ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида:
УДК 51:373.6.9:371-3
Алиматова Гулpчеҳра Рихсибоевна
Коллеж ўқувчиларининг математик тайёргарлигини касбга йўналтириш
методикаси
(саноат касб-ҳунар коллежлари мисолида)
Ихтисослик:
13.00.02 – математика ўқитиш назарияси ва методикаси
Педагогика фанлари номзоди
илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент – 2004
2
Тадқиқот иши Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Университетида
бажарилган.
Илмий раҳбар
: педагогика фанлари доктори, профессор
Т.Р.Тўлаганов
Расмий оппонентлар
:
физика-математика фанлари доктори, профессор Б.Б.Рихсиев,
педагогика фанлари номзоди, доцент А.Мусурмонов
Етакчи ташкилот
: Ургенч Давлат Университети
Диссертация ҳимояси 2004 йил ______________ойининг _____куни соат_____да
Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Университети ҳузуридаги К.067.18.01
рақамли математика ва физика фанларини ўқитиш назарияси ва методикаси бўйича
Бирлашган ихтисослашган кенгаш йиьилишида ўтказилади.
Манзил: 700003, Тошкент шаҳри, Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 103-уй
Диссертация билан Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Университети
кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат 2004 йил «____»______________да тарқатилди.
Ихтисослашган кенгашнинг
илмий котиби, физика-матема-
тика фанлари номзоди, доцент
М.Мадиримов
3
Диссертациянинг умумий тавсифи
Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон республикаси таълим ислоҳотларининг
мактабларга, касб-ҳунар коллежларига, академик лицейларга, умуман, таълим
муассасаларига қўяётган асосий талаби таълим олувчиларни ижодий меҳнат фаолиятига
тайёрлашдир.
«
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»даги талабларни ўзида акс эттирувчи
таълимнинг шакл ва методларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш олдимизда
турган вазифаларни ечишнинг асосий йўлларидан биридир. Бу вазифага, шубҳасиз, ўқув
даргоҳининг йўналишига қараб, математик таълимни фан асослари билан алоқадорлик,
фанлараро алоқадорлик, изчиллик, касбий ва техникавий йўналтирилганлик
шароитларида олиб бориш ҳам киради.
Касб-ҳунар коллежларида умумтаълим фанларини ўқитиш ўқувчилар касбий
тайёргарлиги умумий системасининг асосий бўьини сифатида қаралади. Умумтаълим
фанларининг барчасида озми, кўпми меҳнат ва ишлаб чиқариш таълимини амалга
оширишда зарур бўлган элементлар киритилган. Бу, математик интерпритациялаш қулай
бўлган ҳодиса ва жараёнларни рамзий (символик) моделлар сифатида акс эттирувчи
математика фанига, айниқса, тегишли. Бу омил математик билимларни турли фан
соҳалари ва техникада қўллашнинг жуда кенг имкониятларини очиб беради. Шу сабабли,
математик таълимнинг мазмуни ўқувчиларнинг меҳнатга, касбга тайёргарлигига таъсир
кўрсатадиган ўқув материалини ўз ичига олиши керак.
Математиканинг касб-ҳунар таълими билан алоқадорликда ўқитиш методикаси
масалаларига доир ишларнинг мақсади халқ хўжалигининг турли соҳаларига
мутахассислар тайёрлашда математика ўқитиш самарадорлигининг юксалишига
қаратилган. Аввалги ўрта ҳунар-техника билим юртларида математикани ўқитиш
муаммоларига Т.М.Алиева, Б.М.Абдуллаев, В.Ф.Башарин, В.Ф.Боярчук, М.Ш.Вол
ь
дман,
П.Н.Новикова,
Л.В.Паздерилова,
Ф.С.Кожабоева,
А.И.Айсин,
В.П.Берман,
Г.Н.Ворковецкая, К.Н.Катханова, М.А.Чошанов ва бошқаларнинг ишлари баьишланган.
Булардан Л.В.Паздерилова, Ф.С.Кожабоеваларниг ишлари математикани касбга
йўналтириш муаммоларига қаратилган. Ўзбекистонда бу муаммо устида А.Мусурмонов
(1988 й.), М.Р.Раемов (1990 й.), Н.Р.Гайбуллаев(1983 й.), А.К.Сувонқулов (1994 й.) ва
бошқалар тадқиқотлар олиб боришган
.
Лекин бу тадқиқотлар умумтаълим мактаблари
доирасида олиб борилган.Бу тадқиқотларнинг анҳанавий бўлиб қолган натижаларини
касб-ҳунар таҳлими мактаблари учун тўьридан-тўьри татбиқ этиб бўлмайди. Касб-ҳунар
коллежлари турининг кўплигини, математиканинг касбий-техник фанлар билан
алоқаларининг ўзига хослигини ҳисобга оладиган бўлсак, айрим касбий гуруҳларга
мўлжалланган математик таълимни умумкасбий ва махсус фанлар билан алоқадорликда
ўқитишга доир ишлар (И.М.Шапиро (1990 й.), Н.А.Терешин (1990 й.), Р.С.Рудник (1981
й.), В.А.Петров (1980 й.)) ўқув дарсликларига илова, масалалар тўплами, методик тавсия
ва қўлланмалар кўринишида бўлиб, ҳозирги кунда етарли даражада ишлаб чиқилмаган.
Саноат касб-ҳунар коллежларида ҳам математик таълимни касб-ҳунар таҳлими билан
алоқадорликда ўқитишни амалга оширувчи методик таъминот қониқарли эмас,
бинобарин, саноат халқ хўжалигининг жуда муҳим бўьинидир.
Касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари бир вақтнинг ўзида ҳам умумтаҳлим фанларини
мукаммал эгаллашлари, ҳам умумкасбий ва махсус фанларни ўрганишлари кераклигини
эътиборга олсак, ўқувчиларнинг математик тайёргарлик сифатини яхшилаш, уларнинг
математикага бўлган қизиқишини кучайтиришни ўқув вақтини ҳисобга олган ҳолда,
тегишли касб учун математиканинг амалий аҳамиятини очиб бериш билан амалга
ошириш мақсадга мувофиқ. Шу сабабдан, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун
мўлжалланган мавжуд адабиётларни мукаммаллаштириш, математиканинг умумкасбий
фанлар билан алоқаларини ўзида акс эттирувчи ўқув қўлланмаларини яратиш зарурияти
4
туьилади.
Кичик мутахассисларни тайёрлаш бўйича йўналишлар рўйҳати (йўриқномаси)
бўйича, касб-ҳунар коллежларида 280 дан ортиқ касб эгалари тайёрланади. Бунда касб-
ҳунар коллежлари 11 та касбий фаолият соҳасини ўз ичига олади. Ҳар бир йўналиш учун
умумий ҳисобланган касбий фанларни ажратиш мумкин.
Хусусан, саноат касб-ҳунар
коллежларида
умумкасбий фанлар сифатида чизмачилик, техник механика,
электротехниканинг назарий асослари каби фанлар, махсус фанлар сифатида эса махсус
технология, слесарлик иши, токарлик иши, ишлаб чиқариш таълими кабилар
олинади. Шу
асосда коллеж ўқувчиларининг математик тайёргарлиги самарадорлиги ва касбий
йўналтирилганлик даражасини кучайтиришни математиканинг умумкасбий ва махсус
фанлар билан ўзаро алоқадорлиги ва изчиллиги орқали амалга оширишнинг методик
шартларини ва дидактик асосини ўрганиш - мустақил илмий муаммо сифатида
ажратилди.
Бу муаммонинг етарли даражада ечилмаганлиги, касб-ҳунар коллежларида
математик таълимнинг касбий фанлар билан алоқаларига жуда оз э
ҳ
тибор берилиши, бу
алоқаларнинг мустақил фикрловчи етук, рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашда
аҳамияти катта эканлиги ва, энг асосийси, ҳозирги кунда бу алоқаларни амалга ошириш
учун методик таъминотнинг етишмаслиги мавзунинг долзарблигини белгилайди.
Тадқиқотнинг объекти.
Бозор иқтисодиёти муносабатлари ва кадрлар тайёрлаш
миллий дастурининг иккинчи босқичини бажариш шароитида касб -ҳунар коллежларида
математикани ўûитиш жараёни.
Тадқиқотнинг предмети
. Саноат касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг
математик тайёргарлигини касбий йўналтиришнинг методик асослари.
Тадқиқотнинг мақсади
. Узлуксиз таълим шароитида касб-ҳунар коллежларидаги
математик таълим билан касбий таълим тузилмасининг ўзаро алоқадорлиги ва
изчиллигининг дидактик асослари ва методик шартларини ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг фарази
: Касб-ҳунар коллежларида математик таълимнинг табиий
фанлар, касбий-техникавий фанлар билан ўзаро алоқадорликда олиб борилиши, яъни
математиканинг
умумкасбий
ва
махсус
фанлар
билан
ўзаро
алоқадорлик
қонуниятларининг кўрсатиб борилиши ўқувчиларнинг
–
математикадан ўқув материалини эгаллаш даражасининг юксалишига;
–
назария билан амалиётни янада муваффақиятлироқ боьлай олишларига;
–
математик
тайёргарлигининг
касбий
йўналтирилганлик
даражасининг
кучайишига;
–
умуман, математикага бўлган қизиқишининг ортишига ёрдам беради.
Тадқиқотнинг вазифалари:
- математикадан ўқув материалини касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари эга
бўладиган касб учун зарур билимларни ажратиш мақсадида таҳлил қилиш;
– касб-ҳунар коллежларида математик таълим мазмуни билан ўқувчиларнинг
касбий тайёргарлиги орасида ўзаро алоқадорлик яратишнинг методик шартларини
аниқлаш;
–
математик таълим билан касбий таълим орасидаги алоқадорлик ва изчилликни
коллеж
ўқувчиларининг
математик
тайёргарлиги
самарадорлиги
ва
касбий
йўналтирилганлик даражасини кучайтириш омили сифатида ўрганиш;
–
касб-ҳунар
коллежларида
математик
таълимнининг
касбий
йўналтирилганлигини амалга оширишнинг асосий шакл ва методларини ишлаб чиқиш;
–
ишлаб чиқилган методик системанинг самарадорлигини текшириш учун
тажриба-синов ишларини ташкил этиш ва ўтказиш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги
қуйидагидан иборат:
Амалий ёндашиш асосида касб-ҳунар коллежларида математик таълимни касбий
фанлар билан алоқадорлигини амалга ошириш билан ўқувчиларнинг касбий кўникма ва
малакаларни эгаллашига ёрдам берувчи таълим мазмунини шакллантириш ва
ривожлантиришнинг асосий тамойиллари ишлаб чиқилди ва:
5
–
математикани касбий фанлар билан алоқадорликда ўқитишнинг иерархик
структураси ўрганилди, таълимни касбга йўналтиришни амалга ошириш учун зарур
математик кўникма ва малакаларни шакллантиришнинг методик шартлари аниқланди;
–
математиканинг касбий йўналтирилганлигини таъминлайдиган умумкасбий,
махсус фанлар билан ўзаро алоқадорлиги ва изчиллигининг назарий ва амалий қоидалари
асосланди;
–
фанлараро алоқадорлик ва изчилликка асосланган математик таълимни
шакллантириш ва ривожлантиришнинг асосий шакл, метод ва воситалари йиьиндиси
ажратилди.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти
шундан иборатки, ишлаб чиқилган қоидалар ва
методик шартлар касб-ҳунар коллежларида математикани касбий фанлар билан
алоқадорликда ўқитишда, хусусан, тадûиûот натижасида олинган натижаларни ҳисобга
олиш асосида фанлараро алоқаларга, изчилликка, касбий кўникма ва малакаларни
шакллантиришга асосланган математикадан ўқув режа ва дастурлар, шу қаторда дарслик,
ўқув қўлланмалари ишлаб чиқишга асос бўла олади. Шу мақсадда саноат касб-ҳунар
коллежлари учун мўлжалланган амалий мазмундаги масалалар тўплами ажратилди.
Тадқиқотнинг муҳокамаси ва синовдан ўтиши
.
Тадқиқотнинг асосий натижалари бўйича:
–
халқ таълими ходимларининг республика семинар йиьилишида (Тошкент шаҳри,
Мирзо Улуьбек тумани, 1998 йил);
–
халқаро илмий-техникавий анжуманда (Тошкент шаҳри, ТДТУ, 1999 йил);
–
республика илмий-амалий анжуманларида (Тошкент шаҳри, ТДПУ, 2000, 2002
йиллар);
–
“Математика ва уни ўûитиш методикаси” кафедрасининг кенгайтирилган
йиьилишида ( ТДПУ , 2002 йил, 23 октябр );
–
ТДПУ нинг физика-математика факультети қошидаги методологик семинарда (
2003 йил, 30 апрел );
–
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш институти ҳузуридаги
академик лицей таълим мазмуни ва методикаси ҳамда касб ҳунар коллежлари таълим
мазмуни ва методикаси бўлимларининг қўшма семинар йиьилишида ( 2003 йил, 2 октябр
) ;.
–
Андижон Давлат университети физика-математика факультети қошидаги
математика ўқитиш методикаси илмий семинарида ( 2003 йил, 4 октябр ) маърузалар
қилинди
Тадқиқотнинг тажриба-синов ишлари
Тошкент шаҳар
Мирзо Улуьбек тумани
саноат касб-ҳунар коллежи (ўқитувчи З.А.Наримбетова), Миробод тумани саноат касб-
ҳунар коллежи (ўқитувчи Д.С.Собитова) ва Тошкент вилояти Қибрай тумани энергетика
коллежи (ўқитувчи Г.Алимова) да 1996-2003 йиллар мобайнида тўрт босқич (констатация,
изланиш, шакллантирувчи, назорат босқичлари)
да олиб борилди.
Ҳимояга олиб чиқиладиган асосий ҳолатлар:
–
математикани умумкасбий ва махсус фанлар билан алоқадорликда
ўрганишнинг, математикани касбга йўналтиришни амалга ошириш учун зарур кўникма ва
малакаларни шакллантиришнинг дидактик асослари;
–
касб-ҳунар коллежларида математик таълимни умумкасбий, махсус фанлар
билан
алоқадорлигига
асосланган
касбий
йўналтиришни
амалга
оширишни
ривожлантиришнинг методик шартлари;
–
касб-ҳунар коллежларида ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ривожлантиришни
ташкил этишга, бошқаришга, назорат қилишга ва ўқитишнинг янги шакл ва методларини
қуришга имкон берадиган математик таълимнинг мазмун ва методларига киритилган
ўзаро алоқадорлик ва изчиллик системаси.
Тадқиқот натижалари
жами 8 та илмий мақолалар тарзида
эълон қилинган.
Диссертация кириш, учта боб, хулоса, адабиётлар рўйҳатидан иборат.
6
Диссертациянинг мазмуни
Диссертациянинг кириш қисмида ўрганилаётган муаммонинг долзарблиги
асосланади, тадқиқотнинг объекти ва предметига мос келувчи мақсад ва вазифалар, илмий
фараз белгиланади, тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий аҳамияти тавсифланади,
тадқиқотнинг методлари баён қилинади.
Биринчи боб – «Касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг математик тайёргарлигини
касбга йўналтиришнинг назарий асослари» да касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларнинг
касб эгаси бўлиб етишишларида математик таълимнинг аҳамияти очиб берилади.
Ўқувчилар учун математика курсининг асосий мақсади бу фаннинг амалий
имкониятлари, бошқача айтганда, ҳар қандай фаолият доирасида математик методлар ва
уларнинг натижаларини қўллаш зарурияти улкан эканлигига эътибор берилади.
Саноат касб-ҳунар коллежларида математиканинг умумкасбий ёки махсус фанлар,
масалан, электротехника фани билан алоқадорликда ўқитилиши жуда муҳимдир.
Математика ва электротехниканинг алоқадорлиги бу фанлар умумий тушунчаларининг
шаклланиши ёки бирининг тушунчаларини билиш учун иккинчисидан фойдаланиш билан
кифояланмайди. Бу фанлар алоқадорлигининг икки томони бор: биринчидан,
математикадан электротехниканинг умумий қонуният ва назарияларини ўрганишда
математик хулосалар ёрдамида янги билимларни эгаллаш методи сифатида, умуман,
тадқиқот методи сифатида фойдаланилади; иккинчидан, электротехник тушунчалар ( ток
кучи, кучланиш, қаршилик, магнит оқими ва бошқалар ) ўқувчиларда математик
тушунчалар ( вектор, ҳосила, интеграл ва бошқалар ) ни шакллантиришда муҳим манба
хисобланади.
Математикани ўқитиш, унинг татбиқлари, ва турли фанлар билан алоқаларига доир
бир қанча муҳим тадқиқотларда касб-ҳунар таълими мактабларида(И.М.Шапиро,
Н.Н.Терешин, Л.В.Паздерилова,
Ф.С.Кожабоева
) ва умумтаълим мактабларида
(И.Бекбоев, А.Мусурмонов,
М.Раемов, А.К.Сувонқулов) фанлараро алоқаларга, амалий
мазмундаги масалалар ечишга эътибор берилади. Лекин, кадрлар тайёрлаш
тизимининг
асосий вазифаларидан бири бўлган касб-ҳунар колежларида юқори малакали
мутахассислар тайёрлаш учун узлуксиз таълим, фан ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан
самарали фойдаланиш, хусусан, коллеж Ўқувчиларининг математика билан касбий
таълим фанларнинг ўзаро алоқадорлиги ва изчиллигини таъминлай оладиган математик
тайёргарлигини касбга йўналтиришнинг методик ва дидактик асоси етарли даражада
ёритилмаган. Математиканинг ички структурасида математик тушунчалар изчиллиги
маълум маънода ўз вазифасини бажаради, лекин бу касб-ҳунар ва техник фанларга
нисбатан етарли даражада ўз аксини топмаган, чунки математикадан дарслик ва ўқув
қўлланмалари касбий фан элементларини ўз ичига олмаган ûатъий математик ўûув
материалига таянади. Математик тушунчаларни бундай ûуруû эгаллаш бу тушунчаларни
фаннинг бошûа соúаларига татбиû этилишига салбий таъсир кўрсатади ва касб-úунар
коллежларида математик таълимни касбга йўналтиришининг сустлашишига сабаб
бўлади. Энг асосийси, коллеж ўқувчиларининг математик тайёргарлиги паст даражада
бўлишига сабаб бўлади. Касб-ҳунар таълими системасида эса ишчи кадрлар (кичик
мутахассислар) ни тайёрлаш бўйича турли тадқиқотлар олиб борилган (С.Я.Бат
ь
шев,
А.П.Беляева, А.Ш.Магдиев, М.И.Махмутов, А.П.Сейтешев, П.Р.Атутов). Бу тадқиқотлар
ишлаб чиқариш шароитларини ҳисобга олган ҳолда ишчи касбларни умумлаштириш,
таълим жараёнида ишчи касбларни гуруҳлаш, умумий ва касбий таълимнинг ўзаро
алоқалари ва кичик мутахассисларнинг касбий тайёргарлигига доир муаммоларга
баьишланган.
Мутахассисликлар талабларидан келиб чиқадиган касбий таълим мақсад ва
вазифаларининг мураккаблашуви ўқувчиларнинг математик тайёргарлигининг касбга
йўналтиришни мукаммаллаштириш заруриятини туьдиради.
Жамиятнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш шароитларининг ўзгариши
таълим мақсадларининг ўзгаришга олиб келади. Ҳозирги кунда таълимдан асосий мақсад,
аввалгидек, айрим фан асосларини ўзлаштиришгина эмас, балки маълум мақсадга
7
йўналтирилган билимлар системасини, олинган билимларни амалиётга қўллай билишни,
мустақил фикрлашни шакллантиришдир. Касб-ҳунар коллежларида умумтаълим
фанлари, умумкасбий фанлар ва махсус фанларнинг мазмуни биргаликда ўқувчиларни
мустақил фикрловчи, рақобатбардош кадрлар этиб тайёрлашга қаратилган.
Мазкур тадқиқотда фанлараро алоқадорлик, таълимнинг касбий йўналтирилганлиги
тушунчаларини таърифлашда илмий-методик адабиётларда келтирилган таърифлар асос
қилиб олинган. Касб-ҳунар коллежларида фанлараро алоқалар умумтаълим, умумкасбий
ва махсус фанлар ўқув материаллари мазмунида табиий, умумтехник фанларнинг умумий,
объектив алоқаларини акс эттирувчи ва таълим жараёнига татбиқ этиладиган дидактик
шартдир. Фанлараро алоқаларни амалга оширишда турли фанларнинг тушунча, ҳодиса ва
жараёнларини ўқитиладиган вақти жиҳатдан мослаштириш, умумий билим, кўникма ва
малакаларни ўзаро алоқадорликдан фойдаланиб шакллантириш энг асосий вазифа
ҳисобланади. Таълимнинг касбий йўналтирилганлиги қаралаётган фанни ўқитиш
мазмунининг ўқув масканининг асосий мақсадларига йўналтирилганлиги билан
белгиланади.
Касбга йўналтирилган таълимни амалга ошириш натижасида ўрганилаётган фан
асосларининг амалиётга татбиқларини, техника ва технология ҳамда малакали ишчининг
ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигига таъсирини кўрсатиш имкониятини беради.
Академик С.Я.Бат
қ
шев касбий йўналтирилганлик тамойилининг моҳиятини тегишли касб
асосларини ўрганишда, ўқувчи диққатини химия, физика, математикадан олинган
билимлардан фойдаланиш имкониятларига қаратиш ва фан асосларини ўргатишда айнан
мактаб ҳажмидаги билимларни сақлаб қолишдан иборат деб ҳисоблайди.
Б.В.Гнеденконинг фикрича, «назария билан амалиётнинг алоқадорлигини амалга ошириш
ўқувчиларда
тасаввур,
кузатувчанлик, мантиқий тафаккур
каби психологик
компонентларни ривожлантиришга сабаб бўлади. Бу компонентлар эса математика
дарсида ривожлантирилади. Янги шароитларда билимларни татбиқ эта олиш –
ўқувчиларнинг ақлий ривожланишининг энг муҳим кўрсаткичларидан биридир. Бунда
математиканинг абстракт схема сифатида эмас, балки биринчи навбатда фаолият қуроли
сифатидаги роли зарурдир».
«Таълимни касбга йўналтириш» тушунчаси ҳам бир неча талқинга эга. Улардан,
бизнинг
фикримизча,
энг
мукаммали
қуйидагичадир:
таълимнинг
касбий
йўналтирилганлиги педагогик воситалардан ўзига хос равишда шундай фойдаланишдан
иборатки, бунда бир томондан ўқувчиларнинг дастурда кўзда тутилган билим, кўникма ва
малакаларни эгаллашларига имконият яратилса, иккинчи томондан, тегишли касбга
муносабатни, бўльуси ишчи шахсининг касбий сифатларини шакллантирилади. Касбга
йўналтиришни амалга оширувчи педагогик воситаларга дастурдаги мавзуларни очиб
берувчи кўргазмали қуроллар каби таълим мазмунининг элементлари билан биргаликда
таълимнинг метод ва шакллари ҳам киради (М.И.Махмутов).
Ўқув – дастурий хужжатлар, математика ва умумкасбий, махсус фанлардан ўқув –
методик адабиётларни қиёсий таҳлил қилиш, педагогик тадқиқотлар ва уларнинг
натижаларини ўрганиш шуни кўрсатадики, саноат йўналишидаги кичик мутахассисларни
тайёрлашда математика курсининг деярли барча мавзуларини касбий фанлар билан
алоқадорликда ўқитиш мумкин. Қуйидаги жадвалда математика курсининг баъзи
мавзуларини ўқитишда касбий фанлар материалларидан фойдаланиш намуналари
келтирилган.
Математика курсининг
мавзулари
Ишлаб чиқариш таълими ва махсус технология
масалалари
Алгебра ва анализ асослари
Тригонометрик функциялар
Индикаторли механизмлар. Шпиндельнинг айланма
ҳаракати. Олдинги мусбат ва манфий бурчакли кескичлар.
Металларни кесишда кўндаланг кесим юзини ҳисоблаш.
Ҳосила ва унинг татбиқлари Вақтни тежаш билан боьлиқ масалаларни ечиш.
8
Деталларнинг ўлчаниши ва уларнинг ясалиш сирти
ҳақида тушунча. Берилган тановар (заготовка) дан
керакли ўлчамда детал тайёрлаш. Металларнинг механик
хоссалари ва уларни аниқлаш методлари.
Кўрсаткичли, логорифмик,
даражали
функция
ва
уларнинг ҳосиласи.
Слесарлик ишида ишлатиладиган формулалар бўйича
ҳисоблаш
ишлари.
Кесиш
режимининг
асосий
боьлиқликларини
ҳисоблаш.
Ҳисоблашда
функция
графикларидан фойдаланиш.
Геометрия
Стереометриянинг
асосий
тушунчалари.
Текисликда
параллеллик.
Ишланган юзани текшириш. Деталлар, станок ва
кранларнинг турли тугун ва қисмларининг ўзаро
жойлашиши ва уларни алмаштириш. Деталнинг шаклини
белгилайдиган текислик ва чизиқлар. Ишланаётган
деталларни жойлаштириш усуллари. Кесувчи асбоб
геометрияси.
Текисликда
перпендикулярлик.
Иккиёқли бурчаклар.
Деталлар, станок ва кранларнинг турли тугун ва
қисмларининг ўзаро жойлашиши ва уларни алмаштириш.
Кесувчи асбобларнинг ўткирлик () бурчаклари. Хом
ашёнинг иккиёқлама бурчакларини ўлчаш ва ишлов
бериш
билан
боьлиқ
ҳисолашлар.
Ишланаётган
деталларни жойлаштириш усуллари. Тайёр махсулотни
текшириш.
Кўпёқлар
ва
айланма
жисмлар.
Детал ва унинг қисмларининг шакли. Цилиндрик юза ва
тешикларга ишлов бериш. Шаклдор юзаларга ишлов
бериш. Кескич ясаш. Фазовий ўлчашларнинг амалий
усуллари. Ишлов берилаётган юзаларнинг ҳажми ва
кесимларини аниқлаш билан боьлиқ ҳисоблашлар. Тайёр
махсулотни текшириш усул ва воситалари
Ҳозирги
кунда
касб-ҳунар
коллежларида
фойдаланилаётган
математика
дарсликлари ва ўқув қўлланмалари бу таълим масканининг асосий мақсадлари, яъни
ўқувчиларнинг бир вақтда ҳам математик, ҳам касбий тайёргарликка эга бўлишлари
кераклигига тўла жавоб бермайди.
Касб ҳунар коллежлари учун мўлжалланган ўқув қўлланмалари ва дарсликларида бу
ердаги ўқувчиларнинг бир вақтнинг ўзида ҳам умумтаълим фанларни эгаллашлари, ҳам
касбий сифатларни эгаллашлари зарурлиги ҳисобга олинмаган. Математикани ўқитишни
касбий фаолият билан алоқадорликда амалга ошириш математиканинг касбий
йўналишини ва касбий кўникмаларни шакллантиришда математикага таянишни
таъминлайди. Шу сабабдан математик таълимни касбга йўналтириш муаммосини ечиш
муҳим аҳамиятга эгадир.
Бу муаммони ечишнинг энг муҳим йўлларидан бири математикани ўқитишда касбий
фан материалларидан фойдаланишдир. Бунинг учун эса биринчи навбатда бу фанларнинг
ўзаро алоқаларини ўрганиб чиқиш, ишлаб чиқариш, техник далил ва маълумотларни
математиканинг у ёки бу мавзусига мослаштириш керак. Бундан ташқари, бу
маълумотлардан қандай ва қайси пайтда (масала шаклида ёки амалий иш сифатида, янги
мавзуни ўтишда, такрорлашда ва бошқалар) фойдаланиш зарурлигини аниқлаш ҳамда
ўқувчиларнинг математик билимларини уларнинг касбий тайёргарлиги билан боьлашнинг
шакл ва методик усулларини ҳам ишлаб чиқиш керак. Бу алоқаларни амалга ошириш
воситалари (схема, моделлар, график, жадваллар ва бошқалар) ни аниқлаш ҳам муҳим.
Иккинчи боб – «Коллеж ўқувчиларининг математик тайёргарлигини касбга
йўналтириш методикаси» да саноат касб-ҳунар коллежларида математикани ўқитишни
касбга йўналтиришнинг методик шартлари, математика курси билан касбий фанлар
9
орасидаги ўзаро алоқадорлик, коллеж ўқувчиларининг математик тайёргарлиги
даражасини ошириш муаммолари ўрганилади.
Математик таълимнинг касбга йўналтирилиши ва унинг ўқувчилар касбий
тайёргарлик даражасига таъсир эттирилиши коллежда математика ўқитилишининг
мукаммаллаштириш йўлларидан биридир. Таълимнинг касбий йўналтирилганлигини
амалга ошириш учун эса методик талаб ва шартларни очиб бериш керак.
Касбий йўналтиришни амалга оширишдаги асосий талаб С.Я.Бат
қ
шев, Т.Новацкий,
М.И.Махмутов, А.П.Сейтешовлар ва бошқа йирик олимлар таҳкидлаганидек, умумтаълим
ва касбий тайёргарлик орасида ўзаро алоқадорлик ўрнатишдан иборат. Бунда таълим
мазмунини амалиёт билан боьлаш энг муҳим ҳисобланади. Умумтаълим фанлари касбий
мазмунининг кучайтирилиши ҳамда ўқитишнинг мазмуни, шакл ва воситаларига умумий
ва касбий таълим орасидаги алоқаларнинг киритилиши каби методик шартлар касбга
йўналтирилган таълимни амалга оширишнинг асосий шартидир.
Математика ўқитувчиси ҳам, махсус фан ўқитувчиси ҳам ўқувчиларда
ҳисоблашларни бажариш вақтида қийинчилик туьдираётган сабабларни ўргиншлари ва
анализ қилишлари лозим. Бунда иккита асосий сабаб бўлиши мумкин: махсус фан яхши
ўзлаштирилмаган ёки ўқувчилар математиканинг тегишли бўлимидан етарли даражада
билимга эга эмаслар. Ўқитувчи ўқувчиларнинг математикани яхшироқ эгаллашларига
ҳаракат қилишларига, математиканинг ҳаёт, ишлаб чиқариш, бошқа фанлар учун муҳим
ва аҳамиятли эканини кўра олишларига, у ёки бу касбни математик билимларсиз эгаллаб
бўлмаслигини тушунишларига эришиш лозим. Ўқувчилар эркли равишда ва қизиқиш
билан ўқув материалини қабул қилишлари учун махсус фанлар ва ишлаб чиқариш
таълими билан чамбарчас боьлаш керак. Буларнинг барчаси касб-ҳунар коллежларининг
математика ўқитувчиларининг ишига ўзига хосликни олиб киради. Шунинг учун дарсга
тайёрланишда техник адабиётлар (касб-ҳунар ва техник таълим бўйича дастур, дарслик,
ўқув қўлланмалари)ни ўрганиш, махсус фан ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими
усталарининг дарсларини кузатиш зарур. Ўқув материалининг ҳар бир мавзусига режа
тузишда шу мавзуга тегишли ишлаб чиқариш таълими материалининг ҳажми ва мазмуни
қатъий аниқланиши, ишлаб чиқариш таълими билан математикани ўқитиш орасидаги
алоқаларнинг шакл ва усулларини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ. Шулардан
баъзиларини санаб ўтамиз:
– математик тушунчаларни шакллантириш учун ишлаб чиқариш ва техник
материаллардан фойдаланиш;
– амалий мазмунли масалаларни ечиш;
– амалий мазмундаги лаборатория ва амалий ишларни ўтказиш;
– математикадан ишлаб чиқаришга ва предметлараро алоқаларга боьлиқ бўлган
комплекс вазифаларни бажариш;
– ишлаб чиқариш корхоналарига математик ва комплекс экскурсиялар
уюштириш;
– математиканинг ишлаб чиқаришда, ҳаётда қўлланилиши ҳақида маъруза ва
суҳбатлар ташкил этиш;
– математикадан тўгарак ишларини йўлга қўйиш.
Математика ўқитувчиси ўқув воситалари (масалан, схемалар, моделлар, графиклар,
жадваллар, макетлар ва ҳоказолар)дан фойдаланиб, дарс ўтишга ҳаракат қилиши керак.
Фанлараро алоқаларни амалга оширишнинг энг анънавийси амалиёт ва ишлаб
чиқариш мазмунидаги масалаларни ечишдир. Бунда шуни ёдда тутиш керакки, бундай
масалаларни ечишда математиканинг дастурдаги вазифаларини баён этиш изчиллиги
бузилмасин. Одатда, фанлараро алоқалар у ёки ву фан тушунчаларини ўқитиш вақти
жиҳатидан қуйидаги турларга ажратилади:
а) репродуктив алоқалар (ўқувчиларга бирор фандан маълум бўлган, ўрганилган
билимларни иккинчи фанга татбиқ этиш)
10
Геометриянинг «Икки ёқли бурчак. Икки ёқли бурчакларни ўлчаш мавзуси билан
слесарлик иши махсус технологиясидан «Деталларга ўлчовли ишлов бериш ҳақидаги
умумий маълумотлар мавзуси орасидаги алоқадорлик репродуктив алоқадир, чунки
махсус технологиянинг бу мавзуси геометриянинг мавзусидан анча олдин ўқитилади.
б) йўлдош алоқалар (турли фанларнинг бир вақтда ёки деярли бир вақтда
ўрганиладиган тушунчалари орасидаги алоқадорлик).
Бундай алоқага геометрия курсидаги «Параллел проекциялаш ва унинг хоссалари»
мавзуси билан техник чизмачилик курсидаги «Аксонометрик ва тўьри бурчакли
проекция» мавзуси орасидаги боьланишни мисол қилиш мумкин. Бунда бу иккита
фаннинг бу мавзуларини ўқитиш деярли бир вақтга тўьри келади
в) перспектив алоқалар (иккинчи фаннинг келажакда ўқитиладиган тушунчаларидан
биринчи фан тушунчаларини ўқитишда фойдаланиш)
Масалан, «Стереометрия аксиомалари» мавзуси билан «Эгов билан ишлов бериш»
мавзуси орасидаги алоқадорлик перспектив алоқадир.
Бу алоқаларни қуйидаги жадвалда яққол кўриш мумкин.
11
Дарс мавзуси
Ўрганиш
вақти
Фанлараро алоқа
Вақт
жихатдан
алоқа тури
Фанлараро
алоқаларни
амалга
оширишнинг
дидактик
йўллари
Фанлараро алоқаларни
амалга ошириш шакллари
Фан
мавзу
Аксиомаларнинг
натижалари
12-14
ҳафта
Токарлик
иши
Токарлик
станогини
бошқаришга
доир машқлар
Йўлдош
алоқалар
Ахборот бериш
«Фазода тўьри чизиқларнинг
параллеллиги»
тушунчасини
шакллантиришда
ўқувчилар
диққатини токарлик станогида
тўьри чизиқларнинг параллел-
лигини кузатиш мумкинлигига
қаратиш зарур (олди бабка
шпинделининг ўқи суппортнинг
кўндаланг ўтиш йўналишига
параллел
бўлиши
керак;
токарлик станоги шпиндели-
нинг ўқи орқа бабка ўқига тўьри
келади. Токарлик станогида
пармалаш пайтида деталнинг
ўқи орқа бабкага жойлашган
парманинг ўқига тўьри келиши
керак ва ҳ.к.)
Фазода тўьри чизиқ ва
текисликнинг
ўзаро
жойлашуви. Тўьри чизиқ
ва
текисликнинг
параллелик аломати.
13-15-
ҳафта
Слесарлик
иши
Токарлик винт
қирқиш ва
токарлик-
револpверлик
станоклар
Перпектив
алоқа
Ахборот бериш
Ўқувчиларга текислик ва тўьри
чизиқнинг ўзаро жойлашувига
мисол
сифатида
тезликла
коробкасининг
вал
ўқлари,
кўчма винт ва токарлик ста-
ногининг йўналтирувчи стани-
насини
келтириш
мумкин.
Кўчма винт ва йўналтирувчи
станинанинг параллеллигининг
бузилиши станокнинг носоз-
12
лигига ва бузуқ маҳсулот ишлаб
чиқилишига сабаб бўлади.
Фигуранинг
параллел
проекцияси.
Параллел
проекциянинг хоссалари.
20-22-
ҳафта
Техникавий
чизмачилик
Проекцион
чизмачилик.
Аксонометрик
проекциялар.
Йўлдош
алоқалар
Кўрсатмалилик
Мавзуни ўрганиш давомида
проекциянинг
параллеллиги
тушунчалари ва унинг хосса-
ларини билиш фигураларни
тасвирлаш
кўникмаларини
шакллантиришнинг
назарий
асоси
эканлигига
ўқув-
чиларнинг диққатини қаратиш
керак. Аксонометрик ва тўьри
бурчакли проециялар параллел
проекциялаш қоидалари асо-
сида ясалишини уқтириш керак.
Текисликка перпендикуляр
ўтказиш
21-23-
ҳафта
Слесарлик
ишининг
махсус
технологияси
Пармалаш
станоклари ва
уларда
бажариладиган
ишлар
Ретроспектив
алоқалар
Йўналтирувчи
Мавзу материалини ўрганишда
ўқувчиларга
қуйидаги
каби
саволлар бериш мумкин: « Бир-
биридан
маълум
масофада
жойлашган икки текис параллел
юзали деталдаги тешикларнинг
бир
ўққа
эга
бўлишини
геометрик асослаб беринг?»
13
Учинчи боб – «Тажриба-синовни ташкил этиш ва ўтказиш» да тажриба синов
ишларининг ўтказилиши баён қилинади.
Касб-ҳунар коллежлари учун математика фани бўйича дастурлар, ўқув қўлланмалар,
тарқатма ва дидактик материалларда математикани касбга йўналтириш етарли даражада
акс топмаганлиги сир эмас. Шу боис биз касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларидан турли
даражадаги ёзма ишлар, тестлар, математик баҳслар, суҳбатлар ўтказиш борасида
ўқувчиларнинг математик кўникма ва малакасининг дастур даражасида, яъни шу
дастурга биноан берилиши лозим бўлган математик тушунча, қоида, қонунларнинг
мазмуни ва уларнинг ўзаро боьлиқлиги, математиканинг бошқа фан асослари, касбий
фанлар билан алоқадорлиги, бу алоқадорликнинг амалга оширилиши эвазига бошқа фан
асосларининг шаклланиши, ривожланиши каби муаммоларнинг қай даражада эканлигини
аниқланиши бизнинг олдимизга текшириш муаммоси, фарази ва қилиниши лозим бўлган
масалаларни белгилаб берди.
Касб-ҳунар коллежларида математика фани бўйича дастурлар, дарсликлар, ўқув
қўлланмалар, тарқатмали ва дидактик материалларда ўқувчиларнинг касбий
масалаларини математик методлар билан еча олишлари учун зарур бўлган босқичлар:
объект ҳақида бошланьич маълумотларни олиш, математик моделp танлаш, математик
масалани ечиш, олинган натижани интерпритациялашни кетма-кет тизимли амалга
оширувчи мисол ва масалалар етарли эмас. Маълум тарбияловчи ҳолатлар орқали бир
босқичдан кейинги босқичга олиб ўтувчи ҳамда ўқувчиларда касбга йўналтиришни
ривожланиши учун муҳим бўлган омилларнинг етишмаслиги ўзининг салбий таъсирини
кўрсатиши тажриба синовларида аниқланди ва ундан қутилиш имконияти топилди.
Бунинг учун ўқувчиларнинг математик тайёргарлигини касбга йўналтириш учун ҳар
бир математик тушунча, қоида, қонуниятларнинг касбий масалаларни ечишга таъсири,
бундай масалаларни ечишдаги аҳамиятига эътибор берилди; касбга йўналтиришни
мустаҳкамлаш босқичи математик қонун, қоидаларнинг бевосита касбий масалаларни
ечиш ва мушоҳада қилиш асосида амалга оширилади; касбга йўналтиришни
ривожлантириш босқичи ишлаб чиқариш таълимида кўриладиган касбий масалаларни
бевосита математик методлар билан ечиш жараёнида амалга оширилади.
Ишлаб чиқариш таълимида кўриладиган касбий масалаларни бевосита математик
методлар билан ечиш мураккаб жараён бўлсада, бизнинг тавсия ва методикамиз асосида
бу жараённи эплай олган ўқувчилар ҳам бўлди.
Ўқувчиларнинг математик тайёргарлигини касбга йўналтирилганлик мезонини
аниқлашда қуйидаги шарт-шароитларга амал қилинди:
–
ўқувчининг берилган касбий масаладаги муҳим бўлган параметрларни ажрата
билиш ва керак бўлмаган параметрларга эътибор бермаслик ёки олинган натижани улар
орқали текшира билиш;
–
касбий масаладаги етишмаётган катталикларни справочник, жадваллардан
фойдаланиб топа олиш;
–
касбий масалада қатнашаётган катталикларнинг ўлчов бирликларини тўьри
қўллаш, масала ечиш жараёнини бирликлар орқали назорат қилиш;
–
касбий масалага мос математик қонун, қоида ва образларни эслай олиш, уларни
бир-биридан фарқлай билиш ва образларнинг фарқли сифатларини келтира билиш;
–
математик қонун, қоидаларни гуруҳлай олиш, алмаштиришларни бажара олиш,
умумийлик қонуниятларини ажрата билиш;
–
касбий масаладан математик масаланинг қўйилишига ўта олиш, яъни масалани
математик тилда ифода эта олиш;
–
ҳосил бўлган математик масалани еча билиш;
–
олинган натижани ўз-ўзини текшириш йўли билан текшира олиш, яъни бир
катталик билан иккинчи катталикнинг боьлиқлик характерини аниқлай билиш, касбий
масалада қатнашаётган параметрларнинг нолга ёки чексизликка айланиб қолиш
ҳолларини текшириб қўриш, бундай ҳолда ечимни қайта кўриб чиқиш;
14
–
олинган натижа бўйича касбий масалага нисбатан хулоса қила олиш.
Ўқувчиларнинг математик тайёргарлигининг касбга йўналтирилганлиги қай
даражада эканлигини аниқловчи юқоридаги мезонлар тажриба-синов вақтида ўз
натижасини кўрсатди. Тажриба ва назорат гуруҳларида 100 баллик баҳолаш шкаласи
бўйича тест-синовлар ўтказилди. Бу синов натижаларида
X
орқали тажриба гуруҳида ва
Y
орқали эса назорат гуруҳида олинган балларни белгилаймиз. Биз ҳар икки гуруҳдаги
ўзлаштириш кўрсаткичларини солиштириш, ҳамда тажриба гуруҳидаги ўқитиш
методикаси ҳар томонлама самарадор эканлигини кўрсатиш мақсадида статистик таҳлил
усулларидан фойдаланамиз. Бунинг учун дастлаб ҳар икки гуруҳдаги ўртача ўзлаштириш
кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида
X
ва
Y
танланмаларнинг ўрта арифметик
қийматларини ҳисоблаймиз (
28
m
n
):
i
1
X
1
n
i
n
X
4
.
74
,
m
i
i
Y
m
Y
1
1
7
.
68
Демак,
Y
X
, яъни тажриба гуруҳидаги ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи юқори
экан. Кейинги ҳисобларни осонлаштириш мақсадида
X
ва
Y
танланмалардан
гуруҳланган вариацион қатор тузиб оламиз ва у орқали полигон графикларини
чизамиз:
0
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
56
63
70
77
84
91
0
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
53
60
67
73
81
88
Ҳар икки график бир чўққилик бўлиб, уларнинг ассимметрияси катта эмасдир.
Демак,
X
ва
Y
ларнинг тақсимотлари нормал деган таҳминни тўьри десак бўлади.
Биз ҳар икки танланмага мос келган бош тўпламларнинг ўрта қийматлари ва
дисперциялари тенглиги ҳақидаги фаразларни текширамиз. Дастлаб дисперциялар
теглиги ҳақидаги фаразни Фишер критерииси орқали текширамиз. Биз ишонч
эҳтимолини 0,95 деб танлаймиз. Фишер статистикасини ҳисоблаймиз:
09
.
1
31
.
69
71
.
75
2
2
,
Y
X
Y
X
S
S
F
Фишер тақсимоти жадвалидан 95% ишонч эҳтимолига мос келган критик
нуқтани топамиз:
9
.
1
)
27
;
27
(
)
1
;
1
(
95
.
0
2
1
F
m
n
F
)
27
;
27
(
9
.
1
09
.
1
95
.
0
,
F
F
Y
X
тенгсизлик ўринли эканидан 95% ишонч
билан ҳар икки бош тўплам дисперсияси бир хил деган фаразни қабул қиламиз. Энди
энг асосий фаразни, яъни ҳар бош тўпламнинг ўрта қийматлари тенглиги ҳақидаги
Y
X
o
a
a
H
:
фаразни унга қарама-қарши бўлган
Y
X
a
a
H
:
1
фаразга қарши
)
(
i
Y
i
n
)
(
i
x
i
m
y
(i)
15
текширамиз. Бунинг учун биз Стpюдентнинг икки танланма критерийсидан
фойдаланамиз. Стpюдент статистикасини ҳисоблаймиз:
5
.
2
27
.
2
7
.
5
|
|
2
2
,
m
S
n
S
Y
X
T
Y
X
Y
X
Озодлик даражаси
54
k
ва ишонч эҳтимоли 0,95% орқали Стpюдент
тақсимоти жадвалидан критик нуқтани аниқлаймиз:
67
.
1
)
54
(
95
.
0
t
. Аммо
Y
X
T
t
,
95
.
0
5
.
2
67
.
1
)
54
(
Демак юқоридаги
o
H
фараз рад этилади ва 95% ишонч билан
1
H
фаразни
қабул қиламиз. Бу эса ўз навбатида, назорат ва тажриба гуруҳларида ўқитиш
методикаси фарқли эканини хулоса сифатида айтиш мумкинки, касб-ҳунар
коллежларида математика ўқитишда касбга йўналтириш бўйича танланган
методикадан фойдаланиш касбга йўналтириш муаммосини ечишга ёрдам бера олади.
Диссертациянинг хулоса қисмида назарий ва амалий изланиш натижасида
олинган асосий хулосалар келтирилган:
1. Математика ва касбий-техникавий фанларнинг ўқув материали таҳлил қилинди.
Бунда касб касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари эга бўладиган касб учун зарур математик
билимларни касбий фанлар билан боьлаб ўқитиш ўқувчиларнинг математик ва касбий
тайёргарлик даражасининг юксалишига ёрдам бериши тасдиқланди.
2. Касб-ҳунар коллежларида математик таълим мазмуни билан ўқувчиларининг
касбий тайёргарлиги орасида ўзаро алоқадорлик яратишнинг методик шартлари
аниқланди: умумтаълим фанлари касбий мазмунининг кучайтирилиши ҳамда
ўқитишнинг мазмуни, шакл ва воситаларига умумий ва касбий таълим орасидаги
алоқаларнинг киритилиши каби методик шартлар касбга йўналтирилган таълимни
амалга оширишнинг асосий шартидир.
3.
Касб-ҳунар
коллежларида
математик
таълимнининг
касбий
йўналтирилганлигини амалга оширишнинг асосий шакл ва методлари ишлаб чиқилди.
4.. Математика ўқитишни касбга йўналтириш учун таклиф этилаётган методика
тажриба ўтказилган 1996-2003 йиллар давомида мукаммаллаштириб борилди. Ўтилган
дарс материаллари математик таълимнинг ишлаб чиқариш таълими билан алоқадорлиги
ва изчиллигини ҳисобга олган ҳолда тайёрланди. Бунда бу материал, дастур материалини
бузмаган ҳолда уни тўлдиради: ва
–
ўқув материалининг ишлаб чиқариш таълими билан алоқадорлиги ва
изчиллигини анализ қилиш ва мослаштириш асосида ўқувчиларнинг ижодий
тафаккурини ривожлантиришга;
–
математик таълимдан бошқа фанлар билан алоқадорликда моҳирлик билан
фойдаланишни шакллантиришга;
–
математик тил, далил, қонуниятлардан янада самаралироқ фойдаланишни, шу
билан бирга математик маданиятнинг бойишига;
–
математик малака ва кўникмаларни такомиллаштириш ва фаннинг турли
соҳаларида мустақил равишда билимларни чуқурлаштиришга ҳизмат қилади.
5. Таклиф этилаётган методика таълим самарадорлигини оширади ва ўқувчилар
танлаган касбнинг эгасини тайёрлашга кўмаклашади.
6. Математика курсининг ишлаб чиқариш билан боьланиши ўқувчиларнинг
мантиқий тафаккурини ривожлантиришга қаратилиб, нафақат муаммоли вазиятларда
тезда ечиш йўлларини топишга, балки касбий тайёргарлик кўникмаларини
мустаҳкамлашга ёрдам беради.
16
7. Таклиф қилинаётган методика, юқорида айтилганидек, дунёқарашни
кенгайтирибгина қолмасдан, ўқувчиларнинг математик интизомини оширишга, энг
асосийси, ўзлари танлаган касбга бўлган қизиқишини ривожлантиради.
17
Тадқиқот натижалари ва диссертациянинг асосий мазмуни қуйидаги
нашрларда ўз аксини топган:
1.
Алиматова Г.Р., Жуманиёзов Қ.С., Исянов Т. Р. Мактабда стереометрия
масалаларини ечиш. /Методик тавсиянома/ - ТГПИ, 1996, - 82 б.
2.
Алиматова Г.Р. Мактаб доирасидаги математика курсининг касбга йўналтириш
муаммолари.– ТДТУ, “ Ўзбекистон Республикаси Техника олий ўқув юртларида
фундаментал фанларни ўқитиш ва илмий тадқиқотлар ҳолати ” халқаро илмий-
техникавий анжуман тезислари, 1999, - 44-45 б.
3.
Алиматова Г.Р. Коллежларда математика ўқитишни касбга йўналтириш
муаммолари. – ТДПУ, “ Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида физика-математика
фанларини ўқитишни такомиллаштириш истиқболлари” Республика илмий-амалий
анжумани маърузалари тўплами , 2000, - 97-99 б.
4.
Алиматова Г.Р. Коллежларда математика ўқитишни касбга йўналтириш
технологияси. – Т.: “ Таълим муаммолари ” , № 1, 2000, - 26-28 б.
5.
Алиматова Г.Р. Касбга йўналтиришда математик кўникма ва малаканинг
аҳамияти. – Т.: “ Касб-ҳунар таълими ”, № 1, 2002, - 28- б.
6.
Алиматова Г.Р., Тўлаганов Т.Р., Мақсудова З.С. Коллеж ўқувчиларини касбга
йўналтиришда математик кўникма ва малакаларнинг аҳамияти. – Т.: “ Таълим
муаммолари ”, № 1-2 , 2002, - 69-71 б.
7.
Алиматова Г.Р. Мактаб алгебра курсида икки номаълумли иккита тенгламалар
системасини ўқитиш. –Т.: “Физика, математика ва информатика”, № 2(4), 2002, - 29 – 31
б.
8.
Алиматова Г.Р. Коллежлар математика дарсларида умумкасбий фанлар
тушунчаларидан фойдаланиш. – Т.: «Халқ таълими», № 6, 2003, - 149-152 б.
Педагогика фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Алиматова Гульчехра
Рихсибаевнанинг 13.00.02 – математика ўқитиш назарияси ва методикаси ихтисослиги
бўйича «Коллеж ўқувчиларининг математик тайёргарлигини касбга йўналтириш
методикаси (саноат касб-ҳунар коллежлари мисолида)» мавзусидаги диссертациясининг
ҚИСҚАЧА МАЗМУНИ
Калитли сўзлар
: фанлараро алақадорлик, касбга йўналтириш.
Тадқиқот методлари
: бозор иқтисодиёти муносабатлари ва кадрлар тайёрлаш
миллий дастурининг иккинчи босқичини бажариш шароитида касб-ҳунар коллежларида
математикани ўқитиш жараёни.
18
Ишнинг мақсади
: узлуксиз таълим шароитида касб-ҳунар коллежларидаги
математик таълим билан касбий таълим тузилмасининг ўзаро алоқадорлиги ва
изчиллигининг дидактик асослари ва методик шартларини ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методи
: тадқиқот методи сифатида Ўзбекистон Республикаси
ҳукуматининг меъёрий ҳужжатлари – «Таълим тўьрисида» ги қонун, «Кадрлар тайёрлаш
миллий дастури», касб-ҳунар коллежларида кичик мутухассислар тайёрлаш масалаларига
доир ҳужжатлар олинди. Тадқиқот иши давомида фанлараро алоқадорлик, касбга
йўналтиришни ҳисобга олган ҳолда таълимнинг муаммоли методларидан фойдаланилган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги
:
1. Математикани касбий фанларбилан алоқадорликда ўқитишнинг иерархик
структураси ўрганилди, таълимни касбга йўналтиришни амалга ошириш учун зарур
математик кўникма ва малакаларни шакллантиришнинг методик шартлари аниқланди.
2. Математиканинг касбий йўналтирилганлигини таъминлайдиган умумкасбий,
махсус фанлар билан ўзаро алоқадорлиги ва изчиллигининг назарий ва амалий қоидалари
асосланди.
3. Фанлараро алоқадорлик ва изчилликка асосланган математик таълимни
шакллантириш ва ривожлантиришнинг асосий шакл, метод ва воситалари йиьиндиси
ажратилди.
Амалий аҳамияти
: ишлаб чиқилган таълим методикаси касбий кўникма ва
малакаларни шакллантиришга асосланган математикадан ўқув режа ва дастурлар, шу
қаторда дарслик, ўқув қўлланмалари ишлаб чиқишга асос бўла олади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги
: ишлаб чиқилган таълим
методикаси саноат касб-ҳунар коллежларида математикани ўқитиш жараёнига татбиқ
этилади.
Қўлланиш соҳаси
: ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими.
РЕЗЮМЕ
Диссертации Алиматовой Гульчехрқ Рихсибаевнқ на тему «Методика
профессиональной направленности математической подготовки учаўихся колледжей (на
примере колледжей промқшленного направления)» на соискание ученой степени
кандидата педагогических наук по специальности 13.00.02-теория и методика
преподавания математики
Ключевқе слова
: межпредметнқе связи, профессиональная направленность
обучения.
Обҳектқ исследования
: педагогический процесс обучения математике в коллежах,
в условиях рқночной экономики и вқполнения второго этапа национальной программқ по
подготовке кадров.
Цель работқ
: разработать дидактические методологические основқ взаимосвязи и
преемственности структурқ математического образования в колледжах в условиях
непрерқвного образования.
Методқ исследования
: методом исследования служили директивнқе документқ
правительства Республики Узбекистан – закон «Об образовании», «Национальная
программа по подготовке кадров», документқ по подготовке младших специалистов в
профессиональнқх колледжах. В процессе работқ использован проблемнқй метод
обучения с учетом осуўествления межпредметнқх связей и профессиональной
направленности.
19
Полученнқе результатқ и их новизна
:
1. Изучена иерархическая структура обучения математике в связи с
профессиональнқми предметами, определенқ методические условия формирования
основнқх математических умений и навқков в осуўествлении профессиональной
направленности.
2. Обоснованқ теоретические и практические закономерности взаимосвязи и
преемственности математики с профессионально-техническими циклами наук
обеспечиваюўие профессиональную направленность математической подготовки.
3. Вқявлена совокупность основнқх форм, методов и средств формирования и
развития профессиональной направленности обучения математике, основанная на
межпредметнқх связях.
Практическая значимость
: предложенная методика обучения может бқть
использована при разработке учебнқх планов и программ, а также учебников, учебнқх
пособий по математике, основаннқх на обучении с учетом межпредметнқх связей и
профессиональной направленности.
Степень внедрения и экономическая эффективность
: разработанная методика в
процесс обучения математики в колледжах.
Область применения
: среднее специальное образование.
RESUME
Thesis îf Alimatîva Gulchehra Rihsibаevna în the academic degree cîmðetitiîn îf the
candidate îf ðedagîgical sciences sðecialty 13.00.02 theîry and methîds îf teaching
mathematicians “Methîds îf the realizatiîn tî ðrîfessiînal directivity îf mathematical ðreðaratiîn îf
the students in cîlleges (în examðle industrial directiîn cîlleges)”
Key wîrds
: Intersubject relatiîn, ðrîfessiînal directivity îf the educatiîn.
Sabject îf the inquiry
: Ðedagîgical ðrîcess îf the mathematician educatiîn in cîlleges, in
cînditiîn îf market ecînîmies and ðerfîrming the secînd stage îf the natiînal ðrîgram în ðreðaring
the frames.
Aim îf the inquiry
: Develîð didactic and methîdical bases intercîuðling and receivershið
îf the structure îf the mathematical educatiîn in cîlleges in cînditiîn îf the unceasing educatiîn.
Methîd îf inquiry
: Methîd îf the study served directive dîcuments îf the Reðublics îf
Uzbekistan-“Educatiîn Law”, “Natiînal ðrîgram în ðreðaring the frames”, dîcuments în
ðreðaratiîn yîunger sðecialists in ðrîfessiînal cîlleges. In ðrîcess îf the functiîning is used
ðrîblem-sîlving methîd educatiîn with ðrîvisiîn fîr realizatiîn intersubject relatiîn and ðrîfessiînal
directivity.
The results achieved and their nîvelty
:
1.
Hierarchical structure îf the educatiîn mathematician in cînnectiîn with ðrîfessiînal
subject is studied, methîdical bases îf the shaðing the main mathematical skills and skill in
realizatiîn îf the ðrîfessiînal directivity are determined.
2.
The theîretical and ðractical laws intercîuðling and receivershið mathematicians with
ðrîfessiînal-technical cycles îf the sciences, ðrîviding ðrîfessiînal directivity îf mathematical
ðreðaratiîn are mîtivated.
3.
The cîllectiîn îf the main fîrms, methîds and facilities îf the shaðing and
develîðments tî ðrîfessiînal directivity îf the educatiîn mathematician, fîunded în intersubject
relatiîn are revealed.
20
Ðractical value
: Elabîrated methîds îf teaching can be used at develîðment îf the
curriculums and ðrîgrams, as well as textbîîk, schîlastic allîwance în mathematician fîunded în
educatiîn with ðrîvisiîn fîr intersubject relatiîn and ðrîfessiînal directivity.
Degree îf embed and ecînîmical affectivity
: Elabîrated methîds are intrîduced in ðrîcess
îf the educatiîn mathematician in cîlleges.
Sðhere îf usage
: Secîndary sðecial educatiîn.
