ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
ТОШКЕНТ ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлѐзма ҳуқуқида
УДК 322 (575.1)
Х-40
Хашимов Мухиддин Исмаилович
ЮНЕСКО ФАОЛИЯТИДА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК
ТАМОЙИЛЛАРИ
(Ўзбекистон Республикаси мисолида)
24.00.01 – Диншунослик
Тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун
тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент - 2009
2
Диссертация
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамаси
ҳузуридаги Тошкент ислом университети Диншунослик ва жаҳон динларини
қиѐсий ўрганиш ЮНЕСКО кафедрасида бажарилган.
Илмий раҳбар:
филология фанлари доктори, профессор
Кароматов Ҳамидулла Саъдуллаевич
Расмий оппонентлар:
тарих фанлари доктори, профессор
Нуриддинов Эркин Зухриддинович
сиѐсий фанлар номзоди
Джўраев Қодир Асадович
Етакчи ташкилот:
Тошкент давлат шарқшунослик
институти
Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Тошкент ислом университети қошидаги Д 005.11.01 рақамли Бирлашган
ихтисослашган кенгашнинг 2009 йил “ ___ “ ___________куни соат ___да
ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, А.Қодирий
кўчаси, 11.
Диссертация билан Тошкент ислом университетининг илмий
кутубхонасида танишиш мумкин (Манзил: 100011, Тошкент шаҳри,
А.Қодирий кўчаси, 11).
Автореферат 2009 йил “____” ____________ да тарқатилди.
Д.005.11.01 Ихтисослашган
кенгаш илмий котиби т.ф.н., доц. Д.Рахимджанов
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг
долзарблиги.
Мамлакатимизда
асрлар
давомида
шаклланган
ватанпарварлик,
инсонпарварлик,
бағрикенглик,
меҳр-
оқибатлилик каби қадриятлар халқимизнинг тарих синовларидан ўтишида
муҳим аҳамият касб этган. Айниқса, ўзбек халқи маънавий меросида
бағрикенглик маданиятини қарор топтиришга қаратилган қадриятлар
ўзининг чуқур тарихий илдизларига эга.
Президентимиз таъкидлаганларидек, “Муқаддас китобларимиз ва
қадриятларимиз, буюк мутафаккир аждодларимиз мероси бизни доимо ҳалол
меҳнат билан яшашга, мардлик, саховат ва камтарликка чақиради”
1
.
Ўзбекистон
Республикасининг
ўз
мустақиллигини
тобора
мустаҳкамлаб бориши, мамлакатда амалга оширилаѐтган ҳозирги сиѐсий ва
иқтисодий ислоҳотлар билан биргаликда ижтимоий тараққиѐт, айниқса,
миллатлараро
ва
динлараро
муносабатларни
уйғунлаштиришда
бағрикенгликни қарор топтириш каби мураккаб вазифаларни ҳал қилишни
тақозо этади. Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО билан диний бағрикенглик
борасидаги ҳамкорлигини ўрганишнинг долзарблиги қуйидаги омиллар
билан белгиланади:
биринчидан,
бугунги кунда дунѐ ҳамжамияти мураккаб тараққиѐт
жараѐнини бошдан кечираѐтган бир пайтда диний бағрикенглик, турли
динларга мансуб халқлар ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорликни кенгайтириш
ниҳоятда долзарб аҳамият касб этмоқда.
Шу боисдан диний
бағрикенгликнинг халқимиз ўтмиши, ҳозирги ҳаѐтидаги ўрни ва аҳамияти, бу
борада халқаро ҳамкорлик масалаларини илмий-назарий тадқиқ қилиш
долзарб мавзулардан саналади.
Иккинчидан,
юртимиз осойишталиги, жамиятимиз тараққиѐти, инсон
камолотини таъминлайдиган умуминсоний қадриятларни белгиловчи
мезонлардан бири - бағрикенгликдир. Миллий, диний қадриятларнинг
тикланишида, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенгликни қарор
топтиришда бағрикенглик тамойилларининг аҳамияти катта бўлиб, у тарихий
ҳамда замонавий асосларига эга.
Учинчидан,
мустақиллик йилларида мамлакатимизда миллатлараро ва
динлараро муносабатларни уйғунлаштиришда ўзига хос тажриба орттирилди.
Шу боис, Ўзбекистон тажрибасини хорижий демократик давлатлар мисолида
қиѐсий-назарий тадқиқ этиш, халқаро ташкилотлар тажрибасидан
фойдаланиш, республикамиз ҳуқуқий меъѐрий-ҳужжатларини халқаро
андозаларга мослаш ҳамда улар билан янада уйғунлаштириш илмий ва
амалий аҳамиятга молик масалалардан биридир.
1
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008. – Б. 21.
4
Тўртинчидан,
Ўзбекистон ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларини
ҳаѐтга татбиқ этишда обрўли халқаро ташкилотлар, жумладан, ЮНЕСКО
билан ҳамкорлиги алоҳида эътиборга эга.
БМТ тизимида маданият, илм, фан ва коммуникация ѐрдамида
тинчликни сақлаш ва уни мустаҳкамлашда ЮНЕСКОнинг роли беқиѐсдир.
Бу Ташкилотни Президентимиз И.А.Каримов қуйидагича таърифлайди: “Биз
ЮНЕСКО тимсолида энг муҳим инсонпарварлик масалаларининг ечимига
ижодий ѐндашишда ҳаракатлантирувчи куч бўлиб хизмат қиладиган ўзига
хос, бетакрор халқаро ташкилотни кўрамиз”
1
.
Бешинчидан,
ҳозирги кунда ЮНЕСКО тинчлик ва хавфсизликни
сақлаш мақсадида диний бағрикенглик масалаларига алоҳида эътибор бериб,
аъзо-давлатлар билан ҳамкорликда қатор тадбирлар ва дастурларни амалга
ошириб келмоқда.
Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОга 1993 йилда аъзо бўлиб кириши ва у билан
кундан кунга ривожланиб бораѐтган ҳамкорлик алоқаларининг кейинги
босқичларини илмий асослаб бериш, республикамиз эришган ютуқлари
билан бирга ҳал қилиниши лозим бўлган муаммоларни аниқлаш,
мамлакатимиз таълим, фан ва маданиятини янада юқори даражага кўтариш
муҳимдир. ЮНЕСКО ҳамда унга аъзо давлатларнинг бу борадаги
тажрибаларини атрофлича тадқиқ қилиш ҳамда Ўзбекистоннинг ютуқларини
жаҳон ҳамжамияти олдида тарғиб этиш мамлакатимиз учун катта аҳамият
касб этмоқда.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Охирги йилларда диний
экстремизм ва халқаро терроризм кучайиб дунѐга хавф солиши халқаро
ташкилотлар ҳамда жаҳон тадқиқотчиларини диний бағрикенгликка алоҳида
эътибор беришга ундамоқда.
ЮНЕСКО ташкилоти, унинг халқаро муносабатларда тутган ўрни, аъзо-
давлатлар билан ҳамкорлиги, диний бағрикенглик соҳасида амалга
оширилаѐтган дастурларини ўрганиш, миллатлараро ва динлараро мулоқот
масалаларини тадқиқ қилишда Ўзбекистон ҳамда хорижлик олимлар
томонидан қатор ишлар амалга оширилган ва оширилмоқда.
Мавзуга доир тадқиқотларни қуйидаги гуруҳларга бўлиб ўрганиш
мумкин:
1.
ЮНЕСКО тарихи, маданиятлар ва динлараро бағрикенгликка
бағишланган дастурлари, бу борада ҳамкорлик масалалари Ғарб олимлари
томонидан ўрганилган. Жумладан, Х.Кельзен, Я.Симонидас, В.Володин,
К.Уелслар
2
ўз асарларида БМТ ва унга ихтисослашган ташкилотлар тарихи,
мақсад ва вазифаларини, дунѐда тинчликни мустаҳкамлаш, таълим, фан ва
маданиятни ривожлантириш борасида халқаро ҳамкорлик масалаларига
1
Каримов И. А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т. 7. – Т.:Ўзбекистон, 1999. – Б. 205.
2
Kelsen H. Law of the United Nations. - N.Y.: 1950. – 330 p.; Symonides J., Volodin V. UNESCO and Human
Rights. Standart-setting instrument, major meetings, publications. Second edition. – Paris: UNESCO, 1999. – 537
p.; Wells C. The UN, UNESCO and the politics of knowledge. – London: The Macmillan Press, 1987. – 270 p.
5
эътибор қаратганлар. С.Л.Мишель, Ф.В.Мартинес, Г.Арчибалд
1
каби Ғарб
олимлари ЮНЕСКО ташкил топиши, унинг ташкилотчилари ва ривожланиш
тарихини чуқур ўрганиб, атрофлича таҳлил қилганлар. ЮНЕСКО собиқ Бош
директори Ф.Майорнинг
2
илмий фаолияти муаммони ўрганишда муҳим ўрин
тутади. У ўзининг тадқиқотларида динлараро мулоқотни ривожлантиришга
алоҳида урғу бериб, ЮНЕСКО “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси”ни
ишлаб чиқишда ва уни қабул қилинишида катта роль ўйнаган.
2.
Сўнгги йилларда АҚШ ва Ғарб олимлари томонидан дунѐда содир
этилаѐтган воқеалар, хусусан, диний экстремизмнинг кучайиши билан боғлиқ
муаммоларни намоѐн бўлиши сабабларини аниқлаш ва уларни ҳал қилиш
бўйича турли тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бу борада таниқли олим
Самюэль Филлипс Хантингтоннинг “Цивилизациялар тўқнашуви ва дунѐ
тизимини қайта қуриш”
3
асаридаги ХХI асрда диний муросасизлик ва
қарама-қаршиликлар умумглобал хавфсизликка раҳна солади, деган
башорати кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.
Ғарб олимларидан К.Делевуа, К.Дебуа, Ж.Кэпель, Р.Леволарнинг
4
тадқиқотларида Европада мусулмонлар сони ортиб бориши натижасида
вужудга келаѐтган муаммолар, диний экстремизм ва халқаро терроризмнинг
бу минтақада намоѐн бўлиш сабаблари, динлараро тотувлик ва бағрикенглик
масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Мазкур муаммоларнинг олдини
олиш чора-тадбирлари, жумладан, бу борада таълим соҳасининг аҳамияти
Э.Вейсель, Э.Умберто, Ж.Делор
5
асарларида кенг очиб берилган. Улар диний
муросасизлик, фанатизмни олдини олиш мақсадида ѐшларга болалик
чоғлариданоқ диний бағрикенглик ва турли динлар ҳақидаги маълумотлар
бериб бориш муҳимлигини таъкидлаганлар.
Мавзуни ўрганишда Франция Президенти Н.Саркозининг “Республика,
динлар, умид”
6
асари алоҳида аҳамият касб этади. Н.Саркози ўз тадқиқотида
Францияда давлат ва дин ўртасидаги муносабат, мусулмон жамиятини
француз ижтимоий ҳаѐтига интеграция қилиш бўйича қатор тавсия ва
таклифлар ишлаб чиққан. Имомларни тайѐрлаш ва қайта ўқитиш, диний
1
Michel C.L. The Story of grand design: UNESCO 1946-1993: people, events and achievements. – Paris:
UNESCO, 1994. – 515 p.; Martinez F.V. Histoire de l’UNESCO. – Paris: UNESCO, 1995. – 471 p.; Archibald G.
Les Etats Unis et l’UNESCO, 1944-1963 : les rêves peuvent-ils résister à la réalité des relations internationales? –
Paris: Publications de la Sarbonne, 1993. – 380 p.
2
Mayor F. UNESCO – un ideal action. The continuing relevance of a visionary text. – Paris: UNESCO, 1997.-124p.
3
Samuel P.Hungtington. The Clash of Civilizations and Remaking of World Order. –New York: Simon & Schuster
Paperbacks, 1996. – 367 p.
4
Christophe Deloire et Christophe Dubois. Les Islamistes sont déja là. –Paris: edition Albin Michel, 2004. - P. 348.;
Gilles Kepel. Fitna, geurre au coeur de l’islam. Editions Gallimard, 2004, - Paris. - P. 380.; Kepel G. et Leveau R.
Les musulmans dans la société française. - Paris, Sodis, 1988. - P. 202.; Elie Wiesel, Umberto Eco. Académie
universelle des cultures (France). L’intolerance: Forum international sur l’intolerance; UNESCO, 27 mars 1997, la
Sarbonne, 28 mars 1997. – Paris: Editions Grasset & Fasquelle, 1998 . – 294 p.
5
Elie Wiesel, Umberto Eco. Académie universelle des cultures (France). L’intolerance: Forum international sur
l’intolerance; UNESCO, 27 mars 1997, la Sarbonne, 28 mars 1997. – Paris: Editions Grasset & Fasquelle, 1998 . -
P. 294.; Jacques Delor. Learning: the Treasure Within, Report to UNESCO of the International Commission on
Education for the Twenty-first Century, UNESCO, 1997. – 75 p.
6
Nicolas Sarkozy. La Republique, Les religions, l’esperance.
–
Paris, 2004. – 172 p.
6
экстремизмни қўллаб-қувватловчи халқаро жамғармалар ѐрдамларини
назоратга олиш ва хорижий давлатлар таъсирини чеклаш каби тавсиялар
шулар жумласидандир.
3.
Совет даврида халқаро ташкилотлар, хусусан, ЮНЕСКО фаолияти ва
унга аъзо-давлатлар билан ҳамкорлигининг турли масалаларига бағишланган
тадқиқотлар
олиб
борган
С.А.Малинин,
Л.К.Менахем,
М.Негин,
К.П.Рубаник, П.Радойнов, У.Ф.Шибаеваларнинг
1
асарлари совет мафкураси
нуқтаи назаридан ѐзилган бўлиб, уларда асосий эътибор социализм ғалабаси
ва унинг халқаро майдондаги тарғибот ишларига қаратилган. Бугунги кунда
илмий фаолият олиб бораѐтган Россия олимлари М.А.Лященко,
Т.Н.Нешатаеваларнинг
2
тадқиқотлари
эса
халқаро
ташкилотлар
фаолиятининг ҳуқуқий жиҳатларини ҳар томонлама очиб бериш ҳамда
таҳлил қилишга йўналтирилган.
4.
Ўзбекистонда ҳам диний бағрикенглик мазмун-моҳияти, унинг
жамиятдаги ўрни ва аҳамияти, диншунослик муаммоларини тадқиқ қилган
юртимиз
олимлари
А.С.Очилдиев,
А.А.Ҳасанов,
З.И.Мунавваров,
Ш.Миноваров, Ш.Сирожиддинов, Ҳ.С.Кароматов, М.А.Ражабова, Ибрагим
Каримов, М.Имомназаровларнинг
3
асар ва тадқиқотлари диний бағрикенглик
масалаларини ѐритишга маълум маънода ѐрдам беради. Кейинги йилларда
З.М.Ҳуснидинов, Ш.А.Ёвқочев, Ғ.С.Кароматовлар
4
ўз тадқиқотларида
минтақамизда кучайиб бораѐтган диний экстремизм ва халқаро
1
Малинин С.А. Мирное использование атомной энергии. – М.: 1971. – 176 с.; Менахем Л.К.
Специализированные учреждения Организации Объединенных Наций. – М.: Международные отношения,
1955. – 236 с.; Негин М. Организация Объединенных Наций по вопросам просвещения, науки и культуры
(ЮНЕСКО). – М.: Международные отношения, 1959. – 109 с.; Рубаник К.П. Международно-правовые
проблемы ЮНЕСКО. – М.: Международные отношения, 1969. – 166 с.; Радойнов П. Правотворческие
функции на международной организации. – София, 1975. – 389 с.; Шибаева Е.А., Поточный М. Правовые
вопросы структуры и деятельности международных организаций. – М.: Московский государственный
университет, 1988. – 188 с.; Шибаева Е.А. Правовой статус межправительственных организаций. – М.:
Юридическая литература, 1972. – 176 с.; Еѐ же. Право международных организаций: вопросы теории. – М.:
Международные отношения, 1986. – 158 с.
2
Лященко М.А. Политика и деятельность ЮНЕСКО в области образования (вторая половина XX века):
Автореф. дис. … канд. юрид. наук. – М.: Московская гуманитарно-социальная академия, 2002. – 19 с.;
Международные нормативные акты ЮНЕСКО. – М.: Логос, 1993. – 640 с.; Нешатаева Т.Н. Международные
организации и право. Новые тенденции в международно-правовом регулировании. – М.: Дело, 1999. – 272 с.
3
Бағрикенглик – барқарорлик ва тараққиѐт омили / Масъул муҳаррир А.Очилдиев. – Т.: Тошкент ислом
университети, 2007. – 124 б.; Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий
асослари / Масъул муҳаррир А.Очилдиев. – Т.: Тошкент ислом университети, 2008. – 246 б.; Ҳасанов А.,
Мунавваров З., Миноваров Ш., Сирожиддинов Ш. Ўзбекистон: динлараро ҳамжиҳатлик – тинчлик гарови. –
Т.: Жаҳон иқтисодиѐти ва дипломатия университети, 2005. – 48 б.; Ислом ва дунѐвий-маърифий давлат /
З.И.Мунавваров ва В.Шнайдер-Детерснинг умумий таҳрири остида. – Т.: Имом ал-Бухорий халқаро
жамғармаси, 2003. – 292 б.; Кароматов Ҳ. Ўзбекистонда мозий эътиқодлар тарихи. – Т.: Жаҳон иқтисодиѐти
ва дипломатия университети, 2008. – 664 б.; Ражабова М. Диний экстремизм ва террорчилик. – Т.:
Мовароуннаҳр, 2000. – 163 б.; Каримов Ибрагим. Философский анализ гнесеологических, психологических
и социологических особенностей феномена веры: Автореф. дисс. ... докт. филос. наук. – Т.: 1993. – 58 б.;
Имомназаров М. Огоҳ бўлайлик. – Т.: Академия, 1999. – 162 б.
4
Ҳуснидинов З. Ўзбекистонда диний бағрикенглик. – Т.: Тошкент ислом университети, 2006. – 162 б.;
Ёвкочев Ш.А. Политизация религии и проблема религиозного экстремизма: Автореф. дисс. ... канд. полит.
наук. – Т.: 1993. – 38 б.; Кароматов Ғ.С. Ислом фундаментализми ва унинг ижтимоий-сиѐсий моҳияти: Фал.
фан. ном. ... дисс. автореф. – Т.: 1999. – 21 б.
7
терроризмнинг жамиятимизга таъсири, муаммолари ҳамда уларнинг олдини
олиш чора-тадбирлари ҳақида сўз юритганлар. Шу билан бирга, ҳуқуқшунос
А.Саидов ҳамда М.Раҳимов
1
тадқиқотларида Ўзбекистон ва БМТнинг
ихтисослашган ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари ѐритилган.
Шу ўринда А.Мўминовнинг
2
Ўзбекистон ва ЮНЕСКОнинг халқаро-ҳуқуқий
муносабатларига бағишланган тадқиқоти бу мавзуни ѐритишда маълум
даражада ѐрдам беришини таъкидлаш жоиз.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида диний бағрикенглик соҳасида
халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик масалаларига қаратилган махсус
тадқиқотлар етарли даражада эмас. ЮНЕСКО ва Ўзбекистон ҳамкорлигида
миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик мавзусини ўрганиш ҳали
республикамизда алоҳида илмий-тадқиқот объекти бўлган эмас.
Диний бағрикенгликни ривожлантиришдаги республикамиз ютуқларини
жаҳон ҳамжамияти олдида тарғиб қилиш, Ўзбекистон тажрибасини чет
давлатлар билан қиѐслаб кўриш ва тажриба алмашиш, илмий-назарий
жиҳатдан ўрганиш тарих, фалсафа, маданиятшунослик, социология,
диншунослик каби фанларнинг мутахассислари томонидан тадқиқ қилиниши
давр талабига айланди.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация мавзуси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети “Диншунослик ва
жаҳон динларини қиѐсий ўрганиш ЮНЕСКО” кафедраси илмий-тадқиқот
мавзулари доирасига киритилган ва университет Илмий кенгашининг 2003
йил 8 ноябрдаги (06-16 - сонли баѐннома) мажлисида тасдиқланган.
Тадқиқот мақсади.
ЮНЕСКО фаолияти ва Ўзбекистон ЮНЕСКО
ҳамкорлиги мисолида дунѐда барқарорлик, миллатлараро ва динлараро
тотувликни таъминлашда диний бағрикенглик тамойиллари аҳамиятини
аниқлаш.
Тадқиқот вазифалари
қуйидагилардан иборат:
- ЮНЕСКО фаолиятида диний бағрикенгликка бағишланган тадбирлар
мазмун-моҳиятини очиб бериш;
- бағрикенглик тушунчасининг ҳуқуқий асослари ҳамда тарихий-қиѐсий
жиҳатларини илмий-назарий таҳлил этиш;
- Ўзбекистон халқлари ижтимоий ҳаѐти ва тараққиѐтида диний
бағрикенглик тамойилларининг тарихий ва замонавий мезонлар асосида
ўрганиш, унинг ҳозирги давр учун аҳамиятини аниқлаш;
- Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни қарор
1
Саидов А.Х. Религиозная толерантность и светское государство в Узбекистане. – Т.: Национальный центр
Республики Узбекистан по правам человека, 2002.; Саидов А.Х. Халқаро ҳуқуқ. – Т.: Адолат, 2001. – 164 б.;
Раҳимов М. Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан кўп томонлама
ҳамкорлиги // Мустақил Ўзбекистон тарихининг дастлабки саҳифалари: Даврий тўплам. 3-сон. – Т.: Шарқ,
2000. – Б. 19-22.
2
Мўминов А. Ўзбекистон ва ЮНЕСКОнинг халқаро-ҳуқуқий муносабатлари. – Т.: Янги аср авлоди, 2003. –
209 б.
8
топтириш ҳамда мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаѐтган ишлар дунѐ
миқѐсида эътироф этилиши ва орттирилган тажрибани жаҳон ҳамжамиятида
тарғиб этиш йўлларини ўрганиш;
- ЮНЕСКО ва Ўзбекистон ўртасида динлараро мулоқотни
ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик алоқаларини тадқиқ этиш;
- ЮНЕСКОга аъзо-давлатлардан бири Францияда
дин омилининг
ижтимоий ва маданий ҳаѐтда тутган ўрнини аниқлаш, диний бағрикенгликни
мустаҳкамлаш мақсадида кўрилаѐтган чора-тадбирларнинг Ўзбекистонда
амалга оширилган тадбирлар билан ўхшашлик ҳамда фарқли жиҳатларини
қиѐсий таҳлил этиш.
Тадқиқот
объекти.
Динлараро
мулоқотни
ривожлантиришга
бағишланган ЮНЕСКО фаолияти тадқиқотнинг объекти этиб танланди.
Тадқиқот предмети.
ЮНЕСКО ва унга аъзо-давлатлардаги илғор
тажрибаларни Ўзбекистонда татбиқ этилиши тадқиқотнинг предмети
сифатида белгиланди.
Тадқиқот методлари.
Диссертация мавзусини ѐритишда ЮНЕСКО
ҳужжатлари, халқаро анжуманлар материаллари ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Президент И.А.Каримов
асарларида дин омили, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик билан
боғлиқ масалаларнинг турли жиҳатлари, ҳукумат қарорлари тадқиқотимиз
учун асосий назарий манба бўлди.
Диссертацияда динлар ва маданиятлараро мулоқот, бағрикенглик ва
муросасизлик каби омиллар билан боғлиқ тарихий ҳамда замонавий
жараѐнлар холислик ва илмийлик тамойиллари асосида тарихий-таҳлилий,
қиѐсий-таҳлилий усулларида ѐритилди.
Тадқиқотнинг манбашунослик асослари.
Мавзуни ѐритишда БМТ,
ЮНЕСКО уставлари, резолюция ва қарорлари, “Бағрикенглик тамойиллари
декларацияси” ва мавзуга доир халқаро конференцияларнинг расмий
ҳужжатлари тадқиқотнинг манбавий асосларини таъминлади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари,
жумладан, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун,
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги жорий архиви, Марказий
Осиѐни тадқиқ қилиш француз институти ҳужжатлари халқаро, давлат ва
нодавлат
ташкилотларининг
фаолиятини
ѐритиш
ҳамда
диний
бағрикенгликни таъминлашдаги ўрнини белгилашга ѐрдам берди.
Шунингдек, Ғарб олимлари Ф.Майор, С.Хантингтон, Н.Саркози, О.Руа,
Ж.Кэпель, Ж.Делор асарлари ва тадқиқотларидан ҳам истифода этилди.
Тадқиқотнинг хронологик чегаралари
Ўзбекистон мустақилликка
эришган вақтдан ҳозирги кунгача бўлган даврни ўз ичига олади. Шунингдек,
республикамизнинг ЮНЕСКО билан ҳамкорлик тарихининг ўзига хос
хусусиятлари мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, Ташкилот тарихи ва
Ўзбекистон билан ҳамкорлик даври каби асосий босқичларга бўлинди.
9
Тадқиқотнинг гипотезаси.
Диний экстремизм ва халқаро терроризм
хавфининг ошиб бориши сабабли мамлакатимизда миллатлараро ва
динлараро муносабатларни уйғунлаштириш, айниқса, бағрикенглик
муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида ЮНЕСКО билан ҳамкорликни
кенгайтириш.
Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар.
ЮНЕСКО фаолияти ва
унинг Ўзбекистон билан ҳамкорлиги доирасида диний бағрикенглик
тамойиллари қуйидаги ҳолатларда кўрсатиб берилди:
1. Дунѐда тинчликни мустаҳкамлаш мақсадида диний экстремизм ва
халқаро терроризмнинг олдини олиш, диний бағрикенгликни қарор
топтиришда ЮНЕСКО фаолияти алоҳида ўринга эга.
2. “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси” маданиятлар ва динлараро
мулоқотни таъминлашдаги муҳим халқаро-ҳуқуқий ҳужжат сифатида
халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилмоқда ва амалга оширилмоқда.
3. Мамлакатимиз бой тарихий, илмий-маърифий, маданий меросини
ўрганиш, миллий ва диний қадриятларни тиклаш, шунингдек, миллатлараро
тотувлик, диний бағрикенгликни қарор топтириш ҳамда уни мустаҳкамлаш
борасида амалга оширилаѐтган ишлар дунѐ миқѐсида эътироф этилмоқда.
4. Ўзбекистонда маданиятлар ва динлараро бағрикенглик тамойилларини
мустаҳкамлаш ва жаҳон ҳамжамиятида тарғиб этишда ЮНЕСКО билан
ҳамкорлик алоҳида ўринга эга.
5.
ЮНЕСКО Бош қароргоҳи жойлашган ва Европада мусулмон
аҳолисининг сонига кўра аввалги ўринда турувчи Франция ижтимоий ва
маданий ҳаѐтида дин омили муҳим ўрин тутади. Ушбу давлат ва
Ўзбекистонда дин соҳасида олиб борилаѐтган ислоҳотларнинг ўхшашлик
жиҳатлари мавжуд.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
Ўзбекистонда диний бағрикенгликни
мустаҳкамлаш мақсадида ЮНЕСКО билан ҳамкорликнинг тарихи ва
назариясига оид махсус илмий тадқиқот биринчи марта амалга оширилмоқда.
Диссертациядаги илмий янгиликлар қуйидагилардан иборат:
- ЮНЕСКОнинг динлараро мулоқотни таъминлашдаги роли очиб
берилди;
- ЮНЕСКО халқаро ҳужжатларида бағрикенглик тушунчасининг
мазмун-моҳияти, тамойиллари тарихий-қиѐсий нуқтаи назардан яхлит таҳлил
қилинди;
- мамлакатимиз тарихида диний бағрикенглик асослари ва унинг
халқимиз маънавий ҳаѐтидаги аҳамияти ҳамда конфессиялараро тотувликни
мустаҳкамлашдаги
Ўзбекистон
тажрибасининг
жаҳон
ҳамжамияти
томонидан эътирофи кўрсатиб берилди;
- республикамизда виждон эркинлигини таъминлаш борасидаги амалий
фаолият, мазкур жараѐн самарадорлигини оширадиган ижтимоий
асосларнинг ЮНЕСКО ѐрдамида кенгайиб бориш имкониятлари очиб
берилди;
10
- Франция ва Ўзбекистонда диний экстремизмнинг олдини олиш ҳамда
бағрикенгликни ривожлантириш бўйича кўрилаѐтган чора-тадбирларнинг
ўзига хос ўхшаш ва фарқли жиҳатлари бирламчи манбалар асосида қиѐсий
таҳлил қилинди.
Тадқиқот
натижаларининг
илмий
ва
амалий
аҳамияти.
Диссертацияда қайд этилган фикр-мулоҳазалар ЮНЕСКО фаолиятида диний
бағрикенглик моҳияти, бу соҳада халқаро ҳамкорлик ҳақидаги илмий-
назарий билимларни янада чуқурлаштиради. Тадқиқот натижалари
Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятга интеграциялашуви жараѐнида дин
омилининг инсон ҳуқуқларини таъминлашда ўзига хос ўрнини янада
яққолроқ кўрсатади.
Тадқиқот хулосалари давлат, жамоат ҳамда диний ташкилотлар
фаолиятини такомиллаштиришда қўлланилиши, тарбиявий ишлар учун
мутасадди ташкилот, муассаса ва уюшмалар фаолиятида фойдаланилиши
мумкин. Диссертация натижаларидан олий ўқув юртларида “Диншунослик”,
“Маданиятшунослик”, “Халқаро ташкилотлар”, “Ўзбекистон тарихи” каби
асосий ва махсус курсларни ўқитишда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот
натижаларининг
жорий
қилиниши.
Диссертация
натижалари ва хулосалари Ўзбекистон Республикаси ташқи сиѐсатини
ѐритиш масалаларига оид таҳлилий ҳужжатлар базасини яратиш,
мамлакатимизнинг ЮНЕСКО билан ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича
тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистондаги миллатлар ва динлараро
тотувлик ҳақидаги маълумотларни кенг миқѐсда тарғиб қилишда
фойдаланилмоқда.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Тадқиқот жараѐнида олинган натижалар,
далил ва хулосалар қатор халқаро миқѐсидаги илмий-назарий ва амалий
анжуманларда эълон қилинган. Жумладан, қуйидаги маърузалар қилинган:
1) ЮНЕСКО бағрикенглик тамойиллари Ўзбекистонда (“Ўзбекистон ва
Францияда диний бағрикенглик” номли халқаро анжуман: Париж, 2004 йил,
март);
2) Ислом жамоаси – Франция ижтимоий ҳаѐтининг муҳим омили
(ЮНЕСКОнинг “Динлараро мулоқот дастури” доирасида Тошкент ислом
университети, Франция мусулмон дунѐси ва исломни тадқиқ қилиш
институти билан ҳамкорликда ўтказилган “Марказий Осиѐда диний
бағрикенглик ва мутаассибликнинг ўзига хос кўринишлари” номли халқаро
илмий анжуман: Тошкент, 2004 йил, март);
3) Ўзбекистон Республикасида динлараро мулоқотни таъминлашда
давлат сиѐсати (Тошкент ислом университети, ЎзР ФА Тарих институти,
Марказий Осиѐни тадқиқ қилиш француз институти ва ЮНЕСКО билан
ҳамкорликда
ўтказилган
“Марказий
Осиѐда
ислом
қадриятлари:
бағрикенглик ва гуманизм” номли халқаро илмий-амалий анжуман: Тошкент,
2007 йил, июнь: маърузанинг тезислари нашр қилинган).
11
Диссертация 2008 йил 27 декабрда Тошкент ислом университети
“Диншунослик ва жаҳон динларини қиѐсий ўрганиш ЮНЕСКО”
кафедрасида, 2009 йил 13 мартда ЎзР ФА Тарих институтида ҳамда 2009 йил
23 апрелда Тошкент ислом университети ҳузуридаги Д.005.11.01 рақамли
Бирлашган ихтисослашган кенгаш қошидаги илмий семинар мажлисида
муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертациянинг асосий
мазмуни диссертант томонидан чоп этилган 5 та мақола ва 1 тезисда акс
этган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Тадқиқот кириш, уч боб,
хулоса, фойдаланилган манба ва адабиѐтлар рўйхати ҳамда иловалардан
иборат. Диссертация адабиѐтлар рўйхати ва иловалар билан бирга 175
саҳифани ташкил қилади. Тадқиқотга 163 манба ва адабиѐтлар жалб
қилинган.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисмида
танланган мавзунинг долзарблиги, мавзуга оид
муаммоларнинг ўрганилиш даражаси, илмий-тадқиқот режалари билан
боғлиқлиги, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, унинг объекти,
тадқиқотнинг методологик-услубий асослари, илмий янгилиги, назарий ва
амалий аҳамияти, тадқиқот натижаларининг апробацияси ҳамда тузилиши
ҳақида маълумотлар берилган.
“ЮНЕСКО фаолиятида тинчлик ва бағрикенглик масалалари”
номли биринчи боб икки банддан иборат бўлиб, унда ЮНЕСКО ташкил
топгандан бери дунѐдаги турли дин ва миллат вакиллари ўртасида тинчликни
таъминлаш борасида жаҳон миқѐсида олиб борилаѐтган ишлар – халқаро
конференциялар ҳамда маданиятлар ва динлараро мулоқот маданиятида
бағрикенглик тамойилларини барпо этишдек долзарб масалалар ўз аксини
топган.
Мазкур бобнинг биринчи банди
“ЮНЕСКОнинг маданиятлар ва
динлараро мулоқотни таъминлашдаги роли”
деб номланган. Унда БМТ
доирасида тинчликни мустаҳкамлаш ва халқаро ҳамкорликни қўллаб-
қувватловчи ЮНЕСКО ташкилотининг Уставида белгилаб қўйилган
мезонлар ва уларнинг ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтдаги татбиқи жараѐнлари таҳлил
этилган.
ЮНЕСКО 1945 йили ташкил топгандан бери бағриторлик ва
дискриминацияга қарши қатъий кураш олиб бормоқда. ЮНЕСКО Устави
дебочасида шундай дейилади: “Иккинчи жаҳон уруши инсонлар бир-
бирларини ўзаро ҳурмат қилиш, тенглик, инсон шахсиятини ҳурмат
қилишдек демократик тамойилларини бузилиши ҳамда инсонлар,
миллатларни тенгсизлиги фикри ва жоҳиллик туфайли юзага келди. Уруш
ҳақидаги фикрлар одамларнинг онгида пайдо бўлади, шу сабабли
12
инсонларнинг онгига тинчликни ҳимоя қилиш ғояларини сингдириш
лозим”
1
.
Мана шундан бери ЮНЕСКО адолат, инсонпарварлик, инсон ҳуқуқлари
ва эркинликлари, умумбашарий қадриятларни таъминлашга ҳаракат қилиб,
давлатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашиб келмоқда.
ЮНЕСКО доирасида ишлаб чиқилган ва халқаро ҳамжамият томонидан
эътироф этилган норматив ҳужжатлар долзарб муаммоларни ҳал этишга
қаратилган. Ҳозирги кунга келиб, ЮНЕСКО томонидан 70 дан ортиқ халқаро
ҳужжатлар – конвенция ва келишувлар, протоколлар тавсиялар,
декларациялар тайѐрланган ва қабул қилинган
2
.
ЮНЕСКОнинг халқаро
конвенциялари халқлар ва давлатларнинг фан, таълим, маданият олдида
турган вазифаларини баҳамжиҳат бажаришга ундайди.
Шу билан бирга ЮНЕСКО фаолиятида дискриминация ва бағриторлик
билан курашиш учун қатор ҳужжатлар қабул қилинган. Жумладан,
ЮНЕСКОнинг бевосита иштирокида “Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги
бутунжаҳон конвенция” (6 сентябрь, 1952 йил), “Ирқ ва ирқий хурофотлар
тўғрисидаги декларация” (27 ноябрь, 1978 йил), “Динларнинг тинчлик
маданиятига улуши декларацияси” (18 декабрь, 1994 йил)
3
,
“
Бағрикенглик
тамойиллари декларацияси” (16 ноябрь, 1995 йил)
4
, “Инсон геноми ва инсон
ҳуқуқлари тўғрисидаги умумжаҳон декларацияси” (11 ноябрь, 1997 йил),
ЮНЕСКО Ижроия қўмитаси 174-сессияси “Диний ва маданий белгиларни
(символ), диний қадриятларни ҳамда сўз эркинлигини ҳурмат қилиш”
қарори (30 март, 2006 йил)
5
каби халқаро ҳужжатлар қабул қилинган.
Дунѐда агрессив миллатчилик, бағриторлик, расизм, антесемитизм
ҳаракатларининг ошиб бориши сабабли 1995 йили ЮНЕСКО “Динлараро ва
маданиятлараро мулоқот” дастурига асос солинди
6
. Дастурнинг асосий
мақсади – дунѐ халқлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида
динлар,
қадриятлар,
турли
маданиятлар
орасида
мулоқотни
ривожлантиришга қаратилган.
ЮНЕСКО 2000 йилда “Тинчлик маданияти” концепциясини ишлаб
чиқди. Ушбу концепция БМТ томонидан қўллаб-қувватланиб, 2000 йил –
1
ЮНЕСКО халқаро меъѐрий ҳужжатлари (Тўплам).
–
Т.: Адолат, 2004.
–
Б. 5.; ЮНЕСКО Устави 1945 йил 6
ноябрь Лондонда қабул қилинган. Тузатишлар бош конференциянинг 1-10, 12, 15, 17, 19-21, 24-29 ва 31-
сессияларида киритилди.
2
Мўминов А. Ўзбекистон ва ЮНЕСКОнинг халқаро-ҳуқуқий муносабатлари. – Т.: Янги аср авлоди, 2003. –
Б. 49.
3
Kishore Singh . La contribution des rеligion а la culture de la paix, Rapport final de conférénce de Barcelone
(Espagne, 12-18 dеcembre 1994). – Barcelone: Centre UNESCO de Catalunya annexe, 1995. – Р. 1–3.
4
Қаранг: ЮНЕСКО халқаро меъѐрий ҳужжатлари. – Т.: Адолат, 2004. – 296 б.
5
Қаранг: Решение 174 сессии Исполнительного совета ЮНЕСКО. Уважение свободы выражения мнений и
уважение священных верований и ценностей, а также религиозных и культурных символов. 174 EX/42, –
Париж, 30-марта 2006 г. ЮНЕСКО. – С. 1.
6
Қаранг: UNESDOC. Division du dialogue interculturel de l’UNESCO Programme de dialogue interreligieux,
Enquête sur l’ducation et l’enseignement du dialogue interculturel et interreligieux. – Paris: Edition UNESCO,
2001. – Р. 2.
13
Халқаро тинчлик маданияти йили деб эълон қилинди
1
. Бу концепция,
нафақат қуролли можароларнинг олдини олади, шу билан бирга, ўзаро
бағрикенглик, қийноққа солмаслик, маданият, анъана ва динларнинг ранг-
баранглигини ҳурмат қилиш, инсон ҳуқуқларига амал қилиш қоидаларига
асосланган янги жамиятни олға суради.
2001 йили ЮНЕСКО Бош конференциясининг 31-сессиясида кўп овоз
билан қабул қилинган қарорга кўра (39-рақамли қарор), бағрикенглик
қадриятлари, ўзаро бир-бирини тушуниш, маданий хилма-хиллик, тинчлик
маданиятини амалга ошириш ва тарғиб қилиш ЮНЕСКОнинг бирламчи
вазифалари қаторидан ўрин олди
2
.
Умуман олганда, дунѐнинг турли бурчакларида тинчликка қаратилган
ЮНЕСКО дастурлари, расмий ҳужжатлари ушбу бандда илмий-назарий
нуқтаи назардан тадқиқ этилган.
Биринчи бобнинг
“Бағрикенглик тушунчасининг моҳияти ва тарихий-
ҳуқуқий асослари”
деб номланган иккинчи бандида асосан бағрикенглик
тушунчаси ва унинг тарихий-ҳуқуқий асослари таҳлил қилинган.
Жамиятда тотувлик ва ҳамжиҳатлик, барқарорлик ва тараққиѐтни
таъминловчи муҳим омиллардан бири – бағрикенглик тушунчаси узоқ
тарихга бориб тақалади.
Минтақамиз буюк алломалари ижодида инсоният равнақи йўлида
бағрикенглик ғоялари илгари сурилган. Жумладан, Имом Бухорий, Абу
Райҳон Беруний, Алишер Навоий асарларида диний мутаассиблик,
ақидапарастликни келтириб чиқарувчи ғоялар рад этилган, инсонлар
тақдирига хавф туғдирувчи омилларга лоқайд бўлмасликка, дунѐда эзгулик,
бағрикенглик қарор топиши учун курашга чорлаганлар.
Ғарб олимларидан Жон Локк эса фикрларнинг турлилиги эмас, балки
ўзга қарашларни ҳурмат қилмаслик дин асосида турли можаро ва урушларга
олиб келганлигини қайд этган. Франция маърифатчилик даврининг ѐрқин
намояндаларидан Франсуа Вольтер
бағрикенглик ғоясини олға суриб, “мен
сиз айтаѐтган сўзларингизга қаршиман, лекин ўз фикрингизни баѐн қилиш
ҳуқуқингизни ҳимоя қилишга жонимни фидо қиламан”
3
,-дейди.
ЮНЕСКО бағрикенгликни тарғиб этиш мақсадида, 1995 йилнинг 16
ноябрь куни “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси”ни эълон қилар экан,
ушбу кун ЮНЕСКОга аъзо-давлатларнинг мазкур идеаллари – таълим
соҳасидаги қонунларни пухта ишлаб чиқиш ва режалаштириш орқали ҳаѐтга
1
Раҳимов М. Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан кўп томонлама
ҳамкорлиги // Мустақил Ўзбекистон тарихининг дастлабки саҳифалари: (Даврий тўплам) 3-сон. – Т.: Шарқ,
2000. – Б. 198.
2
ЮНЕСКО ишчи хужжати. Actes de la Confrence gеnеrale, 31e session. – Paris, 15 octobre-3 novembre 2001, v.
1: Rеsolutions Publ: – Paris, 2002; 31 C/ Resolutions Edition UNESCO – 89 p.
3
Қаранг: Фурньо В. Ғарб мамлакатларида ислом билан давлат ўртасидаги муносабат масаласи//
З.И.Мунавваров ва В.Шнайдер-Детерснинг умумий таҳрири остида. Ислом ва дунѐвий маърифий давлат. –
Т.: Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси, 2003. – Б. 49.
14
жорий қилишга қаратилган, умумий хоҳиш истаги ва саъй-ҳаракатларининг
ифодаси аниқ мақсадга йўналтирилган кун эканлиги алоҳида таъкидланди
1
.
“Бағрикенглик тамойиллари декларацияси”да бағрикенглик тушунчасига
аниқлик киритилиб, турли шарт-шароитларда давлат ва шахс муносабатлари,
ҳуқуқ ва вазифалари белгилаб берилди.
Шу ўринда диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олишда
бағрикенгликнинг ўрни беқиѐс эканлигини таъкидлаш жоиз. Таниқли Ғарб
олими Жак Делор “терроризмнинг бутун жаҳонга хавф солиб туриши
барчамизни унга қарши курашишга, тинчлик, хавфсизлик ва бағрикенгликни
мустаҳкамлаш учун бирлашишга ундайди”, деб таъкидлайди
2
.
“Бағрикенглик” (толерантлик) сўзи деярли барча тилларда бир хил ѐки
бир-бирини тўлдирувчи мазмунга эга. Уларни умумлаштириб чидамлилик,
бардошлилик, тоқатлилик, ўзгача қарашлар ва ҳаракатларга ҳурмат билан
муносабатда
бўлиш,
мурувватлилик,
ҳимматлилик,
кечиримлилик,
меҳрибонлик, ҳамдардлик каби маъноларга эга дейиш мумкин
3
. Шундай
бўлса-да, бугунги кунда чуқур ижтимоий-сиѐсий ва маданий-маърифий
мазмун касб этган ушбу тушунчанинг кўпчилик томонидан тан олинган
илмий таърифи йўқлигини, аммо уни ифодаловчи асосий сифат ва
хусусиятларга умумий тавсиф берилганлигини таъкидлаш зарур.
ЮНЕСКО “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси”да бағрикенглик
тушунчасига шундай таъриф берилган: “Бағрикенглик – бизнинг
дунѐмиздаги турли бой маданиятларни, ўзини ифодалашнинг ва инсоннинг
алоҳидалигини намоѐн қилишнинг хилма-хил усулларини ҳурмат қилиш,
қабул қилиш ва тўғри тушунишни англатади. Уни билим, самимият, очиқ
мулоқот ҳамда ҳур фикр, виждон ва эътиқод вужудга келтиради.
Бағрикенглик – турли туманликдаги бирликдир. Бу фақат маънавий бурчгина
эмас, балки сиѐсий ва ҳуқуқий эҳтиѐж ҳамдир. Бағрикенглик – тинчликка
эришишни мушарраф қилгувчи ва уруш маданиятсизлигидан тинчлик
маданиятига элтувчидир”
4
.
“Бағрикенглик” тушунчаси илмий фаолият ва ижтимоий ҳаѐтнинг турли
соҳалари, жумладан, сиѐсат ва сиѐсатшунослик, социология, философия,
илоҳиѐт, ижтимоий ахлоқ, қиѐсий диншунослик каби соҳаларда кенг
истифода этиладиган тушунчалардан бири ҳисобланади. Лотинча “tolerare”,
яъни “чидамоқ”, “сабр қилмоқ” маъносини англатган бу сўз, асосан бир
1
Қаранг: Бағрикенглик тамойиллари декларацияси // ЮНЕСКО халқаро меъѐрий ҳужжатлари. – Т.: Адолат,
2004. – Б. 91.
2
Jacques Delor. Learning: the Treasure within //
Report to UNESCO of the International Commission on Education
for the Twenty-first Century. – Paris: UNESCO, 1997. – Р. 28.
3
Бағрикенглик – барқарорлик ва тараққиѐт омили / Масъул муҳаррир А.Очилдиев. – Т.: Тошкент ислом
университети, 2007. – Б. 8-9.
4
Бағрикенглик тамойиллари декларацияси // ЮНЕСКО халқаро меъѐрий ҳужжатлари. – Т.: Адолат, 2004.
– Б. 91.
15
инсоннинг бошқа инсон дунѐқарашига тоқат қилишини билдирса-да,
этимологик таҳлил унинг том маъносини доим ҳам очиб беравермайди
1
.
Шу ўринда бир нарсани алоҳида таъкидлашимиз керакки, бағрикенглик
тушунчасининг зидди сифатида муросасизлик атамаси ишлатилади. Мазкур
бандда бу тушунчалар тарихий мисоллар ѐрдамида чуқур таҳлил этилган.
Ўз навбатида бағрикенглик ва муросасизлик тўғрисида Ғарб олимлари ва
исломшунослар томонидан хилма-хил фикрлар билдирилган. Жумладан,
тунислик исломшунос олим Муҳаммад Талби “Қуръон диний плюрализм,
хилма-хиллик, эътиқод эркинлигига бўлган ҳуқуқни очиқ-ойдин кўрсатиб
берган ягона муқаддас китобдир”,-дея таъкидлаб, исломдаги бағрикенгликни
ифодалайдиган бир неча оятларни шарҳлаган
2
. Шу билан бирга, у динлар
тарихидан мисоллар келтирган: “Халифа Умар (581-644) Қуддус шаҳрини
забт этгандан сўнг яҳудийларга у ерда жойлашишга рухсат берди. Улар ва
мусулмонлар орасида деярли барча соҳада ҳамкорлик алоқалари
ривожланиб, Х асргача давом этган”
3
.
Муросасизлик – ўзига мос келувчи шарт-шароитларни яратиш учун
бошқаларнинг эркинликларини тан олмаслик тушунилади. Бағрикенглик
нафақат ўзининг, балки бошқанинг ҳам ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишдир.
Шунингдек, бағрикенглик шахснинг ўзига хос хусусиятларини йўқотишни
англатмайди, балки унинг ушбу хусусиятлари умумий қадриятни, яъни инсон
ҳуқуқларини ҳурмат қилинишини хоҳлайди
4
.
Самюэль Филлипс Хантингтоннинг ХХI асрда диний муросасизлик ва
қарама-қаршиликлар жаҳон хавфсизлигига раҳна солиши ҳамда бу
можаролар давлатлар олиб бораѐтган сиѐсатда эмас, балки цивилизациялар
ўртасидаги қарама-қаршилик натижасида вужудга келиши борасида
билдирган фикрлари кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.
Цивилизациялар ўзининг тарихи, тили, маданияти, анъаналари ва
айниқса, дини билан фарқланади. Дунѐдаги турли цивилизациялар инсон,
шахс ва гуруҳ, фуқаро ва давлат, эр ва хотин орасидаги алоқалар, ҳуқуқ ва
мажбуриятлар турлича акс эттирилади. Ғарб олимларининг таъкидлашича,
цивилизация хусусиятлари асрлар давомида шаклланади.
Бутун дунѐда глобаллашув жараѐнлари кетаѐтган даврда турли маданият
ва дин вакиллари ўртасида хилма-хилликни ҳурмат қилиш, сабр-тоқатли
бўлиш, конфессиялар бир-бирини тўғри тушунишида бағрикенглик
тамойилларининг тарихий-ҳуқуқий жиҳатлари диссертацияда ѐритилган.
1
Бағрикенглик – барқарорлик ва тараққиѐт омили / Масъул муҳаррир А.Очилдиев. – Т.: Тошкент ислом
университети, 2007. – Б. 88.
2
Mohammed Talbi. Tolerance et intolerance dans la tradition musulmane. Corporate author: Acadmie universelle
des cultures (France). L’intolerance: Forum international sur l’intolerance, (la Sarbonne, 27-28mars 1997). – Paris:
Editions Grasset & Fasquelle, 1998. – Р. 54.
3
Ўша асар. – Р. 55.
4
Philippe Douste-Blazy. Corporate author: Acadmie universelle des cultures (France). L’intolerance: Forum
international sur l’intolerance, (la Sarbonne, 27-28mars 1997). – Paris: Editions Grasset & Fasquelle, 1998. – Р.
231.
16
Ушбу бобдан хулоса қилиш мумкинки, бағрикенглик жамиятда тотувлик
ва ҳамжиҳатлик, барқарорлик ва тараққиѐтни таъминловчи муҳим
омиллардан ҳисобланади. Шу боис, ЮНЕСКО дунѐда хавфсизлик ва
тинчликни мустаҳкамлашда бағрикенглик тамойилларини ривожлантириш
мақсадида аъзо-давлатларнинг имкониятларини кенгайтириш учун тадбирлар
ишлаб чиқиб, кўмак ва имтиѐзлар яратиб бермоқда.
ЮНЕСКО ҳамкорлигида Барселона, Работ, Мальта, Аделаида, Мадрид
ва Тошкентда ўтказилган халқаро анжуманларда диний, маънавий, ахлоқий
нормалар ҳамда умуминсоний қадриятлар орқали турли дин ва маданиятлар
ўртасида компромиссга келишиш, ўзаро тушунишнинг тарихий ва замонавий
йўлларини излашга муваффақ бўлинди.
Тадқиқотнинг “
Ўзбекистонда диний бағрикенглик: тарих ва
воқелик”
деб номланган иккинчи боби икки банддан иборат бўлиб, унда
мамлакатимиз тарихида миллий ва диний қадриятлар уйғунлиги, Буюк Ипак
йўлининг карвонлари нафақат савдогарлар, балки, турли маданият ва дин
вакиллари учун кўприк вазифасини ўтагани, зардуштийлик, буддавийлик ва
христианлик динларига доир осори-атиқалар ҳамда ҳозирги кунда
республикамизда фаолият кўрсатаѐтган диний ташкилотлар тўғрисида
маълумотлар берилган.
Иккинчи бобнинг
“Ўрта Осиё тарихида миллий ва диний қадриятлар
уйғунлиги”
деб номланган биринчи бандида халқимиз менталитетига хос
миллий ва диний қадриятлар тарихий мисолларда ўзининг ифодасини топган.
Ўрта Осиѐ минтақаси, хусусан, Ўзбекистон азалдан турли урф-одат,
маданият, тил, турмуш тарзига эга бўлган, хилма-хил динларга эътиқод
қилувчи бир-бирига ўхшаш бўлмаган бир неча халқлар яшаган ўлкадир.
Ўзбекистоннинг жўғрофий нуқтаи назардан муҳим савдо йўллари
чорраҳасида жойлашгани, кўплаб давлатлар билан иқтисодий, маданий
алоқалар қилгани ерли халқнинг диний ва маданий ҳаѐтига катта таъсир
кўрсатган. Айнан шу омиллар халқимизнинг нафақат маънавий-маърифий,
балки диний бағрикенглигининг маънавий асосини ташкил қилади.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон заминида қадим замондан ислом билан бошқа
динлар, маданиятлар ѐнма-ѐн яшаб, ривожланиб ва бу жамиятнинг маънавий
юксалишига муайян ҳисса қўшди.
“Асрлар давомида йирик шаҳарларимизда масжид, черков ва
синагогаларнинг мавжуд бўлиши, турли миллат ва динга мансуб
қавмларнинг ўз диний амалларини эркин адо этиб келаѐтгани бунинг
тасдиғидир. Тарихимизнинг энг мураккаб, оғир даврларида ҳам улар
ўртасида диний асосда можаролар бўлмагани халқимизнинг диний
бағрикенглик борасида катта тажриба тўплаганидан далолат беради”
1
.
Бу борада Архиепископ Владимирнинг фикрлари ўринлидир: “XIX асрда
Россиянинг марказий минтақаларидан мажбурлаб кўчирилган деҳқонлар
1
Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. – Т.: Ўзбекистон, 2000. – Б. 61.
17
ночор аҳволга тушиб қолганда, маҳаллий аҳоли уларга ҳар томонлама ѐрдам
кўрсатган. Ўша давр воқеаларини кўрган иеромонах Харитон “маҳаллий
аҳоли ночор кўчманчиларга раҳмдиллик билан муносабатда бўлдилар, бусиз
уларнинг кўпчилиги очлик ва муҳтожликдан ўлиб кетган бўлар эдилар”, –
деб гувоҳлик берган”
1
.
Туркистон ерларига кириб келган Рус православ руҳонийлари асосий
эътиборни миссионерлик фаолиятига эмас, балки ўз жамоаларининг диний
эҳтиѐжларини қондиришга қаратганлар. Православлар черков қурганларида
маҳаллий мусулмон аҳоли ҳам ѐрдам кўрсатгани маълум. Масалан, Чирчиқ
шаҳридаги “Муқаддас Георгий” ибодатхонаси қурилишига маҳаллий имом
ва савдогарлар моддий эҳсон қилганлар
2
. Бу ҳолат икки дин вакиллари
орасидаги ўзаро ҳурмат ўша даврлардан шаклланганига далил бўла олади.
Тадқиқотда бундай тарихий мисоллар кўплаб келтирилган.
Умуман, тарихий манбаларда Ўзбекистонда диний ва этник
муносабатлар асосида бирор марта ҳам низо чиқмагани қайд қилинган.
Бундай ҳолатни ҳозирда ислом, христиан, яҳудий динлари ва бошқа
конфессияларнинг ўзаро муносабатлари мисолида ҳам кўриш мумкин. Бу
каби дўстона муносабатлар хусусида Президент Ислом Каримов:
“Мусулмонлар ва христианларнинг Ўзбекистон заминида биргаликда
ҳамнафас бўлиб яшаши диний-маънавий тотувликнинг нодир тимсоли ва
барча дин вакилларига нисбатан бағрикенгликнинг энг яхши намунаси деб
ҳисобланишига арзигуликдир”
3
,- дея воқеликни аниқ ифодалаб берди.
“Конфессиялар ва миллатлараро тотувлик борасида Ўзбекистон
тажрибаси”
деб номланган иккинчи бандида давлатнинг дин соҳасида олиб
бораѐтган сиѐсати, ижтимоий-маънавий ҳаѐтимизда диннинг ўрни ҳамда
мамлакатимиздаги турли конфессиялар ва миллатлараро тотувлик халқаро
ҳамжамият томонидан эътирофи қатор қиѐсий-тарихий факт ва далиллар
ѐрдамида таҳлил қилинган.
Ҳар қандай кўпмиллатли ва кўп динли давлатда миллатлараро тотувлик,
конфессиялараро ҳамкорлик жамиятдаги барқарорлик ва тараққиѐтга
мустаҳкам замин яратувчи, унинг истиқболини белгилаб берувчи омиллардан
ҳисобланади. Бугунги кунда юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат ҳамда
16 диний конфессия вакиллари ўзаро тинчлик, ҳамжиҳатликда истиқомат
қилмоқда
4
. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов
томонидан ишлаб чиқилган ва изчил амалга оширилаѐтган, донишмандлик,
инсонпарварлик ва адолатпарварлик тамойиллари асосига қурилган
сиѐсатнинг натижасидир.
1
Архиепископ Владимир. ...А друзей искать на Востоке. – Т.: 2000. – С. 43.
2
Ибрагимов Э. Ўзбекистон – диний бағрикенглик ўлкаси // Ўзбекистон – бағрикенг диѐр. – Т.: Ўзбекистон,
2007. – Б. 69.
3
Каримов И.А. Маънавий юксалиш йўлида. – Т.: Ўзбекистон, 1998. – Б. 102.
4
Ибрагимов Э. Ўзбекистон – диний бағрикенглик ўлкаси // Ўзбекистон – бағрикенг диѐр. – Т.: Ўзбекистон,
2007. – Б. 3.
18
Мустақиллик йилларида республикада қатор халқаро диний анжуманлар,
жаҳон цивилизацияси ривожига беқиѐс ҳисса қўшган алломаларимиз
юбилейлари билан бир қаторда, бошқа диний конфессия тадбирлари ҳам
халқаро миқѐсда нишонланди.
Ўзбекистон Республикаси диний бағрикенглик ва динлараро муроса
борасида бутун дунѐга намуна бўлмоқда. Бу ҳақда Москва ва бутунрус
патриархи Алексей II, АҚШ сенатори, ҳозирда Ташқи ишлар вазири Хиллари
Клинтон хоним ва собиқ АҚШ давлат котиби Мадлен Олбрайтлар юртимизга
ташрифлари давомида таъкидлаб ўтганлар.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда диний ташкилотларнинг сони
ўсди. Хусусан, 1990 йилда республикамизда 119 та диний ташкилот (89 та
исломий ва 30 та ноисломий) мавжуд бўлган бўлса, 1991 йилда 179 тага (146
исломий ва 33 ноисломий) етди, 2008 йилнинг сентябрига келиб эса,
уларнинг сони 2228 тани (2049 та исломий, 179 та ноисломий) ташкил этди
1
.
Шу ўринда ноисломий диний ташкилотлар қаторида Рус Православ
черкови, Рим-католик черкови, Немис Евангель-лютеранлар черкови, Арман
Апостоллик черкови, Яҳудийлар ва Баҳоийлар диний жамоалари,
Буддавийлар ибодатхонаси, Библия китоб жамияти каби ташкилотларни
санаш мумкин.
Муҳими, мустақиллик йилларида мамлакатимизда миллатлараро ва
динлараро муносабатларни уйғунлаштиришда орттирилган ўзига хос
тажриба жаҳон хамжамияти томонидан эътироф этилмоқда.
Ушбу бобдан хулоса қилиш мумкинки, Ўзбекистон ҳудудида
зардуштийлик, буддавийлик, ислом ва христианлик динлари эзгулик,
бағрикенглик асосида фаолият юритиб, дунѐвий ва диний қадриятлар
уйғунлигини намоѐн этган. Азалдан миллатлар ва динлараро тотувлик,
бағрикенглик ўлкаси бўлмиш Ўзбекистоннинг бу соҳадаги тажрибаси дунѐ
олимлари эътиборини ўзига қаратмоқда.
Учинчи боб
“Диний бағрикенглик тамойиллари борасида халқаро
ҳамкорлик”
деб номланиб, у икки бандни ўз ичига олади. Унда ЮНЕСКО ва
Ўзбекистон ҳамкорлиги, ЮНЕСКОга аъзо-давлатлардан Франция ва
Ўзбекистонда дин соҳасида кўрилаѐтган чора-тадбирларнинг ўхшашлик
ҳамда фарқли жиҳатлари тарихийлик ва қиѐсийлик принциплари асосида
ўрганилди.
Учинчи бобнинг биринчи банди
“ЮНЕСКО ва Ўзбекистон алоқалари”
деб номланади. Ушбу бандда бу нуфузли ташкилот билан Ўзбекистоннинг
кенг қиррали муносабатлари, жумладан, бағрикенглик тамойиллари
борасидаги ҳамкорлиги тадқиқ этилди.
Бугунги кунда давлатнинг кучи ва мавқеи нафақат унинг худуди ѐки
ҳарбий кучи билан балки, унинг илмий-техникавий салоҳияти, маданият ва
таълим даражаси билан белгиланмоқда. Шу боис, давлатимиз раҳбарияти
1
Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари. Ўқув қўлланма /
Масъул муҳаррир А.С.Очилдиев. – Т.: Тошкент ислом университети, 2008. – Б. 55.
19
қайд этилган соҳаларни ривожлантириш орқали мамлакатимиз мустақиллиги
ҳамда халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлашга катта эътибор
қаратмоқда.
Ўзбекистон ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларини ҳаѐтга татбиқ
этишда нуфузли халқаро ташкилотлар, жумладан, ЮНЕСКО билан
ҳамкорлиги алоҳида эътиборга лойиқ. ЮНЕСКО ҳақида Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ислом Каримов шундай деган: “ЮНЕСКО –
халқаро ташкилот сифатида бугунги кунда илм, фан, маданият ва таълимнинг
миллий тараққиѐтини интеграция орқали бойитмоқда ҳамда дунѐ халқларини
инсониятнинг бой маънавий мероси билан ошно қилаѐтган кўприкка
айланган”.
Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий ўтмиши истиқлолга қадар ҳам
ЮНЕСКО эътиборини ўзига жалб этган. Ўзбекистон ЮНЕСКО ҳамкорлиги
узоқ тарихга эга. Бунга Абу Райҳон Беруний (1973 й.) ва Абу Али Ибн
Синонинг 1000 йилликлари (1980 й.), Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмийнинг
1200 йиллигини (1983 й.) ЮНЕСКО раҳнамолигида нишонланиши ҳамда
ЮНЕСКОнинг “Буюк Ипак йўли – ҳамкорлик йўли” дастурининг (1987-1997
йй.) Ўзбекистонда амалга оширилганлиги ва бу дастур доирасида
Ўзбекистонга бир неча илмий экспедициялар ташкил этилганлиги (1990-1991
йй.) фикримизга далил бўла олади.
1993 йилнинг 26 октябрида Ўзбекистон ЮНЕСКОга аъзо бўлиб, унинг
фаолиятида фаол иштирок эта бошлади ва қатор халқаро конвенцияларга
қўшилди. Тараққиѐт йўлидан бораѐтган Ўзбекистон ЮНЕСКО билан
яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. У жаҳоннинг эзгулик сиѐсатини
ривожлантиришда иштирок этиш мақсадида халқаро миқѐсда маънавий
алоқаларни кенгайтирмоқда ва мустаҳкамлаш учун барча имкониятлардан
фаоллик билан фойдаланмоқда.
Мустақиллик йилларида Мирзо Улуғбек 600 йиллиги (1994 й.), Амир
Темур 660 йиллиги (1996 й.), Имом Бухорий 1225 йиллиги ва Аҳмад
Фарғоний 1200 йиллиги (1998 й.), Камолиддин Беҳзод 545 йиллиги (2000 й.)
каби буюк аждодларимиз юбилейлари ЮНЕСКО раҳнамолигида халқаро
миқѐсда нишонланди. Шу билан бирга, Хива ва Бухоронинг 2500 йиллиги
(1997 й.), Термизнинг 2500 йиллиги ва Шаҳрисабзнинг 2700 йиллиги (2002
й.), Қаршининг 2700 йиллиги (2005 й.), Самарқанднинг 2750 йиллиги ва
Марғилоннинг 2000 йиллиги (2007 й.) ҳамда Тошкентнинг 2200 йиллиги
(2009 й.) юбилейлари халқаро даражада ўтказилди.
Мамлакатимиз бир неча асрлар давомида бағрикенглиги билан дунѐга
танилган. Шу боис, бу соҳадаги ЮНЕСКОнинг муҳим фаолияти ва ролини
қадрлаб, динлараро мулоқотни ривожлантиришда Ўзбекистон ЮНЕСКО
билан ҳамкорликка катта аҳамият бермоқда ва жамиятни маънавий
янгилашга интилмоқда.
1995 йилда асос солинган “Динлараро мулоқот”, 2000 йилда эълон
қилинган
“Халқаро
тинчлик
маданияти”
дастурларининг
амалга
20
оширилишида Ўзбекистоннинг муносиб ҳиссаси бор. Юртбошимиз
ташаббуслари билан 2000 йилнинг сентябрь ойида ЮНЕСКО Динлараро
мулоқот халқаро конгрессини Тошкент шаҳрида ўтказилиши фикримизга
далил бўла олади.
Тадқиқотда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ҳамкорлигининг турли қирралари
факт ва рақамлар билан жадваллар асосида ѐритиб берилган.
Учинчи бобнинг иккинчи банди
“ЮНЕСКОга аъзо-давлатлардан
Франция ва Ўзбекистонда дин соҳасидаги ислоҳотларнинг ўхшашлик
жиҳатлари”
деб номланди.
Мазкур бандда Франция ва Ўзбекистонда дин соҳасида амалга
оширилаѐтган ислоҳотлар тарихий-қиѐсий таҳлил қилинган.
Франция аҳолисининг тахминан 80 фоизи, яъни 48 миллион кишини
католиклар
ташкил
этиб,
улар
мамлакатнинг
тарихий,
миллий
ривожланишида, умуман жамиятда муҳим ўрин тутадилар. Бироқ кейинги
йилларда Францияда мусулмонлар сони ортиб бориши натижасида
мамлакатнинг ички вазиятида бироз ўзгаришлар юз берди. Ҳозирда Франция
тахминан 6 миллионлик мусулмон аҳолиси билан Европада энг катта
мусулмон жамиятига эга мамлакат ҳисобланади
1
. Ислом динини қабул
қилган француз миллатига мансуб мусулмонлар сони 50 мингга етади.
Францияда 1905 йилда қабул қилинган “Динни давлатдан ажратиш
тўғрисида”ги қонунга кўра, давлат диндан ажратилган бўлса-да, унинг
мамлакат оммавий ҳаѐтидаги ўрни катта. У кўпмиллатли, дунѐвий давлат
бўлиб, унда барча дин вакилларининг тенг ҳуқуқлилиги қонун билан
кафолатланган. Бироқ динни тарғиб қилиш таъқиқланади, дин давлатнинг
сиѐсий ҳаѐтига ҳеч қандай таъсир ўтказмайди.
Сўнгги йилларда Францияда мусулмонлар сони ортиши билан турли
ислом сиѐсий партиялари ва ҳаракатларининг бўлимлари, жумладан, радикал
кўринишдаги уюшмалар фаолияти натижасида “сиѐсий ислом” ўзининг
юқори чўққисига кўтарилди.
Ушбу жараѐнларда ислом давлатларининг Париждаги дипломатик
ваколатхоналари ўз таъсирини мустаҳкамлашга бўлган уриниши ҳам муҳим
роль ўйнади. Бундай жараѐнлар Ўзбекистонда ҳам ўтган асрнинг 90-йиллари
бошида кузатилди. Бироқ республика раҳбариятининг қаттиқ ва аниқ олиб
борган сиѐсати сабабли уларнинг олди олинди.
Бундай ҳолатларни ҳисобга олиб, француз ҳукумати мусулмонлар
жамияти билан мулоқот ўрнатиш борасида фаол саъй-ҳаракатлар олиб
бормоқда. Ички ишлар вазирлиги ҳузурида турли қўмиталар ташкил этилиб,
уларга француз экспертлари билан бир қаторда мусулмонлар ва имомлар
аъзо этиб тайинланди. Имомларни аттестациядан ўтказиш ғояси 2004 йилда
Н.Саркози томонидан илгари сурилди.
Мамлакатимизда эса бу жараѐн 1998 йилда бошланган эди. Ўзбекистон
1
Kepel G. et Leveau R. Les musulmans dans la société française. – Paris: Sodis, 1988. – Р. 4.
21
мусулмонлари идорасининг махсус ҳайъати республикадаги 4000 дан зиѐд
имом-хатибни синовдан ўтказди. Мазкур синов натижасида аниқланган
диний ақидапарастлик ва мутаассиб ғояларни фаол тарғиб қилаѐтган,
намозхонлар орасида низолар чиқишига сабабчи бўлган имомлар ўз
вазифасидан четлаштирилди.
2004 йилнинг март ойига келиб, Францияда диний либослар,
тақинчоқлар ва рамзий белгилар, жумладан, ҳижоб, яҳудийлар дўпписи,
христианлик белгиларини жамоатчилик жойларида кийиб ѐки тақиб юришни
таъқиқловчи қонун қабул қилинди.
Ўз навбатида бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, 1998 йил
Ўзбекистонда ҳам “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги
қонун
1
қабул қилинганда, Ғарб ОАВ вакиллари ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи
ташкилотлар томонидан инсон ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисидаги турли
хабарлар тарқатилган эди.
Фикримизча, Европа давлатлари, ҳаттоки, илғор демократик давлат
Франция ҳам Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов томонидан
мустақилликка эришган кунларданоқ олиб борилаѐтган сиѐсатни тушуниш ва
тан олишни бошлади. Эндиликда Европалик етакчилар айнан бизнинг узоқ
муддат танқидга учраган чора-тадбирларимизни қўлламоқдалар.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон тарихий мероси ва маданий
обидаларининг ЮНЕСКО томонидан бутунжаҳон рўйхатларига киритилиши
мамлакатимиз жаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлганини, халқаро
жамоатчилик тан олганини кўрсатади. Тарихий-маданий меросни сақлаш ва
ҳимоя қилишда ЮНЕСКО тажрибаси, дастурлари ва тавсиялари муҳим ўрин
тутади. Диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш мақсадида
Франция ҳукумати томонидан кўрилаѐтган чора-тадбирлар Ўзбекистонда
олиб борилаѐтган сиѐсат билан ўхшашлик жиҳатлари мамлакатимизда амалга
оширилаѐтган ислоҳотларнинг тўғри эканлигини исботлади.
ХУЛОСА
Тадқиқотда ўрганилган мавзунинг илмий, амалий аҳамияти ва
долзарблигидан келиб чиқиб, қуйидаги хулосаларга келинди:
– ЮНЕСКО БМТнинг ихтисослашган ташкилоти сифатида муайян
тарихий ривожланиш босқичига эга бўлиб, ҳозирги кунда таълим, фан,
маданият, коммуникация ва ахборотлаштириш соҳалари орқали дунѐда
тинчликни барқарорлаштиришда алоҳида ўрин эгаллайди.
– ХХ асрнинг 90-йилларидан бошлаб Ер юзининг айрим нуқталарида
халқаро терроризм ва диний экстремизмнинг ривожланиши, бутун жаҳонга
хавф солиб туриши барчамизни унга қарши курашишга, тинчлик, хавфсизлик
1
Қаранг: Ўзбекистоннинг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуни (Янги таҳрири).
– Т.: Адолат, 1998.
22
ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш учун бирлашишга ундади. Шу боис,
маданиятлар ва цивилизациялар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш,
миллатлараро
тотувлик,
динлараро
бағрикенгликни
таъминлаш
ЮНЕСКОнинг бирламчи мақсад ва асосий йўналишлардан бўлиб, бу борада
ташкилот томонидан қатор анжуман, конференциялар ўтказилди.
Жумладан, Барселона (1994), Работ (1995), Мальта (1997), яна Работ
(1998), Бишкек (1999), Тошкент (2000), Аделаида (Австралия, 2004)
шаҳарларида ўтказилган халқаро анжуманларда қатор халқаро ҳужжатлар,
декларациялар қабул қилинди. Ушбу халқаро ҳужжатлар асосий урғуни
таълим ва тарбия жараѐнида маданиятлар ва динлараро мулоқотга алоҳида
эътибор қаратишни тавсия этиб, муаммони ҳал қилиш йўллари кўрсатиб
берилди.
– ЮНЕСКО томонидан ҳозирга қадар ишлаб чиқилган 70 дан ортиқ
халқаро ҳужжат, конвенция, келишув ва протоколлар қаторида 1995 йилнинг
16 ноябрида қабул қилинган “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси”да
ирқи, жинси, келиб чиқиши, тили, динидан қатъи назар, бағрикенгликни
тарғиб этиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат билан қараш каби
мажбуриятлар қайд этилган.
Маданият ва динлар ўртасидаги мулоқот инсониятнинг узлуксиз
ривожланиш даврида ўта муҳим омиллардан ҳисобланади. Айниқса,
глобаллашув туфайли келиб чиқаѐтган салбий ҳолатлар – диний, ирқий
камситиш, инсон ҳуқуқларининг бузилиши, муросасизлик, бағриторлик,
зўравонлик каби иллатларнинг олдини олиш ҳамда турли дин ва маданият
аҳллари орасида тинчлик, ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлашда
ЮНЕСКО томонидан қабул қилинган бағрикенглик тамойиллари асос
вазифасини ўтайди.
–
Ўзбекистондаги миллатлараро ҳамжиҳатлик ўзининг мустаҳкам
тарихий илдизларига эга. Бизнинг ҳудудимиз минг йиллар давомида Буюк
Ипак йўлининг муҳим қисми бўлиб келган. Бу ерда савдо-сотиқ, илм-фан,
маданият марказлари вужудга келган. Уларнинг ривожланишида халқимизга
хос бағрикенглик, меҳмондўстлик, ўзга маданият вакилларига ҳурмат
туйғулари асосий омиллардан бўлган. Шунинг учун ўлкамизда турли халқлар
урф-одат ва анъаналари ўзаро уйғунликда ривожланиб борган.
–
Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритган зардуштийлик, буддавийлик,
ислом ва христианлик каби дин вакилларининг ҳамжиҳатликда яшаб келиши
диний бағрикенглик илдизлари чуқур бўлганидан далолатдир.
– Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда давлат ва дин, диний
ташкилотлар ўртасидаги ҳуқуқий асослар яратилди. Мусулмонларнинг
Рамазон ва Қурбон ҳайити байрамларининг биринчи куни - дам олиш
кунлари деб эълон қилиниши, Қуръони каримнинг ўзбек тилида кўп сонли
тиражда қайта-қайта нашр этилиши, Макка ва Мадинага ҳаж сафари ташкил
қилинишига давлат ѐрдамининг йўлга қўйилиши, масжидлар ва ислом ўқув
юртлари қурилишига рухсат этилиши ва бошқа қатор хайрли ишларнинг
23
амалга оширилиши ҳукуматнинг динга нисбатан муносабати ва сиѐсатига
доир баъзи нохолис фикр ҳамда турли мулоҳазалар мутлақо асоссиз
эканлигини яна бир карра исботлади.
– Бу борадаги давлат сиѐсати ва бошқа омилларнинг барчаси бевосита
ѐки билвосита Ўзбекистоннинг ривожланган давлатлар ва халқаро
ташкилотлар билан алоқаларининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди.
Мазкур жараѐнни минтақамизга бевосита туташ Шарқ олами, шунингдек,
жуғрофий жиҳатдан йироқ Ғарб ҳам диққат билан кузатиб бормоқда.
– Мамлакатимиз тарихий, илмий ва маданий меросини ўрганиш,
миллий ва диний қадриятларни тиклаш жараѐнлари тизимли равишда амалга
оширилмоқда.
Муҳими,
мустақиллик
йилларида
мамлакатимизда
миллатлараро ва динлараро муносабатларни уйғунлаштиришда орттирилган
ўзига хос тажриба жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда.
– Ўзбекистоннинг БМТ, ЮНЕСКО, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик
ташкилоти каби нуфузли халқаро ташкилотларга аъзо бўлиши, халқаро ҳуқуқ
бўйича тан олинган меъѐрлар ва БМТнинг инсон ҳуқуқларининг турли
жабҳаларига тааллуқли қатор халқаро шартнома ва битимларига қўшилиши
мамлакатимизнинг
халқаро
ҳамжамиятга
интеграциялашувини
жадаллаштирди.
– Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги илмий-маданий ҳамкорлик
алоқалари узоқ тарихга эга ва бу алоқалар кенгайиб, йилдан-йилга
мустаҳкамланиб бормоқда. Биргина юртимиз алломаларининг таваллудлари
халқаро миқѐсда ЮНЕСКО доирасида нишонланишининг ўзиѐқ, миллий ва
диний қадриятларимиз дунѐда нақадар муҳим аҳамият касб этишидан
далолат беради.
– Ҳозирги кунда мамлакатимиз ҳудудидаги қатор моддий-маънавий,
тарихий обидалар умумжаҳон меросининг ноѐб намунаси сифатида
ЮНЕСКО рўйхатига киритилганлиги Ўзбекистоннинг жаҳон цивилизацияси
бешикларидан бири бўлганининг яққол исботидир.
– Ўзбекистонда маданиятлар ва динлараро бағрикенглик тамойилларини
мустаҳкамлаш ва жаҳон ҳамжамиятида тарғиб этишда ЮНЕСКО билан
ҳамкорлик алоқалари алоҳида ўрин эгаллайди.
– Европанинг энг катта мусулмон жамиятига эга Франция ижтимоий
ҳаѐтида ислом омили муҳим аҳамият касб этади. Кейинги йилларда ушбу
давлатда “исломнинг фаоллашуви” расмий доираларни мусулмон жамиятини
Франциянинг ижтимоий ва маданий ҳаѐтига интеграция қилиш учун чора-
тадбирлар кўришга ундамоқда.
–
Диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш мақсадида Франция
ҳукумати томонидан кўрилаѐтган чора-тадбирлар Ўзбекистонда олиб
борилаѐтган сиѐсат билан ўхшашлик жиҳатлари мамлакатимизда амалга
оширилаѐтган ислоҳотлар тўғри эканлигини исботламоқда.
24
Диссертация натижаларига кўра қуйидаги
тавсиялар таклиф
қилинади:
1.
ЮНЕСКОнинг маданиятлар ва динлараро бағрикенглик дастурлари
доирасида ривожланган давлатлар билан тажриба алмашиш ҳамда турли
илмий-амалий тадбирлар ўтказиш орқали ҳамкорликни мустаҳкамлаш.
2.
Тошкент ислом университети, Жаҳон иқтисодиѐти ва дипломатия
университетида “ЮНЕСКО фаолиятида диний бағрикенглик” номли махсус
ўқув курсини ташкил этиш.
3.
Ўзбекистонда динга бўлган муносабат тўғрисидаги бир томонлама,
юзаки, ҳақиқатдан йироқ фикрларга барҳам бериш мақсадида, чет эл
оммавий ахборот воситаларида мамлакатимиздаги миллатлар ва динлараро
тотувлик ҳақидаги маълумотларни кенг миқѐсда тарғиб қилиш.
4.
Миллатлар ва динлараро мулоқот маданиятини янада ривожлантириш
мақсадида Тошкент ислом университети, Имом ал-Бухорий халқаро маркази
каби ташкилотларнинг қардош хорижий илмий-тадқиқот муассасалари билан
ҳамкорлигини кенгайтириш.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:
1. Хошимов М. ЮНЕСКО бағрикенглик тамойилларининг Ўзбекистонда
татбиқ этилиши // Тошкент ислом университети илмий-таҳлилий ахбороти. –
Тошкент, 2004. – № 3. – Б. 60-63.
2. Хошимов М. ЮНЕСКО Ўзбекистонда: толерантлик ғоясининг тарғиб
этилиши // Ҳуқуқ Право Law. – Тошкент, 2004. – № 4 (28). – Б. 88.
3. Хашимов М. Политика религиозной толерантности Узбекистана –
основа стабильности // Халқаро муносабатлар. Сиѐсат, иқтисод, хуқуқ. –
Тошкент, 2007. – № 3. – Б. 77-84.
4. Хошимов М. Диний бағрикенглик тарғиботи // Имом ал-Бухорий
сабоқлари. – Тошкент, 2008. – № 1. – Б. 64-66.
5. Хошимов М. ЮНЕСКО фаолиятида тинчлик ва бағрикенглик
тамойиллари // Мозийдан садо. – Тошкент, 2008. – № 2 (38). – Б. 36-37.
6.
Хашимов
М.
Государственная
политика
в
обеспечении
межрелигиозного согласия в Республике Узбекистан // Исламские ценности
Центральной Азии: толерантность и гуманизм. Историко-философские
аспекты. Материалы Международной научной конференции (Ташкент, 2007
г.). – Т.: ТИУ, 2008. – Б. 204-208.
25
Тарих фанлари номзоди илмий даражасига талабгор
Хашимов
Мухиддин Исмаиловичнинг
24.00.01 – Диншунослик ихтисослиги бўйича
“ЮНЕСКО фаолиятида диний бағрикенглик тамойиллари (Ўзбекистон
Республикаси мисолида)” мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
ЮНЕСКО, дин, бағрикенглик, тинчлик,
мулоқот, миллатлар, тотувлик, муросасизлик, Франция, ислоҳотлар, эътироф.
Тадқиқот объектлари:
ЮНЕСКО фаолиятида диний бағрикенглик
тамойиллари.
Ишнинг мақсади:
ЮНЕСКО фаолияти ва Ўзбекистон ЮНЕСКО
ҳамкорлиги мисолида дунѐда барқарорлик, миллатлараро ва динлараро
тотувликни таъминлашда диний бағрикенглик тамойиллари аҳамиятини
аниқлаш.
Тадқиқот методлари:
қиѐсий-таҳлилий, даврий муаммолик таҳлил
усулларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
бағрикенглик
тушунчасининг
мазмун-моҳияти,
тамойиллари
ва
намоѐн
бўлиш
хусусиятлари тарихий-қиѐсий нуқтаи назардан бирламчи манбалар, расмий
ҳужжатлар асосида илмий таҳлил қилинди. ЮНЕСКО ва Ўзбекистон
ҳамкорлиги мисолида давлат ташқи ва ички сиѐсатида диний бағрикенглик
тамойилларини қўллаш самарадорлигини ошириш имкониятлари очиб
берилди. Ўзбекистон ва Францияда дин соҳасидаги ислоҳотларнинг
ўхшашлик ва фарқли жиҳатлари аниқланди. Миллатлар ва конфессиялараро
тотувлик борасида Ўзбекистон тажрибасининг жаҳон ҳамжамияти томонидан
ижобий эътироф этилиши тасдиқланди.
Амалий аҳамияти:
диссертацияда қайд этилган фикр-мулоҳазалар
диний омилнинг моҳияти, ижтимоий роли ва вазифалари, унинг давлат
ташқи ва ички сиѐсатига таъсири ҳамда ҳозирги кунда бағрикенглик
тамойилларининг аҳамияти ҳақидаги илмий-назарий билимларни янада
чуқурлаштиради.
Тадқиқот
натижалари
Ўзбекистоннинг
халқаро
ҳамжамиятга интеграциялашуви жараѐнида инсон ҳуқуқларини таъминлашда
ҳамда жамоат ва диний ташкилотлар фаолиятини такомиллаштиришда
фойдали манба бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқот
мавзуси бўйича 5 та илмий мақолалар чоп этилди, 3 та илмий анжуманларда
маърузалар қилинди (1 та маърузанинг тезислари нашр этилган).
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:
тадқиқот натижаларидан турли
конфессия уюшмалари билан ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар фаолиятида,
тарбиявий
ишларда,
олий
ўқув
юртларида
“Диншунослик”,
“Исломшунослик”,
“Маданиятшунослик”,
“Халқаро
ташкилотлар”,
“Ўзбекистон тарихи” ва бошқа курсларни ўқитишда фойдаланиш мумкин.
26
РЕЗЮМЕ
диссертации
Хашимова Мухиддина Исмаиловича
на тему “Принципы
религиозной толерантности в деятельности ЮНЕСКО (на примере
Республики Узбекистан)” на соискание ученой степени кандидата
исторических наук по специальности 24.00.01 – “Религиоведение”
Ключевые слова:
ЮНЕСКО, религия, толерантность, мир, диалог,
нации, согласие, нетерпимость, Франция, реформы, признание.
Объекты исследования:
принципы религиозной толерантности в
деятельности ЮНЕСКО.
Цель работы:
выявление значимости принципов религиозной
толерантности в обеспечении межнационального и межконфессионального
согласия и стабильности в мире на примере деятельности ЮНЕСКО и
сотрудничества между Узбекистаном и ЮНЕСКО в данной сфере.
Методы исследования:
сравнительно-сопоставительный и проблемно-
хронологический методы анализа.
Полученные результаты и их новизна:
осуществлен научный анализ
значения и сущности понятия “толерантность”, принципов и особенностей
толерантности с историко-сравнительной точки зрения
на основе
первоисточников
и официальных документов. Раскрыты возможности для
повышения
эффективности
использования
принципа
религиозной
толерантности во внутренней и внешней политике государства на примере
сотрудничества Узбекистана с ЮНЕСКО. Выявлены схожие и
отличительные признаки реформ в области религии в Узбекистане и во
Франции. Подтверждено положительное признание опыта Узбекистана в
области межнационального и межконфессионального согласия со стороны
мирового сообщества.
Практическая значимость:
выводы и положения диссертации
расширяют научно-теоретические знания о сущности религиозного фактора,
его социальной роли и функциях, его влиянии на внешнюю и внутреннюю
политику государств, а также о значении принципа толерантности в
современном мире. Результаты исследования могут служить в качестве
полезного источника в практической деятельности по обеспечению прав
человека в процессе интеграции Узбекистана в мировое сообщество,
усовершенствовании деятельности религиозно-общественных организаций.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
по теме
исследования опубликованы 5 научных статей, прочитаны доклады в 3
научных конференциях (тезисы одного доклада были опубликованы).
Область
применения:
материалы
диссертации
могут
быть
использованы в деятельности организаций, сотрудничающих с различными
конфессиональными структурами, в воспитательной работе, в ВУЗах при
преподавании курсов “Религоведение”, “Исламоведение”, “Культурология”,
“Международные организации”, “История Узбекистана” и др.
27
RESUME
Thesis of M.Khashimov on the scientific degree competition of the Doctor
of the philosophy in History on speciality 24.00.01 – Religious studies.
Subject: Principles of religious tolerance in activity of UNESCO (on the
example of the Republic of Uzbekistan)
Key words:
UNESCO, religion, tolerance, peace, dialogue, nations, consent,
intolerance, France, reforms, recognition.
Subjects of research:
application of principles of religious tolerance of
UNESCO in Uzbekistan.
Purpose of work:
exploring the significance of religious tolerance in securing
interethnic and inter-religious harmony and stability in the world on the example of
UNESCO’s activities and that of cooperation between Uzbekistan and UNESCO in
this field.
Methods of research:
сomparative and problematic-chronological methods
of analysis.
The results obtained and their novelty:
significance and essence of the
notion of tolerance, principles and particularities of tolerance from historical and
comparative perspective – have been conceptually analyzed on the basis of primary
sources and official documents. Possibilities for efficiency increase in the
utilization of principles of religious tolerance in domestic and foreign policies of a
state have also been explored with the example of cooperation between Uzbekistan
and UNESCO. Identical and distinguishing features of reforms in the area of
religion in Uzbekistan and France have been discovered. The positive recognition
by the world community of Uzbekistan’s experience in the field of interethnic and
inter-religous harmony has also been established.
Practical value:
conclusions and provisions reached within the scope of the
dissertation enhance the academic-theoretical knowledge of the essence of
religious factor, its social role and functions, its impact on internal and foreign
policy of a state, as well as the significance of principles of tolerance in the
contemporary world. Outcomes of this work can be used as a useful source in the
practical implementation of human rights protection within the framework of
Uzbekistan’s integration processes with the world community as well as in
perfection of activities of religious and public organizations.
Degree of embed and economic efficiency:
5 academic articles have been
published on the topic of research, and 3 reports have been presented at scientific
conferences (theses of the one report have been published).
Field of application:
materials of the dissertation can be used to educational
ends in relevant organizations, associations and higher educational institutions in
teaching special and principal courses on "Religious studies", "Islamic studies",
"Cultural science", “International organizations”, “History of Uzbekistan” etc.
