1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖАҲОН ТИЛЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК: 494. 3-371-3
МУХИТДИНОВА ХАДИЧА СОБИРОВНА
ТАЪЛИМ БОСҚИЧЛАРИДА ЎЗБЕК ТИЛИ ЎҚИТИЛИШИ
УЗЛУКСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ
ИЛМИЙ-МЕТОДИК АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
13.00.05 – ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси
(ўзбек тили)
Педагогика фанлари доктори
илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент - 2011
2
Тадқиқот иши Низомий номли Тошкент давлат педагогика
университетида бажарилган.
Илмий маслаҳатчи: филология фанлари доктори, профессор
Мазлума Асқарова
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори,
профессор Низомиддин Маҳмудов
педагогика фанлари доктори,
профессор Шоҳида Юсупова
педагогика фанлари доктори,
профессор Фотима Қодирова
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номли Ўзбекистон Миллий
университети
Ҳимоя 2011 йил «____» ________ куни соат ___ да Ўзбекистон давлат
жаҳон тиллари университети ҳузуридаги К.067.44.03 рақамли Бирлашган
ихтисослашган кенгаш йиғилишида ўтказилади. Манзил: 700138, Тошкент
ш., кичик ҳалқа йўли кўчаси, Г-9 а квартал, 21-А уй, тел.: (+99871) 275-77-
95, 275-97-95, Е-mail: http://uzswlu.uz/uz_ik2.html
Диссертация билан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин. (100138, Тошкент, Кичик
халқа йўли кўчаси, Г-9 а мавзеси, 21-А уй).
Автореферат 2011 йил «____»________ да тарқатилди.
Бирлашган ихтисослашган
кенгаш илмий котиби, педагогика
фанлари номзоди, доцент
К. Набиева
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Истиқлол шарофати билан она тилимиз
“мустақил давлатимизнинг байроғи, герби, мадҳияси, Конституцияси
қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас
тимсолларидан бири”га айланди
1
. Юртбошимиз мамлакатимизда яшовчи
ҳар бир фуқаро учун “ўз давлат тилини билиш, уни ўрганиш юксак
маънавият, Ватани ва халқига садоқат белгиси”
2
эканлигини ҳамиша
таъкидлаб келадилар. Ҳақиқатан ҳам, ёшларга миллий истиқлол ғояларини,
ватанпарварлик, элимизга садоқат туйғуларини сингдиришда, уларнинг
баркамол авлод бўлиб етишишлари ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизнинг
барча жабҳаларида кенг фаолият олиб бориб, юртимизнинг равнақи учун
хизмат қилишларида давлат тили таълимининг аҳамияти ниҳоятда каттадир.
Шу боис бугунги кунда ўзбек тили барча таълим босқичлари ва
йўналишларидаги рус гуруҳларида ўқитилмоқда, унинг қўлланиш доираси
кенгайиб, нуфузи ҳар томонлама ортиб бормоқда.
“Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”
асосида мамлакатимизнинг таълим тизимида амалга оширилган туб
ислоҳотлар барча фанлар мутахассислари олдига узлуксиз таълим тизимини
замонавий талабларга жавоб берадиган ўқув-услубий адабиётлар билан
таъминлаш вазифасини қўйди. Ўтган вақт ичида таълим бошқа тилларда,
хусусан, рус тилида олиб бориладиган мактаблар ва гуруҳлар учун ўзбек
тили фанидан ҳам барча таълим босқичлари учун янги ўқув дастурлари
тузилди, улар асосида дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар яратилди.
Бироқ мазкур ўқув дастурлари умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар
таълими ва олий таълим учун айрим-айрим ҳолда тузилгани, рус
гуруҳларида ўзбек тилини ўқитиш бўйича илмий тадқиқот ишлари ҳам
муайян таълим босқичлари бўйича олиб борилгани туфайли ушбу фандан
амалдаги ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларда таълим
босқичлариаро номувофиқликлар, мавзуларнинг такрор берилиши
ҳолатлари кўп учрамоқда. Ўзбек тилидан олий ўқув юртлари, коллеж ва
лицейларнинг рус гуруҳлари учун битта ўқув дастури ва ўқув қўлланма
тавсия этилган ҳолатлар борлигининг ўзи ҳам ўзбек тили таълимида
узлуксизликнинг таъминланишида жиддий камчиликлар мавжудлигини
кўрсатади
3
.
“Ёшлар йили”, “Баркамол авлод йили” Давлат дастурларида таълим
босқичлари ўртасида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш, ўқув
дастурлари ва дарсликларни такомиллаштириш масалалари бош
вазифаларидан бири сифатида белгиланган бўлиб, бу юзасидан Олий ва
ўрта махсус ҳамда Халқ таълими вазирликларининг таълим босқичлари
1
Каримов И. А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – Б. 85.
2
Каримов И. А. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент: Шарқ, 1997. – Б.9.
3
Қаранг: Аҳмедова Г., Каримжонова В. Ўзбек тили (олий ўқув юртлари, коллеж ва лицейларнинг рус
гуруҳлари учун). – Тошкент: Ижод дунёси, 2001. – 142 б.
4
узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш масалаларига қаратилган
“Умумий ўрта таълим, Ўрта махсус, касб-ҳунар ҳамда Олий таълим сифати
ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 117/18-сонли
(2008 йил 30 апрель), “Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
муассасаларида ўқитиладиган умумтаълим фанлари ҳамда олий таълимда
давом эттириладиган фанлар дастурлари узвийлиги ва узлуксизлигини
таъминлаш тўғрисида”ги 6/2 4/1-сонли (2010 йил 1 июль) қўшма қарорлари
қабул қилинди. Бу мураккаб ва кенг қамровли муаммони ҳал қилиш таълим
босқичларида
рус
гуруҳларида
ўзбек
тилининг
ўқитилишида
узлуксизликнинг таъминланиши ҳолатини ҳам илмий ва методик жиҳатдан
яхлит ҳолда ўрганиб чиқишни ва унинг илмий-методик асосларини
такомиллаштиришни тақозо этади. Ушбу мавзу ўзбек тили таълимидаги энг
долзарб ва муҳим вазифалардан бири бўлгани боис докторлик тадқиқоти
мавзуси сифатида танланди.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Ўзбек тилини бошқа тил
соҳибларига ўргатиш XIX асрнинг охирида бошланган бўлиб, С.Назарова ва
Қ.Ҳолиқбердиевларнинг илмий-методик ишларида рус-тузем мактабларида
ўзбек тилидан сабоқ берган ўқитувчилар, дастлабки ўқув дастурлари ва
луғатлар ҳақида айрим маълумотлар келтирилади
1
. Бироқ рус гуруҳларида
ўзбек тили таълими билан боғлиқ илмий-методик ва ўқув-услубий ишлар
60-йиллардан сўнг ривожлана бошлади. Бу даврда ўзбек тилини ўқитиш
методикаси бўйича фаолият олиб борган Х. Асалов, И. А. Киссен, Қ.
Ҳолиқбердиев, М. Усмонова, Э. Азларов, О. Азизов, Ғ. Шарипов каби
олимлар айни вақтда ўзбек ва рус тилларининг қиёсий грамматикаси
масалалари билан ҳам шуғулланган эдилар. Р. Йўлдошев, Р. Толипова, Р.
Расулов, Н. Маҳмудов, Б. Тўхлиев, А. Рафиев каби олимлар эса рус
гуруҳларида ўзбек тилини ўқитиш соҳасидаги фаолиятларини асосан
дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмалар, луғатлар яратишга бағишладилар.
Таъкидлаш жоизки, мустақилликкача рус гуруҳларида ўзбек тилини ўқитиш
методикаси бўйича саноқли методист олимлар шуғулланган бўлсалар
2
,
истиқлолдан сўнг бу соҳадаги илмий тадқиқот ишларининг кўлами
кенгайди, турли таълим босқичларида ўзбек тилини ўқитиш масалаларига
бағишланган бир қатор тадқиқот ишлари юзага келди. Жумладан, М.
Эргашева, М. Рихсиева, Қ. Ф. Умарова, Г. Аҳророва, Д. Тошхўжаева, Г.
Муҳамаджонова, Г. Аҳмедоваларнинг таълим рус тилида олиб бориладиган
мактабларда русийзабон ўқувчиларнинг нутқини ўстириш, сўз бойлигини
ошириш, уларни матн тузишга ўргатиш мавзулари тадқиқ этилган
3
, Н.
1
Қаранг: Назарова С. Ўзбек тили ўқитиш методикаси. – Тошкент: Ўқитувчи, 1992. – Б. 9–21; Ҳолиқбердиев
Қ. Ўқишлар рус тилида олиб бориладиган мактабларда ўзбек тилидан дастлабки таълим: Пед. фан. ном. ...
дис.–Тошкент, 1971.
2
Қаранг: Асалов Х. Саккиз йиллик рус мактабларининг 5 – 8-синфларида ўзбек тили дарсларида феълни
ўрганиш: Пед. фан. ном. ... дис. –Тошкент, 1971; Ҳолиқбердиев Қ. Кўрсатилган манба. –Тошкент, 1971.
Йўлдошев Р. Изучение падежных конструкций на уроках узбекского языка в III-VIII классах школ с
русским языком обучения: Канд.дис. ... пед. наук. –Тошкент, 1979.
3
Қаранг: Эргашева М. Ўзбек тили дарсларида ўқувчилар нутқини феъллар билан бойитиш: Пед. фан. ном.
... дис.–Тошкент, 1993; Рихсиева М. Таълим рус тилида олиб бориладиган мактабларнинг ўзбек тили
дарсларида ўқувчиларни матн тузишга ўргатиш: Пед. фан. ном. ... дис. – Тошкент: 1998; Умарова Ф.
5
Дадажонова, Г. Қурбонова, Л. Ю. Акрамова, М. Қорахўжаева, С. Адилова,
М. Жўраев, Н. Умароваларнинг олий ўқув юртлари рус гуруҳларида
талабалар нутқини ихтисосий-соҳавий атамалар билан бойитиш, ўзбек
тилида мутахассисликка оид бирикмаларни қўллашга ўргатиш, ўзбек тили
машғулотларида замонавий педагогик ва компьютер технологияларидан
фойдаланиш масалалари ёритилган номзодлик диссертацияларини
1
, Ф.
Қодированинг мактабгача таълимда рус ва ўзбек тилларини ўргатиш,
Қ.Ҳусанбоеванинг таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларда
ўзбек мумтоз адабиётини, Р. Ниёзметованинг академик лицейларнинг рус
гуруҳларида ўзбек адабиётини ўрганиш масалаларига бағишланган
докторлик диссертацияларини
2
кўрсатиб ўтиш мумкин. Афсуски, академик
лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва филологик йўналишдаги олий ўқув
юртларининг рус гуруҳларида ўзбек тили таълими масалалари бўйича
бугунги кунгача бирорта ҳам тадқиқот иши олиб борилгани йўқ. Қайд
қилинган докторлик диссертациялари, шунингдек, Қ.Ҳолиқбердиев, Р.
Йўлдошев, М. Жўраев, Г. Аҳмедоваларнинг номзодлик диссертацияларида
ўзбек тилини ўқитишда узлуксизликни таъминлаш таълим самарадорлиги
учун ўта муҳимлиги таъкидлаб ўтилган бўлса-да, рус гуруҳларида ўзбек
тилини ўқитишда таълим босқичлариаро узлуксизликни таъминлашнинг
илмий-методик асосларини такомиллаштириш муаммоси бугунги кунгача
махсус тадқиқот объекти бўлган эмас ва ўз ечимини кутаётган долзарб
масаладир.
Диссертация ишининг илмий тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Мазкур диссертация иши Низомий номидаги Тошкент давлат
педагогика университети ўзбек тилшунослиги кафедрасининг истиқбол
режасида белгиланган “Ўзбек тилшунослигининг долзарб масалалари”
ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ўзбек тили
Русийзабон ўқувчиларнинг нутқини кўмакчили бирикмалар воситасида бойитишнинг илмий-методик
асослари: Пед. фан. ном. ... дис. –Тошкент, 1998; Аҳророва Г. Таълим бошқа тилларда олиб бориладиган
мактабларнинг ўзбек тили дарсларида кўмакчили бирикмаларни ўрганиш методикаси: Пед. фан. ном. ....
дис. –Тошкент,1999; Тошхўжаева Д. Матн мазмунини ўз сўзлари билан қайта ҳикоя қилишга ўргатишнинг
методик асослари: Пед. фан. ном. ... дис.–Тошкент, 2000; Муҳамаджонова Г. Дарсдан ташқари
машғулотларда русийзабон ўқувчиларнинг ўзбекча нутқини ўстириш методикаси: Пед. фан. ном. ... дис. –
Тошкент, 2003.Аҳмедова Г.М. Ўзбек тили дарсларида ўқувчилар нутқини ясама сўзлар билан
бойитишнинг методик асослари: Пед. фан. ном. ... дис. –Тошкент, 2006.
1
Қаранг: Дадажонова Н. Ўзбек тили таълими жараёнида олий ўқув юртларининг нофилологик
ихтисосликларида ўқийдиган талабаларнинг нутқи устида ишлаш методикаси: Пед. фан. ном. ... дис. –
Тошкент, 1996; Қурбонова Г. Тиббиёт институтларининг рус гуруҳларида “Ўзбек тили” фанини ўқитиш
жараёнида талабаларнинг ихтисосий нутқи устида ишлаш методикаси: Пед. фан. ном. ... дис. –Тошкент,
2000; Акрамова Л. Обучение письменной речи на базе научного текста по специальности в группах
одаренных студентов медицинских вузов: Автореф. кан. дис. ... пед. наук. –Тошкент, 2001; Қорахўжаева
М. Феълларни ўқитиш асосида нофилологик гуруҳлар талабаларининг касбий нутқини шакллантириш
методикаси: Пед. фан. ном. ... дис. –Тошкент, 2002; Адилова С. Ўзбек тили машғулотларини компьютер
технологиялари воситасида ташкил этиш: Пед. фан. ном. ... дис. –Тошкент, 2004; Жўраев М. Ўзбек тилини
давлат тили сифатида ўргатиш методикасининг шаклланиши (ОЎЮда давлат тили таълими мисолида):
Пед. фан. ном. ... дис. –Тошкент, 2005; Умарова Н. Талабаларнинг ўзбекча ёзма нутқини ўстиришда
замонавий технологиялардан фойдаланиш методикаси: Пед. фан. ном. ... дис. –Тошкент, 2007.
2
Қаранг: Кадырова Ф. Р. Лингводидактические основы обучения детей дошкольного возраста второму
языку (на материале русского и узбекского языков): Док. дис. ... пед. наук. –Тошкент, 2006; Ниёзметова Р.
Узлуксиз таълим тизимида ўзбек адабиётини ўрганишнинг назарий ва методик асослари (рус гуруҳлари
мисолида): Пед. фан. ... док. дис. –Тошкент, 2007.
6
кафедрасининг истиқбол режасидаги “Ўзбек тилини ўқитиш методикаси
муаммолари” йўналишларида олиб борилган тадқиқотлар сирасига киради.
Тадқиқотнинг мақсади
таълим босқичларида ўзбек тилининг
ўқитилиши узлуксизлигини таъминлашнинг илмий-методик асосларини
такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқот вазифалари
сифатида қуйидагилар белгиланди:
1. Узлуксиз таълим тизимини ўқув-услубий адабиётлар билан
таъминлашга қаратилган меъёрий ҳужжатларни ўрганиб чиқиш, рус
гуруҳларида ўзбек тилини ўқитишга оид илмий-назарий ва методик
адабиётларни таҳлил қилиш.
2. Умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий
таълим босқичларидаги рус гуруҳларида ўзбек тилининг ўқитилиши
ҳолатини ўрганиш ва ўзбек тилидан бериладиган билимларнинг
босқичлараро узлуксизлигини таъминлашнинг илмий-методик асосларини
ишлаб чиқиш.
3. Таълим рус ва бошқа тилларда олиб бориладиган мактаблар 2
–
9-
синфларида ўзбек тилини ўқитишда бериладиган билимларнинг мазмуний
узвийлиги ва синфлараро узлуксизлигини таъминлашнинг илмий-методик
асосларини такомиллаштириш.
4. Ўрта махсус таълим босқичи академик лицейлар ва касб-ҳунар
коллежларининг рус гуруҳларида ўзбек тили таълимининг умумий ўрта
таълим босқичидан мазмуний узвийлик ва узлуксизликда ўсиб чиқишининг
илмий-методик асосларини яратиш;
5. Олий таълим ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими босқичлари
ўртасида рус гуруҳларида ўзбек тилидан бериладиган билимлар
узлуксизлигини
таъминлашнинг
илмий-методик
асосларини
такомиллаштириш;
6. Рус гуруҳлари учун ўзбек тилидан бошланғич синфлардан олий
таълимгача бўлган барча таълим босқичлари учун бериладиган
билимларнинг мазмуний узвийлиги ва босқичлараро узлуксизлиги
таъминланган яхлит ўқув дастури тузишнинг илмий-методик асосларини
ишлаб чиқиш;
7. Рус гуруҳларида ўзбек тили таълимида узлуксизликни таъминлашга
ёрдам берадиган самарали тамойилларни ва ўзбек тилини ўқитишда
қўлланиши самарали натижалар берадиган машқлар турларини аниқлаш,
русийзабон ўқувчи-талабаларнинг ёши ва психофизиологик хусусиятлари,
таълим йўналишини ҳам эътиборга олиш юзасидан илмий-амалий тавсиялар
бериш.
8. Таълим рус ва бошқа тилларда олиб бориладиган мактаблар,
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий таълим
босқичлари рус гуруҳларида ўзбек тили таълими узлуксизлигини
таъминлашни такомиллаштиришнинг илмий-методик таъминотини ишлаб
чиқиш ва тажриба-синовдан ўтказиш.
Т
адқиқотнинг методологик асоси
миллий истиқлол ғояси,
тадқиқот ишининг методлари
эса қиёсий ва танқидий таҳлил,
7
сўровномалар ўтказиш, кузатиш, умумлаштириш, тажриба-синов ўтказиш
ва натижаларни статистик таҳлил қилиш методларидир.
Тадқиқот объекти
таълим рус тилида олиб бориладиган мактаблар,
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим босқичларидаги рус
гуруҳларида ўзбек тилини узлуксизлик ўқитилиши жараёнидан,
тадқиқот
предмети
эса таълим рус тилида олиб бориладиган мактаблар, академик
лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий таълим бакалавриат
босқичининг филологик ва нофилологик йўналишларидаги рус гуруҳларида
ўзбек тилидан амалдаги ўқув-услубий мажмуалардан иборат.
Тадқиқотнинг илмий фаразлари.
Илмий жиҳатдан тадқиқот иши
олдига қўйилган мақсадни амалга ошириш қуйидаги натижаларга олиб
келиши фараз қилинди:
- умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий
таълим босқичларидаги рус гуруҳларида ўзбек тилидан бериладиган
билимларнинг босқичлараро узлуксизлигини тўлиқ таъминлашга эришилса;
- таълим рус ва бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларнинг 2
–
9-
синфларида ўзбек тилидан бериладиган билимларнинг мазмуний узвийлиги
ва синфлараро узлуксизлиги такомиллаштирилса;
- ўрта махсус, касб-ҳунар таълим босқичи академик лицейлар ва касб-
ҳунар коллежларининг рус гуруҳларида ўзбек тилидан бериладиган
билимларнинг умумий ўрта таълим босқичидан узлуксиз ўсиб чиқишига
эришилса;
- олий таълим билан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими рус гуруҳлари
ўртасида ўзбек тилидан бериладиган билимларнинг таълимнинг
ривожлантирувчи тамойил асосидаги мазмуний узвийлиги ва узлуксизлиги
такомиллаштирилса;
- рус гуруҳлари учун ўзбек тилидан бошланғич синфлардан олий
таълимгача бўлган барча таълим босқичлари учун билимларнинг мазмуний
узвийлиги ва босқичлараро узлуксизлиги таъминланган яхлит ўқув дастури
ишлаб чиқилса;
- ўзбек тилини ўқитишда таълим босқичлари ва йўналишларига мос
тамойиллар ва рус гуруҳларида юқори самара берадиган машқлар
турларидан фойдаланилса, уларда русийзабон ўқувчи-талабаларнинг ёш ва
психофизиологик хусусиятлари эътиборга олинса;
- таълим рус тилида олиб бориладиган мактаблар, академик лицейлар
ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий таълим рус гуруҳлари учун ишлаб
чиқилган
ўзбек
тили
таълими
узлуксизлигини
таъминлашни
такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар тизими оммалаштирилса,
таълим босқичларида давлат тили таълимида самарадорликнинг ошиши
таъминланади.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги ва асосланганлиги.
Ушбу муаммо узоқ йиллик педагогик фаолият, илмий ва методик
таҳлиллар, илмий-амалий тажрибалар асосида холис ўрганилди, таълим
тизимининг турли босқичларидаги тажрибали ўқитувчилар, олимлар,
тадқиқотчиларнинг фикрлари қиёсий ва танқидий таҳлил қилинди. Ўзбек ва
8
бошқа тилларни ўқитиш бўйича илмий-методик адабиётларни, илмий-
тадқиқот ишларини қиёсий ўрганиб чиқиш, ўзбек тилидан амалдаги ўқув
дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмаларини чуқур таҳлил қилиш
республикамизда давлат тили таълимининг мавжуд ҳолатини объектив
ёритиш имконини берди. Ўтказилган сўровномалар, тажриба-синов
натижалари илмий-назарий хулосаларнинг ишончлилигини исботлади.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
- ўзбек тилини умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
ва олий таълим босқичларидаги рус гуруҳларида мазмуний узвийликда ва
таълим босқичлариаро узлуксизликда ўқитилишини таъминлашнинг илмий-
назарий асослари;
- тилга ўргатишнинг энг илғор ва самарали методларидан бири бўлган
функционал-семантик тамойилни барча таълим босқичларида қўллаш
орқали яратиладиган ўзбек тилида фикр ифодалашнинг мазмуний узвийлик
ва узлуксизликдаги тадрижий ўсиб борувчи тизими;
- умумий ўрта таълим босқичидаги таълим рус тилида олиб
бориладиган мактабларнинг 2–9-синфларида ўзбек тилидан бериладиган
билимларнинг мазмуний узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлашнинг
илмий-методик асослари;
- ўрта махсус таълим босқичи академик лицейлар ва касб-ҳунар
коллежларининг рус гуруҳларида ўзбек тилини ўқитишда узлуксизликни
таъминлашнинг илмий-методик асослари;
- олий таълимнинг филологик ва нофилологик йўналишлари рус
гуруҳларида ўзбек тили таълими узлуксизлигини таъминлашнинг илмий-
методик асослари;
- рус гуруҳларида ўзбек тили фанидан бошланғич синфлардан олий
таълимгача бўлган барча таълим босқичлари учун билимларнинг мазмуний
узвийлиги ва босқичлараро узлуксизлиги таъминланган яхлит ўқув дастури
тузишнинг илмий-методик таъминоти;
- рус гуруҳларида юқори самара берадиган бир тилли ва икки тилли,
коммуникатив ва нокоммуникатив, таржима, қиёсий ва она тили
интерференциясини бартараф этишга қаратилган машқлар турлари.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
Тадқиқот ишида узлуксиз таълим
тизимида рус гуруҳларида ўзбек тилини ўқитишда таълим босқичлариаро
узлуксизликни таъминлашнинг мавжуд ҳолати илмий-назарий ва методик
таҳлил қилинди, рус гуруҳларда ўзбек тилини ўқитишнинг ўзига хос
хусусиятлари очиб берилди, ўзбек тили таълимида қўлланиши самарали
натижалар берадиган илғор тамойиллар, машқлар тизими аниқланди,
умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва олий таълим босқичларида ўзбек
тилини ўқитишда узлуксизликни таъминлашнинг илмий-назарий ва методик
асослари такомиллаштирилди, ўзбек тилидан бошланғич таълимдан то олий
таълим босқичигача ўзаро мазмуний узвийликда ва тадрижий
узлуксизликда тузиладиган яхлит ўқув дастури тузишнинг илмий-методик
асослари ишлаб чиқилди.
9
Тадқиқотнинг назарий аҳамияти.
Тадқиқот ишида биринчи марта
рус гуруҳларида ўзбек тилидан бериладиган грамматик билимларнинг
бошланғич таълимдан олий таълимгача босқичлараро узлуксизликда ва
ўзаро мазмуний узвийликда, муайян изчилликда берилиш тартиби баён
қилинди. Диссертацияда тил ва нутқ материалларини танлаш ва уларни
таълим босқичлариаро тақсимлаш юзасидан назарий тавсиялар берилди,
ўзбек тилидан ўзлаштирилиши лозим бўлган фонетик, лексик, грамматик
билимлар ҳар бир таълим босқичи бўйича, умумий ўрта таълимда эса ҳар
бир синф бўйича билимларнинг мазмуний узвийлиги, ўқувчи-талабаларнинг
ёш хусусиятлари ва сўзларнинг ўзаро боғланиш хусусиятларидан келиб
чиққан ҳолда тақсимлаб чиқилди, рус гуруҳларида қўлланиши самарали
натижалар берадиган коммуникатив ва нокоммуникатив, бир тилли ва икки
тилли, интерференция ҳодисасини бартараф этишга доир машқлар
турларини қўллаш, ўзбек ва рус тиллари хусусиятларини ўзаро қиёслаб
ўргатиш юзасидан илмий-назарий фикрлар билдирилди.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти.
Тадқиқот ишида
умумий ўрта таълим, ўрта махсус касб-ҳунар таълими ва олий таълимнинг
бакалавриат босқичлари учун бериладиган билимларнинг мазмуний
узвийлиги ва таълим босқичлариаро узлуксизлигини таъминлашнинг
илмий-методик асослари такомиллаштирилди, таълим босқичларида
грамматик маълумотларнинг берилишида мавжуд такрор ва қайтариқларни
бартараф қилиш йўллари кўрсатилди. Тадқиқот ишининг амалий натижаси
сифатида таълим рус ва бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларнинг
2–9-синфлари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари, олий таълим
бакалавриат босқичининг филологик ва нофилологик йўналишлари рус
гуруҳлари учун мазмуний узвийлик ва босқичлараро узлуксизликдаги ўқув
дастурлари лойиҳалари, иқтисодий йўналишдаги касб-ҳунар коллежлари
учун янги типдаги дарсликнинг бир бўлими тавсия этилди. Ушбу таклиф ва
тавсияларнинг таълим жараёнига татбиқ этилиши таълим босқичларида
ўзбек тилини ўқитишда узлуксизликни таъминлашга, рус гуруҳлари учун
ўзбек тилидан ўқув-услубий мажмуаларни такомиллаштиришга ёрдам
беради.
Тадқиқот натижалари
умумий ўрта таълим босқичида таълим рус
тилида олиб бориладиган мактаблар учун ўқув дастури ва дарсликлар, ўқув-
методик қўлланмалар сифатида, ўрта махсус касб-ҳунар таълими босқичида
спорт лицей мактаблари, иқтисодий йўналишдаги касб-ҳунар коллежлари
учун ўқув қўлланмаси сифатида, олий таълим бакалавриат босқичининг
филологик ҳамда нофилологик йўналишлари учун ўқув дастурлари ва
филологик йўналишдаги олий таълим муассасаларида дарслик сифатида
амалиётга бевосита жорий қилинган. Диссертацияда берилган илмий-
назарий хулосалар ва методик тавсияларни, тадқиқот ишига илова қилинган
ўқув дастурлари лойиҳаларини таълим босқичлари йўналишларига мос
ҳолда татбиқ этиш мумкин. Чоп этилган илмий мақолалар ҳамда илмий
маърузалар тезисларидан барча амалиётчи ўқитувчилар, методистлар,
10
аспирантлар, докторант ва тадқиқотчилар ўз илмий изланишларида
фойдаланишлари мумкин.
Тадқиқот ишининг синовдан ўтказилиши.
Тадқиқот иши юзасидан
тажриба-синов ишлари 1998 –2009 йилларда Тошкент шаҳридаги таълим
рус тилида олиб бориладиган 60-, 220-, 180-мактабларда, Тошкент вилояти
Зангиота туманидаги Тошкент ҳисоб-кредит ва банк, Тошкент автомобиль
ва йўллар касб-ҳунар коллежларида, ЎзМУ ва ЎзДЖТУ қошидаги академик
лицейларда ҳамда Жаҳон иқтисоди ва дипломатия, Ўзбекистон давлат
жаҳон тиллари университетларида олиб борилди.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги.
Диссертациянинг
асосий мазмуни муаллиф томонидан эълон қилинган битта монография, 4та
дарслик, 4та ўқув, 3та услубий қўлланма, 4та дастур, 2та луғат, хорижий
журналлар ва тўпламларда чоп этилган 8та, республика илмий-методик
журналларида чоп этилган 18 та мақола ва республика миқёсида ўтказилган
илмий-амалий анжуман материаллари тўпламларидаги 27та мақола ва
тезислар – жами 70дан ортиқ илмий-методик ишларда ўз ифодасини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш, 4
асосий боб, умумий хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва илова
қисмларидан иборат бўлиб, асосий қисми 322 бетни ташкил этади. Унда
тажриба-синов ишлари ва илмий-методик таҳлилларни акс эттирувчи 20 та
жадвал, 8та расм берилди, 4та ўқув дастури лойиҳаси, экспериментал
дарслик мундарижаси илова қилинди. Фойдаланилган адабиётлар
рўйхатининг умумий сони 245 манбадан иборат.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг 1- боби
“Таълим босқичлари ва йўналишларида
ўзбек тилини узлуксиз ўқитишнинг илмий-назарий асослари”
деб
номланган ва 4 бўлимга бўлинган. Бобнинг 1.1- бўлими
“Рус гуруҳларида
ўзбек тилини ўқитишда узлуксизликни таъминлашнинг илмий-
тадқиқий ҳолати, мавжуд муаммолар”
деб аталиб, унда шу кунгача
таълим турлари ва босқичларида рус гуруҳларида ўзбек тилини ўқитиш
бўйича олиб борилган илмий тадқиқот ишлари қиёсий таҳлил қилинди, рус
гуруҳларида ўзбек тили таълимининг ўзига хос хусусиятлари, таълим
босқичларида ўзбек тилини ўқитишда узлуксизликни таъминлашдаги
мавжуд муаммолар аниқланди. Ўзбек тилини бошқа тил соҳибларига
ўргатиш Туркистон ўлкасида рус-тузем мактаблари ташкил қилиниши
билан боғлиқ бўлиб, 1917 йилгача ушбу мактабларида Мулла Солихўжа
Кичкинахўжаев, Усмон Дадамуҳамедов, С. М. Граменицкий, Али Асқар
Калинин, Саидрасул Саидазизов, Муҳаммадрасул Расулов, Муҳаммад Амин
Муҳаммад Каримов, Камолиддин Қаҳҳоровлар русларга ўзбек тилини
ўргатиш билан шуғулланганлар
1
. Таълим рус тилида олиб бориладиган
мактабларда ўзбек тилини ўқитишга оид дастлабки ўқув қўлланмаларнинг
1
Қаранг: Назарова С. Кўрсатилган манба. – Т.: Ўқитувчи, 1992. – Б. 19.
11
пайдо бўлиши ҳам шу мактабларнинг фаолияти билан боғлиқдир.
Республикамиз мустақилликка эришгунга қадар бўлган даврда ўзбек
методист-олимларидан Қ. Ҳолиқбердиев, Х. Асалов, С. Назарова, М.
Усмонова, Э. Азларов, Р. Йўлдошевлар рус гуруҳларида ўзбек тили ўқитиш
бўйича илмий-тадқиқий ва методик фаолиятларини дарсликлар, ўқув
қўлланмалар, луғатлар яратиш билан ҳам қўшиб олиб бордилар.
Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши ҳамда истиқлол
шарофати билан бошқа тил соҳибларига ўзбек тилини ўргатишга эътибор
кучайди, ўзбек тилини ўқитиш методикаси бўйича олиб борилаётган илмий
ишларнинг кўлами ҳам кенгайди. Жумладан, Д. Тошхўжаева, М. Эргашева,
Г. Аҳророва, М. Рихсиева, Ф. Умарова, Г. Муҳамаджонова, Г. Аҳмедовалар
номзодлик диссертацияларида таълим рус тилида олиб бориладиган
мактабларда ўқувчилар нутқини кўмакчили феълли бирикмалар, ясама
сўзлар билан бойитиш, ўқувчиларнинг диалогик нутқини ўстириш,
русийзабон ўқувчиларга матн тузишни ўргатиш, ижодий матн устида
ишлаш, дарсдан ташқари машғулотларда русийзабон ўқувчиларнинг
нутқини ўстириш каби муаммоларни тадқиқ қилдилар.
Олий таълим муассасаларида рус гуруҳларида ўзбек тилини ўқитиш
бўйича Г. Қурбонова, Л. Акрамова, Н. Дадажонова, М. Қорахўжаева, С.
Адилова, М. Жўраев, Н. Умароваларнинг номзодлик диссертацияларини
кўрсатиб ўтиш мумкин. Улар орасида С. Адилованинг ўзбек тили
таълимида компьютер технологияларидан фойдаланиш мавзусидаги, М.
Жўраевнинг ўзбек тилини давлат тили сифатида ўқитиш масалаларига
бағишланган тадқиқот ишлари, нофилологик олий ўқув юртларида бўлажак
мутахассисларнинг ихтисосий нутқини ривожлантиришга қаратилган
методик тадқиқотлар орасида эса М. Қорахўжаеванинг русийзабон
талабаларнинг касбий нутқини феълли конструкциялар билан бойитишга
бағишланган тадқиқот иши алоҳида ўрин тутади
1
. Ушбу тадқиқотларнинг
барчаси муайян таълим босқичи ва муайян мавзу доирасидагина бажарилган
бўлиб, уларда ўзбек тили таълимининг узвийлиги ва таълим босқичлариаро
узлуксизлиги масалалари ёритилмаган. Фақат Ф. Қодированинг докторлик
диссертациясидагина рус гуруҳларида ўзбек тилини ўргатишни илк давр –
мактабгача таълимдан бошлаш ва давом эттиришнинг аҳамияти юзасидан
жуда зарур илмий-дидактик хулосалар берилган
2
. Р. Ниёзметованинг
докторлик диссертациясида эса академик лицейларнинг рус гуруҳларида
ўзбек адабиётини узвийлик ва узлуксизликда ўрганиш масаласи ёритилган
3
.
Бу ўринда бугунги кунгача касб-ҳунар коллежлари, олий таълимнинг
филологик йўналишидаги рус гуруҳларида ўзбек тилини ўқитиш бўйича
махсус тадқиқот ишлари олиб борилмаганлигини қайд қилиш керак.
1
Қаранг: Қорахўжаева М. Феълларни ўқитиш асосида нофилологик гуруҳлар талабаларининг касбий
нутқини шакллантириш методикаси. Пед. фан. ном. ... дис. –Тошкент, 2002.
2
Қаранг: Кадырова Ф. Р. Лингводидактические основы обучения детей дошкольного возраста второму
языку (на материале русского и узбекского языков): Док.дис. ... пед. наук. –Тошкент, 2005.
3
Қаранг: Ниёзметова Р. Узлуксиз таълим тизимида ўзбек адабиётини ўрганишнинг назарий ва методик
асослари (рус гуруҳлари мисолида): Пед. фан. ... док. дис. –Тошкент, 2007.
12
Маълумки, жаҳон тажрибасида тил таълимида тилни она тили
сифатида, хорижий тил ва иккинчи тил сифатида ўқитиш усулиётлари
фарқланади. Республикамизда таълим ўзбек тилида олиб бориладиган
мактабларда рус тилини ўқитишда “рус тилини иккинчи тил сифатида
ўқитиш” (обучение русскому языку как второму или как неродному
1
)
атамаси, шунга аналогик ҳолда таълим рус ва бошқа тилларда олиб
бориладиган мактабларда ўзбек тили фанига нисбатан ҳам “ўзбек тилини
иккинчи тил сифатида ўқитиш” атамаси қўлланиб келинган. Кейинги
йилларда умумий ўрта таълим ўқув дастурларида миллий мактабларда ўзбек
тилини ўқитишга нисбатан она тили атамаси, таълим рус ва бошқа тилларда
олиб бориладиган мактабларда эса ўзбек тили атамаси кенг қўллана
бошланди. Шунингдек, айрим тадқиқот ишларида ва айрим таълим
муассасаларида ҳам рус гуруҳларида ўзбек тилини ўқитишни давлат тили
таълими деб ҳам юритилмоқда
2
. Ҳар бир тилнинг давлат миқёсидаги
мақоми унинг минтақадаги ижтимоий-иқтисодий ўрни, жуғрофий-сиёсий
ҳолати каби қатор омиллардан келиб чиқади ва тил таълимида бу
жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш ниҳоятда муҳимдир. Туб аҳоли
тилини ўзга миллат вакиллари томонидан ўрганилиши турлича
номланишини бошқа тиллар мисолида ҳам кўриш мумкин. Жумладан,
Татаристон Республикасида давлат тилини ўқитиш бўйича қабул қилинган
концепцияда татар тилини татарларга она тили сифатида, татар
бўлмаганларга хорижий тил сифатида ўқитиш ҳақида сўз боради
3
.
Ўзбекистонда умумий ўрта таълим 7 тилда: ўзбек, рус, қорақалпоқ, қозоқ,
тожик, қирғиз, туркман тилларида олиб борилиши, булар орасида қозоқ,
қирғиз, туркман, қорақалпоқ тиллари ўзбек тили билан бир оилага мансуб
қардош тиллар эканлиги эътиборга олинса, уларга нисбатан “ўзбек тилини
хорижий тил сифатида ўқитиш” атамасини қўллаш ножоизлиги билинади.
Айни пайтда таълим рус тилида олиб бориладиган гуруҳларда турли
миллатлар вакиллари, ҳатто ўзбеклар ҳам таълим олаётгани ва, энг муҳими,
мазкур турли миллат вакилларининг Ўзбекистонда туғилгани ва шу ерда
муқим яшаётгани назарда тутилса, уларга ўзбек тилини хорижий тил
сифатида ёки иккинчи тил сифатида эмас, айнан давлат тили сифатида
ўқитиш мақсадга мувофиқлиги яққол кўринади.
Лингводидактикада тилни она тили сифатида ва иккинчи тил ёки
хорижий тил сифатида ўқитиш методик жиҳатдан бир-биридан кескин
фарқланади. Тилни она тили сифатида ўқитишда лексик, грамматик
билимлар систематик равишда берилса, иккинчи ҳолатда лексик-грамматик
минимумларни ажратиш ва нутқ учун зарур билимларни комплекс ҳолда
1
http://festival.1september.ru/2004_2005/index.php. numb_artic=213394
Новохатская О.Д. Обучение русскому
языку как неродному. – М:2005; Андриянова В. И., Стыркас И. Н., Тумпаров Р. Р., Рахматова Ф. К. Рус
тили. Академик лицейларнинг ўзбек гуруҳлари учун // Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим
фанлари давлат таълими стандартлари ва ўқув дастурлари. –Тошкент: Шарқ, 2001. – Б. 258–315.
2
Жўраев М. Ўзбек тилини давлат тили сифатида ўргатиш методикасининг шаклланиши (олий ўқув
юртларида давлат тили таълими мисолида): Пед. фан. ном. … дис. авт-ти. –Тошкент, 2005. – 23 б.
Попова Е. В.,
Шаяхметова Н. Ш., Хасанова Г. Ф. Концепция обучение
татарскому языку в школе с углубленным изучением английского языка и опыт её реализации. – Казань,
2004.
13
бериш керак бўлади. Ўзга тилга ўргатишда грамматик билимларни нутқий
фаолиятда қўлланиш даражаси ва миқёсига нисбатан фаол ва нофаол
турларга ажратиш, грамматик қоидаларнинг аҳамияти ва ўрни муаммоли
масала бўлиб, методист-олимлар ўртасида узоқ йиллардан буён муҳокама
қилиб келинади. Л. В. Шчерба, И. В. Рахманов, В. С. Цетлин, Е. И. Пассов,
И. А. Зимняя, Б. А. Лапидус, И. М. Берман, Л. С. Виготский каби йирик
методист олимларнинг ишларида бу ҳақда турли фикрлар баён қилинган.
Жумладан, Л. С. Виготский она тили ва иккинчи тил таълимининг
психологик усуллари бир-бирига қарама-қарши эканлиги ҳақида тўхталиб,
буни қуйидагича таърифлаган эди: “Она тилини ўрганиш пастдан юқорига,
хорижий тилни эгаллаш эса юқоридан пастга йўналишида амалга
оширилади”
1
. Пастдан юқорига йўналишида тилнинг муайян ҳодисалари
таҳлилидан уларни умумлаштиришга қараб борилади, юқоридан пастга
йўналишида эса қоидалардан уларнинг амалиётига ўтилади.
Б. А. Лапидуснинг фикрича, қоидаларнинг берилиши ҳам тилнинг
қайси жиҳатдан ўрганилаётганига кўра фарқланади: тил она тили сифатида
ўрганилаётганда грамматик билимларни тизимли баён қилиш мақсадга
мувофиқ бўлса, иккинчи тил сифатида ўрганилаётганда улар нутқий
фаолиятни ривожлантириш мақсадига йўналтирилиши керак бўлади
2
.
Иккинчи тил таълимида қоидалар йўриқнома сифатидаги қисқа, аниқ
кўрсатмалардан иборат бўлиб, бунда асосан нутқий фаолият учун
аҳамиятли бўлган грамматик билимлар берилиши кўзда тутилади. Тилга
ўргатишда грамматик билимларни шу тарзда “муайян дозалар билан
квантларга бўлиб бериш” назарияси 60-йилларда В. С. Цетлин ва И. М.
Берман, 70-йилларда эса Е. И. Пассов томонидан илгари сурилган эди
3
.
Бироқ бу грамматик билимларни қисмларга бўлиб ташланишига олиб
келмаслиги керак. Акс ҳолда, Л. Л. Лужнихнинг фикрича, “ўқувчилар тилни
бир бутун тизим сифатида тушуниш, ундаги алоқадорликни англаш
имкониятига эга бўлмай қоладилар”
4
. Грамматик билимларни ўзига хос
изчиллик билан баён этилиши зарурлигини Г. А. Китайгородская ҳам
қувватлайди:
“Айрим грамматик ҳодисалар грамматик ҳодисаларнинг
моҳиятидан келиб дарсдан дарсга марказлашган ҳолда кенгайтириб ва
тизимлаштириб бериб борилиши керак. Грамматик билимларнинг бу тарзда
тақсимланиши ўқувчиларга тилнинг айрим ҳодисаларини осонлик билан
ўзаро боғлаб бориш ва тилни бир бутун тизим шаклида тушуниш
имкониятини беради”
5
.
Албатта, бунда коммуникатив жиҳатдан зарур деб
ҳисобланган грамматик билимларнигина бериш назарда тутилади ва
грамматик билимлар ҳам шунга кўра минимумлаштирилади.
1
Қаранг: Выготский Л.С. Мышление и речь //Избранные психологические исследования.– М.,1956.–С. 291.
2
Лапидус Б.А. Проблемы содержания обучения языку в языковом вузе.– М.:Высшая школа,1986. – С.60–
61.
3
Қаранг: Пассов Е.И. Основы методики обучения иностранным языкам. –М.: Русский язык, 1977.– С. 152.
4
Лужных Л. Л. Организация самостоятельных работ студентов по иностранному языку в цикле
аудиторных-внеаудиторных занятий в техническом вузе: Дисс. ... канд. пед. наук. – М., 1973. – С. 49.
5
Қаранг: Китайгородская Г. А. Методические основы интенсивного обучения иностранным языкам. – М.:
МГУ, 1986. – С. 175.
14
Ўқув дастурини тузишдан аввал унинг лингводидактик асосларини
ишлаб чиқиш, хусусан, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабларда
ўзбек тилини ўқитишни тўғри ташкил қилиш учун аввал луғат минимуми
ишлаб чиқиш зарурлиги масаласи ўзбек тили методикасида ҳам анча олдин
ўртага қўйилган эди. Жумладан, Қ. Ҳолиқбердиевнинг номзодлик тадқиқот
ишида “ўқишлар рус тилида олиб бориладиган мактаблар учун ўзбек
тилидан тузиладиган ўқув дастурларида ҳар бир синфда ўзлаштирилиши
лозим бўлган сўзларнинг миқдоринигина эмас, балки сўз, сўз
бирикмаларини ҳам аниқ кўрсатиш”, “агар (муайян) синф ўқувчилари йил
давомида 250 та сўз ўрганишлари керак бўлса, шу сўзлар қайси сўз
бўлишини дастурда аниқ кўрсатиб бериш лозим”лиги таъкидланиб, “луғат
минимумининг
йўқлиги
сўзларни
аниқлаш,
танлаш
имконини
бермаганлиги” ўринли танқид қилинади
1
. Тилнинг лексик-грамматик
воситаларини муайян изчилликда баён этиш масаласи бошқа методик
тадқиқотларда ҳам қисман ёритилган. Жумладан, М.Қорахўжаева
номзодлик диссертациясида лексик-грамматик минимумларни 3 гуруҳга
бўлиб ўрганилишини мақсадга мувофиқ деб кўрсатади: 1) фаол лексика; 2)
нофаол лексика; 3) потенциал лексика
2
. Тадқиқотчи потенциал лексикани
нофаол лексиканинг таркибий қисми сифатида қайд этади ва барча
байналминал сўзлар, ўзбек, рус тилларида бирдай қўлланиладиган сўзлар
потенциал лексикани ташкил қилади деб ҳисоблайди. Д.Тошхўжаева эса ўз
тадқиқот ишида луғат-минимум атамасини ишлатмаган бўлса-да, “ўзбек
тилини ўқитиш масалалари бўйича изчил олиб бориладиган ишлар ҳар бир
синфда ўрганиладиган лексик ва грамматик материаллар ҳажмида амалга
оширилишини” таъкидлаб ўтган
3
.
Дарҳақиқат, иккинчи тил таълимида энг муҳим ва мураккаб
муаммолардан бири тил ва нутқ материалларини танлаш ва уларни тўғри
тақсимлаш бўлиб, бунда, аввало, ўқувчиларнинг ёши, таълим йўналишини
эътиборга олган ҳолда грамматик минимумни танлаш ва тақсимлаш, яъни
кимга
нимани қачон
берилиши муаммосини ҳал қилиш керак бўлади
4
.
Шунингдек, бу ўринда муайян сўзларнинг айнан қайси сўзлар билан
боғлана олишини билиш ҳам жуда муҳим. Она тилида табиий кўникмалар
асосида ҳосил бўладиган ушбу нутқий жараён иккинчи тилни эгаллашда
анча қийин кечади, чунки ўқувчи-талабалар ўзга тил лексикасини
ўзлаштириш жараёнида муайян сўзнинг ассоциациялари тизими тўғрисида
ҳам муайян фикрга эга бўлишлари тақозо этилади.
1990-1991-йилларда Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот
институти мутахассислари томонидан “Рус мактабларининг I-XI синфлари
учун ўзбек тилидан луғат-минимуми” ишлаб чиқилди
5
. Тузувчилар мазкур
1
Ҳолиқбердиев Қ. Кўрсатилган манба. – Б.17.
2
Қорахўжаева М. Кўрсатилган манба. – Б. 27.
3
Тошхўжаева Д. Кўрсатилган манба. – Б. 30.
4
Пассов Е.И. Кўрсатилган манба. – М.: Русский язык, 1977. – С. 82–83.
5
Қаранг: Рус мактабларининг I-XI синфлари учун ўзбек тилидан луғат-минимуми // Р. Йўлдошев таҳрири
остида. –Тошкент: ЎзПФИТИ, 1992. – 68 б.
15
минимумда фаол сўзларни ажратишда сўзлар ўртасидаги боғланишни ҳам
эътиборга олишга ҳаракат қилиб, фаол (таянч) сўзларни ажратиб бериш
(саралаш)да сўзларнинг қўлланиш частотасига, хусусан, отларнинг феъллар
билан бирикувчанлиги тамойилларига таянганликларини кўрсатиб ўтганлар.
Бироқ минимум ўзбек тилини ўқитишнинг коммуникатив тамойилига
асосланмаганлиги ҳамда таълим ислоҳотидан анча олдин тузилганлиги
туфайли ундаги сўзлар ва грамматик воситаларнинг синфлар бўйича
тақсимоти ҳозирги кун талабларига тўлиқ жавоб бера олмайди.
“Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” талабларини амалга ошириш ва
узлуксиз таълим тизимини ўқув-услубий адабиётлар билан таъминлаш
соҳасида олиб борилган фаол ҳаракатлар натижасида таълим бошқа
тилларда олиб бориладиган мактаблар учун ўзбек тили фанидан ҳар бир
синфда ўқувчилар нутқи қайси луғавий ва грамматик бирликлар ҳисобига
бойитиб борилиши аниқ кўрсатиб берилган янги ўқув дастури тузилиб,
таълим жараёнига татбиқ этилди
2
. Афсуски, кейинги таълим босқичлари
–
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, шунингдек, олий таълимдаги рус
гуруҳлари учун тавсия қилинган намунавий ўқув дастурларнинг
бирортасида ҳам фаол лексик-грамматик бирликлар кўрсатилмаганлигини
қайд этиш керак.
Фаол грамматик минимумни ажратишнинг муҳим мезонларидан бири
танлаб олинган ҳодисанинг бошқа шу каби тузилмаларни ҳосил қилиши
учун намуна сифатида хизмат қилиши бўлиб, умумий ўрта таълим
босқичидаги амалдаги дарсликларда нутқий мавзуларга мос равишда
берилган нутқий қурилмаларни фаол минимум сирасига киритиш мумкин..
Ушбу дарсликларда нофаол минимумни адабий ўқиш материаллари ва
боғланишли матнлар орқали киритиб бориш ҳам кўзда тутилган, бироқ
уларни фаол минимумга айлантириш мезонлари, яъни босқичдан босқичга
фаоллаштириб бориш масалалари махсус ўрганилмаган. Қайд этиш
керакки, ўзбек тилидан фаол ва нофаол минимум таълим бошқа тилларда
олиб бориладиган мактабларнинг барчаси учун умумий бўла олмайди,
чунки таълим қардош тилларда олиб бориладиган мактаблар учун фаол
ҳисобланувчи грамматик минимум рус ёки тожик тилли мактаблар
ўқувчилари учун нофаол бўлиши ҳам мумкин. Бу умумий ўрта таълим
босқичида қардош тилли, рус ва тожик тилли мактаблар учун ўзбек тилидан
ўқув дастурлари ва дарсликларнинг алоҳида тузилишини кераклигини
тақозо этади. Кўринадики, тил бирликларини нутқий мулоқотда
қўлланишига кўра фаол ва нофаол турларга тақсимлаш, уларни
ўқувчиларнинг ёши, таълим йўналиши ва тил хусусиятларини ҳисобга олган
ҳолда ўқув материали таркибига киритиш ўзбек тили таълимидаги энг
муҳим муаммо бўлиб, уни ҳал этиш таълим босқичларида ўринсиз
такрорлар, қайтариқларнинг бартараф қилинишига олиб келади ва ўзбек
2
Қаранг: Толипова Р. ва б. Умумий ўрта таълим ўқув дастури.Ўзбек тили (таълим бошқа тилларда олиб
бориладиган мактаблар учун) //Таълим тараққиёти /ЎзР Халқ таълими вазирлигининг ахборотномаси, 1-
махсус сон. –Тошкент: Шарқ, 1999. – Б. 262–302.
16
тилини ўқитишда босқичлараро узлуксизликнинг таъминланишига шарт-
шароит яратади.
Биринчи бобнинг 1.2.-бўлимида
“Tаълим босқичлари ва
йўналишларида ўзбек тилини ўқитиш тамойиллари”
таҳлил қилинди ва
ўзбек тилини ўқитишда самарадор таълим тамойилларини аниқлашга
ҳаракат қилинди. Маълумки, ислоҳотдан аввал таълим рус тилида олиб
бориладиган умумтаълим мактабларида ўзбек тили она тилини ўқитиш
методикаси асосида “назариядан амалиётга” тамойилида, яъни ўзбек тили
миллий гуруҳлардаги она тили фани каби тизимли равишда ўқитилар, фақат
грамматик маълумотларнинг қисқароқ берилиши ҳамда қоидаларнинг
асосан рус тилида ёки айрим ҳолларда ўзбек ва рус тилларида берилиши
билан фарқланар эди. Машқларда ҳам соф грамматик топшириқлар бериш
ёки гапларни она тилига ёҳуд рус тилидан ўзбек тилига таржима қилдириш
билан чекланилар эди. Ўқитишнинг бу усули, айниқса, қоидаларнинг рус
тилида ҳам берилиши натижасида русийзабон ўқувчилар грамматик
қоидаларни қуруқ ёд олиш билан чекланиб,
“ўзбек тилини тушунадиган,
аммо ўзбек тилида гапира олмайдиган”
бўлиб қолдилар. Ушбу
дарсликларда ўқувчиларни нутқий мулоқотга ундайдиган, уларда ўзбек
тилида сўзлашиш эҳтиёжини юзага келтирадиган, сўзлардан сўз
бирикмалари, сўз бирикмаларидан гаплар, гаплардан матнлар яратишга
йўналтирадиган коммуникатив машқлар ва топшириқлар тизими мавжуд
эмас эди. Таълим ислоҳоти натижасида ўзбек тили таълими мазмуни ва
шаклларида жиддий ўзгаришлар юз берди ва ҳозирги кунда
республикамизда рус гуруҳларида ўзбек тилини ўқитишда қуйидаги
тамойиллар амал қилмоқда: 1. Лингвистик ёки анъанавий тизимли тамойил.
2. Функционал ёки коммуникатив тамойил. 3. Матн таҳлили асосида
ўқитиш тамойили.
Лингвистик тамойилда ўқитиш
ўқувчи-талабаларга ўзбек тилини
назарий жиҳатдан чуқурроқ ўрганиш, ўзбек тилининг лексик-семантик,
грамматик имкониятлари билан кенгроқ танишиш, ўзбек тилини ўз она тили
билан қиёслай олишга ёрдам беради
1
. Лингвистик тамойилда ўқитишни
ўқувчи-талабалар муайян билим ва луғат заҳирасига эга бўлганларидан
кейин, таълимнинг юқори босқичларида, асосан, ижтимоий, филологик
йўналишлардаги олий таълим муассасаларида қўллаш самарали натижа
беради. Таъкидлаш керакки, ҳозирги кунда ушбу тамойилда ёзилган
дарсликларда ислоҳотдан аввалги ўзбек тили дарсликларидаги каби
грамматик билимларни систематик бериш, аксарият ҳолларда грамматик
қоидаларни ҳам рус тилида баён қилиш ҳолатларини ижобий баҳолаб
бўлмайди. Жаҳон тажрибасида тилни хорижий тил сифатида ўқитишнинг
бошланғич босқичидагина қоидаларни ўқувчи-талабаларнинг она тилида
берилиши маъқулланишини ёддан чиқармаслик лозим.
Функционал аспектда ўқитиш
хорижий тилларни ўқитишда кенг
қўлланадиган усул бўлиб, ҳозирги кунда ўзбек тилини ўқитишда унинг соф
1
Қаранг: Расулов Р., Усмонова М., Миразизов А. Ўзбек тили ( ОЎЮ рус гуруҳлари талабалари учун
дарслик). –Тошкент: ТДПУ, 2003. – 246 б.
17
нутқий ва функционал-семантик йўналишлари
фаол қўлланмоқда.
Соф
нутқий йўналиш
асосан оғзаки нутқни ўстиришга йўналтирилган бўлиб,
ўзбек тилидан ушбу йўналишда яратилган дарсликларда грамматик
билимларнинг мазмуний узвийлигини таъминлаш кўзда тутилмаган
1
.
Кейинги йилларда амалий тилшуносликда муайян мазмуннинг энг мақбул
тарзда ифодаланиш имкониятларини тавсифловчи “мазмундан шаклга”
тамойилига асосланган “функционал грамматика” ёки “идеографик
грамматика”ни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 80-йиллардан
бошлаб
рус
тилшунослигида
қўллана
бошлаган
“грамматикани
семантизациялаштириш” ғояси илгари сурилган идеографик грамматика
2
йўналишида тилни амалий қўллашни ўргатиш учун аввало грамматика ва
лексика ўртасида узвий алоқа ўрнатиш кераклиги, бу нафақат иккинчи
тилни ўргатишда, ҳатто она тилини ўргатишда ҳам муҳимлиги
таъкидланмоқда. Мазкур тамойилда ўқувчиларни тилнинг турли лексик,
морфологик, семантик воситаларидан комплекс тарзда нутқда фойдалана
олишга ўргатиш кўзда тутилади. Бунда мазмун (семантика) асосий мақсад
сифатида биринчи ўринда берилиб, шакл, яъни грамматикадан (сўз ясаш,
морфология, синтаксис ва имло қоидаларидан) лингвистик восита сифатида
фойдаланилади
3
. Ҳозирги кунда таълим рус ва бошқа тилларда олиб
бориладиган мактабларда татбиқ этилаётган коммуникатив нутқий
тамойилнинг
функционал-семантик йўналишида
айнан шу мақсад кўзда
тутилганини
қайд этиш мумкин.
Матн таҳлили асосида ўқитиш
тамойилида касбий атамалар устида
ишлаш, уларнинг нутқда қўлланишини ўргатиш орқали талабаларнинг
касбий, соҳавий нутқини ўстириб бориш кўзда тутилади. Тиббиёт, техника,
иқтисод, қишлоқ хўжалиги каби турли ихтисосликлар йўналишларидаги
ўрта махсус ва олий ўқув юртларида аввал ҳам матн таҳлили асосида
ёзилган ўқув қўлланмалардан фойдаланиб келинган
4
. Бироқ ушбу
тамойилда тузилган дарслик ва қўлланмаларда билимларни беришда
тадрижий ўсиш кузатилмаётганини, асосан, қуйи таълим босқичларида
берилган грамматик билимларнинг қайтарилаётганини таъкидлаш мумкин.
Кўринадики, таълим босқичлари ва йўналишларида ўзбек тилини
ўқитишда турлича тамойиллар амал қилмоқда ва бу таълим босқичлариаро
узлуксизликнинг таъминланмаслигига олиб келмоқда. Иккинчи тилга
ўргатишда ўқув материалларини кетма-кетлик тамойили асосида эмас,
1
Қаранг: Turdiyeva K., Ahmedova D. O'zbek tili (tibbiyot institutlarining rus guruhlari talabalari uchun darslik).
–Tоshkent: Musiqa, 2007. –204 b.
2
Идеографические аспекты русской грамматики / Под ред. В. А. Белошапковой и И. Г. Милославского. –
М.: МГУ, 1988. – C. 9–10.
3
Қаранг: Толипова Р. ва б. Кўрсатилган манба. – Б. 262–302.
4
Қаранг: Мирқосимова М., Алимова Ш., Зоитова О., Умарова Н. Ўзбек тили (техника университетининг
русийзабон талабалари учун қўлланма). – Тошкент:ТДТУ, 2004; Ҳусанов Н., Шокирова С., Шайхова К.
Ўзбек тили (иқтисодий йўналишдаги ОЎЮ учун ўқув қўлланма). – Тошкент,1999; Мирзаев И., Болтабоев
М. Ўзбек тили (ОЎЮ рус гуруҳлари учун дарслик). –Тошкент, 2004; Turdiyeva K., Ahmedova D.O'zbek tili
(oliy hamshiralik ishi ta'lim yo'nalishi rus guruhlari talabalari uchun darslik). –Tоshkent: Yangi asr avlodi, 2007;
Turdiyeva K., Ahmedova D. O'zbek tili (tibbiyot institutlarining rus guruhlari talabalari uchun darslik). –Tоshkent:
Musiqa, 2007. Лафасов Ў., Исмоилов А., Мадвалиев А. Ўзбек тили (университет ва институтларнинг
бакалавр мутахассислиги русийзабон гуруҳлари учун дарслик). –Тошкент, 2008.
18
балки “яқинлик” ва “бирикиш” тамойиллари асосида берилиши мақсадга
мувофиқ. Сўз туркумларининг муайян изчилликда навбатма-навбат, яъни
от, сифат, сон, олмош, феъл, равиш, кўмакчи, боғловчи тарзида бериш она
тили грамматикасини ўрганишда ўзини оқлаши мумкин, аммо иккинчи тил
ўрганилаётганда грамматик материалларни бундай шаклда тақсимлаш тўғри
бўлмайди. Тил ўрганаётган шахс мулоқотга киришиши учун бир пайтнинг
ўзида маълум миқдордаги лексик, морфологик, синтактик материалларни
комплекс ҳолда ўзлаштириши ва муайян нутқий вазиятларга мувофиқ ҳолда
қўллай олиши талаб қилинади. Шу боис умумий ўрта таълимда амал
қилаётган функционал-семантик тамойилни барча таълим босқичларига
татбиқ этиш ҳамда ўзбек тилида фикр ифодалашнинг оддийдан мураккабга
қараб ўсиб борувчи изчил тизимини ишлаб чиқиш ўзбек тили таълимида
узлуксизликнинг таъминланишига олиб келган бўлар эди. Бу борада Н.
Маҳмудовнинг қуйидаги фикрини жуда ўринли деб ҳисоблаймиз:
“Унутмаслик жоизки, тил таълим мақсади билан тавсифланар экан, унга
семасиологик (шаклдан мазмунга) эмас, балки ономасиологик (мазмундан
шаклга) ёндашув муҳимдир. Тил ўрганувчи берилган тилдаги шаклнинг
мазмунини излагандан кўра ўзига маълум бўлган мазмуннинг мақсадга
мувофиқ ифода шаклини танлаш йўлидан боргани маъқул. Бунда тил
ўқитишнинг бош мақсади тил фактларини муайян “токча”ларга териб
чиқишни ўргатиш эмас, балки ўз фикрини мутлақо аниқ ва вазиятга
мувофиқ тарзда ўргатишдан иборат”
1
.
Мазкур бобнинг 1.3-бўлимида
“Ўзбек тилини ўқитишда нутқий
мавзулар ва грамматик маълумотларнинг берилиши”
муаммоси
ўрганиб
чиқилди.
Ўзбек
тили
таълимига
коммуникатив-нутқий
тамойилнинг татбиқ қилиниши натижасида ўзбек тилидан тузилган ўқув
дастурлари нутқий мавзулар бўйича бўлимларга ажратиб берила бошланди.
Бироқ бунда эътиборни асосан нутқий мавзулар узвийлигига қаратиш,
грамматик маълумотларни эса нутқий мавзуларга мослаштириб беришга
ҳаракат қилиш оқибатида грамматик билимлар тарқоқ ҳолда берила
бошланди. Натижада “...бугун мавзувийлик шу даражага етказиб жорий
этилдики, ҳар бир дарс бирор мавзуга бағишланиб, лексика ҳам, грамматик
материал ҳам, борингки, нутқ ўстириш шакллари ҳам шу мавзуга қатъий
боғлаб қўйилди”
2
. Айни пайтда нутқий мавзуларнинг тақвимга ҳам
мувофиқлаштирилиши байрамлар, тарихий саналар, йил фаслларига
бағишланган мавзуларнинг ҳар йили мунтазам такрорланиб келишига олиб
келди. Бу эса ўқувчиларнинг
ДТС талабига кўра турли мавзуларда эмас,
балки ўқитувчи, муаллиф тавсия этаётган мавзулар доирасидагина
мулоқот юритишига
олиб келди. Шу боис қуйи таълим босқичларини
битириб олий таълимга ўқишга келган талабалар муайян мавзулардагина
гаплаша оладилар, холос. (Ўтказилган сўровномалар маълумотлари ҳам
буни тасдиқлайди.) Бу ҳолат ўзбек тили таълимида нутқий мавзулар ва
1
Маҳмудов Н. Тил таълими ва стилистика //Тил ва адабиёт таълими. 1-сон. –Тошкент, 2008. – Б.5.
2
Йўлдошев Р. Ўзбек тили таълими мазмунини белгилашда мавзувийликнинг ўрни ҳақида // XXI асрда
ўзбек тили таълими масалалари (Ўзбек тили доимий 9-анжумани материаллари). –Тошкент, 2007. – Б. 180.
19
грамматик маълумотларнинг ўрни, ўқув-услубий мажмуаларда берилиши
масаласини жиддий ўрганиб чиқиш, уларнинг бир синф доирасидаги
мазмуний узвийлиги ва синфма-синф, босқичма-босқич узлуксизлигини
ислоҳ қилиш зарурлигини кўрсатмоқда. Бу ўринда Р. Йўлдошевнинг
“мавзувийлик тамойили сўзларни гуруҳлаб ўрганиш учун муайян қулайлик
яратса-да, сўзларнинг такрорий ишлатилиш частотасини таъминлашда
мутлақо ноқулай, грамматик воситаларни изчил режалаштириш масаласида
эса унинг қулайлик томони йўқ даражада”
1
деган фикрига қўшилиш мумкин.
Ҳақиқатан ҳам, ушбу бирёқламалик оқибатида бир мавзудан иккинчи
мавзуга ўтганда, аввал ўрганилган лексикадан кейинги мавзуларда деярли
фойдаланилмаслиги грамматик шаклларнинг мустаҳкамланмай қолишига,
бу эса билимларнинг пухта ўзлаштирилмаслигига сабаб бўлмоқда. Шу боис
ўзбек тили дарсликларида жуда кўп нутқий материал берилишига қарамай,
ўқувчилар сўз бойлиги ва нутқининг ўсиш даражаси анчагина паст.
Кейинги йилларда хорижий тилларни ўрганиш методикасида тил
бирликларининг макон, замон, мақсад, аниқлик, ноаниқлик, сабаб ва бошқа
мантиқий категорияларни ифодалаш хусусияти бўйича тақсимланиши
тилларни онгли ўзлаштиришнинг энг маҳсулдор усулларидан бири деб
эътироф қилинмоқда. Шу боис ўзбек тили таълимида муайян мазмунни
ифодаловчи грамматик билимларни мазмуний узвийлик ва босқичма-босқич
узлуксизликда берилиши, нутқий мавзуларни эса шунга мос ҳолда бериб
борилиши русийзабон ўқувчиларда ўзбекча тўғри нутқнинг шаклланишига
ва автоматлашган нутқий кўникма ва малакаларнинг ҳосил бўлишига олиб
келади. Буни амалга ошириш учун ўзбек тили дастурлари ва дарсликларида
нутқий мавзулар ва грамматик маълумотлар қуйидаги тартибда берилишини
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз: 1) муайян фикрни ифодалашга оид
мавзу; 2) грамматик мавзу; 3) нутқий мавзу; 4) адабий ўқиш учун материал.
Тажриба-синов ишлари ўзбек тили таълимини шу тарзда ташкил этиш
ўқувчи-талабаларнинг ўзбек тилида фикрлаш доирасини кенгайтиришга,
уларда ўзбек тилида мустақил ифодалай олиш имкониятини юзага
келтиришга, ёрдам беришини кўрсатди.
Ушбу бобнинг 1.4- бўлимида
“Русийзабон гуруҳларда ўзбек тилини
ўқитишда қўлланадиган машқлар турлари ва тизими”
ўрганиб чиқилди.
Маълумки, она тили таълимидан фарқли равишда ўзга тилни ўрганиш
жараёнида
бажариладиган
машқларнинг
асосий
қисми
мулоқот
кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилади. Шунга кўра иккинчи тил
таълимига оид машқлар ҳам турличадир. Б. А. Лапидус уларни нутқ
машқлари ва тил машқларига ажратган бўлса
2
, Е. И. Пассов эса “машқларни
тил ва нутқ машқларига бўлиш тил ва нутқнинг бир бутунлигига нисбатан
олганда нотабиийдир” деб ҳисоблаб
3
, ҳар қандай машқлар коммуникатив,
лингвистик ва психологик хусусиятларга эга деган фикрни илгари сурган
1
Йўлдошев Р. Кўрсатилган манба. – Б. 180.
2
Қаранг: Лапидус Б.А. К проблеме функциональной дифференциации языкового материала //
Иностранные языки в высшей школе. – М.: 1975.
3
Пассов Е. И. Коммуникативные упражнения. – М.–Л.: Просвещение, 1967. – С. 6–8.
20
эди. Шундан келиб чиқиб, у машқларни коммуникатив ва шартли
коммуникатив машқларга ажратади. И. В. Рахманов
1
“тил машқлари тил
тизимига оид материални ўзлаштириш ва уни нутқда қўллашга тайёрлаш
учун хизмат қилади, нутқий машқлар ўқувчини ўз фикрини бошқа тилда
ифодалашга ва бошқалар фикрини тушунишга ўргатади” деб ҳисоблаб, тил
машқларини нутққа тайёрловчи ва умумий тайёргарлик машқлари
турларига ажратган. Айрим методист олимлар ҳатто тил материалини
ўзлаштиришга йўналтирилган ва асл нутқий бир тилли машқларни
фарқлашни ҳам таклиф қилганлар
2
.
Фикрларни ўзаро қиёслаш тил ўрганиш амалиётида машқларни
турларга ажратиш ва самаралилигини аниқлашда турлича қарашлар
мавжудлигини кўрсатди. Афсуски, бугунги кунгача ўзбек тили таълимида
қўлланадиган машқлар ва топшириқларни осондан қийинга тамойилида
босқичма-босқич ривожлантириб бориш, бунда русийзабон ўқувчи-
талабаларнинг ёши, тил хусусияти, билим даражаси, таълим йўналишини
эътиборга олиш,
қайси босқичда, кимга, қандай
машқ ва топшириқларни
беришнинг илмий-назарий ва методик асосларини ишлаб чиқиш илмий-
методик жиҳатдан тадқиқ қилинмаган. Бу ҳол ўзбек тилини ўқитишда
узлуксизликнинг таъминланиши ва самарадорликка эришишда жиддий
муаммоларни юзага келтирмоқда.Ўзбек тилини рус гуруҳларида ўқитишда
айнан қандай машқ турларидан фойдаланиш, машқлардаги топшириқларни
қайтарзда тизимлаштириб бериш ва таълим босқичларида уларни қандай
ривожлантириб бориш масалаларини илмий тадқиқий жиҳатдан ўрганиш
бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Ушбу
муаммоларни ҳал қилиш ўзбек тили дарсликлари ва ўқув қўлланмаларида
миллий гуруҳларга мос ёки олий таълим босқичида бошланғич синфлар
учун бериладиган машқлар ва топшириқларнинг берилиши каби ҳолатларни
бартараф
этишга
ва
ўзбек
тили
таълимида
узлуксизликнинг
таъминланишига замин яратади.
Маълумки, ҳар қандай тил таълимида дастлаб она тилининг
грамматик тузилмалари идрок қилинади, улар ҳақида муайян тушунча юзага
келади, кейин эса ушбу тушунчалар ўрганилаётган тил тизимига
кўчирилади. Демак, тил ўрганишда она тилининг таъсири доимий равишда
сезилиб туради. Л. В. Шчерба сўзлари билан айтганда, “Она тили, биз уни
қанчалик “ҳайдашга” уринсак ҳам, доимо хорижий тил дарслари
иштирокчисидир. Шу сабабли, биз бундай “душманни” дўстимизга
айлантиришимиз лозим”
3
. Кўринадики, иккинчи тилни ўрганишда ўқувчи
йўл қўйиши мумкин бўлган хатоларни олдиндан аниқлаш ва муайян
турларга ажратишда она тили интерференциясидан бохабар бўлиш муҳим.
1
Рахманов И. В. Методические требования к учебникам иностранных языков для восьмилетней школы //
Иностранных языки в школе. – М.: 1961. – Б. 4.
2
Қаранг: Климентенко А.Д. Некоторые вопросы системы упражнений, обучаюших умению выражать свои
мысли на иностранном языке // Актуальные вопросы обучения иностранным языкам в средней школе. –
М.: 1973. – Б. 59.
3
Шчерба Л.В. Преподавание иностранных языков в средней школе // Общие вопросы методики. – М.:
Учпедгиз, 1974. – С. 38.
21
Рус гуруҳларида ўзбек тилини ўргатишда кўп учрайдиган интерференцияга
оид типик хатолар: айрим нутқ товушлари талаффузига оид фонетик
интерференция, келишик қўшимчалари, кўмакчилар ва кўмакчи феъллар,
феълларнинг замон ва нисбат шаклларини нотўғри қўллаш билан боғлиқ
бўлган грамматик интерференция, сўзларнинг ўзаро бирикиш тамойиллари
билан боғлиқ лексик интерференциялар саналади. Жумладан, рус тилида
феъл замон шаклларининг ўзбек тилидаги каби кўп эмаслиги, ўтган замон
феъл шакли рус тилида фақат битта шаклга, ўзбек тилида эса 5 турга
бўлиниши ва ҳар бири бир неча грамматик шакллар билан ифодаланиши;
ўзбек тилида қаратқич ва тушум келишикларининг белгили ва белгисиз
қўлланиши, келишикли конструкциялар ва кўмакчи феълларнинг мураккаб
феъллар таркибида англатадиган маънолари русийзабон ўқувчилар учун
хатолар манбаи ҳисобланади. Бундай хатоларни бартараф этиш учун
ўқувчиларга ушбу грамматик шакллар ва улар англатадиган маъноларни
назарий жиҳатдан изчил ва ўзаро узвийликда тушунтириш, сўнгра аввал
грамматик қоидани мустаҳкамлашга қаратилган бир тилли нокоммуникатив
машқлардан, кейин эса икки тилли таржима ва қиёсий машқлардан
фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Таржима машқлари ўқувчига ўз фикрини
ўзга тилда қандай восита билан ифодалай олиши мумкинлигини билиб
олишга ёрдам беради, эгалланган грамматик билим ва малакаларни
қўллашнинг амалий йўлларини кўрсатади. Бизнингча, рус гуруҳларида
яхши самара берадиган машқлар турларидан таълим босқичлари ва
йўналишларига мос равишда фойдаланиш ўзбек тили таълимида
самарадорликка эришиш йўлларидан биридир.
Диссертациянинг 2-боби
“Умумий ўрта таълим босқичида ўзбек
тили ўқитилиши узлуксизлигини таъминлашнинг илмий-методик
асосларини такомиллаштириш”
деб аталиб, у уч бўлимдан иборат.
Бобнинг
“Таълим рус тилида олиб бориладиган мактабларда ўзбек
тилини ўқитишнинг мавжуд ҳолати таҳлили”
деб номланган 2.1-
бўлимида умумий ўрта таълим босқичида рус гуруҳларида ўзбек тилини
ўқитилишида амал қилаётган давлат таълим стандартлари (ДТС) ва ўқув
дастурлари мазмуни ўзаро қиёсий таҳлил қилинди.
Маълумки, “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш
Миллий дастури” асосида таълим тизимида рўй берган туб ислоҳотлар
барча фанлар қатори ўзбек тили таълими мазмунини ҳам янгилашни, янги
ўқув дастурлари ва дарсликлар яратилишини тақозо этди. Ўзбекистон
Республикаси Халқ таълими вазирлигининг махсус 203-буйруғи асосида
1998–2000 ўқув йилларида таълим рус тилида олиб бориладиган
мактабларда ўзбек тилидан функционал-семантик тамойилга асосланган
янги ўқув дастури тажриба-синовдан ўтказилиб
1
, шу асосда янги
тамойилдаги дарсликлар яратилди. Бироқ дарсликларнинг амалий татбиқи
жараёнида
ўзбек
тилидан
берилиши
керак
бўлган
билимлар,
шакллантирилиши керак бўлган кўникма ва малакалар тақсимотида ДТС
1
Қаранг: Толипова Р. ва б. Кўрсатилган манба. – Б. 262–302.
22
билан ўқув дастурлари, шунингдек, ўқув дастурида нутқий, грамматик ва
адабий ўқиш мавзулари ўртасида айрим номувофиқликлар мавжудлиги
аниқланди. Бу ўқув дастурини такомиллаштириш заруратини юзага
келтирди ва “2004–2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантиришнинг
умуммиллий дастури” асосида барча фанлар қатори ўзбек тилидан ҳам
такомиллаштирилган ва модернизация қилинган ўқув дастури ишлаб
чиқилди
1
. Афсуски, дастурнинг ушбу вариантида бериладиган грамматик
билимларни
синфлараро
тақсимлашда
ўқувчиларнинг
ёши
ва
психофизиологик хусусиятларига мослиги ҳисобга олинмаганлиги
оқибатида ўқув дастури ўта мураккаблаштириб юборилди. Бу ҳолат ўзбек
тилидан ўқув дастурлари ва дарсликларини узвийлик, узлуксизлик
жиҳатидан ҳамда ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда
қайта кўриб чиқилишини тақозо этди. Шунингдек, республикамизда таълим
бошқа тилларда, хусусан, рус тилида олиб бориладиган гуруҳларда турли
миллат вакиллари ўқишини, улар орасида ўзбек ва бошқа туркий халқлар
фарзандлари ҳам кўплигини эътиборга олиш ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий
дастурида» кўрсатиб ўтилган табақалаштирилган таълимни жорий этиш,
ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ҳисобга олиш ва
ўқувчиларнинг ички имкониятларини юзага чиқаришга ёрдам берадиган
ўқув-услубий мажмуаларни яратиш заруратини ҳам юзага келтирди.
“Баркамол авлод йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар
ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
ҳамда Халқ таълими вазирликларининг 134- ва 62-сонли қўшма буйруғи
асосида ўзбек тили фанидан ҳам ишчи гуруҳ тузилиб, ўқув дастурлари ва
дарсликлар узвийлик ва узлуксизлик ҳамда ўқувчиларнинг ёши ва
психофизиологик хусусиятларига мослиги жиҳатидан таҳлил қилинди.
Берилган тавсиялар асосида 2010 йил 1 июлда Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими
вазирликларининг 6/2 4/1-сонли Қарори
1
ва “Узвийлаштирилган Давлат
таълим стандарти ва ўқув дастури” қабул қилинди
2
. Мазкур
узвийлаштирилган ДТС ва ўқув дастурида айнан умумий ўрта таълим, ўрта
махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим босқичлари ўртасида таълим
узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратилди.
Хусусан, таълим рус ва бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларда
ўзбек тилидан ўқув дастурларини синфлараро узвийлиги ва узлуксизлиги
нуқтаи назаридан такомиллаштиришда бизнинг қиёсий таҳлилларимиз
натижалари ҳам қисман ўз аксини топган бўлса-да, билимларнинг
1
Қаранг: Толипова Р. Ўзбек тилидан такомиллаштирилган ва модернизация қилинган ўқув дастури. –Т.:
РТМ, 2004.
1
Қаранг: ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирликларининг “Умумий
ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитиладиган умумтаълим фанлари ҳамда олий
таълимда давом эттириладиган фанлар дастурлари узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш тўғрисида”ги
6/2 4/1-сонли қарори, 2010 йил 1 июль.
2
Қаранг: Uzviylashtirilgan Davlat ta’lim standarti va o’quv dasturi. O’zbek tili (5–9-sinflar). – Тoshkent: RTM,
2010. – Б. 94–19
23
синфлараро тақсимотида айрим камчиликларга йўл қўйилганини кўрсатиб
ўтиш жоиз. Фикримизча, узвийлаштирилган ДТС ва ўқув дастурини таълим
амлиётига татбиқ этишдан аввал яна бир бор синчиклаб кўриб чиқиш, ДТС
ва ўқув дастури ўртасида мутаносиблик тўлиқ таъминланишига, ўқув
дастурида лексик-грамматик минимумлар аниқ берилишига эришиш,
уларни ўзбек тили таълими бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари
тавсиялари асосида такомиллаштириш зарур.
Мазкур бобнинг 2.2-бўлимида
“Бошланғич синфларда ўзбек
тилини ўқитишда узлуксизликни таъминлаш”
масалалари кўриб
чиқилди. Бўлимнинг 2.2.1-параграфи
“Бошланғич синфларда ўзбек
тилидан амалдаги ДТС ва ўқув дастурларида узлуксизликнинг
таъминланиш ҳолати”
таҳлилига бағишланган. Ушбу параграфда таълим
рус ва бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларнинг бошланғич
синфларида ўқувчилар ДТС ва ўқув дастури бўйича ўзлаштириши лозим
бўлган зарурий билимлар ҳамда уларда шакллантириладиган кўникма ва
малакалар мазмуни таҳлил қилинди. Ўзбек тилидан бошланғич синфлар
учун ДТСда таълим мазмунининг мажбурий минимуми сифатида ўзбек
тилининг лотин ёзувига асосланган янги алифбосидаги 29 та ҳарфнинг ёзма
ва босма шаклларини ўзлаштириш, жарангли ва жарангсиз ундошлар
талаффузи билан танишиш, урғу, бўғин ҳодисалари, 700 дан ортиқ янги
(асосан туб) сўзлар, отларнинг эгалик, кўплик, эркалаш, кичрайтириш
қўшимчалари, феълнинг замон шаклларини ҳосил қилувчи, буйруқ-истак
майли қўшимчалари, бўлишсизлик, нисбат ҳосил қилувчи қўшимчалар фаол
лексик-грамматик минимум сифатида тавсия этилган
1
. Бошланғич
синфларда ушбу билимларни грамматик қоидаларсиз, асосан, расмлар,
сўзлар ва гаплар, кейинроқ эса кичик матнлар воситасида нутқий
кўникмалар сифатида ўқувчиларга сингдириб бориш ҳамда ўқув дастури ва
дарсликларда кўрсатилган нутқий мавзулар доирасида ўқувчиларнинг сўз
бойлигини ошириб бориш кўзда тутилган. Шундан келиб чиқиб, ўқув
дастурларида асосий эътибор нутқий мавзуларни бир синф доирасида ва
синфлараро узвийлаштириб беришга қаратилмоқда.
Бироқ ўтказилган таҳлиллар натижалари ДТСда ўзбек тилидан кўзда
тутилган билим, кўникма ва малакаларнинг синфлар бўйича тақсимотида
таълимнинг ривожлантирувчи тамойилига, яъни уларнинг синфдан синфга
ўсиб боришига эътибор кам қаратилганини, ДТС ва ўқув дастурларида
ўзбек тилидан берилиши режалаштирилган билим, шакллантириладиган
кўникма ва малакалар мазмуни ўртасида номувофиқликлар борлигини
кўрсатди. Жумладан, 4-синф учун ДТС билан ўқув дастури ўртасида
грамматик маълумотларнинг берилишида фақат 4 ўриндагина мувофиқлик
бор, қолган барча ўринларда ушбу билимлар ДТС бўйича 2-3-синфларга
режалаштирилган, 3та грамматик маълумот эса ДТСда берилмаганлигини
кўрсатиб ўтиш мумкин. Бу ўринда ўтган 10 йил ичида ўқув дастурлари бир
неча бор қайта ишлаб чиқилган бўлса-да, ДТС мазмуни қайта кўриб
1
Қаранг: Давлат таълим стандарти. Ўқув дастурлари ва режалаштириш. – Т.: РТМ, 1999.
24
чиқилмаганини қайд этиш керак. Бошланғич синфларда ўзбек тили
таълимида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш аввало ДТСни
такомиллаштиришни, сўнгра ДТС билан ўқув дастурлари ўртасидаги
номувофиқликларни бартараф қилишни тақозо этади. Шунингдек, таълим
ислоҳотидан сўнг бошланғич таълим босқичида ўзбек тилини ўқитиш
масалалари бўйича алоҳида тадқиқот ишлари олиб борилмаганлигини,
айнан бошланғич таълим босқичида ўзбек тилининг нутқ товушлари
талаффузини ўргатиш ва фонетик интерференцияни бартараф этишга
қаратилган тадқиқот ишларининг олиб борилиши русийзабон ўқувчиларда
соф ўзбекча талаффуз малакаларини шакллантиришга ёрдам беришини ҳам
қайд этиш керак.
Бўлимнинг 2.2.2-параграфида
“Бошланғич синфлар учун
узвийлаштирилган ДТС ва ўқув дастурида билимлар узвийлиги ва
узлуксизлигини таъминлаш”
ҳолати янги “Узвийлаштирилган Давлат
таълим стандарти ва ўқув дастури” таҳлили асосида ўрганиб чиқилди.
Мазкур ДТСда 3-синф учун билимлар ва кўникмаларнинг чалкаш
берилганини (1-4-бандларда), айрим ўринларда бошланғич таълим босқичи
учун берилиши режалаштирилган билим, кўникма ва малакалар
ўқувчиларнинг ёш хусусиятлариги мос эмаслигини, бошланғич таълим
босқичида ўқувчилар ўзлаштириши керак бўлган луғат бойлиги, сўзлар
миқдори аниқ кўрсатилмаганлигини қайд қилиш мумкин.
Узвийлаштирилган ДТСнинг “Умумий ўрта таълим мактабларида
ўзбек тили таълимининг асосий вазифалари” деб номланган қисмида сўз
бойлигини ошириш бўйича ўқувчининг мулоқот эҳтиёжи ва дунёқарашига
оид нутқий мавзулар доирасида 250–300 таянч ва фаол сўзларни
ўзлаштириш ҳақидагина гап боради. ДТСнинг 11-бандида берилган
феълнинг замон, шахс-сон, майл қўшимчалари 3-синф учун мураккаблик
қилади, аксинча, 4-синф учун ДТСнинг 1-бандида берилган лотин ёзувига
асосланган ўзбек алифбоси ҳарфларини ҳуснихат қоидаларига амал қилиб
ёзиш эса 2-синфда ҳосил қилдириладиган кўникмалардир. Шунингдек,
узвийлаштирилган ўқув дастури мазмуни таҳлили дастурда грамматик
маълумотлар лингвистик тамойилда берилгани боис улар билан нутқий
мавзулар ўртасида мазмуний узвийлик мавжуд эмаслигини кўрсатди.
Қайд
этилган
камчиликларни
бартараф
қилиш
мақсадида,
диссертацияда бошланғич таълим босқичида ўзбек тилидан берилиши кўзда
тутилган
билим,
шакллантириладиган
кўникма
ва
малакаларни
ўқувчиларининг ёш хусусиятларидан келиб чиқиб, синфма-синф тадрижий
ўстириб бориш тамойилига риоя қилган ҳолда тизимлаштириб беришга
ҳаракат қилинди. Бунда 2-синфда ўқувчиларга ўзбек тилидаги нутқ
товушларини тўғри талаффуз қилиш ва лотин ёзувида тўғри ёзишга
ўргатиш, айниқса орфоэпик меъёрлар – ўзбек тилининг ўзига хос ва фарқли
нутқ товушларини тўғри талаффуз қилиш кўникмаларини ҳосил қилишга
катта эътибор бериш, сўзларни бўғинларга бўлиб ва урғуни тўғри қўйиб
ўқиш, турдош ва атоқли отларни ўзлаштириш, сўроқ олмошлари воситасида
уларга савол бериш ва саволга жавоб беришга ўргатиш; 3-синфда
25
графемаларни тўғри талаффуз қилиш ва тўғри ёзиш, бўғин кўчириш
қоидаларини, сўзлардаги айрим товуш ўзгаришларини ўзлаштириш,
ўрганган сўзларни қўшиб отли, феълли, аниқловчили сўз бирикмалари
ҳосил қила олиш ва уларни тўғри оҳангда ўқишни билиш, феълларни замон
шаклларида қўллай олиш; 4-синфда сўзларни ўзаро боғлаб содда гаплар
туза олиш, нутқда дарак, сўроқ, ундов гаплардан фойдалана олиш,
боғловчилар, айрим юкламалар, кўмакчиларни амалий қўллай олиш
юзасидан зарурий билимлар ва амалий кўникмалар бериш кўзда тутилди.
Ўзбек тили таълими мазмунининг узвийлиги ва синфлараро узлуксизлигини
таъминлашга қаратилган ушбу амалий тавсияларни таълим жараёнига
татбиқ этиш ДТС ва ўқув дастури, дарсликлардаги юқорида қайд этилган
камчиликларни бартараф этишга ҳамда бошланғич таълим босқичида
узлуксизликни таъминлашга амалий ёрдам беради деб ўйлаймиз.
Мазкур бобнинг 2.3-бўлимида
“Умумий ўрта таълимнинг 5
–
9-
синфларида ўзбек тилини ўқитишда узлуксизликни таъминлаш”
масалалари ёритилди. Ушбу бўлим уч параграфдан иборат булиб, 2.3.1-
параграфда 5-синф, 2.3.2- параграфда 6-синф, 2.3.3-параграфда 7-синф ва
2.3.4-параграфда 8–9-синфлар бўйича ўзбек тилидан ДТС ва ўқув
дастурлари ушбу синфларда ўзбек тилидан бериладиган билимларнинг
мазмуний изчиллиги ва синфлараро узлуксизлиги нуқтаи назаридан таҳлил
қилиб чиқилди. Таълим рус ва бошқа тилларда олиб бориладиган мактаблар
учун ўзбек тилидан ўқув дастурида 5–9-синфларининг ҳар бирида 24 тадан
нутқий мавзу берилган бўлиб, уларда грамматик билимларни функционал-
семантик тамойил асосида комплекс ҳолда ўргатиш, нутқий мавзулар
бўйича берилган нутқий қурилмаларни имло ва талаффуз машқлари
ёрдамида уларни мустаҳкамлаб бориш кўзда тутилган. Ушбу синфлар учун
амалдаги ДТС ва ўқув дастурларини қиёсий таҳлил қилиш уларда такрор ва
қайтариқлар мавжудлигини, ДТСда берилган грамматик мавзуларнинг
айримлари ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига мос эмаслигини кўрсатди.
Жумладан, феълнинг сифатдош, равишдош каби вазифавий шакллари
анчагина мураккаб мавзулар бўлиб, уларнинг 5-синфда берилиши мақсадга
мувофиқ эмас, шунинг учун ушбу мавзуларни ўқув дастурига мос ҳолда 7-
синфга кўчириш ва 7-синфдаги осонроқ мавзуларни эса 5- ва 6-синфларга
ўтказиш керак. ДТСда 7-синфда киритилган грамматик билимларнинг
кўпчилиги ўқув дастурида 6-синфда, айримлари ҳатто 4-синфда берилган.
Таҳлиллар
амалдаги
ўқув
дастурларида
ҳам
грамматик
маълумотларнинг берилишида билимларнинг бир синф доирасидаги
мазмуний узвийлигининг бузилиши ҳолатлари борлигини, синфлараро
узлуксизликнинг таъминлашида эса анчагина такрор ва қайтариқлар
мавжудлигини кўрсатди. Жумладан, 5-синфдаги 13-мавзуда берилиши кўзда
тутилган сифат даражалари, қўшма, жуфт сифатлар ҳақидаги грамматик
маълумотлар 6-синфдаги 10-11-мавзуларда айнан такрорланади. 6-синфда 5-
мавзуда берилган предметнинг тахминий миқдорини ифодалаш бўйича
грамматик маълумот 7-синфдаги 5-мавзуда ҳам такрорланади, 10- ва 11-
мавзулардаги грамматик маълумотлар эса 5-синфдаги 18-мавзуда берилган,
26
сабаб маъносини ифодаловчи грамматик воситалар 6-синфда ҳам (12-
мавзуда), 7-синфда ҳам (11-мавзуда) берилган. Шунингдек, ўқув
дастурининг ушбу вариантида 9-синфга қўшимча киритилган бир қатор
грамматик маълумотлар ўзбек тили хусусиятларини акс эттирмаслигини
ҳам таъкидлаш керак.
Тадқиқот жараёнида 5–9-синфлар учун янги узвийлаштирилган ДТС
ва ўқув дастурининг мазмуний мундарижаси ҳам ўрганиб чиқиш, улар
ўртасида ҳам ўзаро номувофиқликлар мавжудлиги, ДТСда қайд этилган
айрим грамматик билимлар тақсимоти ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига
мос ҳола танланмагани аниқланди. Жумладан, 5-синф учун ДТСда қайд
қилинган билимлардан от ясовчи
-ik,
сифат ясовчи
-i (-ki, -qi)
, феъл ясовчи
-
y (-ay)
қўшимчалари билан ясалган сўзлар, ўхшатиш шакли
(-dek, -day),
узоқ
ўтган замон шаклининг бўлишсиз шакли
(-ganim yo’q), -dagi
қўшимчали
сўзларнинг мос эгалик қўшимчалари билан қўлланиши
,
от кўмакчиларнинг
қўшимча билан ишлатилиши, феълнинг -
gisi keldi
шакли каби грамматик
маълумотлар, бизнингча, 5-синф учун ўқувчилари учун мураккаблик
қилади. Ўқув дастурида ўқувчилар ўзлаштиришлари кўзда тутилган фаол
лексик-грамматик минимум акс эттирилмаганлигини, адабий ўқиш
материаллари ҳам киритилмаганлигини қайд этиш керак. Маълумки,
ўқувчиларда муайян кўникма ва малакаларни шакллантириш учун аввал
зарур билимлар берилиши керак. Бироқ мазкур ўқув дастурида мавзу
бўйича бериладиган билимлар ва лексик-грамматик воситалар аниқ
кўрсатилмасдан, фақат шакллантириладиган кўникма ва малакаларнинг
баён этилиши ўта мавҳум ҳолатни юзага келтирган.Ушбу камчиликларни
бартараф этиш мақсадида тадқиқот ишида 5–7-синфлар учун ҳар бир синф
бўйича ўзбек тилидан берилиши мақсадга мувофиқ бўлган грамматик
минимумлар ҳар бир синф доирасида мазмуний узвийликда жойлаштириб
чиқилди. Бунда мазкур грамматик минимумларнинг берилишида уларнинг
синфлараро узлуксизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, тадқиқот ишида 8–9-синфлар учун муайян фикрни ифодалаш
асосида тузилган, ҳар бир синф учун ўзбек тилидан лексик-грамматик
минимум ҳам кўрсатиб ўтилган ўқув дастури лойиҳаси ҳам тавсия қилинди.
Мазкур бобда ўзбек тилида муайян фикрни ифодалаш воситаларини
соддадан мураккабга қараб мазмуний узвийликда ва босқичлараро
узлуксизликда ривожлантириб бориш орқали умумтаълим босқичида ўзбек
тилидан бериладиган билимлар мазмунининг босқичлараро ўсиб боришига
эришиш, русийзабон ўқувчиларнинг ўзбек тилида тўғри сўзлаш ва ёзиш
кўникмаларини шакллантириш кўзда тутилган. Буни умумлаштирган ҳолда
қуйидаги жадвал орқали кўрсатилди (1-расмга қаранг):
Умумий ўрта таълим босқичида ўзбек тилидан бериладиган
билимларнинг ўсиб бориши
1-расм
Бошланғич таълимда
(2
–
4-синфлар)
Ўрта умумтаълимда
(5
–
6-синфлар)
Юқори синфларда
(8
–
9-синфлар)
Нутқ
товушлари
ва
ҳарфларни
ўзлаштириш,
Ёйиқ гаплар воситасида
фикрни ифодалаш: шахс,
Фикрни содда ва қўшма гаплар
воси-тасида ифодалаш; макон,
27
ўқувчиларнинг
сўз
бойлигини ошириш, сўз
бирикмалари, содда йиғиқ
ва ихчам ёйиқ гаплар
тузишни ўргатиш
ҳаракат, уларнинг белгиси
ва ҳолатини аниқлаш,
таърифлаш;
тартиб,
миқдор,
вақт,
замон
маъноларини ифодалаш
замон, сабаб, мақсад, натижа
маъноларини турли воситалар
билан
ифодалай
олиш,
боғланишли матнлар, диалогик
ва монологик нутқ туза олиш
Диссертациянинг 3-боби
“Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида
ўзбек
тили
таълими
узлуксизлигини
таъминлашни
такомиллаштириш”
деб номланган. Бобнинг 3.1-бўлимида
“Ўрта махсус,
касб-ҳунар таълими босқичида ўзбек тилини ўқитишнинг мавжуд
ҳолати таҳлили”
берилди. Маълумки, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
академик лицейлар (АЛ) ва касб-ҳунар коллежларидан (КҲК) ташкил
топади. Ушбу таълим турларида рус гуруҳларидаги ўзбек тили фани
умумтаълим фанлари блокига киритилган бўлиб, ДТС талабларига мувофиқ
КҲКда 120 соат, фанларнинг тармоқ йўналишларини чуқурлаштириб
ўргатиш кўзда тутилган АЛда ўзбек тили таълими учун 400 соат ажратилган
бўлиб, таянч ўқув режасига мувофиқ рус гуруҳларида ўзбек тили 3 ўқув
йили давомида ўқитилади
1
. Тадқиқот жараёнида ўрта махсус таълим учун
ўзбек тилидан ДТС ҳамда АЛ ва КҲК ўқув дастурлари ўзаро ҳамда
умумтаълим дастурлари билан қиёсий таҳлил қилинди.
Маълумки, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими умумий ўрта таълимнинг
давоми ва, айни пайтда, олий таълим учун асос ҳисобланади. Бинобарин,
АЛ ва КҲК учун ўзбек тилидан белгиланган талаблар ва таълим мазмуни
мундарижаси умумтаълим босқичи учун белгиланган ДТС талабларидан
ўсиб чиқиши, яъни умумий ўрта таълимнинг юқори босқичи – 9-синфи ўқув
дастури мазмунининг давоми бўлмоғи керак. Бироқ 9-синф ва АЛ ҳамда
КҲКнинг ҳар бири учун ўзбек тилидан ДТС талабларини қиёсий таҳлил
қилиш улар ўртасида номутаносибликлар кўплигини кўрсатди. Жумладан,
ДТС талабларида тинглаб тушуниш амали бўйича 9-синф ўқувчилари учун
минимал 10–15та гапдан иборат матнни тинглаб тушуниш, академик
лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун эса 12–14 та гапдан
иборат матнни тушуниш талаб этилади; ўқиш амали бўйича 9-синф учун 1
дақиқада 100–110та сўз тезлигида ўқиш, КҲК ва АЛ учун эса матнни 1
дақиқада 85–100 сўз тезлигида ўқиш белгиланган; ёзиш амали бўйича эса 9-
синфда 90–100та сўздан иборат матн асосида диктант ёзиш белгиланган
бўлса, КҲК ва АЛда 80–90 сўздан иборат матн белгиланган ва ҳ.к.
Кўринадики, АЛ ва КҲК учун ўзбек тилидан белгиланган ДТСда
таълимнинг
ривожлантирувчи
тамойилига
риоя
қилинмаганлиги
умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўртасида таълим
узлуксизлигининг таъминланмаслигига олиб келган. Афсуски, бугунги
кунгача АЛ ва КҲК рус гуруҳларида ўзбек тилини ўқитиш бўйича бирорта
1
Қаранг: Рафиев А., Тўхтамирзаев М. Ўзбек тили (касб-ҳунар коллежларининг таълим бошқа тилда олиб
бориладиган гуруҳлари учун). –Тошкент: Шарқ, 2004; Сайфуллаева Р., Рафиев А., Усмонов С. Ўзбек тили
(академик лицейларнинг русийзабон гуруҳлари учун) //Академик лицейларнинг аниқ фанлар
йўналишидаги тармоқ таълим стандарти ва чуқурлаштирилган фанлар ўқув дастурлари. –Тошкент, 2005. –
Б.316–331.
28
ҳам тадқиқот иши олиб борилмаганлиги туфайли бу муаммолар жиддий
ўрганиб чиқилмаган.
КҲК ва АЛ рус гуруҳлари учун ўзбек тилидан амалдаги ўқув
дастурларини қиёсий ўрганиб чиқиш, уларнинг ўқув соатлари ҳажмида
катта фарқ бўлса-да, ҳар икки ўқув дастурининг мазмуний мундарижаси бир
хил эканлигини кўрсатди. Таҳлиллар ўқув дастурларида асосий эътибор
фақат нутқий мавзулар узвийлигига қаратилганлигини, грамматик билимлар
мазмунининг узвийлиги ва уларнинг таълим босқичлариаро узлуксизлиги
эътибордан четда қолганлигини кўрсатди. Ҳатто нутқий мавзуларнинг
берилишида ҳам қайтариқларнинг кўплигини, уларнинг аксарияти қуйи
босқичларда ўтилган нутқий мавзулардан иборатлигини ҳам қайд қилиш
керак. Жумладан, “Менинг мактабим (олийгоҳим, коллежим)”, “Танишув”,
“Саломатлик–туман бойлик”, “Таътил таассуротлари”, “Ўзбекистон –
Ватаним маним”, “Билим – хазина”, “Буюк алломаларимиз”, “Наврўз” каби
нутқий мавзулар умумий ўрта таълимнинг деярли ҳар бир синфида
берилган ва айни пайтда АЛ ва КҲК ўқув дастурларига ҳам киритилган.
Ўқув дастурларида умумий ўрта таълимдан сўнг ўқувчилар нутқининг
қайси луғавий заҳира ҳисобига бойитилиши
, мактаб таълимида нутқий
қурилмалар шаклида берилган
фаол минимумни қай тарзда мустаҳкамлаш,
нофаол минимумни қайси воситалар асосида фаоллаштириб
бориш, қандай
янги грамматик маълумотлар берилиши ва шулар асосида кандай кўникма
ва малакалар ҳосил қилдирилиши
, бунда
академик лицей билан касб-ҳунар
коллежлари нималарда фарқ қилиши
каби ўқув дастурининг асосини
ташкил этадиган масалалар ўз аксини топмаган. Ўқув дастурларида таълим
мазмунининг узвийлиги ва босқичлараро узлуксизлигига таянилмаганлиги
ўрта махсус таълимда ўзбек тили таълимида узлуксизликнинг
таъминланмаслигига олиб келган. Таълим босқичлариаро узлуксизликни
таъминлаш АЛ ва КҲК учун ўзбек тилидан ДТС талабларини
такомиллаштиришни, ўқув дастурларини эса умумтаълим босқичида
берилган билимларни тадрижий давом эттирган ҳолда қайта тузилишини
тақозо этади. Бизнингча, грамматик билимлар билан нутқий мавзулар
узвийлигини таъминлаш коммуникатив-нутқий тамойилнинг бош хусусияти
эканлигидан келиб чиқиб, таълимнинг ушбу босқичида ҳам грамматик
билимлар функционал-семантик тамойил асосида муайян фикрни
ифодалашдан келиб чиқиб берилса, билимларнинг мазмуний узвийлиги ва
узлуксизлиги таъминланган бўлар эди.
Мазкур бобнинг 3.2-бўлимида
“Академик лицейларда ўзбек тилини
ўқитишда узлуксизликни таъминлаш”
масалалари
тадқиқ қилинди.
АЛнинг рус гуруҳлари учун ўзбек тилидан амалдаги ўқув дастури
сўзбошисида
“ўқув дастурида ўқувчиларнинг таянч мактаблар давлат
стандартлари ва ўқув дастурлари асосида эгаллашлари лозим бўлган билим
ва кўникмалар даражаси, уларнинг кўлами ҳисобга олингани”,
шу асосда
“кундалик турмушда, ўқиш ҳамда келгуси иш фаолиятида муҳим ўрин
тутган нутқ мавзулари ўзаро боғлиқ мажмуаларга бирлаштирилиб, бунда
тегишли грамматик воситалар гап тузилмалари, зарурий сўз бойлиги
29
орқали мавзу ифодасига сингдирилади”
1
(курсив бизники – М.Х.) деб қайд
қилиб ўтилган бўлса-да, ўқув дастурида фақат нутқий мавзулар, уларнинг
кенгайтирилган режаси ҳамда уларни ўтиш юзасидан услубий
кўрсатмаларгина берилганлиги, ҳар бир мавзуда қуйи таълим босқичида
ўтилган грамматик билимларни такрорлашгина кўзда тутилганлигини
кўриш мумкин. Мисол тариқасида АЛ ўқув дастуридаги 12-мавзуни
келтирамиз (ушбу мавзу КҲК ўқув дастурида 8-мавзу сифатида берилган).
12- мавзу:
Маиший хизмат.
• Сочимни олдирмоқчиман. • Буюртма қабул қилинг. • Хизматингиз
кафолатлими? • Имтиёзлар сиз учун фойдали.
Маиший хизмат корхона ва муассасалари иши ҳақида маълумот
олиш, уларнинг хизматидан фойдаланишда ўзбекча сўз ва иборалардан
тўғри фойдаланиш. Маиший хизмат соҳасида савол-жавоб ва мулозамат
ибораларини мустаҳкамлаш. Ролли ўйинда иштирок этиш. Турли
мазмундаги сўроқ гапларни тузиш. Сўроқ гапларнинг ифодаланиш усуллари.
Чиқиш келишигидаги сўзнинг маънолари
2
.
Кўринадики, мавзуда умумтаълим босқичининг бошланғич 3–4-
синфларида ўтилган грамматик билимлар қайта берилган,
“маиший
хизматдан фойдаланишда ўзбекча сўз ва иборалардан тўғри фойдаланиш”
кўникмаси қандай лексик-грамматик воситалар асосида амалга оширилиши,
“
маиший хизмат соҳасида савол-жавоб ва мулозамат ибораларини
мустаҳкамлаш”
учун
қайси сўз ва иборалардан фойдаланилиши эса акс
эттирилмаган. Бизнингча, мазкур ўқув дастурини тузилиши жиҳатидан
қуйидаги қисмларга бўлиш мумкин: 1. Нутқий мулоқот мавзусининг номи.
2.Нутқий мавзунинг кенгайтирилган режаси. 3.Мулоқотга киришиш
юзасидан методик кўрсатмалар. 4. Мавзуни ўтишда мустаҳкамланадиган
айрим грамматик билимлар.
Ўқув дастури таълимнинг ривожлантирувчи тамойили асосида
берилиши керак бўлган билимларни аниқ кўрсатувчи ва таълим
босқичларининг мазмуний узвийлиги ва узлуксизлигини таъминловчи
асосий меъёрий ҳужжатдир. Унда, аввало, ҳар бир мавзу бўйича
бериладиган билимлар, шундан сўнг ушбу билимлар асосида ҳосил
қилинадиган кўникма ва малакалар аниқ кўрсатилиши керак. АЛ ўқув
дастурини тузишда таълимнинг ривожлантирувчи тамойилиги риоя қилиш,
унда умумий ўрта таълим дастурларидаги каби нутқий қурилмалар
воситасида таълимнинг ушбу босқичида ўрганиладиган фаол лексик-
грамматик минимумни аниқ кўрсатиб бериш, нофаол минимумни эса
адабий ўқиш материаллари воситасида берилишини режалаштириш таълим
босқичлариаро узлуксизликни таъминлаган бўлар эди. Шу фикрдан келиб
чиқиб, тадқиқот ишида АЛ учун ўзбек тилидан функционал-семантик
тамойил асосида тузилган ва ўзаро мазмуний узвийлик ва босқичлараро
узлуксизлик асосида уч ўқув йилига тақсимланган грамматик билимлар
тизими тавсия қилинди. Бунда ушбу билимларнинг узлуксизлик асосида
1
Қаранг: Сайфуллаева Р., Рафиев А., Усмонов С. Кўрсатилган манба. – Б. 317.
2
Қаранг: Сайфуллаева Р., Рафиев А., Усмонов С. Кўрсатилган манба. – Б. 322.
30
умумий ўрта таълим босқичидан ўсиб чиқиши ва кейинги олий таълим
босқичи учун асос бўлиб хизмат қилиши кўзда тутилди. Академик
лицейларда ўзбек тили таълимида умумий ўрта таълим босқичида
эгалланган билимларини давом эттириш учун рус гуруҳлари ўқувчиларига
матн лингвистикаси бўйича кенг ва чуқур билим бериш, турли услубларда
матн тузиш кўникмаларини ҳосил қилдириш учун эса уларга жонли
сўзлашув, бадиий ва публицистик услубга оид лисоний воситаларни
ўргатиш орқали ўзбекча диалогик ва монологик нутқларини ўстириш,
расмий услубга оид оғзаки мулоқот шакллари ва иш ҳужжатларининг
ёзилишини ўргатиш орқали ўқувчиларнинг келажакда давлат тилида
мустақил фаолият олиб боришга тайёрлайди. Бунинг учун академик
лицейларнинг рус гуруҳларида ўзбек тили таълимида матнларнинг турлари
ва таркибий қисмлари, уларни боғловчи лисоний ва нолисоний (лингвистик
ва экстралингвистик) воситалар: тасвирий, баёний, муҳокама типидаги
матнлар ҳақида назарий билимлар бериш; ўқувчиларда ўзбек тилида турли
мавзуларда боғланишли матнлар тузиш, матнларнинг таркибий қисмларини
тўғри боғлай олиш, матндан асосий ва қўшимча фикрларни ажрата олиш,
турли типдаги матнларни туза олиш, турли нутқ услубларидаги матнлар
устида ишлай олиш; ўзбек тилида расмий иш ҳужжатларини тўғри туза
олиш амалий кўникмаларини ҳосил қилдириш керак бўлади. Ушбу назарий
билимлар ва амалий кўникмалар асосида ўқувчиларнинг давлат тилида ўз
фикрини оғзаки ва ёзма шаклда боғланишли баён эта олиш, ўзбек тилида
бирор мавзу бўйича мустақил ҳолда монологик ва диалогик мулоқот юрита
олиш, ўз фикрини далиллай олиш ва хулосалай олиш, турли нутқ
услубларида ишлай олиш малакаларини шакллантириш мумкин бўлади. АЛ
учун ўқув дастурларини такомиллаштиришда ушбу амалий тавсиялардан
фойдаланиш таълим узлуксизлигини таъминлашга ёрдам беради деб
ўйлаймиз.
Бобнинг 3.3-бўлимида
“Касб-ҳунар коллежларида ўзбек тилини
таълим йўналишларига мувофиқлаштириб ўқитиш ва узлуксизликни
таъминлаш”
масалалари кўриб чиқилди. Маълумки, КҲКда ўқувчиларга
айрим бир касб ёки ҳунар бўйича касбий билимлар берилади. Ушбу таълим
муассасини тугатган ёшлар ўзлари танлаган соҳа бўйича мустақил иш
фаолиятини бошлаши туфайли русийзабон ўқувчиларнинг давлат тилидаги
касбий нутқини ўстириш жуда муҳим бўлиб, ўқувчиларни ихтисосий-
соҳавий лексика билан таништириш, уларни давлат тилида касбий мулоқот
юритишга ўргатиш, ўз соҳасида фикрини оғзаки ва ёзма саводли тарзда
эркин баён эта олиш малакаларини шакллантириш бош мақсад қилиб
қўйилиши лозим.
Кўринадики, АЛ ва КҲК учун ўзбек тилидан бир хил ўқув дастури
тавсия қилиниши мумкин эмас. Бироқ мазкур таълим турлари учун ўзбек
тилидан амалдаги ўқув дастурларини қиёсий таҳлил қилиш АЛ учун тавсия
этилган ўқув дастурининг деярли ўзгаришсиз – фақат ўқув дастуридаги 24
та нутқий мавзунинг жойлашиш тартиби ўзгартирилган ва бироз
қисқартирилиб (19та мавзуга келтирилган шаклда) КҲК учун ҳам тавсия
31
этилганлигини кўрсатди. КҲК ўқув дастурида ҳам нутқий мавзуларнинг
кенгайтирилган мавзуси берилиб, ўқувчиларнинг ушбу мавзу бўйича
диалогларда иштирок этиши ва монологик матнлар тузиши зарурлиги қайд
этилган, бироқ бунинг учун
қайси грамматик воситалардан, сўз ва
иборалардан фойдаланиш кераклиги дастурда акс эттирилмаган. Жумладан,
ўқув дастурининг 4-мавзусида “
Касбига оид иш қоғозларини ёзишда
расмий-идоравий услубдан тўғри фойдаланиш
”, 9-мавзуда “
Харид қилиш
маданияти бўйича матнлар билан танишиш, уларни қайта ҳикоялаш
”, 14-
мавзуда “
Тарихий мавзудаги матнни қисқартириш
”, 15-мавзуда “
Газетага
мақола ёзиш
”, 17-мавзуда “
ўз фикр-мулоҳазаларини мухтасар ифодалаш
”
1
каби кўникма ва малакаларни шакллантириш ҳақида гапирилгани ҳолда,
ушбу кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш учун қандай билимлар
берилиши кўрсатилмаган.
Фикримизча, КҲК учун ўзбек тилидан ўқув дастурларини алоҳида
тузиш, ушбу ўқув дастурлари асосида иқтисодий, ижтимоий, тиббий,
қишлоқ хўжалиги, юридик соҳалар учун алоҳида дарслик ва ўқув
қўлланмалар яратиш даркор. КҲК учун дарсликлар ва ўқув қўлланмаларда
ҳар бир бўлимни ўзбек тилида муайян фикрни ифодалашга қаратиш,
бўлимнинг ички бўлинишларида эса нутқий мулоқот учун соҳавий,
маънавий-маърифий мавзулар бериб бориш мақсадга мувофиқ. Бунда касб-
ҳунар таълими учун ўзбек тили дастурида расмий-идоравий услубда
ишлатиладиган нутқий қурилмалар ва гап қолипларини ўргатиш, турли
вазиятларга мос ҳужжатларни ёзишни, ўқувчиларга расмий услубга оид
лексик-грамматик минимумни сингдириб бориш кўзда тутилиши керак. Рус
гуруҳлари ўқувчиларига ўзбек тилида фикр ифодалашнинг янги
воситаларини шу тарзда ўргатиб бориш, уларда ўз билимларини касбий ва
умуммаърифий мавзуларда амалий қўллаш кўникмаларини шакллантириш
уларнинг келажакда малакали мутахассис сифатида эркин фаолият
юритишларига катта ёрдам беради. Тадқиқот ишида иқтисодий
йўналишдаги КҲК учун лексик-грамматик минимумлар ажратиб
кўрсатилган ўқув дастури лойиҳаси ҳамда экспериментал дарсликнинг
битта бўлими намуна сифатида берилди. Ушбу дарслик муайян фикрни
ифодалашга қаратилган мавзулар асосида бўлимларга ажратилди. Ҳар бир
бўлимни камида 4–6 дарс давомида ўтиш, мазкур дарсларни турли нутқий
мавзулар бўйича ташкил этиш ҳамда грамматик ва нутқий мавзуларни
уйғунлаштириб бериб бориш ўзбек тили дарсларини мантиқий боғлиқликда
ўтишга, грамматик билимлар ва нутқий қурилмаларни эса кейинги
дарсларда такрорлаб, мустаҳкамлаб боришга ёрдам беради. Бу айни пайтда
нофаол лексик-грамматик минимумларни фаоллаштириб бориш учун шарт-
шароит яратади.
1
Қаранг: Рафиев А., Тўхтамирзаев М. Ўзбек тили (касб-ҳунар коллежларининг таълим бошқа тилда олиб
бориладиган гуруҳлари учун) // Ўрта махсус касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанлари давлат
таълими стандартлари ва ўқув дастурлари. –Тошкент: Шарқ, 2004. – Б. 168–183; Рафиев А., Тўхтамирзаев
М. Ўзбек тили (касб-ҳунар коллежларининг таълим бошқа тилда олиб бориладиган гуруҳлари учун) –
Тошкент: Шарқ, 2004. – 15 б.
32
Тўртинчи боб
“Олий таълим босқичида ўзбек тили таълими
узлуксизлигини таъминлашни такомиллаштириш”
деб номланган ва 3
бўлимга бўлинган. Ушбу бобнинг 4.1-бўлимида
Олий таълимда ўзбек
тили таълими мазмунининг мавжуд ҳолати ва уни такомиллаштириш”
масалалари кўриб чиқилди. Тадқиқот ишида олий таълимда ўзбек тили
таълими бўйича бир қатор номзодлик диссертациялари ҳимоя
қилинганлиги, уларда русийзабон талабаларга ихтисосий атамаларни
ўргатиш, ўзбек тилини ўқитишда компьютер технологияларидан
фойдаланиш каби масалалар ёритилганлиги, ўзбек тилини давлат тили
сифатида ўқитиш муаммолари кўтарилганлиги кўрсатиб ўтилди. Айрим
тадқиқот ишлари (жумладан, Н.Дадажонова, Г.Қурбонова, Л.Ю.Акрамова,
М.Қорахўжаева, М.Жўраев, С.Адилова, Н.Умарова кабиларнинг юқорида
қайд этилган ишлари) таълим узлуксизлиги нуқтаи назаридан таҳлил
қилинди, олий таълимда бугунги кунгача алоҳида ўрганилмаган филологик
ҳамда ҳуқуқ, санъат, қишлоқ хўжалиги каби нофилологик йўналишларида
ўзбек тилини ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари илмий-методик жиҳатдан
алоҳида тадқиқ қилиниши зарурлиги қайд қилинди. Шунингдек, мазкур
бўлимда олий таълим муассасаларининг рус гуруҳларида ўзбек тилидан
амалдаги ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмалар илмий-методик
жиҳатдан таҳлил қилинди.
Маълумки, олий таълимнинг мутахассислик йўналишлари бўйича
филологик (ижтимоий-гуманитар) ва нофилологик (табиий фанлар)
йўналишларга бўлиниши, уларнинг ўзига хос хусусиятларга эгалиги ўқув
материалини танлаш ҳамда таълим усулиётини белгилашда муҳим ўрин
тутади. ОТМда ўқитиладиган фанлар умумметодологик, яъни гуманитар ва
ижтимоий-иқтисодий фанлар, умумкасбий, мутахассислик, танлов фанлари
ўқув блокларига ажратилади ва ўқув режасида ҳар бир фаннинг ўқув соати
ҳажми белгилаб берилади. Айтиш жоизки, ушбу тақсимот қанчалик пухта,
чуқур ҳисоб-китоб асосида тузилганига қарамай, айрим фанларнинг
режалаштирилиши ОТМ йўналиши хусусиятларига мос тушмайди.
Жумладан, ўзбек тили фанининг ОТМларнинг филологик ва нофилолологик
йўналишларида бир хил ҳажмда ва битта намунавий дастур асосида
ўқитилиши мақбул ҳолат эмас.
Қайд қилиш керакки, кейинги йилларда ОТМ рус гуруҳлари учун
ўзбек тилидан яратилган янги дарсликлар ва ўқув қўлланмаларда назарий
маълумотларнинг ҳам ўзбек тилида, ҳам рус тилида берилиши, адабий ўқиш
учун ёзувчилар, шоирлар таржимаи ҳоллари берилиши анъанасидан воз
кечилгани эътиборга лойиқ. Бироқ таҳлиллар уларда қуйи таълим
босқичида ўтилган материалларнинг такрор берилиши ҳоллари кўплигини
кўрсатди. Жумладан, А. Рафиев ва бошқалар томонидан ОЎЮларининг рус
гуруҳлари учун намунавий дастур асосида ёзилган ўқув қўлланмада
1
умумий ўрта таълим босқичининг 5–9-синфларида ўтилган, “
Қарашлилик
маъносини ифодалаш
” (9-дарс), “
Кўпликни ифодалаш
”, “
Ҳурмат маъносини
1
Қаранг: Рафиев А., Қаҳҳорова Ҳ., Ҳамдамова М. Ўзбек тили (ОЎЮларининг рус гуруҳлари учун ўқув
қўлланма). –Т.: Университет, 2004.
33
ифодалаш
” (10-дарс) каби ҳатто бошланғич синфларда ўтилган
маълумотларнинг қайтарилганини кўрсатди. Шунингдек, “
Шахс, предмет
(нарса), буюм ва ҳодисаларни номлаш
” мавзуси (9-дарс) бўйича “
Бу талаба,
бу аудитория, бу китоб, бу ўқитувчи
” каби; 16-дарсда эса
мен, сен, у, биз,
сиз, улар
каби бошланғич синфларда ўтилган сўзларнинг нутқий қурилма
сифатида келтирилиши ёки қуйидаги каби диалогларнинг берилиши олий
таълим талабалари савияси учун мутлақо мувофиқ эмас деб ўйлаймиз:
–
Kechirasiz, mumkinmi?
–
Ha, kiring.
–
Nega kechikdingiz?
–
Kechiring, ishim chiqib qoldi
2
.
Бундай ҳолатлар олий таълим рус гуруҳлари учун яратилган барча
ўқув-услубий
адабиётлар
ҳам
таълимнинг
ривожлантирувчи
ва
узлуксизлиги тамойилларига тўлиқ жавоб бера олмаслигини, айрим
тадқиқотларда қайд қилинган қуйидаги каби фикрлар асоссиз эмаслигини
таъкидлайди: “ДТСда таълим бошқа тилларда олиб бориладиган
мактабларда ўзбек тили таълимига 544 соат, касб-ҳунар коллежларида 120
соат, гуманитар йўналишдаги академик лицейларда 400 соат, техник
йўналишдаги академик лицейларда 240 соат ажратилган бўлиб, бундай
катта ҳажмдаги машғулотларда ўзлаштирилган билим ва кўникмаларни
олий таълим босқичида яна қайтадан такрорлаш ва бунга ўзбек тили фани
учун ажратилган соатларнинг катта қисмини бағишлаш мақсадга мувофиқ
эмас”
3
.
Олий таълимдаги мавжуд камчиликларни бартараф қилиш, аввало,
ўзбек тилидан намунавий ўқув дастурини
4
билимларнинг мазмуний
узвийлиги
ва
таълим
босқичлариаро
узлуксизлиги
асосида
такомиллаштиришни тақозо қилади. Олий таълим босқичида ўзбек тили
таълими русийзабон талабаларни қуйи таълим босқичларида ўрганган гап
қолиплари ва синтактик-синонимик конструкцияларни турли нутқий
вазиятларда қўллай олиш, ўз мутахассислиги соҳасида эркин мулоҳаза
билдира олиш, соҳавий атамаларни тўғри ишлата билиш ва илмий,
публицистик мақолалар ёза олиш, мутахассислиги бўйича расмий иш
қоғозларини давлат тилида юрита олишга ўргатишга йўналтирилиши зарур
деб ўйлаймиз. ОТМнинг рус гуруҳлари учун ўзбек тили дарсликларини
такомиллаштиришда уларда таълимнинг юқори босқичида талаба эгаллаши
керак бўлган назарий билимларни чуқурроқ бериш, машқларда замонавий
педагогик ва ахборот технологияларидан, талабаларни мустақил ишлашга
йўналтирадиган
топшириқлардан,
долзарб,
глобал
мавзулар
ва
мутахассислик соҳасига оид матнлардан кенг фойдаланишга эътибор
2
Қаранг: Лафасов Ў., Исмоилов А., Мадвалиев А. Ўзбек тили (университет ва институтларнинг бакалавр
мутахассислиги рус гуруҳлари учун дарслик). –Т.: ТДШИ, 2000; Шокиров Ў.Ш., Алимжонова Н.М. Ўзбек
тили (ўқув қўлланма). –Т.:ТАЙИ, 2004. – Б. 53– 54
.
3
Умарова Н. Талабаларнинг ўзбекча ёзма нутқини ўстиришда замонавий технологиялардан фойдаланиш
методикаси (техника олий ўқув юртларининг русийзабон гуруҳларида): Пед. фан. ном. ... дис. –Т., 2007. –
Б. 18–21.
4
Қаранг: Рафиев А., Қаҳҳорова Ҳ., Ҳамдамова М. Ўзбек тили (ОЎЮларининг рус гуруҳлари учун ўқув
қўлланма). –Тошкент: Университет, 2004.
34
қаратишни мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз. Билдирилган мулоҳазалар
асосида олий таълим учун ўзбек тилидан ДТС ва ўқув дастурларини
қайта тузиш ва улар асосида янги типдаги дарсликларнинг ишлаб
чиқилиши ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълимнинг давлат
таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг «академик
лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари учун давлат таълим
стандартлари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқишда таълим турлари ва
босқичлари ўртасидаги узвийликни, таълим мазмуни узлуксизлигини
таъминлаш»
1
га қаратилган 5-бандини жорий этишга ёрдам беради.
Мазкур бобнинг 4.2-бўлими
“Филологик ва нофилологик
йўналишлардаги олий таълим муассасаларида ўзбек тилини ўқитишда
узлуксизликни таъминлаш”
масалаларига бағишланди. Олий таълим
классификаторида қайд қилинган ихтисослик соҳалари бўйича филологик
йўналишдаги олий ўқув юртлари филологлар, журналистлар, таржимонлар,
ўқитувчилар, психологлар каби мутахассисларни тайёрлайди. Ушбу соҳа
мутахассислари давлат тилини яхши билишлари, нафақат оғзаки, балки ёзма
жиҳатдан ҳам саводхон бўлишлари зарур. Бу эса мазкур йўналишларда
ўзбек тили чуқурроқ ўргатилишини тақазо қилади. Кўринадики, филологик
йўналишдаги олий ўқув юртларида ўзбек тили техник йўналишдаги
ОТМлардаги каби қисқа ҳажмда ўқитилиши мақсадга мувофиқ эмас.
Филологик йўналишдаги ОТМ рус гуруҳлари учун ўзбек тилидан ўқув
дастури лингвистик ва коммуникатив тамойилларни уйғунлаштирилган
ҳолда тузилиши зарур, чунки бу йўналишда “давлат тилини ўқитишдан
мақсад фақат нутқий кўникмаларни шакллантириш эмас, балки ўзбек тили
бирликлари қонун-қоидалари ҳақидаги билимларни эгаллаш, ...ўзбек ва рус
тилларини таққослай олиш”дан ҳам иборат
2
. Бизнингча, ушбу йўналишда
таълим узлуксизлигига эришиш учун бош мавзулар сифатида қуйи
босқичларининг тадрижий давоми сифатида муайян фикрни ифодалаш
мавзуларни танлаш, бироқ фикрни ифодалаш воситаларини лингвистик
тамойилдан келиб чиқиб, анъанавий тизимли равишда баён этиш мақсадга
мувофиқ бўлади. Нутқий мулоқот учун ижтимоий мавзулардан, адабий
ўқиш дарсларида бадиий адабиётдан кенг фойдаланиш рус гуруҳлари
талабаларининг филологик билимларини чуқурлаштиришга, ўзбек тилини
она тили ва бошқа тилларга қиёслаб ўрганишларига катта ёрдам беради.
Нофилологик йўналишдаги ОТМнинг рус гуруҳларида ўзбек тилини
ўргатишдан кўзланадиган асосий мақсад эса талабаларда касбий нутқий
малакаларни шакллантиришдан иборат. Нофилологик ОТМни тиббий,
иқтисодий, қишлоқ хўжалиги, техник йўналишлар бўйича гуруҳлаш ва
дарсликларни йўналишларга мос ҳолда яратиш русийзабон талабаларни ўз
ихтисосликлари бўйича матнлар устида ишлашларини ташкил этиш, бундай
матнларда қўлланадиган нутқий қолиплар, уларнинг синонимик
1
Қаранг: Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлар. – Б.5.
2
Қаранг:
Аширбоев С., Тўхтамирзаев М., Адилова С., Дўсанов Н.. Ўзбек тили. ОЎЮ бакалавр йўналиши
учун тажриба-синов дастури. –Тошкент: ТДПУ, 2007. – Б. 3–4.
35
вариантлари билан таништириш орқали талабаларга мутахассислик тилини
амалий ўргатиш, мутахассислик йўналишида давлат тилида илмий маъруза
қила олиш, илмий мақолаларга шарҳ ёзиш, илмий матнларни рус тилига ёки
рус тилидан ўзбек тилига таржима қила олиш малакаларини шакллантириш
зарур. Афсуски, олий ўқув юртларининг рус гуруҳлари учун ўзбек тили
фанидан тавсия этилган намунавий ўқув дастури бир йўла ҳам ижтимоий,
ҳам техник олий ўқув юртларига тавсия этилгани учун улар асосида
яратилган ўқув қўлланмаларда ОТМларнинг мутахассислик йўналиши
бўйича илмий матнлар устида ишлаш, мутахассисликка оид атамаларни
шарҳлатиш, талабаларни мутахассислик тилига, ўзбек тилида касбий
соҳавий мулоқотга юритишга ўргатишга қаратилган маълумотлар берилиши
кўзда тутилмаган.
Тадқиқот жараёнида ҳар икки йўналиш учун ҳам ўзбек тилидан
функционал-семантик тамойилга асосланган ўқув дастурлари тузилиб,
филологик ва нофилологик ОТМларда амалий татбиқ этиб кўрилди. Мазкур
ўқув дастурларида фикр ифодалаш мавзулари ва грамматик маълумотлар
вертикал ва горизонтал йўналишдаги ўзаро мазмуний боғлиқлик
асосида
жойлаштирилган бўлиб, ҳар бир дарснинг
грамматик маълумот
–
лексик-
имловий машқлар
–
нутқий мулоқот мавзуси
–
тарбиявий мавзу
горизонтал
чизиқли боғланишида ташкил этилиши, вертикал йўналишда эса
мавзуларнинг муайян изчиллик, кетма-кетликда берилиши орқали
узлуксизликни таъминлаши кўзда тутилган. Бу нутқий ва грамматик
мавзуларнинг горизонтал йўналишдаги мазмуний узвийлиги ҳамда вертикал
йўналишдаги босқичлараро кетма-кетлигини таъминлайди, айни пайтда
мавзуларнинг бири иккинчисини тўлдириб, мустаҳкамлаб боришига ёрдам
беради. Муайян фикрни ифодалашга қаратилган бош мавзудан келиб чиқиб,
ҳар бир дарсда грамматик маълумот, нутқий мавзу, адабий ўқиш
материалларининг
ўзаро
узвийлаштирилиб
берилиши
фанлараро
узвийликни ҳам юзага келтиради. Ўзбек тили фанидан машғулотларни шу
тарзда ташкил этиш мавзулар ўртасида узилишлар, такрор ва қайтариқларни
бартараф қилади ҳамда таълим босқичлари таркибий қисмларининг ҳар
томонлама узвийлик ва узлуксизлигини таъминлаш учун тўлиқ шарт-
шароит яратади. Пировард мақсадда талабада қуйи таълим босқичларида
эгаллаган билимларини
қачон, қай ўринда
ва
қандай
қўллаш малакаси
ҳосил бўлишига эришилади.
Тўртинчи бобнинг 4.3-бўлимида
“Тажриба-синов натижалари
таҳлили ва уларнинг статистик кўрсаткичлари”
баён этилди. Тадқиқот
ишида кўзда тутилган фаразимизни исботлаш мақсадида 3 босқичдан
иборат тажриба-синов ишлари ўтказилди.
1-босқич
1998–2000, 2004–2006
йилларда олиб борилди. Ушбу босқичда ўзбек тилидан тузилган
функционал-семантик тамойилдаги янги ўқув дастури Тошкент шаҳар
Мирзо Улуғбек туманидаги таълим рус тилида олиб бориладиган 220-
мактабнинг 5–9-синфларида ҳамда Жаҳон иқтисоди ва дипломатия
университетида синовдан ўтказилди. Тажриба-синов жараёнида янги ўқув
дастури асосида тайёрланган тарқатма-дидактик материаллар, 100 соатдан
36
ортиқ дарс ишланмалари тажриба-синовдан ўтказилди. Ушбу материаллар
асосида 2000–2004 йилларда таълим рус ва бошқа тилларда олиб
бориладиган мактабларнинг 5–8-синфлари учун функционал-семантик
тамойилдаги “Ўзбек тили” дарсликлари яратилди, нофилологик олий ўқув
юртларининг рус гуруҳлари учун ўзбек тилидан ўқув дастури таълим
жараёнига татбиқ этилди.
Тажриба-синов ишларининг таълим мазмунининг узвийлиги ва
таълим босқичлариаро узлуксизлигини аниқлашга қаратилган
2
-
босқичида
(2006
– 2007 йиллар) умумий ўрта таълим босқичи бўйича Тошкент шаҳри
Миробод туманидаги таълим рус тилида олиб бориладиган 60-мактаб, ўрта
махсус таълим босқичи бўйича ЎзДЖТУ ва ЎзМУ қошидаги академик
лицейлар, Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Тошкент ҳисоб-кредит ва
банк коллежи, Тошкент шаҳар автомобил ва йўллар касб-ҳунар коллежи,
олий таълим бўйича Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
тажриба-синов майдончаси сифатида танланди. Рус гуруҳларида ўзбек тили
ўқитишда босқичлараро таълим узлуксизлиги самарадорлигини аниқлаш
мақсадида мактабнинг юқори 9-синфи, академлицей, коллежлар ҳамда
ОТМда таъкидловчи ёзма ишлар ўтказилди ва таҳлил қилинди. (Мазкур
педагогик жараённинг тавсифи диссертацияда тўла келтирилган.)
Шунингдек, тажриба-синовнинг ушбу босқичида ўзбек тили фанидан
амалдаги ўқув дастурлари ва дарсликларда мавзуларнинг берилиши, таълим
босқичлариаро узлуксизликнинг таъминланиши ҳолатини аниқлаш,
шунингдек, таълим бошқа тилларда олиб бориладиган гуруҳларда ўзбек
тилини ўқитишни самарали ташкил этиш юзасидан ўқитувчилар ва ўқувчи-
талабаларнинг фикрларини билиш мақсадида сўровномалар ўтказилди.
Сўровномаларда республикамизнинг турли вилоятларидан 100 дан ортиқ
ўзбек тили ўқитувчилари, 200 дан ортиқ ўқувчи-талабалар иштирок этдилар.
Тажриба-синовнинг
3-босқичида
(2007–2008 ўқув йилида) олий
таълим босқичидан 4 та тажриба ва 4 та назорат гуруҳлари танлаб олинди ва
ўқув йилининг биринчи ярим йили давомида сабаб, мақсад, пайт, ўрин
маъноларини билдирадиган синтактик-синонимик конструкциялардан
фойдаланиш, нутқ услубларининг лисоний хусусиятларини ўргатиш
юзасидан билимлар берилди, кўникма ва малакалар шакллантирилди,
нутқий мавзулар доираси кенгайтирилди.
Тажриба якунида эркин мавзуда ёздирилган ижодий иншолар таҳлили
ўқувчи-талабаларнинг
фикрлаш
доираси
кенгайганлигини,
уларда
ўтилмаган мавзулар доирасида ҳам ўзбек тилида эркин фикр билдира олиш
имконияти 4 баробарга ортганлигини кўрсатди. Матнни давом эттириш
юзасидан берилган топшириқлар орқали эса талабаларнинг матндаги асосий
фикрни ривожлантириши, қўшимча фикрларни боғлаб кета олиши, матнни
хулосалай олиши каби малакалари текширилди. Ёзма ишлар таҳлили
назорат гуруҳлари талабалари асосан қуйи таълим босқичларида ўтилган
мавзулар асосида ижодий ишлар ёзганликларини, бунда энг юқори
кўрсаткич 19,5 баллни ташкил этганини кўрсатди. Тажриба гуруҳларидаги
талабаларнинг 70%и янги мавзуларда ижодий иш ёздилар ва 23 балли
37
кўрсаткични бердилар. Шунингдек, матнни рус тилидан ўзбек тилига
таржима қилиш бўйича берилган топшириқлар натижаларининг қиёсий
таҳлили бу иш турида ҳам ўқувчи-талабаларнинг билимларида сезиларли
даражада ўсиш юз берганини кўрсатди.
Ўқув йилининг 2-ярмида умумтаълим УТ (1) босқичининг 9-
синфларида, АЛ (2), КҲК (3) ва ОТМ (4) лардаги тажриба гуруҳларида
турли нутқий мавзуларда фикр ифодалашга ўргатиш, синонимик
конструкцияларни қўллаш, сўзларни ўзаро бирикиш имкониятларини
ўрганиш, грамматик билимларни мустаҳкамлаш, таржима малакаларини
шакллантириш юзасидан амалий ишлар олиб борилди, сўнгра улардан
якуний тестлар олинди. Ҳар бир таълим босқичида ўқувчи-талабаларнинг
ўзбек тилида муайян фикрни ифодалай олиш, грамматик билимлар, лексик
синонимия, сўзларнинг ўзаро боғланиши, таржима юзасидан эгалланган
билим, кўникма ва малакаларини аниқлашга қаратилган 5та мезон бўйича
7тадан жами 35та тест топшириқлари берилди ва қуйидаги натижалар
олинди (1-жадвалга қаранг):
Тест натижалари таҳлили
1-жадвал
Тест натижалари таҳлилида жами 156 нафар ўқувчи-талабаларнинг 5
та мезон бўйича берган 5440та жавоблари таҳлил қилинди. Якуний
натижаларда тўғри жавоблар сони назорат гуруҳларида 1403 тани, тажриба
гуруҳларида эса 1916тани кўрсатди, яъни 15,12 фоизга ўсиш кузатилди.
Хато жавоблар сони эса тажриба гуруҳларида 1282 дан 839 тагача
камайгани маълум бўлди. Бу хатоларнинг 21–18 фоизга камайганини
кўрсатади. Натижалар ўртасидаги фарқ ва уларнинг фоиз кўрсаткичлари
қуйидагича бўлди (2-жадвалга қаранг):
Таълим
босқичлари ва
талабалар
сони
Гуруҳлар
сони
Фикр ифода-
лаш
бўйича
БКМларни
аниқлаш (7)
Грамматик
БКМларни
аниқлаш (7)
Лексик
синонимия
бўйича
БКМларни
аниқлаш (7)
Сўзларнинг
ўзаро боғла-
ниши бўйича
БКМларни
аниқлаш (7)
Таржима
бўйича
БКМларни
аниқлаш (7)
Тўғри
жавоб
Хато
жавоб
Тўғри
жавоб
Хато
жавоб
Тўғри
жавоб
Хато
жавоб
Тўғри
жавоб
Хато
жавоб
Тўғри
жавоб
Хато
жавоб
УТ (1)
228 нафар
Назорат 3та
476
322
455
343
455
343
406
382
406
382
Тажриба 3
567
231
595
203
609
189
546
252
539
259
АЛ (2)
160 нафар
Назорат 2та
315
245
287
273
266
294
287
273
294
266
Тажриба 2
343
217
406
154
392
168
378
182
364
196
КҲК (3)
168 нафар
Назорат 2та
259
329
245
343
273
301
266
308
294
280
Тажриба 2
392
196
364
224
385
203
364
224
357
231
ОТМ (4)
144 нафар
Назорат 8та
301
203
273
231
224
280
238
266
294
210
Тажриба 8
406
98
406
98
392
112
392
112
441
63
Жами: 700
Назорат 15
1351
1099
1260
1190
1218
1218
1197
1229
1288
1138
Тажриба 15
1708
742
1771
679
1778
672
1680
770
1701
749
Фарқи
+357
-357
+521
-541
+540
-546
+483
-459
+413
-389
Фоиз ҳисобида
+11,7
-19,4
+17,2
-28,9
+18
-28,9
+16,8
-23
+13,8
-20,6
38
Умумий натижалар
2-жадвал
Босқичлар ва
талаба сони
Гуруҳлар ва
талаба сони
Тўғри
жавоб
Хато
жавоб
Фарқи
Фоиз
ҳисобида
УТ (1)
228 нафар
Назорат 3 та
2198
1472
726
19,8
Тажриба 3 та
2856
1134
1722
43,2
АЛ(2)
160 нафар
Назорат 2 та
1449
1351
98
3,5
Тажриба 2 та
1883
917
966
34,5
КҲК (3)
168 нафар
Назорат 2 та
1337
1561
-224
-7,7
Тажриба 2 та
1862
1078
784
26,7
ОТМ (4)
144 нафар
Назорат 8 та
1330
1189
141
5,6
Тажриба 8 та
2037
483
1554
61,7
Жами 700
Назорат 348
6314
5573
741
6,2
Тажриба 352
8638
3612
5026
41,03
Бу кўрсаткичларга мос диаграмма қуйидаги кўринишни олади:
1472
2198
1134
2856
1351
1449
917
1883
1561
1337
1078
1862
1189
1330
483
2037
0
500
1000
1500
2000
2500
3000
жавоблар
сони
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
умумтаълим академик лиц. касб-ҳун.кол. олий таълим
хато жавоб
тўғри жавоб
1-расм. Умумий натижалар кўрсаткичлари диаграммаси.
Мазкур диаграмманинг 1- ва 2-бандларида умумтаълим босқичи, 3- ва
4-бандларида академик лицейлар, 5-ва 6-бандларида касб-ҳунар коллежлари
ҳамда 7- ва 8-бандларида олий ўқув юртида ўтказилган тажриба-синовлар
натижаларининг
умумий
кўрсаткичлари
берилган.
Тажриба-синов
жараёнида умумтаълимнинг юқори босқичи, АЛ, КҲК ва ОТМдан
қатнашган жами 700 нафар ўқувчи-талабаларнинг 348 нафари назорат
гуруҳида ва 352 нафари тажриба гуруҳида иштирок этишди. Ўқувчи-
талабаларнинг ўзбек тилида муайян фикрни ифодалай олиши, грамматик
билимлари, луғавий бойлиги, сўзларнинг ўзаро боғланиши ва таржима
бўйича эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини аниқлаш юзасидан
ўтказилган тестлар таҳлили асосида тажриба-синов ишлари натижасини
умумлаштирган ҳолда тажриба ва назорат гуруҳидаги кўрсаткичлар бўйича
статистик таҳлил қилинди. Олинган умумий натижалар қуйидаги жадвалда
берилди (3-жадвалга қаранг):
39
Тест натижалари таҳлили асосида олинган натижалар
3-жадвал
Респондентлар сони
Ўзлаштириш даражалари
Тўғри жавоб
Хато жавоб
Тажриба гуруҳи
352
245
107
Назорат гуруҳи
348
183
165
Бу танланмаларга мос келадиган диаграмма қуйидагича:
165
183
107
245
0
50
100
150
200
250
ўқувчи ва
талабалар
сони
1
2
хато жавоб тўғри жавоб
назорат гуруҳи
тажриба гуруҳи
2-расм. Якуний натижалар кўрсаткичлари диаграммаси
Ушбу кўрсаткичларни фоизларда ҳисоблаш учун қуйидаги формуладан
фойдаланилди. Ҳар бир респондентнинг ўзлаштириш коэффициенти
фоизларда
%
100
Q
J
К
формула орқали топилади. Бу ерда J – ўтказилган
сўровномада берилган тўғри жавоблар сони. Q – респондентларнинг
умумий сони.
№
Гуруҳ
Ўзлаштириш
даражалари
Тажриба гуруҳи
Назорат гуруҳи
1.
Тўғри жавоб
%
6
,
69
%
100
352
245
1
K
%
6
,
52
%
100
348
183
2
K
2.
Хато жавоб
%
4
,
30
%
100
352
107
1
K
%
4
,
47
%
100
348
165
2
K
Олинган қийматлар Стьюдент-Фишер критерияси асосида математик-
статистик таҳлил қилинди. Тажриба аввалида тажриба ва назорат
гуруҳларидаги баҳолаш натижаларини мос равишда 1 ва 2- танланмалар деб
олсак, қуйидаги вариацион қаторларга эга бўламиз.
1-танланма
X
i
:
“5”; “3”;
(тажриба гуруҳи) n
i
:
245; 107;
m
352
2-танланма
Y
j
“5”; “3”;
40
(назорат гуруҳи) n
j
183; 165.
n
348.
Диаграммада қайд этилган тажриба ва назорат гуруҳлари учун
танланмаларнинг модал қийматлари
М
т
5
ва
М
н
2,
яъни
улар
орасидаги фарқ етарли даражада: М
т
М
н
. Бу эса ушбу танланмалар учун
мос ўрта қийматлар ҳам X
Y шартларини қаноатлантиришини кўрсатади.
Юқоридаги натижаларга асосланиб тажриба-синов ишларининг сифат
кўрсаткичлари ҳисобланди
.
Демак,
Х
=4,4;
Y
=4;
;
08
,
0
ò
09
,
0
í
га тенг.
Бундан келиб чиқадиган сифат кўрсаткичлари:
1
,
1
09
,
4
32
,
4
09
,
0
4
08
,
0
4
,
4
)
(
)
(
í
ò
óñá
Y
Õ
Ê
1;
41
,
0
91
,
3
32
,
4
)
09
,
0
4
(
)
08
,
0
4
,
4
(
)
(
)
(
í
ò
áäá
Y
Õ
Ê
> 0;
Олинган якуний натижалардан ўқитиш самарадорлигини баҳолаш
мезони бирдан катталиги ва билиш даражасини баҳолаш мезони нолдан
катталигини, тажриба гуруҳидаги ўзлаштириш назорат гуруҳидаги
ўзлаштиришдан анча юқорилигини кўриш мумкин. Демак, ўтказилган
тажриба-синов ишлари илмий-назарий жиҳатдан асосланган фаразимизни
исботлади.
УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР
Ўзбекистон Республикаси таълим тизимининг умумий ўрта таълим,
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим босқичларидаги
русийзабон
гуруҳларда
ўзбек
тили
ўқитилиши
узлуксизлигини
таъминлашни такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқот иши
натижасида қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий
таълим босқичларида ўзбек тили таълими жараёнини яхлит ҳолда ўрганиб
чиқиш
таълим босқичларида ўзбек тилини ўқитишда узлуксизликнинг
тўлиқ таъминланмаётганини, давлат таълим стандартлари ва ўқув
дастурларида
номувофиқликлар,
такрор
ва
қайтариқлар
мавжудлигини
кўрсатди.
2. Давлат тилини ўқитишда таълим босқичлариаро узлуксизликни
таъминлаш учун
ўзбек тилидан бошланғич синфлардан то олий
таълимгача мазмуний узвийликда ва босқичлараро тадрижий
ривожланиш тамойилида тузилган яхлит ўқув дастури
амал қилиши
зарур.
3. Рус гуруҳларида ўзбек тилини ўқитишда жаҳон тажрибасидаги энг
илғор тамойиллардан бири бўлган
коммуникатив-нутқий тамойилнинг
функционал-семантик йўналишини барча таълим босқичларида
қўллаш ва ўзбек тилида фикр ифодалашнинг оддийдан мураккабга
қараб ўсиб борадиган такомиллашган изчил ва узлуксиз тизимини
ишлаб чиқиш
давлат тили таълимида самарали натижаларга олиб келади.
4. Ўзбек тилидан бериладиган билимларни ўқувчи-талабаларнинг ёш
хусусиятидан келиб чиқиб
ҳар бир таълим босқичи аниқ бўйича ажратиб
41
бериш учун фаол лексик-грамматик минимумни аниқлаб чиқиш
ва
уларни ўқув дастурларида аниқ кўрсатиб бериш таълим босқичларида
мавзуларнинг берилишида
такрор ва қайтариқларнинг юз бермаслигига
олиб келади.
5. Таълим рус ва бошқа тилларда олиб бориладиган мактаблар учун
ДТС ва ўқув дастурларини ўзаро мувофиқлаштириш, ўзбек тилидан
бериладиган билимларни бир синф доирасидаги мазмуний узвийлиги
ва
синфма-синф,
босқичма-босқич
узлуксизлиги
жиҳатидан
такомиллаштириш, бунда ҳам нутқий, ҳам грамматик билимлар
узвийлигига эътибор бериш
умумий ўрта таълим босқичида давлат
тилини ўқитишда самарадорликнинг таъминланишига олиб келади.
6.
Республикамиз умумий ўрта таълим босқичида таълимнинг 7 тилда
олиб борилиши, ўзбек тилининг фаол ва нофаол минимуми таълим бошқа
тилларда олиб бориладиган мактабларнинг барчаси учун умумий бўла
олмаслигини эътиборга олиб,
таълим бошқа тилларда олиб бориладиган
мактабларда ўзбек тилини ўқитишни қардош тилли, рус ва тожик
тилли мактабларга ажратган ҳолда ташкил этиш
, ўқув дастурлари ва
дарсликларни ҳам алоҳида тузиш зарурлигини кўрсатмоқда.
7. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими босқичи АЛ ва КҲК рус
гуруҳлари ўқувчилари учун ўзбек тили фанидан белгиланган ДТС
талабларининг умумий ўрта таълим босқичи ДТС талабларидан пастлиги
ушбу
талабларни таълимнинг ривожлантирувчи ва узлуксизлиги
тамойиллари асосида қайта ишлаб чиқиш
зарурлигини кўрсатмоқда.
8. АЛ ва КҲК йўналиши, мазмуни ва ўқув режасида ажратиладиган
соатлар ҳажми билан ҳам фарқ қилиши боис,
амалдаги ўқув дастурлари
қайта кўриб чиқилиши, бунда касб-ҳунар коллежларининг соҳавий
тармоқ йўналишлари (ижтимомий-гуманитар, иқтисодий, тиббий,
қишлоқ хўжалиги) ҳам эътиборга олиниши зарур
.
9. АЛ ва КҲК рус гуруҳлари учун
ўзбек тилидан ўқув дастурларини
умумий ўрта таълимда берилган билимларнинг тадрижий давоми
сифатида функционал-семантик тамойил асосида қайта тузиш
,
бунда
бериладиган билимлар ва фаол лексик-грамматик минимумларни,
шунингдек, адабий ўқиш материалларининг ҳам берилишини таъминлаш
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан умумтаълим босқичлари
ўртасида узлуксизликнинг таъминланишига
олиб келади.
10. Олий таълим босқичида ўзбек тили таълими мазмунини янгилаш,
амалдаги
намунавий ўқув дастурини таълимнинг ривожлантирувчи
тамойили асосида ҳамда мутахассислик йўналишларига мувофиқ ҳолда
такомиллаштириш
русийзабон
талабаларнинг
давлат
тилидан
саводхонлигини яхшилашга, уларнинг ўзбек тилидан касбий фаолиятларида
ҳам фойдаланишларига ёрдам беради.
11. Олий таълим босқичидаги рус гуруҳлари учун ўзбек тилидан
ўқув
дастурлари таълим мазмунининг горизонтал узвийлиги
,
яъни грамматик
– нутқий - адабий ўқиш - тарбиявий мавзуларнинг ўзаро алоқадорликда
берилиши ва
вертикал узлуксизлик, яъни грамматик маълумотларнинг
42
қуйи таълим босқичларида берилган билимларнинг давоми сифатида
оддийдан мураккабга, маълумдан номаълумга қараб ўсиб бориши
га
қатъий риоя қилиб тузилиши ўзбек тили таълими самарадорлигини
таъминлайди.
12.
Олий таълимда амал қилаётган ўқув қўлланмалар ва
дарсликларни такомиллаштириш
, уларда берилаётган машқлар ва
топшириқларнинг савиясини кўтариш,
талабаларга мутахассислик тили
ва илмий услубга оид лисоний воситаларни бериш орқали
билимларнинг мазмуний узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш
га
эришиш лозим.
13. Рус гуруҳларида ўзбек тилини ўқитишда қўлланадиган
машқларнинг турларини такомиллаштириш,
ўзбек тили таълимида
коммуникатив ва нокоммуникатив, бир тилли ва икки тилли машқлардан,
она тили интерференциясини бартараф этишга қаратилган ҳамда таржима ва
қиёсий
машқлар турларидан таълим босқичлари ва йўналишларига
мос равишда фойдаланишни кенг йўлга қўйиш
ўзбек тили таълими
самарадорлигини таъминлашга ёрдам беради.
ТАВСИЯЛАР
Диссертацияда тадқиқот юзасидан олиб борилган илмий-назарий,
методик ва таҳлилий ишлар, ўтказилган тажриба-синов натижаларидан
олинган умумий хулосаларга асосланган ҳолда қуйидаги тавсиялар
берилади:
1. Умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий
таълим босқичлари учун ўзбек тилидан давлат таълим стандартларини
такомиллаштириш ва ўқув дастурлари билан мувофиқлаштириш.
2. Рус гуруҳлари учун ўзбек тили фанидан бошланғич таълимдан олий
таълимгача бўлган барча таълим босқичларида бериладиган билимларнинг
мазмуний узвийлиги ва таълим босқичлариаро узлуксизлиги таъминланган
яхлит ўқув дастурининг тузилишига ва қўлланишига эришиш.
3. Таълим босқичларида русийзабон ўқувчи-талабаларни ўзбек тилида
фикр ифодалашга ўргатишнинг оддийдан мураккабга қараб ўсиб борадиган
изчил ва узлуксиз тизимини яратиш учун ўзбек тилини ўқитиш учун энг
мувофиқ ва самарадор тамойил сифатида – функционал-семантик
тамойилни жорий этиш.
4. Ўзбек тилидан давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларининг
ўзаро мутаносиб бўлишига, бериладиган билим, кўникма ва малакаларнинг
ўқувчи-талабаларнинг ёш ва тил хусусияти, таълим йўналишига
мувофиқлаштириб бериш, таълим босқичлари ҳамда йўналишлари учун
ўзбек тилидан фаол ва нофаол лексик-грамматик минимумларни ўқув
дастурларида аниқ кўрсатиб берилишига эришиш.
5. Ўзбек тилидан ўқув дастурлари ва дарсликларда фақат нутқий
мавзулар узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлашга қаратилган
бирёқламаликни бартараф қилиб, бериладиган грамматик билимларнинг
43
ҳам мазмуний узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлашга жиддий эътибор
қаратиш.
6. Таълим рус тилида олиб бориладиган, қардош ва тожик тилли
мактаблар учун ўзбек тилидан дарсликларини алоҳида яратиш, уларда
бериладиган назарий билимлар ва машқларда ўқувчиларнинг тил
хусусиятларини ҳам эътиборга олиш.
7. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими босқичидаги АЛ ва КҲК учун
ўзбек тилидан амалдаги ўқув дастурларини академик лицейлар ва касб-
ҳунар коллежларининг соҳавий тармоқ йўналишлари (ижтимомий-
гуманитар, иқтисодий, тиббий, қишлоқ хўжалиги) ҳам эътиборга олинган
ҳолда тузиш
.
8. Олий таълим босқичида рус гуруҳларидаги ўзбек тили дарслари
ҳажмини таълим йўналишидан келиб чиқиб белгилаш ҳамда намунавий
ўқув дастурларининг филологик ва нофилологик йўналишлар бўйича
алоҳида тузилишини, дарсликларнинг ҳам таълим йўналишларига мос
бўлишини таъминлаш.
9.“Ўзбек тили” дарсликларидаги машқларни такомиллаштириш,
таълим босқичларида бир тилли коммуникатив машқлар билан бир қаторда
икки тилли таржима машқлар, шунингдек, интерференцияни бартараф
этишга қаратилган, таълим самарадорлигини таъминлаш имконини
берадиган махсус машқлар тизимини кенг қўллашни жорий этиш.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1. Монография ва алоҳида нашрлар
1.
Мухитдинова Х.С. Ўзбек тилини ўқитишда узлуксизликни
таъминлашнинг илмий-методик асослари (монография). –Тошкент: Fan va
texnologiya, 2008. – 238 б.
2. Мухитдинова Х.С. (ҳаммуаллифлар: Юсупова С., Садриддинова Г.,
Акбарова А.Х) Х ва Ҳлик сўзларнинг имло луғати (7314 сўз). –Тошкент:
Ғ.Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1993. – 4,5 б.т.
3. Мухитдинова Х.С., Абдуллаева Н. Расмий услубнинг дипломатик
ёзишмалар тури (ўқув қўлланма). –Тошкент, 1997. – 45 б.
4. Мухитдинова Х.С. Ўзбек тили (битирувчи ўқувчилар учун ўқув
қўлланма). –Тошкент: 1997. –100 б.
5. Мухитдинова Х.С. Давлат тилини ўқитиш бўйича умумий ўрта
таълим мактаблари учун махсус курс дастури (ўқув дастури). –Тошкент:
РТМ, 1999. – 6 б.
6. Мухитдинова Х.С. (ҳаммуаллифлар: Толипова Р., Рафиев А.,
Юсупова М., Нуриддинова Д., Икромова Н., Акромова Г., Саидқориева Б.,
Қосимхўжаева Д., Очилова М., Абдуқодирова С.) Умумий ўрта таълим ўқув
дастури. Ўзбек тили (таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактаблар
учун) // Таълим тараққиёти / Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими
вазирлигининг ахборотномаси, 1-махсус сон. –Тошкент: Шарқ, 1999. – Б.
262–302.
44
7. Мухитдинова Х.С., Очилова М.Ш. Нутқ ўстириш бўйича ўқув
қўлланма (спорт лицей-мактаблари учун). – Тошкент: Молия, 2000. – 40 б.
8. Muxitdinova X.S., Yusupova M., Ikromova N., Akramova G. O'zbek tili
(ta'lim boshqa tillarda olib boriladigan maktablarning 8-sinfi uchun darslik. –
Toshkent: O'qituvchi, 2004. –158 b.
9. Muxitdinova X.S., Ikromova N. O'qituvchi kitobi (ta'lim rus tilida olib
boriladigan maktablarning 8-sinfi uchun uslubiy qo'llanma). – Toshkent: Ilm-
ziyo, 2004. –151 b.
10. Мухитдинова Х. Худойберганова Д., Умиров И.,Жиянова Н.,
Юсупова Т. Ҳозирги ўзбек адабий тили (олий ўқув юртлари учун ўқув
қўлланма). – Тошкент: Илм-зиё, 2004. –14 б.т.
11. Muxitdinova X., Salisheva 3.,Po'latova X.O'zbek tili (oliy o'quv yurtlari
rusiyzabon guruhlari uchun darslik). –Toshkent: O'qituvchi, 2006. – 302 b.
12. Muxitdinova X.S., Yusupova M., Ikromova N., Akramova G. O'zbek
tili (ta'lim boshqa tillarda olib boriladigan maktablarning 8-sinfi uchun darslik). –
Toshkent: O'qituvchi, 2006. – 126 b.
13. Muxitdinova X.S., Ikromova N., Akramova G. O'qituvchi kitobi (ta'lim
boshqa tillarda olib boriladigan maktablarning 8-sinf darsligi uchun uslubiy
qo'llanma). –Toshkent: O'qituvchi, 2006. – 125 b.
14. Muxitdinova X.S., Hojiyev A. O'zbekcha-ruscha, ruscha-о'zbekcha,
rasmli lug`at (boshlang`ich sinflar uchun). – Toshkent: O'qituvchi, 2007. – 142 b.
15. Muxitdinova X.S. O'zbek tilidan nazariy tavsiyalar (uslubiy qo'llanma).
–Toshkent: Abu matbuot-konsalt, 2008. – 45 b.
16. Muxitdinova X.S., Yusupova M., Ikromova N., Akramova G. O'zbek
tili (ta'lim boshqa tillarda olib boriladigan maktablarning 8-sinfi uchun darslik,
qayta ishlangan 2-nashri. –Toshkent: O'qituvchi, 2010. – 126 б.
17. Mухитдинова Х.С., Насилов Д.М. Учебник узбекского языка (для
стран СНГ). – М.: Восточная литература, 2010. – 320 с.
2. Илмий-методик журналларда чоп этилган мақолалар
18. Мухитдинова Х.С. Расмий иш услубининг дипломатик ёзишмалар
тури ҳақида // Тил ва адабиёт таълими. –Тошкент: 1995. – 5–6-сон. – Б.4–8.
19. Мухитдинова Х.С. (ҳаммуаллифлар:Толипова Р., Йўлдошева Х.,
Юсупова М.). Таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактаблар учун
ўзбек тилидан дастур // Ж. Тил ва адабиёт таълими. – Тошкент, 1998, 2-сон.
– Б. 56–84.
20. Мухитдинова Х.С. Тил ўқитишда мутахассислик муаммоси // Тил
ва адабиёт таълими. – Тошкент: 1997. – 1-сон. – Б.23–24.
21. Мухитдинова Х.С. Нофилологик олий ўқув юртларида давлат
тилини ўқитиш бўйича баъзи мулоҳазалар // Ж. Таълим муаммолари. –
Тошкент, 1998. – 5-сон. – Б. 7–12.
22. Мухитдинова Х.С. Нофилологик ўқув юртлари учун ўзбек тили
дастури // Ж. Тил ва адабиёт таълими. – Тошкент, 1998. – 3-сон. – Б. 81–86.
23. Мухитдинова Х.С. Ўзбек тили таълимининг узлуксизлигини
таъминлаш муаммолари // Ж.Тил ва адабиёт таълими. – Тошкент, 2003. –
45
1-сон. – Б. 4–7.
24. Мухитдинова Х.С. Узлуксиз таълимни йўлга қўйиш – долзарб
вазифа // Ж. Филология масалалари. –Тошкент, 2003. – 2 –сон. – Б.53.
25. Мухитдинова Х.С. Русийзабон гуруҳларда ўзбек тилининг
ўқитилишига доир // Ж. Филология масалалари. – Тошкент, 2006. –1-сон. –
Б. 200–203.
26. Мухитдинова Х.С. Олий ва ўрта махсус таълим босқичида давлат
тилидан ўқув дастурини такомиллаштириш масалалари // Ж. Узлуксиз
таълим. –Тошкент, 2006. – 5-сон. – Б. 17–24.
27. Мухитдинова Х,С, Ўзбек тили ўқув дастурларида грамматик
мавзуларнинг берилиши ҳақида // Ж. Тил ва адабиёт таълими. –Тошкент,
2006. – 5-сон. – Б.3–7.
28. Мухитдинова Х.C. Русийзабон гуруҳларда ўзбек тилини ўқитишга
доир // Ж. Филология масалалари. – Тошкент, 2006. – 1-сон. – Б. 200–204.
29. Мухитдинова Х.С. Талабаларнинг илмий услубини шакллантириш
// Ж. Филология масалалари. – Тошкент, 2007. – 2(15)-сон. – Б. 33–36.
30. Мухитдинова Х.С. Тил – тарих, истиқлол ва истиқбол кўзгуси // Ж.
Халқ таълими. – Тошкент, 2007. –2-сон. – Б. 97–102.
31. Мухитдинова Х.С. Иккинчи тилми ёки давлат тили? // Ж. Халқ
таълими. – Тошкент, 2007. – 4-сон. – Б.75–78.
32. Мухитдинова Х.С. Узлуксиз таълим тизимида ўзбек тили
дарсларини режалаштириш // Ж. Узлуксиз таълим. –Тошкент, 2008. – 1-сон.
– Б. 26–28.
33. Мухитдинова Х.С. Ўйин орқали тилни ўрганиш // Ж. Бошланғич
таълим. – Тошкент, 2008. – 2-сон. – Б. 24–25.
34. Мухитдинова Х.С. Янги типдаги дарсликлар давлат тили таълими
самарадорлигининг муҳим омилидир // Ж. Халқ таълими. –Тошкент, 2008.
– 6-сон. – Б. 32–36.
35. Мухитдинова Х.С. Давлат тили таълими: кеча, бугун ва эртага //
Ж. Халқ таълими. –Тошкент, 2010. – 4-сон. –Б. 30–34.
Хорижий журналлар ва тўпламларда чоп этилган мақолалар
36.Мухитдинова
Х.С.
Некоторые
проблемы
обучения
государственному языку в Республике Узбекистан // Р. Б. Сулейменов
атындағи шығыстану институты. – Казахстан: SHYGYS,
2008. –№ 2. – С.
37–39.
37
.
Мухитдинова Х.С. Некоторые пути преодоления языковой
интерференции при обучении узбекскому языку в русской аудитории //
Вестник университета // Российско-Таджикский славянский университет. –
Душанбе, 2009. – № 1 (23). – С. 124–127.
38. Мухитдинова Х.С. Роль переводческих упражнений в обучении
узбекскому языку // Объединённый научный журнал. – М., 2009. – № 5. –С.
53–55.
39. Мухитдинова Х.С. Тилга ўргатишда сўзларнинг ўзаро бирикиш
қонуниятларини билишнинг аҳамияти // Формирование Казахской
46
государственности и историко-культурные ценности тюркского мира / Мат-
лы межд. научно-практ. конф. 20-21 май 2009 год, частъ 1. – Казахстан:
Щымкент, 2009. – С. 125–129.
40. Мухитдинова Х.С. Формы собственных имен и обращений в
узбекском языке. // Ж. Universitatea Pedagogica de Stat “Ion Creanga” din
Chisinau REYISTA de stiinte socioumane (Журнал социогуманитарных наук)
– Молдова: Кишинев, 2010. – Nr. 1(14). – С. 78–81.
41. Мухитдинова Х.С. Uzbek is an increasingly used yet tricky language.
It is there fore important to train translators. // G. The Linguist, formerly The
Incorporated Linguist, is the Chartered Institute of Linguists. – England:
London, 2010. – Vol /49. – No/1.– C. 15.
42.Мухитдинова Х.С. Роль социокультурных элементов при обучении
узбекскому языку как второму иностранному. // Диалог языков и культур
СНГ и ШОС в XXI веке / VI Международный форум 8
– 11 ноября 2010 г.–
Баку,2010. – С. 8.
43. Мухитдинова Х.С. Использование сопоставительного метода при
обучении узбекскому языку в русскоязычных группах. // Ж. Вестник МГЛУ
(Выпуск 20 (599). Педагогические науки) / Реализация компетентностного
подхода в обучении языкам специальностей. – М.: ИПК МГЛУ “Рема” ,
2010. – С. 77–89.
44. Мухитдинова Х.С. О роли социокультурных элементов при
обучении второмуязыку как иностранному (на материале узбекского языка)
// Актуальные проблемы изучения гуманитарных наук / Межвузовский
сборник научных статей. – Баку, 2010. – № 6. – С. 262–269.
3. Илмий тўпламларда эълон қилинган мақола ва тезислар
45. Мухитдинова Х.С. Ўзбек тилидан тузиладиган тест топшириқлари
ҳақида баъзи мулоҳазалар // Беруний номли ТДТУда ўтказилган регионал
конф. тезислари. 1995 йил 16
– 17 май. – Тошкент, 1995. – Б. 33.
46. Мухитдинова Х.С. Нофилологик олий ўқув юртларида матн
таҳлилини функционал-семантик тамойил асосида ўтказиш // Ўзбек тили
доимий 4- анжуманининг мат-ллари. 11
– 12 апрель. – Тошкент, 1997. – Б.
213
– 214.
47. Мухитдинова Х.С. Русийзабон ўқувчиларнинг нутқ маданиятини
ўстириш // Таълим жараёнида нутқ маданиятини шакллантириш
масалалари: Ўзбек тили доимий 5- анжуманининг мат-ллари. – Тошкент,
1999. – Б. 92–93.
48. Мухитдинова Х.С. Нофилологик олий ўқув юртларида давлат
тилини ўргатишда ижодий тафаккурни ривожлантириш // Ўзбек тили
доимий 6- анжумани мат-ллари. – Тошкент, 2001. – Б. 75–76.
49. Мухитдинова Х.С. Ўзбек тили дастурида маънавий тарбияга
эътибор // Ўзбек тили ва умуминсоний қадриятлар: Республика семинар-
кенгаши мат-ллари. 2002 йил 17 октябрь. – Навоий, 2002. – Б.10–11.
50. Мухитдинова Х.С. Миллий истиқлол ғояларини ўқув дастурларида
акс эттириш // Ўзбек тили доимий 7-анжуман. – Тошкент, 2003. – Б. 89–91.
47
51. Мухитдинова Х.С. Русийзабон талабаларга ўзбек тилини интенсив
ўргатишнинг долзарб муаммолари // Респ. илм.-амал. анжумани мат-ллари.
– Тошкент, 2003. – Б. 409–411.
52. Мухитдинова Х.С. Коммуникатив тамойил фанлараро алоқанинг
муҳим омили сифатида // Ўзбек тили таълими жараёнида фанлараро боғла-
ниш масалалари: Ўзбек тили доимий 8-анжумани мат-ллари. – Тошкент,
2005. – Б. 124–125.
53. Мухитдинова Х.С. Давлат тилидан янги типдаги дарслик ва
услубий қўлланмаларни яратиш тамойиллари // Истиқлол ва тил: ЎзДЖТУ
илмий-амалий анжумани мат-ллари. –Тошкент, 2005. – Б. 133–138.
54. Мухитдинова Х.С. Давлат тилини ривожлантириш ва уни ўқитиш
муаммолари // Илм-фан тараққиётида олима аёлларнинг ўрни: ЎзДЖТУ
илмий-амалий анжумани мат-ллари. – Тошкент, 2005. – Б. 3–6.
55. Мухитдинова Х.С. Давлат тилини ўқитишдаги айрим муаммолар
тўғрисида // Ўзбек тилшунослигининг долзарб масалалари: ТДПУ илмий-
амалий анжумани мат-ллари. – Тошкент, 2005. – Б. 63.
56.
Мухитдинова Х.С. Давлат тилини ўқитишда таълим
босқичилариаро узлуксизликни таъминлаш // Истиқлол ва тил: ЎзДЖТУ
илмий-амалий анжумани мат-ллари. 2-қисм. – Тошкент, 2006. – Б. 113–117.
57. Мухитдинова Х.С. Ўзбек тили дарсларини узвийлик асосида
ташкил этиш (8-синф мисолида) // Истиқлол ва тил: ЎзДЖТУ илмий-амалий
анжумани мат-ллари. 2-қисм. –Тошкент, 2006. – Б. 217–221.
58. Мухитдинова Х.С. Талабаларнинг мустақил ишларини ташкил
этишга доир мулоҳазалар // Тил ва адабиёт таълимида янги педагогик
технологиялар: ТДПУ илмий-амалий анжумани мат-ллари. II қисм. –
Тошкент, 2006. – Б.101–102.
59. Мухитдинова Х.С. Олий таълим босқичида ўзбек тили таълими
муаммолари ва ечимлари // Истиқлол ва тил: ЎзДЖТУ илмий-амалий
анжумани мат-ллари. 3-қисм. –Тошкент, 2007. – Б. 68–73.
60. Мухитдинова Х.С., Шокирова С. Давлат тилини ўқитишда соҳавий
таълимни йўлга қўйиш // Истиқлол ва тил: ЎзДЖТУ илмий-амалий
анжумани мат-ллари. 3-қисм. –Тошкент, 2007. – Б. 85–86.
61.Мухитдинова Х. Хорижликларга ўзбек тилини ўқитиш масалалари.
XXI асрда ўзбек тили таълими масалалари // “Ўзбек тили” доимий
анжумани 9-йиғинининг мат-ллари. – Тошкент, 2007. – Б. 244–245.
62. Мухитдинова Х.С. XXI асрда давлат тилини ўқитишнинг долзарб
вазифалари // Айюб Ғуломов ва ўзбек тилшунослиги масалалари: ЎзМУ
илмий анжумани мат-ллари. –Тошкент: 2007. – Б. 90–93.
63. Мухитдинова Х.С. Узвийлик ва изчиллик тил таълими сифатини
яхшилашнинг бош омили // Замонавий тилшунослик ва хорижий тиллар
ўқитишнинг долзарб масалалари: ЎзДЖТУ халқаро илмий-амалий анжуман
мат-ллари. –Тошкент, 2008. – Б. 274–279.
64. Мухитдинова Х.С. Лексик-грамматик минимум ўзбек тили
таълимида узвийликни таъминлашнинг бош омили сифатида // Тил таълими
48
босқичларида узвийликни таъминлашнинг илмий-амалий муаммолари:
Ўзбек тили доимий Х анжумани мат-ллари. –Тошкент, 2009. – Б. 163–165.
65. Мухитдинова Х.С. Тошкент шаҳри топонимларининг талаффузи
ва имлосида фонетик интерференцияни бартараф этиш // Тошкент-жаҳон
ҳамжамияти нигоҳида: ўтмишда ва ҳозир. / Респ. илм. конф. мат-ллари. –
Тошкент, 2009. – Б. 11–13.
66. Мухитдинова Х.С. Лексик-грамматик минимум ўзбек тили
таълимида узвийликни таъминлашнинг бош омили сифатида // Тил таълими
босқичларида узвийликни таъминлашнинг илмий-амалий муаммолари:
Ўзбек тили доимий анжумани Х йиғини мат-ллари. 16-17 апрель. –Тошкент,
2009. – Б. 217–221.
67. Мухитдинова Х.С. Талабаларни публицистик услуб таҳлилига
ўргатиш //Адабий таълим ва ёшлар тарбияси (Республика илмий-назарий
анжумани материаллари) –Тошкент, 2009. – Б.112–113.
68. Мухитдинова Х.С. (ҳаммуаллиф: Х.Ўролов) Мактабни янгича
бошқариш – таълим-тарбия самарадорлигининг асоси //Таълим менежменти
(халқ таълими тизими раҳбар ходимларининг илмий-методик журнали).
1(23). –Тошкент, 2009. – Б.46–51.
69. Мухитдинова Х.С. Ўқувчиларда иккиламчи нутқий малакаларнинг
ҳосил қилинишида она тилининг ижобий ва салбий таъсири ҳақида //
Умумий ўрта таълимнинг назарий ва амалий муаммолари / Республика
илмий-назарий конференцияси материаллари, 1
– 2-шўъбалар, 5
– 6 октябрь.
–Тошкент: ЎзПФИТИ, 2009. – Б.172–176.
70.Мухитдинова Х.С. Олий таълим босқичида давлат тилини
мутахассислик йўналишларига боғлаб ўтиш муаммолари // Ташқи сиёсий ва
ташқи иқтисодий алоқалар учун кадрлар тайёрлашда тил таълими
масалалари / ЖИДУ илмий-услубий конференцияси мат-ллари. –Тошкент,
2009. – Б.13–15.
71. Мухитдинова Х.С. Ўзбек тилини ўқитишда ўқувчи-талабаларнинг
индивидуал имкониятларини эътиборга олиш // Ўзек тили ва уни ўқитишда
узлуксизликни таъминлашнинг назарий ва методик муаммолари / Истиқлол
ва тил: ЎзДЖТУ олий таълим муассасалариаро илмий-амалий конференция
мат.-ллари, 2009 йил 20 октябрь, 4-қисм. – Тошкент, 2009. – Б. 65–67.
72. Мухитдинова Х.С. Электрон дарсликлар замонавий ахборот
технологиялари мажмуаси сифатида // Тил таълимида педагогик
технологияларнинг ўрни: Ўзбек тили доимий анжумани ХI йиғини мат-
ллари. 2010 йил 14-15 апрель. –Тошкент, 2010. – Б. 194–196.
49
Педагогика фанлари доктори илмий даражасига талабгор Мухитдинова
Хадича
Собировнанинг
13.00.05–ижтимоий-гуманитар
фанларни
ўқитиш
методикаси (ўзбек тили) ихтисослиги бўйича “Таълим босқичларида ўзбек тили
ўқитилиши
узлуксизлигини
таъминлашнинг
илмий-методик
асосларини
такомиллаштириш” мавзусидаги диссертацияси
РЕЗЮМЕСИ
Таянч сўзлар:
рус гуруҳларида ўзбек тилини ўқитиш, таълим босқичлари
(умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, олий
таълим муассасалари), таълим тамойиллари (лингвистик, коммуникатив-нутқий,
функционал-семантик, матн таҳлили), узвийлик ва узлуксизлик, фаол ва нофаол
лексик-грамматик минимум, нутқий ва грамматик мавзулар, машқлар турлари,
тил интерференцияси.
Тадқиқот объекти:
таълим рус тилида олиб бориладиган мактаблар,
академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, олий ўқув юртларидаги русийзабон
гуруҳларда ўзбек тилини узлуксиз ўқитиш жараёни.
Тадқиқот мақсади:
умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
ва олий таълим босқичларида ўзбек тилини ўқитишда таълим босқичлариаро
узлуксизликни таъминлашнинг илмий-методик асосларини такомиллаштириш.
Тадқиқот методлари:
илмий-назарий ва методик адабиётларни, меъёрий
ҳужжатлар, ДТС, ўқув дастурлари, дарсликларни ўрганиш, қиёсий таҳлил,
сўровномалар ва тажриба-синов ўтказиш, умумлаштириш, математик-статистик
таҳлил.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
тадқиқот ишида умумий
ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим босқичларида ўзбек
тилидан билимлар узлуксизлигининг таъминланиши ҳолати тадқиқ этилди,
такрорлар аниқланиб, уларни бартараф қилиш йўллари кўрсатилди, ўзбек тилини
рус гуруҳларида ўқитишнинг энг самарали тамойиллари, машқ турлари
аниқланди, ўқув дастурларидаги нутқий мавзулар ва грамматик маълумотларнинг
ўрнини тўғри белгилаш юзасидан илмий-амалий тавсиялар берилди, ўзбек
тилидан бошланғич синфлардан олий таълимгача узлуксизлик таъминланган ўқув
дастурлари тузишнинг илмий-методик асослари ишлаб чиқилди.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти:
тадқиқот иши асосида
яратилган ўзбек тилини узлуксиз ўқитиш тизими ўзбек тилидан ДТС, ўқув
дастурлари ва дарсликларни такомиллаштиришга ёрдам беради. Тадқиқот
ишидаги амалий тавсиялар, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабларнинг 2
–
9-синфлари, АЛ ва КҲК, ОТМларнинг филологик ва нофилологик йўналишлари
рус гуруҳлари учун тавсия қилинган ўқув дастурлари лойиҳалари, иқтисодий
йўналишдаги касб-ҳунар коллежлари учун экспериментал дарслик намунаси,
шунингдек, машқлар турларининг таълим жараёнига татбиқ этилиши давлат тили
таълимида сифат самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқот ишида
илгари сурилган тавсиялар ва асосий натижалар 4та ўқув дастури, 4та дарслик,
7та ўқув-услубий қўлланма, 8та хорижий журналлар ва 18 та республика илмий-
методик журналлари ҳамда тўпламларда чоп этилган 27та мақолалар (жами 70дан
ортиқ) ҳамда республика ва халқаро илмий-амалий анжуманларидаги маърузалар
орқали оммалаштирилган.
Қўлланиш соҳаси:
таълим рус тилида олиб бориладиган мактаблар, АЛ ва
КҲК, ОТМ нинг русийзабон гуруҳлари, ўзбек тили ўқитувчиларини қайта
тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари.
50
РЕЗЮМЕ
диссертации Мухитдиновой Хадичи Собировны на тему «....аучно-
методических основ обеспечения непрерывности при обучении
узбекскому языку на разных этапах образования» на соискание доктора
педагогических наук по специальности 13.00.05 – методика обучения
социально-гуманитарных наук (узбекский язык)
Ключевые слова:
обучение узбекскому языку, русскоязычные группы,
разновидности образования (общеобразовательные школы, академические лицеи,
профессиональные колледжи, высшие учебные заведения), направления
образований,
принципы
обучения
(традиционно-лингвистический,
коммуникативный,
функционально-семантический,
текстовой
анализ),
преемственность и непрерывность обучения, последовательность грамматических
знаний, активный и пассивный лексико-грамматический минимум, речевқе и
грамматических тем, типы упражнений, преодоление языковой интерференции.
Объект исследования:
процесс непрерывного обучения узбекскому языку
в русскоязычных группах общеобразовательных школ, средне-специальных,
профессиональных и высших учебных заведений.
Цель исследования:
разработка научно-теоретических и методических
основ обеспечения непрерывности в обучении узбекскому языку в
общеобразовательном, средне-специальном и высшем этапах образования.
Методы исследования:
изучение и сопоставление научно-теоретической и
методической литературы, учебных программ и учебников, документации,
проведение анкетирования и экспериментов, математико-статистический анализ.
Полученные результаты и их новизна:
впервые рассмотрены вопросы
обеспечения непрерывности при обучении узбекскому языку в едином
комплексном масштабе, выявлены повторы и срывы, указаны пути их
преодоления, определены самые эффективные принципы преподавания, типы
упражнений, даны рекомендации по соотношению речевых и грамматических
тем, разработаны научно-методические основы составления непрерывной
учебной программы с начальных классах до высших учебных заведений.
Практическая значимость:
созданная непрерывная система обучения
узбекскому языку в результате исследования поможет усовершенствованию
госстандартов, учебных программ и учебников по узбекскому языку.
Практические рекомендации и проекты учебных программ, экспериментальный
учебник по узбекскому языку для профессиональных колледжей с экономическим
направлением, а также рекомендованные типы упражнений будут способствовать
совершенствованию преподавания государственного языка.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
Основные идеи и
результаты исследования реализованы в 4 учебных программах, в 4 учебниках и в
8 учебно-методических пособиях, 8 статьями в иностранных научных журналах и
18 статьями в республиканских журналах, 27 статьями в сборниках, а также
докладами в республиканских и международных научно-практических
конференциях.
Область применения:
общеобразовательные школы с русским языком
обучения, русскоязычные группы АЛ, ПК, ВУЗов, а также курсы переподготовки
и повышения квалификации преподавателей узбекского языка.
51
R E S U M E
Of the thesis of Khadicha Sobirovna Muhitdinova on the scientific degree
competition of the Doctor of philosophy in 13.00.05 specialty “Theory and
Methodic of Education and Upbringing (Uzbek)” on the subject of:
“Scientific-methodic basis of succession while teaching Uzbek on different
stages of education”
Key words:
teaching Uzbek, Russian-speaking groups, types of education
(general education schools, academic lyceums, vocational colleges, higher
education institutions), education directions, teaching principles (traditional-
linguistic, communicative, functional-semantic, text analysis), succession and
continuity of education, consistency of grammatical knowledge, active and
passive lexical-grammar minimum, correlation of verbal and grammatical themes,
types of praxis, overcoming the linguistic interference.
Subject of the inquiry:
the process of
continuous teaching Uzbek in
Russian-speaking groups in general education schools, special secondary,
vocational and higher education institutions.
Aim of the inquiry:
developing scientific-theoretical and methodical basis
of provision of succession in teaching Uzbek in general education, special
secondary and higher education stages of education.
Method of inquiry:
study and comparison of scientific-theoretical and
methodical literature, teaching programs and manuals, documentations,
questionnairing and experimenting, mathematical-statistical analysis.
The results achieved and their novelty:
the aspects of provision of
succession in teaching Uzbek in a unified complex scale have been examined for
the first time, the repetitions and breaks have been identified and the ways to
overcome them have been shown, the most effective teaching principles and
practices’ types have been determined, recommendations on correlation of verbal
and grammatical themes have been made, scientific-methodic basis of creating
continuous teaching program starting from primary classes till higher education
institutions has been developed.
Practical value:
the originated continuous system of teaching Uzbek in
result of research will help to improve the state standards, training programs and
manuals on Uzbek language. Practical recommendations and training programs
schemes, experimental manual on Uzbek for vocational colleges with
economical orientation, as well as recommended types of practices will assist
enhancing of the official language teaching.
Degree of embed and economic effectiveness:
the main ideas and results
of the research have been implemented in three training programs, three manuals
and six training-methodic schoolbooks, about forty scientific articles and
scientific reports on the national scientific-practical conferences.
Sphere of usage:
for
general education schools with teaching in Russian,
for Russian-speaking groups of academic lyceums, vocational colleges, higher
education institutions, as well as at retraining and skill-rising courses for teachers
of Uzbek.
52
