Ўзбек ва ақш адабиётида болаликнинг бадиий талқини

Annotasiya

Тадқиқот объекти: М.Твеннинг “Гекльберри Финннинг бошидан кечирганлари”, “Том Сойернинг бошидан кечирганлари” романлари ва Ғ.Ғуломнинг “Шум бола” қиссаси.
Тадқиқотнинг мақсади: номзодлик диссертациясининг асосий мақсади М.Твеннинг “Том Сойернинг бошидан кечирганлари”, “Гекльберри Финннинг бошидан кечирганлари”, ҳамда Г.Гуломнинг “Шум бола” асарларини қиёсий ўрганиш, адиблар услубининг ўзига хос кирраларини аниклаш, Америка ва ўзбек адабиётида болаликнинг бадиий дунёси талқини хусусиятларини тахлил килиш.
Тадқиқот методи: тадқиқот қиёсий - солиштирма метод усулида олиб борилди.
Олинган натижалар ва илмий яигилиги: диссертацияда Америка ва ўзбек адабиётида болаликнинг бадиий олами талқин этилиши ва улардаги ўзига хослик ҳамда муштаракликлар тадкик килинди, тегишли назарий хулосалар чиқарилди. Тадкиқотнинг Г. Гулом ва М.Твен ижоди мисолида илк марта амалга оширилганлиги диссертациянинг илмий янгилигини белгиловчи омилдир.
Илмий-амалий ахамияти: диссертациянинг асосий назарий хулосаларидан олий ўкув юртларида адабий алоқалар, қиёсий адабиётшунослик фанлари бўйича маърузалар ўкиш, амалий машгулотлар олиб бориш, семинарлар ўтказиш, шунингдек, дарсликлар, ўкув қўлланмалари яратиш ва турли услубий тавсияномалар тузишда фойдаланиш мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадкикот материаллари ва натижаларидан Мирзо Улугбек номидаги Узбекистан Миллий университетида филология факультета бакалавриат талабаларига ўзбек адабиёти, Америка адабиёти, адабиёт назарияси, адабий алоқалар, қиёсий адабиётшунослик, жаҳон адабиёти фанлари бўйича маърузалар ўкиш ва амалий машғулотлар ўтказишда фойдаланилмокда. Тадкикот натижалари муаллифнинг республика марказий ва Россия журналларида эълон килинган маколаларида оммалаштирилди.
Қўлланиш сохаси: ўзбек адабиёти, Америка адабиёти, адабий алоқалар, адабиёт назарияси, жаҳон адабиёти, таржима назарияси ва амалиёти, киёсий адабиётшунослик, таржимашунослик.

Manba turi: Tezislar
Yildan beri qamrab olingan yillar 1992
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
CC BY f
1-26
70

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Бабаева, С. (2023). Ўзбек ва ақш адабиётида болаликнинг бадиий талқини . Avtoreferat Katalogi, 1(1), 1–26. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/36937
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Тадқиқот объекти: М.Твеннинг “Гекльберри Финннинг бошидан кечирганлари”, “Том Сойернинг бошидан кечирганлари” романлари ва Ғ.Ғуломнинг “Шум бола” қиссаси.
Тадқиқотнинг мақсади: номзодлик диссертациясининг асосий мақсади М.Твеннинг “Том Сойернинг бошидан кечирганлари”, “Гекльберри Финннинг бошидан кечирганлари”, ҳамда Г.Гуломнинг “Шум бола” асарларини қиёсий ўрганиш, адиблар услубининг ўзига хос кирраларини аниклаш, Америка ва ўзбек адабиётида болаликнинг бадиий дунёси талқини хусусиятларини тахлил килиш.
Тадқиқот методи: тадқиқот қиёсий - солиштирма метод усулида олиб борилди.
Олинган натижалар ва илмий яигилиги: диссертацияда Америка ва ўзбек адабиётида болаликнинг бадиий олами талқин этилиши ва улардаги ўзига хослик ҳамда муштаракликлар тадкик килинди, тегишли назарий хулосалар чиқарилди. Тадкиқотнинг Г. Гулом ва М.Твен ижоди мисолида илк марта амалга оширилганлиги диссертациянинг илмий янгилигини белгиловчи омилдир.
Илмий-амалий ахамияти: диссертациянинг асосий назарий хулосаларидан олий ўкув юртларида адабий алоқалар, қиёсий адабиётшунослик фанлари бўйича маърузалар ўкиш, амалий машгулотлар олиб бориш, семинарлар ўтказиш, шунингдек, дарсликлар, ўкув қўлланмалари яратиш ва турли услубий тавсияномалар тузишда фойдаланиш мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадкикот материаллари ва натижаларидан Мирзо Улугбек номидаги Узбекистан Миллий университетида филология факультета бакалавриат талабаларига ўзбек адабиёти, Америка адабиёти, адабиёт назарияси, адабий алоқалар, қиёсий адабиётшунослик, жаҳон адабиёти фанлари бўйича маърузалар ўкиш ва амалий машғулотлар ўтказишда фойдаланилмокда. Тадкикот натижалари муаллифнинг республика марказий ва Россия журналларида эълон килинган маколаларида оммалаштирилди.
Қўлланиш сохаси: ўзбек адабиёти, Америка адабиёти, адабий алоқалар, адабиёт назарияси, жаҳон адабиёти, таржима назарияси ва амалиёти, киёсий адабиётшунослик, таржимашунослик.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети

Қўлѐзма ҳуқуқида

УДК 820(73)-93+894.375.09-93.09

Бабаева Салима Рўзиевна

ЎЗБЕК ВА АҚШ АДАБИЁТИДА БОЛАЛИКНИНГ БАДИИЙ

ТАЛҚИНИ

(Ғ.Ғулом ва М.Твен ижоди мисолида)

10.01.07 - Адабий алоқалар, қиѐсий адабиѐтшунослик, таржимашунослик

ихтисослиги бўйича филология фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И

Тошкент – 2012


background image

2

Тадқиқот

Мирзо

Улуғбек

номидаги

Ўзбекистон

Миллий

университетининг чет эл адабиѐтшунослиги кафедрасида бажарилган.

Илмий раҳбар:

филология фанлари номзоди, доцент Баҳодир Эрматов


Расмий оппонентлар

: филология фанлари доктори, профессор

Нематилла Отажонов

филология фанлари номзоди
Зухриддин Исомиддинов




Етакчи ташкилот:

Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети



Диссертация ҳимояси 2012 йил ____ __ соат 14.00 да Мирзо Улуғбек

номидаги Ўзбекистон Миллий университети қошидаги номзодлик илмий
даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича К.067.02.10
ихтисослашган кенгаш йиғилишида ўтказилади.

Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ,

Хорижий филология факультети, 325-аудитория.

Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети Илмий кутубхонасида танишиш мумкин (Манзил: 100174,
Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси).

Автореферат 2012 йил ______ойининг ___куни тарқатилди.




Ихтисослашган кенгаш илмий котиби,
филология фанлари номзоди, доцент О.П.Казакова


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долбзарблиги.

Республикамиз Президенти И.А.Каримов

“Туркистон” газетаси мухбири саволларига жавоб берар экан, ўзбек халқи
маънавий қадриятлари билан жаҳондаги бошқа халқларнинг маънавий-
маданий қадриятлари ўртасидаги уйғунлик ҳақида, уларни бир-бирига
қарама-қарши қўйиш мумкин эмаслиги ҳақида гапириб, шундай деган эди:
“Умуминсоний қадриятларни ижодий ўрганиб, ўз заминимизга татбиқ этиш
лозим. Шу билан бирга миллий ўзига хослигимизни, асрлар синовидан ўтган
анъаналаримизни, ҳамиша иймон-эътиқод билан яшаш каби ҳаѐтий
тамойилларимизни ҳам сақлаб, юксалтириб боришимиз зарур”.

1

Шарқнинг маънавий дунѐсига, унинг бадиий қадриятлари ҳазинасига

чуқурроқ кириб бориш ҳамда Осиѐ мамлакатлари халқлари жаҳон тараққиѐти
тарихига қўшган улкан ҳиссаcини тўғри баҳолаш учун олимлар, маданият ва
санъат намояндалари доимо изланишдалар. Чунончи, Ғарбнинг йирик
маданият ҳамда фан арбоблари ўзлари учун Шарқ халқлари бетакрор
маданий ҳаѐтининг кўпгина қирраларини кашф этдилар ва уни Ғарб илғор
маданияти ютуқлари билан боғладилар. Ўз навбатида, Шарқнинг кўплаб
мутафаккирлари Ғарб маданий мероси ва турмушига мурожаат этиб, ўз
миллий маданиятларини бойитдилар, ватандошларининг маданий ва
ижтимоий ҳаѐтига янги-янги қирраларини олиб кирдилар.

Истиқлол шарофати туфайли мамлакатимизда хорижий тилларни

чуқурроқ ўрганишга ва хориж билан адабий алоқаларни ривожлантиришга
алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу ўринда чет эл адабиѐти дурдоналарини
ўзбек тилига таржима қилиш ва, ўз навбатида, ўзбек адабиѐтининг шоҳ
асарларини бошқа тилларга ўгириш муҳим аҳамият касб этади. Эндиликда
чет эл адибларининг асарлари ўзбек тилига, ўзбек адибларининг асарлари
хорижий тилларга бевосита таржима қилинмоқда. Шу нуқтаи назардан ўзбек-
америка адабий алоқалари ҳам кундан-кунга ривожланмоқда.

Жаҳон адабиѐти тарихида шундай адиблар борки, улар ижодининг

аҳамияти замонлар ўтган сари тобора тўлароқ очила боради. Машҳур АҚШ
ѐзувчиси Марк Твен (1835-1910) ва атоқли ўзбек шоири Ғафур Ғулом (1903-
1966) шундай адиблардандир.

М.Твен ижодига турлича қараш адиб ҳаѐтлигидаѐқ намоѐн бўлди. У

оламдан ўтганидан кейин эса адибни айримлар фақат юморист, ўткир кулги
устаси сифатида баҳолашса, айримлар унга Америка жамиятининг
танқидчиси сифатида қарашди. Мустабид шўролар даврида ва ундан кейин
ҳам Марк Твен шахсига аксарият ҳолларда нафақат ижодкор, балки Америка
империализми танқидчиси сифатида қаралди.

Ғ.Ғулом ижодига ҳам шўролар даврида ўзгача қарашлар мавжуд эди.

Айрим танқидчилар адиб ижодини камситиб, уни шўро тузуми
мафкурасининг хизматчиси сифатида айблашга уриндилар. Бироқ
адабиѐтшунос олимларимизнинг кейинги йилларда чоп этилган қатор рисола

1

Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т. 7 - Т.:Ўзбекистон, 1999. – Б.304.


background image

4

ва мақолаларида Ғ.Ғулом ижоди муносиб баҳоланди, унинг катта ижтимоий
дардларни, миллий ижтимоий ғояларни яшириб айтиш қобилияти тан
олинди. Академик шоирни, унинг асарларини ардоқлаган халқимиз 2003 йил
шоирнинг юз йиллик юбилейини кенг нишонлади.

Ғ.Ғулом шеърияти билан дунѐнинг беш қитъасидаги китобхонлар

яқиндан таниш. Унинг асарлари ўттизга яқин чет тиллар: олмон, инглиз,
араб, хинд, урду, фаранг, испан, хитой, болгар, чех, словян, румин тилларига
таржима қилиниб, нашр этилган. Ғ.Ғулом асарларини, айниқса Америка
Қўшма Штатларида севиб ўқишади. “Болалар образлари Ғ.Ғулом прозасида
катта ўрин тутади. Муайян даражада улар янги жамиятнинг рамзлари каби
намоѐн бўладилар... Болалар ҳақидаги ҳикоялардан энг машҳури “Шум бола”
(1936) асаридир. Унда бир болакайнинг саргузаштлари тасвирланган. Уни
Марк Твеннинг Том Сойери билан қиѐслаш мумкин”, - дейди АҚШнинг Юта
штатидаги Бригхамянг университетининг профессори Давид Монтгомери
Ғ.Ғулом ижоди тўғрисида ўқиган маърузасида. Ўн тўрт минг киши иштирок
этган улкан залдаги бу лекцияда университет раҳбарияти, профессор-
ўқитувчилари, аспирантлар, магистрлар ва талабалар иштирок этган.

2

М.Твен ва Ғ.Ғулом ижодига замонавий адабиѐтшунослик нуқтаи

назаридан баҳо бериш, ҳар икки адиб ижодидаги муштаракликлар ва ўзига
хосликларни кўрсатиб бериш тадқиқотимизнинг

долзарблигини

белгилайди.

Мавзунинг яна бир аҳамияти шундан иборатки, ҳар икки адибнинг

болалар ва ўсмирлар учун яратилган асарлари шу пайтгача қиѐсий
адабиѐтшунослик нуқтаи назаридан четда қолган ва чуқур тадқиқ этилмаган.

Ҳар иккала адиб ўз даври болалар ва ўсмирларининг типик образлари

яратилган машҳур асарлар битишган. Аммо шу пайтгача икки хил муҳит ва
тузум вакили бўлган бош қаҳрамонларнинг умумий руҳияти ва ѐш
физиологиясининг босқичларидаги муштарак туйғулар қиѐсан кўриб
чиқилмаган ҳамда муаллифларнинг уларни очиб беришдаги бадиий маҳорати
масалалари ўрганилмаган.

Диссертацияда ўзбек ва АҚШ адабиѐти вакиллари томонидан

яратилган асарларни қиѐсий усулда таҳлил қилишдан кўзда тутилган асосий
мақсад уларни бирини иккинчисидан устун қўйиш эмас, балки уларнинг
асарларида воқеликнинг болаларга хос талқини хусусиятларини таҳлил
қилиш, ғоявий-эстетик қимматини аниқ белгилаш, адибларнинг ҳаѐтий ва
ижодий йўлларини холис баҳолаш, уларнинг муштарак ва ўзига хос
қирраларини ѐритиш, Америка адабиѐтшунослигида ҳам ўзбек адабиѐтини
баҳолашда янги йўналиш пайдо бўлганини далиллаш, америка- ўзбек адабий
алоқаларининг бугунги ҳолатига баҳо беришдир.

Мавзунинг ўрганилганлик даражаси.

Қиѐсий адабиѐтшуносликнинг

ҳозирги даражаси миллий адабиѐтлар ўртасидаги муштараклик ва ўзига
хосликни аниқлаш ҳақидаги нуқтаи назарни тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

2

Ғ.Ғулом Америка Қўшма Штатларида. // Ўзбекистон адабиѐти ва санъати, 1987, 2 октябр.


background image

5

Республикамизда қиѐсий адабиѐтшунослик ва таржимашуносликнинг
ривожланиши билан Америка–ўзбек адабий алоқаларининг турли масалалари
юртимиз филолог-олимларининг диссертацияларида ўрганилган,

3

алоҳида

илмий мақолалар чоп этилган. Бироқ бизнинг диссертацияда кўтарилган
мавзу зикр этилган ишларда у ѐки бу жиҳатдан кўриб ўтилган бўлса-да, шу
пайтгача махсус илмий тадқиқотга тортилмаган ва қиѐсий адабиѐтшунослик
нуқтаи назаридан биринчи марта амалга оширилмоқда.

Диссертация мавзусига у ѐки бу даражада алоқаси бўлган

тадқиқотларни тўрт гуруҳга бўлиш мумкин:

Биринчи гуруҳни Ғафур Ғулом ижодининг турли томонларини

ўрганишга бағишланган илмий ишлар ва рисолалар ташкил этади. Булар
С.Мамажоновнинг докторлик диссертацияси

4

ҳамда қатор олимларнинг

номзодлик диссертацияларидир.

5

Ғафур Ғулом ижодининг турли масалалари

юртимиз

адабиѐтшунос

олимларининг

илмий

ва

илмий-оммабоп

рисолаларида кўриб чиқилган.

6

Иккинчи гуруҳни М.Твен ижодини ўрганишга бағишланган

тадқиқотлар ташкил этади.

7

АҚШ ва Англия адабиѐтшунос олимлари, Марк

Твеннинг қариндош-уруғлари ва дўстлари қаламига мансуб асарларни ҳам
шу гуруҳга киритиш мумкин.

8

3

Отажонов Н. Бобурнома жаҳон адабий жараѐнида. Қиѐсий типологик таҳлил. Фил.ф.д. илмий даражасини

олиш учун ѐзилган диссертация автореферати. - Т.,1994; Рафиков К. Узбекская литература в зарубежном
литературоведении. Автореф. дисс. канд. филол. н. - Т.,1981; Хамраев Г. Воссоздание образов в переводе
произведений Эрнеста Хемингуэя. Автореф. дисс. канд. филол. н. -Т.,1983

ва бошқ.

4

Мамажонов С. Ғафур Ғулом маҳорати. Филол. ф.. д. дисс. автореферати.– Т., 1967.

5

Турабекова С. Ғафур Ғулом поэмаларининг тили ва стили ҳақида. Филол.ф.н. дисс.автореферати – Т., 1961;

Турсунов Ж. Ғафур Ғуломнинг прозадаги маҳоратига доир. Филол.ф.н. дисс.автореферати – Т.,1963;
Султонова М. Ғафур Ғулом услуби. Фил.ф.н.дисс.автореферати – Т., 1970; Чориев Б. Ғафур Ғулом поэзияси
лексикасининг айрим масалалари. Филол.ф.н.дисс.автореферати – Т., 1972.

6

Назаров Б. Ғафур Ғулом олами. – Т.: Фан, 2004; Каримов Н., Мирзаев Т. Ғафур Ғулом ижодининг

маънавий-маърифий аҳамияти. – Т.: Фан, 2003; Ёқубов Ҳ. Ғафур Ғулом (ҳаѐти ва ижоди). – Т.; 1959.;
Мамажонов С. Ғафур Ғулом прозаси. – Т.; 1966; Қаюмов А. Академик Ғ.Ғулом. Хотиралар. – Т.: Халқ
мероси, 2002; Юнусов Ҳ. Ғафур Ғулом ҳақида хотираларим. – Т.: Фан, 2003 ва бошқалар.

7

Либман З.Я.. Эстетика Марка Твена и его художественная практика. Автореф. дис.кан.фил.н. – М., 1945;

Боброва М.Н. Идейно-художественное своеобразие творчества Марка Твена. Автореф. дис.док.фил.н. – М.,
1956; Новицкая З. Традиции американского юмора XIX века и речевые средства комического у М.Твена.
Автореф. дис.кан.фил.н. – М., 1962; Д.Пьянов. Историческая тематика в творчестве Марка Твена. Автореф.
дис.кан.фил.н. – М., 2003; Балдицин П.В. Система жанров в творчестве Марка Твена и американская
литературная традиция. Автореф.дис.док.фил.н. – М., 2004; Скубина С.В. Образные художественные
средства в романе Марка Твена "Приключения Тома Сойера": в подлиннике и переводах. Автореф.
дис.кан.фил.н. – Краснодар, 2008; Шачкова В.А. Жанр путешествия в творчестве Марка Твена конца 60-70-х
годов XIX века. Автореф. дис.кан.фил.н. - Нижний Новгород, 2009; М.Мендельсон. Марк Твен. – М.:
Молодая гвардия, 1958; А.С.Ромм. Марк Твен. – М., 1977; А.М.Зверев. Мир Марка Твена. – М., 1985; Марк
Твен и его роль в развитии американской реалистической литературы. Под ред. Я.Н.Засурского. – М., 1987;
Е.А.Стеценко. История, написанная в пути. – М., 1999 ва бошқалар.

8

VogelbackA.L. The Publication and Reception of Huckleberry Finn in America.– Chicago, 1939; Berlitz M.D.

English Literature with Extracts and Exercises – Berlin, 1948; Van Doren C. The American Novel. – N.Y., 1956;
Van Wyck Brooks. Day of the Phoenix. The Nineteen Twenties Remember. – N.J., 1957; Foner Philip. S. Mark
Twain: social critic. – N.Y., 1958; Branch E.M. The Literary Apprentice ship of Mark Twain. – N.Y., 1968;
Howells W.D. My Mark Twain. –N.Y., 1974; Blayer W. On the Structure of Tom Sawyer// modern Philology,
1939,Aug.; Clemens C. My Cousin Mark Twain. – Chicago, 1967; Ferguson Dancey De. Mark Twain. Man and
Legend. – N.Y., 1978; Canby H.S. Turn East, Turn West: Mark Twain and Henry James. - N.Y., 1986; Chadwick-
Joshua J. The Jim Dilemma: Reading Race in Huckleberry Finn. - Jackson: Univ. Press of Mississippi, 1998 etc.


background image

6

Учинчи гуруҳ Ғ.Ғулом ва адабий алоқаларга бағишланган

К.Қурамбоев, С.Акобирова ва Б.Атабековаларнинг тадқиқотларидир.

9

Тўртинчи

гуруҳ

болалар

адабиѐти

масалалари

ўрганилган

тадқиқотлардан иборат. Уларнинг аксарияти собиқ шўролар даврида
яратилган.

10

Мустақиллик йилларида болалар адабиѐти тадқиқига

бағишланган илмий ишлар орасидан Абдуғопир Қосимовнинг номзодлик ва
докторлик диссертацияларини ажратиб кўрсатиш мумкин.

11

Диссертация

ишининг

илмий-тадқиқот

режалари

билан

боғлиқлиги.

Тадқиқот мавзуи Ўзбекистон Миллий университети Хорижий

филология факультети илмий ишлар режасида акс этган ва факультет Илмий
кенгашида (2009 йил, 10-сонли баѐннома), ҳамда Ўзбекистон Давлат жаҳон
тиллари университети ҳузуридаги хорижий тиллар бўйича номзодлик ва
докторлик диссертациялари мавзуларини тасдиқловчи Мувофиқлаштирувчи
кенгаш йиғилишида (2009 йил, 25 июнь, 21- баѐннома ) тасдиқланган. ЎзР
ОАК Бюллетенида (2010 йил,4-сони) эълон қилинган.

Тадқиқотнинг мақсади.

Ғ.Ғуломнинг “Шум бола”,

ҳамда

М.Твеннинг

“Том Сойернинг бошидан кечирганлари”, “Гекльберри Финннинг бошидан
кечирганлари” асарларини қиѐсий ўрганиш, адиблар услубининг ўзига хос
қирраларини аниқлаш, Америка ва ўзбек адабиѐтида болаликнинг бадиий
дунѐси талқини хусусиятларини таҳлил қилиш.

Илмий тадқиқотнинг

вазифалари:

-

Адабий алоқалар ва адабий таъсир масалаларини ўрганиш;

-

Болалар образлари Ғафур Ғулом прозасида катта ўрин тутиши, уларни
Марк Твеннинг Том Сойери ва Гекльберри Финнни билан қиѐслаш
мумкинлигини исботлаш;

-

Ғафур Ғулом ва Марк Твен ижоди ўртасидаги поэтик ассоциация ва
ўзига хосликларни аниқлаш;

- Ғафур Ғулом ва Марк Твен асарлари бадииятини таҳлил қилиш;
-

Ғафур Ғулом ва Марк Твен асарларида саѐҳатнинг мажбурий
дарбадарлик сифатида талқин этилиши, йўл хронотопи ва унинг
ўрнини белгилаш;

-

Ғафур Ғулом ва Марк Твен томонидан воқеликнинг болаларга хос
тасвирини таҳлил этиш;

9

Қурамбоев К. Ғафур Ғулом ва адабий алоқалар. – Нукус: Қорақалпағистан, 1998; Атабекова Бахтли А.

Принципы передачи своеобразия узбекской поэзии в русских переводах на материале творчество Г.Гуляма.
Автореф. дис.кан.фил.н. – Т., 1975. Акобирова С. Американская литература и Восток. Автореф. дисс. кан.
филол. н. - Т., 2002.

10

Шермухамедов П. Проблемы становления и развития реалистических принципов в узбекской детской

литературе. Автореф. дисс.док.фил.н..–Т.,1968; Абдурахманов А. Проблема положительного героя в
современной узбекской детской повести. Автореф.дис.кан.фил.н–Т.,1974; Ирисходжаева С.Специфические
особенности узбекской детской поэзии. Автореф. дис.кан.фил.н – Т., 1974; Джумабаев М. Проблема
положительного героя в узбекских детских поэмах. Автореф. дис.кан.фил.н. – Т., 1982 ва бошқалар.

11

Қосимов А.А. Адабиѐтда болалик маънавий-ахлоқий категория сифатида (А.де Сент-Экзюперининг

“Кичкина шаҳзода” ва Ч.Айтматовнинг “Оқ кема” асарлари асосида). Филол. фан. н. дисс. автореф.– Т.,
1999; шу муаллиф. Типологик ўхшашликлар ва ўзаро таъсирнинг назарий муаммолари (А.де Сент-Экзюпери
ва А.Камю ижоди мисолида). Филол.фан. д. дисс. автореф. – Т., 2007.


background image

7

-

дунѐнинг бадиий тасвирида муаллиф ва қаҳрамон муносабатларини
ўрганиш.

Тадқиқот объекти.

Диссертацияда

АҚШ адиби М.Твеннинг “Том

Сойернинг бошидан кечирганлари” (Илѐс Муслим таржимаси), “Гекльберри
Финннинг

бошидан

кечирганлари”

(Одил

Раҳимий

таржимаси)

романларининг инглизча аслиятлари ва ўзбекча таржималари ҳамда
Ғ.Ғуломнинг “Шум бола” қиссаси таҳлил қилинди.

Тадқиқот предмети –

Ғафур Ғулом ва Марк Твен ижоди мисолида

ўзбек ва АҚШ адабиѐтида болаликнинг бадиий талқини.

Тадқиқотнинг таҳлил материалларини

М.Твен романларининг асл

нусхалари, шунингдек қиѐслаш учун уларнинг русча ва ўзбекча таржималари
ҳамда Ғ.Ғуломнинг “Шум бола” қиссаси (лотин алифбосида) ташкил этади.

Тадқиқот ишининг методологик ва назарий асоси.

Президентимиз

И.А.Каримовнинг миллий мафкура, миллий истиқлол ғоясини ўзида акс
эттирган асарлари ва нутқлари, жаҳон таржимашунос ҳамда адабиѐтшунос
олимларининг фикр–мулоҳазалари тадқиқотнинг методологик асосини
ташкил этади. Бундан ташқари ишни назарий асослашда Ғ.Саломов,
Н.Комилов, А.Абдуазизов, Б.Назаров, Н.Каримов, Т.Мирзаев, Ҳ.Ёқубов,
У.Норматов,

Б.Саримсоқов,

М.Холбеков,

Н.Отажонов,

А.Қосимов,

М.О.Шарафутдинова, З.А.Касимова ва бошқа олимларнинг асарларига
таянилди ва тадқиқотларидан фойдаланилди.

Тадқиқот методи.

Тадқиқотда таҳлил усули сифатида қиѐсий-

солиштирма метод қўлланилди.

Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:

Ғафур Ғулом ва Марк Твен ижодида болалар ва ўсмирлар мавзуси

алоҳида ўрин эгаллайди. Ҳар иккала адибнинг асарларида болалар ва
ўсмирлар тақдири мавжуд тузум, жамият ҳаѐти ва ундаги воқеа-ҳодисалар
билан узвий боғлиқ ҳолда ѐритилади;

Ғафур Ғулом ва Марк Твеннинг болалар ва ўсмирларга

бағишланган асарлари чуқур поэтик ассоциация ва миллий ўзига хослик
билан ажралиб туради;

Ғафур Ғулом ва Марк Твен ижодида саѐҳатга мажбурий

дарбадарлик сифатида қаралади;

Ғафур Ғулом ва Марк Твен ижодида йўл хронотопи алоҳида ўрин

эгаллайди;

Ғафур Ғулом ва Марк Твен асарларида воқелик болалар ва

ўсмирлар нигоҳи билан талқин этилади, бу талқинларда муштаракликлар
билан бирга ўзига хосликлар мавжуд;

Ғафур Ғулом ва Марк Твен ижодида дунѐнинг бадиий тасвирида

муаллиф-қаҳрамон муносабатлари чуқур уйғунлик касб этади.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

Диссертацияда:

Ғафур Ғулом ва Марк Твен ижодида болалик бадиий дунѐсининг

бадиий адабиѐтда тасвирланиши илк бор қиѐсий услубда тадқиқ этилди;


background image

8

Ғ.Ғулом (“Шум бола”) ва М.Твен (“Том Сойернинг бошидан

кечирганлари”,

“Гекльберри

Финннинг

бошидан

кечирганлари”)

асарларининг жанр хусусиятлари муқояса қилинди;

Ғафур Ғулом ва Марк Твеннинг болалар ва ўсмирлар учун ѐзилган

асарларидаги поэтик ассоциация ва ўзига хосликлар илмий асосланди;

Ғафур Ғулом ва Марк Твен асарларининг бадиияти илк бор қиѐсий

тадқиқ этилди;

Ғафур Ғулом ва Марк Твен асарларида саѐҳатнинг мажбурий

дарбадарлик сифатида талқин этилиши, йўл хронотопи ва унинг ўрни
белгиланди;

Ғафур Ғулом ва Марк Твен томонидан воқеликнинг болаларга хос

тасвири илк бор таҳлилга тортилди;

Ғафур Ғулом ва Марк Твен асарларида бош қаҳрамон танлови

муаммоси, хусусан, ўсмирлар руҳиятида маънавият асосларининг акс
эттирилиши муаммолари биринчи марта қиѐсий тадқиқ этилди.

Тадқиқотнинг ўзбек адабиѐтшунослигида Ғафур Ғулом ва Марк Твен

ижоди мисолида илк марта амалга оширилганлиги унинг илмий янгилигини
белгиловчи омил эканлиги кўрсатиб ўтилди.

Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти.

Ғ.Ғулом

ва Марк Твен болалар ва ўсмирлар адабиѐти ривожига улкан ҳисса
қўшдилар, уларнинг асарлари дунѐнинг кўплаб тилларига таржима қилинди,
бу асарлар нафақат болаларнинг, балки катталарнинг ҳам маънавий мулкига
айланди. АҚШда академик Ғ.Ғулом ижодига бағишланган мақола ва
очеркларнинг чоп қилиниши – катта маданий ҳодиса бўлиб, Америка
адабиѐтшунослигида ўзбек адабиѐтини баҳолашда янги йўналиш пайдо
бўлгани таъкидлаш тадқиқот ишининг илмий аҳамиятидан далолат беради.
Диссертацияда келтирилган хулосалардан қиѐсий адабиѐтшунослик, адабий
алоқалар юзасидан олий таълим муассасаларининг бакалавриат ҳамда
магистратура босқичлари учун маъруза матнлари, дарслик, ўқув
қўлланмалари,

турли

услубий

тавсияномалар

яратишда,

“Қиѐсий

адабиѐтшунослик”, “Таржима назарияси ва амалиѐти”, “Илмий изланиш
асослари” каби фанларни ўқитишда ҳамда шу соҳадаги келгуси илмий–
тадқиқот ишларини амалга оширишда фойдаланиш мумкин.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Диссертациянинг асосий

мазмуни бўйича ЎзДЖТУ, ЎзМУ профессор-ўқитувчиларининг 2009–2011
йиллардаги анъанавий илмий–назарий анжуманларида,“Бадиий таржима
тилшунослик, адабиѐтшунослик ва маданиятлараро алоқалар контекстида”
(Жиззах,2011, 22-23 апрел) ҳамда “Жаҳон адабиѐти” фанини ўқитишнинг
долзарб муаммолари (Тошкент, 2011, 18 ноябр) республика илмий-амалий
анжуманларида маърузалар қилинган. Тадқиқотнинг назарий хулосалари ва
натижаларидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
бакалавриат босқичи талабаларига маърузалар ўқиш ва амалий машғулотлар
олиб боришда, битирув малакавий ишларини ѐзишда фойдаланилмокда.


background image

9

Ишнинг синовдан ўтиши.

Тадқиқот натижалари Мирзо Улуғбек

номидаги Ўзбекистон Миллий университети Хорижий филология факультети
кафедраларининг (француз филологияси, немис филологияси, ижтимоий ва
гуманитар фанлар бўйича чет тиллар, табиий фанлар бўйича чет тиллар,
инглиз тилшунослиги ва таржимашунослик, чет эл адабиѐтшунослиги)
кенгайтирилган қўшма мажлисида муҳокама қилинган ва мақулланган (2011
йил 20 июнь, 15-cонли баѐннома ). Диссертация 2011 йил 2 декабрда Мирзо
Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги К.067.02.10
рақамли ихтисослашган кенгаш қошидаги илмий семинар йиғилишида
муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертациянинг асосий

мазмунига боғлиқ ўнта мақола, шундан иккитаси “ЎзМУ хабарлари” ва
“Ўзбекистон матбуоти”, иккитаси Россиянинг “Объединенный научный
журнал” (Москва) ҳамда Челябинск Давлат педагогика университетининг
“Вестник” журналларида эълон қилинган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Тадқиқот кириш, олти

фаслдан иборат уч боб, хулоса ҳамда фойдаланилган адабиѐтлар рўйхатидан
иборат бўлиб, ҳажми 149 саҳифани ташкил этади.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги ва

ўрганилиш тарихи асосланиб, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари,
методологияси ва методи, илмий янгилиги, манбалари, илмий-назарий ва
амалий аҳамияти, жорийланиши ва таркибий тузилиши ҳақида маълумот
берилган.

Тадқиқотнинг биринчи боби “

Адабиѐтлараро муштараклик ва

ўзига хослик

” деб номланган. Мазкур бобнинг биринчи фасли

адабий

алоқалар: ривожланиш йўллари ва воситалари

масалаларига бағишланган.

Жаҳон адабий жараѐни мураккаб ҳодиса. Унда барча адабиѐтлар доимий
алоқада бўлиб, бир–бирига у ѐки бу даражада таъсир кўрсатиб туради.
Бугунги кунда ўз қонун–қоидалари асосидагина ривожланадиган, ташқи
таъсирдан холи соф миллий адабиѐтни топиш қийин. Румин адабиѐтшуноси
Александр Дима халқаро адабий алоқаларнинг уч асосий турини кўрсатади:

1.

Адабиѐтлар ўртасидаги бевосита муносабатлар ѐки алоқалар.

2.

Генетик қариндошликни

назарда

тутмайдиган

типологик

ўхшашликлар, яъни параллелизмлар.

3.

Адабиѐтларни

қиѐслаш

жараѐнида

уларнинг

оригинал

структураларини аниқлаш учун қўлланиладиган боғлиқлик муносабатлари.

12

Бевосита адабий алоқалар ва типологик ўхшашликлар ҳақида А.Дима
билдирган бу тасниф бир мунча илгари таниқли рус адабиѐтшунос олимлари
В.А.Веселовский,

13

В.М.Жирмунский,

14

Н.И.Конрад

15

ва

словак

12

Дима Александр. Принципы сравнительного литературоведения. – М.: Прогресс, 1977. – С.121.

13

Веселовский В.А. Историческая поэтика. – М.: Высшая школа, 1989.

14

Жирмунский В.М. Литературные течения как явление международное. – Ленинград: Наука, 1967.


background image

10

адабиѐтшуноси Д.Дюришиннинг

16

асарларида ҳам билдирилган эди. Бундай

ѐндашув айниқса В.М.Жирмунскийнинг 1960 йилда қиѐсий адабиѐтшунослик
бўйича Халқаро ассоциациянинг Москвада ўтказилган конференциясидаги
“Адабиѐтларни қиѐсий-тарихий ўрганиш масалалари” ва шу асссоциациянинг
1967 йилда Белградда ўтказилган конгрессида “Адабий оқимлар - халқаро
ҳодиса сифатида” номли маърузаларида аниқ ифодаланган.

Ер юзида яшовчи турли миллатлар ўртасидаги маданий ва адабий

алоқалар кеча ѐки бугун бошланган ҳодиса эмас. Уларнинг илдизи қадим–
қадимга бориб тақалади. Ф.К.Сулаймонова таъкидлаганидек, “ҳеч қачон ҳеч
қайси халқ, элат бошқа халқлардан узилиб қолган, ўз ҳолича яшаган эмас, акс
ҳолда ҳеч қандай тараққиѐт бўлмаган бўлар эди.”

17

Адабий алоқаларни ўрганиш бугунги шароитда жуда муҳим

аҳамиятга эга. Муштарак мавзулар, муштарак воқеа-ҳодисалар, муштарак
образлар турли адабиѐтларда мавжуд. Уларни таҳлил қилар эканмиз бир
адибни иккинчи адибнинг “соясига” айлантириб қўймаслигимиз, бир миллий
адабиѐтда яратилган асарни бошқа адабиѐтда мавжуд асарнинг “варианти”
деб қарамаслигимиз лозим.

Адабий алоқалар бир ѐқлама эмас, балки ўзаро бўлади. Бунда миллий

адабиѐтларнинг ўзаро бир–бирига таъсири ва бир–бирини бойитиши
тушунилади. Бу жараѐнда бадиий таржиманинг ўрни беқиѐс. Бадиий таржима
миллий ѐзувчилар учун катта ижодий майдон, маҳорат мактабидир. Жаҳон
адабиѐти намуналарини дастлаб ўзбек тилига таржима қилганлар асосан
ўзлари ҳам адиблар, шоирлар бўлишган.

Ўзбек адабиѐтини АҚШда, АҚШ адабиѐтини Ўзбекистонда тарғиб

қилиш, адабий алоқаларни кучайтиришда адиблар ва таржимонларнинг ўзаро
мулоқотлари, АҚШ ва Ўзбекистонга қилган сафарлари ҳам алоҳида ўрин
эгаллади. Ғ.Ғулом ҳам бу алоқаларнинг ривожига ўз ҳиссасини қўшган.
Айниқса унинг АҚШлик шоир ва публицист Лэнгстон Хьюз билан ижодий
ҳамкорлиги ўз самарасини берди. Натижада ўзбек шоирининг шеърлари
АҚШда,

18

АҚШ шоирининг шеърлари Ўзбекистонда чоп этилди.

19

Ўзбек

маданиятининг илдизлари қадим тарихга бориб боғланади. Унинг бугунги
кундаги камолоти жаҳоннинг ривожланган маданиятлари даражасидадир.
Шунинг учун ҳам маданиятимизни ўрганишга қизиқиш хорижда, Ғарб
мамлакатларида ҳам тобора кучайиб бораѐтир.

Ғ. Ғулом шеърияти етти иқлимда машҳур. Унинг асарлари ўттиздан

ортиқ хорижий тилларга таржима қилиниб, нашр этилган. Аргентинанинг
пойтахти Буэнос Айресда Рудольфо Гиолдининг “Ўзбекистон кўзгуда”

15

Конрад Н.И. Запад и Восток. – М.: Наука, 1972.

16

Дюришин Д. и коллектив. Систематика межлитературного процесса. – Братислава, 1988 (словак ва рус

тилларида).

17

Сулаймонова Ф. Шарқ ва Ғарб. – Т.: Ўзбекистон, 1997. – Б.3.

18

Hughes L. A Negro Looks at Central Asia. - M.-L. 1934; шу муаллифнинг ўзи: I Wander as I Wonder. - N.-Y.-

Toronto, 1973.

19

Лэнгстон Хьюз шеърлари. (инглиз тилидан Санжар Сиддиқ таржималари) - Т.–Самарқанд: Ўздавнашр,

1934.


background image

11

китоби босилиб чиқди. Китобда Ғ. Ғуломнинг “Бизнинг уйга қўниб ўтинг,
дўстларим” шеърининг испан тилига қилинган таржимаси ва шоир Роул
Гонзалеснинг Ғ.Ғуломга атаб ѐзган шеъри келтирилган.

20

Ғ. Ғуломни Лотин

Америкаси мамлакатларида ҳам севиб ўқишларини Гиолдининг мазкур
китобидан билиб олса бўлади.

АҚШнинг Юта штатидаги Бригхамянг университети профессори

Давид Монтгомери Америкада ҳозирги пайтда Ўзбекистонга қизиқиш ортиб
бораѐтганлигини, ўзбек халқининг адабиѐти, шеърияти жаҳон адабиѐтида ўз
мавқеига эга эканлигини таъкидлаб, ўзини ўзбек адабиѐти ва шеъриятини
ўрганишга бағишлаганини ѐзади.

21

Унинг болалар образлари Ғ.Ғулом прозасида катта ўрин тутиши

“Шум бола” асарини Марк Твеннинг Том Сойери билан қиѐслаш
мумкинлиги ҳақидаги фикрлари ниҳоятда аҳамиятли.

Америкалик олима Илза Лауде–Сиртаутас хонимнинг “Ҳозирги ўзбек

адабиѐти

хрестоматияси”

китобида

Ғ.Ғуломнинг

“Кечмиш

ва

кечирмишларимдан” номли асарининг инглизча таржимаси берилган.
Китобда ўзбек халқ оғзаки намуналари, ҳозирги ўзбек ѐзувчилари
асарларидан парчалар, бу текстларнинг ҳар бирига батафсил изоҳлар ҳамда
ўзбекча

-

инглизча луғат саҳифалари бор.

22

Келтирилган қисқача таҳлилдан кўриниб турибдики, миллий

адабиѐтлар ўртасидаги алоқаларда бадиий таржиманинг ўрни беқиѐс.

Биринчи бобнинг иккинчи фаслида

Ғафур Ғулом ва Марк Твен

асарларидаги поэтик ассоциация ва ўзига хослик

тадқиқ қилинади.

Қиѐсий–типологик тадқиқотлар адабий тузилмаларнинг турли жабҳаларини –
мавзулар, ҳис–туйғулар, ғоялар, композицион қурилишлар, услублар ва
ҳоказоларни қамраб олади. Типологик муштаракликларнинг асосий
кўриниши тарихий ўхшашликлар деб аталса ҳам, бироқ катта замон ва макон
билан ажралган, аммо ҳеч қандай ижтимоий ва тарихий шароитлар билан
тушунтириб бўлмайдиган ва ҳаддан ташқари ўхшашлиги билан бизни лол
қолдирадиган кўплаб адабий ҳодисалар мавжуд.

Ғ.Ғуломнинг “Шум бола” қиссаси ҳамда М.Твеннинг “Том

Сойернинг бошидан кечирганлари” ва “Гекльберри Финннинг бошидан
кечирганлари” романлари генетик яқинликка эга бўлмаган икки миллий
адабиѐт вакиллари бўлмиш адибларнинг асарларидир.

Бу асарлар турли замонларда ва турли мамлакатларда яратилганига

қарамай уларни кўп жиҳатлар бирлаштириб туради. Улар мавзу жиҳатидан
ҳам, сюжет–композицион қурилиши жиҳатидан ҳам нисбатан яқин ва деярли
ўхшаш. Уларда XIX аср иккинчи ярми – ХХ аср бошидаги АҚШ ва ўзбек
болаларининг оғир қисмати ҳақида ҳикоя қилинади. Бу асарларда реалистик
образлар яратилган. Жумладан, Том ҳам (“Том Сойернинг бошидан

20

Отажонов Н. Ўзбек адабиѐтининг оламшумул шуҳрати. – Наманган: Ибрат, 1990.

21

Ғафур Ғулом Америка Қўшма Штатларида // Ўзбекистон адабиѐти ва санъати. 1987, 2 октябр.

22

Нурмуҳамедов М., Фозилов Э. Адабиѐтимизнинг холис тарғиботчиси //Ўзбекистон маданияти, 1981, 29

май.


background image

12

кечирганлари”), Гек ҳам (“Гекльберри Финннинг бошидан кечирганлари”),
Шум бола ҳам (“Шум бола”) етимчалар ҳисобланишади. Ҳар иккала
адибнинг маҳорати образлар яратишда яққол намоѐн бўлади. Шум бола
билан Омон Том билан Гекни ѐдга солади:

“Tom did play hookey, and he had a very good time”.

23

“Том чиндан ҳам кун бўйи шаталоқ отиб ўйнаб юрди ва вақтини

хушчақчақлик билан ўтказди”.

24

“Шум бола”да: «Эртадан–кеч кўча чангитиб ҳамманинг жонига тегиб,

кампирлардан қарғиш эшитиб, ўспиринлардан калтак еб, сандироқлаб
юрадиган увинтўда бекорчи болалармиз».

25

Бу уч асарда ўхшаш сюжетлар жуда кўп учрайди: “Шум бола”да

майитни ювиш, қаландарлар юриши, кўплаб уришиш ва курашлар ҳамда
“мол айирбошлашлар” бўлса, “Том Сойернинг бошидан кечирганлари”да
қабристондаги саҳна, кир–чир роҳибларнинг чиқишлари, худди олдинги
асардаги каби қатор тўполонлар ҳамда “бартерлар”.

“Том Сойер” билан “Шум бола”ни деярли ҳар бир мисрага сингиб

кетган юмор ҳам бирлаштириб туради.

ХIX – XX асрлар адабиѐтида драма, роман, қисса, ҳикоя, новелла

каби жанрлар асосий ўрин эгаллайди. Китобхоннинг эпикликка мойиллиги,
қаҳрамоннинг ички дунѐси, руҳияти ва орзу-ўйларига қизиқиши адибларни
ана шундай жанрларда кўплаб асарлар яратишга ундамоқда. Шу билан бирга
ўзида бир қанча жанрларга хос бўлган хусусиятларни мужассамлаштирган
универсал ѐки “синтетик” жанрларнинг пайдо бўлиши эса бу давр адабий
жараѐнининг яна бир ўзига хос хусусияти ҳисобланади.

Юқоридаги муштаракликлар билан бирга асарларда миллий ўзига

хосликлар яққол кўзга ташланади. Америка хусусиятларидан келиб чиқиб,
мамлакатда ирқий камситишлар ҳукм сураѐтган, қул савдоси ҳали
тугатилмаган бир пайтда М.Твен асарларида Том ва Гек дастлаб ҳинду Жони
ҳимоя қилишади, сўнгра Гек ва Том негр Жимни АҚШнинг қулликка барҳам
берилган шимолий штатларига ўтказиб юборишга ҳаракат қиладилар.

“Шум бола” қиссасида бозор манзаралари, ундаги ҳаѐт маҳорат билан

тасвирланган. Ўзбек бозорини шу қадар ишончли, шу қадар теран
тасвирлашни Ғафур Ғулом ўринлатган. Бозор шовқини, “оби худойи” деб
текинга сув ташиѐтган савобталаблар, “муздек айрон” деб ҳайқираѐтганлар,
“ѐ оллоҳ дўст, ѐ оллоҳ” деб зикр тушаѐтган қаландарлар - ҳаммаси худди
кино тасвиридек китобхон кўз ўнгидан ўтади.

Кўмир саройи олдидаги майдонда “отўйин” томоша қилаѐтган Шум

бола қўйнидан анор чиқариб, иккига бўлиб ейди. Анор суви кўйлагига оқиб
тушади. Шу пайт анчадан бери тантанавор янграѐтган карнай ҳам, нола
қилаѐтган сурнай ҳам ўзидан-ўзи сусайиб, овози деярли чиқмай қолади. Анор

23

Twain M. The Adventures of Tom Sawyer. - Malaysia: Macmillan, 2005. - P.9.

24

Tven Mark. Tom Soyerning boshidan kechirganlari. Ilyos Muslim tarjimasi. – T.: Sharq NMAK, 2007. – B.8.

25

G’ulom G’afur. Shum bola. – T.: Sharq NMAK, 2008. – B.7.


background image

13

еяѐтган болани кўриб оғзи сув очиб, сурнайи сўлакка тўлган кўса сурнайчи
“ғийқ” этиб сурнай овозини ўчиради ва Шум болага дағдаға қилади:

“- Ҳой, қизталоқ бола, чиқ даврадан, анорингни бошқа жойга бориб е!”

Мен билмас эканман, карнайчи билан сурнайчининг олдида анор,

кўксултон, олхўри, тоғолча, сузмақурт каби нордон нарсаларни еб бўлмас
экан. Буни кўрган карнайчи-сурнайчиларнинг оғзидан сўлакайи оқиб, пуфлай
олмай қолар эканлар”.

26

Ҳар учала асар (“Том Сойернинг бошидан кечирганлари”,

“Гекльберри Финннинг бошидан кечирганлари”, “Шум бола”)нинг
қаҳрамонлари ҳам умидсизлик нималигини билишмайди, курашчан,
интилувчан, оптимист ва ўткир ҳазилкаш ўспиринлар.

Натижада Ғафур Ғуломнинг “Шум бола”си ҳам, Марк Твен

романлари ҳам кўтаринки руҳда ниҳоя топади, инсон умрининг шу даврида
руй берадиган руҳий кечинмаларини моҳирона тадқиқ этилганлиги билан
ажралиб туради.

Адабиѐт тарихига назар ташлар эканмиз, адиблар болалар ва

ўсмирлар руҳиятини очиб беришда уларнинг муҳит билан тўқнашувини
азият чекувчи шахс сифатида тасвирлашлари ва шу образлар орқали
ўзларининг

маънавий-эстетик

идеалларини

акс

эттириш

учун

фойдаланганликларининг гувоҳи бўламиз. Бу манзарани М.Твен ва Ғ.Ғулом
ижодида ҳам кузатиш мумкин. Уларнинг асарлари эса инсон умрининг шу
даврида рўй берадиган руҳий кечинмаларини моҳирона тадқиқ этилганлиги
билан ажралиб туради.

Ҳар иккала адибнинг асарларини ўқиѐтиб китобхон ҳам кулади, ҳам

изтироб чекади. Бироқ, фожиавий оҳанглар ва унсурлар ҳар уч асарга
инсонларни поклаш, огоҳ этиш, ҳушѐрликка чақириш учун олиб кирилган.
Асарлардаги миллий ўзига хосликлар улар яратилган даврлардаги ҳар икки
мамлакатдаги ижтимоий-сиѐсий ҳолат, тарихий вазият, миллий воқелик,
миллий урф-одатлар, миллий менталитетни очиб беришда, образларнинг
миллийлигида намоѐн бўлади.

Тадқиқотнинг иккинчи боби “

Саѐҳат мажбурий дарбадарлик

сифатида ва болалар адабиѐтида йўл хронотопи

” деб номланган.

Иккинчи бобнинг биринчи фаслида “

Ғафур Ғулом ва Марк Твен

ижодида саёҳат мажбурий дарбадарлик сифатида

” талқин қилинади.

Ғ.Ғуломнинг “Шум бола” қиссасида ҳам, М.Твеннинг “Том Сойернинг
бошидан кечирганлари” ва унинг мантиқий давоми бўлмиш “Гекльберри
Финннинг бошидан кечирганлари” романларида ҳам саѐҳат мажбурий
дарбадарлик сифатида намоѐн бўлади.

Саѐҳатнома бадиий адабиѐтнинг мустақил жанри бўлиб, унинг ўзига

хос хусусиятлари мавжуд. Бу хусусиятларнинг асосийлари жанр эркинлиги,
муаллиф-ҳикоячи эгаллаган мавқе, тасвирланаѐтган воқеа-ҳодисага муаллиф

26

G’ulom G’afur. Shum bola. – T.: SHARQ NMAK, 2008. – В.116.


background image

14

ѐндашувининг субъектив кўриниши, жанрнинг синтетиклиги, унда бадиий
адабиѐт ва публицистиканинг бошқа жанр унсурларининг мавжудлигидир.

Саѐҳатнома жанри деярли барча адабий йўналишга мансуб адибларни

ўзига ром этган. Саѐҳатномаларда турфа мамлакатлар одамларининг моддий
ва маънавий ҳаѐти тасвирланади, муаллифнинг шу ўлкалар тарихи ва
маданияти ҳақидаги мулоҳазалари, халқларнинг урф-одатлари ва
маросимларининг тасвири ўз аксини топади. Жанрнинг айнан мана шу
хусусияти реалист адибларни ҳам ўзига тортди. Шу тариқа XIX асрда ўнлаб
саргузашт романлар дунѐ юзини кўрди.

Саѐҳатнома жанри АҚШ адабиѐтининг шаклланиш жараѐнида ва,

айниқса, унинг жанрлар тизимининг юзага келишида алоҳида роль ўйнаган.
“У ҳақиқатдан ҳам миллий беллетиристика шаклланиши ибтидоси бўлди,
зеро унинг оѐққа туриши америкалик фронтирсмен-кўчманчиларнинг узуқ-
юлуқ битиклари, йўл хотиралари ва кундаликларидан саѐҳатни бадиий
тасвирлаш шаклларига ўтиш билан боғлиқ. Айнан саѐҳатнома адабий жанр
сифатида Америка қитъасидаги миграцион жараѐнларни бадиий ифодалаш
учун зарур имкониятлар яратиб берди”.

27

Биз тадқиқ этаѐтган асарларнинг муаллифлари «мажбурий» саѐҳатни

бадиий приѐм сифатида қўллайдилар. Зотан асарларнинг қаҳрамонлари ҳам,
уларнинг атрофида учрайдиган қатор персонажлар ҳам ўзларининг
ихтиѐрлари билан йўлга чиқишмайди, уларни шароит ѐки рўй берган
тасодифий бир воқеа шундай қилишга мажбур этади.

Ҳар уч асарнинг бош қаҳрамонлари хонадонларида рўй берган

нохушликлар натижасида уйдан чиқиб кетишга ва дарбадарлик қилишга
мажбур бўладилар.

Шум бола уйдан шармандаларча чиқиб кетган бўлса, Том ўзга

юртларни кўриш, қароқчилардек ҳаѐт кечириш иштиѐқи билан ѐнади. Бирок,
улар узоққа кета олишмайди: улар ўз бошларидан кечирган ҳам ташвишли,
ҳам қувончли воқеалар асосан ўз юртларида, ўзлари туғилиб ўсган масканлар
атрофида рўй беради. Гек ҳам пияниста отаси билан учрашганидан сўнг
бутунлай кўчага чиқиб кетишга мажбур бўлади.

Марк Твен Гек билан Жимнинг Миссисипи бўйлаб дарбадар-

ликларини баѐн қилар экан, ўша давр Америкасининг тўлиқ тасвирини
яратади, ўзининг турли вақтларда олган таассуротларини қаҳрамонларининг
тили ва кўзи билан ифодалайди. Романнинг ҳар бир боби бир саргузашт,
кутилмаган воқеа ѐки тўқнашув баѐнига бағишланган.

Шум боланинг саргузаштлари Гек билан Жимнинг саргузаштларидан

қолишмайди, ундан ҳам ўтиб тушади. Ғ.Ғулом Шум боланинг саргузаштлари
баѐнида ўзбек халқ афсона ва латифалари, қўшиқларидан кенг фойдаланган.

Ғ.Ғулом “Шум бола”да поэзиядан жуда унумли фойдаланган. М.Твен

“Том Сойернинг бошидан кечирганлари”ни болалик поэзияси деб
атаганидек, Ғ.Ғулом ҳам ўз қиссасини поэзияга айлантирган. Тўғри, етимлик

27

Шачкова В.А. Жанр путешествия в творчестве Марка Твена конца 60-70-х годов XIX века. Автореф.

дис.кан.фил.н. - Нижний Новгород, 2009. – С. 9. (таржима бизники – Б.С.).


background image

15

оғир. Бироқ Ғ.Ғулом бу кулфатни шеърият ѐрдамида юмшатишга,
етимларнинг кўнглини олишга ҳаракат қилгандек. Қиссадаги халқ
қўшиқлари, ғазаллар Шум бола тақдирининг, унга ўхшаган минглаб ўзбек
болалари тақдирининг лейтмотиви бўлиб жаранглайди. Уларнинг барчасида
етим болалар ва уларнинг оғир қисмати ҳақида куйланади.

Таҳлил қилинган асарларда саѐҳат мажбурий дарбадарлик сифатида

намоѐн бўлади. М.Твеннинг “Том Сойернинг бошидан кечирганлари” ва
унинг мантиқий давоми бўлмиш “Гекльберри Финннинг бошидан
кечирганлари” романлари ҳамда Ғ.Ғуломнинг “Шум бола” қиссаси
саѐҳатнома жанрида ѐзилган саргузашт адабиѐт намуналаридир.

Иккинчи бобнинг иккинчи фаслида “

Ғафур Ғулом ва Марк Твен

ижодида йўл хронотопи ва унинг ўрни

” тадқиқ этилади. Хоҳ бадиий-

публицистик асар бўлсин, хоҳ соф бадиий асар бўлсин уларда қаҳрамон
(муаллиф ѐки адабий персонаж) доимо ҳаракатда бўлади. Ҳаракат
адабиѐтшунослик луғатларида қуйидагича таърифланади: “эпик ва драматик
асарлар персонажларининг сюжетнинг муҳим қисмини ташкил этувчи хатти-
ҳаракатлари мажмуаси. Ҳаракатнинг энг кичик бирликлари – гаплар,
силжишлар, имо-ишоралар, персонажларнинг ҳис-туйғуларини, фикрларини
билдирувчи ҳаракатлари, асосий бирлиги эса - уларнинг ниятлари.”

28

Саѐҳатномаларда замон ва макон ўлчовлари алоҳида ўрин эгаллайди.

Бу ўринда М.М.Бахтиннинг йўл хронотопи ҳақидаги мулоҳазалари шубҳасиз
катта илмий аҳамиятга эга. Зеро муаллиф ѐки адабий персонаж сафар қилар
экан, доимо йўлда бўлади. “Йўлда, - деб ѐзади олим, - бир замон ва макон
нуқтасида турфа хил одамларнинг - турли табақалар, турли мулк, турли
диний эътиқодга, миллатга ва ѐшга мансуб одамларнинг замон ва макондаги
йўллари кесишади. Ижтимоий иерархия ва маконли масофада бир-
бирларидан узоқда турувчи инсонлар йўлда учрашишлари мумкин, йўлда ҳар
хил контрастлар пайдо бўлиши, турли тақдирлар тўқнаш келиши ва бир-
бирлари билан қўшилиб кетишлари мумкин. Бу ерда инсонлар тақдирлари ва
умрларининг замон ва макон билан боғлиқ жиҳатлари ижтимоий масофада
конкретлашиб ва узоқлашиб ўзига хос равишда уйғунлашади...”

29

М.Твеннинг романларида воқеа-ҳодисаларнинг вақтлари - “эрталаб”,

“машғулотлардан кейин” (мактабдаги), “оқшомда”, кўпинча “тунда” (“Том
Сойернинг бошидан кечирганлари”), “кеч кирганда”, “қоронғи тунда”,
“ойдин тунда”, “саҳарда”, “нонуштадан олдин”, “икки кечаю икки кундуздан
кейин” (“Гекльберри Финннинг бошидан кечирганлари”).

Ғ.Ғуломнинг “Шум бола”сида ҳам воқеа-ҳодисаларнинг вақтлари

аниқ кўрсатилади: “Кечга яқин жуда ҳам катта бир “шаҳар”га кириб
бордик… Эрта билан бозорга чиқдик.”

30

28

Литературный энциклопедический словарь / Под ред. В. Кожевникова, П. Николаева. - М.; 1987. - С.88.

(таржима бизники – Б.С.).

29

Бахтин М.М. Вопросы литературы и эстетики. - М.: Художественная литература.,1975. - С. 392. (таржима

бизники – Б.С.).

30

G’ulom G’afur. Shum bola. – T.: SHARQ NMAK, 2008. – В.17.


background image

16

“Том Сойернинг бошидан кечирганлари”да воқеалар асосан Сент-

Питерсбергда, Миссисипидаги оролчада рўй берса, “Гекльберри Финннинг
бошидан кечирганлари”да асар сюжети асосида ѐтган воқеалар дарѐда –
солда ҳал қилинади, режалар тузилади:

“ We ran at nights, and hid in the day-times. As soon as night was almost

gone, we stopped navigating and tied up, and then cut young branches and hid the
raft with them. Then we sat out the fishing lines. Next we slid into the river and
had a swim, so as to freshen up and cool off. Then we sat down on the sandy
bottom where the water was about knee-deep, and watched the daylight come.”

31

- “Кечалари сузиб, кундуз кунлари дам олар эдик. Тонг отай деб

қолганда тўхтар эдик-да, солимизни боғлаб қўяр эдик – солни ҳар сафар саѐз
жойга, сув оқмайдиган ерга боғлардик, кейин тол ва терак новдалари билан
устини беркитиб қўярдик. Шундан кейин қармоқларни сувга ташлаб, ўзимиз
чўмилиб олардик, кейин сув тиззамизгача келадиган қумлоққа ўтириб, тонг
отишини томоша қилиб ўтирардик.”

32

Ғафур Ғуломнинг “Шум бола”сида қаҳрамон беш ой давомида

Тошкент атрофларидаги шаҳар ва қишлоқларда дайдиб юради. Асар
воқеалари асосан бозору такяхонада, дашту далаларда, кўча-кўйларда рўй
беради. Қиссада йўл мотиви катта ўрин эгаллайди.

Ҳар уч асар қаҳрамонлари мажбурий сафарлари чоғида турли аҳоли

масканларида бўладилар, турфа одамлар билан танишадилар, турли
ҳолатларга тушадилар. Том бегоналар билан илк бор ўзи яшаб турган
кичкина шаҳарча – Сент–Питерсбергда дуч келади. Бу ѐз кунларидан бирида,
оқшомда руй беради. Зеро “кичкина, қашшоқ шаҳарча – Сент–Питерсбергда
пайдо бўлган ҳар бир ѐшдаги янги одам Томни қизиқтирар эди.”

Шум боланинг бегоналар билан дуч келиши ўз уйидан чиқиб

кетганидан сўнг бошланади. У дастлаб Омон билан бирга бозордаги
ноҳақликларни – ўғриларнинг ишини кузатади, бойникида болалик қилиб,
тунда ҳўкиз ўрнига эшакни сўйиб қўяди. Бойникидан томма–том қочиб,
мошкичирипаз аѐлнинг ошхонасига йиқилиб тушади. Бу ерда у аѐл билан
жазманининг хуфѐна учрашуви гувоҳига айланади. Айнан шу ерда аѐлнинг
жазмани билан Шум бола ўртасида Том Сойер билан Сент–Питерсберга янги
келган бола ўртасидаги тортишувга ўхшаш суҳбат бўлиб ўтади.

Йўлдаги шаҳар ва қишлоқларда рўй берган воқеалар, турфа

характерли инсонлар билан тўқнашувлар натижасида қаҳрамонларнинг
“кўзлари очилади”, улар оламга бошқача нигоҳ билан қарай бошлайдилар,
характерлари ривожланади. Асарлар сюжетида бир персонажлар ўз
вазифасини бажариб тушиб қолса, уларнинг ўрнини бошқалари эгаллайди.
Фақат бош қаҳрамонларгина асар охиригача етиб борадилар.

Диссертациянинг учинчи боби “

Ўзбек ва АҚШ адабиѐтида

болаликнинг бадиий олами

”ни ўрганишга бағишланган бўлиб, у ҳам икки

31

Twain M. The Adventures of Huckelberry Finn. - Malaysia: Macmillan, 2005. - P.79.

32

Твен М. Гекльберри Финннинг бошидан кечирганлари. – Т.: ЎзДавНашр, 1964. – Б.128.


background image

17

фаслдан иборат. Биринчи фаслда

Ғ.Ғулом ва М.Твен асарларидаги

воқеликнинг болаларга хос тасвири

тадқиқ этилади.

М.Твеннинг асарлари адиб ижод қилган даврдаги АҚШ болалар

адабиѐтидан кескин фарқ қилади. Унинг асарларида болалар ҳам аниқ,
образли мушоҳада юритади: бола воқеликни рангли тасвирларда қабул
қилади, у ѐруғ ва ғайриоддий нарсаларга интилади; воқеа-ҳодисаларда
шахсан иштирок этган қаҳрамонларнинг ҳикоясини ѐқтиради

М.Твеннинг китоблари тузилишидан содда, ўта қизиқарли, ѐрқин ва

қувноқ асарлар бўлса-да, адиб уларда жиддий ғояларни кўтариб чиқади. Шу
жиҳатидан адибнинг “Том Сойернинг бошидан кечирганлари” ва
“Гекльберри Финннинг бошидан кечирганлари” каби китоблари болалар
учун ҳам, катталар учун ҳам бирдай қизиқарли.

Твен-юморист романда болалар онгининг воқеликдан нусха кўчириш

қобилиятидан моҳирона фойдаланган. Том ва Беккининг муҳаббати тарихи –
севишган катталарнинг муносабатларига енгил лирик пародия ҳисобланади.

М.Твен Том Сойерда типик образ яратди. Болада унинг ѐши, муҳити,

даври ва мамлакати учун характерли барча хислатлар бор. Том Сойернинг
кучли иродаси реал ҳаѐтий мушкулотларни енгиб ўтишда шаклланади. У
қотилликда ноҳақ айбланган Мефф Поттерни ҳимоя қилади, бироқ у бу ишга
адолатни тиклаш юзасидангина эмас, балки ўз ғурурини сақлаш учун ҳам
киришади. Чексиз фантазия, энергияси ва саргузаштларга ўчлиги уни ҳар
қандай юмушларга ундайди. Романдаги авантюралар, сюжетнинг динамик
ривожланиши, турли театр эффектлари (суд саҳнаси, олтин солинган қоплар
эпизоди) қаҳрамоннинг характери билан белгиланади.

Том Сойернинг характери анча оғир: унда қарама-қарши хислатларни

кузатиш мумкин – болаларча худбинлик ва олижаноблик, романтик
хаѐлпарастлик ва зийрак амалиѐтчилик, мардлик ва қийинчиликлардан
чекиниш, дўстларига вафодорлик ва мақтанчоқлик, у ҳеч қачон
биринчиликни, сардорликни қўлдан беришни истамайди. Шу билан бирга
Том ҳар доим ва ҳар ерда самимий.

Романнинг қизикарли хусусиятларидан бири Том Сойер билан

боғлиқ. Бу катта китобхонларни ҳам ўзига тортган асардаги ўйинқароқлик,
ўйин муҳити. Том Сойердаги чексиз фантазия унинг қалби оламини сохта
дунѐ таъсиридан ҳимоя қилувчи, Гек Финнни Том Сойерга боғлаб уларни
бир умрга дўстлаштирувчи бадиий кучдир.

Муаллиф ўйинқароқ болаларни тасвирлаб хаѐлий ва реал воқелик

ўртасидаги чегарани олиб ташлайди. Ўйинқароқ бола хаѐлий оламда
тўлақонли ҳаѐт кечиради. М.Твен ўйинқароқ болаларни ўйиндан реал
воқеликка, ва, аксинча, реал воқеликдан хаѐлий оламга олиб ўтади.

Бироқ атрофни мунофиқ, иккиюзламачи, муғомбир катталар ўраб

турган дунѐда болаларнинг ўйинлари яхшилик билан тугамайди. Ҳатто топиб
олинган хазина ҳам уларга бахт келтирмайди. Эркинликка ўрганган Гек бу
бойликлар ўзига қанчалар ташвиш келтиришини тасаввур ҳам қилмайди.


background image

18

Ғ.Ғуломнинг “Шум бола” қиссасида ҳам мавжуд воқелик бош

қаҳрамон Шум бола (унинг исми асарнинг бошидан охиригача бирор ерда
кўрсатилмайди, бошқа бирор персонаж томонидан ҳам тилга олинмайди) ва
ундаги бошқа ѐш қаҳрамонлар томонидан идрок этилади. “Шум бола”
қиссаси, моҳият эътибори билан, Биринчи жаҳон уруши арафасидаги ўзбек
халқи ҳаѐти, ундаги қийинчиликлар ва машаққатлар болалар кўзи ва нигоҳи
орқали, саргузаштнамо ҳангомалар асосида ва юморга йўғрилган бир услубда
бадиий гавдалантирилган саргузашт асардир”.

33

Ғ.Ғулом асарда ҳар бир нарсани, буюмни, воқеа-ҳодисани Шум

боланинг кўзи билан кўради, унинг тили билан тасвирлайди. Бунга
ҳикоянинг биринчи шахс тилидан олиб борилиши далилдир.

Муаллиф асарда бозор тасвирига катта ўрин ажратади. Шум бола

қаерда бўлмасин, қаерга бормасин унинг йўли албатта бозор орқали ўтади,
бозорга келиб тақалади. Бозорларда ҳаѐт қайнайди. Муғомбир савдогарлар,
содда харидорлар, “чаққон” даллоллардан ташқари бу ерда циркчиларни,
қаландарларни, киссавуру ўғриларни учратиш мумкин.

Бозорлар жинниларга ҳам тўла. Шум бола жинниларнинг ҳар бирига

таъриф беради, улар билан боғлиқ латифаю ҳангомани келтиради.
У.Норматовнинг фикрича, Ғ.Ғулом асардаги латифанома воқеалар орқали
даври учун жуда қалтис гапларни айтади: “... ҳушѐр китобхон жиннилар
тилидан айтилган бу латифанома гапларда жиддий, ўта қалтис маъно
борлигига – гап Николай пошшо замони эмас, балки барчани бир йўлдан бир
томонга зўрлаб юргизиш сиѐсати кетаѐтган шўролар даври устида
бораѐтганини сезади. Бу фикрни адиб онгли равишда ўтказганми ѐки бу ҳол
бехос “онг ости” шуури, руҳ эркинлиги ҳодисасими, бундан қатъи назар,
барибир, айтилган сўз – отилган ўқ, у айни нишонга теккан; бундай зўравон
сиѐсатнинг хунук оқибати ҳақидаги огоҳлантиришлар ҳақ бўлиб чиққанини,
ҳаммани бир йўлдан бир томонга калтак билан зўрлаб юритиш туфайли ҳаѐт
посонгиси ост-уст бўлиб кетганлигини бугун кўриб-билиб турибмиз.”

34

Ёзувчи Омон Мухтор эса “коса тагига нимкоса” яшириш Ғ.Ғулом

ижодига хос хусусият деб ҳисоблайди: “... менга баъзан Ғафур ака сиѐсий
шеърлару мақолалар билан ўзини “ниқоб”лаб (шум, муғамбир-да!), инсоний
шеърлар, теран илмий мақолалар, айниқса, насрий асарларини ѐзгандек
туюлади... У Алишер Навоий ғазалига “Тун била тонг” деб мухаммас
боғлаган. Кўпдан буѐн бир сатри диққатимни тортади: “Ки бирни икки дейиб
бўлмагай замон элига...” Илк қарашда замон элининг донолиги айтиляпти.
Бироқ шикоят оҳанги, умумий мазмунидан бошқа гап келиб чиқади: “Замон
эли, афсуски, коса тагида нимкоса борлигини тушунмайди!”

35

33

Назаров Б. Ғафур Ғулом олами. – Т.: Фан, 2004. – Б.18-19.

34

Норматов У. “Шум бола” мафкуравий-сиѐсий тазйиқ ва руҳ эркинлиги // Жаҳон адабиѐти, 2003, № 5. –

Б.33.

35

Омон Мухтор. Йигирманчи аср Насриддини // Ғ.Ғулом замондошлари хотирасида. Тўпловчи Олмос.

Ғ.Ғулом номидаги НМИУ. 2003. – Б.84.


background image

19

Б.Назаров ҳам ҳар бир сўзга, сатрлар ости ва оралиғига моҳирона

маъно яширишни Ғ.Ғулом ижодининг ўзига хос хусусиятларидан бири деб
баҳолайди: “.. катта ижтимоий дардларни, миллий ижтимоий ғояларни
яшириб айтиш Ғ.Ғулом ижодининг сўнгги босқичида у ѐки бу даражада
кўриниб қолувчи тасодифий ҳодиса бўлмай, бу даврда жиддий
тайѐргарликлар билан онгли равишда амалга оширилган ѐзувчи ижодининг
ўзига хос хусусиятларидан бири сифатида баҳоланиши мумкин.”

36

Бизнинг изланишларимиз ҳам юқоридаги фикрларни тўлиқ

тасдиқлайди. Марк Твен ҳам, Ғафур Ғулом ҳам асарларда ўз ахлоқий-
ижтимоий қарашларини баѐн этишда, бетакрор образларни яратишда турли
жанрлар имкониятларидан унумли ва ўринли фойдаланганлар.

Учинчи бобнинг иккинчи фасли “

Дунёнинг бадиий тасвирида

муаллиф ва персонажлар муносабатлари

” деб номланади. Мазкур фаслда

М.Твен ва Ғ.Ғулом асарларидаги бош қаҳрамонлар ва уларнинг атрофидаги
ҳамда йўлларида учраган персонажлар, уларнинг ҳаѐтдаги прототиплари
ҳақида сўз юритилади, асарларнинг бадиий хусусиятларига баҳо берилади.

Биз таҳлил этган асарлар автобиографик асарлар эмас. Бироқ уларда

ҳикояга ѐрқин жозиба берувчи адибларнинг болалик даври таассуротлари,
ҳаѐтларидан олинган реал фактлар талайгина.

“Том Сойер”га ѐзилган сўз бошида М.Твен Том Сойер “биргина

боланинг эмас, ўзим билган уч боланинг характерига эга” деб ѐзади.
Кейинчалик бу уч боланинг шахси аниқланган: улар муаллифнинг ўзи, унинг
мактабдош ўртоғи Уилл Боуэн ва Иллинойс штатидаги Шоунитаун
шаҳарчасидан бўлган бир бола экан. Ўн икки ѐшдаги бу ўйинқароқ болакай
М.Твенга мактабда ўзининг бошидан ўтган воқеаларни сўзлаб берган; унинг
исми Томас Сойер Спиви бўлган.

Асарлардаги бошқа персонажларнинг ҳам ўз прототиплари бўлган.

Гек Финннинг прототипи Ганнибал шаҳрида истиқомат қилувчи Том
Блэнкеншил бўлган бўлса, унинг отаси ва ҳинду Жо учун Ганнибал шаҳри
фуқаролари прототиплар бўлиб хизмат қилган.

“Том Сойернинг бошидан кечирганлари”да М.Твен ўз ижодида илк

бора қаҳрамонларнинг тўлақонли образларини яратди. Твеннинг ҳикоя
услуби турли бадиий приѐмларга бой, романдаги кўплаб драматик -
фожеавий ва кулгили саҳналарда адиб диалог усулини танлайди, биринчи
шахс тилидан келтирилган ҳикоялар эмоционалликни кўтаради ва ҳикояга
индивидуал тус беради, дидактик мушоҳадалар, маиший ҳаѐт тасвирлари,
гўзал табиат манзаралари бир-бирлари билан уйғунлашиб кетади.

“Том

Сойернинг

бошидан

кечирганлари”да

қаҳрамонлар

характеристикаларини

индивидуаллаштириш

приѐмлари

бойийди,

мураккаблашади ва ранг-баранг кўринишлар олади. Натижада адиб
ижодининг илк даврига хос публицистик чекинишлар йўқолади, қуруқ баѐн
ўрнига образлилиги ва жонлилиги билан китобхонни ишонтирувчи бадиий

36

Назаров Б. Ғафур Ғулом олами. – Т.: Фан, 2004. – Б.96.


background image

20

саҳналар пайдо бўлади, ҳаѐтий зиддиятлар ташқи тўқнашувларда эмас,
қаҳрамоннинг (Гек Финн) руҳий ҳолатини ѐритиш орқали кўрсатилади,
роман тўқимасига табиат манзаралари фақат статик пейзаж тарзида эмас,
балки қаҳрамоннинг маълум пайтдаги руҳиятини кўрсатиш учун киритилади.
Марк Твеннинг бадиий маҳорати янги, юқори поғонага кўтарилади.

Ғафур Ғуломнинг “Шум бола” қиссаси ҳам Марк Твеннинг икки

машҳур асаридан сира қолишмайди. “Жаҳон адабиѐтининг юксак савияли
комик ва юмористик асарларидаги кулгили ҳолат ва характерларда баъзан
аччиқ аламли ачиниш туйғуларини бера олишдек улкан маҳорат Ғ.Ғуломнинг
“Шум бола”сида ҳам балқиб туради.”

37

Айрим адабиѐтшунос олимлар “Шум бола”ни автобиографик асар,

деб ҳисоблашади. Жумладан, Ҳ.Ёқубов “Шум бола” повести маълум
даражада автобиографик асардир”

38

деб ѐзса, А.Аброров “Шум бола” ўз жанр

эътибори билан маълум маънода автобиографик асар”

39

деб ҳисоблайди.

Олим ўз фикрини қуйидагича изоҳлайди: “Асар сюжети аниқ воқеа-
ҳодисалар, реал шахсларга асосланганлиги бадиий автобиографик жанрнинг
ўзига хос хусусиятларидан бўлиб, бошқа бадиий асарларга нисбатан мазкур
жанр характери буни кўпроқ тақозо этади... Воқеа бўлаѐтган жойнинг аниқ
номини бериш ҳам автобиографик асар учун хос бўлган хусусиятдир.”

40

С.Мамажонов “Шум бола”да бадиий автобиографик асарларга хос

фазилатлар кўп” деб ҳисобласа,

41

У.Норматов қатъий равишда “Шум бола”

автобиографик асар эмас,“Шум бола” қисматида муаллифнинг ўзидан ўтган
нималардир бор.” деб ѐзади.

42

Биз “Шум бола” қиссасини автобиографик жанр унсурларига эга

бўлган соф бадиий асар деб ҳисоблаймиз. Чиндан ҳам қиссада жуда кўп
автобиографик жанр унсурлари учрайди. Ундаги айрим жойлар номлари
(адиб туғилиб ўсган маҳалла – Қўрғонтаги, адибнинг болалиги ўтган
масканлар) ва қаҳрамонлар исмлари шулар жумласидандир.

Асарда тилга олинган қатор персонажлар реал шахслардир. Шум бола

дўстларининг исмлари Омон ва Йўлдош бўлса, болаликда Ғ.Ғуломнинг ҳам
шундай исмли ўртоқлари бўлган. Бу ҳақида Ғ.Ғуломнинг ўзи шундай ѐзади:
“Шум бола”даги асосий қаҳрамонлар ҳаѐтда бор одамлар.”

“Шум бола” бадиий тафаккур тарзи, ифода, услуб йўналиши

жиҳатидан ҳам миллий адабиѐтимизда ноѐб ҳодиса. Қиссада ҳодисалар
ифодаси, анъанага кўра қатъий мантиқ, муайян мақсадга йўналтирилган
чизиқли зиддиятлар силсиласи тарзида эмас, ягона чизиққа тушмайдиган,
тартибсиз, беқарор, айқаш-уйқаш шаклда берилади. Хаос кўринишидаги

37

Назаров Б. Ғафур Ғулом олами. – Т.: Фан, 2004. – Б.20.

38

Ёқубов Ҳ. Ғафур Ғулом. – Т., 1959. – Б.66.

39

Аброров А. Ғафур Ғулом қиссалари // Ғафур Ғулом ижодининг маънавий-маърифий аҳамияти. – Т.: Фан,

2003. – Б.99.

40

ўша жойда, Б.100.

41

Мамажонов С. Ғафур Ғулом прозаси. – Т., 1966. – Б.134.

42

Норматов У. “Шум бола” мафкуравий-сиѐсий тазйиқ ва руҳ эркинлиги // Жаҳон адабиѐти, 2003, №5. –

Б.35.


background image

21

тартибсиз, тасодифий ҳодисалар орасидаги ғаройиб сирли-сеҳрли ўзаро
боғлиқликни, теран маънодорликни топиш, кашф этиш санъати жиҳатидан
бу асар ҳозирги замон фанида кашф этилган ва катта қизиқиш уйғотаѐтган
синергетик тафаккур хусусиятларини ѐдга туширади. “Шум бола”нинг
ЮНЕСКО томонидан болалар ва ўсмирлар ҳақидаги энг сара асарлар
қаторига киритилгани ҳам бежиз эмас.

43

ХУЛОСА

ХХ аср жаҳон адабиѐти ривожига хос энг муҳим тамойиллардан бири

турли миллий адабиѐтларнинг ўзаро алоқалари, бир-бирлари билан тажриба
алмашуви, бир-бирларига яқинлашуви, турли-туман адабий-ижодий, услубий
оқимлар синтезлашуви жараѐнининг ниҳоятда кучайганлигидир. Бу ҳодисани
деярли барча миллий адабиѐтларнинг йирик намояндалари ижодида,
уларнинг дунѐга машҳур асарларида кузатиш мумкин.

Амалга оширилган тадқиқот маълум хулосалар чиқаришга асос

бўлди. Улар қуйидагилардан иборат:

1.

Ўзбек маданиятининг илдизлари қадим тарихга бориб тақалади.

Унинг бугунги кундаги камолоти жаҳоннинг илғор ривожланган
маданиятлари даражасидадир. Шунинг учун уни ўрганишга қизиқиш чет
элларда, Ғарб мамлакатларида, айниқса АҚШда ҳам тобора кучаймоқда.

2.

Ғ.Ғуломнинг “Шум бола” қиссаси ҳамда М.Твеннинг “Том

Сойернинг бошидан кечирганлари” ва “Гекльберри Финннинг бошидан
кечирганлари” романлари генетик яқинликка эга бўлмаган икки миллий
адабиѐт вакиллари бўлмиш адибларнинг асарларидир. Бу асарлар турли
замонларда ва турли мамлакатларда яратилганига қарамай, уларни кўп
жиҳатлар бирлаштириб туради. Улар мавзу жиҳатидан ҳам, сюжет–
композицион қурилиши жиҳатидан ҳам нисбатан яқин ва деярли ўхшаш.

3.

Ҳар икки адибнинг маҳорати асарларда турли образлар яратишда

яққол намоѐн бўлади. Нафақат бу асарларнинг қаҳрамонлари Том ва Гек,
Шум бола ва Омон, балки “қирол” ва “герцог” (“Гекльберри Финннинг
бошидан кечирганлари”), киссавур Султон ва Шариф домла (“Шум бола”)
реалистик образлардир. М.Твен ҳам, Ғ.Ғулом ҳам асарларда ўз ахлоқий-
ижтимоий қарашларини баѐн этишда, бетакрор образларни яратишда турли
жанрлар имкониятларидан унумли ва ўринли фойдаланганлар.

4.

Ғ.Ғулом билан Марк Твен асарларида қатор муштаракликлар ва

ўхшаш саҳналар учрайди. Адиблар драматик ва комик ҳолатларни яратишда,
персонажларнинг диалогларини қуришда айниқса яқиндирлар. Бинобарин
“Том Сойернинг бошидан кечирганлари” билан “Шум бола”ни деярли ҳар
бир сатрга сингиб кетган юмор ҳам бирлаштириб туради.

5.

Асарларда келтирилган муштаракликлар билан бирга миллий

ўзига хосликлар яққол кўзга ташланади. Булар аввало асарлар яратилган

43

Ғафур Ғулом уй-музейи маълумоти.


background image

22

даврда мамлакатлардаги ижтимоий-сиѐсий ҳолат, тарихий вазият, миллий
воқелик, урф-одатлар, миллий менталитетни очиб беришда намоѐн бўлади.

6.

Ғ.Ғуломнинг “Шум бола” қиссасида ҳам, М.Твеннинг “Том

Сойернинг бошидан кечирганлари” романи ва унинг мантиқий давоми
бўлмиш “Гекльберри Финннинг бошидан кечирганлари” асарларида ҳам
саѐҳат мажбурий дарбадарлик сифатида намоѐн бўлади.

7.

Сюжет асосини ташкил этувчи замон ва маконни тадқиқ қилиш

муаллиф қарашларини, муаллиф овозини ѐрқинроқ ҳис қилиш имконини
беради. Саргузашт асарларда замон ва макон ўлчовлари алоҳида ўрин
эгаллайди. М.Твен асарларида замон аниқ бўлса-да, макон баъзан ноаниқ,
Ғ.Ғулом асарларида эса замон ва макон тушунчаси бениҳоя аниқ.

8.

Қаҳрамон сафар қилар экан, доимо йўлда бўлади. Йўлда бир замон

ва макон нуқтасида турфа хил одамларнинг - турли табақалар, турли мулк,
турли диний эътиқодга, миллатга ва ѐшга мансуб одамларнинг замондаги ва
макондаги йўллари кесишади. Инсонлар йўлда учрашишлари, йўлда ҳар хил
контрастлар пайдо бўлиши, турли тақдирлар тўқнаш келиши мумкин.

9.

“Гекльберри Финннинг бошидан кечирганлари”да ҳам, “Шум

бола”да ҳам йўлдаги шаҳар ва қишлоқларда рўй берган воқеалар, турфа
характерли инсонлар билан тўқнашувлар натижасида қаҳрамонларнинг
“кўзлари очилади”, оламга бошқача нигоҳ билан қарай бошлайдилар,
характерлари ривожланади. Асарлар сюжетида бир персонажлар ўз
вазифасини бажариб тушиб қолса, уларнинг ўрнини бошқалари эгаллайди.
Фақат бош қаҳрамонларгина асар охиригача етиб борадилар.

10.

“Том Сойернинг бошидан кечирганлари” ҳам, “Гекльберри

Финннинг бошидан кечирганлари” ҳам, “Шум бола” ҳам автобиографик
асарлар эмас. Бироқ уларда ҳикояга ѐрқин жозиба берувчи бадиий тўқима ва
автобиографик унсурлар мавжуд. Бу ерда адиблар улардан бошқа мақсадда –
оддий ҳаѐтий воқеалар орқали умуминсоний мазмунни беришда
фойдаланишган.

Диссертациянинг асосий мазмуни қуйидаги илмий мақолаларда

ўз аксини топган:

1.

Бабаева С.Р. К сравнительно-типологическому исследованию двух

повестей. // Концептуальные проблемы мировой литературы и лингвистики в
социокультурном пространстве XXI века: теория, методология, практика.
Материалы межвузовской конференции. – Т., 2009. – С. 132-134.
2.

Бабаева С.Р. Ғоя муштараклиги жозибаси // Ўзбекистон матбуоти.

Тошкент, 2010, № 1. – Б.84-85.
3.

Бабаева С.Р. Сравнительно-типологическое исследование генетически

неоднородных произведений. – М.: Объединенный научный журнал, 2010,
№ 4. – С.45-48.
4.

Бабаева С.Р. Икки повестнинг қиѐсий-типологик тадқиқи // Таълим

тизимида ижтимоий-гуманитар фанлар. 2010, № 2. – Б.118-121.


background image

23

5.

Бабаева С.Р. М.Твен асарларида йўл хронотопи // Қиѐсий-чоғиштирма,

типологик ва умумий тилшуносликнинг долзарб муаммолари. Республика
илмий-амалий анжумани материаллари. – Андижон, 2010. – Б.191-192.
6.

Бабаева С.Р. Бадиий адабиѐтда саѐҳатнома жанрининг ифодаланиши //

Бадиий таржима тилшунослик, адабиѐтшунослик ва маданиятлараро
алоқалар контекстида. Республика илмий-амалий анжумани материаллари.
Жиззах, 2011, 22-23 апрел. – Б.74-75.
7.

Бабаева С.Р. М.Твен ва Ғ.Ғулом асарларида поэтик ассоциация // “Жаҳон

адабиѐти” фанини ўқитишнинг долзарб муаммолари. Республика илмий-
амалий анжумани материаллари. Тошкент, 2011, 18 ноябрь. – Б.55-58.
8.

Бабаева С.Р. М.Твен ва Ғ.Ғулом ижодида муштаракликлар // Современные

средства коммуникаций и психолингвистические проблемы преподавания
научно-технической и астроавиакосмической терминологии в ВУЗах
Узбекистана. – Т., 2011. – С.329-331.
9.

Бабаева С.Р. Ғафур Ғулом ва Ғарб-Шарқ адабий алоқалари // ЎзМУ

хабарлари, 2011, № 2. – Б.45-47.
10.

Бабаева С.Р. Сравнительно-типологическое исследование произведений

М.Твена и Г.Гуляма // Вестник Челябинского государственного
педагогического университета, 2011, № 8.– С.175-182.


background image

24

Филология фанлари номзоди илмий даражасига талабгор

Бабаева Салима Рўзиевнанинг 10.01.07 – адабий алоқалар, қиѐсий

адабиѐтшунослик, таржимашунослик ихтисослиги бўйича

”ЎЗБЕК ва АҚШ АДАБИЁТИДА БОЛАЛИКНИНГ БАДИИЙ

ТАЛҚИНИ (Ғ.Ғулом ва М.Твен ижоди мисолида) мавзуидаги

номзодлик диссертациясининг

Р Е З Ю М Е С И

Таянч сўзлар:

муштараклик, адабий алоқалар, поэтик ассоциация,

типологик ўхшашликлар, миллий ўзига хослик, адабий таъсир.

Тадқиқот объекти:

М.Твеннинг “Гекльберри Финннинг бошидан

кечирганлари”, “Том Сойернинг бошидан кечирганлари” романлари ва
Ғ.Ғуломнинг “Шум бола” қиссаси.

Тадқиқотнинг мақсади:

номзодлик диссертациясининг асосий

мақсади

М.Твеннинг “Том Сойернинг бошидан кечирганлари”, “Гекльберри

Финннинг бошидан кечирганлари”, ҳамда Ғ.Ғуломнинг “Шум бола”
асарларини қиѐсий ўрганиш, адиблар услубининг ўзига хос қирраларини
аниқлаш, Америка ва ўзбек адабиѐтида болаликнинг бадиий дунѐси талқини
хусусиятларини таҳлил қилиш.

Тадқиқот методи:

тадқиқот қиѐсий – солиштирма метод усулида

олиб борилди.

Олинган натижалар ва илмий янгилиги:

диссертацияда Америка

ва ўзбек адабиѐтида болаликнинг бадиий олами талқин этилиши ва улардаги
ўзига хослик ҳамда муштаракликлар тадқиқ қилинди, тегишли назарий
хулосалар чиқарилди. Тадқиқотнинг Ғ. Ғулом ва М.Твен ижоди мисолида
илк марта амалга оширилганлиги диссертациянинг илмий янгилигини
белгиловчи омилдир.

Илмий-амалий аҳамияти:

диссертациянинг асосий назарий

хулосаларидан

олий

ўқув

юртларида

адабий

алоқалар,

қиѐсий

адабиѐтшунослик фанлари бўйича маърузалар ўқиш, амалий машғулотлар
олиб бориш, семинарлар ўтказиш, шунингдек, дарсликлар, ўқув
қўлланмалари яратиш ва турли услубий тавсияномалар тузишда фойдаланиш
мумкин.

Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

тадқиқот

материаллари ва натижаларидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон
Миллий университетида филология факультети бакалавриат талабаларига
ўзбек адабиѐти, Америка адабиѐти, адабиѐт назарияси, адабий алоқалар,
қиѐсий адабиѐтшунослик, жаҳон адабиѐти фанлари бўйича маърузалар ўқиш
ва амалий машғулотлар ўтказишда фойдаланилмоқда. Тадқиқот натижалари
муаллифнинг республика марказий ва Россия журналларида эълон қилинган
мақолаларида оммалаштирилди.

Қўлланиш соҳаси:

ўзбек адабиѐти, Америка адабиѐти, адабий

алоқалар, адабиѐт назарияси, жаҳон адабиѐти, таржима назарияси ва
амалиѐти, қиѐсий адабиѐтшунослик, таржимашунослик.


background image

25

Р Е З Ю М Е

диссертации Бабаевой Салимы Рузиевны на тему:

“Художественное изображение мира детства в узбекской и

американской литературах (на примере творчества Г.Гуляма и

М.Твена)” на соискание ученой степени кандидата филологических

наук по специальности 10.01.07 – литературные взаимосвязи,

сравнительное литературоведение, переводоведение

Ключевые слова:

параллелизм, литературные взаимосвязи,

поэтическая

ассоциация,

типологические

сходства,

национальное

своеобразие, взаимовлияние.

Объект исследования:

повесть Г.Гуляма “Озорник” и романы

М.Твена “Приключения Тома Сойера” и “Приключения Гекльберри Финна”.

Цель исследования:

Сравнительное изучение романов

«Приключение Тома Сойера» и «Приключение Гекльберри Финна»

М.Твена и повести «Озорник» Г.Гуляма, определение своеобразия стилей

писателей, выявление особенностей художественного изображения

мира детства в узбекской и американской литературах.

Метод исследования:

в диссертации использован сравнительно-

сопоставительный анализ.

Научная новизна полученных результатов

: в диссертации

проанализирован художественный мир детства в американской и узбекской
литературах, их совокупность и национальное своеобразие. Исследование
основано на достижениях современного сравнительного литературоведения.
Впервые было проведено сопоставление творчества Г.Гуляма и М.Твена.

Практическая значимость

: результаты исследования могут быть

использованы при подготовке спецкурсов и спецсеминаров по курсам
литературные взаимосвязи, сравнительное литературоведение, а также при
создании учебников и учебно-методических пособий.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

результаты

и материалы исследования используются при чтении курсов на
филологических факультетах бакалавриата по истории узбекской и
американской литературы, литературным взаимосвязям, теории литературы
и мировой литературе в Национальном университете Узбекистана имени
Мирзо Улугбека. Основные результаты исследования получили отражение в
научных

статьях

диссертанта,

опубликованных

в

центральных

республиканских и российских журналах.

Область применения:

узбекская литература, американская

литература, литературные взаимосвязи, теория литературы, мировая
литература, теория и практика перевода, сравнительное литературоведение,
переводоведение.


background image

26

RESUME

Thesis of Babaeva Salima Ruzievna on the scientific degree competition of the

candidate of sciences in Philology. Speciality 10.01.07 – literary links,

comparative study of

literature, translitology.

Subject: “Artistical images of childhood in Uzbek and American literature

(on the example of G.Gulom and M.Twain’s works)”.

Key words:

literary links, poetical association, typological similarity,

national peculiarities, literary influence.

Subjects of the inquiry:

“The adventures of Tom Sawyer” and “The

adventures of Huckleberry Finn” by Mark Twain and the “Mischievous child” by
G.Gulom.

Aim of the inquiry:

comparative studying novels “The adventures of

Tom Sawyer” and “The adventures of Huckleberry Finn” by Mark Twain and the
novel “Mischievous child” by G.Gulom, defining peculiarity styles of writes,
analyzing the peculiarities of artistic image of the world of chilhood in Uzbek and
American literature.

Method of the inquiry:

The comparative method is used in the

dissertation.

The results achieved and their novelty:

Artistic image of childhood and

their similarity and peculiarities in American and Uzbek literature is analyzed in
the dissertation and also were given important theoretical conclusions.
Investigation is based on the latest achievments in the sphere of comparative
literature. The important fact of investigation was carried out for the first time in
the creative work of M.Twain and G.Gulom.

Practical value:

the results of investigation and theoretical conclusions

can be used at the lectures on literary links, comparative literature, for creating
textbooks and manuals on these subjects.

Degree of embed and economic effectiviteness:

theoretical principles and

practical conclusions of investigation are used at the faculty of philology at the
National University of Uzbekistan named after Mirzo Ulugbek on speciality Uzbek
literature, American literature, literary links, theory of literature and world
literature. The main results of research have been reflected on the authors scientific
articles published in central republican and russian editions.

Sphere of usage:

Uzbek literature, American literature, literary links,

theory of literature and world literature, theory of translation, comparative
literature, translitology.



Bibliografik manbalar

Бабаева С.Р. К сравнительно-типологическому исследованию двух повестей. // Концептуальные проблемы мировой литературы и лингвистики в социокультурном пространстве XXI века: теория, методология, практика. Материалы межвузовской конференции. - Т., 2009. - С. 132-134.

Бабаева С.Р. Ғоя муштараклиги жозибаси // Узбекистан матбуоти. Тошкент, 2010, № 1. - Б.84-85.

Бабаева С.Р. Сравнительно-типологическое исследование генетически неоднородных произведений. - М.: Объединенный научный журнал, 2010, № 4. - С.45-48.

Бабаева С.Р. Икки повестнинг қиёсий-типологик тадқиқи И Таълим тизимида ижтимоий-гуманитар фанлар. 2010, № 2. - Б. 118-121.

Бабаева С.Р. М.Твен асарларида йўл хронотопи // Қиёсий-чоғиштирма, типологии ва умумий тилшуносликнинг долзарб муаммолари. Республика илмий-амалий анжумани материаллари. - Андижон, 2010. - Б. 191-192.

Бабаева С.Р. Бадиий адабиётда саёҳатнома жанрининг ифодаланиши // Бадиий таржима тилшунослик, адабиётшунослик ва маданиятлараро алоқалар контекстида. Республика илмий-амалий анжумани материаллари. Жиззах, 2011,22-23 апрел. - Б.74-75.

Бабаева С.Р. М.Твен ва Ғ.Ғулом асарларида поэтик ассоциация И “Жаҳон адабиёти” фанини ўқитишнинг долзарб муаммолари. Республика илмий-амалий анжумани материаллари. Тошкент, 2011, 18 ноябрь. - Б.55-58.

Бабаева С.Р. М.Твен ва Ғ.Ғулом ижодида муштаракликлар И Современные средства коммуникаций и психолингвистические проблемы преподавания научно-технической и астроавиакосмической терминологии в ВУЗах Узбекистана. - Т., 2011. - С.329-331.

Бабаева С.Р. Ғафур Ғулом ва Ғарб-Шарқ адабий алоқалари // ЎзМУ хабарлари, 2011, № 2. - Б.45-47.

Бабаева С.Р. Сравнительно-типологическое исследование произведений М.Твена и Г.Гуляма // Вестник Челябинского государственного педагогического университета, 2011, № 8- С. 175-182.