ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 342.(575.1)
НАСИРИДДИНОВА ОЙДИН ТАНГРИЕВНА
ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ – ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ
ШАКЛЛАНТИРИШДА МУҲИМ ОМИЛ
(
ѐшлар мисолида
)
12.00.01 – Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи;
сиѐсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи
Юридик фанлар номзоди илмий даражасини
олиш учун ѐзилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент-2009
Диссертация Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент
давлат юридик институти «Давлат ва ҳуқуқ назарияси» кафедрасида
бажарилган.
Илмий раҳбар -
юридик фанлар доктори, профессор
Исломов Зайниддин
Муҳиддинович
Расмий оппонентлар:
юридик фанлар доктори
Исмоилов Баҳодир Исломович
юридик фанлар номзоди, доцент
Турдибаева Раъно Эшовна
Етакчи ташкилот –
Ўзбекистон Республикаси Фанлар
академияси И.М.Мўминов номидаги
Фалсафа ва ҳуқуқ институти
Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат
юридик институти юридик фанлар доктори (номзоди) илмий даражасини
ҳимоя қилиш бўйича Д. 016.15.03 рақамли Ихтисослашган кенгашнинг 2009
йил «___»__________ куни соат «___» даги мажлисида бўлиб ўтади. Манзил:
100047, Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ, 35.
Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тош-
кент давлат юридик институти кутубхонасида танишиш мумкин. Манзил:
100047, Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ, 35.
Автореферат 2009 йил «___»__________ да тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, юридик
фанлар номзоди, доцент
Маликова
Гулчеҳра Рихсихўжаевна
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Республикамизда амалга оширилаѐтган
сиѐсий ва ҳуқуқий ислоҳотлар ижтимоий-иқтисодий муносабатларни
модернизациялаш, замон талаблари ва эҳтиѐжларига жавоб берувчи янги
типдаги ҳуқуқ тизимини шакллантиришга йўналтирилган. Мамлакатда
демократиянинг ривожланиши, тартиб ва қонунчиликнинг мустаҳкамла-
ниши аввало жамиятда ҳуқуқий маданиятнинг ривожланганлик даражаси,
ҳар бир шахснинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини тўғри англаши ва улардан
самарали фойдаланиши, ўз мажбуриятларини виждонан бажариши ва
фаолиятида қонунга асосланиши билан белгиланади. Айнан шу боис аҳоли,
айниқса талаба ѐшлар ҳуқуқий маданиятини ошириш вазифаси давлатимиз
ва жамоатчиликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлайди.
Талаба ѐшлар ҳуқуқий маданиятини юксалтириш вазифасининг
долзарблиги жамиятда янги авлоднинг пайдо бўлишига олиб келади.
Ёшларнинг ҳар бир янги авлоди олдинги авлодлар тажрибасини ўрганиб,
янги ижтимоий муносабатларни англаш, уларга мослашиш ва жамият
тараққиѐтига ўз ҳиссасини қўшишга интилади. Бу, ўз навбатида, ҳуқуқий
маданиятни шакллантиришнинг янги усул, шакл ва воситаларини ишлаб
чиқишни тақозо этади.
Ўзбекистон Республикасида демократик фуқаролик жамияти қуриш
омилларидан бири талаба ѐшларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишдир.
Айни чоғда бугунги талаба ѐшлар келажакда мамлакатимизни
замонавийлаштиришда, демократик қадриятларнинг қарор топишида,
ижтимоий, иқтисодий, сиѐсий, ҳуқуқий соҳаларни бошқариб, эркин,
фаровон ва юксак маданиятли жамиятни барпо этишда катта кучга
айланадилар. Шу ўринда Президент И.А.Каримовнинг қуйидаги
фикрларини эслаш жоиз: « … биз ўз ҳақ-ҳуқуқларини танийдиган, ўз кучи
ва имкониятларига таянадиган, атрофида содир бўлаѐтган воқеа-
ҳодисаларга мустақил муносабат билан ѐндашадиган, айни замонда шахсий
манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган
эркин, ҳар жиҳатдан баркамол инсонларни тарбиялаш вазифаси истиқлол
йилларида биз учун ҳал қилувчи масалага айланди»
1
.
Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси томонидан 1997 йилда
қабул қилинган «Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий
дастури» тадқиқотчиларнинг ҳуқуқий маданиятни ўрганишга бўлган
қизиқишини янада орттирди. Ҳатто уни махсус фан даражасида
1
Қаранг: Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008. – Б. 77.
4
ўрганишга қаратилган дарсликлар ҳам пайдо бўлди. Бироқ, ҳуқуқий
маданиятнинг илмий-методологик, гносеологик, онтологик ва бошқа
хусусиятларини ўрганиш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Айниқса унинг
фуқаролик жамияти қуриш жараѐнида миллий белгилар билан боғлиқ
хусусиятларини аниқлаш янги тадқиқотлар ўтказишни тақозо этади.
Талаба ѐшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш масалаларини
тадқиқ этиш зарурати, бир томондан, тинмай ўзгариб бораѐтган ижтимоий-
сиѐсий жараѐнлар, демократик ислоҳотлар, мамлакатни замонавийлаш-
тириш эҳтиѐжлари жамият олдига янгидан-янги муаммолар қўяѐтгани,
иккинчи томондан, талаба ѐшлар онгида, дунѐқарашида, ҳаѐт тарзида
жамиятдаги ўзгаришларга мувофиқ ўзгаришлар содир бўлаѐтгани билан
боғлиқ. Жамият ва шахсда содир бўлаѐтган ушбу ўзгаришларни тинмай
кузатиб, ўрганиб, уларни ижтимоий манфаатларга мос келадиган томонга
йўналтириб бориш учун зарур дастурлар, чора-тадбирлар ва тавсиялар
ишлаб чиқиш эса илм-фаннинг вазифасидир.
Бугунги талаба эртага у ѐки бу соҳадаги етакчи мутахассисга ҳамда у
ѐки бу гуруҳларни ўз атрофида бирлаштирган раҳбар ходимга айланади. Шу
боис мамлакатимизда амалга оширилаѐтган демократик ўзгаришлар тақдири
уларга, уларнинг онги, билими, эътиқоди ва амал қиладиган ҳуқуқий,
ахлоқий нормаларига бевосита боғлиқдир.
Айнан шунинг учун ҳам талаба ѐшларда ҳуқуқий маданиятни
юксалтириш орқали уларни фуқаролик жамияти барпо этиш жараѐнларига
кенгроқ жалб этиш ниҳоятда долзарб масаладир.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Ҳуқуқий маданият – кўпдан
бери тадқиқотчиларнинг диққатини ўзига жалб этиб келаѐтган
муаммолардан бири. Аслида, инсон ҳуқуқлари ҳақида сўз юритган барча
файласуф, социолог, ҳуқуқшунос ва сиѐсатшунослар ҳуқуқий маданият
муаммоларини у ѐки бу кўламда муҳокама қилиб келадилар. Бу борада
МДҲ мамлакатларидаги Е. В. Аграновская, С. С. Алексеев, М. Ч. Байханов,
В. М. Баранов, Э. Ж. Бейшимбиев, А. Б. Венгеров, С. З. Зиманов, А. С. Иб-
раева, В. П. Казимирчук, Д. А. Керимов, С. Н. Кожевников, В. Н. Кудряв-
цев, О. Э. Лейтс, Р. З. Лифшиц, Н. И. Матузов, А. А. Матюхин, В. С. Нер-
сесянц,
В. В. Оксамитний,
А. Ш. Шершаналиев
каби
олимларни
келтиришимиз мумкин
1
.
Ўзбекистонда ҳуқуқий маданият масалалари Э. М. Абзалов, Х. Б. Бо-
боев, З. М. Исломов, Г. А. Маткаримова, Х. Т. Одилқориев, Х. Р. Рахмон-
қулов, Ф. Х. Рахимов, А. С. Саидов, Н. Сабуров, У. Таджиханов,
1
Ушбу олимларнинг мавзуга тааллуқли асарлари диссертациянинг «Фойдаланилган
адабиѐтлар рўйхати»да келтирилган.
5
Р.Турдибоева, З. С. Зарипов, Х. А. Закиров, Ш. Ўразаев, Э. Халилов,
Ф. М. Файзиев, С. А. Ходжаева каби тадқиқотчилар томонидан ўрганилган.
Ушбу олимларнинг илмий асар ва диссертацияларида ижтимоий жараѐнлар,
шахснинг хулқ-атвори, ҳаѐти ва фаолияти билан боғлиқ айрим жиҳатлар
таҳлил қилинган. Улар орасида А. С. Саидов ва У. Таджихановнинг икки
жилдли «Ҳуқуқий маданият назарияси» дарслиги кенг қамровли эканлиги
билан ажралиб туради. З. М. Исломовнинг фуқаролик жамиятини барпо
этишда ҳуқуқий маданиятнинг ўрнини ўрганишга бағишланган асарларида
бизнинг тадқиқот учун фундаментал аҳамиятга эга қараш ва ѐндашувлар
мавжуд. Э. М. Абзаловнинг диссертациясида ѐшлар ҳуқуқий маданиятини
шакллантириш масалалари ўрганилган
1
. Р. Э. Турдибоеванинг изланишлари
эса бевосита талаба ѐшлар ҳуқуқий маданиятини ўрганишга бағишланган
ушбу йўналишдаги илк диссертациядир
2
. Кўриниб турибдики, ҳуқуқий
маданият масалаларини ўрганишга оид тадқиқотлар изчил давом этяпти.
Аммо унинг фуқаролик жамияти билан боғлиқ жиҳатларини ўрганишга
энди қўл урилмоқда.
Диссертация ишининг илмий тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Тадқиқот ишининг мавзуси Ўзбекистон Республикаси Адлия
Вазирлиги Тошкент давлат юридик институти Илмий кенгашининг 2002
йил 20 ноябрдаги йиғилишида (4-сонли баѐнномада) тасдиқланган ва
институт илмий тадқиқот режаларига киритилган.
Тадқиқотнинг мақсади
олий ўқув юртларидаги талаба ѐшларнинг
ҳуқуқий маданиятини ошириш орқали уларни фуқаролик жамияти
қуришнинг фаол субъектларига айлантириш йўлларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқот вазифалари.
Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги
вазифалар қўйилди:
–
фуқаролик жамияти шаклланишига ҳуқуқий маданиятнинг таъси-
рини таҳлил қилиш;
–
талаба ѐшлар ҳуқуқий маданиятининг хусусиятларини тадқиқ этиш;
–
ҳуқуқий маданиятни оширишда ҳуқуқий тарбиянинг имконият-
ларини ўрганиш;
–
ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий билимнинг талаба ѐшларда шаклланишига
хос хусусиятларни аниқлаш;
–
ҳуқуқий мафкура ва ҳуқуқий эътиқоднинг талаба ѐшларнинг ижти-
моий-ҳуқуқий фаоллигига таъсирини таҳлил қилиш;
1
Қаранг: Абзалов Э.М. Проблемы формирования правовой культуры молодѐжи: Автореф.
дис. ... канд. юрид. наук. – Т., 2000. – С. 22.
2
Қаранг: Турдибоева Р. Э. Талаба ѐшларда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш
муаммолари: Юрид. фан. номз. ... дис. автореф. – Т., 2001. – Б. 23.
6
–
талаба ѐшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий фаоллигида ўзини ўзи бош-
қариш органларининг таъсирини ўрганиш;
–
талаба ѐшлар ҳуқуқий маданиятини оширишда жамоат ва нодавлат
ташкилотларининг имкониятларини аниқлаш.
Тадқиқотнинг объекти ва предметини
давлатимизда фуқаролик
жамиятини қуриш омилларидан бири бўлган олий ўқув юртлари талаба
ѐшларининг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш ва ошириш билан боғлиқ
илмий муаммолар ташкил этди.
Тадқиқот методларини
таҳлилий, тизимли, қиѐсий-типологик,
формал-мантиқий, тарихий, диалектик, синтез, социологик, статистик,
функционал таҳлил, умумлаштириш кабилар ташкил қилади.
Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:
1. Фуқаролик жамияти шаклланишига ҳуқуқий маданиятнинг таъсири
таҳлил қилинди. Ҳуқуқий маданиятнинг шаклланишига аҳоли қатлам-
ларининг мавқеи, қизиқиши, ѐши, билими, жинси, касб-кори каби бир қатор
ижтимоий омиллар таъсир этадики, ушбу хусусиятлар ҳуқуқий маданиятга
ўзига хос ѐндашишни тақозо қилади.
2. Талаба ѐшлар ҳуқуқий маданиятининг хусусиятлари тадқиқ этилди.
Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий билим талаба ѐшларнинг ѐши, қайси муҳитда
ўсгани, қандай ижтимоий мақсадлар билан яшаѐтгани каби субъектив
жиҳатлар асосига қурилади, талаба ѐшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий фао-
лиятида, ҳуқуқий билимларни ўзлаштиришларида ва улардан ўз ҳаѐтида,
ҳаѐтий мақсадини шакллантиришларида акс этади.
3. Ҳуқуқий маданиятни оширишда ҳуқуқий тарбиянинг имкониятлари
ўрганилди. Жумладан, талаба ѐшлар ҳуқуқий тарбияси ўзига хос усул ва
воситаларига, ижтимоий институтларнинг бошқа функцияларидан фарқ
қилувчи белгиларига эга. Ҳуқуқий тарбия мавҳум инсонни эмас, балки аниқ
шахсни, яъни ѐш талабанинг ҳуқуқ, эркинлик ва бурчларини шакллан-
тиради. Бу ўринда у икки босқичдаги вазифаларни бажаради: биринчидан,
фуқароларнинг сиѐсий институтлар, давлат ва жамиятни бошқариш билан
боғлиқ сиѐсий фаоллигини шакллантириш, иккинчидан, ѐшларнинг шахсий
ташаббуслари билан боғлиқ ижтимоий-сиѐсий фаолиятини йўналтириш.
4.
Ҳуқуқий мафкура ва ҳуқуқий эътиқоднинг талаба ѐшларнинг
ижтимоий-ҳуқуқий фаоллигига таъсири таҳлил қилинди. Хусусан, талаба
ѐшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий фаоллиги қуйидаги кўринишларда намоѐн
бўлади: асосий касб-корга оид ҳуқуқий билимларни ўрганиш; келгусида
касб-корга оид лавозимларда ишлашга доир юридик маслаҳатлар олиш;
ўқув юртидаги ижтимоий-ҳуқуқий ва маърифий-ҳуқуқий тадбирларда,
илмий-ижодий уюшмаларда, назарий анжуманларда иштирок этиш; жамоат
7
ташкилотлари, нодавлат уюшмалари, фуқаролик йиғинлари, ўзини ўзи
бошқариш органлари фаолиятида қатнашиш, турар жойларидаги маҳалла
қўмиталари, хотин-қизлар уюшмалари, турли ташкилотларнинг оммавий-
маданий тадбирларида иштирок этиш.
5. Талаба ѐшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий фаоллигида ўзини ўзи
бошқариш органларининг таъсири ўрганилди. Хусусан, талаба ѐшларнинг
ўзини ўзи бошқариш органларидаги ижтимоий-ҳуқуқий фаоллиги қуйида-
гиларни ўз ичига олади: 1) гуруҳ ичидаги муносабатларни йўлга қўйиш ва
бошқариш; 2) гуруҳлараро алоқаларни ташкил этиш; 3) ўқув юрти миқѐсида
талаба ѐшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий фаолиятини йўлга қўйиш ва
бошқариш.
6. Талаба ѐшлар ҳуқуқий маданиятининг функцияларини адаптив,
маърифий, тарбиявий, регулятив-норматив, интегратив, коммуникатив
функциялар, ижтимоийлашув функцияси, аксеологик ѐки ҳуқуқий-маданий
қадриятлар яратиш функциялари ташкил этади.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
Тадқиқот жараѐнида,
биринчидан
,
фуқаролик жамияти ва уни шакллантириш масалаларига оид фалсафий,
ҳуқуқий, сиѐсий таълимотлар, фикрлар, қарашлар илмий таҳлил қилинди;
иккинчидан
,
Ўзбекистонда талаба ѐшлар ҳуқуқий маданиятини ошириш
борасида олиб борилаѐтган амалий ишлар, уни ҳуқуқий таъминлаш ва
ундаги муаммолар ўрганилди;
учинчидан
,
талаба ѐшларнинг ижтимоий-
ҳуқуқий фаоллигини ошириш ушбу жараѐнни такомиллаштириш, аниқ-
ланган муаммоларни ҳал этиш ҳамда ижтимоий ҳаѐтнинг барча, айниқса
сиѐсат, суд-ҳуқуқ соҳаларида амалга оширилаѐтган ислоҳотларни янада
чуқурлаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилиб, тавсия этилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти
шундаки,
диссертацияда тадқиқ этилган ҳуқуқий маданиятнинг илмий-методологик
масалаларига оид хулосалардан ҳуқуқий маданият назариясига оид маъ-
рузаларда, махсус курслар ишлаб чиқишда, ѐшлар ўртасида ҳуқуқий-
маърифий ишлар олиб боришда фойдаланиш мумкин. Шунингдек, диссер-
тациядаги назарий хулоса ва ѐндашувлар аҳолининг бошқа қатламларида
ҳуқуқий маданиятни шакллантиришнинг ўзига хос йўналишларини
белгилаб олишда ѐрдам беради.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижаларидан
«Мактаб ўқувчиларида ҳуқуқий билимни шакллантириш масалалари»,
«Техника олий ўқув юртлари талабаларида ҳуқуқий маданиятни шакл-
лантиришнинг ўзига хос жиҳатлари», «Гуманитар ўқув юртларида ҳуқуқий
маданиятни тарғиб этиш йўллари (назария ва амалиѐт)», «Аҳоли турар
жойларида ҳуқуқий онгни шакллантириш (ѐшлар мисолида)» каби мавзулар
8
республика Маънавият тарғибот маркази мавзуларининг таркибига
киритилган, диссертация материалларидан маънавий ва ҳуқуқий-маърифий
тадбирларда фойдаланиб келинмоқда (бу ҳақда республика Маънавият
тарғибот марказининг 2007 йил 19 сентябрдаги хати бор), Тошкент Кимѐ-
технология институтида «Ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон Конституциясини
ўрганиш» фанидан ўқув жараѐнларида фойдаланилмоқда.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Диссертация қўлѐзмаси ТДЮИ Давлат ва
ҳуқуқ назарияси кафедраси (22.03.07), Ўзбекистон Миллий Университети
(11.04.08), шунингдек ТДЮИдаги Давлат ва ҳуқуқ назарияси тарихи;
сиѐсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича Муаммовий
Кенгашида (10.06.08) ташкил этилган илмий-назарий семинар йиғи-
лишларида муҳокамадан ўтган ва ижобий баҳоланган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертациянинг асосий
мазмуни ва хулосалари муаллифнинг еттита илмий ишида ўз ифодасини
топган. Улардан олтитаси илмий журналларда, биттаси илмий тўпламда чоп
этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш,
саккизта параграфни ўз ичига олган учта боб, хулоса, фойдаланилган
адабиѐтлар рўйхати ва иловадан иборат. Диссертация матни 150 саҳифа,
фойдаланилган адабиѐтлар 137 та.
ТАДҚИҚОТНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг
Кириш
қисмида мавзунинг долзарблиги асослаб
берилган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг мақсад ва
вазифалари, назарий-методологик асос-манбалари, илмий янгилиги, амалий
аҳамияти, шунингдек, синовдан ўтганлиги аксини топган.
Диссертациянинг
«Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шакллан-
тириш жараѐнида ҳуқуқий маданиятнинг ўрни ва аҳамияти»
деб
номланган биринчи бобида мавзунинг асосий тушунчалари, Ўзбекистонда
фуқаролик жамияти шаклланишининг назарий-ҳуқуқий масалалари, ҳуқу-
қий маданиятнинг моҳияти, тизими ва функциялари тадқиқ этилган.
Асосий эътибор фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг назарий-
ҳуқуқий масалаларига қаратилган. Фуқаролик жамиятини шакллантириш
-
нинг конституциявий асосларини такомиллаштириш жамиятнинг объектив
ривожланиш қонуниятини, ривожланган демократик давлатлар ва
демократияга ўтиш ҳолатида бўлган давлатлар тажрибаларини ўрганишни
тақозо этади.
9
Муаллифнинг фикрича, фуқаролик жамияти инсониятнинг ҳозирги
замон дунѐ маданиятидаги нодир кашфиѐти, юксак маданиятга асосланган
демократик тараққиѐтнинг олий шаклидир. У ўзига хос ижтимоий эркин
макон бўлиб, унда одамлар бир-биридан ва давлатдан мустақил ҳолда
ҳамкорлик қилишади. Фуқаролик жамиятининг шаклланиши бевосита
шахснинг индивидуал озодлиги, эркинлиги ва қадр-қимматига боғлиқ. Бу
жамият кишиларнинг ижодий қобилияти ва ҳуқуқий кафолатини рўѐбга
чиқаради. Ҳуқуқий маданиятнинг моҳияти эса ушбу маконда фуқаро-
ларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини рўѐбга чиқаришларида, кенгроқ
маънода эса, ҳуқуқий-маданий бойликлар яратишларида намоѐн бўлади.
Тадқиқотчи ҳуқуқий маданиятга оид замонавий илмий ѐндашувларни
таҳлил қилиш асосида ҳуқуқий маданият назарияси илм соҳаси сифатида
талқин қилинаѐтган бўлса-да, унинг гносеологик ва онтологик масалалари
ҳали чуқур тадқиқ этилмагани ҳақида хулоса чиқаради. Ҳар бир давр,
ижтимоий муҳит, ижтимоий-демографик қатлам ўз мавқеи, вазифалари ва
муносабатлардаги иштирокига кўра ҳуқуққа, қонунларга ўзига хос
муносабатда бўлади.
Диссертант диққатини ҳуқуқий маданият ижтимоий онг билан боғлиқ
воқелик эканлигига, у ҳамиша жамият ва шахснинг ҳуқуқий онги, ҳуқуқий
дунѐқараши каби субъектив омиллар таъсирида юзага келишига қаратади.
Демак, жамиятда етакчилик қилаѐтган ғоя билан ҳуқуқий маданият
ўртасида боғлиқлик бўлиши табиий ҳолдир. Ўзбекистон Республикасида
етакчилик қилаѐтган миллий ғоянинг ҳуқуқий маданиятга таъсири биз учун
илмий методологик аҳамиятга эгадир.
Муаллифнинг таъкидлашича, ҳуқуқий маданият ҳам ижтимоий
эҳтиѐж ва мақсадлардан четда пайдо бўлмайди, балки, аксинча, уларни
ҳуқуқий онг, ҳуқуқий норма ва хатти-ҳаракатларда, ҳуқуқий-маданий
воқеликни қарор топтиришда акс эттиради. Булар: а) Ўзбекистон
Республикасининг демократик қадриятларга асосланган очиқ фуқаролик
жамияти барпо этишни пировард мақсад қилиб белгилаганида; б) қонун
устуворлигини
таъминлаш
орқали
жамиятда
ижтимоий
адолат,
миллатлараро тотувлик, сиѐсий институтларнинг инсон манфаатларига
хизмат қилишига эришишга йўналтирилганида намоѐн бўлади. Ушбу
ижтимоий эҳтиѐж ва мақсадлар ҳуқуқий маданиятга аниқлик, маълум бир
ҳаѐт соҳаси билан узвийлик бахш этади.
Диссертант талаба ѐшлар ҳуқуқий маданияти тизимига субъектлар
нуқтаи назаридан ѐндашиш зарур, деб ҳисоблайди. Ҳуқуқий маданиятнинг
юксаклигини, кўрсатувчи белги шахснинг ижтимоийлашуви ва ҳуқуқий-
маданий қадриятлар яратишидир. Ушбу икки функция бир-бирига боғлиқ,
10
бироқ ижтимоийлашувнинг барча кўринишлари ҳам ҳуқуқий-маданий
бойлик яратиш бўлавермайди, аммо барча ҳуқуқий-маданий бойликлар
ижтимоийлашув орқали яратилади. Масалан, талаба ѐшларнинг парламент
сайловларида қатнашиши улар ижтимоийлашувининг белгисидир.
Ижтимоийлашув шахснинг жамият яратган билим ва нормаларни
ўрганиши ҳамда хулқ-атворни ўзлаштириши орқали ижтимоий муносабат
-
ларда қатнашишидир. Бироқ, бу талаба ѐшларнинг ҳуқуқий-маданий
бойликлар яратгани эмас. Талаба ѐшлар жамият ѐки давлат қабул қилаѐтган
қонунларни, қарор ва дастурларни ишлаб чиқишда, муҳокама қилишда
қатнашсалар ѐки парламентга таклифлар, лойиҳалар, тавсиялар билан
чиқсалар, ҳуқуқий-маданий бойлик яратган бўладилар. Бу ҳуқуқий
маданият ва ижтимоийлашувнинг энг юқори босқичи бўлиб, шахсдан,
талабадан юксак юридик маълумот ҳамда тажрибани талаб этади. Худди
шунингдек, ѐн-атрофда ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар кенг тарқалган бир
пайтда, ҳатто шахсий манфаатга зид бўлса-да, ижтимоий адолат
тамойилларига, қонунлар талабларига содиқ қолиш юксак ахлоқий-
маънавий ва ҳуқуқий-маданий бойликдан далолатдир. Демак, ҳуқуқий
маданият нафақат юридик қадрият, балки ахлоқий-маънавий бойлик ҳам
яратади.
Ўзбекистон Республикаси очиқ фуқаролик жамиятини барпо этишга
киришган экан, уни реал воқеликка айлантириш турли омилларга
боғлиқдир. Улардан бири ѐшларнинг, хусусан, талаба ѐшларнинг ҳуқуқий
маданиятини юксалтиришдир. Ёшлар ҳуқуқ, сиѐсат, давлат ва жамият
ҳақида илк тасаввурларни оиласида, кейин эса ўрта мактабда оладилар.
Бироқ уларнинг сиѐсий-ҳуқуқий билимлари камлик қилиши, айниқса янги
ижтимоий муҳит – олий ўқув юртига ўтиши билан аѐн бўлади. Янги
ижтимоий муҳитда талаба янги ҳуқуқий норма ва тартибларга дуч келади,
уларга итоат этишга мажбур бўлади. Ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий маърифат,
ҳуқуқий маданият талабаларнинг янги ижтимоий муҳитга мослашишида
асосий вазифани бажаради.
Тадқиқотчи фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий маданиятга ўзаро боғлиқ
ҳодисалар сифатида қарайди. Фуқаролик жамияти ҳуқуқий маданиятсиз
барпо бўлмаганидек, ҳуқуқий маданият ҳам фуқаролик жамиятисиз том
маънодаги демократик, инсон манфаатларига мос келувчи ижтимоий-
маданий бойлик бўла олмайди. Пировард натижада фуқаролик жамияти
ҳуқуқий маданиятнинг маҳсули, ўз навбатида, юксак ҳуқуқий маданият
фуқаролик жамиятининг хусусияти, белгиси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси мустақил миллий давлат бўлгани учун
ўзининг миллий сиѐсий-ҳуқуқий қадриятлари, миллий ҳуқуқ тизими ва
11
миллий ҳуқуқий маданиятига таянади. Бу эса жамиятимизда маълум бир
сиѐсий-ҳуқуқий маданият, тажриба мавжудлигини, фуқаролик жамияти
ушбу анъаналарга таянилгандагина барпо этилишини англатади. Миллий
демократик тараққиѐтга анъанавий ва замонавий ижтимоий норма ва
ҳуқуқларни уйғунлаштиргандагина эришиш мумкин. Ушбу қоида бевосита
ҳуқуқий маданиятни шакллантиришга ҳам дахлдордир.
Диссертациянинг иккинчи боби
«Талаба ѐшлар ҳуқуқий маданияти
шаклланишининг ўзига хос хусусиятлари»
деб номланади. Унда талаба
ѐшлар ҳуқуқий маданиятини шакллантиришда ҳуқуқий тарбиянинг ҳамда
ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий билимларнинг ўрни таҳлил қилинган.
Тадқиқотчи ҳуқуқий тарбия ўзига хос усул ва воситаларига,
ижтимоий институтларнинг бошқа функцияларидан фарқ қилувчи
белгиларига эга жараѐн эканлигига эътибор қаратади. У мавҳум инсонни
эмас, балки аниқ шахсни, яъни Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг
ҳуқуқ, эркинлик ва бурчларини шакллантиради. Бу ўринда икки босқичдаги
вазифалар бажарилади: 1) фуқароларнинг сиѐсий институтлар, энг аввало,
давлат ва жамиятни бошқариш билан боғлиқ сиѐсий фаоллигини
шакллантириш, 2) фуқароларнинг шахсий ташаббуслари билан боғлиқ
ижтимоий-сиѐсий фаолиятини йўналтириш.
Биринчи йўналишда фуқароларнинг сиѐсий фаоллиги давлат ва
жамият ишларини бошқаришни тўлдириб келади, лекин у бошқарув
ишларига халақит бермаслиги зарур. Сиѐсий фаоллик ўзбошимчалик,
бошбошдоқлик,
ҳокимиятсизликни
келтириб
чиқармаслиги
учун
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонунларида
белгилаб берилган ҳуқуқ ва ваколатлар доирасида, давлат ва жамиятни
бошқаришга халақит бермайдиган миқѐсда амалга оширилади.
Иккинчи йўналиш эса тез ўзгариб бораѐтган дунѐ, янгиланиб,
замонавийлашиб бораѐтган ижтимоий ҳаѐтда фуқаронинг ҳуқуқий онгини,
психологиясини янгилаш орқали унда ижтимоий-сиѐсий, фуқаролик
жамиятини барпо этишдаги фаолликни шакллантиришни тақозо этади.
Ушбу йўналиш билан боғлиқ ҳуқуқий тарбия демократик жараѐнларда кенг
иштирок этиши учун шахсда зарур ҳуқуқий-руҳий ҳолат ўрнатишни,
эътиқодни тарбиялашни назарда тутади.
Талаба ѐшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий билими шаклланишига
ўқув юртларидаги ижтимоий муҳит, таълим-тарбия жараѐнларининг хусу
-
сиятлари кучли таъсир этади. Шу боис ушбу белгиларни ҳисобга олмай
талаба ѐшлардаги ҳуқуқий маданият ҳақида сўз юритиб бўлмайди. Ҳуқуқий
маданиятнинг шаклланиши маълум бир вақт ва маконда давом этадиган,
зиддиятсиз кечиши мумкин бўлмаган жараѐндир. Ушбу жараѐнда
12
фуқаролар тарбиялануви ва тарбияловчи сифатида тутган ўрнига мувофиқ
бутун умри давомида қатнашадилар. Шунинг учун субъект томонидан
ҳуқуқий тарбияда эришилган натижа ҳуқуқий тарбия учун ушбу
жараѐннинг муҳим томонидир. Ҳуқуқий маданият ѐшларнинг фуқаролик
жамиятини шакллантиришда фаол қатнашишини ҳам тақозо қилади.
Диссертантнинг таъкидлашича, ўқув юртидаги ижтимоий муҳит,
талабаларнинг ижтимоий фаоллиги, гуруҳи, факультети, институт
ҳаѐтидаги иштироки улар ўртасида маълум бир муносабатлар, мулоқотни
юзага келтиради. Ўқитувчи-профессорлар билан бўлган муносабатлар эса
уларда ижтимоий-ҳуқуқий сифатларнинг шаклланишини тезлаштиради. Ўз
хулқ-атвори, дарсларга муносабати, фанларни ўзлаштириши талаба ѐшларда
шаклланаѐтган масъулият ҳиссидан дарак беради. Ижодий муҳит
шаклланган ўқув юртида талабанинг янгидан-янги ғоя ва қарашларни, илм
соҳаларини ўрганишга бўлган интилиши қўллаб-қувватланади, уларда ўзаро
назорат, бир-бирига ѐрдам бериш, жамиятда ўрнатилган ва қарор топган
тартибларга итоат этиш кўникмаси юзага келади. Агар талаба у ѐки бу
тажриба, нормадан четга чиқса, ҳуқуқий қоидаларни бузса, жамоа
томонидан огоҳлантирилади, қайта тарбияланади. Шу боис ҳам ҳуқуқий
тарбияланганлик даражаси фақат билим ѐки ҳуқуқий нормаларни
бажаришдангина иборат эмас.
Бундан ташқари, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий билимнинг талаба ѐшлар
ҳуқуқий маданиятининг шаклланишига таъсири уларнинг ижтимоий-руҳий
ҳолатига, хусусиятларига ҳам боғлиқдир. Ушбу ижтимоий-руҳий ҳолатни,
хусусиятларни ҳисобга олмаслик нафақат ҳуқуқий тарбия, балки бутун
тарбия жараѐнини бефойда ишга айлантиради.
Мазкур ҳолларнинг руҳий жиҳатлари талаба ѐшларнинг ижтимоий-
ҳуқуқий фаолиятида, ҳуқуқий билимларни ўзлаштириш ва улардан ўз
ҳаѐтида, ҳаѐтий мақсадини шакллантиришида акс этмай қолмайди. Масалан,
республикамизда ўтказилган махсус тадқиқотларнинг кўрсатишича, ѐшлар
томонидан содир этилган жиноятлар ва қонунбузарликлар, энг аввало,
уларнинг ўзи, ѐн-атрофидагиларни руҳий жиҳатдан нотўғри баҳолашлари-
дан келиб чиққан.
Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий билим ѐшлардаги ҳис-туйғуларга берилув
-
чанлик хусусиятини ҳисобга олиши, ҳуқуқий маданиятни шакллантириш
эса ушбу ҳис-туйғуларни қонунлар доирасида жиловлаб туриш билан
боғлиқлигини унутмаслик зарур. Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий билим ѐшларда
ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда бир қатор ўзига хос жиҳатларни
ҳисобга олишни тақозо этади. Улар негизида эса ижтимоий ва индивидуал-
13
руҳий ҳолатлар билан бирга, шахс, гуруҳ, жамият (миллий ва умуминсоний)
даражаларига хос манфаат, интилиш ва талаблар ѐтади.
Тадқиқотчи ҳуқуқий мафкурани талаба ѐшлар дунѐқарашига айлан
-
тириш жамият ва давлат учун стратегик аҳамиятга эгалигини таъкидлайди.
Ҳуқуқий мафкура ҳуқуқий билимлардан умумий хабардорликдан ташқари,
унинг ички хусусиятларини, Ўзбекистонда демократик ўзгаришларнинг
моҳиятини, мавжуд ҳуқуқий билимини ижтимоий ҳаѐтга жорий этиш ва
кенг аҳоли орасида керакли савияда тарғиб этиш йўлларини билишни
тақозо этади.
Ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий маданият ҳуқуққа оид ахборотларни,
қоидаларни шунчаки билиб қўйишни эмас, энг аввало, ҳуқуққа, ҳуқуқий
ислоҳотларнинг самарасига, ҳуқуқий давлатнинг қарор топишига,
ижтимоий муносабатлар ҳуқуқ механизмлари орқалигина барқарор
бўлишига ишонч ва эътиқодни ҳам шакллантиради. Жамиятда ҳуқуқий
маданиятни юксалтириш миллий дастурида илк бор «ҳуқуқий эътиқод»
категорияси ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий билим ва ҳуқуқий хулқ-атвор,
амалий фаолият билан бир қаторда муҳим кўрсаткич сифатида тилга
олинди. Унда ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий билим, ҳуқуқий эътиқод ва изчил
амалий фаолият мажмуи сифатида жамият ва давлат олдида турган
вазифаларнинг муваффақиятли ҳал этилишини таъминлаши қайд этилди.
Ҳуқуқий эътиқод бирданига ва тўла намоѐн бўладиган фазилат,
хислат эмас. Унинг намоѐн бўлиши учун муҳит, тегишли вазият ва маълум
бир қарор қабул қилишга сабаб, туртки зарур.
Диссертант ҳуқуқий эътиқоднинг шаклланиши ва намоѐн бўлишини
уч босқичга ажратиб таҳлил қилади: ҳуқуқий билимни эгаллаш, ҳуқуқий
билимларнинг ҳуқуқий эътиқодга айланиши, ҳуқуқий эътиқоднинг том
маънодаги ҳаѐтий маслакка айланиши.
Тадқиқотчи ҳуқуқий эътиқодни ҳуқуқий маконда шахснинг тўғри
ҳуқуқий қарор қабул қила олиши ва ҳуқуқий билимини, ҳуқуқий хатти-
ҳаракатларини тўлиқ ва очиқ намоѐн қила олиши сифатида таърифлайди,
ҳуқуқий эътиқодни шакллантириш усулларини батафсил таҳлил қилади.
Диссертациянинг
«Ўзбекистон
Республикасида
фуқаролик
жамиятини шакллантиришда талаба ѐшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий
фаоллигини ошириш масалалари»
деб аталган учинчи бобида талаба
ѐшларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги, жамоат ва нодавлат
ташкилотларидаги ижтимоий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш масалалари
ѐритилади.
Диссертант ҳуқуқшуносликка оид тадқиқотларда ижтимоий-ҳуқуқий
фаолликка уч хил ѐндашув мавжудлигини таъкидлаб, уларни батафсил
14
кўриб чиқади. Унинг фикрича, ижтимоий-ҳуқуқий фаолликка, энг аввало,
жамиятда юз бераѐтган ўзгаришлар кўлами ва йўналишлари таъсир этади.
Умуман, ҳуқуқ билан боғлиқ барча жараѐнлар ижтимоий муносабатлар
билан ҳам чамбарчас боғлиқ бўлиб, аслида уларга хизмат қилади.
Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган бозор иқтисодиѐтига ўтиш ва
демократик ислоҳотлар талаба ѐшлар ҳуқуқий онги ва билимларига ҳам
таъсир этмай қолмайди. Ҳар қандай жамиятда, аҳоли қатламларининг
ҳуқуқий маданиятида ижтимоий муносабатлардаги силжишлар таъсир этиб,
ҳуқуқий тарбияни долзарб муаммога айлантиради. Ижтимоий жараѐнларни
замонавийлаштириш эса доимо ѐш авлоднинг ҳуқуқий тайѐргарлиги билан
боғлиқ бўлиб келган.
Тадқиқотчи талаба ѐшларнинг касб-корига оид ҳуқуқий билимларни
қабул қилиш кўлами ҳар хил эканлигини таъкидлаб, уларнинг ўсган муҳити,
қайси вилоят ѐки шаҳар, қишлоқдан келгани, ота-оналарининг касб-кори,
ўрта мактабда аҳамият касб этган билим соҳалари, ўқувчилик пайтида
қизиқишига таъсир қилган фанлар, машғулотлар, қадриятлар, бўш
вақтларида асосан нима билан шуғулланиши каби омилларни ҳам ҳисобга
олиш лозимлигини уқтиради.
Диссертант талаба ѐшларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари уч
даражада намоѐн бўлишини кўрсатиб беради. Булар: 1) талабалар ўқиѐтган
бирламчи гуруҳлардаги ўзини ўзи бошқариш органлари (уларга гуруҳ
бошлиғи, «Камолот» бирламчи ташкилотининг вакили, касаба уюшмаси-
нинг вакили, таҳрир ҳайъати ѐки ахборот тарқатувчи гуруҳ аъзолари, кам
таъминланган ѐки касалманд талабаларга ѐрдам кўрсатиш гуруҳи
иштирокчилари, муваққат топшириқларни бажарувчи фаоллар гуруҳлари
киради), 2) расмий идора (деканат) билан ҳамкорликда фаолият кўрсатувчи
жамоатчилик органлари; 3) ректорат миқѐсида ѐки бутун институт
даражасида фаолият кўрсатувчи ўзини ўзи бошқариш органларидир.
Диссертант талаба ѐшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш
йўллари ва усуллари кўплигига, уларнинг ҳар бирида ижтимоий-ҳуқуқий
жиҳатлар мавжудлигига эътибор қаратади. Уларни топиш ва умумий
тарбиявий, касб-корни эгаллаш жараѐнлари билан уйғунлаштириш ҳуқуқий
тарбияни ташкил қилувчиларнинг тажриба ва кўникмаларига боғлиқлигини
таъкидлайди.
Талабалик ѐшларнинг ўз фуқаролик ҳуқуқи ва бурчларини ижтимоий
ҳаѐтга татбиқ этиш даври ҳисобланади. Талаба ѐшлар фуқаролик мақомини
олгач ижтимоий ҳаѐтга илк бор мустақил қадам қўядилар. Бу қадам паспорт
олиш, оила қуриш, ўқув юртларида касб-кор, билим эгаллаш, сайловларда
қатнашиш, ноқонуний хатти-ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилиш,
15
машина ҳайдаш, тўлиқ кунли иш билан шуғулланиш ва барча қатори дам
олиш, ижтимоий ҳаракатларда қатнашиш каби ҳуқуқларга эга бўлиш билан
боғлиқдир. 18 ѐшга киргач эса улар тўла ҳуқуқли фуқарога айланадилар ва
қонунларда белгиланган барча ҳуқуқларга эга бўладилар, ғайриқонуний
хатти-ҳаракатлари учун мустақил жавоб берадилар.
Талаба ѐшларнинг сиѐсий партиялар фаолиятида қатнашиши уларда
маълум бир сиѐсий манфаатлар борлигидан далолат беради. Республика-
мизда амалга оширилаѐтган сиѐсий ислоҳотлар, кўппартиявийлик,
демократик қадриятларнинг кишиларимиз ҳаѐтидан тобора кенг ўрин
олаѐтгани талаба ѐшларда сиѐсий партиялар билан ҳамкорлик қилишга,
улар фаолиятида иштирок этишга ундаган.
Кейинги йилларда республикамизда халқаро тажрибаларга монанд
талаба ѐшларнинг волонтѐрлик ҳаракатлари, гиѐҳвандлик ва СПИДга қарши
маърифий-ҳуқуқий бирлашмалар, халқаро ҳуқуқ ва юксак технология,
билим олиш йўлларини ўрганувчи ихтиѐрий уюшмалар юзага келмоқда.
Уларда махсус юридик билимларга эга талаба ѐшлар, умуман, ижтимоий
муаммоларни ҳал этишга ўз ҳиссасини қўшишга шай ѐшлар иштирок
этмоқда. Оммавий ахборот воситаларида келтирилаѐтган мисоллар,
манбалар талаба ѐшларда халқаро ҳаѐтга қизиқиш катта эканлигини, аммо
уларни қондириш ҳар доим ҳам талаб даражасида бўлмаслигини кўрсатади.
Охирги йилларда Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг ҳуқуқий
маданиятини юксалтиришга оид кўплаб илмий-назарий ва оммавий-
ташкилий ишлар амалга оширилаѐтган бўлса-да, ѐшларнинг ижтимоий-
ҳуқуқий фаоллигини юксалтириш бу борадаги асосий муаммолардан бири
бўлиб қолмоқда. Айниқса унинг ижтимоий-педагогик ва психологик
масалалари етарлича тадқиқ этилмаган.
Ўқув юртларидаги ҳуқуқий-маърифий ишлар: 1) касб-корга оид
таълим-тарбия жараѐнларининг таркибий қисми сифатида; 2) талаба
ѐшларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига жалб қилиш орқали;
3) уларни жамоат нодавлат ташкилотлари фаолиятида иштирок этишини
таъминлаш орқали амалга оширилмоқда. Бобда ушбу уч йўналиш атрофлича
таҳлил қилинади, умумий ҳуқуқий-назарий қарашлар аниқ социологик
кузатувлар ва амалиѐтдан келтирилган мисоллар билан тўлдирилади.
Диссертант ҳуқуқий маданият умуминсоний, ҳаѐтий мақсадларга
эришишни таъминловчи воқелик эканлиги, бу воқелик шахсни барпо
этилаѐтган фуқаролик жамиятининг фаол субъектига айлантириши ҳақидаги
хулосага келади.
16
ХУЛОСА
Тадқиқот якунида мавзуга оид таклифлар берилган, амалий ва назарий
хулосалар чиқарилган.
1. Фуқаролик жамиятининг тўртта асосий белгиси мавжуд. Улар:
иқтисодий, ижтимоий, сиѐсий ва маънавий асос-белгилардир.
Иқтисодий асос-белги фуқаролик жамиятини барпо этишнинг ҳал
қилувчи шартидир. Ижтимоий асос-белги фуқаролик жамиятидаги ижти-
моий соҳа муносабатлари (шахс ва оила, шахс ва маҳалла, шахс ва диний
ташкилотлар ва бошқалар ўртасидаги муносабатлар), фуқароларнинг қонун
олдида тенглиги, ижтимоий ҳимоянинг давлат муассасалари тасарруфида
эканлиги билан белгиланади. Сиѐсий-ҳуқуқий асос-белги фуқаролик
жамиятининг сиѐсий маданиятга тааллуқли субъектив (сиѐсий-ҳуқуқий онг,
сиѐсий-ҳуқуқий дунѐқараш, сиѐсий-ҳуқуқий анъана кабилар) ва объектив
(сиѐсий партиялар, фуқаролар уюшмалари, ўзини ўзи бошқариш органлари
каби) томонларини ифодалайди. Ниҳоят, маънавий асос-белги, энг аввало,
баркамол авлодни етиштириш ғоясининг ифодасидир.
2. Фуқароларнинг моддий, ижтимоий ва маънавий эҳтиѐжларини
тўлиқ қондириш мақсадида фуқаролик жамияти қуйидаги муҳим ижтимоий
вазифаларни бажаради:
– қонунчилик асосида шахс ва фуқаронинг шахсий ҳаѐти соҳаларини
давлат ва бошқа сиѐсий тузилмаларнинг асоссиз қаттиққўллик билан
тартибга солишидан ҳимоя қилади;
– фуқаролик жамияти ташкилотлари негизида жамиятнинг ўзини ўзи
бошқариш механизмларини вужудга келтиради ва ривожлантиради;
– сиѐсий ҳокимиятнинг мутлақ ҳукмронликка интилишига монелик
қилувчи муҳим ва кучли воситаларни яратади;
– фуқаролик жамиятининг институт ва ташкилотлари шахснинг ҳуқуқ
ва манфаатларини чинакамига кафолатлайди, барчага давлат ва жамият
ишларида иштирок этишда тенг имкониятлар беради;
– демократик институтлар ва фуқаролар ўртасида ижтимоий-сиѐсий,
ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий алоқалар ўрнатиб, уларнинг ўзаро муноса-
батларини адолатли тартибга солиш учун имконият яратади;
– жамиятдаги меҳнатга лаѐқатсиз тоифалар (ногиронлар, кексалар,
беморлар ва шу кабилар)нинг кун кечириши учун зарур маблағ билан
таъминланишини ташкил этади.
3. Фуқаролик жамияти институтларини: сиѐсий партиялар, ижтимоий-
сиѐсий ҳаракатлар, жамоат бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилот-
лари, оммавий ахборот воситалари, оила ва унинг манфаатларини акс
17
эттирувчи ташкилотлар, таълим-тарбия муассасалари, фуқароларнинг ўзини
ўзи бошқариш органлари, диний ташкилотлар, миллий-маданий марказлар
ташкил этади.
4. Тадқиқот жараѐнида, фуқаролик жамияти ва уни шакллантириш
масалаларига оид фалсафий, ҳуқуқий, сиѐсий таълимотлар, фикрлар,
қарашлар илмий таҳлил қилинди; Ўзбекистонда талаба ѐшлар ҳуқуқий
маданиятини ошириш борасида олиб борилаѐтган амалий ишлар, уни
ҳуқуқий таъминлаш ва ундаги муаммолар ўрганилди; талаба ѐшларнинг
ижтимоий-ҳуқуқий
фаоллигини
ошириш
ушбу
жараѐнни
такомиллаштириш, аниқланган муаммоларни ҳал этиш ҳамда ижтимоий
ҳаѐтнинг барча, айниқса сиѐсат, суд-ҳуқуқ соҳаларида амалга оширилаѐтган
ислоҳотларни янада чуқурлаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилиб,
тавсия этилди.
5. Ҳуқуқий маданиятнинг шаклланишига аҳоли қатламларининг мав-
қеи, манфаати, ѐши, билими, жинси, касб-кори каби бир қатор ижтимоий
омиллар таъсир этадики, ушбу хусусиятлар ҳуқуқий маданиятга ўзига хос
ѐндашишни тақозо қилади. Субъектлари нуқтаи назаридан, ҳуқуқий мада-
ният қуйидаги турларга бўлинади:
– шахс (фуқаро)нинг ҳуқуқий маданияти;
– ижтимоий (иқтисодий, сиѐсий, ҳарбий, ижодий, этник, диний ва б.)
гуруҳларнинг ҳуқуқий маданияти;
– жамиятнинг ҳуқуқий маданияти;
– давлат хизматчилари ва бошқарув органлари ходимларининг ҳуқуқий
маданияти;
– ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг ҳуқуқий
маданияти;
– халқ вакилларининг ҳуқуқий маданияти.
6. Талаба ѐшлар ҳуқуқий маданиятининг шаклланиши бирданига рўй
бермайди. У маълум бир босқичлардан ўтади. Улардан энг муҳимлари
ҳуқуқий мафкура ва ҳуқуқий эътиқод босқичларидир. Булар танлаган касб-
корини эгаллаш чоғида ўқув юртидаги ижтимоий-маънавий, ижодий ва
ҳуқуқий маконда шаклланиб, ҳуқуқий муаммоларни ҳал этишга ўтган
тақдирдагина чинакам воқелик ва ҳуқуқий борлиққа айланади. Ўқув
юртидаги ижтимоий-ҳуқуқий муҳит, маконни демократик қадриятлар билан
бойитиш орқалигина талаба ѐшларни фуқаролик жамияти қуриш
жараѐнларига фаол жалб этиш мумкин. Талаба ѐшлар ушбу кўп қиррали
ижтимоий-ҳуқуқий воқеликни ўрганиш, идрок этиш ва аҳоли орасида кенг
ѐйишга қодир қатламдир. Улардаги ижтимоий-сиѐсий билим, олий ўқув
юртидаги тайѐргарлик ҳуқуқий мафкурани бор қирралари билан идрок
18
этишга, жамиятда тарғиб этишга имкон беради. Айнан шунинг учун ҳам
талабаларда ҳуқуқий мафкурани, уни жамиятда тарғиб этиш кўникмаларини
шакллантириш муҳим ижтимоий-амалий аҳамиятга эга.
Талаба ѐшлар ҳуқуқий маданиятининг юқори босқичи ҳуқуқий билим
ва ҳуқуқий дунѐқарашнинг ҳуқуқий эътиқодга айланишидир. Талаба
ѐшларда ҳуқуқий эътиқод шакллангандагина улар ижтимоий-ҳуқуқий
маконда фаол ҳаракат қиладилар, нафақат ўз ҳуқуқларини, балки, ѐн-
атрофидаги кишиларнинг, бутун жамиятнинг ҳуқуқларини ҳам ҳимоя
қилишга тайѐр бўладилар.
7. Ижтимоий ва индивидуал руҳий-маънавий жиҳатларни ҳисобга
олмаслик бутун ҳуқуқий тарбия жараѐнини, ҳуқуқий маданиятни шакл-
лантиришга қаратилган тадбирларни бесамар қилади. Талаба ѐшлар
фаолиятидаги рационал белги уларнинг ўз бурчи ва вазифасига, яъни ўқув
ишларига масъулият билан ѐндашишида акс этади. Ушбу рационаллик
талаба ѐшларнинг қизиқишлари, хоҳишлари ва ҳаѐтий мақсадларида ҳамда
қуйидаги ўзаро боғлиқ фаолият турларида намоѐн бўлади: умумий ҳаѐтий ва
илмий дунѐқарашида; ҳаѐтий мақсадини белгилаб олишда; мамлакатимизда
амалга оширилаѐтган туб ўзгаришларга муносабатида; сиѐсий ва ҳуқуқий
маданиятида; дарсларни ўзлаштиришида; ижтимоий фаоллигида; ѐн-
атрофда учрайдиган ғайриқонуний ва бузғунчи ҳолларга муносабатида.
8. Талаба ѐшларнинг ҳуқуқий маданияти уларнинг ҳуқуқий дунѐ-
қарашини кенгайтириб ва уларни тарбиялабгина қолмай, балки ҳуқуқий-
маданий бойликлар яратишга жалб этади. Бу бойликлар, энг аввало,
ѐшларнинг қонунлар лойиҳаларини муҳокама этиш ва қабул қилишда,
жамоат институтларининг фаолиятини либераллаштиришда иштирок
этишларида намоѐн бўлади.
9. Ҳуқуқий тарбия олдидаги долзарб масалалардан бири ѐшлар онгида
ҳуқуқий мафкурани шакллантириш ва у орқали инсонга турли ижтимоий
қатламлар, гуруҳлар, партияларга, янги сиѐсий шароитга мослашиш
имкониятини яратишдир.
10. Ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини кенгайтириш
орқали талаба ѐшларни фуқаролик жамиятида яшашга, ихтиѐрий уюшмалар
тузишга ўргатиш мумкин. Ташаббусга таянмай, ўзини ўзи бошқариш
органларини ҳаракатга келтиришни ўрганмай фуқаролик жамияти қуришда
фаол қатнашиш мумкин эмас.
Жамоат ва нодавлат ташкилотлари талаба ѐшлар ижтимоий-ҳуқуқий
ҳаѐтида ижобий аҳамият касб этувчи институтлар эканини ҳисобга олиб,
ўқув юртларининг низомларига талаба ѐшларнинг ушбу ташкилотларни
тузишда, бошқаришда, фаолиятида қатнашиш даражасини ошириш зарур.
19
Олий ўқув юртлари талаба ѐшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш
мақсадида илмий асосланган қуйидаги ташкилий принципларни инобатга
олишлари зарур:
а) аудиториянинг таркиби (ѐши, касбий йўналиши, ижтимоий келиб
чиқиши);
б) ѐшлар учун маълум бир мавзуларнинг долзарблиги ва уларнинг
қизиқишлари (ақидапараслик, гиѐҳвандлик, ахлоқий қадриятлар);
в) тарбиянинг турли усул ва шаклларини амалиѐтда қўллаш;
г) тарбия ва ўқитишнинг замонавий (пассив, фаол ва интерфаол)
усулларидан самарали фойдаланишни инобатга олиш зарур.
Талаба ѐшларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишда тарбиячиларнинг
ташқи таъсири етарли эмас. Асосий масала ѐшларда ижтимоий фаоллик ва
ижодкорлик туйғусини шакллантиришдир.
11. Талаба ѐшларнинг ҳуқуқий онгига уларни ҳуқуққа оид илмий
тўгаракларга, илмий-ижодий изланишларга жалб этиш яхши таъсир
кўрсатади. Бу борада талабаларнинг махсус илмий-амалий анжуманларини
ўтказиб
туриш
мақсадга
мувофиқдир.Тадбирларда
талабаларнинг
қатнашиши уларда ҳуқуқий илмий дунѐқарашни ва аҳоли ўртасида ҳуқуқий
маърифат ишларини олиб бориш кўникмасини шакллантиради. Талаба
ѐшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий фаоллиги қуйидаги кўринишларда намоѐн
бўлади: асосий касб-корга оид ҳуқуқий билимларни ўрганиш; келгусида
касб-корга оид лавозимларда ишлашга доир юридик маслаҳатлар олиш;
ўқув юртининг ижтимоий-ҳуқуқий ва маърифий-ҳуқуқий тадбирларида
иштирок этиш; ўқув юртидаги илмий-ижодий уюшмаларда, назарий
анжуманларда иштирок этиш; жамоат ташкилотлари, нодавлат уюшмалари,
фуқаролик йиғинлари, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида
қатнашиш, турар жойларидаги маҳалла қўмиталари, хотин-қизлар
уюшмалари, турли ташкилотларнинг оммавий маданий тадбирларида
иштирок этиш.
12. Ўқув юртларидаги талаба ѐшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий фаоллиги
қуйидаги йўналишлардаги тадбирларда намоѐн бўлади: ҳуқуқий-маърифий
бурчаклар, кутубхоналар ташкил этиш; ҳуқуқшунос олимлар, ҳуқуқ-
тартибот ходимлари билан учрашувлар, давра суҳбатлари, баҳс-мунозара
кечалари, махсус дарслар уюштириш; талабаларга ҳуқуқшунослар билан
бирга маслаҳатхоналар ташкил этиш; кўчма лекторийлар уюштириш;
ҳуқуқий-маърифий йўналишдаги оммавий тадбирларда иштирок этиш;
ҳуқуқий билимларни оширишга оид викторина ва клублар, турли ўйинлар
уюштириш ва ҳоказо.
20
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1.
Насириддинова О.
Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш
масалалари
//
ТДЮИ Ёш олимлар илмий мақолалар тўплами. – Тошкент:
ТДЮИ, 2003. – Б. 8–21.
2.
Насириддинова О.
Фуқаролик жамияти – фозил ѐшлар жамияти //
Давлат ва ҳуқуқ. –Тошкент, 2004. – 1 (17)- сон. – Б. 73–74
3.
Насириддинова О.
Ёшлар ва ҳуқуқий маданият // Қонун ҳимоясида.
– Тошкент, 2005. – 7-сон. – Б. 23-24 .
4.
Насириддинова О.
Фуқаролик жамиятини шакллантиришда ҳуқуқий
маданиятнинг ўрни // Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари. – Тошкент,
2006. – 2-сон. – Б. 32–34.
5.
Насириддинова О.
Ҳуқуқий маданиятнинг асосий функциялари //
ТДЮИ Ахборотномаси. – Тошкент, 2006. – 6-сон. – Б.11–14.
6.
Насириддинова
О.
Талаба
ѐшларда ҳуқуқий
маданиятни
шакллантиришда ҳуқуқий эътиқоднинг ўрни // Фалсафа ва ҳуқуқ. – Тошкент,
2007. – 1-сон. – Б. 35–37 .
7.
Насириддинова
О.
Ўзбекистонда
фуқаролик
жамияти
шаклланишининг назарий-ҳуқуқий масалалари // ТДЮИ Ахборотномаси. –
Тошкент, 2008. – 2-сон. – Б. 18–19.
21
Юридик фанлар номзоди илмий даражасига талабгор Ойдин
Тангриевна Насириддинованинг 12.00.01 – давлат ва ҳуқуқ назарияси ва
тарихи; сиѐсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи» ихтисослиги бўйича
«Ҳуқуқий маданият – фуқаролик жамиятини шакллантиришда муҳим
омил (ѐшлар мисолида)» мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
ҳуқуқий маданият, фуқаролик жамияти,
талаба ѐшлар, ҳуқуқий давлат, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, қонун
устуворлиги, ҳуқуқий ислоҳот, ҳуқуқий онг, демократлаштириш, модерни-
зациялаш, ҳуқуқий тарғибот, интерфаол усуллар.
Тадқиқот объекти:
талаба ѐшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш
-
нинг назарий ва амалий муаммолари Ўзбекистонда фуқаролик жамияти
барпо этишнинг омили сифатида.
Ишнинг мақсади:
талаба ѐшлар ҳуқуқий онгини оширишнинг илмий-
назарий, амалий муаммоларини комплекс ўрганиш, тадқиқот натижалари
асосида талаба ѐшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан
тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методлари:
таҳлилий, тизимли, қиѐсий-типологик, формал-
мантиқий, тарихий, диалектик, синтез, социологик, статистик ва функционал
таҳлил.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
диссертацияда масала-
нинг тарихини ўрганиш ҳамда демократик мамлакатлар тажрибасини қиѐсий-
ҳуқуқий таҳлил қилиш асосида Ўзбекистон Республикасида талаба ѐшлар-
нинг ҳуқуқий маданиятини ошириш соҳасидаги ишларни такомиллашти-
ришга доир бир қатор амалий тавсиялар ишлаб чиқилган, ҳуқуқий давлатни
шакллантириш шароитида тизимни модернизациялаш зарурлиги асослаб
берилган.
Амалий аҳамияти:
тадқиқотнинг натижалари, хулоса ва қоидаларидан
Ўзбекистон Республикасида талаба ѐшларнинг ҳуқуқий маданиятини
ошириш, янада такомиллаштиришда фойдаланиш мумкин бўлиб, бу
Ўзбекистонда демократлаштириш, ҳуқуқий давлат қуриш, фуқаролик
жамияти асосларини шакллантириш жараѐнларини тезлаштиришга имкон
беради.
Татбиқ этилиш даражаси:
тадқиқот натижаларидан Тошкент давлат
юридик институтида «Давлат ва ҳуқуқ назарияси», «Конституциявий ҳуқуқ»,
«Давлат бошқаруви», «Ҳуқуқий маданият назарияси» фанларидан дарс бе-
риш жараѐнида, шунингдек институт амалга ошираѐтган аҳолининг ҳуқуқий
маданиятини ошириш борасидаги фаолиятда фойдаланилмоқда.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:
ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва давлат
бошқаруви органларининг амалий фаолияти; ҳуқуқий маданият назарияси
соҳасидаги илмий тадқиқотлар; олий ва ўрта махсус таълим муассаса-
ларидаги ўқув жараѐни; аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти
даражасини ошириш борасидаги тарғибот-ташвиқот ишлари.
22
РЕЗЮМЕ
диссертации Насириддиновой Ойдин Тангриевны на тему «Правовая
культура – важный фактор в формировании гражданского общества (на
примере молодѐжи)» на соискание учѐной степени кандидата юридических
наук по специальности 12.00.01 – теория и история государства и права;
история политических и правовых учений
Ключевые слова:
правовая культура, гражданское общество, молодѐжь,
студенчество, правовое государство, права и свободы человека, приоритет
закона, правовая реформа, правосознание, демократизация, модернизация,
правовая пропаганда, интерактивные методики.
Объект исследования:
теоретические и практические проблемы повы-
шения правовой культуры студенческой молодѐжи как фактора построения в
Узбекистане гражданского общества.
Цель работы:
комплексное изучение научно-теоретических и практичес-
ких проблем повышения правовой культуры студенческой молодѐжи, разра-
ботка на основе результатов исследования рекомендаций по совершен-
ствованию системы работы со студенческой молодѐжью.
Методы исследования:
аналитический, системный, сравнительно-типо-
логический, формально-логический, исторический, диалектический, синтез,
социологический, статистический и функциональный анализ.
Полученные результаты и их новизна:
в диссертации на основе
изучения истории вопроса и сравнительно-правового анализа опыта
демократических стран выработан ряд практических рекомендаций по
совершенствованию работы в сфере повышения правовой культуры
студенческой молодѐжи в Республике Узбекистан, обоснована необходимость
модернизации системы в условиях формирования правового государства.
Практическая значимость:
результаты исследования, его выводы и
положения могут быть использованы в работе по повышению правовой куль-
туры студенческой молодѐжи в Республике Узбекистан, еѐ совершенствовании,
что позволит ускорить процессы демократизации, построения правового
государства, формирования основ гражданского общества в Узбекистане.
Степень внедрения:
исследования используются в процессе препо-
давания предметов «Теория государства и права», «Конституционное право»,
«Государственное управление», «Теория правовой культуры» в Ташкентском
государственном юридическом институте, а также в деятельности по
повышению правовой культуры населения, проводимой институтом.
Область применения:
практическая деятельность правоохранительных
органов и органов государственного управления; научные исследования в
области правовой культуры, учебный процесс в высших и средних
специальных образовательных учреждениях; агитационно-пропагандистская
работа по повышению уровня правового сознания и правовой культуры
населения.
23
RESUME
Thesis of
Nasiriddinova Oydin Tangrievna
on the scientific degree of the
doctor of science (philosophy) in law specialty 12.00.01 - the theory and history of
state and law; the history of political and legal doctrine on subject:
«Increasing
Legal Culture as a Factor of Building Civil Society (in the example of the
youth)»
Key words:
legal culture, civil society, young students , legal state, rights and
freedoms of people, law priority, legal reforms, legal education, democratization,
moderinization, legal propoganda, interactive methods.
Subjects of inquiry:
theoretical and practical problems of increasing of the
legal culture of young students as a factor of establishing civil society in Uzbekistan.
Aim of the inquiry:
complex study scientifical-theoretical and practical
problems of increasing legal culture of student youth, to elaborate recommendation
on base of research results for the system improvement of work with student youth.
Methods of inquiry:
analytical, systematical, comperative-typological,
formal-logical, historical, dialectical, syntheses, sociological, statistical, functional
analysis.
The results achieved and their novelty:
there are given sugessions to develop
legal culture of student youth in Uzbekistan in basis of studying history of
dissertation problems and comperative-legal analyzing of democratic states
experience and there proved importance of moderinization system in the position of
establishing lawful state in the dissertation.
Scientific novelty:
is concluded in production rendered concrete
recommendation on studies to subject, the main by problem which was a most further
improvement of the system and mechanism of increasing of the legal culture young
students in the Republic Uzbekistan. The necessity of modernizations of the
system in condition of forming legal state is explained.
Practical value:
dissertation results, its solutions and popsitions can be used in
the sphere of increasing legal culture student youth in the Republic of Uzbekistan, its
improvements, which will help allow accelerating process of the building legal state,
shaping the aspects of civil society in Uzbekistan, statement in society of valuables to
democracies.
Degree of embed and economic effectivity:
the
dissertation results are used
in teaching process of academic courses “State and Law theory”, “Constitutional
Law”, “State Management”, “Theory of Legal Culture” at Tashkent State Institute of
Law, and in the activities of increasing legal culture of population.
Sphere of usage:
practical activities of law enforcement organs and state
administrative bodies; scientific research in the field of legal culture, academic in
higher and secondary special institutions; agitational activities on increasing legal
consciousness and legal culture of people.
ТАДҚИҚОТЧИ: О.Т. НАСИРИДДИНОВА
