Авторы

  • Феруза Аминова
    Научно-исследовательский институт педагогических наук имени Кары Ниязи

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.autoabstract.42411

Ключевые слова:

текст общения навык дидактика риторика общения самостоятельное мышление мышление культура речи ораторство реферат маленький текст эпизод факт проектирования

Аннотация

Объект исследования: учебно-познавательной процесс направленный на формирование навыков по созданию учащимся текста общения.
Цель работы: определить дидактические основы формирование навыков по созданию учащимся текста общения и разработать научно-методические рекомендации, направленные на совершенствование навыков по созданию учащимся текста общения в учебно-познавательном процессе.
Методы исследования: аналитик обзор, опрос, беседа, наблюдение, сравнительный анализ, обобщения, педагогический эксперимент, математическая статистика.
Полученные результаты и их новизна: выявлены теоретика практические основы формирование навыков по созданию учащимся текста общения, определены психолого-дидактические возможности формирование навыков по созданию учащимся текста общения, выделены содержания, форма, средство и методы формирование навыков по созданию учащимся текста общения и их развитие в учебно-познавательном процессе; разработаны научно-методические рекомендации, направленный на формирование навыков по созданию учащимся 5х-9х-классов текста общения и их системное усовершенствование в учебнопознавательном процессе
Практическая значимость: предмет педагогика обладает теоретическими подходами по формирование навыков по созданию учащимся текста общения. Таким образом в учебно-познавательном процессе формирование навыков по созданию учащимся текста общения 5х-9х классов текста общения обогащено содержанием средствами, формой и методами.
Степень внедрения и экономическая эффективность: результаты исследования нашли свое отражение в статях опубликованных в журналах «Халк таълими» (Народное образование), «Узлуксиз таълим» (Непрерывное образование), «Педагогик маҳорат» (Педагогическое мастерство) в сборниках Республиканских научно-практический конференций, а так же монографий «Дидактические обучение учащихся по созданию текста общения»
Область применения: результаты исследования широко используются в работе учителей обще-образовательных школ, авторов учебников, на курсах повышения квалификации и переподготовки учителей, а также при чтении курса теория педагогики.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ

ВАЗИРЛИГИ

Т.Н.ҚОРИ НИЁЗИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН ПЕДАГОГИКА

ФАНЛАРИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ

Қўлёзма ҳуқуқида

УДК:371.302.2.373.044.3.

Аминова Феруза Ҳайитовна

ЎҚУВЧИЛАРНИ МУЛОҚОТ МАТНИ ЯРАТИШГА

ЎРГАТИШНИНГ ДИДАКТИК АСОСЛАРИ

13.00.01 – Умумий педагогика, педагогика ва таълим тарихи

Педагогика фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун ёзилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И

Тошкент – 2007


background image

2

Тадқиқот Навоий давлат педагогика институтида бажарилган.


Илмий раҳбар: педагогика фанлари доктори
Сафарова Роҳат Ғайбуллаевна


Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори, профессор
Мусурмонова Ойнисо

педагогика фанлари номзоди
Рихсиева Мухтарама Маҳмудовна


Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Самарқанд Давлат

университети


Диссертация ҳимояси 2007 йил ________ ойининг_____куни соат______ да

Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот
институти ҳузуридаги педагогика фанлари доктори илмий даражасини олиш
учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д.113.20.01 – Ихтисослашган кенгаш
йиғилишида ўтказилади.



Манзил: 700027, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 98-уй.

E-mail: uzpfiti

2005@ mail.ru




Диссертация билан Республика илмий педагогика кутубхонасида танишиш

мумкин (700003, Тошкент, М.Ғофуров кўчаси, 174-уй).


Автореферат 2007 йил “__” ________да тарқатилди.






Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, Сулаймонов Асқарали Пайғамович


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Тадқиқотнинг долзарблиги.

Ҳақиқатан ҳам

"Инсон, унинг ҳар томонлама уйғун камол

топиши ва фаровонлиги, шахс манфаатларини рўёбга чиқаришнинг шароитларини ва
таъсирчан механизмларини яратиш, эскирган тафаккур ва ижтимоий хулқ­атворнинг
андозаларини ўзгартириш Республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади
ва ҳаракатлантирувчи кучидир. Халқнинг бой интеллектуал мероси ва умумбашарий
қадриятлар асосида, замонавий маданият, иқтисодиёт, фан, техника ва технологияларнинг
ютуқлари асосида кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини шакллантириш Ўзбекистон
тараққиётининг муҳим шартидир"

1

.

Мамлакатимиз ва халқимизнинг тобора ривожланиб бораётган бозор иқтисодиёти

муносабатларига жадал мослашиб бориши муҳим ижтимоий омил сифатида таълим тизими,
унинг мазмуни тубдан ўзгаришига асос бўлмоқда. Таълим тизимидаги бундай ривожланиш
жамият ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий қирраларини ўзгартиришга хизмат қиладиган
ёш авлодни камол топтириш учун ниҳоятда муҳимдир. Жамиятда юксак ахлоқий
муносабатлар, ўзаро ҳамкорлик, бир­бирини тушуниш муҳитини қарор топтиришда мулоқот
кўникмалари катта аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам ўқув­билув жараёнини ўқувчи шахсининг
мулоқот матни яратиш кўникмаларини шакллантиришга йўналтириш алоҳида педагогик
қимматга эга. Ўқувчининг ўз имкониятларини рўёбга чиқаришида лойиҳачилик фаолиятининг
таркибий қисми бўлган мулоқот матни яратиш кўникмасини ҳосил қилишга кенг йўл очиш
лозим.

Мулоқот - икки ёки ундан ортиқ шахснинг бир-бирига қаратилган оғзаки ёки ёзма нутқи.

Оғзаки ҳамда ёзма нутқ оғзаки ёки ёзма матн шаклида ифодаланади. Мулоқот шахслараро
ўзаро фикр алмашиниш востасидир. Мулоқот матни эса икки ёки ундан ортиқ шахснинг матн
воситасида ўзаро фикр алмашиш шаклидир.

Ўқувчиларнинг мулоқот матни яратиш кўникмаларини ривожлантириш биринчи

навбатда, уларнинг фаолиятини индивидуаллаштириш имконини беради. Қолаверса, мустақил
фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга кўмаклашади. Ўқувчилар мулоқот матнини
яратиш кўникмасини такомиллаштириш жараёнида фикрни изчил баён қилишга одатланиб
борадилар.

Муаммонинг ишланганлик даражаси.

Маълумки, мустақиллик йилларида педагогика

фанида ўқувчи шахсининг турли имкониятларини рўёбга чиқариш жараёнини таъминлашга
хизмат қиладиган ишларнинг кўлами кенгайди. Бундай изланишлар ўз моҳияти билан умумий
ўрта таълим мактабларидаги таълим­тарбия жараёнининг назарий ҳамда амалий асосларини
яратишга қаратилгандир. Бундай тадқиқотлар сирасига Р.Сафарованинг

«Теория и практики

обучения родного языку в школах Узбекистан в условиях националного возрожденим”

,

Б.Адизовнинг «Бошланғич таълимни ижодий ташкил этишнинг назарий асослари»,
О.Мусурмонованинг “Ўқ

увчилар маънавий маданиятини шакллантириш”,

Ж.Икромовнинг

«Развитие математической культуры школьников (языковой аспект)», М.Рихсиеванинг
“Таълим рус тилида олиб бориладиган мактабларнинг ўзбек тили дарсларида ўқувчиларни матн
тузишга ўргатиш”, Ў.Қ.Толипов ва бошқаларнинг “Педагогик технологияларнинг татбиқий
асослари”, А.Ғуломов ва бошқаларнинг «Нутқ ўстириш машғулотлари», Қ.Назарованинг
«Бошланғич синф ўқувчиларининг коммуникатив саводхонлигини таъминлашнинг дидактик
асослари», Т.Зиёдова ва бошқаларнинг «Ўқитувчи китоби»,

Ш.Юсупованинг “Ҳозирги ўзбек

адабий тили дарсларида ўқувчилар тафаккурини ўстиришнинг илмий-методик асослари”

,

А.Ф.Муҳиддиновнинг «Ўқув жараёнида нутқ фаолияти» кабиларнинг ишларида ўқувчиларда
мулоқот кўникмаларини шакллантириш у ёки бу нуқтаи назардан ёритилган.

Шунингдек, хорижий мамлакатлар олимлари В.Т.Беспальконинг “

Слагаемьне

педагогической технологии”, Н.Ф.Кошанскийнинг “Общая риторика”, М.В.Ломоносовнинг
“Краткое руководство к красноречию”, А.К.Михальскаянинг “Основы риторики: мысль и

1

Каримов И.А. Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Т.: Шарқ,1997. 34-б.


background image

4

слово”, А.Н.Васильеванинг “Основы культуры речи”,

Ян.Парандовскийнинг

“Алхимия

слова”, М.П.Лисенкованинг “Проблемное обучение”, Г.Ф.Пипаеванинг “Саморазвивающее
обучение”, Р.Н.Портнованинг “Интерактивное обучение”, Л.Г.Пленкина, Н.В.Пеннер,
Л.Ф.Щелкуноваларнинг

“Коллективные

способы

обучения”

каби

тадқиқотларида

коммуникатив кўникмаларни шакллантиришнинг муайян қирралари ўрганилган. Бироқ бу
ишларнинг аксариятида ўқитувчининг мулоқот кўникмаларини шакллантириш ҳақида фикр
юритилади. Ўқувчининг мулоқот матни яратиш кўникмаларини шакллантиришнинг дидактик
асосларини яратиш эса, бугунги кунга қадар тадқиқотчилар эътиборидан четда қолиб
келмоқда.

Таълим­тарбиянинг ўқувчи шахсига йўналтирилаётганлиги таълим назариясида ўқув

жараёни сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган изланишлар кўламини
кенгайтиришни тақозо этмоқда.

Бугунги кунда жамиятнинг маданий ҳамда илмий ютуқларни англаш даражасида мулоқот

қила оладиган, мулоқот матни яратиш кўникмасига эга бўлган ёшларга эҳтиёжи кўчайиб
бормоқда. Инсоннинг матн воситасида ўзаро ахборот алмашинув эҳтиёжи кун сайин ортиб
бормоқда. Бу эҳтиёжни таълим жараёнида изчил тарзда мулоқот матни яратиш кўникмаларини
шакллантириб бориш натижасидагина қондириш мумкин. Бунинг учун ўқув­билув жараёнида
ўқув топшириқлари, машқлар, дидактик жараёнларнинг мазмунини ўқувчининг мулоқот матни
яратиш кўникмаларини шакллантиришга йўналтириш муҳимдир.

Маълумки,

узоқ йиллар мобайнида ўқувчининг саводхонлик, матн яратиш

кўникмаларини фақатгина она тили, ўқиш, адабиёт дарсларида шакллaнтириш мумкин деган
нотўғри ёндашув ҳукм суриб келарди. Бугунги кунда ўқувчининг мулоқот матни яратиш
кўникмалари ўзида турли­туман билим, тушунчаларни мужассамлаштирганлиги айни
ҳақиқатдир. Шунинг учун ҳам турли ўқув предметларининг мазмуни ҳамда ўқув
топшириқларини ўқувчининг мулоқот матни яратиш кўникмаларини шакллантиришга
йўналтириш зарур. Чунки бугунги ўқувчи микросоциумда ўзининг муносиб ўрнини топиши,
жамият аъзолари билан ўзаро тенг савияда мулоқот қилиш, ахборот алмашинуви, барча
соҳаларда аниқ фикр юритиши учун ўзаро уйғунлашган билимлар негизида шаклланган
мулоқот кўникмаларига эга бўлиши лозим. Шунинг учун ҳам ўқувчиларнинг мулоқот матни
яратиш кўникмаларини шакллантиришнинг дидактик асосларини ишлаб чиқиш ўз ечимини
кутаётган долзарб муаммолардан биридир.

Тадқиқотнинг мақсади:

Ўқувчиларнинг мулоқот матни яратиш кўникмаларини

шакллантиришнинг дидактик асосларини белгилаш ҳамда ўқув­билув жараёнида
ўқувчиларнинг мулоқот матни яратиш кўникмаларини изчил ривожлантиришга йўналтирилган
илмий­методик тавсиялар ишлаб чиқиш.

Тадқиқотнинг объекти:

Ўқувчиларнинг мулоқот матни яратишга оид кўникмаларини

шакллантиришга йўналтирилган ўқув­билув жараёни

Тадқиқотнинг предмети:

5

9­синф ўқувчиларининг мулоқот матни яратиш

кўникмаларини шакллантириш жараёнининг мазмуни, шакли, воситалари, усул ва методлари.

Тадқиқот вазифалари:

1.

Ўқувчиларнинг мулоқот матни яратишга оид кўникмаларини шакллантиришнинг

назарий­амалий асосларини аниқлаш.

2.

Ўқувчиларнинг мулоқот матни яратишга оид кўникмаларини шакллантиришнинг

психологик­дидактик имкониятларини белгилаш.

3.

Ўқувчиларнинг мулоқот матни яратиш кўникмаларини шакллантириш ва уларни

ўқув­билув жараёнида изчил ривожлантиришнинг мазмуни, шакли, воситалари, усул ва
методларини аниқлаш.

4.

Ўқув­билув жараёнида 5

9­синф ўқувчиларининг мулоқот матни яратиш

кўникмаларини шакллантириш ва тизимли ривожлантириб боришга йўналтирилган
илмий­методик тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг самарадорлигини белгилаш.

Тадқиқотнинг

илмий фарази:

Агар:

-

ўқув­билув жараёнида ўқувчиларнинг мулоқот матни яратишга оид кўникмалари
муайян изчилликда шакллантирилиб борилса;


background image

5

-

бу жараёнда аниқ мазмун, шакл,

усул, восита ҳамда методлардан

унумли фойдаланилса;

-

дарсликлар ўқувчиларнинг мулоқот матни яратишга оид кўникмаларини изчил
шакллантиришга хизмат қиладиган топшириқлар билан бойитилса уларнинг
мулоқот матни яратишга оид кўникмалари самарали шакллантирилади.

Тадқиқот методлари:

Аналитик обзор, савол­жавоб, суҳбат, кузатиш, қиёсий таҳлил,

умумлаштириш, педагогик эксперимент, математик статистика.

Тадқиқотнинг методологик асослари.

Булар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси,

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили тўғрисида»ги, «Таълим тўғрисида»ги Қонунлари,
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури», «2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш
Давлат умуммиллий дастури», «Педагогика фани концепцияси», Ўзбекистон Республикаси
ҳукумати ва Халқ таълими вазирлигининг таълимни ривожлантириш тўғрисидаги қарор ва
фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг нутқ ва маърузаларидаги умумий
ўрта таълимни ривожлантириш соҳасидаги фикрлари, ёндашувлари, мавзуга оид илмий-
педагогик, психологик, методик манбалардан иборат.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

-

Ўқувчиларнинг мулоқот матни яратишга оид кўникмаларини шакллантиришнинг

назарий­амалий асослари аниқланди.

- Ўқувчиларнинг мулоқот матни яратишга оид кўникмаларини шакллантиришнинг

психологик­дидактик имкониятлари белгиланди.

- Ўқувчиларнинг мулоқот матни яратиш кўникмаларини шакллантириш ва уларни

ўқув­билув жараёнида изчил ривожлантиришнинг мазмуни, шакли, воситалари, усул ва
методлари аниқланди.

-

Ўқув­билув жараёнида 5

9­синф ўқувчиларининг мулоқот матни яратиш

кўникмаларини шакллантириш ва тизимли ривожлантириб боришга йўналтирилган
илмий­методик тавсиялар ишлаб чиқилди ҳамда уларнинг самарадорлиги белгиланди.

Тадқиқотнинг илмий-амалий аҳамияти:

Педагогика фани ўқувчиларнинг мулоқот

матни яратиш кўникмаларини шакллантиришга оид назарий ёндашувларга эга бўлди.
Шунингдек, ўқув­билув жараёнида 5

9­синф ўқувчиларининг мулоқот матни яратиш

кўникмаларини шакллантириш мазмуни, воситалари, шакл ва усуллари билан бойитилди.
Дарсликларни ўқувчиларнинг мулоқот кўникмаларини шакллантиришга хизмат қиладиган
таълимий топшириқлар билан тўлдириш имконияти вужудга келди. Тадқиқот натижаларидан
ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тингловчиларини
ўқувчиларни мулоқот матни яратишга оид кўникмаларини шакллантиришга хизмат қиладиган
дидактик билимлар, самарали усул ва методлар ҳамда илғор иш тажрибалари билан
қуроллантириш, дарсликларни такомиллаштиришда, умумий ўрта таълим мактаблари
ўқув­билув жараёни самарадорлигини оширишда фойдаланиш мумкин.

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги ва асосланганлиги:

тадқиқ этилаётган

муаммога илмий­педагогик ёндашув, унинг мақсади, вазифа ва илмий фаразларига мос келувчи
методлар мажмуасидан фойдаланиш, тажриба­синов майдонлари умумий ўрта таълим
мактаблари ўқувчиларининг ўзлаштирган билим ва эгаллаган кўникмалари даражаси ўз
ифодасини топган синов натижалари ҳамда мавзу юзасидан чоп этилган илмий ишлар
мазмунига кўра тасдиқланади.

Тадқиқот натижаларининг амалиётга татбиқ этилиши ва маъқулланганлиги

:

тадқиқот бўйича, «Халқ таълими»(2004, 2005, 2006) «Узлуксиз таълим» (2006), «Педагогик
маҳорат» (2006) журналлари, Республика илмий­амалий конференцияси материалларида
эълон қилинган мақолалар ҳамда “Мулоқот матни яратиш кўникмаларини
шакллантириш”(Т.:«Фан»-2006) номли монографияси чоп этилиб, амалиётга татбиқ қилинган.

Ишнинг синовдан ўтиши:

тажриба-синов ишлари Бухоро вилояти Ғиждувон

туманидаги 49-,20-, Шофиркон туманидаги 3­сон умумий ўрта таълим мактаблари, 1­сон
Гимназия,

Навоий

вилояти

Навоий

шаҳридаги

11-,

12-,16-,17­, Хатирчи ва Қизилтепа туманларидаги 8-,12-,17­мактабларида амалга оширилди.


background image

6

Тадқиқот

натижаларининг

эълон қилинганлиги:

тадқиқот ишининг

асосий

илмий натижалари муаллиф томонидан чоп эттирилган 9 та илмий ишлар (шулардан 1 таси
монография 7 б.т., 6 таси илмий журналлардаги мақолалар)да ёритилган.

Ҳимояга олиб чиқиладиган ҳолатлар:

1.

Ўқувчиларнинг мулоқот матни яратишга оид кўникмаларини шакллантиришнинг

дидактик асосларини белгилаш ўз ечимини кутаётган долзарб муаммо эканлиги.

2.

Ўқувчиларнинг мулоқот матни яратишга оид кўникмаларини шакллантириш

жараёнининг мазмуни, шакли, воситалари, усул ва методлари.

3.

Ўқувчиларнинг мулоқот матни яратишга оид кўникмаларини шакллантириш ва изчил

ривожлантиришга йўналтирилган илмий­методик тавсиялар.

4.

Ўқувчиларнинг мулоқот матни яратишга оид кўникмаларини шакллантиришга

йўналтирилган дидактик тизимнинг самарадорлик даражаси.

Диссертациянинг таркибий тузилиши ва ҳажми:

Диссертация кириш, 3 боб, 6та

параграф, умумий хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан
иборат. Жами 128 саҳифани ташкил этади.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг биринчи боби

“Ўқувчиларнинг мулоқот матни яратишга оид

кўникмаларини шакллантиришнинг назарий-амалий асослари”

деб номланган бўлиб,

унда ўқувчиларнинг мулоқот матни яратишга оид кўникмаларини шакллантириш долзарб
педагогик муаммо эканлиги, уларда мулоқот матни яратишга оид кўникмаларни
шакллантиришнинг мавжуд ҳолати ҳақида фикр юритилади.

Мулоқот кўникмаларининг ривожланган даражаси ўқувчида шаклланган нотиқлик

санъати элементларида намоён бўлади. Нотиқлик санъати, яъни риторика – ўқувчининг бадиий
даражада ифодаланган ёзма ҳамда оғзаки нутқи демакдир. Риторика ўз хусусиятига кўра
насрий нутқ ҳисобланади. Унинг таркибига шахснинг оғзаки мулоқоти билан бир қаторда ёзма
насрий мулоқот матни ҳам киради. Риторика, яъни ёзма насрий муолқот матни ўз таркибига
қуйидагиларни қамраб олади: фикр ифодалаш учун зарур бўлган материални излаб топиш ва
тўплаш, уларни изчил тизимга солиш ва жойлаштириш, ўз фикрини далилларга таяниб сўз
билан ифодалаш: бунда сўзларни танлаш, уларни мантиқий жиҳатдан бириктириш, услубий
нуқтаи назардан равонликка эришиш, оғзаки мулоқотда маълумотларни ёдлаш, сўзларни тўғри
талаффуз қилиш алоҳида аҳамиятга эга. Ўтмишда болаларга ёшликдан бошлаб нотиқлик
санъати, яъни олий даражадаги мулоқот кўникмаларини ҳосил қилувчи риторика мактаблари
мавжуд бўлган. Бошланғич ўрта ва грамматик мактабдан сўнг, Римда чиройли сўзлаш санъати,
нотиқлик маҳоратини эгаллаш ўргатилган. Уларда нотиқлик санъатидан ташқари ёш
нотиқларнинг дунёқарашини шакллантиришга ёрдам берадиган турли фанлар, хусусан,
риторика, ҳуқуқшунослик, тарих, адабиёт, фалсафа ўқитилишига эътибор қаратилган. Марк
Туллий Цицерон ва Марк Фабий Квинтилианларнинг “Нотиқлик санъати бўйича ўгитлар”
китоби Римни бошқаришда фойдаланиладиган асосий қўлланма ҳисобланган

1

. Нотиқлик

санъати Шарқда ҳам жуда ривожланиб, болаларга ёшликдан ўргатилган. Кўпчилик зиёлилар,
задагонлар яхши нотиқ бўлганлар. Эл олдига чиқиш, айниқса, жума намози, ҳайит, навруз
кунлари, мамалакатлараро уруш бошлангандаги йиғинлар ва бошқаларда яхши нутқ сўзлаш,
мулоқот матнлари йўллаш анъанага айланган. Нотиқлик санъати ижтимоий, бадиий-эстетик
ҳамда педагогик жиҳатдан муҳим аҳамиятга эгалиги туфайли узоқ йиллар давомида тараққий
этиб келган. Демак, давлат ва жамиятнинг ривожланишида шахслараро мулоқот муҳим
аҳамиятга эга экан. Лекин сўнгги вақтларда бу муҳим ижтимоий-педагогик ҳодисага эътибор
ва қизиқиш анча пасайди. Буни мавжуд дарслик ва ўқув қўлланмалари таҳлилида ҳам яққол
кўрдик. Амалдаги дарсликларда берилган топшириқлар ўқувчиларнинг мулоқот матни яратиш

1

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 7-жилд. Парчин-Солиқ. Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат

илмий нашриёти, 2004 – Б.336.


background image

7

кўникмаларини

етарлича

шакллантира олмайди.

Бу

ўринда

асосан

реферат,

тавсифнома, иншо, оддий матн, хабарнома яратишга оид топшириқлар берилган. Улар
ўқувчиларнинг мулоқот матни яратиш кўникмаларини тўлақонли шакллантириш имконини
бермайди.

Ўқувчиларда мулоқот матни яратиш кўникмаларини вужудга келтириш ва буни амалда

исботлаш давр талабига мос келувчи ниҳоят муҳим педагогик муаммолардан биридир.

Мулоқот матнини шакллантириш мураккаб жараён бўлиб, бу далилларни ҳисобга олиш,

хомаки нусха тузиш, далилларни танлаш, матнни лойиҳалаш, матннинг дастлабки кўринишини
тузиш ҳамда яратилган мулоқот матнини таҳрир қилиш босқичларидан иборат. Мазкур
матнлар ўзаро узвий боғлиқ бўлиш билан бирга маълум даражада шаклланган мулоқот
кўникмалари иштирокини тақозо этади.

Мулоқот матни идрок ва зеҳн маҳсулидир. Шунга кўра матн далиллари жамланади

(фаолиятнинг мазмуни ифодаланади) ҳамда фикрлар изоҳланади (фаолиятнинг йўналиши
кўрсатилади).

Нутқий, мантиқий ва ижодий омиллар мулоқот матнининг асосини ташкил қилади.

Мулоқот матни ягона мазмун атрофида ўзаро мантиқий изчилликда мужассамлашган, ёзма
ҳамда оғзаки кўринишларга эга бўлган яхлит бутунликдир.

Шунинг учун ҳам биз ишимизнинг кейинги саҳифаларида ўқувчиларнинг мулоқот матни

яратишга оид кўникмаларини шакллантиришнинг психологик­дидактик асосларини баён
қилишга ҳаракат қиламиз.

Диссертациянинг иккинчи боби

“Ўқувчиларнинг мулоқот матни яратишга оид

кўникмаларини шакллантиришнинг дидактик асослари”

тарзида номланиб, мазкур бобда

ўқувчиларнинг мулоқот матни яратишга оид кўникмаларини шакллантиришнинг психологик-
дидактик асослари ҳамда уларнинг мулоқот матни яратишга оид кўникмаларини
шакллантириш жараёнининг мазмуни баён қилинган.

Ўқувчилар нутқ фаолиятининг ривожланишидаги руҳий асослар тил ва нутқ бирлигининг

психологик босқичлари билан тафаккур ривожланишидаги ўзига хос томонларнинг ўзаро
муносабати масаласи дидактикада бир қадар тадқиқ қилинган муаммолардан бири бўлсада,
бироқ мулоқот матни яратиш кўникмаларини шакллантиришнинг психологик имкониятларини
аниқлаш ўз ечимини кутаётган муаммолардан ҳисобланади. Чунончи, ўқувчининг мулоқот
матни яратиш кўникмаларини шакллантиришда интеллект (етук шахс)нинг руҳияти, бола
тафаккурининг тараққиёти, мантиқий операцияларнинг психологик тараққиёти, тафаккур
психологияси, интелектнинг идроки, сенсо-матор характердаги интеллект ва кўникма,
тафаккурнинг шаклланиши, интуиция ва кўргазмали тафаккур, интеллектуал ривожланишнинг
ижтимоий омиллари, интеллект имкониятларининг таснифи, тафаккур психологиясининг
интерпритацияси (талқини), мантиқ ва психология, кўникма ва интелект, шахснинг ақлий
ривожланиш даражасини аниқлаш, индивидуал интеллектнинг ижтимоий жиҳатдан
шаклланиши, мантиқий фикр таркибининг психологик тараққиёти каби психологик
ёндашувларга таяниш мақсадга мувофиқдир.

Лекин мулоқот матни яратиш кўникмаларини шакллантириш жараёнининг мазмунини

белгилашда инсоннинг фикр ифодалаш имконияти ва унинг тафаккури орасидаги алоқадорлик,
шахс тафаккурининг характери ва фикрлаш эҳтиёжи билан ўқувчининг мулоқот матни яратиш
имконияти орасидаги мутаносиблик ҳисобга олинмаган. Психологик­педагогик сирага кирган
йирик тадқиқотларда боланинг ёш ва тараққиёт даражаси, унинг руҳий ҳолати билан боғлиқ
тарзда фикрлаш хусусияти тўрт босқичга бўлинади:

1. Икки-уч ёшли болалар сенсо-мотор характерда тафаккур қиладилар.
2. Тўрт-етти ёшли болалар оператив (тезкор) кўргазмали характерда тафаккур

юритадилар.

3. Саккиз-ўн бир ёшли болалар аниқ операцияларни бажаришга мойил бўлиб, аниқ

фикрлайдилар.

4. Ўн икки-ўн олти ёшли болалар абстракт (мавҳум) характердаги ҳукмлар чиқаришга

мойил бўлиб, ўз фаразларини баён қилишга интиладилар. Ўқувчилар бу даврда юқори ҳиссий
кайфият воситасида мулоқот матнларини яратишга мойил бўладилар. Бу матнлар кўпинча бир


background image

8

қадар юқори бадиий­эстетик қимматга ҳам эга бўлади. Баъзан улар барча ҳиссиётларини матн
орқали ифодалашга интиладилар.

Шу билан бир каторда, таълим мазмуни доирасида мулоқот кўникмалари тизимини

белгилашда шахснинг ижтимоий жиҳатдан шаклланиш асосларига таяниш муҳим аҳамиятга
эга. Бунда ўқувчининг фикр баён қила олиш хусусияти ва даражаси, мулоқотдошининг
фикрини англаш имконияти, жамият аъзолари билан мулоқот қилиш эҳтиёжининг ривожланиш
кўлами ва бошқалар ҳисобга олиниши лозим. Мулоқот матни яратиш кўникмаларини
шакллантириш учун ўқувчидан чуқур мантиқий мушоҳада юритишни тақозо қиладиган
машқларни бажаришни талаб қилиш мақсадга мувофиқдир.

Тарихий жараён ва ҳодисаларнинг ёритилганлиги, авлод­ аждодларимизнинг маданияти,

тарихи хамда классик асарларнинг тилини англаш, ўз фикрларини бадиий тарзда ифодалаш,
ижод қилиш, чиройли ва таг маъноли, баъзан истеҳзоли, ҳазил­мутойиба маъносини
ифодаловчи сўзларни қўллашга кўпроқ эҳтиёж сезадилар. Турли аския, макр ва
қочиримларнинг маъносини англашга интиладилар.

Юқорида келтирилган илмий далиллар асосида хулоса қилиб айтиш мумкинки,

психологик асосларга таянган ҳолда ўқувчиларда мулоқот матни яратиш кўникмаларини
шакллантиришга хизмат қиладиган дидактик имкониятлар ўқув­билув жараёнининг мақсадга
мувофиқ тарзда ташкил этилишини таъминлайди.

Ўқувчини мустақил фикрлашга ўргатиш асосида унинг мулоқот қилиш, мулоқот матни

яратиш кўникмалари таркиб топиб боради. Шунга кўра ўқувчиларга ўзбек тилининг луғавий
бирликлари, грамматик воситалари, синтактик бирликларини уларнинг ифода ва мазмун
бирлиги асосида изчил тизимга солган ҳолда ўргатиш лозим. Ушбу жараёнда ўқувчиларнинг
мулоқот матни яратиш кўникмаларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш талаб
этилади. Бунинг учун ўқувчининг мустақил, мантиқий фикрлаш фаолияти узлуксиз
ривожлантирилиб борилиши лозим. Мантиқий фикрлашни ривожлантириш, мулоқот матни
яратиш кўникмаларини шакллантиришда ўқувчида мавжуд бўлган сўз бойлиги муҳим
аҳамиятга эга. Сўз инсонлар орасидаги мулоқот маданиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга
эга. Шунинг учун ҳам ўқувчиларнинг мулоқот матни яратишга оид кўникмаларини
шакллантириб, уларнинг сўз бойлигини ривожлантириш зарур. Мулоқот матни яратиш
кўникмаларини шакллантиришда қуйидагиларга эътибор бериш лозим:

1. Ўқувчиларда босқичма­босқич ҳар бир тушунча, сўз, иборани ўз ўрнида қўллаш ҳақида

тасаввур ҳосил қилиш.

2. Ўқувчининг коммуникатив кўникмаларини шакллантириш учун зарур бўлган лексик

воситаларни уларнинг нутқига сингдириш.

3. Ўқувчиларга матн, унинг турлари, матн яратиш маҳорати ҳақида тизимли тарзда

маълумот беришга эришиш.

4. Барча ўқув предметлари таркибида уларнинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда матн

яратишга оид топшириқлар тизими тақдим қилиш.

5. Ўқувчилар яратган матнлар устида мунозара, муҳокама дақиқалари ўтказишни йўлга

қўйиш кабилар.

Мулоқот матни яратиш кўникмаларини шакллантиришда қуйидагилар муҳим

ҳисобланади:

1. Матннинг мазмуни ва услубини англаш.
2. Яратилажак матнга материал тўплаш.
3. Мазкур материаллар асосида матнни лойиҳалаштириш.
4. Ўқувчилар томонидан яратилган матнларни ўзаро таҳлил ва таҳрир қилиш ва ҳоказо.
Ўқувчиларда мулоқот матни яратиш кўникмаларини шакллантиришнинг муҳим

омилларидан бири уларга боғланишли нутқ воситаларини ёзма тарзда яратишга
йўналтирадиган топшириқлар тизимини тақдим қилишдан иборат. Бу тизим ўқувчиларда
қуйидаги кўникмаларни ҳосил қилишга хизмат қилиши назарда тутилади:

1. Матн яратиш жараёнида ўкувчиларнинг фикрни мантиқий изчилликда ифодалаш,

мулоқотга киришувчанлик, сўз қўллаш кўникмаларини намоён қила олиш.


background image

9

2. Мулоқот матни яратиш учун зарур материаллар, далилларни танлаш кўникмасига

эга бўлиш.

3. Турли матнлар (реферат, иншо, хабарнома, хат, табрикнома, мурожаатнома)ни яратиш

кўникмаларини ҳосил қилиш.

4. Турли услубларда ёзилган матнларни таҳрир қила олиш.
5. У ёки бу мавзуда хабар ёзиш жараёнида воқеа­ҳодисаларнинг хронологик тартибини

тиклаш.

6. Муайян мавзу доирасида ифодаланаётган воқеа­ҳодисанинг сабабини аниқ акс эттира

олиш.

7. Ўқувчи томонидан ёзилаётган мулоқот матни ёки ижодий ишнинг бошқа турларини

яратишда қизиқарли эпизод қўя олиш.

8. Эпизод, яъни матн муайян қисмининг ўрнини умумий фикр билан алмаштира олиш

кўникмасини ҳосил қилиш.

9. Матн учун тўпланган материални гуруҳлаш ва лойиҳалаштириш.
10. Матн қисмларини мустақил тарзда мантиқий таҳлил қила олиш кўникмасини

шакллантириш.

11. Яратилажак матнни муайян режа асосида лойиҳалаштира олиш.
12. Мулоқот матнига ўзининг асосий фикрини сингдира олиш.
13. Суҳбат матни ва иншо учун материал ва далиллар тўплай олиш.
14. Тўпланган материаллар ва далилларни изчил тизимга сола олиш.
15. Тўпланган материаллар ва далиллардан мулоқот учун зарур бўлганларини ажрата

олиш ва мулоқот матни яртаиш жараёнида уларни мантиқий алоқадорликда жойлаштира олиш.

16. Турли мавзуларда мулоқот матни яратиш кўникмасини шакллантириш.
17. Яратилган мулоқот матнларини ҳам услубий, ҳам мантиқий жиҳатдан бойитиб

бориш кўникмасини шакллантириш.

18. Мулоқот матни яратиш жараёнида ўз фикрини адабий тил меъёрлари доирасида

тўғри, аниқ ва мантиқий изчилликда баён эта олиш кабилар.

Мулоқот матни яратиш кўникмасини шакллантиришда ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари

ва тараққиёт даражаларини алоҳида ҳисобга олиш керак. Бунинг учун ўқувчиларда улар
тараққиётининг турли босқичларида ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини инобатга
олиш лозим.

Ўқувчиларнинг коммуникатив саводхонлигини ривожлантиришнинг муҳим омилларидан

бири, уларда боғланишли нутқ воситаларини ёзма ва оғзаки шаклда ярата олиш кўникмаларини
ҳосил қилишга қаратилган тизимни белгилашдан иборатдир.

Ўқув­билув жараёнида ўқувчиларда мулоқот матни яратиш кўникмасининг юқори

даражада шаклланишини таъминлаш учун бу кўникмалар қандай аҳамият касб этиши, мулоқот
матни яратиш билан боғлиқ бўлган шахс эҳтиёжлари кўламини аниқлаш лозим. Ўқувчи
мулоқот матни яратиш учун муҳим бўлган далилларни тўплаш,фикр англаш ва фикр
ифодалаш,

жамият

аъзолари

билан

мулоқотда

бўлиш

эҳтиёжини

қондиришга

қаратилганлигини чуқур ҳис этиши зарур. Она тили, тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари,
иқтисодий таълим асослари, миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари ўқув фанларидан
бериладиган билимлар, ҳосил қилинадиган кўникмалар ҳам худди шу мулоқот матни яратиш
кўникмасини ривожлантиришга хизмат қилмоғи лозим. Одатда бизда ўқувчининг ёзма нутқини
ривожлантириш билан фақат она тили ва адабиёт дарсларида шуғулланилади. Ваҳоланки,
юқорида биз тилга олган барча ўқув предметларини ўзлаштириш орқали ўқувчи жуда бой
далилий материал тўплайди. Агар бу материаллардан ёзма нутқида фойдаланмаса, далиллар
жуда тез унинг ёдидан кўтарилади. Шунинг учун ҳам ўқувчиларнинг мулоқот матни яратиш
кўникмасини барча дарсларда баробар ривожлантиришга кучли эҳтиёж сезилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, таълим мазмуни таълим методларини белгилайди.

Шундай экан, таълимнинг мазмуни ва методик тизими бир бутунликда, ўзаро мутаносибликда
таълим жараёнида бошқа барча дидактик принципларни амалга оширишга хизмат қилмоғи
керак. Ўқувчининг эҳтиёжлари унинг мулоқот матни яратишга бўлган қизиқишини
кучайтиради. Мулоқот матни яратишга бўлган эҳтиёж, асосан, ўқувчиларда мавжуд бўлган


background image

10

эркин тарзда фикр ифодалаш, ўз нутқини ривожлантириш,шунингдек

тенгдошлари,

устозлари, ота­онаси, яқинларига ҳис­туйғуларини ёзма баён қилиш эҳтиёжи билан боғлиқдир.
Ўқувчиларнинг тафаккури, тушунча доираси, дунёқараши ривожланган сари, уларнинг
мулоқот матни яратишга бўлган эҳтиёжи ҳам кучаяди. Айниқса, 14

16 ёшли ўқувчиларда ўз

яқинларига узундан­узун мактуб ёзиш, эсдалик дафтарларида ўз ҳис­туйғуларини баён этиб
қолдириш, эсдаликлар ёзишга мойиллик кучаяди. Табиат манзарасининг тасвири, шеърий
мисралар ёзишга ҳам интилиш пайдо бўлади. Агар бу ҳол ўз вақтида рағбатлантирилиб,
тизимли тарзда амалга оширилмаса, бундай эҳтиёж сўниб боради ҳамда ўқувчининг мулоқот
матни яратиш кўникмалари ривожланмай қолади.

Кузатишларимиз

шуни

кўрсатадики,

5

9­синф

ўқувчиларига

нисбатан

10

11­синф ўқувчиларида фикрни ёзма баён қилишга рағбат сустроқ бўлар экан. Бунинг асосий

сабаби 5

9 синфларда ўқувчиларнинг мулоқот матни яратиш кўникмалари етарлича

ривожланмаганлигидадир.

Ўқувчиларнинг тафаккур қилиш доираси ва дунёқараши билан боғлиқ тарзда фикр баён

қилишга бўлган индивидуал эҳтиёжи ва нутқи шаклланади. Бунда ўқувчиларнинг нутқидаги
дифференциал жиҳатлари, ўзига хос хусусиятлари ҳамда индивидуал лексикони алоҳида
ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга. Бу йўналишда таълим мазмуни доирасида қуйидаги
ишларни амалга ошириш лозим:

1.

Логик­лингвистик муомалани танлаш ва мустақил бажариш.

2.

Ўқувчиларнинг ақлий ҳамда ижодий имкониятларини намоён қилишлари учун

имконият яратиш.

3.

Тилнинг ифода воситаларини қўллаш, матн яратиш ва матнни англаш устида ишлаш.

4.

Тилнинг хосланган маъноларини таҳлил қилиш ва тил бойликларининг хосланиш

имкониятларидан фикр ифодалаш жараёнида фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш.

5.

У ёки бу мавзуга оид аниқ далилларни тўплаб, уларнинг маъноси, моҳиятини шарҳлай

олиш ва ўқувчиларни мулоқот матни яратишга мунтазам ўргатиб бориш лозим.

Ўқувчиларнинг мулоқот матни яратишга оид кўникмаларини шакллантириш соҳасидаги

ишлар қуйидаги натижаларга эришгандагина мақсадга мувофиқ ҳолда ташкил этилган дейиш
мумкин:

1.

Ўргатилаётган тил воситасининг маъносини фикр ифодалаш талаби нуқтаи назаридан

маҳсулдорлигида, фикр ифодалаш жараёнида тутган ўрнини ўқувчиларга тўғри англатганда.

2.

Ўқувчи томонидан тўпланган материалларнинг изчиллиги таъминланганда.

3.

Ҳар бир ўқувчида мулоқот матни яратиш кўникмаси шаклланганда.

4.

Ўқитувчиларда ўқувчининг мулоқот матни яратиш кўникмасини ривожлантиришга

оид махсус назарий ва амалий тайёргарлик мавжуд бўлганда. (Кўпинча ўқитувчилар ҳам
ўқувчининг мулоқот матни яратиш кўникмасини ривожлантиришга эътибор бермайдилар ёки
улар яратган матнларни мунтазам текшириб, ушбу кўникмаларнинг тадрижий такомилини
назорат қилиб бормайдилар).

“Ўқувчиларнинг мулоқот матни яратишга оид кўникмаларини шакллантириш

жараёнининг самарадорлиги”

деб номланган диссертациянинг учинчи бобида ўқувчиларнинг

мулоқот матни яратишга оид кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган тажриба-синов
ишларини ташкил этиш методлари, уларда мулоқот матни яратишга оид кўникмаларни
шакллантиришга йўналтирилган ўқув-билув жараёнининг самарадорлик даражаси ҳақида фикр
юритилган.

Мулоқот инсон тафаккурининг шакли ва фикрнинг бевосита ифодаланиши демакдир. Ҳар

бир дарс материали ўқувчининг тафаккури ва мулоқот кўникмаларини ривожлантириши билан
бир қаторда уларга умуминсоний ва миллий қадриятларни сингдиришга хизмат қилиши лозим.
Ҳар бир миллатнинг тил бойлиги, урф­одати, маданиятини келажак авлодга шу миллатнинг
вакиллари ёзма манбалар орқали етказади. Мулоқот матни яратиш кўникмалари эса худди шу
ёзишмаларнинг асосини ташкил қилади.

Ҳосил қилиниши назарда тутилган ва ажратиб таҳлил қилинган мулоқот матнини яратиш

кўникмалари тажриба­синов ишлари натижасида ўзгарувчан миқдор кўрсаткичларига эга
бўлганлиги аниқланди. Биз бир қатор ўқувчиларнинг эркин мавзуларда яратган матнларини


background image

11

таҳлил

қилиб,

уларда

йўл

қўйилган камчиликларни аниқлашга ҳаракат қилдик ва

қуйидаги натижаларни олдик. Яратилган матнларда қуйидаги камчиликлар мавжудлиги аён
бўлди: мулоқот матнига қуйилагн асосий талабларга жавоб бермайди. Уларнинг ҳажми жуда
қисқа, баён қилинган фикрлар мантиқий жиҳатдан боғланмаган. Жуда кўп такрор жумлалар
мавжуд. Матнларда фикр яхлитлиги таъминланмаган. Ўқувчининг сўз бойлиги фикр ифодалаш
учун етарли эмас. Ўқувчилар матнни лойиҳалаштирмасдан уни тўғридан тўғри ёзишга
киришган.

Жумлалар ғализ. Ўқувчи ўз фикрини тўлиқ баён қила олиш кўникмасига эга эмас.

Такрор сўз ва жумлалар, ғализ иборалар, мантиқан ноаниқ фикрлар баён қилинган. Ўқувчи ўз
фикрини баён қилиши учун зарур бўлган илмий далилларга эга эмас.

Матнларнинг режаси нотўғри тузилган. Албатта бу камчиликлар ўқитувчи томонидан

чуқур таҳлил қилиниши лозим эди. Бироқ у фақат имло хатоларни кўрсатиб ўтиш билан
чекланган. Бундай ҳолатни биз тажриба-синов ва кузатишларимиз давомида жуда кўп
ўқитувчиларнинг иш тарзида учратдик. Шуни таъкидлаш керакки, аввало, ўқитувчининг ўзи
матнларни ўзаро бир-биридан, рефератларни машқ ва масалалардан ҳамма вақт фарқлай олмас
экан. Шунинг учун ҳам ўқитувчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш
жараёнида уларнинг мулоқот матнларига оид билимларини ривожлантириш муҳим.

Ўзгарувчан кўрсаткичларга кўра ўқувчиларнинг мулоқот матни яратиш кўникмалари

ўқув­билув жараёнида изчил тарзда шакллантирилиб борилди. Натижада ўқувчилар
фаолиятида қуйидагича ўзгаришлар бўлганлиги аниқланди. Ўзгарувчан миқдорларга
асосланган ҳолда тажриба­синов жараёни бошқарилди, эришилган натижалар баҳоланди.

Ўқувчиларнинг мулоқот матни яратиш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган

ўқув­билув жараёнининг самарадорлигини аниқлаш мақсадида ташкил этилган тажриба­синов
ишларида 50 нафар турли фан ўқитувчилари, 1920 нафар ўқувчи иштирок этди.
Тажриба­синов қатнашчилари бўлган респондент-ўқитувчилар учун ўқувчиларнинг мулоқот
матни яратиш кўникмаларини шакллантиришга мўлжалланган ҳаракат дастури ишлаб чиқилиб,
тақдим этилди. Ҳаракат дастурида қуйидагилар ҳисобга олинди:

1­йўналиш.

Дастурнинг бу қисмида ўқув фанлари бўйича ўтказилган машғулотларда

ўқувчиларнинг мулоқот матни яратиш кўникмаларини шакллантириш тизими берилган. Шу
бўйича она тили, адабиёт, тарих, иқтисодий билим асослари, давлат ва ҳуқуқ асослари каби
ўқув фанлари бўйича мулоқот матни яратиш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган
машғулотлар ўтказилди.

Ўқувчиларнинг мулоқот матни яратиш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган

ўқув­билув жараёнида қуйидагилар ҳисобга олинди:

1. Янги мавзуни ўрганишга тайёргарлик. Тайёргарлик даврида матн яратишга оид

топшириқлар берилади. Ўқувчиларнинг тайёргарлик даражаси мулоқот матни яратиш
кўникмалари, ҳаётий тажрибалари ва уларнинг ёзма матнлари орқали аниқланди. Янги билим
ва тушунчаларни эгаллашга ўқувчиларни тайёрлаш мақсадида қатор восита ва усуллардан
фойдаланилди:

а) тўлиқ ўзлаштирилган мавзуга оид билимлар билан бирга энди ўрганилаётган

билимларнинг фарқини ҳис қилиш, уларни ёзма нутқда акс эттириш даражаси. Бундай мулоқот
матни яратиш жараёни ўзлаштирган билимларни назорат қилишга асосланган бўлиб, ўқувчи
ўзининг мулоқот матни яртиш фаолиятида эгаллаган билимларини қўллай олиш имкониятини
баҳолаб, янги билим ва тушунчаларни ўзлаштириш заруриятини ҳис этади.

б) ўрганилаётган бўлим ёки ўқув материалига мос келадиган мулоқот вазияти ҳосил

қилиш. Шундай йўл билан мулоқот матни яратиш кўникмаларини шакллантириш, ўқувчининг
онгида ўрганилаётган ўқув материалининг дастлабки тимсолини ҳосил қилиш, уни
ўқиш­ўрганишга рағбатлантириш таъминланади.

в) мулоқот матни яратиш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган фаолиятга

ўргатиш, тушунтириш йўли билан мулоқот матни яратиш кўникмаларини шакллантириш.

г) ўрганилаётган билим ва тушунчаларни ёзма нутқда қўллаш талаб қилинадиган

таълимий топшириқлар. Берилган ўқув топшириғини бажара оладиган ўқувчи янги мавзу, уни
ўзлаштиришга оид билим, тушунча ҳамда фаолият усулларини эгаллаш зарурлигини англайди.
Янги билимга эҳтиёж фикрни баён қилиш омили сифатида намоён бўлади.


background image

12

д) у ёки бу масаланинг назарий, амалий аҳамияти бўйича кириш суҳбати давомида

қўйилган савол, ўқувчилар диққати жалб этилган далиллар мулоқот матни яратиш
кўникмаларини шакллантиришда етакчи воситага айланади, ўзлаштирилган билимларнинг
назарий­амалий аҳамиятини ўқувчилар англаб етишларига хизмат қилади.

е) қизиқарли, янги ахборотлар мулоқот матнининг асосини ташкил қила олади.
2. Янги билим ва ахборотларни бевосита ўзлаштириб, амалда қўллаш. Ўқув­билув

жараёнида бу босқич энг масъулиятли давр бўлиб, унда ўқув материали ва унга алоқадор
тушунчаларнинг асосий ва иккинчи даражали белгилари таҳлил қилинади, уларнинг
ўқувчиларда мулоқот матни яратиш кўникмаларини шакллантиришдаги ўрни асослаб
берилади. Бу босқич ҳам мулоқот матни яратиш кўникмаларини изчил шакллантириш
имкониятига эга:

а) ўрганилаётган билим, тушунча, далиллларга мос келадиган матнлар яратиш

ўқувчиларни янги билимларга қизиқтириш, ўрганиш, изланишга рағбатлантириш, матннинг
ички, мантиқий боғланишини таъминлаш, таълимий топшириқларни бажариш мулоқот матни
яратиш кўникмаларини шакллантиришда етакчи усул ҳисобланади.

б) мулоқот матни яратиш кўникмаларини шакллантиришда ўқув топшириғи энг унумли

восита ҳисобланади. Чунки ўқув топшириғи муайян синф ўқувчиларининг тайёргарлик
даражаси ҳамда ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда танланади, топшириқда мулоқот
матнининг мазмуни ҳам акс этади. Ўқув топшириғида аниқ мазмун ва шартларнинг
кўрсатилиши ўқувчиларда мулоқот матни яратиш кўникмаларини шакллантиришнинг муҳим
шарти ҳисобланади.

в) таълимий топшириқларни бажариш жараёни яратиладиган мулоқот матнининг

моҳиятига кўра аниқланади.

3. Мулоқот матни яратиш кўникмаларининг шаклланганлик даражасига оид қуйидаги

ўзгарувчан миқдорлар аниқланди:

а) ўқувчиларга рефератлар, хат­хабарлар ёздирилди, саволларга жавоблар олинди;
б) ҳикоя, хат­хабар ёзишга оид топшириқлар берилди;
в) намунали ёзилган мулоқот матнлари учун ўқувчиларни рағбатлантириш тизими жорий

қилинди; мулоқот матни яратиш кўнималарини ривожлантиришга қаратилган тавсиялар
берилди;

г)

ўқувчилар

орасида

синфдошлари

ёзган

матнларни

таҳлил,

таҳрир қилиш, баҳолаш йўлга қуйилди.

2­йўналиш.

Дастурнинг бу қисмида ўқувчиларни мулоқот матни яратиш кўникмаларини

шакллантиришга йўналтирилган ўқув мақсадларини мустақил ажратишга ўргатиш тадбирлари
белгиланди. Тадбир икки қисмдан иборат бўлиб, унда берилган ўқув топшириғи мақсадини
мустақил

ажратиш

усуллари

(5

6­синфлар), берилган далилларга кўра ўқув мақсадини танлаш ва уни ўқув топшириғида акс

эттириш (7

9­синфлар) йўллари кўрсатилган.

Юқорида баён қилинганларга асосланган ҳолда тажриба­синов ишлари ташкил қилинди.

Тажриба­синов жараёнида ўзгарувчан миқдорларни тадрижий асосда ривожлантириш
методикасидан фойдаланилди.

Тажриба­синов ишларининг биринчи босқичи 1

6­ўзгарувчан миқдорларга кўра ташкил

этилди. Ўқувчиларда мулоқот матни яратиш кўникмаларини шакллантириш ишлари 5­синфдан
9­синфгача шу ўзгарувчан миқдорлар доирасида ўтказилди. Бунда таққослаш мақсадида 5 та
тажриба, 5 та назорат гуруҳлари танлаб олинди. Тажриба ва назорат гуруҳларида жами 1920
нафар ўқувчи иштирок этди.

Тажриба­синов яратилган бир неча матннинг ўзаро фарқини англаш, уларни турларга

ажратиш, ўқув­билув жараёни мақсадига мос келадиган ўқув вазиятини ҳосил қилиш, мулоқот
матни яратишга оид фаолият даражасини кўрсатиш, ўқув­билув жараёнининг мақсадига мос
таълимий топшириқларни бажариш зарурлигини англаб етиш, мулоқот матни турларига оид
кириш суҳбатининг мулоқот матни яратиш кўникмаларини шакллантириш имкониятларини
аниқлашга кўра ташкил этилди. Назорат ишлари мулоқот матни яратиш кўникмаларини
шакллантириш ўқувчиларнинг мантиқий, мустақил фикрлаш, ўз фикри, дунёқараши,


background image

13

билимларини

намоён

қилиш,

мулоқот маданиятини ифодалаш имконини беради,

деган фараз асосида ўтказилди.

Тажриба­синов ишининг иккинчи босқичи 2003-2005 ўқув йилларида амалга оширилди.

Тажриба­синов ишларининг иккинчи босқичи биринчи босқичдан фарқли равишда бир қатор
ўзгарувчан миқдорлар доирасида ўтказилди. Унда мулоқот матни яратиш кўникмаларини
шакллантиришга оид ўзгарувчан миқдорларнинг барчасига риоя қилган ҳолда ўқув­билув
жараёни ташкил этилди.

Тажриба­синов ишининг иккинчи босқичида юқорида келтирилган ўзгарувчан

миқдорларга қўшимча тарзда қуйидагилар берилди: 1) матн лойиҳалари; 2) турли ўқув
предметлари мазмунида ифодаланган мулоқот матни яратишга оид топшириқлар; 3) мулоқот
матнининг таркиби; 4) ўқувчиларнинг мулоқот матни яратиш кўникмаларини ривожланганлик
даражаси ҳақида уларга маълумот бериш; 5) матн яратиш учун зарур бўлган далилларни
тўплаш; 6) яратилажак матнларнинг турларини танлаш.

Тажриба­синов ишлариининг мазкур босқичида ўқувчиларнинг мулоқот матни яратиш

кўникмаларини

шакллантиришга

оид

ўзгарувчан

миқдорлар

5

9­синфларда 4 йил давомида барча ўқув фанларини ўқитиш жараёнида синаб кўрилди.

Ўқувчиларда мулоқот матни яратиш кўникмаларини шакллантириш жараёнининг мулоқот
матни яратиш кўникмалари такомиллашиш жараёнига таъсирини аниқлаш тажриба­синов
ишларининг асосини ташкил этди.

Мулоқот матни яратиш кўникмалрини такомиллаштириш талабига кўра ҳар бир бўлим,

мавзу билан боғлиқ ҳолда мулоқот матни яратишга оид таълимий топшириқлар берилади.

Тажриба­синов ишлари жараёнида қуйидагилар ҳисобга олинди: а) мулоқот матни

яратиш кўникмаларини шакллантириш; б) мулоқот матнлари учун далиллар тўплаш ва уларни
лойиҳалаштиришга ўргатиш.

Ўқувчиларнинг мулоқот матни яратиш кўникмаларини шакллантириш «Тил-дил

калити», «Сўз-қудратли восита», «Усмон Носир-севимли шоир», «Зулфия-нафис кечинмалар
куйчиси», ««Саодат соҳили» қиссасидан олган таассуротларим», «Зеби тимсолидан олган
таассуротларим», «Буюк ипак йўли», «Муомала маданияти», «Экологик муаммо», «Жаҳоннинг
иқтисодий муаммолари», «Одобни одобсиздан ўрган» каби мавзулари асосида ташкил этилди.
Шу асосда ўқув­билув жараёнида ўқувчиларнинг мулоқот матни яратиш кўникмалари
текширилди ва қуйидаги натижалар олинди:

Умумий ўрта таълим мактабларида педагогик тажриба иштирокчиларининг мулоқот

матни яратиш кўникмаларининг шаклланганлик даражалари орасидаги тафовут

1­жадвал

Синф-

лар

(уму-

мий)

Назорат гуруҳи

Тажриба гуруҳи

М

1

ва

М

4

ора-
сида-
ги
тафо-
вут

М

2

ва

М

5

ора-
сида-
ги
тафо-
вут

М

3

ва

М

6

ора-
сида-
ги
тафо-
вут

Ўқув-
чилар-
нинг
уму-
мий
сони

Ю

қори

Ў

рта

Па

ст

Ўқув-
чилар-
нинг
уму-
мий
сони

Ю

қори

Ў

рта

Па

ст

5

180

41

73

66

171

70

77

24

29

4

42

6

176

37

77

62

176

74

83

19

37

6

43

7

175

43

73

59

177

84

69

24

41

4

35

8

172

40

70

62

173

80

73

20

40

3

42

9

183

37

65

81

177

85

74

18

48

9

63

Жами

886

198

358

330

874

393

376

105

195

20

225

Ўртача

177

40

72

66

175

79

75

21

39

4

45

Ўртача

59

13

24

22

58

26

25

7

13

1

15

Топилган ўртача қийматлар асосида натижаларни математик­статистик таҳлил қиламиз.

2­жадвал

Синфлар

Ўқувчилар сони

Жавоблар сони


background image

14

Юқори

Ўрта

Паст

Тажриба

58

26

25

7

Назорат

59

13

24

22

Олинган маълумотлардан Стьюдент-Фишер критерияси асосида математик-статистик

таҳлил қилинди.

Тажриба ва назорат гуруҳидаги баҳолаш натижаларини мос равишда 1 ва 2-танланмалар

деб олсак, қуйидаги вариацион қаторларга эга бўламиз.

Бу танланмаларга мос келган полигонларни чизамиз:

22

24

13

7

25

26

0

5

10

15

20

25

30

1

2

3

қуйи ўрта паст

ўқ

ув

чи

ла

р

с

о

н

и

назорат синфи

тажриба синфи

1-расм

Олинган маълумотлардан Стьюдент-Фишер критерияси асосида математик-статистик

таҳлил қиламиз.

Стьюдент-Фишер формуласига кўра:

3

,

4

X

;

Y

=3,8; Демак,

Х

>

Y

;

Топилган натижалардан танланма дисперсия, ўртача квадратик четланиш ва вариация

кўрсатгичлари топилади.

3-жадвал

m

D

n

D

m

n

m

n

0,47

0,58

0,69

0,76

0,16

0,2

Топилган натижалардан тажриба синфи учун ишончли интервал топилади:

n

t

Х

а

n

t

Х

n

y

т

15

,

0

3

,

4

15

,

0

3

,

4

х

а

15

,

4

45

,

4

х

а

назорат синфи учун ишончли интервал:

n

t

Y

а

n

t

Y

n

y

т

17

,

0

8

,

3

17

,

0

8

,

3

y

а

97

,

3

63

,

3

у

а

Буни геометрик тасвирласак:



Демак, х=0,05 қийматдорлик даражаси билан айтиш мумкинки, тажриба гуруҳида ўртача

баҳо назорат гуруҳидаги ўртача баҳодан юқори бўлар экан.

Юқоридаги натижаларга асосланиб тажриба­синов ишларининг сифат кўрсаткичларини

ҳисоблаймиз.

Бизга маълум:

Х

=4,3;

Y

=3,8;

;

15

,

0

т

17

,

0

н

га тенг.

Бундан сифат кўрсатгичлари:

3,63

3,97

а

4,45

4,15


background image

15

05

,

1

97

,

3

15

,

4

17

,

0

8

,

3

15

,

0

3

,

4

)

(

)

(

н

т

усб

Y

Х

К

>

1;

52

,

0

3

,

3

15

,

4

)

17

,

0

8

,

3

(

)

15

,

0

3

,

4

(

)

(

)

(

н

т

бдб

Y

Х

К

> 0;

Олинган натижалардан ўқитиш самарадорлигини баҳолаш мезони бирдан катталиги ва

билиш даражасини баҳолаш мезони нолдан катталигини кўриш мумкин. Бундан маълумки,
тажриба гуруҳи назорат гуруҳидагилардан юқори экан. Демак, Навоий вилояти, Навоий шаҳри
ва Бухоро вилоятидаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари орасида ўтказилган
педагогик тажриба иштирокчилари мулоқот матни яратиш кўникмаларининг шаклланганлик
даражаси юқори эканлиги тажриба­синов натижаларида ўз ифодасини топган.

Мулоқот матни яратиш кўникмаларининг шаклланишида ўқув­билув жараёни

ўқувчиларни мулоқот матни кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилганлигининг таъсири
5

9­синфларда яққол намоён бўлди. Тажриба­синов натижаларининг ишончлилик даражаси

буни яққол ифодалайди. Чунки тажриба ўтказилган синфларда ўқувчиларда мулоқот матни
яратиш кўникмаси ўртача 22,4 фоизга ўсганлиги ва ўзлаштирмовчилар 25,8 фоизга
камайганлиги аён бўлди. Тажриба­синов натижасида олинган кўрсатгичлар тадқиқот
фаразининг тўғрилигини тўла тасдиқлади.

Х У Л О С А Л А Р

1. Ўқувчиларнинг мулоқот матни яратиш кўникмалрини шакллантиришга йўналтирилган

ўқув­билув жараёни муайян изчилликда ташкил этилиши лозим.

2. Таълим мазмунининг янги модели ўқувчиларда кенг маънодаги коммуникатив

кўникмаларини шакллантиришни назарда тутган ҳолда белгилаб берилиши керак.

3. Ўқувчиларда мулоқот матни яратиш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган

ўқув­билув жараёнининг мазмунини танлашда ўқитшнинг очиқ, инновацион аҳамият касб
этишини таъминлашга хизмат қиладиган янги тамойилларга таяниш мақсадга мувофиқдир.

4. Ўқувчиларнинг мулоқот матни яратиш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган

ўқув­билув жараёни натижасида ҳосил бўлган кўникмаларнинг сифати муайян талаблар
асосида баҳоланиши лозим.

5. Ўқув­билув жараёнининг ўқувчиларда мулоқот матни яратиш кўникмаларини

шакллантиришга хизмат қиладиган дидактик имкониятларини белгилаб бериш ва шу
имкониятлар асосида ўқитувчининг педагогик маҳоратини бойитиш муҳим аҳамиятга эга.

6. Ўқувчиларнинг мулоқот матни яратиш кўникмаларини шакллантиришда уларнинг ёш

хусусияти ва тараққиёт даражасини ҳисобга олган ҳолда таълимий топшириқлар мазмуни ва
ҳажмини белгилаб бериш талаб этилади.

Амалга оширилган тадқиқот натижасида қуйидагиларни

тавсия

этамиз:

1. Ўқув-билув жараёнида 5-9-синф ўқувчиларини тизимли тарзда мулоқот матнини

назарий асослари, турлари, қисмлари ҳақидаги назарий билимлар билан қуроллантиришга
эришиш.

2. Таълим жараёнида ўқувчиларда риторика(нотиқлик) санъатига оид дастлабки

кўникмаларни ҳосил қилиш.

3. Барча ўқув фанларидан яратиладиган дастурлар, дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва

“Ўқитувчи китоблари”да мулоқот матни яратишга оид кўникмаларни шакллантиришга хизмат
қиладиган машқлар, масалалар ва таълимий топшириқларни изчил тизим асосида тақдим
қилиш.

4. Дарсдан ташқари машғулотлар, уй вазифалари сифатида мулоқот матни яратиш

юзасидан топшириқлар бериш ҳамда қўшимча ижодий топшириқлар мазмунини ишлаб чиқиш.


background image

16

МУАЛЛИФ ТОМОНИДАН

ТАДҚИҚОТ МУАММОСИГА ОИД

ҚУЙИДАГИ ИЛМИЙ МАҚОЛАЛАР ЧОП ЭТТИРИЛГАН:

1. Аминова Ф. Илғор педагогик тажрибалар асосида яратилган матнлар – ижодий

тафаккур соҳибини тарбиялаш омили. // Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишда янги
педагогик технологияларни жорий этишнинг услуб ва воситалари. Республика илмий-амалий
конференцияси материаллари. – Навоий, 2004 й. 233-234-б.

2. Аминова Ф. Мулоқот матнлари устида ишлашда фанлараро алоқа. // Ўзбек тили

таълими жараёнида фанлараро боғланиш масалалари. “Ўзбек тили” доимий анжумани
саккизинчи йиғинининг материаллари. – Т. 2005 й. 21-22 апрель. 53-б.

3. Сафарова Р., Аминова Ф. Таълимнинг демократик бошқарув моделига ўтиш давр

талаби. // Халқ таълими. – 2005 й.-№6. 14-16-б.

4. Аминова Ф. Ўқувчиларнинг мулоқот матни яратиш кўникмаларини шакллантириш. //

Халқ таълими. – 2005 й. - №6. 63-66-б.

5. Аминова Ф. Мулоқот матни яратиш кўникмаларини шакллантириш (Монография) //

Тошкент, “Фан” – 2006 й. 100-б.

6. Аминова Ф.Ҳ. Ўқувчиларда мулоқот матни яратишга оид кўникмаларни

шакллантиришнинг педагогик-психологик асослари. // Узлуксиз таълим. – 2006 й.-№2. 51-55-б.

7. Aminova F. O’quvchlarning muloqot matnini yaratishga oid ko’nikmalarini sakllantirish. //

Xalq ta’limi. – 2006 у. - №3. 87-90-в.

8. Аминова Ф. Мулоқот матни яратишга оид кўникмаларнинг изчил тизими. // Педагогик

маҳорат. – 2006 й. №4. 32-35-б.

9. Aminova F. Muloqot matni yaratish ko’nikmalarining tarkibi. // Uzluksiz ta’lim. – 2006 й. -

№6. 30-34-в.

















background image

17

Педагогика

фанлари

номзоди илмий даражасига талабгор Аминова

Феруза Ҳайитовнанинг 13.00.01. — Умумий педагогика, педагогика ва таълим
тарихи ихтисослиги бўйича

“Ўқувчиларни мулоқот матни яратишга

ўргатишнинг дидактик асослари”

мавзусидаги диссертациясининг

Р Е З Ю М Е С И.

Таянч сўзлар:

мулоқот матни, кўникма, дидактика, риторика, мулоқот,

мустақил фикрлаш, тафаккур, нутқ маданияти, нотиқлик, реферат, кичик матн,
эпизод, далил, лойиҳалаш.

Тадқиқотнинг объекти:

Ўқувчиларнинг мулоқот матни яратишга оид

кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган ўқув­билув жараёни.

Ишнинг

мақсади:

Ўқувчиларнинг мулоқот матни яратиш кўникмаларини

шакллантиришнинг дидактик асосларини белгилаш ҳамда ўқув­билув жараёнида
ўқувчиларнинг мулоқот матни яратиш кўникмаларини изчил ривожлантиришга
йўналтирилган илмий­методик тавсиялар ишлаб чиқиш.

Тадқиқот методлари:

Аналитик обзор, савол­жавоб, суҳбат, кузатиш,

қиёсий таҳлил, умумлаштириш, педагогик эксперимент, математик статистика.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

ўқувчиларнинг мулоқот

матни яратишга оид кўникмаларини шакллантиришнинг назарий­амалий
асослари

аниқланди,

мулоқот

матни

яратишга

оид

кўникмаларни

шакллантиришнинг психологик­дидактик имкониятлари белгиланди,

мулоқот

матни яратиш кўникмаларини шакллантириш ва уларни ўқув­билув жараёнида
изчил ривожлантиришнинг мазмуни, шакли, воситалари, усул ва методлари
аниқланди; ўқув­билув жараёнида 5

9­синф ўқувчиларининг мулоқот матни

яратиш кўникмаларини шакллантириш ва тизимли ривожлантириб боришга
йўналтирилган илмий­методик тавсиялар ишлаб чиқилди ҳамда уларнинг
самарадорлиги белгиланди.

Амалий аҳамияти:

Педагогика фани ўқувчиларнинг мулоқот матни яратиш

кўникмаларини шакллантиришга оид назарий ёндашувларга эга бўлди.
Шунингдек, ўқув­билув жараёнида 5

9­синф ўқувчиларининг мулоқот матни

яратиш кўникмаларини шакллантириш мазмуни, воситалари, шакл ва усуллари
билан бойитилди.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

тадқиқот

натижалари «Халқ таълими», «Узлуксиз таълим», «Педагогик маҳорат»
журналлари, Республика илмий­амалий конференцияси материалларида эълон
қилинган мақолалар ҳамда “Мулоқот матни яратиш кўникмаларини
шакллантириш”номли монографиясида ўз ифодасини топган.

Қўлланиш соҳаси:

тадқиқот натижаларидан умумий ўрта таълим

мактаблари ўқитувчиларининг иш тажрибаси, дарслик муаллифлари фаолияти,
ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари ҳамда
“Педагогика назарияси” курсида кенг қўлланилади.


background image

18

Р Е З Ю М Е

диссертации Аминова Феруза Хаитовны

на тему

«Дидактические обучение

учащихся по созданию текста общения»

на соискание ученой степени

кандидата педагогических наук по специальности 13.00.01 – Общая педагогика,
история педагогики и образования.


Ключевые слова:

текст общения, навык, дидактика, риторика, общения,

самостоятельное мышление, мышление, культура речи, ораторство, реферат,
маленький текст, эпизод, факт, проектирования.

Объект исследования:

учебно-познавательной процесс направленный на

формирование навыков по созданию учащимся текста общения.

Цель работы:

определить дидактические основы

формирование навыков по

созданию учащимся текста общения и

разработать научно-методические

рекомендации, направленные на совершенствование навыков по созданию
учащимся текста общения в учебно-познавательном процессе.

Методы исследования:

аналитик обзор, опрос, беседа, наблюдение,

сравнительный анализ, обобщения, педагогический эксперимент, математическая
статистика.

Полученные результаты и их новизна:

выявлены теоретика практические

основы

формирование навыков по созданию учащимся текста общения,

определены психолого-дидактические возможности

формирование навыков по

созданию учащимся текста общения, выделены содержания, форма, средство и
методы формирование навыков по созданию учащимся текста общения и их
развитие в учебно-познавательном процессе; разработаны научно-методические
рекомендации, направленный на формирование навыков по созданию учащимся
5х-9х-классов текста общения и их системное усовершенствование в учебно-
познавательном процессе

Практическая значимость:

предмет педагогика обладает теоретическими

подходами по формирование навыков по созданию учащимся текста общения.
Таким образом в учебно-познавательном процессе формирование навыков по
созданию учащимся текста общения 5х–9х классов текста общения обогащено
содержанием средствами, формой и методами.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

результаты

исследования нашли свое отражение в статях опубликованных в журналах
«Халқ таълими» (Народное образование), «Узлуксиз таълим» (Непрерывное
образование), «Педагогик маҳорат» (Педагогическое мастерство) в сборниках
Республиканских научно-практический конференций, а так же монографий
«Дидактические обучение учащихся по созданию текста общения»

Область применения:

результаты исследования широко используются в

работе учителей обще-образовательных школ, авторов учебников, на курсах
повышения квалификации и переподготовки учителей, а также при чтении курса
теория педагогики.


background image

19

Executive Summary

of the scientific research of Aminova Feruza Haitovna on the topic:

“Didactic

principles of teaching schoolchildren for making communication topics”

presented

for obtaining candidate’s degree in pedagogical discipline on “Theory and History of
pedagogics” – 13.00.01.

Key words:

communication topics, habits, didactics, rhetoric, communication,

free thinking, comprehension, speech culture, oratory, research paper, small content,
episode, evidence, arrangement.

Subject of the inquiry:

The learning process

in order to formulate

communication habits of schoolchildren in making communication topics.

Aim of the inquiry:

Indication of didactic principles to formulate communication

habits and making ready scientific-methodological recommendations for severe
development in forming communication topics during learning process.

Methods of inquiry:

analytical observation, questionnaire, conversation,

observation, comparative analysis, generalization, pedagogical experiment,
mathematical statistics.

The results achieved and their novelty:
-

revealed the theoretical and practical bases of development for formulating

communication habits of schoolchildren

-

psychological-didactical opportunities were identified development for

formulating communication habits of schoolchildren

-

formulating habits for communication topics and means of developing them

during learning process

-

forms, resources, ways and methods were identified.

-

scientific-methodological recommendations were prepared in order to regular

improvement of formulating habits for communication topics of schoolchildren in 5

th

to

9

th

form and its efficiency was determined.

Practical value:

The pedagogy discipline was enhanced with some theoretical

views of development for formulating communication habits of schoolchildren.
Moreover, the learning process for formulating habits for communication topics for 5

th

and 9

th

form schoolchildren was enriched with new content, resources, form and

methods of teaching.

Degree of embed and economical affectivity:

Findings of the research were

published in “Halq talimi” (Public Education), “Uzluksiz talim” (Continuous
education), “Pedagogic mahorat” (Pedagogical expertise) magazines, made public in
republican scientific-practical conferences and described in monograph called

“Didactic principles of teaching schoolchildren for making communication topics”

Sphere of usage:

The results of the research can be used for secondary school

teachers, for textbook authors, teachers training institutions, and in teaching “The
theory of education” discipline.


background image

20









































Тошкент ш. У.Носир кўчаси 85-уй «Aziya Print Master» МЧЖ босмахонасида

чоп этилди. Босишга рухсат этилди 16.03.2007 й. Бичими 30х42. Ҳажми 1,4 б.т.

Адади 100 нусха.

Библиографические ссылки

Аминова Ф. Илғор педагогии тажрибалар асосида яратилган матнлар - ижодий тафаккур соҳибини тарбиялаш омили. // Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишда янги педагогии технологияларни жорий этишнинг услуб ва воситалари. Республииа илмий-амалий ионференцияси материаллари. - Навоий, 2004 й. 233-234-6.

Аминова Ф. Мулоқот матнлари устида ишлашда фанлараро алоқа. // Ўзбен тили таълими жараёнида фанлараро богланиш масалалари. “Ўзбен тили” доимий анжумани саниизинчи йигинининг материаллари. - Т. 2005 й. 21-22 апрель. 53-6.

Сафарова Р., Аминова Ф. Таълимнинг демонратин бошнарув моделига ўтиш давр талаби. И Хали таълими. - 2005 й.-№6. 14-16-6.

Аминова Ф. Ўқувчиларнинг мулонот матни яратиш иўниималарини шаиллантириш. // Халқ таълими. - 2005 й. - №6. 63-66-6.

Аминова Ф. Мулоқот матни яратиш иўниималарини шаиллантириш (Монография) // Тошкент, “Фан” - 2006 й. 100-6.

Аминова Ф.Ҳ. Ўқувчиларда мулоқот матни яратишга оид нўниималарни шаиллантиришнинг педагогии-психологии асослари. // Узлуисиз таълим. - 2006 й.-№2. 51-55-6.

Aminova F. O’quvchlaming muloqot matnini yaratishga oid ko’nikmalarini sakllantirish. // Xalq ta’limi. - 2006 y. - №3. 87-90-b.

Аминова Ф. Мулоқот матни яратишга оид нўнинмаларнинг изчил тизими. И Педагогии махорат. - 2006 й. №4. 32-35-6.

Aminova F. Muloqot matni yaratish ko’nikmalarining tarkibi. // Uzluksiz ta’lim. - 2006 Й. -№6. 30-34-B.