Тижорат банклари ликвидлилигини бошқаришнинг инновацион стратегияси (“Агробанк” ОАТБ мисолида)

Annotasiya

Тадқиқот объекти: Республика “Агробанк” ОАТБнинг ликвидлиликни бошкариш амалиёти ҳисобланади.
Ишнинг мақсади: иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида тижорат банклари ликвидлилигини бошкаришнинг инновацион стратегиясини такомиллаштиришга каратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот усуллари: статистик гурухлаш, эксперт баҳолаш, тизимли ёндашув, такқослаш, қиёсий таҳлил усуллари.
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлиги: инқироз шароитида ликвидлиликни бошкаришнинг ўзига хос жиҳатлари ва стратегиялари асослаб берилган; тижорат банклари ликвидлилигини инновацион бошқариш стратегиясини ишлаб чиқишда илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш юзасидан илмий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган; Базель талаблари асосида банкларда ликвидлиликни бошқариш стратегиясини такомиллаштиришнинг зарурий шарт-шароитлари асослаб берилган; республикамиз банк тизимида ликвидлиликни тартибга солиш ва бошқариш борасидаги мавжуд муаммолар аникланган ва уларни бартараф этиш йўллари ишлаб чиқилган; Марказий банкнинг ликвидлиликни тартибга солиш воситаларини такомиллаштириш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқилган; ОАТБ “Агробанк”нинг ликвидлиликни инновацион бошкариш стратегиясини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклифлар берилган.
Амалий ахамияти: олинган натижалар республикамиз банк тизими умумий ликвидлилигини тартибга солиш ва самарали бошқаришга каратилган чора-тадбирлар, шунингдек, тижорат банкларида ликвидлиликни инновацион бошкариш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилиши мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари ва хулосалари ОАТБ “Агробанк” амалиётига ҳам Тошкент давлат иқтисодиёт университета ўкув жараёнида “Банк менежменти” ва “Банк иши” курсларини ўкитишда татбиқ этилган.
Қўлланиш сохаси. Узбекистан Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари.

Manba turi: Tezislar
Yildan beri qamrab olingan yillar 1992
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
CC BY f
1-28
20

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Тожиев, Р. (2023). Тижорат банклари ликвидлилигини бошқаришнинг инновацион стратегияси (“Агробанк” ОАТБ мисолида). Avtoreferat Katalogi, 1(1), 1–28. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/41398
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Тадқиқот объекти: Республика “Агробанк” ОАТБнинг ликвидлиликни бошкариш амалиёти ҳисобланади.
Ишнинг мақсади: иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида тижорат банклари ликвидлилигини бошкаришнинг инновацион стратегиясини такомиллаштиришга каратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот усуллари: статистик гурухлаш, эксперт баҳолаш, тизимли ёндашув, такқослаш, қиёсий таҳлил усуллари.
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлиги: инқироз шароитида ликвидлиликни бошкаришнинг ўзига хос жиҳатлари ва стратегиялари асослаб берилган; тижорат банклари ликвидлилигини инновацион бошқариш стратегиясини ишлаб чиқишда илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш юзасидан илмий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган; Базель талаблари асосида банкларда ликвидлиликни бошқариш стратегиясини такомиллаштиришнинг зарурий шарт-шароитлари асослаб берилган; республикамиз банк тизимида ликвидлиликни тартибга солиш ва бошқариш борасидаги мавжуд муаммолар аникланган ва уларни бартараф этиш йўллари ишлаб чиқилган; Марказий банкнинг ликвидлиликни тартибга солиш воситаларини такомиллаштириш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқилган; ОАТБ “Агробанк”нинг ликвидлиликни инновацион бошкариш стратегиясини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклифлар берилган.
Амалий ахамияти: олинган натижалар республикамиз банк тизими умумий ликвидлилигини тартибга солиш ва самарали бошқаришга каратилган чора-тадбирлар, шунингдек, тижорат банкларида ликвидлиликни инновацион бошкариш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилиши мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари ва хулосалари ОАТБ “Агробанк” амалиётига ҳам Тошкент давлат иқтисодиёт университета ўкув жараёнида “Банк менежменти” ва “Банк иши” курсларини ўкитишда татбиқ этилган.
Қўлланиш сохаси. Узбекистан Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ

Қўлёзма ҳуқуқида

УДК: 336.71+6.01(575.1)


Тожиев Раҳматилла Раҳмонович

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ЛИКВИДЛИЛИГИНИ БОШҚАРИШНИНГ

ИННОВАЦИОН СТРАТЕГИЯСИ

(“АГРОБАНК” ОАТБ МИСОЛИДА)


08.00.13 –

Менежмент ва маркетинг


Иқтисод фанлари номзоди

илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И












ТОШКЕНТ – 2011


background image

2

Диссертация иши Тошкент давлат иқтисодиёт университетида

бажарилган.


Илмий раҳбар:

иқтисод фанлари доктори

Жумаев Нодир Хосиятович.

Расмий оппонентлар:

иқтисод фанлари доктори, профессор

Икрамов Мурот Акрамович;

иқтисод фанлари номзоди, профессор

Қоралиев Тўрабой Маматқулович.

Етакчи ташкилот:

Ўзбекистон банклари Ассоциацияси.






Диссертация 2011 йил “____”___________ соат _____ да Тошкент

давлат иқтисодиёт университети қошидаги иқтисод фанлари доктори илмий
даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д.067.06.01 рақамли
Ихтисослашган кенгаш мажлисида ҳимоя қилинади.


Манзил: 100003, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 49.







Диссертация билан Тошкент давлат иқтисодиёт университети

кутубхонасида танишиш мумкин.




Автореферат 2011 йил «__» _______ да тарқатилди.


Ихтисослашган
кенгаш илмий котиби,
и.ф.д., проф.

Б.Беркинов


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг

долзарблиги.

Тижорат

банклари

ликвидлилигини

самарали бошқариш банкнинг ишончлилигини мустаҳкамлашга хизмат
қилади. Шу боисдан, банк менежментида ликвидлиликни бошқаришга
алоҳида эътибор қаратилиб, унинг етарлилиги устидан доимий назорат
ўрнатилади. Чунки, акциядорларнинг манфаатлари банк қийматининг узоқ
муддатли ва барқарор ўсиши билан узвий боғлиқ. Банк кенгашининг
ликвидлиликни бошқариш борасидаги сиёсати унинг активлари ва
пассивларини шакллантиришда ўзаро қарама-қарши бўлган ликвидлилик-
фойдалилик кўрсаткичлари ўртасидаги оқилона нисбатни таъминлашга
қаратилиши лозим. Тижорат банклари ликвидлилигини тактик чоралар
доирасида самарали бошқариб бўлмаслигини жаҳон молиявий-иқтисодий
инқирози яна бир бор тасдиқлади. Бу эса, ликвидликни бошқариш
масаласини банкнинг стратегик менежмент тизимида бошқарувнинг объекти
сифатида кўриб чиқилишини тақозо этади. Бу борада Ўзбекистон
Республикаси Президенти И.А.Каримов “…жаҳон молиявий-иқтисодий
инқирозининг асосий сабабларидан бири – бу банклар ликвидлилиги, яъни
тўлов қобилиятининг заифлиги билан боғлиқ муаммонинг кескинлашуви,
кредит бозоридаги танглик, содда қилиб айтганда, пул маблағларининг
етишмаслиги билан изоҳланади

1

” дея таъкидлаган эдилар.

Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида банк тизими

ликвидлилигини ошириш ривожланган давлатларнинг инқирозга қарши
чоралар дастурларида устувор йўналиш сифатида белгиланган бўлсада, бу
чоралар барча давлатларда самара бераётгани йўқ. Бу эса, мазкур
мамлакатларда ликвидлиликни ошириш дастурларидан фойдаланишнинг
мақсадга мувофиқлиги билан ҳам белгиланади. Шу сабабли молиявий
беқарорлик шароитида ликвидлиликни тижорат банклари томонидан
самарали бошқариш стратегиясини шакллантириш масаласи долзарб
масалага айланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26-ноябрдаги

“2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва
барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига
эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги ПҚ-1438-сонли Қарорига
мувофиқ тижорат банкларининг капиталлашуви даражаси, барқарорлиги ва
ликвидлилигини ошириш муҳим йўналишлардан бири этиб белгиланди.

Бундан ташқари, миноритар акциядорлар манфаатларини намоён

этувчи вакилларни мажбурий тарзда банк Кенгаши таркибига киритиш
амалиётини жорий этиш кўзда тутилди. Бу эса, банкларда Кенгаш ролининг
янада ортишига, хусусан ликвидликни бошқариш амалиёти юзасидан
назоратнинг кучайишига олиб келади.

1

Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг

йўллари ва чоралари – Т.: Ўзбекистон, 2009.- Б.8.


background image

4

2010 йилда мамлакатимиз банк тизими ликвидлилигини янада

мустаҳкамлаш, унинг барқарорлигини кучайтириш бўйича катта ишлар
амалга оширилди. Жумладан, тижорат банкларининг жами капитали 36
фоизга ортди ва банкларимиз эришган 23 фоиз миқдоридаги капиталнинг
етарлилик даражаси дунёда қабул қилинган халқаро стандартлардан 3
баробардан кўпдир

2

.

Республикамиз тижорат банклари кредит портфели таркибида узоқ

муддатли кредитлар ҳажмининг ўсиб бориши, банкларнинг умумий
депозитлари таркибида трансакцион депозитлар салмоғининг юқорилиги
шароитида банклар томонидан ликвидликни бошқариш стратегиясини
ишлаб чиқиш ва унда банк ликвидлилигини кутилмаган ҳолатларда
таъминлаш учун зарурий чораларнинг, хусусан инновацион воситаларнинг
белгиланиши муҳим аҳамият касб этади.

Ликвидликни самарали бошқариш бўйича қатор муаммоларнинг

тижорат банклари амалиётида мавжудлиги, хусусан қимматли қоғозлар
билан РЕПО операцияларнинг ривожланмаганлиги, Марказий банкнинг очиқ
бозордаги операциялари кўламининг кичиклиги, махсус кредит аукциони
дастурларининг жорий этилмаганлиги, хорижий валюталар билан своп, голд-
своп операцияларининг ривожланмаганлиги тижорат банклари учун
ликвидлиликни бошқаришда қийинчиликлар туғдириши мумкин.

Айни пайтда, ҳар бир банкнинг активлари ва пассивлари таркиби, пул

оқимлари турлича бўлганлиги, уларнинг мунтазам ўзгариб туриши боис
ликвидлиликни менежмент усуллари ёрдамида бошқаришга индивидуал
ёндашув талаб қилинади.

Юқоридаги

ҳолатлар

тижорат

банкларида

ликвидлиликни

бошқаришнинг инновацион стратегиясини такомиллаштириш муаммосининг
долзарблигини асослашга хизмат қилади ва бу борада чуқур илмий тадқиқот
олиб боришни тақозо этади.

Муаммонинг

ўрганилганлик

даражаси.

Тижорат

банклари

ликвидлилигини бошқариш масалалари хорижлик иқтисодчи олимлардан
Э.Рид, П.Роуз, Ж.Синки, Е.Жуков, Г.Г.Коробова, Т.Кох, В.Захаров,
В.Иванов, О.Лаврушин, И.Ларионова, Ю.Левина, В.Тенларнинг

3

илмий

изланишларида ўз ифодасини топган.

2

Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз

фаровонлигини оширишга хизмат қилади. – Т.: Ўзбекистон, 2011. – 9 б.

3

Рид Э. Коммерческие банки. – М: Прогресс, 2006. – 261 с.;

Роуз П.С. Банковский менеджмент.

БМА.М.:Дело-ЛТД.1995.-743 с.; Дж. Синки, мл. Управление финансами в коммерческих банках. пер. с англ.
4-го переработанного изд. БМА.М.: 1994, Catallaxy. – 820 с.; Банковское дело: учебник для студентов вузов,
обучающихся по экон. спец. / Под ред. Е.Ф.Жукова. –М.: ЮНИТИ-ДАНА: Единство, 2006. – 575 с.;
Банковское дело: Учебник / Под ред. д-ра экон. наук, проф. Г.Г.Коробова. –М.: Экономистъ, 2004. -751 с.;
Тимоти У. Кох. Управление банком: пер. с англ. В 5-ти томах (книгах), 6-ти частях. Уфа: Спектр. Часть I,
2003. – 112 с.; Иванов В. «Проблемы ликвидности банковских систем России: причины и возможные пути
выхода» Бюллетень финансовой информации, №10(41), октябрь 1998 г. стр.22.; Банковское дело: Учебник. -
2-е изд., перераб. и доп./ Под ред. О.И. Лаврушина. –М.: Финансы и статистика, 2004. – 672 с.; Ларионова
И.В. Управление активами и пассивами в коммерческом банке. – М.: Консалтбанкир, 2003. – 272 с.; Левина
Ю.Б. Банковская ликвидность: сущность, анализ и управление. – М.: ЭКОН, 2001. – 164 с.; Тен В.В. Модели
и инструменты управления финансовой устойчивостью банка. - М.: Анкил, 2006., - 290с.


background image

5

Ўзбекистонлик

иқтисодчи

олимлардан

Ш.З.Абдуллаева,

О.Қ.Абдураҳмонов,

Б.Т.Бердияров,

Н.Х.Жумаев,

О.К.Иминов,

С.Х.Норқобилов, А.А.Омонов, О.Б.Сатторовларнинг

4

илмий ишларида

тижорат банклари ликвидлилигини бошқаришнинг айрим назарий ва амалий
жиҳатлари тадқиқ қилинган.

Шунга қарамай, тижорат банклари ликвидлилигини бошқаришда

инновацион усуллар ва воситалардан фойдаланиш, ликвидликни менежмент
усуллари орқали бошқариш стратегиясини такомиллаштириш масалалари
алоҳида тадқиқот объекти сифатида чуқур ўрганилмаган. Мазкур ҳолатлар
тижорат

банклари

ликвидлилигини

бошқаришнинг

инновацион

стратегиясини такомиллаштириш муаммосини алоҳида тадқиқот мавзуси
сифатида танланишига асос бўлди.

Диссертация ишининг илмий - тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация Тошкент давлат иқтисодиёт университети илмий

тадқиқот ишлари режаси доирасида бажарилган.

Тадқиқот мақсади

иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида

тижорат

банклари

ликвидлилигини

бошқаришнинг

инновацион

стратегиясини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий
тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Тадқиқот вазифалари.

Диссертация мақсадидан келиб чиқиб,

қуйидаги илмий, услубий ва амалий вазифалар қўйилди:

-глобал

молиявий

инқироз

шароитида

тижорат

банклари

ликвидлилигини

бошқаришнинг

назарий

асослари

ва

ўзига

хос

хусусиятларини ўрганиш;

-банк ликвидлилигини замонавий бошқарув усулларини тадқиқ қилиш;

-

банк ликвидлилигини бошқаришнинг инновацион стратегияларини

баҳолаш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқиш;

-тижорат банкларининг ликвид маблағларга бўлган талабини ҳар

томонлама ўрганиб, қиёсий таҳлил қилиш;

-банклар ликвидлилигига таъсир қилувчи омилларни баҳолаш бўйича

илмий таклифлар ишлаб чиқиш;

-тижорат банклари ликвидлилигини инновацион бошқаришнинг хориж

тажрибасини тадқиқ қилиш, умумлаштириш ва ундан республикамиз
банклари амалиётида фойдаланиш йўлларини асослаш;

4

Абдуллаева

Ш.З.

Банк

рисклари

шароитида

тижорат

банкларининг

кредит

портфелини

диверсификациялаш. Иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. автореферати. -
Тошкент, БМА.2000. -46 б.; Бердияров Б.Т.Тижорат банклари актив операцияларининг даромадлилиги.
Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. автореферати. - Тошкент,БМА. 2002.
-21 б.; Жумаев Н.Х., Абдураҳмонов О.Қ. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози: сабаблари ва уни бартараф
этиш муаммолари. – Т.: Akademnashr, 2010. – 160 б.; Иминов О.К. Бозор иқтисодиёти шароитида кредит
тизими ва уни такомиллаштириш масалалари. Иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун
ёзилган дисс. автореферати. -Тошкент, БМА.2001. -21 б.; Норқобилов С. ва бошқ. Халқаро амалиётда банк
назорати. – Т.: “IQTISOD-MOLIYA”, 2007. – 180 б.; Омонов А.А. Банк капиталини самарали бошқариш
масалалари. Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. автореферати. -
Тошкент, БМА, 2004.–21 б.; Сатторов О.Б. Тижорат банклари ликвидлилигини таъминлашни
такомиллаштириш. Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. автореферати. -
Тошкент, БМА, 2008. – 21 б.


background image

6

- ҳозирги шароитда банк тизими ликвидлилигини бошқаришда

Марказий банкнинг ролини оширишга қаратилган илмий таклиф ва
тавсиялар ишлаб чиқиш;

- тижорат банклари ликвидлилигини тартибга солиш ва бошқариш

бўйича Базель қўмитасининг янги талабларини республикамизда банк
тизимида

қўллашнинг

зарурий

шарт-шароитларини

аниқлаш

ва

шакллантириш бўйича тавсиялар бериш;

-

тижорат банклари ликвидлилигини бошқаришнинг инновацион

стратегиясини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклифлар ишлаб
чиқиш.

Тадқиқот объекти ва предмети.

Тадқиқот объекти сифатида

Республика “Агробанк” ОАТБнинг ликвидлиликни бошқариш амалиёти
танланган. Тадқиқот предмети бўлиб, тижорат банки ликвидлилигини
бошқаришда

вужудга

келадиган

ташкилий-иқтисодий

муносабатлар

ҳисобланади.

Тадқиқот усуллари.

Тадқиқот жараёнида статистик гуруҳлаш, эксперт

баҳолаш, тизимли ёндашув, таққослаш, қиёсий таҳлил ва моделлаштириш
усулларидан фойдаланилди.

Тадқиқот гипотезаси.

Тижорат банкларининг ликвидлилигини

бошқаришнинг назарий-услубий асосларини, бошқариш усулларини ҳамда
бошқаришнинг инновацион стратегияларини илмий тадқиқ этилиши уларни
бошқарув самарадорлигини баҳолаш имкониятларини такомиллаштиришга
хизмат қилади.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

-инқироз шароитида банк тизими ликвидлилигини таъминлашда

Марказий банкнинг сўнгги навбатдаги кредитор сифатидаги ролини ошириш
йўналишлари;

-Базель қўмитасининг ликвидлиликни бошқариш ва тартибга солиш

бўйича янги талабларини республикамиз банклари амалиётида қўллаш
бўйича илмий тавсиялар;

-тижорат банклари ликвидлилигини бошқаришнинг инновацион

воситаларини ривожлантириш бўйича илмий таклифлар;

-тижорат банкларида ликвидлиликни бошқаришнинг инновацион

стратегиясини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклифлар.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги

бўлиб, иқтисодиётни модернизация

қилиш шароитида республикамизда тижорат банклари ликвидлилигини
бошқаришнинг инновацион стратегиясини такомиллаштиришга қаратилган
назарий ва амалий тавсияларнинг асосланганлиги ҳисобланади ва улар
қуйидагиларда намоён бўлади:

- банкларда ликвидлиликни бошқариш стратегияларининг ўзига хос

жиҳатлари ва улардан тижорат банклари бошқарувида фойдаланиш
имкониятлари асосланган;

- инқироз шароитида ликвидлиликни бошқаришнинг ўзига хос

жиҳатлари ва стратегиялари илмий тадқиқ этилган;


background image

7

- тижорат банклари ликвидлилигини бошқаришнинг инновацион

стратегиясини ишлаб чиқишда илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш
бўйича илмий таклифлар тайёрланган;

- Базель талаблари асосида банкларда ликвидлиликни бошқариш

стратегиясини такомиллаштиришнинг зарурий шарт-шароитлари баҳоланган;

- республика банк тизимида ликвидлиликни тартибга солиш ва

бошқариш борасидаги мавжуд муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш
йўллари ёритилган;

- Марказий банкнинг ликвидлиликни тартибга солиш воситаларини

такомиллаштириш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқилган;

- тижорат банки ликвидлилигини бошқаришнинг инновацион

стратегиясини

такомиллаштириш

бўйича

илмий-амалий

таклифлар

асосланган.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Тадқиқот

натижалари, хулоса ва таклифлари тижорат банклари ликвидлилигини
бошқаришнинг инновацион стратегиясини ишлаб чиқиш усуллари ва
механизмлари тўғрисида назарий

ва амалий билимлар доирасини

кенгайтиради. Илмий ишнинг амалий аҳамияти Ўзбекистон Республикаси
тижорат банклари томонидан ўз амалиётида бошқаришнинг инновацион
стратегияси асосида қарорлар қабул қилиш, амалий чора-тадбирлар ишлаб
чиқишда фойдаланиш мумкин.

Шунингдек, тадқиқот материалларидан олий ўқув юртларида, “Банк

иши”, “Банк менежменти”, “Инновацион менежмент” каби фанларини
ўқитишда илмий манба сифатида фойдаланиш мумкин.

Натижаларнинг жорий қилинганлиги.

Тадқиқот жараёнида ишлаб

чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар “Агробанк” очиқ акциядорлик
тижорат банки (2010 йил 15 октябрь, №28-25/25-сонли далолатнома)
амалиётига татбиқ этиш учун қабул қилинган. Диссертация натижалари ва
хулосалари Тошкент давлат иқтисодиёт университети (2011 йил 17 январдаги
далолатнома) ўқув дастурларини такомиллаштиришда фойдаланилган ва
ўқув жараёнига татбиқ этилган.

Ишнинг

синовдан

ўтиши

.

Тадқиқот

натижалари

бўйича

«Приоритетные

направления

развития

финансов

и

либерализации

финансовой системы в условиях рыночных отношений» (Москва, РЭА им.
Г.В.Плеханова, 2000), Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида банк
тизимини

такомиллаштириш

муаммолари”

(Тошкент,

ТМИ,

2001),

“Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида банк тизимининг роли”
(Тошкент, ТМИ, 2002), « Образование и социально-экономическое развитие в
начале третьего тысячилетия» (Москва, Международные Плехановские
чтения,

2006),

“Иқтисодий

ўсишнинг

янги

сифати:

инновация,

рақобатбардошлик, инвестициялар” (Тошкент, БМА, 2008), “Жаҳон
молиявий иқтисодий инқирози: иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий жиҳатлари”
(Тошкент, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, 2009) , “Халқаро
талаблар асосида тижорат банклари фаолиятини рейтинг баҳолаш”


background image

8

(Тошкент,ТДИУ, 2011) мавзуларидаги халқаро ва республика илмий-амалий
анжуманларида маъруза қилинган ва маъқулланган.

Диссертация иши Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Банк

иши” кафедраси ҳамда мазкур университет қошидаги Д.067.06.01-рақамли
ихтисослашган кенгашнинг 08.00.13-“Менежмент ва маркетинг” ихтисослиги
бўйича илмий семинарларида муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Илмий ишнинг асосий

натижалари бўйича 2 та дарслик, 3 та ўқув қўлланма, 4 та илмий
журналларда мақола ва 11 та маъруза тезислари чоп этилган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация кириш, уч боб,

хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, умумий ҳажми
149 бетдан иборат.

Тадқиқотнинг

кириш

қисмида танланган мавзунинг долзарблиги,

муаммонинг ўрганилганлик даражаси асосланиб, тадқиқотнинг мақсади ва
вазифалари, илмий янгилиги ҳамда назарий ва амалий аҳамияти баён
қилинган.

Диссертациянинг

биринчи

боби

Тижорат

банклари

ликвидлилигини

бошқаришнинг

назарий-услубий

асослари”

деб

номланган бўлиб, унда банк ликвидлилиги муаммосининг назарий
жиҳатлари, бошқариш назариялари ва уларнинг аҳамияти, шунингдек,
тижорат банклари ликвидлилигини бошқариш усуллари, воситалари ҳамда
стратегиялари ёритиб берилган.

Диссертациянинг

“Агробанк”

ОАТБнинг

ликвидлиликни

бошқариш стратегияси ва унинг таҳлили”

деб номланган иккинчи бобида,

тижорат банки ликвидлилигини бошқаришнинг амалдаги ҳолати таҳлил
қилиниб, банк ликвидлилигига таъсир қилувчи омиллар, баҳолаш мезонлари
асослаб берилган, кредит ташкилотларининг инновацион стратегиясини
баҳолаш услублари ишлаб чиқилган.

Диссертациянинг

“Тижорат

банклари

ликвидлилигини

бошқаришнинг

инновацион

стратегиясини

такомиллаштириш

йўналишлари”

деб

номланган

учинчи

бобида

тижорат

банклари

ликвидлилигини бошқаришнинг хориж тажрибасидан фойдаланиш
имкониятлари, тижорат банклари ликвидлилигини бошқаришдаги мавжуд
муаммолар аниқланган ва уларни бартараф этиш йўллари ишлаб чиқилган.
Шунингдек,

банкларда

ликвидлиликни

бошқаришнинг

инновацион

стратегиясини такомиллаштириш йўллари асослаб берилган.

Тадқиқотнинг

хулоса

қисмида тижорат банклари ликвидлилигини

бошқаришнинг инновацион стратегиялари бўйича принципиал хулосалар
шакллантирилиб, қатор илмий таклифлар ва амалий тавсиялар берилган.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Тижорат

банклари

активларининг

салмоқли

қисми

молиявий

активлардан

ташкил

топганлиги

ва

уларнинг

асосий

манбалари

мажбуриятлар

ҳисобланиши

боис,

банк

менежменти

тизимида


background image

9

ликвидлиликни бошқаришга катта эътибор қаратилади. Ликвидлилик
тижорат банки фаолиятининг муҳим сифат кўрсаткичларидан бири бўлиб,
банкнинг

ишончлилиги

ва

барқарорлигини

кўрсатади.

Банкнинг

ликвидлилиги қанчалик юқори бўлса, унинг мажбуриятларни бажариш
имконияти ҳам шунчалик юқори бўлади.

“Ликвидлилик” атамаси (лотинча liquidus – суюқ, оқувчан) моддий

қийматликларнинг осонлик билан сотилиши ва тез суръатларда пул
маблағларига айланишини ифодалайди

5

.

Банк ликвидлилигини банкнинг омонатчилари ва кредиторлари олдидаги

мажбуриятларни ўз вақтида ва йўқотишларсиз бажариш қобилияти сифатида
талқин қилиш адабиётларда кўп учрайди

6

. Таниқли иқтисодчи олим

Ж.Синкининг фикрича, ликвидлилик тижорат банклари учун депозитларнинг
қайтарилишига ва кредитга бўлган талабни қондиришга тайёр туриш учун
муҳим саналади. Айни пайтда, кутилмаган пул оқими билан боғлиқ
ўзгаришлар банк ликвидлилигига таҳдид солади

7

.

Стратегик бошқарувнинг замонавий тизимида ликвидлиликни яна бир

муҳим мезонларидан бири банкнинг инновацион ривожланиш шароитида ўз
вақтида узлуксиз молиявий манба топа олиш қобилияти ҳисобланади.

Муаллифнинг

фикрича,

банк

ликвидлилигини

банкнинг

активларидаги ўсишни қоплай олиш, минимал харажатлар билан қарз жалб
қилиш ва муддати келганда мажбуриятларини бажара олиш қобилияти
сифатида эътироф этиш мақсадга мувофиқдир.

Адабиётларда ликвидлилик категориясига нисбатан икки хил ёндашув

кўзга ташланади, бошқача айтганда, ликвидлиликни захира ёки оқим
сифатида тушуниш мумкин

8

. Ликвидлиликни оқим сифатида қарашда асосий

эътибор паст ликвидли активларнинг юқори ликвидли активларга
айланишини, шунингдек, қўшимча ресурслар киримини таъминлашга
қаратилади.

Диссертант томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари кўрсатишича,

ликвидлиликка захира сифатида ёндашув қуйидаги жиҳатлар билан ажралиб
туради:

– муайян вақт учун банк баланси активлари ва пассивлари қолдиғи

ҳақидаги маълумотлар асосида ликвидлилик даражаси аниқланади;

– ликвидлилик даражасини ўлчашда пулга айланиши мумкин бўлган

активларгина баҳоланиб, мавжуд ликвид активлар захираси муайян вақтдаги
ликвид маблағларга бўлган талаб билан солиштирилади;

– ўтган ҳисобот даврларига тааллуқли баланс маълумотлари бўйича

ликвидлилик даражаси баҳоланиб борилади.

Банк ликвидлилигининг ёмонлашуви, биринчи навбатда, мижозларига

кредит бериш, шунингдек, пул характеридаги мажбуриятларидан келиб
чиқадиган бошқа актив операцияларни амалга ошириш қобилиятини

5

Словарь банковских терминов / Под ред. В.В. Иванов. – М.: Финансы и статистика, 2001. – с.15.

6

Банковское дело: учебник для вузов / Под ред. О.И. Лаврушина. – М.:Финансы и статистика, 2000. – 140 с.

7

Синки Ж. Управление финансами в коммерческом банке: Пер. с англ. – М.: Catallaxy, 1994. –cc.458-469.

8

Рид Э., Коттер Р., Гилл Э., Смит Р. Коммерческие банки. – М.: Прогресс, 1983. – С.38.


background image

10

йўқолишига олиб келади. Актив операцияларини ривожлантиришга қодир
бўлмаган банк тўлиқ маънода ликвид бўла олмайди. Айни пайтда, бундай
банк тўловга қобил бўлмаслиги – ўзининг омонатчилари ва кредиторлари
олдидаги жорий мажбуриятларини ўз вақтида сўндириш, хусусан,
мижозларининг жорий операциялари бўйича ҳисоб-китоб, тўловларни амалга
оширишга қодир бўлмаслиги мумкин.

Банк ликвидлилиги унинг ишончлилигини, яъни унга ишонч билдирган

омонатчилар маблағларининг сақланиши қобилиятини ҳам назарда тутади.

Муаллиф фикрига кўра, тижорат банклари камида уч сабабга кўра

ликвидлиликни таъминлашлари лозим бўлади. Сабабларнинг иккитаси
омонатчи-мижозларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлса, охиргиси кредит
олувчи мижозларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ.

Кутилмаганда асосий (талаб қилиб олингунча) депозитларнинг

қайтарилиши.

Мазкур

депозитлар

жисмоний

шахслар,

хўжаликлар,

корхоналар ва ҳукумат органлари фаолиятлари учун зарур тўловларни амалга
оширишлари туфайли ойлаб банк ихтиёрида туриши мумкин. Шунга
қарамай,

айрим

пайтларда

депозитларни

банкдан

чиқиб

кетиши

кутилганидан ҳам кўп бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда банк эҳтиёт шарт
кўпроқ захира ушлаб туриши ёки минимал ҳаражатлар билан қарз жалб
қилиши лозим.

Қайноқ пуллар.

Қайноқ пуллар” тушунчаси юқори фоиз ставкасини

кўзлаб банкдан банкка, мамлакатдан мамлакатга кўчиб юрувчи йирик фоиз
ишлаб топувчи депозитларни англатади. Агар банклар талаб қилинган бозор
ставкасини тўлай олмасалар, қайноқ депозитларнинг бу банкдан кўчирилиши
риски мавжуд.

Ссудаларга бўлган талабларнинг кутилмаганда ошиши

.

Иқтисодий

ўсиш суръатлари юқори бўлган ҳудудларда қисқа муддатларда кредитга
талабларнинг кескин ошиши банкларни «шошириб» қўйиши мумкин.
Етарлича ликвидлиликни таъминлай олмаслик сабабли янги ссуда талаблари
қондирилмаса, банклар йирик депозит таъминотчиларини бошқа банкларга
бериб қўйиши мумкин.

Бундан ташқари, ташқи манбалар ҳисобидан банк активларини

шакллантиришга

катта

эътибор

қаратилиши

миллий

валютанинг

девальвацияланиши шароитида банклардан хорижий валютада ликвид
маблағларга эга бўлишни тақозо этади. Бу эса, банкнинг хорижий валютадаги
ликвидлиликни бошқариш бўйича ҳам муайян стратегияга эга бўлишини
заруратга айлантиради.

Шуниси эътиборга лойиқки, 2010 йилнинг охиридаги ҳолат бўйича

ички манбалар ҳисобидан берилган кредитларнинг республикамиз тижорат
банклари умумий кредит портфелидаги ялпи улуши 85,1 фоизни ташкил
этган

9

.

9

Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз

фаровонлигини оширишга хизмат қилади. – Т.: Ўзбекистон, 2011. – 9 б.


background image

11

Мамлакат молия бозори ва унинг алоҳида сегментлари, пул-кредит

орқали тартибга солиш ва банк тизимининг ривожланишига мос равишда
банк ликвидлилигини бошқариш назариялари ҳам ривожланиб борди.
Тижорат ссудалари назарияси, жойдан-жойга кўчиш назарияси, кутилаётган
даромадлар

назарияси,

пассивларни

бошқариш

назарияси

шулар

жумласидандир.

Банк ликвидлилигини бошқаришга бўлган илк ёндашувларда тижорат

банки активларининг тузилиши, миқдори ва муддати унинг пассивлари
тузилиши, миқдори ва муддатларига мос келиши талаб этилар эди. Бироқ бу
амалда банкларга ликвидлиликни бошқариш бўйича самарали сиёсат олиб
боришга йўл бермас эди. Бошқача айтганда, келтирилган ёндашув асосида
“банкнинг олтин қоидаси” шаклланди, унга кўра банкнинг молиявий
талаблари ҳажми ва муддати унинг мажбуриятлари ҳажми ва муддатларига
тўлалигича мос келиши лозим.

Одатда кредит ташкилотининг стратегик менежменти ликвидлиликни

бошқаришнинг қуйидаги масалаларини ҳал этишни кўзда тутади:

- кредит олишда мижозларнинг эҳтиёжларини қондириш;
- банкнинг ўз мижозлари ва контрагентлари олдидаги мажбуриятларига

қатъий амал қилинишини таъминлаш;

- кутилган хавф-хатарнинг пайдо бўлиши шароитида банкнинг

етарлича ликвидлилик даражаси билан таъминловчи пул маблағлари
ҳаракатининг муддати ва валюта бўйича банкнинг актив ва пассив
операцияларининг мувофиқлигини таъминлаш;

- ликвидлиликни қўллаб-қуватлаш мақсадида инқирозга қарши чора –

тадбирларни ишлаб чиқиш.

Халқаро амалиётда банк ликвидлилигини бошқаришни ҳал қилишнинг

бир

неча

стратегиялари

ишлаб

чиқилган.

Диссертацияда

банк

ликвидлилигини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқишни қуйидаги асосий
босқичларга ажратиш таклиф этилган:

ликвидликни бошқариш соҳасида мақсадли кўрсаткичларнинг

аҳамиятини аниқлаш;

банкнинг ривожланиши лойиҳаси ва банк операциялари бўйича пул

маблағлари

ҳаражатини

режалаштириш

(ликвидлиликни

истиқболли

режалаштириш);

тизимли моделлаштириш ва банк ҳаракатининг ички ва ташқи

шароитларини ўзгаришига ликвидлилик кўрсаткичларининг сезувчанлигини
“стресс – тест”дан ўтказиш;

ички

ва

ташқи

ўзгаришларга

мувофиқ

тарзда

банкнинг

ликвидлиликни

бошқариш

стратегиясига

тегишли

ўзгартиришларни

киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1998

йил 2 ноябрда тасдиқланган 421-сонли “Тижорат банклари ликвидлилигини
бошқаришга

бўлган

талаблар

тўғрисида”ги

Низомда

Ўзбекистон

Республикаси Марказий банкининг тижорат банклари ликвидлилигини
бошқариш ҳолатига нисбатан минимал талаблар ва ликвидлиликни


background image

12

бошқаришга доир нуқтаи назарлар ифодаланган. Етарли ликвидлиликни
таъминлаш зарурияти фойда олишга бўлган интилишни мувозанатда сақлаб
туриши ҳамда банк ҳеч қачон даромадлилик ҳисобига ликвидликни
суиистеъмол қилмаслиги лозим.

Ушбу Низомга мувофиқ, ҳар бир тижорат банки жорий ликвидлик

коэффициентини таъминлаши лозим. Жорий ликвидлик коэффициенти
ликвид активлар ва сўндириш муддати 30 кунгача бўлган бошқа
активларнинг талаб қилунгунча ва сўндириш муддати 30 кунгача бўлган
мажбуриятларга нисбати кўринишида аниқланади ва у минимал 30 фоиз
бўлиши лозим.

Банк ликвид активларини кўпайтириш йўли билан ликвидлилик

даражасини ошириши мумкин, аммо бу билан банк ликвидли бўлмаслиги
ҳам мумкин, чунки ликвидлилик даражаси ликвид маблағларга бўлган
талабга ўз таъсирини ўтказади. Керакли миқдорда ва зарурий вақтда ўзини
қаноатлантирадиган нархларда ликвид маблағларни олиши мумкин бўлган
ҳолдагина банк ликвидли деб ҳисобланади. “Агробанк”нинг 2011 йил 1
январь ҳолатига юқори ликвидли активлар ҳажми 250655,4 млн сўмни
ташкил қилиб, банкнинг жами активларига нисбатан 14,8 фоизни ташкил
этган.

1-жадвал

“Агробанк” ОАТБ нинг

ликвидлилик кўрсаткичлари ҳолати

10

(фоиз ҳисобида)

Ҳисобот санасига амалда

Кўрсаткичлар

01.01.2008 01.01.2009

01.01.2010

01.01.2011

Меъёрий

даражаси

Лаҳзали

ликвидлилик

коэффициенти

55,4

38,0

39,0

43,0

Мин. 25,0

Жорий

ликвидлилик

коэффициенти

58,4

38,2

38,0

35,0

Мин. 30,0

Қисқа муддатли

ликвидлилик

коэффициенти

86,3

78,6

96,0

63,0

Макс. 100,0

1-жадвал маълумотлари кўрсатишича, “Агробанк” ОАТБнинг жорий

ликвидлилик коэффициенти Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
томонидан белгиланган талаблар доирасида бўлган. Бошқача айтганда, бу
кўрсаткич 2010 ва 2011 йилларнинг 1 январь ҳолатига талаб қилинган
даражадан мос равишда 8,0 ва 5,0 фоизга юқори бўлган. Шунингдек,
“Агробанк” ОАТБ томонидан лаҳзали ликвидлилик коэффициенти ва қисқа
муддатли ликвидлилик коэффициенти талаблари ҳам кузатиб борилган.
Банкда лаҳзали ликвидлилик коэффициенти 2011 йилга келиб 2008 йилнинг
бошига нисбатан 12,4 фоизли пунктга камайган. Шунингдек, жорий ва қисқа
муддатли ликвидлилик коэффициентларида ҳам 2008-2011 йилларда мос
равишда 23,4 ва 23,3 ф.п.га пасайиш кузатилган. Бу ҳолат таҳлил

10

“Агробанк” ОАТБ нинг ҳисобот маълумотлари асосида тузилган.


background image

13

қилинаётган тижорат банкида ликвидлилик кўрсаткичлари меъёр даражасида
ушлаб турилгани ҳолда, узоқ муддатли актив операциялар салмоғининг
ортганлигидан далолат беради.

Таъкидлаш лозимки, тижорат банклари депозит базаси таркибида

беқарор манба ҳисобланган трансакцион, яъни талаб қилиб олунгунча бўлган
депозитлар салмоғининг ортиши банк ликвидлилигига нисбатан салбий
таъсир қилиши мумкин. Чунки муддатсиз депозитлар исталган пайтдан талаб
қилиниши боис, ликвид маблағларга доимий талабни юзага келтиради.

51,0

22,0

27,1

52,7

27,6

19,7

45,7

31,9

22,4

59,8

30,7

9,5

43,0

14,2

42,7

0%

20%

40%

60%

80%

100%

2007

2008

2009

2010

2011

Талаб қилиб олингунча депозитлар

Жамғарма депозитлари

Муддатли депозитлар

1-расм. “Агробанк” ОАТБнинг депозит базаси таркиби ва унинг

ўзгариш динамикаси

11

Тадқиқотларимиз

кўрсатишича,

Агробанкнинг

депозит

базаси

таркибида энг юқори салмоқни талаб қилиб олингунча бўлган депозитлар
ташкил қилган (1-расм). 2011 йилнинг 1 январь ҳолатига мазкур
депозитларнинг умумий банк депозитлари таркибидаги улуши 43,0 фоизни
ташкил этиб, 2010 йилнинг тегишли даврига нисбатан 16,8 фоизга камайган.
Бу эса, ҳар жиҳатдан мақбул ҳолат ҳисобланади. Халқаро амалиётга кўра,
трансакцион депозитларнинг жами депозитлар таркибидаги салмоғи 30
фоиздан ошмаса, мақсадга мувофиқ саналади.

Аксинча,

Агробанкнинг

депозит

базаси

таркибида

муддатли

депозитларнинг салмоғи таҳлил этилаётган даврда кескин ошган (33,2
фоизга). Муаллиф фикрича, ушбу ижобий ўзгариш республикамиз банк
тизимини тартибга солишнинг таъсирчан воситаларидан ҳисобланган
мажбурий захира талабномаларининг табақалаштирилиши билан боғлиқ.
Зеро, янги талабга кўра, муддатли депозитлар 15 фоиз ўрнига 10,5 фоизли
мажбурий захира талабномаларига тортиладиган бўлди.

Халқаро банк назорати бўйича Базель қўмитасининг ликвидлиликни

тартибга солиш ва бошқариш юзасидан янги талабларига кўра жорий
ликвидлилик коэффициенти 100 фоиздан кам бўлмаслиги лозимлигини

11

“Агробанк” ОАТБнинг ҳисобот маълумотлари асосида тузилган.


background image

14

эътиборга оладиган бўлсак, “Агробанк” ОАТБ депозит базаси таркибида
трансакцион депозитлар салмоғини янада камайтириш мақсадга мувофиқ
саналади.

Муаллиф фикрича, “Агробанк” ОАТБ депозит базаси сифатини

ошириш ва унинг барқарор манбалардан ташкил топишини рағбатлантириш
мақсадида банк маркетинги доирасида банк хизматларининг махсус
пакетлари шакллантирилиши лозим. Бунда асосий эътибор, катта миқдордаги
пул маблағларини узоқ муддатли (одатда 3 йилдан ортиқ) депозитларга
жойлаштирган

мижозларга

банкнинг

бошқа

хизматлари

баҳосидан

чегирмалар тақдим этишга қаратилиши керак. Бу, биринчидан, депозит
базаси сифатини оширишга, иккинчидан, ликвидли маблағларга бўлган
талабни барқарорлаштиришга хизмат қилади.

Шунингдек,

диссертация

ишида

ликвидлиликни

бошқаришда

инновацион жараёнларнинг ўрни асосланиб, улар уч мантиқий гуруҳга
ажратиб тадқиқ қилинган:

-ички ташкил этилган оддий инновацион жараён, яъни инновацияни

бир банк доирасида яратиш ва фойдаланишни кўзда тутувчи жараён. Ушбу
ҳолатда янгилик банкнинг янги маҳсулоти шаклини олмайди, балки мавжуд
маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш технологияси ёки қандайдир бир сервис
технологиясини такомиллаштиради;

-бозорда олди-сотди предмети сифатида фаол ҳаракатини таъминлаш

учун мўлжалланган янги банк маҳсулоти шаклланишини кўзда тутувчи
ташкилотлараро оддий жараён;

-банк маҳсулотининг комплекс шаклланиши билан боғлиқ бўлган

кенгайтирилган инновацион жараён. Ушбу жараённи яратишда банк ўз
ҳамкорлари билан инновацион жараённи бир нечта иштирокчилар ўртасида
қайта тақсимлаган ҳолда ҳамкорлик қилади. Мисол сифатида эквайринг
хизматларини,

яъни

ҳисобварақни

масофадан

бошқариш,

суғурта

хизматларини пакетли асосда тақдим қилиш тизими ва шу кабиларни
келтириш мумкин.

2-расм. Инновацион жараёнларни бошқариш тузилмаси

12

12

Тадқиқот натижаларига асосланиб муаллиф томонидан тузилган.

Мақсаднинг

қўйилиши

Бошқарув

Ижро

Режалаштириш

Шароитларини

белгилаш ва

ташкиллаштириш


background image

15

Муаллиф тадқиқот натижаларига асосланиб, банкдаги ҳар қандай

инновацион жараён циклик характерга эга, деган хулосага келган. Негизида
инновацион жараён бўлган фаолият мантиқий жиҳатдан хронологик кетма-
кетликда ва кўпчилик ҳолатларда банкнинг турли тузилмалари тарафидан
амалга оширилувчи аниқ ифодали алоҳида элементларга бўлинади.
Инновацион жараённи бошқариш тузилмаси қуйидагича кўринишга эга
бўлади (2-расм).

Муаллиф фикрича, кредит ташкилотларининг инновацион фаолияти

ҳақидаги маълумотларни бирга қўшгани ҳолда ушбу фаолиятнинг юзага
келиши ва амалга оширилишининг маълум бир қонуниятларини ажратиб
кўрсатиш

лозим.

Инновацион

бошқарувнинг

кредит

ташкилоти

фаолиятининг маълум бир босқичларида ўта долзарб бўлиб бораётган
масалалари стратегик бошқарув масалалари билан узвий боғлиқ эканлигини
қайд этиб ўтиш зарур. Мазкур алоқаларнинг ўзаро нисбати банк инновацион
фаолиятини ушбу жиҳатдан бешта бошқарув жараёнлари: яъни муҳит
таҳлили, мақсадлар белгиланиши, стратегияни танланиши, стратегияни
амалга ошиши, ижрони баҳоланиши ва назорат қилинишининг динамик
боғлиқлиги сифатида кўриш имконини беради.

Диссертация ишида банк ликвидлилигини тартибга солиш ва

бошқариш борасидаги халқаро талаблар кенг ёритилиб, уларга хос замонавий
тенденциялар аниқланган. Банк назорати бўйича Базель қўмитасининг
“Базель-3” дея аталмиш янги талабларининг муҳим таркибий қисми
ҳисобланган “Ликвидлилик рискини ўлчаш, стандартлар ва мониторинг
бўйича

халқаро

ёндашувлар”

номли

ҳужжатда

тижорат

банклари

ликвидлилигини тартибга солишни тубдан ислоҳ қилиш бўйича янгича
ёндашувлар берилган

13

.

“Базель-3”га мувофиқ, тижорат банклари ликвидлилигини тартибга

солиш бўйича 2 та коэффициентни (liquidity coverage ratio, net stable funding
ratio) жорий этиш кўзда тутилмоқда. Жумладан, жорий ликвидлилик
коэффициенти (Liquidity Coverage Ratio (LCR)) 2015 йил 1 январдан бошлаб
жорий қилинади. Бунда жорий ликвидлилик коэффициенти қуйидагича
аниқланади:

LCR= (юқори сифатли ликвид активлар захираси)/(30 кун мобайнидаги

соф пул чиқимлари) ≥ 100%.

(1)

Ушбу коэффициент банкларнинг юқори сифатли ликвид активлари

захираси яқин 30 кун мобайнида кутилиши мумкин бўлган пул чиқимлари –
мажбуриятларни қай даражада қоплай олишини англатиб, унинг меъёрий
даражаси минимум 100 фоиз этиб белгиланади.

Бу ўринда юқори сифатли ликвид активларга қуйидаги хусусиятлар

хосдир:

1) фундаментал хусусиятлар: а) кредит ва бозор рискининг пастлиги; б)

қийматни баҳолашнинг аниқлиги ва соддалиги; в) рискли активлар билан

13

“International Framework for Liquidity Risk Measurement, Standards and Monitoring”, Basel Committee on

Banking Supervision, December 2009 // www.bis.org.


background image

16

кучсиз корреляцияга эгалиги; г) ривожланган ва таниқли биржалар
листингидан жой олиши.

2) бозор хусусиятлари: а) фаол ва юқори айланмали бозорга эга

бўлиши; б) маркет-майкерларнинг мавжудлиги; в) бозор концентрациясининг
пастлиги; г) сифат томон “учиш” тенденцияси (тарихан, бозорлар тизимли
инқироз шароитида муайян активлардагина ўсиш тенденцияларини сақлаб
қолади).

Иккинчи коэффициент соф барқарор манбалар коэффициенти (The Net

Stable Funding Ratio (NSFR)) деб номланиб, 2018 йил 1 январдан бошлаб
жорий этилади ва қуйидагича аниқланади:

NSFR=

(барқарор

манбаларнинг

мавжуд

миқдори)/(барқарор

манбаларнинг талаб қилинган миқдори) ≥ 100%.

(2)

Бунда барқарор манбалар тижорат банкининг капитали, 1 йил ва ундан

ортиқ муддатда сўндириладиган қарз мажбуриятлари, банк депозит
базасининг барқарор қисми кабилардан ташкил топади. Барқарор
манбаларнинг талаб қилинган миқдори банк активларини активлар турига
қараб белгиланган омилга кўпайтириш орқали аниқланади. Бунда омил банк
активлари турига қараб қуйидагича белгиланади:

– нақд пул, пул бозори инструментлари, бир йилдан кам муддатда

сўндириладиган қимматли қоғозлар, бошқа молиявий муассасаларга
берилган кредитларнинг 1 йилдан кам муддатда сўндириладиган қисмига 0
%;

– ҳукумат, марказий банклар, АА ва ундан ортиқ рейтингга эга бўлган

кўп томонлама тараққиёт банкларининг 1 йил ва ундан ортиқ муддатда
сўндириладиган қимматли қоғозларига 5%;

– 1 йил ва ундан ортиқ муддатда сўндириладиган камида АА

рейтингига эга бўлган корпоратив облигацияларга 20%;

– йирик биржалар ва капитал бозори индексларига киритилган

акциялар ва ликвид бозорларда фаол савдо қилинадиган, 1 йил ва ундан
ортиқ муддатга эга ва АА- дан А-гача рейтинга эга бўлган корпоратив
облигациялар, корпоратив мижозларга берилган кредитларнинг 1 йилдан кам
муддатда сўндириладиган қисмига 50 %;

– чакана мижозларга бериладиган кредитларнинг 1 йилдан кам

муддатда сўндириладиган қисмига 85%;

– бошқа активларга 100 %.
Умуман олганда, соф барқарор манбалар коэффициенти банкнинг

актив операцияларини ўрта ва узоқ муддатда молиялаштириш имкониятини
янада оширишни кўзда тутади.

Муаллиф

фикрича,

банк

амалиётига

юқорида

таъкидланган

ликвидлилик коэффициентларининг жорий этилиши банк фаолиятининг
барқарорлиги ва тўлов қобилиятини оширишга хизмат қилади. Бироқ, банк
активлари таркибида юқори миқдордаги ликвид маблағларнинг сақлаб
турилиши банк фаолиятининг рентабеллигига, даромадлилик даражасига
салбий таъсир қилиши мумкин.


background image

17

Ҳозирги кунда дунё мамлакатларида ликвидлиликни таъминлаш

чораларини кучайтириш энг устувор вазифалардан этиб белгиланлигидан
келиб

чиқиб,

диссертацияда

республикамиз

банклари

амалиётида

ликвидлиликни бошқаришни такомиллаштириш билан боғлиқ қатор
муаммолар аниқланган. Улар жумласига қуйидагилар киради:

1. Марказий банкнинг сўнгги навбатдаги кредитор сифатидаги ролини

ошириш, хусусан, банкларни қайта молиялаш имкониятини кенгайтириш
муаммоси. Шуни инобатга олиб, илмий ишда республикамиз Марказий
банкининг пул-кредит сиёсати доирасида тижорат банклари ликвидлилигини
тартибга солиш имконияти қуйидаги омиллар

ҳисобига чекланиб

қолаётганлиги асослаб берилган:

– қайта молиялаш сиёсатида фақат тўғридан-тўғри молиялаш

шаклларининг қўлланилиши, ломбард кредитлар ва тратталарни қайта
ҳисобга олиш йўли билан банкларга қўшимча ликвидлиликни тақдим этиш
амалиётининг мавжуд эмаслиги;

– очиқ бозор операциялари кўламининг сезиларли даражада кичиклиги.

Республикада Марказий банкнинг очиқ бозор операциялари ёрдамида банк
тизими ликвидлилигига таъсири сезиларли даражада юқори эмас. Бунинг
боиси шундаки, мамлакатимизда давлат қимматли қоғозларигина очиқ бозор
операцияларида фойдаланилиши мумкин. Давлат бюджетининг профицит
билан бажарилиши шароитида давлат қимматли қоғозларини муомалага
чиқариш

чекланганлиги

боис,

Марказий

банкнинг

очиқ

бозор

операцияларидан фойдаланиши катта самара бермаслиги мумкин;

– банклараро кредитлар бозори, хусусан, кредит аукционларининг

етарли даражада ривожланмаганлиги. Маълумки, Марказий банкнинг
тижорат банкларини қайта молиялаштиришда фойдаланиладиган ставкаси
одатда банклараро кредитларнинг ўртача ставкасидан келиб чиқиб
белгиланиши лозим. Бироқ, республикада кредитлар аукциони, умуман
олганда, банклараро кредитлар бозорининг суст ривожланганлиги шароитида
Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси йиллик инфляция даражасидан
келиб чиқиб белгиланмоқда ва ушбу ставка етарлича эгилувчан эмас;

– тижорат банклари ликвидлилигига тезкор таъсир қилиш имконини

берувчи РЕПО, своп, овернайт кредитлари кабилардан фойдаланиш
имкониятидан фойдаланилмаётганлиги;

– Марказий банкнинг пул кредит сиёсати инструменти сифатида депозит

сиёсатидан кенг фойдаланилмаётганлиги;

– мажбурий захиралар сиёсатининг эгилувчан эмаслиги, бошқача

айтганда, банкларнинг мажбурий захираларга ажратадиган маблағлардан
фойдаланиш имкониятининг чекланиб қолиши. Фикримизча, тижорат
банклари

ликвидлилигини

бошқариш

уларнинг

жалб

қилинган

маблағларининг муайян қисмини банк айланмасидан четга чиқишини эмас,
балки операцион куннинг муайян вақтига талаб қилинган ликвид
маблағларни сақлашни кўзда тутиши лозим. Айни пайтда, операцион
куннинг Марказий банк томонидан белгиланган вақтига етарли даражада


background image

18

ликвид маблағларга эга бўлмаган тижорат банкларига шу мақсадда Марказий
банкдан кредит олиш механизмларини ҳам ривожлантириш лозим.

2. Республикада тижорат банклари ликвидлилигини бошқаришнинг

инновацион стратегиясини такомиллаштириш билан боғлиқ муаммолар.
Уларнинг асосийларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

– банкнинг асосий ресурс таъминотчилари билан мустаҳкам алоқаларни

йўлга қўйишда бундай мижозларга алоҳида имтиёзларни кўзда тутувчи банк
хизматлари

мажмуининг

ишлаб

чиқилмаганлиги,

банк

маркетинг

фаолиятининг самарали йўлга қўйилмаганлиги;

– тижорат банклари депозит базасида трансакцион депозитлар

салмоғининг юқорилиги ва натижада кутилмаганда ликвидлилик рискининг
юзага келиш эҳтимолининг мавжудлиги;

– жамғарма ва муддатли депозитларни жалб этиш бўйича чораларни

кучайтириш

заруратининг

мавжудлиги,

депозит

сертификатларини

муомалага чиқариш ва жойлаштиришнинг талаб даражасида эмаслиги;

– банк пассивларининг муддати ва миқдоридан қатъий назар актив

операцияларда фойдаланиш ҳолларига йўл қўйилаётганлиги;

– банкнинг ноликвид активларини трансформация қилиш имконини

берувчи активлар секьюритизацияси амалиётининг мавжуд эмаслиги ва
натижада рискларни бошқа томонга ўтказиш имкониятининг чекланиши;

– кредитларнинг иккиламчи бозорининг шаклланмаганлиги ва банкнинг

кредитларини сотиш ҳисобига ликвид активларга эга бўлиш имкониятининг
мавжуд эмаслиги;

– мураккаб вазиятлар учун алоҳида ликвидлиликни бошқариш

стратегияларининг шакллантирилмаганлиги.

3. “Агробанк” ОАТБда ликвидлиликни бошқариш борасида қуйидаги

муаммолар аниқланди:

– банкнинг умумий активлари таркибида юқори ликвидли активлар

салмоғининг пасайиш тенденциясига эга эканлиги (ушбу кўрсаткич 2011
йилнинг бошига келиб, 2007 йил бошига нисбатан 8,7 ф.п.га пасайган ва 14,8
фоизни ташкил этган);

– банк мажбуриятлари таркибида олинган кредитлар ҳажмининг ортиб

бораётганлиги (2011 йилнинг бошига келиб, 2007 йилнинг шу даврига
нисбатан олинган ссудалар ҳажми 2,7 марта ошган). Банклараро кредитлар
ҳажмининг ортиши фоизли харажатларнинг кўпайиши ҳисобига банкнинг
соф фоизли маржа кўрсаткичларига салбий таъсир қилади;

– “Агробанк”

ОАТБда лаҳзали ликвидлилик коэффициентининг 2011

йилга келиб 2008 йил бошига нисбатан 12,4 ф.п.га камайганлиги.
Шунингдек, жорий ва қисқа муддатли ликвидлилик коэффициентларида ҳам
2008-2011 йилларда мос равишда 23,4 ва 23,3 ф.п.га пасайиш кузатилган.

–“Агробанк” ОАТБнинг депозит базаси таркибида энг юқори салмоқни

талаб қилиб олингунча бўлган депозитлар ташкил қилганлиги. 2011 йилнинг
1 январь ҳолатига мазкур депозитларнинг умумий банк депозитлари
таркибидаги улуши 43,0 фоизни ташкил этиб, 2010 йилнинг тегишли даврига
нисбатан 16,8 ф.п.га камайган.


background image

19

4. Банк ликвидлилигини бошқариш билан боғлиқ инфратузилмавий ва

ҳуқуқий муаммолар:

– кредит ҳосилалари билан операцияларни тартибга солишнинг ҳуқуқий

асослари шаклланмаган;

– турли банк активлари асосида муомалага чиқариладиган ҳосила

воситалари, кредит дефолт своплари билан операцияларни амалга ошириш ва
тартибга солиш бўйича меъёрий ҳужжатлар мавжуд эмас;

– коллекторлик фаолиятини тартибга солувчи қонун ва қонун ости

ҳужжатлари қабул қилинмаган;

– глобал молиявий – иқтисодий инқироз шароитида банк тизими

муаммоли активлари харид қилиш бўйича махсус институт ташкил
этилмаган. Фикримизча, мазкур институтнинг фаолиятини самарали ташкил
этиш мақсадида очиқ савдоларга қўйиладиган активлар баҳоси бўйича қабул
қилинадиган қарорларнинг етарлича ошкоралиги ва шаффофлигини
таъминлаш лозим.

5. Банк назорати бўйича Базель қўмитасининг ликвидлиликни тартибга

солиш ва бошқариш бўйича янги тавсияларини жорий этиш бўйича зарурий
шарт-шароитларни шакллантириш муаммоси.

Диссертацияда юқорида таъкидланган муаммоларни бартараф этиш

йўллари ҳамда республика тижорат банклари ликвидлилигини тартибга
солиш ва бошқаришни такомиллаштиришнинг муҳим устувор йўналишлари
белгиланган.

Муаллиф, банк ликвидлилигини самарали бошқариш учун, авваламбор,

Марказий

банкнинг

ликвидлиликни

тартибга

солиш

воситаларини

ривожлантиришни

мақсадга

мувофиқ

деб

ҳисоблайди.

Жумладан,

ликвидлиликни тартибга солиш воситаларини ривожлантиришнинг қуйидаги
йўналишлари таклиф этилган:

а) Овернайт кредитларидан фойдаланиш кўламини ошириш. Марказий

банк томонидан банкларга овернайт кредитларини бериш учун қуйидагилар
асос бўлиб ҳисобланиши мумкин:

операцион

кун

якунида

банкнинг

бажарилмаган

тўлов

топшириқномалари ва бошқа тўлов ҳужжатлари ёки Марказий банк
томонидан банкка аввал тақдим қилинган сўндирилмаган кредитнинг
мавжудлиги;

– кредит тақдим этилаётган пайтда банкда депозитарийда очилган депо

ҳисобрақамида қиймати овернайт кредит суммаси ва у бўйича фоизларни
қоплашга етадиган давлат қимматли қоғозларининг мавжуд бўлиши.

б) Ломбард кредитларидан фойдаланиш амалиётини жорий этиш.

Ломбард кредити Марказий банк томонидан тижорат банкининг қатъий
белгиланган ставкада ломбард кредити олиш учун аризаси ёки ломбард
кредити аукционида иштирок этиш учун берган буюртмаси асосида тақдим
этилиши мумкин. Ломбард кредити учун таъминот сифатида қабул
қилинадиган қимматли қоғозлар рўйхати – ломбард рўйхати мунтазам
равишда эълон қилиб борилиши лозим.


background image

20

в) Очиқ бозор операциялари, шунингдек, РЕПО операциялари орқали

банкларнинг ликвидлилигини тартибга солиш амалиётини ривожлантириш.
Ўзбекистонда

Марказий

банкнинг

очиқ

бозор

операцияларини

ривожлантириш бундай операцияларнинг объекти ҳисобланган қимматли
қоғозлар, хусусан, давлат қимматли қоғозлари ҳажмининг кичиклиги билан
чекланиб қолмоқда. Чунки, республикамиз бюджети 2005 йилдан буён
профицит

билан

бажарилиб

келинмоқда.

Республикамизда

давлат

бюджетининг профицит билан бажарилиши шароитида ҳам, Марказий банк
очиқ бозор операцияларидан самарали фойдаланиши, хусусан, бундай
операциялар объектига кирувчи қимматли қоғозлар миқдорини ошириши,
барқарор корпоратив қимматли қоғозлар билан операцияларни ҳам амалга
ошириши лозим. Бунда объект сифатида олинадиган корпоратив қимматли
қоғозларнинг турлари Марказий банк томонидан мунтазам эълон қилиб
борилиши зарур. Бундан ташқари, тижорат банклари ўртасида РЕПО
операцияларини йўлга қўйиш банк ликвидлилигини тартибга солишда муҳим
аҳамият касб этади. Фикримизча, республикамизда РЕПО операцияларини
амалга

оширишнинг

етарлича

ҳуқуқий

асослари

шакллантирилган.

Шунингдек, очиқ бозор операциялари объекти ҳисобланган давлат қимматли
қоғозларини давлат ташқи қарзининг жорий йиллик тўлови миқдорининг
сўмдаги эквиваленти доирасида қўшимча муомалага чиқариш мумкин.

г) Марказий банк ва тижорат банклари ўртасида, шунингдек, бевосита

тижорат банклари ўртасида валюта свопи бўйича операцияларнинг йўлга
қўйиш лозим. Республикамиз Марказий банки тижорат банкларининг
ликвидлилигини тартибга солиш мақсадида банклар билан ўзаро своп
келишувларига киришиши лозим. Чунки бу усул ҳозирда давлатлараро
миқёсда ҳам кенг қўлланилмоқда ва қисқа муддатли даврий оралиқда
банкларнинг ликвидлилик муаммоларини бартараф этишда юқори самара
беради.

Банклар ликвидлилигини бошқаришга нисбатан Базель қўмитасининг

янги

талабларига

мувофиқ,

ликвидлиликни

тартибга

солиш

коэффициентларининг

меъёрий

даражаси

камида

100

фоиз

этиб

белгиланганлигини эътиборга оладиган бўлсак, республикамизда амалдаги
ликвидлилик ҳолатини янада яхшилаш зарурати пайдо бўлади. Биринчи
навбатда, банк тизими депозитлари таркиби ва сифатини ошириш лозим
бўлади. Чунки беқарор манбалар тижорат банкларида ликвидлилик рискини
оширишга хизмат қилади.

Диссертацияда муаллиф томонидан тижорат банклари ликвидлилигини

бошқаришнинг инновацион стратегияси таклиф этилган бўлиб, у исталган
тижорат банкининг бошқарувида фойдаланилиши мумкин (3-расм).


background image

21


3 -расм. Банкларда ликвидлиликни бошқаришнинг инновацион

стратегияси

14

Айни пайтда, таклиф этилаётган стратегия барқарор шароитларда ва

инқирозли вазиятларда банкларда ликвидлиликни бошқаришни кўзда тутиб,
конъюнктура ўзгаришларидан келиб чиққан ҳолда, стратегияга мувофиқ
ўзгартиришлар киритиш механизмини ҳам ўз ичига олган.

Умуман олганда, банкларда ликвидлиликни бошқаришнинг инновацион

стратегияси банкдаги инновацион жараёнлар ва воситалардан оқилона
фойдаланган ҳолда, банк эгалари, бошқарув субъектлари манфаатларини ҳисобга
олиб, банк мажбуриятларини ўз вақтида, йирик йўқотишларсиз бажариш ва
активлардаги ўсишни рағбатлантиришни кўзда тутади.

ХУЛОСА

1.Банк ликвидлилигининг пасайиши, биринчи навбатда, мижозларга

кредит бериш, шунингдек, пул мажбуриятларидан келиб чиқадиган бошқа
актив операцияларни амалга ошириш қобилиятини йўқолишига олиб келади.
Актив операцияларини ривожлантиришга қодир бўлмаган банк тўлиқ
маънода ликвидли бўла олмайди.

2. Тадқиқот натижалари кўрсатишича, банклараро кредитларни жалб

қилиш орқали ликвидлиликни таъминлашга асосий урғу бериш мақсадга
мувофиқ эмас. Чунончи, банклараро кредитлар ҳажмининг ортиши фоизли

14

Тадқиқот натижаларига асосланиб муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Банкнинг ликвидлиликни бошқариш соҳасидаги инновацион стратегияси

Ликвидлилик ва
рискни тартибга

солувчи қоидалар,

йўриқномалар ва

тамойиллар тизими

Банкнинг хизматлари, бўлинмалари ва

жавобгар шахсларининг

ликвидлиликни бошқариш

жараёнидаги ўзаро фаолияти тартиби

Инқирозли

вазиятларда

ликвидлиликни

бошқариш бўйича

тавсиялар

(йўриқномалар,

ички низом)






Банк ликвидлилигини бошқариш

Ликвидлиликни

бошқариш учун

зарур ахборотни

тақдим этиш

шакллари

Бошқарув қарорини қабул

қилиш учун риск даражаси ва

ликвидлиликни баҳолаш

натижалари ҳақидаги

аналитик маълумот

Бошқарув қарорини

расмийлаштириш ва

рўйхатдан ўтказиш

Ликвидлиликни сценарийлар

асосида бошқариш,

конъюнктура

ўзгаришларишларидан келиб

чиқиб, ликвидлиликни

бошқариш стратегиясига

ўзгартиришлар киритиш

тартиби

Активлар, пассивлар,

мажбуриятлар,

ликвидлилик

нормативлар ва

бошқалар тўғрисида

маълумотлар

Бошқарув жараёни ва қарор

ижроси устидан назорат

Маълумот

юборувчилар

Маълумот
олувчилар


background image

22

харажатларнинг кескин ошишига ва шу асосда соф фоизли маржа
кўрсаткичининг пасайишига сабаб бўлиши мумкин.

3. Банк ликвидлилигини бошқариш муаммосини ҳал қилишда

қуйидаги стратегиялардан фойдаланиш тавсия этилди:

– активлар ҳисобидан ликвидлиликни таъминлаш (активларни

бошқариш орқали ликвидлиликни бошқариш);

– пул маблағларига бўлган эҳтиёжни асосан қарз ликвид маблағлар

ҳисобидан қондириш (пассивларни бошқариш стратегияси);

– ликвидлиликни мувозанатлашган тарзда бошқариш (активлар ва

пассивларни бошқариш стратегияси).

4. “Агробанк” ОАТБ депозит базаси сифатини ошириш ва унинг

барқарор манбалардан ташкил топишини рағбатлантириш мақсадида банк
маркетинги

доирасида

банк

хизматларининг

махсус

пакетлари

шакллантирилиши лозим. Бунда асосий эътибор, катта миқдордаги пул
маблағларини узоқ муддатли (одатда 3 йилдан ортиқ) депозитларга
жойлаштирган

мижозларга

банкнинг

бошқа

хизматлари

баҳосидан

чегирмалар тақдим этишга қаратилиши керак. Бу, биринчидан, депозит
базаси сифатини оширишга, иккинчидан, ликвид маблағларга бўлган талабни
барқарорлаштиришга хизмат қилади.

5.Тадқиқот

натижаларининг

кўрсатишича,

баъзи

хорижий

мамлакатларда, масалан АҚШда ликвидлилик меъёрлари тартибга солувчи
орган томонидан белгиланмаган. Ликвидлилик меъёрларини белгилаш ва
унга риоя қилиш банк раҳбариятининг вазифасига киради. Шунингдек,
ликвидлиликни тартибга солиш бўйича Базель талаблари тижорат банклари
жорий ликвидлилигини оширишни тақозо этмоқда.

6. Марказий банкнинг инқирозли вазиятларда ликвидлиликни тартибга

солишда таъсирчан дастурларга эга бўлишини таъминлаш лозим. Бу
мақсадда фавқулодда ҳолатлар учун қўшимча ликвидлилик дастурларини
жорий этиш; тижорат банкларининг муаммоли активларини харид қилиш ёки
улар бўйича кафолатлар бериш; қайта молиялаш ставкасини кескин
пасайтириш; гаров объекти ҳисобланган қимматли қоғозлар рўйхатини
кенгайтириш; гаровсиз кредитлаш амалиётини жорий этиш; мажбурий захира
талабномалари бўйича мажбуриятларни бажаришда Марказий банк
кредитларидан фойдаланиш амалиётини жорий этиш каби чоралар
белгиланиши мумкин.

7. Банк назорати бўйича Базель қўмитаси ликвидлиликни тартибга

солиш ва бошқариш бўйича янги тавсияларини жорий этиш учун зарурий
шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида:

а) республикамиз банк тизими депозит базаси таркибида трансакцион

депозитлар салмоғини кескин пасайтириши лозим. Бу мақсадда 1 йилдан
ортиқ муддатга қўйилган сўмдаги ва хорижий валютадаги депозитларни
мажбурий захира талабномаларидан тамоман озод қилиш лозим. Чунки
Базель қўмитасининг ликвидлиликни бошқариш бўйича янги талаблари
жорий ликвидлилик коэффициентини минимум 100 фоиз бўлишини кўзда
тутади. Трансакцион депозитларнинг умумий депозитлар таркибидаги


background image

23

салмоғининг юқори бўлиши банклардан катта миқдордаги юқори ликвидли
активларни сақлашни талаб этади. Бу эса банкларнинг рентабеллигига
салбий таъсир кўрсатиши мумкин;

б) биринчи даражали банк капитали таркибида соф фойдадан ҳосил

бўладиган махсус захира капиталини шакллантириш лозим. Унинг меъёрий
даражаси 2019 йилнинг 1 январига келиб рискка тортилган активларнинг 2,5
фоизидан кам бўлмаслиги лозим;

в) Базавий биринчи даражали капиталнинг (оддий акцияларнинг

тўланган қисми + тақсимланмаган фойда) умумий банк капитали
таркибидаги салмоғини ошириш чораларини кўриш лозим. Чунки унинг
минимал даражаси 2015 йилнинг 1 январига келиб рискка тортилган
активларнинг 4,5 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.

8. Тижорат банклари ликвидлилигини бошқаришнинг инновацион

стратегиясини такомиллаштириш мақсадида:

– банкнинг ликвидлиликни бошқариш стратегиясида фоиз ставкаси

ўзгаришига мойил бўлган активлар ва пассивлар ўртасидаги фарқни (гэп)
бошқариш учун фоиз свопларидан фойдаланиш имкониятларини белгилаш;

– мураккаб вазиятларда ликвидлиликни бошқаришда активларни қулай

баҳоларда сотиш ва паст харажатлар билан ресурс жалб қилиш
имкониятларини кўриб чиқиш;

– банклар томонидан кредит ҳосилалари, активлар секьюритизацияси

бўйича

операцияларни

амалга

оширишнинг

ҳуқуқий

асосларини

такомиллаштириш орқали банкнинг рискли активларини сотиш ёрдамида
ликвид маблағларга бўлган талабни қондириш имкониятини таъминлаш;

– бозор коньюнктураси ўзгаришларини инобатга олган ҳолда, банк

ликвидлилигини бошқариш стратегияларига мувофиқ ўзгартиришлар
киритиш ва ликвидлилик ҳолати устидан кундалик мониторингни йўлга
қўйиш мақсадга мувофиқ.

ЧОП ЭТИЛГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1.

Тожиев Р.Р. Банк менежментида кадрлар масаласи. //“Иқтисодиётни

эркинлаштириш шароитида банк тизимини такомиллаштириш муаммолари”
мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция материаллари. –Т.:
“Молия”, 2001 – Б. 91-95.

2.

Тожиев Р.Р., Тоймухаммедов И.Р. Иқтисодиётни эркинлаштириш

шароитида кредит портфелини бошқариш йўллари. // “Иқтисодиётни
эркинлаштириш шароитида банк тизимининг роли” мавзусидаги республика
илмий-амалий конференция материаллари. – Т.: “Молия”, 2002 –Б.14-17.

3.

Жумаев Н.Х., Тожиев Р.Р. Марказий банкнинг монетар сиёсати. Ўқув

қўлланма, - Т.: ТДИУ, 2002. – 192 б.

4.

Тожиев Р.Р. Валютное регулирование в Республике Узбекистан. //

Тезисы докладов 16-е Международные Плехановские чтения: – М.:, 2003. –
С. 213-215.


background image

24

5.

Тожиев Р.Р., Жумаева С. Международные финансы. Учебное

пособие. – Т.: ТДИУ, 2005 – 192 c.

6.

Тожиев Р.Р. Монетар сиёсат ва макроиқтисодий барқарорлик. //

“Ўзбекистон Республикаси молия ва банк тизимини ривожлантириш
масалалари”

мавзусидаги

Республика

илмий-амалий

конференция

материаллари. –Т.: ЖИДУ, 2006. –Б. 35-37.

7.

Тожиев Р.Р., Якубова Ш.Ш. Прогнозирование финансовых

кризисов. // 19-е Международные Плехановские чтения: Тезисы докладов. 2
февраля 2006. – М.:, 2006. – С. 194-195.

8.

Тожиев Р.Р., Хакимов И. Халқаро валюта кредит муносабатлари.

Ўқув қўлланма. – Т.: ТДИУ, 2006 – 216 б.

9.

Тожиев Р.Р., Мухитдинов У. Государственные финансы. Учебное

пособие. – Т.: O’zbekiton faylasuflari milliy jamiyati, 2006 – 365 c.

10.

Тожиев Р.Р. Хаlqaro valyuta kredit munosabatlari. Ўқув қўлланма. –

Т.: Adabiyot jamg’armasi,2006. – 223 b.

11.

Тожиев Р.Р. Монетар сиёсат. Дарслик. –Т.: ТДИУ, 2007. – 179 б.

12.

Тожиев Р.Р. Пути расширения масштабов использования ценных

бумаг для финансирования крупных инвестиционных проектов предпрятий
Узбекистана. // «Инвестиционный потенциал банков: вызовы, возможности и
перспективы»

мавзусидаги

халқаро

илмий-амалий

конференция

материаллари. – Т.: “Молия”, 2008 –Б.102-105.

13.

Жумаев Н.Х., Тожиев Р.Р. Барқарор иқтисодий ўсишни

таъминлашда пул кредит сиёсатининг мувофиқ индикаторини танлашнинг
аҳамияти.//“Иқтисодий

ўсишнинг

янги

сифати:

инновация,

рақобатбардошлик, инвестициялар” мавзусидаги республика илмий-амалий
конференция материаллари. – Т.: “Молия”, 2008 –Б. 20-25.

14.

Тожиев Р.Р., Жумаева С. Жаҳон молиявий иқтисодий инқирози ва

унга қарши кураш чора тадбирлари тизими. // “Жаҳон молиявий иқтисодий
инқирози: иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий жиҳатлари” мавзусидаги
Республика илмий-амалий конференция материаллари. – Т.: ЖДИУ, 2009 –Б.
60-62.

15.

Тожиев Р.Р.

Халқаро валюта кредит муносабатлари. Дарслик. - Т.:

ТДИУ, 2009. – 291 б.

16.

Тожиев Р.Р. Тижорат банкларида инновацион стратегияни

баҳолашни такомиллаштириш. // Иқтисодиёт ва таълим. –Т.: 2010, №6 –
Б.121-124.

17.

Тожиев Р.Р., Бердияров Б. Глобал молиявий инқироз шароитида

тижорат банклари ликвидлилигини тартибга солиш муаммолари. // Биржа -
эксперт. –Т.: 2010, №9 – Б.5-9.

18.

Тожиев Р.Р., Хошимов Э.

Тижорат банклари молиявий

барқарорлигини

таъминлашда

Марказий

банкнинг

ликвидлилик

дастурларининг ўрни. // “Халқаро талаблар асосида тижорат банклари
фаолиятини рейтинг баҳолаш” мавзусидаги республика илмий-амалий
конференция материаллари. –Т.: ТДИУ, 2011–Б. 52-54.


background image

25

19.

Tojiev R.R. Liquidity and soundness of the banking system in

Uzbekistan: proceedings of international conference on “Ideas for business”,
Published at the Bath University of London, 2011. – P.43-45.

20.

Тожиев Р.Р., Кариева Г. Банк тизими ликвидлилигини тартибга

солишдаги замонавий тенденциялар. // “Бизнес учун ғоялар” мавзусидаги
халқаро илмий-амалий анжумани материаллари. –Т.: ТДИУ, 2011–Б. 166-168.


background image

26

Иқтисод фанлари номзоди имий даражасига талабгор Тожиев
Рахматилла Раҳмоновичнинг 08.00.13-“Менежмент ва маркетинг”
ихтисослиги

бўйича

“Тижорат

банклари

ликвидлилигини

бошқаришнинг инновацион стратегияси ( “Агробанк” ОАТБ мисолида)”
мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч сўзлар

: ликвидлилик, инқироз, капитал етарлилиги, инновация,

стратегик режалаштириш, самарадорлик, риск, депозит, активлар ва
пассивларни бошқариш, жалб қилинган маблағлар, РЕПО, активлар
секьюритизацияси, гэп, ҳосилавий воситалар, своп, овернайт, ломбард,
Базель талаблари.

Тадқиқот

объекти:

Республика

“Агробанк”

ОАТБнинг

ликвидлиликни бошқариш амалиёти ҳисобланади.

Ишнинг мақсади:

иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида

тижорат

банклари

ликвидлилигини

бошқаришнинг

инновацион

стратегиясини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий
тавсиялар ишлаб чиқиш.

Тадқиқот усуллари:

статистик гуруҳлаш, эксперт баҳолаш, тизимли

ёндашув, таққослаш, қиёсий таҳлил усуллари.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

инқироз шароитида

ликвидлиликни бошқаришнинг ўзига хос жиҳатлари ва стратегиялари
асослаб берилган; тижорат банклари ликвидлилигини инновацион бошқариш
стратегиясини ишлаб чиқишда илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш
юзасидан илмий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган; Базель талаблари
асосида

банкларда

ликвидлиликни

бошқариш

стратегиясини

такомиллаштиришнинг

зарурий

шарт-шароитлари

асослаб

берилган;

республикамиз банк тизимида ликвидлиликни тартибга солиш ва бошқариш
борасидаги мавжуд муаммолар аниқланган ва уларни бартараф этиш йўллари
ишлаб чиқилган; Марказий банкнинг ликвидлиликни тартибга солиш
воситаларини такомиллаштириш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб
чиқилган; ОАТБ “Агробанк”нинг ликвидлиликни инновацион бошқариш
стратегиясини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклифлар берилган.

Амалий аҳамияти:

олинган натижалар республикамиз банк тизими

умумий ликвидлилигини тартибга солиш ва самарали бошқаришга
қаратилган чора-тадбирлар, шунингдек, тижорат банкларида ликвидлиликни
инновацион бошқариш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилиши
мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

тадқиқот

натижалари ва хулосалари ОАТБ “Агробанк” амалиётига ҳам Тошкент
давлат иқтисодиёт университети ўқув жараёнида “Банк менежменти” ва
“Банк иши” курсларини ўқитишда татбиқ этилган.

Қўлланиш соҳаси.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва

тижорат банклари.


background image

27


РЕЗЮМЕ

Диссертация

Тожиева

Рахматиллы

Рахмоновича

на

тему:

«Инновационная стратегия управления ликвидностью коммерческих
банков» (на примере ОАКБ «Агробанк») на соискание ученой степени
кандидата экономичеких наук по специальности 08.00.13 – «Менеджмент и
маркетинг».
Ключевые

слова:

ликвидность,

кризис,

достаточность

капитала,

инновация, стратегическое планирование, эффективность, риск, депозит,
управление

активами

и

пассивами,

привлечённые

средства,

РЕПО,

секьюритизация активов, гэп, производные инструменты, своп, овернайт,
ломбард, Базельские требования.

Объект исследования:

объектом исследования является практика

управления ликвидностью Республиканской ОАКБ «Агробанк».

Цель исследования:

разработка научных предложений и практических

рекомендаций по совершенствованию стратегии инновационного управления
ликвидностью коммерческих банков в условиях модернизации экономики.

Методы исследования:

статистическая группировка, экспертная оценка,

системный подход, сопоставление, методы сравнительного анализа.

Полученные результаты и их новизна:

обоснованы стратегии и

особенности управления ликвидностью в условиях кризиса; разработаны
научные выводы и предложения по использованию передовых зарубежных
опытов в разработке стратегии инновационного управления ликвидностью
коммерческих банков; обоснованы необходимые условия совершенствования
стратегии управления ликвидностью в банках на основе Базельских требований;
уточнены проблемы управления и регулирования ликвидности республиканской
банковской системы и разработаны пути их решения; разработаны практические
рекомендации

по

совершенствованию

инструментов

регулирования

ликвидности центрального банка; даны научно- практические рекомендации по
совершенствованию стратегии инновационного управления ликвидности ОАКБ
«Агробанк».

Практическая

значимость:

полученные

результаты

могут

быть

применены в регулировании общей ликвидности банковской системы
республики и мероприятий, направленных на эффективное управление, а также,
в

разработке

стратегии

инновационного

управления

ликвидности

в

коммерческих банках.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

результаты и

выводы исследования внедрены в практику деятельности ОАКБ «Агробанк» и в
учебный процесс Ташкентского государственного экономического университета
в дисциплины «Банковский менежмент» и «Банковское дело».

Область применения:

центральный банк Республики Узбекистан и

коммерческие банки.





background image

28


RESUME

Thesis of Tojiev Rakhmatulla Rahmanovich on the scientific degree
competition of the candidate of economic sciences on specialty 08.00.13. –
“Management and Marketing”, on the subject: “Innovation strategy of
liquidity management of commercial banks” ( on JSCB “Agrobank”
example).

Key words:

liquidity, crisis, capital adequacy, innovation, strategic

planning, efficiency, risk, deposit, asset and liability management, borrowings,
REPO, asset securitization, GAP, derivatives, swap, overnight, lombard, Basel
standards.

The objects of research:

the object of research is liquidity management

practice of the JSCB “Agrobank” of Uzbekistan.

Purpose of work:

working out of scientifically proved theoretical and

practical recommendations on developing innovation strategy of liquidity
management of commercial banks in conditions of modernization of economy.

Methods of research:

statistic classification, expert estimation, systematical

approach, comparison, comparative and structural analysis.

Obtained results and their novelty:

proved features and strategies of

liquidity management in crisis conditions; scientifically proved theoretical and
practical recommendations on the basis of foreign experience in producing
innovation strategy of liquidity management in commercial banks; proved
preconditions for improving liquidity management strategy on the base of Basel
standards; determined problems in liquidity management and regulation in banking
system and worked out recommendations and ways to solve them; scientifically
proved practical recommendations on developing tools of liquidity regulation of
Central Bank; as soon as proved theoretical and practical recommendations to the
developing innovation strategy of liquidity management of JSCB “Agrobank”.

Practical value:

scientifically proven ideas and thoughts, highlighted in the

dissertation might be used in further developing liquidity management and
regulation in banking system, as soon as, can be used in producing innovation
strategy of liquidity management in commercial banks.

Degree of embed and economic efficiency:

obtained results and worked

out conclusions and suggestions have been introduced into the practice of joint-
stock commercial bank “Agrobank”, and have been widely used in lectures on
“Bank management” and “Banking” at Tashkent State University of Economics.

Field of application:

Central Bank of the Republic of Uzbekistan and

commercial banks.

Тадқиқотчи:

__________

Bibliografik manbalar

Тожиев Р.Р. Банк менежментида кадрлар масаласи. //“Иктисодиётни эркинлаштириш шароитида банк тизимини такомиллаштириш муаммолари” мавзусидаги халкаро илмий-амалий конференция материаллари. -Т.: “Молия”, 2001 -Б. 91-95.

Тожиев Р.Р., Тоймухаммедов И.Р. Иктисодиётни эркинлаштириш шароитида кредит портфелини бошкариш йўллари. И “Иктисодиётни эркинлаштириш шароитида банк тизимининг роли” мавзусидаги республика илмий-амалий конференция материаллари. - Т.: “Молия”, 2002 -Б.14-17.

Жумаев Н.Х., Тожиев Р.Р. Марказий банкнинг монетар сиёсати. Ўкув қўлланма,-Т.:ТДИУ, 2002. - 192 6.

Тожиев Р.Р. Валютное регулирование в Республике Узбекистан. // Тезисы докладов 16-е Международные Плехановские чтения: - М.:, 2003. -С. 213-215.

Тожиев Р.Р., Жумаева С. Международные финансы. Учебное пособие. - Т.: ТДИУ, 2005 - 192 с.

Тожиев Р.Р. Монетар сиёсат ва макроиктисодий баркарорлик. // “Ўзбекистон Республикаси молия ва банк тизимини ривожлантириш масалалари” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференция материаллари. -Т.: ЖИДУ, 2006. -Б. 35-37.

Тожиев Р.Р., Якубова Ш.Ш. Прогнозирование финансовых кризисов. // 19-е Международные Плехановские чтения: Тезисы докладов. 2 февраля 2006. - М.:, 2006. - С. 194-195.

Тожиев Р.Р., Хакимов И. Халқаро валюта кредит муносабатлари. Ўкув қўлланма. - Т.: ТДИУ, 2006 - 216 б.

Тожиев Р.Р., Мухитдинов У. Государственные финансы. Учебное пособие. - Т_: O’zbekiton faylasuflari milliy jamiyati, 2006 - 365 с.

Тожиев Р.Р. Xalqaro valyuta kredit munosabatlari. Ўқув кўлланма. -T.: Adabiyot jamg’armasi,2006. -223 b.

Тожиев Р.Р. Монетар сиёсат. Дарслик. -Т.: ТДИУ, 2007. - 179 б.

Тожиев Р.Р. Пути расширения масштабов использования ценных бумаг для финансирования крупных инвестиционных проектов предпрятий Узбекистана. // «Инвестиционный потенциал банков: вызовы, возможности и перспективы» мавзусидаги халкаро илмий-амалий конференция материаллари. - Т.: “Молия”, 2008 -Б. 102-105.

Жумаев Н.Х., Тожиев Р.Р. Барқарор иқтисодий ўсишни

таъминлашда пул кредит сиёсатининг мувофик индикаторини танлашнинг аҳамияти.//“Иқтисодий ўсишнинг янги сифати: инновация,

рақобатбардошлик, инвестициялар” мавзусидаги республика илмий-амалий конференция материаллари. - Т.: “Молия”, 2008 -Б. 20-25.

Тожиев Р.Р., Жумаева С. Жаҳон молиявий иқтисодий инқирози ва унга карши кураш чора тадбирлари тизими. // “Жахон молиявий иқтисодий инқирози: иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий жиҳатлари” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференция материаллари. - Т.: ЖДИУ, 2009 -Б. 60-62.

Тожиев Р.Р. Халқаро валюта кредит муносабатлари. Дарслик. - Т.: ТДИУ, 2009. -2916.

Тожиев Р.Р. Тижорат банкларида инновацион стратегияни баҳолашни такомиллаштириш. // Иқтисодиёт ва таълим. -Т.: 2010, №6 -Б.121-124.

Тожиев Р.Р., Бердияров Б. Глобал молиявий инқироз шароитида тижорат банклари ликвидлилигини тартибга солиш муаммолари. // Биржа -эксперт.-Т.: 2010, №9-Б.5-9.

Тожиев Р.Р., Хошимов Э. Тижорат банклари молиявий барқарорлигини таъминлашда Марказий банкнинг ликвидлилик дастурларининг ўрни. // “Халкаро талаблар асосида тижорат банклари фаолиятини рейтинг баҳолаш” мавзусидаги республика илмий-амалий конференция материаллари. -Т.: ТДИУ, 2011-Б. 52-54.

Tojiev R.R. Liquidity and soundness of the banking system in Uzbekistan: proceedings of international conference on “Ideas for business”, Published at the Bath University of London, 2011. - P.43-45.

Тожиев P.P., Кариева Г. Банк тизими ликвидлилигини тартибга солишдаги замонавий тенденциялар. // “Бизнес учун ғоялар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжумани материаллари. -Т.: ТДИУ, 2011-Б. 166-168.