ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА ДИПЛОМАТИЯ УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 341.48:336.74.009.65
КАДИРКУЛОВ АДХАМ ОЧИЛОВИЧ
ПУЛЛАРНИ ҚАЛБАКИЛАШТИРИШГА ҚАРШИ
КУРАШДА ХАЛҚАРО-ҲУҚУҚИЙ ҲАМКОРЛИК
12.00.10 - Халқаро ҳуқуқ
юридик фанлар номзоди илмий даражасини
олиш учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент-2010
2
Тадқиқот иши Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Жаҳон
иқтисодиёти ва дипломатия университети ЮНЕСКОнинг “Халқаро ҳуқуқ ва инсон
ҳуқуқлари” кафедрасида бажарилган.
Илмий раҳбар
юридик фанлар доктори
Г.А.Маткаримова
Расмий оппонентлар:
юридик фанлар доктори
И.М.Умарохунов
юридик фанлар номзоди
Д.Сатторов
Етакчи ташкилот:
Етакчи ташкилот:
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон
Миллий университети
Диссертация ҳимояси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги фан доктори
(номзоди) илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича
Д.005.15.01 рақамли Ихтисослашган кенгашнинг 2010 йил “____“ _________ кун
соат _____ даги йиғилишида бўлиб ўтади. Манзил: 100077, Тошкент шаҳри,
Мустақиллик шоҳ кўчаси, 54.
Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Жаҳон
иқтисодиёти ва дипломатия университетининг кутубхонасида танишиш мумкин.
Манзил: 100077, Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 54.
Автореферат “____“ __________ 2010 йилда тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, с.ф.н.
М.М.Бахадиров
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Бугунги кунда жаҳон аҳлини жиддий хавотирга
солаётган муаммолардан бири – уюшган жиноятчиликнинг, жумладан мазкур
ижтимоий иллатнинг кўринишларидан бири бўлган пулларни қалбакилаштириш
жиноятининг барча давлатларда тобора хавфли тус олаётганлигидир. Пулларни
қалбакилаштириш жинояти биринчи навбатда мамлакатининг пул-кредит
тизимини издан чиқаришга ҳаракат қилиб, пулларнинг барқарорлигига жиддий
зиён етказиши мумкин бўлган қилмишдир. Пулларни қалбакилаштириш жинояти
улкан миқдорда содир этилганида пулнинг қадрсизланиши, инфляциянинг кучайиб
бориши, давлат, жисмоний шасхлар ва иқтисодий айирбошлаш жараёнларнинг
барча субъектлар манфаатларига улкан зарар етказиши мумкин. Бугунги кунда
пулларни қалбакилаштириш иллати трансмиллий хусусият касб этиб, жадал
суръатларда ривожланиб бормоқда. Халқаро оммавий ҳуқуқнинг яратилиши ва
ривожланиб бориши инсоният тарихида улкан ғалабадир. Халқаро ҳуқуқ нафақат
замонавий янги ҳуқуқий тенденцияларни, балки инсон ҳақ-ҳуқуқлари билан боғлиқ
барча масалаларни ўрганишни ҳам асосий вазифалар қаторига қўшади.
Ўз мустақиллигини қўлга киритган мамлакатимизда, миллий истиқлолнинг
дастлабки кунлариданоқ халқ ва жамият манфаатларига монанд ва бозор
иқтисодиётига
асосланган
иқтисодий-ижтимоий
шарт-шароит
яратиш,
давлатлараро муносабатларда муносиб ўрин эгаллашга қаратилган сиёсат амалга
оширилмоқда. Президентимиз И.А.Каримов бошчилигида жамиятимизнинг барча
жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг ижобий самарасини
бермоқда, бугунги кунда юртимизда демократик ҳуқуқий давлатнинг илк
кўринишлари шакллантирилди, Ўзбекистон 150 дан зиёд давлатлар томонидан
халқаро ҳуқуқнинг тўла ҳуқуқли субъекти сифатида тан олинди. Дарҳақиқат,
И.Каримов “биз танланган модель, жамият ҳаётини эркинлаштириш жараёнлари
амалда ўзини оқлаганлигини кўп-кўп мисолларда кўришимиз қийин эмас.
Бу-ҳаётимиз деярли барча жабҳаларда ўз тасдиғини ва исботини топган, кўпчилик
томонидан тан олинган ҳақиқатдир,”
1
деб айтган фикрлари бугун дунё ҳамжамияти
томонидан эътироф этилмоқда.
Гарчанд, халқаро ҳуқуқ ривожида улкан ютуқлар қўлга киритилган бўлса-да,
халқаро муносабатларда барча муаммоларга барҳам берилди, деб бўлмайди.
Шубҳасиз, бугунги кунда инсониятни жиддий хавотирга солаётган муаммолардан
бири – бу уюшган жиноятчиликнинг, жумладан, пулларни қалбакилаштиришнинг
барча
давлатларда
тобора
хавфли
тус
олаётганлигидир.
Пулларни
қалбакилаштириш жинояти биринчи навбатда мамлакатининг пул-кредит
тизимини издан чиқаришга қаратилган бўлиб, пулларнинг барқарорлигига жиддий
зиён етказиши мумкин бўлган қилмишдир. Пулларни қалбакилаштириш жинояти
катта миқдорда содир этилганида пулнинг қадрсизланиши, инфляция кучайиб
бориши, давлат, жисмоний шасхлар ва иқтисодий айирбошлаш жараёнларининг
1
Каримов И.А. Янги ҳаётни эскича қараш ва ёндашувлар билан қуриб бўлмайди / Халқ сўзи.17 феврал 2005 йил.
4
барча субъектлари манфаатларига катта зарар етказиши мумкин. Бугунги кунда
пулларни қалбакилаштириш иллати трансмиллий хусусият касб этиб, жадал
суръатлар ривожланиб бормоқда.
Пулларни калбакилаштириш иллатига қарши кураш масаласи Ўзбекистон
Республикаси учун ҳам долзарб масалага айланди. Мамлакатимиз раҳбари
Ўзбекистон Республикаси ривожланишининг кейинги истиқболларини белгилар
экан, “2005 йил ва кейинги йиллар учун мўлжалланган ташқи сиёсатимизнинг
устувор йўналишларини белгилашда бу масалага дунёда ва минтақамизда вужудга
келаётган мураккаб ва зиддиятли вазиятни ҳисобга олиб, ҳаётий аҳамиятга эга
бўлган миллий манфаатимиз ва мамлакатимиз ҳавфсизлигини таъминлаш нуқтаи
назаридан ёндашишмиз керак” деб алоҳида таъкидлади
1
. Шу маънода, тобора
хавфли тус олаётган ва жаҳондаги барча давлатларнинг иқтисодий негизларига
жиддий зиён етказишга қодир бўлган пулларни қалбакилаштириш жиноятига
қарши кураш масаласи ғоят долзарб бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон Республикасида
пулларни қалбакилаштириш жиноятиниинг динамикаси у жиноятнинг содир
этилиши тобора кўпайиб бораётганини кўрсатмоқда.
Юқоридагиларга кўра, тадқиқотнинг долзарблиги мавжуд ҳуқуқий
адабиётларда пулларни қалбакилаштиришга оид ягона илмий қарашларнинг тўлиқ
шаклланмаганлиги, пулларни қалбакилаштиришда қўлланадиган халқаро ҳуқуқий
механизмларнинг такомиллашмагани, халқаро ҳуқуқни қўллаш амалиётида
самарасиз восита ва усулларнинг мавжудлиги, халқаро ҳамжамият томонидан ушбу
иллатга қарши биргаликда курашнинг илмий ташкилий ягона концепцияси
йўқлиги, жаҳон молиявий иқтисодий инқирозни юмшатишда ушбу соҳадаги
жиноятларнинг олдини олиш самарадорлиги етарлича эмаслиги, ушбу масалаларни
такомиллаштиришда мавжуд куч ва воситаларнинг етарлича қўлланилмаётгани
билан асосланади.
Фан ва техника тараққиёти замонавий компьютер технологияларининг
жамиятимизнинг барча жабҳаларида кенг қўлланилишига сабаб бўлди. Бу ўз
навбатида пулларни қалбакилаштириш жиноятининг кенг илдиз отиши учун шарт-
шароит яратиб берди.
Пулларни қалбакилаштириш иллатига қарши кураш халқаро-ҳуқуқий
муносабатларнинг фаол иштирокчиси сифатида Ўзбекистон Республикаси учун
ҳам долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Ўз давлат мустақиллигини нисбатан
яқинда қўлга киритган мамлакатимизда, миллий истиқлолнинг дастлабки
кунлариданоқ халқ ва жамият манфаатларига монанд ва бозор иқтисодиётига
асосланган
иқтисодий-ижтимоий
шарт-шароит
яратиш,
давлатлараро
муносабатларда муносиб ўрин эгаллашга қаратилган сиёсат амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикасида пулларни қалбакилаштириш жиноятиниинг
динамикаси шундан далолат берадики, бу жиноятнинг содир этилиш ҳоллари
мунтазам ортиб бормоқда. Статистик маълумотларга қараганда, 1994 йилдан
бошлаб, Ўзбекистон Республикаси ўз миллий валютасига эга бўлганидан сўнг,
1
Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва
ислоҳ қилишдир. – Тошкент: Ўзбекистон, 2005. – Б. -57-58.
5
сўмни қалбакилаштириш ҳоллари тобора кўпроқ кузатилмоқда. Хусусан, пулларни
қалбакилаштириш
учун
жиноий
жавобгарлик
белгиланган
Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси бўйича 1995-2009 йилларда
жавобгарликка тортилаётган шахсларнинг сони ортиб бормоқда: 1995 йилда - 21
нафар, 1996 йилда - 22 нафар, 1997 йилда - 30 нафар, 1998 йилда - 47 нафар, 1999
йилда - 73 нафар, 2000 йилда - 101 нафар, 2001 йилда - 131 нафар, 2002 йилда - 119
нафар, 2003 йилда - 121 нафар, 2004 йилда - 126 нафар, 2005 йилда - 132 нафар,
2006 йилда - 126 нафар, 2007 йилда - 173 нафар, 2008 йилда - 94 нафар ва 2009
йилда - 145 нафар шахслар жиноий жавобгарликка тортилган
1
.
Юқоридагиларнинг
барчаси,
пулларни
қалбакилаштиришга
қарши
курашнинг халқаро ҳуқуқий асосларини ўрганиш ва тадқиқ қилиш, унинг ҳуқуқий
тартибга солишдаги муаммоларни аниқлаш, ушбу муаммолар ечимини топган
ҳолда илмий хулосалар чиқариш, таклиф ва тавсиялар бериш Ўзбекистон
Республикасида бозор иқтисодиётига асосланган демократик ҳуқуқий давлат ва
фуқаролик жамиятини қураётган даврда долзарб вазифалар эканлигини белгилаб
беради.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Ушбу тадқиқот иши билан боғлиқ
муаммоларнинг айрим қирралари Ўзбекистон Республикасида Г.Маткаримова,
А.Х.Саидов, Д.Сатторов, С.Р.Кахаров ва М.М.Азимов, Р.Т.Ҳакимов ва
И.М.Умарахуновлар
томонидан
халқаро
ҳуқуқ,
Ғ.А.Абдумажидов,
М.Х.Рустамбоев, Р.Кабулов, М.Кадыров, Ғ.Эрматов, А.С.Якубов, Э.Х.Нарбутаев,
Т.К.Каниязовлар томонидан жиноят ҳуқуқи нуқтаи назаридан ўрганилган.
МДҲ давлатларида пулларни қалбакилаштиришнинг баъзи жиҳатлари
Я.М.Бельсон, И.И.Карпец, Ю.М.Колосов, С.И.Мукашев, К.С.Родионов,
Ю.А.Решетов, В.Сокольский, Ю.Солопанов, А.Н.Трайнин, А.Н.Талалаев каби
олимларнинг илмий ишларида ёритилган
2
.
Юқорида номлари келтирилган муаллифларнинг илмий ишларида пулларни
қалбакилаштириш жинояти халқаро жиноятчиликнинг бир тури сифатида қисқача
ёки миллий қонунчилик нуқтаи назаридан ўрганилган бўлиб, унга қарши
курашнинг халқаро-ҳуқуқий жиҳатлари ва бу борада халқаро ҳамкорлик
масалалари алоҳида махсус тадқиқот сифатида ўрганилмаган ҳамда бу борадаги
муаммолар илмий-амалий таҳлил қилинмаган.
Гарчанд, пулларни қалбакилаштиришга қарши кураш муаммолари олимлар ва
тадқиқотчилар учун янги мавзу бўлмасада, мазкур йўналишда комплекс тарзда
ўрганилган, монографик тадқиқотлар мавжуд эмас. Бу ҳолат, мазкур тадқиқот
ишининг илмий-амалий аҳамиятини ва янгилигини белгилайди.
Диссертация ишининг илмий тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация мавзуси Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия
университети илмий тадқиқот ишлари режаларига киритилган бўлиб, 2007 йил 6
июлда университет Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган (10-сонли баённома).
1
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг статистик ҳисоботлари, 2010 йил.
2
Муаллифларнинг илмий ишлари диссертациянинг фойдаланилган адабиётлар рўйхатида батафсил келтирилган.
6
Тадқиқот мақсади.
Мазкур илмий тадқиқотнинг мақсади пулларни
қалбакилаштиришга қарши курашнинг халқаро-ҳуқуқий асосларини ўрганиш ва
тадқиқ қилиш, уни ҳуқуқий тартибга солишдаги муаммоларни аниқлаш, мавжуд
муаммолар ечимини топган ҳолда илмий хулосалар чиқариш, Ўзбекистонда
пулларни қалбакилаштиршга қарши кураш механизмлари ва миллий қонунчиликни
такомиллаштириш ҳамда халқаро нормаларни қўллашга қаратилган илмий таклиф
ва тавсияларни беришдан иборат.
Тадқиқот вазифалари:
-
пулларни қалбакилаштиришга қарши халқаро-ҳуқуқий курашнинг
юридик табиатини, ўзига хос хусусиятларини ўрганиш;
-
пулларни қалбакилаштиришга қарши халқаро-ҳуқуқий курашнинг
вужудга келиш тарихини даврлаштириш ва ҳар бир даврнинг ўзига хос
хусусиятларини аниқлаш;
-
пулларни қалбакилаштиришга қарши халқаро-ҳуқуқий курашнинг
универсал асосларини ўрганиш;
-
пулларни қалбакилаштиришга қарши халқаро-ҳуқуқий курашнинг
минтақавий асосларини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;
-
пулларни қалбакилаштиришга қарши халқаро-ҳуқуқий курашда
юридик жавобгарликнинг аҳамиятини тадқиқ этиш;
-
пулларни қалбакилаштиришга қарши кураш борасида Ўзбекистон
Республикасининг ташаббусларини таҳлил қилиш;
-
пулларни қалбакилаштиришга қарши кураш бўйича Ўзбекистон
Республикаси қонунчилигини такомиллаштириш юзасидан зарур таклиф ва
тавсияларни беришдан иборат.
Тадқиқотнинг объекти
бўлиб пулларни қалбакилаштиришга қарши кураш
бўйича халқаро ҳамкорлик билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар ҳисобланади.
Тадқиқот предметини
пулларни қалбакилаштиришга қарши кураш бўйича
халқаро ҳамкорликнинг юридик хусусиятлари ҳамда бу бўйича халқаро ҳужжатлар
ва миллий қонунчилик нормалари ҳолати ҳамда уларни такомиллаштиришга доир
масалалар ташкил этади.
Тадқиқотнинг методи.
Қўйилган вазифаларни бажариш учун назарий ва
методологик ёндашувлар натижасида умуммиллий ва махсус билиш методларига
асосланган ҳолда, хусусан, мантиқий, қиёсий-ҳуқуқий, қиёсий-типологик,
системали-тузилмавий, тарихий, функционал, таҳлил ва синтез методларидан
фойдаланилди.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар
:
1.
Пулларни қалбакилаштириш жиноятининг тарихини қуйидагича
даврлаштириш таклиф этилди: 1) антик (қадимги) давр, 2) ўрта асрлар даври, 3)
феодал муносабатлар ва капиталистик давр, 4) янги давр. Пулларни
қалбакилаштириш жиноятининг янги даврига бизнинг фикримизча, XX аср
охирлари ва XXI асрдаги вақт оралиғини киритиш лозим. Чунки бу даврларга
келиб пулларни қалбакилаштириш жинояти алоҳида янги кўринишларда намоён
бўла
бошлаган.
Яъни
пул
белгилари
ёки
уларга
тенглаштирилган
7
эквивалентларининг қалбакилаштирилиши ва бу жараёнда инновацион
технологиялардан фойдаланилиши бу даврнинг ўзига хослигини намоён қилади.
2.
Пулларни қалбакилаштириш тушунчасига қуйидагича муаллифлик
таърифи берилди: “Пулларни қалбакилаштириш деганда, давлатнинг миллий
валютасини, метал тангаларини, хорижий валютани ва бошқа турдаги қимматли
қоғозларни келиб чиққан ёки келиб чиқиши кутилган оқибатидан қатъий назар
инсон кучи ёрдамида ёки техника воситаларидан фойдаланилган ҳолда тўла ясаш
ёки қисман ўзгартириш ёхуд ўзгартиришлар киритишга қаратилган барча турдаги
жиноий хатти-ҳаракат ёки хатти-ҳаракатлар мажмуи тушунилади”.
3.
Ҳозирги вақтга келиб, пул белгиларини қалбакилаштириш жиноятига
қарши курашишда муҳим саналадиган 1929 йилги Женева Конвенциянинг пул
белгилар ва бошқа бир қатор қоидалари эскирди, унинг матни эса сезиларли
ўзгартишларни талаб қилмоқда. Авваламбор, “пул белгилари” тушунчасини янада
кенгайтириш, мазкур таърифнинг халқаро стандартига мослаштирилишини
таъминлаш лозим.
4.
Халқаро жиноятчиликка қарши кураш муаммоларини хал этишда халқаро
ва минтақавий ҳукуматлараро ташкилотлар (БМТ, Интерпол, ЕИ, МДҲ, ШҲТ
каби) ҳамкорлигида янги стратегик вазифаларни белгилаб олиш зарур. Ўзаро
ҳамкорликда тор доираларда маълум иннавацион маълумотларни тегишли
давлатларнинг ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар иштирокидаги халқаро ва
минтақавий учрашувларида ўрганиш, тажриба алмашиш чора-тадбирларини кўриш
лозим.
5.
Пулларни қалбакилаштириш соҳасида универсал ҳамкорликни амалга
ошириш механизми Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамда Интерпол доирасида
мужассамлаштирилган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, аниқроғи Бош
Ассамблея доирасида пулларни қалбакилаштиришга қарши курашга доир бир
қатор тавсиялар қабул қилиниб, улар пулларни қалбакилаштирига қарши кураш
борасида давлалараро ҳамкорликни кучайтириш борасида муайян салмоққа эга.
6.
Минтақавий ҳамкорлик афзаллиги шундан иборатки, ушбу ҳамкорликда
муайян муаммони ҳал қилишда, шу жумладан пулларни қалбакилаштиришга
қарши курашда давлатларнинг бирлашиш омили кучлироқ намоён бўлади.
Чегарадош ҳудудларда жойлашув, жиноятчилик шакл ва турларининг ўхшашлиги,
савдо ва пул муомиласининг олий даражада фаоллиги каби бирлаштирадиган
омиллар универсал ҳамкорликни минтақа миқёсида чуқурлашиши ва тобора
ривожланиб боришига мустаҳкам пойдевор яратади.
7.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида пулларни қалбакилаштиришга қарши
кураш борасида минтақавий ҳуқуқий механизмга асос солинган бўлсада, бу борада
ҳали кенг қамровли ишларни амалга оширилиши лозим. МДҲ доирасида пулларни
қалбакилаштиришга қарши кураш самараси паст эканлигига асосий сабаблардан
бири - минтақа доирасида қабул қилинган ҳужжатларнинг тавсиявий характерга эга
бўлиб, замонавий талабларга жавоб бермаслиги, “Ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш
тўғрисида”ги Минск Конвенциясида тезкор суд-тергов таъқиби амалга ошириш
имконияти назарда тутилмаганлиги ёки Пулларни қалбакилаштирган шахсларни
8
ушлаш мақсадида Аҳдлашган давлат ҳудудида тезкор-қидирув ҳаракатларини
уйғунлаштирилишини назарда тутадиган норма мавжуд эмаслиги, бугунги кунда
МДҲ давлатлари қонунчиликларида кескин фарқларнинг мавжудлиги.
8.
Пулларни қалбакиллаштириш жиноятини таркибан тўрт кўринишини
ажратиб олинди: 1) пул белгиларни ясаш ёки ўзгартиришларга қаратилган барча
алдов тусидаги ҳатти-ҳаракатлар; 2) қалбаки пул белгиларнинг сотилиши,
қалбакилиги олдиндан аён бўлган ҳолда қалбаки пулларни сотишга, олишга,
ўзининг тасарруфига ўтказишга қаратилган ҳатти-ҳаракатлар; 3) юқорида зикр
этилган ҳаракатларни содир этишга суиқасд ва қасддан содир этилган
иштирокчилик; 4) пул белгиларини ўзгартиришга ёки қалбаки пулларни ясашга
мўлжалланган мослама ёки бошқа предметларни олишга, сотиб олишга, ясашга
қаратилган алдов тусидаги ҳаракатлардир.
9.
Халқаро жиноятларга қарши кураш борасида давлатларнинг ўзаро
ҳамкорлиги муҳим омиллардан биридир. Пулларни қалбакилаштириш жинояти
соҳасида давлатларнинг ўзаро ҳамкорлиги, айниқса махсус ихтисослашган
ҳукуматлараро ташкилотларнинг мазкур жиноятга қарши курашишдаги
фаолиятини давлатлар, минтақавий доираларда мувофиқлаштириш, ушбу
жиноятчиликда жавобгарлик институтини ривожлантириш, шу билан боғлиқ
қоидаларни унификациялаш масаласи муҳим вазифалардан биридир.
Илмий янгилиги.
Диссертация Ўзбекистон Республикасининг янги ҳуқуқий
доктринаси шакллантирилаётган шароитда пулларни қалбакилаштириш жиноятига
қарши курашда халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари, назарий ва
амалий муаммоларини, ушбу жараёнларни тартибга солувчи халқаро – ҳуқуқий
ҳужжатларнинг ўзига хос жиҳатларини, пулларни қалбакилаштириш жиноятига
қарши кураш амалиётини ва уни такомиллаштириш йўлларини комплекс таҳлил
қилишга бағишланган дастлабки монографик тадқиқотдир. Тадқиқот
натижасида
пулларни қалбакилаштиришга қарши кураш бўйича халқаро-ҳуқуқий амалиётни ва
миллий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар
ишлаб чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқотнинг
назарий аҳамияти шундан иборатки, тадқиқот халқаро ҳуқуқ ҳамда халқаро жиноят
ҳуқуқи назарияларининг ривожланишига муайян ҳисса қўшади. У пулларни
қалбакилаштириш жиноятига қарши кураш борасидаги халқаро ҳамкорликни
чуқурлаштиришга оид муаммоларни ҳал этишда яқиндан ёрдам беради.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти пулларни қалбакилаштириш жиноятига
қарши кураш борасидаги халқаро ҳамкорлик амалиётини такомиллаштиришга
қаратилган бир қатор қоида ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилганлигида
ифодаланади.
Тадқиқот натижалари Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органлар, хусусан прокуратура ва ички ишлар идоралари ходимлари ва
судьяларнинг амалий фаолиятида қўлланилиши мумкин.
Диссертациянинг асосий натижаларидан пулларни қалбакилаштириш
жиноятига қарши курашда, миллий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича қонун
9
ижодкорлиги фаолиятида, олий юридик таълим муассасаларида “Халқаро ҳуқуқ”
ва “Халқаро жиноят ҳуқуқи” ўқув курсларини ўқитишда пулларни
қалбакилаштириш жиноятига қарши курашга оид мавзуларни ўрганиш жараёнида,
шунингдек, бу борада халқаро ҳамкорлик механизмини янада такомиллаштириш ва
келажакда ушбу соҳада илмий-тадқиқот ишлари олиб боришда фойдаланиш
мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Диссертациянинг илмий хулоса ва
таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси қонун ижодкорлиги фаолиятида ва
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди томонидан маъқулланган ва тегишли
далолатнома билан тасдиқланган.
Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).
Мазкура диссертация иши Жаҳон
иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги Д.005.15.01 рақамли
Ихтисослашган кенгаш ҳузуридаги Илмий семинарида (4-сонли баённома)
муҳокама қилиниб қилиниб, оммавий ҳимояга тавсия этилган.
Ҳимояга қўйилаётган қоидалар ва илмий хулосалар ҳақида “Пулларни
қалбакилаштиришга қарши курашда минтақавий ҳамкорликнинг ҳуқуқий
асослари” (Тошкент, 2008), “Пуллларни қалбакилаштиришга қарши курашда
Ўзбекистон ҳамкорлигининг айрим жиҳатлари” (Тошкент, 2010), “Пуллларни
қалбакилаштиришга қарши кураш соҳасида халқаро ташкилотларнинг фаолияти”
(Тошкент, 2010) мавзуларидаги Республика илмий-амалий конференцияларда
маъруза қилинган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги
. Илмий тадқиқот натижалари бўйича
олинган илмий хулоса, таклиф ва тавсиялар диссертация мавзуга оид 1 та
монография ва 8 та илмий мақола чоп этилган бўлиб, ушбу мақолаларнинг 4 таси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК рўйхатидаги
илмий журналларда чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш, 7 та
параграфни ўз ичига олган учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати,
иловалардан ташкил топган бўлиб, ишнинг ҳажми 157 бетдан иборат. Илмий ишни
ёзишда 200 га яқин манбадан фойдаланилган. Иловалар 64
бет.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Ишнинг
кириш
қисмида мавзунинг долзарблиги, тадқиқотнинг мақсад ва
вазифалари асосланади, халқаро ҳуқуқ фанида мавзунинг ўрганилганлик даражаси,
тадқиқотнинг услубий асослари, тадқиқот гипотезаси, илмий янгилиги, ҳимояга
олиб чиқилаётган асосий фикрлар очиб берилади, ишнинг назарий ва амалий
аҳамияти кўрсатиб ўтилади.
Биринчи боб “
Пулларни қалбакилаштириш жиноятининг келиб чиқиши
ва юридик таҳлили
” деб номланади. Мазкур бобда пулларни қалбакилаштириш
тушунчаси ва халқаро ҳуқуқбузарлик сифатидаги юридик таҳлили ва пулларни
10
қалбакилаштириш жиноятининг ривожланиш тарихи, шунингдек, ушбу жиноятга
қарши курашнинг тарихий шакллари ўрганилган. Шу билан бирга, пулларни
қалбакилаштириш жиноятининг ҳозирги аҳволи ва халқаро доирадаги таъсири
кўрсатиб берилади. Диссертант умумий ҳуқуқ назариясида халқаро ҳуқуқ
моҳиятига оид таҳлил қилиш орқали пулларни қалбакилаштиришнинг халқаро-
ҳуқуқий моҳиятини очиб беришга ҳаракат қилиб, баъзи хулосаларга келади.
Ушбу бобнинг биринчи параграфи
“Пулларни қалбакилаштириш
жиноятининг тарихи ва унга қарши курашдаги халқаро ҳамкорликнинг
шаклланиши”
деб номланиб, унда пулларни қалбакилаштириш жиноятининг
ривожланиш тарихи, пулларни қалбакилаштиришга қарши кураш борасидаги
давлатлараро ҳамкорликнинг шаклланиши сабаблари ва омиллари таҳлил
қилинган.
Диссертантнинг фикрича, пулларни қалбакилаштириш азалдан мавжуд бўлиб
келган жиноят тури ҳисобланиб, мамлакат иқтисодиётига ва молия тизимига
жиддий зиён еказишга қодир бўлган ўта хавфли қилмишдир. Тарихий манбаларга
кўра, пулларни қалбакилаштириш жиноятининг тарихи икки минг йилдан ошади.
Пулларни қалбаки ишлаб чиқариш бўйича тарихий шахслар сифатида Диоген,
Марк Антоний, император Нерон, “чиройли” ёки “пулларни қалбакилаштирувчи”
1
лақаби билан таниш бўлган Франция қироли Филипп VI ларни кўрсатиш мумкин
2
.
Бу жиноий фаолият турининг намойиш бўлиш хусусиятлари, ҳатти-ҳаракатлар
таркибини, миллий қонунчиликда акс этиши, ушбу жиноий фаолиятнинг
замонавий динамикасини билиш орқали пулларни қалбакиллаштиришга қарши
халқаро-ҳуқуқий кураш йўлларини белгилаб олиш орқали, унга барҳам беришга
самарали ёндашиш мумкин.
1929 йил 20 апрелда қабул қилинган “Пул белгиларини қалбакилаштиришга
қарши кураш тўғрисида”ги Женева Конвенциясига биноан, қалбаки пулларни
ишлаб чиқариш жиноятининг предмети сифатида хорижий валюта ёки хорижий
валютада
бўлган
қимматли
қоғозлар
бўлиши
мумкин.
Ўзбекистон
Республикасининг 1993 йил 7 майдаги “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги
Қонунига мувофиқ эса, чет эл валютаси жумласига тегишли хорижий давлатда
муомила да бўлган ва қонуний тўлов воситаси ҳисобланган банкнот кўринишдаги
чет эл пуллари, шунингдек муомила дан чиқарилган ёки чиқарилаётган, аммо
Ўзбекистон Республикаси пул белгиларига алмаштирилиши лозим бўлган чет эл
пуллари; ҳисоб (счет)ларда ва омонатларда бўлган хорижий давлатларнинг пул
бирликларидаги ва халқаро ҳисоб-китоб бирликларидаги маблағлар киради.
Тадқиқот давомида муаллиф, 1929 йил 20 апрелдаги “Пулларни
қалбакилаштиришга қарши кураш тўғрисида”ги Женева Конвенциясини
3
таҳлил
қилар экан, пулларни қалбакиллаштириш жиноятини қуйидагича туркумлайди:
1) пул белгиларини ясаш ёки ўзгартиришларга қаратилган барча алдов
тусидаги ҳатти-ҳаракатлар;
1
Chris Scarre. Chronicle of the Roman Emperors. Thames & Hudson Ltd, London, 2002. – Р. 38-41.
2
Chris Scarre. Chronicle of the Roman Emperors. Thames & Hudson Ltd, London, 2002. – Р. 38-41.
3
Панов В. Международное уголовное право. – М.: Инфра-М,1998. – С. 277-285.
11
2) қалбаки пул белгиларининг сотилиши, қалбакилиги олдиндан аён бўлган
ҳолда қалбаки пулларни сотишга, олишга, ўзининг тасарруфига ўтказишга
қаратилган ҳатти-ҳаракатлар;
3) юқорида зикр этилган ҳаракатларни содир этишга суиқасд ва қасддан
содир этилган иштирокчилик;
4) пул белгиларини ўзгартиришга ёки қалбаки пулларни ясашга
мўлжалланган мослама ёки бошқа предметларни олишга, сотиб олишга, ясашга
қаратилган алдов тусидаги ҳаракатлар.
Диссертантнинг қайд этишича, айрим олимлар
1
(И.Я.Козаченко) пулларни ва
қимматли қоғозларни қалбаки ишлаб чиқариш тўлиқ ва қисманга бўлса, бошқа
олимлар (Х.Веллзер, Р.Наумач) пулларни қалбакилаштиришни “қадри ва
неъматлилиги қонун билан қўриқланадиган эркин муомила манфаатларига”,
“жамоа кредитига” тажовуз қиладиган “моддийлашган ёлғоннинг ўзига хос тури”
сифатида эътироф этади. Масалан, Германиянинг жиноят қонунчилигида ҳам,
пулларни қалбакилаштиришни “ҳусусий муносабатлар ишончига тажовуз” тарзида
баҳоланиб, ҳужжатлар қалбакилаштирилишининг ўзига хос тури сифатида тан
олинди.
Муалифнинг фикрича, давлат томонидан ўзга давлат пул белгиларини
қалбакилаштиришда ифодаланган иқтисодий қўпорувчилик ҳолатлари “Пул
белгиларини
қалбакилаштиришга
қарши
кураш
тўғрисида”ги
Женева
Конвенциясида назарда тутилган пулларни қалбакиллаштириш тушунчаси
доирасидан четга чиқади. Конвенция юқорида таъкидлаганидек, одатий
жиноятларни назарда тутиб, давлатларнинг бу борадаги айбли ҳаракатларини
умуман мустаҳкамламаган. Зеро, бундай ҳолатлар пулларни қалбакилаштиришни
халқаро харакатердаги ҳуқуқбузарлик, деб эътироф этган илмий-амалий
ёндашувларни қайта кўриб чиқишни тақозо этади.
Баъзи мутахассисларнинг (А.Х.Саидов)
2
фикрича, халқаро ҳамкорликнинг
шакли ва даражаси жиноят қай даражада халқаро ҳамжамият манфаатларига зарар
келтирилишига боғлиқдир. Ниҳоят, умумий жиноятлар, олимнинг фикрича,
1
Бельсон Я.М. Интерпол в борьбе с уголовной преступностью.-М.:Наука,1989.; Карпец И.И. Международная
преступность-М.: Юридическая литература,1988; Колосов Ю.М. Договорная инциатива в международных
отношениях.- Советское государство и право.1971.№12.-С.65. Предпосылки и этапы формирования регионального
(европейского)
сотрудничества
в
борьбе
с
фальшивомонетничеством.//
Гуманитарно-экономический
вестник.2002.№2.-С.101-107.; Родионов К.С. Интерпол: вчера сегодня, завтра.-3е издание.-М.:Международные
отношения,1990; В.Сокольский. О нарушениях уставов монетных. Историко-юридической исследование,
Киев,1873.-С.131.. Трайнин А.Н. Общее учение о составе преступления.М,1957.-С.124.; Талалаев А.Н. Право
международных договоров. Общие вопросы. М.,1980.-С.124. Решетов Ю.А. Борьба с международными
преступлениями проив мира и безопастности.-М.,1983.-С.54. Солопанов Ю. Развитие законодательства по вопросу
об ответственности за фальшивомонетничество.// Труды высшей Школы МВД.№158.-С.46.
2
Маткаримова Г. Халқаро ҳуқуқ ва Ўзбекистон ҳуқуқий тизими. – Тошкент: ТДЮИ, 2002. – Б. 40-41.; Маткаримова
Г.А. Халқаро жиноят ҳуқуқи. Ўқув қўлланма / Маъсул муҳаррир: И.М.Умарахунов. – Тошкент: Шарқ, 2006. – Б. 45.;
Лукашук И.И., Саидов А.Х. Ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи назарияси асослари: Дарслик. – Тошкент: Адолат, 2006. –
Б. 287-298.; Сатторов Д. Халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари БМТ Халқаро суди фаолиятининг асоси сифатида:
Юрид. фан. номз. .... дисс. автореф. – Тошкент, 2008. – Б. 12.; Кахаров С.Р. Халқаро ҳуқуқда жисмоний шахсларнинг
терроризм учун жиноий жавобгарлиги: Юрид. фан. номз. ... дисс. автореф. – Тошкент, 2004. – Б. 11.; Азимов М.М.
Халқаро хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда судлов юрисдикцияси муаммолари: Юрид. фан. номз. ...
дисс. автореф. – Тошкент, 2007. – Б. 3-4.; Хакимов Р.Т. , Умарахунов И.М. Международно-договорные инициативы
Республики Узбекистан.// Московский журнал международного права.2001.№2.-С.255.
12
халқаро тартиботга тажовуз қилмайди ва халқаро ҳамжамият манфаатларига зид
келмайди, лекин бундай жиноятлар бўйича одил судловни бошқа давлатлар
ёрдамисиз амалга ошириб бўлмайди.
Яна бир гуруҳ олимларнинг (Х.Т.Одилқориев ва Б.А.Очилов) фикрича,
халқаро жиноятлар давлатнинг ҳаётий аҳамиятга молик манфаатларига тажовуз
қилиб, уларнинг мавжуд бўлиш негизларига болта уради. Халқаро миқиёсда
жиноятлар билан курашишда халқаро ҳуқуқий ҳамкорликнинг ривожида БМТ
асосий рол ўйнайди. Бунда БМТ доирасида ўтказиладиган конференциялар ва
конгресслар катта аҳамиятга эга.
Биринчи бобнинг
“Пулларни қалбакилаштириш тушунчаси ва халқаро
жиноят сифатидаги юридик таҳлили”
деб номланган иккинчи параграфида
пулларни қалбакилаштириш тушунчаси, мазмуни ва ушбу жиноятни жиноят
сифатидаги юридик таҳлили назарий ва амалий жиҳатлари очиб берилган.
Пулларни қалбакилаштириш жиноятида давлат мансабдор шахслари
иштирокчилик қилганлиги ҳолатини халқаро жиноят, деб эътироф этиш лозим.
Объект жиҳатидан бундай жиноятлар бутун халқаро ҳамжамият манфаатларига зид
келади, чунки пулларни қалбакилаштириш жинояти халқаро ҳамжамиятнинг
иқтисодий-ижтимоий манфаатларига зиён етказади. Пулларни қалбакилаштиришда
давлат субъект сифатида иштирок этган ҳолларга баҳо бериш мураккаб назарий
муаммоларни вужудга келтиради. Бир қарашда пулларни қалбакилаштириш
жиноятига давлатларнинг аралашуви давлат терроризмига ҳам ўхшайди. Мазкур
ҳолатга халқаро ҳуқуқ фанида, давлат томонидан бошқа давлатга қаратилган турли
шакллардаги зўрлик сифатида қаралади.
Бугунги кунда пулларни қалбакиллаштириш жинояти трансмиллий хусусият
касб этиб, нафақат бир давлат, балки барча давлатлар ҳуқуқ тартиботига тажовуз
қилмоқда. Мазкур иллатга бир давлат кучи билан барҳам бериб бўлмайди ва
давлатлар пулларни қалбакилаштиришга қарши кураш соҳасида барча давлатлар
фаолиятини мувофиқлаштириш лозим, деб ҳисоблайди тадқиқотчи. Кичик жиноий
гурухлар уюшган криминал бирлашмаларга айланмоқда ва уларда транснационал
жиноий уюшмаларга хос бўлган хусусиятлар мавжуд.
Диссертант хулоса тариқасида пулларни қалбакилаштириш иллатига аниқ
юридик баҳо бериш ғоят мураккаб, деб ҳисоблайди. Бугунги кунда пулларни
қалбакилаштиришда иқтисодий қўпорувчиликни амалга ошириш мақсадида
давлатлар иштирок этган ҳоллар халқаро ҳуқуқ фанида деярли тадқиқ этилмаган.
Баъзи мутахассислар (Д.Ф.Рахимов) давлат терроризмининг ташқи сиёсий
жиҳатига эътибор бериб, давлат терроризми бирон бир чет давлатнинг бошқа
давлатнинг ички ишларига аралашувида намоён бўлишини таъкидлайди. Давлат
пулларни қалбакилаштиришда бошқа давлатнинг сиёсий-иқтисодий тузумига
тажовуз қилиши, уни беқарорлаштириш каби мақсадларни кўзлаган ҳолларни
шубҳасиз давлат терроризми сифатида эътироф этиш лозим.
Дунёда 70 млн.дан 150 млн.гача қалбаки долларлар айланяпди. Яъни, муомила
да бўлган ҳар 10 мингта банкнотнинг учинчиси қалбаки ҳисобланади. Шу билан
бирга, ушбу қалбаки пулларнинг 60% АҚШ ҳудудидан ташқарида муомилада
13
юрибди. АҚШ учун Колумбия, ЖАР, Италия, Россия, Германия, Въетнам ва Яқин
Шарқ мамлакатлари жиноий гурухлари пулларни қалбакилаштиришда энг юқори
хавф туғдиради.
1
Пулларни қалбакилаштириш жиноятига қарши курашда халқаро унверсал
шартномалар асосида ҳамкорликда курашишнинг афзалликлари кўп. Бу каби
универсал характерга эга бўлган халқаро шартномалар асосида амалга
оширилаётган қалбаки пул ишлаб чиқариш билан курашишда ҳамкорлик рад қилиб
бўлмайдиган устунликка эга. Бу фаолиятга имкон қадар кўпроқ давлатларни жалб
этиш ва бу жиноят билан курашишда 1929 йилдаги Конвенциянинг мавжуд
механизмларидан, халқаро тажрибадан максимал даражада иштирокчи давлатлар
фойдаланиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Бироқ ҳозирги вақтга келиб, Конвенциянинг қатор қоидалари замон
талабларига жавоб бермайди, унинг матни эса сезиларли ўзгартишларни талаб
қилмоқда. Биринчи навбатда “пул белгилари” тушунчаси кенгайтирилиши лозим.
Бугунги кунда векселлар, аккредитивлар, чеклар, почта тўлови белгилилари, тўлов
пластик карталари ва бошқа қимматли қоғозларни қалбакилаштириш кенг
тарқалган. Лекин, конвенцияда бу турдаги жиноий ҳаракатлар назарда тутилмаган.
Шунингдек, муомилада бўлмаган қалбаки пул белгилари ва қалбаки пулларни
чегарадан ташқарига олиб чиқиб кетиш ҳолатига нисбатан жиноий таъқиб
белгиланмаганлигини айтиб ўтиш мумкин. Конвенциянинг мукаммал эмаслиги,
миллий жиноят қонунчилиги, ҳамда икки томонлама шартномаларнинг нормалари
билан тўлдириш заруратини келтириб чиқаради.
Диссертациянинг иккинчи боби “
Пулларни қалбакилаштиришга қарши
кураш бўйича халқаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий шакллари”
деб номланиб унда,
универсал органлар доирасида пулларни қалбакилаштиришга қарши кураш
йўллари,
пулларни
қалбакилаштиришга
қарши
курашда
минтақавий
ҳамкорликнинг ҳуқуқий механизмлари,
пулларни қалбакилаштиришга қарши
кураш соҳасида халқаро ташкилотларнинг иштироки каби масалалар атрофлича
таҳлил этилади.
Мазкур бобнинг
“Пулларни қалбакилаштиришга қарши кураш бўйича
халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорлик”
деб номланган биринчи параграфида
халқаро конвенциялар, декларациялар, намунавий ҳужжатлар, атрофлича
ўрганилган ҳамда уларнинг қўлланилиши билан боғлиқ масалаларнинг назарий ва
амалий жиҳатлари очиб берилган.
“Пул белгиларини қалбакилаштиришга қарши кураш тўғрисида”ги Женева
Конвенцияси 28 моддадан иборат бўлиб, унда қалбаки пул ишлаб чиқариш билан
курашишда халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликнинг асосий бошланиши ифода этган ва
қалбаки пул ишлаб чиқариш таснифига кирувчи жиноятчилик турлари ўрнатилган.
Мазкур конвенцияда ишлаб чиқилган универсал тартиб-қоидалар давлат
иқтисодий хавфсизлигига таҳдид солаётган, энг аввало Европа мамлакатларига
қалбаки пул ишлаб чиқариш билан курашишда халқаро ҳамкорликнинг
1
Интернет сайти:
14
ривожланишига сезиларли даражада таъсир кўрсатди. Конвенция маълум даражада
қалбаки пул ишлаб чиқариш тўғрисидаги миллий жиноий қонунчилик
нормаларини таснифлаш процессига ва бу жиноят тури билан курашиш бўйича
халқаро тажрибани такомиллашуви таъсир кўрсатди.
1990 йил Гаванада жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарлар билан
ишлаш бўйича БМТнинг VIII Конгрессида, уюшган жиноятчилик тушунчасига
асосий ёндашувлар ишлаб чиқилди, бу тушунча БМТнинг Халқаро семинарида ўз
аксини топди.
Пулларни
қалбакилаштиришга
қарши
кураш
борасида
халқаро
муносабатларнинг ҳар қандай соҳаси каби БМТ фаолияти муҳим аҳамиятга эгадир.
БМТ ҳузурида пулларни қалбакилаштиришга қарши кураш масалалари билан Бош
Ассамблеядан ташқари Иқтисодий Ижтимоий Кенгаш ҳам шуғуллунади.
Иқтисодий Ижтимоий Кенгаш томонидан ёрдамчи халқаро органларнинг
тузилиши, уларнинг мақомини белгилаш, анжуманларни ташкил этиш,
резолюцияларни қабул қилиш, БМТ доирасида уюшган жиноятчилликка, шу
жумладан пулларни қалбакилаштиришга қарши кураш борасида қисқа, узоқ
муддатли дастурлар қабул қилинши.
Пулларни қалбакилаштиришга қарши кураш соҳасида унивесрал миқёсда
фаолият кўрсатаётган органлардан яна бири бу Интерполдир. Мазкур ташкилот
доирасида пулларни қалбакилаштиришга қарши кураш масалалари атрофлича
ўрганилган бўлиб, адабиётларда келтирилишича, бугунги кунда пулларни
қалбакилаштириш борасидаги курашда Интерпол энг самарали халқаро органга
айланганлиги умум эътироф этилмоқда. Пулларни қалбакилаштиришга қарши
кураш масалалари Интерполнинг Бош Ассамблеяси ссесияларида мунтаззам кўриб
чиқилади. Айтиб ўтиш жоизки ўзининг 50 йиллик фаолияти давомида Интерпол
доирасида пулларни қалбакилаштиришга қарши курашни такомиллаштириш
масалалари бўйича 9 та халқаро анжуман ўтказилган ва унда ғоят муҳим масалалар
кўрилган ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.
Иккинчи бобнинг иккинчи параграфида
“Пулларни қалбакилаштиришга
қарши кураш бўйича минтақавий ҳамкорликнинг ҳуқуқий механизми”
таҳлил
қилинган.
Пулларни қалбакилаштиришга қарши курашда минтақавий ҳамкорлик
муҳимдир. Бугунги кунда пулларни қалбакилаштиришга қарши кураш борасида
минтақа ҳамкорлигининг энг самаралиси – Европа минтақасида шаклланган
ҳамкорликдир. Маълумки, 1992 йил 17 феврал куни Европа Кенгашига
аъзо-давлатлар Европа Иқтисодий ва валюта Иттифоқини тузиш тўғрисидаги
Маахстрит шартномасини имзолаган. 1999 йил 29 апрел куни Европа Кенгаши
томонидан Европолнинг мандатини пулларни қалбакилаштиришга қарши курашга
ҳам жорий қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Европа минтақасида пулларни қалбкилаштиришга қарши кураш борасида
тўпланган ижобий тажриба Ўзбекистон Республикаси иштирок этаётган
минтақавий ҳамкорлик тузилмалари учун ғоятда муҳим аҳамиятга эга.
15
Мутахассисларнинг эътироф этишича, МДҲга кирувчи давлатларда уюшган
жиноий гуруҳлар бирлашиши, улар ўртасида халқаро алоқалар кенгайиб бориши,
давлат ҳокимиятига суқилиб киришда ифодаланган ташаббусларда намоён
бўлмоқда. Диссертантнинг фикрича, МДҲ доирасида пулларни қалбкилаштиришга
қарши кураш самараси паст эканлигига асосий сабаблардан бири-минтақа
доирасида қабул қилинган ҳужжатлар тавсиявий характерга эга бўлиб, замонавий
талабларга жавоб бермайди. Ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги Минск
Конвенциясида “иссиқ излар бўйича” суд-тергов таъкиби амалга ошириш
имконияти назарда тутилмаганлиги ёки МДҲга кирувчи давлатларда пулларни
қалбакилаштирган шахсларни ушлаш мақсадида Аҳдлашган давлат ҳудудида
тезкор-қидирув ҳаракатларини уйғунлаштирилиши назарда тутадиган норма
мавжуд эмас.
Параграфда ёзилишича,
МДҲда пулларни қалбакилаштиришга қарши кураш
борасида минтақавий ҳуқуқий механизмга асос солинган бўлса-да, бу борада ҳали
кенг қамровли чораларни амалга ошириш лозим. МДҲ доирасида пулларни
қалбакилаштиришга қарши кураш самараси паст эканлигининг асосий сабаблардан
бири-минтақа доирасида қабул қилинган ҳужжатларнинг тавсиявий характерга эга
бўлиб, замонавий талабларга жавоб бермаслиги билан боғлиқ.
Диссертантнинг фикрича, мавжуд камчиликларга барҳам бериш борасидаги
энг муҳим чоралардан бири-бу пулларни қалбакилаштиришга қарши кураш
борасида МДҲ доирасида махсус минтақавий шартномани қабул қилишдир.
Шартномада пулларни қалбакилаштириш ҳолатлари бўйича ягона ахборот маркази
тузилиши мажбурий шарт сифатида мустаҳкамланиши зарур.
Иккинчи бобнинг учинчи параграфи
“Пулларни қалбакилаштириш
жиноятини содир этганлик учун жавобгарлик масалалари”
деб номланган бўлиб,
унда халқаро ҳужжатларда белгиланган жавобгарлик масалалари кенг ёритилган.
Ушбу параграфда диссертант, пулларни қалбакилаштириш жиноятини содир
этганлик учун жавобгарлик масаласи тўлиқлигича халқаро жиноят ва жавобгарлик
ҳуқуқи тармоғига тегишли эмаслиги тўғрисида тўхталиб ўтган. Бу соҳада бевосита
миллий қонунчилик юрисдикцияси ўз таъсирини ўтказади. Халқаро жавобгарлик
ҳуқуқида халқаро характердаги жиноятларни квалификация қилиш, уларга қарши
курашишда халқаро ҳамкорлик механизмини яратиш, ривожлантириш асослари
кўриб чиқилади, шу билан бирга умумий қоидалар билан тартибга солинади. Лекин
мазкур жиноятчилик билан боғлиқ процессуал ҳатти-ҳаракатлар, тажрибага кўра
миллий жиноий қонунчилик нормалари билан амалга оширилади.
Халқаро ҳуқуқда жавобгарлик субъектлари асосан давлатлар, халқаро
ташкилотлар, юридик шахслар ва мансабдор шахслар эканлигини гувоҳи бўламиз,
давлатнинг жинояти учун халқ жавобгар бўлмайди, халқаро жиноят содир этган
шахсларга нисбатан жавобгарлик масаласи аксарият ҳолларда халқаро судда кўриб
чиқилади. Халқаро-ҳуқуқий жавобгарлик ҳуқуқбузарлик субъектини халқаро
ҳуқуқнинг бошқа субъектига етказган зарари оқибатиларини бартараф қилиш
бўйича юридик мажбурлашни қамраб олади. Жавобгарлик масалаларини тартибга
солувчи нормалар халқаро шартномаларда ва БМТ ҳамда бошқа халқаро
16
ташкилотларнинг резолюцияларида ўз аксини топган. Фақат халқаро ҳуқуқ
субъектларигина халқаро-ҳуқуқий жавобгарлик субъекти бўлиши лозим. Демак,
халқаро-ҳуқуқий жавобгарлик халқаро ҳуқуқ нормалари ва ўз халқаро
мажбуриятларини бузган халқаро ҳуқуқ субъектлари учун келиб чиқадиган юридик
оқибатлардир.
Диссертациянинг “
Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳуқуқ
субъекти сифатида пулларни қалбакилаштиришга қарши кураш бўйича
халқаро
ҳамкорлиги”
деб
номланувчи
учинчи
бобида
пулларни
қалбакилаштиришга қарши халқаро курашда Ўзбекистон Республикасининг
иштироки масалалари атрофлича ўрганилган. Шу боис, мазкур бобнинг биринчи
параграфи
“Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида
пулларни қалбакилаштиришга қарши кураш бўйича халқаро ҳамкорлигининг
ташкилий-ҳуқуқий асослари”
деб номланиб, пулларни қалбакиллаштиришга доир
миллий қонунчиликни такомиллаштириш муаммолари ва мазкур жиноятнинг
олдини олиш бўйича қонунларни такомиллаштириш йўллари кўрсатиб ўтилади,
бир қатор таклиф ва тавсиялар илгари сурилади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси ўз давлат мустақиллигининг дастлабки
кунлариданоқ халқаро муносабатларда халқаро-ҳуқуқий ташаббуслар билан фаол
иштирок эта бошлади. Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳуқуқий
ташаббускорлиги биринчидан халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган
тамойиллари ва нормалари, иккинчидан халқаро-ҳуқуқий жараёнларда давлатнинг
тенг ҳуқуқли иштирокчилигига асосланади. Мамлакатимизнинг халқаро-ҳуқуқий
ташаббуслари реал воқеликка мос келиб, ўзида ёш мустақил давлатнинг
манфаатларини ифода этади.
Диссертант
пулларни
қалбакилаштириш
соҳасида
Ўзбекистон
Республикасининг халқаро шартномаларни тузишда ифодаланган халқаро-ҳуқуқий
ташаббускорлигини шартли равишда уч йўналишга таснифлайди: уюшган
жиноятчиликка қарши кураш соҳасида тузилган халқаро шартномалар, ўзаро
ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш шартномалари ва экстрадиция қилиш тўғрисдаги
шартномалар.
Тадқиқот доирасида республикамизнинг мазкур муаммога бағишланган
турли халқаро шартномалари, икки томонлама ҳукуматлараро битимларини
атрофлича ўрганиш натижасида халқаро-ҳуқуқий механизмлар пулларни
қалбакилаштиришнинг олдини олишда етарли эмас, деган хулосага келинди.
Диссертантнинг фикрича, пулларни қалбакилаштириш иллатига халқаро
келишувлар воситасида барҳам беришда айнан пулларни қалбакилаштиришга
қарши курашга доир ихтисослашган шартномалар тузилиши ўта муҳим. Уларда
пулларни
қалбакилаштиришга
ягона
тушунча
берилиши,
пулларни
қалбакилаштиришга қарши кураш борасида давлатлараро ҳамкорликни
мувофиқлаштириб борадиган маъсул орган белгиланиши, тажриба алмашиш ва
тадбирлар ўтказиш аниқ белгиланиб қўйилган дастур асосида амалга оширилиши
каби нормалар мустаҳкамланиши лозим.
17
Ўзбекистон Республикаси “Пул белгиларини қалбакилаштиришга қарши
кураш тўғрисида”ги Женева Конвенциясига аъзо эмас. Диссертантнинг фикрича,
мамлакатимиз ушбу конвенцияга қўшилиши пулларни қалбакилаштириш борасида
процессуал-ҳуқуқий имкониятларни кенгайтиради, ушбу иллатга барҳам бериш
борасидаги универсал сайи-ҳаракатларда давлатимиз иштирокини асосли равишда
анча юқори даражага олиб чиқади.
Мазкур бобнинг иккинчи параграфи “
Пулларни қалбакилаштиришнинг олдини
олиш ва унга қарши кураш бўйича халқаро-ҳуқуқий механизмни ривожлантиришда
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини такомиллаштириш масалалари
”
га бағишланган бўлиб, муаллиф пулларни қалбакилаштириш жиноятига қарши
кураш борасида халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик доирасида миллий қонунчиликни
янада такомиллаштириш йўлларини таклиф этади.
Диссертант ўз қарашларида халқаро шартномалар воситасида курашиш,
пулларни қалбакилаштиришга қарши курашишда асосий ҳуқуқий омил эканлигини
таъкидлаб, мазкур шартномаларнинг ихтисослашган тартибда тузилиши янада
самарали бўлишини таъкидлайди. Уларда пулларни қалбакилаштиришга ягона
тушунча
берилиши,
ушбу
жиноятлар
учун
жазо
механизмини
бирхиллаштирилиши, пулларни қалбакилаштиришга қарши кураш борасида ягона
аҳборот базаси яратилиши, пулларни қалбакилаштиришга қарши кураш борасида
давлатлараро
ҳамкорликни
мувофиқлаштириб
борадиган
маъсул
орган
белгиланиши мақсадга мувофиқ бўлади. Бундан ташқари, муаллиф ўз ишида
пулларни қалбакилаштириш жиноятини квалификация қилувчи Жиноят Кодексига
янги, такомиллаштирилган қонун нормасини киритишни таклиф қилади.
Жумладан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 176-моддаси
диспозициясининг амалдаги таҳрири – “Қалбаки пул ёки қимматли қоғозлар ясаш
ва уларни ўтказиш, ўтказиш мақсадида қалбаки банк билетлари (банкнотлар),
металл тангалар, акциз маркалар, шунингдек, қимматли қоғозлар ёхуд чет эл
валютаси ёки чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар облигация, вексель, чек,
депозит ва жамғарма сертификатлари, банкнинг тақдим қилувчига пул бериладиган
жамғарма дафтарчаси, коносамент, акция, тўлов пластик карточкалари, аккредитив,
почта орқали тўлов белгиларини соҳталаштириб ясаш ёки уларни ўтказиш” каби
янги таҳрир билан такомиллаштирилиши мақсадга мувофиқ бўлади деб
ҳисоблайди.
Шунингдек, республикамизда пулларни қалбакилаштиришга қарши халқаро-
ҳуқуқий курашни ривожлантиришга оид бир қатор тавсиялар ҳам ишлаб чиқилган.
ХУЛОСА
Пулларни қалбакилаштириш жинояти ва унинг тарихини таҳлил қилиш
баробарида уни шартли равишда икки босқичга бўлиш мумкин: биринчи босқичи
қадимги давр ва ўрта асрлар бўлиб, мазкур даврда пул белгиларини
қалбакилаштириш жинояти давлатга қарши жиноят сифатида баҳоланиб, пул
белгиларини қалбакилаштириш жиноятлари ўлим жазоси билан жазоланган. Бу
18
борада ўша даврнинг ижтимоий-сиёсий тизими, давлатнинг мажбурлов
механизмида жазони қўллаш тамойилининг оғирлиги кўзга ташланади. Бундан
ташқари, қиймати амалдаги пулларнинг қийматидан пастроқ пулларни чиқариш
давлат монополиясида бўлган ва ҳукмдорлар ушбу ҳуқуқини тез-тез суистеъмол
қилиб турганлар. Иккинчи давр феодал муносабатларнинг емирилиши,
капиталистик даврдан ҳозирги кунгача давом этаяпти деб баҳолаш мумкин, бу
даврда пул белгиларини қалбакилаштириш жинояти давлатга қарши жиноятлар
тоифасидан олиб ташланиб, иқтисодиётга қарши жиноят сифатида эътироф этилди.
Давлат томонидан пулларни ишлаб чиқариш ва муомилага киритиш тартиби
чинакам аҳоли манфаатларига хизмат қиладиган ҳолга келтирилди. Аммо мазкур
даврда ҳам ўзига хос салбий ҳолатлар кўзга ташланиб, бир давлат томонидан
бошқа давлатнинг пулларни қалбакилаштитиришда ифодаланган иқтисодий
қўпорувчилик мавжудлигини эътироф этамиз.
Пул белгиларини қалбакилаштириш жиноятига қарши кураш соҳасига оид
халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар, илмий-назарий ва юридик адабиётларни, суд-
прокуратура ва бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг амалиётини миллий ва
халқаро-ҳуқуқий нуқтаи назаридан тадқиқ қилиш ҳамда қиёсий жиҳатларини
таҳлил қилиш асосида хулосалар қуйидаги йўналишларга ажратилган тарзда
тақдим этилди:
I. Халқаро ҳуқуқнинг, хусусан, халқаро жиноят ҳуқуқининг пул
белгиларини қалбакилаштириш жиноятига оид назарий қоидаларини
ривожлантириш бўйича хулоса ва таклифлар:
1. пул белгиларини қалбакилаштириш жиноятининг пайдо бўлиши,
ривожланиш тарихи муаммоларини ўрганиб, қуйидаги хулосага келинди: пул
белгиларини қалбакилаштириш жинояти давлатчилик ривожи билан бирга узоқ
ўтмишдан ҳозирги давргача долзарб муаммо эканлиги бу борада жаҳон
ҳамжамиятини мазкур жиноятга қарши самарали кураш тизимини яратиш
вазифасини қўйди. Ушбу вазиятда давлатларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва универсал
халқаро ташкилотларнинг саъй-ҳаракати натижаси ўлароқ, бугунги кунда халқаро
характердаги жиноятларга қарши курашиш механизми яратилди;
2. пул белгиларини қалбакилаштириш чуқур тарихий илдизларга эга бўлган
жиноят тури бўлиб, мамлакат иқтисодиётига ва молия тизимига жиддий зиён
еказишга қодир бўлган ўта хавфли қилмиш ҳисобланади. Бугунги кунда пулларни
қалбакиллаштиришнинг ижтимоий хавфлилиги яна шунда намоён бўладики,
мазкур жиноят трансмиллий хусусият касб этиб, нафақат бир давлат, балки
давлатлар ҳамжамиятининг ҳуқуқ-тартиботига тажовуз сифатида намоён бўлмоқда.
Мазкур иллатга бир давлат кучи билан барҳам бериб бўлмайди ва давлатлар пул
белгиларини қалбакилаштиришга қарши кураш соҳасида халқаро ҳамкорлик
фаолиятини мувофиқлаштириш давр талаби эканлигида намоён бўлмоқда. Бу
борада махсус халқаро ташкилот доирасида иштирокчи давлатларнинг барчасига
тегишли тартибдаги янги, мукаммал ишлаб чиқилган ҳамда пул белгилари,
19
замонавий тўлов воситларини ўзида аниқ акс эттирган, бу борадаги жиноятларга
тўлиқ таъриф берган ҳолда, унинг жавобгарлик масалаларини кенг кўламда
эътиборга олган умуммажбурий халқаро ҳужжат қабул қилиш мақсадга
мувофиқдир;
3. “Пул белгиларини қалбакилаштиришга қарши кураш тўғрисида”ги Женева
Конвенцияси бугунги кунда янада такомиллаштирилиши зарур. Жумладан,
Конвенцияда пул беглгиларни ва металл тангаларни қалбакилаштиришни назарда
тутиш билан чегараланиб қолган. Ваҳоланки, бугунги кунда аксарият ҳолларда
чеклар, векселлар, тўлов пластик карточкалари, аккредитив, почта орқали тўлов
белгиларини қалбакилаштириш ҳоллари учрайди. Конвенциядаги яна бир
номукаммалик шундан иборатки, унда қалбакилаштирилган пулларни давлатдан
олиб чиқиш учун жавобгарлик назарда тутилмаган. Конвенцияда шунчаки,
қалбакилаштирилган пул белгиларни давлатга олиб кириш учун жавобгарлик
назарда тутилди. Мазкур ҳолатлар, пул белгиларини қалбакилаштириш борасида
мукаммалроқ халқаро-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилишни тақозо этади;
4. пул белгиларини қалбакилаштириш соҳасида универсал ҳамкорликни
амалга ошириш механизми Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамда Интерпол
доирасида мужассамлаштирилган. БМТ, аниқроғи Бош Ассамблея доирасида пул
белгиларини қалбакилаштиришга қарши курашга доир бир қатор тавсиялар қабул
қилиниб, улар пулларни қалбакилаштирига қарши кураш борасида давлатлараро
ҳамкорликни кучайтириш борасида муайян салмоққа эга. БМТ Бош Ассамблеяси
ҳамда Интерполнинг пул белгиларини қалбакилаштириш жиноятига қарши кураш
соҳасида давлатлараро ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш ҳамда мазкур
жиноятларга қарши самарали кураш механизмини имкон қадар такомиллаштириш
борасида умуммажбурий характердаги халқаро ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш
мақсадга мувофиқ бўлар эди.
II. Пул белгиларини қалбакилаштириш жиноятининг жавобгарлик
масаласини
тартибга
солувчи
минтақавий
нормалар
асосини
такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва мулоҳазалар:
1. пул белгиларини қалбакилаштириш жиноятида давлат ва давлат мансабдор
шахсларининг иштироки давлат ва давлатни бошқарган мансабдор шахслар
халқаро ҳуқуқбузарлик субъекти сифатида намоён бўлади. Бундай ҳолатлар пул
белгиларини қалбакилаштириш жиноятига халқаро жиноят аломатларини беради.
Пул белгиларини қалбакилаштириш жиноятида давлат имкониятлари жалб этилиб,
давлат мансабдор шасхлари иштирокчилик қилганлиги ҳолатини халқаро жиноят
деб эътироф этилиши лозим. Объект жиҳатидан бундай жиноятлар бутун халқаро
ҳамжамияти манфаатларига зид келади, чунки давлат имкониятлари жалб этилган
пул
белгиларини
қалбакилаштириш
жинояти
халқаро
ҳамжамиятнинг
иқтисодий-ижтимоий манфаатларига болта уради. Зеро, бу билан пул белгиларини
қалбакилаштириш жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражаси ҳам намоён
бўлади. Бир давлат томонидан бошқа давлат миллий валютасини ишлаб чиқишда
20
ифодаланган иқтисодий қўпорувчилик орқали жабрланувчи давлатнинг иқтисодий-
ижтимоий тизимига жиддий зиён етказиш ҳолатлари давлат терроризмининг соф
кўринишидир. Бу борада халқаро битимларнинг санкциявий нормаларига пул
белгиларини қалбакилаштириш жиноятига алоқадор мансабдор шахсларлар
иштироки бу турдаги жиноятнинг хавфлилик даражасини юқорилигини инобатга
олган ҳолда, уларга нисбатан халқаро ва миллий жиноят қонунларида
мужассамлашган нормаларни янада аниқлаштириб, жазолаш амалиётини
такомиллаштириш заруриятига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Яъни, пул
белгиларини қалбакилаштириш жиноятига нисбатан қўлланиладиган жавобгарлик
нормаларида мансабдор шахсларнинг ўз мансаб-лавозимларини суистеъмол
қилишларини назарда тутган алоҳида қўшимча банд киритиб, унга
оғирлаштирувчи ҳолат мақомини бериш лозим;
2. пул белгиларини қалбакилаштириш жиноятига қарши курашда минтақавий
ҳамкорликнинг афзаллиги шундан иборатки, ушбу ҳамкорликда муайян муаммони
ҳал қилишда давлатларнинг бирлашиш омили кучлироқ намоён бўлади. Чегарадош
ҳудудларда жойлашув, жиноятчилик шакл ва турларининг ўхшашлиги, савдо ва
пул муомиласининг олий даражада фаоллиги каби бирлаштирадиган омиллар
универсал ҳамкорликни минтақада миқёсида чуқурлашиши ва тобора ривожланиб
боришига мустаҳкам пойдевор яратади. Ушбу омилларни ўзида акс эттирувчи
махсус норматив ҳужжатни минтақалар доирасида ишлаб чиқиш ҳамда ўзаро
ҳамкорликнинг асосига айлантириш пул белгиларини қалбакилаштириш жиноятига
қарши кураш ҳамкорлигини яна бир босқичга кўтаради. Хулоса қилиб айтганда,
махсус минтақаларда пул белгиларини қалбакилаштириш жиноятига қарши
курашда ўзаро ҳамкорликнинг муҳим асоси бўлган, махсуслаштирилган, аниқ
вазифалар белгилаб олинган, ўзаро муносабатлар механизмини самарали
фаолиятини таъминловчи норматив ҳуқуқий ҳужжат яратиш лозим;
3. бугунги кунда пул белгиларини қалбакилаштиришга қарши кураш борасида
минтақа ҳамкорлигининг энг самаралиси - Европа минтақасида шаклланган
ҳамкорликдир. Мазкур ҳамкорлик самарадорлигининг асосий гаровларидан бири -
персонални махсус ўргатиш, тегишли ахборот тизими ва базаларини яратиш,
қидирув фаолиятига кўмаклашиш ҳамда ҳамкорликнинг аниқ шакллари тўғрисида
келишилганлиги, “Пул
белгиларини
қалбакилаштиришга
қарши
кураш
тўғрисида”ги Женева Конвенциясига қўшилиш жараёни муттасил амалга
оширилаётганлиги, Европа Кенгашига аъзо давлат ушбу кенгашга аъзо бўлган
барча давлатларда пул белгиларини қалбакилаштирувчиларни топиш мақсадида
тезкор-қидирув ишларни амалга ошириш мумкинлиги назарда тутилганлигини
киритиш мумкин ва айнан ушбу тажриба андоза сифатида бошқа минтақалдарда
қўлланилиши мумкин.
4. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида пул белгиларини қалбакилаштиришга
қарши кураш борасида минтақавий ҳуқуқий механизмга асос солинган бўлсада, бу
борада ҳали кенг қамровли ишларни амалга оширилиши лозим. Мустақил
Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) доирасида пул белгиларини қалбакилаштиришга
қарши кураш самараси паст эканлигига асосий сабаблардан бири - минтақа
21
доирасида қабул қилинган ҳужжатларнинг тавсиявий характерга эга бўлиб,
замонавий талабларга жавоб бермаслиги, ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш
тўғрисидаги битимларда “иссиқ излар бўйича” суд-тергов таъқиби амалга ошириш
имконияти назарда тутилмаганлиги, ёки МДҲ пул белгиларини қалбакилаштирган
шахсларни ушлаш мақсадида Аҳдлашган давлат ҳудудида тезкор-қидирув
ҳаракатларини уйғунлаштирилишини назарда тутадиган норма мавжуд эмаслиги,
бугунги кунда МДҲ давлатлари қонунчиликларида бирхиллаштириш эмас, балки
кескин фарқлайдиган қонунларни қабул қилишда ифодаланадиган узоқлашиш
жараёнлари содир бўлаётганлиги, Ҳамдўстликка кирувчи давлатларнинг фаоллиги
анча сусайганлигидир. МДҲ да юқорида зикр этилган камчиликларга барҳам
бериш борасида энг муҳим чоралардан бири – пул белгиларини қалбакилаштириш
жиноятига қарши кураш борасида маҳсус минтақавий шартномани қабул
қилишдир. Мазкур шартномада нафақат ҳуқуқий ёрдам, балки пул белгиларини
қалбакилаштириш борасида ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликда илмий-амалий
анжуманларни
уюштириш,
мукаммал
асосдаги
илмий
тадқиқотларни
қўллаб-қувватлаш каби чоралар назарда тутилиб, ҳуқуқий ёрдам сифати ва
шартномада белгиланган мажбуриятларнинг бажарилиши учун шахсан ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органларнинг раҳбарлари, хусусан шахсан Бош прокурорлари
масъул бўлмоғи лозим. Шартномада пул белгиларини қалбакилаштириш ҳолатлари
бўйича ягона аҳборот маркази тузилиши мажбурий шарт сифатида
мустаҳкамланиши зарур.
III. Пул белгиларини қалбакилаштириш жиноятига қарши курашда
Ўзбекистон
Республикаси
миллий
қонунчилиги
механизмининг
самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар:
1. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 176-моддаси диспозициясининг
амалдаги таҳрири – “Қалбаки пул ёки қимматли қоғозлар ясаш ва уларни ўтказиш,
ўтказиш мақсадида қалбаки банк билетлари (банкнотлар), металл тангалар, акциз
маркалар, шунингдек, қимматли қоғозлар ёхуд чет эл валютаси ёки чет эл
валютасидаги қимматли қоғозлар, облигация, вексель, чек, депозит ва жамғарма
сертификатлари, банкнинг тақдим қилувчига пул бериладиган жамғарма
дафтарчаси, коносамент, акция, тўлов пластик карточкалари, аккредитив, почта
орқали тўлов белгиларини соҳталаштириб ясаш ёки уларни ўтказиш” каби янги
таҳрир билан такомиллаштирилиши мақсадга мувофиқ бўлади
2. мамлакатимиз жиноят қонунчилигида пул белгиларини қалбакилаштириш
жиноят сифатида мустаҳкамланиб, унинг жиноий таркиби батафсил тартибга
солинганлигини юксак баҳолаган ҳолда, назаримизда Ўзбекистоннинг пул
белгиларини қалбакилаштиришга қарши ҳуқуқий сиёсати ривожини давом
эттириш зарур. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси “Пул белгиларини
қалбакилаштиришга қарши кураш тўғрисида”ги Женева Конвенциясига аъзо эмас.
Фикримизча, мамлакатимиз ушбу конвенцияга қўшилмаслиги пул белгиларини
қалбакилаштириш борасида процессуал-ҳуқуқий имкониятларимизни анча
22
торайтиради, ушбу иллатга барҳам бериш борасидаги универсал саъй-ҳаракатларда
иштирокимизни чеклайди;
3. “Пул белгиларини қалбакилаштиришга қарши кураш тўғрисида”ги Женева
Конвенциясига қўшилишдан ташқари, бизнингча, Ўзбекистон Республикасида
халқаро шартномаларнинг бажариш тартибини тегишли қонун ҳужжатини қабул
қилиш орқали конкретлаштириш лозим. Юқорида зикр этилганлардан маълум
бўладики, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси томонидан халқаро
шартномавий базани яратиш борасида салмоқли ишлар қилинган бўлсада, пул
белгиларини қалбакилаштиришдек жиноий иллатига барҳам беришда етарли эмас.
Назаримизда, агарда Ўзбекистон Республикасида халқаро шартномаларнинг
талабларини тўғридан-тўғри ижро этилиши мустаҳкамланиб қўйилса, уюшган
жиноятчиликка шу жумладан пул белгиларини қалбакилаштириш жиноятига
қарши кураш ишлари анча юқори босқичга чиқади. Республикамизнинг ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлари давлатимиз томонидан ратификация қилинган
универсал халқаро шартномаларга (мисол учун “Трансмиллий уюшган
жиноятчиликка қарши кураш тўғрисида”ги Конвенция)га мурожаат этишига
ҳуқуқий замин яратиларди;
4. ҳуқуқий чоралардан ташқари, Ўзбекистон Республикасида бизнингча
пулларни қалбалкилаштиришга қарши кураш борасида ташкилий чоралар ҳам
муҳим аҳамият касб этади.
Жумладан, пул ва қимматли қоғозларнинг асли эканлигидан дарак берадиган
махсус ҳимоя белгиларини мукаммал асосга қўйилган режа бўйича аҳолини, банк
ходимларини, бевосита пуллар билан ишловчи махсус персонални хабардор қилиб
бориш яхши самара беради.
Таъкидлаш лозимки, мазкур тадқиқот амалга оширилиши билан пул
белгиларини қалбакилаштиришга қарши халқаро-ҳуқуқий кураш муаммоларига
барҳам берилди деган фикрдан йироқдамиз. Бу борада илмий изланишларни
доимий асосда олиб бориб, мутасадди ташкилот ва илмий ходимлар билан илмий
ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.
23
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:
1. Кадиркулов А.О. Пулларни қалбакилаштиришга қарши курашда халқаро-
ҳуқуқий ҳамкорлик: Монография. – Тошкент: ЖИДУ, 2010. – 159 Б.
2. Кадиркулов А.О. Пулларни қалбакилаштириш. // Ҳуқуқ ва бурч. –
Тошкент, 2007. – № 10-11. – 84 Б.
3. Кадиркулов А.О. Ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари. // Қалқон. – Тошкент,
2008. –№ 4. – 38 Б.
4. Кадиркулов А.О. Пулларни қалбакилаштиришга қарши курашда
минтақавий ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари. // 2008 йил 2 майдаги «Миллий ғоя
ва мафкуранинг фалсафий-ҳуқуқий фанлар ривожидаги аҳамияти илмий амалий»
мавзусидаги конференция материаллари тўплами. –Тошкент, 2008. – 287 Б.
5. Кадиркулов А.О. Пуллларни қалбакилаштириш тушунчаси. // Ўзбекистон
Республикаси Олий Суди Ахборотномаси. Тошкент, 2008. –№ 6. – 19 Б.
6. Кадиркулов А.О. Пуллларни қалбакилаштиришга қарши курашда
Ўзбекистон халқаро ҳамкорлигининг айрим жиҳатлари. // 2008 йил 28 мартдаги
«Замонавий халқаро ҳуқуқнинг долзарб муаммолари: назария ва амалиёт»
мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси материаллари. –Тошкент,
2010. – 240-245 Б
7. Кадиркулов А.О. Пуллларни қалбакилаштиришга қарши кураш соҳасида
халқаро ташкилотларнинг фаолияти. // 2008 йил 30 мартдаги «Замонавий халқаро
ҳуқуқнинг долзарб муаммолари: назария ва амалиёт» мавзусидаги республика
илмий-амалий конференцияси материаллари. 2 том –Тошкент, 2010. – 202-207 Б
8. Кадиркулов А. О. Пулларни қалбакилаштиришга қарши кураш борасида
Ўзбекистон Республикасининг халқаро-ҳуқуқий ташаббуслари // ТДЮИ
Ахборотномаси. Тошкент, 2010. – № 3. – 149 Б.
9. Кадиркулов А.О. Пуллларни қалбакилаштиришга қарши кураш, унга доир
миллий қонунчилик ва уларни такомиллаштириш масалалари. // Ўзбекистон
Республикаси Олий Суди Ахборотномаси. Тошкент, 2010. –№ 5. – 50 Б.
24
Юридик фанлар номзоди илмий даражасига талабгор Кадиркулов Адхам
Очиловичнинг 12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ ихтисослиги бўйича “Пулларни
қалбакилаштиришга
қарши курашда халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик ”
мавзусидаги диссертацияси
РЕЗЮМЕСИ
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
ваколатли органлар, жиноят таркиби, Интерпол,
конвенция, пулларни қалбакилаштириш, халқаро ташкилотлар, халқаро ҳамкорлик
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, халқаро характердаги жиноят, халқаро ҳуқуқ,
халқаро шартномалар.
Тадқиқот объекти:
пулларни қалбакилаштиришга қарши кураш бўйича
халқаро ҳамкорлик билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар ҳисобланади.
Ишнинг мақсади:
пулларни қалбакилаштиришга қарши курашнинг халқаро-
ҳуқуқий асосларини ўрганиш ва тадқиқ қилиш, уни ҳуқуқий тартибга солишдаги
муаммоларни аниқлаш, мавжуд муаммолар ечимини топган ҳолда илмий хулосалар
чиқариш, Ўзбекистонда пулларни қалбакилаштиршга қарши кураш механизмлари
ва миллий қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда халқаро нормаларни қўллашга
қаратилган илмий таклиф ва тавсияларни беришдан иборат.
Тадқиқот методлари:
қўйилган вазифаларни бажариш учун назарий ва
методологик ёндашувлар натижасида умуммиллий ва махсус билиш методларига
асосланган ҳолда, хусусан, мантиқий, қиёсий-ҳуқуқий, қиёсий-типологик,
системали-тузилмавий, тарихий, функционал, таҳлил ва синтез методларидан
фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
пулларни қалбакилаштириш халқаро
характердаги жиноятга қарши курашда халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти, моҳияти
таърифланган, унинг миллий ва халқаро-ҳуқуқий асослари ўрганилган, пулларни
қалбакилаштириш тушунчасига ва халқаро характердаги жиноят сифатидаги таркибига
таъриф берилган.
Амалий аҳамияти:
Пулларни қалбакилаштириш халқаро характердаги
жиноятининг олдини олиш ва қарши кураш борасидаги халқаро ҳамкорлик амалиётини
такомиллаштиришга қаратилган бир қатор қоида ва амалий тавсиялар ишлаб
чиқилганлигида ифодаланади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
Илмий
тадқиқот
натижалари, таклифлар ва тавсиялардан пулларни қалбакилаштиришга оид
жиноятчиликка қарши курашни амалга оширувчи давлат органлари фаолиятида ҳамда
миллий қонунчиликни такомиллаштиришда фойдаланиш мумкин. Илмий тадқиқотнинг
хулосалари дарсликлар ва ўқув қўлланмалар яратишда эътиборга олинган.
Қўлланиш соҳаси:
Тадқиқот натижаларидан халқаро ҳуқуқнинг тегишли илмий
йўналишларини ишлаб чиқишда қўлланилиши, хулоса ва таклифлардан “Халқаро ҳуқуқ” ,
“Халқаро жиноят ҳуқуқи” ва “Халқаро ташкилотлар ҳуқуқи” фанлари бўйича таълим
жараёнида фойдаланиш мумкин.
25
РЕЗЮМЕ
на диссертацию соискателя ученой степени кандидата юридических наук по
специальности 12.00.10 – Международное право Кадиркулова
Адхама Очиловича на тему
«
Международно-правовое сотрудничество в борьбе
против фальшивомонетничества
»
Ключевые слова:
Интерпол, компетентные органы, конвенция, международное
право, международное сотрудничество, международные договора, международные
организации, правоохранительные органы, преступление международного характера,
состав преступления, фальшивомонетничество.
Объекты исследования:
объектом исследования являются социально-правовые
отношения, связанные с международно-правовым сотрудничеством по экстрадиции лиц,
совершивших преступление.
Цель работы:
изучение и анализ
национального законодательства и международных
договоров по борьбе против фальшивомонетничества, разработка обоснованных
предложений и рекомендаций по совершенствованию национального законодательства и
международно-правовых норм, направленных на повышение эффективности механизма
экстрадиции и регулирующих борьбы против фальшивомонетничества.
Методы исследования:
логические, системные, статистические методы научного
познания и другие общие и частные методы. Вместе с тем, в процессе работы над
диссертацией использованы методы общего наблюдения, обобщения, сравнительные
методы.
Полученные результаты и их новизна:
дано определение значению и сути
борьбы против фальшивомонетничества, изучены его национальные и международно-
правовые основы, определены понятия фальшивомонетничества и состав как
преступления международного характера.
Практическая значимость:
состоит в разработке ряда положений и практических
рекомендаций, направленных на совершенствование международного сотрудничества по
борьбы против фальшивомонетничества.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
результаты научного
исследования, предложения и рекомендации могут быть использованы в деятельности
государственных органов по борьбы против фальшивомонетничества и для
совершенствования национального законодательства. Выводы, полученные в данной
работе, могут быть учтены при создании учебников и пособий.
Область применения:
результаты исследования могут быть использованы при
разработке соответствующих направлений международного права, а выводы и
предложения – при преподавании курса «Международное право», «Международное
уголовное право» и «Право международных организации».
26
RESUME
Thesis of Kadirkulov Adham Ochilovich on the scientific degree competition
of the doctor of philosophy in law, specialty 12.00.10 – International Law, subject:
“International legal cooperation in fighting counterfeit”
Key words:
international law, international agreements, convention, law-
enforcement bodies, competent bodies, Interpol, internationally recognized crime,
counterfeit, international cooperation, crime content.
Subjects of research:
objects of the study are social-legal relations, dealing with
international-legal cooperation on fight against counterfeit.
Purpose of work:
study and analysis national legislation and international
agreements on fight against counterfeit, development of the motivated offers and
recommendation on improvement national legislation and international legal rates,
directed on increasing of efficiency of the mechanism of fight against counterfeit and
adjusting processes of the fight against counterfeit.
Methods of research:
logical, system, statistical methods of the scientific
cognition and other general and quotient methods. Together with that, in process of the
work on scientific thesis are used methods of the general observation, generalizations,
and comparative methods.
The results obtained and their novelty:
given determination to importance and
essences of the fight against counterfeit, studied its national and international-legal bases,
determined notion and content as an internationally recognized crime.
Practical value:
consists in development of the row of the positions and practical
recommendation, directed on improvement international cooperation on fight against
counterfeit.
Degree of embed and economic affectivity:
results of the scientific study, offers
and recommendations can be used in activity state organ on fight with criminality and for
improvement national legislation. The recommendations and suggestions got in given
work can be considered whilst publishing textbooks or allowances.
Field of application:
the results as recommendations and suggestions obtained
from this study can be issued at the development of corresponding directions of
international law, simultaneously recommendations and suggestions may be considered
whilst teaching the courses as "International law", “International сriminal law” and “Law
of international organizations”.
