҳайвонлар тирик вазни лаборатория (қўзилар) ва платформа тарозиларида (ёш
ҳайвонлар ва катта ёш қўйлар) аниқланган. Ички органлари ва суяк тизими
лаборатория тарозиларида ±1 граммгача аниқликда ўлчанган. Таҳлилий ўлчаш
мақсадида, скелетни кўз билан тавсифлашда уни алоҳида қисмлари ва суяк
тўқимасининг физик-механик кўрсаткичлари аниқланган (СамҚХИда билак суяги
намуналари).
Ҳайвоннинг ташқи тузилиши дастлаб кўз ёрдамида, сўнгра тана қисмлари
ўлчовлари асбоблари ёрдамида ва тана тузилиш индекслари бўйича тавсифланган.
(В.Ф. Красота ва бошқ. 1983).
Ўзидан насл қолдириш хусусияти совлиқни сунъий уруғлантириш ва қўзилаш
натижалари бўйича, ҳаётчанлиги эса нобуд бўлиши ва ҳайвонларни мажбурий
сўйиш кўрсаткичи бўйича аниқланган.
Қўзиларнинг териси сифати 1-3 кунлигида қўзиларни бонитировка қилиш
йўриқномаси (М, 1984, Т. 2000) бўйича баҳоланган. ҚЧЭИТИ тавсифномаси
бўйича (Р.Т.Письменная ва М.Д.Закиров, 1963) қўзилар ва терилар сифати
баҳоланган.
Жундорлиги Чорвачилик ИТИнинг қирқим миқдори якка ҳолда ҳисобга олиш
ва кейинчалик жун намунасини морфологик таҳлил қилиш (1969) услуби бўйича
баҳоланган.
Қўйлар сутдорлигини ҳисоблаш усули, яъни 1 ойлигида қўзиларни
озиқлантириш ва озиқлантиришгача бўлган тирик вазни фарқи лактациядан кейинги
ойларда сут соғиш орқали аниқланган.
Гўшт–ёғ
маҳсулдорлиги
Чорвачилик
ИТИнинг
(1978)
ҳайвонларни
бўрдоқилашдан сўнг сўйиш натижалари бўйича (назорат сўйиш, гўштни бўлиш ва
гўштни суякдан ажратиш) услуби бўйича баҳоланган.
Иқтисодий таҳлил ишлаб чиқарилган маҳсулот ва ҳаражатларни пулдаги
ифодаси ва самарадорлик даражаси бўйича амалга оширилган.
12
Тажриба
қисмининг
рақамли
маълумотлари
вариация
статистикаси
(Плохинский Н.П, 1969) услуби бўйича қайта ишланган.
Диссертациянинг учинчи бобида
«Сур рангли қўйлар конституцияси ва
селекцияси ва линияли урчитиш»
масалалари тўғрисида фикр юритилиб, уларни
селекциялаш генотипни баҳолаш тизимли урчитиш орқали бажарилиши, бу эса
селекция самарадорлигини оширишнинг асосий йўналиши эканлиги билан бир
қаторда ушбу самарадорликни янада яхшилаш, ирсий салоҳиятдан тўлароқ
фойдаланишда қўйларнинг бошқа хусусиятларини ҳам эътиборга олиш муҳимлиги
қайд этилган.
Шу нуқтаи назардан диссертациянинг ушбу бобида конституция типларини
эътиборга
олишда
қўйлар
ирсиятидан
унумли
фойдаланиш,
уларнинг
маҳсулдорлиги ҳамда ҳаётчанлигини ошириш йўналишида олиб борилган тадқиқот
натижалари ёритилган.
Диссертациянинг тўртинчи боби
«Популяцияда турли конституцияли
қўйлар салмоғи ва уларнинг маҳсулдорлик хусусиятлари»
деб номланган. Унда
ҳайвонларнинг тирик вазни ва экстерьер хусусиятлари, уларнинг тери, гўшт-ёғ ва
сут маҳсулдорлиги, скелетининг айрим қисмлари ва алоҳида суякларининг
морфологик хусусиятларини ўрганишга доир тадқиқот натижалари келтирилган.
Рангдор қоракўл қўйлар конституцияси етарли тавсифланмаганлигига асос
қилиб, қора ранг қоракўл қўйлар тавсифи қабул қилинган. Мустаҳкам конституция
типидаги қўйлар улуши ўрганилаётган қўйлар гуруҳида 52,77 – 53,82 фоиз атрофида
бўлган.
Нозик типли қўйлар мустаҳкам ва қўпол типдаги қўйлардан суягини енгиллиги,
яхши ривожланмаган тана қисмлари билан фарқланган. Жун қоплами қуюқ бўлиб,
тивит толалари кўп бўлади. Мустаҳкам ва дағал типдаги қўйларга қараганда тивит
толалари бир оз қалин, қилтиқи эса ниҳоятда нозик.
Мустаҳкам типдаги қўйлар яхши ривожланган суяк ва терига эга. Тана
қисмлари ривожланиши бўйича қўпол ва нозик типдаги қўйлар ўртасида оралиқ
ўринни эгаллайди. Жуни эгилувчан, ўртача узунликда бўлиб бир оз қуюқ,
жингалакларга йиғилган тарзда бўлади. Жун қоплами таркибида қўпол қилтиқ ва
нозик тивит учрамайди, жунининг ёғлилиги меъёрида бўлади.
Қўпол типдаги қўйлар оғир суяк, букрисимон, пешона бошли бўлиб, тана
ривожланиши бўйича бошқа конституция типидаги қўйлардан устунлик қилади.
Жуни дағал, узун, қалин қилтиқ ва каммиқдорда тивитдан иборат. Жуни йирик,
асосигача тарқалган, оқарган, яхши жингалакланмаган жингалакларга йиғилган.
Жун қўйнинг қорин, боши ва оёқ қисмларида етарлича ўсмаган.
Бизнинг солиштирма тадқиқотларимиз шуни кўрсатдики, ўтган асрни 50-60
йилларига нисбатан зотда қатор ўзгаришлар бўлган. Бунга мустаҳкам конституция
типидаги ҳайвонлар салмоғини камайиб нозик конституция типидаги ҳайвонлар
сони эса кўпайган.
Қоракўл қўйларнинг биологик хусусиятларидан бири бу-уларнинг тирик
вазнини бўғозлик даврида ўзгаришидир. Қишлов даврида ва яйловнинг озуқа
шароитига қараб, қўйлар 20% гача тирик вазнини йўқотган.
13
Марказий Осиё шароитида одатда, кўк ўт февраль охири ва март ойи бошида
пайдо бўлади, аммо қўйлар учун етарли бўлмаслиги туфайли оч қолади ва
пировардида тирик вазнини йўқотади.
Шундай қилиб, совлиқларни бўғозлик даврида озиқланиш сифати ва даражаси
парваришда асосий омил ҳисобланади, Қўзиларни семириш ва ривожланиш
даражаси тери сифатини белгилайди. Совлиқларни бўғозлик даврида тўла қимматли
озиқлантириш муҳим масала ҳисобланади.
1-жадвал
Бўғозлик даврида турли конституция типидаги совлиқларнинг
вазнини ўзгариши, кг
Тирик вазн кўрсаткчилари
Конституция типи
Мустаҳкам
Нозик
Қўпол
Қочириш даврида
42,06± 0,65
39,11± 0,7
43,35± 0,94
Бўғозликнинг 60-кунида
44,45± 0,53
40,8± 0,78
45,44± 0,93
Бўғозликнинг 100-кунида
39,59± 0,8
36,66± 0,61
39,44± 0,76
Бўғозликнинг145 –кунида
42,66± 0,72
39,09± 0,63
43,96± 0,72
Туққандан сўнг
31,34± 0,73
28,0± 0,58
32,41± 0,66
х)-р<0,001
Олинган маълумотлар турли конституция типидаги қўйларнинг озиқлантириш
ва сақлаш шароитига турлича жавоб беришини кўрсатмокда. Бу эса ҳайвонларни
озиқлантириш меъёрларини ишлаб чиқишда турлича ёндашишни талаб этади.
1-
расм. Турли конституция типидаги қўйларнинг тана индекслари.
Турли конституция типидаги қўйларнинг ташқи тузилиш хусусиятларида
фарқлар кузатилди. Бу ҳақда 1-расмда келтирилган маълумотлар далолат беради.
Шунга ўхшаш маълумотлар туғилган ва катта ёшдаги қўйларнинг скелети ва тана
қисмлари бўйича ҳам кузатилди. Тана индекслари турлича конституция типидаги
қўйларнинг тана тузилиш типини етарли даражада тавсифлайди. (1- расм).
%
31,8
32,7
35
33,8
33,6
32,5
32,1
32,8
31,1
35,7
33,7
32,9
33,8
33,4
32,9
35,3
33,3
32,6
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
тиғизлиги
чўзилувчанлик
кўкрак
суякдорлик
узуноёқлилик
массивлик
мустаҳкам
нозик
қўпол
14
1-расмда келтирилган маълумотлар шуни кўрсатадики, мустаҳкам конституция
типидаги қўйлар бир оз семиз ва танаси чўзилувчан эмас, қўпол конституция
типидагилар танаси эса чўзилувчан, нозик конституция типидагиларида суякдорлик
индекси паст бўлди.
Қоракўл қўзиси ва тери сифати, унинг товар қиймати бир қатор омиллар,
жумладан, гуллар шакли, тури, ўлчами ва жойлашиши, тола қоплами сифати, тери
хусусиятлари каби кўрсаткичлар билан белгиланади
Турли конституция типидаги совлиқлар авлод сифатини таққослама ўрганиш
бўйича илмий-ишлаб чиқариш тажрибамизда саралаш бир хил бўлишига қарамай
турли жакет типидаги авлодлар салмоғи турлича бўлди. Барча ҳолларда мустаҳкам
типдаги совлиқлар авлодида яримдоирасимон гулли эга қўзилар чиқими
(68,46±2,48%) юқори, қўпол (41,67±4,29%) ва нозик конституция типидагиларда эса
камроқ (38,67±4,79%) бўлди. Аксинча, номақбул ҳолат эса кавказ типидаги қўзилар
олинишида кузатилди, яъни қўпол ва нозик конституция типидаги совлиқлар
авлодида гули ўсиб кетган қўзилар салмоғи мустаҳкам типлига нисбатан кўпроқ
бўлди.
Маълумотлар таҳлили мустаҳкам типдаги ҳайвонлар устунлигини кўрсатди.
Улар яримдоирасимон ва кавказ типидаги қўзилар олиниши бўйича нозик ва қўпол
конституция типидаги қўйлардан ишончли фарқ билан устунлик қилди (P<0,001),
яъни улар авлодида яримдоирасимон қўзилар олиниши кўпроқ ва кавказ типидаги
(10,23±2,40%) қўзилар олиниши эса камроқ бўлди. Буни албатта, наслчиликда
ҳисобга олиш зарур. Бошқа барра типидаги қўзилар олиниши бўйича фарқ
кузатилмади. Қўпол конституция типидаги совлиқлар авлодида йирик, кенг ёлга эга
қўзилар миқдори кўпроқ бўлди. Андозага кўра, улар қовурғасимон барра типига
киритилди.
Бу ерда шуни таъкидлаш лозимки, турли ўлчамдаги қўзилар олиниши турлича
бўлди. Нозик конституция типидаги совлиқлар авлодида майда гул ўлчамига
(P<0,001) эга қўзилар чиқими кўпроқ бўлди (15,09%). Йирик гул ўлчамли қўзилар
(P<0,001) салмоғи кўпроқ дағал конституцияли совлиқлар авлодида кўпроқ
кузатилди (35,62 %).
Авлод сифати ва қоракўлни товар сифатига баҳо берувчи кўрсаткичлардан бири
бу-қўзилар синфи ҳисобланади.
Мустаҳкам конституция типидаги совлиқлар гуруҳида элита қўзилар улуши
юқори бўлди (19,3±3,83) ва улар ишончли фарқ билан (P<0,001) нозик ва дағал
конституция типидаги совлиқлар авлодидан устун бўлди. Биринчи синфдаги
қўзилар олиниши бўйича фарқ сезилмади.
Қоракўл тери товар қиймати ва чиройи тола қоплами сифатлари, яъни тола
қоплами ипаксимонлиги ва ялтироқлиги билан белгиланади.
Тажрибаларда аниқландики, тола қоплами ялтироқлиги ва ипаксимонлиги
нафақат тери рангига, барра типига, балки конституция типига ҳам боғлиқдир.
Ўхшаш натижалар тола қоплами қуюқлигини ўрганиш бўйича ҳам кузатилди.
Мустаҳкам конституция типидаги қўзилар жуда қуюқ тола қопламига эга бўлиб,
нозик типдагилардан (P<0,001) 6 марта ва дағал типдагилардан 1,5 марта устун
бўлди. (P<0,05).
15
Турли конституция типидаги қўзилардан олинган қоракўл навини ўргана туриб,
шундай хулосага келиндики, жакет I тери навлари мустаҳкам конституция типидаги
қўзиларда нозик типдагиларга нисбатан 5,4%, қўпол типдагиларга нисбатан 2,9%
кўпроқ олинди ва аксинча ҳолат, номақбул ўсиқ кавказ навли терилар олиниши
бўйича кузатилди, яъни дағал ва нозик конституция типидаги қўзилардан кўпроқ
олинди. Бошқа навлар бўйича фарқлар унча сезиларли даражада кузатилмади.
Маданийлашган ҳайвонлар билан наслчилик иши юритиш уларни конституция
типини доимий кузатиб боришни талаб этади, чунки бу билан уларнинг
маҳсулдорлиги ва ҳаётчанлиги белгиланади.
Тадқиқотларимиз шуни кўрсатдики, қўзилар туғилган даврида турлича тирик
вазнга эга бўлади. Энг катта тирик вазнга қўпол конституция типидаги сур қўзилар
(4,90 ± 0,07 кг), энг кичик вазнга эса нозик типдаги қўзилар (3,99±0,07 кг) тўғри
келди. Мустаҳкам конституция типидаги қўзилар нозик типдагилардан 0,60 кг. га
устун бўлди, аммо қўпол типдагилардан 0,30 кг. вазнга кам бўлди. Бу маълумотлар
турли конституция типидаги қўзиларда ҳомила ривожланиш даври турлича
кечишини англатади.
2-жадвал
Қоракўл терининг товар сифати (п = 30 бош)
Кўрсаткичлар
Конституция типи
Мустаҳкам
Нозик
Қўпол
Қўзиларнинг
туғилгандаги тирик
вазни, кг
4,60 ± 0,06
3,99 ± 0,07х
4,90 ± 0,07
Тери вазни, г
- янги шилинган
820,4 ± 0,29
635,2 ± 0,40х)
929,7 ± 0,36х)
- тузлаб қуритилган
290,4 ± 0,21х
220,5 ± 0,17х)
335,8 ± 0,27х)
Тери сатхи, см
2
- янги шилинган
1840,6 ± 0,36
1610,2 ± 0,24х)
1886,40 ± 0,37х
- тузлаб қуритилган
1412,6 ± 0,2х)
1304,3 ± 0,17х)
1492,4 ± 0,23х)
Тола узунлиги, мм
9,43 ± 0,09
8,4 ± 0,09х)
9,73 ± 0,11х
х)-P<0,001 х-P<0,05
Шунга ўхшаш фарқ тери майдони бўйича ҳам кузатилди. Тери майдонини
торайиши нозик типдаги қўзиларда камроқ кузатилди (19,0%), мустаҳкам (23,3%)
типли қўзиларда аксинча, кўпроқ бўлди, қўпол типли қўзиларда эса 20,8 % ни
ташкил этди.
Тузлаб қуритилган ҳолатда қоракўл терисини бир квадрат сантиметр
майдонини ўртача вазни мустаҳкам ва нозик типдаги қўзиларда мос ҳолда 2,0 ва 1,7
гр. ни, қўпол конституция типидаги қўзиларда 2,25 гр. ни ташкил этди.
Юқорида зикр этилган маълумотлар авлод сифати ва барра типлари ичида
жуфтлаш самарадорлиги конституция типига боғлиқлигини кўрсатади.
Биз турли конституция типидаги бухоро зот типидаги сур қоракўл қўйларини
гўшт-ёғ маҳсулдорлиги ва бўрдоқилаш хусусиятларини Навоий вилоятининг
чорвачиликга ихтисослашган «Зарафшон» хўжалигида ўргандик. Тажриба
16
гуруҳлари 5 ёшли соғлом қўйлардан шакллантирилди, ўхшаш шароитларда
сақланди ва бўрдоқилаш 70 кун давом этди.
Бўрдоқилашга қўйишда катта тирик вазнни қўпол, кичик вазнни нозик типдаги
қўйлар эгаллади. Мустаҳкам конституция типидаги қўйлар эса оралиқ ўринни
эгаллади.
Энг катта тирик вазннинг ўсиши қўпол (8,85 кг) ва мустаҳкам конституция (8,66
кг) типидаги қўйларда кузатилди, энг паст кўрсаткич нозик типли қўйларда (7,75 кг)
бўлди. Фарқ мос ҳолда 1, 1 ва 0,91 кг. ни ташкил этди. Бир килограмм тирик вазн
олиш учун озиқа харажати 9,49- 10,89 озуқа бирлиги атрофида бўлди ва нозик
конституция типидаги қўзиларда харажатлар юқорилиги кузатилди.
3-жадвал
Гўшт-ёғ маҳсулдорлиги (п = 5 бош)
Конститу
ция типи
Сўйимдан
олдинги
тирик
вазни, кг
Янги
сўйилган
нимта
вазни, кг
Сўйим
чиқими %
Думба ёғ
вазни
Ички ёғ
вазни
кг
%
Кг
%
Мустаҳкам
48,1±0,39
22,3±0,18х)
46,36
1,76
3,7
0,69
1,4
Нозик
42,5±0,35
20,2±0,19
47,52
1,41
3,3
0,81
1,9
Қўпол
50,2±0,43
23,0±0,21х)
45,81
1,87
3,7
0,77
1,5
Х)-P<0,001)
3-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, турли конституция типидаги
қоракўл қўйлари гўшт-ёғ маҳсулдорлиги бўйича бир-биридан фарқ қилади. Дағал
типдаги янги сўйилган қўйларнинг гўшт вазни мустаҳкам ва нозик типларга
нисбатан оғирроқ бўлди. Энг катта сўйим чиқимига нозик типдаги совлиқлар эга
бўлди. Мустаҳкам конституция типидагилар эса камроқ, қўпол типдагилар эса ундан
ҳам паст кўрсаткичга эга бўлди. Ички ёғ вазни миқдори нозик типли қўйларда,
думба ёғи эса қўпол типли қўйларда кўпроқ кузатилган.
Мутлоқ кўрсаткичларда сўйим гўштни кўп миқдори қўпол ва мустаҳкам
типдаги қўйлар гўштида , нисбийси эса нозик типли қўйлар гўштида кузатилди.
Шундай қилиб, тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, турли конституция
типидаги сур қоракўл қўйлари бўрдоқига боқиилганда гўшт ёғ маҳсулдорлиги ва
гўшт сифати бўйича бир-биридан фарқланади.
Ўзбекистонда етиштирилаётган дағал жун таркибида қоракўл қўйлар жуни
улуши 50% дан ортиқроғини эгаллайди. Ундан мовутмато, жундан босилган
пойафзал, дағал кигиз, гилам, калава тайёрлашда кенг фойдаланилади. Қоракўл
қўйлар жунидан бундай фойдаланишда ўзига хос талаблар қўйилади.
4-жадвалда келтирилган маълумотлар шуни кўрсатадики, турли конституция
типидаги қўйларга маълум даражадаги жун миқдори хос экан, чунки улар турли
биологик типдаги ҳайвонлар бўлгани учун ташқи муҳит шароитидан турлича
таъсирланади.
Ювилган жунда йиллик жун қирқими бўйича нозик ва мустаҳкам конституция
типидаги ҳайвонлар ўртасидаги фарқ 0,35 кг (P<0,05)ни ташкил этади. Қўпол
17
конституция типидаги қўйлар бошқа типдаги қўйларга нисбатан юқори кўрсаткичга
эга бўлди. (P<0,05; 0,001).
4-жадвал
Турли конституция типидаги қўйларнинг жун маҳсулдорлиги, кг
Жун
қирқим
и
Конституция типи ( п = 30 гол)
Мустаҳкам
Нозик
Қўпол
Ювилмаг
ан
жунда
Ювилган
жунда
%
Ювилма
ган
жунда
Ювилга
н
жунда
%
Ювил-
маган
жунда
Ювилган
жунда
%
Баҳорги
1,10±0,12
х
0,77±0,10
х
70,0
0,79±0,0
9х
0,55±0,
05
69,6
1,21±0,1
2
0,86±0,09 71,1
Кузги
0,76±0,08 0,56±0,06
73,7
0,80±0,0
9
0,43±0,
05
53,8
0,88±0,0
9
0,67±0,08
х
76,1
Йиллик
1,86±0,2х
1,33±0,12
х
71,5
1,39±0,1
4
0,98±0,
11
70,5
2,09±0,1
7
1,53±0,14
х
73,2
х-P<0,05 х)-P<0,001)
Йил фасллари бўйича турли конституция типидаги ҳайвонларни жун қирқими
бўйича солиштирганда ҳам қизиқарли ҳолат кузатилди. Баҳорги қирқимда кузги
қирқимга қараганда нозик ва қўпол конституция типидаги қўйлар ўртасида катта
фарқ кузатилди. Бу улар организмини ноқулай-қиш шароитига турли даражада
чидамлилигидан далолат беради. Нозик типдаги қўйлар қишда яйлов шароити
ёмонлашишига анча сезгир.
Баҳорги жун қирқими миқдори кузгидан юқори бўлди. Бу баҳорги жун узоқ
муддат ўсиши билан изоҳланади.
Турли конституция типидаги қўйлар жунининг морфологик таркиби 2-расмда
келтирилган.
2-расм. Жунда тола турлари нисбати.
2-расм маълумотлари шуни кўрсатадики, мустаҳкам конституция типидаги
қўйлар нозик ва қўпол типдагиларга нисбатан кўпроқ тивитга эга бўлди. Қўпол
63,6
9,5
26,9
53,9
27,8
18,3
47,8
8,4
43,8
0
10
20
30
40
50
60
70
ёнбошида
мустаҳкам
нозик
қўпол
%
тивит
оралиқ тола
қилтиқ
18
конституция типидаги қўйлар жуни кўпроқ қилтиқли бўлди. Ёнбоши ва сонидаги
толалар нисбатини солиштирганимизда барча конституция типидаги қўйларда
кўпроқ тивит ва аксинча камроқ қилтиқ мавжудлиги аниқланди.
Шундай қилиб, мустаҳкам конституция типидаги қоракўл қўйлари қўпол ва
нозик типдаги қўйларга нисбатан юқори жун маҳсулдорлигига эга экан.
Мамлакатимизда ва хорижий давлатларда ўтказилган тадқиқотлар шуни
кўрсатдики, қўйларнинг сут маҳсулдорлиги асосан уларни зотига, озиқлантириш
даражасига, сақлаш шароитига ва ёшига боғлиқ эканлиги тасдиқланди.
5-жадвал
Турли конституция типидаги совлиқларнинг сутдорлиги, г/сутка
Лактации кунлари
Конституция типи
Нозик
Мустаҳкам
Қўпол
Туғилганда
580 ± 7,7
625 ± 7,1х)
660 ± 7,9х)
10
690 ± 8,4
720 ± 7,7х
740 ± 8,4х)
20
825 ± 9,4
845 ± 8,7
850 ± 9,3
30
870 ± 9,7
905 ± 10,5
900 ± 9,7х
60
610 ± 8,2
660 ± 6,8х)
680 ± 6,3х)
90
300 ± 4,1
330 ± 4,2х)
350 ± 4,7х)
120
65 ± 2,1
77 ± 2,4х
79 ± 4,4х
P<0,05; х-P<0,001
5-жадвал маълумотлари шуни кўрсатадики, совлиқларнинг сутдорлиги
бевосита лактация даври билан боғлиқ. Бунда энг юқори сутдорлик лактацияни 20 -
30 кунларига тўғри келади, сўнгра эса маҳсулдорлик пасая боради.
Лактациянинг барча даврларида турли конституция типидаги қўйларнинг
сутдорлигида фарқ борлиги аниқланди. Сутдорликни юқори кўрсаткичлари қўпол
конституция типидаги қўйларда, энг паст кўрсаткич эса нозик типли қўйларда
кузатилди. Мустаҳкам конституция типидаги қўйлар эса оралиқ ўринни эгаллади.
Бунда мустаҳкам ва қўпол конституция типидаги совлиқлар сутдорлиги бўйича
нозик конституция типидаги совлиқлардан устун бўлди. (P<0,05; 0,001)
Таъкидлаш жоизки, бир хил сақлаш ва озиқлантириш шароитида бўлган турли
конституция типидаги совлиқлардан олинган ўртача суткалик сут миқдори турлича
бўлди. Бу эса қоракўл қўйларни бу белги бўйича наслчилик ишлари юритишда катта
имкониятлар борлигини кўрсатмоқда. Шундай қилиб, тадқиқотлар ва кузатишлар
натижалари совлиқларни конституцияси билан сутдорлиги ўртасидаги боғлиқлик ва
бу белги бўйича наслчилик ишлари олиб бориш имкониятлари борлигидан далолат
беради.
Тадқиқотлар натижасида қора ранг қоракўл қўйлар ҳаётчанлиги юқорилиги,
конституцияси мустаҳкамлиги, кўк ранг қўйларда эса биологик хусусиятлари
туфайли ривожланиш шароитига талабчанлиги ва ҳаётчанлиги пастроқлиги
аниқланди. Сур ранг қўйлар қора ранг қўйларга қараганда конституция нуқтаи
назаридан заифроқ ҳисобланади. Шунинг учун урчитишда ўзига хос наслчилик
усуллари қўлланилиши зарур.
19
Барча гуруҳларда туғилгандан онасидан ажратгунча бўлган даврда нозик
типдаги совлиқлардан олинган қўзилар ўртасида нобуд бўлиш юқори, мустаҳкам
конституция типидаги совлиқларда эса пастроқ бўлди. Йил давомидаги тажрибада
турли конституция типларидаги совлиқларни нобуд бўлиши қуйидагича бўлди:
мустахакам конституция совлиқлардан 1,14 % нобуд бўлди, 2,29% мажбуран
сўйилди, жами 3,34%; нозик типдаги совлиқларда кўпроқ бўлиб, мос ҳолда 3,27 ва
5,54% ва 9,18% ни; қўпол конституция типидаги совлиқларда эса бу кўрсаткич 2,36,
5,51 ва 7,87% ни ташкил этди.
Олинган маълумотлар мустаҳкам конституция типидаги қўйлар юқори
ҳаётчанликга, нозик типдагилар эса, паст ҳаётчанлик кўрсаткичига эга бўлишини
кўрсатди.
Конституционал типларни фарқлашда ташқи кўриниш жиҳатидан оёқларининг
йўғонлиги ва бош чаноғининг морфологик хусусиятлари асосий кўрсаткичлар
ҳисобланади. И.П Чирвинский (1949) ўз тадқиқотлари натижаларига асосланиб
ҳайвон суяклари уларнинг ёшига қараб, узунлиги, массаси ва шакли жиҳатларидан
ўзгарувчанликка эга бўлиб, бу хусусият уларнинг нотекис ўсиши билан боғлик.
Е.В.Одинцова (1950), И.Я Аверьянов (1951), И.И.Соколов (1960) ва бошка
тадқиқотчиларнинг фикрича, қоракўл қўйлари скелетининг шаклланишида
«биологик ва морфологик хусусиятлари бўйича» уларнинг яшаш муҳити , яъни
экстремал иклим шароитлари муҳим рол ўйнайди.
Қоракўл қўйларнинг скелети нозик ва мустаҳкам бўлиб, унинг хайвонларнинг
тирик вазнига нисбати 13,3 – 13,8 % бўлиши таъкидланган (Н.И.Соколов, 1960).
Тадқиқотларимиз бўйича турли конституционал типдаги ҳайвонларнинг
скелети морфомологик хусусиятлари ва айрим суякларининг ўсиш кўрсаткичлари
бўйича статистик ишонарли тафовутларнинг мавжудлиги аниқланди. Масалан,
скелетнинг массаси мустаҳкам конституцияли қўйларда 3559 г. бўлган бўлса, нозик
конституцияли қўйларда бу кўрсаткич 3326 г. ни, кўпол конституцияли қўйларда эса
бу кўрсаткич 3994 г. ни ташкил этди. Бундай тафовутлар бош суяги, бўйин, кўкрак,
умуртқа, бел, дум, шунингдек, қовурға, кўкрак суяги ва умуман скелетнинг ўқ
суяклари мисолида статистик ишонарли миқдорларда тафовут борлиги аниқланди.
Турли конституция типига мансуб ҳайвонларнинг скелет суяклари физик-
механик хусусиятлари ўрганилганида ҳам мустаҳкам, нозик ва қўпол конституцияли
ҳайвонлар орасида статистик ишонарли тафовутнинг мавжудлиги аниқланди.
Худди
шундай
тафовутлар
ҳайвонларнинг
ички
органлари
массаси
кўрсаткичлари бўйича ҳам мавжудлиги кузатилди.
Шундай қилиб, мустаҳкам, нозик ва қўпол конституцияга эга бўлган
ҳайвонларнинг скелет тузилиши ва айрим суяклари орасида статистик ишонарли
фарқланиш борлиги аниқланди ва бу хусусият селекция жараёнида унумли
фойдаланиш имкониятининг мавжудлигини кўрсатади.
Диссертациянинг
бешинчи
бобида
«Турли
конституция
типидаги
қўйларнинг биологик хусусиятлари»
келтирилган
.
Мустаҳкам,
нозик
ва
қўпол
конституцияли
қўйларнинг
биологик
хусусиятларини ўрганиш жараёнида қўзиларнинг ўсиш ривожланиши, ҳаётчанлиги
ва қайта урчиш хусусиятлари кўрсаткичлари бўйича ҳам мустаҳкам ва кўпол
20
конституция тузилишли ҳайвонларнинг нозик типдаги ҳайвонларга нисбатан
устунлиги аниқланди.
Ҳайвонларнинг ўсиши уларнинг ирсий хусусиятларига боғлик. Лекин ушбу
ирсий имкониятнинг намоён бўлишида кўпгина омилларнинг таъсири муҳим
аҳамият касб этади. Эмбрионал ривожланиш даврида ўсишига таъсир қилувчи
муҳим ташқи омиллардан бири бу-она организмидир. Шунинг учун қўзиларнинг
туғилиш давридаги тирик вазни бевосита оналарининг тирик вазни, ёши ва бўғозлик
давридаги озиқлантириш даражасига бевосита боғлик эканлиги кузатилган.
Қўзилар тирик вазнининг жадал ўсиши уларнинг туғилганидан оналаридан
ажратиш давригача кузатилади. Ушбу давр мобайнида тирик вазни 6 маротабага
кўпайган.
Кўпгина тадқиқотлар натижасида қора ранг қоракўл қўйлар ҳаётчанлиги
юқорилиги, конституцияси мустаҳкамлиги, кўк ранг қўйларда эса биологик
хусусиятлари туфайли ривожланиш шароитига талабчанлиги ва ҳаётчанлиги
пастроқлиги аниқланган. Сур ранг қўйлар қора ранг қўйларга қараганда
конституция нуқтаи назаридан заифроқ, шунинг учун урчитишда ўзига хос
наслчилик усуллари қўлланилиши зарур.
Барча гуруҳларда туғилгандан то онасидан ажратгунча бўлган даврда нозик
типдаги совлиқлардан олинган қўзилар ўртасида нобуд бўлиш юқори, мустаҳкам
конституция типидаги совлиқлардан бу кўрсаткич эса пастроқ бўлди. Тажриба
даврида йил давомида турли конституция типларидаги совлиқларда нобуд
бўлганлар қуйидагича бўлди: мустаҳкам конституция совлиқларидан 1,14 % нобуд
бўлди ва 2,29% мажбуран сўйилди, жами 3,34%; нозик типдаги совлиқларда, мос
ҳолда 3,27 ва 5,54% ва 9,18% ни; қўпол конституция типидаги совлиқларда эса 2,36,
5,51 ва 7,87% ни ташкил этган.
Олинган маълумотлар мустаҳкам конституция типидаги қўйлар юқори
ҳаётчанликка, нозик типдагилар эса паст ҳаётчанлик кўрсаткичига эга эканлигини
кўрсатди.
Диссертациянинг олтинчи бобида
«Турли конституция типидаги сур ранг
қўйларнинг генетик тавсифи»
келтирилган бўлиб, унда ирсий табиати бўйича
конституция кўп генлар таъсирида шаклланадиган белгиларга киради ва организмни
бутун ирсий генлар мажмуаси билан белгиланади, бу кўрсаткич бўйича ҳайвонларда
узлуксиз ўзгарувчанлик кузатилади ва унинг намоён бўлишига маълум даражада
ташқи ноирсий омиллар таъсир этиши қайд этилган.
Биз сур ранг қоракўл қўйларнинг конституция типларини авлодларга
берилишини ўргандик. Сур ранг қўйлар бўйича энг кўп мустаҳкам конституция
типидаги авлод мустаҳкам конституция типидаги ҳайвонларни бир хил жуфтлашдан
олинган (80,3%). Аммо, қўпол конституция типдагиларни бир хил жуфтлашдан
48,7% қўпол авлод олинган.
Турли конституция типлари турлича наслга берилади. Мустаҳкам конституция
типини авлодларга ўтиши ҳайвонларни бу тип бўйича олиб борилган узоқ муддатли
наслчилик иши ва сурувларда бу тип белгиларини авлодларга барқарор ўтиши
билан белгиланади. Албатта, бу ерда чўлнинг ноқулай шароитида қўйларни
урчитиш бўйича табиий танлашга таъсир кўрсатган.
21
Мустаҳкам конституция типли қўчқорларни нозик ва қўпол конституция
типидаги совлиқлар билан ҳар хил жуфтлашдан (72,5 ва 67,0%) ҳамда қўпол
конституцияли қўчқорларни мустаҳкам ва нозик типли совлиқлар билан жуфтлашда
мустаҳкам типдаги қўзилар олиниши юқори бўлди. (68,6 ва 72,4%). Мустаҳкам
конституцияли авлодни юқори даражада олиниши нозик типдаги қўчқорларни
мустаҳкам ва қўпол типдаги совлиқлар билан жуфтлашда ҳам кузатилган (68,1 ва
74,7%).
Шунга эътибор қаратиш жоизки, турли конституция типидаги қўчқорларни
нозик типдаги совлиқлар билан жуфтлаганда она типидаги қўзилар чиқими қўпол
типдаги қўчқорлардан кам бўлган (10,5%).
Дисперсион таҳлил (К.Е.Меркурьева,1970) услуби билан 12 та қўчқор авлоди
бўйича конституция типини ирсиятга берилиш коэффициенти ҳисобланди. У 0,343
ни ташкил этди ва бу белги бўйича наслчилик иши самараси юқорилигидан далолат
бермоқда.
Селекция-наслчилик ишида селекция мутахассиси белгилар ўртасидаги
фенотип боғланишига дуч келади. Улар белгилар ўртасидаги нисбатни белгиловчи
организм ирсий омилининг ва уни шаклланишини ўзгартирувчи ташқи омилнинг
ўзаро таъсир натижаси ҳисобланади.
Белгилар ўзаро боғлиқликда бўлади, чунки организм бутун ва ягона
бошқариладиган тизим ҳисобланади ва уни ўзгариши бир белгини бошқаси устидан
устунлигига олиб келади.
Қоракўл гули қўзиларда ҳомила даврида шаклланади ва бунда кўплаб белгилар
иштирок этади. Гулни ҳаққоний тавсифлаш учун янги туғилган қўзини тери тола
қопламини 20 дан ортиқ белгисини ҳисобга олиш зарур. Улар қаторига гуллар
сифати ва тери, тола хусусиятлари ҳам киради. Шу туфайли белгилар бир-бирига
боғлиқлигини ўрганиш асосида наслчилик ишлари самарасини яхшилаш учун
селекцияда қўлланиладиган белгилар сонини камайтириш муҳим аҳамиятга эгадир.
Олинган маълумотларда нозик ва қўпол типдаги ҳайвонларга нисбатан
мустаҳкам конституция типидаги ҳайвонларнинг ирсий устунлиги юқори эканлиги
кўзга ташланди. Улар барча ўрганилган белгилар бўйича авлодига белгиларни яхши
ўтказади ва улар статистик ишонарли. (Р<0,001 и 0,05). Қўпол ва нозик типдаги
ҳайвонлар авлодига белгиларини яхши ўтказмайди.
Селекция-наслчилик ишларини яхшилашда кўтаришда муҳим кўрсаткич-
ирсий ўлчам-боғлиқлик ҳисобланади. Илмий адабиётларда шундай фикр бор:
“органик шаклларни нисбий мустаҳкамлиги асосида генотип мустаҳкамлиги эмас,
балки боғлиқликлар тизими мураккаблиги ётади”. (И.И.Шмальгаузен, 1940).
Шунинг учун ҳайвонларни генотипи, турли сурув, гуруҳ, қўй типларини
танлаш, жуфтлаш йўналишига кўра битта ва бошқа белгилар ўртасида турли
боғлиқлик кўрсаткичлари кузатилади.
Қоракўлчиликда қўзиларни баҳолашда кўплаб (30 атрофида) миқдорий ва
сифатий белгилар ҳисобга олинади. Маълумки, танлашда қанчалик кўп белгилар
ҳисобга олинса, селекция самараси шунчалик паст бўлади. Селекцияда юқори
самара бўйича бу белгиларни камайтиришга ўзаро боғлиқликларни ўрганиш асосида
эришиш мумкин.