Авторы

  • Олимхон Маматқулов
    Ташкентский химико-технологический институт

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.autoabstract.41071

Ключевые слова:

хлопковое масло уксусная кислота очистка процесс разделения прогонка ректификация дезодорация флегма математическая модель роторно-дисковый разбрасыватель пластинчатый аппарат

Аннотация

Тадқиқот объектлари. Пахта мойи ва унинг эркин ёғ кислоталари, пахта мойини тозалашда суюклик-газ тизимида ажратиш жараёни ва ускунаси.
Ишнинг максади. Ёғ-мой саноатида пахта мойини тозалаш боскичида суюклик-газ тизимида ундан эркин ёғ кислоталарини ажратиш жараёнини илмий асосда такомиллаштириш, ушбу жараённи амалга ошириш қурилмаси учун таклиф ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методлари. Ажратиш жараёнини тизимли тахдил қилиш, математик ва компьютерда моделлаштириш, тажриба ўтказиш йўли билан модель учун керакли параметрларни аниқлаш ва уларни физик-кимёвий ўлчаш усулларидан фойдаланиш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги. Рафинацияланган пахта мойи таркибидан эркин ёғ кислоталарини роторли тарелкали аппаратда ҳайдаш жараёни модели ва жараён кетишининг оптимал шароити; тарелка конструкцияси ҳисобига жараённинг модда алмашиниш коэффициентини юкори бўлишига эришилганлиги; моделлаштиришда ўзаро таъсир этаётган суюклик ва газ таркибидаги учувчан моддаларнинг фазалараро мувозанат ҳолатларини ифодалашда янгича усулларидан фойдаланилган, жумладан, нейрон тўри, полином, замонавий компьютер технология ва дастурларини қўллаш тажрибаси; газ-суюклик системасидаги ҳисоблаш усулига киритилган мувозанат холатини модели; енгил компонентларни ажратиш аппаратининг оптимал саноат конструкцияси - роторли дискли сочувчи тарелкали ярим саноат курилмаси; саноатда кўллаш учун таклиф этилган қурилма конструкцияси.
Амалий ахамияти. Ёғ-мой саноатидаги катта ўлчамли, кўп металл сарфланган, бинобарин қиммат, айни вактда керакли самарани таъминлай олмайдиган курилмалар ўрнига жараён интенсив борадиган янги, ихчам ва арзон курилмалар конструкцияларини, ушбу жараён ва унта турдош жарёнларни инженерлик ҳисоблаш воситаларини яратишдан иборат.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги. Илмий ишнинг ярим саноат синовлари Тошкент ёғ-мой комбинатида ўтказилган. Саноат учун таклиф этилган курилма вариантини қўллашдан кутиладиган иқтисодий самара бир курилма учун йилига 86,4 млн сўмни ташкил этади.
Қўлланиш сохаси. Озик-овкат саноатининг ёғ-мой тармоғи.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ КИМЁ - ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ

Қўлѐзма ҳуқуқида

УДК 66.01:665.3.048

МАМАТҚУЛОВ ОЛИМХОН АБДУҚОДИРОВИЧ

СУЮҚЛИК-ГАЗ ТИЗИМИДА ПАХТА МОЙИДАН УЧУВЧАН

МОДДАЛАРИНИ АЖРАТИШ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

05.18.12 – «Озиқ-овқат саноати жараѐнлари ва аппаратлари»

Техника фанлари номзоди илмий даражасини олиш

учун тақдим этилган диссертациянинг

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И














Тошкент - 2009


background image

2

Тошкент кимѐ-технология институтининг

«Информатика, автоматлаштириш ва бошқарув» кафедрасида бажарилган



Илмий раҳбар:

техника фанлари доктори, профессор

Артиков Аскар


Расмий оппонентлар:

техника фанлари доктори, профессор

техника фанлари номзоди, доцент




Етакчи ташкилот:

«Тошкент ѐғ-мой» ОАЖ




Дисcертация ҳимояси 2009 й. «___» ______________ соат __________

да Тошкент кимѐ-технология институти қошидаги Д 067.24.03 бирлашган
ихтисослашган кенгаш йиғилишида ўтказилади (Тошкент шаҳри, Навоий
кўчаси, 32 уй).




Диссертация билан Тошкент кимѐ-технология институти ахборот

ресурслари марказида танишиш мумкин (Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 32
уй).



Автореферат 2009 й «___» ______________ да тарқатилди.






Д 067.24.03 бирлашган ихтисослашган кенгаш Додаев Қ.О.

илмий котиби, техника фанлари доктори




background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Ушбу тадқиқот иши Президентимиз

И.А.Каримовнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон
шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” асарида
белгиланган вазифаларга мос келади. Модернизация қилиш, техник ва
технологик қайта жиҳозлашни янада жадаллаштириш, замонавий,
мослашувчан технологияларни кенг жорий этиш (32 б.), озиқ-овқат ва бошқа
истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришни рағбатлантириш (35
б.) вазифаларидан келиб чиққан ҳолда сифатли озиқ-овқат мойи олиш усули
такомиллаштирилади. Аппаратнинг унумдорлигини ошириш натижасида
махсулот ишлаб чиқариш технологияси модернизация қилинади.

Ҳозирда мойнинг турли енгил компонентлари, жумладан эркин ѐғ

кислоталарини ажратиш учун қўлланилиб келинаѐтган дезодоратор
аппаратлари ҳажмининг катталиги, кўп энергия талаб қилиши ва қимматлиги
сабабли кўплаб ѐғ-мой корхоналарига ўрнатилмаган. Натижада ишлаб
чиқарилган мой таркибидаги турли зарарли моддаларни йўқотиш мақсадида
уй шароитида пахта мойи доғланади. Мойни корхона шароитида қайта
ишлашни модернизация қилиш чиқиндига кетаѐтган экологик зарарли
учувчи компонентлар (асосан ѐғ кислоталари) ажратиб олиниб, қимматли
экспортбоп махсулотлар олиш имкониятини беради. Замонавий компьютер
технологияларини қўллаган холда ҳисоблаш ишларини юқори аниқликда
бажариш йўли билан ажратиш жараѐнини такомиллаштириш ва самарали
қурилма таклиф қилиш муҳим масаладир.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Олимлар томонидан

ўсимлик мойини дистилляциялаш жараѐнининг физик ва математик
моделларида кўплаб назарий, амалий тадқиқотлар бажарилган. Ўсимлик
мойлари ишлаб чиқишда учувчан компонентларни ажратиш жараѐнлари
(дистилляциянинг барча турлари, ректификация, юқори ҳароратли
дезодорация) нинг математик ифодалари, фазалараро мувозанат ҳолати
ўзгариши ва компонентларнинг бир фазадан иккинчисига ўтишини Раул,
Дальтон, Коновалов ва б. қонуниятларига асосан ҳисоблаш усуллари
ривожлантирилган. Аммо ҳозирги пайтда ахборот технологиялари,
компьютер техникаси ҳамда иссиқлик ва модда алмашиниш жараѐнларининг
ўрганишда яратилган математик аппарат МАТLAB, MATHCAD, СHEMCAD
каби дастурлар ѐрдамида биз тадқиқ этаѐтган пахта мойи таркибидаги
учувчан компонентларни ажратиш жараѐнини янада такомиллаштириш
имконини берди.

Пахта мойи учувчан компонентларини суюқлик-газ тизимида ажратиш,

буғлатиб ҳайдалган иккиламчи маҳсулот компонентларини олиш жараѐнини
синтез қилиш яхши ўрганилмаган.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация иши ЎзР ВМ Фан ва Технологиялар Марказининг

2000-2010 йилларга мўлжаланган ДИТД-5 «Республиканинг минерал хом
ашѐ ресурсларини кимѐ, озиқ-овқат, енгил саноат ва қишлоқ хўжалик
маҳсулотлари, ҳамда чиқиндиларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш


background image

4

ва

улардан

фойдаланишнинг

ресурстежамкор,

экологик

хавфсиз

технологияларини ишлаб чиқиш» амалий дастурига мос равишда
бажарилган.

Диссертация мавзуси бўйича «Разработка технологических процессов

дезодорации масла и способов получении ценных компонентов из отходов
дезодорации» номли илмий тадқиқот гранти ГКНТ-12 (2003-2005) ва
«Основы анализа, моделирования и синтеза биотепломассообменных
процессов переработки сельскохозяйственного сырья с целью получения
пищевого продукта» номли фундаментал гранти ОТ-Ф4 (2007-2011)
ажратилиб, тадқиқотлар олиб борилган ва давом эттирилмоқда.

Тадқиқот мақсади.

Ёғ-мой саноатида пахма мойини тозалаш

босқичида суюқлик-газ тизимида пахта мойидан эркин ѐғ кислоталарини
ажратиш жараѐнини илмий асосда такомиллаштириш, ушбу жараѐнни амалга
ошириш учун қурилма яратишдан иборат.

Тадқиқот вазифалари:

Жараѐнни чуқур тизимли тахлил қилиш, қуйи

поғоналаргача ўрганиб, содир бўладиган ҳодиса ва жараѐнларни математик
ифодаларини тузиш, олинган ифодаларни умумлаштириб, жараѐннинг
компьютер моделини тузиш; компьютер моделини физик моделга
мослигини, яъни адекватлигини аниқлаш. Экспериментал (яримсаноат)
қурилма яратиш, экперимент ўтказиш, натижаларни таҳлил қилиш ва энг
мақбул шароитни аниқлаш; қурилма яратиб ишлаб чиқаришга жорий қилиш
ва иқтисодий самарани ҳисоблаш.

Тадқиқот объекти ва предмети -

пахта мойи. Ишлаб чиқаришда пахта

мойи таркибидаги эркин ѐғ кислоталарини ажратиш жараѐни ва қурилмаси
т

адқиқот предмети.

Тадқиқот методлари.

Илмий изланиш тизимли таҳлил, математик ва

компьютерда моделлаштириш, тажриба ўтказиш ва жараѐн параметрларини
физик-кимѐвий ўлчаш усулларидан фойдаланилган.

Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:

- пахта мойи таркибидан эркин ѐғ кислоталарини ҳайдаш жараѐнини

моделлаштириш ва оптималлаштириш натижалари;

- моделлаштиришда нейрон тўри, полином, замонавий компьютер

технология ва дастурларидан фойдаланиш тажрибаси ва натижалари;

- газ-суюқлик системасидаги ҳисоблаш усулига киритилган мувозанат

ҳолатини модели;

- ярим саноат қурилмаси;
- таклиф этилган қурилма конструкцияси.

Илмий янгилиги:

- тарелка конструкцияси ҳисобига жараѐннинг модда алмашиниш

коэффициентини юқори бўлишига эришилди.

- математик модель яратиб икки турдаги тарелка (йиғувчи ва марказдан

қочма куч таъсири остида сочувчи диск) дан иборат конструкцияда вужудга
келаѐтган гидродинамик структурага эга суюқлик ва газнинг қарама-қарши
оқимларда кечадиган ҳайдаш жараѐнининг математик модели яратилган,
ҳисоблаш жараѐни ва оптималлаштириш босқичлари амалга оширилган.


background image

5

- ўзаро таъсир этаѐтган суюқлик ва газ таркибидаги учувчан

моддаларнинг фазалараро мувозанат ҳолатларини ифодалашда янгича
усулларидан фойдаланилган. Жумладан замонавий нейрон тўрлари ва

n

даражали полиномлар қўлланиши натижасида юқори аниқликда ифодалашга
эришилган.

- енгил компонентларни ажратиш аппаратининг оптимал саноат

конструкцияси таклиф этилган.

- газ-суюқлик системасида ҳайдаш жараѐнининг нейрон тўрлари,

полином ҳамда анъанавий математик қонуниятларни қўллаб олинган
математик моделларни МАТЛАБ компьютер тизимида ҳисоблаш дастурлари
яратилган.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Диссерта-

ция ишининг

назарий аҳамияти

газ-суюқлик системаларида суюқликдан

кўп компонентли енгил фракцияни ҳайдаш жараѐнини фазалар аро мувозанат
тенгламаси орқали ҳисоблаш усулини такомиллаштириш, аниқлик
даражасини оширишдан, муаммонинг ушбу қисмини бажаришда замонавий
моделлаштириш воситалари (полином тенгламалари, нейрон тўри, МАТЛАБ
дастури ва ҳ.к.) дан кенг кўламда фойдаланишдан иборат.

Ишнинг

амалий қиймати

ѐғ-мой саноатида муаммо ҳисобланган катта

ўлчамли, оғир, кўп металл сарфлайдиган, қиммат, айни вақтда керакли
самарани бера олмайдиган, замон талабига жавоб бермайдиган қурилмалар
ўрнига жараѐн интенсив кетадиган янги, ихчам ва арзон қурилмалар
конструкцияларини, ушбу жараѐн ва унга турдош жарѐнларни ҳисоблаш
воситаларини яратишдан иборат.

Қўлга киритилган ушбу ютуқлардан ѐғ-мой, консерва, спирт-ароқ, кимѐ

саноати учун тайѐрланаѐтган мутахассисларни ўқитишда фойдаланиш
мумкин.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Илмий ишнинг ярим саноат

синовлари Тошкент ѐғ-мой комбинатида ўтказилган. Саноатда қўллаш учун
қурилманинг таклиф этилган вариантини қўллашдан кутиладиган иқтисодий
самара йилига 86,4 млн сўмни ташкил этади.

Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).

Диссертациянинг асосий

мазмуни бир қатор халқаро ва республика илмий анжуманларида муҳокама
қилинган ва ижобий қарашлар олган. Жумладан: “Инфокоммуникационные и
вычислительные технологии в науке, технике и образовании” (Тошкент,
2004); “XVII международная научная конференция. Математические методы
в технике и технологиях. ММТТ-17” (Кострома, 2004); “ТКТИ 14-илмий
техникавий анжумани” (Тошкент, 2005); “XVIII международная научная
конференция. Математические методы в технике и технологиях. ММТТ-18”
(Казань, 2005); “Озиқ-овқат ҳавфсизлиги” халқаро илмий-амалий анжумани
(Бухоро, 2005); “Махаллий хом ашѐлар ва махсулотларни кайта ишлашнинг
замонавий технологиялари” (Тошкент, 2005); “ТКТИ 15-илмий техникавий
анжумани” (Тошкент, 2006); “WCIS 2006, Fourth World Conference on
Intelligent Systems for Industrial Automation” (Тошкент, 2006).

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертация мавзуси бўйича


background image

6

15 та илмий иш, жумладан 3 мақола Ўзбекистон ва Россия журналларида чоп
этилган. Яратилган компьютер дастурлари ва моделлари учун 3 дона
Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси, электрон ҳисоблаш
машиналари учун яратилган дастурнинг расмий рўйхатдан ўтказилганлиги
тўғрисидаги гувохнома олинган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация кириш, учта боб,

ҳар бир боб бўйича ва умумий ҳулосалар, фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати
ва иловадан иборат.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг

кириш

қисмида диссератация мавзусини долзарб-

лиги асосланган, тадқиқот ишларини мақсади ва вазифаси шакллантирилган.
Бажарилган ишнинг умумий тавсифи, илмий янгилиги ва амалий қиммати,
ҳимояга чиқарилаѐтган асосий ҳолатлар келтирилган.

Диссертациянинг

биринчи

бобида

пахта

мойи

учувчан

компонентларини ҳайдаш муаммоларининг замонавий ҳолати таҳлил
қилинган. Ҳозирги кунда пахта мойини саноатда пресслаш – экстракциялаш
йўли билан олиш энг мақбул йўл ҳисобланиб, кенг тарқалган. Шунинг учун
мойни олиш, унинг таркибидаги зарарли моддаларни ажратиш жараѐнларини
ўрганишнинг аҳамияти катта.

Адабиѐтлар тахлили асосида ишнинг мақсади қайта шаклланди

ечимлар топиш йўллари белгиланди.

Диссертациянинг

иккинчи бобида

Пахта мойи ѐғ кислоталарини ажратиш жараѐнини чуқур ўрганиш ва

таҳлил қилиш, ҳисоблаш ва оптималлаштириш, автоматлаштириш учун
жараѐн тизимли таҳлил қилиниши, математик моделлаштирилиши ва кўплаб
компьютер тажрибалари ўтказилиши керак бўлади.

Пахта мойидан учувчан компонентларни ажратиш жараѐни бир нечта

қуйи босқичдаги жараѐнлардан тузилган мураккаб иссиқлик ва модда
алмашиш жараѐни сифатида қараб тизимли таҳлил усулларидан
фойдаланилди. Бунинг учун Ажратиш жараѐнини шартли равишда қуйи
босқичларга ажратилди ва математик ифодалар олинди (1- расм).

Дезодорация аппаратининг ҳар поғонасидаги оқимлар тизимини идеал

аралашиш ячейкаси сифатида қараб, кечаѐтган жараѐн моделлаштирилди.

Ёғ кислоталарини ажратиш жараѐнида фазалараро мувозанат холатини

аниқлаш катта аҳамиятга эга, уни умумий кўринишда қуйидагича ифодалаш
мумкин:

y

p

t

f

x

,

,

*

;

x

p

t

f

y

,

,

*

(1)

Бунда

х

*

- учувчан компонентнинг суюқ фазадаги мувозанат

концентрацияси,





кг

кг

;

у

*

- учувчан компонентнинг суюқ фазадаги мувозанат

концентрацияси,





кг

кг

.

Ажратиш жараѐнини замонавий усулда компьютерда моделлаштириш


background image

7

орқали бажариш учун мувозанат ҳолатларини ифодалашнинг турли усуллари
таклиф этилган:

Тажриба ѐки аналитик йўл билан олинган мувозанат холати

параметрларини боғланишини n-даражали тенгламалар, яъни полиномлар (3)
ѐрдамида ифодалаш тезкор сонли тажрибалар ўтказишда яхши самара берди.

1-расм. Пахма мойидан учувчан моддаларни ажратиш линиясининг

тизимли таҳлили.

Ёғ кислоталари аралашмалари мувозанат ҳолатларини ҳисобловчи

полиномларнинг компьютерда MATLAB моделлари шакллантирилди ва
тадқиқотда фойдаланилди. Бешинчи даражали тенгламанинг аниқлиги биз
кўраѐтган жараѐн учун етарли бўлди.

MATLAB пакетидаги нейрон тўрлари дастурларидан фойдаланилди (2-

расм).

Сиғим

Иссиқлик

алмашгич

Сарф

ўлчагич

Конден-

сатор

Вал

Дисклар

Тарелкалар

Втулкалар

Электро-

двигатель

Фазалараро

мувозанат холати

Буғ

фаза

Суюқ

фаза

Сиғим

Иссиқлик

алмашгич

Дастлабки

ҳом ашѐ

Вакуум

ҚУРИЛМА

Ўткир сув

буғи

Сарф

ўлчагич


background image

8

2-расм. Нейрон тўр моделининг кўриниши.

Битта тарелкада битта учувчан компонентнинг суюқ ва буғ фазалардаги

учувчан компонентларнинг концентрациясини ўзгариши ва у асосида битта
тарелкада барча учувчан компонентнинг суюқ ва буғ фазалардаги учувчан
компонентларнинг концентрациясини ўзгаришини қуйидаги (6) математик
модель билан ифодаланади:



t

t

V

i

M

t

t

Lc

c

V

d

dt

M

y

y

G

V

d

dy

x

x

L

G

G

M

x

x

L

V

d

dx

x

x

V

K

M

y

P

t

f

x

G

G

V

G

G

G

V

0

0

0

0

0

*

*

1

1

)

(

1

,

,

(6)


Бунда

x*

– учувчан компонентларнинг суюқ фазадаги мувозанат,

x–

чиқиш ва

x

0

кириш концентрациялари;

y–

учувчан компонентларнинг буғ

фазадаги чиқиш ва

y

0

кириш концентрациялари;

L–

суюқ фаза сарфи;

G–

буғ

фаза чиқиш ва

G

0

кириш сарфи;

M–

бир фазадан иккинчисига ўтган модда

сарфи;

t–

суюқ фаза чиқиш ва

t

0

кириш температуралари;

t

G

буғ фаза

температураси;

c–

суюқ фазанинг солиштирма иссиқлик сиғими;

V–

суюқ ва

V

G

буғ фаза ҳажми;

ρ–

суюқ ва

ρ

G

буғ фаза зичлиги;

τ–

вақт;

P–

аппаратдаги

ортиқча босим;

K

V

модда алмашиниш ҳажмий коэффициенти;

α

V

иссиқлик

алмашиниш ҳажмий коэффициенти.

Математик модель асосида компьютерда компьютерда MATLAB

дастуридаги модели шакллантирилди. У диссертациянинг 2 ва 3 бобларида
келтирилган.

Диссертацияни

учинчи бобида

пахта мойи ѐғ кислоталарини ажратиш

жараѐнининг тажрибалари натижалари келтирилган.


background image

9

Пахта мойи ѐғ кислоталарини ажратиш жараѐнини тадқиқ этиш учун

яратилган компьютер моделида ва яримсаноат қурилмасида тажриба ўтказиш
режалаштирилди.

Тажриба ўтказишда вариацияланадиган кириш параметрларининг

чегаравий ва ўртача қийматлари 3.1-жадвалда келтирилган.

3.1-жадвал

Тажриба ўтказиш учун кириш параметрлари

Параметр Белгила-

ниши

Ўлчов

бирлиги

Минимал

қиймати (-1)

Ўртача

қиймати (0)

Максимал

қиймати (+1)

Ҳарорат

T

о

С

240

250

260

Босим

P

кПа

1

3

5

Суюқлик
сарфи

L

кг/соат

50

100

150

Сув буғи
сарфи

G

кг/соат

1

3

10

3.1-жадвал асосида тажриба ўтказиш режаси тузилди ва тажриба ўтказилди.

Математик модел асосида пахта мойи ѐғ кислоталарини ажратиш

жараѐнининг тажрибалари унинг битта поғонаси моделларидан бир
нечтасини кетма-кет улаб ўн икки поғонали дискли сочувчи аппаратда
кечадиган ажратиш жараѐни модели қурилган (3- расм).

Юқорида келтирилган кириш параметрлари учун қуйидаги натижалар

олинди (4-расм) .

Моделлаштириш натижалари тахлили шуни кўрсатадики, суюқ фазадаги

енгил учувчан компонентнинг концентрацияси олдин тез ўзгарди, вақт
ўтиши билан жараѐн стационар ҳолатга яқинлашган сари конценрация
ўзгариши секинлашиб борди.

Қуйидаги расмларда келтирилган графиклар ўн иккита тарелкали

роторли сочувчи ясси дискли ажратиш қурилмасининг компьютер
моделларида ўтказилган тажрибалар асосида қурилган.

5-

а

расмда ҳарорат 240

о

С, босим 1

кПа

, мой сарфи 50

кг/соат

бўлган

шароитда очиқ сув буғининг уч хил сарфи учун, яъни 2, 5 ва 10

кг/соат

(расмда юқоридан қуйига) бўлган ҳолатлар учун дастлабки мой таркибидаги
ѐғ кислоталари миқдорининг камайишининг вақт давомида ўзгариши кислота
сони КОН тарзида компьютер моделида ҳисобланиб, эгри чизиқли график
олинган. Графикдан ѐғ кислоталарининг дастлабки мойдаги миқдори 0,25
КОН дан 0,155,

0,150

, 0,145 гача камаяѐтганлигини кузатиш мумкин. Бу

даражадаги юқори натижанинг сабаблари: вакуумнинг чуқурлиги, мой
сарфининг жуда камлиги ва унга нисбатан очиқ буғ сарфининг юқорилиги
билан изоҳланади. Бунинг оқибатида кислота миқдорининг стандартга мос
келишига қарамасдан қурилманинг вақт бирлигида тайѐрлайдиган маҳсулоти
сарфининг камлиги ва сув буғи сарфининг катталиги ҳисобига қўшимча
ҳаражатларнинг ортиб кетиши ўзини оқламайди.

5-

б

расмда юқоридаги шароитларда мой сарфи соатига 100

кг/соат


background image

10

бўлган ҳолатлар учун компьютер моделида ҳисобланган жараѐн динамикаси
графиклари келтирилган.

Мой сарфи 150

кг/соат

бўлганда буғ сарфининг ҳар уччала ҳолатида ҳам

ѐғ кислоталари сони 0,2 дан юқорида (0,207 0,209 0,213).

3 - расм. Ўн икки поғонали ажратиш жараѐнининг модели.

Қайта ишлаш ҳароратини 240

о

С лигича қолдириб, босим 1

кПа

дан 3

кПа

гача оширилганда, жараѐн динамикаси қуйидагича ўзгариши, очиқ сув
буғининг 3 хил сарфи учун, 2, 5 ва 10

кг/соат

бўлганда кузатилди. Унга кўра

мой сарфи кам бўлганлиги учун эркин ѐғ кислоталарининг катта қисми
тозаланиб учириб олинмоқда ва тайѐр мой таркибининг 0,149 0,158 0,175
кислота сонигача туширилишига эришилмоқда.

Мой сарфи 100

кг/соат

гача орттирилганида 5-

в

расмда келтирилган

графикка мос кислота сонининг стандартга жавоб бермайдиган - 0,21 гача


background image

11

кўтарилишига олиб келмоқда.

Дастлабки мой ҳарорати 240

о

С

ва қурилмадаги ортиқча босим 5

кПа

бўлган шароитда, суюқ фаза сарфи 50

кг/соат

бўлган холат учун тайѐр мой

таркибидаги ѐғ кислоталари миқдори 0,2

КОН

дан кам бўлиши аниқланди.

Мой сарфи 100

кг/соат

бўлганида (5-

г

расм) очиқ сув буғининг сарфи 2

кг/соат

бўлганида (расмда юқоридаги график) чиқишдаги кислота сони

нотурғун бўлиб, фақат сув буғининг 10

кг/соат

бўлганидагина (расмда

қуйидаги график) 0,196

КОН

бўлмоқда. Сув буғи сарфи 5

кг/соат

бўлганида

(расмда ўртадаги эгри чизиқ) жараѐн турғун холатга тез келсада кислота сони
0,204

КОН

бўлиб, стандартга жавоб бермайди.

Бундан ҳулоса қилиш мумкинки, суюқ фаза – мой сарфининг янада

орттирилиши ўткир сув буғи сарфи кам бўлган шароитда жараѐн нотурғун
бўлишига, сув буғи кўп бўлганида турғун, аммо стандарт талабидаги эркин
ѐғ кислоталари миқдоригача камаймаслилига олиб келади. Бу эса сифатсиз
махсулот чиқишига олиб келади.

а)

б)

4 -расм. Учувчан компонентларнинг тарелкалар бўйича

а) суюқ фазадаги ва б) буғ фазадаги концентрацияларининг вақт бўйича

ўзгариши динамикаси.

Қурилма иш унумдорлигини орттириш мақсадида мой сарфини

кўпайтириш учун ҳароратни 250

о

С гача кўтарилди ва жараѐнлар динамикаси

таҳлил қилинди. Мой сарфи 100

кг/соат

бўлганда тайѐр мойдаги эркин ѐғ

кислоталари сони турли буғ сарфлари учун 0,19 атрофида чиқаѐтган бўлса,
мой сарфи 150

кг/соат

бўлганида сув буғининг барча сарфлари учун 0,21

КОН

атрофида чиқмоқда.

Босимни 1

кПа

дан 3 ва 5

кПа

гача орттириб кўрилганида мой сарфи 100

кг/соат

даги холатигина ўрганилди. Бунинг сабаби мой сарфини 150

кг/соат

га орттириш кислота сони керакли даражага тушмаслигига олиб келса, мой
сарфини 50

кг/соат

бўлиши қурилма иш унумдорлиги камайиб кетишига

сабаб бўлади.


background image

12

а

б

в

г

д

е

5-расм. Компьютер моделида ўтказилган ҳисоб тажрибалари натижалари

графиклари.


5-

д

расмда 3

кПа

босим учун сув буғининг турли сарфларида ѐғ

кислоталари камайишига таъсири динамика графиги кўрсатилган. Унга кўра


background image

13

очиқ сув буғининг 10

кг/соат

сарфида (расмда пастдаги эгри чизиқ) тайѐр

мойдаги эркин ѐғ кислоталари миқдори 0,191

КОН

гача камаймоқда. Буғ

сарфи 5

кг/соат

гача камайтирилганида кислота сони 0,195 гача кўтарилиши

кузатилмоқда (расмда ўртадаги эгри чизиқ). Аммо ўткир сув буғи сарфи 2

кг/соат

гача камайтирилганда кислота сони атиги 0,205

КОН

гача

камаймоқда.

Қурилмадаги босим 5

кПа

гача кўтарилганида, очиқ сув буғи сарфи 2, 5

ва 10

кг/соат

бўлганида, тайѐр мой таркибидаги эркин ѐғ кислоталари

миқдори мос равишда 0.194, 0.2 ва 0,212

КОН

гача камаймоқда.

а

б

В

г

6-расм. Компьютер моделида ўтказилган ҳисоб тажрибалари натижалари

графиклари.


Бир хил очиқ сув буғи сарфида турли сарфдаги мой бўйича чиқишдаги

эркин ѐғ кислоталарининг кўрсаткичлари 5-

е

расмда тасвирланган графикда

келтирилган. Унда 3

кПа

босимда 250

о

С

ҳароратли мой, 5

кг/соат

ўткир сув

буғи билан декомпозицияланганида мойнинг сарфи 50, 100 ва 150

кг/соат

сарфларга мос килоталарнинг камайиши кўрсатилган. Расмда юқоридаги
эгри чизиқ мой сарфи 150

кг/соат

бўлган холатга мос бўлиб, унда тайѐр

мойдаги кислоталар миқдори 0,215

КОН

ни ташкил қилмоқда. Ҳудди


background image

14

шунингдек мой сарфи 100

кг/соат

бўлганида (графикда ўртадаги эгри чизиқ)

ѐғ кислоталари 0,195

КОН

ни, мой сарфи 50

кг/соат

бўлганида (пастда

жойлашган эгри чизиқ) кислота сони 0,151

КОН

ни ташкил этмоқда.

Битта графикда турли босимларга мос келувчи кислота сонини кузатиш

мақсадида 6-

а

расмда тасвирланган график қурилди. Мой сарфи 100

кг/соат

,

ўткир буғ сарфи 3

кг/соат

, мойнинг ҳарорати 250

о

С

бўлган шароитда

қурилмадаги босимнинг тўртта қийматлари, яъни 1, 3, 5 ва 10

кПа

бўлган

холатларда декомпозициялаш жараѐнининг самараси акс эттирилган. Бунда
вакуум чуқурроқ бўлган холатларга графикдаги пастроқда жойлашган эгри
чизиқ мос келади.

6-

б

расмда босимнинг битта, 3

кПа

кўрсаткичига уч хил ҳароратда

жараѐннинг қандай кечиши графиги келтирилган. Ушбу графикда юқоридаги
эгри чизиқ энг қуйи ҳароратга, бизнинг холатда 240

о

С

га мос келса, ўртадаги

эгри чизиқ 250

о

С

га ва пастдаги чизиқ 260

о

С

га мос келмоқда. Расмдан ҳарорат

250

о

С

бўлганида тайѐр мойдаги эркин ѐғ кислоталари миқдори стандарт

талабига жавоб берадиган 0,2

КОН

даражасидан камаяѐтганлигини кузатиш

мумкин.

6-

в,г

расмларда пахта мойи ѐғ кислоталарини ажратиш қурилмасининг

тарелкалари бўйича тайѐр мой таркибидаги эркин ѐғ кислоталарининг
камайиб бориши тасвирланган.

в)

10

кПа

,

г)

3

кПа

босимдаги жараѐннинг

тарелкалар бўйича кечишини намаѐн қилмоқда. Келтирилган ҳар бир
графикда мойнинг уч хил сарфига мос кислота камайиши тасвирланган. Улар
чапдан ўнгга 50, 100 ва 150

кг/соат

. Тажриба ўтказилган яримсаноат

қурилма 12 тарелкали бўлганлиги сабабли, компьютер моделида ўтказилган
тажрибалар ҳам 12 тарелкагача давом эттирилди.

Ушбу графиклардан тарелкалар бўйича кислота сонининг камайиб

бориши эгри чизиғининг эгрилик даражаси турлича бўлишини кўрилди.

Ярим саноат қурилмаси ва унда ўтказилган тажрибалар.

Компьютер

моделларида ўтказилган виртуал (назарий) тажрибалар натижаларини
амалдагига мос эканлиги (адекватлилиги)ни исботлаш мақсадида физик
моделда ҳам тажрибалар ўтказишга тўғри келди. Вакуум, буғ, юқори ҳарорат
ва катта миқдордаги ҳом ашѐ – пахта мойини етказиб бериб туриш учун ярим
саноат қурилмаси яратилди ва Тошкент ѐғ-мой комбинатида ўрнатилиб,
саноат шароитида тажрибалар ўтказилди.

Яримсаноат тажриба қурилмасининг схемаси 7-расмда келтирилган.

Яримсаноат тажриба қурилмасининг тузилиши.

Янги қурилма

корпуси 19 ички диаметри 114

мм

, девор қалинлиги 14

мм

ва узунлиги 700

мм

бўлган труба шаклидаги конструкциядан иборат.

Корпус ичида девор бўйлаб оқиб тушаѐтган суюқликни йиғиб, ўзидан

қуйидаги сочувчи парракка бериш учун хизмат қиладиган тарелкалар 18
корпус ички диаметридаги қалинлиги 1

мм

ўлчамли металл тунукадан

тайѐрланган.

Тарелкаларни бутун корпус узунлиги бўйича бир биридан бир хил

масофада тақсимлаб жойлаштириш учун корпус ички диаметрига ташқи
диаметри тенг бўлган қалинлиги 4

мм

ўлчамли трубалардан втулкалар


background image

15

тайѐрланди. Ҳар бир втулканинг баландлиги 39

мм

ва иккита тарелкани

орасидаги масофага тенг.

Сочиб берувчи диск шаклидаги парраклар 17 қалинлиги 1

мм

, ташқи

диаметри 35

мм

, ички диаметри 20

мм

ўлчамга эга.

Вал 16 нинг диаметри 20

мм

. Валда сочувчи парраклар 17 бир биридан

тенг масофада мустаҳкам урнатилади.

7-расм. Пахта мойи ѐғ кислоталарини ажратиш қурилмаси ва унинг

монтаж схемаси. 1-варонка; 2,4,5,8,10,21,22,26-вентиллар; 3-дастлабки мой
учун сиғим; 6-змеевик; 7-конденсатор; 9-суюқлик сарфини ўлчагич;
11,13,20,23-патрубкалар; 12-элетродвигатель; 14,15-манометрлар; 16-вал; 17-
дисклар; 18-тарелкалар; 19-қурилма корпуси; 24-кузатув шишаси; 25,27-
сиғимлар.


Электродвигатель 12 нинг айланиш тезлиги 2900

айл/мин

қуввати 0,25

кВт

.


background image

16

Ишлаш принципи диссертацияда муфассал келтирилган.
Тажрибалар ишлаб турган саноат корхонасида, рафинация цехи 2-

участкасида ўтказилди. Тажрибаларда асосан буғ ва суюқликнинг
сарфларини, дастлабки мой ҳароратини ҳамда қурилмадаги қолдиқ босимни
бошқариш режалаштирилди.

Яримсаноат тажриба қурилмасида саноат шароитида ўтказилган

тажрибалар.

Дастлабки мой сифатида рафинация цехидан форпресс пахта

мойидан олинди. Унинг кислота сони

КОН

0.25. Давлат стандарти бўйича

дезодорацияланган мой таркибидаги ѐғ кислота сони 0.2 дан ортмаслиги
керак.

Дастлабки мой қиздириладиган идиш 3 га 50-150

кг

рафинацияланган

пахта мойи солинди.

Компьютер моделларида ва яримсаноат қурилмасида ўтказилган

тажрибалар натижалари 3.4 -жадвалда келтирилган.

Тажрибалар суюқликнинг 3 хил сарфида, яъни 50, 100 ва 150

кг/соат

сарфларда буғнинг 2 хил сарфида, яъни 30 ва 50

кг/соат

сарфларда олиб

борилди.

Дастлаб буғ 30

кг/соат

сарф билан, қурилмадаги босим 5

кПа

остида

220

о

С ҳароратли мой 100

кг/соат

сарф билан берилганда мой таркибидаги ѐғ

кислоталар сони 0,25дан 0,16гача камайди. Суюқлик сарфи 150

кг/соат

га

орттирилганида ва мой даражаси 230

о

С гача кўтарилганда кислота сони

0,25дан 0,18гача камайиши кузатилди. Буғ сарфи 50

кг/соат

га ва мой

ҳарорати 240

о

С гача кўтарилганда мой таркибидаги ѐғ кислоталар сони

0,25дан 0,18гача камайди.

3.4 -жадвал.

Ўтказилган тажрибалар натижалари

Қурил-
мадаги

босим,

кПа

Буғ

сарфи,

кг/соат

Суюқлик

сарфи,

кг/соат

Суюқликнинг

киришдаги

ҳарорати,

o

C

Моделда

ҳисобланган

кислота

сони,

КОН

Тажри-

бадаги

кислота

сони,

КОН

Фарқи

5

30

100

220

0,1562

0,16

0,0038

5

30

150

230

0,1772

0,19

0,0028

5

50

100

220

0,1479

0,16

0,0121

5

50

150

240

0,1698

0,18

0,0102

10

30

50

220

0,1173

0,13

0,0127

10

30

100

240

0,1536

0,15

0,0036

10

30

100

250

0,1478

0,14

0,0078

10

30

150

250

0,1762

0,17

0,0062

10

50

50

220

0,1006

0,12

0,0194

10

50

150

220

0,1861

0,19

0,0039






background image

17

Қурил-
мадаги

босим,

кПа

Буғ

сарфи,

кг/соат

Суюқлик

сарфи,

кг/соат

Суюқликнинг

киришдаги

ҳарорати,

o

C

Моделда

ҳисобланган

кислота

сони,

КОН

Тажри-

бадаги

кислота

сони,

КОН

Фарқи


Қурилмадаги босим 10

кПа

бўлганда қуйидаги тажрибалар ўтказилди.

Буғ сарфи 30

кг/соат

ва мой 100

кг/соат

сарф билан берилганида 240

о

С да

кислота сони 0,25 дан 0,15 га, 250

о

С да кислота сони 0,25 дан 0,14 га тушди.

Буғ сарфи 30

кг/соат

ва мой 150

кг/соат

сарфда 250

о

С да кислота сони 0,25

дан 0,17 га тушди. Буғ 50

кг/соат

ва ҳарорат 220

о

С бўлганда кислота сони

0,25 дан 0,19 га тушди.

Ҳозирги вақтда комбинатда даврий режимда ишлайдиган ДеСмит

дезодораторларидан фойдаланилмоқда. У билан янги дезодораторни
параметрларини 3.5-жадвалда кузатиш мумкин:

Дезодорацияланадиган махсулот – пахта мойининг мавжуд ва янги

дезодораторнинг кириш ва чиқишларидаги турли кўрсаткичлари 3.6 -
жадвалда келтирилган:

3.6 - жадвал.

Мавжуд дезодоратор ва таклиф қилинаётган янги қурилманинг

кириш ва чиқишларидаги махсулот кўрсаткичлари

Параметр номи

Киришда

Чиқишда

Мавжуд қурилмада

Кислота сони, мг КОН

0,2-0,3

0,2-0,3

Ранги

7

8

Намлиги

0,15-0,18

0,09-0,1

Чўкинди

Йўқ

Йўқ

Совун

Йўқ

Йўқ

Ювилмас моддалар

1,0

1,0

Эритувчи бензин

Йўқ

Йўқ

Таклиф қилинаѐтган қурилмада


background image

18

Кислота сони, мг КОН

0,2-0,3

0,1-0,15

Ранги

7

8

Намлиги

0,15-0,18

0,09-0,1

Чўкинди

Йўқ

Йўқ

Совун

Йўқ

Йўқ

Ювилмас моддалар

1,0

1,0

Эритувчи бензин

Йўқ

Йўқ


Мавжуд дезодоратор қурилмаларига нисбатан янги дискли сочувчи

қурилмада кислота сони 0,2-0,3 дан 0,1-0,19 га, …


Таклиф қилинаѐтган янги ажратиш қурилмаси пахта мойини

тозалашнинг

сўнгги

босқичида

узлуксиз

дезодоратор

сифатида

фойдаланишга тавсия қилинади. Кичик ҳажмдаги махсулот ишлаб
чиқариладиган кичик ва ўрта корхоналарда ҳам ундан фойдаланиш мумкин.

Яратилган яримсаноат қурилмада ўтказилган тажрибалардан келиб

чиқиб, саноат қурилмасига таклифлар ишлаб чиқарилди.


Компьютер

моделларида

ўтказилган

тажрибаларда

аниқланган

қийматлар тажрибада аниқланган қийматларга мос келди. Уни қуйидаги
жадвалда кузатиш мумкин.

Дастлабки мойдаги кислота сони (КОН) 0.25.
Давлат стандарти бўйича дезодорацияланган мой таркибидаги ѐғ кислота

сони 0.2 дан ортмаслиги керак.

3.7 – жадвал

Компьютер моделарида ўтказилган тажрибалар ва яримсаноат қурилмасида

ўтказилган тажрибалар натижаларини таққослаш

Таж-

риба

Суюқлик

сарфи

L

(кг/соат)

Буғ

сарфи

G

(кг/соат)

Суюқликнинг

киришдаги

ҳарорати

T (

o

C)

Дезодо-

ратордаги

босим

P

(мм.рт.ст.)

Тайѐр

мойдаги

кисло

сони

(КОН)

Модель

бўйича

(КОН)

Фарқи

1

100

0.4

220

76

0.26

0.25

0.01

2

50

0.4

220

76

0.24

0.24

0

3

150

0.4

220

76

0.27

0.26

0.01

4

100

0.4

240

38

0.13

0.13

0

5

50

0.4

240

38

0.12

0.11

0.01

6

150

0.4

240

38

0.17

0.17

0

7

100

0.3

240

38

0.14

0.14

0

8

50

0.3

240

38

0.13

0.12

0.01

9

150

0.3

240

38

0.19

0.18

0.01

Ўрта кваратик четланиш
Оптималлаштириш масаласининг қўйилиши.

оптималлаштириш критерийси:

G –> min ; L=const; P=const; T=const; a≤0,2

KOH.

Оптималлаштирилувчи параметр ва унинг чегараси

a

≤ 0,2 KOH

Мақсад функцияси

G

=

f

(

a

),

G

- > min.


background image

19

Оптималлаштириш услуби.

йўналтирилган тасодифий қидирув усули -

чизиқли программалаш.

Ечим.

Дастлабки пахта мойининг ҳарорати 250

о

С. Қурилмадаги умумий

босим 5

кПа

. Суюқ фаза сарфи 100 кг/соат (0.0278

кг/сек

). Ҳарорат, босим ва

суюқ фаза сарфи ўзгармайди, яъни константа деб олиниб, буғ фаза сарфи 1

кг/соат

дан 10

кг/соат

гача оралиқда 1

кг/соат

қадам билан барча

қийматлари учун тайѐр пахта мойи таркибида қоладиган эркин ѐғ
кислоталари миқдори, кислота сони – КОН ҳисобланди.

8-расм. Тайѐр пахта мойи таркибида қолган эркин ѐғ кислоталари

миқдорлари (

КОН

) нинг буғ фаза сарфи ўзгаришига боғлиқлиги ҳамда сув

буғининг оптимал сарфини аниқлаш графиги.


Графикдан кўриниб турибдики, ўткир сув буғи сарфи 1 ва 2

кг/соат

бўлганда тайѐр пахта мойи таркибидаги эркин ѐғ кислоталари миқдори
дезодорацияланган пахта мойига қўйилган стандарт талабларига жавоб
бермайди. Ўткир сув буғи сарфи 10

кг/соат

дан 5

кг/соат

гача оралиқда

кислота миқдори кергидан кўп камаяѐтганлигини кузатишимиз мумкин.
Бунда сув буғи сарфи сифатидаги ишлаб чиқариш ҳаражати ортиб кетади.
Кўрилган оралиқда, 100

кг/соат

тайѐр пахта мойи таркибида қолаѐтган эркин

ѐғ кислоталари миқдори стандарт талабларига жавоб берадиган ўткир сув
буғининг минимал сарфланиши 3

кг/соат

га мос келмоқда.

Х У Л О С А

1. Адабиѐтлар таҳлил қилиниб, пахта мойини ҳозирги кунда

истеъмолга тайѐр ҳолда етказиб бериш ва пахта мойидан ажратилган ѐғ
кислоталаридан саноатда фойдаланиш истиқболи ўрганилди. Пахта мойи
таркибида кўп учрайдиган ѐғ кислоталари, уларнинг физик-кимѐвий


background image

20

ҳусусиятлари таҳлил қилинди.

2. Пахта мойи ѐғ кислоталарини ажратиш жараѐнидаги фазалараро

мувозанат ҳолатларининг қонуниятлари ўрганилди.

Мойнинг томчисида содир бўладиган иссиқлик ва модда алмашиниш

жараѐнлари, учувчан компонентларнинг томчининг ички қатламларидан
ташқи юза қатламларига сузиб чиқиши ва буғ фазага учиб ўтиши ўрганилди.

Барча тарелкалар ўзаро алоқадор тизим тарзида бутун қурилма кўрилди

Бунда суюқ ва буғ фазаларнинг сарфлари, ҳароратлари, тизимдаги умумий
босим боғлиқликлари ўрганилди.

4. Пахта мойи ѐғ кислоталарини ажратиштиш жараѐнида учувчан

компонентлар, яъни турли ѐғ кислоталарининг суюқ ва буғ фазалараро
мувозанат холатини моделлаштириш бир неча усулларда кўрилди.

5. Пахта мойи ѐғ кислоталарини ажратиш жараѐнини ифодаловчи

математик ифодалар тузилди. Бунда жараѐн тизимли таҳлил натижаларидан
фойдаланилиб,

турли

даража

ва

элементлар

алоҳида

алоҳида

моделлаштирилиб, уларнинг ўзаро боғлиқлик тенгламалари системаси
шакллантирилди.

6. Тузилган математик модель асосида компьютер моделлари яратилди.
Яратилган

компьютер

моделлари

жараѐнни

бошланғич

параметрларнинг берилган қийматлари учун берилган бошланиш ва
тамомланиш вақтлари оралиғига, берилган қадамда ҳисоблаш ва
натижаларни графиклар тарзида намойиш қилиш, керакли жойларини
масштабда кўриш, аниқ сон қийматини кўриш имконини берди.

Яратилган

компьютер

моделлари

дастурларига

Ўзбекистон

Республикаси Давлат патент идорасининг патентлари олинди.

8.

Пахта

мойи

ѐғ

кислоталарини

ажратиш

жараѐнини

оптималлаштириш масаласи кўрилди. Оптималлаштириш усули сифатида
чизиқли программалаш усулидан фойдаланилди. Бунда керакли оралиқда
берилган қадам билан қийматлар ҳисобланди. Талаб қилиган кўрсаткичга
етгач ҳисоблаш тўхтатилди.

Оптималлаштириш натижасида пахта мойи ѐғ кислоталарини ажратиш

жараѐнининг оптимал шароитлари, 3

кг/соат

ўткир сув буғи сарфи

аниқланди.

7. Яратилган пахта мойи ѐғ кислоталарини ажратиш жараѐнининг

моделларини тўғрилигини исботлаш ва параметрларини созлаш мақсадида
саноат шароитида тажрибалар режалаштирилди ва ўтказилди.

Бунинг учун роторли тарелкали сочувчи яримсаноат тажриба нусхаси

йиғилди. Қурилма Тошкент ѐғ-мой корхонаси ОАЖ рафинация цехи
иккинчи участкасига монтаж қилинди.

Ўтказилган тажрибалар натижалари Тошкент ѐғ-мой комбинати ОАЖ

техник кенгаши баѐнномаси ва синов актлари билан расмийлаштирилди.


background image

21

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

Журналдаги мақолалар

1

Артиков А. Маматқулов О.А. Пахта мойи ѐғ кислоталарини
ректификациялаш жараѐнида мувозанат концентрацияларни нейрон
тўрлар ѐрдамида моделлаштириш. «Ўзбекистон кимѐ журнали». № 6.
Тошкент – 2006.

2

Маматқулов О.А. Моделирование процесса ректификации жирных
кислот хлопкового масла в дисково-распылительном аппарате. Журнал
«Естественные и технические науки», № 5. Москва, Россия - 2006.

3

Маматқулов О.А. Артиков А. Пахта мойи ѐғ кислоталарини
ректификациялаш жараѐнини моделлаштириш. «Кимѐвий технология –
назорат ва бошқарув» журнали, Тошкент - 2007.

Илмий ишлар тўпламлари ва анжуман тезислари

4

Маматқулов О.А. Моделирование перегонки инертным газом
многокомпонентной системы. «Инфокоммуникационные и
вычислительные технологии в науке, технике и образовании». Ташкент
-2004.

5

Маматқулов О.А. Артиков А.А. Маматқулов А.Х. Нарзиев М.С.
Моделирование перегонки инертным газом многокомпонентной
системы. XVII международная научная конференция. «Математические
методы в технике и технологиях». ММТТ-17. Кострома – 2004.

6

Артиков А. Хамдамов А. Хамидов Б. Маматқулов О. Маматқулов А.
Математическая модель динамики распылительной перегонки
инертным газом. XVIII международная научная конференция.
«Математические методы в технике и технологиях». ММТТ-18. Казань
- 2005.

7

Маматқулов О. А. Ректификациялаш жараѐнида мувозанат
концентрацияларини аниқлашда нейрон тўрлардан фойдаланиш. «Озиқ-
овқат ҳавфсизлиги» халқаро илмий-амалий анжумани. Бухоро – 2005.

8

Маматқулов О. А. Matlab дастурида аралашмалардаги енгил учувчан
компонентларнинг мувозанат концентрацияларини аниқлаш.
«Махаллий хом ашѐлар ва махсулотларни кайта ишлашнинг замонавий
технологиялари». Тошкент - 2006.

9

Артиков А. Маматқулов О. А. Ёғ кислоталари аралашмаларининг
мувозанат холатларини аниқлаш. «Фан ва ишлаб чиқариш
интеграциясини жадаллаштириш муаммолари» халқаро илмий-амалий
анжуман. Бухоро - 2006.

10 Маматқулов О. А. Ёғ кислоталарини ректификациялаш учун ярим

саноат қурилмасини яратиш. «Фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини
жадаллаштириш муаммолари» халқаро илмий-амалий анжуман. Бухоро
- 2006.

11 Артиков А. Маматқулов О. А. Маматқулов А. Х. Modeling the dynamics


background image

22

of the process of continuous distillation plate using neural networks. Fourth
World Conference on Intelligent Systems for Industrial Automation, WCIS-
2006, Tashkent, Uzbekistan, 21-22 November, 2006.

12 Маматқулов О. А. Ёғ кислоталарини ректификациялаш аппаратларини

такомиллаштириш. «Высокие технологии и перспективы интеграции
образования, науки и производства» международная научно-
техническая конференция, Ташкент – 2006.

13 Маматқулов О. А. Артиков А. Моделирование ректификации жирных

кислот хлопкового масла с водяным паром. XX международная научная
конференция. «Математические методы в технике и технологиях».
ММТТ-20. Ярославль - 2007.

14 Артиков А. Маматқулов О.А. Сунъий интеллект услубларидан

фойдаланиб, кимѐ ва озиқ-овқат саноатида дистиляция, ректификация
ва десорбция жараѐнларининг компьютер моделларини қуриш ва
оптимал шароитларини топиш. Маҳаллий хом ашѐлар ва махсулотларни
қайта ишлашнинг технологиялари. ТКТИ. Республика илмий-техника
анжуманининг мақолалар тўплами. 349-351-бетлар. 13-14 ноябрь.
Тошкент – 2008.

15 Маматқулов О.А. Ахмедов Б. Ректификациялаш жараѐнини ва роторли

дискли қурилма таҳлили. “Умидли кимѐгарлар – 2009” Тошкент кимѐ-
технология институти ѐш олимлари: докторант, аспирант, илмий ходим,
магистратура ва бакалавриат талабаларини XVIII-илмий техникавий
анжуманини мақолалар тўплами. II-том. 138-139-бетлар. 7-10 апрель.
Тошкент – 2009.

16 Чориева С.А. Маматқулов О.А. Математическое моделирование

процесса дезодорации хлопкового масла протекающих в существующих
аппаратах для дезодорации. “Умидли кимѐгарлар – 2009” Тошкент
кимѐ-технология институти ѐш олимлари: докторант, аспирант, илмий
ходим, магистратура ва бакалавриат талабаларини XVIII-илмий
техникавий анжуманини мақолалар тўплами. II-том. 166-167-бетлар. 7-
10 апрель. Тошкент – 2009.

Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг электрон

ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурни расмий рўйхатдан

ўтказилганлиги тўғрисидаги гувохномалари

17

Маматқулов О. А. Ёғ кислоталари бинар аралашмаларининг мувозанат
концентрацияларини ҳисоблаш учун дастур. Гувохнома № DGU 01254.
13.04.2007.

18

Артиков А. Маматқулов О. А. Узлуксиз ректификацион колоннани
моделлаштириш учун дастур. Гувохнома № DGU 01286. 24.05.2007.

19

Маматқулов О. А. Артиков А. А. Маматқулов А.Х. Ўсимлик мойини
дезодорациялаш жараѐни динимикасини моделлаштириш учун дастур.
Гувохнома № DGU 01542. 19.06.2008.

20

Маматқулов О. А. Артиков А. А. Маматқулов А.Х. Узликсиз десорбциялаш
жараѐни статикасини моделлаштириш учун дастур. Гувохнома № DGU
01608. 16.10.2008.


background image

23

Техника фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Маматқулов

Олимхон Абдуқодировичнинг 05.18.12 – «Озиқ-овқат саноти

жараѐнлари ва аппаратлари» ихтисослиги бўйича «Суюқлик-газ

тизимида пахта мойидан учувчан моддаларини ажратиш жараѐнини

такомиллаштириш» мавзусидаги диссертациясининг

Р Е З Ю М Е С И

Таянч сўзлар:

пахта мойи, ѐғ кислотаси, тозалаш, ажратиш жараѐни,

ҳайдаш

,

ректификация, дезодорация, флегма, математик модель, роторли

дискли сочувчи, тарелкали аппарат.

Тадқиқот объектлари.

Пахта мойи ва унинг эркин ѐғ кислоталари,

пахта мойини тозалашда суюқлик-газ тизимида ажратиш жараѐни ва
ускунаси.

Ишнинг мақсади.

Ёғ-мой саноатида пахта мойини тозалаш босқичида

суюқлик-газ тизимида ундан эркин ѐғ кислоталарини ажратиш жараѐнини
илмий асосда такомиллаштириш, ушбу жараѐнни амалга ошириш қурилмаси
учун таклиф ишлаб чиқиш.

Тадқиқот методлари.

Ажратиш жараѐнини тизимли таҳлил қилиш,

математик ва компьютерда моделлаштириш, тажриба ўтказиш йўли билан
модель учун керакли параметрларни аниқлаш ва уларни физик-кимѐвий
ўлчаш усулларидан фойдаланиш.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги.

Рафинацияланган пахта

мойи таркибидан эркин ѐғ кислоталарини роторли тарелкали аппаратда
ҳайдаш жараѐни модели ва жараѐн кетишининг оптимал шароити; тарелка
конструкцияси ҳисобига жараѐннинг модда алмашиниш коэффициентини
юқори бўлишига эришилганлиги;

моделлаштиришда ўзаро таъсир этаѐтган

суюқлик ва газ таркибидаги учувчан моддаларнинг фазалараро мувозанат
ҳолатларини ифодалашда янгича усулларидан фойдаланилган, жумладан,
нейрон тўри, полином, замонавий компьютер технология ва дастурларини
қўллаш тажрибаси; газ-суюқлик системасидаги ҳисоблаш усулига
киритилган мувозанат ҳолатини модели; енгил компонентларни ажратиш
аппаратининг оптимал саноат конструкцияси - роторли дискли сочувчи
тарелкали ярим саноат қурилмаси; саноатда қўллаш учун таклиф этилган
қурилма конструкцияси.

Амалий аҳамияти.

Ёғ-мой саноатидаги катта ўлчамли, кўп металл

сарфланган, бинобарин қиммат, айни вақтда керакли самарани таъминлай
олмайдиган қурилмалар ўрнига жараѐн интенсив борадиган янги, ихчам ва
арзон қурилмалар конструкцияларини, ушбу жараѐн ва унга турдош
жарѐнларни инженерлик ҳисоблаш воситаларини яратишдан иборат.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги.

Илмий

ишнинг ярим саноат синовлари Тошкент ѐғ-мой комбинатида ўтказилган.
Саноат учун таклиф этилган қурилма вариантини қўллашдан кутиладиган
иқтисодий самара бир қурилма учун йилига 86,4 млн сўмни ташкил этади.

Қўлланиш соҳаси.

Озиқ-овқат саноатининг ѐғ-мой тармоғи.


background image

24

РЕЗЮМЕ

диссертации Маматкулова Олимхона Абдукодировича на тему:

«Совершенствование процесса разделения летучих веществ из хлопкого

масла в системе жидкость-газ» на соискание ученой степени кандидата

технических наук по специальности: 05.18.12 – «Процессы и аппараты

пищевых производств»


Ключевые слова.

пахта мойи, ѐғ кислотаси, тозалаш, ажратиш

жараѐни, ҳайдаш

,

ректификация, дезодорация, флегма, математик модель,

роторли дискли сочувчи, тарелкали аппарат.

Объекты исследования.

Цель работы.

Методы исследования.

Полученные результаты и их новизна.

Практическая значимость.
Степень внедрения и экономическая эффективность.

Область применения.

Масло-жировая промышленность





background image

25

RESUME

Thesis of Маmаtqulov Olimhon Abduqodirovich

on the scientific digree

competition of the doctor of philosophy in technical on speciality

05.18.12 –

«

Processes and apparats of food industry» subject

«Perfection of

process of division of flying substances from cotton oils in system a liquid-gas»

Key words:

Objects of research:

The purpose of work:

Methods of research:
The received results and their novelty:

The practical value:

Degree of embed and economic efficiency:

Scope:


Соискатель / Маматқулов О.А./


Библиографические ссылки

Артиков А. Маматқулов О.А. Пахта мойи ёғ кислоталарини ректификациялаш жараёнида мувозанат концентрацияларни нейрон тўрлар ёрдамида моделлаштириш. «Узбекистан кимё журнали». № 6. Тошкент - 2006.

Маматқулов О.А. Моделирование процесса ректификации жирных кислот хлопкового масла в дисково-распылительном аппарате. Журнал «Естественные и технические науки», № 5. Москва, Россия - 2006.

Маматкулов О.А. Артиков А. Пахта мойи ёг кислоталарини ректификациялаш жараёнини моделлаштириш. «Кимёвий технология -назорат ва бошкарув» журнали, Тошкент - 2007.

Маматқулов О.А. Моделирование перегонки инертным газом многокомпонентной системы. «Инфокоммуникационные и вычислительные технологии в науке, технике и образовании». Ташкент -2004.

Маматкулов О.А. Артиков А.А. Маматқулов А.Х. Нарзиев М.С. Моделирование перегонки инертным газом многокомпонентной системы. XVII международная научная конференция. «Математические методы в технике и технологиях». ММТТ-17. Кострома - 2004.

Артиков А. Хамдамов А. Хамидов Б. Маматкулов О. Маматкулов А. Математическая модель динамики распылительной перегонки инертным газом. XVIII международная научная конференция. «Математические методы в технике и технологиях». ММТТ-18. Казань -2005.

Маматкулов О. А. Ректификациялаш жараёнида мувозанат концентрацияларини аниқлашда нейрон тўрлардан фойдаланиш. «Озик-овқат ҳавфсизлиги» халқаро илмий-амалий анжумани. Бухоро - 2005.

Маматкулов О. A. Matlab дастурида аралашмалардаги енгил учувчан компонентларнинг мувозанат концентрацияларини аниклаш.

«Махаллий хом ашёлар ва махсулотларни кайта ишлашнинг замонавий технологиялари». Тошкент - 2006.

Артиков А. Маматкулов О. А. Ёг кислоталари аралашмаларининг мувозанат холатларини аниклаш. «Фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини жадаллаштириш муаммолари» халқаро илмий-амалий анжуман. Бухоро - 2006.

Маматқулов О. А. Ёғ кислоталарини ректификациялаш учун ярим саноат курилмасини яратиш. «Фан ва ишлаб чикариш интеграциясини жадаллаштириш муаммолари» халкаро илмий-амалий анжуман. Бухоро - 2006.

Артиков А. Маматқулов О. А. Маматқулов А. X. Modeling the dynamics of the process of continuous distillation plate using neural networks. Fourth World Conference on Intelligent Systems for Industrial Automation, WCIS-2006, Tashkent, Uzbekistan, 21-22 November, 2006.

Маматқулов О. A. Ёғ кислоталарини ректификациялаш аппаратларини такомиллаштириш. «Высокие технологии и перспективы интеграции образования, науки и производства» международная научно-техническая конференция, Ташкент - 2006.

Маматқулов О. А. Артиков А. Моделирование ректификации жирных кислот хлопкового масла с водяным паром. XX международная научная конференция. «Математические методы в технике и технологиях». ММТТ-20. Ярославль - 2007.

Артиков А. Маматкулов О.А. Сунъий интеллект услубларидан фойдаланиб, кимё ва озик-овқат саноатида дистиляция, ректификация ва десорбция жараёнларининг компьютер моделларини куриш ва оптимал шароитларини топиш. Махаллий хом ашёлар ва махсулотларни қайта ишлашнинг технологиялари. ТКТИ. Республика илмий-техника анжуманининг мақолалар тўплами. 349-351-бетлар. 13-14 ноябрь.

Тошкент - 2008.

Маматкулов О.А. Ахмедов Б. Ректификациялаш жараёнини ва роторли дискли курилма тахдили. “Умидли кимёгарлар - 2009” Тошкент кимё-технология института ёш олимлари: докторант, аспирант, илмий ходим, магистратура ва бакалавриат талабаларини XVIII-илмий техникавий анжуманини мақолалар тўплами. П-том. 138-139-бетлар. 7-10 апрель. Тошкент-2009.

Чориева С.А. Маматкулов О.А. Математическое моделирование процесса дезодорации хлопкового масла протекающих в существующих аппаратах для дезодорации. “Умидли кимёгарлар - 2009” Тошкент кимё-технология институти ёш олимлари: докторант, аспирант, илмий ходим, магистратура ва бакалавриат талабаларини XVIII-илмий техникавий анжуманини мақолалар тўплами. П-том. 166-167-бетлар. 7-10 апрель. Тошкент - 2009.

Маматқулов О. А. Ёғ кислоталари бинар аралашмаларининг мувозанат концентрациялариии ҳисоблаш учун дастур. Гувохнома № DGU 01254. 13.04.2007.

Артиков А. Маматқулов О. А. Узлуксиз ректификацион колоннани моделлаштириш учун дастур. Гувохнома № DGU 01286. 24.05.2007.

Маматқулов О. А. Артиков А. А. Маматқулов А.Х. Ўсимлик мойини дезодорациялаш жараёни динимикасини моделлаштириш учун дастур. Гувохнома № DGU 01542. 19.06.2008.

Маматқулов О. А. Артиков А. А. Маматқулов А.Х. Узликсиз десорбциялаш жараёни статикасини моделлаштириш учун дастур. Гувохнома № DGU 01608. 16.10.2008.