Гармония свободы и социальной ответственности в развитии личности

Аннотация

Объект исследования: пути формирования свободы и ответственности личности и его взаимосвязь с национальным менталитетом.
Цель исследования: определение места свободы и социальной ответственности личности в духовном развитии, его влияние на практическую деятельность человека.
Методы исследования: методы научного познания такие как анализ и синтез, сравнительной анализ обобщение, диалектика, системный подход, а также принципы объективности и всеобщей взаимосвязи.
Полученные результаты и их новизна: на основе социальнофилософского и сравнительного анализа обоснована сущность, генезис таких понятий как «свобода личности», «социальная ответственность», «духовный долг и ответственность» его роль в процветании общества, показано место и роль формирования чувств свободы и ответственности в условиях глобализации.
Практическая значимость: выводы, практические предложения и рекомендации сделанные в данной диссертации могут быть использованы при разработке научных курсов и при преподавании в средних и высших учебных заведениях, а также в проведении фундаментальных исследований связанные с вопросами взаимосвязи свободы и социальной ответственности личности
Степень внедрения и экономическая эффективность: результаты исследования использованы в проведении научно-теоретических мероприятий, а также при проведении семинарских занятий среди студентов Андижанского Государственного Университета и изложены в статьях автора опубликованных в республиканских и международных конференциях.
Область применения: результаты диссертационной работы можно использовать в научных исследованиях, в преподавательской деятельности, в системе повышения квалификации молодых кадров, при проведении культурно-образовательных и воспитательных мероприятий общественного молодёжного движения «Камолот» и в его отделениях областях и регионах, в работе с молодежью политических партий.

Тип источника: Авторефераты
Годы охвата с 1992
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
1-26
26

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Эргашев, И. (1970). Гармония свободы и социальной ответственности в развитии личности. Каталог авторефератов, 1(1), 1–26. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/36559
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Объект исследования: пути формирования свободы и ответственности личности и его взаимосвязь с национальным менталитетом.
Цель исследования: определение места свободы и социальной ответственности личности в духовном развитии, его влияние на практическую деятельность человека.
Методы исследования: методы научного познания такие как анализ и синтез, сравнительной анализ обобщение, диалектика, системный подход, а также принципы объективности и всеобщей взаимосвязи.
Полученные результаты и их новизна: на основе социальнофилософского и сравнительного анализа обоснована сущность, генезис таких понятий как «свобода личности», «социальная ответственность», «духовный долг и ответственность» его роль в процветании общества, показано место и роль формирования чувств свободы и ответственности в условиях глобализации.
Практическая значимость: выводы, практические предложения и рекомендации сделанные в данной диссертации могут быть использованы при разработке научных курсов и при преподавании в средних и высших учебных заведениях, а также в проведении фундаментальных исследований связанные с вопросами взаимосвязи свободы и социальной ответственности личности
Степень внедрения и экономическая эффективность: результаты исследования использованы в проведении научно-теоретических мероприятий, а также при проведении семинарских занятий среди студентов Андижанского Государственного Университета и изложены в статьях автора опубликованных в республиканских и международных конференциях.
Область применения: результаты диссертационной работы можно использовать в научных исследованиях, в преподавательской деятельности, в системе повышения квалификации молодых кадров, при проведении культурно-образовательных и воспитательных мероприятий общественного молодёжного движения «Камолот» и в его отделениях областях и регионах, в работе с молодежью политических партий.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ И.МЎМИНОВ НОМИДАГИ

ФАЛСАФА ВА ҲУҚУҚ ИНСТИТУТИ

Қўлёзма ҳуқуқида

УДК-1:316(575.1)



ЭРГАШЕВ ИХТИЁР САЙПИДИНОВИЧ


ШАХС МАЪНАВИЙ КАМОЛОТИДА ЭРКИНЛИК ВА ИЖТИМОИЙ

МАСЪУЛИЯТ УЙҒУНЛИГИ


Ихтисослик: 09.00.11 – «Ижтимоий фалсафа»

Фалсафа фанлари номзоди илмий

даражасини олиш учун ёзилган диссертация




А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И






Тошкент – 2011


background image

2

Диссертация Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университетининг «Миллий ғоя ва ижтимоий фалсафа» кафедрасида
бажарилган.

Илмий раҳбар:

фалсафа фанлари номзоди, доцент

Ўтамуродов Акбар Ўтамуродович


Расмий оппонентлар:

фалсафа фанлари доктори, профессор

Саифназаров Исмоил Саифназарович

фалсафа фанлари доктори, профессор

Хайдаров Хуррам Фармонович

Етакчи ташкилот:

Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги

Давлат

ва

жамият

қурилиши Академияси



Диссертация ҳимояси 2011 йил ____________ ойининг ____ куни соат

____да Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси И.Мўминов номидаги
Фалсафа ва ҳуқуқ институти ҳузуридаги фалсафа фанлари доктори (номзоди)
илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациялар ҳимояси бўйича
Д.067.02.01 рақамли Бирлашган Ихтисослашган Кенгаш йиғилишида
ўтказилади. Манзил: Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ, Фалсафа
факультети 215-хона.

Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети кутубхонасида танишиш мумкин. Манзил: Тошкент шаҳри,
100095, Талабалар шаҳарчаси, Форобий кўчаси,16-уй.

Автореферат 2011__ йил “___”________________ да тарқатилган.



Диссертация авторефератига тақризларни гербли муҳр билан

тасдиқлаб, икки нусхада қуйидаги манзилга жўнатишингизни сўраймиз:
(700170, Тошкент ш., И.Мўминов кўчаси, 9-уй. Ўзбекистон Республикаси
Фанлар академияси И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти)

Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби,

фалсафа фанлари доктори

Д.Т.Норқулов


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ


Мавзунинг долзарблиги.

Биз бугун тараққиётнинг янги ўзига хос

босқичига қадам қўйдик, яъни “кучли давлатдан- кучли фуқаролик
жамиятига ” ўтиш йўлидан изчил бормоқдамиз. Зеро, юртбошимиз
И.А.Каримов таъкидлаганидек, ”мустақил тараққиётимизнинг ўтган даврида
амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилар эканмиз, уларни ҳаққоний
баҳолаш ва ислоҳотлар дастурига маълум ўзгартиришлар киритиш билан
бирга биринчи навбатда эртанги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда,
мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш йўлидаги изчил
ҳаракатларимизни кучайтиришимиз, уларни янги, янада юқори босқичга
кўтаришимиз даркор

1

”. Айни пайтда бу вазифаларни узлуксиз хал этишнинг

энг муҳим омили жамиятимиз фуқароларининг бурчи, масъулияти ва
эркинлигини қай даражада англай олиши, унга онгли муносабати ва
ёндашувларига кўп жиҳатдан боғлиқ. Мазкур йўналишда ҳам позитив
жараёнлар кўзга ташланаётганлиги бизда умид ва келажакка ишонч руҳини
уйғотмоқда. “Бугунги кунда одамларимиз, уларнинг ижтимоий онги, ҳаётга
муносабати тобора ўзгармоқда, ватандошларимизнинг сиёсий етуклиги
юртимизда ва дунёда юз бераётган воқеа- ҳодисаларга нисбатан фуқаролик
масъулияти, дахлдорлик ҳисси ошиб бормоқда

2

”. Шу нуқтаи назардан,

кишиларимиз маънавияти ва маърифий савиясини шакллантириш, уларда
эркинлик ва ижтимоий масъулият ҳиссини янада юксалтириш ҳам назарий,
ҳам амалий жиҳатдан долзарб аҳамият касб этмоқда. Шунга кўра биз XXI
аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган баркамол шахсни камолга етиши
учун зарур барча имконият ва шароитларни яратишни ўз олдимизга мақсад
қилиб қўйганмиз. Зеро, шахснинг эркин фаолияти асосида, нафақат
бошқаларга балки ўз-ўзига бўлган муносабат тизими ҳам ўзгарди. Эркинлик
шахсда ўз-ўзини ҳаётда қадрлай билиш, ижтимоий муҳитда муносиб ўрнини
топиш фазилатларини шакллантиради. Агар шахсдаги бу ҳолат масъулият
билан уйғунлашса ўзига содиқ, ўзини қадрловчи инсоннинг бошқаларга
ҳиёнат қилмаслиги, ўзгаларга ҳам худди ўзидек қараш фазилатини
умумжамият кўламида кенг ёйлишига олиб келади. Бу эса эркинлик ва
масъулият тушунчаларининг категориал ҳодиса сифатида маънавиятга
таъсир этувчи ижтимоий-руҳий асос эканлигини аниқлашга ундайди.

Тадқиқот мавзусининг долзарблигини яна қуйидагилар билан асослаш

мумкин:

Биринчидан,

мамлакатимизда

янги

демократлашган

ва

модернизациялашган жамиятни қуриш учун юксак ақл-заковатга эга бўлган,

1

Мамлакатимзда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш

концепцияси. –Тошкент: Ўзбекистон, 2010. –Б. 6-7.

2

Каримов И.А. Мамлакатимизни модернизация қилиш йўлини изчил давом эттириш- тараққиётимизнинг муҳим

омилидир. // Халқ сўзи, 8 декабрь 2010.


background image

4

руҳан тетик ва соғлом, эркин ва мустақил фикрлайдиган, айни пайтда
ижтимоий масъулиятни тўғри ҳис этадиган, баркамол авлодни тарбиялаш
муҳим. Шу боис ҳозирда ҳар бир шахснинг ижтимоий масъулиятини теран
англаб олишлари учун миллий маданиятимиз, тарихимизнинг умумбашарий
тараққиёт тамойиллари билан боғлиқ жиҳатларини илмий асослаш зарур.

Иккинчидан,

эркинлик ва масъулият инсон ҳаётининг мазмун-

моҳияти, ўз фаолияти ва ижтимоий жараёнлар натижаларини эркин идрок
этиши, маънавий дунёси, ҳис-туйғулари, мақсад ва интилишларини тўғри
йўналтириши билан белгиланади. Бу эса, эркинлик ва ижтимоий масъулият
масаласини илмий жиҳатдан қай даражада ўрганилганлиги унга Шарқ ва
Ғарб тадқиқотчилари хамда, республикамиз олимлари қай йўсинда
ёндошганлигини таҳлил этиш эҳтиёжини юзага келтиради.

Учинчидан,

ёшларда эркинлик ва ижтимоий масъулият туйғусини

шакллантириш уларнинг мамлакатимиз мустақиллигидан фахрланиши,
мамлакатимизда озод, эркин, фаровон ҳаёт қуриш йўлида ҳалол меҳнат
қилиши, жаҳон ҳамжамияти ютуқлари, ахборот технологияларидан
фойдаланишига ҳам кенг имконият яратади. Бу туйғулар ёшларимизнинг
кучи, салоҳияти, бунёдкорлик фаолиятини кўп жиҳатдан белгилайди ва
уларни тинмай изланишга сафарбар этади. Ижтимоий-сиёсий ҳаётда
шахснинг ўз ватани, миллати, оиласи олдидаги маънавий қарздорлиги, бурч
ва масъулияти билан боғлиқ ижтимоий туйғуларининг ижтимоий-иқтисодий,
сиёсий, маънавий ва мафкуравий асослари уйғунлигини назарий жиҳатдан
таҳлил этиш ва унинг амалиётдаги ўрнини кўрсатиш ҳам муҳимдир.

Шу нуқтаи назардан бугунги кун ёшларининг ҳаётий мақсадини

шакллантириш, уларни жамиятимиз ижтимоий тараққиётига муносиб ҳисса
қўшишга йуналтирилган билимларга эга бўлиш учун ижодий фаолиятни
такомиллаштиришни асослаш долзарб аҳамиятга эга.

Тўртинчидан,

шахс амалий фаолиятида эркинлик ва ижтимоий

масъулият уйғунлигини таъминлашда оила, мактаб, жамоатчиликнинг
ижтимоий ҳамкорлигини ташкил этиш лозим. Зеро, бу учлик шахс маънавий
камолотининг энг муҳим босқичларидан биридир. Бунда учликнинг ўзаро
алоқаси бош мақсадга элтувчи асосий омиллар хисобланади Модомики,
жамиятнинг бу тизимлари ўртасидаги ўзаро мувозанат бузилса , кўзланган
мақсадга эришиб бўлмайди. Шу нуқтаи-назардан ҳам 2010- “Баркамол авлод
йили” давлат дастурида мазкур тизим фаолиятининг узвийлигини
такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилиб, ёшларнинг ижодий ва
интелектуал салоҳиятини намоён этиш ва уларнинг илмий ишларга фаол
жалб этиш учун шароитлар яратиш масалалари қўйилган бўлса, 2011 “Кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш” йили давлат дастурида
илмий инновацион ғояларни амалиётга тадбиқ этиш учун барча шароитларни
яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали
мамлакатнинг иқтисодий асосларини барқарорлаштириш масаласига алоҳида
эътибор қаратилди. Зеро, ўз фаолиятида эркинлик ва ижтимоий масъулият
уйғунлигини ҳис қила олган баркамол авлодгина эл-юртимизнинг фаровон


background image

5

ва бахтли келажагини ҳал қилишдек масъулиятли ишни адо этишга қодир.
Демак, шахс эркинлиги ва масьулиятини шакллантиришда бу омилларнинг
таьсир кучига алоҳида эьтибор қаратилиши талаб қилинади.

Бешинчидан,

шахс маънавий камолоти унинг жамият ҳаёти билан

уйғунлигини теран англамаслик ҳамда ўзибўларчилик, хотиржамлик,
лоқайдлик ва бепарволик масъулиятсизликни юзага келиши омилидир. Бу
эса ушбу муаммони ечимини топиш бўйича амалий таклиф-тавсияларни
ишлаб чиқишни талаб қилади.

Хуллас, шахс маънавий камолотида эркинлик ва ижтимоий масъулият

уйғунлигиини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан тадқиқ этиш долзарб
аҳамиятга эга .

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Эркинлик ва ижтимоий

масъулият масаласига оид илк фикр-мулоҳазалар Шарқда, хусусан
“Авесто”да диний-фалсафий кўринишда талқин этилган

1

.

Фалсафий билимлар тараққиёти эркинлик ва ижтимоий масъулият

масаласи билан боғлиқ муаммоларнинг чуқурроқ ўрганилишига замин
яратди. Хусусан, эркинлик, унинг таркибий қисмлари, инсон ҳаёти,
камолотидаги ўрни масаласи ҳақидаги мулоҳазалар ўзининг дастлабки
илмий-фалсафий кўринишида Платон, Аристотель, Августин, Форобий,
Беруний, Ибн Сино, Ибн Халдун, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер
Навоий, XX асрда эса Абдурауф Фитрат, Маҳмудхўжа Беҳбудий каби
Шарқ ва Ғарбнинг буюк мутафаккирлари асарларида ўзига хос талқин
этилганини кўриш мумкин

2

.

Эркинлик ва ижтимоий масъулият масаласида илмий-фалсафий

изланишларнинг салмоқли, фундаментал жиҳатлари Ғарб классик
назариётчилари

Л.Гольбах,

Т.Гоббс,

С.А.Франк,

П.Спиноза,

Ш.Л.Монтескъе,

А.Шопенгауэр,

Ф.В.Гегель,

А.Герцен,

И.Кант

қарашларида яққол кўзга ташланади

3

. Бу мутафаккирларнинг эркинлик ва

шахс масъулияти ҳақидаги назарий ёндашувлар зиддиятли характерга эга.
Жумладан, Л.Гольбахнинг инсон эркинлиги ҳақидаги фикрларида ўзаро
бир-бирига қарама-қарши нуқтаи назар киши эътиборини ўзига тортади. У
бир ўринда «инсон бутун ҳаёти давомида бирор бир дақиқа эркин

1

Авесто. А.Маҳкамов таржимаси. -Тошкент: Шарқ, 2001. - 248 б.

2

Платон. Собр. соч. в 4-х т. Т. 3. - М.: Мысль, 1994. -147 c.; Аристотель. Поэтика. Об искусстве поэзии. - Минск:

Литература, 1998. -С. 1064-1112; Августин А. Исповедь. -М.: Канон, 1997; Форобий Абу Наср. Фозил одамлар

шаҳри. -Тошкент: Ғ. Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1993; Форобий Абу Наср. Рисолалар. -

Тошкент: Фан, 1975; Беруний Абу Райҳон. Қадимги ҳалқлардан қолган ёдгорликлар. Танланган асарлар. 1 -жилд. -

Тошкент: Фан, 1968; Абу Али Ибн Сино. Тиб қонунлари. Уч жилдлик. -Тошкент: А.Қодирий номидаги халқ

мероси нашриёти, 1994; Амир Темур. Темур тузуклари. -Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти,

1996; Мирзо Улуғбек. Тўрт улус тарихи. -Тошкент: Чўлпон, 1993; Алишер Навоий. Хайратул аброр. -Тошкент:

Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1989; Абдурауф Фитрат. Раҳбари Нажот. -Тошкент: Шарқ, 2000;

Маҳмудхўжа Беҳбудий. Танланган асарлар. -Тошкент: Маънавият, 1999.

3

Гольбах Поль Анри. Избранные произведения в 2-х томах т. 1. -М.: Изд. социально - экономической литературы,

1963. -715 с; Гоббс. Т. Избранные произведения: В 2-х. Т. -М.: Высшее образование, 1985; Франк С.А. Крушение

кумиров. С.А.Франк. Сочинение. -М.: Правда, 1990. –162 с. Спиноза Бенедикт. Сочинения: В 2-х т. Том I. (Изд-е

второе, стереотипное) серия: Слово о сущем. СПб Наука СПб. 2006. –489 с. Монтескье Ш. Персидские письма.

Размышления о причинах величия и падения римлян. - М.: Канон-Пресс-Ц. Кучково поле. 2002. – 512 с.;

Шопенгауер. А. Свобода воли и нравственность. –М.: Республика, 1992. -46 с; Гегель Г.В.Ф. Философия права. -

М.: Мир книги. 2007. –464 с.; Герцен А. Избранные произведения. В 5 т. -М.: Терра, 2009. 576; Кант И. Сочинения

на немецком и русском языках. Т. 2. В 2-х частях. - М.: Наука 2001-2006. - 1081 с.


background image

6

бўлмайди»

1

, деб қайд этса, бошқа бир ўринда “Эркинлик инсон табиати

изн берадиган ва ўз бахтини топишга хизмат қиладиган барча
имкониятлардан фойдаланишга доир саьй ҳаракатдир”

2

- деб таькидлайди.

Шунга ўхшаш фикрлардаги номутаносибликлар бошқа Ғарб мумтоз

назариётчилари қарашларида ҳам учрайди. Аммо, муаллиф фикрича, бу
уларнинг қарашларидаги нуқсон эмас, балки шахс феномени, инсон
табиатидаги мураккабликлар моҳияти билан боғлиқ. Ана шу боис,
уларнинг эркинлик ва масъулият хусусидаги назарий хулосаларига бир
томонлама, юзаки қарамаслик, балки бу қарашларни ижтимоий амалиёт
билан узвий боғликликда олиб ўрганиш мақсадга мувофиқ.

Эркинлик ва ижтимоий масъулият масаласининг ижтимоий-аҳлоқий

ҳамда сиёсий, психологик жиҳатларини тадқиқ этишда ҳам бир қанча
тадқиқотлар олиб борилган бўлиб, уларнинг аксариятида мазкур
тушунчалар баъзи ижтимоий-гуманитар фанларнинг тадқиқот объектидан
келиб чиққан ҳолдагина таъриф ва тасниф этилган

3

. Айни шу маънода,

мазкур таъриф ва таснифларни яхлит тизимга солган ҳолда ижтимоий-
фалсафий таҳлилини бериш мақсадга мувофиқдир.

Мустақиллик шароитида эскича дунёқарашга асосланган эркинлик

ва ижтимоий масъулиятни тубдан янгилаш, мазкур соҳадаги долзарб
вазифалар, амалга оширилиши лозим бўлган ишларнинг устувор
йўналишлари каби масалалар Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.А.Каримов асарларида изчил ривожлантириб борилганини таъкидлаш
зарур

4

.

Мустақиллик ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларга доир муаммолар

хусусида эркин фикрлаш, муайян изланишлар олиб бориш имконини
юзага келтирди. Ана шу имкониятлар туфайли Э.Юсупов, С.
Шермухамедов, Х.А.Шайхова, Қ. Назаров, М.Бекмуродов, И.Саифназаров
каби олимлар эркинлик ва шахс масъулияти, унинг ахлоқий қадриятлар,
миллий менталитетимиз хусусиятлари билан боғлиқ жиҳатларини тадқиқ
этганлар

5

. Жумладан, Э.Юсупов, С.Шермухамедовлар ўз тадқиқотларида

эркинлик ва масъулиятнинг шахс амалий фаолияти билан боғлиқ
жиҳатлари, масъулият вужудга келишининг ижтимоий-иқтисодий,
маънавий-ахлоқий заминларини атрофлича ўрганганлар. Бироқ, мазкур

1

Қаранг: Поль Анри Гольбах. Избранные произведения в двух томах. Т. 2. –М.: Мысль, 1963. -563 с.

2

Ўша жойда.

3

Қаранг: Фридмен М.Хайек. Фридрих о свободе. В серии "Философия свободы", вып. II. -М.: Социум, Три

квадрата, 2003. -183 c. Шапиро В.Г. Мораль и бомба. О моральной ответственности ученых и политиков в

ядерную эпоху. -М.: Едиториал УРСС, 2007. -192 с. Пугачев В.П. Управление свободой. –М.: Едиториал УРСС,
2005. -272 с. Гусев Ю.В., Камзабаева М.С. Стратегическое планирование социальной ответственности

предприятий. –М.: Едиториал УРСС, 2007. -144 с. Кудрявцев В.Н. Свобода слова. –М.: Едиториал УРСС, 2006. -

200 с. Тульчинский Г.Л. Постчеловеческая персонология. Новые перспективы свободы и рациональности. Серия:

Тела мысли. –М.: Едиториал УРСС, 2002. Туйчиев Б.Т.Политическая кулътура и демократизация общества
-Ташкент: Изд-во Нац. ун-т Узбекистана, 2009. -220 с.

4

Каримов И.А. Асарлар тўплами.. -Тошкент: Ўзбекистон, 1996-2010 йиллар.

5

Юсупов Э. Инсон камолотининг маънавият асослари. -Тошкент: Университет, 1999; Шермухамедов С.

Ижтимоий тариққиёт ва маънавий маданиятнинг ўзаро таъсири. -Тошкент: 1999; Шайхова Х.А. Инсон ва унинг

маънавий дунёси, -Тошкент:1999; Назаров Ҳ. Аксиология қадриятлар фалсафаси. -Тошкент: 2000; Саифназаров И.

Иқтисодий ва маънавий манфаатлар уйғунлиги ва баркамол инсон тарбияси. -Тошкент: 2001; Бекмуродов М.

Миллий менталитет ва маънавият. -Тошкент: Адолат, 2002.


background image

7

тадқиқотларда эркинлик ва ижтимоий масъулиятнинг шахс маънавий
комолоти билан уйғун жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилмаган.
М.Холматова, Э.Умаров, М.Абдуллаев, А.Ўтамуродов, тадқиқотларида
баркамол авлод тарбиясини йўлга қўйиш шахсда оилага масъулият
туйғусини мустаҳкамлаш, оила муҳитининг шахс маънавиятига таъсири
муаммолари ўрганилган халос

1

. Эркинлик ва ижтимоий масъулият

муаммоси А.Чориев изланишларида инсон фалсафаси, мустақил шахс
муаммоси билан боғлиқ ҳолда тадқиқ этилган

2

. Аммо мазкур тадқиқотда

ҳам шахс маънавий фаолияти билан боғлиқ эркинлик ва масъулият
масаласи атрофлича чуқур ўрганилмаган.

Мустақиллик

масъулияти,

шахсда

маънавий

дунёқарашни

такомиллаштириш, глобаллашув жараёнининг ёш авлод тарбияси,
эътиқоди, эркинлик ва масъулияти шаклланишига таъсири каби масалалар
А.Жалолов,

А.Эркаев,

А.Бегматов,

О.Тангиров,

Ш.Имомназаров,

Б.Убайдуллаев, М.Нурматова, Р.Убайдуллаева, Н.М.Ҳасанова ишларида
таҳлил этилган

3

. Шунингдек, шахснинг маънавий камолоти, ундаги

эркинлик ва масъулият каби фазилатларнинг турли ижтимоий-фалсафий
кўринишларини таҳлил қилиш борасида ҳам эътиборга молик изланишлар
олиб борилган

4

. Мазкур тадқиқотлардаги асосий эътибор шахс

эҳтиёжлари, унинг намоён бўлиш хусусиятларида эркинлик ва
масъулиятнинг ўрнига, шунингдек, миллий манфаатлар, маънавий
ўзгариш ва янгиланишларнинг шахс эркинлиги ва масъулияти билан
боғлиқ жиҳатларига муайян маънода эътибор қаратилган. Мазкур ишлар
таҳлили шуни кўрсатадики, шахс маънавий камолотида эркинлик ва
масъулиятни шакллантиришдек, ўта муҳим ишни ўз ҳолига ташлаб қўйилса,
буюк ва муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган

1

Холматова М. Оилавий муносабатлар маданияти ва соғлом авлод тарбияси. -Тошкент: Ўзбекистон, 2000; Умаров

Э., Абдуллаев М. Маънавият асослари. -Тошкент: Шарқ, 2005 - 128 б. Ўтамуродов А.Ў. Маънавий-маърифий
бағрикенглик- миллий тараққиёт кафолати. –Тошкент: 2007 йил. // Фалсафа ва ҳуқуқ журнали. № 2.

2

Қаранг: Чориев .А. Инсон фалсафаси.Мустақил шахс. –Тошкент: Chinor ENK, 2002. -204 б.

3

Жалолов А. Мустақиллик масъулияти. -Тошкент: Ўзбекистон, 1996; Эркаев А. Маънавият - миллат нишони, -

Тошкент: Маънавият, 1990; Бегматов А. Глобаллашув миллий анъаналар ва ёшлар тарбиячи // Республика илмий -

амалий анжумани материаллари. –Тошкент: 2004; Тангиров А. Ёшлар маънавият қиёфаси. Миллий маънавият ва

мафкура. –Тошкент: Минхож, 2002; Имомназаров М. Миллий маънавиятимиз назариясига чизгилар. – Тошкент:

1998; Нурматова М. Халқаро глобаллашув жараёнлари ва миллатлараро муносабат масаласи // Ижтимоий фикр,

инсон ҳуқуқлари журнали. –Тошкент, 2004. -№ 1; Убайдуллаева Р. Вояга етмаганлар асоциал ҳулқ - атворининг

ижтимоий жиҳатлари // Ижтимоий фикр, инсон ҳуқуқлари журнали. –Тошкент: 2005. -№ 3; Ҳасанова Н.М. Бозор

муносабатлари шароитида ёшларнинг меҳнат фаоллигини ошириш муаммолари. Иқтисод фанлари номзоди илмий

даражасини олиш учун ёзилган диссертация. –Тошкент: 2002.

4

Асрарова З.К. Шахс эҳтиёжлари ва уларнинг фалсафий таҳлили: Фалсафа фан. номзоди дис...Автореф./ Зулайҳо

Кубетдиновна Асрарова; ЎзР ФА И.М.Мўминов номидаги фалсафа ва ҳуқуқ ин-ти. –Тошкент: 2003. -22 б;

Абдурахмонов Ф.Р. Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик шароитида миллий манфаатлар муаммолари

(ижтимоий -фалсафий таҳлили): Дис. ... фалсафа фан. док./ Фарход Рахимжонович Абдурахмонов; И.М.Муминов

номли фалсафа ва ҳуқуқ ин-ти; -Тошкент: 1995. -301 б; Мамашокиров С. Экологик фаоллик ва масъулиятни

шакиллантиришда ижтимоий-сиёсий омилларнинг роли: Дис.... фалсафа фан. д -ри/ Саидмурод Мамашокиров;

Тошкент автомобил ва йуллар ин-ти; -Тошкент: 1997. -316 б; Назаров Қ.Н. Қадриятлар тизими: барқарорлик ва

ўзгарувчанлик диалектикаси: аксиологиянинг ижтимоий -фалсафий муаммолари: Дис. ... фалсафа фан. док./ Киём

Нормирзаевич Назаров; И.М.Муминов номидаги фалсафа ва хукук ин-ти. -Тошкент: 1996. -311 б; Хайитов З.У.

Мустақиллик шароитида миллатларнинг миллий ўзлигини англашининг ривожланиш хусусиятлари (ўзбек халқи

мисолида): Дис.... Фалсафа фан. номзоди: 09.00.11/ З.У. Хайитов; Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими

вазирлиги, Навоий Давлат педагогика институти. –Навоий: 2007. -149 б; Туленова Г.Ж. Ёшлар ижтимоий

фаоллигини оширишда маънавий омилнинг роли: Дис.... фалсафа фан. доктори : 09.00.11/ Г.Ж. Туленова ; ЎзР

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ. –Тошкент: 2006. -317 б;


background image

8

маънавиятдан жудо бўлиш, охир-оқибатда эса миллий ва умумбашарий
тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолган кимсаларга айланиб қолиш муқаррар.

Юқорида зикр этилган тадқиқотларнинг таҳлилидан шундай хулосага

келиш мумкинки, эркинлик ва ижтимоий масъулият унинг шахс маънавий
камолотидаги ўрнини илмий жиҳатдан асослашга қаратилган махсус
тадқиқот амалга оширилмаган. Бу эса ўз навбатида тадқиқот мавзуини илмий
ўрганиш объекти сифатида танлаб олинишига сабаб бўлди.

Диссертациянинг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Тадқиқот мавзуси Андижон Давлат Университети Фалсафа

кафедрасининг”Ижтимоий жараёнлар диалектикаси” мавзусидаги илмий
дастур режалари, Ўзбекистон Миллий Университети Фалсафа факультети
“Миллий ғоя ва ижтимоий фалсафа” кафедрасининг илмий-тадқиқот ва ўқув
режалари билан узвий боғлиқдир.

Тадқиқотнинг мақсади.

Эркинлик ва ижтимоий масъулият

тушунчасининг шахс маънавий камолотида тутган ўрни ва инсон амалий
фаолиятига таъсирини аниқлашдан иборат.

Тадқиқотнинг вазифалари:

– шахс фаолиятида “эркинлик”, “масъулият” ва “ижтимоий масъулият”

тушунчаларининг таҳлили орқали уларнинг умумий ва фарқли жиҳатларини
аниқлаш;
- эркинлик ва масъулиятнинг тарихий-назарий талқинларини қиёсий таҳлил
қилиш;
эркинликнинг маънавий асоси, гуманистик моҳияти бўлмиш адолат,
ҳалоллик ҳамда ҳамжиҳатликнинг инсоний муносабатлар жараёнидаги
ҳамкорлик, ўзаро ёрдам асосида шахснинг эрки мукаммалашиб боришини
очиб бериш;
-масъулият фалсафий категория сифатида ижтимоий воқеликда инсоннинг
англанилган фаолиятида намоён бўлишини тадқиқ қилиш;
- шахс эркинлиги ва масъулиятини юксалтиришда оила, маҳалла, давлат ва
нодавлат ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш йўлларини ёритиш;
- ижтимоий масъулиятнинг моҳияти ва унинг инсон амалий фаолияти билан
боғлиқлигини асослаш;
- шахснинг жамиятдаги ўрни, ижтимоий фаоллиги, бурч ва масъулият
уйғунлиги билан боғлиқ томонларини илмий асослаш;
-глобаллашув шароитида шахсда эркинлик, ижтимоий масъулият туйғусини
юксалтиришга қаратилган амалий таклиф-тавсияларни ишлаб чиқиш назарда
тутилади.

Тадқиқотнинг объекти.

Шахс эркинлиги ва масъулиятини

такомиллаштиришнинг маънавий хусусиятлари, унинг миллий менталитет
билан боғлиқ жиҳатларидир.

Тадқиқотнинг предмети.

Шахс, жамият, оила контекстида эркинлик

ва ижтимоий масъулиятнинг маънавий бирлиги.

Тадқиқотнинг методлари

. Диссертацияда илмий билишнинг

объективлик, умумий алоқадорлик тамойиллари тизимлилик, диалектика,


background image

9

қиёсий таҳлил, анализ ва синтез, умумлаштириш, каби методларидан
фойдаланилди.

Тадқиқотнинг илмий фарази:
-

шахс эркинлиги юксак ахлоқ, бурч ва ижтимоий масъулият билан

уйғунлашгандагина юксак маънавий камолотга эришиши мумкинлигини
ижтимоий амалий ҳамда назарий услубий тахлилларга таяниб асослашга
ҳаракат қилинган.

-

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

––

ижтимоий-фалсафий ҳамда қиёсий таҳлил асосида “эркинлик”,

“масъулият” ва “ижтимоий масъулият” тушунчаларининг мазмунига аниқлик
киритилиши;

. сиёсий эркинликнинг ижтимоий зарурият сифатидаги аҳамияти;

шахс маънавий фаолиятида эркинлик ва масъулиятни намоён бўлиш

хусусиятларининг ўзига хослиги;

масъулиятсиз

эркин фаолият инсоннинг ўз ташвишлари ва қувончларига

ўралашиб қолиши, эгоцентристик кайфиятнинг шаклланиши учун шароит
яратиши ва унинг салбий оқибатларга олиб келиши; .

мустақиллик жамиятимиз фуқароларига эркин фаолият учун барча

шароитларни яратганлиги ва бунда хар бир шахс масъулиятини ошириш
зарурияти;

шахснинг эркинлик ва масъулиятга онгли муносабатини шакллантириш

ҳаётий мақсадга рағбатлантирувчи куч эканлиги;

глобаллашув шароитида шахсда эркинлик, ижтимоий масъулият туйғусини

юксалтиришга қаратилган амалий таклиф-тавсияларни ишлаб чиқиш
зарурлиги билан белгиланади.

Илмий янгилиги:

-Эркинлик ва ижтимоий масъулият тушунчаларига янгича концептуал

ёндашув асосида таъриф берилиб, унинг мазмун моҳияти очиб берилди;

– Эркинлик ва масъулият ўзликни англаш даражаси сифатида инсоннинг

жамият ва яқинлари олдидаги масъуллигини ҳис қилганида намоён бўлиши
асосланди;

– Ижтимоий масъулият оилавий, касбий, жамоавий муносабатлар

жараёнида вужудга келиши ва бунда шахснинг ахлоқий ва ижтимоий
меъёрларга амал қилиши зарурлиги тадқиқ қилинди;

– инсон эркинлигини ижодкорлик, бунёдкорликдан ажратиш мумкин

эмаслиги, улар бир бири билан диалектик алоқадорликда намоён бўлиши
илмий- назарий ва амалий жиҳатдан тадқиқ этилди;

– шахснинг эркинлик ва масъулиятга онгли муносабатидаги ҳаётий

мақсади-муддаолари унга рағбат берувчи куч эканлиги асосланди;

– глобаллашувнинг шахс маънавий дунёси, интеллектуал қобилияти ва

салоҳиятига ижобий ва салбий таъсири тадқиқ қилинди;

- эркинлик ва масъулиятни ҳис қилишнинг тадбиркорлик ва

ишбилармонлик фаолиятидаги аҳамияти очиб берилди.


background image

10

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Д

иссертация натижаларидан, унда илгари сурилган илмий-назарий

хулосалардан, шахс маънавий камолотида эркинлик ва ижтимоий масъулият
уйғунлиги масаласи билан боғлиқ фундаментал тадқиқотларни давом
эттиришда илмий назарий манба сифатида фойдаланиш мумкин. Шунингдек,
тадқиқотда белгиланган таклиф-тавсиялардан олий ўқув юртлари, касб-
ҳунар коллежларида “Ахлоқшунослик” (этика) фанининг «Умумий ахлоқий
тушунчалар» бобини, «Ижтимоий психология асослари» фанининг,
«Ижтимоий психологиянинг асосий муаммолари» ва «Ижтимоий
психологияда шахс муаммоси» бобларини талабаларга тушунтиришда муҳим
манба сифатида фойдаланиш мумкин.

Диссертациядан, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, унинг вилоят

ҳамда туманлардаги бўлимларида маданий-маърифий ва ёшлар тарбияси
билан боғлиқ тадбирларни ўтказишда, сиёсий партияларнинг ёшлар билан
ишлаш ёки «ёшлар қаноти» бўлимлари фаолиятларини йўлга қўйиш,
ёшларнинг оила, миллат ватан олдидаги масъулият ҳиссини оширишда
фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Тадқиқот натижаларидан давлат ва нодавлат ташкилотлари, маҳаллий

ўз-ўзини бошқариш органлари, мутасадди идора ва ташкилотларнинг
ижтимоий-сиёсий ҳамда маданий-маърифий ўқишларини ташкил этишда
оммавий ахборот воситалари, телерадиокомпанияларнинг мазкур масаладаги
тарғибот ишларида ҳам кенг кўламда фойдаланиш мумкин.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Диссертацияда келтирилган

хулоса, таклиф ва тавсиялардан Андижон Давлат Университети Фалсафа
кафедрасида «Миллий ғоя ва мафкура», «Ижтимоий фалсафа», «Ўзбекистон
мустақиллигини мустаҳкамлашнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва
мафкуравий асослари» фанлари бўйича олиб борилган маъруза ва семинар
машғулотларида фойдаланилди. Шунингдек муаллифнинг республика
миқёсида ўтказилган конференцияларидаги маърузаларида акс этилди.

Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).

Диссертация ЎзМУ

“Миллий ғоя ва ижтимоий фалсафа” кафедраси йиғилишида (2010 йил
“_2__” _июнь_______ _20__-сонли баённома), Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар
Академияси И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти ҳузуридаги
фалсафа фанлари доктори (номзоди) илмий даражасини олиш учун
диссертациялар ҳимояси бўйича Д.067.02.01 рақамли Бирлашган
Ихтисослашган

Кенгаш

қошидаги

09.00.11-“Ижтимоий

фалсафа”

ихтисослиги бўйича (2010 йил 30 декабрь 15-сонли баённома) илмий-
назарий семинарда муҳокамадан ўтган ва ҳимояга тавсия этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертацияда баён этилган

хулосалар ва амалий тавсиялар муаллиф томонидан нашр этилган жами 6 та,
шундан 3 та ОАК талабидаги журнал мақолалари ва 3 та республика илмий-
назарий конференцияларидаги маърузаларида ўз аксини топган.


background image

11

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация “Кириш”, учта

боб, саккизта параграф, “Хулоса” ҳамда “Фойдаланилган адабиётлар
рўйхати”дан иборат. Матннинг умумий ҳажми 161 бет.


background image

12

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг

«Кириш

»

қисмида

мавзунинг

долзарблиги,

муаммонинг ишланганлик даражаси, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари,
назарий ва методологик асослари, илмий янгилиги, назарий ва амалий
аҳамияти, тадқиқот натижаларининг муҳокамадан ва синовдан ўтганлиги ва
тузилиши баён этилган.

Диссертациянинг «

Эркинлик ва ижтимоий масъулият моҳиятини

тадқиқ этишнинг назарий-методологик масалалари»

деб номланган

биринчи бобнинг биринчи параграфида шахс фаолиятида эркинлик ва
ижтимоий масъулиятнинг ўзаро муносабати, уларнинг маъно-мазмуни
қиёсий ўрганилган. Эркинлик ва ижтимоий масъулиятнинг ижтимоий-
маънавий ва ахлоқий негизи, моҳияти, намоён бўлиш шакллари, уларининг
жамият тараққиётидаги ўрни алоҳида таҳлил этилган.

Диссертант турли давр мутафаккирлари қарашларининг қиёсий

тахлили асосида эркинликка –бу инсонга юклатилган юксак масъулиятдир
деб таъриф беради. Унинг фикрича, бундай масъуллик инсоннинг жамият
олдидаги муҳим вазифаларидан бири. Бунга ихтиёрий танлаш, ирода ва
мақсадли фаолият орқали эришилади. Эркинлик ва масъулият инсоннинг
ўзлигини англаш даражасидир. У ўз моҳиятини, вазифасини, айниқса жамият
ва яқинлари олдидаги масъуллигини чуқур англаб етган ҳолда иш тутсагина
эркинлиги ижтимоий фойдали характер касб қилади. Айни пайтда, шахс
эркинлиги инсон яшаётган ижтимоий муҳит моҳиятига, ижтимоий
муносабатларнинг иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маданий характерига,
одамлар маънавиятининг даражасига боғлиқ. Шахс эркинлиги, ўз навбатида
унинг ўзи яшаётган жамият аъзолари олдидаги бурчи ва масъулиятини сеза
билиш туйғуси билан ҳам боғлиқ. Худди шунинг учун ҳам шахс жамиятда
мавжуд бўлган ахлоқий ва ҳуқуқий нормаларга, қонун-қоидаларга ўз
ихтиёри билан амал қилмоғи даркор.

Диссертант фикрича, эркинлик тушунчаси шакллари ва хусусиятларига

кўра сиёсий, иқтисодий, маънавий эркинлик, виждон эркинлиги ва шу
кабиларга бўлинади. Шунинг учун ҳам эркинлик тушунчасини ўрганиш
нафақат бошқа ижтимоий-гуманитар фан вакиллари учун балки файласуфлар
учун ҳам ниҳоятда аҳамиятлидир.

“Масъулият” – фалсафий категория сифатида ижтимоий воқеликда

инсоннинг англанилган ҳатти-ҳаракатларини ифодалайди. Диссертант
ижтимоий, маънавий, моддий, жисмоний, руҳий, табиий масъулият
кабиларни тахлил қилади ва фалсафада бу тушунча шахсни жамиятнинг
маънавий-ахлоқий талабларини бажариши нуқтаи назарида намоён
бўлишини асослайди.

Шахс маънавий камолотида маънавий масъулият масаласи ҳам алоҳида

аҳамият касб этади ҳамда:

-ижтимоий қатламларда;

-институтлар, ташкилотлар, уюшмалар, партиялар;


background image

13

-бошқарув иреархияси;
-оила, мактаб, меҳнат жамоалари кабиларни қамраб олади.

Бу кетма-кетликда масъулиятнинг ижтимоий-маънавий функцияси ва

мазмуни ўзгариб боради. Шунингдек, ҳар бир босқичда ўзига хос ички
уйғунлик ҳам мавжудки бу билвосита шахслараро, гуруҳлараро, давлат ва
жамиятлараро муносабатлар тарзида намоён бўлади. Шу боис, ҳар бир
босқичда ўз ифодасини топган масъулият даражаси уни таснифловчи
жиҳатлар шахс маънавий фаолияти, унинг турфа хусусиятлари билан бир
бутунликда кечади. Демак, ижтимоий масъулият инсоният маънавий
ҳаётининг мазмун-моҳиятини ташкил қилувчи бош омил ҳисобланади.

Хуллас, шахс эркинлиги инсоннинг ватан, халқ, жамият олдидаги

инсоний бурчи, масъулиятларини инкор қилмаслиги лозим. Чунончи, шахс
эркинлигидан фойдаланувчилар эмас, балки виждон, иймон, инсоф каби
бурчларни ҳис қилганларгина ҳақиқий инсонлардир. Зеро, бурч ва масъулият
шахс эркинлигини оқилона бошқаради. Яъни, ўз бурчини, масъулиятини
яхши билган одамларнинг эл, юрт олдида обрўйи, қадр-қиммати ҳам ошиб
боради, бундай шахсларни халқ эъзозлайди.

Ушбу бобнинг

“Эркинлик ва масъулиятнинг тарихий-назарий

талқинлари”

деб номланган иккинчи параграфида эркинлик ва

масъулиятнинг шахс маънавиятига таъсирига оид назариялар ва таълимотлар
ижтимоий-фалсафий жиҳатдан таҳлил қилинган.

Диссертант фикрича, мустақил тараққиёт йўлидан дадил одимлаётган

Ўзбекистон, эркин фуқаро маънавияти озод шахсни шакллантириш, бозор
муносабатлари талабларига жавоб бера оладиган юксак иқтисодий
тафаккурга эга бўлган, ўзига ва ўзгаларга талабчан, масъулиятли ҳар
жиҳатдан интеллектуал салоҳият соҳиби бўлган кишиларни тарбиялаш
жамият тараққиётини таъминловчи бош омилдир.

Шахс маънавий камолотини таъминлаш эркинлик ва масъулиятдан

бошқа яна кўплаб янги талаб ва эҳтиёжларни юзага келтиради. Шаклланган
янги эҳтиёжларни қондириш эса жамият тараққиётини ўтмишдан келажак
томон тўхтовсиз илгарилаб боришига имконият яратади..

Инсон эркинлиги унинг маъсулияти билан ҳам бевосита боғлиқ.

Муаллиф фикрича, эркинлик ва маъсулият – инсон мақсадли фаолиятининг
икки томонидир.Эркинликни тўғри англаш шахсда масъулият ҳиссини
кучайтиради, бу эса унинг ижтимоий ҳаётдаги қатор қийинчиликларни ҳал
этишдаги фаол иштирокини таьминлайди.

Хуллас, шахс ижтимоий-тарихий тараққиёт ва фаолият маҳсули,

ижтимоий муносабатлар субъекти сифатида муайян эркинликка таянар экан,
ана шу эркинликни намойиш қилишда ҳам шахсий, ҳам ижтимоий
масъулиятни ҳис қилиб яшамоғи зарур.

Диссертациянинг

«Шахс маънавий фаолиятида эркинлик

ва

ижтимоий масъулиятнинг ўрни»

деб номланган иккинчи бобнинг биринчи

параграфида шахс маънавий фаолиятида эркинлик ва масъулиятни намоён
бўлиш хусусиятлари ижтимоий-фалсафий жиҳатдан таҳлил этилган.


background image

14

Диссертант фикрича, инсоннинг қадр-қиммати, бурчи, масъулияти ва

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида мамлакатда олиб борилаётган устивор
сиёсат натижасида жамиятда адолат тантана қилмоқда. Зотан, инсон омили
ва мезони барча ислоҳотларнинг пировард натижаси, одил фуқаролик
жамиятининг асосий моҳиятидир.

Баъзан, эркин, мустақил фаолият инсоннинг ўз ташвишлари ва

қувончларига ўралашиб қолиши, эгоцентристик кайфиятнинг шаклланиши
учун шароит яратади. Бундай кайфиятнинг юзага келиши сабаби, инсоннинг
табиий ўзига хослиги ҳамда эркинликка турфа ёндашуви билан боғлиқ.

Ҳаёт бахтиёрлик учун ҳам, бебахтлик учун ҳам мослаштирилган эмас.

Демак, ҳаётнинг қандай бўлиши ҳар бир шахснинг ўз эркинлиги ва
масъулиятини қандай ҳис қилиши унга қандай маъно ва мазмун бахш
этишига боғлиқ. Шахс ҳаётининг маъноси ҳам бу фазилатларни қандай
тушуниши билан белгиланади.

Муаллиф шахс эркинлиги ва масъулиятини шакллантирувчи омиллар

қуйидагиларда намоён бўлади деб ҳисоблайди:

- аҳлоқий тушунча ва тамойиллар шахсда эркинлик ҳамда масъулиятни

шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Унга кўра ҳақиқий эркин ва
масъулиятли шахс ўз виждони даъватига монанд яшайди, бу йўлда ҳар
қандай азоблардан ва ҳатто ўлимдан ҳам қўрқмайди;

-

ҳуқуқий жиҳатдан шахс эркинлигининг таъминланиши ва

масъулиятининг ошиб бориши юксак даражадаги фаолият мезонига
айланади;

- иқтисодий жиҳатдан шакллантириладиган эркинлик ва масъулият эса

инсоннинг моддий фаровонлигида муҳим ўринни эгаллайди, шунингдек,
унинг мулкка бўлган муносабатини ўзгаришига ҳам олиб келади;

- сиёсий эркинлик ва масъулият эса, фуқароларнинг ўз давлати олдидаги

бурч ва жавобгарлигини англаб етишларида, шунга мос равишда фаолият
олиб боришларида муҳим аҳамият касб этади;

- маънавий эркинлик ва масъулиятни шакллантириш ҳам инсоннинг

турли доирадаги мураккаб руҳий фаолияти ва зўриқишларини бартараф
этишда муносиб ўринни эгаллайди;

- ижод эркинлиги ва масъулият эса, шахс ижодий қобилиятининг намоён

бўлишида муҳим мезон ҳисобланади. Зеро, ижод ўзида эркинлик руҳини акс
эттирган ва инсонни дунёдаги мажбурлик, қулликдан халос этадиган, уни
ўзга оламга борлиқни ўзгача тушунишга олиб келадиган жараёндир.

Шахс эркинлиги ва масъулиятини шакллантирувчи мазкур омиллар

мустақил ҳолда бирон бир маъно-мазмун касб этмайди. Фақат уларнинг
ўзаро уйғунлигигина муайян маънодаги мукаммаллик касб этади.

Демак муаллиф фикрича шахс эркинлиги ва масьулиятининг намоён

бўлишида:

- амалга оширилаётган, демократик янгиланишлар, мамлакатни

модернизация ва ислоҳ этиш шароитида, жамиятимиз фуқаролари ва ҳар бир


background image

15

шахснинг ана шу жабҳаларда фаол иштирокини таъминлаш услубларини
такомиллаштириш;

- шахснинг ҳуқуқий савияси ва маданиятини мунтазам

такомиллаштириб боришга эришиш асосида уларда аниқ ҳаётий мақсадга эга
бўлиш ва унга эришиш учун ирода эркинлигини тарбиялаш;

- оила, мактаб, таълим муассасалари билан ҳамкорликда эркинлик

тушунчаси унинг моҳияти, шахс эркинлигининг ижтимоий мазмунини
кишилар онгги ва қалбига сингдиришнинг энг содда механизмини яратиш;

- эркинлик, бурч ва масъулият уйғунлигини таъминлашнинг маънавий-

аҳлоқий негизларини мустаҳкамлаб бориш;

-

ишлаб чиқариш ва меҳнатга муносабатда масъулият ва

масъулиятсизликнинг ижтимоий оқибатларини илмий прогнозлаш ва
меҳнатга онгли муносабатни тарбиялаш;

- миллий ғоя ва мафкуранинг инсонпарварлик тамойилларини ҳар бир

шахс руҳиятига сингдириш, иқтисодиёт билан маънавиятнинг ҳуқуқий
маданият, маърифат ва мафкура билан уйғунлигини таъминлаш орқали
уларда мустаҳкам ҳаётий мақсадларни шакллантириш ва такомиллаштириб
бориш кабиларга амал қилиш лозим.

Юқоридагиларни ҳаётга тадбиқ этиш ҳар томонлама баркамол

ривожланган шахснинг дунёқарашини янада бойитишга уларда эркинлик ва
масъулиятни моҳиятан англаб етишга имкон беради.

Шу бобнинг

“Ижтимоий масьулиятнинг моҳияти ва унинг инсон

амалий фаолияти билан боғлиқлиги”

деб номланган иккинчи параграфида

ижтимоий масъулиятнинг моҳияти ва унинг инсон амалий фаолияти билан
боғлиқлиги ижтимоий-фалсафий жиҳатдан таҳлил этилган.

Диссертант ҳар бир одамнинг ҳаёт тарзи шундай тузилганки, у бир

томондан, ўзининг индивидуаллигини намоён қилиш ва ўз ҳулқининг эркин
бўлишига эришишни истайди, иккинчи томондан эса- ўзининг фикр ва
ҳоҳишларини фақат бошқа одамларнинг фикр истаклари билан
мувофиқлаштиргандагина амалга ошириш мумкин деб ҳисоблайди. Унинг
бундай фаолият юритиши ўзининг ижтимоий масъулиятини қанчалик тўғри
англаганлиги билан белгиланади.

Муаллиф фикрича, ижтимоий масъулият бу ҳаётда яшаб қолишдан

(тирикчиликдан) манфаатдор бўлган, эркин жамият қуриш, янги маънавий
қадриятларни яратиш ва тараққиёт истиқболларини яратаётган одамларнинг
жамоатчилик фаолиятида алоҳида намоён бўлиш шаклидир. Ижтимоий
масъулият инсон ҳаётининг маьнавий асосларини ривожлантириш, улар
ҳулқининг мотивларини аниқлаш, ҳар биримизнинг фаолиятимиз бизнинг
бошқа одамлар билан мунособатимизга боғлиқ эканлиги кўрсатишда намоён
бўлади. Ўз навбатида, у бошқа одамларнинг ва йўлимизни ўзгартиришга
таъсир этади.

Фуқаролик жамияти шаклланаётган республикамизда, ёшларимизнинг

фаоллигини ошириш, уларда миллат, халқ ва жамият олдидаги бурч ҳамда
масъулиятини юракдан ҳис қилиш туйғуларини камол топтириш ҳамда


background image

16

уларнинг онгу шуурида мустахкам ҳаётий мақсадни, эътиқод ҳамда маслакни
шакллантириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан биридир. Шу боис,
мазкур ҳолатни ўз ичига қамраб олган ижтимоий масъулият тушунчасини
таъриф ва тасниф этиш муҳим илмий-назарий масалалардан ҳисобланади.

Ҳар бир инсоннинг умумбашариятга даҳлдорлиги, унинг умуминсоний

қадриятлар ахлоқий меъёрлар, маънавий мезонлар доирасида фаолият
кўрсатишига, ўзи мансуб бўлган миллат маданиятига, урф-одати, удум ҳамда
таомилларига алоҳида масъулият билан амал қилишини тақозо қилади.
Ижтимоий масъулият муаммосини бевосита инсон амалий фаолиятини
тадқиқидан бошлашнинг ўзига хос маъноси, мазмуни ҳамда мақсади ҳам ана
шунда. Чунки, ҳар қандай масъулият у индивидуал, миллий, диний,
кўринишда намоён бўлишидан қатъий назар, аввало, шахс фаолияти, унинг
ахлоқий фазилат ва хислатлари уйғунлигида шаклланади.

Ижтимоий масъулият оилавий, фуқаролик, жамоат ва шахсий

хизматларни бажараётганда вужудга келади. У шахснинг хулқ-атворида
намоён бўлади. Ижтимоий масъулият индивидуал, гуруҳий ва жамоавий
бўлиши мумкин. У ижтимоий ташаббусни амалга ошириш доирасида
мақсадни қабул қилади.

Хуллас; биринчидан, шахснинг жамият олдидаги бурчини адо этиши,

уни тобора ижтимоилашиб боришига кенг имконият яратади. Шунингдек,
ижтимоий масъулият орқали шахс ўз-ўзини чуқурроқ англаб боради.
Оқибатда унинг дунёқараши ва фаолиятига даҳлдор бўлган юксак идеаллар
шаклланади.

Иккинчидан, масъулиятни ҳис қилган ёшлар ҳаётга тайёр, фаол, эркин

ва мустақил фикрлаш имконига эга бўлади. Уларда масъулият билан бирга
ўз-ўзини англаш, шахсий ғурур туйғулари ҳам тобора юксалиб боради.
Шунинг учун ҳам мафкуравий тарбиянинг муҳим йўналиши сифатида
ёшларда она Ватан олдидаги бурч, ўз тақдири учун масъулият, маҳалла,
меҳнат жамоаси, оила ва яқин кишилар ҳаёти учун жавобгарлик ҳиссини
тарбиялаш муҳим аҳамиятга эга.

Диссертациянинг

“Шахс эркинлиги ва масъулиятини юксалтиришда

оила, маҳалла, давлат ва нодавлат ташкилотларининг ўрни”

деб

номланган учинчи параграфда шахс эркинлиги ва масъулиятини
юксалтиришда оила, маҳалла, давлат ва нодавлат ташкилотларининг ўрни
масаласи тадқиқ этилган.

Муаллиф фикрича, шахс эркинлиги ва масъулиятини юксалтиришда

аввало унинг дунёқараши, ички туйғулари орзу муддаолари устиворлик
қилади. Инсоннинг ҳулқ-атвори, ҳатти-ҳаракатини белгилаш, уни ҳаракатга
келтирувчи ахлоқий мотивларни танлаш бировлар эмас, балки ўзининг
зиммасига тушади. Бундай масъулиятли, ҳаётий мақсадни белгилашда, ўз
ҳулқ-атворига мос ҳатти-ҳаракатларни танлашда, бошқа кишилар билан
қилиниши зарур бўлган муносабатларни аниқлашда инсон шахс сифатида
ўзининг мустақиллигини намоён этади. Инсоннинг ҳулқ-атворига мувофиқ
ҳатти-ҳаракат йўналишини танлаши муҳим аҳамиятга эга. Бундай танлов,


background image

17

шубҳасиз конкрет тарихий вазият билан боғлиқ. Лекин вазиятга қараб
танланган ҳатти-ҳаракат ўзгариб туришини ҳам унутмаслик керак.
Шунингдек, инсон ўз ҳатти-ҳаракатига ички туртки бериб турган
мотивларни танлаётганда ўзи ижтимоий тизимнинг мустақил бир бўлаги
эканлигини ҳис этади. Шахс сифатида виждони, жамият олдидаги ижтимоий
бурчини бажаришдаги масъулиятини рўёбга чиқаришда, ахлоқий мотивлар
унга туртки беради.

Диссертант фуқаролик жамияти шаклланаётган бир шароитда шахс

эркинлигини янада кенгайтириш, уларда давлат ва жамият ҳаёти, унинг
равнақини таъминлашдаги бурч ва масъулиятларини чуқур англаб етиш
кўникмаларини ҳосил қилиш маданиятини юксалтиришда нафақат, давлат
ташкилотлари, балки жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат
тузилмаларининг фаоллик даражасини ошириш лозим деб таъкидлайди.

Муаллиф фикрича, кишиларда мустаҳкам ҳаётий мақсадни яратиш

уларни муайян вазифаларни бажаришда катъият, шахсий ва ижтимоий
масъулиятга жиддий муносабатни шакллантиришда оила, мактаб ва маҳалла
алоҳида ўрин тутади. Чунки ҳар бир бола ёки ўсмир у оилада, мактабда
олган сабоқларию, панду-насиҳатларининг қанчалик ҳаққоний эканлигини
маҳаллада ўз тенгқурлари билан бўлган амалий мулоқотларда, қизғин
мусобаҳаларда синаб кўради. Худди мана шу ҳаёт синовидан ўтмаган ҳар
қандай ота-онанинг ҳам, устознинг ҳам панду-насиҳатлари беҳуда кетиши
ҳеч гап эмас. Чунки маҳалла бу ижтимоий ҳаёт бешиги, ватан тимсоли, ватан
ичра мўъжаз ватандир. Агар оила, мактаб бола ва ўсмир учун маълум тарбия
ўчоғи бўлса, маҳалла унинг учун бир умр тарбия маёғи бўлиб қолади.

Хуллас, шахс эркинлиги ва масъулиятини оширишда оила, маҳалла

давлат ва жамоат ташкилотларининг ўрнини ва функционал мақомини
юксалтиришда қуйидаги тамойилларнинг устиворлигини таъминлаш зарур;

- маҳалланинг нодавлат, нотижорат ташкилотлари билан узвий

алоқасини таъминлаш;

- республика миқёсида ўтказиладиган «Келажак овози», «Меҳр нури»

форумлари тадбирларининг таъсирчанлигини янада ошириш ёшлар ичидан
иқтидорлиларини танлаб олиш ҳамда уларни ижодкорлик салоҳиятига
рағбатлантиришда ННТнинг ҳамкорлигини йўлга қўйиш;

- нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фуқароларни ижтимоий қўллаб-

қувватлаш, уларни иш билан таъминлаш, малакасини ошириш ва жамоат
ишларига жалб этишдаги ташаббускорлигини давлат томонидан қўллаб-
қувватлашга эришиш;

- жамиятимиз кишиларини турли зарарли ғоялар таъсиридан ҳимоя

қилишда ННТнинг фаоллигидан фойдаланиш кабиларда намоён бўлади

Ана шу белгиланган вазифаларни ўз ўрнида ҳал этиб бориш шахс

эркинлигини таъминлаш, унинг оила, давлат ва жамият олдидаги ижтимоий
масъулиятини юксалтириш имкониятларини янада кенгайтиради уларни
ташаббус ва янгиликка интилишга рағбатлантиради.


background image

18

Диссертациянинг

«Мустақил Ўзбекистонда шахс эркинлиги ва

ижтимоий масъулиятини юксалтириш масалалари»

деб номланган

учинчи бобининг биринчи параграфида шахснинг жамиятда тутган ўрни,
ижтимоий фаоллиги, бурч ва маъсулият уйғунлигига оид ёндашувлар таҳлил
этилган.

Истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб мамлакат мустақиллигини

мустахкамлаш, унинг иқтисодий, ижтимоий ҳамда ҳудудий асосларини
яратиш билан бирга маънавий-маърифий ва таълим-тарбия соҳасини ислоҳ
этиш, ёшларимизни ҳам маънан, ҳам жисмонан етук, бозор иқтисодиёти
шароитида бемалол рақобатлаша оладиган, замонавий билимларни пухта
эгаллаган, юксак ақл-заковат соҳиблари этиб вояга етказиш давлат раҳбари
ва ҳукуматнинг доимий эътиборида бўлган. Муаллиф фикрича, бугунги
кунда ёшларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва мавқеи, уларнинг ижтимоий
фаоллиги масаласини тадқиқ этишда қуйидаги умумназарий асосларни
ёритиб бериш талаб этилади

- шахснинг аждодлар илмий маданий ва бадиий меросига ворислиги,

тарихий меросга масъулият туйғусини такомиллаштириш омилларини
аниқлаш;

- шахс маънавий дунёси, интеллектуал қобилияти ва салоҳиятига таъсир

этувчи умумбашарий воқелик билан боғлиқ жараёнларни тадқиқ этиш;

- тадбиркорлик фаолиятининг ёшлар ҳаётида тутган ўрни, уларнинг

ижтимоий фаоллигига таъсири муаммоларини ўрганиш;

- шахс амалий фаолиятида бурч ва масъулият муштараклигини

таъминлашнинг диний-ахлоқий, фалсафий ҳамда илмий асосларини очиб
бериш кабиларда намоён бўлади.

Шахс маънавиятини юксалтириш, уларда миллат, халқ, давлат ва

жамият олдидаги бурчи ва масъулиятини чуқур англаш туйғусини
шакллантиршда халқимизнинг азалий қадриятлари, маданий меросдан
уларни мунтазам бахраманд этиб бориш зарур. Айнан шу мақсадда, маданий
меросга илмий ёндошиш мезонлари, инсонпарварлик, ватанпарварлик,
халқчиллик, тараққийпарварликдан иборат. Ушбу мезонлар таркибига яна
миллий тотувлик, диний бағрикенглик, ижтимоий ҳамкорлик, миллат
олдидаги масъуллик кабиларни ҳам киритиш мумкин.

Шахснинг жамият олдидаги бурчи ижтимоий-индивидуал ва субъектив

жиҳатларга ҳам эга. Бу ижтимоий-ахлоқий фазилат қандай шаклда бўлмасин
ижтимоий мазмун-моҳият касб этади, масъулият, мажбурият каби инсоний
қадриятларга таянади. Шу билан бирга, ҳар бир киши учун умумий бўлган
оила, ота-она, Ватан, халқ олдидаги умумий масъуллик ҳам бурчни
англатади. Шахс ижтимоий фаоллигини аниқлашда бурчнинг индивидуал
даражасига алоҳида эътибор бериш керак бўлади. Бу эса ёшлардаги ваъдага
вафо, ўз сўзида туриш, обрў-эътибор ва шаънини сақлаш кабиларни
шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Хуллас, ўз манфаатининг давлат ва жамият манфаатлари билан

уйғунлашуви кишиларда нафақат эркинлик балки, ижтимоий масъулиятнинг


background image

19

янада юксалишига олиб келади. Ҳозирги даврда, айниқса ёшларнинг ўз-ўзига
бўлган муносабат тизими ҳам ўзгарди. Яъни, уларда ўз-ўзини ҳаётда қадрлай
билиш, ижтимоий масъулиятни ҳис қилиб яшаш каби фазилатлар
шакллантирилди. Бу эса ўзига содиқ, ўзини қадрловчи инсоннинг
бошқаларга ҳиёнат қилмаслиги, ўзгаларга ҳам худди ўзидек қараш
хусусиятини умумжамият кўламида кенг ёйлишига олиб келди.

Ушбу бобнинг

“Шахснинг эркинлик ва маъсулиятга онгли

муносабатидаги ҳаётий мақсади”

деб номланган иккинчи параграфида

шахснинг эркинлик ва масъулиятни ҳис қилишнинг ўзига хос хусусиятлари,
ижтимоий ҳаёт ва миллий ғоя билан боғлиқ жиҳатлари таҳлил этилади.

Ўз келажагига комил ишонч билан қарайдиган ҳар қандай жамият ўша

мамлакат аҳолисининг асосий қисмини ташкил этган ёшларга бўлган
эътиборнинг кучлилиги билан ажралиб туради. Бугун Ўзбекистон кучли
фуқаролик жамияти сари шахдам одимлаётган экан, замонавий шахснинг
ҳаётий мақсади уларнинг ижтимоий қиёфаси қандай бўлиши керак, деган
савол табиий равишда пайдо бўлади.

Диссертант ижтимоий қиёфа бу, энг аввало ижтимоий ахлоқ,

ижтимоий хатти-ҳаракат ва фуқаролик мўлжалдир деган хулосага келади.
Маълумки, жамиятнинг ривожи унинг аъзолари ўртасида мўътадил
ижтимоий алоқалар бўлишини тақозо этади. Айнан шу нуқтаи назардан
айтиш мумкинки, замонавий шахснинг ижтимоий қиёфаси жамиятимизнинг
эртанги кунини белгилайди. Шу сабабли, олиб борилаётган давлат
сиёсатининг бу йўналишдаги барча саъй-ҳаракатлари, юксак маънавиятли,
маърифатли, миллий ўзлигини теран англаган, эркинлик ва хурриятни
қарамлик ва мутеликдан фарқлай оладиган, қалбида озод ва обод жамият
барпо этиш туйғуси мужассам бўлган шахсни камол топтиришга
қаратилгандир.

Муаллиф фикрича, мустабид тузум даврида халқ феъл-атворида

янгиликларга интилиш, бунёдкорлик ҳисси эмас, тақдирга тан бериш,
тангридан паноҳ излаш, қаноат, бепарволик, ҳамма нарсага рози бўлиб
кетавериш, лоқайдлик майли устунлик қилиб, бу умумий ҳолат тусини олди.
Ҳаётга оқилона ва ҳушёрликни англаган ёндашувдан кўра нооқилона
ёндашув устунлик қила бошлади. Жумладан, баъзи одамлар маънавий паноҳ
излаб, мутаассиблик, тажовузкорлик оқимларига қўшилишга уринди, уларда
муайян нарсага ҳаддан ташқари берилувчанлик кучайди. Худудий,
сулолавий, жамоавий негиздаги бегоналашув ва ажралиш ҳолатлари кўзга
ташлана бошлади. Маърифий таназзул чуқурлашди. Мустақилликка эришиш
халққа ижодий, касбий эркинлик бериш билан бир қаторда уни
мамлакатнинг мустақил пойдеворини сақлашга йуналтирувчи масъулиятни
ҳам юклади.

Хуллас, диссертант масъулиятни ҳис қилган инсон ишни доимо пухта

режалаштириб, унинг оқибатларини олдиндан тасаввур қила олади ва зарур
натижага эришиш учун бутун куч ва салоҳиятини сафарбар этишга қодир
бўлади деб ҳисоблайди. Бир сўз билан айтганда, тадқиқ этилаётган


background image

20

муаммоларнинг амалий ечими эса кўп жиҳатдан ёшларимизни илмга
интилишлари, фаол бўлишлари энг муҳими, замонавий билимларни
эгаллашларига боғлиқ. Шунингдек, шахснинг ижтимоий қиёфаси юқорида
келтирилган мезонлар асосида шаклланса, улар озод ва обод ватан, эркин ва
фаровон ҳаёт ғояси атрофида бирлашиб юртимиз равнақи учун ижтимоий
ҳамда фуқаролик масъулиятини чуқур англаб фидоийлик кўрсатсалар, ўз
маслаги ва ғояси йўлида мустаҳкам ҳаётий мақсадга эга бўлсалар, биз том
маънода фуқаролик жамиятини барпо этиш, озод ва эркин шахсларни
тарбиялаш, ёшларимиз онги-шуурига миллат ғурурини, Ватан туйғусини
чуқур сингдириш имкониятига эга бўламиз.

Диссертациянинг “

Глобаллашув шароитида ёшларда эркинлик,

ижтимоий масъулият туйғусини такомиллаштириш зарурияти ва
аҳамияти

” деб номланган учинчи параграфида

глобаллашув шароитида

ёшларда эркинлик, ижтимоий масъулият туйғусини такомиллаштириш
бўйича илмий-назарий ва амалий фикр-мулоҳазалар қайд этилган.

Глобаллашув шароитида мамлакатимиз ёшлари қандай мақсадлар билан

яшаяпти, уларнинг дунёқараши, тафаккури қайси қадриятлар ҳисобига
бойитилмоқда ёки тўлдирилиши зарур, уларни миллат равнақи, ватанимиз
тараққиёти учун фидойилиги, масъулияти қай даражада эканлиги каби
ҳаётий масалаларни ҳал этиш ҳам долзарб масалалардан ҳисобланади.

Муаллиф фикрича, ёшларнинг эркинлик ва ижтимоий масъулиятга

онгли муносабатини шакллантиришда яна бир муҳим омил бу ижтимоий
муҳитдир. Ижтимоий муҳитнинг даражасига қараб ёшларда масъулият
туйғуси қарор топади ва аксинча. Маълумки, ҳар бир шахс ўз атрофидаги
кишиларнинг маънавий мададини сезиб турсагина унинг қобилияти ва
инсоний фазилатларида ўсиш, ривожланиш, ўзликни англаш содир бўлади.
Агар шахсни қуршаб турган ижтимоий муҳит бузилган, носоғлом бўлса,
инсон ҳам бузилиши, жамиятга фойдаси тегмайдиган, фақат ўз манфаати ва
қобиғи доирасида фаолият юритувчи кишига айланади.

Айни пайтда ёшлар маънавияти, ижтимоий фаоллигига таъсир этувчи

глобаллашув шароитидаги сиёсий жараёнлар, «геостратегия», геосиёсий
мақсадларнинг моҳиятини, унинг умумбашариятга дахлдор хусусиятлари
билан миллий манфаатга алоқадор жиҳатларини теран англаб олиш, ёшлар
руҳиятида миллат, халқ ва Ватанга фидоийлик туйғуларини камол топтириш
ҳам бугунги куннинг эҳтиёжига айланган.

Шу боис, ижтимоий воқеъликдаги ҳодиса ҳамда жараёнларга муайян

шахсда онгли муносабатни шакллантириш, уларнинг эркинлик ҳақидаги
тасаввурлари, ижтимоий масъулиятга муносабатларини тарихийлик ва
замонавийлик уйғунлигини таъминлаш асосида қуйидагиларни одамлар
турмуш тарзига кенг жорий этиш зарур деб ҳисоблаймиз :

-

жамиятнинг ҳар бир фуқаросини глобал жараёнларни мулоҳазакорлик

билан таҳлил қилишга ўргатиш, уларнинг ахлоқий масъулиятни чуқур ҳис
қилишига эришиш;

-

Шахс эркинлиги оила, махалла, давлат ва жамиятни ўзаро уйғунлигида


background image

21

рўёбга чиқишини, хориждан экспорт қилинаётган, разолат ва тубанликка
етакловчи “универсал эркинлик” миллат ахлоқи, урф-одати, дину-диёнати,
имон-эътиқодига мутлақо ёт эканлигини, улар руҳиятига мунтазам
сингдириб бориш;

-

Шарқ кишисига хос фазилатларни юксалтириш асосида хар бир

шахснинг эркинлик ва масъулиятни чуқур англашга сафарбар этиш ўз
амалий фаолиятида демократик қадриятларга таяниш кўникмасини ҳосил
қилиш;

-

Айни пайтда эркинликни том маънода моҳиятан англашда унинг

ғарбона (Европача) тамойилларига кўр-кўрона асосланишига йўл қўймаслик
муҳим

аҳамиятга

эга.

Чунки

бундай

тақлид

юқорида

биз

таъкидлаганимиздек, кутилмаган оқибатларга, хусусан эркинлик ниқобига
ўралган масъулиятсизликка, демократия ниқобига ўралган парокандаликка,
бош-бошдоқликка олиб келиши мумкин.

Хуллас,

бугунги ахборот технологиялари асрида фуқаролар, оила,

миллат ва мамлакат ривожида ўзининг эркин фаолиятини моҳиятан англаб
етиши, миллати ва халқи олдидаги шахсий жавобгарлик ва маъсуллигини
оширишга ижтимоий муҳитни инсонпарварлаштиришга ҳаракат қилмоғи
зарур. Чунки, мустақиллик бизга бунинг учун барча имкониятларни берган.
Бу имкониятдан тўлароқ фойдаланиш, ўтмишга ҳам, бугунги кун ва
келажакка ҳам янгича нуқтаи назар билан қараш лозим.

ХУЛОСА


Шахс маънавий камолотида эркинлик ва ижтимоий, масъулиятга оид

концентуал назарий ғоялар таҳлилидан келиб чиқиб қуйидаги илмий-назарий
хулосаларга келиш мумкин:

1. Эркинлик масъулият, ижтимоий масъулият каби фалсафий ахлоқий

тушунчалар, ғарб мумтоз назариётчилари, мутафаккирлари, МДҲ олимлари
томонидан ўрганилган, фундаментал тадқиқотлар ўтказилган, аммо шахс
маънавий камолотида эркинлик ва ижтимоий масъулият бирлиги муаммоси
республикамиз жамиятшунос олимлари томонидан муайян тадқиқот объекти
сифатида ўрганилмаганлиги, бу масалада жиддий тадқиқотлар олиб бориш
зарурлигини англатди.

2. Шахс маънавий камолотида ирода эркинлиги, виждон эркинлиги, сўз

эркинлиги каби тушунчаларни ижтимоий воқеликдаги ўзгаришлар, давр
руҳига ҳамоҳанг тарзда эркинлик ва ижтимоий масъулият уйғунлигида қайта
кўриб чиқиш зарур.

3. Масъулият, ижтимоий масъулият уларнинг шахс амалий фаолияти

ҳатти-ҳаракати ижтимоий фаоллигига таъсирини тадқиқ этишда, ижтимоий
онгнинг

қай

даражада

ривожланганлиги,

жамиятдаги

ижтимоий

муносабатлар ҳолати алоҳида эътиборга олиниши керак.

Шахс маънавий камолотини таъминлаш унда миллий ғоянинг

инсонпарвар тамойилларига садоқат, миллат ва халқ олдидаги бурч ва


background image

22

масъулиятга онгли муносабатда бўлиш руҳиятини камол топтириш ҳам
муҳим.

Амалий тавсиялар:
- биринчидан, шахс руҳияти, онги, тафаккури, мулоқот ва мушоҳада

маданиятини такомиллаштириш асосида уларнинг эркинлик ҳамда
масъулиятга янгича муносабатни шакллантириш. Бунинг учун кишиларнинг
турли табақаларини, ижтимоий қатламларини мунтазам ўрганиб бориш
асосида уларнинг ижтимоий мақсади ва манфаатларини акс эттирувчи
«Шахс эркинлиги ва масъулият-ижтимоий тараққиёт кафолати» деб
номланган дастурни ишлаб чиқиш, ана шу дастур доирасида маданий,
маърифий, тарбиявий аҳамиятга эга бўлган тадбирларни ташкил этиш
мақсадга мувофиқдир;

- иккинчидан, шахснинг ижтимоий масъулияти даражасини ҳамда талаб-

истакларини ўрганиш мақсадида социологик тадқиқотлар, ижтимоий
сўровлар ўтказувчи илмий муассасалар фаолиятини янада жонлантириш
зарур;

- учинчидан, ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, спорт, бизнес,

илм-фан, махсус хизмат вакиллари ва ўтмишдаги тарихий шахслар,
алломалар ҳаётидан ибрат олиш руҳида тарбиялаш механизмини яратиш
зарур;

- тўртинчидан, бугунги кунда шахснинг эркин фикр, мустақил фаолият,

ўзига нисбатан талабчанлик, бурч ва масъулият ҳиссини шакллантиришга
хизмат қилувчи барча услублардан кенг фойдаланиш, эркинликдаги муайян
меъёр, чегара хусусидаги барча мавжуд илмий адабиёт, технология, сиёсий,
ҳуқуқий маданият соҳасидаги аниқ хулосалар мажмуасига асосланган
тизимли тарғибот ишларини жонлантириш ва рағбатлантириш лозим.

Тадқиқотда берилган юқоридаги хулоса, таклиф ва тавсиялардан

таълим-тарбия тизимида ташкилот, муассасалар, жамоат ташкилотларининг
маданий-маърифий ҳамда тарбиявий фаолиятида ва умуман ижтимоий
амалиётда кенг кўламда фойдаланиш, нафақат муайян шахс, балки
келажагимиз бунёдкорлари бўлган ёшларнинг маънавиятини бойитиш,
уларнинг қобилиятларини ўстириш, эркинликларни теран англаш, ўз
масъулияти ва бурчини чуқур тушуниш имкониятини янада кенгайтиради.


background image

23

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1.

Ёшларда дахлдорлик, бурч ва маъсулият ҳиссини камол топтириш
муаммолари // Фалсафа ва ҳуқуқ журнали. № 4. –Тошкент: 2008. –Б.68-
69.

2.

Ирода эркинлиги ва ахлоқий танлов // Жамият ва бошқарув журнали. №
2. –Тошкент: 2009, -Б.70-71.

3.

Фаоллик тушунчаси ва унинг шахс маъсулияти билан уйғунлиги //
Фалсафа ва ҳуқуқ журнали. № 4. –Тошкент: 2009. –Б.62-64.

4.

Глобаллашув шароитида ёшларда эркинлик, ижтимоий маъсулият
туйғусини юксалтириш зарурияти // Ёшлар ва ижтимоий тараққиёт.
Республика

ёш

олимларининг

илмий-амалий

конференцияси

материаллари тўплами. 1-қисм. –Тошкент: 2008. –Б.9-13.

5.

Шахс маъсулияти ва ижтимоий фаоллик // Фалсафа ва ҳуқуқ
фанларининг

долзарб

масалалари.

Республика

илмий-амалий

конференция материаллари тўплами.Фалсафа. 1-китоб. –Тошкент: 2010.
–Б.91-94.

6.

Эркинлик ва масъулиятга онгли муносабат – давр талаби // Мустақиллик
йилларида амалга оширилган ижтимоий-маънавий ислоҳотларнинг
моҳияти ва аҳамияти. Республика илмий-амалий конференцияси Тўплам.
1-китоб. –Тошкент: 2011 йил. –Б.328-330.


background image

24

Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Эргашев Ихтиёр

Сайпидиновичнинг 09.00.11 – Ижтимоий фалсафа ихтисослиги бўйича «Шахс
маънавий камолотида эркинлик ва ижтимоий масъулият уйғунлиги» мавзуидаги
диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч иборалар:

шахс эркинлиги, ижтимоий масъулият, маънавий

эркинлик, сиёсий эркинлик, иқтисодий эркинлик, миллий ғоя, менталитет, ҳуқуқий
демократик давлат, фуқаролик жамияти.

Тадқиқот объекти:

шахс эркинлиги ва масъулиятини такомиллаштириш

йўллари ва унинг миллий менталитет билан боғлиқ жиҳатлари.

Тадқиқотнинг мақсади:

эркинлик ва ижтимоий масъулият тушунчасининг

шахс маънавий камолотида тутган ўрни ва инсон амалий фаолиятига таъсирини
аниқлаш.

Тадқиқотнинг методлари:

илмий билишнинг объективлик, умумий

алоқадорлик тамойиллари, тизимлилик, диалектика, қиёсий таҳлил, анализ ва
синтез, умумлаштириш каби методларидан фойдаланилди.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

ижтимоий-фалсафий ва

қиёсий таҳлил асосида «шахс эркинлиги», «ижтимоий масъулият», «маънавий бурч
ва масъулият» тушунчаларининг моҳияти, генезиси, жамият тараққиётидаги ўрни
илмий асослаб берилган, глобаллашув шароитида ёшларда эркинлик ва масъулият
туйғусини шакллантиришнинг зарурияти очиб берилган.

Амалий аҳамияти. Д

иссертация натижаларидан, унда илгари сурилган

илмий-назарий хулосалардан шахс маънавий камолотида эркинлик ва ижтимоий
маъсулият уйғунлиги масаласи билан боғлиқ фундаментал тадқиқотларни давом
эттиришда фойдаланиш мумкин. Шунингдек, тадқиқотдаги таклиф-тавсиялардан
олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежларида ўқитиладиган «Ахлоқшунослик»
(этика) фанининг «Умумий ахлоқий тушунчалар» бобини ўқитишда, «Ижтимоий
психология асослари» фанининг, «Ижтимоий психологиянинг асосий муаммолари»
ва «Ижтимоий психологияда шахс муаммоси» бобларини талабаларга
тушунтиришда муҳим манба сифатида фойдаланиш мумкин.

Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

Диссертацияда

келтирилган хулоса, таклиф ва тавсиялардан Андижон Давлат Университети
Фалсафа кафедрасида «Миллий ғоя», “Этика”, “Эстетика” фанлари бўйича олиб
борилган маъруза ва семинар машғулотларида фойдаланилди. Шунингдек
муаллифнинг республика миқёсда ўтказилган конференцияларидаги маърузаларида
акс этди.

Қўлланиш соҳаси:

тадқиқот натижаларидан илмий изланишлар олиб

боришда, педагогик фаолиятда, ёш малакали кадрларнинг малакасини ошириш
тизимида, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, унинг вилоят ҳамда туманлардаги
бўлимларининг маданий-маърифий ва ёшлар тарбияси билан боғлиқ тадбирларини
ўтказишда, мавзуга оид мавзуларда маърузалар ўқишда, суҳбатлар ва савол-жавоб
кечалари ўтказишда фойдаланиш мумкин.


background image

25

РЕЗЮМЕ

диссертации Эргашева Ихтиёра Сайпидиновича на тему: «Гармония свободы
и социальной ответственности в развитии личности» на соискание учёной
степени кандидата философских наук по специальности 09.00.11 –
Социальная философия

.


Ключевые слова:

свобода личности, социальная ответственность,

духовная свобода, политическая свобода, экономическая свобода,
национальная идея, менталитет, правовое демократическое общество,
гражданское общество.

Объект

исследования:

пути

формирования

свободы

и

ответственности личности и его взаимосвязь с национальным менталитетом.

Цель исследования:

определение места

свободы и социальной

ответственности личности в духовном развитии, его влияние на
практическую деятельность человека.

Методы исследования:

методы научного познания такие как анализ и

синтез, сравнительной анализ обобщение, диалектика, системный подход, а
также принципы объективности и всеобщей взаимосвязи.

Полученные результаты и их новизна:

на основе социально-

философского и сравнительного анализа обоснована сущность, генезис таких
понятий как «свобода личности», «социальная ответственность», «духовный
долг и ответственность» его роль в процветании общества, показано место и
роль формирования чувств свободы и ответственности в условиях
глобализации.

Практическая значимость:

выводы, практические предложения и

рекомендации сделанные в данной диссертации могут быть использованы
при разработке научных курсов и при преподавании в средних и высших
учебных заведениях, а также в проведении фундаментальных исследований
связанные с вопросами взаимосвязи свободы и социальной ответственности
личности

Степень внедрения и экономическая эффективность:

результаты

исследования

использованы

в

проведении

научно-теоретических

мероприятий, а также при проведении семинарских занятий среди студентов
Андижанского Государственного Университета и изложены в статьях автора
опубликованных в республиканских и международных конференциях.

Область применения:

результаты диссертационной работы можно

использовать в научных исследованиях, в преподавательской деятельности, в
системе повышения квалификации молодых кадров, при проведении
культурно-образовательных и воспитательных мероприятий общественного
молодёжного движения «Камолот» и в его отделениях областях и регионах, в
работе с молодёжью политических партий.




background image

26

RESUME

Thesis of Ergashev Ihtiyor Saypidinovish on the scientific degree competition of
the candidate of sciences in philosophy on specialty 09.00.11 - Social philosophy
on the subject: «Harmony of freedom and social responsibility in development of
the person»

.


Keywords:

a personal freedom, social responsibility, spiritual freedom, a

political freedom, economic freedom, national idea, mentality, a legal democratic
society, a civil society.

Subjects of research:

features of formation of freedom and responsibility

of the person and of its interrelation with national mentality.

Purpose of work:

definition the role of freedom and social responsibility in

spiritual development of youth its influence on practical activities of the person.

Methods of research:

methods of scientific knowledge as: the analysis and

synthesis, the comparative analysis, generalization, dialectics, system set, also
principles of objectivity and heredity.

The results achieved and their novelty:

on the basis of the socially-

philosophical and comparative analysis general essence, genesis of such concepts
as «personal freedom», «social responsibility», «a spiritual debt and
responsibility» its role in society prosperity the place and role of formation of
feelings of freedom and responsibility in the conditions of globalization is shown.

Practical value:

conclusions, practical offers and recommendations made

in given dissertation can be used by working out of scientific courses and at
teaching in average and higher educational institutions, also in holding of
fundamental researches deal with questions of interrelation of the person freedom
and social responsibility.

Degree of embed and economic effectively:

results of research was used in

carrying out of scientific-theoretical actions, and also at carrying out of a practical
training among students of the Andizhan State University and stated in author’s
articles published in republican and international conferences.

Field of application:

results of dissertational work can be used in scientific

researches, in teaching activity, in system of increasing of qualification of young
shots, at carrying out of cultural-enlightenment and educational actions of social
youth movement «Kamolot» and in its units, in areas and regions, in work with
youth of political parties.

Библиографические ссылки

Ёшларда дахлдорлик, бурч ва маъсулият хиссини камол топтириш муаммолари // Фалсафа ва хукук журнали. № 4. -Тошкент: 2008. -Б.68-69.

Ирода эркинлиги ва ахлокий танлов // Жамият ва бошқарув журнали. № 2. -Тошкент: 2009, -Б.70-71.

Фаоллик тушунчаси ва унинг шахе маъсулияти билан уйғунлиги // Фалсафа ва ҳуқук журнали. № 4. -Тошкент: 2009. -Б.62-64.

Глобаллашув шароитида ёшларда эркинлик, ижтимоий маъсулият туйғусини юксалтириш зарурияти // Ёшлар ва ижтимоий тараққиёт. Республика ёш олимларининг илмий-амалий конфсрснцияси матсриаллари тўплами. l-қисм. -Тошкент: 2008. -Б.9-13.

Шахе маъсулияти ва ижтимоий фаоллик // Фалсафа ва хукук фанларининг долзарб масалалари. Республика илмий-амалий конференция матсриаллари тўплами.Фалсафа. 1-китоб. -Тошкент: 2010. -Б.91-94.

Эркинлик ва масъулиятга онгли муносабат - давр талаби // Мустакиллик йилларида амалга оширилган ижтимоий-маънавий ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамияти. Республика илмий-амалий конфсрснцияси Тўплам. 1-китоб. -Тошкент: 2011 йил. -Б.328-330.