ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК: 371.3:377.5:33
БАРОТОВ Муслимбой Усмонович
УМУМТАЪЛИМ ВА МАХСУС ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШ ЖАРАЁНИДА
ФАНЛАРАРО АЛОҚАДОРЛИКНИ АМАЛГА ОШИРИШ
ТЕХНОЛОГИЯСИ
(иқтисодиёт йўналишидаги касб-ҳунар коллежларида математика ва
иқтисодий фанларни ўқитиш мисолида)
13.00.08 - Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси
Педагогика фанлари номзоди илмий даражасини
олиш учун тақдим этилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент
-
2012
2
Иш Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш
ва уларни қайта тайёрлаш институтида бажарилган
Илмий раҳбар
педагогика фанлари доктори, профессор
Ходжабаев Анорбой Рустамович
Расмий оппонентлар:
педагогика фанлари доктори
Абдуллаева Барно Сайфутдиновна
педагогика фанлари номзоди, доцент
Исянов Равиль Генадиевич
Етакчи ташкилот
Наманган муҳандислик-педагогика институти
Ҳимоя Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
ҳузуридаги К.067.18.01 рақамли Ихтисослашган кенгашнинг 2012 йил
“_____” ________________ соат ______ да ўтадиган мажлисида бўлади.
Манзил: 100070, Тошкент ш., Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 103 уй.
Тел.: 254-92-02; факс: 215-54-18, е-mail: tgpu-info@edu.uz.
Диссертация билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика
университети ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин.
Автореферат 2012 йил “_____” ________________ да тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, педагогика
фанлари номзоди, доцент Р.Г. Муллахметов
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда барча
соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад
миллий иқтисодни барқарорлаштириш ўз навбатида фуқароларнинг
ташаббускорлиги ва тадбиркорлигини намоён қилиш, тадбиркорликни
ривожлантиришнинг ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий кафолатларини
таъминлаш, ҳақиқий иқтисодий барқарорлик учун реал шароит яратишдан
иборатдир. Бу вазифаларнинг ҳал этилиши иқтисод тармоғи учун коллежда
олган билимларини интеграциялай оладиган, тез ўзгараётган бозор
шароитида ўз йўлини топиб кета оладиган кичик мутахассисларни самарали
тайёрлаш билан узвий равишда боғлиқдир.
Бўлажак кичик мутахассис - коллеж битирувчиси шахсини ҳар
томонлама ривожлантиришга қаратилган ҳозирги замон талаблари доирасида
фанлараро алоқадорлик муаммоси муҳим ижтимоий-педагогик аҳамиятга эга
бўлмоқда, чунки гуманитар, табиий-математика ва махсус фанларни ўқитиш
касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларида ўз тингловчиларига табиатдаги ва
жамиятдаги ҳодисаларни тўғри тушунтира олиш кўникмасини ҳосил
қилишда фанлараро алоқадорликнинг ўрни жуда муҳимдир.
Президентимиз И.А. Каримов томонидан эълон қилинган “Баркамол
авлод йили Давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича
ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойишда бу вазифаларга алоҳида
эътибор қаратилиб, ўқув жараёнига янги ахборот-коммуникация ва педагогик
технологияларни, электрон дарсликлар, мультимедия воситаларини ҳамда
интернет тизими, рақамли ва кенг форматли телекоммуникацияларнинг
замонавий усулларини ўзлаштириш, ҳаётга кенг жорий этиш ҳисобига
мамлакат мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларида,
олий таълим муассасаларида таълим бериш сифатини тубдан яхшилаш
керак” лиги таъкидлаб ўтилди.
1
Бу вазифаларни амалга ошириш жараёнида кўп қиррали фанлараро
алоқадорлик ёрдамида ўқувчиларни ўқитиш йўлга қўйилса, уларни ҳар
томонлама ривожлантириш ва тарбиялаш масалалари нафақат сифат
жиҳатидан янги даражада ҳал қилинади, балки айни пайтда уларда аниқ
амалий фаолиятда мураккаб муаммоларни ҳал этиш қобилиятларини ҳам
шакллантиради. Айнан шунинг учун ҳам фанлараро алоқалар кичик
мутахассисларни ўқитиш ва тарбиялашда комплекс ёндашишнинг муҳим
шарти
ва
натижаси
бўлади.
Иқтисодий
йўналишдаги
касб-ҳунар
коллежларида кичик мутахассисларни тайёрлашда фанлараро алоқаларни
амалга ошириш муаммоси муҳим роль ўйнайди. Иқтисодий соҳадаги кичик
мутахассис бозор шароитида амалий масалалар ечимини таҳлилий ҳал
қилиши учун зарур бўлган барча билим, кўникма ва малакага эга бўлиши
керак. Бунга ўқитиш мазмунини лойиҳалаш жараёнида ва бевосита ўқитиш
1
Каримов И.А. Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинганининг 17 йиллигига бағишланган тантанали маъросимдаги
маърузаси // Халқ сўзи.-Тошкент, 2009. -6 декабр. 3-б.
4
жараёнининг ўзида фанлараро алоқадорликни таъминламасдан туриб
эришиб бўлмайди.
Муаммонинг
ўрганилганлик
даражаси.
Тадқиқот
ишимизда
ватанимиз, ҳамдўстлик ва чет эл мамлакатлари олимларининг қуйидаги
илмий асарлари таҳлил этилди ва улар тадқиқотнинг назарий асосларини
ташкил этди:
- Касб-ҳунар
коллежларида
мутахассисларни
тайёрлашни
такомиллаштириш масалалари: Р.Х. Жўраев, У.И. Иноятов, Х.Ф. Рашидов,
Б.С. Нуриддинов, А.Р. Ходжабаев, С.Р. Волкова, У.Н. Нишоналиев, С.Я.
Батишев, А.П. Беляева, Н.А. Муслимов, М.Н. Скаткин, Б.С. Гершунский каби
олимларнинг илмий ишларида турли даражада ўрганилган.
- Фанларни ўқитишда фанлараро алоқаларни амалга оширишнинг
назарий асослари тавсифлаб берилган: О. Абдухалилов, А.И. Алексюк, Н.И.
Думченко, Э.Н. Кирилицина, В.Н. Максимова, О. Мусурманов, Б.Н. Орипов,
С. Рўзибоев, В.Н. Федорова каби олимларнинг олиб борган ишлари ҳам
диққатга сазавордир.
-
Ўзбекистон
Республикаси
касб-ҳунар
таълимида
фанлараро
алоқадорлик муаммоларини ҳал этишга: О. Абдуқуддусов,
С.Т. Алиқулов
,
Г.М.
Анарқулова, Л.Г. Давидова,
Ш.И. Мамаражабов, К.Ж. Мирсаидов,
Д.М.
Файзуллаева ва бошқа олимлар ўз ҳиссаларини қўшган.
- Математика ўқитиш жараёнида иқтисодий фикрлашни шакллантириш
масалалари: М. Анарбоев, Ш.А. Саипназаровлар томонидан олиб борилган
тадқиқотларда ўз аксини топган.
- Бозор иқтисодиёти шароитида касб-ҳунар коллежларида иқтисодий
билимларни шакллантиришнинг педагогик хусусиятлари: С. Бобоқулов,
У.И. Иноятов, Р.И. Ҳакимов каби тадқиқотчиларнинг ишларида атрофлича
ёритилган.
Биз
ўтказган
назарий
тадқиқотларнинг
таҳлили
фанлараро
алоқадорликни амалга ошириш соҳасида ўтказилган кенг қамровли
замонавий тадқиқотлар умумтаълим фанларини ўрганиш билан боғлиқ, деб
таъкидлашга асос бўлади, яъни бу алоқалар фанлараро ва фанлар ичидаги
алоқалардир.
Масалани ўрганиш жараёнида аниқладики, махсус ва умумтаълим
фанлари ўртасидаги цикллараро ва фанлараро алоқаларнинг шаклланишини
таъминловчи педагогик шароитларни ўрганишга бағишланган тадқиқотлар
етарли эмас, бу эса касб-ҳунар коллежларида кичик мутахассисларни
тайёрлаш шароитида жуда ҳам долзарбдир.
Амалий
тажрибаларнинг
кўрсатишича,
ЎМКҲТ
тизимидаги
ўқитувчилар фанлараро алоқадорлик мавжудлигини етарлича ҳисобга
олишмайди. Натижада ўтказиладиган назарий ва амалий машғулотлар
давомида цикллар, фанлар, мавзулар орасидаги фанлараро алоқадорлик
етарли даражада таъминланмайди. Шу билан бирга ҳозирги вақтда
иқтисодиёт йўналишидаги касб-ҳунар коллежларининг ўқув жараёнида
фанлараро алоқадорликни амалга ошириш масалалари илмий-педагогик
жиҳатдан етарли даражада ўрганилмаган ва асослаб берилмаган. Бу эса
5
кўпгина мақолаларни, диссертация тадқиқотларини таҳлил қилиш асосида
ЎМКҲТ тизимида амалий фаолият тажрибаси касб-ҳунар коллежи ўқувчиси
онгини шакллантириш масаласи билан турли хил ўқув фанларининг
тарқоқлиги ўртасида, ўқувчиларнинг фанлар бўйича тарқоқ билим ва
кўникма компонентлари билан кичик мутахассиснинг улардан амалий
фаолиятида қўллана олиши зарурлиги ўртасидаги қарама-қаршиликни
аниқлаш имконини беради.
Шунинг учун биз фанлараро алоқадорлик муаммосининг муҳимлигига,
айниқса унинг иқтисодиёт йўналиши бўйича кичик мутахассислар
тайёрлашдаги муҳим ўрнига эътибор қаратган ҳолда тадқиқотимиз
мавзусини “Умумтаълим ва махсус фанларни ўқитиш жараёнида фанлараро
алоқадорликни амалга ошириш технологияси” деб номладик.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация иши ДИТ-5, устувор йўналиши асосида П-5.18.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув муассасалари учун педагог кадрларни
тайёрлаш, малакасини ошириш самарадорлигини таъминлашнинг илмий-
услубий асослари лойиҳаси доирасида бажарилган.
Тадқиқот
мақсади:
фанлараро
алоқани
амалга
ошириш
технологиясини ишлаб чиқиш асосида иқтисодиёт йўналишидаги касб-ҳунар
коллежларида бўлажак кичик мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлаш
сифатини ошириш.
Тадқиқот вазифалари:
1.
Илмий-педагогик
адабиётларда
фанлараро
алоқадорлик
тушунчасининг моҳиятини, вазифаларини ва турларини назарий тадқиқ
этиш.
2.
Касб-ҳунар таълими жараёнида фанлараро алоқадорликни амалга
ошириш ўқувчиларда ўз касбига қизиқишини таъминлашнинг муҳим шарти
эканлигини асослаш.
3.
Ўқитишда фанлараро алоқадорликни амалга оширишнинг методик
ва дидактик асосларини аниқлаш.
4.
Касб-ҳунар коллежларида иқтисодиёт фанларни ўқитишда
математика фани билан фанлараро алоқадорликни амалга ошириш
технологиясини ишлаб чиқиш.
5.
Олинган тадқиқот натижаларини тажрибада синаб кўриш.
Тадқиқот
объекти:
иқтисодиёт
йўналишидаги
касб-ҳунар
коллежларида ўқув-тарбия жараёни.
Тадқиқот
предмети:
иқтисодиёт
йўналишидаги
касб-ҳунар
коллежларида фанлараро алоқадорликни амалга ошириш мазмуни, шакли,
технологияси.
Тадқиқот методлари:
тадқиқот муаммоси бўйича психологик-
педагогик адабиётлар ва меъёрий ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш;
касб-ҳунар коллежларида фанлараро алоқадорликни амалга оширишнинг
ҳолатини таҳлил қилиш; суҳбат ўтказиш, сўраш, анкета, такрорлаш,
моделлаштириш, лойиҳалаш, педагогик тажриба-синов ишлари, тадқиқотда
олинган натижаларга математик-статистик ишлов бериш.
6
Тадқиқотнинг
илмий
фарази:
агар
ўқитишда
фанлараро
алоқадорликнинг қуйидаги хусусиятлари амалга оширилса, касб-ҳунар
коллежлари битирувчиларининг ўз касби бўйича олган билимларининг сифат
даражаси таъминланади:
-
ўқув-тарбиявий
жараёнда
фанлараро
алоқаларнинг
ўқитиш
жараёнидаги ўрни ва вазифалари яхши англашилса;
- ўқитиш жараёнида фанлараро алоқадорликнинг турлари, маълум
сифатлари ва вазифалари белгиланса;
- касб-ҳунар коллежларида кичик мутахассисларни тайёрлашда махсус
ва умумтаълим фанлари алоқадорлигини амалга оширишнинг педагогик
шарт-шароитлари белгиланган бўлса;
- касб-ҳунар коллежларида кичик мутахассислар тайёрлаш тизимида
фанлараро алоқадорликни амалга ошириш технологияси ишлаб чиқилcа ва
таълим жараёнига жорий этилса.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
- илмий-педагогик адабиётларда фанлараро алоқалар тушунчасининг
моҳияти, вазифалари ва турлари назарий таҳлил этилганлиги.
-
касб-ҳунар таълими жараёнида фанлараро алоқадорликни амалга
оширишнинг педагогик шарт-шароитлари аниқланганлиги.
- фанлараро алоқадорликни амалга оширишни таъминлаш мазмуни ва
уни амалга ошириш усуллари.
- касб-ҳунар коллежларида иқтисодиёт фанларини ўқитишда
математика фани билан фанлараро алоқадорликни амалга ошириш
технологиясининг ишлаб чиқилганлиги.
- иқтисодиёт фанларини ўқитиш жараёнида фанлараро алоқадорликни
амалга ошириш бўйича тажриба-синов ишлари натижалари.
Илмий янгилиги:
-
касб-ҳунар
таълимида
фанлараро
алоқадорликни
амалга
оширишнинг педагогик муаммо эканлиги илмий жиҳатдан асослаб
берилганлиги;
-
иқтисодиёт
йўналишидаги
касб-ҳунар
коллежларида
кичик
мутахассисларни
тайёрлаш
жараёнида
фанлараро
алоқадорликни
лойиҳалашнинг тузилмавий-мантиқий модели ишлаб чиқилганлиги;
- иқтисодиёт
йўналишидаги
касб-ҳунар
коллежларида
кичик
мутахассисларни тайёрлаш тизимида фанлараро алоқадорликни амалга
ошириш технологияси ва кетма-кетлигининг аниқланганлиги;
- касб-ҳунар таълимида фанлараро алоқадорликни амалга ошириш
самарадорлигининг дидактик кўрсаткичларини аниқлаш мезонлари ишлаб
чиқилганлиги.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти:
тадқиқот
давомида касб-ҳунар таълимида фанлараро алоқадорликнинг ўзига хос
хусусиятлари
ва
касб-ҳунар
таълимида
фанлараро
алоқадорликни
лойиҳалашнинг дидактик вазифалари; касб-ҳунар коллежларида кичик
мутахассисларни тайёрлаш тизимида фанлараро алоқадорликни амалга
ошириш
технологияси
ва
иқтисодиёт
йўналишидаги
касб-ҳунар
7
коллежларида
кичик
мутахассисларни
тайёрлашнинг
фанлараро
алоқадорлигини лойиҳалашнинг тузилмавий-мантиқий модели ишлаб
чиқилган; касб-ҳунар таълимида фанлараро алоқадорликни амалга ошириш
технологиясини акс эттирувчи методик тавсиялар; технология, иқтисод
фанларини ўқитиш жараёнида фанлараро алоқадорликни амалга ошириш
мисолида кўриб чиқилган.
Тадқиқот натижалари иқтисодиёт йўналишидаги коллежларнинг
ўқитувчиларига ўқув жараёнини фанлараро алоқадорликнинг мавжудлигини
ҳисобга олиб лойиҳалаш имконини беради. Ишлаб чиқилган методик
тавсиялар иқтисодиёт йўналишидаги коллеж ўқувчиларининг билимлари
сифати ва самарадорлигининг ошишини таъминлайди.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқот ишининг асосий ғояси
ва мазмуни Республикамизнинг иқтисодиёт ва ноиқтисодиёт йўналишидаги
50 дан ортиқ касб-ҳунар коллежларида иқтисодиёт фанларини ўқитиш
бўйича назарий ва амалий машғулотларни ташкил этиш ва ўтказиш учун
хизмат қилади. Яратилган услубий қўлланма ва олинган натижалар ЎМКҲТ
тизимининг иқтисодиёт ва ноиқтисодиёт йўналишидаги 50 дан ортиқ
касб-ҳунар коллежларининг ўқув-тарбия жараёнида қўлланилмоқда.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Тадқиқот ишининг асосий мазмуни,
моҳияти ва олинган натижалари: ЎМКҲТ тизимидаги кадрлар малакасини
ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтида ўтказилган илмий ва
методологик семинарларда, Республика ҳамда Халқаро илмий-амалий
анжуманларда: «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими мазмунини шакллантириш
ва такомиллаштириш муаммолари» (2001 йил 24 август, ЎМКҲТРИ);
«
Иқтисодий таълим назарияси, тажриба, муаммолар ва истиқбол»
мавзусидаги Халқаро илмий-амалий анжуманида (2001 йил 19 апрел, ТДИУ);
Ўзбекистон Республикасида «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни ҳаётга
жорий қилишнинг II-босқичида педагогика фанининг вазифалари (2002 йил 5
март, ЎзПФИТИ); «Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида физика-
математика
фанларини
ўқитишни
такомиллаштириш
истиқболлари»
мавзусидаги II-Республика илмий-амалий анжумани (2002 йил ТДПУ);
«Касб-ҳунар таълимининг долзарб муаммолари» Республика илмий-назарий
анжуманида (2002 йил 21-23 май, Термиз ДУ); «Ўрта махсус, касб-ҳунар
таълими тизими учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини
ошириш
сифатини
таъминлашнинг
илмий-услубий
асослари»
(ЎМКҲТТКМО ва УҚТИ-2006 йил); «Сув ва қишлоқ хўжалигининг
замонавий муаммолари» (ТИМИ-2007 йил 18-19 май); «Иқтисодий
йўналишдаги олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимида ўқув
фанларини ўқитишнинг сифатини ошириш муаммолари ва истиқболлари»
(2008 йил ТДИУ); «Меҳнат ва касб таълими ўқитувчилари касбий
компетентлилигини таъминлашнинг интегратив технологиялари» (2010 йил
ТДПУ)мавзуларида ўтказилган конференцияларда муҳокама қилинган ва
маъқулланган.
8
Тажриба-синов ишлари Тошкент Иқтисодиёт, Тошкент Банк, Тошкент
Иқтисодиёт ва бизнес коллежлари ҳамда Қибрай молия-иқтисодиёт касб-
ҳунар коллежида амалга оширилди.
Тажриба-синов иши мавзу тадқиқоти бўйича бир-бирига боғлиқ бўлган
учта: тайёрлов, шакллантирувчи ва якуний босқични ўз ичига олган.
Тайёрлов босқич (2001-2003 йиллар)
да
тажрибанинг мақсад,
вазифалари ва тажрибанинг қўйилган мақсадга мос бўлган, кутилаётган
охирги натижалари шакллантирилди; тажриба ишининг объекти, шунингдек
унинг кўрсаткичлари ва баҳолаш воситалари; ахборотларни йиғиш ва ишлов
беришнинг усул ва воситалари аниқланди.
Шакллантирувчи босқич (2005
-
2007 йиллар)
да математика
дарсларида иқтисодий тушунчаларни
шакллантиришнинг тажрибавий синови
амалга оширилди.
Якуний босқич (2008
-
2009 йиллар)
да назарий ва амалий таълим
жараёнида касбий кўникма ва малакаларни шакллантириш бўйича педагогик
тажриба-синов
асосида
олинган
натижалар
таҳлил
қилинди,
умумлаштирилди, уларга математик-статистик ишлов берилди, тадқиқот
натижалари амалиётга татбиқ этилди ҳамда диссертация шаклида
расмийлаштирилди.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертациянинг асосий
мазмуни ва натижалари муаллифнинг 17 та илмий ва илмий-методик
ишларида баён этилган, жумладан; журналларда 6 та илмий-услубий
мақолалар, 10 та илмий-амалий анжуман материалларида тезис ҳамда
умумтаълим ва махсус фан ўқитувчилари учун услубий қўлланмада ўз
аксини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация асосий ҳажми
131 бет бўлиб, кириш, уч боб, умумий хулосалар, тавсиялар ва 143 номдаги
фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда 4 та иловалардан ташкил топган.
Унда 14 та жадвал, 5 та расмлар ўз аксини топган.
9
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг
кириш қисмида тадқиқот мавзусининг долзарблиги,
тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, объекти, предмети, фарази, илмий
янгилиги, назарий ва амалий аҳамияти ёритилган, шунингдек ҳимояга олиб
чиқилаётган асосий қоида ва ҳолатлар шакллантирилган.
Диссертациянинг биринчи боби
“Ўқув-тарбия жараёнида фанлараро
алоқадорликни амалга оширишнинг назарий асослари”
га бағишланган
бўлиб, унда ўқитиш ва тарбиялаш жараёнида фанлараро алоқадорликни
амалга оширишнинг педагогик муаммо сифатидаги моҳияти; ўқув жараёнида
фанлараро алоқадорликни жорий этиш шакллари ва услублари (методлари)
илмий-таҳлилий жиҳатдан асослаб берилган.
Ҳозирги кунда педагогик адабиётда «фанлараро алоқалар» нинг 30 дан
ортиқ таърифи мавжуд, уларни педагогик баҳолаш борасида ҳам турлича
ёндашувлар ва ҳар хил таснифлар мавжуд.
Фанлараро алоқадорлик ўқитиш жараёнига нисбатан ўқитишнинг
илмийлиги ва қулайлигини оширишга, ўқувчиларнинг билиш фаолиятини
кучайтиришга, уларнинг билимлари сифатини яхшилашга имкон берувчи ва
ўқувчиларнинг илмий қарашларини ҳамда эътиқодларини самарали
ривожлантиришга ёрдам берувчи дидактик шарт сифатида иштирок этади.
Уларни амалга ошириш вақтни тежаган ҳолда ўқув режа, дастурлар,
дарсликларнинг тузилишини аниқлаш имкониятини беради.
Фанлараро алоқадорликнинг дидактик асоси - бу таълим олувчилар
томонидан маълум бир фанни, инсон фаолияти соҳаларини ўрганиш
жараёнида
уларда
шаклланиб
борувчи
билимлар,
методлар
ва
муносабатларнинг бирлигини таъминловчи ўқув предмети ҳисобланади.
Фанлараро алоқадорлик ўзининг тузилиши билан тавсифланиши
туфайли биз уларни таркиби бўйича; ҳаракат йўналиши бўйича;
йўналтирувчи элементларининг ўзаро таъсири усули бўйича ҳамда вақт
омили бўйича шаклларини ажратамиз. Демак, фанлараро алоқадорлик
таркиби бўйича : мазмунли, операцион, методик, ташкилий шаклда; ҳаракат
йўналиши бўйича: бир томонлама, икки томонлама, кўп томонлама; вақт
омили бўйича: хронологик, хронометрик шаклда бўлади.
Фанлараро алоқадорлик учун фанларни ўқитиш тизимида қуйидаги
вазифалар
хосдир:
методологик,
шакллантирувчи
(таълимий,
ривожлантирувчи, тарбияловчи), конструктив, фукционал. Фанлараро
алоқадорликнинг табиий-илмий ва ижтимоий фанлардаги таълимий
вазифалари ўқувчининг табиат ва жамият, дунёнинг ягона илмий манзараси
тўғрисидаги билимларини яхлит тизимини шакллантиришга қаратилган.
Тарбиявий вазифалар инсонннинг руҳий фаолиятида онг ҳамда ҳиссиёт,
шунингдек инсон ҳаракатларининг қонуний бирлиги сифатида иштирок
этади.
Фанлараро
алоқадорликнинг
ривожлантирувчи
вазифалари
ўқувчиларни ҳар томонлама ривожлантирувчи ўқитиш йўлларидан бири
сифатида қараб чиқилади, ўқувчиларнинг мустақиллигига ва билиш
фаоллигига таъсир этади. Маълумки, ҳар бир ўқув фани ўз ички тузилиш
10
мантиқига, ўзининг тузилмасига эга. Фанлараро алоқадорликни таъминлаш
учун унга ўзгартиришлар киритиш лозим бўлади, бу эса ўз навбатида
тушунчаларнинг, фанлар ичидаги ўзаро алоқаларнинг тубдан ўзгаришига
олиб
келиши
мумкин.
Шу
боис
ўқитувчилар
олдида
фанлараро
алоқадорликни
амалга
оширишда
барча
имкониятлардан
ижодий
фойдаланишдек амалий вазифаси туради.
Ўқитишни ташкил этишда: фанлараро алоқадорликка эга бўлган
мажмуавий дарслар, семинарлар, экскурсиялар, анжуманларга эҳтиёж пайдо
бўлади. Бундай шакллардаги ўқувларни ташкил этиш эса ўқувчиларнинг
билишга
қизиқишларига
мос
келувчи,
индивидуал
топшириқлар
уйғунлигидаги фанлараро ўқув муаммоларини жамоавий ҳал этиш билан
боғлиқдир. Ушбу тизим касбга тайёргарлик жараёнида ўқувчиларниниг
фаолиятларини секин-аста мураккаблаштириш ва ўқитишнинг репродуктив
усулларидан самарали усулларига ўтишга имкон беради. Фанлараро
алоқадорликни амалга оширишга ёрдам берувчи, ақлий фаолият турларидан
бири танишиш ҳисобланади. Шу сабабли ақлий фаолиятнинг турли
усулларини қўллаб ва мустақил иш учун топшириқлар мазмунини секин-аста
мураккаблаштириб, ўқитиш жараёнида энг муҳим тушунчаларни такрорлаш
ўта зарурдир. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида юқори малакали кичик
мутахассисларни тайёрлаш касб-ҳунар коллежларида ўқитиш жараёнининг
барча шакл ва усулларини фаоллаштиришни талаб этади. Касб-ҳунар
коллежларидаги ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш усталари фанлараро
алоқадорликни амалга оширишнинг янада самарали йўллари бўйича ўқув-
услубий тавсияларга муҳтождирлар.
Ушбу
тадқиқотнинг
“Касб
-
ҳунар
коллежларида
кичик
мутахассисларни тайёрлашда фанлараро алоқадорликни амалга
ошириш технологияси”
деб номланган иккинчи бобида
касбий таълим
тизимида
фанлараро
алоқадорликни
амалга
оширишнинг
дидактик
вазифалари;
иқтисодиёт
йўналишидаги
касб-ҳунар
коллежлари
ўқувчиларининг касбий тайёргарлиги жараёнида фанлараро алоқадорликни
лойиҳалаштириш масалалари ёритилган.
Кўпгина ўзбек ва хориж олимларнинг тадқиқот ишларида касб-ҳунар
коллежларида
кичик
мутахассисларнинг
касбий
тайёргарлигини
такомиллаштириш муаммолари долзарб масала ҳисобланиб келинган.
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини рўёбга чиқариш мақсадида, касб-ҳунар
коллежларининг янги дастурларида фанлараро алоқаларнинг амалий
жиҳатлари кучайтирилган. Касб-ҳунар коллежларида кичик мутахассисларни
тайёрлаш бўйича таълим дастурлари фанлараро алоқаларни кенг қўллаш
имконини беради.
Ўқувчиларнинг дунёқарашини шакллантиришда турли соҳаларга оид
фанлар ҳамда билимларни уйғунлаштирувчи ва умумлаштирувчи мажмуали
мавзу, муаммолар, бўлимлар, курсларнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Кичик
мутахассисларни тайёрлашга мўлжалланган ўқув режа тузилмасида
фанлараро алоқалар тизимини яратишда улар 4 даражада (цикллараро,
цикличлариаро, курсичлариаро, фанларичлариаро) шаклланиши аниқланган.
11
Бунда, умумтаълим ва касбий фанларнинг даврлараро алоқаларининг
тавсифи кичик мутахассисларни тайёрлаш йўналишининг хусусиятига
боғлиқ бўлади. Масалан, агрономия йўналиши учун кимё ва физика
умумтаълим
фанларининг
махсус
цикл
фанлари
билан
алоқалари
характерлидир.
Иқтисодиёт
соҳаси
учун
коллежда
олган
билим,
кўникмаларидан ва тажрибасидан, инсоний муносабатлардан ҳамда жамият
тузилишининг оқилона моделидан фойдалана оладиган, ўзгариб бораётган
бозор муҳитида тез мослаша оладиган, таваккалчилик шароитида мустақил
қарорлар қабул қила оладиган, бир хил бўлмаган ечимларни топа оладиган,
киришимли ва ижтимоий-мосланувчан мутахассисларни тайёрлаш лозим.
Шунга кўра, ЎМКҲТ тизимида иқтисодиёт йўналишидаги касб-ҳунар
коллежларида кичик мутахассислар тайёрлашга муҳим ўрин ажратилмоқда.
Иқтисодиёт йўналишидаги касб-ҳунар коллежларида цикллараро ва
фанлараро алоқадорликнинг мантиқий тузилмаси касби «Бухгалтерия ҳисоби
ва аудит» йўналиши (Код: 3340900) ўқув режаси модели асосида кўриб
чиқилган. Бунда, умумтаълим фанлари циклидан: А-математика; Б-
иктисодиёт асослари ва иқтисодий география; В - шахс ва жамият, оила
психологияси ҳамда Г-информатика ва ахборот технологиялари. Касбий
фанлар циклидан: Иқтисодиёт, Менежмент ва маркетинг, Бухгалтерия, Мо-
лия, Компьютер технологиялари фанлари иштирок этади.
Бунда фанлараро алоқадорлик ҳар бир цикл ичидаги фанлар ўртасида
мавжуд бўлиши, шунингдек цикллараро алоқадорлик бўлиши ҳам
аниқланади.
Тузилмавий-мантиқий модел кўрсатадики, фақат математика фанигина
умумтаълим ва касбий циклларнинг ҳар бир гуруҳи ва ҳар бир фанлари
билан алоқага эга. Шунга кўра, математика ва иқтисодиётнинг фанлараро
алоқасини амалга ошириш зарурати юзага келади. Бу алоқалар икки
томонламадир.
Биринчиси-математикани ўрганиш жараёнида касб-ҳунар коллежининг
ҳар бир ўқувчиси ўзининг кундалик турмуш тарзида зарур бўлган математик
билимлар, ўқув ва кўникмаларга эга бўлиши зарур. Тадқиқотнинг бориш
жараёнида ўқувчиларни иқтисодиёт соҳасида ихтисослашувга йўналтирувчи
амалий масалаларнинг ечимларидан иборат математика дарсларини олиб
боришга доир намунавий мисоллар ишлаб чиқилган. Бу уларнинг билишга
доир
қизиқишлари,
ижодий
ва
интеллектуал
қобилиятларини
ривожлантиришга ёрдам беради.
Иккинчиси-математика тилини қўллаш ўз навбатида, кўпгина
иқтисодиёт фани қоидаларини аниқ ва қисқа баён қилишга имкон яратади.
Шу билан бирга математика фанида ўрганиладиган айрим тушунча ва
маълумотлар, бир қатор иқтисодий тушунча ва қонуниятларни таърифлашда
ҳам асос бўлиб хизмат қилади. Кўрсатилган мақсадларга эришиш йўлида
қуйидаги масалалар ҳал этилади:
- тармоқ иқтисодиёти соҳасидаги билимлар тизимини шакллантириш;
12
- жадвал, адабиёт, статистик маълумотлар билан ишлаш, башорат қилиш,
тадқиқот тарзидаги соҳага оид мустақил ишларни ўтказиш кўникмаларини
такомиллаштириш;
- ҳар хил иқтисодий ҳолатларни моделлаштиришга ва таҳлил қилишга
ижодий ёндашишни ривожлантириш.
Санаб ўтилган билим орттиришга оид масалаларни ҳал этишда
қуйидаги усуллар ёрдам беради: аналитик схемаларни таққослаш, моделлаш,
иқтисодий-ижтимоий муаммоларни таҳлил қилиш, тадқиқотлар тарзидаги
тажриба ва кузатишларни таҳлил қилиш, статистик маълумотларни таҳлил
қилиш, математик ҳисоб-китоблар.
Иқтисодиёт йўналишидаги касб-ҳунар коллежларида фанларни ўқитиш
жараёнида фанлараро алоқадорликни тузилмавий-мантиқий моделлаштириш
кичик мутахассисларни тайёрлашда фанлараро алоқадорликни таъминловчи
технологик кетма-кетликни ўрнатиш имконини беради ва у қуйидаги
босқичларни ўз ичига олади; мақсад қўйиш, лойиҳалаш, амалга ошириш,
назорат қилиш (1-расм).
1-расм. Фанлараро алоқадорликни амалга ошириш технологияси
модели
Фанлараро алоқаларни амалга ошириш
босқичлари
Мақсад қўйиш
Назорат қилиш
Амалга ошириш
Лойиҳалаш
ВАЗИФАЛАР
ў
қ
қ
и
и
т
т
и
и
ш
ш
н
н
и
и
н
н
г
г
п
п
и
и
р
р
о
о
в
в
а
а
р
р
д
д
н
н
а
а
т
т
и
и
ж
ж
а
а
с
с
и
и
н
н
и
и
б
б
е
е
л
л
г
г
и
и
л
л
о
о
в
в
ч
ч
и
и
м
м
а
а
қ
қ
с
с
а
а
д
д
л
л
а
а
р
р
қ
қ
ў
ў
й
й
и
и
ш
ш
ф
ф
а
а
н
н
л
л
а
а
р
р
а
а
р
р
о
о
а
а
л
л
о
о
қ
қ
а
а
-
-
л
л
а
а
р
р
н
н
и
и
т
т
а
а
ъ
ъ
м
м
и
и
н
н
л
л
а
а
ш
ш
-
-
н
н
и
и
ҳ
ҳ
и
и
с
с
о
о
б
б
г
г
а
а
о
о
л
л
г
г
а
а
н
н
ҳ
ҳ
о
о
л
л
д
д
а
а
т
т
а
а
ъ
ъ
л
л
и
и
м
м
м
м
а
а
з
з
м
м
у
у
н
н
и
и
н
н
и
и
ш
ш
а
а
к
к
л
л
л
л
а
а
н
н
т
т
и
и
р
р
и
и
ш
ш
(
(
ў
ў
қ
қ
у
у
в
в
в
в
а
а
м
м
а
а
в
в
з
з
у
у
р
р
е
е
ж
ж
а
а
л
л
а
а
р
р
и
и
)
)
д
д
а
а
р
р
с
с
ж
ж
а
а
р
р
а
а
ё
ё
н
н
и
и
д
д
а
а
ў
ў
қ
қ
у
у
в
в
ч
ч
и
и
-
-
л
л
а
а
р
р
н
н
и
и
н
н
г
г
б
б
и
и
л
л
и
и
ш
ш
ф
ф
а
а
о
о
л
л
и
и
я
я
-
-
т
т
и
и
н
н
и
и
ф
ф
а
а
н
н
л
л
а
а
р
р
а
а
р
р
о
о
а
а
л
л
о
о
қ
қ
а
а
л
л
а
а
р
р
а
а
с
с
о
о
с
с
и
и
д
д
а
а
б
б
о
о
ш
ш
қ
қ
а
а
р
р
и
и
ш
ш
ҳ
ҳ
а
а
м
м
д
д
а
а
ў
ў
қ
қ
у
у
в
в
ж
ж
а
а
р
р
а
а
ё
ё
н
н
и
и
н
н
и
и
н
н
г
г
с
с
а
а
м
м
а
а
-
-
р
р
а
а
д
д
о
о
р
р
л
л
и
и
г
г
и
и
н
н
и
и
ф
ф
а
а
н
н
л
л
а
а
р
р
а
а
р
р
о
о
а
а
л
л
о
о
қ
қ
а
а
л
л
а
а
р
р
д
д
а
а
н
н
ф
ф
о
о
й
й
д
д
а
а
л
л
а
а
н
н
и
и
ш
ш
ҳ
ҳ
и
и
с
с
о
о
б
б
и
и
г
г
а
а
т
т
а
а
ъ
ъ
м
м
и
и
н
н
л
л
а
а
ш
ш
ф
ф
а
а
н
н
л
л
а
а
р
р
а
а
р
р
о
о
а
а
л
л
о
о
қ
қ
а
а
-
-
л
л
а
а
р
р
н
н
и
и
а
а
м
м
а
а
л
л
г
г
а
а
о
о
ш
ш
и
и
р
р
и
и
ш
ш
н
н
а
а
т
т
и
и
ж
ж
а
а
-
-
л
л
а
а
р
р
и
и
н
н
и
и
ҳ
ҳ
а
а
қ
қ
қ
қ
о
о
н
н
и
и
й
й
б
б
а
а
ҳ
ҳ
о
о
л
л
а
а
ш
ш
н
н
и
и
т
т
а
а
ъ
ъ
-
-
м
м
и
и
н
н
л
л
о
о
в
в
ч
ч
и
и
н
н
а
а
з
з
о
о
р
р
а
а
т
т
т
т
а
а
д
д
б
б
и
и
р
р
-
-
л
л
а
а
р
р
и
и
н
н
и
и
ў
ў
т
т
к
к
а
а
з
з
и
и
ш
ш
Натижалар
13
Касбий таълимда фанлараро алоқадорликни амалга оширишга
қуйидаги педагогик шарт-шароитлар орқали эришилади:
1. Касб-ҳунар коллежларида кичик мутахассисларни тайёрлаш
тизимида фанлараро алоқадорликни амалга оширишда технологик кетма-
кетликдан фойдаланиш (мақсадлилик, лойиҳалаштириш, амалга ошириш,
назорат).
2. Ўқувнинг якуний натижасини белгиловчи мақсаднинг қўйилиши,
фанлараро алоқадорликни ҳисобга олган ҳолда (бошқа фанлар бўйича олиб
бориладиган дарсларда шакллантирилган тушунчалар жалб этилган ҳолда).
3. Таълим мазмунини лойиҳалаштириш: умумтаълим ва касбий
тайёргарлик фанларнининг умумийлашувини; касбий таълим политехник
таркибининг (ташкил этувчиларининг) аҳамиятини; ўқув дастурлари ва
дарсликларнинг турли предметлар билан мослашувини (мувофиқлашувини)
ҳисобга олган ҳолда.
4. Фанлараро алоқадорликни ҳисобга олган ҳолда алоҳида касбий
фанларни ўқитиш методикасини ишлаб чиқиш.
5. Ўқувчиларнинг билишга доир фаолиятини бошқариш: мажмуавий
дарслар, семинарлар, экскурсиялар, конференциялар ва ҳ.к. шаклидаги
ўқитиш жараёнига нисбатан мажмуавий ёндашув; фанлараро ўқув
муаммоларини жамоа тарзида ҳал қилиш услубларининг ўқувчиларнинг
билишга доир қизиқишларига мос бўлган индивидуал вазифалар билан
мослашуви; ўқитиш воситаларидан илгари олинган билимларни ҳисобга
олган ҳолда фойдаланиш; ўқувчиларнинг билишга доир қобилиятлари,
фаоллиги, қизиқишлари ва ақлий фаолиятини ривожлантириш, фанлараро
алоқадорлик асосида билимлар сифатини яхшилаш.
6. Ўқув дастурлари, методлари, шакллари ва воситаларининг мазмун
жиҳатидан ўзаро алоқаларини таъминлаш.
7. Фанлараро алоқадорликни амалга ошириш натижаларининг холис
тарзда баҳоланишини таъминловчи назорат чора-тадбирларини ўтказиш.
Ушбу шартларни бажариш қуйидагиларга таянади: табиат ҳақидаги
умумий билимлар билан боғлиқ бўлган табиий-илмий ва касбий цикллар
предметларининг умумийлашувига; билишнинг умумий методологияси ва
методларига; умумий мажмуали муаммоларга (табиат муҳофазаси, унинг
ресурсларидан
оқилона
фойдаланиш;
космосни,
дунё
океанларини,
энергетикани ўзлаштириш ва ҳ.к.); билимларни замонавий ишлаб чиқариш ва
иқтисодиётга татбиқ этиш. Демак, иқтисодий таълимда янги таълим
асосларини, усулларини ҳамда технологияларини ишлаб чиқиш ва амалга
ошириш алоҳида аҳамиятга эга. Фанлараро алоқадорликни амалга ошириш
учун семинар ўтказишнинг энг самарали шакли - ўргатувчи ўйин ўтказиш
усули ҳисобланади.
Диссертациянинг
“Фанлараро алоқадорликни амалга ошириш
технологиясининг тажриба
-
синов натижалари”
деб номланувчи учинчи
бобида иқтисодиёт фанларини ўқитиш жараёнида фанлараро алоқадорликни
амалга ошириш, педагогик тажрибанинг бориши ва натижалари атрофлича
кўриб чиқилган.
14
Иқтисодиёт йўналишидаги касб-ҳунар коллежларида иқтисодий
фанларни ўқитиш жараёнида фанлараро алоқадорликни амалга оширишни
синовдан ўтказиш, фанлараро алоқадорликни амалга ошириш бўйича
муаммоларни аниқлаш, ифодалаш ва бартараф этиш йўлини топишнинг
мақбул шароит босқичларини ҳамда «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит»
йўналиши (Код:3340900) бўйича кичик мутахассислар тайёрлашнинг
фанлараро алоқадорлигини тузилмавий-мантиқий моделини амалга ошириш
билан, шунингдек ушбу алоқаларни ҳақиқатда ўрнатиш йўлларини жадал
қидириш билан боғлиқ бўлди.
Тажриба-синов иши методикасини амалга ошириш жараёнида
фанлараро алоқадорлик ёрдамида ўқув мавзуларининг етакчи билимларини
аниқлаштириш ва уларни тушунтириш мақсадида, ўқувчилар учун масалалар
ишлаб чиқилди. Тажрибада Тошкент шаҳридаги Тошкент Иқтисодиёт
коллежи, Тошкент Банк коллежи ҳамда Тошкент Иқтисодиёт ва бизнес
коллежлари ҳамда Қибрай молия-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг
ўқувчилари иштирок этишди. Тажрибада иштирок этган ўқувчилар сони 328
тани ташкил этди (назорат гуруҳида-164 ва тажриба гуруҳида-164).
Фанлараро алоқадорлик «Фирма иш фаолиятини ташкиллаштириш»
ўқув мавзусини ўрганиш мисолида амалга оширилди ва у икки босқичга
ажратилди.
I-бошланғич
тайёргарлик
босқичи.
Математика
фанининг
«Дифференциал ҳисоб» ҳамда «Интеграл ҳисоб» мавзуларининг назарий
қоидаларини такрорлаш йўли билан ўқув мавзусини кенг фанлараро
алоқадорлик асосида ўрганишнинг дастлабки босқичидан иборат бўлди.
II-асосий
босқич.
Мавзунинг
асосий
қоидаларини
фанлараро
алоқадорлик асосида бевосита очиб берувчи босқичдир.
Билимларни ўзлаштириш самарасини ошириш учун фанлараро
алоқадорликни амалга оширишни таъминловчи қуйидаги усуллардан
фойдаланилди.
Такрорлаш, эслатиш
. Ўқитувчи ўрганиладиган мавзу бўйича янги
ўқув материалини эълон қилишдан аввал, бошқа фанлардан маълум бўлган
зарур маълумотларни келтиришидан иборат энг содда ва кенг тарқалган
усуллардан бири.
Такрорлаш усулини фаоллаштириш ақлий ҳужум усули билан қўшиб
олиб борилади. Ақлий ҳужум усулини ўтказиш жараёнида билимларни
фаоллаштириш,
янги
материал
бўйича
аввалдан
таниш
бўлган
маълумотларни эсга солиш амалга оширилади.
Шу боис, ўқитувчи мавзуни кўриб чиқишга киришишдан аввал
ақлий
ҳужумни
ўтказиш учун ўқувчиларга қуйидаги саволларга жавоб беришни
таклиф этади:
1. Дифференциал ҳисоб нима?
2. Аниқ ва аниқмас интегралга таъриф беринг?
3. Аниқ интегралнинг геометрик маъноси нимада?
Такрорлаш учун қўшни фан дарсида мавжуд ўқув материали ўқувчилар
учун уй тошириғи сифатида берилиши мумкин. Бундай ҳолатда ўқитувчи ҳар
15
икки фан учун мос келувчи савол ёки мавзуларни кўрсатади, ўқувчилар эса
такрорлашни ўзлари мустақил бажарадилар.
Таққослама таҳлил
. Ушбу усулни қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги
шундан иборатки, бунда икки ўхшаш объект, ҳодиса, жараён ва бошқалар
таққослаш, ўхшашлигини топиш ёки улар ўртасидаги фарқни ажратишни
ўрганиш назарда тутилади.
Ўқувчиларнинг мавзу матни билан ишлашларида таққослаш жуда фой-
далидир. Ўқувчиларнинг дарслик билан мустақил ишлашларини ташкиллаш-
тиришда турли объетларни таққослаш учун топшириқлар бериш зарур. Бунда
инерт техникасидан фойдаланиш тавсия этилади.
Муаммоли топшириқлар.
Ўқувчиларни мустақил изланишга ундаш
жараёнида, ўқувчилар томонидан билимларни муаммоли ўқитиш шароитида
чуқур ва онгли ўзлаштиришлари таъминланади. Муаммоли ҳолатни яратиш
ўқувчиларни фаоллаштиради, уларни ўйлашга ундайди; бундай ҳолатни ҳал
этишда, эса юқорида таъкидлангандек, турли фанлар бўйича эгалланган
билимлар қўлланилади.
Бу ерда бир қатор вариантлар бўлиши мумкин. Масалан, бир фан
бўйича ўқувчилар олдига билишга оид саволларни қўйиш, жавобларни шакл-
лантириш учун эса, ушбу фан материали билан бир қаторда бошқа фанлар
бўйича ҳам мос билимларни ишлатиш фойдалидир. Бундай саволга жавоб
иккала ўқув фанига тааллуқли бўлган объект тўғрисида сабаб-оқибат
мулоҳазаларининг аниқ тизимини кўриб чиқиши ва уни очиб беришдан ибо-
рат бўлиши зарур. Бу саволларга жавоб бериш, ўқувчилар ҳақиқатан ҳам
ўқув материалини чуқур ва ҳар томонлама ўзлаштирганлигидан далолат
беради. Ўқувчилар саволга жавоб бериш учун нафақат ўзлаштирганларини
эсга туширадилар, балки фанлараро ўзига хос алоқадорликни ҳам
ўрнатадилар, яъни ўрганилаётган объект тўғрисидаги аввал ўзлаштирилган
ахборотни янгисига таққослайдилар, қайта ишлайдилар.
Педагогик тажpиба-синов натижалаpини таҳлил этишда ўқувчиларнинг
ишга тайёргарлигини такомиллаштиришни ҳисобга олган ҳолда математик-
статистика методи қўлланилди.
Тажриба синов иши қайд қилувчи босқичининг вазифаси Иқтисодий
фанлар билан математиканинг фанлараро алоқадорлигини аниқлаш ва
ҳақиқий ҳолатини қайд этишдан иборат бўлди.
Мазкур масалани ҳал қилиш учун назорат ва тажриба гуруҳ
ўқувчиларига «Иқтисодиёт асослари» фани бўйича назорат иши
«Савдо
-
пул
муносабатлари»
мавзуси бўйича тажриба гуруҳида 5 та масаладан иборат
ишбилармон ўйин ўтказилди.
Ўқувчиларга ўрганилаётган мавзунинг асосий қоидаларини очиб бериш
учун бошқа фанлардан зарур таянч маълумотларни мустақил танлаш ва
қўллаш таклиф қилинди.Ушбу методика ва натижалар назорати фанлараро
алоқадорликни амалга ошириш бўйича ўқитувчи педагогик раҳбарлигининг
турли даражада уйғунлашиши ва жадаллашишини акс эттирди.
Тажрибанинг бориши асносида доимий равишда бир топшириқлар
гуруҳидан бошқа топшириқлар гуруҳига қараб ўзгартиришлар олиб борилди.
16
Ўқувчиларнинг ишга тайёргарлигини такомиллаштиришни ҳисобга олган
ҳолда фанлараро алоқадорликни амалга ошириш бўйича ўқитувчи ва
ўқувчининг ўзаро ҳаракати динамик хусусиятга эга бўлишда давом этди.
Фанлараро
алоқадорлик
асосида
ўқувчиларнинг
билимларни
ўзлаштириш натижаларини баҳолаш таҳлили қуйидаги тўртта даража бўйича
олиб борилди: жавоб қониқарсиз, жавоб тўлиқ эмас (фрагментар), жавоб
етарлича тўлиқ эмас, жавоб тўлиқ.
1-жадвал
Шакллантирувчи тажриба-синов натижалари
Даражалар
Тўғри саволлар миқдори, %
Назорат гуруҳи
Тажриба гуруҳи
I
5,6
25,0
II
10,9
44,3
III
67,2
30,7
IV
16,3
0
Тажриба-синовининг
шакллантирувчи
босқичи
натижалари,
математика ва иқтисодий фанларнинг фанлараро алоқадорлигини қўллаш
қуйидагиларга ёрдам беришини кўрсатди: ўқувчиларнинг математика ва
иқтисодиёт
фанларига
бўлган
қизиқишларини
ошириш;
математик
билимларни мустаҳкамлаш ва уларни иқтисодий мазмундаги амалий
масалаларни ечишда фойдаланиш; иқтисодий ҳодисалар ва жараёнлар
ўртасидаги боғланишларнинг шакли ва кўрсаткичларини баҳолашга, мазкур
ҳолатда энг яхши қарорга келишга; ўқувчиларда билимга қизиқишни,
математик ва иқтисодий билимларни амалий ҳолатларда қўллай олиш
кўникмасини ўстириш. Ўқувчиларнинг фанлараро алоқадорликни амалга
ошириш орқали эришган натижалари 2-жадвалда келтирилган.
Педагогик тажpиба-синов натижалаpини таҳлил этишда ўқувчиларнинг
ишга тайёргарлигини такомиллаштиришни ҳисобга олган ҳолда фанлараро
алоқадорликни амалга ошириш бўйича ўқувчилар билан олиб борилган
тажриба-синов ишлари натижаларидан келиб чиққан ҳолда математик-
статистика методи қўлланилди.
Тажриба-синовда олинган натижалар математик-статистик усул билан
ишлаб чиқилди. Берилган натижаларга математик-статистика усули билан
ишлов бериш ҳам фанлараро алоқадорликни амалга ошириш усулининг
самарадорлигини тасдиқлади ва тадқиқотда ифодаланган фаразнинг
тўғрилигини исботлади.
17
2-жадвал
Ўқувчиларга фанлараро алоқадорликни мустақил ўргатишни
ривожлантириш кўрсаткичлари
Гуруҳлар
Ўқувчилар
Сони
Ўзлаштириш даражалари
I даража
“5”
II даража
“4”
III даража
“3”
IV даража
“2”
Тажриба
164
41
73
50
0
Назорат
164
9
18
110
27
Олинган натижалар асосида Стьюдент-Фишер критериясини қўллаб
математик-статистик таҳлил қиламиз. Бу танланмаларга мос келган диаграм-
мани кўриб чизамиз:
41
9
73
18
50
110
0
27
0
50
100
150
I
II
III
IV
тажриба гуруҳи
назорат гуруҳи
2-расм. Шакллантирувчи тажриба-синов босқичида билимларни
ўзлаштириш даражаларининг ўзгариш диаграммаси
Юқоридаги натижаларга асосланиб тажриба-синов ишларининг сифат
кўрсаткичларини ҳисоблаймиз.
Бизга маълум
Х
=3,9;
Y
=3,1;
;
07
,
0
т
07
,
0
н
га тенг.
Бундан сифат кўрсаткичлари:
21
,
1
17
,
3
83
,
3
07
,
0
1
,
3
07
,
0
9
,
3
)
(
)
(
н
т
усб
Y
Х
К
> 1;
8
,
0
03
,
3
83
,
3
)
07
,
0
1
,
3
(
)
07
,
0
9
,
3
(
)
(
)
(
н
т
бдб
Y
Х
К
> 0;
Олинган натижалардан ўқитиш самарадорлигини баҳолаш мезони
бирдан катталиги ва билиш даражасини баҳолаш мезони нолдан катталигини
кўриш мумкин. Бундан, тажриба гуруҳидаги ўзлаштириш назорат гуруҳидаги
ўзлаштиришдан юқори эканлиги ойдинлашади. Демак, ўқувчиларнинг ишга
тайёргарлигини такомиллаштиришни ҳисобга олган ҳолда фанлараро
алоқадорликни амалга ошириш бўйича ўтказилган тажриба-синов ишлари
ниҳоятда самардор экан.
18
ХУЛОСА
1. Фанлараро алоқалар ўқитиш жараёнига нисбатан ўқитишнинг
илмийлиги ва қулайлигини оширишга, ўқувчиларнинг билиш фаолиятини
кучайтиришга, уларнинг билимлари сифатини яхшилашга имкон берувчи ва
ўқувчиларнинг илмий қарашларини ҳамда эътиқодларини самарали
ривожлантиришга ёрдам берувчи дидактик шарт сифатида иштирок этади.
Уларни амалга ошириш вақтни тежаган ҳолда ўқув режа, дастурлар,
дарсликларнинг тузилишини аниқлаш имкониятини беради.
2. Иқтисодиёт йўналишидаги касб-ҳунар коллежларида цикллараро ва
фанлараро алоқадорлик тузилмаси касби
«Бухгалтерия ҳисоби ва аудит»
йўналишининг (Код:3340900) ўқув режаси модели мисолида кўриб чиқилди.
Фанлараро алоқадорликни тузилмавий-мантиқий чизма кўринишида акс
эттириш лозим деб топилди.
Тузилмавий-мантиқий
модел
орқали
математика
фанининг
умумтаълим ва касбий циклнинг ҳар бир гуруҳ фани билан алоқада эканлиги
математика ва иқтисодиётга оид фанларнинг фанлараро алоқаларини
бирлаштирган дарсларни ўтиш муҳимлиги аниқланди.
3. Иқтисодиёт йўналишидаги касб-ҳунар коллежларида фанларни
фанлараро алоқадорликнинг тузилмавий-мантиқий моделда ўрнатилган
кетма-кетлиги кичик мутахассисларни тайёрлашда фанлараро алоқадорликни
таъминловчи технологик кетма-кетликни ўрнатиш имконини берди ва у
қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: Мақсад қўйиш, лойиҳалаш, амалга
ошириш, назорат.
4. Фанлараро алоқадорликни муваффақиятли амалга ошириш
шартларидан бири сифатида ўқувчиларни иқтисодиёт йўналишидаги
ўрганилаётган
математика
фанининг
татбиқини
намойиш
этувчи
масалаларни ечиш, ўқувчиларга аниқ мисолларда, математик аппаратдан
иқтисодий мазмундаги амалий масалаларни, масалан дифференциал ҳисобни
ечиш учун қўллашга ўргатиш кўрсатилган чизмага оид тўрт хилдаги турли
иқтисодий масалалар кўриб чиқилди. Булар эса математик тушунча ва
далилларни уларнинг йўналишларига мос бўлган фан масалаларини ечишда
қўллаш имконини берди.
5. Иқтисодий фанларни ўқитишда фанлараро алоқадорликни қўллаш
қуйидагиларни таъминлайди: ўқувчиларни иқтисодий соҳа билан яқиндан
таништиришни; жараён ва иқтисодиёт ўртасидаги сабаб-оқибат ўзаро
алоқалари моҳиятини ўзлаштириш кўникмаларини ривожлантиришни; олган
билимларни амалиётда қўллашни.
6. Ўргатувчи тажриба натижалари «Иқтисодиёт йўналишидаги касб-
ҳунар
коллежларида
фанлараро
алоқадорликни
амалга
ошириш
технологияси»дан фойдаланиш самарали эканини кўрсатди ва ўқувчиларда
ўзлаштириш самарадорлиги ошиб, иқтисодиёт йўналишидаги касб-ҳунар
коллежларида фанлараро алоқадорликни амалга ошириш технологиясидан
фойдаланиш орқали таълим жараёнининг самарадорлиги ошишини
кўрсатди.
19
7. Фанлараро алоқадорликни амалга оширишда қуйидаги усуллар
ёрдам беради: таққослаш, моделлаштириш, таҳлилий чизмаларни тузиш,
иқтисодий-ижтимоий муаммолар таҳлили, тадқиқот тарзидаги тажриба ва
кузатувлар
таҳлили,
статистик
маълумотлар
таҳлили,
математик
ҳисоблашлар ҳамда иқтисодий масалаларни кенг доирасини ечишга имкон
берувчи, унверсал математик усуллардан бири, бу дифференциал ҳисоб
бўлади. Иқтисодий муаммо таҳлилида ҳосиладан фойдаланиш муҳимлиги
ширкатнинг молиявий аҳволига боғлиқ бўлган у ёки бу кўрсаткичнинг
мақбул маъносини аниқлашда юзага келади.
8. Касб таълимида фанлараро алоқадорликни амалга ошириш
самарадорлигининг умумий ва айрим кўрсаткичларини намоён қилувчи
модел ишлаб чиқилди. Умумий кўрсаткичлар қуйидагиларни назарда тутади:
умумтаълим ва касбий ўқув фанларининг мазмунини чуқур ва ҳар томонлама
очиб бериш; ўқув дастури, дарсликлар, ўқитишнинг усул ва шаклларини
тузишнинг ўзаро алоқасини таъминлаб, ўқув ахборотини изчил ва мунтазам
ўзлаштириш.
9.
Тажриба-синовининг
шакллантирувчи
босқичи
натижалари,
математика ва иқтисодий фанларнинг фанлараро алоқадорлигини қўллаш
қуйидагиларга ёрдам беришини кўрсатди: ўқувчиларда математика ва
иқтисодиёт
фанларига
бўлган
қизиқишларни
ошириш;
математик
билимларни мустаҳкамлаш ва уларни иқтисодий мазмундаги амалий
масалаларни ечишда фойдаланиш; иқтисодий ҳодисалар ва жараёнлар
ўртасидаги боғланишларнинг шакли ва кўрсаткичларини баҳолашга, мазкур
ҳолатда энг яхши қарорга келишга; ўқувчиларда билимга қизиқишни,
математик ва иқтисодий билимларни амалий ҳолатларда қўллай олиш
кўникмасини ўстириш.
10.
Олиб
борилган
тадқиқот
касбий
таълимдаги
фанлараро
алоқадорликни амалга ошириш муаммоси билан боғлиқ бўлган барча
масалаларнинг ечимини топишга даъвогарлик қилмайди. У математика ва
иқтисодиёт фанларининг фанлараро алоқадорликни амалга оширишдаги
алоҳида ҳолатларни очиб беради.
Тадқиқот натижаларига асосланган ҳолда қуйидагилар
тавсия
этилади:
Касб-ҳунар коллежларида кичик мутахассисларни тайёрлаш
бўйича фанлараро алоқадорликка эътиборни кучайтиришда илмий тадқиқот
натижаларидан фойдаланиш;
Фанлараро алоқадорликни амалга ошириш бўйича ишлаб
чиқилган илмий тадқиқот натижаларидан фойдаланган ҳолда касб-ҳунар
коллежларида умумтаълим ва махсус фанларни ўзаро боғлаб ўқитишни
жорий этиш;
Касб-ҳунар коллежларида кичик мутахассисларга таълим бериш
жараёнида фанлараро алоқадорликни амалга ошириш ва чуқурлаштириш.
11. Тадқиқот касб таълимида кичик мутахассисларнинг таълим
мазмунида барча фанларнинг фанлараро алоқадорликни амалга ошириш
муаммолари бундан кейинги тадқиқот ишларида давом эттирилиши мумкин.
20
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1. А.Р. Ходжабоев, Баротов М.У. Узлуксиз таълим тизимида фанлараро
алоқадорликни таъминлаш механизмлари //Давлат таълим стандартларини
ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш ҳамда касбий таълимда узвийликни таъминлаш
муаммолари: Республика илмий-амалий конференциясининг материаллар
тўплами. - Тошкент: ЎМКҲТРИ, 2000. - Б. 84-87.
2. Баротов М.У. Касб-ҳунар коллежларида меҳнат ва иқтисодий
тарбияни шакллантириш тажрибасидан //Иқтисодий таълим назарияси,
тажриба, муаммолар ва истиқболлар: Халқаро илмий-амалий анжуманининг
маърузалар тўплами. - Тошкент: ТДИУ, 2001. - Б. 112-114.
3. Баротов М.У. Фанлараро алоқадорлик асосида дастурлар мазмунида
узвийликни таъминлаш муаммолари //Ўзбекистон Республикасида «Кадрлар
тайёрлаш миллий дастури» ни ҳаётга жорий қилишнинг II-босқичида
педагогика фанининг вазифалари: Республика илмий конференцияси
материаллари. - Тошкент: Қори Ниёзий номли ЎзПФИТИ, 2002. - Б. 110-112.
4. Баротов М.У. Ўрта махсус касб-ҳунар таълимида фанлараро
алоқадорликнинг ўрни //Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида
физика-математика фанларини ўқитишни такомиллаштириш истиқболлари:
II-Республика илмий-амалий анжумани маърузалар тўплами. - Тошкент:
ТДПУ, 2002. - Б. 8-11.
5. Баротов М.У. Мутахассислар тайёрлашда узвийлик принципи
//Касб-ҳунар
таълимининг
долзарб
муаммолари:
1-
Республика
илмий-назарий конференцияси материаллари. - Термиз: ДУ, 2002. - Б. 7-8.
6. Баротов М.У. Таълим жараёнида фанлараро алоқаларни амалга
ошириш усуллари //Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими учун кадрларни
тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш сифатини таъминлашнинг
илмий-услубий
асослари:
Республика
илмий-амалий
конференция
материаллари. - Тошкент: ЎМКҲТТКМО ва УҚТИ, 2006. - Б. 38-42.
7. Баротов М.У. Меҳнат ва касб-ҳунар таълимида ўқувчиларни кўникма
ва малакаларини шакллантириш // «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими
учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш сифатини
таъминлашнинг илмий-услубий асослари». Республика илмий-амалий
конфренция материаллари. - Тошкент:ЎМКҲТТКМО ва УҚТИ, 2006.
-Б.46-47.
8. Баротов М.У. Математика ва иқтисодиёт фанлари бўйича
интеграллашган (бирлашган) дарсларнинг аҳамияти //Сув ва қишлоқ
хўжалигининг замонавий муаммолари: VI - илмий-амалий анжуманнинг
мақолалар тўплами. - Тошкент: ТИМИ, 2007. - Б. 302-303.
9. Баротов М.У. Фанлараро алоқаларни амалга ошириш жараёнини
моделлаштириш //Педагогик таълим. - Тошкент, 2007. - №3. - Б. 52-54.
10.
Баротов
М.У.
Таълим
жараёнида
фанлараро
алоқаларни
режалаштириш ва амалга ошириш //Педагогик таълим. - Тошкент, 2007.
- №5. - Б. 88-91.
21
11. Баротов М.У. Иқтисодий таълимда фанлараро алоқалар //Халқ
таълими. - Тошкент, 2008. - №1. - Б. 37-40.
12. Баротов М.У. Умумтаълим ва махсус фанларни ўқитиш жараёнида
фанлараро алоқаларни амалга ошириш технологияси //Услубий қўлланма.
- Т.: ЎМКҲТТКМО ва УҚТИ, 2008.- 62 б.
13. Баротов М.У. Иқтисодий топшириқларни ечишда математик
усулларнинг аҳамияти //Узлуксиз таълим. - Тошкент, 2008. - №3. - Б. 27-30.
14. Носирова К. Баротов М.У. Ўқув жараёнида математика ва
иқтисодиётнинг фанлараро алоқадорлигини амалга оширишнинг дидактик
тамойиллари //Иқтисодий йўналишдаги олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар
таълими тизимида ўқув фанларини ўқитишнинг сифатини ошириш
муаммолари ва истиқболлари: мавзусидаги илмий-амалий анжуман
маърузалари тўплами. - Тошкент: ТДИУ, 2008. - Б. 94-95.
15. Баротов М.У. Дидактические возможности реализации межпредмет-
ных связей математики и экономики в учебном процессе профессионального
колледжа //Педагогические науки. - Москва, 2010. - №3. - С. 71-73.
16. Баротов М.У. Иқтисодий билимларни эгаллаш жараёнини
фаоллаштириш усуллари //Меҳнат ва касб таълими ўқитувчилари касбий
компитентлилигини таъминлашнинг интегратив технологиялари: Республика
илмий-амалий анжумани материаллари. - Тошкент: ТДПУ, 2010. - Б. 244-246.
17. Баротов М.У. Роль межпредметных связей в обучении профессии
//Вестник университета российской академии образования. - Москва, 2010.
- №4. - С. 53-55.
22
Педагогика фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Баротов
Муслимбой Усмоновичнинг 13.00.08 - Касб-ҳунар таълими назарияси ва
методикаси ихтисослиги бўйича «Умумтаълим ва махсус фанларни ўқитиш
жараёнида фанлараро алоқадорликни амалга ошириш технологияси»
(иқтисодиёт йўналишидаги касб-ҳунар коллежларида математика ва
иқтисодий фанларни ўқитиш мисолида) мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч
сўзлар:
иқтисодиёт
соҳаси,
фанлараро
алоқадорлик,
умумтаълим ва касбий тайёргарлик интеграцияси, лойиҳалаштириш,
тузилмавий-мантиқий модел, технология.
Тадқиқот
объектлари:
иқтисодиёт
йўналишидаги
касб-ҳунар
коллежларида ўқув-тарбия жараёни.
Ишнинг мақсади:
фанлараро алоқани амалга ошириш технологиясини
ишлаб чиқиш ва таълим жараёнига татбиқ этиш.
Тадқиқот методлари:
психологик-педагогик адабиётлар ва меъёрий
ҳужжатларни ўрганиш ва фанлараро алоқаларни амалга оширишнинг
ҳолатини таҳлил қилиш; суҳбат ўтказиш, сўраш, анкета, такрорлаш,
моделлаштириш, лойиҳалаш, педагогик тажриба-синов ишлари, тадқиқот
натижаларига математик-статистик ишлов бериш.
Олинган
натижалар
ва
уларнинг
янгилиги:
иқтисодиёт
йўналишидаги касб-ҳунар коллежларида кичик мутахассисларни тайёрлаш
жараёнида фанлараро алоқадорликни лойиҳалашнинг тузилмавий-мантиқий
модели
ишлаб
чиқилган;
иқтисодиёт
йўналишидаги
касб-ҳунар
коллежларида кичик мутахассисларни тайёрлаш тизимида фанлараро
алоқадорликни амалга ошириш технологияси яратилган; фанлараро
алоқадорликни амалга ошириш самарадорлигининг умумий ва хусусий
дидактик кўрсаткичлари аниқланди.
Амалий аҳамияти:
тадқиқот жараёнида олинган хулоса ва тавсиялар
назарий ва услубий аҳамиятга эга бўлиб, касб-ҳунар коллежларида
иқтисодий билимларни ўзлаштириш самарадорлигига эришишга имкон
беради. Ишлаб чиқилган методик қўлланма иқтисодиёт йўналишидаги касб-
ҳунар
коллежларининг
ўқитувчиларига
ўқув
жараёнини
фанлараро
алоқадорликнинг мавжудлигини ҳисобга олиб лойиҳалашга ва шу орқали
ўқувчиларининг ўзлаштириш самарадорлигини оширишларига имкон
беради.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқот
ишининг асосий ғояси ва мазмуни илмий-амалий конференцияларда
муҳокама қилинган ҳамда илмий-услубий мақолаларда ёритилган. Ишлаб
чиқилган услубий қўлланма касб-ҳунар коллежлари ўқув-тарбия жараёнида
қўлланилмоқда.
Қўлланилиш соҳаси:
республикамизнинг касб-ҳунар коллежларида ва
олий таълим муассасаларида иқтисодиёт фанларини ўқитиш бўйича назарий
ва амалий машғулотларни ташкил этиш ва ўтказиш учун хизмат қилади.
23
РЕЗЮМЕ
диссертации Баротова Муслима Усмановича на тему «Технология реализции
межпредметных связей общеобразовательных и специальных дисциплин»
(на примере обучения математике экономических предметов в
профессиональных колледжах экономического направления) на соискание
ученой степени кандидата педагогических наук по специальности
13.00.08 - Теория и методика профессионального образования
Ключевые слова:
сфера экономики, межпредметные связи,
интеграция общеобразовательной и профессиональной подготовки,
проектирование, структурно-логическая модель, технология.
Объекты
исследования:
учебно-воспитательный
процесс
в
профессиональных колледжах экономического направления.
Цель работы:
разработка технологии реализации межпредметных
связей в профессиональном образовании.
Методы исследования:
изучение психологической литературы и
нормативных документов и анализ состояния межпредметных связей, беседа,
опрос,
анкетирование,
повторение,
моделирование,
проектирование,
педагогическая опытно-проверочная работа, математико-статическая работа
по итогам исследования.
Полученные
результаты
и
их
новизна:
разработана
структурно- логическая модель проектирования МПС подготовки младших
специалистов
в
экономическом
колледже;
определена
технология
проектирования МПС в системе подготовки специалиста в экономическом
колледже;
выявлены
общие
и
частные
дидактические
показатели
эффективности реализации МПС в профессиональном обучении.
Практическая значимость:
полученные в ходе исследования, выводы
и рекомендации имеют теоретическое и методическое значение для
повышения
эффективности
усвоения
экономических
знаний
в
профессиональных колледжах. Разработанные методические рекомендации
показывают реализацию МПС на примере преподавания экономических
дисциплин и обеспечивают повышение эффективности качества знаний
учащихся экономических колледжей.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
основная идея
и смысл исследования обсуждались на научно-практических конференциях
и были отражены в научно-методических статьях. Разработанные
методические пособия используются в учебно-воспитательной работе в
профессиональных колледжах.
Область применения:
использование в организации и в проведении
научно-практических занятий по изучению экономических знаний в
профессиональных колледжах и вузах республики.
24
RESUME
Thesis of Barotov Muslimboy Usmonovich on the scientific degree competition
of the candidate of sciences in pedagogy on a specialty
13.00.08 - Theory and methods of the vocational training
Subject: «the Technology of the realization inter-subject relationships of the
general educational and special discipline» (Teaching mathematics and economy in
professional college in sphere of the economy)
Key words:
sphere of the economy, inter-subject relationship, integration
general and training, designing the contents of the education, structured-logical
model, technology.
Subjects of research:
scholastic process in educational institutions of the
system of the average special vocational training.
Purpose of work:
a development of the technologies of the realization
inter-subject relationships in vocational trainings
Methods of research:
study and analysis psychological - a pedagogical
literature and normative document on problem of the study; the analysis of the
condition inter-subject relationships, conversation, questioning, modeling,
forecasting, designing, pedagogical experiment, mathematical statistics.
The results obtained and their novelty:
it is designed structured logical
model designing inter-subject relationships preparation younger specialist in
economic college; certain technology of the designing inter-subject relationships in
system of preparing the specialist in economic college; are revealed general and
quotients of the didactic factors of efficiency of the realization inter-subject
relationships in professional education.
Practical value:
got in the course of studies, findings and recommendations
have theoretical and methodical importance for increasing of efficiency of the
assimilation of the economic knowledge’s in professional college; methodical
recommendations show the realization inter-subject relationships on example of
the teaching of economic discipline and provide increasing of the efficiency quality
knowledge’s of students of the economic colleges.
Degree of embed and economic affectivity:
results of the study, the main
idea was discussed in scientific-practical conference and underlined on
scientific-stylistic articles. They are used on occupation of discipline in
professional college.
Field of application:
scholastic process of the teaching of economic
discipline in professional college and high educational institutions in republic.
