1
ЎЗБЕКИСТОН ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
ИҚТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК:330.35+336(575.1)
ЭШНАЗАРОВ ТЎЛҚИН ШЕРАЛИЕВИЧ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ
ТИЗИМИДА ИНСТИТУТЦИОНАЛ ЎЗГАРИШЛАР
(Ғазначилик институти мисолида)
Ихтисослик: 08.00.02 - «Макроиқтисодиёт» ва 08.00.07 «Молия, пул
муомуласи ва кредит»
Иқтисод фанлари доктори
илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
ТОШКЕНТ-2008
2
Диссертация Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Иқтисодиёт
институтида бажарилган
Расмий
оппонентлар:
Ўзбекистон Республикаси
Фанлар Академиясининг академиги, иқтисод
фанлари доктори, профессор
Хикматов Омон Ҳикматович
Ўзбекистон Республикаси
Фанлар Академиясининг академиги, иқтисод
фанлари доктори, профессор
Ғуломов Саидахрор Саидахмедович
иқтисод
фанлари
доктори,
профессор
Низомиддин Хамроевич Хайдаров
Етакчи
ташкилот:
Ўзбекистон Республикаси
Банк –молия академияси
Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Иқтисодиёт
институти ҳузуридаги иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш
учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д.015.06.01 рақамли Ихтисослашган
кенгашнинг 200__ йил «____» ___________ соат «___» даги мажлисида
бўлиб ўтади.
Манзил:
100060, Тошкент шаҳри, Боровский кўчаси 5-уй.
Диссертация билан
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
Иқтисодиёт институти кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат 2009_ йил «____» ___________да тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш илмий котиби,
иқтисод фанлари номзоди
Г.П.Ғуломова
3
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги.
Ҳар қандай замонавий жамиятда танланган
иқтисодий сиёсат доирасида иқтисодий тузилмани шакллантириш ва
ривожлантиришни амалга оширишда давлат бошқаруви ҳал қилувчи рол
ўйнайди. Унинг аниқ йўналишлари, шакллари ва кўламлари у ёки бу
мамлакатнинг ушбу даврдаги иқтисодий ва ижтимоий муаммоларининг
хусусиятларидан келиб чиқади ва албатта иқтисодиётда маълум даражадаги
вазифаларнинг давлат томонидан бажарилишини ҳеч ким инкор этмайди.
Давлатнинг бозор иқтисодиётидаги мақсади бозор механизмларини
ўзгартириш эмас, балки унинг эркин ҳаракат қилиши учун шароит
яратишдан иборат: рақобат давлатнинг тартибга солиш таъсири мумкин ва
зарур бўлган ҳамма жойда таъминланиши керак.
Давлатнинг жамият олдидаги асосий вазифаларини бажаришдаги
ролини оширган ҳолда иқтисодиётни эркин тамойиллар асосида
модернизациялаш амалдаги қонунчиликка муфовиқ харажатлар ва молиявий
оқимлар йўналишлари устидан самарали назоратни таъминлашга қодир
бўлган замонавий молия тизимини яратишни талаб қилади. Молия тизими
ўзидаги мавжуд усуллардан фойдаланиб, уларни такомиллаштирган ҳолда
иқтисодиётни барқарорлаштириш учун бюджет жараёнининг юқори
даражадаги тиниқлиги ва оддийлигини таминлашга хизмат қилади. Давлат
харажатлари ва даромадларини бошқариш орқали ишбилармонлик
фаолиятни рағбатлантириш, пулнинг қадрсизланишига ва ишсизликка таъсир
этиш мумкин. Бу сиёсатнинг энг муҳим вазифаларидан бири иқтисодий
сиёсатнинг мақсадларини амалга ошириш имконини берувчи марказлашган
давлат пул жамғармаларини шакллантириш манбалари ва усулларини излаб
топишдан иборатдир.
Ўзбекистон молия тизимини ислоҳ қилиш шароитида унинг
институционал-инструментал таъминотининг хўжалик юритишнинг янги
шароитларига мослашуви юз беради, бу ҳол иқтисодиётнинг эркинлашувига
қараб молиявий муносабатлар туб моҳиятининг ўзгаришига олиб келади.
Шунинг учун республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар
давлатга иқтисодий ва ижтимоий соҳани тартибга солиш имконини берувчи
энг муҳим механизмлардан бири ҳисобланган давлат молияси тизимини ҳам
четлаб ўтмади. Мазкур соҳада амалга ошириладиган институционал
тузилмани ислоҳ қилиш кўп жиҳатдан миллий иқтисодиётни тартибга солиш
ва ривожлантириш йўналишлари ва суръатларини белгилаб беради.
“Иқтисодиёт соҳасида асосий эътиборни институтционал ўзгаришларга,
молия ва банк тизимини ислоҳ этишни янада чуқурлаштиришга,
ривожланган бозор инфратузилмасини яратишга, рақобат муҳитини
шакллантиришга қаратмоғимиз даркор”.
1
Бюджет ва пул муомаласи давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий
ҳолатининг барометри бўлиб қолмоқда. Сўнгги йилларда бутун мамлакат
1
Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ зарур. – Т.: Ўзбекистон, 2002, 195-б.
4
бўйича ялпи ички маҳсулотнинг 35-40 фоизи ва миллий даромаднинг 30
фоизга яқини у орқали қайта тақсимланмоқда. Давлат бюджетида нафақат
даромадлар ва харажатлар, балки иқтисодий ривожланишнинг қолган барча
параметрлари қайд этилади. Шунинг учун Давлат бюджетига бутун
молиявий тизимнинг асосий воситаси сифатида қаралади. Шундан келиб
чиққан ҳолда, ишонч билан айтиш мумкинки, давлат бюджети ва унинг
ижроси мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига катта таъсир кўрсатади.
Жаҳон амалиётидан маълумки, исталган мамлакатда давлатнинг
молиявий ресурсларини бошқариш тизимида бюджетни тартибга солишнинг
у ёки бу модели амалга оширилишини таъминловчи ташкилий тузилма
муҳим рол ўйнайди. Чет элда ана шундай ташкилий тузилма сифатида
анъанавий тарзда ғазначилик институти иштирок этади ва у ўз ривожининг
кўп йиллик даври мобайнида иқтисодиётни давлат томонидан тартибга
солиш ва бошқаришда бюджет соҳасидаги молиявий сиёсатини амалга
ошириш воситасига айланди.
Ғазначиликнинг батафсил ҳисобга олишнинг
барча босқичларида иштирок этиши бюджетнинг мувазанатлашганлиги
тамойилини амалга ошириш, мавжуд макроиқтисодий вазият шароитида
прогноз қилиш жараёнида юзага келадиган номутаносибларнинг ўрнини
қоплаш имконини беради. Ғазначиликнинг иштироки прогноз қилинаётган
ресурс базасидан келиб чиқиб мазкур даврда устувор бўлган йўналишларни
ва давлат бюджетини молиялаш ҳажмини тўғри ва аниқ белгилаш имконини
беради.
Ўзбекистонда бюджет ижросининг ғазначилик тизимини жорий этиш
ва ривожлантириш Марказий банк ва унинг жойлардаги муассасалари, солиқ
хизмати ва молия органларининг хос бўлмаган вазифаларини чеклаш ҳамда
иш ҳажмлари билан ғазначилик органларига топшириш билан уларни аниқ ва
хос вазифаларини ечишга қайтариш билан кўзатилади. Республикада
устунлиги тан олинган мазкур институтни жорий этиш ва ривожлантириш
жараёни анча юқори суръатларда кечаётган бўлсада, ҳозирги вақтда
бюджетлар
ижросининг
ғазначилик
тизимидан
фойдаланиш
самарадорлигини
оширишнинг
ташкилий-иқтисодий
шароитлари
яратилмаган.
Шундай қилиб, иқтисодий ривожланиш ҳозирги босқичининг ўзига хос
хусусиятлари, шунингдек чет мамлакатларда ғазначилик органлари фаолият
кўрсатишининг ижобий тажрибаси ва баъзи вилоятлардаги тажрибалар
республика миллий иқтисодиётини давлат томонидан тартибга тизимида
давлат молиясидаги институционал ўзгаришларни (бюджет, ғазначилик)
илмий жиҳатдан чуқур таҳлил қилиш заруратини белгилаб берди.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси
.
Давлат молияси назариясини
ривожлантириш жумладан, бюджет ва бюджетларнинг ғазначилик ижроси
тизими ва уни иқтисодиётни тартибга солиш тизимидаги ўрнига оид
муаммоларга қуйидаги чет эллик олимларнинг ишлари бағишланган: А.Смит,
А.Хашим,
А.Премчанд
,
Б.Алан, Ж.Кейнс, Ж.Стиглиц, Ж.Стрик, Д.Норт,
Т.Веблен, Б.Поттер, Ж.Диймонд, Б.Рид, Ж.Зохраб ва бошқ.
МДҲ олимларининг тадқиқотлари ичидан Л.Абалкин, П.Бунич,
5
И.Акперов, Л.Велихов, Б.Герасимова, С.П.Головач, А.Дадашев, О.Дьякова,
Н.Иванова, В.Зайцева, И.Коноплева, Е.Ламанского, С.Лушина, Т.Нестеренко,
В. Нестерова, С Ж. Матук, Т.Маковник, Т.Прокофьева, В.Родионова
,
ва
А.Романенковаларнинг ишларини ажратиш мумкин. Бунда аксарият олимлар
давлат молиясини иқтисодиётни давлат йўли билан тартибга солишда роли
борасида анъанавий, ҳозирги кунга келиб эскирган қарашларга амал
қилишади.
Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ўсишини таъминлашнинг асоси
сифатида қаралган институционал ўзгаришлар муаммоларига А.Воҳобов,
И.Искандаров, О.Намозов, А.Расулев, Г.Саидова, А.Ҳикматов, С.Чепель ва
бошқаларнинг ишлари бағишланган. Ўзбекистон Республикасида давлат
молияси Давлат бюджети ва масалалари Е.Абдуллаев, Р.Алимов, А.Воҳобов,
С.Ғуломов, М.Шарифхўжаев, А.Ўлмасов, О.Олимжонов, Х.Собиров,
Т.Маликов, Н.Ҳайдаров каби олимлар томонидан бирмунча тадқиқ этилган
бўлишига қарамасдан, ғазначилик институти муаммолари кўтарилмаган.
Замонавий фан ва чет эл амалиёти бюджетлар ижросининг ғазначилик
тизимининг моҳияти тўғрисидаги тасаввурни кенгайтиради ва унинг
зиммасига иқтисодиётни давлат йўли билан тартибга солишда бюджетни
ижтимоий-иқтисодий моҳиятини белгилаб берувчи турли режавий
функцияларни юклайди. Бу шу билан белгиланадики, ғазначилик тизимига
давлат молиясини бошқариш соҳасидаги етакчи институт мақомини бериш
муаммосининг мураккаблиги ва кўпрежавийлиги замон талабларига мос
келувчи бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларини шакллантириш, бюджет
тизими,
бюджет
жараёни
ва
бюджетлараро
муносабатларни
такомиллаштириш зарурати, давлат молия тизимининг танглик ҳолати,
ғазначилик технологияларининг назарий жиҳатдан етарлича ишлаб
чиқилмаганлиги, давлат бюджети ғазна ижросининг механизмлари
соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг деярли мавжуд эмаслиги билан боғлиқ
масалаларнинг кенг доираси билан шартланган.
Диссертация тадқиқоти доирасида Ўзбекистон Республикаси молия
тизими ривожининг янги босқичида иқтисодиётни тартибга солиш тизимида
бюджет сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда айнан юқорида
келтирилган ҳолатлар нисбатан ривожлантирилди.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги
.
Диссертация иши ЎзР ФА Иқтисодиёт институти томонидан
7Ф: “Бозор иқтисодиёти, давлат назарияси ва ҳуқуқ” дастури доирасида Ф-
6.1.2 «Миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ривожлантириш
инновация модели» мавзусининг «Миллий иқтисодиётнинг инновацион
салоҳиятини ривожлантиришнинг институционал асослари» бўлими бўйича
амалга оширилаётган тадқиқот ишлари билан бевосита боғлиқ.
Диссертация тадқиқотининг мақсади
Давлат молияси тизимида
институционал ўзгаришларни амалга оширишнинг назарий жиҳатларини
ривожлантириш ва улар асосида миллий иқтисодиётни бошқариш ва
тартибга солиш механизми сифатида ғазначилик институтини ташкил этиш
6
ва унинг фаолият кўрсатишининг назарий-услубий асосларини ишлаб
чиқишдан иборат.
Тадқиқот вазифалари
. Олдинга қўйилган мақсадга эришиш учун
қуйидаги вазифалар белгиланди ва ҳал этилди:
бозор ислоҳотлари шароитида миллий иқтисодиётни давлат
томонидан
тартибга
солиш
ва
бошқаришда
институтларни
шакллантиришнинг назарий-методологик асослари тадқиқ этилди;
давлат молияси соҳасида институционал ўзгаришлар моҳияти
очиб берилди;
давлат молиясининг иқтисодиётни тартибга солиш ва
бошқаришга таъсир этувчи асосий омил эканлиги ўрганиб чиқилди ва
асосланди;
ғазначилик тизимини ташкил этиш ва уни иқтисодиётни тартибга
солиш ва бошқариш тизимидаги ўрни бўйича чет эл тажрибаси таҳлил
қилинди;
давлат молияси тизимини ислоҳ қилишнинг объектив шарт-
шароитлари ва муҳим йўналишлари белгиланди;
ғазначиликнинг иқтисодий моҳияти ва бюджетларни ислоҳ
қилиш жараёнида юзага келадиган иқтисодий муносабатлар тадқиқ этилди;
давлат
молиявий
ресурсларини
бошқариш
тизимида
ғазначиликнинг роли ва ўрни белгиланди;
чет мамлакатларда бюджетлар ғазна ижросининг тамойиллари
ўрганиб чиқилди ва бюджетлар ижроси ғазначилик тизимининг бошқа
тизимлар олдидаги устунликлари асосланди;
Ўзбекистоннинг бюджет соҳасида ислоҳотларнинг амалга
оширилиши натижасида ғазначилик институтини ривожлантиришнинг
функционал йўналиши асосланди;
Ўзбекистон бюджет тизимининг ғазначилик томонидан тартибга
солинишининг услубий асослари ишлаб чиқилди;
республикада турли даражадаги бюджетлар ғазна ижросининг
модели таклиф этилди;
Давлат бюджети ижросини кассавий режалаштириш ва
бошқаришнинг роли ва моҳияти очиб берилди;
Да влат б юджети ғазн а ижросининг механизмлари
белгиланди;
миллий иқтисодиётнинг давлат секторида ҳисоб юритишни
ташкил этишнинг моҳияти очиб берилди ва унинг концептуал асослари
ишлаб чиқилди;
халқаро стандартлар асосида Давлат бюджети ғазна ижроси
тизимининг ҳисоби бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди;
Ўзбекистон Давлат бюджети ғазна ижроси тизимининг ҳисобини
ривожлантириш стратегияси ва босқичлари асосланди.
Тадқиқот объекти ва предмети.
Тадқиқот ишининг объекти бўлиб,
давлат молиясини бошқариш ва турли даражадаги бюджетларни ижро этиш
7
механизми сифатида ғазначилик институти ҳисобланади. Диссертация ишининг
предмети иқтисодиётни бошқариш ва тартибга солиш тизимида ва давлат
бюджетини ижро этиш жараёнида юзага келадиган иқтисодий муносабатлар
ҳисобланади.
Тадқиқот методлари
. Тадқиқот жараёнида таркибий, функионал,
қиёсий, тизимли ва вазиятли таҳлил, гуруҳлаш усуллари ва динамик
қаторлардан фойдаланилди.
Тадқиқот гипотезаси.
Институционал ўзгаришлар асосида барқарор
иқтисодий ўсишни таъминлашга йўналтирилган миллий иқтисодиётни
бошқариш ва тартибга солиш тизимида давлат молияси институтларининг
ягона ва самарали тизимини шакллантириш ва давлат сектори ҳисобини
такомиллаштириш.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
- миллий иқтисодиётни тартибга солиш тизимида давлат молияси
институтларининг роли ва ўрнини тавсифловчи қонуниятлар тадқиқ қилинди
ва умумлаштирилди;
- бозор трансформацияси ва давлат молияси институтларини ислоҳ
қилиш шароитида давлат молиявий ресурсларини бошқаришга нисбатан
назарий ва методологик ёндашувлар асосланди;
- иқтисодиётнинг давлат сектори ва унинг ҳисоб тизимини
такомиллаштириш ва ривожлантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб
чиқилди;
- «давлат молияси», «бюджет» категориялари назарий жиҳатдан
аниқлаштирилди;
- иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш тизимида давлат
молиявий ресурсларини умумлаштириш, актив ва мажбуриятларини
бошқариш ҳисобини юритиш ва тартибга солишда «ғазначилик»ка илғор
институт сифатида ва «бюджетнинг ғазна ижроси»га ташкилий-иқтисодий
механизм сифатида муаллифлик таърифи берилди.
- иқтисодиётни тартибга солиш ва молиявий ресурсларининг
бирлаштирилишини бошқариш соҳасидаги етакчи молиявий институт
сифатида ғазначиликнинг функционал модели таклиф этилди;
- бюджетлар ижросининг аралаш ва банк тизими олдида ғазначилик
тизимининг устунликларига далиллар келтирилган. Ушбу устунликлар бюджет
маблағларининг мақсадли йўналтирилишини, ўз вақтида ва оқилона
сарфланишини таъминлаш йўли билан улардан фойдаланиш самарадорлигини
ошириш; тезкор ҳисоб юритиш ва назорат асосида даромадлар ва
харажатларни прогноз қилишнинг аниқлигини ошириш натижасида ички
қарзларга хизмат кўрсатиш қийматини пасайтириш; бюджет маблағларининг
тақсимловчилардан якуний олувчиларгача бўлган масофани қисқартириш
ҳисобидан уларнинг айланиш даражасини тезлаштиришдан иборат.
- миллий иқтисодиётни тартибга солиш тизимида Ғазначилик тизимини
ривожлантиришнинг давлат молиясининг бошқарувчиси мажбуриятларини
бажариши билан боғлиқ стратегик ва тактик йўналишлари белгиланди.
Уларнинг амалга оширилиши ғазначиликни иқтисодиёт ва давлат молияси
8
соҳасида универсал ваколатларга эга бўлган молиявий органга айлантириш
имконини беради, бу давлат молиявий ресурслари ва бюджет маблағларини
тўлақонли бошқариш имкониятини яратади.
Илмий янгилиги.
Тадқиқот ишининг илмий янгилиги миллий
иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш жараёни муаммоларини
давлат молиявий ресурсларини марказлашган тарзда бошқариш ва давлат
бюджетининг ғазначилик органлари томонидан ижро этиш орқали ҳал
этишдан иборат.
Илмий янгиликлар жумласига қуйидагилар киради:
агар институционал ўзгаришлар институтлар мазмунидаги ва
институционал тизим таркибидаги ўзгаришлар сифатида комплементарлик ва
босқичма-босқичлик, инновационлик, ахборот оқимларининг очиқлиги ва
ислоҳотларнинг
барча
субъектлари
учун
рақобатни
таъминлаш
тамойилларига мувофиқ амалга оширилса, улар иқтисодиётни давлат
томонидан тартибга солишда иқтисодий ўсишнинг шарт-шароити
ҳисобланиши асосланди;
давлат
молияси
жумладан,
бюджетни
фискал-тақсимлаш
механизмидан иқтисодиётни тартибга солиш ва ривожлантиришнинг асосий
воситасига айлантириш мақсадида давлат молиясини ислоҳ қилиш
стратегияси таклиф этилди;
иқтисодиётни тартибга солиш ва бюджетлар ижроси жараёнида
иштирокчилар ўртасида даромадларни жамғариш, уларни тақсимлаш ва
бюджет маблағларини якуний олувчиларга етказиш, шунингдек бюджетдан
маблағ олувчиларнинг топшириғига кўра операцияларни амалга ошириш
борасида юзага келадиган муносабатларни ифодаловчи иқтисодий тушунча
сифатида ғазначиликнинг моҳиятига аниқликлар киритилди;
давлат бюджетининг ғазначилик томонидан ижро этилишининг
асосий омиллари аниқланди, ғазначиликни ташкил этиш ва ривожлантириш
эволюцияси очиб берилди, ғазначилик тизимига ўтиш ва ғазначилик
органларини ривожлантиришнинг асосий босқичлари кўрсатилди;
ғазначиликнинг ягона марказлашган уч бўғинли, яъни бутун
ғазначилик тизими ва ғазначилик органлари, яъни бош ғазначилик, 15 та
вилоятлар бўйича ғазначилик бошқармалари, 199 та туманлар ва
шаҳарлардаги ғазначилик бўлимларини ўз ичига олувчи тизими фаолият
кўрсатишининг моҳияти очиб берилди;
бюджетлар ғазна ижроси турли моделлари фаолият кўрсатишига баҳо
берилди, бунда муҳим камчиликлар, хусусан ягона меъёрий-ҳуқуқий
таъминот, ахборот тъминоти, бюджет жараёнининг барча иштирокчилари
билан ўзаро ҳамкорлик қилишнинг ягона тартиби мавжуд эмаслиги
аниқланди;
ғазначилик органларидаги ягона ғазна ҳисобварағи (ЯҒҲ) орқали
бюджетлар марказлашган касса ижросининг мақсадга мувофиқлиги асослаб
берилди;
9
давлат бюджети ғазна ижросининг механизмлари, яъни бюджет
ижросини йиллик режалаштириш, шу жумладан кассавий режалаштириш ва
бюджет маблағларини бошқариш ва бюджет ғазна ижроси ҳисобини юритиш
механизмлари ишлаб чиқилиб, асосланди;
давлат бюджети ғазна ижросининг тамойилларига аниқликлар
киритилди ва асосланди;
зарур маблағларни аниқлаш ва маблағлар жалб қилиш режаларининг
тузилишини узлуксиз таъминлаш учун кассавий режалаштириш ҳамда давлат
бюджети даромадлари ва харажатларини бошқариш механизмлари,
шунингдек маблағларни бошқариш учун ягона ғазна ҳисобварақлари(ЯҒҲ)
орқали харажатларни тўлаш учун рухсат бериш механизми ишлаб чиқилди.
«Давлат бюджетининг ғазна ижроси» ва «Функционал ривожланиш
Давлат бюджетининг ғазна ижроси» дастурий мажмуаларнинг функционал
қисми ишлаб чиқилди;
иқтисодиётнинг давлат сектори бюджет ҳисобини такомиллаштириш
юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди, хусусан бюджет таснифи билан
интеграциялашган бюджет ғазна ижроси ҳисоби ҳисобварақларининг ягона
режасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тавсия қилинди;
халқаро стандартлар асосида иқтисодиётнинг давлат сектори
ҳисобини ривожлантириш стратегияси юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди;
давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини жорий этиш юзасидан
амалий қоидалар тавсия этилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқотнинг
илмий аҳамияти давлат молияси жумладан бюджет ғазначилик институти
тизимларининг иқтисодиётни тартибга солишда давлат молиявий
ресурсларини бирлаштириш ва уларни бошқаришдаги устувор роли ҳақидаги
назарий қоидаларнинг ишлаб чиқилишидан иборат. Диссертациядаги мавжуд
назарий хулосалар ва тавсиялар иқтисордиётни давлат томонидан тартибга
солиш тизимида ғазначилик фаолиятининг ролини илмий жиҳатдан асослаш
жараёнида, ҳозирги шароитда ғазначилик тизимини ривожлантириш
концепциясини ишлаб чиқишда фойдаланилиши мумкин. Тадқиқот
материалларидан олий ўқув юртларида «Иқтисодиётни давлат томонидан
тартибга солиш», «Институционал иқтисодиёт», «Давлат молияси»,
«Молия», «Солиқ ва солиққа тортиш» фанларини ўрганишда, ва ғазначилик
органлари ходимларининг малакасини ошириш жараёнида фойдаланилиши
мумкин. Тадқиқотнинг амалий аҳамияти келгуси даврга мўлжалланган
давлат дастурларни ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланган давлат молияси
институтлари юзасидан илмий асосланган концептуал ёндашувнинг ишлаб
чиқилишидан иборат. Асосий илмий қоидалар кейинги тадқиқотлар учун
назарий-методологик база бўлиб хизмат қилиши мумкин. Таклиф этилган
илмий қоидаларнинг жорий этилиши ислоҳотнинг муҳим мақсади амалга
ошириш - давлат молиясини бошқариш, шу жумладан Давлат бюджетининг
ғазна ижроси тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш имконини
беради. Мазкур тадқиқотнинг назарий қоидалари ва хулосалари Ўзбекистон
10
Республикаси Молия вазирлигининг “Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ
қилиш” лойиҳасини тайёрлаш ва амалга оширишда фойдаланилган. Олинган
маълумотлар натижалари давлат молиясининг стратегияси ва тактикасини
ишлаб чиқишда, миллий иқтисодиётнинг молиявий ресурсларини тақсимлаш
ва ундан фойдаланиш самарадорлигини оширишда фойдаланилиши мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқот жараёнида муаллиф
томонидан ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг экспрементал
ва амалий фаолиятида (жорий этилганлик тўғрисида маълумотнома)
шунингдек, Самарқанд (жорий этилганлик тўғрисидаги 215-сонли
маълумотнома), Бухоро (жорий этилганлик тўғрисидаги 02-33-31/1 –сонли
маълумотнома), Сурхондарё (жорий этилганлик тўғрисидаги 31-22-01/167-
сонли
маълумотнома)
вилоятлари
ғазначилик
бўлимларининг
экспрементларида ўз аксини топди. Шунингдек, «Давлат бюджетининг ғазна
ижроси» ва «Функционал ривожланиш «Давлат бюджетининг ғазна ижроси»
дастурий мажмуалар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат патент
идорасининг 18.10.2006 йилдаги DGU 01154-сонли, 11.12.2007 йилдаги DGU
01455-сонли патентлари мавжуд. Тадқиқот натижаларидан ЎзР ФА
Иқтисодиёт институти томонидан 7Ф: “Бозор иқтисодиёти, давлат назарияси
ва ҳуқуқ” фундаментал дастурининг «Миллий иқтисодиётнинг инновация
салоҳиятини ривожлантиришнинг институционал асослари» бўлими бўйича
илмий ҳисоботни тайёрлашда фойдаланилди (жорий этилганлик тўғрисида
маълумотнома).
Илмий ишнинг синовдан ўтиши(апробацияси).
Диссертациянинг
асосий мазмуни қуйидаги халқаро ва республика илмий-амалий
конференцияларда маъруза қилинган ва маъқулланган, жумладан:
«Ўзбекистон миллий иқтисодиётини модернизация қилиш» (2007й.,
Тошкент); «Иқтисодий ўсишнинг янгиланган сифатлари: Инновация,
рақобатбардошлик ва инвестициялар» (2008 й., Тошкент); «Аҳолининг
бандлиги ва фаровонлигини оширишда кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликни ўрни» 2008й., Тошкент); «Молия-саноат гуруҳларини
ташкил этиш борасидаги халқаро тажриба ва Ўзбекистонда корпоратив
бошқарувни такомиллаштириш муаммолари» (2008 й., Москва).
Диссертация иши ЎзР ФА Иқтисодиёт институти Муаммоли
кенгашининг мажлисида, шунингдек Мирзо Улуғбек номли Ўзбекистон
миллий университети, Самарқанд давлат университети, Тошкент иқтисодиёт
университети семинарларининг бирлашган мажлисларида муҳокама
қилинган ва маъқулланган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертация ишининг асосий
мазмуни ва хулосалари муаллиф томонидан монография, даврий иқтисодий
нашрларда, илмий ишлар тўпламларида, конференциялар материалларида
жами 54 босма тобоқдан ортиқ ҳажмдаги 30 дан зиёд илмий иш чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация иши кириш,
бешта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан
11
иборат. Диссертация - 316 саҳифа матн, шу жумладан 19 та расм, 14 та
жадвал, шунингдек 6 та иловадан таркиб топган.
Диссертациянинг
кириш
қисмида муаммонинг долзаблиги асосланиб,
унинг ўрганилганлик даражаси акс эттирилган, шунингдек тадқиқот
предмети ва объекти, унинг мақсади ва вазифалари, олинган натижаларнинг
илмий янгилиги, илмий-амалий аҳамияти баён этилган.
Диссертациянинг
«Миллий
иқтисодиётда
институционал
ўзгаришларнинг назарий асослари» деб номланувчи
биринчи бобида
бозор
ислоҳотлари шароитида институтларни шакллантиришнинг назарий-услубий
асослари, шунингдек давлат молияси соҳасидаги институционал ўзгаришлар
тадқиқ этилган.
Илмий ишнинг “Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодиётини
Давлат молияси томонидан тартибга солинишининг асосий йўналишлари”
деб номланувчи
иккинчи бобида
ҳозирги ҳолат таҳлил этилган бўлиб
Давлат бюджети ғазна ижросига ўтиш натижаларига баҳо берилган.
Диссертациянинг
учинчи боби
“Ўзбекистон Республикаси Давлат
бюджетининг ғазна ижросини ташкил этиш” деб номланган бўлиб, унда
Давлат бюджети ғазна ижросининг мазмун-моҳияти очиб берилган.
Илмий ишнинг “Кассавий режалаштириш ва Давлат бюджетининг
ижросини бошқариш” деб номланувчи
тўртинчи бобида
Ўзбекистон
Республикаси Давлат бюджети ғазна ижросининг механизми сифатида
кассавий режалаштириш ва пул маблағларини бошқаришнинг ўзига хос
хусусиятлари кўриб чиқилган.
Диссертациянинг “Ўзбекистон Республикаси Миллий иқтисодиёти
давлат сектори ҳисоби тизимини такомиллаштириш ва жорий этишнинг
концептуал асослари” деб номланувчи
бешинчи бобида
иқтисодиётнинг
давлат сектори шаклларини таснифлаш ва ҳисоб юритишининг кенг
қамровли тизимии ишлаб чиқиш зарурати асосланган бўлиб, бунда
жумладан, бюджетнинг барча даромадлари, бюджет тақчиллигини молиялаш
манбалари, бюджет харажатлари, давлатнинг молиявий ресурслари
шунингдек, бюджет ижроси жараёнида амалга ошириладиган операциялар
Давлат бюджети ғазна ижроси бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларининг
Ягона режасига асосланган бюджет ҳисобига олиниши лозимлиги белгилаб
берилган.
Илмий ишнинг
хулоса
қисмида ўтказилган тадқиқотга якун ясалиб,
асосий хулосалар ва илмий асосланган таклифлар баён этилган, шунингдек
бюджетлар ғазна ижросига оид янги далиллар келтирилган бўлиб,
Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодиётини давлат молияси томонидан
бошқариш ва тартибга солишда ғазначилик институтини ривожлантиришга
йўналтирилган тавсиялар ишлаб чиқилган.
12
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг
«Миллий
иқтисодиётда
институционал
ўзгаришларнинг назарий асослари»
деб номланувчи биринчи бобида бозор
ислоҳотлари шароитида институтларни шакллантиришнинг назарий-услубий
асосларини тадқиқ этган ҳолда муаллиф шуни таъкидлайдики, ўтиш даврида
ислоҳотларнинг тезлиги эмас, балки институтлар самарадорлиги иқтисодий
сиёсатнинг ҳал қилувчи омили ҳисобланади. Бунда шуни ҳисобга олишга
тўғри келадики, ижтимоий ишлаб чиқариш шароитларининг ўзгариши, бир
томондан, эски тузум институтлари тизимининг инқирозга юз тутишига олиб
келади, иккинчи томондан, институционал муҳит вакууми зиддиятни ва
иқтисодиётда тизимли ўзгаришлар заруратини келтириб чиқаради.
Нафақат назарий тадқиқотлар, балки кўп сонли эмпирик маълумотлар
ҳам шуни кўрсатмоқдаки, янги институтларнинг ва, ўз навбатида, хўжалик
бирликлари ўзаро ҳамкорлиги янги шаклларининг, янги бошқарув
шаклларининг пайдо бўлиши бир бири билан узвий боғланган. Хўжалик
бирликлари ўзаро ҳамкорлиги тамойиллари ва қоидаларининг ўзгариши
билан уларни ташкил этиш такомиллашади ва, аксинча янги ташкилий
шаклларнинг барпо этилиши янги институтларнинг пайдо бўлишиа таъсир
кўрсатади.
Бозор иқтисодиётини шакллантирувчи мамлакатлар иқтисодиётни
тартибга солишнинг “институционал” ёндашувдан келиб чиқувчи турли
механизмларидан фойдаланишга интилишади. Унинг моҳияти шундан
иборатки, давлат иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлаш ва унинг
рақобатбардошлигини ошириш учун махсус институтларни (тузилмаларни)
ташкил этиши ва иқтисодий жараёнларни тартибга солишнинг янги
механизмларини жорий этиши зарур. Иқтисодиётни ислоҳ қилиш шароитида
институционал тузилмани шакллантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ғоят
долзарб вазифа ҳисобланади. Миллий иқтисодиётни давлат томонидан
тартибга солишда институционал тузилмани шакллантириш стратегияси
мақсадлар тизимини кенгайтириш, бозор хилидаги иқтисодий институтлар
сифат хусусиятларининг ошишини рағбатлантириш имконини беради ва у
иқтисодиёт реал сектори рақобатбардошлигининг ошишига кўмаклашиши
зарур. Институционал ўзгаришлар иқтисодиётни ислоҳ қилиш жараёнларида
марказий ўринни тутган ҳолда бозор ислоҳотлари ва рақобатнинг ҳимоя
қилинишини, мулкчилик муносабатлари ўзгаришининг ошкоралигини,
тадбиркорликнинг
ривожланишини
таъминлайди.
Институционал
ислоҳотлар – бу камида ўрта муддатли хусусиятга эга бўлган қарорлардир,
чунки у ёки бу институционал ўзгаришни асослаш, уни хўжалик амалиётига
жорий этиш, бундай янгилик натижаларининг мониторингини амалга
ошириш, камчиликларни аниқлаш, қарорларга тузатишлар киритиш ва
модернизацияланган тартиблар, қонунлар, норма, бозор институтларининг
ташкилий шакллари ва механизмларини барпо этиш учун вақт талаб этилади.
Институционал ўзгаришларнинг асосий мақсади бозор хилидаги
иқтисодиёт барқарор фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган институтларнинг
13
тизимли йиғиндисини ташкил этишдан иборат. Бунинг учун ўрта муддатли
даврда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг интеграциялашуви учун шарт-
шароитларни яратиш зарур. Фақат шу асосда турли иқтисодий субъектлар
стратегияларининг уйғунлашувига ва мувофиқлашувига эришиш, инсонлар
турмуши даражасини ошириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш,
республика табиий мажмуининг такрор ишлаб чиқариш салоҳиятини сақлаб
қолиш, унинг бутлигини ва хавфсизлигини таъминлаш, бозор муҳитини
тартибга келтириш вазифасини ҳал этишга эришиш мумкин.
Умуман олганда иқтисодий ислоҳотлар кўпроқ институционал
муҳитдаги ўзгаришлар билан шартланган янги имкониятларнинг амалга
оширилиши билан боғлиқ. Бунда институционал ўзгаришлар, фақат улар
қуйидаги тамойиллар асосида амалга оширилган тақдирда иқтисодий ўсиш
омили
ҳисобланади:
комплементарлик
ва
босқичма-босқичлик,
инновационлик, ахборот оқимларининг очиқлиги ва ислоҳотларнинг барча
субъектлари учун рақобатни таъминлаш (1-расм).
Институционал ўзгаришларнинг комплементарлик тамойили шуни
англатадики, жорий этилаётган институтлар, улар мамлакатнинг аввалги
тажрибасидан ўзлаштирилганлиги, бошқа муҳитдан импорт қилинганлиги
ёки нусха кўчирилганлиги ва биринчи марта барпо этилганлигидан қатъи
назар мавжуд институтлар билан асосий хусусиятлари бўйича уйғунлашувни
талаб қилади.
Институционал ўзгаришларнинг босқичма-босқичлиги ислоҳотларга
нисбатан лойиҳавий ёндашувга, бошқа мамлакатларда институционал
ўзгаришларни амалга ошириш амалиётини пухта таҳлил қилишга асосланган
босқичма-босқич ва ўзаро тўлдирувчи ўзгаришларнинг амалга оширилишини
талаб қилади. Босқичма-босқичлик тамойилига амал қилиш шуни
англатадики, институционал ўзгаришларни амалга ошириш лойиҳаси
ўзгаришлар мақсадлари ва вазифаларига мос келади ҳамда у изчиллиги ва
мазмунини ўзгартириш мумкин бўлмаган энг кам сонли босқичлардан
иборат, лекин бунда аввалги босқичлардаги амалга ошириш натижаларига
қараб лойиҳага тузатишлар киритиш имконияти кўзда тутилган.
14
“Имкониятлар-
чекловларнинг”
бошланғич
институционал тизими
Ижтимоий гуруҳлар,
тадбиркорлар таъсири
Ўзгаришлар ташқи ва ички омиллари
йиғиндисининг таъсири: технология ва билимлар
даражасидаги ўзгаришлар институционал тизим
таркиби ва мазмунида зиддиятларнинг
тўпланиши
Институционал ўзгаришлар жараёнини ҳаракатга келтириш
Расмий
институтларни
шакллантириш
Янги норасмий
институтларни
шакллантириш
Иқтисодий
субъектлар учун
рағбатлар тизимини
ўзгартириш
Давлатнинг таъсири
Иқтисодий субъектлар ментал моделларини ўзгартириш
Субъектларнинг иқтисодий ва ижтимоий амалиётларини ўзгартириш
Иқтисодиёт фаолият кўрсатиши натижаларини ўзгартириш
Тамойилларга амал қилиш:
1. Ўзгаришларнинг
комплементарлиги ва
босқичма-босқичлиги;
2. Барча даражадаги
ўзгаришларнинг
инновационлиги;
3. Ўзгаришларнинг барча
субъектлари учун ахборот
оқимларининг ва
рақобатнинг
ошкоралиги
Институционал ўзгаришлар
динамик, мазмуний ва
инструментал зиддиятларининг
пайдо бўлиши
1.2-расм. Институционал ўзгаришлар схемаси
15
Инновационлик
тамойили
шуни
англатадики,
институционал
ўзгаришларнинг барча даражаларида: миллий – макродаражада, локал –
мезодаражада ва индивидуал – микродаражада ўзгаришларнинг барча
субъектлари томонидан амалга ошириладиган институционал инновациялар
ҳал қилувчи рол ўйнайди. Бунда макродаражадаги ўзгаришларнинг бош
субъекти сифатида давлатнинг роли мезодаражадаги – алоҳида минтақалар,
тармоқлар ва соҳалар даражасидаги институционал инновацияларни
рағбатлантиришдан иборат. Институционал инновациялар давлат томонидан
уларнинг алоҳида минтақаларда, итисодиёт соҳаларида ёки тармоқларида,
шунингдек алоҳида ташкилотлар ва фирмалар даражасида амалга
оширилиши жараёнида ва ўзгаришлар муваффақиятли амалга оширилган
(“энг яхши амалиёт” ақидаси пайдо бўлган), янги институционал шакллар
миллий даражада кенг тарқалган ва мустаҳкамланган тақдирда
рағбатлантирилади.
Ахборот оқимлари ва институционал ўзгаришлар субъектлари
ўртасидаги рақобатнинг очиқлиги тамойили институционал муҳитда кўзда
тутилаётган ўзгаришлар ва уларнинг эҳтимолий натижалари тўғрисида
ахборот олиш учун тўсиқларнинг бартараф этилишини назарда тутади. Ушбу
тамойил кўпроқ миллий даражадаги расмий қоидалар ва нормалар
тизимидаги ислоҳотларга тааллуқли, чунки қонунларнинг пухта ишлаб
чиқилиши самарали институционал муҳитни яратишга йўналтирилган
ўзгаришлар учун асос ҳисобланади. Бундан ташқари, ахборот каналларининг
очиқлиги ўзгаришлар субъектлари ўртасида ўзлари таклиф этаётган
институционал инновациялар юзасидан рақобатлашиш учун имконият
мавжудлигини англатади, бу муқобил институционал шаклларни қидириш,
танлаб олиш ва жорий этиш учун қўшимча устунликларни яратади.
Давлат молиявий ресурсларининг турли соҳаларини бошқаришда ягона
ёндашувнинг мавжуд эмаслиги тизим сифатида давлат молиясини ислоҳ
қилиш концепциясини ишлаб чиқиш заруратини белгилаб берди. Ушбу
концепцияни тузиш учун қуйидаги ҳолатлар талаб этилади:
ислоҳот давлат маблағлари, активлари ва мажбуриятларини бошқариш
миллий тизимини ривожлантиришнинг рағбатлантирувчи асосларини
шаклантиришга йўналтирилган бўлиши зарур;
давлат молиясини ислоҳ қилиш ўз қамровига кўра амалга
оширилаётган солиқ-бюджет ислоҳотига қараганда анча кенг. Бу ерда гап
давлат молияси моделини глобал ўзгартириш ҳақида бораяпти;
режалаштирилаётган таркибий ўзгаришларни амалга ошириш учун
зарур бўлган харажатларни ва кўзланган самарани таққослаб, бунда
давлатнинг ташқи ва ички мажбуриятлари ва активларини баҳолаган ҳолда
ушбу ислоҳотларни ягона тизимга боғлаш талаб этилади. Бундай вазифа
фақат жорий бюджет режалаштирилиши доирасидан ташқарида, мамлакат
молия сиёсатининг ўрта ва узоқ муддатли мақсадларига эришишга
йўналтирилган давлат бошқарувининг барча усулларидан фойдаланилган
тақдирда ҳал этилиши мумкин.
16
Ислоҳотлар жараёнида уларга эришиш механизмлари яратилиши лозим
бўлган бюджет тизимининг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
а)
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш эҳтиёжлари,
амалга оширилаётган (табиий монополиялар, ҳарбий, ижтимоий таъминот,
коммунал ва бошқа соҳалардаги) таркибий ўзгаришлар “нархи” ва
самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда аҳолига ва иқтисодиётга нисбатан
давлат мажбуриятларининг ҳажми ва таркибини аниқлаш;
б) иқтисодиёт ва аҳолига умумий бюджет юкининг уларни оддий ва
кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш имкониятлрига мос келишини
таъминлаш, солиқ тўловчиларнинг асосий гуруҳларига тенг (ресурсларга ва
иқтисодий фаолликка мутаносиб) юкламага эришиш;
в)
давлатнинг режалаштирилаётган мажбуриятлари билан унинг
солиқ базасининг имкониятлари, шунингдек давлат қарзларининг мақсадга
мувофиқ даражаси ва таркиби ўртасидаги динамик балансларни
шакллантириш.
г) мамлакат бюджет тизимининг ягоналигини тиклаш заруратини
ҳисобга олган ҳолда амалдаги бюджет тартиботларини қонунчилик ва
ташкилий нуқтаи назардан ўзгартириш.
Ушбу стратегия доирасида давлат молиясининг ягоналиги ва
самарадорлигини таъминлашнинг қуйидаги йўналишларини амалга ошириш
зарур.
-
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш эҳтиёжлари,
амалга оширилаётган таркибий ислоҳотлар самарадорлигини ҳисобга олган
ҳолда аҳолига ва иқтисодиётга нисбатан давлат мажбуриятларининг ҳажми
ва таркибини аниқлаш.
- солиқ тўловчиларнинг асосий гуруҳларига (ресурслар ва иқтисодий
фаолликка мутаносиб равишда) юкни тенглаштириш, қарши молиявий
оқимларга ва чап-рост субсидиялашнинг барча турларига барҳам бериш
йўли билан иқтисодиётга ва аҳолига солиқ юкининг мувофиқлигига эришиш.
- давлатнинг режалаштирилаётган мажбуриятлари ва унинг солиқ
базаси имкониятлари ўртасида динамик балансларни шакллантириш,
шунингдек давлатнинг ташқи ва ички қарзларининг мақсадга мувофиқ
даражаси ва таркибини аниқлаш.
- давлат молиясига хизмат кўрсатишнинг ягона тартиботига ўтиш,
бюджет тизимининг тўлиқ шаффофлигини таъминлаш учун маблағларнинг
олувчигача етказишда кечикишларга, улардан мақсадсиз фойдаланишга
барҳам бериб, бюджетлараро муносабатларнинг самарадорлигини оширган
ҳолда ҳокимиятнинг барча даражаларидаги бюджет ва бюджетдан ташқари
фондларнинг даромадлар ва харажатлар ҳисобварақларини хизмат кўрсатиш
учун Ғазначиликка ўтказиш.
- жорий бюджетни режалаштиришдан ҳоли бўлган давлат молиясининг
ҳолатини баҳолаш тизимини қуриш ва унинг мамлакатнинг ижтимоий-
иқтисодий ривожланишига таъсири.
Хулоса қилиб, бош императив сифатида бюджет ислоҳотининг муҳим
мақсади – бюджетни фискал-тақсимлаш механазмидан иқтисодиётни
17
ривожлантиришнинг асосий воситасига айлантиришдан иборатлигини яна
бир бор таъкидлаймиз.
Илмий ишнинг
«
Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодиётини
Давлат
молияси
томонидан
тартибга
солинишининг
асосий
йўналишлари ”
деб номланувчи иккинчи бобида иқтисодиётдаги ва Давлат
молияси тиимидаги институционал ўзгаришларнинг ҳозирги ҳолати таҳлил
этилган бўлиб, Давлат бюджети ижросининг ғазна тизимига ўтиш
натижаларига баҳо берилган.
Турли мамлакатлар иқтисодий ривожланишининг ўтиш босқичларида
молиявий, шу жумладан бюджет оқимларини бошқаришнинг янги
шаклларини танлаш зарурати юзага келади. Шу тариқа қуйидаги
вазифаларни амалга ошириш имконини бериши лозим бўлган янги
иқтисодий тузилмани ташкил этиш учун замин яратилади:
Давлат бюджети ва барча даражалардаги бюджетларнинг ўз
вақтида ҳамда сифатли ижросини таъминлаш;
Давлат бюджети ижросининг ғазна тизими орқали бюджет
ташкилотларининг етказиб берувчиларга харажатларини тўғридан-тўғри
тўлаш йўли билан бюджет харажатларини янада тезкор амалга ошириш;
давлатнинг вақтинчалик бўш турган молиявий маблағларидан
янада самарали фойдаланиш;
давлат маблағларининг келиб тушиши ва улардан мақсадли
фойдаланилиши устидан назоратни кучайтириш;
бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш ҳамда молия
ва солиқ органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
солиқлар йиғимини кўпайтириш, солиқларни олиш ва уларни
йиғишннг тўлиқлигини таъминлаш методикасини такомиллаштириш
ҳисобидан бюджетларнинг даромад базасини ошириш;
маблағларни ижтимоий сиёсатни амалга оширишга, барча
даражалардаги бюджетларда ижтимоий ҳимояланган моддаларнинг ўз
вақтида ва тўлиқ молиялаштирилишини таъминлашга йўналтириш;
барча даражалардаги бюджетларнинг ҳолати ҳақидаги ахборотни
йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилишнинг тезкорлигини ошириш,
шунингдек Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг касса ижроси
юзасидан ҳар кунлик монторингни юритиш;
асосланмаган
кредиторлик
ва
дебиторлик
қарзларини
камайтириш;
тижорат банкларини уларга хос бўлмаган Давлат бюджетининг
касса ижроси, ҳисоб юритиш ва бюджет ижроси тўғрисида ҳисоботлар
тайёрлаш функцияларидан озод этиш.
Ғазначилик тизимининг жорий этилиши бюджет ва бюджетдан
ташқари фондларнинг маблағларини Марказий банкда очиладиган Ягона
ғазна ҳисобварағи (ЯҒҲ)да бирлаштириш йўли билан бюджетдан маблағ
олувчилар ҳисобварақларидаги фойдаланилмаган қолдиқлар кўринишидаги
бюджет маблағларининг мақсадсиз фойдаланилишининг олдини олиш
18
имконини беради. 2004 йилнинг биринчи чораги ўртасига келиб банк
ҳисобварақларида бюджет маблағларининг ўртача кунлик қолдиқлари 165,6
млрд. сўмни, чорак якунига келиб ўртача – 139,9 млрд. сўмни, банк
ҳисобварақларидаги бюджет маблағларининг ўртача ойлик қолдиқлари эса –
133,4 млрд. сўмни ташкил қилди. 2005 йил 1 июндан эътиборан Самарқанд
вилоятининг Самарқанд ва Тойлоқ туманларида бюджет ғазна ижросининг
элементлари жорий этила бошланди. 2003 ва 2004 йилларда бюджет
маблағларининг ўртача ойлик қолдиқлари мазкур туманларда молиялашнинг
ўртача ойлик ҳажмига нисбатан 54,6 фоизни ёки ўтган йиллардаги ҳудди шу
кўрсаткичларнинг 75 фоизини ташкил қилди, яъни ғазна тизимининг жорий
этилишини ҳисобга олган ҳолда банк ҳисобварақларидаги бюджет
маблағларининг вақтинча фойдаланилмаётган қолдиқлари 25 фоизга
қисқарди. Тижорат банкларида талаб қилиб олинадиган депозитлар учун
йиллик 8 фоиз ҳажмидаги жорий фоиз ставкасида ЯҒҲни жорий этишдан
кўриладиган самара тахминан 8,0 млрд. сўмни ташкил қилади. Бюджетдан
маблағ
олувчиларга
бевосита
ғазначилик
органларида
шахсий
ҳисобварақларнинг очилиши банклар ходимлари сонининг 1180 нафарга
қисқаришига олиб келади ва бунда банкларда ҳар йили 1,7 млрд. сўм
миқдорида маблағ тежалади.
Бундан ташқари, айрим минтақалар ғазначилик ижросига ўтгунича ва
ундан кейин харажатларнинг 4 гуруҳи бўйича бюджетларнинг кредиторлик
қарзлари таҳлили шуни кўрсатадики, бу қарзлар ғазна ижросига утгандан
кейин қисқарган ёки бутунлай йўқотилган.
1-жадвал
Бюджет ғазна ижроси унсурлари қамраб олган минтақалар
харажатларининг 4 гуруҳи бўйича кредиторлик қарзларининг
динамикаси, млн
.
сўм
Минтақалар номи
2003 й.
2004 й.
2005 й.
2006 й.
2007 й.
Қорақалпоғистон
Республикаси
214,2
107,7
50,1
0
0
Вилоятлар:
Бухоро
939,8
1073,7
106,6
0
0
Наманган
695,3
1910,7
110,3
0
0
Самарқанд
576,6
16,3
0
0
0
Сурхондарё
2464,0
827,1
115,2
104,8
111,5
Сирдарё
50,8
148,8
0
0
1,8
Хоразм
321,6
1129,4
106,3
0
421,6
Тошкент ш.
8173,0
115,3
635,7
938,0
1808,3
Изоҳ – жадвал муаллиф томонидан вилоятлар маҳаллий бюджетларининг маълумотлари
асосида ҳисоблаб чиқилган.
19
1-жадвалдан кўриб турганимиздек, 2005 йилда ғазна ижроси унсурлари
билан қамраб олинган Самарқанд вилояти бюджетининг кредиторлик
қарзлари 100 фоизга қисқарди. Ғазна ижроси унсурлари билан қамраб
олинган бошқа минтақалар бюджетларида ҳам ушбу кўрсаткич қисқарди.
2006 йилда минтақавий ғазначилик органлари томонидан 100,0 мингдан
ортиқ шартнома рўйхатга олинган бўлса, шундан 33,1 млрд. сўм
миқдоридаги 11 мингтага яқин шартнома, яъни уларнинг 10,7 фоизи бюджет
ташкилотларига тўғрилаш учун қайтарилди. Бюджет ташкилотларининг
текширилган тўлов топшириқномалари умумий сонидан 19,2 млрд. сўм
миқдоридаги 12,0 мингтаси, яъни 4,4 фози тўлов топшириқномаларининг
рўйхатга олинган шартномаларга мос келмаслиги туфайли тўловларсиз
эгаларига
қайтарилди.
Қайтарилган
шартномалар
ва
тўлов
топшириқномаларининг фоизи Сурхондарё, Сирдарё ва Наманган
вилоятларида, шунингдек Тошкент шаҳрида жуда юқори бўлди.
2007 йилда минтақавий ғазначилик органлари томонидан 540,7 млрд.
сўм миқдоридаги шартномаларга эга бўлган 11290 та бюджетдан маблағ
олувчилар рўйхатга олиш учун қабул қилиниб, шундан 19,4 млрд. сўм, яъни
3,6 фоизи бюджет ташкилотларига тўғрилаш учун қайтарилди. Бюджет
ташкилотларининг текширилган тўлов топшириқлари умумий сонидан
14,1 млрд. сўмга яқини, яъни 1,0 фоизи рўйхатга олинган шартномаларга мос
келмаслиги ва бошқа сабабларга кўра тўловларсиз қайтарилди. 2007 йилда
ташкилотларига тўғрилаш учун қайтарилган шартномалар улуши 70 фоизга,
қайтарилган тўлов топшириқларининг сони эса 2006 йилга нисбатан 3
мартага қисқарди (2-жадвал).
2-жадвал
2008 йил 1 январ ҳолатига кўра рўйхатга олинган ва қайтарилган
шартномалар ҳамда бюджетдан маблағ олувчиларнинг тўлаш учун
тасдиқланган харажатлари нисбати
Минтақалар номи
Б
юд
ж
е
тд
а
н мабла
ғ
олувчи
ла
р
нинг
ж
а
м
и
сон
и
Шартномалар
Тўлов топшириқлари
р
ў
йха
т
га
о
лин
га
н
, м
лрд
.
сўм
қ
ай
тар
и
лг
ан
, млр
д.
сўм
Рўй
хатг
а
оли
н
ган
ва
қ
ай
тар
и
лг
ан
ш
ар
тн
о-
малар н
и
сбати
, %
р
ў
йха
т
га
о
лин
га
н
, м
лрд
.
сўм
қ
ай
тар
и
лг
ан
, млр
д.
сўм
Рўй
хатг
а
оли
н
ган
ва
қ
ай
тар
и
лг
ан
н
и
сбати
, %
Қорақалпоғистон
Республикаси
1511,0
58,1
1,9
3,3
86,9
1,0
1,5
Бухоро
1889,0
69,7
2,0
2,8
196,0
1,3
0,7
Наманган
1363,0
74,9
2,1
2,8
284,7
1,6
0,6
Самарқанд
1915,0
98,7
1,6
1,6
328,0
2,3
0,7
20
Сурхондарё
1088,0
45,6
1,9
4,2
31,5
1,9
6,0
Сирдарё
1554,0
57,3
1,9
3,3
59,8
1,0
1, 7
Хоразм
1115,0
52,8
5,1
9,7
53,9
1,7
3,2
Тошкент ш.
855,0
83,8
3,1
3,7
362,4
3,0
0,8
8 та минтақа
бўйича жами
11290,0
540,7
19,4
3,6
1403,5
14,1
1,0
Изоҳ – жадвал муаллиф томонидан маҳаллий бюджетларининг маълумотлари асосида
ҳисоблаб чиқилган
Бу шуни англатадики, бюджет ижросининг ғазна тизимига ўтиш бюджет
маблағларидан самарасиз фойдаланиш хатарини камайтиради, чунки кассавий
режалаштириш ва бюджет пул маблағларини бошқариш орқали бюджет ва
бюджетдан ташқари фондларнинг вақтинчалик талаб этилмайдиган
маблағларини бошқариш унсури жорий этилади.
Бюджет пул маблағларини бошқаришнинг илгариги тизимининг
самарасизлиги қуйидаги ҳолатлар билан изоҳланади. Республика
иқтисодиётидаги бозор жараёнларининг ривожланиши марказлашган давлат
банк тизимининг таназзулга юз тутиши ва тижорат банкларининг ташкил
этилиши билан кузатилди. Ушбу даврда Марказий банк (МБ) пул-кредит
муомаласи масалаларига эътиборни кучайтирган ҳолда, барча даражалардаги
бюджетлар ижроси масалаларини назорат қиишни сусайтириб юборди.
Бунинг оқибатида бюджет маблағларининг банк ҳисоби заифлашди,
жойлардаги тижорат банклари эса нафақат бюджет маблағларидан
фойдаланилишини назорат қилишдан четлатилди, балки улар бундай
назоратнинг мавжуд бўлмаслигидан манфаатдор ҳам эди.
Барча даражалардаги бюджетларнинг харажатлари соҳасида амалдаги
тизим
молиявий
маблағларнинг
фақат
молия
органларининг
ҳисобварақларидан бюджет маблағларини тақсимловчилар ҳисобварақларига
ўтказилиши босқичидагина ҳисобга олади, лекин, касса харажатлари ҳамда
ушбу маблағларнинг мақсадли ўтказилиши ёки тўлови ҳақида тезкор ахборот
олиш имкониятини бермайди, демак, у мазкур операцияларни самарали
назорат қила олмайди.
Бундан ташқари, бюджет маблағларининг тақчиллиги шароитида барча
даражалардаги бюджетлар ижросининг бундай ташкил этилиши молиявий
ресурслардан оқилона фойдаланиш учун уларни бошқариш имкониятини
бермайди.
Давлат молиявий ресурсларидан фойдаланишнинг амалдаги механизми
ўтиш даврида барча даражалардаги бюджетларга хос бўлган қуйидаги
камчиликларга эга:
ҳозирги иқтисодий шароитларга яхши мослашмаганлик;
бюджетнинг «ошкоралигини» ҳамда бюджет маблағларидан
мақсадли ва оқилона фойдаланилиши устидан самарали назоратни
таъминлашга қодир эмаслик;
кўп пағонали тузилмага эгалик;
тезкорликнинг пастлиги;
21
пул маблағларини самарали бошқариш имкониятининг сезиларли
даражада чекланганлиги, яъни, бюджет ва бюджет ташкилотларнинг банк
ҳисобварақларидаги қолдиқлар кўринишида вақтинча бўш турган давлат
молиявий ресурслари билан оқилона операцияларни амалга оширишнинг
қийинлиги;
бюджет маблағларининг мақсадли фойдаланилиши устидан
дастлабки ва жорий назоратни амалга ошириш имкониятининг мавжуд
эмаслиги.
Диссертацияда
ғазначилик
органларини
шакллантириш
ва
ривожлантириш
жараёни
ҳозирда
маълум
қийинчиликларга
дуч
келаётганлиги, ушбу қийинчиликлар биринчи галда бюджет оқимларини
бошқариш борасидаги ваколатларнинг қайта тақсимланиши билан
изоҳланганлиги, бу эса кўплаб органлар ва тузилмаларнинг манфаатларига
даҳлдор эканлиги кўрсатиб берилди.
Биринчидан,
республика бюджетининг бош тақсимловчиларида
(вазирликлар ва идораларда) бюджетдан ажратиладиган маблағларни фақат
ўзига бўйсунувчи муассасалар (хуқуқий шахс бўлмаган) бўйича тақсимлаш
ҳуқуқи қолади. Ға значи лик ташкил этилиши билан улар бюджет
ҳисобварақлар бўйича бюджет маблағлари молиявий оқимларини бошқариш
имкониятини йўқотади.
Иккинчидан,
бюджетдан бевосита маблағ олувчилар бюджет
маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланиши юзасидан қатъий назорат
ўрнатилади
Учинчидан,
тижорат банкларида айланмада фойдаланиладиган катта
пул маблағлари турадиган бюджет даромадлари ва харажатлари бўйича
ҳисобварақларнинг барчаси ёпилади.
Тўртинчидан,
бюджет пул маблағларининг банклардаги ҳисобварақлар
бўйича ўтиши муддатларини назорат қилиш имконияти пайдо бўлади.
Бешинчидан,
республика бюджетидан дотациялар, субвенциялар,
субсидиялар, бюджет ссудалари, бюджет кредитларини ва бошқа
маблағларни олувчи маҳаллий ижроия органлар маблағларнинг мақсадсиз
сарфланиши юзасидан қарорларни якка ўзи қабул қилиш имкониятидан
маҳрум бўлади.
Шундай қилиб, Ғазначи лик органлари, давлатнинг манфаатларини
намоён этган ҳолда, Давлат бюджетини ижро этиш жараёни
иштирокчиларининг ҳаракатини назорат остига қўяди. Шу билан бир
қаторда, улар тузиладиган шартномалар ҳамда товарлар етказиб
берилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг
Ғазн ачили кда мажбурий рўйхатдан ўтказиш йўли билан бюджет
ташкилотлари томонидан етказиб берувчилар олдида кўзда тутилган
бюджетдан
ажратиладиган
маблағлар
доирасида
молиявий
мажбуриятларнинг қабул қилинишини таъминлайди.
Муа ллифнинг фикрича , ға значи лик нинг фаолият кўрсатиши
бюджет ташкилотларининг харажатлар тўловини етказиб берувчилар
ҳисобварақларига, бюджетдан маблағ олувчилар ҳисобварақларини четлаб
22
ўтган ҳолда, тўғридан-тўғри амалга ошириш тартибини киритиш орқали
тўловларнинг манзилли ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлайди.
Пировардида маблағлардан мақсадсиз фойдаланиш хавфи қисқаради. 2004
йил якунларига кўра мақсадсиз фойдаланилган маблағларнинг аниқланган
суммаси, Молия вазирлиги Назорат-тафтиш Бош бошқармасининг
маълумотларига кўра, 8,3 млрд. сўмни ташкил қилди.
Диссертацияда амалга оширилган чет элда давлат бюджетлари ижроси
ғазна тизимларининг таҳлили кўплаб самарали фаолият кўрсатиб турган
тизимларнинг мавжудлигини кўрсатди. Улар нафақат номланиши
(департамент ёки котибият) билан, балки идоравий бўйсуниши ва уларга
юклатилган вазифаларига кўра ҳам фарқ қилади. Бунда автоматик тарзда
нусха кўчириш тўғри эмас. Ҳар бир муайян мамлакатда яратиладиган
бюджет ижроси тизимлари юзасидан майян қарор қатор омилларга боғлиқ
бўлиб, улар жумласига ҳуқуқий асос, маъмурий вазият, техник инфратузилма
ва жуғрофия киради.
Бюджет ижроси тизими ҳар бир алоҳида олинган
мамлакатнинг ўзига хос шароитларини ҳисобга олган ҳолда тузилиши керак.
Диссертацияда Ғазначиликнинг асосий вазифалари ва функциялари
белгиланиб, бундан ташқари уларнинг макродаражадаги қушимча
функциялари асослаб берилди, жумладан:
ЎзР
Ҳукуматининг
тасарруфидаги
давлат
молиявий
ресурсларининг ҳаракати бўйича операциялар ҳисобини юритиш;
давлат
молиявий
ресурсларининг
ҳолати
тўғрисидаги
маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш;
давлат молиявий ресурсларининг келиб тушиши ва улардан
мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш;
давлат молиявий ресурсларини қисқа муддатли режалаштириш;
республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар ўртасида
даромадларнинг тақсимланиши;
Давлат бюджети ва маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-
китоблар ҳисобини юритиш;
қайтариш ва қушимча даромад олиш мақсадида давлат молиявий
ресурсларини жойлаштириш;
Давлат бюджетининг ижросини яхши бошқариш мақсадида
Марказий банк, бошқа вазирликлар ҳамда давлат ҳокимияти бошқарувининг
бошқа органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Марказий банк ва бошқа ваколатли банклар билан биргаликда
давлатнинг ички ва ташқа қарзларига хизмат кўрсатиш ва б.қ.
Бу эса нафақат бутун давлат молиявий активларини аниқлаштириш,
унинг тушум ва чиқимларини мақбуллаштириш, балки проворд натижада
республика ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Ижро этишнинг барча даражаларида бюджетнинг сарфланишини
назорат қилиш функцияси Ғазначилик органлари зиммасига юклатилган
муҳим функциялардан бири ҳисобланади. Диссертацияда Ғазначилик
23
органлари назорат фаолиятининг асосий йўналишлари аниқлаштирилди
яъни:
бюджет маблағларининг тақсимловчилари, бюджетдан маблағ
олувчилар томонидан Давлат бюджети маблағларининг мақсадли
сарфланишини дастлабки ва жорий назорат қилиш;
юқори турувчи органлар томонидан Ғазначилик ҳудудий
органларининг Давлат бюджетини ижро этишда амалдаги қонун
ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларга амал қилиниши юзасидан
текширилиши.
Тадқиқот жараёнида шу нарса аниқландики, илмий адабиётда
иқтисодий категория сифатида ғазначиликк тўлиқ ва аниқ таъриф
берилмаган. Муаллифнинг фикрига кўра, ғазначиликка ҳокимият ягона
вертикалининг фаол унсури сифатида қараш лозим. Бунда ғазначилик улар
ёрдамида пул оқимлари бир органда жамланадиган бозор иқтисодиётининг
асосий институтларидан бири ҳисобланади, бу давлат молиявий
ресурсларидан, шу жумладан бюджет маблағларидан давлатнинг
манфаатларини таъминлаш учун марказлашган тарзда тежамли ва самарали
фойдаланиш имконини беради. Шу муносабат билан муаллиф томонидан
бюджетлар ижроси жараёнида бюджет жараёнининг иштирокчилари
ўртасида даромадларни жамлаш, уларни тақсимлаш ва муайян маблағ
олувчиларга етказиш, шунингдек бюджетдан маблағ олувчиларнинг
топшириғига кўра операцияларни амалга ошириш юзасидан юзага келадиган
муносабатларни ифодаловчи институт сифатида ғазначилик таърифига
аниқликлар киритиш таклиф этилди.
Диссертациянинг учинчи боби
“Ўзбекистон Республикаси Давлат
бюджетининг ғазна ижросини ташкил этиш”
деб номланган бўлиб, унда
ғазна ижроси категориясиниг мазмун-моҳияти очиб берилиши билан бирга
турли даражадаги бюджетларнинг ғазначилик ижроси тизими ишлаб
чиқилган
Бюджет ижроси жараёнида даромадларнинг ҳар бир манбаси бўйича
тўлиқ ҳамда ўз вақтида келиб тушиши, шунингдек бюджет ташкилотлари ва
муассасаларининг товарлари ва хизматлари учун бюджет бўйича
тасдиқланган суммалар доирасида тўловларнинг молиявий йил мобайнида
тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминланади. Бюджет
муносабатларини такомиллаштириш кўп жиҳатдан Давлат бюджети
ижросининг самарадорлигини оширишни назарда тутади. Жаҳон тажрибаси
шуни кўрсатмоқдаки, банк ва аралаш механизмга қараганда ғазна ижроси
бюджет ижросининг энг самарали ва амалий механизми ҳисобланади. У
бюджет даромадлари ва харажатлари бўйича барча операциялар ва Давлат
бюджети ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларини
Ягона ғазна ҳисобварағида (ЯҒҲ) ёки ғазна ҳисобварағида жамланишини
таъминлайди. Сўнгра ушбу ҳисобварақдан улар учун Давлат бюджетида
маблағлар кўзда тутилган юридик ва жисмоний шахсларнинг харажатлари,
шунингдек давлат мақсадли фондларининг харажатлари тўланади.
24
ЯҒҲ дан фойдаланиш шароитида Ғазначилик органларининг фаолият
кўрсатиши, муаллиф фикрича, Давлат бюджети ижросининг сифат жиҳатдан
янги ахборот технологияси ҳисобланиб, унда қуйидаги ҳолатлар муҳим ўрин
тутади:
Давлат бюджети даромадлари ва харажатларини ЯҒҲда
марказлаштириш;
турли даражадаги бюджетлар даромадларининг ҳисобини
юритиш операцияларини бир ҳисобварақда марказлаштириш, уларни
бюджетларнинг турли даражалари ўртасида тақсимлаш ва марказий
ғазначилик даражасида Давлат бюджети харажатларини амалга ошириш;
Давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари бўйича
операцияларни ҳар куни акс эттириш.
Муаллиф томонидан амалга оширилган Ғазначилик тизими ташкил
этилгунга қадар ва у ташкил этилганидан кейинги даврда солиқ
тўловчилардан даромадлар келиб тушиши ва бюджет маблағларининг уларни
олувчиларга етказилиши жараёнининг қиёсий таҳлили шуни кўрсатмоқдаки,
иккинчи ҳолатда бюджет аблағлари билан ишлашда иштирок этувчи
бўғинлар сонининг 3-4 мартага камайяди, бу ҳол эса улардан мақсадли
фойдаланилишини назорат қилиш имконини беради ва бюджет
маблағларининг айланиш даражасини оширади.
Муаллиф ЯҒҲ Ўзбекистон Республикасининг Марказий банкида
бўлишини ва бунда Ғазначиликнинг Марказий банкдаги ҳисобварақлари
шартномалар асосида юритииши зарурлигини исботлаб берди. Бюджет
ҳисобварақларини очиш ва ёпишга, уларнинг режимини ўзгартиришга
Ғазначиликнинг тегишли қарорисиз рухсат этилмаслиги лозим. Шу аснода
банклар Ғазначилик ҳисобварақлари бўйича улардаги маблағлар қолдиғи
доирасида ҳисоб-китоб-пул ҳужжтлари асосида маблағларнинг ўз вақтида ва
тўғри киритилиши ҳамда ҳисобдан чиқарилиши учун жавобгардирлар, шу
билан бирга банклар Ғазначилик органларининг мажбуриятлари бўйича
жавоб бермаслиги керак, шунингдек ҳисобварақлардан маблағларни чиқара
олмайди.
Диссертацияда бюджетни ижро этишга ўтиш учун Ғазначиликда
бюджетлар, бюджет даромадларнинг ҳар бир манбаси, ҳар бир бюджет
маблағлари бош тақсимловчиси, тақсимловчиси ва олувчиси учун шахсий
ҳисобварақлар очилиши таклиф этилган. Бунда Ғазначилик бюджетга
бюджет тақчиллигини молиялаштириш манбаларидан даромадлар ва
тушумларнинг келиб тушиши, шунингдек бюджет харажатларига рухсат
бериш ва уларни тўлаш билан боғлиқ барча операцияларни Ғазначиликнинг
Бош китобида рўйхатга олиши ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг йиғма
реестрини юритилиши кўзда тутилган.
Муаллифнинг
назарида,
шахсий
ҳисобварақларда
бюджетдан
ажратиладиган маблағлар, хуқуқий мажбуриятлар ҳисоби, касса харажатлари
ҳисоби ва бошқа зарур маълумотлар акс эттирилиши лозим.
Даромадлар бўйича бюджет ижроси қуйидаги операциялар бўйича
амалга оширилади:
25
(а) бюджет даромадларини ғазна (ягона) ҳисобварағига ўтказиш ва
киритиш;
(б) тасдиқланган бюджетга мувофиқ тегишли бюджетларнинг турли
даражалари бўйича умумдавлат тартибга солувчи солиқларини тақсимлаш;
(в) даромадларнинг ортиқча тўланган суммаларини қайтариш;
(г) давлат бюджетининг даромадлари ҳисобини юритиш ва бюджет
таснифига мувофиқ ҳисоботларни тузиш.
Барча операциялар бюджет маблағларининг ҳисобини юритиш бўйича
шахсий ҳисобварақларда, давлат мақсадли жамғармаларининг шахсий
ҳисобварақларида қайд этилади. Шунингдек ғазначилик томонидан солиқ
тўловчиларга ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқлар ва
йиғимлар бюджетларнинг шахсий ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи
доирасида қайтарилади.
Муаллиф томонидан таклиф этилаётган харажатлар бўйича бюджетлар
ижроси тизимида бюджет соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларнинг
иштирокчилари, яъни бюджет маблағлари бош тақсимловчиси, бюджет
маблағлари тақсимловчилар, бюджет маблағлари олувчилар томонидан ғазна
(ягона) ҳисобварағидаги мавжуд бюджет маблағлари доирасида амалга
оширилади. Ушбу жараённи муаллиф қуйидаги босқичларга бўлишни таклиф
қилади:
харажатлар сметаларини, бюджетдан ташқари даромадлар ва
харажатлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаларини тузиш, тасдиқлаш
ва рўйхадан ўтказиш;
харажатларни тасдиқлаш ва уларни тўлаш учун рухсатномани
бюджет маблағлари тақсимловчилар ва олувчиларга етказиш;
бюжет
маблағлари
олувчилар
томонидан
ҳуқуқий
мажбуриятларнинг қабул қилиниши;
молиявий мажбуриятларни қабул қилиш ва ижро этиш.
Харажатларни тўлаш тартиботи бюджет маблағларини сарфлашдан
иборат бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олувчи изчил амалга ошириладиган
ҳаракатларни ўзида намоён этади:
харажатларни амалга ошириш учун рухсат;
тўловни амалга ошириш.
Харажатларни тўлаш Ғазначилик органлари томонидан амалга
оширилади.
Ҳозирги вақтда барча даражалардаги бюджетларнинг ғазна ижроси
бўйича жараён, «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги Қонунга
мувофиқ амалга оширилмоқда. Диссертацияда молия йилига Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган қўшимча
вақтни киритиш таклиф этилган бўлиб, бунда ҳуқуқий мажбуриятлар
(шартномалар, контрактлар ва ҳ.к.)ни қабул қилишга йилнинг 25 декабрдан
кейин рухсат этилмаслиги ва ғазначилик бюджет мажбуриятларини
тасдиқлашни 28 декабрда якунлаши керак.
26
Бюджет маблағлари томонидан тадбиркорлик фаолиятидан олинган ва
31 декабр ҳолатига кўра фойдаланилмаган маблағлар ҳудди ўша суммаларда
тегишли бюджет муассасалари томонидан Ғазначиликда янги очиладиган
ҳисобварақларга киритилади. Тугалланган йилнинг қабул қилинган бюджет
мажбуриятлари бўйича қўшимча давр операциялари тугаллангач, ягона
бюджет ҳисобварағидаги қолдиқ бошланган молия йили республика ва
маҳаллий бюджетларининг даромадларида маблағлар қолдиқлари сифатда
ҳисобга олиниши лозим. Ғазначилик органлари белгиланган тартибда
тегишли молия органларига бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни
тақдим этишлари шарт.
Иқтисодётни тартибга солиш ва ривожлантиришнинг ҳозирги шароитида
Давлат бюджетининг ғазна ижроси қўйидаги тамойилларга асосланиб
юритилиши лозим.
1.
Кассанинг ягоналиги тамойили бюджетдан маблағ олувчилар ҳисоб-
китоб рақамларининг бюджетнинг ягона ҳисобварағига бирлашишини
назарда тутади, бунда товарлар ва хизматлар етказиб берувчилари билан
ҳисоб-китоблар ушбу ҳисобварақдан амалга оширилади. Бироқ кассанинг
ягоналиги Ғазначилик органи учун ҳисоб-китоб рақамларининг ягоналигини
назарда
тутмайди.
Ғазначилик
органи
турли
хилдаги
бюджет
ҳисобварақларини сақлаш учун бир неча ҳисобвараққа эга бўлиши мумкин
(масалан, валюта ҳисобварақлари). Кассанинг ягоналиги ушбу хилдаги
бюджет маблағларини сақлашнинг ягона ҳисоб-китоб рақамидан иборат
бўлиб, товарлар, ишлар ёки хизматлар етказиб берувчиларига ушбу
ҳисобварақдан маблағлар ўтказилади. Ушбу тамойил ёрдамида қуйидаги
ижобий ўзгаришларга эришилади.
Биринчидан, маблағларни олдиндан ва жорий назорат қилиш
имконияти туғилади. Бюджет ижросининг банк механизми молиялашнинг
икки босқичли схемасини назарда тутди, бунда маблағлар дастлаб бюджет
маблағлари тақсимловчилари ва бюджет муассасаларининг ҳисоб-китоб
рақамларига ўзказилди ва фақат шундан сўнг бюджет маблағлари
тақсимловчиларининг ҳисобварақларидан товарлар, ишлар ва хизматлар
етказиб берувчилар ўтказиларди. Ушбу схема молиявий органни
маблағлардан фойдаланиш йўналишини олдиндан назорат қилиш
имкониятидан маҳрум этар эди. У фақат бюджет-молия тўғисидаги қонун
ҳужжатларининг бузилганлигини қайд этувчи кейинги назоратни амалга
ошириши мумкин, лекин бунинг олдини ололмайди.
Иккинчидан, бюджет муассасалари ва Ғазначилик органининг ҳисоб-
варақлари ўртасида маблағлар ҳаракати операцияларининг мавжуд эмаслиги
туфайли ҳисоб-варақлар бўйича маблағларнинг ўтиш вақти камаяди.
Учинчидан, маблағларни қайта тақсимлаш имконияти пайдо бўлади.
Маблағлар бюджет ҳисобварағида бюджетни ижро этувчи органнинг
тасарруфида туради. Бу ҳисобварақлардаги қолдиқларни режалаштириш ва
жорий молиялашда ҳисобга олиш, уларни қайта тақсимлаш ва жорий
харажатларни молиялашда фойдаланиш имконини беради. Таъкидлаш
лозимки, маблағларни қайта тақсимлашда маълум мураккабликлар юзага
27
келади. Шахсий ҳисобварақларга ўтказилган маблағлар молиявий органга
тегишли эмас ва уларни қайта тақсимлаш учун молиялаш йўналишига
аниқлик киритувчи тегишли ҳужжатларни қабул қилиш лозим.
Давлат мулкнинг эгаси сифатида ўз мулкидан оладиган даромадларини
ҳам аниқ назорат қилиши лозим. Барча бюджет ташкилотларига давлат
мулки (бинолар, ускуналар, жиҳозлар ва ҳ.к.) мулк сифатида эмас, балки
бошқариш учун топширилган. Агар ташкилот давлат мулкидан даромадлар
манбаи сифатида фойдаланса, у ушбу маблағлар бюджетдап кўзда тутилган
эҳтиёжлар учун сарфланганлигини кўрсатиб бериши лозим.
2.
Бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботларни ташкил этишнинг ягоналиги
тамойили бюджет ҳисобининг бир неча қисмларини ўз ичига олади
.
Бюджет
ижроси бюджетдан маблағ олувчиларнинг ҳар бири учун Ғазначиликнинг
ягона ҳисоб регистрида очиладиган бюджет маблағларининг шахсий
ҳисобварақларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Шахсий
ҳисобварақда унинг эгаси тасарруф этиш ҳақуқига эга бўлган бюджет
маблағлари акс эттрилади.
Ягона бюджет тизими доирасида даромадлар ва харажатларнинг
режалаштирилиши ва ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида улар
таснифланади. Муаллиф томонидан асосий халқаро стандартларнинг бюджет
таснифидан фойдаланиш таклиф этилади. Ушбу бюджет таснифи Давлат
бюджетини шакллантириш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш
мақсадида бюджет маълумотларини тизимга солиш учун қўлланилади ва у
бюжет
маълумотларининг
халқаро
андазаларнинг
шунга
ўхшаш
маълумотлари билан таққосланишиини таъминлайди. Бюджет таснифи
бюджет ҳисобининг ягона режасини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат
қилади, шунингдек у кўп даражали хусусиятга эга. Хусусан, у бюджет
бўйича ҳисоб ва ҳисоботларни юритиш учун фойдаланилади ва
қуйидагиларни ўз ичига олади: маблағлар манбалари ва бюджет
даражаларини таснифлаш; ҳудудий тасниф; ташкилий тасниф; даромадларни
таснифлаш; харажатларни иқтисодий таснифлаш ва функционал тасниф.
Бундан ташқари диссертацияда Давлат бюджетининг ғазна ижросини
такомиллаштириш ва ривожлантириш мақсадида қуйидаги тамойилсифат
омиллар белгиланди:
- Давлат маблағларининг барча даромадлари ва харажатларини тўлиқ
қамраб олиш тамойили. Давлат бюджети маблағлари ғазна ижросининг
биринчи даражали аҳамияти барча манбалардан олинадиган барча давлат
маблағларининг тезкорлигини ва улардан фойдаланиш самарадорлигини
ошириш мақсадида уларни ягона қўлда бирлаштиришдан иборат. Шунинг
учун ушбу тамойил мажбурий тартибда, биринчидан, давлат бюджети
даромадлари ва барча тушумлар, шу жумладан бюджетдан ташқари махсус
фондлар маблағлари, иккинчидан, давлат бошқаруви харажатлари, бюджет
маблағлари, бюджетдан ташқари фондлар маблағлари, узоқ муддатли махсус
давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар, шу
жумладан келиб тушувчи ўтказмалар ва давлат томонидан четдан жалб
қилинган маблағларнинг ғазна ҳисобварағига киритилишини назарда тутади;
28
- жавобгарликка аниқликлар киритиш ва уни чегаралаш тамойили;
- аниқлик тамойили. Бюджет ижросининг банк тизимига қараганда
Ғазначилик тизими маблағлар ҳаракатини уларнинг Ягона ғазна
ҳисобварағига келиб тушишидан тортиб то уни якуний олувчига тўлагунга
қадар кузатиши мумкин.
Бюджет ижросининг ғазна тизими муайян даврга Давлат молияси
режасини амалга ошириш воситаси ҳисобланганлиги боис режаларни амалга
ошириш вақтига мувофиқ муддатлар бўйича Давлат бюджети ғазна
ижросининг тамойили белгиланади. Йиллик молиявий режа вақтга кўра
одатда тақвим йилига мос келади, яъни режа йилининг биринчи январидан
бошланади ва кейинги йилнинг биринчи январигача давом этади. Шу билан
бирга режа йилидан кейинги йилнинг бутун январ ойини қамраб олиши
мумкин бўлган қўшимча даврдан фойдаланишга ҳам ркхсат этилади. Шундай
қилиб, Ғазначилик йиллик бюджет режасининг харажат қисмини 57 ҳафта
мобайнида ижро этиши мумкин. Шунингдек, ушбу тамойил бюджетнинг
чораклар, ойлар бўйича ижро этилишини ҳам назарда тутади, ихчамлик ва
тезкорликнинг оширилишини ҳисобга олган ҳолда эса у алоҳида моддалар
бўйича ҳатто ўн кунликларга ҳам бўлиниши мумкин.
Узоқ муддатли ва ўрта муддатли давлат мақсадли дастурлари
муддатлилик тамойилига мувофиқ, яъни Давлат Мақсадли Дастурида
тасдиқланган ижро этиш графигига қатъий амал қилинган ҳолда ижро
этилади.
Диссертацияда муаллиф томонидан ишлаб чиқилган Ягона ғазна
ҳисобварағига асосланган марказлашган бюджетнинг ғазна ижроси тизимини
ишлаш концепцияси таклиф этилиб, унга ўтиш босқичлари аниқ кўрсатиб
берилган. Бу тизимни жорий этиш икки босқичда амалга оширилиши керак.
Биринчи босқич. Ўтиш босқичида қуйидаги тадбирлар амалга
оширилади.
1. Бюджет маблағлари олувчилар билан товарлар (ишлар ва хизматлар)
етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларни рўйхатга олиш ва улар
харажатларининг тўланишини назорат қилиш;
2. Республика ва ҳудудий ғазна ҳисобварақларини очиш;
3. Барча бюджет муассасалари ва ташкиотларини Ғазначилик
органларида очилган шахсий ҳисобварақларга ўтказиш;
4. Бюджетнинг касса ижроси функцисини банклардан Ғазначилик
органларига ўтказиш.
Иккинчи босқич қуйидагиларни назарда тутади:
1. Марказий банкда ЯҒҲни барпо этиш ва Давлат бюджети
харажатларини амалга ошириш ва даромадларининг ҳисобини юритиш
операцияларининг
марказлашувини
амалга
ошириш;
Бюджет
ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларини ва Давлат мақсадли
фондларини ғазна хизмати кўрсатилишига ўтказиш.
2.
Давлат
бюджетининг
ғазна
ижроси
жараёнини
ягона
автоматлаштирилган Дастурий таъминлаш.
29
3. Халқаро стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилган бюджет таснифига
ва давлат сектори ҳисобини юритиш бюджет ҳисоби ҳисобварақларининг
ягона режасига ўтиш.
Илмий ишнинг
“Кассавий режалаштириш ва Давлат бюджетининг
ижросини бошқариш”
деб номланувчи
тўртинчи бобида Ўзбекистон
Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимида кассавий
режалаштириш ва пул маблағларини бошқаришнинг янги механизми таклиф
этилган. Муаллифнинг фикрига кўра, Давлат бюджетининг касса ижроси
муаллиф фикрича, ҳукумат зиммасига юклатилган мажбуриятларни ижро
этишнинг муҳим воситаси ҳисобланади ва иккита молиявий жараённи ўз
ичига олади: пул тушумлари ва ғазна ҳисобварақлари (ЯҒҲ)дан амалга
ошириладиган харажатлар. Ғазначилик тизимида бюджет касса ижросининг
моҳияти ва афзалликлари унинг вақтга кўра даромадларнинг келиб тушиши ва
харажатларнинг амалга оширилишини ҳамда давлат дастурлари доирасида
муайян лойиҳаларнинг амалга оширилишини мақбуллаштиришидан иборат.
Бюджетнинг самарали ижросини таъминлаш учун кассавий
режалаштириш ва бюджет маблағларини бошқариш усулидан фойдаланиш
лозим. У бозор иқтисодиёти шароитида бюджет ғазна ижросининг муҳим
босқичи бўлиб, бюджет ижроси учун зарур бўлган пул маблағларини
берилишини таъминланишини кафолатловчи фаолият турларининг мажмуи
ҳисобланади.
Кассавий режалаштириш ва бюджет маблағларини бошқариш қуйидаги
мақсадларни кўзлайди:
- тушумлар ва харажтларни ялпи назорат қилиш;
- бюджет ижросини самарали бажариш;
- ҳукумат қарзларининг қийматини камайтириш;
- ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.
Муаллифнинг фикрига кўра, у қуйидаги функцияларни бажариши
лозим:
1.
Маблағларни йиғиш. Даромадларни воситачи орқали ёки
тўғридан тўғри тўлиқ ўтказилишини ва мумкин қадар самарали ҳисобга
олинишини таъминлаш.
2.
Тўплаш. Бюджет ижроси ЯҒҲ орқали амалга оширилади.
3. Маблағларни амалда ажратиш – маблағларнинг амалда
ажратилганлиги
тўғрисидги
ахборотга
эга
бўлиш
бюджетдан
фойдаланувчилар ва молияни бошқариш тизими билан доимий алоқа.
30
4. Прогноз қилиш.
Касса киримлари ва касса чиқимларини прогноз
қилиш усулларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни такомиллаштириш устида
доимий равишда ишлаш. Уларни ишлаб чиқишда ички ва ташқи қарзларни
ҳисобга олиш.
5. Мувофиқлаштириш.
Прогноз қилинган ва амалдаги киримлар ҳамда
чиқимлар ҳақидаги ахборотни тақдим этиш. Даромадларни харажатлар билан
мувофиқлаштириш ва прогнозлар билан мувофиқликни таъминлаш учун
натижалар мониторингини юритиш.
6.
Инвестициялаш.
Фоизлардан
олинадиган
даромадларни
оптималлаштиришни ва пул маблағларининг ортиқчалигига касса
оқимларини прогноз қилиш асосида қисқа, ўрта ва узоқ муддатли
инвестициялаш стратегиялари асосида барҳам бериш.
Кассавий режалаштириш ва бошқариш тўртта асосий унсурни ўз ичига
олади:
- бюджет ижроси учун маблағларни ўз вақтида ажратиш.
- даромадлар прогнозлари ва харажатлар режалари асосида касса
оқимларининг прогнозларини ишлаб чиқиш.
- ушбу прогнозлар мониторингини юритиш ва уларни амалдаги
талаблар билан солиштириш.
- давлат заёмини чиқариш ва тўлаш ҳамда бюджет тадбирларини энг
фойдали шартларда молиялаш учун қисқа муддатли ортиқча маблағларни
инвестиция қилиш.
Кассавий режалаштириш ва бошқариш фақат даромадлар прогнозлари
ва
харажатлар
режалари
ва
тузатишлар
киритишнинг
тезкор
механизмларининг уйғунлашуви сифатида самарали ишлайди.
Диссертацияда ҳар ойда нақд пул маблағларига бўлган эҳтиёжларни
ўрганиб чиқиб, давлатдан олинадиган қарзлар суммасини аниқловчи Молия
вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий
банк вакилларидан иборат Кассавий режалаштириш қўмитасини тузиш
зарурати асосланган. Ушбу суммани аниқлашда бир ой учун баланс
ҳисобварақларнинг очилиши, бир ой мобайнида кутилаётган даромадлар ва
бир ой мобайнида харажатларга бўлган эҳтиёжлар ҳар томонлама
баҳоланиши керак. Шу билан бирга ликвидли қолдиқлар, шу жумладан
бюджет ташкилотларидаги мавжуд донорлик маблағларини ҳам ҳисобга
олиш лозим. Бюджет ваколатларини ажратишда минтақавий ва маҳаллий
ҳокимият органларининг қисқа муддатли эҳтиёжлари, шунингдек кутилмаган
харажатлар учун заҳирага бўлган эҳтиёжлар каби юқори хатар гуруҳларига
катта эътибор қаратиш лозим. Ушбу заҳира ҳажми умумий эҳтиёжлар
доирасида белгиланиши керак.
Шу билан бир қаторда Ғазначиликда Пул маблағларини бошқариш
бўйича бўлинма ташкил этиш таклиф этилади. Мазкур органнинг асосий
мақсади умуман харажатлар устидан назорат қилиш, бюджет ижроси учун
зарур бўлган нақд пул маблағларини иложи борича ташқи маблағларни жалб
қилмасдан кафолатлаб ижро самарадорлигини таъминлашдан иборат.
Шунингдек, у бюджет ташкилотларига ажратилиши лозим бўлган нақд пул
31
маблағлари меъёрларини асослаб таъминлайди. Бу бўлинма ўз
функцияларини бюджет ижросининг режасини тўлдириш мақсадида амалга
оширади.
Диссертацияда кассавий режалаштириш ва бюджет пул маблағларини
бошқаришнинг моҳияти аниқланиб, унинг таркиби аниқланди. Жумладан:
- даромадлар ва харажатларни кассавий режалаштириш;
- пул маблағларини кассавий бошқариш.
Даромадлар ва харажатларни кассавий режалаштириш вақтга кўра
ҳамда миқдор бўйича тушумлар механизми ва ушбу иккита параметр бўйича
маблағлар чиқимига доир ахборотни ўзида мужассамлантиради. Бюджетни
кассавий режалаштириш иқтисодий категория сифатида даромадлар
тушумлари прогнозлари, харажатлар режалари йиғиндиси ҳамда уларга
тузатишлар киритишнинг тезкор механизмидир.
Ғазначилик умумий кассавий режалаштириш масъулиятини ўз
зиммасига олиб, касса режаларини бошқаради ва янгилайди. Касса режаси –
бу ўтган давр асосида тузилган умумий даромадлар ва харажатлар прогнози
ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг келгусидаги тўловларидир. У ғазна
ҳисобварағи (ЯҒҲ)дан ўтувчи молиявий оқимларнинг кунлик прогнозларини
кўрсатади. Йил боши ҳолатига кўра касса режаси бюджетнинг даромадлар ва
харажатлар рўйхати билан мувофиқлаштирилиб, тушумлар бўйича
вазиятнинг
ўзгаришига
ва
амалга
оширилаётган
харажатларнинг
долзарблигига қараб доимий равишда қайта кўриб чиқилиши лозим.
Кассавий режалаштириш учта вақт параметрига эга:
• касса режаларининг вақт оралиғи 57 ҳафтани ташкил қилиши керак,
(йиллик касса режаси);
• касса режалари ҳар ҳафтада расман янгиланиб туриши лозим;
• касса режалари кейинги уч ой мобайнида ҳар бир иш куни бўйича ва
шундан сўнг 57 ҳафталик вақт оралиғида ҳар ҳафтада белгиланиши зарур.
57 ҳафталик вақт оралиғи иккита сабабга кўра талаб этилади:
• бир йиллик вақт оралиғида касса режаларида қайтариш муддати бир
йилдан сўнг келадиган ғазна облигациялари чиқарилишини тўлиқ акс
эттириш имконини беради (энг юқори муддатли қисқа қарз мажбуриятлари
учун);
• 57 ҳафталик вақт оралиғи молия йилининг якунига кўра узаро ҳисоб
китоблар ва ҳисобот йилини ёпиш учун бир ойлик қўшимча даврни киритиб
молия йили бошида касса режаларини янгилаш имконини беради.
Қуйидаги схема пул маблағларини кассавий режалаштиришда
мунтазам келиб тушиши ва қайта ишланиши лозим бўлган ахборотни
тасвирлайди
.
Юқорида санаб ўтилган барча таркибий қисмлар ўзаро
чамбарчас боғланган бўлиб, улардан қайсидир бирини кассавий
режалаштиришнинг бошқа таркибий қисмлардан ажратилган ҳолда кўриб
чиқиш режалаштириш ва бошқариш жараёнларнинг тўлиқ акс эттирмайди.
32
К а с с а
о ? и м л а р и н и
р е ж а л а ш т и р и
ш
М а б ла? ж а лб
? и л и ш р е ж а си
А м а лда г и.
о ? и м лар в а
ч и ? и м лар
Я н г и ла нг а н
и ? т и со ди й
п ро гн о з
П у л м аб ла? ла р и
? о л д и ? л а р и
И н в е с ти ц и я
р е ж а с и
Д ар ом а дла р
п ро гн о зи
Л и к в и дли ли к н
и
б о ш ? ар и ш
Х а р а ж ат ла р
р е ж а с и
2-расм. Пул маблағлари касса оқимларини режалаштириш схемаси
Умумий кассавий режалаштириш ва унинг таркибий қисмларини
прогнозлари учун самарадорлик мезони бўлиб, жами қилинган прогнозлар ва
унга қилинган ўзгартиришлар билан амалдаги касса тушумлари ва тўловлар
солиштирмаси ўртасидаги фарқлар ҳисобланади. Ғазначилик прогнозларнинг
таркибий қисмлари учун ҳам, умуман касса режалари учун ҳам амалдаги
натижаларнинг прогнозлардан фарқ қилишининг рухсат этиладиган
нормаларини ишлаб чиқиши лозим. Прогнозлаштиришнинг самарадорлигини
ошириш шу бўлинма ва унда ишловчи масъул шахслар мажбуриятига
киради. Зарур ҳолларда тезкор аралашиш мақсадида касса режасининг
амалдаги ижросини тегишлича таҳлил қилмасдан ва баҳоламасдан туриб
самарали касса ижросини амалга ошириб бўлмайди. Бунинг асосий мақсади
харажатлар устидан умумий назоратни амалга ошириш ва бюджет
ташкилотлари учун харажатлар меъерлари (харажатларни тўлаш учун
рухсатномалар)ни белгилаш учун асосни таъминлайди. Касса топшириғини
ижро этиш мониторингини амалга ошириш ва уни режа маълумотлари билан
солиштириш учун Ғазначилик бюджетнинг фоизли ижросини баҳолайди.
33
Муаллифнинг фикрига кўра, бюджетнинг ғазна ижроси чоғида унинг
пул маблағларини бошқаришнинг асосий воситаларидан бири бўлиб
харажатларни тўлаш учун рухсатнома (ХТР) ҳисобланади. У Ғазначилик
томонидан берилади ва бюджет ташкилотларига унинг амал қилиш муддати
мобайнида Ғазначиликка тўловлар учун талабнома тақдим этиш имконини
беради. Чиқарилган ХТР Ғазначилик зиммасига ўзининг амал қилиш муддати
мобайнида тўлов учун талабномаларни бажариш мажбуриятини юклайди.
Ғазначилик давлат пул маблағлари оқимининг схемасини ҳисобга олган
ҳолда тўловларнинг барча тоифаларини таҳлил қилиши ва Молия
вазирлигига тавсия бериши лозим.
Вазирлар Маҳкамаси тўловлар устуворлиги нуқтаи назаридан сиёсатни
белгилайди, бюджет ташкилотлари эса устуворли тўловлар бажарилишининг
таъминланиши учун жавобгардирлар. ХТРларни ижро этишда кечикишлар
бўлмаслиги учун устуворли тўловларга (мас., қарзга хизмат кўрсатиш, иш
ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий таъминот учун бошқа ажратмалар, коммунал
хизматлар сингари товарлар ва хизматларнинг алоҳида гуруҳлари) нисбатан
сиёсат режали харажатларнинг кўпи билан 70 фоизини қамраб олиши
мумкин. Бюджет ташкилотлари ҳар ой мобайнида, агар устуворли тўловлар
ҳали амалга оширилмаган бўлса, уларнинг ХТРлари устуворсиз тўловлар
учун ишлатимаслигини таъминлаш учун жавобгардирлар.
Молия вазирлиги кредиторлик қарзларини бошқариш сиёсатини ҳам
белгилаб беради, Ғазначилик эса уни амалга оширишнинг барча чораларини
кўриши лозим. Қисқа муддатли қарз ҳам самарали кассавий бошқаришнинг
муҳим воситаларидан бири бўлиши мумкин. Умуман олганда, ушбу қарз
воситалари йил мобайнида бюджет даромадларини олиш катта ҳажмда
кечикиш билан кутилаётган ҳолларда бюджетни узлуксиз ва бир текис
таъминлаш учун чиқарилиши мумкин. Касса оқими ўз ғазначилик
облигацияларини ёки қайтариш муддати қисқа бўлган қарзларни сотиб олиш
орқали ҳам бошқарилиши мумкин. Бу даромадлар вақтинча харажатлардан
кутилгандан кўра кўпроқ маблағлар қолдиқлари ҳосил бўлишига олиб
келдиган даражада ортиқ бўлган ёки Ғазначиликдаги маблағлар қолдиқлари
яқинлашиб келаётган қарзни тўлаш муддати туфайли танг аҳволда қолган
вақтда қўл келиши мумкин. Давлат бюджети доирасида самарали кассавий
бошқариш банк тизимида ликвидлиликни бошқаришни яхшилаши мумкин.
Чунки банк тизимида Ғазначиликнинг молиявий оқимлари энг катта
миқдорни ташкил қилади, пул-кредит сиёсати учун масъул шахслар билан
давлат молияси касса оқимларининг прогнози тўғрисидаги доимий мулоқот,
Ғазначилик маблағлари Марказий банкда ёки айрим тижорат банкларида
сақланишидан қатъи назар, жуда муҳим.
Ғазначилик ўз омонатларида ёки
ўзининг маблағ жалб қилиш фаолиятида кескин ўзгаришларни амалга
оширган ҳолда, банк тизими ликвидлилигининг бузилишига йўл қўймаслиги
лозим
.
Бюджет харажатлари бўйича кредиторлик карзининг мавжудлиги пул
маблағларини бошқаришнинг самарадорлик мезони ҳисобланади.
34
Диссертациянинг
“
Миллий иқтисодиётнинг давлат сектори ҳисоби
тизимини такомиллаштириш ва жорий этишнинг концептуал асослари
”
деб номланувчи бешинчи бобида давлат молиявий ресурсларининг ҳисобини
юритишнинг кенг қамровли тизими ишлаб чиқиш зарурати асослаб берилган,
хусусан бюджетнинг барча даромадлари ва харажатлари, бюджет
тақчиллигини молиялаш манбалари, шунингдек бюджет ижроси жараёнида
амалга ошириладиган операциялар Давлат бюджети ғазна ижроси
бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларининг ягона режасига асосланган
бюджетда ҳисобга олиниши керак.
Муаллифнинг фикрича, диссертацияда таклиф этилган ўзгаришларни
ўз вақтида жорий этиш учун бюджет ҳисоби ва ҳисоботларнинг янги тизими
барпо этилиши керак. Янги тизим нафақат бюджет маблағларининг тўғри
сарфланишини, балки ҳар бир бюджет йили бўйича улардан фойдаланиш
самарадорлигини назорат қилиши, шунингдек давлат активлари ва
мажбуриятларини объектив тарзда баҳолаш имкониятини бериши лозим.
Давлат бюджетининг касса ижросининг ҳисоби, шу жумладан давлат
мақсадли жамғармалари, бюджет ташкилотларининг бюджет ва бюджетдан
ташқари маблағлари бўйича ҳисобини юритиш тегишли бюджетларга хизмат
кўрсатувчи ва уларни ижро этувчи Ғазначилик органлари томонидан амалга
оширилади.
Бизнингча, бюджет соҳасини, шу жумладан бюджет ҳисобини ислоҳ
қилиш, биринчи галда, давлат молияси билан операцияларнинг жамият учун
аниқлиги ва ошкоралигини таъминлашга йўналтирилган бўлиб, шунингдек,
мамлакатнинг инвестиция сиёсатини яхшилаш учун зарурдир.
Йирик дастурларни амалга оширишда халқаро иқтисодий ҳамжамият
молиясининг интеграциялашуви сармоядорларга қўшимча ахборот бериш
заруратини келтириб чиқаради. Бу эса ўз навбатида қўйилмаларнинг
хатарлилик даражасини аниқлаш учун жамғарилган активлар ва мавжуд
мажбуриятлар тўғрисидаги ахборотни зарурлигини талаб этади.
Миллий
иқтисодиётни
модернизациялаш
муносабати
билан
мамлакатнинг молиявий аҳволини таҳлил қилиш ва таққослаш учун қулай
бўлган молиявий ҳисоботини шакллантириш зарурати пайдо бўлади.
Шундай қилиб, барча ушбу сабаблар давлат молияси ва уларнинг ҳисоб
ва ҳисоботи соҳасидаги мавжуд тизимни қайта кўриб чиқиш учун замин
яратади. Тадқиқот жараёнида муаллиф томонидан барча ҳисоб ва ҳисобот
тамойилларини ўзгартиришни учта йўналиш бўйича амалга ошириш
белгиланди: ҳисоб юритиш субъектларини аниқлаш; ҳисоб юритиш
объектларини аниқлаш; ҳисоб ва ҳисоботнинг асосий ёндашувлари ва
тамойилларини стандартлаштириш.
Биринчи йўналиш
– бу ҳисоб ва ҳисоб юритиш субъектларини қайта
кўриб чиқиш. Сўзсиз, молия-хўжалик фаолияти субъектларини ва уларнинг
иқтисодиётннг муайян секторига тегишли эканлигини аниқ белгиламасдан
35
туриб давлат бошқаруви секторининг фаолияти тўғрисида ишончли
ахборотни шакллантириб бўлмайди. Кўпинча «давлат бошқаруви сектори» ва
«давлат сектори» тушунчаларининг аралашиб кетишига йўл қўйиилади.
Давлат сектори – бу давлат бошқаруви секторига қараганда кенгроқ тушунча,
чунки давлат секторига давлат бошқаруви секторига киритилиши мумкин
бўлмаган бозор нархларида хизмат кўрсатувчи ва давлат назоратида бўлган
ташкилотлар ва корпорациялар ҳам киради. Маъмурий ва ҳуқуқий
механизмларга қараб давлат бошқаруви сектори кичик секторлардан таркиб
топиши мумкин. Биринчи кичик сектор – бу республика бюджети ва давлат
мақсадли фондларининг бюджетларини ўз ичига олувчи марказий ҳукумат
кичик сектори. Иккинчи кичик сектор – бу маҳаллий бошқарув органлари
кичик сектори, яъни бунга маҳаллий бюджетлар киради (3-расм).
3-расм. Ўзбекистон иқтисодиётининг давлат сектори схемаси
У ёки бу бирликларни давлат бошқаруви секторининг таркибига
киритиш тўғрисидаги қарор қонунчилик билан мустаҳкамланиши ва
давлатнинг ҳар бир субъекти (институционал бирлик) ҳуқуқида ҳисобга
олиниши лозим.
Давлат бошқаруви
сектори
Марказий ҳукумат
Маҳаллий
ҳокимият
органлари
Давлат корхоналари
(ташкилотлари)
Давлат молиявий
корхоналари
Номолиявий
давлат
корхоналари
Давлат пул-кредит
муассасалари, шу
жумладан М
Б
Давлат молиявий
корпорациялари,
молия-кредит
муассаларидан
ташқари
Давлат сектори
Ўзбекэнерго,
«Ўзбекистон темир
йллари» ДАК,
«Ўзбекистон ҳаво
йўллари» ДАК ва б.
36
Лекин, шу билан бирга, иқтисодиётни секторларга бўлишнинг асосий
тамойиллари давлатнинг барча субъектлари учун умумий бўлиши ва халқаро
амалиётни ҳисобга олиши зарур.
Иккинчи йўналиш
– бу ҳисоб тизимларининг қамраб олинишини
кенгайтириш билан боғлиқ ҳисоб объектларини қайта кўриб чиқиш.
Амалдаги тизимда давлат молиясининг бухгалтерия ҳисоби тақдим этадиган
ахборот самарали бошқариш учун етарли эмас, чунки унда активлар,
мажбуриятлар ҳақида маълумотлар мавжуд эмас ва ҳисоблаб ёзиш усули
қўлланилмаган. Шу билан бир қаторда бюджет маблағлари олувчилар
харажатларини Давлат бюджети ҳисобидан тўлаш таомили тўғрисида, яъни
бюджетдан ажратиладиган маблағлар, уларни олувчилар олдидаги
мажбуриятлар ҳақида ахборот олиш зарурати пайдо бўлади. Шунингдек,
тўлиқ олинмаган даромадлар ва амалга оширилмаган харажатлар
тўғрисидаги ахборот талаб этилади, барча ушбу ахборот давлат молиявий
ресурсларини бошқариш учун ўта зарур воситага айланади.
Шу муносабат билан, ҳисоб объектларига нафақат аниқлик киритиш,
балки уларни кенгайтириш зарурати пайдо бўлди.
Албатта, бунгача активлар ва мажбуриятлар ҳақида ахборот мавжуд
эмас деб таъкидлаб бўлмайди. У, сўзсиз, мавжуд, лекин ундан фақат
бюджетни режалаштириш босқичида фойдаланилади ва у бухгалтерия
ҳисоби доираларига киритилмайди. Бундай маълумотлар рўйхатга олиш ва
назорат қилиш тизимлари доираларида мавжуд бўлиб, бюджет ижроси
тўғрисидаги ҳисоботларга дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг ҳолати,
номолиявий активлар ҳолати тўғрисидаги маълумот кўринишида илова
қилинади. Бундай тизимларнинг энг катта камчилиги уларнинг аниқ
эмаслиги ва кераклича назорат қилинмаслигидир.
Ҳозирги босқичда активлар ва мажбуриятларнинг бутун доирасини
тўлиқ қамраб олувчи бухгалтерия ҳисобининг интеграциялашган тизимини
барпо этиш зарурати юзага келди.
Учинчи йўналиш
– бу биринчи галда кўпчилик давлатларни ягона
молиявий ҳамжамиятга бирлаштириш жараёни билан боғлиқ ҳисоботларни
стандартлаштириш. Бунда таъкидлаш лозимки, бухгалтерия ҳисобини
андозалаштириб бўлмайди, яъни айнан бухгалтерия ҳисобининг халқаро
андозалари мавжуд бўлиши мумкин эмас, чунки бу назорат механизмлари
бўлиб, улар турли мамлакатларда турлича бўлиши мумкин, бунда фақат
ҳисоботларни
шакллантиришга
нисбатан
асосий
ёндашувлар
стандартлаштирилиши мумкин. Демак, стандартлаштириш бухгалтерия
ҳисобини ривожлантиришнинг учинчи йўналиши ҳисобланади.
Бюджет ҳисобини юритишдаги ислоҳотлар, унинг асосида сиёсатчилар
бюджет-солиқ соҳасида оқилона қарорлар қабул қилиши ҳамда давлат
вазифалари ва функцияларини бажаришнинг энг самарали усуллари
фойдасига танлаши мумкин бўлган ҳисобот ахборотини шакллантириш
имконини берувчи ҳисоб таомилларини ташкил этиш учун амалга
оширилади.
Ҳисоб
режасининг
бюджет
таснифи
билан
интеграциялашмаганлиги амал қилиб турган бухгалтерия ҳисоби тизимининг
37
энг катта камчилиги ҳисобланади. Ушбу муаммо бюджет тизими активлари
ва мажбуриятлари ҳолатини таҳлил қилишда ҳисоб регистрларидан
фойдаланиш ҳамда уларни бюджет ижроси чоғида амалга ошириладиган
операциялар билан мувофиқлаштиришнинг имконияти мавжуд эмаслигида ўз
ифодасини топди. Шундай қилиб, бюджетлар лойиҳаларини тузишда ҳисоб
маълумотларидан фойдаланиш анча мурккаблашди.
Ўзбекистон давлат секторида ҳисобни ривожлантириш янги
стратегиясининг
асосий
мезонлари,
муаллифнинг
фикрига
кўра,
қуйидагиларни ўз ичига олади: бюджет таснифи билан интеграциялашиш,
бюджет ижроси ҳисобини бюджет ташкилотларида юритиладиган ҳисоб
билан бирлаштириш ва 2001 йилги Давлат молияси статистикаси бўйича
қўлланма (ДМСҚ). Бухгалтерия ҳисобининг янги стратегияси ўзгаришлар
ўзаро боғлиқ, изчил ва реал тартибда ўтишини таъминлашга йўналтирилган.
Ҳисобнинг ушбу стратегиясида акс эттирилган умумий мақсадлар
қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
ҳисоблаб ёзиш усули учун ДСБҲХС билан тўлиқ мувофиқликка
эришиш учун ўтиш босқичи сифатида бухгалтерия ҳисоби ва молиявий
ҳисоботларни касса усули учун ДСБҲХС билан мувофиқлаштириш;
-
касса усули бўйича тайёрланган молиявий ҳисоботларда қўшимча
очиб бериш кўринишида ҳисоблаб ёзиш усули учун ДСБҲХС мажбурий
унсурларини босқичма-босқич татбиқ этган ҳолда ҳисоблаб ёзишнинг
модификацияланган усули бўйича бухгалтерия ҳисобининг мавжуд
тадбирларини жорий этиш;
-
ҳисоб андозаларини аниқлашда марказлашмаган тизимни
кучайтириш ва бевосита халқаро андозаларга таянган ҳолда уларни аниқлаш
бўйича саъй-ҳаракатларни қисқартириш;
-
фискал ҳисоботларни ДМСҚ 2001 да баён этилган методология
билан мувофиқлаштириш. Бироқ бунга бир неча йил вақт кетади, чунки
ДМСҚ 2001 тўлиқ ҳисоблаб ёзиш усулига асосланган тизим ҳисобланади.
Тадқиқот жараёнида муаллиф томонидан шу нарса аниқландики,
бугунги кунда бюджет ҳисобининг сифат жиҳатдан янги тизимини ташкил
этиш борасида қуйидаги вазифалар ҳал этилиши лозим:
-
бюжет жараёнининг ягона методологияси, бюджет ижросининг
ғазна шаклини самарали қўлловчи мамлакатларнинг тўпланган тажрибасини
ҳар томонлама ўрганиш ва умумлаштириш асосида Давлат бюджети ғазна
ижроси билан боғлиқ масалаларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий
базани ишлаб чиқиш;
-
бюджет ҳисобини ривожлантириш борасидаги стратегияга мувофиқ
бюджет ҳисоби тизимини ислоҳ қилиш;
-
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат
молиясини бошқариш тизимини янада ислоҳ қилиш бўйича саъй-
ҳаракатларни мувофиқлаштиришни кучайтириш, шу жумладан Давлат
бюджетининг ғазна ижроси асосида бюджет ҳисоби тизимини қуриш.
38
Юқорида санаб ўтилган вазифаларни ҳал этиш ҳисобни ривожлантириш
концепцияси ва стратегиясини, касса усули учун Давлат секторида
бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари (ДСБҲХС)га мос келувчи
умумий йўналишдаги молиявий ҳисоботлар («Ҳисоб юритишнинг касса
усули бўйича молиявий ҳисобот»), шунингдек ўзининг ахборотга бўлган
эҳтиёжларини қондириш учун махсус ҳисоботларни тайёрлаш имкониятига
эга бўлмаган ташқи фойдаланувчилар (илмий муассасалар, ноҳукумат
ташкилотлари) эҳтиёжларини қондириш учун ишлаб чиқиладиган
ҳисоботларни ишлаб чиқишни назарда тутади.
Давлат сектори ҳисоби тизимини ривожлантириш стратегиясини
амалга
оширишнинг
муҳим
йўналиши
молиявий
ахборотнинг
ишончлилигини мустаҳкамлашдан иборат. Бунда
мустақиллик тамойили ҳал
қилувчи рол ўйнайди. Бухгалтерия ҳисоби стандартларини белгилаш
борасида мустақил тадбирларни ўтказиш дастури умумий тан олинган
халқаро стандартлар ва тизимлар, хусусан, ДМСҚ 2001 ва ДСБҲХСни қабул
қилиш йўли билан олдинги мақсадларга эришишни назарда тутади.
Ҳисоб юритишнинг янги тизимига босқичма-босқич ўтиш моддий
ўзгаришлар ҳаракатининг ҳисобини юритиш тизимидаги расмий ва миқдорий
ўзгаришлар зарурлигини белгилаб беради. Шунингдек, ўзгаришлар, биринчи
галда қиймати ижтимоий муносабатларнинг ривожланиши, муассасаларнинг
институционал ривожланиши каби номоддий бойликлар таъсири остида
шаклланадиган моддий бойликлар ва активлар тушунчаларининг туб
моҳиятини қамраб олиши лозим.
ХУЛОСА
Амалга оширилган илмий
тадқиқот, изланиш жараёнида муаллиф
томонидан қўйидаги хулосаларга келинди.
1. Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар сиёсати
ижтимоий ривожланиш шакллари ва усулларининг хилма-хиллигига
асосланган бўлиб, иқтисодиётнинг бир тарафлама ривожланишига барҳам
бериш, ислоҳотларни амалга оширишнинг босқичма-босқичлиги, энг
асосийси, иқтисодиётнинг давлат томонидан тартибга солиниши – бозор
муносабатларига ўтиш ўзбек моделининг муҳим хусусиятлари ҳисобланади.
Бу эса иқтисодий институтлар самарадорлиги иқтисодий сиёсатнинг ҳал
қилувчи омили эканлиги, бир томондан эски собиқ иттифоқ даврида тузилган
институтларнинг инқирозга юз тутиши, иккинчи томондан, институционал
ўзгаришлар заруратини келтириб чиқаради.
2. Институционал ўзгаришларнинг асосий мақсади бозор хилидаги
иқтисодиёт барқарор фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган институтларнинг
тизимли йиғиндисини ташкил этишдан иборат бўлиб, бунда улар қуйидаги:
комплементарлик
ва
босқичма-босқичлик,
инновационлик,
ахборот
оқимларининг очиқлиги ва ислоҳотларнинг барча субъектлари учун
39
рақобатни таъминлаш тамойиллари асосида амалга оширилган тақдирда
иқтисодий ўсиш омили ҳисобланади.
3.
Ўтиш
иқтисодиётининг
бозор
институтлари
ривожланган
мамлакатларда шаклланган институтлардан сезиларли даражада фарқ қилиб,
институционал тўлиқсизлик яъни, бозорнинг айрим муҳим институтларининг
мавжуд эмаслиги ёки ғоят заиф ривожланганлиги, таркибий асимметриклик,
яъни бозорнинг турли сегментларининг нотенг ривожланиши ва
Ўзбекистонда товарлар ва хизматлар бозори яхши ривожланиб, айни пайтда
бозорнинг бошқа сегментлари – ишлаб чиқариш омилларига асос бўладиган
(сармоя, молия бозори, меҳнат, ер ва бошқа табиий ресурслар),бозорларни
унчалик ривожланмаганлиги каби хусусиятларга эга.
4. Давлат молиясини институционал ислоҳ қилишни қўйидаги:
ислоҳотлар давлатнинг маблағларини, активларини ва мажбуриятларини
бошқаришнинг мамлакат ривожланишига кўмаклашувчи замонавий, ягона ва
самарали тизимини ташкил этишга йўналтирилиши, давлат молиясини ислоҳ
қилиш солиқ-бюджет ислоҳотларига қараганда анча кенглиги, солиқ ва
бюджет тартиботларининг ўзгариши таркибий ва функционал силжишлар
ташқарисида амалга оширилса самарали бўлмаслиги ва режалаштирилаётган
таркибий ислоҳотларни мамлакат молия сиёсатининг ўрта ва узоқ муддатли
мақсадларига эришишга йўналтирилган давлат бошқарувининг барча
усулларидан фойдаланган ҳолда жорий бюджетни режалаштириш
доирасидан ташқарига чиқиб, бунда давлатнинг ташқи ва ички
мажбуриятлари ва активларини баҳолаган ҳолда ягона тизимга боғлаш каби
омилларга асосланади ва бунда ислоҳотлар жараёнида уларга эришиш
механизмлари босқичлари белгиланиши ва унинг стратегияси ишлаб
чиқилиши ҳамда бюджетни фискал-тақсимлаш механизмидан иқтисодиётни
ривожлантириш ва уни давлат томонидан тартибга солишда асосий воситага
айлантириш зарур.
5. Ўзбекистон Республикаси давлат молияси тизимида институционал
ўзгаришларни жумладан бюджетни иқтисодиётни тартибга солишда уни
давлат молиявий ресурсларини, актив ва мажбуриятларини аниқлигини
таъминлаш, бюджетни шакллантириш, ижро этиш ва мониторингини амалга
оширувчи институтлар яъни, молия аудити, ижронинг ғазна тизимини жорий
этиш ва ривожлантириш миллий иқтисодиётни тартибга солиш ва
бошқаришда давлат молиясининг муҳим таркибий қисми сифатида қабул
қилиниши ва амалга оширилиши энг устувор йўналишлардан бири бўлиши
лозим.
6. Ғазначилик тизими иқтисодиётни бошқариш ва тартибга солиш ҳамда
ижро этувчи ҳокимият институти ва давлат молиявий ресурслари жумладан,
бюджетларни ижро этиш жараёнида бюджет жараёнининг иштирокчилари
ўртасида даромадларни жамғариш, уларни тақсимлаш ва бюджет
маблағларини
муайян
олувчиларга
етказиш,
давлат
актив
ва
мажбуриятларини ҳисобини олиб бориш шунингдек, бюджетдан маблағ
олувчиларнинг топшириғига кўра операцияларни амалга ошириш юзасидан
40
юзага келадиган муносабатларни ифодаловчи институционал тизим
ҳисобланади.
7. Ғазначиликнинг батафсил ҳисобга олишнинг барча босқичларида
иштирок этиши бюджетнинг мувозанатлашганлиги тамойилини амалга
ошириш, мавжуд макроиқтисодий вазият шароитида прогноз қилиш
жараёнида юзага келадиган номутаносибларнинг ўрнини қоплаш имконини
берувчи, прогноз қилинаётган ресурс базасидан келиб чиқиб мазкур даврда
устувор бўлган йўналишларни ва давлат бюджетини молиялаш ҳажмини
тўғри ва аниқ белгилаш имконини беради ва иқтисодиётни давлат томонидан
тартибга солиш ва бошқаришда бюджет соҳасидаги молиявий сиёсатни
амалга ошириш воситасига айланади.
8.
Муаллиф
фикрича
ғазначилик
органларини
фаолиятини
ривожлантириш ва давлат бюджетининг ғазна ижросини ташкил этишнинг
асосий омиллари бу:
бюджет жараёнининг ягона методологияси, бюджет ижросининг
ғазна шаклини самарали қўлловчи мамлакатларнинг тўпланган тажрибасини
ҳар томонлама ўрганиш ва умумлаштириш асосида Давлат бюджети ғазна
ижроси билан боғлиқ масалаларни тартибга солувчи ўз норматив-ҳуқуқий
базани ишлаб чиқиш ва давлат молиявий ресурсларининг ғазна ҳисобини
юритиш
шунингдек,
бюджетлар
ғазна
ижроси
тамойилларини
мустаҳкамловчи ҳолатга келтириш;;
давлат молиявий ресурсларини жумладан давлат даромадлари ва
харажатлари ижросини кассавий режалаштириш ва пул маблағларини
бошқариш, уни ҳисобини юритиш ва улардан фойдаланиш механизмларини
ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришдан иборат.
9. Ғазначилик давлат молиявий ресурслари жумладан, бюджет жараёни
барча иштирокчилари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг алоҳида
механизмини талаб қилади. Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари
ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларининг
ижросини амалга ошириш билан боғлиқ барча молиявий жараёнлар пухта
регламентланиши ва иштирокчиларнинг ҳуқуқи ва жавобгарлиги аниқ
чегараланиши лозим.
10. Муаллиф томонидан таклиф этилаётган Давлат бюджетининг ғазна
ижроси тизими аралаш ва банк тизимларидан самарали ҳисобланади ва уни
жорий этиш жараёни икки босқични ўз ичига олиб, бунда биринчи ўтиш
даври ҳисобланади. У бюджетдан маблағ олувчилар билан таъминотчи ва
хизмат кўрсатувчилар ўртасидаги шартномаларни рўйхатга олиш ва
харажатларни назорат қилиш, бьюджетнинг республика ва ҳудудий ғазна
ҳисобварақларини очиш, бюджетдан маблағ олувчиларни Ғазначилик
органларида шахсий ҳисобварақларини юргизиш ва бюджетнинг касса
ижроси билан боғлиқ жараёнларни банк муассасаларидан Ғазначилик
органларига ўтказишни тақозо этади. Иккинчи босқичда
Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкида ягона ғазна ҳисобварағи очилиб ва
давлатнинг молиявий ресурслари жумладан, давлат бюджети харажатлари ва
41
даромадлари операциялари ҳамда унинг ҳисобини юритишни марказлашуви
таъминланади.
11. Бюджетлар ғазна ижроси бутун жараёнининг ягона ахборот тизимини
жорий этиш, ривожлантириш ва ундан самарали фойдаланишни ташкил этиш
ва бунда давлат бюджетининг ғазна ижроси ахборот тизими нафақат давлат
молияси, балки бошқа давлат молиявий ресурслари унинг даромадлари ва
харажатлари билан боғлиқ бўлган бошқа соҳаларни ҳам қамраб олувчи
ахборот оқимлари тизими ва унинг ҳуқуқий ҳимоялаш объектларини
белгилаб берувчи концептуал асосларни ишлаб чиқиш зарур.
12. Муаллиф ҳисоблайдики, давлат сектори ҳисоби ва ҳисоботини
юритишнинг янги ҳисоб тизимини жорий этиш, давлат бошқаруви сектори
активлари ва мажбуриятлари устидан доимий назорат қилиш, ғазначилик
тизимининг маълумотлари асосида давлат бошқаруви секторининг
операциялари тўғрисида ҳисоботларни шакллантириш, амалдаги қонун
ҳужжатларига мувофиқ бюджет ижроси тўғрисида ҳисоботлар, шунингдек
ички ва ташқи фойдаланувчиларнинг исталган талабларига мувофиқ
молиявий ҳисоботларни тузиш имконини берувчи ҳалқаро стандартларга
мос бюджет таснифи кодлари ва бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларининг
интеграциялашувини ўзида намоён этувчи Ягона ҳисоб режасини тузиш
тақозо этади.
13. Давлат сектори ҳисобини юритишнинг янги ҳисоб тизимининг
конпептуал асослари жорий этиш давлат сектори институционал бирликлари
ҳисоби ва хисоботи жараёнларини қамраб олувчи ҳисоб сиёсати, унинг ягона
методологияси ва стандартларини чет эл мамлакатларининг тўпланган
тажрибасини ҳар томонлама ўрганиш ва умумлаштириш асосида ишлаб
чиқилди ва босқичма босқич амалга оширилади.
42
НАШР ЭТИЛГАН ИЛМИЙ ИШЛАР РЎЙХАТИ
Монография ва илмий журналларда чоп этилган мақолалар
1.
Эшназаров Т. Ғазначилик тизими муносабатлари. Монография.-Т.: Фан,
2008. 303 б.
2.
Давлат бюджети ғазна ижроси: Амалий қўлланма. Эшназаров Т.,
Мухамадиев М. –Т.: «Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий
кутубхонаси», 2007. 410 б.
3.
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби: Амалий қўлланма.
Эшназаров Т., Хасанов
М. - Т: «Фан», 2008. 416 б.
4.
Эшназаров Т. Основные направления совершенствования учета
исполнения государственного бюджета. // «Экономическое обозрение»,
2007, №10. - С. 24-25.
5.
Эшназаров Т. Кассовое исполнения бюджета. // «Ўзбекистон қишлоқ
хўжалиги», 2007. №10. - С. 26-27.
6.
Эшназаров Т. Ўзбекистонда ғазначилик тизими //«Jamiyat va boshqaruv»,
2007, №4. – Б. 73-74.
7.
Эшназаров Т. Казначейское исполнение бюджета // «Ўзбекистон қишлоқ
хўжалиги», 2007, №7. – С. 31-32.
8.
Эшназаров Т. Давлат бюджети ғазна ижроси бухгалтерия ҳисоби. //«Бозор
пул ва кредит, 2007, №10. – С. 61-63.
9.
Эшназаров Т. _Ғазна ижроси жараёнини автоматлаштириш //«Jamiyat va
boshqaruv», 2008, № 2. – Б. 65-67.
10.
Эшназаров
Т. Стратегия и этапы развития системы учета
государственного сектора экономики в Республики Узбекистан.
//«Экономика и финансы», № 8, Москва, 2008. – С. 57-61.
11.
Эшназаров Т. Казначейство и особенности бюджетного учета в
Узбекистане. //«Экономика и финансы», № 6, Москва, 2008. – С. 54-57.
12.
Эшназаров Т. Особенности кассового планирования и управления
денежными средствами Государственного бюджета в Узбекистане.
//«Экономика и финансы», № 7, Москва, 2008. – С. 54-57.
13.
Эшназаров Т. Ғазна тизими // «Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги», 2008, №7.
– Б. 34-35.
14.
Эшназаров Т. Ғазначилик бошқарув институти сифатида. // «Иқтисодиёт
ва таълим» 2008, № 3. – Б. 112-115.
15.
Эшназаров Т. Давлат молияси ислоҳати: Франция тажрибаси //«Jamiyat va
boshqaruv», 2008, № 3. – Б. 48-50.
16.
Эшназаров Т. Ғазначиликда хориж тажрибаси. // «Ўзбекистон қишлоқ
хўжалиги», 2009, №1. – Б. 26-27.
17.
Эшназаров Т.
Ғазначилик институти ва уни жорий этиш босқичлари.
//«Молия», 2008, № 1. – Б. 32-35.
18.
Эшназаров Т. Стратегия развития бухгалтерского учета казначейского
исполнения бюджета. //« AGRO ILM», 2007, № 4. – С. 57-58.
43
19.
Эшназаров Т. Хайдаров М Роль казначейской системы исполнения
Государственного бюджета и его формирование в РУз. //«Бухгалтерский
учет и налогообложения», , 2007, №1. – С. 19-23.
Муаллифлик гувоҳномалари ва патентлар
20.
Дадажонов Т.К, Дмитриева Е.О., Эшназаров Т. «Давлат бюджетининг пул
мажбурияти ижроси» Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
дастурий мажмуаси. Электрон машиналар учун яратилган дастур.
//Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси. Гувоҳнома № DGU
01154. 18.10.2006й.
21.
ДадажоновТ.К, Дмитриева Е.О., Эшназаров Т. «Давлат бюджетининг
ғазначилик ижроси» дастурий мажмуасининг функционал ривожланиш»
дастурий мажмуаси. Электрон машиналар учун яратилган дастур. //
Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси, Гувоҳнома № DGU
01455. 11.12.2007й.
Илмий анжуман тўпламлари ва бошқа нашрларда чоп этилган
мақола ва тезислар
22.
Эшназаров Т. Ўзбекистонда ғазна тизими. Рисола. ЎзФА Иқтисодиёт
институти. Т: -2007. 51б.
23.
Эшназаров Т. Основные проблемы корпоративного управления. // Тезисы
докладов
международной
научно-практической
конференции
«Международный опыт создания финансово-промышленных групп и
проблемы
совершенствования
корпоративного
управления
в
Узбекистане». - Москва: МГЭИ, БФА, 2008. – С. 47-49.
24.
Эшназаров Т. Республика йул жамғармасида ғазначиликни тутган ўрни.
«Марказий
осиё
минтақасида
автотранспорт
ва
транспорт
коммуникацияларининг ривожланиш муаммолари» халқаро илмий-амалий
анжуман материаллари.- Тошкент: ТАЙИ, 2007. – Б. 244-245.
25.
Эшназаров Т. Проблемы организации информационного и правового
взаимодействия органов казначейства с другими субъектами бюджетного
процесса. //Материалы конференции «Модернизация национальной
экономики Узбекистана». Ташкент: Институт экономики АН РУз. 2007. –
С. 260-263.
26.
Гулямова
Г.,
Эшназаров
Т.
Давлат
молиясини
бошқаришда
институтционал
ўзгаришлар.
«Олима
аёлларнинг
фан-техника
тараққиётида тутган ўрни тўғрисида». Республика илмий –амалий
анжумани материаллари. Тошкент: ТДИУ, 2007. – Б. 218-220.
27.
Эшназаров Т. Ғазначиликни ривожлантириш иқтисодий ислохотларнинг
энг муҳим йўналиши «Иқтисодий ўсишнинг янги сифати: Инновация,
рақобатбардошлик, инвестициялар». Республика илмий–амалий анжумани
материаллари. Тошкент: Иқтисодиёт институти. 2008. – Б.18-20.
28.
Давлат бюджетининг бухгалтерия ҳисоби ва унинг асосий йўналишлари.
44
«Аҳолининг бандлиги ва фаровонлигини оширишда кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорликни ўрни тўғрисида». Республика илмий –амалий
анжумани материаллари. Тошкент: «Молия», 2008. – Б. 432-435.
29.
Временное положение о порядке регистрации в финансовых органах
договоров
получателей
бюджетных
средств
с
поставщиками
товаров(работ, услуг) и контроля за оплатой их расходов. // МЮ РУз,
№1475, 2005г. - С.11.
30.
Временные правила по учету казначейского исполнения местных бюджета
в Самаркандской области. // МЮ РУз, №1599, 2006г.- С.28.
31.
Временные правила по открытию и закрытию лицевых счетов
распорядителей (получателей) бюджетных средств в Самаркандской
области. // МЮ РУз, №1600, 2006г. - С.18.
32.
Временные правила по бухгалтерскому учету казначейского исполнения
бюджетов Самаркандской области. // МЮ РУз, №1601, 2006г. – С. 57.
33.
Қўчқаров Т, Эшназаров Т., Абдураҳимов Д. Ғазначилик органлари
ходимлари учун «Молия органларида бюджетдан маблағ олувчилар
шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг харажатлари тўловини
назорат қилиш» // Дастурлар мажмуасидан фойдаланиш бўйича услубий
қўлланма. Тошкент: 2006. – С.10.
34.
Эшназаров Т. Назаров С., Мерзлов Ю. «Казначейство» по общем
требованиям обеспечения информационной безопасности. // Инструкция
пользователей программного комплекса. Тошкент: 2006. – С.7.
45
Иқтисод фанлари доктори илмий даражасига талабгор Эшназаров Тўлқин
Шералиевичнинг 08.00.02 -“Макроиқтисодиёт” ва 08.00.07 -“Молия, пул
муомуласи ва кредит” туташ ихтисосликлари бўйича “Ўзбекистон
иқтисодиётини тартибга солиш тизимида институционал ўзгаришлар”
(Ғазначилик институти мисолида) мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч сўзлар:
институт, институционал ўзгаришлар, давлат молияси,
бюджет, ғазначилик институти, ғазна ижроси тамоиллар, ва ижро этиш
механизмлари, кассавий режалаштириш ва бошқариш, давлат сектори,
бюджет ҳисоби.
Тадқиқот объектлари:
Миллий иқтисодиётни бошқариш ва тартибга
солиш тизимида Давлат молияси тизими жумладан, ғазначилик институти.
Тадқиқотнинг мақсади
Ўзбекистон Давлат молияси тизимида давлат
бюджети ижроси ғазначилик тизимининг марказлашган модели асосида
давлат бошқаруви ва иқтисодиётни тартибга солиш тизимида ғазначилик
институти ва унинг фаолият кўрсатишининг назарий-амалий ҳамда услубий
асосларини ишлаб чиқишни илмий тадқиқ этиш ва уларни ҳал қилиш
юзасидан амалий таклиф ва тавсиялар беришдан иборат.
Тадқиқот усуллари:
Тадқиқот жараёнида илмий таҳлилнинг умумий
услублари, шунингдек, статистик услублар яъни: эксперт баҳолаш, танлама
кузатиш, иқтисодий математик, экстраполяция, статистик гуруҳлаш ва
бошқалар.
Амалий аҳамияти:
Иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш ва
тартибга солиш тизимида келгуси даврга мўлжалланган давлат дастурларни
ишлаб чиқиш ва молиялаш учун асос ҳисобланган давлат молияси
институтлари юзасидан илмий асосланган илмий ва амалий ёндашувнинг
ишлаб чиқилишидан иборат. Асосий илмий қоидалар кейинги тадқиқотлар
учун назарий-методологик база бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Тадқиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
Тадқиқотнинг
асосий
натижалари
Ўзбекистон
Республикаси
Молия
вазирлиги
Ғазначилигининг тажрибаларида ва амалий фаолиятида ўз аксини топди.
Қўлланилиш
(фойдаланиш)
соҳаси:
Тадқиқот
натижалари
Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги, Давлат молияси тизими
институтлари ва олий таълим амалий фаолиятларида қўлланилади.
46
РЕЗЮМЕ
диссертации Эшназарова Тулкуна Шералиевича на тему:
«Институциональные преобразования в системе регулирования
экономики Узбекистана» (на примере института казначейства) на
соискание
ученой
степени
доктора
экономических
наук
по
специальности 08.00.02– «Макроэкономика» и 08.00.07 – «Финансы,
денежное обращение и кредит».
Ключевые
слова:
институт,
институциональное
изменение,
государственные финансы, система казначейства, принцип, исполнения
бюджета
и
механизмы,
кассовое
планирование
и
управление,
государственный сектор. учет,
Объекты исследования:
Государственная финансы как система
регулирования национальной экономики, в частности - институт
казначейства.
Цель работы:
развитие теоретических положений реализации
институциональных преобразований в государственной финансовой системе
и разработка на их основе методологии организации и функционирования
института казначейства, как механизма государственного управления и
регулирования национальной экономики
Методы исследования:
в ходе исследования использовались
структурный,
функциональный,
сравнительный,
системный
и
ситуационный анализ, метод группировок, динамические ряды.
Полученные результаты и их новизна:
обосновано, что
институциональные изменения являются условиями экономического роста,
предложена стратегия реформирования государственных финансов в целях
превращение бюджета из традиционного фискально-распределительного
механизма в ключевой инструмент регулирование и развития национальной
экономики, раскрыта эволюция создания и развития казначейства, уточнены
и обоснованы принципы казначейского исполнения государственного
бюджета, на основе международных стандартов разработаны рекомендации
по стратегии развития учета и отчетности государственного сектора
экономики;
Практическая значимость исследования:
Разработанные научно
практические рекомендации и предложения являются научно обоснованным
концептуальным подходом к вопросу управления государственными
финансами, который может служить основой для разработки программ на
перспективный период. Основные научные положения могут стать
теоретико-методологической базой для дальнейших исследований.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
Основные
результаты исследования применены в экспериментальной и практической
деятельности казначейства Министерства финансов Республики Узбекистан.
Область применения:
Результаты исследования применяются в
практической деятельности Министерства финансов Республики Узбекистан,
институтах системы государственных финансов и высших учебных
заведениях.
47
RESUME
Thesis of Eshnazarov Tulkun Sheralievich on the scientific degree
competition of the doctor of economics on specialty 08.00.02 -
«Macroeconomic» and 08.00.07 - «the Finance, monetary circulation and the
credit»
Subject: «Institutional transformations in system of regulation of
national economy of Uzbekistan (on an example of institute of the treasury)»
Key words:
institute, institutional change, public finances, treasury system,
a principle, executions of the budget and mechanisms, cash planning and
management, public sector, the account.
Subjects of research:
T
he State finance as system of regulation of national
economy, in particular treasury institute.
Purpose of work:
the development of the theoretical positions of the
realization of institutional conversions in the state financial system and the
development on their basis of the methodology of organization and functioning of
the institute of exchequer as the mechanism of state administration and regulation
of the national economy.
methods of research:
During research were used structural, functional,
comparative, system and a situation analysis, a method of groupings, dynamic
numbers.
The results obtained and their novelty:
it is proved that institutional
changes are conditions of economic growth, strategy of reforming of public
finances as the key tool regulation and national economy developments is offered.
Evolution of creation and treasury development is opened, mechanisms and
principles of exchequer execution of the state budget are specified and proved and
recommendations about strategy of development of the account of public sector of
economy are developed.
Practical value:
Developed scientifically practical recommendations and
offers are scientifically well-founded conceptual approach to a question of
management of public finances which can form a basis for working out of
programs for the perspective period. The basic scientific positions can become
theoretic-methodological base for the further researches.
Degree of embed and economic effictivity:
the Basic results of research
are applied in experimental and practical activities of treasury of the Ministry of
Finance of Republic Uzbekistan, in experiments of branches of exchequer treasury
of the Samarkand, Bukhara, Surkhandarya areas.
Field of application:
Results of research are applied in practical activities of
the Ministry of Finance of Republic Uzbekistan, institutes of system of public
finances and higher educational institutions.
