ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ АВТОМОБИЛ-ЙЎЛЛАР ИНСТИТУТИ
Қўлѐзма ҳуқуқида
УДК. 625. 7/8. 004
ЎРОҚОВ АСЛИДИН ХУШВАҚТОВИЧ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИНИ
АВТОМОБИЛЛАР ҲАРАКАТ ШАРОИТИ БЎЙИЧА
ТУМАНЛАШТИРИШ
05.23.11. - Автомобиль йўллари ва аэродромлар
қурилиши
Техника фанлари номзоди илмий даражасини
олиш учун тақдим этилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент - 2009
Иш Тошкент автомобил-йўллар институтининг «Автомобиль йўллари ва
аэропортлар» кафедрасида бажарилган.
2
Илмий раҳбар Техника фанлари доктори, профессор
Содиқов Иброхим Салихович
Расмий оппонентлар: Техника фанлари доктори, профессор
Диметов Ҳаким Нишанбаевич
Техника фанлари номзоди, доцент
Ахмедов Шуҳрат Абдуллаевич
Етакчи ташкилот
“Ўзавтойўл” ДАК Автомобиль йўллари
илмий-тадқиқот институти
Ҳимоя Тошкент автомобил–йўллар институти ҳузуридаги К 067.33.01
рақамли бир марталик бирлашган ихтисослашган Кенгашнинг 2010 йил
____________ соат _____ да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100060,
Тошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси 20, мажлислар зали.
Автореферат тўғрисидаги фикр ва мулоҳазаларингизни муҳр босиб имзо
чекилган ҳолда икки нусхада Тошкент автомобил–йўллар институти
ҳузуридаги
бир
марталик
бирлашган
ихтисослашган
Кенгашга
юборишингизни сўраймиз.
Диссертация
билан
Тошкент
автомобил-йўллар
институтининг
кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат 2009 йил «___»____________ да тарқатилди.
Факс: (99871) 232-14-39
Ихтисослашган Кенгаш илмий
котиби, техника фанлари номзоди, доцент Ш.И. Ҳикматов
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
3
Мавзунинг долзарблиги.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2006 йил 20-декабрдаги ПФ535 фармойишида келтирилган “Ўзбекистон
Республикаси умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини 2007-2010
йилларда ва узоқ муддатли келажакда ривожлантириш дастури”да
республиканинг иқтисодий ривожланиш шартларини таъминлайдиган
халқаро транспорт йўлакларини барпо қилиш, транзит ва вилоятлар
оралиғида ишончли транспорт алоқасини таъминлаш, республиканинг ташқи
интеграциялашган ва ички бириккан ягона транспорт муҳитини
шакллантириш, Буюк Ипак Йўлини қайта тиклаш ва жаҳон бозорига чиқиш
каби масалалар давлат йўл сиѐсатининг устувор вазифалари этиб
белгиланган. Ушбу вазифаларнинг амалий ечими мавжуд автомобиль
йўллари тармоғининг транспорт-фойдаланиш сифатларини ошириш,
йўлларнинг техник ва фойдаланув ҳолатларини йўлдан фойдаланувчилар
талабларига мувофиқлаштириш, автомобиллар ҳаракат шароитининг
қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, йўлларни сақлаш ишларини
самарали ташкил қилишни талаб қилади. Бугунги кунда автомобиль
йўлларидан самарали фойдаланиш, автомобиллар қулай ҳаракат шароитини
таъминлаш ва ҳаракат хавфсизлигини ошириш учун ҳаракат шароити бўйича
бир хил шароитдаги туманларни аниқлаш ҳамда республика ҳудудини
автомобиллар
ҳаракат
шароити
бўйича
туманлаштириш
долзарб
муаммолардан ҳисобланади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Илмий тадқиқотларни
таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, автомобиллар ҳаракат шароити бўйича
туманлаштириш масаласи МДҲ давлатларида А.П. Васильев, В.П. Расников,
М.М.Магомедов, П.П.Купин, С.С.Близниченко тадқиқотларида учрайди.
Ҳаво-иқлим шароити бўйича туманлаштириш Ўзбекистонда Н.Илѐсов,
А.Ф.Шоҳидов, А.Д.Қаюмов тадқиқотларида учрайди ва бу тадқиқотларда йўл
пойи намлигининг ва ѐмғир сувларининг автомобиль йўлларига таъсири
ўрганилган. А.П. Васильев, В.П. Расников, П.П. Купин, С.С. Близниченко,
М.М. Магомедов тадқиқотларида эса, туманлаштириш мезони сифатида
автомобиллар
ҳаракат
хавфсизлиги
кўрсаткичи
олинган.
Ушбу
тадқиқотларда ҳаракат шароитига таъсир этувчи омиллар тизимли ҳолатда
ўрганилмаган. Натижада, бугунги кунгача Ўзбекистон шароитида
автомобиллар ҳаракат шароити бўйича туманлаштириш масаласи тадқиқ
этилмаган.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация ишининг мавзуси “Ўзбекистон Республикаси
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини 2007-2010 йилларда ва узоқ
муддатли келажакда ривожлантириш дастури” ва А-13-075 “Автомобиль
йўлларидан самарали фойдаланиш технологияларини ва йўлларнинг
транспорт-фойдаланиш сифатларини оширишнинг илмий асосларини ишлаб
чиқиш” давлат илмий-техник лойиҳаси доирасида бажарилган, шунингдек
Тошкент
автомобил-йўллар
институти
«Автомобиль
йўллари
ва
4
аэропортлар» кафедрасида олиб борилаѐтган “Автомобиль йўлларини
лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш усулларини такомиллаштириш”
мавзусидаги илмий ишларнинг бир қисми ҳисобланади.
Тадқиқот мақсади
: автомобиль йўлларида ҳаракат шароитининг
қулайлиги ва хавфсизлигини ҳамда йўллардан самарали фойдаланишни
таъминлаш учун республика ҳудудини автомобиллар ҳаракат шароити
бўйича туманлаштириш.
Тадқиқот вазифалари.
Тадқиқотнинг мақсадига мувофиқ қуйидаги
вазифалар қўйилди:
-
ҳаракат шароитини назарий жиҳатдан асослаш;
-
ҳаракат шароитини тадқиқ қилишга тизимли ѐндашиш;
-
ҳаракат шароитига таъсир қилувчи омилларни тадқиқ этиш;
-
транспорт оқими ҳолатини ўзгариш қонуниятларини аниқлаш;
-
эталон ҳаракат шароитини аниқлаш;
-
ҳаракат шароитини баҳолаш;
- йўллардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот объекти ва предмети.
Тадқиқотлар объекти
сифатида
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган умумий фойдаланишдаги
автомобиль йўллари тармоғи олинди.
Тадқиқот методлари.
Диссертация ишида эксперимент-тадқиқот ва
йўлларни туманлаштириш услубларидан, тадқиқот натижаларини статистик
қайта ишлаш, математик моделлаштириш, эҳтимоллик назариясидан
фойдаланилди.
Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:
-
транспорт оқимининг максимал тезлигини ҳаракат жадаллиги ва
таркибидан ҳамда оқим зичлигидан келиб чиқиб аниқлаш қонуниятлари;
- автомобиллар ҳаракат шароитини ҳаво-иқлим омиллари орқали
комплекс баҳолаш услуби;
- Ўзбекистон Республикаси учун аниқланган эталон ҳаракат шароити;
- ҳаракат шароитини автомобилларнинг манзилга етиб бориш интеграл
имконияти орқали баҳолаш услуби;
-
автомобиллар ҳаракат шароити бўйича туманлаштириш услуби.
Илмий янгилиги.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилар:
-
автомобиллар
ҳаракат
шароитининг
назарий
асослари
такомиллаштирилди;
- ҳаракат шароитини баҳолашда “автомобиль-йўл-транспорт оқими-
ҳаво-иқлим шароити” комплексидан келиб чиқиб тизимли ѐндашилди;
- транспорт оқими максимал тезлигининг ҳаракат жадаллиги ва
таркибига ҳамда оқим зичлигига боғлиқ ҳолда ўзгариш қонуниятлари
аниқланди;
- автомобиллар ҳаракат шароитини ҳаво-иқлим омиллари орқали
комплекс баҳолаш услуби ишлаб чиқилди;
5
- ҳаракат шароитини автомобилларнинг манзилга етиб бориш интеграл
имконияти орқали баҳолаш услуби ишлаб чиқилди;
- автомобиллар ҳаракат шароити бўйича туманлаштиришнинг услуби
ишлаб чиқилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти:
- автомобиллар ҳаракат шароитини комплекс баҳолаш услубидан
ҳаракат шароитининг қулайлик, хавфсизлик ва тежамкорлик даражаларини
баҳолашда фойдаланилади;
- йўл туманлаштиришнинг яратилган услуби йўллардан фойдаланиш
шароитларини баҳолашда қўлланилади;
- туманлаштириш харитасига асосланиб, йўллардан самарали
фойдаланиш ва транспорт-фойдаланиш сифатларини ошириш бўйича
тавсиялар ишлаб чиқилади ҳамда автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш
ва сақлаш ишларига талаб қилинадиган материал-техник ва молиявий
ресурслар оқилона тақсимланади.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқотнинг асосий натижалари
муассасавий шаҳарсозлик нормалари: МШН 05-2005 “Автомобиль
йўлларини ташҳис қилиш ва баҳолаш қоидаси”, МШН 24-2005 “Автомобиль
йўлларини таъмирлаш ва сақлашга доир техник қоидалар”, МШН 25-2005
“Автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича
кўрсатмалар”, муассасавий қоидалар ва нормалар: МҚН 01-2007 “Умумий
фойдаланишдаги автомобиль йўлларини техник ҳисобга олиш ва
паспортлаштириш бўйича қўлланма”, МҚН 45-2007 “Автомобиль йўлларида
транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллигини ҳисобга олиш бўйича
қўлланма” ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ШНҚ 02.05.02-07
“Автомобиль йўллари” каби соҳа меъѐрий ҳужжатларига тадбиқ этилган
ҳамда «Автомобиль йўлларидан фойдаланиш» фанидан маърузалар матнига
киритилган.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Тадқиқотнинг асосий натижалари Москва
автомобиль-йўллар институти (Давлат Техника Университети), Тошкент
автомобил-йўллар институти ва Иваново политехника институтларида
ўтказилган халқаро илмий-техник анжуманларда, Тошкент автомобил-йўллар
институти ва Жиззах политехника институтларида ўтказилган республика
илмий-амалий анжуманларида, Тошкент автомобил-йўллар институти,
Тошкент архитектура қурилиш институти ва Тошкент темир йўл
муҳандислари институтларида ўтказилган илмий семинарларда маъруза
қилинган ва муҳокамадан ўтган ҳамда ижобий баҳоланган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги
. Тадқиқотнинг асосий мазмуни
жами 24 та илмий ишларда, жумладан 3 та журнал, 2 та илмий тўплам, 1 та
халқаро анжуман тезислари, 3 та халқаро илмий-техник ва 9 та республика
илмий-амалий анжуманлари тўпламларидаги илмий мақолаларда, шулардан
3 таси ОАК рўйхатидаги илмий журналларда ҳамда 5 та соҳа меъѐрий
хужжатларида, 1 та шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида эълон қилинган.
6
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми
. Диссертация кириш, 4 та боб
ва хулосалардан иборат бўлиб, 132 бет матнни, 149 бет 52 та иловани, 52 та
расмни, 16 та жадвални ташкил қилади. Фойдаланилган адабиѐтлар манбаи
137 тадан иборат, шундан 108 таси рус тилида, 22 таси ўзбек тилида, 7 та
интернет сайтлари.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисмида
транспорт коммуникацияларини, хусусан автомобиль
йўллари тармоғини ривожлантиришнинг муҳимлиги ва танланган мавзунинг
долзарблиги асосланган, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари баѐн этилган,
ишнинг илмий жиҳатдан янгилиги ва амалий аҳамияти, тадқиқотлар
натижаларининг жорий қилиниши тўғрисида маълумотлар келтирилган.
Бугунги кунда автомобиль йўлларида ҳаракат шароитини қулайлиги ва
хавфсизлигини таъминлаш мақсадида республика ҳудудини автомобиллар
ҳаракат шароити бўйича туманлаштириш зарурлиги кўрсатилган.
Биринчи
–
“Автомобиллар
ҳаракат
шароити
бўйича
туманлаштириш масаласининг замонавий ҳолати, тадқиқотнинг
мақсади ва вазифалари” бобида
муаммонинг моҳияти ва масаланинг
замонавий ҳолати аниқланган. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси
автомобиль йўллари тармоғининг умумий узунлиги 183783 км бўлиб,
шундан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари 42530 км ни, ички
хўжалик йўллари 71324 км ни, шаҳарлар, туман марказлари ва аҳоли яшаш
жойлари йўллари ва кўчалари 69929 км ни, республика бўйича умумий
фойдаланишдаги автомобиль йўллари тармоғининг зичлиги 9,5 км/100 км
2
ни
ташкил қилади.
Республика бўйича мавжуд транспорт воситаларининг умумий сони 1,4
млн. дан кўп бўлиб, шундан енгил автомобиллар 80,2 % ни, юк
автомобиллари 11,5 % ни, автобуслар 2,6 % ни, махсус автомобиллар 1,1 %
ни ва мототранспортлар 4,6 % ни ташкил қилади. Транспорт оқими
таркибида енгил автомобилларнинг сони кейинги йилларда жадал ўсиб
бориб, халқаро аҳамиятдаги йўлларда таркибнинг 60-75 % ни, давлат ва
маҳаллий аҳамиятдаги йўлларда таркибнинг 75-90 % ни ташкил қилади.
Транспорт оқими таркибида енгил автомобиллар фоизининг ошиши оқим
ўртача тезлигининг ошишига ва натижада йўл шароити қониқарсиз
ҳудудларда ҳалокатлар сонининг кескин кўпайишига сабаб бўлмоқда.
Республикада кейинги 15 йил ичида (1991-2006 й) содир бўлган йўл-
транспорт ҳодисаларининг ўртача йиллик сони 9528 тадан иборат бўлиб, бу
кўрсаткичнинг 1 км автомобиль йўлига тўғри келадиган улуши республика
бўйича 0,22 йтҳ/км ни ташкил қилади.
Автомобиль йўллари тармоғида таъмирлаш ишларининг ўз вақтида
бажарилмай қолиши натижасида бугунги кунда “таъмирланмай қолган
йўллар” кўпайиб бормоқда ва бу кўрсаткич умумий фойдаланишдаги йўл
тармоғининг 59 % ни ташкил қилади. Бугунги кунда автомобиль йўлларида
7
қулай ва хавфсиз ҳаракат шароитини таъминлаш учун, аввало, йўллардан
самарали фойдаланиш технологияларини ишлаб чиқиш талаб этилади.
Иккинчи – “Автомобиллар ҳаракат шароитига таъсир этувчи
омилларни тадқиқ қилиш” бобида
автомобиллар ҳаракат шароити назарий
жиҳатдан асосланиб, ҳаракат шароитини баҳолашга тизимли ѐндашилган ва
ҳаракат шароитига таъсир қилувчи омиллар тадқиқ қилинган.
Ҳаракат шароитини баҳолашнинг мураккаблиги ва унда кўп сонли
кўрсаткичларни таҳлил қилиш зарурияти масалага тизимли ѐндашишни талаб
қилади. «Транспорт оқими ҳолати-йўл шароити-ҳаво-иқлим шароити»
комплексини тизимли таҳлил қилиш натижасида, кўрсаткичлар аломатлари
бўйича умумлаштирилди ва автомобиллар ҳаракат шароитини баҳолаш учун
қуйидаги баҳолаш мезонлари қабул қилинди (1-расм):
1-расм. Ҳаракат шароити ва уни баҳолаш мезонлари тузилиши
1-расмда автомобиллар ҳаракат шароитига таъсир қилувчи омиллар,
ҳаракат шароитини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари келтирилган.
Автомобиллар ҳаракат шароитини баҳолаш мезонлари қуйидагилардан
ташкил топади:
ҳаракатнинг қулайлик даражаси, ҳаракатнинг
хавфсизлик даражаси, ҳаракатнинг тежамкорлик даражаси
.
Транспорт оқими
ҳолати
Ҳаракат жадаллиги,
Ҳаракат таркиби,
Оқим зичлиги.
Йўл қатнов қисми ва чети
кенглиги,
Ҳаракат тасмаси сони,
Йўл қаршилиги,
Бир сатҳда кесишишлар сони.
Йўл устки юзаси ҳолати.
Ҳаво ҳарорати,
Ҳаво нисбий
намлиги,
Ёғингарчиликлар,
Шамол ва чанг-тўзон,
Туман, Яхмалак
.
Ҳ А Р А К А Т Ш А Р О И Т И
Ҳаракатнинг қулайлик
даражаси
Ҳаракатнинг
хавфсизлик
даражаси
Ҳаракатнинг
тежамкорлик
даражаси
Ҳаракат тезлиги.
Хавфсизлик
коэффициенти.
Ёқилғи сарфи.
Йўл шароити
Ҳаво-иқлим шароити
Y (
V
)
Y (
К
хав
)
Y (
Q
л
)
Y (
V
)
8
Автомобиллар ҳаракат шароитини ягона умумий кўрсаткич бўлган
транспорт оқимининг максимал ҳаракат тезлиги орқали баҳолаш ҳамма
баҳолаш мезонлари талабларига мувофиқ келади, чунки ҳаракатнинг
қулайлик, хавфсизлик ва тежамкорлик даражалари ҳаракат тезлигига
бевосита боғлиқдир.
а)
б)
а) “ҳаракат жадаллиги-ҳаракат тезлиги”; б) “оқим зичлиги-ҳаракат тезлиги”;
50%, 60%, 70%, 80%, 90%, 100% - ҳаракат таркибидаги енгил автомобиллар фоизи.
2-расм. Икки тасмали автомобиль йўлида транспорт
оқими
ҳолатидаги ўзаро боғлиқликлар
9
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида транспорт оқими
ҳолатини тадқиқ қилиш натижасида аниқландики, икки тасмали йўлларда
оқим таркибида енгил автомобиллар ҳар 10 % га ошганда ҳаракат тезлиги
ўртача 2,9-4,1 км/соатга ошишига, оқим зичлиги ўртача 0,1-0,9 авт/км га
камайишига, ҳаракат жадаллиги ҳар 100 авт/соатга ошганда, ҳаракат тезлиги
ўртача 0,8-1,8 км/соатга камайишига, оқим зичлиги ўртача 1,2-2,0 авт/км га
ошишига олиб келади (2-расм).
а)
б)
а) “ҳаракат жадаллиги-ҳаракат тезлиги”; б) “оқим зичлиги-ҳаракат тезлиги”;
50%, 60%, 70%, 80%, 90%, 100% - ҳаракат таркибидаги енгил автомобиллар фоизи.
3-расм. Тўрт тасмали автомобиль йўлида транспорт оқими ҳолатидаги
ўзаро боғлиқликлар
10
Тўрт тасмали йўлларда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики,
оқим таркибида енгил автомобиллар ҳар 10 % га ошганда ҳаракат тезлиги
ўртача 2,96-5,68 км/соат га ошишига, оқим зичлиги ўртача 0,1-2,4 авт/км га
камайишига, ҳаракат жадаллиги ҳар 100 авт/соатга ошганда, ҳаракат тезлиги
ўртача 0,8-1,6 км/соатга камайишига, оқим зичлиги ўртача 1,0-2,3 авт/км га
ошишига олиб келади (3-расм).
Икки ва тўрт тасмали автомобиль йўлларида олиб борилган
тадқиқотлар асосида транспорт оқимининг максимал тезлигини ўзгариш
қонуниятлари аниқланди. Транспорт оқими ҳолатидаги ҳаракат тезлиги ва
жадаллиги, ҳаракат тезлиги ва оқим зичлиги боғлиқликлари (2 ва 3-расмлар)
уч ўзгарувчили (N, V, P
енг
; V, q, P
енг
) чизиқли функция тавсифига эга.
Транспорт оқими максимал ҳаракат тезлигининг ҳаракат жадаллигига ва
таркибига боғлиқлик қонунияти икки (N=0
800 авт/соат бўлганда) ва тўрт
тасмали (N=0
1800 авт/соат бўлганда) йўллар учун қуйидаги регрессия
формуласи кўринишига эга бўлади:
V
оқим
= V
- (A - B Р
енг
) N + C Р
енг
(1)
Бунда V=60 км/соат, A=0.028, B=0.0002, C=0.29 икки тасмали йўлларда;
V=77 км/соат, A=0.024, B=0.00016, C=0.28 тўрт тасмали йўлларда;
A=км/авт, B=км/авт, C=км/соат;
Р
енг
-енгил автомобиллар фоизини ҳисобга олувчи коэффициент;
N-ҳаракат жадаллиги, авт/соат.
Ҳисоблашлар натижаларидан маълум бўладики, икки ва тўрт тасмали
йўлларда ўзгарувчилар орасидаги ўзаро корреляция коэффициентлари
қуйидагиларни ташкил қилади:
- икки тасмали йўлларда
r
NPенг
= 0,77;
r
NV
= 0,82;
r
VPенг
= 0,66;
82
,
0
2
R
- тўрт тасмали йўлларда
r
NPенг
= 0,73;
r
NV
= 0,85;
r
VPенг
= 0,82;
89
,
0
2
R
Транспорт оқими максимал ҳаракат тезлигининг оқим зичлигига ва
ҳаракат таркибига боғлиқлик қонунияти икки (q=0
15 авт/км бўлганда) ва
тўрт тасмали (q=0
30 авт/км бўлганда) йўллар учун қуйидаги регрессия
формуласида ўз аксини топди:
V
оқим
= V
- (A - B Р
енг
) q + C Р
енг
(2)
Бунда V=60 км/соат, A=1.67, B=0.01, C=0.29 икки тасмали йўлларда;
V=77 км/соат, A=0.8, B=0.004, C=0.28 тўрт тасмали йўлларда;
A=км
2
/авт*соат, B= км
2
/авт*соат, C=км/соат;
Р
енг
-енгил автомобиллар фоизини ҳисобга олувчи коэффициент;
q –оқим зичлиги, авт/км.
Ҳисоблашлар натижаларидан маълум бўладики, икки ва тўрт тасмали
йўлларда ўзгарувчилар орасидаги ўзаро корреляция коэффициентлари
қуйидагиларни ташкил қилади:
- икки тасмали йўлларда
r
qPенг
= 0,68;
r
qV
= 0,53;
r
VPенг
= 0,74;
74
,
0
2
R
- тўрт тасмали йўлларда
r
qPенг
= 0,57;
r
qV
= 0,55;
r
VPенг
= 0,64;
67
,
0
2
R
11
Транспорт оқимининг максимал ҳаракат тезлигини аниқлаш регрессия
формулалари асосида транспорт оқими ҳолати баҳоланди.
Бунда - қоплама устки юзасида содир бўладиган микрояхмалак (кундузи,
тунда, тонгда); - қоплама устки юзасининг намланиши (кундузи, тунда, тонгда);
- туманларнинг содир бўлиши (кундузи, тунда, тонгда); - қоплама устки
юзасининг чангланиши (кундузи, тунда, тонгда); - қоплама устки юзасида
«аквапланирование» ҳодисасининг кузатилиши.
4-расм. Ҳаво-иқлим шароитининг комплекс графиги
12
Ўзбекистон Республикаси ҳаво-иқлим шароитини тадқиқ қилиш ва
унинг автомобиллар ҳаракат шароитига таъсирини баҳолаш мақсадида
республика ҳудудида жойлашган 36 та метеорологик шохобчалардан олинган
охирги 12 йиллик (1995-2007 йиллар) ҳаво-иқлим маълумотлари статистик
таҳлил қилинди ва йиғилган кўп йиллик ҳаво-иқлим маълумотлари асосида
ҳаво-иқлим кўрсаткичларининг комплекс графиклари қурилди (4-расм).
Ушбу графиклар асосида ҳаво-иқлим шароитининг автомобиллар ҳаракат
шароитига таъсири тадқиқ қилинди.
Ҳаво ҳарорати +20
С бўлганда «автомобиль-транспорт оқими-йўл
шароити-ҳаво-иқлим шароити» тизими кўрсаткичлари энг қулай ишчи
ҳолатда бўлади, шунинг учун тадқиқотларда +20
С ҳаво ҳарорати эталон
шароитга қабул қилинган. Ҳаво ҳарорати +27
С дан ошиб бориши билан
ҳаракат шароитининг қулайлиги камайиб боради. Ҳаво ҳароратининг 0
С дан
пасайиши қоплама устки юзаси нам бўлганда яхмалак ҳосил бўлишига сабаб
бўлади. Ҳавонинг нисбий намлиги 85 % дан ошганда қоплама устки юзасида
намланиш кузатилади. Агар бу даврда ҳаво ҳарорати манфий бўлса, у ҳолда
қоплама устки юзасида микрояхмалак юзага келади. Ҳаво нисбий намлиги
95% дан ошганда, мусбат ҳароратда туман кузатилади. Ҳавонинг нисбий
намлиги 30 %
дан камайганда шамол тезлиги 3,5 м/с дан ошса йўлда
чанг-тўзон кўтарилиши содир бўлади.
Учинчи – “Республика ҳудудини автомобиллар ҳаракат шароити
бўйича туманлаштириш” бобида
ҳаракат шароитини автомобилларнинг
манзилга етиб бориш интеграл имконияти орқали баҳолаш услуби ишлаб
чиқилди. Автомобилларнинг манзилга етиб бориш интеграл имкониятини
аниқлаш услубининг ўзига хос жиҳати ҳудуд йўл тармоғининг
транспорт-фойдаланиш сифатларини баҳолайди. Манзилга етиб бориш
интеграл имконияти қуйидаги функция кўринишида ифодаланади:
Д
ii
=
i
Д
i
Д
Р(х, у, х
!
,
у
!
) q(х,у) q(х
!
,
у
!
) dх dу dх
!
dу
!
(3)
Манзилга етиб бориш интеграл имконияти кўрсаткичи сифатида
масаланинг мақсадидан келиб чиқиб йўлдаги ҳаракат вақтини олиш мумкин.
Автомобилларнинг манзилга етиб бориш интеграл имконияти Д манзилга
етиб бориш хусусий ташкил этувчиларига Д
i
асосланган ҳолда қуйидаги
функция бўйича ҳисобланади:
Д =
l
i
i
i
q
Р
1
(4)
Бунда
i
Р
- i тартиб рақамли хусусий ташкил этувчи кўрсаткичи;
q
i
– манзилга етиб бориш интеграл имкониятини берилган хусусий ташкил
этувчисининг салмоғи.
Ушбу услубга асосланган ҳолда автомобилларнинг манзилга етиб
бориш интеграл имкониятини моделлаштириш блок-схемаси тузилди (5-
расм).
13
14
Ҳаракат шароитининг таъминланганлик даражасини баҳолашда
ҳисобий тезликнинг таъминланганлик коэффициенти кўрсаткичидан
фойдаланилди. Ҳисобий тезликнинг таъминланганлик коэффициенти йил
даврларида транспорт оқими, ҳаво-иқлим ва йўл шароитларидан келиб чиқиб
аниқланган оқим ҳақиқий максимал тезлигининг, эталон шароитдаги
ҳисобий ҳаракат тезлигига нисбати орқали аниқланади:
К
ҳ.т.т
=V
ҳақ.max
/V
ҳис
(5)
Бунда V
ҳақ.max
– транспорт оқимининг йўлдаги ҳақиқий максимал тезлиги,
км/соат;
V
ҳис
– эталон йўл шароитидаги ҳисобий тезлик, бу V
ҳис
=120 км/соат қабул
қилинган.
Автомобиль йўлларидан фойдаланишда йилнинг ҳар қайси мавсумида
ҳаво-иқлим шароитининг автомобиллар ҳаракат шароитига таъсири П
мав
кўрсаткичи қуйидагича аниқланади:
П
мав
=((1-К
мав
ҳ.т.т
)Т
мав
К
н
)/365
(6)
Бунда К
мав
ҳ.т.т
– йўлда ҳисобий тезлик таъминланганлигининг мавсумий
коэффициенти;
Т
сез
- йил мавсумининг давомийлиги, кун;
К
н
- йил даврларида ҳаракат жадаллигининг нотекислик коэффициенти.
Йўл шароитининг автомобиллар ҳаракат шароитига таъсирини
баҳолашда йўл тармоғи сифатини ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга. Йўл
тармоғи сифати тармоқнинг салмоқдорлик коэффициенти орқали баҳоланади
ва йўлнинг қопламаси, тоифаси ҳамда аҳамияти салмоқдорлик
коэффициентларидан ташкил топади:
К
S
=К
Sқ
+К
Sт
+К
Sаҳ
=(U
мук
мук
+U
енг
енг
+U
ўтув
ўтув
+U
паст
паст
)+(U
I
I
+U
II
II
+U
III
III
+
U
IV
IV
+U
V
V
) + (U
хал
хал
+U
дав
дав
+ U
маҳ
маҳ
) =
n
i
i
i
U
1
(7)
Бунда К
Sқ
– йўл қопламаси салмоқдорлик коэффициенти;
К
Sт
– йўл тоифаси салмоқдорлик коэффициенти;
К
Sаҳ
– йўл аҳамияти салмоқдорлик коэффициенти;
U - ҳудуд йўл тармоғи (йўл қопламаси, тоифаси, аҳамияти бўйича)
миқдор улуши;
- йўл тармоғи хар қайси сифатининг салмоғи.
Транспорт оқими ҳолати, йўл ва ҳаво-иқлим шароитларининг
автомобиллар ҳаракат шароитига биргаликдаги таъсири кўрсаткичи (П
ҳ.ш.
коэффициенти) қуйидаги ифодадан аниқланди:
П
ҳ.ш.
= П
ҳ.иқ.
/ К
S
(8)
Бунда П
ҳ.иқ
–ҳаво-иқлим шароитининг автомобиллар ҳаракат шароитига
таъсири кўрсаткичи, П
ҳ.иқ
=П
қиш
+П
баҳ
+П
ѐз
+П
куз
(йил мавсумлари бўйича).
15
16
Республика
бўйича
транспорт
оқими, йўл
ва
ҳаво-иқлим
шароитларининг автомобиллар ҳаракат шароитига биргаликдаги таъсири
кўрсаткичи асосида республика ҳудуди туманлаштирилиб 4 та минтақа ва 9
та туманга бўлинди (6-расм). Туманларни ташкил қиладиган ҳудудлар
1-жадвалда келтирилган.
1-жадвал
Республика ҳудудини автомобиллар ҳаракат шароити бўйича
туманлаштириш жадвали
Минтақа Туман П
ҳ.ш.
кўрсаткичи
миқдори
Ҳудудларнинг номлари
I
Iа
0,42-0,50
Сирдарѐ, Янгиер, Олмалиқ, Бекобод, Тошкент,
Фарғона
Iб
0,51-0,56
Андижон, Самарқанд, Денов, Шеробод, Қўқон,
Урганч, Хива
II
IIа
0,57-0,60
Жиззах, Дўстлик, Ғузор, Қарши, Муборак,
Наманган, Поп, Термиз
IIб
0,61-0,62
Шаҳрисабз, Пайшанба, Қўшработ
III
IIIа
0,63-0,72
Нукус, Чимбой, Жонкелди, Ғаллаорол
IIIб
0,73-0,78
Мўйноқ, Бухоро, Қоракўл
IV
IVа
0,79-0,88
Қорақалпоқ, Навоий, Нурота, Оқбайтал
IVб
0,88 дан катта
Мошиқудуқ
IVт
**
Тоғли ҳудудлар
Жадвалда IVт – тоғли туманлар, туманлаштиришда тоғлардаги шароит
ўрганилмади ва кейинги илмий тадқиқот ишларига қолдирилди.
Ҳаракат шароитини эталон шароитга нисбатан фарқланишидан келиб
чиқиб, ҳаракат шароити бўйича туман коэффициентлари киритилди
(2-жадвал). Ушбу туман коэффициентлари автомобиль йўлларида ҳаракат
шароитини баҳолашда қўлланилади.
2-жадвал
Ҳаракат шароити бўйича туманлар коэффициентлари
Ҳаракат шароити бўйича минтақалар
I
II
III
IV
Ҳаракат шароити бўйича туманлар
Iа
Iб
IIа
IIб
IIIа
IIIб
IVа
IVб
IVт
1,0-1,2 1,21-1,35 1,36-1,44 1,45-1,49 1,50-1,73 1,74-1,87 1,88-2,1 2,11-2,12 2,5
**
**
- шартли равишда қабул қилинди, ҳақиқатда тоғли шароитдаги автомобиллар
ҳаракат шароити ўрганилгандан кейин аниқланади.
Диссертациянинг
тўртинчи
– “
Автомобиллар ҳаракат шароити
бўйича туманлаштиришнинг техник-иқтисодий самарадорлиги
”
боби.
Автомобиль йўлларидан фойдаланишда сақлаш ишларини режалаштиришда
ва мавсумий иш турларини белгилашда ҳаракат шароити бўйича
туманлаштириш харитаси катта аҳамиятга эга. Харита асосида йўлларда
ҳаракат шароити қулай ва ноқулай бўлган ҳудудлар аниқланади. Бу
йўллардан фойдаланиш ишларини самарали ташкил қилиш имконини
беради. Хаританинг аҳамиятли жиҳати - йўл шароитини, транспорт оқими
17
ҳолатини ва ҳудуднинг ҳаво-иқлим шароитини баҳолашда фойдаланилади.
Қоплама устки юзасида кузатиладиган микроиқлим шароити кўпчилик
ҳолларда йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқишига, йўлларни тезда
издан чиқишига сабаб бўлади. Йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда
ушбу ҳолатлар туманлаштириш харитаси ѐрдамида аниқланади ва зарур
бўлган тадбирлар ўз вақтида режалаштирилади.
Автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш сарф-
харажатларини аниқлашда республика ҳудудини автомобиллар ҳаракат
шароити бўйича туманлаштириш натижасида аниқланган туманлар
коэффициентидан фойдаланамиз. Агар 1 км эталон шароитдаги автомобиль
йўлини жорий таъмирлаш ва сақлаш харажатларини С
этал
билан белгиласак, у
ҳолда, маълум бир йўл шароитида 1 км автомобиль йўлини жорий
таъмирлаш ва сақлашга талаб қилинадиган сарф-харажатлар S
1км
ҳаракат
шароитидан келиб чиқиб қуйидагича аниқланади:
S
1км
= С
этал
К
тум
(9)
Бунда S
1км
– 1 км автомобиль йўлини жорий таъмирлаш ва сақлаш учун
талаб қилинадиган ҳақиқий харажатлар, сўм;
С
этал
-эталон шароитда 1 км йўлни жорий таъмирлаш ва сақлаш
харажатлари, сўм;
К
тум
- ҳаракат шароити бўйича туман коэффициенти.
Автомобиллар ҳаракат шароити бўйича туманлаштириш харитаси
асосида йил давомида автомобиль йўлларини сақлаш бўйича бажариладиган
ишлар муҳимлигидан келиб чиқиб, қуйидагича кетма-кетликда белгиланди
(3-жадвал):
3-жадвал
Автомобиль йўлларини сақлаш ишларини самарали ташкил қилиш
Ҳаракат шароити бўйича минтақалар
I
II
III
IV
ҳаракат шароити бўйича туманлар
I
а
I
б
II
а
II
б
III
а
III
б
IV
а
IV
б
IV
т
1
б
2
1
а
1
г
1
в
3
1
б
2
1
а
1
в
1
г
3
1
б
1
г
2
1
а
3
1
в
1
б
1
а
2
1
г
1
в
3
2
1
а
1
б
1
г
3
1
в
2
1
б
3
1
а
1
г
1
в
2
1
б
3
1
а
1
г
1
в
1
б
2
3
1
а
1
г
1
в
2
1
б
1
а
1
в
1
г
3
Юқоридаги жадвалда келтирилган автомобиль йўлларини сақлаш
ишларини самарали ташкил қилиш технологияси қуйидагилардан иборат:
1. Автомобиль йўлини сақлаш:
1
а
) йўл пойи ва сув қочириш тизими бўйича бажариладиган ишлар;
1
б
) йўл тўшамаси бўйича бажариладиган ишлар;
1
в
) сунъий иншоотлар бўйича бажариладиган ишлар;
1
г
) автомобиль йўлларини жиҳозлаш ва ҳаракат хавфсизлигини
таъминлаш бўйича бажариладиган ишлар.
18
2.
Қишда сақлаш;
3.
Кўкаламзорлаштириш.
Ишлаб чиқилган тавсиялар асосида автомобиль йўлларидан
фойдаланишда бажариладиган ишлар самарали ташкил қилинади.
Автомобиль йўлларида ҳаракат шароитининг қулайлиги ва хавфсизлиги
таъминлангандан кейинги автомобиллар ҳаракат тезлигининг ошишидан
келадиган иқтисод қуйидаги формула ѐрдамида аниқланди:
)
1
1
(
2
1
N
T
L
S
Э
(10)
Бунда S- 1 авт/соат баҳоси (9200 сум);
L – йўл бўлаги узунлиги, км;
Т- йилдаги иш кунлари сони, Т=250 сутка;
N- ҳаракат жадаллиги, авт/сутка;
V
1
=67 км/соат ва V
2
=78 км/соат – йўлнинг ТФС ни оширгунгача ва
оширгандан кейинги ҳаракат тезлиги.
Ҳисоб ишларидан маълум бўладики, II-тоифали автомобиль йўлида бир
йил давомида 1 км йўл бўлагидан келадиган иқтисодий самарадорлик
14559000 сўмни ни ташкил қилади.
ХУЛОСА
Олинган натижалар ва умумий хулосалар:
- умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари тармоғи ҳолати
ўрганилганда, йўл тармоғида “таъмирланмай қолган йўллар” кўпайиб
бораѐтганлиги ва ушбу йўллар миқдори бугунги кунда йўл тармоғининг
59 % ни ташкил қилиши аниқланди;
- бажарилган илмий изланишлар манбаини таҳлил қилиш шуни
кўрсатадики, республика ҳудуди автомобиллар ҳаракат шароити бўйича
туманлаштирилмаган ва бугунги кунда бир хил ҳаракат шароитидаги
ҳудудларни аниқлаш ҳамда уларни туманлаштириш зарурати мавжуд;
- ҳаракат шароитини баҳолашда “автомобиль-йўл-транспорт оқими -
ҳаво-иқлим шароити” комплексидан келиб чиқиб тизимли ѐндашилди;
- икки ва тўрт тасмали йўллардаги транспорт оқимининг ҳолатини
тадқиқ қилиш натижасида транспорт оқими максимал тезлигининг ҳаракат
жадаллиги ва таркибига, оқим зичлиги ва таркибига боғлиқлик формулалари
аниқланди;
- транспорт оқими ҳолатини тадқиқ қилиш натижаларига кўра,
транспорт оқими таркибида енгил автомобиллар 10 % га ошганда транспорт
оқими ҳаракат тезлигининг икки тасмали йўлларда ўртача 2,9-4,1 км/соатга,
тўрт тасмали йўлларда ўртача 2,96-5,68 км/соатга ошишига, оқим зичлигини
икки тасмали йўлларда ўртача 0,1-0,9 авт/км га, тўрт тасмали йўлларда
ўртача 0,1-2,4 авт/км га камайишига олиб келиши аниқланди;
19
- Ўзбекистон шароитида қоплама устидаги сув қатлами критик
қалинлиги 3,5 мм ни ташкил қилиши ва бу ойлик ѐғинлар миқдори 85 мм,
соатлик ѐмғир ѐғиш жадаллигига 0,35 мм/мин дан ошганда юзага келиши
аниқланди;
-
Ўзбекистоннинг
текислик
ҳудудида
жойлашган
36
та
метеошохобчалардан олинган ва статистик қайта ишланган ҳаво-иқлим
маълумотлари асосида ҳар қайси метеошохобча бўйича ҳаво-иқлим
шароитининг комплекс графиги қурилди ва графикдан микроиқлим
шароитлари, уларнинг ҳаракат шароитига таъсири аниқланди;
- автомобилларнинг манзилга етиб бориш интеграл имкониятини
баҳолаш услуби ишлаб чиқилди ва услубдан ҳудуддаги автомобиль йўллари
тармоғининг
сифатини
ва
транспорт-фойдаланиш
кўрсаткичларини
баҳолашда фойдаланилади;
- Ўзбекистон шароити учун автомобиллар эталон ҳаракат шароити
аниқланди;
-
ҳудуднинг йўл шароитини ҳисобга олишда йўл тармоғи
салмоқдорлиги коэффициенти ва уни аниқлаш ифодаси ишлаб чиқилди;
- республика ҳудуди автомобиллар ҳаракат шароити бўйича 4 та
минтақа ва 9 та туманга туманлаштирилди ва ҳар бир туманнинг ўзига хос
хусусиятлари аниқланди;
-
автомобиллар ҳаракат шароити бўйича туманлаштиришдан
фойдаланиб йўлларда ҳаракат шароити қулайлиги ва хавфсизлигини ҳамда
йўлларнинг транспорт-фойдаланиш сифатларини ошириш бўйича тавсиялар
ишлаб чиқилди;
- ҳаракат шароити бўйича туманлар коэффициентидан фойдаланиб,
автомобиль йўлларини сақлашда зарур моддий-техник ресурсларни оқилона
тақсимлаш усули ишлаб чиқилди;
-
автомобиль йўлларида ҳаракат шароити қулайлигини ва
хавфсизлигини, тежамкорлигини таъминлашдан келадиган иқтисодий
самарадорлик II-тоифали автомобиль йўлида бир йил давомида 1 км йўл
бўлагидан 14559000 сўмни ташкил қилади.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1.
Уроков А.Х. Районирование территории Республики Узбекистан по
условиям движения автомобилей // Сб. науч. трудов ТАДИ. - Ташкент,
1996. – С. 70-72.
2.
Ўроқов А.Х. Ўзбекистон Республикаси ҳудудини автомобиллар ҳаракат
шароити бўйича районлаштириш // Ўзбекистон Автотранспорти. –
Тошкент, 1998. - №1. – Б. 31-32.
3.
Уроков А.Х., Содиков Ж.И. Условия движения на автомобильных
дорогах Республики Узбекистан, предназначенных для пропуска
транзитных автомобильных перевозок иностранного автотранспорта
20
через
территорию
Республики
Узбекистан
//
Ўзбекистон
Республикасининг Дунѐ бозорига кириш мақсадида транспорт
йўлакларини ташкил этиш: мавзусидаги халқаро илмий-техник конф. тез.
24-25 сентябрь 1998. – Ташкент, 1998. – Б. 66-68.
4.
Ўроқов А.Х. Ҳаракат шароитини баҳолаш мезонлари // Ўзбекистон
Республикаси автомобиль ва йўллар комплексининг тараққиѐт йўли:
Республика илмий-амалий конференция материаллари. – Тошкент: ТАЙИ,
2001. – Б. 64-66.
5.
Садиков И.С., Ураков А.Х. Интегральная транспортная доступность //
Транспорт, наука, техника, управление. Сборник обзорной информации. -
Москва. 2002. №5. – С. 38-41.
6.
Ўроқов А.Х. Автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш сарф-
харажатлари меъѐрини аниқлаш услубини ишлаб чиқиш // Ўзбекистон
Республикаси транспорт коммуникацияларининг тараққиѐт йўли:
Республика илмий-амалий конференция материаллари. – Тошкент: ТАЙИ,
2002. – Б. 86-91.
7.
Ўроқов А.Х. Автомобиллар эталон ҳаракат шароити // Ўзбекистон
Республикаси транспорт коммуникацияларининг тараққиѐт йўли:
Республика илмий-амалий конференция материаллари. – Тошкент: ТАЙИ,
2002. – Б. 91-95.
8.
Ўроқов А.Х., Захидов Г.Я. Автомобиль йўлларида ҳаракат шароитининг
замонавий ҳолати // Замонавий илм-фан ва технологияларнинг энг муҳим
муаммолари: Республика илмий-амалий конференцияси мақолалар
туплами.–Жиззах: ЖизПИ, 2004.–Б.207-212.
9.
Садиков И.С., Уроков А.Х. Интегральная транспортная доступность //
Замонавий илм-фан ва технологияларнинг энг муҳим муаммолари:
Республика илмий-амалий конференцияси мақолалар туплами. – Жиззах:
ЖизПИ, 2004. – Б. 204-207.
10.
Ўроқов А.Х. Автомобиллар ҳаракат шароитини баҳолаш // Илмий техник
тараққиѐтнинг халқ хўжалиги ривожланишидаги роли: Республика илмий-
амалий конференцияси материаллари. – Жиззах, ЖизПИ, 2005. – Б. 77-80.
11.
Ўроқов А.Х. Автомобиллар ҳаракат шароитига ҳаво-иқлим омилининг
таъсири // Транспорт ва қурилиш иншоотларининг замонавий
муаммолари: Республика илмий-амалий конференция материаллари. –
Жиззах: ЖизПИ, 2006. – Б. 90-92.
12.
Садиков И.С, Уроков А.Х. Интегральная транспортная доступность
Ташкентской области // Вестник ТашИИТ. - Ташкент, 2006. - №2. - С. 108-
114.
13.
Ўроқов А.Х. Автомобиль йўлларининг фойдаланув ҳолатига ҳаво-иқлим
шароитининг таъсири // Автомобиль йўллари комплексида замонавий
технологиялар: Республика илмий-амалий анжуман дастури. – Тошкент:
ТАЙИ, 2006. – Б. 164-166.
21
14.
Халилов Э.Т., Ўроқов А.Х. Автомобиль йўлининг геометрик ўлчамларини
ишончлигини баҳолаш // Замонавий техника ва технологияларни ишлаб
чиқаришга тадбиқ этиш муаммолари: Республика илмий-амалий
конференция мақолалари тўплами. – Жиззах: ЖизПИ, 2007. – Б. 227-229.
15.
Шохидов А.Ф., Ўроқов А.Х. Автомобиллар ҳаракат шароитига
ѐғингарчиликлар таъсирини баҳолаш // Марказий Осиѐ минтақасида
автотранспорт ва транспорт коммуникацияларининг ривожланиш
муаммолари: Халқаро илмий-амалий анжумани материаллари тўплами. –
Тошкент: ТАЙИ, 2007. – Б. 174-176.
16.
Садиков И.С., Уроков А.Х. Оценка качества сети дорог и условия
движения автомобилей // Информационная среда ВУЗа: Материалы XIV
международной научно-технической конференции. – Иваново: ИГАСУ,
2007. – С. 262-268.
17.
Ўроқов А.Х. Автомобиллар ҳаракат шароитига микроиқлимнинг таъсири
// Замонавий техника ва технологияларнинг долзарб муаммолари:
Республика илмий-техник конференцияси материаллари. – Жиззах:
ЖизПИ, 2008. – Б. 6-8.
18.
Ўроқов А.Х., Жўраев Ф.Х, Юнусов А.Ғ. Автомобиллар ҳаракат
шароитини баҳолаш // Ўзбекистон автомобиль-йўл комплексининг
долзарб вазифалари: Республика илмий-амалий анжумани материаллари
тўплами. – Тошкент: ТАЙИ, 2008. – Б. 294-297.
19.
Содиқов И.С., Қодирова А.Р., Азизов Қ.Х., Артиқов А.А., Ўроқов А.Х.,
Низомова М.Т., Содиқов Ж.И. Автомобиль йўлларини ташҳис қилиш ва
баҳолаш қоидаси. МШН 05-2005. – Тошкент, АЙИТИ, 2007. – 213 б.
20.
Содиқов И.С., Қодирова А.Р., Азизов Қ.Х., Артиқов А.А., Ўроқов А.Х.,
Низомова М.Т., Содиқов Ж.И., Абдурахмонов Р. Автомобиль йўлларини
таъмирлаш ва сақлашга доир техник қоидалари. МШН 24-2005. –
Тошкент, АЙИТИ, 2007. - 259 б.
21.
Содиқов И.С., Қодирова А.Р., Азизов Қ.Х., Артиқов А.А., Ўроқов А.Х.,
Низомова М.Т., Эшонқулов А.У. Автомобиль йўлларида ҳаракат
хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар. МШН 25-2005. –
Тошкент, АЙИТИ, 2007. – 283 б.
22.
Содиқов И.С., Қодирова А.Р., Ўроқов А.Х. Умумий фойдаланишдаги
автомобиль йўлларини техник ҳисобга олиш ва паспортлаштириш бўйича
қўлланма. МҚН 01-2007. – Тошкент, АЙИТИ, 2008. – 105 б.
23.
Содиқов И.С., Қодирова А.Р., Ўроқов А.Х., Махмудова Д.А. Автомобиль
йўлларида транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллигини ҳисобга олиш
бўйича қўлланма. МҚН 45-2007. – Тошкент, АЙИТИ, 2008. – 84 б.
24.
Эшонқулов А.У., Ғофуров Ж., Содиқов И.С., Азизов Қ.Ҳ., Қодирова А.Р.,
Шохидов А.Ф., Қаюмов А.Д., Саттаров А.А., Бекназаров Ф.Х., Ортиқов
А.А., Ўроқов А.Х. ШНҚ 02.05.02-07 - “Автомобиль йўллари” – Тошкент,
АЙИТИ, 2008. – 89 б.
22
Техника фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Ўроқов Аслидин
Хушвақтовичнинг 05.23.11 «Автомобиль йўллари ва аэродромлар қурилиши»
ихтисослиги бўйича «Ўзбекистон Республикаси ҳудудини автомобиллар
ҳаракат шароити бўйича туманлаштириш» мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч сўзлар:
автомобиль йўллари тармоғи, транспорт оқими, йўл
шароити, ҳаво-иқлим шароити, йўл туманлаштириш, микроиқлим, транспорт
оқими
максимал
тезлиги,
ҳисобий
тезликнинг
таъминланганлик
коэффициенти, йўлларни сақлаш, ҳаракат шароити, ҳаракатнинг қулайлиги,
ҳаракатнинг хавфсизлиги, ҳаракатнинг тежамкорлиги.
Тадқиқот объектлари:
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари
тармоғи.
Ишнинг мақсади:
автомобиль йўлларида ҳаракат шароитининг
қулайлиги ва хавфсизлигини ҳамда йўллардан самарали фойдаланишни
таъминлаш учун республика ҳудудини автомобиллар ҳаракат шароити
бўйича туманлаштириш.
Тадқиқот
методлари:
эксперимент-тадқиқот
ва
йўлларни
туманлаштириш услубларидан, транспорт оқими назарияси, математик
статистика,
математик
моделлаштириш,
эҳтимоллик
назариясидан
фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
автомобиллар ҳаракат
шароити назарий асосланди ва биринчи марта ҳаракат шароитини баҳолашда
тизимли ѐндашилди; транспорт оқимининг ўзгариш қонуниятлари
аниқланди; ҳаракат шароитини баҳолаш ва йўлларни туманлаштириш
услублари яратилди.
Амалий аҳамияти:
автомобилларни ҳаракат шароитини комплекс
баҳолашда, йўл шароитини яхшилашда, ҳаракат хавфсизлигини ошириш
бўйича тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланилади.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқотнинг
асосий натижалари 6 та соҳа меъѐрий хужжатларига ва «Автомобиль
йўлларидан фойдаланиш» фанидан маърузалар матнига киритилди.
Қўлланиш соҳаси:
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида.
23
РЕЗЮМЕ
диссертации Урокова Аслидина Хушвактовича на тему «Районирование
территории Республики Узбекистан по условиям движения автомобилей» на
соискание ученой степени кандидата технических наук по специальности
05.23.11 – “Строительство автомобильных дорог и аэродромов”
Ключевые слова:
сеть автомобильных дорог, транспортный поток,
дорожные
условия,
погодно-климатические
условия,
дорожное
районирование, микроклимат, максимальная скорость транспортного потока,
коэффициент обеспеченности расчетной скорости, содержания дорог,
условия
движения,
удобство
движения,
безопасность
движения,
экономичность движения.
Объекты исследования:
сеть автомобильных дорог общего
пользования.
Цель работы:
районирование территории республики по условиям
движения автомобилей для обеспечения удобства и безопасности движения
на автомобильных дорогах и повышение эффективности эксплуатации дорог.
Методы исследования:
использованы методы экспериментального
исследования и дорожного районирования, теории транспортного потока,
математической статистики, математического моделирования, теории
вероятностей.
Полученные результаты и их новизна:
теоретически обоснованы
условия движения автомобилей и впервые произведен системный подход при
оценки условия движения; определены закономерности изменения
транспортного потока; разработаны методы оценки условий движения и
дорожного районирования.
Практическая значимость:
используется при разработке рекомендаций
по комплексной оценке и улучшении условий движения автомобилей.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
основные
результаты исследований внедрены в 6 ведомственных нормативных
документах и в конспектах лекций по предмету «Эксплуатация
автомобильных дорог».
Область применения:
автомобильные дороги общего пользования.
24
RESUME
Thesis of Urokov Asliddin Hushvaktovich on the scientific degree competition
of the philosophy of sciences in technical, speciality 05.23.11 – Road and
aerodrome construction, subject: “Regional studies taking into account traffic
conditions in Uzbekistan”
Key words:
road network, traffic flow, traffic condition, climate, road district
classification, micro-climate, maximum speed of traffic flow, coefficient of design
speed, road maintenance, traffic safety, traffic savings, traffic convenience.
Subjects of the inquiry:
major road network.
Aim of the inquiry:
development road district classification according to
traffic condition with the aim to provide convenience and traffic safety and also
effective road maintenance.
Methods of inquiry:
analytical and experimental methods, theory of traffic
flow, mathematical statistics, mathematic modeling, probability theory, road
district classification.
The results achieved and their novelty:
criteria of traffic condition
evaluation was theoretically proved and proposed; identified road traffic changes;
developed evaluation method with use of integral of transport accessibility;
developed road district classification.
Practical value:
it is used in the development recommendations on complex
evaluation and improvements of traffic conditions.
Degree of embed and economic effectivity:
major results implemented in 6
road standards and instruction, lecture notes on “Road Maintenance”.
Sphere of usage:
major highways.
Тадқиқотчи_______________________
