Ways of formation and development of yard traditions in architecture of Uzbekistan

Abstract

Subjects of the research: the courtyard belonging to the residential houses, public buildings and architectural ensembles in the traditional architecture of Central Asia, their architectural and planning solutions, the forms of yard traditions in modern architecture.
Aim of the research: To study the formation and development of yard traditions in architecture in Uzbekistan, and development issues in the implementation of modern architecture.
Methods of research: Historical and architectural resources devoted to building yard traditions in architecture in Central Asia, the scientific review and summarize the measure and plan drawings of buildings and structures.
The results achieved and their novelty: for the first time in the architectural research had been developed the processes of courts, their ways of formation and development, classification yards, their place and role in creating the microclimate in the social sphere, as well as recommendations for use and application of methods and traditions of the creation of households in the modern architecture. For the first time are specifically studied and summarized the collected scientific data on the formation and development of yard traditions in architecture in Central Asia, and made new scientific findings.
Practical value: The results enrich and deepen the knowledge of the history and theory of architecture in Central Asia , are of great practical importance in modern architecture for design of houses, taking into account the traditions and climate conditions. The scientific advice and guidance can be made to SNIP and regulations for the design.
Degree of embed and economic effectivity: According to the results of research, lectures are read at universities, national and international conferences held in Sam GASI, TASI and Russia (Penza), results published in scientific journals, put into practice. The effectiveness of the significant social, architectural design and education system.
Field of application: The scientific results can be used as a guide for architects designing low-rise buildings, public buildings and architectural ensembles, and also during training students of Architecture and Construction Institute on “The history of architecture" and "Architectural Design".

Source type: Abstracts
Years of coverage from 1992
inLibrary
Google Scholar
CC BY f
1-25
15

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Salokhiddinova Д. (1970). Ways of formation and development of yard traditions in architecture of Uzbekistan. Catalog of Abstracts, 1(1), 1–25. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/42566
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Subjects of the research: the courtyard belonging to the residential houses, public buildings and architectural ensembles in the traditional architecture of Central Asia, their architectural and planning solutions, the forms of yard traditions in modern architecture.
Aim of the research: To study the formation and development of yard traditions in architecture in Uzbekistan, and development issues in the implementation of modern architecture.
Methods of research: Historical and architectural resources devoted to building yard traditions in architecture in Central Asia, the scientific review and summarize the measure and plan drawings of buildings and structures.
The results achieved and their novelty: for the first time in the architectural research had been developed the processes of courts, their ways of formation and development, classification yards, their place and role in creating the microclimate in the social sphere, as well as recommendations for use and application of methods and traditions of the creation of households in the modern architecture. For the first time are specifically studied and summarized the collected scientific data on the formation and development of yard traditions in architecture in Central Asia, and made new scientific findings.
Practical value: The results enrich and deepen the knowledge of the history and theory of architecture in Central Asia , are of great practical importance in modern architecture for design of houses, taking into account the traditions and climate conditions. The scientific advice and guidance can be made to SNIP and regulations for the design.
Degree of embed and economic effectivity: According to the results of research, lectures are read at universities, national and international conferences held in Sam GASI, TASI and Russia (Penza), results published in scientific journals, put into practice. The effectiveness of the significant social, architectural design and education system.
Field of application: The scientific results can be used as a guide for architects designing low-rise buildings, public buildings and architectural ensembles, and also during training students of Architecture and Construction Institute on “The history of architecture" and "Architectural Design".


background image

ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА - ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ




Қўлёзма хуқуқида

УДК 72.01(575.1)



САЛОХИДДИНОВА ДИЛОРОМ ЗУХУРОВНА




ЎЗБЕКИСТОН МЕЪМОРЧИЛИГИДА ҲОВЛИ АНЪАНАЛАРИНИНГ

ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШ ТАМОЙИЛЛАРИ

18.00.01-Архитектура назарияси ва тарихи, архитектура ёдгорликларини

таъмирлаш





Архитектура номзоди илмий даражасига тақдим этилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И








Тошкент - 2012


background image

2

Иш Самарқанд Давлат Архитектура-Қурилиш институтининг “Архитектура
назарияси ва тарихи” кафедрасида бажарилган.


Илмий раҳбар:

Архитектура номзоди, доцент

ҚАЮМОВ Хабибулло Исхакович

Оппонентлар:

Архитектура доктори, профессор

САЛИМОВ Орифжон Муслимович


Архитектура номзоди, доцент

ХИДИРОВ Мухсин Михайлович

Етакчи ташкилот:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

Санъатшунослик институти.

Ҳимоя Тошкент Архитектура-Қурилиш Институти хузуридаги К.067.03.02
рақамли бир марталик ихтисослашган кенгашнинг “___”_________ 2012 йил___

соатда ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Навоий
кўчаси, 13, тел.:(99871)241-18-78, факс: (99871)241-80-00. Web:

www.tasi.uzsci.net



Диссертация

билан

Тошкент

Архитектура-Қурилиш

Институтининг

кутубхонасида танишиш мумкин.


Автореферат “___”___________ 2012 йилда тарқатилди.





Ихтисослашган илмий кенгаш
котиби, архитектура номзоди, доцент ____________ Ш. З. Нурмухамедова



background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Маълумки, Мустақиллик даврида миллий

меъморчиликка катта эътибор берилмоқда, асрлар давомида бунёд этилган

меъморий ёдгорликлар қайта тикланмоқда. Таъмирлаш ишлари тез суръатларда
олиб борилмоқда. Лойиҳалар танлови жорий қилиниб, шу асосда меъморий

обидаларимиз қайта тикланмоқда. Дарҳақиқат, Президентимиз И.А.Каримов
айтганларидек, “бизнинг монументал санъат соҳасида амалга оширган яна бир

улкан табаррук заминимизда туғилиб вояга етган ва мангу ором топган буюк

азиз-авлиёларимиз хотирасига ёдгорлик мажмуалари барпо этганимизда намоён
бўлди. Жумладан, Бухорода Абдулхолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд,

Самарқандда Имом Бухорий ва Имом Мотуридий, Марғилонда Бурҳониддин
Марғиноний, Тошкент шаҳрида Ҳазрати Имом сингари ёдгорлик мажмуаларини

яратдик. Халқимиз ҳаётида чуқур из қолдирган, бугунги кунда том маънода
муқаддас зиёратгоҳларга айланган бундай мажмуалар маънавий оламимизни

юксалтиришга улкан ҳисса бўлиб қўшилди, десак, ҳар томонлама тўғри бўлади”.

Бироқ, совет даврида, айниқса, 1930-1970 йилларда фақатгина юқори

мартабали меҳмонлар ташриф буюрадиган баъзи бир ёдгорликларгина
таъмирланиб, аксарияти эътиборсиз қолиб келар эди. Нигилистик муносабат

кўпгина тарихий шаҳарлар структурасининг анъанавий тараққиётига путур
етказиб, маҳаллий мерос етарлича ҳисобга олинмади. Бунинг натижасида кўпгина

тарихий обидалар, маҳаллалар, кўп асрлик анъаналар асосида қурилган тураржой

бинолари бузилиб кетди. Собиқ шўролар даврида меъморчилик умумий қолипга
солиб қўйилган эди. Натижада ўша даврдаги уйларнинг қурилишида табиий

шароит, миллий анъаналаримиз етарли даражада ҳисобга олинмас эди. Чунончи,
Ўзбекистонда қурилган кўп қаватли уйларга ўхшаш иморатларни собиқ

Иттифоқнинг кўпгина минтақаларида учратиш мумкин эди. Бундан ташқари,
бундай пала-партиш қурилган кўп қаватли уйлар шаҳарнинг тарихий обидалар

жойлашган қисмининг бадиийлигига ҳам путур етказди.

Бундай салбий ҳолатлар маҳаллий меъморчилик анъаналарининг етарлича

ўрганилмаганлиги натижасида юзага келган. Айниқса, Ўрта Осиё меъморчилиги
ва иқлим шароитида ҳовлиларни қўллаш тамойилларининг меъморий

композиция ва шакл уйғунлигига таъсири етарлича ўрганилмаган.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Ўрта Осиёнинг тураржой

меъморчилиги ва масжид, мадраса, карвонсарой каби жамоат бинолари
меъморчилигида

ҳовлилар

композициясининг

архитектурага

таъсири

масалаларига қатор илмий ишлар бағишланган. Г.А. Пугаченкова, В.А. Нильсен,

С. Хмельницкий, Н.И. Брунов, Е.Е. Неразик, М.Қ.Ахмедов, А.Асқаров, В.Л.
Воронина, Л. И. Ремпель, П.Ш. Зохидов, Ш.Ж. Асқаров, Д.А. Назилов, И.И.

Ноткин, Л.Ю. Маньковская, Т.Ф.Қодирова, М.А.Юсупова, А.С. Уралов,
Х.Ш.Пўлатов ва бошқалар бу масалага ҳар хил даражада ёндашганлар. Лекин

меъморчиликда ҳовли компоненти ва феномени етарлича ёритилмаган. Ўрта Осиё
меъморчилигида ҳовлиларнинг келиб чиқиши ва типологик эволюцияси,

композицион хусусиятлари, табиий шарт-шароитлар ва урф-одатларнинг алоҳида
иморатлар ҳамда уларнинг мажмуаларида ҳовлиларнинг қўлланилиши алоҳида

тадқиқ этилмаган. Ваҳоланки, анъанавий меъморчилигимизда хоҳ тураржойлар


background image

4

бўлсин, хоҳ жамоат бинолари, хоҳ меъморий масжидлар ёки бошқа турдаги
иморатлар бўлсин, уларнинг хеч бирини ҳовлисиз тасаввур этиб бўлмайди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон меъморчилигида ҳовлиларнинг қўлланилишини

минтақавий табиий-иқлим шароитларидан келиб чиқувчи меъморий компонент

тарзида тадқиқ этиш муаммоси долзарб эканлиги кўриниб турибди. Мазкур
тадқиқот мана шу муаммога бағишланган.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация иши СамДАҚИда институт ИТИ режасига киритилган,

Ўрта Осиё меъморчилиги ва шаҳарсозлигининг тарихий-назарий муаммолари

мавзуидаги илмий-тадқиқот ишига мувофиқ келади.

Тадқиқот мақсади:

Ўзбекистон меъморчилигида ҳовли анъаналарининг

шаклланиш ва ривожланиш тамойилларини ўрганиб, уларни замонавий
меъморчиликка тадбиқ этиш масалаларини ишлаб чиқишдан иборат.

Тадқиқот вазифалари :

- ҳовлиларнинг келиб чиқиш тарихини аниқлаш;
- ҳовлиларнинг эволюцион жараёнини белгилаш;
- ҳовлиларнинг Ўрта Осиё меъморчилигида меъморий воситалигини исботлаб

бериш;

- ҳовлиларни лойиҳалашда зарурий меъёрларни аниқлаш;
- ҳовли тузиш анъаналаридан замонавий меъморчиликда фойдаланиш
услубларини кўрсатиб бериш;
- ҳовлилар таснифини тузиш.

Тадқиқот объекти ва предмети.

Тадқиқот объектини Ўрта Осиё анъанавий

меъморчилигининг тураржой, жамоат бинолари ва меъморий ансамбллари

таркибига кирган турли хил ҳовлилар ва уларнинг меъморий-композициявий
ечимлари, ҳовли анъаналарининг замонавий меъморчиликдаги шакллари ташкил

этади. Тадқиқот предметини Ўрта Осиё меъморчилигида ҳовли анъаналарининг
қўлланилиши ва ривожланиш тамойиллари ташкил этади.

Тадқиқот методлари.

Ўрта Осиё меъморчилигида ҳовли анъаналарининг

шаклланишига бағишланган тарихий ва меъморшунослик манбалари, бино ва

иншоотларнинг ўлчов ва лойиҳа-чизмаларини илмий таҳлил қилиш, уларни
умумлаштиришдан иборатдир.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар

:

-Ўрта Осиё меъморчилигида ҳовли анъаналарининг шаклланиш омиллари;
-анъанавий ҳовлиларни Шарқ меъморчилигининг феномени тарзида қараш

ва баҳолаш;

-ҳовлиларнинг классификацияси ва меъморий ривожланиш тамойиллари;
-ҳовлиларнинг микроиқлим яратиш ва ижтимоий мақсадлардаги роли ва

ўрни;

-ҳовли тузиш анъаналари ва услубларини замонавий меъморчиликда

қўллаш ва фойдаланиш бўйича илмий тавсиялар.

Илмий янгилиги,

шундан иборатки, фанда биринчи марта Ўрта Осиё

меъморчилигида ҳовли анъаналарининг шаклланиши ва тараққиёти бўйича

йиғилган улкан илмий материаллар махсус ўрганилиб, умумлаштирилган ва янги
илмий хулосалар олинган.


background image

5

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти

. Иш натижалари

Ўрта Осиё меъморчилиги тарихи ва назарияси соҳасидаги билимларни

кенгайтириш ва бойитиш билан бирга замонавий меъморчиликда миллий урф-
одатлар ва иқлим шароитларини ҳисобга олиш ва лойиҳалаш жараёнида ҳам

катта амалий аҳамиятга эга. Тадқиқот натижаларидан тураржой ва жамоат
биноларини лойиҳаловчи меъморий лойиҳалаш ташкилотлари ва Ўрта Осиё

Республикаларининг меъморчилик-архитектура институтларида “Архитектура” ва
“Қурилиш” соҳасидаги фанларнинг ўқитилиши жараёнида фойдаланиш мумкин.

Натижаларнинг жорий қилиниши

қуйидаги шаклларда амалга

оширилган:

Лойиҳавий - ижодий ишда:
- Қишлоқ жойларида кам қаватли ва коттеж типидаги уйларни ишлаб

чиқишда;

- Қишлоқ кам қаватли уйларида “очиқ ҳавода” кун ўтказиш учун ҳамда

хўжалик - ишлаб чиқариш ҳовлиларидан ташкил топган ҳовлили тураржой

уйларини лойиҳалаш амалиётига киритиш;
- Қишлоқ учун лойиҳалар рўйхатида («Меъморқурилишлойиҳа» МЧЖ

директори Р.Х Вохидов томонидан тадбиқ этилган).

Илмий ишда хулосалар ва илмий тавсиялар илмий конференцияларда ва

босмаларда ёритилган, муаллиф томонидан нашр этилган ишлар Ўрта Осиё
меъморчилиги тарихи ва санъат тарихи бўйича маърузаларда кенг қўлланилмоқда.

Шунингдек, илмий ишнинг хулосалари ва тавсиялари СамДАҚИ

меъморчилик факултети 3 курсида кам қаватли тураржой уйларини лойиҳалаш
амалиётига тадбиқ этилган.

Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).

Диссертация Самарқанд

архитектура-қурилиш

институти

“Архитектура

тарихи

ва

назарияси”

кафедрасининг кенгайтирилган мажлисида мухокома қилинган. Тадқиқот
Самарқанд

Давлат

архитектура-қурилиш

институтининг

“Архитектура”

факультетида ташкил этилган илмий семинарида, шунингдек Тошкент
архитектура-қурилиш институти ҳузурида фаолият кўрсатаётган Ихтисослашган

кенгаш қошидаги илмий семинарда синовдан ўтказилган ва ҳимояга тавсия
берилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертация мавзуси бўйича 4 та

илмий мақола ва 3 та тезислар чоп этилган. Республика ва халқаро миқёсдаги

илмий конференцияларда (2001, 2007, 2010 йй.) маъруза қилинган. Улардан 3 таси
Республика марказий журналларида, 4 таси ТАҚИ ва СамДАҚИ илмий мақолалар

тўплами ва конференция маърузалари материалларида эълон қилинган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация матни 148 бетни

ташкил қилади, жумладан кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар

рўйхати, чизмалар ва схемалардан иборат.



background image

6

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг

кириш қисмида

мавзунинг долзарблиги, муҳокамага

қўйилган масалалар, тадқиқот мақсади ва вазифалари, объекти ва предмети,

тадқиқот услуби, илмий янгилиги, амалий ва назарий аҳамиятлари батафсил
ёритиб берилган.

Диссертациянинг

“Ўрта Осиё меъморчилигида ҳовлиларнинг вужудга

келиши”

деб номланган 1-бобида тураржойлар мажмуаларида саҳнлик ва

ҳовлиларнинг шаклланиши, илк ҳовлилар классификацияси ва ҳовлиларнинг

вужудга келиши билан боғлиқ масалалар тадқиқ қилинган.

Ўрта Осиёдаги тураржой меъморчилигида ҳовлиларнинг аҳамияти қадим

замонлардан бери катта бўлган. Тадқиқотчи фикрининг исботи сифатида сўнгги
асрларда Ўрта Осиёда бино ва иншоотлар, уларнинг мажмуалари ҳовлисиз

қурилмаганлигини ва ҳатто уйларнинг ўзи ҳам “ҳовли” деб аталишини эслатиб
ўтади.

Ҳовли ичида кўчадаги чанг ва жазирама иссиқ ҳавога қарама-қарши

равишда, айвоннинг салқин сояси, токзор ва қулайликни яхлит деворлар ўрнига

дидли ва фазовий мутаносибликни ёки бошқа соя берувчи дарахт, ҳовузча ёки
фаввора, айвон ва хоналар қисмларининг нозик безатилишини учратиш мумкин.

Ҳовлилар халқ меъморчилигининг бош объектидир. Ҳовлиларни ўрганиш халқ
меъморчилигининг ижтимоий илдизларини, уларда меъморий анъаналар

шаклланишининг асосий оқимини кўрсатади.

Маълумки,

ҳовли

анъаналарининг

вужудга

келиши

тураржой

меъморчилигининг шаклланиши ва тарихи билан чамбарчас боғлиқдир.

Тураржой меъморчилигида ҳовлиларнинг қўлланилиши хусусида сўз борар

экан, ҳовли қачон пайдо бўлган, деган савол туғилади.

Н.И. Брунов ҳовлилар деҳқончилик ривожланган даврда, яъни, энеолит

даври (милоддан аввалги VI-IV минг йилликлар) да вужудга келганлигини қайд

этиб ўтган.

Л.Ю.Маньковская ҳам ҳовлининг келиб чиқиш даврини бошқа манбаларга

асосланиб, энеолит даври билан белгилаган ва ҳовлининг пайдо бўлишини
бевосита Ўрта Осиёдаги иссиқ иқлим шароити билан боғлаган, лекин бунга ҳеч

қандай далил келтирмаган. Тадқиқотчининг фикрича ҳам, ҳовлининг пайдо
бўлиш даври ҳақиқатан ҳам энеолит даврига тўғри келади. Бироқ у ҳовлилар

кўпроқ саҳн-майдончаларни эслатган. Бу давр ёдгорликларидан бири -
Намозгоҳтепа бўлиб, Б.А. Куфрин уни энеолит давридаги ёдгорликларнинг

эталони сифатида қабул қилган.

Энеолит даври иморатсозлиги тадқиқотчи томонидан кўриб чиқилар экан,

илк энеолит даврида уйлар бир хонали бўлганлигини (Манжулуқтепа,

Даштлижитепа), унда кичик оила яшаганлигини эътироф этади. Бундай уйларнинг
ўнтачасини бирлаштириш натижасида ўзига хос комплекс ҳосил бўлган.

Кечки энеолит даврида йирик марказлар шаклланди - улар жумласига

Намозгоҳтепа ва Олтинтепа киради. Бу даврга келиб, бир хонали уйлар кўп

хонали уйлар билан алмашинади. Бундай уй массивларида бошланғич тарҳли
тугунни (иситувчи ўчоғи бор йирик тураржой хонаси ва 1-3 хўжалик хоналари)

кўриш мумкин.


background image

7

Намозгоҳтепа уйларининг тадқиқотчи кўриб чиқаётган масала бўйича

аҳамияти шундаки, уларда илк ҳовлилар намоён бўлиши билан бирга,

ҳовлиларнинг келиб чиқиши ва тараққий этишида асосий рол ўйнаган катта,
одатда, квадрат шаклидаги заллар ҳам кенг қўлланилган.

Илк энеолит даврида у буғдой сақланадиган хумларни қўйиш учун

ишлатилган бўлса, ўрта ва кечки энеолит даврларида эса ҳовли хўжалик ҳовлиси

деб юритилади ва унда махсус омборхона ҳам қурилади.

Бронза даврига келиб (милоддан аввалги II мингйиллик ўрталарида)

хўжалик юритишнинг янги тармоқлари - деҳқончилик ва чорвачилик юзага

келади. Бу даврда тураржой уйининг секцияли типи вужудга келади.

Панжакентдаги объект III деб аталувчи тураржой мажмуаси алоҳида

тураржой комплексларининг қўшилишидан вужудга келиб, бутун бир тураржой
маҳалласи ҳисобланган. Ҳар бир комплексда эни 9 м гача бўлган катта квадрат

заллар ҳам бўлган. Зал ёпмасининг марказида ёруғлик тушиши учун мўри
қилинган. Тўрт устунли заллар Моворуннаҳр учун одатий ҳол бўлган.

Вар типидаги шаҳар қалъалари қурилиши хусусияти - очиқ тўртбурчак саҳн

атрофини бир неча қатор йўлакларни ўзида бирлаштирувчи, усти берк, ҳар жой -

ҳар жойида мўри ва ёруғлик тушиши вазифасини ўтовчи туйнуклардан иборат
бўлган. Қалин деворлар билан мустаҳкамланиб ўралган ҳовли эса баъзи

тахминларга қараганда мудофаа вақтида мол-ҳолларни сақлашга мўлжалланган.

Илк ҳовлилар классификацияси.

Ҳозиргача фанда Ўрта Осиё

меъморчилигида ҳовли микроиқлим яратиш манбаи сифатида юзага келган, деган

бир ёқлама талқин давом этиб келмоқда. Бундай ёндашув масаланинг моҳияти -
микроиқлим яратиш ғояси нима эканлигини илмий ўрганишга имкон бермайди.

Чунки хўжалик мақсадида бунёд этилган ҳовлилар ёки саноат - ҳунармандчилик
мақсадида ўраб олинган ҳудуд ва саҳнлар сингари ҳовли турларини, кишилар ёзда

дам олиши, истироҳати, қолаверса, аҳоли яшаши учун мўлжалланган ҳовлилардан
фарқ қилмас, ажратиб ўрганилмас экан, ҳовли тузишнинг туб моҳиятини

тушуниш қийин кечади.

Тадқиқотчи

олиб

борган

изланишлар

шуни

кўрсатмоқдаки,

меъморшуносликда мавжуд тушунча ва иборалар воситасида мавжуд
адабиётларда ҳовли деганда, нафақат яшашга мўлжалланган ҳовлилар, балки

маъмурий, хўжалик, технологик ёки бошқа мақсадларда ўраб олинган ҳудудлар,
майдонлар, саҳнлар ва шу кабилар ҳам тушунилар экан.

Ваҳоланки, шаҳарсозликнинг ўзида бир нечта кўринишдаги ҳовли деб

номланувчи ўраб олинган, лекин турлича мақсадларда юзага келган ҳудудларни

кўриш мумкин. Масалан, Вар ёки Вара кўринишидаги қалъалар атрофи бир ёки

икки қаватли коридор кўринишидаги девор билан ўраб олинган ҳудуддан иборат
бўлган. Тадқиқотчилар бундай қалъа деворлари оралиқларидаги коридорсимон

жойларни аҳоли яшаши учун ва деворлар ўраб турган саҳнни эса шаҳар
аҳолисининг мол-ҳолини сақлашга мўлжалланган бўлган, деб ҳисоблашарди.

Бироқ, М,Қ.Ахмедов бундай шаҳарларни Амир Темур даври чодирли
шаҳарларига қиёслаб ва Мўғилистондаги Коракорами кўринишидаги чодирли

шаҳарларини тадқиқ этиб, Марказий Осиёнинг Вар ёки Вара кўринишидаги
шаҳарлари атрофи девор билан ўраб олинган чодирли шаҳарларни ташкил этган

деган хулосага келган.


background image

8

Қадимий Хоразм қалъа шаҳарларининг яна бир кўринишини атрофи девор

билан ўраб олинган ҳудуднинг ўртасида, сунъий тепаликда қурилган кўшк

ташкил этади. Вар ёки Вараларга нисбатан кейингиларининг деворлари оралиғи
яшашга мўлжалланмаган. Бундай шаҳар-қалъалар сирасига Ангкақалъа, Жилдик,

Яккапорсон, Кичик Қават қалъаларни киритиш мумкин.

Юқорида келтирилган мисоллар шундан далолат бериб турибдики, атрофи

девор билан ўраб олинган барча ҳудудлар ҳовли деб аталса унчалик тўғри
бўлмайди. Мазкур тушунчага аниқлик киритиш мақсадида тураржой, жамоа

бинолари ва бошқа иморатларда аҳоли фаолият кўрсатиши ҳамда шу муносабат

билан у ерда ёз пайтининг иссиқ шароитида хоналарда бажариладиган
фаолиятнинг бажарилиши назарда тутилган ҳовлилар яшаш ҳовлилари деб аталса

тўғрироқ бўлади. Атрофи берк яшашга мўлжалланган бошқа фазовий
элементларни эса майдон, ҳудуд, саҳнлик деб аташ мақсадга мувофиқ бўлади.

Илк ҳовлилар классификацияси масаласини ёритиш учун тадқиқот ишлари

олиб борилганда, шу нарса маълум бўлдики, Ўрта Осиё меъморчилигида ҳовли

анъаналари анча кенг ёритилишига қарамасдан, шу пайтгача ҳовлилар
классификацияси ишлаб чиқилмаган экан. Шу билан бирга, бир неча муаллифлар
(Е.Е. Неразик, Л.Ю. Маньковская ва бошқалар ) тураржой ва жамоат биноларини
таснифлаган ва бу таснифда ҳовлиларга ҳам эътибор бериб ўтган.

Ҳовлиларнинг шаклланиш йўллари.

Ҳовлиларнинг юзага келиши мазкур

тадқиқотнинг 1.1. бобида таҳлил қилиб ўтилган. Шунингдек, ушбу параграфда

яшаш ҳовлиларининг юзага келишида квадрат залларнинг ўртасида қилинган

мўрининг аҳамияти борлиги ҳақида Тупроққалъадаги №7, №5 заллар, Панжакент,
Афросиёб, Варахшадаги тураржой бинолари мисолида илмий исботлаб ўтилган

эди.

Бу фикрни чуқурроқ таҳлил қилиш учун Марказий Осиёнинг тоғли

ҳудудларидаги меъморчиликка мурожаат этамиз, чунки бу меъморчилик ўзида
қадимги тураржой уйларининг меъморий тузилишини ҳозиргача сақлаб

келаётганлигини яққол кўриш мумкин.

ХIХ аср охирида қурилган Нурота уйларида планировканинг илк ўрта

асрларда учрайдиган эски принциплари сақланган. Шахсий хўжаликни юритиш
қулайлиги ва маиший шароитлар уй режасига хўжалик ҳовличасининг

киритилишини талаб этади. Бундай ҳовличанинг уй композициясига киритиш
тамойилини Нуротанинг Андагин қишлоғида 1912 йилда қурилган Атауллаев

уйида кўриш мумкин. 1920 йилда қурилган Устук қишлоғидаги Назарбой уйида
эса иккита ёпиқ ҳовли мавжуд: биринчиси – молларни сақлаш учун мўлжалланган

бўлса, иккинчиси – тураржой ва хўжалик хоналари бўлиб хизмат қилади.

Яғноб қишлоғидаги тураржой хонаси шифтдаги кичикроқ тешик орқали

ёритилади. Ўчоғли бўлим - “мўр” тарҳда канага ўхшаган бўлиб, кўпинча

тўртбурчак кўринишини олган. Бу анъаналар бир неча минг йиллик тарихга эга.

Тоғли Бадахшондаги барча воҳаларда уйнинг бош ўзаги ҳисобланмиш

қишки хона - “чит” (ўчоғи билан) ва шифтдаги ёруғлик тушиши ҳамда тутун
чиқиши учун қилинган равзан - мўридан иборат. Чит марказида чуқур тўртбурчак

майдонча жойлашган. Аҳолининг ижтимоий-маиший шароитлари ва табиий
иқлимий хусусиятлари таъсирида ХIХ - ХХ асрдаги тоғли Бадахшон тураржой

уйларининг режавий ечимлари қадимги анъаналарни сақлаб келган.


background image

9

Энеолит даврида квадратли тарҳли катта хонали уйлар ўрнига тўртбурчакли

уйлар қурила бошланган. Катта уйнинг кейинги трансформацияси унинг

тураржой қисмидаги айрим функционал хоналарининг ажратилиши билан боғлиқ.

Демак, квадрат заллар - “чит” маркази - “рўзан” лар кичкина тўртбурчак

тарзида очиқ қолдирилган ва аста-секин улар кўп устунли периметрал ҳовличага
айлантирилган. Бунга табиий иқлим ва марказий шароитлар ҳамда урф-одатлар

таъсир қилган.

Илк темир даврида қадимги Бақтрияда бинонинг муқим анъанавийлашган

типи вужудга келди. Бу бино типи турли функционал вазифадаги иншоотларнинг

режавий ечимлари учун асос бўлиб хизмат қилди. Хусусан, Шимолий
Бақтриядаги Қизилча-6 қишлоқ қўрғонини оладиган бўлсак, бу қўрғон ҳовли

типидаги квадратли иншоот бўлиб, ҳовли периметри бўйлаб тор йўлаксимон
хоналар жойлашган. Жанубий Бақтриядаги Олтинтепа-10 биноси темир даврига

тегишли бўлиб, у улкан ҳовли ва уни лентасимон ўраб олган қурилмалар, яъни
устунли галереялардан таркиб топган.

Шундай қилиб, юқорида

1-бобда

ўтказилган тадқиқотлар асосида

қуйидаги

хулосаларга келинди:

1. Марказий Осиёда тураржойларнинг табиий ғор ва бошпаналарни қайта

ишланган шаклда вужудга келиши “мустьер” даври - милоддан аввалги 100-40

минг йилликлар билан боғлиқ.

2. Дастлаб чайласимон тураржой уйи (Жонбоз-4) қурилиб, кейинчалик улар

айланасимон юмалоқ уйга айлантирилган (милоддан аввалги VI - V асрлар билан

белгиланган. Масалан, Тупроқ қалъа яқинидаги қўрғонча).

3. Хонакилаштирилган уй ҳайвонларини сақлаш учун яшаш хоналарига

туташ хўжалик хоналарини қуришган. Кейинчалик алоҳида хўжалик хоналари ва
майдончаларини ташкил этишган. Натижада, бу ўз навбатида хўжалик ҳовлисини

қуришга олиб келган.

4. Илк ўрта асрлардаги шаҳарлар - Панжакент, Варахшадаги тураржой

уйларида катта квадрат заллар - “чит” мавжуд бўлиб, улар тўртта устунга таяниб,
томнинг марказида ёруғлик тушиши учун мўри - рўзан қилинган.

5. Бундай квадрат заллар маркази кичкина тўртбурчак тарзида очиқ

қолдирилган ва аста-секин улар яшаш ҳовлиларининг келиб чиқишига сабаб

бўлган.

6. Ҳовлилар икки хил йўл билан: энеолит даврида хўжалик хонасидан

хўжалик ҳовлилари ва илк ўрта асрлардаги “чит” кўринишидаги квадрат залдан
яшаш ҳовлилари келиб чиққан.

7. Ҳовлиларнинг “ичкари” ва “ташқари” га бўлиниши бронза даврида юзага

келган. Мисол қилиб Сополлитепадаги тураржой комплексларини келтиришимиз
мумкин. Бу бўлиниш хўжалик ҳовлиларининг тураржой ҳовлисидан ажралиши

билан белгиланади.

Шундай қилиб, Ўрта Осиё анъанавий меъморчилигида қуйидаги

кўринишдаги ҳовлилар мавжуд бўлган:

1. яшаш ҳовлилари; 2. хўжалик ҳовлилари; 3. техник ҳовлилар.

Яшаш ҳовлилари “вар” қўрғонларининг туйнукли хоналари ҳамда “рўзан”

ли “чит” лар трансформациясидан келиб чиққан. Техник ҳовлилар эса хўжалик

ҳовлиларининг бўлинишидан пайдо бўлган. Ҳовлиларни ана шундай


background image

10

классификация тарзида ўрганиш меъморчиликда янгича маълумотларни
аниқлашга имкон беради.

“Анъанавий меъморчиликда ҳовлиларнинг тараққиёт йўллари”

деб

номланган 2-бобда анъанавий тураржой меъморчилигида ҳовлиларнинг роли,

жамоат биноларида анъанавий ҳовлиларнинг қўлланилиши ва меъморий
мажмуалар ҳовлиларидан фойдаланиш йўллари тадқиқ қилинган.

Тураржой меъморчилигида ҳовлиларнинг ўрни.

Ўрта Осиё шароитида

тураржойлар структурасида ҳовли асосий элемент эканлиги яққол кўриниб

туради. Буни ҳаттоки “уй” сўзининг ўрнига “ҳовли” сўзининг қўлланилишидан

ҳам билиш мумкин.

Тураржой уйлари ташқи ва ички қисмларга бўлинади (ташқари ва ичкари

ёки дарун ва берун). Берунда мезбон меҳмонларни қабул қилган, ҳунармандчилик
билан шуғулланган, бу ерда меҳмонхона, омборхона, отхона жойлашган. Дарунда

оиланинг бутун ҳаёти ўтган.

Тураржой уйларининг типи жой шароитлари билан боғлиқ. Тураржой уйи

кўп компонентлардан ташкил топади ва барча қурилмалари билан бутун бир
ансамблни ҳосил қилади, бу эса вариантларнинг кўплигига асос яратади.

Тураржой уйи кўриниши турли ижтимоий, тарихий, этник, табиий-иқлимий
омилларнинг бутун бир комплексларига боғлиқ. Улардан ҳар бирининг

хусусиятлари, улардаги ўзгаришлар тураржой уйининг структурасидаги
ўзгаришларга олиб келади.

Тураржой типларининг шаклланишида тарихий шароитлар катта аҳамият

касб этган. Феодал бўлиниш маданиятнинг локал ўчоқлари ва меъморий
анъаналарнинг турли кўринишлари яратилишига олиб келган.

Қуйида биз ўзбек тураржой уйи асосий турларининг умумий тавсифини

келтирамиз.

Бухоро тураржой уйи учун шимолга қаратилган ёзги хоналарга ва жануб

ёки ғарбга чиқадиган қишки хоналарга бўлиниши характерлидир. Бундай

бўлиниш ташқи ҳовлига ҳам тааллуқли. Уй эгасининг моддий таъминотига қараб
яна қатор хоналар қўшиладики, улар ориентацияга қараб ғарбий ва шарқий

хоналарга бўлинади. Бухоро уйида баланд, очиқ, пишиқ ғишт билан ишланган
терраса кенг қўлланилади. Баланд, кўп устунли айвон баъзан ёзги хона

кўринишини олган. Бухоро уйларининг яна бир хусусияти, ҳовли қурилмаси
зинапояли характерда эканлигидир. Ҳовли қудуқ кўринишида бўлиб, энг юқори

нуқта ёзги хона баландлигида бўлиб, қурилма, одатда, шунга қараб
тенглаштирилади. Бундай композицион структура керакли иқлимий режимни

таъминлайди, ҳаво оқимини оширади, ҳаво алмашинувини ва шамоллатишни

яхшилайди.

Хива уйининг композицион асосини тўртбурчак ҳовли ва бир жуфт қарама-

қарши айвон ташкил этади. Баланд, шимолга қаратилган улу-айвон, унинг
орқасида ёзги хона - сарой, ёнида эса бошқа тураржой хоналари жойлашган. Улу-

айвоннинг қарама-қаршисида пастгина хўжалик терс-айвон жойлашган.

Фарғона водийсидаги уйлар режасининг фарқ қиладиган характерли томони

қуйидагилардан иборат: марказий хона - қошғарча билан алоқа қилувчи иккита
хонанинг симметрик бирлашувидан ташкил топган бўлиб, қошғарчанинг фасадли

девори кўтарилувчи дарча устунларидан ва қурилма фасади бўйлаб қурилган унча


background image

11

кенг бўлмаган айвондан ташкил топган. Марказий хона кенг ва у фақатгина
олдинги хона вазифасини бажармасдан, барча учун умумий хона сифатида

қўлланилган. Бу хона кўпинча жанубга қаратиб қурилган. Фасаднинг ажралиб
турадиган деталлари кўтарилувчи равонлар, панжарали деворлардир.

Шаҳрисабз уйлари ўзининг меъморий тузилиши бўйича мустақил тип

ҳисобланади. Композициянинг бошланғич элементи – бу бир устунли айвонли

хонадир. Агар уйда иккита хона бўлса, айвон уларнинг орасида қурилади. Кўп
хонали уйларда хоналарнинг асосий гуруҳи ҳовли периметри бўйлаб қурилган.

Тошкентдаги анъанавий тураржойлари учун, қатор қурилган хоналар ва

бир-иккита устунга эга айвонларнинг кетма-кет жойлашуви хосдир. Фарғона
усули ҳисобланган хонада фасади бўйлаб равонли қошғарча айвон ва кўп

устунли айвонлар ҳам учрайди.

Самарқанд уйининг режавий ечимида бир ёки икки хонанинг торгина олд

хона билан бирга қурилиши кузатилади.

Ўзбекистон уйларининг композициясида икки компонентни, яъни ҳажмий

(хона) ва фазовий (айвон) компонентларни кўриш мумкин. Айвоннинг бир неча
композицион ечимли вариантлари мавжуд.

Ўрта Осиё шаҳарларидаги (Хива шаҳрида) тураржой комплексларида икки

айвонли катта ҳовлилар қурилиб, уларнинг ўқлари жанубдан шимолга ориентация

қилинган, бош ёзги хоналарнинг деразалари шимолга, қишки хоналарнинг
деразалари эса жанубга қаратиб қурилган. Ёзги хона олдидаги айвон икки

ошёнли, қолган қисмлари бир қаватли бўлган. Катта айвон ёзнинг жазирама

иссиқ пайтида ҳавонинг совуқ оқимини ушлайди ва уни пастга йўналтиради.
Унинг рўпарасида паст айвон (терс) қурилган, натижада ҳовличанинг бир қисми

айвонларнинг томи билан ёпилган.

Бухорода айвонча ёки ним айвон типи мавжуд. Кўп хонали уйларда

қурилмалар билан ўралган ҳовли у билан ягона композицияни ташкил қилади.

Лоджиянинг алоҳида кўриниши - шипанг хисобланиб, у Қарши ва

Шаҳрисабзда кенг тарқалган. Бундай шипанглар икки скатли том билан
қопланган бўлиб, бу том корпуснинг бутун кенглигини эгаллайди ва елвизакли

шамоллатишни таъминлайди.

Ёпиқ ҳовли типи кенг тарқалган ва турли шаклларга эга. Марғилондаги

ёпиқ ҳовли типи қишки ёпиқ ҳовли ва ёпиқ айвон ўртасидаги оралиқни эгаллаб,
ўз тузилиши билан қизиқарлидир.

Жамоат биноларида ҳовлиларнинг қўлланилиши.

Юқориги бобда

айтилганидек, ҳовлилар жамоат биноларида жуда қадим даврларданоқ қўлланила

бошланган. Ўрта Осиё жамоат бинолари меъморчилигида ҳовли қўлланилган илк

композициялар ибодатхоналар билан боғлиқ.

Жамоат

иморатсозлигидаги

дастлабки

ҳовлили

композициялар

Жарқўтондаги (милоддан аввалги ХV - IХ асрлар) оташгоҳ мисолида учрайди. У
ерда хом ғишт билан қопланган ҳовлида кичик чортоқчалар, шаклланган

оташкадалар қурилган. Қўй қирилган қалъада (милоддан аввалги II - милодий IV
асрлар) атрофи гир айлана девор билан ўралган ҳовли марказида расадхонага

ўхшаб кетадиган марказий иншоот иморат композициясини белгилаб берган.

Шу нарса аниқланадики, Ўрта Осиёда жамоат бинолари меъморчилигида

ҳовлилар милоддан аввалги II-милодий II асрларга келиб, аниқ композицион


background image

12

шаклни эгаллайди. Фаёзтепа ибодатхонасида мунтазам ҳовли тузиш усули ва Қўй
қирилган қалъадаги марказий (центрик) композиция ўрта асрлар меъморчилигида

давом эттирилганлигини кўриш мумкин.

Ҳовли анъаналарининг бундан кейинги тараққиёти ислом даври билан

боғлиқ. Н.Н. Бруновнинг фикрича, ислом меъморчилиги учун ҳовлиларнинг
бўлиши хос бўлиб, бу ҳовлиларга барча ички хоналардан чиқилади ва бу хоналар

доимо ҳовлининг фазовий бўшлиғига боғлиқ бўлади. Мана шу хусусият барча
шарқона меъморчилик обидаларини бир-бири билан бирлаштиради.

Илк ҳовлили масжидлар дастлаб Арабистонда вужудга келган бўлса-да,

Ўрта Осиёда унинг турли кўринишлари шакллантирилган. Марказий Осиёда
қурилган дастлабки ҳовлили масжидлар ҳозиргача “араб” усулига киритилади.

Бизнинг изланишларимиз Ўрта Осиёда ҳовлили масжидлар меъморчилигига
маҳаллий

оташпарастлар, будпарастлар ибодатхоналари катта таъсир

кўрсатганлигини эътироф этмоқда. Масалан, ҳовлили масжидларнинг
дарвозахона, миёнсарой, ён ва олд мақсуралари “чортоқ” меъморчилигидан,

галереялар эса будпарастларнинг “девон” туридаги устунли ҳовлилари
таъсиридан келиб чиққан.

В. В. Бартольд биринчи бўлиб, мадрасалар ислом дунёсининг шарқида,

Ўрта Осиёда пайдо бўлиб, у будпарастлар ибодатхонасининг намунаси асосида

қурилган деган фикрни айтган. Шунингдек, у мадрасаларнинг бунёд бўлиш жойи
араблар бостириб келишидан олдин буддизм дини билан машҳур бўлган Балҳ

вилояти (Афғонистон) деб ҳисоблаган. Э. Херфельднинг таъкидлашича, бу янги

биноларнинг қад кўтаришида Марказий Осиёдаги тураржой, карвонсарой ва
бошқа иншоотларнинг тарҳи асосида тўрт айвонли ҳовли - эрон тизими

қўлланилган. Яна бир назарияга асосан, мадрасаларнинг ўтмишдошлари бўлиб
илк ўрта аср Ўрта Осиё кўшклари ҳисобланган, уларнинг тўртта кириш жойи ва

марказида гумбазли хонаси бўлган, кейинчалик кириш жойлари айвонларга
айлантирилган, ўртадаги хона эса ҳовлига айланган.

Будпарастлар ибодатхонаси билан эса мадрасалар умумий характердаги

ўхшашликларга эга ва ҳовли атрофидаги хоналар қурилиши билан чегараланади.

Одамлар, ҳайвонлар ва юкларни ҳимоя қилиш учун карвон йўллари бўйлаб

карвонсаройлар қура бошлаганлар. Улар деворлар билан ўралган (кўпинча икки

қатор деворлар билан), уларда минора ва ярим миноралар қурилган, улар компакт
тўртбурчак тарҳдаги ички ҳовлига эга бўлган, бу ҳовли атрофида кўп сонли

хоналар жойлашган.

Меъморий мажмуалар композициясида ҳовлилардан фойдаланиш

йўллари.

Марказий Осиё меъморчилигида ансамблларнинг қурилиши милоддан

олдинги IV-II асрларга бориб тақалади. Ўрта Осиёда илк антик даврдаги Жонбоз
қалъа шаҳарчасини илк қурилган ансамбл деб қараш мумкин. Бу ерда марказий

тўғри магистрал кўча шаҳарни иккига бўлган, унинг ярмида тураржой
маҳаллалари ва жамоат бинолари зич жойлашган, кўчанинг охирида меъморий

ансамбл жойлашган (у ерда тахмин қилинишича муқаддас олов бўлган). В.Л.
Воронина “бу шаҳар композициясида “биринчи тартибдаги ансамбл”ни

кўрамиз”,- деб ёзган. Унинг фикрича, оташпарастларнинг китоби “Авесто” да
ёзилган “Вар” типидаги қўрғонларни ҳам дастлабки ансамбл турига киритиш

мумкин.


background image

13

Марказий Осиё иншоотларининг композицион тузилишини ўрганиб чиқар

эканмиз, уларда ҳовли компоненти то IХ-Х асрларгача асосий элемент сифатида

ифодаланганлигини кўрамиз. Композициянинг марказий элементи сифатида
одатда, мураббаъ, яъни квадрат тарҳли бирон бир катта хона ёки майдонча

ҳисобланган. Мана шу хона атрофида қатор турли катта-кичикликдаги мураббаъ
ёки чўзинчоқ хоналар жойлашади. Шундай иморатларнинг энг қадимгиси ва

намунавийсидан бири сифатида милоддан олдинги иккинчи мингйиллик билан
белгиланган Намозгоҳ қароргоҳини мисол келтириш мумкин.

Меъморчиликдаги бу композициявий усулни М.Қ. Ахмедов шартли

равишда “фазодаги ҳажм” деб атаган. Композициянинг асосий элементи бўлиб
хона, бино ёки иншоотлар билан ўраб олинган ҳовли ҳисобланади. “Фазодаги

ҳажм” композицион тузилишига эга бўлган меъморий ансамбл иморатлари
моддий жиҳатдан тик шамоллатиш, маънавий жиҳатдан эса атрофдан кузатиш

(томоша қилиш)га мўлжалланган.

Иссиқ иқлим шароити учун зарур бўлган Ўрта Осиё меъморчилигидаги

бинолар композицияси шаклланишининг иккинчи йўналиши – бу “ҳажмдаги
фазо” усулидир. Бу йўналишда бунёд этилган меъморий ансамбллар фақат

майдон ёки саҳнлик ташкил этибгина қолмасдан, балки ушбу майдон ва
саҳнликда қулай микроиқлим яратиш мақсадидан ҳам келиб чиққан.

Монументал меъморчиликда ансамблнинг энг яхши намунаси бўлиб, “қўш”

услубдаги ансамбл ҳисобланади. У бир ўқда, иккита бир ёки турли катталикдаги

ҳажмнинг бир-бирига қарама-қарши жойлашувига асосланган, биноларнинг

баланд пештоқлари бир-бирига қаратилган. Биноларнинг ўзи эса ташқи
кўринишидан бир-бирига ўхшаш, аммо композициявий жиҳатдан турли хил

бўлсада, бу ерда уйғунлик ва ўзаро мутаносиблик кузатилган. Бинолар кичикроқ
майдон ёки оддий кўча билан ажратилган. Қандайдир маънода бу, икки ҳовлили

мадраса ёки масжид ғоясини такомиллаштирган. Бу ерда фазовий боғланиш
пештоқларнинг икки айвон ўртасидаги катта равоқлари билангина эмас, балки

унга кирувчи кўчалар боғланиш билан ҳам аниқланган. Амир Темур жомеъ
масжиди ва Бибихоним мадрасаси бу тизимнинг энг намунавий кўриниши

ҳисобланади. “Қўш” ансамблнинг бошқача варианти - бу иккита ҳовлича
ёрдамида бирлаштириш ҳисобланади (масалан, Самарқанддаги Муҳаммад

Султон мадрасаси ва хонақоҳи). Фуқаро меъморчилигида эса ҳовуз атрофидаги
ансамбл, боғ хиёбон меъморчилигида “чорбоғ” типидаги ансамбллар вужудга

келган.

Ўрта Осиёнинг иссиқ иқлим шароитида ҳовузлар микроиқлим яратишнинг

қулай имконияти ҳисобланган. Ҳовуз тиндирилган ичимлик сув манбаи бўлиши

билан бирга микроиқлимни таъминловчи манба ҳам бўлган, ҳовузнинг атрофида
тол, терак, чинор, қайрағоч ва тут дарахтлари ўтқазилиб, супа ва саҳнликлар

ташкил қилинган.

Ансамблларда ҳовли ташкил этиш уларнинг жойлашган ўрни, ривожланиш

тарихи ва биноларни қуришдан кўзланган мақсад билан чамбарчас боғлиқ
(масалан, шаҳар ёки маҳалла маркази, шаҳардан ташқаридаги ёки қишлоқлардаги

зиёратгоҳ ва ҳоказо).

ХVI-ХVII асрларда меъморий ансамблларнинг тараққий этишида ҳовли

ўрнига кўпроқ очиқ майдон қўлланилганини кўрамиз [65-281] Бунда иморатлар


background image

14

периметрал, уч ёки тўрт томондан қурилиб, бош ўқларнинг жойлашувига алоҳида
эътибор қаратилган. Бу ҳолда майдон ансамблни шакллантирувчи бошланғич

элемент ролини бажарган. Лекин бинолар ва унинг атрофидагилар ўз навбатида
ўша майдоннинг фазовийлигини ташкил қилган.

Шундай қилиб,

2-бобдаги тадқиқотларимизнинг хулосаси тарзида

қуйидагиларни кўрсатишимиз мумкин:

1.Тураржой биноларида ҳовлилар IХ асрдан бошлаб иморатларнинг

ажралмас қисмига айланган. Ҳовлининг асосий меъморий компонент сифатида

шаклланиши туфайли тураржойлар халқ тилида “ҳовли” деб атала бошланган.

2. Ҳовлилар ташқари - ичкари; хўжалик, яшаш ва техник ҳовлиларга

бўлинган.

3.Тиғиз шаҳар қурилиши шароитида ҳовлилар вертикал зоналаштирилган: I-

қаватда хўжалик ҳовлиси, II-қаватда яшаш ҳовлиси жойлаштирилган.

4.Жамоат биноларида икки хил ҳовлилар қўлланилган:

-атрофи иморат ва хоналар билан ўраб олинган ҳовлилар;
-атрофи иморат ва девор билан ўраб олинган ҳовлилар.

5. Мадраса, жума масжидлари, карвонсаройларда ҳовли тўрт томондан

иморат билан ўраб олинган ва хоналар ҳовли орқали шамоллатилган. Бундай
ҳовлиларнинг асосий мақсади микроиқлим яратиш бўлсада, уларда ташқи

мухитдан ҳолилаштирилган бино функциясига мос қулай меъморий маскан
яратиш имконияти туғилган..

6. Меъморий мажмуалар-ансамбллар яратишда ҳам ҳовли композициясидан

кенг фойдаланилган.

Диссертациянинг

3-боби

”Меъморчиликда

ҳовлилар

яратиш

тамойиллари”

га бағишланган бўлиб, унда Ўзбекистон меъморчилигида ҳовли

анъаналарининг замонавий амалиёти, ҳовлиларни қўллашнинг функционал-

техник тамойиллари ва ҳовли тузишнинг замонавий усуллари баён этилган.

Ўзбекистон меъморчилигида ҳовли тузишнинг замонавий амалиётини

тадқиқ қилиш.

Замонавий меъморчиликда ҳовли анъаналари ХХ аср бошларига

келиб бироз таназзулга учраган бўлсада, то ХХ юз йилликнинг 60-нчи

йилларигача асосий томонлари билан меъморий меросга амал қилиниб келинар
эди. Биз ўтказган илмий таҳлиллар ва ҳозиргача маълум бўлган тадқиқотларда

Бухоро, Хива, Самарқанд, Тошкент, Фарғона, Шаҳрисабз уйсозлигининг ХХ
асргача бўлган амалиётида уйсозликнинг бениҳоя юқори чўққиларга

эришганлигини кузатиш мумкин. Чунончи Бухоро, ҳовлиларининг саҳни чуқур
ишланиб, атрофи суфалар билан ўралганлиги, суфалар остидаги тагхона -

ертўлалардан чиққан салқин ҳаво ёрдамида ҳовлининг аэрация қилиниши,

хоналарнинг ёзги (тобистони) ва қишги (зимистони) туркумларга бўлиниши, бу
ўзига хос меъморий мўъжиза ҳисобланади. Тошкент уйсозлигидаги равон, шипанг

ва қашқарчанинг қўлланилиши, Фарғона ҳовлиларида оқар сув, ҳовуз ва
шийпонларнинг жойлашуви, Самарқанд тураржойларидаги остки ва устки

саҳнларни ташкил этиш ёки Хива уйсозлигидаги ўнг (улли) ва терс айвонлар
мажмуаси ҳам бетакрор юксак санъат намуналари ҳисобланади. Бухоро, Тошкент

ва Самарқанд уйсозлигида учрайдиган Эрон анъаналарини эслатадиган услуб
биринчи қаватнинг устини тўлалигича ёпиб, устига уй қуриш ва тиккасига

шипанг усулида шамоллатишга мўлжалланган уйлар ҳам ўз даврининг юксак


background image

15

технологик ечимини ташкил этади. Бироқ XX асрнинг олтмишинчи йилларига
келиб ана шундай ажойиб меъморий хазина инкор килинди. Собиқ Иттифоқнинг

хўжалик юритув усули ва санъатнинг ривожланишига аралашуви натижасида,
меъморий мерос рад этилди ҳамда анъанавий ҳовли меъморчилигининг туб

илдизлари эътиборсиз қолдирилди.

Республикамизда кечаётган ҳозирги ижобий сиёсий ва иқтисодий

жараёнлар, шахсий, жамоа ҳамда давлат мулкига бўлган янгича муносабат
тарихий шаҳар ва қишлоқларнинг янги шароитдаги меъморий таррақиёт

йўлларини тезроқ белгилаб беришни талаб қилади.

Ҳозирги вақтда янги концепция таклиф этилмоқда. У қатор тарихий-

шаҳарсозлик ва типологик масалаларни ечиш билан бирга, ахоли ҳаётининг

ижтимоий шароитларини тубдан яхшилашга йўналтирилган, яъни маиший ҳаётни
ободонлаштириш, тураржой таъминотини ошириш, коммунал, транспорт, савдо

ва бошқа хизматлар тизимини мукаммаллаштиришдан иборат.

Унинг муҳим жиҳатлари – бу меъморий ёдгорликларни тиклаш ва

таъмирлаш, барча тарихий аҳамиятга эга объектлар бўйича мудофаа зоналарини
ташкил этиш, шунингдек, туристик маршрутлар тизимини шакллантиришдир.

Меъморий ёдгорликлар ёнидаги қурилишларининг мудофаа зоналаридаги
баландлиги 1–2 қаватли бўлиши бу ерда қурилиш тизими жуда зич бўлиб, бу

анъанавий меъморий ўзгарувчан уйсозлик усулининг намунаси ҳисобланади.

Ҳовлиларни қўллашнинг функционал-технологик тамойиллари.

“Илк

ҳовлилар классификацияси” ни тадқиқ этиш асосида биз ҳовлилар таснифининг

қуйидаги икки хил турини келтирамиз. Биринчи классификацияда ҳовлиларнинг
функционал жиҳатдан қўлланилишини, қўлланилиш соҳаларини, композицион

жиҳатдан турларини, қўшимча меъморий воситаларнинг қўлланилишини, ҳовлида
микроиқлим яратиш учун соя ташкил қилишни ҳисобга олиш масалалари асос

қилиб олинган.

Ушбу классификация устида батафсил тўхталиб ўтамиз. Унга кўра ҳовлилар

фойдаланиш мақсадида тўрт турга бўлинган:

1. Хўжалик мақсадида, фойдаланиладиган ҳовлилар. Улар мол-хол сақлаш,

бирон-бир ҳунар, савдо-сотиқ билан шуғулланишга мўлжалланган;

2. Микроиқлим яратиш мақсадига қаратилган ҳовлилар. Улар Ўрта Осиё

иссиқ иқлим шароитида хоналарда соя-салқин муҳит яратишга хизмат қилади.
Бунга микроиқлим муаммоси махсус қурилмаларда эмас, балки комплекс

равишда меъморий воситалар ёрдамида, яъни уй хоналари атрофида микроиқлим
яратиш, кундузги иссиқликдан, қизишдан сақлаш, конвекция принципи асосида

хонада ўртача ҳаво алмашинувини таъминлаш орқали ечилади.

3.Эстетик (бадиий) мақсадда, фойдаланиладиган ҳовли. Бундай ҳовлини

гулу-гулзорга айлантириб, кўкаламзорлаштириш, ҳовузча қуриб, уни фавворалар

билан безалади.

4. Қўшимча майдон ва саҳнлар, улар турли хил ҳовли экинларини экишга

мўлжалланган.

Ҳовлиларнинг биз таклиф қилаётган иккинчи классификацияси қўлланилиш

соҳаларига асосланган ва қуйидагича турларни ташкил қилади:

1. Тураржой бинолари ҳовлилари, яъни ўз номидан маълумки, улар

фуқароларнинг яшаши ва истиқомати учун мўлжалланган;


background image

16

2. Жамоат бинолари ҳовлилари, яъни масжид, мадраса, карвонсарой,

мактаб, боғчалар таркибидаги ҳовлилар;

3. Ишлаб чиқариш иморатсозлигида, яъни турли завод, фабрикалар, ишлаб

чиқариш корхоналарида ҳам ҳовлиларнинг зарурлиги кузатилади.

4. Биноларни ягона меъморий мажмуага бириктиришга, яъни масжид,

мадраса каби биноларни битта ансамблга айлантириш учун шакллантирилувчи

ҳовлилар (масалан, Регистон, Биби Хоним ансамблларидаги ховлилар).

Композициявий жиҳатдан ҳовлилар тўрт турга бўлинади:

1.Олди очиқ майдонлар, бунда атрофдаги хоналар ҳовлини “П” шаклида

ўраб олади.

2. Тўрт томондан тўсилган саҳнлар (туб ҳовли) бунда хоналар периметрал

холда ҳовлини ўраб олади. Перистил ҳовлича одам организмига термик омилнинг
манфий таъсирига қарши кураш учун кўп асрлик тажриба натижасида юзага

келган. Ҳамма томондан сояланган, галерея билан ўралган ҳовли чуқур сояни
ташкил қилади, бу эса деворлар ва уларнинг ортида жойлашган хоналарнинг

салқин бўлишига олиб келади.

3. Усти ёпиқ ҳовлилар, яъни ҳовли юқоридагидек периметрал ҳолда хоналар

билан ўралган бўлиб, унинг устига тент (навес) қилинади.

4. Кўп поғонали ҳовлилар, бунда ҳовли дастлаб биринчи қаватда тўрт

томондан хоналар билан ўралган, иккинчи қаватда эса хоналар “Г” симон шаклда
жойлашиб, қолган жойга яна хоналар қурилади. Бундай ҳовлили уйлар тоғли

туманлар учун характерлидир.

Қўшимча меъморий воситаларни қўллаш бўйича ҳам ҳовлиларни тўрт турга

бўлдик: 1.айвон, шийпон ўрнатиш; 2. иморатнинг бир ёки бир нечта томонини

очиб ҳовлини шамоллатишга эришиш; 3. сув ҳавзаларини ўрнатиш; 4.бошқа усул
ва воситалар.

Ҳовлида микроиқлим яратиш учун соя ташкил қилиш бўйича қуйидаги

таклифлар илгари сурилди:

1.Дарахт ва буталар: ҳовлида асосан мевали ва манзарали дарахтлар

экилади, улар ҳам соя салқин ҳосил қилади, ҳам мева беради. Улардан турли хил

композициялар яратиш мумкин. Масалан ҳовли ўртасидаги ёлғиз манзарали
дарахт ва бошқалар.

2. Айвонлар. Ўзбеклар уйи композицияси иккита компонент - ҳажмий

(хона) ва фазовий (айвон) компонентларининг содда бирикмасидан иборат.

Айвоннинг композицион ечимидаги вариантлар 2-бобда батафсил баён қилинган.

Айвон ички хонани қуёшдан сақловчи ва ҳовлидан ёпиқ ички хонага кириш

воситаси ҳисобланади. Биз уни ҳовлига нисбатан фазовий-режавий композицияси

бўйича қуйидаги турларга бўлдик: 1) гир айвон (периметрал); 2) бир томондан
айвон; 3) бир неча томондан айвон; 4) турли баландликдаги айвон; 5) шийпон.

3. Сув ҳавзалари. Сув Ўрта Осиёнинг қуруқ иссиқ иқлимида айниқса катта

қийматга эга. Агар ҳовлида боғ қилинган бўлса, ҳовуз ишланиб атрофи дарахтлар

билан ўралади. Унинг қирғоғида суфа қилиш мумкин. Аммо, намликнинг олдини
олиш учун ҳовлиларда кўпинча ариқлар ва кичикроқ ҳовузчалар қилинади. Уй

манзарасини яхшилаш учун фавворалар ўрнатиш мумкин. Шунга қараб, биз сув
ҳавзаларининг ҳовлида бўлинишига қараб қуйидаги турларини ажратдик: 1)


background image

17

ариқлар; 2) фавворали ариқлар; 3) ҳовузлар; 4) фавворали ҳовузлар; 5)
юқоридагиларнинг омихта қўлланилиши.

4. Ориентация. Тураржой микроиқлимига эътибор бериб, Ибн Сино

хоналарни албатта инсоляция қилиш ва шамоллатиш лозимлигини таъкидлайди,

дераза ва эшикларнинг шарқ ва шимолга чиқишини, шунингдек шарқий
шамоллар ва қуёшни бинонинг турли томонларига кира олиши кераклигини

тавсия қилади.

Тадқиқотимизнинг ушбу қисмига хулоса қилиб қуйидагиларни айтиш

мумкин:

1. Ҳовлилар классификацияси хозирги кунгача ишлаб чиқилмаган.
2. Биз ҳовлиларни фойдаланиш мақсадига кўра, қўлланилиш соҳалари,

композицион

жиҳатдан

турлари,

қўшимча

меъморий

воситаларнинг

қўлланилиши, ҳовлида микроиқлим яратиш учун соя ташкил қилиш бўйича

таснифладик:

- дастлабки саҳнликлар; -илк хўжалик ҳовлилари; - илк тураржой

ҳовлилари; - дастлабки ички ва ташқи ҳовлилар.

3. Ҳовлиларнинг фойдаланиш мақсадига кўра таснифи қуйидагича:

а) Хўжалик ҳовлилари; б) Микроиқлим яратиш; в) Эстетик (бадиий) мақсад;

г) Қўшимча майдон ва саҳнлар (техник ва технологик).

4. Қўлланилиш соҳалари бўйича ҳовлилар таснифи:
а) тураржой бинолари; б) жамоа бинолари; в) ишлаб-чиқариш

иморатсозлигида; г) биноларни ягона мажмуага бириктириш мақсадида (комплекс

ва ансамбллар).

5. Композицион жиҳатдан ҳовли турлари қуйидагича аниқланди:

а) олди очиқ майдонлар; б) тўрт томондан тўсилган саҳнлар (туб ҳовли); в)

усти ёпиқ ҳовлилар; г) кўп поғонали ҳовлилар.

6. Ҳовлида микроиқлим яратиш ва соя ташкил қилиш бўйича таклифлар:
а) Дарахт ва буталар; б) Айвонлар; в)Сув ҳавзалари; г)Ориентация.
6-1 Дарахт ва бута турлари ва композициялар: а) ҳовли ўртасида ёлғиз

дарахт; б) ҳовли бурчакларидаги дарахтлар.

6-2. Айвон турлари: а) гир айвон (периметрал); б) бир томонли; в) бир неча

томондан; г) турли баландликдаги айвон; д) шийпон.

6-3. Сув ҳавзалари: а) сув ҳавзалари; б) фавворали ариқлар; в) ҳовузлар; г)

фавворали ҳовузлар; д) юқоридагиларнинг омихта қўлланилиши.

6-4. Ориентация:
Ҳовуз, дарахт, айвон биргаликда.

Ҳовли тузишнинг замонавий усуллари.

Кейинги вақтларда содир бўлган

ижтимоий - маиший ўзгаришлар ўзбек халқининг миллий анъаналарини катта
ўзгаришларига олиб келди. Аммо очиқ бўшлиққа интилиш, кўп болалик,

меҳмондўстлик ва бошқа қатор анъаналар ҳозиргача сақланиб келмоқда. Шу ва
бошқа ҳолатлар оммавий тураржой қурилишида меъморий анъаналардан ижодий

фойдаланиш лозимлигини таъкидлайди. Зеро, Президентимиз И.А.Каримов
айтганларидек, “Республикани ҳақиқатан ҳам, унинг миллий манфаатларидан

келиб чиққан ҳолда, халқнинг азалий турмуш тарзи, анъаналари, урф-одатлари ва
кўникмаларини, мавжуд беқиёс табиий бойликларни ҳар томонлама ҳисобга олиб,

юксалтириш амалда мумкин бўлиб қолди”


background image

18

Ўзбек шаҳарсозлари эски шаҳарлар маҳаллаларини тиклаш тажрибасини

ўрганиб қуйидаги хулосага келишди: ҳудудда зич қурилган тураржой биноларини

интенсив қўллаш, Ўзбекистон шаҳарларида қулай. Бозор иқтисодиёти шароитида
оилаларнинг эҳтиёжлари ва иқтисодий имкониятларидан келиб чиқиб, тураржой

уйларининг типлари ва шаклларини (муҳандислик жиҳозлари бўйича
хоналарнинг таркиби ва ўлчамлари бўйича) эркин танлаш концепцияси яратилди.

Тураржой уйини меъёрлаш тизими янги концепция асосида қайта кўриб

чиқилиши лозим. Янги концепция экологик жиҳатдан яхши, тоза тураржой

уйларини қуришдан иборат бўлиб, уларнинг минимал параметрлари атроф-муҳит

жиҳатидан санитария ва гигиена талабларига мос бўлиши керак.

Иссиқ туманларда тураржой уйининг микроиқлимини яхшилаш учун

елвизакли шамоллатиш, қуёшдан сақловчи воситаларни (пардалар, карниз, равон,
горизонтал ва вертикал ойналар қилиниши) қўллаш катта аҳамиятга эга.

Ўрта Осиёнинг иқлимий шароитида, яъни ёзда ташқи муҳитнинг қизиб

кетиши туфайли ноқулай шароит юзага келган вақтда тураржой қурилмаси қандай

қурилиши керак, деган савол юзага келади. Тураржой қурилмасини
мукаммаллаштириш йўлида унинг ҳар бир кейинги тараққиёт босқичида алоҳида

туманлар, зоналар шароити, қурилиш жараёнининг аниқ жойи шароитлари тўлиқ
ҳисобга олиниши керак ва қурилиш асослироқ бўлиши лозим.

Реконструкция қилинувчи шаҳарларда тураржой қурилмасига қўйилган

аниқ талаблар маҳаллий аҳоли ҳаётининг ижтимоий ва маиший тартибининг

спецификаси билан аниқланиши зарур. Қурилмалар типини яхшилашда халқчил

шаҳар тураржой қурилмаси тажрибаларидан самарали фойдаланиши лозим.

Тураржой халқ меъморчилигининг кўп асрлик тажрибаси иқлимнинг

маҳаллий хусусиятларини аниқ ҳисобга олиш мисолларини кўрсатади. Бу
мисолларга Ўрта Осиёнинг турли туманларидаги турли хил тураржой уйларининг

типларини, ҳовлиларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш усулларини,
маҳалла марказида ҳовуз атрофидаги жамоат ҳудудининг кичикроқ

участкаларидан унумли фойдаланиш усулларини киргизиш мумкин.

Проёмларни максимал очиш, ташқи тўсиқни трансформацияланувчи ойнали

деворга айлантириш ҳаво алмашинуви учун қулай шароит яратади,
синфхоналарни ҳовлининг кўкаламзорлаштирилган муҳити билан ўзаро

алоқасини таъминлайди ва бу кўпинча бир қаватли иморатларда қўлланилиши
мумкин.

Иссиқ иқлим шароитларида шамоллатиладиган томларнинг янги типлари ва

сувнинг ҳимоя қатлами билан таъминланган томлар истиқболли ҳисобланади.

Улар юқори қаватларни қизишдан ҳимоя қилибгина қолмасдан, балки, айни

пайтда, ички микроиқлимни яхшилайди ва ўрта суткалик ҳамда максимал
ҳароратга ҳам таъсир ўтказади.

3-боб бўйича хулосаларимиз қуйидагилардан иборат:

1.Ўзбекистон

замонавий меъморчилигида ҳовли тузишнинг тубандаги уч асосий йўналиши

аниқланди:

1.1. Анъанавий, атрофи бино, хоналар ва деворлар билан ўралган

периметрик ҳовли ташкил этиш;

1.2. Усти ёпиқ-атриум кўринишидаги ҳовлиларни ташкил этиш;


background image

19

1.3. Ўрталиғида иморат жойлаштирилган ҳовли-саҳнлик. Бу усул ўрта

асрларда Ўрта Осиё боғдорчилик санъатида мавжуд бўлган ва кейинчалик

унутилиб кетган эди. Сўнгги йилларда у Европа шаҳарсозлиги орқали
Ўзбекистон амалиётига яна қайтиб келди.

2. Хусусий уйсозликда мансардли ва псевдоготика шаклидаги томларнинг

қўлланилиши анъанавий-периметрик ҳовлилар ташкил этилишига қисман салбий

таъсир кўрсатмоқда;

3. Шаҳарсозликда майсазорлар, игна баргли дарахтлар, сув ҳавзалари ва

фавворалардан ташкил топган партерли саҳнликлар тузиш анъаналари кенг авж

олаётганлигини таъкидлаш лозим;

4. Усти ёпиқ ҳовлиларнинг 2 тури қайд этилади:

-вертикал шамоллатишга мўлжалланган усти том, том атрофи очиқ ёки ойнаванд
ҳовлилар (анъанавий чит ва рўзан-равзан кўринишида);
-усти

ва ён томонлари берк сунъий шамоллатиш ҳамда ҳавони

мўътадиллаштиришга мўлжалланган ҳовлилар;

5. Бугунги технологик тараққиёт ихчам ҳовлилар тузиб уларни зарур

технологик жихозлар (ҳаво алмаштириш, иситиш, табиий ўсимлик ва

жониворлари мавжуд бурчаклар тузиш ва бошқалар) билан таъминлаш имконини
беради;

6. Биринчи қават архитектурасини яхшилаш мақсадида хўжалик ҳовлилари

вазифасининг талайгина қисмини ертўлаларда ташкил қилинадиган автомобил

тўхташ жойлари, омборхоналар, техник ва ёрдамчи сингари бир неча қаватни ўз

ичига олган жойлар ҳисобидан лойиҳалаштириш тавсия этилади;

7. Илмий - техник тараққиёт хўжалик ва маданий ҳовлиларнинг турлича

кўринишларини яратишга имкон берсада, анъанавий ҳовлилар турар-жой, жамоа
бинолари ва меъморий ансамблларни лойиҳалашда муҳим ўрин тутади. Шу

туфайли замонавий меъморчиликда анъанавий ҳовлиларни кенгроқ қўллаш тавсия
этилади.

8. Ҳовлиларни лойиҳалашда қуйидаги компонентлар ҳисобга олиниши

шарт:
-

ҳовли атрофидаги бино, хона деворлари ёки сунъий деворларнинг қуёш

томонни тўсиб ҳовлига соя солиниши ;
-

ҳовлига соя соладиган дарахт ва бошқа ўсимликларни экиш;

-

ҳовлида ҳовуз, фаввора, шаршара, ариқ сингари салқинлаштирувчи

воситалар барпо этиш;
-

тўрт томони ўраб олинган ҳовлиларда бир тарафдан шамол кириш йўлини

ташкил этиш лозим;

9. Ҳовлига долон орқали кириш, ҳовлининг устини ёпиб вертикал

шамоллатиш, фаввора ўрнатиш микроиқлимни яхшилайди.

10. Ҳовли тўшамаларини кечқурунлар сув сепиб салқинлатиш мақсадида

пишиқ ғишт ёки бошқа ғовак материаллардан ишлаш тавсия қилинади.

11. Тураржойлар, жамоа бинолари, бинолар комплекслари ва ансамблларни

бунёд этишда албатта ҳовлилар ташкил этиш тавсия қилинади.


background image

20

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР

Мазкур диссертация доирасида олиб борилган илмий изланишларимиз

шуни кўрсатдики, Ўзбекистон Республикасининг анъанавий ва замонавий

меъморчилигини ҳовлисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Унинг қўлланилиш спектри
жуда ҳам кенг бўлиб, ҳовлилар шаҳарсозликда, ансамбллар яратишда, жамоа

бинолари, тураржой меъморчилигида, ҳаттоки саноат-ишлаб чиқариш
иморатсозлигида ҳам жуда қадим замонлардан бошлаб кенг қўлланилиб келинган.

Ҳовлилар микроиқлим яратиш, композиция воситаси, муҳофаза майдони,

хўжалик юритиш сингари турлича мақсадларда ишлатилган.

Шунинг учун ҳам ҳовлилар замонавий меъморчиликда ҳам кенг қўлланилиб

келинмоқда. Бугунги кунда фазовий конструкцияларнинг турлича муҳит яратиш
имконини берадиган турларининг яратилганлиги, ёритиш, иситиш, ҳавони

мўътадиллаштирувчи техник воситаларнинг тобора янгича авлодларининг
яратилиши, усти очиқ ва берк ҳовлилардан янада кенг фойдаланиш имконини

туғдирмоқда. Ўзбекистон меъморчилигида ҳовли анъаналарининг шаклланиши ва
ривожланиши устида олиб борган тадқиқотларимиз қуйидаги илмий натижа ва

хулосаларга олиб келди:

1. Жуда қадим замонлардан бошлаб меъморий муҳитни шакллантиришда

бўшлиқ ва сунъий иншоотни ўзаро боғлаш туфайли фазовий композициялар
яратишдан фойдаланилган;

2. Фазо билан ҳажмнинг композициявий боғланишида “фазодаги ҳажм” ва

“ҳажмдаги фазо” композицион воситаларидан фойдаланилган;

3. Ҳовлилар фойдаланиш жиҳатидан хўжалик, техник ёки технологик ва

яшаш - оромгоҳ кўринишларига бўлинади;

4. Функционал жиҳатдан ҳовлилар яшаш, тураржой ҳовлилари, жамоат

бинолари ҳовлилари, саноат - ишлаб чиқариш ҳовлилари, аҳоли яшаш
пунктларидаги майдонлар, саҳнликлар ва ўраб олинган ҳудудлар каби турларга

бўлинади.

5.Бўшлиқда муҳит яратишнинг ҳудудни ўраб олиш, саҳнликнинг бир ёки

бир неча томонидан иншоот тиклаш, майдон яратиш ва ҳовли тузиш каби
усуллари мавжуд бўлиб, сўнггиси Ўзбекистон меъморчилигида шунчалик муҳим

ўрин тутганки, ҳатто тураржойлар атамаси маҳаллий тилда “ҳовли” деб
номланган;

6. Дастлабки ҳовлилар муҳофаза ёки хўжалик мақсадида ўраб олинган

ҳудудлардан иборат бўлган ва улар хўжалик ҳовлиларининг келиб чиқишида

асосий омил бўлиб хизмат қилган.

7. Тураржой ҳовлиларининг келиб чиқишида усти равзан билан ёпилган

“чит” деб номланувчи милоддан аввалги II мингинчи йиллардан бери қўлланилиб

келинаётган, ўртада тўрт устунли залли хоналар композицияси асос бўлиб хизмат
қилган;

8. Жамоат меъморчилигида атрофи перестил пешайвонли композициянинг

яратилиши муҳим ўрин тутган. Уларнинг келиб чиқиши ҳовли атрофи коридорга

ўхшаган долонлар билан ўраб олинган, буддавий ибодатхоналарда кенг
қўлланилган композиция ва мил. авв. I минг йилликда маълум бўлган “сангарам”

номли композицион воситалар билан боғлиқ;


background image

21

9. Замонавий меъморчиликда ҳовлилар тузишда фақатгина атрофи ўраб

олинган майдон яратиш билан кифояланмайди. Анъанавий меъморчиликда бу

мақсадда ҳовлига киришда узун усти берк йўлаклар (долон ва миёнсарой), ҳовли
томонларидан пешайвонлар, хоналар олдига соябонлар ўрнатиш усулларидан

фойдаланишган;

10. Ҳовли композициясида ҳовуз, фаввора, қуюқ соя ташкил этувчи

дарахтларни қўллаш тавсия этилади. Уларнинг аэрацияда иштирок этиши учун
ҳарорати фарқланувчи (қуёш ва соя нисбати ҳисобидан) саҳнлар тузиш тавсия

этилади;

11. Меъморчиликда баланд дарвозахоналар, пештоқлар, долонлар

қўлланилиши ҳовли микроиқлимини яратишга ёрдамлашиши аниқланди;

12. Замонавий камқаватли иморатсозликда анъанавий “чит” ва “равзан”

композицияларини қўллаш тавсия этилади;

13. Кўп қаватли иморатсозликда бир неча қават баландликдаги ҳавоси

сунъий мўътадил қилинадиган “атриум” деб ном олган ҳовли - миёнсаройлар

тузиш тавсия этилади;

14. Ҳовлилар тузишда иморатнинг шимол ва шарқ томонини пастроқ,

қолган томонларини баландроқ қилиб композиция тузишга эътибор қаратилганда
яхши микроиқлимий натижага эришиш аниқланди.

15. Тадқиқот натижалари, ҳовли яратиш композициясининг сунъий

комплекс жараён эканлигини кўрсатди. Бинобарин, меъморчиликда ҳовлининг

юқори даражадаги самарадорлигига эришиш мақсадида техник воситалардан

унумли фойдаланиш, биноларнинг том ва деразаларини тиклашда аввало ҚМҚ да
келтирилган деворларнинг 1,5 ғишт қалинлиги (38 см) дан воз кечиш, иссиқлик

ўтказиши паст бўлган анъанавий ва янгича материалларни ишлатиш, тўғридан-
тўғри ва тик табиий шамоллатишни қўллаш сингари усуллардан фойдаланиш

тавсия этилади.

Илмий иш натижалари Ўзбекистонда кам қаватли тураржойлар, жамоат

бинолари ва меъморий ансамблларни лойиҳалашда архитекторларга қўлланма
тарзида ва республикада Архитектура ва қурилиш соҳасида тахсил олаётган

талабаларга “Архитектуравий лойиҳалаш” фанларидан дарс бериш жараёнида
фойдаланиш ва қўлланилиши мумкин.


background image

22

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:

1. Салохиддинова Д.З. Ўрта асрлар мемориал меъморчилиги тараққиётида ҳовли
анъаналари. // СамДАҚИ профессор-ўқитувчи ва ёш олимларнинг 2001 йилда

олиб борган илмий ишлари якунига бағишланган ХХХ илмий-амалий
конференция маърузаларининг қисқа матнлари.-Самарқанд; 2001.-Б.59-61.

2. Салохиддинова Д.З. Ўрта Осиё тураржой меъморчилигида ҳовли
анъаналарининг вужудга келиши ҳақида. // “Ўзбекистон мустақиллиги-унинг

фани ва технологияларини ривожлантириш кафолати” мавзуидаги бешинчи

республика илмий конференцияси маърузалари тўплами, I-том.-Тошкент, 2001.-
Б.103-106.
3.

Ахмедов

М.К.,

Ахмедов

А.М.,

Салохиддинова

Д.З.Ўзбекистон

меъморчилигининг тараққиёт йўллари. // Меъморчилик ва қурилиш муаммолари

илмий техник журнали.-Самарқанд, 2005.-№4.-Б.6-11.
4. Салохиддинова Д.З. Ўрта Осиё меъморчилигида ҳовлиларнинг турларини

меъморий таҳлил қилиш. // Меъморчилик ва қурилиш муаммолари илмий техник
журнали. –Самарқанд, 2006. -№4.-Б.25-29.
5. Салохиддинова Д.З. Генезис и трансформация внутренних дворов в жилой
архитектуре Средней Азии. // Актуальные проблемы современного строительства.

Тезисы докладов Международной научно-технической конференции. Пенза,
2007.-С.30-31.
6. Ахмедов М.Қ., Салохиддинова Д.З. Ўрта асрлар жамоат бинолари

ҳовлиларининг шаклланишида чортоқнинг ўрни. // Меъморчилик ва қурилиш
муаммолари илмий техник журнали.-Самарқанд, 2007.- №3.-Б.19-23.
7. Салохиддинова Д.З. Ҳовлиларни қўллашнинг функционал-технологик
тамойиллари. // Меъморчилик ва қурилиш муаммолари илмий техник журнали.-

Самарқанд, 2010.- №3.-Б.40-45.












background image

23

Архитектура номзоди илмий даражасига талабгор Салохиддинова Дилором
Зухуровнанинг 18.00.01- Архитектура назарияси ва тарихи, архитектура
ёдгорликларини таъмирлаш ихтисослиги бўйича “Ўзбекистон меъморчилигида
ҳовли анъаналарининг шаклланиши ва ривожланиш тамойиллари” мавзуидаги
диссертациясининг

Р Е З Ю М Е С И

Таянч (энг муҳим) сўзлар: А

нъанавий меъморчилик, ҳовли композициялари,

архитектуравий-тархий ечимлар, турар жой уйларининг ҳовлилари, жамоат бинолари
ҳовлилари, ҳовли классификацияси.

Тадқиқот объектлари:

Ўрта Осиё анъанавий меъморчилигида турар жой, жамоат

бинолари ва меъморий ансамбллар таркибига кирган ҳовлилар, уларнинг
архитектуравий-тархий

ечимлари,

ҳовли

анъаналарининг

замонавий

меъморчиликдаги шакллари.

Ишнинг мақсади:

Ўзбекистон меъморчилигида ҳовли анъаналарининг шаклланиши

ва ривожланиш тамойилларини ўрганиб, уларни замонавий меъморчиликка тадбиқ
этиш масалаларини ишлаб чиқишдан иборат.

Тадқиқот методлари:

Ўрта Осиё меъморчилигида ҳовли анъаналарининг

шаклланишига бағишланган тарихий ва меъморшунослик манбалари, бино ва
иншоотларнинг ўлчов ва лойиҳа-чизмаларини илмий таҳлил қилиш, уларни
умумлаштиришдан иборатдир.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

Архитектурашунослик фанида илк

бор ҳовлиларнинг келиб чиқиш жараёни, шаклланиш ва ривожланиш тамойиллари,
ҳовлиларнинг классификацияси, микроиқлим яратишда ва ижтимоий соҳалардаги
роли ва ўрни, ҳовли тузиш анъаналари ва услубларини замонавий меъморчиликда
фойдаланиш ва қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Ўрта Осиё
меъморчилигида ҳовли анъаналарининг шаклланиш ва тараққиёти бўйича тўпланган
илмий материаллар фанда илк бор махсус ўрганилиб, умумлаштирилган ва янги
илмий хулосалар олинган.

Амалий аҳамияти:

Иш натижалари Ўрта Осиё меъморчилиги тарихи ва назарияси

соҳасидаги билимларни кенгайтириш ва бойитиш билан бирга замонавий
меъморчиликда миллийлик ва иқлим шароитларини ҳисобга олиш ва лойиҳалашда
катта амалий аҳамиятга эга. Ишлаб чиқилган илмий тавсиялар ва кўрсатмалар ҚМҚ
ва лойиҳалаштириш бўйича меъёрий хужжатларга киритилиши мумкин.

Тадқиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

Илмий иш натижалари

СамДАҚИ, ТАҚИ ва Россия (Пенза) да ўтган олий ўқув юрти, республика ва халқаро
конференцияларда маъруза қилинган, илмий журнал ва тўпламларда чоп этилиб,
ҳаётга жорий этилган. Ишнинг самарадорлиги ижтимоий соҳада, меъморий
лойиҳалаш ва таълим тизимидаги ўрни билан эътиборлигидадир.

Қўлланиш (фойдаланиш)соҳаси:

Илмий иш натижалари Ўзбекистонда кам

қаватли турар жойлар, жамоат бинолари ва меъморий ансамблларни лойиҳалашда
архитекторларга қўлланма тарзида ва республикада Архитектура ва қурилиш
соҳасида тахсил олаётган талабаларга “Архитектура тарихи” ва “Архитектуравий
лойиҳалаш” фанларидан дарс жараёнида фойдаланиш мумкин.


background image

24

Р Е З Ю М Е

диссертации Салохиддиновой Дилором Зухуровны на тему «Пути

формирования и развития традиционных дворов в архитектуре Узбекистана»

на соискание ученой степени кандидата архитектуры по специальности
18.00.01-Теория и история архитектуры, реставрация памятников архитектуры
Ключевые слова:

традиционная архитектура

,

двор,

композиция дворов,

архитектурно - планировочные решения, дворы в жилых домах, дворы
общественных зданий и сооружений, классификация хозяйственно-бытовых
традиционных дворов.

Объекты исследования:

дворы, входящие в состав жилых домов, общественных

зданий и архитектурных ансамблей в традиционной архитектуре Средней Азии, их
архитектурно-планировочные решения, формирования дворовых пространств в
современной архитектуре.

Цель работы:

изучение путей формирования и развития традиционных дворов в

архитектуре Узбекистана, и разработка методов внедрения их в современную
архитектуру.

Методы исследования

: исторические и архитектурные источники, посвященные

формированию традиционных дворов в архитектуре Средней Азии, научно
аналитическое обобщение чертежей обмеров и планов традиционных зданий и
сооружений.

Полученные результаты и их новизна:

впервые предметом архитектуроведения

стала разработка процессов возникновения традиционных дворов и определены их
пути формирования и развития, также проведена классификация традиционных
дворов, их роль и место в создании микроклимата и в социальной сфере, а также
разработаны рекомендации по применению и использованию методов создания
традиционных дворовых пространств в современной архитектуре.

Практическая значимость:

результаты работы обогащают и углубляют знания по

истории и теории архитектуры Средней Азии, имеют практическое значение в
современной

архитектуре

для

проектирования

дворов

учитывая

климатогеографические условия Узбекистана. Разработанные научные рекомендации
и указания могут быть внесены в СНИП и нормативные документы по
проектированию.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

по результатам научной

работы прочитаны лекции на межвузовских, республиканских и международных
конференциях, прошедших в Сам ГАСИ, ТАСИ и России (Пензе), результаты работы
опубликованы в научных журналах и сборниках, внедрены в практику.
Эффективность работы значима в социальной сфере, архитектурном проектировании
и в системе обучения.

Область применения

: результаты работы могут быть широко использованы как

пособие-руководство для архитекторов для организации дворовых пространств в
селитебных зонах и при общественных зданиях, архитектурных ансамблей садов и
парков малоэтажных домов, а также использованы в процессе обучения виде
пособий и методичек для студентов архитектурно-строительных институтов по
предметам «История архитектуры» и «Архитектурное проектирование»


background image

25

R E Z U M E

Thesis of Salohiddinova Dilorom Zuhurovna on "Ways of formation and

development of yard traditions in architecture of Uzbekistan" on a candidate degree
in architectural sciences, specialty 18.00.01 – Theory and history of architecture,
restoration of architecture monuments".

Key words:

Traditional architecture, courtyard, composition of households,

architectural and planning decisions, yards of residential homes, yards of public buildings
and structures, classification of yards.

Subjects of the research:

the courtyard belonging to the residential houses, public

buildings and architectural ensembles in the traditional architecture of Central Asia, their
architectural and planning solutions, the forms of yard traditions in modern architecture.

Aim of the research:

To study the formation and development of yard traditions in

architecture in Uzbekistan, and development issues in the implementation of modern
architecture.

Methods of research:

Historical and architectural resources devoted to building yard

traditions in architecture in Central Asia, the scientific review and summarize the measure
and plan drawings of buildings and structures.

The results achieved and their novelty:

for the first time in the architectural

research had been developed the processes of courts, their ways of formation and
development, classification yards, their place and role in creating the microclimate in the
social sphere, as well as recommendations for use and application of methods and
traditions of the creation of households in the modern architecture. For the first time are
specifically studied and summarized the collected scientific data on the formation and
development of yard traditions in architecture in Central Asia, and made new scientific
findings.

Practical value:

The results enrich and deepen the knowledge of the history and

theory of architecture in Central Asia , are of great practical importance in modern
architecture for design of houses, taking into account the traditions and climate conditions.
The scientific advice and guidance can be made to SNIP and regulations for the design.

Degree of embed and economic effectivity:

According to the results of research,

lectures are read at universities, national and international conferences held in Sam GASI,
TASI and Russia (Penza), results published in scientific journals, put into practice. The
effectiveness of the significant social, architectural design and education system.

Field of application:

The scientific results can be used as a guide for architects

designing low-rise buildings, public buildings and architectural ensembles, and also during
training students of Architecture and Construction Institute on “The history of architecture"
and "Architectural Design".

References

Салохиддинова Д.З. Ўрта асрлар мемориал меъморчилиги тараққиётида ҳовли анъаналари. // СамДАҚИ профессор-ўқитувчи ва ёш олимларнинг 2001 йилда олиб борган илмий ишлари якунига бағишланган XXX илмий-амалий конференция маърузаларининг киска матнлари.-Самарканд; 2001.-Б.59-61.

Салохиддинова Д.З. Ўрта Осиё тураржой меъморчилигида ҳовли анъаналарининг вужудга келиши ҳақида. // “Ўзбекистон мустақиллиги-унинг фани ва технологияларини ривожлантириш кафолати” мавзуидаги бешинчи республика илмий конференцияси маърузалари тўплами, 1-том.-Тошкент, 2001.-Б. 103-106.

Ахмедов М.К., Ахмедов А.М., Салохиддинова Д.З.Ўзбекистон меъморчилигининг тараққиёт йўллари. // Меъморчилик ва курилиш муаммолари илмий техник журнали.-Самарканд, 2005.-№4.-Б.6-11.

Салохиддинова Д.З. Ўрта Осиё меъморчилигида ҳовлиларнинг турларини меъморий тахдил килиш. И Меъморчилик ва курилиш муаммолари илмий техник журнали. -Самарканд, 2006. -№4.-Б.25-29.

Салохиддинова Д.З. Генезис и трансформация внутренних дворов в жилой архитектуре Средней Азии. // Актуальные проблемы современного строительства. Тезисы докладов Международной научно-технической конференции. Пенза, 2007.-С.30-31.

Ахмедов М.Қ., Салохиддинова Д.З. Ўрта асрлар жамоат бинолари ҳовлиларининг шаклланишида чортоқнинг ўрни. // Меъморчилик ва курилиш муаммолари илмий техник журнали.-Самарканд, 2007.- №3.-Б. 19-23.

Салохиддинова Д.З. Ҳовлиларни қўллашнинг функционал-технологик тамойиллари. // Меъморчилик ва курилиш муаммолари илмий техник журнали.-Самарканд, 2010,- №3.-Б.40-45.