Ўзбекистонда миссионерлик ҳаракатининг ижтимоий-фалсафий таҳлили

Annotasiya

Тадқиқот объектлари: миссионерлик билан шуғулланаётган ижтимоий, диний ташкилот ва секталарнинг фаолиятини ижтимоий-фалсафий, илмий-назарий тахлил қилиб, объектив ва субъектов омилларини аниклаш.
Ишнинг мақсади: Миссионерлик фаолияти пайдо бўлиши, унинг шаклланишидаги шарт-шароитлар, бошқа мамлакатларга тарқалиши ва Ўзбекистонга кириб келишининг объектив, субъектов омиллари, ижобий, салбий таъсири муаммоларини илмий, фалсафий тахлил ва тадқик этиш.
Тадқиқот методлари: - тарихийлик, ворисийлик, мантиқийлик, объективлик, анализ, синтез, тизимли функционал ёндошув, киёсий таҳлил, социодинамик кузатув, прогнозлаш каби методологик тамойилларга таянилиб, қўйилган муаммонинг мазмунини очиш учун манбалар, статистик маълумотларни тахлил қилиш усулларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Миссионерлик тушунчасининг фалсафий моҳияти очиб берилиб, унга янги таъриф берилди ва унинг вужудга келиши узок даврларга бориб такалиб, унинг асл мақсади динни тарғиб қилиш эмас, балки сиёсий хавфли муаммо ва бурилишларни юзага келтириш, халкаро дипломаток алокаларга путур етказиш эканлиги илмий асосланди. Ёшларимиз уларнинг ғаразли тузоқлари таъсирига тушиб қолмасликлари учун бегона, ёт мафкураларга карши чора тадбир ва ғоявий тарғибот, тарбия воситалари ишлаб чиқилди.
Амалий аҳамияти: диссертацияда ишлаб чикилган илмий хулоса ва тавсиялардан олий ўкув юртлари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, ўз-ўзини бошкариш органлари ва нодавлат ташкилотлар хафли диний тахдидларни олдини олиш тўғрисидаги маърузаларда фойдаланишлари мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлигн: тадқиқот натижаларидан олий таълимда ўқитиладиган «Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий маърифий асослари», «Маънавият асослари ва диншунослик», «Динлар тарихи» ва бошқа ижтимоий гуманитар фанларни ўқитишда, оммавий ахборот воситалари ходимлари, маҳаллалар иш фаолиятида фойдаланишган.
Қўлланиш сохасн: Диссертация натижаларидан ўкитувчилар, коллеж, лицей ва олий ўкув юртларида маънавият дарслари, маданиятшунослик фанлари бўйича ўқув-услубий қўлланма сифатида фойдаланишлари мумкин.

Manba turi: Tezislar
Yildan beri qamrab olingan yillar 1992
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
CC BY f
1-28
27

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Яздонова, С. (2023). Ўзбекистонда миссионерлик ҳаракатининг ижтимоий-фалсафий таҳлили. Avtoreferat Katalogi, 1(1), 1–28. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/37216
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Тадқиқот объектлари: миссионерлик билан шуғулланаётган ижтимоий, диний ташкилот ва секталарнинг фаолиятини ижтимоий-фалсафий, илмий-назарий тахлил қилиб, объектив ва субъектов омилларини аниклаш.
Ишнинг мақсади: Миссионерлик фаолияти пайдо бўлиши, унинг шаклланишидаги шарт-шароитлар, бошқа мамлакатларга тарқалиши ва Ўзбекистонга кириб келишининг объектив, субъектов омиллари, ижобий, салбий таъсири муаммоларини илмий, фалсафий тахлил ва тадқик этиш.
Тадқиқот методлари: - тарихийлик, ворисийлик, мантиқийлик, объективлик, анализ, синтез, тизимли функционал ёндошув, киёсий таҳлил, социодинамик кузатув, прогнозлаш каби методологик тамойилларга таянилиб, қўйилган муаммонинг мазмунини очиш учун манбалар, статистик маълумотларни тахлил қилиш усулларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Миссионерлик тушунчасининг фалсафий моҳияти очиб берилиб, унга янги таъриф берилди ва унинг вужудга келиши узок даврларга бориб такалиб, унинг асл мақсади динни тарғиб қилиш эмас, балки сиёсий хавфли муаммо ва бурилишларни юзага келтириш, халкаро дипломаток алокаларга путур етказиш эканлиги илмий асосланди. Ёшларимиз уларнинг ғаразли тузоқлари таъсирига тушиб қолмасликлари учун бегона, ёт мафкураларга карши чора тадбир ва ғоявий тарғибот, тарбия воситалари ишлаб чиқилди.
Амалий аҳамияти: диссертацияда ишлаб чикилган илмий хулоса ва тавсиялардан олий ўкув юртлари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, ўз-ўзини бошкариш органлари ва нодавлат ташкилотлар хафли диний тахдидларни олдини олиш тўғрисидаги маърузаларда фойдаланишлари мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлигн: тадқиқот натижаларидан олий таълимда ўқитиладиган «Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий маърифий асослари», «Маънавият асослари ва диншунослик», «Динлар тарихи» ва бошқа ижтимоий гуманитар фанларни ўқитишда, оммавий ахборот воситалари ходимлари, маҳаллалар иш фаолиятида фойдаланишган.
Қўлланиш сохасн: Диссертация натижаларидан ўкитувчилар, коллеж, лицей ва олий ўкув юртларида маънавият дарслари, маданиятшунослик фанлари бўйича ўқув-услубий қўлланма сифатида фойдаланишлари мумкин.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ

УНИВЕРСИТЕТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

И.МЎМИНОВ НОМИДАГИ ФАЛСАФА ВА ҲУҚУҚ ИНСТИТУТИ

Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 1:316 (575,1)+ 266

ЯЗДОНОВА СОҲИБА ҚУРБОНОВНА

ЎЗБЕКИСТОНДА МИССИОНЕРЛИК ҲАРАКАТИНИНГ ИЖТИМОИЙ-

ФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛИ

09.00.11 – ижтимоий фалсафа



Фалсафа фанлари номзоди

илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация

АВТОРЕФЕРАТИ

Тошкент – 2012


background image

2

Диссертация

Алишер

Навоий

номидаги

Самарқанд

давлат

университетининг «Миллий ғоя, фалсафа ва фан методологияси» кафедрасида
бажарилган.

Илмий раҳбар:

фалсафа фанлари доктори, профессор

Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович

Расмий оппонентлар:

фалсафа фанлари доктори, профессор

Тўраев Бахтиёр Омонович

фалсафа фанлари доктори, профессор

Хўжамуродов Иброҳим Рўзиевич


Етакчи ташкилот:

Тошкент давлат Иқтисодиёт университети


Диссертация ҳимояси 2012 йил феврал ойининг “____” куни соат ___да

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон
Республикаси Фанлар академияси И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ
институти ҳузуридаги фалсафа фанлари доктори (номзоди) илмий даражасини
олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д. 067.02.01 – рақамли Бирлашган
ихтисослашган кенгаш йиғилишида ўтказилади.

Манзил: Тошкент шаҳри, 100005, Талабалар шаҳарчаси Мирзо Улуғбек

номидаги Ўзбекистон Миллий университети Маданият саройи.

Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети ахборот марказида танишиш мумкин. Манзил: Тошкент шаҳри,
100095, Талабалар шаҳарчаси, Форобий кўчаси, 16 уй.


Автореферат 2012 йил___________ “____” да тарқатилди.

Авторефератга

ёзилган

тақризларингизни

тамғали

муҳр

билан

тасдиқланган ҳолда Бирлашган ихтисослашган кенгаш илмий котибига
(Тошкент шаҳри, 100095, Талабалар шаҳарчаси, Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон

Миллий

университети,

Фалсафа

факультети

308-хона)

юборишингизни сўраймиз.

Ихтисослашган кенгаш илмий котиби
фалсафа фанлари доктори, профессор Д.Т.Норқулов


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Тадқиқот мавзуининг долзарблиги.

Бизга маълумки, ҳар бир даврнинг

ўзига хос хусусиятлари, ривожланиш тамойиллари бўлиб, XXI аср маънавий,
маданий, илмий, техникавий интеграцияларнинг юқори чўққисига чиқиш асри
бўлди. Шу билан бир қаторда бу соҳаларда ўзига хос муаммо ва ечимини
топмаган масалаларга ҳам дуч келиниб, буларнинг ўзига хос объектив,
субъектив сабаблари мавжуд ва янги йўлга чиққан Ўзбекистонга ҳам ҳар хил
йўллар, мақсадлар билан бир қанча муаммолар кириб келди.

Шу боис И.А.Каримов шундай деган эди: «Эл-юртимиз ўзининг кўп

асрлик тарихи давомида бундай машъум хатарларни неча бор кўрган, жабрини
тортган. Шундай асоратлар туфайли тилимиз, динимиз ва маънавиятимиз бир
пайтлар қандай хавф остида қолганлигини барчамиз яхши биламиз. Ана шу
фожеали ўтмиш, босиб ўтган машаққатли йўлимиз барчамизга сабоқ бўлиши,
бугунги воқеликни теран таҳлил қилиб, мавжуд таҳдидларга нисбатан доимо
огоҳ бўлиб яшашга даъват этиши лозим».

1

Дарҳақиқат ҳозирда мавжуд барча таҳдидларга нисбатан доимо огоҳ

бўлиш, асл диний қадриятларни сохтасидан ажратиб олиш ва шу орқали инсон
маънавий - диний маданияти ва дунёқарашини шакллантиришни фалсафий
таҳлил этиб илмий асослаш муҳим вазифага айланди. Шу нуқтаи назардан
тадқиқот мавзунинг долзарблиги қуйидаги илмий-назарий ва амалий жиҳатларда
намоён бўлади.

Биринчидан,

ҳозирги кунда ижтимоий-мафкуравий муаммолардан энг

хавфлиси диний-ғоявий, хусусан, миссионерлик, прозелитизм муаммолари
бўлиб, уларнинг мукаммал ечимини топиш учун илмий изланишлар олиб бориш
даврнинг долзарб талабидир. Дарҳақиқат, И.А.Каримов: «Биз дин бундан буён
ҳам аҳолини энг олий руҳий, ахлоқий ва маънавий қадриятлардан, тарихий ва
маданий меросдан баҳраманд қилиши тарафдоримиз. Лекин биз ҳеч қачон диний
даъватлар ҳокимият учун курашга, сиёсат, иқтисодиёт ва қонуншуносликка
аралашиш учун байроқ бўлишига йўл қўймаймиз. Чунки бу ҳолни
давлатимизнинг хавфсизлиги, барқарорлиги учун жиддий хавф-хатар деб
ҳисоблаймиз»,

2

– дейди.

Иккинчидан,

давлатимиз сиёсатининг бош масалаларидан асосийси ҳам

юрт тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, ижтимоий-
фалсафий тадқиқотлар доирасида миссионерлик муаммоси қай тарзда
ўрганилганлиги, жамиятда динга доимо моддий ва маънавий эҳтиёж мавжуд
бўлиб, у объектив жараён эканлиги ва унинг натижасида инсоният маданияти
юксалишига омил бўлган миллий ва умумбашарий, диний қадрият ва
меросларни ўрганиб, эришилган натижалар асосида муаммони фалсафий таҳлил

1

Каримов И.А.

Юксак маънавият – енгилмас куч, - Тошкент: Маънавият, 2008. – 4-б.

2

Каримов И.А.Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт

кафолатлари. –Тошкент: Ўзбекистон, 1997. – 44-б.


background image

4

этиш, тинчлик ва барқарорлик тизимини яратишга қаратилган илмий-
методологик назарияларни ишлаб чиқиш зарурдир;

Учинчидан,

мафкуравий курашлар авж олган, турли диний экстремистик

оқимлар иродасиз, дунёқараши саёз кишиларни ўз гуруҳига тортиб олишга
интилаётган

бир

даврда,

барқарорлик

ва

хавфсизликни

таъминлаш

жамиятимизнинг

ижтимоий,

иқтисодий

ривожланишига,

биз

яшаётган

ҳудуднинг жўғрофий-сиёсий мувозанатини сақлашга ва минтақадаги барча
халқларнинг тинч-тотувлигини мустаҳкамлашда катта аҳамият касб этиб,
миссионерлик, прозелитизм ва шу каби муаммолардан халқимизни огоҳ этиш ва
уларни сергакликка чақириш жуда муҳим вазифадир. Зеро, “Ҳеч қачон, ҳеч
қаерда бўшлиқ бўлмайди. Биз бўлмаган жойда бизнинг ўрнимизга ёшлар ва халқ
билан бошқалар шуғулланади. Буни унутмаслик керак.

Ёшларимизни

бегоналарнинг

қўлига

ўз

ихтиёримиз

билан

топширмаслигимиз керак. Ёшлар учун, улар чин инсон, ўз диёрининг, ўз
мамлакатининг чинакам ватанпарварлари бўлиб ўсишлари учун фаол
курашмогимиз лозим”.

1

Тўртинчидан,

«Ватан», «миллат», «дин» тушунчалари муқаддас ва уларга

эътиборсиз бўлиш мумкин эмас. Маълумки дин инсонларнинг ижтимоий,
маънавий, маданий ҳаётини маълум бир тизимга солиб турадиган, кишиларни
ҳамиша яхшиликка, эзгулик ишларига чорлайдиган маънавий қудрат бўлиб,
инсоният

доимо

динга,

эътиқодга

муҳтож.

Дарҳақиқат,

Ўзбекистон

Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Олий Мажлиснинг ўн тўртинчи
сессиясида сўзлаган нутқидаги ушбу фикрлари бунга ёрқин мисолдир:
«Мамлакатимизни

демократик

тамойиллар,

илм-фан

ютуқлари,

юксак

технологиялар асосида модернизация қилиш билан бирга, муқаддас динимизни,
миллий ўзлигимизни асраб-авайлаб яшашни мақсад қилиб қўйганмиз».

2

Бешинчидан,

давлатнинг динга муносабатдаги асосий хусусияти – бу

диннинг сиёсатга аралашмаслигидир. Зеро ҳар қандай дин, биринчи ўринда
маънавий-ахлоқий

жиҳатни

ўзида

мужассамлаштириб,

Ўзбекистоннинг

дунёвийлик, диний бағрикенглик, жамият тараққиётида дин билан ҳамкорлик
қилиш тамойилига амал қилиши ҳуқуқий, сиёсий, фалсафий тафаккури замон
талабларига мос келадиган, комил инсонларни тарбиялашни назарда тутади;

Олтинчидан,

мамлакатимизда ушбу соҳага оид бир қанча ислоҳотлар

амалга оширилиб, динга муносабат тубдан ўзгарди. «Виждон эркинлиги ва
диний ташкилотлар» тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Бу қонун диний
бағрикенглик (толерантлик) масалаларини ҳам ўз ичига олган бўлиб, бугунги
кунда аҳолининг баъзи вакиллари ушбу қонундан нотўғри, ғаразли мақсадларда
фойдаланмоқдалар. Уларда турмушнинг айрим қийинчиликларига нисбатан
сабр-тоқат, чидамлилик хислатлари шаклланмагани боис, ҳар хил диний оқим ва
секталарга ўзлари билиб ва билмаган ҳолда кириб қолмоқдалар. Шу боис бу

1

Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида, - Тошкент: Ўзбекистон, 2011. – 62-б.

2

Каримов И.А.Ватанимизнинг тинчлиги ва хавфсизлиги ўз куч-қудратимизга, халқимизнинг букилмас иродасига

боғлиқ. -Тошкент: Ўзбекистон, 2004. – 8 -б.


background image

5

жараёнда объектив ва субъектив омилларни, диний қадриятлардан фойдаланиш
даражасининг давр талабларига мос келиши тизимини ишлаб чиқиш лозим.
Чунки, “республикамизда барча миллат вакиллари билан аҳил-иноқ, дўст-
биродар бўлиб, бир-биримизнинг қадриятимизни ҳурмат қилган тарзда
яшашимиз – эл-юртимизга тинчлик, осойишталик бахш этади”.

1

Еттинчидан,

ҳозирда диний қадриятларнинг аҳамияти ортиб, улардан

фойдаланишда маърифатнинг жаҳолатдан устун туриши моҳиятини ёшлар
онгига сингдириш, уларда ақидапарастлик, диний экстремизм, терроризм ва
бошқа ғайриинсоний, ёт ғояларга қарши мустақил фикр, мафкуравий
иммунитетни шакллантириш воситаларини ишлаб чиқиш жуда муҳим. Буни
Президент И.А.Каримов шундай таъкидлайди: «Ҳар қандай одам ҳам ўсмирлик
чоғида, эндигина вояга етиб келаётган даврида жамиятдан муносиб ўрнини
топиши керак. Акс ҳолда бу нарса нохуш оқибатларга, баъзан эса оғир
фожеаларга, ҳатто ижтимоий ларзаларга ҳам сабаб бўлади. Ёш йигит-
қизларимизнинг ишда, турмушда, оила ва жамоа орасида ўз ўрнини тополмаслик
ҳолатлари уларнинг жамиятда ўз қадрини йўқотишига олиб келади. Ўз қадрига,
ўз шаънига эга бўлмаган инсон ҳаётда кўп-кўп тўсиқларга дучор бўлади,
беқарор ва салбий таъсирларга тез берилади, унинг шахс сифатидаги емирилиши
ҳам тез кечади».

2

Саккизинчидан,

Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва

диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуни 1998 йил 1-майда янги таҳрирда қабул
қилинди. Бундан асосий мақсад кейинги давр дунёдаги сиёсий ўзгаришларда
турли ғаразли кучлар учун дин ниқоб бўлиб, турли хилдаги бузғунчилик,
қўпорувчиликларни содир этаётган жамоалар Ўзбекистонда ҳам вужудга
келиши мумкинлигини олдини олишдир. Хусусан, қонуннинг 5-моддасига кўра
бир конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган ҳатти-
ҳаракатлар (прозелитизм), шунингдек, бошқа ҳар қандай миссионерлик
фаолияти ман этилганлиги алоҳида аҳамиятга эга. Диний билимга эга бўлган ҳар
бир киши миссионерлик ва прозелитизмнинг жамият учун қандай оқибатлар
келтириб чиқариши мумкинлигини тўла англаб етиши табиий. Айниқса
миссионерлик ҳаракатининг ижтимоий жараёнларга кўрсатадиган таъсири
қанчалик муҳимлигига эътибор бериш, уни фақат диний нуқтаи назардан эмас,
балки ижтмоий-фалсафий жиҳатдан ўрганиш ниҳоятда муҳим. Жамиятимиздаги
ушбу ижтимоий - диний муаммони объектив ва субъектив сабаблари ва
ечимларини топиш, диний ва нодиний дунёқараш шаклларини, ғояларини
фарқлаш ва ўзаро ўхшаш томонларини аҳолимиз, хусусан ёшларга
тушунтиришни тадқиқ этиш ниҳоятда зарур.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Ижтимоий муносабатлар

тизимида дин, эътиқод ва мафкура энг асосий тамойиллар сифатида эътироф
этилиб, бу борадаги тадқиқотлар ўзига хос аҳамиятга эга. Мавзуга доир

1

Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида, - Тошкент: Ўзбекистон, 2011. -324 б.

2

Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халқни – халқ, миллатни – миллат қилишга хизмат этсин // Тафаккур. –

Тошкент, 1998. № 2.


background image

6

манбаларни таҳлил этиш асосида шундай хулосага келдикки, «миссионерлик»

муаммосини тарихий, диний жиҳатдан илмий тадқиқ этиш XVI асрнинг иккинчи
ярмидан жаҳон мамлакатлари олимлари томонидан бошланган ва бу борада
Ғарбий Европа, рус ва араб олимлари самарали натижаларга эришган.

1

Мустақилликдан сўнг мамлакатимиз олимлари томонидан ҳам динлар ва

диний муаммолар билан боғлиқ бир қатор тадқиқот ишлари олиб борилиб,
илмий изланишлар натижасида салмоқли илмий-оммабоп асар ва рисолалар
юзага келган ва уларда динларнинг пайдо бўлиши, оқимлари, таълимотлари,
ғоялари, Ўзбекистонга кириб келишидаги объектив ва субъектив сабабларига
оид турлича ёндошув ва илмий талқинлар ишлаб чиқилган.

2

Шунингдек диний

таълимотларнинг асл моҳиятини, хусусан ислом дини моҳиятини бузиш ва
сохталаштириш

натижасида

вужудга

келган

диний

экстремизм,

фундаментализм, терроризм, наркомафия кабиларнинг асл мақсадини очишга
қаратилган асар, мақола ва авторефератлар ҳам чоп этилмоқда.

3

Аммо бу илмий ишларда «миссионерлик, прозелитизм» ва шу каби

муаммолар ва уларнинг жамиятимизга салбий таъсири, таҳдиди ва хавфининг
келиб чиқиши масалалари, уларни объектив ва субъектив сабаб ва ечимларига
жуда кам эътибор берилиб, тадқиқ этилаётган муаммо бир томонлама таҳлил
қилинган ва уларда муайян тарихий даврга хослик сезилиб, ижтимоий фалсафий
жиҳатдан илмий таҳлил ва тадқиқ этилмаган ҳамда докторлик ёки номзодлик
диссертациялари ҳимоя қилинмаган.

Биз ўрганишни мақсад қилган миссионерлик ҳаракатини илк пойдеворини

христиан эътиқоди билан боғлаб таҳлил қиладиган бўлсак, иккита йўналиш
кўзга ташланади: биринчи йўналиш - миссионерлик ҳаракатига христиан
нуқтаи-назаридан ёндошиш, иккинчи йўналиш – ислом нуқтаи-назаридан

1

Лаврецкий И.Р. Колонизаторы уходят – миссионеры остаются. - Москва: 1963., Васильев Л.С. История религий

Востока., Гиляровский А. Троицкий миссионерский монастырь при озере Иссык-куль в Туркестане. Клибанов
А.И. Религиозное секстанство в прошлом и настоящем., Гирскис А., Яунишкис Б. Я миссионер., Коник В.В.
Тайны религиозных миссий., Мустафо ал-Халиди, Омар Фаррух. Миссионеры и империализм в арабских
странах., Булгаковский Д. Иссыккульский православный миссионерский монастырь в Сред. Азии.

2

Журавский А.В. Христианство и Ислам. –Москва: 1990., Ртвеладзе Э. Великий шелковый путь. –Тошкент:

1999., Уинтер Т.Ж. ХХI асрда Ислом, Постмодерн дунёда қиблани топиш. –Тошкент: 2005., Ҳусниддинов З.
Ислом: йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар. –Тошкент: 2000., Абдусамедов А.Э. Динлар тарихи. -Тошкент: 2004.,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита, Ўзбекистон
Мусулмонлари идораси ҳамда Тошкент Ислом Университетлари ҳамкорлигида чоп этилган бир қатор илмий -
оммабоп рисола ва тўпламлар., Ахлоқ-одобга оид ҳадислар намуналари. -Т.: Фан, 1990., Кароматов Ҳ. Қуръон ва
ўзбек адабиёти. –Тошкент: Фан, 1993., Маҳмудов Т. Авесто ҳақида. –Тошкент: Шарқ, 2000., Алоуддин Мансур.
Қуръони Карим. Ўзбекча изоҳли таржима. –Тошкент: Чўлпон, 1992., Худойбердиев И. Ислом, шахс ва
психология. –Тошкент: Ўзбекистон, 1994 ва бошқ.

3

Абдуллажонов О. Диний бағрикенглик ва мутаассиблик. - Тошкент: ТИУ, 2007., Диний экстремизм ва

терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари. –Т.: ТИУ, 2005., Диний экстремизм ва
фундаментализм: тарихи, моҳияти ва бугунги хавфи. –Т.: Ғ.Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 2000.,
Ғофуров З., Тоҳиров Ф. Терроризм ва диний экстремизмнинг ижтимоий хавфлилиги. –Т.: Тошкент Давлат
юридик институти, 2004., Малдашев О.А. Приоритетные проблемы нетрадиционных угроз безопасности
центральной Азии в условиях глобализации.: Автореф. дис. …канд. полит. наук. –Бишкек: КирГУ. 2003., Ирисов
Б. Дин ақидапарстлик ва таҳдид. -Тошкент: Маънавият, 2000. Файзиев С., Норматов К. Терроризм ва ёшлар:
муаммолар, ечимлар. –Т.: Фалсафа ва ҳуқуқ институти, 2007., Толипов Ф. Терроризмнинг миллий ва минтақавий
хавфсизликка солаётган таҳдиди // Ижтимоий фикр. инсон ҳуқуқлари, 2001. №3. Туленова Г. Ёшларни
мафкуравий тажовузлардан ҳимоя қилиш йўллари // Халқ таълими. 2001. №2.


background image

7

ёндошиш. Бундан ташқари маълум даврларда ҳукмрон бўлган мафкуравий
ёндошувлар асосида вужудга келган тадқиқотлар ҳам мавжуд бўлиб, хусусан
собиқ Совет атеистик мафкураси асосида яратилган асарлар бунга мисолдир.

Шу боис ҳозирда миссионерлик ҳаракатини ижтимоий фалсафий

жиҳатдан ўрганиб, уни айнан ижтимоий муаммо эканлигини тадқиқ этиш жуда
долзарб ва жамиятдаги ғоявий-мафкуравий, диний-сиёсий муаммолар ҳам айнан
ижтимоий омиллар сабаб вужудга келиши ва ривожланиши тарихий ҳақиқатдир.

Шунга кўра, биз «Ўзбекистонда миссионерлик ҳаракатининг ижтимоий-

фалсафий таҳлили» мавзусини номзодлик диссертацияси мавзуси сифатида
илмий, фалсафий тадқиқ этишни мақсад қилдик.

Диссертация ишининг илмий – тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация мавзуси А.Навоий номидаги Самарқанд давлат

университети, «Миллий ғоя, фалсафа ва фан методологияси» кафедрасининг
«Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ва маънавий тараққиётнинг объектив ва
субъектив омиллари» мавзусидаги илмий тадқиқотлар дастурлари доирасига
киради.

Тадқиқотнинг мақсади.

Миссионерлик фаолиятининг пайдо бўлиши,

унинг шаклланишидаги шарт – шароитлар, бошқа мамлакатларга тарқалиши,
хусусан Ўзбекистон ҳудудига кириб келишининг объектив, субъектив сабаблари
ва жамиятга ижобий ва салбий таъсири муаммоларини ижтимоий-фалсафий
таҳлил ва тадқиқ этиш.

Тадқиқотнинг вазифалари:

- Ўзбекистон диний бағрикенглик ва ижтимоий муроса борасида нафақат

МДҲ давлатлари, балки бутун дунёга намуна бўлаётганлиги, аммо, сиёсий
мустақилликка эришган барча мамлакатларда юз бергани каби бизда ҳам
кутилмаган воқеаларга дуч келиниб, халқаро терроризм, уюшган диний
экстремизм умумбашарий муаммога айланганини, шундай мураккаб бир
вазиятда

Ўзбекистон

ҳукумати

диний

бағрикенглик

сиёсатини

олиб

бораётганлигини фалсафий таҳлил этиш.

-

халқаро алоқаларда ижтимоий, маданий-маънавий муносабатларни янада

яхшилаш, Ўзбекистонда дунёвий тараққиёт негизи қилиб белгиланган
ҳурфикрлилик тамойили демократик тараққиётнинг халқаро миқиёсда эътироф
этилган тамойиллари асосида амалга оширилаётганлигини илмий асослаш.

- асрлар оша маънавий сарчашма сифатида кишиларимиз маънавий

эҳтиёжини қондириб келаётган ислом дини билан бир қаторда бошқа ноисломий
конфессиялар

ҳам

эркин

фаолият

юритаётганлиги,

жумладан

ҳозир

республикамизда 17 та диний конфессияга мансуб 186 та ташкилот эркин
фаолиятда бўлиб, дин ва жамият ҳаётидаги диалектик алоқадорлик - дин ва
дунёвий давлат муносабатини белгилаб берувчи тамойил эканлиги ва бу соҳада
кечаётган жараёнларни илмий ўрганиш, ва шундан келиб чиқиб салбий
ҳолатларнинг олдини олиш ва ижобий жараёнлар ривожига янада кенгроқ
имконият яратиш вазифаларини белгилаш.


background image

8

- 1990-йилларнинг бошларида ҳукуматимиз томонидан динга берилган

имкониятларнинг суистеъмол қилиниши, масжид қуриш ким ўзарга айланиб,
оқибатда уларнинг сони 89 тадан 5000 тагача етиши, баъзи диний
ташкилотларнинг раҳбарлари хорижий фуқаролар бўлиб, аслида ҳеч қандай
диний маълумотга эга бўлмай, молиявий ёрдам кўрсатиш ҳисобига республика
ҳудудидаги диний ташкилотларга раҳбарлик қилаётганлиги ва бузғунчилик,
миссионерлик фаолияти билан шуғулланаётганлари ва миссионерларнинг
асосий мақсади турли усулларни қўллаб, ўз сафларини маҳаллий миллат
вакиллари ҳисобига кенгайтириш эканлигини тадқиқ этиш.

- У ёки бу мамлакатда коррупцияни кучайтириш, сиёсий ва иқтисодий

вазиятни издан чиқариш, сохта инсонпарварлик ёрдамлари орқали жойларда ўз
мавқеларини ошириб, таъсир доираларини кенгайтиришни кўзлаган диний-
сиёсий секталар ва уларнинг ҳомийлари фаолиятларини очиб бериш.

- Аҳолимиз учун зарарли ва бегона бўлган миссионерлик ғоялари ва диний

оқимлар ҳақидаги маълумотларни салбий эканлигини, улар динлар ва халқлар
ўртасидаги тинчликни сақлашга халал беришини далилий материаллар асосида
тадқиқ этиш ҳамда уларни юзага келишига сабаб бўлаётган ижтимоий
омилларни ўрганиб, олдини олишга ёрдам берадиган тавсиялар ишлаб чиқиш.

- Миллий мафкура ва барқарор ғояларимизга таҳдид солаётган турли

оқимлар, мазҳаблар, ноқонуний ташкилотлар фаолиятларидан огоҳ бўлиб, юзага
келиши мумкин бўлган турли салбий ҳодисаларнинг олдини олиш ҳар
биримизнинг юксак бурчимиз эканлигини асослаш ва бу борада амалга
оширилиши керак бўлган чора тадбирларни ишлаб чиқиш ва ёшлар онгида
етарли даражада ғоявий иммунитет ҳосил қилишга ҳисса қўшиш.

- Турли ғоявий хуружлар авж олаётган ва келажак мақсадларимизга катта

таҳдид солаётган бир пайтда ёшларимизга диний оқимлар ҳақидаги
маълумотларни тўғри етказиб бериб, уларда юртга ишонч ҳиссини ошириш,
турли фожеалар ҳамда салбий оқибатларнинг олдини олиш, бегона ва сохта
ғояларга қарши ғоявий курашни кучайтириш, маънавий етук, комил инсонларни
вояга етказишнинг энг муҳим омили эканлигини тадқиқ этиш.

Тадқиқот объекти ва предмети. Объекти

– миссионерлик фаолияти

билан шуғулланаётган ижтимоий, диний ташкилотлар, секталар ва уларнинг
фаолиятларини ижтимоий-фалсафий таҳлил қилиб, объектив ва субъектив
омилларини аниқлашдан иборат;

предмети

– миссионерлик фаолиятини

Ўзбекистон Республикаси дин ишлари бўйича Қўмита, вилоятлар диний
идоралари, Республика ИИБ, Адлия вазирлигининг мавзуга оид маълумотлари
асосида таҳлил ва тадқиқ қилиш.

Тадқиқот методлари –

тарихийлик ва мантиқийлик, анализ, синтез,

қиёсий таҳлил каби методологик тамойилларга таянилиб, қўйилган муаммонинг
мазмунини очиш учун манбалар, статистик маълумотларни таҳлил қилиш
усулларидан фойдаланилди.

Тадқиқот фарази.

Миссионерлик, прозелитизм моҳияти ва бошқа шу

каби

муаммоларни

бартараф

этиш

орқали

мамлакатимиз

тинчлиги,


background image

9

барқарорлиги, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлиги сақланиб қолади ва баркамол
авлод тарбиясига салбий таъсир этаётган диний кўринишдаги хавф хатарларга
қарши огоҳлик воситаларининг қўлланилиши муҳим аҳамият касб этади ҳамда
халқимиз, қолаверса миллий-маънавий, диний қадриятлар асл ҳолатида
сақланиб, ижтимоий тараққиёт юксалиб бораверади.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар -

Миссионерлик фаолияти

мазмуни ижтимоий фалсафий ёндошув асосида илк бор таҳлил қилиниб, унинг
келиб чиқиши ҳамда ривожланишидаги ижтимоий шарт-шароит ва омилларнинг
объектив ва субъектив жиҳатдан ўрганилиши;

- Миссионерлик ҳаракатининг асосий мақсади, вазифалари фаолият

усуллари ва унинг ижтимоий-тарихий жараёнларда тутган ўрни ва кўрсатган
таъсирлари ижтимоий-фалсафий жиҳатдан таҳлил қилиниши;

- Миссионерлар фаолиятида фойдаланадиган усул ва воситаларда

Христиан ва Ислом дини ғояларининг қўлланилишини қиёсий таҳлил
қилиниши;

- Ўзбекистонда «ўтиш даври» мураккабликлари сабаб янада кучайиши

мумкин бўлган миссионерлик фаолиятининг ижтимоий-сиёсий ва маънавий-
мафкуравий жараёнларда турли зиддиятли ҳолатларни келтириб чиқаришидаги
восита ва омилларини ўрганиш, хулоса, тавсиялар ишлаб чиқиш;

Ишнинг илмий янгилиги

– Миссионерлик моҳияти ва тушунчасининг

генезисини

фалсафий

таҳлил

қилиш

асосида

унинг

ривожланиши,

мамлакатларга тарқалиш босқичлари, тараққиёт даражалари илмий далиллар
асосида тадқиқ этилиб, асл мазмуни очиб берилди;

- Миссионерлик ҳаракатининг вужудга келиши узоқ даврларга бориб

тақалиб, унинг асл мақсади динни тарғиб қилиш эмас, балки катта сиёсий
бурилишларни вужудга келтириш эканлиги ва у Марказий Осиё халқлари
ижтимоий-иқтисодий ҳаётида ўзига хос ўрин тутиб, айни пайтда, диний,
маданий, маънавий мерос ютуқларига катта таҳдид солаётгани, мамлакатлараро
дипломатик алоқаларга путур етказиб, хавфли сиёсий муаммога айланаётгани
илмий - фалсафий тадқиқ этилди.

- Миссионерлар ортида турган ва уларни катта маблағ билан

таъминлаётган, информация ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳар томонлама қўллаб,
мамлакатимизни ижтимоий, сиёсий, маданий, маънавий таъсир қилиш ва бу ерда
бегонасирамасдан мустаҳкам ўрнашиб олишни кузлаган кучларнинг асл мақсади
ошкор этилиб, улар миссионерлар тузоғига илинган кишилардан фойдаланиши
мумкин эканлиги далиллар асосида таҳлил қилинди.

- Миссионерлик ҳаракатининг жамиятимиз ижтимоий муҳити, ҳамда

аҳоли сиёсий мафкурасига таъсири ва бунинг олдини олишда қўлланадиган
тадбирларнинг мазмуни, бу каби муаммоларнинг ўзига хос ечимлари холисона
тадқиқ этилди.

- Баркамол авлодни шакллантиришда маънавий-мафкуравий ва диний

омилларнинг аҳамияти муҳим эканлигини ҳисобга олган ҳолда, бугунги
интеграцион жараёнларда тарбиявий-маърифий тараққиётни таъминлашнинг


background image

10

объектив ва субъектив омилларини уйғунлаштирувчи назарий-методологик
тавсиялар яратилди.

- Тарихий тараққиёт давомида турли хил салбий натижаларга эришган ва

бугунги кунда ҳам барча жамиятларда ўзига хос бузғунчиликларнинг келиб
чиқишига сабаб бўлаётган миссионерлик ва шу каби тарғиботчилик воситалари
охир оқибатда катта маънавий портлашларни келтириб чиқариши мумкинлиги
илмий асосланди.

- Глобаллашув жараёнидаги ислом цивилизацияси билан исломий

бўлмаган цивилизациялар ўртасида вужудга келиши мумкин бўлган қарама-
қаршиликлар, ёки Президентимиз таъбири билан айтганда «диний заминдаги
цивилизациялар тўқнашуви»нинг олдини олишга имкон қадар ҳисса қўшиш ҳар
биримизнинг бурчимиз эканлиги илмий таҳлил этилди.

-Ўзбекистоннинг ижтимоий-маънавий ҳаёти, унинг тарихий илдизлари,

бошқа цивилизациялар ривожидаги ўрни ёки бошқа цивилизацияларнинг
бизнинг ижтимоий-маънавий ҳаётимизга бўлган ва бўлаётган таъсирлари
хусусидаги фикрлар илмий таҳлил этилиб, ёшларимизни ғаразли тузоқлар
таъсирига тушиб қолмасликлари учун имкон қадар миллий - маънавий меросдан
кўпроқ баҳраманд этиш, бегона мафкураларни Ўзбекистон ижтимоий-диний
ҳаётига таъсир этмаслиги чора тадбирларини ўрганиш ва ғоявий тарғибот,
тарбия борасида қўллаш муҳим эканлиги илмий – назарий асосланди.

- Динлар ва халқлар ўртасидаги абадий тинчлик, ўзаро бағрикенглик

тамойилини сақлаб қолиш, аммо ҳеч қачон миссионерлик ва шу каби бошқа
фаолиятларга ўрин бермаслик муҳим эканлиги илмий асосланди.

Тадқиқот

натижаларининг

назарий

ва

амалий

аҳамияти.

Халқимизнинг асрлар давомида асраб-авайлаб келаётган диний эътиқодини
йўққа чиқаришга хизмат қиладиган турли ижтимоий, сиёсий, мафкуравий ва
маънавий таҳдидлар, ҳамда ғоявий информацион хуружларнинг олдини олиб,
давлатлар, халқлар, миллатлар ўртасидаги ижтимоий-маданий алоқалар, ўзаро
муроса, бағрикенглик муносабатларини мустаҳкамлашда;
- халқимизни ягона мақсад сари бирлаштирувчи куч – миллий мафкурани
мустаҳкамлашда объектив омил ва назарий асос бўлиб, турли экстремистик ва ёт
ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари учун хизмат қилади.

Шунингдек, мамлакатимизда демократик давлат, фуқаролик жамияти

асосларини шакллантиришда мутасадди давлат ва нодавлат ташкилотлари учун
мафкуравий тарбиянинг ташкилий жиҳатларини методологик таъминлаб, олий
ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицей ва мактабларда
ижтимоий фанлар бўйича ўқув-услубий қўлланма сифатида, маҳаллаларда
яшовчи фуқаролар учун ўқиладиган маърузалар ва тарғибот ишларида, радио,
телевидениеда тайёрланадиган оммабоп эшиттириш ва кўрсатувларда назарий
асос сифатида фойдаланилади.

Натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши.

Диссертацияда илгари

сурилган ғоя ва хулосалар, амалий тавсиялардан мафкуравий таҳдидларнинг
олдини олиш тўғрисидаги маърузаларда, А.Навоий номидаги Самарқанд давлат


background image

11

университетида ўқитилаётган «Диний экстремизм ва терроризмга қарши
курашнинг

маънавий

маърифий

асослари»,

«Маънавият

асослари

ва

диншунослик», «Фалсафа» ва бошқа ижтимоий фанлар маъруза матнлари ва
ўқув дастурлари тайёрлашда фойдаланилган.

Ишнинг синовдан ўтиши.

Диссертация Алишер Навоий номидаги

Самарқанд давлат университети «Миллий ғоя, фалсафа ва фан методологияси»
кафедраси илмий семинари (2010 йил 22 май, 10 баённома) ва Д 067.02.01 сонли
Бирлашган Ихтисослашган кенгаш ҳузуридаги илмий семинарида муҳокама
қилиниб (2011 йил 24 ноябр, 11 сон баённома ) ҳимояга тавсия этилган.

Натижаларнинг

эълон

қилинганлиги.

Тадқиқот

натижалари

диссертантнинг 8 та ОАК томонидан тавсия этилган ва 14 та республика ва
халқаро конференция материалларида чоп этилган мақолаларида ўз ифодасини
топган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми:

Диссертация Кириш, ҳар бири

иккитадан параграфларни ўз ичига олган учта боб, Хулоса, Фойдаланилган
адабиётлар рўйхатидан иборат.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг “Кириш” қисмида танланган мавзунинг долзарблиги,

ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, назарий ва
методологик асослари, илмий янгилиги, назарий ва амалий аҳамияти,
синовлардан ўтганлиги асослаб берилган.

Диссертациянинг

“Миссионерликни

тадқиқ

қилишнинг

назарий

методологик асослари, мавжуд бўлиш шарт-шароит ва омиллари” деб
номланган биринчи бобида бир-бирига мантиқан боғланган «Миссионерликнинг
моҳияти, тарихий генезиси ва ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари»,
ҳамда «Миссионерлик фаолияти, унинг ижтимоий жараёнлар билан
алоқадорлиги ва унга таъсир кўрсатувчи шарт-шароитлар» мавзулари тадқиқ
қилинган.

Дарҳақиқат, инсониятнинг цивилизациявий тараққиёти шуни кўрсатдики,

жамиятда содир бўладиган ҳар бир воқеа ва ҳодисалар жараёнини ўзига хос
объектив ва субъектив сабаблари, ҳамда буларни келтириб чиқарувчи восита,
омиллар мавжуд бўлиб, жамиятнинг ҳар бир соҳаси ўша жамиятни ташкил
этувчи

кишиларнинг

ҳатти-ҳаракатлари,

муносабатлари,

эътиқод

ва

дунёқарашлари билан бевосита боғлиқ бўлади. Шу жумладан миссионерлик
фаолиятини келтириб чиқарган восита ва омиллар, тарихий илдизлар, унинг
моҳияти, генезиси ва ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари, назарий
методологик асослари, пайдо бўлиш шарт-шароитлари мавжуддир.

Бизга маълумки жамият ижтимоий муносабатлари тизимида дин, эътиқод

ва мафкура энг асосий тамойиллар сифатида эътироф этилиб, диннинг инсон
онгига сингиши ёки сингдирилиши масаласи алоҳида муаммодир ва бунда
миссионерлик барча даврлар ва халқларга хос фаолият ҳисобланади.


background image

12

Миссионерлик деганда бир дин вакилининг бошқа диндаги кишилар

орасида ўз динини тарғиб қилиши тушунилиб, бу ҳаракатнинг илк пойдеворини
христиан эътиқоди билан боғлаб таҳлил қиладиган бўлсак, қуйидаги
йўналишлар кўзга ташланади: биринчидан, миссионерлик ҳаракатига христиан
дини нуқтаи-назаридан, иккинчидан

,

ислом дини нуқтаи-назаридан, учинчидан,

маълум даврларда ҳукмрон бўлган мафкуравий ёндошувлар асосида вужудга
келган асар, тадқиқотлар, хусусан собиқ совет атеистик мафкураси нуқтаи-
назаридан ёндошиш мумкин.

Бундан ташқари биз манбаларни таҳлил эта туриб қуйидаги фикр ва

қарашларга ҳам дуч келдик. Хусусан, «Бугунги кунда машҳур диншунос
олимлар сифатида эътироф этилган айрим кишиларнинг ўзлари ҳам аслида илк
христиан миссионерлари бўлиб, уларнинг аслида ким бўлгани ва қандай
шароитда «дунё таниган диншунос мутахассисга» айланганини билмаслик, улар
фаолиятини бир ёқлама баҳолашнинг натижаси бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Масалан, Уильям Джонс (1746-1794) санскрит тилини биринчи бўлиб ўргангани,
Франц Боппом (1791-1867) эса санскрит тили луғатини тузгани тарихий ҳақиқат.
Таниқли диншунос сифатида эътироф этилган Жозеф Лафито (1681-1746),
Шимолий Америкада Шарль Де Бросс (1709-1777), Ғарбий Африкада инсон
қадами етиши қийин бўлган жойларгача бориб, ибтидоий ҳаёт кечирадиган
халқларнинг тили, дини, урф-одатлари тўғрисида ноёб маълумотларни
тўплашган. Маттео Рикки (1552- 1610) эса Хитойда айнан шундай фаолият
билан шуғулланган бўлиб, улар ўз фаолиятларининг ҳосиласи сифатида иш олиб
борган минтақаларидаги диний қарашлар ҳақида бир қанча асарлар ёзиб
қолдиришган. Ж.Лафитонинг «Ёввойи америкаликлар урф-одатларининг
ибтидоий давр урф-одатлари билан қиёси» (1723), Ш.Де Бросснинг «Фетиш
худолар ҳақидаги трактат» (1760) номли асарлари фикримизнинг исботидир.
Аммо улар бу ишларни қандай мақсадларни кўзлаб амалга оширган?, нима учун
босиб олинган Осиё, Африка ва Америка мамлакатлари ҳудудларини тарихий,
географик ва этнографик жиҳатдан тадқиқ қилиш, маҳаллий халқлар учун
ёзувлар, луғат ва дарсликларни яратиш билан шуғулланганлар? Улар таҳлил
қилган диний қарашлар, урф-одат ва маросимлар ҳозирда бутунлай йўқ бўлиб
кетганини қандай изоҳлаш мумкин? Агар ана шу саволларга тўғри ва холис
жавоб берадиган бўлсак, улар ўзига хос миссионерлик фаолияти билан самарали
шўғулланганлар ва ёзиб қолдирган асарларининг бугунги кундаги қимматидан
қатъи назар, уларни диншунос, ўлкашунос деб эмас, балки христианликни ёйиш
жабҳасида сезиларли ютуқларга эришган миссионерлар деб аташ мумкин.

Шу боис бугунги кунда миссионерлик ҳаракатини илмий, ижтимоий

фалсафий жиҳатдан тадқиқ қилиш ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади.

Дин, эътиқод масаласи инсоният ҳаётида доимий муҳим ўринда туриб,

инсон онги, дунёқараши ва фаолиятида ўз-ўзидан намоён бўлиши бизга аён.
Аммо ундаги муаммо шундан иборатки, дин тарғиботи ижобий ёки салбий
мақсадларга қаратилиб, маълум бир диннинг ёйилиши, инсонларнинг онгигига
сингдирилишида миссионерлар алоҳида ўрин тутган. Шу боис аввало унинг


background image

13

луғавий, илмий-фалсафий моҳияти ва у қандай фаолият эканлигига эътиборни
қаратиб, ушбу тушунчанинг асл мазмунини очиб бериш жуда муҳимдир.

Миссионерлик сўзи лотин тилидаги «missio» феълидан олинган бўлиб,

«юбориш», «вазифа топшириш», «миссионер» эса «вазифани бажарувчи»,
«миссионерлик» эса белгиланган вазифани ҳал қилишга қаратилган назарий ва
амалий фаолият мажмуи маъноларини билдиради.

Бундан ташқари миссионерлик тушунчасига турли манбаларда турлича

таърифлар берилган бўлиб, уларнинг деярли барчасида унга хос хусусиятлар
атрофлича тавсифланган. Жумладан, Ўзбекистон миллий энциклопедиясида
«Миссионерлик» (миссия сўзидан) тапшир, мубашширлик - бирор динга этиқод
қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш,

1

Миссия (лот. Mission

- жўнатмоқ) – 1) муайян топшириқ билан бошқа мамлакатга юборилган
вакиллар; 2) бир давлатнинг бошқа давлатдаги (элчихонадан фарқли равишда)
вакили томонидан бошқариладиган доимий дипломатик ваколатхонаси,

2

«Жаҳон

китоби» (ҳар йили қайта нашр этилади) энциклопедиясида эса «Миссионер -
бирор диний гуруҳ томонидан бошқаларни ўз динига тарғиб қилиш ва киритиш
учун юборилган инсон», 2005 йил Москвада нашр этилган Кирилл ва
Мефодийнинг катта энциклопедиясида эса «Миссионерлик - бирор диний
бирлашма вакилларининг ўз эътиқодини бошқа дин вакиллари орасида ёйиш
ҳаракати»

3

- деган таърифлар келтирилган.

Ҳозирда эса миссионерлик «табшир» (башорат бериш), «тансир»

(насронийлаштириш) ҳам дейилиб, улар асл фаолиятларини ниқоблаш учун
турфа чиройли номлардан фойдаланмоқда ва сафларига қўшилганларга «сиз
бошқалардан ажралиб турадиган кишисиз», «Худонинг болалари», «Муқаддас
руҳ билан сўзлашувчилар» каби илоҳий сифатларни бериб, ўз сафларида тутиб
турмоқда.

«Прозелитизм» эса файласуф М.Оллоёровнинг фикрича …(юнон: - ргоsеlitos -

янги мазҳабни қабул қилган киши), яъни бошқа мазҳабдагиларни, аввало,
мусулмонларни христианликка киритиш, яъни ўзига хос «салб юриши» ... дир.

Прозелитизмнинг асосий мақсади дунёга христианликни (масиҳийликни)

миссионерлик йўли (лотинча missio-топшириқ) билан ёйиш, кишиларни унга ўтказиш
бўлиб, бунда мазкур дин бутун инсоният учун бирдан-бир халоскор дин сифатида
тарғиб ва ташвиқ қилинади ва бунинг учун энг замонавий информацион технологик
восита, усуллар ишга солинади. Бунда кишилар руҳияти, онгига психологик,
нейролингвистик таъсир кўрсатишга алоҳида эътибор берилади.

4

1

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. – Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Давлат илмий нашриёти,

2003. 6 – жилд. – 26 б.

2

Кўрсатилган манба - 27 б

3

info.islom.uz

4

Оллоёров М. Прозелитизм буюк давлатчилик шовинизми мафкураси сифатида // СамДУ Илмий тадқиқотлар

ахборотномаси. – Самарқанд: 2007. № 6.



background image

14

Юқорида келтирилган фикрларга асосланиб хулоса қиладиган бўлсак, турли

манбаларда баён этилган таърифлар бир-бирига жуда яқин ва ўхшашдир ва
«Миссионерлик» - бу бир динга эътиқод қилувчи халқлар, элатлар, миллатлар
орасида бошқа бир динни ҳар хил ижтимоий восита ва омиллар орқали тарғиб
қилиш ва сингдиришга қаратилган хавфли сиёсий фаолиятдир!» Чунки унинг
бугунгача бўлган даврдаги яширин фаолияти бир қанча хавфли ижтимоий,
сиёсий муаммоларга омил бўлиб, беқарорликни келтириб чиқарган.

Бундан ташқари миссионерлар исломга қарши курашишнинг энг хатарли

намоёндалари бўлиб, улар мусулмонни динидан ажратиб христианликка даъват
этишни, ислом ва унинг ёйилишига тўсқинлик қилишни, ислом оламини
христиан давлатлар ҳукмига бўйсундиришни, ислом бирлигига болта уриб, уни
парчалаб ташлашни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйган.

Дарҳақиқат, миссионерлик фаолиятининг ижтимоий жараёнлар билан

алоқадорлиги, унга таъсир кўрсатувчи шарт-шароитлар турли динларда турли
хил кўринишларда бўлиб, ХVI асрда иезуитлар раҳбарлигида «Диний тарғибот»
конгрегацияси

Осиё,

Африка,

Ҳиндистон,

Хитой

ва

Японияга

ўз

миссионерларини кенг жалб қилган ва у ҳозиргача турли хил кўринишда давом
этиб, дунё мамлакатлари ижтимоий тараққиётига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Хусусан, Ўзбекистонда ҳам бу муаммо мавжуддир ва бунга бир қатор
ижтимоий, сиёсий, хусусан диний омиллар сабаб бўлган.

Хулоса қилиб айтганда, бу бобда миссионерлик тушунчаси генезисига

асосланиб, унга янги таъриф берилди ва у барча даврларда ўз таъсир кучига эга
бўлиб, у билан боғлиқ ижтимоий-диний ташкилотлар фаолияти, вужудга
келиши, уларнинг асл мақсади динни тарғиб қилиш эмас, балки сиёсий
бурилишларни юзага келтириш эканлиги батафсил илмий, фалсафий жиҳатдан
манбалар асосида таҳлил этилди.

Бундан ташқари Ўрта Осиё халқлари ижтимоий-иқтисодий ҳаётида ҳам

миссионерлик ҳаракати ўзига хос ўрин тўтиб, айни пайтда, у диний, маданий,
маънавий мерос ютуқларига катта таҳдид солаётгани, мамлакатлараро
дипломатик алоқаларга путур етказиб, хавфли сиёсий муаммога айлангани,
миссионерларнинг ортида туриб, уларни катта маблағ билан таъминлаётган,
информация ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳар томонлама қўллаб, мамлакатимизни
ижтимоий, сиёсий, маънавий истило қилиш ва миссионерлар тузоғига илинган
кишилардан фойдаланиб, миллат ва жамиятни диний асосда бўлиб ташлаш ва бу
ерда бегонасирамасдан мустаҳкам ўрнашиб олишни кузлаган кучларнинг асл
мақсади очиб берилди.

Диссертациянинг иккинчи боби

«Миссионерлик ҳаракатининг Ўзбекистон

ҳудудига кириб келишининг объектив ва субъектив омиллари»

деб аталган.

Унда «Илк ўрта асрларда Марказий Осиёдаги диний-мафкуравий эътиқод
шакллари ва турли динларнинг кириб келишида миссионерлик ҳаракатининг
ўрни» ва «Миссионерлик фаолиятида динларни ўзаро бир-бири билан
келиштиришга уриниш. Христианлик ва Ислом. (Қиёсий таҳлил)» мавзулари
тадқиқ этилган.


background image

15

Бу бобда Марказий Осиё халқлари ижтимоий ҳаётида муҳим ўрин тутган,

ҳалол, иймонли бўлишга чақирган барча динларнинг вужудга келиб,
ривожланиши, ёйилиши, диний ахлоқ орқали халқлар маънавиятининг бойиши
ва интеграциялашуви турли динлар воситасида амалга оширилганлиги, ислом
динининг мамлакатимизда кўп худолик эътиқодига чек қўйиб, ўз таълимоти
асосида халқлар маънавиятини юксалтирганлиги ва бунда аждодларимизнинг
хизматлари беқиёс бўлиб, эзгу мақсадлар йўлида вужудга келган, жамиятни
бирлаштирган ва олий мақсад сари етаклаган динлар бугунга келиб айрим
сиёсий кучларнинг ғаразли мақсадларини амалга ошириш учун восита ва омилга
айлантирилганлиги, ислом ва христиан динларининг айрим ақидалари ажратиб
олиниб, нотўғри талқин қилиниши натижасида уларнинг асл моҳияти йўқолиб,
диёнатли, имонли халқимизнинг муқаддас эътиқодига путур етказилаётганлиги
ва диний экстремизм ва ақидапарастлик учун негиз яратилаётганлиги ижтимоий
- фалсафий, қиёсий таҳлил ва тадқиқ этилган.

Бизга

маълумки

Марказий

Осиёда

милодий

асрнинг

бошларида

зардуштийлик, буддавийлик, насронийлик ва бошқа динларга эътиқод қилиш
кучли бўлиб, ҳар бир дин ўз тарғиботи доирасида ижтимоий, маънавий
маданиятни ўз таълимот асосида шакллантиришга ҳаракат қилган. ва диний
ахлоқий тизим, эътиқод нормалари шакллана бориб, айни пайтда, ҳудудимизда
инсониятнинг илғор вакиллари, фан ва санъатнинг турли йўналишлари билан
шуғулланадиган ва ўз кашфиётлари натижаларига суяниб, ижтимоий, маънавий,
диний маданиятга, илмий фалсафий дунёқараш йўналишига муайян ҳисса
қўшадиган кишилар етишиб чиққан. Бу ҳақда Президент И.А.Каримов шундай
дейди, «Халқимизнинг этник, маданий ва диний сабр-бардоши маънавий
уйғонишининг яна бир битмас-туганмас манбаидир. Минг йиллар мобайнида
Марказий Осиё ғоят хилма-хил динлар, маданиятлар ва турмуш тарзлари
туташган, тинч-тотув яшаган марказ бўлиб келди. Этник сабр-тоқат,
бағрикенглик ҳаёт бўронларидан омон қолиш ва ривожланиш учун зарур табиий
меъёрларга айланди. Ҳатто бу ҳудудларни босиб олганлар ҳам Марказий Осиё
халқларининг маданияти олдида бош эгибгина қолмай, унинг энг қимматбаҳо
анъаналарини, шу ҳудудда мавжуд бўлган давлатчилик анъаналарини авайлаб
қабул қилганлар».

Дарҳақиқат, илк ўрта асрларда Марказий Осиё ижтимоий, маданий,

маънавий

муносабатларининг

шаклланиши

ва

ривожланиши

иудаизм,

зардуштийлик, монийлик, буддавийлик ва бошқа динлар воситасида бўлгани
каби, христиан дини ва оқимлари орқали ҳам амалга оширилиб, христиан
католик миссионерлари нафақат буддавийлар, ҳиндуийлар даоцистлар,
конфуцийчилар, мусулмонлар балки маҳаллий христианлар билан ҳам тўқнаш
келдилар.

Шу боис биз Марказий Осиё халқлари ижтимоий ҳаётида муҳим ўрин

тутган динларни вужудга келиб, ривожланиши, бошқа мамлакатларга тарқалиши
хусусида бир оз тўхталдик. Бу эса халқимиз ва ёш авлод онгида динлар ҳақида


background image

16

тўғри тасаввур ҳосил бўлиши ва ҳар хил диний гуруҳларга кириб кетмаслиги,
динларни бир-биридан устун қўймаслиги учун манба бўлиб хизмат қилади.

Бизга маълумки жамият ҳаётидаги энг муҳим масалалардан бири бу – инсон

маънавиятининг асосий таркибий қисми ҳисобланган эътиқод ва у қайси динга
сиғинишдан қатъий назар мустаҳкам бўлмоғи лозим. Чунки ҳар бир дин кўп
миллатли халқимиз тасаввурида, миллий дунёқараш ва ижтимоий онгнинг ўзига
хос, шарқона анъаналарга мос равишда шаклланишида катта ўрин тутиб,
авлоддан - авлодга маънавий мерос сифатида ўтиб келмоқда. Шу боис ислом
дини азиз ва ёш авлод тарбияси, уларнинг безавол камол топиши учун бебаҳо
бўлиб, бу ҳақда Президент И.А.Каримов, «Инсон эътиқодсиз, иймонсиз яшай
олмайди. Чунки комил ва собит эътиқод жамият маънавий киёфасини
белгилайди. Бу борада ислом дини катта аҳамиятга эга»

1

- деб таъкидлайди.

Шу боис бу бобда аждодларимиз эътиқод қилиб келаётган диний ва

маънавий меросни асраб авайлаш - мустаҳкам эътиқод ва иродалиликдан
далолат бериб, бугунги кунда ҳаётимизда учраб турган ҳар хил сабабларга кўра
айрим кишиларни ҳали у диндан бу динга ва бошқасига ўтиб юриши аслида
эътиқодсизликнинг юксак кўриниши эканлиги фалсафий таҳлил қилинган.
Чунки эътиқодсиз, яъни мутаассиб кишилар фанатизм ҳаттоки давлат
тунтаришлари учун восита бўлиб қолаётганлари ҳеч кимга сир эмас. Бизга ёт
шароитларда ғаразли мақсад билан ишлаб чиқилган «таълимот»ларни хориждан
олиб келиниши, ислом ва христианлик динларини бир-бирига қарши қўйилиши
ёки келиштиришга уринишлар, соф диний эҳтиёжлардан ташқарида бўлиб,
халқимизнинг тинч, осойишта турмуш тарзига таҳдид солиши, келажак авлод
ҳаётини издан чиқариши ва бу табиийки, жамиятда беқарорликни вужудга
келтириб, ҳар биримизни қаттиқ ташвишга солиши аён.

Шу боис Президентимиз И.А.Каримов шундай дея таъкидлайдики,

«Дунёвий жамият қуриш йўлидан бораётган мамлакатимизда давлатнинг дин
билан муносабатлари мазмун ва моҳиятини белгиловчи асосий тамойиллари
қаторида маънавий тикланиш, умуминсоний ахлоқий қадриятларни қарор
топтириш ишида турли диний уюшмаларнинг имкониятларидан фойдаланиш
учун улар билан мулоқот қилиш йўлларини излаш зарурат қилиб белгиланган.
Шунингдек, диндан бузғунчилик мақсадларида фойдаланишга йўл қўйиб
бўлмайди».

2

Хулоса қилиб айтганда, эзгу мақсадлар йўлида вужудга келиб, жамиятни

бирлаштирган ва олий мақсад сари етаклаган динлар бугунги кунга келиб айрим
сиёсий кучларнинг ғаразли мақсадларини амалга ошириш учун хизмат
қилаётганлиги бу бобда тадқиқ этилди. Марказий Осиё халқлари ижтимоий-
маданий, маънавий муносабатларининг шаклланиши ва интеграциялашуви
турли динлар воситасида, яъни зардуштийлик, монийлик, иудавийлик,
буддавийлик, христиан, ислом дини ва оқимлари орқали амалга оширилиб, илк

1

Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш-давр талаби. -Тошкент: Ўзбекистон, 1997. 5-жилд. – 223 б.

2

Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт

кафолатлари. -Тошкент: Ўзбекистон, 1997. 43-44 б.


background image

17

ўрта асрларда христиан миссионерлари нафақат даоцистлар, конфуцийлар,
буддистлар, ҳиндуистлар ва мусулмонлар, балки маҳаллий христианлар билан
ҳам тўқнаш келганлиги, Греция, Византия, Ўрта ер денгизи мамлакатлари, Миср
ва Месопотамиядан келган турли миссионерлар, дин аҳллари, саёҳатчилар,
зиёратчилар, элчилар, дипломатлар Марказий Осиё, хусусан Самарқанд ва у
орқали Шарқий Туркистон ва Хитойда турли динларни тарғиб этганлиги илмий
асосланди.

Бундан

ташқари

зардуштийлик,

монийлик,

иудаизм

буддавийлик,

насронийлик, ислом ва бошқа динларнинг ҳар бири ўз таълимоти асосида
кишиларда диний онгни шакллантириб, диний ахлоқ орқали халқлар
маънавиятини бойитишга ўз ҳиссасини қўшганлиги, аммо кейинчалик уларнинг
айримлари миссионерлик ҳаракатлари туфайли йўқолиб кетганлиги, ўзига хос
аҳамиятга эга бўлган эътиқод масаласи ҳамма даврларда ҳам бир хилда бўлмай,
халқимиз ва динлар ўртасидаги ўзаро бағрикенглик тамойилини сақлаб қолиш,
аммо ҳеч қачон миссионерлик каби фаолиятларга ўрин бермаслик барчамизнинг
бурчимиз эканлиги, дин, маънавият, маданият, мафкура ва муқаддас
ғояларимизга таҳдид солаётган турли хил ноқонуний ташкилотлар, зарарли
диний оқим, мазҳаб ва секталарда фаолият юритаётган миссионерларнинг асл
мақсадлари, христиан ва ислом дини манбалари асосида қиёсий таҳлил қилинди.

Диссертациянинг учинчи боби «Ўзбекистонда миссионерлик фаолияти,

унинг ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий-мафкуравий омиллари»

деб

аталади. Унда

«

Ўзбекистонда виждон эркинлигининг ҳуқуқий кафолати ва

миссионерлик

фаолиятининг

ижтимоий

жараёнларга

мослаштиришга

уринишларнинг чекланганлиги», «Глобаллашув шароитида миссионерлик
ҳаракатининг жамият ҳаётига таъсири ва унинг олдини олиш соҳасидаги
вазифалар» масалалари фалсафий нуқтаи назардан тадқиқ қилинди.

Бизга маълумки инсоният ХХ асрда ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, фан-

техника соҳаларида ниҳоятда катта ютуқларга эришиб, ХХI асрга қадам қўйди
ва глобаллашув даври билан юзма-юз келиш натижасида ижтимоий тараққиёт
юксалиб, ХХ асрдаги оддий арава, ХХI асрда космик кемага, оддий милтиқ,
қурол эса нейтрон бомбага айланиб инсониятни ларзага солди ва тараққиёт
силсилалари радио, телевидение, компютер ва бошқа алоқа воситалари
ривожланиб, улар ортидан бир қанча сиёсий, иқтисодий ва энг оғири маънавий,
руҳий таҳдид ва инқирозлар ҳам кириб келди ва инсоният бу таҳдидлар
гирдобига ғарқ бўлиши эҳтимоли ошиб бормоқда. Хусусан 130 дан ортиқ
миллатга мансуб турли дунёқараш ва турмуш тарзида яшаётган мамлакатимиз
аҳолиси учун қонунга мувофиқ, диний эътиқод эркинлиги мавжуд, аммо ташқи
ғаразли кучларнинг даъвати ёки ташвиқотлари натижасида, айниқса, нотўғри
талқиндаги диний адабиётларни тарғиб қилиш, уларни ғайриқонуний равишда
тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш билан боғлиқ ҳаракатлар туфайли
фуқароларнинг виждон эркинлиги ва ҳуқуқларини эркин амалга оширишларига
салбий таъсир қилиб, муқаддас иймон эътиқоди сусайишига сабаб бўлмоқда.


background image

18

Шу боис ушбу бобда мамлакатимиз ҳудудида легал ва нолегал диний

фаолият юритаётган прозелитизм, миссионерлик ҳаракати ва бошқа шу каби
диний уюшмаларнинг фаолиятлари таҳлил этилиб, жамиятимизда вужудга
келиши мумкин бўлган ижтимоий хавф-хатарларни олдини олиш борасида
қабул қилинган расмий ҳужжатлар асосида, юқоридаги муаммоларга қарши
курашиш восита ва омиллари тадқиқ этилди.

Бизга маълумки мустақиллик ижтимоий ҳаётнинг барча соҳалари каби

маънавий жараёнда ҳам ислоҳотларни амалга ошириб, динга бўлган муносабат
тубдан ўзгарди ва виждон эркинлиги ҳуқуқий кафолатланиб, Ўзбекистон
Республикаси

Конституциясининг

31-моддасида

«Ҳамма

учун

виждон

эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон ҳоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч
қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран
сингдиришга йўл қўйилмайди»,

1

61-моддасида эса «Диний ташкилотлар ва

бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат
диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди»,

2

34, 56, 57, 58 моддаларда

диний ташкилотлар ташкил қилиш ва уларга кириш ҳуқуқи, қонун олдида
тенгҳуқуқлилик ва давлатнинг диний ташкилотлар ишига аралашмаслиги,
диний-сиёсий партиялар тузиш таъқиқланганлиги,

3

«Диндан бузғунчилик

мақсадларида фойдаланишга йўл қўйиб бўлмаслик»

4

кабилар кўрсатилиб,

дунёвий давлат ва дин муносабатларининг асосий тамойиллари

5

белгилаб

берилди.

Кўп миллатли мамлакатимизда турли дунёқараш ва турмуш тарзида

яшаётган аҳоли учун қонунга мувофиқ, диний эътиқод, танлаш эркинлиги
мавжуд. Аммо бошқаларнинг даъвати ёки ташвиқотлари натижасида бирон-бир
динга амал қилишлари уларнинг ҳуқуқларига путур етказиб, айниқса, диний
мазмундаги адабиётларни нотўғри тарғиб қилиш, уларни ғайриқонуний равишда
тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш билан боғлиқ ҳаракатлар
фуқароларнинг виждон эркинликлари билан боғлиқ ҳуқуқларини эркин амалга
оширишларига жиддий зарар етказмоқда.

Шу боис фуқаролар миллий, сиёсий, ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий онги

даражасини ўстириш лозим бўлиб, улар юксак бўлган жойда инсон ҳаёти ва
жамият манфаатларига путур етмайди. Мамлакатимиз ҳудудида легал ва нолегал
диний

фаолият

юритаётган

прозелитизм,

миссионерлик

кабиларнинг

ривожланиши ва ижтимоий хавфига чек қўйилади.

1

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. -Тошкент: Ўзбекистон, 2003. –8 б.

2

Кўрсатилган манба – 13 б.

3

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. -Тошкент: Ўзбекистон, 2003. –12 б.

4

Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт

кафолатлари. –Тошкент: Ўзбекистон, 1997. 43-44 б .

5

Диндорларнинг диний туйғуларини ҳурмат қилиш; диний эътиқодларни фуқароларнинг ёки улар

уюшмаларининг хусусий иши деб тан олиш; диний қарашларга амал қилувчи фуқароларнинг ҳам, уларга амал
қилмайдиган фуқароларнинг ҳам ҳуқуқларини тенг кафолатлаш ҳамда уларни таъқиб қилишга йўл қўймаслик;
маънавий тикланиш, умуминсоний ахлоқий қадриятларни қарор топтириш ишида турли диний уюшмаларнинг
имкониятларидан фойдаланиш учун улар билан мулоқот қилиш йўлларини излаш зарурати;


background image

19

Ўзбекистонда миллатлараро муроса муҳити яратилиб, турли хил диний

конфессиялар фаолият юритмоқда. Бу ҳақда И.А.Каримов шундай дейди. «Ҳар
бир инсон ўз эътиқоди ва динга амал қилиш, ўзининг диний маросимларини
бажо келтириш ҳуқуқига эга. Бугунги кунда дин барча иллатлардан, ёлғон ва
риёкорликдан покланишга, юксак ахлоқий негизлар ва маънавий фазилатларни
қайта тиклашга кўмаклашмоқда».

1

Дарҳақиқат, жамиятда турли диний ва ғоявий қарашдаги аҳоли табақалари

интилишларини уйғунлаштириш, уларни мамлакат тараққиётини белгилайдиган
ғоя атрофида бирлаштириб, йўналтириш фавқулодда катта салоҳият тақозо
этади. Айни чоғда умумий фикрларга келиш ҳар бир инсон эркинлиги, шахсий
талаблари ва рағбатни бўғиш ҳисобидан бўлмаслиги ҳам зарур. Шу боис
И.А.Каримов «Бизда муросанинг илдизлари узоқ асрларга бориб тақалади.
Шунинг учун ҳам мамлакатимиз ҳудудида исломнинг ўлмас ва мангу
қадамжолари билан япон олими Като Сурхондарё воҳасидан топган ноёб Будда
маданияти ёдгорликлари, Бухорода насронийларнинг зиёратгоҳлари бир қаторда
туриши ҳеч кимни ажаблантирмайди. Бугунги кунда шаҳарларимизда турли
динларга мансуб муассасалар – мусулмонларнинг масжидларини, православ
ибодатхоналарини,

яҳудий

синагогаларини,

католик

ва

протестант

мазҳабларининг турли шахобчаларига оид ибодатхоналарни кўришингиз
мумкин»

2

- дейди. Шу билан бирга Президентимизнинг - «Огоҳ бўлинг,

одамлар!» - деган даъвати ҳамиша бонг ургандек янграб туриши керак.
Фахрланиш

мумкин

ва

лозим

бўлган

бебаҳо

қадриятлар

ўз

мустақиллигимизни, тинчлигимизни, жамиятда миллатлар ва фуқаролар
ўртасидаги тотувликни асранг. Ўз эркимизни қандай тасарруф этиш, уни
бугунги мураккаб ва баъзан шафқатсиз дунёдаги ҳаддан зиёд хавф-хатарлардан
сақлаш ҳар биримизга боғлиқдир»

3

- деб такидлайди. Чунки оч қолган инсон

нонга, ташна сувга интилганидек, руҳан қашшоқ башарият – маънавий, руҳий
озуқага интилиши асл ҳақиқат ва бу ташналик айниқса кейинги ўн йил ичида
бутун ер юзини қоплаб, йўқ бўлиб кетган сохта руний ёзувлар, фиръавн
эътиқоди яна матбуотда пайдо бўлди. Кришна, Будда, Конфуций ва ҳакозо
таълимотлар янгитдан очилиб, христианлар эски салб юришларини қўмсаб
қолди ва яна бунинг устига ХIХ асрдаги ёлғончи пайғамбарлар, Аҳмадия,
Баҳоийя, Қодиёний каби янги динлар яшриниб ётган жойларидан бош кўтариб
чиқди. Энг ачинарли ҳолат, дунёнинг ривожланган Япония, АҚШ, Англия,
Австралия ва бошқа мамлакатларда маҳаллий халқ, Ж.Кусто, Муҳаммад Али ва
Тайсоннинг мусулмон бўлганлигини кўриб исломни қабул қилаётган бир
даврда, афсуски, аждодлари Қуръони карим кўтариб, пешонасини ерга қўйиб,
Аллоҳга иймон келтирган зотларнинг айрим авлодлари, ўз динини яхши
англамасдан, насроний ва бошқа динларга кириб кетаётганлигидир.

1

Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. -Т.: Ўзбекистон, 1996. 1-жилд, 47-48 б.

2

Каримов И.А. Бунёдкорлик йўлидан. -Т.: «Ўзбекистон», 1996. 4-жилд.

3

Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт

кафолатлари. -Тошкент: Ўзбекистон, 1997. 10 б.


background image

20

Ўзбекистонда бу вазиятни юзага келтирган хилма хил омиллар мавжуд.

Биринчидан, ислом ва христиан дини ривожланган давлатлар ўртасида ўзаро
савдо, маданий муносабатлар орқали бир-бирига таъсир этиш кучли бўлиб,
дастлаб муайян даражада ижобий кўринишга эга бўлган оқимлар вужудга келди,
аммо собиқ империянинг қулаши билан минтақа халқлари орасида мафкуравий
бўшлиқ пайдо бўлиб, омма орасида тарихий анъаналарга интилиш, миллий урф-
одатлар ва инсоний қадриятларга қайтиш ва уларнинг исломий анъаналар билан
боғлиқлиги ҳолатлари сабаб бўлди. Бу эса, қайсидир хорижий мафкура
марказлари фаолиятини фаоллаштириши учун имкон яратиб, улар минтақа ва
юртимизга халқаро ислом ва бошқа конфессия марказлари, нодавлат
ташкилотлар кўринишида кириб келди ва ўз маблағлари эвазига ғаразли
мақсадларини амалга оширувчи миссионерлар учун йўл очиб берди.

Ҳозирда эса миссионерлар ҳамласида жуда катта хавф яшириниб, ғоявий

кураш тобора янги қиёфага кирди ва Президент И.А.Каримов таъкидлаганидек,
«Бугунги кунда дунёнинг айрим ҳудудларида ана шундай ҳаракатлар
натижасида катта маънавий йўқотишлар юз бераётгани, миллатнинг асрий
қадриятлари, миллий тафаккури ва турмуш тарзи издан чиқаётгани, ахлоқ-одоб,
оила ва жамият ҳаёти, онгли яшаш тарзи жиддий хавф остида қолаётганини
кузатиш мумкин. Энг ёмони, бундай хуружларнинг пировард оқибати одамни
ўзи туғилиб ўсган юрти ва халқидан тонишга, ватанпарварлик туйғуларидан
маҳрум этишга ва ҳамма нарсага лоқайд бўлган шахсга айлантиришга
қаратилганида намоён бўлмоқда».

1

Дарҳақиқат, дунё воқеаларига назар соладиган бўлсак, миссионерлар

фаолияти ҳар доим минтақа барқарорлигини бузиб, ўзга дин вакиллари орасида
нотинчлик, қон тўкилиш, беқарорликни юзага келтирмоқда. Масалан,
«Индонезиядан Шарқий Тимор оролини ажралиб чиқишида миссионерлар
бевосита сабабчи бўлиб, Африка қитъасида ҳам улар туфайли кўп қон
тўкилмоқда ва ҳозирда Судан давлатидаги христианлар ва мусулмонлар
ўртасидаги қонли урушга ҳам миссионерлар сабабчидир».

2

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, миссионерлар жуда айёр, тажрибага эга,

ишбилармонлар бўлиб, улар ўзларини содда кишилардек тутади ва ҳеч қачон
давлат идораларидан иш режаси ва низомини рўйхатдан ўтказишни сўрамайди.
Улар аввало вазиятни, кишиларни, амалдорларни, уларга яқинлашиш йўлларини
яхшилаб ўрганиб, аста секин инсоний ёрдам, тиббий хизмат, хайру эҳсон
кабилардан гап очади ва қўлидан иш келадиганларга «совға саломлар»
уюштириб, охир-оқибат уларнинг кўнглига йўл топади ва ўз мақсадларини
амалга оширишга ўтади. Масалан, христиан дини оқимларидан «Иегова
шоҳидлари», «Евангелистлар», «Адвентистлар», «Баптистлар» ва бошқа кўплаб
катта-кичик черков вакиллари ўзларининг «самарали» овлари учун юртимиздан
ўлжа изламоқда. Дарҳақиқат, маънавиятга қарши қаратилган таҳдидлар
миллатимизнинг минг йиллар давомида сақлаб келаётган миллий ғурур,

1

Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. -Тошкент: Маънавият, 2008. 12-13 б.

2

Миссионерлар ҳамласи. Интернет сайт: http:/www.hilol.com/.


background image

21

ифтихор туйғуларига, тараққиётга чорлаб, озод ва фаровон ҳаёт барпо этиш каби
мақсадларимизга катта зарба беради.

Глобаллашув даврида ўзлигимизни, миллийлигимизни асраб-авайлаш,

диний қадриятларга содиқ бўлиш ва ана шу содиқлик туйғусини ўсиб келаётган
ёш авлод онгига муҳрлаш, ота-боболаримизнинг бебаҳо меросларидан кўпроқ
баҳраманд бўлиш, исломий анъаналарни чуқурроқ тушуниб, келажакка асосли
етказиб бериш лозим.

Ўзбекистонда виждон эркинлиги ҳуқуқий кафолатланган ва мустаҳкам

қоидаларга асосланган, диний ташкилотлар қайси конфессияга тааллуқли
бўлишидан қатъи назар, бир хил ҳуқуқга эга бўлиб, улар давлатдан ажратилган
бўлса-да, жамиятдан ажралмагани боис, бу соҳа чуқур, холис ва илмий
ўрганилиши, ижтимоий тараққиётдаги ўрни белгиланиши, диний ташкилотлар
қонун асосида фаолият юритишлари ҳурматга сазовор бўлиб, улар ҳимоя
қилинсада, миссионерлик фаолияти чекланиши ва у таъқиқланган бўлсада,
«Иегова шоҳидлари», «Евангел христиан баптистлари», «Тўлиқ инжил
христианлари» каби диний бирлашмалар, охирги йилларда жуда кўп православ
ва бошқа диний конфессия вакилларини ўз динларига киритишга улгургани ва
халқимизнинг эътиқод эркинлигини суистеъмол қилаётганлари далилий
материаллар билан асослаб берилди.

Х У Л О С А

Дисертациянинг умумий мазмунидан келиб чиқувчи илмий – назарий

хулосалар, амалий - методологик тавсиялар қуйидагилардан иборат:

1

. Мустақиллик шарофати билан ўзлигимизни англашга, хусусан муқаддас

ислом дини ва унинг қадриятларини тиклаш, эътиқод эркинлиги борасида кенг
имкониятлар яратилди. Аммо жаҳонда маънавий инқирозларнинг чуқурлашуви,
мафкуравий таҳдидларнинг глобаллашуви натижасида миллий хавфсизлигимиз,
давлатимиз барқарорлигини бузишга қаратилган бир қатор чегара билмайдиган
таҳдидлар, яъни диний экстремизм, халқаро терроризм, миссионерлик,
прозилетизм каби муаммоларга дуч келинди.

2.

Бу сиёсий кучлар, диний ҳаракатлар гоҳ яширин, гоҳ ошкора фаолият

кўрсатиб, кимёвий, ядровий, фазовий, биологик, экологик, иқтисодий ва энг
асосийси маънавий террористик ҳаракатларни вужудга келтириб, миссионерлик,
терроризм, диний экстремизм ҳолатлари бир-бири билан жипслашиб кетди.

3.

Миссионерлик ҳаракати мусулмонлар эътиқод қилиб келаётган ислом

динининг мазмун-моҳиятини бузиб кўрсатиш билангина чегараланмасдан, ўз
ғаразли мақсадларига эришишни ҳам режалаштириб, унинг хавфли томони
шундаки, улар асл мақсадларини кўп ҳолларда яшириб, оддий халқни хавфли
диний оқим ва секталарга олиб кирмоқдалар.

4.

Миссионерлик тушунчасининг генезиси ва унинг ҳозирги кундаги

фаолиятига асосланиб, «Миссионерлик» - бу бир динга эътиқод қилувчи
халқлар, элатлар, миллатлар орасида бошқа бир динни ҳар хил ижтимоий восита


background image

22

ва омиллар орқали тарғиб қилиш ва сингдиришга қаратилган хавфли сиёсий
фаолиятдир!» деб янги таъриф берилди. Чунки унинг бугунгача бўлган даврдаги
яширин фаолияти бир қанча хавфли ижтимоий, сиёсий муаммоларга омил
бўлиб, беқарорликни келтириб чиқарган ва улар исломга қарши курашишнинг
энг хатарли намоёндалари бўлиб, улар мусулмонни динидан ажратиб
христианликка даъват этишни, ислом ва унинг ёйилишига тўсқинлик қилишни,
ислом оламини христиан давлатлари ҳукмига бўйсундиришни, ислом бирлигига
болта уриб, уни парчалаб ташлашни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйган.

5.

Миссионерлар ортида туриб, уларни маблағ билан таъминлаётган,

информация ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳар томонлама қўллаб, мамлакатимизни
ижтимоий, сиёсий, маданий, маънавий истило қилиш, миллат ва жамиятни
диний асосда бўлиб ташлаш ва бу ерда бегонасирамасдан мустаҳкам ўрнашиб
олишни кузлаган кучлар мавжуд.

6

. Ўзига хос аҳамиятга эга бўлган эътиқод масаласи ҳамма даврларда ҳам

бир хилда бўлмай, ҳар бир даврнинг ўз ғояси, ўз йўналиши бор. Шу боис
халқимиз ва динлар ўртасидаги ўзаро бағрикенглик тамойилини сақлаб қолиш,
аммо ҳеч қачон миссионерлик ва шу каби бошқа фаолиятларга ўрин бермаслик
барчамизнинг бурчимиздир.

Дунёда фақат ғояларгина курашиб, инсонлар тинчликда яшасин!

АМАЛИЙ ТАВСИЯЛАР

Жамиятимиз аъзоларининг дунёқарашида Ватанга меҳр ғояси биринчи

ўринда туриши ва ҳар қандай фаолият асосида миллий орият, миллий ғурур,
мана шу мамлакат, мана шу халққа мансублиги учун куч-қувват бағишлайдиган
ғурур қўйилиши лозим. Бу муқаддас тушунчалар миллати ва диний эътиқодидан
қатъий назар мана шу юрт, мана шу муқаддас заминда яшаётган ҳар бир
кишининг ҳаёти, онги, қони ва жисмига сингиб кетиши керак.

Эзгу мақсадлар йўлида вужудга келиб, жамиятни бирлаштирган ва олий

мақсад сари етаклаган динлар бугунги кунга келиб айрим сиёсий кучларнинг
ғаразли мақсадларини амалга ошириш учун восита бўлмаслиги ва асл моҳиятини
йўқотмаслиги учун курашиш, турли хил ноқонуний ташкилотлар, зарарли диний
оқим, мазҳаб ва секталар фаолиятини чеклаш лозим.

- глобаллашув даврида ўзлигимизни, миллийлигимизни асраб-авайлаш,

миллий ва диний қадриятларимизга содиқ бўлиш ва ана шу содиқлик туйғусини
ўсиб келаётган ёш авлод онгига муҳрлаш, ота-боболаримизнинг бебаҳо
меросларидан кўпроқ баҳраманд бўлиш, исломий анъаналарни чуқурроқ
тушуниб, эътироф этиш, келажакка асосли тарзда етказиб бериш ҳар
биримизнинг бурчимиз эканлигини англаш.

- динга бўлган муносабат тубдан ўзгариб, виждон эркинлиги ҳуқуқий

кафолатланган ва мустаҳкам қоидаларга асосланганлиги, диний ташкилотлар
қайси конфессияга тааллуқли бўлишидан қатъий назар, бир хил ҳуқуққа эга
бўлиб, улар давлатдан ажратилган бўлса-да, жамиятдан ажралмагани боис, бу


background image

23

соҳа чуқур, холис ва илмий ўрганилиб, ижтимоий тараққиётдаги ўрни
белгиланиши керак.

- жамиятда турли диний ва ғоявий қарашдаги аҳоли табақалари

интилишларини уйғунлаштириш, уларни мамлакат тараққиётини белгилайдиган
ғоя атрофида бирлаштириб, йўналтириш ва айни чоғда умумий фикрларга келиш
ҳар бир инсон эркинлиги, шахсий талаблари ва рағбатни бўғиш ҳисобидан
бўлмаслиги керак.

- аҳолига динлар ҳақидаги билимлар тўғри ўргатилиб, ислом дини

ҳақидаги нотўғри фикрларга қарши жавоб бера оладиган савияга кўтарилиши
бугунги куннинг долзарб талаби ва жаҳолатга қарши фақат маърифат билан
курашиш мумкин.

- ёшларни диний қобиқдаги ахборот хуружларидан асраш, уларда тўғри

эътиқод, сиёсий ва ғоявий мафкура уйғунлиги нормаларини тарбиялаш учун
кундалик ҳаётдаги тарғибот ва оммавий ахборот воситалари – радио,
телеведение, газета ва журналларда доимий равишда бағрикенглик моҳияти,
бузғунчи миссионерликнинг асл қадриятларга бутунлай ётлиги тўғрисида теран,
аниқ оммабоп маълумотлар зиёлилар, диний уламолар, мутасадди шахслар
томонидан татбиқ этилиши керак.

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

I. Журнал ва газетада эълон қилинган мақолалар:


1. Мирзаева С.Қ. Ўрта Осиё ва Хитой элчилик муносабатларида ўтмиш ва бугун.
// Алишер Навоий номидаги Самарқанд Давлат университети «Илмий
тадқиқотлар ахборотномаси». 2005. № 6. 39-43 б.
2. Мирзаева С.Қ. Сўғдиёна ҳудуди, Самарқандда динлар ривожи ва динлараро
бағрикенгликнинг

намоён

бўлиши.

СамДУ

«Илмий

тадқиқотлар

ахборотномаси». 2007 йил, № 6. 28-33 б.
3. Мирзаева С.Қ. Миссионерлик ҳаракати ва унинг ижтимоий-тарихий
жараёнлардаги роли. // «Фалсафа ва ҳуқуқ» Журнали. 2008. № 1, 73-75 б.
4. Мирзаева С.Қ. Маънавий тарбия жараёнидаги баъзи мафкуравий муаммолар.
// Алишер Навоий номидаги Самарқанд Давлат университети «Илмий
тадқиқотлар ахборотномаси» 2008 . № 4. 12-15 б.
5. Мирзаева С.Қ. Миссионерлик ҳаракатининг маънавий барқарорлигимизга
таъсири ва миссионерлик таҳдидининг олдини олиш вазифалари. // “Имом ал-
Бухорий сабоқлари” маънавий-маърифий, илмий-адабий журнал. 2009. № 4. 304-
306 б.
6. Мирзаева С.Қ. Миссионерлик ҳаракатининг маънавий барқарорлигимизга
таъсири ва миссионерлик таҳдидининг олдини олиш вазифалари. // “Имом ал-
Бухорий сабоқлари” маънавий-маърифий, илмий-адабий журнал. 2010. № 1. 70-
73 б.
7. Мирзаева С.Қ. Миссионерлик ҳаракатининг барқарорликка таҳдиди. // “Ислом
нури” газетаси. 2010. 28 феврал.


background image

24

8. Мирзаева С.Қ. Миссионерлик ҳаракатининг барқарорликка таҳдиди. // “Ислом
нури” газетаси. 2010. 30 апрель.


II. Конференция материаллари ва тўпламлар:

1. Мирзаева С.Қ. Ўзбекистон фуқаролари миллий онгини оширишда тарихий
обидаларнинг

аҳамияти.

//

Магистрантларнинг

VI

илмий

анжумани

материаллари. – Самарқанд. 2007. 121-123 б.
2. Мирзаева С.Қ. Амир Темур даври Самарқанд меъморий қиёфаси манбалар
талқинида. // Қўйи Зарафшон воҳаси тарихи. Республика илмий-назарий
конференцияси материаллари. -Навоий, НДПИ 2007. 78-81б.
3. Мирзаева С.Қ. Самарқанд – динлар чорраҳасида. // Самарқанд шаҳрининг
2750

йиллигига

бағишланган

Республика

ёш

олимлар

илмий-амалий

конференцияси материаллари. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси,
Самарқанд давлат университети, Ўзбекистон ёш олимлар миллий жамияти. -
Тошкент 2007. 9-10-август. 110-115 б.
4. Мирзаева С.Қ. Самарқанднинг ижтимоий-маънавий тараққиётида динлараро
бағрикенгликнинг ўрни. // Фалсафа ва ижтимоий тараққиёт. Халқаро илмий-
амалий конференция материаллари. Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ,
Ўзбекистон фалсафа жамияти, Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти. -
Тошкент 2008-йил, 21-22-феврал. I қисм. 215-218 б.
5. Мирзаева С.Қ. Комил инсонни тарбиялаш ва жамиятдаги салбий
омилларнинг

олдини

олиш.

//

Ёшларни

акмеологик

қарашларини

шакллантиришда соғлом турмуш тарзининг ўрни. Халқаро илмий-амалий
конференция материаллари. ЎзФА Фалсафа ва ҳуқуқ институти. - Тошкент 2008.
30-май. 163-165 б.
6. Мирзаева С.Қ. Дин ва эътиқод инсон маънавиятининг асосий мезонлари
сифатида. // Академик Иброҳим Мўминовнинг илмий-фалсафий мероси ва унинг
ижтимоий-фалсафий фанлар тараққиётида тутган ўрни. Республика илмий-
назарий анжумани. – Самарқанд, СамДУ, 2008. 23-май. 149-151 б.
7. Мирзаева С.Қ. Диний-мафкуравий омиллар ва уларни бартараф этиш йўллари.
// Ёшлар маънавиятига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф қилиш
масалалари. Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. -
Самарқанд, СамДЧТИ 2008 28-март. 111-113 б.
8. Мирзаева С.Қ. Глобаллашув жараёни ва мафкуравий тазйиқлар. // Ўзбекистон
ёшлари ва глобаллашув жараёни. Республика илмий-амалий конференция
материаллари. – Самарқанд, СамДЧТИ 2008. 25-26-май.
9. Мирзаева С.Қ. Демократик жамиятни барпо этишда диний конфессияларнинг
ўрни. // Илмий конференция материаллари. ЎзФА Фалсафа ва ҳуқуқ институти.
Фалсафа ва ижтимоий тараққиёт. - Т., 2008 йил 21-22 феврал. 2-қисм.


background image

25

10. Яздонова С.Қ. Ислом фалсафасида тинчлик ва ижтимоий тенглик
масалалари. // Актуальное проблемы современное философии. Илмий-амалий
конференция материаллари. – Нукус. 2009. 29 ноябр.
11. Яздонова С.Қ. Ёшлар онгида диний-ахлоқий қадриятларни шакллантиришда
миллий мафкуранинг ўрни. // Глобаллашув оммавий маданият миллий ғоя.
Мақолалар тўплами. - Тошкент, “Маънавият”, 2009. 67-70 б.
12. Яздонова С.Қ. Миссионерлик ҳаракати ва унинг жамият ҳаёти учун таҳдиди.
// Ёшларни маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилишнинг илмий-услубий
масалалари. Баркамол авлод йилига бағишланган Республика илмий-амалий
конференцияси материаллари. Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази Навоий
вилояти ҳокимлиги ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, Миллий ғоя ва
мафкура илмий-амалий маркази, НДКИ ҳузуридаги 2-сонли академик лицей.
Тошкент, 2010. 108-111 б.
13. Яздонов У., Яздонова С.Қ. Фуқаролик жамияти қуриш шароитида сўз ва
фикр эркинлиги масаласи. // СамДУ илмий-амалий конференцияси. 2011 йил 10
апрел.108-110 б.
14. Яздонов У., Яздонова С.К. Жамият маънавий тараққиётида жамоатчилик
фикрининг аҳамияти. // Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 20-
йиллигига бағишлаб ўтказилган “Талаба ёшларни миллий маънавиятимизнинг
буюк

даҳолари

фаолияти

намунаси

рухида

тарбиялашнинг

долзарб

муаммолари” мавзусида, илмий-амалий конференция материаллари. М.Улуғбек
номидаги Самарқанд Давлат Меъморчилик-қурилиш институти “Социология ва
иқтисодиёт назарияси” кафедраси. 2011 йил 27-28 май.15-18 б.





















background image

26

Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Яздонова Соҳиба

Қурбоновнанинг 09.00.11 - ижтимоий фалсафа ихтисослиги бўйича

«Ўзбекистонда миссионерлик ҳаракатининг ижтимоий-фалсафий таҳлили»

мавзусидаги диссертациясининг

Р Е З Ю М Е С И

Таянч сўзлар:

дин, эътиқод, глобаллашув, миссионерлик, прозелитизм,

секта, мафкуравий хавф, интеграция, халқаро муносабатлар, қадриятлар, ахборот,
жамият, маънавий хавфсизлик, виждон эркинлиги, ҳуқуқий кафолатлар.

Тадқиқот объектлари:

миссионерлик билан шуғулланаётган ижтимоий,

диний ташкилот ва секталарнинг фаолиятини ижтимоий-фалсафий, илмий-
назарий таҳлил қилиб, объектив ва субъектив омилларини аниқлаш.

Ишнинг мақсади:

Миссионерлик фаолияти пайдо бўлиши, унинг

шаклланишидаги шарт-шароитлар, бошқа мамлакатларга тарқалиши ва
Ўзбекистонга кириб келишининг объектив, субъектив омиллари, ижобий,
салбий таъсири муаммоларини илмий, фалсафий таҳлил ва тадқиқ этиш.

Тадқиқот

методлари:

тарихийлик,

ворисийлик,

мантиқийлик,

объективлик, анализ, синтез, тизимли функционал ёндошув, қиёсий таҳлил,
социодинамик кузатув, прогнозлаш каби методологик тамойилларга таянилиб,
қўйилган

муаммонинг

мазмунини

очиш

учун

манбалар,

статистик

маълумотларни таҳлил қилиш усулларидан фойдаланилди.

Олинган

натижалар

ва

уларнинг

янгилиги:

Миссионерлик

тушунчасининг фалсафий моҳияти очиб берилиб, унга янги таъриф берилди ва
унинг вужудга келиши узоқ даврларга бориб тақалиб, унинг асл мақсади динни
тарғиб қилиш эмас, балки сиёсий хавфли муаммо ва бурилишларни юзага
келтириш, халқаро дипломатик алоқаларга путур етказиш эканлиги илмий
асосланди. Ёшларимиз уларнинг ғаразли тузоқлари таъсирига тушиб
қолмасликлари учун бегона, ёт мафкураларга қарши чора тадбир ва ғоявий
тарғибот, тарбия воситалари ишлаб чиқилди.

Амалий аҳамияти:

диссертацияда ишлаб чиқилган илмий хулоса ва

тавсиялардан олий ўқув юртлари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, ўз-
ўзини бошқариш органлари ва нодавлат ташкилотлар хафли диний таҳдидларни
олдини олиш тўғрисидаги маърузаларда фойдаланишлари мумкин.

Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

тадқиқот

натижаларидан олий таълимда ўқитиладиган «Диний экстремизм ва терроризмга
қарши курашнинг маънавий маърифий асослари», «Маънавият асослари ва
диншунослик», «Динлар тарихи» ва бошқа ижтимоий гуманитар фанларни
ўқитишда, оммавий ахборот воситалари ходимлари, маҳаллалар иш фаолиятида
фойдаланишган.

Қўлланиш соҳаси:

Диссертация натижаларидан ўқитувчилар, коллеж, лицей

ва олий ўқув юртларида маънавият дарслари, маданиятшунослик фанлари бўйича
ўқув-услубий қўлланма сифатида фойдаланишлари мумкин.



background image

27

Р Е З Ю М Е

Диссертации Яздановой Сохибы Курбановны на тему: «Социально-

философский анализ движения миссионерства в Узбекистане» на соискание

ученой степени кандидата философских наук по специальности 09. 00.11 –

социальная философия

Ключевые слова:

религия, вера, миссионерство, прозелитизм, ценность,

интеграция, глобализация, международные отношения, информация, общество,
духовная

безопасность,

свобода

совести,

правовая

гарантия,

секта,

идеологическая угроза.

Объект исследования:

социально-философский, научно-теоретический

анализ деятельности общественно - религиозных организации и секты которое,
занимающие с миссионерством и определит объективные и субъективные
факторы.

Цель

работы:

социально-философский

анализ

происхождение

и

формирование миссионерства, её распространение другим государствам. Научно
исследовать объективное и субъективное факторы, положительные и негативные
влияния миссионерства в развитии общества Узбекистана.

Методы

исследования:

объективность,

анализ, синтез, системно-

функциональный подход, историчность и логичность, прогнозиринование,
изучение статистических источников и.т.д.

Полученные результаты и их новизна:

Раскрытый философская сущность

понятия миссионерства и дано на его собственное определение, научно доказано,
что история происхождения миссионерства началось с далекого прошлого, его
цель не агитация религии, а создать политический поворот. А также, нарушить
межгосударственные дипломатические отношения и привести к серьезным
политическим, национальным проблемам. Разработаны методы и меры, идейного
воспитания, чтобы уберечь молодое поколения от опасных влияний миссионеров
и воздействия чужих идеологий.

Практическая значимость диссертации:

полученные научные результаты

и рекомендации могут быть использованы в читаемых лекциях как: «о опасных
религиозных

угроз»

в

деятельности

структуре

образования,

органами

самоуправления, негосударственные организации и сотрудниками средств
массовой информации,

Степень внедрения и экономическое эффективность:

Результаты

исследования использованы при написании текстов лекций, в системе высшего
образования таких предметах как: «Религиозный экстремизм и терроризм»,
«Основы духовности и религиоведения», «Истории религии».

Область применения:

Полученные результатам как учебно-методическое

пособие могут широко применят учителя и воспитателя в школах, колледжах,
лицеях и в высших учебных заведениях при изучении таких предметов как:
духовность,

религиоведение,

культурология

а

также

могут

широко

использоваться сотрудники центре просвещений и просвитетильства.


background image

28

RESUME

Thesis of Yazdonova Sohiba Qurbanovna on the scientific degree competition of

the doctor of sciences philosophy in social philosophy on speciality - 09. 00. 11.

subject: “Social philosophical analysis of the movement missionaries in

Uzbekistan”

Key words:

religions, missionaries, value, integration, globalization, international

attitude, consideration, information, society, spiritual, security, freedom of conscience,
the guarantee of right, sect, ideological, threat, menace, community.

Subjects of research:

Social philosophical, scientific- theoretical analysis

of

activities, social religions organization and

sect. Watch dialed with missioner, identify

objective and subjective factors.

Purpose of work:

Social philosophical analysis of origin and forming of

missioners. Spread bay uses spades scientific recurs of objective and subjective factors,
positive and negative influents of missioner and development society introduced
Uzbekistan.

Methods of research

: objectivity, analysis and synthesis, structural functional

approach, logical, scientific cognition, social inquiry, historical genesis, studying of
statistical source.

The results obtained and their novelty:

investigated saluki point known

missionaries and giving problem identification scientific, proved, that origin of the
history of missionary. From there beginning of the past, is not agitation of religions bat,
to great political turn. It the these team to destroy international, diplomatically, relines
shin in to bring to serious political, national problem. For sieving joist from dangerous
inclines, of missioners and uses ideology were divalent nicest.

Practical value:

the results of investigation can be used in structure education, by

political parties, guidance and organizations of non state organizations, socio-
philosophical and spiritual educational institutions.

Degree of embed and economic effectivity:

the results of the research is tested

at scientific conferences, in revealing the theme Identity and Society in undergraduate
philosophy department of historical and philosophical faculty of the Samarqand
State Universities named after A. Navoi, and also in the progress of teaching
philosophy undergraduate students at lectures and seminars devoted to considering the
categories of spirituality and culture.

Field of application:

the results of investigation can be used by the teachers of

colleges, lyceums and at higher educational institutions, on cultural subject as
educational methodical handbook.

Bibliografik manbalar

Мирзаева С.Қ. Узбекистан фуқаролари миллий онгини оширишда тарихий обидаларнинг аҳамияти. // Магистрантларнинг VI илмий анжумани материаллари. - Самарканд. 2007. 121-123 б.

Мирзаева С.Қ. Амир Темур даври Самарканд меъморий киёфаси манбалар талқинида. // Қўйи Зарафшон воҳаси тарихи. Республика илмий-назарий конференцияси материаллари. -Навоий, НДПИ 2007. 78-816.

Мирзаева С.Қ. Самарканд — динлар чорраҳасида. И Самарканд шахрининг 2750 йиллигига бағишланган Республика ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари. Узбекистан Республикаси Фанлар академияси, Самарканд давлат университета, Узбекистан ёш олимлар миллий жамияти. -Тошкент 2007. 9-10-август. 110-115 б.

Мирзаева С.Қ. Самарқанднинг ижтимоий-маънавий тараккиётида динлараро бағрикенгликнинг ўрни. // Фалсафа ва ижтимоий тараққиёт. Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Мирзо Улугбек номидаги УзМУ, Узбекистан фалсафа жамияти, Узбекистан файласуфлари миллий жамияти. -Тошкент 2008-йил, 21-22-феврал. I кием. 215-218 б.

Мирзаева С.Қ. Комил инсонни тарбиялаш ва жамиятдаги салбий омилларнинг олдини олиш. И Ёшларни акмеологик карашларини шакллантиришда соғлом турмуш тарзининг ўрни. Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. ЎзФА Фалсафа ва хукук института. - Тошкент 2008. 30-май. 163-165 б.

Мирзаева С.Қ. Дин ва эътиқод инсон маънавиятининг асосий мезонлари сифатида. // Академик Иброҳим Мўминовнинг илмий-фалсафий мероси ва унинг ижтимоий-фалсафий фанлар тараккиётида тутган ўрни. Республика илмий-назарий анжумани. - Самарканд, СамДУ, 2008. 23-май. 149-151 б.

Мирзаева С.Қ. Диний-мафкуравий омиллар ва уларни бартараф этиш йўллари. И Ёшлар маънавиятига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф килиш масалалари. Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Самарканд, СамДЧТИ 2008 28-март. 111-113 6.

Мирзаева С.Қ. Глобаллашув жараёни ва мафкуравий тазйиқлар. // Узбекистан ёшлари ва глобаллашув жараёни. Республика илмий-амалий конференция материаллари. - Самарканд, СамДЧТИ 2008. 25-26-май.

Мирзаева С.Қ. Демократик жамиятни барпо этишда диний конфессияларнинг ўрни. // Илмий конференция материаллари. ЎзФА Фалсафа ва ҳукуқ института. Фалсафа ва ижтимоий тарақкиёт. - Т., 2008 йил 21-22 феврал. 2-кисм.

Яздонова С.Қ. Ислом фалсафасида тинчлик ва ижтимоий тенглик масалалари. // Актуальное проблемы современное философии. Илмий-амалий конференция материаллари. - Нукус. 2009. 29 ноябр.

Яздонова С.Қ. Ёшлар онгида диний-ахлоқий қадриятларни шакллантиришда миллий мафкуранинг ўрни. // Глобаллашув оммавий маданият миллий ғоя. Мақолалар тўплами. - Тошкент, “Маънавият”, 2009. 67-70 б.

Яздонова С.Қ. Миссионерлик харакати ва унинг жамият ҳаёти учун тахдиди. // Ёшларни маънавий тахдидлардан ҳимоя қилишнинг илмий-услубий масалалари. Баркамол авлод йилига багишланган Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Ўрта махсус касб-хунар таълими маркази Навоий вилояти хокимлиги ўрта махсус касб-хунар таълими бошқармаси, Миллий гоя ва мафкура илмий-амалий маркази, НДКИ ҳузуридаги 2-сонли академик лицей. Тошкент, 2010. 108-111 б.

Яздонов У., Яздонова С.Қ. Фукаролик жамияти куриш шароитида сўз ва фикр эркинлиги масаласи. //СамДУ илмий-амалий конференцияси. 2011 йил 10 апрел. 108-110 б.

Яздонов У., Яздонова С.К. Жамият маънавий тараккиётида жамоатчилик фикрининг ахамияти. // Узбекистан Республикаси Давлат мустақиллигининг 20-йиллигига бағишлаб ўтказилган “Талаба ёшларни миллий маънавиятимизнинг буюк даҳолари фаолияти намунаси рухида тарбиялашнинг долзарб муаммолари” мавзусида, илмий-амалий конференция материаллари. М.Улугбек номидаги Самарканд Давлат Меъморчилик-курилиш института “Социология ва иқтисодиёт назарияси” кафедраси. 2011 йил 27-28 май. 15-18 б.