1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА
УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК: 809.437.5:371.31 (575.1)
ДОЛИМОВ УЛУҒБЕК
ЖАДИД МАКТАБЛАРИ: УЛАРДА ОНА ТИЛИ ВА АДАБИЁТ
ЎҚИТИШНИНГ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ ҲАМДА АМАЛИЙ АСОСЛАРИ
13.00.02 – таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили ва адабиёти)
Педагогика фанлари доктори илмий даражасини
олиш учун ёзилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент – 2008
2
Тадқиқот Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
«Матншунослик, миллий уйғониш ва ҳозирги ўзбек адабиёти» кафедрасида бажарилган
Илмий маслаҳатчи:
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, филология
фанлари доктори, профессор
Б. Қосимов
Расмий оппонентлар
: педагогика фанлари доктори, профессор
Сафо Матчонов
педагогика фанлари доктори, профессор
Муҳаммаджон Қуронов
филология фанлари доктори
Илҳом Ғаниев
Етакчи ташкилот:
Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари
Илмий-тадқиқот институти
Диссертация ҳимояси Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
ҳузуридаги К.067.18.02 рақамли Бирлашган ихтисослашган кенгашнинг 2008 йил “____”
_______ соат ______ да ўтадиган мажлисида бўлади.
Манзил: 100064, Тошкент шаҳри, Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 103-уй.
E-mail:
Диссертация
билан
Низомий
номидаги
Тошкент
давлат
педагогика
университетининг Асосий кутубхонасида (Тошкент шаҳри, Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 103-
уй) танишиш мумкин.
Автореферат 2008 йил “_____”_________________да тарқатилди.
Бирлашган ихтисослашган
кенгаш илмий котиби: филол.ф.н., доц.
Ш.Исаева
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги
. Мустақиллик даврида ижтимоий-сиёсий
ҳаётнинг ҳамма жабҳаларида: ўзликни англаш, маънавий-маърифий
қадриятларни чуқур идрок этиш ва халққа етказиш, ёшларни Ватанга, халққа
муҳаббат руҳида тарбиялашда улкан ишлар амалга оширилди ва
оширилмоқда. Маънавий ҳаётимизни юксалтиришда ҳукумат томонидан
узоқни мўлжаллаб ишлаб чиқилган махсус дастурлар ҳал қилувчи аҳамиятга
эга. Айниқса, «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»нинг қабул этилиши
узлуксиз таълим тизимини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этди. Бу
жиҳатдан ХХ аср боши ва охиридаги маърифий ва маънавий ҳаётда муайян
мутаносиблик бор. Бинобарин, жадид педагоглари ҳам ёшлар тарбиясига
ҳаёт ёки мамот масаласи деб қараганлар. Шу боис педагогик меросимиз,
маънавий қадриятлар, она тили ва адабиёт ўқитишнинг яқин ўтмишини
бирламчи манбалар асосида чуқур ўрганиш ва тадқиқ этиш, улардан ҳозирги
мустақиллик шароитида маънавиятимизни, миллий тарбияшунослигимизни
ривожлантиришда фойдаланиш ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир.
Жадидчилик ҳаракатининг тамал тоши усули жадид мактабларидир.
Жадидшунослар томонидан якдил эътироф этилганидек, ушбу ҳаракатнинг
асл мақсади миллатга ўзлигини танитиш, ижтимоий-сиёсий тузумни тубдан
ислоҳ қилиш орқали Миллат ва Ватанни истиқлолга бошлайдиган, унинг
ҳаётида буюк ўзгаришларни содир қиладиган янги авлодни тарбиялаб
етиштириш бўлган. Бунинг учун тараққий этган миллатлар билан ҳамқадам
янги авлодни тарбиялаб етиштириш лозим эди. Аммо қарийб тўрт аср
давомида жаҳон тараққиётидан бутунлай узилиб қолган анъанавий маҳаллий
мактаблар ва таълим-тарбия тизими билан бунга эришиш мумкин эмас эди.
Шунинг учун ҳам маҳаллий мактабларни тубдан ислоҳ қилиш, замон
талабларига жавоб бера оладиган мактаб ва олий ўқув юртлари ташкил
қилиш жадид мутафаккирларининг бирламчи ва асосий вазифасига айланди.
Жадид педагоглари ибтидоий мактабларни «усули савтия» («товуш усули»)
методи асосида қайта тиклаш масаласини давлат сиёсати даражасига олиб
чиқдилар: дастлабки алифбо дарсликлари, ўқиш китобларини яратдилар.
Губернаторлик маъмурлари, мутаассиб уламолар қаршиликларини енгиб,
замон талабларига жавоб бера оладиган ўқитувчи-кадрлар авлодини
тарбиялаб етиштирдилар. Уларнинг бундай фаолияти кескин курашлар,
таъқиб ва тазйиқлар жараёнида кечди. Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.А.Каримов ҳақли равишда таъкидлаганидек: «ХХ аср бошидаги
маърифатчилик ҳаракати намояндалари бойлик учун, шон-шуҳрат учун
майдонга чиқишдими? Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори, Фитрат,
Таваллоларга мактаб очганлари, халқни ўз ҳақ-ҳуқуқларини танишга даъват
этганлари учун биров маош тўлаганми? Албатта, йўқ! Улар ўт билан
ўйнашаётганларини, истибдодга қарши курашаётганлари учун аёвсиз
жазоланишларини олдиндан яхши билишган. Била туриб, онгли равишда
4
мана шу йўлдан борганлар. Чунки виждонлари, иймонлари шунга даъват
этган»
1
.
Жадидчилик, моҳият эътиборига кўра, маорифни тубдан ислоҳ
этишдан бошланган бўлса-да, мазкур даврда юзага келган ҳар бир ижтимоий-
сиёсий ҳодиса жадидлар таъсири доирасида бўлган. Тўла ишонч билан айтиш
мумкин, усули жадид мактаблари очиш заминида ҳам сиёсий масала -
истиқлол, миллатни мустамлака зулмидан озод қилиш, тараққий топган,
фаровон миллатлар қаторида кўриш ғояси мужассам эди. Шуни ҳам
унутмаслик керакки, шўролар даврида энг кўп ноилмий талқин қилинган,
кўплаб намояндалари, раҳбарлари фаолиятини ўрганиш ман этилган давр ҳам
мана шу ХIХ аср охри ва ХХ аср бошларига тўғри келади.
«Усули жадид» мактаблари вужудга келиши билан анъанавий ўқитиш
усулларини тубдан ислоҳ қилиш, она тили ва адабиёт ўқитишнинг янги
усулларини ишлаб чиқиш ва шу асосда дарсликлар, ўқув қўлланмалар
яратиш жадид педагогикасининг долзарб масаласига айланди. Жадид
педагогларининг ўқитиш методлари соҳасидаги фаолиятлари, асосан,
уларнинг дарслик ва ўқув қўлланмаларида ўз ифодасини топган. Ўқитишда
кўргазмалилик, ифодали ўқиш ва унинг турлари, уларда техник воситалардан
фойдаланиш, оғзаки ва ёзма нутқ ўстириш усуллари каби она тили ва
адабиёт ўқитишнинг муҳим дастурий масалалари айнан жадид педагоглари
томонидан ишлаб чиқилди.
Жадид педагоглари фаолиятида ёшларни «Турон», «Туркистон»
номлари билан аталмиш она-Ватанга, миллатга, она тилига муҳаббат руҳида
тарбиялаш ғояси етакчилик қилди. Ерли миллат болалари учун очилган рус
ва рус-тузем мактабларида ўзга ватан, ўзга миллат ва унинг маънавиятига
муҳаббат руҳида тарбиялаш устивор ғоя бўлиб турган бир вақтда бундай
тарбия ҳал қилувчи аҳамиятга эга эди.
Мавзунинг долзарблиги яна қуйидагилар билан ҳам белгиланади:
1) ҳозирги замон педагогика илми ва амалиётини миллий асосларда
соғлом ривожлантириш учун жадид мактабларида она тили ва адабиёт
ўқитиш, жадид педагогикаси тажрибаларидан ҳам фойдаланиш ижобий
натижалар беради; 2) замонавий таълим усуллари ташқаридан келтирилган
эмас, балки миллий илдизларга эга эканлигини педагогларимиз билишлари
керак; 3) миллий педагогикамиз яқин ўтмишини чуқур идрок этиш унинг
истиқболи, эртаси қандай бўлишини тасаввур қилишда ҳам алоҳида
аҳамиятга эга.
Мавзунинг ўрганилганлик даражаси.
ХХ асрнинг 80-йиллари
ўрталаридан бошланган демократик ошкоралик ва қайта қуриш жадидчилик
ҳаракати ҳақида чекланган ҳолда бўлса ҳам баъзи ҳақиқатларни айтиш
имконини берди. Шу нуқтаи назардан, 1987 йилда Ўзбекистон ФА Алишер
Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти, 1989 йилда ЎзФА ва Ёзувчилар
уюшмаси ҳамкорликда Туркистонда жадидчилик ҳаракатига бағишланган
собиқ иттифоқ миқёсида махсус комиссия тузилди, бу йўналишда илмий
1
Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. // Миллий тикланиш. -1998. -18 август.
5
анжуманлар ўтказила бошлади ва бу анжуманларда жадидчилик ҳаракатини
комплекс - барча ижтимоий-сиёсий фанлар кесимида ўрганиш зарурати
таъкидланди.
Фақат Ватанимиз мустақилликка эришгандан кейингина маънавий-
маърифий ҳаётимизда ҳам туб сифат ўзгаришлар амалга оширилди.
Жадидчилик ҳаракати, унинг туб моҳияти, буюк раҳнамолари ва
намояндалари ҳақида кенг кўламда илмий тадқиқот ишлари олиб
борилмоқда
1
.
Туркистон жадидчилик ҳаракатини ўрганиш борасида хорижий
мутахассислар нисбатан олдинроқ шуғуллана бошлаган. Бу соҳада
америкалик Э.Оллворт
2
, Э.Лаззерини
3
ишлари маълум. Айниқса, ХХ асрнинг
80-йилларидан кейин туркиялик Нодир Давлат
4
, Аҳад Андижон
5
, япониялик
Хисао Коматсу
6
, немис Ингеборг Балдауф
7
, америкалик Адиб Холид
8
каби
олимларнинг асарлари эътиборга лойиқ. 1999 йилнинг 16-18 сентябрида
Тошкентда «ХХ аср бошида Марказий Осиё: жадидчилик, мухториятчилик,
истиқлолчилик» мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтди. Анжуман ишида
турли мамлакатлардан келган 20 дан ортиқ мутахассислар (Ингеборг
Балдауф, Адиб Холид, франсиялик Шанталь Келькежи, италиялик Марко
Буттино, нидерландиялик Тураж Атабаки каби таниқли олимлар) қатнашди.
Ўзбек олимларидан профессорлар Н.Каримов, Б.Қосимов, Б.Назаров,
Ҳ.Болтабоев, Д.Алимова, Ҳ.Зиёев, доцентлар Ш.Турдиев, Б.Дўстқораев,
Ш.Ризаев кабиларнинг маърузалари тингланди.
Мустақиллик даврида жадид педагогикаси ва унинг намояндалари
ҳақида амалга оширилган ишлар қаторида олий ўқув юртлари талабалари
учун «Педагогика тарихи» ўқув қўлланмаси, «Ўзбек педагогикаси
антологияси» кабиларни кўрсатиш мумкин
9
. Қатор педагог олимлар
томонидан жадид педагогикаси бўйича ёқланган докторлик ва номзодлик
диссертацияларида ушбу мавзу муайян даражада тадқиқ этилган
10
.
1
Бу ҳақда қаранг: Эргашев Б. Из истории становления и развития общественно-политических идей джадидизма, идеология
младобухарцев. Автореферат дисс. докт. философ. наук. - Т.: 1993; Ташкулов Д. Основные направления политико-правовой мысли
народов Ўзбекистана во второй половине XIX-первой четверти XX вв. Автореферат дисс. доктора юрид. наук. - Т.: 1995; Болтабоев Ҳ.
ХХ аср бошлари ўзбек адабиётшунослиги ва Фитратнинг илмий мероси. Филология фанлари доктори ... дисс. автореферати. – Т.: 1996;
Болтабоев Ҳ. Фитрат ва жадидчилик. – Т.: 2007; Ўзбекистоннинг янги тарихи. I китоб, Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги
даврида. - Т.: Шарқ НМК, 2000; Абдуазизова Н.А. Туркистон матбуоти тарихи (1870-1917). - Т.: Академия, 2000; Жадидчилик:
ислоҳот, янгиланиш, мустақиллик ва тараққиёт учун кураш. - Т.: Университет, 1999; Алиев А. Маънавият, қадрият ва бадиият (Ватан
фидойилари), - Т.: Академия, 2000; Зиёев Ҳ. Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш. - Т.: Шарқ НМК, 1998;
Агзамхужаев С. Туркистон мухторияти: борьба за свободу и независимость (1917-1918). Автореферат дисс. докт. ист. наук. - Т.: 1996;
Қосимов Б. Миллий уйғониш: жасорат, маърифат, фидойилик. - Т.: 2002; Қосимов Б., Юсупов Ш., Долимов У., Ризаев Ш., Аҳмедов С.
Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти (дарслик). - Т.: Маънавият, 2004 ва бошқалар.
2
Allwoth Edward. Uzbek Literary politics. London-Paris, 1964.
3
Lazzerini E. Ismail Bey Gaspirinskiy and Muslim modernism in Russiya, 1878-1914. University of Washington. Ph. D., 1973.
4
Davlat Nodir. 1905-1917 yillari arasinda Rusiya Turklarinin Milli Mucdelesi Tarihi. Anqara-1985
5
Prof. Dr. A. Ahat Andican. Cadidizmden Bagimsizliga Haricte Turkistan Mukadelesi. Istanbul-2003.
6
Хисао Коматсу. Чиғатой гурунги (туркчадан Ҳ.Болтабоев таржимаси). // ЎзАС. - 1996. - 21 сентябрь.
7
Балдауф Ингеборг. ХХ аср ўзбек адабиётига чизгилар. - Т.: Маънавият, 2001.
8
Halid Edib. Usulu Cedid Akimi Cedidciligin Kukleri (Arastirma). “Yedi iklim”. Aralik 2003.
9
Ҳошимов К., Нишонова С., Иномова М., Ҳасанов Р. Педагогика тарихи. - Т.: Ўқитувчи, 1996; Ўзбек педагогикаси антологияси. - Т.:
Ўқитувчи, 1997;
10
Иргашева И.А. Просветительско-педагогические взгляди Мураввара кари Абдурашидханова. АКД пед.наук. Т.: 1997. Ахатова
Д.А.Просветительско-педагогические воззрения А. Фитрата. АКД пед.наук. Т.: 1998. Аҳророва З. Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг
педагогик қарашлари. Пед.фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун дис-я. Т.:.2000. Аблаев Э.А. Прогрессивные педагогические
идеи крымских татар второй половины Х1Х и начала ХХ в.в(на материале пед.наследия И.Гаспринского). Дис.док.пед.наук. Т.:1991.
Баубекова Г.Д. Х1Х аср охири ва ХХ аср бошларидаги Ўрта Осиё мутафаккирларининг педагогик ғоялари. Пед. фанлари доктори
илмий даражасини олиш учун дис-я. Т.: 2000.
6
Юқорида номлари тилга олинган асарларнинг аҳамиятини ҳеч бир
камситмаган ҳолда айтиш керакки, уларда усули жадид мактабларининг
шаклланиши ва ривожланиш тарихи, педагогик технологияси ҳамда она тили
ва адабиёт ўқитиш масалалари деярли ўрганилган эмас. Ушбу диссертация
ана шу илмий муаммолар тадқиқига бағишланган махсус монографик иш
эканлиги билан алоҳида ажралиб туради.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Мазкур тадқиқот мавзуси Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон
Миллий университети ўзбек филологияси факультети “Матншунослик,
миллий уйғониш ва ҳозирги ўзбек адабиёти” кафедраси илмий ишлар
режасига киритилган ҳамда факультет илмий кенгашида тасдиқланган.
Тадқиқотнинг мақсади
жадидчилик ҳаракати ва унинг тамал тоши -
«усули жадид» мактабларининг шаклланиш ва ривожланиш жараёни,
маърифий моҳияти, «усули қадим» ва «усули жадид» ўртасида кечган
курашлар, янги усулдаги мактабларга мустамлакачи маъмурларнинг,
мутаассиб уламоларнинг муносабати каби комплекс масалаларни,
шунингдек, она тили ва адабиёт ўқитиш асослари, жадид педагоглари
яратган илк дарсликлар, уларнинг педагогикамиз тарихида тутган ўрни,
ўқитиш усуллари каби педагогик технология масалаларини тадқиқ этиш ва
муайян илмий-назарий хулосалар чиқаришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари.
Диссертант юқоридаги илмий мақсаддан
келиб чиққан ҳолда қуйидаги вазифаларни жиддий тадқиқ этиш лозим деб
ҳисоблайди:
- «усули жадид» мактаблари билан бир даврда фаолият кўрсатган
маҳаллий анъанавий мактаблар, мадрасалар, уларда она тили ва адабиёт
ўқитиш усуллари ҳамда рус-тузем мактабларининг умумий тавсифи, мақсад
ва вазифалари, ўқитиш методлари каби масалаларни бирламчи манбалар
асосида тадқиқ этиш;
- «усули жадид» мактабларининг вужудга келиш шарт-шароитлари ва
тараққиёт омилларини аниқлаш;
- бу мактабларнинг мақсад ва вазифалари, моҳияти каби масалаларни
тадқиқ этиш;
- «усули жадид» мактабларига ҳукмрон доираларнинг салбий
муносабати сабабларини фактик материаллар асосида кўрсатиб бериш;
- «усули жадид» ва «усули қадим» ўртасидаги курашлар, бу
курашларга мустамлака маъмурлари ҳамда мутаассиб уламоларнинг
муносабатини тарихий манбалар асосида таҳлил қилиш;
- «усули жадид» мактабларининг Туркистон ўлкасида қарор топишида
татар педагогларининг хизмати, Исмоилбек Гаспринский ва Туркистонда
«усули жадид» мактаблари масаласини ёритиш;
- жадид педагоглари миллий таълимнинг замини сифатида она тили ва
адабиёт ўқитиш масаласига асосий эътиборни қаратганини, бу жадид
мутафаккирлари педагогик қарашларининг туб мағзини ташкил этганини
ҳисобга олиб, «усули жадид» мактабларида она тили ва адабиёт ўқитиш
масаласига эътиборнинг кучайиши сабабларини очиб бериш;
7
- Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида «усули жадид» мактабларининг
тарқалишидаги ўзига хос хусусиятларни тадқиқ этиш;
- «усули жадид» мактабларининг назарий асосларини ўрганиш;
- бундай мактабларда педагогик технология, она тили ва адабиёт
ўқитишда янги усуллар, техник воситаларнинг қўлланиши каби
масалаларни ёритиш;
- «усули жадид» мактаблари ҳақида замондошлар хотираларини
тўплаш ва таҳлил қилиш;
- «усули жадид» мактаблари ҳақида хорижлик олимлар (Ингеборг
Балдауф, Хисао Коматсу, Адиб Холид, Давлат Нодир)нинг асарларидаги
фикр-мулоҳазаларни таҳлилдан ўтказиш;
- ўрганилган тарихий-педагогик манбалар, ўша давр вақтли матбуоти
материаллари асосида илмий-назарий хулосалар чиқариш.
Тадқиқотнинг методологик асоси ва методлари
. Истиқлол
фидойилари, жадид педагоглари фаолиятига мустақиллик туфайли
шаклланган илмий-тадқиқот методологияси асосида ёндашилди. Мумтоз
адабиётимиз ва жадидчилик ҳаракатини чуқур ўрганган Ғ.Каримов,
И.Султонов, Б.Валихўжаев, Э.Каримов, Б.Қосимов, Ш.Юсупов, Н.Каримов,
Н.Комилов, Б.Назаров, А.Жалолов, Ҳ.Болтабоев, Б.Тўхлиев, И.Ғаниев,
Б.Дўстқораев, Н.Жабборов, Б.Каримов каби олимларнинг, С.Долимов,
А.Зуннунов, Қ.Йўлдошев, М.Мирқосимова, Ж.Йўлдошев, C.Нишонова,
С.Матчонов, М.Қуронов, Р.Сафарова, Қ.Ҳусанбоева каби педагог ва
методист олимларнинг, В.В.Бартольд, Аҳмад Заки Валидий, Э.Оллворт,
Э.Лаззерини, Адиб Холид, Давлат Нодир, Аҳад Андижон, Ингеборг
Балдауф, Хисао Коматсу каби хорижлик тадқиқотчиларнинг илмий ишларида
эришилган ютуқлар ҳисобга олинди. Мавзунинг ўзига хос жиҳатларини
назарда тутган ҳолда тарихий-қиёсий методдан фойдаланилди, шу билан
бирга, аналитик ва герменевтик таҳлил принципларига ҳам амал қилинди.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
1.
Ўрта Осиёнинг чор Россияси мустамлакасига айланиши ўлкага
моддий зарар келтирибгина қолмай, унинг маънавиятига, айниқса,
маорифига кучли салбий таъсир кўрсатганлигини илмий жиҳатдан асослаш.
2.
Анъанавий маҳаллий мактаб ва мадрасалардаги ўқитиш усуллари:
«усули савтия» ва унинг шакллари, ҳижо, шарҳлаб ўқитиш, мунозара каби
ўқитиш усулларининг аҳамиятли жиҳатларини бирламчи манбалар асосида
тадқиқ этиш;
3.
Рус-тузем мактабларининг моҳияти, ўзбек мутафаккирлари
томонидан уларнинг миллий тарбия заминида ислоҳ қилиниши ва аста-
секинлик билан губернаторлик мақсадларига зид йўлга солиб юбориш
борасидаги фаолиятларини чуқур таҳлил қилиш.
4.
XVI - XVII асрлардан бошлаб жаҳон тараққиётидан бутунлай
узилиб қолган маҳаллий таълим-тарбия тизимига нисбатан танқидий
фикрлар, уни тубдан ислоҳ қилиш ғояси XIX аср биринчи чорагидаёқ
вужудга кела бошлаганини ўзбек мутафаккирлари фаолияти билан боғлиқ
ҳолда кўрсатиб бериш.
8
5.
Туркистон ўлкасида, Бухоро ва Хива хонлигида жадид мактаблари
вужудга келиш жараёнига сабаб бўлган ижтимоий-маърифий омилларни
таҳлилга тортиш.
6.
Маориф соҳасидаги янгиланиш Туркистон ўлкасига нисбатан
олдинроқ кечган Қрим, Волгабўйи, Озарбайжон халқлари, хусусан,
Исмоилбек Гаспринский фаолиятининг ўлка зиёлиларига таъсири
масаласини бирламчи манбалар асосида тадқиқ этиш.
7.
Чор Россияси маъмурияти томонидан Туркистон ўлкасидаги давлат
мактабларида таълим-тарбияни рус тилида ва кирилл ёзувида олиб бориш
(Ильминский тизими) жорий қилинаётган бир пайтда жадид педагогларининг
она тили ва адабиёт ўқитиш масалаларига миллатнинг ҳаёт ёки мамот
масаласи сифатидаги муносабатини кўрсатиб бериш.
8.
Абдулла Авлонийнинг «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ», Абдурауф
Фитратнинг «Раҳбари нажот» асарларига бўлажак жадид педагогларини
тарбиялаб етиштирувчи, ўлкада яратилажак дарслик ва ўқув қўлланмалари
учун назарий ва амалий асос бўлган педогогик асарлар сифатида ёндашиш.
9.
Саидрасул Саидазизов, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори,
Абдулла Авлоний, Мулла Рустамбек ибн Юсуфбекҳожи томонидан
яратилган илк алифболар тадқиқи мисолида «усули маддия», «усули савтия»
каби ўқитиш методларининг афзалликларини асослаб бериш.
10.
Она тили ва адабиёт ўқитиш методикасида кўргазмалилик
(Мунавварқори), оғзаки ва ёзма нутқ ўстириш усуллари (Беҳбудий ва
Фитрат), ифодали ўқиш техникаси ва эстетик тарбия (Авлоний ва Ҳамза)
масалаларини жадид педагогларининг асарлари асосида илмий таҳлил этиш.
11.
Жадид
мутафаккирларининг
методист-олим
сифатидаги
фаолиятларини уларнинг асарларида қўлланилган тажрибалар, замондошлар
ва шогирдлари хотиралари асосида тадқиқ қилиш.
Илмий янгилиги.
Диссертация иши жадид педагогикасининг назарий
асослари, «усули жадид» мактабларида она тили ва адабиёт ўқитиш
методикаси асосларини ўрганишга қаратилган биринчи монографик
тадқиқотдир. Шу нуқтаи назардан тадқиқотнинг илмий янгилиги
қуйидагилар билан белгиланади:
- ишда илк бор анъанавий маҳаллий мактаб ва мадрасаларнинг ўқув
муассасаси сифатидаги ўқитиш усуллари, уларнинг кейинги қарийб тўрт аср
давомида парокандаликка юз тутиши сабаблари замонавий педагогика
талаблари асосида тадқиқ этишга ҳаракат қилинди;
- тадқиқотда чор Россиясининг мустамлака Туркистонда олиб борган
таълим сиёсати, миллатни руслаштиришга қаратилган рус-тузем мактаблари,
улардаги ўқитиш усуллари, дарсликлар тизими ва педагогик технологияси
масалалари илмий асосда таҳлил этилди;
- Туркистон ўлкасида жадид мактаблари юзага келишининг ижтимоий-
маърифий,
методологик,
сиёсий
омиллари,
бу
мактабларнинг
ривожланишида жадид мутафаккирлари томонидан ташкил этилган хайрия
жамиятлари, ширкатлар, матбаалар, нашриётлар, кутубхоналарнинг аҳамияти
тарихий ҳужжатлар, манбалар асосида тадқиқ этилди;
9
- диссертацияда «усули қадим» ва «усули жадид» мактабларида она
тили ўқитишда қўлланилган «усули таҳажжи» (ҳижо усули), «усули маддия»
(чўзиш усули), «усули савтия» (товуш усули)нинг моҳияти, ўзига хос
хусусиятлари илмий таҳлил қилинди. Шунингдек, Саидрасул Саидазизов,
Мунавварқори, Авлоний, Беҳбудийларнинг методист-олим сифатидаги
фаолиятлари, она тили ва адабиёт ўқитиш методикаси бўйича улар яратган
усуллар чуқур тадқиқ этилди.
- «усули жадид» мактабларининг назарий асосларини белгиловчи
Абдулла Авлонийнинг «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» ва Абдурауф
Фитратнинг «Раҳбари нажот» («Нажот йўли») асарларининг педагогик
талаблар асосидаги таҳлили амалга оширилди;
- Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида «усули жадид» мактаблари
вужудга келиши, ривожланишининг назарий асослари ва тараққиёт
тамойиллари бирламчи манбалар асосида ёритилди;
- «усули жадид» мактабларининг АҚШ, Туркия, Германия ва Япония
жадидшунослари томонидан ўрганилиши билан боғлиқ ҳолда илк бор жадид
педагогикасининг хорижда ўрганилиш манбалари таҳлилга тортилди.
Тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти.
Илмий тадқиқот
натижаларидан педагогика фанининг қуйидаги масалаларини ҳал қилишда
фойдаланиш мумкин:
- жадидчилик ҳаракати ва жадид педагогикаси муаммоларига
бағишланган илмий-тадқиқот ишлари яратишда;
- жадид педагогикаси назарий асосларини ёритишда ва жадидлар
томонидан амалга оширилган она тили ва адабиёт ўқитиш методикаси
масалаларини замонавий педагогик технологиялар билан муштарак
жиҳатларини белгилашда;
- университетлар, олий ҳамда ўрта махсус педагогик ўқув юртлари
учун дастур, дарслик, қўлланмалар ва маъруза матнларини тайёрлашда;
- бакалавр, магистр ва аспирантлар учун «усули жадид» мактаблари ва
уларда ўқитиш методлари бўйича махсус курсларни олиб бориш, битирув ва
диссертацион ишларини тайёрлашда;
- умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда академик лицей ва касб-ҳунар
коллежларида она тили ва адабиёт ўқитиш жараёнига илғор педагогик
технологияларни жорий этишда.
Тадқиқотнинг манбалари.
Тадқиқотда кўзда тутилган илмий
муаммоларни ҳал этишда, асосан, бирламчи манбалар - жадид
мутафаккирларининг қўлёзма, босма асарлари, дарсликлари ва ўша давр
вақтли матбуоти материалларидан кенг истифода этилди.
Тадқиқот ишига асосий манба сифатида Ўзбекистон ФА Абу Райҳон
Беруний номидаги Шарқшунослик институти фонди, Алишер Навоий
номидаги Ўзбекистон Республикаси Миллий кутубхонаси, Мирзо Улуғбек
номидаги Ўзбекистон Миллий университети Асосий кутубхонаси, Алишер
Навоий номидаги Адабиёт музейи, Ўзбекистон Республикаси Марказий
Давлат архивида сақланувчи ҳужжатлар, жадид мутафаккирларининг
қўлёзма, типографик ва литографик асарлари, шахсий архивлардаги ҳамда
10
ХIХ аср охири - ХХ аср бошларига оид вақтли матбуот материаллари жалб
қилинди. Шу билан бирга, туркий халқларнинг «Таржимон», «Вақт»,
«Шўро», «Мулла Насриддин», «Тасвири афкор» каби газета ва журналлари
материалларидан ҳам фойдаланилди. «Усули савтия» методини тадқиқ
этишда Исмоилбек Гаспринский, Ҳасан Сабрий Айвазов, Абдулла Шиносий,
Саидрасул Саидазизов, Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний,
Мулла Рустамбек ибн Юсуфбекҳожи каби жадид педагогларининг етмишдан
ортиқ асарларига бирламчи манба сифатида мурожаат этилди.
Тадқиқот натижаларининг амалиётга татбиқи қуйидаги ҳолларда
кўринади:
1)
университет таълими тизимида «Жадид педагогикаси: шаклланиши ва
ривожланиши» мавзуида II курс магистратура босқичи талабалари учун
махсус курс ўқитишда;
2)
академик лицейларда жадид мутафаккирлари ва уларнинг педагогик
фаолияти ҳақида маъруза ва амалий машғулот дарсларини ўтишда;
3)
умумтаълим мактабларининг 11-синфларида жадид мутафаккирлари
фаолияти бўйича машғулотлар олиб боришда.
Тадқиқот муаллифининг диссертация натижаларини амалиётга татбиқ
этиш жараёнида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Ўзбек филологияси факультетида бакалавриат ва магистратура тизимидаги
ўтилган маъруза ва семинар машғулотларида ҳамда мазкур университет
қошидаги Собир Раҳимов номидаги академик лицейда олиб борилган
дарслардаги фаолияти асос бўлиб хизмат қилди.
Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).
Диссертацион иш Мирзо
Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети «Матншунослик,
миллий уйғониш ва ҳозирги ўзбек адабиёти» кафедрасида тайёрланди. Ушбу
тадқиқот асосида мазкур университет ўзбек филологияси факультети
талабаларига 2002-2008 йиллар давомида махсус курс ўқилди. Тадқиқот
натижалари юзасидан Ўзбекистон Миллий университетининг анъанавий
илмий анжуманларида, университет ҳамда «Шаҳидлар хотираси» хайрия
жамғармаси
ҳамкорлигида
ўтказилган
республика
миқёсидаги
конференцияларда, Самарқанд, Қўқон, Термиз, Андижон сингари
шаҳарларда жадидчилик ҳаракати ва миллий мафкура масалаларига
бағишланган илмий анжуманларда маърузалар қилиниб, илмий жамоатчилик
эътиборидан ўтган.
Диссертация иши Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети «Матншунослик, миллий уйғониш ва ҳозирги ўзбек адабиёти»,
«Ўзбек мумтоз адабиёти», «Жаҳон адабиёти ва назарияси» ҳамда «Ўзбек
тилшунослиги» кафедраларининг (2007 йил 21 март) қўшма йиғилишида
муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилди. Низомий номидаги Тошкент
давлат педагогика университетининг “Она тили ва адабиёт ўқитиш
методикаси” кафедрасида, К.067.18.02 рақамли Бирлашган ихтисослашган
кенгаш
ҳузуридаги
методологик
семинарда,
Гулистон
давлат
университетининг “Ўзбек адабиёти” ҳамда “Педагогика ва психология”
11
кафедраларининг қўшма мажлиси семинарида муҳокама қилиниб, ҳимояга
тавсия этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Тадқиқотнинг асосий мазмуни
диссертантнинг «Туркистонда жадид мактаблари» номли монографисида
(Тошкент, ”Университет” нашриёти, 2006) ҳамда «Халқ таълими», «Тил ва
адабиёт таълими», «Тафаккур», «Жаҳон адабиёти», «Соғлом авлод учун»,
«Бошланғич таълим», «ЎзМУ хабарлари», «Филололия масалалари», «Шарқ
юлдузи» каби журналларда эълон қилинган ўттиздан ортиқ илмий
мақолаларда ўз ифодасини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация иши кириш, ўн
фаслни ўз ичига олган тўрт асосий боб, хулоса, тавсиялар, 324 номда
фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда 16 саҳифалик иловалардан таркиб
топган. Диссертация асосий матнининг умумий ҳажми 302 саҳифадан иборат.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Ишнинг “Кириш” қисмида мавзунинг долзарблиги асосланган, унинг
ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, илмий
янгилиги, назарий ҳамда амалий аҳамияти, жорийланиши каби масалалар
ёртилган, ҳимояга олиб чиқилган асосий ҳолатлар ўз ифодасини топган.
Биринчи боб «
Туркистонда ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларидаги
ижтимоий-тарихий шароит ҳамда маданий ҳаёт»
деб номланади ва у тўрт
фаслни ўз ичига олади. «ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларида Туркистонда
ижтимоий-маданий ҳаёт» деб номланувчи биринчи фаслда Ўрта Осиёнинг
чор Россияси томонидан босиб олиниши ва унинг ўлка халқлари маданий-
маърифий ҳаётига кўрсатган салбий таъсири масалалари тадқиқ қилинган.
1867 йил 11 июлда Туркистон генерал-губернаторлиги таъсис этилди.
У айниқса халқ ўртасида катта обрў-эътиборга эга бўлган ҳурфикрли
зиёлиларни, шоирларни таъқиб остига олди, уларни ўз манфаатлари учун
хизмат қилдиришга тиришди, баъзан очиқдан-очиқ мустамлака тузумини
мадҳ қилувчи, ўтмишни қора бўёқларда тасвирловчи асарлар ёзишни
топширди. Бундай асарлар учун губернаторлик «Туркистон вилоятининг
газети» ва «Туркестанские ведомости» саҳифаларидан катта ўрин ажратди.
Мустамлакачилар ўлкага моддий зарар келтириш билан чекланмадилар,
қадимий шаҳарларимиздаги осориатиқалар, ноёб қўлёзма асарлар Петербург,
Москва шаҳарларига бетиним ташиб кетилди. Бунга қарши Оренбургда
Фотиҳ Каримий муҳаррирлигидаги «Вақт» газетаси катта ташвиш билан
қуйидагиларни ёзган эди: «Бу ерда (Туркистонда – У.Д.) улкан эски асарлар
очкўз мужовир (қўшни)лар тарафиндан Оврупа сайёҳларина йўқ-бор ақчалар
баробарина ва рус маъмурларина ҳадя эдиланарак верулуб битмушдур... Азиз
ва нодир асарларнинг бўйла равишда талаф ўлмоқлари учун таассуф этмаян
кимса инсон дагилдур»
1
.
1
//Вақт, 1907, 213-сон.
12
Ўлкага капиталистик муносабатлар билан бирга ярамас иллатлар ҳам
кириб келди. Бу иллатлар маҳаллий халқ ахлоқига кучли салбий таъсир
кўрсата бошлади: меҳмонхоналарда, ресторанларда «доим фиён» (И.Ибрат)
бўлиб юриш одати пайдо бўлди. Бунинг устига, чор Россияси ҳукумати
мустамлака ўлка халқлари маънавиятини, диний эътиқодини бузиш учун
ароқ, вино ва пиво билан савдо қиладиган махсус дўконлар тармоғини
кенгайтирди, фоҳиша аёлларнинг ўлкага оқиб келишига катта имкониятлар
яратди. Беҳбудийнинг «Падаркуш» драмасида, Чўлпоннинг «Кеча ва
кундуз», Ойбекнинг «Қутлуғ қон» романларида, Тавалло шеъриятида чор
Россиясининг ушбу сиёсати фош этилгани тасодифий ҳол эмас.
Асрлар давомида мусулмон оламида аълам, муҳтасиб, раис каби
лавозимлар бўлган. Бу мансабдорлар бозордаги нарх-навони текшириш
билан бирга, одамларнинг хулқ-атворини, вақти-бевақт кўча-кўйда бекор
юрувчи эркагу аёлни, айниқса, мактаб ва мадраса ёшидаги йигитларни
назорат қилиб турган, ҳатто жазолаган ҳам. Шу йўл билан ичкиликбозлик,
фоҳишабозлик, қиморбозлик каби нопок ишларнинг олди олинган.
Губернаторлик бу лавозимларни бекор қилди, бу ҳам миллат ахлоқига
салбий таъсир кўрсатди.
Маълумки, мактаб-мадрасаларни асрлар давомида ҳам иқтисодий, ҳам
маънавий жиҳатдан таъминловчи асосий манба вақф мулклари эди.
Мустамлакачилик тартибига кўра вақф мулклари губернаторлик тасарруфига
ўтгач, мактаб-мадрасалар иқтисодий таъминот манбаидан бутунлай маҳрум
бўлди. Натижада, миллий мактаб йўққа чиқарилди. Бу ҳол ўзбек
зиёлиларининг норозилигига сабаб бўлди.
XIX асрнинг 80-йилларидан бошлаб мустамлака Туркистон ўлкасида
янги йўналишдаги маърифатпарварлик вужудга келди. Унинг тепасида
етакчи ўзбек зиёлилари ва жамоат арбоблари турдилар. Улар ўз амалий ва
ижодий фаолиятларида рус тилини чуқур ўрганиш, шу орқали ривожланган
Оврупо маданияти ва илм-фанини эгаллашга ундадилар. Бу билан
маърифатпарварлар халқнинг ўзлигини таниши, охир оқибатда мустамлака
исканжасидан озод бўлиш мақсадларини кўзладилар. Уларнинг бундай
фаолияти, биринчидан, мустамлакачилар сиёсатига бутунлай зид бўлиб, улар
таъқиб ва тазйиқларга учраган бўлсалар, иккинчидан, маҳаллий
мутаассибларнинг «Исҳоқ кофир» (Исҳоқхон Ибрат), «Чўқинди қози»
(Сатторхон Абдуғаффоров), «Насора махзум» (Саидрасул Саидазизов) каби
дашномларига дучор бўлдилар. Аммо буюк олижаноб мақсад туфайли улар
ҳар қандай тўсиқларни мардонавор енгиб бордилар, мустамлака
Туркистоннинг ягона «Туркистон вилоятининг газети»дан ўзларининг эзгу
орзуларини халққа етказиш учун минбар сифатида фойдаландилар. Юқорида
номлари тилган олинган маърифатпарварларнинг барчаси генерал-
губернаторлик эътиборидаги турли мансабларда бўлган жамоат арбоблари
эдилар. Улар ўз мансабларидан фойдаланиб, ниҳоятда оғир вазиятда фаолият
кўрсатишга, баъзан мустамлакачиларга ён беришга мажбур бўлдилар. Ҳар
қандай шароитда ҳам ўз халқини жаҳолатдан, асрий қолоқликдан олиб
чиқишга бор имкониятлари билан ҳаракат қилдилар.
13
Биринчи бобнинг «Анъанавий маҳаллий мактаблар ва уларда ўқитиш
усуллари» деб номланган иккинчи фаслида мазкур мактабларнинг юзага
келиш тарихи, уларда ўқитиш усуллари тадқиқ этилган. VIII асрдан бошлаб
Марказий Осиё араблар томонидан босиб олингач, халифа ҳамма масжидлар
қошида мактаблар очиш ҳақида буйруқ берди. Асосан, масжид имоми ўғил
болаларни йиғиб ўқита бошлади. Шундан бошлаб XX аср бошларига қадар
масжидлар қошида, кўпгина мадрасани хатм қилганлар ва таълим-тарбияга
қизиққанлар ўз уйларида, маҳаллаларнинг махсус қурилмаларида мактаб
очганлар ва уларни «мактабдор» деб юритганлар. Мактаб арабча (катаба)-
ёзмоқ, яъни ёзишга ўргатадиган жой демакдир. Эски мактабларнинг расмий
дастури бўлмаган, араб ҳарфларини ўрганиб бўлгач, «Қуръон» сураларини
ўқиш ва ёд олишга, улуғ шоирлар асарларини ўрганишга асосий эътибор
қаратилган. Ўз ишига танқидий қарайдиган, асрлар давомида ўзгаришсиз
келаётган ва ҳаётдан анча орқада қолаётган мактаб соҳасини тубдан қайта
қуриш кераклигини тушуниб етган илғор педагоглар, ўз касбининг
билимдонлари ҳамма вақт бўлган. Ҳар қандай вазиятда ҳам Шарқда таълим-
тарбия масканлари давлат арбоблари, улуғ мутафаккирлар эътиборида
бўлган. Шу нуқтаи назардан, XIX асрда фаолият кўрсатган донишманд
мураббий Вожид Али Мужмалийнинг «Матлаъ ул-улум ва мажмаъ ул-
фунун» («Илмлар боши ва фанлар жами», 1267 йил ҳижрий) асари эътиборга
сазовор. Муаллиф бу асарида ислом мамлакатларида асрлар давомида
таълим-тарбия соҳасидаги қарашларни умумлаштирган, шу билан бирга,
ўқитувчи қандай фазилатларга эга бўлиши керак, деган саволга ўз
тажрибаларидан келиб чиқиб жавоб берган. Вожид Али асарда ўқитиш,
таълим-тарбия усуллари ҳақида анча илғор фикрларни баён қиладики, улуғ
педагогларимиз, методист олимларимиз мактаблар фаолиятига, вақт ўтган
сайин ўқитиш усулларини такомиллаштириб боришга эътиборни жалб
қилганлар. Асарда ўқитувчи ва ўқувчи олдига қўйилган талаблар ҳозирги
педагогик жараёнга анча мутаносибдир: «Билгилки, муаллимлик касби
ўқувчи ва толиби илмларга дастур ҳамда таълим қоидалари - услубияти
асосида таълим беришдан иборат бўлиб, бу касб энг шарафли
касблардандир»
1
.
Вожид Али ўз асарида ўқитувчи эга бўлиши шарт бўлган фазилатлар,
ўқитиш усуллари ҳақида кенг маълумот беради. Болалар руҳиятини яхши
биладиган домлалар ҳар 1,5 - 2 соатда танаффус эълон қилган, вазифани
яхши бажариб келган ўқувчи «офарин», «баракалло» деб рағбатлантирилган,
дангасалик қилганларга танбеҳ берилган. Ҳафтанинг пайшанба куни одоб-
ахлоқ дарси ўтказилган. Бу дарс асосан «Шариат ул-иймон» китоби асосида
олиб борилган.
Диссертация ишида эски мактаб турлари: қорихона, далойилхона,
қизлар мактаби ҳақида ҳам кенг маълумот берилган.
1
Валихўжаев Ботурхон, Самарқандда олий таълим - мадрасайи олия - университет тарихидан лавҳалар. Абдулла
Қодирий номидаги халқ мероси, Самарқанд, 2001, 8-бет.
14
Болаларни ўқишга ўргатишнинг машҳур уч усули бор: усули таҳажжи,
усули маддия, усули савтия. Эски маҳаллий мактабларда асосан
усули
таҳажжи - усули ҳижо
методи қўлланган. Бу усул энг қадимги ва энг қийин
усул бўлиб, Оврупода ХУ111 аср охирида ундан воз кечишган, Туркистон
эски мактабларида ХХ асрнинг 20-йилларигача давом этган. Усули ҳижода
алифбо ўрганиш уч босқичда олиб борилган. Биринчи босқичда алифбо
тартиби бўйича ҳарфларнинг номлари ўргатилган. Шундан кейин ўқитувчи
узунлиги 30 см., эни 15 см бўлган, чиройли рандаланган тахтанинг бир
томонига 32 та ҳарфнинг алоҳида ёзилиш шаклини алифбо тартибида ёзиб
беради ва ўқувчи «алиф, бе, те, се, жим, ҳе...» деб, ҳарфларнинг номларини
ёд олган. Алифбо ўқишдаги бу босқични «тахтахонлик» дейилиб, 5 - 6 ой
давом этган. Иккинчи босқич - ҳижо ҳосил қилиш. Бу масалада ўқувчилар
анча қийналган. Аввал бир ҳижони ташкил этган ҳарфларнинг номлари
айтилиб, сўнг шу ҳарфлардан ясалган ҳижо ўқилган. Учинчи босқичда
сўзларни ўқишга киришилган. Аввал сўзнинг биринчи ҳижосини ташкил
этган ҳарфларнинг номлари, кейин эса у ҳижонинг ўқилиши айтилган. Шу
тарзда иккинчи, учинчи ва бошқа ҳижолар ўқилган. Аммо аввалги ҳижолар
эсдан чиқмаслиги учун ҳар бир янги ҳижони ўқиш олдидан улар такрорлаб
борилган. Бунда ҳарфлар алиф, бе, те, се, коф ва ҳатто ҳаракатларнинг
номлари асос қилиб олинган, асосий масала - сўзни ҳосил қилувчи товушлар
ўқувчиларга
тушунтирилмаган, натижада, ўқувчилар ўқитувчининг
сўзларини такрорлаб, ҳарфлар ифодаловчи товушларни тушунмаган ҳолда
кўп вақтларини зоеъ кетказган.
Хулоса шуки, улуғ мутафаккирларни тарбиялаб етиштирган анъанавий
маҳаллий мактаблар кейинги 3-4 аср давомида жаҳон тараққиётидан
бутунлай узилиб қолди, таълим-тарбия тизими парокандаликка юз тутди.
Ислом дини қонунларини, Қуръони мажид аҳкомларини бузиб талқин
қилувчи мутаассиблар, бунинг устига мустамлака шароити бу ҳолни янада
чуқурлаштирди. Шунга қарамай, анъанавий маҳаллий мактаблар ислоҳоти,
ўқитиш тизимини замонга мослаштириш учун ҳаракатлар ҳамма вақт улуғ
педагоглар диққат-эътиборида бўлган.
Биринчи бобнинг учинчи фасли «Мадрасаларда таълимнинг ташкил
этилиши ва ўқитиш усуллари» деб номланади. Мадрасалар қадимдан олий
ўқув юрти мақомида бўлган. Уларнинг пайдо бўлиши ўқитишда янги
усулларнинг вужудга келиши билан узвий боғлиқдир. VIII-IX асрларда
ўқувчилар, асосан, масжидларда ўқитилар эди. Талабаларга ўқитиш
жараёнида айтиб турилган, улар ёзганлар. Бу усул «имло» усули деб
юритилган. Х асрдан бошлаб ўқув муассасаларида «имло» усулидан воз
кечилди. Швейцариялик арабшунос олим Адам Мец бу ҳақда қуйидагиларни
ёзади: «Ўқитишда янги усулларнинг вужудга келиши янги турдаги ўқув
муассасаларининг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Аввал айтиб туриб ёздириш,
яъни «диктовка» («имло») усули ўқитишда энг юқори даража ҳисобланган
бўлса, Х асрдан бошлаб, «тадрис» («шарҳ», «изоҳ») усули етакчи бўлиб
қолди. «Тадрис» усули ўша даврда қабул қилинган илмий мунозара билан
15
узвий боғлиқ эди, масжидлар эса мунозара учун мувофиқ эмас эди.
Натижада, бу даврга келиб мадраса вужудга келди»
1
Мадрасалар учун махсус бинолар қурила бошлади, шарқ меъморчилик
санъатининг энг гўзал анъаналари мадрасаларда ўз ифодасини топди. Уларда
қоидага мувофиқ ҳафтанинг шанба, якшанба, душанба, сешанба ўқиш
кунлари; чоршанба, пайшанба мустақил мутолаа кунлари; жума дам олиш
куни ҳисобланган. Мадрасада ўқиш бир йилда олти ой давом этган, ўқув
йили мезон ойининг биринчи куни (22 сентябр) бошланиб, ҳамал ойининг
биринчи куни (22 март) тугаган. Бу ҳақда мадрасаларга ҳукмдорнинг махсус
фармони келган
2
.
Ўқитиладиган илмлар таснифи, ўқитиш савияси, мударрислар мавқеига
кўра мадрасалар икки босқичга бўлинган: биринчиси умумий таълим берувчи
ўқув маскани «мадраса» деб юритилган. Ушбу гуруҳ мадрасаларда диний
илмлар анча чуқур ўргатилган, табиий фанлардан умумий маълумот
берилган. Бундай мадрасалар кичикроқ шаҳарларда ва туманларда ҳам
бўлган. Иккинчиси «мадрасайи олия» деб юритилган ва таълим-тарбиянинг
энг олий босқичи ҳисобланган. Унда юксак илмий мартабага эришган
алломалар фаолият кўрсатган, бундай мадрасалар асосан пойтахтларда, илм-
фан, маданият ривожланган шаҳарларда бўлган. Мадрасаларнинг ҳар икки
гуруҳида араб тили анча чуқур ва узоқ вақт ўқитилган. Чунки ҳамма фанлар
бўйича ўқитиладиган асарлар ва шарҳлар араб тилида битилган, шу боис араб
тилини мукаммал билиш талаб этилган.
Мадрасаларнинг ҳам иқтисодий, ҳам маънавий мақомини белгиловчи
асосий ҳужжат унинг вақфномасидир. Унда бош мударрисдан тортиб,
талабаларнинг
сонигача,
мударрисларга
белгиланган
маошдан
талабаларнинг босқичларига қараб бериладиган вазифа (стипендия)ларигача,
ички тартиб-интизомдан мадраса таъмирию кутубхонадаги китобларгача
маълумот берилган. Вақфномаларда мадрасалардаги тартиб-интизом,
ўқитиладиган илмлар, талабаларнинг гуруҳларга бўлиниши, уларнинг ўзига
хос ўқув дастурлари ҳақидаги маълумотлар акс этган. XV аср Самарқанд ва
Ҳирот мадрасаларида ўқиш муддати 8 йил бўлган. Агар талаба 8 йил ичида
дастур талабларини бажара олмаса, белгиланган вазифа ва имтиёзлар
тўхтатилган.
Мадрасайи олиядаги ўқитиш усуллари алоҳида эътиборга лойиқдир.
Мирзо Улуғбек дарс бериш жараёнида, айниқса, мунозара-баҳс усулига тез-
тез мурожаат қилган. Мадрасаларда асосий ўқитиш усулларидан бири
шарҳлаб ўқитиш бўлган. Бу усул тарихий анъанага эга. Ўз даврининг
олимлари томонидан яратилган ва дарслик сифатида фойдаланиладиган
асарларга талабалар руҳиятини, билим савиясини яхши билган, ўз умрини
ёшлар тарбиясига бағишлаган мударрислар шарҳ ёзганлар. Бундай шарҳ
берувчилар
шориҳ
деб аталган. Шориҳлар педагог бўлиш билан бирга, ўз
даврининг билим доираси анча кенг олимлари ҳам саналган. Кўп ҳолларда
1
Мец Адам. Мусульманский ренессанс. М.: Наука, 1978. С.154.
2
// Туркистон валоятининг газети, 1891, 8 апрел, 14-сон
16
улар шарҳларни китобнинг ҳар саҳифаси ҳошиясига ёзганлар. Бундай
шарҳни
шарҳи муҳашшо
ёки
ҳошияйи шарҳ
деб атаганлар.
Мадрасаларимиз тарихидаги бундай нурли саҳифалар XVII асргача
давом этди, темурийлар салтанатининг парокандаликка юз тутиши
мадрасалар ҳаётига ҳам кучли салбий таъсир кўрсатди. Ватанимиз чор
Россияси томонидан босиб олингач, бошланғич ва олий таълимдаги инқироз
янада чуқурлашди.
ХХ асрга келиб, матбуот саҳифаларида мадрасалар ислоҳотига оид
мақолалар тез-тез кўрина бошлади. Ўзбек мутафаккирлари орасида
мадрасалар фаолияти, уни ислоҳ қилиш масалалари билан кўпроқ мударрис
Саидаҳмад Васлий шуғулланди. Унинг мадрасалар ислоҳига бағишланган
мақолалари вақтли матбуотда чоп этилган. Жадид педагоги Ҳожи Муин
Васлийнинг ислоҳотчилик фаолияти ҳақида қимматли маълумотлар беради.
1
Мадрасалар ислоҳи замонавий олий маълумотли мутахассислар
тарбиялаб етиштириш масалалари билан уланиб кетди. Бу ишда айниқса
Мунавварқори, Беҳбудий, Авлоний, Фитратлар фаолияти алоҳида ўрин
тутади. Улар кўплаб иқтидорли ёшларни тараққий этган давлатлар олий ўқув
юртларига ўқишга юбордилар. Аммо улар Ватанни чуқур билим ва малакага
эга бўлган миллий кадрлар билан таъминлаш масаласини фақат бу йўл билан
ҳал қилиб бўлмаслигини яхши билар эдилар. Аслида, чет элларда ўқиб
келган ёшлар ўлкада очилажак олий ўқув юртларининг биринчи
ўқитувчилари бўлишлари керак эди. Бу жадидларнинг буюк орзуси эди.
Биринчи бобнинг 4-фасли «Чор Россиясининг Туркистонда мактаб
сиёсати: рус-тузем мактабларида ўқитиш мазмуни ва усуллари» деб
номланади. Туркистоннинг биринчи генерал-губернатори К.П.Кауфман ўлка
маорифини ўрганиб чиққач, Н.И.Ильминскийнинг Қозон татарларини
руслаштириш борасидаги фаолиятини Туркистон ўлкасига татбиқ қилиш
мақсадида уни Тошкентга таклиф этди. Ильминский Кауфман таклифини
ерда қолдирмади: ўзи келмаса ҳам, Россия империяси манфаатлари учун энг
ишончли
шогирдлари
бўлмиш
Н.П.Остроумов,
М.А.Миропиев,
Н.А.Воскресенский, И.М.Софийскийларни юборди. Уларнинг ҳаммаси 1879
йилда очилган Туркистон ўқитувчилар семинариясида ишладилар ва
Туркистонда православ динининг миссионерлари сифатида ҳаракат
қилдилар. Бу семинария ўлкада бирдан-бир ўқитувчилар тайёрлайдиган ўқув
муассасаси эди. Унинг биринчи директори этиб Остроумов тайинланди.
Ильминский Остроумов ҳақида қуйидагиларни ёзади: «У Қозон диний
академияси курсини тугатган, турк ва араб тиллари бўйича менинг ўқувчим
бўлган, Муҳаммад дини таълимоти, «Қуръон» билан яхши таниш. У қалбан,
шу билан бирга, илман миссионер. Менинг маърифатли дўстим Остроумов
миссионерликни фақат халқ маорифидагина мустаҳкам асосга қўйиш
мумкинлигини яхши тушунади».
Рус-тузем мактаблари давлат эътиборидан шу даражада узоқ эдики,
уларда ўзбек гуруҳларини дарслик билан таъминлаш масаласи 30 йилдан
1
// Маориф ва ўқитғувчи, 1925, 9-сон.
17
кейин ҳал қилинди: атоқли мутафаккир Саидрасул Саидазизов «Устоди
аввал» алифбо дарслигини 1902 йилда нашр эттирди. Бу тасодифий ҳол эмас,
аксинча, рус сиёсатдонларининг эҳтиёткорлик билан, ўйлаб амалга оширган
тадбирлари эди. Рус-тузем мактабларининг очилишига рус маъмурлари,
миссионерларининг ўзлари катта шубҳа ва ҳадик билан қарадилар. Ерли
аҳолининг кўзи очилиши мумкин, деган ташвиш уларни безовта қилган,
ҳатто бундай мактабларни очмаслик, ерликларни иложи борича замонавий
илм-маърифатдан, маънавиятдан узоқда сақлаш кераклигини қайта-қайта
таъкидловчилар оз эмас эди. Н.Остроумовнинг яқин ҳаммаслаги
Н.Петровский рус ва рус-тузем мактабларининг очилишига кескин қарши
чиққан эди. У 1887 йил 23 июнда Н.Остроумовга йўллаган мактубида
ташвишланиб, қуйидагиларни ёзади: «Ҳамма ерда мусулмонлар учун
очилаётган мактаблар нима ўзи? Маънилик ишми ёки беҳуда ишми?
Хўжакўрсингами ёки жиддий нарсами? Билишни истардим. Биринчиси тўғри
бўлса керак, деган хавотирдаман. Агар мактаблар олдиндан кўзланган
мақсадсиз, оқибати нимага олиб келишини ўйламасдан очилаётган бўлса,
уларни очмаслик маъқул. Кейин бориб пушаймон бўлиб қолмайлик».
1
Ильминский тизими асосида очилган рус-тузем мактабларининг
руслаштириш моҳиятини депутат Г.Ш.Еникеев 1908 йилда Россия Давлат
Думаси минбаридан туриб танқид қилган эди
2
.
Хулоса қилиб айтганда, ушбу бошланғич рус-тузем мактаблари халқ
ҳаётига сингиб кета олмади. Айниқса, усули жадид мактабларининг
фаолияти кенг кўлам касб этгач, унга эҳтиёж ҳам сусайиб борди. Бунинг
асосий сабаби бу мактабларнинг минг йиллар давомида миллатнинг қон-
қонига сингиб кетган маънавиятини, тарихини, тилини йўқ қилишга
қаратилганлигидадир.
Тадқиқотнинг иккинчи боби
«Жадид мактаблари шаклланишининг
ижтимоий-сиёсий, маърифий-дидактик ва методологик асослари»
деб
аталади. Унинг «Жадид мактабларининг шаклланиш жараёни ҳамда она тили
ва адабиёт ўқитиш муаммолари» деб номланувчи биринчи фаслида мазкур
мактабларнинг Туркистон ўлкасида вужудга келишининг ўзига хос
хусусиятлари, она тили ва адабиёт ўқитишнинг биринчи даражага кўтарилиш
сабаблари тадқиқ этилади.
Ватанимиз таълим-тарбия тизимининг дунё тараққиётидан бутунлай
узилиб қолиши, турғунлигига нисбатан безовталаниш узоқни кўрувчи
мутафаккирлар орасида анча илгари – Х1Х аср аввалларидаёқ вужудга кела
бошлаган эди. Бу ҳол Шарқ ва Ғарбнинг тараққий этган давлатларида
яшаган Ҳакимхон тўра Маъсумхон тўра ўғли, Аҳмад Дониш, Абдулазим
Сомий, Комил Хоразмий асарларида ўз ифодасини топди.
ХХ аср Туркистон ўлкасида миллий уйғониш шабадаларини
кучайтирди: «Таржимон», «Вақт», «Шўро» газета ва журналларининг
муштарийлари сони ошиб борди, улардаги ислоҳотчилик ҳаракатига
1
Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. 1009-фонд , 31-дело, 16-саҳифа.
2
Мусульманские депутаты Государственной думы России 1906-1917 гг. Уфа, 1998. С. 120-121.
18
бағишланган мақолалар ўлка педагогларини ўз фаолиятларига танқидий
қарашга мажбур этди, илк жадид мактаблари вужудга келди, она тили,
адабиёт, табиий фанларни ўқитишга эҳтиёж ва эътибор кучайди. Жадид
мутафаккирлари ўзбек халқининг минг йилдан ортиқ тараққиёт тарихига эга
бўлган тафаккур гулшанидан баҳра олдилар, умумбашарий қадриятларга
асосландилар, шу билан бирга, турк дунёси халқларининг маънавий раҳбари
Исмоилбек Гаспринскийнинг мактаб ва мадраса ислоҳотига оид фикрлари
таъсирида бўлдилар, озарбайжон халқининг ҳурфикрли демократлари Жалил
Мамадқулизода, Алиакбар Тоҳирзодалар билан яқиндан ҳамкорлик
қилдилар.
Ёш Мунавварқори 1892 йилда Тошкентда юз берган «Вабо
қўзғолони»ни ўз кўзи билан кўрди. Паншаха, кетмон, тош кўтарган халқ
мустамлакачилар томонидан замонавий қуроллар билан қарши олинди. 1898
йил Андижон қўзғолони қонга ботирилди, ўнлаб қишлоқлар тўпга тутилди,
чор Россиясидек даҳшатли салтанатга ва унинг замонавий қуролларига
қарши ночор, нодон оломонни қарши қўйиш мумкин эмаслигини
Мунавварқори ва маосирлари тушуниб етдилар. Қора халқ онгини
оқартириш, илм-маърифат сари етаклаш керак. Бунга эса мактаб орқали
эришиш мумкин. Мана шундай ўта оғир шароитда Қримда бутун турк
дунёсини тилда, ишда, фикрда бирликка чақирган Исмоилбек Гаспралининг
фаолиятини Мунавварқори Абдурашидхонов Туркистонда давом эттирди. У
1901 йилда дастлаб Тошкентнинг Шайхованд Таҳур, кейинчалик шаҳарнинг
турли даҳаларида «усули жадид» мактабларини очди. Мунавварқори бундай
мактабларнинг кундалик ўқув-тарбия ишларидан тортиб, йиллик битириш
имтиҳонларини уюштиришгача, янги ўқитиш методларини ёш ўқитувчиларга
ўргатишдан тортиб, мактабларни замонавий дарслик ва қўлланмалар билан
таъминлашгача бўлган узлуксиз жараённи бошқарди. Унинг бу фаолияти
Маҳмудхўжа Беҳбудий каби даврининг улуғ мутафаккирлари томонидан
қўллаб-қувватланди
1
.
Мунавварқори Тошкентда очган усули савтия мактабларида жамоат
олдида очиқ имтиҳонлар ташкил қилган. Бундай имтиҳонлар жадид
мактабларининг ўлка бўйлаб кенг тарқалишига олиб келди. 1903 йилда
Самарқандда Маҳмудхўжа Беҳбудий, Сиддиқий-Ажзий, Абдуқодир
Шакурий, Наманганда Исҳоқхон Ибрат, Сўфизода, Қўқонда Абдулваҳоб
Ибодий, Ашурали Зоҳирий, Пўлатжон домла Қаюмий, Ҳамза, Бухорода
Абдулвоҳид Мунзим, Садриддин Айний, Хоразмда Ҳусайн Кушаев,
Бобоохун Салимовлар бошчилигида жадид мактаблари тармоқлари кенгайиб
борди.
Чор ҳукуматининг мустамлака ўлкаларда қўллаган мактаб соҳасидаги
сиёсати иложи борича жадид мактабларини тақиқлаш, жуда бўлмаганда,
уларнинг кенг тарқалишига турли тўсиқлар вужудга келтириш, шу билан
бундай мактаблар ривожланишининг олдини олишга қаратилган эди.
Туркистон ўлкасига нисбатан Татаристон, Бошқирдистон, Қрим ва Кавказда
1
Маҳмудхўжа Беҳбудий. Муҳтарам ёшларга мурожаат. // Ойна, 1914, 41-сон.
19
бундай жараён анча илгари кечган ва уларга қарши курашда чор ҳукумати
катта тажриба орттирган эди. Генерал-губернаторлик маъмурияти жадид
мактабдорларига
оппозицияда
бўлган
маҳаллий
мутаассиблар,
«қадимчи»ларни қарши қўйди, бу курашда уларни рағбатлантирди,
жадидларга қарши турли бўҳтонлар, сиёсий айбномалар уюштирди ва ўзбек
зиёлиларини бир-бирига қарама-қарши икки қутбга ажратиб ташлади.
1909 йилда Россия Давлат думасида «Ғайрирусларнинг давлат
тасарруфидаги мактабларида таълим-тарбия қайси тилда олиб борилиши
керак?» мавзуи муҳокама этилади. Унда «туркистонликларнинг адабий тили
йўқлиги» сабабли таълим-тарбия фақат рус тилида олиб борилади, деган
кўрсатма эълон қилинди. Бу кўрсатма туркийзабон педагогларнинг қаттиқ
норозилигига сабаб бўлди. Унга қарши «Таржимон» газетасида эълон
қилинган мақолада қуйидагиларни ўқиймиз: «Самарқанд, Фарғона, Сирдарё
қитъаларининг шевалари турк шеваи адабияларининг энг қадими ва мабдаи
ўлдуғи лисониюн олдида масдақдир. Тафтазонийлар, Аҳмад Яссавийлар, Али
Қушчи, Алишер Навоий ва соирлари вужуда кетурмиш Туркистон тили
нечук «тилсиз», «адабиётсиз» от ўлинур?! Рус миллатининг лисони адабий
ўлмадиғи замонда Ломўнўсуф, Пушкин каби рус адибларининг вужудиндан
уч ва тўрт юз сана муқаддам («Муҳокамат ул-луғатайн» рисоласина боқ! -
газета изоҳи - У.Д.) Чиғатой, яъни Туркистон тили форсийя фойиқ (ғолиб)
бўлиндиғи даъво ўлинур-да, бугун Туркистон белисондир, дею насил ҳукм
ўлинур?! Улуғбеклар, Форобийлар, Ибн Синолар каби турк ҳукамоси
етишур-да, буюларнинг аҳфоди бу кун нечук тилсиз от ўлинур?!»
1
Жадид педагогларининг буюк хизматлари шундаки, улар она тили
ҳамда миллий адабиётни ўқитишга миллатнинг ҳаёт ёки мамоти масаласи
сифатида қарадилар, она тили ва адабиёт ўқитишнинг назарий асосларини
ишлаб чиқдилар. Бу масала уларнинг дарсликларида ўз ифодасини топди.
Миллий ва диний заминга қурилган «усули савтияи тадрижия»
мактабларининг Россияда бонийи муассиси Исмоилбек ҳазратларидур»
дейди Беҳбудий. Усули жадид мактабларининг худди шу миллий замин
асосида вужудга келганлиги чор маъмурлари мафкурасига бутунлай зид эди.
Жадид мутафаккирлари томонидан очилган мактаблар ва уларнинг таълим-
тарбия соҳасидаги фаолияти чор Россиясининг ғайрирус миллатларни
руслаштириш сиёсатини амалда йўққа чиқарар эди.
Мазкур бобнинг иккинчи фасли «Усули жадид» ва «усули қадим»
ўртасидаги кураш ҳамда унинг миллий методика ривожига таъсири» деб
номланади. Жадид мактабдорлари, бир томондан, ҳукмрон доиралар,
иккинчи томондан, «усули қадим» тарафдорлари, мутаассиб уламолар таъқиб
ва тазйиқларига қарши курашда ривожланиб борди, ўқитишнинг янги илғор
усулларини ишлаб чиқди.
Жадидчилик ҳаракати намояндалари тараққий этган мамлакатларда
ўқиган, илм-фаннинг буюк қудратини ўз кўзлари билан кўрган, шарқ тиллари
билан бир қаторда рус, инглиз, немис, француз каби ғарб тилларини
1
// Таржимон, 1909, 17 ноябрь.
20
ўрганган ёшлар эдилар. Таълим ислоҳига ғов бўлаётган қадимчиларни, илм-
маърифат, тараққиёт сарчашмаси бўлмиш Қуръони мажид оятларини тўғри
идрок ва талқин қилишдан маҳрум бўлган мутаассибларни кескин фош этиш
баробарида ривожланган Европа ва шарқ давлатлари томон юзландилар. ХХ
аср тонгидаёқ ўнга яқин шарқ ва ғарб тилларини анча мукаммал билган
Исҳоқхон Ибрат олти тилни ўз ичига олган «Луғати ситтати алсина» (1901
йил) луғатини босмадан чиқарди, Беҳбудий миллат ёшлари олдига «Икки
эмас, тўрт тил лозим» шиорини қўйди.
«Усули жадид» ва «усули қадим» ўртасидаги курашлар тўғрисида гап
кетганда, Исҳоқхон Ибрат билан тошкентлик мактабдор Мулла Ҳусанхўжа
ўртасида кечган мунозарани эслаб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Ушбу
мунозара «усули жадид» ва «усули қадим» ўртасидаги курашларнинг
дебочаси бўлди. 1907 йилда Исҳоқхон Ибрат Мунавварқори Абдурашидхон
ўғли таклифига биноан Тошкентга келади ва бир неча ой давомида шаҳарда
фаолият кўрсатаётган «усули жадид» мактаблари билан бир қаторда «усули
қадим» мактабларида, шу жумладан, Мулла Ҳусанхўжа домла мактабида
бўлади, унинг фаолияти билан яқиндан танишади. Мулла Ҳусанхўжа ва
Ибрат ўртасида кечган мунозара «Туркистон вилоятининг газети»
саҳифаларида эълон қилинди. Исҳоқхон 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида
Тўрақўрғон халқ қозиси лавозимида ишлади. Унинг бу масъулиятли мансаби
маърифатпарварлик ва маориф соҳасидаги фаолиятини изчил давом
эттиришда анча қўл келди. Мутаассиблар ҳамма вақт ҳам унинг бундай
фаолиятига қарши чиқишга журъат қила олган эмаслар. Лекин шунга
қарамай, Исҳоқхон Ибрат ҳам уларнинг таъқиб ва тазйиқларидан бенасиб
қолмади, уни «Исҳоқ—кофир» деб бадном қилдилар. Шоир ва педагог
Муҳаммадшариф Сўфизода фаолияти ҳам «усули қадим» тарафдорлари
билан кескин курашларда ўтди, ўн йиллар давомида қувғинда,
ватанжудоликда яшади.
Шакурий, Сиддиқий-Ажзий, Беҳбудий, Ҳожи Муин ва бошқа
тараққийпарвар педагогларнинг ҳамкорликдаги фаолияти ва уларнинг бу
соҳадаги
муваффақиятлари
мутаассиб
уламоларнинг
хуружларини,
таҳдидларини янада авжига чиқарди. 1914 йил 3 январда Улуғбек мадрасаси
жомеъсида жума намозидан кейин 5-6 минг намозхон олдида муаззин Мулла
Аббос «усули жадид» мактабдорларини кофирликда айблади: «Усули жадид»
мактабларида болалар динсиз бўлуб етишадурлар. Унинг муаллими ва
ҳомийлари ҳам динсиз, кофир кимсалардур. Мана шундай мактабларга ҳар
ким ўз боласини юборса, ўзи кофир, хотини талоқ!»
1
Бу ниҳоятда оғир, аммо ноҳақ ҳукм эди.
Самарқандлик маориф ва маърифат фидойиларини бутун Туркистон
тараққийпарвар зиёлилари матбуотда ҳимоя қилиб чиқди. Жадидчилик
ҳаракатининг йирик намояндаси, оташин публицист Мирмуҳсин
Шермуҳамедов - Фикрий «Афандим самарқандликлар!» деб бошланувчи
1
// Туркистон вилоятининг газети, 1914 , 8-сон.
21
мақоласида маориф фидойиларини мутаассиб уламолардан ҳимоя қилишга
даъват этди.
Жадид шоири Тўлаган Хўжамёров Таваллонинг илк ўзбек театри
труппаси аъзоларига нисбатан «Кимни саҳнада кўрсанг, ани жасорати бу»,
деб ёзган сўзлари бевосита «усули жадид» мактаблари очган педагогларга
ҳам тўла тааллуқли бўлиб, бу иш чинакам жасорат ва фидойилик эди.
Тадқиқотнинг учинчи боби «
Жадид мактаблари ривожининг асосий
омиллари»
тарзида номланиб, «Жадид мактаблари ривожида хайрия
жамиятларининг аҳамияти» номли биринчи фаслида XX аср бошларида
жадидлар томонидан хайрия жамиятларининг ташкил этилиши, уларнинг
таълим-тарбия соҳасидаги фаолияти таҳлил этилган. Лазиз Азиззода
«Беҳбудий» мақоласида: «Туркистоннинг уйғониш даврини уч қисмга:
маориф, матбуот ва жамиятға бўлуб, шу даврда катта рўл ўйнағонларини
текшира бошласақ, бу ҳаракатларнинг бошида Беҳбудий турғанини
кўрамиз»
1
, деб ёзади.
Лазиз Азиззоданинг ушбу сўзларидан маълум бўладики, жадидчилик
ҳаракати маорифдан бошланди, жадид матбуоти бу ҳаракатнинг фаолият
доирасини белгилаб берди. Хайрия жамиятлари эса жадидчилик ҳаракатини
юқори босқичга сиёсий курашлар босқичига кўтарди. Чунки усули жадид
мактаблари ҳамда матбуоти тараққиётини хайрия жамиятларисиз тасаввур
этиш қийин.
Мактаб очиш улуғ иш. Аммо пул, маблағ билан ҳал қилинадиган катта-
катта муаммолар ундан кейин чиқа бошлайди. Айниқса, мустамлака
шароитида маҳаллий маорифга маблағ ажратиш у ёқда турсин, у таъқиб ва
тазйиқлар остига олинган бир пайтда, мактаб учун бинодан тортиб,
ўқитувчилар маошигача, ўқувчилар учун ўқув қуролларидан тортиб, мактаб
мебелигача, дарслик ва ўқув қўлланмалари яратиш ва уларни нашр этишдан
тортиб, етим-есирларга ҳам моддий, ҳам маънавий ёрдам кўрсатишгача
бўлган муаммолар катта маблағни талаб қилар эди. Жамиятларни ташкил
қилиш, улар фаолиятини замон талабларига мослаштириш борасида
Беҳбудий, Мунавварқори, Авлоний, Айний, Фитрат, Ҳамза каби жадидчилик
ҳаракати раҳбарлари катта ишларни амалга оширдилар. Уларнинг
ҳаракатлари билан Тошкентда «Турон», Бухорода «Тарбияи атфол», Қўқонда
«Ғайрат» хайрия жамиятлари, ўндан ортиқ ширкатлар, нашриётлар,
кутубхоналар ташкил этилди. Мунавварқори ва Авлонийлар 1909 йилда
Тошкентда илк бор очилган «Жамияти хайрия»нинг асосчилари бўлдилар.
1913 йилда улар «Жамияти хайрия» заминида Тошкентнинг маърифатпарвар
зиёлилари, бойлари билан биргаликда «Турон» жамиятини вужудга
келтирдилар. «Турон» жамияти қошида «Турон» драмтруппаси, «Турон»
кутубхонаси ва қироатхонаси, «Туркистон кутубхонаси» нашриёти, «Турон»
газетаси фаолият кўрсатган. Жамият фақатгина маърифатли бойларнинг
1 // Маориф ва ўқитғувчи, 1926 , 2-сон.
22
ионаларига қараб турмасдан, пул тушадиган йўллардан унумли фойдаланиш
режасини тузиб чиқди: бунинг учун оммавий томошалар уюштирди.
Авлоний 1911 йилда ўз ўқувчиларига «Мактабга тарғиб» шеърини хор бўлиб
ўқишга ўргатади ва Рига «Граммофон» ширкатида пластинкага ёздиради,
ундан жамият икки минг сўм фойда кўрди.
1916 йили Мунавварқори бошчилигида «Муаллимлар жамияти» ташкил
этилади. Бу жамиятнинг асосий мақсади кўпроқ иқтидорли ёшларни
тараққий этган чет эл олий ўқув юртларига юбориш, Ватанимизда келгусида
очилажак олий ўқув юрти учун замонавий олий маълумотга эга бўлган
мутахассислар тайёрлаш эди. Бу жамият шундай улуғ мақсадларга бағишлаб
бир неча мажлислар ўтказди. «Турк эли» газетаси ёзишича, мана шундай
йиғинлардан бири 1917 йил 24 сентябрь якшанба куни кечқурун
Мунавварқори меҳмонхонасида ўтказилади. «Миллий зиёфат»га 60 киши
чамаси ташриф буюради, уларнинг ҳаммаси Тошкентнинг, қолаверса,
ўлканинг машҳур кишилари эди.
1914 йилда «Турон» жамияти қошида «Туркистон кутубхонаси» номида
нашриёт ташкил қилинган. Ушбу нашриётда жадид мактаблари учун
ўттиздан ортиқ дарслик ва ўқув қўлланмалари нашр этилди.
Туркистон шароитида жамиятлар очиш ниҳоятда оғир кечди, чунки
уларни очиш учун губернаторликнинг махсус идоралари рухсат бериши
керак эди. Жамият очувчилар қайта-қайта ариза берар, ойлаб идорама-идора
юришга мажбур бўлар эдилар. Маъмурлар турли-туман сунъий тўсиқларни
вужудга келтирган. 1909 йилда Садриддин Айний ва Абдулвоҳид Мунзим
«Тарбияи атфол» номида Бухорода биринчи яширин жамият тузадилар. Йил
охирига бориб жамият аъзолари йигирма кишига етди.
Абдурауф Фитрат Туркияда ўқиётган ватандош талабаларга ҳам
иқтисодий, ҳам маънавий ёрдам кўрсатиш, Бухоро ва Туркистондан
талабалар келишини кўпайтириш ва мунтазамлаштириш мақсадида «Бухоро
таъмими маориф жамияти»ни тузди. Ушбу жамият фаолияти давомида
элликдан ортиқ бухоролик ва туркистонлик талабаларга ёрдам кўрсатди.
Унинг мукаммал «Низомнома»сини ҳам Фитрат ишлаб чиқди.
Жадид
мактаблари
тараққиётини
кутубхоналарсиз,
нашриёт-
матбааларсиз тасаввур этиш қийин. Бу ҳолни яхши тушунган жадид
мутафаккирлари матбаа-нашриётлар, улар қошида мактабларни дарсликлар
билан таъминлаш мақсадида кутубхоналар ташкил қилдилар. 1908 йилда
Ибрат Тўрақўрғонда «Матбааи Исҳоқия», 1910 йилда «Кутубхонаи
Исҳоқия», 1913 йилда Беҳбудий «Нашриёти Беҳбудия» ва унинг қошида
«Кутубхонаи Беҳбудия», 1915 йилда Ҳамза Қўқонда «Ғайрат» кутубхонасини
ташкил қилди. Дарҳақиқат, усули жадид мактаблари фаолият доирасининг
кенгайиб боришида, уларни дарсликлар, ўқув қўлланмалари билан
таъминлашда, иқтидорли ёшларнинг тараққий этган чет эл олий ўқув
юртларида илм олишларида хайрия жамиятлари, нашриёт-матбаа ва
кутубхоналар катта мададкор бўлди.
Учинчи бобнинг иккинчи фасли «Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида
жадид мактаблари ривожининг ўзига хос хусусиятлари» деб номланади.
23
Тарихдан маълумки
,
неча-неча асрлар давомида Бухоро мусулмон
оламининг таълим-тарбия, маънавият ва маърифат, илм-фан ўчоғи бўлиб
келган, аммо XIX асрнинг иккинчи ярмига келиб, унинг маърифат тарқатиш
борасидаги мавқеи бутунлай инқирозга юз тутган, илм масканлари тубдан
ислоҳга муҳтож эди. Аҳмад Дониш вафотидан кейин унинг шогирдлари ва
ҳаммаслаклари мактаб ва мадраса ислоҳоти борасидаги қарашларини амалда
давом эттирдилар. Бухоро амирлиги ҳудудида дастлабки жадид
мактабларининг очилиши Садриддин Айний ва Абдулвоҳид Мунзим
номлари билан боғлиқ. Улар татар мактабларидаги ўқитиш усулларини
ўргандилар ва ўз мактабларига татбиқ қилдилар.
1908 йилда Бухорода илк бор ташкил этилган «Биродари Бухоройи
шариф» хайрия ширкатининг топшириғига биноан Садриддин Айний
Самарқандга келади ва Абдуқодир Шакурий мактаби, унинг ўқитиш
усуллари билан танишади. Шакурий Айнийга жадид мактаблари учун
Исмоилбек Гаспралининг «Хўжаи сибён»ига ўхшаган дарслик яратишни
маслаҳат беради. Айний унинг таклифига амал қилиб, «Таҳзибус-сибён»
(«Покиза бола») қироат дарслигини яратди, китоб 1909 ва 1917 йилларда
икки марта нашр қилинди. Айний ва Мунзим мактаби анча муваффақият
қозонди, ўқувчилар сони кун сайин ортиб борди. 1909 йилнинг октябрида
Бухоро тарихида биринчи марта ўқувчилардан имтиҳон олиш тантанаси
бўлиб ўтди. Ўқувчиларнинг билимидан, мактабнинг тартиб-қоидаларидан
имтиҳонда қатнашганлар жуда мамнун бўлдилар, маърифатли бойлар
мактабни дурустроқ бинога кўчириш ҳақида фикр билдирдилар.
Бу хайрли иш ҳам мустамлакачилар қўлида қўғирчоқ бўлиб қолган
мутаассибларнинг кескин қаршилигига учради. Биринчи жадид мактаби
Бухородаги Россия элчихонаси ходимларининг аралашуви билан ёпилди.
Эътиборли томони шундаки, бу воқеа Россия империясидаги туркий
қардошлар газета ва журналларида акс садо берди. «Мулла Насриддин»
ҳажвий журнали Бухоро мутаассибларини фош этувчи ҳажвий расмлар ва
мақолалар эълон қилди. Жадид мактабдорлари Тошкент, Самарқанд, Фарғона
водийси шаҳарларида фаолият кўрсатаётган мутафаккирлар билан алоқа
боғладилар, Қрим, Туркияга талабалар юбориш, ўз сафларини ўсиб келаётган
маорифпарвар ёшлар ҳисобига мустаҳкамлашга киришдилар.
1913 йилда Истанбулда ўқиётган Усмонхўжа Пўлатхўжа ўғли,
Атохўжа, Фитрат, Ҳомидхўжа ватанларига қайтиб келдилар. Улар ҳам
Бухорода жадид мактаби очиб ишга киришдилар, «Маърифат кутубхонаси»
ва «Баракат ширкати» очдилар. Жадид мутафаккирлари илм-маърифат
йўлида қанчалик ҳаракат қилмасинлар, уларнинг фаолияти шунчалик қаттиқ
қаршиликларга учради, ҳатто улар азиз ҳаётларини хавф остига қўйиб,
ислоҳот ишларини давом эттирдилар. Жадидчилик ҳаракатининг ашаддий
душманларидан бўлмиш Бурҳониддин Бухоро қозикалони мансабини
эгаллагач, дастлабки ҳаракати жадид мактабларини ёпиш бўлди. Бухоро
амирлигида жадид мактабларининг яна қайта очила бошлашида Фитратнинг
«Мунозара» асари муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Садриддин Айний таъбири
билан айтганда, Фитрат ушбу асарида шариат йўлида «усули жадид»дан
24
фойдаланиш йўлларини кўрсатиб берди. Натижада, Бухорода жадид
мактаблари қайта очила бошлади, ҳатто «усули қадим» мактабдорлари ҳам ўз
фаолиятларида бирмунча ижобий ўзгаришлар ясашга ҳаракат қилдилар.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Бухоро амирлигига нисбатан Хива
хонлигида Муҳаммад Раҳимхон Феруз ва мирзобоши Комил Хоразмий
бошчилигида жадид мактаблари анча эрта очила бошлади. 1891 йилдаёқ
улуғ мутафаккир Комил Хоразмий ташаббуси билан Урганчда биринчи
усули жадид мактаби очилди. Ушбу мактаб халқ ўртасида катта эътибор
қозонди, унда дастлаб 25 ўқувчи таълим олди. Диний илмлар билан бир
қаторда жуғрофия, тарих, ҳисоб каби аниқ фанлар ҳамда рус тили ўқув
предмети сифатида ўқитилди. Қозондан махсус ўқитувчи чақирилиб, дарс
жадвали тузилди, ҳар бир дарс 50 минут ва 10 минутлик танаффус жорий
қилинди. Бу мактабни ҳатто Муҳаммад Раҳимхон Феруз келиб кўрди, ўғли
Асфандиёрни шу мактабга ўқишга берди, мактабнинг керакли жиҳозлари,
ўқув қуроллари учун давлат хазинасидан маблағ ажратди.
Хива хонлигида
жадид мактаблари тараққиётининг олдини олиш мақсадида 1894 йилдан
бошлаб Туркистон генерал-губернаторлигининг фаол аралашуви билан
дастлаб Хивада, кейинроқ Урганчда рус-тузем мактаблари очила бошлади.
Феруз вафотидан кейин тахтга ўтирган Асфандиёр ҳам жадид мактаблари
ривожига катта аҳамият берди. Айниқса, девонбеги Саид Исломхўжа бундай
маърифий ишларга бош бўлди. Қозондан муаллимлар таклиф қилиш, улар
ёрдамида жадид мактаблари очиш давом этди.
Жадид мактабларининг Хоразм хонлиги билан Бухоро амирлигида
шаклланиш ва ривожланиш жараёни бир-биридан тубдан фарқ қилади.
Бухоро амирлигида усули жадид мактабларининг кенг кўламда тарқалишига
амалдорлар кескин қаршилик кўрсатган бўлса, Хива хонлигида, аксинча, бу
масалада хон бошчилигидаги аркони давлат фаоллик кўрсатди, пастки
табақа, ҳатто маҳаллий муаллимлар анча сустлик қилди. Шунинг натижасида
жадид мактаблари кенг қулоч ёза олмади, халқ орасидан жадид педагоглари
етишиб чиқиши анча секин кечди, хонлик, асосан, Қозон, Туркия,
Боғчасаройдан дарсликлар, турли ўқув китоблари олиш, муаллимлар жалб
қилиш масаласи билан машғул бўлди. Бу йўл билангина хонлик маорифини
тубдан ислоҳ қилиш мумкин эмас эди. Хива хонлигидаги мавжуд аҳволга
«Таржимон» газетаси ҳам таассуф билдирди: «Боғчасаройдан олинган дарс
китоблари, Қозондан чақирилан муаллимлар Хивая ярашмаюр, келишмаюр
эса хивалидан муаллимлар етишдирмали ва Хивада табъ ўлинажоқ
алифболари вужудга келтирмали. Бунда ҳеч бир кимса зарар кўрмаз.
Тошканд бўйла бир чора бўлди»
1
.
Шунинг учун ҳам Мунавварқори Абдурашидхон ўғли ва Маҳмудхўжа
Беҳбудийлар жадид мактаблари учун замонавий муаллимлар тайёрлаш, давр
талабларига жавоб бера оладиган дарслик ва ўқув қўлланмалари яратиш
ҳамда нашр этиш каби комплекс педагогик ишларни олиб бордилар.
1
// Таржимон, 1913, 278-сон.
25
Диссертациянинг
«Жадид мактабларининг назарий асослари ва
педагогик технологияси масалалари»
номли тўртинчи боби ҳам икки
фаслдан ташкил топган бўлиб, биринчи фасли «Жадид мактабларининг
назарий педагогик асослари» деб номланади. Жадид мактаблари
тараққиётининг янги даври - бундай мактаблар учун замон талабларига тўла
жавоб бера оладиган педагоглар тарбиялаб етиштириш, илғор педагогик
технологияларни ўзида мужассамлаштирган дарсликлар, ўқув қўлланмалари
яратиш, янги техник воситалар, кўргазмали қуроллар ишлаб чиқиш ХХ
асрнинг 10-йилларидан кўзга ташлана бошлади. Бунинг учун энди ушбу
мактабларнинг назарий асосларини яратиш, янги, замонавий ўқитиш
усулларини ишлаб чиқиш ва улардан ёш авлод ўқитувчиларни баҳраманд
қилиш керак эди. Мана шундай буюк вазифани адо этиш замонасининг улуғ
мутафаккирлари Абдулла Авлоний ва Абдурауф Фитрат зиммасига тушди.
Авлоний ХХ аср замонавий ўзбек педагогикасининг асосчиси, ўзбек тили ва
адабиёти
ўқитиш
методикаси
фанининг
тамал
тошини
қўйган
мутафаккирдир. «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» асари муаллифи Абдулла
Авлонийнинг ўзи: «Мен бу асари ночизонамни биринчи мактабларимизнинг
юқори синфларида таълим бермак ила баробар улуғ адабиёт муҳиблари,
ахлоқ ҳаваскорларининг анзори олийлариға тақдим қилдим»
1
, деб
таъкидлаганидек, асар 1900 йиллардан бошлаб халқ ўртасида анча катта
шуҳрат қозона бошлаган жадид мактабларининг юқори синфлари ўқувчилари
учун дарслик сифатида яратилган эди. Аммо асар дарсликдан кўра
педагогика фанининг ҳам назарий, ҳам амалий масалаларини ёритувчи илмий
асар сифатида намоён бўлди. Мутафаккир мазкур асарини жадид
мактабларининг юқори синф ўқувчиларига дарслик сифатида яратган экан,
бу мактабларни битириб чиқувчи ва ўзлари ҳам жадид мактабларида
ўқитувчи бўлиб ишлашга ҳозирлик кўраётган ёш ўқитувчиларни тайёрлаш,
педагогика фанининг ўзига хос нозик томонлари билан уларни ошно
қилишни кўзда тутган. Шу нуқтаи назардан Абдулла Авлонийнинг
муаллимларга қарата айтган қуйидаги сўзлари эътиборга лойиқ: «Фикр
тарбияси энг керакли, кўб замонлардан бери тақдир қилиниб келган,
муаллимларнинг диққатларига суялган, виждонларига юкланган муқаддас
бир вазифадур. Фикр инсоннинг шарофатлик, ғайратлик бўлишига сабаб
бўладур. Бу тарбия муаллимларнинг ёрдамига сўнг даража муҳтождурки,
фикрнинг қуввати, зийнати, кенглиги муаллимнинг тарбиясига боғлиқдур».
Бу сўзлар ўқувчиларга эмас, бўлғуси жадид мактаблари ўқитувчиларига
қаратилганлигини англаш қийин эмас.
Ҳамма вақт миллатнинг мавжудлигини, эътиборини белгиловчи кўзгу
унинг тили ва адабиётидир. Мустамлака шароитида маҳаллий тил – ўзбек
тилини адабий тил сифатида эътироф этмаслик, уни давлат тасарруфидаги
мактабларга киритмаслик сиёсати устувор бўлиб турган бир пайтда
педагоглар эътиборини она тили ва адабиёт ўқитиш масаласига, она-Ватан
1
Абдулла Авлоний. Туркий гулистон ёхуд ахлоқ. Т.: 1917, 2-бет (кейинги иқтибослар мазкур нашрдан
олинди).
26
Туркистонга буюк муҳаббат туйғусини сингдиришга интилиш айниқса,
дарсликлар яратувчи педагоглар диққатини ушбу муҳим масалаларга
қаратиш катта жасорат эди. Асарда она-юртга нисбатан муҳаббат
туйғуларини мавжга келтирувчи шундай мисралар бор:
Ватан, Ватан дея жоним танимдан ўлса равон,
Банга на ғам, қолур авлодима ўз Ватаним.
Ғубора дўнса ғамим йўқ вужуд зери ваҳм,
Чораки, ўз Ватаним хокидур гўру кафаним.
Туғуб ўсан ерим ушбу Ватан вужудим хок,
Ўлурса аслина рожеъ бўлурми ман ғамнок.
Ватан тупроғи муқаддас: унда аждодларимизнинг хоклари, келажак
наслларимизнинг ҳақлари бор. Шунинг учун ҳам Ватанни оддийгина севиш
мумкин эмас, унинг истиқболи учун куюниш, курашиш, келгуси авлодларга
тўлатўкис, озод, фаровон ҳолда топшириш ҳисси ҳам мавжуд. Абдулла
Авлоний она-Ватанга мана шундай ёниқ қалб билан муносабатда бўлади. У
бу билан келгусида яратилажак дарслик ва ўқув қўлланмаларда
миллатпарварлик, ватанпарварлик, она тилига муҳаббат руҳи билан
суғорилган бадиий матнларни кўпроқ бериш кераклигини назарда тутган эди.
Авлонийнинг «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» асарини бутун Туркистон
зиёлилари катта мамнуният, қониқиш билан кутиб олдилар, унинг тарғиб-
ташвиқига катта эътибор бердилар. Таълимтарбияга бағишланган бу ноёб,
мукаммал асарнинг ҳар бир ўзбек хонадонига кириб боришини дил-дилдан
орзу қилдилар. Бунга «Садойи Туркистон» газетасида босилган «Туркистонга
зўр шодлиғ» сарлавҳали мақола-тақриз далилдир: «Кўпдан бери кутилган
Туркистон учун энг керакли «Туркий гулистон...» исмли ахлоқ китоби очиқ
тилда Туркистон шевасида Шайх Саъдий усулида Абдулла Авлоний
тарафидан ёзилуб, тошбосмада босилуб, 132 бетдан иборат муҳим асар
майдонга чиқди. Ҳар бир адабиёт ошиқларина, хусусан, муаллим афандилара
бирор нусхасини тавсия қилурмиз»
1
.
Дарҳақиқат, Абдулла Авлоний ушбу «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ»
асарида жадид педагогикасининг назарий ва амалий асосларини ишлаб чиқди
ва асар бўлғуси муаллимлар учун дастуруламал вазифасини бажарди.
Миллат тарбияси ҳамма замонларда ҳам энг долзарб масала бўлиб
келган. Жадидларнинг олий мақсадлари ўз Ватанини обод, халқини
жаҳоннинг тараққий этган миллатлари қаторида фаровон кўриш эди. Бунинг
бирдан-бир йўлини улар замонавий илм-фанни эгаллашда, таълим-тарбияда
кўрдилар. Бунинг учун таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жадид
мактаблари тармоғини кенгайтириш, замонавий педагог кадрларни тарбиялаб
етиштириш, она тили ва адабиёт ўқитишга алоҳида эътибор қаратиш, янги
педагогик технологияларни ишлаб чиқиш ва мактабларга жорий этиш зарур
эди. Абдурауф Фитрат «Раҳбари нажот» («Нажот йўли»)асарини шу мақсад
1 // Садойи Туркистон, 1914, 24-сон.
27
учун яратди ва асар тез орада Бухоро, Туркистон жадидчилик ҳаракати
намояндаларининг, айниқса, педагогларнинг асосий қўлланмасига айланди.
Фитрат асарда ўз фикрлари тасдиғи учун Қуръони каримга, Ҳадиси
шарифга мурожаат қилади ва миллатнинг бутун истиқболи билан боғлиқ
масалалар бу икки муқаддас китобда очиқ кўрсатиб қўйилганлигини
таъкидлайди. Мутафаккирнинг ахлоқий тарбия масалаларига муносабати
Шарқ мутафаккирларининг қарашларига ҳамоҳанг, лекин Фитрат Шарқ
мумтоз ахлоқшунослиги билангина чекланиш мумкин эмаслигини ҳам
таъкидлайди. Чунки ёшлар ахлоқни китоблардан эмас, кўпроқ атроф-
муҳитдан оладилар: оилада ота-онадан, қариндош-уруғлардан, кўчада
ўртоқларидан. Чунки Фитрат бола ахлоқини сувга ўхшатади, сув идишнинг
шаклини олганидек, болалар ҳам ўзи яшаётган муҳитнинг ахлоқини қабул
қилади. Сабаби шундаки, болада ҳали мушоҳада ва муҳокама қобилияти
камолот даражасида бўлмайди. Фитрат «усули қадим» мактабларида
ўқитиладиган китоблар ҳақида қимматли танқидий фикрлар баён қилади, у
ёш болалар тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи шаробхўрликка, ошиқ-
маъшуқликка даъват этувчи риндона ғазал китоблар ўқитилишини
қоралайди, болалар бадиий адабиётини яратиш кераклигини алоҳида
уқтиради: «Аммо сиз: «Сен таърифлаган бу китоблар ва ғазалларнинг ҳар
бири бир тасаввуфий маънони беради», - деб айтишингиз мумкин. Масалан,
шаробдан мурод - илоҳий ишқ, маъшуқа дегани Ҳазрати вожибут Таолодир.
Жавобим шуки, бу пинҳоний маъноларни болалар у ёқда турсин, ҳатто
муаллимлари ҳам тушунмайди. Улар бу ғазаллардан фақат шарбатхўрлик ва
маъшуқабозликни тушунишади ва ахлоқлари бузилади, вассалом»
1
.
Фитрат таъкидлаганидек, Алишер Навоий, Фузулий, Машраб ва бошқа
улуғ шоирларнинг асарлари қанчалик чуқур маъноли бўлмасин, уларнинг
ботиний тарзда ифодаланган илоҳий ғояларини мурғак ўқувчилар идрок
қилиш даражасида бўлмайдилар. Шунинг учун ҳам ХХ аср бошларида
мактаб ўқувчилари учун дарслик яратиш ўта долзарб масалалардан эди.
Жадид педагоглари, назариётчилари томонидан усули жадид мактаблари
ўқувчилари учун ёзилажак дарслик ва ўқув қўлланмалари учун назарий асос
сифатида Фитрат ушбу «Раҳбари нажот» педагогик асарини яратди.
Хулоса қилиб айтиш керакки, Абдулла Авлонийнинг «Туркий гулистон
ёхуд ахлоқ» ва Абдурауф Фитратнинг «Раҳбари нажот» асарлари жадид
педагогикасининг назарий ҳамда амалий асосларини белгилашда муҳим
аҳамиятга эга. Улар жадид мактаблари учун ўқитувчи кадрлар тайёрлаб
етиштиришда, дарсликлар яратишда назарий асос вазифасини бажарди.
Ўзбек миллий педагогикасининг бу икки нодир асари ҳозирги мустақиллик
даврида ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас.
Тўртинчи бобнинг иккинчи фасли «Она тили ва адабиёт ўқитишда янги
усул ҳамда педагогик технологияларнинг қўлланилиши» деб номланади.
Жадид мактабларида фанларни ўқитиш методикасига оид бирорта илмий-
услубий асар яратилган эмас, яратилган бўлса ҳам, бизгача етиб келмаган
1
Абдурауф Фитрат. Нажот йўли. Т.: Шарқ , 2001, 159-бет.
28
бўлиши мумкин. Жадид педагогларининг дарс бериш усуллари, ўқитиш
услубиятига муносабатлари ҳақида маълумотлар жуда кам сақланган. Аммо
ушбу
масалаларга
муносабат
улар
яратган
дарсликларда,
ўқув
қўлланмаларда, замондошлари хотираларида турли шаклларда ўз ифодасини
топган. Шунинг учун ҳам уларнинг методика соҳасидаги фаолиятларини
дарсликлари таҳлили билан қўшиб олиб бориш мақсадга мувофиқдир. Жадид
мактабларида хат-саводга ўргатишда қўлланган усуллардан бири усули
маддиядир.
«Усули маддия»
- дастлаб XIX асрнинг биринчи чорагида олмониялик
педагог Иоганн Герберт (1776 - 1841) томонидан яратилди. Бу усул ўқиш ва
ёзишга ўргатишда ҳижо усулига нисбатан бирмунча қулайликларга эга эди.
Алифбо тартибидаги ундош ҳарфларнинг номига унли товушлар қўшиб,
турли бўғинлар ҳосил қилинади. Бе+о=бо, те+у=ту, мим+и=ми ва бошқалар.
Муаллим бу бўғинларни ўқийди, унинг ортидан ўқувчилар бир неча марта, то
ёд бўлиб кетгунча такрорлайдилар. Шу зайлда ундош ҳарф номига унли
товуш қўшиш билан 130 дан ортиқ ҳижо ҳосил қилиш мумкин. Бу
бўғинларни ёдлаб, эсда сақлаш ўқувчилар учун анча қийинчилик туғдиради.
Усули маддия методи асосида Абдулла Авлонийнинг «Биринчи муаллим»,
Абдулваҳоб домла Ибодийнинг «Таҳсил ул-алифбо», Муҳаммадамин ибн
Муҳаммадкарим Ҳожининг «Раҳбари аввал», Мулла Рустамбек ибн
Юсуфбекҳожининг «Таълими аввал» алифболари яратилган, улар «усули
қадим» ва «усули жадид» мактабларида кенг қўлланган.
«Усули савтия»
методи ва унинг ўқитиш тизимига кириб келиши
ҳақида ўзбек тилида махсус бирорта қўлланма яратилган эмас. Исмоилбек
Гаспралининг яқин ҳамкори, «Таржимон» газетасида ҳам фаолият кўрсатган,
«усули савтия» мактабларининг Қримдаги ташкилотчиларидан Ҳасан Сабрий
Айвазов 1906 йилда «Усули тадрис ва таълим-тарбия» номли методикага оид
асар яратди. Унда муаллиф қуйидагиларни ёзади: «Усули савтия» исминдан-
да англашилдиғи каби савтий усул демакдур. «Қор» калимасини чужуқлара
гўстиражакда: «қоф», «алиф», «ро» демаюб, «қ», «о», «р» дия
гўстирмалидур»
1
.
«Усули савтия» методи узоқ тарихга эга ва уни мусулмон оламида
ҳанафия мазҳабининг асосчиси, фақиҳ Имом Аъзам Абу Ҳанифа яратган,
араб мутафаккири, тарихчи-олим Ибн Халдун Абдураҳмон ривожлантирган
ва ибтидоий мактабларда асосий метод сифатида қўлланган. Аммо XVI
асрдан бошлаб усули савтия методи ўқитиш тизимидан чиқариб ташланган,
фақат қуруқ ёдлашга асосланган усули ҳижо асосий ўқитиш методи сифатида
қолган. Усули савтия методида ўзбек тилида биринчи яратилган асар
Саидрасул Саидазизийнинг «Устоди аввал» алифбо дарслигидир. Муаллиф
ўз алифбосида ушбу методнинг баъзи бир хусусиятлари ҳақида маълумотлар
беради: «Ҳарфларни ўйлаб турилган овозда айтмоқ ҳарфларнинг асл савти
ва номи ўлур. Агар (қоф) ҳарфини кўрсатуб, (қоф) деб айтилса, гўдаклар
1
Ҳасан Сабрий Айвазуф. Усули тадрис ва таълим-тарбия. Қрим, Олубқа, 1906. 24 -25-бетлар.
29
гумон қилсалар бўлурки, уч ҳарф жамъ бўлганда номи «қоф» бўлурмукин
деб. Ваҳоланки, шундай эмас»
1
.
ХХ аср бошларида жадид мактаблари учун илк дарсликлар яратиш ҳам
кўпроқ Беҳбудий, Мунавварқори Абдурашидхонов, Авлоний зиммасига
тушди. Улар турли фанлар бўйича йигирмадан ортиқ дарслик яратдилар.
Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг муҳим дарсликларидан бири «Китобат ул-
атфол»дир. У бундан юз йил муқаддам ёзма нутқ ўстиришдай ниҳоятда
мураккаб ва масъулиятли масаласига алоҳида эътибор берган. Муаллиф
«Китобат ул-атфол» дарслигида ўқувчилар хат, иншо ёки мақола ёзаётган
вақтларида нималарга аҳамият беришлари зарурлигини 18 моддада кўрсатиб
ўтади.
Болалар руҳиятини яхши билган Беҳбудий ёзма нутқ ўстиришда
ўқувчилар учун ниҳоятда қулай ва уларни қизиқтира оладиган хат ёздириш
усулидан фойдаланади. Чунки ёш болалар ота-оналарига, дўстларига хат
ёзишга анча қизиқадилар. Дарслик муаллифи хат ёзиш одоби, қоидалари,
румузлар - ҳис-туйғу белгилари (тиниш белгилари) бўйича раҳбарлик
қилишда ўқитувчиларга қимматли услубий йўриқлар беради.
Ушбу дарслик ўлка миқёсида таълим-тарбия муассасалари эски ва
янги мактаблар учун катта аҳамият касб этди. Асар ҳақида «Туркистон
вилоятининг газети»да махсус тақриз-мақола ҳам эълон қилинди. Унда
қуйидагиларни ўқиймиз: «Бу яқин кунда бизнинг идорамизға Самарқанд
шаҳрида барпо бўлуб, «усули савтия ва жадида» тариқи била таълим ва
таълими ривож топиб турмуш мактаби ибтидоиянинг мутасаддиларидан
ҳурматли фозил муҳтарам Маҳмудхўжа Эшон муфти жанобларининг
эҳтимомлари била «Мажмуаи китобат ва иншодин бир неча жузъ» («Китобат
ул-атфол») номли мажмуачаларидан намуна баробаринда ҳадя юборилмуш
экан».
2
Абдулла Авлоний она тили ва адабиёт ўқитиш методикаси тарихида
мумтоз ўринни эгаллайди. У ўз фаолиятида, айниқса, ифодали ўқиш
методига катта аҳамият берди. Бу ҳол унинг дарсликларида ҳам ўз
ифодасини топди. Авлонийнинг «Адабиёт ёхуд миллий шеърлар» ва «Мактаб
гулистони» мажмуаларида ифодали ўқишнинг қатор шакллари – декламация
(индивидуал ўқиш), хор бўлиб ўқиш, ролларга бўлиб ўқиш каби турларига
оид чиройли матнлар берилган.
Маълумки, ўқувчиларни ифодали ўқишга ўргатиш адабий ўқиш
дарсларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Кўргазмали восита
вазифасини бажарувчи ифодали ўқиш натижасида асар воқеалари, ғояси
ўқувчи кўзи олдида намоён бўлади. Авлоний савод чиқаришга қанчалик
катта эътибор берган бўлса, асарни тушуниб ўқишга, ифодали ўқишга,
бадиий асарни санъат асари каби ҳис қилишга шунчалик кўп диққат қилади.
Ўқувчиларнинг хор бўлиб ўқишларини ўқитувчи Абдулла Авлоний дирижёр
каби (у дирижёрлик санъатидан ҳам хабардор эди У.Д.) бошқариб борган.
1
Саидрасул Саидазизов. Устоди аввал. 8-нашр. Т.: Ильин. 1910, 7-бет.
2
// Туркистон вилоятининг газети, 1908, 20 сентябрь
.
30
Абдулла Авлонийнинг мактабда ифодали ўқишга оид дарслари катта
шуҳрат қозонди. 1914 йил 27 февраль. Тошкентдаги «Колизей» театри 2000
дан ортиқ томошабин билан лиқ тўлган. Беҳбудийнинг «Падаркуш» драмаси
саҳнада илк бор қўйилиши. Спектал адабий ўқишга уланиб кетди: Авлоний
ўқувчилари «Падаркуш» драмасига ҳамоҳанг илм-маърифатга даъват руҳи
барқ уриб турган «Оила мунозараси» шеърини ифодали ўқидилар,
томошабинлар зўр олқиш билан кутиб олдилар.
Авлоний тавсия қилган ифодали ўқишнинг мазкур турлари, биринчидан,
ўқувчиларда китобга, сўз санъатига ҳавас уйғотса, иккинчидан, ўқувчилар
фаоллигини кескин оширади, яъни дарс давомида ўқувчиларнинг деярли
ҳаммаси фақат тингловчи эмас, иштирокчи сифатида қатнашади, уларнинг
бутун ҳаракати бир масалани ёритишга қаратилади. Авлоний ифодали ўқиш
дарсларига эстетик тарбия воситаси сифатида ҳам қаради. У халқни илм-
маърифатга тарғиб қилиш мақсадида ўқитишда ўша давр техника
воситаларидан ҳам фойдаланди. У ўз мактаби ўқувчиларига «Адабиёт ёхуд
миллий шеърлар» дарслик-мажмуасидаги баъзи шеърларни хор бўлиб
ўқишга ўргатди. Таълимнинг муваффақиятли чиққанини кўрган Авлоний
«Мактабга тарғиб» шеърини алоҳида диққат билан куйга солади ва уни хор
бўлиб ижро этишга ўргатади.
Абдулла Авлоний ўзбек болаларини мактабга жалб этиш, халқ орасида
маърифат тарқатиш, ифодали ўқишнинг дастлабки намуналарини яратиш
мақсадида биринчи бўлиб техника воситаларидан фойдаланди. Ўқитувчи
Авлоний «Мактабга тарғиб» шеърини ўқувчиларга хор бўлиб ўқишга
ўргатганидан сўнг 1911 йилда болалар хорини граммпластинкага ёздирди.
Эътиборли томони шундаки, ушбу «Мактабга тарғиб» хори ёзилган ноёб
пластинка ҳозирда Ўзбекистон халқ артисти Зокиржон Султонов
фонотекасида сақланмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, Саидрасул Саидазизов, Авлоний, Беҳбудий,
Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдуқодир Шакурий, Фитрат, Ҳамза каби
жадид педагоглари ХХ аср тонгида биринчилардан бўлиб ўқитишда янги
педагогик технологияларга асос солдилар, оғзаки ва ёзма нутқ ўстиришнинг,
ифодали ўқишнинг янги шаклларини ишлаб чиқдилар.
ИЛМИЙ – НАЗАРИЙ ХУЛОСАЛАР
1.
Марказий Осиё Чор Россияси томонидан ишғол этилгач, ўлка
нафақат
иқтисодий,
балки
маънавий-маърифий
жиҳатдан
ҳам
парокандаликка юз тутди. Генерал-губернаторлик маъмурияти маҳаллий
халқ ўртасида катта обрў-эътиборга эга бўлган ҳур фикрли зиёлиларни
таъқиб ва тазйиқ остига олди, уларни ўз манфаатлари йўлида хизмат
қилдиришга тиришди. Кўп ҳолларда очиқдан-очиқ мустамлака тузумини
мадҳ этувчи, ўтмишни қора бўёқларда тасвирловчи асарлар ёзишни талаб
қилди. Бундай асарлар учун генерал-губернаторлик таъсис этган
«Туркестанские
ведомости»,
«Туркистон
вилоятининг
газети»
саҳифаларидан муҳаррир-миссионер Н.Остроумов катта ўрин ажратди.
Сатторхон Абдуғаффоров, Муҳиддинхўжа қози, Шарифхўжа қози, Исҳоқхон
31
Ибрат, Саидрасул Саидазизов ва миллатнинг бошқа улуғ педагоглари ўз
мақолаларида зоҳиран мутаассибликни, феодал қолоқликни кескин танқид
қилиб, мустамлакачиларга маъқул бўладиган тарзда Россия ва тараққий этган
Европа шаҳарларини кўкларга кўтариб мақтасалар-да, ботинан улар
миллатни тараққий этган халқлар даражасида илм-маърифатни эгаллашга
даъват этдилар. Бунинг учун замонавий таълим масканлари, ҳатто олий ўқув
юртлари ташкил қилиш кераклигини таъкидладилар. Уларнинг халқ онгини
юксалтириш ва шу йўл билан мустамлака исканжасидан озод бўлишга
қаратилган фаолияти губернаторлик сиёсатига бутунлай зид эди. Шунинг
учун улар таъқиб ва тазйиқлардан, қамоқ жазоларидан бир умр қутула
олмадилар.
2. Қадимий шаҳарларимиздаги осориатиқалар, ноёб қўлёзма асарлар
Петербург, Москва шаҳарларига бетиним ташиб кетилди. Бундай ишларда
В.В.Бартольд, Н.А.Веселовский, Н.Петровский, А.Л.Кун, А.Н.Самойлович
каби рус шарқшуносларининг «хизмати» катта бўлди. Бундай ноёб асарлар
қаторида миллий педагогика тараққиётига замин бўлган жадидчиликка қадар
яратилган илмий-педагогик асарлар ҳам бор эди. Оренбургда «Вақт»
газетаси, «Шўро» журнали, Туркистондаги «Садои Туркистон» ва «Садои
Фарғона» каби нашрларда ноёб қўлёзмаларнинг ташиб кетилишига қарши
норозилик муттасил чоп этилиб турган.
3. Ўлкага капиталистик муносабатларнинг кириб келиши маданий
ҳаётнинг яхшиланишига эмас, балки ўта ярамас, салбий иллатларнинг
тарқалишига ҳам сабаб бўлди. Бунинг устига чор Россияси ҳукумати
мустамлака халқлари маънавиятини, диний эътиқодини бузиш учун ароқ,
вино, пиво билан савдо қиладиган махсус дўконлар тармоғини кенгайтирди,
фоҳиша аёлларнинг ўлкага оқиб келишига катта имкониятлар яратди. Асрлар
давомида мусулмонлар ахлоқини назорат қилувчи муҳтасиб, аълам, раис
каби лавозимлар губернаторлик томонидан бекор қилинди. Буларнинг
ҳаммаси маҳаллий аҳолини маънан бўйсундиришга қаратилган мустамлака
сиёсати натижаси эди.
4. Маҳаллий анъанавий мактаб ва мадрасалар асрлар давомида ўз
зиммасига юклатилган буюк вазифани аъло даражада бажарди: инсон ақл-
заковати қандай улуғ мўъжизаларга қодир эканлигини намойиш қилган
алломалар зумрасини тарбиялаб етиштирди. Бу ютуқлар илм-маърифат
сарчашмаси бўлмиш Қуръони карим амрларига амал қилиш самараси эди.
Темурийлар салтанати таназзулга юз тутиши билан ҳокимият мутаассиб
уламолар қўлига ўтди, илм-фан ўрнини жаҳолат, диний оқимлар ўртасидаги
курашлар эгаллади. Шу вақтдан бошлаб дунёвий илм-фан Европа қўлини
сарбаланд қилди. Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларининг донгдор мактаб
ва мадрасалари Қуръони карим аҳкомларини бузиб талқин қилувчи
мутаассиб уламолар қўлига ўтди. Шундай оғир вазиятда ҳам Шермуҳаммад
Мунис, Ҳакимхон тўра, Аҳмад Дониш, Вожид Али Мужмалий каби ҳур
фикрли зиёлилар жаҳолат ва мутаассибликка қарши кураш олиб бордилар.
5. Ўлкада генерал-губернаторлик томонидан очилган рус-тузем
мактаблари маҳаллий халқларни руслаштириш мақсадига қаратилган бўлиб,
32
губернаторликка садоқат билан хизмат қиладиган кичик амалдорлар
тоифасини тарбиялаб етиштириш вазифасини қўйди. Қабиҳ ниятда ташкил
этилганидан қатъи назар ундаги таълим усуллари, тартиб-интизом,
ўқитиладиган фанлар маҳаллий анъанавий мактаблардагидан анча устун эди.
Шунинг учун ҳам жадид педагоглари рус-тузем мактаблари олдига қўйган
мақсадларни кескин фош этиш баробарида ундаги ижобий томонларни
танқидий ўргандилар ва ўз фаолиятларига татбиқ қилдилар. Сатторхон
Абдуғаффоров, Шарифхўжа қози, Муҳиддинхўжа қози, Исҳоқхон Ибрат каби
ўзбек маърифатпарварлари биринчилардан бўлиб бу мактабларни миллат
манфаатлари томон буриб юборишга ҳаракат қилдилар ва бунга жадид
мактаблари тармоғини кенгайтириш ҳамда такомил топтириш орқали
муваффақ бўлдилар.
6. Усули жадид мактабларининг Туркистон ўлкасида вужудга келиши ва
тараққиёти Мунавварқори Абдурашидхонов номи билан узвий боғланади.
Бундай мактаблар учун биринчи дарсликлар яратиш, замонавий ўқитувчи
кадрлар тарбиялаб етиштириш ҳам унинг зиммасига тушди, унинг бу
фаолиятини жадидчилик ҳаракатининг Туркистон ўлкасидаги асосчиси
Маҳмудхўжа Беҳбудий қўллаб-қувватлади. Бу билан жадид мутафаккирлари
Россия мусулмонлари орасида «усули жадид мактаблари бонийси Исмоилбек
Гаспринский» (М.Беҳбудий сўзи - У. Д.) ўгитларига амал қилдилар.
7. Генерал-губернаторлик тасарруфидаги мактабларда миллий тил ва
миллий адабиётни ўқитиш манъ этилган бир пайтда жадид педагоглари она
тили ва адабиёт ўқитиш масаласига миллатнинг ҳаёт ёки мамоти масаласи
сифатида қарадилар, она тилида дарсликлар яратишга алоҳида эътибор
бердилар. 1902 – 1917 йиллар орасида мактаблар учун жадид педагоглари
томонидан саксонга яқин алифбо ва ўқиш китобларининг яратилганлиги ҳам
буни тасдиқлайди.
8. Жадид мактаблари дунёга келишининг дастлабки вақтлариданоқ катта
қаршиликларга, тўсиқларга дуч келди. Биринчи бўлиб мутаассиб уламолар,
«қадимчи»лар қарши чиқдилар. Губернаторлик маъмурлари усули жадид
мактабдорларига
оппозицияда
бўлган
маҳаллий
мутаассиблардан
фойдаланди. Бу курашда уларни рағбатлантириб, жадид мактабдорларга
қарши бўҳтонлар, сиёсий айбномалар уюштирди. Генерал-губернаторлик
маъмурияти бундай фаолияти билан, биринчидан, мустамлака ўлка халқини
асрий қолоқликда, мутеликда асрашдек ўта қабиҳ ниятни амалга ошириш
вазифасини қўйган бўлса, иккинчидан, ўзини мусулмон дини софлигининг
ҳимоячиси сифатида кўрсатди. Натижада, миллатнинг Авлоний, Сиддиқий-
Ажзий, Сўфизода, Мирмуҳсин каби ўнлаб ҳурфикрли фарзандлари қувғин
қилиндилар, таъқиб остига олиндилар, қамоққа маҳкум этилдилар.
Губернаторлик маъмурларининг, мутаассибларнинг таъқиб ва тазйиқларига
қарамай, усули жадид мактаблари сон жиҳатдан кўпайиб, сифат жиҳатдан
мукаммаллашиб борди, 1903 йилдаёқ ўлка бўйича уларнинг сони 100 дан
ошди, шу жумладан, 3 та рушдия мактаби ҳам фаолият кўрсатди.
9. Жадид мактаби очиш бошланмаси бўлган бу педагогик фаолият билан
боғлиқ ҳолда турли-туман муаммолар вужудга келади: мактабни ўқув
33
қуроллари, жиҳозлари билан таъминлаш, дарсликлар, ўқув қўлланмалари
яратиш ва нашр этиш, ўқитувчиларга маош бериш, ночор ўқувчиларга
моддий ёрдам кўрсатиш... Буларнинг ҳаммаси катта маблағни талаб қилар
эди. Бундай ишларни ҳал қилиш учун хайрия жамиятлари, ширкатлар,
нашриётлар, кутубхоналар ташкил қилиш зарурати туғилди. Ана шу зарурат
натижаси сифатида жадид мутафаккирлари Тошкентда «Турон», Бухорода
«Тарбияи атфол» (Истанбулда Фитрат бошчилигида унинг шўъбаси «Бухоро
таъмими маориф жамияти»), Самарқандда «Беҳбудия», «Зарафшон»,
Қўқонда «Ғайрат» ширкатлари, Наманганда «Кутубхонаи Исҳоқия»,
«Матбааи Исҳоқия», «Мактаб кутубхонаси» номлари билан матбаалар,
кутубхоналар ташкил этилди. Янги очилаётган жадид мактаблари
фаолиятини кенгайтириш, уларни дарсликлар, ўқув қўлланмалари билан
таъминлашда буларнинг аҳамияти ниҳоятда катта бўлган.
10. Усули жадид мактабларининг шаклланиши ва тараққиёт жараёнлари
ярим мустамлака ҳолда бўлса ҳам яшаб келаётган Бухоро амирлигида ўзига
хос кечди. Аҳмад Дониш вафотидан кейин шогирдлари унинг мактаб-
мадрасалар ислоҳи борасидаги қарашларини амалда давом эттирдилар.
Бухоро амирлигида усули жадид мактабларининг очилиши Садриддин
Айний ва Абдулвоҳид Мунзим номлари билан боғланади. Аммо Бухоро
жадидларининг бундай фаолияти кескин курашлар жараёнида кечди. Уларга
қарши генерал-губернаторликнинг Бухородаги агентураси ҳамда амирлик
маъмурияти, айниқса, қозикалон Бурҳониддин кескин фаолият кўрсатди.
Бухоро амирлигида ёпилган усули жадид мактабларининг қайта очилишида
Истанбулда ўқиб келган ёшларнинг, айниқса, Фитратнинг «Мунозара» асари
муҳим аҳамиятга эга бўлди. Садриддин Айний сўзлари билан айтганда,
Фитрат ушбу асари билан шариат йўлида, дини ислом тараққиётида усули
жадиддан - янгича таълим-тарбия тизимидан истифода этиш йўлларини
кўрсатиб берди. Ушбу асар таъсирида усули қадим мактабдорлари ҳам ўз
фаолиятларида бирмунча ижобий ўзгариш ясашга ҳаракат қилдилар.
11. Хива хонлигида усули жадид мактабларининг вужудга келиши ва
ривожланиш тарихи шуни кўрсатадики, ташқаридан усули савтия методини
биладиган ўқитувчиларни жалб қилиш ва ўқув адабиётлар олиш билангина
бундай мактаблар тармоғини кенгайтириш мумкин эмас. Эътиборли жиҳати
шундаки, 1891 йилдаёқ атоқли маърифатпарвар Комил Хоразмий Қозондан
махсус ўқитувчи чақиртириб, усули жадид мактаби очган ва бу мактаб катта
муваффақият қозонган эди. Комилнинг бу фаолиятини маърифатли хон
Муҳаммад Раҳимхон Феруз қўллаб-қувватлади, ҳатто хонлик хазинасидан
бундай мактаблар учун маблағ ажратди. Ташқаридан муаллим жалб этиш
Асфандиёр хонлиги даврида ҳам давом этди. Хива хонлигида усули жадид
мактабларининг шаклланиш ва ривожланиш жараёни Туркистон ўлкаси ва
Бухоро амирлигига нисбатан шу нуқтаи назардан бошқача кечди. Хонликда
бундай ишларга хон бошчилигидаги юқори табақа фармонбардор бўлди,
маҳаллий муаллимлар анча сустлик қилди. Хива хонлигидаги мавжуд
аҳволга «Таржимон» газетаси ва унинг муҳаррири ҳам таассуф билдирди.
34
Жадидлар бундай йўл билан миллат маорифини ривожлантириб
бўлмаслигини яхши билар эдилар.
12. ХХ асрнинг 10-йилларидан бошлаб усули жадид мактаблари
тараққиётнинг янги босқичига кўтарилди. Бундай мактаблар учун замонавий
ўқитувчи кадрлар тарбиялаб етиштириш, илғор педагогик технологияларни
ўзида мужассамлаштирган дарсликлар, ўқув қўлланмалари яратиш, янги
техник воситалар, кўргазмали қуроллар ишлаб чиқиш долзарб масала
сифатида кун тартибига қўйилди. Бунинг учун жадид мактабларининг
назарий асосларини яратиш, замонавий ўқитиш усулларини ишлаб чиқиш ва
улардан ёш авлод ўқитувчиларни баҳраманд қилиш муаммолари ҳал қилувчи
аҳамият касб этди. Бундай мураккаб вазифалар тизимини амалга ошириш
замонасининг улуғ мутафаккирлари саналган Абдулла Авлоний ва Абдурауф
Фитрат зиммасига тушди. Уларнинг «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» ҳамда
«Раҳбари нажот» асарлари ана шу маърифий-педагогик мақсадни амалга
оширишга хизмат қилди.
13. Мустамлака даврида педагогикамизнинг энг кўп зарар кўрган
тармоғи – ҳарбий ватанпарварлик тарбияси бўлди. Маълумки, генерал-
губернаторлик ташкил этилгач, ерлик аҳолини ҳарбий хизматга чақирмаслик
ҳақида фармон қабул қилинган эди. Бу билан губернаторлик ҳукумати ўзини
ерлик аҳолига нисбатан «меҳрибон» қилиб кўрсатмоқчи бўлди. Аслида,
мақсад миллатнинг минг йиллар давомида қонига, сажиясига сингиб кетган
ҳарбий ватанпарварлик руҳини сўндириш эди. 1916 йили мардикорликка
қарши қўзғолонда халқ «Салдотликка майли, аммо мардикорликка
фарзандларимизни бермаймиз!» шиори билан чиққани бежиз эмас. Жадид
педагогларининг буюк хизматлари шундаки, улар ХХ асрнинг 10-йилларидан
ҳарбий ватанпарварлик тарбиясига алоҳида эътибор бердилар. Ушбу мавзуда
Авлоний, Мунавварқори, Ҳамза, Чўлпон мактаб ўқувчилари учун
шарқия(марш)лар яратдилар, бу шарқияларни кўпроқ бадантарбия
дарсларида, сайилларда хор бўлиб ижро этдилар. Ҳарбий ватанпарварлик
тарбиясини қайтадан миллат ҳаётига жадид педагоглари олиб кирдилар.
Мустақиллик, истиқлол туфайли Ватанимиз сарҳадларини, халқимиз
осойишталигини ҳимоя қилишни муқаддас билган йигитларимиз тўлиб-
тошиб хор бўлиб куйлаётган марш-қўшиқларнинг тамал тошини жадид
адиблари яратиб кетганлиги сир эмас. Бундай қўшиқлар фарзандларимизни
ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашда асосий восита вазифасини
бажармоқда.
14. ХХ аср тонготарида ўзбек тили ва адабиёти ўқитиш методикаси
фанининг асосини ҳам жадид педагоглари яратдилар. Ўзбек педагоги
Саидрасул Саидазизов томонидан асос солинган, ҳозирда аналитик-синтетик
товуш методи деб аталувчи усули савтия методи Мунавварқори, Беҳбудий,
Авлоний, Ҳамза, Абдулваҳоб Ибодий ва бошқа жадид мутафаккирлари
томонидан давом эттирилди, шўролар даврида жадид педагогларининг
бевосита тарбиясини олган Исматулла Раҳматуллаев, Шокиржон Раҳимий,
Оқилхон Шарафиддинов ва ҳозирда Қумри Абдуллаева, Роҳатой
Сафаровалар томонидан юқори тараққиёт босқичига кўтарилди. Шўро
35
ҳукумати билан «муросаи мадора» тарзида ишлашга мажбур бўлган Абдулла
Авлоний узоқ вақт Туркистон Давлат университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек
номидаги ЎзМУ)да педагогика ҳамда ўзбек тили ва адабиёти кафедрасида
мудир, профессор сифатида фаолият кўрсатди: Юсуф Тоҳирий, Субутой
Долимов, Халил Қаюмов, Мурод Шамс, Имомхон Ҳусанхўжаев, Саъдулла
Исматов каби бўлажак педагог, методист олимларни тарбиялаб етиштиришга
катта аҳамият берди. Ҳозирда эса бу узлуксиз жараён Асқар Зуннунов,
Қозоқбой Йўлдошев, Марғуба Мирқосимова, Сафо Матчонов, Қундузхон
Ҳусанбоева каби методист-олимлар томонидан муваффақият билан давом
эттирилмоқда.
15. Жадид педагогикаси кўпасрлик ўзбек педагогикасининг қонуний
вориси сифатида майдонга келди ва унинг ижобий томонларини янги
тарихий шароитда юксак даражага олиб чиқди. У замон талабларидан келиб
чиққан ҳолда жаҳон педагогикасининг барча илғор жиҳатларини, шу
жумладан, миллий, исломий ҳамда минтақавий хусусиятларни ўзида тўла
акс эттирди, миллий тил ва адабиётни ўқитиш масаласига ҳаёт ёки мамот
масаласи сифатида қаради, янги ўқитиш усулларини ишлаб чиқди. Айниқса,
шу хусусиятлари билан ҳам губернаторлик томонидан очилган рус-тузем
мактабларидан тубдан фарқ қилар эди. Жадид педагогларининг буюк
хизматлари шундаки, улар ўзларигача бўлган аждодларимизнинг таълим-
тарбия ҳақидаги илғор қарашларини ўлкага кириб келаётган замонавий фикр
билан, янги, тезкор педагогик технологиялар, ўқитиш усуллари билан
мустаҳкам боғлай олдилар. Шунинг учун ҳам уларнинг педагогик қарашлари,
амалий фаолиятлари шу кунларда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмай келмоқда.
16. Усули савтия - товуш методи товушларнинг график белгилари -
ҳарфлар ёрдамида саводга ўргатиш бўлиб, бу ўқитиш усули дастлаб фиқҳ
олими Имом Аъзам Абу Ҳанифа томонидан VIII асрда ишлаб чиқилган,
кейинчалик араб тарихчи олими, мударрис ва хаттот Ибн Халдун
Абдураҳмон (1332-1406) уни мукаммаллаштирган ва ибтидоий мактабларда
кенг қўллаган. Ушбу методни биринчи бор XVI асрда поляк педагоги
Валентин Экальзамер Европа мактаблари учун ишлаб чиқди, аммо католик
мутаассиблари уни қўллашга имкон бермади. Икки аср ўтгач, швейцариялик
педагог Иоганн Генрих Песталоцци товуш методини амалиётга татбиқ этди.
Туркистон мактабларига ХIХ асрнинг 80-йилларидан қайтадан кириб келди.
Жадид мактабларида усули савтия билан баробар араб ёзуви
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда усули маддия (чўзиш усули) методи
ҳам қўлланилган. Бунда сўзларни ҳарфларга бўлиб, уларни сўзнинг энг кичик
жузъи деб қаралган ва ундош ҳарфларга унли ҳарфлар ёки ҳаракатлар қўшиб,
130 дан ортиқ ҳижо (бўғин) ҳосил қилинган. Ушбу методнинг усули
ҳижоияга нисбатан анча ижобий жиҳатлари мавжуд бўлиб, Абдулла
Авлонийнинг «Биринчи муаллим», Мулла Рустамбек ибн Юсуфбекҳожининг
«Таълими аввал», Абдулваҳоб Ибодийнинг «Таҳсил ул- алифбо»
дарсликлари усули савтия ва усули маддия методларининг омухталигида
яратилган.
36
17. ХХ асрнинг 10-йилларидан бошлаб усули жадид мактабларида она
тили ва адабиёт ўқитишда янги педагогик технологиялар - дарсликлар,
ўқитишнинг техник васиталари, кўргазмали қуроллар, янги ўқитиш усуллари
қўллана
бошлади.
Мунавварқори
Абдурашидхон
ўғли
ўқитишда
кўргазмалиликка алоҳида эътибор қаратди, Авлоний ва Ҳамза она тили ва
адабиёт дарсларида ифодали ўқиш ва унинг декламация, хор бўлиб ўқиш,
тимсолларга бўлиб ўқиш каби шаклларини ишлаб чиқдилар. Ҳатто Авлоний
ўқувчилар хорини 1911 йилда Рига «Граммофон» жамияти томонидан
пластинкаларга ёздириб, мактабларга тарқатди. У ХХ аср аввалидаёқ
биринчи бўлиб мактабларда техник воситалардан фойдаланишнинг ажойиб
намунасини кўрсатди. Беҳбудий, Фитрат она тили ва адабиёт ўқитишнинг
мақсадларидан бири ва асосийси бўлган ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма
нутқини ўстириш усулларини ишлаб чиқди. Шу маънода уларнинг «Китобат
ул-атфол», «Ўқув» сингари дарсликлари жадид мактабларида ўқув
қўлланмаси сифатида муҳим аҳамият касб этди.
Демак, жадид педагоглари томонидан ХХ аср замонавий ўзбек
педагогикаси учун асос бўлган назарий тамойиллар ишлаб чиқилди, она тили
ва адабиёт ҳамда унга яқин фанларни ўқитиш услубияти, технологияси ва
воситаларидан амалий фойдаланиш даврига қадам ташланди.
Т а в с и я л а р
Олиб борилган тадқиқот ишлари ва улардан чиқарилган илмий-
назарий хулосаларга асосланган ҳолда мавзу юзасидан ҳозирги ўқитувчилар
ва дарсликлар муаллифларига қуйидаги тавсияларни бериш мумкин:
1. Замонавий ўзбек педагогикаси ва унинг ажралмас қисми бўлган илғор
ўқитиш методлари ташқаридан олиб кирилган эмас, балки жадид
педагоглари томонидан ишлаб чиқилган эди. Ҳозирда аналитик товуш
методи деб юритилувчи ўқитиш усулини ўзбек тилидаги биринчи барқарор
алифбо муаллифи Саидрасул Саидазизов мактаб дарсликларига татбиқ этди.
Натижада, унинг тавсиялари асосида 1902 – 1918 йиллар орасида ўн бешдан
ортиқ алифбо дарсликлари дунё юзини кўрди. Ҳозирда алифбо
дарсликларининг янги нашрларини тайёрлашда Саидрасул Саидазизов,
Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний, Рустамбек ибн
Юсуфбекҳожиларнинг алифбо дарсликларидан ижодий фойдаланиш
самарали натижалар бериши мумкин.
2. Она тили ва адабиёт ўқитишнинг оғзаки ва ёзма нутқ ўстириш, ифодали
ўқиш каби дастурий масалаларини, ўқитишда кўргазмалилик, уларда техник
воситалардан фойдаланишнинг ўз даври учун энг фаол намуналарини жадид
педагоглари кўрсатиб бердилар: мактабларда граммофондан фойдаланиш
намуналарини ишлаб чиқдилар. Бу ХХ аср бошлари муаллимлари учун
мўъжиза эди. Жадид педагогларининг бундай фидойиликлари ҳозирги
мустақиллик даври педагоглари учун ҳақиқий маънодаги намуна вазифасини
бажара олади. Адабий таълимда замонавий педагогик технологиялардан
37
фойдаланиш билан бирга, анъанавий усуллардан фойдаланиб, замонавий
дарс лойиҳаларини яратишни тавсия этамиз. Бугунги кунда адабий таълим
мазмунини такомиллаштиришда ҳамда дарсликларнинг янги авлодини
яратиш
ишларида
жадид
маорифчилари
тажрибасидан
унумли
фойдаланишни тавсия қиламиз.
3. Мактаблар учун дастлабки миллий дарсликларни жадид мутафаккир-
педагоглари яратдилар. Уларда миллий руҳ, ҳақиқий маънодаги Ватанга, она
тили ва адабиётга, умуман, миллий маънавиятга муҳаббат туйғуси уфуриб
туради. Мустақиллик туфайли миллий дарсликлар яратиш долзарб масалага
айланган
бир
пайтда,
мактаблар
учун
дарсликлар
яратаётган
муаллифларимиз
миллий
педагогикамиз
асоси
бўлмиш
Абдулла
Авлонийнинг “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ”, Абдурауф Фитратнинг
“Раҳбари нажот” асарлари билан яқиндан таниш бўлишлари ва уларга
таянишлари керак. Чунки бу асарлар ҳозирги кунда ҳам миллий ва замонавий
педагогикамиз учун назарий ва амалий асос вазифасини бажара олади.
4. Маълумки, мусулмон шарқи мактабларида ҳуснихат, китобат ҳақиқий
маънодаги санъат дарслари бўлган, ушбу соҳада махсус дарсликлар, ўқув
қўлланмалари (Муниснинг “Саводи таълим”, Ибратнинг “Санъати Ибрат,
қалами Мирражаб Бандий”) яратилган. Жадид педагогларининг бу соҳадаги
фаолиятлари натижасида тўпланган бой тажрибаларидан адабиёт
ўқитувчилари ўз фаолиятларида фойдаланишларини тавсия қиламиз. Зеро,
жадид мутафаккирларининг истиқлол руҳи билан суғорилган асарларини
ўқувчилар онгига чуқирроқ сингдириш мустақиллик мафкурасини ишлаб
чиқишда муҳим сиёсий ва маърифий аҳамият касб этади.
5.
Мустақиллик
туфайли
жадид
мутафаккирларининг
“Истиқлол
қаҳрамонлари” рукни остида кўпроқ адабий-бадиий асарлари нашр этилди.
Уларнинг педагогик асарлари, муҳим дарсликлари, ўша давр вақтли
матбуотида эълон қилинган туркум мақолаларини нашр этиш ва амалиётда
улардан фойдаланиш педагог олимларимизнинг кечиктириб бўлмайдиган
вазифаларидир.
6. Университет ва педагогика институтларининг ўзбек филологияси
факультетлари талабалари ҳамда ёш ўқитувчилар учун ёзилажак “Адабиёт
ўқитиш методикаси” дарслигида жадид педагогларининг она тили ва адабиёт
ўқитиш методикаси соҳасидаги фаолиятлари тадқиқига “Жадид педагоглари
- замонавий методика илмининг асосчилари” мавзуида алоҳида боб
ажратишни тавсия этамиз.
38
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:
I.
Монография ва илмий журналларда чоп этилган мақолалар:
1. Долимов У. Туркистонда жадид мактаблари. Т.: Университет, 2006, 126
бет (монография).
2. Б.Қосимов, У.Долимов. Маърифат дарғалари. Т.: Ўқитувчи, 1990, 172 бет
(монография).
3. Долимов У. Исҳоқхон Ибрат (Истиқлол фидойилари), Т.: Шарқ, 1994, 140
бет (монография).
4. Долимов У. Гулханийнинг «Зарбулмасал» асарини шарҳлаб ўрганиш. //
Совет мактаби. – Тошкент, 1988. 9-сон, 24 – 27-бетлар.
5. Долимов У. Ҳамза ҳаёти ва ижодини шарҳлаб ўрганиш. // Совет мактаби. -
Тошкент, 1989. 8-сон, 14 – 17-бетлар.
6. Долимов У. Маорифимиз дарғалари. // Бошланғич таълим. - Тошкент,
1994. 3-4-сон, 38 – 41-бетлар.
7. Долимов У. «Устоди аввал» - биринчи ўзбек алифбоси. // Бошланғич
таълим. - Тошкент, 2006. 9-сон, 26 – 27-бет.
8. Долимов У. Ислоҳотчи педагог. // Халқ таълими. - Тошкент, 2005. 6-сон,
110 – 113-бетлар.
9. Долимов У. Фитрат - усули жадид мактабларининг назариётчиси. // Халқ
таълими. - Тошкент, 2007. 1-сон, 80 – 83-бетлар.
10. Долимов У. Жадид мактаблари: шаклланиши ва ривожланиши. // ЎзМУ
хабарлари. - Тошкент, 2001. 3-сон, 25 – 29-бетлар.
11. Долимов У. Бухоро амирлигида усули жадид мактаблари. // ЎзМУ
хабарлари. -Тошкент, 2006. 3-сон, 53 – 56-бетлар.
12. Долимов У. Жадид мутафаккирлари фаолиятида жисмоний тарбия. // Фан
– спортга. - Тошкент, 2006. 3-сон, 16 – 18-бетлар.
13. Долимов У. Ифодали ўқиш методининг асосчиси. // Тил ва адабиёт
таълими. – Тошкент, 2006. 2-сон, 22 – 26-бетлар.
14. Долимов У. Миллий уйғониш – ўзликни англаш. // Филология
масалалари. – Тошкент, 2003. 3-4-сон, 14 – 17-бетлар.
15. Долимов У. Беҳбудий – илк дарсликлар муаллифи. // Филология
масалалари». –Тошкент, 2005. 1(8)-сон, 63 – 70-бетлар.
16. Долимов У. Амирий – шоҳ ва шоир. // Тил ва адабиёт таълими. –
Тошкент, 2007. 1-сон, 79 – 82-бетлар.
17. Долимов У. Барҳаёт устодлар: Саидрасул Саидазизов. // Соғлом авлод
учун. – Тошкент, 2005. 7-сон, 26-29-бетлар.
18. Долимов У. Барҳаёт устодлар: Исҳоқхон Ибрат. // Соғлом авлод учун. –
Тошкент, 2005. 7-сон, 30-35-бетлар.
19. Долимов У. Барҳаёт устодлар: Садриддин Айний. // Соғлом авлод учун. –
Тошкент, 2005. 7-сон, 36-40-бетлар.
20. Долимов У. Барҳаёт устодлар: Абдулла Авлоний. // Соғлом авлод учун. –
Тошкент, 2005. 7-сон, 41-46-бетлар.
21. Долимов У. Барҳаёт устодлар: Мунавварқори Абдурашидхон ўғли. //
Соғлом авлод учун. – Тошкент, 2005. 8-сон, 7-14-бетлар.
39
22. Долимов У. Барҳаёт устодлар: Маҳмудхўжа Беҳбудий. // Соғлом авлод
учун. – Тошкент, 2005. 8-сон, 15-20-бетлар.
23. Долимов У. Барҳаёт устодлар: Абдурауф Фитрат. // Соғлом авлод учун. –
Тошкент, 2005. 8-сон, 21-30-бетлар.
24. Долимов У. Барҳаёт устодлар: Саидаҳмад Сиддиқий-Ажзий. // Соғлом
авлод учун. – Тошкент, 2005. 8-сон, 31-34-бетлар.
25. Долимов У. Барҳаёт устодлар: Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий. // Соғлом авлод
учун. – Тошкент, 2005. 8-сон, 35-40-бетлар.
26. Долимов У. Барҳаёт устодлар: Абдуқодир Шакурий. // Соғлом авлод
учун. – Тошкент, 2005. 8-сон, 41-44-бетлар.
27. Долимов У. Барҳаёт устодлар: Сўфизода. // Соғлом авлод учун. –
Тошкент, 2005. 8-сон, 45-48-бетлар.
28. Долимов У. Абдулла Авлоний ва мактаб. // Ўзбек тили ва адабиёти. –
Тошкент, 1990. 4-сон, 23 – 26-бетлар.
29. Долимов У. Маърифатга фидойи умр. // Тафаккур. – Тошкент, 1995. 4-
сон, 104 – 107-бетлар.
30. Долимов У., Шарипов Р. Улуғлар мактаби. // Жаҳон адабиёти. – Тошкент,
1998. 2-сон, 177 – 181-бетлар.
31. Долимов У. Халқ донолиги хазинасидан. // Жаҳон адабиёти. – Тошкент,
2002. 7-сон, 153 – 156-бетлар.
32. Долимов У. Буюк истиқлолчи. // Жаҳон адабиёти. – Тошкент, 2004. 3-сон,
152 – 154-бетлар.
33. Долимов У. Атоқли маърифатчи. // Шарқ юлдузи. –Тошкент, 1982. 4-сон,
186 – 190-бетлар.
34. Долимов У. Нажот йўли. // Имом ал-Бухорий сабоқлари. – Тошкент, 2003.
4-сон, 230 – 234-бетлар.
35. Долимов У. Нимани кутдилар неларни кўзлаб... // Ёшлик. – Тошкент,
2002 . 2-сон, 39 – 41-бетлар.
36. Долимов У. Олис - яқин тарихимиз. // Гулистон. – Тошкент, 2002. 2-сон, 8
– 9-бетлар.
37. Долимов У. Қатағоннинг энг кекса қурбони. // Қонун ҳимоясида. –
Тошкент, 2004, 2-сон, 38 – 41-бетлар.
38. Миллий уйғонишга даъват минбари. // Ўзбекистон матбуоти. – Тошкент,
2001. 4-сон, 36 – 38-бетлар.
39. Dalimov U. Araziy. // Turk Dunyasi edebiyati Ansiklopedisi. Cilt
1.Ankara.2001. S.455.
40. Kasimov B., Dalimov U. Avaz. // Turk Dunyasi edebiyati Ansiklopedisi. Cilt
2. Ankara. 2001. S. 36.
II.
Дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар
:
41. Қосимов Б., Юсупов Ш., Долимов У., Ризаев Ш., Аҳмедов С. Миллий
уйғониш даври ўзбек адабиёти. (Олий ўқув юртлари учун дарслик). Т.:
Маънавият, 2004, - 462 бет.
40
42. Кайковус. Қобуснома. Тўла нашри. Нашрга тайёрловчилар: С.Долимов,
У.Долимов. Т.: Ўқитувчи, 2006, 200 бет.
43. РафиевА., Долимов У., Худойбердиев Ж. Ўзбек тили ва адабиёти (Тест
қўлланмаси). Т.: 1998, 365 бет.
44. Қодиров М., Долимов У., Аъламова М. Ўзбек тили ва адабиёти (услубий
қўлланма). Т.: Ўқитувчи, 1992, 151 бет.
45. Долимов У. Иншони қандай ёзиш керак? Т.: Университет, 1986, 24 бет.
III. Илмий тўпламлардаги мақолалар:
46. Долимов У. Абдулла Авлоний – атоқли методист олим. // Тўплам:
«Миллий уйғониш ва ўзбек филологияси масалалари», Т.: Университет, 1993.
39-50-бетлар.
47. Далимов У. Исмаил Гаспринский и джадидские школы в Туркестане. //
Сборник: «Исмаил Гаспринский и Туркестан» Т.: Шарқ, 2005. стр.220-235 (на
русском языке).
48. Долимов У. Исмоил Гаспринский ва Туркистонда усули жадид
мактаблари. // Тўплам: Исмоил Гаспринский ва Туркистон. Т.: Шарқ, 2005.
68-83-бетлар.
49. Долимов У. “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” – жадид мактабларининг
назарий асоси. // Абдулла Авлоний таваллудининг 130 йиллигига
бағишланган илмий-амалий конференция материаллари тўплами. Т.: 2008.
7 – 12-батлар.
41
Педагогика фанлари доктори илмий даражасига талабгор Долимов
Улуғбекнинг 13.00.02-таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили
ва адабиёти) ихтисослиги бўйича «Жадид мактаблари: уларда она тили ва
адабиёт ўқитишнинг илмий-назарий ҳамда амалий асослари» мавзуидаги
диссертациясининг
Р Е З Ю М Е С И
Таянч сўзлар:
жадидчилик, жадид мактаби, усули савтия, усули маддия,
усули ҳижо, миллий уйғониш, маънавият, ифодали ўқиш, жамияти хайрия,
дидактика, комил инсон, тафаккур, таълим-тарбия, оғзаки нутқ, ёзма нутқ, суҳбат
усули, фикрлаш, тамрин, дарслик, нашриёт, ширкат, кутубхона, кўргазмалилик,
педагогик технология, жаҳолат, алифбо, тараққий, иншо, баён, мунозара, шарҳ,
матбаа, матбуот.
Тадқиқот объекти
: диссертацияда Х1Х аср охири ва ХХ аср бошларларида
Туркистон ўлкасида жадид мактабларининг шаклланиш, ривожланиш жараёнлари,
уларда она тили ва адабиёт ўқитишнинг назарий ва амалий асосларини тадқиқ
этиш, янги педагогик технологияларни қўллаш илмий ишнинг объекти этиб
белгиланди.
Ишнинг
мақсади:
ҳозирги замонавий педагогика илми ва амалиётини
миллий асосларда ривожлантириш учун жадид педагогикаси тажрибаларидан кенг
фойдаланиш, замонавий таълим усуллари ташқаридан эмас, балки миллий
илдизларга эга эканлигини билиш, педагогикамиз ўтмишини чуқур идрок қилиш,
унинг истиқболи ва эртаси қандай бўлишини тасаввур этиш.
Тадқиқот методлари:
миллатни мустақиллик сари етаклаган жадид
педагогларига шўролар даври мезонлари билан эмас, мустақиллик туфайли
шаклланган илмий-тадқиқот методологияси асосида ёндашишни тақозо этади. Шу
билан бирга, тадқиқотда кўпроқ қиёсий-типологик методдан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
жадид мактабларида она тили
ва адабиёт ўқитишнинг назарий ва амалий асослари бирламчи манбалар асосида
ишлаб чиқилди ва монографик тадқиқот яратилди. Ишда биринчи бор
Мунавварқори, Авлоний, Беҳбудий, Фитрат, Ҳамза каби жадид мактаблари
асосчиларининг она тили ва адабиёт ўқитиш методикаси соҳасидаги фаолияти
тадқиқ этилди. Ишда жадид мактабларининг моҳияти, «усули жадид»
тарафдорларининг генерал-губернаторлик ўлкада олиб борган мактаб сиёсатига,
маҳаллий мутаассиб уламолар, «қадимчилар»га муносабати чуқур тадқиқ этилган,
бу борада мавзуга оид Ватанимизда ва хорижда яратилган илмий адабиётлар изчил
ўрганилган, уларга муносабат билдирилган.
Амалий аҳамияти:
илмий иш натижаларидан жадид педагогикаси
муаммоларига бағишланган илмий ишларда, олий ва ўрта махсус педагогик ўқув
юртлари учун дарслик, қўлланмалар яратишда, бакалавр, магистр, аспирант ва
тадқиқотчилар учун махсус курсларни олиб бориш, малакавий битирув ва
диссертацион ишларини тайёрлашда, ўрта таълим мактаблари ҳамда академик
лицейларда она тили ва адабиёт ўқитиш жараёнига илғор педагогик
технологияларни жорий этишда фойдаланиш мумкин. Мазкур тадқиқот
материаллари ёш ўқитувчи ва ўқувчиларни халқпарварлик, ватанпарварлик ва
мустақилликка садоқат, истиқлол фидойиларига ҳурмат руҳида тарбиялашга ҳам
хизмат қилади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
диссертация
материалларидан Республика олий ўқув юртлари талабалари учун «Миллий
уйғониш даври ўзбек адабиёти» дастури ва дарслигини, «Маърифат дарғалари»,
«Исҳоқхон Ибрат», «Туркистонда жадид мактаблари» монографияларини
яратишда, она тили ва адабиёт ўқитиш методикаси фани бўйича махсус курслар
ўқиш жараёнида, «Қатағон қурбонлари хотираси» ҳамда вилоятлардаги ўлкани
ўрганиш музейлари учун янги экспозициялар тайёрлашда унумли фойдаланилган.
Қўлланиш соҳаси
: тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Республикаси олий
ва ўрта махсус ҳамда умумий ўрта мактаблар, академик лицейлар, касб-ҳунар
коллежлари учун дарслик ва ўқув қўлланмаларини яратишда, она тили ва адабиёт
ўқитувчилари малакасини оширишда фойдаланиш мумкин.
42
Р Е З Ю М Е
диссертации Далимова Улугбека на тему: «Джадидские школы: научно-
теоретические и практические основы преподавания родного языка и
литературы» на соискание ученой степени доктора педагогических наук по
специальности 13.00.02. − теория и методика обучения и воспитания
(узбекский язык и литература).
Ключевые слова:
джадидизм, джадидская школа, звуковой метод,
национальное возрождение, просветительство, методика, чтение, выразительное
чтение, благотворительное общество, дидактика, гармоничный человек, зубрежка,
обучение-воспитание, устная речь, метод беседы, учебник, издательство,
библиотека, наглядность, педагогическая технология, мракобесие, букварь,
полиграфия, сочинение, изложение, дискуссия, комментарий, печать.
Объект исследования:
объектом диссертационной работы является
исследование процессов формирования и эволюции джадидских школ,
теоретических и практических основ преподавания родного языка и литературы в
Туркестанском крае в конце XIX и начале XX веков.
Цель работы
рациональное использование опыта джадидских педагогов в
развитии теории и практики современной педагогики на национальной основе,
познание истоков и национальных корней методов современного обучения. При
этом особое внимание обращается на глубокое восприятие прошлого нашей
педагогики и оценивается ее перспективы в будущем.
Методы исследования:
В диссертации использован преимущественно
сравнительно-типологический
метод.
Следует
особо
подчеркнуть,
что,
просветительская деятельность джадидов должна быть оценена с новых позиций
сложившихся за годы независимости нашей страны.
Научная новизна полученных результатов:
впервые в отечественной
педагогической науке на основе первоисточников проведено исследование и
создана монографическая работа о джадидских школах, их формировании и
процессах развития, о разработке теоретических и практических основ
преподавания родного языка и литературы. В диссертации подробно
проанализирована деятельность таких основателей джадидских школ, как
Мунавваркары Абдурашидханов, Авлони, Бехбуди, Фитрат, Хамза в области
методики преподавания родного языка и литературы. В работе определяется
отношение диссертанта к изученной им научной литературе по теме исследования,
созданной в нашей стране и за рубежом.
Практическая значимость исследования:
проведенное исследование
может быть использовано в разработке вопросов джадидской педагогики,
подготовке учебников, учебных пособий и текстов лекций для высших и средних
специальных учебных заведений, в проведении специальных курсов для
аспирантов и исследователей, а также магистров и бакалавров, в подготовке
диссертационных и выпускных работ, во внедрении передовых педагогических
технологий в процесс преподавания родного языка и литературы в средних
школах, лицеях и колледжах. Материалы исследования также могут быть
использованы в воспитании молодежи в духе патриотизма и верности идеям
государственной независимости, прививать уважение к просветителям, стоящим у
истоков национальной независимости.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
материалы
диссертации достаточно широко были использованы в разработке и создании
учебной программы, учебника «Узбекская литература эпохи национального
возрождения» для студентов-филологов высших учебных заведений, монографий
«Первопроходцы просвещения», «Исхакхан Ибрат», «Джадидские школы в
Туркестане», а также в прцессе чтения специальных курсов по методике
преподавания родного языка и литературы, в подготовке новых экспозиций для
музеев «Памяти жертв репрессий» и краеведческих в вилоятах.
Область применения:
результаты исследования могут быть использованы в
создании учебников и учебных пособий для средних и среднеспециальных
учебных заведений, академических лицеев и профессиональных колледжей,
общеобразовательных школ, а также их можно применить в повышении
квалификации учителей родного языка и литературы.
43
RESUME
Thesis of Ulugbek Dolimov on scientific degree competition of the doctor of
pedagogical sciences speciality 13.00.02 – theory and methodology of teaching and
education (Uzbek language and literature) subject: “Djadidic schools: scientific-
theoretical and practical fundamentals of teaching the native language and
literature
”
Key words:
Djadidism, djadidic school, sonic method, national renaissance,
enlighten, science and enlightenment, methodology, reading, expressive reading,
benevolent society, didactics, harmonious person, medrese, original thinking,
cramming, education, new methods, oral speech, conversation method, text-book,
manual, publishing house, library, visual aids, pedagogical technology, manuscript,
lithography, text , illiterateness, religious fanaticism, divine persons, obscurantism,
school primer, missionary, procedure, nation, nationality, printing industry, composition,
interpretation, questions and tasks, discussion, comments, printing, methodology.
Subjects of the inquiry:
the object of dissertation is to investigate forming and
evolution processes of
Djadidic schools, educational institutions, theoretical and practical
bases of teaching the native language and literature in Turkistan region at the end of the
XIX and at the beginning of the XX centuries.
Aim of the inquiry:
rationale usage of djadidic teachers’ experience in developing
theory and practice of modern pedagogic on the national base, learning sources and
national roots of modern teaching methods. Special attention is paid to profound
perception of recent past of our pedagogic and its prospects in future are appreciated.
Method of inquiry:
there was mainly used comparative- typological method in the
dissertation. It is necessary underline that djadids’ educational activities should be
evaluated by other new positions formed during the independence of our country.
The results achieved and their novelty:
for the first time on the base of original
sources of scientific works, text-books, manuals of djadidic authors, periodical printing
of that time there was conducted investigation and worked out monographic work about
djadidic schools, their formation and developing processes, the native language and
literature teaching theoretical and practical bases development in pedagogical and
philological science of our country. In the dissertation there was analyzed the activity of
such founders of djadidic schools as Munavvarkari Abdurashidkhanov, A.Avloni,
M.Bekhbudi, A.Fitrat, Khamza in sphere of the native language and literature teaching
methodology. Development of djadidic schools’ essence, attitude of “new method”
supporters to colonial politics, local clergy, “kadimists” were specially analyzed. In the
research paper there is determined author’s attitude to studied literature on research topic,
worked out in our country and abroad.
Practical value:
conducted research can be used in formation the matters of
djadidic pedagogics, text-books, manuals, lectures’ preparation for higher and secondary
specialized educational institutions, in delivering special courses for PhD students and
researchers, master and bachelor students as well, in preparation dissertation and
qualification papers, in implementing advanced pedagogical technologies in the process
of the native language and literature teaching in secondary schools, lyceums and colleges.
Research materials can be used in youth upbringing in patriotic way and its loyalty to
ideas of state independence, developing respect to scientists forming the national
independence.
Degree of embed and economical effectivity:
dissertation material was widely
used in developing curricula, text-book “Uzbek literature of the epoch of national
renaissance” for the students of philological faculty in higher education institutions,
monographs “Founders of enlightenment”, “Iskhakkhan Ibrat”, “Djadidic schools in
Turkestan”, and at the process of delivering special courses on the native language and
literature teaching methodology, in preparing new expositions for “Memory of repressed
victims” museums in regions.
Sphere of usage:
research results can be used in working out text-books and
manuals for secondary specialized educational institutions, academic lyceums, schools,
and they can be used in upgrading qualification of the native language and literature
teachers as well.
44
