ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 338.48: 658.64
РАХИМОВ ЗАФАР ОДИЛОВИЧ
ТУРИЗМ ДЕСТИНАЦИЯЛАРИДА СТРАТЕГИК
РЕЖАЛАШТИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ
МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
(Самарқанд шаҳри мисолида)
08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”
Иқтисод фанлари номзоди
илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация
А
А
В
В
Т
Т
О
О
Р
Р
Е
Е
Ф
Ф
Е
Е
Р
Р
А
А
Т
Т
И
И
САМАРҚАНД – 2012
2
Иш Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида бажарилган.
Илмий раҳбар:
иқтисод фанлари доктори, профессор
Тухлиев Искандар Суюнович
Расмий оппонентлар:
иқтисод фанлари доктори, профессор
Мухаммедов Мурод Мухаммедович
иқтисод фанлари номзоди,
Эштаев Алишер Абдуганиевич
Етакчи ташкилот:
Самарқанд давлат университети
Ҳимоя Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳузуридаги
К.067.12.01 рақамли иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини бериш
бўйича Ихтисослашган кенгашнинг 2012 йил “__” ____________ соат ____ да
ўтадиган бир марталик мажлисида бўлади. Манзил: 140100, Самарқанд шаҳри,
Амир Темур кўчаси, 9 уй, Тел: (3662) 33-38-72, Факс: (3662) 31-12-53, E-mail:
sies_info@edu.uz
Диссертация билан Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Ахборот-
ресурс марказида танишиш мумкин.
Автореферат 2012 йил «___» ______________ да тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, иқтисод фанлари
доктори, профессор
К.Б.Уразов
3
1.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Мамлакатимизда миллий иқтисодиётни
модернизация қилиш шароитида хизмат кўрсатиш соҳасини жадал суръатларда
ривожлантириш зарурати табора ортиб бормоқда. “Хизматлар соҳасининг
ривожланиши, кўрсатилаётган хизматлар ҳажми ва сифати бўйича биз
иқтисодий ривожланган мамлакатлардан ҳамон жиддий орқада қолмоқдамиз”. –
деб таъкидлаган эди Президентимиз ўзининг 2011 йилнинг асосий якунлари ва
2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор
йўналишларига
бағишланган
Вазирлар
Маҳкамасининг
мажлисидаги
маърузасида
1
. Хизматлар соҳасининг асосий қисми бўлган туризм хизматларига
бу бевосита боғлиқ бўлиб, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини янада
ошириш муҳим масала бўлиб қолмоқда. Бугунги кунда туризм халқаро ташқи
иқтисодий алоқаларда етакчи ўринлардан бирини эгаллаган ва жаҳон
хўжалигининг янада жадал ривожланувчи ҳамда юқори даромад келтирувчи
соҳаларидан бири ҳисобланади. Туризм соҳаси мураккаб ижтимоий-иқтисодий
ҳодиса ҳисобланиб, дестинациялар ҳолатига кўп томонлама таъсир ўтказади.
Ҳозирги пайтда иқтисодиётда кузатиладиган ўзгаришлар туризм
дестинацияларига кучли таъсир ўтказмоқда. Бу ўз навбатида чуқур сифат
ўзгаришларни, туризм соҳаси таркибини такомиллаштиришни ҳамда бошқариш
барқарорлиги ва самарадорлигини оширишни тақозо этмоқда. Маҳаллий
даражада бошқариш субъекти функцияларини такомиллаштириш масалалари
алоҳида
долзарб
ҳисобланади,
чунки
замонавий
тушунчалардаги
режалаштиришнинг роли бошқарув қарорларини асослашдан иборат бўлмоқда.
Туризм соҳасини режалаштириш миллий туризм сиёсатининг устувор
йўналишларини, маҳаллий ҳукумат органларининг бошқарув ва ижтимоий-
иқтисодий сиёсатини, мавжуд туристик ресурсларнинг ўзига хослигини ҳамда
туризмга нисбатан ташқи иқтисодий ва ижтимоий муҳит омилларининг жадал
ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда истиқболда туризмни ривожлантириш
йўналишларини танлаш ва баҳолашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ҳозирги даврда миллий иқтисодиёт таркибида туризм соҳаси
ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари ва имкониятларининг чекланган
ҳолда амалга оширилиши илмий жамоатчилик олдига ушбу соҳани мақсадли
бошқариш ва авваламбор, минтақа имкониятларини ҳисобга олувчи туризмни
режалаштиришни ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар тизимини
ишлаб чиқишни долзарб масала қилиб қўяди.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Стратегик режалаштиришнинг
кўпгина муҳим назарий ва амалий муаммолари маҳаллий даражада ва хорижий
илмий адабиётларда ўз аксини топган. Хусусан, Р.Акофф, Ю.И.Ансофф,
Дж.Гэлбрейт, У.Кинг, Д.Клиланд, Г.Кунц, М.Мескон, Ф.Хедоури каби
иқтисодчи-олимларнинг асарлари шулар жумласидандир
2
. Ушбу муаммолар
1
Каримов И.А. 2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади // ”Халқ сўзи”, 2012
йил, 20 январь.
2
Акофф Р. Планирование будущего корпораций. – М.: Прогресс, 1995. – 324 с.; Ансофф Ю.И. Стратегическое
управление. / Сокр. пер с англ. – М.: Экономика, 1999. – 519 с.; Гэлбрейт Дж. Новое индустриальное общество
// Пер. с англн – М.: Прогресс, 1999. – 480 с.;
4
юртдошларимиз А.Ф.Расулев, Р.А.Алимов, Ё.А.Абдуллаев, Н.Т.Тухлиев,
М.Қ.Пардаев,
И.С.Тухлиев,
М.М.Мухаммедов,
К.Б.Уразов,
И.Иватов,
А.А.Эштаев, Ф.К.Комилова, Б.Х.Тураев, Т.Абдуллаева, Н.Р.Рахманова,
Ш.Р.Файзиева, Д.К.Усманова, Б.Ш.Сафаров, Н.С.Ибрагимов каби қатор
иқтисодчи олимларнинг тадқиқотларида ҳам ўз аксини топган
3
.
Туризм соҳасининг ривожланишини режалаштириш масалалари етарли
даражада илмий ишлаб чиқилмаганлиги, минтақа ижтимоий-иқтисодий ҳаётида
туризм ролининг тўғри баҳоланмаганлиги ва унинг иқтисодий самарадорлигида
туризмнинг салмоғи аниқланмаганлиги ҳамда туристик бозор иштирокчилари
томонидан амалий хусусиятга эга илмий тадқиқотларга юқори талаб
диссертация мавзусининг аҳамияти ва ўз вақтида танланганлигини белгилайди.
Шу
билан
бирга,
шаҳар
даражасида
туризмни
режали
ривожлантиришнинг назарий ва услубий асослари етарли даражада ишлаб
чиқилмаганлиги ҳамда туризм соҳасида режалаштириш жараёнининг
ташкилий, иқтисодий ва услубий таъминоти бўйича амалий тавсияларнинг
мавжуд эмаслиги мазкур йўналишда илмий тадқиқот ишларини олиб боришни
тақозо қилмоқда.
Айнан шу ҳолат диссертация мавзусининг долзарблигини, объектини
танлаш ва тадқиқот предметини ҳамда унинг мақсади ва вазифаларини
белгилаш учун асос бўлиб хизмат қилди
Мавзунинг республикада олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг
устувор йўналишларига мослиги.
Мавзу бевосита республикада олиб
Кинг У., Клиланд Д. Стратегическое планирование и хозяйственная политика. – М.: Прогресс, 1992. – 398 с.;
Кунц Г., О-Доннел С. Управление: системный и ситуационный анализ управленческих функций. Том I / Пер. с
англ. – М.: Прогресс, 1991. – 493 с.; Мескон М.Х., Альберт М., Хедоури Ф. Основы менеджмента: пер. с англ. –
М.: Дело, 1992. – 702 с.
3
Расулев А.Ф. Жаҳон инқирози шароитларида миллий иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг
янги даъватлари / Ўзбекистон: жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, инновацион тараққиёт ва миллий
иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш / ЎзФА, Иқтисодиёт ин-ти; А.Ф.Расулевнинг таҳрири остида. – Т.:
KONSAUDITINFORM-NASHR, 2011. – 408 б.; Алимов Р.А., Қурбонова Д.М. Жаҳон инқирози сабоқлари:
жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози оқибатларининг салбий таъсирларини бартараф этишнинг ўзбек модели /
Ўзбекистон: жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, инновацион тараққиёт ва миллий иқтисодиёт
рақобатбардошлигини ошириш / ЎзФА, Иқтисодиёт ин-ти; А.Ф.Расулевнинг таҳрири остида. – Т.:
KONSAUDITINFORM-NASHR, 2011. – 408 б.; Абдуллаев Ё.А., ва бошқалар. Менежмент. Дарслик. – Т.:
Ўқитувчи, 2001. – 704 б.; Тухлиев Н.Т., Абдуллаева Т. Национальные модели развития туризма. – Т.: Гос. науч.
изд-во Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2006. – 424 б.; Пардаев М.Қ., Атабаев Р. Туристик ресурларни
таҳлил қилиш ва баҳолаш. – С.: СамИСИ, 2006 – 137 б.; Тухлиев И.С. Қудратов Ғ.Х., Пардаев М.Қ. Туризмни
режалаштириш. Дарслик. - Т.: Iqtisod-Moliya, 2010. – 238 б.; Мухаммедов М.М. и др. Экономика торговли. –
Самарканд, 1998. – 282 с.; Уразов К.Б., Худойбердиев Н.У. Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси корхоналарида
бухгалтерия ҳисобининг долзарб муаммолари. “Сервис” журнали – 2009. №1 – 107-114 б.; Иватов И.
Ресторанное хозяйство в туристической сфере. Учебное пособие. – Т.: ТГЭУ, 1998. – 131 с.;
Эштаев А.А. Туризм индустриясини бошқаришнинг маркетинг стратегияси: Монография. – Т.: Фан, 2011. – 280
б.; Камилова Ф.К. Халқаро туризм бозори. Ўқув қўлланма. – Т.: ТДИУ 2007. – 192 б.; Тураев Б.Х.
Организационно-экономические механизмы регионального туризма. – Т.: Фан, 2009. – 154 с.; Абдуллаева Т.,
Тухлиев Н. Экологический туризм: сущность, тенденции и стратегия развития. – Т.: Гос. науч. изд-во
“Ўзбекистон миллий энциклопедияси”, 2006. – 414 с.; Рахманова Н.Р. Особенности формирования стратегии
маркетинга на рынке туристических услуг Автореф. дис. ... кан. экон. наук. – Т: 2010. – 23 с.; Файзиева Ш. Р.
Ўзбекистонда туризм ривожланишининг иқтисодий механизмини такомиллаштириш: иқтисод фанлари номзоди
дис. – Т.: 2006. – 148 б.; Усманова Д.К. Особенности формирования туристского продукта и перспективные
направления его развития: Дис. ... канд. экон. наук. – С.: СамИСИ, 2009. – 157 с.; Сафаров Б.Ш. Минтақавий
туризм хизмат бозорининг иқтисодий механизмини такомиллаштириш: иқтисод фанлари номзоди дис. – С.:
СамИСИ, 2011. – 150 б.; Ибрагимов Н.С. Ўзбекистонда халқаро туризмни ривожлантиришда дестинацион
менежмент концепциясини қўллаш: иқтисод фанлари номзоди дис. – С.: СамИСИ, 2008. – 149 б.
5
борилаётган илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишларига тўғри келади.
Жумладан, ушбу диссертация иши иқтисодиёт йўналишидаги ОТ-7Ф-130 бозор
иқтисодиёти, давлат ва ҳуқуқ назарияси бўйича фундаментал тадқиқотлар
лойиҳаси – “Туризм хизматлар бозорининг ижтимоий-иқтисодий механизмини
модернизациялаш” мавзусидаги грант доирасида бажарилган тадқиқотнинг
вазифаларига тўғри келади.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Тадқиқот иши Самарқанд давлат архитектура-қурилиш
институтининг илмий-тадқиқот ишлари режаси билан бевосита боғланган.
Тадқиқот мақсади.
Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида
туризм
дестинацияларида стратегик режалаштиришнинг илмий жиҳатдан
асосланган ташкилий механизмларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот вазифалари.
Диссертация ишида тадқиқот мақсадининг
амалга оширилиши учун қуйидаги вазифалар қўйилди ва амалга оширилди:
-
иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида
“туризм дестинацияси”
ва “туризмни ривожлантиришни стратегик режалаштириш” тушунчаларининг
ижтимоий-иқтисодий моҳиятини аниқлаш;
-
туристик дестинация доирасидаги ўзаро муносабатлар моделини ишлаб
чиқиш;
-
Самарқанд шаҳри туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида
стратегик режанинг ташкилий тузилмасини таклиф қилиш;
-
туризм
дестинацияларини
ривожлантиришда
стратегик
режалаштиришнинг илмий асосларини тайёрлаш;
-
туризм соҳасини ривожлантиришда стратегик мақсадларни белгилаш
усулларини аниқлаш;
-
туризм соҳасидаги муҳим муаммоларни аниқлаш учун ва уларни
Самарқад шаҳрининг стратегик режасига киритиш мақсадида “эксперт-
мутахассислар” усулини тавсия қилиш;
-
туризм дестинацияларида стратегик режалаштиришнинг ташқи ва ички
муҳитларини SWOT – таҳлилини амалга ошириш;
-
туризм дестинацияларини режалаштиришда шаҳар учун муқобил
стратегияларни танлаш;
-
Самарқанд вилояти стратегик режасидаги туризмни ривожлантириш
кўрсаткичларининг башоратини ишлаб чиқиш;
-
Самарқанд
шаҳрида
стратегик
режалаштириш
тизимини
шакллантиришнинг ташкилий механизмини ишлаб чиқиш, унинг самарали
фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича тегишли тавсиялар тайёрлаш.
Тадқиқот объекти ва предмети.
Тадқиқот
объекти
туризмни барқарор
ривожланишини таъминлайдиган дестинация бўлган Самарқанд шаҳри
туристик мажмуаси ҳисобланади. Тадқиқот
предмети
туризмда режалаштириш
тизимни ташкил қилиш, дестинацияларда туризмни ривожлантиришдаги
стратегик
режалаштиришнинг
самарали
тизимини
шакллантириш
муносабатлари ҳисобланади.
Тадқиқот методлари.
Иқтисодий ва бошқарув жараёнларини тадқиқ
этишнинг қиёслаш, тизимли ёндашув, мантиқий статистик таҳлил, SWOT –
6
таҳлил, иқтисодий-математик моделлаштириш, социологик сўров ва эксперт
баҳолаш усулларидан фойдаланилди.
Тадқиқотнинг назарий-услубий асоси.
Диссертация ишида Ўзбекистон
Республикаси қонунлари, мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов асарлари,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ
қўмитаси, «Ўзбектуризм» Миллий компанияси, Ўзбекистон Республикаси
Давлат статистика қўмитасининг меъёрий ва йўриқ ҳужжатлари, шунингдек,
тадқиқот ишида мамлакатимиз ва хорижий иқтисодчи олимларнинг мавзу
доирасидаги илмий ишлари, тавсиялари ва уларда қўлланилган услубий
тамойиллар асос қилиб олинди.
Ҳимояга олиб чиқиладиган асосий ҳолатлар:
-
Самарқанд шаҳрининг стратегик режасига киритиш учун муҳим
муаммоларни аниқлаш мақсадида “эксперт-мутахассислар” усулини тавсия
қилиш;
-
туризм соҳасини ривожлантиришда стратегик мақсадларни белгилаш
усулини аниқлаш;
-
Самарқанд шаҳри туризм соҳаси учун таклиф қилинган стратегик
режалаштиришнинг бош мақсад ва стратегияларини жорий қилиш
механизмларини ишлаб чиқиш;
-
Самарқанд вилояти стратегик режасидаги туризмни ривожлантириш
кўрсаткичларининг башоратини ишлаб чиқиш.
Илмий янгилиги
туризм дестинацияларини ривожлантириш жараёнида
стратегик режалаштиришнинг ташкилий-услубий асослари
бўйича илмий-
назарий ва амалий тавсияларда ўз аксини топади. Диссертациядаги тадқиқот
хулосаларининг илмий жиҳатдан янгилиги қуйидаги натижаларга асосланади:
-
“туристик дестинация” ва “туризмни ривожлантиришни стратегик
режалаштириш” тушунчаларининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти аниқланди;
-
туристик дестинация доирасидаги ўзаро муносабатлар модели таклиф
қилинди;
-
Самарқанд шаҳри туризм соҳасини ривожлантириш стратегик
режасининг ташкилий тузилмаси таклиф қилинди;
-
Самарқанд шаҳри стратегик режалаштиришнинг ташқи ва ички
муҳитларининг SWOT – таҳлили асосида мажмуавий баҳолаш амалга оширилди
ва стратегик матрица тавсия қилинди;
-
шаҳар туризм соҳасини ривожлантириш стратегиялари ва дастурларини
ишлаб чиқиш мақсадида шаҳар ҳокимияти қошида туризм бўйича стратегик
мувофиқлаштириш кенгашини тузиш таркиби тавсия қилинди;
-
Самарқанд
шаҳрида
стратегик
режалаштириш
тизимини
шакллантиришнинг ташкилий механизмлари ишлаб чиқилди, уни самарали
фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича тегишли тавсиялар тайёрланди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Диссертация
ишининг амалий аҳамияти шундан иборатки, кўпгина назарий тадқиқотлар,
хулоса ва таклифлар аниқ услубий тавсияларгача етказилди ҳамда бу тавсиялар
минтақа доирасида туризмни ривожлантиришда режалаштириш жараёнини
7
ташкил этиш учун туризмни бошқарув органлари ва шаҳар маъмурияти
томонидан фойдаланилиши мумкин. Диссертация ишининг хулоса ва
тавсиялари шаҳар туристик мажмуаларни шакллантириш ва туристик
режалаштириш назарияси ҳамда амалиётдаги кейинги тадқиқотлар учун асос
бўлиб ҳисобланади. Тадқиқот натижаларидан олий ва ўрта махсус касб таълим
тизимида туризм ва хизматлар соҳасига иқтисодчилар, менежерлар,
маркетологлар, туроператорларни тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижасида ишлаб
чиқилган назарий ва амалий тавсиялар Самарқанд туризм соҳасини
ривожлантириш стратегик режасининг ташкилий тузилмаси ва дастурини
такомиллаштириш бўйича берилган таклиф доирасида Самарқанд вилояти
ҳокимияти томонидан (02/1-262 сонли далолатнома, 10.04.2012й.) ҳамда
Самарқанд шаҳар ҳокимияти томонидан қабул қилинди (01-292 сонли
далолатнома, 31.10.2011й.), ишнинг асосий натижалари қуйидаги туристик
корхоналар амалий фаолиятига татбиқ этилган: “Karavan Travel” МЧЖ (46-
сонли далолатнома, 12.08.2011й.) ва “Air Astreya” МЧЖ (12-сонли далолатнома,
27.09.2011й.). Шунингдек, тадқиқот натижалари Самарқанд иқтисодиёт ва
сервис институти (24-сонли далолатнома, 21.09.2011й.) ҳамда Самарқанд давлат
университетида (41-сонли далолатнома, 02.11.2011й.) ўқув жараёнида қўллаш
учун қабул қилинган. Тадқиқот натижалари Давлат илмий тадқиқотлар
доирасидаги ОТ-7Ф-130 “Туризм хизматлар бозорининг ижтимоий-иқтисодий
механизмини модернизациялаш” мавзуидаги грант иштирокчиси сифатида ҳам
жорий қилинди (7-сонли далолатнома, 06.09.2011й.).
Ишнинг синовдан ўтиши.
Тадқиқот натижасида олинган хулосалар ва
илмий натижалар 2011 йил 18 майда Тошкент давлат иқтисодиёт
университетида ўтказилган республика илмий-амалий конференцияларида,
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида ўтказилган халқаро ва
республика илмий-амалий конференцияларида (2010-2011 йиллар), Самарқанд
давлат архитектура-қурилиш институтида ўтказилган VIII Республика илмий-
назарий конференциясида (2011 йил, 29-30 апрел), Тошкент молия институтида
Москва давлат университети билан ҳамкорликда ўтказилган халқаро илмий-
амалий конференцияда (2010 йил 22-23 май) муҳокама қилинган ва
маъқулланган.
Шунингдек, диссертация иши Самарқанд давлат архитектура-қурилиш
институти “Иқтисодиёт ва кўчмас мулк экспертизаси” кафедрасининг
кенгайтирилган йиғилишида ҳамда К.067.12.01 рақамли Ихтисослашган кенгаш
қошидаги 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти” ихтисослиги
бўйича Илмий семинарда муҳокама этилиб, ҳимояга тавсия этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги
. Диссертация ишининг асосий
натижалари 14 та ишда эълон қилинган бўлиб, шундан ОАК томонидан
эътироф этилган журналларда 3 та илмий мақола чоп қилинган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш, учта боб,
хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, 155 бет, 12 та
жадвал, 19 та расм ва 5 та иловаларни ўз ичига олади.
8
2.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Туризм мультипликатив самарага эга бўлиб, бир қатор минтақа
дестинациялар иқтисодий ривожи, аҳоли бандлигининг ўсиши, фуқароларнинг
ҳордиқ чиқаришга бўлган эҳтиёжларини янада тўла қондирилишига замин
яратади. Бозор иқтисодиёти шароитида туризм фаолиятини ташкил этишнинг
умумлаштириш ва таҳлил қилишга муҳтож бўлган катта тажрибаси тўпланган.
Ҳозирда миллий ва хорижий илмий манбаларда туризмдаги фаолият турлари ва
соҳалари ранг-баранглигини тавсифлаш ва таснифлашга, улар орасида етакчи
омилни белгилашга ва уларнинг тармоқлараро, хўжалик ва соҳаларга оид
алоқаларини аниқлашга харакат қилинмоқда.
Туризм тизимида “туристик дестинация” асосий тушунчалардан бири
ҳисобланиб, унда минтақавий даражада ушбу тизимнинг ташқи ижтимоий-
иқтисодий макромуҳитлар билан ўзаро алоқалари ва ўзаро боғлиқ томонлари
айниқса яққол намоён бўлади. Ишда муаллифлар томонидан илмий манбаларда
таклиф қилинган “дестинация” тушунчасининг таърифлари таҳлил қилиниб,
унинг муҳим жиҳатларига кўра тўртта гуруҳга: ҳудудий, иқтисодий, ижтимоий,
бошқарувга ажратиб ўрганиш таклиф килинган. “Туристик дестинация”
тушунчасининг турли хилда изоҳланиш сабаблари аввало унинг ёрдамида
тавсифланаётган ҳодисаларнинг мураккаблиги, динамиклиги ва қарама-
қаршилигидан иборат, шу сабабли уни таърифлаш кейинчалик ҳам таҳлил
қилишга асос бўлади.
Биз “туристик дестинация” тушунчасини тўлиқ таърифлаш учун ўрганилган
таърифларга ушбу манзилда тарихий-зиёрат объектларининг мавжудлик омилини
ҳам қўшиш зарур, деб ҳисоблаймиз, чунки бундай объектлар нафақат жозибали,
балки аксарият ҳолларда туристлар
албатта зиёрат қиладиган манзиллар
қаторига киради. Шуни ҳисобга олиб, “туристик дестинация” тушунчасининг
тўла таърифи ушбу манзилда доимий яшамайдиган ва маҳаллий аҳоли
тоифасига мансуб бўлмаган фуқаролар туристик саёҳат (туристик сафар,
экскурсия) қилиш мақсадида ташриф қиладиган маълум ҳудуд, манзил, аҳоли
яшаш жойи ёки тарихий-зиёрат объектлари ҳисобланади.
Марказий Осиё ҳудудида барқарор ривожланаётган республика сифатида
Ўзбекистон туристик дестинацияси имижининг тадқиқот натижаларига кўра
туристик дестинацияларнинг кейинги ривожи учун барча имкониятларга эга
эканлиги аниқланди. Катта туристик салоҳиятга эга Ўзбекистоннинг туристик
дестинациялари ҳозирги кунда таклиф қилувчи ва истеъмол қилувчи
томонларнинг ўзаро муносабатлар моделини ишлаб чиқилишини тақоза
қилмоқда, шу туфайли ишда муаллиф томонидан туристик дестинация
доирасидаги ўзаро муносабатлар модели таклиф қилинди (1-расм).
Ишда Самарқанд шаҳрининг истиқболда иқтисодий ва ижтимоий
ривожланиш салоҳиятини ҳамда географик жойлашуви туфайли туризм
дестинациясини ривожлантиришда барча қулай шарт шароитга эга бўлишини
назарда тутиб, Самарқанд шаҳрининг мавжуд туристик мажмуасини
ривожланган “ дестинациялар”дан бири сифатида қабул қилинди.
9
Туристик ривожланишни режалаштиришнинг бугунги амалиёти аксарият
ҳолларда турли ҳужжатларнинг бир-бирига боғланиши қийин бўлган ўрта ва
қисқа муддатли концепциялар, мақсадли дастурларнинг йиғиндисидан иборат
бўлиб, улар ўзаро қўйилган мақсадлар, муддатлар, ресурслар ҳамда
натижаларига кўра мувофиқлаштирилмаган ҳужжатлар тўпламидан иборат
бўлмоқда. Бизнингча, “туризмни ривожлантиришни стратегик режалаштириш”
тушунчасини туризмни ривожлантириш муаммоларини ҳал қилишда
манфаатлар мувозанатини таъминлашга йўналтирилган стратегик қарорлар
мажмуини тайёрлаш, ишлаб чиқиш ва ташкил этиш ҳамда умуман шаҳарнинг
туристик салоҳияти ва рақобатдаги устунликларини ошириш, ривожлантириш
тизими сифатида тавсифлаш мумкин, деб ҳисоблаймиз.
1-расм. Туристик дестинация доирасидаги ўзаро муносабатлар модели
Шуни таъкидлаш зарурки, стратегик режалаштиришнинг аксарият
холдаги муваффақиятсизликлари уларни амалга ошириш босқичига тўғри
Туристик индустрия
жойлаштириш бўйича
хизмат кўрсатадиган
корхоналар
транспорт
корхоналари
туроператорлар
турагентлар ва
бошқалар.
Туристик хизмат бозори
жойлаштириш
бўйича
хизматлар бозори
транспорт хизматлари
туристик хизмат улгуржи
бозори
туристик хизмат чакана
бозори ва бошқалар.
Хорижий
сайёҳлар
иш билан
келганда
таътилда
спорт, экстрим
мақсадида
қўмсаш
туризми
ўқиш
мақсадида
соғломлашти-
ришга кўра
гуруҳда
индивидуал
тарзда
автомобилда
самолётда ва
бошқалар.
Ёрдамчи соҳалар
миллий ҳунармандчилик ва
сувенир маҳсулотлари
туризм учун жиҳозлар
тайёрловчи соҳа
транспорт воситалари
хизмати
суғурта ва қўриқлаш
хизматлари
гид-таржимонлик хизматлари
банк-кредит карталари
нашриёт ва бошқалар.
Туристик хизмат бозори
учун ёрдамчи соҳалар
сувенирлар бозори
саёҳат учун зарур бўлган
жиҳозлар бозори
транспорт воситалари
бозори
суғурта бозори
молия бозори
нашриёт маҳсулотлари
(китоблар, журналлар)
бозори
Туриндустрияга ёндашувчи
соҳалар
умумий овқатланиш
спорт индустрияси
кийим-кечаклар ишлаб
чиқариш
фото-видео индустрия ва
бошқалар.
Туристик хизмат бозорига
ёндашувчи соҳалар
умумий овқатланиш
корхоналари бозори
спорт маҳсулотлари бозори
кийим-кечаклар бозори
фото-видеотоварлар бозори
ва бошқалар.
Ички сайёҳлар
кўриш, билиш
зиёрат туризми
экотуризм
соғломлашти-
риш туризми
таклиф
талаб
Таклиф қилувчи
томон
Бозор
Истеъмол
қилувчи томон
10
келади ва бу кўп ҳолларда етарли даражада келишилмаганлик, маҳаллий
зиддиятлар,
амалга
оширилаётган
стратегиялар
тактик ҳаракатлари
номувофиқлиги ҳамда башорат таҳлилий ишларни ўтказишдаги камчиликлар
билан боғлиқ бўлиши аниқланди. Бугунги кунда шаҳар туризм хизматларининг
ривожланиш тамойиллари қаторида бизнингча қуйидагилар муҳимроқ
ҳисобланади: мақсадлилик, тизимлилик, мажмуавийлик, аҳоли ва атроф-
муҳитнинг салбий оқибатлардан ижтимоий ҳимояланганлиги, самарадорлик,
мослашувчанлик, манфаатлар мувозанати ва қонунийлик.
Ишда Самарқанд шаҳри туризм соҳасини ривожлантириш стратегик
режасининг тузилмаси таклиф қилинди, унинг таркибида қуйидаги бўлимлар
назарда тутилган: жамловчи бўлим; шаҳар туристик тармоғидаги ижтимоий-
иқтисодий вазият таҳлилининг натижаларини умумлаштирувчи бўлим;
стратегик мақсадларни ва белгиланган мақсадларга эришиш стратегиясини
очиб берувчи бўлим; туристик ривожланишнинг стратегик мақсадларини
амалга ошириш бўйича таклифлар, тадбирлар ва дастурлар бўлими.
Миллий миқёсдаги туризм соҳасида мақсадни аниқлашнинг мавжуд
тажрибаси таҳлили шуни кўрсатдики, ҳозирги вақтда Ўзбекистонда туризмни
ташкиллаштириш ва ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш зарур
бўлмоқда. Концепция рақобатбардош туристик мажмуани яратишни тақозо
этувчи
туризмни
ривожлантиришнинг
асосий
стратегик
мақсадини
белгилайдиган “Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантириш”нинг
давлат дастурини қабул қилиш талабини қўймоқда.
Ишда Самарқанд шаҳрининг стратегик режасини ишлаб чиқиш учун
муҳим муаммоларни аниқлашда “эксперт-мутахассислар” усулини қўллаш
тавсия қилинди. Таклиф қилинган “эксперт-мутахассислар” усули Самарқанд
шаҳрининг стратегик режасини ишлаб чиқиш жараёнида туризм бўйича махсус
гуруҳ ишида олиб борилган тадқиқотлар доирасида муаллиф томонидан
синовдан ўтказилди. Бу ўринда эксперт-мутахассислар сифатида хорижий
кирувчи туризмни ташкил этиш билан шуғулланувчи шаҳарнинг етакчи
туристик фирма раҳбарлари қатнашишди. Эксперт-мутахассислар усули
ёрдамида ўтказилган сўров натижалари қуйидаги диаграммада (2-расм)
кўрсатилган.
Куз
36%
Ёз
22%
Баҳор
34%
Қиш
8%
2-расм. “Мавсумийлик” – йирик ва ўрта тоифадаги туристик фирма
вакиллари фикрига кўра туристларнинг энг оммавий оқимлари
келадиган даври
11
Стратегик режалаштириш тизимидаги таҳлилий ишларнинг асосий
мақсади шаҳар туристик дестинациясининг яхлит ва алоҳида турдош
тармоқлари кесимида ривожланишнинг эришилган даражасини белгилаш,
ижтимоий-иқтисодий жараёнлар кечишининг у ёки бу хусусиятини келитириб
чиқарувчи асосий омилларни ҳамда ички ва ташқи тенденцияларни аниқлашдан
иборат бўлди.
Таклиф қилинган SWOT – таҳлилга мувофиқ шаҳар туризм соҳасида юзага
келган дастлабки вазиятни тавсифловчи, ички хусусиятга эга барча маълумотлар
туризм соҳасининг қиёсий афзалликлари ва заиф томонлари ҳамда Самарқанд
шаҳри туристик дестинациясида ички хусусиятга эга омиллар келтириб чиқарган
вазият баҳоланди (1-жадвал). Унга кўра шаҳар улкан туристик салоҳиятга эга
эканлигини кўрсатмоқда, аммо унинг бой тарихий меросининг бор йўғи 1/3
қисмидан фойдаланиш ҳолати ҳали туризм соҳаси учун ишлатилмаган катта
имкониятлар мавжудлигидан далолат беради. Шунингдек таклиф этилган
мезонларга мувофиқ, экспертли усул ёрдамида муаллиф томонидан
ташқи
омилларнинг шаҳар туристик мажмуасининг истиқболли ривожланишига
таъсири ҳам баҳоланди.
Ишда
Самарқанд
шаҳрида
2010-2015
йилларда
туризмни
ривожлантириш мақсадли дастурини ишлаб чиқишга ёрдам берадиган,
туризмни ривожлантириш кучли ва заиф томонлари, имкониятлари ва
таҳдидлари SWOT-таҳлил амалга оширилди (2-жадвал), ўтказилган туризм
дестинацияларида стратегик режалаштиришнинг ташқи ва ички муҳитларининг
мажмуавий баҳолаш шаҳарда туризм соҳасини ривожлантиришда унинг
истиқболли йўналишларини аниқлашга ёрдам беради ва ҳали мавжуд
имкониятлардан шаҳарнинг туризм соҳаси бўйича заиф томонларини бартараф
этиш учун фойдаланиш мумкин эканлигини кўрсатди.
Стратегик режалаштириш ва бошқариш бўйича адабиётлар таҳлили
стратегик танлов соҳасидаги назарий ишланмаларнинг катта миқдори корхоналар
миқёсида мавжудлигини кўрсатди ва бу ҳолат корхона миқёсидаги стратегик
режалаштиришга
ўттиз
йилдан
ошганлиги,
минтақа
(шаҳар)лар
ва
иқтисодиётнинг алоҳида соҳалари, тармоқлари миқёсидаги стратегик
режалаштириш эса эндигина кучга кириб, ўз шаклланишининг дастлабки
босқичларидан ўтаётганлиги билан изоҳланади.
Бизнингча,
шаҳар
туристик
дестинацияси,
хусусан
туристик
ташрифларнинг турғун ўсиши ва юқори салоҳиятли талаб билан ажралиб турувчи
Самарқанд сингари шаҳар учун барқарорлашув ва ўсиш стратегиялари
унсурларига асосланувчи стратегияни тавсия қилиш мумкин бўлади. Шаҳар
туризм соҳасини ривожлантириш стратегиясининг саралайдиган унсури бюджет
ҳисобланади (туризм соҳасининг шаҳар бюджетидаги улуши). Бюджетнинг
даромад ва ҳаражат қисмларининг мувозанати юқорида айтилган стратегияларни
амалга ошириш учун чора-тадбирлар, лойиҳалар ва мақсадли дастурларни саралаб
олиш мезонларини таъминлаш билан белгиланади. Бундай мажмуали ёндашув
ривожланиш вазифалари ва стратегияларини шаҳарнинг бюджет-молиявий
сиёсати билан боғлаш имконини туғдиради. Юқоридаги фикрларни инобатга
олиб, ишда Самарқанд туризм мажмуасининг устувор ривожланиши бўйича
12
ташкилий стратегик матрица таклиф қилинди (3-жадвал), унга кўра шаҳар
туристик мажмуасининг узоққа мўлжалланган тараққиёти ва туристик
фаолиятнинг янги соҳага чиқиши ҳамда шаҳар туристик мажмуаси ичидаги
тубдан ўзгаришлар ифодаланган.
1-жадвал
Самарқанд шаҳри туристик дестинациясида ички хусусиятга эга
омиллар келтириб чиқарган вазиятни баҳолаш
Омиллар
Омилнинг шаҳар туристик дестинацияси ривожига
таъсири
Ижобий
(кучли томонлари)
Салбий
(заиф томонлари)
1. Шаҳарнинг туристик
салоҳияти.
Шаҳарнинг улкан туристик
салоҳияти мавжуд
Шаҳар туристик салоҳиятидан
бор-йўғи 1/3 қисмидан
фойдаланилмоқда
2. Туристик ресурслар:
Табиий-иқлимий; Тарихий-
маданий; ва бошқалар.
Шаҳар бой тарихий меросга ва
қулай географик жойлашувга
ҳамда тўрт мавсумда ҳам ажойиб
табиий-иқлим шароитга эга
Ёз ва қишда табиий-иқлимий
шароитдан фойдаланилмайди,
тарихий-маданий объектлар
таъмир талаб
3. Туристик индустрия ва
инфратузилма:
жойлаштириш воситалари;
воситачилар;
овқатлантириш
корхоналари; савдо;
транспорт; бошқалар.
Кенг тарқалган туристик
индустрия (меҳмонхоналар,
туроператорлар ва
овқатлантириш корхоналари
тармоғи, транспорт воситалари)
мавжуд
Туризм инфратузилмаси
ривожланмаган. Транспорт ва
меҳмонхоналарда юқори нарх-
наво ҳамда хизмат кўрсатиш
сервиси паст даражада
4. Туризмда бошқарув
тизими.
Хусусий сектор умумий
ҳажмнинг 86%ини ташкил этади
Туризм сохасидаги бошқарув
тизими тегишли ўзгаришларни
талаб қилади
5. Мувофиқлаштириш ва
бошқариш.
“Ўзбектуризм” МК томонидан
мувофиқлаштириш ва бошқариш
функцияларга эга
“Ўзбектуризм” МК минтақавий
бўлимлари тегишли ваколатларга
эга эмас, жойларда фаолият
кўрсатмайди
6. Маркетинг фаолияти.
“Ўзбектуризм” МК қошидаги
хусусий туристик ташкилотлар
уюшмасида
маркетинг бўлими мавжуд
“Ўзбектуризм” МК қошидаги
хусусий туристик ташкилотлар
уюшмасидаги маркетинг
бўлимининг туристик фирмалар
фаолиятига тасири йўқ
7. Туристик фаолият
ташкилотлари.
Самарқанд шаҳрида
“Ўзбектуризм” МК минтақавий
бўлими мавжуд эди
Туристик фаолият билан
шуғулланувчи ташкилотларни
бирлаштирувчи стратегик режа
йўқ
8. Кадрлар салоҳияти.
Сартепа туризм ва маиший
хизмат касб-ҳунар коллежи ва
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис
институти томонидан керакли
кадрлар тайёрланади
Туроператор ва турагентлар ҳамда
меҳмонхона администраторлари
ва бошқа туризм соҳасига хизмат
қилувчи ходимларнинг
малакасини ошириш ва қайта
тайёрлаш йўлга қўйилмаган
9. Инвестицион салоҳият.
Инвестиция киритмоқчи бўлган
йирик тадбиркорлар салоҳияти
мавжуд
Маҳаллий ҳокимият томонидан
тегишли ташкилий-ҳуқуқий
механизмлар ишлаб чиқилмаган
*Манба: муаллиф томонидан тузилди
13
2-жадвал
Самарқанд шаҳрида туризмни ривожлантиришнинг SWOT – таҳлили
Кучли томонлари (strengths)
Заиф томонлари (weaknesses)
Эътиборга лойиқ тарихий жойлар.
Ажойиб тарихий музейлар.
Афросиёб қўриқхона музейи Европа
музейлари 10 талигига киритилган.
Кучли мусиқий анъаналар. “Шарқ
тароналари” халқаро мусиқа фестивали
ҳар икки йилда ўтказилади. 60 дан ортиқ
мамлакатлардан вакиллар қатнашади.
Халқ оғзаки ижоди. Бахшилар айтишуви
ва Наврўз байрами.
Маъмурият томонидан ахборот
марказларининг қўллаб-қувватланиши,
кучли халқаро алоқалар.
Туристик оқимнинг энг йирик
манбаларидан ҳисобланган Тошкентга
яқинлик.
Самарқанднинг тарихий ёдгорликлари
ЮНЕСКО нинг «Жаҳон мероси» деб
номланган рўйхатига киритилган.
Самарканд иқтисодиёт ва сервис
институтида юқори малакали кадрлар
тайёрланади.
Буюк Ипак йўли устида жойлашган
шаҳар.
Туризм инфрақурилмаси ривожланмагани.
Меҳмонхоналар сервис хизматларининг
паст даражаси.
Хорижлик сайёҳлар истиқомат қилиши
учун етарли даражада жихозланмаганлиги.
Транспорт хизмати кўрсатиш муаммолари.
Шаҳар тарихий обидаларини таъмирлашга
етарли маблағ йўқлиги.
Йўллар, кўчалар, сув ва электр
таъминотининг қониқарсиз ҳолати.
Туристик тармоқ ҳақида статистик
маълумотларнинг йўқлиги.
Ғарбий Европа мамлакатларидаги
биз хақимиздаги маълумотларнинг паст
даражада эканлиги.
Соҳа ходимлари малакасининг паст
даражада эканлиги.
Юқори сифатли товар ва сувенирларнинг
етишмаслиги.
Online режимидаги бронлаштириш
хизматларининг замонавий
технологиялардан фойдаланиши паст
даражада эканлиги.
Хусусий инвестициялар улушининг паст
даражада эканлиги.
Имкониятлар (Opportunities)
Таҳдидлар (troublies)
Самарқандда тарихий, диний ва табиий
имкониятлар асосида туризмни
шаллантириш.
Шаҳарда фестиваллар, ярмаркалар,
анжуманлар, спорт тадбирлари ўтказиш.
Минтақа табиий имкониятларидан
фойдаланиш.
Россия, МДҲ ва бошқа мамлакатлар
туристик агентликлари билан алоқа
ўрнатиш.
Туристик индустрияга кичик бизнес ва
тадбиркорлик сармояларини жалб этиш.
Янги бозорларга ёки бозор
сегментларига чиқиш (янги турлар).
Ишлаб чикариш тизимини кенгайтириш
(хизмат кўрсатиш тизимини
кенгайтириш).
Бухоро, Хива, Тошкент сингари бошқа
шаҳарларнинг рақобати.
Тарихий обидаларнинг бузилиши ва
емирилиши.
Харидорларнинг талаб ва дидининг
ўзгариши.
Қўшни мамлакатларнинг сиёсий ва
иқтисодий нотинчлиги.
Демографик ахволнинг ижобий эмаслиги.
Валюта курсларини алмаштиришдаги
ўзгаришлар ижобий эмаслиги.
Кучли рақобат бозорига кириб қолиши.
*Манба: муаллиф томонидан тузилди
14
3-жадвал
Самарқанд туризм мажмуасининг устувор ривожланиши бўйича
ташкилий стратегик матрицаси
Стратегик қарор
Стратегик соҳа
Шаҳар туристик
мажмуасининг узоққа
мўлжалланган тараққиёти
Туристик
фаолиятнинг янги
соҳага чиқиши
Шаҳар туристик мажмуаси
ичидаги тубдан
ўзгаришлар (фаолият
кўрсатишда)
Стратегик
муаммоларни
аниқлаш
Шаҳар туристик мажмуаси
ривожланишининг ҳозирги
даражасидаги туризм
ривожланишининг стратегик
келажаги йўқлиги
Шаҳар туристик
маҳсулотини кен-
гайтиришнинг зарур-
лиги, туризмнинг
янги турларини
ривожлантириш
Шаҳар туристик мажмуаси
соҳаларининг ички, ташриф
қилувчи ва ижтимоий туризм
ривожланишига қайта
йўналтиришнинг зарурлиги
Вариантларни
баҳолаш
мезонларини танлаш
Вариантлар:
1.
Туристик ташрифлар ўсиш
даражасини қўшимча хизмат
турларини ривожлантириш ҳи-
собига кўпайишини қўллаб-
қувватлаш.
2.
Шаҳар туристик маҳсулотини
янги бозорларга интенсив
киритиш, туризмнинг анъана-
вий турларини кенгайтириш.
Янги стратегик
соҳаларни аниқлаш:
конгресс ва интенсив-
туризмни
ривожлантириш
Туристик индустрия ва
инфратузилмани технологик
ва тизимли ўзаро боғлаш
Стратегик мақсадни
шакллантириш
Шаҳар туристик салоҳиятини
ўстириш ва сақлаб қолиш
Стратегик реакция:
шаҳарда керакли
чора-тадбирларни
ўтказиш ва ташкил
этиш
Шаҳар меҳмонларига
кўрсатиладиган хиз-матлар
сифатини (хусусан туристлар
ва экскурсоводлар) халқаро
даражада сақлаш
Стратегик мақсадга
эришиш бўйича
вазифаларни
шакллантириш
1. Туристик индустрия ва
ресурсларини бошқариш
тизимини такомиллаштириш.
2. Маркетинг фаолиятини
амалга ошириш
1. Чора-тадбирларни
узоқ муддатга
режалаштириш
2. Керакли шарт-
номаларни тузиш
1. Туристик хизматлар
кўрсатиш стандартларини
ишлаб чиқариш
2. Ҳокимият томонидан
қўллаб-қувватлаш ва
туризмнинг устувор турлари
билан ишлаётган
корхоналарни
рағбатлантириш
механизмини ишлаб чиқиш
Ресурслар билан
таъминланиш
даражасини
аниқлаш
Стратегик бюджетни ишлаб чиқиш
Стратегик
режалаштиришни
ишлаб чиқиш ва уни
шаҳар ривожланиши
стратегик режаси
билан боғлаш
Бўлиши мумкин бўлган иштирокчиларни ва уларнинг манфаатларини аниқлаш,
лойиҳалар ва чора-тадбирлар мажмуасини ташкил этиш, ваколатларини ва
жавобгарликларини тақсимлаш
*Манба: муаллиф томонидан тузилди
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бугунги кунда стратегик
режалаштириш тизимининг самарали ишлашини шакллантириш ва таъминлаш
муаммолари на минтақавий даражада ва на алоҳида маъмурий-ҳудудий бирлик
даражасида замонавий илмий тадқиқотларда етарлича тўлиқ очиб берилмаган.
Умумий ҳолатда стратегик режалаштириш тизимининг ташкилий тузилиши
15
ўзининг асосий қисмлари сифатида: буюртмачи ва ишлаб чиқувчилар (бош ва
ёрдамчи ишлаб чиқувчилар)ни ўз ичига олиши зарур бўлади.
Бизнингча, бугунги кунда бевосита Самарқанд шаҳри ривожланишининг
стратегик режасини ишлаб чиқишнинг ташаббускори сифатида шаҳар
ҳокимияти чиқиши лозим бўлади. Барча манфаатдор томонлар иштирокини
ҳамда уларни мувофиқлаштиришни таъминлаш учун ҳоким ёки унинг муовини
ҳузурида буюртмачининг ваколатли органи шакллантирилиши мумкин, унинг
асосий вазифаси шаҳардаги стратегик режалаштириш ташкилий тизимининг
ишлашини таъминлаш бўлиб ҳисобланади.
Шаҳарнинг мажмуали ривожланишига шаҳар туристик соҳасини
ривожлантириш стратегиялари ва дастурларини киритиш ҳамда мослаштириш
масалаларига келишилган ёндашувни таъминлаш учун шаҳар ҳокимияти
қошида туризм сохаси бўйича стратегик мувофиқлаштирувчи Кенгаш (СМК)
тузиш тавсия қилинди. Бундай кенгаш турли соҳадаги мутахассисларнинг
туристик соҳани стратегик бошқарув масалалари бўйича уларнинг умумий
тажрибаси асосида бошқарув ижро органлари қарор қабул қиладиган жамоавий
фикрини ишлаб чиқиш мақсадида доимий равишда ишлаб туриши керак
бўлади. 3-расмда Самарқанд шаҳри туризм соҳасини стратегик режасини
тайёрлаш бўйича стратегик мувофиқлаштирувчи Кенгаш (СМК) таркибининг
схамаси келтирилган.
Туризм соҳаси бўйича СМК маҳаллий ўз-ўзини бошқариш тизимидаги
ижро ҳокимияти ҳузурида муҳокама органи сифатида стратегик бошқариш
бўйича ва унинг алоҳида соҳаларини бошқариш қарорларини тайёрлаш
мақсадида тузилади. Белгилаб олинган аниқ мақсад доирасида туризм бўйича
СМК қуйидаги масалаларни ҳал қилади:
-
шаҳар туристик мажмуи тармоқлари ҳамда туризм билан боғлиқ
тармоқлардаги ишлар ҳолатини таҳлил қилиш ва ўрганиб чиқиш;
-
туристик мажмуага кирувчи тармоқлар ижро ҳокимияти тузилмалари
ҳамда стратегик режалаштириш масалаларини ҳал этиш жараёнидаги бошқа
ижро ва қонунчилик тузилмалари орасида мувофиқлаштириш ва бирлашишни
амалга ошириш;
-
стратегик бошқарув масалалари бўйича ишчи гуруҳлар, хизматлар
ишлари натижаларини кўриб чиқиб, улар асосида стратегик қарор қабул қилиш
ва уларни тасдиқлашга олиб чиқиш;
-
туризм соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини ўрганиш;
-
имтиёзли солиқ масалалари бўйича таклифлар киритиш;
-
туризм соҳасидаги сиёсатга тўла мос келадиган ва марказлаштирилган
бюджет воситалари ёки кредит олиш ҳисобига молиялашни талаб қилувчи
барча сармояли ва тижорат лойиҳаларини қараб чиқиш; уларнинг техник-
иқтисодий асосларини муҳокама қилиш;
-
шаҳар туристик мажмуини бошқариш тизимининг яхлит ва алоҳида
бирликларини қайта ташкил этиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
-
шаҳар туристик таклифи янги соҳаларини ривожлантириш ҳамда
стратегик режанинг алоҳида бўлимларига ўзгартиришлар киритиш бўйича
таклифларни қараб чиқиш.
16
Ташкилий жиҳатдан СМК бевосита шаҳар ҳокимига бўйсунади. СМК
таркибига стратегияларни ишлаб чиқиш масалаларини ҳал қилишда
қатнашадиган барча ҳокимият бўлимларининг раҳбарлари, таниқли олимлар ва
функционал
соҳалардаги
мутахассислар:
иқтисодчилар,
молиячилар,
ҳуқуқшунослар, жамиятшунослар, тарихчилар, экологлар, тизимли дастурчилар
ва ҳоказолар киритилади.
3-расм. Самарқанд шаҳри туризм соҳасини стратегик режасини тайёрлаш
бўйича стратегик мувофиқлаштирувчи Кенгаш (СМК) таркиби
Шаҳар
ҳокимияти
қошидаги
туризм
бўйича
стратегик
мувофиқлаш-
тирувчи
Кенгаш
(СМК)
Туризм бўйича
таълим ва илм
соҳалари
(СамИСИ,
СамДЧТИ ва
Саттепо туризм
коллежи)
Саноат ва
қишлоқ
хўжалик
бошқар-
малари
Шаҳар
коммунал
хўжалиги
ҳамда алоқа
ташкилотлари
Ҳуқуқий
органлар
бошқарма-
лари
Туристик ва
хизмат
кўрсатиш
корхоналари
Туроператор
ва турагент-
ликлар
Меҳмонхона ва
жойлаштириш
хўжаликлари
Ҳокимият
қошидаги
функционал
идора ва
департамент
бошқармалари
Шаҳар
маданият ва
спорт
ишлари
бўлими
Оммавий
ахборот
воситалари
(телевидения,
радио, газета ва
бошқалар)
Оммавий
ахборот
воситалари
(телевидения,
радио, газета ва
бошқалар)
“Хунарманд”
уюшмаси ва
“Усто”
бирлашмаси
Хорижий
инвесторлар
ва хусусий
тадбиркор-
лар
“Ўзбектуризм”
МК вилоят
минтақавий
бўлими
Шаҳар
инфраструк-
тураси билан
боғлиқ
бошқарма ва
ташкилотлари
17
Самарқанд шаҳри туристик фирмалари раҳбарлари орасида ўтказилган
ижтимоий сўровнома натижаларига кўра шаҳарда туризм экспорт хизматлари
ҳажмини янада ошириш мақсадида стратегик режалаштиришнинг мақсад ва
стратегияларини жорий қилиш механизмлари ишлаб чиқилди. Асосий мақсад
қилиб Самарқанднинг маданий-маърифий имкониятларини сақлаш ва
ривожлантириш, туризм ривожидан шаҳар бюджетига тушумларни
кўпайтириш ва шаҳарни замонавий инфратузилмали жаҳон туризм марказига
айлантириш
белгиланди.
Тадқиқот
натижаси
Самарқанд
туристик
маҳсулотининг чуқур мавсумийлигини кўрсатди. Шуни ҳисобга олиб,
стратегик режалаштиришнинг асосий вазифаси янги номавсумий туристик
маҳсулотни жорий этиш ҳисобига туристлар оқимини янада оширишдан иборат
бўлиши керак. Ишда ўтказилган ҳисоб-китобларга кўра, Самарқанд
номавсумий туристик маҳсулотини ривожлантириш ҳисобига кирувчи туризм
ҳажмини қўшимча равишда яна ўрта ҳисобда 41 минг ташрифга ошириш
мумкин экан, яъни бу капитал қўйилмаларсиз ва инвестицияларсиз туристлар
оқимини 36 %га кўпайтириш имконини беради, натижада қўшимча равишда
4341,9 минг АҚШ долл. миқдорида даромад олиш имконияти аниқланди.
Самарқанд шаҳри учун
таклиф қилинган стратегик режалаштиришнинг
бош мақсади, вазифалари ва стратегияларини жорий қилиш механизмларининг
таҳлили туризмни ахборот-маркетингли, илмий, кадрлар билан таъминлашга
қаратилган дастурли тадбирларни тўлиқ ҳажмда бажариш натижасида,
туристик хизматлар таркиби ва сифатини ошириш, туризмнинг истиқболли
турларини қўллаб-қувватлаш, Самарқанд ҳудудида туризм ва унга алоқадор
тармоқлар инфратузилмасига сармоялар жалб қилиш имкониятлари
мавжудлигини кўрсатди. Бош мақсадга эришиш учун ушбу таклиф қилинган
ҳар бир стратегиянинг вазифалари ва уни амалга ошириш усуллари ҳамда
воситаларини амалиётга жорий қилиш механизмлари қуйидаги 4-расмда
ифодаланган.
Самарқанд вилояти стратегик режасидаги туризмни ривожлантириш
кўрсаткичларининг башоратини ишлаб чиқишда, Самарқанд вилояти туристик
соҳасининг корреляцион-регрессион модели ишлаб чиқилди ҳамда шу
моделлар ёрдамида башоратлаш амалга оширилди. Бош омиллар усули билан
туристик соҳани башоратлаш масаласини ҳал этиш қарорларининг кетма-
кетлигини келтирилган ва тадқиқот учун 2000-2010 йиллар мобайнида туристик
соҳанинг ривожланиши билан боғлиқ Самарқанд вилоятининг статистик
маълумотлари тўпланди ва умумий натижаларига кўра 15 та кўрсаткич ажратиб
олинди ва бош омилларни топиш учун Delphi тилидаги Pentium-IV компьютер
учун махсус дастурлардан фойдаланилди. Натижада илк матрицанинг хос
қиймати ва хос векторлари ҳамда вазн коэффициентлари ҳисоблаб чиқилди.
Бош омиллар билан вазн коэффициентларининг юқори ижобий аҳамиятлари ўн
бештадан олтитасида кузатилди. Биринчи омил учун дастлабки кўрсаткич
иқтисодий-статистик моделда вазн коэффициентининг энг юқори ижобий
аҳамиятига эга бўлгани боис уни функция сифатида олинди. Қолган
кўрсаткичлар эса функция аргументи сифатида қабул қилиниб олинди,
18
5
4
3
2
1
,
,
,
,
x
x
x
x
x
f
Y
. Ишда туристик хизматлар ҳажмини таҳлил қилиш учун
қуйидаги эконометрик моделлардан (кўп омилли регрессия тенгламалардан)
фойдаланилди: чизиқли, логарифмик, гиперболали, даражали, кўрсаткичли.
Олинган натижалар таҳлили шуни кўрсатдики, чизиқли функция билан олинган
эконометрик модел ушбу жараённи айнан тавсифловчи ҳисобланади.
4-расм.
Шаҳар туризм соҳасини ривожлантириш стратегик режасининг
бош мақсади ва стратегияларини амалиётга жорий қилиш механизмлари
Асосий мақсад:
Самарқанднинг маданий-маърифий имкониятларини сақлаш ва ривожлантириш,
туризм ривожидан шаҳар бюджетига тушумларни кўпайтириш ва шаҳарни замонавий
инфратузилмали жаҳон туризм марказига айлантириш
1-мақсад:
Соҳадаги сармоя муҳитининг
яхшиланишини ва сайёҳларга
хизмат кўрсатиш сифатининг
ошишини таъминловчи шаҳар
туристлик мажмуини яратиш
2-мақсад:
Самарқанднинг ички ва жаҳон
бозоридаги рақобатбардошлигини
ошириш ва туризмни вилоят
хўжалигининг юқори даромадли
тармоғига айлантириш
3-мақсад:
Европача даражадаги
қулай кўп функцияли
туристик-рекреацион
мажмуани шакллантириш
Стратегиялар ва вазифалар
Амалга ошириш усуллари ва воситалари
1-Стратегия
: Шаҳар туристик мажмуининг
рақобатбардошлигини ошириш ва жаҳон бозорига чиқариш
стратегияси.
Вазифа:
Самарқандни туристик марказ сифатида тарғиб
қилиш бўйича мунтазам маркетинг тадбирларини ташкил
этиш ва ўтказиш.
Самарқандни ўзбек ва жаҳон
туристик хизматлар бозорига
олиб чиқиш бўйича мажмуали
дастур тайёрлаш
2-Стратегия:.
Шаҳар туристик тармоғини кирувчи,
ички ва ижтимоий туризмга ихтисосолаштириш.
Вазифа:
Янги туристик оқимлар ўсишини таъминлаш
ва маҳаллий аҳоли ҳамда шаҳар меҳмонхоналарининг
манфаатларини шаҳар туристик дастурлари ва
лойиҳалари ҳисобига қониқтириш.
Анъанавий мавзули дастурлар ва
мақсадли лойиҳаларни ташкил этиш
ва ўтказиш. Ноёб туристик
лойиҳалар ва дастурлар пакетини
ишлаб чиқиш. Ижтимоий туризм
ривожини қўллаб-қувватлаш
дастурини ишлаб чиқиш.
3-Стратегия:
Ҳуқуқий бошқарув ва туристик
фаолиятини такомиллаштириш стратегияси.
Вазифа:
Самарқанд туризмини
ривожлантиришни рағбатлантириш учун
иқтисодий ва ташкилий шароитлар яратишга
йўналтирилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
пакетини шакллантириш.
4-Стратегия:
Шаҳарнинг амалдаги
туристик имкониятларидан максимал
фойдаланиш стратегияси.
Вазифа:
Шаҳарга туристик
ташрифларининг ҳар йиллик барқарор
ўсишини таъминлаш ойларга тенг
улушли, йилига 3-5
%.
Шаҳар меҳмонхоналар мажмуини
замонавийлаш-тириш ва ривожлантиришнинг
мажмуавий дастури. Шаҳар туристик-
рекреацион мажмуини сақлаш ва
ривожлантириш дастури. Туризм индустрияси
учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш
тизимини такомиллаштириш дастурларини
тайёрлаш
“Самарқанд шаҳри туристик фаолияти
тўғрисида” қонунлар пакетини ишлаб
чиқиш, “Солиқ имтиёзлари тўғрисида”ги
қонунга ўзгартиришлар киритиш.
Ҳокимнинг туристик мажмуини
бошқарув тузилишини
такомиллаштиршга қаратилган
қарорларини тайёрлаш ва нашр этиш.
19
Бу моделнинг олинган статистик ўлчамлари: кўп омилли корреляция
коэффициентининг энг юқори қиймати
R
=0,932,
F
-Фишер мезонининг қиймати
7,6 ва аппроксимация хатосининг энг кам фоизи
E
=8,75% (95% ли эҳтимоллик)
эга бўлган чизиқли кўп омилли регрессия тенгламаси танлаб олинди.
Кейинги босқичда башорат учун (
x
1
,
x
2
,
x
3
,
x
4
,
x
5
) кўрсаткичларининг
моҳиятига қараб башорат учун 18 та энг қулай асосий функциялар танлаб
олинди ва ҳисоб-китоб амалга оширилди. Тадқиқотда қўлланилган усул орқали
таҳлил қилинган башорат кўрсаткичлар, улардан амалиётда фойдаланиш
мумкинлиги тўғрисида далолат берди. Ушбу усул ёрдамида олинган
башоратлар ишончли бўлиб, улар 5-жадвалда келтирилган.
5-жадвал
Самарқанд вилояти туристик соҳасининг 2011-2014 йиллар
давридаги ривожланиш башорати
№
Кўрсаткич номи
Башорат учун энг
қулай
эконометрик
усуллар
F
-
Фишер
коэф.
Йиллар
Башо-
ратнинг
ўртача
хатоси
%
2011 2012 2013 2014
1
Туристик хизматлар
ҳажми млн. сўмда;
3
2
1
2962
36
,
11
67
,
1
1
,
5984
x
x
x
y
7,6
22354,2 23740,0 25481,4 27547,3
6,02
2
Хизматлар экспорти,
минг АҚШ долларида
2
1
9
,
18
73
,
4016
t
х
4,25
7791,76 8267,65 8853,33 9476,8
7,08
3
Хорижий туристларга
хизмат кўрсатиш,
минг киши;
t
х
21
,
1
*
93
,
7
2
13,5
91,09 105,92 123,17 143,18
6,25
4
Меҳмонхоналар ва
жойлаштиришнинг
бошқа муқобил
воситалари, дона;
t
x
002
,
0
04
,
0
1
3
19,23
70
81
95
116
4,88
5
Меҳмонхоналар ва
жойлаштиришнинг
бошқа муқобил воси-
таларида тунашлар
сони, минг дона;
t
x
lg
85
,
31
87
,
153
4
3,85 218,3 229,3 241,2 254,1
9,85
6
Меҳмонхоналарда
2 кишилик жойга
жойлаштиришнинг
ўртача қиймати,
АҚШ долларида;
2
5
03
,
0
48
,
13
t
х
3,38
7,7
6,85
5,94
4,97
5,73
*Муаллиф томонидан тайёрланди.
Самарқанд вилоятида хорижий туристларга хизмат кўрсатиш доимо
қиёслашни ҳамда ўрганишни тақозо этади. Туризм соҳасида туристларга
хизмат кўрсатишнинг сифатини ошириш ҳозирги замон туризмга бўлган
талаблар тақозо этмоқда. 5-жадвалда кўрсатилганидек башорат учун таҳлил
қилинган йиллар давомида Самарқанд вилоятига кириб келаётган хорижий
туристларга хизмат кўрсатиш кўрсаткичи 2014 йилга келиб 143,18 мингга
етиши кутилмоқда.
20
3. ХУЛОСА
Бажарилган тадқиқот иши натижасида туризм дестинацияларида стратегик
режалаштиришнинг ташкилий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий
ва амалий аҳамиятга эга бўлган қуйидаги хулосалар ва тавсиялар берилди:
1.
Туризм тизимида “туристик дестинация” асосий тушунчалардан бири
ҳисобланиб, унда минтақавий даражада ушбу тизимнинг ташқи ижтимоий-
иқтисодий макромуҳитлар билан ўзаро алоқалари ва ўзаро боғлиқ томонлари
яққол намоён бўлиши аниқланди.
2.
Стратегик режалаштириш ва бошқариш бўйича адабиётлар таҳлили
натижасида
бизнингча,
“туризмни
ривожлантиришни
стратегик
режалаштириш” тушунчасини туризмни ривожлантириш муаммоларини ҳал
қилишда манфаатлар мувозанатини таъминлашга йўналтирилган стратегик
қарорлар мажмуини бажаришни тайёрлаш, ишлаб чиқиш ва ташкил этиш ҳамда
умуман шаҳарнинг туристик салоҳияти ва рақобатдаги устунликларини
ошириш, ривожлантириш тизими сифатида тавсифлаш мумкин.
3.
Тадқиқотда “стратегик режа”, “стратегия”, “концепция” тоифаларининг
моҳияти аниқланди ва бу борадаги мавжуд асосий назарий масалаларга аниқлик
киритилди.
4.
Ишда Самарқанд шаҳрини келажакда туризмни ривожлантириш
мақсадли дастурини ишлаб чиқишга ёрдам бердиган, туризмни
ривожлантиришнинг кучли ва заиф томонлари, имкониятлари ва таҳдидларини
аниқ ифодаловчи SWOT – таҳлил амалга оширилди, ўтказилган туризм
дестинацияларида стратегик режалаштиришнинг ташқи ва ички муҳитларининг
мажмуавий баҳолаш шаҳарда туризм соҳасини ривожлантиришда унинг
истиқболли
йўналишларини
аниқлашга
ва
ҳали
фойдалинилмаган
имкониятлардан шаҳарнинг туризм соҳаси бўйича заиф томонларини бартараф
этиш учун қўллаш мумкин эканлигини кўрсатди.
5.
Бугунги кунда шаҳар туристик мажмуаси, хусусан туристик
ташрифларнинг турғун ўсиши ва юқори салоҳиятли талаби билан ажралиб
турувчи Самарқанд шаҳари учун барқарорлашув ва ўсиш стратегиялари
унсурларига асосланувчи стратегиялар тавсия қилинди.
6.
Ҳозирги пайтда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, стратегик
режалаштириш тизимининг самарали ишлашини шакллантириш ва таъминлаш
муаммолари на минтақавий даражада, на алоҳида маъмурий-ҳудудий бирлик
даражасида замонавий илмий тадқиқотларда етарлича тўлиқ очиб берилмаган.
Шу туфайли ишда ушбу илмий масалаларни шаҳар даражасида ечишга ҳаракат
қилинди.
7.
Бизнингча бевосита Самарқанд шаҳрида ривожланишнинг стратегик
режасини ишлаб чиқиш бўйича ташаббускор бўлиб шаҳар ҳокимияти чиқиши
лозим бўлади. Барча манфаатдор томонлар иштирокини ҳамда уларни
мувофиқлаштиришни таъминлаш учун ҳоким ёки унинг муовини ҳузурида
буюртмачининг ваколат органи шакллантирилиши мумкин, унинг асосий
вазифаси шаҳардаги стратегик режалаштириш тизимининг ишлашини
таъминлаш бўлиб ҳисобланади.
21
8.
Ишда ўтказилган ижтимоий суровнома натижаларини ҳисобга олиб
ҳамда шаҳарда туризм экспорт хизматлари ҳажмини янада ошириш мақсадида
стратегик режалаштиришнинг мақсад ва стратегияларини жорий қилиш
механизмлари ишлаб чиқилди. Тадқиқот натижасида аникланган Самарқанд
шаҳар туризм режасининг бош мақсадга эришиш стратегиялари ва уни
амалиётга жорий қилиш механизмлари бўйича берилган таклиф Самарқанд
шаҳар ҳокимияти томонидан қабул қилинди.
9.
Ишда Самарқанд шаҳрининг стратегик режасини ишлаб чиқиш учун
муҳим муаммоларни аниқлашда “эксперт-мутахассислар” усулини қўллаш
тавсия қилинди. Таклиф қилинган “эксперт-мутахассислар” усули Самарқанд
шаҳрининг стратегик режасини ишлаб чиқиш жараёнида туризм бўйича махсус
гуруҳ ишида олиб борилган тадқиқотлар доирасида муаллиф томонидан
синовдан ўтказилди.
10.
Шаҳарнинг мажмуали ривожланишига шаҳар туристик соҳасини
ривожлантириш стратегиялари ва дастурларини киритиш ҳамда мослаштириш
масалаларига келишилган ёндашувни таъминлаш учун шаҳар ҳокимияти
қошида туризм соҳаси бўйича стратегик мувофиқлаштирувчи Кенгаш (СМК)
тузиш тавсия қилинди ва ушбу тавсия Самарқанд шаҳар ҳокимияти томонидан
қабул қилинди.
11.
Қўлланилган функциялар ва башорат кўрсаткичлари Самарқанд
ҳудудида туризм соҳасини такомиллаштириш ва ривожланишининг истиқболли
режасини шаклантириш ҳамда ушбу соҳани модернизация қилишда
турмаҳсулотнинг сарф-харажатлар миқдорини аниқлаш, янги технологиялар ва
янги хизматлар яратиш имконини беради.
12.
Макроиқтисодиёт
даражасидаги
туризм
соҳасида
мақсадни
аниқлашнинг мавжуд тажрибасининг таҳлили шуни кўрсатдики, ҳозирги вақтда
Ўзбекистонда туризмни ташкиллаштириш ва ривожлантириш концепциясини
ишлаб чиқиш зарур бўлмоқда. Концепция рақобатбордош туристик мажмуани
яратишни тақозо этувчи туризмни ривожлантиришнинг асосий стратегик
мақсадини
белгилайдиган
“Ўзбекистон
Республикасида
туризмни
ривожлантириш”нинг давлат дастурини қабул қилишни тақоза қилмоқда.
13.
Ишда кўп омилли кореляцион-регрессион таҳлил усули ва
келтирилган энг қулай функциялар ёрдамида Самарқанд вилояти туристик
соҳасининг 2011-2014 йиллар давридаги ривожланиш кўрсаткичларининг
башорати тайёрланди. Ушбу усул ёрдамида олинган башорат кўрсаткичлар
ишончли бўлиб, ундан шаҳар туристик соҳасини стратегик режалаштириш
жараёнида ва мақсадли дастурлар тайёрлашда фойдаланиш мумкин бўлади.
22
4.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1.
Рахимов З.О. Инновационные процессы в туристических дестинациях
Узбекистана // Трансформация экономических отношений в условиях
преодоления последствий глобального финансово-экономического кризиса:
Сбор. труд. международной научно-практической конференции. – Москва:
МГУ и МГЭИ, 2010. - С. 359-361.
2.
Тухлиев И.С., Рахимов З.О. Особенности формирования имиджа туристской
дестинации в Узбекистане // Актуальные проблемы туризма-2010. выпуск-2:
Сборник научных трудов. – Ташкент: НК «Узбектуризм», 2010. - С. 126-130.
3.
Тухлиев И.С., Рахимов З.О. Ўзбекистонда халқаро туризмни таркибий
режалаштириш
тамойиллари
//
Барқарор
иқтисодий-ижтимоий
ривожланишда туризмнинг роли: Халқаро илмий-амалий анжуман
материаллари – Самарқанд: СамИСИ, 2010. - Б. 285-288.
4.
Рахимов З.О., Тухлиев О.И. Туризм дестинацияларини ривожлантиришда
стратегик режалаштиришнинг илмий асослари // Барқарор иқтисодий-
ижтимоий ривожланишда туризмнинг роли: Халқаро илмий-амалий
анжуман материаллари – Самарқанд: СамИСИ, 2010. - Б. 398-401.
5.
Сафаров Б.Ш., Рахимов З.О. Новые методы изучения «экономического
механизма» в исследованиях рынка туристких услуг // Жаҳон молиявий-
иқтисодий инқирози шароитида Ўзбекистон тараққиёти ва халқ
фровонлгини ошириш истиқболлари: Республика илмий-амалий анжуман
материаллари. – Тошкент: ТДИУ, 2011. - Б. 90-92.
6.
Tukhliyev I.S., Rakhimov Z.O. Innovational processes in touristic destinations of
Uzbekistan // Ёшлар ва мамлакатни инновацион ривожлантириш: “Ёш
олимлар, магистрант ва бакалавриант”ларнинг анъанавий VIII Республика
илмий-назарий конференцияси – Самарқанд: СамДАҚИ, 2011. - рр. 51-52
7.
Тухлиев И.С., Рахимов З.О. Туризм соҳасини ривожлантиришда стратегик
мақсадларни белгилаш усуллари // Актуальные проблемы туризма-2011.
выпуск-3: Сборник научных трудов. – Ташкент: НК «Узбектуризм» 2011. -
С. 48-53.
8.
Рахимов З.О. Туризм дестинацияларида стратегик режалаштиришнинг
ташқи ва ички муҳитларининг таҳлили // Иқтисодиёт ва таълим. – Тошкент:
Иқтисодиёт, 2011 - №3. - Б. 112-113.
9.
Рахимов З.О. Туризм дестинацияларини режалаштиришда муқобил
стратегияларни танлаш // Иқтисод ва молия. – Тошкент: ЎзР ФА иқтисод
институти, 2011. - №7. - Б. 27-32.
10.
Тухлиев И.С., Рахимов З.О. Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида
«туризм дестинацияси» тушунчасининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва
хусусиятлари // Иқтисодиёт ва таълим. – Тошкент: Иқтисодиёт, 2011 - №5.
- Б. 75-79.
11.
Рахимов
З.О.,
Тухлиев
И.С.
Туризм
соҳасида
стратегик
режалаштиришнинг SWOT – таҳлили // Сервис – Самарқанд: СамИСИ,
2011 - №2. - Б. 70-77.
23
12.
Рахимов З.О. Самарқанд шаҳри стратегик режалаштириш тизимини
шакллантиришнинг ташкилий механизми // Мамлакатни модернизациялаш
шароитида иқтисодиётни ривожлантиришнинг долзарб муаммолари:
Республика анъанавий илмий-амалий конференция материаллари (1-қисм).
– Самарқанд: СамИСИ, 2012. - Б. 163-168.
13.
Рахимов З.О., Тухлиев И.С. Туризм хизмат бозорини модернизация қилиш
шароитида туризм дестинацияларида стратегик режалаштиришнинг
назарий-услубий асослари // Ўзбекистонда туризм хизмат бозорини
ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари: Монография. –
Тошкент: Иқтисодиёт, 2012. - Б. 108-131.
14.
Рахимов З.О. Самарқанд вилояти стратегик режасидаги туризмни
ривожлантириш кўрсаткичларининг башоратини ишлаб чиқиш //
Ўзбекистонда туризм хизмат бозорини ривожлантиришнинг ижтимоий-
иқтисодий муаммолари: Монография. – Тошкент: Иқтисодиёт, 2012. - Б.
242-253.
24
Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Рахимов Зафар Одиловичнинг
08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти” ихтисослиги бўйича
«Туризм дестинацияларида стратегик режалаштиришнинг ташкилий механизмини
такомиллаштириш (Самарқанд шаҳри мисолида)» мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч сўзлар:
туризм, дестинация, туризм дестинацияси, стратегия, стратегик режа,
концепция, замонавий тенденциялар, туристик-рекреацион хизматлар, иқтисодий
самарадорлик, иқтисодий механизм, инновацион стратегия.
Тадқиқот объекти:
туризмни барқарор ривожланишини таъминлайдиган дестинация
бўлган Самарқанд шаҳри туристик мажмуаси.
Ишнинг мақсади:
иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида туризм
дестинацияларда стратегик режалаштиришнинг илмий жиҳатдан асосланган ташкилий
механизмларини ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методлари:
иқтисодий ва бошқарув жараёнларини тадқиқ этишнинг
қиёслаш, тизимли ёндашув, мантиқий статистик таҳлил, SWOT-таҳлил, иқтисодий-
математик моделлаштириш, социологик тадқиқот ва эксперт баҳолаш усулларидан
фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
“туристик дестинация” ва “туризмни
ривожлантиришни стратегик режалаштириш” тушунчаларининг моҳияти ҳамда унинг
туризм тизимидаги ўрни аниқланди; туристик дестинация доирасидаги ўзаро муносабатлар
модели таклиф қилинди; Самарқанд шаҳри стратегик режалаштиришнинг ташқи ва ички
муҳитларининг SWOT – таҳлили асосида мажмуавий баҳолаш амалга оширилди ва стратегик
матрица тавсия қилинди; Самарқанд шаҳрида стратегик режалаштириш тизимини
шакллантиришнинг ташкилий механизмлари ишлаб чиқилди, уни самарали фаолият
кўрсатишини таъминлаш бўйича тегишли тавсиялар тайёрланди; шаҳар туризм соҳасини
ривожлантириш стратегиялари ва дастурларини ишлаб чиқиш мақсадида шаҳар ҳокимияти
қошида туризм бўйича стратегик мувофиқлаштириш кенгашини тузиш таркиби тавсия
қилинди; Самарқанд вилояти стратегик режасидаги туризмни ривожлантириш
кўрсаткичларининг башорати ишлаб чиқилди.
Амалий аҳамияти:
кўпгина назарий тадқиқотлар, хулоса ва таклифлар аниқ услубий
тавсияларгача етказилди ҳамда улар ўз минтақалари доирасида туризмни ривожлантиришда
режалаштириш жараёнини ташкил этиш учун туризмни бошқарув органлари ва шаҳар
маъмурияти томонидан фойдаланилиши мумкин. Диссертация ишининг хулоса ва
тавсиялари шаҳар туристик мажмуаларни шакллантириш ва туристик режалаштириш
назарияси ҳамда амалиётдаги кейинги тадқиқотлар учун асос бўлиб ҳисобланади. Тадқиқот
натижаларидан олий ва ўрта махсус касб таълим тизимида туризм ва хизматлар соҳасига
иқтисодчилар, менежерлар, маркетологлар, туроператорларни тайёрлашда фойдаланиш
мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
Самарқанд шаҳри туризм
соҳасини ривожлантириш стратегик режасининг ташкилий тузилмаси ва дастурини
такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар Самарқанд шаҳар ҳокимияти томонидан қабул
қилинди ва ишнинг асосий натижалари туристик корхоналар амалий фаолиятига татбиқ
этилган. Шунингдек, тадқиқотнинг натижалари Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
хамда Самарқанд давлат университетида ўқув жараёнида тадбиқ этиш учун қабул қилинган.
Қўлланиш соҳаси:
туризм фаолиятидаги субъектлар; туризм хизматлар жараёни
билан боғлиқ муносабатлар иштирокчилари ва уларнинг мониторингини олиб борувчи
мутасадди ташкилотлар; таълим соҳаси; хизмат соҳалари, сервис, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришда кенг фойдаланиш
мумкин.
25
РЕЗЮМЕ
диссертации Рахимова Зафара Одиловича на тему: «Совершенствование
организационного механизма стратегического планирования в туристских дестинациях
(на примере города Самарканда)» на соискание учёной степени кандидата
экономических наук по специальности 08.00.05 – «Экономика отраслей сферы услуг»
Ключевые слова:
туризм, туристская дестинация, стратегия, стратегический план,
концепция, современные тенденции, туристские рекреационные услуги, экономическая
эффективность, экономический механизм, инновационная стратегия.
Объекты исследования:
Туристский комплекс города Самарканда, который является
дестинацией, обеспечивающей стабильное развитие туризма.
Цель работы
: разработка научно-обоснованных организационных механизмов
стратегического планирования в туристских дестинациях в условиях модернизации
экономики.
Методы исследования:
были использованы следующие способы исследования
экономических и управленческих процессов, сопоставление, системный подход, логический
статистический
анализ,
SWOT-анализ,
экономико-математическое
моделирование,
социологическое исследование и использование методов экспертной оценки.
Полученные результаты и их новизна:
определена сущность и роль понятий
«туристическая дестинация» и «стратегическое планирование развития туризма» в системе
туризма; предложена модель взаимоотношений в сфере туристских дестинаций; на основе
SWOT – анализа проведена комплексная оценка внутренняя и внешняя среда
стратегического развития в городе Самарканде и рекомендована стратегическая матрица;
разработаны организационные механизмы формирования системы стратегического развития
в городе Самарканде, и подготовлены соответствующие рекомендации по обеспечению ее
продуктивной
работы;
рекомендовано
организовать
состав
стратегического
координационного Совета туризма при хокимияте города Самарканда с целью разработки
стратегии и программ развития туризма в городе Самарканде; разработан прогноз
показателей развития туризма стратегического плана Самаркандской области.
Практическая значимость:
многие теоретические исследования, выводы и
предложения были доведены до методических рекомендаций и ими могут пользоваться
органы управления туризмом и администрация города для организации процесса
планирования развития туризма в рамках своих регионов. Выводы и рекомендации
диссертационной работы считаются основой для дальнейших исследований в теории и
практики планирования туризма и формирования городских туристических комплексов.
Результаты исследования могут быть использованы в системе высшего и средне
специального образования для подготовки экономистов, менеджеров, маркетологов,
туроператоров в сфере туризма и услуг.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
Организационная структура
стратегического плана развития сферы туризма в городе Самарканде и рекомендации по
улучшению программы развития приняты хокимиятом города Самарканда, и основные
результаты работы внедрены на практику туристских предприятий. Также, результаты
исследования приняты для внедрения в учебный процесс Самаркандским институтом
экономики и сервиса, а также Самаркандским государственным университетом.
Область применения:
субъекты отрасли туризма, участники отношений связанных
с процессом оказания туристических услуг и организации отвечающие за их мониторинг,
сфера образования, сфера услуг, могут быть широко использованы в организации
деятельности субъектов частного предпринимательства и малого бизнеса.
26
RESUME
Thesis of Rakhimov Zafar Odilovich on the scientific degree competition of the
doctor of philosophy in economics on specialty 08.00.05 – “Economics of the branches
of the service sphere”, subject: “Strengthening
organizational mechanism of strategic
planning at tourism destinations (on the example of Samarqand city)
”
Key words:
tourism, destination, tourism destination, strategy, strategic plan,
conception, the modern tendencies, touristic recreation services, economic effectiveness,
economic mechanism, innovation strategy.
Subject of research
:
Samarqand city touristic destination of Samarqand city as the
destination providing stable development of tourism.
Purpose of work
:
working out scientifically grounded organizational mechanism of
strategic planning at touristic destinations in conditions of modernized economy.
Methods of research:
the following ways of researching economic and
administrative processes were used, comparative, systematic approach, logical statistic
analysis, SWOT-analysis, economy-mathematic modeling, sociological research, and expert
evaluation.
The results obtained and their novelty
:
the essence and the role of the following
notions in the system of tourism were identified “touristic destination” and “strategic
planning the development of tourism”; the model of interrelations within the framework of
touristic destination was suggested; complex evaluating exterior and interior environment of
strategic planning in Samarqand city according to SWOT analysis has been done and
strategic matrix was suggested; Organizational mechanism of forming strategic planning
system in Samarqand city was worked out and appropriate recommendations on how to
provide its effective work were prepared; recommendations were given on the members of
the Strategic Committee on Tourism at Samarqand regional municipality in order to work
out strategies and programmers of developing the sphere of tourism in the city; the forecast
of the indicators of the development of tourism in Samarqand region strategic plan.
Practical value:
most of theoretical researches, conclusions and recommendations
were reduced to clear methodological recommendations; and organs of administrating
tourism as well as the authority of the city can use them in order to organize the process of
planning in their regions to develop tourism. The conclusion and recommendations of the
dissertation can be the basis for further researches in the theory and practice of forming
touristic complexes of cities and touristic planning. The results of the research can be used
in preparing economists, managers, marketologists, tour operators in the system of higher,
vocational education, and in the sphere of services.
Degree of embed and economic effectivity
:
recommendation on organizational
structure of the strategic plan of developing tourism in Samarqand city
were accepted by the
regional municipality of the city and the main results of the research work were
implemented into the practical activity of touristic enterprises. Besides, the results of the
work were accepted by Samarqand state university and the institute of economy and service
for the implementation into the educational process.
Field of application
:
can be widely used in; subjects in the sphere of tourism;
organizations dealing with participants of relations connected with the processes of touristic
services and their monitoring; sphere of education; sphere of services, service, organizing
and development of the activity of subjects of small business and entrepreneurship.
Тадқиқотчи ________________
27
28
