ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК: 373.63:373.9
АХМЕДОВА Мукаррам Турсуналиевна
КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИДА ЎҚУВ АМАЛИЁТИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
(Тикувчилик ишлаб чиқариш тайёрлов йўналиши мисолида)
13.00.08 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси
Педагогика фанлари номзоди
илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент – 2011
2
Иш Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини
ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтида бажарилган
Ҳимоя Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
ҳузуридаги К.067.18.01 рақамли Ихтисослашган кенгашнинг 2011 йил
“___”__________ соат ______ да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил:
100070, Тошкент ш., Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 103-уй. Тел.: 254-92-02,
факс: 215-54-18, е-mail: tdpu_info@edu.uz
Диссертация билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика
университети ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин.
Автореферат 2011 йил “_____ ”_______________да тарқатилди.
Бирлашган ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, педагогика фанлари
номзоди, доцент Р.Г.Муллахметов
Илмий раҳбар:
педагогика фанлари доктори, профессор
Мусурмонова Ойниса Мусурмоновна
Расмий оппонентлар:
педагогика фанлари доктори, профессор
Исмоилова Зуҳра Карабоевна
педагогика фанлари номзоди, доцент
Абдуллаева Қумри Мажидовна
Етакчи ташкилот:
Бухоро юқори технологиялар
мухандислик-техник институти
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Ўзбекистон Республикаси “Кадрлар
тайёрлаш миллий дастури” ва “Таълим тўғрисида”ги Қонунида ўрта махсус,
касб-ҳунар таълими тизимида малакали кичик мутахассислар тайёрлаш
вазифаси юклатилган. Ўқувчилар касб-ҳунар коллеж(кейинги ўринларда
КҲК)ларида чуқур билимларни олиш билан бир қаторда касбий кўникма ва
малакаларни ҳам эгаллайдилар. Маълумки, касбий кўникма ва малакалар
амалий-касбий таълим жараёнида шаклланади. Амалий касбий таълим
жараёни ўқув, ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётларидан иборат. Ўқув
амалиётлари касбий таълимнинг назарий касбий таълимни ишлаб чиқариш
билан боғловчи узвийлик ва узлуксизликни таъминловчи асосий
бўғинларидан биридир. Ўқувчиларда касбий кўникма ва малакаларни
шакллантириш асосан ўқув амалиёти жараёнида амалга оширилар экан, ўқув
амалиётини тўғри ташкил этмасдан туриб таълим сифатини таъминлаш
ҳамда меҳнат бозорида рақобатлаша оладиган малакали кадрлар тайёрлаш
мумкин эмас. Шу давргача қилинган илмий тадқиқот ишлари таҳлили шуни
кўрсатадики: КҲКларида ўқув амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича
Низом ишлаб чиқилмаганлиги; КҲКларидаги ўқув устахоналарининг
жиҳозланиши; ишлаб чиқариш таълими устаси
ва ўқувчиларнинг иш
ўринларини ташкил этиш; таълим жараёнида хорижий тажрибалардан ва
замонавий ахборот ҳамда педагогик технологияларидан етарли даражада
фойдаланилмаётганлиги; ўқув амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш
жараёнига яхлит тизим сифатида қаралмаганлиги; тармоқ йўналишлари
бўйича модулли ўқув методик мажмуалар, тавсияномалар, қўлланмалар
етарли даражада яратилмаганлиги тадқиқот ишимизнинг долзарблигини
белгилайди.
Муаммонинг
ўрганилганлик
даражаси.
Ҳозирги
кунда
Республикамизда ишлаб чиқариш корхоналари фан ва техниканинг сўнги
ютуқлари асосида ишлаб чиқарилган жиҳозлар билан тўлдирилиши,
замонавий ишлаб чиқариш технологияларининг жорий этилиши, меҳнат
бозорида юқори малакали мутахассислар билан таъминлашни талаб этади. Бу
муаммонинг илмий-услубий йўналишларининг илмий жиҳатдан таҳлили
шуни кўрсатадики, касб-ҳунар таълимининг илмий назарий ва амалий
муаммоларини тадқиқ этиш масалалари С.Я.Батышев, А.П.Беляева,
К.И.Катханов, А.М.Новиков, В.А.Скакун, В.А.Панкратова каби олимлар
катта ҳисса қўшганлар, қишлоқ хўжалик меҳнатининг турли жиҳатлари
М.Н.Скаткин, П.Р.Атутов педагог-олимларнинг тадқиқот ишларида ҳар
томонлама ўрганилган.
Ўзбекистон Республикасида ёшларни ҳар томонлама комил инсонлар
қилиб тарбиялашнинг илмий-назарий асослари бўйича педагог олимлардан
О.Мусурмонова, У.Маҳкамов, М.Қуронов ва бошқаларнинг илмий-тадқиқот
ишларида ўз аксини топган.
Меҳнат
ва
касб-ҳунар
таълими
ўқитувчиларининг
касбий
тайёргарлигини
такомиллаштириш
муаммоларига
У.Н.Нишоналиев,
4
А.Р.Ходжабоев,
Э.Т.Чориев,
Ў.Қ.Толипов,
Н.А.Муслимов,
Ш.С.Шариповларнинг илмий-тадқиқот ишлари бевосита боғлиқдир.
Касб-ҳунар таълими муассасаларида махсус фанларни ўқитиш ва ишлаб
чиқариш таълимини такомиллаштириш масалалари бўйича Р.Х.Жўраев,
Ҳ.Ф.Рашидов,
У.И.Иноятов,
З.К.Исмоилова,
К.Ж.Мирсаидов,
О.А.Абдуқудусов, Б.С.Нуриддинов, Қ.Т.Олимов, С.Ю.Ашурова ва бошқалар
томонидан тадқиқ қилинган. КҲКларида малакали кичик мутахассислар
тайёрлаш муаммоси Г.М.Анарқулова,
С.Р.Волкова, С.Ю.Махмудов,
Д.А.Зоҳидова,
Ў.Д.Хидиров,
А.Х.Абдуллаев,
З.А.Дехкамбаева,
Д.М.Файзуллаева, Н.Н.Мусаева, К.М.Абдуллаева, Д.Ф.Жалолова каби
олимлар томонидан кичик мутахассислар тайёрлашга оид назарий-амалий
ишлар амалга оширилган.
Юқорида келтирилган олимларнинг ўқув амалиёти жараёнини ташкил
этиш, КҲКларидаги устахоналарга ҳамда ўқувчилар иш ўрнига қўйиладиган
талаблар бўйича фикрларининг таҳлили шуни кўрсатадики, бу
концепция(қараш)ларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида,
хусусан КҲКларида ўқув амалиёти жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш
бўйича етарли даражада ишлар олиб борилмаган. Хусусан, ўқув
амалиётининг мақсадидан бошлаб, баҳолаш жараёнигача бўлган босқичларни
ўз ичига қамраб олган методика аниқ ёритилмаган. Ўқув амалиёти
жараёнини ташкил этиш босқичларига алоҳида-алоҳида қаралган. Ўқув
амалиёти жараёнида кириш, жорий, якуний йўриқларда амалга
ошириладиган меҳнат операциялари ва баҳолаш жараёни ўзаро тизимли ва
изчил (мантиқий) боғланишга эга эмас.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертациянинг илмий тадқиқот ишлари Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологиялар
Марказининг ГНТП-5 “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”ни жорий этиш
жараёнида узлуксиз таълим-тарбия тизимини ривожлантириш муаммоларини
илмий тадқиқ этиш дастури асосидаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
стандартларини ишлаб чиқиш ва уларни жорий этишнинг илмий
методологик асослари” ҳамда “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими сифатини
таъминлашнинг назарий ва меъёрий асослари” мавзулари доирасида амалга
оширилган.
Тадқиқотнинг мақсади:
КҲКларида ўқув амалиётини модулли дастур
асосида ташкил этиш ва ўтказиш технологиясини яратиш ҳамда таълим
жараёнига татбиқ этишга доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот вазифалари:
1. КҲКларида ўқув амалиётини ташкил этиш ва ўтказишнинг назарий-
амалий ҳолатини ўрганиш.
2. КҲКларининг “Тикувчилик ишлаб чиқариш” (кейинги ўринларда
“ТИЧ”) тайёрлов йўналишидан ўқув амалиёти бўйича модулли дастур ишлаб
чиқиш.
3. КҲКларида ўқув амалиётини модулли дастур асосида ташкил этиш ва
ўтказиш методикасини ишлаб чиқиш ҳамда таълим жараёнига татбиқ этиш.
5
4. “ТИЧ” тайёрлов йўналишидан ўқув амалиётини ташкил этиш ва
ўтказиш бўйича модулли ўқув-услубий қўлланмалар яратиш, модулли ўқув-
услубий қўлланмаларни эксперт баҳолаш ҳамда таълим жараёнига қўллаган
ҳолда тажриба-синов натижаларини аниқлаш.
5. КҲКларида ўқув амалиётини модулли дастур асосида ташкил этиш ва
ўтказишга доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот объекти:
КҲКларида “ТИЧ” тайёрлов йўналиши бўйича ўқув
амалиёти жараёни.
Тадқиқот предмети:
КҲКларида ўқув амалиётини модулли дастур
асосида ташкил этиш ва ўтказиш методикаси
.
.
Тадқиқот методлари:
педагогик, психологик, методик, илмий-тадқиқот
ва илмий-техникавий манбаларни назарий таҳлил этиш; анкета
сўровномалари ўтказиш, кузатиш, суҳбат, тажриба-синов ишлари, эксперт
баҳолаш, тадқиқот натижаларини умумлаштириш ва математик статистика
услубларини қўллаш.
Тадқиқотнинг методологик асоси
ни Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ва “Таълим
тўғрисида”ги Қонун, “Давлат таълим стандартлари”, касб-ҳунар таълимини
ривожлантириш тўғрисидаги Низомлар ва меъёрий ҳужжатлар,
Ўзбекистон
Респуб-ликаси Президенти И.А.Каримов асарларида олға сурилган таълим-
тарбияга оид ғоялари,
кичик мутахассислар тайёрлаш жараёнини
такомиллаштиришнинг
илмий-назарий
ва
амалий
муаммоларига
бағишланган Республика ва чет эл олимларининг илмий ишлари, ўқув
амалиёти машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича илғор педагогик
технологиялар, модулли ўқитиш технологиялари бўйича етук педагог-
психолог, методист олимларнинг назарий қарашлари ташкил этди.
Тадқиқот фарази
. Агар:
- КҲКларида ўқув амалиётини ташкил этиш ва ўтказишнинг илмий-
услубий асослари таҳлил этилса;
-
КҲКларининг “ТИЧ” тайёрлов йўналишидан ўқув амалиёти бўйича
модулли дастур ишлаб чиқилса;
- КҲКларида ўқув амалиётини модулли дастур асосида ташкил этиш ва
ўтказиш методикаси ишлаб чиқилса;
- КҲКларида ўқув амалиётини модулли дастур асосида ташкил этиш ва
ўтказиш методикаси бўйича ўқув-услубий қўлланмалар яратилса, меҳнат
бозори таҳлили ва ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда,
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида кичик мутахассислар тайёрлаш
самарадорлиги ошади.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
1. КҲКларида ўқув амалиётини ташкил этиш ва ўтказишнинг илмий-
услубий асослари.
2. КҲКларининг “ТИЧ” тайёрлов йўналишидан ўқув амалиёти бўйича
модулли дастур.
3. КҲКларида ўқув амалиётини модулли дастур асосида ташкил этиш ва
ўтказиш методикаси.
6
4. КҲКларида кичик мутахассислар тайёрлаш жараёнида ўқув
амалиётини модулли дастур асосида ташкил этиш ва ўтказиш методикаси
бўйича модулли ўқув-услубий қўлланмалар.
5. КҲКларида ўқув амалиётини модулли дастур асосида ташкил этиш ва
ўтказишга доир илмий-методик тавсиялар.
Ишнинг илмий янгилиги:
1. КҲКларида “ТИЧ” тайёрлов йўналиши бўйича ўқув амалиётини
ташкил этиш ва ўтказишнинг илмий-услубий асослари ўрганилди.
2. КҲКларининг “ТИЧ” тайёрлов йўналишидан ўқув амалиёти бўйича
модулли дастур ишлаб чиқилди.
3. КҲКларида “ТИЧ” тайёрлов йўналиши бўйича ўқув амалиётини
модулли дастур асосида ташкил этиш ва ўтказиш методикаси ишлаб
чиқилди;
4. “ТИЧ” тайёрлов йўналишидан КҲКларида ўқув амалиётини модулли
дастур асосида ташкил этиш ва ўтказиш методикаси бўйича ўқув-услубий
қўлланмалар яратиш технологиясига асосан модулли қўлланмалар ишлаб
чиқилди.
5. КҲКларида ўқув амалиётини модулли дастур асосида ташкил этиш ва
ўтказиш бўйича илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилди.
Тадқиқот
натижаларининг
илмий
ва
амалий
аҳамияти.
КҲКларининг “ТИЧ” тайёрлов йўналишидан кичик мутахассислар
тайёрлашда ўқув амалиёти бўйича ишлаб чиқилган модулли дастур ва уни
амалиётга татбиқ этиш методикаси ҳамда модулли ўқув-услубий
қўлланмаларидан КҲКларида ўқув амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш
жараёнида кенг фойдаланилади.
Бошқа
йўналишларга ҳам модулли дастур
асосида ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши
. Тадқиқот натижалари ўқувчиларни
касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик ташҳис марказлари, КҲК
мутахассислари
фаолиятининг
таркибий
мазмунини
белгилаш,
ўқувчиларнинг касбий лаёқати ва қизиқишларини индивидуаллаштириш ва
табақалаш-тиришда касбий қизиқишни шакллантириш бўйича амалий
методикаларни ишлаб чиқишда амалий татбиғини топди. Тажриба-синов
ишлари уч босқичда ўтказилган.
Биринчи – тайёргарлик босқичи
изланиш
босқичи бўлиб, “ТИЧ” тайёрлов йўналиши бўйича КҲКларида ўқув амалиёти
жараёни ўрганилди (2003-2004 йй.).
Иккинчи – амалга ошириш босқичида
шакллантириш тадқиқоти асосида тажриба-синов ишлари олиб борилди
(2004-2007 йй.).
Учинчи – якуний босқичда
якуний натижаларни амалдаги
татбиғини, якуний натижаларни умумлаштириш, таҳлил қилиш ва
расмийлаштириш ишлари олиб борилди (2007-2010 йй.).
Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).
Тадқиқотнинг асосий
мазмуни ва олинган натижалари (2003-2010 йиллар давомида) Ўрта махсус,
касб-ҳунар таълими тизими кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта
тайёрлаш институти, Тошкент Сергели политехника, Яккасарой, Бухоро
енгил саноат КҲКлари ўқув семинарларида, “Олий ва ўрта махсус таълимда
сифат ва самарадорликни ошириш муаммолари” (Самарқанд ш., 2004),
7
“ЎМКҲТТга педагогик ва ахборот технологияларини татбиқ этиш
муаммолари” (Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда, Тошкент – 2004),
“ЎМКҲТ учун педагог ходимлар тайёрлаш ва малака ошириш тизимининг
долзарб масалалари” (Тошкент–2004), “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
тизими учун педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини
ошириш сифатини таъминлашнинг илмий-услубий асослари” (Тошкент–
2006), “Педагог кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнида
педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларни қўллаш муаммолари”
(Тошкент–2007), “Педагог кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш
жараёнида таълим мазмунига инновацион технологияларни жорий этиш
муаммолари” (Тошкент–2010) мавзуларидаги республика ва халқаро илмий-
амалий анжуманларда маърузалар ўқиш орқали оммалаштирилган.
Диссертация Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
ҳузуридаги К.067.18.01 рақамли Ихтисослашган кенгаш қошидаги
методологик семинарнинг 2011 йил 19 майда бўлиб ўтган 2-сонли
йиғилишида муҳокама қилинган ва ҳимояга тавсия этилган.
Натижаларнинг
эълон
қилинганлиги.
Муаллиф
томонидан
диссертация материаллари асосида “Халқ таълими”, “Касб-ҳунар таълими”,
“Таълим технологиялари”, “
ФАЛСАФА ва ҲУҚУҚ”,
“Молодой учёный”
журналлари, анжуман ва илмий-методик тўпламларда cаккизта илмий
мақола, еттита тезис ва иккита ўқув-услубий қўлланма нашр эттирилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация уч боб, кириш,
хулоса, 125 номдаги фойдаланилган адабиётлар рўйхати, 11 та илова,
шунингдек, 6 та жадвал, 5 та диаграмма ва 3 та расмлардан ташкил топган
бўлиб, унинг асосий ҳажми иловалардан ташқари 128 саҳифани ташкил
этади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, муаммонинг
ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг мақсади, объекти ва предмети,
вазифалари, методологик асослари, илмий янгилиги, назарий ва амалий
аҳамияти ҳамда ҳимояга олиб чиқиладиган ҳолатлар ва натижалар
келтирилган.
Диссертациянинг биринчи боби
“Касб-ҳунар коллежларида ўқув
амалиётини ташкил этишнинг назарий асослари”
га бағишланган бўлиб,
унда КҲК ўқувчиларида касбий кўникма ва малакаларни шакллантиришнинг
илмий-назарий асослари аниқланган. “ТИЧ” тайёрлов йўналиши бўйича
кичик мутахассислар тайёрлаш жараёнининг ўқув-меъёрий ҳужжатлари
ҳамда услубий таъминоти таҳлил қилинган. КҲК ўқувчиларида “ТИЧ”
тайёрлов
йўналиши
бўйича
касбий
кўникма
ва
малакаларни
шакллантиришнинг услубий асослари таҳлил қилиниб, ўрганиб чиқилди.
Табиийки, КҲКларида ўқувчиларнинг касбий тайёргарлиги, касбий
кўникма ва малакалари
асосан амалий таълим жараёнида шакллантирилади.
Ўрта махсус, КҲКларида амалий таълим жараёни қуйидаги шакллардан
иборат: лаборатория машғулотлар; амалий машғулотлар; ўқув амалиёти;
ишлаб чиқариш амалиёти; диплом олди амалиёти.
8
Касбий таълим жараёнининг асосий босқичи КҲКлари устахоналарида
амалга ошириладиган
ўқув амалиёти
жараёни бўлиб, бу жараённинг тўғри
ташкил этилиши малакали кичик мутахассислар тайёрлаш сифатини
белгилаб берувчи асосий омиллардан биридир.
Тармоқ таълим стандарти(кейинги ўринларда “ТТС”)нинг “Касбий
тавсифнома” компоненти ўқув амалиёти сифатини белгилаб берадиган
асосий компонент ҳисобланади. Касбий тавсифномага асосланган ҳолда касб
бўйича ўқув амалиёти дастури, технологик хариталар тузилади ҳамда билим,
кўникма ва малакани баҳолаш мезонлари белгилаб олинади. “Касбий
тавсифнома”да келтирилган фаолият турлари асосида ўқувчилар ўқув
амалиёти таълими жараёнида ишлаб чиқиш керак бўлган маҳсулотлар ҳамда
амалга ошириш зарур бўлган меҳнат операциялари рўйхати келтирилади.
Меҳнат операцияларининг бажарилиш кетма-кетлиги йўриқли технологик
харита асосида амалга оширилади.
Йўриқли технологик харита
– ўқув амалиёти давомида маҳсулот
тайёрлашнинг маълум кетма-кетлик асосида амалга ошириладиган
операциялар мажмуини ўз ичига оладиган жадвалдир.
Йўриқли технологик хаританинг тузилиши ва мазмуни бўйича олим-
ларнинг турли хил ёндашувларини таҳлил қилиш асосида тадқиқотда тўрт
устундан иборат бўлган, қуйидаги таркибий қисмлардан таркиб топган
йўриқли технологик харита жадвалининг такомиллаштирган кўриниши
ишлаб чиқилди:
1. Технологик кетма-кетлик асосида фаолият турларида
– ўқувчилар
маҳсулот тайёрлаш вақтида ишлатадиган хом-ашёдан бошлаб, унинг тайёр
маҳсулот ҳолатига келишгача бўлган жараённи амалга ошириш бўйича
меҳнат операцияларининг кетма-кетлиги келтирилган.
2. Тавсия этиладиган мослама ва ускуналар
– технологик кетма-кетлик
асосида фаолият турларини амалга ошириш учун зарур бўлган мослама ва
ускуналар рўйхати келтирилган.
3. Эскиз
– меҳнат операциясини амалга ошириш бўйича тасвирий
кўрсатмалар берилган.
4. Стандарт асосида операцияни бажариш тартиби
– маҳсулотни
тайёрлаш стандарти асосида маҳсулотга қўйилган техник талаблар берилган.
Касбий таълим жараёнида, умуман таълим жараёнига татбиқ этиш учун
ишлаб чиқилаётган ҳар қандай меъёрий ҳужжат, методик қўлланма барчаси
касбий таълим тамойилларига асосланиши лозим.
Давлат таълим стандарти (ДТС) талабларидан келиб чиқиб, ҳамда
диссертацияда келтирилган олимларнинг назарияларига асосланган ҳолда
КҲКларида ўқув амалиётини модулли дастур асосида ташкил этишда
қуйидаги тамойилларга асосланиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:
ривожлантирувчи
ва
тарбияловчи
,
мустақилликни
тарбиялаш;
меҳнатсеварликни тарбиялаш; меҳнат унумдорлигини оширишга қаратилган
таълим; таълимнинг тушунарлилик тамойили; илмийлик, тизимлилик ва
изчиллик тамойили; замонавий техника ва технология талаби даражасида
таълимни ташкил этиш; назариянинг амалиёт билан боғлиқлик тамойили;
9
таълимнинг политехник тамойили; амалий касбий таълимни модуллаштириш
тамойили; таълим жараёнини компьютерлаштириш тамойили; иқтисодий
мақсадга мувофиқлик тамойили.
Ўтказилган тадқиқотлар жараёнида ушбу тамойилларнинг янгича
мазмунда махсус талабларнинг намоён бўлишига эътибор берилди ва ҳар бир
тамойилнинг мазмун-моҳияти билан диссертацияда танишишингиз мумкин.
Диссертациянинг иккинчи боби
“Касб-ҳунар коллежларида ўқув
амалиётини ташкил этиш ва ўтказишнинг модулли технологияси”
деб
номланган бўлиб, унда КҲК ўқувчиларида касбий кўникма ва малакаларни
шакллантиришнинг мазмуни ва воситалари аниқланган. Ўқувчиларда “ТИЧ”
тайёрлов йўналиши бўйича ўқув амалиёти жараёнида касбий кўникма ва
малакаларни шакллантириш технологияси ҳамда КҲК ўқувчиларида
умумкасбий кўникма, малакаларни шакллантириш босқичлари ва тизими
ишлаб чиқилган. Шунингдек, “ТИЧ” тайёрлов йўналишидан ўқув
амалиётини модулли дастур асосида ташкил этиш ва ўтказиш методикаси
бўйича модулли ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш технологияси
ёритилган.
Шундай экан, КҲКларида ўқув амалиётини ташкил этишда амалиёт
вазифалари, ўқув мақсадидан бошлаб, баҳолаш мезонларигача бўлган
тизимли, модулли ёндашув асосида ташкил этиш орқали ўқувчиларда касбий
билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш самарадорлигига эришиш
мумкин.
Биз ўз тадқиқот ишимизда ўқув амалиётини ташкил этиш ва ўтказишда
модулли ўқитиш технологиясини қўллаш ғоясини илгари сурдик.
М
одул – “modulus”
термини лотин сўзидан келиб чиққан бўлиб, ўлчам,
маълум бўлак, ҳажм деган маънони англатади.
Модулли ўқитиш услубига асосан фан бўйича ўқув дастур алоҳида
бўлакларга яъни модулларга ажратиб ўқитилади. Модул ёки ўқув
функционал блок – бу ўқув дастуридаги бир неча ўқув мавзуларини боғлаган
ҳолда ўрганиш тизимидир. Ҳар бир модул аниқ бир мутахассислик
фаолиятини бажариш учун керак бўладиган маълум ҳажмдаги ўқув
ахборотни беришга қаратилган. Модулли ўқув дастурида ўқув амалиёти
бўйича битта фаолият турига тегишли бир-бирига боғлиқ мавзулар
гуруҳланади.
Ўқув амалиёти таркибидаги ҳар бир модул ўзида бир ёки бир нечта
фундаментал тушунчаларни ҳамда фаолият турини ўрганишга қаратилган
назарий билимлар ва шу назарий билимларни эгаллашга кўмаклашиши билан
амалий машғулотлар ҳамда билим ва кўникмаларни баҳолаш тизимини
қамраб олади.
Ўқув амалиётидан мавжуд бўлган ўқув дастурлар чуқур таҳлил қилиниб,
ўқув амалиёти жараёнининг мутахассисликни эгаллаш даврида “ТИЧ” тайёр-
лов йўналишидан ўқув амалиёти бўйича модуллар рўйхати аниқланди ва шу
рўйхат асосида ўқув амалиётидан модулли ўқув дастур ишлаб чиқилди.
Модулли ўқув дастур
–
модул мақсади, модулни ўрганиш натижасида
эгаллаши лозим бўлган амалий кўникмалар тавсифи, модулни ўрганиш даво-
10
мида шаклланадиган назарий билимлар тавсифи, модулга ажратилган вақт,
ўқув вақтининг мавзулар бўйича тақсимоти, бажариладиган ишлар мазмуни,
меҳнат операцияларини бажариш учун зарур бўлган ўқув жиҳоз, асбоб-уску-
на ва хом-ашёлар рўйхати, ўқувчиларнинг назарий билимларини текшириш
учун намунавий тест саволлари, ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган кўник-
маларни аниқлаш учун баҳолаш мезонлари ва фойдаланиладиган адабиётлар
каби элементларни ўз ичига олади. Қуйида “Миллий кўйлак, лозим тикиш
кетма-кетлигини тузиш ва майда бўлакларни тайёрлаш” 35-модули бўйича
биз томондан ишлаб чиқилган модулли ўқув дастур намунасини келтирамиз:
I. Модул тартиб рақами:
Т.35.
II. Модул бирлигининг номи (мавзу):
“Миллий кўйлак, лозим тикиш
кетма-кетлигини тузиш ва майда бўлакларни тайёрлаш”.
III. Модул бирлигининг мақсади:
Миллий кўйлак, лозим тикиш кетма-
кет-лигини тузиш ва майда бўлакларни тайёрлаш кўникмасини
шакллантириш.
IV. Модулни ўрганиш натижасида ўқувчилар эгаллаши лозим
бўлган амалий кўникмалар тавсифи:
ёқа, кокетка, енгни тайёрлаш, этак
қисмига ҳамда лозим пастки ва юқори қирқимларига ишлов бериш.
V. Модулни ўрганиш давомида ўқувчиларда шаклланадиган
назарий билимлар тавсифи:
ёқа, какетка, енгни тикиш, этак қисмини ҳамда
лозим пастки ва юқори қирқимларини тикиш технологияси.
VI. Модул бирлигини бажариш учун зарур бўлган ўқув жиҳоз, асбоб-
ускуна ва хом-ашёлар рўйхати:
тикув машиналари: 1022 кл, Pfaff zinger;
97-кл; 51-кл; дазмол; миллий кўйлак бўлакларидан тикма намуналар.
Битта ўқувчи учун:
йўриқли технологик харита; қўл ишлари
асбобларининг 1 та тўплами, бўр; W 40; W 80-иплардан 1 та ғалтак, турли
рақамли игналар-дан 1 та тўплам, қайчи 1 та, сантиметр лента 1 та,
ангишвона 1 та, дукча 1 та; ёқа, манжет, енг, кокетка учун ёрдамчи
андозалар; 100х200 см майда бўлак-лар ишлаб чиқиш учун газлама.
VII. Модул бирлигига ажратилган ўқув вақтининг миқдори:
6 соат.
Т.р.
МОДУЛНИНГ НОМЛАНИШИ
Соат
Модул
рақами
1.
Миллий кўйлак, лозим тикиш кетма-кетлигини
тузиш ва майда бўлакларни тайёрлаш
6
35
жами:
6
VIII. Модул бирлиги бўйича бажариладиган ишлар мазмуни:
Мазкур
бўлимда
“Миллий кўйлак, лозим тикиш кетма-кетлигини тузиш ва майда
бўлакларни тайёрлаш” бўйича бажариладиган ишлар кетма-кетлиги
ёритилади.
XI. Ўқувчиларнинг назарий билимларини текшириш учун
намунавий тест саволлари.
X. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
Адабиётлар рўйхати
келтирилади.
11
КҲКларида ўқув амалиёти машғулотларини ташкил этишда иш жойини
тўғри ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади, шу билан бирга ўқув амалиёти
машғулотининг мақсадидан бошлаб, баҳолаш жараёнигача бўлган босқич-
ларни ўз ичига қамраб олган ўқув амалиётини ташкил этиш методикасининг
яратилиши, ҳар бир машғулот учун машғулотнинг барча босқичларини қам-
раб олган модулли ўқув-услубий қўлланмаларнинг яратилиши, амалий маш-
ғулот босқичларининг технологик харитасини ишлаб чиқилиши, унда ўқи-
тувчи ва ўқувчи фаолиятининг муштараклигини кўрсатилиши, меҳнат опера-
цияларини амалга ошириш учун йўриқли технологик хариталарнинг таълим
стандартлари талаблари асосида ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқдир.
Юқорида келтирилган мақсадлар мавзудан мавзуга, битта меҳнат опера-
циясидан иккинчи меҳнат операциясига ўтган сайин мураккаблашиб боради.
Улар ўқув амалиёти машғулотининг ташкилий ва услубий томонларини бел-
гилайди. Қуйида модулли дастур асосида “Миллий кўйлак, лозим тикиш
кетма-кетлигини тузиш ва майда бўлакларни тайёрлаш” 35-модул бирлиги
мисолида ўқув амалиёти машғулотининг дарс ишланмаси акс эттирилган.
I. Модул тартиб рақами:
Т.35.
II. Модул бирлигининг номи (мавзу):
«Миллий кўйлак, лозим тикиш
кетма-кетлигини тузиш ва майда бўлакларни тайёрлаш».
III. Модул бирлигининг мақсади:
Миллий кўйлак, лозим тикиш кетма-
кетлигини тузиш ва майда бўлакларни тайёрлаш кўникмаларини
шакллантириш.
IV. Модулни ўрганиш натижасида ўқувчилар эгаллаши лозим
бўлган амалий кўникмалар тавсифи:
ёқа, кокетка, енгни тайёрлаш, этак
қисмига ҳамда лозим пастки ва юқори қирқимларига ишлов бериш.
V. Модулни ўрганиш давомида ўқувчиларда шаклланадиган
назарий билимлар тавсифи:
ёқа, какетка, енг, этак қисмини ҳамда лозим
пастки ва юқори қирқимларини тикиш технологияси.
VI. Модул бирлигини бажариш учун зарур бўлган ўқув жиҳоз, асбоб-
ускуна ва хом-ашёлар рўйхати:
тикув машиналари: 1022 кл, Pfaff zinger;
97-кл; 51-кл; дазмол; миллий кўйлак бўлакларидан тикма намуналар.
Битта ўқувчи учун:
йўриқли технологик харита; қўл ишлари
асбобларининг 1 та тўплами, бўр; W 40; W 80-иплардан 1 та ғалтак, турли
рақамли игналар-дан 1 та тўплам, қайчи 1 та, сантиметр лента 1 та,
ангишвона 1 та, дукча 1 та; ёқа, манжет, енг, кокетка учун ёрдамчи
андозалар; 100х200 см майда бўлаклар ишлаб чиқиш учун газлама.
VII. Модул бирлигига ажратилган ўқув вақтининг миқдори:
6 соат.
12
VIII. Ўқув амалиёти машғулотининг технологик харитаси
Ўқув
амалиётини
ўтказиш
босқичлари
Фаолият турлари
Воси-
талар
Муҳандис-педагог
Ўқувчилар
1-босқич.
Ташкилий
қисм.
(10 дақиқа).
Давомат ва ҳар бир ўқувчининг иш
кийим ҳолати текширилади. Дарс
мавзуси ва мақсадини эълон қилади.
Мавзу
бўйича
вазифаларни
тушунтиради. Бажариладиган ишлар
кетма-кетлиги билан таништиради.
Дарс мавзуси ва мақсади
ҳамда
вазифалар
билан
танишадилар.
Та
рқ
атма
м
атери
аллар
2-босқич.
Кириш
йўриқномаси
(40 дақиқа).
Мазкур
мавзу
бўйича
ўқув
материалини
баён
қилади.
Ўқувчиларни меҳнат муҳофазаси ва
техника
хавфсизлиги,
санитария-
гигиена қоидалари билан таништиради.
Ўқувчи-ларни
йўл-йўриқ
харитаси
билан
таъминлайди.
Технологик
жараённинг
кетма-кетлиги
бўйича
кўрсатмалар беради, намойиш этади ва
баҳолаш мезонлари билан таништира-
ди. Ҳар бир иш жойида қандай иш олиб
борилиши
бўйича
йўл-йўриқ
кўрсатади. Вазифани бажариш учун
вақт белгилайди.
Уста бажариб кўрсатаётган
ишларни
диққат
билан
кузатадилар.
Ўқувчилар
меҳнат
муҳофазаси
ва
техника
хавфсизлиги,
санитария-гигиена
қоида-
лари билан танишадилар.
Ўқувчилар
йўл-йўриқли
технологик харита билан
таъминланадилар, баҳолаш
мезонлари
ва
вазифани
бажариш учун белгиланган
вақт билан танишадилар.
Йўри
қли
техн
ологи
к ха
ри
та;
ти
кув м
аши
на
си
;
ба
ҳола
ш ва
ра
қа
си
.
3-босқич.
Тест.
(20 дақиқа)
Ўқувчилар амалий ишга киришишлари
олдидан ўзлаштирган назарий бил-
имларини
аниқлаш
учун
тест
саволларини тарқатади.
Тест
саволларига
ёзма
усулда жавоб берадилар.
Те
ст
са
волла
ри
4-босқич:
Жорий
йўриқномаси
Амалий иш.
(140 дақиқа).
Ўқувчиларнинг бажараётган ишларини
текшириш
учун
иш
ўринларини
айланиб чиқади, нуқсонлар бўлса
жорий йўл-йўриқлар беради. Миллий
кўйлак, лозим майда бўлакларига
ишлов беришда технологик жараён
кетма-кетлигининг тўғри бажарили-
шини амалда кўрсатади, яъни: ёқа,
кокетка, этак қисмига, енгга ва лозим
манжетига ишлов бериш.
Йўриқли технологик хари-та
асосида ўқувчилар мустақил
ишлайдилар. Берилган вақт
ичида ўқувчилар “Миллий
кўйлак, лозим ва майда
бўлакларига
ишлов
бериш”да технологик жа-
раён
кетма-кетлигининг
тўғри бажарилишига амал
қилган ҳолда бажарадилар:
ёқа, кокетка, этак қисмига,
енгга ва лозим манжетига
ишлов бериш.
Йўри
қли
техн
ологи
к
ха
ри
та;
ти
кув м
аши
на
си
5-босқич:
Якуний
йўриқномаси
Баҳолаш,
таҳлил
қилиш,
якунлаш.
(30 дақиқа).
Ҳар
бир
ўқувчининг
бажарган
ишларини қабул қилади ва баҳолайди,
дарсга
якун
ясайди.
Бажарилган
ишлардаги ютуқ ва камчиликларни
кўрсатади.
Кейинги
машғулот
мавзусини эълон қилиб, уйга вазифа
беради. Иш ўрнини қабул қилиб олади.
Бажарган ишларини тек-
ширтиради.
Уста берган
кўрсатмаларини ва баҳо-
ларни эшитади. Уй вазифани
дафтарга ёзиб олади. Иш
жойини
тартибга
келтирадилар
ва
топширадилар.
Йўри
қли
техн
ологи
к
ха
ри
та;
ба
ҳола
ш ва
ра
қа
си
13
Ўқув амалиёти машғулоти жараёнида билим ва кўникмалар юқорида
келтирилган технологик харитага асосан кетма-кет ва яхлит ўқитилади
.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш жоизки, модулли ўқитиш самарадорлиги
қуйидаги: таълим муассасасининг моддий-техник базаси; малакали ўқитув-
чилар таркиби даражаси; ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасига; кутилаёт-
ган натижалар баҳосига; дидактик материалларнинг ишлаб чиқилишига;
модуллар натижаси каби омилларга боғлиқдир.
КҲКларида ўқув амалиётини ўтказиш бўйича модулли ўқув-
услубий қўлланмаларни яратиш технологияси.
“Кадрлар тайёрлаш
миллий дастури”да кўзда тутилган асосий вазифалардан бири таълим
тизимини замонавий ўқув адабиётлари ва янги педагогик технологиялар
билан таъминлашдан иборатдир.
Бугунги кунда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўйича мутахассислик
ва касблар таснифлагичида келтирилган тайёрлов йўналишидан ўқув режаси
бўйича ўқув амалиётидан мавжуд бўлган ўқув дастурлари чуқур ўрганилиб,
улар асосида модулли ўқув-услубий қўлланмалар яратиш технологияси
юзасидан қуйидагиларни амалга ошириш лозим: ўрта махсус, касб-ҳунар
таълими тайёрлов йўналишининг ТТСлари бўйича касбий тавсифномани
чуқур таҳлил этиш; кичик мутахассис эгаллаши лозим бўлган билим,
кўникма ва малакалар мажмуасини ажратиб олиш; тайёрлов йўналиши
бўйича ўқув амалиётидан ўқув режа ва мавжуд ўқув дастурларини таҳлил
қилиш; ўқув амалиётидан мавжуд бўлган ўқув дастурларини аниқ бир
ихтисослик бўйича амалга ошириладиган касб фаолият турларидан келиб
чиққан ҳолда модулларга бўлиб чиқиш; мутахассислик бўйича амалга
ошириладиган касб фаолият турларига йўналтирилган модулли дастур ишлаб
чиқиш; модулли дастур асосида ўқув амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш
методикасини ишлаб чиқиш; модулли дастур асосида ишлаб чиқилган ўқув
амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш методикаси бўйича модулли ўқув-
услубий қўлланмалар яратиш; яратилган модулли ўқув-услубий қўлланма-
ларни баҳолаш; баҳоланган модулли ўқув-услубий қўлланмаларни тажриба-
синовдан ўтказиш; такомиллаштирилган ҳолда ишлаб чиқилган модулли
ўқув-услубий қўлланмаларни ўқув амалиёти жараёнига татбиқ этиш.
Ўқув мақсадидан бошлаб баҳолаш жараёнигача бўлган босқичларни, ўз
ичига қамраб олган тизимли, модулли ёндашув асосида ўқув амалиётини
ташкил этиш ва ўтказишга асосан модулли ўқув-услубий қўлланмаси
қуйидаги тартибда ишлаб чиқилди:
1. Модул бирлигининг тартиб рақами.
2. Модул бирлигининг номи.
3. Модул бирлигининг мақсади.
4. Модул бирлигига ажратилган ўқув вақтининг миқдори.
5. Модул бирлигини ўрганиш натижасида эгаллаши лозим бўлган амалий
кўникмалар тавсифи.
6. Модул бирлигини ўрганиш давомида шаклланадиган назарий
билимлар тавсифи.
7. Модул бирлиги бўйича бажариладиган ишлар ҳақида асосий
14
маълумотлар.
8. Модул бирлигини бажариш учун зарур бўлган ўқув жиҳоз, асбоб-
ускуна ва хом-ашёлар рўйхати.
9. Ўқув амалиёти машғулотининг технологик харитаси.
10. Модул бирлиги бўйича бажариладиган ишлар учун йўриқли
технологик харита.
11. Ўқувчиларнинг назарий билимларини текшириш учун намунавий тест
саволлари.
12. Ўқувчилар ўзлаштирган кўникмаларини аниқлаш учун баҳолаш
мезонлари.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тайёрлов йўналишлари бўйича ТТС
талабларини эътиборга олиб ўқув режа ва дастурлар мазмунини қамраб олган
ҳолда тузиладиган модулли ўқув-услубий қўлланма, юқоридаги бандлардан
иборат бўлади ҳамда ҳар бир банд қуйидагича мазмунни ўз ичига олади.
1. Модул тартиб рақами –
ўқув амалиёти дастури бўйича
бажариладиган вазифалар мазмуни асосида модул бирликларига ажратилади
ва ҳар бир модул бирликларининг тартиб рақами берилади.
2. Модул бирлигининг номи (мавзу)
– ўқув амалиёти машғулоти
жараёнида амалга оширилиши лозим бўлган амалий топшириқнинг номи.
3. Модул бирлигининг мақсади
–
ўқувчилар амалга ошириши лозим
бўлган фаолият турига йўналтирилган ўқув машғулотининг мақсади. Ўқув
машғуло-тининг мақсади аниқ қўйилиши ва унга эришиш мумкин бўлиши
керак.
4. Модул бирлигига ажратилган ўқув вақт миқдори
–
ҳар бир ўқув
амалиёти модулига тасдиқланган ўқув дастури бўйича ажратилган вақт
меъёри.
5. Модулни ўрганиш натижасида эгаллаши лозим бўлган амалий
кўникмалар тавсифи
– ўқув амалиёти машғулоти давомида ихтисослик
бўйича касб фаолият турини амалга ошириш учун ўқувчиларда шаклланиши
зарур бўлган кўникмалар рўйхати.
6. Модулни ўрганиш давомида шаклланадиган назарий билимлар
тавсифи
-
ўқув амалиёти машғулоти давомида ихтисослик бўйича касбий
фаолият турини амалга ошириш учун ўқувчилар эгаллаши зарур бўлган
кўникмалар қайси билимлар асосида шакллантирилишидан келиб чиққан
ҳолда билимлар рўйхати келтирилади.
7. Модул бирлиги бўйича бажариладиган
ишлар ҳақида
асосий
маълумотлар
– ўқув амалиёти машғулоти жараёнида амалга ошириладиган
касб фаолият турлари бўйича асосий назарий маълумотлар келтирилади.
8. Модул бирлигини бажариш учун зарур бўлган ўқув жиҳоз, асбоб-
ускуна ва хом-ашёлар рўйхати
– модулда келтирилган касб фаолият турини
амалга ошириш учун зарур бўлган жиҳоз ва ускуналар рўйхати ҳамда битта
ўқувчи учун кетадиган хом-ашё сарфи келтирилади.
9. Ўқув амалиёти машғулотининг технологик харитаси
– ўқув
амалиётини ўтказиш босқичлари, таълим берувчи ва таълим олувчининг
фаолият турла-ри, кириш, жорий, якуний йўриқлар ва уларга ажратилган
15
вақтлар тақсимоти келтирилган ҳолда машғулотнинг технологик харитаси
ишлаб чиқилади.
10. Модул бирлиги бўйича бажариладиган ишлар учун йўриқли
технологик харита
– ўқув амалиёти машғулоти давомида бажарилиши
лозим бўлган вазифаларни бажариш кетма-кетлигини ҳамда топшириқни
бажариш учун қўйиладиган талабларни ўзида акс эттирган харита. Йўриқли
технологик харита ҳар бир иш жойи учун алоҳида тайёрланади.
11. Ўқувчиларнинг назарий билимларини текшириш учун
намунавий тест саволлари
– ўқувчилар амалий ишга киришишдан олдин
уларнинг назарий билимлар даражасини аниқлаш мақсадида намунавий тест
саволлари келтирилади. Чунки назарий билимларни тўлиқ эгалламаган
ўқувчи амалий ишни хатосиз, сифатли бажара олмайди.
12. Ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган кўникмаларни аниқлаш
учун баҳолаш мезонлари
–
ўқувчилар ўзлаштирган амалий кўникмаларини
аниқлаш учун баҳолаш мезонлари ва уларга ажратилган баллар келтирилади.
Тадқиқот давомида юқорида келтирилган ўқув амалиёти машғулотининг
ўқув мақсадидан бошлаб, баҳолаш жараёнигача бўлган босқичларни ўз ичига
қамраб олган тизимли, ўзаро боғлиқ модулли ёндашув асосида “ТИЧ”,
“Пайвандлаш”, “Автотранспортни ишлатиш ва таъмирлаш” тайёрлов
йўналишларидан ўқув амалиётини модулли дастур асосида ташкил этиш ва
ўтказиш методикаси бўйича модулли ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб
чиқилди.
Диссертациянинг учинчи боби
“Касб-ҳунар коллежларида ўқув
амалиётидан модулли қўлланмаларни эксперт баҳолаш ва тажриба-
синовдан ўтказиш самарадорлиги”
деб номланиб, бунда ўқув амалиётини
модулли дастур асосида ташкил этиш методикаси асосида ишлаб чиқилган
модулли ўқув-услубий қўлланмаларнинг сифат даражаси экспертлар
томонидан
аниқланди,
таклифлар
инобатга
олинган
ҳолда
такомиллаштирилди, тажриба-синовдан ўтказилди ҳамда ўқув амалиётини
модулли қўлланмалар асосида ташкил этиш самарадорлиги аниқланди.
Биз ўз илмий тадқиқотимизда А.Х.Абдуллаев ва З.А.Дехкамбаевалар-
нинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тайёрлов йўналишлари бўйича
ТТСларини эксперт баҳолаш методикаси асосида ўқув амалиётидан модулли
ўқув-услубий қўлланмаларнинг мақсади ва моҳиятидан келиб чиқиб, анкета
сўровномаларини қайта ишлаб чиққан ҳолда амалга оширдик.
Ўқув амалиётидан модулли ўқув-услубий қўлланмаларни эксперт
баҳолаш ва тажриба-синов ишлари Тошкент Сергели политехника, Яккаса-
рой ва Бухоро енгил саноат КҲКларида мазкур КҲКлари учун кадрлар
тайёрлаб берадиган мутахассислар иштирокида ўтказилди.
“ТИЧ” тайёрлов йўналиши бўйича ўқув амалиётидан модулли ўқув-
услубий қўлланмаларни тажриба-синовдан ўтказишдан олдин Респуб-
ликамизда фаолият кўрсатаётган енгил саноат КҲКларида ишлаётган
14 нафар муҳандис-педагоглар ҳамда ишлаб чиқариш усталари иштирокида
Тошкент Сергели политехника, Яккасарой ва Бухоро енгил саноат
КҲКларида “Ўқув амалиётини модулли дастур асосида ташкил этиш ва
16
ўтказиш бўйича ўқув-услубий қўлланмаларни тажриба-синовдан ўтказиш”
мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда “ТИЧ” тайёрлов йўналиши бўйича
ўқув амалиётидан модулли дастур асосида ишлаб чиқилган ўқув-услубий
қўлланмаларнинг мазмун-моҳияти ҳамда ушбу қўлланмалар асосида ўқув
амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш методикаси ёритиб берилди. Тажриба-
синов натижаларини аниқлашда статистиканинг ўртача арифметик қиймат
усулини қўллаган ҳолда ҳар бир модул бирлигини ўқувчилар томонидан
ўзлаштириш натижаларининг ўртача қиймати аниқланди.
“ТИЧ” тайёрлов йўналиши бўйича ишлаб чиқилган ўқув амалиётидан
модулли ўқув-услубий қўлланмалар машғулот мақсадидан бошлаб,
ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолашгача бўлган жараённи ўз
ичига қамраб олганлиги туфайли тажриба-синов натижаларини баҳолаш
варақасида келтирилган мезонлар асосида ҳар бир модул бўйича алоҳида
қайд этиб борилди. Барча модуллар бўйича тажриба-синов натижалари
умумлаштирилиб, қуйидаги формула асосида ўқувчиларнинг ўртача якуний
ўзлаштириш натижаси аниқланди.
M
ўр
= D
ум
/N
Бу ерда M
ўр
- ўқувчиларнинг ўртача якуний ўзлаштириш натижаси;
D
ум
- ўқувчининг барча модуллар бўйича тўплаган умумий бали;
N – модуллар сони.
Ўқувчининг барча модуллар бўйича тўплаган умумий бали D
ум
ҳамма
модуллар бўйича тўпланган балларнинг йиғиндисидан иборат.
D
ум
= N
1
+ N
2
+ N
3
+ ........ + N
i
Бу ерда
N
i
- ўқувчининг i- модул бўйича тўплаган бали, i =1,
N
.
Ўқув амалиётидан модулли ўқув-услубий қўлланмаларни ўқув
жараёнига қўлланилиши бўйича тажриба-синов ишлари 2004-2007 ўқув
йилларида Тошкент Сергели политехника, Яккасарой ва Бухоро енгил саноат
КҲКларида ўтказилди. Тажриба-синов ишларининг дастлабки босқичида
қуйидаги ишлар амалга оширилди: “ТИЧ” тайёрлов йўналиши бўйича
назорат ва тажриба-синов гуруҳлари танланди; тажриба-синов ишлари
бўйича ўқув амалиётидан ишлаб чиқилган ва баҳоланган
модулли ўқув-
услубий қўлланмалар муҳандис-педагог ва ишлаб чиқариш усталарига
тарқатилди; танланган КҲК устахоналарининг моддий-техник жиҳозланиши
ва ўқув-услубий таъминотининг қандай даражада эканлиги ўрганилди.
Тадқиқотимизнинг тажриба-синов ишлари мақсади ва вазифалари
қуйидагича белгиланди: танланган тажриба-синов коллежларида ўқув
амалиётини модулли дастур асосида ўқитиш жараёнини ташкил этиш ва
йўлга қўйиш ҳамда амалга ошириш мазмунини ўрганиш; тажриба-синов
ишларида иштирок этаётган назорат ва тажриба-синов гуруҳларида ўқув
амалиётини модулли дастур асосида ўқитиш ва анъанавий ўқитишнинг услуб
ҳамда аниқ таълимнинг ўзига хос хусусиятларини ажратиб олиш, аниқ
таълим шароитларида ўқитишни ташкил этиш бўйича педагогик фаолиятни
йўлга қўйиш, турли тавсиялар, йўл-йўриқлар ишлаб чиқиш ва амалда жорий
этиш; модулли дастур асосида ўқитиш жараёнида амалий машғулотларни
17
ўтказишнинг фаол усулларини қўллаш; ўқувчиларнинг ўқув амалиётини
модулли дастур асосида ўрганиш бўйича муносабатларини таҳлил этиш.
Назорат гуруҳларида ўқитиш жараёни амалдаги анъанавий ўқув дастури
ва методикасига биноан амалга оширилган бўлса, тажриба-синов гуруҳлари-
да биз таклиф этган модулли дастур асосида ўқитиш методикаси ва фаол
таълим усулларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилди.
Ўқувчиларда
шаклланган
билим
ва
кўникмаларнинг
сифат
кўрсаткичлари-ни баҳолашда ҳар бир модул мақсадини ўлчаш имкониятини
берадиган мезонлар асосида амалга оширилди.
Ушбу тажриба-синов ишларида 14 нафар муҳандис-педагоглар, ишлаб
чиқариш усталари ва 132 нафар ўқувчилар иштирок этдилар. “ТИЧ” тайёрлов
йўналиши бўйича ўқув амалиётидан тажриба-синов ишларини олиб боришда
ишлаб чиқилган 125 та модул бирлиги бўйича амалий машғулотга киришдан
олдин ўқувчиларда шаклланган билим даражаларини аниқлаш учун ҳар бир
модул бирлигида келтирилган тестлар, эгалланган кўникмаларини баҳолашда
эса меҳнат операцияларини бажариш бўйича техник талаблар асосида ишлаб
чиқилган мезонлар келтирилган баҳолаш варақаси орқали амалга оширилди.
Назорат ва тажриба-синов гуруҳи ўқувчиларининг модул бирликлари
бўйича олган баҳолари яқинлилик қийматлари Пирсон корреляцион
коэффициенти орқали ҳисобланди.
Маълумки, эҳтимоллар назарияси ва статистикада корреляция коэффи-
циенти иккита тасодифий микдорни ўзгариш характерини ифодалайди. Одат-
да корреляция коэффициенти
r
билан белгиланди ва оралиғидаги қийматлар-
ни қабул қилади. Маълумки, иккита тасодифий миқдорнинг математик ўлчо-
вининг корреляцияси бўлиб корреляцион коэффициент хизмат қилади.
Пирсон корреляцион коэффициенти
r
қуйидаги формула билан
ҳисобланди:
Бу ерда x – назорат гуруҳи ўқувчиларининг модул бирликлари бўйича
олган баҳоларининг ўртача арифметик қиймати; y – тажриба-синов гуруҳи
ўқувчиларининг модул бирликлари бўйича олган баҳолари.
Бунинг учун назорат ва тажриба-синов гуруҳлари мос устунларини
корреляцион коэффициентларини солиштирамиз (1-жадвал).
1-жадвал
Тажриба-синов натижаларининг Пирсон корреляцион коэффициенти
Жадваллар
Қониқарли
баҳо
учун Пирсон
корреляция
коэффициенти
Қониқарсиз
баҳо учун
Пирсон
корреляция
коэффициенти
Яхши баҳо
учун Пирсон
корреляция
коэффициенти
Аъло баҳо
учун Пирсон
корреляция
коэффициенти
2
3
4
5
3.1
0,017876
0,086581
0,031189
-0,015360
3.2
0,073178
0,019213
-0,076300
-0,124610
3.3
-0,050760
0,097153
-0,197420
-0,156500
18
Жадвалда манфий корреляция биринчи ўзгарувчининг (назорат гуруҳи)
ўсиши иккинчи ўзгарувчига (тажриба-синов гуруҳи) нисбатан камайиши
билан боғланганлигини кўрсатади, мусбат корреляция эса биринчи ўзгарув-
чининг (назорат гуруҳи) ўсиши иккинчи ўзгарувчига (тажриба-синов гуруҳи)
нисбатан ўсиши билан боғланганлигини кўрсатади.
Диссертацияда келтирилган жадвал ва диаграммалардан кўриниб туриб-
дики, КҲКларида ўқув амалиётини модулли дастур асосида ташкил этиш ва
ўтказиш қуйидаги самарадорликка эришишга олиб келди: Ўқув амалиётини
модулли дастур асосида ташкил этиш ва ўтказишда Бухоро енгил саноат
КҲКнинг тажриба-синов гуруҳларида “аъло” баҳога ўзлаштириш даражаси
26% га, назорат гуруҳларига нисбатан 10% кўп, “яхши” баҳога ўзлаштириш
даражаси 42% га, назорат гуруҳларига нисбатан 13% кўп ўсган. “Қониқарли”
баҳо олганлар 28%, назорат гуруҳларига нисбатан 11% га камайган.
“Қониқарсиз” баҳо олганлар 4%, назорат гуруҳига нисбатан 12% га камайган.
Тошкент Яккасарой енгил саноат КҲКининг тажриба-синов гуруҳларида
“аъло” баҳога ўзлаштириш даражаси 22,15% га, назорат гуруҳларига
нисбатан 6,83% кўп, “яхши” баҳога ўзлаштириш даражаси 35,30% га, назорат
гуруҳларига нисбатан 4,87% кўп ўсган. “Қониқарли” баҳо олганлар 28,15%,
назорат гуруҳларига нисбатан 4,39% га камайган. “Қониқарсиз” баҳо
олганлар 14,23%, назорат гуруҳига нисбатан 3,3% га камайган.
Демак, тажриба-синов гуруҳларида «қониқарсиз» ва «қониқарли» баҳо
олганлар сони назорат гуруҳларига нисбатан камайган. Шунга ўхшаш
Тошкент Сергели политехника КҲКда ҳам қониқарли ва қониқарсиз баҳо
олганлар назорат гуруҳларига нисбатан камайган, «аъло» ва «яхши» баҳо
олганлар сони ортган.
Тажриба-синов ишлари якунидаги натижага кўра КҲКларида ўқув
амалиётини сифатли ташкил этиш бўйича тажриба-синов гуруҳларида ўзлаш-
тириш даражаси назорат гуруҳларига нисбатан юқори бўлди, яъни учта
“ТИЧ” тайёрлов йўналиши бўйича КҲКларини умумлашган ҳолда олиб
қараганда тажриба-синов гуруҳларида “аъло” баҳога ўзлаштириш даражаси
24,97% га, назорат гуруҳларига нисбатан 7,73% га кўп, “яхши” баҳога ўзлаш-
тириш даражаси 36,36% га, назорат гуруҳларига нисбатан 8,22% кўп ўсган.
“Қониқарли” баҳога ўзлаштириш даражаси 26,12%, назорат гуруҳларига нис-
батан 6,39% га камайган. “Қониқарсиз” баҳо олганлар 10,98%, назорат
гуруҳига нисбатан 6,61% га камайган, буни қуйидаги диаграммада кўриш
мумкин
(1-расм).
1-расм. Ўқув амалиётини модулли дастур асосида ташкил этиш
самарадорлиги
0%
10%
20%
30%
40%
1
2
3
4
5
Назорат гурухи
Тажриба синов гурухи
19
1-расмдан кўриниб турибдики, “ТИЧ” тайёрлов йўналиши бўйича ўқув
амалиёти машғулотлари модулли дастур асосида ишлаб чиқилган ўқув-
услубий қўлланмалар ёрдамида ташкил этилганда таълим сифати ва
самарадорлиги ортишига эришилади.
ХУЛОСА
“Касб-ҳунар коллежларида ўқув амалиётини ташкил этиш технологияси
(Тикувчилик ишлаб чиқариш тайёрлов йўналиши мисолида)” мавзусида
амалга оширилган тадқиқот натижасида қуйидаги
хулоса
ларга келинди:
1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида ўқув амалиётини ташкил
этиш ва ўтказишнинг назария ҳамда амалиётдаги ҳолати қуйидаги
жиҳатларга алоҳида эътибор қаратишни талаб этади: 1) тармоқ йўналишлари
бўйича ўқув амалиётларини ташкил этишга доир ўқув-методик мажмуа,
тавсиянома, қўлланмалар яратиш; 2) ўқув амалиётини модулли дастурлар
асосида ўтказиш; 3) ўқув амалиёти жараёнига замонавий ахборот ва
педагогик технологияларни кенг қўллаш; 4) ўқув амалиётини ташкил этиш ва
ўтказиш жараёнига яхлит бир бутун тизим сифатида қараш лозим.
2. Тадқиқот натижалари касб-ҳунар коллежларида ўқув амалиётини
ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги тамойилларга асосланиши лозимлигини
кўрсатди: 1) ривожлантирувчи ва тарбияловчилик тамойили; 2)
мустақилликни ва меҳнатсеварликни тарбиялаш; 3) меҳнат унумдорлигини
ошириш; 4) тушунарлилик тамойили; 5) илмийлик, изчиллик ва тизимлилик;
6) замонавий техника ва технология талаблари даражасижа таълимни ташкил
этиш; 7) назариянинг амалиёт билан боғлиқлиги тамойили; 8) амалий касбий
таълимни модуллаштириш; 9) таълим жараёнини компьютерлаштириш;
10) иқтисодий мақсадга мувофиқлик тамойили.
3. Мавжуд ўқув дастурларини чуқур таҳлил қилиш асосида тадқиқот
ишида ўқув амалиётидан модулли ўқув дастури ишлаб чиқилди. Мазкур
модулли ўқув дастури қуйидаги таркибий қисмларни ўз ичига қамраб олди:
модул мақсади, модулни ўрганиш натижасида эгаллаши лозим бўлган амалий
кўникмаларнинг тавсифи, модулни ўрганиш давомида шаклланадиган
назарий билимлар тавсифи, модулга ажратилган вақт, ўқув вақтининг
мавзулар бўйича тақсимоти, бажариладиган ишлар мазмуни, меҳнат
операцияларини бажариш учун зарур бўлган ўқув жиҳоз, асбоб-ускуна ва
хом-ашёлар рўйхати, ўқувчиларнинг назарий билимларини текшириш учун
намунавий
тест
саволлари, ўқувчилар
томонидан
ўзлаштирилган
кўникмаларни аниқлаш учун баҳолаш мезонлари ва фойдаланиладиган
адабиётлар рўйхати.
4. Ўқув мақсадидан бошлаб баҳолаш жараёнигача бўлган босқичларни,
ўз ичига қамраб олган тизимли, модулли ёндашув асосида ўқув амалиётини
ташкил этиш ва ўтказишга доир модулли ўқув-услубий қўлланмалар
қуйидаги тартиб асосида ишлаб чиқилди: 1) модул бирлигининг тартиб
рақами; 2) модул бирлигининг номи; 3) модул бирлигининг мақсади;
4) модул бирлигига ажратилган ўқув вақтининг миқдори; 5) модул
20
бирлигини ўрганиш натижасида эгаллаши лозим бўлган амалий
кўникмаларнинг тавсифи; 6) модул бирлигини ўрганиш давомида
шаклланадиган назарий билимлар тавсифи; 7) модул бирлиги бўйича
бажариладиган ишлар ҳақида асосий маълумотлар; 8) модул бирлигини
бажариш учун зарур бўлган ўқув жиҳоз, асбоб-ускуна ва хом-ашёлар
рўйхати; 9) ўқув амалиёти машғулотининг технологик харитаси; 10) модул
бирлиги бўйича бажариладиган ишлар учун йўриқли технологик харита;
11) ўқувчиларнинг назарий билимларини текшириш учун намунавий тест
саволлари; 12) ўқувчилар ўзлаштирган кўникмаларини аниқлаш учун
баҳолаш мезонлари.
5. Тажриба ва назорат коллежларидаги ўқув амалиёти натижалари
модулли ўқув-услубий қўлланмаларнинг мазкур жараён самарадорлигини
тўлиқ таъминлашини кўрсатди. Мазкур ҳолат тадқиқот жараёнида ишлаб
чиқилган модулли ўқув-услубий қўлланмаларни республикамиздаги барча
касб-ҳунар коллежлари ўқув амалиёти жараёнига татбиқ этиш ҳақида хулоса
чиқаришга имкон берди.
Тадқиқот
натижаларига асосланган ҳолда, КҲКлари амалиёт
ўқитувчилари, методистлар учун қуйидаги
методик тавсиялар
ишлаб
чиқилди:
1) КҲКларида ўқув амалиётини ташкил этиш ва ўтказишга доир
тавсияларни модулли таълим тамойилларига асосланган ҳолда ишлаб чиқиш;
2) КҲКларининг “ТИЧ” тайёрлов йўналишидан ўқув амалиётини
модулли дастур асосида ташкил этиш;
3) КҲКларида ўқув амалиётини ташкил этиш ва ўтказишга доир методик
йўриқномаларни ишлаб чиқишда модулли ўқув-услубий қўлланмаларга
асосланиш;
4) КҲКларида ўқув амалиётини ташкил этиш ва ўтказишда модулли
таълим технологиясидан самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1.
Аҳмедова М.Т. Ўқув амалиётидан модулли ўқув қўлланмалар // Халқ
таълими. – Тошкент, 2003. – №6. – Б. 155-159.
2.
Аҳмедова М.Т. Технологик харита – ўқув амалиёти сифатини
таъминловчи омил // Касб-ҳунар таълими. – Тошкент, 2004. – №2. – Б. 14-15.
3.
Аҳмедова М.Т., Мусурмонова О.М., Абдуллаев А.Х. Ўқув ишлаб
чиқариш таълими. Ўқув-услубий қўлланма. – Тошкент: А.Қодирий номидаги
халқ меъроси нашриёти. – 2004. – 144 б.
4.
Аҳмедова М.Т. “Тикувчилик ишлаб чиқариш” тайёрлов йўналиши
бўйича ўқув амалиётидан модулли ўқув қўлланма. – Тошкент: ЎМКҲТМ,
2004. – 91 б.
5.
Аҳмедова М.Т. “Ўқув амалиётида комплекс ишларни ташкил этиш ва
ўтказиш” // ЎМКҲТТга педагогик ва ахборот технологияларини татбиқ этиш
муаммолари Республика илмий-амалий конференцияси материаллари –
Тошкент, 2004. – Б.194.
6.
Аҳмедова М.Т. “Ўқув амалиётида меҳнат йўл-йўриқларини кўрсатиш
21
ва уни ўтказиш” // ЎМКҲТТга педагогик ва ахборот технологияларини
татбиқ этиш муаммолари. Республика илмий-амалий конференцияси
материаллари (Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда). – Тошкент, 2004. –
Б. 195.
7.
Аҳмедова М.Т. “Касб-ҳунар коллежларида амалий касбий таълимни
модуллаштириш тамойили”//ЎМКҲТ учун педагог ходимлар тайёрлаш ва
малака ошириш тизимининг долзарб масалалари: Республика илмий-амалий
конференцияси материаллари. – Тошкент, 2004. – Б 28.
8.
Аҳмедова М.Т. “Ўқув амалиёти касб маҳоратини оширишнинг асосий
омилидир”//А.Навоий номидаги Самарқанд давлат университети ҳамда
вилоят ҳокимлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси билан
ҳамкорликда “Олий ва ўрта махсус таълимда сифат ва самарадорликни
ошириш
муаммолари”
Республика
илмий-амалий
конференцияси
материаллари. – Самарқанд, 2004. – Б. 38-39.
9.
Аҳмедова М.Т. Ўқув устахонасининг жиҳозланиши ва ўқув амалиёти
жараёни // Таълим технологиялари. – Тошкент, 2005. – №1. – Б. 27-28
10.
Аҳмедова М.Т. Тикувчилик ишлаб чиқариш тайёрлов йўналиши
бўйича узвийликни таъминлаш // Мактаб ва ҳаёт. – Тошкент, 2006. - №1. –
Б. 5-7.
11.
Аҳмедова
М.Т.
Касб-ҳунар
коллежларида
ўқув
амалиёти
жараёнининг сифатини таъминлашга қўйиладиган талаблар // Ўрта махсус,
касб-ҳунар таълими тизими учун педагог кадрларни тайёрлаш, қайта
тайёрлаш ва мала-касини ошириш сифатини таъминлашнинг илмий-услубий
асослари: Рес-публика илмий-амалий конференцияси материаллари. –
Тошкент, 2006. – Б. 35-36.
12.
Аҳмедова М.Т. Ўқув амалиётидан модулли қўлланмаларни тажриба-
синовдан ўтказиш методикаси // Педагог кадрлар малакасини ошириш ва
қайта тайёрлаш жараёнида педагогик ва ахборот-коммуникацион техноло-
гияларни қўллаш муаммолари. Республика илмий-амалий конференцияси
материаллари. – Тошкент, 2007. – Б. 5-7.
13.
Аҳмедова М.Т., Абдуллаев А.Х. Ўқув амалиётини ташкил этишнинг
замонавий усули // Касб-ҳунар таълими. – Тошкент, 2009. – № 2. – Б. 24.
14.
Аҳмедова М.Т. Малакали кичик мутахассисларни тайёрлашда ўқув
амалиётини самарали ташкил этиш ва ўтказиш йўллари // Мактаб ва ҳаёт. –
Тошкент, 2010. – №7-8. – Б. 8-10.
15.
Аҳмедова М.Т. Некоторые факторы качественной организации
образовательной системы в подготовке специалистов // Молодой учёный. –
Чита, 2010. – №6. – С. 310-311.
16.
Аҳмедова М.Т. “Касб-ҳунар коллежларида кичик мутахассисларни
тайёрлашдаги муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари”. Узбекский
научно-исследовательский институт педагогических наук имени Т.Н.Кары-
Ниязи. Сборник научно-методических статей. Часть 16. – Тошкент, 2010. –
Б. 65-71.
17.
Аҳмедова М.Т. “Таълим сифатини бошқаришнинг фалсафий
масалалари”// Фалсафа ва ҳуқуқ. – Тошкент, 2011. – №1. – Б 110-111.
22
Педагогика фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Аҳмедова
Мукаррам Турсуналиевнанинг 13.00.08 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва
методикаси ихтисослиги бўйича
“Касб-ҳунар коллежларида ўқув
амалиётини ташкил этиш технологияси (Тикувчилик ишлаб чиқариш
тайёрлов йўналиши мисолида)”
мавзусидаги диссертациясининг
Р Е З Ю М Е С И
Таянч сўзлар
: КҲКларида ўқув амалиётини ташкил этиш назарияси ва
амалиёти, касбий лаёқат, касбий малака, ўқув амалиёти жараёни, ўқув
амалиётини ташкил этиш тамойиллари, методика, тажриба-синов, модул,
модулли дастур, модулли ўқитиш технологияси.
Тадқиқот объектлари
: КҲКларида “Тикувчилик ишлаб чиқариш”
(кейинги ўринда “ТИЧ”)тайёрлов йўналиши бўйича ўқув амалиёти жараёни.
Ишнинг мақсади
: КҲКларида ўқув амалиётини модулли дастур
асосида ташкил этиш технологиясини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ
этиш.
Тадқиқот методлари
: психологик, методик ва илмий-педагогик
манбаларни назарий таҳлил этиш, анкета сўровномалари ўтказиш, кузатиш,
суҳбат, тажриба-синов ишлари, эксперт баҳолаш, тадқиқот натижаларини
умумлаштириш ва математик-статистика услубларини қўллаш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги
: касб-ҳунар коллежларида
“ТИЧ” тайёрлов йўналиши бўйича ўқув амалиётини ташкил этиш ва
ўтказишнинг
илмий-услубий
асослари
ўрганилди;
касб-ҳунар
коллежларининг “ТИЧ” тайёрлов йўналишидан ўқув амалиёти бўйича
модулли дастур ишлаб чиқилди; касб-ҳунар коллежларида “ТИЧ” тайёрлов
йўналиши бўйича ўқув амалиётини модулли дастур асосида ташкил этиш ва
ўтказиш методикаси ишлаб чиқилди; “ТИЧ” тайёрлов йўналишидан касб-
ҳунар коллежларида ўқув амалиётини модулли дастур асосида ташкил этиш
ва ўтказиш методикаси бўйича ўқув-услубий қўлланмалар яратиш
технологиясига асосан модулли қўлланмалар ишлаб чиқилди, амалиётга
татбиқ этилди, тажриба-синов ишла-ри ўтказилди ва натижаларига
асосланиб, илмий-методик хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Амалий аҳамияти:
КҲКларининг “ТИЧ” тайёрлов йўналишидан кичик
мутахассислар тайёрлашда ўқув амалиёти бўйича ишлаб чиқилган модулли
дастур ва уни амалиётга татбиқ этиш методикаси ҳамда модулли ўқув-
услубий қўлланмаларидан КҲКларида ўқув амалиётини ташкил этиш ва
ўтказиш жараёнида кенг фойдаланилади.
Бошқа
йўналишларга ҳам модулли
дастур асосида ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқишда фойдаланиш
мумкин.
Татбиқ
этиш
даражаси
ва
иқтисодий
самарадорлиги:
диссертациянинг асосий ғоялари, олинган амалий натижалар илмий-услубий
мақолаларда ёритилган ва илмий амалий анжуманларда эълон қилинган ва
ўқув жараёнига татбиқ этилган. Таклиф этилаётган тавсиялар КҲКларида
ўқув амалиётини сифатли ташкил этиш самарадорлигини оширишга хизмат
қилади.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:
касб-ҳунар коллежлари.
23
Р Е З Ю М Е
диссертации Ахмедовой Мукаррам Турсуналиевны
на тему: «
Технология
организации учебной практики в профессиональных колледжах (на
примере подготовки по направлению Швейное производство)»
на
соискание учёной степени кандидата педагогических наук по специальности
13.00.08 – Теория и методика профессионального образования.
Ключевые слова
: теория и практика организации учебной практики в
профессиональных колледжах, профессиональная компетенность, процесс
учебной практики, принципы организации учебной практики, методика,
учебный процесс, содержание образования, эксперимент, модуль, модульные
программы, технология модульного обучения.
Объекты исследования
: процесс учебной практики по направлению
«Швейное производство» в профессиональных колледжах.
Цель работы
: разработка технологии организации учебной практики в
профессиональных колледжах на основе модульной программы и её
внедрение в образовательный процесс.
Методы исследования
: теоретический анализ психологических,
методических,
научно-педагогических
источников,
анкетирование,
наблюдение, собеседование, педагогический эксперимент, экспертная
оценка, обобщение результатов исследования и применение методов
математической статистики.
Полученные результаты и их новизна
: созданы научно-методические
основы организации и проведения учебной практики по направлению
«Швейное производство»; разработана модульная программа по учебной
практике по направлению «Швейное производство»; разработана методика
организации и проведения учебной практики в профессиональных колледжах
на основе модульной программы; созданы модульные учебно-методические
пособия по направлению «Швейное производство» на основе методики
организации учебной практики на основе модульной программы в
профессиональных колледжах и применены в учебном процессе.
Практическая значимость
: разработанные модульная программа по
учебной практике и методика применения её в практику, а также учебно-
методические пособия по направлению «Швейное производство» широко
используются в процессе организации и проведения учебной практики в
профессиональных колледжах.
Степень внедрения и экономическая эффективность
: основные идеи
диссертации, полученные практические результаты освещены в научно-
методических статьях, опубликованы в трудах научно-практических конфе-
ренций и внедрены в учебный процесс. Предложенные рекомендации повы-
сили эффективность качественной организации учебной практики в
профессиональных колледжах.
Область применения
: профессиональные колледжи.
24
R E S U M E
Thesis of Akhmedova Mukarram Tursunalievna on the scientific degree
competition of the doctor of philosophy in pedagogics on specialty 13.00.08 –
Theory and methods of vocational education, subject:
“Technology of organizing
of study practice in vocational colleges
(on examples of the preparing
direction of Clothing industry)”
Key words:
theory and practice of organizing study practice in professional
colleges, professional ability, professional skill, the process of study practice,
principles of organizing study practice, methodic, education process, contents of
education, experiment, module, module curriculum, module teaching.
Subject of research:
the process of study practice on “Clothing industry” in
professional colleges.
Purpose of work:
work out and implement into practice technology of
organizing study practice on the basis of module curriculum in professional
colleges.
Methods of research:
pedagogical, psychological, methodical, scientific-
research and theoretical analysis of scientific-technical resources, conducting
questionnaire, observation, interview, experiment, expert’s assessment, results’
generalization
and
usage
of
mathematic
statistic
methods.
The results obtained and their novelty:
scientific-practical bases of
organizing of study practice on “Clothing industry” in professional colleges were
worked out and scientifically grounded; the module curriculum on study practice
on “Clothing industry” in professional colleges were worked out; the methodic of
organizing of study practice on “Clothing industry” in professional colleges on the
basis of module study appliances were worked out; the module teaching and
methodical manuals on “Clothing industry” were created on the basis of of
methodic of organizing study practice by module curriculum in professional
colleges and emplemented in teaching process.
Practical value:
worked out standards of documents, teaching and
methodical manuals on organizing of study practice on “Clothing industry”and the
methodic of organizing of study practice on the basis of module curriculum are
widely used in the process of organizing study practice in professional colleges.
Degree of embed and economic effectivity:
the main ideas of thesis,
achieved practical results have been revealed in scientific articles and scientific
conferences and were implemented in study process. Recommendations served to
improve the efficiency of study practice in professional colleges.
Field of application:
vocational colleges.
