Автомобиль йўллари курилиши ва улардан фойдаланишни бошкариш стратегиясини такомиллаштириш

Annotasiya

Тадқиқот объекти: «Узавтойўл» Давлат акциядорлик компанияси хўжалик юритиш фаолияти ва унинг бошқарув тизими.
Ишнинг мақсади: миллий иқтисодиётни модернизациялаш шароитида автомобиль йўллари қурилиши ва улардан фойдаланиш стратегиясининг назарий ва амалий жихатларини ривожлантириш, соҳада бошкариш тизимини такомиллаштириш борасида илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методлари: илмий абстракция, иқтисодий-статистик, SWOT тахдил, моделлаштириш, прогнозлаш, гуруҳлаш усуллари кенг кўлланилган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: иқтисодиётни модернизациялаш шароитида автомобиль йўллари қурилиши соҳасида стратегик бошқаришнинг назарий-услубий асослари ишлаб чиқилган; илғор хорижий давлатлар автомобиль йўллари қурилишини бошкаришда тўпланган давлат ва хусусий сектор хамкорлиги тажрибаларидан маҳаллий шароитларда фойдаланиш йўллари асосланган; автомобиль йўллари курилиши соҳасини бошкаришни тартибга солишнинг институционал асосларини тахдил этиш орқали мавжуд муаммолар аниқланиб уларни ҳал этиш йўллари кўрсатилган; иқтисодий глобаллашув шароитида “Ўзавтойўл” ДАК бошқарув фаолиятининг стратегик ривожланиш йўналишлари илмий-назарий жиҳатдан асосланган; республикада автомобиль йўллари курилиши ва улардан фойдаланишни бошкариш стратегияси босқичлари, уларга кўйиладиган талаблар хамда амалга ошириш услубини такомиллаштириш йўллари ишлаб чиқилган; ислоҳотларни чукурлаштириш шароитида автомобиль йўллари курилишида стратегик режалаштириш ва прогнозлаштириш усулларини кўллаш йўллари илмий асосланган.
Амалий аҳамияти: тадқиқот натижалари ва тавсиялар Узбекистан Республикаси “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компанияси бошкаруви фаолиятини такомиллаштиришга дойр амалий тадбирлар ишлаб чиқишга, молиявий-хўжалик фаолиятини яхшилашга ёрдам беради.
Татбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: диссертацияда ишлаб чиқилган асосий таклиф ва тавсиялар Тошкент автомобиль йўллари қурилиши института томонидан ўкув жараёнларида, “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик компанияси, «Ўзавтойўл» ДАК томонидан амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган.
Қўлланиш соҳаси: автомобиль йўл қурилиши ва улардан фойдаланишни бошкариш.

Manba turi: Tezislar
Yildan beri qamrab olingan yillar 1992
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
Bilim sohasi
CC BY f
1-28
26

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Турдиев, И. (2023). Автомобиль йўллари курилиши ва улардан фойдаланишни бошкариш стратегиясини такомиллаштириш. Avtoreferat Katalogi, 1(1), 1–28. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/41311
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Тадқиқот объекти: «Узавтойўл» Давлат акциядорлик компанияси хўжалик юритиш фаолияти ва унинг бошқарув тизими.
Ишнинг мақсади: миллий иқтисодиётни модернизациялаш шароитида автомобиль йўллари қурилиши ва улардан фойдаланиш стратегиясининг назарий ва амалий жихатларини ривожлантириш, соҳада бошкариш тизимини такомиллаштириш борасида илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методлари: илмий абстракция, иқтисодий-статистик, SWOT тахдил, моделлаштириш, прогнозлаш, гуруҳлаш усуллари кенг кўлланилган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: иқтисодиётни модернизациялаш шароитида автомобиль йўллари қурилиши соҳасида стратегик бошқаришнинг назарий-услубий асослари ишлаб чиқилган; илғор хорижий давлатлар автомобиль йўллари қурилишини бошкаришда тўпланган давлат ва хусусий сектор хамкорлиги тажрибаларидан маҳаллий шароитларда фойдаланиш йўллари асосланган; автомобиль йўллари курилиши соҳасини бошкаришни тартибга солишнинг институционал асосларини тахдил этиш орқали мавжуд муаммолар аниқланиб уларни ҳал этиш йўллари кўрсатилган; иқтисодий глобаллашув шароитида “Ўзавтойўл” ДАК бошқарув фаолиятининг стратегик ривожланиш йўналишлари илмий-назарий жиҳатдан асосланган; республикада автомобиль йўллари курилиши ва улардан фойдаланишни бошкариш стратегияси босқичлари, уларга кўйиладиган талаблар хамда амалга ошириш услубини такомиллаштириш йўллари ишлаб чиқилган; ислоҳотларни чукурлаштириш шароитида автомобиль йўллари курилишида стратегик режалаштириш ва прогнозлаштириш усулларини кўллаш йўллари илмий асосланган.
Амалий аҳамияти: тадқиқот натижалари ва тавсиялар Узбекистан Республикаси “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компанияси бошкаруви фаолиятини такомиллаштиришга дойр амалий тадбирлар ишлаб чиқишга, молиявий-хўжалик фаолиятини яхшилашга ёрдам беради.
Татбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: диссертацияда ишлаб чиқилган асосий таклиф ва тавсиялар Тошкент автомобиль йўллари қурилиши института томонидан ўкув жараёнларида, “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик компанияси, «Ўзавтойўл» ДАК томонидан амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган.
Қўлланиш соҳаси: автомобиль йўл қурилиши ва улардан фойдаланишни бошкариш.


background image

1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ


Қўлёзма ҳуқуқида

ББК: 65.050.9(5)2





ТУРДИЕВ ИСМАТИЛЛО БАҚОЕВИЧ



АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ҚУРИЛИШИ ВА УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШНИ БОШҚАРИШ СТРАТЕГИЯСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ




08.00.13 – «Менежмент ва маркетинг»


Иқтисод фанлари номзоди илмий

даражасини олиш учун ёзилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И









ТОШКЕНТ - 2011


background image

2

Диссертация иши Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат ва жамият қуриш академиясида бажарилган.



Илмий раҳбар:

иқтисод фанлари доктори, профессор

Рахимова Дильфуза Нигматовна

Расмий оппонентлар:

иқтисод фанлари доктори, профессор

Абдурахмонов Қаландар Хўжаевич

иқтисод фанлари доктори

Нуримбетов Равшан Ибрагимович

Етакчи ташкилот:

Ўзбекистон

Республикаси

Давлат

архитектура ва қурилиш қўмитаси




Диссертация

2011 йил «____» _______ соат ___ да Тошкент давлат

иқтисодиёт университети қошидаги иқтисод фанлари доктори илмий
даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д. 067.06.01 рақамли
ихтисослашган кенгаш мажлисида ҳимоя қилинади.

Манзил: 100003, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 49.


Диссертация

билан

Тошкент

давлат

иқтисодиёт

университети

кутубхонасида танишиш мумкин.



Автореферат 2011 йил «____» ____________ да тарқатилди.




Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, иқтисод
фанлари доктори, профессор Б.Б. Беркинов


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг

долзарблиги.

Мамлакатимизда

амалга

оширилаётган

ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва эркинлаштириш шароитида миллий
иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бири бўлган қурилишда, хусусан унинг
ажралмас қисми - автомобиль йўллари қурилиши соҳасида бошқариш
самарадорлигини ошириш муаммоси бугунги куннинг долзарб вазифаларидан
бирига айланди.

Республикада

инновация

лойиҳалари

негизида

иқтисодиётни

модернизациялаш,

ишлаб

чиқаришни

маҳаллийлаштириш,

техник

ва

технологик жиҳатдан янгилаш дастурларини амалга ошириш борасида кенг
қамровли ишлар олиб борилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси
Президенти И. Каримов таъкидлаганидек: «Ўзбекистонда амалга оширилаётган
бозор ислоҳотларининг суръати ва мантиқий талабларидан келиб чиққан ҳолда,
эркин бозор иқтисодиёти муносабатларини янада ривожлантиришга хизмат
қиладиган ижтимоий соҳани ривожлантириш, меҳнатга ҳақ тўлашни ошириш,
хизмат кўрсатиш секторини, инфратузилма объектларини ривожлантиришга,
транспорт ва коммуникация лойиҳаларини амалга оширилишига алоҳида
эътибор беришимиз керак»

1

. Мазкур соҳалардаги вазифаларни амалга ошириш

натижасида иқтисодиёт тузилмасида сифат ўзгаришлари рўй бериб, миллий
иқтисодиётнинг барча тармоқларида иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш
ва бошқариш тизимини босқичма-босқич ислоҳ этиш жараёни кечмоқда.

Автомобиль йўллари-замонавий транспорт комплексининг асосий бўғини

ҳисобланиб, автомобиль йўллари ва иншоотлари тармоғининг янги қурилишлар
ва мавжуд иншоотларни реконструкциялашга мос ҳолда ривожланишини
намоён этади. Автотранспорт комплексининг самарали фаолият юритишини
таъминлаш учун мавжуд йўл инфратузилмасини доимий равишда
ривожлантириб бориш зарурати пайдо бўлади.

Бугунги кунда автомобиль йўл қурилиши ҳолати республика ҳудудлари ва

бошқа мамлакатлар ўртасидаги ўзаро макроиқтисодий алоқаларнинг пайдо
бўлиши ва ривожланишида стратегик аҳамиятга эга. Шуларни эътиборга
олганда, Президентимиз «Бу борада Ўзбекистон миллий автомагистрали
таркибига кирадиган автомобильь йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш,
мамлакатимизнинг барча ҳудудларини ўзаро ишончли боғлайдиган ягона
миллий автомобильь транспорт тизимини ташкил этиш лойиҳаларини жадал
амалга оширишни таъминлашга биринчи даражали аҳамият қаратилиши
лозим»

2

- деб таъкидлаши, интеграцион жараёнлар, шу жумладан халқаро

алоқаларнинг юқори суръатларда ривожланиши ўз навбатида иқтисодиётнинг
қон томирларидан ҳисобланувчи автомобиль йўллари қурилишида рақобат
даражасининг ўсишини ўзида намоён қилади.

1

Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини

ривожлантириш концепцияси. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисдаги маърузаси. “Халқ сўзи” газетаси, 2010 йил 13 ноябрь.

2

Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга

хизмат қилади. “Халқ сўзи” газетаси 2011 йил. 22 январь.


background image

4

Республикада автомобиль йўл қурилиши тизимини ривожлантиришдан

асосий мақсад якуний маҳсулотда транспорт харажатларини камайтириш
ҳисобига маҳаллий товар ва хизматлар рақобатбардошлиги ва меҳнат
унумдорлигининг ўсиши орқали миллий иқтисодиёт тараққиётига, аҳоли
турмуш даражасининг яхшиланишига эришиш ҳисобланади.

Юқорида кўрсатилган хусусиятларни Ўзбекистон автомобиль йўллари

қурилиши мисолида кўриш ва уни бошқариш тизими самарадорлигини ошириш
ислоҳотларнинг ҳозирги босқичидаги долзарб муаммолардан ҳисобланади.

Муаммонинг

ўрганилганлик

даражаси.

Бозор

муносабатлари

шароитида

иқтисодиёт

тармоқларини

ривожлантириш

ва

стратегик

бошқаришнинг назарий-методологик асослари қатор хорижий иқтисодчи-
олимлар М.Мескон, М.Альберт, Ф.Хедоури, Д.Бодди, Р.Пэйтон, М.Портер,
И.Ансофф

3

ва бошқалар томонидан кенг тадқиқ этилган.

МДҲ олимларидан В.Баринов,

И.Вилкова,

О.Виханский, И.Герчикова,

В.Глухов, М.Девятова, Э.Дингес, Д.Магдиев, Г.Мирзаянц, Е.Михайлов, А.
Наумов, С.Прохоров, З.Румянцева, О.Скворцов, В.Харченко, Д.Чуфенев

4

ва

бошқалар умумий иқтисодиётни, хусусан, транспорт қурилиши иқтисодиёти ва
уни бошқариш стратегиясининг айрим масалаларини илмий тадқиқ этиб, бу
жабҳа ривожланишига муносиб ҳисса қўшдилар.

Республикада иқтисодиётни бошқариш тизимининг назарий-услубий

асослари ва уларни миллий иқтисодиёт тармоқларига жорий этиш муаммолари
Ш.Зайнутдинов, М.Турсунходжаев, Н.Йўлдошев, Д.Рахимова, М.Сагдуллаев
Д.Қосимова

5

ва бошқа олимларнинг илмий ишларида тадқиқ этилган.

Ўзбекистонда иқтисодиётни, шу жумладан, транспорт қурилиши ва унинг

ишлаб

чиқариш

инфратузилмаси

сифатида

автомобиль

йўлларини

ривожлантириш ва уни қурилишини бошқаришни ислоҳ этиш масалалари
Президент И.А. Каримов асарлари ва нутқларида баён этилган.

Миллий иқтисодиёт тармоқларини бошқариш хусусиятларининг айрим

жиҳатлари Қ.Абдурахмонов, Ё.Абдуллаев, С.Ғуломов, И.Искандаров,

3

Мескон М.Х., Альберт М., Хедоури Ф. Основы менеджмента: Пер. с англ./Под ред. Л.И.Евенко.-М.: Дело, 1995; Бодди Д.,

Пэйтон Р. Основы менеджмента: пер. с анг./ Пол ред. Ю.Н.Каптуревского-СПб: Изд. «Питер», 1999; Портер Е.Майкл
Конкурентная стратегия: Методика анализа отраслей и конкурентов/Майкл Е.Портер; с англ.-М.:Альпина Бизнес Букс,
2005.-454 с.;Ансофф И. Новая корпоративная стратегия.-СПб., 1999 .

4

Баринов В.А., Харченко В.Л. Стратегический менеджмент: Учебник.-М.: ИНФРА-М, 2006.-237 с.(Учебник для программы

МВА

); Герчикова И.Н. Менеджмент: Учебник.-3-е изд.,перераб. И доп.-М.:.ЮНИТИ, 2002; Глухов В.В. Менеджмент:

Учебник.-СПб.: СпецЛит. 2007.с.361; Виханский О.С., Наумов А.И. Менеджмент.-М.:МГУ, 1995. С.В.Прохоров Разработка
стратегии развития дорожно-строительной организации : Дис. ... канд. экон. наук : 08.00.05 : Москва, 2003 167 c.; Скворцов
О. Факты и домыслы по строительству автомобильных дорог в России http://www.idt-invest.ru/articles.html?id=49;
И.М.Вилкова Развитие системы управления предприятиями дорожно-строительного комплекса : Дис. ... канд. экон. наук :
08.00.05 : Волгоград, 2005 212 c.; Д.В.Чуфенев Управление инвестициями, направляемыми на развитие и содержание
автомобильных дорог : диссертация ... кандидата экономических наук : 08.00.05 Санкт-Петербург, 2006 261 c. Д.М.Магдиев
Государственное регулирование развития автодорожного строительства дис. ... канд. экон. наук : 08.00.05 : Махачкала 2002.
160 с.; Мирзаянц Г.Ю. Отечественный и зарубежный опыт финансирования и управления дорожными отраслями/ Журнал
автомобильные дороги №5.2005 г. стр. 13-14;Михайлов Е.А. Стратегический менеджмент и стратегический маркетинг:
проблемы взаимосвязи и взаимопроникновения/Менеджмент в России и зарубежом №2 1999. с.24.

5

Зайнутдинов Ш.Н. ва бошқалар. Менежмент асослари. –Т.: “Молия” нашриёти. 2001.; Турсунходжаев М.Л., Сагдуллаев

М.Т. Инновационный менеджмент. Под обш. ред. акад. Зайнутдинова Ш. Н. Т., ТГЭУ, 2001.; Йўлдошев Н.Қ. ва бошқ.
Стратегик менежмент. Ўқув қўлланма: ТДИУ. нашр., 2003 й.-102 б. Рахимова Д.Н. ва бошқ. Замонавий менежмент: назария ва
амалиёт. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ДЖҚА.-Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт матбаа ижодий уйи
2009.792-б.; Қосимова Д.С. Бошқарув назарияси. “Aloqachi”, 2009. 234 б.


background image

5

Н.Тўхлиев, М.Шарифхўжаев, А.Ўлмасов

6

ва бошқалар томонидан кенг

ўрганилган. Бевосита транспорт қурилиши иқтисодиёти ва уни ташкил
этишнинг айрим жиҳатлари М.Икрамов, Ғ.Қосимов, Г.Саматов, Б.Кальметов

7

ва бошқалар томонидан тадқиқ этилган.

Аммо юқорида номлари кўрсатиб ўтилган иқтисодчи-олимларнинг илмий

ишлари иқтисодиётни таркибий ўзгартириш шароитида автомобиль йўллари
қурилиши тизимини бошқариш стратегиясини такомиллаштиришга бевосита
бағишланмаганлигини

таъкидлаган

ҳолда

улардан

фойдаланиш

аниқ

методологик нуқтаи назарни ва илмий ёндашувни ишлаб чиқишда муҳим манба
бўлиб хизмат қилади.

Умуман, юқорида номлари зикр этилган хорижлик ва Ўзбекистонлик

олимлар

ҳамда

мутахассисларнинг

илмий

тадқиқотлари

миллий

иқтисодиётнинг

ажралмас

қисми

ҳисобланувчи

автомобиль

йўллари

қурилишини бошқариш жараёнларига тааллуқли кўпгина омиллар ва
ҳодисаларни аниқлашга салмоқли ҳисса қўшган бўлиб, тизимда олиб
борилаётган кенг ислоҳотларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш, умуман
иқтисодиётни бошқаришни ислоҳ қилишда юз бераётган жараёнларни
тушуниб етиш учун муҳим назарий-услубий асос ҳисобланади.

Лекин, шу билан бир қаторда иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги

босқичида республика автомобиль йўллари қурилиши бошқариш тизимини
такомиллаштириш масалалари назарий-илмий ва амалий жиҳатдан тўлиқ ўзининг
ечимини топганича йўқ.

Юқорида қайд этилган олимларнинг илмий ишларидан фарқли ўлароқ,

мазкур

диссертацияда

асосий

эътибор

иқтисодиётни

модернизациялаш

шароитида автомобиль йўллари қурилиши ва улардан фойдаланишни бошқариш
стратегиясини такомиллаштириш масалаларини ўрганишга қаратилишига айнан
шу ҳолат туртки бўлди.

Диссертация ишининг илмий тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат ва жамият қурилиши академияси илмий тадқиқот ишлари режаси
доирасида бажарилган.

Тадқиқотнинг

мақсади

ва

вазифалари.

Миллий

иқтисодиётни

модернизациялаш шароитида автомобиль йўллари қурилиши ва улардан
фойдаланишни бошқариш стратегиясини ривожлантириш бўйича илмий-
услубий ва амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Ушбу мақсадни амалга ошириш учун диссертацияда қуйидаги вазифалар

сифатида белгиланди:

стратегик менежментнинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, усуллари ва

тамойилларининг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ этиш;

6

Шарифхўжаев М., Абдуллаев Ё. Менежмент - Т.: Ўқитувчи 2001; Қ.Х.Абурахманов ва бошқалар. Давлат хизмати

персоналини бошқариш. Ўқув қўлланма. -Т.: Академия, 2002.; Ўлмасов А., Шарифхўжаев М. Иқтисодиёт назарияси.
Дарслик –Т.: Меҳнат, 1995; Н.Тўхлиев ва бошқалар. Ўзбекистон иқтисодиёти асослари.-Т.: “Ozbekiston milliy
ensiklopediyasi” Давлат илмий нашриёти, 2006.-280 б.;

7

Касымов Г.М., Саматов Г.А. Организация и управление в автотранспортных предприятиях. Учебник. Т., 1991.; Кальметов

Б.Д. Предприятия и организации транспортного строительства..-Т.: УзНИТИ 1992 г. Дислокация, размещенские проблемы,
состав, структура, технико-экономические постулати.


background image

6

республикада автомобиль йўллари қурилишида ислоҳотларнинг бориши,

тармоқда замонавий менежментни жорий этиш йўлларини ўрганиш;

автомобиль йўллари қурилиши соҳасида қўллаш учун стратегик

бошқаришнинг илғор хорижий тажрибаларини тадқиқ этиш;

республикада

автомобиль

йўллари

қурилишини

бошқаришнинг

институционал асосларини таҳлил қилиш ва уни такомиллаштириш бўйича
таклифлар ишлаб чиқиш;

«Ўзавтойўл» ДАК бошқарувининг ҳозирги ҳолати ва ташкилий

иқтисодий механизмини таҳлил қилиш;

«Ўзавтойўл» ДАК бошқарув стратегиясини такомиллаштиришнинг

асосий йўналишларини асослаш;

иқтисодиётни

модернизациялаш

шароитида

автомобиль

йўллари

қурилиши

соҳасида

стратегик

режалаштириш

ва

истиқболлаштириш

усулларини ишлаб чиқиш.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

- стратегик менежментнинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, ўзига хос

назарий асослари;

- автомобиль йўллари қурилиши тизимида замонавий стратегик

бошқаришнинг хорижий тажрибаларидан маҳаллий шароитларда фойдаланиш
йўллари;

- автомобиль йўллари қурилиши корхоналари бошқарувида стратегик

таҳлилдан фойдаланиш усулларини жорий этиш;

- «Ўзавтойўл» ДАК бошқарув стратегиясининг асосий йўналишлари ва

унинг самарадорлигини ошириш истиқболлари.

Илмий янгилиги

. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида автомобиль

йўллари қурилиши ва улардан фойдаланишни бошқариш стратегиясини
такомиллаштиришга имкон берувчи илмий хулосалар ва тавсиялар таклиф
этилган. Хусусан:

иқтисодиётни

модернизациялаш

шароитида

автомобиль

йўллари

қурилиши соҳасида бошқариш стратегиясининг назарий-илмий жиҳатлари
қиёсий ўрганилиб, муаллиф томонидан янги мазмундаги илмий таъриф таклиф
этилган;

илғор хорижий давлатлар автомобиль йўллари қурилишини бошқаришда

тўпланган давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги тажрибаларидан маҳаллий
шароитларда фойдаланиш йўллари белгиланган;

автомобиль йўллари қурилишини бошқаришни тартибга солишнинг

институционал асосларини таҳлил этиш орқали мавжуд муаммолар аниқланиб
уларни ҳал этиш йўллари кўрсатиб берилган;

иқтисодий глобаллашув шароитида «Ўзавтойўл» ДАК бошқарув

фаолиятининг стратегик ривожланиш йўналишлари илмий-назарий жиҳатдан
асосланган;

республикада автомобиль йўллари қурилиши ва улардан фойдаланишни

бошқариш стратегияси босқичлари, уларга қўйиладиган талаблар ҳамда амалга
ошириш услубини такомиллаштириш йўллари ишлаб чиқилган;


background image

7

ислоҳотларни

чуқурлаштириш

шароитида

автомобиль

йўллари

қурилишида бажариладиган ишлар ҳажмини эксперт баҳолаш усулида
башоратлаш йўллари илмий асослаб берилган.

Тадқиқот

предмети

иқтисодиётни

модернизациялаш

шароитида

автомобиль йўллари қурилишида бошқариш стратегиясини жорий қилиш
жараёнлари ва ундаги иқтисодий муносабатлар ҳисобланади.

Тадқиқот

объекти «

Ўзавтойўл» Давлат акциядорлик компанияси ва

унинг бошқарув тизими танланган.

Тадқиқот усуллари

илмий абстракция, иқтисодий-статистик, SWOT

таҳлил, моделлаштириш, прогнозлаш, гуруҳлаш усуллари.

Тадқиқот гипотезаси

Ўзбекистон Республикасида автомобиль йўллари

қурилиши

ва

улардан

фойдаланишни

бошқариш

стратегиясини

такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар автомобиль
йўллари қурилиши ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда
тизимда стратегик бошқаришни ривожлантириш имконини беради.

Тадқиқотнинг назарий ва услубий асослари

Ўзбекистон Республикаси

Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон ва қарорлари,
Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Республика Президенти
И.А. Каримов асарларидаги бошқарув хусусиятлари ва самарадорлигини
ошириш масалаларига оид ғоялари ҳамда хорижий ва маҳаллий иқтисодчи
олимларнинг мавзуга дахлдор илмий ишлари ташкил этади. Тадқиқотда
Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси, «Ўзавтойўл» Давлат
акциядорлик компанияси даврий маълумотларидан кенг фойдаланилган.

Илмий аҳамияти.

Илмий тадқиқотнинг назарий-илмий хулосалари

республикада автомобиль йўллари қурилиши ва улардан фойдаланишни
бошқариш

стратегиясини

такомиллаштиришнинг

назарий-услубий

жиҳатларини маълум даражада бойитишга муайян ҳисса бўлиб қўшилади.

Амалий аҳамияти

. Диссертацияда ишлаб чиқилган илмий-назарий

тавсиялар ва амалий таклифлардан турли мулкчилик шаклидаги қурилиш
ташкилотлари, лойиҳалаш-илмий тадқиқот институтлари амалиётида, хусусан,
«Ўзавтойўл» ДАКнинг бошқарув амалиётида фойдаланиш мумкинлиги билан
белгиланади. Тадқиқот материалларидан шунингдек, республикада автомобиль
йўллари

қурилишини

стратегик

бошқаришни

такомиллаштириш

чора - тадбирларини ишлаб чиқишда ҳамда олий таълим муассасаларида
«Менежмент», «Стратегик менежмент», «Ишлаб чиқариш менежменти»
фанларининг баъзи мавзуларини ўрганишда қўшимча материал сифатида
фойдаланиш мумкин.

Натижаларнинг жорий қилиниши

. Тадқиқот натижалари бўйича ишлаб

чиқилган таклиф ва тавсиялар «Ўзқурилишматериаллари» АК (08.10.2008й.
№МА-01/1553), «Ўзавтойўл» ДАК (07.10.2008 й. №9/1-1525)

ва

«

Ўзавтойўл»

ДАК (21.04.2011 й. №02/3-645 томонидан амалиётга жорий қилинган.

Ишнинг синовдан ўтиши.

Диссертация ишининг асосий натижа ва

хулосалари

«Элементы

корпоративной

культуры

в

строительных

подразделениях» (Москва, 2005 г.), «Управление стратегическими задачами»
(Саратов, 2006 г.), «Образование социально-экономическое развитие в начале


background image

8

третьего

тысячелетия»

(Москва,

2006

г.),

«Актуальные

проблемы

экономического развития в современных условиях, концепция кадрового
консультирования как средство развития организации» (Москва 2007 г.).
халқаро даражадаги анжуманларда муҳокама қилинган ва ижобий баҳоланган.
Диссертация Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва
жамият қурилиши академияси «Замонавий менежмент назарияси ва амалиёти»
кафедраси, Тошкент архитектура қурилиш институтининг «Менежмент»
кафедраси ҳамда Тошкент Давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги
Д.067.06.01 рақамли ихтисослашган кенгаш қошидаги 08.00.13-«Менежмент ва
маркетинг» ихтисослиги бўйича илмий семинарларда муҳокама этилиб,
ҳимояга тавсия қилинган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертация ишининг асосий

мазмуни ва натижалари бўйича жами 9 та илмий иш, шу жумладан 4 таси ОАК
эътироф этган республикамиз илмий журналларида чоп этилган.

Диссертацияни тузилиши ва ҳажми.

Диссертациянинг таркибий

тузилиши тадқиқотнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда кириш,
учта боб, 9 та параграф, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар
рўйхати ва иловалардан иборат. Унинг ҳажми 156 бетни ташкил этади, у 12 та
жадвал, 10 та расм ва 8 та иловаларни ўз ичига олган.

Диссертациянинг

кириш

қисмида

муаммонинг

долзарблиги,

тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари асосланган, илмий янгилиги ва амалий
аҳамияти эътироф этилган.

Диссертациянинг

«Иқтисодиётни

эркинлаштириш

шароитида

автомобиль йўллари қурилишида бошқариш стратегиясининг назарий
асослари»

номли биринчи бобида автомобиль йўллари қурилишида стратегик

бошқариш усулларини жорий этишнинг назарий масалалари, республикада
автомобиль йўллари қурилиши ва улардан фойдаланишни бошқариш
тизимидаги ислоҳотлар ҳамда автомобиль йўллари қурилишини стратегик
бошқаришнинг хорижий тажрибалари илмий тадқиқ этилган.

Диссертациянинг

«Автомобиль йўллари қурилишини бошқаришнинг

ташкилий-иқтисодий механизмининг таҳлили»

деб номланган иккинчи

бобида Ўзбекистонда автомобиль йўллари қурилишини бошқаришнинг
институционал асослари, автомобиль йўллари қурилиши ва улардан
фойдаланишни

бошқаришнинг

ташкилий–иқтисодий

механизмлари,

«Ўзавтойўл» ДАК бошқарув тизимининг стратегик таҳлили амалга оширилиб
бу борада тегишли илмий хулосалар ишлаб чиқилган.

Диссертациянинг

«Автомобиль

йўллари

қурилиши

фаолиятини

бошқариш стратегиясини такомиллаштириш йўллари»

деб номланган

учинчи бобида автомобиль йўллари қурилиши бошқарув стратегиясини
такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари, автомобиль йўллари қурилишини
стратегик бошқаришнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш услуби ва уни
такомиллаштириш ҳамда автомобиль йўл қурилиши бошқарув фаолиятини
стратегик режалаштириш ва уни истиқболлаштириш амалга оширилган.

Хулоса

қисмида тадқиқот натижаларидан келиб чиқиб, бир қатор илмий-

амалий таклиф ва тавсиялар баён қилинган.


background image

9

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Ўтган асрнинг иккинчи ярмида жаҳон мамлакатлари иқтисодиётининг

шиддат билан ривожланиши йирик саноат ишлаб чиқариш ва молия
тизимларининг пайдо бўлиши ва мавжудларининг янада йириклашувига олиб
келди. Бу ўз навбатида ўзгарувчан муҳитда ташкилот ривожланишининг янги
моделига, яъни стратегик бошқаришга ўтиш билан намоён бўлди.

«Стратегик бошқарув» тушунчаси инсон салоҳиятига ташкилотнинг асоси

сифатида қарайдиган, ишлаб чиқариш фаолиятини истеъмолчилар эҳтиёжи
асосида ташкил этадиган ташкилотда эгилувчан бошқарувни бажарадиган ва
ўзгаришларни ўз вақтида киритадиган, умуман корхонанинг рақобат шароитида
яшаб қолишига ва истиқболда ривожланишига асос соладиган бошқарувни
такомиллаштириб боришни англатади. Стратегик бошқаришнинг ўзига
хослиги, унинг келажакка йўналтирилганлиги, яъни нимага интилаётганини
аниқлаш, қандай мақсадлар қўйиш кераклигини аниқлаш ҳисобланади.

Ташқи муҳитдаги ошиб бораётган ўзгарувчанлик ва ушбу ноаниқликлар

билан боғлиқ шароитда ташкилот ривожланишини бошқаришнинг замонавий
дастаги бўлиб стратегик бошқарув методологияси ҳисобланади.

«Стратегия» тушунчасига бир хил маънони англатувчи таърифни бериш

жуда қийин, сабаби у кўп маъноли, ҳатто озгина нуқтаи назарнинг ўзгариши
натижасида ҳам моҳияти сезиларли даражада ўзгариб кетиши мумкин.
Диссертация ишида стратегия атамаси бўйича кўпгина хорижий ва ватанимиз
олимларининг нуқтаи назарлари назарий-илмий жиҳатдан кенг ўрганилган.

Масалан, Гарвард бизнес мактабининг профессори М.Портер стратегияни

«операцияларнинг муҳим хусусиятлари тўпламидан келиб чиқадиган ноёб ва
қимматли позицияни яратиш»

8

сифатида таърифлайди. Стратегик ҳолатга ўтиш

рақобатчилардан фарқ этувчи ёки ушбу операцияларни фақат бошқа усуллар
орақали амалга оширишни билдиради.

Стратегик бошқариш бўйича таниқли олим И.Ансофф стратегиянинг

тўртта асосий қисмларини шакллантиради: ўзаро боғлиқ тузилмалар
«маҳсулот»-«бозор»; ўсиш вектори (яъни, ушбу тузилманинг режалаштирилган
ўзгариши); рақобат устуворлиги (яъни ушбу тузилмаларнинг хусусиятларидан
таркиб топган устуворлик); синергия

9

.

Стратегик

менежмент

концепциясига

янада

чуқурроқ

киришга

М.Лилснинг илмий ишлари ёрдам беради

10

. Унинг фикрича, стратегик

менежментнинг асосий хусусиятлари, биринчидан глобал кўпмиллатли
стратегияларни ишлаб чиқиш ва кетма-кет амалга ошириш, иккинчидан,
тармоқлар ва рақобатчиларни вазиятдан келиб чиқиб таҳлил қилиш, учинчидан,
фақат дастлабки таҳлил натижалари асосида стратегик қарорларни қабул
қилиш, тўртинчидан, стратегияларни босқичма-босқич, кетма-кет амалга
ошириш.

8

Портер Е.Майкл Конкурентная стратегия: Методика анализа отраслей и конкурентов/Майкл Е.Портер; с англ.-М.:Альпина

Бизнес Букс, 2005.-454 с.

9

Ансофф И. Новая корпоратвная стратегия СПб.: Издательство «Питер», 1999- С.27.

10

Михайлов

Е.А.

Стратегический

менеджмент

и

стратегический

маркетинг:

проблемы

взаимосвязи

и

взаимопроникновения/Менеджмент в России и зарубежом №2 1999. с.24.


background image

10

Айрим ватанимиз олимларининг фикрича, «Стратегия-ташкилотнинг

ташкилий вазифа ва мақсадларига эришишида фойдаланиладиган ташкилий
хатти-ҳаракатлар ва бошқарувга ёндашувлари тарзидир»

11

деб таърифланса, яна

бир муаллиф «умумий маънода стратегия-фирманинг тутган йўлини
мустаҳкамлашга, истеъмолчиларининг талабини қондиришга ва ўз олдига
қўйилган мақсадларига эришишга қаратилган режали бошқаришдир»

12

, -деб

таъкидланади.

М.Шарифхўжаев ва Ё.Абдуллаев эса «Стратегик бошқарув- корхона

(фирма)нинг истиқбол мақсади ва имкониятини ходимлар манфаати билан
уйғунлаштиришни назарда тутувчи узоқ муддатли бошқарув усулидир»

13

деб

таърифланган.

Махсус адабиётлар ва илмий ишларда бошқаришга ҳар хил таърифлар

берилганлигига қарамасдан ҳар хил фикрлар орасида қарама-қаршилик йўқ.
Улар бир-бирини тўлдиради ва бир бирини аниқлаштиради. Бу стратегик
бошқаришнинг моҳиятини ва маъносини чуқурроқ англашни, унинг
заруриятини ва жамиятдаги аҳамиятини ўрганиш бўйича тўғри хулоса
чиқаришга имкон беради.

Диссертацияда таъкидланишича, бошқариш стратегияси – бу нафақат

бошқариш тизимининг келгусидаги мўлжалланган ҳолатини белгилаш, балки
ҳаммадан ҳам кўра келгусида бошқарув фаолиятининг мўлжалланган
мақсадларга эришиш учун амалиётда самарали стратегик қарорлар қабул қилиш
имкониятини таъминлаш демакдир.

Олиб борилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, автомобиль йўллари

қурилиши миллий иқтисодиётнинг етакчи моддий ишлаб чиқариш соҳаларидан
бири ҳисобланган ҳолда стратегик бошқаришни шакллантиришга сезиларли
таъсир этадиган қуйидаги қатор ўзига хос жиҳатларига эга:

-

якуний қурилиш маҳсулоти қатъий ҳудудий бириктирилганлик

(адреслилик)ка ва шунга мувофиқ равишда транспортга ташиш хусусиятига
(йўллар, муҳандислик иншоотлари) эга эмас, яъни “омбор” учун ишлаб
чиқарилмайди(сезиларсиз даражадаги мустасноларсиз);

-

якуний йўл қурилиши ишлари юқори даражадаги меҳнат сарфи, шунга

мувофиқ равишда капитал ҳажми билан тавсифланади;

-

йўл қурилиши маҳсулотини яратиш даврининг узунлилиги ва кўп

миқдордаги ихтисослашган ишлаб чиқарувчиларни жалб этиш зарурати
инвестицион-қурилиш жараёнларини бошқаришнинг замонавий усуллари ва
тузилмалари, рационал шаклларини қўллашни талаб этади;

-

автомобиль йўллари қурилиши ишлари бажарилиши ва улардан

фойдаланиш сифати ва натижавийлиги миллий иқтисодиётнинг барча
тармоқларига ўз таъсирини кўрсатади.

11

Йўлдошев Н.Қ. ва бошқ. Стратегик менежмент. Ўқув қўлланма.: ТДИУ. нашр., 2003 й. –Б.9.

12

Қўчқаров А. ва бошқалар. Менежмент стратегияси. Ўқув қўлланма/Муаллифлар жамоаси Қўчқаров А., Х.Тошматов,

Ж.Исроилов.: “Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси” нашриёт уйи, 2003 йил, -Б. 12.

13

Шарифхўжаев М., Абдуллаев Ё. Менежмент. Олий ўқув юртлари бакалавр ва магистрантлари учун дарслик-“Ўқитувчи”

2001. 404-бет.


background image

11

Ушбу хусусиятларни автомобиль йўллари қурилиши ривожланишининг

ҳозирги босқичида бошқариш стратегиясини такомиллаштириш борасидаги
чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ҳисобга олиш лозим.

Автомобиль йўллари қурилишини бошқаришга илмий ёндашиш фан ва

техника янгиликларидан хабардор бўлиш, меҳнатни бошқаришни илмий
ташкил этиш усулларидан максимал фойдаланиш, стратегик бошқариш
борасидаги

илғор

хорижий

ва

маҳаллий

тажрибалардан

самарали

фойдаланишни талаб этади.

Диссертация ишида республика йўл қурилиши бошқариш тизимини

янада ривожлантириш ва ундаги мавжуд муаммоларни ҳал этишнинг муҳим
вазифаси иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида эркин фаолият
кўрсата олувчи тизимни барпо этишдан иборатлиги таъкидланади. Республика
йўл

тармоғини

ривожлантириш

ва

такомиллаштириш

учун

аввало,

«буюртмачи» ва «пудратчи» функцияларининг аниқ ажратилиши ва рақобат
муҳитини вужудга келтириш учун мавжуд пудратчи корхоналарнинг
иқтисодий, моддий-техника базалари мустаҳкам бўлиши лозим.

Амалда тармоқнинг айрим йўл хизматлари, таъминот, лойиҳа-смета

ишлари, ободончилик қурилиш соҳалари бўйича рақобатчилик имкониятлари
ва шартлари вужудга келмоқда. Бу асосан балансида автомобиль йўллари
бўлмаган йўл хизматининг ёрдамчи автомобиль йўллари, қурилиш ва бошқа
хизматларни бажаришга ихтисослашган йўл кўприк қурилиши, ободончилик
ташкилотлари ва асфальт-бетон заводлари ҳамда таъминот корхоналаридир.
Бундай корхоналар сони айни пайтда 70 тани ташкил этмоқда. Лекин бу
республика миқёсида ҳали тўлиқ рақобатчилик муҳитини ривожлантириш
учун етарли эмас. Йўл корхоналарини хусусийлаштириш махсус дастур
асосида босқичма-босқич амалга оширилмаса йўл хизмати соҳасида ҳозирда
эришилган кўрсаткич ва даражани сақлаш мушкул бўлиб қолади. Айниқса,
автомобиль йўлларининг таркибига кирувчи ва бевосита ягона йўл
хизматини ташкил этувчи корхоналарнинг ислоҳ қилиниши бугунги кунгача
эришилган автомобиль йўллари ҳолатининг пасайиб кетишига олиб келиши
мумкин.

Таҳлилларнинг

кўрсатишича,

иқтисодиёт

транспорт

тармоғининг

шаклланиши ва ривожланишига янги талаблар қўйган ҳолда янги замонавий
йўлларни қуриш, мавжудларини модернизациялаш ҳозирги куннинг асосий
талабларидан ҳисобланади. Бу борада йўл қурилиши тармоғида, хусусан,
автомобиль йўллари қурилиши соҳасида ҳам сезиларли сифат ўзгаришлари
кузатилмоқда. «Ўзавтойўл» ДАК маълумотларига кўра, мустақиллик йилларида
республикамизда ётқизилган ва қайта қурилган йўлларнинг умумий узунлиги
3200 километрдан ошиб кетди. Ҳар йили ўртача 220 километр йўллар
ётқизилиб, қайта қурилади, 400-500 километр йўл мукаммал таъмирланади,
15000 километрга яқин йўл ўртача таъмирланади. Автотрассаларнинг
такомиллаштирилиши уларни паст техник тоифадан анча юқори техник


background image

12

638

1087

760

405

1307

729

536

875

550

472

764

492 518

619

497

0

200

400

600

800

1000

1200

1400

2005 йил

2006 йил

2007 йил

2008 йил

2009 йил

Халқаро ахамиятга эга

Давлат аҳамиятга эга

Маҳаллий аҳамиятга эга

тоифага ўтказиш имконини беради, бу транспорт оқимига хизмат кўрсатиш
сифатининг умумий даражасини оширади

14

.

Иқтисодий глобаллашув шароитида мамлакат иқтисодиётини жаҳон

транспорт тизимига интеграциялашуви борасида республика ҳудудидан ўтувчи
халқаро магистрал йўллар модернизациялаштирилмоқда. Бу борада биринчи
йўналиш Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов, иккинчи йўналиш Тошкент-Термиз,
учинчи йўналиш-Самарқанд-Навоий-Бухоро-Олот. Бундан ташқари Гулистон-
Оҳангарон янги йўналишида олиб борилаётган қуриш ва қайта қуриш ишлари
ўз навбатида Фарғона водийсидан жануб томонга транзит ҳаракатланишни
таъминлайди. Амударё ва Сирдарё дарёлари орқали кўприклар, транспорт
кесишмалари, шаҳарларни, йўлларнинг тоғли участкаларини айланиб ўтувчи
муқобил йўналишлар қурилиши борасида ҳам қатор ижобий ишлар амалга
оширилаётганлигини таъкидлаш мумкин.

Ўзбекистонда турли аҳамиятдаги автомобиль йўлларини қуриш ва қайта

таъмирлаш ишлари қабул қилинган давлат дастурлари асосида амалга
оширилаётганлиги ва унда халқаро аҳамиятга эга бўлган йўлларни қуриш ва
реконструкция қилишга катта эътибор қаратилмоқда (1-расм).












1-расм. Ўзбекистонда автомобиль йўлларини қуриш

ва қайта таъмирлаш кўрсаткичлари (км)

Манба: Муаллиф томонидан «Ўзавтойўл» ДАК маълумотлари асосида тузилган.

Ишда амалга оширилган тадқиқотлар натижасида автомобиль йўл

қурилиши соҳасида ислоҳотлар самарадорлигини янада оширишда тизимни
бошқариш бўйича турли даражадаги давлат бошқарув органларининг
фаолиятини янада фаоллаштириш борасида қуйидагилар тавсия этилган:

-

республика йўл маблағлари жамғармасининг ҳар бир манбаи бўйича

аниқ ажратмалар микдорини халқ хўжалиги ва аҳоли эҳтиёжидан келиб
чиққан холда, автомобиль йўлларининг ҳолатига уни фойдаланишдан
кўрадиган

аниқ

зарар-харажатларни

ҳисоблаб

чиқишнинг

самарали

14

«Ўзавтойўл» ДАК маълумотлари.


background image

13

механизмини жорий этиш;

-

йўл корхоналари фаолиятининг фойда, даромад, таннарх каби

иқтисодий кўрсаткичларининг доимий назоратда бўлишини таъминлаш;

-

тармоқда шартнома муносабатларида қатнашаётган барча хўжалик

субъектларининг молиявий-иқтисодий мустақиллигини ошириш;

-

шартнома

муносабатлари

доирасида

автомобиль

йўлларидан

фойдаланувчилар учун белгиланган меъёрларда кафолатланган йўл хизмати
билан таъминлашини назорат қилиш.

Диссертацияда

ривожланган

мамлакатларда

ҳудудларнинг

тўлиқ

транспорт тармоқлари билан таъминланганлигида автомобиль йўлларининг
зичлиги ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган миллий даромад ўртасида
бевосита боғлиқлик мавжудлиги иқтисодий ўсиш ва иқтисодиётнинг келгуси
ривожланиши, автомобиль йўллари тармоғининг ва бутун автомобиль йўл
комплексининг ўсиши билан кузатилиши алоҳида таъкидланади.

Иқтисодиёти тараққий этган мамлакатларда автомобиль йўл тармоғини

аҳоли ва иқтисодиётнинг эҳтиёжига монанд равишда ривожлантириш давлат
бошқаруви органларининг асосий

вазифаларидан

ҳисобланади. Қатор

ривожланган мамлакатларда (АҚШ, Германия, Япония) мустаҳкам автомобиль
йўллари тармоғини шакллантириш вазифалари узоқ муддатли махсус давлат
дастурлари асосида амалга оширилиб, ушбу дастурларда автомобиль тармоғини
ривожлантириш кўрсаткичлари ва тегишли кўламда уларни молиявий жиҳатдан
таъминлаш масалалари аниқ белгилаб қўйилади. Масалан, Германиянинг йўл
хўжалигини бошқариш борасида тўплаган тажрибаси энг самарали эканлиги
мутахассислар

томонидан

таъкидланган

ҳолда

ҳозирда

Германия

иқтисодиётининг ушбу тармоғини молиялаштириш борасида етакчи давлат
ҳисобланади. Бу мамлакатда бир кишига йўл ишларига сарфланадиган йиллик
харажат 417 АҚШ долларини ташкил этади. Қиёслаш учун бу кўрсаткич
Финляндияда 364, Италияда 363, Болгарияда 358, АҚШда 313, Англияда 161 ва
МДҲ давлатлари ичида Россияда 89 АҚШ долларини ташкил этади

15

.

Давлат ҳокимияти органларининг йўл фаолиятини тартибга солиш ва

бошқаришга доир ваколатларининг ҳуқуқий асослари кўпгина ривожланган
мамлакатларда автомобиль йўллари тўғрисидаги қонунлар билан белгилаб
қўйилган. Масалан, Францияда бу соҳадаги давлат органлари ваколатларининг
ҳуқуқий асослари Йўл кодекси билан белгиланган. Тармоққа доир қарорларни
қабул қилувчи асосий бошқарувчи орган “Йўлларни таъминлаш ва хизмат
кўрсатиш маъмурияти” деб номланади. Қарор фақатгина у эълон қилингандан
кейин маълум вақт ичида бошқа органлардан эътироз билдирилмаган
тақдирдагина кучга киради. Испанияда миллий йўллар жамоатчилик ишлари
вазирлиги

таркибига

кирувчи

Бош

йўллар

бошқармаси

томонидан

бошқарилади. Йўл ҳаракати билан боғлиқ масалалар эса Ички ишлар
вазирлигига қарашли Йўл ҳаракатлари Бош бошқармаси ваколатига киради.
Испанияда йўлларнинг учта асосий “эгаси” мавжуд: Йўллар бош бошқармаси

15

Мирзаянц Г.Ю. Отечественный и зарубежный опыт финансирования и управления дорожными отраслями/ Журнал

автомобильные дороги №5.2005 г. стр. 13-14


background image

14

(марказий маъмурият); минтақавий ҳукуматлар (Испания ҳудуди 12та
субъектга бўлинган); маҳаллий ҳокимият органлари (провинциялар).

Олиб борилган таҳлилларнинг кўрсатишича, охирги ўн йилликлар

давомида айнан инфратузилмавий лойиҳалар тараққиётнинг асосий бўғини
бўлиб келмоқда. Яқин келажакда давлат мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий
тараққиётга

таъсир

кўрсатишининг

энг

самарали

усули

айнан

инфратузилмаларни, биринчи навбатда, автомобиль йўлларини тартибга
солишдан иборат бўлади.

Мазкур

вазифаларни

бажариш

албатта

соҳага

киритиладиган

маблағларга,

яъни

молиялаштиришга

боғлиқ.

Автомобиль

йўллари

эксплуатацияси, таъмири ва қурилиши бўйича дастурларни молиялаштириш
бир қатор мамлакатларда мақсадли йўл солиқлари маблағларидан тўпланган
йўл фондлари ҳисобидан қопланади. Масалан, Европа давлатларида йўл
хўжалигини молиялаштириш даражаси ЯИМнинг 2-4 фоизни ташкил этади ва
бу МДҲ мамлакатлари кўрсаткичларидан тахминан 2 баробар кўп.

Шунингдек, таҳлилларнинг кўрсатишича, охирги пайтларда хорижий

мамлакатлар амалиётида инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишда
давлат ва бизнес ўртасидаги ҳамкорлик масалалари тобора долзарб аҳамият
касб этаётганлигини кузатиш мумкин. Давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги
(инг.public private partnership) доирасидаги лойиҳалар давлат ва хусусий
капиталнинг ўзаро ҳамкорлигининг энг кенг тарқалган ва самарали
механизмларидан ҳисобланади. Илмий адабиётларда давлат ва хусусий сектор
(ДХҲ) ҳамкорлиги – давлат ва бизнес ўртасида автомобиль йўлларининг кенг
тармоқларида ҳамда илмий-инновацион тараққиёт соҳасида ижтимоий
жиҳатдан аҳамиятли бўлган лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш учун
тузиладиган институционал ва ташкилий иттифоқ, деб таърифланади

16

.

ДХҲ қайсидир маънода давлат эҳтиёжларини қондириш

учун

маҳсулотларни етказиб бериш, муайян ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш
билан боғлиқ тадбирларга тааллуқли. Ҳамкорликнинг бу тури 1990 йилларнинг
бошида Буюк Британияда “эксперимент” тариқасида юзага келган. Ушбу
нуқтаи назардан келиб чиқиб автомобиль йўлларини қуришга сармояларни
киритиш борасида тўпланган илғор тажрибаларни ўрганиш ва улардан
маҳаллий шароитларда фойдаланиш йўлларини аниқлаш фойдадан ҳоли
бўлмайди.

Кейинги

йилларда

тадқиқотлар

бу

йўналишда

энг

катта

муваффақиятларни Лотин Америкаси ва Осиёдаги тез тараққий этаётган
давлатлар томонидан қўлга киритилаётганлигини кўрсатади. Шундан келиб
чиқиб, бу мамлакатларнинг мазкур масалаларни тартибга солувчи қонунчилиги
ва тажрибасини ўрганиш Ўзбекистон учун катта қизиқиш уйғотиши мумкин.
Илмий ишда ДХҲ соҳасида ривожланган ва ривожланаётган хорижий
давлатларда бой тажрибалар ва кўпгина турли хил моделлар яратилган
бўлишига қарамай, уларни тўғридан-тўғри кўчириш мақсадга мувофиқ

16

Сулакшин С.С., Вилисов М.В., Хрусталёва Е.А. //Журнал "Недвижимость и инвестиции. Правовое регулирование"Номер

4 (25) Декабрь 2005г


background image

15

эмаслиги, сабаби уларнинг ҳуқуқий тизими билан бизники орасида анчагина
фарқлар мавжудлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган.

Шунингдек, танланган ДХҲ шаклларидан қатъи назар давлат ва хусусий

инвесторлар ўртасида тузиладиган келишувларни аниқлайдиган ҳолатларга
давлат ва хусусий молиялаштириш улушлари, даромад ва рискларни тақсимлаш
масалалари киради.

Хорижий мамлакатлар

транспорт

инфратузилмасида концессиялар

ривожланиши ва пуллик автойўллар яратиш борасида шубҳасиз ҳам ижобий
ҳам кескин салбий тажрибаларга эга. Европа давлатларида тўпланган
тажрибалар иқтисодиётнинг ривожланиши, қонунчилик, йўл хўжалиги,
концессион муносабатларнинг пайдо бўлиш муддатлари ва ривожланиши, реал
жалб қилинган хусусий инвестицияларнинг паст ҳажмидаги фарқлар МДҲ
давлатлари каби Ўзбекистон учун ҳам бирмунча фойдали бўлиши мумкин.
Бунда фақатгина синчиклаб ўрганиш ва тажриба сифатида айрим ҳудудлар
мисолида синаб кўрилгандан сўнг амалиётга жорий қилиш мақсадга мувофиқ.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозирда, умумфойдаланувдаги транспорт

комплексида бажарилган умумий ишлар ҳажмининг республика жами ялпи
миллий маҳсулотидаги улуши 10 фоиз, соҳада фаолият юритувчи ишчилар
сони эса жами ишловчиларнинг 2 фоизини ташкил этади. Республикада
мавжуд

автомобиль

йўлларининг

ҳолати

ва

йўл

тармоқларининг

ривожланиши билан боғлиқ иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда айрим
кўрсаткичларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, автомобиль йўллари халқ
хўжалигининг эҳтиёжига мутаносиб равишда фаолият кўрсатиши, йўл
тармоғининг мунтазам равишда ўсиб боришига имконият яратди. Тадқиқотда
таъкидланишича, республикада умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини
бошқаришнинг икки поғонали тизими шаклланган бўлиб, бунда йўл хўжалигини
бошқариш масалалари, «Ўзавтойўл» давлат акциядорлик компанияси (ДАК),
республика йўл жамғармаси орқали Ўзбекистон Республикасининг ҳукумати,
шунингдек идоравий тармоқлар-минтақавий ҳокимият органлари томонидан
амалга оширилади.

«Ўзавтойўл» ДАК собиқ «Ўзавтойўл» Давлат акциядорлик концернининг

ҳуқуқий вориси, умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини Давлат
томонидан бошқарадиган махсус ваколатли орган ҳисобланади. У республикада
автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича
ягона техник, инвестицион ва ташқи иқтисодий сиёсатни юритади ва техник
ҳолатини назорат қилади. Унинг мақсади республика аҳолиси ва халқ
хўжалигининг кам ҳаражатлар билан юкни транспортда ташиш эҳтиёжларини
тўла қондириш мақсадида умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларини
сақлашни таъминлаш, уларни ривожлантириш ва бошқаришдан иборат.

Республикада

«Ўзавтойўл»

ДАК

томонидан

умумфойдаланувдаги

автомобиль йўлларини қайта қуриш, мукаммал таъмирлаш ва ўрта таъмирлаш
борасида 2005-2009 йиллар мобайнида жами 12289,7 км. йўлларда ишлар
амалга оширилган бўлиб, шундан 887,9 км.да қуриш ва реконструкция ишлари,
1266,4 км.да мукаммал таъмирлаш ишлари ва 10135,2 км.да ўртача таъмирлаш
ишлари бажарилган. Шунга мувофиқ тарзда молиялаштирилган маблағлар


background image

16

қиймати қайта қуриш бўйича бошқа таъмирлаш турларига қараганда анча
юқори эканлигини кўриш мумкин. Масалан, реконструкция борасида
бажарилган ишлар қиймати агарда 2005 йилда жами ишларнинг 28,7 фоизини
ташкил қилган бўлса, мазкур кўрсаткич 2009 йилда 48,5 фоизга тенг бўлган (2-
расм).

«

Ўзавтойўл» ДАК умумий фойдаланиш йўлларида қурилиш-таъмирлаш

ишларини амалга оширишдан ташқари бошқа лойиҳаларда ҳам фаол иштирок
этмоқда. Йўл қурилиши соҳасини ривожлантиришда инвестицияларнинг,
хусусан, хорижий инвестицияларнинг роли катта бўлиб, уларни аввало,
халқаро

транспорт

коридорлари

таркибига

кирувчи

транспорт

инфратузилмасини ривожлантиришга жалб этилиши мақсадга мувофиқ.

154499

89427

74336

91462

65313

128893

31826

55085

33450

68149

42017

41571

67317

36968

39604

0

20000

40000

60000

80000

100000

120000

140000

160000

180000

2005й.

2006 й.

2007 й.

2008 й.

2009й.

Реконструкция

Мукаммал таъмирлаш

Ўртача таъмирлаш

2– расм. “Ўзавтойўл” ДАК томонидан умумфойдаланувдаги

автомобильйўлларида бажарган ишлари динамикаси*

*Манба: «Ўзавтойўл» ДАК материаллари асосида тузилган

Диссертацияда таъкидланишича, республикада йўл қурилиши тизимини

янада ривожлантириш борасида бир

қатор ижобий

ишлар амалга

оширилганлигига қарамай, олиб борилган таҳлилларнинг кўрсатишича,
автомобиль йўлларини қуриш соҳасида айрим муаммолар мавжуд:

- тузилаётган лойиҳа-смета ҳужжатлари сифатининг пастлиги, лойиҳа

тузилаётганда объект жойлашган ҳудуднинг геологик, гидрогеологик,
географик хусусиятларининг чуқур ўрганилмаслиги;

- лойиҳалаштирилаётган объектларда геодезия-қидирув ишлари сифат

даражасининг талаб даражада эмаслиги ҳамда объектларнинг қурилиш
материаллари билан таъминотининг самарали механизми мавжуд эмаслиги;

- лойиҳалаштирилаётган объектларнинг (юк ташиш схемаси) транспорт

коммуникациялар

билан

ўзаро

боғлиқлигининг

талаб

даражасида

ўрганилмаслиги;

- баъзи лойиҳаларда объектнинг ҳудудий инфратузилма билан ўзаро

мувофиқлиги, шунингдек аксарият лойиҳаларда объектни қуришда ҳудудий
қурилиш ташкилотлари салоҳиятидан тўлиқ фойдаланилмаслик;


background image

17

- баъзи ҳолатларда “Ўзавтойўл” ДАК масъул бўлган объектларни

Вазирлар Маҳкамасига ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл
жамғармасига топширишда пудратчи қурилиш ташкилотлар томонидан йўл
қўйилаётган камчиликлар.

Умуман олганда, юқорида кўрсатиб ўтилган барча ҳолатлар автомобиль

йўлларини қуриш объектларида йўл қурилиш ишларини белгиланган
муддатларда сифатли қилиб қуришга, шунингдек қурилиш нархларининг
асоссиз равишда ошишига таъсир этмоқда деб ҳисоблаш мумкин.

Тадқиқотларнинг кўрсатишича, йўлларни жорий сақлашга киритилмаган

ҳар бир доллар транспортнинг эксплуатацион харажатларини уч долларга
оширади ва қўшимча 2-3 доллар уларни қайта тиклашга ва реконструкциялашга
сарфлашга олиб келади. Баъзи бир экспертларнинг баҳолашларига кўра,
ривожланган мамлакатларда йўлларни сақлашга кетадиган харажатлари
ЯИМнинг 0,5-1 фоизи, йўл тармоғининг умумий бюджети эса ЯИМнинг 1-2
фоизини ташкил этади

17

.

Диссертацияда тизимда амалга оширилаётган таркибий ислоҳотлар

натижавийлигини ошириш мақсадида ортиқча харажатларни камайтириш
масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Стратегик комплекс таҳлил
иқтисодий тизимнинг ташқи имкониятлардан фойдалана олиши учун
мўлжалланган иқтисодиётнинг функционал зоналарини баҳолаш услуби, уни
амалга ошириш учун ўтмиш, ҳозирги ва келгуси вазиятларни таҳлил қилиш
учун керакли бўладиган маълумотларни таъминлаб бера оладиган самарали
ахборот тизими зарур. Ташкилот фаолиятининг кучли ва ожиз томонларини
аниқлаш борасида сифатли ўтказилган таҳлил унинг ресурслари ва
имкониятларига реал баҳо беришга имкон беради ва бошқариш стратегиясини
ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади. Бунда ички муҳитни таҳлил қилиш билан
бир қаторда ташқи муҳитни ҳам тадқиқ этиш керак.
Илмий ишда стратегик салоҳиятини баҳолаш SWOT-таҳлил усулидан
фойдаланган ҳолда «Ўзавтойўл» ДАК бошқарув фаолиятининг стратегик
таҳлили амалга оширилган (1-жадвал). Таҳлиллар кўрсатишича, Ўзбекистонда
бозор муносабатлари ривожланиши, йўл қурилиши соҳасидаги ислоҳотларни
жадаллаштириш тегишли ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилишдан
бошланди. Республикамизда ушбу тармоқни стратегик бошқариш мақсадида
ишлаб

чиқилган

сармоя

лойиҳалари

ичида

Ўзбекистон

миллий

автомагистралини (ЎМА) ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Автомобиль йўллари қурилиши тармоғининг ривожланиши давлат сиёсатининг
иқтисодий ва ижтимоий масалалари ечимини таъминловчи муҳим қисми
сифатида кўриб чиқилиши, замонавий йўл тармоғини яратиш учун бир қатор
стратегик масалаларни ҳал қилиш зарур. Улар қуйидагилардан иборат:
-

автотранспорт

мажмуасини

бошқаришни

амалга

оширувчи,

йўл

хўжалигининг мақсадли кўрсаткичлар ҳолати ва ривожланиши, республика
давлат муассасалари фаолиятининг натижавийлигига йўналтирилган стратегик
режалаштириш тизимини яратиш;

17

Скворцов О. Факты и домыслы по строительству автомобильных дорог в России http://www.idt-invest.ru/articles.html?id=49


background image

18

1-жадвал

“Ўзавтойўл” ДАК бошқарув фаолияти SWOT-таҳлил матрицаси*

Кучли томонлари(S)

Ожиз томонлари(W)







1. Йўл қурилиши соҳасидаги кўп
йиллик тажриба, ривожланган
автомобиль

йўллари

ва

муҳандислик

иншоотлари

тармоғининг мавжудлиги
2. Автомобиль йўл қурилиши учун
маҳсулот

ишлаб

чиқарувчи

заводлар.
3. Республика автомобиль йўл
қурилишида

сиёсат

юритувчи

ваколатли орган.
4.

Автомобиль

йўллари

қурилишини лойиҳалаш, қуриш ва
сақлаш,

шунингдек

бошқариш,

атроф-муҳитни сақлаш борасида
юқори малакали мутахассислар

1. Йўл ҳаракати интенсивлиги ўсиш
суръати

ва

оғир

ҳаракатланиш

таркиби улуши автомобиль йўллари
тармоғининг ўсиш суръатларига мос
келмаслиги.
2. Банклар, лизинг компаниялари
билан

ишлашда

имтиёзга

эга

эмаслиги.
3. Автомобиль йўллари қурилиши
борасида халқаро талабларга тез
мослаша олмаслиги.
4.

Нархларни

самарали

шакллантириш

механизмининг

йўқлиги,

молиявий

танқислик

сабабли

таъмирлаш

ишлари

белгиланган

муддатларда

бажарилмаслиги

Имкониятлар(O)


Ташқи имкониятларни амалга
ошириш учун ишлатиладиган кучли
томонлардан фойдаланиш
стратегияси(SO-стратегияси)

Ташқи имкониятлардан фойдаланиш
йўли билан ожиз томонларни
йўқотиш стратегияси(WO-
стратегияси)

1. Давлат бюджети ва бюджетдан
ташқари маблағлар, хорижий ва
ички

инвесторлар

орқали

молиялаштириш
2. Халқаро йўл юкларини ташиш
божхона конвенциясига аъзолик.
3. Транзит салоҳиятини амалга
ошириш

1. Қулай инвестицион муҳит туфайли
хорижий инвестиция ва кредитларни
жалб этишни кенгайтириш
2. Йўл қурилиши техникаларини
лизинг

асосида

олиш

механизмларидан

самарали

фойдаланиш.
3.

Умумий

фойдаланишдаги

автомобиль

йўлларини

молиялаштириш

ҳажмини

кенгайтириш

Таҳдидлар(T)

Ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш
учун кучли томонлардан
фойдаланиш стратегияси(ST)

Ожиз томонларни локализациялаш
ва ташқи таҳдидлардан қочиш
стратегияси (WT-стратегияси)

1. Лойиҳалаштирилаётган
объект

жойлашган

ҳудуднинг

геологик,

гидрогеологик, географик
хусусиятларининг тўлиқ
эътиборга олинмаслиги.
2. Йўл қурилишида сифат
менежменти тизими ва
ISO

халқаро

стандарталари
талабларига тўла риоя
қилмаслик ҳолатларининг
учраши.

1. Йўл қурилиши харажатларини
нисбатан

камайтириш

ва

йўл

қурилиши ишларини бошқариш
сифатини ошириш
2. Қўшни давлатларга нисбатан
ривожланган автомобиль йўллари
тармоғи,

қулай

географик

жойлашувдан фойдаланиш.
3. Маҳаллий минерал, хом ашёдан
ишлаб

чиқариш

ва

йўл

инфратузилмасини
ривожлантиришда

кенг

имкониятларидан фойдаланиш

1.

ISO

халқаро

стандартлари

талабаларига тўла риоя қилган тарзда
тузилаётган

лойиҳа-смета

ҳужжатлари

сифатини

оширишга

эътиборни қаратиш.
2. Бозорнинг турли сегментларига
кириш стратегияси борасидаги илғор
хорижий

тажрибалардан

фойдаланиш.
3. Йўл қурилиши тизимига ички ва
ташқи

хусусий

инвестиция

ва

кредитларни

жалб

этиш

механизмларидан фойдаланиш чора-
тадбирларини ишлаб чиқиш

*Манба: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

-

йўл

хўжалиги

бошқаруви

технологияси

ва

тузилмасини

такомиллаштириш;


background image

19

-

дастурли-мақсадли

ёндашув

асосида

йўл

хўжалиги

ташқи

молиялаштириш тизимини шакллантириш, бюджет маблағларидан фойдаланиш
самарадорлигини ошириш;

- автомобиль йўллари тармоғида эришилаётган натижалар назорати ва

стратегик бошқарув қарорлари самарадорлигини баҳолаш мониторинги
тизимини такомиллаштириш.

Кўрсатиб

ўтилган

масалалар

ечимини

топиш

учун

муддатлари,

ижрочилари ва ресурслари бўйича келишилган чора-тадбирлар мажмуасини
амалга ошириш лозим.

Республикада транспорт соҳасида давлат сиёсатининг асосий мақсади

барча хўжалик юритувчи субъектлар ва мамлакат аҳолисининг транспорт
хизматларига бўлган эҳтиёжларини кам моддий ва молиявий харажатлар ва
юқори сифатларда хизмат кўрсатиш орқали қондириш лозим. Аммо
автомобиль транспортининг муҳим ижтимоий ва иқтисодий функцияларининг
амалга оширилишига юқорида айтиб ўтилган муаммолар таъсир этишини
эътиборга олган ҳолда соҳада бошқарув тизимини ислоҳ этиш заруратининг
долзарблиги янада ортади.

Шу нуқтаи назардан олиб борилган тадқиқотлар республикада автомобиль

йўллари қурилиши ва улардан фойдаланишни бошқариш стратегиясини амалга
ошириш жараёнини, яъни стратегияни амалга ошириш босқичлари, уларни
амалга оширишга қўйиладиган талаблар ҳамда амалга ошириш услубини
такомиллаштириш зарурлигини тасдиқлайди (3-расм). Ушбу тавсия этилган
автомобиль йўллари қурилиши ва улардан фойдаланишни бошқариш
стратегиясини амалга ошириш жараёни тизимда амалга оширилаётган кенг
қамровли ислоҳотлар самарадорлигини ошириш имконини беради.

Илмий ишда автомобиль йўллари қурилиши тизимида бошқарув

самарадорлиги ва натижавийлигини аниқлаш масалалари илмий-амалий
жиҳатдан кенг тадқиқ этилган. Бошқарув самарадорлиги бошқарув тизими
мақсадлари ва режалаштирилган натижаларга қай даража эришилганликни
намоён этган ҳолда, у қўйилган мақсадларга эришиш ўлчами сифатида бир
вақтнинг ўзида уларга эришиш жараёнининг сифати, тезлиги ҳамда сарф-
харажатлар кўламини ифодалайди. Мақсад, режалаштирилган ва амалдаги
харажатлар

билан

таққосланган

бошқарув

натижалари–бошқарув

самарадорлигининг моҳиятидир.

Бошқарув тизими самарадорлигини баҳолаш амалда жуда мураккаб ва

долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Хорижий ва Ўзбекистонлик
иқтисодчи-олимлар томонидан ҳам ишлаб чиқариш самарадорлиги, ҳам
бошқарув

тизими

кўрсаткичларини

бирлаштирувчи

самарадорликнинг

универсал мезонини (комплексли, синтетик) асослаб бериш борасида бир қатор
илмий ишлар бажарилган бўлиб, мазкур тадқиқотда автомобиль йўл қурилиши
соҳасида фаолият юритаётган ташкилотларда бошқарув самарадорлиги
кўрсаткичларини аниқлашда услубий манба бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Диссертацияда таъкидланишича, автомобиль йўллари қурилишида

иқтисодий натижа самаранинг қиймат ўлчовининг уч даражаси сифатида
намоён бўлади: йўл қурилиши ишлари смета қиймати (маҳсулот нархи, товарли


background image

20

қурилиш маҳсулоти ва қурилиш индустрияси маҳсулоти қиймати); умумий соф
маҳсулот; товарли қурилиш маҳсулоти ва бажарилган ишларни реализация
қилишдан келган умумий фойда, яъни ташкилот ўз мақсадларига эришиш учун
самарали ва натижавий бошқарилиши лозим.

























3-расм. Автомобиль йўллари қурилиши ва улардан фойдаланишни
бошқариш стратегиясини амалга ошириш жараёни*

*Манба: муаллиф томонидан ишлаб чиқилган

Автомобиль йўллари қурилишини стратегик ривожлантириш дастурини

амалга ошириш самарадорлигини аниқлаш учун унинг натижавийлигини
аниқлаш етарли эмас, балки дастурни амалга ошириш учун қилинган сарф-
харажатларни баҳолаш лозим. Ҳақиқий ва режалаштирилган натижалар ва
харажатларнинг ягона интеграл кўрсаткичларини аниқлашнинг мураккаб
бўлишига қарамай автомобиль йўл қурилишини стратегик бошқариш
самарадорлигини қуйидаги формула орқали баҳолаш тавсия этилади:

С=

х

р

р

х

Х

Х

М

Н

Х

Х

М

Н

/

, (1)

А

В

Т

О

М

О

Б

И

Л

Й

Ў

Л

Л

А

Р

И

Қ

У

Р

И

Л

И

Ш

И

Н

И

Б

О

Ш

Қ

А

Р

И

Ш

Стратегия

босқичлари

Муҳим талаблар

Амалга ошириш услуби

Стратегияни

ишлаб чиқиш

Муқобил стратегияларни

таҳлил қилиш

Халқаро йўл қурилиши

тажрибасини ўрганиш

Стратегияни
танлаш

Молиявий (стратегик)

режалаштириш

Йўл қурилиши ҳажмини

ошириш бўйича истиқболли

режаларни тасдиқлаш

Стратегияни

амалга

ошириш

Стратегия

самарасини

баҳолаш

Инвестиция ва капитал

қўйилмаларни бошқариш

каби ички сиёсатларни

такомиллаштириб бориш

Йўл қурилишини ва улардан
самарали

фойдаланиш

механизмини

бошқариш

йўналишларини

ишлаб

чиқиш

Йўллардан фойдаланишни

самарали бошқариш

механизмини жорий этиш

Йўл қурилиши сифатини

яхшилаш бўйича чоралар

ишлаб чиқиш

Йўлларни сақлаш, таъмирлаш

ва қайта таъмирлашнинг

самарали йўналишларини

белгилаш

Йўл қурилишини бошқариш

фаолияти устидан таъсирчан
назорат юритишда компания

Кенгаши бошқаруви ролини

ошириш

Йўл қурилишини бошқариш

фаолияти асосий

кўрсаткичлари ўзгаришлари

устидан доимий ва амалий

мониторинг ўрнатиш


background image

21

бу ерда, С – автомобиль йўллари қурилишини стратегик бошқариш

самарадорлиги; Н – автомобиль йўллари қурилишини стратегик бошқаришда
ҳақиқатда эришилган натижа; М - автомобиль йўллари қурилишини стратегик
бошқаришдан режалаштирилган натижа; Х

ҳ

– олинган натижаларга эришиш

учун қилинган ҳақиқий харажатлар; Х

р

- белгиланган мақсадларга эришиш

учун режалаштирилган харажатлар.

Умуман олганда, бозор шароитида автомобиль йўллари қурилиши ва

улардан фойдаланиш самарадорлиги ва натижавийлигини баҳолаш муҳим
аҳамият касб этади. У стратегик бошқаришнинг оптимал йўллари ва
механизмларини танлашга ўз вақтида бошқариш тизимидаги хатолар ва ҳисоб-
китобларни аниқлашга хамда молиявий, меҳнат ресурсларини сарфлашни
оптималлаштиришга имкон беради. Шундай экан, бошқарув самарадорлиги
бошқарув тизими иши натижаларига қараб баҳоланиши мумкин ва шартдир. Бу
эса ташкилотнинг такомиллашуви ва бошқарув тежамкорлигини таъминлайди.
Хўжалик фаолияти самарадорлиги кўп жиҳатдан бошқарув аппарати ишлари
сифатининг улар қабул қиладиган қарорлар натижавийлигига боғлиқлиги
алоҳида аҳамият касб этади.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, «Ўзавтойўл» ДАК томонидан бажарилган

ишлар 2009 йилда 2005 йилга нисбатан 201,9 фоизга ошган бўлса, бажарилган
ишлар таннархининг ушбу вақт оралиғида 207,7 фоизга, бошқариш аппаратини
сақлаш учун кетган жами харажатлар 168,8 фоизга, фойда 106,1 фоизга ортган
(2-жадвал). Ушбу кўрсаткичлардан хулоса чиқарадиган бўлсак, компания
фойдаси қолган барча кўрсаткичлардан анча орқада эканлигини, шунингдек
бажарилган ишлар таннархи бошқа кўрсаткичларга нисбатан бирмунча
юқорилигини кўришимиз мумкин.

2-жадвал

«Ўзавтойўл» ДАК бошқарув харажатлари ва фойдасининг ўзгариш

динамикаси*(млрд.сўм)

Кўрсаткичлар

2005

йил

2006

йил

2007

йил

2008

йил

2009

йил

2009 й.да 2005

й.га нисбатан

ўзг.,%да

Бажарилган ишлар ҳажми

148,54

176,55

243,90

292,54

299,95

201,9

Бошқариш

аппаратидаги

ходимларнинг ўртача сони

29

29

29

29

29

100

Бажарилган

ишларнинг

умумий таннархи

120,32

144,31

187,80

224,67

250,00

207,7

Бошқариш

аппаратини

сақлаш учун кетган жами
харажатлар

250,0

260,0

260,0

302,0

422,0


168,8

Фойда

5,9

7,4

6,4

6,0

6,3

106,1

Манба: «Ўзавтойўл» давлат акциядорлик компанияси маълумотлари асосида тузилган

Тадқиқотлар

кўрсатишича,

иқтисодий

ислоҳотларни

янада

чуқурлаштиришнинг ҳозирги босқичида автомобиль йўллари қурилишини
стратегик бошқаришдаги асосий дастаклардан бири–унинг ривожланишини
прогнозлаштириш ва режалаштиришдир. Автомобиль йўллари қурилиши
тизимида иқтисодий прогнозлаш усули йўл қурилиши, қайта қурилиши ва
турли

даражаларда

таъмирлаш

ишларини

бажариш

имкониятларини

ўрганишдан иборат.


background image

22

Диссертация ишида «Ўзавтойўл» ДАК томонидан автомобиль йўлларини

қайта қуриш ва таъмирлаш бўйича 2005-2010 йилларда бажарилган ишлар
ҳажмини ҳисобга олиб 2011-2015 йиллар учун эксперт баҳолаш усули асосида
йўлларни қуриш ва қайта қуриш, таъмирлаш кўрсаткичларининг истиқболда
ўзгариши прогнозлари амалга оширилди(3-жадвал).

Қуйида келтирилган прогнозларнинг умумий фойдаланишдаги автомобиль

йўллари ва йўл элементлари ҳолатини ўрганиш ҳамда автомобиль йўлларида
транспорт қатнови сонининг ўсиши ва қатновчи транспорт турлари ўзгаришини
ҳисобга олган ҳолда, келиб чиқувчи ҳолатларни илмий амалий жиҳатдан
ўрганиш натижасида келгуси беш йил мобайнида 1 км. йўлни қуриш ва қайта
қуриш, таъмирлаш ишлари ва уларга сарфланадиган харажатлар прогноз
қилинди. Шу йиллар мобайнида қуриш ва қайта қуриш бўйича бажариладиган
жами ишлар ҳажми 2306 км.ни, харажатлар эса 5234133,4 млн. сўмни, шу
йиллар оралиғида ўртача 1 км.га кетадиган харажатлар суммаси 2247,9 млн.
сўмни ташкил этиши кутилаётган бўлса, мукаммал таъмирлаш ишлари ҳажми
824 км.ни харажатлар 528099,6 млн. сўмни ва унда ўртача 1 км.га кетадиган
харажатлар суммаси 629,4 млн. сўмни ташкил этиши, ўрта таъмирлаш ишлари
бўйича жами ҳажми 1477 км.ни, харажатлар 348217,8 млн.сўмлик ишлар
бажарилиши ва ўртача 1 км. йўлни таъмирлашга кетадиган харажатлар суммаси
231,6 млн.сўмга тенг бўлиши кутилади.

3-жадвал

«Ўзавтойўл» ДАК томонидан бажариладиган қуриш ва қайта қуриш ва

таъмирлаш ишлари кўрсаткичларининг истиқболда ўзгариши прогнози*

Йўлларни қуриш ва

қайта қуриш

Йўлларни мукаммал

таъмирлаш

Йўлларни ўрта

таъмирлаш

Йиллар

Узунлиги,

км

Харажатлар,

млн. сўм

Узунлиги,

км

Харажатлар,

млн. сўм

Узунлиги,

км

Харажатлар,

млн. сўм

2009

ҳақиқатда

146

154499

233

89427

746

74336

2010

ҳақиқатда

253

321596

44

26727

216

31054

Прогноз

2011

302

556000

135

69592

242

45892

2012

517

1046976

148

83916

266

55488

2013

526

1171722

163

101663

293

67244

2014

534

1308497

180

123498

322

81289

2015

427

1150938

198

149431

354

98306

* Манба: Муаллиф ҳисоб-китоблари

Бундан кўриниб турибдики, прогноз қилинаётган 2011-2015 йилларда
автомобиль йўлларида бажарилиши кутилаётган ишлар ҳажми 2010 йилга
нисбатан йўлларни қуриш ва қайта қуриш ишларида 182 фоизга, йўлларни
мукаммал таъмирлаш ишларида 120 фоизга, йўлларни ўрта таъмирлаш
ишларида эса 254 фоизга ошиши кутилмоқда.

Умуман олганда, янги иқтисодий йўналишларни ҳисобга олиш учун

ҳақиқатда бажарилган ишлар ҳажми мониторинги асосида прогнозларни
аниқлаштириб

бориш

тавсия

этилади.

Бунда

бажариладиган

ишлар


background image

23

кўрсаткичлари асосидаги статистик базалар маълумотларини қўшиш ёки
ўзгартириб бориш ҳисобига эксперт баҳолашни амалга ошириш лозим.

Шундай қилиб автомобиль йўллари қурилиши ва улардан фойдаланишни

бошқариш стратегиясини такомиллаштиришдан асосий мақсад, бу йўл
қурилиши муддатларини қисқартириш, ресурслардан оптимал фойдаланиш ва
бажарилган ишлар сифатини оширишдан иборат. Ҳозирги глобаллашув
шароитида тизимда стратегик бошқарув усулларидан самарали фойдаланишга
эришиш автомобиль йўллари сифатини ва умуман миллий иқтисодиёт
рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

ХУЛОСА

1. Магистрал автойўлларнинг ривожланиши ва замонавий иқтисодиётда

автомобиль транспорти аҳамиятининг ортиши билан унинг ҳудудлараро
иқтисодий алоқаларни ривожлантириш функцияси янада кучайди. Юк ва
йўловчиларни ташиш оқимларига хизмат кўрсатиш жараёнида транспорт ва
транспорт инфратузилмаси объектлари орасидаги интеграция ривожланмоқда,
бу ўз навбатида ҳудудий ва халқаро автомобиль транспорти тизимининг
ривожланишига олиб келмоқда.

2. Йўл қурилиши бошқарув тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар

натижавийлигини оширишда амалда йўл қурилиши ташкилотларининг
иқтисодий

аҳволи,

фаоллик

даражаси,

ишлаб

чиқариш

қувватлари

ва уларнинг ҳаракат босқичлари масалаларини илмий-назарий ва амалий
жиҳатдан тадқиқ қилиш мақсадга мувофиқ. Автомобиль йўллари қурилиши
ташкилотлари салоҳиятининг юқорида келтирилган барча мезонлари ўзаро
уйғунликда бўлиб, инновацион-стратегик тадбирлар билан бутун қурилиш
фаолиятини бошқаришда муҳим ўрин тутади. Бошқариш амалиётида улардан
самарали фойдаланиш рақобатнинг турли кўринишларига бардош бера олиш
ва бозорда мустаҳкам ўрин эгаллашни таъминлайди.

3. Ривожланган мамлакатлар автомобиль йўллари қурилиши тизимида

давлат ва хусусий сектор (ДХҲ) ҳамкорлиги соҳасида тўпланган тажрибаларни
маҳаллий шароитларга қўллашнинг долзарблиги ва барча устуворликларига
қарамасдан

миллий

қонунчилигимиз

ҳозирги

вақтда

бутун

дунёда

қўлланилаётган концессион моделларни амалиётда қўллашнинг имконини
бермайди. Шу сабабли концессион келишувлар ўрнига бу борадаги ишларни
амалга оширишга турли келишувлар, шунингдек хўжалик жамиятларини
яратиш орқали йирик лойиҳаларни амалга ошириш тизимини жорий этиш
мақсадга мувофиқдир.

4. Автомобиль йўллари қурилиши ва улардан фойдаланишда бошқарув

самарадорлиги ресурслар таъминотини яхшилаш ҳисобига оширилиши мумкин.
Автомобиль йўллари қурилишини бошқариш стратегиясида янгиланиш
муҳитини ривожлантириш ташкилот иқтисодий фаолиятининг барча
соҳалари ҳамда ишлаб чиқариш салоҳиятини шакллантиришдан тортиб
объектни битириш ва уни буюртмачиларга топширишгача бўлган барча
бўғинларини қамраб олиши лозим. Бошқача айтганда, янгиланиш сиёсат
тизими ва мақсадли тавсифга эга бўлиши зарур.


background image

24

5. Инвестицияларни, хусусан, хорижий инвесторларни автомобиль йўллари

қурилиши соҳасининг хусусийлаштирилган тадбиркорлик корхоналарига жалб
қилиш, ҳар бир тармоқ ости соҳаларидаги тадбиркорлик субъектларининг
бизнес карталарини вужудга келтириш ва уларда аукцион, тендерлар
ўтказишни (бу борада маълум тажриба мавжуд) самарали йўлга қўйишнинг
меёрий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришни тақозо этмоқда.

6. Автомобиль йўллари қурилиши корхоналари фаолиятини бошқариш

самарадорлигини ошириш ва стратегик ривожланишини қўллаб-қувватлаш
мақсадида қилинаётган иқтисодий самара даражасига боғлиқ равишда
давлат томонидан турли йўсиндаги иқтисодий имтиёзлар кўламини жорий
этиш механизмини ишлаб чиқиш ва амалда татбиқ этиш лозим.

7. Автомобиль йўллари қурилишини молиялаштиришнинг янги механизми

“фойдаланувчи тўлайди” тамойилидан келиб чиққан ҳолда автомобиль
йўллари қурилиши тармоғини барқарор, узоқ муддатли молиялаштириш
манбаларини яратишни таъминлаши лозим. Мазкур тамойилни амалга ошириш
автомобиль йўллардан фойдаланганлик учун автотранспорт ва нефть
маҳсулотларига солиқ тўлаш шакли сифатида намоён бўлади.

8. Келажакда йўл тармоқларини сақлаш, ривожлантириш ва бошқариш

харажатлари солиқлар, шунингдек пуллик йўллар ва автомобиль йўллари мол-
мулкидан фойдаланганлик учун тўлайдиган солиқсиз тўловлардан қопланиши
керак. Шунингдек, автомобиль йўлларини молиялаштириш учун маблағларни
тўплаш мақсадида бюджет ёки бюджетдан ташқари фондлар сифатидаги
мақсадли молиялаштириш манбалари тизими яратиш зарур.

9.

Ҳозирги

модернизациялаш

ва

иқтисодиётнинг

инновацион

ривожланишига ўтиши шароитида республика йўл қурилиши ва улардан
фойдаланишни бошқариш стратегиясини такомиллаштиришда, қуйидагиларга
асосий эътибор қаратилиши лозим:

- лойиҳа ечимлари самарадорлигини ошириш, хусусий тадқиқотларни

такомиллаштириш, тармоқда илғор инновацион технологияларни ўрганиш ва
жорий этиш ва ҳ.к.лар;

- бажариладиган ишлар сифатини такомиллаштириш мақсадида йўл

тармоғи мутахассислари малакасини ошириш бўйича дастурларни (узоқ
муддатли, ўрта муддатли ва қисқа муддатли) ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

- умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини мукаммал қуриш ва

реконструкциялашни

бюджетдан

ва

бюджетдан

ташқари

фондлардан

молиялаштириш(хорижий ва хусусий инвестициялар)ни ўзида намоён этувчи
йўл хўжалигини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш;

- мавжуд тармоқларни сақлаш ва таъмирлашга республика йўл фонди

маблағларини тўлалигича йўналтириш;

- йўл хўжалигини молиялаштириш, автомобиль йўлларидан фойдаланиш

учун тўловларни ҳисобга олган ҳолда хусусий ва қарз маблағларини жалб этиш
механизмларини ишлаб чиқиш;

- йўл қурилиши соҳасида инвестицион-инновацион стратегияни ишлаб

чиқиш ва уни амалга жорий этиш механизмларини такомиллаштириб бориш.

10. Бошқарув самарадорлиги унинг натижаларига қараб баҳоланиши лозим


background image

25

бўлиб, бу ўз навбатида бошқарувнинг такомиллашуви ва тежамкорлигини
таъминлайди.

Тадқиқот

натижалари

кўрсатишича,

«Ўзавтойўл»

ДАК

томонидан бажарилган ишлар ҳажми охирги беш йилда 201,9 фоизга ошган
ҳолда бу бажарилган ишлар таннархининг 207,7 фоизга, бошқариш аппаратини
сақлаш учун кетган жами харажатлар 168,8 фоизга ва фойданинг 106,1 фоизга
ортишини таъминлаган. Бу компанияда бошқарув самарадорлигини оширишга
таъсир қилувчи омилларни етарлича самарали бошқармаганлигидан далолат
беради.

11. “Ўзавтойўл” ДАК томонидан 2005-2010 йилларда бажарилган ишлар

ҳажми асосида 2011-2015 йиллар учун эксперт баҳолаш усули бўйича амалга
оширилган прогнозлар қуриш ва қайта қуриш ишлари ҳажми 2005-2010
йиллардагига нисбатан 5,6 мартага ва бунда 1 км.га кетадиган ўртача харажат
2,6 мартага, мукаммал таъмирлаш ишлари ҳажми 1,5 маротабага, 1 км.га
кетадиган ўртача харажат 2,3 мартага ва ўрта таъмирлаш ишлари ҳажми эса
ўртача 1,14 маротабага ортган ҳолда 1 км.га кетадиган харажатлар 6,4
баробарга ошишини кўрсатди.

ЧОП ЭТИЛГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1.

Турдиев

И.

Стратегия

управления

строительной

деятельностью.

Шестнадцатые международные Плехановские чтения - Москва., 2003, 45-46
стр.
2.

Турдиев

И.

Элементы

корпоративной

культуры

в

строительных

подразделениях //Восемнадцатые международные Плехановские чтения
Москва., 2005, с.151-153.
3.

Турдиев

И. Управление стратегическими задачами //Оптимизация

механизмов государственного и муниципального управления в условиях
глобализации. Сборник научных трудов - Саратов., 2006,-с.5-8 ст.
4.

Турдиев И. Роль руководителя организации в формировании корпоративной

культуры //Девятнадцатые международные Плехановские чтения-Москва.,
2006,-с. 83-84.
5.

Турдиев И. Актуальные проблемы экономического развития в современных

условиях, концепция кадрового консультирования как средство развития
организации //Двадцатые международные плехановские чтения – Москва.,
2007,-с 103-105.
6.

Турдиев И. Ахборот-коммуникация технологиялари оркали курилишнинг

ташкилий иқтисодий фаолиятини йўлга қўйиш. “Биржа-эксперт” журнали.
2009. 6-сон,-Б12-16.

7. Турдиев И. Стратегик вазифаларни бошқариш. “Жамият ва бошқарув”
журнали, 2009. 4-сон-Б. 106-107.
8.

Турдиев И. Автомобиль йўллари қурилишида стратегик бошқаришнинг

иқтисодий

самарадорлгини

аниқлаш

усулларини

такомиллаштириш.

“Архитектура. Қурилиш. Дизайн” журнали. 2010. 4-сон, -Б. 57-61.
9.

Турдиев И. Автомобиль йўллари қурилишини стратегик бошқариш.

“Жамият ва бошқарув” журнали. 2010. 4-сон- Б. 107-108.


background image

26

Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Турдиев Исматилло
Бақоевичнинг 08.00.13 – «Менежмент ва маркетинг» ихтисослиги бўйича

«Автомобиль йўллари қурилиши ва улардан фойдаланишни бошқариш
стратегиясини такомиллаштириш»

мавзусидаги диссертациясининг

Р Е З Ю М Е С И

Таянч сўзлар:

автомобиль йўл қурилиши, автомобиль йўл қурилишини

бошқариш стратегияси, автомобиль йўлларидан фойдаланишни бошқариш,
стратегик таҳлил, автомобиль йўл қурилиши тизими самарадорлиги,

Тадқиқот объекти:

«Ўзавтойўл» Давлат акциядорлик компанияси

хўжалик юритиш фаолияти ва унинг бошқарув тизими.

Ишнинг мақсади:

миллий иқтисодиётни модернизациялаш шароитида

автомобиль йўллари қурилиши ва улардан фойдаланиш стратегиясининг
назарий ва амалий жиҳатларини ривожлантириш, соҳада бошқариш тизимини
такомиллаштириш борасида илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

Тадқиқот методлари:

илмий абстракция, иқтисодий-статистик, SWOT

таҳлил, моделлаштириш, прогнозлаш, гуруҳлаш усуллари кенг қўлланилган.

Олинган

натижалар

ва

уларнинг

янгилиги:

иқтисодиётни

модернизациялаш шароитида автомобиль йўллари қурилиши соҳасида
стратегик бошқаришнинг назарий-услубий асослари ишлаб чиқилган; илғор
хорижий давлатлар автомобиль йўллари қурилишини бошқаришда тўпланган
давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги тажрибаларидан маҳаллий шароитларда
фойдаланиш йўллари асосланган; автомобиль йўллари қурилиши соҳасини
бошқаришни тартибга солишнинг институционал асосларини таҳлил этиш
орқали мавжуд муаммолар аниқланиб уларни ҳал этиш йўллари кўрсатилган;
иқтисодий глобаллашув шароитида “Ўзавтойўл” ДАК бошқарув фаолиятининг
стратегик ривожланиш йўналишлари илмий-назарий жиҳатдан асосланган;
республикада автомобиль йўллари қурилиши ва улардан фойдаланишни
бошқариш стратегияси босқичлари, уларга қўйиладиган талаблар ҳамда амалга
ошириш услубини такомиллаштириш йўллари ишлаб чиқилган; ислоҳотларни
чуқурлаштириш шароитида автомобиль йўллари қурилишида стратегик
режалаштириш ва прогнозлаштириш усулларини қўллаш йўллари илмий
асосланган.

Амалий аҳамияти:

тадқиқот натижалари ва тавсиялар Ўзбекистон

Республикаси “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компанияси бошқаруви
фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий тадбирлар ишлаб чиқишга,
молиявий-хўжалик фаолиятини яхшилашга ёрдам беради.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

диссертацияда

ишлаб чиқилган

асосий таклиф ва тавсиялар Тошкент автомобиль йўллари

қурилиши

институти

томонидан

ўқув

жараёнларида,

“Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик компанияси, «Ўзавтойўл» ДАК
томонидан амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган.

Қўлланиш соҳаси:

автомобиль йўл қурилиши ва улардан фойдаланишни

бошқариш.


background image

27

Резюме

диссертации И.Турдиева на соискание ученой степени кандидата
экономических наук на тему «Cтроительство автомобилььных дорог и
совершенствование

стратегии

управления

строительством»

по

специальности 08.00.13 – «Менеджмент и маркетинг»

Опорные слова:

строительство автомобилььных дорог, стратегия

управления

строительством

автомобилььных

дорог,

управление

использованием автодорог, стратегический анализ, эффективность системы
строительства автомобилььных дорог.

Объект исследования:

система управления и хозяйственная деятельность

государственной акционерной компании «Узавтойул».

Цель

работы:

развитие

строительства

автомобилььных

дорог,

теоретические и практические стороны стратегии использования их в условиях
модернизации национальной экономики, разработка научно-практических
предложений и рекомендаций по совершенствованию системы управления
отрасли.

Методы

исследования:

широко

использованы

методы

научной

абстракции, экономико-статистический, SWOT-анализа, динамических рядов,
систематизации сведений, моделирования, прогнозирования.

Полученные результаты и их новизна:

разработаны концептуальные

основы стратегического управления сферы строительства автомобилььных
дорог в условиях модернизации экономики: обоснованы пути использования в
местных условиях опыт управления строительством автомобилььных дорог
передовых зарубежных стран; показаны пути решения существующих
определенных проблем через анализ институциональных основ регулирования
сферы строительства автомобилььных дорог; научно обоснованы пути
стратегического планирования строительства автомобилььных дорог и
использования методов прогнозирования перспективного развития; показаны с
научно-практической точки зрения основные направления совершенствования
стратегии управления ГАК «Узавтойул»; разработаны научно-практические
предложения и рекомендации по организации эффективной системы
управления строительством автомобилььных дорог и их использования.

Практическое значение:

результаты исследования и рекомендации

окажут содействие в разработке практических мер по совершенствованию
деятельности и управлению ГАК «Узавтойул» Республики Узбекистан,
улучшению финансово – хозяйственной деятельности компании.

Степень исследования и экономическая эффективность:

основные

предложения и рекомендации, разработанные в диссертации, приняты для
внедрения в учебный процесс Ташкентского автодорожного института, для
практического

использования

в

акционерных

компаниях

«Узкурилишматериаллари», “Узавтойул”.

Сфера использования:

результаты исследования могут применяться в

сфере управления строительством автомобилььных дорог, совершенствования
стратегии использования их, а также в процессе регулирования этих вопросов.


background image

28

Resume

Thesis of I. Turdiev on the academic degree competition of the candidate of

sciences in economics, speciality 08.00.13 – “Management in marketing”. Subject:
“The construction of automobile roads and perfection of management strategy in
construction”.

Key words:

construction of automobile roads, management strategy in

construction of automobile roads, automobile roads usage management, strategic
analysis, effectivity of system of automobile roads construction.

The object of the research:

the system of management and economic activity

of the state share-holding company “Uzavtojul”.

The aim of the research:

automobile roads construction development,

theoretical and practical sides of strategy in using them in the conditions of
modernization of national economy, working out of scientific and practical proposals
and recommendations on the perfection of the system of industry management.

Methods of research:

methods of scientific abstraction, statistic conclusion,

dynamic rows and systematization of the data.

The results achieved and their novelty:

the conceptional grounds of strategic

management of the sphere of automobile roads construction in the conditions of
modernization of economy have been worked out; the ways of experience usage of
the developed foreign countries in automobile roads construction management have
been grounded; the ways of solving current definite problems through the analysis of
institutional foundations in regulation the sphere of automobile roads constructions
have been shown; the ways of strategic planning of automobile roads construction
and use of the methods of perspective development have been scientifically
grounded; from the scientific and practical point of view the main directions in
perfection of management strategy of JSC “Uzavtojul” have been shown; the
scientific and practical proposals and recommendations on organization of effective
system of automobile roads construction management and their usage have been
worked out.

Practical value:

the results of research and recommendations will assist in

working out the practical measures in perfection activity and management of the JSC
“Uzavtojul” of the Republic of Uzbekistan, improvement of financial and economic
activity of the company.

Degree of embed and economic effectivity:

the main proposal and

recommendations worked out in the dissertation are adopted to implement into the
educational process at Tashkent Auto Road. Institute, for practical use in the share-
holding companies “Uzkurilishmateriallari”, “Uzavtojul”.

Sphere of usage:

the results of the research can be used in the sphere of

automobile roads construction management, perfection strategy of their use and also
in the process of regulating these issues.

Bibliografik manbalar

Турдиев И. Стратегия управления строительной деятельностью. Шестнадцатые международные Плехановские чтения - Москва., 2003, 45-46 стр.

Турдиев И. Элементы корпоративной культуры в строительных подразделениях //Восемнадцатые международные Плехановские чтения Москва., 2005, с.151-153.

Турдиев И. Управление стратегическими задачами //Оптимизация механизмов государственного и муниципального управления в условиях глобализации. Сборник научных трудов - Саратов., 2006,-с.5-8 ст.

Турдиев И. Роль руководителя организации в формировании корпоративной культуры //Девятнадцатые международные Плехановские чтения-Москва.,2006,-с. 83-84.

Турдиев И. Актуальные проблемы экономического развития в современных условиях, концепция кадрового консультирования как средство развития организации //Двадцатые международные плехановские чтения - Москва., 2007,-с 103-105.

Турдиев И. Ахборот-коммуникация технологиялари оркали курилишнинг ташкилий иқтисодий фаолиятини йўлга қўйиш. “Биржа-эксперт” журнали. 2009. 6-сон,-Б12-16.

Турдиев И. Стратегик вазифаларни бошқариш. “Жамият ва бошқарув” журнали, 2009. 4-сон-Б. 106-107.

Турдиев И. Автомобиль йўллари қурилишида стратегик бошқаришнинг иқтисодий самарадорлгини аниқлаш усулларини такомиллаштириш. “Архитектура. Қурилиш. Дизайн” журнали. 2010. 4-сон, -Б. 57-61.

Турдиев И. Автомобиль йўллари курилишини стратегик бошқариш. “Жамият ва бошкарув” журнали. 2010. 4-сон-Б. 107-108.