Авторы

  • Абдуҳамид Холмуродов
    Ташкентский государственный университет узбекского языка и литературы имени А.Навои

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.autoabstract.41083

Ключевые слова:

повесть сравнительно-типологический анализ генезис народные книги поэтика образ повествователя историческая повесть полифония трансформация композиция модерн психологизм идея образ хронотоп прототип конфликт герой

Аннотация

Объекты исследования: повести М.Осима, М.М.Дуста, С.Сиёева, Ш.Холмирзаева, У.Хашимова, Т.Мурада, Х.Дустмухаммада, Г.Хатамова, Э.Аъзамова, Х.Даврана, Х.Султанова, Ш.Бутаева, А.Саидова, Н.Боки, Б.Мурад Али, А.Ибадинова и других писателей.
Цель исследования: выдвинуть теоретические положения по определению принципов развития одного из важнейших этапов узбекской повести через изучение образцов этого жанра, созданных в последней четверти XX века, который включает два коренным образом отличающиеся по сути периода: последние годы советской эпохи и первые годы независимости.
Методы исследования: в диссертации применены аналитический и сравнительнотипологические методы исследования.
Полученные результаты и их новизна: а) в диссертации впервые внутренняя трансформация рассмотрена как процесс, в результате чего выявлено, что в последней четверти XX века, в частности, в годы независимости, в узбекских повестях появились герои нового типа, новые художественные толкования, наметились специфические приёмы выбора жизненного материала и его художественного переосмысления, произошли изменения о поэтике художественного отображения действительности -проявилось движение и обновление в динамике внутренней трансформации жанра; б) в работе обновления, которые начали происходить между двумя периодами, впервые исследуются в сопоставительном плане, в частности, повести этого периода сопоставлены с образцами творчества мировых писателей с точки зрения литературного влияния и взаимодействия; в) в исследовании узбекские повести проанализированы с точки зрения критериев нового времени и идеи национальной независимости; г) впервые в обобщенном монографическом аспекте освещены проблемы развития узбекских реалистических повестей, показано влияние нового научно-художественного мышления на жанр повести.
Практическая значимость: результаты и научно-теоретические выводы диссертации можно использовать при изучении литературы XX века и современного литературного процесса, научные обобщения работы служат основным источником для исследования и анализа литературно-художественных проблем освещенных в повестях этого периода.
Материалы исследования служат основным источником при создании учебников, учебных пособий по узбекской литературе XX века, современного литературного процесса; подготовке текстов при чтении лекций и проведения спецкурсов и семинарных занятий по узбекской литературе XX века для студентов бакалавриата и магистратуры.
Степень внедрения и экономическая эффективность: результаты исследования могут быть использованы в обучении истории узбекской литературы и теории литературы на филологических факультетах высших учебных заведений, в колледжах, академических лицеях и общеобразовательных школах, а также в создании учебников и пособий по узбекской литературе и ее академической истории. Результаты исследования изложены в монографии, брошюрах и статьях автора.
Область применения: современная национальная литература, теория литературы, литературная критика, эстетика, общественно-гуманитарные науки, сферы духовности.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ТИЛ ВА АДАБИЁТ ИНСТИТУТИ



Қўлёзма ҳуқуқида

УДК. 821.512. 133




ХОЛМУРОДОВ АБДУҲАМИД




ЎЗБЕК ҚИССАЧИЛИГИ: ТАРАҚҚИЁТ МУАММОЛАРИ

(ХХ аср сўнгги чораги)


10.01.02 - Ўзбек адабиёти



Филология фанлари доктори илмий даражасини

олиш учун ёзилган диссертация

АВТОРЕФЕРАТИ












Тошкент - 2008


background image

2

Тадқиқот Навоий давлат педагогика институти “Ўзбек адабиёти”

кафедрасида бажарилган.

Илмий маслаҳатчи -

ЎзР ФА академиги

Б.НАЗАРОВ

Расмий оппонентлар:

филология фанлари доктори, профессор

А.РАСУЛОВ


филология фанлари доктори, профессор

Ҳ.УМУРОВ


филология фанлари доктори

Р.ИБРОҲИМОВА

Етакчи илмий муассаса -

Фарғона давлат университети



Ҳимоя 2008 йил «_____» ____________ соат 14

00

да Ўзбекистон

Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт
институти ҳузуридаги Д 015.04.01 рақамли докторлик илмий даражасини
олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Бирлашган ихтисослашган илмий
кенгаш йиғилишида ўтказилади.

Манзил: 700170, Тошкент шаҳри, И. Мўминов кўчаси, 9-уй.

Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг

Асосий кутубхонасида танишиш мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 13-уй.

Автореферат 2008 йил «____» ____________да тарқатилди.







Бирлашган ихтисослашган

кенгаш илмий котиби, филология
фанлари доктори, профессор

М.ЖЎРАЕВ


background image

3

ТАДҚИҚОТНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

ХХ асрнинг сўнгги чораги арафалари

Ўзбекистонда ҳам истиқлол талабининг қайтадан кескинлаша бориши, бу
ғояни амалга ошириш учун кураш ҳамда унга эришиш каби мураккаб бир
ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий жараён даври бўлди. Бу борада
миллий зиёлиларга, хусусан, ижод аҳлига эътибор янада кучайди. Тадқиқотга
асос қилиб олинган даврнинг ярмидан кўпроғи таназзулга юз тутиб
бораётган шўро даврини, қарийб ярми эса ўз тараққиётини бошлаган
Истиқлол йилларини ўз ичига олади. Айнан ХХ асрнинг сўнгги чорагида
ўзбек халқи ўз тараққиётининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий
бир босқичини якунлаб, янги бир босқичга қадам қўйди. Бу хусусда
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов: “Халқнинг маданий
қадриятлари, маънавий мероси минг йиллар мобайнида Шарқ халқлари учун
қудратли маънавият манбаи бўлиб хизмат қилган. Узоқ вақт давом этган
қаттиқ мафкуравий тазйиққа қарамай, Ўзбекистон халқи авлоддан авлодга
ўтиб келган ўз тарихий ва маданий қадриятларини ҳамда ўзига хос
анъаналарини сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

Мустақиллигимизнинг

дастлабки

кунлариданоқ

аждодларимиз

томонидан кўп асрлар мобайнида яратиб келинган ғоят улкан, бебаҳо
маънавий ва маданий меросни тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган
ниҳоятда муҳим вазифа бўлиб қолди”

1

,- дея алоҳида таъкидлайди. Бу янги

давр сиёсий жиҳатдан мустақилликнинг қўлга киритилиши; ижтимоий ва
иқтисодий ҳаётнинг янгиланиши; маънавий-маърифий соҳада, инсон
тафаккурида теран эврилишларнинг содир бўла бошлаши, миллий
қадриятларнинг тикланиши, жамиятнинг барча соҳасида қадимий ва бой
анъаналарнинг

янги

тарихий

контекстда

ривожлантирилиши

билан

характерланади. Айни вақтда, ХХ асрнинг сўнгги чораги тарихнинг бир-
бирига зид бўлган икки даври рўбарў келиб қолган палла бўлди.

Принципиал жиҳатдан фарқ қиладиган бу икки давр ўзбек адабиёти,

жумладан, миллий қиссачиликда ҳам туб ўзгаришларни намоён этди. Мазкур
диссертацияда худди ана шу – мазмун-моҳиятига кўра тубдан фарқ
қиладиган – якун топиб бораётган ва тараққиёти эндигина бошланаётган
икки давр қиссалари тадқиқ объекти қилиб олинган. Бундай танланиш ана шу
икки даврни қиёсан ўрганиш, қиссачиликда қандай тенденцияларнинг
заифлашиб, қайсиларининг қарор топаётганлигини изчил муқоясада кузатиш
имконини беради. Мавзунинг долзарблиги, энг аввало, мана шу билан
белгиланади.

ХХ аср ўзбек адабиётида қисса жанри муҳим ўрин тутади. Ўзбек

насрининг Абдулла Қодирий, Садриддин Айний, Ғафур Ғулом, Ойбек,
Абдулла Қаҳҳор каби дарғалари қиссанинг жаҳон бадиий тафаккури


1

Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик

шартлари ва тараққиёт кафолатлари. -Т.: Ўзбекистон, 1997. –Б.137.


background image

4

дурдоналари билан бўйлаша оладиган намуналарини яратдилар. Бу авлод
вакиллари ўзбек қиссачилигига асос солдилар ҳамда уни муайян тараққиёт
босқичига кўтардилар. Уларнинг анъаналарини давом эттирган Асқад
Мухтор, Саида Зуннунова, Одил Ёқубов, Пиримқул Қодиров, Шукур
Холмирзаев, Ўткир Ҳошимов, Худойберди Тўхтабоев, Неъмат Аминов
сингари ёзувчилар қисса жанрининг адабиётимизда тўла шаклланиб, бадиий-
эстетик жиҳатдан такомиллашувига ҳисса қўшдилар.

ХХ асрнинг 70-80-йилларига келиб адабиётда янги бир тўлқин сезила

бошлади. Бу давр ёзувчилари ижодида мумтоз адабиёт анъаналарига ва
миллийликка интилиш кучая борди, янгича адабий тафаккур шаклланиб,
бадиий образлар силсиласида турмушни тубдан ўзгартиришга даъват этувчи
замонавий қаҳрамонлар майдонга чиқди.

Ўзбек қиссачилигида Мурод Муҳаммад Дўст, Тоғай Мурод, Эркин

Аъзам, Хайриддин Султонов, Ғаффор Ҳотамов, Хуршид Дўстмуҳаммад каби
навқирон авлод вакиллари бўй кўрсатди. Уларнинг асарларида миллий
ўзликни сақлаб қолишни бурч деб билган, нобоп ижтимоий муҳитда асрий
қадриятларнинг топталаётганидан озурда, айни пайтда, яшашнинг маъносини
ва инсон қалби сирларини англашга интилаётган, аччиқ турмуш гоҳ эзиб, гоҳ
четга чиқариб қўйган, ўзини тинимсиз тафтиш этаётган қаҳрамонлар пайдо
бўлди. Бу қаҳрамонлар кўнгилга яқинлиги, ўзида ҳаётнинг зиддиятли
ҳақиқатларини теран бадиий акс эттирганлиги билан ўқувчилар диққатини
жалб этди. Қиссачиликдаги бундай кўптомонлама ўзгаришларни яхлит
монографик планда жиддий тадқиқ этиш, қиссачиликнинг юқорида эътироф
этилган икки даври намуналарини қиёсан таҳлил этиб умумлаштириш ва
қиссачиликнинг тараққиёти хусусида янги назарий хулосаларга келиш
эҳтиёжи туғилди. Шунга кўра, тадқиқот мавзуининг долзарблиги яна бир
жиҳатдан муайян тарихий шароит тақозоси билан қиссачиликда пайдо
бўлган янги мотивлар, қаҳрамонлар, ғоялар ва турли услубларни икки
сиёсий-ижтимоий муҳит контекстида қиёсан ўрганиш эҳтиёжи билан
характерланади.

Шу маънода, ХХ аср сўнгги чорагидаги ўзбек қиссачилигининг

тараққиёт тамойилларини тадқиқ этиш ҳозирги адабий жараёнда юз
бераётган ўзгаришларни изчил талқин этишга тўла имкон берувчи омил
бўлиб хизмат қилади.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Эпик наср тадқиқига

бағишланган диссертациялар

1

ҳамда турли йўналишдаги тадқиқотлар-


1

Каттабеков А. Художественное воплощение личности и исторической эпохи в

современной узбекской прозе: Дисс. ... докт. филол. наук - Т., 1985; Каримов Ҳ. Ҳозирги
ўзбек насрида ҳаёт ҳақиқати ва инсон концепцияси (70-80-йиллар): Филол. фанлари докт.
... дисс. - Т., 1994; Солижонов Й. ХХ асрнинг 80-90-йиллари ўзбек насрида бадиий нутқ

поэтикаси: Филол. фанлари докт. ... дисс. - Т., 2002; Мурадов Г. Исторический факт и
художественный вымысел (на материале узбекской советской литературы о Бухарской
революции): Дисс. ... канд. филол. наук - Т., 1988; Жўраев Т.С. Онг оқими ва тасвирийлик
(М.М.Дўст, Ғ.Ҳотамов, О.Отахон асарлари асосида): Филол. фанлари номзоди ... дисс. - Т.,
1994; Давронова Ш. Адабий жараён ва ёзувчининг ижодий индивидуаллиги: Филол.
фанлари номзоди ... дисс. - Т., 2004; Тўлаганова У. Тоғай Мурод насрида ритм : Филол.

фанлари номзоди ... дисс. – Т., 2005.


background image

5

да

1

қисса жанрига муносабат, муайян қиссалар таҳлили, қиссанависликдаги

маҳорат ва бу жанр билан боғлиқ турли муаммолар хусусида муҳим
мулоҳазалар билдирилган.

Бевосита қисса жанрининг ўзига бағишланган ишларда эса, кўпроқ шу

жанр билан боғлиқ муайян муаммолар тадқиқ этилади. Чунончи, А.Расулов
ҳозирги ўзбек қиссаларида ёшлар характерининг ёритилишини, А.Рашидов
1920-1960 йиллар ишчи синфи ҳақидаги ўзбек қиссаларида қаҳрамоннинг
маънавий-ахлоқий шаклланиш муаммоларини, К.Тагматов 1960-1970 йиллар
ўзбек қиссаларида қаҳрамон маънавий оламини ёритиш йўлидаги бадиий
изланишларни,

Ғ.Тошпўлатов

ҳозирги

ўзбек

қиссаларида

инсон

маънавиятининг бадиий инъикосини тадқиқ этдилар

2

. Бир қатор номзодлик

диссертацияларида ўзбек қиссачилигининг муайян муаммоларини даврий
умумлаштиришга интилиш бор. Жумладан, С.Зоҳидова 60-70-йилларда
яратилган ўзбек қиссаларини жанрий ва услубий хусусиятларига кўра,
М.Тенглашев 80-йиллар ўзбек қиссаларини конфликт нуқтаи назаридан,
Қ.Кўбаев 60-80-йиллар ўзбек қиссаларида тарихий ҳақиқат ва бадиий
маҳорат

нуқтаи

назаридан

ўрганган

3

.

Шунингдек,

айрим

олинган

муаммоларни конкрет ёзувчи ижоди мисолида ўрганишга бағишланган
номзодлик

ишлари

ҳам

4

,

умуман

қиссачилик

тажрибаларини

умумлаштиришга бағишланган ишлар

5

ҳам амалга оширилган.

1

Мирвалиев С. Ўзбек романи. -Т.: Фан, 1969; Мамажонов С. Теранлик. – Т.: Адабиёт

ва санъат, 1987; Мамажонов С. Услуб жилолари. -Т.: Адабиёт ва санъат, 1972. -219 б.;
Иброҳимова Р. Ўзбек фантастикасидаги услубий изланишлар // Ўзбек адабиётида жанрлар
типологияси ва услублар ранг - баранглиги. -Т., 1983. - Б.193- 205; Ниятов Ч. Ҳозирги
ўзбек прозасида характер проблемаси. -Т.: Фан, 1984; Норматов У. Ижод эстафетаси
ишончли қўлларда // Адабиётимизнинг ярим асри. - Т., 1967. - Б. 511-548; Норматов У.
Насримиз уфқлари. - Т.: Адабиёт ва санъат, 1974; Расулов А. Ардоқли адиб (Ўткир
Ҳошимов ҳаёти ва ижодига чизгилар). -Т.: Шарқ, 2001; Қўшжонов М. Ҳаётнинг илғор
тенденциялари гўзалдир // Адабиёт назарияси. -Т., 1979. Т. II. -Б. 160-164; Умуров Ҳ.
Қаҳрамоннинг маънавий олами ва эпиклик. –Т.: Фан, 1995;

2

Расулов А. Характер молодежи в современных узбекских советских повестях: Дисс. ..

канд. филол. наук. – Т., 1966; Рашидов А. Проблема духовно-нравственного становления
героя в узбекской повести о рабочем классе (1920-1960 гг.): Дисс. ... канд. филол. наук.
-Т., 1981; Тагматов К. Нравственный мир героя и художественные искания в узбекской
повести (1960-1970 гг.): Дисс. ... канд. филол. наук. -Т., 1981; Ташпулатов Г.
Нравственные искания в современной узбекской повести (М.М.Дост, Тагай Мурад,
Гаффар Хотам): Дисс. ... канд. филол. наук. - Т., 1993.

3

Захидова С. Жанровые и стилевые особенности советской узбекской повести (60-70

г): Дисс. ... канд. филол. наук. -Т., 1982; Тенглашев М. Особенности конфликта в
узбекских повестях 80-х годов: Дисс. ... канд.филол. наук. – Т., 1989; Кўбаев Қ. Ўзбек
қиссаларида тарихий ҳақиқат ва бадиий маҳорат (60-80-йиллар): Филол. фанлари номзоди
... дисс. - Т., 2001.

4

Каримова Ю.А. Пиримқул Қодиров қиссаларида маънавий-ахлоқий муаммоларнинг

бадиий талқини: Филол. фанлари номзоди ... дисс. - Т., 2005.

5

Аброров А. Ўзбек повести. Т., 1973; Рустамова М.Ю. Истиқлол даври ўзбек

қиссаларининг тараққиёт тенденциялари: Филол. фанлари номзоди ... дисс. - Т., 2005.


background image

6

Шунингдек, ХХ аср сўнгги чорагида яратилган ўнлаб қиссалар ҳам

илмий-адабий жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотиб, баҳс ва мунозараларга
сабаб бўлган. Бу ҳақда И.Султонов, М.Қўшжонов, О.Шарафиддинов,
Н.Каримов, С.Мамажонов, С.Мирвалиев, Б.Назаров, У.Норматов, Э.Каримов,
Б.Саримсоқов,

А.Расулов,

Н.Худойберганов,

А.Аброров,

А.Рашидов,

И.Ғафуров каби таниқли адабиётшуносларнинг қимматли мушоҳадалари
мавжуд

1

.

Дастлабки қарашда қиссачиликка доир деярли барча муаммолар

ўрганиб бўлингандек таассурот туғилади. Аммо жанр – тарихий категория.
Ҳар қандай жанр ўзини барқарор тутиб турувчи хусусиятларини сақлаб
қолган ҳолда, биринчи навбатда, адабий тур ва жанр қонуниятининг ўзига
хослигига кўра; иккинчидан эса ижтимоий-тарихий муҳит ва адабий жараён
билан чамбарчас боғлиқ равишда ичдан янгиланиб, ўзгариб боради. Жанр ҳар
бир тарихий даврда, ҳар бир ёзувчи ижодида, шу жанрнинг ҳар бир
намунасида янги - янги хусусиятларни намоён этади. Шунинг учун ҳам
муайян бир жанр намуналарини – хоҳ маълум бир муаммолар доирасида
бўлсин, хоҳ тарихий тараққиётнинг турли босқичлари қиёсида бўлсин, хоҳ
услубий нуқтаи назардан бўлсин – ўрганиш адабиётшуносликнинг долзарб

1

Қўшжонов М. Қалб ва қиёфа. – Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1978; Қўшжонов М.

Доим изланишда. Ижод сабоқлари. – Т., 1973. - Б. 155-163; Мирвалиев С. Наср, давр,
қаҳрамон. – Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1983; Шарафиддинов О. Ижод довонлари
оша // Истеъдод жилолари. – Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1978. - Б. 183-228;
Шарафиддинов О. Дунёда офтоб борки // Ҳақиқатга садоқат. - Т.: Адабиёт ва санъат
нашриёти, 1989. -Б.334-344; Шарафиддинов О. Ҳажвиётга садоқат. Қаҳқаҳа. -Т.: Адабиёт
ва санъат нашриёти, 1987. - Б. 5-18; Шарафиддинов О. Эл ардоқлаган адиб // Ў.Ҳошимов.
Баҳор қайтмайди: Сайланма. Қисса ва ҳикоялар. - Т.: Нашриёт-матбаа бирлашмаси, 1992.
- Б.5-24; Султон И. Адабиёт назарияси. - Т.: Ўқитувчи, 1986; Мамажонов С. Сайланма.
Адабий-танқидий мақолалар. – Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1981; Каримов Н.,
Мамажонов С., Назаров Б., Норматов У., Шарафиддинов О. ХХ аср ўзбек адабиёти
тарихи. - Т.: Ўқитувчи, 1999; Норматов У. Ҳозирги қиссалар поэтикасига доир // Насримиз
уфқлари. - Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1974. - Б.45-64; Норматов У. Насримиз
анъаналари. –Т.:Адабиёт ва санъат нашриёти, 1978; Норматов У. Гўзаллик билан учрашув.
- Т., 1976; Норматов У. Қиссадан ҳиссалар // Жаҳон адабиёти. – Тошкент, 1997. - № 3.
- Б.157-160; Каримов Э. Ўзбек совет адабиётида повесть жанри //Адабий турлар ва
жанрлар. 1-жилд. – Т.: Фан, 1991. - Б-109-167; Худойберганов Н. Кўнгил рози //
Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – Тошкент, 1984. - 12 окт.; Худойберганов Н. Меъёр ва
тасвир (Ёшлар қиссачилигининг баъзи муаммолари) // Ўзбекистон адабиёти ва санъати.
– Тошкент, 1983. - 28 янв.; Ҳотамов Н., Саримсоқов Б. Адабиётшунослик терминларининг
русча-ўзбекча изоҳли луғати. - Т.: Ўқитувчи, 1983. - Б. 248; Худойберганов Н. Сўз
курашга чорлайди. - Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1978; Худойберганов Н. Ишонч. - Т.:
Адабиёт ва санъат нашриёти, 1988; Назаров Б. Адаш Карвон изтироблари // Ўзбекистон
адабиёти ва санъати. – Тошкент, 1983. - 10 июнь; Назаров Б. Ҳаётийлик безавол мезон.
– Т.: Ёш гвардия, 1985; Рашидов А. Ишчи - қиссаларимиз қаҳрамони. - Т.: Ўзбекистон,
1980; Ғафуров И. Бадиий воқеликнинг ўзига монанд тил // Ўттиз йил изҳори. - Т.: Адабиёт
ва санъат нашриёти, 1987; Содиқов С. Ёшлар қиссачилиги ҳақида ўйлар // Шарқ юлдузи.
– Тошкент, 1983. - 12-сон. - Б.160-165; Улуғов А. Қалб таҳлили: кейинги қиссаларга бир
назар // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – Тошкент, 1988. - 8 апр.


background image

7

муаммоси бўлиб қолаверади, айни пайтда бундай тадқиқотлар янги-янги
хулосалар бераверади.

Мазкур ишда таҳлилга тортилган қиссалар бир-биридан тубдан фарқ

қилувчи икки давр – собиқ шўро тузуми ва миллий мустақилликнинг илк ўн
йиллигида яратилган. Табиийки, воқелик ва инсонни бадиий тасвирлаш
борасида улар ўртасида жиддий фарқлар мавжуд. Собиқ Иттифоқ даврида
ўзбек адабиётидаги бошқа жанр намуналари қаторида қиссачиликда ҳам
мафкура томонидан белгилаб берилган «долзарб ғоя, мавзу»лар асосида
ижод қилиш, қаҳрамон(лар)нинг мафкурадан холи ички-маънавий оламидаги
қатор мураккабликлар, зиддиятлар, талаб, интилишлар (масалан, диний,
миллий, тарихий ва ҳ.к.) четлаб ўтиш, асосий эътиборни шахснинг ижтимоий
фаолиятига қаратиш сингари нуқсонлар мавжуд эди. Шунга қарамай,
жанрнинг табиий тараққиёти, адабий жараёнга хос бадиий-поэтик
принциплар, сўз санъатининг етакчи тамойиллари мана шу икки даврда
яратилган ўрта эпик жанр намуналарига хос муштарак жиҳатларни юзага
келтирганини таъкидлаган ҳолда, конкрет асарларда ғоя, идеал, қаҳрамон,
миллийлик, тарихга муносабат, Ватан, инсонни тасвирлаш принциплари ва
услуб сингари масалаларда улар ўртасида жиддий фарқ кузатилишини
эътироф этиш лозим.

ХХ асрнинг сўнгги чорагидаги адабий жараённи, ундаги қиссаларни

илмий-назарий тадқиқ этиш, тадқиқот натижасида келиб чиқадиган
хулосаларни кенг тарғиб қилиш миллий мустақиллик мафкурасининг асосий
талаблари ва вазифаларига ғоятда уйғундир.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги

. Тадқиқот Навоий давлат педагогика институти “Ўзбек

адабиёти” кафедрасида бажарилаётган “Ўзбек фольклори ва адабиётининг
долзарб муаммолари” мавзуидаги истиқболли режа асосида амалга
оширилди.

Тадқиқотнинг мақсади

ХХ асрнинг сўнгги чорагида яратилган

қиссаларни ўрганиш орқали ўзбек қиссачилиги тараққиётининг муҳим
тамойилларини аниқлаш ҳамда миллий қиссачиликнинг истиқболли
йўналишларига доир янги илмий қарашларни илгари суришдан иборатдир.

Тадқиқотнинг

вазифалари

қуйидагилардан иборат:

- ўзбек адабиётидаги қисса жанри генезисига доир кузатишларни янги

илмий қарашлар билан бойитиш;

- қисса жанрида пайдо бўлаётган янги хусусиятларни белгилаш;
- ўзбек қиссачилигининг шаклланиши ва тараққиётини ўрганиш орқали

Ғафур Ғулом, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Асқад Мухтор, Одил Ёқубов,
Пиримқул Қодиров каби атоқли адибларнинг қисса жанри ривожидаги
хизматларини илмий асослаш;

- қисса поэтикасининг воқеликни бадиий акс эттиришдаги ўзига

хослигини эпик тасвир ва қиссанавис образи билан алоқадорликда тадқиқ
этиш;


background image

8

- замонавий мавзудаги қиссалар табиати ва услубий хусусиятларини

ғоя ва образнинг ажралмас бирлигида тадқиқ этиш;

- қисса жанрида инсон руҳиятини акс эттиришнинг ўзига хосликларини

очиб бериш;

- тарихий қиссаларнинг специфик хусусиятларини белгилаш;
- қиссалардаги тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима мутаносиблигини

кўрсатиб бериш;

- бадиий тафаккурдаги янгиланишнинг қиссачилик тараққиётига

кўрсатган таъсирини аниқлаш;

- ХХ аср сўнгги чорагида ўзбек адабиётига кириб келган ёш ёзувчилар

яратган қиссаларнинг ўзига хосликлари ва бадиий ютуқларини очиб бериш;

- янги авлод қиссанависларининг бадиий маҳоратини очиш ва уларнинг

ўзбек миллий бадиий тафаккури тараққиётига қўшаётган ҳиссаларини
белгилаш;

- Истиқлол даври ўзбек қиссаларидаги муаммо ҳамда ғояларнинг

миллий хусусиятлари ва умуминсоний қадриятларга муштараклигини
аниқлаш.

Тадқиқотнинг

объекти

.

М.Осим,

Ш.Холмирзаев,

Ў.Ҳошимов,

С.Сиёев, Т.Мурод, Х.Дўстмуҳаммад, М.Муҳаммад Дўст, Э.Аъзамов,
Ғ.Ҳотамов, Х.Султонов, А.Саидов, Х.Даврон, Н.Боқий, Б.Мурод Али,
А.Ибодинов каби ўзбек қиссанавислари, шунингдек, жаҳон адабиётининг бир
қатор

таниқли

адиблари

асарларидан

тадқиқот

объекти

сифатида

фойдаланилди.

Тадқиқотнинг

методологик

асоси

ва

тадқиқ

усуллари.

Изланишларимизга Мустақиллик ғояси ва миллий истиқлол мафкураси асос
қилиб олинди ҳамда қўйилган барча муаммоларни тадқиқ этишда янги
даврнинг илмий-эстетик мезонларига таянилди. Г.В.Ф.Гегель, Л.Толстой,
В.В.Виноградов, М.Бахтин, Л.В.Чернец, Н.А.Гуляев, Р.Уэллек, О.Уоррен
каби жаҳоннинг етук адиб ва адабиётшунослари томонидан бадиий асар
назарияси, хусусан, қисса жанри тадқиқи йўналишида амалга оширилган
ишлар тадқиқот учун илмий-назарий асос вазифасини ўтади. Шунингдек,
тадқиқотда ўзбек адабиётининг назарий масалалари ҳамда жанр муаммолари
бўйича салмоқли ишларни амалга оширган И.Султон, М.Қўшжонов,
Н.Каримов,

С.Мамажонов,

Н.Владимирова,

С.Мирвалиев,

Б.Назаров,

У.Норматов, А.Расулов, Д.Қуронов каби адабиётшунос олимларнинг фикр -
мулоҳазаларига таяндик.

Тадқиқот жараёнида аналитик ва қиёсий-типологик тадқиқ усулидан

фойдаланилди.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

1. Қисса жанрининг генезиси ва ташкил топиши билан боғлиқ

муаммолар. Замонавий миллий реалистик қисса вужудга келишида ўзбек
мумтоз қиссанавислиги ҳамда жаҳон адабиётининг ўрни ва аҳамияти.
Мумтоз қиссаларнинг ўзига хос хусусиятлари.


background image

9

2. Замонавий қиссачиликнинг вужудга келиш сабаблари. Адабий

таъсир. Ижодкор шахси. Жадид адибларининг асарлари, уларнинг ўзига хос
хусусиятлари (Мирмуҳсин Шермуҳаммедовнинг “Бефарзанд Очилдибой”,
Фитратнинг “Ҳинд сайёҳи қиссаси”, Чўлпоннинг “Дўхтир Муҳаммадиёр”,
С.Айнийнинг “Одина” каби асарлари).

3. Реалистик қиссаларнинг ўзига хос хусусиятлари: жанр поэтикаси,

воқелик ва қаҳрамон, хронотоп ва бадиий тасвир.

4. “Қисса” ва “повесть” атамалари айнан бир типдаги асарларни

ифодалайди. Қисса воқеликни эпик миқёсда акс эттирувчи ҳикоядан катта,
романдан кичик жанрдир.

5. Қисса жанрига хос етакчи хусусият – ягона қаҳрамоннинг

саргузаштларига асосланишдир.

6. Жанрнинг тарихий категория сифатидаги тадрижий давоми, жанр

трансформацияси, ички тараққиёти.

7. Қисса жанридаги конкрет асарда жанр параметрларини тайин этиш

билан ёзувчи ғоявий-эстетик идеалларининг уйғунлиги. Композиция – шакл
ва мазмун уйғунлиги намунаси сифатида.

8. Қиссада асосий қаҳрамонлардан ташқари қиссанавис образининг

ўзига хослиги. Қиссанавис образи, ёзувчи маҳорати, услуб.

9. Қиссада воқеликнинг бадиий инъикоси, бадиий ғоя ва образнинг

ўзаро муносабатлари. ХХ аср сўнгги чорагида яратилган қиссаларда
қаҳрамонлар таҳлили. Икки давр асарлари қиёси, ўзига хосликлари, руҳий-
психологик таҳлил муаммолари. Замонавий ўзбек қиссаларига жаҳон
адабиёти таъсири.

10. Замонавий қисса ва тарихий қиссанинг ўзига хос хусусиятлари.

Тарих ва адабиёт. Анъана ва янги изланишлар.

11. Қиссада реал шахс ва тўқима образ. Қиссада тарихий ҳақиқат ва

бадиий тўқима моҳияти.

12. Янгича бадиий тафаккур ва тарихий қиссачилик.
13. Миллий истиқлол ва янги бадиий тафаккур уфқлари.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги

моҳият жиҳатидан бир-биридан

кескин фарқланадиган икки давр ўзбек қиссалари илк бор қиёсан тадқиқ
этилиб, тегишли илмий-назарий хулосалар чиқарилиши билан белгиланади.
Зеро, Истиқлол даври ўзбек қиссачилигида янги типдаги қаҳрамонлар образи
пайдо бўлди, ҳаётий материални танлаш ва бадиий қайта гавдалантиришнинг
ўзига хос янги усуллари кўзга ташланди, янгича бадиий талқинлар юзага
келди, бадиий тасвир поэтикасида ўзгаришлар рўй берди. Яъни жанрнинг
ички трансформациясида изланиш, силжиш, янгиланиш жараёнлари кеча
бошлади. Диссертацияда ана шу ички дифференциация ва трансформация
жараёнлари илк бор монографик жиҳатдан тадқиқ этилди.

Қиссачиликда ўтган асрнинг 70-80-йилларида яратилган образлар

билан 90-йилларда яратилган образлар тубдан фарқ қилиши, айниқса,
Ш.Холмирзаев, Ў.Ҳошимов, Э.Аъзамов, Т.Мурод, Х.Даврон, Х.Султонов,
Х.Дўстмуҳаммад сингари ёзувчиларнинг ҳар икки даврда яратилган


background image

10

қиссаларида замондош қиёфасини, эркин тафаккурли кишилар характерини
яратишда

жиддий

фарқлар

кўзга

ташланишининг

аниқланганлиги

тадқиқотнинг муҳим янгилигидир.

Ишда XX аср сўнгги чорагида яратилган ўзбек қиссалари адабий

таъсир, адабий муштараклик ва типологик нуқтаи назардан Ч.Айтматов,
В.Распутин, Н.Думбадзе каби адибларнинг асарлари билан қиёсий таҳлил
қилиниб, ўзбек қиссачилигида рўй бера бошлаган янгиланишларнинг
бадиий-эстетик қонуниятлари очиб берилди.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги яна қуйидагиларда кўринади:
- шўро даврида яратилган қиссалар илк бор мустақиллик мафкураси

асосида илмий тадқиқ этилди;

- қисса жанрининг тарихий илдизлари ва тадрижий ривожи босқичлари

ёритилди;

-“қиссанавис образи” атамасининг назарий қамров доираси аниқланди;
- қисса жанридаги ғоя, образ ва психологизмнинг ўзига хос жиҳатлари

ўрганилди;

- тарихий қиссаларнинг ўзига хос хусусиятлари илк бор илмий-назарий

жиҳатдан таҳлил қилинди;

-“қисса” атамасига аниқлик киритилди: “повесть” ва “қисса”

терминлари эндиликда “

қисса

” деб номланиши мақсадга мувофиқлиги

илмий асосланди.

Тадқиқот

натижаларининг

илмий

ва

амалий

аҳамияти.

Диссертацияда ёритилган масалалар ва илмий-назарий хулосалардан ХХ аср
адабий жараёнларини ўрганиш ҳамда шу давр қиссаларида ёритилган
адабий-бадиий ҳодисаларни жаҳон халқлари бадиий тафаккури контекстида
тадқиқ ва таҳлил қилишда асосий манба сифатида фойдаланиш мумкин.
Шунингдек, диссертациянинг таҳлилий хулосалари қисса жанрининг
тараққиёт тенденцияларини ўрганиш; ўзбек қиссаларида ёритилган мавзулар
ҳамда қисса қаҳрамонлари талқинига бугунги кун нуқтаи назаридан янгича
ёндашиш ҳамда ўзбек қиссачилиги юзасидан кенг кўламли илмий тадқиқот
ишлари олиб боришга асос бўлади.

Тадқиқот

натижалари

ва

материалларидан

университетлар

ва

педагогика институтларининг филология факультетлари ва таълимнинг
турли босқичлари учун ХХ аср ўзбек адабиёти, ҳозирги адабий жараён
юзасидан дарсликлар, ўқув қўлланмалари яратишда; олий ўқув юртларининг
бакалавриат ва магистратура босқичларига ХХ аср ўзбек адабиётидан
ўқиладиган махсус курслар ва семинар машғулотлари учун маъруза матнлари
тайёрлашда кенг фойдаланиш мумкинлиги диссертация ишининг амалий
аҳамиятини белгилайди.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Ушбу тадқиқот Навоий давлат

педагогика институти “Ўзбек адабиёти” кафедрасида бажарилиб, ЎзР ФА
Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти ХХ аср ўзбек адабиёти,
Адабий алоқалар ва таржима назарияси ҳамда Адабиёт назарияси


background image

11

бўлимларининг қўшма йиғилишида муҳокама қилинган ва ҳимояга тавсия
этилган.

Ишнинг синовдан ўтиши

. Диссертация натижалари ва илмий

хулосалари

республика

миқёсидаги

турли

илмий

анжуманларда,

“Услубшуносликнинг долзарб муаммолари” (1998 йил, декабрь, Самарқанд),
“Бобур ва бобурийларнинг жаҳон цивилизациясини ривожлантиришдаги
мавқеи” (2000 йил, май, Самарқанд) мавзуидаги халқаро конференцияларда,
Навоий

давлат

педагогика

институти

профессор-ўқитувчиларининг

анъанавий илмий конференцияларида (1992-2007 йиллар), шунингдек,
мазкур институт талаба ва магистрларига адабиёт назарияси, ҳозирги
миллий адабиётга оид фанлардан ўқилган маърузаларда жамоатчилик
эътиборига ҳавола қилинган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертациянинг асосий

мазмуни муаллиф томонидан эълон қилинган ўттиздан ортиқ мақола ва
тезисларда ҳамда иккита монографияда ўз ифодасини топган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация кириш, тўрт

асосий боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб,
ҳажми 291саҳифани ташкил этади.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Тадқиқотнинг «

Кириш

» қисмида мавзунинг долзарблиги, муаммонинг

ўрганилганлик даражаси, илмий тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, тадқиқот объекти,
методологик асоси ва тадқиқ усуллари, ҳимояга олиб чиқилаётган асосий
ҳолатлар, илмий янгилиги, тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий
аҳамияти, натижаларнинг жорий қилиниши, ишнинг синовдан ўтиши, иш
натижаларининг эълон қилинганлиги, диссертациянинг тузилиши ва ҳажми
ҳақида маълумот берилган.

Тадқиқотнинг биринчи боби

«Қиссанинг жанр табиати ва генезиси»

деб номланган бўлиб, икки фаслдан иборат. Биринчи фасл

«Қисса

жанрининг тарихий илдизлари ва ҳозирги ўзбек қиссачилиги»

тадқиқига

бағишланган.

Воқеликни эпик миқёсда акс эттирувчи жанрлардан бирининг номи

сифатида қўлланилувчи “қисса” атамаси арабча сўз бўлиб, луғавий
маъносига кўра, “ҳикоят”, “саргузашт” демакдир. Терминологик маънода эса
у ёки бу шахс ҳаёти-фаолиятининг муайян даврини бадиий қайта
гавдалантиришга асосланган эпик жанрни ифодалайди. Адабий-назарий
манбаларда “қисса” атамасининг икки маъноси борлиги қайд этилган:
«Қисса... 1. Яқин ва Ўрта Шарқда кенг тарқалган фольклор ва ёзма адабиёт
асарлари; 2. Ўзбек ... прозасида кейинги ўн йиллар ичида ҳикоядан катта,
романдан кичик ва аксарият ҳолларда асосий қаҳрамон саргузаштлари
асосида юзага келган бадиий асарлар ҳам қисса деб юритилмоқда. Бундай


background image

12

асарлар ўз характери, жанр имкониятлари, бадиий-тасвирий принцип ва
усуллари жиҳатидан повесть жанри билан бир хилдир»

1

.

Қадимда

қиссахонлар

репертуарида

оммалашган

асарларни

В.М.Жирмунский ва Ҳ.Т.Зарифов “халқ китоблари” деб атаганлар. Улар
шаҳар ва қишлоқларда махсус қиссахонлар фаолият юргизганликларини
таъкидлайдилар

2

.

Тарихан “халқ китоблари” ҳам “қисса” атамаси билан юритилган

асарлар, В.Жирмунский ва Ҳ.Зарифовларнинг фикрича, айрим хусусиятлари
билан қисса жанрининг баъзи қирраларини ифодалайди. Яъни «...ҳозирги
кунда илмий адабиётларда кенг қўлланилаётган ва адабиётшунослик
терминларидан бири сифатида қабул қилинган «халқ китоби», «халқ романи»
аслида ўзбек адабиёти тарихидаги маълум ва машҳур қиссалардир»

3

. Аммо

қисса жанри ҳақида фикр юритилар экан, «халқ китоблари»ни замонавий
қисса билан аралаштириб юбормаслик лозим. Бизнингча, «халқ китоблари»
атамаси асар жанрига эмас, кўпроқ уларнинг тарқалиш доирасига тегишли.

«Халқ китоблари» термини асосан Европада пайдо бўлиб, кейин рус

ва бошқа халқлар адабиётшунослиги, китоб чоп этиш билан шуғулланувчи
шахслар фаолияти орқали бизнинг адабиётшунослигимизга кириб келган.
Ушбу термин фақат қисса жанрини эмас, балки ўрта асрларда ривоя усулида
яратилган барча асарларни англатган. Бундай эпик асарлар насрда
ёзилганлиги сабабли “қисса” деб юритилган.

Қисса жанри ўрта асрлар оғзаки ва ёзма адабиётида кенг тарқалди.

Бунинг сабаби, биринчидан, қиссада бош қаҳрамон ҳаётининг реал воқеликка
мос

равишда

изчил,

хронологик

кетма-кетлик

мезони

асосида

тасвирланишидадир. Чунки воқеликни бу тарзда тасвирлаш қиссахон ёки
қиссанавис учун жуда қулай. Шу боис, ўрта аср қиссанавислари, бир
томондан, ўзбек халқ оғзаки ижоди ва ёзма адабиётидаги мавжуд эпик
асарларни (асосан, достонларни) қиссага хос сюжет қолипига солишга
ҳаракат қилганлар. Иккинчидан, Шарқ халқлари, хусусан, форс-тожик
адабиётида кенг тарқалган машҳур сюжетларни қисса шаклида ижодий
ўзлаштирганлар. Профессор Т.Мирзаевнинг ёзишича, “қисса тузиш ва
қиссахонлик қадимги даврларга бориб тақалса-да, XVI-XVII асрлардан
интенсив ривожлана бошлаб, янги моҳият касб этди. Хусусан, XIX асрнинг II
ярмидан ниҳоятда авж олди”

4

.


1

Ҳотамов Н., Саримсоқов Б. Адабиётшунослик терминларининг русча-ўзбекча изоҳли

луғати. - Т.: Ўқитувчи, 1983. – Б.169.

2

Жирмунский В.М., Зарифов Х.Т. Узбекский народный героический эпос. – М.: ОГИЗ,

1947. – С. 279-282.

3

Қаранг: Ўзбек адабиёти тарихи (XVI асрдан XVIII асрнинг 70- йилларигача). Беш

томлик. 3-том. - Т .: Фан, 1978. - Б.152.

4

Мирзаев Т. Халқ бахшиларининг эпик репертуари. – Т.: Фан, 1979. – Б.14.


background image

13

XVI- XIX асрларда «Абумуслимнома», «Қаҳрамон қотил», «Чор

дарвеш», «Шоҳномаи насрий» каби асарлар насрий қисса шаклида ўзбек
тилига таржима қилинди

1

.

Қиссанинг кенг тарқалишига бу жанрнинг тингловчилар учун қулай

баён услуби ҳам сабаб бўлди. Ўрта аср қиссачилигида воқеаларнинг, асар
қаҳрамонларининг фантастик ҳамда муболағали тасвирланиши халқ
оммасининг қиссаларда ифодаланган афсонавий идеалга ишончини
мустаҳкамлашда муҳим омил вазифасини ўтаган. Қиссаларнинг кишилар
онгига бўлган таъсири шу қадар кучли бўлганки, ярим ҳаётий, ярим
афсонавий қаҳрамонлар улар тасаввуридан реал шахс сифатида ўрин олган.
Хуллас, X-XVIII асрда жаҳон адабиётида юзага келган “халқ романлари”,
халқ китоблари – қиссанавислик ва қиссахонлик ҳақида жуда кўп
адабиётшунослар, тарихчилар, файласуфлар тадқиқот ишлари олиб
борганлар

2

.

XVII-XVIII асрлардан бошлаб адабиётда ижтимоий ҳаётни ҳажвий акс

эттириш тамойили кучайди. Махмур, кейинроқ (ХIХ асрда) Муқимий,
Фурқат, Завқий, Аваз Ўтар ўғли каби шоирлар ўз асарларида мавжуд
тузумдан, ҳаётдаги адолатсизликлардан норозиликларини ҳажвий усулда
ифода этдилар. Аммо бундай ҳажвий муносабат фақат поэзияга оид жанрлар
доирасида ҳукм сурар эди. Бадиий насрда, хусусан, қисса жанрида эса ҳамон
анъанавий халқ китоблари услуби етакчилик қилар эди.

XX асрга келиб Беҳбудий, Фитрат, Чўлпон, Қодирий каби ижодкорлар,

бир томондан, Шарқ адабиётининг кўп асрлик анъаналарини давом
эттирдилар; иккинчи томондан, рус ва Европа сўз санъатининг илғор
тамойилларини миллий адабиётимизга дадил олиб кирдилар. Ўзбек
реалистик қиссаларининг илк намуналарини ҳам ана шу адиблар яратдилар.
М.Шермуҳаммедовнинг «Бефарзанд Очилдибой», Чўлпоннинг “Дўхтир
Муҳаммадёр”, С.Айнийнинг «Одина» каби асарлари ўзбек реалистик
қиссаларининг илк намуналари ҳисобланади.

Анъанавий қиссачиликдан янги реалистик қиссачиликка ўтишнинг

объектив ҳам субъектив сабаблари мавжуд. Объектив омиллар ҳар бир
миллий адабиётнинг у ёки бу тарихий даврдаги ҳолати, тарихий тараққиёти,
жаҳон адабиётидаги жараёнлар билан боғлиқ. XX аср бошида ўзбек адиблари


1

Қаранг: Салимов Ю. Насри ривоятии форсу точик. – Душанбе: Дониш, 1971. - Саҳ.

34-56.

2

Мелетинский Е.М. Введение в историческую поэтику эпоса и романа. - М.: Наука,

1986; Бертельс Е.Э. Персидская «лубочная» литература // Сб. «С.Ф.Ольденбургу». - Л.,
1934. - С. 86-93; Бертельс Е.Э. Низами и Фузули. - М.,1962; Муҳаммади Авфй. Гулчини
«Чавомеъ ул-ҳикоёт». - Душанбе, 1967; Гваҳария А.А. Персидско-таджикские и
грузинские версии «Бахтиарнаме» // В сб. “V межвузовская научная конференция по
иранской филологии”. – Душанбе: ТГУ, 1966. – С. 45-46; Салимов Ю. Становление жанра
сказочной прозы в персидко-таджикской литературе: Автореф. дисс. … канд. филол. наук.
– М., 1964; Гринцер А.П. Древнеиндийская проза. – М., 1963; Османов М.Н. Фирдоуси.
- М., 1959; Жирмунский В.М., Зарифов Х.Т. Узбекский народный героический эпос. - М.,
1947; Салимов Ю. Насри ривоятии форсу точик. - Душанбе, 1971 ва ҳ.к.


background image

14

реалистик тасвир принциплари илдиз отган рус, озарбайжон, татар, усмонли
турк адабиётидан ҳамда улар орқали Европа адабиёти ютуқларидан хабардор
ва баҳраманд бўлдилар. Бу эса миллий адабиётда реализмнинг кучайишига
таъсир кўрсатди, натижада янги давр адабиётида мумтоз қиссачилик
анъаналари етакчилик қила олмади. Унинг ўрнини аста-секин юқорида
номлари тилга олинган халқлар адабиёти насрининг таъсири эгаллай
бошлади. М.Шермуҳаммедовнинг «Бефарзанд Очилдибой»идан тортиб
А.Қодирийнинг «Обид кетмон»игача бўлган асарларда турли миқёс ва
даражаларда намоён бўлган бадиий реализм шу давр ўзбек бадиий насрининг
асосий тамойили даражасига кўтарилди. Реалистик белгиларга эга бўла
бошлаган қиссачилик ўзбек қиссанавислигида янги бир саҳифа бўлди.

XX аср бошида реалистик белгилари кўрина бошлаган эстетик ҳодиса

сифатида юзага келган қиссачилик мумтоз қиссалар билан қиёсланганда
қуйидаги ўзига хосликларга эга эди:

реалистик

қиссалар

сюжети

мумтоз

қиссаларнинг

сайёр

сюжетларидан фарқ қилади. Уларнинг ҳар бири бетакрор ва ҳаётий
воқеалардан ташкил топган;

– реалистик қисса қаҳрамонлари аксар асар муаллифлари билан

замондош бўлиб, бундай қиссаларда бадиий тўқима, типиклаштириш
элементлари устунлик қилади. Бу эса янги типдаги қиссаларда натурализм
эмас, реализмнинг ўрин эгаллашига замин ҳозирлади. Мумтоз қиссаларда
анъанавий қаҳрамонлар асосан романтик идеал нуқтаи назаридан
тасвирланган.

Замонавий

қиссаларнинг

қаҳрамонлари

эса

теварак-

атрофимиздаги реал ҳаётдан олинган оддий одамлардир;

– мумтоз қиссаларда фантазия, муболағавий тасвир етакчилик қилса,

XX асрда яратилган қиссаларда ҳаётга яқинлик, ижтимоий-психологик
тасвир принципларига мурожаат этиш пайдо бўла бошлади.

– мумтоз қиссаларда макон ва замон ҳам анъанавий эпик макон ва

замондан узилган эмас, уларда аниқ тарихийлик ўлчамлари етишмайди,
квазитарихийлик (ўта кенг ва умумий тарихийлик) миқёслари устунлигича
қолади. Реалистик унсурлар жамланган қиссалар хронотопи эса реал макон
ва замон ўлчамлари асосида иш кўради;

– мумтоз қиссаларда анъанавий мавзу (ишқий саргузаштлар,

ноҳақликка қарши кураш, сарой фитналари, адолатнинг тантана қилиши
каби), замонавий қиссаларда эса реал воқелик ва инсон қисмати, маърифат
билан жаҳолат, севги, вафо ҳамда бевафолик каби ҳаётий мавзулар етакчилик
қилгани ҳолда, аста-секин улар ўрнини маърифатга чорлаш ғоялари эгаллай
бошлайди;

– реалистик қиссалар тили адиб услубига боғлиқ бўлса, мумтоз

қиссаларда андозага солинган барқарор формулавийлик етакчилик қилади.
Бу қиссанавис ҳамда қиссахонлар томонидан анъанавий сюжетларни тез ва
осон ўзлаштиришга имконият беради. Реалистик қиссаларда тасвирланган
реал воқелик анъанавий барқарор формулалар қобиғига сиғмайди. Уларда
қаҳрамон, унинг хатти-ҳаракати, руҳияти, ҳар бир воқеа ҳамда вазият худди


background image

15

ҳаётдагидек бетакрор тасвирни ёки ҳеч бўлмаганда, ҳаётга яқинликни талаб
қилади.

Ўзбек реалистик қиссаларининг кейинги даврлардаги тараққиёт

муаммолари ҳақида тўхталишдан олдин адабиётшунослигимизда юзага
келган баъзи бир назарий ҳамда терминологик чалкашликлар хусусида фикр
билдириш лозим. Зеро, бу каби чалкашликлар қисса жанрининг ҳозирги
жараёндаги ривожи борасида тўғри хулоса чиқаришимизга монелик қилиши
мумкин. Шулардан бири қисса жанрининг ХХ аср ўзбек адабиётида вужудга
келиши масаласи билан боғлиқ.

А.Аброровнинг

фикрича,

«адабиётимизнинг

ҳозирги

даврида

прозанинг янги тури – қиссанинг ташкил топиши ва шаклланишида 20- ва 30-
йилларда яратилган кенг сюжетли ҳикояларнинг роли ва хизмати шубҳасиз,
катта бўлди. Қисса ана шу кенг сюжетли ҳикоядан ўсиб чиқди, ташкил
топди, шаклланди ва мустақил жанр сифатида ривожланмоқда»

1

. Бу ўринда

адабий жанрнинг ҳаётий қамрови, унинг бадиий қонуниятлари ва улар
ўртасидаги уйғунлик масалалари олим назаридан четда қолган. Ҳар бир
миллий адабиётдаги соф адабий жанрлар биринчи навбатда, шу адабиёт
бағрида туғилади. Бошқа халқдан кириб келган жанрлар генетик жиҳатдан
ўзга адабиёт бағрида чуқур илдиз отиши мушкул. Инчунин, ўзбек адабиётида
мавжуд аксарият жанрларнинг ҳам генезиси мумтоз адабиётимиздадир.
ХХ асрга келибгина пайдо бўлган ҳикоя, қисса, роман ва бошқа жанрларнинг
ҳам миллий асослари бор. Масалан, реалистик романлар асосида «халқ
романлари», реалистик қиссалар асосида эса оғзаки ва мумтоз қиссалар
ётади. Аммо мавжуд жанрларнинг бойиши, бадиий жиҳатдан такомил
топишида ўзга халқлар адабиётининг таъсир кучи беқиёслигини инкор қилиб
бўлмайди. Ўзбек халқ романларининг реалистик роман даражасига
кўтарилишида, оғзаки ва мумтоз қиссаларнинг реалистик қиссалар
даражасига ўсиб ўтишида рус ва қардош халқлар адабиётининг таъсири
бениҳоя катта эканлиги шубҳасиз.

А.Аброровнинг таъкидлашича, «...ҳикоя ва повесть жанри оралиғида

бўлган янги маънодаги «қисса»

2

ҳам мавжуд. Бизнинг фикримизча, “қисса”

ва “повесть” алоҳида-алоҳида жанр эмас. Аксинча, бу терминлар
синонимдир, улар икки хил асарни ифодаламайди. “Адабиётшунослик
терминларининг русча-ўзбекча изоҳли луғати”да ҳам қисса жанридаги
асарларнинг «ўз характери, жанр имкониятлари, бадиий-тасвирий принцип
ва усуллари жиҳатидан повесть жанри билан бир хил»

3

эканлиги қайд

этилган. «Қисса» ва «повесть» айнан бир жанрнинг икки хил номи бўлиб,
ХХ асрнинг 30-50-йилларида ва ундан кейин ўзбек реалистик насрида


1

Аброров А. Ўзбек повести. - Т.: Фан, 1973. - Б.89.

2

Ўша асар. – Б. 88.

3

Ҳотамов Н., Саримсоқов Б. Адабиётшунослик терминларининг русча-ўзбекча изоҳли

луғати. - Т.: Ўқитувчи, 1983. - Б. 169.


background image

16

«повесть» жанр белгиси остида эълон қилинган барча асарларни “қисса” деб
қараш илмий жиҳатдан асослидир.

Мазкур фаслда ўзбек қиссачилигининг тадрижий ривожи батафсил

ёритилиб, ҳар бир давр қиссачилигининг ўзига хос хусусиятлари
ойдинлаштирилди. Ўзбек қиссачилиги тараққиётига катта ҳисса қўшган
А.Қодирий, С.Айний, Ғ.Ғулом, А.Қаҳҳор, А.Мухтор, О.Ёқубов, П.Қодиров,
Ў.Ҳошимов каби адиблар асарлари таҳлилга тортилди. Хусусан, ХХ асрнинг
сўнгги чорагида қиссачиликда юзага келган мазмуний янгиланишларга
алоҳида эътибор қаратилди. Бу даврда ўзбек насрини ҳам сифат, ҳам сон
жиҳатдан бойитган М.М.Дўст, Т.Мурод, Э.Аъзамов, Х.Дўстмуҳаммад,
Н.Эшонқул, Ш.Бўтаев каби ёш истеъдодлар ўз услубий йўналишлари ва
асарларининг ғоявий-бадиий ўзига хосликлари билан бир-бирларидан
ажралиб турганлиги учун қисса жанрининг ижтимоий-бадиий фаоллиги бир
қадар ошди.

Мурод

Муҳаммад

Дўстнинг

«Галатепага

қайтиш»

қиссасида

полифоник тасвир мезонларига риоя қилиниши, ижтимоий-сиёсий ҳаёт ва
шахс муносабати, шахс ва умуминсонийлик концепциясининг янги тарихий
давр воқелигида тутган ўрни алоҳида эътиборга лойиқ. Тоғай Муроднинг 80-
йиллар ўзбек адабиётида катта воқеа бўлган «Юлдузлар мангу ёнади»
(1976), «От кишнаган оқшом» (1979), «Ойдинда юрган одамлар» (1980),
«Момо Ер қўшиғи» (1985) каби қиссаларида аждодлар шаъни, мардлик ва
тантилик, ор-номус туйғуси, ҳалоллик ва ҳақиқатга шайдолик, муҳаббат ва
инсонийлик, эл-юртга, она заминга садоқат туйғулари ўта маҳорат, ўзига хос
миллийлик билан тараннум этилган. Тоғай Мурод ўзбек реалистик
қиссачилигида янги бир баён анъанасини бошлаб берди. У воқеалар баёнини
яхлит ва узлуксиз кетма-кетликни сақлаган ҳолда олиб бормай, кичик-кичик
қисмчаларга бўлиб давом эттиради. Ҳар бир қисм сюжет воқеалари
яхлитлигига путур етказмайди, уларнинг хронологик ҳамда маконий
изчиллигини сақлаш билан бирга ривожини ҳам таъминлайди. Эпик
баённинг бу шакли бир қанча қулайликларга эга. Бир томондан, бу шакл
сюжет воқеалари ёки унинг муҳим ҳалқалари ўрнини тез-тез алмаштириш
имконини беради. Иккинчи томондан, қиссахонни воқеаларнинг керакли
ўрнига тез ва қулай олиб киришга имкон беради. Ўзбек реалистик насри,
хусусан, қиссачиликда эпик баённинг бу шакли аввал қўлланилмаган. Бу
фақат Тоғай Мурод қиссачилигига хос эпик баён бўлиб, уни ўрганиш, унинг
субъектив ҳамда объектив асосларини ва келгусидаги ривожланиш
тамойилларини аниқлаш зарурати юзага келди. Қаҳрамонлар руҳиятини
тасвирлаш борасида ҳам Тоғай Мурод 70-80-йиллар ўзбек қиссачилигида
кескин бурилиш ясади. У анъанавий қиссачилигимизда қўлланилган ички
монолог, ўй-мулоҳаза юритиш, ғазаб, хатти-ҳаракатдаги ритмик ўзгариш
каби инсон психологиясида юз берадиган ҳолатларни ўзига хос бир йўсинда
тасвирлади. Тоғай Муроднинг ўзига хослиги шундаки, у бошқа ижодкорлар
сингари барча руҳий ҳолатларни тафсилотлари билан бирма-бир баён қилиб
ўтирмай, урғуни энг авж нуқталарига беради, ихчам ва лўнда сўз ёки


background image

17

жумлалар такрори орқали ифодалайди. Бу усул ижодкорга бадиий баён
ритмини муайян даражада тутиб туриш машаққатини юкласа ҳам, ўқувчига
қаҳрамон руҳиятини аниқ тасаввур этиш имконини беради. Ҳолат ва хатти-
ҳаракат уйғунлигининг такрор ва такрор берилиши эса тасвирнинг
таъсирчанлигини оширади.

Х.Дўстмуҳаммаднинг «Сўроқ», «Ҳай-й, Гулшод, Гулиш!... ёхуд

қуйиқишлоқча қотиллик», «Оромкурси», Ш.Бўтаевнинг «Шамол ўйини»,
«Эски арава», «Шўродан қолган одамлар» каби қиссаларида ҳозирги ва яқин
ўтмишдаги

кишиларнинг

маънавий-ахлоқий

қиёфаларини,

уларнинг

турмуши ҳамда интилишларини, бадиий характер яратишнинг қиссага хос
чизгиларини, бошқа халқлар адабиётидан ижодий таъсирланиш, тақлид
қилиш каби жиҳатларни ҳам кўриш мумкин.

Модерн йўналишида ижод қилаётган ёзувчи Н.Эшонқул «Тун

панжаралари», «Қора китоб» каби қиссаларини кучли рамзий ва мажозий
тасвир принципларига амал қилган ҳолда яратди. Унинг “Уруш одамлари”
қиссаси юқоридаги асарларидан тубдан фарқ қилади. Анъанавий қиссачилик
услуби етакчилик қиладиган бу қиссада уруш йилларида Терсота қишлоғида
кечган воқеалар ўз бадиий ифодасини топган. Асарда қишлоқ одамларининг
маънавий дунёси, ор-номуси, шаъни тўғрисида ҳикоя қилинади. Ёзувчининг
маҳорати шундаки, қиссада Анзиратнинг аянчли тақдири, Нормат
полвоннинг изтиробли руҳияти, бир-бирини такрорламайдиган, ўз оламига ва
ўз қисматига эга одамлар образи ўз ифодасини топган.

Бобнинг

кейинги

фасли

«Қиссанинг

жанр

табиати

ва

трансформацияси»

деб номланган бўлиб, бу фаслда қиссанинг жанр

табиатини унга ёндош ҳодисаларга қиёсан белгилашга ҳаракат қилдик.
Адабиётшуносликда роман ва қисса жанри борасида турлича қарашлар,
бинобарин, асарнинг ҳажмига қараб роман ёки қисса деб баҳолаш
тенденцияси мавжуд. Адабиётшунос Л.В.Чернец: "…романга нисбатан
повесть сюжетининг масштаби торроқ ва қурилиши жўнроқ бўлади;
сюжетнинг кўпинча хроникал характерда бўлиши ва ҳикоячи-автор
овозининг бутун асар давомида эшитилиб туриши – повестнинг специфик
хусусиятидир»

1

, - деб ёзади.

Қиссанинг ўзига хослиги ҳақида гап кетганда, одатда, ундаги сюжет

чизиғининг бир тармоқли бўлиши қайд этилади. Тугун, яъни сюжет
«ривожининг бир тармоқли бўлиши повестнинг асосий белгиси бўлиб
қолди»

2

. Повесть санъаткорга «бутун диққат- эътиборни энг асосий ва муҳим

масалага қаратиш имконини беради»

3

.

Повесть

ва

қисса

атамаси синоним эканлигини юқорида қайд этган

эдик. Аммо бу борада ўзбек адабиётшунослигидаги қарашлар турличадир.


1

Чернец Л.В. Введение в литературоведение. - М.: Высшая школа, 1976. -С.387.

2

Гуляев Н.А., Богданов А.Н., Юдкевич Л.Г. Теория литературы в связи с проблемами

эстетики. - М.: .: Высшая школа, 1970. - С. 311.

3

Ўша асар. -Б. 311.


background image

18

Чунончи, академик Иззат Султоннинг фикрича: "Повесть ўзбек ёзувчилари
ва адабиётшунослари терминологиясида баъзан "қисса" термини билан ҳам
ифодаланади. Бизнингча, классик эпосга тақлидан истеъмол этиладиган бу
терминни "повесть" термини билан параллел қўллаш унчалик асосли бўлмаса
керак. Чунки повестнинг қиссадан фарқлари ҳам бор: аввал айтилганидек,
"қисса" кўпинча ишқий мазмунга эга, ҳозирги замон повестида эса ишқий
линиянинг бўлиши шарт эмас”

1

. Кўринадики, Иззат Султон “қисса”

атамасини фақат мумтоз адабиёт намуналарига нисбатан қўллаш тарафдори.
Бизнингча, бу – атамаларни оврупалаштириш кенг амал қилган тарихий давр
билан боғлиқ. “Повесть” сўзи соф русча сўз. У авваллари ҳам бор эди, бироқ
мустақилликдан сўнг асосан «қисса» атамаси қўлланмоқда. “Повесть”
атамаси аста-секин истеъмолдан чиқди.

Адабиётшунос А.Расулов эса ХХ асрнинг 80-йилларидаёқ “Баъзи

мутахассислар повесть жанри қобиғида янги прозаик жанр – қиссачилик
пайдо бўлаётганлигини айтдилар. Қиссачиликда рўй бераётган ички
жараёнларни кўриш, янги хусусиятларни фарқлаш – яхши. Лекин,
назаримизда, жанр ичра жанр туғилаётганлигини башорат қилишга
шошилмаслик лозимга ўхшайди”

2

, - деб ёзган эди. Олим тўғри

таъкидлаганидек, ўзбек адабиётида бугунги кунда эпик кўлами жиҳатидан
романдан кейин турадиган жанр қиссадир.

Маълумки, ХХ асрда кўп асрлик тарихга эга бўлган ўзбек адабиёти

янгиланди. Бу янгиланиш адабиётда воқеликни бадиий ўзлаштириш
имкониятлари кенгайгани, реалистик тасвир усули биринчи босқичга
чиққани, адабиёт хазинасига янги жанрлар қўшилгани, аввалдан мавжуд
жанрларнинг эса такомиллашгани, яъни уларнинг жанрий белгилари
қатъийлашгани билан характераланади.

М.Бахтин “адабиётнинг буюк реаллиги” саналган жанрга ҳаракатчан ва

ўзгарувчан ҳодиса сифатида қарайди: «Жанр адабиётнинг ҳар тараққиёт
босқичида ва ушбу жанрнинг ҳар бир асарида қайта туғилади ва
янгиланади»

3

. Унинг бу фикри ўзбек қиссачилиги тадрижига ҳам бевосита

тааллуқли. Адабиётимизда яратилган ҳар бир тўлақонли қисса ушбу
жанрнинг қай бир жиҳатини янгилайди.

Демак, қисса қадимдан форс-тожик ҳамда туркий халқлар адабиётида

кенг тарқалган жанр бўлиб, у оғзаки ва ёзма кўринишга эга бўлган. Ўрта
асрлар ёзма адабиётидаги қиссалар адабиётшуносликда «халқ китоблари»
деб юритилган. Анъанавий қиссаларда кўпроқ севги саргузаштлари, ишқий
можаролар ва мамлакат мудофааси каби мавзулар романтик идеал миқёсида
акс эттирилган бўлса, XX асрнинг биринчи чорагидан бошлаб ўзбек насрида


1

Султон И. Адабиёт назарияси. – Т.: Ўқитувчи, 1986. - Б. 258.

2

Расулов А. Повестлар қиссаси // Ўзбек совет прозасининг камоли. - Т.: Ўзбекистон,

1981. –Б.19.

3

Бахтин М. Проблемы поэтики Достоевского. - М.: Сов. писатель, 1963. -С.142.


background image

19

реалистик хусусиятли қиссалар вужудга келди. Уларда реал инсонлар ҳаёти,
реал воқелик тасвирланади.

Диссертациянинг иккинчи боби

«Қисса композицияси ва реал

воқелик»

муаммосига бағишланган бўлиб, икки фаслдан ташкил топган.

Бобнинг биринчи фасли

«Қиссада композиция ва эпик тасвир»

деб

номланади. Маълумки, композиция – танланган ҳаётий материалларни
системалаштиришга йўналтирилган, бадиий асарнинг таъсирчанлигини,
эмоционаллигини

кучайтирадиган,

ҳаётдаги

тасодифий,

ўткинчи

ҳодисаларни эмас, ёзувчи нуқтаи назаридан энг муҳим, энг характерли
ҳодисаларни танлаб олишга ёрдам берадиган бадиий воситалардан биридир.
Бадиий асарнинг композицияси умумий қонуниятлар асосида яратилса-да,
ҳар қайси жанрнинг ўзига хослигидан келиб чиқувчи алоҳида талаблар ва
принциплар ҳам бўлади. Чунончи, романда ҳам, қисса ва ҳикояда ҳам
композиция воқеаларни, сюжетни асарнинг асосий ғоясидан иборат марказ
атрофига ихчам ва мувофиқ уюштириш мезони асосида қурилиши керак. Бу -
умумий қонуният. Бироқ, қиссада тасвир имконияти унинг ҳажми туфайли
романга нисбатан чекланган, ҳикояга нисбатан кенгроқ бўлади. Бу ўзига
хослик қисса композициясининг ортиқча тафсилотлардан холи бўлишини,
айни

пайтда,

сиқилиб

қолмаслигини

тақозо

қилади.

“Асарнинг

композицияси, даставвал муаллифнинг тасвир этилаётган ҳаётий материалга
муносабати билан тайин этилади, яъни композиция биринчи навбатда
ғоявий-эстетик

категория(тушунча)дир.

Ёзувчи

нуқтаи

назари

композициянинг ҳал этувчи элементидир... Ҳаётда учраган қандай
кишиларни ва нима сабабдан тасвир марказига қўйишни ёзувчининг ҳаётга
қараши, унинг ғоявий-эстетик нуқтаи назари ҳал этади"

1

.

Кейинги

йилларда

яратилган

ўзбек

қиссаларида

ўзига

хос

муваффақиятли ижодий уринишлар кўзга ташланади. М.М.Дўстнинг
«Галатепага

қайтиш ёхуд саодатманд Ғайбаров ривояти» қиссаси

композицион қурилиши ва реал воқелик муносабати нуқтаи назаридан ана
шундай қиссалар сирасига киради. Мурод Муҳаммад Дўст 80-йилларнинг
бошларида ўзбек қиссачилигига янги образлар олиб кирди. Улар ичида
Ғайбаров образи ўзининг мукаммаллиги билан ажралиб туради. Ёзувчини
оталар ва болалар қарашининг ўзига хослиги, улар ўртасидаги зиддият,
замондошларимизнинг маънавий-ахлоқий қиёфаси, давр эврилишларига
бугунги зиёлининг муносабати, умуман, бугунги зиёлининг маънавий
қиёфаси муаммоси қизиқтиради ва у ўз асари марказига олим образини олиб
чиқади. Муаллиф асар композициясини ретроспектив шаклда қурар экан, бу
билан бир қишлоқ ва у орқали бутун жамиятнинг муайян манзарасини
тиклашга эришади. Бош қаҳрамон ҳолати унинг хотирасида шунга мос
ҳодисаларни юзага келтиради. Воқеликни чуқур таҳлил қилиш эса ёзувчига
воқеа ва қаҳрамонларни турли ракурсдан кўрсатиш имконини берган.


1

Султон И. Адабиёт назарияси. - Т.: Ўқитувчи, 1986. - Б.196.


background image

20

Композиция ҳам шакл, ҳам мазмунга тегишли ҳодиса бўлиб, у бу икки

ҳодисанинг узвий бирлиги сифатида майдонга келади. Композиция, барча
адабий-бадиий асарларда бўлгани каби, қисса жанрида ҳам алоҳида ўрин
эгаллайди. Изчил композиция қиссанинг муваффақиятли чиқиши учун замин
ҳозирлайди. Композиция асарнинг марказий ўқи вазифасини ўтайди. Сюжет,
экспозиция, тугун, ечим ана шу марказий ўқ атрофида изчиллик билан
жойлашади. Натижада асарнинг композицион яхлитлиги вужудга келади.

Бобнинг иккинчи фасли

«Қиссанавис образи»

деб номланган.

Маълумки, қисса ва роман қаҳрамонлари ҳикоя қаҳрамонларига нисбатан
кўп бўлади. Қиссанавис образи эса асардаги қаҳрамонларни бирлаштириб
туради. Асарда қиссанавис образи масаласини биринчилардан бўлиб махсус
ўрганган йирик рус олими В.В.Виноградов қиссанавис образини «асар
моҳиятининг жамланган тарзда намоён бўлиши»

1

деб ҳисоблайди.

Қиссанавис ҳамиша қаҳрамонлар орасида бўлади. Уларнинг хатти-
ҳаракатларини кузатади, уларга баҳо беради, хулоса чиқаради. Бу образда,
энг аввало, ёзувчининг кечинмалари мужассам бўлади. Шунингдек, қисса
қаҳрамонлари ўртасидаги ўзаро кураш психологик аспектда қиссанависнинг
«ўз-ўзи билан ички курашини» намоён этади

2

. Диссертацияда қиссанавис

образи Саъдулла Сиёевнинг "Отлиқ аёл", “Беш кун мистер бўлганим” номли
қиссалари асосида кенг ўрганилган. Шунингдек, А.Саидовнинг “Райҳон иси
тутган ҳовли», “Хончорбоққа тун чўкканда” асарларидаги қиссанавис образи
ҳам таҳлил этилган.

Қиссанавис образи – ёзувчининг маҳорат даражасини белгиловчи

мезонлардан бири. Бунда ёзувчининг нуқтаи назари етакчилик қилади.
Таниқли ёзувчи Хайриддин Султонов қиссаларида ҳам ёзувчи дунёқараши ва
қиссанавис образининг ўзига хос уйғунлигини кўрамиз. Ёзувчи ҳаётий
воқеалар ва улардан олган таассуротлари, сабоқларини қайта идрок этиб,
образли тафаккур чиғириғидан ўтказади. Унинг "Кўнгул озодадур" қиссаси
80-йиллар қиссачилигида алоҳида ўрин тутади. Қиссада меҳр-оқибат билан
ёвузлик ўртасидаги муносабатлар ўзаро муқояса қилинади. Ёзувчи
қиссанавис сифатида ҳаётга романтик кўз билан қараб келгани боисидан
ундаги ёвузликлар, қинғирликлар, ноҳақлик, адолатсизликлар олдида ларзага
тушган софдил йигитни танлайди. Адиб ўз қаҳрамонини реал воқеликнинг
шафқатсиз ҳақиқати ила юзма-юз қолдиради-да, ҳаёт ва хаёл ўртасида улкан
жарлик борлигини Ғуломжоннинг руҳий изтироблари орқали тасвирлайди.
Қиссанавис маълум маънода адибнинг қарашларини ифода этса-да, қисса
жанридаги

қиссанавис

образи

алоҳида

кўринишга

эга.

Қисса

қаҳрамонларининг руҳий ҳолати ва характерини тасвирлаш жараёнида
ёзувчи параллел равишда қиссанавис образини ярата боради. Бу образ воқеа
ва қаҳрамонларга эстетик муносабат тарзида шаклланади. Қиссанавис образи


1

Виноградов В.В. О теории художественной речи. - М.: Высшая школа, 1971. - С.118.

2

Қаранг: Бахтин М. М. Эстетика словесного творчества. - М.: Искусство, 1986. - С.10.


background image

21

кўпинча ёзувчининг ихтиёридан ташқарида вужудга келади. Қиссанавис
образи муаллиф образининг қиссага хос кўриниши ҳисобланади.

«Литературное обозрение» журналининг 1986 йил 4-сонида замонавий

ўзбек адабиётида қисса жанри тараққиёти тўғрисида баҳс-мунозара бўлиб
ўтган. Бу баҳсда В.Оскоцкий, И.Ростовцева, З.Кедрина, Г.Расулова, В.Гусев,
Я.Донов, Н.Поливинлар иштирок этиб, ўзбек қиссасининг жанр ва услуб
хусусиятлари ва мавзуининг хилма-хиллиги тўғрисида фикр билдирдилар.
Жумладан, В. Оскоцкий Э.Аъзамов, Т.Малик ва бошқа ёзувчиларнинг
қиссалари ҳақида фикр юритиб, қуйидагича хулоса чиқарган: «...барча
қиссаларда лирикликнинг устуворлиги сезилиб туради. Борлиқнинг кенг
қамровли ижтимоий таҳлилига, қаҳрамонлар руҳиятини чуқурлаштирилган
ҳолда очиб беришга интилиш ҳали сезиларли бадиий натижаларга олиб
келганича йўқ. Икки ҳолат ҳам шахснинг ахлоқий-маънавий концепцияси
билан унинг ижтимоий ва маънавий муаммоларни фалсафий англаш
кесишувида юзага келадиган умумлашмаларни талаб қилиши табиий».

1

Бу

ўринда бизни бир нарса қизиқтиради – замонавий ўзбек қиссаларида лирик
йўналишнинг устуворлиги. Мана шунинг ўзиёқ бу асарларда қиссанавис
образининг ўзига хослигини келтириб чиқаради. Чунки лирика – бу борлиқни
“мен” орқали қабул қилиш, “мен” орқали бадиий қайта гавдалантириш
демакдир.

Жаҳон насрининг титанларидан бири Л.Толстой ўз кундаликларида

(1853. 24 октябрь): «Асарни, соф адабий асарни ўқир экансиз, асарда ўз
аксини топган муаллиф характери асосий диққат марказида туради... Энг
рангсиз асарлар шуки, уларда муаллиф нигоҳи шунчалик тез ўзгарадики,
охири буткул йўқолади»

2

, - деб ёзади. Л.Толстой муҳим бир нуқтага урғу

бераяпти. Яъни: муаллиф нигоҳи ўткир ва изчил бўлсагина китобхон, ўқувчи
қиссанавис характери ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлади. Ўткир ва изчил
нигоҳ туфайлигина бадиий ҳақиқатга эришиш мумкин.

Қисса асосида ётувчи реал воқелик ва унга ёзувчининг муносабати қисса

композициясини тайин этади. Қисса жанридаги асарда қиссанавис
образининг мавжудлиги, тасвир қамрови ва ҳажм имкониятлари қисса
композициясида кўпинча хроникал баённи келтириб чиқаради, унда романга
хос бўлган турли композицион воситалар(киритма ҳикоялар, хотира, туш,
мактуб, портрет, бадиий интерьер ва ҳ.к.)дан кенг фойдаланиш имкониятини,
воқеаларни ҳар томонлама, кенг тасвирлаш имкониятини чеклайди. Аммо
буни қисса жанрининг ўзига хос хусусияти деб қараш керак бўлади.

Ўзбек адабиётида ХХ аср сўнгги чорагида яратилган қиссалар

композицион қурилиши жиҳатидан хилма-хил ва ҳар хил савияда туради.
Улар орасида композицион жиҳатдан тарқоқ, асосий мақсадни очишга
хизмат қилмайдиган тафсилотлари кўпайиб кетган, баъзан экспозицияси


1

Оскоцкий В. Впереди главная книга // Литературное обозрение. – Москва, 1986. - №4.

– С. 37.

2

Толстой Л.Н. Собр. соч. Т.19. - М.: Худ. лит-ра, 1965. -С.115


background image

22

чўзилиб кетган, баъзан воқеа ривожи етарли даражада динамик бўлмаган,
баъзан эса ечими муносиб хотима бўлолмаган қиссаларни ҳам учратиш
мумкин. Аммо ХХ аср сўнгги чорагида яратилган қиссалар ичида миллий
қиссачилик тараққиётини ўзида акс эттира оладиган асарлар ҳам анча.

Тадқиқотнинг учинчи боби

«Замонавий қиссада давр инъикоси ва

психологик таҳлилнинг ўзига хослиги»

деб номланиб, уч фаслдан ташкил

топган. Бобнинг биринчи фасли

«Қиссада воқеликнинг бадиий инъикоси»

муаммосига бағишланган. Маълумки, бадиий адабиётнинг муҳим хусусияти
воқеликни образли талқин этишдир. Шу нуқтаи назардан бу фаслда ўзбек
қиссачилигида

ёзувчининг

бадиий

маҳорати

масалаларига

эътибор

қаратилган, ўзбек қиссачилигида ёзувчининг ўзига хос услуби, воқеликнинг
бадиий адабиётда акс эттириш муаммолари таҳлил этилган.

Ҳар бир ижтимоий давр бадиий адабиётда ўзининг умумлашган бадиий

инъикосини топади. Бу борада қисса жанрининг ҳам ўз ўрни бор. ХХ асрнинг
сўнгги чорагидаги ўзбек қиссачилигида ўз овозига, ўз услубига эга бўлган
адиблар сафи анча кенгайди. Ана шундай ёзувчилардан бири Тоғай Мурод
70-йилларнинг ўрталарида ўзига хос бир услуб билан адабиётга кириб келди.
Дастлаб унинг қиссалари таниқли ёзувчилар, адабиётшунослар, китобхонлар
орасида турли баҳсларга сабаб бўлди. Ҳатто муаллиф ўтмишни
идеаллаштираётган ёзувчи сифатида танқид қилинди. Чунки у ўз асарларида
кўпроқ халқимизнинг унутилаёзган миллий анъаналари, урф-одатларини акс
эттирди. “Юлдузлар мангу ёнади” муаллифнинг шу сирадаги асарларидан
бири саналади.

Тоғай Муроднинг “Момо Ер қўшиғи” қиссаси яратилган пайтда

ёшларнинг шаҳарга бўлган интилиши кучайиб бораётган бир давр эди.
Ёзувчи буни иллат сифатида баҳоламайди. Аксинча, ёшлар онгидаги бу каби
ўзгаришларни давр талаби деб билади. Аммо ҳаётга енгил қарайдиган
Паҳлавон Даҳо каби ёшлар ҳам оз эмас. Уни шаҳардаги тенгдош дўстлари
ўзларининг наздидаги «ҳақиқат»га ишонтиришди. Бу Паҳлавон Даҳо
табиатида кибр, манманлик каби иллатлар пайдо бўлишига олиб келади.
Оёғи ердан узилган кимсанинг фожеали қисмати акс эттирилган бу қиссада
Паҳлавон Даҳо характеридаги иллатлар ёзувчи томонидан турли психологик
ҳолатлар таҳлили орқали ёритилади.

Муайян асарга баҳо беришда ёки бирор-бир ёзувчи ижоди, дунёқараши

ҳақида мулоҳаза юритганда «адабиёт ва жамият», «ёзувчи ва ижтимоий ҳаёт»
масалаларини эътибордан соқит қилиб бўлмайди. Бу муаммолар жаҳон
адабиётшунослигининг етакчи назарий масалаларидан саналади. Адабиёт
назариясига доир манбаларда адабиётнинг ижтимоий функцияси, ёзувчининг
жамият олдидаги бурчи эътироф этилади. Чунки ёзувчи – жамиятнинг фаол
аъзоси, фикри ва виждони ҳамиша уйғоқ граждани, жамият тараққиётидаги
илғор кучдир. У ўзи яшаб турган муҳит воқеаларига, унинг тараққиёт
йўналишига бефарқ қараб туриши мумкин эмас. Кишилик жамиятидаги
муҳим муаммолардан бири инсоннинг ўз атрофидаги табиатга муносабати


background image

23

муаммосидир. Зеро, табиат – инсоннинг уйи, унинг боқувчиси, инсон эса
табиатнинг бир бўлагидир.

Америкалик олимлар Рене Уэллек ва Остин Уоррен ҳақиқий

адабиётдан ижтимоий воқеаларни акс эттирадиган адабиётни фарқлаш
лозимлигини таъкидлаб, шундай ёзади: «Ижтимоий адабиёт – адабиётнинг
бир тури, холос, у адабиёт назариясида, агар адабиёт атиги ҳаётни, хусусан,
жамият ҳаётини акс эттиришга жалб этилган, деган фикрдан келиб
чиқилмаса, анча қуйи ўринда туради. Бироқ, адабиёт социология ва
сиёсатнинг вазифасини бажаришга масъул эмас. Адабиётнинг бурчи ва
мажбуриятлари унинг ўзида»

1

. Бундай фикр бир жиҳатдан ўзини оқласа ҳам,

бошқа томондан бир ёқлама хулосаларни келтириб чиқаради. Чунки адабиёт
ҳеч қачон соф ижтимоий, соф эстетик нуқтаи назарни ифода эта олмайди.
Адабиётда бу икки жиҳат муштарак кўринишга эга бўлади.

Ўзбек адабиётида 80-йилларда яратилган қиссалар ижтимоий воқеалар

асосига қурилган бўлиб, уларда маълум тарихий давр бадиий инъикос
эттирилган. Бу асарлар сирасига истеъдодли ёзувчи Ғаффор Ҳотамовнинг
«Қайтиш», «Қудуқ тепасидаги ой», «Азал ва абад» қиссаларини киритиш
мумкин. Ёзувчи қаламига мансуб қиссалар 80-йиллар адабий ҳаётида
сезиларли воқеа бўлди, танқидчиликда, адабий жамоатчиликда фикр-
мулоҳазалар уйғотди, уларнинг айримлари тўғрисида матбуотда “Бир асар
ҳақида икки фикр» рукни остида мақолалар эълон қилинди. Ғаффор Ҳотамов
қиссаларида ижтимоий ҳаёт, жамият турмушида илдиз отган иллатлар фош
этилган. «Қудуқ тепасидаги ой» қиссаси ҳам ёзувчининг ўзига хос услуби,
айниқса, бадиий-руҳий таҳлил кучлилиги билан ажралиб туради.

Табиат ва инсон муносабатлари Шукур Холмирзаев қиссаларида ўзига

хос бир тарзда акс этган. Унинг қатор қиссаларида табиатга бўлган меҳру
муҳаббат уни ардоқлаш ғояси билан уйғунлашиб кетади. Шукур Холмирзаев
Сурхон воҳасининг фарзанди бўлгани учун ҳам қиссаларида Сурхон
воҳасининг кенгликлари ва тоғларига бўлган меҳр бор. Адибнинг “Тупроқ
кўчалар” қиссасида болаликнинг беғубор кўчаларида кезиб юрган
ўсмирларнинг гўзал ички дунёси ўзига хос бир йўсинда тасвирланган "Чўлоқ
турна" қиссаси муаллифнинг табиатни чуқур билишидан далолат беради.
Чуқур билиш эса эътибор, муҳаббат ва лоқайд бўлолмаслик ҳосиласидир.
Қиссадаги ҳар бир воқеа, тасвир, хатти-ҳаракат ёзувчи қалб призмасидан
ўтади. Қиссада турналар ҳаёти орқали инсоний муносабатлардан баҳс
очилади.

70-йилларда ўзбек адабиётида давр қаҳрамонларини мадҳ этган

қиссалар юзага келди. Уларда ишлаб чиқариш илғорлари образи етакчи
ўринга чиқди. Аммо Ш.Холмирзаев «Юр, тоғларга кетамиз» асарида бундай
йўлдан бормади. У ҳаётдаги ҳодисаларни қалб кўзи билан идрок этади, сўнг
тасвирлайди. Академик М.Қўшжонов табиат ва инсон ўртасидаги муносабат
ҳақида: "Табиатнинг шу хилдаги ҳодисалари ўз моҳияти билан объектив,


1

Уэллек Р., Уоррен О. Теория литературы. – М.: Прогресс, 1978. - С.123-124.


background image

24

инсон иродаси билан боғлиқ эмас. Инсон бу ҳодисалардан завқланадими ё
уларга нисбатан бепарвоми – бари бир улар мавжуд, табиатнинг бир қисми
сифатида яшайди. Бироқ масаланинг бошқа томони бор: инсон табиатнинг
ўзида шу гўзал ҳодиса ва воқеаларни ҳис қилишга қодир. Унинг ҳиссиёт
олами орқали табиат гўзаллиги инсон ҳаётига киради"

1

, - деб ёзади.

Ушбу фаслда 70-80-йилларда яратилган қатор қиссалар таҳлил

қилинди. Уларда даврнинг ўзига хос муаммолари, оғриқ нуқталари акс этган.
Даврнинг ўзига хос чизгиларини бадиий образларда акс эттириш, муҳрлаб
қолдириш адабиётнинг вазифаларидан биридир. Ҳар бир муваффақиятли
чиққан образ, адабий асар – бадиий умумлашмадир.

«Қисса жанрида ғоя ва образ»

муаммосига бағишланган иккинчи

фаслда ўзбек қиссаларидаги ғоя ва образ муносабатлари тадқиқ қилинди. 70-
80-йилларда Ш.Холмирзаев, М.М.Дўст, Т.Мурод, Ғ.Ҳотамов томонидан
яратилган қиссаларда бадиий ғоя бевосита ҳаётий воқеа-ҳодисалар орқали
эмас, балки қаҳрамоннинг ички курашлари, руҳий дунёси тасвири,
тафсилотлар орқали ифода этилади; воқеликни объектив кўрсатишдан кўра,
уни “мен” орқали идрок этиш, таҳлил қилиш тамойили кучайганлиги
кузатилади. Бу эса ғоя ва образнинг ўзига хос гармониясини юзага келтирган.
«Бадиий асарда ғоя – санъат асарининг мазмунига асос бўлган
умумлаштирувчи, эмоционал образли фикрдир. Оддий ғоялардан фарқли
ўлароқ, бадиий асардаги ғоя «бадиий ғоя» деб аталади. Бадиий ғоя – образли
фикрдир»

2

.

Шукур Холмирзаев қаҳрамонлари соддалиги, тўпорилиги ва айни

пайтда самимийлиги билан ажралиб туради. Адибнинг маҳорати шундаки, у
ҳар бир қаҳрамоннинг ички дунёсини чуқур таҳлил этади. Шу боис ҳам у
яратган қаҳрамонлар китобхон қалбига яқин кишилардир. Муҳими, ёзувчи
яратган характерлар бир-бирига ўхшамайди. Унинг қаҳрамонлари миллий
ўзлигини англаган, миллий ўзлик заминида туриб янгича тафаккур
уфқларини ўзида акс эттирган инсонлардир.

Ёзувчининг «Букри тол» қиссасида акс этган воқеаларда қатағон

қурбонларининг тақдири бадиий жиҳатдан тўлақонли ифодаланган. Шу
аснода асарда ёзувчи ўз биографиясига оид баъзи нуқталарни акс эттиради.
Қисса жанри биографик элементларни қамраб олиши Ш.Андерсон,
Л.Н.Толстой, М.Горький, Ғ.Ғулом, Ойбек, А.Қаҳҳорлар ижодида ҳам
кўринади

3

.

Қисса қаҳрамонлари чинакам эътиқодли инсонлардир. Бош қаҳрамон

Маъмуржон кўринишдан содда, беозор йигит, аммо унинг ички дунёси ғоят
мураккаб. Ёзувчи бу образ орқали инсоннинг руҳий ҳолатини теран тадқиқ


1

Қўшжонов М. Ҳаётнинг илғор тенденциялари гўзалдир //Адабиёт назарияси. Икки

томлик.. – Т.: Фан, 1979. II том - Б.160.

2

Султон И. Адабиёт назарияси. -Т.: Ўқитувчи, 1986. - Б.175.

3

Қаранг: Кожинов В. Повесть // Словарь литературоведческих терминов. –М.:

Просвещение, 1974. – С. 272; Ҳотамов Н., Саримсоқов Б. Адабиётшунослик
терминларининг русча-ўзбекча изоҳли луғати. – Т.: Ўқитувчи, 1983. – Б.248.


background image

25

қилади. Асар ғояси асосан Маъмуржон образида мужассамлашган. Айни
пайтда асардаги ҳар бир образнинг ўз ўрни, “юки” бор. Ёзувчи "Букри тол"
орқали эгилса ҳам синмайдиган, курашиб яшаётган инсонлар тимсолини,
ҳақиқат тимсолини яратди.

Мазкур фаслда ғоя ва образ муаммолари Ў.Ҳошимовнинг «Дунёнинг

ишлари», Ш. Бўтаевнинг «Шўродан қолган одамлар», Х. Дўстмуҳаммаднинг
«Сўроқ», Э.Аъзамовнинг «Отойининг туғилган йили», «Байрамдан бошқа
кунлар» каби қиссалари мисолида ҳам атрофлича таҳлил этилган.

Адабиётшунос А.Расулов Шойим Бўтаевнинг "Шўродан қолган

одамлар" қиссаси "...поэтика нуқтаи назаридан етуклиги, композицион
мутаносиблиги, матн яшовчанлигини таъминловчи ички зиддиятнинг изчил
мароми

билан

алоҳида”

1

ажралиб

туришини

таъкидлайди.

Қисса

қаҳрамонлари – қалбан бир-биридан йироқ кишилар. Ёзувчи уларнинг аянчли
қисматини зимдан кузатади. Ҳар бир адиб ўз ғоясига мос воқеалар ва
кишиларни танлайди. Чунончи, Т.Муродни кўпроқ миллий ўзлик, унинг
яшовчанлиги қизиқтиради. У ўз фаолияти, уринишлари билан қадим
анъаналар, урф-одатларни сақлаб келаётган полвонлар, момолар, боболар,
чавандозлар образини яратади. У яратган адабий қаҳрамонлар шиддатли ва
мард кишилар. Ш.Холмирзаевни эса кўпроқ табиат ва инсон бирлиги,
инсоннинг табиий туйғулари ўзига жалб этади. Шунинг учун ҳам унинг
қаҳрамонлари кўпинча содда, самимий, оддий. Э.Аъзамов адабиётга олиб
кирган қаҳрамонлар ёшликнинг беғубор дамларини бошдан кечираётган
йигит-қизлардир. Ш.Бўтаев қиссаларининг асосий қаҳрамонлари - шўро
тузуми азобини чеккан жабрдийда инсонлар. Бундан кўринадики, ҳар бир
ёзувчи воқеликдан ўз ғояларига мос, ўз қалби садоларини акс эттирадиган
қаҳрамонларни танлайди ва тасвирлайди.

Биз тадқиқ этаётган давр қиссаларидаги янги қаҳрамонларнинг

кўпчилигига хос хусусият шуки, улар ижтимоий ҳаётдаги ноҳақликларга кўп
бора дуч келадилар, курашадилар, кўпинча эса енгиладилар. Бу енгилиш
мутлақ моддий шаклларда эмас, руҳий изтироблар, муҳитга мослашолмаслик
шаклида воқеланади. Аммо бу даврда яратилган қисса қаҳрамонлари бир-
бирини такрорламайди. Уларнинг ҳар бири теварак-атрофимиздаги жонли
одамлар сифатида идрок қилинади. Китобхон уларнинг изтиробларига, ўй-
хаёлларига, интилишларига беихтиёр боғланиб қолади.

Биз шу пайтгача яратилган образлар хазинасига назар ташлайдиган

бўлсак, унда реалистик, романтик, хаёлий-фантастик, афсонавий, символик,
мифологик, ҳажвий образ каби ранг-баранг кўринишга дуч келамиз.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ш.Холмирзаев Шодиқул Ҳамроев билан

суҳбатда Э.Аъзамов, М.М.Дўст, Т.Муроднинг қиссалари ҳақида сўз юритиб:
“... бу уч адибнинг “адабиётга бера олган ва кейинги авлодга “мерос қилиб
қолдирган” нималари ” – уларнинг сара асарлари ва адабиётга олиб кирган


1

Расулов А. Таваллуд топаётган кўнгил муждалари // Ш.Бўтаев. Ҳаёт. – Т.: Шарқ,

2000. – Б. 441.


background image

26

Қаҳрамонларидирки, бунга қўшимча қилиб Шундай образлар яратишга Жазм
– Жасорат қилганлари ҳамда бу Ижодий заҳматнинг замирида ётган Адабий
билимларини ҳам айтиш мумкин”, - дейди.

1

Адабиётда янгича бадиий тафаккур кўринишлари яққол кўзга ташлана

бошлади. Шу ўринда ўзбек қиссаларида воқеликнинг бадиий-психологик
жиҳатдан таҳлилига ижодий ёндашиш қамрови кенгаймоқда.

М.Ҳамидованинг ўзбек адабиётида миллий қаҳрамон муаммосига

бағишланган китобида ўзбек қиссачилигида миллий қаҳрамон тушунчасига
батафсил тўхтаб ўтилган. “Тоталитар тузум даврида биз ўрганаётган
йўналишдаги миллий қаҳрамон тушунчаси деярли тақиқланган мавзулардан
бири саналар эди. Мустақиллик йилларида бу мавзуга оид айрим илмий,
илмий-оммабоп, бадиий-публицистик асарлар, давра суҳбатлари, хотиралар
нашр этила бошланди”

2

, - деб тўғри таъкидланган китобда.

Ушбу бобда қиссада воқеликнинг бадиий инъикоси масаласи ҳам

кўриб чиқилди. Бадиий воқелик ўзи нима? деган савол туғилади. Ҳаётий ва
ижтимоий воқеликдан териб, саралаб олинган муайян ғоя ва эстетик идеал
асосида умумлаштирилган, типиклаштирилган ва бадиий асар майдонида
мавжуд бўлган одамлар, воқеа-ҳодисалар ва хатти-ҳаракатлар мажмуи
бадиий воқелик деб аталиши мумкин. Аммо бадиий воқелик ижтимоий ва
ҳаётий воқеликнинг айнан нусхаси эмас. У гўзаллик қонуниятлари асосида
ўзлаштирилган воқелик, сифат жиҳатидан янги ҳодисадир.

ХХ асрнинг 70-80-йиллар қиссачилигида модерн адабиётининг таъсири

ҳам катта бўлди. Ғарбда бу адабиёт анча илгари пайдо бўлган. Ж.Жойс,
М.Пруст, Ф.Кафка, А.Камюлар бу адабиётнинг ёрқин намуналарини
яратишган. Йирик адабиётшунос О.Шарафиддинов А.Отабоев билан
суҳбатда рус адабиётида мазкур йўналишдаги асарлар тўғрисида фикр
юритиб шундай дейди: “... машҳур М.Булгаков “Итюрак” номли қиссасида
бир профессорнинг тажрибалари туфайли итдан одамга айланиб қолган
шахснинг партияга кириши ва катта идораларда ишлаб, итларга хос
ҳаракатлар қилишини жуда ёрқин очган”.

3

Бизнинг адабиётимизда ҳам

адабиётдаги янги йўналишнинг унсурлари тобора кўпроқ намоён бўлмоқда.
Айниқса, мустақиллик даври адабиётида бундай асарлар кўплаб яратиляпти.

Ғоя, яъни ижодкор ўз асари орқали айтишга жазм этган умумлашма

фикр асарда яратилган ёки яратилаётган бадиий воқелик табиатига фаол
таъсирини ўтказади. У бадиий ғояга мувофиқ бўлиши лозим. Ўз навбатида,
бадиий воқелик бошланғич ва умуман ғоянинг янги-янги қирраларини очади.
Бадиий воқелик турғун характерга эга. У объектив ҳодисадир. Адабиётшунос
А.Улуғов қисса жанри хусусиятлари ҳақида фикр юритар экан, “70-80-
йиллар қиссачилигининг асосий тенденцияларидан яна бири ундаги


1

Ҳамроев Ш. Адабиёт, адабиёт, адабиёт... // Ёзувчи. – Тошкент, 1997. - 15 янв.

2

Ҳамидова М. Ҳозирги ўзбек адабиётида миллий қаҳрамон муаммоси (Ш.Холмирзаев

ижоди мисолида)-Наманган, 2005. –Б. 4.

3

Шарафиддинов О. Модернизм - жўн ҳодиса... эмас // Ижодни англаш бахти.. –Т.:

Шарқ, 2004. – Б. 242-243.


background image

27

тематиканинг ранг-баранглигидир. Меҳнат, шахс эрки, оила, севги-муҳаббат,
бурч... мавзуида қатор яхши асарлар яратилиши ана шундан далолат
беради”

1

, - деб ёзади. Ғоя эса ўзгарувчан, доимо мукаммалликка

интиладиган

фикрий-эмоционал

тушунчадир.

Бадиий

ғоя

доимий

ҳаракатдаги ҳодисадир.

Бобнинг

«Қиссада психологизм»

деб номланган учинчи фаслида ўзбек

қиссачилигида қаҳрамонлар руҳий дунёси, қисса жанрида инсон руҳияти
тасвирининг ёзувчининг воқеликка муносабатидан келиб чиқадиган ўзига
хосликлари каби масалалар қамраб олинган. ХХ асрнинг сўнгги чорагида
яратилган

қиссаларда

инсон

ўзининг

жамийки

юксакликлари

ва

тубанликлари, фазилатлари ва қусурлари билан намоён бўлди. Бу асарлар
бадиий образлар орқали китобхонни фақатгина тарбиялашга эмас, балки
ҳаётни, инсонни бор мураккаблиги билан гавдалантиришга, ўқувчида
ҳаётнинг мусбат ва манфий томонлари ҳақида тўлақонли тасаввурни
шакллантиришга, уни ўйлантиришга йўналтирилганлиги билан ўзига хосдир.

Биз таҳлилга тортган асарларнинг қаҳрамонлари фавқулодда шахслар,

замоннинг қаҳрамонлари эмас, балки оддий кишилардир. Бу, айниқса, Тоғай
Мурод қиссаларида кўзга яққол ташланади. Ёзувчининг "От кишнаган
оқшом" қиссасида миллий қадриятларимизни ҳаёт тарзига айлантирган содда
инсонларнинг маънавий ички дунёси билан танишамиз. Қиссанинг бош
қаҳрамони Зиёдулла кал ҳеч қачон миллий ғурур, миллий қадриятлар ҳақида
кўкрагига уриб, оғзини кўпиртириб гапирмайди. Лекин унинг қалбида
чавандозларга хос ғурур жўш уради.

Жаҳон адабиётшунослигида бадиий психологизм муаммоси ҳақида бир

қатор ишлар амалга оширилган. Бу борадаги фикрлар А.Матруненок,
Л.Морозенко, А.Х.Исенов, Ги де Мопассан, А.Протченко, М.Храпченко
тадқиқотларида ўз аксини топган

2

.

Табиат, айниқса, ҳайвонот олами инсон ҳаёти билан бевосита боғлиқ.

Бу мавзу жаҳон адабиётининг пешқадам вакиллари ижодидан ҳам ўрин
олган. Тоғай Мурод бу тажрибалардан самарали фойдаланган ҳолда инсон ва
табиат билан боғлиқ мавзуни ўзига хос бетакрор йўсинда ишлаб чиқади.

Тоғай Мурод, Шукур Холмирзаев қиссаларидаги жониворлар - “От

кишнаган оқшом”даги от образи, “Юр, тоғларга кетамиз” қиссасидаги


1

Улуғов А. Замонавийлик ва халқчиллик // Қиссачилигимиз қирралари. –Т.: Ўқитувчи,

1991. – Б. 37.

2

Матруненок А. Проблема психологизма в современном белорусском романе: Автореф.

дисс. ... канд. филол. наук. –Минск, 1969. – 19 с.; Морозенко Л. Л.Н.Толстой и
Н.Г.Чернышевский (на путях развития психологизма): Автореф. дисс. ... канд. филол.
наук. - Л., 1973. – 14 с.; Исенов А.Х. Мастерство психологического анализа (на
материалах творчества Ч.Айтматова и А.Зегерс): Автореф. дисс. ... канд. филол. наук.
-Алма-ата, 1975. – 30 с.; Мопассан Ги де. Полн. собр. соч. в 12-ти томах. Т.8. - М., 1958.
- С. 14-15; Протченко В. Человек и его труд в современной повести о деревне //
Проблемы психологизма в советской литературе. - Л., 1970. – С. 293-371; Храпченко М.
Л.Толстой – мастер психологического анализа // Русская литература. – Москва, 1960.
-№ 4. – С. 64-65.


background image

28

Қорабой образлари билан Чингиз Айтматов ва Эрнест Сетон-Томпсон
асарларидаги жониворлар образи ўртасида ҳамоҳангликни илғаш мумкин.
Х.Султонов, Э.Аъзамовнинг ижодида ҳам Чингиз Айтматов қиссаларининг
таъсирини сезиш қийин эмас.

Пиримқул Қодировнинг «Эрк» қиссасида муҳаббат ва оила, оила ва

жамият масалалари акс эттирилган. Чингиз Айтматовнинг «Жамила»
қиссасида ёшларнинг ҳар қандай тўсиқларни енгиб, ўз севгилари йўлида
интилишлари қанчалик ёрқин бўёқларда ифодаланган бўлса, «Эрк»да ҳам бу
мавзу тўлақонли ўз ифодасини топади. Пиримқул Қодировнинг қаҳрамони
Саттор ва Ойшалар турмуш қуришган, ўртада фарзанд бор. Лекин бу оилани
тутиб турувчи мустаҳкам ришта - муҳаббат йўқ. Саттор шаҳарда Розияни
севиб қолган. Қалбидан жой олган бу туйғу оиласида нохуш вазиятни юзага
келтиради. «Жамила»да садоқатга йўғрилган муҳаббат тасвирланса, «Эрк»
қиссасида эса муҳаббат бўлмаган оиладаги вазият қаламга олинган.

Рус адабиёти мундарижасида алоҳида ўрин тутган таниқли рус

ёзувчиси Валентин Распутиннинг "Мария учун пул", "Сўнгги муҳлат", "Омон
бўлсанг, унутма", "Яша ва ёд эт", "Ёнғин" каби қиссалари ўзбек ёзувчилари
учун ҳам маҳорат мактаби вазифасини ўтади.

“Ёнғин” қиссасида рус қишлоқларидан бирида бўлиб ўтган ёнғин

тасвирланади. Ёнғин баҳонасида ким нимага қодирлиги аён бўлади. Сохта
коммунистларнинг қиёфаси очиб берилади. Ёнғин шунчаки ҳаётда учраб
турувчи фалокат эмас, ижтимоий-сиёсий воқеликнинг инқироз ёқасига бориб
қолганлигининг бадиий ифодаси эди. 80-йилларнинг ўрталарида инсон
руҳиятида юз бераётган ўзгаришлар ёзувчиларни бефарқ қолдирмади.
В.Распутиннинг бу масалага қўл уришининг сабаби ҳам шунда.

Қисса таржимони Иброҳим Ғафуров: "Распутин худди Айтматов каби

ҳар бир меҳнаткаш, оддий инсонга мисоли бир бутун давлат каби қарайди.
Инсон деб аталган давлатнинг барча қудратли ва заиф томонларини
яширмай, ошкора ёзади. Аччиқ, ҳаддан ташқари кескин, аммо рост сўзларни
ёзишдан ўзини тиймайди. У виждонийликни инсон давлатини давлат қилиб,
устувор этиб турган олий маънавий ҳодиса каби қарайди"

1

, - деб ёзади.

Ҳақиқатан ҳам "Ёнғин" қиссасида тасвирланган лоқайд кишилар

ҳавойи нафс учун ўзларини оловга ташлашдан ҳам тап тортмайдилар. Адиб
бу образлар психологиясини воқелик ва деталлар асосида ишонарли
тасвирлайди. Ёзувчи қиссада замондошларини огоҳликка даъват этар экан,
унинг сатрлар ортидаги мавжуд маънавий ҳаётга нисбатан исёнини ҳам ҳис
этиш мумкин.

В.А.Чалмаевнинг фикрича, «Ёнғин» қиссасида давримизнинг якуний

пардалари ёки ўша даврнинг ўз умрини яшаб бўлганлиги таъкидланмоқда.
Орттирилган

маънавий

бойликларнинг

сароб

бўлаётганлиги,

ота-

1

Ғафуров И. Жом садоси // В.Распутин. Ёнғин. Қисса. - Т.: Ёш гвардия, 1989. - Б.77.


background image

29

боболаримиздан қолган юксак маънавий мероснинг инқирозга юз
тутаётганлиги акс этгандек»

1

.

М.М.Дўстнинг “Истеъфо” қиссасининг В.Распутиннинг “Ёнғин” асари

билан муштарак томонлари бор: бу - давр фожеасини адабий-бадиий
аспектда ёритишдир. Ҳар иккала қиссада умрини яшаб бўлган давр
кишиларининг маънавий инқирози ўз ифодасини топган. “Истеъфо”
қиссасида катта амалдор Эломонов образи орқали давр ва шу давр
“тарбиялаб етиштирган” кишилар ҳаёти тасвирланган.

Нодар Думбадзенинг "Кукарача"

2

қиссасида фидойи грузин йигитининг

кечмишлари қаламга олинади. Қисса қаҳрамони Кукарача - милиция ходими.
Ҳалол ва фаол инсон. Атрофда рўй бераётган адолатсизликларни
кечирмайди. Атрофда юз бераётган воқеалар уни бефарқ қолдирмайди.

В.Распутин ҳам "Ёнғин" қиссасида умрини яшаб бўлган тузумнинг

ёнғин остида қолганини ғоят маҳорат билан тасвирлаган. Қиссада шўро
тузумини қораловчи сўзлар йўқ. Тузумнинг жар ёқасига келиб қолганини
унинг адабий қаҳрамонлари қиёфасидан англаб оламиз.

Қиссада руҳий-психологик таҳлил қаҳрамонлар хатти-ҳаракати, гап-

сўзлари орқали очиб берилади. Бу йирик санъаткорнинг таъсири ўзбек
қиссачилигида, хусусан, Т.Мурод ижодида яққол кўзга ташланади. Адиб бу
улуғ ёзувчиларнинг анъаналарини давом эттириб, ўзига хос янгича усул
танлади. Бу ўзига хослик қаҳрамон дунёсини руҳий далиллаш орқали очиб
беришда кўринади.

Ёзувчи Хайриддин Султоновнинг "Ёзнинг ёлғиз ёдгори" қиссасида эса

Адаш Карвоннинг ғоят оғир, чигал ҳаёт йўли маъюс бир оҳангда ҳикоя
қилинади. Адаш Карвоннинг чигал қисматини очиб беришда ҳаётий
манбаларга асосланилади. Адаш Карвоннинг қабристонга келиб кетиши,
унинг

ўй-хаёллари

тасвири

қаҳрамоннинг

бир

бутун

қиёфасини

гавдалантиришга хизмат қилган.

Асар мураккаб бир шароитда юзага келди. 80-йилларда асарни

эскиликни қўмсаш деб баҳолаган танқидчилар ҳам топилди. "Ёзнинг ёлғиз
ёдгори" асари ва унинг қаҳрамонларини муносиб баҳолаган танқидчилардан
бири Б.Назаров: "Қиссада Адаш Карвон, Ойниса, Саттор сингари етук
характерлардан ташқари яна бир қанча образлар ҳам яратилган. Ёш адибнинг
характер яратиш маҳорати етакчи қаҳрамонлардан тортиб, эпизодик
персонажларгача уларнинг ўз индивидуал қиёфалари ёрқин чизилганида
кўринади”

3

, - деб ёзади.

Ҳақиқатда ҳам қисса қаҳрамонлари ўзларининг бетакрор қиёфалари

билан китобхонлар қалбини забт этган эди. Шу боис, Адаш Карвонни ҳам

1

Қаранг: Чалмаев В.А. «Откройте русскому человеку русский «свет» // Литература в

школе. - Москва, 2005. - №9. - С.8.

2

Думбадзе Н. Кукарача // Русчадан Н.Комилов таржимаси. – Т.: Ёш гвардия, 1988.

–Б. 6-73.

3

Назаров Б. Адаш Карвон изтироблари // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – Тошкент,

1983. - 10 июнь.


background image

30

бугунги кун қаҳрамонлари сирасига қўшса бўлади. Мунаққид Ж.Хушбоқов
Адаш Карвон образи ҳақида шундай деб ёзади: "Бу образ ноҳақликка қарши
курашмаслик, ҳаддан ташқари мўмин-қобиллик, динга ишониш фожиасини
теран англашимизга ёрдам беради"

1

.

Аммо Ж.Хушбоқовнинг бу фикрига тўлиқ қўшилиб бўлмайди. Бу ерда

ёзувчи Адаш Карвон образида курашувчи сиймо образини яратмоқчи эмас.
Унинг динга ишониши фожиа эмас, аксинча, эътиқод бўлиб, фожиасига бош
сабаб иймонсиз жамиятда иймон билан яшаб бўлмаслигидир. Шу боис,
Б.Назаров ҳам Адаш Карвон ҳақида: “... адабиётимизда пайдо бўлган янги
қаҳрамонлардан бири сифатида баҳолаш мумкин»

2

, - деб ёзади.

Ж.Хушбоқов эса Ойниса ва Саттор образларини етук характерлар эмас,

аксинча, схематик қаҳрамонлар деб баҳолайди. Аслида эса Ойнисанинг ҳам,
Сатторнинг ҳам ўз дунёси бор. Ойниса – фарзанд доғида куйиб, армонларини
ўзи билан олиб кетаётган муштипар она. Саттор ҳам ўз қисматидан азоб
чекаётган кимса. Адабиётшунос Ҳ.Умуров бадиий асар психологизми,
қаҳрамоннинг руҳий ҳолати ҳақида фикр юритиб шундай ёзади: “Бадиий
психологизм ва психологик таҳлил асар қаҳрамонлари моҳиятини тушуниш
ва тушунтиришнинг калити; ҳар бир ёзувчининг ўзлигини, маънавий
бойлигини кўрсатувчи кўзгудур”

3

.

Тоғай

Муроднинг

Зиёдулла

чавандоз

образи

ўзбек

халқ

достонларидаги мард, норғул, ҳақиқатгўй қаҳрамонлардан ибрат олиб
яратилгани аён, лекин у мустақил бадиий образ даражасига кўтарилиб,
Абдулла Қаҳҳор таъбири билан айтганда, адабиёт «рўйхати»дан ўрин олгани
ҳам маълум. Халқ эпосига хос халқоналик, муболаға Зиёдулла чавандоз
образида психологик талқиннинг индивидуал–субъектив шакли сифатида
намоён бўлган.

Хайриддин Султонов қиссасидаги Адаш Карвон образи тақдирга тан

бериши, хокисорлиги билан Лев Толстойнинг «Уруш ва тинчлик»
эпопеясидаги Платон Каратаевни эсга солади. «Тақдирга тадбир йўқ экан.
Биз эсак униси чатоқ бўлди, буниси яхши бўлмади, деб қайғуриб ўтирамиз»

4

.

Бошқа бир томондан, Адаш Карвоннинг Абдулла Қаҳҳорнинг

«Ўтмишдан эртаклар» қиссасидаги Бабар образи билан айрим муштарак
томонлари бор. Қаҳратон қиш палласи эшиги қулфланмаган отхонада
тонггача совуқда дилдираб чиққан Бабар қўриқчининг ўзи қамоқдан қоч, деса
қочмаган Адаш Карвонни эслатмайдими? Нима бўлганда ҳам, Адаш Карвон,
шубҳасиз, ХХ аср адабиёти мундарижасидан бетакрор, ўзига хос образ
сифатида ўрин олди.


1

Хушбоқов Ж. Эҳтирос тўлқинлари //Катта йўл бошида. – Т.: Ёш гвардия, 1987.

- Б.138.

2

Назаров Б. Адаш Карвон изтироблари // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – Тошкент,

1983. – 10 июнь.

3

Умуров Ҳ. Бадиий психологизм ва ҳозирги ўзбек романчилиги. – Т.: Фан, 1983. – Б. 39.

4

Толстой Л.Н. Уруш ва тинчлик. 4-том. - Т.: Адабиёт ва санъат, 1971. - Б.57.

(К.Қаҳҳорова таржимаси)


background image

31

Биз таҳлил этаётган даврда замон ўзгаришлари кўпроқ эпик турнинг

қисса жанрида ўз бадиий ифодасини топган. Давр кишиларида рўй бераётган
фикрий ўзгаришлар, уйғонишлар ва буларнинг психологик таҳлили
Ш.Холмирзаев, Ў.Ҳошимов, Т.Мурод, Х.Дўстмуҳаммад, Х.Султонов,
Э.Аъзамов, Ғ.Ҳотамовлар қаламига мансуб қиссаларда бадиий акс этган.

60-90-йиллар ўзбек қиссачилигида Л.Толстой, А.Чехов, М.Шолохов,

В.Распутин, Н.Думбадзе, Ч.Айтматов каби дунё миқёсидаги ижодкорлар
анъаналари ижодий ўзлаштирилди ва улар билан бўйлаша оладиган асарлар
юзага келди. Ижтимоий, мафкуравий конфликтлар ўрнини эндиликда руҳий-
психологик, ички зиддиятлар таҳлили эгаллади.

Она ҳақидаги азалий мавзу Ўткир Ҳошимов ижодида тамомила ўзгача

руҳий-психологик талқин топди. Шўро даврида шаклланган қарашларнинг
тубдан емирилиши, жамият ички инқирози Ш.Бўтаев, Х.Дўстмуҳаммадлар
ижодида янги типдаги қаҳрамонлар воситасида очиб ташланди. ХХ аср
сўнгги чорагида яратилган қиссаларда айрим зиддиятларга бой инсон образи,
жамият билан муросасиз янги тафаккурнинг тамойиллари етакчилик қилади.

«

Тарихий қиссада образ яратиш муаммоси»

га бағишланган

тўртинчи боб уч фаслдан ташкил топган. Бобнинг

«Тарихий қисса

спецификасига доир”

номли биринчи фаслида тарихий қиссаларнинг ўзига

хос хусусиятлари ҳақида сўз боради.

Тарих ва адабиёт бир-биридан куч оладиган, бойитадиган, бири бирига

доимий мадад берувчи ёндош соҳалардир. Зеро, адабиёт ҳаётий материал
сифатида тарихга мурожаат этар экан, уни асос қилиб олади ҳамда унга
масъулият билан ёндашишга, унинг асосий нуқталарини тўғри акс эттиришга
мажбурият сезади.

Тарихий қиссанинг ўзига хослиги ҳақида фикр юритар эканмиз,

масаладаги икки жиҳатни фарқлашимиз зарур. Биринчидан, тарихий қисса
билан замонавий мавзудаги қисса синтези; иккинчидан, тарихий қисса билан
тарихий роман ўртасидаги фарқли жиҳатлар.

Замонавий қиссада муаллиф бир қадар эркин бўлади, яъни у ўз бадиий

ният-мақсадига мос воқеа-ҳодисаларни танлайди ва тасвирлай олади. Бунда
ёзувчи бадиий тўқимага кенг ўрин беради, кўпчилик эътиборига арзирли
воқеа яратади. Бундай воқеа ва қаҳрамоннинг яшовчан ва мумтоз бўлиб
қолиши ёзувчининг кучи, иқтидорига боғлиқ.

Шунинг учун ҳам тарихий қиссада ёзувчи тарихий воқеага муайян

даражада «қарам» бўлади. Бу воқеа ёзувчи эрки ва тасарруфидан ташқарида
ҳам мавжуд. Бу воқеани у яратмаган, кимдир бу воқеаларда иштирок этган,
ўз ҳаётий фаолияти билан уларни дунёга келтирган. Ёзувчи уларга янги бир
йўналиш, жонли тафсилотлар қўшади, холос.

Тарихий қисса билан тарихий роман ўртасида фарқли жиҳатлар

мавжуд. Ёзувчи бирор тарихий давр ёки буюк шахс ҳақида роман ёзишга
киришар экан, воқеаларни тўлиқ, бузмасдан кўрсатиб беришига тўғри
келади. Зеро, асосий хусусиятларидан бири эпик кенглик бўлган роман
жанри шуни тақозо этади. Тарихий қиссанавис ўзида бундай мажбурият


background image

32

сезмайди, у нисбатан эркин, ўзига керак бирор нуқтани, аниқроғи, маълум
қаҳрамон шахсини ажратиб олиб, воқеани ўша атрофида шакллантиради. Шу
маънода тарихий қисса фрагментар (катта ҳодисанинг бир қирраси)
характерга эга. Катта воқеа ёки шахс муайян бир ракурсда ёки бошқа биров
нигоҳида яратилади. Бу - кўп жиҳатдан «Саодат соҳили» тарихий қиссасига
тўғри келади. Унда тарихий шахс Бобур Мирзо бевосита, ўз-ўзича эмас,
балки, бошқа бир қаҳрамон, сўфий аллома Ҳофиз Кўйкий нигоҳи орқали
тасвирланади. Муаллифнинг «Бобурийнома» асарида «Саодат соҳили»
қиссасининг туғилиши ҳақида гап кетган ўринларда ёзувчи Эркин Аъзам
томонидан айтилган фикр, гарчанд ҳазиломуз тарзда айтилган бўлса-да,
муҳим аҳамият касб этади:

“Роман ёзсанг – узун ёз, кесса бўлур,

Қисса ёзсанг – қисқа ёз, қўшса бўлур”

1

.

Бундаги «узун» роман ва «қисқа» қисса роман жанрининг биз юқорида

қайд этган сертафсилот, кенгкўламлилиги ва қиссанинг воқеа-ҳодисадаги
нуқталарда фақат бир-иккитасини танлаб олиб, асосий эътиборни шунга
қаратишга ишора деса бўлади.

Тарихий мавзуга қўл урган ёзувчи учун тарихий шахс ва ўтмишдаги

воқеалар «хомашё» вазифасини ўтайди. Уларга бадиий ишлов бериш, уни
образга айлантириш учун ижодкордан истеъдод, маҳорат ва меҳнат талаб
қилинади. Юзаки қараганда, тарихий мавзу осон ва қулайдек туюлади:
воқеалар аниқ, бўлиб ўтган, тарихий шахслар маълум ва машҳур, фаолият
майдони, таржимаи ҳолига эга. Лекин бу «қулайлик»нинг хавфли томони ҳам
бор: адиб тарихий воқеаларнинг туб моҳиятини оча билмаслиги, ўтмишда
ўтган шахснинг ички оламини етарли даражада ёрита олмаслиги мумкин.
Натижада тарихий воқеаларнинг қуруқ баёни юзага келиб, унда иштирок
этувчи шахслар бадиий образ даражасига кўтарила олмаслиги мумкин.
П.Қодиров Шукур Содиқ билан суҳбатда шундай дейди: «Тарих унутилиб
кетадиган нарса эмас. Аждодлар бошидан кечирган ҳодисалар, кечинмалар
юз, беш юз йил ўтгач ҳам авлодлар ҳаётида турлича йўсинда такрорланиши
мумкин эканки, бу ўша ирсий йўналиш, генлар орқали юзага келади, деб
ўйлайман»

2

. Ёзувчининг бу фикрига тўла қўшилиш мумкин.

Бобнинг иккинчи фасли «

Тарихий қиссада реал шахс ва бадиий

тўқима

»

деб номланган. ХХ асрнинг сўнгги чорагида тарихий мавзудаги

қиссаларда янгича ижодий жараён шаклланди. Абдулла Қодирий, Ойбек,
Абдулла Қаҳҳор каби ёзувчилар тарихий ҳақиқатдан чекинмаган ҳолда
тарихий мавзуларда умрбоқий қиссалар битдилар. Академик И.Султон
тарихий шахс бадиий образнинг прототипи эканлиги хусусида: «Биринчидан,
ёзувчининг тушунишига мувофиқ, тарихий шахсларнинг ўз даврида тутган
социал мавқеи, жамият ҳаётидаги роли тарихий ҳақиқатга мос равишда,
бузмасдан сақланади, ҳаққоний тасвир этилади… Иккинчидан, тарихий


1

Хайриддин Султон. Бобурийнома. – Т.: Шарқ, 1997. –Б.343.

2

Қодиров П. Тил, тарих, муҳаббат… // Ёшлик. – Тошкент, 1989. - № 5. –Б. 41.


background image

33

шахслар асарда тўқима йўли билан яратилган характерлар тақдирига
чамбарчас боғланган ҳолда тасвир этиладилар»

1

, - деб ёзади. Демак, тарихий

асарда реал шахс образи ёки прототипли образ тўқима образлар билан ҳам
шаклий, ҳам мазмуний уйғунлик касб этиши керак. Қолаверса, тарихий шахс
бадиий асар «майдонида» (И.Султон) баъзи ўринларда асос, баъзи ўринларда
восита бўлиб хизмат қилиши мумкин. Тарихий асарда прототип-образнинг
етакчилик қилиши прототип образга асос бўлганидан далолат беради.

Бадиий асарларда шундай прототиплар ҳам учрайдики, улар ҳақидаги

тарихий далиллар эндиликда тарихийлик босқичидан ўтиб, афсона, ривоят
вазифасини бажара бошлайди. Ёзувчи Миркарим Осимнинг «Тўмарис»,
«Широқ» қиссалари қаҳрамонларини шу тоифага киритиш мумкин.

Миркарим Осим "Тўмарис", "Широқ", "Ўтрор", “Ибн Сино қиссаси”,

"Темур Малик" сингари қиссаларида тарихий шахслар, тарихий воқеаларни
бадиият мулкига айлантира олган адиб сифатида насримиз тараққиётига
катта ҳисса қўшди. Ёзувчи ушбу асарларда аждодларимизнинг Ватан
озодлиги йўлида олиб борган қаҳрамонона курашлари, маданиятимиз
фидойиларининг жаҳон маърифат хазинасига қўшган ҳиссалари ҳақида сўз
юритади.

Қиссанинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, муаллиф қисса

қаҳрамонларининг хатти-ҳаракатларини ишончли далиллар орқали очиб
беради, тарихий воқеаларни бузмасдан тасвирлайди. Шунинг учун ҳам
қиссада қаламга олинган тарихий-бадиий воқелик китобхонда шубҳа
уйғотмайди. Бу эса Миркарим Осимнинг тарихни мукаммал билганидан,
тарихий далилга манба бўлган буюк тарихчи Геродот қарашларини тўғри
талқин этганидан ва уни бадиий йўл билан тиклай олганидан далолат беради.

Ҳақиқатан ҳам Миркарим Осим ижодида бадиий тасвир кўлами жуда

кенг. У кичик тарихий деталь воситасида чуқур мазмунга эга, мукаммал
бадиий лавҳалар яратиб, бунга ўқувчини ишонтиришга, қизиқтиришга эриша
олади. Айнан шу жиҳат тарихий асарга хос муҳим хусусият ҳисобланади.

Тарихий қиссаларда тарихий ва тўқима образлар муносабати муҳим

ўрин тутганидек, макон масаласи ҳам ўзига хос эстетик вазифа бажаради.
Маконга хос деталларнинг жойлашуви ва уларнинг бадиий замон билан
мувофиқлиги образнинг тарихий реаллигини асослашга хизмат қилади.
«Ҳайкалтарошлик ва рассомликдан фарқли равишда адабий асарда макон
тушунчаси ҳиссий моҳиятни ифодалайди, материалларнинг зичлиги ва
уйғунлиги ассоциатив моҳият касб этади»

2

.

Миркарим Осим қиссага киритган ҳар бир образ, воқеа тарихий

далиллар билан бевосита боғланиб, бадиий ҳодисага айланиб улгурди.
Тарихий воқеликнинг бадиий талқини муаллиф дунёқарашига хос образли
тафаккур билан белгиланади. Адибнинг ўтмишга, Навоийга бўлган
муносабати «Зулмат ичра нур» асарининг мазмун-моҳиятини белгилайди.


1

Султон И. Адабиёт назарияси. - Т.: Ўқитувчи, 1986. - Б.202.

2

Хализев В.Е. Теория литературы. – М. Высшая школа, 1999. – С.213.


background image

34

Ўзбек қиссанавислари жаҳон адабиёти дурдоналарини ўрганиш

жараёнида

ўз

маҳоратларини

такомиллаштириб

бордилар.

Тарихий

қиссаларда тарихий шахс, прототип-образнинг мавжуд бўлиши асарнинг
тарихийлик принципидан келиб чиқади. Прототипнинг тарихий ҳужжатлар
воситасида асосланганлиги, тарихий макон ва замон каби тарихий-бадиий
компонентлар

билан

уйғунлиги

тарихий

жанрнинг

муҳим

шарти

ҳисобланади. Аммо тарихий қиссада макон ва замон билан прототип-образ
ўртасидаги муштараклик ҳаётий – реал мантиқ асосида эмас, бадиий мантиқ
асосига қурилган бўлади. Реал ва тўқима образ тарихий шахс ва тўқима
образлар билан биргаликда асар ғоясини очишдаги муҳим ҳалқалардан
биридир. Тарихий шахсларни кенг қамровли планда тасвирлашда тўқима
образлар муҳим аҳамият касб этади.

Набижон Боқийнинг истиқлол даврида яратилган «Қатлнома» тарихий

қиссасида фақат тарихий шахслар асос қилиб олингани боис, бадиий
таъсирдан кўра публицистик пафос етакчилик қилади. Бу ўз навбатида,
ҳужжатлар тизмасидан иборат илмий-публицистик асарнинг юзага келишига
олиб келади.

С.Сиёевнинг “Бир чора замон истаб” қиссасида тарихийлик мезонига

риоя қилинмаганлиги сабабли тарихий шахслар ўртасидаги (Феруз ва Аваз
Ўтар) муносабат ҳаққоний ифодасини топмаган. Демак, тарихий қиссаларда
ҳаётий ҳақиқат ва бадиий меъёр масаласи муҳим нуқта ҳисобланади.

Бобнинг учинчи фасли «

Янги бадиий тафаккур ва тарихий образ

яратиш муаммолари

» деб номланган. Янги бадиий тафаккурнинг пайдо

бўлиши ва ривожи узоқ ҳамда мураккаб тарихий тараққиёт натижасидир.
Мана шу мезон фикр юритилаётган фаслда очиб берилган. Адабиётшунос
М.Қўшжоновнинг таъкидлашича, янги бадиий тафаккурни ўз заминимизга
таяниб яратишимиз мумкин. Чунки “Минг-минг йиллар давомида тараққий
этиб келаётган адабиёт ва санъатнинг асосий суянчи инсонпарварликдир”

1

.

Янги бадиий тафаккур бадиий образ яратиш мезонларига ҳам кучли

таъсир ўтказганлигини Баҳодир Мурод Алининг "Кўктўнликлар" қиссасида
кўришимиз мумкин. Қиссага кўп марта қаламга олинган тарихий мавзу -
Ўзбекистонда собиқ совет ҳокимиятининг ўрнатилиши ва босмачилик
ҳаракати

асос

бўлган.

Қиссани

яратиш

жараёнида

миллий

қадриятларимиздан ижодий озиқ олган адиб ўз асарида даврнинг мураккаб
тарихий воқеаларига объектив баҳо бера олган, тарихий воқеликни қайта
тиклаш масаласини бадиий образлар ёрдамида амалга оширган.

Янги бадиий тафаккурнинг моҳияти шундаки, тарихий воқелик бор

бўйи билан идрок қилинади, сохталаштирилмайди, ўткинчи мафкураларга
мослаштирилмайди, тарихий воқелик бадиий ҳақиқатга айлантирилади.
Ёзувчининг истеъдоди ва маҳорати асосий мезон вазифасини ўтаганлиги
учун бу қиссада тарихий ҳақиқатнинг ўзига хос бадиий талқинини кузатамиз.


1

Қўшжонов М. Энг муҳими – инсонпаварликдир // Ўзбекистоннинг миллий истиқлол

мафкураси. – Т.: Ўзбекистон, 1993. – Б. 103.


background image

35

Ёзувчи миллат фидойиси Асқаралибекни бир неча ракурсдан туриб кузатиб,
образнинг ўзига хос қирраларини очишга ҳаракат қилади Бунда у
Асқаралибек ва унга хайрихоҳ ҳамда антипатик муносабатни ифодаловчи
образлар гуруҳидан фойдаланади. Худди шу ўринда ровий ва қаҳрамон;
ровий ва муаллиф муносабати айни уйғунликни таъминлайдики, бу «эпос
жанрига хос хусусият” ҳисобланади

1

.

Образ яратиш орқали миллий турмушимизнинг манзараларини

беришда

аниқликка

риоя

қилган

ёзувчи,

Асқаралибекнинг

руҳий

изтиробларига бутун бир даврнинг маънавий инқирозини сингдириб
юборади. Асқаралибек ўз-ўзини айблайди-ю, ўзи йўл қўйган хатолар
замирида даврнинг етилмаган ижтимоий тафаккурини кўради. Асқаралибек
ерли аҳоли вакиллари кўмагида қўлга тушгач, уни қизил командир сўроқ
қилади. Қизил командир билан Асқаралибекнинг тортишувларида икки хил
дунёқарашни кўрамиз. Улардан бири миллий ғурури ва эътиқоди бутун
инсон, иккинчиси алданган, сароб ғоялар қули. Асарда қизил империя ва
мустақиллик мафкурасининг ҳаёт – мамот жанги бутун зиддияти билан очиб
берилган.

Янги ижтимоий давр ёзувчиларга тўла эркинлик берди. Энди ёзувчи

образ яратаётганда қаҳрамонларини ижобий ва салбийга ажратиб ўтириши
шарт эмас. Ҳар бир адабий тип тақдирида инсонга хос фазилатларни ҳам,
инсонийликка доғ туширадиган нуқсонларни ҳам бадиий образга кўчириши
мумкин. Янгича бадиий тафаккурга хос мезон шундаки, тарихий воқелик
сохталаштирилмаслиги, балки рўй-рост ўз баҳосини олиши, сохта
кўтаринкиликлардан холи бўлмоғи лозим. Ёзувчи Жалолиддин ва
Асқаралибекларнинг хатоларини қирғий бола тимсолида очиб ташлайди.

Баҳодир Мурод Алининг қиссасида тарихий воқелик қаламга олинган

бўлса-да, унда аниқ тарихий шахслар йўқ. Қиссада шўро тузумининг янги
ҳокимиятга қарши курашга отланган бир гуруҳ зарғалдоғлик йигитларнинг
юрт учун қайғуришлари ва бу йўлда курашлари ўз аксини топган. Ёзувчи
тарихий манбаларга мурожаат қилмаган. Зарғалдоғ қишлоғида бошланган
миллий озодлик ҳаракатлари қиссанинг бош мавзусини ташкил этади. Ана
шу мавзу атрофида адабий типлар яратилади.

Буюк файласуф Афлотун: «... ҳар ким ғазабнок (шиддатли) руҳни энг

буюк ҳилм билан бирлаштириши зарурдир. Бошқа одамлар томонидан содир
этиладиган

оғир,

тузалиши

қийин

ва

ҳатто,

умуман

бедаво

адолатсизликлардан қутилишнинг фақат битта воситаси бор: бу, улар билан
курашиш, даф этиш, ғалаба қозониш ва уларни беаёв жазоламоқдир», - деб
ёзади

2

.

Ўзбек адабиётида улуғ адибимиз Ойбек давр тазйиқларига қарамай

"Навоий" тарихий романини, Мақсуд Шайхзода "Мирзо Улуғбек",
"Жалолиддин Мангуберди" трагедияларини, Миркарим Осим "Ўтрор",


1

Қаранг: Хализев В.Е. Теория литературы. – М.: Высшая школа, 1999. - С.303.

2

Афлотун. Қонунлар. – Т.: Янги аср авлоди, 2002. – Б. 140.


background image

36

Пиримқул Қодиров "Юлдузли тунлар", "Авлодлар довони", Одил Ёқубов
"Кўҳна дунё", "Улуғбек хазинаси" каби асарларни яратди. Бу анъанани янги
авлод вакиллари ҳам давом эттирдилар. Хуршид Давроннинг "Бибихоним
қиссаси ёки тугамаган достон", Хайриддин Султоновнинг "Саодат соҳили"
асарларига муайян давр воқеалари, тарихий шахслар асос қилиб олинган.

Ўтган асрнинг 20-30-йиллари тарих, адабиёт учун алоҳида долзарб

мавзуга айланди. Зеро, тарихий воқелик 70 йил давомида шўро мафкураси
томонидан сохталаштирилган эди. Лекин шунга қарамай олимлар,
тадқиқотчилар, ижодкорлар тарихий ҳақиқатни чуқур ўргандилар. Узоқ
изланишлар натижасида Набижон Боқийнинг "Қатлнома", Баҳодир Мурод
Алининг "Кўктўнликлар", Алишер Ибодиновнинг "Қўрбоши Мадаминбек"
каби қиссалари вужудга келди. Шу тариқа, «Адабиётда янги босқич,
юксалиш ҳамиша янги қаҳрамон билан, янги ижодий индивидуалликларнинг
пайдо бўлиши билан бошланади. Янгилик эскилик заминида туғилади, у
билан бирга яшайди, баъзан у билан баҳслашади, баъзан эса муросага
киришади. Инсонни бадиий билиш ва акс эттириш жараёнидаги зиддиятнинг
боиси худди шундадир»

1

.

Мустақиллик даври ўзбек адабиётида янги қаҳрамонлар юзага келди.

Ижтимоий ҳаётда бўлгани каби, адабиётда ҳам эскилик билан янгилик
ўртасидаги конфликтлар шу давр адабиёти мавзуларидан бирини ташкил
этди. Ўзбек прозасининг етакчи жанрларидан ҳисобланган қиссачиликни ҳам
бу мавзу четлаб ўтмади. Конфликтларнинг вужудга келишида субъектив ва
объектив омиллар сабаб бўлади. Чунки ҳаётда юз берган ўзгаришлар одамлар
тафаккурида силлиқ кечмайди.

Хуршид Давроннинг "Соҳибқирон набираси ёки митти юлдуз қиссаси"

(1993-1994) тарихий воқеаларга бойлиги, уларга холисона ёндашилганлиги
ҳамда бадиий жиҳатдан юксаклиги билан ажралиб туради. Муаллиф Турон
давлатининг тарихини мукаммал ўрганиб, асарнинг қимматини янада
оширган. Яқин пайтларгача ҳатто асримизнинг ўттизинчи йилларигача нашр
этилган тарихий-бадиий асарлар билан танишиш қатиъян ман қилинган эди.
Бу тўсиқларга қарамай, Хуршид Даврон темурийлар авлоди ҳақида асар
яратишга жазм қилди ва бунинг уддасидан чиқди. Ёзувчининг биз тилга
олган асарида олис тарихимизнинг аҳамиятга молик воқеалари қаламга
олинади. Бу воқеалар чуқур таҳлил этилади. Ҳақиқатан ҳам қадим Туркистон
кўп қирғинларни бошидан кечирди. Бу юртни Искандар Зулқарнайн, Эрон ва
араблар ва ниҳоят, чор Россияси мустамлакага айлантирдилар. Лекин ҳар бир
даврда Турон халқи босқинчиларга қарши мардона жанг қила олди.

Мазкур қиссада миллат тарихи ҳақида жуда қимматли маълумотлар

келтирилади. Ёзувчи китобхонни ўз тарихини билишга, авайлаб ўрганишга


1

Владимирова Н. 60-йиллар ўзбек ҳикоянавислигида услубий оқимлар // Ўзбек

адабиётида жанрлар типологияси ва услублар ранг-баранглиги. – Т.: Фан, 1983. - Б.39


background image

37

даъват этади. Хуршид Даврон асарда қаламга олинган шахслар ҳақида
атрофлича фикр юритади, етарли маълумотлар билан таъминлайди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, тарихий қиссаларда қаҳрамон

муаммоси билан дахлдор янгиликлар юзага чиқар экан, асарда иштирок
этувчи қаҳрамоннинг фикрлаш манерасини ўша давр ёки макон тарзига
мувофиқлаштириш ёзувчи маҳоратининг муҳим қирраси эканлигини
эътибордан соқит қилмаслик лозим.

“Адабий қаҳрамонларнинг фикрлаш тарзида давр шиддати, ижтимоий

муносабатлар мураккаблиги, замондошларнинг орзу-армонлари, ташвиш-
қувончлари, дардлари ўз ифодасини топмоқда. Қиссачилигимиз образлар
системасида эса Ибн Сино, Беруний, Муҳаммад ал-Хоразмий, Амир Темур,
Алишер Навоий, Бобур сингари тарихий шахслар образлари орқали халқимиз
ҳаётининг

камолот

босқичларини,

ҳозирги

тараққиётнинг

тарихий

асосларини, ижтимоий илдизларини акс эттириш алоҳида саҳифага
айланди”

1

.

Хуршид Даврон тарихий қиссаларида тарихий шахслар образини

яратишда воқеаларни ўтмиш ва бугунги кун нуқтаи назаридан узилмаган
ҳолда

тарихий

аспектда

ёритиб

берганини

асар

муваффақиятини

таъминловчи омил деб қараш мумкин.

Бадиий тафаккурнинг янгиланиши жуда секин кечадиган жараён бўлиб,

узоқ муддат давом этиши мумкин. Шунинг учун биз янги тафаккур ҳақида
фикр юритганимизда бадиий адабиётнинг туб масалаларидаги янгиланишни
кўзда тутмаймиз. Бу собиқ Иттифоқнинг парчаланиши, эски мафкуранинг
мағлубияти натижасида ижтимоий ва бадиий тафаккурда юз берган кескин
ўзгариш билан боғлиқ қарашлардир. Зеро, коммунистик мафкура собиқ
Иттифоқ халқлари адабиёти, хусусан, ўзбек адабиётига ҳам ўз таъсирини
ўтказган эди. Мустақилликни қўлга киритишимиз, мустақил тараққиёт
йўлига чиқиб олишимиз жамият маънавий ҳаётида, жумладан, бадиий
адабиётда улкан ўзгариш ясади. Замонавий воқелик ва тарихий ўтмишга
янги, миллий истиқлол ғояси билан назар ташлаш, бузиб талқин қилинган
кўплаб тарихий шахс ва тарихий воқеаларни қайта баҳолаш зарурати юзага
келди.

Яқин тарихда “миллатчи”, “босмачи” тамғалари урилган тарихий

шахслар фаолиятини ҳаққоний ёритиш мақсадида бир нечта ҳужжатли
қиссалар юзага келди. Уларда ҳужжатлилик, публицистик руҳ, кескин
танқидий муносабат етакчилик қиладики, бу кейинги давр ўзбек
қиссачилигининг ўзига хос хусусиятларидан ҳисобланади. Тарихий
ҳақиқатни баён этиш зарурати, бадиият талабларидан бир оз чекиниб бўлса-
да, белгиланган вазифани бажарди. Мазкур ҳолат қисса жанрига хос бўлган
янги қирраларни яна бир бор таъкидлайди.


1

Раҳимжонов Н., Кўбаев Қ. Тарихий қиссалар ҳақиқат излайди. – Т.: Адолат, 2005.

– Б.6.


background image

38

УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР

1. Қисса жанрининг генезиси қадимги туркий ва форс-тожик халқлари

насрий ижоди анъаналарига бориб боғланади. Ўрта асрларда “халқ
китоблари” деб аталган қиссалар замонавий қисса жанрининг юзага
келишида генетик асос вазифасини ўтади. Замонавий қиссаларнинг
шаклланишида сюжетнинг ягона қаҳрамон саргузаштларига асосланиши,
қаҳрамон ҳаётининг муайян даври воқеалари қамраб олиниши каби муҳим
структур белгилар мумтоз адабиётдаги қиссалардан ибтидо олди. Ана шу
генетик асос ва турк, татар, озарбайжон, рус адабиёти ҳамда ижтимоий ҳаёти
таъсирида ХХ асрнинг 30-йилларидан бошлаб замонавий ўзбек қиссалари
юзага кела бошлади. Бу тарихий давр орасида ўзбек қиссанавислари ўтмиш
анъаналари ва европа халқлари қиссачилик мактаби тажрибаларини самарали
ўзлаштирди.

2. XX асрнинг 30-йилларидан бизда рус адабиёти таъсирида кўплаб

повестлар яратилди. Шундан бўлса керак, адабиётшуносликда қисса ва
повесть - алоҳида мустақил жанр деган қараш пайдо бўлди. Шунингдек,
“қисса” атамасини мумтоз эпик асарларга нисбатан, “повесть” атамасини
замонавий ўрта эпик тур намуналарига нисбатан қўллаш тамойили ҳам бор
эди. Аслида, «повесть» ва «қисса» терминлари бир типдаги асарларни
ифодалайди.

3. ХХ асрнинг 70-80-йиллари ўзбек насрида қисса жанри «ҳукмрон»

бўлди, десак янглишмаймиз. Н.Аминов, С.Сиёев, Ш.Холмирзаев, Ў.Ҳошимов
каби тажрибали ижодкорлар қаторидан Э.Аъзамов, М.М.Дўст, Т.Мурод,
Х.Дўстмуҳаммад, Х.Султонов, Ғ.Ҳотамов, кейинчалик А.Саидов, Б.Мурод
Али, Ш.Бўтаев каби ёш истеъдодли ижодкорлар ўрин олди. Бу уч авлод
замонавий ўзбек қиссачилигига янги мавзу, янги қаҳрамон, янгича талқин ва
ўзига хос концепцияларни олиб кирди. Ўзбек қиссачилигининг бир асри бир-
биридан фарқ қиладиган бир неча босқичларни ташкил этди. 60-йилларда
яратилган қисса ва уларда кўтарилган муаммолар, қисса қаҳрамонлари 70-80-
йилларда яратилган қиссалар ва уларда кўтарилган муаммолардан,
қаҳрамонлардан сезиларли фарқланади. 60-йиллар қиссачилигига назар
ташласак,

айрим

қиссаларни

(масалан,

О.Ёқубовнинг

«Муқаддас»,

П.Қодировнинг «Қадрим») эътибордан соқит қилганда, мазкур жанрда
яратилган кўпчилик қиссалар ҳис-туйғу, оилавий, турмуш муаммолари
атрофидаги тасвирдан нарига ўтмасди. Айрим қиссалар севишганлардан
бирининг ўлими билан якунланиб, бу каби фожеа билан тугаган «севги
қиссалари» кўпайиб кетди. 70-йилларга келиб бу жанрда жонланиш палласи
бошланди. Феъл-атвори, психологияси, дунёқараши турлича бўлган адабий
қаҳрамонлар дунёга келди. Қиссаларда тасвир объекти ўзгарди, янгича
йўналиш юзага келди. Қиссанавис образининг воқеа-ҳодисалардаги
«иштироки», тасвир ва талқинда муайян мавқени эгаллаши ҳаёт ҳақиқатини
бадиий ҳақиқатга айлантиришда етакчи ўрин эгаллади.


background image

39

4. ХХ асрнинг сўнгги чораги ўзбек қиссачилигида юз берган

бурилишлар ижтимоий-сиёсий ҳаётда рўй берган ўзгаришларнинг ижодкор
дунёқарашига кўрсатган таъсири ва бу таъсирнинг бадиий адабиётда акс
этиши билан боғлиқдир. Такомил йўлидаги бу каби ўзгариш, янгиланиш ва
тажрибалар ХХ асрнинг сўнгги чорагида ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг бир-
биридан кескин фарқланувчи икки этапи юзма-юз келиб қолган бир даврда
янги индивидуал услубларнинг майдонга чиқиши, қиссачиликнинг янги
тараққиёт босқичига кўтарилиши, қиссачиликда оламни идрок этиш ва
бадиий қайта гавдалантириш мезонларининг ўзгаришига олиб келди.

5. ХХ асрнинг сўнгги чорагида яратилган аксарият қиссаларда давр

драматизми, инсоннинг табиат томонидан берилган потенциалини ё
сўндириш, ё ўткинчи ғоялар татбиқига хизмат эттиришга йўналтирилган
ижтимоий-сиёсий муҳит инқирози ўз аксини топа бошлади. Чунончи, Мурод
Муҳаммад Дўстнинг «Галатепага қайтиш» асари бош қаҳрамони Тошпўлат
Ғайбаров образида жамиятнинг маънавий ҳаётидаги инқироз кўрсатилган.
Ғайбаровнинг урф-удумларга, теварагидаги одамларга бўлган муносабати
замирида ўзини, ўзлигини излаётган – чорраҳадаги шахснинг интилишлари
мужассамлашган. Бир-бирига зид икки дунёқараш оралиғида турган
қаҳрамон ўша давр зиёлисининг мураккаб қиёфасини яққол намоён этди.

6. Замонавий мавзудаги бир неча қиссаларда собиқ шўро сиёсати, бу

сиёсатнинг жамият моддий ва маънавий асосига етказган зиёни, мустабид
тузумнинг иллатлари фош этилади. Саъдулла Сиёевнинг «Отлиқ аёл»
қиссасида коммунистик мафкуранинг мунофиқликка асосланган сиёсати, бу
сиёсатнинг ўзбек аёли ҳаётида қолдирган асорати қаламга олинади. Қисса
қаҳрамони «отлиқ аёл» – мансаб ва манфаат қулига айланган; шўро
сиёсатини ҳаётининг мазмуни деб англаган; миллий урф-одатлар, анъаналар,
турмуш-тарзидан, пировардида эса инсоний меъёр ва мезонлардан
узоқлашган раҳбар аёлдир. Шу адибнинг «Беш кун мистер бўлганим» номли
қиссасида ҳам давр ва инсон қисмати; муҳитнинг шахс ҳаётига,
дунёқарашига таъсири; ўзи билмаган ҳолда сиёсат ва даврнинг қулига,
қурбонига айланган одам тақдири қаламга олинади. Қиссада ғайриинсоний
тузум иллатларини фош этишда қиссанавис образининг ўрни жуда катта.

7. Тадқиқ этилаётган давр қиссаларида зўравонлик билан ўрнатилган

тузумнинг пировардида жамият маънавий ҳаётидаги инқироз шаклида боши
берк кўчага кириб қолгани бадиий инъикос эттирилди. Турли қиссалар
таҳлили воқелик ва унинг бадиий инъикоси, воқеликни бадиий қайта
гавдалантиришда намоён бўлган ёзувчининг ўзига хос услуби, ҳаёт ҳақиқати
ва бадиий ҳақиқат, воқеликни бадиий қайта яратишда қисса жанрининг
имкониятлари сингари муаммоларга оид муайян хулосаларга келиш учун
асос бўлди. Қиссалар қаҳрамонлари сиймосида ўтган асрнинг сўнгги
чорагида миллатнинг илғор вакиллари юрагида бош кўтарган адолатга
ташналик, ҳақиқат учун кураш, мавжуд ижтимоий шароитдан норозилик
кайфиятлари ўз аксини топди. Биз қиссалар таҳлили жараёнида юқоридаги
каби руҳий ҳолатлар, хатти-ҳаракатлар муайян тарихий даврда яхлит бир


background image

40

тамойил сифатида юзага келганини, шу тариқа қисса реал воқеликни бадиий
қайта яратишда энг муҳим жанр сифатида майдонга чиққанини далиллашга
уриндик.

8. Истиқлол даври ўзбек адабиётида яратилган қиссалар поэтикаси,

ёзувчининг ўқувчини ўз бадиий ҳақиқатига ишонтира олиш услуби
материални ўзбек халқи тарихи билан боғлиқ воқеликлардан танлаш орқали
миллий ўзига хосликка урғу берилиши, шунингдек, халқ урф-одатлари,
миллий менталитетга хос қадриятлар, анъаналарни бадиий акс эттириш
орқали миллий ўзликни маҳв этишга асосланган мустабид тузумдан
норозиликни ифодалаши билан ўзига хослик касб этади. Қиссанавис адиблар
миллатнинг олд зиёлиси, илғор вакили сифатида аждодлар жасорати, Ватан
шаъни, миллатнинг эзгу қадриятлари, удумлари, миллий ўзига хосликни
сақлаб қолишдек масъулиятли бурч ва мажбуриятни китобхонлар онгига
сингдиришга ҳаракат қилдилар.

9. Миллий маънавиятга, азалий қадриятларга юксак эҳтиром – ўтган

асрнинг сўнгги ўн йиллигида яратилган аксарият қиссаларнинг етакчи
ғоясини ташкил этади. Шунингдек, бу қиссаларда инсон ва унинг орзу-
ўйлари, эзгу мақсадлари, она юртга меҳр-муҳаббат туйғулари, табиат ва уни
асраб-авайлашга даъват этувчи мавзулар кенг ўрин олган.

10. Истиқлол даври ўзбек қиссачилиги тарихни тўғри англаш, миллий

ўзликка қайтиш, Ватан туйғуси, илғор гуманистик ғоялар, урф-одат, миллий
тил ва анъаналарни асраш сингари ўта муҳим ижтимоий муаммоларни
қамраб олди. Дадил айтиш мумкинки, қисса – муайян тарихий даврда реал
воқеликни бадиий тасвир этишда энг асосий жанр бўлиб қолди. Бу даврда
яратилган асарлар мисолида қисса жанрининг имкониятлари кенгайди, жанр
шаклан ва мазмунан янгиланди. ХХ асрнинг сўнгги чорагини нафақат
қиссачилик, балки умуман ўзбек насри тарихидаги ғоят самарали бир давр
деб ҳисоблаш мумкин.


Диссертациянинг асосий мазмуни қуйидаги нашр қилинган

ишларда ўз ифодасини топган:

I. Монография ва илмий журналларда нашр этилган

мақолалар:

1.

Холмуродов А. Қиссада бадиий образ яратиш маҳорати. – Т.: Фан,

2006. – 160 б.

2.

Холмуродов А. Қисса поэтикаси. – Т.: Фан, 2006. – 96 б.

3.

Холмуродов А. Руҳий кечинма ва унинг бадиий ифодаси // Ўзбек

тили ва адабиёти. –Тошкент, 1999. - № 3. – Б.58-59.

4.

Холмуродов А. Кўктўнликлар фожиаси // Тил ва адабиёт таълими.

– Тошкент, 2000. - №3. – Б.54-57.

5.

Холмуродов А. Янги қаҳрамонлар талқини // Ўзбек тили ва адабиёти.

- Тошкент, 2001. - № 1. – Б.55-57.


background image

41

6.

Холмуродов А. Эскирмас сабоқлар // Шарқ юлдузи. – Тошкент, 2002.

– № 2. – Б.135-138.

7.

Холмуродов А. Ёзувчининг характер яратиш маҳорати // Ўзбек тили

ва адабиёти. – Тошкент, 2003. - № 5. – Б.68-70.

8.

Холмуродов А. «Шўродан қолган одамлар» қиссасининг айрим

хусусиятлари ҳақида // Тил ва адабиёт таълими. – Тошкент, 2003. - № 6.
–Б.43-45.

9.

Холмуродов А. Беғубор қалб кечинмалари // Тил ва адабиёт

таълими. – Тошкент, 2004. – №2. – Б.63-66.

10.

Холмуродов А. Бадиий тип яратишнинг ўзига хос усули // Ўзбек тили

ва адабиёти. – Тошкент, 2004. – №6. – Б. 63-65.

11.

Холмуродов А. Миллий анъаналар тасвири // Филология масалалари.

– Тошкент, 2005. – № 4. – 2006 / 1(10). – Б. 26-29.

12.

Холмуродов А. Қисса жанри ва ҳозирги ўзбек қиссачилиги // Тил

ва адабиёт таълими. – Тошкент, 2006. – №3. – Б.46-53.

13.

Холмуродов А. Қисса ва унинг тарихий илдизлари // Илм

сарчашмалари. – Урганч, 2006. – № 3. – Б.58-63.

14.

Холмуродов А. Ёзувчи дунёқараши ва образли тафаккур // СамДУ.

Илмий тадқиқотлар ахборотномаси. – Самарқанд, 2006. –№ 4. – 41-43-бетлар.

15.

Холмуродов А. Реалистик қиссада образ // БухДУ ахборотномаси.

– Бухоро, 2007. - №1. – 64-67-бетлар.

16.

Холмуродов А. Теран илдизлар // Илм сарчашмалари. – Урганч, 2007.

- № 4. – Б. 23-26.

17.

Холмуродов А. Бадиий асарда муаллиф образи // Ўзбек тили ва

адабиёти. – Тошкент, 2007. - № 3. – Б.55-58.


II. Илмий тўпламлардаги мақола ва тезислар:

18.

Холмуродов А. Беғубор тақдирлар қисмати // Ўзбек журналистикаси

ва филологияси масалалари. Илмий мақолалар тўплами. – Самарқанд:
Суғдиёна, 1998. – 30-34-бетлар.

19.

Холмуродов А. Тарихий ҳақиқат ва бадиий талқин // Ўзбек

журналистикаси ва филологияси масалалари.Илмий мақолалар тўплами.
– Самарқанд: Суғдиёна, 1998. – 37-38-бетлар.

20.

Холмуродов А. Тарих қатларини титкилаб // Муқаддас сўз боқийлиги.

– Т.: Фан, 2000. – 88 б.

21.

Холмуродов А. Карвон қўнғироғининг садолари // Ёшлик.

– Тошкент, 2000. - № 3. – Б.41-42.

22.

Холмуродов А. Навоийнинг ёшлиги Ойбек талқинида // «Алишер

Навоий ижоди ва маънавий тараққиёт масалалари» мавзуидаги Республика
илмий-назарий конференцияси материаллари. – Навоий, 2001.
– 54-55-бетлар.

23.

Холмуродов А. Тарихий воқеалар ва замонавийлик // Адабиёт

гулшани. Иккинчи китоб. – Навоий, 2001. – 22-26-бетлар.


background image

42

24.

Холмуродов А. Бадиий талқин ва адабий тип // Адабиёт гулшани.

Иккинчи китоб. – Навоий, 2001. – 38-40-бетлар.

25.

Холмуродов А. Ўзбек қиссачилиги тараққиётига доир // Филологик

таълим: муаммо ва ечимлар. (Республика илмий-назарий анжумани
материаллари). – Т., 2004. – 55-56-бетлар.

26.

Холмуродов А. Тарихий шахсдан бадиий образ яратиш маҳорати //

Узлуксиз таълим тизимини такомиллаштиришнинг долзарб муаммолари:
ечимлари ва истиқболлари. – Т.: Фан, 2005. – 27-29-бетлар.

27.

Холмуродов А. Соҳибқирон абадияти // Амир Темурнинг миллий

давлатчилик сиёсати: тарих ва ҳозирги замон мавзуидаги Амир Темур
таваллудининг

670

йиллигига

бағишланган

илмий

конференция

материаллари. – Т.: Фан, 2006. – 94-97-бетлар.

28.

Холмуродов А. Ўзбек қиссачилигида анъанавийлик // Профессор-

ўқитувчилар

ва

талабаларнинг

ХХI

илмий-амалий

конференцияси

материаллари тўплами. – Навоий, 2006. – 139-140-бетлар.

29.

Холмуродов А. Қиссанинг жанр табиати ва трансформацияси //

Филологик тадқиқотлар. Илмий тўплам. I китоб. – Навоий, 2006. – 23-35-
бетлар.

30.

Холмуродов А. Қиссада миллий руҳ тасвири // Адабиёт ва таржима.

- Т.: Зар қалам, 2006. - Б.100-102.

31.

Холмуродов А. Тарихий воқелик ва бадиий тафаккур // Тарбия.

– Тошкент, 2007. – № 4. – Б.32-35.

32.

Холмуродов А. Давр инъикоси ва бадиий тасвир // “Ўзбек маросим

фольклорини ўрганишнинг янгича тамойиллари” мавзуидаги республика
илмий-назарий конференцияси материаллари. – Навоий, 2007. – 119-122-
бетлар.

33.

Холмуродов А. Қиссачилигимиз ютуқлари // Профессор-ўқитувчилар

ва талабаларнинг XXII илмий-амалий конференцияси материаллари
тўплами. 1 қисм. – Навоий, 2007. – 228-229-бетлар.

34.

Холмуродов А. ХХ аср иккинчи ярми ўзбек қиссачилигининг

тараққиёти (Библиографик кўрсаткич). – Т., 2007. – 49 б.


background image

43

Филология фанлари доктори илмий даражасига талабгор Холмуродов

Абдуҳамиднинг 10.01.02 – Ўзбек адабиёти ихтисослиги бўйича “Ўзбек қиссачилиги:
тараққиёт муаммолари (XX аср сўнгги чораги)” мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч сўзлар:

қисса, повесть, қиёсий-типологик таҳлил, генезис, “халқ

китоблари”, поэтика, қиссанавис образи, тарихий қисса, полифония, трансформация,
композиция, модерн, психологизм, ғоя, образ, хронотоп, конфликт, прототип, қаҳрамон.

Тадқиқот объекти:

М.Осим, М.М.Дўст, С.Сиёев, Ш.Холмирзаев, Ў.Ҳошимов,

Т.Мурод, Х.Дўстмуҳаммад, Ғ.Ҳотамов, Э.Аъзамов, Х.Даврон, Х.Султонов, Ш.Бўтаев,
А.Саидов, Н.Боқий, Б.Мурод Али, А.Ибодинов каби адибларнинг қиссалари.

Ишнинг мақсади:

моҳиятига кўра тубдан фарқ қиладиган икки давр (шўро

даврининг сўнгги ва истиқлолнинг дастлабки йиллари)ни ўз ичига олган ХХ аср сўнгги
чорагида яратилган қиссаларни ўрганиш орқали ўзбек қиссачилиги тараққиётининг муҳим
бир даври тамойилларини белгилаш ҳамда миллий қиссачилик истиқболи ҳақидаги
назарий фикрларни илгари суриш.

Тадқиқот усуллари:

диссертацияда

аналитик ҳамда қиёсий-типологик тадқиқ

усулидан фойдаланилди.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

а) ХХ аср сўнгги чорагида, хусусан,

истиқлол даври ўзбек қиссачилигида янги типдаги қаҳрамонлар пайдо бўлганлиги, ҳаётий
материални танлаш ва бадиий қайта гавдалантиришнинг ўзига хос усуллари кўзга
ташланганлиги, янгича бадиий талқинлар юз кўрсатганлиги, бадиий тасвир поэтикасида
ўзгаришлар рўй берганлиги – жанрнинг ички трансформациясида ҳаракат, янгиланиш
кўринганлиги аниқланди; б) ХХ аср сўнгги чораги ўзбек қиссачилигида рўй бера
бошлаган янгиланишлар икки давр аро қиёсий йўналишда тадқиқ этилиб, ўзбек
қиссачилиги адабий таъсир, адабий муштараклик ва типология нуқтаи назаридан жаҳон
адиблари ижоди билан муқояса этилди; в) тадқиқотда ўзбек қиссалари янги давр
мезонлари ва миллий истиқлол ғояси нуқтаи назаридан таҳлил этилди; г) ўзбек реалистик
қиссачилиги тараққиёт муаммолари илк бор умумлаштирилган ҳолда монографик
аспектда ёритилди, қисса жанрига бадиий тафаккурдаги янгиланишнинг таъсири
кўрсатилди.

Амалий

аҳамияти:

Диссертациянинг

натижалари

ва

илмий-назарий

хулосаларидан ХХ аср адабиёти ва ҳозирги адабий жараёнларини ўрганиш, шу давр
қиссаларида ёритилган адабий-бадиий ҳодисаларни тадқиқ ва таҳлил қилишда асосий
манба сифатида фойдаланиш мумкин.

Тадқиқот

материаллари

университетлар

ва

педагогика

институтларининг

филология факультетлари ва таълимнинг турли босқичлари учун ХХ аср ўзбек адабиёти,
ҳозирги адабий жараён юзасидан дарсликлар, ўқув қўлланмалари яратишда; бакалавриат
ва магистратура босқичларига ХХ аср ўзбек адабиётидан ўқиладиган махсус курслар ва
семинар машғулотлари учун маъруза матнлари тайёрлашда таянч манба бўлиб хизмат
қилади.

Татбиқ этиш даражаси:

Тадқиқот натижаларидан олий ўқув юрти филология

факультетларида, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида, мактабларда ўзбек
адабиёти тарихи ва адабиёт назариясига оид машғулотларни ўтишда, ўқув қўлланмалари
ҳамда дарсликлар яратишда, ўзбек адабиёти тарихини яратишда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот

натижалари

муаллифнинг

монография,

рисола

ҳамда

мақолаларида

оммалаштирилган.

Қўлланилиш соҳаси:

ҳозирги миллий адабиёт, адабиёт назарияси, адабий танқид,

эстетика, ижтимоий-гуманитар фанлар, маънавият соҳалари.


background image

44

РЕЗЮМЕ

диссертации Холмурадова Абдухамида на тему: «Узбекская повесть: проблемы

развития (последняя четверть ХХ века)», на соискание учёной степени доктора

филологических наук по специальности 10.01.02 – узбекская литература

Ключевые слова:

повесть, сравнительно-типологический анализ, генезис,

народные книги, поэтика, образ повествователя, историческая повесть, полифония,
трансформация, композиция, модерн, психологизм, идея, образ, хронотоп, прототип,
конфликт, герой.

Объекты

исследования:

повести

М.Осима,

М.М.Дуста,

С.Сиёева,

Ш.Холмирзаева, У.Хашимова, Т.Мурада, Х.Дустмухаммада, Г.Хатамова, Э.Аъзамова,
Х.Даврана, Х.Султанова, Ш.Бутаева, А.Саидова, Н.Боки, Б.Мурад Али, А.Ибадинова и
других писателей.

Цель исследования:

выдвинуть теоретические положения по определению

принципов развития одного из важнейших этапов узбекской повести через изучение
образцов этого жанра, созданных в последней четверти ХХ века, который включает два
коренным образом отличающиеся по сути периода: последние годы советской эпохи и
первые годы независимости.

Методы исследования:

в диссертации применены аналитический и сравнительно-

типологические методы исследования.

Полученные результаты и их новизна:

а) в диссертации впервые внутренняя

трансформация рассмотрена как процесс, в результате чего выявлено, что в последней
четверти ХХ века, в частности, в годы независимости, в узбекских повестях появились
герои нового типа, новые художественные толкования, наметились специфические
приёмы выбора жизненного материала и его художественного переосмысления,
произошли изменения о поэтике художественного отображения действительности –
проявилось движение и обновление в динамике внутренней трансформации жанра; б) в
работе обновления, которые начали происходить между двумя периодами, впервые
исследуются в сопоставительном плане, в частности, повести этого периода сопоставлены
с образцами творчества мировых писателей с точки зрения литературного влияния и
взаимодействия; в) в исследовании узбекские повести проанализированы с точки зрения
критериев нового времени и идеи национальной независимости; г) впервые в обобщенном
монографическом аспекте освещены проблемы развития узбекских реалистических
повестей, показано влияние нового научно-художественного мышления на жанр повести.

Практическая

значимость:

результаты

и

научно-теоретические

выводы

диссертации можно использовать при изучении литературы ХХ века и современного
литературного процесса, научные обобщения работы служат основным источником для
исследования и анализа литературно-художественных проблем освещенных в повестях
этого периода.

Материалы исследования служат основным источником при создании учебников,

учебных пособий по узбекской литературе ХХ века, современного литературного
процесса; подготовке текстов при чтении лекций и проведения спецкурсов и семинарных
занятий по узбекской литературе ХХ века для студентов бакалавриата и магистратуры.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

результаты исследования

могут быть использованы в обучении истории узбекской литературы и теории литературы
на филологических факультетах высших учебных заведений, в колледжах, академических
лицеях и общеобразовательных школах, а также в создании учебников и пособий по
узбекской литературе и ее академической истории. Результаты исследования изложены в
монографии, брошюрах и статьях автора.

Область применения:

современная национальная литература, теория литературы,

литературная критика, эстетика, общественно-гуманитарные науки, сферы духовности.


background image

45

RESUME

Thesis of Kholmuradov Abduhamid

on the scientific degree competition of the Doctor of sciences

in Philology, specialty

10.01.02 - Uzbek literature

on subject “

Uzbek story: problems of development (the last quarter of the 20

th

century)

Key words:

story, comparative-and-typological analysis, genesis, national books,

poetics, historical tale story, image of the narrator, polyphony, transformation, composition, a
modernist style, psychologism, idea, image, chronotop, prototype, conflict, the hero.

Subjects of the inquiry

: stories by M.Osim, M.M.Dust, S.Siyoev, Sh.Kholmirzaev,

U.Hashimov, T.Murad, Kh.Dustmuhammad, G.Hatamov, E.A’zamov, Kh.Davran, Kh.Sultanov,
Sh.Butaev, A.Saidov, N.Boki, B.Murad Ali, A.Ibadinov and other writers.

Aim of the inquiry:

to put forward theoretical positions for definition of principles of

development for one of the major stages of the Uzbek story through studying the specimens of
this genre created in the last quarter of the 20

th

century which includes two periods radically

distinguished as far as it concerns the content: the last years the Soviet era and the first years of
Independence.

Methods of the inquiry:

analytical and comparative-and-typological methods have been

applied in the dissertation.

The results achieved and their novelty:

а) The thesis is the first one to consider the

internal transformation as a process, which results in recognition that in the last quarter of the
20

th

century, in particular, under independence, in the Uzbek stories there appeared the heroes of

a new type and new artistic interpretations; specific techniques for choosing true-life material
and its artistic rethinking as well as new artistic interpretation were designed; some changes took
place in the poetics of artistic representation of reality as the movement and updating in
dynamics of internal transformation of a genre was showed. b) the dissertational work pioneers
to undertake the comparative investigation of renovations appeared between the two periods; in
addition, the stories of this period have been compared with creative work of world-known
writers in the context of literary influence and interaction; c) the Uzbek stories have been
analyzed in terms of criteria of new times and ideas of independence; d) for the first time in the
generalized monographic aspect the problems of development of the Uzbek realistic stories have
been elucidated; the influence of new science-based and artistic thinking on a genre of a story
has been shown.

Practical value:

the results and scientific-and-theoretical conclusions of the research can

be used in studying the literature of the 20

th

century and modern process of literary writing; the

scientific generalizations of the dissertation serve as the main source for pursuing research and
analyzing the literary and artistic problems elucidated in the literary stories written in that period.

The research materials can be regarded as the main basis in writing text-books,

educational guides on the Uzbek literature of the 20

th

century and modern literary process; in

preparing texts for rendering lectures and organizing special courses and seminars on the Uzbek
literature of the 20

th

century for Bachelor's and Master's degree programs students.

Degree of embodiment and economic efficiency:

the research results can be applied in

teaching the History of Uzbek literature and the theory of literature at philological faculties of
higher educational institutions, in colleges, academic lyceums and general education schools, as
well as in writing textbooks and teaching materials on the Uzbek literature and its academic
history. The results of the research have been presented in the monograph, brochures and articles
of the author.

Sphere of usage:

modern national literature, theory of literature, literary criticism,

aesthetics, the social- humanitarian sciences, spheres of moral qualities and devotion.


background image

46


background image

47











































Босишга руҳсат этилди: 26.03.2008. Хисоб нашриёт табоғи 3,0

Шартли босма табоғи 3,0 Бичими 84х60

16/1

Адади 100 Буюртма 19

ООО «GEO FAN POLIGRAF» босмахонасида чоп этилди

100041 Тошкент шаҳри, Н.Хожибоев кўчаси 64 уй


background image

48

Библиографические ссылки

Холмуродов А. Қиссада бадиий образ яратиш маҳорати. - Т.: Фан, 2006.-160 6.

Холмуродов А. Қисса поэтикаси. - Т.: Фан, 2006. -96 6.

Холмуродов А. Руҳий кечинма ва унинг бадиий ифодаси // Узбек тили ва адабиёти. -Тошкент, 1999. - № 3. - Б.58-59.

Холмуродов А. Кўктўнликлар фожиаси // Тил ва адабиёт таълими.- Тошкент, 2000. - №3. - Б.54-57.

Холмуродов А. Янги каҳрамонлар талқини//Ўзбек тили ва адабиёти.-Тошкент, 2001 .-№ 1.-Б.55-57.

Холмуродов А. Эскирмас сабоқлар // Шарқ юлдузи. — Тошкент, 2002. -№ 2. - Б.135-138.

Холмуродов А. Ёзувчининг характер яратиш маҳорати // Ўзбек тили ва адабиёти. - Тошкент, 2003. - № 5. - Б.68-70.

Холмуродов А. «Шўродан қолган одамлар» қиссасининг айрим хусусиятлари ҳақида // Тил ва адабиёт таълими. - Тошкент, 2003. - № 6. -Б.43-45.

Холмуродов А. Беғубор қалб кечинмалари И Тил ва адабиёт таълими. - Тошкент, 2004. - №2. - Б.63-66.

Холмуродов А. Бадиий тип яратишнинг ўзига хос усули // Узбек тили ва адабиёти. - Тошкент, 2004. - №6. - Б. 63-65.

Холмуродов А. Миллий анъаналар тасвири // Филология масалалари.-Тошкент, 2005. - № 4. - 2006 / 1(10). - Б. 26-29.

Холмуродов А. Қисса жанри ва хозирги ўзбек киссачилиги И Тил ва адабиёт таълими. - Тошкент, 2006. - №3. - Б.46-53.

Холмуродов А. Қисса ва унинг тарихий илдизлари И Илм сарчашмалари. - Урганч, 2006. - № 3. - Б.58-63.

Холмуродов А. Ёзувчи дунёкараши ва образли тафаккур // СамДУ. Илмий тадқиқотлар ахборотномаси. - Самарканд, 2006. -№ 4. - 41-43-бетлар.

Холмуродов А. Реалистик қиссада образ // БухДУ ахборотномаси.-Бухоро, 2007. - №1. - 64-67-бетлар.

Холмуродов А. Теран илдизлар // Илм сарчашмалари. - Урганч, 2007.-№ 4. - Б. 23-26.

Холмуродов А. Бадиий асарда муаллиф образи // Ўзбек тили ва адабиёти. - Тошкент, 2007. - № 3. - Б.55-58.

Холмуродов А. Беғубор такдирлар қисмати // Ўзбек журналистикаси ва филологияси масалалари. Илмий мақолалар тўплами. — Самарканд: Суғдиёна, 1998. - 30-34-бетлар.

Холмуродов А. Тарихий ҳақиқат ва бадиий талқин // Ўзбек журналистикаси ва филологияси масалалари.Илмий маколалар тўплами.-Самарканд: Сугдиёна, 1998. - 37-38-бетлар.

Холмуродов А. Тарих катларини титкилаб И Муқаддас сўз боқийлиги. -Т.:Фан, 2000. -88 6.

Холмуродов А. Карвон кўнғироғининг садолари // Ёшлик.-Тошкент, 2000. - № 3. - Б.41-42.

Холмуродов А. Навоийнинг ёшлиги Ойбек талкинида // «Алишер Навоий ижоди ва маънавий тараққиёт масалалари» мавзуидаги Республика илмий-назарий конференцияси материаллари. - Навоий, 2001.-54-55-бетлар.

Холмуродов А. Тарихий воқеалар ва замонавийлик // Адабиёт гулшани. Иккинчи китоб. - Навоий, 2001. - 22-26-бетлар.

Холмуродов А. Бадиий талқин ва адабий тип // Адабиёт гулшани. Иккинчи китоб. - Навоий, 2001. - 38-40-бетлар.

Холмуродов А. Узбек киссачилиги тараққиётига дойр // Филологик таълим: муаммо ва ечимлар. (Республика илмий-назарий анжумани материаллари). - Т., 2004. - 55-56-бетлар.

Холмуродов А. Тарихий шахсдан бадиий образ яратиш маҳорати // Узлуксиз таълим тизимини такомиллаштиришнинг долзарб муаммолари: ечимлари ва истиқболлари. - Т.: Фан, 2005. - 27-29-бетлар.

Холмуродов А. Сохибқирон абадияти // Амир Темурнинг миллий давлатчилик сиёсати: тарих ва хозирги замой мавзуидаги Амир Темур таваллудининг 670 йиллигига багишланган илмий конференция материаллари. - Т.: Фан, 2006. - 94-97-бетлар.

Холмуродов А. Ўзбек қиссачилигида анъанавийлик И Профессор-ўкитувчилар ва талабаларнинг XXI илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. - Навоий, 2006. - 139-140-бетлар.

Холмуродов А. Қиссанинг жанр табиати ва трансформацияси И Филологик тадқиқотлар. Илмий тўплам. I китоб. - Навоий, 2006. - 23-35-бетлар.

Холмуродов А. Қиссада миллий рух тасвири // Адабиёт ва таржима.-Т.: Зар калам, 2006. - Б.100-102.

Холмуродов А. Тарихий воқелик ва бадиий тафаккур // Тарбия.-Тошкент, 2007. - № 4. - Б.32-35.

Холмуродов А. Давр инъикоси ва бадиий тасвир // “Узбек маросим фольклорини ўрганишнинг янгича тамойиллари” мавзуидаги республика илмий-назарий конференцияси материаллари. - Навоий, 2007. - 119-122-бетлар.

Холмуродов А. Қиссачилигимиз ютуқлари // Профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг XXII илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. 1 кием. - Навоий, 2007. - 228-229-бетлар.

Холмуродов А. XX аср иккинчи ярми ўзбек киссачилигининг тарақкиёти (Библиографик кўрсаткич). - Т., 2007. - 49 б.