Жалолиддин Румий тасаввуфий таълимотида инсон маънавий камолоти масаласи

Annotasiya

Тадқиқот объектлари: Жалолиддин Румий асарларида баён қилинган тасаввуфий-ирфоний ва маънавий ғоялар ҳамда мутасаввиф маънавий мероси ҳақидаги маълумотларни фалсафий тахлил қилиш.
Тадқиқотнинг мақсади: Жалолиддин Румийнинг “Маснавийи маънавий” ва “Ичингдаги ичингдадур” асарларини фалсафий тахлил қилиш асосида мутасаввиф дунёқарашидаги инсон маънавий камолоти ҳақидаги ғояларнинг ижтимоий-маънавий ва ахлоқий-тарбиявий аҳамиятини ёритиш ҳамда уларнинг юксак ахлоқий таълимотлар ривожидаги ўрнини кўрсатиш.
Тадиқот методлари: тизимли ёндошув, тарихийлик ва ворисийлик, анализ ва синтез, илмий холислик, тақкослаш ва умумлаштириш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилнги: Жалолиддин Румий дунёқарашидаги инсон маънавий камолоти масалалари, унинг рухий борлик ва илоҳий ишк ҳақидаги карашлари фалсафий тахдил қилинди; тана ва руҳ муносабати диалектикаси ёритилди; мутасаввиф карашларидаги мухим маънавий-ахдокий масалалардан бўлмиш бағрикенглик, диний бағрикенглик ғояларининг аҳамияти тадқиқ қилинди; Мусулмон Шарқи олимларининг Румий ижодига бўлган соф тасаввуфий ёндошувлари, Ғарб олимларининг ёндошувларидаги тажриба ва ютуклари кўриб чиқилди ва қиёсий тахлил қилинди; Румий меросининг бугунги ёш авлодни комил инсон руҳида тарбиялашдаги долзарб аҳамияти таъкидланиб, таълим сохасида тасаввуф, хусусан Румий тасаввуфий меросининг назарий асосларидан ва амалий тавсияларидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги асослаб берилди.
Амалий аҳамияти шундаки, диссертацияда келтирилган маълумотлардан, илмий хулосалардан, илмий-услубий тамойиллардан олий ўкув юртларида “Фалсафа тарихи”, “Тасаввуф фалсафаси”, “Ахлоқшунослик”, “Маънавият асослари ” каби фанларни ўқитишда, ушбу фанлар бўйича дарсликлар ва ўкув қўлланмалари яратишда фойдаланиш мумкин. Шунингдек, турли маънавий-тарбиявий тадбирларда фойдаланиш мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот материаллари, назарий ва амалий натижаларидан олий ўқув юртларида фалсафа тарихи, ахдоқ тарихи, маънавият масалалари бўйича ўқиладиган курсларда фойдаланиш мумкин.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: илмий текшириш, илмий педагогик, маънавият ва таълим-тарбияни мукаммаллаштириш билан боғлиқ соҳалар.

Manba turi: Tezislar
Yildan beri qamrab olingan yillar 1992
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
CC BY f
1-29
18

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Зайнобидинова, Н. (2023). Жалолиддин Румий тасаввуфий таълимотида инсон маънавий камолоти масаласи . Avtoreferat Katalogi, 1(1), 1–29. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/36541
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Тадқиқот объектлари: Жалолиддин Румий асарларида баён қилинган тасаввуфий-ирфоний ва маънавий ғоялар ҳамда мутасаввиф маънавий мероси ҳақидаги маълумотларни фалсафий тахлил қилиш.
Тадқиқотнинг мақсади: Жалолиддин Румийнинг “Маснавийи маънавий” ва “Ичингдаги ичингдадур” асарларини фалсафий тахлил қилиш асосида мутасаввиф дунёқарашидаги инсон маънавий камолоти ҳақидаги ғояларнинг ижтимоий-маънавий ва ахлоқий-тарбиявий аҳамиятини ёритиш ҳамда уларнинг юксак ахлоқий таълимотлар ривожидаги ўрнини кўрсатиш.
Тадиқот методлари: тизимли ёндошув, тарихийлик ва ворисийлик, анализ ва синтез, илмий холислик, тақкослаш ва умумлаштириш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилнги: Жалолиддин Румий дунёқарашидаги инсон маънавий камолоти масалалари, унинг рухий борлик ва илоҳий ишк ҳақидаги карашлари фалсафий тахдил қилинди; тана ва руҳ муносабати диалектикаси ёритилди; мутасаввиф карашларидаги мухим маънавий-ахдокий масалалардан бўлмиш бағрикенглик, диний бағрикенглик ғояларининг аҳамияти тадқиқ қилинди; Мусулмон Шарқи олимларининг Румий ижодига бўлган соф тасаввуфий ёндошувлари, Ғарб олимларининг ёндошувларидаги тажриба ва ютуклари кўриб чиқилди ва қиёсий тахлил қилинди; Румий меросининг бугунги ёш авлодни комил инсон руҳида тарбиялашдаги долзарб аҳамияти таъкидланиб, таълим сохасида тасаввуф, хусусан Румий тасаввуфий меросининг назарий асосларидан ва амалий тавсияларидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги асослаб берилди.
Амалий аҳамияти шундаки, диссертацияда келтирилган маълумотлардан, илмий хулосалардан, илмий-услубий тамойиллардан олий ўкув юртларида “Фалсафа тарихи”, “Тасаввуф фалсафаси”, “Ахлоқшунослик”, “Маънавият асослари ” каби фанларни ўқитишда, ушбу фанлар бўйича дарсликлар ва ўкув қўлланмалари яратишда фойдаланиш мумкин. Шунингдек, турли маънавий-тарбиявий тадбирларда фойдаланиш мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот материаллари, назарий ва амалий натижаларидан олий ўқув юртларида фалсафа тарихи, ахдоқ тарихи, маънавият масалалари бўйича ўқиладиган курсларда фойдаланиш мумкин.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: илмий текшириш, илмий педагогик, маънавият ва таълим-тарбияни мукаммаллаштириш билан боғлиқ соҳалар.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

ЎзР ФА И. МЎМИНОВ НОМИДАГИ ФАЛСАФА ВА ҲУҚУҚ

ИНСТИТУТИ

Қўлёзма ҳуқуқида

УДК: 1 (09) Румий

ЗАЙНОБИДИНОВА НАИМА ИНОМИДИНОВНА


ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ ТАСАВВУФИЙ ТАЪЛИМОТИДА

ИНСОН МАЪНАВИЙ КАМОЛОТИ МАСАЛАСИ



09.00.03 – “Фалсафа тарихи”



Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация


А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И















Тошкент-2011


background image

2

Диссертация

Мирзо

Улуғбек

номидаги

Ўзбекистон

Миллий

университети «Фалсафа тарихи ва мантиқ» кафедрасида бажарилган.

Илмий раҳбарлар:

ф.ф.н., доц.


ф.ф.н., доц. М.О.Усмонов

Расмий оппонентлар: фалсафа фанлари доктори,
профессор Жакбаров М.

фалсафа фанлари номзоди,
доцент Насриддинов А.Н.



Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси




Диссертация ҳимояси 2011 йил _______ ойининг «____» куни

соат___да Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси И.Мўминов номидаги
Фалсафа ва ҳуқуқ институти ҳузуридаги фалсафа фанлари доктори (номзоди)
илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д.067.02.01
рақамли Бирлашган ихтисослашган кенгаш йиғилишида ўтказилади.


Манзил: Тошкент шаҳри, 100095, Талабалар шаҳарчаси, Форобий

кўчаси, 16 уй.

Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети кутубхонасида танишиш мумкин.


Автореферат 2011 йил __________ “___” да тарқатилди.









С.А.Йўлдошев


background image

3

Бирлашган Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби фалсафа фанлари доктори,
профессор

Д.Т.Норқулов


background image

4

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Тадқиқотнинг долзарблиги.

Инсоният пайдо бўлибдики, маънавий

баркамоллик масаласи ҳар бир давр учун бирдек муҳим бўлиб келган. Бугун
биз шиддат билан тараққий этаётган, маънавий эврилишлар даврида
яшаяпмиз. Шубҳасиз ахборот буҳронлари туфайли бизнинг асримизда
маънавият масаласи, қолаверса ёш авлодни маънавий жиҳатдан юксак тарбия
топиши янада долзарб аҳамият касб этади. “Бу эса, - деб таъкидлайди
Президентимиз И. А. Каримов, - нафақат бугунги, айни пайтда эртанги
авлодларимизнинг ҳам маънавий бойлигига айланиб, халқимизга ҳеч нарса
билан ўлчаб бўлмайдиган руҳий куч-қувват ва мадад бериши муқаррар”

1

.

Сир эмаски, мустақилликка эришганимиздан кейин жаҳон цивилизациясига
муносиб ҳисса қўшган буюк алломаларимизнинг маънавий меросига катта
эътибор берила бошланди. Ўрта аср мусулмон Шарқининг муаззам
сиймоларидан бири Жалолиддин Румий ҳам ана шундай зотлардан
ҳисобланади. Мавлоно Румий қолдирган маънавий мерос асрларга татигулик
аҳамиятга моликдир. Зеро, у “дунёнинг улуғ донишмандларидан бири,
беназир шоир ва бетакрор бир мутафаккирдир.

Уни гоҳ Кант, гоҳ Спиноза,

гоҳ Хегел каби файласуфлар билан қиёслайдилар. У муаззам Шарқ
тафаккурининг мўъжизали бир ҳайкалидирки, унда тасаввуф тараққиёти ҳам,
илму ҳикмат ва фалсафа ҳам, шеърият ва маънавият ҳам бирлашиб олий
кўринишда намоён бўлади”

2

. Жалолиддин Румий маънавий мероси,

тасаввуфий-ирфоний қарашлари бир неча асрлар оша кишиларни соғлом
эътиқод, юксак маънавият, ирфоний тафаккур, маърифат ва маданиятга
чорлаган ва ҳозирги давримиз учун ҳам бу борада улкан аҳамиятга эга
бўлиши

шубҳасиздир.

Жалолиддин

Румийнинг

фалсафий-маърифий

қарашларини миллий истиқлол ғоясининг асосини ташкил қилган комил
инсонни тарбиялашдаги беқиёс аҳамияти сифатида эътироф этар эканмиз,
уларни ҳар томонлама ва тизимли тарзда тадқиқ этиш республикамиз
фалсафа тарихи фанининг долзарб муаммоларидан биридир.

Жалолиддин Румийнинг тасаввуфий таълимотида инсон маънавий

камолоти масаласи миллий истиқлол ғоясини янада мустаҳкамлаш ва
ривожлантиришда муҳим тарихий-ғоявий манбалардан бири бўлишини
назарда тутган ҳолда чуқур ўрганиш ва уни халқимиз, хусусан ёш авлод
онгига сингдириш муҳим ғоявий ва тарбиявий аҳамиятга эга эканлигини
ҳисобга олсак, танланган мавзунинг долзарблиги қуйидагилар билан
белгиланади:

Биринчидан,

Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганидек; “Биз

комил инсон тарбиясини давлат сиёсатининг устивор соҳаси деб эълон
қилганмиз. Комил инсон деганда биз, аввало, онги юксак, мустақил фикрлай
оладиган, хулқ-атвори билан ўзгаларга ибрат бўладиган билимли,

1

Каримов И. А. Юксак маънавият-енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – 50 б.

2

Муҳаммад Истеъломий. Илоҳий ишқ куйчиси // Форс тилидан Муҳаммад Жаъфар таржимаси. – Теҳрон,

2001. – 3 б.


background image

5

маърифатли кишиларни тушунамиз”

1

. Шунинг учун ҳам Жалолиддин Румий

каби алломаларнинг маънавий меросини ҳар томонлама тадқиқ этиш ва
улардан амалиётда фойдаланиш зарурдир.

Иккинчидан,

Президент И.А. Каримов 2005 йилнинг 28 декабрида

“Ёшлик” талабалар шаҳарчасидаги учрашувда фалсафа фанига алоҳида
эътиборини жалб этиб, уни давр талаблари асосида тадқиқ этиш масаласини
қўйган эди. Бу эса ўз навбатида бизга фалсафа тарихида ҳозирга қадар тўлиқ
тадқиқ этилмаган соҳалардан бири тасаввуф фалсафаси, шу жумладан Румий
фалсафий-ирфоний қарашларини таҳлил қилиш масъулиятини юклайди.

Учинчидан,

шўролар даврида фалсафа тарихига, хусусан Ўрта аср

мусулмон Шарқи фалсафаси тарихига марксистик методологиянинг
синфийлик тамойили асосида ёндошилиб, унинг умумбашарий жиҳати
эътибордан мутлақо четда қолдирилди. Шунинг учун Румий фалсафий-
ирфоний қарашларининг умуминсоний аҳамиятини илмий холислик нуқтаи
назаридан ўрганиш давр талабидир.

Тўртинчидан,

Румий фалсафий-ирфоний қарашларидаги инсон

маънавий камолоти омилларининг фалсафий моҳиятини таҳлил этиш билан
бирга, унинг қарашларидаги диний бағрикенглик ғояларининг туб моҳиятини
очиб бериш орқали ҳозирги даврдаги диний мутаассиблик, экстремизм,
сиёсий зўравонликни рад этиб, толерантлик, плюралистик кайфиятдаги тинч-
осойишта яшашнинг тобора муҳимлигини кўрсатади.

Бешинчидан,

Румий таълимотида инсон маънавий камолотининг

миллий истиқлол ғояси тамойиллари асосида чуқур илмий ёритилиши
ҳозирги даврда халқимиз маънавиятини яна ҳам юксалтиришда муҳим
тарихий-ғоявий илдизлардан бири бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Олтинчидан

, Румий маънавий мероси, хусусан унинг инсон маънавий

камолоти масаласидаги қарашларининг илмий-фалсафий таҳлил қилиниши
республикамиз тасаввуфшунослигининг янги бир саҳифаси бўлиб хизмат
қилади.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Жалолиддин Румийнинг бой

фалсафий-маънавий мероси, жаҳон фалсафаси ва маданиятига қўшган
ҳиссаси етти аср бўлибдики, Шарқ ва Ғарбни бирдек қизиқтириб келмоқда.
Биргина унинг “Маснавийи маънавий” асари ўрта асрлар Шарқидаги
университетларда ўқитилиб, бу асарни мукаммал шарҳлаш лаёқатига эга
бўлган илм аҳлига “маснавийхон” унвони берилиши фикримизнинг
тасдиғидир.

Румий ижодий ва маънавий меросини Ғарбий Европада илмий тадқиқ

қилиш XVIII асрнинг охирларидан яъни Европа шарқшунослиги илмий
асосга қўйила бошлангандан кейин вужудга келиб, бу борада қатор
тадқиқотлар яратилди.

Олмониялик шарқшунос Анна Мария Шиммелнинг

2

Жалолиддин

Румий ижодини хусусан “Маснавий”сини тадқиқ этиб ёзган асарида

1

Каримов И. А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. 7-жилд. – Тошкент: Ўзбекистон, 1999. 134-

135 б.

2

Қаранг: Annamarie Schimmel. The Triumphal Sun, Persian Studies Sepies. – London: 1978. –382. P.


background image

6

кўрсатилишича, Ғарбий Европа XVIII аср охиридан бошлаб шарқшунослик
илми намоёндалари орқали Румийни таний бошлади. Унда Ж. де Валленбург,
Ж. фон Хаммер, Фредриш Рукерт, Жеймс Редхоуз, Рейнольд Никольсон ва А.
Ж. Орбери каби олимлар бунга мисол қилиб кўрсатилади. Умуман олганда,
Ғарб оламида Жалолиддин Румий ижодига бағишланган жуда кўплаб
тадқиқотлар мавжуд, аммо уларда асосан шарқшунослик, адабиётшунослик
ва қисман тасаввуфшунослик борасида илмий изланишлар мавжуд бўлиб,
мутасаввиф қарашларининг фалсафий таҳлили эътибордан четда қолган.

Румий илмий ва ижодий меросини тадқиқ қилишда Шарқ

мамлакатлари – Эрон, Туркия, Покистон ва Ҳиндистонда ҳам қатор илмий
ишлар амалга оширилган. Хусусан Эронда Румий ижодини диний ва
фалсафий ғоялар билан уйғун ҳолда тадқиқ этган олимлар қаторига
Б.Фурузонфара, Ч. Хумои, М. Чаъфари, Муҳаммад Истеъломийларни

1

киритиш мумкин. Мазкур олимларнинг қарашларида Мавлоно Жалолиддин
Румий ижоди “ваҳдати вужуд” концепцияси асосида тадқиқ этилганлиги
эътиборга моликдир. Шунингдек, бу тадқиқотларда Мавлоно Жалолиддин
Румий ижоди, исломгача бўлган даврдаги турли диний – фалсафий ғоялар
билан қиёсий равишда таҳлил этилган.

Айниқса

Муҳаммад

Истеъломийнинг

“Илоҳий

ишқ

куйчиси”

(“Маснавий”га муқаддима) китоби чуқур илмий мулоҳазалар, қиёсий таҳлил,
далил-исботларга изчил асосланганлиги билан Румий илмий таржимаи
ҳолини яратишда алоҳида ажралиб туради. Н. Комиловнинг таъкидлашича,
“... ушбу тадқиқотни Жалолиддин Румийнинг таржимаи холи пухта ёзилган
асар дейиш мумкин. Айни вақтда Муҳаммад Истеъломий Румий асарлари
ҳақида ўз қарашларини баён этади, янги ва муҳим фикрларни билдиради”

2

.

Жалолиддин

Румий

илмий

ва

маънавий

меросининг

турли

жиҳатларини тадқиқ қилишда кейинги йилларда Туркияда ҳам қатор
тадқиқотлар амалга оширилди

3

.

Шўролар давридаги марксистик методологиянинг Шарқ халқлари

ижтимоий-фалсафий тафаккури, хусусан тасаввуфга нисбатан бўлган
нохолис, ғайриилмий тамойиллари ушбу таълимотнинг ҳамма намоёндалари,
шу жумладан Жалолиддин Румий илмий ва маънавий мероси ҳақида бирон-
бир илмий тадқиқот яратилишига, ижобий фикр-мулоҳазаларни изҳор этишга
имкон бермаган эди. Аммо шунга қарамасдан Румий илмий меросининг
маълум илмий ва маънавий аҳамиятга эга жиҳатларини ёритувчи

1

Қаранг: Фурузонфар Б. Аходиси “Маснави”. – Тегеран: 1344 х.; Яна: Муқаддима // Мухаққиқ Бурхонуддин.

Маориф.-Тегеран: без года изд.; Хумои Ч. Газалиёти девони Шамс // Газалиёти Шамси Табрези.-Тегеран:
1335 х.; Чаъфари М. Тафсир ва нақд ва тахлили “Маснави”-и Мавлоно Чалолуддин Мухаммади Балхи.-
Тегеран: без года изд. - Ч. 1-15.; Муҳаммад Истеъломий. Илоҳий ишқ куйчиси. “Маснавий”га муқаддима. –
Теҳрон: 2001.

2

Нажмиддин Комилов. Муҳим тадқиқот // Муҳаммад Истеъломий. Илоҳий ишқ куйчиси. –Теҳрон: 2001. - 4

б.

3

Қаранг: Усмон Нурий Тўпбош. Бир кўза сув // Маснавийи маънавий асари таҳлили. – Тошкент: 2007.;

Салжуқ Эройдин. Тасаввуф ва тариқатлар. –Истанбул: 1993.; Ризо Ораста. Мавлоно Жалолиддин Румийнинг
инсонийлик қарашлари. Ишқда ва яратилишда янгидан туғилган // Таржимонлар Б. Демикур, И. Ўздемир. –
Анқара: 2000.; Абдулбоқий Гулпинорли. Мавлоно Жалолиддин Румий ҳаёти, асарлари, фалсафаси. –
Истанбул 1990; Мавлоно. Маснавий // Таржимон Валад Ўзбўтоқ. Анқара, 1998; Махмуд Ўндар // Хом эдим-
пишдим, ёндим. Анқара 1999; Мухаммад Озар, Салох Билиги. Қалбларнинг зийнатлари. – Истанбул, 1973.


background image

7

тадқиқотлар ҳам мавжуд бўлган

1

. Булар қаторига аввало шарқшунос олим

Радий Фишнинг “Жалолиддин Румий” номли тарихий биографик романини
киритиш мумкин. Гарчи бу бадиий асар бўлса ҳам Румийнинг кенг кўламли
ижодини, жаҳон маданияти тарихига қўшган хиссасини ўрганишда, Румий
шеъриятини англаш ва хис этишда маълум маърифий қимматга эгадир.
Иккинчи

томондан,

мазкур

китоб

жаҳон

шарқшунослик

фани,

румийшуносликда эришган ютуқларга асосланганлиги билан ҳам эътиборга
лойиқдир. Зеро, муаллифнинг таъкидлашича, “бутун бошлиқ шарқшунослар
авлоди меҳнати бўлмаганда унинг уринишлари зое кетарди ”

2

.

Тожикистонлик файласуф олим А.М. Богоутдинов ҳам ўз тадқиқотида

3

Жалолиддин Румий фалсафий-тасаввуфий қарашлари ҳақида тўхталиб, унга
нисбатан илмий холислик нуқтаи-назаридан ёндошишга ҳаракат қилган.
Жумладан, олим Румийнинг “Маснавийи маънавий” асарида мавжуд бўлган
қатор диалектик ғояларнинг фалсафий таҳлили асосида “Адолат юзасидан
таъкидлаш жоизки, Румий қарашларида қатор диалектик ғоялар мавжудки,
улар Гегел томонидан ҳал қилинган кўпгина масалалар Румий томонидан
беш юз йил илгари ўртага ташланганлигидан далолат беради, - деб
кўрсатади”

4

.

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейинги қисқа йиллар ичида

Румий ижодий ва маънавий меросини ўрганиш, уни кенг оммага етказиш
борасида қатор самарали ишлар амалга оширилди. Бунда энг аввало Румий
асарларини форс тилидан ўзбек тилига таржима қилиб нашр этилганлиги
эътиборга моликдир. Бунда Асқар Маҳкам таржимаси, Обиддин Пошшо,
Карим Зомоний, Асқар Маҳкам шарҳлари ҳамда йирик тасаввуфшунос олим
Нажмиддин Комилов сўзбошиси билан “Маснавийи маънавий” нинг биринчи
жилд биринчи китобини нашр қилиниши кенг оммани Румий тасаввуфий-
фалсафий қарашлари билан таништиришда муҳим маърифий қимматга эга
бўлди

5

. Ушбу нашрда шарҳловчилар Румий шеърларининг тасаввуфий

мазмун-моҳиятини диний ва тасаввуфий-фалсафий ғоялар билан уйғун ҳолда
изоҳлашга ҳаракат қилганлар.

Жалолиддин Румий “Маснавийи маънавий” асарининг тўлиқ олти

китоби

6

Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол томонидан форс тилидан

ўзбек тилига таржима қилиниб нашр этилиши ҳам мутасаввиф тасаввуфий-

1

Бертельс Е. Э. Суфизм и суфийская литература. - М.: 1965.; Брагинский И. С. Р. Фишнинг “Жалолиддин

Румий” китоби ҳақида бир неча оғиз сўз // Р. Фиш. Жалолиддин Румий. – Тошкент: Ғ. Ғулом номидаги
адабиёт ва санъат, 2005.; Богоутдинов М. Очерки истории таджикской философии. – Сталинабад: Таджик
гос. Издат, 1961. ; Р. Фиш. Жалолиддин Румий. Тарихий биографик роман. –Тошкент: 1986.

2

Радий Фиш. Жалолиддин Румий. Т.1986 / Русчадан Жамол Камол таржимаси. –Тошкент: Адабиёт ва

санъат , 1986. -7 б.

3

Богоутдинов А. М. Очерки истории таджикской философии. - Сталинабад. Таджик гос издат. 1961.

4

Ўша асар.- С. 192.

5

Жалолиддин Румий. Маснавий маънавий. Куллиёт. Биринчи жилд. Биринчи китоб. –Тошкент: Шарқ, 1999.

6

Мавлоно Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий. Биринчи китоб. – Тошкент: А. Қодирий номидаги

халқ мероси, 2001.; Мавлоно Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий. Иккинчи китоб. -Тошкент-Теҳрон:
2002; Мавлоно Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий. Учинчи китоб. -Тошкент-Теҳрон 2003.; Мавлоно
Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий. Тўртинчи китоб. -Тошкент-Теҳрон. 2003.; Мавлоно Жалолиддин
Румий. Маснавийи маънавий. Бешинчи китоб. -Тошкент-Теҳрон. 2004.; Мавлоно Жалолиддин Румий.
Маснавийи маънавий. Олтинчи китоб. -Тошкент-Теҳрон. 2004.


background image

8

ирфоний қарашларини кенг оммага етказишда катта маърифий қимматга эга
бўлиши шубҳасиздир.

Румий тасаввуфий қарашларининг мазмун-моҳиятини акс эттирувчи

яна бир муҳим асари – “Ичингдаги ичингдадир” нинг ўзбек тилига таржима
қилиниб нашр қилиниши

1

ҳам мутасаввиф дунёқарашини кенг оммага

етказишда муҳим маърифий аҳамиятга эга бўлди. Республикамиз фалсафа
тарихи фанида Румий тасаввуфий-ирфоний ва фалсафий қарашларини тадқиқ
қилиш борасида энг кейинги йиллардагина бир неча қадам ташланди.
Жумладан, тадқиқотчи Г.Т. Қобулниёзова ўзининг монографиясида

2

Румий

ва Ф. Ницше ижодида руҳий борлиқ масаласини қиёсий фалсафий таҳлил
қилиб, маълум илмий қимматга эга бўлган фикр-мулоҳазаларни билдиради.
Шунингдек, Румий дунёқарашида сабр-тоқат ва ирода ҳақидаги масалаларни
Ф. Ницше қарашлари билан қиёслаб таҳлил қилган. Мазкур тадқиқотчининг
икки мақоласи ҳам Румий фалсафий-тасаввуфий қарашларининг айрим
жиҳатларини ёритишда маълум илмий аҳамиятга эга

3

. Аммо таъкидлаш

жоизки, ушбу тадқиқотларда Румий тасаввуфий таълимотининг айрим
жузъий жиҳатларигина фалсафий таҳлил қилинган холос. Мутасаввифнинг
бу борада қолдирган улкан маънавий меросини, шу жумладан унинг инсон
маънавий камолоти ҳақидаги қарашларини тўлақонли акс эттирувчи бирон-
бир жиддий тадқиқот республикамиз фалсафа тарихи фанида ҳанузгача
мавжуд эмас.

Ушбу ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда мазкур тадқиқотнинг мақсад ва

вазифалари белгиланди.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари

билан

боғлиқлиги.

Диссертация Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

Университети

Фалсафа

факультети

“Фалсафа

тарихи

ва

мантиқ”

кафедрасининг “Ўрта Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари ижтимоий-
фалсафий тафаккурида билиш масалалари” мавзусида олиб борилаётган
илмий тадқиқотлар билан узвий боғлиқ.

Тадқиқотнинг мақсади.

Диссертациянинг мақсади Жалолиддин

Румийнинг “Маснавийи маънавий” ва “Ичингдаги ичингдадир” асарларини
фалсафий таҳлил қилиш асосида унинг дунёқарашидаги инсон маънавий
камолоти ҳақидаги ғояларнинг ижтимоий-маънавий ва аҳлоқий-тарбиявий
аҳамиятини ёритиш ҳамда уларнинг юксак аҳлоқий таълимотлар ривожидаги
ўрнини кўрсатиш.

Тадқиқот вазифалари.

Тадқиқотда юқорида кўрсатилган мақсадни

амалга ошириш учун қуйидаги вазифаларни бажариш белгиланди:

-

инсон маънавий камолоти ҳақидаги тасаввуф таълимотининг

фалсафий асосларини таҳлил қилиш;

1

Жалолиддин Румий. Ичингдаги ичингдадир. Фалсафий-маърифий асар. Сўзбоши муаллифи ва масъул

мухаррир Н. Комилов. –Тошкент: Меҳнат, 2001. – 199 б.

2

Қобулниёзова Гулчеҳра. Мутафаккирлар Ф. Ницше ва А. Бергсоннинг ҳаёт фалсафасида инсон муаммоси..

–Тошкент: ЎзФА Фалсафа ва ҳуқуқ институти, 2010. 30-35 б.

3

Қобулниёзова Г. Т. Румий нигоҳида ирода ва ихтиёр масаласи // Сино. – Т., 2001. -№23.; Қобулниёзова Г.

Т., Зайнобиддинова Н. И. Олам ҳаёл билан қоимдир // Маърифат. 2003. 6 октябрь.


background image

9

-

Румий

тасаввуфий

қарашларининг

ғоявий

ва

гносеологик

илдизларини ёритиш;

-

Румийнинг руҳий борлиқ ҳақидаги қарашларини фалсафий таҳлил

асосида тасаввуфий-ирфоний моҳиятини очиб бериш;

-

Румий асарларида инсон руҳий ҳолати тимсолий талқинининг

фалсафий-тасаввуфий мазмунини ёритиш;

-

Румий дунёқарашида инсон маънавий камолотга эришувида қарама-

қаршиликлар диалектикаси ҳақидаги ғояларни фалсафий таҳлил қилиш;

-

Румий

дунёқарашидаги

маърифат

тушунчасининг

фалсафий-

тасаввуфий мазмунини ёритиш;

-

Румий тасаввуфий қарашларида Аллоҳга муҳаббат – инсонга

муҳаббатнинг намоён бўлиши эканлигини мантиқий асослаб бериш;

-

Сабр-тоқат ва ирода комиллик йўлидаги асосий босқичлар

эканлигини ёритиш;

-

Бағрикенглик – маънавий камолот босқичларидан бири эканлигини

асослаш.

Тадқиқот объекти

Жалолиддин Румийнинг “Маснавийи маънавий” ва

“Ичингдаги ичингдадир” асарлари ҳисобланади.

Тадқиқотнинг предмети

Жалолиддин Румий тасаввуфий таълимотида

инсон маънавий камолоти масаласини тадқиқ қилишдир.

Тадқиқотнинг назарий ва методологик асослари.

Ўзбекистон

Республикаси Президенти И.А. Каримов асарларида, турли оммавий ахборот
воситалари мухбирлари билан қилган суҳбатларида ҳамда ўтмишнинг буюк
аллома ва мутафаккирлари таваллуд саналари муносабатлари билан
уюштирилган анжуманларда қилган нутқларида Шарқ фалсафаси, ислом
фалсафаси, тасаввуф фалсафасининг пири комиллари қолдирган мероснинг
маънавий, аҳлоқий-тарбиявий аҳамияти ҳамда уларни халқимиз онгига
етказиш зарурлиги ҳақида билдирган фикр-мулоҳазалари тадқиқотнинг
назарий ва методологик асослари бўлиб хизмат қилди. Шунингдек, таҳлил
қилинаётган муаммонинг айрим масалалари бўйича нуфузли тадқиқотларда
билдирилган фикр-мулоҳазалар ва хулосалар ҳам тадқиқотнинг назарий
жиҳатларидан бири бўлиб хизмат қилди.

Тадқиқот методлари.

Тизимли ёндашув, тарихийлик ва ворисийлик,

анализ ва синтез, илмий холислик, таққослаш ва умумлаштириш усуллари
тадқиқотнинг услубий асоси бўлиб хизмат қилди.

Тадқиқотнинг илмий фарази

қуйидагилардан иборат:

-

Румийнинг инсон маънавий камолоти ҳақидаги таълимотини

ёритишда аввало унинг ғоявий ва фалсафий илдизларини аниқлаш тақозо
қилинади;

-

Румий

дунёқарашида

руҳий

борлиқ

масаласининг

талқини

мутасаввиф инсон маънавий камолоти ҳақидаги таълимотининг фалсафий
асосидир;

-

Инсон маънавий камолотининг шаклланишида қарама-қаршиликлар

диалектикаси муҳим омил бўлиши;


background image

10

-

Илоҳий муҳаббат комилликка эришишнинг мақсадларидан бири

эканлиги.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

-

Инсон маънавий камолоти масаласи – Ўрта аср мусулмон халқлари

ижтимоий-аҳлоқий тафаккурининг муҳим жиҳатларидан бири эканлиги;

-

“Комил инсон” ҳақидаги таълимот чуқур тарихий-фалсафий

илдизларга суянилиши;

-

Илоҳий муҳаббат, бағрикенглик жумладан, диний бағрикенглик –

маънавий камолотга эришишнинг муҳим омиллари бўлиб хизмат қилиши;

-

Румий дунёқарашидаги инсон маънавий камолоти ҳақидаги ғоялар

ҳозирги даврда баркамол авлодни тарбиялашда муҳим ғоявий аҳамият касб
этиши;

-

Румий

дунёқарашидаги

инсон

маънавий

камолоти

ҳақидаги

ғояларининг айрим Ғарбий Европа мутафаккирлари ғоялари билан
муштараклигининг таҳлили.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги

қуйидагиларда намоён бўлади:

- Жалолиддин Румий ижодидаги инсон маънавий камолоти масалалари

фалсафий таҳлил қилиниб, бошқа фалсафий қарашлар билан қиёсланди;

-

Мавзуни тадқиқ қилишда мустақиллик даврида Ўзбекистон олимлари

томонидан ишлаб чиқилган холисона фалсафий тамойиллар, юртимиз ва
хориждаги тасаввуф ва Румий ижодини ўрганган олимлар тадқиқотлари
асосида мустақил ёндошувларга асосланилди;

- Жалолиддин Румийнинг жаҳон маънавияти ва фалсафасига қўшган

беқиёс ҳиссаси, комил инсон тарбиясида, ёхуд инсон маънавий камолоти
хусусидаги ўзига хос қарашлари ва амалий фаолияти таҳлил қили қилинди;

- Жалолиддин Румийнинг фалсафий қарашларидаги маънавий –

ахлоқий асосларидан бўлмиш диний бағрикенглик ғояларининг аҳамияти
тадқиқ қилинди;

- Румийнинг илоҳий муҳаббат ҳақидаги қарашларининг ижтимоий-

фалсафий моҳияти ёритилди;

- Мусулмон Шарқи олимларининг Румий ижодига бўлган соф

тасаввуфий ёндошувлари, Ғарб олимларининг ёндошувларидаги тажриба ва
ютуқлари кўриб чиқилди ва қиёсий таҳлил қилинди.

- Мавзуни тадқиқ қилиш баробарида

Жалолиддин Румий меросининг

бугунги ёш авлодни комил инсон руҳида тарбиялашдаги долзарб аҳамияти
таъкидланиб, таълим соҳасида тасаввуф ва Румий фалсафий меросининг
назарий асосларидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги асослаб
берилди.

Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти.

Диссертацияда амалга оширилган фалсафий таҳлиллар ва улар асосида

қилинган илмий хулосаларнинг назарий аҳамияти шундаки, уларда
келтирилган

маълумотлар

тасаввуф

таълимотидаги

“комил

инсон”

концепциясининг муҳим фалсафий асосларини ёритиш имконини беради.
Диссертацияда келтирилган маълумотлар, Жалолиддин Румий илмий ва


background image

11

маънавий мероси ҳозирги даврда баркамол авлодни тарбиялаш масаласида
муҳим тарихий-ғоявий манба бўлиб хизмат қилади. Румий бой илмий ва
маънавий меросининг турли жиҳатлари бўйича келажакда амалга
оширилиши зарур бўлган тадқиқотлар учун маълум илмий аҳамиятга эга
бўлиши мумкин.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Диссертацияда келтирилган

маълумотлардан, илмий хулосалардан, илмий-услубий тамойиллардан олий
ўқув

юртларида “Фалсафа тарихи”, “Аҳлоқшунослик”, “Маънавият

асослари” каби фанларни ўқитишда, ушбу фанлар бўйича дарсликлар, ўқув
қўлланмалари яратишда ва турли маънавий-маърифий ишларни олиб
боришда фойдаланиш мумкин.

Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).

Диссертациянинг илмий-

назарий хулосалари ва натижалари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон
Миллий Университети Фалсафа факультети «Фалсафа тарихи ва мантиқ»
кафедрасида (2010 йил 16 июндаги №19-баённома) муҳокама қилиниб,
ҳимояга тавсия этилган. Шунингдек, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон
Миллий университети ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси И.
М. Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти ҳузуридаги фалсафа
фанлари бўйича фанлари доктори (номзоди) илмий даражасини олиш учун
диссертациялар ҳимояси бўйича Д 067.02.01. рақамли Бирлашган
Ихтисослашган Кенгашининг (№8-баённома) 20.10.2011 йилда бўлиб ўтган
назарий семинаридан ўтган ва ҳимояга тавсия қилинган.

Натижаларининг эълон қилинганлиги.

Диссертацияда баён этилган

илмий-назарий хулосалар ва амалий тавсиялар муаллиф томонидан нашр
этилган жами 10 та илмий ишларида, жумладан, 2 та ОАК талабидаги журнал
мақолалари

ва

8

та

республика

илмий-назарий

анжуманларидаги

маърузаларида ўз аксини топган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация «Кириш», етти

бандни ўз ичига олган учта боб, «Хулоса» ҳамда «Фойдаланилган адабиётлар
рўйхати» дан иборат. Матннинг умумий хажми 157

саҳифани ташкил этади.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг

Кириш

қисмида

мавзунинг

долзарблиги,

ўрганилганлик даражаси, мақсад ва вазифалари, объект ва предмети,
назарий-методологик асослари, илмий фарази, ҳимояга олиб чиқилаётган
асосий ҳолатлар, илмий янгилиги, илмий ва амалий аҳамияти, жорий
қилиниши, синовдан ўтиши, натижаларнинг эълон қилинганлиги ҳамда
диссертациянинг тузилиши ва хажми баён этилган.

Диссертациянинг

“Жалолиддин Румий инсон маънавий камолоти

ҳақидаги қарашларининг фалсафий - диний асослари”

деб номланган

биринчи бобнинг биринчи бандида Румий дунёқарашининг онтологик асоси
бўлган “Руҳий борлиқ ҳақидаги қарашлари” таҳлил қилинган. Румий
дунёқарашида борлиқ энг аввало руҳий мазмунга эга ва инсоннинг ички
олами билан бевосита боғлиқ моҳиятдир. Унингча, инсон тасаввуридаги ўй-


background image

12

хаёллар ва руҳий ҳолатлар ҳам борлиқдир: “Хаёл бўлган нарсага аксинча
қаралса, у оламнинг айнан ўзидир”

1

. Инсондан ташқаридаги олам унинг ички

оламида акс эттирилади ва иккала олам ягона бир нарсадир. Бу икки оламни
бирлаштирувчи инсон эса, ўзининг руҳий кучи орқали оламга нур таратиб
туради ва оламнинг моҳияти инсон руҳий ҳаётининг моҳияти орқали
очилади. Инсон оламдаги барча мавжудотларнинг бирлигини ўзининг руҳий
борлиғида акс эттиради. Инсоннинг руҳий борлиғи эса, ундаги илоҳий
кучдир ва бу куч оламдаги барча нарсаларни бирлаштиради. Румийнинг
таъкидлашича,

гарчи

инсон

ўзида

моддийликни

ва

руҳийликни

бирлаштирсада, лекин у илоҳийликка интилсагина маънавий камолотга,
улуғворликка эришади. Румий машҳур мутасаввиф Мансур Халложнинг
“Анал Хақ” (Мен Хақман-Худоман) деган давосини худди шу маънода
талқин қилади. Румий таъкидлашича, “Анал Хақ” мақомида айнан инсоннинг
борлиғи, ички олами, руҳи Аллоҳ билан бирлашиб кетади, нурга айланади ва
маънавий юксакликка кўтарилади.

Деди Фиръавн “Анал Хақ”, ўлди ул,
Деди Мансур бўйла, лек юксалди ул

2

.

Бу Худолик даъво қилиш эмас, балки Худога интилиб, унга сингиб

кетиш, юксакликка интилишдир.

Румийнинг таъкидлашича, инсон руҳи “Аллоҳдан келиб чиқиб, яна

Аллоҳга қайтар экан” (Қуръон ояти-З. Н.), у албатта юксалиб, ирфон нуридан
баҳраманд бўлиб боради. Акс холда, моҳиятлар моҳияти, жамики ҳақиқатлар
ҳақиқати Аллоҳни англамай, ҳодисалар, моддий олам ичида ўралашиб
қолади. Албатта Румий ҳодисалар оламини инкор этувчи эмас. У тажаллиёт
(Аллоҳнинг моддий оламда жилваланиши-З. Н.) фалсафасининг мутафаккири
сифатида Аллоҳ нурининг бутун мавжудот бўйлаб тарқалиши, зуҳур
этишини таъкидлайди. Аммо у ҳодиса ва суратлар билан чекланишга қарши.

Румий фикрича, инсондаги руҳий куч инсон ҳаётининг моҳияти бўлган

ижодкорлик қобилиятини белгилайди. Ижодкорлик қобилиятининг ўзи ҳам
буюк руҳий куч бўлиб, бу куч уни, яратувчи ижодкор инсонга айлантиради.

Румий ижодкорликни ақлий ва руҳий ижодкорликка ажратади. Ақлий

ижодкорлик нарсаларнинг инъикосини топиш ва янги-янги нарсаларни
яратишдир. Лекин бу ижодкорлик ақл доираси билан чегараланган. Руҳий
ижодкорлик эса, барча нарсаларнинг заминида ётган руҳий кучни ўз ички
оламида кашф этиш ва шу руҳий куч орқали бутун борлиқ билан қўшилиб
кетиш, комилликка эришишдир. Инсонда руҳий ижодкорлик фаолияти
очилса, оламни кўриш қобилияти ҳам ўзгаради. Бошқалар кўра олмайдиган
ва сезмайдиган нарсаларни кўради ва сезади. Шунинг учун мутасаввиф
инсонларни фақат ақлий ижодкорлик билан чегараланиб қолмасдан, руҳий
ижодкорликка эътибор қаратишга даъват этади.

Қўй жаҳонни ўзга дунё излагил,
Сувратингга боқма, маъно излагил

1

.

1

Жалолиддин Румий. Ичингдаги ичингдадур. –Тошкент: Ёзувчи, 1997. -107 б.

2

Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий. Бешинчи китоб. - Тошкент: 2003. 185 б.


background image

13

Бас, ўшал хисси тамиз қандоқ бўлур,
Кўз очар хис, унга нуриллоҳ келур

2

.

Румийнинг таъкидлашича, инсон илоҳий ҳақиқатни фақат ўзида

топиши мумкин. Бунинг учун инсон ўзининг ички руҳий оламига кириши, ўз
моҳиятини англаши керак.

Шарх этурсан ул азиз Қуръонни бас,
Сен ўзингни шарх қил, Қуръоннимас

3

.

Биринчи бобнинг биринчи бандида Румий асарларидан етарли

даражада келтирилган иқтибосларнинг таҳлили асосида мутасаввифнинг
руҳий борлиқнинг моҳияти ҳақидаги фикр ва ғоялари унинг инсон маънавий
камолоти тўғрисидаги қарашларининг онтологик жиҳатларини аниқлашга
имконият берувчи тасаввуфий-фалсафий асоси бўлиб хизмат қилганлиги
ҳақида хулоса қилинди. Шу билан бирга диссертацияда Румийнинг бу
масаладаги қарашларининг айрим тарихий-фалсафий илдизлари ҳам
мавжудлигига эътибор қилинди. Чунончи, диссертацияда Ибн Синонинг
бадиий-фалсафий қиссалари – “Тайр”, “Хайй ибн Яқзон”, “Саломон ва
Абсол”да руҳий борлиқнинг моҳияти ҳақида баён этилган ғоялари таҳлил
қилиниб, ҳар иккала мутафаккир қарашларининг муштарак жиҳатлари
ёритилган ва Ибн Синода ҳам, Румийда ҳам инсон моҳиятан руҳий
борлиқнинг марказида туриши ва у тинимсиз руҳий ҳаракат ва
ривожланишда эканлиги ҳақида фикр юритилганлиги қатор маълумот
таҳлили билан ёритилган.

Мазкур бобнинг иккинчи банди

“Жалолиддин Румийнинг илоҳий

ишқ ҳақидаги тасаввуфий қарашлари”

деб номланган бўлиб, унда

Мусулмон Шарқидаги деярли барча тасаввуфий тариқатларнинг, хусусан
Румий асос солган мавлавия тариқатининг марказий масалаларидан бири –
ишқ ҳақидаги қарашлари ёритилган. Жалолиддин Румий ишқни Тангри
сирларининг устурлоби (телескоп) деб билган.

Дарди ошиқ ўзгадир олам аро,
Ишқ-устурлоби асрори Худо

4

.

Мутасаввиф ишқни икки турга ажратади: мажозий ишқ ва илоҳий

(ҳақиқий) ишқ. Мажозий (ёки башарий) ишқ инсоннинг инсонга ва борлиқ
оламга бўлган севгисидир. Бу ишқ ҳам инсоннинг руҳий ва ақлий қувватига
таянади. Энг юксак хиссиёт ила борлиқ гўзалликларини севиш ва
ардоқлашни талаб қилади. У илоҳий ишққа етишмоқ учун бир босқич. Зеро,
гўзалликдан туғилган ишқ илоҳий туйғуларга йўл очиши, борлиқ-оламда акс
этган гўзалликнинг илоҳий сирларини теран идрок қилишга чорлаши
муқаррардир.

Мутасаввиф илоҳий ишқни мажозий ишқдан устун қўйсада, уларни

бир-биридан ажратмайди. Унинг таъкидлашича, улар ўртасидаги муносабат

1

Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий. Биринчи китоб. – Тошкент: А. Қодирий номидаги халқ мероси,

2001. - 211 б.

2

Ўша асар: - 245 б.

3

Ўша асар: -114 б.

4

Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий. Биринчи китоб. – Тошкент: А. Қодирий номидаги халқ мероси,

2001. – 27 б.


background image

14

икки томонламадир. Чунончи, илоҳий ишқ билан мажозий (башарий)
ишқнинг бир-бирига муносабати кулл (умумий)нинг жузв (қисм)га
муносабати кабидир. Мутасаввиф таъкидлашича, ишқ ҳақиқий (илоҳий)
бўладими, мажозий (башарий) бўладими қатъий назар инсон охирати учун
ҳам, бу дунёдаги холи ҳаёти учун ҳам раҳбар-раҳнамодир.

Кимда йўқдир ишққа бир парво магар,
Ул қанотсиз қуш эрур беболу пар

1

.

Румий фикрича ишқнинг моҳиятини ақл, тафаккур билан англаб олиш

мумкин эмас. Буни фақат ишқ ҳолатига тушган инсонгина хис этиши,
англаши мумкин.

Румийга кўра, коинотдаги барча ҳаракатларнинг заминида ётган

асос

бу Аллоҳнинг севгисидир. Демак, илоҳий муҳаббат оламий руҳнинг энг олий
ҳолатидир. У бутун оламда тажалли этади, лекин унинг тажаллисини фақат
куллий ақлгина хис эта олади.

Румий таъкидлашича, ишқ йўлига кирган солик бу йўлда учрайдиган

ҳар қандай қийинчиликлар, азоб-уқубат, хавф-хатарга, беписанд, тик қараб
бормоғи керак. Зеро, ишқ – олов. Олов-Аллоҳнинг ишқи, олов-маъно, олов-
Хақ ишқида ёнган кўнгил дарди. Мутасаввиф инсонларни шу олов
лаззатидан баҳраманд бўлишга даъват этади.

Эй келингиз ўт сари парвонавор,
Бул оловда юз баҳорнинг гашти бор

2

.

Мутасаввиф таъкидлашича, чин ошиқлик, аниқроғи илоҳий ишққа

етишиш бу соликнинг бутунлай ўз моҳиятини унутиб, Аллоҳга етишиши,
Аллоҳга сингиб кетиш ва Хаққа етишишдир.

Румий

мажозий

муҳаббатнинг

асосида

нафс

билан

моддий

лаззатланиш, илоҳий муҳаббат асосида эса, нафсни жиловлаш ва шу орқали
ўз руҳи билан бирлашиш, яъни фано бўлиш ётишини кўрсатар экан, мажозий
муҳаббатнинг

ўткинчи,

илоҳий

муҳаббатнинг

эса

абадийлигини

таъкидлайди. Бундай даражага етган инсон коинотдаги барча мавжудотлар
билан бирлашиб кетади. Уларнинг руҳий қиёфасини кўради ва уларнинг
яширинган моҳияти унга очилиб боради. Бундай инсон оламни илоҳий нур
орқали кўрибгина қолмай, уларга нур орқали таъсир қилади. Шу билан бирга
Румий таъкидлайдики, Аллоҳга бўлган муҳаббат, илоҳий ишқ инсонни дунё
ишларидан четлашишга даъват қилмайди, аксинча уни фаоллаштиради,
дунёга ҳам Аллоҳга бўлган муҳаббат каби ёндошишга даъват этади. “Илоҳий
муҳаббатга шайдо бўлган инсон учун бу дунё идрок ва шуур қаршисидаги
ўрнак кўзгусидир. Инсон моддий жиҳатдан эмас, маънавий жиҳатдан
мукаррам бўлгани учун руҳининг гўзаллиги даражасида бандалик камолига
эришади. Қуръони Каримда таърифланган камолот ҳам ушбу камолотдир”, -
дейди Румий

3

.

1

Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий. Биринчи китоб. – Тошкент: А. Қодирий номидаги халқ мероси,

2001. - 34 б.

2

Ўша асар: -90 б.

3

Иноятхон Убайдуллаева. Ишқ-маънавият гавҳари. (Илоҳий ва мажозий ишқ нисбати) //Сино. –Т., 2004. -№

16.


background image

15

Юқорида

билдирилган

фикрлардан

хулоса

қилиш

мумкинки,

буларнинг барчаси Жалолиддин Румийни бежизга “илоҳий ишқ куйчиси”,
унинг “Маснавийи маънавий” асарини эса, “илоҳий ишқ тафсири” деб
таърифламаганларидан далолат беради.

“Жалолиддин Румий таълимотида инсон маънавий камолоти

масаласи талқинининг назарий ва услубий жиҳатлари”

деб номланган

иккинчи бобнинг биринчи бандида

“Инсон маънавий камолотининг

назарий масалалари”

ёритилган.

Жалолиддин Румий инсонни камолотга етказувчи аҳлоқий сифатларни

энг кўп тараннум этган, бу борада кўп муриду-шогирдларни тарбиялаган,
шариат илмининг пешвоси сифатида фаолият юритган, Қуръоннинг ҳақиқий
мазмун-моҳиятини

чуқур

англаган

мутасаввиф

сифатида

бошқа

тариқатларнинг аҳлоқий концепцияларидан фарқ қилувчи ўз концепциясини
ишлаб чиққан.

Аввало шуни айтиш жоизки, Румий комил инсон деганда биринчи

навбатда Муҳаммад пайғамбарни тушунади, комиллик даражасини унга
қанчалик эргашиш нисбатига қараб белгилайди. Унинг асарларида
комилликка элтувчи амалий хатти-ҳаракатлар, мезоний аҳлоқий тушунчалар
Қуръон ва ҳадисларда келтирилган амалий кўрсатмаларга риоя қилишлик
билан баҳоланади. Румий шариатни тушуниш ва унга амал қилишнинг юксак
намунасини ўз асарлари ва ҳаётий фаолияти давомида кўрсатиб берган
мутасаввифдир.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Румийнинг инсон маънавий камолоти

ҳақидаги қарашлари назарий-фалсафий талқинни талаб қилади. Масалан,
“ишқ” тушунчаси бошқа мутасаввифлар қарашларида ҳам комилликка
етакловчи маёқ эканлиги айтилган бўлсада, лекин Румийда бу тушунча
буткул бошқача, яъни ҳам ибтидо, ҳам интихо, ҳам восита, ҳам мақсад
тарзида тушунилади. Қолаверса, Румийдаги ишқ тушунчаси фақат
муболағадангина иборат эмас, балки бу ишқ инсонни камолга етказувчи амал
ва хатти-ҳаракатларни бирор бир манфаат учун эмас, холис Аллоҳ учун
бўлмоғи лозим.

Румийнинг инсон маънавий камолоти ҳақидаги концептуал ёндошуви

ўзигача мавжуд бўлган концепцияларнинг юксак даражада қайта ишланган
синтези бўлиши билан бирга, ўзидан кейин яратилган таълимотларнинг
фундаментал илмий манбаи вазифасини бажарди. Унинг таълимоти Шарқ ва
Ғарбда яратилган фалсафий тизимларга ҳам ўз таъсирини ўтказди.
Жумладан, немис файласуфи Хегел диалектикасининг вужудга келишига ҳам
маълум даражада таъсир этди

1

.

Шу нуқтаи назардан Румийнинг комил инсонни тарбиялашдаги

қарашлари фалсафий жиҳатдан тадқиқ қилишга муҳтож масалалардан бири
ҳисобланади. Унинг қарашлари қанчалик инсоннинг улуғлигини кўрсатишга
хизмат қилса, шунчалик инсонни нафснинг қулига айланиб, тубанлашган

1

Қаранг: Богоутдинов А. М. Очерки истории таджикской философии. –

Сталинабад

: Таджгосиздат, 1961. -

С. 306.


background image

16

мавжудот сифатида, комил инсоннинг қарама-қарши қутбидаги вакили
эканлигини

ёритишга

хизмат

қилади.

Румийнинг

ишонч

билан

таъкидлашича, инсон аҳлоқининг тубанлашувига сабаб бўладиган ички ва
ташқи омилларни эҳтиёткорлик билан тарбиялаш инсоннинг комил бўлиб
етишишидаги энг муҳим вазифалардан биридир. Унингча, инсондаги салбий
иллатларни бартараф этиш, инсоннинг комилликка эришувидаги яхши
фазилатларни осонлик билан ўзлаштиришига имкон яратади. Шу ўринда
таъкидлаб ўтиш керакки, айрим Ғарб тадқиқотчилари

1

Румийнинг инсон

маънавий камолоти ҳақидаги таълимотидаги талаб ва мажбуриятларни инсон
амалий ҳаётга тадбиқ эта олишини шубҳа остига олиб, уни реал ҳаётда
учрамайдиган мавҳум ва муболағали таълимот сифатида баҳолайдилар.
Аслида баъзи Ғарб тадқиқотчиларига муболаға бўлиб кўринган Румийнинг
инсон маънавий камолоти ҳақидаги таълимоти мавҳум, муболағали эмас,
балки ҳар қандай инсон амалга ошира оладиган реал ҳақиқатга
асослангандир.

Румийнинг инсон маънавий камолоти ҳақидаги таълимоти бошқа

тасаввуфий тариқатлар таълимотидан яна шу билан фарқланадики, ундаги
жуда кўп ғоялар тарихий воқеалар, кундалик турмуш ҳақиқатлари, халқ
оғзаки ижоди дурдоналари асосидаги ажойиб бадиий тимсолларда
ифодаланган. Шу нуқтаи назардан шарқшунос олим Радий Фишнинг
қуйидаги фикри маълум даражада асослидир: “Кейинчалик “Маснавий”ни
“Тасаввуф қомуси” ва “ўз даври халқ ижодининг қомуси” деб аташди.
Холбуки, уни хақли равишда, илмий билимлар мажмуаси, аҳлоқий-этик
қоидалар тўплами, психоанализ юзасидан қўлланма деб ҳам аташ мумкин”

2

.

Мазкур бобнинг иккинчи бандида

“Тана ва руҳ ўртасидаги қарама-

қаршиликлар

диалектикаси”

ёритилган.

Тасаввуф

намоёндалари

қарашларида инсон руҳоний ва ҳайвоний сифатларга эга зиддиятли мавжудот
эканлиги таъкидланади. Ушбу масала Жалолиддин Румийнинг инсон
маънавий камолоти ҳақидаги қарашларида ҳам марказий масалалардан бири
сифатида талқин қилинади. Румий таъкидлашича, инсоннинг ушбу
хусусиятлари ўртасидаги қарама-қаршиликларда маънавий-руҳоний хусусият
устунлиги инсон маънавий камолотининг гаровидир. Зеро, мутасаввиф
фикрича, тана эҳтиёжи инсонни тубанликка етакласа, руҳ эҳтиёжи инсонни
юксакликка кўтаради. Шунинг учун танани эмас, руҳни тарбиялаш зарур.
Чунки,

Руҳ кетур аввал фалакка интилиб,
Тан қолур чўнқирда сув, тупроқ бўлиб

3

.


Кўзким охирни кўргай, ул-расо,
Кўзким охурни кўргай ул-хато

4

.

1

Қаранг: Тримингем. Дж. Суфийские ордена в исламе. -М.: 2002.-С. 8-9.

2

Радий Фиш. Жалолиддин Румий. Тарихий биографик роман // Рус тилидан Жамол Камол таржимаси. –

Тошкент: Ғ. Ғулом номидаги адабиёт ва санъат, 1986. – 248 б.

3

Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий. Биринчи китоб. – Тошкент: А. Қодирий номидаги халқ мероси,

2001. -68 б.

4

Ўша асар: - 241 б.


background image

17

Таниқли тасаввуфшунос олим Н. Комилов таъкидлашича, Руҳни ҳимоя

қилиш инсон камолотини ҳимоя қилиш деб тушунади, улуғ мутафаккир. Шу
боис у тамсил тариқасида Исо билан эшагини мисол келтириб, Исо-руҳ,
эшак-жисм, дейди:

Раҳм бир Исо бар ҳар макун,
Таъбро бир ақли худ сарвар макун

1

.

Яъни: Исога раҳм қил, эшакка эмас, жисмингни ақлинга йўлбошчи

қилма.

Мутасаввифнинг таъкидлашича, инсон танаси-от, руҳи-чавандоз. От

чавандозни эмас, чавандоз отни бошқариши лозим бўлганидек, руҳ танани
бошқариши керак. Эҳтиёжни қондиришда ҳам тана эҳтиёжини эмас, руҳ
эҳтиёжини қондириш зарур. Зеро, “Дунё - от охури. Отнинг еми унинг
эгасининг еми бўлолмайди. Унинг ўз емиши, неъматлари бор”

2

.

Румий шуни таъкидлайдики, инсон тана ва руҳ майлларидан қай

бирини танлаш масаласида ихтиёр эркинлигига эга. Бу ихтиёр икки қутб
эзгулик ва тубанликдан иборатдир. Агар инсон эзгулик йўлидан кетса, унинг
даражаси жуда юксак бўлади. Агар тана эҳтиёжини қондиришни ихтиёр этиб,
тубанлик сари йўналса, ҳалокатга юз тутиши муқаррардир.

Тан учун жонингни гулҳан айладинг,
Жонни ёқдинг, танни равшан айладинг

3

.

Бу икки қарама-қарши қутблардан қай бирини танлаш ихтиёри Аллоҳ

томонидан инсонга берилган неъматдир. Бу ихтиёр бутун башарият
ҳаётининг бу дунёдаги имтихонидир. Демак, инсоннинг камолотга эришуви
ёки таназзулга кетишига сабаб бўлувчи омил ихтиёр эркинлиги ва аҳлоқий
танлов масаласидир. Инсонда мавжуд бўлган биоруҳий хусусият унга нисбий
ихтиёр эркинлиги берилганлигининг асосидир. Бу ихтиёр эркинлигига
нисбатан оқилона ёндошиш натижасида инсон ўзи хоҳлаган аҳлоқий меъёр
ва мезонни танлайди. Мутасаввиф даъватича, бу аҳлоқий танлов инсон
маънавий камолотига хизмат қилиши керак.

Румийнинг таъкидлашича, инсонда бир вақтнинг ўзида ҳайвонлик ва

инсонлик сифатлари мавжуддир. Ҳайвонлик сифатининг манбаи, озуқаси
инсон

танасининг

моддий

эҳтиёжларини

танлашидадир.

Инсонлик

сифатининг манбаи, озуқаси руҳ эҳтиёжини танлашдадир. Мана шу икки
эҳтиёж ўртасидаги кураш бутун инсониятга хосдир. “Бу дунёдаги инсоннинг
ҳайвонлик тарафининг озуқаси шаҳват қўзғатувчи нарсалар ва орзулардир.
Инсонлик тарафининг озуқаси эса, билим, ҳикмат ва Аллоҳнинг жамолидир...
Вужудда икки шахсият доимо жанг қилмоқдалар. Кўрамиз толе кимга
боқаркан”

4

.

Демак, инсон тана эҳтиёжларига қул бўлиб қолмаслиги керак. Уларни

руҳ эҳтиёжларига бўйсундириш лозим. Бунинг учун эса, инсонга ақли

1

Нажмиддин Комилов. Тасаввуф. Иккинчи китоб. –Тошкент: Ўзбекистон, 1999. – 37 б.

2

Жалолиддин Румий. Ичингдаги ичингдадур. –Тошкент: Меҳнат, 2000. – 79 б.

3

Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий. Биринчи китоб. – Тошкент: А. Қодирий номидаги халқ мероси,

2001. -161 б.

4

Жалолиддин Румий. Ичингдаги ичингдадир. – Тошкент: Меҳнат, 2000. – 62 б.


background image

18

ёрдамга келади. Зеро, мутасаввиф таъкидлашича, барча эзгу ишлар, хатти-
ҳаракатлар ақлнинг шарофати билан юзага чиқади. Ақл – руҳ кўзгусидир.
Шунинг учун инсон бу дунёда тана ва руҳ эҳтиёжларини танлашда ўз ақлига
суяниши лозим. Акс ҳолда у тананинг ўткинчи майл ва эҳтиросларига
боғланиб инсонийликдан четга чиқади. Шу маънода Румийнинг инсон
маънавий камолоти ҳақидаги таълимотидаги мувофиқлик, уйғунлик,
ихтилофсиз ҳаёт тарзи, озор бермаслик, бутун борлиққа муҳаббат, муроса ва
мадора билан яшаш тарзини тарғиб қилувчи даъватларидан ҳозирги замонда
баркамол авлодни тарбиялаш масаласида тарихий-ғоявий манбаа сифатида
фойдаланиш мумкин.

“Жалолиддин Румий ижтимоий-аҳлоқий қарашларида инсон

маънавий камолоти масаласи”

деб номланган учинчи бобнинг биринчи

бандида

“Инсонга ва борлиққа башарий муҳаббат – комилликка элтувчи

омиллардан бири”

масаласи фалсафий таҳлил қилинган. Инсоннинг инсонга

ва бутун борлиққа бўлган муҳаббати масаласи ҳамма тасаввуфий
тариқатларда бўлганидек Румийнинг қарашларида ҳам марказий ўринни
эгаллайди. Умуман “жуда кўп ирфоний тушунча ва истилоҳларнинг шархи
муҳаббатга бориб тақалади”

1

.

Румий қарашларида барча аҳлоқий фазилатларни муҳаббатсиз тасаввур

этиб бўлмайди. Унингча, муҳаббат инсоний моҳиятнинг эркин тарзда намоён
бўлишидир. Мутасаввиф таъкидлашича, “ўз-ўзича”, “якка”, “худбин”
муҳаббатнинг бўлиши мумкин эмас. Инсон ўзи ўзгага айланганида, ўзгани
ўзига айлантира олганида ҳақиқий муҳаббат эгаси ҳисобланади. Объект
билан субъектнинг орасидаги фарқнинг “йўқолиши” энг буюк, энг мукаммал
завқдир. Румий қарашларида ушбу масала фақат эстетик моҳиятгина касб
этиб қолмасдан балки, бутун олам ва инсоннинг фалсафий моҳиятини қамраб
олади.

Мутасаввиф гарчи илоҳий ишқни мажозий (башарий) ишқдан устун

қўйган бўлса ҳам, лекин бирини иккинчисига қарама-қарши қўймайди.
Диссертацияда ушбу масалада Ибн Сино ва Румий фикрлари муштарак
эканлиги манбалардаги маълумотларни қиёсий таҳлил қилиш билан асослаб
берилган. Ҳар икки мутафаккирлар таъкидлашларича, агар инсон ўз
атрофидаги яқин кишиларни, борлиқни севолмаса, муҳаббат асосига
қурилган оламий уйғунликка қўшила олмайди ва барча гўзалликлардан
мосиво бўлади.

Румий хирсни эмас, ҳақиқий муҳаббатни куйлайди. Унинг таъбирича,

гулни барча кўражагини аммо кўпчилик гулни эмас, тиканни кўришини
афсус билан таъкидлайди. Шунинг учун тиконли гулга эмас, гулнинг ўзига
муҳаббат қўйишга даъват этади. “Ҳақиқий ошиқ тан туясига эмас, руҳ
туясига миниши керак. Руҳ ва бақо оламида қанот очиб учиши керак”

2

.

Мутасаввиф таъкидлашича, инсоннинг борлиққа ва ўзга инсонларга

бўлган муҳаббати бутун тушунмовчиликлар, умидсизликларда қолганларга

1

Нажмиддин Комилов. Тасаввуф. Биринчи китоб. –Тошкент: Ёзувчи, 1996. -48 б.

2

Мавлоно Румий. Маснавия. Тарж. Валад Ўзбўтоқ.- Анқара, 1998. – 533 б.


background image

19

ёрдам беради. Муҳаббат ечилмаган ҳар бир нарсанинг калитидир. Хатто ақл
ҳал қила олмаган муаммоларни ҳам муҳаббат ҳал қилади. Румийнинг ишонч
билан таъкидлашича, ишқ ғазабни марҳаматга айлантиради, ўлим олдида
турганларни ҳаётга қайтаради. Энг муҳими муҳаббат инсон “мен”лигини
ўтга отиб, уни севгига айлантиради. Муҳаббат бутун мазҳабларни
бирлаштирган диндир. Инсонлар орасида бирликни вужудга келтиради.
Чунки дин тамали муҳаббатдан манба олади муҳаббатнинг шакл-
шамойиллари ҳаракатларда кўринади. Инсоннинг инсонга бўлган муҳаббат
туйғуси бутун борлиққа ҳам қаратилмоғи керак.

Румий муҳаббатнинг энг марказий объекти бўлган инсонни мадҳ этар

экан, унинг қайси ирқ, миллат, динга мансублигини эътиборга олмайди,
балки, бутун бани башарни, инсониятни ўзида мужассам этган инсонни
назарда тутади. Мутасаввиф турли халқлар, миллатлар ўртасида муҳаббат
ришталарини мустаҳкамлашда улар ўртасидаги ҳамфикрлиликка, маънавий
маслакдошликка эътибор қаратади:

Соҳиби мулк гарчи мулк подшохидир,
Соҳиби кўнгил кўнгиллар шохидир

1

.

Румий инсонлар ўртасидаги муҳаббат ришталарини мустаҳкамлашга

хизмат қиладиган фазилатлар билан бирга унга тўсиқ бўладиган аҳлоқий
иллатлар – дилозорлик, манманлик, бошқаларни менсимаслик, беписандлик,
лоқайдликни қоралайди. Ҳар бир инсон бировнинг айбини қидириш, уни
камситиш ўрнига ўз айбини англаб етса, уни бартараф қилишга ҳаракат
қилса, камолга етиши осонроқ, ишончлироқ бўлади, деб таъкидлайди.

Ҳар кишиким ўз нуқсонин билур,
Ўз камоли манзилига от солур

2

.

Мутасаввиф фикрича, инсонни манманлик ва бошқа аҳлоқий нуқсонлар

ботқоғига ботишидан сақлаш учун ёмонликка яхшилик билан жавоб
қайтариш керакдир.

Сиз ёмонлар макрини раҳмат қилинг,
Ўзни устун айламакни кам қилинг

3

.

Гар ёмонликдин бу ҳолга тутди қул,
Сен ёмон бўлма, ёмонга яхши бўл

4

.

Инсонга ва борлиққа бўлган ҳақиқий муҳаббат турли аҳлоқий

нуқсонлар, инсон ҳаётидаги нохуш ҳолатларни бартараф эта олади ва
инсонни маънавий камолотга етказади.

Мазкур бобнинг

“Бағрикенглик – олий инсоний фазилат”

деб

номланган иккинчи бандида аввало “бағрикенглик”, “диний бағрикенглик”
тушунчаларининг фалсафа тарихидаги ижтимоий-маънавий мазмун-моҳияти
ёритилган. Румий ҳам бу тушунчаларни жамиятда тинчлик, барқарорлик,
инсонлараро

дўстлик,

муросаю-мадора,

мувофиқлик

ришталарини

1

Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий. Биринчи китоб. – Тошкент: А. Қодирий номидаги халқ мероси,

2001. -164 б.

2

Ўша асар: - 294 б.

3

Ўша асар. – 310 б.

4

Ўша асар: - 155 б.


background image

20

мустаҳкамловчи ижтимоий-маънавий омил сифатида талқин қилади.
Мутасаввиф

ваҳдат

ул-вужуд

таълимотидан

келиб

чиққан

ҳолда

бағрикенгликни инсоннинг илоҳийлик моҳияти сифатида талқин қилади. Бу
нуқтаи назардан бағрикенглик, шу жумладан диний бағрикенглик хилма-хил
ва ранг-барангликни қабул этиш ва уларга умумий гўзалликнинг бир жабҳаси
сифатида қараб, эъзозлаб, улар билан уйғун бўлиб яшашдир. Бағрикенглик
асосида илоҳий ишқ туради. Бағрикенглик ҳурлик ва эркинлик йўли бўлиб,
мажбурлаш, камситиш, зўрлаш, ўзгалар шахсиятига аралашишга қарши
туради. Румий ўзининг “Ичингдаги ичингдадур” асарида инсонни маънавий
камолотга етказувчи уч аҳлоқий фазилатни

баён қилар экан, бағрикенгликка

даъват этувчи уч инсоний фазилатга эътибор қаратади. Уларнинг биринчиси
– лаънат айтиш ва азоб беришдан сақланиш. Бу ўз навбатида ғазабни ютиш,
жаҳл келганда ўзни бошқариш, нафратни босиш каби хатти-ҳаракатларни
тақозо қилади. Мулойимлик ва ширин сўз билан муомала қила олиш лаънат
айтиш ва азоб беришдан сақлайдиган воситадир.

Иккинчи инсоний фазилат – жабр кўргазганга сабр билан жавоб қилиш.

Ўзи жабрланса ҳам, инсонларга сўз ёки бирон ҳаракат билан озор бермай,
Аллоҳ учун сабр қилиш.

Учинчи инсоний фазилат – ўзгани айбламаслик. Яъни у мусулмон

бўладими, ғайри дин бўладими, бундан қатъий назар бирон кишини ширк,
куфр ва нифоқда айбламаслик. Диссертацияда “ширк”, “куфр”, “нифоқ”
тушунчаларининг ислом дини иймон ва эътиқоди нуқтаи назардан мазмун-
моҳияти, талқини ва бу нуқсонлар билан айбланишнинг оқибатлари ислом
манбаларида

қандай

баҳоланиши

ҳақида

ёритилган.

Шунингдек

диссертацияда юқорида

баён қилганимиз уч инсоний фазилатга эга бўлган

инсонларнинг сифатлари ва бу сифатларнинг намоён бўлиш шакллари ҳақида
муфассал жадвал келтирилган ҳамда умумлаштирилган хулоса берилган.
Мутасаввифнинг ишонч билан таъкидлашича, Аллоҳга ошиқ бўлган
инсонлар қайси дин, мазҳаб, миллат, ирққа мансуб бўлишидан қатъий назар,
қалбан бир маслакдаги одамлардир. “Йўллар хилма-хил бўлса ҳам, лекин
мақсад бирдир. Ҳар бир валий ёки набийнинг ўз маслаги бор, аммо Ҳақ
олдига борганда ҳаммаси бир бўлади

1

.

Мутасаввиф таъкидлашича, турли диндаги одамларнинг бир-бирига

қарши чиқиши, бир-бирини тушунмаслиги, биринчидан маънога эмас, балки
номлар, атамалар, ташқи кўринишларга қараб ҳукм қилишда, иккинчидан,
Худони севиш ва беғараз эътиқод қилмасдан, балки манфаат юзасидан
муносабатда бўлиш оқибатидир. Шу нуқтаи назардан Румий бирча динлар ва
мазҳабларни ҳам ўзимга сиғдираман ва яна барчасидан ўзиб кетаман, зеро,
“инсоннинг қалби хуррият оламидир”, дейди

2

.

Аммо Румий барча динлар ва мазҳабларни бирлаштиришни назарда

тутган эмас. Ёки янги умумжаҳон дини ҳақида фикр юритишни ҳаёлига ҳам

1

Жалолиддин Румий. Маънавий маснавий. Биринчи жилд. Биринчи китоб. Таржима ва шарх муаллифи

Асқар Маҳкам. –Тошкент: Шарқ, 1999. – 7 б.

2

Жалолиддин Румий. Маънавий маснавий. Биринчи жилд. Биринчи китоб. Таржима ва шарх муаллифи

Асқар Маҳкам. –Тошкент: Шарқ, 1999. - 8 б.


background image

21

келтирган эмас. Фақат ҳамма дину мазҳабларнинг сиғиниш объекти, мақсади
бир Худодир, деган фикрда бўлган.

Мутасаввифнинг бағрикенглик ҳақидаги ғоялари бугунги кунда ҳам ўз

аҳамиятини

йўқотган

эмас.

Унинг

инсонпарварлик,

хурфикрлилик,

бағрикенглик ғояларига асосланган бу маънавий-маърифий дунёқараш,
айниқса ҳозирги ислом оламида катта ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар юз
бераётган бир даврда вужудга келаётган ақидавий муаммоларни ижобий хал
этиш, диний фундаментализм ва экстремизмнинг зарарли ғояларига қарши
мафкуравий кураш олиб бориш ва ниҳоят, ислом динининг асосий моҳияти
маърифат эканлигини илмий нуқтаи назардан кўрсатиб бериш масаласида
ҳам илмий-назарий асос сифатида хизмат қилиши мумкин.

Мазкур бобнинг

“Нафсга ружуъ қўйиш – тубанликка етаклар,

нафсни тийиш – юксакликка элтар”

деб номланган учинчи бандида

Жалолиддин Румийнинг инсон маънавий камолотида нафсни тийиш, сабр-
қаноатнинг ўрни ҳақидаги қарашлари таҳлил қилинган. Тасаввуф
таълимотида инсонни комилликка етакловчи омиллардан бири нафс тарбияси
масаласидир. Шунинг учун ҳам ўрта аср манбаларидан тасаввуфга берилган
кўпгина таърифлардан бирида: “тасаввуф нафснинг барча истакларини ва
завқларини тарк этмоқдир”

1

, - деб таъкидланиши маълум даражада

асослидир.

Румий таъкидлашича, инсоний нуқсонларнинг, маънавий-аҳлоқий

тубанлашувнинг манбаи нафсдир. Зеро, нафс худди сеҳргардек ўз домига
тортади, инсонни ҳар қандай разолатларга қўл уришига сабаб бўлади, унга
қарши курашиш ниҳоятда оғир.

Бутни синдирмоқ осондир сенга бас,
Нафсни синдирмоқ вале осон эмас

2

.

Мутасаввиф фикрича, инсон тана руҳнинг бирлигидан иборат бўлгани

ҳолда тана майллари ва эҳтиёжлари кўпинча руҳ майл ва эҳтиёжлари устидан
ҳукмронлик қилишга ҳаракат қилади. Инсон эса, табиатан шундай
яратилганки, уни тана эҳтиёжини қондириш лаззатлари ўзига мафтун этади.
Ваҳоланки, нафсга, унинг сохта, ўткинчи лаззатларига берилиш аслида
танани оловда ёқиш, алданиб овчи тузоғига илиниб қафасга тушиш,
қармоққа илинишдир.

Тан учун жонингни гулхан айладинг,
Жонни ёқдинг, танни равшан айладинг

3

.

Румий мутафаккир сифатида, нафс инсонни ҳам ижтимоий жиҳатдан,

ҳам маънавий жиҳатдан, ҳам биологик, ҳам физиологик жиҳатдан
тубанликка етаклашини таъкидлайди. Инсоннинг нафсни қондиришга бўлган
ҳаракати унинг учун лаззатга эмас, балки ғам-андухга, надоматга айланади.

1

Усмон Турар. Тасаввуф тарихи. –Тошкент: Истиқлол, 1999. – 17 б.

2

Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий. Биринчи китоб. – Тошкент: А. Қодирий номидаги халқ мероси,

2001. – 88 б.

3

Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий. Биринчи китоб. – Тошкент: А. Қодирий номидаги халқ мероси,

2001. – 298 б.


background image

22

Мутафаккир кўрсатишича, нафс майлига бўйсуниш, уни жиловлашда

инсонга ихтиёр эркинлиги берилган ва у улуғ неъмат сифатида инсонга
берилган ақл воситасида ўз нафсига қарши самарали кураша олади. Демак,
дунё ноз-неъматларидан лаззатланишнинг мезони ҳам, омили ҳам ақлдир.
Мутасаввиф таъбири бўйича нафснинг емиши балоларга олиб келади,
ақлнинг емиши балолардан сақлайди.

Ул томоқ эрмиш балои беомон,
Бул томоқ асрар балолардан омон

1

.

Нафсни жиловлашда ақл қўллайдиган энг самарали қурол сабр-

қаноатдир.

Мутафаккир

таъкидлашича,

ҳар

қандай

ижтимоий

қийинчиликлар, жисмоний азоб-уқубатлар, руҳий тушкунликларнинг давоси
ва бартараф этиш воситаси сабр-тоқат ва қаноатдир. Сабр-тоқат туфайли
жисмоний азоб-уқубатлар лаззатга айланади, ижтимоий нуқсонлар бартараф
бўлади. Сабр ва қаноат инсонни соғломлаштиради. Сабр маънавий юксалиш
йўлидаги жиҳоддир. Жиҳодсиз эса, зафар қозониш мушкул. Сабр саодат
калитидир. Мутасаввифнинг нафсни жиловлаш, сабр-тоқат ва қаноат
ҳақидаги ғоялари ҳозирги давримиз учун ҳам баркамол авлодни тарбиялашда
катта ғоявий ва маънавий аҳамиятга эга бўлиши шубҳасиздир.

Х У Л О С А


Жалолиддин Румий тасаввуф илмининг йирик пири комилларидан

бўлиши билан бирга Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари ижтимоий-фалсафий
тафаккурининг йирик билимдони бўлган мутафаккир ҳамда ислом дини ва
шариат ахкомлари мазмун-моҳиятини чуқур англаб етган забардаст илоҳиёт
уламоси ҳамдир. Шунинг учун Румий тасаввуфий таълимотининг, шу
жумладан, инсон маънавий камолоти ҳақидаги қарашларини ёритишда
уларнинг фалсафий ва диний-тасаввуфий манбаларини таҳлил қилиш
зарурати туғилади. Диссертациянинг биринчи бобида ана шу масала
ёритилди. Мутасаввиф қарашларининг бу масаладаги фалсафий асосини
руҳий борлиқ ҳақидаги таълимоти акс эттирса, диний-тасаввуфий
қарашларининг асосини илоҳий ишқ ҳақидаги таълимоти акс эттиради.

Румийнинг инсон маънавий камолоти ҳақидаги таълимоти ўзигача

бўлган таълимотларнинг юксак даражада қайта ишланган синтези бўлиши
билан бирга, улардан маълум даражада фарқ қилади. Шунингдек, ўзидан
кейинги таълимотларга сезиларли таъсир ўтказган. Диссертацияда мана шу
масаланинг назарий жиҳатлари таҳлил қилинди.

Румий тана ва руҳ муносабатларини талқин қилишда диалектик

услубдан фойдаланди ва бу борада Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари ижтимоий-
фалсафий тафаккури тарихида янги бир йўналишга асос солди. Ушбу масала
диссертацияда Румий инсон маънавий камолоти ҳақидаги қарашларининг
услубий жиҳатини таҳлил қилиш жараёнида ёритилди.

1

Ўша асар: -246 б.


background image

23

Румий юқоридаги назарий ва услубий тамойиллардан фойдаланган

ҳолда ўз ижтимоий-аҳлоқий қарашларида инсон маънавий камолотининг
воқеий ҳаётдаги амалий восита ва омилларини баён қилди. Ана шундай
амалий омиллардан бири инсонга ва борлиққа муҳаббатдир. Инсон ўзи ўзгага
айланганида, ўзгани ўзига айлантира олганида ҳақиқий муҳаббат эгаси
ҳисобланади. Мана шу объект билан субъект ўртасидаги фарқнинг
тугатилиши инсон маънавий камолот сари юксалишининг муҳим
омилларидан биридир.

Румий динлараро муносабат масаласига бутунлай янгича нуқтаи-

назардан ёндошади. Унингча, бир динга мансуб кишилар бир-бирлари билан
“биродар”, ҳаммаслак бўлган ҳолда, бошқа диндагиларга нисбатан салбий
муносабатда бўлишларини қоралайди. Динларнинг ботиний моҳиятига
эътиборни қаратиб, барча динлар камолот учун юборилган экан, бу оламда
башариятнинг ягоналигини эътироф этиш муҳимлигини таъкидлайди.
Динлараро

низо,

жанжал,

урушларнинг

инсон

шаънига

ётлигини

таъкидлайди. Румий инсон маънавий камолоти масаласида нафс тарбиясига
алоҳида эътибор қаратади. Инсон табиатидаги нафс ва хирсий хиссиётлар
инсонни тубанликка етаклаб, маънавий камолотига тўсқинлик қилади. Нафс
хоҳиш-истакларини жиловлаш учун кучли ирода керак. Бу ирода инсон сабр-
тоқати ва қаноатида ўзини намоён қилади.

Диссертацияда Румийнинг инсон маънавий камолоти ҳақидаги муҳим

ғоялари Ўзбекистонда ёш авлодни баркамол инсон руҳида тарбиялаш
борасида олиб борилаётган вазифаларимизда қўллаш долзарб аҳамият касб
этишидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тавсиялар берилди:

1. Ёшларни баркамол инсон қилиб вояга етказишда Румийнинг комил

инсон ва уни тарбиялаш йўлларини ўрганиш фойдалидир. Бу жараёнда
Республикамизнинг кўзга кўринган олимлари, тасаввуфшунос файласуфлар
ҳамкорлигида

Румий

ижодиётини

тадқиқ

қилишга

бағишланган

тадқиқотларни қўллаб қувватлаш ва рағбатлантириш ҳам ҳозирда долзарб
вазифалардан ҳисобланади.

2. Бугунги маданий дунё бутун инсоният билан ҳамнафас бўлган

кишини ардоқлайди. Шундай талабларга Румийнинг ахлоқий-фалсафий
позицияси жавоб беради. Шунинг учун ҳам ҳар бир ёш авлод ўз-ўзини
англаши, ўз ҳис-туйғуларини бошқара билиши, ўз фикри, қиёфаси, қарашига
эга бўлиши учун Румийнинг тасаввуфий ғояларидан баҳраманд бўлиши
керак. Бунинг учун мамлакатимиз олий таълим тизимида Жалолиддин
Румийнинг тасаввуфий ва фалсафий қарашларини ўзида акс эттирган махсус
курсларни ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга.

3. Мавлавия таълимотининг илғор фалсафий ва ахлоқий ғоялари

миллий ғоянинг диний-маърифий, фалсафий илдизларидан биридир. Ундаги
бағрикенглик, меҳнатсеварлик, фидоийликка ундовчи бунёдкор фикрлар,
Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, миллатлараро тотувлик,
ижтимоий ҳамкорлик, комил инсон, диний бағрикенглик ғояларини инсонлар
қалби ва онгига сингдиришга асос бўлади. Мана шу ғояларни ҳаётга тадбиқ


background image

24

этишда тасаввуф ва унинг манбаларини ўрганувчи илмий-жамоатчилик
марказини ташкил қилиш мақсадга мувофиқдир.

4. Румий таълимотида илгари сурилган ғоялар комилликнинг ботиний

қонуниятини билиб олишга ундайди. Румий ижоди Шарқ илму ҳикматлари,
маънолар дунёсининг янги синтези, уйғунлашуви ва айни вақтда юқори
босқичга олиб чиқилган, ривожлантирилган кўринишидир. Шу боис
мутасаввиф томонидан илгари сурилган илғор ғоялар тафаккур аҳлини
жунбушга келтириб, қалбларни забт этди. Шунинг учун файласуф-шоир
асарлари ўта долзарб ва эътиборлидир. Шу маънода замонавий ахлоқий
концепцияларнинг асосий мақсадини ўзида ифода этган комил инсон ғояси
манбаларини бойитишда Румий ижодиётидан фойдаланиш ҳам муҳим
аҳамиятга эга. Бунинг учун эса турли доирадаги маънавий – маърифий
тадбирларда хусусан, маҳаллаларда, нодавлат, нотижорат ташкилотлар
фаолиятида Румийнинг миллий қадриятларимизга мос ижтимоий-фалсафий
ғояларини халқимиз, асосан, ёшларимиз онгига сингдириш юзасидан амалий
дастурлар ишлаб чиқиш ўз самарасини беради, албатта.

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1.

Зайнобидинова Н. И. Румий ижодида ахлоқий-маънавий масалалар

//

Сино журнали. –Тошкент, 2006. -№ 22. –Б. 38-41.

2.

Зайнобидинова Н. И. Жалолиддин Румий қарашларида руҳий

борлиқ масаласи // “Илм заковатимиз сенга, она Ватан”. Республика илмий-
назарий, амалий-услубий конференция материаллари. –Фарғона, 2006. –Б.
153-154.

3.

Зайнобидинова Н. И. Мангуликка дахлдор нур ёхуд маънавий олам

сирларининг кашшофи // “Миллий ғоя: маънавият ва маърифат”. Республика
илмий-назарий, амалий-услубий конференция материаллари. –Тошкент,
2007. –Б. 213-215.

4.

Зайнобидинова Н. И. Жалолиддин Румий фалсафий меросида инсон

муаммосининг баъзи масалалари // Шарқшунослик. –Тошкент, 2007. -№2. - Б.
83-86.

5.

Зайнобидинова Н. И. Жалолиддин Румий ижодида маънавий-

ахлоқий масалаларнинг фалсафий талқини // “Ҳозирги замон фалсафаси:
ҳолати ва тараққиётининг истиқболлари”. Ҳалқаро илмий-назарий анжуман
материаллари. –Тошкент, 2008. –Б. 278-280.

6.

Зайнобидинова Н. И. Румий талқинида комилликка элтувчи ахлоқий

фазилатлар ҳақида // Фалсафа ва хуқуқ журнали. –Тошкент, 2008. -№3. –Б.
62-63.

7.

Зайнобитдинова Н. И. Роль творчества Джалалетдина Руми в

истории развития мировой философии и культуры // Международный
молодежный научный форум «Ломоносов - 2010». Москва, МГУ имени М. В.
Ломоносова, 12-15 апреля 2010. –С.130-131.

8.

Зайнобидинова Н. И. Комил инсонни тарбиялашга доир замонавий

концепциялар ва Жалолиддин Румий таълимотидаги муштарак жихатлар //


background image

25

Наманган давлат университети илмий ахборотномаси. –Наманган, 2010. -№2.
–Б. 50-52

9.

Зайнобидинова Н. И. Жалолиддин Румий ижодида тана ва рух

ўртасидаги қарама-қаршиликлар диалектикаси // “Фалсафий қадриятларнинг
мустақил Ўзбекистон тараққиётидаги ўрни”. Республика илмий амалий
анжуман материаллари. – Тошкент, 2011. – Б. 70-72.

10.

Зайнобидинова Н. И. Бағрикенглик – олий инсоний фазилат //

Наманган давлат университети илмий ахборотномаси. –Наманган, 2011. -№1.
–Б. 112-114.



background image

26

Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Зайнобидинова Наима
Иномидиновнанинг 09.00.03 – Фалсафа тарихи ихтисослиги бўйича
“Жалолиддин Румий тасаввуфий таълимотида инсон маънавий камолоти
масаласи” мавзусидаги диссертациясининг

Р Е З Ю М Е С И

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

ижтимоий-маънавий мерос, маънавий

камолот, руҳий борлиқ, илоҳий ишқ, башарий ишқ, тана ва руҳ, нафс
тарбияси, Аллоҳни англаш, диний бағрикенглик, диалектик ёндошув,
маънавий юксаклик, аҳлоқий тубанлик.

Тадқиқот объектлари:

Жалолиддин Румий асарларида баён қилинган

тасаввуфий-ирфоний ва маънавий ғоялар ҳамда мутасаввиф маънавий мероси
ҳақидаги маълумотларни фалсафий таҳлил қилиш.

Тадқиқотнинг

мақсади:

Жалолиддин

Румийнинг

“Маснавийи

маънавий” ва “Ичингдаги ичингдадур” асарларини фалсафий таҳлил қилиш
асосида мутасаввиф дунёқарашидаги инсон маънавий камолоти ҳақидаги
ғояларнинг ижтимоий-маънавий ва аҳлоқий-тарбиявий аҳамиятини ёритиш
ҳамда уларнинг юксак аҳлоқий таълимотлар ривожидаги ўрнини кўрсатиш.

Тадиқот методлари:

тизимли ёндошув, тарихийлик ва ворисийлик,

анализ ва синтез, илмий холислик, таққослаш ва умумлаштириш.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

Жалолиддин Румий

дунёқарашидаги инсон маънавий камолоти масалалари, унинг руҳий борлиқ ва
илоҳий ишқ ҳақидаги қарашлари фалсафий таҳлил қилинди; тана ва руҳ
муносабати диалектикаси ёритилди; мутасаввиф қарашларидаги муҳим
маънавий-аҳлоқий масалалардан бўлмиш бағрикенглик, диний бағрикенглик
ғояларининг аҳамияти тадқиқ қилинди; Мусулмон Шарқи олимларининг Румий
ижодига

бўлган

соф

тасаввуфий

ёндошувлари, Ғарб

олимларининг

ёндошувларидаги тажриба ва ютуқлари кўриб чиқилди ва қиёсий таҳлил
қилинди; Румий меросининг бугунги ёш авлодни комил инсон руҳида
тарбиялашдаги долзарб аҳамияти таъкидланиб, таълим соҳасида тасаввуф,
хусусан Румий тасаввуфий меросининг назарий асосларидан ва амалий
тавсияларидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги асослаб берилди.

Амалий

аҳамияти

шундаки,

диссертацияда

келтирилган

маълумотлардан, илмий хулосалардан, илмий-услубий тамойиллардан олий
ўқув

юртларида

“Фалсафа

тарихи”,

“Тасаввуф

фалсафаси”,

“Аҳлоқшунослик”, “Маънавият асослари ” каби фанларни ўқитишда, ушбу
фанлар бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмалари яратишда фойдаланиш
мумкин. Шунингдек, турли маънавий-тарбиявий тадбирларда фойдаланиш
мумкин.

Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

тадқиқот

материаллари, назарий ва амалий натижаларидан олий ўқув юртларида
фалсафа тарихи, аҳлоқ тарихи, маънавият масалалари бўйича ўқиладиган
курсларда фойдаланиш мумкин.

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:

илмий текшириш, илмий педагогик,

маънавият ва таълим-тарбияни мукаммаллаштириш билан боғлиқ соҳалар.


background image

27

Р Е З Ю М Е

Диссертации Зайнобидиновой Наимы Иномидиновной на тему: «Вопросы
духовного совершенствования человека в суфийском учении Джалалиддина
Руми» на соискание ученой степени кандидат философских наук по
специальности 09.00.03 – История философии.

Ключевые

слова:

общественно-духовное

наследие,

духовное

совершенствование, сущность духовного бытия, любовь к богу, любовь к
человеку, тело и дух, о сознание Аллаха, религиозная толерантность,
духовная возвышенность, нравственная низость.

Объект исследования:

философский анализ вопросав духовного

совершенствования человека в трудах Джалалиддина Румий, а также в
исследованиях отечественных и зарубежных авторов с ведений его
духовного наследия.

Цель исследования:

на основе философского анализа произведений

Джалалиддина Руми и выявить общественно-духовное и нравственно-
воспитательное значение его идей о нравственном совершенства человека.

Методы исследования:

структурный подход, принцип единства

исторического и логического, анализ и синтез, диалектический подход,
преемственность, сопоставление и обобщение.

Полученные результаты и их новизна:

осуществлен философский

анализ вопроса о духовном совершенствовании человека в воззрения
Джалалиддина Руми. Освещено о философское содержание сущности
духовного бытия. Дан философский анализ его учения о любви к богу, бытию
и человеку. Про анализированы диалектические идеи в вопросе отношения
тела и души. Показано значение идей о терпимости (толерантность), в том
числе религиозной терпимости, которые играют большую роль во взгляда
мыслителя

о

духовном

совершенствовании

человека.

Проведен

сравнительный философский анализ ряда исследователей Мусульманского
Востока, освещающих воззрения Руми с точки зрения методологии суфизма.
Использованы опыт и успехи ряда западных исследователей о значении
духовного наследия Руми. Обоснован вопрос об эффективном использовании
теоретических положений и практических рекомендаций учения суфизма, в
частности, идей Руми, о духовном совершенствовании человека в настоящее
время в воспитания всесторонне развитого человека.

Практическая значимость:

результаты исследования могут быть

использованы при дальнейших исследованиях духовного наследия Руми,
создании учебников и учебных пособий, при чтении курсов «История
философии», «Философия суфизма», «Этика», «Основы духовности» в
высших учебных заведениях, а также в духовно- просветительской работе.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

материалы,

теоретические и практические результаты исследования могут быт
использоваться в научно-просветительской работе в вузах, в духовном
совершенствовании молодого поколения.


background image

28

Область

применения:

научно-исследовательская,

научно-

педагогическая области, а также сферы, связанные с совершенствованием
образовательно-воспитательного процесса.

R E S U M E

Thesis of Zaynobidinova Naima Inomidinovna on the scientific degree competition
of the doctor of philosophy in philosophy on specialty 09.00.03 –“History of
philosophy” subject: “Questions of spiritual perfection of the person in Djalaliddin
Rumi’s Sufi doctrine”

Key words:

social-spiritual heritage, spiritual perfection, moral matter,

divine love, human love, div and spirit, education of passion, to know Allah,
religion tolerance, dialectic approach, spiritual height, moral bottom.

Subjects of research:

philosophical analysis of questions of spiritual

perfection of the person and

spiritual heritage in Djalaliddin Rumi’s Sufi doctrine.

Purpose of work:

describing social-spiritual role of ideas of human spirilual

perfection in the process of philosophical analysis of Djalaliddin Rumi’s
contributions “Masnavi-ye manavi” and “Fihi Ma Fih”.

Methods of research:

systematical approach, historicality and continuity,

analisys and synthesis, scientific objectivity, comparision and generalization.

The results achieved and their novelty:

Human spirilual perfection questions in Djalaliddin Rumi’s views are
philosophically analyzed; views on moral matter are described philosophically,
views on divine love are analyzed philosophically, dialectical relationship between
div and spirit is described; role of religion tolerance ideas in Sufi’s views are
investigated; It was comparatively analyzed some Muslim East researchers’ points
to Rumi Sufi’s doctrine and showed obtained experience and successes of Western
researchers; it was presented role of Rumi’s spiritual heritage in spiritual perfection
of youth.

Practical value:

results of the research can be used in “History of

philosophy”, “Ethics” and “Bases of spirituality” courses in higher educational
institutions. It can be also used in spiritual-educational processes.

Degree of embed and economic effectivity:

the materials, theoretical and

practical results of research can be used in scientific – educational job in high
schools, in spiritual perfection of young generation.

Field of application:

research, scientific-pedagogical processes and also

spheres connected to perfection educational-bring up of process.


background image

29

Bibliografik manbalar

Зайнобидинова Н. И. Румий ижодида ахлоқий-маънавий масалалар // Сино журнали. -Тошкент, 2006. -№ 22. -Б. 38-41.

Зайнобидинова Н. И. Жалолиддин Румий қарашларида руҳий борлиқ масаласи // “Илм заковатимиз сенга, она Ватан”. Республика илмий-назарий, амалий-услубий конференция материаллари. -Фарғона, 2006. -Б. 153-154.

Зайнобидинова Н. И. Мангуликка дахлдор нур ёхуд маънавий олам сирларининг кашшофи // “Миллий ғоя: маънавият ва маърифат”. Республика илмий-назарий, амалий-услубий конференция материаллари. -Тошкент, 2007.-Б. 213-215.

Зайнобидинова Н. И. Жалолиддин Румий фалсафий меросида инсон муаммосининг баъзи масалалари И Шарқшунослик. -Тошкент, 2007. -№2. - Б. 83-86.

Зайнобидинова Н. И. Жалолиддин Румий ижодида маънавий-ахлоқий масалаларнинг фалсафий талқини // “Ҳозирги замон фалсафаси: ҳолати ва тараққиётининг истиқболлари”. Ҳалкаро илмий-назарий анжуман материаллари. -Тошкент, 2008. -Б. 278-280.

Зайнобидинова Н. И. Румий талқинида комилликка элтувчи ахлоқий фазилатлар ҳақида // Фалсафа ва хукук журнали. -Тошкент, 2008. -№3. -Б. 62-63.

Зайнобитдинова Н. И. Роль творчества Джалалетдина Руми в истории развития мировой философии и культуры // Международный молодежный научный форум «Ломоносов - 2010». Москва, МГУ имени М. В. Ломоносова, 12-15 апреля 2010. -С.130-131.

Зайнобидинова Н. И. Комил инсонни тарбиялашга дойр замонавий концепциялар ва Жалолиддин Румий таълимотидаги муштарак жихатлар // Наманган давлат университета илмий ахборотномаси. -Наманган, 2010. -№2. -Б. 50-52

Зайнобидинова Н. И. Жалолиддин Румий ижодида тана ва рух ўртасидаги қарама-қаршиликлар диалектикаси // “Фалсафий қадриятларнинг мустақил Узбекистан тараққиётидаги ўрни”. Республика илмий амалий анжуман материаллари. - Тошкент, 2011. - Б. 70-72.

Зайнобидинова Н. И. Багрикенглик - олий инсоний фазилат // Наманган давлат университета илмий ахборотномаси. -Наманган, 2011. -№1. -Б. 112-114.