ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 347.41 (575.1)
АБЗАЛОВ АЗАМАТ АКБАРОВИЧ
МАЖБУРИЯТДА ШАХСЛАР ЎЗГАРИШИНИНГ
ФУҚАРОЛИК-ҲУҚУҚИЙ МУАММОЛАРИ
12.00.03 - Фуқаролик ҳуқуқи; тадбиркорлик ҳуқуқи; оила ҳуқуқи;
халқаро хусусий ҳуқуқ
юридик фанлар номзоди илмий даражасини олиш учун
тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент–2011
2
Диссертация иши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Тошкент давлат юридик институтининг “Фуқаролик ҳуқуқи” кафедрасида
бажарилган.
Илмий раҳбар:
юридик фанлар доктори, профессор
Оқюлов Омонбой
Расмий оппонентлар:
юридик фанлар доктори, профессор
Гулямов Сайдилла Саидахрарович
юридик фанлар номзоди, доцент
Азизов Худойқул Тожиевич
Етакчи ташкилот:
Бердақ номидаги Қорақалпоқ
давлат университети
Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат
юридик институти ҳузуридаги юридик фанлар доктори (номзоди) илмий
даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д.016.15.02 рақамли
ихтисослашган кенгашнинг 2011 йил “___”____________ куни соат “____” даги
йиғилишида бўлиб ўтади (100047, Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 35).
Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент
давлат юридик институти кутубхонасида танишиш мумкин (100047, Тошкент
шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 35).
Автореферат 2011 йил “____”______________ да тарқатилди.
Ихтисослашган
кенгаш илмий котиби,
юридик фанлар номзоди
Т.М.Туребеков
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.А.Каримовнинг
“Мамлакатимизда
демократик
ислоҳотларни
янада
чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”
мавзусидаги маърузасида ўтган йиллар давомида бозор иқтисодиёти соҳасидаги
ўзгаришларнинг ишончли қонунчилик базасини шакллантириш борасида амалга
оширилган улкан ишларни таъкидлаган ҳолда навбатдаги вазифа “мавжуд
қонунларимизнинг кўпчилигини уларни қўллаш амалиёти ва мамлакатимизда
бозор муносабатлари ривожланишининг ҳозирги даврдаги янги реал ҳолатидан
келиб чиқиб, жиддий қайта кўриб чиқиш зарур”
1
.
Бозор тизимини, фуқаролик муомаласини нормал амал қилиши бунда
субъектлар ўртасидаги муносабатларнинг барқарорлигига, изчиллигига боғлиқ.
Фуқаролик қонунлари бу борада қандайдир узилишларга, бўшлиқларга йўл
қўйилмаслигини таъминлаши лозим. Субъектларнинг эрк-иродасига боғлиқ ва
боғлиқ бўлмаган муайян вазиятлар ва юридик фактлар бўйича мажбурият
муносабатларида изчил ворисликни ва бунда уларнинг янгиланишини ҳуқуқ ва
мажбуриятларнинг трансформацияси тўлақонли амал қилишига шароит
яратувчи умумий ва махсус конструкцияларни тақозо этади.
Зеро, фуқаролик-
ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш,
фуқаролик ҳуқуқи объектлари муомаласининг кенгайиши бозор иқтисодиёти
шароитида муҳим ўрин эгаллайди. Иқтисодий муомала иштирокчилари
ўртасидаги товар айланмасини тартибга солишда шартнома интизоми ва
мажбуриятлар ижросини таъминлаш зарурий омиллардан бири саналади. Бу эса
ўз навбатида иқтисодий барқарорлик ва ҳуқуқий тартибга солишдаги
изчилликни оширишга хизмат қилади.
Маълумки, мажбурият-ҳуқуқий муносабатларнинг мавжуд бўлиши ҳар
доим ҳам вақт билан чекланмайди. Ҳар қандай қисқа вақт мобайнида мавжуд
бўлган мажбуриятларнинг ҳар қайси тарафида ҳам мазкур ҳуқуқий муносабат
ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. Айниқса, бозор муносабатларининг
ривожланиб бориши, товарлар, ишлар ва хизматларнинг фаол фуқаролик
муомаласига киритилиши фуқаролик ҳуқуқининг динамикасини таъминловчи
мажбурият ҳуқуқига таъсир кўрсатади. Президентимиз Ислом Каримов 2005
йил январда бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма
мажлисида сўзлаган маърузасида “Энг муҳими барча томонларнинг қабул
қилинган шартнома мажбуриятларини бажариши юзасидан қатъий интизом
ўрнатилиши лозим”
2
.
-
деган эди. Ҳақиқатан ҳам, фуқаролик ҳуқуқи
субъектларининг ўз мажбуриятларини лозим даражада бажариши фуқаролик
муомаласи ривожланиши ва барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон
Республикасининг
амалдаги
қонунчилигида
бозор
иқтисодиёти учун зарур бўлган талаб қилиш ҳуқуқи (цессия) ва қарзнинг
ҳаракатда бўлишини таъминловчи ҳуқуқий конструкциялар мавжуд. Бозор
1
Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини
ривожлантириш концепцияси. -Тошкент: Ўзбекистон, 2010. 50-бет.
2
Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация
ва ислоҳ этишдир. -Тошкент: Ўзбекистон, 2005. 85-б.
4
иқтисодиёти шароитида вужудга келаётган иқтисодий эҳтиёжлар ушбу ҳуқуқий
конструкцияларни қўллаш воситасида қондирилиши мумкин. Мазкур ҳолат
мажбуриятда шахсларнинг ўзгаришига доир институтнинг долзарблигини
келтириб чиқаради. Тўғри, мазкур институтнинг ўзаги қадимги Рим хусусий
ҳуқуқида шаклланди ва унга узоқ вақт давомида эҳтиёж сезилмади ҳамда
ўзгармасдан қолди. Айниқса, собиқ Иттифоқ даврида, режали иқтисодиёт
ҳукмрон бўлган шароитда талаб қилиш ҳуқуқини ёки қарзни бошқа шахсга
ўтказиш имконияти мавжуд бўлмаган. Бунда фақат режа асосида товарлар
ишлаб чиқарилиб, ишлар ва хизматлар кўрсатилган. Шу сабабли ушбу
ижтимоий тузумда режага эътибор қаратилган ҳолда, талаб қилиш ҳуқуқини
ҳамда қарзни бошқа шахсга ўтказиш режалаштирилмаганлиги боис муомалага
киритиш мумкин бўлмаган.
Ҳозирги кундаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий ва тарихий шарт-
шароитларда талаб қилиш ҳуқуқининг бутун дунё миқёсида ҳаракатда бўлиши
алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Бунинг натижасида мажбуриятда шахслар
ўзгариши институти одатдаги хўжалик фаолияти давомида тузилиши
билангина чекланмай, балки халқаро миқёсда молиялаштириш, факторинг
амалиётларини тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўртасида амалга ошириш
имкониятини берувчи универсал ҳуқуқий воситага айланиб қолди. Хусусан,
БМТнинг “Халқаро савдода дебиторлик қарздорлигини ўтказиш тўғрисида”ги
Конвенциянинг (2001 йил 21 декабрь, Нью-Йорк) қабул қилинганлиги ҳам
талаб қилиш ҳуқуқини халқаро миқёсда тартибга солишни зарурат сифатида
тақозо этганлигида кўришимиз мумкин бўлади.
Бозор иқтисодиёти шароитида фуқаролик муомаласининг, хусусан,
фуқаролик-ҳуқуқий муносабат объектларининг кенг муомалада бўлиши талаб
этилади. Фуқаролик кодексида мажбуриятда шахслар ўзгаришига доир
конструкциялар мавжуд бўлиб, улар аввало, фуқаролик муомаласининг
жадаллашуви, мажбурият-ҳуқуқий муносабат субъектларининг ҳуқуқ ва
манфаатларини таъминлашда муҳим ўрин эгаллайди. Чунончи, мажбуриятда
шахслар ўзгаришидан талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказувчи ҳам
(зиммасидаги мажбуриятдан озод бўлиши туфайли), ушбу ҳуқуқларни қабул
қилувчи ҳам (масалан, ҳуқуқларни ҳақиқий қийматидан кўра арзонроқ баҳода
олади) муайян манфаат юзасидан мажбурият-ҳуқуқий муносабатга киришади.
Ушбу ҳолатни қарзни бошқа шахсга ўтказишда ҳам кўриш мумкин. Демак,
мажбуриятда шахслар ўзгариши конструкцияси тарафлар учун ўзига хос
афзалликлар, қулайликларга эгадир. Бироқ мавжуд воқелик шуни кўрсатадики,
мажбуриятда шахслар ўзгаришига доир фуқаролик-ҳуқуқий конструкциялардан
кенг доирада ва унумли фойдаланилмаяпти.
Масалан, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган
кенг
доирадаги
ислоҳотлар
натижасида
фермер
хўжаликлари
оптималлаштирилди. Уларнинг мол-мулки, ижара ҳуқуқи, лизинг ва бошқа
шартнома мажбуриятлари бўйича мажбуриятларда шахслар ўзгаришига доир
муаммолар юзага келмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мажбуриятда
шахслар ўзгаришини кўпроқ маъмурий-ҳуқуқий воситалар орқали тартибга
солиниши йўлга қўйилганлигини кўриш мумкин. Бу айрим ҳолатларда фермер
5
хўжаликларини ривожлантириш, уларни моддий техника ресурслари билан
таъминлаш ва шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажаришларига
тўсқинлик қилмоқда.
Одатда, мажбурият бажарилиши таъминланишининг усулларидан ушбу
муносабат субъектлари ўз манфаатлари нуқтаи назаридан, юзага келиши
мумкин бўлган салбий оқибатларни иложи борича келтириб чиқармасликка
ҳаракат қиладилар. Бунда мулкий талабларнинг миқдори ва таъминланганлик
муаммосини ҳам ўрганиш талаб этилади. Жумладан, мажбуриятда шахслар
ўзгаришининг асосий мажбуриятга таъсири, гаров билан таъминланган
мажбуриятда
шахслар
ўзгариши,
мажбурият-ҳуқуқий
муносабат
иштирокчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари таъминланиши долзарб
масала бўлиб турибди.
Шу вақтга қадар амалга оширилган мажбурият-ҳуқуқий муносабатларга
доир тадқиқотларда мажбуриятда шахслар ўзгариши институти комплекс
тарзда тадқиқ этилмаган. Мазкур институтни амалиётга жорий этиш, бозор
муносабатларининг ривожланиши ва унинг натижасида фуқаролик ҳуқуқи
объектлари, жумладан, мулкий ҳуқуқлар (талаб қилиш ҳуқуқи)нинг муомалада
бўлиши, қарз мажбуриятлари бозори шаклланиши ҳамда тарафларнинг ўз
олдиларига қўйган бошқа фойдали мақсадга эришишининг ҳуқуқий
имкониятларини яратиш заруратини келтириб чиқарди. Бироқ мазкур ҳуқуқий
конструкциялардан
тарафларнинг
турли
хил
ғаразли
мақсадларда
фойдаланишларига йўл қўймаслик лозим. Жумладан, талаб қилиш ҳуқуқини
қайта-қайта ўтказиш, пул маблағлари ҳаракатини яшириш, солиқ тўлашдан
қочиш ёки бўйин товлаш, муайян хўжалик юритувчи субъект устидан ўз
назоратини, ҳукмронлигини ўрнатиш мақсадида унинг қарзларини сотиб олиш
ҳамда ўзлари банкротлик ҳолатига тушиб қолган ҳолат рўй бергудек бўлса,
молиявий активларини олиб қочиб кетиш учун фойдаланишларига йўл қўйиб
бўлмайди.
Бугунги кунда цивилистика фанида мажбуриятда шахслар
ўзгаришига
доир ҳуқуқий ёндошувлар ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида кўплаб низоли
ҳолатлар, зиддиятлар ҳамда номутаносибликлар мавжуд. Ушбу муаммолар
нафақат цивилистика фани доирасида, балки солиқ, молия ҳуқуқи, ижро ишини
юритиш (жумладан, қарздорларнинг талаб қилиш ҳуқуқига ундирувни
қаратиш) каби соҳаларда ҳам қийинчиликлар келтириб чиқариши табиий.
Қонун чиқарувчи ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан шуғулланувчилар
мажбуриятда шахслар ўзгаришига доир муносабатларда муайян концептуал
асосларга таяниб иш кўриши лозим. Мажбуриятда шахслар ўзгаришининг
ҳуқуқий асослари тизимли ва аниқ мақсадли равишда амалга ошириш зарурати
ҳам ушбу илмий муаммонинг долзарблигини тасдиқловчи омил ҳисобланади.
Юқоридаги ҳолатлар мазкур мавзунинг илмий-назарий, илмий-амалий
жиҳатдан долзарблигини белгилайди.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Бугунга қадар яратилган
адабиётларда мажбуриятда шахслар ўзгариши билан боғлиқ айрим муаммолар
ўрганилган, холос. Жумладан, собиқ Иттифоқ даврида Б.Б.Черепахин ўзининг
“Правопреемство по советскому праву” номли монографиясида ҳуқуқий
6
ворислик масалаларини тадқиқ этган
3
. Россиялик олим О.А.Колесников
4
томонидан амалга оширилган тадқиқот ишида мажбурият ҳуқуқининг ўтиши,
талаб қилиш ҳуқуқининг ўтганлик вақти, бу борадаги суд амалиёти тадқиқ
этилган. Мазкур тадқиқот амалга оширилганига ўн йилдан ортиқ вақт ўтди, боз
устига, ушбу тадқиқот иши Россияда мавжуд қонунчилик тизими ва суд
амалиёти доирасида амалга оширилган.
Шунингдек, мажбурият-ҳуқуқий муносабатлар собиқ Иттифоқ даврида
М.М.Агарков, И.А.Покровский, О.С.Иоффе, Г.Ф.Шершеневич, И.Б.Новицкий,
Л.А.Лунц
5
каби цивилист олимлар томонидан тадқиқ этилган.
МДҲ давлатларида эса, бевосита мажбуриятда шахслар алмашиниши
билан боғлиқ масалаларнинг у ёки бу жиҳатлари В.А.Белов, М.Брагинский,
В.В.Витрянский,
С.Анохин,
Ю.Н.Гайдук,
Е.А.Суханов,
А.П.Сергеев,
Ю.К.Толстой, Е.А.Крашенинников, О.Ломидзе, А.Л.Новоселов, И.А.Полуяхтов,
И.Б.Новицкий, И.С.Претерский, К.И.Скловский, Р.В.Украинскийлар томонидан
муайян даражада тадқиқ этилган
6
.
Чунончи, В.А.Беловнинг 2002 йилда чоп этилган “Сингулярное
правопреемство в обязательстве” номли монографиясида мажбурият-ҳуқуқий
муносабат бўйича қисман ҳуқуқий ворислик масалалари тадқиқ этилган.
Муаллиф инсофли қарздор категорияси, цессия шартномасининг ҳуқуқий
белгилари, талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш шартномасининг
шакли, қарзни бошқа шахсга ўтказишнинг юридик таркиби масалаларини
таҳлил этган. Айни вақтда ишда бир қатор баҳсли фикр мулоҳазалар мавжуд.
Шунингдек, мазкур тадқиқот РФ қонунчилиги ва суд амалиёти доирасида
амалга оширилганлигини таъкидлаш лозим.
2003 йилда нашр этилган Л.А.Новоселованинг “Сделки уступки права
(требования) в коммерческой практике” номли монографиясида тадбиркорлик
3
Черепахин Б.Б. Правопреемство по советскому гражданскому праву. //Труды по гражданскому праву. –М:
Статут, 2001. -346 с.
4
Колесников О.А. Переход обяъательственного права в цессионном отношении. Дисс.на соис. Учен.степ. к.ю.н.
-М.: 2000. -
с.
5
Агарков М.М. Обязательство по советскому гражданскому праву. Избранные труды по гражданскому праву.
Т.1. -М.: ЦентрЮрИнфоР, 2002. -460 с.; Покровский И.А. Основные проблемы гражданского права. Изд. 3. -М.:
Статут, 2001. -354 с.; Иоффе О. Избранные труды: Т.3. Обязательственное право. -СПб. Юридический центр
пресс, 2004. -837 с; Шершеневич Г.Ф. Курс гражданского права. -Тула, 2001, -354 с.; Новицкий И.Б., Лунц Л.А.
Общее учение об обязательстве. -М.: Госюриздат, 1950. -416 с.
6
Белов В.А. Сингулярное правопреемство в обязательстве. 3-е издание. -М.: АО «Центр ЮрИнфоР», ООО
«ЮрИнфоР-Пресс», 2002. -265 с; Брагинский М.И, Витрянский В.В. Договорное право. Книга вторая. Договора
о передаче имущества. -М.: Статут, 2002. -800 с.; Брагинский М.И., Витрянский В.В. Договорное право. Общие
положения. -М.: Статут, 1997. -770 с.; Анохин В.С. Проблемы, возникающие при уступке права требования в
арбитражном процессе. /Арбитражная практика. Специальный выпуск. Уступка права требования. 2001, -42 с.;
Гайдук Ю.Н. Классификация договоров перевода долга. -М.: Юрист, 2004. №1. -2 с.; Гражданское право. Т.2.
Полутом 1. /Отв.ред.Е.А.Суханов. -М.: Бек, 2002. -466 с.; Гражданское право. Том.1. Учебник. Издание пятое,
переработанное и дополненное. //Под ред.А.П.Сергеева, Ю.К.Толстого. -М.: Проспект, 2002. -474 с.;
Крашенинников Е.А. О прошении долга. //Хозяйство и право. -М.: 2002. №10, -С.80.; Ломидзе О. Распоряжение
обязательственным правом: потребности оборота и их обеспечение действующим законодательством.
//Хозяйство и право. 2004. №1. –С. 96.; Новицкий И.Б., Лунц Л.А. Общее учение об обязательстве. -М.:
Госюриздат, 1950. -416 с.; Новоселов А.Л. Некоторые вопросы уступки части права требования по денежному
обязательству. //Арбитражная практика. Специальный выпуск. Уступка права требования. 2001. -С.62;
Полуяхтов И.А. Гражданский оборот имущественных прав. Дисс.к.ю.н. Екатеринбург, 2002. -147 с.; Римское
частное право. Учебник. Под.ред. проф.Новицкого И.Б. и проф. Претерского И.С. -М.: Юрист, 2002, -544 с.;
Скловский К.И. Механизм перехода права и последствия цессии. //Хозяйство и право. -М.: 2002. №2. -С. 60.;
Украинский Р.В, Правовая природа перемены лиц в обязательстве. //Аудиторские ведемости. 1998. №10. -С.81.
7
амалиётида талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ
битимлар тадқиқ этилган. Ишда муаалиф талаб қилиш ҳуқуқини ўтказишда
унинг қарзга доир қисмини индивидуаллаштиришга эътибор қаратади ва
цессияни бир томонлама шартнома сифатида талқин этади.
Бундан ташқари, мамлакатимизда нашр этилган айрим дарслик,
монография ва мақолаларда ҳам мажбуриятда шахслар ўзгариши муайян
даражада тадқиқ этилган. Жумладан, мамлакатимиз цивилист олимлари
О.Оқюлов, Д.М.Караходжаева, Ф.Ю.Шодмонов, Н.Исмоилов, С.С.Гулямов,
С.Б.Бабакулов, М.Ҳ.Баратов, З.Шомухаммедова, М.Чориевлар томонидан
тадқиқ этилган
7
.
Тадқиқотчи Л.А.Рахматуллаев 2009 йилда “Ўзбекистон Республикасида
халқаро факторингни ҳуқуқий тартибга солиш истиқболлари” мавзусида
номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган
8
. Ишда асосий эътибор халқаро
факторингнинг вужудга келиши, халқаро факторингнинг ҳуқуқий тушунчаси ва
аҳамияти, факторинг шартномасининг предмети ва белгилари, халқаро факторинг
субъектлари, халқаро факторинг шартномаси бўйича жавобгарлик ва манфаатларни
муҳофаза қилиш кафолатлари, факторинг институти классификацияси, халқаро
факторинг турлари, халқаро факторингнинг алоҳида тури ҳисобланган халқаро
форфейтинг билан боғлиқ масалалар ўрганилиб, таҳлил этилади. Муаллиф асосий
эътиборни халқаро факторинг масаласига қаратиб, миллий қонунчилик билан
таҳлил этишга ҳаракат қилган.
Академик Ҳ.Раҳмонқулов томонидан 2005 йилда магистратура
талабалари учун чоп этилган “Мажбурият ҳуқуқи” фани бўйича дарсликда эса
мажбурият ҳуқуқи ҳақида кенг доирада, батафсил ва чуқур таҳлил асосида
мажбурият ҳуқуқига доир масалалар ўрганилган. Шу жумладан, мажбуриятда
шахслар ўзгариши масаласида ҳам алоҳида тўхталиб ўтиб, ФКда ифодаланган
қоидалар кенг тадқиқ этилган
9
.
Н.С.Темирова 2011 йилда
«
Правовые основы расчетно-клиринговых
операций в Республике Узбекистан» мавзусида номзодлик диссертациясини
ҳимоя қилган. Мазкур тадқиқотда муаллиф томонидан ҳисоб-китоб клиринг
операциялари тушунчаси, ҳуқуқий табиати, мажбуриятларни бекор бўлиши,
алоҳида соҳаларда ҳисоб-китоб клирингни амалга ошириш хусусиятлари,
7
Оқюлов О. Интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий мақоми. -Т.: ТДЮИ, ю.ф.д.дисс... 2001. -15 б.; Коллектив авторов.
Гражданское право. Общая часть. -Т.: ТГЮИ, 2010. -700 с. Шодмонов Ф.Ю. Бозор иқтисодиёти шароитида
шартнома мажбуриятларини бузганлик учун фуқаролик ҳуқуқий жавобгарлик муаммолари. Ю.ф.д.дисс...
автореф. -Т.: ТДЮИ, 2002. -44 б.; Баратов М.Ҳ. Фуқаролик муносабатларида давлат иштироки: назария ва
амалиёт. –Т.: ТДЮИ, 2008. 15 б.; Шомухаммедова З. Рим хусусий ҳуқуқи. -Т.: ТДЮИ, -73 б.; Исмоилов Н.
Мажбуриятлар бажарилишни таъминлаш воситаси сифатида гаровнинг ҳуқуқий муаммолари. Юрид.фан.номз.
дисс... -Т.: ТДЮИ, 1999. -137 б.; Гулямов С.С. Халқаро савдо ҳуқуқи. Олий ўқув юртлари учун дарслик. -Т.:
Шарқ, 2002. -319 б.; Муаллифлар жамоаси. Фуқаролик ҳуқуқи. (II-қисм). -Т.: ТДЮИ, 2008. -920 б.; Чориев
М.Ш. Ҳадя муносабатларини шартномавий ҳуқуқий тартибга солиш. Ю.ф.н. дисс. автореф. -Т.:
ТДЮИ,
2006. -
25 б.
8
Рахматуллаев Л.А. Ўзбекистон республикасида халқаро факторингни ҳуқуқий тартибга солиш истиқболлари.
Ю.ф.н.дисс.автореф. -Т.:
ТДЮИ,
2009. -26 б.
9
Раҳмонқулов Ҳ.Р. Мажбурият ҳуқуқи (умумий қоидалар). Дарслик. -Т.: ТДЮИ, 2005. -336 б.; Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексига шарҳ. I-жилд. -Т.: Vector Press, 2010. -816 б.
8
ҳисоб-китоб клиринг муносабатларини тартибга солиш муаммолари
ўрганилган
10
.
Шунингдек, мустақиллик шароитида таниқли цивилист олим И.Б.Зокиров
ҳуқуқшунослик фанлари орасида биринчи бўлиб яратилган “Фуқаролик
ҳуқуқи” дарслигида мажбуриятда шахслар ўзгариши масаласига доир
қонунчиликни таҳлил этган
11
.
Лекин мажбуриятда шахслар ўзгариши тушунчаси ва ўзига хос
хусусиятлари, унинг фуқаролик ҳуқуқида тутган ўрни, кредитор ҳуқуқларининг
бошқа шахсга ўтиш асослари, тартиби ҳамда қарзни бошқа шахсга ўтказиш
тушунчаси ва ҳуқуқий табиати, қарзни бошқа шахсга ўтказишнинг субъекти,
объекти ва шакли, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва ушбу муносабатларни тартибга
солувчи қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган комплекс ва чуқур
илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмаган.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Ушбу диссертация иши Тошкент давлат юридик институти
илмий-тадқиқот ишлари режалари дастурига киритилган ва институт Илмий
кенгашининг 2008 йил 26 сентябрдаги 2-сонли баённома билан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация
комиссияси Бюллетенининг 2008 йил 2-сонида эълон қилинган.
Тадқиқот мақсади –
бозор иқтисодиёти шароитида мажбуриятда
шахслар ўзгаришига доир қонунчиликни ривожлантириш, миллий қонунчилик
тизими билан бирга, халқаро-ҳуқуқий нормаларни ўрганиш, мажбуриятда
шахслар ўзгаришига доир ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш,
мажбуриятда шахслар ўзгаришининг фуқаролик-ҳуқуқий механизмини
мустаҳкамлаш, мажбуриятда шахслар ўзгаришига оид халқаро Конвенция ва
шартномалар мазмунини очиб бериш, учинчи шахс мажбуриятлари учун
ҳуқуқий жавобгарлик чоралари самарадорлигини ошириш билан боғлиқ
муаммоларни ўрганиш ва бу бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари.
Белгиланган
мақсаддан келиб чиқиб,
тадқиқот ишининг қуйидаги вазифалари белгилаб олинди:
- мажбуриятда шахслар ўзгариши тушунчаси ва унинг ўзига хос
хусусиятларини очиб бериш;
- мажбуриятда шахслар ўзгаришининг фуқаролик ҳуқуқида тутган
ўрнини аниқлаш ва кўрсатиш;
- соҳага оид миллий қонунчиликни хорижий давлатлар қонунчилиги ва
халқаро-ҳуқуқий нормалар билан таққослаш, уларни миллий қонунчиликка
таъсирини аниқлаш, уни такомиллаштириш йўлларини таклиф этиш;
- кредитор ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтиш асосларини илмий ва
амалий жиҳатдан тадқиқ этиш;
- кредитор ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтказиш тартибини ўрганиб,
қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
10
Темирова Н.С.
«
Правовые основы расчетно-клиринговых операций в Республике Узбекистан». Дисс.к.ю.н.–
Т.: ТГЮИ, 2011. -155 с.
11
Зокиров И.Б. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик ҳуқуқи. -Т.: Адолат, 1996.
-356 б.
9
- талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечишнинг фуқаролик-ҳуқуқий
муаммоларини комплекс тадқиқ этиш;
- қарзни бошқа шахсга ўтказиш тушунчаси ва ҳуқуқий табиатини очиб
бериш;
- қарзни бошқа шахсга ўтказишнинг субъекти, объекти ва шаклини
таҳлил қилиш;
- учинчи шахс мажбуриятлари учун жавобгарлик масалаларини
такомиллаштириш механизмини ишлаб чиқиш, муаммоларини таҳлил этиш ва
бошқалар.
Тадқиқотнинг объекти
ни мажбуриятда шахслар ўзгариши билан боғлиқ
фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар ташкил этади.
Тадқиқотнинг предмети.
Мажбуриятда шахслар ўзгариши, талаб қилиш
ҳуқуқи ва қарзни бошқа шахсга ўтказишни ҳуқуқий тартибга солиш, у билан
боғлиқ ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш йўлларини,
мажбуриятда шахслар ўзгаришига доир фуқаролик ҳуқуқида мавжуд назарий
қарашлар, шунингдек халқаро-ҳуқуқий нормаларни ўрганиш ва қонунчиликни
такомиллаштириш муаммоларини ўрганишдир.
Тадқиқотнинг методлари.
Тадқиқотнинг услубий асосини демократик-
ҳуқуқий давлатда ижтимоий-ҳуқуқий ҳодисаларни билишнинг фалсафий,
назарий-ҳуқуқий усуллари ташкил этади. Ишда билишнинг тарихий, мантиқий,
статистик, қиёсий, тизимли-функционал, социологик, индукция ва дедукция
ҳамда бошқа усуллардан унумли фойдаланилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг асарлари, турли
анжуманлардаги чиқишлари бозор иқтисодиётини мустаҳкамлаш, жамиятни
эркинлаштириш ва мамлакатни модернизация қилиш бўйича концепциялар,
Қарор ва Фармонлари тадқиқотнинг услубий асоси сифатида олинди.
Тадқиқотда қатор хорижий мамлакатлар цивилист олимларининг назарий
қарашларидан ҳам фойдаланилди. Шунингдек, соҳага оид мавжуд қонун
ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, ҳукумат
қарорлари, суд ҳужжатлари тадқиқотнинг манбаи бўлиб хизмат қилди.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
Диссертант томонидан ҳимоя учун қуйидаги энг асосий илмий ғоялар
тақдим этилади:
1. Юридик адабиётларда “кредитор ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказиш”,
“ҳуқуқ (талаб)ни бошқа шахсга ўтказиш” тушунчалари аралаш ҳолда
қўлланилади. Муаллифнинг фикрича, кредитор ҳуқуқларини бошқа шахсга
ўтказиш нисбатан кенг қамровли тушунча. “Ҳуқуқ (талаб)ни бошқа шахсга
ўтказиш” кредитор ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказишнинг бир кўриниши
бўлиб, у фақат битимлар асосида амалга оширилади. Қонунга асосан ҳуқуқнинг
бошқа шахсга ўтиши эса, “талаб қилиш ҳуқуқи” бошқа шахсга ўтишини
англатмайди. Масалан, универсал ҳуқуқий ворислик асосида ўтмишдош
ҳуқуқларининг ворисга ўтиши. Шахс (бу ўринда – кредитор)га тегишли
ҳуқуқларнинг бу тарзда бошқага ўтиши “талаб қилиш ҳуқуқининг бошқа
шахсга ўтиши” ҳисобланмайди. Бироқ натижаси бир хил бўлади. Яъни,
мажбурият ҳуқуқида шахслар ўзгаришига олиб келади. Амалдаги қонунчилик
10
талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш фақат шартнома ва қонун
асосида ўтиши мумкинлигини белгилайди.
2. Тадқиқот ишида цессиянинг юридик табиати таҳлил этилиб, талаб
қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш асосан икки томонлама шартнома
сифатида ҳар икки тарафнинг эрк-иродаси мавжудлигининг ифодаланиши
натижасида ҳосил бўлиши асосланади. Битим тузиш учун қонун ҳужжатларига
ёки тарафларнинг келишувига мувофиқ бир тарафнинг хоҳиши зарур ва етарли
бўлса, бундай битим бир тарафлама битим ҳисобланади. ФКнинг 320-моддаси
3-қисмида назарда тутилган индоссамент ҳақидаги норма талабдан бошқа шахс
фойдасига воз кечишнинг бир томонлама битим сифатида намоён бўлишини
назарда тутади. Талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишда қарздорнинг
хабардор қилиниши (розилиги) қонун ёки шартномада белгилаб қўйилиши
мумкин. Мазкур ҳолатда қарздорнинг розилигини олиш уни мазкур
шартномада тараф сифатида иштирокини англатмайди. Бироқ шартноманинг
ҳақиқий саналиши учун муҳим ўрин эгаллайди. Бунда қарздор цессия бўйича
ҳуқуқ ва мажбуриятларни қўлга киритмайди ҳамда дастлабки кредиторни
янгиси билан алмаштиришга розилик беради.
3. ФКнинг 313-моддасига кўра, қарздор ҳуқуқни ўтказилганлиги ҳақида
хабардор қилинади. Қитъа ҳуқуқ тизимига кирувчи давлатларда (Германия,
Швейцария) қарздорни хабардор қилиш ҳуқуқни янги кредиторга ўтганлик
вақтига таъсир кўрсатмайди. Муаллиф кредитор ҳуқуқларини бошқа шахсга
ўтганлик вақти шартномага (масалан, унинг реал ёки консенсуал бўлишига)
бевосита боғлиқ бўлади, деб ҳисоблайди. Шартнома тарафлари, шунингдек
кредитор ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтишини муайян сана билан
белгилашлари, қарздорни хабардор қилиш вақти, тўловни амалга ошириш ёки
талабни тасдиқловчи ҳужжатларни топшириш вақти билан ҳам боғлиқ қилиб
тузишлари мумкин. Амалий нуқтаи назардан олиб қараганда кредитор
ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтганлик вақтини тегишли хужжатларни топшириш
(масалан, счет фактураларни) орқали белгиланиши мақсадга мувофиқдир.
Чунки, айнан ушбу хужжатлар ҳақиқатан ҳам кредитор ҳуқуқларини бошқа
шахсга ўтганлигини тегишлича тасдиқлашга хизмат қилиб, уни ижросини
таъминлашга ёрдам беради.
4. ФКнинг ҳадя шартномасига бағишланган моддаларида ҳадя қилувчига
тегишли учинчи шахсдан талаб қилиш ҳуқуқини ҳадя қилиш, ҳадя олувчининг
учинчи шахсдан қарзини ҳадя қилувчининг ўзига олиши йўли билан ҳадя
қилиш каби эътиборга молик қоидалар назарда тутилган. Ҳадя шартномасида
ғараз мақсадларда, кўзбўямачилик ва бошқа турли хил суиистеъмолчиликларга
йўл қўймаслик мақсадида муайян тақиқ мавжуд бўлиши лозим.
5. Қарзни бошқа шахсга ўтказиш шартномасида шартнома предметининг
аниқ ифодаланиши, шартнома бўйича муқобил талаб, янги қарздорга кредитор
олдидаги қарзни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш муддати, шунингдек
дастлабки қарздорда кредиторга нисбатан мавжуд бўлган эътирозлари ҳамда
қарз мажбуриятининг ўтиш пайтини белгиланиши мақсадга мувофиқдир.
6. Қарзни бошқа шахсга ўтказиш мураккаб юридик таркибга эга. Қарзни
бошқа шахсга ўтказиш уч томонлама келишув бўлиб, унга кўра, қарз
11
мажбурияти дастлабки қарздордан янги қарздорга ўтади ва бу ҳақда кредитор,
дастлабки қарздор ва янги қарздор келишиб олади. Бунда кредитор ва
дастлабки қарздор ўртасидаги мажбурият-ҳуқуқий муносабат тугайди,
кредитор ва янги қарздор ўртасида янги мажбурият-ҳуқуқий муносабат вужудга
келади. Агарда бўлинадиган қарз мажбуриятининг бир қисми ўтказилган бўлса,
бу ҳол қарз мажбуриятининг ўтказилган қисми тугаши билан мажбурият-
ҳуқуқий муносабатга тегишлича ўзгартириш киритилишини англатади. Янги
вужудга келган мажбурият-ҳуқуқий муносабат мазмуни аввал мавжуд бўлган
мажбурият-ҳуқуқий муносабат мазмунига ўхшаш бўлади.
7. Мажбуриятда шахслар ўзгариши деганда, қонун хужжатлари ёки
шартнома (битим)да назарда тутилган асосларда талаб қилиши ҳуқуқи ёки қарз
мажбуриятини унинг дастлабки эгасида тугатилишини ва бир вақтнинг ўзида
шунга ўхшаш ҳуқуқнинг (талабнинг) ёхуд қарз мажбуриятининг янги шахс
(яъни, янги кредитор ёки янги қарздорда) вужудга келиши тушунилади.
8. Талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш мажбурият ҳуқуқини
ўтказишнинг энг мукаммал шаклларидан бири ҳисобланади. Бунда асосий шарт
сифатида ўтказилаётган ҳуқуқ мажбурият-ҳуқуқий табиатга эга бўлиши ва
ўтказилиши мумкин бўлган ҳуқуқ бўлиши шарт. Мажбурият предмети
бўлиниши мумкин бўлган ҳолларда талаб қилиш қисман ўтказилиши мумкин.
Илмий янгилиги
Диссертацияда биринчи марта комплекс тарзда миллий
цивилистик фанда мажбуриятда шахслар ўзгариши масаласи, уларнинг
қўлланиш соҳаси монографик тарзда ўрганилган.
Диссертацияда мажбуриятда шахслар ўзгаришига доир миллий
қонунчилик нормалари ва халқаро-ҳуқуқий шартномалар ва нормалар, уларни
миллий қонунчилик билан уйғунлаштириш, мажбуриятда шахслар ўзгаришини
фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш тизимини такомиллаштириш бўйича
тадқиқотлар натижалари жамланган. Тадқиқот натижасида мажбуриятда
шахслар ўзгариши, талаб қилиш ҳуқуқи ва қарзни бошқа шахсга ўтказиш
масалалари комплекс тадқиқ қилинди, мавзу бўйича бир қатор таклиф, илмий
мулоҳазалар ва амалий хулосалар берилди.
Диссертациянинг илмий янгилиги унда илгари сурилган илмий
муаммоларни ҳал этиш бўйича ёндашувларда муайян даражада ўз ифодасини
топди. Улар қуйидагиларда намоён бўлади:
биринчидан,
мажбуриятда шахслар ўзгариши институтининг пайдо
бўлиши ва ривожланиш босқичлари даврлари ўрганилиб, ҳуқуқ тизимидаги
ўрни назарий асослантирилди;
иккинчидан,
талаб қилиш ҳуқуқи ва қарзни бошқа шахсга ўтказишда
муносабат
субъектларининг
фуқаролик-ҳуқуқий
муносабатларни
шакллантиришдаги ўрни аниқланди;
учинчидан,
мажбуриятда шахслар ўзгаришининг ўзига хос хусусиятлари
очиб берилди;
тўртинчидан,
мажбуриятда
шахслар
ўзгаришига
алоқадор
шартномаларнинг ҳуқуқий табиати янгича ёндошув асосида очиб берилди;
бешинчидан,
мажбуриятда
шахслар
ўзгаришига
оид
халқаро
нормаларнинг мазмуни ва моҳияти тушунтирилди, уларнинг қўлланиш соҳаси
12
кўрсатилди ва халқаро нормаларни қўллаш билан боғлиқ фикрлар илмий
асосланди;
олтинчидан,
соҳага оид миллий қонунчиликдаги мавжуд камчилик ва
муаммолар аниқланди, қонунчилик тизимини такомиллаштириш мақсадида
назарий жиҳатдан асосланган таклифлар берилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти
. Тадқиқот
натижасида эришилган илмий-назарий хулосалар, таклиф ва тавсиялар
келгусида илмий фаолиятда, ҳуқуқ ижодкорлигида, ҳуқуқни қўллаш
амалиётида, соҳага оид халқаро нормаларни шарҳлашда, миллий қонунчиликни
такомиллаштиришда фойдаланиш ва ҳуқуқ фанларини илмий-назарий
жиҳатдан бойитишга олиб келади, шунингдек тадқиқотнинг назарий
натижаларига таяниш келгусида янги илмий-тадқиқотлар олиб бориш
имконини беради. Шу билан бирга, тадқиқот натижасида олинган хулосалар
биржаларга доир давлатнинг устувор ҳуқуқий йўналишларини белгилаб
олишда назарий ва амалий дастур бўлиши мумкин. Олинган амалий тавсия ва
хулосалардан фуқаролик ҳуқуқи, халқаро хусусий ҳуқуқ ва бошқа ҳуқуқ
соҳасига оид тегишли ҳужжатларни яратиш ва такомиллаштиришда, судда ва
давлат органлари фаолиятида, ҳуқуқни қўллайдиган идоралар фаолиятида ва
ҳуқуқий фанларни ўқитиш жараёнида фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқотнинг илмий хулоса ва
таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик
палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари Қўмитаси (2011 йил
06 июлдаги
06/1-02/1658-сонли
хати) қонун ижодкорлиги фаолиятида, Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги (2011 йил 20 июндаги №04-11247/5-сонли хати)
қонун лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш жараёнида ҳамда
Тошкент давлат юридик институтида (2011 йил 15 июндаги №04/720-сонли
маълумотнома) “Фуқаролик ҳуқуқи” фанини ўқитишда фойдаланилмоқда.
Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).
Диссертация натижалари
ТДЮИнинг “Фуқаролик ҳуқуқи” кафедрасида (18.10.2010 й.), Наманган давлат
университети “Ҳуқуқшунослик” факультетида ўтказилган Илмий семинарда
(20.01.2011 й.) ва ТДЮИ ҳузуридаги Ихтисослашган кенгаш қошидаги Илмий
семинар (
15.05.2011 й
.) мажлисларида муҳокамадан ўтган ва ҳимояга тавсия
этилган.
Тадқиқот асосида чиқарилган назарий хулоса ва амалий тавсиялар
“Баркамол авлодни тарбиялашда экалогик қонунчиликнинг ўрни” (2009 йил 23
ноябрь), “Бозор ислоҳотлари шароитида фуқаролик қонунчилигини
такомиллаштириш муаммолари” (2010 йил 27 декабрь), “Фуқаролик процессуал
кодексини такомиллаштириш масалалари: муаммо ва ечим” (2011 йил 24
февраль)
мавзуларидаги
халқаро
ва
Республика
илмий-амалий
конференцияларида жамоатчилик ҳукмига ҳавола қилинган ва синовдан ўтган.
Ундаги хулоса ва қоидалардан Тошкент давлат юридик институти ўқув
жараёнида, ўқув-методик материалларида фойдаланилмоқда.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертациянинг асосий
мазмуни ва хулосалари муаллифнинг 15 та илмий ишида ўз ифодасини топган.
13
Шулардан 1 та ўқув қўлланма, 8 та илмий мақола ва 6 таси илмий
тўпламлардаги тезислардир.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертациянинг иши кириш,
саккиз параграфни ўз ичига олганучта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар
рўйхати ва иловалардан иборат. Шунингдек, олинган натижалар якуни ишга
илова қилинган. Ишнинг ҳажми 161 бет бўлиб, мавзуга доир 160 дан ортиқ
манбадан фойдаланилган.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Тадқиқот ишининг
кириш
қисмида танланган мавзунинг долзарблиги,
муаммонинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари,
назарий-методологик асослари, тадқиқотнинг илмий янгилиги, оммавий
ҳимояга тақдим этилаётган хулоса ва таклифлар, тадқиқотнинг назарий ва
амалий аҳамияти, диссертация тадқиқотининг тузилиши ва ҳажми ёритилган.
Диссертациянинг биринчи боби –
“Мажбуриятда шахслар ўзгариши
тушунчаси ва аҳамияти”
деб номланиб, унда мажбуриятда шахслар ўзгариши
тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари, мажбуриятда шахслар ўзгаришининг
фуқаролик ҳуқуқида тутган ўрни каби ҳолатлар тадқиқ этилган.
Мажбуриятнинг тарафлари – кредитор ёки қарздор сифатида бир ёки бир
пайтнинг ўзида бир неча шахс иштирок этиши мумкин (ФКнинг 235-моддаси).
Баъзи мажбуриятларда кредитор ва қарздорни бошқа шахслар билан
алмаштиришга тўғри келиши мумкин. Бундай ҳолатни мажбуриятдаги
шахсларнинг ўзгариши дейилади.
Мажбуриятда шахслар ўзгаришига доир ФКнинг тегишли нормалар
билан мажбуриятда шахслар ўзгариши категорияси, умумий маънода олганда,
бирмунча кенг тушунилиши мумкин. Мажбуриятда шахслар ўзгариши нафақат
талаб қилиш ҳуқуқини ёки қарзни бошқа шахсга ўтказиш (Ф.К, 23-боб)
натижасида, балки мерос бўйича ҳуқуқий ворислик, юридик шахсни қайта
ташкил этишдаги ҳуқуқий ворислик, ашёлар олди-сотдиси билан боғлиқ
мажбурият ҳуқуқида ва бошқа ҳолатларда мавжуд бўлиши мумкин.
Юридик шахсларда универсал ҳуқуқий ворислик асосида шахслар
ўзгаришига доир, шунингдек қисман ҳуқуқий ворислик ҳақида кўплаб хорижий
ва миллий цивилист олимларнинг (В.А.Дозорцев, В.А.Белов, Р.Мухаммедов,
С.Б.Холбоев, О.Тошев, С.С.Гулямов, А.Шукруллаев, Ш.Нуриддинова,
Ж.Юлдашев) қарашлари илмий таҳлил қилинади. Муаллиф фуқаролик
муомаласининг ривожланиши натижасида юқоридаги каби универсал ҳуқуқий
ворислик билан бир қаторда, алоҳида мажбуриятлардаги шахслар ўзгариши
яъни қисман ҳуқуқий ворислик ҳақидаги қоидалар юзага келганлигини, бунда
шахсларнинг ўзгариши унинг иштирокчиларининг эрк-иродасига боғлиқ ҳолда
юзага келишини таъкидлайди.
Диссертант мажбуриятда шахслар ўзгаришининг тарихий ривожланиш
босқичларини Рим хусусий ҳуқуқи ва Ислом ҳуқуқи нормалари асосида тадқиқ
этиб, дастлаб Рим ҳуқуқи мажбуриятда кредиторни ҳам, қарздорни ҳам
ўзгаришига имкон бермаганлигини, бироқ кейинчалик мазкур институтининг
ривожланиши оқибатида мажбуриятда шахслар ўзгариши бирмунча ўзининг
14
такомилига етиб борганлигини, бугунги кунда цивилистикада мавжуд
мажбуриятда шахслар ўзгариши шакллари ва тушунчалари айнан Рим хусусий
ҳуқуқидан
кириб
келганлигини
таъкидлайди.
Жумладан,
ҳозирда
қўлланиладиган “новация”, “стипуляция” атамаси замирида вужудга
келганлигини, “новация” натижасида мажбурият тугалланган ёки мажбурият
бошқа мажбурият билан алмаштирилганлигини эътироф этади. Шунингдек,
миллий цивилистикамизда мажбуриятда шахслар ўзгариши билан боғлиқ
муносабатларда кенг қўлланилаётган цессия, когниция институтлари ҳам Рим
ҳуқуқидан кириб келганлиги, дастлабки пайтларда ушбу институтларда
нисбатан тор доирада қўлланилганлиги ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилади.
Тадқиқот ишида ислом ҳуқуқида мажбуриятда шахслар ўзгариши
масаласига ҳам эътибор қаратилади. Муаллифнинг фикрича, ислом ҳуқуқида
мажбуриятларнинг вужудга келиш асослари деярли замонавий ҳуқуқшунослик
билан бир хил кўринишга эга. Мажбуриятларни вужудга келишида ислом
ҳуқуқининг ажралиб турадиган жиҳати шундаки, бир шахс қасам ичиш орқали
ўзига нисбатан мажбурият вужудга келтириши мумкин бўлган
12
. Бунда қасам,
албатта, ваъдадан фарқланади. Чунки, қасамда муайян даражада динийлик руҳи
бор. Шунингдек, эркак кишининг сўзида туриши, лафз, ҳалоллик, инсофлилик
каби фуқаролик ҳуқуқида мавжуд бўлган категориялар ҳам муайян даражада ўз
ифодасини топган. Айниқса, ислом ҳуқуқида марҳумнинг қарз мажбуриятига
доир нормаларнинг мавжудлиги диққатга сазовордир. Қарз мажбурияти бўйича
ворисликка йўл қўйилади. Яъни, қарздор марҳум вафот этганидан сўнг унинг
мол-мулки, табиийки, унинг меросхўрларига ўтади. Бу ҳолат ФКда (1119, 1132,
1133-моддалар) мустаҳкамланган ворислик мажбуриятига доир моддаларда ўз
ифодасини топган.
Режали иқтисодиёт шароитида талаб қилиш ҳуқуқи ёки қарзни бошқа
шахсга ўтказиш имконияти мавжуд бўлмаган. Талаб қилиш ҳуқуқини бошқа
шахсга ўтказишнинг кўриниши сифатида индоссамент асосида вексел ва чеклар
бўйича ҳуқуқни бошқа шахсга ўтказишда қўлланилган. Цессия ва қарзни
ўтказиш институти социалистик тузилмалар учун амалда рамзий маънода
мавжуд эди. Совет давлати, совет ташкилотларининг ташқи иқтисодий
муносабатларда иштирок этиши цессия ва қарзни бошқа шахсга ўтказишнинг
Гражданлик кодексида ҳар эҳтимолга қарши сақланиб қолишига сабаб бўлган,
деб айтиш мумкин.
Муаллиф, гарчи Фуқаролик кодексининг 23-боби мажбуриятда шахслар
ўзгаришига бағишланган бўлса-да, бироқ мажбуриятда шахслар ўзгаришига
доир, хусусан, талаб қилиш ҳуқуқини ва қарзни бошқа шахсга ўтказишга доир
нормалар бирмунча тордек таассурот қолдиришини, бунга бевосита режали
иқтисодиёт ҳукмронлик қилган даврларда мазкур муносабатларнинг
ривожланишига тўсқинликлар мавжудлиги ўз таъсирини ўтказганлигини, бу
эса, амалиётда мажбуриятда шахслар ўзгариши институтидан унумли
фойдаланишда қийинчиликлар туғдиришини, шунинг учун, аввало,
мажбуриятда шахслар ўзгаришининг, унинг тушунчаларини, назарий
12
Рахманов А.Р. Ислом ҳуқуқида шартнома ва мажбуриятлар ҳамда миллий қонунчилик (қиёсий ҳуқуқий
таҳлил). Т.ф.д. дисс... автореф. -Т.: ТИУ, 2008. -16 б.
15
асосларини ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадга мувофиқлигини
таъкидлайди. Диссертант талаб қилиш ҳуқуқини қисман ўтказишга оид
қонунчиликда мавжуд муаммоларни ҳал этиш мақсадида ФКнинг 319-моддаси
2-қисмига тегишли қўшимча киритишни таклиф қилади.
Иккинчи боб – “
Кредитор ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтишини
фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш”
деб номланган. Мазкур бобда кредитор
ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтиш асослари, кредитор ҳуқуқларини бошқа
шахсга ўтказиш тартиби, талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечишнинг
фуқаролик-ҳуқуқий жиҳатлари илмий-назарий таҳлил этилади.
Муаллиф Фуқаролик кодексининг 313-моддасида, мажбурият асосида
кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича
(талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ёки қонун асосида бошқа шахсга
ўтиши мумкинлиги белгиланганлигини эътироф этса-да, қонун чиқарувчи
томонидан ҳуқуқ (талаб)ни бошқа шахсга ўтказиш шартномасининг асосий
шартлари, унинг предмети ва шартнома тушунчаси аниқ ифодалаб
берилмаганлигини таъкидлайди. Бу борада мазкур ҳолат билан боғлиқ
цивилист
олимлар
(А.Л.Новоселов,
М.И.Брагинский,
Е.А.Суханов,
О.А.Красавчиков, И.А.Полуяхтов) қарашларини таҳлил қилади.
Диссертантнинг фикрича, кредитор ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказиш
нисбатан кенг қамровли тушунча. “Ҳуқуқ (талаб)ни бошқа шахсга ўтказиш”
эса, кредитор ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказиш учун асос бўлиб мажбурият
ҳуқуқини ўтказишни белгиловчи битимлар ҳисобланганда, сўз юритиш ўринли
бўлади. Қонунга асосан ҳуқуқни бошқа шахсга ўтиши “талаб қилиш ҳуқуқи
ни
”
бошқа шахсга ўтишини англатмайди. Битим асосида талаб қилиш ҳуқуқини
ўтказиш турли кўринишда бўлиши мумкин. Жумладан:
а) тарафларнинг эрк-иродасига асосан битим тузиш вақтидан кечроқ
ҳуқуқни қабул қилиш (топшириш) натижасида;
б) битим тузиш вақтида тарафларнинг юқоридаги ҳаракатларни содир
этишлари натижасида (масалан, реал факторинг шартномаси асосида
мижознинг молия агентига учинчи шахсларга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқини
топширади);
в) талаб қилиш ҳуқуқини муайян шартларга боғлиқ ҳолда ўтказиш
натижасида (масалан, тарафлар талаб қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи
ҳужжатларни топширгандан сўнг ёки ўтказилаётган ҳуқуқнинг ҳақи тўланиши,
муайян санадан сўнг ва ҳ.к.).
Муаллифнинг фикрича, талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш
деганда, айнан битим назарда тутилади. Қонун чиқарувчи томонидан талаб
қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишнинг шакли (320-модда) ва бошқа қатор
ҳолатларда уни давлат рўйхатидан ўтказиш (320-модда 2-қисм), ўтказишни
амалга ошириш, унинг кучга кириши (751-модда 3-қисм), унинг предмети (751-
модда 1-қисм) ва ҳақиқий саналиши ҳолатлари (753-модда) белгилаб берилган.
Талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш, нафақат асосий, балки ёрдамчи
битимлар – воситачилик, корхоналар ижараси ва олди-сотдиси каби асосий
шартномаларни ижро этишда ҳам амалга оширилиши мумкин. Бундай ҳолатда
талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш асосий эмас, балки илгари
16
тузилган асосий шартномаларни ижро этиш мақсадида тузилганлиги боис
ёрдамчи битим мавқеига эга бўлади. Диссертант талаб қилиш ҳуқуқини
ўтказишнинг қўлланилиш доирасини
янада кенгайтириш
мақсадида ФК 313-
моддаси 1-қисмига қўшимча киритиш таклифини илгари суради.
Диссертацияда талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш
битимларнинг қайси турига хослиги ҳақидаги ҳолатлар ўрганилган. Бу борада
цивилистика фанида ягона ёндошув мавжуд эмаслигини, айрим олимлар
цессияни бир тарафлама (Новоселова Л.А., Ломидзе О.Г.), бошқалари икки
тарафлама шартнома (Б.Б.Черепахин, В.А.Белов), яна бошқалари эса уч
тарафлама битим (Кротова М.В.) эканлигини таъкидлашини, муаллиф талаб
қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш асосан икки тарафлама шартнома
сифатида ҳар икки тараф эрк-иродасининг ифодаланиши натижасида вужудга
келишини эътироф этади. Бироқ ФКнинг айрим нормаларида (320-моддаси 3-
қисми) талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечишнинг бир тарафлама битим
сифатида намоён бўлишини назарда тутади.
Муаллиф талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш ҳақ бараварига
ёки текин ўтказилишига доир масалани таҳлил қилар экан, талаб қилиш
ҳуқуқини ўтказиш айрим ўринларда ҳақ бараварига (пул талабномасидан бошқа
шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномаси) амалга ошириш
мумкин бўлса, айрим ўринларда текинга амалга оширилишини (ҳадя
шартномаси), бироқ ҳадя шартномасида назарда тутилган ушбу қулайликдан
айрим юридик шахслар ғаразли мақсадларда фойдаланишларини олдини олиш
учун қонунда муайян чекловларнинг қўлланилиши ўринли эканлигини
билдиради.
Диссертант томонидан юридик адабиётларда талаб қилиш ҳуқуқини
бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битим шаклига доир турли хил қарашлар ва
қатор хорижий давлатлар (АҚШ, Англия, Россия)нинг тажрибаси илмий таҳлил
қилинди. Муаллиф ФКнинг 313-моддасидаги талабдан бошқа шахс фойдасига
воз кечиш битимини тузиш ва расмийлаштириш замонавий бозор
қонуниятларига жавоб бермаслигидан келиб чиқиб, ушбу битим тузилганлик
фактини тасдиқлашни янада қатийлаштириш мақсадида мазкур нормага
қўшимча киритишни таклиф қилади ҳамда ушбу таклиф битим тузилганлик
ҳолатини муайян даражада тасдиқлаш имконияти юзага келтиришини ва келиб
чиқиши мумкин бўлган низоларни олдини олишга ёрдам беришини
таъкидлайди.
Диссертацияда талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги
шартномада тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари борасида аниқ
маълумотларнинг бўлиши, хусусан, унинг предмети, тарафлари, ҳуқуқни
вужудга келиш ва бошқа шартнома учун муҳим саналувчи шартларнинг
мавжуд бўлиши мақсадга мувофиқлиги таъкидланади.
Талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишда қандай талаблар
ҳақиқий ҳисобланмаслиги қонунчилигимизда ёритилиши зарур бўлган
масалалардан бири эди. Муаллиф ушбу ҳолатни қонунда ўз аксини топиши
унда иштирок этувчи шахслар ҳуқуқларининг кафолати сифатида
намоён
17
бўлишини таъкидлайди ва ФКнинг 321-моддасига 2-қисм сифатида қўшимча
киритишни таклиф этади.
Учинчи боб –
“Қарзни бошқа шахсга ўтказиш муаммолари”
деб
номланади. Унда қарзни бошқа шахсга ўтказиш тушунчаси ва ҳуқуқий табиати,
қарзни бошқа шахсга ўтказишнинг субъекти, объекти ва шакли, учинчи шахс
мажбуриятлари учун жавобгарлик каби масалалар таҳлил қилинади.
Муаллиф қарзни бошқа шахсга ўтказишнинг юридик адабиётларда
назарда тутилган турларини эътироф этади. Бу борада хорижий давлатлар
(Франция, Германия, Швейцария) қонунчилик тажрибасини таҳлил этади.
Хусусан, Франция Фуқаролик кодекси хусусий йўл билан қарзни ўтказишга йўл
қўймайди. Бироқ Германия Фуқаролик тузуклари приватив йўл билан қарзни
ўтказишни назарда тутади. Бунда кредитор билан тузилган шартнома
воситасида (414-модда) ёки иккита қарздор ўртасидаги шартнома бўйича (415-
модда) ўзганинг қарз мажбуриятини олиш институтига йўл қўйилади
13
.
Швейцария қонунчилиги бўйича эса, қарзни бошқа шахсга ўтказиш кредитор ва
янги қарздор ўртасида тузиладиган шартнома воситасида амалга оширилиши
мумкин, бунда дастлабки қарздорга бу ҳақда хабар берилади
14
.
Қарзни бошқа шахсга ўтказиш бўйича цивилист олимлар В.А.Белов,
В.В.Витрянский, Ю.Н.Гайдук, М.Чориевларнинг фикрларини илмий таҳлил
қилган ҳолда ўзининг муаллифлик қарашларини баён этади. Диссертантнинг
фикрича, қарзни бошқа шахсга ўтказиш эски қарздорнинг қарзни янги
қарздорга ўтказишга қаратилган ҳар қандай фуқаролик-ҳуқуқий битимни ўзида
ифодалайди. Натижада янги қарздор фуқаролик қонунчилигида назарда
тутилган ёки назарда тутилмаган бўлса-да, унга зид бўлмаган ўзга шахснинг
қарзини зиммасига олади.
Муаллиф қарзни бошқа шахсга ўтказишни қуйидаги усулларда амалга
ошириш мумкинлигини назарда тутади:
- тарафлар асосий битимни тузганларидан сўнг қарзни бошқа шахсга
ўтказиш (консенсуал битим натижасида);
- тарафлар асосий битим тузган пайтларида қарзни бошқа шахсга ўтиши
(реал битимлар натижасида);
- тарафлар томонидан эрк-иродаларига боғлиқ хатти-ҳаракатларни амалга
оширмаган ҳолда қарзни бошқа шахсга ўтказишни муайян вақтга боғлиқ ҳолда
тузишлари (масалан, қарзни тасдиқловчи хужжатларни топшириш) мумкин.
Бундан ташқари, қарзни бошқа шахсга ўтказиш учун кредитор розилиги
билан бир қаторда, қуйидаги юридик фактлар мавжуд бўлиши: 1) битта битим
(реал шартномаларда, чунончи, учинчи шахс олдидаги мулкий мажбуриятдан
озод этишни назарда тутувчи ҳадя шартномасида); 2) асосий битим (консенсуал
шартномаларда, масалан, учинчи шахс олдидаги мулкий мажбуриятдан озод
этишни назарда тутувчи ҳадя шартномасида) ва ёрдамчи битим (қарзни бошқа
шахсга ўтказишга доир асосий битимни ижро этиш; 3) асосий битим ва бошқа
13
Годэмэ Е. Общая теория обязательств. –М.: Перевод с французского И.Б.Новицкого. Юридическое
издательство МинЮста СССР, 1948. -с.487-489
14
Валеева Н.Г. Гражданское право. Учебник для вузов. Часть первая.
//Под
общей редакцией
Т.И.Илларионовой, Б.М.Гонгало и В.А.Плетнева. –М.: Норма, 2001. -339 с.
18
юридик факт (масалан, муайян муддат ёки ҳодисанинг содир бўлиши) талаб
қилинишини эътироф этади.
Тадқиқотчининг фикрича, қарзни бошқа шахсга ўтказиш асосий битим
бўлиб ҳисобланади. Қарзни бошқа шахсга ўтказиш бўйича ФК нормаларини
такомиллаштириш мақсадида унинг 321-моддаси 2-қисмига тегишлича
ўзгартириш киритишни таклиф этади.
Муаллиф машҳур цивилист олим М.И.Брагинскийнинг қарзни бошқа
шахсга ўтказишнинг асоси бўлиб икки томонлама битим-шартнома
ҳисобланади. Бунда бир тараф қарзни топширади ва бошқа тараф қабул қилиб
олади. Унинг фикрича, қарзни бошқа шахсга ўтказишда дастлабки қарздорнинг
розилиги талаб этилмайди, шу сабабли қарзни ўтказиш унинг эркидан ташқари
амалга оширилиши мумкин
15
, деб билдирган фикрларини танқид остига олиб,
дастлабки қарздорнинг иштирокисиз қарзни бошқа шахсга ўтказиб бўлмайди.
Қолаверса, қарзни бошқа шахсга ўтказишни бевосита зиммасида қарз
мажбурияти бўлган шахс амалга оширади. Қарзни бошқа шахсга ўтказиш
мақсади бўлиб дастлабки қарздорни қарз мажбуриятидан озод қилиш ҳам
бўлиши мумкин. Бунда ҳам, албатта, дастлабки қарздорнинг эрки зарур
ҳисобланади, – деган фикрларни илгари суради.
Диссертацияда қарзни бошқа шахсга ўтказиш битта битим (масалан,
учинчи шахс олдидаги қарз мажбуриятидан озод этиш шаклидаги реал ҳадя
шартномаси), иккита битим, яъни асосий ва ёрдамчи битим (масалан, учинчи
шахс олдидаги қарз мажбуриятидан озод этиш шаклидаги консенсуал ҳадя
шартномаси ва қарзни ўтказиш ҳақидаги ёрдамчи битим), битим ва юридик
факт (масалан, учинчи шахс олдидаги қарз мажбуриятидан озод этиш
шаклидаги консенсуал ҳадя шартномаси бўйича муайян муддатдан сўнг қарзни
бошқа шахсга ўтиши) зарур бўлиши таҳлил этилган.
Қарзни бошқа шахсга ўтказишнинг моҳияти шундаки, бир шахс (яъни,
дастлабки қарздор) томонидан муайян қарз мажбуриятини бошқа шахс (янги
қарздор)га ўтказишда намоён бўлади. Бунда кредитор розилигини олиш шарт
ҳисобланади.
Диссертацияда қарзни бошқа шахсга ўтказиш субъекти бўлиб, умумий
қоида бўйича, айрим истисноларни ҳисобга олган ҳолда (масалан, муомала
лаёқатига эга бўлмаган фуқаро), фуқаролик ҳуқуқининг барча субъектлари
иштирок этишлари мумкин. Қарзни бошқа шахсга ўтказиш субъектига
нисбатан қонунчилик томонидан муайян талаб мажбуриятда шахслар
ўзгаришига доир моддаларда алоҳида белгиланмаган. Бироқ бундай талаблар
қарзни бошқа шахсга ўтказишга асос бўлувчи муайян турдаги шартномаларда
(ФКнинг 579-моддаси) белгилаб қўйилганлиги ўз ифодасини топган.
Диссертант қарзни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битим шакли
ҳақида тўхталиб, қарзни бошқа шахсга ўтганлигини ёзма шаклда ифодалаш
тарафлар учун кўзлаган мақсадларига эришишларига ва мажбуриятни ижро
этишда муайян даражада осонлик яратади ва низо келиб чиқишини олдини
олиши мумкин, – деган хулосага келади.
15
Брагинский М.И., Витрянский В.В. Договорное право. Общие положения. –М.: Статут, 2002. -474 с.
19
Қарзни бошқа шахсга ўтказиш битимининг муҳим шартларидан бири – бу
битимнинг предмети саналади. Қарзни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги
битимда тарафлар қандай мажбурият битимнинг предметини ташкил этишини
аниқ ифодалашлари лозим. Акс ҳолда, тарафлар томонидан шартноманинг
муҳим шартлари ҳақида келишувга эришилмаганлиги боис битим тузилмаган,
деб ҳисобланишига олиб келади.
Диссертацияда ФКнинг мажбуриятда шахслар ўзгаришини тартибга
солувчи 24-бобида қарзни бошқа шахсга ўтказиш бўйича тарафларнинг
мажбуриятлари аниқ ифодаланмаганлиги эътироф этилади ва муаллиф,
дастлабки қарздор янги қарздорга қарзни ўтганлигини тасдиқловчи
ҳужжатларни ва мажбуриятни бажариш учун муҳим саналувчи, шунингдек
мажбуриятни бажариш муддати, жойи ҳақидаги маълумотларни етказиши
лозимлигини таъкидлайди ҳамда ФКнинг 322-моддасига 5-қисм сифатида
қўшимчани киритишни эътироф этади.
Қонун чиқарувчи томонидан асосий мажбуриятни бажарилишини
таъминлашга хизмат қилувчи неустойка ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.
Диссертантнинг фикрича, фуқаролик қонунчилигининг умумий негизларига
риоя қилган ҳолда қарз мажбурияти бошқа шахсга ўтказилганда мажбуриятни
бажарилишини таъминловчи неустойка ҳам ўтказилиши ва у ҳақдаги ҳолатлар
ҳам ФКда мустаҳкамланиши мақсадга мувофиқдир.
Х У Л О С А
Мамлакатимизда иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларнинг ривожланиши
жараёнида мажбуриятда шахслар ўзгаришини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга
солиш муаммоларини ўрганиш, тадқиқ этиш асосида қуйидаги хулосаларга
келинди:
1. Иқтисодий ҳуқуқий ислоҳатлар хўжалик юритишни янги ташкилий-
ҳуқуқий шакллари (хусусий корхона, хўжалик жамияти ва ширкатлари) ва янги
шартномалар (факторинг, лицензия, франшизинг ва хоказо)ни вужудга
келтирди. Буларнинг баъзи ҳолатларида мажбуриятларда шахслар ўзгариши
муқаррар равишда рўй беради. Бозор иқтисодиёти шароитида фуқаролик
қонунлари узвийлик, барқарорлик, кредитор манфаатларини таъминлаш
асосида ривожланиши лозим. Шу жиҳатдан қараганда мажбуриятда шахслар
ўзгаришини тартибга солувчи қонунлар ва қонун ости хужжатлари
инвентаризация қилишини зарурлиги, тадқиқот ишида асослаб берилади.
2. Муаллифнинг фикрича,
ФКнинг 313-моддаси 1-қисмига
қуйидаги
мазмунда қўшимча киритиш лозим: “Талаб қилиш ҳуқуқини ўтказиш қонунда
назарда тутилмаган, бироқ унга зид бўлмаган, шу жумладан, талаб қилиш
ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишга қаратилган ҳар қандай битимни тузиш
(талаб қилиш ҳуқуқини сотиш, айирбошлаш, ҳадя қилиш) асосида амалга
оширилади”.
3. Талаб қилиш ҳуқуқини қисман ўтказишга оид мавжуд муаммоларни
ҳал этиш мақсадида
ФКнинг 319-моддаси 2-қисмига
қуйидаги қўшимчани
киритиш лозим: “Талаб қилиш ҳуқуқи қисман ўтказилганда дастлабки
20
кредиторнинг асосий мажбурият бўйича қарздор олдида мажбурияти сақланиб
қолган ҳолатларда қарздорнинг розилиги талаб этилади”.
4. Талаб қилиш ҳуқуқи ўтказилгандан сўнг уни амалга оширилиши учун
цедентнинг цессионарие олдидаги жавобгарлигини қонунчиликда белгилаш
мақсадида
ФК 321
-
моддасига
қуйидаги қўшимчани киритиш лозим:
“Дастлабки кредитор янги кредитор олдида ўтказилган талаб қилиш ҳуқуқини
қарздор томонидан ижро этилмаслиги учун, агар қарздор қонунга асосан ижро
этмаётган бўлса ва бу асослар ҳақида дастлабки кредитор талаб қилиш
ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказаётган вақтида хабардор бўлган ҳолда янги
кредиторни бу ҳақда хабардор қилмаган бўлса, шунингдек дастлабки кредитор
талаб қилиш ҳуқуқини ўтказганидан ўзининг инсофсиз ҳаракатлари билан
қарздорга янги кредитор учун талабларни бажармаслигига қонуний асослар
вужудга келишига йўл қўйган бўлса жавобгар бўлади”.
5. Фикримизча,
ФКнинг 321-моддасига 2-қисм
сифатидаги қуйидаги
қоидани киритиш мақсадга мувофиқ: “Агар дастлабки кредитор ҳар қандай
асос бўйича талабни ўтказишга ҳақли бўлмаса, шу жумладан, талаб аввал
бошқа шахсга воз кечилган бўлса ёки қарздор мазкур талабни бажармасликка
ҳақли бўладиган эътирозлари мавжуд бўлса, талаб ҳақиқий ҳисобланмайди”.
6. Диссертацияда ФКнинг
322-моддасига 5-қисм
сифатида қуйидаги
қўшимчани киритиш таклиф этилади: “Қарзни бошқа шахсга ўтказишда
қарздор янги қарздорга қарз мажбуриятини тасдиқловчи ҳужжатларни ва қарз
мажбуриятини бажариш учун муҳим саналувчи барча маълумотларни
топшириши лозим”.
7. Тадқиқот ишида
ФК 322
-
моддасига 6
-
қисм
сифатида қуйидаги
қўшимчани киритиш мақсадга мувофиқлиги асослаб берилади: “Асосий
мажбурият бўйича қарз ўтказилганда янги қарздорга неустойка, мажбуриятни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун тўланмаган фоизлар,
шунингдек агар қонун ёки тарафларнинг келишувида бошқа ҳол назарда
тутилган бўлмаса, етказилган зарарни тўлаш мажбурияти ҳам ўтказилади”.
8. Диссертантнинг фикрига кўра, қарздор томонидан қарзни бошқа
шахсга ўтказиши дастлабки мажбурият-ҳуқуқий муносабат тугашини, агарда
бўлинадиган
қарз мажбуриятининг бир қисми ўтказилган бўлса, у ҳолда қарз
мажбуриятининг ўтказилган қисми тугаши билан мажбурият-ҳуқуқий
муносабатга тегишлича ўзгартириш киритилишини англатади. Демак, қарзни
бошқа шахсга ўтказиш шартномаси иштирокчиларидан бири сифатида
дастлабки қарздор назарда тутилиши мақсадга мувофиқ.
Муаллиф фикрининг
далили сифатида қуйидагиларни келтириб ўтади: ФКнинг 322-моддасида қонун
чиқарувчи қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказишига фақат
кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилишини белгилаб беради. Бунда қарзни
бошқа шахсга ўтказиш битимида дастлабки ва янги қарздорнинг иштирок
этишини ва бунда қарзни бошқа шахсга ўтказишда кредиторнинг розилигини
олишни мажбурий шарт сифатида киритади. Қарзни бошқа шахсга ўтказишда
кредитор ва дастлабки қарздор ўртасида ҳуқуқий алоқа бекор бўлиб, кредитор
ва янги қарздор ўртасида ушбу алоқа вужудга келади. Дастлабки қарздор
мажбурият ҳуқуқий муносабатдан чиқиши билан унинг ўрнига янги кредитор
21
кириб келади. Демак, кредитор бир вақтнинг ўзида иккита қарздор билан
боғлиқ бўлмайди. Натижада мазкур шартномани уч тарафлама шартнома
сифатида баҳоланмаслигига олиб келади.
9. Амалдаги қонунчиликда талабни амалга ошириш учун аҳамиятли
бўлган маълумотларни билдириши кераклилиги ҳақидаги цедентнинг
жавобгарлиги масаласида бирмунча мавҳумлик мавжуд. Муаллифнинг
фикрича, талабни амалга ошириш учун аҳамиятли бўлган маълумотларни
билдириши кераклилиги ҳақидаги норма цессионарие учун зарарли мулкий
оқибатлар кўринишида бўлиши билан белгиланиши мақсадга мувофиқ. Умуман
олганда, талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечган дастлабки кредиторнинг
янги кредитор олдида мажбуриятни лозим даражада бажармаслиги унга
ўтказилган талабнинг ҳақиқий эмаслиги учун жавоб беришида ифодаланади.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Абзалов А.А. Мажбурият ҳуқуқий муносабатда қарзни бошқа шахсга
ўтказиш тушунчаси ва ҳуқуқий табиати. // Ўзбекистон қонунчилик таҳлили. –
Тошкент. ТДЮИ, 2009. №3-4 сон, 47-51-б.
2.
Абзалов А.А. Мажбуриятда шахслар ўзгаришининг ҳуқуқий табиати. //
-Тошкен. ТДЮИ Ахборотномаси, 2010. 4-сон, 53-57 б.
3.
Абзалов А.А. Мажбурият ҳуқуқий муносабатда қарзни бошқа шахсга
ўтказиш муаммолари // -Тошкент. ТДЮИ Ахборотномаси, 2010. 5-сон, 51-53 б.
4.
Абзалов А.А. Мажбуриятда шахсларнинг ўзгариши ва моҳияти. //-
Тошкент. Фалсафа ва ҳуқуқ, 2010. №4. 27-30 б.
5.
Абзалов А.А. Кредитор ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтказиш
асослари. // Баркамол авлодни тарбиялашда экологик қонунчиликнинг ўрни
мавзусидаги Илмий-амалий конференция материалларида. -Тошкент. ТДЮИ,
2010. 203-212 б.
6.
Абзалов А.А. Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечишнинг
фуқаролик-ҳуқуқий
муаммолари.
//Жиноят
ва
жиноят-процессуал
қонунчилигининг либерализация шароитида суд ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи
органлар фаолияти мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари
пўплами. -Тошкент. ТДЮИ, 2011. 266-271 б.
7.
Абзалов А.А. Кредитор ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказиш асослари.
//Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик-процессуал
кодексини
такомиллаштириш муаммолари: Муаммо ва ечим мавзусидаги илмий-амалий
конференция материаллари тўплами.-Тошкент. ТДЮИ, 2011. 235-243 б.
8.
Абзалов А.А. Фуқаролик ҳуқуқида кредитор ҳуқуқларини бошқа
шахсга ўтказиш тартиби. // Бозор ислоҳотлари шароитида фуқаролик
қонунчилигини такомиллаштириш муаммолари мавзусидаги илмий-амалий
конференция материаллари тўплами. -Тошкент. ТДЮИ, 2011.146-154 б.
9.
Абзалов А.А. Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечишнинг
фуқаролик-ҳуқуқий масалалари. // Фуқаролик ҳуқуқининг долзарб муаммолари
мавзусидаги академик Ҳ.Раҳмонқуловнинг 85 йиллигига бағишланган халқаро
22
илмий-амалий конференция материаллари тўплами. -Тошкент. ТДЮИ, 2011.
289-293 б.
10.
Абзалов А.А. Мажбуриятда шахсларнинг ўзгариши. -Тошкент. ТДЮИ,
2010. -110 б.
23
Юридик фанлар номзоди илмий даражасига талабгор Абзалов Азамат
Акбаровичнинг 12.00.03 - Фуқаролик ҳуқуқи; тадбиркорлик ҳуқуқи; оила
ҳуқуқи; халқаро ҳусусий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича “Мажбуриятда шахслар
ўзгаришининг
фуқаролик-ҳуқуқий
муаммолари”
мавзусидаги
диссертациясининг
Р Е З Ю М Е С И
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
мажбурият, мажбурият ҳуқуқи, мажбуриятда
шахсларнинг ўзгариши, кредитор, қарздор, учинчи шахс мажбурияти, қарз, қарздан
воз кечиш, қарзни бошқа шахсга ўтказиш, талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш,
талаб қилиш ҳуқуқи, цессия, цедент, цессионарие, факторинг, молия агенти, мижоз.
Тадқиқот объектлари
ни мажбуриятда шахслар ўзгариши билан боғлиқ
фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар ташкил этади.
Ишнинг мақсади:
бозор иқтисодиёти шароитида мажбуриятда шахслар
ўзгаришига доир қонунчиликни ривожлантириш, миллий қонунчилик тизими билан
бирга, халқаро-ҳуқуқий нормаларни ўрганиш, мажбуриятда шахслар ўзгаришига доир
ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, мажбуриятда шахслар ўзгаришини
фуқаролик-ҳуқуқий механизмини мустаҳкамлаш, мажбуриятда шахслар ўзгаришига
оид халқаро Конвенция ва шартномалар мазмунини очиб бериш, учинчи шахс
мажбуриятлари учун ҳуқуқий жавобгарлик чоралари самарадорлигини ошириш билан
боғлиқ муаммоларни ўрганиш ва бу бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқишдан
иборат.
Тадқиқот методлари:
илмий методлар, хусусан, қиёсий-ҳуқуқий, тарихий,
статистик, тизимли-мантиқий таҳлил, амалдаги қонунчилик ва уни қўллашни илмий
таҳлил этиш каби усуллар ташкил этади.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
мажбуриятда шахслар ўзгариши
тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари, мажбуриятда шахслар ўзгаришининг
фуқаролик ҳуқуқида тутган ўрни, кредитор ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтиш
асослари, кредитор ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказиш тартиби, талабдан бошқа
шахс фойдасига воз кечишнинг фуқаролик-ҳуқуқий жиҳатлари, қарзни бошқа шахсга
ўтказиш тушунчаси ва ҳуқуқий табиати, қарзни бошқа шахсга ўтказишнинг субъекти,
объекти ва шакли, учинчи шахс мажбуриятлари учун жавобгарлик билан боғлиқ
назарий ва амалий муаммоларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида
комплекс тарзда тадқиқ этилганлиги, бу борада илмий ва амалий аҳамиятга эга бўлган
таклиф ва хулосаларнинг илгари сурилганлиги билан белгиланади.
Амалий аҳамияти:
тадқиқот натижаларидан мажбуриятда шахслар ўзгариши
билан боғлиқ қонунчилик, мажбуриятда шахслар ўзгаришига доир ҳуқуқни қўллаш ва
суд амалиётини ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
мажбуриятда шахслар
ўзгаришига оид бўлган таклиф ва хулосалардан ҳуқуқни қўллаш амалиётида ва
соҳадаги қонун ҳужжатларини ривожлантиришда фойдаланиш мумкин. Тадқиқот
натижаларидан ТДЮИ “Фуқаролик ҳуқуқи” кафедраси ўқув жараёнларида
фойдаланилмоқда.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:
илмий тадқиқотларда, ҳуқуқ нормаларини
қўллаш амалиётида, мавжуд қонун ҳужжатларини такомиллаштиришда фойдаланиш
мумкин.
24
Р Е З Ю М Е
диссертации Абзалова Азамата Акбаровича на тему «Гражданско-правовые
проблемы перемены лиц в обязательстве» на соискание ученой степени
кандидата юридических наук по специальности 12.00.03 - Гражданское право;
предпринимательское право; семейное право; международное частное право
Ключевые слова:
обязательство, обязательственное право, перемена лиц в
обязательстве, кредитор, должник, обязательство третьего лица, долг, прощение
долга, перевод долга другому лицу, уступка права требования в пользу третьего лица,
право требования, цессия, цедент, цессионарий, факторинг, финансовый агент,
клиент.
Объект исследования:
гражданско-правовые отношения, связанные с
переменой лиц в обязательствах.
Цель работы:
изучение проблем и разработка рекомендаций относительно
развития законодательства о перемене лиц в обязательстве в условиях рыночной
экономики, изучения международно-правовых норм наряду с системой
национального законодательства, совершенствования практики применения норм
относительно перемены лиц в обязательстве, укрепления гражданско-правовых
механизмов перемены лиц в обязательстве, раскрытия содержания международных
конвенций и договоров относительно перемены лиц в обязательстве, а также
повышению эффективности мер правовой ответственности за обязательства третьих
лиц.
Методы исследования:
научные методы, в частности, сравнительно-правовой,
исторический, статистический, системно-логический анализ, научный анализ
действующего законодательства и его применения.
Полученные результаты и их новизна:
определяется комплексным анализом
на основе законодательства Республики Узбекистан понятия и особенностей
перемены лиц в обязательстве; места перемены лиц в обязательствах в гражданском
праве; основ перехода прав кредитора к другому лицу; порядка перехода прав
кредитора к другому лицу; гражданско-правовых особенностей уступки права
требования в пользу третьего лица; понятия и правовой природы перевода долга
другому лицу; субъекта, объекта и форм перевода долга другому лицу; теоретических
и практических вопросов ответственности за обязательства третьего лица, а также в
разработке научных и практических предложений и выводов в данной области
исследования.
Практическая
значимость:
результаты
исследования
могут
быть
использованы
в
совершенствовании
законодательства,
а
также
в
правоприменительной и судебной практики относительно перемены лиц в
обязательстве.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
предложения и
выводы относительно перемены лиц в обязательстве могут быть использованы в
правоприменительной практике и развитии законодательства в данной сфере.
Результаты исследования используются в учебном процессе кафедры «Гражданское
право» ТГЮИ.
Область применения:
научные исследования, практика применения правовых
норм, совершенствование действующего законодательных норм.
25
R E S U M E
Thesis of Abzalov Azamat Akbarovich dissertation on a theme «Civil-law
problems of changing persons in obligations» on competition of a scientific
degree of the candidate of jurisprudence on a speciality 12.00.03 – Civil law;
business law; family law; international private law
Key words:
obligation, obligatory law, changing of persons in obligations,
creditor, debtor, the third party obligation, debt, refusal of debt, debt transfer to
other person, refusal of debt in favour of the neutral person, requirement law,
cession, assignor, assignee, factoring, financial agent, client.
Subject of research:
civil-law relations connected with changing of persons in
obligations.
Purpose of work:
working out of scientific recommendations about
development in the conditions of market economy of the legislation, concerning
changing of persons in obligations, on studying together with system of the national
legislation of international legal norms, on perfection of practice of application of the
law to changing of persons in obligations, on fastening of the civil-law mechanism of
changing of persons in obligations, on disclosing of an essence of the international
Convention and contracts on changing of persons in obligations, and also on studying
of problems of increasing efficiency of measures of legal responsibility to third party
obligations.
Methods of research:
a scientific method, in particular, comparative-legal,
historical, statistical, system-logic analysis, the scientific analysis of the current
legislation and its application.
The results obtained and their novelty:
consists in the complex analysis on
the basis of the legislation of the Republic of Uzbekistan of concept and features of
changing of persons in obligations; places of changing of persons in obligations in
civil law; bases of transition of the rights of the creditor to other person; an order of
transition of laws of the creditor to other person; the civil-law parties of refusal in
favour of the neutral person; concept and the legal nature of transfer of a debt to other
person; the subject, object and the form of transfer of a debt to other person;
theoretical and practical questions of responsibility for third party obligations, and
also in working out of scientific and practical offers and conclusions in the given area
of research.
Practical value:
results of research can be applied in development and
legislation perfection on changing of persons in obligations, and also in application of
the law and judiciary practice in the field of changing of persons in obligations.
Degree of embed and economic effektivity:
offers and work conclusions on
changing of persons in obligations can be used in practice law enforcement and
legislation development in the given area of research. Results of research are used in
educational process of chair "Civil law" of TSIL.
Field of application:
scientific researches, practice of application norms of
law, perfection of current legislation.
