ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК:[338.24+36]:6.01(575.1)
УМАРОВ СУНАТУЛЛА АБДУЛЛАЕВИЧ
ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ШАРОИТИДА
ЎЗБЕКИСТОНДА СУҒУРТА ФАОЛИЯТИ РИВОЖЛАНИШИНИ
БОШҚАРИШ
08.00.13 – Менежмент
Иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун
тақдим этилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент – 2012
Диссертация иши Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бажарилган
Илмий маслаҳатчи:
Ўзбекистон Республикаси ФА Академиги,
иқтисод фанлари доктори, профессор
Ғуломов Саидахрор Саидахмедович
Расмий оппонентлар:
иқтисод фанлари доктори, профессор
Абдурахмонов Қаландар Хўжаевич
иқтисод фанлари доктори, профессор
Махмудов Носир Махмудович
иқтисод фанлари доктори, профессор
Иминов Тохир Каримовович
Етакчи ташкилот:
Тошкент молия институти
Ҳимоя
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ҳузуридаги
иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар
ҳимояси бўйича Д.067.06.01 рақамли ихтисослашган кенгашнинг 2012 йил
"____" ____________ соат _____да ўтадиган мажлисида бўлади.
Манзил: 100003, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 49.
Диссертация билан Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг
кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат 2012 йил "_____" _____________да тарқатилди.
Ихтисослашган
кенгаш илмий котиби,
иқтисод фанлари номзоди,
доцент
А. Самадов
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки
йилларидан бошлаб амалга оширилган институционал ислоҳатлар жараёнида
бозор иқтисодиёти муносабатлари тамойилларига мос суғурталаш тизими
шаклланди. Нисбатан қисқа даврда иқтисодиётнинг суғурта соҳасида
фаолият юритишни тартибга солиш ва бошқариш учун зарур бўлган
қонунчилик асослари ҳамда ташкилий-иқтисодий механизмлар барпо этилди.
Натижада сўнгги йилларда
мамлатимизда
иқтисодиётининг суғурта
секторида барқарор ўсиш суръатлари кузатилмоқда. Унинг ўртача йиллик
ўсиши охирги беш йил давомида 34,1 фоизни ташкил этган. Мамлакат молия
бозорида
суғурта тизими муҳим ва ноёб
хисобланади. Ўзбекистон
Республикаси Президенти И.А. Каримов таъкидлаганидек, "... бугунги кунда
ривожланмаган суғурта тизимисиз хўжалик субъектлари, самарали иш
юритиши, инвестицион фаолият билан шуғулланиши, кредит олиши
мушкул"
1
. Шу билан бир вақтида мамлакатимиз раҳбари Олий Мажлис
Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида банк-
молия тизимини янада мустаҳкамланиши "хусусий банклар ва хусусий
мулкка асосланган лизинг, суғурта компаниялари, кредит уюшмалари,
микромолиявий ташкилотлар каби молиявий институтларни ташкил
этишнинг қонунчилик асосларини шакллантириш ҳисобидан банк-молия
соҳасига ҳусусий капитални жалб қилиш билан ҳам боғлиқ"
2
эканлигини
алоҳида устувор вазифа сифатида белгилаган.
Суғурта фаолияти иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилиш учун
сезиларли манбаларни шакллантириш, инвестиция хатарларини юмшатиш,
тадбиркорлик
фаолиятида
таваккалчиликнинг
салбий
оқибатларини
камайтириш ёки бартараф этиш имконини берувчи суғурта заҳиралари
институтлари
воситасида
иқтисодиётда
такрор
ишлаб
чиқариш
жараёнларининг тўхтовсиз бориши учун шароитлар яратади. Суғурта
қилишнинг айнан шу роли уни инфратузилманинг муҳим соҳаси сифатида
олға суради, нафақат такрор ишлаб чиқариш жараёнини балки айниқса жаҳон
иқтисодиётидаги инқироз даврида долзарб бўлган ташқи ва ички савдо
операциялари жараёнларини хатардан ҳимоялашни таъминлайди.
Шу билан бирга суғурта фаолияти муҳим ижтимоий вазифаларни ҳам
ҳал қилишга қаратилган. Ушбу рол давлатнинг ижтимоий суғурта ва суғурта
хизматлари бозорида олиб бориладиган суғурта фаолиятининг махсус
турлари (мажбурий, мулк, жавобгарлик, ҳаёт суғуртаси ва бошқалар) тизими
орқали амалга оширилади.
1
Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт пировард мақсадимиз. –
Т.: Ўзбекистон, 2000. - 354-б.
2
Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш
ва фуқаролик жамиятни ривожлантириш концепцияси. Халқ сўзи, 2010, 13 ноябр.
№ 220 (5135)
4
Буларнинг барчаси суғурта институтини иқтисодиётнинг базавий тизим
ташкил этувчи институтларидан бири сифатида намоён этади. Иқтисодиётни
модернизация қилиш шароитида суғуртанинг асосини шакллантирувчи бозор
тузилмаларининг ривожланиши суғурта фаолиятини юритишнинг оқилона
сиёсатини ишлаб чиқишга боғлиқ, қайсиким у суғурта муносабатлари
субъектларини мажбурий ва ихтиёрий суғуртани ривожлантиришнинг макро
ва микро тадбирлар шаклидаги стратегик устувор
йўналишларини
бирлаштириши керак. Ўз навбатида, суғурта хизматлари
бозорини
ривожлантириш
сиёсати
давлат
бошқарув
органлари
томонидан
шакллантириладиган
иқтисодиётни
бошқаришнинг
умумий
тизимига
боғлиқдир.
Аммо таҳлиллар шуни кўрсатадики, амалда суғурта хизматлари етарли
даражада самарали эмас. Давлатимиз томонидан суғурта фаолиятини
рағбатлантириш ва уни либераллаштириш бўйича олиб борилаётган
салмоқли ҳаракатларга қарамасдан суғурта иқтисодиётни диверсификация
қилиш ва иқтисодий ўсишнинг асосий омилига айланмаган. Бунинг асосий
сабаблари хизматлар таклифи торлиги ва сифати пастлиги, рақобатнинг
ривожланмаганлиги, суғурта ресурслари таъминотининг етарли эмаслиги ва
бошқалардир.
Ушбу ҳолатлар Ўзбекистонда суғурта фаолиятини ривожлантириш ва
уни мақсадли бошқариш муаммоларининг асосий жиҳатлари ҳисобланади.
Шуларни инобатга олганда суғурта хизматлари ва унинг бозорини
ривожлантириш
ва
бошкаришнинг
концептуал
қоидаларини
ҳамда
институционал асосларини ишлаб чиқиш, суғурта компанияси менежменти
самарадорлигини оширишнинг услубий асосларини яратиш иқтисодиётни
модернизация қилишнинг ҳозирги босқичидаги устувор вазифаларни ҳал
этишдаги ўта долбзар муаммо ҳисобланади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси
. Бозор шароитида суғурта
фаолиятини ташкил этиш, уни давлат томонидан тартибга солиш ҳамда
бошқариш назарияси ва амалиёти муаммолари
бўйича кенг илмий
тадқиқотлар олиб борилган. Хусусан, хорижий мамлакат олимлари
В.Ю. Абрамов, А.П. Архипов, Ю.Т. Ахвледиани, А.Ф. Бакиров, Э. Беккер,
В.Н. Бурков,
Е.И. Ивашкин,
Ф.Х. Найт,
Ю.Н. Тронин,
К.Е. Турбина,
А.А. Цыганов,
В.В. Шахов, Р.Т. Юлдашев,
И. Юргенс
ва бошқалар
3
3
Абрамов В. Ю. Страхование: теория и практика. – М.: Волтерс Клувер, 2007. –
512 с.; Архипов А.П., Гомеля В.Б. Основы страхового дела. – М.: Маркет , 2002. - 101 с.;
Ахвледиани Ю.Т. Страхование / Под ред. В.В. Шахова. – М.: ЮНИТИ, 2007. - 511с.;
Бакиров А. Ф., Кликич Л. М. Формирование и развитие рынка страховых услуг. – М.:
Финансы и статистика, 2007. – 304 с.; Беккер Э., Вилкова Л., Таратухин В., Кугелер М.,
Роземанн М. Менеджмент процессов. – М.: Эксмо, 2007. – 384 с.; Бурков В. Н., Заложнев
А. Ю., Кулик О. С., Новиков Д. А. Механизмы страхования в социально-экономических
системах. – М.: Ин-т проблем упр. им. В.А.Трапезникова РАН, 2001. – 109 с.; Ивашкин
Е.И. Взаимное страхование: теория, потребность, проблемы организации и развития. – М.:
5
тадқиқотларида суғурта муносабатлари, суғурта хизматлари бозорининг
ташкилий-иқтисодий
асослари,
ривожланиши
қонуниятлари
ҳамда
механизмлари тадқиқ
этилган. Бошқа бир гуруҳ
хорижий олимлар
В.Б. Гомелля, А.Н. Зубец, В.В. Тулинов, В.В. Шахов ва бошқаларнинг
4
илмий ишларида суғурта фаолиятида маркетингни ташкил этиш ҳамда
хатарларни
бошқаришнинг
методологик
асослари
таклиф
этилган.
Шунингдек, суғурта компанияларини бошқаришнинг илмий-услубий ҳамда
амалий
масалалари
С.П. Ефимов,
В.А. Иванов,
Л.Н. Клоченко,
И.Н. Кожевникова, М. Портер, А. Уралов, Г.В. Чернова, Ю.Б. Юсупов ва шу
каби олимлар
5
ишларида ўрганилган. Уларнинг тадқиқотлари суғурта
компанияси фаолиятини ташкил этиш, бозор рақобати шароитида улар
устунликларини амалга ошириш
ҳамда суғурта хизмати
қўламини
кенгайтириш йўллари кўриб чиқилган.
Шу билан бирга ушбу муаллифлар тадқиқотларида асосий эътибор
суғурталовчиларнинг молиявий
ҳолати,
тўловга
қодирлиги, суғурта
заҳиралари
ва
тарифларининг
шаклланиш
механизмлари,
суғурта
хизматларининг алоҳида турларини яратиш жараёнларига қаратилган.
Ўзбекистонда суғурта фаолиятини бошқариш ва унинг хизматлари
бозорини ривожлантириш муаммоларига Қ. Абдурахманов, Б. Ашрафханов,
РЭА им. Г.В.Плеханова, 2000. – 126 с.; Найт Ф.Х. Риск, неопределенность и прибыль. –
М.: Дело, 2003, – 224 с.; Тронин Ю.Н. Основы страхового бизнеса. – М.: Альфа-Пресс,
2006. – 472 с.; Турбина К.Е. Тенденции развития мирового рынка страхования. – М.:
Анкил, 2000. – 320 с.; Цыганов А.А., Васильев Е.И. Современные механизмы
регулирования рынка страховых услуг. – М.: РАГС при Президенте РФ, 2004.; Шахов В.В.
Введение в страхование: Экономический аспект. – М.: Финансы и статистика, 1992. –
192 c.; Юлдашев Р. Т. Организационно-экономические основы страхового бизнеса. – М.:
Анкил, 2002. – 248 с.; Юргенс И. Системный подход к определению понятия
«национальная система» страхования // Страховое дело. – 2000 – № 8. – С. 4-13.
4
Гомелля В.Б., Туленты Д.С. Страховой маркетинг (Актуальные вопросы
методологии, теории и практики). – М.: Анкил, 1999. – 128 с.; Зубец А.Н. Маркетинговые
исследования страхового рынка. – М: Центр экономики и маркетинга, 2001. – 224 с.;
Тулинов В.В., Горин В.С. Страхование и управление риском. Терминологический словарь.
– М.: Наука, 2000. – 472 с.; Шахов В.В., Миллерман А.С., Медведев В.Г. Теория и
управление рисками в страховании. - М.: Финансы и статистика, 2002. - 224 с.
5
Ефимов С.П. Организация управления страховой компанией: теория, практика,
зарубежный опыт. – М.: МНЦ ученых МГУ, 1993. – 94 с.; Иванов В.А., Шарапова С.А.
Организация и маркетинг в деятельности страховой компании: Учеб. пособие. – М.:
МИЭТ, 2000. – 144 с.; Клоченко Л.Н., Юлдашев Р.Т. Руководство по организации
страховой компании. – М.: Анкил, 1997. – 110 с.; Кожевникова И.Н. Взаимоотношения
страховых организаций и банков. – М.: Анкил, 2005. – 112 с.; Портер М. Конкурентное
преимущество: Как достичь высокого результата и обеспечить его устойчивость. – М:
Альпина Бизнес Букс, 2005. – 715 с.; Уралов А. Основы менеджмента предприятий //
Управление предприятием. – Т.: 2007. – № 1. – С. 78.; Чернова Г.В. Основы экономики
страховой организации по рисковым видам страхования. – СПб.: Питер, 2005. – 235 с.;
Юсупов Ю.Б. Управление предприятием: единоначалие или децентрализация //
Налоговые и таможенные вести. – 2007. – № 29.
6
М. Мирсадиқов, Н. Махмудов, Ш. Имамов, Т. Иминов, Х. Кариев ва бошқа
олим ва мутахасисларнинг тадқиқот ишлари бағишланган
6
. Шуни таъкидлаш
лозимки мамлакатимизда суғурта назарияси ва амалиёти бўйича илмий
қарашлар энди шаклланмоқда ва ҳозирги мавжуд илмий тадқиқотлар суғурта
бозорини ривожланиш тенденцияларини ўрганиш ва шу асосда суғурта
фаолиятини тартибга солиш, уни фаоллаштиришнинг ташкилий-иқтисодий
ҳамда ҳуқуқий жиҳатларини ўз ичига олади. Шуни алоҳида таъкидлаш
зарурки, иқтисодиёт тармоқлари ва унинг алоҳида соҳаларини бошқариш
тизимларини яратишга кўплаб илмий тадқиқотлар бағишланган. Аммо
суғурта фаолиятини бошқариш ва суғурта компанияси менежменти тизими
бир-бирига боғлиқ ҳолда, амалиёт талабларига жавоб берадиган даражада
тўлиқ ўрганилмаган.
Шуларни ҳисобга олганда суғурта фаолиятини ташкил этиш, уни
бошқаришнинг институционал асосларини такомиллаштириш, суғурта
хизматлари бозорини ривожланиш тенденцияларини баҳолаш ҳамда уни
давлат томонидан тартибга солиш ва ўзини-ўзи бошқариш тузилмаларини
фаолият
юритиш
механизмларини,
шунингдек
суғурта
фаолиятини
ривожлантиришнинг
концептуал
қоидаларини,
миллий
суғурта
компанияларини бошқаришнинг услубий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда
суғурта бозорини истиқболда ривожланишини белгилаш мамлакатимизда
иқтисодиётни модернизация қилиш ва демократик бозор ислоҳатларини
янада чуқурлаштиришнинг долбзар вазифаларидан ҳисобланади. Ушбу
ҳолатлар диссертация ишининг мавзусини танлашга, тадқиқот объекти ва
предметини ҳамда унинг мақсади ва вазифалари доирасини белгилашга асос
бўлди.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация иши Тошкент давлат иқтисодиёт университетида
"Ўзбекистонда
иқтисодий
ислоҳотларни
эркинлаштириш
ва
чуқурлаштиришнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш" мавзуси бўйича олиб
борилаётган тадқиқотлар режасига киради.
Тадқиқот мақсади.
Ўзбекистон иқтисодиётини модернизация қилиш
босқичида суғурта бозорини ривожлантириш моделини ва уни амалга
ошириш
механизмларини
шакллантириш
учун
суғурта
фаолиятини
6
Абдурахманов К.Х. Региональная экономика и управление: Учебник. / Под ред.
Акад. С.С.Гулямова. – Т.:"Fan va texnolodiya", 2007. – 750 с.; Мирсадыков М.,
Ашрафханов Б. Современное состояние и тенденции развития страхового рынка
Узбекистана // Страховое дело. 2001. – № 11. – С. 58-64.; Ашрафханов Б., Мирсадыков М.
Основные тенденции развития страхового рынка Узбекистана // Бозор, пул ва кредит. –
2002. – № 4. – С. 38-40.; Махмудов Н.М., Баев Х.И. Ташқи иқтисодий фаолият суғуртаси.
Ўқув қўлланма. – Т.: ТДИУ, 2006. – 178 б.; Имамов Ш.Б. Страхование как инструмент
защиты бизнеса // Бозор, пул ва кредит. – 2002. – № 6. – С. 27-28.; Иминов Т.К. Будущее за
инновационными видами страхования // Экономическое обозрение Узбекистана. – 2008. –
№ 4. – С. 62-67.; Кариев Х.Х. Состояние и развитие страхового рынка Узбекистана //
Страховое дело. – 2004. – № 10. – С. 58-63.
7
бошқаришнинг назарий-методологик асосларини такомиллаштириш бўйича
илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.
Тадқиқот
вазифалари.
Кўрсатилган
мақсадга
эришиш
учун
диссертацияда қуйидаги асосий вазифалар белгиланган:
– бозор иқтисодиёти шароитида суғурта муносабатлари шаклланиши
ва суғурта фаолиятини бошқаришнинг илмий-методологик асосларини
тадқиқ қилиш;
– суғурта
фаолияти, унинг
бозори
сегментлари
ҳамда
суғурта
хизматлари асосий турларининг ривожланиш тенденцияларини аниқлаш;
– суғурта бозорининг ривожланиш босқичлари ва суғурта фаолиятини
бошқаришнинг институционал асосларини шакллантириш;
– суғурта ташкилотлари фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш ва
баҳолаш;
– суғурта
фаолиятининг
анъанавий
ва
ўзини-ўзи
бошқариш
тузилмаларининг ўзаро боғлиқликларини аниқлаш;
– макродаражада суғурта фаолиятини бошқариш тизимининг услубий
асосларини ишлаб чиқиш;
– суғурта
фаолиятини
давлат
томонидан
тартибга
солиш
институтининг шаклланиши босқичларини баҳолаш;
– суғурта фаолиятини бошқариш моделини ва Ўзбекистонда суғурта
бозорини ривожлантиришнинг концептуал асосларини ишлаб чиқишнинг
ёндашувларини шакллантириш;
– суғурта
компанияси
менежменти
услубиётини, унинг
амалий
воситалари ва технологияларини
асослаш ҳамда
суғурта компанияси
бошқариш тизими самарадорлигини баҳолашнинг услубий асосларини ишлаб
чиқиш;
– Ўзбекистон иқтисодиётининг суғурта сегменти ривожланишининг
асосий кўрсаткичларини прогнозлаш.
Тадқиқот объекти ва предмети.
Ўзбекистон суғурта бозорининг
асосий сегментларини шакллантирувчи суғурта компаниялари ва суғурта
фаолиятини бошқариш тизими тадқиқот объекти ҳисобланади. Суғурта
муносабатлари ҳамда суғурта фаолиятини тартибга солиш ва бошқариш
тизими билан боғлиқ суғурта ишининг ривожланишини аниқловчи асосий
институтлар тадқиқот предметини ташкил этади.
Тадқиқот усуллари.
Диссертацияда тизимли таҳлил ва синтез,
менежмент,
иқтисодий-статистик
таҳлил,
социологик
тадқиқотлар,
моделлаштириш ва прогнозлаш усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқот ғояси.
Диссертация тадқиқотининг асосий ғояси миллий
суғурта бозорини ривожлантиришни таъминловчи бошқарув моделининг
институционал асосларини
ҳамда суғурта компаниясини бошқариш
тизимининг асосий таркибий қисмларини такомиллаштиришдан иборат.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
– суғурта
ва
суғурта
хизматлари
бозори
тушунчаларини
аниқлаштириш билан ифодаланган суғурта фаолияти муносабатларини
8
шаклланиш ва бошқаришнинг назарий-услубий асослари;
– суғурта муносабатлари, мақсадлари, тамойиллари, унда юзага
келадиган
қалтисликлар
ҳамда
суғурта
институтлари
ўзгариш
тенденцияларини
инобатга
олувчи
суғурта
фаолиятини
бошқариш
концепцияси (модели);
– суғурта
фаолиятининг
меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатларини
шакллантиришда
кодлаштириш
ва
ҳудуд
даражасида
бошқаришни
кенгайтириш асосида суғурта ҳуқуқи тизимининг таркибий тузилмаси;
– тизимли
ёндашиш
ва
бошқариш
жараёнига
мўлжалланган
технологиялар
доирасида
кўриб
чиқиладиган
суғурта
компанияси
менежменти услубиёти;
– суғурта компаниясини бошқаришда жараёнли ёндашувни жорий
қилишнинг услубий қоидалари;
– суғурта бозорини давлат томонидан тартибга солиш тизими ва
ўзини-ўзи бошқариш тузилмаларини такомиллаштириш йўллари;
– суғурта фаолиятини истиқболда ривожлантириш чора-тадбирлар
мажмуаси ва унинг бозорини ривожланишининг асосий кўрсаткичлари
прогнози.
Тадқиқотнинг
илмий
янгилиги
.
Ўзбекистонда
иқтисодиётни
модернизация
қилиш
тамойилларига
мос
суғурта
фаолиятини
ривожлантириш
ва
уни
бошқаришнинг
институционал
асосларини
такомиллаштириш бўйича назарий, илмий-услубий ва амалий таклиф ҳамда
тавсиялар асосланганлиги тадқиқотнинг илмий янгилигини ташкил этади ва
улар диссертация ишининг қўйидаги натижаларида ўз ифодасини топган:
илмий-назарий жиҳатдан:
– институционал ёндашув нуқтаи назаридан бозор шароитида суғурта
фаолиятини ривожлантириш ва уни бошқаришнинг методологияси ва
механизмларини такомиллаштиришнинг илмий-назарий асослари ҳамда
тизимли ёндашув асосида суғурта фаолияти кўп йўналишда бўлишлиги,
уларнинг шаклланиши нафақат суғурталовчи ва суғурта қилдирувчи балки
инсонлар гуруҳи ҳаётининг ижтимоий, табиий ва бошқа хавфлари билан
ҳамда давлат, унинг ижтимоий сиёсати, фаолият шаклларини ифодаловчи
бир қатор омиллар таъсири билан боғлиқлиги асослаб берилган;
– суғурта бозорини шакллантирувчи суғурта муносабатларининг
асосий турлари ажратилган. Бунда суғурта муносабатларининг шаклланиши
ва
ривожланиши
даражаси,
институционал
муҳит,
ўтиш
жараёни
ривожланишининг умумий модели, давлат иқтисодий сиёсатининг тавсифи,
макромуҳит, бизнеснинг хўжалик маданияти ва фалсафаси,
бозор
инфратузилмаси ривожланишининг даражаси инобатга олинган;
– миллий иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида суғурта
фаолиятини бошқариш моделининг таркибий қисмлари ҳамда суғурта
бозорини тартибга солиш ва ўзини-ўзи бошқариш моҳияти, уларнинг ўзаро
9
алоқаси шакллари, давлат томонидан тартибга солишнинг бевосита ва
билвосита усуллари асослаб берилган;
илмий-услубий жиҳатдан:
– миллий
суғурта
майдонининг
асосий
институтлари
тизимлаштирилган,
суғурта
бозорининг
истиқболда
ривожланишини
аниқловчи асосий институтлар ажратилган, макро ва микродаражада суғурта
фаолиятини бошқаришнинг тизимини ташкил қилувчи қисмлар аниқланган;
– суғурта
компанияси
менежменти
мазмуни
очиб
берилган,
менежмент тизимининг кўп поғонали мақсадлари ҳамда суғурта маҳсулоти
ҳаётий даври доирасида бошқарув технологиясида жараёнли ёндашув усули
асосланган;
– бошқариш субъектлари, оралиқ маҳсулотлар ва унинг асосий
элементлари
фаолиятининг
самарадорлиги
шакллари,
бошқариш
субъектларини акс этувчи суғурта компанияси менежменти модели ишлаб
чиқилган;
– суғурта компанияси умумий тизимининг қисми сифатида менежмент
самарадорлигини баҳолашнинг услубий ёндашиши асосланган. Йирик
суғурта компания мисолида улардан фойдаланиш ҳамда суғурта компанияси
фаолиятини
жараёнли
ёндашиш
асосида
бошқариш
вазифаларини
такомиллаштириш йўллари асосланган;
илмий-амалий жиҳатдан:
– бирламчи ва иккиламчи суғурта операцияларининг самарадорлиги
баҳоланган, миллий суғурта бозорининг шаклланиши, босқичлари ва
истеъмол талаби
ҳолатининг кенгайтирилган социологик таҳлиллари
ўтказилган, суғурта бозори ривожланиш даражаси ва тенденциялари
аниқланган;
– суғурта бозорини асосий институционал таркибини ҳисобга олган
ҳолда суғурта қилишнинг ҳуқуқий базаси, суғурта муносабатларининг
асосий қонунчилик ҳужжатларини, ҳамда суғурта фаолияти қонунчилиги
тизимини
такомиллаштириш бўйича таклифлар
ва суғурта бозорини
ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилган;
– суғурта фаолиятини назорат амалиётининг тизимли таҳлили, унинг
ривожланиши босқичларининг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган ҳамда
шунинг
негизида
суғурта
фаолияти
ўзини-ўзи
бошкариш
тизими
шаклланиши шароитида давлат суғурта назоратини такомиллаштириш
бўйича ўзаро боғлиқ ва суғурта маҳсулотлари сотилишига таъсир кўрсатувчи
суғурта бозори иштирокчиларини рағбатлантиришга йўналтирилган чора-
тадбирлар мажмуаси таклиф қилинган;
– Ўзбекистон суғурта бозорини янада ривожлантиришнинг концептуал
қоидалари, уларнинг йўналишлари ва амалга ошириш механизмлари ишлаб
чиқилган, ўрта муддатли истиқболда суғурта бозорини ривожлантиришнинг
асосий индикаторлари ўзгариш тенденцияси прогноз қилинган.
10
Тадқиқот
натижаларининг
илмий
ва
амалий
аҳамияти.
Диссертация иши суғурта фаолияти йўналишларини тадқиқ қилишнинг
биринчи мажмуали ва тизимли тадқиқотидир, унда суғурта фаолияти ва
суғурта компаниясини бошқариш тизимининг тушунчаларига янги услубий
ёндашишлар шакллантирилган.
Диссертация натижалари суғурта назарияси ва суғурта фаолиятини
бошқариш
амалиёти
ҳақидаги
билимларни
тўлдиради
ва
суғурта
муносабатларининг
турли
даражаларида
бошқариш
тизимларини
такомиллаштириш имкониятини беради.
Тадқиқот хулосалари
ва натижаларидан
Ўзбекистонда суғурта
фаолиятини бошқариш
механизмларини
такомиллаштириш жараёнида,
маъмурий ва суғурта қонунчилигини ривожлантириш бўйича меъёрларни
яратиш ишида, суғурта муносабатларини таҳлил қилишдаги илмий-тадқиқот
ишларида ва хусусан суғуртани давлат томонидан бошқариш ва тартибга
солиш соҳасида, дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва бошқа ўқув-услубий
адабиётларни тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши ва уларнинг самарадорлиги.
Суғурта
фаолиятини
бошқаришнинг
концептуал
қоидаларини
шакллантириш модели, суғурта бозори ва унинг инфратузилмасини
ривожлантириш, суғурта ҳуқуқини кодлаш асосида унинг таркибини
такомиллаштириш ва давлат томонидан суғурта фаолиятини лицензиялашни
такомиллаштириш,
суғурта
бозорининг
ўрта
муддатли
истиқболда
ривожланиши бўйича асосланган таклифлар Молия вазирлиги қошидаги
"Суғурта назорати давлат инспекцияси"да жорий этилди. Бу суғурта
фаолиятини бошқариш ва уни ривожлантириш бўйича қабул қилинган
қарорларни асослаш жараёнларини тезлаштиришга имконият берди (Молия
вазирлигининг 09.03.2012 йилдаги ОИ16-02-32/107 – сонли далолатномаси).
Суғурта бозори субъектларининг ўзини-ўзи тартибга солиш, давлат ва
ўзини-ўзи бошқарувчи тузилмаларнинг ўзаро ҳамкорлиги, макродаражада
суғурта бозорини бошқариш ва суғурта фаолиятини ривожлантириш
механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар
"Ўзбекистон суғурта бозори профессионал иштирокчилари уюшмаси"
бошқаруви амалиётида фойдаланилди. Натижада ўзини-ўзи тартибга солувчи
тузилмалар функциялари такомиллаштирилди ва бошқарув харажатлари
камайтирилди ("Ўзбекистон суғурта бозори профессионал иштирокчилари
уюшмаси"нинг 25.11.2011 йилдаги 01/078-1 – сонли далолатномаси).
Суғурта компанияси ривожланиш стратегияси ва менежментининг
самарадорлигини баҳолаш усули, хизматлар кўрсатиш билан боғлик
харажатлар ҳамда самарадорликнинг синтетик кўрсаткичини ҳисоблаш
услубиёти бўйича ишланмалар "Капитал суғурта" акциядорлик ва
"Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияларида жорий
этилди. Натижада суғурта бозорининг янги сегментлари ўзлаштирилди ва
суғурта хизматлари турлари кўпайди ҳамда ҳар бир мутахассисга тўғри
11
келадиган харажатлар 10,3 фоиз ошган ҳолда, соф суғурта мукофотлари
тушуми 20,4 фоизга кўп бўлди ("Капитал суғурта" ОАЖнинг 13.05.2010
йилдаги 01/251-А ҳамда "Ўзбекинвест" ЭИМСКнинг 22.07.2010 йилдаги
10/157 – сонли далолатномалари).
Шунингдек тадқиқот натижалари Тошкент молия институти томонидан
ўқув жараёнига татбиқ этилган (Тошкент молия институтининг 20.10.2010
йилдаги №8 – сонли далолатномаси).
Ишнинг синовдан ўтиши.
Диссертация ишининг асосий мазмуни ва
натижалари
ўзбек-румын
бизнес-семинари
(Тошкент,
22.04.2003),
"Семнадцатые международные плехановские чтения" (Москва, 21.04.2004),
"Сотрудничество Польша-Узбекистан" (Тошкент, 05.10.2004), узбек-словен
бизнес-семинар
(Любляна,
16.03.2005),
"Ипотечное
кредитование:
международный опыт, проблемы и перспективы развития" (Тошкент,
12.05.2006), "Ахборот-коммуникациялар технологиялари асосида таълим
сифатини юксалтириш" (Тошкент, 27.10.2006), "Двадцатые международные
плехановские чтения"
(Москва, 06.04.2007),
"Мустақил Ўзбекистон
ёшларининг илм-фан тараққиётидаги фаолияти" (Тошкент, 31.05.2008),
"Ўзбекистон иқтисодиёти: эришилган ютуқлар, муаммолар ва ривожланиш
истиқболлари" (Тошкент, 22.11.2008), "Проблемы и перспективы развития
туристской отрасли"
(Тошкент,
05.12.2008),
"Ўзбекистонда
суғурта
бозорининг ривожланиш истиқболлари" (Тошкент, 28.02.2012) мавзулари
бўйича ўтказилган халқаро ва республика илмий-амалий анжуманларида
маърузалар қилинган ва маъқулланган.
Шуниндек, диссертация иши Тошкент давлат иқтисодиёт университети
"Менежмент"
кафедраси
мажлисида
ҳамда
Д.067.06.01
рақамли
иҳтисослашган кенгаш қошидаги илмий семинарда муҳокама қилиниб,
ҳимояга тавсия этилган.
Натижаларнинг эълон
қилинганлиги.
Илмий ишнинг асосий
мазмуни ва хулосалари умумий ҳажми 20,3 босма табоқдан иборат битта
монография, 26 та илмий мақола ва маъруза тезисларида ўз ифодасини
топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация иши кириш,
мазмунан ўзаро боғланган 5 та боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар
рўйхати ва иловалардан иборат, умумий ҳажми 325 бет бўлиб, 27 та жадвал,
11 та расмни ўз ичига олади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг
кириш
қисмида мавзунинг долзарблиги, унинг
ўрганилганлик даражаси, мақсади ва вазифалари асосланган, тадқиқот
услубиёти, натижаларининг илмий янгилиги ва амалий аҳамияти изоҳлаб
берилган.
Диссертациянинг "
Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида
12
суғурта фаолиятини бошқаришнинг назарий асослари"
деб номланган
биринчи бобида "суғурта", "суғурта фаолияти" ва "суғуртани бошқариш"
каби асосий тушунчалар, суғурта фаолиятининг устувор йўналишларини
иқтисодий муносабатларнинг
макро ва микродаражадаги ўзаро боғлиқ
ҳолатда кўриб чиқиш ҳамда унинг бошқарув жиҳатларини такомиллаштириш
зарурлиги тадқиқ этилган.
Бошқарувнинг назарий асосини такомиллаштириш – суғурта соҳаси
ривожланишининг турли босқичларида
суғурта фаолияти бошқарув
мақсадларининг ўзгариши билан фаоллашади. Бунда суғурта хизматлари
истеъмолчилар кенг доирасининг эҳтиёжлари томон ўзгариши унинг энг
муҳим йўналишига айланади. Бошқарув фаолиятининг назарий асосларини
такомиллаштириш зарурати суғурта компаниялари амалий фаолиятининг
эҳтиёжлари билан ҳам шартланган.
Шуларни инобатга олганда суғуртага нисбатан тизимли ёндашув
муаллифга, бир томондан, иқтисодиёт субъектларининг мулкини ҳимоялаш
манфаатлари, фуқаролар, хусусий соҳасининг ўзига хос хусусиятлари,
алоҳида
ижтимоий
тузилмаларни
ҳаёт
фаолиятининг
эҳтимолий
хатарларидан, шунингдек ижтимоий ҳолатнинг ўзгариши билан боғлиқ
даромадларнинг йўқотилиши хатарларидан ҳимоялаш манфаатлари, иккинчи
томондан,
суғурта
компаниялари
хўжалик
юритишининг
суғурталовчиларнинг тармоқ сиёсати ва
стратегик мақсадлари билан
шартланган қатор муҳим хусусиятларни аниқлаш имконини берди. Бу ҳол
муаллифга "суғурта" тушунчасининг аниқлик киритилган таърифини таклиф
этиш имконини берди. Суғурта – бу иқтисодий тушунча сифатида мулкни
(шу жумладан инсон саломатлиги, ишчи кучининг хусусиятларини)
иқтисодий
ва
ижтимоий
субъектлар
фаолиятининг
суғурта
таваккалчиликлари
(хавфи)
7
вужудга
келишидан
ҳимоя
қилиш,
фуқароларнинг ижтимоий мақомини ўзгартириш учун жамғармаларни
шакллантириш билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий муносабатлар соҳасини
акс эттиради, унинг вужудга келишида ушбу муносабатларнинг шаклланиши
шартлари билан белгиланган доираларда суғурта ҳодисаси (қалтислик,
ижтимоий
мақомнинг
ўзгариши)
содир
бўлганида
харажатларнинг
белгиланган миқдорларини қоплаш жамғармаларини ташкил этиш ва
тақсимлашга ихтисослашган тузилмалар иштирок этади.
Бунда истеъмолчи нуқтаи назаридан суғурта муайян иқтисодий субъект
(суғурта қилдирувчи)нинг қалтислигини, ушбу қалтислик юзага келишининг
салбий оқибатларини пасайтиришга
йўналтирилган
қайта
тақсимлаш
механизми, шунингдек фуқароларнинг ижтимоий мақомини ўзгартириш
7
Содир бўлиши ва зарар миқдори тасодифий бўлган ҳодисаларни таърифлашда
Ўзбекистон
Республикасининг
"Суғурта
фаолияти
тўғрисида"ги
Қонунида
"таваккалчилик", Фуқаролик Кодексида эса "хавф" тушунчалари ишлатилган. Халқаро
суғурта соҳасида қабул қилинган "risk" атамасини ўзбек тилида "қалтислик" сўзи билан
ифодалаш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз.
13
учун жамғармаларни шакллантириш шакли сифатида иштирок этади.
Суғурталовчи нуқтаи назаридан суғурта – бу бизнес соҳаси, давлат нуқтаи
назаридан эса – бу аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, шунингдек давлат
вазифаларининг амалга оширилиши ва давлат мулкининг фаолият кўрсатиши
билан боғлиқ турли хилдаги қалтисликларнинг пайдо бўлишидан ҳимоялаш
воситаси.
"Суғурта
фаолияти"
суғурта
муносабатларининг
асосий
тушунчаларидан бири ҳисобланади. Муаллифнинг фикрига кўра, ушбу
тушунчанинг мазмунига суғурта компанияларининг суғурта заҳираларини
оширишга, улардан самарали фойдаланишга, шунингдек шартномада
келишилган
суғурта
ҳодисаси
юз
берганда
зарарларни
қоплашга
йўналтирилган фаолияти киради. Суғурта ҳодисасининг юз бериши суғуртага
қабул
қилинган
қалтисликлар
билан
шартланган.
Қалтисликларни
таснифлашга бўлган турли ёндашувларни умумлаштириш уларнинг хўжалик
юритувчи субъектга нисбатан вужудга келиш жойи; тарқалиш кўлами;
қалтисликларни келтириб чиқарувчи жамоат муносабатларининг соҳалари
мезонларига асосланган тўлиқроқ таснифини шакллантириш имконини
берди. Қалтисликларнинг муаллиф томонидан таснифланиши барча санаб
ўтилган мезонларни ўзаро боғлиқликда кўриб чиқишни назарда тутади.
Ушбу
мезонлар,
бошқарувда
эътиборни
суғурта
хизматлари
истеъмолчисининг ички ва ташқи тизимлари жиҳатларига қаратиш имконини
берувчи кенг кўламли ва алоҳида мезонлар сифатида гуруҳланган.
Суғурта бозорининг мазмунини
истеъмолчи
томонидан суғурта
хизматларининг
эркин
танланиши (бунга мажбурий
суғурта турлари
кирмайди) асосида ушбу хизматлар олди-сотдиси билан боғлиқ суғурта
муносабатларининг соҳаси сифатида тасаввур этиш муаллиф томонидан
суғуртанинг муҳим жиҳатларини кўриб чиқиш мантиғи асосида ифодаланган
муҳим хулоса ҳисобланади. Иқтисодий муносабатлар хусусиятини тадқиқ
этиш
суғуртада ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва
қайта тақсимлаш
муносабатларидан фойдаланилади, деган хулосага келиш имконини берди.
Диссертацияда
таъкидланганидек,
суғурта
мукофотлари
ва
суғурталовчилар инвестиция фаолиятидан олинадиган даромадлар ягона
мақсад – суғурта фаолиятининг харажатларини қоплаш, суғурта тўловлари
учун заҳираларни шакллантириш мақсадини кўзлайди. Ўз навбатида,
уларнинг суғурта хизматлари
соҳасидан ажратилишини қонуний деб
ҳисоблаб бўлмайди. Ушбу хулоса солиқ солиш мақсадлари учун муҳим.
Маълумки, амалиётда суғурта заҳираларидан фойдаланишдан олинадиган
даромадлар
солиқ
солинадиган базага киритилади
(ундан
суғурта
мукофотларининг миқдори чиқариб ташланади).
Муаллифнинг фикрича, давлат томонидан суғуртанинг мажбурий
турларидан фойдаланиш фуқароларнинг мулкий манфаатларини ҳимоя
қилиш мақсадида
қўлланилади
ҳамда учинчи шахсларга нисбатан
суғурталанувчининг
фаолиятидан
кўрилган
зарарларни
қоплашнинг
14
мустақил
шаклланадиган
манбаларининг
жамият
даражасида
ривожланмаганлиги, суғурта
ҳодисаси юзага келиши эҳтимолининг
юқорилиги ва аҳоли суғурта маданиятининг тегишли заҳираларни мустақил
равишда шакллантириш имконини бермайдиган даражада пастлиги билан
шартланган.
Суғуртанинг
мажбурий
турлари
пул
заҳираларини
8
шакллантирса-да, ўз моҳиятига кўра нобозор хусусиятига эга. Ушбу хулоса
суғуртанинг мажбурий турларини суғурта бозорининг унсурлари деб
ҳисобловчи кўплаб тадқиқотчиларнинг фикрига мос келмайди. Ўз навбатида,
суғурта фаолиятининг барча турлари ҳам суғурта муносабатларининг бозор
сегментини шакллантирмаслиги мумкин. Бироқ иқтисодиётни ислоҳ қилиш
босқичида суғурта ишининг мажбурий турлари соф бозор суғурта
операцияларини шакллантиришнинг муҳим омили бўлиши мумкин.
Илмий тушунча сифатида суғурта фаолиятини бошқариш тизимининг
мазмун-моҳиятини чуқур англаб етиш жуда муҳимдир, чунки у давлатни
бошқариш,
молия бозорини, хўжалик юритувчи субъектни,
суғурта
тармоғини бошқариш каби янада умумийроқ бўлган тушунчалар таъсири
остида шаклланади.
"Бошқарув"
тушунчаси
–
ижтимоий-иқтисодий
муносабатларнинг кўп қатламли хусусиятини акс эттирувчи энг мураккаб
илмий тушунчалардан биридир. Унинг мазмуни ва муаммоларини ўрганиш
кўплаб фанлар доирасида амалга оширилади. Муаллифнинг фикрига кўра,
уни институционализм методологияси доирасида тизимли ёндашув асосида
ўрганиш энг самарали усул ҳисобланади. Бунда бошқарув энг умумий
кўринишда бир вақтнинг ўзида поғоналар қонуниятларига бўйсунувчи
тизимли объект ҳисобланиб, уюшган тизимлар функцияси сифатида иштирок
этади. Функция сифатида у юқорироқ даражали тизим нуқтаи назаридан
кўриб чиқилади. Иқтисодиётда бу миллий хўжалик мажмуи (макродаража),
тармоқ (мезодаража), фирма (микродаража), фирманинг ички (ички
корпоратив) муносабатлари. Хўжалик муомаласида иштирок этувчи ушбу
амалдаги тизимлар муайян мақсадларга эга бўлган макон, ташкилий ва замон
хусусиятлари билан тавсифланади.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишга бағишланган
тадқиқотларда кўпинча тартибга солишнинг ўзини-ўзи тартибга солишга
таққосланишини учратиш мумкин.
Диссертацияда таъқидланганидек,
"тартибга солиш" ва "ўзини-ўзи тартибга солиш" тушунчалари ўзаро боғлиқ
иқтисодий ҳодисаларни акс эттиради. Бунда, бозор шароитлари нуқтаи
назаридан ўзини-ўзи тартибга солиш ривожланишнинг объектив омиллари
(бозор кучлари, қонунчилик, маъмурий таъсирлар) ёки иқтисодий агентлар
ташаббуслари (мазкур жамиятда
қабул
қилинган хўжалик юритиш
меъёрлари)нинг таъсири остида хўжалик агентлари фаолиятининг муайян
8
Захираларнинг бир қисмини давлат пенсия жамғармалари ва ижтимоий суғурта
жамғармалари кўринишида жамғаради, бир қисмини хусусий суғурта компаниялари
давлат томонидан ўрнатилган суғурта турлари бўйича шакллантиради.
15
чегаралари
белгиланишини ўзида намоён этади. Хўжалик
юритувчи
субъектлар даражасида ўзини-ўзи тартибга солиш бошқарув тартиботи –
мустақил равишда танланган ривожланиш стратегиясига мос равишда
тартибга солиш сифатида иштирок этади. Шундай қилиб, бозор шароитида
тартибга солиш ва ўзини-ўзи тартибга солиш битта доиранинг иккита
сегментини ўзида намоён этади. Агар макродаражада биринчи тушунчанинг
маъноси кескин ҳуқуқий ва ҳокимият ваколатларига эга бўлган (давлат
ҳокимияти ва тармоқ тузилмалари органлари) мустақил фаолият юритувчи
бошқарув субъектининг сиёсати билан белгиланса, иккинчи тушунчанинг
маъносини иқтисодий агентларнинг ўз хўжалик фаолиятини тартибга
солувчи чора-тадбирларнинг ихтиёрий хусусиятига асосланган тарзда ўзлари
йўлга қўйиши белгилаб беради.
Суғурта фаолиятини давлат томонидан бошқаришнинг асосий
механизмлари жумласига бевосита (тўғридан-тўғри) ва билвосита усуллар
киради. Бироқ, ушбу усулларнинг мазмуни турлича тушунилади. Иқтисодий
тадқиқотларнинг аксарият кўпчилигида тўғридан-тўғри усуллар деганда
маъмурий тартиб-қоидалар тушунилади.
Бизнинг фикримизча,
давлат
томонидан бошқаришнинг
маъмурий ва
тўғридан-тўғри
усулларини
тенглаштириб бўлмайди. Бошқарувнинг тўғридан-тўғри усуллари – бу
бошқарув объекти фаолиятининг хусусиятига тўғридан-тўғри таъсир этувчи
усуллардир. Шундай қилиб, улар ҳам маъмурий, ҳам иқтисодий, ҳам ҳуқуқий
бўлиши мумкин. Суғурта фаолиятини давлат томонидан бошқаришнинг
бевосита
(тўғридан-тўғри)
усуллари
жумласига,
бизнингча, маъмурий
чоралардан ташқари, иқтисодий, ҳуқуқий, мафкуравий институтлар соҳасига
киритиладиган ташкилий ва тартибга солувчи чораларни ҳам киритиш
мумкин. Бошқарувнинг билвосита усуллари жумласига суғурта фаолиятига
бошқарувнинг бошқа объектлари (давлат органларидан ташқари) ва
иқтисодиётнинг суғуртадан бошқа соҳалари орқали таъсир этувчи усулларни
киритиш мумкин.
Макродаражада суғурта фаолиятини бошқариш функцияларини амалга
оширишнинг у ёки бу усулини танлаш мамлакатда суғурта фаолиятини
ривожлантиришнинг умумий қонунларини ишлаб чиқишни назарда тутади ва
у қуйидаги тамойилларга асосланиши лозим:
– суғурта
секторининг
ривожланишини
прогноз
қилишнинг
иқтисодиётни ислоҳ қилиш модели ва умумий стратегиясининг таркибий
қисмларига, ислоҳотлар жараёнларининг йўналишларига, унинг босқичлари
ва даврларига боғлиқлиги;
– суғурта
бозорининг
ривожланишини
қўллаб-қувватлашнинг
тўғридан-тўғри усулларини қўллашда давлатнинг молиявий имкониятларини
ҳисобга олиш;
– суғурта
қилдирувчилар
даражасида
суғурта
қилинаётган
қалтисликларни камайтириш имкониятларининг ўсишини рағбатлантириш;
– суғурта жамғармаларини
мамлакат
молия тизимининг
унсури
16
сифатида кўриб чиқиш ва бизнес инфратузилмасида суғуртанинг муҳим
ролини эътироф этиш;
– суғурта бозорининг ўзини-ўзи тартибга солиш чегараларини, давлат
ва ўзини-ўзи
тартибга солувчи
тузилмаларнинг ўзаро
ҳамкорлиги
тамойилларини белгилаш;
– эҳтимолий
зарарни
қоплаш
турларини
уйғунлаштириш
имкониятларини аниқлаш – ўзини-ўзи суғурта қилиш, суғурта, биргаликда
суғурта қилиш, ўзаро суғурта, қайта суғурталаш;
– глобаллашувнинг миллий суғурта бозорига ва унинг эркинлашувига
таъсирини ҳисобга олиш.
Шуларни ҳисобга олиб диссертацияда суғурта фаолиятини бошқариш
умумий моделининг шаклланиши ва уни амалга ошириш концепциясининг
ўзаро боғлиқлиги асосланган (1-расм).
Диссертацияда асосланишича, суғурта фаолиятини ривожлантириш
модели иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантиришнинг умумий модели
билан шартланган бўлса-да, унга мос келмаслиги мумкин. Бу ҳол шу билан
изоҳланадики, суғурта сектори кўп қиррали ва кўп мақсадли функционал
тизим
ролини,
яъни
тадбиркорлик
инфратузилмаси,
суғурта
қилдирувчиларни ташқи қалтисликлардан сақловчи сифатида ижтимоий
ролни, мамлакат молия тизимининг муҳим таркибий қисми ролини бажаради.
Шу сабабдан иқтисодиётни эркинлаштиришнинг умумий тенденцияси
ва
унинг реал сектори тармоқларида намоён бўлиши тезлиги, суғурта бозорини
эркинлаштириш тенденцияларидан фарқ қилиши мумкин. Бу ҳол, масалан,
суғурта
сектори
шаклланишининг
айрим
даврларида маъмурий
воситаларни кучайтириш зарурлигида яққол намоён бўлади, бу эса ўз
навбатида суғурта бозори ривожланишининг айрим босқичларида мажбурий
суғурта турлари ўсиши динамикасида ўз ифодасини топади.
Бошқарувнинг муҳим роли тизимни ҳосил қилувчи асосий сегментда
намоён бўлади. Шуни ҳисобга олганда, агар биз тизимни ҳосил қилувчи
мезонларни (масалан, натижани) ажрата олсак, унга таъриф бера олсак,
шунингдек тизимнинг натижага таъсир кўрсатувчи узвий қисмларини
таркиблай олсак, ҳар қандай хўжалик субъектини амалий мақсадларда тизим
сифатида кўриб чиқиш ўзини оқлайди. Шу боис диссертацияда суғурта
компанияси менежменти тизим ости бўғинларининг мақсадни белгилаш,
бошқарув субъектлари, оралиқ маҳсулотлар ва менежмент асосий таркибий
қисмлари натижалари шаклларини акс эттирувчи чизмаси асосланган.
Суғурта компаниясининг менежмент тизими – бу компаниянинг энг
муҳим (асосий) тизим ости бўлиб, у уларнинг ҳар бири учун мақсадларни,
ушбу мақсадларга эришиш усулларини белгилаш, улар учун белгиланган
фаолият кўрсатиш ва ривожланиш кўрсаткичларидан четга чиқишларни
тартибга солиш асосида (компаниянинг таркибий қисмлари сифатида)
компания ичидаги кўплаб тизим ости бўғинлар фаолияти самарадорлигининг
ички ўзаро боғлиқлигини таъминлашга йўналтирилган.
17
Цели страхова
1-расм. Тармоқ даражасида
с
уғурта фаолиятини бошқариш моделини
шакллантириш
9
Шу нуқтаи назардан, суғурта компанияси менежменти тизимининг
самарадорлиги биринчи галда суғурта маҳсулотида (суғурта хизматларининг
сони, сифати ва уларнинг турларида) ҳамда суғурта хизматларини кўрсатиш
билан боғлиқ
харажатларда
ўз
ифодасини
топади.
"Самарадорлик"
тушунчасига суғурта фаолияти самарадорлигининг суғурта компаниясини
ҳудудий ташкил этиш кўламлари (суғурталовчилар фаолиятини табақалаш ва
суғурта портфелини мақбул тарзда шакллантириш учун замин яратувчи
9
Муаллиф тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.
Ислоҳ қилиш босқичлари
Суғуртани бошқариш модели
Суғурта
иши
мақсадлари
дела
Суғурта
институтлари
Жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий
базасини ислоҳ қилиш модели
Турмушнинг
ижтимоий
ва
хусусий
соҳалари
қалтисликлари
Миллий суғурта тизими
фаолияти модели
Эришилган
босқичдаги суғурта
фаолиятининг
концепцияси
Бошқарув усуллари
Бошқарув
воситалари
Суғурта фаолиятини
бошқариш концепцияси
Суғурта
мақсадлари
Иқтисодий
ва
ижтимоий
ривожланиш
концепциялари
ва
дастурий
йўриқномалари
и
экономического
и
социального
развития
Суғурта
маданияти
даражаси
Суғурта
сектори-
нинг
ҳолати
Давлат бошқаруви институтлари
18
бўлинма (филиал)лар сони) кўрсаткичини, шунингдек капитал динамикаси
(келгусида
суғурта операцияларининг ўсиши
учун замин),
суғурта
операцияларининг рентабеллиги (суғурта операцияларининг даромадлилиги)
кўрсаткичларини ҳам киритиш лозим.
Шундай қилиб, суғурта компанияси фаолиятининг натижаси – бу якка-
ёлғиз кўрсаткич эмас, балки мезонлар йиғиндисидир.
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики,
суғурта
компанияси
фаолиятининг
якуний натижаси ва якуний
маҳсулоти
–
бу турли
тушунчалардир.
Бизнинг
фикримизга
кўра,
суғурта
хизматлари
суғурталовчиларнинг якуний маҳсулоти
ҳисобланиб, уларни
суғурта
маҳсулотидан
фарқлаш
лозим.
Ушбу
тушунчаларнинг
кўп
сонли
талқинларини танқидий таҳлил қилган
ҳолда, диссертацияда суғурта
маҳсулоти тушунчаси қўйидагича тарифланган. Суғурта маҳсулоти – бу
суғурта ҳодисаси юзага келган ҳолларда суғурта қилдирувчи учун суғурта
шартномаси доирасида суғурта товонини
тўлаш
мажбуриятларининг
суғурталовчи томонидан қабул қилиниши. Суғурта хизматлари суғурта
маҳсулоти ҳамда суғурта воситачилиги ва ахборот-маслаҳат хизматларидан
ташқари, суғурта ҳодисаси юзага келган ҳолларда ана шундай шартномада
белгиланган меъёрлар доирасида суғурта товонини тўлашни ҳам ўз ичига
олади.
Диссертациянинг иккинчи боби
"
Ўзбекистон суғурта бозорининг
ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиш ва уни ривожлантириш муаммолари"
деб номланган бўлиб, унда суғурта бозорининг шаклланиш босқичлари
кўриб чиқилган, шунингдек суғурта операциялари бирламчи ва иккиламчи
бозорларининг ҳозирги ҳолати, суғурта хизматларининг таркиби таҳлил
қилинган.
Диссертацияда
ижтимоий-иқтисодий
ислоҳотларнинг
барча
босқичларида
давлат
даражасида
суғурта
хизматлари
бозорининг
шаклланиши, ижтимоий барқарорлашиш, бизнес инфратузилмасини яратиш
ва ривожлантириш чора-тадбирларининг таркибий қисми сифатида кўриб
чиқилди. Унинг ривожланиши қуйидаги йўналишларда амалга оширилди:
– суғурталовчилар
ва
суғурта
қилдирувчилар
хусусий мулкини
ҳуқуқий таъминлаш ва суғурта хизматлари бозорини фаолият кўрсатиши,
суғурта фаолиятини давлат томонидан бошқариш механизмларини ўз ичига
олувчи ривожланган жаҳон бозори тизимига мос келувчи янги суғурта
институтларининг шаклланишини назарда тутувчи ўзига хос янги миллий
суғурта тизимини яратиш;
– давлатнинг тўғридан-тўғри иштироки ва кўмагида ривожланаётган
хусусий бизнес ва аҳолининг қалтисликларини ўз бўйнига олишга қодир
бўлган янги суғурта компанияларини шакллантириш;
– янги хусусий суғурта ташкилотларининг ривожланиши ва ҳудудий
бўлинмалар тармоғининг ташкил этилишини рағбатлантириш;
– аҳолининг янги суғурталовчилар ва суғурта хизматларига бўлган
19
ишончини ошириш чора-тадбирларини амалда ижро этиш.
Ретроспектив тадқиқотлар асосида суғурта бозорини ривожлантириш
босқичлари ажратилди.
Диссертацияда ўтказилган Ўзбекистон суғурта бозорининг таҳлили
шуни кўрсатдики, ҳозирги вақтда суғурта жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий
ривожланишига бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатлардагидек катта
таъсир кўрсатмайди. Юзага келган вазиятнинг асосий сабаби шундан
иборатки,
республикамизда
суғурта
фаолиятининг
ривожланишига
тўсқинлик қилувчи омилларнинг таъсири ҳамон юқори. Улардан энг
муҳимлари қуйидагилардан иборат: (1) ўсиш муаммоси – суғурта тармоғи
ривожланишининг экстенсив омилларига таяниш; (2) суғурта хизматлари
истеъмолчиларининг муаммолари – аҳоли катта гуруҳларининг суғурта
компанияларининг
ишончлилигига
шубҳа
билан
қараши,
суғурта
маданиятининг тегишли даражаси, аҳоли даромадлари, инфляциянинг
кутилиши туфайли суғурта хизматларига бўлган талабнинг паст даражаси.
Умуман олганда, суғурта бизнеси модели тартибга солишнинг қатъий
тартиботларига эга бўлган банкларга йўналтирилган моделлигича қолмоқда.
Ўзбекистон суғурта бозори ривожланишининг ижобий тенденциялари
жумласига
суғурта
хизматлари
ҳажми
ва
суғурта
компаниялари
капиталлашувининг доимий равишда ўсишини киритиш мумкин. Масалан,
таҳлил этилаётган даврнинг (2002-2010 йиллар) охирига келиб суғурта
мукофотлари ҳажмининг ўсиши 8,1 мартани, суғурта компаниялари низом
жамғармаларининг сўмдаги қисмининг ўсиши 11 мартани, валютадаги қисми
– 14,6 фоизни ташкил қилди
10
(1-жадвал).
Суғурта
бозори
учун
суғурталовчилар
капиталида
хорижий
сармоядорлар иштирокининг юқори даражаси хосдир. Бунда у суғурта
хизматларининг тўртдан бир қисми йиғилишини таъминлайди. 2010 йилда
тўпланган умумий суғурта мукофотларида, давлат иштироки бўлган суғурта
компаниялар улуши 36,9 фоизни ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2002 йилда
84,3 фоизни ташкил қилган эди. Шу билан бир вақтда, суғурта мукофотлари
таркибида, 2010 йилда мажбурий суғурта 26,7 фоизни, "ҳаёт суғуртаси"
тармоғи бўйича 1 фоиздан кам улушини ташкил
қилди. Хорижий
мамлакатларда эса суғурта бозорининг тахминан 60 фоизини ҳаётни
суғурталаш улуши
11
ташкил этади.
Ўзбекистонда суғурта компаниялари сони кўпайиш тенденциясига эга.
Бу суғурта мукофоти, жавобгарлиги ҳамда суғурта тўловлари ҳажмининг
барқарор ўсиши билан кузатилади. 2011 йил 1 январ ҳолатига, республика
суғурта компанияларнинг умумий активлари 412,5 млрд. сўмни, ўзлик
10
Ўзбекистон Республикаси Давлат суғурта назорати инспекцияси 2004 йилдан
бошлаб суғурта компаниялари устав капиталининг сўм ва валюта қисмларининг ҳисобини
алоҳида тарзда юритмоқда.
11
Адамчук Н. Г. Мировой страховой рынок на пути к глобализации. - М: МГИМО;
РОССПЭН, 2004. - 591 с.
20
капиталининг умумий ҳажми 281,1 млрд. сумни, суғурта заҳиралари 136,2
млрд. сумни ташкил қилди. Бу кўрсаткичлар суғурта мажбуриятларини
маблағлар билан уч каррадан ортиқ қопламага эгалигини акс эттиради (2-
расм).
1-жадвал
Ўзбекистонда суғурта бозори ривожланишининг асосий
кўрсаткичлари ўзгариш динамикаси
12
Диссертация тадқиқоти жараёнида муаллиф томонидан ўтказилган
сўровда
иштирок
этган
мустақил
экспертларнинг
фикрига
кўра,
республикамизда ҳозирги вақтда эҳтимолий суғурта объектларининг 1
фоизидан ками суғурта қилинади. Иқтисодий ривожланган мамлакатларда
эса бу кўрсаткич 90-95
фоизни ташкил қилади
13
. Бундан ташқари,
суғурталовчилар томонидан таклиф этиладиган суғурта маҳсулотлари
доираси хорижий суғурталовчилар таклифи (500 хилдан кўп) билан
солиштирилганда етарлича ривожланмаган (100 хилдан кам), бу ҳам
мамлакатимиз суғурта бозорининг ривожланишига тўсиқ бўлмоқда. Аммо
юқорида кўрсатилган омиллар миллий бозорга киришнинг эркин шартлари
билан
биргаликда
миллий
бозор
операторларининг
мустақил
стратегияларини сақлаб қолишга таҳдид солади ва маблағларнинг чет элга
12
Давлат суғурта назорати инспекциясининг маълумотлари асосида тузилган.
13
Delta Max компаниялар мустақил гуруҳининг баҳоларига кўра ушбу миқдор
ЯИМнинг 10 фоизига яқин.
Кўрсаткичлар
Йиллар
2002 2003 2004 2005 2006 2007 2008
2009
2010
Суғурта компаниялари, сони
28
21
22
25
25
27
31
33
34
Устав капитали:
- млрд. сўм
8,4
10,3
9,4
14,1
17,4
21,8
41,1
73,7
92,3
- млн. АҚШ доллари
62,2
63,4
66,9
67,3
67,4
69,4
71,3
Суғурта мукофотларининг
ҳажми, млрд. сум
21,7
27,1
32,9
42,6
49,7
73,6
88,0
146,1 175,5
Ўтган йилга нисбатан ўсиш,
%
33,0
24,5
21,8
29,4
16,7
48,1
19,6
66,0
20,1
Суғурта мукофотлари-нинг
таркиби, %
100
100
100
100
100
100
100
100
100
1. Ихтиёрий суғурта, жами
84,1
90,1
91,5
94,3
94,4
95,2
91,6
73,8
73,3
шу жумладан
- шахсий суғурта
7,4
6,0
6,6
6,2
7,5
9,4
11,4
7,5
7,4
- мулкий суғурта
72,3
79,0
74,6
71,2
73,9
75,1
67,6
58,0
57,4
- жавобгарликни
суғурталаш
4,4
5,1
10,3
16,9
13,0
10,6
12,6
8,3
8,5
2. Мажбурий суғурта
15,9
10,1
8,5
5,7
5,6
4,8
8,4
26,2
26,7
21
чиқиб кетиши эҳтимолини оширади. Хусусан, капиталлашувнинг паст
даражаси
бир
қатор
миллий
суғурта
компанияларининг
хорижий
суғурталовчилар томонидан қамраб олиниши учун шароит яратади.
2-расм. Ўзбекистонда суғурта бозори кўрсаткичларининг ўзгариш
динамикаси (млрд. сўм)
14
Диссертацияда
ҳозирги
босқичда
иқтисодиётнинг
суғурта
сегментининг
энг
муҳим
муаммоли
жиҳати
сифатида
унинг
ривожланишининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичларга (ЯИМ ўсиш
суръатлари, аҳоли даромадлари, хўжалик юритувчи субъектлар фойдаси ва
ҳ.к.) ҳозирча етарлича боғлиқ эмаслиги таъкидланади. Бу ҳол ривожланиш
стратегияларини шакллантиришнинг
умумий
моделларида
маъмурий
ресурснинг юқори улушга эгалигидан далолат беради.
Суғурта компанияларининг катта қисми истеъмолчиларнинг тор
сегменти учун хизматлар кўрсатишга йўналтирилган кептив тузилмаларни
ўзида намоён этади. Аҳолини суғурта хизматлари билан қамраб олиш
даражаси жуда паст. Суғурта бозори юқори даражада монополлашган.
Суғурта хизматларининг асосий сегментини давлат улушига эга бўлган 3та
компания намоён этади. Тузилаётган шартномалар сонининг камайиши
тенденцияси кузатилмоқда.
Бундай
ҳолат
суғурталовчиларнинг
йирик
юридик шасхларга йўналтирилганлиги билан боғлиқ, бу жаҳон суғурта
бозори тенденцияларига мос эмасдир.
Диссертацияда мамлакатимизда деярли тадқиқ этилмаётган қайта
суғурталаш бозорига алоҳида эътибор қаратилган.
14
Давлат суғурта назорати инспекциясининг маълумотлари асосида тузилган.
22
Ўзбекистонда
2010
йил
1
январь
ҳолатига
қайта
суғурта
операцияларини амалга оширадиган суғурта компанияларини сони 27 тани
ташкил этган. Улар ичида суғурта портфелида қайта суғурта қилиш ҳажми
"Ўзбекинвест" (43,4 %), "Капитал суғурта" (19,1 %), "Алском" (29,2 %),
"ЎзАИГ" (80,6 %), "Uvt inshurans" (94,1 %) суғурта компанияларида энг
юқоридир. Бу қайта суғурталаш бозорининг ҳам бирламчи бозор каби юқори
даражада монополлашганлигини кўрсатади. Шу билан бир вақтда қайта
суғурта қилиш операциялари ҳажми ҳамда суғурта мукофотларини олиш ва
бериш индекслари ўзгаришларида нобарқарорлик ва номувофиқликлар
кузатилмоқда. Шу билан бирга 2007 йилга нисбатан 2008-2009 йилларда
қайта суғуртанинг умумий суғурта операцияларидаги улуши пасайиш
тенденциясига эга (2-жадвал). Ўзбекистонда мулкий суғурта турларининг
нисбатан кўпайиши ҳисобидан қайта суғурталаш майдони ҳажмининг ўсиши
кузатилмоқда.
2-жадвал
Ўзбекистонда қайта суғурта қилиш бозорининг асосий
кўрсаткичлари ўзгариш динамикаси
15
Йиллар
Қайта
суғурта
қилувчи
компания-
лар сони
Қайта суғурта
қилиш опера-
циялар ўсиш
индекси
(2002=1)
Умумий
суғурта
ҳажмида
қайта
суғуртанинг
улуши (%)
Қайта суғурта қилиш
операциялар бўйича
мукофотлар ўсиш индекси
олинган
мукофотлар
берилган
мукофотлар
2003
18
1,2
51,8
1,5
1,2
2004
19
1,1
48,3
1,7
1,1
2005
23
1,4
51,1
1,4
1,4
2006
23
1,1
48,5
2,4
0,97
2007
25
1,5
49,0
1,3
1,5
2008
27
0,85
34,7
0,8
0,9
2009
27
1,1
26,3
1,2
1,2
Таҳлиллар
кўрсатадики,
ташқи
қайта
суғурталовчиларга
топшириладиган ресурсларнинг юқори ҳажми сақланиб қолмоқда. Қайта
суғурта қилиш (қалтисликларни қайта суғурта қилиш учун қабул қилиш)
миллий бозорининг ривожланишига тўсқинлик қилувчи ташқи омиллар
жумласига
юқорида
таъкидланган
суғурта
компанияларини
капиталлаштиришнинг паст даражасини, шунингдек халқаро ҳуқуқий база
билан миллий ҳуқуқий институтлар ўртасидаги номутаносибликларни
киритиш мумкин.
Диссертацияда
амалга оширилган таҳлиллар шуни кўрсатадики,
республикада суғурта фаолиятини
янада
ривожлантиришнинг умумий
15
Муаллиф томонидан Давсуғуртаназорат, UzReport.com, publicfinance.uz ва
суғурта компаниялари маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқилган.
23
муаммоларини ҳал этиш масаласи иқтисодиётни модернизация қилиш,
таркибий
ўзгартиришлар
ва
бозор
ислоҳатларини
чуқурлаштириш
муаммолари билан боғлиқ. Суғурта ҳамжамияти даражасида шулардан энг
муҳимлари қуйидагилардан иборат: тадбиркорлик сектори ва аҳолининг
суғурта маданияти; суғурта компанияларида маркетинг ва менежмент
даражаси; суғурта фаолиятидаги норасмий муносабатларнинг фаоллиги.
Диссертациянинг
"
Ўзбекистонда суғурта фаолиятини бошқариш
институтлари ва улар механизмларини такомиллаштириш"
деб
номланган учинчи бобида иқтисодиётни модернизация қилишнинг ҳозирги
босқичида суғурта фаолиятини бошқариш институтлари, уларни таркиблаш
ва ривожлантириш муаммолари, суғурта фаолиятини давлат томонидан
тартибга солиш механизмлари (суғурта қилдирувчиларни ҳимоя қилиш
институти), суғурта фаолиятини эркинлаштиришнинг ҳозирги шароитида
суғурталовчиларнинг ўзини-ўзи бошқариш тузилмаларини шакллантириш
муаммолари тадқиқ этилган.
Ўзбекистон иқтисодиёти суғурта секторининг бошқарув жиҳатлари,
унинг ривожланишига таъсир қилувчи асосий институтларни таркиблаш
билан
боғлиқ.
Шуларни
ҳисобга
олиб
диссертацияда
макро
ва
микродаражаларда
суғурта
фаолиятини
бошқариш
институтлари,
суғуртанинг
ҳуқуқий
базаси,
суғурта
фаолияти
субъектларининг
жавобгарлиги
институти,
суғурта бозори ва унинг
инфратузилмаси
институтлари, давлат суғуртаси тизими, шартнома муносабатлари, суғурта
жамғармаларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, суғурта маданияти
ва
бошқа институтлар
таснифланган
(3-расм).
Ушбу институтларни
шакллантириш
шартли хусусиятларга эга, чунки бир
институтнинг
нормалари бошқа институтнинг унсурлари бўлиши мумкин.
Бизнинг фикримизча, кенг қамровли асосий институтлар жумласига,
биринчи галда, давлат бошқаруви институтининг таркибий қисми ва суғурта
фаолиятини бошқариш тизими сифатида суғуртанинг ҳуқуқий асосини
киритиш мумкин. Ўз навбатида суғурта жавобгарлиги институти суғурта
бозорининг шартнома муносабатлари институтининг
ҳуқуқий асоси
сифатида қаралиши лозим.
Суғурта фаолиятини ривожлантириш учун муҳим бўлган давлат
бошқаруви институти суғурта бозорини ривожлантириш, уни тартибга солиш
сиёсатини шакллантириш учун барча даражадаги давлат ҳокимияти ижроия
органларини ташкил этувчи, ижроия-тақсимловчи фаолияти билан боғлиқ
сиёсий, иқтисодий, мафкуравий йўналишлари тузилмалари ва нормалари
йиғиндисини ўзида намоён этади.
Давлат бошқаруви институтининг бир қисми ва бир вақтнинг ўзида
мустақил институт сифатида суғуртанинг ҳуқуқий базаси суғурта ва
суғурталовчилар умумхўжалик фаолияти соҳасидаги норматив ҳужжатларни
ўз ичига олади.
Қонунчилик ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш
24
3-расм. Суғурта фаолиятини бошқариш институтлари ва
механизмлари
16
16
Муаллиф тадқиқотлари асосида тузилган.
Суғурта фаолияти институти ва механизмлари
Суғуртанинг
ҳуқуқий базаси
Давлат
бошқаруви
Давлатнинг суғурта
фаолияти ҳуқуқий
базаси
Давлат бошқарув
органлари
Мустақил суд
Назорат
органлари
Суғурта бозорини
ривожлантириш
Суғурта бозорини
тартибга солиш
Давлат суғурта
компаниялари
Давлат иштирокидаги
суғурта компаниялари
Мажбурий суғурта
Ижтимоий суғурта
Суғурта бозори
Суғурта
маданияти
Шартнома
муносабатлари
Суғурталовчилар
ва суғурта
қилдирувчилар
Суғурта инфра-
тузилмалари
Суғурта хизмат-
лари талаби ва
таклифи
Даромад, суғурта
маданияти, мо-
нополия даража-
си, воситачилик,
давлат аралашуви
даражаси
Аҳлоқ-одоб
меъёрлари
Суғурта
анъаналари
Хўжалик
маданияти
Даромадларни
шакллантириш
ва қайта
тақсимлаш
Меҳнат ҳақи ва
даромадлар
Солиққа тортиш
меъёрлари
Давлатнинг
ижтимоий кўмаги
Мулкчилик ҳуқуқ-
ларини ҳимоялаш
Жавобгарлик ва
шартнома шартлари
Ижтимоий ва бозор
ахборотлари
Суғурта назорати
органлари
Ўзини-ўзи тартибга
солиш ташкилотлари
Оммавий ахборот
воситалари
Статистика орган-
лари, рейтинг ва мас-
лахат агентликлари
25
ва тасдиқлаш жараёнининг асосий иштирокчилари сифатида давлат
бошқаруви органлари ва мустақил суд, назорат органлари ушбу институт
муносабатларининг субъектлари ҳисобланади.
Суғурта фаолиятини бошқариш институти тармоқни режалаштириш ва
прогноз қилиш, ресурс билан қўллаб-қувватлаш, суғурта муносабатларини
тартибга солиш институтларини ўз ичига олади. Суғурта фаолиятини
бошқариш институти суғурталовчилар ва суғурта қилдирувчиларнинг турли
уюшмалари, жамиятлари кўринишидаги суғурта ҳамжамиятининг ўзини-ўзи
ташкил
этувчи
тузилмалари
тимсолида
суғурта
муносабатлари
субъектларининг ўзини-ўзи бошқариш
институти билан тўлдирилади.
Менежмент институти ташқи чекловчилар ва рағбатларни ҳисобга олувчи
ҳамда мустақил ишлаб чиқилган нормалар ва қоидалар асосида суғурта
компаниясининг
хатти-ҳаракатини
белгилаб
берувчи
тузилмалар
йиғиндисини ўзида намоён этади.
Суғурта ҳуқуқи – молиявий, маъмурий, фуқаролик ҳуқуқи, ижтимоий
таъминот ҳуқуқининг суғурта билан боғлиқ ва нафақат суғурталовчи билан
суғурта қилдирувчи ўртасидаги, балки суғурталовчи билан давлат ва унинг
бошқарув тизими ўртасидаги муносабатларни ҳам қамраб олувчи қатор
махсус тармоқ норматив ҳужжатларини ўзида мужассам этган яхлит
институт ҳисобланади. Таъкидлаш лозимки, ҳозирги вақтга қадар суғурта
тўғрисидаги
қонун
ҳужжатларининг
тўлиқ
таркиби
белгиланмаган.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг умумтармоқ таснифлагичи
ўз рўйхатида суғурта тармоғини қамраб олмаган.
Суғурта тўғрисидаги қонун ҳужжатларига нисбатан тизимли ёндашув
унинг таркибини ажратишни – норматив ҳужжатларни уларнинг поғонаси,
ўзаро бўйсунганлиги ва табақаланганлиги, ҳуқуқий базанинг асосий мақсади
ҳисобланган суғурта муносабатларини ўз иштирокчиларининг манфаатлари
йўлида тартибга солиш вазифасини бажариш учун ягоналиги ва фарқлари
нуқтаи назаридан тузишни тақоза этади. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики,
суғурта
ҳуқуқий
базасининг
энг
муҳим
муаммоси
уни
тузиш
концепциясидаги номутаносибликлар, суғурта муносабатларини тартибга
солишда нуқсонлар мавжудлиги, қатор қабул қилинган нормаларни амалга
ошириш
механизмининг мавжуд эмаслигидан иборат.
Диссертацияда
таъкидланишича,
суғурта
ҳуқуқини
такомиллаштириш
билан боғлиқ
муаммолар ичида мазкур тизимнинг таркибни ҳосил қилувчи унсури
муаммолари энг долзарб
ҳисобланади.
Хусусан, улар
қанақа
қонун
ҳужжатлари
ҳисобланиши
тўғрисидаги
масалага
ҳозирча
ойдинлик
киритилмаган. Умуман олганда, суғурта ҳуқуқи икки ёқламалиги тамойили
нуқтаи назаридан суғурта фаолияти асосий нормаларининг Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодекси (ЎзР ФК)да жамланиши кутилмаган
ҳолдек туюлади. Амалиётда суғурталовчилар ва судлов органлари, биринчи
галда, айнан унга мурожаат этишади.
Бироқ,
ЎзР ФКда суғурта
муносабатларини
шакллантиришнинг
фақат
умумий
тамойиллари
26
мавжудлиги уни суғурта фаолияти ҳуқуқий тизимининг асоси сифатида
эътироф этилишига асос бўла олмайди. Бундан ташқари, ЎзР ФКнинг қатор
нормалари суғурта категорияларининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги
Қонундаги талқинига тўлиқ мос келмайди. Шунингдек, қонуннинг ўзи ҳам
қатор ноаниқ нормалар ва чекловларни ўзида мужассам этган. Мазкур
норматив ҳужжат суғурта ҳуқуқи нормалари босқичларини ҳам тузиш учун
асос ҳисобланади. Аммо, қонун суғурталовчилар ҳудудий бўлимлар тармоғи
институтлари (шу жумладан хорижий бўлинмалар ва ваколатхоналар), ўзини-
ўзи ташкил этувчи тузилмалар (суғурталовчилар уюшмалари, ўзаро
суғурталаш жамиятлари), суғурта бозори инфратузилмасини шакллантириш
ва улар фаолият кўрсатишининг жиҳатларига тааллуқли қатор нормаларни
қамраб олмаган. Бу биринчи галда қуйидаги асосий атамалар тушунчаларига
тааллуқли: суғурта фаолияти, суғурта қалтисликлари, суғурта бозори, суғурта
ҳодисаси, суғурта тўловлари, суғурта маҳсулоти ва ҳ.к.
Амалиётда бу фуқаролик ва хўжалик судловида суғурталовчи билан
суғурта қилдирувчи ўртасидаги низоли муносабатларга барҳам бериш
муаммоларини
келтириб
чиқарган
ҳолда
суд
низолари
кўпайиши
сабабларидан бири ҳисобланади. Ушбу масалада аниқликнинг мавжуд
эмаслиги, кейинчалик суғурта компаниялари умумий солиқ асосларида
ишлаши жараёнида салбий омилларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.
Муаллифнинг
фикрига
кўра,
қонун
ҳужжатларида
суғурта
компаниясининг фаолиятини бошқаришга нисбатан қўйиладиган асосий
талаблар ҳам ўз аксини топиши керак, чунки айнан улар суғурталовчилар
фаолиятининг самарадорлигини белгилаб беради. Бу ерда шунингдек
суғурталовчилар молиявий барқарорлигининг асосий тамойиллари, улар
томонидан умумий нормативларга риоя этилиши мажбуриятлари, васийлик
қилиш ва банкротлик таҳдид солган ҳолларда суғурта портфелини ўтказиш
имкониятида ўз ифодасини топиши лозим.
Ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш, республикамизнинг
қатор
халқаро
бирлашмаларга
аъзо
бўлиши
мамлакатимиз
суғурталовчиларининг ташқи иқтисодий фаолият шериклари ҳисобланган
мамлакатлар бозорларига чиқишини тезлаштириш учун шароит яратиш
мақсадида
суғурта
операциялари
ҳуқуқий
базасининг
халқаро
келишувларнинг бошқа иштирокчилари (ШҲТ ва б.) қонун ҳужжатлари
билан уйғунлаштирилишини талаб қилади. Бунинг учун дастлабки босқичда
норезидент суғурталовчиларни таъсис этиш, лицензиялаш ва уларнинг МДҲ
давлатларидаги фаолиятини назорат қилиш қоидаларини белгилаб берувчи
мувофиқлаштирувчи қоидаларни ишлаб чиқишдан иборат бўлиши мумкин.
Ҳуқуқий базанинг муаммоларини кўриб чиқиш натижаларини
умумлаштирган ҳолда, диссертацияда шундай хулосага келиндики, суғурта
тўғрисидаги
қонун
ҳужжатларининг
таркиби
ҳозирги
вақтда
ўз
шаклланишининг
дастлабки
босқичида
турибди.
Унинг
янада
ривожлантирилиши қуйидагиларни тақозо этади:
27
– суғурта тўғрисидаги қонун ҳужжатларини кодлаш масаласини ҳал
этиш имконияти ёки қонунчилик базасини тизимли ёндашув асосида
кенгайтириш;
– ҳудудий суғурта бозорининг ривожланишини прогноз қилиш ва
рағбатлантириш масалаларини тартибга солувчи суғуртанинг ҳуқуқий
асосини шакллантириш учун қонун ижодкорлигини кенгайтириш.
Амалдаги
қонунларда
мавжуд
муаммоли
ҳолатларни
такомиллаштиришда иккита йўл назарда тутилади: амал қилиб турган
"Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонунга тегишли ўзгартиришлар киритиш
ва Суғурта кодексини ишлаб чиқиш. Бизнинг фикримизча иккинчи йўл анча
қулай, чунки у ишлаб чиқилган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва
қайта ишлаб чиқишни талаб қилмайди, шу билан бирга суғурта фаолияти
ҳуқуқий майдонини кенгайтирган ҳолда суғурта ҳуқуқининг янги таркибини
тузиш имкониятини
беради.
Амалиётда суғурта тўғрисидаги
қонун
ҳужжатларини кодлаш норматив базани ривожлантиришни ва ЎзР ФКдан
соф суғурта ҳуқуқи нормаларини ажратишни назарда тутади. Шуларни
ҳисобга олиб диссертацияда Суғурта кодекси нормаларининг таркиби
юзасидан қатор таклифлар берилган.
Давлат
томонидан
тартибга
солиш
институтининг
суғурта
муносабатларининг ривожланишидаги алоҳида ролини ҳисобга олган ҳолда
диссертацияда давлат суғурта назоратининг мазмуни ва модели, унинг
шаклланиш босқичлари таҳлил қилинган. Суғурта назорати тизимининг
амалдаги
моделини,
бизнинг фикримизча, банкларга йўналтирилган
континентал модел сифатида таърифлаш мумкин.
Ўзбекистонда суғурта фаолиятининг муҳим хусусияти шундаки, бу
ерда назорат функциялари суғурта фаолиятини ривожлантиришнинг давлат
томонидан тартибга солинадиган бошқа чора-тадбирларига қараганда ортда
қолмоқда.
Шуни
ҳисобга
олиб
диссертацияда
суғурта
назорати
ривожланишининг босқичлари ва ҳар бир босқичнинг Ўзбекистонда суғурта
фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш механизмининг ўзига хос
хусусиятлари таҳлил қилинган.
Таҳлиллар
шуни
кўрсатадики,
назорат
амалиётини
янада
такомиллаштириш
ва
ривожлантиришнинг
асосий
йўналишлари
қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: мотивацияланган (профессионал)
фикрлашни,
суғурта
бозорини
давлат
томонидан
тартибга
солиш
вазифаларини ҳал этиш имконини берувчи қалтисликга йўналтирилган
назоратни.
Давлат назорати томонидан суғурта бозорининг чегараларини тартибга
солиш функциясининг бажарилиши биринчи галда суғурта фаолиятини
лицензиялаш ва тўлов қобилиятини назорат қилиш тартиботлари билан
боғлиқ.
Диссертацияда
давлатнинг ваколатли органи билан хўжалик
юритувчи субъектлар ўртасида юзага келадиган фаолиятнинг муайян турлари
билан шуғулланиш учун махсус рухсатнома (лицензия) олиш борасидаги
28
ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинадиган муносабатлар тизими сифатида
лицензиялаш
институтига
таъриф
берган.
Диссертацияда
суғурталовчиларнинг
ўз
мажбуриятларини
бажариш
юзасидан
жавобгарлигини кучайтириш учун жарималар тизими ва суғурта портфелини
ўтказиш шакллари асосида назорат фаолиятининг воситаларини кенгайтириш
зарурлиги асосланган.
Диссертацияда шунингдек, суғурта фаолиятининг статистикасини
шакллантириш масалалари юзасидан таклифлар асослаб берилган. Ушбу
таклифлар
қуйидагилардан иборат: суғурта
статистикасида
зарурий
маълумотлар мавжуд бўлиши талаб этиладиган энг муҳим суғурта
маҳсулотларининг рўйхатини тузиш; маълумотларни йиғиш, сақлаш ва
уларга ишлов беришнинг ягона услубий базасини ишлаб чиқиш; суғурта
компанияларининг эҳтиёжларини яққол акс эттирувчи кўрсаткичлар
тизимини
белгилаш;
суғурта
бозори
конъюнктурасининг
ўзгариши
жараёнида суғурта турларининг рўйхатига ва кўрсаткичлар тизимига
тузатишлар
киритиш
механизмини,
шунингдек
статистик
ахборот
истеъмолчиларининг бундай тузатишлар киритиш жараёнида иштирок этиши
механизмини ишлаб чиқиш. Суғурта шартномаларини амалга оширишда
низоли масалаларни тезда кўриб чиқиш мақсадида ҳакамлар судлови каби
низоларни судгача ҳал этиш механизмни яратиш.
Диссертациянинг
тўртинчи
боби
"
Суғурта
компанияси
ривожланишининг
босқичларида
менежментнинг
методологик
жиҳатлари"
деб
номланган
бўлиб,
унда
суғурта
компанияси
ривожланишининг босқичларида менежмент тизимининг самарадорлиги
муаммолари, менежмент тизимида янги бошқарув технологиялари ва бизнес-
жараёнлар
ҳамда суғурта компанияси бошқарув
моделида жараёнли
ёндашувни жорий этишнинг методологик жиҳатлари кўриб чиқилган.
Ўзбекистон суғурта бозори ривожланиши босқичларида шаклланган
компаниялар ичида, 10 етакчи суғурта компаниялари бозорнинг асосий
улушини эгаллайди (3-жадвал). Улар қаторига "Ўзбекинвест" ЭИМСК,
"Ўзагросуғурта" ДАСК, "Кафолат" ДАСК, "Uvt inshurans" СК ва бошқалар
киради. Ушбу компаниялар улушига жаъми суғурта мукофотларнинг 78
фоизидан, суғурта тўловларининг 78,5 фоиздан ҳамда тузилаётган ҳамма
суғурта шартномалари миқдорининг 60 фоиздан ошиғи тўғри келади. Бу
компаниялар Ўзбекистон суғурта бозорининг ривожланиш истиқболларини
белгилаши билан бирга улар замонавий менежмент усулларини суғурта
фаолиятига кенг сингдириш имкониятларига ҳам эгадирлар. Шуларни
инобатга
олиб
диссертацияда
ушбу
компаниялар
ривожланиши
босқичларини инобатга олган
ҳолда менежментнинг
ҳозирги замон
усулларини Ўзбекистон суғурта компаниялари суғурта фаолиятига тадбиқ
этишнинг услубий асослари тадқиқ этилган.
Менежментнинг асосий унсурларини тизимлар назарияси орқали кўриб
чиқиш, суғурта компаниясини бошқаришнинг асосий бўғинларининг мақсад
29
ва вазифаларини улар бошқарув поғонасини ҳисобга олган ҳолда белгилаш
имконини
берди.
Ушбу
поғоналарнинг
ўзаро
ҳаракати
амалиётда
функционал,
жараёнли ва вазиятли ёндашувлар доирасида амалга
оширилади. Диссертацияда ушбу ёндашувларнинг мазмуни, камчиликлари ва
устунликлари кўрсатиб берилди. Натижада илмий ишда шундай хулосага
келинган, мижозларга йўналтирилган суғурта компанияси учун бошқарувда
вазиятли
ёндашув
17
билан
кесишув
нуқталарини
топмоқ;
суғурта
маҳсулотини ишлаб чиқишда ходимларнинг янги имкониятларини аниқлаш,
бир бизнес-жараёндан иккинчисига ўтишда операцияларни биргаликда
амалга ошириш, бир ходимнинг бошқасига боғлиқлигини камайтириш
имконини берувчи жараёнли ёндашув энг афзал ҳисобланади.
3-жадвал
Ўзбекистондаги етакчи суғурта компанияларининг суғурта
бозоридаги улушлари
18
Компания
Суғурта бозоридаги улуши,%
Суғурта
мукофоти
миқдори
бўйича
Суғурта
тўловлари
миқдори
бўйича
Суғурта шартномалари
миқдори бўйича
юридик
шахслар
жисмоний
шахслар
"Ўзагросуғурта" ДАСК
18,6
23,4
10,3
37,5
"Ўзбекинвест" ЭИМСК
13,9
24,9
16,5
7,0
"Uvt inshurans" СК
8,5
3,6
11,3
-
"Инго Ўзбекистон" СЁАЖ
7,6
0,7
10,4
0,3
"Кафолат" ДАСК
6,9
4,8
4,5
12,5
"ALFA INVEST" ЁАЖ
5,8
5,5
4,9
7,9
"Капитал Суғурта" ОАЖ
5,2
7,4
4,9
5,8
"Asia insurans" СК
4,0
5,0
4,0
4,6
"Алском" МСК
4,0
2,0
3,2
6,0
"Agro Invest Sug'urta" ОАЖ
3,8
1,2
4,9
0,9
Бироқ,
бошқарувга
оид
замонавий
адабиётларда
шу
нарса
кузатиладики, жараёнли ёндашувни функционал ёндашувга қатъий қарама-
қарши қўйиш амалиётда самара бермайди, чунки функционал поғона
(бошқарув бўғинлари) ҳамма вақт у ёки бу жараёнга кирувчи ҳаракатларнинг
амалга оширилишида, ҳудди жараён каби, бошқарувнинг у ёки бу
17
Вазиятли ёндашув
компания фаолиятининг ўзгарувчан ички ва ташқи
шароитларига қараб бошқарув қарорларини қабул қилишни назарда тутади.
18
Ўздавсуғурта ва "Ўзбекистон иқтисодиёти" ахборот-таҳлилий бюллетень (2010
йил) маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.
30
функциясини амалга оширишнинг таркибий қисми ҳисобланади. Ушбу
хулоса шу билан асосланадики, ташкилот бошқарувининг ҳар қандай тизим
ости муайян бошқарув поғонаси чегараларида ўзига хос функционал
оқимларни ва технологик таркибий қисмлар – бизнес-жараёнларни ажратиш
асосида фаолият кўрсатади. Масалан, андеррайтинг фаолиятининг суғурта
компаниясининг бўғинларидаги ўрнини белгиламасдан, унинг босқичлари ва
технологиясини аниқламасдан, тегишли ижрочиларга бириктирмасдан ва
уларни бошқарувнинг умумий таркибидаги ўрнини белгиламасдан туриб
ушбу фаолиятни бошқаришни ташкил этиб бўлмайди. Бунга сабаб шуки,
бошқарув тузилмаси амалда фақатгина қарор қабул қилувчи менежмент
томонидан амалга ошириладиган бизнес-жараёнлар алоҳида кўринишларини
функционал
бўлинмалар
(бўлимлар,
хизматлар
ва
ҳ.к.)
бўйича
таркиблашнинг субъектив шакли ҳисобланади. Бунда амалга оширилаётган
бизнес-жараёнлар доирасида функциялар (ишлар), ресурслар ва ижрочи
ходимларнинг ижтимоий-руҳий ва малакавий хусусиятларини ҳисобга олган
ҳолда оқилона тақсимланиши муҳим аҳамият касб этади. Суғурта бозорининг
амалиёти шундан далолат берадики, бошқарув тузилмаларини ташкил
этишда
функционал
ёндашувдан фойдаланувчи корхоналар етарлича
самарали ишлаши мумкин. Буни "Кафолат" ДАСК фаолияти ҳам тасдиқлаб
турибди. Шундай қилиб, гап фақат суғурталовчилар амалиётида у ёки бу
ёндашувдан кўпроқ фойдаланиш ҳақида бориши мумкин.
Диссертацияда шу нарса асослаб берилдики, бирон-бир суғурта
компанияси бошқарув тизимининг самарадорлиги ўзаро боғлиқ ва бир-
бирини истисно этмайдиган кўрсаткичлар мажмуи билан ифодаланиши
мумкин. Бу, биринчи галда, натижани унинг суғурта компанияси фаолият
кўрсатишининг
мақсадига
яқинлашиши
нуқтаи
назаридан
баҳолаш
кўрсаткичлари. Шу ўринда муаллиф баҳолаш кўрсаткичларининг иккита
асосий гуруҳини ажратади: бошқарув тизими фаолият кўрсатишининг ташқи
ва
ички
натижаларининг
кўрсаткичлари.
Биринчи
гуруҳга
суғурталовчиларнинг асосий молиявий кўрсаткичларини киритиш мумкин,
чунки улар суғурта компанияси фаолият кўрсатишининг мақсадларини
тўғридан-тўғри акс эттиради ва суғурта хизматлари истеъмолчиси учун
муҳим аҳамиятга эга бўлган ноқулайлик ёки суғурталовчининг беқарорлиги
юзага келишидан огоҳ
этиши мумкин.
Улар жумласига
тўловлар
коэффициентининг белгиланган
қийматида суғурта
операцияларининг
рентабеллиги
19
, суғурта бозорининг сегментацияланиш даражаси, худудий
бўлинмалар тармоғининг ўлчами, истеъмолчиларда суғурта хизматларининг
сифатига эътирозларнинг борлиги ёки йўқлиги, инвестициявий фаолликнинг
19
Суғурта тўловлари коэффициенти мижозлар билан алоқалар ва компания
томонидан суғурта мажбуриятларининг бажарилиши даражасидан далолат беради. Бироқ,
тўловларнинг тармоқ бўйича ўртача коэффициентини кўзлаш зарур. Унинг ошиб кетиши
андерайтинг фаолияти даражасининг пастлигини англатиши мумкин. 2010 йилда
тўловларнинг тармоқ бўйича ўртача коэффициенти 16 фоизга яқин бўлган.
31
даромад келтириши, Давлат суғурта назорати томонидан белгиланган
кўрсаткичларнинг бажарилиши киради. Иккинчи гуруҳга у ёки бу компания
фаолиятининг шароитларига мос келувчи ўзига хос кўрсаткичларни киритиш
мумкин.
Улар прогноз
қилиш, мотивациялаш, мувофиқлаштириш ва
мослаштириш кўрсаткичларига гуруҳланиши мумкин.
Илмий ишда
квалиметрия усуллари асосида балли тизимда баҳолаш ёрдасида миқдорий ва
сифат кўрсаткичларини ягона ўлчамлиликка келтиришга асосланган
синтетик мезонни аниқлаш методологияси келтирилган.
Самарадорликнинг ички кўрсаткичлари кўпинча миқдорий жиҳатдан
баҳоланмаслиги боис уларнинг мониторингини амалга ошириш учун ҳам
миқдорий, ҳам сифат усулларини ўз ичига олувчи социологик усуллар
мажмуидан фойдаланиш мумкин. Агар миқдорий усуллар мамлакатимиз
суғурталовчилари
томонидан
ўтказиладиган
маркетинг
тадқиқотлари
амалиётида яхши маълум бўлса
20
, сифат усулларига кўпинча етарлича
аҳамият берилмайди. Улар жумласига интервью, фокус-гуруҳлар, контент-
таҳлил, кузатиш ва бошқа усуллар киради. Улардан бошқарув амалиётида
фойдаланмаслик
сабабларидан
бири
суғурта
компанияларининг
мутахассислари бошқарув тизимларининг самарадорлигини баҳолаш учун
социология усулларини қўллаш соҳасида билим ва кўникмаларга эга
эмаслиги билан боғлиқ.
Мазкур усуллар муаллиф томонидан мамлакатимиз суғурта соҳасидаги
суғурта операцияларининг тахминан 80 фоизини амалга оширувчи 12 суғурта
компанияси самарадорлигининг ички кўрсаткичларини баҳолаш учун
фойдаланилди. Сўровлар натижалари шуни кўрсатдики, компанияларнинг 90
фоизидан кўпи стратегик режаларга эга эмас ёки ишлаб чиқилган режалар
оддий
муҳум
талабларга
жавоб
бермайди;
суғурта
компаниялари
мутахассисларнинг 50 фоизидан кўпи асосий иш ҳақининг ўз фаолиятининг
якуний натижаларига боғлиқлигини кўришмайди. Респондентларнинг 72,3
фоизи
мувофиқлаштиришдаги
камчиликларни
қайд
этган.
Ушбу
камчиликлар жумласига улар ижрочилар муаммоларини
ҳал этишда
тезкорликнинг етишмаслигини, “қуйидан тепага” вертикал алоқаларнинг
самарасизлигини,
топ-менежментнинг
заифлигини,
бўлинмаларга
ваколатларни ўтказиш, бўлинмаларнинг самарали фаолият кўрсатишини
таъминлаш, шу жумладан филиаллар билан тезкор алоқа ўрнатишдаги
камчиликларни киритишди. Барча респондентларнинг 83,4 фоизи дам олиш
кунлари ҳамда иш вақтидан кейин ишлаш ҳисобидан нормал иш куни
давомийлигининг бузилиши мавжудлигини қайд этишди. Сўровда иштирок
этган давлат улушига эга корхоналарнинг
77,5
фоизидан кўпи ўз
корхоналарининг
хўжалик
юритиш
шароитларининг
ўзгаришига
мослашувининг
юқори
даражасини
тан
олади.
Хусусий
суғурта
20
Хусусан, бундай тадқиқотлар "Ўзбекинвест" ЭИМСК томонидан мунтазаб
ўтказилиб турилади.
32
компанияларининг мутахассислари (25,37%) суғурта фаолияти қонунчилик
базасидаги мавжуд муаммолар туфайли мослашишнинг
қийинлигини
таъкидлаб ўтишган. Респондентларнинг 72,1 фоизи кадрлар малакаси ва
уларни тайёрлаш даражасини паст, деб ҳисоблайди, бу ҳам компаниянинг
ўзгаришларга мослашишига ўз таъсирини кўрсатади.
Ривожланиш ва кадрлар салоҳиятининг сифати, бошланғич капитал ва
унга боғлиқ бўлган бошқарув технологиялари даражасининг ҳар хиллиги
боис
менежмент
самарадорлигининг
стандарт
ёки
намунавий
кўрсаткичларини таклиф этишнинг иложсизлиги туфайли диссертацияда
баҳолашнинг кўп босқичли умумий модели таклиф этилди. У қуйидагиларни
ўз ичига олади.
1. Суғурта компанияси ривожланишини аниқлашнинг дастлабки
босқичида самарадорликнинг ташқи ва ички кўрсаткичлари уларнинг
аҳамиятлигига қараб баҳоланади.
2. Ҳар бир мезон кўрсаткичлар қийматига қараб тартибланиши мумкин.
Танланган қоида бошқарув жараёнлари бузилган ҳолларда ҳар бир мезон
баллари уларнинг энг катта қийматига нисбатан пасайтирилади. Бунда
самарадорлик умумий мезонининг эҳтимол тутилган ва амалдаги даражасини
ҳамма вақт таққослаш мумкин,
бу эса
компания
менежментининг
даражасидан далолат беради.
3. Самарадорликнинг умумлаштирувчи мезони ҳисоблаб чиқилади.
Менежмент даражасининг умумий баҳоси самарадорликнинг ички ва ташқи
мезонлари бўйича энг юқори баллар суммаси ва улар пасайиши миқдорининг
фарқи билан намоён этилган, яъни:
СБ = МБ
1
- ТК + МБ
2
- ИК,
(1)
бу ерда: СБ – менежмент самарадорлиги балларининг умумий миқдори;
МБ
1 –
ташқи мезонлар бўйича энг юқори балл;
МБ
2 –
ички мезонлар бўйича энг юқори балл;
ТК – ташқи кўрсаткичлар бўйича балларнинг пасайиш миқдори;
ИК – ички кўрсаткичлар бўйича балларнинг пасайиш миқдори.
Диссертацияда Ўзбекистоннинг бир қатор суғурта компаниялари
маълумотларини эксперт баҳолаш асосида ушбу услубий ёндашувдан
фойдаланиш йўллари асосланган.
Қуйидаги 4-жадвалда суғурта
тармоғи маълумотлари асосида
компаниялар менежменти самарадорлигининг ташқи кўрсаткичларини
баҳолаш
натижаларининг
варианти
келтирилган.
Ушбу
жадвал
маълумотлари шуни кўрсатадики, тармоқда фаолият юритаётган суғурта
компаниялари бошқарув тизимининг самарадорлиги баллар йиғиндисига
боғлиқ бўлиб, унинг юқори қиймати компания раҳбариятига бошқарувни
муқобиллаштириш юзасидан тезкор чораларни кўриш вазифасини юклайди.
Бунда ҳар бир кўрсаткич бўйича белгиланган даражадан четланишларни
33
йўқотиш муҳим ҳисобланади.
4-жадвал
Суғурта компанияси бошқарув самарадорлигининг ташқи
кўрсаткичлар бўйича баҳолаш варианти
21
Бошқарув
самарадорлиги
кўрсаткичлари
Тармоқ
бўйича
ўртача
даража
Амал-
даги
даража
Режалаш-
тирилган
даража
Режалашти-
рилган дара-
жадан
четланишлар
Белгиланган
даражадан четланиш
фоизи учун пасайти-
риш баллари
Рентабеллик, %
24,6
18,6
20,4
-1,8
Ҳар бир пасайиш
фоизи учун 5 балл
Унумдорлик,
млн. сўм/киши
14,2
48,0
30,2
Кўрсаткич
ошиши
ҳисобга
олинмайди
Ҳар бир пасайиш
фоизи учун 5 балл
Тўловлар коэф-
фициенти, %
14,8
27,2
22,2
-5,0
Ҳар бир ошиш фоизи
учун 1 балл
Инвестициялар
даромадлилиги
коэффициенти
2,4
0,1
1,5
-1,4
Ҳар бир пасайиш
фоизи учун 1 балл
Ривожланган суғурта бозорлари шароитида менежментнинг асосий
технологиялари
ва
воситаларининг
ўзгариши
шуни
кўрсатдики,
менежментнинг
асосий
ғояси
ҳозирги
босқичда
бошқарувнинг
истеъмолчилар эҳтиёжларига эътиборини ошириш, менежментга нисбатан
тизимли ёндашув, жараёнли ёндашувдан имкон қадар кенгроқ фойдаланиш,
ходимларни стратегик вазифаларни ҳал этишга фаол жалб қилиш билан
боғлиқ.
Афсуски, ҳозирги вақтгача Ўзбекистон суғурта компаниялари энг янги
бошқарув технологиялари ва унинг воситаларига суст йўналтирилган.
Республика суғурта компанияларида ўтказилган сўровлар натижалари шуни
кўрсатдики,
олий
менежмент
ходимларининг
58,2
фоизи
янги
методологиялар ва технологиялар билан таниш эмас, 34,7 фоизи улардан
фойдаланиш узоқ келажак иши деб ҳисоблайди ва бор-йўғи 12,1 фоиз
респондентларнинг фикрича, улардан келгусида фойдаланиш мумкин, лекин
ҳозирги вақтда уларни жорий этиш суғурта бозоридаги мавжуд ҳолат билан
рағбатлантирилмайди.
Ўзбекистондаги 33 та суғурта компаниясидан 16 тасида капитал
рентабеллиги тармоқ бўйича ўртача даражадан пастлиги бошқарувнинг катта
заҳиралари мавжудлигидан далолат бериб турибди.
Бунда
жараёнли
ёндашувни татбиқ этиш ғояси бугунги кунда суғурта бозорида рақобатни
ривожлантириш учун ҳам, суғурталовчилар стратегиясида омон қолиш
сустлигига барҳам бериш учун ҳам ҳаётий муҳим ҳисобланади.
21
Суғурта тармоғи бўйича эксперт баҳолаш усули билан ҳисобланган маълумотлар
асосида тузилган.
34
Диссертацияда жараёнга йўналтирилган
технологияларни суғурта
компаниясининг бошқарув амалиётига жорий этиш модели ишлаб чиқилган.
Бунда у ёки бу жараёнлар бошқарув тузилмасидан функционал ташкилий
бошқарув қоидаларини тўлдирувчи асос сифатида жой олиши мумкин. У ёки
бу ёндашувни танлаш мулкдор ёки олий менежментнинг корпоратив
маданияти ва стратегик мақсадлари ёҳуд бошқарув тизими реинжиниринги
талаблари билан боғлиқ.
Жараёнга йўналтирилган технологияни танлашда уни жорий этиш учун
масъул таркибий бўлинмани тайинлаган ҳолда янги лойиҳа даражасида
ташкил этиш зарур. Бунда мазкур бўлинма олий менежмент раҳбариятига
функционал бўйсуниши ёки бевосита муассисга бўйсуниши лозим.
Шуни таъкидлаш жоизки, ташкилий тузилмани ишлаб чиқишда
қуйидаги мезонларга амал
қилинади: ресурслардан
мақбул
даражада
фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда жараёнлар самарадорлиги, мижозлар
эҳтиёжларини кўзлаш,
ходимларнинг юқори
мотивацияси.
Жараёнлар
модели ташкилий тузилмани шакллантириш жараёнида муҳим қарорларни
қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Бунда қуйидаги тамойилларга
риоя қилинади: а) жараённи бажаришда ташкилий бўлинмалар ва алоҳида
лавозимларни камайтириш; в) ягона мақсадлар ва муваффақият мезонларини,
шунингдек жараён доирасида жавобгарлик соҳаларини шакллантириш.
"Ўзбекинвест" ЭИМСК тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, биринчи талаб
жараённинг битта лавозим гуруҳига бириктирилишида ўз ифодасини топади.
Жараёнда иштирок этувчи бўлинмаларни камайтириш талаби у ёки бу
лавозимнинг функционал вазифаларини қайта англаб етиш, лавозимларни
ўзаро боғлаш, уларнинг ихтисослашувини қайта кўриб чиқиш масаласини
келтириб чиқаради.
Суғурта
компанияси
бошқарувининг
жараёнга
йўналтирилган
тузилмасини ташкил этиш амалиёти қатор тартиботларни ажратишни назарда
тутади:
1. Жараёнлар умумий қоидасини белгилаш. Бунда иккита ёндашувдан
фойдаланиш мумкин – юқоридан қуйига ёки қуйидан юқорига таркиблаш.
Биринчи ёндашув фаолиятнинг стратегик мақсадларини бизнес-жараёнларга
бўлишни, сўнгра улар поғонали ёндашув асосида табақалаштирилишини
назарда тутади. Бунда асосий жараённинг ҳар бир операцияси анча паст
даражадаги алоҳида жараён ҳисобланади. Мазкур ёндашувнинг камчилиги
жараёнларнинг ўзига хос жиҳатларини йўқотиши эҳтимолидан иборат.
2. Иккинчи ёндашув "қуйидан юқорига" таркиблашни назарда тутиб,
бунда бизнес-жараёнлар моделларининг асосида ётувчи барча бизнес-
операциялар йиғиндиси
ҳисобга олинади.
Бизнинг фикримизга кўра,
компаниянинг тезкор фаолиятини акс эттириш сифатида ҳаётий моделларни
яратиш имконияти ушбу ёндашувнинг устунлиги ҳисобланади. Бундай
ёндашувнинг камчилиги жараёнларнинг ортиқча табақалаштирилишидан
иборат бўлиши мумкин, бу асосий бизнес-жараёнларни таркиблашни
35
мураккаблаштиради.
Жараёнларни
бошқаришнинг
умумий
моделини
тузишда
фойдаланиладиган
тизимли
ёндашув
жараёнлар
ўртасидаги
ўзаро
боғлиқликнинг акс эттирилишини талаб қилади. Бунда жараёнларнинг
таснифий белгиларини ҳисобга олувчи бевосита ва билвосита алоқалар
аниқланиши керак. Шуларни ҳисобга олиб диссертацияда ушбу ёндашувни
амалга ошириш босқичлари асослаб берилган ва улар қуйидагиларни ўз
ичига олди:
1. Компания менежменти тизимининг бошқарув мақсадларидан бири
сифатида бошқарув тизимини такомиллаштириш лойиҳаси асосланади.
Жараёнли ёндашув доирасида бу мақбуллаштириш ёки таркибий ўзгартириш
бўлиши мумкин.
Лойиҳани самарали бошқариш учун жараёнларни
моделлаштиришнинг (жараёнлар йўналишлари бўйича) алоҳида гуруҳлари
шакллантирилади.
2. Лойиҳа жамоасининг фаолияти жараёнларни ўхшашлантиришга
қаратилади. Барча асосий бизнес-жараёнлар ичидан мижозлар муаммолари
билан боғлиқ энг долзарб ва муҳим бизнес-жараёнлар ажратиб олинади.
Тегишли воситалардан фойдаланган ҳолда улар жараёнларининг таркибий
қисми тизимли таҳлил қилинади.
3. Жараёнлар рўйхати тузилади, кейинчалик у кенгайтирилиб, янги
жараёнлар билан тўлдирилади, атамалар ва белгилашлар шакллантирилади.
Бунда
операциялар ва жараёнларни ишлаб чиқиш
тартиб-қоидалари
стандартлаштирилади.
4. Жараёнлар етакчилари танлаб олинади.
5. Жараёнларнинг мавжуд ўзаро алоқаларини акс эттирувчи модели
ишлаб чиқилади.
6. Жараёнлар мониторингининг шакллари ва улар самарадорлигининг
кўрсаткичлари ишлаб чиқилади. Бунда суғурта хизматлари бирлигига пул
ифодасида ресурслар сарфи, харажатларнинг камайиши, даъволар даражаси
ва ҳоказолар самарадорлик кўрсаткичлари бўлиши мумкин.
7. Аниқланган жараёнларни бошқариш модели ишлаб чиқилади ёки
бошқарув жараёни шакллантирилади.
Жараёнли ёндашувни татбиқ этишда иштирок этувчи мутахассислар
кенг доирасининг фикрига кўра, ходимлар мотивацияси ушбу ёндашувни
жорий этишнинг муваффақиятини белгилаб берувчи муҳим босқич
ҳисобланади. Бироқ, мазкур соҳа ушбу тадқиқот доирасига кирмайдиган
бошқарув тартиб-қоидаларининг кенг қатламини намоён этиши туфайли
мазкур ишда биз эътиборни фақат жараёнлар менежментининг ушбу муҳим
соҳасига қаратдик.
Диссертация
ишининг
"
Ўзбекистон
суғурта
бозорини
ривожлантириш концепцияси"
деб номланувчи бешинчи бобида суғурта
бозорини ривожлантиришнинг
концептуал
қоидалари,
уларни амалга
оширишнинг устувор йўналишлари ва механизмлари кўриб чиқилган.
36
Ўзбекистон
суғурта
бозорини
ривожланган
мамлакатларда
кузатиладиган даражадага етказиш, суғурта хизматларининг ҳозирги маълум
сегментига боғланиб қолмасдан унинг янги йўналишларига ўтиш, айниқса,
ҳаётни суғурта қилиш ва аҳолининг кенг қатламларини қамраб олувчи
суғурта хизматларини ривожлантириш, рақобат асосларини фаоллаштириш
ва суғурта компанияларига аҳоли ишончини ҳамда суғурта маданиятини
юксалтириш, аҳоли даромадлари ва инфляцион кутишлар билан боғлиқ
суғурта хизматларига бўлган талабларни оширишни тақоза этади. Шуларни
инобатга олиб диссертацияда Ўзбекистон суғурта бозорининг ҳозирги
ҳолатининг сифат ўзгариши негизида уни ривожлантиришнинг концептуал
қоидалари асосланган.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, Ўзбекистон суғурта бозорида сифат
жиҳатдан ижобий тенденциялар асосан суғурта бозорининг институционал
ўзгаришлари, суғурта ташкилотларининг йириклашуви, суғурта фаолиятини
ўзини-ўзи бошқариш жараёнининг вужудга келиши (суғурта бозори
профессионал иштирокчилари Уюшмаси), давлат назорати тизимининг
ривожланиши каби ҳолатлар билан тавсифланади. Шу билан бир вақтда
миллий суғурта тизими ривожланишининг ҳозирги ҳолати ва муҳим
тенденцияларининг таҳлили, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий тизимида
унинг ролини оширишнинг кенг имкониятлари мавжудлигидан далолат
беради. Буни суғурта мукофотлари ўсиш динамикасининг мамлакат ЯИМ,
хўжалик юритувчи субъектлар даромати ҳам ташқи савдо айланмаси
ҳажмига боғлиқлигидан ҳам кузатиш мумкин. Таҳлил натижалари суғурта
мукофотлари ўсиши
кўп жиҳатдан
ҳўжалик юритувчи субъектлар
даромадлари ҳажмига узвий боғлиқлигини кўрсатади (4-расм). Шуларни
ҳисобга олиб диссертацияда
корреляцион-регрессион
таҳлил асосида
йиғиладиган суғурта мукофотининг ҳажми билан бир қатор макроиқтисодий
кўрсаткичлар ўртасидаги боғлиқлик шакли ва шу асосда унинг истиқболда
ўзгаришининг прогноз вариантлари аниқланди. Бунинг учун ЯИМ ва
инвестициялар ҳажмига қараб суғурта мукофотлари ҳажми ўсишининг
прогнози иккита вариантда ҳисоблаб чиқилди: I – аниқланган корреляцион
боғлиқликка мувофиқ; II – миллий суғурта бозори салоҳиятининг ўсиш
даражасига мувофиқ.
Биринчи вариантда йиғилган суғурта мукофотлари ҳажмининг ЯИМ,
асосий капиталга киритилган инвестициялар, тижорат банклари активлари ва
улар кредитлари ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида
суғурта мукофоти ўсишининг прогнози амалга оширилди. Иккинчи
вариантда, мулкий ва шаҳсий суғурта, жавобгарликни суғурталаш ҳажми
билан суғурта мукофотларининг ўзаро боғлиқлигининг эконометрик
моделлари тузилиб, улардан фойдаланган ҳолда суғурта мукофотлари ҳажми
прогноз қилинди. Олинган регрессия тенгламаларининг корреляция ва
детерминация коэффициентларининг таҳлили, суғурта мукофоти ҳажми ва
37
унга таъсир этувчи омиллар ўртасида ўзаро энг зич корреляцион боғлиқлик
мавжуд эканлигини кўрсатди.
4-расм. Хўжалик юритувчи субъектлар даромади ва суғурта
мукофотлари динамикаси
22
Биринчи вариант прогноз натижаларини таққослаш, уларнинг суғурта
мукофотларининг ЯИМга боғлиқлиги иқтисодиётни ҳозирги ривожланиш
тенденцияларининг сақланиб қолиши шартида бир-биридан сезиларли
даражада фарқланишини кўрсатади. Бунда ЯИМ да суғурта мукофотлари
улушининг ўсиши паст даражада бўлади. Суғурта мукофотлари улушининг
нисбатан ўсиши иккинчи вариант прознозларида кузатилади. Бу асосий
капиталга инвестициялар киритиш ҳажмининг ўсиши билан белгиланади.
Суғурта мукофотларининг ҳажми 245-249,8 млрд. сўм бўлиши, унинг
ЯИМдаги улушини 0,7 фоизгача ошишини таъминлайди. ЯИМнинг 70 ва
тўғридан-тўғри инвестицияларнинг 21 трлн. сўмга тенг бўлган ҳажмида
суғурта мукофотларининг улуши ЯИМда 1,5 фоизни ёки 1056,7 млрд. сўмга
тенг бўлиши
мумкин. Шуни инобатга олиб диссертацияда суғурта
мукофотларининг суғурта турлари бўйича прогноз вариантлари асосий
капиталга киритилган инвестициялар ҳажмига корреляцион боғлиқликнинг
юқори зичлигини ҳисобга олиб амалга оширилган (5-жадвал).
5-жадвал маълумотлари шуни кўрсатадики, истиқболда мол-мулкни
суғурталаш суғурта мукофотларининг таркибида 82,5 фоизини ташкил этиши
ва ушбу суғурта тури тез суръатда ортиб бориши мумкин. Шу билан бир
вақтда шахсий суғурталаш ҳажми 19,1 млрд. сўмдан 75,6 млрд. сўмгача ва
22
Муаллиф томонидан Давсуғурта назорат ва Давлат статистика қўмитаси маълумотлари
асосида тузилди.
38
жавобгарликни суғурталаш эса 19,0 млрд. сўмдан 67,4 млрд. сўмга кўпайиши
мумкин.
5-жадвал
Ўзбекистон суғурта хизматлари бозорида суғурта мукофотлари
таркиби ўзгаришининг прогнози
23
Суғурта мукофотлари ҳажми, млрд. сўм
II вариант
прогнози
бўйича
Суғурта мукофотлари ҳажмининг корреляция боғлиқликларидан келиб
чиққан ҳолдаги прогнози
Жами
шу жумладан суғурта турлари бўйича
мол-мулк
шахсий
жавобгарлик
249,8
209,3
171,2
19,1
19,0
360,6
295,7
243,2
26,9
25,6
542,4
436,0
361,4
38,0
36,6
788,9
625,8
521,6
56,9
47,3
1056,7
838,7
695,7
75,6
67,4
Шуларни инобатга олганда республикамизда суғурта фаолиятини
ривожланишини бошқариш, юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкий
манфаатларини суғуртавий ҳимоялаш тизими қуйидагиларни таъминлаши
учун йўналтирилиши лозим:
– экологик
ва техноген
фожиялар
ва
ҳалокатлар,
суғурта
мажбуриятлари доирасидаги салбий ижтимоий вазиятлар натижасида
етказилган зарарларни қоплаш, шунингдек хўжалик ва ижтимоий фаолият
қалтисликларини пасайтириш асосида барқарор иқтисодий ўсиш учун зарур
бўлган мулкни ҳимоялаш;
– суғурта заҳираларидан инвестициявий ресурслар манбаи сифатида
имкон қадар кенг фойдаланиш.
Диссертацияда юқоридагиларни ҳисобга олиб суғурта хизматлари
бозорини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари асослаб берилган
ва улар қуйидагиларни ўз ичига олувчи чора-тадбирлар тизими билан
боғлиқдир: суғурта бозорини ривожлантиришнинг экстенсив ва интенсив
усулларидан фойдаланиш; аниқ ахборот муҳитини таъминлаш; суғуртанинг
самарадорлигини ошириш учун мажбурий суғурта соҳасидаги давлат
сиёсатини ишлаб чиқиш; суғурта ҳуқуқининг ривожланган тизимини
шакллантириш; суғурта портфелининг таркибида шахсий суғурта фойдасига
муҳим ўзгаришлар; суғурта тармоғининг ривожланган инфратузилмасини
барпо этиш; суғурта ишининг миллий операторлар томонидан қайта
суғурталаш операцияларини фаоллаштиришга қодир бўлган янги турлари ва
шаклларини
(ўзаро
суғурталаш
тизимлари,
суғурталовчилар
23
Муаллифнинг ҳисоб-китоби.
39
бирлашмаларини) ташкил этиш; янги суғурта маҳсулотларини жорий этишни
фаоллаштириш,
суғурта хизматларининг сифатини яхшилаш ва улар
рўйхатини кенгайтириш;
суғурта иши
субъектларининг фаолиятини
суғуртавий назорат қилиш шакллари ва усулларини такомиллаштириш;
суғурта қилдирувчиларнинг ҳимояланганлиги кафолатларини таъминлаш;
суғурта соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини ошириш тизимини
ривожлантириш; суғурта бозори иштирокчиларининг суғурта маданиятини
ва молиявий саводхонлигини ошириш; суғурта қилдирувчилар ҳуқуқларини
судгача
ҳимоялаш
институтларини
шакллантириш;
суғурта
қилдирувчиларнинг ўзини-ўзи бошқариш жамиятларини қўллаб-қувватлаш;
миллий иқтисодиётга суғурта ресурсларининг инвестиция қилинишини
рағбатлантириш механизмлари мажмуини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
Муаллиф томонидан устувор йўналишлар белгиланган бўлиб, улар
жумласига
суғурта
жамияти
ва
умуман
иқтисодиёт
даражасида
шаклланадиган чора-тадбирларни киритиш мумкин. Суғурта жамияти
даражасида шаклланадиган чора-тадбирлар жумласига қуйидагилар киради:
минтақаларда суғурта фаолиятини ривожлантириш; суғурталовчиларнинг
инвестициявий фаоллигини ошириш; ахборот базаси ва суғурта фаолиятини
амалга ошириш технологияларини ривожлантириш.
Мазкур фаолиятнинг асосий натижалари қуйидагилардан иборат
бўлиши керак:
– республикамиз суғурта бозорини ривожлантиришнинг тизимли
вазифаларини ҳал этиш учун умумдавлат ва минтақа бошқарув органлари
ҳамда суғурта
компанияларининг ўзаро
ҳамкорлиги тамойиллари ва
тартибини ишлаб чиқиш;
– суғурта
бозорининг
ривожланишига
кўмаклашувчи,
аҳоли,
ташкилотлар
ва
давлатни
суғуртавий
ҳимоялаш,
иқтисодиётни
ривожлантиришнинг яхлит тизимини шакллантирувчи норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар, ижтимоий аҳамиятга молик давлат суғурта дастурларини ишлаб
чиқиш.
Ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг ҳозирги босқичида республика
минтақаларида инвестицион фаолликнинг ўсиши суғурта компанияларининг
ушбу жараённи қўллаб-қувватлашда бевосита иштирок этиши билан боғлиқ.
Бу
минтақа
маъмуриятларининг
суғурта
операцияларини
ривожлантиришдаги иштирокини кенгайтиришни талаб қилади. Хусусан,
вилоят ҳокимликлари инвестициялар дастурларига мувофиқ танлов асосида
ўз
ҳудудида
инвестицияларни
суғурта
қилишда
иштирок
этувчи
суғурталовчилар рўйхатини тузиши керак. Бу суғурталовчиларни танлаб
олиш бўйича тендерларнинг намунавий шартларини ишлаб чиқиш ва
тасдиқлашни талаб қилади. Мазкур талабларда суғурталовчининг молиявий
барқарорлигини баҳолашнинг ўзига хос хусусиятларини, қайта суғурталаш
орқали
ҳимоялаш, бир неча
суғурталовчини бир танлов жараёнида
бирлаштириш
имкониятини,
тарифлардаги
демпингдан
ҳимоялаш
40
механизмларини, танлов комиссиясига республика суғурта ҳамжамиятининг
экспертларини киритиш имкониятини назарда тутиш лозим.
Суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари Уюшмаси ҳузурида
суғуртани қўллаб-қувватлашга ихтисослашган марказнинг ташкил этилиши
мақсадга мувофиқ. Марказнинг асосий вазифалари инновацион суғурта
дастурларини
ишлаб
чиқиш,
улар
самарадорлигини
аниқлаш,
дастурларининг амалга оширилишини қўллаб-қувватлашдан иборат бўлиши
керак. Марказ минтақаларда Уюшма сиёсатини амалга ошириш ва суғурта
бозорида ишбилармонлик шериклигини ташкил этиш бўйича ижроия орган
сифатида иштирок этади. Марказнинг энг муҳим функцияси суғурта
компанияларини тендер асосида минтақавий дастурларининг амалга
оширилишига кенг жалб қилишдан иборат бўлиши мумкин. Бунда марказ
минтақавий маъмуриятлар, минтақавий инвестицион лойиҳаларни амалга
оширувчи
ташкилотлар
(инвестицияларни
олувчилар)
ва
суғурта
компаниялари (инвестицияларни берувчилар) ўртасида боғловчи бўғин бўлиб
хизмат қилади.
Суғурта заҳиралари ҳисобидан зарарнинг кафолатли қопланишини
таъминлашга йўналтирилган суғуртавий ҳимоялашнинг ҳудудий тизимини
шакллантириш суғурта маҳсулотларининг кенг доирасидан фойдаланишни
назарда тутади. Муаллиф уй-жой фондини, ижарага бериладиган маҳаллий ва
республика нотураржой фондини мажбурий суғурталаш; хусусий уй-жой
мулкдорларининг ширкатларига бошқарувга топшириладиган мол-мулкни
суғурталаш; корхоналарнинг учинчи шахсларга етказилган зиён учун
фуқаролик
жавобгарлигини
суғурталаш;
оммавий
тадбирлар
ташкилотчиларининг
фуқаролик
жавобгарлигини
суғурталаш;
ишлаб
чиқарувчининг
товар
(ишлар,
хизматлар)
сифати
жавобгарлигини
суғурталаш; таърихий-меъморий ёдгорликларни суғурталаш; санитария-
эпидемиологик
суғурта
тизимини ривожлантиришни
таклиф
этади.
Диссертацияда ушбу янгиликларнинг жорий этилишини таъминловчи чора-
тадбирлар мажмуи келтирилган.
Миллий суғурта бозорини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини
амалга оширилиши
аҳоли, ташкилотлар ва давлатнинг
суғуртавий
ҳимояланишга бўлган эҳтиёжларини қондиришга кўмаклашади. Бу суғурта
фаолиятида хусусий тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва Ўзбекистон
иқтисодиётини
ривожлантириш
учун
узоқ
муддатли
инвестиция
ресурсларини жалб этишга туртки беради. Суғуртанинг алоҳида турларини
ривожлантириш,
давлат
бошқаруви
органларининг
суғуртани
ривожлантиришнинг умумий вазифаларини ҳал этиш юзасидан ўзаро
ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш ҳисобидан суғурта шартномаларининг
сони, суғурта мукофотлари ва тўловлари миқдорининг ошиши юз беради.
Суғурта мукофотлари ҳажмининг ошиши суғурталовчиларга қўшимча
молиявий маблағларни жамғариш имконини беради, бу эса республика
иқтисодиётига молиявий маблағларни инвестиция қилишнинг қўшимча
41
манбаи
бўлиб
ҳисобланади.
Ўз
навбатида
суғурталовчилар
мажбуриятларининг
ошиши
ва
рақобатнинг
кескинлашуви
суғурта
компанияларининг устав капиталлари миқдорини ошириш заруратини
келтириб чиқаради ва бу тартибга солувчи давлат органларининг талаби
эмас, балки суғурта компаниялари фаолиятининг объектив заруратига
айланади.
ХУЛОСА
Суғурта бозорини суғурта муносабатлари иштирокчилари ижтимоий-
иқтисодий муносабатлари ва манфаатларининг турли жиҳатлари нуқтаи
назаридан тадқиқ этиш муаллифга қуйидаги хулосаларга келиш имконини
берди.
1. "Суғурта" иқтисодий тушунча сифатида иқтисодий ва ижтимоий
субъектлар мулкини улар фаолиятининг суғурта қалтисликлари вужудга
келишидан ҳимоя қилиш, фуқароларнинг ижтимоий мақомини ўзгартириш
учун жамғармаларни шакллантириш билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий
муносабатлар соҳасини акс эттиради, унинг вужудга келишида ушбу
муносабатларнинг шаклланиш шартлари билан белгиланган доираларда
суғурта
ҳодисаси
содир
бўлганида
харажатларнинг
белгиланган
миқдорларини қоплаш жамғармаларини ташкил этиш ва тақсимлашга
ихтисослашган тузилмалар иштирок этади.
2.
Суғурта
фаолиятини
бошқариш
концептуал
қоидаларини
шакллантиришнинг
диссертацияда
ишлаб чиқилган
модели
уни, бир
томондан, мамлакатимиз иқтисодиётини модернизация қилишнинг ишлаб
чиқилган тамоиллари, бозор ислоҳотларининг босқичлари, суғурта бозори ва
унинг инфратузилмасини ривожлантириш сиёсатини белгилаб берувчи
бошқарув
органлари билан,
иккинчи томондан эса
қалтисликларни
фаоллашуви,
суғурта
хизматлари
истеъмолчиларининг
ўзига
хос
хусусиятлари билан боғлайди.
3. Менежмент тизими компания стратегиясини муассислар, ходимлар
ва суғурта хизматлари истеъмолчиларининг ўзаро боғлиқ манфаатларини
барқарор амалга ошириш учун замин яратувчи оптимал режимда фаолият
юритишни таъминлашга йўналтирилган. Ушбу мақсад ташкилий тузилмада
ва тегишли меъёрий ҳужжатларда белгилаб қўйилган бошқарув ҳаракатлари
орқали амалга оширилади.
4. Суғурта муносабатлари субъектининг режалаштирилган натижасига
эришиш тармоқ хусусиятлари, суғурта маҳсулотининг ҳаётий даври ҳамда
бунинг учун тақдим этиладиган ресурслар ва технологияларнинг сифати
билан белгиланадиган бир нечта босқичлар орқали ўтади.
Бунда
микродаражада суғурта компаниясининг менежмент тизими – бу фирманинг
энг муҳим (асосий) тизим ости бўлиб, у уларнинг ҳар бири учун
мақсадларни, ушбу мақсалларга эришиш усулларини белгилаш, улар учун
белгиланган фаолият кўрсатиш ва ривожланиш кўрсаткичларидан четга
42
чиқишларни тартибга солиш асосида (фирманинг таркибий қисмлари
сифатида)
фирма
ичидаги
кўплаб
тизим
остилар
фаолияти
самарадорлигининг ички ўзаро боғлиқлигини таъминлашга йўналтирилган.
5. Суғурта компанияси менежменти тизимининг самарадорлиги,
биринчи галда, суғурта маҳсулотида (суғурта хизматларининг сони, сифати
ва уларнинг турларида) ҳамда суғурта хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ
харажатларда ўз ифодасини топади. Бундан ташқари, "самарадорлик"
тушунчасига суғурта фаолияти самарадорлигининг суғурта компаниясини
ҳудудий ташкил этиш кўламлари (суғурталовчилар фаолиятини табақалаш ва
суғурта портфелини мақбул тарзда шакллантириш учун замин яратувчи
бўлинмалар сони) кўрсаткичини, шунингдек капитал динамикаси (келгусида
суғурта операцияларининг ўсиши учун замин), суғурта операцияларининг
рентабеллиги (суғурта операцияларининг даромадлилиги) кўрсаткичлари ҳам
киритилади. Шундай қилиб, суғурта компанияси фаолиятининг натижаси –
бу якка кўрсаткич эмас, балки мезонлар йиғиндисидир.
6. Суғурта бозори шаклланиши босқичларини тадқиқ этиш суғурта
тармоғи ривожланишининг ижобий ва салбий тенденцияларига эътибор
қаратиш имконини берди. Улар ичида суғурта бозорининг иқтисодий
қалтисликлар, иқтисодий ўсиш, аҳоли фаровонлиги кўрсаткичлари ва ташқи
иқтисодий фаолиятнинг эркинлаштирилиши билан заиф боғлиқлиги энг
долзарб ҳисобланади. Бунинг асосий сабаблари
–
капиталлаштириш,
суғурталовчилар менежменти, уларнинг инвестицион фаоллиги, умумий
суғурта маданияти, суғурта ҳуқуқий базаси билан боғлиқ муаммолардир.
Ижобий
ҳолатлар
жумласига
тармоқни
ривожлантириш
барқарор
суръатларининг сақланиб турилишини, хорижий сармоя иштирокининг
юқори даражасини, янги бозор иштирокчилари ва институтларининг
шаклланишини киритиш мумкин.
7. Суғурта фаолиятини тартибга солиш амалиётини кўриб чиқиш
суғурта ҳуқуқини кодлаш асосида унинг таркибини такомиллаштириш ва
"Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг янги таҳририни тайёрлаш,
давлат суғурта назоратининг эҳтиёт чораларини ривожлантириш, суғурта
бозорининг ўзини-ўзи тартибга солувчи институтларини такомиллаштириш
заруратини кўрсатади. Назорат фаолияти ва суғурта операцияларини амалга
оширишнинг ахборот базаси ҳам такомиллаштирилишни талаб қилади.
8. Ҳозирги вақтда юридик шахсларнинг учинчи шахслар олдидаги
фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш долзарб вазифа ҳисобланади. Шу
муносабат билан хавфли ишлаб чиқариш объектларидан (шу жумладан
ёнғинга хавфли) фойдаланувчи корхоналарнинг фуқаролик жавобгарлигини
янада ривожлантириш талаб этилади. Ушбу ишни янада такомиллаштириш
қуйидагиларни назарда тутади:
– хавфли ишлаб чиқариш объектларининг (шу жумладан гидротехника
иншоотлари, радиоактив моддаларни қўлловчи корхоналар, ёнғинга хавфли
43
ишлаб чиқаришлар ва б.) ягона реестрини ташкил этиш ва уларни тафтиш
қилиш;
– давлат ва суғурта ҳамжамияти томонидан юқори хавф-хатар
манбалари ҳисобланган корхоналарнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта
қилиш шартномаларининг тузилиши ва қайта тузилиши устидан назоратни
кучайтириш;
– юқори
хавф-хатар
манбалари
ҳисобланган
корхоналарнинг
фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилишда суғурталовчиларнинг тариф
сиёсатига риоя
қилиши устидан Давсуғуртаназоратнинг назоратини
кучайтириш имкониятларидан фойдаланиш.
9. Вилоятлар ва туманлар
ҳудудида техник ва бўш турган
заҳираларнинг бир қисмини инвестиция қилиш минтақа маъмуриятлари ва
суғурталовчиларнинг
манфаатларини
мувофиқлаштиришнинг
муҳим
йўналиши ҳисобланади. Бунда, заҳираларни жойлаштиришга нисбатан
қонунчилик талаблари ва суғурта назорати органининг тавсияларига сўзсиз
риоя
қилиниши керак. Аммо минтақа маъмуриятларининг
ҳаракати
натижасида суғурталовчилар қўйилган маблағларнинг йўқотилишига олиб
келувчи инвестицияларни амалга оширадиган суғурта фаолиятига босими
эҳтимолига барҳам бериш зарур.
10. Ўзбекистон суғурта бозорида суғурта статистикаси бўйича
маълумотларнинг
умумий
базасини
яратиш
зарур.
Диссертацияда
таъкидланишича, ушбу иш иккита йўналишда ташкил қилиниши керак.
Авваламбор, соҳадаги мавжуд ахборот базасини, шу жумладан давлат ва
идоравий статистик ҳисоботлар тизимида тўпланган маълумотларни тўлиқ
инвентаризация қилиш, шунингдек статистик кўрсаткичларнинг амалдаги
тизимини таҳлил қилиш ва улардан суғурта қилишда тўғридан-тўғри ёки
математик жиҳатдан ишлов берилганидан кейин фойдаланиш имкониятини
белгилаш лозим. Шу билан бирга суғуртанинг барча мақсадлари ва
функцияларини ҳисобга олган ҳолда суғурта статистикаси тизимининг
батафсил концепциясини ишлаб чиқишга киришиш зарур.
11. Суғурта ҳамжамияти томонидан суғурта бозори профессионал
иштирокчиларининг уюшмаси
ҳузурида
суғуртани
қўллаб-қувватлашга
ихтисослашган марказ ташкил этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ушбу
марказнинг вазифалари инновацион суғурта дастурларини ишлаб чиқиш,
уларнинг самарадорлигини аниқлаш, дастурларнинг амалга оширишга
кўмаклашишдан иборат бўлиши мумкин. У вилоятларда уюшма сиёсатини
амалга ошириш ва суғурта бозорида шерикликни ташкил этиш бўйича
ижроия орган сифатида иштирок этади. Унинг энг муҳим функцияси суғурта
компанияларини тендер асосида ҳудудий дастурларни амалга оширишга
кенг жалб қилишдан иборат бўлиши мумкин.
12.
Суғурта фаолияти ривожланишини бошқаришнинг
ҳозирги
жиҳатлари хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли мулкини фаолият
қалтисликларидан ҳимоялашни таъминловчи концептуал чора-тадбирлар
44
мажмуи, суғурта фаолияти тизимининг барқарорлиги, суғуртага бўлган
ишончнинг ортиши, иқтисодий фаолиятнинг глобаллашуви доирасида
суғурта фаолияти тизимининг янада ривожланиши, суғурта компаниялари
ресурсларини иқтисодиёт реал секторининг инвестиция фаолиятига жалб
этилиши билан боғланади. Мазкур чора-тадбирлар суғурта фаолиятининг
ривожланишини тартибга солувчи ва ўзини-ўзи
бошқарувнинг
янги
институтлари шаклланиши билан кузатилиши ҳамда суғурта статистикаси ва
суғурта технологияларининг янги тизими билан қўллаб-қувватланиши керак.
13. Диссертацияда суғурта бозорини ривожлантириш билан боғлиқ
бошқарув вазифалари мажмуи ва уларни амалга оширишнинг стратегик
йўллари асосланган. Бунда суғурта ҳуқуқини ривожланган тизимини
шакллантириш, ахборот ойдинлигини таъминлаш, мажбурий ва ихтиёрий
ҳамда қайта суғурталаш тизимларини янада такомиллаштириш, суғурта
фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш самарадорлигини ошириш
йўналишлари асосий ўрин олган. Ушбу йўналишларда белгиланган
вазифаларни амалга ошириш учун стратегик ривожланишнинг муҳим қисми
сифатида суғурта бозорининг асосий индикаторлари прогнозлаштирилган.
14. Суғурта бозорининг индикаторларини прогноз қилиш учун суғурта
хизматларининг алоҳида макроиқтисодий индикаторлар (асосий капиталга
киритилган инвестициялар, кредит қўйилмалари ва сармоялар, банклар
активларининг даражаси) динамикасига боғлиқлиги аниқланган. Суғурта
операциялари таркиби ўзаро боғлиқликларининг корреляцион-регрессион
таҳлили ўтказилди. Шу асосида ўрта муддатли истиқболда (реал секторнинг
инвестициявий имкониятларини, ЯИМга киритилган инвестицияларнинг
мақбул нисбатини баҳолашни ҳисобга олиш асосида) суғурта бозори
ривожланиши асосий кўрсаткичларининг ҳисоб-китоблари амалга оширилди.
Суғурта мукофотларининг даражаси асосий капиталга киритилаётган
инвестициялар ҳажми 21 млрд. сўмга ошиши унинг ЯИМ ҳажмидаги
улушини 1,5 фоизга ошириш имконини беради.
ЧОП ЭТИЛГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
Монография ва илмий журналларда эълон қилинган мақолалар
1.Умаров С.А.
Ўзбекистонда суғурта фаолияти ривожланишини
бошқариш. Монография. – Т.: Фан, 2009. – 228 б.
2.Умаров С.А. Суғурта ташкилотининг суғурта заҳиралари ҳақида //
Иқтисодиёт ва таълим. – Тошкент, 2000. – №2. – Б. 52-56.
3. Умаров С.А. Суғурта фаолиятида солиққа тортишнинг ўзига хос
хусусиятлари ҳақида // Ўзбекистонда ижтимоий фанлар. – Тошкент, 2001. –
№6. – Б. 52-54.
4. Умаров С.А., Шомукимов А. Особенности отражения операций в
иностранной валюте в бухгалтерском учете страховых организаций // Рынок,
45
деньги и кредит. – Ташкент, 2001. – №12. – С. 40-41.
5. Умаров С.А. "Узбекинвест" в основе успеха – профессионализм //
Рынок, деньги и кредит. – Ташкент, 2003. – №5. – С. 45-49.
6. Умаров С.А. Развитие ипотечного страхования в Узбекистане //
Рынок, деньги и кредит. – Ташкент, 2006. – спец.выпуск. – С. 39-40.
7.Умаров С.А. Некоторые проблемы налогообложения страховых
компаний // Налогообложение и бухгалтерский учет. – Ташкент, 2006. – №3.
– С. 75-79.
8.Умаров С.А. Каков же статус страхового брокера? // Журнал
Налогоплательщика. – Ташкент, 2006. – № 2(34). - С. 38-40.
9.Умаров С.А. Совершенствование государственного регулирования
рынка страховых услуг // Иқтисодиёт ва таълим. – Тошкент, 2006. – №4. –
С. 95-97.
10. Умаров С.А. Становление и развитие рынка страховых услуг в
Узбекистане // Страховое дело. – Москва, 2007. – №1. – С. 32-35.
11. Умаров С.А. О плане счетов учета хозяйственных операций в
страховых организациях // Налогообложение и бухгалтерский учет. –
Ташкент, 2007. – № 5(11). – С. 63-68.
12. Умаров С.А. Суғурта ташкилотларида хўжалик операцияларини
ҳисобга олиш ҳисоб-режалари ҳақида // Солиқ солиш ва бухгатерия ҳисоби. –
Тошкент, 2007. – № 7(13). – Б. 17-23.
13. Умаров С.А. Управление страховой деятельностью в условиях
трансформации // Рынок, деньги и кредит. – Ташкент, 2007. – № 8(123). –
С. 38-40.
14.
Умаров С.А.
К разработке теории страховой доктрины
(экономический подход) // Общественные науки в Узбекистане. – Ташкент,
2007. – № 4. – С. 48-54.
15.Sunnat Umarov. Uzbek for good (State Regulatory Mechanisms of
Insurance Market in Uzbekistan) // POST MAGAZINE (Post Magazine and
Insurance Week Established 1840). – London, 13 марта 2008. – Р. 40.
16. Умаров С.А. Процессно-ориентированные технологии в практике
страховых организаций // Финансы. – Москва, 2008. – №11. – С. 44-46.
17. Умаров С.А. Факторы, влияющие на формирование системы
управления страховой компании // Sug'urta/Страхование. – Ташкент, 2009. –
№1. – С. 50-54.
18. Умаров С.А. Оценка эффективности менеджмента страховой
компании // Рынок, деньги и кредит. – Ташкент, 2010. – № 10(161). – С. 65-
67.
19. Sunnat Umarov. Methodological issues for evaluating the effective of
management of insurance company // European Journal of Business and
Economics: theory, modelling, application. – Praha, 2012. – №5. – Р. 28-30.
46
Илмий тўпламларда чоп этилган мақолалар ва тезислар
20. Умаров С.А. Страховой маркетинг и его роль в развитии страхового
рынка //
Семнадцатые международные плехановские чтения: Тезисы
докладов (21 апреля 2004). – Москва, 2004. – С. 328-329.
21. Умаров С.А. Проблемы и пути развития ипотечного страхования в
Узбекистане
//
Материалы
международной
научно-практической
конференции "Ипотечное кредитование: международный опыт, проблемы и
перспективы развития" (11-12 мая 2006). – Тошкент: Молия, 2006. – С. 135-
138.
22.
Умаров
С.А.
Проблемы
использования
информационных
технологий в менеджменте страховой организации
//
Ахборот
-
коммуникациялар технологиялари асосида таълим сифатини юксалтириш
мавзуидаги республика илмий-амалий анжуманининг маърузалар туплами
(27 октябрь, 2006). – Тошкент, 2006. – Б. 117-119.
23. Умаров С.А. Модульный маркетинг как средство преодоления
"страховой бедности" // Двадцатые международные плехановские чтения:
Тезисы докладов (6 апреля 2007). – Москва, 2007. – С. 353-355.
24. Умаров С.А. Парадигма маркетинг-менеджмента в страховом
бизнесе // Мустақил Ўзбекистон ешларининг илм-фан тараққиётидаги
фаолияти мавзусидаги ёш олимларнинг илмий-амалий анжумани. Тезислар
тўплами (2008 йил 31 май). – Тошкент: Иқтисодиет, 2008. – Б. 203-204.
25. Умаров С.А. Концептуальные положения развития страхования в
Узбекистане // Ўзбекистон иқтисодиети: эришилган ютуқлар, муаммолар ва
ривожланиш
истиқболлари.
Республика
илмий-амалий
анжумани.
Маърузалар тўплами (2008 йил 22 ноябрь). – Тошкент: Iqtisod-moliya, 2008. –
Б. 295-296.
26. Умаров С.А. Защита интересов потребителей туристических услуг:
зарубежный опыт // Проблемы и перспективы развития туристской отрасли.
Международная научно-практическая конференция (5 декабря 2008). –
Ташкент, 2008. – С. 136-138.
27. Умаров С.А. Управление тарификацией страховых услуг //
Ўзбекистонда суғурта бозорининг ривожланиш истиқболлари. Республика
илмий-амалий конференция. Илмий тезислар тўплами (2012 йил 28 февраль).
– Тошкент: ТМИ, 2012. – Б. 58-60.
47
Иқтисод
фанлари
доктори
илмий
даражасига
талабгор
Умаров
Сунатулла
Абдуллаевичнинг 08.00.13
–
"Менежмент" ихтисослиги бўйича
"Иқтисодиётни
модернизация қилиш шароитида Ўзбекистонда суғурта фаолияти ривожланишини
бошқариш"
мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч сўзлар:
суғурта фаолияти, ривожланишни бошқариш, бошқариш модели,
менежмент тизими, суғурта компанияси, институционал нормалар, ривожланиш
концепцияси, суғурта бозори, суғурта мукофоти, бошқариш самарадорлиги, жараёнли
ёндашув, суғурта институтлари, прогнозлаш.
Тадқиқот объекти:
Ўзбекистон суғурта бозорининг асосий сегментларини
шакллантирувчи суғурта компаниялари ва суғурта фаолиятини бошқариш тизими.
Ишнинг мақсади:
Ўзбекистон иқтисодиётини модернизация қилиш босқичида
суғурта бозорини ривожлантириш моделини ва уни амалга ошириш механизмларини
шаклантириш учун суғурта фаолиятини бошқаришнинг назарий-методологик асосларини
такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқиш.
Тадқиқот усуллари:
тизимли таҳлил ва синтез, менежмент, иқтисодий-статистик
таҳлил, социологик тадқиқотлар, моделлаштириш ва прогнозлаш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
суғурта фаолиятини бошқариш
методологияси ва механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-назарий таклифлар
ҳамда суғурта бозорини шакллантирувчи суғурта муносабатларининг асосий тамоиллари
асосланиб берилган; суғурта фаолиятини бошқариш моделининг таркибий қисмлари ва
суғурта бозори субъектларининг ўзини-ўзи бошқариш, тартибга солиш, уларнинг ўзаро
алоқа шакллари, давлат томонидан тартибга солиш усуллари таклиф этилган; суғурта
компанияси менежмент тизимининг мазмуни очиб берилган, унинг кўп поғонали
мақсадлари ишлаб чиқилган, суғурта маҳсулоти ҳаётий даври доирасида бошқарув
жараёнлари технологиясида жараёнли ёндашув усулини қўллаш устунлиги кўрсатиб
берилган; суғурта бозорини ривожлантириш концепцияси асослаган; суғурта фаолияти
қонунчилиги тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрланган; Ўзбекистон
суғурта бозорини янада ривожлантиришнинг концептуал
қоидалари, уларнинг
йўналишлари ва амалга ошириш механизмлари ишлаб чиқилган; истиқболда суғурта
бозорини ривожланишининг асосий индекаторлари ўзгариши прогноз қилинган.
Амалий аҳамияти:
тадқиқот хулосалари ва натижаларидан Ўзбекистонда суғурта
фаолиятини бошқариш механизмларини такомиллаштириш жараёнида; маъмурий ва
суғурта қонунчилигини ривожлантириш бўйича институционал меъёрларни яратиш
ишида; суғурта муносабатлари муаммоларини таҳлил қилишда; суғурта бозори айрим
сегментларини ривожлантириш бўйича қарорлар қабул қилишда, дарсликлар, ўқув
қўлланмалар ва бошқа ўқув-услубий адабиётларни тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқотнинг асосий
натижалари ва хулосалари ЎзР Молия вазирлиги, Ўзбекистон суғурта бозори
профессионал иштирокчилари уюшмаси, "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта
компанияси ва "Капитал суғурта" очиқ турдаги акциядорлик жамияти томонидан
амалиётга, Тошкент молия институти томонидан ўқув жараёнига татбиқ этилган.
Қўлланиш соҳаси:
суғурта фаолиятини бошқариш ва прогнозлаш.
48
РЕЗЮМЕ
диссертации Умарова Сунатуллы Абдуллаевича на тему:
"Управление развитием
страховой деятельности в Узбекистане в условиях модернизации экономики"
, на
соискание ученой степени доктора экономических наук по специальности 08.00.13 –
"Менеджмент"
Ключевые слова:
страховая
деятельность,
управление развитием, модель
управления, система менеджмента, страховая компания, институциональные нормы,
концепция развития, страховой рынок, страховая премия, эффективность управления,
процессный подход, институты страхования, прогнозирование.
Объект исследования:
страховые компании, формирующие основные сегменты
страхового рынка Узбекистана и система управления страховой деятельностью.
Цель работы:
разработка научных предложений и практических рекомендаций по
совершенствованию
теоретико-методологических
основ
управления
страховой
деятельностью для формирования модели развития страхового рынка и механизмов ее
реализации на этапе модернизации экономики Узбекистана.
Методы исследования:
системный анализ и синтез, менеджмент, экономико-
статистический
анализ,
социологические
исследования,
моделирование
и
прогнозирование.
Полученные результаты и их новизна:
обоснованы научно-теоретические
предложения по совершенствованию методологии и механизмов управления развитием
страховой деятельности, основные принципы страховых отношений, формирующих
страховой рынок; предложены структурные составляющие модели управления страховой
деятельностью, формы саморегулирования и взаимодействия субъектов страхового рынка,
методы государственного регулирования и пути совершенствования законодательства о
страховой деятельности; раскрыто содержание менеджмента страховой компании,
разработана иерархия его целей, показаны преимущества процессного подхода в
технологии управленческих процедур в рамках жизненного цикла страхового продукта;
обоснована концепция развития страхового рынка; подготовлены предложения по
совершенствованию основных законодательных актов, регулирующих страховые
отношения; разработаны концептуальные положения дальнейшего развития страхового
рынка Узбекистана, направления и механизмы их реализации; осуществлен прогноз
тенденций изменения индикаторов развития страхового рынка на перспективу.
Практическая значимость:
выводы и результаты диссертации могут быть
использованы в процессе совершенствования
механизмов
управления страховой
деятельностью
в
Узбекистане;
при
создании
институциональных
норм
по
совершенствованию административного и страхового законодательства; при анализе
актуальных проблем страховых отношений; при принятии решений по развитию
отдельных сегментов страхового рынка и при подготовке учебников, учебных пособий,
практикумов и другой учебно-методической литературы.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
основные результаты и
выводы исследования внедрены в практику Министерства финансов РУз., Ассоциации
профессиональных участников страхового рынка Узбекистана, национальной компании
экспортно-импортного страхования "Узбекинвест", ОАО "Капитал сугурта" и в учебный
процесс Ташкентского финансового института.
Область применения:
управление и прогнозирование страховой деятельности.
49
RESUME
Thesis of Umarov Sunatulla Abdullaevich on the scientific degree of doctor of sciences in
economics. Major: 08.00.13–"Management". Subject:
"Management of insurance activity's
development in Uzbekistan in the conditions of economy modernization"
Key words:
Insurance activity, management of development, management model,
management system, insurance company, institutional regulations, development concept,
insurance market, insurance premium, management efficiency, process approach, institutes of
insurance, forecasting.
Subject of research:
subjects of research are insurance companies, being main segments
of insurance market of Uzbekistan and insurance activity management system.
Purpose of work:
creation of scientific proposals and practical recommendations on
improvement of theoretical-methodological foundations of insurance activity management for
the formation of insurance market development model and mechanisms of its implementation at
the stage of economy modernization in Uzbekistan.
Methods of research:
systems analysis and synthesis of management, economy-statistic
analysis, sociological researches, modeling and forecasting.
The results obtained and their novelty:
founded the scientific and theoretical proposals
for improving the methodology and mechanisms of the management of insurance activity’s
development, basic principles of insurance relationships that form the insurance market; the
proposals on structural components of the model of the insurance activity’s management, forms
of self-regulation and the interaction of the subjects of the insurance market, methods of state
regulation and ways to improve the legislation on insurance activity have been provided; the
content of insurance companies management is disclosed, hierarchy of its tasks is developed,
process approach’s advantages in the technology of management procedures in the framework of
life cycle of insurance products are shown; concept of insurance market development; proposals
on development of main laws regulating insurance activity and structures of insurance legislation
have been prepared; conceptual provisions of further development of Uzbekistan’s insurance
market, its directions and their implementation mechanism have been developed; change
tendencies indicators of insurance market’s development is forecasted for the future.
Practical value:
conclusions and results of the dissertation can be used in the process of
improvement of insurance activities management mechanisms in Uzbekistan; in creation of
institutional norms on improvement of administrative and insurance legislation; in analyzing of
topical issues of insurance relationships; in making decisions on development of individual
segments of the insurance market and in preparing textbooks, manuals, workshops and other
educational-methodical literature.
Degree of embed and economic effectiveness:
main results and conclusions of the
research put into practice in the Ministry of Finance of the Republic of Uzbekistan, Association
of the professional participants of the insurance market of Uzbekistan "Uzbekinvest" National
Export-Import Insurance Company and OSC "Kapital sug’urta" and training process of Tashkent
Finance Institute/
Field of application:
management and forecasting of insurance activity.
