ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
ТОШКЕНТ ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлѐзма ҳуқуқида
УДК: 297 (091)
К-150
КАРИМОВ АБДУМАННОН КЕНЖАБАЕВИЧ
ДИНИЙ МУТААССИБЛИКНИНГ ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАРИ,
ЗАМОНАВИЙ КЎРИНИШЛАРИ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШ АСОСЛАРИ
(ЎЗБЕКИСТОН МИСОЛИДА)
24.00.01 – Диншунослик
Тарих фанлари номзоди илмий
даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
ТОШКЕНТ
-
2012
2
Диссертация Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Тошкент ислом университети “Диншунослик ва жаҳон динларини қиѐсий
ўрганиш ЮНЕСКО” кафедрасида бажарилган.
Илмий раҳбар:
филология фанлари доктори, профессор
Исломов Зоҳиджон Маҳмудович
Расмий оппонентлар:
сиѐсий фанлар доктори, профессор
Мунавваров Зоҳидилло Иномхўжаевич
тарих фанлари номзоди
Ибрагимов
Элдор Фазилджанович
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Давлат ва жамият қурилиши академияси
Диссертация ҳимояси 2012 йил “ ” куни соат да
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом
университети қошидаги Д.005.11.01 рақамли Ихтисослашган кенгаш
йиғилишида ўтказилади (Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, А.Қодирий
кўчаси, 11).
Диссертация билан Тошкент ислом университети Ахборот-ресурс
маркази кутубхонасида танишиш мумкин (Манзил: 100011, Тошкент шаҳри,
А.Қодирий кўчаси, 11).
Автореферат 2012 йил “____ ” ____________ да тарқатилди.
Д. 005.11.01 Ихтисослашган
кенгаш илмий котиби т.ф.н., доц. Д.А.Раҳимжонов
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Бугунги кунга келиб бутун жаҳонга хавф
солаѐтган диний экстремизм ва халқаро терроризмни келтириб чиқарувчи
асосий омиллардан бири диний мутаассибликдир. Ушбу муаммо Бирлашган
Миллатлар Ташкилоти, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Шанҳай
ҳамкорлик ташкилоти каби кўплаб халқаро, минтақавий, хусусан, ҳар бир
давлатнинг қонунчилик, ижроия ва ҳуқуқ-тартибот идоралари, шунингдек
нодавлат ва жамоатчилик ташкилотлари учун ўта муҳим вазифага айланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мутаасибликнинг
диний экстремизм билан боғлиқ ўзига хос хусусияти ва кўринишларига
тўхталиб, авваламбор ўз динининг ҳақиқийлигига ўта қаттиқ ишониш, бошқа
диний эътиқодларга муросасиз муносабатда бўлиш ва мазкур иллатга
йўлиққан одамлар ѐки уларнинг гуруҳлари жамиятда беқарорлик тўлқинини
келтириб чиқаришга қодирлиги ҳамда “ўзининг шак-шубҳасиз ҳақилигига,
ҳақиқатни фақат ўзи билишга ишонч ҳисси сўнгги чораларга – зўравонлик
ҳаракатларига мойиллиги билан ажралиб турадиган диний экстремизмнинг
пайдо бўлишига замин яратади”
1
, – дея уқтиради.
ХХ асрнинг 80-йиллар охири ва 90-йиллар бошида, дунѐда дин
омилининг фаоллашуви советлардан кейинги маконда ҳам ўз аксини топди.
Бироқ, бу даврда, бир томондан, жамиятда диннинг мавқеи қайта тикланган
бўлса, бошқа томондан, ана шу асосда можаролар чиқиши учун сабаблар
шаклланди. Юртимиз мустақиллигининг дастлабки йилларида ислом омили
ва айнан диндан сиѐсий кураш ва омманинг сиѐсий онгига таъсир кўрсатиш
учун қурол сифатида фойдаланиш ҳолатига гувоҳ бўлдик. Бу таҳдид ҳақида
Президент Ислом Каримов: “Ўзбекистонда ислом ақидапарастлиги хавфи бор
ва у тобора ортиб бормоқда”
2
, – дея таъкидлаган эди.
Ислом мутаассиблиги билан боғлиқ диний экстремизм ва халқаро
терроризмнинг минтақа, хусусан, Ўзбекистонга солиб турган хавфи 90-
йилларда Наманган ва Андижон, 1999 йили 16 февралда Тошкент шаҳри,
1999-2001 йиллари Боткен (Қирғизистон), Сурхондарѐ ва Тошкент
вилоятлари, 2004 йилнинг июль ойида Тошкент ҳамда 2005 йил 13 май куни
Андижон шаҳрида рўй берган террорчилик ҳаракатлари мисолида яққол
намоѐн бўлди. Шунинг учун “халқимизнинг табиатига мутлақо ѐт бўлган
сиѐсий, диний экстремизм, ақидапарастлик ва бошқа ѐвуз оқимларнинг
минтақамизга кириб келиши ва тарқалиши тинчлик ва осойишталикка,
фарзандларимизнинг келажагига катта хавф туғдиришини одамлар онгига
чуқур сингдириб бориш керак. Халқимиз тафаккурида юксак ахлоқий,
1
Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐт
кафолатлари // Ўзбекистон буюк келажак сари. – Тошкент: Ўзбекистон, 1998. – Б. 37-38.
2
Каримов И.А. Ўзбекистоннинг келажаги буюклигига ишончим комил. – Тошкент: Ўзбекистон,
1996. – Б. 52.
4
маънавий қадриятларни қарор топтириш ва мустаҳкамлаш орқали уларни
ѐвуз кучларга қарши кучларга сафарбар этиш зарур”
3
.
Тадқиқот мавзуининг долзарблиги яна қуйидаги омиллар билан
белгиланади:
биринчидан,
ислом дини доирасидаги турли мутаассиб фирқаларнинг
тарихи, ғояси ва фаолият услублари баѐн этилган асарларни қиѐсий тадқиқ
этиш муҳим илмий-назарий аҳамият касб этади;
иккинчидан,
ХIХ-ХХ асрда мусулмон оламида кескин фаоллашган
“исломлаштириш”, “исломий бошқарув”, “ислом давлати” каби шиорлар
остидаги баъзи тажовузкор оқимларнинг шаклланишини ҳар жиҳатдан
атрофлича ўрганиш давр талабига айланди;
учинчидан,
ислом ниқоби остида диний мутаассиблик ягона ислом
халифалигини барпо этиш йўлида турли оқимларнинг муштараклигини ўзида
намоѐн этаѐтганлигини қиѐсий таҳлил этиш эътиборга моликдир;
тўртинчидан,
замонавий кўринишдаги диний ақидапарастликнинг
Ўзбекистондаги кўринишлари ва унинг ғоявий-тарихий илдизларини асл
манбалар асосида тадқиқ этиш давр заруратидир. Шу жиҳатдан,
Республикада ғайриқонуний фаолияти кузатилган тузилмалар томонидан
амалга
оширилган
қўпорувчилик
ҳаракатлари,
уларнинг
халқаро
экстремистик ва террорчи ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини таҳлил
этиш мамлакатда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш бўйича амалий
қарорлар ишлаб чиқаришнинг муҳим шарти ҳисобланади;
Ниҳоят,
бешинчидан,
глобаллашув жараѐнлари кучаѐтган бир пайтда
юртимизда диний мутаассибликка қарши курашнинг маърифий асосларини
илмий-назарий жиҳатдан асослаш долзарб вазифага айланди. Айни пайтда
ана шу асосда олиб борилган тадқиқотларнинг натижа ва хулосаларига
таянадиган илмий тавсияларга эҳтиѐж юқорилигича қолмоқда.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Бугунги кунда диний
мутаассибликнинг тарихи, шаклланиши, намоѐн бўлиш хусусиятлари ҳамда
унинг шахс ва жамият барқарорлигига таъсирини ўрганишда янгича ѐндашув
жараѐнлари кузатилмоқда. Хусусан, дунѐ мамлакатлари глобаллашуви
тадқиқотчиларнинг мазкур мавзу бўйича чуқур илмий изланишлар олиб
боришларига ундамоқда.
Мазкур мавзу уч гуруҳ: қадимги ислом манбалари, ХХ аср охири ва ХХI
аср бошларида ғарб, рус ва араб тилларидаги хориж ҳамда мустақилликдан
сўнг ушбу муаммога бағишлаб чоп этилган маҳаллий адабиѐтлар асосида
таҳлил этилди.
Биринчи гуруҳ.
Ислом тарихига оид манбаларда мусулмон жамоаси
ўртасида вужудга келган турли фирқалар ҳақида батафсил баѐн этилган
маълумотлар мавжуд.
3
Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаѐт – провард мақсадимиз. – Тошкент: Ўзбекистон,
2000. – Б. 29.
5
Исломдаги энг биринчи ва очиқ кўринишдаги сиѐсий бўлиниш, яъни
хорижийлик VII асрнинг иккинчи ярми бошларида вужудга келган. Шу
асрнинг охирига келиб ақида борасида ҳам ажралиш (қадарий) кузатилди.
Асосий мусулмонлар жамоаси – Аҳли суннадан ажралиб чиққан бундай
фирқаларнинг эътиқодий қарашлари деярли барча ислом манбаларида раддия
(мунозара) сифатида ўз аксини топган. Жумладан, Муҳаммад ас-Савосий ал-
Искандарий (ваф.861 й.), Ибн Жарир ат-Табарий (ваф.923 й.), Муҳаммад ат-
Таҳовий (858-933 йй.), Абу Мансур ал-Мотуридий (870-944 йй.), Абул-Ҳасан
ал-Ашъарий (873-935 йй.), Абу Бакр ал-Боқилоний (ваф.1013 й.), Абу Муин
ан-Насафий (1046-1114 йй.), Мулло Али ибн Султон (ваф.1014 й.), Ибн ал-
Фурқ (ваф.1015 й.), Абу Исҳоқ ал-Исфароиний (ваф.1027 й.), Абдулқоҳир ал-
Бағдодий (ваф.1037 й.), Абдулмалик ал-Жувайний (ваф.1085 й.), Абдулкарим
аш-Шаҳристоний (1075-1153 йй.), Абу Муҳаммад ал-Ўший (ваф.1173 й.),
Фахриддин ар-Розий (ваф.1209 й.) каби ислом олимлари турли фирқаларнинг
қараш ва фаолият усулларини тадқиқ қилиб, анъанавий суннийлик
ақидаларини ҳимоя қилганлар.
Иккинчи гуруҳни
диний мутаассибликнинг тарихий ва замонавий
кўринишлари, жамият тараққиѐтига салбий таъсири, унинг диний экстремизм
ва халқаро терроризм билан боғлиқ жиҳатларини чуқур ўрганишга
қаратилган хорижий адабиѐтлар ташкил этади.
Илмий тадқиқот мавзусининг долзарблигини эътиборга олиб, у билан
боғлиқ рус ва ғарб тилларидаги хориж адабиѐтларини ўрганиш ҳам аҳамиятга
молик. О.Большаков, А.Игнатенько, Ю.Антонян, С.Прозоров, Г.Морозов,
А.Грачев, А.Гушер, В.Емельянов, Ф.Коровиков, Е.Льяхов, Е.Примаков,
М.Аркун,
К.S.Grey,
I.Bermen,
G.Gleasonнинг
асарларида
4
диний
мутаассибликнинг моҳияти, унинг хусусиятлари ҳамда диний экстремизм ва
халқаро терроризм билан ўзаро алоқадорлик жиҳатлари атрофлича ѐритиб
берилган. Шунингдек, мазкур тадқиқотларда мутаассиблик билан боғлиқ
диний экстремизм ва халқаро терроризмнинг тарихи, унинг фаолият
усуллари, жамият ва давлат хавфсизлигига таҳдидига оид маълумотлар баѐн
этилган.
4
Большаков О.Г. История халифата. – Т. 1. Ислам в Аравии (570-633). – Москва: Наука, 1989. – 560 с.;
Игнатенько А.А. Халифы без Халифата. – Москва: Наука, 1988. – 320 с.; Антонян Ю.М. Психологические
проблемы исследования насилия. Преступность как угроза нацианальной безопасности. – Ульяновск: УльГУ,
1998. – 288 с.; Прозоров С.М. Ислам как идеологическая система. – Москва: Восточная литература, 2004. –
158 с.; Грачев А.С. Политический экстремизм. – Москва: Мысль, 1986. – 280 с.; Гушер А.Н. Проблема
терроризма на рубежье третьего тысячелетия новой эры человечества. Htlp: / www. e-journal, rwp, euro 2000.
– С. 1-13; Емельянов В.П. Проблемы уголовно-правовой борьбы с терроризмом // Государство и право, № 3.
– Москва, 2000; Коровиков Ф.В. Исламский экстремизм в арабских странах. – Москва: Наука, 1990. – 97 с.;
Льяхов Е.Г. Терроризм и межгосударственные отношения. – Москва: Наука, 1991. – 286 с.; Примаков Е.М.
Анатомия ближневосточного конфликта. – Москва, 1978. – 224 с.; Примаков Е.М. Восток после краха
колониальной системы. – Москва: Наука, 1982. – 290 с.; Аркун М. Ислам и демократия. Какая демократия?
Какой ислам? // Отечественные записки. – Москва, 2006. №6. – С. 7-12; Grey К.S. Combating terrorism
Parameters. Autumn. 1993; Berman I. The New Battleground: Central Asia and the Caucasus // The Washington
Quarterly, Vol.28, No. I, Winter 2004-05. – Р. 6-59; Gleason G. Central Asia: State Building in The Face Of
Insurgent Islam, Strategic Asia 2004-05. – Р. 210-220.
6
Араб тадқиқотчилари, жумладан, Муҳаммад аш-Шакъа, Аҳмад ал-
Жалий, Муҳаммад ал-Жуҳаний, Муҳаммад Абу Заҳра, Абу Юсуф ал-Ироқий,
Али ибн Муҳаммад ал-Фахрий, Ҳасан ас-Содиқ ал-Ливоъ, Саййид Аҳмад ат-
Тақво, Рамазан Мадкур, Ҳасан ас-Содиқ
5
ларнинг асарларида ислом дини
моҳиятидан келиб чиқиб, унда эътироф этилмаган фирқалар, уларнинг ғоя ва
фаолиятлари ҳамда Аҳли суннага зид мутаассибона қарашлари очиб
берилган. Мазкур асарларда барча мусулмонлар томонидан эътироф этилган
ислом ақидаси асосий мезон сифатида қаралиб, диннинг ўзига хос
хусусиятлари, инсоннинг маънавий камолоти ва унинг ҳаѐтий манфаатларига
хизмат қилиши каби масалалар бағрикенглик руҳида ѐндашилган.
Учинчи гуруҳ
ҳозирги кунда мамлакатимизда диний мутаассиблик ва
ақидапарастликка қарши кураш масалаларига оид яратилаѐтган кўплаб
маҳаллий тадқиқотларни қамраб олади. Алоҳида таъкидлаш лозимки,
мутаассибликка асосланган диний экстремизм ва халқаро терроризмнинг
таҳдиди Президент Ислом Каримов асарларида атрофлича илмий асослаб
берилган. Юртбошимизнинг “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка
таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐт кафолатлари” номли асарида “...
диннинг маънавий қадриятлари билан шиорларидан, хусусан, исломни қайта
тиклаш шиоридан фойдаланаѐтган муайян кучлар кўзлаѐтган, динга алоқаси
бўлмаган сиѐсий ва бошқа тажовузкор мақсадлар ўртасидаги фарқни тушуниб
олишларига эришиш зарурлиги
”
таъкидланиб, унинг бутун бир қисми
“Диний экстремизм ва фундаментализм” деб номлаган ҳамда унинг еттита
белгиси кўрсатилиб, уларни бартараф этиш йўллари таҳлил этилган
6
.
Шунингдек, диний мутаассиблик ва ақидапарастлик муаммолари мавзуси
ўзбекистонлик олимлардан А.Ҳасанов, М.Раджабова, З.Ҳусниддинов,
А.Жузжоний, А.Ачилдиев, С.Абдуллаев, У.Убайдуллаев, У.Тожихонов,
А.Абдувоҳидов, А.Закурлаев, Ш.Ўразаевларнинг илмий ишларида муайян
даражада ўрганилган. Бироқ унинг тарихий илдизлари бугунги кун талабига
мос тўла тадқиқ этилмаган. Булардан А.Ҳасанов, З.Ҳусниддинов, А.Мансур,
А.Жўзжоний, Ғ.Кароматов, С.Абдуллаев, К.Захидовлар
7
томонидан унинг
тарихий жиҳатларининг баъзи қирраларигина ўрганилган, холос.
5
Аш-Шак„а М. Ислам била маǔоҳиб. – Қоҳира, 1991. – 551 б.; Ал-Жалий А. Дирасат ал-фирақ ва тариү ал-
муслимийн ал-үавориж ва аш-ши„ат. –Ар-Риѐǘ: Марказ ал-Малик Файǖал ли ал-буңуǖ ва ад-диросат ал-
исломия, 1988. – 220 б.; Ал-Жуҳаний. Ал-Мавсу„ат ал-муяссара фий ал-адѐн ва ал-маǔоҳиб. – Риѐǘ: 2000. – Т.
1-2; Абу Заҳра М. Тариү ал-маǔаҳиб ал-исломия фий ас-сиясати ва-ал-„ақоиди ва тариү ал-маǔоҳиб ал-
фиқҳия. – Қоҳира: Дор ал-фикр; Ал-„Ироқий Абу Юсуф Халил. ал-Ғулув. Мактаба аш-Шомила. Электрон
мажмуа; Ал-Фаүрий А. Талүиǖ ал-баѐн фий фирақи аҳл ал-адѐн. – Москва, 1988. – 140 б.; Ал-Ливо‟ Ңасан
Ǖодиқ. Жузур ал-фитнати фий ал-фирақ ал-исломия. – Қоҳира: Маǚбаат ал-Мадбулий, 1993; Ат-Тақво С.А.
Ал-Фирақ ал-ваҳҳобия фий үидмати ман? – Байрут: Ал-Иршод ли ат-тибоати ва ан-нашр; Мадкур Р.М. Ат-
Такфир ва ал-ҳижра. – Қоҳира, 1985; Ңасан Ǖодиқ. Ал-Фирақ ал-исломия. – Қоҳира: Макǚаб ал-мадбулий,
1993. – 180 б.
6
Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐт
кафолатлари // Ўзбекистон буюк келажак сари. – Б. 33-49.
7
Хасанов А.А. Мекка, Медина и верования арабов накануне возникновение ислама. – Т. 1. – Тошкент: ТИУ,
1994; Ҳусниддинов З. Ўзбекистонда диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш омиллари ва муаммолари: Фал.
фан.номз. ... дис. – Тошкент: ТИУ, 2000. – 149 б.; А.Мансур. Ақоид матнлари. – Тошкент: ТИУ, 2006. – 56 б.;
Жузжоний Ш.А. Ислом ҳуқуқшунослиги: ҳанафий мазҳаби ва Ўрта Осиѐ фақиҳлари. – Тошкент: ТИУ, 2002.
7
Мавжуд тадқиқотлар таҳлили, диний мутаассибликнинг тарихий
илдизлари ва замонавий кўринишлари комплекс равишда тадқиқ
этилмаганини кўрсатади. Улар ҳали тарихшунослик ва диншунослик фанлари
нуқтаи назардан махсус ўрганилмаган, бошқа жиҳатдан ушбу муаммо бўйича
яхлит, умумлашган монографик тадқиқотлар амалга оширилмаган.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация мавзуси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент
ислом университети Илмий Кенгашининг 2007 йил 27 декабрь куни бўлиб
ўтган 3-сонли мажлиси баѐнномаси билан тасдиқланган.
Тадқиқот мақсади:
диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари,
замонавий кўринишлари ва унга қарши курашнинг маърифий асосларини
тадқиқ этишдан иборат.
Тадқиқот вазифалари.
Кўзланган мақсадга эришиш учун қуйидаги
вазифаларни амалга ошириш белгиланди:
– диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари ва ақидапараст гуруҳлар
фаолиятларини мазҳаблар тарихига оид манбалар асосида ўрганиш;
– исломдаги асосий бўлинишда мутаассиб фирқаларнинг намоѐн бўлиши
ва улар ғояларининг тарқалишида тарихий жараѐнларни таҳлил этиш;
– замонавий кўринишдаги ислом фундаментализмининг шаклланиши ва
унинг тарқалиш сабабларини тадқиқ этиш;
– Ўзбекистонда диний ақидапарастликнинг намоѐн бўлиши ва унинг
ғоявий-тарихий илдизларини очиб бериш;
– диний мутаассибликнинг шахс, жамият ва давлат барқарорлигига
таҳдидини илмий-назарий жиҳатдан ўрганиш;
– Ўзбекистоннинг диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш
сиѐсатининг маърифий асосларини кўрсатиб бериш;
– диний мутаассиблик ва ақидапарастликнинг олдини олиш юзасидан
илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот объекти:
мазҳаблар ва диний мутаассиб фирқалар, халқаро
экстремистик ва террорчи ташкилотлар.
Тадқиқот предмети:
мазҳаблар ва диний мутаассиб фирқаларнинг
тарихи, ғоявий қарашлари, фаолиятларидаги ўзига хос хусусиятлар ҳамда
уларга қарши маънавий-маърифий кураш.
Тадқиқотнинг манбавий асослари.
Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари, фармон
ва қарорлари, Республика Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан
мавзуга доир қабул қилинган қарорларда диний экстремизм ва терроризмга
оид баѐн қилинган фикр ва тамойиллар, мазҳаблар тарихи ѐритилган
манбалар, сиѐсатшунос, файласуф, социолог, психолог ва тарихчилар
– 256 б.; Кароматов Ғ. Ислом фундаментализми ва унинг ижтимоий-сиѐсий моҳияти: Фал. фан. номз. ... дис.
автореф. – Тошкент: ТДШИ, 1999. – 21 б.; Абдуллаев С. Ўзбекистонда эътиқод эркинлиги ва ислом: Фал.
фан. номз. ... дис. – Тошкент: ТДШИ, 2002. – 150 б.; Захидов К.Т. Илк ислом давлатчилик ва унинг
шаклланиш жараѐнлари (632-661): Тар. фан. номз. ... дис. – Тошкент: ТИУ, 2004. – 175 б.
8
асарларидаги диний мутаассибликка хос бўлган экстремизм ва терроризм
ҳақидаги мулоҳазалар тадқиқотнинг методологик манбалари бўлиб хизмат
қилди. Шунингдек, тадқиқотда вақтли матбуот, интернет материалларидан
таҳлилий фойдаланилди ҳамда назарий жиҳатдан умумлаштирилди.
Тадқиқотнинг хронологик чегаралари.
Ижтимоий-сиѐсий омиллар
сабабли юзага келган турли тоифадаги диний мутаассиб фирқаларнинг
тарихий илдизлари ва замонавий кўринишлари таҳлили асосида VII-XXI
асрлар тадқиқотнинг хронологик чегараси қилиб белгиланди.
Тадқиқотнинг илмий-назарий ва методологик асослари.
Тадқиқот
жараѐнида умуминсоний, миллий ва диний қадриятларни уйғунлаштирган
миллий ва мустақиллик ғоялари методологик асос қилиб олинган. Шу билан
бирга, илмийлик, холислик, тарихийлик тамойилларига таянилди.
Диссертация ишида цивилизацион услуб, умумлаштириш, статистик,
тарихий-қиѐсий, диншуносликка хос бошқа услублардан ҳам кенг
фойдаланилди. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом
Каримов асарларида диний ақидапарастликни ислом дини билан боғлашдек
уринишларни кескин қоралаш, унинг моҳиятини бузиб талқин этаѐтган
кимсалардан ҳимоя қилиш, айниқса, ѐшларимизнинг ана шу кучлар таъсирига
тушиб қолмаслик тўғрисидаги фикрларига риоя қилинди. Шунингдек,
хорижий ва маҳаллий олим, тадқиқотчиларнинг муаммога алоқадор хулоса ва
натижаларидан ҳам фойдаланилди.
Тадқиқот гипотезаси.
Манбаларда мусулмон дунѐсидаги турли
мутаассиб фирқа ва оқимларнинг пайдо бўлиши, уларнинг қараш ва фаолият
услублари атрофлича ўрганилгани сабабли, улардан мутаассиблик билан
боғлиқ диний экстремизм ва халқаро терроризмнинг шаклланиши,
тарқалиши, жамият барқарорлигига хавфини баҳолаш ҳамда уларга қарши
курашнинг маърифий асосларини тадқиқ этиш ва ишлаб чиқишда
фойдаланиш мумкин.
Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар.
Диний мутаассибликнинг
тарихий илдизлари, замонавий кўринишлари ва унга қарши кураш асослари
тадқиқи қуйидаги ҳолатларни ҳимояга олиб чиқишга асос бўлади:
1. Бугунги кунда дунѐдаги мавжуд диний-сиѐсий тузилмаларнинг
шаклланиши ва уларнинг экстремистик ташкилот ҳамда гуруҳларга
айланишининг ғоявий илдизлари узоқ тарихий ўтмишга бориб тақалади.
2. Абдулқоҳир ал-Бағдодийнинг “ал-Фарқ байн-ал-фирақ” асари турли
кўринишда бўлган фирқаларнинг ғоя ва фаолият услублари синчковлик билан
ўрганилгани ҳамда Аҳли сунна ақидавий қарашлари асосида уларга
раддиялар берилгани билан аҳамиятлидир.
3. Исломдаги асосий йўналишлардан бўлган шиа ва хорижийлик
негизида дастлабки фирқалар шаклланган бўлса, ўрта асрлардан сўнг
суннийлик йўналишидаги диний-сиѐсий фирқа ва оқимларнинг янги
қатламлари вужудга келди.
9
4. Республикамиз барқарорлигига таҳдид солаѐтган диний мутаассиблик
амалда мавжуд бўлган виждон эркинлигига зид, низо ва парокандалик
ҳолатларини келтириб чиқарувчи омил сифатида баҳоланади ҳамда унга
қарши маърифий кураш муҳим аҳамият касб этади.
5. Диний мутаассибликка қарши маънавий-маърифий кураш масалалари
хусусан, демократик қадриятларга асосланган ҳуқуқий давлат қуриш даврида
дунѐвийлик билан динийлик ўртасидаги янги мантиқий нисбатни
шакллантиришда Ўзбекистон тажрибаси намуна бўлиб хизмат қилади.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги
қуйидагилардан иборат:
–
диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари манбалар, жумладан, ал-
Бағдодийнинг “ал-Фарқ байн-ал-фирақ” асари асосида атрофлича очиб
берилди;
– ал-Бағдодий баѐн этган ва исломда эътироф этилмаган 8 та асосий
тоифа ва ундан ажраб чиққан фирқаларнинг вужудга келиши, ғоя ва фаолият
услублари “ал-Фарқ байн-ал-фирақ” асарига таянилган ҳолда таржима
қилиниб, илк марта нашрга тайѐрланди;
– ислом дини доирасида юзага келган қадимги ҳамда замонавий
фирқаларнинг ғоя ва фаолият услублари қиѐсий ўрганилиб, ўхшаш
хусусиятлари очиб берилди;
– суннийлик йўналишида вужудга келган замонавий кўринишга эга
ақидапараст фирқалар фаолиятининг шаклланиши шартли равишда
босқичларга бўлиниб, уларнинг умумий жиҳатлари ўрганилди;
– Ўзбекистон Республикасида фаолияти аниқланган диний ақидапараст
тузилмаларнинг халқаро террорчи ва экстремистик ташкилотлар билан ўзаро
фаолиятлари мувофиқлаштириб турилиши асослаб берилди;
– диний мутаассиблик, экстремизм ва ундан озиқланаѐтган халқаро
терроризмга қарши маънавий-маърифий кураш бўйича илмий-амалий таклиф
ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Тадқиқот
натижаларининг
илмий
ва
амалий
аҳамияти.
Диссертациянинг асосий натижа ва хулосалари диний мутаассибликнинг
олдини олишда аниқ самарали натижа берувчи усулларни ишлаб чиқишда
замин ҳозирлаш билан бирга, унга қарши кураш олиб бораѐтган кенг
жамоатчилик, хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари учун
амалий аҳамият касб этади. Шу билан бирга “Диншунослик”,
“Исломшунослик”, “Ислом тарихи ва манбашунослиги”, “Диний экстремизм
ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” фанлари
бўйича дарслик, ўқув қўлланма ҳамда махсус курсларда ҳам фойдаланиш
мумкин. Шунингдек, диний мутаассибликнинг тарихий ва замонавий
кўринишлари ҳамда унга қарши кураш асосларига бағишланган турли рисола
ва китоблар нашр этиш ҳамда ОАВлари орқали мазкур мавзуга бағишланган
кенг тарғибот ва профилактик тадбирларда амалий қўлланма сифатида
фойдаланишга хизмат қилади.
10
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Диссертация мавзуси бўйича
Республика вилоятларидаги маҳаллий ҳокимият, ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи идоралар, академик-лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда маҳалла
фуқаролари йиғинларидаги қатор маърифий тадбирларда маърузалар
қилинди. Ички ишлар Вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси (ИИВ
ЖИЭББ) тасарруфидаги жазони ижро этиш муассасалари шахсий таркиби
ҳамда махсус контингенти ўртасидаги профилактик тадбирларда амалий
машғулотлар ўтказилди.
Ишнинг апробацияси.
Диссертация мавзуси бўйича Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 майдаги 07/44-17 рақамли
“Ижтимоий-маънавий
муҳитни
янада
соғломлаштириш,
диний
ақидапарастлик ва миссионерликнинг олдини олиш борасидаги ишларнинг
самарадорлигини янада оширишга қаратилган чора-тадбирлар Дастури”
ижроси доирасида Республика вилоятлари академик-лицей, коллеж
талабалари, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, посбон, ҳудудий ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи идоралар ва маҳаллий ҳокимият вакиллари, шунингдек
отинойи ва имом-хатиблар ўртасида ташкил этилган қатор маърифий
тадбирларда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. ИИВ ЖИЭББ
тасарруфидаги жазони ижро этиш муассасаларида диний-экстремистик
йўналишда жиноят содир этган маҳкумлар ўртасида олиб борилган
тарбиявий-профилактик тадбирларда маърузалар қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва
жамият
қурилиши
академияси
тингловчилари,
Қорақалпоғистон
Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри “Маънавият тарғиботи маркази”
раҳбарлари, Тошкент ислом университети (ТИУ) “Қиѐсий диншуносликни
ўқитиш масалалари” ва “Диншуносликнинг долзарб муаммолари”, Тошкент
ислом институти “Ислом маърифатида дунѐвий ва диний қадриятлар
уйғунлиги”, Тошкент давлат техника университети “Ўзбекистонда ижтимоий-
гуманитар фанларнинг долзарб муаммолари”, ИИВ ЖИЭББ “Ватан
масъулияти – муқаддас бурч” ва “Огоҳлик – тинчлик гарови” мавзуларидаги
илмий-назарий семинарларда маъруза ва амалий машғулотлар ўтказилди.
Диссертация Тошкент ислом университети “Диншунослик ва жаҳон
динларини қиѐсий ўрганиш ЮНЕСКО”, “Исломшунослик” ва “Тарих”
кафедраларининг қўшма мажлиси (2011 йил 1 июнь) ҳамда Тошкент ислом
университети ҳузуридаги Д.005.11.01 Ихтисослашган кенгаш қошидаги
Илмий семинар мажлисида (2011 йил 7 декабрь) муҳокама қилинган ва
ҳимояга тавсия этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Тадқиқот натижа ва хулосалари
муаллифнинг 22 та илмий нашрларида ўз ифодасини топган. Жумладан,
диссертация мавзуси бўйича 15 та илмий мақола, 4 та рисола, 2 та ўқув
қўлланма ва “ZiyoNET” интернет-порталида 1 та мақола нашр этилди.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш, етти
бўлимдан ташкил топган учта боб, хулоса, фойдаланилган манба ва
11
адабиѐтлар рўйхатидан иборат. Тадқиқотнинг умумий ҳажми 165 бет, унда
170 та манба ва адабиѐтдан фойдаланилган.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Тадқиқотнинг
“Кириш”
қисмида танланган мавзунинг долзарблиги,
муаммонинг ўрганилганлик даражаси, илмий-тадқиқот режалари билан
боғлиқлиги, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, услубий асослари, илмий
ишнинг объекти ва унга асос қилиб олинган манбалар, ҳимояга олиб
чиқилган асосий ҳолатлар, диссертациянинг илмий янгилиги, назарий ва
амалий аҳамияти, апробацияси, натижаларининг эълон қилинганлиги ҳамда
тузилиши баѐн этилган.
“Диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари ва ақидапараст
гуруҳларнинг фаолият усуллари”
деб номланган биринчи боб уч бўлимдан
иборат. Унда мазҳаблар тарихига оид манбаларда фирқалар тарихининг
ўрганилиши, мутаассиб гуруҳларнинг вужудга келиши ва тарқалишида
тарихий жараѐнларнинг ўрни, исломдаги асосий бўлинишларда фирқаларнинг
намоѐн бўлиш шакллари фактлар асосида ѐритилган.
Ушбу бобнинг “
Мазҳаблар тарихига оид манбада фирқалар тарихининг
ўрганилиши
(“Ал-Фарқ байн-ал-фирақ” асари асосида)”
номли биринчи
бўлимида дунѐдаги мавжуд диний-сиѐсий тузилмаларнинг шаклланиши ва
уларнинг экстремистик ташкилот ҳамда гуруҳларга айланишининг ғоявий
илдизлари узоқ тарихий ўтмишга бориб тақалиши ҳақида сўз юритилади.
Шофеий мазҳаби фақиҳи ва ашъарийлик йўналиши илоҳиѐтчиси Абдулқоҳир
ал-Бағдодий ўзининг “ал-Фарқ байн-ал-фирақ” асарида мазҳаблар тарихини
“Ислом умматининг фирқаларга бўлиниши ҳақидаги ҳадислар”, “Ислом
уммати ихтилофи ва унинг 73 фирқаси”, “Ҳавои-нафсга эргашган фирқалар
ва уларнинг тафсилотлари”, “Исломга нисбат берилган, бироқ унда эътироф
этилмаган фирқалар”, “Нажотга эришувчи фирқа тавсифи” каби 5 бобга
бўлиб тадқиқ этган. У Муҳаммад Пайғамбар огоҳлантирган ва “ҳалокатга
учровчи” дея таърифлаган фирқаларни жамлаб, жами 72 фирқа бўлишини
баѐн қилади. Уларнинг 20 таси рофизий, 20 таси хорижий, 20 таси қадарий ва
муржиа, шунингдек, қолган 4 тоифанинг ҳар бири учтадан бўлиб, улар
нажжорий, жаҳмий, карромий ва мушаббиҳа тоифаларидир.
Тадқиқотда мазҳаблар тарихига оид манбаларда 72 та фирқанинг асосий
тоифалари ҳақида турлича маълумотлар мавжудлиги аниқланди. Жумладан,
ал-Бағдодий “ал-Фарқ байн-ал-фирақ” асарида уларни 8 тоифага, аш-
Шаҳристоний “ал-Милал ва-н-ниҳал” асарида 6 та: мўътазилий, жабарий,
сифатий, хорижий, муржиа, шиа тоифасига, Абул Муин ан-Насафий ва
Шамсуддин ал-Қуртубийлар ҳам хорижий, қадарий, жаҳмий, муржиа, шиа ва
жабарий каби 6 тоифага бўлишган. Амр ибн Аби Осим аз-Заҳҳок аш-
Шайбоний “Ас-Сунна”, Мустафо ибн Муҳаммад ибн Мустафо “Усул ва
12
тарих-ул фирақ ал-исламия”, Муҳаммад аз-Заҳабий “Ат-Тафсир ва ал-
муфассирун” номли асарларида адашган фирқаларни асосан 4: шиа, хорижий,
мўътазила-қадарий, муржиа тоифаларига ажратган. Демак, рофизий,
хорижий, мўътазила-қадарий, муржиалар деярли барча тарихий манбаларда
асосий фирқалар қаторида санаб ўтилган. Жабарий, сифатий, жаҳмий каби
фирқалар борасида ихтилофли фикрлар мавжуд.
“
Мутаассиб гуруҳларнинг вужудга келиши ва тарқалишида тарихий
жараёнларнинг ўрни
”
номли
иккинчи бўлимда ислом дини дунѐ бўйлаб
тарқалаѐтган бир даврда
ўзга юртдаги анъана, қолаверса, кундалик ҳаѐтдаги
янги муаммолар ислом ақидасига зид бўлмаган ҳолда ҳар бир юртнинг
маҳаллий шароити манфаатидан келиб чиқиб ҳал қилина бошлагани ҳақида
сўз юритилади. Жумладан, бир томондан ҳаѐтий муаммолар, иккинчи
томондан турли мақсад ва манфаатлар натижасида айни бир муаммони ҳал
қилишда ягона ҳукм эмас, балки бир-бирига зид бўлган қарорлар ҳам
чиқарилган. Мусулмон дунѐсига раҳна солган мутаассиб фирқалар бу каби
вазиятларда ўз фаолият услубини хилма-хил шакл ва турли мақсадлар сари
йўналтириб, “ақидавий, сиѐсий-ижтимоий куч” сифатида намоѐн бўлган.
Шунингдек, тадқиқотда илк ислом жамоаси ўртасидаги сиѐсий бўлиниш
Алининг халифалик даврида “Жамал воқеаси” иштирокчилари, саҳоба
Муовия, “Сиффин” иштирокчилари ҳамда икки ҳакам: Абу Мусо ал-Ашъарий
ва Амр ибн Оснинг чиқарган ҳукмлари сабабли пайдо бўлганлиги ҳамда узоқ
вақтгача мазкур воқеалар атрофида тортишувлар давом этганлиги ѐритиб
берилган.
Таъкидлаш лозимки, “Сиффин” жангидан (657 й.) сўнг исломдаги энг
биринчи ва очиқ кўринишдаги сиѐсий бўлиниш кузатилди. Унда халифа Али
“ҳақиқий ворислик (яъни халифалик)” ҳуқуқига эга деб ҳисоблаган
тарафдорлари ўртасида норозилик пайдо бўлиб, икки гуруҳга бўлинди.
Биринчи гуруҳ Али ва унинг оиласи ҳокимияти томонида бўлиб, шиа – гуруҳ,
тарафдорлар деб аталди. Иккинчи гуруҳ эса хорижий – ажралиб чиққанлар
номини олиб, Муовия билан кечган мазкур урушни музокара орқали
тўхтатишга розилик бергани учун Алига қарши бўлдилар.
Аслида ислом жамоаси ўртасидаги биринчи ихтилоф Пайғамбар
Муҳаммад вафотидан сўнг, имом-халифа тайинлаш борасида бошланган
бўлса-да, лекин у Абу Бакрнинг халифа этиб сайланиши билан тезда бартараф
этилган эди. Бироқ хорижийлар чиқарган илк ихтилоф катта бўлинишларга
олиб келганлиги учун уни исломдаги энг биринчи экстремистик оқим
сифатида кўрсатиш ўринли бўлади.
“
Исломдаги асосий бўлинишларда мутаассиб фирқаларнинг намоён
бўлиш шакллари
”
номли
учинчи бўлимда
исломдаги илк, йирик муаммо –
ғоявий-сиѐсий шаклда кузатилиб, жамиятда юзага келган ижтимоий-сиѐсий
зиддиятлар ҳамда олий ҳокимият учун кураш жараѐнлари диққат марказда
турилгани баѐн этилган. Кейинчалик диний ақида, ахлоқий-ҳуқуқий
меъѐрларга оид бир қатор масалаларда ҳам бир-биридан фарқ қилувчи
13
омиллар ўзини намоѐн этиб ақидавий, сўнгра фиқҳий мазмунга эга жиҳатлар
ҳам шаклланди.
Ўрганилган илмий тадқиқотларда исломдаги ғоявий бўлинишлар асосан
бешта: сиѐсий, имон, тақдир ва ирода эркинлиги, Аллоҳнинг зоти ва
сифатлари ҳамда фиқҳий масалалардаги бўлинишларга ажратилган
8
. Мазкур
беш йўналишдан иккинчи, учинчи ва тўртинчи масалалар ақидавий мазмунга
тааллуқлиги жиҳатидан уларни умумлаштириб баѐн қилиш ўринли бўлади.
Қолаверса, исломдаги асосий бўлиниш ҳолати, уни келтириб чиқарган сабаб
ва омилларни ўрганиш, қиѐсий таҳлил қилиш натижасида асосан уч:
сиѐсий,
ақидавий ҳамда фиқҳий йўналишга ажратиш мумкин.
Диссертацияда ислом тарихида турли кўринишдаги бўлиниш ҳолатлари
қуйидаги омиллар сабабли вужудга келганлигини кўрсатиб ўтилди:
1. “Ҳокимият (имомат)” масаласи;
Исломни илк даврида пайдо бўлган имомат масаласи, ўз ичига олий
ҳокимиятга эгалик қилиш Муҳаммад Пайғамбар вафотидан сўнг бошланган.
Бу муаммо кейинчалик, мусулмонларнинг ҳақиқий парчаланишига сабаб
бўлган шиа ва хорижийлар ҳамда уларнинг негизида бир-бирини кофирликда
айбловчи кўплаб гуруҳларнинг пайдо бўлишига олиб келган.
2. Ислом тарқалган ҳудудларнинг янада кенгайиши;
Дастлаб Макка, Мадина ва унинг атрофида пайдо бўлган ислом дини бир
неча асрлар мобайнида Шимолий Хитойдан Испаниягача, Кавказ ортидан
Ҳинд океанигача бўлган катта ҳудудда тарқалди. Мазкур ерларда барча
соҳада ўзаро яқинлашув ва тажриба алмашинуви йўлга қўйилиб, ривожланиш
сари қадам ташланди. Шу билан бирга ўзгача маданият, анъана ва диний
тасаввурлар, қолаверса, турли фалсафий қараш ва таълимотлар аралашуви
ҳам ўзига хос таъсир кучига эга бўлди.
3. Мавжуд юзага келган вазиятларнинг деярли барчасида ислом
таълимоти фойдаланилаѐтган асосий бош омил сифатида намоѐн бўлиб,
мусулмонларнинг ички ва ташқи мухолифлари ўз манфаатлари йўлида ундан
устамонлик билан фойдаланган.
“Замонавий мутаассиб гуруҳларнинг шаклланиши ва уларнинг
тарқалиш сабаблари”
номли иккинчи бобда Ўзбекистонда диний
ақидапарастликнинг кўриниши, унинг ғоявий илдизлари, мутаассиб гуруҳлар
ғояларининг тарқатилиш сабаблари ва улар фаолиятидаги мақсад ва услублар
хусусида тадқиқот олиб борилган.
“
Замонавий кўринишдаги диний ақидапарастликнинг шаклланиши ва
Ўзбекистондаги кўринишлари
” номли бўлимда ўрта асрларга келиб,
суннийлик йўналиши негизида янги қатлам, жумладан, “равшаний”,
8
Прозоров С.М. Ислам как идеологическая система. – Москва: Восточная литература, 2004. – С. 8.
Ҳусниддинов З. Ислом: йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар. – Тошкент: Мовароуннаҳр, 2000. – Б. 5.
Раҳимжонов Д. Исломда ғоявий ихтилофлар // Ватан масъулияти – муқаддас бурч. – Тошкент: Нур-
полиграф, 2007. – Б. 51-56.
14
“аҳмадий”, “салафий” ва “маҳдийлик” каби баъзи гуруҳлар асосан ижтимоий-
сиѐсий вазият сабабли юзага келганлиги ѐритиб ўтилган.
Маълумки, Ғарб мустамлакачилиги даврида мусулмон мамлакатларида,
дастлаб ислоҳотчилик номини олган қаршилик ҳаракатлари пайдо бўлган.
Кейинчалик озод бўлган мусулмон оламида “исломлаштириш”, “исломий
бошқарув”, “ислом давлати” каби дастурлар олға сурилган. Хусусан, 1884 йил
Парижда Жамолиддин ал-Афғоний (1839-1897 йй.) ва Муҳаммад Абдуҳ
(1849-1905 йй.) томонидан яширин равишда тузилган “ал-Урват ал-вусқо”
(“Мустаҳкам бирлик”) уюшмаси мусулмон зиѐлилар орасида катта таъсирга
эга бўлган. Уюшма асосий йўналиши ислом динини ислоҳ қилиш ҳамда
мусулмон оламини исломнинг дастлабки кўринишига қайтариш эди. “Ихвон
ал-муслимун” халқаро экстремистик ташкилоти раҳбари Ҳасан ал-Банно
(1906-1949 йй.) ҳам мазкур ғоялардан таъсирланган.
Диний экстремизм муаммоларини тадқиқ этган европалик исломшунос
Х.Фрага “ихвон ал-муслимун” ташкилоти фаолияти, хусусан, ал-Банно
шахсини ўрганар экан, уни ислом давлатини қуриш ғояси остида зўравонлик,
террор ҳамда қотилликка очиқ чақирувчи ислом тузилмаларини вужудга
келишига туртки бўлгани ва улар фақатгина ғайридинларга нисбатан эмас,
балки мусулмонларнинг ҳам ўзига қарши қўлланганини таъкидлайди
9
.
Демакки, замонавий кўринишдаги ислом фундаментализмига Мисрда ал-
Банно томонидан асос солинган. Суннийликда юзага келган мутаассиб ва
ақидапараст гуруҳлар айнан “ихвон ал-муслимун” атрофида бирлашиб, Яқин
Шарқнинг деярли барча ҳудудларига тарқалган.
Диний
мутаассибликнинг
минтақа,
хусусан,
Ўзбекистонда
шаклланишини таҳлил қилиш орқали, унинг XX асрнинг 80-йилларида бир
қанча омиллар сабабли янада очиқроқ намоѐн бўлганини қайд қилиш мумкин.
Ўша даврда Фарғона водийси, айниқса, Наманган ва Андижонда яширин
очилган ҳужралар сони тез суръатларда кўпая бошлади. Водийда чет эл,
жумладан, Саудия Арабистонидаги айрим исломий ташкилотлар билан алоқа
боғлаш натижасида анъанавий ҳанафийликка қараганда радикал кўринишга
эга бўлган “салафийлик”нинг таъсири кучайди. Қолаверса, мазкур даврда
нафақат бу оқимнинг янги услуб ва фаолиятда намоѐн бўлиши, балки
“ҳизбут-таҳрир”, “таблиғ” каби ашаддий экстремистик ташкилотларнинг ҳам
ғоявий хуружлари кузатилди.
Таъкидлаш лозим, Марказий Осиѐдаги экстремистик оқимлар ўтган
асрнинг сўнгги ўн йилликларида хорижий экстремистик марказлар, айниқса,
араб экстремистик ташкилотларининг саъй-ҳаракати билан шакллана
бошлади. Асосий мақсад собиқ Шўролар ҳукуматининг мусулмон аҳолиси
яшайдиган республикаларини ўз интилишлари доирасига тортишдан иборат
бўлган.
9
Фрага Х. Ислам и терроризм // Новые известия. – Москва, 2004. – С. 66
.
№ 63.
15
Бундай сохта инқилобни экспорт қилиш ғояси ўша асрнинг 30-йилларида
Ҳасан ал-Банно томонидан баѐн этилганди
10
.
Диссертациянинг “
Мутаассиб гуруҳлар ғояларининг тарқалиш сабаблари
ва уларнинг фаолиятидаги мақсад ва услублар
” номли иккинчи бўлимида
таассубга берилган тузилмаларнинг ўзига хос хусусиятлари, улар фаолиятига
йўл очаѐтган мавжуд муаммолар ҳамда жамиятга сингишиш борасида
қўллаѐтган услублари тадқиқ этилган.
Чунончи, дунѐ мамлакатларидаги сиѐсий, ижтимоий ва иқтисодий
соҳалардаги ечимини топмаѐтган масалалар ислом ниқоби остидаги
мутаассиб гуруҳлар фаолиятига йўл очмоқда. Мавжуд муаммоларнинг
умумий таҳлилида мусулмон мамлакатларидаги аҳволга янада жиддий салбий
таъсир кўрсатаѐтган икки муҳим омилни алоҳида кўрсатиб ўтиш лозим.
Биринчиси мусулмон мамлакатлардаги демографик жараѐн, яъни аҳоли
сонининг тезликда ўсаѐтганлиги бўлса, иккинчиси мазкур мамлакатлардаги
аҳолининг ўсиш суръати ижтимоий ва иқтисодий соҳада қатор мураккаб
муаммоларнинг юзага келтириб чиқараѐтганидир.
Президент Ислом Каримов ўзининг бир қатор асарларида инсоният
ҳаѐтида дин омилини таҳлил қилар экан, уни жамият ҳаѐтининг бир қисми
эканлиги, у ижтимоий ҳаѐтнинг бошқа соҳалари билан муқаррар равишда
муносабатда бўлиб, уларга таъсир кўрсатиш баробарида ўзи ҳам бошқа
соҳаларнинг таъсирига дуч келгани, яъни “ҳозир мавжуд бўлиб турган диний
тартибларнинг кўпчилиги ижтимоий-иқтисодий, сиѐсий бурилишлар,
тангликлар даврида шаклланганлиги бежиз эмас”
11
лигини таъкидлайди.
Диний мутаассибликнинг пайдо бўлиши ва ривожланишига сабаб бўлган
омиллар таҳлилида мафкуравий бўшлиқнинг таъсири алоҳидадир.
Мафкуравий бўшлиқ, кўпинча, инсонда жамиятдаги мавжуд ҳолат, ижтимоий
муҳитни нотўғри идрок этишга, ўзининг иродасини бошқа шахсга
бўйсундириш ва дунѐқарашида агрессивликни шакллантиришга хизмат
қиладиган носоғлом ғоялар билан тўлдирилишига замин яратади.
Мутаассиб тузилмаларнинг жамиятда кенг тарқалишига яна фуқаролик
жамияти ва дунѐвий-маърифий давлат қуришга интилаѐтган кўпчилик
мамлакатлардаги замонавий демократик институтларнинг заифлиги,
аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги, уларнинг саводхонлик
(маълумоти)
даражаси
пастлиги,
айниқса,
ѐшлар
келажагининг
мавҳумлашуви кучли таъсир кўрсатади.
Диссертациянинг мазкур бўлимида халқаро экстремистик ташкилотлар
томонидан қўлланилаѐтган тактик услубларни Марказий Осиѐ минтақасида
фаолияти кузатилган мутаассиб тузилмалар фаолиятида ҳам кузатиш
мумкинлиги ўрганилган.
10
Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари. Масъул муҳаррир. З.
Ҳусниддинов. – Тошкент: Тошкент ислом университети матбаа бирлашмаси, 2005. – Б. 67.
11
Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐт
кафолатлари // Ўзбекистон буюк келажак сари. – Б. 37.
16
Мазкур гуруҳлар Ўзбекистондаги фаолиятини ўзларига мос ижтимоий
муҳитни яратишдан бошладилар. Бунинг учун улар бир неча шахслардан
иборат “ҳалқа”лар ташкил этдилар. Унга аҳолининг маълум қатламлари,
аввало, жамоа оила аъзолари, яқин қариндошлар, маҳалладошлар, кўпроқ
иқтисодий қийинчиликка учраган ѐки етарли эътиборга эга бўлмаган шахслар
турли йўллар орқали жалб қилинган. Андижон воқеалари ташкилотчиларидан
бири саналган “акромийлар” кишиларни молиявий жиҳатдан қарам қилиб,
ўзаро жамоа алоқаларини мустаҳкамлаш йўли билан тарафдорлар орттиришга
эришганлар.
Бунинг каби бузғунчи оқимлар, одатда ислом давлати барпо этиш ниқоби
остида турли экстремистик руҳдаги адабиѐт, варақа, аудио-видео ва СД
дисклар тайѐрлаб тарқатиш, махсус сайтлар очиш, мамлакатдаги мавжуд
иқтисодий-ижтимоий ҳолатни танқид остига олиш, бўҳтон ва уйдирма
гапларни тарқатиш каби усуллардан ҳам кенг фойдаланишган.
Ушбу бобга оид маълумотларни таҳлил этиш орқали қуйидагиларни
хулоса қилиш мумкин:
1. Ўрта асрларда суннийлик йўналишидан ажралиб чиққан баъзи фирқа
ва оқимларнинг янги қатлами вужудга келган бўлса, XIX-ХХ асрларга келиб
яна кўплаб оқимлар “исломий адолат” тамойилларига асосланган жамият
орзусида диний-сиѐсий шаклдаги курашларни авж олдириш мақсадида
шакллантирилди;
2. Араб Шарқидаги замонавий кўринишга эга бўлган мутаассиб оқимлар
дастлаб “Ислом – дин ва давлат” шиори остида динни давлатнинг барча
соҳаларига аралашуви тарафдорлари бўлсалар, кейинроқ “ихвон ал-
муслимун”нинг “жиҳодий” таълимотига таянувчи жангари уюшмалар
томонидан динни сиѐсийлаштириш ва қуролли йўл билан ҳокимиятни
эгаллаш бош мақсад қилиб белгиланди;
3. Халқаро экстремистик ва террорчи ташкилотлар ўз фаолиятлари
таъсирини кенгайтириш мақсадида мустаҳкам ўзаро ҳамкорлик алоқаларини
йўлга қўйганлар;
4. Ўзбекистонда фаолияти аниқланган мутаассиб тузилмалар халқаро
экстремистик ва террорчи ташкилотлар билан ягона ислом халифалигини
қуриш ғоясини мақсад қилиб, мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари қатори
сиѐсий-иқтисодий курашишга ҳам интилишди;
5.
Диний
мутаассибликка
қарши
курашда
Республикамизда
ғайриқонуний фаолияти кузатилган бир қанча экстремистик ташкилотлар ўз
мафкурасини аҳоли онгига зўрлаб сингдиришга хизмат қилувчи ривожланган
ташвиқот ва тарғибот воситаларига эгалиги, фаолиятлари ривожи йўлида
катта маблағларни тасарруф этиши, ҳар қандай воситалар орқали ҳокимиятга
интилиши, ислом давлатини барпо этиш дастури, тактикаси ва кураш
стратегиясининг
мавжудлиги,
қолаверса,
Ўзбекистоннинг
мустақил
ривожланишига қарши кайфиятда бўлган ташқи ва ички кучлардан
фойдаланиши доимий эътиборда бўлиши лозим.
17
“Диний мутаассибликнинг жамият ҳаѐтига салбий таъсири ва унга
қарши курашнинг маърифий асослари”
номли учинчи бобда диний-
экстремистик гуруҳларнинг шахс, жамият ва давлат барқарорлигига
солаѐтган таҳдиди, Ўзбекистоннинг диний экстремизм ва терроризмга қарши
кураш сиѐсати ва унинг маърифий асосларига оид тадқиқот олиб борилган.
Бобнинг “
Диний-экстремистик гуруҳларнинг шахс, жамият ва давлат
барқарорлигига таҳдиди
” номли бўлимида, глобаллашув жараѐнида халқаро,
минтақавий ва миллий хавфсизликка таҳдидларнинг ҳам намоѐн бўлишига
тўхталиб ўтилган. Бу ўз тасдиғини диний мутаассибликка асосланган глобал
террорчиликнинг шаклланишида кузатилади.
Бугунги кунимизда диний экстремизм ўз фаолиятини яширин
ташкиллаштириб, халқаро миқѐсда, Фаластин, Индонезия, Миср, Ливия,
Афғонистон, Покистон, Ливан, Яман сингари мамлакатлар қатори Ғарб
давлатларининг тинч аҳолиси ҳаѐтига ҳам раҳна солмоқда.
Ғарб махсус хизматлари маълумотига кўра, ислом ниқоби остидаги
террорчи ташкилотлар 1968 йилда 13 та бўлса, 1999 йилда улар сони 100 дан
ортган. Улар таркибида фаол аъзолардан 50 мингга яқини қўпорувчилик
ҳаракатларини содир этишга қодирдирлар
12
.
Экспертларнинг фикрича, ХХI асрнинг бошларига келиб, дунѐ бўйлаб
шаклланган 100 дан зиѐд йирик террорчи ташкилотлар энг замонавий
қуроллар билан таъминланган ва улар йилдан-йилга энг замонавий техника,
қурол-аслаҳа воситаларидан фойдаланиб, пухта ўйланган режалар асосида
ҳаракатларини ташкиллаштиришмоқда. Улар, одатда, содир этилиши
режалаштирилаѐтган қўпорувчилик ҳужумларига тайѐргарлик жараѐнида
ахборот алмашинуви ва жиноий ҳаракатларини молиялаштиришда ўзаро
ѐрдамлашадилар.
АҚШ Миллий антитеррор марказининг 2009 йил май ойидаги эълон
қилган маълумотига кўра 2008 йилда дунѐ бўйича 11 800, 2007 йилда 14 500,
2006 йилда 14 000, 2005 йилда 11 000, 2004 йилда Ироқда амалга оширилган
террорчилик хуружларини ҳисобга олмаганда 3 192 та қўпорувчилик
ҳаракатлари содир бўлган
13
.
Замонавий воқелик диний экстремизм ва халқаро терроризм сифат ва
миқдор жиҳатидан сезиларли ўсгани боис, унинг глобал хавфсизликка
йўналтирилган жиддий таҳдидга айланганини кўрсатмоқда. Шунга кўра,
қўпорувчилик ва бузғунчилик хатти-ҳаракатларидан кўзланган асосий
мақсад, америкалик мутахассис Б.Женкинс таъкидлаганидек, инсонлар
орасида ваҳима уйғотишга қаратилаѐтгани жуда хатарлидир. Бу, ўз
навбатида, узоқ вақт аҳоли ўртасида қўрқув ва ваҳима солишга хизмат
қилувчи психологик ҳужум услуби сифатида хизмат қилади.
Пенсильвания
университети
профессори,
АҚШ
ҳукуматининг
терроризмга қарши кураш бўйича маслаҳатчиси М.Сейджменнинг фикрича,
12
Полонский В., Григорьев А. Джихад всему миру // Общая газета, 1999. – С. 6. № 17.
18
халқаро терроризмга қарши курашда асосий эътибор мавжуд ҳукуматларга
қарши курашаѐтган террорчи ташкилотларга эмас, балки глобал кўринишга
эга ҳамда аниқ бирор-бир ҳудудга боғланмаган ташкилотлар фаолиятига
қаратилиши керак. Профессор М.Сейджмен ислом ниқоби остидаги
террорчилик ташкилотлари бугунги кунда “Салафийликка асосланган глобал
жиҳод” ҳаракатига бирлашгани ва у ислом жиҳодининг асосларидан бири
эканини таъкидлайди
14
.
Бугунги кунда, ислом ниқобидаги мутаассибликка асосланган диний
экстремизм ва терроризм сиѐсий мақсадларини кўзловчи тизим сифатида
ягона мафкурага эга бўлган халифалик давлатини барпо этиш йўлида турли-
туман йўналишдаги гуруҳларнинг муштараклигини ўзида намоѐн этмоқда.
Уларнинг фаолиятида энг кескин усуллар: қўпорувчилик ва тартибсизликка
асосланган террорчилик етакчи ўринда турмоқда.
“
Ўзбекистоннинг диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш
сиёсати ва унинг маърифий асослари
” номли бўлимда юртимизда диний
экстремизм ва халқаро терроризмнинг олдини олишга қаратилган чора-
тадбирлар, уларга қарши кураш масалалари таҳлил этилган. Чунончи, дунѐ
бўйлаб содир этилаѐтган террорчилик ҳаракатларининг ижрочиси аксар ҳолда
бевосита ислом дини ниқоби остида ҳаракат қилувчи жангарилар эканидан,
биринчи навбатда ислом ва мусулмон дунѐси катта зарар кўрмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва
Сенатининг Қўшма мажлисида Юртбошимиз томонидан: “Биз халқаро
терроризмни ота-боболаримиздан қолган муқаддас динимиз – ислом дини
билан боғлашдек хавфли ният ва уринишларни кескин қоралаймиз”
15
, – деб
айтган сўзи ўзбек халқи, хусусан, мусулмон аҳолимизнинг қатъий танлаган
позициясини англатади.
Ҳозирда халқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш дунѐ
давлатларини якдилликка чорлаб, уларни бирлаштирадиган омилга
айланганини инобатга олсак, жаҳон ҳамжамиятининг унга қарши муросасиз
курашини Ўзбекистон ҳукумати ва халқи тўла қўллаб-қувватлайди.
Тадқиқотда Ўзбекистоннинг диний мутаассибликка қарши кураши ва
унинг маърифий асосларини мулоҳаза қилишда ички ва ташқи йўналишдаги
сиѐсати моҳиятига алоҳида эътибор қаратилди. Ташқи сиѐсат масаласи,
хусусан, уч йўналишда: минтақавий, халқаро ва икки томонлама
тузилган
шартномалар мисолида янада ѐрқинроқ намоѐн бўлади.
Ўзбекистон ушбу таҳдидга нисбатан ташқи сиѐсатидаги ташаббусларини
амалга ошириш учун ички сиѐсатдаги зарурий чора-тадбирларни изчил
равишда
амалга
оширмоқда.
Чунончи,
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясида белгиланган давлат, жамият, шахс дахлсизлиги кафолати
14
Терроризм как судьба. Этические и социальные причины Глобального джихада Салафи //
www.nationalsecurity.ru/library/00016/00016sageman1.htm.
15
Биз учун халқимиз, ватанимиз манфаатидан улуғ мақсад йўқ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом
Каримовнинг Олий Мажлиснинг еттинчи сессиясида сўзлаган нутқи // Халқ сўзи газетаси. 07.12.2001. – Б. 2.
19
бўйича халқаро ҳужжатларга мувофиқ зарурий қонун ва меъѐрий ҳужжатлар
қабул қилинди.
Ўзбекистоннинг ички сиѐсатида диний мутаассибликка барҳам бериш
борасида тўхталганда, “Виждон эркинлиги тўғрисида”ги Қонун моҳияти
алоҳида аҳамиятга молик. Зеро, эътиқод эркинлиги – миллий хавфсизлик,
жамоат тартиби, фуқароларнинг ҳаѐти, саломатлиги, ахлоқи, ҳуқуқи ва
эркинликларини кафолатлайди. Мазкур Қонун ҳужжати қатор халқаро
пактлар, хусусан, 1966 йил 16 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеяси
томонидан қабул қилинган “Фуқаролик ва сиѐсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги
пактга мувофиқдир.
Республикамизнинг диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш
сиѐсатининг маърифий асослари таркибига диний ташкилотлар давлат
сиѐсатига асло аралашмаслиги, улар Ўзбекистон давлатининг секулярь
характерини эътироф этишлари, давлат таълим тизими дин ва диний
ташкилотлар таъсиридан батамом холи бўлиши, ўз навбатида давлат –
умуминсоний тамойиллар, ҳуқуқ ва қонунларга таянган ҳолда жамиятдаги
мавжуд муаммоларни ҳал қилиши, барча дин ва диний ташкилотларга тенг
ҳуқуқ ва ўзаро дўстона муносабатни таъминлаши кабиларни алоҳида
кўрсатиб ўтиш мумкин.
Ҳар бир давлат ўз мамлакатидаги диний ташкилотлар фаолиятини
қўллаб-қуввватлаган ҳолда фуқаролар хавфсизлигига путур етказадиган
мутаассиб ва кескин муросасиз кайфиятдаги диний ақидапарастлик ғоялари
ѐйилишининг олдини олишга ҳаракат қилади ва бу табиий ҳолдир. Шу
сабабли, Ўзбекистон миллий хавфсизликка таҳдид солиб турган мазкур
иллатга нисбатан:
– исломнинг бағрикенглик ва эзгуликка даъват этувчи таълимотидан
диний мутаассибликка қарши курашда фойдаланиш;
– халқимиз онгига таъсир этишга уринаѐтган мутаассибликка мойил
оқим ва гуруҳларга қарши ташвиқотни янада кучайтириш;
– чет эллардан диний-экстремистик руҳдаги, даъватчилик билан боғлиқ
адабиѐтлар келтирилишига йўл қўймаслик;
– Қуръоннинг “динда мажбурлаш йўқ” деган ғоясини кенг тарғиб этиб,
турли конфессиялар орасида тотувлик ва бағрикенгликни таъминлашга
қаратилган аниқ тадбирларни амалий равишда ҳаѐтга тадбиқ этиб келмоқда.
Шунингдек, тадқиқот жараѐнида соҳа мутахассислари томонидан
мутаассибликка асосланган диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда
мустаҳкам асосга эга бўлган ғоявий-ақидавий тамойил муҳим роль ўйнаши
таъкидланмоқда
16
. Яъни, ислом ақидавий таълимотини уни ниқоб қилган
мутаассибчиликка қарши курашда фойдаланиш бениҳоя ўринлидир.
Учинчи бобнинг асосий хулосалари сифатида қуйидагиларни
келтирамиз:
16
Баглиев М.А. Политические аспекты современного исламского экстремизма (на примере Египта) //
planetadisser.com/see/dis_154460.html.
20
1. Бугунги кунда диний мутаассиблик, экстремизм ва ундан
озиқланаѐтган халқаро терроризм жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солиб
турган глобал муаммо сифатида дунѐнинг ҳар бир давлати учун улкан таҳдид
манбаидир;
2. Дунѐ бўйлаб содир этилаѐтган террорчилик ҳодисаларининг 80 фоизи
ислом дини номидан амалга оширилаѐтгани сабабли, бундан, энг аввало,
ислом дини ва мусулмон дунѐси зарар кўрмоқда;
3. Марказий Осиѐ республикаларида фаоллашган диний мутаассиб
гуруҳлар ғоявий хуружларига қарши курашда ислом ақидавий таълимоти
тарғиботи муҳим аҳамият касб этади;
4. Юртимиздаги диний ақидапарастлик таҳдидлари фақатгина шахс ва
давлат барқарорлигига салбий таъсир кўрсатиб қолмай, балки минтақавий ва
глобал таҳдид манбаи дея баҳолаш тўғри бўлади;
5. Диний мутаассибликка қарши кураш масалалари, демократик
қадриятларга асосланган ҳуқуқий давлат қуриш жараѐнида дунѐвийлик билан
динийлик ўртасидаги янги мантиқий нисбатни шакллантиришда Ўзбекистон
тажрибаси намуна бўлиб хизмат қилади.
ХУЛОСА
Диссертация ѐзиш жараѐнида ўрганиб чиқилган маълумотлар ва олиб
борилган таҳлиллар натижасида қуйидаги хулосаларга келинди:
– ўзаро зиддият ва турли мақсадлар йўлида асосий мусулмонлар
жамоаси бўлмиш, Аҳли суннадан ақидавий, фиқҳий ва сиѐсий омиллар сабаб
ажраб чиққан фирқалар деярли барча манбаларда 72 та деб кўрсатилган.
Исломда эътироф этилмаган мазкур тоифалар ҳадисларда “нотўғри йўлдан
борувчи” дея огоҳлантирилган фирқалар бўлиб, Муҳаммад ва унинг
саҳобалари эътиқод қилган ақида усулларидан ажралган ҳамда уларга зид
фаолият юритган;
–
илоҳиѐтшунос олим ал-Бағдодийнинг “ал-Фарқ байн-ал-фирақ” асари
сунний илоҳиѐтшуносларнинг асарлари, уларнинг мактублари ҳамда ўзининг
илмий мунозара ва баҳсларида қўлга киритилган маълумотлар асосида турли
фирқаларнинг вужудга келишини хронологик тарзда тартиблаштирилиб,
суннийлик нуқтаи назаридан уларга раддиялар берилгани билан муҳим
аҳамият касб этади;
– исломдаги асосий бўлиниш ҳолатларини қуйидагича умумлаштириш
мумкин: 1. Илк мусулмончиликдаги аҳолининг диний онгини ифода этувчи
диний-сиѐсий, ижтимоий қараш, ҳуқуқий ҳамда ахлоқий мезонлар, шубҳасиз,
бугунги кунгача ислом дунѐсининг умумий қадрияти ҳисобланади. 2. Ислом
тарихида юз берган ғоявий-сиѐсий, диний-ақидавий ва ҳаѐтнинг бошқа
соҳаларидаги ихтилофларнинг пайдо бўлишида биринчи ўринда мазкур
ҳаракатларга диний шакл берилганлиги билан изоҳланади. 3. Ислом динини
эътиқод сифатида қабул қилган халқлар унинг таълимотларини ишлаб
чиқишда бевосита иштирок этиб, деярли илк исломнинг тўрт асри давомида
21
умуминсоний тамойиллар остида турли фикр (плюрализм)га йўл берилган.
Бинобарин, исломдаги йўналиш, мазҳаб ва фирқалар ана шу даврда пайдо
бўлиб, мусулмонларнинг диний бирлиги ҳам парчаланган.
– исломда дастлаб, ғоявий-сиѐсий шаклдаги олий ҳокимият учун кураш,
кейинчалик диний таълимот, ахлоқий-ҳуқуқий меъѐрларга оид бир қатор
масалаларда ақидавий, сўнгра фиқҳий йўналишлардаги бўлинишларга сабаб
бўлган фирқаларнинг ажралиб чиқиши кузатилди. Мазкур зиддиятлар,
хусусан исломдаги бўлиниш ҳолатини замонавий ва қадимги фирқалар фао-
лияти билан таққослаб, қуйидаги ўхшаш хусусиятларни кўрсатиш мумкин:
фирқа ғоясига эргашмаган ѐки уни қўллаб-қувватламаган шахсларнинг
“кофир” деб ҳукм қилиниши; Аҳли суннадан ажраб чиққан фирқаларнинг
деярли барчаси ўз даврида мавжуд ҳокимиятга қарши чиқиб “боғий” бўлиши;
ҳар бир мутаассиб фирқа Қуръони карим ва ҳадиси шариф матнларини
нотўғри талқин қилиб, фирқа ғояларини қувватлашда фойдаланиши; динда
“ғулув-ҳадди”дан ошиши; мусулмонлар бирлигига путур етказиш мақсадида,
уларни бузуқ эътиқодларга бошлаши; молиявий манбаларни яратиш
мақсадида узлуксиз таъминловчи ички ва ташқи манбаларни йўлга қўйиши;
мақсадга эришиш борасида зарурат бўлганда қурол ишлатиш, гаровга олиш,
қатл қилиш, йўлтўсарлик каби террор усулларидан фойдаланиши; ҳашиш
(гиѐҳвандлик)
моддаси ѐрдамида танланган шахсни зомбилаштириш орқали
якка тартибда ҳудкуш (шаҳид)лик усулидан фойдаланиши; ўз аъзоларини
мутаассиблик руҳида қайта тарбиялаш ҳамда сўзсиз итоатда бўлган
аъзоларни фирқа манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат ва жамоат
ташкилотлари таркибига киритиши; барча даврда мутаассиб фирқалар
давлатлар чегараларини тан олмаслиги, улар учун ҳамма жой “ватан” бўла
олиши; ўз аъзоларини имкони борича жамиятдан ажратиши (изоляциялаш),
уларни билим ва маърифатдан йироқ тутиб, динни асл ҳолига қайтариш
ниқобида идеал, аслида қолоқлик жамияти барпо этишга чақириши ва
ҳоказолар.
– диний мутаассиблик хатти-ҳаракатларидан ислом динини, аввало
унинг ижтимоий моҳиятини ғаразли мақсадларни кўзловчи кучлардан
ҳимоялаш масаласи бўйича тегишли амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб
чиқиш, ѐшларни турли таассубга берилган экстремистик ва террорчи
тузилмалар таъсиридан ҳимоялаш, уларнинг мафкуравий иммунитети янада
бойитиш, хусусан диний мутаассиб гуруҳлар ғоявий хуружларига қарши
ислом ақидавий таълимоти тарғиботи мазкур муаммонинг ечиш йўлларидан
бири экани кўрсатиб ўтилди;
–
жаҳон геосиѐсий тизимида ўзига хос ўринга эга бўлган юртимизни
диний шиорларни ниқоб қилиб олган кимсалардан ҳимоя қилиш, асл динга
мансуб қадриятларни асраб-авайлаш, диний бағрикенглик ва миллатлараро
тотувликни янада мустаҳкамлаш, халқимизнинг асрий урф-одат ва
анъаналарини ривожлантириш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Уларнинг
22
муваффақиятли ҳал этилиши диний мутаассибликка қарши маърифий
курашнинг муҳим омиллардан бири саналади.
Айни пайтда, асрлар давомида мусулмон дунѐсидаги вазият
мураккаблашиб бораѐтгани эътиборидан, унинг вужудга келишида диний
мутаассиблик, нафақат мусулмон оламига, балки бутун инсониятга таҳдид
манбаи бўлиб қолмоқда. Бинобарин, мазкур мутаассиб кучлар, “...табиийки,
ер юзидаги барча мусулмонларнинг руҳий олами ва дунѐқарашини белгилай
олмайди”
17
.
Тадқиқот натижа ва хулосаларидан келиб чиқиб, қуйидаги амалий
таклиф ва тавсиялар берилади
:
1. Терроризм бутун дунѐда тарқалган бўлиб, у ислом дини сабабли пайдо
бўлаѐтгани йўқ. Зеро, у фақат мусулмонларга хос ҳодиса бўлмай, аксинча,
бошқа дин ва маданиятларга зарар етказганидек, мусулмонларга ҳам зарар
етказувчи ҳодиса эканини ѐшлар онгида шакллантириш лозим.
2. Диний экстремистик ва террорчи ташкилотларнинг ҳаракат
стратегияси, тактикаси ҳамда молиялаштириш каналларидаги умумий
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда давлатлараро ҳамкорликда уларнинг
фаолиятини давом эттиришга асосий сабаб бўлаѐтган молиявий илдизларини
қирқиш, террорчиликни қувватлаѐтган, йўналтираѐтган ҳамда уларни энг
замонавий қурол ва воситалар билан таъминлаѐтган йирик молиявий ва
бошқа имкониятларга эга халқаро марказларга эътибор қаратиш ҳамда
ҳамкорликда кураш олиб боришни янада жадаллаштириш зарурияти бор.
3. Замонавий ҳамда қадимги фирқалар фаолиятларининг ўзаро қиѐсий
таҳлили хулосасига кўра, диний мутаассибликка қарши курашда исломнинг
ақидавий-ҳуқуқий асосларини кўрсатиб бериш ва асл манбалар асосида
қўлланма ва рисолалар нашр этилишига илмий жамоатчилик эътиборини
қаратиш муҳим ўрин тутади.
4. Диний мутаассиб кучлар жамиятдаги юзага келган ҳар қандай сиѐсий,
иқтисодий ва ижтимоий вазиятлардан гуруҳ манфаати йўлида фойдаланишга
уринишлари жиҳатидан унга қарши курашда мавжуд ижтимоий-иқтисодий
муаммоларни ҳал этиш боғлиқ масалаларга урғу қаратиш фойдадан холи
эмас.
5. Ислом аҳком ва ақидалари моҳиятини мутаассибона талқин этиб,
суистеъмол қилаѐтган кучларга нисбатан уларнинг айнан ўзидек чуқурроқ
ўрганишга алоҳида эътибор қаратиш, хусусан, цивилизациялараро ва
конфессиялараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи илмий-
назарий ва амалий тадқиқотларни янада ривожлантириш лозим.
17
Каримов И. А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. – Тошкент: Ўзбекистон. – Б. 222.
23
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1. Каримов А. Ваҳҳобийликнинг Ўзбекистонга кириб келиши ва жамият
ҳаѐтига таъсири // Қалқон. – Тошкент, 2005. – № 4. – Б. 10-14.
2. Каримов А. Акромийлар фитнаси // Қалқон. – Тошкент, 2005. – № 12. –
Б. 22-25.
3. Каримов А. Акромийлар фитнаси // Қалқон. – Тошкент, 2006. – № 1. –
Б. 24-25.
4. Каримов А. Акромийлар фитнаси // Қалқон. – Тошкент, 2006. – № 2. –
Б. 28-29.
5. Каримов А. Диний ақидапарастлик – барқарорлик кушандаси //
Ҳидоят. – Тошкент, 2010. – № 9. – Б. 24-28.
6. Каримов А. Глобаллашув шароитида диний мутаассибликнинг жамият
ҳаѐтига салбий таъсири // Илм сарчашмалари. – Урганч давлат университети
нашри, 2010. – № 3. – Б. 48-53.
7. Каримов А. Диний таассубга берилган фирқаларнинг тарихий
илдизлари // Тошкент ислом университети илмий таҳлилий ахбороти. –
Тошкент: Тошкент ислом университети нашриѐт-матбаа бирлашмаси, 2010. –
№ 2. – Б. 35-39.
8. Каримов А. Жамият барқарорлигига таҳдид // Ҳидоят. – Тошкент,
2010. – № 10. – Б. 18.
9. Каримов А. Аҳмадия жамоаси ҳақида // Имом ал-Бухорий сабоқлари.
– Тошкент, 2010. – № 4. – Б. 308-313.
10. Каримов А. Мутаассиб тузилмалар ғояларнинг тарқалиш омиллари //
Ҳидоят. – Тошкент, 2011. – № 2. – Б. 20-21.
11. Каримов А. Огоҳ бўлинг: “Аҳмадия” тўри // Ватан масъулияти –
муқаддас бурч. Ўқув семинар материаллари тўплами. – Тошкент: Нур
полиграф, 2007. – Б. 70-78.
12. Каримов А. Нурчилик ҳаракати // Огоҳлик – тинчлик гарови. Ўқув
семинар материаллари тўплами. – Тошкент: Нур полиграф, 2008. – Б. 19-24.
13. Каримов А. Диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари, замонавий
кўринишлари ва унга қарши кураш асослари: хулоса ва натижалар
(Ўзбекистон мисолида) // Ўзбекистонда ижтимоий-гуманитар фанларнинг
долзарб муаммолари. Республика илмий-амалий анжуман материаллари. –
Тошкент: ТДТУ, 2011. – Б. 260-263.
14. Каримов А. Террор – исломга ѐт ғоя // Ислом маърифатида дунѐвий
ва диний қадриятлар уйғунлиги. Илмий-амалий конференция тўплами. –
Тошкент: Тошкент ислом университети нашриѐт-матбаа бирлашмаси, 2011. –
Б. 22-26.
15. Каримов А. Исломшунослик манбаларида фирқалар тарихининг
ўрганилиши. Диншуносликнинг долзарб муаммолари. Республика илмий-
амалий анжуман материаллари. – Тошкент: Тошкент ислом университети
нашриѐт-матбаа бирлашмаси, 2011. – Б. 254-256.
24
16. Каримов А. Ўзбекистонда фаолият юритаѐтган норасмий оқим ва
гуруҳлар. Ваҳҳобийлик анъанавий ҳанафийлик мазҳабига ѐт оқим // Рисола. –
Тошкент: Мовароуннаҳр, 2004. – 40 б.
17. Каримов А. Дунѐвийлик даҳрийлик эмас ѐхуд “Ҳизбут-таҳрир”
даъволари хусусида мулоҳазалар // Рисола. – Тошкент: Тошкент ислом
университети нашриѐт-матбаа бирлашмаси, 2005. – 72 б.
18. Каримов А. Дин ниқобидаги юртбузарлар ѐхуд “Акромийлар”
фитнаси // Рисола. – Тошкент: Мовароуннаҳр, 2005. – 40 б.
19. Каримов А. Терроризмнинг глобаллашувида молиявий манбаларнинг
ўрни // Рисола. – Тошкент: Мовароуннаҳр, 2006. – 48 б.
20. Каримов А. Диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари ва
замонавий кўринишлари // Ўқув-услубий қўлланма. – Тошкент: Тошкент
ислом университети нашриѐт-матбаа бирлашмаси, 2005. – 62 б.
21. Каримов А., Юлдашходжаев Ҳ., Саидаҳмедов А., Турсунов А. Ислом
маърифати: аслият ва талқин. Ўқув-услубий қўлланма. – Тошкент: Тошкент
ислом университети нашриѐт-матбаа. бирлашмаси, 2011. – 160 б.
22. Каримов А. “Ал-Фарқ байн-ал-фирақ” асарида фирқалар тарихининг
ўрганилиши. http: //www.ziyonet.uz/uzc/library/book/ 37388/libid/
25
Тарих фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Каримов
Абдуманнон Кенжабаевичнинг 24.00.01 - Диншунослик ихтисослиги
бўйича “Диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари, замонавий
кўринишлари ва унга қарши кураш асослари (Ўзбекистон мисолида)”
мавзусидаги диссертациясининг
Р Е З Ю М Е С И
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
ислом, VII-XXI асрлар, ал-Бағдодий, диний
мутаассиблик ва ақидапарастлик, диний экстремизм ва терроризм, фирқа,
гуруҳ, ғоя, услуб, мақсад, таҳдид, мусулмон дунѐси, Ўзбекистон.
Тадқиқот объектлари.
Диний мутаассиб фирқаларнинг тарихи, ғоявий
қарашлари, таркибий тузилиши, улар фаолиятидаги хос хусусиятлар тадқиқот
объекти қилинди.
Ишнинг мақсади.
Диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари,
замонавий кўринишлари ва унга қарши курашнинг маърифий асосларини
тадқиқ этишдан иборат.
Тадқиқот методлари.
Умуминсоний ва миллий қадриятларни
уйғунлаштирган мустақиллик ғоялари методологик асос қилиб олинган.
Диссертация ишида цивилизацион услуб, умумлаштириш, статистик,
тарихий-қиѐсий, диншуносликка хос бошқа услублардан ҳам кенг
фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
Диний мутаассибликнинг
тарихий илдизлари, турли фирқа ва оқимларнинг ғоя ва фаолият услублари
атрофлича таҳлил этилди. Аҳли сунна ақидавий қарашлари асосида уларга
берилган
раддиялар ўрганилиб, замонавий
мутаассиб гуруҳларни
шаклланиши, тарқалиши, уларнинг жамият барқарорлигига хавфи ҳамда унга
қарши курашнинг маърифий асослари кўрсатиб берилди.
Амалий аҳамияти:
тадқиқотда диний ақидапарастликнинг пайдо
бўлиши, унинг ғоявий-тарихий илдизлари, улар фаолиятидаги услуб ва
воситалар тадқиқи унга қарши курашда аниқ самарали натижа берувчи
усулларни ишлаб чиқишга хизмат қилади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
мавзуга доир
15
та мақола, 2 та ўқув-қўлланма,
4 та рисола, “ZiyoNET” интернет-порталида 1
та мақола чоп этилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:
тадқиқот натижаларидан унга қарши
курашда аниқ самарали натижа берувчи усулларни ишлаб чиқиш билан бирга,
кенг жамоатчилик, хусусан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларига
хизматда фойдаланиш учун амалий қўлланма сифатида истеъфода этиш
мумкин. Шу билан бирга, “Диншунослик”, “Исломшунослик”, “Ислом тарихи
ва манбашунослиги”, “Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг
маънавий асослари” фанлари бўйича дарслик, ўқув қўлланма ҳамда махсус
курсларда ҳам фойдаланиш мумкин.
26
Резюме
диссертации
Каримова
Абдуманнона
Кенжабаевича
на
тему
«Исторические корни религиозного фанатизма, его проявления в
современном мире и основы борьбы с ним (на примере Узбекистана)» на
соискание ученой степени кандидата исторических наук по специальности
24.00.01 - Религиоведение
Ключевые слова
: ислам, VII-XXI вв., аль-Багдади, религиозный
фанатизм, религиозный экстремизм и терроризм, течения, группа, идея,
метод, угроза, цель, мусульманский мир,Узбекистан.
Объект исследования
: история религиозных фанатических течений, их
идейные взгляды, структурное строение и особенности их деятельности.
Цель работы
: исследование исторических истоков религиозного
фанатизма, его современных проявлений, а также духовных основ борьбы с
ним.
Методы исследования
:
за основу взята методология идей
общечеловеческих,
национальных
и
духовных
ценностей,
идей
национального становления и независимости. В работе применяются методы
обобщения, статистики, исторического разреза, религиоведения и другие.
Полученные результаты и их новизна
: Становление и распространение
современных форм религиозного фанатизма, их угроза общественному
благополучию и изучение духовных основ борьбы с ними.
Практическая значимость
: исследование может быть использовано в
изучении истории возникновения экстремистских течений и группировок,
исторических и политических последствий их деятельности, а также в
разработке результативных методов борьбы с ними.
Степень внедрения и экономическая эффективность
: по данной теме
опубликовано 15 статей, 2 методических пособия, 4 тезиса и 1 статья в
интернет-портале «ZiyoNet».
Область применения
: разработка результативных методов борьбы с
деятельностью изученных течений и группировок, а также для использования
широкой общественностью, в частности, сотрудниками и работниками
правозащитных учреждений. Может использоваться как учебное,
методическое
пособие
в
преподавании
учебных
предметов
«Религиоведение», «Исламоведение», «История ислама и источниковедение»,
«Духовные основы борьбы с религиозным экстремизмом и терроризмом» и в
других специализированных учебных курсах.
27
RESUME
The thesis of Abdumannon K. Karimov for the scientific degree, the
Doctor of Historical sciences in a specialty 24.00.01 – Religious studies.
Subject: "Historical roots of religious fanaticism, its display in the
modern world and bases of struggle from it on an example of Uzbekistan".
Key words:
Islam, the 7
th
-21
st
centuries, Al-Baghdadi, religious fanaticism,
religious extremism and terrorism, party, group, idea, method, purpose, threat, the
Muslim world, Uzbekistan.
Subject of the research:
the history of religious canonical parties, their ideas,
structural organization6 and specific features of their activities.
Aim of the work:
research into the historical sources of religious fanaticism,
its modern manifestations as well as the moral bases of fighting it.
Method of research:
The methodology of ideas of universal, national and
moral values, ideas of national development and independence are accepted as the
basis. The methods of generalization, statistics, historical section, study of
religions, etc. are used in the work.
The result achieved and their novelty:
Development and spread of forms of
religious fanaticism, their threat to public welfare and study of fundamentals of
fighting them.
Practical value:
the research can be used for study of the history of
emergence of extremist trends and groups, the historic and political implications of
their activities as well as for development of effective methods of fighting them.
Degree of embed and economic effectiveness:
15 articles, 2 methodical
textbooks, 4 theses were published and 1 article posted to ZiyoNet Internet portal.
Field of application:
development of effective methods of fighting against the
activities of the researched trends and groups as well as use by the broad public, for
instance by the employees of law-enforcement bodies. It can be used as teaching
methodical textbook for teaching education subjects such as “Study of Religions”,
“Study of Islam”, “The History of Islam and Source Studies”, “The Moral
Fundamentals of Fighting Religious Extremism and Terrorism” and in other
specialized education courses.
