Ўзбек насрида оталар ва болалар муаммоси: генезиси, реалистик талқини (1970-2000)

Annotasiya

Тадқиқот объектлари: халқ оғзаки ижодининг турли жанрлари, диний-фалсафий манбалар, мумтоз ҳамда жадид адабиёти намояндалари, С.Аҳмад, О.Ёқубов, П.Қодиров, М.Али, Ў.Ҳошимов, Э.Самандаров, М.Мансуров, М.М.Дўст, Ш.Бўтаев, Н.Норкобилов каби адибларнинг асарлари.
Ишнинг мақсадн: ўтган асрнинг сўнгги чораги ва XXI аср бошларида яратилган ўзбек насрининг тарихий ва замонавий мавзулардаги намуналарида оталар ва болалар муаммоси талқинини илмий-назарий жихатдан тадқиқ этиш.
Тадқиқот методлари: диссертацияда киёсий-типологик тадкиқ усулидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: ишда бадиий адабиётда муҳим ўрин тутган оталар ва болалар муаммосининг ўзига хос хусусиятлари, генезиси, омиллари ғоявий-эстетик тизимнинг таркибий қисми сифатида монографии йўналишда илк марта тадқик қилинди: а) ижтимоий-эстетик онг такомили ва турли даврлар характерига кўра оталар ва болалар муаммосининг вужудга келиш жараёни кўрсатиб берилди; б) адабий жараёнга диний-фалсафий мафкуранинг таъсири ва ундан келиб чиқадиган маънавий-маърифий томонлар тахлил этилди; в) ижтимоий таракқиётнинг кўзгуси бўлмиш адабий жараён мазкур муаммони ифодалар экан, кандай ғоявий, тарбиявий мақсадларга йўналтирилганлиги тахдил қилинди; г) оталар ва болалар муаммоси умумбашарий мавзу эканлиги нуктаи назаридан рус ва жаҳон адабиёти намуналарига қиёсий-типологик аспектда ёндашилди.
Амалий ахамияти: диссертациянинг натижалари ва илмий-назарий хулосаларидан ўзбек адабиётининг айрим назарий масалаларини ёритиш, олий ўқув юртларининг филология факультетларида, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактабларида адабиёт фанидан дарс машғулотлар олиб бориш, танланма дарслар ташкил этиш, дарслик ва қўлланмалар яратишда ҳамда миллий хусусиятлар билан боғлиқ турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказишда кенг фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқикот натижаларидан олий ўкув юрти, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактабларида ўзбек адабиёти тарихи, адабиёт назариясига оид машғулотларни ўтиш ҳамда ўкув кўлланмалар яратишда фойдаланиш мумкин. Тадқиқот натижалари муаллифнинг мақола ҳамда рисолаларида оммалаштирилган.
Қўлланилиш сохаси: ҳозирги миллий адабиёт, адабиёт назарияси, адабий танкид, эстетика, ижтимоий-гуманитар фанлар, маънавият соҳалари.

Manba turi: Tezislar
Yildan beri qamrab olingan yillar 1992
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
Bilim sohasi
CC BY f
1-25
34

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Кийикбаев, Ф. (2023). Ўзбек насрида оталар ва болалар муаммоси: генезиси, реалистик талқини (1970-2000). Avtoreferat Katalogi, 1(1), 1–25. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/37304
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Тадқиқот объектлари: халқ оғзаки ижодининг турли жанрлари, диний-фалсафий манбалар, мумтоз ҳамда жадид адабиёти намояндалари, С.Аҳмад, О.Ёқубов, П.Қодиров, М.Али, Ў.Ҳошимов, Э.Самандаров, М.Мансуров, М.М.Дўст, Ш.Бўтаев, Н.Норкобилов каби адибларнинг асарлари.
Ишнинг мақсадн: ўтган асрнинг сўнгги чораги ва XXI аср бошларида яратилган ўзбек насрининг тарихий ва замонавий мавзулардаги намуналарида оталар ва болалар муаммоси талқинини илмий-назарий жихатдан тадқиқ этиш.
Тадқиқот методлари: диссертацияда киёсий-типологик тадкиқ усулидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: ишда бадиий адабиётда муҳим ўрин тутган оталар ва болалар муаммосининг ўзига хос хусусиятлари, генезиси, омиллари ғоявий-эстетик тизимнинг таркибий қисми сифатида монографии йўналишда илк марта тадқик қилинди: а) ижтимоий-эстетик онг такомили ва турли даврлар характерига кўра оталар ва болалар муаммосининг вужудга келиш жараёни кўрсатиб берилди; б) адабий жараёнга диний-фалсафий мафкуранинг таъсири ва ундан келиб чиқадиган маънавий-маърифий томонлар тахлил этилди; в) ижтимоий таракқиётнинг кўзгуси бўлмиш адабий жараён мазкур муаммони ифодалар экан, кандай ғоявий, тарбиявий мақсадларга йўналтирилганлиги тахдил қилинди; г) оталар ва болалар муаммоси умумбашарий мавзу эканлиги нуктаи назаридан рус ва жаҳон адабиёти намуналарига қиёсий-типологик аспектда ёндашилди.
Амалий ахамияти: диссертациянинг натижалари ва илмий-назарий хулосаларидан ўзбек адабиётининг айрим назарий масалаларини ёритиш, олий ўқув юртларининг филология факультетларида, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактабларида адабиёт фанидан дарс машғулотлар олиб бориш, танланма дарслар ташкил этиш, дарслик ва қўлланмалар яратишда ҳамда миллий хусусиятлар билан боғлиқ турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказишда кенг фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқикот натижаларидан олий ўкув юрти, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактабларида ўзбек адабиёти тарихи, адабиёт назариясига оид машғулотларни ўтиш ҳамда ўкув кўлланмалар яратишда фойдаланиш мумкин. Тадқиқот натижалари муаллифнинг мақола ҳамда рисолаларида оммалаштирилган.
Қўлланилиш сохаси: ҳозирги миллий адабиёт, адабиёт назарияси, адабий танкид, эстетика, ижтимоий-гуманитар фанлар, маънавият соҳалари.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ТИЛ ВА АДАБИЁТ ИНСТИТУТИ




Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 821.512.133


КИЙИКБАЕВ ФОЗИЛЖОН ҚОСИМОВИЧ




ЎЗБЕК НАСРИДА ОТАЛАР ВА БОЛАЛАР МУАММОСИ:

ГЕНЕЗИСИ, РЕАЛИСТИК ТАЛҚИНИ

(1970-2000)


10.01.01 – Ўзбек адабиёти


Филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш

учун тақдим этилган диссертация



А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И










Тошкент - 2011


background image

2





Тадқиқот Андижон давлат университети Ўзбек адабиёти кафедрасида

бажарилган.



Илмий раҳбар – филология фанлари доктори

СОЛИЖОНОВ Йўлдош


Расмий оппонентлар:

филология фанлари доктори, профессор

БОЛТАБОЕВ Ҳамидулла

филология фанлари номзоди

МЕЛИЕВ

Сувон



Етакчи ташкилот –

Қўқон

давлат педагогика институти




Диссертация ҳимояси 2011 йил _______ ойининг ___ куни соат ____ да

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил
ва адабиёт институти ҳузуридаги Д 015.04.01 рақамли фан доктори илмий
даражасини бериш бўйича Ихтисослашган кенгаш йиғилишида ўтказилади.

Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 9-уй.

Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг

асосий кутубхонасида танишиш мумкин.

Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 13-уй.

Автореферат 2011 йил “___” ___________ да тарқатилди.







Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, филология
фанлари доктори, профессор

М. ЖЎРАЕВ



background image

3





ТАДҚИҚОТНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Инсоният

ҳаётида

баъзи

ахлоқий

категориялар даврлар, замонлар ўтиши билан эскириб, истеъмолдан чиқиши
мумкин. Лекин шундай ахлоқий категориялар ҳам борки, улар на замон, на
давр, на йиллар таъсирига учрамай, муқим қолаверади, башариятнинг
доимий ҳамроҳи бўлиб яшайверади. Шундай абадий категориялардан бири
аждодлар ва авлодларнинг алмашинуви, оталар ва болаларнинг ўзаро
муносабатлари, улар ўртасида пайдо бўладиган ижтимоий, маиший–ахлоқий
келишмовчиликлардир.

Инсоният вужудга келгандан буён оталар ва болалар муаммоси бор ва

у ҳамиша долзарб бўлиб келган. Албатта, ёшлар билан кексаларнинг
дунёқараши ҳар доим ҳам бир хил бўлавермайди. Ҳамиша бу дунёқарашлар
ўртасида турли кўринишларда зиддият бўлиб туриши табиий. Бунинг туб
сабаблари мавжуд бўлиб, у инсониятнинг тарихий тараққиёти, ижтимоий-
сиёсий

турмушнинг

ўзгариши,

маънавий-ахлоқий

тамойилларнинг

янгиланиши билан боғлиқ. Шулардан келиб чиқиб, оталар ва болалар
ўртасидаги

қарама-қаршилик,

зиддиятлар

турфа

кўринишларда-гоҳ

ижтимоий-сиёсий, гоҳ иқтисодий, гоҳ маиший-ахлоқий, гоҳ ғоявий-
мафкуравий омиллар асосида воқе бўлади. Бу ҳаётнинг бадиий кўзгуси
бўлган адабиётда шубҳасиз акс этади. Бинобарин, Ф. Кафка айтганидек,
«Ўғилнинг отага исёни адабиётнинг энг қадим мавзуси ва дунёнинг энг кўҳна
муаммоларидандир».

1

Шу боис адабиёт пайдо бўлибдики, оталар ва болалар

ўртасидаги турли муносабатлар бадиий асарларда акс этиб келмоқда

Мамлакатимизда мустақиллик қўлга киритилиши билан ижтимоий-

сиёсий ёки иқтисодий соҳалардагина эмас, маънавий-маърифий, маданий-
адабий жабҳаларда ҳам катта ўзгаришлар юзага келди.

Бу янги давр инсон тафаккурида ҳам теран эврилишларнинг пайдо бўла

бошлаши, миллий қадриятларнинг тикланиши, жамиятнинг барча соҳаларида
қадимий ва бой анъаналарнинг янги тарихий шароитда ривожлантирилиши
билан характерланади.

Республикамиз Президенти И.А. Каримов ана шундай асрий қадрият-

ларимизни инобатга олиб, «Инсон зоти борки, дунёга орзу-умид билан
келади. Аллоҳ берган куч-қувват ва ақл-заковатини эзгулик йўлида намоён
қилиб, оила, уй-жой қуради, фарзандлар ўстиради. Ҳар бир ота-она ўз
зурриётининг ҳеч кимдан кам бўлмаслигига, уларни ўзи бошлаган
ишларининг давомчиси этиб тарбиялашга интилади. Ўйлайманки, биз мана
шу қадриятларни ёшларимиз қалбига ҳам сингдира олсак, бу фазилатлар
уларнинг инсоний эътиқодига айланса, юртимизда барча оилалар аҳил,
осойишта ва бахтли ҳаёт кечиради, жамиятимизда доимо тинчлик ва
барқарорлик ҳукм суради»

2

, деган эди.

1

Кафка Ф. Замок. Новеллы и притчи. – М.: Политиздат, 1991. – С.550.

2

Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. Т.10. – Тошкент: Ўзбекистон, 2002. – Б. 161-

163.


background image

4





Мазкур тадқиқот ижтимоий ҳаётдаги оталар ва болалар (кенг маънода

аждодлар ва авлодлар) зиддиятининг келиб чиқишидаги асосий омилларни
аниқлаш, унинг бадиий асарлардаги талқинини илмий жиҳатдан тадқиқ этиш
заруриятидан келиб чиқиб амалга оширилди. Юртимизнинг маънавий
ҳаётида рўй бераётган ана шундай улкан ўзгаришлар, ана шу жараёнлар оила
тимсолида, аждодлар ва авлодлар муносабатида қандай акс этганлигини
бадиий ифодалашни ҳам тақозо этмоқда. Ўтган асрнинг бошлари ва сўнгги
чорагида бу муаммолар турли кўринишларда акс этган бир қатор бадиий
асарлар дунё юзини кўрди. Адабиётшунослар олдида эса ана шу
муаммоларнинг бадиий инъикосини таҳлил доирасига тортиш, холис ва
чуқур тадқиқ этиш вазифаси юзага келди. Бизнинг ушбу тадқиқотимиз ана
шу мақсад йўлидаги дастлабки қадамлардан бири бўлиб, диссертацияга
объект қилиб олинган мавзу ва муаммонинг ғоятда долзарб эканлигини яна
бир карра исботлайди.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Аждодлар ва авлодлар

алмашинуви инсоният ҳаётида доимий равишда рўй бериши туфайли оталар
ва болалар ўртасидаги муносабатлар бутун жаҳон халқлари ижтимоий ҳаёти
ва адабиётининг бош муаммоларидан саналади. Адиблар ва адабиётшунослар
мазкур муаммо ечимига ўзлари мансуб бўлган миллат менталитетидан келиб
чиқиб ёндашадилар. Бу муаммо рус ва Ғарб адабиётида нисбатан кенг
қамровда тадқиқ этилган

1

. Ўзбек адабиётшунослигида гарчи шўролар

мафкураси ҳукмрон даврларда миллат, қадрият ва тушунчаларга нисбатан
«шаклан миллий, мазмунан социалистик» деб номланувчи сохта ғоялар
остида тазйиқ ўтказилган бўлишига қарамай, бу масалани у ёки бу даражада
ёритиш қисман давом этаверди

2

. Ўша давр ҳаётида чуқур илдиз отган шахсга

сиғиниш иллатлари, «социалистик реализм» методи талаблари, коммунистик
партиянинг бадиий адабиётга йўл-йўриқ кўрсатиши санъат асарларининг
ҳаётийлигига салбий таъсир кўрсатди. Оталар ва болалар муаммоси ҳам
узоқ вақт «коммунистик ахлоқ нормалари» асосида ҳал этиб келинди. Ўзбек
адабиётшунослигида муаммонинг жиддий тадқиқи масаласи ҳам
мафкуравий таъсир доирасини ёриб чиқолмади ва монографик планда
махсус тадқиқот объектига айланмади. Ушбу тадқиқот эса миллий
истиқлол шарофати ўлароқ юқоридаги муаммолар ечими сифатида юзага
келди. Тадқиқотда оталар ва болалар муаммоси рус, жаҳон адабиёти ва

1

Лебедев Ю.В. Роман И.С.Тургенева «Отцы и дети». – М.: Просвещение, 1982; Писарев Д.И. Сочинение

В.4-х т. Т.1. – М., 1981; Оскоцкий В. Роман и история. Традиции и новаторство советского исторического
романа. – М.: Худ. лит-ра, 1980; Фрейд З. Достоевский и отцеубийство. «Я» и «Оно». Книга 2. – Тбилиси,
1991. – 176 с.; Фрейд З. Введение в психоанализ. – М., 1990; Гаспирали И. Оврупо маданиятига бир
танқидий назар // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – Тошкент, 1996. – 26 январь.

2

Қўшжонов М. Конфликт ва маҳорат. – Тошкент: Бадиий адабиёт, 1962. – 359 б.; Қўшжонов М.

Ўзбекнинг ўзлиги. – Тошкент: Халқ мероси, 1994. – 136 б.; Ҳозирги ўзбек адабиётининг миллий ўзига
хослиги. – Тошкент: Фан, 1984. – 200 б.; Ёқубов Ҳ. Адабий мақолалар. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1970;
Норматов У. Насримиз уфқлари. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1974. – 224 б.; Каримов Ҳ. Ҳозирги ўзбек
насрида ҳаёт ҳақиқати ва инсон концепцияси (70-80-йй.).: Филол. фанлари д-ри ... дисс. автореф. – Тошкент,
1974; Қуронов Д. Адабиёт надир ёки Чўлпоннинг мангу саволи. – Тошкент: Зарқалам, 2006. – 126 б.;
Холмуродов А. Одил Ёқубов романларида психологизм: Филол. фанлари номзоди ... дисс. – Тошкент, 1991;
Авазов Н.Х. Махмудхўжа Беҳбудийнинг ижодий мероси: Филол. фанлари номзоди ... дисс. автореф. –
Тошкент, 1995.


background image

5





ўзбек насрининг айрим намуналари асосида миллий менталитетга хослик
тарзида илмий -назарий таҳлил қилинди.

Диссертация ишининг илмий тадқиқот режалари билан

боғлиқлиги.

Тадқиқот Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон

давлат университети Ўзбек адабиёти кафедрасида бажарилаётган «Ўзбек
адабиётининг долзарб муаммолари» мавзуидаги истиқболли режа асосида
амалга оширилди.

Тадқиқот мақсади.

Тадқиқотнинг асосий мақсади ўтган асрнинг

сўнгги чораги ва ХХI аср бошларида ўзбек насрининг тарихий ва замонавий
мавзуларда яратилган айрим намуналарида оталар ва болалар (кенг маънода
аждодлар ва авлодлар) муаммоси талқинини илмий- назарий жиҳатдан
тадқиқ этишга қаратилди.

Тадқиқот вазифалари.

Қўйилган мақсадга эришиш қуйидаги

вазифаларни ҳал этишни тақозо қилди :

- аждодлар ва авлодлар зиддиятининг келиб чиқиши, генезиси ҳамда

қай йўсинда намоён бўлишини белгиловчи асосий омиллар аниқланди;

- ўзбек адабиётида бадиий талқин этилган ушбу мавзунинг илк

манбаларига муносабат билдирилди;

-мазкур муаммонинг рус, жаҳон ҳамда ўзбек насрида тарихий ва

замонавий мавзуларда яратилган намуналари қиёсий-типологик аспектда
таҳлил қилинди;

-ўзбек насрида оталар ва болалар муаммосининг қўйилиши, унинг

ечимини таъминлашда характернинг ўрни, ечимдаги миллий ўзига хослик,
муҳит ва характер, характерлараро конфликтлар тасвирида ёзувчи
услубининг ўзига хослиги каби илмий-назарий масалаларни таҳлилдан
ўтказишдан иборат бўлди;

- масаланинг муҳимлиги инобатга олиниб, ХХ асрнинг сўнгги чорагида

дунёга келган тарихий ва замонавий мавзудаги асарларда оталар ва болалар
муносабатининг ифодаланиши алоҳида-алоҳида тадқиқ этилди. Бу эҳтиёж
айнан ўша даврда партиявийлик принципининг адабиётдаги ҳукмронлиги
туфайли муаммонинг реалистик талқинини илмий таҳлил этиш истагидан
келиб чиқди;

- қўйилган муаммонинг нозиклиги ва миллий ўзига хослигидан келиб

чиқиб ҳар бир адибнинг масалага ёндашуви ҳамда индивидуал услуби
аниқланди.

Тадқиқотнинг объекти ва предмети.

Илмий ишнинг мақсад ҳамда

вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, муаммонинг тарихий илдизларига
эътиборни қаратиш мақсадида қадимги адабий, диний-фалсафий манбалар,
халқ оғзаки ижоди ва мумтоз адабиётимиздан айрим намуналар, Ғарб
адабиётидан оталар ва болалар мавзусига бағишланган айрим асарлар, ўзбек
адиблари А.Қодирий, Чўлпон, Ҳамза, Саид Аҳмад, О.Ёқубов, П.Қодиров,
Ў.Ҳошимов, Э.Самандаров, М.М.Дўст, Ш.Бўтаев, Н.Норқобиловларнинг
тарихий ва замонавий мавзуларда яратилган асарлари объект қилиб олинди.
Шунингдек, айрим масалаларни аниқлаш ва ҳал этиш учун қиёслаш


background image

6





мақсадида айрим ёш ёзувчилар қаламига мансуб асарлар ҳам таҳлилга
тортилди.

Тадқиқотнинг методологик асослари ва методлари.

Диссертацияга

Миллий истиқлол ғояси ва мафкураси методологик асос қилиб олинди ҳамда
қўйилган муаммони тадқиқ этишда янги даврнинг илмий- эстетик
мезонларига таянилди.

Республикамиз Президенти И.А.Каримовнинг маънавий қадриятлар,

оила, инсон омили хусусидаги назарий қарашлари, шунингдек, таниқли
адабиётшунослар И.Султон, М.Қўшжонов, О.Шарафиддинов, С. Мамажонов,
У. Норматов, Н. Каримов, Б. Назаров, С. Мирвалиев, А. Расулов, И.Ғафуров,
А.Раҳимов,

С.Мирзаев,

Й.Солижонов,

Д.Қуронов,

Ҳ.Каримов

ва

бошқаларнинг мавзуга алоқадор фикрлари, тадқиқотлари ишимиз учун
илмий- назарий манба вазифасини ўтади.

Муаммонинг моҳияти, мақсад ҳамда вазифаларидан келиб чиққан

ҳолда,

тадқиқотда

қиёсий-типологик

ва

тарихий-қиёсий

таҳлил

методларидан фойдаланилди.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

1. Ижтимоий ҳаёт ва унинг кўзгуси бўлган бадиий адабиётда кўҳна

мавзу–оталар ва болалар муаммосининг тадқиқ этилиши илмий- назарий ва
амалий аҳамиятга эга.

2. Ҳар қандай адабий ҳодисанинг изчил ривожланиши ҳамда

такомиллашуви учун у ёки бу даражада объектив ва субъектив асослар
мавжуд бўлади. Шу маънода бадиий адабиётнинг доимий мавзуси бўлган
оталар ва болалар муаммосининг ҳам генезиси, омиллари мавжуд.

3. Оталар ва болалар муаммосининг тарихий илдизлари халқ оғзаки

ижоди намуналарига бориб тақалади. Халқ мақоллари, эртаклари ва
достонларида бу муаммонинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий
илдизлари очилган бўлиб, улар ўзбек мумтоз адабиётига озуқа берган.

4. Ўзбек мумтоз адабиётининг илк ёзма намуналаридан тортиб,

узлуксиз равишда бу кўҳна ва долзарб муаммонинг янгидан янги қирралари
кашф этилиб, бадиий адабиётда муаммолар кўламининг кенгайишига,
характерлар тизимининг ранг-баранглашувига олиб келган.

5. Инсоният тарихида аждодлар ва авлодлар алмашинуви доимий

равишда рўй бериши туфайли оталар ва болалар ўртасидаги муносабатлар
бутун дунё халқлари ҳаёти ва адабиётининг бош муаммоларидан бирига,
умумбашарий масалага айланган. Бу муаммонинг ечими ҳар бир миллат
менталитетидан келиб чиқиб ҳал этилиши рус ва жаҳон адабиёти намуналари
талқинида кўриб чиқилди.

6. Ўтган асрнинг 30- йилларидан бошлаб шўро мафкурасининг адабиёт

соҳасига таъсири кўпгина муаммолар қатори оталар ва болалар
муносабатининг ечимини ҳам сиёсий нуқтаи назардан ҳал этишга олиб
келди. Натижада ўзбек адабиётида ҳам «морозовчи – қаҳрамонлар»
типидаги ёш авлод вакиллари кўрина бошлади.

7. ХХ асрнинг 70- йиллари ўзбек адабиётида мавзу ва муаммолар


background image

7





кўламининг кенгайиши, реалистик талқиннинг кучайиши, одамни мукаммал
шахс сифатида тасвирлашнинг чуқурлашганлиги, айни пайтда, шўро тузуми
мафкураси оқибатида баъзи чекланишларга мажбур бўлинганлиги
кузатилди.

8. Истиқлол даври адабиётида бу азалий муаммони янгича талқин

этиш кучайди. Оталар ва болалар ўртасида пайдо бўлган муаммонинг туб
сабабларини очиш, унинг қалб диалектикасини таҳлил этиш, ўзликни
англашга эътибор берила бошланди.

9. Тадқиқотда оталар ва болалар муаммоси ўзбек насрида ўзига хос

миллий анъаналаримизга монанд талқин этилиши, муаммонинг қўйилиши ва
ечимида ижодкорнинг услубий ўзига хослиги муҳим ўрин тутиши далиллар
асосида ёритилди.

10. Жамият тараққиётининг асосий негизларидан бўлган аждодлар ва

авлодлар муносабати доимий, серқирра муаммо сифатида адабиётшунос-
лигимизда ўз долзарблигини йўқотмаслиги исботланди.

Ишнинг илмий янгилиги.

Диссертацияда бадиий адабиётда муҳим

ўрин тутган оталар ва болалар муаммосининг ўзига хос хусусиятлари ғоявий-
эстетик тизимнинг таркибий қисми сифатида монографик йўналишда илк
марта тадқиқ қилинди. Ишда азалий муаммо талқини фольклор
материаллари, мумтоз, рус, жаҳон ҳамда ўзбек насрининг тарихий ва
замонавий мавзулардаги намуналарида инсон маънавий оламининг турфа
кўринишлардаги тасвири, ўзига хос миллий қирралари таҳлиллар асосида
ёритиб берилди. Қўйилаётган муаммонинг генезиси, қай даража ва қай
йўсинда намоён бўлишини белгиловчи асосий омиллари аниқланди. Ушбу
муаммо билан боғлиқ муҳит таҳлил доирасига тортилди. Мавзуни қаламга
олган турли даврнинг адиблари ўз услубидан келиб чиқиб, масалага қай
тарзда ёндашганлиги очиб берилди. Шу билан бирга ҳар бир асар
типологик аспектда ва ўзига хос жиҳатлари асосида ойдинлаштирилди.

Бадиий

адабиётда

оталар

ва

болалар

муаммоси

ўзбек

адабиётшунослигида илк бор илмий-назарий муаммо сифатида кун тартибига
қўйилиши ҳамда ХХ асрнинг сўнгги чораги ва ХХI аср бошларидаги адабий
жараённинг ривожланиш тамойиллари тизимида тадқиқ этилиши ушбу
ишимизнинг илмий янгилигини кўрсатади. Таҳлил жараёнида холислик ва
ҳаққонийлик тамойили асос қилиб олинган ушбу диссертация ишининг
илмий янгилигини яна қуйидагиларда кўриш мумкин:

- ижтимоий-эстетик онг такомили ва турли даврлар характерига кўра

оталар ва болалар муаммосининг вужудга келиш жараёни кўрсатиб берилди;

- адабий жараёнга диний-фалсафий мафкуранинг таъсири ва ундан

келиб чиқадиган маънавий- маърифий жиҳатлар таҳлил этилди;

- ижтимоий тараққиётнинг кўзгуси бўлмиш адабий жараён мазкур

муаммони ифодалар экан, қандай ғоявий, тарбиявий мақсадларга
йўналтирилганлиги таҳлил қилинди;

- оталар ва болалар муаммоси умумбашарий мавзу эканлиги эътиборга

олиниб, рус ва жаҳон адабиёти намуналарига ҳам тадқиқот доирасида


background image

8





қиёсий-типологик нуқтаи назардан ёндашилди.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Диссертация материаллари ва илмий-назарий хулосаларидан ўзбек
адабиётининг айрим назарий масалаларини ёритиш, олий ўқув юртларининг
филология факультетларида, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари,
умумтаълим мактабларида адабиёт фанидан дарс машғулотлари олиб бориш,
танланма дарслар ташкил этиш, дарслик ва қўлланмалар яратиш ҳамда
миллий хусусиятлар билан боғлиқ турли маданий-маърифий тадбирлар
ўтказишда кенг фойдаланиш мумкинлиги ишнинг амалий аҳамиятини
ташкил этади.

Ишнинг синовдан ўтиши.

Ушбу тадқиқот Заҳириддин Муҳаммад

Бобур номидаги Андижон давлат университети Ўзбек адабиёти кафедрасида
бажарилиб, АДУ Ўзбек адабиёти ҳамда ФарДУ Ўзбек адабиётшунослиги
кафедраларининг қўшма йиғилишида (2008.10.06), Ўзбекистон Республикаси
Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти ХХ
аср адабиёти, Ҳозирги адабий жараён бўлимларининг қўшма йиғилишида
(2011.23.03) ҳамда ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт
институти ҳузуридаги Д. 015.04.01 рақамли фан доктори илмий даражасини
олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Ихтисослашган кенгаш
қошидаги илмий семинар йиғилишида (2011.29.06) муҳокама қилиниб,
ҳимояга тавсия қилинган.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Ишдаги асосий хулосалардан

Андижон

давлат

университети

филология

факультетида

«Адабиётшуносликка кириш», «Мумтоз адабиёт» ва «ХХ аср ўзбек
адабиёти» фанлари бўйича маърузалар ўқиш ва амалий машғулотлар ўтишда
фойдаланилди.

Диссертация мавзуси юзасидан Фарғона, Қўқон, Наманган ва Андижон

давлат университетларида ўтказилган анъанавий илмий-назарий анжуман-
ларда маърузалар ўқилган ва илмий тўпламларда чоп этилган (2006-2011).

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Тадқиқотнинг асосий

мазмуни муаллиф томонидан эълон қилинган «Шарқ юлдузи», «Ўзбек тили
ва адабиёти», “ФарДУ илмий хабарномаси”, “Turk dili ve edebiyati
arastirmalari dergisi” журналларида ва бошқа илмий тўпламларда чоп
этилган 13 та мақолада ўз аксини топган.

Ишнинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация кириш, 3 та асосий боб,

хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, ҳажми 133
бетни ташкил этади.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Ишнинг

“Кириш”

қисмида муаммонинг қўйилиши, мавзунинг

долзарблиги, унинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқот олдига қўйилган
мақсад ҳамда вазифалар, ишнинг илмий янгилиги, назарий ва амалий
аҳамияти, илмий тадқиқот методологияси, жорийланиши баён этилади.


background image

9





Тадқиқотнинг биринчи боби «

Ўзбек адабиётида оталар ва болалар

муаммосининг генезиси, манбалари ҳамда омиллари»

деб номланади.

Кишилик жамиятида ҳар бир авлод ҳаётга ўз нуқтаи назари билан

қараб келган. Уларнинг тафаккури, орзу-интилишлари, психологияси, ўзидан
аввалги оталарининг қарашлари, тасаввури, имкониятлари билан мос келмай
қолади. Ана шу номутаносиблик туфайли мавжуд муҳитда шаклланаётган
авлод тасаввури ва тафаккурида муайян ўзгаришлар юз беради. Шуларни
назарда тутган ҳолда, жамият ҳаётининг муайян босқичида аждодлар ва
авлодлар зиддиятининг келиб чиқиши, қай йўсин ёки даражада намоён
бўлишини белгиловчи асосий омилларни қуйидагиларда кўриш мумкин:

1) ижтимоий-сиёсий тузум;
2) иқтисодий-маданий турмуш тарзи;
3) мафкуравий-ахлоқий қарашлар;
4) руҳий-маънавий ҳолат.
Бу омиллар жамият ва инсон муносабатларининг ўзагини ташкил

этади. Мана шу омилларга асосланган ҳолда айтиш мумкинки, оталар ва
болалар муаммосининг мавжудлиги реаллик билан узвий боғланган
объектив ҳодиса бўлиб, у ҳар қачон у ёки бу кўринишда, у ёки бу даражада
намоён бўлаверади.

Буюк Британиянинг тарихий-этнографик музейида сақланаётган,

бундан олти минг йил муқаддам ёзилган ёдгорликда айтилишича, «Ҳозирги
ёшлар ота-боболаридек эмас, улар ахлоқсиз, ҳаёт қадрини билмайдилар». Ёки
Бобил харобаларидан топилган тўрт минг йил аввалги ёдгорликда
айтилишича, «Ҳозирги ёшлар бадният, беғам, умрини бекор ўтказишга мойил
тоифадир». Юнон файласуфи Суқротнинг эътирофича, «Ёшлар ҳаётни
қадрламайдилар»

1

.

Кўринадики, ота-боболар ўз фарзандларининг фаолиятидан ҳеч қачон

қониқмаганлар ва бу ўз-ўзидан улар ўртасида маълум зиддиятларни келтириб
чиқарган. Ўз навбатида ўсиб-униб, янгича тафаккур билан вояга етаётган
фарзандлар ҳам оталарининг хатти-ҳаракатларидан, турмуш тарзидан тўла
қониқмайдилар ва уларни инкор этиб, ўз қарашларини ҳаётга тадбиқ этишга
интиладилар. Жамият тараққиётининг асосий ҳаракатлантирувчи кучларидан
бири ҳам шу муносабатлардир.

Муаммонинг илдизлари узоқ тарихга эга эканлигини ҳисобга олган

ҳолда, тадқиқотга объект қилиб олинган давр ўзбек насри намуналари
биланан чекланмай, керак ўринларда фикрни исботлаш мақсадида бошқа
жанрлардаги манбалар ва турли даврларга ҳам мурожаат қилинди.

Фольклорнинг қарийб барча жанрларида ота-бола муомаласи,

муносабати, улар ўртасида пайдо бўладиган муаммоларга ишора қилинган
асарлар мавжуд. Масалан, халқнинг узоқ даврлар мобайнида ўз тажрибаси
билан омухталанган, асрлар мобайнида шаклланган, минг карра синалган
донолик қомусларидан бири бўлган мақолларда оилавий масалалар, оталар ва

1

// Туркистон. – 2004 йил, 19 январь.


background image

10





болалар ўртасидаги маънавий-ахлоқий муносабатларга оид турмуш
тажрибаларидан туғилган сабоқлар талайгина учрайди.

1

Халқимизда «Ота рози-худо рози», «Отанг ўтирган уйнинг томига

чиқма», «Яхши бола-отага қувват, ёмон бола-уқубат», «Яхши бола-тўрга
тортар, ёмон бола-гўрга», «Отанг тўнғиз бўлса, боғлаб боқ» каби кўплаб
мақоллар мавжуд бўлиб, шу типдаги мақолларнинг пайдо бўлиши оталар ва
болалар зиддиятини сусайтириб туришга хизмат қилиб келган.

Ўзбек халқ эртаклари орасида ҳам донишманд оталар, ота ниятини

амалга ошириб, мурод-мақсадларига етган оқил фарзандлар, ота васиятлари,
ўгит ва насиҳатларига амал қилмай расвойи олам бўлган ношуд ўғиллар,
оталари бир, лекин бошқа-бошқа оналардан туғилган фарзандларнинг ёки
бир ота, бир онадан яралган зурриётларнинг бир-бирларига ва ўз ота-
оналарига турлича бўлган муносабатлари акс этган ибратли намуналар кўп
учрайди. Тадқиқотимизда ана шундай халқ эртакларидан «Уч оға-ини
ботирлар», «Булбулигўё», «Ота васияти» таҳлилга тортилган. Эртакларда
оталар ва болалар ўртасида муаммонинг юзага келмаслиги учун зарур бўлган
тарбия масаласига урғу берилганлиги кўрсатиб ўтилади.

Халқ оғзаки ижоди намуналарида ўз ифодасини топган оталар ва

болалар муносабатлари ёзма адабиётда янада кўламлироқ, чуқурроқ, ранг-
барангроқ, кескинроқ тарзда намоён бўлади.

Фирдавсийнинг «Шоҳнома»сида ҳам кўҳна ўтмишдаги авлодлар

алмашинуви жараёнида воқе бўлган тўқнашувлар, зиддиятлар ва уларнинг
оқибатлари оталар ва болалар образлари орқали акс эттирилган. Қарийб тўрт
минг йиллик тарихий даврни ўз ичига олган бу асарда эллик подшоҳлик
тасвирланади.

Достонда оталар ва болалар образлари ҳамда улар ўртасидаги

муносабатлар маржон сингари тизилиб ўтади. Рустам ва Сухроб, Лукрасп ва
Гуштасп, Гуштасп ва Исфандиёр, Кайковус ва Сиёвуш, Хисрав ва Шеруя
каби ота- болаларнинг тарихи ва тўқнашувлари асарда аждодлар ҳамда
авлодлар муаммоси тарзида алоҳида ўрин тутганини кўрсатади. Фирдавсий
«Шоҳнома»сида бадиий жиҳатдан ҳаққоний ифодаланган ота-болалик
анъаналари кейинги асрларда ҳам яшади ва янгича қирралари кашф этилди.

Алишер Навоий ҳаёти ва фаолиятининг кўп қисми темурийзодалар

ўртасидаги оталар ва болалар муносабатини яхшилашга сарфланганлиги
тарихий манбалардан аён. Шоир ўзининг «Тарихи мулуки Аъжам», «Хамса»
асаридаги достонларида оталар ва болалар муаммосига алоҳида урғу беради.
Бу жиҳатдан, айниқса, унинг «Ҳайрат-ул аброр», «Фарҳод ва Ширин»,
«Садди Искандарий» достонлари аҳамиятлидир

2

. Навоий бу достонларида

Ҳусайн Бойқоронинг ўғиллари Бадиуззамон ва Музаффар Мирзолар номини
алоҳида тилга олади, уларни отага нисбатан ҳурмат-эътиборли бўлишга
чақиради.

1

Ўзбек халқ мақоллари. – Тошкент: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1989. – Б.164-166.

2

Навоий А. Мукаммал асарлар тўплами. 20-жилдлик. – Тошкент: Фан, 1991-1993. 7,8,11-жилдлар.

(Кўчирмалар шу манбалардан олинди)


background image

11





Навоий «Фарҳод ва Ширин» достонини Музаффар Мирзо номига

бағишлаганлигини таъкидлар экан, ўз қаҳрамони Фарҳодни темурий
шаҳзодаларига ибрат қилиб кўрсатишни кўзда тутади. 54 бобдан иборат
достоннинг учдан бири (17 боби) ота – бола муносабатларини ифодалашга
бағишланган.

Демак, бугунги адабиётда мавжуд бўлган оталар ва болалар

муаммосининг илдизлари халқ оғзаки ижодининг турли жанрлари, қадимги
мифлар, афсона ва ривоятлар ҳамда мумтоз адабий меросга бориб тақалади.
Шу билан бирга адабий-маданий алоқалар таъсирида муаммонинг бадиий
талқинига жаҳон адабиёти намуналарининг ҳам таъсири бўлган ва
бўлаверади.

Оталар ва болалар ўртасидаги жиддий ёки ножиддий, катта ёки кичик,

очиқ ёки зимдан рўй берадиган зиддиятлар миллати, ирқи ва динидан
қатъий назар барча халқларга хос муаммодир. Демак, бу муаммони
ифодалаш жаҳон адабиёти миқёсида ҳам муҳим ҳисобланади. Аммо уни
талқин этишда ҳар бир халқ ижодкори ўзи мансуб бўлган миллатга хос
индивидуал хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда ёндашади.

В. Шекспир «Қирол Лир» (1605 йил) асарида чириб бораётган феодал

оламининг инқирозини оилавий муносабатлар, оталар ва болалар ўртасидаги
кескин зиддиятлар оқибати билан боғлайди. Чунки туғилиб келаётган
капиталистик муносабатлар, бойликка ўчлик инсонлар ўртасидаги энг нозик
ришталар – қариндошлик, оила, оталар ва болалар ўртасидаги алоқаларни
ҳам емириб ташлайди. Оталар ва болалар муносабатида шахсий манфаат
биринчи ўринга чиқа бошлайди.

Кўр-кўрона мақтовларга мойил қирол Лир бутун мол-мулкини

ҳийлагар ва тилёғлама икки катта қизлари Гонерилья ва Реганага бўлиб
беради. Лекин садоқатли кенжа қизи – дили билан тили бир бўлган
Карделияни меросдан маҳрум қилиб, ҳайдаб юборади. Меросга эга бўлган
қизларининг давлатидан ажралган ота – Лирга нисбатан муносабати тез
ўзгаради. Отага қарамликдан қутилган катта қизлари унинг талабларига
бўйсунмай, ота устидан ҳукмларини ўтказишга киришадилар. Оқибатда, ота
дарбадар бўлади. Кўринадики, фожиада бош конфликт тарзида берилган
ижтимоий-сиёсий зиддият намоён бўлади.

Рус ёзувчиси И.С.Тургеневнинг «Оталар ва болалар» (1862) романида

ҳам эски замон кишиси билан янги маслакларга эга бўлган авлод ўртасидаги
муносабатлар тасвирланади. Аркадий билан дўсти нигилист (лот. nihil-
инкор) Базаров ҳаммани инкор этиш йўлидан борадилар.

Рус адабий танқидчилари Д.И.Писарев, Ю.В.Лебедев

1

лар асар қаҳра-

монлари Аркадий ҳамда Базаровлар тимсолида ўша даврда Россияда
ривожланиб келаётган инқилобий ҳаракатлар ва унда рус зиёлиларининг
ролини кўрсатишга қаратилганлигини таъкидлайдилар. Улар оталар ва

1

Лебедев Н.В “Роман И.С.Тургенева «Отцы и дети».

М.: Просвещение, 1982;

WWW.

Slovesnik

ru

.”

Писарев Д.И Соч. В 4- х т. Т. 1. – С. 134-135.


background image

12





болалар ўртасидаги муносабатларга сиёсий, ижтимоий-психологик аспектда
ёндашадилар.

Рус ёзувчиси М.Горький ҳам ўз ижодида адабиётнинг бу муҳим ва

доимий мавзусига кўп марта мурожаат қилди. Шундай асарларидан бири
1908 йилда ёзилган «Ўзингдан чиққан балога» номли драмасидир

1

. Асарда

тасвирланишича, полицейместер Иван Коломийцев ўз ҳаётини айш-ишрат,
ахлоқсизлик, бузуқлик, қиморбозлик, порахўрлик билан ўтказиб, 5 нафар
фарзандининг «Бу даҳшатли замонда қандай яшаши керак» лиги тўғрисида
ўйлаб ҳам кўрмайди. Натижада, унинг болалари – Александр, Надежда,
Любовь, Петр, Вералар бири-биридан юзсиз, шаккок, ўжар, отага беҳурмат,
бетгачопар бўлиб ўсадилар. М.Горький ота-болалар ўртасидаги муносабатлар
баҳонасида “Россияда ҳеч ким ҳеч кимни ҳурмат қилмайди”ган ва “ҳамма
нарса инсонга қарши” бўлган бу мамлакатда “порасиз ҳаёт машинаси
ишламас”лигига ва шу иллатлари билан “болаларни нобуд қилаётган ҳам шу
замон” (худди Иван Коломийцев сингари) эканлигига ишора қилади.

Маълумки, XX аср бошларида ўзбек адабиёти янгиланиш жараёнини

бошдан кечирди. Кузатишларимиз шуни исботламоқдаки, оталар ва болалар
муаммоси

жадид

адабиётининг

бош

мавзуси

ҳисобланган

маърифатпарварлик ғояси

билан чамбарчас боғланиб кетган.

Жадид адабиёти саҳифаларида жоҳил оталар-билимсиз болалар, жоҳил

оталар-билимга интилувчи болалар, яхши оталар ва жоҳил болалар, орзуманд
оталар ва маърифатга интилувчан болалар ёки оталик маънавий бурчини
унутган оталар тимсолларининг бутун бир галареяси яратилган.
Беҳбудийнинг «Падаркуш», Чўлпоннинг илк насрий асарлари «Қурбони
жаҳолат», «Доктор Муҳаммадёр», Ҳамзанинг «Янги саодат» каби асарларида
маърифатпарварлик мавзуси оталар ва болаларнинг турли аспектдаги
муносабатларида гоҳида кескин зиддиятларга қоришиқ ҳолда акс
этганлигини кузатамиз.

Ўзбек романчилик мактабининг асосчиси А.Қодирий ўз асарларида

оталар ва болалар муаммосининг янги қирраларини очди. Тадқиқотда «Ўткан
кунлар» романидаги «Ота-она орзуси», «Қипчоққа қирғин», «Ой этак билан
ёпилмас» каби фаслларда акс этган зиддиятли муносабатлар, «Меҳробдан
чаён» да эса муҳаббат масаласига янги давр мезонлари асосида ёндашиш,
фарзанднинг ота раъйига қарши бориши каби ҳолатлар муаммо нуқтаи
назаридан таҳлил этилди.

Тадқиқотнинг иккинчи боби «

Тарих, замон ва муаммонинг реалис-

тик талқини»

деб номланади. Мазкур боб икки фаслдан ташкил топган

бўлиб, муаммонинг тарихий ва замонавий асарлардаги талқинига
бағишланади.

Бобнинг 1-фасли «Тарихий мавзудаги асарларда оталар ва болалар

муаммосининг ёритилиши» деб номланади.

Маълумки, ўзбек тарихий

романчилиги салкам юз йиллик тажриба ва малакага эгадир. Абдулла

1

Горький М. Ўзингдан чиққан балога. Тўрт пардали пьеса. (М.Али таржимаси) // Жаҳон адабиёти. –

Тошкет, 2008. август сони.


background image

13





Қодирийдан бошланган тарихий романчилик анъаналари ўтган асрнинг 70-
йилларига келиб янада ривожланди, ҳам шаклан, ҳам мазмунан
такомиллашди ва янги босқичга кўтарилди. Бу давр адиблари қаламига
мансуб асарлар кўтарилган муаммоси, характерлар кўламининг кенглиги,
мундарижасининг чуқурлиги, айни чоғда, коммунистик мафкура талабларига
кўра баъзи тарихий далил ҳамда реал воқеликни бузишга мажбур бўлган
ҳолларнинг мавжудлиги билан эътиборни тортади. Бу ҳол, шубҳасиз,
тадқиқот объектимиз саналган оталар ва болалар муаммосининг қўйилиши
ҳамда ҳал этилишида ҳам очиқ намоён бўлди. Шу жиҳатдан О. Ёқубов,
П.Қодировларнинг турли жанрларга оид асарларида оталар ва болалар
муаммосининг янги қирралари кашф этилганлигини кўрамиз.

Ёзувчи Одил Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси» романида оталар ва

болалар ўртасидаги рўй берган зиддият маърифат ва жаҳолат кураши асосига
қурилган бош муаммо билан ёнма-ён тарзда тасвирланади. Роман дунёга
келган илк кунларданоқ (1973) адабий жамоатчиликнинг эътиборини тортди.
Ёзувчининг тарихий воқеликка муносабати, тасвирлаш маҳорати, характер
яратишдаги ўзига хослиги, Улуғбек, Али Қушчи, Абдуллатиф образларининг
моҳияти тўғрисида таниқли адибу олимлар кўп яхши фикрларни айтганлар.
Бироқ бу мақолаларнинг биронтасида ҳам Улуғбек ва Абдуллатиф
ўртасидаги муносабатлар оталар ва болалар муаммоси тарзида тилга
олинмайди. Балки подшоҳ Улуғбек билан шаҳзода Абдуллатифнинг тож-тахт
учун олиб борган кураши табиий жараён сифатида талқин этилади.

Романнинг асосий муаммоси кенг маънода маърифат ва жаҳолат

ўртасидаги курашни ифодалаш бўлиб, бу ният ота Улуғбек билан ўғил
Абдуллатиф образлари орқали илгари сурилади.

Тадқиқотда ота ва ўғил характерларидаги зиддиятга сабаб бўлган

омиллар муаммо нуқтаи назаридан батафсил таҳлил қилинган.

Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романида оталар ва

болалар ўртасидаги самимий муносабатлар юксак маҳорат билан
тасвирланади. Бобур Мирзодаги эл - юрт манфаати учун фидойилик, эзгулик
фазилатлари кейинги авлодларида ворисийлик касб этади. Бу ҳақда атоқли
француз тарихчиси Э.Ренан буюк темурий тождорлар - Бобур-Ҳумоюн-
Акбар, бобо-ўғил-набира орасидаги муносабатларга “Улар ўртасидаги
оқилона ворисийлик тарихда фақат бир бор содир бўлган нодир ҳодиса”

1

дея

баҳо беради.

Адибнинг «Авлодлар довони» романида ота-онасининг суратини ҳам,

сийратини ҳам ўзида жам этган ўғли Акбар билан отаси Ҳумоюннинг илиқ ва
муҳаббатли суҳбатлари, бир-бирини тушуниши, ота васиятини сидқидилдан
амалга оширган шоҳ Акбарнинг мамлакатдаги обрў эътибори ўз ифодасини
топган. Айни чоғда, Акбарнинг ҳинд аёлидан туғилган ўғли Салимдан кутган
ниятларининг амалга ошмаганлиги, мураббийи Фарид Бухорийдан олган
сабоқлари эвазига манфаатпараст, худбин ва тахт ишқибози бўлиб ўсган

1

Ренан Э. Марк Аврелий и конец древнего мира. – Ярославль: Терра-Терра, 1993. – С. 10.


background image

14





Салимнинг хурмача қилиқлари ҳамда қолган икки ўғли Мурод билан
Дониёлнинг ичкилик ва маъжун истеъмол қилишга берилиб, бевақт оламдан
ўтишлари туфайли отанинг тортган азоблари тасвирланади.

Шоҳу шаҳзода ота-болалар ўртасидаги муносабатлар Эркин

Самандарнинг «Тангри қудуғи» романи учун ҳам асосий мавзу бўлган.

Хива хони Арабмуҳаммадхон ўз пушти камаридан бунёд бўлган

ўғиллари Ҳабаш ва Элбарслар томонидан кўзига мил тортилиб кўр қилинади.
Лекин романда оталар ва болалар ўртасидаги қарама-қаршиликларнинг туб
сиёсий-ижтимоий, маънавий-ахлоқий илдизлари чуқур очиб берилмайди.
Натижада, асар конфликтида тарқоқлик ва сусайиш юз беради. Бу ҳақдаги
танқидий фикрларимиз ишнинг учинчи бобида батафсил баён қилинган.

Ёзувчи Саъдулла Сиёевнинг «Яссавийнинг сўнгги сафари» тарихий

романида ота-бола муносабатларининг тамомила янгича қирралари қаламга
олинган. Унда юқоридаги романларда ифодаланган тож-тахт талашишлар,
бир-бирини кўролмаслик, отага қарши очиқчасига исён кўтариш каби
ҳолатлар учрамайди. Бу романда фарзанднинг отага исёни бошқача
кўринишда намоён бўлади. Асар қаҳрамони Қутбиддин-Самарқанд подшоси
Маҳмудхон ибн Арслонхоннинг суюкли фарзанди, ягона салтанат вориси. У
Абдуллатиф, Ҳабаш ва Элбарслардан фарқли ўлароқ салтанатни эгаллашга
интилмайди. Ўғил тожу тахт, дунёвий бойликлардан илоҳий ишқни афзал
кўради. Асарда ота-бола ўртасида Ҳақни идрок этиш билан боғлиқ
зиддиятлар акс этади.

Бобнинг навбатдаги

2-фасли

«Замонавий асарларда муаммонинг

реалистик талқини» деб аталади.

ХХ аср ўзбек халқи тарихида энг долғали,

энг мураккаб, энг зиддиятли давр бўлди. Қарийб 130 йил давом этган
мустамлакачилик сиёсати халқимизни ҳар томонлама камситишга қаратилди.
Натижада, кечаги кунимизни бутунлай инкор этдик, унга нафрат руҳида
тарбияландик. Афсуски, бундай қарашлар миллатнинг бадиий кўзгуси
бўлмиш адабиётимизда ҳам ўз аксини топди. Айниқса, оталар ва болалар
ўртасидаги муносабатлар янгича шароитда синфийлик ва партиявийлик
нуқтаи назаридан талқин этила бошланди. Социалистик тузум тузини тотган
ёш авлод ҳеч иккиланмай ўз отасини инкор этди.

Оталар изидан бормай, уларнинг ишларини давом эттирмай, янгича

йўлдан юрган ёшлар асосий қаҳрамон қилиб олинди. Натижада ўзбекларнинг
ҳам ўзига хос Павлик Морозовлари етишиб чиқди.

Мустақилликка эришганимиздан кейин бу мавзуни рўй-рост ёритиш

имкони туғилди. Бу жиҳатдан С.Аҳмаднинг «Сароб» деб аталган ҳикояси
характерлидир. Унда мустабид тузум пионер ўғил Кимсанбойдан ўз
отасининг душмани – ўзбекнинг Павлик Морозовини ясайди. Ота қарғиши
охиратда эмас, шу дунёнинг ўзидаёқ нишонга тегади. Ит ўлими билан ўлган,
жанозасиз ва кафансиз кўмилган номард ўғилнинг фожиаси ўқувчини хушёр
торттиради ва оталар олдидаги фарзандлик масъулиятини оширади.

Адибнинг «Қоракўз мажнун» ҳикояси ҳам ўткир руҳий драматизми

билан эътиборга молик. Унда ҳам миллий, исломий руҳиятдан чекиниш


background image

15





ҳолатларининг илдизи ўша мустабид тузум сиёсати, мафкураси ва ахлоқий
ақидаларига бориб туташганлигига гувоҳ бўламиз.

Асардаги ота-онанинг бу дунёдан армон, алам ва ўкинчлар билан

видолашувига сабаб бўлган оқпадар ўғил тимсолида миллий-ахлоқий
қадриятларимизни топташга қаратилган мудҳиш тузум сиёсатининг жирканч
маҳсули, ҳам аянчли қурбонини кўрамиз.

Хуллас, «ёзувчининг «Қоракўз мажнун», «Сароб», «Азроил ўтган

йўлларда» ҳикояларида она ва фарзанд, ота ва ўғиллар ўртасидаги кескин
муносабатлар илдизи аср фожиаси, мустабид тузум сиёсати, мафкураси,
ахлоқий ақидаларга бориб туташади; жамики кўргуликлар, фожиалар
машъум сиёсатнинг мудҳиш оқибати тарзида кўрсатилади»

1

.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Одил Ёқубовнинг замонавий мавзудаги

«Диёнат», «Оққушлар, оппоқ қушлар» сингари романларида аждодлар билан
авлодлар ўртасидаги муносабатлар ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий,
илмий ва экологик муаммолар билан боғлиқ ҳолда талқин этилади. Адибнинг
машҳур «Диёнат» романида аждодлар ва авлодлар ўртасидаги зиддиятлар уч
шахс мисолида ифодаланади. Катта авлод – йирик олим, профессор
Нормурод Шомуродов, ўртанча авлод – «миллионер колхоз раиси»,
айтганини бажарадиган, тутган жойидан кесадиган раҳбар Отақўзи Умаров,
учинчи авлод-ҳали ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотмаган, ҳозирча оғирнинг
устидан, енгилнинг остидан ўтиб, кўзлаган чўққисига осонгина етишни
ўйлаб адашган ва кейинроқ ўзини ўнглаб олган Ҳайдар. Дастлаб ўғил ҳам ота
раъйига қараб иш тутади, аммо бу йўлнинг охири туманли эканини кўрган
йигит отага қарши чиқади. Бу қаршилик бетгачопарлик, ортиқча
шартакиликдан холи бўлиб, кекса авлод вакили Нормурод домла
қарашларини дадил ҳимоя қилишида кўринади. Кенжа авлодга мансуб
Ҳайдар ахлоқий-маънавий жиҳатдан покланиб, юқори поғонадаги тоғаси
Нормурод Шомуродов билан бирлашади ва икки томонлама таъсир орқали
ўрта авлод –отаси табиатидаги иллатларни олиб ташлайди.

Ёзувчининг «Оққушлар, оппоқ қушлар» романида эса оталар ва

болалар муносабатининг ўзгача кўриниши мавжуд. Унда икки хил тоифадаги
оталар ва болалар образи яратилган. Ота-Музаффар Фармон билан ўғил
Фотиҳ Музаффаров қалбакилик, сохталик, порахўрлик, маишатпарастлик
тимсоли сифатида намоён бўлсалар, Шораҳим шоввоз билан унинг ўғли
Шоқосимлар ана шу иллатларга қарши курашувчи иродали, қатъиятли ва
маънан юксак инсонлар қиёфасида кўринадилар. Гарчи ота Музаффар
Фармоннинг ўлими ва ўғил-Фотиҳ Музаффаровнинг инқирози уларнинг
ўзаро кураши натижаси сифатида намоён бўлмаса-да, бундай якундан
аждодлар билан авлодлар ўртасидаги анъанавий муносабатлар ўзаро ҳурмат
ва қадрлаш асосига қурилсагина давомийлик юз бериши мумкин деган
ҳақиқат англашилиб туради.

1

Норматов У. Истиқлол илҳомлари / С.Аҳмаднинг “Қоракўз мажнун” китобига ёзилган сўзбошидан. –

Тошкент: Ўзбекистон, 2001.– Б.5.


background image

16





ХХ асрнинг 90-йиллари ўзбек насрида оталар ва болалар муаммоси

ўзига хос янги талқинларда намоён бўлди. Ижтимоий тузум
инқирозларининг турли кўринишлари, кўнгилда юз бераётган ботиний
зиддиятлар, давр мафкурасининг зўравон тамойилларига садоқатли қиёфалар
ва улар билан келиша олмайдиган характерлар муносабатининг ўзига хос
талқинлари шу давр ижодкорлари асарларида акс эттирилди. Бу жараён
Ў.Ҳошимовнинг “Тушда кечган умрлар”, М.М.Дўстнинг “Лолазор”
романлари, Ш.Бўтаевнинг “Шўродан қолган одамлар” қиссаси ва шу йиллар
ҳикоячилигида очиқ намоён бўлади.

Воқеликни янгича қараш билан фалсафий идрок этиш, унга танқидий

ёндашиш М.М.Дўстнинг «Лолазор» романида айниқса, ўзининг ёрқин
ифодасини топган. Асарда, айниқса, оталар ва болалар муносабатида ҳам
тоталитар тузумдаги атеистик тарбия, имонсизлик муҳитининг таъсирини
кўрамиз.Аввалбек ўзининг катта имтиёзларга эришувига сабабчи бўлган ўз
отаси Назар Яхшибоевни на инсон, на ёзувчи сифатида тан олгиси келмай,
нашадан кайф қилиб олиб, «анави сассиқ така ўлганидан кейин ҳам бировлар
китобини ўқирмикан?» каби разил гапларни одамлар орасида бемалол
гапираверади. Аввалбек характеридаги иллатлар илдизини собиқ шўро
мафкурасига асосланган ижтимоий муҳитдан қидириш лозим.

Ў.Ҳошимовнинг «Тушда кечган умрлар» романида ёзувчи оталар ва

болалар муаммосига ўзига хос тарзда ёндашади. Романда бир-бирига зимдан
қарама-қарши руҳдаги икки хил оила тасвирланади. Рустам Афғон урушидан
ногирон бўлиб қайтганига қарамай, отасининг ноҳақ қамалиши ҳамда совет
тузумининг одамлар эрки ва ошкора фикрига қарши қаратилган сиёсатига
бардош беролмай, ўзини ҳалок қилади. Бутун ҳаётини совет ҳукуматининг
оддий одамларни қирғин қилиш, миллатни қўрқитиб бошқариш асосига
қурилган қабиҳ сиёсатини амалга оширишга бағишлаган садоқатли шўро
одами Соат Ғаниевнинг ҳар иккала ўғли-Маузер ва МЭЛС ҳам қотил ва хоин
ота изидан эмас, балки боболари мерос қилиб қолдирган эзгулик йўлидан
кетадилар. Катта ўғил Маузер журналист сифатида бегуноҳ қатағон қилинган
фуқароларни матбуотда оқлаш билан отасининг қилмишларини фош этган
бўлса, кичик ўғил МЭЛС бу юртда ота иснодини кўтариб юргандан кўра,
ватангадоликни афзал кўриб, чет элга ўтиб кетади. Ўз миллатига қарши
борган, коммунистик эътиқодига содиқ қолган Соат Ғаниев пировардда
элидан ҳам, фарзандларидан ҳам ажралади.

Ёзувчи Шойим Бўтаевнинг «Шўродан қолган одамлар» қиссасида

инсон руҳияти иқлимларини ҳаётий воқелик, жамият психологияси билан
яхлитликда бадиий тадқиқ этиш тамойилини кузатамиз. Унда
психологизмнинг бир кўриниши-ақл ва кўнгил зиддияти оталар ва болалар
муносабати билан қоришиқ ҳолда акс эттирилади. Қиссада мустабид
тузумнинг руҳий-маънавий тазйиқига гирифтор бўлган оила аҳволи,
коммунистик мафкуранинг садоқатли меросхўри бўлган ота, адашган ўғил
муносабатлари тасвирланган. Асарда характер даражасига кўтарилган
«Назоратчи-шўро мафкураси, сиёсати тарбиялаган манқурт, қалби кўр


background image

17





одам»

1

. Қамоқхонада назоратчи бўлиб ишлайдиган бу одамнинг ўз

вазифасига садоқати ниҳоятда зўр. Ҳатто Назоратчи деган ном ҳам унга жуда
ёқади. Чунки у ўзини давлатнинг ишонган кишиси деб билади. Ўғли
Тошмурод эса ножўя қилмиши билан шу қамоқхонага тушган 96-рақамли
маҳбус. Ота - бола ўртасидаги зиддият асарнинг бошидаёқ намоён бўлади.
Ота руҳиятидаги маънавий таназзул унинг қалбида асардаги миллий
менталитетга хос манзаралар, кечинмалар тасвири орқали ўзликка қайтиш,
итоатга келишдек қўнгил ҳаловати томон эврилиш билан алмашина боради.

Кўринадики, воқеликни ҳаракатга келтирувчи қаҳрамон руҳий

оламининг ботинан талқин этилиши, кўнгилда юз бераётган янгича
зиддиятлар кейинги давр адабиётининг ўзига хос хусусиятига айланди.

Тадқиқотнинг «

Муаммонинг қўйилиши, конфликт, характер ва

муҳит тасвири»

деб номланган учинчи боби ҳам икки фаслдан иборат

бўлиб, биринчи фасл «Бадиий асарда ота-бола характери, конфликт ва муҳит
тасвири

»

деб аталади.

Ушбу фасл учун асосан, О. Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси», Э.Саман-

дарнинг «Тангри қудуғи» номли тарихий ва замонавий мавзудаги
С.Аҳмаднинг «Уфқ» трилогияси танлаб олинди.

Чунки айнан шу асарлар оталар ва болалар ўртасидаги конфликтнинг

барча турлари мавжудлиги, уларнинг характер даражасига кўтарилганлиги,
конфликтнинг туғилиши ва характернинг шаклланишига таъсир қилган
муҳитнинг ўзига хослиги билан ажралиб туради.

Дастлаб, шу жиҳатдан ёзувчи Одил Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси»

ҳамда Эркин Самандаровнинг «Тангри қудуғи» романларига мурожаат
қиламиз. Ҳар иккала асарда ҳам саройдаги қарама-қарши кучлар, хон билан
сарой муҳити, оталар ва ўғиллар ўртасидаги характерлараро тўқнашувлар
ўзига хос тарзда акс эттирилган. Аммо тажриба ва маҳорат жиҳатидан улар
бир-биридан тубдан фарқ қилади.

Маълумки, «Улуғбек хазинаси» романи марказига қўйилган конфликт

бош муаммонинг танланишига қараб белгиланган. Шунга кўра бош конфликт
шоҳ Улуғбек билан унинг тахтпараст ўғли шаҳзода Абдуллатиф ўртасидаги
салтанат учун кураш эмас, балки олим Улуғбекнинг бутун умри мобайнида
орттирилган олтину жавоҳирлардан ҳам қимматлироқ хазинаси-нодир
асарлардан иборат кутубхонасини жоҳил кучлар тажовузидан асраб
қолишдир.

«Тангри қудуғи» романида ҳам қарама-қарши кучлар ҳамда каҳрамон

билан муҳит ўртасидаги конфликт учрайди. Бироқ конфликтнинг бу тури
«Улуғбек хазинаси»дагидек бутун кескинлиги билан намоён бўлмайди.

«Улуғбек хазинаси» романининг дастлабки бобидаёқ қарама-қарши

кучлар ва каҳрамон билан муҳит ўртасида бошланган кескин вазият ҳақида
хабар берилади. Ундан маълум бўлишича, Шоҳруҳ Мирзо вафотидан кейин
«Тахт ва салтанат ишқида ёнган Темурий шаҳзодалар қилич ва тиғ

1

Расулов А. Таваллуд топаётган кўнгил муждалари / Ш.Бўтаевнинг “Ҳаёт” китобига ёзилган сўнгги сўз. –

Тошкент: Шарқ, 2000.


background image

18





чархлашдан бўшамай» қолдилар. Улар орасида ўзининг валиаҳди шаҳзода
Абдуллатифнинг ҳам борлиги Улуғбекни оғир изтиробга солади.
Абдуллатифнинг кураш майдонига кириши характерлараро конфликт
туридан фойдаланишни тақозо этади.

Подшоҳ Улуғбек билан муҳит ўртасидаги конфликт ҳам ўнглаб бўлмас

нуқтага етган, «Устоднинг бошида қора булутлар қуюқлашган»лигининг
сабабларидан бири шариатга шак келтириб, осмон илмини ўрганаётганлиги,
дунёвий билимни ривожлантиришга эътибор бериб, кўплаб ўзи сингари
«кофир» шогирдларни тарбиялаётгани бўлса, яна бири ўғиллари туфайлидир.
Катта ўғли Абдуллатиф ташқарида юриб саройдаги иккиюзламачи, сотқин
амирларнинг кўмагида тахтга очиқдан очиқ таҳдид солмоқда. Кичик шаҳзода
Абдулъазиз эса ичдан туриб ўзининг бемаъни қилиқлари билан муҳитнинг
норозилигини янада оширмоқда.

Ҳам ташқи, ҳам ички қарама-қаршиликлар шоҳ Улуғбекдан кескин

чоралар кўришни талаб қилса, олим Улуғбекни ўз фарзандлари туфайли
тортаётган азоблари изтиробга солади.

Эркин Самандаровнинг «Тангри қудуғи» романи ҳам композицион

жиҳатдан худди «Улуғбек хазинаси» сингари икки қисмдан иборат. «Тангри
қудуғи» асарида ота Арабмуҳаммад 1-қисмда ўғиллари Ҳабаш ва Элбарслар
томонидан кўзига мил тортилгач, асирликда азоб тортиб вафот этади.
Иккинчи қисмда конфликт ака-укалар – Исфандиёр ва Абдулғозилар билан
Ҳабаш ва Элбарслар ўртасида давом этади. Аммо Э.Самандаров романининг
на биринчи, на иккинчи қисмида қўйилган конфликтларни марказлаштира
олмайди. Яъни ҳар иккала бўлимда ҳам конфликт кескин, шиддатли
ривожланмайди.

Романнинг биринчи қисмида Ҳабаш билан Элбарслар катта куч тўплаб,

отаси Арабмуҳаммадга қарши курашадилар ва уни асир оладилар.
Арабмуҳаммадхон асарда гўё салтанат тақдирига, фуқаро ҳаётига жавобгар
шахс сифатида эмас, балки ўғилларини вақтида жиловлай олмаган, уларга
қаршилик кўрсатиш, ҳукмини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум, болаларининг
инсофга келишини ёлғиз Аллоҳдан тилаб ўтирган меҳрибон, ғамхўр ота
қиёфасида намоён бўлади, холос.

Тадқиқотда Саид Аҳмаднинг «Уфқ» трилогиясида оталар ва болалар

муаммосининг қўйилиши, уч тоифадаги ота ва тўрт хил болалар характери,
улар ўртасида туғилган зиддиятларнинг сабаб ҳамда оқибатлари, муҳит
тасвири кўриб чиқилди.

Асарда Икромжон-Турсунбой, Иноят оқсоқол -Низомжон ва Аъзамжон,

Умматали - Азизхон каби оталар ва болалар образлари яратилган.

Ёзувчининг юксак маҳорати туфайли бу персонажларнинг ҳар бири

ўзига хос характер даражасига кўтарилган ва санъаткор ғоявий ниятини
рўёбга чиқаришга хизмат қилган. Таниқли адабиётшунос И. Ғафуровнинг
ёзишича, трилогияда уч ўғилнинг, уч отанинг тақдири биринчи планга
чиқариб ёритилади. Бошқа барча қаҳрамонлар тақдири, воқеалар ечими у
ёки бу даражада ана шу учбурчак марказ билан мустаҳкам боғланган.


background image

19





Ёзувчи Турсунбой, Азизхон шаклланган, ўсиб-улғайган муҳит

тасвирига алоҳида эътибор беради. Иккинчи китобда улар ёнига яна бир
муҳит қўшилади. Бу Иноят оқсоқол яратган хасислик ва разиллик муҳитидир.
Иноят оқсоқол муҳити фарзандлари ва оиласининг парчаланиб кетишига
сабаб бўлди.

Бобнинг 2 - фасли

«

Mуаммо ечимида миллий ўзига хослик ва ёзувчи

услуби

»

деб номланади.

Оталар ва болалар муаммоси нуқтаи назаридан

таҳлилга тортилган асарларда исломий қадриятларга риоя қилган, боласини
бадном қилишдан ўзини тийиб, изтироб ва азоб- уқубат уммонига ғарқ
бўлган оталар образларини кўп учратдик. Хусусан, аввалги фаслда таҳлил
этганимиз О.Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси», Э.Самандаровнинг «Тангри
қудуғи»,

С.Аҳмаднинг

«Уфқ»

романларидаги

Мирзо

Улуғбек,

Арабмуҳаммадхон, Икромжон, Умматали кабилар ана шундай бағри кенг,
фарзандининг энг оғир гуноҳларини ҳам кечиришга қодир оталарнинг том
маънодаги миллий характери сифатида намоён бўладилар .

Оталар ва болалар муносабатида ўрин тутган муҳим ўзига хос миллий

анъаналардан бири мерос масаласидир. Тарихий мавзудаги насрий асарларда
кўрдикки, меросхўрлар асосан шаҳзодалар бўлиб, улар оталарининг тахтига
даъвогар бўлганлар. Ота-болалар ўртасидаги зиддиятлар ана шу мерос
туфайли рўй берган. Замонавий мавзуда ёзилган насрий асарларда эса мерос
муаммоси бошқачароқ талқин этилади. Бундай ўзига хос талқинни
С.Аҳмаднинг «Уфқ» трилогиясидаги Иноят оқсоқол, Н.Норқобиловнинг
«Ададсиз азоб», қиссасидаги Нодир чол образлари мисолида кўриб чиқилди.

Ёш ёзувчилар Улуғбек Ҳамдам, Зулфия Қуролбой қизи ва

бошқаларнинг асарларида “шафқатсиз реализм” анъаналари янги шароитда
ўзгача тарзда давом эттирилаётгани кузатилади. Истеъдодли адиб
У.Ҳамдамнинг “Мувозанат” романида ҳам ўғил Амирнинг тақвога
муккасидан кетиб, ўз отасини ошкора имон-эътиқоди сустликда айблаши,
пировардда фожиали тақдири билан боғлиқ зиддиятлар, шахс жумбоғи,
инсон табиати ва руҳий оламининг синоатлари миллий ўзига хос янги
бадиий талқинларда намоён бўлади.

Зулфия Қуролбой қизининг “Тафаккур”

1

деб номланган ҳикоясида эса

мустабид тузум муҳитидаги бир оддий ўзбек оиласининг қисмати,
зиддиятларга тўла турмуш тарзи ўзбекона лавҳаларда ҳаяжонли акс этади.
Ўғилнинг бахтсиз қисматига сабабчи бўлган тошбағир ота ва унинг ҳам ҳақ
берилиши жоиз бўлган кўнгил олами, давр руҳияти уйғунлиги,
зиддиятларнинг ўзгача қирралари, ботиний мураккабликлар янгича
талқинларда акс эттирилади.

Ўзбек халқига хос бўлган урф - одатлар, қадриятлар, муомала -

муносабатлар тасвири орқали ҳар бир бадиий асарда илгари сурилган ғоя ва
кўтарилган муаммони миллий ўзига хослик билан ифодалаш мумкин. Бу
миллийлик характерни, вазиятни, ҳолатни тасвирлашда ҳар бир адибнинг
ўзигагина тегишли услубни шакллантиради. Бундай услубнинг ранг-

1

// Ёшлик. – Тошкент, 2004. – №3.


background image

20





баранглиги ва ўзига хос томонлари таниқли адиблар ижодида, шунингдек,
муаммонинг янгича мураккаб қирралари тадқиқотда ёзувчилар Шойим
Бўтаев, Улуғбек Ҳамдам, Зулфия Қуролбой қизи кабиларнинг асарлари
таҳлили мисолида ҳам кўриб чиқилди. Амин бўлдикки, ҳар бир адиб бир хил
муаммони ечишда ўз дунёқараши, бадиий иқтидори, талант даражаси ва
ҳаётий тажрибаси нуқтаи назаридан келиб чиқиб ёндашади.

УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР

1. Бадиий адабиёт пайдо бўлганидан буён унинг асосий объекти

ҳисобланган инсон ҳаётига доир турли муаммолар доимий йўлдош бўлиб
келаётир. Шулардан бири оталар ва болалар (кенг маънода аждодлар ва
авлодлар) ўртасидаги муносабатлар масаласидир. Инсоният турмуши ёки
жамият тараққиётида юз берган ўзгаришларнинг барчаси кекса авлод билан
ўсиб келаётган ёш авлод ўртасидаги келишмовчиликлар натижасидир. Бу
жараён бадиий адабиётда акс этмаслиги мумкин эмас. Оталар ва болалар
ўртасида юзага келган турли муносабатларни ифодалаш бадиий
адабиётнинг худди ҳаёт ва ўлим, яхшилик ва ёмонлик, муҳаббат ва нафрат
сингари доимий муаммоларидан биридир.

2. Ижтимоий ҳаёт ва тараққиётнинг ўзак масалаларидан ҳисобланган

оталар ва болалар муаммоси ўз тарихий асосларига эга бўлиб, дастлаб
қадимги адабий, диний- фалсафий манбалар, халқ оғзаки ижодининг турли
жанрлари ва мумтоз адабиётда ижтимоий - сиёсий, мафкуравий - аҳлоқий,
руҳий-маънавий омиллар асосида намоён бўлиб келди.

3. Тадқиқот учун объект қилиб олинган манбаларда ижодкорлар ўз

даври ижтимоий ўзгаришларидан келиб чиқиб, муаммога турли аспектларда
ёндашганлиги аниқланди:

а) ХХ аср бошидаги адабий жараённи бошқарган жадид адабиёти

намояндалари миллат ҳаётига доир долзарб ахлоқий, маънавий-маърифий
ғояларни ҳар хил қиёфадаги оталар ва болалар муносабатлари акс этган
шеърий, насрий ва драматик жанрлардаги асарлари орқали ифодаладилар;

б) ўтган асрнинг 20-30-йилларига келиб, сиёсий-ижтимоий жараён

таъсирида, эскилик ва янгилик кураши ўлароқ, ота-бола тимсоллари бир-
бирига синфий душман тарзида бадиий талқинга олиб кирилди;

в) 50-80-йиллар адабиётида коммунистик партия тарбиясини олган ёш

авлоднинг янада “фаоллашиб”, ота-боболарини консерватив куч тарзида
инкор этишлари, миллий-маънавий қадриятлардан кўз юмиш ҳолатлари акс
эттирилди;

г) ХХ асрнинг 90-йиллари ўзбек насрида оталар ва болалар муаммоси

ўзига хос янги талқинларда намоён бўла бошлади. Ижтимоий тузум
инқирозларининг турли кўринишлари, кўнгилда юз бераётган ботиний
зиддиятлар, давр мафкурасининг ноҳақ тамойилларига садоқатли қиёфалар
ва улар билан келиша олмайдиган ёшлар муносабатларининг ўзига хос
талқинлари шу давр ижодкорлари асарларида муҳим ўрин эгаллади;


background image

21





д) ХХI аср бошларига келиб ёш истеъдодли ёзувчилар ижодида

муаммонинг миллий ўзига хос жиҳатлари – конфликтлар тасвирида
менталитетга хослик, муаммога миллий азалий анъана ва қадриятлар
таъсири, ота-бола характерлари ўртасидаги зиддиятларни келтириб чиқарган
омилларнинг ошкора таҳлили, муаммо ечимидаги миллий руҳият билан
боғлиқ мураккабликлар янгича талқинларда намоён бўлаётганлиги алоҳида
тадқиқ талаб этиши билан характерлидир.

4. Оталар ва болалар ўртасидаги зиддиятлар миллати, ирқи ва динидан

қатъий назар дунёдаги барча халқларга хос муаммо бўлиб, Шарқ ва Ғарб
адабиёти ўзига хос анъана ва тасвир усулларига эга эканлигига қарамай,
умуминсониятга хос азалий муаммолар ечимини тасвирлашда муҳим
муштарак жиҳатлар мавжудлиги кузатилди.

5. Тадқиқотда оталар ва болалар муаммоси ўзбек адабиётида ўзига хос

миллий анъаналаримизга монанд тарзда талқин этилиши, муаммонинг
қўйилиши ва ечимида ижодкорнинг услубий ўзига хослиги муҳим ўрин
тутиши илмий-назарий таҳлиллар асносида намоён бўлди.

Тараққиётининг муҳим асосларидан бири бўлган оталар ва болалар

муносабатлари ўзбек халқи ижтимоий ҳаёти ва адабиётида ҳам ўзига хос
миллий қирралари билан доимий муаммо сифатида яшайверади.

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Кийикбаев

Ф.

Муносабатнинг

янгиланиши

/

Ўзбек

адабиётшунослигининг долзарб масалалари. Илмий тўплам. – Фарғона, 2006.
– Б. 49-51.

2. Кийикбаев Ф., Солижонов Й. Энг кўҳна муаммо / Ўзбек

филологиясининг долзарб масалалари. Илмий тўплам. – Наманган, 2006. – Б.
17-18.

3. Кийикбаев Ф., Солижонов Й. Азалий «авлодлар можароси» // Шарқ

юлдузи. – Тошкент, 2007. – №5-6. – Б. 178-181.

4. Кийикбаев Ф. «Асрор бобо» ҳикоясида оилавий муносабатнинг

миллий ранглари / Республика илмий-амалий семинари материаллари. –
Фарғона, 2007. – Б. 145-146.

5. Кийикбаев Ф. Қаҳҳорона маҳорат ифодаси / «Чинорлардан бири».

Илмий тўплам. – Андижон, 2007. – Б. 16-17.

6. Кийикбаев Ф. Миллий ғоя ва бадиий адабиётда ота-болалик

анъаналари / Миллий ғоя – илмий тадқиқотларнинг назарий-методологик
асоси. Илмий тўплам. 1-китоб. – Андижон, 2008. – Б. 217-220.

7. Кийикбаев Ф. Кўҳна мавзунинг янгича талқини // Ўзбек тили ва

адабиёти. – Тошкент, 2008. – №4. – Б. 101-103.

8. Кийикбаев Ф. Бадиий асарда муаммо ва конфликт / Илмий хабарлар.

– Фарғона, 2009. – № 4. – Б. 55-56.

9. Кийикбаев Ф. Адабиётда кўҳна мавзу талқини ва ҳозирги ёшлар /

Адабий таълим ва ёшлар тарбияси. Илмий тўплам. 2-китоб. – Тошкент, 2010.


background image

22





– Б. 31-32

10. Кийикбаев Ф. Кўҳна муаммо талқини ва баркамол авлод масалалари

/ Русская литература и Восток. Материалы республиканской научно-
практической конференции. –Андижан, 2010. – С. 192-194

11. Кийикбаев Ф. Жадид адабиётида оталар ва болалар /

Филологиянинг

долзарб

муаммолари.

Илмий-назарий

анжуман

материаллари. – Фарғона, 2011. – Б. 76-77.

12. Кийикбаев Ф. Адабиёт дарсларида оилавий зиддиятлар масаласи

талқини / Ўрта махсус, касб–ҳунар таълими жараёнига инновацион
технологияларни жорий этиш. Конференция материаллари. – Андижон, 2011.
–Б. 35-38.

13. Кийикбаев Ф. O’zbek Edebiyatinda Baba-Ogul Sorunu // Turk dili ve

edebiyati arastirmalari dergisi. – Izmir (Turkiye), 2011. – S. 49-56.








background image

23





Филология фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Кийикбаев

Фозилжон Қосимовичнинг 10. 01. 01 – Ўзбек адабиёти ихтисослиги бўйича

«Ўзбек насрида оталар ва болалар муаммоси: генезиси, реалистик
талқини (1970 - 2000)»

мавзусидаги диссертацияси

РЕЗЮМЕСИ

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

роман, қисса, генезис, қиёсий-типологик

таҳлил, конфликт, характер, психологизм, ғоя, образ, қаҳрамон, ёзувчи

услуби, менталитет.

Тадқиқот объектлари:

халқ оғзаки ижодининг турли жанрлари,

диний-фалсафий манбалар, мумтоз ҳамда жадид адабиёти намояндалари,

С.Аҳмад, О.Ёқубов, П.Қодиров, М.Али, Ў.Ҳошимов, Э.Самандаров,

М.Мансуров, М.М.Дўст, Ш.Бўтаев, Н.Норқобилов каби адибларнинг

асарлари.

Ишнинг мақсади:

ўтган асрнинг сўнгги чораги ва ХХI аср бошларида

яратилган ўзбек насрининг тарихий ва замонавий мавзулардаги

намуналарида оталар ва болалар муаммоси талқинини илмий-назарий

жиҳатдан тадқиқ этиш.

Тадқиқот методлари:

диссертацияда қиёсий-типологик тадқиқ

усулидан фойдаланилди.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

ишда бадиий адабиётда

муҳим ўрин тутган оталар ва болалар муаммосининг ўзига хос хусусиятлари,

генезиси, омиллари ғоявий-эстетик тизимнинг таркибий қисми сифатида

монографик йўналишда илк марта тадқиқ қилинди: а) ижтимоий-эстетик онг

такомили ва турли даврлар характерига кўра оталар ва болалар

муаммосининг вужудга келиш жараёни кўрсатиб берилди; б) адабий

жараёнга диний-фалсафий мафкуранинг таъсири ва ундан келиб чиқадиган

маънавий-маърифий томонлар таҳлил этилди; в) ижтимоий тараққиётнинг

кўзгуси бўлмиш адабий жараён мазкур муаммони ифодалар экан, қандай

ғоявий, тарбиявий мақсадларга йўналтирилганлиги таҳлил қилинди; г) оталар

ва болалар муаммоси умумбашарий мавзу эканлиги нуқтаи назаридан рус ва

жаҳон адабиёти намуналарига қиёсий-типологик аспектда ёндашилди.

Амалий аҳамияти:

диссертациянинг натижалари ва илмий-назарий

хулосаларидан ўзбек адабиётининг айрим назарий масалаларини ёритиш,

олий ўқув юртларининг филология факультетларида, академик лицей, касб-

ҳунар коллежлари, умумтаълим мактабларида адабиёт фанидан дарс

машғулотлар олиб бориш, танланма дарслар ташкил этиш, дарслик ва

қўлланмалар яратишда ҳамда миллий хусусиятлар билан боғлиқ турли

маданий-маърифий тадбирлар ўтказишда кенг фойдаланиш мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

тадқиқот

натижаларидан олий ўқув юрти, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари,

умумтаълим мактабларида ўзбек адабиёти тарихи, адабиёт назариясига оид

машғулотларни ўтиш ҳамда ўқув қўлланмалар яратишда фойдаланиш

мумкин. Тадқиқот натижалари муаллифнинг мақола ҳамда рисолаларида

оммалаштирилган.

Қўлланилиш соҳаси:

ҳозирги миллий адабиёт, адабиёт назарияси,

адабий танқид, эстетика, ижтимоий-гуманитар фанлар, маънавият соҳалари.


background image

24





Р Е З Ю М Е

диссертации Кийикбаева Фозилжана Косимовича представленной на

соискание учёной степени кандидата филологических наук по специальности
10.01.01-Узбекская литература

«Проблемы между отцами и детьми в

узбекской прозе: генезис, реалистическая проповедь

(1970-2000)»

Ключевые

слова:

роман,

повесть,

генезис,

сравнительно-

типологический анализ, конфликт, характер, психологизм, идея, образ, герой,

метод автора, менталитет.

Объект исследования

: различные жанры творческого потенциала

народа, религиозно-философские источники, представители классической и

джадидской литературы, работы таких авторов, как С.Ахмад, О.Ёкубов,

П.Кодиров, М.Али, У.Хашимов, Э.Самандаров, М.Мансуров, М.М.Дуст,

Ш.Бутаев, Н.Норкобилов.

Цель работы

: исследование проблем научных теоритических идей и

образцов узбекской прозы на исторических и современных темах проблемы

отцов и детей в предыдущей четверти прошлого века и в начале XXI века.

Методы исследования:

использование сравнительно-типологического

исследования.

Полученные результаты и их новизна:

особенности проблем отцов и

детей занимают важное место в работе художественной литературы,

повторно исследовалось направление монографии как основной фактор

идейно-эстетической системы: а) начала проблемы между отцами и детьми в

различных периодных переходах был разъяснён их характер и социально-

эстетическое мнение; б) было анализировано влияние на литературный

процесс религиозно-философской идеологии и духовно-просвещённых

сторон; в) произведён анализ, как литературный процесс разъясняет

проблему отражения социального направления идеологических и

воспитательных целей; г) так, как проблема отцов и детей является

общеволнующей темой, она присоединилась к аспектам сравнительной

типологии образцов русской и мировой литературы.

Практическая значимость:

результат диссертации научно -

теоретическое заключение освещающее некоторые теоретические задачи

узбекской литературы даёт возможность использовать в университетах, на

факультете филологии, в академических лицеях, колледжах. Проводить

занятия литературы в общеобразовательной школе. Организовывать

факультативные уроки. Создавать учебники и организовывать различные

духовно-культурные

мероприятия,

связанные

с

национальными

особенностями.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

по

результатам урегулирование можно создать учебники, приемлемые для

занятии по истории узбекской литературы, по теории литературы в ВУЗах,

академических лицеях, колледжах и в общеобразовательных школах.

Область применения:

современная национальная литература, теория

литературы, социально-гуманитарные науки, сфера духовности.


background image

25





RESUME

Thesis of Kiyikbаyev Foziljon Qosimovich on the scientific degree

competition of the doctor of Philosophy in philology, on specialty 10.01.01 -
Uzbek literature, on the subject

“The problems between fathers and sons in

uzbek prose: genesis, realistic analyze (1970 - 2000)”

Key words:

novel, story, genesis, comparative-typological analyze, conflict,

character, psychology, idea, image, hero, writer’s method, denouement.

Subjects of research:

different genre of folk creativity, ancient literature,

religious philosophic resources classic and modern literature works of writers such
as and so on S.Ahmad, O.Yoqubov, P.Qodirov, M.Ali, O.U.Xoshimov,
E.Samandarov, M.Mansurov, M.M.Dost, Sh.Botaev, N.Norqobilov.

Purpose of work:

the last quarter of the previous centure, investigation of

the problem of scientific and theoretical idea and samples of uzbek prose on
historical and modern themes of the beginning of XXI centre.

Methods of research:

comparative – typological method of analyses were

used.

The results obtained and their novelty:

The first investigation in

monograph cal direction of the important place taken in artistic literature of the
problem between fathers and sons, genesis and resources of the ideological
aesthetic system: a) the beginning of the problem between fathers and sons in
different periods proceeding of their character and social-aesthetical mind was
clarified; b) influence of religious- philosophical ideology and analyses of
spiritual-enlightened side on literary process; c) the direction of ideological-
educational aim in clarifying of the reflection of social progress in genre were
investigated; d) comparative-typological analyze of the problem of fathers and
sons as human beings problem in russian and world literature.

Practical value:

the result of dissertation and conclusions of the scientific-

theoretical side of uzbek literature can be used in institutes and universities,
faculties of philology, at Lyceums, colleges, schools, can be organized selected
lessons, making textbooks and organizing different spiritual-educated measures
dealing with national peculiarities.

Degree of embed and economic efficiency:

Lyceums, middle school and

the lessons on theory of literature, history of literature and making textbooks also
acceptable the result of the investigation were clarified in the articles of the writer.

Field of application:

modern national literature, critic-aesthetic social-

humanitar sciences, spheres of the sprite.

Bibliografik manbalar

Кийикбаев Ф. Муносабатнинг янгиланиши / Ўзбек адабиётшунослигининг долзарб масалалари. Илмий тўплам. - Фарғона, 2006. -Б. 49-51.

Кийикбаев Ф., Солижонов Й. Энг кўҳна муаммо / Ўзбек филологиясининг долзарб масалалари. Илмий тўплам. - Наманган, 2006. - Б. 17-18.

Кийикбаев Ф., Солижонов Й. Азалий «авлодлар можароси» // [Парк юлдузи. - Тошкент, 2007. - №5-6. - Б. 178-181.

Кийикбаев Ф. «Асрор бобо» ҳикоясида оилавий муносабатнинг миллий ранглари / Республика илмий-амалий семинари материаллари. -Фаргона, 2007. - Б. 145-146.

Кийикбаев Ф. Қаххорона маҳорат ифодаси / «Чинорлардан бири». Илмий тўплам. - Андижон, 2007. - Б. 16-17.

Кийикбаев Ф. Миллий гоя ва бадиий адабиётда ота-болалик анъаналари / Миллий гоя - илмий тадқикотларнинг назарий-методологик асоси. Илмий тўплам. 1-китоб. - Андижон, 2008. - Б. 217-220.

Кийикбаев Ф. Кўҳна мавзунинг янгича талқини // Ўзбек тили ва адабиёти. - Тошкент, 2008. - №4. - Б. 101-103.

Кийикбаев Ф. Бадиий асарда муаммо ва конфликт / Илмий хабарлар. - Фаргона, 2009. - № 4. - Б. 55-56.

Кийикбаев Ф. Адабиётда кўҳна мавзу талқини ва хозирги ёшлар / Адабий таълим ва ёшлар тарбияси. Илмий тўплам. 2-китоб. - Тошкент, 2010. -Б. 31-32

Кийикбаев Ф. Кўҳна муаммо талқини ва баркамол авлод масалалари / Русская литература и Восток. Материалы республиканской научно-практической конференции. -Андижан, 2010. - С. 192-194

Кийикбаев Ф. Жадид адабиётида оталар ва болалар / Филологиянинг долзарб муаммолари. Илмий-назарий анжуман материаллари. - Фаргона, 2011. - Б. 76-77.

Кийикбаев Ф. Адабиёт дарсларида оилавий зиддиятлар масаласи талкини / Урта махсус, касб-хунар таълими жараёнига инновацион технологияларни жорий этиш. Конференция материаллари. - Андижон, 2011. -Б. 35-38.

Кийикбаев Ф. O’zbek Edebiyatinda Baba-Ogul Sorunu // Turk dili ve edebiyati arastirmalari dcrgisi. - Izmir (Turkiye), 2011. - S. 49-56.