Влияние кормления и температуры на деятельность шелкоотделительной железы тутового шелкопряда | Каталог авторефератов

Влияние кормления и температуры на деятельность шелкоотделительной железы тутового шелкопряда

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
  • Узбекский научно-производственный центр сельского хозяйства НПО “Племэлита” Узбекский научноисследовательский институт животноводства
CC BY f
1-23
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Беккамов, Ч. (2023). Влияние кормления и температуры на деятельность шелкоотделительной железы тутового шелкопряда. Каталог авторефератов, 1(1), 1–23. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/37018
0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Объекты исследования: шелкопряд, листья шелковицы, личинка, шелкоотделительная железа, кокон, шелк.
Цель работы: выявление зависимости между деятельностью шелкоотделительной железы на основе влияния кормления и температуры и биологическими показателями, урожайностью, сортностью, а также технологическими свойствами кокона и его использование при селекционноплеменных работах, особенно при создании новых пород и гибридов тутового шелкопряда.
Методы исследования: агротехнический и биологический.
Полученные результаты и их новизна: Научно обосновано влияние кормления и температуры на деятельность шелкоотделительной железы гусениц тутового шелкопряда. Впервые научно обоснована зависимость между деятельностью и показателями шелкоотделительной железы и биологическими показателями, урожайностью, сортностью и технологическими свойствами коконов и использование этой связи при селекционно-племенных работах, особенно при создании новых пород и гибридов тутового шелкопряда.
Практическое значение: было выявлено, что ненормальное кормление и резкое изменение температур в червоводне отрицательно сказывается на деятельности шелкоотделительной железы, что приводит к снижению биологических показателей, урожайности, сортности и технологических свойств кокона.
Степень внедрения и экономическая эффективность: при создании новых пород и гибридов тутового шелкопряда особенно большое значение уделяется взаимосвязи между деятельностью шелкоотделительной железы и урожайностью кокона (биологическими показателями, урожайностью, сортностью и технологическими свойствами кокона). В результате, при нормированном кормлении шелкопряда сортовыми листьями шелковицы и при выращивании гусениц при умеренных температурах, с каждой коробки шелкопряда можно получить дополнительный доход на сумму 249600 сум .
Сфера использования: отрасль шелководства сельского хозяйства, шелководческие станции и научно-исследовательские институты.


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ИЛМИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

МАРКАЗИ

“ПЛЕМЭЛИТА” ИИБ ЎЗБЕКИСТОН ЧОРВАЧИЛИК ИЛМИЙ-

ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ


Қўлёзма хуқуқида

УДК 638.22:638.23:638.24




БЕККАМОВ ЧОРШАНБИ ИСМАИЛОВИЧ


“ТУТ ИПАК ҚУРТИНИНГ ИПАК БЕЗИ ФАОЛИЯТИГА

ОЗИҚЛАНТИРИШ ВА ҲАРОРАТНИНГ ТАЪСИРИ”



06.01.08 – “Ипакчилик”




Қишлоқ хўжалик фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация

АВТОРЕФЕРАТИ








Тошкент-2012


background image

2

Иш Тошкент Давлат аграр университетида бажарилган.


Илмий раҳбар: қишлоқ ҳўжалиги фанлари доктори,

профессор

Ахмедов Намоз Ахмедович

.

Расмий оппонентлар:

биология фанлари доктори,

Якубов Ахматжон Боқиевич.

Қишлоқ хўжалик фанлари

номзоди, доцент

Абдурахим Абдураҳмонов


Ҳимоя “Племэлита” ИИБ Ўзбекистон Чорвачилик илмий тадқиқот

институти ҳузуридаги Д.020.33.01 рақамли ихтисослашган кенгашнинг 2012
йил_________ соат 10

00

да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 111212,

Тошкент вилояти Қибрай тумани, Қизил шалола п/б, ЎзЧИТИ. Тел: (8-370)
95-65-289 факс: (8-370) 956-53-45, е-mail: info@uzanimal.uz.



Диссертация билан Ўзбекистон Чорвачилик илмий тадқиқот институти

кутубхонасида танишиш мумкин.



Автореферат билан www.uz animal.uz.сайтида ҳам танишиш мумкин.





Автореферат 2012 йил__________________да тарқатилди




Ихтисослашган кенгаш
Илмий котиби, б.ф.н.

Б.У.Насириллаев.




background image

3

1. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Республикамизда пиллачилик тармоғини

янада ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг (1998
йил 30 март, 2000 йил 15 март, 2003 йил 22 декабр, 206 йил 15 ноябрдаги)
фармонлари чиқарилиб, Вазирлар Маҳкамасининг (1998 йил 3 апрел, 2000
йил 3 апрел, 2003 йил 9 сентябр, 2006 йил 15 ноябр) қарорлари қабул
қилинган. Фармон ва қарорларда озуқа базасини мустаҳкамлаш учун янги
тутзорлар барпо этиш ва тутнинг янги, сермаҳсул навларини яратиш, қурт
боқишнинг янги технологиясини қўллаш, тайёрланаётган пилла салмоғини
кўпайтириш ва унинг сифатини яхшилаш, ипак қуртининг янги зот ва
дурагайларини ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш вазифалари кўрсатиб ўтилган.

Муаммони ижобий ҳал қилиш учун ипак қуртининг янги зот ва

дурагайларини яратишда ипак маҳсулдорлигига таъсир этувчи омиллар ва
қурт боқишдаги муҳим жараёнларни яхши таҳлил қилиб, улар ўртасидаги
ўзаро боғлиқликни ўрганиш ва уни селекция-наслчилик ишларида қўллаш
мақсадга мувофиқдир.

Маълумки, етиштириладиган пилла ва ипак хом-ашёси ипак

суюқлигидан олинади. Ипак суюқлигини эса, қурт танасидаги ипак бези
тайёрлайди ва ипак маҳсулотларининг миқдори ипак бези фаолиятига
тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади.

Шунинг учун ипак қуртларини бешинчи ёшида етарли озуқа яъни тут

барги билан таъминланмаса ва қуртхонадаги ҳарорат меъёрида (25-26

0

С)

бўлмаса, ипак бези фаолияти сустлашиб, улар ўраган пиллалар майда ва ипак
миқдори кам, ҳосилдорлиги ва навдорлиги ҳамда технологик кўрсаткичлари
пасайиб кетади.

Демак, тут ипак қуртининг ипак бези фаолиятига озиқлантириш ва

ҳароратнинг таъсир этиши асосида безда ҳосил бўладиган ипак суюқлиги
ундан олинадиган ипак маҳсулдорлиги ўртасида катта боғлиқлик мавжуд. Бу
боғлиқликни аниқлаш ва уни селекция-наслчилик ишларида, хусусан янги
зот ва дурагайларни яратиш жараёнида қўллаш долзарб ҳисобланади.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси:

Ипак бези тўғрисидаги

мавжуд тадқиқотлар ипак безининг қурт танасида жойлашиши, тузилиши ва
аҳамиятининг айрим масалаларига аниқлик киритган холос. Шу вақтгача тут
ипак қуртининг ипак бези фаолиятига озиқлантириш ва ҳароратнинг таъсир
этиши билан ипак маҳсулдорлиги (пилланинг биологик кўрсаткичлари,
ҳосилдорлиги ва навдорлиги ҳамда технологик хусусиятлари) ўртасидаги
боғлиқликни аниқлаш ва уни селекция-насилчилик ишлари, хусусан янги зот
ва дурагайларни яратишда қўллаш каби масалаларни ўз ичига олган
тадқиқотлар ўтказилмаган. Тут ипак қуртининг ипак бези фаолиятига
озиқлантириш ва ҳароратнинг таъсирини ўрганиш диссертация ишининг
мавзусидир.

Диссертация ишининг илмий тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги:

Диссертация мавзуси бўйича тадқиқотлар Тошкент Давлат

аграр университети илмий ишлар режалари (№ 01010010950) бўйича
бажарилди.


background image

4

Тадқиқотларнинг мақсади:

Ишнинг мақсади тут ипак қуртининг

ипак бези фаолиятига озиқлантириш ва ҳароратнинг таъсири асосида ипак
бези фаолияти билан пилланинг биологик кўрсаткичлари, ҳосилдорлиги ва
навдорлиги ҳамда технологик хусусиятлари орасидаги боғлиқликни ўрганиш
ва уни селекция ишлари, хусусан янги зотлар яратишда фойдаланишдан
иборат.

Тадқиқот вазифалари:

-

Тут ипак қуртига озиқлантириш миқдори ва турли ҳароратнинг

таъсирида личинкаларнинг вазни ва хажмини ўзгариб боришини аниқлаш;

-

Ипак бези фаолиятига озиқлантириш ва ҳароратнинг таъсирида

безнинг вазни ва ҳажмий кўрсаткичларининг ўзгаришини ўрганиш;

-

Тут ипак қуртини озиқлантириш ва ҳароратнинг таъсирида личинкалар

хаётчанлиги ва ипак бези фаолиятининг ўзгаришини аниқлаш;

-

Ипак бези фаолияти билан озиқлантириш ва ҳарорат ўртасидаги

боғлиқликни пилланинг биологик кўрсаткичларига таъсир этишини аниқлаш;

-

Ипак бези фаолиятини пилла ҳосилдорлиги ва навдорлик

хусусиятларига таъсирини аниқлаш;

-

Ипак қуртининг ипак бези кўрсаткичлари ва маҳсулдорлик

хусусиятларига навдор тут баргларининг таъсири;

-

Тут ипак қуртининг ипак бези фаолиятига озиқлантириш ва

ҳароратнинг таъсири асосида пилланинг технологик кўрсаткичлари
ўзгаришини аниқлаш;

-

Тадқиқотларнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш.

Тадқиқотнинг объекти ва предмети:

Тут ипак қуртининг личинкалари,

ипак бези, тут барги, тирик ва қуруқ пиллалар.

Тадқиқот методлари:

Агротехникавий ва биологик усуллар.

Тадқиқот гепотезаси:

Тут ипак қуртининг ипак бези фаолиятига

озиқлантириш ва ҳароратнинг таъсирини аниқлаш.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий масалалар:

Тут ипак қуртининг

ипак бези фаолиятига озиқлантириш ва ҳароратнинг таъсир этиши асосида
личинкалар яшовчанлиги, тирик пиллаларнинг оғирлиги, ипак қобиғи ва
ипакчанлиги,

пилла

ҳосилдорлиги,

навдорлиги

ва

технологик

хусусиятларининг ўзгариши илмий ва амалий исботи асослаб берилди.

Илмий янгилиги:

Тут ипак қуртининг ипак бези фаолиятига

озиқлантириш ва ҳароратнинг таъсир кўрсатиши илмий жиҳатдан асослаб
берилди. Биринчилардан бўлиб, ипак бези кўрсаткичлари ва фаолияти билан
пилланинг биологик кўрсаткичлари, ҳосилдорлиги, навдорлиги ва
технологик хусусиятлари ўртасида ўзаро боғлиқлик борлиги ва бу
боғлиқликни ипак қурти селекция-наслчилик ишларида, хусусан янги зотлар
яратишда фойдаланиш зарурлиги илмий асосланди.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти:

Тут ипак

қуртини боқишда меъёридаги озуқа берилмасдан қуртхонадаги ҳарорат
мўътадиллиги кескин ўзгарса ипак бези фаолиятига салбий таъсир кўрсатиш
оқибатида пиллаларнинг биологик кўрсаткичлари, ҳосилдорлиги, сифат
кўрсаткичлари ва технологик хусусиятлари пасайиб кетиши аниқланди.


background image

5

Шунингдек, ипак бези фаолияти билан ипак маҳсулдорлиги ўртасида
боғлиқлик борлиги ва уни ипак қуртининг янги зот ва дурагайларини
яратишда фойдаланиш ижобий натижа бериши амалий аҳамиятга эга
эканлиги исботланди.

Натижаларнинг жорий этилиши:

Тадқиқотлар натижалари Тошкент

Давлат аграр университети Ипакчилик кафедраси мутахассислигининг ипак
қурти биологияси, ипак қурти эмбриологияси, ипак қурти экологияси ва
боқиш агротехникаси, ипак қурти селекцияси ва наслчилиги фанларидан
ўқитиладиган машғулотлар дастурларига мавзулар киритилди ва янги чоп
этилаётган дарслик ҳамда ўқув қўлланмаларда ҳам ўз аксини топди.
Шунингдек, ипак қуртининг янги зот ва дурагайларини яратишда ипак бези
фаолияти билан ипак маҳсулдорлиги орасида ўзаро боғлиқлиги жиддий
эътиборга олиниб, ундан амалий фойдаланилмоқда.

Ишнинг синовлардан ўтиши:

Диссертация аграр фани ва таълим:

долзарб муаммолари, истиқболли ривожланиши илмий-амалий халқаро
конференцияда (2004). Пиллачиликда-таълим, фан ва ишлаб чиқариш
интеграцияси Республика илмий-амалий конференциясида (2008), қишлоқ
хўжалигида ўсимликларни зарарли организмлардан биологик химоя қилиш
усулининг қўлланиш истиқболлари халқаро илмий-амалий конференцияда
(2008), ЎзИИТИ илмий кенгашида (2012), ЎзЧИТИ ихтисослашган илмий
кенгаши қошидаги илмий семинарда (2012) муҳокама қилинган.

Натижаларининг эълон қилинганлиги.

Мавзу бўйича илмий

журналларда 7 та ва илмий тўпламларда 10 та мақола чоп этилган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация матни

124 бетдан иборат бўлиб, кириш, адабиётлар шарҳи, фойдаланилган
услубиётлар ва материаллар, тадқиқот натижалари ва муҳокамаси, хулоса,
тавсиялар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертацияда
21 та жадвал, 17 расм ва 165 та манбани ўз ичига олган, шундан 40 та хориж
адабиётлар рўйхати келтирилган.

2. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

2.1. Тадқиқотларнинг материал ва услублари

. Тадқиқотлар 2006-

2009 йиллар давомида Тошкент Давлат аграр университетининг Ипакчилик
кафедрасида ишлаб чиқаришда боқилаётган Ипакчи-1 ва Ипакчи-2 зотларида
олиб борилди.

Айрим тадқиқотчи олимлар тут ипак қуртининг ипак безини личинка

танасида жойлашиши, тузилиши, узунлиги ва ташқи морфологик кўриниши
тўғрисида маълумотлар берган. Аммо, ипак бези фаолиятига озиқа миқдори
ва ҳароратнинг таъсир этиши билан ипак маҳсулдорлиги ўртасидаги
боғлиқлик ўрганилмаган.

Ушбу муаммони ижобий ҳал қилиш учун биз тут ипак қуртининг ипак

бези фаолиятига озиқлантириш ва ҳароратнинг таъсир кўрсатишини илмий
жиҳатдан асослаб, ипак бези кўрсаткичлари ва фаолияти билан пилланинг


background image

6

биологик кўрсаткичлари, ҳосилдорлиги, навдорлиги ва технологик
хусусиятлари ўртасида ўзаро боғлиқлик борлиги ўрганилди.

Тут ипак қуртининг ипак бези фаолиятига озиқлантириш миқдори,

сифати ва қуртҳонадаги ҳаво ҳароратининг меъёридан ўзгариши асосида
ипак маҳсулдорлигига қандай таъсир кўрсатишини ўрганиш мақсадида
тадқиқот ишлари олиб борилди. Тажрибалар учун 12 та вариант ташкил
қилиниб, ҳар бир вариантда 4 тадан такрорланиш ҳосил қилиниб, ҳар бир
такрорда 200 донадан қурт боқилди. Қиёсловчи вариантлар қуртларига 100%
озуқа (1-қути қуртга 1000 кг барг бериш ҳисобида) берилиб, мўътадил (25-
26

0

С) ҳароратда боқилди. Қуртхонадаги ҳавонинг намлиги барча

вариантларда 65-75% бўлган.

1-жадвал

Тадқиқот тасвири.

Вариант

Лар

Боқилган

ипак

қуртининг

зоти

Қуртларга

бериладиган

барг

миқдори,%

Вариант

лар

Боқилган

ипак

қуртининг

зоти

Қуртлар

боқилган

ҳарорат,

0

С

1

Ипакчи-1

100

7

Ипакчи-1

25-26

2

Ипакчи-1

75

8

Ипакчи-1

20-21

3

Ипакчи-1

50

9

Ипакчи-1

28-29

4

Ипакчи-2

100

10

Ипакчи-2

25-26

5

Ипакчи-2

75

11

Ипакчи-2

20-21

6

Ипакчи-2

50

12

Ипакчи-2

28-29

Қурт боқиш даврида касалланган ва нобуд бўлган қуртларни

микроскопда текширилиб, касаллик тури аниқланди. Вариантлар бўйича
пиллалар етилишига қараб териб олинди ва сараланди. Тирик пиллалар ва
қобиғининг оғирлиги, ипакчанлиги ҳамда қуруқ пиллаларнинг технологик
хусусиятлари ва ишончлилик даражаси аниқланди. Тадқиқотларда олинган
маълумотлар П.Ф.Рокицкий (1969) услубида қайта ишлаб чиқилди.

2.2. Ипак бези кўрсаткичларини қуртнингёшлари бўйича ўсиши

. Тут

ипак қуртлари 23-25 кундан иборат личинкалик даврида тана кўрсаткичлари
жуда тез ўсади ва ривожланади. Жумладан, туҳумдан чиққан қуртларнинг
узунлиги пилла ўрагунга қадар 29,8-30,3 марта, оғирлиги 13070-13366 марта
ва ҳажми 6580 марта ортади. Шунинг учун қурт танасидаги ипак бези ҳам
ёшдан-ёшга ўтганда ўсиб, ривожланиб боради. Ипак бези кўрсаткичлари
асосан бешинчи ёшида кескин йириклашиб ва фаоллашиб ипак
суюқлигининг асосий миқдорини синтезлайди (2-жадвал).








background image

7

2-жадвал

Ипак бези кўрсаткичларини қуртнинг 5 ёши давомида ортиб бориши.

Ипак

қурти 5

ёшининг

кунлари

Бир дона ипак безининг

Бешинчи ёш давомида биринчи кунга

нисбатан неча маротаба катталашиши.

Ипакчи-1

Ипакчи-2

Ипакчи-1

Ипакчи-2

Оғирлиги,

мг

Ҳажми,

см

3

Оғирлиги,

мг

Ҳажми,

см

3

Оғирлиги,

Ҳажми

Оғирлиги

Ҳажми

1-куни

100

102

0,102

0,104

-

-

-

-

2-куни

220

230

0,200

0,210

2,20

2,30

1,96

2,02

3-куни

430

452

0,360

0,400

4,30

4,40

3,53

3,85

4-куни

500

550

0,630

0,670

5,10

5,40

6,18

6,44

5-куни

730

735

0,970

1,010

7,30

7,50

9,51

9,71

6-куни

810

845

1,135

1,180

8,10

8,20

11,13

11,35

7-куни

1040

1080

1,220

1,260

10,40

10,60

11,96

12,12

Пилла

ўраш

олдидан

1450

1500

1,470

1,520

14,50

14,70

14,41

14,62


2-жадвалдаги маълумотлар шуни кўрсатадики, 5-ёшдаги қуртларнинг

ипак бези оғирлиги ва ҳажми кундан кунга ўсиб катталашиб боради.
Жумладан, пилла ўраш олдидан оғирлиги 1450-1500 мг ни ташкил этиб 5-
ёшнинг биринчи кунига (100-102 мг) нисбатан 14,5 маротаба, ҳажми эса 1,47-
1,52 см

3

ни ташкил этди ва 14,4-14,6 маротаба йириклашиши аниқланди.

Ипак бези ҳажмини қурт ҳажмига нисбатини аниқлаш ипак қурти

физиологияси ва олинадиган пилла ҳосилдорлиги учун муҳим ҳисобланади.
Шунинг учун боқилаётган янги зотлардаги бу кўрсаткичларни ўрганиш шуни
кўрсатадики, пилла ўраш олдидан ипак бези қурт танасининг 34,6-35,7% ни
ташкил қилиши аниқланди. Бу кўрсаткич 30% дан кам бўлса пилладаги ипак
миқдори талаб даражасидан паст бўлиши маълум бўлди.

2.3. Озуқа миқдори ва ҳаво ҳарорати ўзгаришини ипак қуртининг

тана кўрсаткичларига таъсири.

Ипак қуртлари фақат тут барги билан

озиқланганлиги

учун

унинг

озуқага

бўлган

талабини

фермер

хўжаликларидаги барг танқислиги сабабли тўла қондириш анча
қийинчиликлар туғдиради. Натижада, айрим звеноларда озуқа етишмаслиги
сабабли 75% ёки 50% барг берилади. Шу тўғрида бажарилган тадқиқотлар
асосида олинган маълумотлар 3-жадвалда келтирилган.










background image

8

3-жадвал

Озуқа миқдори ва ҳаво ҳарорати ўзгаришини ипак қуртининг тана

кўрсаткичларига таъсири.

В

ари

ан

тл

ар

Қуртларга

берилган

озуқа

миқдори,%

Қуртларнинг тана кўрсаткичлари

Оғирлиги, мгр

Ҳажми, см

3

Тухумдан

жонлан

ганда

Пилла

ўраш

олдидан

Неча

марта

катталаш

ди

Тухумдан

жонлан

ганда

Пилла

ўраш

олдидан

Неча марта

катталашди

А. Озуқа миқдори ўзгаришини таъсири.

Ипакчи-1 зоти

В1

100

0,41

4500

10976

0,007

4,30

6143

В2

75

0,41

4010

9780

0,007

4,02

5743

В3

50

0,41

3690

9000

0,007

3,70

5286

Ипакчи-2 зоти

В4

100

0,42

4600

10952

0,007

4,35

6214

В5

75

0,42

4140

9857

0,007

4,05

5785

В6

50

0,42

3790

9024

0,007

3,75

5357

Б. Ҳаво ҳарорати ўзгаришини таъсири

Ипакчи-1 зоти

В1

25-26

0,41

4500

10976

0,007

4,30

6143

В2

20-21

0,41

4205

10256

0,007

4,15

5929

В3

28-29

0,41

4020

9805

0,007

4,00

5714

Ипакчи-2 зоти

В4

25-26

0,42

4600

10952

0,007

4,35

6214

В5

20-21

0,42

4280

10439

0,007

4,18

5971

В6

28-29

0,42

4090

9976

0,007

4,05

5786


3-жадвалдаги маълумотлар шуни кўрсатадики, қуртларни меъёрида

озиқлантирилганда бир дона личинканинг оғирлиги пилла ўраш олдидан
4500-4600 мг ташкил этса, озуқа миқдори 50% гача камайтирилганда 3690-
3790 мг га тенг бўлиб, меъёрида озиқлантирилган қуртларнинг вазнига
нисбатан 810 мг ёки 18-20% га камайган. Қуртларни тўлақонли
озиқлантирилганда пилла ўраш олдидан тананинг ҳажми 4,30-4,35 см

3

га тенг

бўлиб, озуқа 50% га камайтирилганида эса 3,70-3,75см

3

ни ташкил этиб,

меъёрида озиқлантирилган қуртлар ҳажмига нисбатан 8,0-8,5% кичик
бўлиши аниқланди.

Қуртхонадаги ҳарорат мўътадил бўлса қуртлар яхши ривожланиб пилла

ўраш олдидан уларнинг оғирлиги 4500-4600 миллиграм, ҳажми эса 4,30-4,35
см

3

ни ташкил этди. Ҳарорат меъёридан паст бўлганида бу кўрсаткичлар

4205-4280 мг, ҳажми 4,15-4,18 см

3

га тенг бўлиб, оғирлиги 10256-10439

марта, ҳажми 5929-5971 марта катталашган. Натижада қурт оғирлиги 295-320
мг, хажми 0,15-0,17 см

3

га камайиб тананинг ўсиши 537-696 марта кам

катталашганини кўрамиз.


background image

9

2.4. Озуқа миқдори ва ҳаво ҳарорати ўзгаришини қуртнинг

яшовчанлиги ҳамда ипак бези кўрсаткичларига таъсири.

Ипак

қуртларининг ўсиши, ривожланиши, биологик ва хўжалик кўрсаткичлари
личинкаларга бериладиган озуқа миқдорига боғлиқ бўлиб бу жараён ўз
навбатида келгусида ипак толасига айланадиган ипак суюқлигини ҳосил
қиладиган ипак ажратувчи безлар фаолиятига ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
Шунинг учун ҳам дастлаб озуқа миқдорини ипак қуртининг биологик
хусусиятлари ва ипак бези кўрсаткичларига таъсири ўрганилди. Бу тўғридаги
маълумотлар 4-жадвалда берилган.

4-жадвал

Озуқа миқдорини ва ҳаво ҳароратини қуртнинг биологик

кўрсаткичлари ва ипак бези фаолиятига таъсири.

Вар

иан

тл

ар

Қуртларни

озиқлантириш

миқдори, %

Қурт

боқиш

даври,

кун

Қуртнинг

хаётчанлиги,

%

Х±Sх

Пилла ўраш олдидан

ипак бези кўрсаткичлари

Pd

Оғирлиги,

мг

Ҳажми,см

3

А. Озуқа миқдори ўзгаришини таъсири.

Ипакчи-1 зотида

В1

100%

23

94,5±0,93

1450

1,470

-

В2

75%

27,5

80,0±0,64

1250

1,200

0,986

В3

50%

31

66,5±0,51

1035

1,100

0,990

Ипакчи-2 зотида

В4

100%

23

95,0±0,94

1500

1,520

-

В5

75%

27,5

81,±0,65

1300

1,250

0,982

В6

50%

31

67,0±0,52

1070

1,130

0,980

Б. Ҳаво ҳарорати ўзгаришини таъсири

Ипакчи-1 зотида

В

7

25-26

23

94,5±0,93

1450

1,47

-

В

8

20-21

30

88,0±0,70

1300

1,30

0,984

В

9

28-29

20

84,0±0,68

1180

1,20

0,980

Ипакчи-2 зотида

В

10

25-26

23

95,0±0,95

1500

1,52

-

В

11

20-21

30

88,5±0,78

1350

1,35

0,992

В

12

28-29

20

85,0±0,71

1250

1,25

0,988


4-жадвалдаги маълумотлар қуртларни озиқлантириш даражасига қараб

унинг биологик кўрсаткичларида катта ўзгаришлар мавжудлигини яққол
кўрсатиб турибди. Жумладан, личинкаларни доимо меъёридаги (100%) озуқа
билан боқилганда қурт боқиш даври 23 кун давом этган бўлса, 50% озуқа
берилганида 31 кун давом этиши кузатилди. Ушбу рақамлардан кўриниб
турибдики, қуртларни меъёрида озиқлантирмаслик личинкалик даврини
8 кунгача узайтиришга олиб келар экан.


background image

10

Тут ипак қуртларини боқишда етарлича озуқа билан таъминламаслиги

қуртларнинг ҳаётчанлигига ҳам салбий таъсир этиши аниқланди. Ипак
қуртларини меъёридаги (1-қути қуртга 1000 кг) озуқа билан боқилганда
личинкалар ҳаётчанлиги 94,5-95,0% га тенг бўлиб, озуқа етишмаслигидан
50% озуқа билан боқилгандагига қараганда (66,5-67,0%) эса 28% га юқори
бўлиши исботланди. Келтирилган рақамлар озиқлантиришни ипак бези
оғирлиги ва ҳажмини шаклланишига тўғридан-тўғри таъсир этишини
тасдиқлайди. Масалан, қуртларга меъёрнинг 50% миқдоридаги барг билан
боқиш ипак безининг оғирлигини 40,1-40,2% га, ҳажмини эса 33,6-34,5% га
кам ўсишига сабаб бўлади.

Қуртхонадаги ҳароратнинг меъёридан паст ёки ортиқ бўлиши ипак

қуртининг постэмбрионал давридаги ҳаёт фаолиятига салбий таъсир
кўрсатади. Масалан, қуртлар 20-21

0

С ҳароратда боқилганда уларнинг

личинкалик даври 30 кунга чўзилиб, ҳаётчанлиги 88,0-88,5% ни, 28-29

0

С да

боқилганда яшовчанлиги 84,0-85,0% ни ташкил этганида ҳаво ҳарорати
меъёрида (25-26

0

С) бўлган шароитда боқилган қуртларнинг яшовчанлиги

94,5-95,0% га, қуртлик даври 23 кунга тенг бўлиб, бошқа вариантларга
қараганда яшовчанлиги 6,5-10,0% га ортиқ бўлиб, қуртлик даври 7-10 кунга
қисқарган.

2.5.

Ипак

бези

фаолиятини

пиллаларнинг

биологик

кўрсаткичларига таъсири.

Пилла ҳосилдорлиги, технологик хусусиятлари

ва ипак хом ашёси миқдорини аниқлаш ҳамда олинадиган ипак толасини
талаб даражасида бўлишига тирик пиллаларнинг биологик хусусиятларига
боғлиқ бўлади. Пилла ва ипак қобиғининг вазни тирик пиллаларнинг асосий
биологик кўрсаткичлари ҳисобланиб, уларнинг миқдори нафақат ипак
қуртининг зот ёки дурагайлари ва ташқи муҳит таъсирига балки ипак бези
фаолиятига ҳам боғлиқ бўлади. Ипак ҳосил қилувчи безларнинг ҳажмий
кичиклашиши пилла ва ипак қобиғи вазнига ўз таъсирини кўрсатади. Бу
тўғридаги маълумотлар қуйидаги 5-жадвалда келтирилган.

5-жадвал

Озуқа миқдори ва ҳаво ҳароратини ипак бези фаолияти ҳамда

пиллаларнинг биологик кўрсаткичларига таъсири.

Вар

иан

тл

ар

Қуртлар-

га

берилган

озуқа

миқдори,

%

Ипак бези

кўрсаткичлари

Пилланин

г ўртача

оғирлиги,

г

Х±Sх

Pd

Ипак

қобиғини

нг вазни,

мг

Х±Sх

Pd

Пилла

нинг

ипак-

чан -

лиги

Оғир

лиги,

мг

Ҳажми

см

3

А. Озуқа миқдори ўзгаришини таъсири.

Ипакчи-1 зотида

В1

100

1450

1,470

2,05±0,28

-

480±6,85

-

23,4

В2

75

1250

1,200

1,65±0,20 0,982 375±6,40 0,998

22,7

В3

50

1035

1,100

1,25±0,18 0,980 275±5,70 0,998

22,0

Ипакчи-2 зотида

В4

100

1500

1,520

2,10±0,27

-

495±6,95

-

23,6


background image

11

В5

75

1300

1,250

1,78±0,21 0,984 390±6,60 0,999

22,9

В6

50

1070

1,130

1,30±0,19 0,982 285±5,80 0,996

22,0

Б. Ҳаво ҳарорати ўзгаришини таъсири

Ипакчи-1 зотида

В

7

25-26

1450

1,470

2,05±0,28

-

480±6,85

-

23,4

В

8

20-21

1250

1,200

1,70±0,22 0,996 390±6,50 0,996

22,9

В

9

28-29

1035

1,100

1,60±0,20 0,994 360±6,30 0,998

22,5

Ипакчи-2 зотида

В

10

25-26

1500

1,520

2,10±0,27

-

495±6,95

-

23,6

В

11

20-21

1350

1,350

1,75±0,23 0,998 400±6,60 0,996

22,9

В

12

28-29

1250

1,250

1,65±0,21 0,999 375±5,40 0,998

22,7

5-жадвал маълумотларини таҳлил қилиш шундан далолат берадики,

озуқа миқдорининг камайиши пилланинг ўртача оғирлиги ва ипак
қобиғининг вазнини камайишига олиб келиши аниқланди. Шунга эътиборан,
ипак қуртлари тўлақонли яъни 100% озуқа билан озиқлантирилса ипак
безининг оғирлиги 1450-1500 мг, ҳажми 1,470-1,520 см

3

га тенг бўлиб, улар

ажратилган ипак суюқлигидан оғирлиги 2,05-2,10 г, қобиғининг оғирлиги
480-495 мг бўлган пилла ўраган. Қуртларга берилган озуқа миқдорини
меъёридан камайиши ипак бези оғирлигини 40,0-40,2%, ҳажмини 33,6-34,5
%га , пилла вазнини 61,5-64,4%, ипак қобиғи оғирлигини 73,7-74,5%,
ипакчанлиги 1,4-1,5 мутлоқ фоиз камайишига олиб келиши исботланди

Ҳароратни меъёридан паст бўлиши натижасида ипак моддаси миқдори

кам бўлиб, пилланинг ўртача оғирлиги 20,0-20,6%, қобиғи оғирлиги эса 23,1-
23,6% га кам бўлиши аниқланди. Шундай ҳолатни қуртхонадаги ҳарорат
меъёридан ортиқ бўлганда ҳам кузатамиз. Масалан, қуртлар 28-29

0

С да

боқилганда улар ўраган пилланинг вазни 1,60-1,65 грамни ташкил этиб,
мўътадил ҳароратда боқилган қуртлар ўраган пиллаларга нисбатан 0,45 гр
ёки 27,2-28,2% га камайиб, пилла қобиғининг оғирлиги эса 120 мг, ёки 32,0-
33,3% камайиб кетиши исботланди.

2.6. Ипак бези фаолиятини пилла ҳосилдорлиги ва навдорлигига

таъсири.

Ипак қуртларида озуқа етишмаслиги организмда кечадиган модда

алмашиниш, физиологик ва биокимёвий жараёнларни ўзгаришига олиб
келади. Оқибатда пилланинг ҳосилдорлик ва навдорлик кўрсаткичларига
таъсир кўрсатади. Тўпланган маълумотлар 6-жадвалда намойиш этилган.











background image

12

6-жадвал

Озуқа миқдори ва ҳаво ҳароратини ипак бези фаолиятини пилла

ҳосилдорлиги ҳамда

навдорлигига таъсири.

Вар

иан

тл

ар

Қуртларга

берилган

озуқа

миқдори,%

Ипак

безининг

хажми, см

3

1-қути

қуртдан

олинган пилла

ҳосили, кг

Х±Sх

Pd

Навли

пиллалар
миқдори,

% Х±Sх

Нав

сиз

пилла-

лар, %

Pd

А. Озуқа миқдори ўзгаришини таъсири.

Ипакчи-1 зотида

В

1

100

1,47

72,0±0,57

-

91,0±0,58

9

-

В

2

75

1,20

57,0±0,46

0,998 82,0±0,56

18

0,992

В

3

50

1,10

42,0±0,42

0,994 77,0±0,54

23

0,993

Ипакчи-2 зотида

В

4

100

1,52

73,0±0,59

-

92,0±0,59

8

-

В

5

75

1,25

58,0±0,48

0,998 83,0±0,57

17

0,994

В

6

50

1,13

43,0±0,43

0,996 78,0±0,56

22

0,992

Б. Ҳаво ҳарорати ўзгаришини таъсири

Ипакчи-1 зотида

В

7

25-26

1,47

72,0±0,57

-

91,0±0,58

9

-

В

8

20-21

1,30

66,0±0,48

0,990 85,0±0,56

15

0,994

В

9

28-29

1,20

62,0±0,46

0,998 80,0±0,55

20

0,996

Ипакчи-2 зотида

В

10

25-26

1,52

73,0±0,59

-

92,0±0,59

8

-

В

11

20-21

1,35

68,0±0,50

0,998 86,0±0,57

14

0,995

В

12

28-29

1,25

640±0,47

0,992 81,0±0,55

19

0,997

6-жадвалдаги маълумотларни мушоҳида қилар эканмиз, қуртларга

берилган озуқа миқдори ва унга боғлиқ бўлган ипак бези фаолияти ўз
навбатида пилла ҳосилдорлигига таъсир этганини гувоҳи бўламиз.
Дарҳақиқат, қурт боқишда озуқа етишмовчилиги жами ўраган пиллалар
миқдори ва унинг ҳосилдорлигига салбий таъсир кўрсатган. Ипак қуртлари
ўз вақтида етарлича озуқа билан таъминланганида бир қути қуртдан олинган
пилла ҳосилдорлиги 72-73 килограмни ташкил этган бўлса, озуқа танқислиги
туфайли қуртларни 75 % озуқа билан таъминланган вариантда бу кўрсаткич
57-58 килограмга, озуқа етишмаслиги рўй берган ҳолда эса 42-43 килограм
ҳосил олишга эришилди. Бошқача таҳлил қилинса, озуқа танқислиги туфайли
бир қути қуртдан ўртача 15 килограмм ёки 26,3%, озуқа етишмовчилигида
эса ўртача 30 кг ёки 71,4% кам ҳосил олиниши исботланди.

Қуртларни 50% озуқа билан боқилганда навдор пиллалар миқдори

кескин камайиб, навсиз пиллалар миқдори аксинча ортиб кетиши кузатилди.
Агар бир қути қуртга 1000 килограмм ўрнига 500 кг барг берилганда навдор


background image

13

пиллалар миқдори 77-78%, навсиз пиллалар 20-22% ни ташкил этган бўлса,
қуртларни меъёридаги озуқа билан парвариш қилинса бу кўрсаткич 91-92%,
навсиз пиллалар эса 8-9% га тенг бўлиб, озиқа етишмаган вариантлардагига
нисбатан 14% га юқори бўлиши аниқланди. Олинган ҳосил ҳам (ўртача 60-62
килограмни ташкил этиб) мўътадил шароитда боқилган қуртларга (ўртача 72-
74 килограмм) нисбатан 8-10 килограмга кам бўлди.

Ипак қуртлари паст (20-21

0

С) ва юқори (28-29

0

С) ҳароратда боқилганда

улар ўраган пиллаларнинг навдорлиги 81-86% ни ташкил этиб, мўътадил
шароитда боқилган қуртларнинг пиллаларига (91-92%) нисбатан 6-12% кам
бўлиши, шу билан бир қаторда навсиз пиллалар миқдори пропорционал
равишда ортиб бориши аниқланди.

2.7. Тут ипак қуртининг маҳсулдорлик хусусиятларини тўла намоён

этишда озиқлантиришнинг аҳамияти.

Ипак қуртларини навдор тут

барглари билан боқиш натижасида озиқанинг тўйимлилик даражаси ипак
бези фаолияти, личинкалар ҳаётчанлиги ва қуртлик даврининг чўзилиши,
ўраган пиллалар миқдори ҳамда пилла маҳсулдорлигига таъсир этиши
аниқланди (7-жадвал).

7-жадвал

Навдор тут барглари билан қуртларни озиқлантиришни ипак бези

фаолиятига таъсири.

Тут навлари

номи

Ипак бези

кўрсаткичлари

Қуртлар

ҳаётчан
лиги, %

Х±Sх

Қуртлик

даврини

чўзилиши

кун

Жами

ўраган
пилла-

лар, %

1 қути

қуртдан

олинган

пилла

ҳосили,

кг

Pd

Оғирли

ги, мг

Ҳажми,

см

3

Ипакчи-1 зотида

Тожикистон

уруғсиз

1600

1,58

93,0±0,70

22

95,5

76

0,990

Октябр

1550

1,55

93,5±0,71

22

95,0

75

0,992

Пайванди

1650

1,63

94,0±0,72

22

96,5

80

0,999

Ўзбекистон

1630

1,60

93,5±0,72

22

96,0

78

0,996

Қиёсловчи

1450

1,45

92,0±0,70

22,5

92,0

72

-

Ипакчи-2 зотида

Тожикистон

уруғсиз

1620

1,60

93,0±0,72

22

96,0

77

0,998

Октябр

1580

1,57

93,5±0,73

22

95,5

76

0,994

Пайванди

1670

1,65

94,5±0,74

22

96,5

82

0,996

Ўзбекистон

1640

1,62

93,5±0,71

22

96,0

79

0,996

Қиёсловчи

(дурагайлар

аралашмаси)

1480

1,48

92,0±0,69

22,5

92,0

74

-


background image

14

7-жадвалдаги маълумотлардан кўриниб турибдики, ипак қуртлари

навдор тут барглари билан боқилганда ипак бези кўрсаткичлари навсиз тут
барглари билан боқилгандагига нисбатан бирмунча юқори бўлган.
Жумладан, тажриба вариантларида ипак безининг оғирлиги 1550-1650 мг,
ҳажми эса, 1,55-1,63 см

3

ни ташкил этган бўлса, қиёсловчи вариантда бу

кўрсаткич, оғирлиги 1470-1480 мг, ҳажми 1,45-1,48 см

3

га тенг бўлиб,

тажриба вариантларига нисбатан оғирлиги 6,9-11,5 % га, ҳажми 6,9-10,1% га
кам бўлиши аниқланди. Навдор тут барглари билан боқилган қуртлар
ҳаётчанлиги қиёсловчи вариантга нисбатан бирмунча (1,5-2,5%) юқорироқ
эканидан далолат беради. Ипак қуртлари навдор тут барглари билан
боқилганда ўраган пиллалар кўрсаткичи 95,0-96,5% га тенг бўлиб, қиёсловчи
вариантга (92,0%) нисбатан 3,0-4,5% га юқори бўлиши исботланди.

Тут дарахти касалликлари тут баргининг ривожланиши ва

ҳосилдорлигига салбий таъсир кўрсатиб, унинг озиқавий хусусиятларини
пасайтириб юборади. Касалланган тут барглари билан қуртларни боқиш
унинг яшовчанлиги, қуртлик даврининг чўзилиши, бир дона пилланинг
оғирлиги ва ҳосилдорлигига таъсир кўрсатиши аниқланди (8-жадвал).

8-жадвал

Ипак қуртларини касалланган тут барглари билан озиқлантиришни

маҳсулдорлик кўрсаткичларига таъсири.

Касаллик

номи

Қуртнинг

яшовчан

лиги,%

Қуртлик

даврининг

чўзилиши,

кун

Жами

ўраган

пиллалар,

%

Бир дона

пилланинг

оғирлиги, г

Х±Sх

1 қути

қуртдан
олинган

ҳосил,

кг

Pd

Фузариоз

78

28

76,0

1,53±0,05

52,3

0,991

Хлороз

74

32

71,0

1,45±0,04

47,5

0,994

Касалланмаган

тут барги

93

23

88,0

1,92±0,03

72,0

-


8-жадвалдаги маълумотлардан кўриниб турибдики, ипак қуртларини

фузариоз ва хлороз касаллиги билан касалланган тут барглари бериб
боқилганда уларнинг ўсиш ва ривожланиши ҳамда маҳсулдорлик
кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатиши маълум бўлди.

Ипак қуртларини касалланган тут барглари билан озиқлантирилганда,

улар суст ривожланиб, ёшдан-ёшга ўтиши ва қуртлик даври 6-10 кунга
чўзилиб, ҳар бир ёшда уларнинг сони камайиб боради ва яшовчанлиги 15-
19% га камайиши натижасида пилланинг биологик кўрсаткичлари пасайиб,
бир дона пилланинг оғирлиги 20,5-24,5% га ва 1 қути қуртдан олинадиган
ҳосилдорлик 20-24 килограмга камайишига олиб келиши исботланди.

2.8.

Ипак

бези

фаолиятини

пиллаларнинг

технологик

кўрсаткичларига таъсири.

Пиллачилик соҳасида олиб борилган илмий

тадқиқот ишларининг охирги натижалари ва уларга баҳо бериш қуруқ
пиллаларнинг технологик хусусиятларисиз тўлиқ бўлмайди.


background image

15

Пилладаги ипак миқдори қанчалик юқори бўлса, хом ипак чиқиши,

толанинг узунлиги шунчалик юқори бўлади. Бу кўрсаткичлар ўз навбатида
қурт боқиш шароити, айниқса личинкаларга бериладиган озуқа миқдорига
тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади. Маълумотлар 9-жадвалда берилган.

9-жадвал

Қурт боқишда озуқа етишмаслиги ва ҳароратнинг меъёридан

ўзгаришини пиллаларнинг технологик кўрсаткичларига таъсири.

Қуртларни турли озуқа

миқдори ва ҳароратда

боқиш

И

пак

мах

су

ло

тл

ар

и-

ни

ч

иқ

иши,%

Х

ом и

пак

чи

қи

ши,%

П

ил

лала

рн

ин

г

чу

ват

ил

иш

и,%

пи

лл

а т

ол

аси

-

ни

нг ум

ум

ий

узу

нл

иг

и,

м

П

ил

ла т

ол

аси

-

ни

нг узл

укс

из

чу

ват

ил

иш

узу

нл

иг

и,

м

П

ил

ла

то

ласи

ни

нг

ин

ги

чк

алиг

и,

м/

г

100% озуқа билан боқиш

51,2

38,8

76,8

1160

700

3100

75% озуқа билан боқиш

43,5

31,6

64,3

980

595

2570

50% озуқа билан боқиш

35,8

26,2

52,8

810

480

2150

25-26

0

С да боқиш

51,2

38,8

76,8

1160

700

3100

20-21

0

С да боқиш

45,1

34,4

65,3

990

610

2630

28-29

0

С да боқиш

42,4

32,6

62,7

950

590

2570


Личинкаларни

100%

озуқа

билан

таъминланган

вариантдаги

пиллалардан хом ипак чиқиши 38,8% бўлган бир вақтда 50% озуқа билан
боқилган вариантларда эса 26,2% га тенг бўлиб, меъёридаги озуқа билан
боқилган вариантга нисбатан 12,2 мутлоқ % га, пиллаларнинг чуватилиши
12,5%дан 24,0 мутлоқ фоизга, пиллаларнинг узлуксиз чуватилиш узунлиги
17,6-45,8% га, пилла толасининг ингичкалиги 20,6-44,2% га паст бўлиши
аниқланди. Ипак қуртларини меъёридан паст ёки юқори ҳароратда
боқилганда ҳам пилланинг технологик кўрсаткичлари меъёридаги ҳароратда
боқилган вариантга нисбатан камайиши, айниқса пилладан хом ипак чиқиши
14,1%, пиллаларнинг чуватилиши 10,5-14,1%, пилларнинг узлуксиз
чуватилиши 14,8-18,6% ва пилла толасининг метрик номери 17,8-20,6% га
камайиши тасдиқланди.

2.9.

Тадқиқот натижаларининг иқтисодий самарадорлиги.

Ипак

қуртларига бериладиган озуқа миқдори ва қурт боқишдаги ҳаво ҳароратини
меъёрида сақлаш ишлаб чиқариш учун катта аҳамиятга эга ҳисобланади.
Тажрибаларимиз якуни шундан далолат берадики, қуртларга меъёридаги
(бир қути қуртга 1000 кг) баргни бериш ва озуқа етишмаслиги 50% гача барг
берилгандагига нисбатан ҳар бир қути қурт ҳисобига 30 кг, личинкаларни
мўътадил ҳароратда боқиш эвазига ҳар қутидан 10 кг дан кўпроқ пилла
олиниши натижасида пилла етиштирувчилар даромадини сезиларли
даражада кўпайтириш имконини беради (10-жадвал).




background image

16

10-жадвал

Меъёридаги озуқа миқдори, мўътадил ҳароратда ва навдор тут барглари

билан қурт боқишнинг иқтисодий самарадорлиги (1-қути қуртда).

Қуртларни

боқиш

Пилла ҳосили,

кг

Пилланинг

нархи, сўм

(2011 йил)

Жами

даромад, сўм

Олинган

қўшимча

даромад, сўм.

А. Озиқа миқдори ва ҳароратнинг таъсири натижасида

100% барг

билан

72

3200

230400

96000

50% барг

билан

42

3200

134400

Мўътадил

ҳароратда

72

3200

230400

32000

Ўзгарувчан

ҳароратда

62

3200

198400

Иқтисодий

самара, сўм

128000

Б. Навдор тут барглари билан боқилганда

Навдор барг

билан

80

3200

256000

25600

Касалланган

барг билан

50

3200

160000

9600

Дурагай барг

билан

72

3200

230400

Иқтисодий

самара

121600

Умумий

иқтисодий

самара, сўм

249600


Тажрибалар якунида шундай натижа келиб чиқдики, қуртларни етарли

миқдорда озуқа билан таъмин этилмаган холларда улар мурғаклашади,
яшовчанлик ёмонлашиб, маҳсулдорлиги пасаяди. Ипак қуртларини
тўйинтириб, яъни меъёридаги озуқа миқдори ва мўътадил ҳароратда боқиш
усуллари ҳар бир қутидан олинадиган пилла ҳосилдорлигини 40
килограмгача ошириб, қўшимча даромадни 128000 сўмга етказишга йўл
очади. 1-килограмм тирик пилланинг нархи 3200 сўм қилиб белгиланганлиги
учун тажриба вариантларида (256000 сўм) қиёсловчига (230400 сум)
нисбатан ҳар бир қутидан 25600 сўм қўшимча даромад олишга эришилади.

Қуртларни касалланган тут барглари билан боқиш уларнинг

ҳаётчанлигини пасайтириб, личинкаларни касалланишига сабабчи бўлади.
Бундай қуртлар ўраган пиллалар ҳосили кам ва сифатсиз бўлади. Натижада
бир қути қуртдан келадиган даромад кескин камайиб кетади. Навдор тут