Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Мустакиллик йилларида мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чукурлаштириш, иш юритишнинг фермерлик ҳаракатига тўлиқ ўтилиши ва фермер хўжаликларига ҳукуматимиз томонидан яратилган барча шарт-шароит ва имтиёзлар хамда ҳар бир тупрок-иқлим шароитларига мое бўлган тезпишар ғўза навларининг яратилиши, шунингдек, пахта далаларида барча агротадбирларнинг, жумладан ғўза дефолиациясини аксарият майдонларда ўтказилиши натижасида ҳар Йили пахта хом-ашёси октябрь ойидаёк йиғиб-териб олинмокда.
Маълумки, ғўза дефолиацияси ўз муддатида ва сифатли ўтказилганда ўсимлик танасидаги физиологик жараёнлар, хусусан ферментлар фаоллигининг тезлашуви натижасида ғўза барглари 90-95% гача тўкилиб, кўсаклар пишиб етилиши 15-20% га, биринчи терим салмоғи 20-25% гача ошади ҳамда етиштирилган пахта ҳосилининг 80-90 фоизини юқори саноат навларига топшириш имконияти яратилиб, гектаридан олинадиган иктисодий даромад микдори ҳам ортади. Бундан ташкари, иккинчи асосий экин кузги буғдой уруғини қулай муддатларда экилишига эришиладики, бунда ҳам ғўзани сунъий баргсизлантириш, яъни дефолиациянинг ўрни беқиёс ҳисобланади.
Шуни таъкидлаш керакки, ишлаб чиқариш шароитида ушбу тадбирни илмий муассасалар томонидан ишлаб чиқилган, амалиётда тасдиқланган тавсиялар бўйича тўла-тўкис олиб борилмаслиги сабабли, баъзи жойларда ғўза дефолиациясининг самарадорлиги пасайиши кузатилмокда. Буига, мамлакатимизнинг кўпгина ғўза майдонларида амал даврида агротехник тадбирлар (экиш, яганалаш, катор орасига ишлов бериш, озиқлантириш, суғориш, чилпиш) ни муддатидан кечиктириб ёки нотўғри ўтказилиши оқибатида турли даражадаги ўсиш, ривожланишга эга майдонлар учраб, ушбу майдонларда аксарият ҳолларда ғўза дефолиациясини табақалаштирмай, сифатсиз ўтказилиши сабаб бўлмокда. Бинобарин, соҳа олимлари таъкидлаганидек, дефолиациянинг самарадорлиги ғўза агротехникаси тўлиқ ва сифатли ўтказилган майдонларда юқори бўлади.
Шу нуктаи-назардан ҳозирги кунда республикамиз ғўза майдонларини кимёвий усулда сунъий баргсизлантиришда қўлланилаётган агротадбирларга боғлик ҳолда дефолиантлар тури ҳамда қўллаш меъёрлари, шунингдек, ғўза дефолиацияси учун яратилган янги махаллий препаратларни макбул қўллаш меъёр ва муддатларини аниқлаш долзарб вазифалардан биридир.
Шунингдек, ғўза дефолиациясини макбул муддатларда ва сифатли ўтказиш, далаларни пахта хом-ашёсини териб олиш учун тайёрлаш ва терим машиналаридан унумли фойдаланиш максадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 11 августда ПҚ-443-сонли «2006 йилда ғўза дефолиациясини ўтказишга дойр чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар, диссертация бажарилишига зарурият тугдириб, унинг ижросини таъминлашга хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади. Республиканинг турли тупроқ-иклим шароитларида ҳар хил агротадбирларда парваришланиб, турлича ўсиб ривожланган ғўза майдонларини сунъий баргсизлантиришда дефолиантларнинг макбул кўллаш меъёр ва муддатларини белгилаш, уларнинг самарадорлигини аниқлаш ҳамда дефолиантлар меъёрларини табақалаштирган ҳолда қўллаш бўйича ишлаб чикаришга тавсиялар бериш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
турли озиқлантириш (N150P100K75; N200P140K100; N250P175K125 кг/га) тартибларида парваришланган Бухоро-102, Бухоро-8 ғўза навларининг амал даври ўсув фазаларида ўсиб-ривожланиши, барг сатҳи ҳамда дефолиациядан олдин морфобиологик холати аниқланиб, уларда Садаф ва Авгурон-экстра дефолиантларининг макбул қўллаш меъёрлари белгиланган. Дефолиантларнинг ғўза баргларини тўкишига, кўсаклар очилишига, 1-терим салмоғига, бир дона кўсак вазнига, пахта хосилига таъсири ҳамда иқтисодий самарадорлиги ўрганилиб, ушбу кўрсаткичлар орасидаги ўзаро корреляцией ва регрессной боғлиқликлари биринчи маротаба аникланган. Шунингдек, ўрганилаётган дефолиантларнинг толанинг технологик хусусиятлари, чигитнинг уруғлик сифати ва кимёвий таркибига таъсири ҳамда навнинг кейинги авлоди чигитининг униб чикиши, ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига сўнгги таъсири илк бор ўрганилган;
биринчи маротаба мажмуи равишда турли суғориш (ЧДНСга нисбатан 65-65-60%; ЧДНСга нисбатан 75-75-65%) ва озиқлантириш (N150P100K75; N200P140K100 кг/га) тартиблари ҳамда кўчат калинликларида (90-100 минг/га ва 110-120 минг/га) парваришланган Наврўз ва Бухоро-8 ғўза навларининг ўсув даври фазаларида ўсиб-ривожланиши, барг сатҳи ҳамда дефолиациядан олдин морфобиологик ҳолати аникланган. УзДЕФ ва Авгурон-экстра дефолиантларини табақалаштирилган қўллаш меъёрлари ишлаб чиқилган, ўтказилган агротадбирлар ва дефолиантлар самараси орасидаги корелляцион ва регрессион боғликликлар ўрганилган. Турли агротадбирларга боғлиқ ҳолда толанинг технологик хусусиятлари, чигитнинг уруглик сифати ва кимёвий таркибига таъсири ҳамда дефолиантларнинг ғўзадаги иқтисодий самарадорлиги биринчи маротаба аникланган;
илк бор Андижон-36, Зарафшон ва Хоразм-127 ғўза навлари кўсакларининг турли очилиш муддатларида УзДЕФ, ПолиДЕФ ва ФанДЕФ дефолиантларини қўллашнинг макбул меъёрлари белгиланиб, тола ва чигитнинг сифатига, чигитнинг кимёвий таркибига таъсири ўрганилиб, олинган натижалар ва дефолиантлар меъёри орасидаги корреляцион ва регрессион боғлиқликлари аникланиб, дефолиантларнинг ғўзадаги иктисодий самарадорлиги биринчи маротаба аникланган;
илк бор дефолиантлар сарфини ғўза пайкалларидаги ўсимликнинг морфобиологик ҳолатини инобатга олган ҳолда табақалаштириб қўллаш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган.
ХУЛОСАЛАР
1. Мамлакатимизда етиштирилаётган пахта хом-ашёси сифати ва салмоғини, унинг экспортбоблигини ошириш ва теримни механизациялаштириш, шунингдек ғўза қатор ораларида экилаётган бошоқли дон экинларини ўз муддатида ва сифатли экилишини таъминлашда, ғўзанинг морфобиологик хусусиятини инобатга олган холда дефолиантларни табақалаштириб мақбул меъёрларда кўллаш мақсадга мувофикдир.
2. Тошкент вилоятининг типик бўз, Қашқадарё вилоятининг такирсимон тупроқларида қўлланилган маъдан ўғитлар меъёрлари N150P100K75 кг/га дан N200P140K100 кг/га ва N250P175K125 кг/га га ортиши билан ғўзанинг Бухоро-102 ва Бухоро-8 навларининг бош поя баландлиги мутаносиб равишда 8,9-10,9; 4,9-11,3 см га, барг сатҳи юзаси 470,3-703,8; 390,0-839,9 см2 га ва кўсаклар сони 2,3-2,5; 1,3-2,2 донага ошиши ҳамда барг сатҳи юзаси ва кўсаклар сони орасида юкори даражада корреляцией богликлик (г=0,889) борлиги аникланди.
3. Тошкент вилоятининг типик бўз ва Бухоро вилоятининг ўтлоқи-аллювиал тупроқлари шароитида Наврўз ҳамда Бухоро-8 ғўза навлари ЧДНСга нисбатан 65-65-60% ва 75-75-65% тартибларида, N150P100K75 кг/га ва N200P140K100 кг/га меъёрларда ҳамда 90-100 минг/га ва 110-120 минг/га кўчат қалинлигида парваришланганда, фонлар бўйича ўсимликнинг биометрик кўрсаткичлари бир-биридан фарқланганлиги кузатилиб, сугориш тартиблари бўйича ғўзанинг барг сатҳи юзаси 7,1-19,1 см2/ўсимлик, маъдан ўғит меъёрлари таъсирида 77,9-59,3 см2/ўсимлик гача ошганлиги, бирок кўчат қалинлиги ҳисобига эса 18,6-52,2 см2 га камайганлиги тадкик килинди.
4. Турлича ўсиб-ривожланган ғўзаларда дефолиантларнинг таъсир этиш самарадорлиги, амал даврида ўтказилган агротадбирлар ва дефолиантларнинг меъёрларини табақалаштиришга узвий богликдир. Тошкент вилоятида Бухоро-102 ҳамда Қашқадарё вилоятида Бухоро-8 ғўза навлари ўғит N150P100K75 кг/га меъёрда қўлланганда Садаф 7,0 л/га ҳамда Авгурон-экстра 0,15 л/га; N2(X)Pi4oKioo кг/га фонида Садаф 8,0 л/га ва Авгурон-экстра 0,20 л/га; N250P175K125 кг/га фонида эса Садаф 8,0 л/га ва Авгурон-экстра 0,25 л/га меъёрларда қўлланганда ғўза барглари тўкилиши, кўсаклар очилиши ва хосилдорлиги юқори бўлганлиги аникланди.
Тошкент вилоятида Наврўз ва Бухоро вилоятида Бухоро-8 ғўза навлари ЧДНСга нисбатан 65-65-60% сугориш тартиби ва N150P100K75 кг/га қўлланганда ҳар иккала кўчат қалинлиги (90-100 ва 110-120 туп/га)да хам УзДЕФнинг 7,0 л/га ва Авгурон-экстранинг 0,15 л/га меъёрларидан юкори натижалар олинди. N200P140K100 кг/га меъёрда кўлланилиб, 110-120 минг/га кўчат колдирилган фонда УзДЕФнинг 8,0 л/га ва Авгурон-экстранинг 0,20 л/га меъёрларидан, кўчат қалинлиги 90-100 минг/га қолдирилганда эса УзДЕФнинг 7,0 ва Авгурон-экстранинг 0,15 л/га меъёрларидан юкори самарага эришилди. ЧДНСга нисбатан 75-75-65% сугориш тартиби, ўғит N200P140K100 кг/га ва хар иккала кўчат калинлиги (90-100 ва 110-120 туп/га) фонида УзДЕФ 8,0 л/га ва Авгурон-экстра 0,20 л/га меъёрларда қўлланилганда ижобий натижалар олинди. Ўғитни N150P100K75 кг/га меъёрда қўллаб, 110-120 минг/га кўчат қолдирилганда УзДЕФнинг 8,0 ва Авгурон-экстранинг 0,20 л/га, 90-100 минг/га кўчат қалинлигида эса УзДЕФнинг 7,0 ва Авгурон-экстранинг 0,15 л/га меъёрларидан юкори самарадорликка эришилди.
5. Турли агротадбирларга боғлиқ ҳолда дефолиантлар меъёрларини табақалаштириб қўлланганда ғўза баргларининг тўкилиши ва кўсаклар очилиши орасида юкори корреляцион боғлиқлик мавжудлиги аниқланди. Тошкент вилоятида Бухоро-102 ғўза нави N150P100K75 кг/га меъёрда парваришланган фонда Садаф 7,0 л/га ва Авгурон-экстра 0,15 л/га меъёрда қўлланилганда барг тўкилиши юкори даражада бўлиб, 76,0-80,4% ва кўсаклар очилиши 83,4-85,1% га тенг бўлди. N200P140K100 кг/га ўғит фонида Садафнинг 8,0 ва Авгурон-экстранинг 0,20 л/га меъёрларида барг тўкилиши 75,5-81,8% ни, кўсаклар очилиши 85,6-88,2% ни хамда N250P175K125 кг/га меъёрда кўлланилганда Садаф 8,0 ва Авгурон-экстра 0,25 л/га меъёрларда ишлатилганда барг тўкилиши 76,8-79,4% ни ва кўсак очилиши 84,2-86,2% ни ташкил этди. Бунда корреляция коэффициенти г=0,89 ни ташкил этди.
Мажмуи тарзда турли сугориш тартиблари, ўғит меъёрлари ва кўчат қалинлиги фонларида парваришланган ғўзада УзДЕФ хамда Авгурон-экстра дефолиантлар меъёрлари табақалаштириб қўлланганда хам барг тўкилиши ва кўсаклар очилиши орасида корреляция юкори (г=0,93) эканлиги аникланди.
6. Қўлланилган агротадбирларга боғлиқ ҳолда ғўзанинг бўйи, барг сатҳи, кўсаклар сонининг турлича бўлиши ва бунда дефолиантлар меъёрларини табақалаштирилган ҳолда қўлланиши натижасида кўсакларнинг очилиши, 1000 дона чигит массаси ва пахта ҳосили ортганлиги аникланди. Ушбу омиллар ва ҳосилдорлик орасида хам корреляцион боғлиқлик мавжудлиги исботланди. Бухоро-102 ва Бухоро-8 ғўза навлари турли ўғит меъёрлари қўлланилиб парваришланганда барг сатхи ва пахта ҳосили орасида корреляция коэффициента r=0,89, кўсаклар сони ва пахта ҳосили орасида эса г=0,94 ни ташкил этди. Ҳосилдорликнинг ошиши 1000 дона чигит вазнига хам боғлиқлиги аён бўлиб, иккала кўрсаткич орасидаги корреляция коэффициента г=0,75 га тенг бўлди. Шунингдек, ўғитларнинг турли меъёрлари фонида Садаф ва Авгурон-экстра дефолиантлари таъсирида ғўза кўсакларининг очилиш даражаси ошиши хам хосил салмоғига таъсир кўрсатди, улар орасидаги корреляция коэффициенти г=0,94-0,98 га тенг эди.
Наврўз ва Бухоро-8 ғўза навлари турли сугориш тартиблари, ўғит меъёри ва кўчат калинликларида парваришланиб, УзДЕФ ва Авгурон-экстра дефолиантларини табақалаштириб қўлланилганда хам кўсаклар очилиш даражаси ва хосилдорлик орасида ўзаро корреляцион богликлик мавжуд бўлиб, корреляция коэффициенти г=0,40 га тенг бўлганлиги кайд этилди.
7. Андижон-36 (Тошкент), Зарафшон (Самарканд) ва Хоразм-127 (Хоразм) ғўза навлари кўсаклари 30-40% очилганда УзДЕФ 7,0 л/га, ПолиДЕФ ва ФанДЕФ 6,0 л/га меъёрларда қўлланилганда, ғўза баргларининг тўкилиши мос равишда 81,9-87,4; 82,3-87,8 ва 82,9-85,3% ни, кўсаклар очилиши 83,2-88,9; 83,1-88,4 ва 83,4-89,2% ни ташкил этди. Ғўза кўсаклари 50-60% очилганда юкори кўрсаткичлар УзДЕФнинг 8,0 л/га хамда ПолиДЕФ ва ФанДЕФнинг 7,0 л/га меъёридан олиниб, барглар тўкилиши мутаносиб равишда 82,5-88,5; 82,8-90,2 ва 82,2-86,9%, кўсаклар очилиши эса 90,9-92,0; 90,7-92,3 ва 91,2-91,8% га тенг бўлди. Шунингдек, ғўза кўсаклари 70-80% очилиб, 1-теримдан сўнг УзДЕФ 8,0 л/га, ПолиДЕФ ва ФанДЕФ 7,0 л/га меъёрларда қўлланилганда хам ижобий натижаларга эришилди. Изланишларда барглар тўкилиши ва кўсаклар очилиши орасидаги корреляция коэффициенти г=0,73 га тенг бўлди.
8. Ғўза кўсаклари 30-40% очилганда УзДЕФнинг 7,0 л/га хамда ПолиДЕФ ва ФанДЕФнинг 6,0 л/га меъёрларини қўллаш натижасида кўсакларнинг очилиши юқори бўлиб, пахта ҳосили ғўза навларига мос равишда 31,6-46,2; 31,4-45,7 ва 34,2-45,9 ц/га ни ташкил этди. Энг юкори пахта ҳосили ғўза кўсаклари 50-60% очилганда УзДЕФ 8,0 л/га хамда ПолиДЕФ ва ФанДЕФ 7,0 л/га меъёрларда қўлланилганда олинди. Бунда, ҳосилдорлик ғўза навларига мос равишда 32,3-46,9; 32,1-46,2 ва 34,4-46,7 ц/га га тенг бўлди. Ҳосилнинг биринчи теримидан сўнг дефолиация ўтказилган муддатда УзДЕФнинг 8,0 л/га хамда ПолиДЕФ ва ФанДЕФнинг 7,0 л/га меъёрларида хам юқори натижаларга эришилиб, пахта ҳосили тегишлича 31,7-45,1; 31,6-44,6 ва 32,7-45,0 ц/га ни ташкил этди. Изланишларда кўсаклар очилиши ва хосилдорлик орасидаги корреляция коэффициенти (r=0,73) юқори даражада бўлди.
9. Турли агротадбирлар ва кўсаклар очилиш муддатларига боғлиқ ҳолда табақалаштириб кўлланилган дефолиантлар меъёрлари ғўза навлари пахта толасининг сифат кўрсаткичларига салбий таъсир этмаслиги, аксинча дефолиантларнинг макбул меъёрларида бу кўрсаткич назорат вариантидан бироз яхшиланганлиги кузатилди. Шунингдек, маъдан ўғитлар меъёрининг ошиши билан пахта толасининг чиқиши юкори бўлганлиги аникланди.
10. Турли агротадбирлар ва кўсаклар очилиш муддатларига боғлиқ ҳолда дефолиантларнинг макбул меъёрлари чигитнинг кимёвий таркибига ижобий таъсир кўрсатганлиги, хусусан мақбул меъёрларида 1000 дона чигит массаси Бухоро-102 ва Андижон-36 ғўза навларига мутаносиб равишда 1,8-3,0 г. га, ядро чиқими 0,7-1,3% га ва мойдорлиги 0,2-0,3% га ошганлиги аникланди. Ўғит меъёри N150P100K75 кг/га дан N200P140K100 кг/га ва N250P175K125 кг/га га ортиши билан 1000 дона чигит массаси 0,8-3,0 г. га, ядро чиқими 0,3-1,4% га хамда мойдорлиги 0,1-0,4% га ошганлиги аникланди. Ушбу кўрсаткичларнинг ўзаро корреляцией боғлиқлиги қайд этилиб, 1000 дона чигит массаси ва ядро чиқими орасидаги корреляция коэффициенти г=0,686 га хамда чигит вазни ва мойдорлик орасида г=0,739 га тенг бўлди.
11. Лаборатория шароитида чигитнинг униб чиқиш куввати ва унувчанлигига кўлланилган маъдан ўғит ва дефолиантлар меъёрлари ижобий таъсир этганлиги кузатилди. Чигитнинг униб чиқиш куввати ўғит меъёрлари ҳисобига 1,6-2,3% га, унувчанлиги 0,1-0,7% га ошганлиги, дефолиантларни мақбул қўллаш меъёрлари хисобига эса униб чиқиш куввати 0,2-2,0% га, унувчанлиги 0,6-1,3% га ошганлиги аникланди. Изланишларда дефолиантлар чигитнинг кейинги авлодига салбий таъсир этмаганлиги, аксинча ғўзага юмшок таъсир этувчи дефолиантлар кўлланилганда дала шароитида хам чигитнинг униб чикиши назорат вариантига нисбатан 1,0-4,2% гача ошганлиги кузатилди.
12. Турли агротадбирлар ва кўсаклар очилиш муддатларига боғлиқ ҳолда дефолиантларнинг макбул меъёрлари қўлланилганда, аввало дефолиантлар таъсирида ҳосилдорликнинг 1,5-2,5 ц/га гача ва энг асосийси 1-терим салмогининг 20-25% гача ошиши ҳисобига дефолиация килинмаган вариантларга нисбатан кўпроқ иқтисодий самарадорликка эришилди. Бунда, шартли соф фойда мос равишда 67099,6-130656,7; 148160,0-282033,0 сўмгача ва рентабеллик даражаси 3,7-6,0; 3,5-7,0% гача ошиб, рентабеллик ҳамда 1-терим салмоги орасида (г=0,574; г=0,677) юкори даражада ижобий корреляцион богликлик борлиги аникланди.
13. Изланишлардан олинган натижалар асосида куйидагилар тавсия этилади:
ғўзанинг ўсиб ривожланиши нисбатан паст бўлган майдонларда Садаф, УзДЕФ дефолиантлари 7,0 л/га ва Авгурон-экстрани 0,15 л/га;
ғўза мақбул (нормал) ўсган жойларда Садаф, УзДЕФ 8,0 л/га ва Авгурон-экстрани 0,20 л/га;
ғўза ғовлаган ёки кўчат қалинлиги кўпроқ колдирилган майдонларда эса Садаф, УзДЕФ 8,0 л/га ва Авгурон-экстрани 0,25 л/га меъёрларда қўллаш;
шунингдек, ғўза кўсаклари 30-40% очилган муддатда УзДЕФ 7,0 л/га, ПолиДЕФ ва ФанДЕФ дефолиантларини 6,0 л/га меъёрларда;
ғўза кўсаклари 50-60% очилган муддатда УзДЕФ 8,0 л/га, ПолиДЕФ ва ФанДЕФ ни 7,0 л/га меъёрларда қўллаш тавсия этилади.
Республикамизда чигит эрта экилган баъзи майдонларда кўсаклар 70-80% очилганда 1-теримдан сўнг ҳам УзДЕФ 8,0 ҳамда ПолиДЕФ ва ФанДЕФ дефолиантларини 7,0 л/га меъёрларда кўллаш қолган кўсакларнинг очилишини тезлаштиради.