Авторы

  • Насиржон Топилдиева
    Институт истории Академии наук Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.autoabstract.36791

Ключевые слова:

Кокандское ханство хан царизм Россия покушение завоевание стратегическое партнёрство колонизация социально-экономическое и политическое состояние торговля культурные связи политика история источник источниковедение местные историки Туркестан генерал-губернаторство народные восстания Пулатхан международный субъект

Аннотация

Объекты исследования: местные источники, исторические произведения, архивные материалы, научные исследования и литература.
Цель работы: анализ социально-экономического и политического состояния Кокандского ханства накануне и в процессе завоевания Российской империей с позиции идеи национальной независимости. Оценка этих конфликтных отношений на основе введения в научный оборот новых архивных материалов и сведений местных историков, научной литературы.
Методы исследования: историко-генетический, историкосравнительный, логический и диалектический анализ.
Полученные результаты и их новизна: в работе проведен анализ произведений кокандских историков XIX - XX вв., а также многочисленных архивных данных. Впервые введены в научный оборот ранее нс известные источники и исторические данные по истории ханства и взаимоотношений Коканда с Российской империей.
На основе национальной идеи независимости проанализировано и освещено социально-экономическое и политическое состояние Кокандского ханства накануне и в процессе его завоевания Российской империей с середины XIX века до полного падения ханства.
Практическая значимость: сведения, приведенные в диссертации, а также ее теоретические и научные выводы могут быть использованы при проведении исследований по истории Кокандского ханства и колонизации Узбекистана Российской империей.
Степень внедрения и экономическая эффективность: итоговые заключения работы и поднятые в ней проблемы раскрыты в ряде публикаций в научных журналах, материалах конференций и других изданий.
Область применения: полученные материалы исследований, их результаты и выводы могут быть использованы при написании учебника по истории Узбекистана, проведении практических занятий и создании специальных курсов.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

ТАРИХ ИНСТИТУТИ




Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 9 (575.1)



ТОПИЛДИЕВ НАСИРЖОН РАҲИМЖАНОВИЧ



РОССИЯ ИМПЕРИЯСИ ТАЖОВУЗИ АРАФАСИ ВА БОСИБ

ОЛИНИШИ ДАВРИДА ҚЎҚОН ХОНЛИГИНИНГ ИЖТИМОИЙ-

ИҚТИСОДИЙ ВА СИЁСИЙ АҲВОЛИ


07.00.01 - Ўзбекистон тарихи




Тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш

учун ёзилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И









Тошкент-2009


background image

2

Иш

Наманган

Муҳандислик-иқтисодиёт

институтининг

«Ижтимоий-гуманитар фанлар» кафедрасида бажарилган

Илмий раҳбар:

тарих фанлари доктори,

профессор

ҒУЛОМОВ Хондамирмирза Ғофурович

Расмий оппонентлар:

тарих фанлари доктори

Ражабов Қаҳрамон Кенжаевич

тарих фанлари номзоди

Турсунов Бекзот Яндашевич

Етакчи ташкилот:

Тошкент давлат иқтисодиёт университети


Дисертация ҳимояси 2009 йил «_____» __________ куни соат ____да

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти ҳузуридаги
Д.015.09.01

рақамли

докторлик

илмий

даражасини

олиш

учун

диссертациялар ҳимояси бўйича Бирлашган ихтисослашган кенгаш
йиғилишида ўтказилади.


Манзил: 100170, Ташкент, Мўминов кўчаси, 9-уй.

Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг

асосий кутубхонасида танишиш мумкин.


Манзил: 100170, Ташкент, Мўминов кўчаси, 13-уй..



Автореферат 2009 йил «____» _______________да тарқатилди.







Бирлашган ихтисослашган Кенгаш
илмий котиби,

тарих фанлари доктори А.А. Аширов


background image

3

I. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий

тараққиёт йўлини танлаган

суверен Ўзбекистон йилдан йилга ижобий

натижаларга, юксак ютуқларга эришмоқда. Бунга бир мисол сифатида
Президент И.А.Каримовнинг ўз вақтида илгари сурилган “иқтисодий
ўзгаришлар том маънодаги маънавий янгиланиш ва юксак маърифат билан
ҳамоҳанг бўлсин. Бизнинг сиёсатимиз шу асосда қурилади ва уни секин-аста
амалга оширамиз”

1

деган фикрининг ҳаётга тадбиқ этилганлигида кўрсатиш

мумкин.

Советлар замонидан қолган бир қатор ижтимоий-гуманитар муаммолар

ичида юқоридаги ҳолат асосида миллий ўзликни англашни кучайтириш, кўп
миллатли мамлакат аҳолисининг дунёқарашини янгича шакллантириш ва
уларда тарихий хотирани қайта тиклашга объектив эҳтиёж сифатида
Марказий Осиё давлатлари ва халқлари ҳаётий фаолияти, советлар замонига
қадар бу давлатларнинг ўзаро ва Россия билан алоқалари реал тарихини
қайта ўрганиш ва яратиш бугунги кун тарих фанининг асосий вазифаларидан
ҳисобланади.

Ушбу

масаланинг

долзарблиги

биринчидан

бугунги

кунда

минтақанинг барча мустақил давлатларида ушбу масала нисбатан
объективлик ва илмийлик асосида миллий давлатчилик тарихи, хусусан
мустамлака ва совет замонидаги ўн йилликлар давомида туб халқларнинг
ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ҳаётини тадқиқ этиш асосида фаол олиб
борилаётган изланишлар асосида ўрганилаётганлиги, иккинчидан бу тарихий
жараённинг умуман Ўзбекистон, яъни минтақавий совет тарихшунослигида
ижобий ёки салбий акс этганлигини ҳаққоний ёритишга эҳтиёж бўлгани
билан белгиланади.

Бугунги кунда бир қатор ижтимоий масалалар ичида замонавий

тарихий тараққиёт эҳтиёжи бўлган ўзбек хонликларининг собиқ Россия
империяси билан ўзаро алоқаларини объектив жиҳатдан қайта тадқиқ этиш
принципиал аҳамият касб этади. Жумладан, Қўқон хонлигининг Россия
тажовузи арафасида ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий аҳволини янгитдан
ўрганиш ва мавзуга доир объектив хулосалар бериш катта ўринга эга.

Қўқон хонлигининг XIX аср 40-йилларидан 70-йилларига қадар бўлган

ўзига хос сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ҳаёти ушбу
ўрганилаётган муаммонинг таркибий қисми ҳисобланади.

1822-1824 йилларда Россия томонидан Кичик ҳамда Ўрта қозоқ

жузларининг босиб олиниши Шарқ ва Ғарб мамлакатлари томонидан тинч
қабул қилинган бўлса, Россиянинг Бухоро, Қўқон ва Хива хонликларига
босқинчилик сиёсати Буюк Британия, Афғонистон ва Эрон билан кучли
рақобат асосида кечган. Россия империяси, хонликлар ташқи ҳамда ички
сиёсий вазиятидан келиб чиққан ҳолда империя расмий доиралари ўз хатти
ҳаракатларини армия фақатгина чегара ҳудудларни дашт кўчманчилари

1

Каримов И.А. Родина священна для каждого. – Ташкент: Узбекистан, 1996. Т. 3. – С. 30.


background image

4

ҳужумларидан ҳимоя қилиши, хонликлардаги рус асирларини қутқариш,
“Маҳаллий” аҳолини феодал ҳукмдорлар зулмидан озод қилиш ва шунга
ўхшаш нарсаларни баҳона қилиб, Марказий Осиё ичкариси қараб ҳаракат
қилаётганлигини сабаб қилиб кўрсатиб ўз ҳаракатларини оқлаганлар. Аслида
эса Россиянинг ҳарбий сиёсий етакчилари минтақани бутунлай забт этиб,
Хитойнинг жанубий чегаралари, Эрон, аввалдан орзу қилинган Афғонистон
ва Ҳиндистоннинг Помир орқали чегарасини қўлга киритишни кўзлар
эдилар.

Бундай шароитда қозоқ хонликларидан кейин, Перовскийнинг Хивага

муваффақиятли юришини (1839) ҳисобга олмаганда, Қўқон хонлигига
тегишли мулклар XIX асрнинг 40-йилларидаёқ Россия истилочилик
ҳаракатларининг биринчи ҳужум объектига айланган эди. Мазкур хонлик ва
Бухоро ўртасидаги зиддиятлардан, Қўқон хонлиги ички халқ исёнларидан
ҳамда хон ҳокимиятининг заифлигидан фойдаланган чор ҳукумати айнан
ушбу давлат ҳудудида 1847-1865 йилларда босиб олинган ерларда биринчи
мустамлака маъмурий тузилмасини – маркази Чимкент шаҳри (1865 й. март)
бўлган Туркистон вилоятини ташкил этган, 1866 йилнинг май ойидан ушбу
вилоят маркази Тошкент шаҳрига кўчирилган.

Охирги йилларда муаммо тарихшунослигининг бир қатор фундаментал

монографиялар, диссертация ишлари билан бойитилганлигини қайд этган
ҳолда мавзунинг долзарблиги Қўқон хонлиги Россия ҳарбий-сиёсий
доиралари томонидан босиб олингунига қадар ва босиб олиниш даври
тарихи, империя томонидан Бухоро (1868) ва Хива (1873) устидан кучли чор
протекторати ўрнатилгандан кейин Қўқон хонлигини бутунлай тугатишга
ҳаракат нима учун кучайиб кетганлигини ўрганиш билан изоҳланади. Бунинг
бир неча сабаблари мавжуд бўлиб, улардан бири XIX аср 60 йилларида
Қўқон хонлиги асосий ҳудудларини ташкил этган Фарғона водийси турли
хил элатлардан иборат бўлган маҳаллий аҳолиси нафақат хўжалик ишларида,
балки ижтимоий-сиёсий соҳаларда ҳам фаолликлари билан ажралиб турар
эдилар. Россия империяси маъмурлари эса ушбу минтақа аҳолисини тўлиқ
назоратда ушлаб туриш учун протекторат камлик қилишини яхши тушунар
эдилар. Шунингдек, империянинг стратегик манфаатлари ҳам бой Марказий
Осиё минтақасида Россия яккаҳукмронлигини таъминлашга қаратилган эди.

Юқорида кўрсатиб ўтилган барча омиллар ушбу диссертация

мавзусининг танланишини белгилаб берди.

Тадқиқотнинг даврий чегараси

Қўқон хонлигининг ҳудуди ва халқи

Россия империяси томонидан босиб олиниши ва ҳар томонлама мустамлакага
айлантириб борилиши натижасида хонликнинг сиёсий, ижтимоий ва маданий
ҳаётида жиддий ўзгаришлар юзага келган

XIX асрнинг 50 – 70-йилларини

қамраб олади

.

Тадқиқ этилаётган давр Қўқон хонлигидаги вазият хон зулмига

ва сулолавий низоларга, олий ҳукуматнинг инқирозига, кўп давом этган
ҳукуматдаги бошбошдоқликка (Худоёрхон икки марта 1857 йилдан 1862
йилга қадар ва 1863 йилдан 1866 йилга қадар Бухоро амирининг асири
бўлган), ижтимоий муаммоларга, шунингдек, Россия империяси томонидан
Оқмачит, Туркистон, Авлиё ота, Тўқмоқ, Пишпак, Чимкент, Тошкент,


background image

5

Хўжанд каби шаҳарларнинг босиб олиниши ва ниҳоят хонликнинг Россия
томонидан тугатилишига қарши халқ ҳаракатларининг кучайиб кетиши,
ҳамда Олой қирғизларининг исёнлари билан характерланади. Шунга
қарамасдан XIX асрнинг 50-70 йилларида Қўқон хонлигида ички ва ташқи
савдо, бозор талаблари асосида саноат ва ҳунармандчилик маҳсулотларини
ишлаб чиқариш ривожланиб борган. Қўқон хонлиги ҳудуди ўз маънавий
фаоллиги билан ҳам ажралиб турган бўлиб, бу ерда тармоқлашган таълим
тизими ва маҳаллий аҳолининг ўзига хос маданий анъаналари мавжуд
бўлган.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Қўқон хонлиги ва бошқа Ўрта

Осиё давлатлари ҳаётининг турли масалаларини ёритишга қизиқиш
тадқиқотчилар томонидан Россиянинг минтақадаги ҳарбий ҳаракатларидан
анча аввал бошланган. Бу жараён маҳаллий ва хориж муаллифларининг
минтақа давлатларининг бой тарихий меросига, уларнинг Ғарб ва Шарқ
мамлакатлари билан савдо-иқтисодий алоқалари тарихига қизиқиш билан
баҳоланади. Айниқса Марказий Осиё хонликлари тарихшунослиги
материаллари XIX асрга келиб, минтақа Россия ва Буюк Британия ўртасидаги
ҳарбий-сиёсий, дипломатик рақобат объектига айлантирилганидан кейин
ҳамда хонликлар ўртасидаги зиддиятлар чоризм учун Марказий Осиёда
империалистик ва стратегик мақсадларни амалга ошириш учун қулай вазият
юзага келтирилганидан кейин кўпайиб борди.

Қўқон хонлигидаги реал ижтимоий-сиёсий вазиятни, унинг хом-ашё

етиштириш бўйича имкониятларини ўрганишга Россиянинг савдо-саноати
вакиллари ва илмий доиралари катта эътибор қаратганлиги тушунарли ҳолат
албатта. Шу сабабли XIX асрнинг биринчи ярмидаёқ хонлик ҳудудига турли
йўналишдаги Россия илмий экспедициялари, ҳукумат томонидан жўнатилган
кишилар, айғоқчилар ва бошқаларнинг ташрифи ўрганилаётган давр ва ундан
кейинги адабиётларда қайд этилган.

Табиийки, Қўқон хонлигидаги ҳақиқий ички вазият, хон зулми ва шунга

ўхшаш ҳолатларга қарши халқ оммасининг ижтимоий-сиёсий вазиятдан
норозилиги ҳаракатлари борасидаги илмий мулоҳазалар Россиянинг 30 йил
давом этган истилолари (1847 йили биринчи Россия қалъаси қўлга
киритилган даврдан бошлаб) мобайнида кўпайиб борди. Россиялик
муаллифларнинг кўпчилиги кам ҳолатларда империянинг минтақадаги
босқинчилик ҳаракатларини ва мустамлака сиёсатини оқлар эдилар.

Советлар даврида Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё республикалари

марказлашган эгоцентрик, унитар давлат таркибида бўлган пайтда тарих
фанида тоталитар сиёсий тузумининг “методологик” тамойилга айланган
“озроқ

ёмонлик”

большевикча

назария

асосида

“босиб

олиш”,

“мустамлакачилик” каби тушунчалар ва Россия империясининг ҳудуддаги
баъзи бир бошқа амалиётларига “маданийлаштириш, замонавийлаштириш,
маърифатпарварлаштириш ҳаракати” туси берилди. Ўзбекистондаги ва бутун
минтақадаги тарихий жараёнларни изоҳлашдаги бундай ёндошув уларни
объектив равишда ҳаққоний ёритишга тўсқинлик қилган.


background image

6

Совет империясининг тарқалиб кетиши ва Ўзбекистон томонидан

миллий-давлат мустақиллигини қўлга киритилишидан кейин миллий ғояни
шаклантириш масалалари билан бир қаторда тарихий тадқиқотлар кўламини
кенгайтиришга ҳам катта эътибор берилди.

Диссертант томонидан масаланинг тарихшунослигини ташкил этган

ишлар муаммовий-даврий тамойил асосида гуруҳлаштирилди:

1.

Россия империяси минтақага кириб келиши ва ҳукмронлиги

даврида ёзилган асарлар;

2.

Совет даврида яратилган тадқиқотлар;

3.

Мустақиллик даврида ёзилган асарлар.

Шунингдек, тадқиқотда узоқ хориж тадқиқотчилари ишларининг

таҳлили ҳам алоҳида туркумда келтирилган.

Биринчи

гуруҳдаги адабиётларни XIX асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср

бошларида ўлканинг Россия томонидан босиб олиниши ва мустамлакага
айлантириш даврида яратилган асарлар ташкил қилади. Бу ишларнинг катта
қисми ҳарбийлар, турли даражадаги амалдорлар, ҳарбий ҳаракатларнинг
иштирокчилари ҳамда Туркистон “ҳарбий-халқ” бошқарув тизимида банд
бўлганлар томонидан ёзилган.

2

Бу ишларнинг кўпчилиги Қўқон хонлигининг

мустамлака, ҳудудий ва маъмурий бошқаруви масалаларини ҳамда Қўқонга
қарши Россия ҳарбий ҳаракатларини, унинг минтақадаги сиёсий, ижтимоий
ҳукмронлигини кенгайтириш масалаларига бағишланган. А.А.Семенов,
А.З.Валидов, В.П.Наливкин, М.А.Терентьевдан ташқари бошқа россиялик
муаллифлар рус армияси ва мустамлакачи ҳукуматнинг минтақадаги
ҳаракатларини империалистик мақсадлар асосида ёритганлар ва улар
Россиянинг минтақадаги фаолиятини жуда асосли ва заруриятдан келиб
чиққан деб оқлаганлар. Хонликнинг сиёсий, ижтимоий, маданий ҳаёти ва
унинг қўшни давлатлар ҳамда Россия билан алоқалари ҳақидаги қимматли
маълумотларни XIX асрнинг бошларида Қўқонда бўлган Ф.Назаров,
Хорунжий

Г.Патанин,

Н.Северцов,

шунингдек,

Е.Н.Веселовский,

М.Н.Венюков,

А.Семенов,

А.З.Валидов

(Тўғон),

Ч.Валихонов,

В.Вельяминов-Зернов, А.К.Гейнс, В.В.Григорьев, М.Галкин, А.А.Зимин,
А.Макшеев, Н.Г.Малицкий, А.Ф.Медендорф, В.В.Наливкин, Н.Г.Павлов,

2

Назаров Ф. Записки о некоторых народах и землях средней части Азии. – СПб., 1821; Вельяминов-Зернов

В.В. Сведения о Кокандском ханстве // Вестник Русского географического общества. – СПб., 1856; Его же.
Исторические известия о Кокандском ханстве от Мухаммеда-Али до Худаярхана // Труды Восточного
отделения археологического общества. Ч.4. – СПб., 1859. –C.329-370; Семенов А.А. Изучение исторических
сведений о Российской внешней торговле и промышленности с половины 17 столетия по 1858 год. Ч.1-3. –
СПб., 1859; Макшеев А. Показания сибирский казаков Милюшина и Батырышкина, бывших в плену у
кокандцев с 1849 по 1852 год // Вестник Русского географического общества, 1856; Его же. Исторический
обзор Туркестана и наступательного движения в него русских. – СПб., 1890; Малицкий Н.Г. К истории
Ташкента под Кокандским владычеством // Протоколы заседаний Туркестанского кружка любителей
археологии, 1900. – №12 – С. 126-137; Миддендорф А.Ф. Очерки Ферганской долины // Перевод с
немецкого В.И.Ковалевского. – СПб., 1872. – С.604; Наливкин В. Краткая история Кокандского ханства. –
Казань: Б.И., 1886, IV. – С.215; Павлов Н.Г. История Туркестана в связи с кратким историческим очерком
сопредельных стран. – Т., 1910; Петровский Н. Очерки Кокандского ханства // Вестник Европы, 1875. Кн.
10. – С.722-757; Пантусов Н. О податях и повинностях, существовавших в бывшем Кокандском ханстве в
последнее время правления Худаярхана // Туркестанские Ведомости, 1876; Терентьев М.А. История
завоевания Средней Азии. Т.1-3. – СПб., 1906 и др.


background image

7

Н.Петровский, Н.Пантусов, М.А.Терентьев ва бошқаларнинг асарлари

3

да

учратиш мумкин.

Иккинчи гуруҳ ишларнинг энг асосий хусусияти шуки, уларда

Россиянинг минтақадаги мақсадини ёритишда кескин бурилишни кузатиш
мумкин. ХХ асрнинг 30-йилларигача тарих фанида кучли мафкуравий ва
маъмурий таъсир кўзга ташланмаган пайтда мустамлакачилик сиёсати
умуммоҳиятан салбий баҳоланган бўлса-да, совет даврига келиб марксистча
услуб асосида шаклланган эгоруссистик ёндошувларнинг кучайиши
натижасида истилочилик сиёсатига ижобий баҳо бера бошланди ва унга
маърифатпарварлик ҳаракати белгилари билан безак берилди. Бунга илк
мисол сифатида М.Н.Покровскийнинг “Русская история в самом сжатом
очерке” (“Рус тарихи энг қисқартирилган очеркда”) асарини

4

келтириш

мумкин. Туркистондаги ижтимоий-сиёсий воқеаларни шарҳлашдаги катта
фарқни фақатгина Г.Сафаров, Т.Рисқулов, П.Галузо

5

ларнинг ишларидагина

эмас, балки расмий материаллар тўпламлар

6

мундарижасини қиёслаш орқали

ҳам билиб олиш мумкин.

ХХ аср 30-йиллари ўрталарида Марказий Осиё хонликлари, шу

жумладан Қўқон хонлиги тарихи тарихшунослигининг асосий ёндошуви
сифатида бу минтақа халқлари ўтмишини синфий ва эгоцентрик (Россияни
марказга қўйиш) мавқеъ нуқтаи назаридан ёритишни олиш мумкин.
Фақатгина ўтган асрннг 50-йиллари ўрталарига келибгина илмий-тарихий
тадқиқотларда маъмурий-буйруқбозлик регламентларининг пасайиши кўзга
ташланади. Бироқ шунда ҳам чоризмнинг истилочилик ролига қарамасдан
туб аҳолиси рус бўлмаган ҳудудларнинг Россияга қўшиб олиниши ижобий
омил деб баҳоланади. Бундай ёндошув 30-йиллар ўрталаридан 50-йилларгача
ёзилган ишларда кўзга ташланади

7

. Шу билан бирга бу асарларда

мустамлакачилик сиёсати салбий оқибатларини хаспўшлаш, Марказий Осиё
туб аҳолиси исёнлари аҳамиятини пасайтириш ва уларнинг миллий-озодлик
сари йўналганлигини рад этиш ва бошқа ҳолатлар ҳам учраб туради.

ХХ асрнинг 60-80 йилларида Марказий Осиё хонликлари XVIII-XIX

асрлардаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётига оид муаммоларга

3

Гейнс А.К. Управление Ташкентом при Кокандском владычестве. К характеристике администрации

среднеазиатских городов /Гейнс А.К. Собрание литературных трудов. Т.2. – СПб., 1899. – С. 413-536;
Григорьев В. В. Еще раз о кокандских монетах и событиях // Туркестанский сборник. – Т., 1894. – С. 60-71;
Галкин М. Краткая записка об исторических правах России на кокандские города Туркестан и Ташкент //

Туркестанский сборник. Т.21. – С. 257-258; Зимин Л. А. Первые шаги Алимхана на государственном
поприще // Протоколы заседаний Туркестанского кружка любителей археологии, 1913. Вып.17. – С. 721-728;
«Мирот ал-футух» – «Зерцало побед» и его значение для истории Кокандского ханства // Протоколы

заседаний Туркестанского кружка любителей археологии. –1915. Вып.11.

4

Покровский М.Н. Русская история в самом сжатом очерке. 4-е издание. – М., 1933.

5

Сафаров Г. Колониальная революция (Опыт Туркестана). – М., 1921; Галузо П.Г. Туркестан – колония. –

М., 1929; Рыскулов Т. Революция и коренное население Туркестана. – Т., 1925.

6

Революция в Средней Азии. – Т., 1928; Революция и культура в Средней Азии. Сб. – Т., 1934.

7

Иванов Т.Т. Казахи Кокандского ханства. К истории их взаимоотношений в начале XIX в. // Записки ИВ

Ан СССР. – М.-Л., 1939. Т.8. – С.92-128; Его же. Очерки по истории Средней Азии (XVI – середина XIX в.).
– М., 1958. – С.247; Буканов Е.В. К истории отношений России со среднеазиатскими ханствами в XIX в. //
Советского востоковедение. Вып.2. – М., 1941. – С.24-26; Иноятов Х.Ш. Қўқон хонлиги Россияга қўшилиш
арафасида ва 1875-1876 йиллардаги Қўқон қўзғолони. – Т., 1956 и др.


background image

8

бағишланган тадқиқотлар кўлами анча кенгайди. Хусусан, А.М.Аминов

8

,

Н.И.Акромов

9

, Е.Бекмахонов

10

, Р.Бекназаров

11

, С.Жалилов

12

, М.Қутлуғов

13

,

Н.А.Халфин

14

, В.М.Плоских

15

, Ҳ.Зиёев

16

, Е.Ҳожиев

17

, Л.Р.Мирзаева

18

,

А.Ҳ.Ҳасанов

19

, Р.Н.Набиев

20

тадқиқотларида кенг фактологик материаллар

мавжуд.

СССРнинг парчаланиб кетишига олиб келган совет тузумининг

инқирози натижасида ХХ асрнинг 80-90 йилларида Ўзбекистонда ва бошқа
совет республикаларида тарихий ўтмишга ва замонга бўлган муносабат
тубдан ўзгарди. Аммо фақатгина бир тушунчаларнинг (қўшиб олиш,
маърифатпарварлик

фаолияти)

ўрнига

бошқаларининг

(истило,

истиқлолчилик ва ҳ.к.з.) келиши билан иш узоққа бормайди, аксинча асл
методологик тамойиллар яратилиши зарурияти ҳам мавжуддир.

Ўзбекистон томонидан мустақилликнинг қўлга киритилиши бутун

Туркистон истило этилиши тарихини, хусусан тадқиқ этилаётган давр Қўқон-
Россия муносабатлари тарихи хусусиятини янгитдан ўрганилиши учун кенг
имкониятлар яратди. Тарихий асарлар ушбу босқичда илмий объективлик ва
концептуал-методологик

ёндошувлар

асосида

яратилганлиги

билан

аҳамиятлидир.

Учинчи

гуруҳ

адабиётлар

туркумини

Ҳ.Зиёев

21

,

Ғ.Аҳмаджонов

22

, Ҳ.Ғуломов

23

, Ҳ.Бобобеков

24

, Ш.Воҳидов

25

, Н.У.Мусаев

26

,

8

Аминов А.М. Основные линии экономической политики царской России в Средней Азии. //Научная сессия

АН Уз ССР, 3–14 июня 1947 г; Шу муаллиф. XVI–XX асрларда Ўрта Осиёнинг Россия билан тарихий ва
иқтисодий алоқалари. – Т., 1965.

9

Акрамов Н.И. Русские исследователи и их вклад в изучение истории, археологии и этнографии народов

Памира и Припамирья. – М., 1975.

10

Бекмаханов Е.К. Очерки истории Казахстана XIX в. – Алма-Ата, 1966. – С. 191.

11

Бекназаров Р. Ю. Казахстана в составе Кокандского ханства и его присоединение к России (По русским

архивным и опубликованным материалам). – Алма-Ата. 1969.

12

Жалилов С. Из истории освоения земель восточных районов Ферганской долины в ХIХ начале ХХ века:

Автореф. дисс.... канд. ист. наук. – Т., 1965. – 47 с.

13

Кутлугов М. Взаимоотношения Цинского Китая с Кокандским ханством. / Китай и соседи в новое и

новейшее время. – М.: Наука, 1982. – 454 с.

14

Халфин Н.А. Россия и ханства Средней Азии. – М., 1974; Шу муаллиф. Политика России в Средней Азии

(1857-1868). – М., 1960. Т.1. – 510 с.

15

Плоских В. М. Киргизы и Кокандское ханство. – Фрунзе: Илим, 1977. – 368 с.

16

Зиёев Ҳ. Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш. – Т., 1998; Шу муаллиф. Ўрта

Осиё ва Сибирь (XVI-XIX асрлар). – Т.: Фан, 1962. – 164 б; Шу муаллиф Волга ва Урал бўйларидаги
ўзбеклар. – Т.: Фан, 1963; Шу муаллиф. Тошкентнинг Россияга қўшиб олиниши. – Т.: Фан, 1967. – 47 б. ; Шу
муаллиф. Средняя Азия и Сибирь вторая половина XVI–XIX вв. – Т., 1964.

17

Ходжиев Е. Тошкент ва Россияни иқтисодий ва сиёсий алоқалари тарихидан. XVIII аср ва XIX асрнинг

боши.//Ўзб. СССР ФА Ахбороти. – 1961. – №3. – Б. 22-25; Шу муаллиф. Ўрта Осиё билан Россия ўртасидаги
муносабатларда Тошкент шаҳри аҳамиятининг ошиши.// Ўзб. СССР ФА Ахбороти. – 1960. – №6. – Б. 42-48.

18

Мирзаева Л.Р. Сборник «Туркестанский край» А.Г. Серебренникова и его значение для среднеазиатской

историографии: Автореф. дисс. ... канд .ист. наук. – Т., 1963. – 27 с.

19

Хасанов А.Х. Народные движения в Киргизии в период Кокандского ханства. –М., 1977. – 96 с.

20

Набиев Р. Н. Из истории Кокандского ханства (Феодальное хозяйство Худоярхана). – Т.: Фан, 1973. –388 с.

21

Зиёев Ҳ. Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш (XVIII – XX аср бошлари). - Т.:

Шарқ, 1998. - 480 б.; Шу муаллиф. Ўзбекистон мустамлака ва зулм исканжасида. - Т.: Шарқ, 2006. –357 б

.

22

Ахмеджанов Г.А. Российская империя в Центральной Азии. – Т., 1995; Шу муаллиф. Россия империяси

Марказий Осиёда.– Т.: М.Ч. «Ta’lim manbai», 2003. – 267 с.

23

Гуломов Х.Г. Дипломатические отношения государств Средней Азии с Россией в XVIII – первой

половине XIX века. – Т., 2005; Его же. Средняя Азия и Россия: история формирования межгосударственных
отношений (начало XVIII века). – Т., 2005. – 118 с.

24

Бабабеков Х.Х. Историческая литература о Кокандском ханстве. (Русская литература 60–70-х гг.):

Автореф. дис. ... канд. ист. наук.. –Т., 1977. –20 с; Шу муаллиф. Народные движения в Кокандском ханстве и
их социально-экономические и политические предпосылки (ХVIII–ХIХ вв) – Т.: Фан, 1990. – 118 с.; Шу
муаллиф. Пўлатхон қўзғолони. – Т.: Фан, 1996; Шу муаллиф. Қўқон тарихи. – Т., 1996. – 240 б.


background image

9

Ш.Юсупов

27

, Д.Зиёева

28

, Қ. Ражабов

29

ларнинг асарлари, ўрта мактаб

дарсликлари ва олий ўқув юртларининг тарих йўналиши бўйича ёзилган
қўлланмалари ташкил қилади.

Шу йилларда чоп этилган монографиялар ичида кўлами ва

аҳамияти жиҳатидан Ғ.Аҳмаджоновнинг «Россия империяси
Марказий Осиёда» номли тадқиқоти катта аҳамиятга эгадир. Асар
Туркистонда

чоризм

мустамлака

сиёсатининг

тарихи

ва

тарихшунослиги масалаларига бағишланади. Ушбу монография
Марказий Осиёда Россия ҳукмронлиги ўрнатилиши тарихига доир
катта миқдордаги турли адабиётлар таҳлилини ўз ичига олган.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон тарихчилари мамлакат тарихини

янгитдан ёритиш мақсадида кўплаб долзарб муаммоларни тадқиқ этдилар.
Ш.Каримов

ва

Р.Шамсутдинов

30

,

Ҳ.Бобобеков,

Ш.Юсупова,

Х.Ғуломовларнинг асарларида Россиянинг Ўрта Осиё хонликлари билан ҳар
томонлама алоқалари тарихига аниқлик киритувчи кўплаб қимматли
маълумотлар мавжуд.

Ҳ.Зиёевнинг “Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши

кураш” монографиясида Россия империясининг Қўқон хонлиги билан
алоқалари тарихига оид кўплаб маълумотларни учратиш мумкин.

Тадқиқ этилаётган давр кўплаб муаммолари В.Ишкуватов

31

, З.Илҳомов,

М.Жабборов,

О.Пуговкина,

У.Абдуллаев,

Б.Турсунов,

Ў.Султонов,

Ш.Маҳмудов

32

диссертацияларида ва қўшни республикалар тарихчилари

ишларида

33

тадқиқ этилган.

25

Вахидов Ш. Аваз Мухаммад Аттар Хуканди и его сочинение “Тарихи джахоннамойи”(Исследование,

перевод и примечания): Дисс. ... канд. ист. наук. – Т., 1991. – 165 с.; Шу муаллиф. Қўқон хонлигида
тарихнависликнинг ривожи. XIX аср XX асрнинг бошлари: Тарих фанлари д-ри ... дисс. – Т., 1998. – 315 б.

26

Мусаев Н.У. Формирование и развитие промышленного производства в Туркестане (конец начало ХХ

вв.): Автореф. дисс. ... д-ра.ист. наук. – Т., 1999. – 58 с.

27

Юсупов Ш. Худоёрхон ва Фурқат. – Т., 1995; Шу муаллиф. Худоёрхоннинг сўнгги илинжи

//Ўзбекистон адабиёти ва санъати, Биринчи ва иккинчи мақола 2004 йил декабрь; Шу муаллиф. Тарих
ва адаб бўстони. - Т.: Маънавият. 2003. – 168 б; Шу муаллиф. Тарих уммони сирлари. - Т.: Шарқ, 2007. –
240 б.

28

Зиёева Д. Туркистонда миллий озодлик ҳаракати. – Т.: Адабиёт ва санъат, 1999; Шу муаллиф. Хориж

сайёҳлари Туркистонда тадбиркорлик ҳақида // Мозийдан садо. – Тошкент, 2008. – №1. – Б. 32–35.

29

Ражабов Қ. Туркистоннинг Россия империяси томонидан босиб олиниши (19 аср ўрталари – 1917 йил,

февраль). / Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. Т. 12. Тошкент: ЎзМЭ. 2006. – Б. 159-164.

30

Каримов Ш., Шамсутдинов Р. Туркистон Русиё босқини даврида. – Т., 1995.

31

Ишкуватов В.Т. ХХ аср II ярми тарихшунослигида Қўқон – Россия дипломатик муносабатлари: Тарих

фанлари номзоди ... дисс. – Т., 2003. – 154 б.

32

Жаббаров М. Освещение истории Ферганской области в «Туркестанском сборнике» (конец XIX – начало

ХХ века): Автореф. дисс. … канд. ист. наук. – Т., 2000. – 22 с.; Пуговкина О. История Туркестана в наследии
Российской историографии середины XIX – начале ХХ века (политические и экономические аспекты):
Автореф. дисс. … канд .ист. наук. – Т., 2006; Абдуллаев У.С. Межэтнические процессы в Ферганской
области (XIX – начало ХХ века): Автореф. дисс. … канд. ист. наук. – Т., 2006. – 49 с.; Турсунов Б.Я. Қўқон
хонлигида ҳарбий ва қўшин ҳолати, бошқаруви, анъаналари (XIX асрнинг 70–йилларигача): Тарих фанлари
номзоди ... дисс. автореф. – Т., 2006. – 26 б.; Султонов Ў. Муҳаммад Солиҳҳўжанинг «Тарихи жадидайи
Тошканд» асари муҳим тарихий манба сифатида (XIX аср): Тарих фанлари номозоди ... дисс. автореф. – Т.,
2007. – 26 б; Махмудов Ш. Система административного управления в Кокандском ханстве (1709-1876 гг.):
Автореф. дисс. … канд.ист.наук. – Т., 2007. – 30 с.

33

Қаранг: Мадуанов С. История казахско-узбекских отношений в XIX – начале ХХ в.: Автореф. дисс. …

канд.ист.наук. – Алматы, 1980. – 28 с.; Бекназаров Р. Юг Казахстана в составе Кокандского ханства и его
присоединение к России (По русским архивным опубликованным материалам): Автореф. дисс. …


background image

10

Тўртинчи гуруҳга мансуб хорижий тилларда нашр этилган адабиётлар

туркумини М. Олдворт

34

, Б. Манс

35

, Ю. Брегель

36

, С. Ливай

37

, Л. Нейби

38

ва

бошқа олимларнинг асарлари ташкил қилади

39

. Бу тадқиқотлар

фрагментарлик ва ёритилаётган муаммо етарли даражада далиллар билан
изоҳланмаганлиги билан ажралиб туради. Бу ва бошқа муаллифлар Қўқон
хонлиги ва Россия ўзаро муносабатларини ёритишда рус ва инглиз
муаллифларининг асарлари асосида объектив тарзда ёритганлар.

Шундай қилиб, диссертант томонидан танланган мавзуга яқин

адабиётлар таҳлилидан хулоса қилиш мумкинки, минтақа тарихчилари ўз
асарларида Қўқон хонлигининг Россия қўшинлари томонидан босиб
олинишини ёритганлар. Уларнинг фикрича, Россиянинг Туркистондаги
муваффақиятлари унинг қудрати, ҳарбий имконияти, ўлкадаги қарама-
қаршиликлардан ўз манфаатлари йўлида усталик билан фойдалана олган
дипломатик сиёсатидадир. Ўз навбатида маҳаллий манбалар ва архив
ҳужжатлари

туркистонликларнинг

империя

қўшинларига

қарши

қаҳрамонларча курашганликларидан гувоҳлик беради

40

. Қўқон муаллифлари

ўз асарларида Ўрта Осиё хонликлари ўртасида бирдамлик ва иттифоқ
йўқлигини, ҳамда тахт учун курашларнинг ҳеч қачон тинчимаганлигини
афсус билан қайд этганлар. Бу масалалар, ҳамда Россия-Қўқон ўзаро
алоқалари масаласи совет даврида ҳам тадқиқотчиларнинг диққатида бўлган
бўлса-да, фақатгина мустақиллик йилларига келиб бу воқеаларни объектив
ёритиш имконияти пайдо бўлди.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Ушбу диссертация 1999 йил декабрь ойида Мирзо Улуғбек

канд.ист.наук. – Алматы, 1969. – 20 с.; Суйемаганбетова Ж.И. Колонизация царской Россией казахских
земель во второй половине XIX в. – 1917: историографические исследования: Автореф. дисс. …
канд.ист.наук. – Алматы, 2006. – 34 с.; Сутеева К.А. Русская дореволюционная историография (до 1917
года) политического, социально-экономического развития Казахстана в XVIII – начале ХХ в.: Автореф.
дисс. … канд.ист.наук. – Алматы, 2006. – 48 с.; Айтаев Б.С. Архив А.Г.Серебренникова – исторический
источник по изучению колониальной политики царской России в Туркестанском крае (1840-1870): Автореф.
дисс. канд.ист.наук. – Алматы, 2007. – 28 с.

34

Holdwort M. Turkestan in the nineteenth century. A Brief History of the khanates of Bukhara, Kokand and Khiva.

– Oxford. 1959. – 360 р.

35

Central Asia in historical perspective. /Ed. By Beatrice Mans. – Oxford: West viw press, 1994. Central Asia in

historical perspective. /Ed. By Beatrice Mans. – Oxford: West viw press, 1994.

36

Bregel Y. Khoqand Khanate. / The Oxford Encyclopedia of the modern Islamic world. J.L.Esposito (ed.). Vol.2.

Oxford, 1995, рр.430–431. Bregel Y. Khoqand Khanate. / The Oxford Encyclopedia of the modern Islamic world.
J.L.Esposito (ed.). Vol.2. Oxford, 1995, рр.430–431; Шу муаллиф. Bibliography of Islamic Sentral Asia. Part I –
III. Indiana University Research Institute for inner Asian Studies Bloomington, Indiana 1995. Part I. PP. 1 – 712;
Part-III. P. 1892 – 2049.

37

Scott C. Levi. The Fergana Valey at the Crossroads of Word History: The Rise of Khoqand. 1709–1822 //Journal

of global History. 2007/ Volume 2. №2.

38

Newby L. J. The Empire and the khanate: A political history of Qing relations with Khoqand. c. 1760–1860.

Leiden, 2005

39

Хорижий тиллардаги адабиётлар таҳлилига қаралсин: Масалиева О. ХХ аср инглиз-америка

тарихшунослигида Бухоро, Хива ва Қўқон хонликлари тарихи: Тарих фанлари номзоди ... дисс. – Т., 1999. –
180 б.

40

Қаранг: Зияева Д. Национально-освободительное движение в Туркестане в историографии ХХ века

(проблемы изучения истории восстания 1916 года и движения «истиқлолчилик» 1918-1924 гг.): Автореф.
дисс. … д-ра ист.наук. – Т., 1999; Её же. Туркистон миллий озодлик ҳаракати. – Т.: Адабиёт ва санъат, 2000.
– 174-б.


background image

11

номидаги Ўзбекистон Миллий университети Тарих факультетининг илмий-
тадқиқот режалари дастурига киритилган.

Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари.

Россия империяси тажовузи

арафасида ва даврида Қўқон хонлигининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий
ҳолати ҳақидаги тарихий, фактологик, архив маълумотларини ўрганиш,
тизимлаштириш ва умумий хулосалар бериш ишнинг асосий мақсади
ҳисобланади. Шунга асосан қуйидаги

вазифалар

белгиланган:

- Қўқон хонлигининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ва хонликдаги

сиёсий воқеаларни, шунингдек, унинг Россия империяси билан
муносабатларини ёритиш;

- қишлоқ хўжалиги, ерга эгалиги ва солиққа тортиш тизими, ички ва

ташқи савдо тараққиёти, шунингдек Қўқон хонлиги ҳунармандчилиги
ҳолатини ўрганиш;

- 1847 йилдан 1876 йилга қадар Қўқон хонлигига қарши Россия ҳарбий

ҳаракатларини тадқиқ этиш, Россия ҳарбий қўмондонлиги томонидан Қўқон
хонига тақдим этилган 1866-1868 йилги тинчлик шартномалари ва уларнинг
оқибатларини таҳлил қилиш;

- Пўлатхон қўзғолони сабабларини аниқлаш;
-

Танланган мавзу тадқиқотлари натижасидан келиб чиқиб

умумлаштирилган хулосалар, тавсиялар ва таклифлар бериш.

Тадқиқотнинг

объекти.

XIX асрда Қўқон хонлигининг тарихи, Россия

империяси тажовузи, халқаро муносабатлар, мустамлакачилик сиёсатининг
моҳияти ва унинг оқибатлари

.

Тадқиқот предмети.

Россия империяси тажовузи арафаси ва босиб

олиниши жараёнида Қўқон хонлигининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий
ҳолатини ёритишдан иборат

.

Тадқиқотнинг назарий-методологик асослари.

Диссертацияни

тайёрлаш

жараёнида

муаллиф

етакчи

маҳаллий

ва

хориж

тадқиқотчиларининг асарларида илгари сурилган методологик характердаги
назарий ҳолатлар ва тавсиялардан, Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.А.Каримовнинг асарларида, республика олий ҳукумат органлари
қарорлари ва асос ҳужжатларида илгари сурилган мустақиллик, объективлик
ва тарихийлик тамойиллари максимал даражада амал қилишга ҳаракат
қилган. Тадқиқот давомида

умумий ва тизимли таҳлил, қиёсий-тарихий ва

муаммовий-хронологик методлар тадқиқот давомида кўрсатилган.

Тадқиқотнинг манбалари.

Қўқон хонлиги тарихнавислик мактабига

тегишли муаллифларнинг турли жанр ва тилларда ёзилган 30 дан ортиқ
асарлари мазкур ишнинг манбаларини ташкил этади. Бу ишлар турли
жанрларда ва тилларда ёзилган бўлиб, бугунги кунда уларнинг қўлёзмалари
ЎзР ФА Шарқшунослик институти фондларида сақланмоқда. Шулардан
Абдулвосеъ Манзурнинг “Тазкираи Султоний”, Абдулғаффор исмли Қўқон
амалдорининг “Зафарномаи Худоёрхоний” асари, Абу Убайдуллоҳ
Тошкандийнинг “Хулосат ал-аҳвол” асари, Аваз Муҳаммад Аттор
Ҳўқандийнинг “Тарихи жаҳоннамойи” асарининг I ва II жилдлари, Мирза


background image

12

Олим Тошкандийнинг “Ансоб ас-салотин ва таварих ал-хавоқин” асари

41

,

Мирзо Қаландар Мушриф Исфарагийнинг “Шоҳномайи Умархоний“, Мулло
Холбек ибн Мулло Мусо Андижонийнинг “Ғарибнома ва Алиқули
амирлашкар тарихи” асари, Мулло Олим Ҳожийнинг “Тарихи Туркистон”
асари

42

, Муҳаммад Ниёз Ҳўқандийнинг “Тарихи Шоҳрухий” китоби,

Муҳаммад Ҳакимхон ибн Маъсумхон тўранинг “Мунтахаб ат-таворих”
асарининг 1–2-жилдлари, Муҳаммад Азиз ибн Муҳаммад Ризо
Марғилонийнинг “Тарихи Азизий” асари

43

, Муҳаммад Солиҳхўжа

Тошкандийнинг “Тарихи жадидайи Тошканд”, Муҳаммад Юнус шиғовул –
Тойибнинг “Алиқули амирлашкар жангномаси” ва “Туҳфайи Тойиб”
асарлари

44

, Мир Иззатуллоҳнинг “Сафарнома”си

45

, Домулло Абд ал-Қодир

ибн Муҳаммад Аминнинг “Маджма’ ал-ансоб ва-л-ашджор”

46

асарларини

алоҳида санаб ўтиш мақсадга мувофиқдир.

XIX асрда яшаган қўқонлик тарихчилар ўз асарларида Россия босқини

ҳақида ёзар эканлар, рус зобит ва аскарларига истилочи сифатида баҳо бериб,
уларнинг босқинчилик фаолиятини ёритганлар. Аваз Муҳаммад Аттор, Абу
Убайдуллоҳ Тошкандий, Муҳаммад Солиҳхўжа, Мирзо Олим ибн Мирзо
Раҳим Тошкандий, Мулло Холбек ва бошқаларнинг асарлари Россиянинг
Ўрта Осиёда олиб борган сиёсати ва босқинчилик ҳаракатларини нисбатан
объектив тарзда ёритилган. Афсуски, бу тадқиқотлар бугунгача қўлёзма
шаклида бўлиб, илмий тадқиқотлар доирасида фақатгина қисман жалб
этилган. Жумладан, «Тарихи жаҳоннамойи» асари муаллифи Аваз
Муҳаммад Аттор Ҳўқандий XIX асрнинг ўрталаридаги Россия
империясининг Ўрта Осиёга нисбатан сиёсати, ҳарбий фаолияти ва
Туркистон, Авлиё ота, Чимкент, Тошкент, Жиззах, Ўратепа, Хўжанд,
Самарқандни шаҳарлари, Зирабулоқ қалъаси ва бошқа ерларни эгаллаш учун
олиб борган урушлари, маҳаллий аҳолининг Ватан ҳимоясида кўрсатган
қаҳрамонлик ҳамда жасоратларини баён қилган

47

.

Абу Убайдуллоҳ Тошкандий «Хулосат ал-аҳвол» асарини Тошкент

Россия қўшинлари томонидан босиб олингандан кейин ёзиб тугатган.
Муаллиф ушбу асарида Тошкент аҳолисининг рус қўмондонлари билан олиб

41

Мирза Алим ибн Мирза Рахим Тошканди. Ансаб ус-салатин ва таварих ул-хавакин. Перевод, примечания,

указатели С.Юлдашева. / Введения, ответственный редактор Ш. Вохидов. В “История Узбекистана в
арабографических источниках”. Т. I. – Т., 2007. – 254 с.

42

Мулло Олим ҳожи. Тарихи Туркистон. – Т: Туркистон генерал-губернатори босмахонаси. 1915. – 220 б.

Мазкур асар шу ном билан 1992 йили Қаршидаги «Насаф» нашриётида кирилл ёзувида нашр этилди.

43

Муҳаммад Азиз Марғилоний. Тарихи Азизий. /Нашрга тайёрловчи, сўзбоши ва изоҳлар муаллифлари

Ш.Воҳидов, Д.Сангирова. – Т.: Маънавият, 1999. – 110 с

44

Яна қаранг: Муҳаммад Юнус Ходжа б. Муҳаммад Амин Ходжа (Тойиб). Туҳфайи Тойиб Подготовка к

изданию и Предисловие: Б.М.Бабаджанов, Ш.Х.Вахидов, Х.Каматцу. – Тошкент – Токио, 2002.– 46 б.

45

Путешествие Мир Иззат Уллы в Кокандское ханство в 1812 году. Перев. прим. Ю.А.Соколова, с

приложен. схемы пути Мир Иззат Уллы в Кокандских владениях. Отд. отт. //Труды, САГУ им. В.И.Ленина.
1956. вып. 78. –Т., 41–52 б.

46

Мазкур асар Алмати шаҳрида «Дайк-Пресс» нашриётида 2006 йили чоп этилган.

47

Бу асар ва унинг муаллифи ҳақида муфассал қаранг: Вахидов Ш. Аваз Муҳаммад Аттар Хуканди и его

сочинение “Тарихи жахоннамойи”(Исследование, перевод и примечания): Дисс. ... канд.ист.наук. – Т., 1991.-
165 б.; Ўша муаллиф. Қўқон хонлигида тарихнависликнинг ривожи. XIX аср XX асрнинг бошлари. – Т.:
1998, 315 б. Шу муаллифнинг бир қатор асарлари ва мақолалари мавзуимиз манбашунослигига
бағишланганини таъкидлашимиз лозим. Улар диссертациянинг библиографиясида берилган.


background image

13

борган

сиёсати,

ўртадаги

сулҳ

шартлари

ва

икки

томонлама

муносабатларнинг баъзи масалаларини ёритган

48

. Афсуски, бугунги кунгача

бу асардаги жуда кўп фактик маълумот ва далиллар тўлиқ илмий муомалага
киритилмаган.

Тошкент ва унинг атрофидаги қишлоқлар тарихи, айниқса, бу жойларни

чор қўшинлари томонидан босиб олиниши тарихчи Муҳаммад Солиҳнинг
«Тарихи жадидайи Тошканд» асарида яхши ёритилган

49

.

Мирзо Олим ибн Мирзо Раҳим Тошкандийнинг «Ансоб ас-салотин ва

таворих ал-хавоқин» асари «Қўқон хонлигининг тарихи» номи билан 2001
йили чоп этилди

50

. Аммо мазкур нашрда асар матнига изоҳлар берилмаган ва

матн тўлиқ эмас. 2007 йили «Ўзбекистон тарихи араб ёзувидаги манбаларда»
номли серияда «Ансоб ас-салотин» асари рус тилида, изоҳлар ва
кўрсаткичлари билан чоп этилгани олдинги нашрнинг камчиликларини бир
қадар бартараф этди

51

.

Россия босқинидан кейинги воқеалар талқини Мулло Холбек ибн мулло

Мусо Андижонийнинг «Ғарибнома ва Алиқули амирлашкар жангномаси»
асарида ҳам атрофлича баён қилинган. Асар муаллифи чоризм босқинига
қарши халқ ҳаракатларида фаол қатнашгани учун 10 йил муддатга сургун
қилинган бўлиб, маҳкум жазони ўтаган жойда ушбу эсдаликларини ёзган.
Асар назмда ёзилган бўлиб, ягона нусхада бизгача етиб келган. Бу асарнинг
ҳам чоп этилиши, бизнинг фикримизча, мавзу манбашунослигини бойитиши
фойдадан холи эмас

52

.

Қўқон тарихнавислиги мактабида Тойиб

53

номи билан машҳур бўлган

Мулло Муҳаммад Юнусжон шиғовул катта мақомга эга алломалардан
саналган. Унинг «Туҳфайи Тойиб»

54

ва «Тарихи Алиқули амирлашкар»

55

асари Қўқон тарихнавислик мактабида алоҳида ўрин ва аҳамиятга эгадир.

Тилга олинган манба ва асарларнинг муаллифлари Қўқон ва Россия

ўртасидаги муносабатларни Россия босқини қамровида, маҳаллий аҳоли
манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ва Россия ҳарбий таҳдидига нисбатан

48

Воҳидов Ш. XIX аср Тошкент тарихчилари. – Т., 1996. – Б.12–26; Шу муаллиф. Қўқон хонлигида

тарихнависликнинг ривожи. – Б. 165–178.

49

Яна қаранг: Султонов Ў. Муҳаммад Солиҳхўжанинг «Тарихи жадидайи Тошканд» асари муҳим тарихий

манба сифатида (XIX аср): Тарих фанлари номзоди ... дисс. – Т., 2007. – 173 б; Шу муаллиф. Муҳаммад
Солиҳхўжа ва унинг «тарихи жадидайи Тошканд». –Т.: Ўзбекистон, 2007. – 262 б.

50

Қаранг: Мирзо Олим Тошкандий. Қўқон хонлиги тарихи. – Т.: Фан, 2001. – 120 б.

51

Асарнинг янги нашри ҳақида қаранг: Мирза Алим ибн Мирза Рахим Ташканди. Ансаб ас-салатин ва

таварих ал-хавакин (генеалогия султанов и история хаканов). / Перевод, примечания и указатели
С.Юлдашева. Введения, научный редактор Ш. Вохидов. В «История Узбекистана в арабогорафических
источниках». Т. I. – Т., 2007. – 254 с.

52

Асар тавсифи ҳақида қаранг: Мирза Алим ибн Мирза Рахим Тошканди. Ансаб ус-салатин ва таварих ал-

хавакин (Генеалогия султанов и история хаканов) / Перевод, примечания и указатели С.Юлдашева.
Введение, научный редактор Ш. Вохидов. История Узбекистана в арабографических источниках. I. –Т.,
2007. – С. 41-43.

53

Унинг ҳаёти ва илмий мероси ҳақида қаранг: Вохидов Ш. Қўқон хонлигида тарихнависликнинг ривожи.

XIX аср – ХХ асрнинг бошлари. – Б.238-250.

54

Муҳаммад Юнус Ходжа, Муҳаммад Амин Ходжа (Тойиб).Туҳфайи Тойиб. Подготовка к изданию и

Предисловие: Б.М.Бабаджанов, Ш.Х.Вахидов, Х.Каматцу. – Тошкент-Токио, 2002. – 46 с.

55

Муҳаммад Юнусжон Шиғовул.Тарихи Алиқули амирлашкар // Шарқ Юлдузи. - Тошкент, 1994. - №-1-2;

Яна қаранг: Илҳомов З.А. Алиқули амирлашкар ва унинг Қўқон хонлиги сиёсий ҳаёттида тутган ўрни:
Тарих фанлари номзоди ... дисс. – Т., 2004. – 160 б.


background image

14

табиий равишда салбий муносабатда ёритганлар. Келтирилган маълумотлар
давр тарихчилари қайдлари ва архив ҳужжатлари маълумотлари билан
қиёсий равишда XIX аср 60-70 йиллари ўрталаридаги воқеалар тафсилотини
атрофлича ёритишга кўмак беради

56

.

Ишда Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат Архиви, Қозоғистон

Республикаси Марказий Давлат Архиви, Омск ва Оренбург вилоят Давлат
Архиви, Санкт-Петербургдаги Россия Тарихий Давлат Архиви фондларида
сақланаётган ҳужжатлардан ҳам кенг фойдаланилди. «Фонд, дело ва
опис»лар ҳақидаги маълумотлар адабиёт ва манбалар рўйхатида
келтирилган».

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар

:

- Марказий ҳокимиятнинг заифлашуви ва Қўқон хонлиги ва Бухоро

амирлиги ўртасида сулолалараро курашларнинг кучайиб кетиши каби
масалаларнинг таҳлили ва тавсифи келтирилди;

- Россия империяси тажовузи арафасида ва даврида Қўқон хонлигидаги

вазият ҳақида маълумот берувчи манбалар ва архив маълумотларини
умумлаштириб ва бир тизимга солинди, Қўқон хонлигининг қўшни
давлатлар билан муносабатларидаги зиддиятлар ва қарама-қаршиликларни ва
уларнинг умумий душманга қарши биргаликда курашишни истамаслиги
сабаблари аниқланган;

- Сиёсий курашлар ва Россия ҳарбий ҳаракатларига қарши Пўлатхон

бошлиқ халқ қўзғолонининг асосий моҳият ва сабаблари аниқланди;

- Туркистондаги Россия мустамлака тузумининг асл моҳиятини очиб

беришга ҳаракат қилинди.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги

қуйидаги ҳолатлар билан асосланади:

- Россия империяси тажовузи даврида Қўқон хонлиги ижтимоий-

иқтисодий ва сиёсий ҳолатига ўрганилган умумлаштирилган тадқиқотнинг
мавжуд эмаслиги сабабли ушбу диссертацияда илк бор миллий-давлат
мустақиллиги нуқтаи назаридан Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия давлат
архивларининг фондларида сақланаётган ҳужжатларнинг кенг кўлами, ҳамда
Қўқон хонлиги ва умуман бутун Ўрта Осиё минтақаси тарихига бағишланган
асарлар, илмий адабиётлардан иборат бирламчи манбаларнинг маълумотлари
таҳлил этилган ва қайтадан хулосалар берилди;

- Илмий изланиш натижаларининг қиёсий таҳлили мазкур мавзуга оид

бир қатор янги далилларни илмий муомалага киритишга, Қўқон, Бухоро ва
Хиванинг Россия империяси томонидан босиб олинишини осонлаштирган
сиёсий жараёнлар, иқтисодий ва ҳарбий қолоқлик, майда ҳукмдорлар
ўртасидаги курашлар ҳолати янгича хулосалар беришга имкон берди;

- Ўзбекистоннинг Россия билан ўзаро алоқалари узоқ ва чуқур тарихга

эга эканлигига ва улар ўзига хос тарзда тадрижий тарзда кечганлигига, ҳамда
бу муносабатлар мустақиллик йилларида янгича мазмун касб этганлигига
ишда асосий эътибор қаратилди.

56

Қўқон тарихнавислик мактаби ва уларнинг намояндаларининг асарлари тавсифи ҳақида қаранг: Мирза

Алим ибн Мирза Рахим Тошканди. Ансаб ус-салатин ва таварих ал-хавакин (Генеалогия султанов и история
хаканов). Введение. С. 7–71.


background image

15

Диссертация мавзусига доир манбашунослик ва тарихшунослик

масалалари бизнинг республикамиз тарихчилари томонидан амалга
оширилган илмий тадқиқотлар материаллари асосида кўриб чиқилди.

Тадқиқот натижаларининг илмий-амалий аҳамияти.

Ҳозирги кунда

бир томондан халқнинг миллий ўзлигини англаши ўсиб бораётган ва унинг
тарихий хотирасини қайта тиклаш жараёни амалга ошаётган ва илмий
жамоатчилик томонидан Туркистон тарихий ўтмишининг муҳим воқеалари
ҳаққоний ёритиш борасида кўплаб ишлар қилинаётган ва иккинчи томондан
Ўзбекистон

томонидан

Ўзбекистон-Россия

ўзаро

муносабатлари

ривожланаётган бир пайтда XIX-XX асрларда бу муносабатлар тарихини
миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ёритилаётган бир пайтда
ўтмишнинг салбий тажрибаларини бугунги кунга транформация қилмаслик
жуда муҳимдир. Шу билан бирга диссертацияда берилган тарихий воқеалар
ва шахсларнинг фаолиятига объектив муносабат тарих фани бўйича таълим
ишларида, ҳамда дарсликлар ва ўқув қўлланмалари ёзишда қўлланиши
мумкин.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Тадқиқот натижалари, хулоса ва

материалларидан Ўзбекистон Миллий университети ва Наманган муҳандислик-
иқтисодиёт институти талабалари учун маърузалар ва махсус ўқув курслар ўқиш
жараёнида, шу билан бирга радио эшиттиришлари ва телевидение кўрсатувлари
тайёрлаш жараёнида фойдаланилди.

Ишнинг синовдан ўтиши.

Диссертация Фарғона давлат университети

“Ўзбекистон тарихи” ва “Жаҳон тарихи” кафедралари бирлашган мажлисида,
шунингдек, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Тарих факультетининг “Ўзбекистон тарихи” ва “Жаҳон тарихи” кафедралари
қўшма йиғилишида, ҳамда ЎзР ФА Тарих институти “Ўрта асрлар тарихи”
бўлимида муҳокама қилинган ва ҳимояга тавсия этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертациянинг асосий

мазмуни ва хулосалари муаллифнинг 1 та рисола, 4 та илмий мақола ҳамда
5 та тезис ва тўпламларда ўз аксини топган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Тадқиқотнинг мақсади унинг

вазифаларидан келиб чиққан бўлиб, мавзуни тўлиқ очиб беришга қаратилган.
Диссертация 158 саҳифани ўз ичига олиб, кириш, уч боб, хулоса ва
фойдаланилган манбалар ҳамда адабиётлар рўйхатидан иборат.

II.ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Тадқиқотнинг

кириш

қисмида танланган мавзунинг долзарблиги, унинг

илмий жиҳатдан ўрганилганлик даражаси ва хронологик чегараси,
тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, назарий-услубий асослари, манбалар
тавсифи, илмий янгилиги, амалий аҳамияти, мазмунининг оммавийлашув
жараёни тавсифлаб берилган.

Ишнинг биринчи боби

“Қўқон хонлигининг XIX аср 50-60

йилларидаги сиёсий аҳволи”

деб номланиб, унда Россия империяси


background image

16

истилоси арафасида Қўқон хонлиги сиёсий ҳаётидаги воқеа ва жараёнлар,
унинг қўшни мамлакатлар билан муносабатлари ёритилган.

1709 йили барча уруғ зодагонлари ҳамда хўжалар розилиги билан минг

қабиласининг бошлиғи Шоҳрухбий хонлик тахтига кўтарилади. Унинг
саройи Эски қўрғондан Қўқонга кўчирилади. Шоҳрухбий даврида Ўш, Ўзган,
Хўжанд ҳали мустақил бўлиб, давлатнинг шимолий чегараси Наманганнинг
Шахидонигача чўзиларди. Шоҳрухбий ўлимидан сўнг унинг ўрнига уч
ўғлидан бири бўлмиш Абдураҳимбий ҳижрий 1132/1721 йили тахтга ўтирган.
Ундан кейин Абдулкаримбий ибн Шоҳрухбий хон бўлган (1734-1750
йиллар). Унинг ўғли Абдураҳмон тўққиз ой хон бўлиб, кейин уни
Марғилонга ҳоким этиб, хонликка Абдураҳимбийнинг иккинчи ўғли
Эрдонабий (Абдулқаюмхон)ни ўтқазилганлар (1750-1762).

Ундан сўнг Сулаймонхон ибн Шодибий ибн Шоҳрух, Абдулҳамидхон

ибн Абдураҳимхон “Норботир” – Норбўта бий, Олимхон (1798-1810 милодий
йиллар), ҳижрий 1225, муҳаррамнинг биринчи куни (милодий 1810 йил
олтинчи феврал) Қўқон тахтига Умархон ибн Муҳаммад Абдулҳамид
(Норбўтахон) Баҳодир ўтиради.

Умархон даврида Қўқон давлатининг чегараси шимолда Туркистон ва

Дашти қипчоққача, Ғарбда Самарқандгача, Жанубда Кўҳистон ҳамда Кўлоб,
Ҳисор ва Шаҳрисабзгача

57

, Шарқда эса Шарқий Туркистонгача етарди.

Умархон вориси Муҳаммад Алихон даврида (1822-1842 йили) Қўқон
ҳукуматини Кўлоб, Ҳисор, Бадахшон, Дарвоз, Масчоҳ тан оладилар.
Муҳаммад Алихон даврида қирғизларнинг баъзи ҳудудлари Қўқонга қўшиб
олинди.

XIX аср бошларида Қўқон хонлиги кичик, майда мулклардан иборат

бўлган бўлса, Олимхон ва Умархон даврига келиб, Тошкент, Дашти Қипчоқ,
Сирдарё қуйи оқимидаги қишлоқлар, манзилгоҳлар ва шаҳарлар ҳисобига
кенгайиб йирик давлатга айланган. Ушбу ерларда Қўқон ҳукумати қалъалар
ва бошқа мудофаа иншоотларини барпо этган.

Қайд этиш жоизки, Қўқон ва Бухоро чегарада жойлашган Жиззах ва

Ўратепа шаҳарлари учун деярли ҳар йили уруш олиб борганлар, бу шаҳарлар
йилига, баъзан эса бир йилда икки мартадан қўлдан қўлга ўтар эди.

Умархонинг вафотидан кейин унинг ўғли Муҳаммад Алихон

(Мадалихон) истилочилик ҳаракатларини давом эттириб, асосан Шарқий
Туркистон билан муносабатларга эътибор қаратган.

Муҳаммад Алихон ҳукмронлиги даврининг охирги йилларида Қўқон

давлати кенгайиб сиёсий томондан Ўрта Осиёда тан олинган бўлса ҳам,
унинг ички ҳаётида вазият оғир эди. Бухоро амири Насруллоҳхон (1826-1860
йиллари) хонликдаги қарама-қаршиликлардан фойдаланиб, Қўқонга юриш
бошлайди. Натижада, 1842 йили май ойида Бухоро амири Насруллоҳ Қўқон
шаҳрини босиб олган

58

.

57

Умарнома, 31

а

-31

б

.

58

Тухфат ут-таворихи хоний. 218

б

.; «Тазкираи султони» 60

б

– 60

а

.; Бейсенбиев Т. Указ.соч. – С.20.


background image

17

1842 йилнинг кузида хонлик тахти қирғизлар орасида Таласда

яшаётган Шералихон томонидан босиб олинган, кейинроқ (1844 й.) унинг 14
ёшли ўғли Худоёрхон отаси ўрнига қирғиз-қипчоқлар ёрдамида хонлик
тахтига кўтарилади. У икки марта Бухорода асирликда бўлади. Биринчи
марта унинг ўзи Бухорога қочиб боради. У кетгач Қўқонда хонлик тахти 1858
йилда Маллахонга, 1863 йилда Султон Саидхонга, кейин Насриддинхонга
ўтади ва 1866 йилдан хонлик тахтига яна Худоёрхон ўтиради. Шундай қилиб
хон оиласи вакиллари, вилоят ҳукмдорлари ва олий табақа вакиллари
ўртасида тахт учун курашлар кучайиб кетади. Буларнинг барчаси
хонликнинг иқтисодий ва ижтимоий аҳволига, унинг ташқи сиёсий
алоқаларига салбий таъсир қилади.

Ўрта Осиё хонликларидаги ўзаро урушлардан фойдаланган Россия

империяси ҳукумати ўлкани босиб олиш бўйича ўз режаларини ҳаётга тадбиқ
этишни бошлайди.

Россия империяси хонликлар ички ва ташқи сиёсий ҳолати бўйича

маълумотлар тўплаш учун савдогарлар ниқоби остидаги илмий-
тадқиқотчилари, агентларини бу давлатларга жўнатган. Тадқиқ этилган
материаллар асосида шуни таъкидлаш мумкинки, Мусулмонқул қатл
этилганидан кейин қирғиз-қипчоқ ва ўтроқ аҳоли ўртасида курашлар кучайиб
кетган. Шу билан бирга, империя ҳукумати ўз қўшинларини Оқмачитни
қамал қилиш учун жўнатган. 1852 йилда Оқмачитни (бугунги Қизил Ўрда)
истило қилиниши Қўқон хонлигининг Россия билан урушларини бошлаб
берган.

Қўқон хонлигининг ташқи алоқаларида унинг Бухоро амирлиги, Шарқий

Туркистон ва Россия билан муносабатлари катта аҳамиятга эгалиги билан
ажралиб турган.

1858 йили Маллахон Худоёрхонга қарши чиқиб, уни тахтдан ағдарган.

Бу даврда у Хитой ва Туркияга элчилар жўнатади. Бироқ 1862 йилнинг 24
февралида Маллахон ўлдирилган. Алимқули қирғиз Маллахоннинг ўғли Шоҳ
Муродга хонлик тахтини эгаллашга ёрдам берган. Аммо янги хон жуда ёш
бўлганлиги

сабабли

Алимқулига

“барча

шаҳарлар

ва

қалъалар

ҳукмдорларини тайинлаш ва хонликни биргаликда бошқариш ҳуқуқи” ҳам
берилган

59

. Бу ҳақида эшитган мингбоши Қаноатшо Бухорода бўлган

Худоёрхонга Тошкент тахтини эгаллаш таклифи билан чиққан. Бу ҳақида
хабар топган Шоҳ Мурод Тошкентга 14 минг қўшин билан юради. Юзага
келган мураккаб ҳолатдан фойдаланиб қолишни истаган Бухоро амири
Музаффар Қўқонга юриш бошлайди. Ўз кучларини сақлаб қолиш мақсадида
Шоҳ Мурод Олатовга чекинади. Шундай қилиб, Қўқон атрофида бир
томондан Шоҳ Мурод, иккинчи томондан Худоёрхон, учинчи томондан
Бухоро амири қўшинлари тўпланган.

1863 йил давомида Худоёрхон қирғиз-қипчоқларнинг қаршилигини

енгишга ҳаракат қилади, бироқ бу ҳаракатларда мағлубиятга учраб, яна
Бухорога қайтиб кетади. Султон Саидхон Қўқон тахтини ҳарбий лашкар

59

Бабабеков Ҳ. Қўқон тарихи. – Б.240.


background image

18

бошлиғи Алиқули ёрдамида босиб олган. Алиқули давлат ишларини
бошқариш ваколатини сақлаб қолган.

Султон Саидхон ва Алиқули даврида Россия империясининг минтақага

кириб келиши тезлашади. 1865 йил май-июнида Тошкент босиб олинади.
Алиқулининг ҳалокатидан кейин амирнинг буйруғи билан Султон Саидхон
Бухорога жўнатилган ва Қўқон хонлиги Бухоро тасарруфига ўтган.

Шундай қилиб, Қўқон хонлигининг қўшни давлатлар билан

муносабатларида Бухоро амирлиги билан қарама-қаршиликлар кўплаб
нохушликларга олиб келган. Савдо муносабатларини ҳисобга олмаганда бу
алоқалар ҳар доим зиддиятли бўлиб, очиқчасига қарама-қаршиликлардан
бошланиб, ҳудудларни босиб олишгача борар эди. Бухоро амирлари турли
хил сабаблар билан беш марта Қўқонга бостириб борганлар.

Шарқий Туркистондаги воқеалар Қўқон хонлигининг Хитой билан

муносабатларига таъсир қилган. XIX асрнинг 30-йилларида Қўқон хони
савдогарлардан солиқлар ва ўлпонлар олиши мумкин бўлган шартномани
Хитой билан имзоланган. Бунинг эвазига Қўқон хонлари Шарқий Туркистон
ҳукмдорларини қўллаб қувватламасликлари керак эди. Шунингдек ушбу
вазиятда Россия империяси ҳукумати ҳам ўз таъсир доирасини кенгайтириш
борасида ҳаракатларини давом эттираётган эди. Унинг ҳарбий ҳаракатлари
Сибир, Узоқ Шарқ, Волгабўйи, Кавказ, қозоқ жузларидан кейин энди Ўрта
Осиё хонликларига қаратилган эди. Буюк Британия томонидан кучли
норозилик, ҳамда Қрим урушидаги мағлубият империянинг истилочилик
ҳаракатларини бироз секинлаштирган. Аммо ишлаб чиқариш ва савдонинг
ривожланиши билан боғлиқ капиталистик муносабатлар тараққиёти Ўрта
Осиё хонликлари билан савдо-иқтисодий алоқаларнинг кучайишига олиб
келган ва Россия ҳукуматининг бу ўлкага нисбатан истилочилик
ҳаракатларининг кучайишига сабаб бўлди. Минтақа савдо сармояси
Россиядаги бу ҳолатдан ўз манфаати йўлида, яъни Россия саноатининг
қишлоқ хўжалик ва табиий маҳсулотларга бўлган юқори талабини ҳисобга
олиб, юзага келган қулай бозор шароитидан фойдаланиб қолишни кўзлар
эди. Савдо муносабатлари воситасидаги алоқалар Россия юқори доиралари
манфаатларига зид эди ва улар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва табиий хом
ашё етиштирувчи ҳамда Россия маҳсулотларини сотиш мумкин бўлган улкан
ҳудудда якка ҳокимлик қилишни кўзлар эдилар.

Ишнинг иккинчи боби

«Қўқон хонлигининг 1850-1876 йилларида

ижтимоий-иқтисодий аҳволи»

деб номланган ва унда хонлик аҳолисининг

қишлоқ хўжалиги, савдо муносабатлари, ҳунармандчилиги ва солиққа
тортиш амалиёти ёритилган.

Бу даврда Қўқон хонлиги аввалгидек саноати кам ривожланган аграр

давлат бўлиб қолган бўлса-да, ташқи ва ички савдо билан боғлиқ бўлган фаол
товар-пул

муносабатлари

мавжудлиги

билан

ажралиб

турган.

Иқтисодиётдаги вазиятдан фарқли тарзда маданият ва таълим соҳаларида
ҳолат яхши бўлиб, шаҳар аҳолиси таълим жараёнини яхшилаш бўйича
ижобий ишлар қилинган эди.


background image

19

Ернинг асосий қисмини давлат мулклари “амлок”лар ташкил этган. Бу

ерлар асосан ижарага берилган, ҳамда баъзан юқори мансабдор шахсларга
ҳарбий амалдорларга хос мулк сифатида тақдим этилган.

Қўқон хонлигида ерга эгалик турини иккинчи шакли

мулк

ерлари,

яъни хусусий ерлар ташкил қилар эди. Бундай ерлар катта мулкдорлар ҳамда
майда ер эгаларига тегишли бўлиб, эркин олди-сотти жараёнига жалб
қилиниши мумкин бўлган. Шунинг учун уларни манба ва ҳужжатларда
зархарид (зар билан сотиб олинган) деб қайд қилинган. Бошқа тарафдан бу
ерларга хон ва беклар томонидан хирож солингани боис уларни мулки
хирожий ёки замини танобона деб ҳам аталганлар.

Вақф мулклари хонликдаги ер эгалигининг яна бир тури эди. Умуман

олганда улар хонликнинг турли жойларида 5% дан 20 фоизгача ер ҳажмини
ташкил қилганлар. Масалан, бундай ерлар пойтахтнинг барча қишлоқларида
7 % ни ташкил қиларди.

Хонлик қишлоқ хўжалиги тараққиёти суғорма деҳқончилик ва суғориш

тизимининг соғломлиги билан боғлиқ бўлган. Ўрганилаётган даврда ҳам бу
йўналишда анча ишлар амалга оширилган ва ариқлар, канал ва бошқа
суғориш тузилмалар аҳоли иштирокида ҳашар йўли билан қурилган.
Хонариқ, Улуғнаҳр, Янги ариқ, Чин обод ва бошқа каналлар қазилиб асосан
«мулки хирожий» сув билан таъминланган.

Худоёрхоннинг ҳукмронлиги даврида хонлик беклик ва саркорликка

бўлинган бўлиб, А. Кун хонликдаги 15 беклик номини келтиради. Булар:
Қўқон ва унинг атрофи, Марғилон, Шаҳрихон, Андижон, Наманган, Сўх,
Маҳрам, Булоқбоши, Аравон, Балиқчи, Чортоқ, Навкат, Косон, Чуст ва Бобо
дархон

60

бўлиб, саркорлик сифатида Асака, Марғилон, Балиқчи, Ўш, Сўх,

Косон ва Ўзганд тилга олинган

61

.

Хонликда даромаднинг яна бир тури закот бўлиб, закот тўлаш ислом

динининг рукн асосларига кирган. Буни фақатгина соҳиб насоб киши, яъни
мулки закот бериш даражасига етадиган мулк эгаси бериши лозим эди. Закот
1/40 ҳисса, яъни 40 қўйдан бир қўй миқдорида олиниши керак бўлган.
Кўчманчи ва чорвадор аҳоли берадиган асосий солиқлар мана шу закот
бўлиб, у кўпинча зўравонлик йўллари билан олинган. Закот олиш жараёни
кўпинча халқ қўзғолонлари, закотчиларнинг ҳайдаш ёки ўлдиришлар билан
тугаганлигини манбаларда ўқиш мумкин. Биргина Тошкент ва Дашти қипчоқ
мулки хонлик хазинасига 60-80 минг тилло берарди.

62

1850 йили Тошкент

ҳокими Нор Муҳаммад мингбоши хон хазинасига 40 минг червонга тенг
закот пули берганини В.Вельяминов-Зернов таъкидлаган.

63

Мулло Кулбобо

рисолачи Мусулмонқул мингбошилиги даврида Тошкентдан 30 004 динор
закот олиб келган экан. Биргина Туркистон ва унинг атрофидаги чорвадор
аҳоли йилига 35 минг бош қўйни закот тариқасида берганлар.

64

60

Бобоев Ҳ. Қўқон тарихи. – С. 65.

61

Қаранг: Туркестанские ведомости. –1876. –№ 13.

62

Гейнс А. К. Собрание литературных трудов. Т. II. – С. 712.

63

Вельяминов-Зернов В. Сведения о Кокандском ханстве.//ВИРГО.–1856. –№. 18.– С. 114.

64

Тетеревников А.Н. Очерки внутренней торговли Киргизской степи. – С. 33.


background image

20

Тадқиқотчиларнинг аниқлашларича хонлик ўзининг энг ривожланган

даврида ана шу уч хил солиқлардан 3 912 000 чойрик турли ғаллаларни
хирож сифатида, 27 000 тиллони (102 600 руб.) танобона, 282 000 тилло закот
пуллари сифатида хазинага тушган экан

65

.

Умуман олганда хонлик аҳолисининг ўтрок қисми, яъни деҳқончилик

билан машғул бўлганлар хирож, танобона ва закотдан ташқари ўнлаб
бевосита ва билвосита солиқ ва ўлпонларни тўлашлари шарт бўлган.

Ички ва ташқи савдо Қўқон хонлиги аҳолиси ҳаётида муҳим рол

ўйнаган. Осиё хонликларида ички савдо асосан қадимги даврдан бери
кўчманчи чорвадорлар, ўтроқ деҳқонлар ва шаҳар қишлоқ ҳунармандлари
маҳсулотларига сотилишига асосланган. Хонликнинг пойтахти ва
вилоятларнинг марказлари савдо шаҳарлари ҳисобланган. Бу шаҳарларда
ихтисослашган бир неча бозор ва расталар бўлган. Булардан энг
маъмуллари гуруч, мой, пахта, ҳўл ва қуруқ мевалар бозорлари, турли
чорва моллар бозори (бозори гусфанд, гов, асп, шутур) бўлган

66

.

Рус шарқшуноси В.В.Вельяминов-Зернов ички бозорларга тавсиф

бериб, қуйидагиларни ёзган: «катта бозорлар Тошкентда ва Қўқонда
ҳафтада икки марта якшанба ва чоршанба кунлари бўлади, айниқса
бозорга от ва қўйлар қўшни аҳолининг эса ғалла, ип газламалар ва турли
хил хўжалик эҳтиёжлари зарур бўлган буюмларни олиб келишади»

67

.

Нарх наволарнинг ўзгариб туришига нафақат мамлакатнинг сиёсий ва

ижтимоий вазияти, балки об-ҳаво, суғориш муаммолари, ташқи бозорнинг
таъсири ҳам сабаб бўларди.

Россия империяси Ўрта Осиё ҳудудига тажовузи даврида истеъмол

молларига нисбатан нарх-наволарнинг ошиши кўзга ташланади. Рус
қўшинлари водийга бостириб кириши ва жанглар бўлиши муносабати
билан аҳоли ҳаёти хавф остида қолиб уйларидан узоқда жойлашган
бозорга маҳсулотларини олиб бориш хатарли бўлган. Агар савдогар
бозорга товар олиб борадиган бўлса рус босқинчилари ва қўзғолончилар
томонидан ҳам талон-торож бўлиши мумкин эди. Шунинг учун бозорга
фақат жуда муҳтож бўлган одамлар ёки чайқовчилар, бозорга яқин
яшайдиганларгина савдо-сотиқ қилишга журъат этардилар

68

.

Қўқон хонлиги ҳунармандчилиги кўп тармоқли ва ихтисослашган

бўлган. Айрим йирик қишлоқлар ва шаҳарлар маълум бир маҳсулот ишлаб
чиқаришнинг маркази ҳисобланган. Ҳунармандчилик ўтроқ, асосан шаҳар
аҳолисининг асосий машғулоти бўлган. Хонликда фақатгина айрим турдаги
маҳсулотлар сотишга мўлжалланган махсус бозорларгина эмас, балки махсус
усталарнинг маҳаллалари ҳам мавжуд бўлган. Қўқон, Марғилон, Андижон,

65

Обозрение Кокандского хансва в нынешном его обозрении. СПб., 1849. – С. 215. Шуни таъкидлаш

лозимки, бу даврда 1 тилло рус рубли 3 руб. 80 коп.га тенг эди. Шунда хонликнинг бир йиллик даромади
шу уч турлик солиқдан 8 620 минг руб.ни ташкил қилар экан.

66

Потанин. Записки хорунжего Потанина. – Б. 282.

67

Вельяминов-Зернов В. Сведения о Кокандском ханстве.//ВИРГО.–1856. –№. 18.– С. 114..

68

Бобобеков Ҳ. Кўрсатилган асари. – Б. 113.


background image

21

Хўжанд, Ўра-тепа, Тошкент, Тўрақўрғон, Чуст ва бошқа шаҳарлар йирик
ҳунармандчилик ва савдо марказлари эди

69

.

Қўқон хонлигининг ҳунармандчилик саноати асосан аҳолининг

кундалик эҳтиёжини

қоплашга мўлжалланган бўлиб, шунингдек, кўп

ҳолларда пахта, ипак, чорва маҳсулотларини ва фойдали қазилмаларни қайта
ишлашга қаратилган эди. 1868 йили ҳудудлари фақатгина Фарғона
водийсидан иборат бўлган хонликдан Россияга 1000 пуд, 1869 йили 15000
пуд ипак хом ашёси олиб кетилган. Қўқон ипаклари Европада ҳам машҳур
бўлган

70

.

Қоғозга ишлов бериш хонлик ҳунармандчиликда алоҳида ўрин

эгаллаган.

1871

йили

унинг

тайёрланишини

кўздан

кечирган

А.П.Федченконинг ёзишича, Ўрта Осиёда қоғоз ишлаб чиқариш фақатгина
Қўқон ва Сўх шаҳарларида йўлга қўйилган

71

.

Қўқон-Қашқар савдо алоқалари Ғулжа оркали ўтган ва карвон

тоғлардан ўтиши хавф-хатарсиз бўлган. Бироқ рус савдо карвонлари (унда
асосан татар тожирлари бўлган) қароқчилар томонидан таланар эди.

Қўқонлик савдогарлар Россиядан ташқари Бухоро, Афғонистон,

Ҳиндистон билан савдо-сотиқ ишларини олиб борганлар. Хонликнинг
Ҳиндистон билан олиб борган савдо муносабатлари ҳақида А.К.Гейнс ҳам
маълумот берган. Унга кўра, бутун Ўрта Осиёга Бухоро, Қўқон, Тошкент
ва Қошғарга Кобул орқали 10 000 дан 15 000 туягача товар юборилган.
Ҳиндистонга Ўрта Осиёдан 20 лак (1 лак 100 минг) олтин олиб
чиқарилган

72

.

Юқорида айтганимиздек, Қўқон-Россия савдо алоқалари Росиянинг

хонликка нисбатан очиқ босқинчилик сиёсатига қарамасдан муҳим соҳа
эди. 1758-1853 йиллар давомида рус савдогарлари аввалда 100 фоиз,
кейинчалик 70, 50 фоиз даромад олган

73

. Шу йиллар давомида товар

экспорти 174000 дан 2171000 кумуш рублга, импорт эса 37000 дан 676000
кумуш рублгача ошган

74

.

XIX асрнинг 60-70 йилларида Россияга хонликдан асосан пахта олиб

чиқиларди. 1840-1850 йилларда 18119 рубллик пахта, 1862 йили 160
рубллик, 1866 йили эса 324136 рубллик маҳсулот олиб кетилган. Биргина
1867 йилида эса 13444 рубллик хом ашё олиб кетилган. Аста секин хонлик
ҳудудлари Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилгандан сўнг
хом ашё базасига айланиб бораверди.

1867 йили Оренбург ва Сибир божхоналари ҳам Тошкентга

кўчирилган. Бу борада Туркистон генерал-губернатори 1868 йили Қўқон
хони билан савдо битими тузади. Мазкур шартномага биноан Қўқондан
олиб чиқиб кетиладиган товарларга Туркистон 0,5% бож солиғи

69

Наливкин В., Наливкина М. Очерки быта женщин. – С.27.

70

Записки Русского географического общества. Т. II. – СПб., 1876. – №5. – С.156.

71

Федченко А.П. Оби джувоз – писчебумажная фабрика в Коканде // Сборник Русский Туркестан. – М.,

1872. Вып. II.

72

Гейнс А.К. Собрание литературных трудов. Т. II. СПб., 1888. – Б. 532-535.

73

Янжул И. Исторический опыт торговли со Средней Азией // Туркестанский сборник. Т. 375. – Б. 96.

74

Янжул И. Исторический опыт торговли со Средней Азией // Туркестанский сборник. Т. 378. – Б. 98.


background image

22

белгиланган.

Яна

россиялик

савдогарлар

карвонлари

қўшни

мамлакатларга Қўқон хонлиги ерларидан бож тўламасдан ўтишлари
мумкин эди ва буларнинг хавфсизлиги хонлик зиммасига юклатилади

75

.

Россия билан олиб борилган савдо муносабатлари Қўқон хонлиги

қишлоқ хўжалиги айрим тармоқларининг ривожланишига олиб келди ва
рус маданиятининг баъзи жиҳатлари аҳоли турмуш тарзига кира бошлади.
Қўқон хонлиги Россиянинг хом ашё базасига ва ташқи савдо бозорига
айлана борди. Умуман олганда Россия билан савдо муносабатлари Қўқон
хонлиги қишлоқ хўжалигининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатган
бўлса, Қўқон шаҳри учун салбий рол ўйнаб, зиён келтирган. Чунки Россия
саноат

товарларининг

олиб

келиниши

маҳаллий

саноат

ҳунармандчилигининг инқирозига сабаб бўлган.

Диссертациянинг учинчи боби

“1860-1876 йилларда Қўқон-Россия

муносабатлари ва хонликнинг тугатилиши”

деб номланган ва у икки

мамлакат ўртасидаги 1866 ва 1868-йилги шартномаларнинг таҳлили, ҳамда
хонликдаги сиёсий курашнинг моҳияти ва Россияниг хонликка нисбатан
олиб борган охирги ҳарбий ҳаракатларининг оқибатларини ўрганишга
бағишланган.

1853 йилнинг июль ойида дипломатия ва халқаро ҳуқуқ қоидаларини

поймол қилган Россия генерал Перовский бошчилигидаги катта қўшинни
Қўқон хонлигига қарши жўнатган. Қўқон хонлигининг шаҳарлари,
истеҳкомлари ва қишлоқларини кетма-кет босиб олган Россия қўшинлари
1864 йилнинг кузида Чимкентни эгаллаганлар. У 1865 йилда ташкил этилган
Туркистон вилоятининг марказига айлантирилган. Шу даврдан бошлаб
Россиянинг Ўрта Осиёга нисбатан босқинчилик ҳаракатлари янги босқичга
чиққан. Тошкент эгалланганидан кейин чор армияси 1866 йилнинг февралида
Жиззахга қараб юрган ва Учтепага етиб келган. Жиззах ҳукмдори Ёқуббек
урушишни истамасдан М.Г.Черняев қўшинларига озиқ-овқат ва бошқа зарур
нарсаларни жўнатган, аммо Жиззах халқи шаҳарни ўз қўлларида сақлаб
қолдилар. Жиззах остоналаридаги мағлубиятдан кейин генерал Черняев
Петербургга чақириб олинган. Ана шу ҳолатда Бухоро амири 1866 йили март
ойида яна Фарғона мулкига қайтган. Фарғона аҳли амирдан кучларни
бирлаштириб, русларни Турон заминидан ҳайдаб юборишга умид қилиб
ёрдам кутганлар. Аммо амир бундай ёрдам бермаган.

1866 йилда генерал М.Т.Черняев ўрнига қўмондон бўлган Романовский

рус қўшинлари Бухоро амирлигидаги Жиззах ва Ўратепани босиб олишлари
муносабати билан Қўқон хони эл-юрт орасида норозиликка сабаб бўладиган
бир ишга қўл урган, яъни Романовскийни ғалаба билан табриклаб, Тошкентга
элчилар юборган.

Шундай қилиб, Россия империясига тинчлик ва дўстона муносабат

қўлини биринчи бўлиб Қўқон хони чўзганига қақрамасдан, мустамлакачилар
бу билан қаноатланмаган ҳолда хонликка нисбатан бошқа тазйиқ усулларини
ҳам қидира бошладилар. Уларнинг эришган натижалари сифатида 1866 ва

75

Наши торговые договора с владениями среднеазиатских ханств // Московские ведомости. – 1868. – № 277.


background image

23

1868 йиллардаги хонлик билан тузилган шартномалар кўрсатиш мумкин.
Россия марказий ҳукуматининг кўрсатмаси билан Туркистон генерал-
губернаторлиги Қўқон хонлиги билан савдо ва элчилик алоқаларини тиклаш
учун йўл-йўриқлар белгилаган

76

.

Кауфман императорнинг буйруғини бажариб Қўқон хонлиги билан

дарҳол савдо ва элчилик алоқаларини тиклаш мақсадида музокаралар олиб
боришни Худоёрхонга таклиф этган. 1867 йилдан бошлаб Қўқон-Россия
муносабатларининг тақдири асосан Тошкентда ҳал қилина бошланган.
Туркистон генерал-губернатори фон Кауфманга Ўрта Осиё хонликлари
билан бевосита шартнома тузиш ҳуқуқи берилган. Хонликлар Россия билан
эмас, балки Туркистон генерал-губернаторлиги билан шартномалар
тузганлар.

Сиёсий ва ҳарбий босимга учраган Қўқон хони кучлар тенг эмаслигини

яхши тушунган ҳолда қаршилик кўрсатмасликни ва Россия билан тинчлик
музокаралари олиб бориш йўлини танлаган. Худоёрхон Бухоро амири унга
яна тахтни қайтариб олишга ёрдам берганлигига қарамасдан империя
қўшинларига қарши биргаликда курашиш ҳақидаги унинг таклифини рад
этган. Бошқа ҳудудлардан узиб қўйилган хонлик аҳолиси энди Россия билан
ҳар қандай, ҳаттоки тенг бўлмаган алоқалар тарафдори эдилар. Шунингдек,
хонликда Россиядан келтириладиган айрим маҳсулотлар, жумладан буғдой
тақчиллиги мавжуд бўлган. Қўқон савдогарлари савдо алоқаларини
кучайтиришга уринганлар. Туркистон генерал-губернатори томонидан
тақдим қилинган шартнома текстини Худоёрхон имзолаши учун ўз беклари
билан бир неча марта йиғилиш ўтказган. Ниҳоят, хон ҳукумати Россияга
қарши уруш олиб боришга ўзининг ожизлигини ҳисобга олиб шартномани 1-
ва 5-моддаларини қисқартириш таклифи билан Саримсоқ хўжани 1868 йил
январда Тошкентга юборган

77

.

Шу билан биргаликда Худоёрхон рус давлати билан алоқаларни

ўрнатиш таклифи билан оқ подшо олдига ўз вакилларини юборишга
Кауфмандан рухсат сўрайди.

13 феврал 1868 йилда Қўқондан Саримсоқ хўжа Тошкентга хоннинг

топшириғи билан келиб Худоёрхон томонидан тасдиқлаб муҳр босилган
шартномани ва хон хатини Кауфманга топширади

78

. Худоёрхон ўзининг

Кауфманга ёзган хатида шартномадаги ҳамма мажбуриятларини тўла қабул
қилганлигини ва уни сира ҳам иккиланмасдан бажаришлик билан, бундан
кейин генерал-губернатор Кауфманни оқ подшо томонидан тайинланган
вакил деб тан олишини билдирган ва ҳатто, Қўқон хонлиги шаҳарларига ва у
орқали Осиё давлатларига бориб келиб, савдо қилувчиларга ҳам генералдан
рухсат беришини сўради.

Генерал-губернатор ҳам ўз навбатида Худоёрхонга: “Бизга қўшни

давлатларда хонлар билан халойиқ ўртасида низолар чиқишга буюк рус
подшоси ҳеч қачон йўл қўймайди”, – деган жавобларни ёзган. Шундан сўнг

76

// Биржевые ведомости, 1867. – № 250. Яна қар.: // Туркестанский сборник. Т. I. – Б. 83.

77

// Биржевые ведомости, 1867. – № 250. − . 75.

78

Ўша жойда. − Б. 75 ва 76

б

. орқаси.


background image

24

1868 йили қиш фаслида Мирза Ҳаким парвоначи бошлиқ элчилар
Петербургга борганлар, император уларни шахсан қабул қилган ҳамда ўз
номидан Худоёрхоннинг фаолиятини мақтаган мактуб йўллайди.

Хуллас, Қўқон хонлигининг Туркистон генерал-губернаторлиги таъсис

этилиши ва мавжудлиги давридаги муносабатлари, айниқса элчилик
соҳасидаги алоқалари ҳарбий хусусиятларга эга бўлган. Худоёрхон ва Фон
Кауфман ўртасидаги музокаралар, битилган шартномалар “дўстлик”
руҳиятида олиб борилган бўлса ҳам, Россия давлати ва Туркистон
мустамлакачилик маъмуриятининг манфаатлари ҳисобига амалга оширилди.

Худоёрхон томонидан шартноманинг тасдиқланиши, қора-қирғиз ва

қипчоқлар билан биргаликда, ҳокимиятни қўлга олиш учун ҳаракат қилиб
юрган Андижон ва Марғилонда ҳукмронлик қилаётган хоннинг ўғиллари ва
бекларни унга қарши очиқдан-очиқ кураш бошлашларига баҳона бўлди. Улар
хонни русларга сотилганликда айблаб, унга қарши бош кўтардилар. Ҳатто,
улар Шауфус бошлиқ рус элчилари Қўқонга келган вақтда, “...Худоёрхон
хонлигини русларга 50 ёки 60 минг червонга сотди. Энди рус вакиллари
хонликни қабул қилиб олиш учун келдилар”, – деган миш-миш гапни халқ
ўртасида кенг тарқатганлар. Натижада Қўқон аҳолиси ўртасида хонга
нисбатан ғазаб авж олган. Кўча ва бозорларда Россия тобелигидаги
савдогарлар калтакланди, ҳатто улар билан маҳалий аҳоли савдо ҳам қилмай
қўйган.

Қўқон хони 1866 йили кузида тинчлик ва 1868 йили январ ойида Россия

давлати билан савдо битимини имзолаган эди. Қўқонда тинчлик 1873 йилгача
давом этган бўлса ҳам, хон зулми ва ситами, яқинлари ва маҳаллий ҳокимлар
жабри натижасида ҳамда қирғиз-қипчоқларнинг қайта бош кўтарилишидан
хонлик худудида ўзаро низолар ва халқ чиқишлари бошланганди.

1873-1875 йиллари Ўзганд ва Ўш қирғиз жамоалари Маъмур Мирғаниев

(Мирганиев) раҳбарлигида бош кўтардилар.

Шу йили мулло Исоқхон Ҳасанбой ўғли деган бир “сохта хон”

қўзғолони бошланган. Уни қирғизлар “Пўлатхон” номи билан хон қилиб
кўтариб Худоёрхонга қарши чиққанлар.

1875 йили Худоёрхон ўғли ва қўзғолончилар тазйиқидан Хўжандга

қочади ва шу ерда ўғли Насриддинбек фойдасига тахтдан воз кечади.
Манбалар хабар беришича, Худоёрхон Қўқондан 22 арава хазина бойликни
бир қанча тилло, кумуш ва мисдан ясалган идишлар, олтину гиламлар,
тарихий ва диний китобларни, 150 та тўп ва замбараклар, милтиқларни ўзи
билан Тошкентга олиб келиб, руслар маъмуриятига топширмоқчи бўлган

79

.

Худоёрхон Қўқондан чиқиб кетганида хон ўрдаси аҳоли томонидан

талон-тарож қилинган.

Хўжандда Абдураҳмон офтобачи томонидан юборилган қўшин Отақул

баҳодурбоши Кичикбой қипчоқ раҳбарлигида шаҳарга кириб, бу вилоят
хазинасини бўшатганлар. Насриддинхонни яна оқ кигизга солиб, Қўқонда
хон қилиб кўтарганлар. Офтобачи Россияга қарши хонлик аҳолисини

79

Тарихи Азизий, 319, 320; Тарихи жадидайи Тошканд, 107

а

-108

б

.


background image

25

сафарбар қилмоқчи бўлган. Маҳрам яқинидаги урушда Офтобачи қўшини
тор-мор бўлиб, ўзи қочиб Марғилон яқинидаги Карпил мавзеига борган.

Қўқонда қолган Насриддинхон Россия аскарларини раҳбарлари билан

кутиб олади. Насриддинхон ҳукуматини тан олатуриб, руслар лашкари
Марғилонга ҳужум қилади. Бу вақтда Султон Муродбек вилоятда ҳоким эди.
У руслар тобелигини қабул қилган бўлса ҳам, ўрнига руслар келиб таслим
бўлган Отақул баҳодурбошини Марғилон ва унинг атрофига ҳоким этиб
таинлаб, зиммасига уруш жаримаси-лакпули (40 минг тилло) йиғиб олиш
юклатилади. Руслар Андижон ва Ўш аҳолисидан ҳам русларга қарши
чиққанлари учун жарима оладилар. Рус ҳукуматига қарши хонликнинг
шарқий худудида яшайдиган аҳоли бош кўтаради. Марғилон аҳолиси Отақул
баҳодурбошини “бу русларга сотилган хоин” деб, тутиб олиб ўлдирадилар.
Шаҳар аҳолиси қўзғолонига Валихон тўра, Ҳайитбой эшикоғаси бошчилик
қиладилар. Пўлатхон русларга қарши катта қўшин жамлайди. Қўқонга ҳужум
қилмоқчи бўлганида Насриддинбек 13 кун энди мустақил хонликка ўтириб,
1875 йили 25 сентябр Россия ҳукумати билан битим тузади. Бундан хабардор
бўлган аҳоли яна қўзғалиб ўрдага ҳужум қилади. Насриддинбек Хўжандга
қочади.

Пўлатхон ҳам русларга қарши аҳолини сафарбар қилмоқчи бўлган.

Шаҳарликлар, кўчманчи жамоалар, мадрасалар талабалари Пўлатхон
аскарига қўшилмоқ учун Марғилонга келадилар. Пўлатхон буйруғи билан
руслар билан ҳамкорлик қилган кишилар тутиб олиниб қатл этиларди

80

.

Пўлатхон хон хонадони вакилларини ҳам тутиб, қатл қилишни одамларига
буюрган эди

81

.

1293 ҳижрий муҳаррам ойида (1876 йилнинг феврали) Наманганда

турган генерал Скобелев генерал-губернатордан император имзоси билан
Қўқон хонлигини бутунлай босиб олиш учун фармон олади. Скобелев ҳийла
ва найранг билан Абдураҳмон офтобачи ва Пўлатхонни Асака ва Андижон
орасида қўлга киритади. Пўлатхонни тутиб олишга ёрдам берган Ўрозбой
Худоёрхон ва Ҳошимберди Шамбаров Россия тилло нишонлари билан
тақдирланганлар

82

.

1876 йили 19 феврал Қўқон хонлигининг ерлари тўла Россия қўшини

томонидан босиб олиниб, Фарғона вилояти тузилган. Шундай қилиб 150
йилдан кўпроқ умр кўрган Қўқон давлати барҳам топган.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Россия империясининг Ўрта Осиё билан

муносабатларида ҳарбий муносабат устунлик қилиб, асосан босқинчилик
мазмун касб этади. Россия қўшинлари Сирдарё бўйлаб барпо этилган
Қўққоннинг қалъа ва истеҳкомларини қўлга киритиб, муҳим ҳарбий
стратегик ҳамда сиёсий иқтисодий мавқега эга бўлган Туркистон, Чимкент,
Тошкент, Жиззах, Ўратепа, Хўжантни ўз тасарруфига киритди. Босиб
олинган ҳудудларда янги маъмурий бошқарув бирлигини ташкил этиб уни
Туркистонни босиб олиш учун ўзига таянч қилиб олган Россия империяси

80

Қаранг: ЎзМДА, Ф.И.–19-жамғарма. 1-рўйхат, 29- 30 б.

81

Тарихи Азизий, 169

а

.

82

ЎзМДА, Ф.И. –19-жамғарма, 1-рўйхат 30- иш.


background image

26

қўшни давлатларга босим ўтказа бошлади. Шундай тазйиқлар остида ва
Бухорога қарши иттифоқчи пайдо қилиш учун Қўқон ҳукумати Россия билан
1866 ва 1868 йиллари савдо шартномаларига имзо чекади. Унинг
натижасидан кўпроқ Россия табаасидаги савдогар ва ишбилармонлар
фойдаландилар. Шубҳасиз Россия билан савдо қиладиган қўқонлик
савдогарларга ҳам бу битимлар анча қулайлик яратди. Хонлик ичидаги ўзаро
кураш ва низолар Қўқон давлатини анча заифлаштирди. Бундан фойдаланган
Россия ҳарбий маъмурияти пировард натижасида хонликка барҳам беришга
қарор қилади ва халқ қаршилигига қарамасдан Қўқон давлати тугатилди.

III. ХУЛОСА

Диссертация ишининг асосий натижалари қуйидагича:

Россияда Қўқон хонлиги ҳақидаги илк маълумотлар XVII асрнинг

ўрталаридан бошлаб маълум бўлган. XIX асрда хонликда асирликда бўлган

рус аскарлари ҳам анча қизиқ маълумотларни берганлар. Қўқон хонлиги

аҳолиси Россия ҳақидаги маълумотларни манфаат юзасидан узоқ хорижий

ўлкаларга ташриф буюрувчи савдогарлардан олганлар;

Қўқон хонлиги ва Россия ўртасидаги дипломатик алоқалар XIX

асрнинг бошларида, Тошкент Қўқон хони Олимхон томонидан (1807 й.)

босиб олинганидан сўнг бошланган. Аммо бу муносабатлар оддий мукофот

ва совға-саломлардан алмашишдан нарига ўтмаган;

Умархон даврида (1810–1822 йй) Россияга оталиқ Шакурбек

бошчилигидаги элчиларнинг Россияга жўнатилиши ҳамда бунга жавобан

Филипп Назаровнинг Қўқонга келиши, бу элчилик миссияларининг фаолияти

ва натижалари XIX аср 20-30-йилларидаги Қўқон – Россия муносабатларида

муҳим ўринга эга бўлган;

XIX асрнинг ўрталарида Россия ҳукумати ҳозирги Қозоғистоннинг

ғарбий ва шимолий-шарқий ерларини босиб олгач, бевосита хонликка

қарашли бўлган истеҳком ва қалъаларга яқинлашган. Хонлик билан Россия

ўртасидаги муносабатлар бу даврда можаро хусусиятига эга бўлган Россия

ҳарбий кучлари Қўқон хонлигига тегишли ерларни секин-аста эгаллашни

бошлаган. Бу даврдан бошлаб Россиянинг Ўрта Осиё давлатлари билан

муносабати куч ишлатиш ва таҳдид воситасида амалга оширилган.

XIX асрнинг 50–60-йилларида Қўқон хонлиги заиф ишлаб чиқариш

муносабатларига эга аграр мамлакат ҳисобланган бўлса-да, ҳунармандчилик

кучли тараққий этган бўлиб, бой хом-ашё захирасига ва ички ва ташқи савдо

боғлиқ бўлган фаол товар-пул муносабатлари йўлга қўйилганлиги ҳамда

ривожланган маданияти ва шаҳар аҳолиси саводхонлик даражаси юқорилиги

билан ажралиб турган;

Хонлик ғазнаси аҳоли томонидан солиқ тарзида тўланадиган дон, пул,

чорвачилик маҳсулотларининг катта миқдорига эга бўлган.

Ҳунармандчилик ишлаб чиқариши кўптармоқли ва ихтисослашган

бўлган. Қўқон, Марғилон, Андижон ва бошқа шаҳарларда бошқа

мамлакатларга экспорт қилинадиган тўқима матолар, жун, шойи ва бошқа

маҳсулотлар сотиладиган йирик бозорлар мавжуд бўлган. Маҳаллий шойи

Европа ва Россия бозорларида харидоргир ҳисобланган. Қоғоз ишлаб

чиқариш алоҳида аҳамият касб этган;


background image

27

Хонлик савдогарлари Шарқий Туркистон, Бухоро, Афғонистон, Россия

ва бошқа мамлакатлар билан савдо алоқаларини олиб борганлар. Бироқ

Россия билан савдо алоқалари ўзининг бир қатор ижобий хусусиятлари

мавжуд бўлгани ҳолда Қўқон хонлиги қишлоқ хўжалигининг қатор

соҳаларининг заифлашувига сабаб бўлган. Хонликнинг тўлиқ Россия

маҳсулотлари сотиладиган улкан бозор майдонига айлантирилиши маҳаллий

ҳунармандчилик анъаналарининг таназзулга учрашига ва истеъмол

маҳсулотлари нархининг кўтарилиб кетишига олиб келган ва халқнинг

шундоқ ҳам оғир бўлган моддий аҳволининг янада ёмонлашувига сабабчи

бўлган;

XIX асрнинг 50–60-йилларида Қўқон хонлигидаги ички ижтимоий-

иқтисодий муносабатлар турли кучлар ўртасидаги қарама-қаршиликлар

мавжудлиги билан тавсифланади. Ўтроқ аҳоли ва кўчманчи жамоалар

ўртасидаги зиддиятлар (Шералихоннинг қирғиз-қипчоқлар ёрдамида хон деб

эълон қилиниши билан бу изоҳланади) хонликдаги ижтимоий-сиёсий

вазиятни таранглашувини кучайтирган. Шу билан бирга марказий

ҳокимиятнинг кучсизлигидан фойдаланган айрим уруғларнинг етакчилари,

бек ва бийларига ҳокимият учун курашга киришганлар, жанубий, хусусан

Олой қирғизлари тўлиқ мустақилликни талаб қилганлар. Айрим мулклар ва

вилоятлар аҳолиси хонлик тасарруфидан чиқишга уринганлар.

XIX асрнинг 70-йилларидаги ички сулолавий курашлар ва яқин

қўшнилар, хусусан Бухоро, қирғиз-қипчоқлар билан олиб борилган урушлар

кўплаб инсонлар ҳаётига зомин бўлган ва катта давлат харажатларини талаб

қилувчи курашлар натижасида Қўқон хонлиги заифлашиб борган ва бу

жараён ушбу минтақанинг Россия империяси томонидан босиб олинишини

осонлаштирган;

Насриддинхон Қўқонда Россия қўшинларини кутиб олган ва янги

ҳокимиятни тан олган. Бироқ хонликнинг шарқий қисми аҳолиси

истилочиларни тан олмасдан уларга қарши чиққанлар. Ушбу ҳаракатларга

Валихон тўра ва Ҳайитбой эшик оғаси бошчилик қилганлар. Россия

истилосига қарши Пўлатхон ҳам катта қўшин тўплаган, аммо бу пайтга келиб

(1875 йил, 25 сентябр) Насриддинхон мустамлака маъмурияти билан

аллақачон шартнома тузиб бўлган эди. 1876 йилнинг феврал ойида 150

йилдан кўпроқ тарихга эга бўлган Қўқон хонлиги Россия подшоси фармонига

асосан тугатилган ва унинг ҳудуди Туркистон генерал-губернаторлиги

таркибига киритилган.

Россия империяси тажовузи арафасида ва босиб олиниши даврида Қўқон

хонлигининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий аҳволи жараёнида Қўқон

хонлигининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳолатининг таҳлили бу мавзу

устида олиб борилиши лозим бўлган бир қатор илмий йўналишларни

кўрсатди. Келажакда бажарилиши зарур мавзулардан баъзиларини кўрсатиш

мумкин. Булардан:

– Қўқон хонлигининг қўшни давлатлар, жумладан, Россия билан олиб

борган алоқаларини ўзида мужассам этган манбаларни танлаб олиб, улардаги

маълумотларни таржима қилиб нашр этиш;

– Россия ва қўшни давлатлар архивларида сақланаётган мавзуга доир

маълумотларни даври ва мавзусига қараб хрестоматия шаклида чоп этиш;


background image

28

– Россия империяси тажовузи арафасида ва босиб олиниши даврида

Қўқон хонлигининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳолати тарихини

ёритишда юқоридаги манбалар, архив маълумотларидан кенг фойдаланган

ҳолда дарслик ва ўқув қўлланмалари яратиш;

– Ёш авлодга, мустақиллик ғояларини сингдириш учун ўтмишда Россия

империясининг Ўрта Осиёга нисбатан мустамлакачилик сиёсати олиб

борганини ишончли далил ва мисоллар билан исботлаш озод ва обод Ватанга

нисбатан меҳру муҳаббатни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

IV. НАШР ЭТИЛГАН ИЛМИЙ ИШЛАР РЎЙХАТИ

Монография

1. Топилдиев Н.Р.

Қўқон хонлигининг Россия билан дипломатик

алоқалари тарихидан (XIX аср – 1876 йилгача). – Тошкент: Фан, 2007.– 127 б.

Журнал мақолалари

2. Топилдиев Н.Р.

Рус истилоси олдидан Қўқон хонлиги ва Россия

ўртасидаги дипломатик муносабатлар // Қонун ҳимоясида. – Тошкент, 2004. –

№ 9 (105). – Б. 40-42.

3. Топилдиев Н.Р.

Россия–Қўқон дипломатик муносабатлари

тарихшунослиги // Жамият ва бошқарув. – Тошкент, 2005. – №1. – Б. 78-79.

4.

Топилдиев Н.Р. Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилиши

арафасида Қўқон-Россия муносабатлари // Қонун ҳимоясида. – Тошкент,
2005. – №7. – Б. 42-43.

5.

Топилдиев Н.Р. Философский анализ исторических сочинений (в

период завоевания Кокандского ханства царизмом) // Фалсафа ва хуқуқ.

Тошкент, 2006. – №4. – Б. 82-84.

Республика ва халқаро конференциялар материалларида эълон

қилинган мақолалар

6. Топилдиев Н.Р. Фарғона водийсида 1916 йилги миллий-озодлик

ҳаракати // Ўзбекистон тарихининг айрим масалалари // Илмий мақолалар

тўплами. – Наманган, 2002. – Б. 60-64.

7. Топилдиев Н.Р., Солиев Р., Топилдиев О. Қўқон хонлигида солиқ ва

мажбуриятларнинг тутган ўрни //Қўқон асрлар силсиласида. Республика

илмий-назарий конференцияси материаллари. – Қўқон, 2004. – Б. 304-305.

8. Топилдиев Н.Р.

Қўқон хонлигини Россия билан дипломатик

алоқаларининг манбашунослиги // Наманган Давлат университети Илмий

ахбороти. – Наманган, 2005. – № 2. – Б. 23-25.

9. Топилдиев Н.Р.

Қўқон хонлигининг Россия билан ўзаро

алоқаларининг тарихшунослик масалалари // Ўзбекистонда этнодемографик

жараёнлар (ҳалқаро конференция материаллари). I-қисм. – Тошкент, 2005. –

Б. 243-246.

10. Топилдиев Н.Р.

Қўқон хонлигида сиёсий аҳвол (XIX асрнинг

биринчи ярмида) // Тарих тилга кирганда даврий тўплам. – Наманган, 2007 –

№1. – Б. 27-36.


background image

29

Тарих фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Топилдиев

Насиржон Раҳимжановичнинг 07.00.01–Ўзбекистон тарихи ихтисослиги
бўйича «Россия империяси тажовузи арафаси ва босиб олиниши даврида
Қўқон хонлигининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий аҳволи» мавзуидаги
диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

Қўқон хонлиги, хон, қишлоқ хўжалиги,

савдо, халқаро муносабатлар, Россия империяси, тажовуз, босқин, стратегик
ҳамкор, мустамлакачилик, савдо, маданий алоқалар, сиёсат, тарихшунослик,
манба, манбашунослик, маҳаллий тарихчилар, Туркистон, генерал-
губернаторлик, халқ қўзғолонлари, Пўлатхон.

Тадқиқот объекти:

маҳаллий манбалар,

тарихий асарлар, архив

жамғармалари, илмий тадқиқотлар ва адабиётлар.

Ишнинг мақсади:

Россия тажовузи арафасида Қўқон хонлигининг

ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий аҳволини янги мустақиллик ғоялари асосида
яхлит ўрганиш, бу зиддиятли муносабатларга баҳо бериш, маҳаллий
тарихчилар ва янги архив маълумотларини илмий муомалага киритиш.

Тадқиқот усуллари:

тарихий-генетик, тарихий-қиёсий, мантиқий ва

диалектик таҳлил.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

диссертация натижалари

XIX - XX асрнинг бошларида ёзилган Қўқонлик тарихчилар асарлари ҳамда
архив маълумотлари асосида олинган. Унинг илмий янгилиги қуйидагиларда
ифодаланади: Россия тажовузи арафасида Қўқон хонлигининг ижтимоий-
иқтисодий ва сиёсий аҳволи манбашунослиги ва тарихшунослиги кенг
ёритилди; хонликнинг Россия билан муносабатлари ижтимоий-иқтисодий ва
сиёсий аҳволи XIX асрнинг ўрталаридан то хонлик бутунлай босиб
олингунга қадар даври миллий ғоя асосида таҳлил қилинди, керакли хулоса
ва таклифлар берилди.

Амалий аҳамияти:

диссертацияда келтирилган маълумотлар, қилинган

назарий ва илмий хулосалар Ўзбекистон мустамлака даври тарихини, Қўқон
хонлигининг халқаро алоқаларини ўрганишда, тарихий тадқиқотларда
фойдаланиши мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

ишнинг якуний

хулосалари ва унда кўтарилган муаммолар қатор илмий журналлар,
конференция материаллари ва бошқа нашрларда ёритиб берилган.

Қўлланиш

соҳаси:

олинган тадқиқот материаллари, уларнинг

натижалари ва хулосаларидан Ўзбекистон тарихи дарслигини ёзишда,
амалий дарсларни ўтказиш ва махсус курсларни ташкил қилишда
фойдаланиш мумкин.





background image

30

РЕЗЮМЕ

диссертации Топилдиева Насиржана Рахимжановича на тему: «Социально-

экономическое и политическое положение Кокандского ханства накануне и в

период его завоевания Российской империей» на соискание ученой степени

кандидата исторических наук по специальности: 07.00.01 – История

Узбекистана

Ключевые слова:

Кокандское ханство, хан, царизм, Россия,

покушение,

завоевание,

стратегическое

партнёрство,

колонизация,

социально-экономическое и политическое состояние, торговля, культурные
связи, политика, история, источник, источниковедение, местные историки,
Туркестан, генерал-губернаторство, народные восстания, Пулатхан,
международный субъект.

Объекты

исследования:

местные

источники,

исторические

произведения, архивные материалы, научные исследования и литература.

Цель работы:

анализ социально-экономического и политического

состояния Кокандского ханства накануне и в процессе завоевания
Российской империей с позиции идеи национальной независимости. Оценка
этих конфликтных отношений на основе введения в научный оборот новых
архивных материалов и сведений местных историков, научной литературы.

Методы

исследования:

историко-генетический,

историко-

сравнительный, логический и диалектический анализ.

Полученные результаты и их новизна:

в работе

проведен анализ

произведений кокандских историков XIX – XX вв., а также многочисленных
архивных данных. Впервые введены в научный оборот ранее не известные
источники и исторические данные по истории ханства и взаимоотношений
Коканда с Российской империей.

На основе национальной идеи независимости проанализировано и

освещено социально-экономическое и политическое состояние Кокандского
ханства накануне и в процессе его завоевания Российской империей с
середины XIX века до полного падения ханства.

Практическая значимость:

сведения, приведенные в диссертации, а

также ее теоретические и научные выводы могут быть использованы при
проведении исследований по истории Кокандского ханства и колонизации
Узбекистана Российской империей.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

итоговые

заключения работы и поднятые в ней проблемы раскрыты в ряде публикаций
в научных журналах, материалах конференций и других изданий.

Область применения:

полученные материалы исследований, их

результаты и выводы могут быть использованы при написании учебника по
истории Узбекистана, проведении практических занятий и создании
специальных курсов.


background image

31

R E S U M E

Thesis of Topildiev Nasirjon Rakhimjanovich on the scintific degree competition

of the doctor of sciences (philosophy) in 07.00.01- history speciality subject:

“Social-economic and political situation of Kokand khanate on the eve and during

the conquest of the Russian Empire”

Key words:

Kokand khanate, khan, tsarism, Russia, attempt, conquest,

strategic partnership, colonization, social-economic and political situation, trade,
cultural relations, politics, history, source, source of study, local historians,
Turkistan, general government, public uprising, Pulatkhan, international subject.

Subjekt of the inquiry:

Local sources, historical works, archive materials,

scientific researches and literature.

Aim of inquiry:

to analyze social-economic and political situation of

Kokand khanate on the eve and during the conquest of the Russian Empire from
the side of the idea of the national independence. Assessment to these conflict
relations on the base of introducing to the scientific construction of new archive
materials and information of local historians, scientific literature.

Method of inquiry:

historical-genetic, historical comparative, logical and

dialectical analysis.

The results achieved and their novelty:

The results of the dissertation

obtained on the base of analysis of works of Kokand historians of the XIX-XX
centuries, and archive materials. Scientific discoveries are involved into scientific
construction and historical facts on history of khanate and inter-relations between
Kokand and tsarist Russia.

On the base of the national idea and idea of independence the social-

economic and political situation of Kokand khanate on the eve and during the
conquest of the Russian Empire in the middle of the XIX century till the whole
conquest of khanate was analyzed.

Practical value:

the information given in the dissertation, theoretical and

scientific findings can be used in research on the history of Kokand khanate and
colonization of Uzbekistan by Russian Empire.

Decree of embed and economic effictivity:

Given materials and problems

have been issued in many scientific journals, conference materials and so on.

Sphere of usage:

Obtained materials of research, their results and findings

can be used in creation of textbooks on the history of Uzbekistan, in practical
classes and in creation of special courses.

Библиографические ссылки

Топилдисв Н.Р. Қўқон хонлигининг Россия билан дипломатии алоқалари тарихидан (XIX аср - 1876 йилгача). - Тошкент: Фан, 2007.- 127 б.

Топилдиев Н.Р. Рус истилоси олдидан Қўқон хонлиги ва Россия ўртасидаги дипломатии муносабатлар // Қонун ҳимоясида. - Тошкент, 2004. -№9 (105).-Б. 40-42.

Топилдиев Н.Р. Россия-Қўқон дипломатии муносабатлари тарихшунослиги // Жамият ва бошкарув. - Тошкент, 2005. - №1. - Б. 78-79.

Топилдиев Н.Р. Туркистон гснсрал-губсрнаторлиги ташкил этилиши арафасида Қўкон-Россия муносабатлари // Қонун ҳимоясида. - Тошкент, 2005,-№7.-Б. 42-43.

Топилдиев Н.Р. Философский анализ исторических сочинений (в период завоевания Кокандского ханства царизмом) // Фалсафа ва хукук. Тошкент, 2006. - №4. - Б. 82-84.

Топилдиев Н.Р. Фарғона водийсида 1916 йилги миллий-озодлик харакати // Узбекистан тарихининг айрим масалалари // Илмий маколалар тўплами. - Наманган, 2002. - Б. 60-64.

Топилдиев Н.Р., Солиев Р., Топилдиев О. Қўқон хонлигида солик ва мажбуриятларнинг тутган ўрни //Қўқон асрлар силсиласида. Республика илмий-назарий конфсрснцияси матсриаллари. - Қўқон, 2004. - Б. 304-305.

Топилдиев Н.Р. Қўкон хонлигини Россия билан дипломатик алоқаларининг манбашунослиги // Наманган Давлат университета Илмий ахбороти. - Наманган, 2005. - № 2. - Б. 23-25.

Топилдиев Н.Р. Қўқон хонлигининг Россия билан ўзаро алоқаларининг тарихшунослик масалалари // Узбскистонда этнодемографик жараёнлар (ҳалқаро конференция матсриаллари). 1-кисм. - Тошкент, 2005. -Б. 243-246.

Топилдиев Н.Р. Қўқон хонлигида сиёсий ахвол (XIX асрнинг биринчи ярмида) // Тарих тилга кирганда даврий тўплам. - Наманган, 2007 -№1,-Б. 27-36.