ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ТИЛ ВА АДАБИЁТ ИНСТИТУТИ
Қўлёзма Ҳуқуқида
ҲАМИДОВА МУҲАЙЁХОН ОБИДОВНА
УДК 894.512.133(092) Холмирзаев
ҲОЗИРГИ ЎЗБЕК АДАБИЁТИДА МИЛЛИЙ
ҚАҲРАМОН МУАММОСИ
(Шукур Холмирзаев ижоди мисолида)
10.01.02 - Ҳозирги миллий адабиёти (Ўзбек адабиёти)
Филология фанлари номзоди илмий даражасини
олиш учун тақдим этилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент - 2001
Тадқиқот Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил
ва адабиёт институтида бажарилган
Илмий раҳбар: Ўзбекистон Республикаси Фанлар
академиясининг академиги,
филология фанлари доктори,
профессор
Б.А. НАЗАРОВ
2
Расмий оппонентлар: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган
фан арбоби, филология фанлари
доктори, профессор
У. НОРМАТОВ
Филология фанлари номзоди
С. МЕЛИЕВ
Етакчи илмий муассаса:
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика
университети
Ҳимоя 2001 йил _________ ойининг ___ куни соат ___да Ўзбекистон Республикаси
Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти ҳузуридаги Д
015.04.01 рақамли докторлик илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича
Ихтисослашган кенгаш йиғилишида ўтказилади.
Манзил: 700170, Тошкент шаҳри, И. Мўминов кўчаси, 9-уй.
Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Асосий
кутубхонасида танишиш мумкин.
Манзил: 700170, Тошкент шаҳри, И. Мўминов кўчаси, 13-уй.
Автореферат 2001 йил ______ ойининг ___ кунида тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш илмий котиби,
филология фанлари доктори
А.А.ЖАЛОЛОВ
ТАДҚИҚОТНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги. А
срлар бўйи орзу қилинган мустақилликка эришганимизга
ҳам ўн йил тўлди. Бинобарин, шу қисқа фурсат ичида республикамиз ижтимоий, иқтисодий,
маънавий ва сиёсий ҳаётида муҳим ижобий ўзгаришлар содир бўла бошлади. Мустақиллик
даври Ўзбекистоннинг оламшумул ютққларга эришишига замин ҳозирлади. Жумладан, илм-
фан ва тараққиётнинг ойдин йўлига чиқиб олган Ўзбекистонни, ўзбек халқини бутун дунё
таниди, тан олди. Бу ҳол давлатимиз сиёсатининг адолат тамойилларига асосланганлиги,
жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнини топиб бораётганлигидан далолат беради. Бироқ шунга
қарамай ҳали қилинадиган ишлар кўп.
Тў\ри, ўзбек халқи мустақилликка тинч йўл билан эришди, лекин бу борада олиб
борилган курашларнинг тарихи узоқларга бориб тақалади. Шўро мафкурасининг сиёсати
«Ватан», «ватан-парварлик», «миллийлик» каби маънавий «адриятларимизни бузиб талқин
қилинишига, уларнинг қадрсизланиши ва кўп асрлик урф-одат ҳамда анъаналаримизни
менсимасликка олиб келди. Бу ҳол халқнинг миллий ўзлигини чуқурроқ англашида, ўз
юртининг, миллатининг озодлиги ва мустаўиллиги учун курашига таъсирини кўрсатди.
Аср адо\ида тарихий қадриятларга муносабат бир қадар янгиланди, маданият,
маънавият, мафкура соҳаларида ҳам катта ишлар қилинди ва қилинмоқда. Бу жараён,
шубҳасиз, давом этади. Ана шундай қилиниши лозим бўлган долзарб вазифалардан бири
миллий қаҳрамон муаммосини илмий тадқиқ этиш масаласидир.
3
«Миллий қаҳрамон» тушунчасининг қамрови кенг. Зеро, ҳар бир миллатнинг,
шунингдек, ўзбек халқининг миллий қаҳрамонлари бўлиб, ўзбекона миллий хусусиятларни
ўзида акс эттирган севимли қаҳрамонларимиз Отабек, Кумуш, Анвар, Раъно, Йўлчи,
Гулнорларни ҳам, Ватанимиз тарихида ёрқин из қолдирган миллатпарвар, маърифатпарвар
миллатдошларимизни ҳам, Ватан озодлиги ва мустақиллиги учун курашган, бу йўлда жон
фидо этган инсонларни ҳам миллий қаҳрамонлар сифатида биламиз. Ана шундай «миллий
қаҳрамон» тушунчасининг бир қиррасини ташкил этувчи истиқлолчи қаҳрамонларнинг
фаолиятини ҳар томонлама ўрганиш ва тарихий ўрнини тиклаш, улар ҳақида ёзилган бадиий
асарларни илмий тадқиқ этиш ҳозирги ўзбек адабиётининг долзарб масалаларидан бири
саналади.
Президентимиз И.А.Каримовнинг «Тарих хотираси, халқнинг, жонажон ўлканинг,
давлатимиз ҳудудининг холис ва ҳаққоний тарихини тиклаш миллий ўзликни англашни,
таъбир жоиз бўлса, миллий ифтихорни тиклаш ва ўстириш жараёнида ғ\оят муҳим ўрин
тутади»
1
деган фикрлари бизнинг олдимизга жиддий вазифалар қўяди. Хусусан, 1917 йилги
ўзгаришлар туфайли вужудга келган истиқлолчилик ҳаракати қатнашчиларининг қиёфаси
ҳозирги ўзбек адабиётида қандай тасвирланганлигини ўрганиш шундай вазифалар-дан
биридир. Шу мақсаддан келиб чиқиб, биз ушбу тадқиқотда Шукур Холмирзаев асарларида
истиқлол учун кураш олиб борган миллий қаҳрамонлар образининг яратилишини, уларнинг
юзага келишида имкон берган давр, мафкура, сиёсат, оила, тарих, миллий анъаналар, муҳит,
жамият ва бошқа омилларнинг таъсирини ҳаёт ҳақиқатидан келиб чиқиб таҳлил этишни
асосий вазифа қилиб олдик.
Ҳар бир халқ тарихида ўз миллий қаҳрамонлари бўлади. Бу қаҳрамонлар асосан, ўз
юртининг озодлиги ва равнақи учун курашган, миллий қадриятларга бўлган эътиқодда собит
қолган инсонлардир. Юртимиз тарихида ёрқин из қолдирган Тўмарис, Широқ, Спитамен,
Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, соҳибқирон бобомиз Амир Темур, нисбатан бизга
яқин бўлган тарихдаги Пўлатхон, Намоз Пиримқул ў\ли, ХХ аср бошида Ватанининг
озодлиги ва мустақиллиги учун курашда жон фидо этган Мадаминбек, Шермуҳаммадбек,
Иброҳимбек Лақай, Хуррамбекларни миллий қаҳрамонлар деб биламиз. Истиқлолчилик
ҳаракати қатнашчилари бўлмиш миллий қаҳрамонлар бадиий адабиётда қай даражада акс
эттирилганини ўрганиш имконияти мустақиллик давридагина пайдо бўлди. Шуни алоҳида
таъкидлаш зарурки, бу масала шу вақтгача адабиётшунослигимизда мутлақо ўрганилган
эмас. Шу сабабдан биз бу муаммо алоҳида бир адиб ижодида қай даражада акс этганига
эътиборни қаратдик ва «Ҳозирги ўзбек адабиётида миллий қаҳрамон муамммоси (Шукур
Холмирзаев ижоди мисолида)» деган мавзуни диссертациямизга асос қилиб олдик. Бу
мавзуни мустақиллик мафкураси талаблари асосида ёритиш ҳозирги кунимизнинг долзарб
масалалардан бири саналади.
Мавзунинг ўрганилиш даражаси.
Тоталитар тузум даврида «миллий қаҳрамон»
тушунчаси деярли тақиқланган мавзулардан бири эди. Мустақиллик йилларида бу мавзуга
оид илмий, илмий-оммабоп, бадиий, бадиий-публицистик асарлар
2
, давра суҳбатлари,
1
1
Каримов И.А.
Ў
збекистон ХХI аср б
ў
са\асида: хавфсизликка
та
ҳ
дид, бар
қ
арорлик шартлари ва тара
ққ
иёт кафолатлари. -
Тошкент:
Ў
збекистон, 1997. - Б. 140.
2
Зияева Д.Ҳ. Туркистонда миллий озодлик ҳаракати ХХ аср тарихшунос-
лигида (1916 йил Қўз\олони ва 1918-1924 йиллар истиқлолчилик ҳаракатини
ўрганиш муаммолари): Тарих фанлари д-ри ... дисс. - Тошкент, 1998. -277 б;
Ражабов Қ.К. Фар\она водийсидаги истиқлолчилик ҳаракати: моҳияти ва асосий
ривожланиш босқичлари (1918-1934 йиллар): Тарих фанлари номзоди ... дисс. -
Тошкент, 1994. -189 б.; Ражабов Қ. Жафокаш // Ёзувчи. - 1997. - 27 февраль;
Ражабов Қ. Иброҳимбек нега Анвар пошони хушламади? // Ёзувчи. -1997. - 7
4
хотиралар
2
кетма-кет нашр этила бошлади. Уларда истиқлолчилар, миллий қаҳрамонлар
ҳақида янги маълумотлар, янгича қарашлар ва таҳлиллар юзага келди. Академик
М.Қўшжоновнинг «Ҳаёт-адабиёт кўзгусида»
3
китоби, О.Шарофиддиновнинг «Ботирларнинг
умри боқий»
4
мақоласи, Ф.Жўраева
5
, Р.Абдуллаеванинг
6
тадқиқотлари ҳам ушбу мавзунинг
ечимига бағишланган. Истиқлол \ояларига жиддий эътибор билан қараган Шукур
Холмирзаев ижоди адабий танқидчиликнинг доимий диққат-эътиборида бўлди
7
.
май; Ражабов Қ. Мустақил Туркистон фикри учун мужодалалар. -Т.:
Ўзбекистон, 2000. - 32 б.; Норжигитова Н.А. Туркистонда «босмачилик
ҳаракати» тарихшунослиги (совет даври): Тарих фанлари номзоди ... дисс. -
Тошкент, 1995. - 143 б.; Алимова Д. ва б. Ўзбекистон тарихи (1917-1991
йиллар): 10-синф учун дарслик. - Т.: Шарқ, 2000. - 416 б.; Набиев А.
Мустақиллик учун кураш ёхуд парчаланган Туркистон тарихи. - Т.: Ёзувчи,
1998. - 96 б.; Туркистон мустақиллиги учун кураш саҳифаларидан. - Т.: Фан,
1996. - 83 б.; Акрамов А. Босмачилик ҳаракати ва унинг моҳияти //Ҳаёт ва
иқтисод. - 1991. - № 7. - Б. 58-63.
1
Босмачилик: ҳақиқат ва уйдирма (давра суҳбати) // Шарқ юлдузи. - 1991. -
№ 3. - Б. 165-189; Истиқлолимизнинг тарихий илдизлари (давра суҳбати) //
Шарқ юлдузи. - 1995.- № 11-12. - Б. 3-29.
2
Аҳмад Закий Валидий Тў\он. Бўлинганни бўри ер: Хотиралар. - Т.: Адолат,
1997. - 280 б.; Мустафо Чўқай ў\ли. Истиқлол жаллодлари: 1917 йил
хотиралари. - Т.: Нашриёт-матбаа бирлашмаси, 1992. - 80 б.
3
Қўшжонов М. Ҳаёт - адабиёт кўзгусида. - Т.: Адабиёт ва санъат, 1985. - Б.
58-64.
4
Шарафиддинов О. Гўзаллик излаб. - Т.: Адабиёт ва санъат, 1985. - Б. 147-
157; Шарафиддинов О. ҳақиқатга садоқат. - Т.: Адабиёт ва санъат, 1989. - 415 б.
5
Жўраева Ф.Ё. Типологик образларнинг қиёсий таҳлили (Лев Толстойнинг
«Ҳожимурод» ва Худойберди Тўхтабоевнинг «Қасоскорнинг олтин боши»
асарлари мисолида): Филол.фанлари номзоди ... дисс.автореф. - Тошкент, 2000.
- 26 б.
6
Абдуллаева Р. Шиллер ва ўзбек адабиёти (Адабий алоқа, таржима ва адабий
таъсир масалаларига доир): Филол.фанлари номзоди ... дисс.- Тошкент, 1986. -
168 б.
7
Қўшжонов М. Ўзбек романининг ривожланиш боқичлари ва хусусият-лари//
Адабий турлар ва жанрлар. Уч жилдлик. 1-жилд. - Т.: Фан, 1991. - Б. 368-373;
Норматов У. қалб инқилоби. - Т.: Адабиёт ва санъат, 1986. - Б. 175-177; /афуров
И. Инқилоб ҳамиша ҳаракатда // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. - 1984. -26
октябрь; /афуров И. ўттиз йил изҳори. - Т.: Адабиёт ва санъат, 1987. - Б. 311-
316; Каримов Н., Мамажонов С., Назаров Б. ва б. ХХ аср ўзбек адабиёти
тарихи.- Т.: Ўқитувчи, 1999. - Б. 497-511; БолтабоевҲ. Наср ва услуб. - Т.: Фан,
1992. - Б. 74-79; Қўчқоров Р. Уч ҳикоя таҳлили // Камалак. - Т.: Ёш гвардия,
1989. - Б. 228-240; Каримов Ҳ Миллий-озодлик курашчилари ва адабиёт. - Т.:
Камалак, 1997.- 64 б.; Каримов Ҳ Шукур Холмирзаев. Ижодий портрети. - Т.:
Қатортол-Камолот, 1999. - 80 б.; Шералиев Б.Ҳ Саҳнавийликнинг драматик
асослари: Филол. фанлари номзоди ... дисс.автореф. - Тошкент, 1998. - 26 б.;
Боқий Н. Иброҳимбек Лақай // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. - 1992. - 17
апрель; Боқий Н. Авантюрадан қутилдик, энди увертюра эшитамизми?//
5
Диссертациянинг
мақсад
ва вазифалари.
Тадқиқотда Шукур Холмирзаев
ижодидаги миллий қаҳрамонларнинг бадиий талқинини таҳлил этиш асосий мақсад қилиб
қўйилди. Шунингдек, миллий қаҳрамон образининг бадиий-эстетик жиҳатларини ўрганиш
ҳам тадқиқот мақсади доирасига киради. Бу мақсадга эришиш учун ишда қуйидаги
вазифалар амалга оширилади:
Шукур Холмирзаев ижодида истиқлол мавзуи ва миллий қаҳрамон муаммосининг
бадиий идрок этилиши. Бу масалаларни адибнинг «Қил кўприк» романи мисолида таҳлил
этиш;
«Қора камар» драмасида миллий қаҳрамон образининг ўзига хослигини драма -
тасвирий воситалари билан узвий алоқадорликда ўрганиш;
адибнинг қиссанавислик тажрибаси мисолида мустабид жамиятнинг «шафқатсиз
реализм» призмасидан ўтказилиши ва тузумнинг ўзини-ўзи емириш жараёнини очиб бериш;
ёзувчи ҳикояларида шўро тузуми қусурлари бадиий акс эттирилишини кўрсатиш
орқали миллий ўзликни англаш \ояларини таҳлил қилиш;
адибнинг миллий қаҳрамон образини яратишдаги ижодий услуби ва бадиий
маҳоратини тадқиқ этиш.
Тадқиқот манбалари.
қўйилган муаммоларни ўрганиш учун Шукур
Холмирзаевнинг «Қил кўприк» (1978-1982) романи, «Қора камар» (1987) драмаси, «Абдулла
Наби ў\лининг сўнгги кунлари» (1983), «Эсиз, Эшниёз!» (1988) қиссалари, «Табассум»
(1984), «Ўзбек характери» (1988), «Кўк денгиз» (1991) каби ҳикоялари тадқиқот объекти
қилиб олинди. Шунингдек, Шукур Холмирзаев-нинг миллий қаҳрамон табиатига оид
адабий-назарий қарашлари юқорида кўрсатилган бадиий манбалар билан муқояса қилинган
ҳолда ўрганилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
Диссертацияда адабиёт-шунослигимизда биринчи
марта ҳозирги ўзбек адабиётида миллий қаҳрамон муаммоси устида тадқиқот олиб борилди
ва ёзувчи ижоди-нинг ўзига хос хусусиятлари, миллий қаҳрамон муаммоси янгича мезонлар
асосида илк бор махсус текширилди. Тў\ри, адабиётшунослигимизда қаҳрамон муаммоси,
унинг характерига ба\ишланган ишлар анчагина. Биз эса улардан фарқли ўзбек сўз санъатида
миллий қаҳрамон яратиш борасидаги изланишларни Шукур Холмирзаев ижоди мисолида
монографик планда кўриб чиқдик. Энг асосийси ўз вақтида ҳам чоризмнинг мустабид
сиёсатига, ҳам ўлкамиз фидойиларининг ниятларини тушунмаган ватандошларига қарши
курашишга мажбур бўлган юртдошларимиз образларини улар орзу қилган истиқлол нуқтаи
назаридан, мустақиллик мафкураси талабларидан келиб чиққан ҳолда объектив тадқиқ
қилишга ҳаракат қилдик.
Ишимизнинг асосий илмий янгилиги мавзунинг адабиёт-шунослигимизда
шаклланаётган янгича қарашларга асосланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқотнинг методологик ва назарий асослари.
Тадқиқотда асосан, жаҳон фани
ва маданияти арбоблари, хусусан, В.Г.Белинский, М.Бахтин, Л.Гинзбург, В.Шкловский,
Ю.Борев каби рус мунаққидларининг, шунингдек, ўзбек ёзувчилари ва адабиёт-шунос
олимларининг илмий-назарий фикрларига таяндик. Илмий ишнинг назарий-методологик
асосларини белгилашда И.О.Султонов, М.Қўшжонов, О.Шарафиддинов, Н.Каримов,
С.Мирвалиев, У.Норматов, Б.Назаров, Б.Саримсоқов, Н.Владимирова, И./афуров,
Н.Худойберганов, Ҳ.Болтабоевларнинг тадқиқотлари муҳим аҳамиятга эга бўлди. Бу
манбаларда баён қилинган айрим фикрлар тадқиқотда кўзда тутилган мақсадга эришишда
илмий йўналиш вазифасини ўтади. Шунингдек, Шукур Холмирзаевнинг адабий-эстетик
қарашларига алоҳида эътибор қаратилди. Ишда қиёсий ва бадиий таҳлил методидан
фойдаланилди.
Республика. - 1999. - 8-15 январь; Дониёрова Ш. Фақат ўзлигимни англашим
учун ёзаман // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. - 2000. - 25 февраль; Дониёрова
Ш. Шукур Холмирзаев ҳикояларининг бадиий-услубий ўзига хослиги: Филол.
фанлари номзоди ... дисс. - Тошкент, 2000. - 130 б.
6
Тадқиқотнинг назарий ва амалий аҲамияти.
Ишнинг
назарий
аҳамияти
шундаки, у бадиий ижоддаги миллий қаҳрамонлар ҳақидаги тасаввурларга аниқлик
киритади. Диссертациядаги кузатиш ва қарашларимиз мавжуд фикрлар асосида бойитилиб,
ишнинг назарий қимматини ошришни кўзда тутади.
Ўзбек адабиётшунослигида истиқлол мавзусининг ўзаги бўлмиш миллий қаҳрамон
муаммоси ҳали махсус текширилмаганлиги, бугунги кунда бу масаланинг ўрнини ҳисобга
олиб, ушбу илмий ишда илгари сурилган фикрлар ва хулосалар муҳим аҳамият касб этади.
Мазкур диссертациянинг материал ва хулосаларидан:
адабиёт назариясига оид қўлланмалар тузишда;
ўзбек адабиёти тарихини ёзишда;
олий ўқув юртларининг филология факультетлари талабалари учун махсус курс ва
семинарлар ўтказишда;
олий ўқув юртлари учун дарслик ва қўлланмалар яратишда;
маънавият ва маърифат масалаларини ўрганиш ва тарғиб этишда;
миллий истиқлол \ояларини ўрганишда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқотнинг жорийланиши.
Диссертация Ўзбекистон Республикаси Фанлар
академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтининг ХХ аср адабиёти
бўлимида бажарилган ва шу бўлимнинг кенгайтирилган йи\илишида муҳокама қилиниб,
тугалланган тадқиқот сифатида ҳимояга тавсия этилган. Шунингдек, тадқиқот Мирзо
Улу\бек номидаги Тошкент давлат Миллий университети ҳамда ЎзР ФА Алишер Навоий
номидаги Тил ва адабиёт институтларида ташкил этилган илмий семинарларда муҳокама
қилиниб, ижобий баҳоланган.
Диссертация натижалари юзасидан Институт ёш олимларининг илмий-назарий
конференцияларида бир неча марта маърузалар ўқилган. Илмий ишнинг асосий моҳияти
нашр этилган 9 мақола ва илмий ахборотларда ўз ифодасини топган.
Тадқиқотнинг тузилиши.
Диссертация кириш, уч боб, хулоса ва фойдаланилган
адабиётлар рўйхатидан иборат.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг
“Кириш”
қисмида мавзунинг долзарблиги асосланиб, муаммонинг
ўрганилиш даражаси, мавжуд илмий адабиётларга муносабат, ишнинг мақсад ва вазифалари,
методологик асоси ва методлари, илмий янгилиги, манбалари, назарий ва амалий аҳамияти,
жорийланиши ҳамда таркибий тузилиши ҳақида атрофлича маълумот берилган.
Биринчи боб
“Қил кўприк” романида миллий қаҲрамон муамосининг бадиий-
эстетик талқини”
деб номланади.
Ҳозирги ўзбек адабиётининг етакчи адибларидан бири Шукур Холмирзаев ижодини яхлит
ҳолда тасаввурингиздан ўтказсангиз, унда бир нарса дарров диққатингизни ўзига жалб
қилади. Бу - ёзувчи асарларининг бутун жисмига сингдириб юборилган истиқлол \ояларидир.
Истиқлол ғоялари дастлаб шўролар давридаги камчиликларни танқид қилиш шаклида
юз кўрсатган бўлса, кейинчалик «От эгаси», «Табассум», «Кўк денгиз» каби махсус бадиий
мақсадни кўзлаб яратилган ҳикояларида етакчи мавқега кўтарилди.
Муаллиф бу асарларида ва «Сўнгги бекат» романида синовдан ўтказилган ижодий
тажрибаларига суянган ҳолда истиқлолга ба\ишланган бадиият намуналарини яратишга
киришади. Ёзувчининг истиқлол ғоялари ёритилган биринчи йирик асари «Қил кўприк» -
(1978-1982)дир. Роман ўша давр учун ўта мураккаб тарихий ҳодиса саналмиш
истиқлолчилик ҳаракати мавзуини ХХ аср ўзбек адабиётида биринчилардан бўлиб ҳаққоний
бадиий тадқиқ этишга ба\ишланган ва мураккаб сиёсий муҳитда ёзиб тугалланган.
Шундан келиб чиқиб, адиб ўз олдига мақсад қилиб қўйган бу ишни амалга ошириш
учун жуда мураккаб бадиий усулни танлашга мажбур бўлади. Бу усул қуйидагилардан
иборат:
7
Биринчидан, ижодкор асл мақсадни яшириб, романни «соф бадиий асар» деб
эълон қилади ва анъанавий романлардагидек асар сюжети бош қаҳрамонлар Қурбон ва
Ойпарчалар ўртасидаги ишқ-муҳаббат тасвирига бағишлангандек ташқи тасаввур уй\отди.
Иккинчидан, романда тасвирланадиган воқеа-ҳодисаларни икки қаватли қилиб
жойлаштиради: а) бош қаҳрамон Қурбоннинг ҳаёти тасвирланган ошкора қатлам; б) ана шу
бош қаҳрамоннинг фаолияти даврида кўзи билан кўрган, қуло\и билан эшитган воқеа-
ҳодисаларни ичига олувчи яширин қатлам.
Биринчи қатламни адиб анъанавий романлардагидек, барча бадиий воситаларни тўла
қўллаган ҳолда тасвирласа, иккинчи қатламга мутлақо аралашмайди. Бу ишни ўқувчининг
ақл-фаросатига қўйиб беради - ўзбек китобхони зукко, топқир ва диди нозик деб билади
адиб, яъни у муҳим ишорани дарҳол ил\аб олиш қобилиятига эга. Биринчи қатлам
фикримизча, кўнгилдагидек яхши чиқмаган бўлса-да, иккинчи қатлам муаллифни моҳир,
тасвирга яширин маънони жойлай олувчи носир даражасига кўтаради. Айнан мана шу
иккинчи қатлам воситасида шу пайтгача барча қора бўёқларни бемалол кўтариб юрган эшон
ва босмачи образларини - Эшони Судур ва Иброҳим қўрбоши мисолида китобхонлар
меҳрини қозона оладиган даражадаги ижобий қаҳрамонларга айлантириб қўяди.
Учинчидан, мавзунинг ва даврнинг қалтислигини назарда тутиб, кўпгина нозик
маслаларни бош қаҳрамон Қурбон назари орқали ҳал этади. Асарда муаллиф мавқеи деярли
кўзга ташланмайди ёки атай сир тутилади.
Тўртинчидан, анъанавий салбий типга киритиб келинган эшон ва босмачиларни
Эшони Судур ва Иброҳимбек мисолида кўрсатса ҳам, уларнинг биронтасига салбий хатти-
ҳаракат қилдирмайди. Натижада ҳар иккаласи қадамма-қадам ижобийлашиб бораверади.
Шундай қилиб, адиб анъанавий ижодий жараёнда учрамайдиган мана шу каби бадиий
усуллардан унумли фойдаланиш орқали жуда нозик мавзуда ёзилган асарни ундан ҳам
қалтисроқ сиёсий тузум чиғириғидан омон-эсон ўтказиб олади ва роман алоҳида китоб
шаклида 1984 йилда босилиб чиқади.
Романнинг асосий \оявий мақсади - адибнинг ўнлаб энг сара ҳикояларида изчиллик
билан ёритиб келинаётган миллий истиқлол \ояларини умумлаштириб, уни юқорироқ
по\онага кўтаришдан иборат бўлган. Яна-да соддароқ қилиб айтадиган бўлсак, унинг \оявий-
бадиий мақсади - шу пайтгача шўролар адабиётида салбий типлар сифатида қораланиб
келинган эшон ва босмачиларни миллий қаҳрамонлар сифатида тасвирлаш билан бо\лиқ.
Айтиш мумкинки, муаллиф асарда ўз мақсадига тўла эришган.
«Қурбон» сўзи ўз маъноси билан қаҳрамоннинг асар охирида инқилоб қурбони
бўлишини эслатиб турса, Ойпарча ўзининг тушидаги воқеалар мазмуни билан ўз ҳаётининг
фожиа билан тугашини сезиб туради. қизиллар жосуси сифатида Иброҳимбек қароргоҳида
яшаш - қил кўприкдан ўтиб олишдек қийин вазифа эди. Қурбон билан Ойпарча «Қил
кўприк»дан омон-эсон ўтиб оладилар ва душман ўқлари «ёрдамида» нариги дунёга равона
бўлишади - туш ўнгидан келади.
Ойпарчанинг тушида шундай концептуал тезис бор: «Қил кўприк яқин қолди!
Ўтамиз! У ё\и жаннат!»- бу - иккала ёшнинг ҳаёт йўли дастури - бажарилиши мажбурий
бўлган йўл-йўриқ, кўрсатма. Азалдан пешонасига «ёзиб қўйилган» қисмат.
Қисмат концепцияси икки қисмдан иборат. Биринчи қисми («Қил кўприк яқин қолди!
Ўтамиз!») - мажозий маъно ифодалайди. Иккинчи қисми (У ё\и жаннат!») эса тў\ри маънода
ишлатилган. Исломий таълимотга кўра - шаҳид кетганлар тўппа-тў\ри жаннатга тушади.
Тушнинг таъбири шу.
Шукур Холмирзаев Иброҳимбек образини яратишга киришган вақт сиёсий жиҳатдан
ўта мураккаб пайт эди. Босмачи, қўрбоши каби тушунчалар аксилинқилобчи унсурлар, халқ
душмани сифатида тушунилар, бадиий асарларда ҳам салбий типлар сифатида тасвирланар,
улар ҳақида бирорта ижобий фикр билдириш жуда жавфли эди. Шўро мафкураси бунга йўл
қўймасди.
Роман қаҳрамонларидан бири Иброҳимбек қўрбоши бир томондан ўз Ватанининг
ҳақиқий ҳимоячиси, миллий қаҳрамони сифатида тасвирланиши лозим бўлса, иккинчи
томондан, ўша давр мафкураси посбонларига ёқадиган даражада «салбийлашган» бўлиши
керак эди.
8
Адиб
ҳар
иккала
томоннинг «истагини» қондира оладиган бадиий услуб
ўйлаб топади: мафкура посбонлари учун маъқул тасвирни алоҳида, ўзбек китобхонлари учун
мақбул тасвирни алоҳида бериб борадиган бўлди.
Роман муаллифи ўзбек китобхони онгига истиқлол \ояларини сингдиришга хизмат
қилмайдиган воқеа-ҳодисаларга атрофлича тўхталиб ўтирмасдан, совуққонлик билан баён
этиб қўя қолади.
Истиқлол \оялари мавжуд бўлган ҳолатларни эса бадиият қонунларига тўла жавоб
бера оладиган бадиий воситалар орқали тасвирлаб боради. Буни биз Иброҳимбек билан
Қурбон ўртасида бўлиб ўтган суҳбат тасвирида ҳам кўришимиз мумкин. Бу ўринда бизни
ҳайратга соладиган нарса - суҳбатдошлар орасидаги фарқнинг улканлигидадир. Қурбоннинг
ҳаёти қил устида турган бўлса, Иброҳимбек вазиятнинг мутлақ ҳукмдори эди.
Суҳбатдошлар орасидаги бу фарқ суҳбат давомида ўз аксини намойиш этиши лозим
эди. Лекин бу ҳодиса юз бермайди. Суҳбат ўзаро тенг вазиятда давом этади. Бирор
томоннинг ожизлиги ёки қудрати мутлақо сезилмайди. Чунки бу майдон - суҳбат майдони,
Иброҳимбек учун ўз қудратини намойиш этадиган майдон эмас эди. Шу сабабли у куч-
қудратини эмас, олижаноблик намунасини намойиш этади, унга ишониб, «паноҳ» сўраб
келган Қурбонни ўз қўшинлари сафига қабул этади ва йигитнинг «қизил аскарлик» ҳамда
«қочқинлик» каби гуноҳларини кечириб юборади.
Бу суҳбат натижасида Иброҳимбек ўзининг инсоний фазилатлари билан китобхонлар
қалбини забт этади ва уларнинг меҳрини қозонади. У бундай ютуққа куч-қудратини ишга
солиб эмас, аксинча, мурувват кўрсатиб эришади.
Муаллиф қўрбошининг олижаноб қиёфасини яратиш орқали ҳукмрон мафкуранинг
босмачиларга ёпиштириб келаётган қора бўёқларни бутунлай инкор этади. Суҳбат матнига
сингдирилган истиқлол \ояси - шунда.
Иброҳимбек 383 саҳифалик катта романда фақат бир марта ўқ узади. Бу ишни ҳам у
ўзининг ҳарбий қудратини намойиш этиш учун эмас, айбдорни руҳий азобдан тезроқ
қутқазиш учун амалга оширади.
Бу эпизод романда анча изчил кўрсатилган. Унда Иброҳимбек портретининг асосий
қирраларидан бири инсонийлик, меҳр-шафқат, ҳеч кимнинг азобланишини хоҳламаслиги
моҳирлик билан тасвирлаб берилган. Унинг ҳаракатлари шу даражада гўзалки, бу гўзаллик
қаршисида йирик бир давлат арбобининг ҳаётдан кўз юмаётгани арзимас бир ҳодисага
айланиб қолади.
Умуман олганда, муаллиф Иброҳимбек образига қандайдир ички меҳр билан
ёндошади. У аста-секин ўқувчиларга ҳам ўта бошлайди ва шўро даврида салбий образлар
қаторидан жой олган қўрбоши ўзбек китобхонларининг севимли қаҳрамонига айланиб
қолади.
Иброҳимбек образини ўзбек халқининг миллий қаҳрамони сифатида тасвирлаш -
муаллифнинг бош мақсади эди. Бу мақсад муваффақият билан амалга оширилган.
«Қил кўприк» романининг марказий қаҳрамонларидан яна бири Эшони Судурдир. Бу
образ романнинг бош қаҳрамони Қурбоннинг устози ва пири сифатида асарнинг бошидан
охиригача воқеалар ривожига ўз таъсирини ўтказиб келади.
«Ҳазрат доно, тадбирли одам. Унинг сизга беқиёс ёрдами тегади! Илло уни халқ иззат
қилади... У зотдан кўп наф кўрасиз. Аммо эсингизда бўлсин: у одам бизнинг кўп
тартибларимизни хушламас эди. Мен буни яхши биламан. Лекин унинг зиёнидан фойдаси юз
чандон ортиқ! Шунинг учун уни сийлардим...Ҳозир ҳам сизга Бош маслаҳатчиликка ундан
муносиб номзод тополмадим. Лекин ўша гап: у билан эҳтиёт бўлиб гаплашинг. Халқнинг
ёнини олиб дегандай ... тушуняпсизми?»
1
Бу - Эшони Судурнинг анча мукаммал портрети. Портретда, умуман романда ҳам,
Эшони Судур образида иккита шахс ҳаракат қилади: бири Эшони Судур шахси бўлса,
иккинчиси - Беҳбудий ва Мунаввар Қорилар даражасидаги етук маърифатпарвар шахси.
1
Холмирзаев Ш.
Қ
ил к
ў
прик. - Т.: Адабиёт ва санъат, 1984. - Б. 155.
9
Эшони Судур образи орқали ҳаракат қилаётган бу икки қиёфа роман саифалари
бўйлаб аста-секин ҳаракатга келиб, асарнинг охиригача Эшони Судурни миллий қаҳрамон
даражасигача олиб чиқиб қўяди.
Бу усул - яъни, Эшони Судурга берилган таъриф - гўё ёзувчининг баҳоси эмас,
мамлакат хукмдори амир Олимхон тилидан баён этилиши - мустабид тузум шароитида
яратилган истиқлол романлари учун зарур бўлган бадиий воситалардан бири саналади.
Мана шу бир қарашда унчалик кўзга ташланмайдиган бадиий усул орқали,
биринчидан, муаллиф Эшони Судурни олтита фазилат билан «безаб» кўрсатишга эришган,
иккинчидан, ҳукмрон мафкура посбонларини усталик билан чалғитишга муяссар бўлган.
Бу фазилатларнинг ҳар бири саҳифама-саҳифа ҳаёт синовлари ва чи\ириқларидан
ўтказиб борилади. Натижада Эшони Судур китобхонлар кўз ўнгида халқнинг ҳурматига
сазовор бўлган миллат, эл-юрт учун қай\урадиган қаҳрамонга айлана боради.
Романдаги асосий воқеалар Бойсун атрофида кечади. Маълумки, ёзувчининг ўзи ўша
ерда ту\илган ва вояга етган. Шунинг учун бу жойларнинг табиатини яхши билади. Бу эса
ушбу асарни ёзишда қўл келган. У миллий қаҳрамонлар – истиқлолчилар ҳаракат олиб
борган жойлар – то\, ўнгур-\орлар, воқанинг бутун кўринишини меҳр билан рассом кўзи
билан тасвирлайди. Оқибатда бу асар воқеаларига жонлилик, ҳаётийлик ба\ишлагани билан
бирга, анча жозибали бўлишини ҳам таъминлаган. Асар миллий қаҳрамон-ларнинг мақсади,
интилишлари, мустақиллик йўлида олиб борган курашлари, уларнинг фаолиятларини аниқ
ифодалайди ва 20-йиллардаги ҳаётий жараёнлар хусусида ҳаққоний таассурот туғдиради.
Роман ана шу хусусиятлари билан адабиётимиз тарихида муҳим ўрин эгаллайди.
Асардаги Иброҳимбек, Эшони Судур, Рамазонбой, Анвар пошо ва бошқа миллий
қаҳрамонлар китобхонда мард, қўрқмас, ақлли, эътиқодли инсонлар сифатида кўринади. Шу
билан бирга, улар нигоҳи орқали биз ҳаётий воқеликка муносабатлари, келажакка катта
ишонч билан қарашлари, Қурбон, Гўппонбой, Карим Раҳмон каби юртдошларининг хатти-
ҳаракатлари туфайли мақсадларига эриша олмасалар-да, қачондир юртимизнинг истиқлолга
эришишига ишонч мавжуд эканлигини кўрамиз ва ҳис қиламиз. Умуман, романдаги ҳар бир
қаҳрамоннинг хатти-ҳаракатлари, ишлари, гап-сўзлари ёзувчи томонидан ўзига хос маҳорат
билан тасвирланганки, у хоҳ салбий қаҳрамон бўлсин, хоҳ ижобий қаҳрамон бўлсин,
китобхон уларнинг тақдирига бефарқ қарай олмайди.
Иккинчи боб
“Қора камар” драмасида истиқлол ғояларини ёритиш усуллари”
деб номланади.
«Қора камар» драмасининг асосий бадиий мақсади - миллий истиқлол \ояларини
тар\иб этишдир.
Адиб драмада истиқлол асарларига хос бўлган бадиий-тасвирий усуллардан самарали
фойдаланади ва уни яна-да ривожлантиради.
«Қора камар» - тарихий драма. Асар муаллиф фантазияси билан йў\рилган бўлса-да,
воқеаларнинг ўзи, улар рўй берган жой, вақт, деярли барча қаҳрамонлар ҳаётда мавжуд
шахслар эканликлари жиҳатидан изчил тарихий жанрдаги драматик асардир.
Асарнинг бош қаҳрамони Хуррамбек бўлиб, биз уни асарда кучли ва мустаҳкам
иродали киши сифатида кўрамиз. У Ватан мустақиллиги ва миллат озодлигини ҳамма
нарсадан устун қўяди. Унинг нияти наинки эски тузумни тиклаш, балки туркий қавмлар
бирлашган янги туркий давлатни барпо этишдир. Ватан, миллат унинг учун барча нарсадан
улу\. Бу йўлда у ҳатто шўролар тарбиясида бўлиб Абдулла Набиев таъсирига тушган
фарзанди баҳридан ҳам кечади. Бироқ шўролар кучининг устун келиши Хуррамбек идеалини
ичдан емиради. Йигитларида унга ва ғояларига ишончсизлик кучаяди.
Хуррамбек қароргоҳида асарнинг аввалидан деярли сўнггигача Абдулла Набиев
ҳайида гап борса-да, ҳийла билан қўлга туширилиб тили кесилган йигит билан биз
драманинг
охирларида
учрашамиз.
Унинг
тў\рисида
гап
бориб,
ўзининг
кўрсатилмаслигининг боиси, асар у ҳақда эмас, балки унга турли муносабатарда бўлган
хуррамбеклар ҳақидадир.
Драмада халў қасоскорлари билан қизил аскарлар ўртасидаги очиў жанг йўқ, бунга
зарурат ҳам йўқ. Драматургнинг асосий мақсади - улар ўртасидаги муросасиз қарама-
қаршиликни бирининг иккинчисига бўлган муносабат орқали намоён этиш. Шу муносабат
10
орқали
биз
қалбларда
кечаётган фожиалардан, хаёлларда рўй бераётган
интиқомлардан, кўнгилдан ўтаётган бешафқат азоблардан, таҳлика-ю тўл\онишлардан
воқиф бўламиз.
«Қора камар» драмасида бош қаҳрамон Хуррамбек образига иккита бир-бирига
мутлақо тескари бўлган шахслар характери жойлаштирилган.
Биринчиси, албатта, ўша давр ҳукмрон мафкураси талабларига тўла жавоб бера
оладиган «шафқатсиз» қўрбоши характери. Иккинчиси – «шафқатсизлик» пардаси панасига
яшириниб олган буюк ватанпарвар ҳамда миллий истиқлол \ояларининг моҳир тар\иботчиси.
В.Г.Белинскийнинг «Драманинг қаҳрамони одамдир. Драмада одам устидан воқеа
ҳукмронлик қилмайди, балки воқеа устидан инсон ҳукмронлик қилади. Инсон ўз иродаси
билан воқеани истаганча якунлайди, унга истаганча хотима беради»,
1
деган фикрлари айнан
Хуррамбек ҳақида ёзилгандек, «Қора камар» драмасидаги деярли барча воқеалар бош
қаҳрамон иродасига бўйсундирилган.
Биринчи қарашда Хурамбекнинг шафқатсизлиги меъёридан ошириб юборилганга
ўхшаб кўринади. Лекин муаллиф бундай шафқатсизликка қарши шундай далил топадики,
бунинг қаршисида илгари жудаям шафқатсиз бўлиб кўринган характернинг кучи ўз-ўзидан
пасайиб кетаётгандек туюла бошлайди.
Шафқатсизликка қарши қўйилган фактор бу - ватанпарварлик фактори, Ватанини
севиш ва ўз юртини босқинчилардан озод қилиш фактори, Ватан манфаатини бошқа барча
манфаатлардан юқори қўйиш фактори. Бу факторлар қаршисида илгари кўзимизга жуда
даҳшатли бўлиб кўринган шафқатсизликлар арзимаган майда-чуйда қусурларга айланиб
қолади.
Булардан ташқари, шафқатсизлик пардаси орасига шундай кучли истиқлол \оялари
яширилганки, бундай \ояларни Шукур Холмирзаевдан олдин ҳеч ким айтишга журъат эта
олмаган.
«Маълумки, 80-йиллар собиқ СССР ҳаётида алоҳида аҳамиятга эга. Бу шўролар
империясининг сўнгги ўн йиллигидир. Унинг дастлабки бўлаги турғунлик даврига тў\ри
келган бўлса, иккинчи қисми чириб бораётган империяни сақлаб қолиш учун ўтказилган
қайта қуриш ва ошкоралик деб аталган сиёсат билан якунланади. Бу давр Ўзбекистон
мустақиллигининг арафаси ҳам эди».
1
Дарҳақиқат, театр саҳнасидан Хуррамбекнинг изтироб билан сўзлаган нутйлари
янграгандан кейин, орадан тўрт йил ҳам ўтмасдан, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг буюк жасорати туфайли юртимиз Мустақил Республика деб эълон қилинди
ва ўзбек халқи бу ҳушхабарни қувонч билан кутиб олди.
Бу нимани англатади? - Бу шуни англатадики, Хуррамбек ҳам, ўзбек халқи ҳам Ватан
озодлиги ва мустақиллигини айнан бир хил тушунишар экан! Ҳозирги кунда
истиқлолчиларга ҳурматимиз ҳам шундан.
Ёш инқилобчи Абдулла Набиев билан учрашганда, Хуррамбек Ватан озодлиги
масаласини яна-да кескинроқ қўяди.
Хуррамбекнинг Абдулла Набиевга қарата айтган гапларини тоталитар тузум
ҳукмронлиги даврида айтиш мумкинлигини тасаввур этишнинг ўзи қийин! Бунинг устига, бу
гаплар журнал саҳифа-ларида кўп минг нусҳаларда босилиб чиқди. Айниқса, бу гапларнинг
театр саҳнасидан туриб ўзбек томошабинларига қарата айтилиши - асарнинг саҳнага олиб
1
Белинский В.Г. Танланган асарлар. - Т.:
Ў
збекистон, 1955. - Б.
144-145.
1
Рустамова И.И.
Ў
збек драматургиясида
қ
а
ҳ
рамон муаммоси (70-
80-йиллар): Филол. фанлари номзоди ... дисс.автореф. - Тошкент,
1999. - Б. 1.
11
чиқишда қатнашган барча санъаткорларнинг мислсиз ватанпарварлик жасорати деб
баҳоланмо\и лозим.
Хуррамбекнинг ватанпарварлиги фанатизм даражасига етиб қолган эди. Бундай
фанатизм нима учун зарур эди? - Бундай фанатизм Хуррамбекнинг нутқини келажакда театр
саҳнасига олиб чиқиш учун зарур бўлган. Чунки бундай нутқни тоталитар тузум шароитида
фақат Хуррамбекдай фанатиклар айта олиши мумкин эди. Фақат Хуррамбекдай
фанатикларнинг айтишга ҳаққи бор эди.
Хуррамбек образидаги «шафқатсиз характер» ўша образдаги буюк ватанпарвар ва
миллий истиқлол \ояларининг моҳир тар\иботчиси характерини саҳнага олиб чиқувчи асосий
восита сифатида хизмат қилган.
Хуррамбек фақат ўзинигина эмас, асар муаллифини ҳам мустабид тузумдан ҳимоя эта
олган образдир.
«Қора камар» драмаси Шукур Холмирзаевнинг «Қил кўприк» романидан кейинги
аниқ бадиий-\оявий мақсадга йўналтирилган иккинчи истиқлол асаридир.
«Қил кўприк» романида Иброҳимбек, Эшони Судур каби йирик тарихий фигураларни
ўзига хос бадиий-тасвирий воситалар ёрдамида – «яхшилигини ошириб, ёмонлигини
яшириб» ижобий қаҳрамонларга айлантирилган бўлса, «Қора камар» драмасида тоталитар
тузум қусурларини ошкора фош этишга киришади.
Драмада вақт масофаси - давр масофаси йўқ, яъни орадан 70 йиллик шўролар даври
олиб ташланган. ХХ асрнинг бошида бўлиб ўтаётган саҳна ҳаёти билан ХХ аср охирида
томоша залида ўтирган одамларнинг ижтимоий-сиёсий орзу-интилишлари уй\унлашиб
кетган.
Романда ҳам, драмада ҳам соцреализм методига зид бўлган ижодий усул қўлланилган.
Соцреализмнинг асосий талаблари бўлган синфийлик ва партиявийлик ўлчамлари адиб учун
ўз аҳамиятини йўқотган. Эшони Судур ва Қорахўжа эшон ҳам, Иброҳимбек ва Хуррамбек
ҳам, Қурбон ва Абдулла Набиевлар ҳам бир хил инсоний ўлчамлар билан баҳоланган.
Барчаси ватанпарвар, миллат озодлиги учун курашувчи, Ватан манфаати учун жон фидо
этувчи миллий қаҳрамонлар сифатида тасвирланган.
Ёзувчи назарида инқилобчилар ҳам, истиқлолчилар ҳам миллий қаҳрамон. Улар бир-
бирларига қарши курашаётган бўлсалар ҳам мақсадлари бир хил - Ватан манфаати ва
озодлиги учун кураш олиб борадилар.
Шукур Холмирзаев миллий қаҳрамон тушунчасига ҳам тарихчи олимларга нисбатан
ба\ри кенглик билан ёндошади. Иброҳимбек, Хуррамбек, Эшони Судур, Қорахўжа эшон каби
ҳақиқий миллий қаҳрамонлар қаторида уларга қарши кураш олиб борган Қурбон ва Абдулла
Набиевларни ҳам кўргиси келади.
Шундай қилиб, Шукур Холмирзаевнинг «Қил кўприк» романида истиқлолчилар
эҳтиёткорлик билан, пардаланган ҳолда миллий қаҳрамон сифатида тасвирланса, «Қора
камар» драмасида очиқчасига, бор бўйи билан акс эттирилади.
«Қора камар» драмаси миллий қаҳрамон образини яратиш йўлида ол\а ташланган яна
бир дадил қадам бўлди.
Учинчи боб
“Адибнинг миллий қаҲрамон образини яратиш-даги бадиий
маҲорати”
деб номланади.
Адибнинг дастлабки асарлари матбуотда эълон қилиниши биланоқ етакчи
адабиётшунос олимлар назарига тушади. Йиллар ўтган сайин адибнинг бадиий маҳорати ҳам
ўса борди ва етакчи ҳикоянавис сифатида тилга олина бошланди.
Миллий ўзликни англаш \оялари носир ижодида дастлаб шўролар тузуми давридаги
баъзи адолатсизликларни танқид қилиш воситасида ифодалана бошлаган бўлса, кейинчалик
мустабид жамиятдаги қусурларни танқид қилиш руҳидаги, аслида юртдошларимизни
фикрлашга ундовчи, истиқлол \оялари учқунланиб турган ҳикоялари («От эгаси»,
«Табассум», «Кўк денгиз») пайдо бўла бошлади.
«Кўк денгиз» (1991) ҳикояси Шукур Холмирзаевнинг истиқлол мавзуида яратилган,
ўқувчини фикрлашга чорлайдиган энг ёрқин асарларидан биридир.
Ўз қисматини Ватан ва эл тақдири билан узвий бо\лаган, юрт мустақиллиги йўлида
ўлимга ҳам тайёр турган иродали фожеий қаҳрамон – Умрзоқ образи воситасида Шукур
12
Холмирзаев ўз олдига мақсад қилиб қўйган бадиий ниятини муваффақият билан поёнига
етказган.
«Шукур Холмирзаев ҳикоялари ўзига хос ифода усуллари, тасвир оҳанги, ритмикаси
билан ҳам эътиборлидир. Ёзувчи фикрини қисқа ва лўнда ифодалашга одатланган. Унинг
тенгдошларидан У.Назаровда «тушунтириш» услуби, Ў.Ҳошимовда «изоҳлаш» устуворлик
қилади. Шукур Холмирзаев услубида ўринсиз пауза, воқеалар тавсифида кераксиз
узилишлар йўқ. Бу ҳодиса рус адабиётида А.П.Чехов, ўзбек адабиётида Абдулла Қаҳҳор
ижодида кузатилган эди»
1
.
Унинг ҳикояларида қаҳрамонлар маънавий оламининг кенглиги, қаҳрамон маҳаллий
муҳит фарзанди сифатида гавдаланиши ва ўзида бутун бир миллатни умумаштириши,
шунингдек, қаҳрамон характеридаги миллий туйғуларнинг умуминсоний қадриятлар
даражасига кўтарилиши каби хусусиятлар ёзувчи услубига бевосита даҳлдор фазилатдир
1
.
Шукур Холмирзаев ўз ҳикояларида бошлаб берган миллий ўзликни англаш \ояларини
йирик жанрлардаги асарларида ҳам давом эттиради. Буни биз «Сўнгги бекат» (1976)
романида ҳам кузатишимиз мумкин. Бизнинг назаримизда юқорида кўриб ўтилган
асарлардаги миллий ўзликни англаш ва истиқлол \оялари Шукур Холмирзаев тайёргарлик
кўраётган катта ижодий мақсаднинг муқаддимаси, катта ишни бошлашдан олдин
қилинадиган ижодий машқлардир.
Асосий мақсад эса шўролар тузуми ўрнатила бошланганидан то бизнинг кунларгача
бўлган воқеа-ходисаларни ўз асарларида акс эттириш эди. Бу ният «Қил кўприк» (1978-
1982) романи, «Қора камар» (1987) драмаси ва «Эсиз, Эшниёз!» (1988) қиссасини ёзиб
тугаллаш орқали ўзининг бадиий ечимини топди.
Бу асарлар турли жанрларга мансуб бўлса-да, катта - ижодий мақсаднинг уч
босқичини тадрижий равишда очиб берадиган яхлит бадиий-\оявий полотно сифатида
уйғунлик ҳосил қилган.
Биринчи босқичда шўролар тузумининг ашаддий душманлари саналмиш бойлар,
мулла-эшонлар, қўрбошилар каби «синфий душманлар»ни ижобий қаҳрамонларга
айлантириш - асосий ижодий мақсад қилиб қўйилган эди. Бу мақсад «Қил кўприк»
романидаги Иброҳимбек ва Эшони Судур образлари орқали аъло даражада амалга
оширилди.
Романда \оявий мазмун билан бадиий мазмун уйғун ҳолда ўз ифодасини топган.
Муаллиф ўз олдига қўйган истиқлол \ояларини қай даражада муваффақиятли амалга
оширган бўлса, бадиий тасвир соҳасида ҳам шундай ютуқларга эришган.
Асар завқ-шавқ билан ўқилади. Ундан бефарқ ўқиладиган ёки зерикарли саҳифаларни
топиш қийин.
Моҳиятан амалга оширилиши лозим бўлган иккинчи босқич - мустамлакачилик
тузумининг барча иллатларини очиқчасига фош этиш эди. Бу вазифа «Қора камар» (1987)
драмасида шу даражада маҳорат ва жасорат билан амалга оширилдики, бундай
муваффақиятни томошабинларгина эмас, мустабид тузумнинг посбонлари ҳам
тасаввурларига сиғдира олмас эди.
«Қора камар» драмаси ўзининг истиқлол ғояларини тар\иб этувчи фаолияти
билангина эмас, балки юксак бадиий савияси билан ҳам ажралиб туради.
1
Дониёрова Ш. Шукур Холмирзаев
ҳ
икояларининг бадиий-
услубий
ў
зига хослиги: Филол.фанлари номзоди...дисс.автореф. -
Тошкент, 2000. - Б. 16.
1
Дониёрова Ш. Шукур Холмирзаев
ҳ
икояларининг бадиий-
услубий
ў
зига хослиги: Филол.фанлари номзоди ... дисс. - Тошкент,
2000. - Б. 75-76.
13
Охирги,
учинчи
босқич
«Эсиз, Эшниёз!» (1987-1988) қиссаси билан якун
топади.
Эшниёз образи соцреализм талабларига тўла жавоб берадиган реалистик тасвир
воситасида яратилган. Яна-да аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, «Эсиз, Эшниёз!» қиссаси
«шафқатсиз реализм» ижодий методи талаблари асосида яратилган.
Ёш адабиётшунос олима Ш.Дониёрова таъкидлаганидек, «унинг (Шукур
Холмирзаевнинг - М.Ҳ) услубида /арб адабиёти ва санъати, хусусан, итальян киносидаги
«шафқатсиз реализм»нинг ижобий таъсирини кўрамиз. Унинг реализми дабдабабозлик ва
ҳавойиликдан холидир. Аксинча, унда бадиийлик жилоси кучли»
1
.
Ана шундай «шафқатсиз реализм» қиссанинг бошидан охиригача ҳукмронлик қилади.
Шунга қарамасдан, «Эсиз, Эшниёз!» қиссасини истиқлол асари деб аташ мумкин.
Бош қаҳрамон Эшниёз янги тузум қонун-қоидаларига изчил амал қилади. Бу қонун-
қоидалардан бир қадам ҳам четга чиқмайди. У совет тузумининг фидойи аскари.
Янги тузумнинг қонун-қоидалари эса амалда эмас, қо\озда маҳаллий халқ
манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қиладиган қонун-қоидалар эди.
Асосий зиддият янги тузумнинг ана шу халқпарвар қонун-қоидалари ва ҳокимият
тепасида турган турли даражадаги амалдорларнинг хатти-ҳаракатлари ўртасида келиб
чиқади. Бошқача айтганда, совет давлатининг чиқарган қонун-қоидалари қанчалик гўзал
ваъдалар билан тўлиб-тошган бўлса, уни амалга ошириш шунчалик мушкул эди.
Совет ҳокимиятини бошқараётган турли тоифадаги амалдорлар ўз манфаатларини
кўзлаб, давлат қонун-қоидаларини ҳар қадамда бузиб туришга мажбур эдилар. Бошқача
айтганда, совет давлати амалдорлари ҳокимият қонун-қоидаларига бўйсунмас эдилар.
Бундай ҳолат совет давлатининг барча ҳудудларида бир хилда амал қилаётгани учун
мамлакат раҳбарияти ва амалдорлар орасида умумий бўлган маънавий-ахлоқий норма
шакллана бошлади. Бу норма - иккиюзламачилик, яъни «Сўзи бошқа-ю, иши бошқа!»,
«қо\озда бошқа-ю, амалда бошқа!» деган бузуқ маънавий-ахлоқий норма эди.
Иккиюзламачилик нормаси совет давлатидаги барча по\она амалдорларига маъқул
бўлиб тушди.
Шундай қилиб, иккиюзламачилик - давлат сиёсатининг асосий атрибут
(белги)ларидан бирига айланиб қолди. Бу атрибут 20-йиллардаёқ тўла шаклланиб, мамлакат
Ҳаётининг барча жабҳаларида амал қила бошлади.
«Эсиз, Эшниёз!» қиссасининг асосий конфликти ҳам Эшниёз ва иккиюзламачилик
сиёсати ўртасидаги кураш асосига қурилган.
Эшниёз иккиюзламачилик сиёсатининг қурбони бўлади. Бутун ҳаёти давомида ҳалол
меҳнат, халқ манфаати учун кураш, совет ҳокимиятига Сидқидилдан хизмат қилиш каби
амалий факторларга суяниб иш юритган Эшниёз Халқ Душмани деб эълон қилинади.
Иккиюзламачилик сиёсати яна минглаб Эшниёзга ўхшаган миллий қаҳрамонларнинг
ҳаётига зомин бўлади.
Фақат бугина эмас, собиқ СССРнинг ичдан емирилишига ҳам ана шу
иккиюзламачилик сиёсати асосий сабаб бўлган дейиш мумкин.
Истиқлолга интилишнинг уч босқичи тасвирланган асарлар яратилиши билан Шукур
Холмирзаев ижодида бу мавзу ниҳоясига етди деб тушунмаслигимиз лозим. Аксинча,
кейинги йилларда ёзилган бир қатор ҳикоялари, романларида мустақиллик мавзуси яна-да
теранроқ таҳлил этила бошланди.
Хулоса қилиб айтганда, Шукур Холмирзаев ижодида миллий ўзликни англаш ва
истиқлол \оялари дастлаб мустабид жамият давридаги камчиликларни танқид қилиш орқали
ифодаланган бўлса, кейинчалик махсус ёзилган асарлари ҳам пайдо бўла бошлади. Бу
соҳадаги изланишлар «ил кўприк», «Қора камар», «Эсиз Эшниёз!» асарларининг ёзилиши
1
Дониёрова Ш. Шукур Холмирзаев
ҳ
икояларининг бадиий-
услубий
ў
зига хослиги: Филол.фанлари номзоди ... дисс. - Тошкент,
2000. - Б. 106.
14
билан ўзининг бадиий ечимини топди. Ватан ва миллат манфаати учун кураш олиб борган
фидойи инсонлар бирини марта миллий қаҳрамонлар сифатида тасвирланди.
Истиқлол мавзусидаги асарларни яратиш жараёнида муаллиф шу асарларга хос
бўлган бадиий-тасвирий воситаларнинг бутун бир системасини яратади. Бу система - бир
томондан асарнинг бадиий-\оявий савиясини оширишга хизмат қилса, бошқа томондан,
ҳукмрон мафкура назоратидан омон-эсон ўтиб олишга ёрдам беради.
Мустақиллик, миллатимизнинг қаҳрамонлари тақдири ёритилга асарларида Шукур
Холмирзаевнинг бадиий маҳорати ва фуқаролик жасорати шу даражада уйғунлашиб
кетганки, бу икки фазилатнинг қайси бири устунлик қилганини ажратиб кўрсатиш жуда ҳам
мушкул.
Умуман олганда, истиқлол \оялари, миллий ўзликни англаш, соф ўзбекона миллийлик
\оялари Шукур Холмирзаев асарларининг бадиий қувватини оширувчи амалий факторлардан
бири ҳисобланади.
Биз юқорида Шукур Холмирзаевнинг ўз асарлари жисмига истиқлол \ояларини қай
даражада маҳорат ва жасорат билан сингдириб юборганини кўриб чиқдик. Бу \оялар Шукур
Холмирзаев асарларининг бадиий қийматини яна-да оширишга хизмат қилган.
Диссертациянинг
“Хулоса”
қисмида тадқиқот давомида эришилган якуний фикрлар,
назарий умумлашмалар ўз ифодасини топган. Бинобарин, Шукур Холмирзаевнинг миллий
қаҳрамон образларини яратиш услуби ва бадиий маҳоратини кузатиб, шундай хулосаларга
келдик:
*
Ёзувчи ўз асарларида асосан, тарихий шароитнинг бадиий талқинига жиддий
эътибор беради. Чунки ХХ аср боши истиқлол-чилик ҳаракати тарихини чуқур билмасдан
туриб, миллий қаҳрамонлар образини акс эттириш мумкин эмас. Шунинг учун адиб тарихий,
айниқса, мазкур мавзу асосида яратилган асарларни, ҳужжатларни батафсил ўрганган.
Ҳаттоки, бу йилларни ўз кўзи билан кўрган, шоҳиди бўлган инсонлар билан учрашиб,
суҳбатлашган ҳам. Бу эса тарихий ҳақиқатни реал тасвирланишига, ҳаёт ҳақиқатини яна-да
ишонарли бўлишидан ташқари, роман, умуман, асарлар бадииятига ҳам ўз қиссасини
қўшган;
*
албатта, ҳар бир инсон ўзи яшаётган муҳит билан бо\лиқ ҳолда ҳаракатда
бўлади.Шароит инсоннинг характери такомилида унинг шахс сифатида шаклланишига сабаб
бўлади. Шукур Холмирзаев ижодида миллий қаҳрамонлар ҳаётига, характери ривожига
таъсир қилган, уларнинг ана шундай миллий қаҳрамон сифатида машҳур қилган бир қатор
ишонарли эпизодлар мавжуд. Ёзувчи ана шу эпизодлардан уларнинг руҳиятини, фаолиятини
акс эттиришда кенг фойдаланади;
*
Шукур
Холмирзаев асарларининг
қаҳрамонлари, айниқса, миллий
қаҳрамонлар маънавий қиёфасининг ўзбеконалиги билан ажралиб туради;
*
адиб асарларида миллий қаҳрамонларни шафқатсиз реалистик услубдан келиб
чиқиб тасвирлайди;
*
Шукур Холмирзаев асарларида миллий қаҳрамонлар ўртасидаги қуйидаги
конфликтларни кузатамиз:
1)
шахс ва ижтимоий талаблар ўртасидаги тафовутлар;
2)
шахс ва оломон ўртасидаги келишмовчиликлар;
3)
шахснинг ўз-ўзини англаш жараёнидаги ички зиддиятлар.
*
ёзувчи ҳар бир қаҳрамонига холис муносабатда ёндашади. Унинг учун
қаҳрамон хоҳ ижобий, хоҳ салбий бўлишидан қатъий назар, уларга хайрихоҳлик билан
қарайди. Шунинг учун ҳам ўқувчи ҳеч бир қаҳрамон тақдирига эътиборсиз қарай олмайди;
*
адибнинг асарларида халқ тили имкониятларидан кенг ва унумли
фойдаланилганлигини сезамиз. Асарда муаллиф ўз нутқини адабий тил нормалари асосида
яратса, қаҳрамонларини ўзи ту\илиб ўсган Сурхон лаҳжасида сўзлатади. Бироқ бу асарнинг
аҳамиятини сусайтирмайди. Аксинча, ҳаётийлигини оширишга хизмат қилади;
*
ёзувчи сўзни истифода қилиш, унинг ўзига хос семантик хусусиятларини
теран ҳис этиш иқтидорига эга. Шунинг учун у бадиий тасвирда ҳар бир сўзга катта
ижтимоий-фалсафий маъно юклайди;
15
*
айрим жойларда ўрни-ўрни билан тиниш белгиларини ҳам муайян
\оявий-бадиий мақсадларга йўналтиради. Бу унинг ўзига хос услубини кўрсатади;
*
Шукур Холмирзаев ҳар бир асарда тасвирланган катта-кичик деталь,
персонажларнинг хатти-ҳаракатлари, диалог-монологлар ва уларни муофиқлаштирувчи
муаллиф нутқидан ҳам миллий қаҳрамонлар характери қирраларини очишда кенг
фойдаланади;
*
ёзувчи халқ о\заки ижоди, айниқса, ривоятлар, афсоналардан бадиий ниятни
далиллашда, асар пафосини кучайтиришда унумли истифода этади;
*
ҳар бир миллий қаҳрамон характерига жиддий ёндашиш орқали китобхонлар
онгида жиддий эврилишлар юзага келишига ёрдам беради;
*
адибнинг бадиий маҳоратида холислик ўзига хос ўрин тутади. Чунки у
тарихни ўзгартириб бўлмаслигини, қизиллар томонидаги инқилобчилар ҳам, истиқлол
фидойилари ҳам Ватан озодлиги учун курашаётганликларига қаттиқ ишонишганларини,
шўро вакиллари ўша пайтда «Бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил!» шиорига амал
қилишганини, ўз ҳукмронликларини ўрнатишда миллатдошларимизнинг хизматларидан
фойдаланганликларини яхши билади;
*
Шукур Холмирзаев миллий қаҳрамонларимизнинг тарих саҳнасидаги
тақдирини тасвирлар экан, у салбий ёхуд ижобий бўлсин, ўзининг уларга муносабатини очиқ
айтмайди, хулоса чиқаришни китобхон зиммасига юклайди;
Хуллас, юртимиз истиқлолга эришгач, адабиётимизда миллий қаҳрамонларга бўлган
салбий қарашлар ўзгарган экан, ҳозирги адабий жараёнда Шукур Холмирзаев ижодини
миллий қаҳрамонлар муаммоси асосида ўрганиш адабиётимизда ўзига хос бурилиш
нуқтасини ўтайди. Тў\ри, бугунги кунда ҳам миллий қаҳрамонлар фаолиятига ҳаққоний
муносабатда бўлинган бадиият намуналари яратилмоқда, бироқ адибнинг ижоди шу
асарларнинг юзага келишида бир ижодий мактаб бўлганини унутмаслигимиз лозим.
Тадқиқотнинг асосий мазмуни диссертантнинг матбуотда эълон қилинган қуйидаги
мақолаларида ўз ифодасини топган:
1. «Қора камар» асарида миллий қаҳрамонлик ғоясининг бадиий талқини // Ўзбек
тили ва адабиёти. - 1997. - № 6. - Б. 47-49.
2. Эшниёзлар фожиаси (Шукур Холмирзаевнинг «Эсиз, Эшниёз!» қиссасини ўқиб) //
Туркистон. - 1998. -13 июнь.
3. Бадиий асарларда Иброҳимбек образи // Ўзбек тили ва адабиёти. - 1998. - № 5. - Б.
41-43.
4. Ўзбекнинг тийнати // Маърифат. - 1998. - 14 ноябрь.
5. «Қора камар» асарида миллий қаҳрамонлик ғ\оясининг бадиий талқини //
Материалў международной научной конференции “Актуальнўе проблемў подготовки
кадров ХХI века”: Посвяҳается 3000-летию Ош. - Киргизистан: Сулюкта, 1999. - С. 61-
63.
6. Комил инсон тарбиясида бадиий асарнинг роли // Тил ва адабиёт таълими. - 2000. -
№ 4. - Б. 53-59.
7. Шукур Холмирзаевнинг портрет яратиш маҳорати («Эсиз Эшниёз!» қиссасини
ўқиб) // Ўзбек тили ва адабиёти. - 2000. - № 4. - Б. 31-33.
8.
Эшниёз ёки алданганлар фожиаси // Ёшлик. - 2000. - № 5. - Б. 26.
9.
Шукур Холмирзаевнинг «Қора камар» асарида миллий қаҳрамон тасвири //
Адабиёт кўзгуси. - 2000. - № 6. - Б. 191-195.
16
РЕЗЮМЕ
диссертации М.О.Хамидовой “Проблема национального героя в современной узбекской
литературе (на примере творчестве Шукура Халмирзаева)
Специальность: 10.01.02 - Современная национальная литература (Узбекская
литература)
Диссертация
посвяҳена
анализу
художественного
воплоҳения
проблемў
национального героя в один из самўх драматических периодов истории Узбекистана,
получившего не только различное, но и прямопротивоположное толкование во всех
обҳественнўх науках. Речь идет об исследовании национального героя, участвовавшего в
движении, которое в недавнем прошлом назўвалось басмачеством, а в результате
восстановления истори-ческой справедливости - национально-освободительнўм движением.
Диссертация состоит из введения, трех глав, заключения и библиографии.
Во введении обосновўвается актуальность темў, раскрўвается степень изученности
проблемў, формулируются цели и задачи, даются сведения о методологии и методах, о
научной новизне, источниках, о теоретической и практической значимости.
В первой главе «Художественно-эстетическая интерпретация проблемў
национального героя в романе «Жизнь на волоске» в образах Ибрагимбека и Эшани Судур
вўведен тип национального героя. В романе вўявлена целая система художественно-
изобразительнўх средств, которўе присуҳи произведениям периода независимости. С одной
сторонў, эта система повўсила идейно-художественнўй уровень литературў с другой -
помогла произведениям, пропагандируюҳим независимость, благополучно пройти
идеологический контроль советской цензурў.
Во второй главе - «Методў описания идей независимости в драме «Чёрнўй пояс» -
идеи национальной независимости исследуются на материале монологов главного героя
драмў Хуррамбека.
Третья глава «Художественное мастерство писателя в создании образа
национального героя». В ней на примере ряда рассказов писателя Ш.Халмирзаева
исследованў такие вопросў, как своеобразие художественности произведений, написаннўх в
духе независимости, средства и методў описания портрета героев, мастерство внедрения в
17
контекст художественного произведения идей
национальной
независимости,
художественное мастерство, творческая смелость и т.д.
В заключении изложенў основнўе теоретические вўводў, полученнўе в ходе
исследования.
18
SUMMARU
For the dissertation of M .O. Hamidova on thema «The problem of the national hero on the
contemporary Usbek literature (in the example of Shukur Holmirzaev’s creative Work)».
(Speciality: 10.01.02 - Contemporary national literature (uzbek literature)
The dissertation is devoted to analise the problem of national hero at the dramatik period on
the history of Usbekistan, the period which interpreted not only differently but also negatively in
many public sciences. It is speaking about the investigation of the national hero, who took part in
the movement, which called «Basmachilar» in the recent history, then when the impartial judge of
history was re - established it called «national liherty movement».
The dissertation consists of introduction, three parts, conclusion and bibliographies.
The introduction part is about the importance of the theme. This part reveals the problem’s
studing degree and forms the aims and tasks. It also gives information about investigation
methods, sources, theoretical and practical meanings of the problem.
In the first part the manners Ibragimbek and Eshon Sudur from the novel «life in a harr»
interpeted as a the hole system of artistic - imaginary remedies, which belong to the novels in the
period of independence.
This system, on the one hand, increased artistic degree of the literature.
On the other hand helped to the novels, which propagandized independence, to pass
succesfully through the serutiny ideological examination of the sovet censorship.
The second part is about the discribing methods of the idea of national independence is
studied from monologs, which belonged to Hurrambek - the main hero of this drama.
The third part is about the writer’s artistical skills to create the manner of the national hero.
In this part, with the help of
Sh. Holmirzaev’s stories, analised problems line characteristic sides of the artistic works, which
were written in a independent spirit, methods and means to describe the picture of the heroes, skills
to use ideas of national independence in the context of artistic work, artistic skills, creative courage
and etc.
The conclusion part summarized main theoretical conclusions, which were recieyred from
the research.
