ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ АБУ
РАЙҲОН БЕРУНИЙ НОМИДАГИ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК
: 94 (5)
УЛЬЖАЕВА ШОХИСТАХОН МАМАЖОНОВНА
АМИР ТЕМУР САЛТАНАТИДА
МИЛЛИЙ ДАВЛАТЧИЛИКНИНГ
РИВОЖЛАНИШИ
07.00.03 -
Умумий тарих
Тарих фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган
диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент
-2008
- 2 -
2
Диссертация Тошкент Кимё
-
технология институти
«
Ўзбекистон тарихи ва
сиёсий фанлар
»
кафедрасида бажарилган
Илмий маслаҳатчи:
-
тарих фанлари доктори
ЮСУПОВА Д.Ю
.
Расмий оппонентлар:
-
тарих фанлари доктори
Ашраф АҲМЕДОВ
-
юридик фанлари доктори
проф. Ҳалим БОБОЕВ
тарих фанлари доктори
проф. Убайдулла УВАТОВ
Етакчи ташкилот:
-
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
Универститети
Ҳимоя 2008 йил _______ ойининг ____ куни соат ____ да Ўзбекистон
Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги
Шарқшунослик институти ҳузуридаги тарих фанлари бўйича докторлик
диссертацияларини ҳимоя қилишга мўлжалланган Д 015.14.01. рақамли
Ихтисослашган Кенгаш мажлисида ўтказилади (100170, Тошкент шаҳри,
Мирзо Улуғбек кўчаси,
81-
уй.
E mail: beruni@globalnet.uz).
Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси
Асосий кутубхонасида танишиш мумкин (
1
00170, Тошкент шаҳри, акад.
И.Мўминов кўчаси, 13
-
уй).
Автореферат 2008 йил _______ ойининг ___ куни тарқатилди.
Ихтисослашган
Кенгаш
илмий котиби:
т.ф.н. Н. Тошов
- 3 -
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги.
Ўзбек халқи мустақилликка эришиши билан
унинг миллий ўзлигини англашга катта имкониятлар яратилди. Миллий
давлатчилик асосларимиз яратилаётган бугунги кунда тарихимизнинг барча
соҳалари қаторида аждодларимиздан қолган сиёсий меросимизни чуқур ва
холисона тадқиқ этиш долзарб масалалардан бирига айланди.
Зеро, ўзбек халқининг миллий давлатчилик тарихи минг йиллар аввал
шаклланган бўлиб, бугунги кунда қурилаётган давлат асосларимиз тарихнинг
бизга берган тасодифий имконияти эмас. Тарихнинг илдизлар бор жойда
тараққиёт бўлиши ҳақидаги ўзгармас қонуниятлари мавжуд. Бу қоидалар
бугунги кунда ўзбек давлатчилиги мисолида ўз ифодасини топмоқда.
Ҳозирги даврда халқимизнинг сиёсий меросини қайта тиклаш ва уни
сайқаллаштирган, модернизация этган ҳолда давом эттириш давр эҳтиёжига
айланди.
Мустақиллик йилларида олимлар томонидан олиб борилаётган кенг
кўламли тадқиқотлар аждодларимиз томонидан бой тарих, ўзига хос миллий
давлатчилик таълимотлари, йирик маънавий бойликлар яратилганлигини
кўрсатмоқда.
Президент И.А.Каримов 1998 йилда олимлар билан бўлган учрашувда
ватан тарихи фани олдида турган долзарб муаммолар, жумладан, миллий
давлатчилигимиз тарихини ҳар тарафлама ва чуқур ўрганиш, ундаги
маънавий асосларга таяниш лозимлиги ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди.
Миллий давлатчилигимиз тарихининг
маънавий асосларидан бугунги
кунда фойдаланиш мақсади асосий қомусимиз бўлган
Конституциямизда ҳам
алоҳида таъкидлаб ўтилган
1
.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси
Фанлар академияси Тарих институтининг фаолиятини такомиллаштириш
тўғрисидаги махсус қарори эълон қилинди
2
. Давлатимиз томонидан тарих
фанига берилаётган бундай эътибор миллий ўзлигимизни англашда муҳим
омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон ҳудудида юзага келган қадимги Бақтрия (мил.ав. VII аср),
Хоразм (мил
.
ав. VII аср), Кушон (мил.ав. I аср), Турк хоқонлиги (VI аср),
Амир Темур салтанати (XIV
аср охири
- XV
аср
бошлари
)
каби давлатлар
тарихимизда алоҳида ўрин тутади. Уларда ўзига хос давлат бошқарув
асослари яратилган бўлиб, ўз даврида давлат, ҳалқ ва жамиятнинг тинчлиги,
тараққиёти ҳамда фаровонлигини таьминлашга хизмат қилган.
Улар
орасида орасида Амир Темур салтанати юксак давлатчилик
таълимоти яратилган босқич сиатида ўзига хос аҳамият касб этади.
1
Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси.
-
Тошкент: Ўзбекистон, 2005.
-
Б. 3.
2
Ўзбекистон Республикаси
Фанлар Академияси Тарих институтининг фаолиятини такомиллаштириш
тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори // Тошкент ҳақиқати.
- 1998
йил
,
28 июл.
- 4 -
4
Салтанатда жорий этилган бошқарув асослари ўз даврида нафақат
мамлакатда истиқомат қилаётган кишиларнинг манфаатлари ҳамда
фаровонлиги учун хизмат қилган, балки ғарб ва шарқ давлатлари ўртасидаги
муносабатлар, ҳалқаро ҳаётнинг иқтисодий, сиёсий ва маънавий
барқарорлиги, ривожига ҳам самарали таъсир кўрсатган.
Бу улкан ўзгаришларнинг юзага келишида Амир Темурнинг роли катта
бўлса
-
да, унинг шахси, давлатчилик фаолияти, миллий ва умуман
цивилизация тарихидаги ўрни совет даврида салбий жиҳатдан талқин этилди.
Собиқ иттифоқ юритган бундай сиёсатнинг заминида ўзбек халқидан миллий
туйғу, ўзликни англаш ғояларини таг
-
томири билан йўқотиш мақсадлари
яширинган бўлиб, юртимизда мустақилликнинг қўлга киритилиши бу ният
ва ҳаракатларнинг бартараф этилишида катта куч бўлиб хизмат қилди.
Истиқлол туфайли Соҳибқироннинг тарихимиздаги, умуман инсоният
тарихидаги катта хизматлари муносиб баҳолана бошланди.
Ватанимизда Амир Темурнинг фаолиятини холис ўрганишда
Президент Ислом Абдуғаниевич Каримов олиб бораётган сиёсат алоҳида
аҳамиятга эга. Ҳукуматимиз
«Амир Темур таваллудининг 660 йиллигини
нишонлаш тўғрисида» (1994 йил, 29 декабр), «1996 йилни Амир Темур йили
деб эълон қилиши тўғрисида”
3
(1995 йил, 26 декабр), «Темурийлар тарихи»
давлат музейини ташкил этиш ва «Амир Темур» орденини таъсис этиш
тўғрисида (1996 йил) қатор фармон ва қарорлар чиқардики, бу тадбирлар
темуршуносликнинг кейинги тараққиёти учун катта замин яратди. Амир
Темурнинг дунё цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси, тарихдаги буюк
хизматлари Бирлашган Миллатлар ташкилотининг таьлим, фан ва маданият
масалалари билан шуғулланувчи ЮНЕСКО томонидан ҳам эътироф этилиб
унинг 660 йиллик юбилейини нишонлаш тўғрисида ташкилотининг қарор
қабул қилинишига эришилди
4
. 1996 йил Амир Темур йили деб эьлон қилинди
ва бу тарихий воқеа дунё миқёсида кенг нишонланди.
Президент Ислом Каримов Соҳибқироннинг тарихимизда тутган ўрни,
ўз даврида юртимизда озодлик ва мустақилликни қўлга киритиш билан бирга
марказлашган давлат тузгани, салтанат бошқарувини адолат ва қонунларга
асосланиб ташкиллаштиргани, илм
-
фан равнақига катта таьсир кўрсатгани
ҳамда бошқа хизматлари ҳақида кўп маротаба алоҳида таъкидлаб ўтди
5
.
Жумладан: «Шавкатли аждодимизнинг ўлмас хизматлари шундаки, у
мураккаб тарихий шароитда халқнинг бошини қовуштира билди.
3
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Амир Темур таваллудининг 660 йиллигини
нишонлаш тўғрисида”ги қарори // Тошкент ҳақиқати.
-
1995 йил, 4 янв.
4
UNESCO: Resolutions twentyeighteen session of the general Conference. - Paris, 1996. Vol.I. - P.89.
5
Каримов И.А. Амир Темур ҳақида сўз.
-
Тошкент: Ўзбекистон, 1996; Ўша муаллиф. Халқимиз бор экан,
Амир
Темур номи барҳаётдир
/ Янгича фикрлаш ва ишлаш давр талаби. Асарлар.
-
Тошкент: Ўзбекистон,
1997. Жилд V; Ўша муаллиф. Азалий буюклик маскани / Янгича фикрлаш ва ишлаш давр талаби. Асарлар.
-
Тошкент: Ўзбекистон, 1997. Жилд V.
-
Б. 171
-
174; Ўша муаллиф. Соҳибқирон камолга етган юрт / Янгича
фикрлаш ва ишлаш давр талаби. Асарлар.
-
Тошкент: Ўзбекистон, 1997. Жилд V.
-
Б.175
-
178; Ўша муаллиф.
Адолат ва қудрат тимсоли / Янгича фикрлаш ва ишлаш давр талаби. Асарлар.
-
Тошкент: Ўзбекистон, 1997.
Жилд.V.
-
Б.
179-
180; Ўша муаллиф. Амир Темур фаҳримиз
-
ғуруримиз / Янгича фикрлаш ва ишлаш давр
талаби. Асарлар.
-
Тошкент: Ўзбекистон, 1997. Жилд V.
-
Б. 181
-
191; Ўша муаллиф. Амир Темур давридаги
бунёдкорлик ва ҳамкорлик руҳи бизга намуна бўлаверсин / Амир Темур
-
фаҳримиз, ғуруримиз
-
Тошкент
:
Ўзбекистон, 1998.
-
Б. 25
-
30 ва бошқалар.
- 5 -
5
Истилочиларга қақшатқич зарба бериб, Туркистон заминида илк бор
истиқлол байроғини баланд кўтарди.
Пароканда мамлакатлар, эллар, элатларни бирлаштириб, марказлашган
қудратли салтанат тузди»
6
, -
дея урғу берди.
Амир Темур ўз фаолияти давомида юртимиз ва дунё халқлари
манфаатлари учун қуйидаги вазифаларни адо этди
:
Биринчидан, юртимизда илдиз отган мўғуллар зулмига узил
-
кесил
барҳам берди.
Иккинчидан, майда давлатларга бўлиниб кетган, тарқоқлик, ички
урушлар ва адолатсизликлар ҳукм сурган Мовароуннаҳрни ягона давлатга
бирлаштириб, унинг бошқарув асосларини шакллантирди ва мустаҳкамлади.
Учинчидан, қонун устувор бўлган жамият асосларини барпо этди.
Тўртинчидан, салтанатнинг иқтисодий, ижтимоий
-
сиёсий ва маьнавий
асосларини мустаҳкамлади.
Бешинчидан, нисбатан қисқа вақт ичида Мовароуннаҳрни дунёнинг энг
ривожланган давлатларидан бирига айлантирди.
Олтинчидан,
Осиё,
Африка,
Европа
минтақаларидаги
халқларнинг тинчлиги, фаровонлиги учун катта хизматлар қилди ва ҳалқаро
майдонда адолатни таьминлаш учун курашди.
Еттинчидан, турли дин, миллат,
элат вакиллари ўртасида ўзаро
алоқаларнинг ўрнатилиши оқибатида биринчи марта ягона макон ва
интеграция ғоялари шакллана бошлади.
Салтанатда исломнинг илмий асосларига таянилган ҳолда давлат
бошқарилгани ҳолда, бағрикенгликка ҳам амал қилинди.
Амир Темур салтанатида давлат, жамият ва шахс манфаатлари
уйғунлаштирилди, сиёсий, иқтисодий ва маьнавий барқарорлик ўрнатилди.
Бошқаришнинг муҳим соҳалари фаолияти ана шу мақсадлар йўлида
ташкиллаштирилди, давлат томонидан чиқарилган қонунлар ўз вақтида
ижросини топди. Бу тадбирлар Амир Темур давлатининг кейинги
тараққиётига самарали таъсир кўрсатди, илм
-
фан, маьнавият, меьморчилик
ва саньат беқиёс даражада ривож топди, бу эса ҳақли равишда фанда иккинчи
Уйғониш деб аталди.
Инглиз олимаси Хилда Хукхэм Амир Темурнинг ўз юртининг
давлатчилик ва маданият анъаналарини давомчиси бўлганлиги, X
-XI
асрларда табобат, математика, астрономия, география, фалсафа, тарих, араб
ва форс тили, адабиёт бўйича беназир асарлар яратган буюк алломалар
юртидан етишиб чиққанлиги, мазкур алломаларнинг бу асарлари бир неча юз
йиллар давомида Европа Уйғонишига катта куч бағишлагани, унга пойдевор
бўлиб хизмат қилганлигини
7
ҳаққоний равишда айтиб ўтган.
Умуман олганда, Амир Темур давлати ўзбек давлатчилиги тарихининг
энг ривожланган босқичини ташкил этади. Салтанатда барча соҳаларда туб
6
Каримов И.А. Халқимиз бор экан
... -
Б.169.
7
Хукхэм Х. Властитель семи созвездий / Перевод с английского Г.Хидоятова.
-
Тошкент: Адолат, 1995.
-
С.
17.
- 6 -
6
бурилишлар, ислоҳотлар жараёни кечган. Бу қадриятлар аллақачон
умуминсоний қадрият даражасига етиб улгурган.
Президент Ислом Каримов «Амир Темур бизнинг шаън
-
шавкатимиз,
ғурур
-
ифтиҳоримиздир. Амир Темур
-
халқимиз даҳосини тимсоли, маънавий
қудратимиз рамзидир»
8
,
дея алоҳида таькидлашига тарихда катта далил ва
асослар мавжуд.
Юртбошимизнинг ҳақли равишда таъкидлаганидек, «Амир Темур
-
шахсини идрок этиш
-
тарихни идрок этиш демакдир. Амир Темурни англаш
-
ўзлигимизни англаш демакдир. Амир Темурни улуғлаш
-
тарих қаърига чуқур
илдиз отган томирларимизга, маданиятимизга, қудратимизга асосланиб буюк
келажагига ишончимизни мустаҳкамлаш демакдир»
9
.
Амир Темур давлатчилиги марказида ҳалқ ва давлат манфаати, инсон
омили тургани боис, бу даврда шаклланган сиёсий удум ва анъаналарнинг
ижобий жиҳатлардан бугунги кунда кенг фойдаланиш фаровон
турмушимизни таъминлашда ёрдамчи куч бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Амир Темур даврида шаклланган давлат бошқарув асосларининг туб
негизини таҳлил этиш, унинг тараққиётига замин яратган омилларни
тушуниб етиш бугунги кунда улардан ижодий фойдаланишда муҳим аҳамият
касб этади. Бу борада салтанатда шаклланган давлат бошқарув асослари,
жумладан, Амир Темурнинг салтанат тараққиётида тутган сиёсий мавқеи, бу
давлатчиликнинг ўзига хос хусусиятлари, ижтимоий тизимни тўлақонли очиб
бериш муҳим амасаладир.
Шунингдек, Амир Темур давлатининг марказий ва маҳаллий давлат
бошқарув тизими, қурултой, мансаб (лавозим) ва унвонларнинг давлатчилик
асосларини мустаҳкамлашга кўрсатган таъсирини таҳлил этиш алоҳида
долзарблик касб этади.
Амир Темур давлатининг суд
-
ҳуқуқ, мудофаа ва ҳарбий тизимини
яхлит ҳолда тадқиқ этиш, уларнинг давлатчилик тараққиётидаги ўрнини очиб
бериш ҳам муҳим масаладир.
Амир Темур ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари, ўзига хос
хусусиятлари, ёзишма мактублар ва уларнинг давлат тараққиётидаги ўрнини
очиб бериш барча бўлимлар, боблар юзасидан муҳим хулоса ва тавсиялар
бериш ҳамда улардан фойдаланиш кўламини кенгайтириш бугунги кунда
тарих фанининг долзарб масалаларидан биридир.
Бугунги кунга қадар олимлар томонидан Амир Темур давлат
бошқарув тарихи алоҳида мавзуда докторлик иши даражасида кўриб
чиқилмаганлиги бу мавзуни тўлақонли ёритиб бериш эҳтиёжини келтириб
чиқаради.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Амир Темурнинг дунёдаги
энг кучли ва катта салтанатлардан бирини барпо этганлиги, ҳарбий саньати,
давлатни қандай асосларга таяниб бошқарганини англаб етиш даврлар оша
8
Каримов И.А. Халқимиз бор экан
... -
Б. 167.
9
Ўша муаллиф.
Азалий буюклик маскани.
.. -
Б. 173.
- 7 -
7
тадқиқотчилар ҳамда сиёсатчиларнинг арбобларнинг диққат
-
эътиборини
тортиб келган.
Уларнинг кўлами тўғрисида умумий тасаввур уйғотувчи библиографик
тадқиқотлар фикримизга далилдир
10
.
Э.В. Ртвеладзе ва А.Х. Саидов жаҳон миқёсида Темур тарихини
ўрганилганлик даражасини аниқлаш учун изланишлар олиб бориб «Амир
Темур дунё фани кўзгусида» номли библиографик тадқиқотни чоп этдилар
11
.
Ундаги маьлумотларга кўра, Амир Темурга бағишлаб яратилган
жиддий асарлар сони Европа тилларида 700 дан зиёд, Шарқ тилларида эса
900 дан кўпдир. Уларда Амир Темур шахси, салтанатнинг сиёсий, ижтимоий
-
иқтисодий, маданий ҳаётига турли баҳолар берилган
12
.
Асрлар оша Амир Темур гоҳ қаттиққўл ва зулмкор, гоҳ адолатли ва
талабчан ҳукмдор сифатида талқин этиб келинган. Бу каби баҳоларнинг
пайдо бўлишига Амир Темур давридан кўплаб ижобий ёки салбий
муносабатда ёзиб қолдирилган манбалар сабаб бўлган. Низомиддин Шомий,
Шарафиддин Али Яздий каби муаллифлар Амир Темурнинг давлатни
адолатли бошқаргани, унинг халқ ва давлат манфаатлари йўлида саъйи
ҳаракатлар қилгани ва бошқа
хислатларини ёзган бўлсалар, Ибн Арабшоҳ
«Темур тарихида тақдир ажойиботлари”
номли асарида Амир Темурга
кўпроқ салбий жиҳатдан баҳолар бериб ўтган.
Совет даври темуршунослигига
13
салбий таьсир кўрсатган омиллардан
бири Фридрих Шлоссернинг (1776
-
1861) «Бутун дунё тарихи» асаридир.
Шлоссер Амир Темур ҳақида «бахтли жангчи, жаҳоннинг янги истилочиси...
шу билан бир қаторда олисдаги Шарқнинг қонун чиқарувчиси эди. Осиёдаги
камёб бўлган тактик ҳамда стратегик билимларни ўзлаштириб, у ердаги
тўдаларни ўзига жалб қилди»,
-
дея тавсиф беради.
Шунингдек, олим Соҳибқирон Амир Темурнинг давлат бошқарувидаги
адолат, қонун устиворлиги, қонунларга асосланган давлат асосларини барпо
этганлигини етарли баҳоламай унга салбий муносабат билдириб ўтган.
Жумладан, «минглаб одамларни қирар эди»,
-
деб уни ваҳший ва золим
10
Темур ва Улуғбек даври тарихи.
-
Тошкент: Қомуслар бош таҳририяти
, 1996. -
264 б.; Амир Темур
жаҳон
тарихида
/
Иш раҳбари С.Саидқосимов.
-
Тошкент
:
Шарқ,
1996. -
296 б.; Алимов Р.А. Соҳибқирон Амир
Темур (Методик тавсиянома).
-
Тошкент
, 1995
ва бошқалар.
11
Ртвеладзе Э.В., Саидов А.Х. Амир Темур в зеркале мировой науки.
-
Тошкент
:
Издательский дом Мир
экономики и права,
1999. -
352 с.
12
Грановский Т.Н. Сочинения. М., 1866
.
Часть
I
.; Ўша
муаллиф
.
[
Тимур
]
/
Полное собрание сочинений.
-
СПб.,
1905.
Т.
I. -
С.
341-359;
Бартольд В.В. Туркестан в эпоху монгольского нашествия. СПб.
, 1898.
Ч.
I.;
Ўша муаллиф
.
Народное движение в Самарканде
1365 года
/
Записки Восточного отделения русского
археологического общества.
-
СПб.,
1907. Т
XVII. -
С. 01
-
019; Ўша муаллиф
.
О погребении Тимура
//
Записки Восточного отделения Русского археологического общества.
-
Пгр.
, 1916.
Т.
XXVII. -
С.1
-32;
Ўша
муаллиф
.
Географический очерк Мавераннахра
/ Бартольд В.В. Туркестан в эпоху монгольского нашествия.
Соч.
-
М.,
1963. Т.
I.;
Ўша муаллиф
.
Бартольд В.В.Улугбек и его время
// Бартольд В.В. Соч.
-
М.,
1964.
Т.
II
.Ч.2.
-
С.25
-
174; Абдураимов М.А. Обзор литературы посвященной Тимуру и тимуридам, изданной в
Узбекистане в 6
0-
х годах
//
История СССР.
-
Москва
, 1973. -
№ 5.
-
С. 47
-
51; Ўша муаллиф. Темур ва
Тўхтамиш.
-
Тошкент
:
Адабиёт ва санъат
,
2000; Якубовский А.Ю. Самарканд при Тимуре и тимуридах.
Очерк.
-
Л.
, 1933;
Ўша муаллиф
.
Государство Тимура / История Узбекской ССР
-
Т.
,
1955. . Т.
I
. кн 1.
-
С.
313-
334; Греков Б.Д., Якубовский А.Ю. Золотая Орда и ее падение.
-
М
-
Л.
, 1950
ва бошқалар
13
Лунин
Б.В. История культуры и искусства времени тимуридов в советской литературе.
Библиографический указатель
// Общественные науки
в Узбекистане.
-
Ташкент, 1969.
-
№
8-9. -
С.101
-145.
- 8 -
8
ҳукмдор сифатида талқин этди. Ф.Шлоссер ушбу асарида ўз фикрига қарама
-
қарши ўлароқ «У юришлардан тез
-
тез Бухоро ва Самарқандга қайтар,
ўзининг янги салтанатида тузуклар ҳамда қонунлар эълон қилар эди. Мазкур
қонунлар тўплами унинг амри билан амалга ошириладиган даҳшатлар,
вайронагарчиликларга мутлақо қарама
-
қарши тарзда эди»
14
,
деган фикр
мулоҳазаларини ҳам билдирган эди.
Маълумотларга кўра, коммунистик мафкура асосчиси К.Маркс
Ф.Шлоссернинг Амир Темур ҳақидаги салбий фикр
-
мулоҳазаларини сўзма
-
сўз кўчириб олган
15
, аммо бу кўчирмалар давомидаги : «Темур ўзининг янги
подшолигига мамлакатни қуриш тизимлари ва қонунларни берди, булар
унинг буйруғи билан аскарлари томонидан амалга оширилган ваҳшийликлар
ва ёвуз вайронагарчиликларга ўта зид эди»
16
, -
каби ижобий фикрларини
келтириб ўтмаган эди.
Мустабид шўро даврида К.Марс, Ф.Энгельс ва В.И.Лениннинг
асарлари барча тадқиқотларга асос бўлиб хизмат қилар, улардан иқтибослар
келтирилар ҳамда шунга монанд қарашлар ривожлантирилар эди.
“Доҳий”лар томонидан яратилган “синфийлик”
назарияси ҳам Амир Темурни
“эксплуататор”
,
“эзувчи”
,
“босқинчи”
,
“каллакесар”
сифатида талқин этишни
тақозо этар эди.
Ана шу тариқа манбалардаги зиддиятли баҳолар, совет
даврининг
«синфийлик» назарияси Амир Темур фаолиятини холис ёритишда
мураккабликлар туғдирди.
Бунинг устига чекка ўлкаларнинг буюк давлатчилик тарихини ўрганиш
мустабид СССР манфаатларига зид бўлиб, “бу ўлкаларда мустақил ва кучли
давлатлар бўлмаган”
деган фикрларни сингдириш асосий масалалардан бири
сифатида қўйилган эди.
Юқорида келтирилган омиллар кўплаб тадқиқотларда Амир Темур
фаолиятига адолатсиз, салбий баҳолар берилишида асос бўлиб хизмат
қилди
17
.
Аксарият ҳолларда совет даврида Амир Темур фаолияти салбий
жиҳатдан талқин этилишига қарамай хорижий шарқ ва ғарбда бу мавзуга оид
ҳақли, объектив тадқиқотлар олиб борилган
18
.
14
Темур ва Улуғбек даври тарихи
. -
Т
.:
Қомуслар бош таҳририяти,
1996. -
Б.
28-29.
15
Маркс К. Хронологические выписки. Архив Маркса и Энгельса.
-
М.: Госиздат, 1939.
Т.
VI. -
С. 184
-185.
16
Ўша жойда.
17
Заходер Б. Империя Тимура
//
Исторический журнал.
-
Москва, 1941.
-
№6.
-
С.78
-88;
Леонов И.И.
Улугбек
-
великий астроном
XV
века. Изд. 2
-
е.
-
М.
, 1950;
Строева В.Л. Возникновение государства Тимура
//
Ученые записки ЛГУ. История и филология стран Востока. Серия востоковедческих наук.
-
ЛГУ
, 1952. -
№
128. Вып.3.
-
С.70; Гафуров Б.Г. История таджикского народа.
-
М.,
1955.
Т.
I. -
С.32; Ўша
муаллиф.
Таджики. Древнейшая, древняя и средневековая история. Кн.
II. -
Душанбе: Ирфон, 1989.
-
С.211.
18
Aercke K. Au tirioir des peurs occidentals / Samarkande 1400-1500. - Paris, 1995. - P
р
. 55-72; Ahmad Hasan
Dani. Timur leogacy / Pakistan Academy of letters. - Islamabad, 1996; Alexandrescu-Derca M. M. La campagne de
Timur en Anatolie 1402. - Bucuresti, 1942; Aka Ismail. Mirza Sahruh zamanind
а
(1405-1447) timurlularda imar
faaliyetleri / Belleten 1984. XLVIII. - S.189-190, 285-297;
Ўша
муаллиф. Timur’un Ankara savasi (1402).
Fetihnamesi / Türk tarih Kurumu. Belgeler. Turk tarih belgeleri dergisi, 1986. - S 15, 1-22;
Ўша
муаллиф
.
Timur’un ölümünden sonra Guney
Iran’da hakimiyet mucadeleleri
atsiz armagani. - Istanbul, 1976. - S.3-15;
Ўша
муаллиф. Timur’un ölümünden sonraki hakimiyet
mucadelerini kisa bir bakis / DTC. Fakültesi, cumhuriyetin 50
yildönü Münü Anma kitabi. - Ankara, 1974. - S. 383-390;
Ўша
муаллиф
. Timur devri Anadolusu Osmanli. -
Ankara, 1999. I cilt. - S.229-234; Amarger P., Laffont K. La fureur des tartares. - Paris, 1996. - 358 p; Amoretti B.
- 9 -
9
Бу борада ғарб олимларининг Амир Темур салтанати ҳақидаги анча
холис тадқиқотларини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.
Улар орасида Франция Европа темуршунослигининг йирик
марказларидан бирига айланиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Бу ерда “Темурийлар даври тарихи ва саньатини ўрганиш ва француз
-
ўзбек
маданий алоқалари Уюшмаси
19
”
фаолият юритмоқда. Бу уюшманинг ва
Францияда
чоп этилаётган “
La Timurid
е”
журналининг фаолиятига Л. Керен
раҳбарлик қилмоқда. Ушбу журналда Амир Темур ва темурийлар даври
тарихига оид қатор илмий ишлар мунтазам равишда эьлон қилиб
борилмоқда
20
.
Улар ичида Люсен Керен томонидан яратилган асарлар алоҳида
аҳамиятга эга
21
. Бу олим кўплаб тадқиқотларида Амир Темурнинг тарихдаги
буюк хизматлари, унинг давлатида адолат ва қонун устуворлик қилганлиги,
«раҳбар бўлишдек туғма, аммо ақлга сиғмайдиган табиий ва синоатли
хислат соҳиби»
22
эканлигини манбалардаги
маьлумотлар, тарихий фактлар
орқали очиб берган. Унинг тадқиқоти илмий оммабоп характерга эга.
Француз темуршунослари орасида Жан
-
Пол Рунинг Амир Темур ва
унинг фаолиятига оид “Тамерлан”
23
деб номланган улкан тадқиқоти ҳақида
алоҳида тўхталиб ўтиш жоиз. Жан
-
Пол ўз тадқиқотида Чингизхон ва унинг
авлодлари, Соҳибқироннинг ҳокимият тепасига келиши, давлат тузиши,
S. Religion in the timurid and safavid periods / The Cambridge history of Iran. -The Cambridge University Press.
1986.VI. chapter 12.-
Рр
. 610-656; Andrews P A. The tents of Timur: an examiniation of report on the quriltay at
Samarkand, 1404 / Art of the European steppe land. ed. P. / Denwood
–
London, 1978.
–
Pp. 143-181; Boniville G.
de. La
terrible vengeance de Tamerlan / Melanges de l’ Universite Saint
- Josseph Beirut, 1975-76. XLIX. - P
р
.
803-817;
Bozkurt M.E. Aksak Temur’un develof politikas.
- Istanbul, 1943. - 47 p; Bouvat L. Timur lang / EI.
Encyclopaedia Islam. 1934. Vol. 4. - P
р
. 777-779. Brent-
Barbara. A carpet and related pictures. A legasy of Timur’s
Samarqand / Oriental Art. 1984. XXX.
№
2. - P. 186; Bretschneider E. Notice of the medieval geography and
history of Central end Western Asia. Drawn from Chinese end Mongol writings, end compared with observations of
western authors in the middle ages. - London, 1877. - 233 p. 2 maps; Brion M. Tamerlan: Presentation de Tamerlan
par M. Brion; texts de Tamerlan: Ibn Arabchah, Cheref ed-
din, Ibn Khaldoun, l’ archeveque de Sultanieh, l’
ambassadeur Clavijo. Le merechal boucicant. - Paris, 1963. - 382 p; Capus G. A travers le Royaume de Tamerlan.
Paris, 1892. - 434 p; Chaghtai A. Indian links with Central Asia in in architecture / Indian Art and letters London,
1937. XII. - P
р
. 85-104; Dizer M. Ulugbeg. Ankara. 1989. - 98 s ; Ferrier R. Trade from the -14 th Century to the
end of the safarid period / The Cambridge history of Iran. The Cambridge University Press. 1986.Vol. VI. - P
р
.
412-491; Fourniau V. Histoire
de I’ Asie centrale. Paris, 1994.
- 128 p; Frenet F. La ville, de Cyrus a Tamerlan /
Samarcande 1400 -1500. Paris, - P
р
. 74-82; Haider M. The sovereign in the timurid state (XIV-XV sentuires) //
Turcica. 1976. VIII. 2. - P
р
. 57-79; Haidar M. Timurlar davlatinde hakimiet
а
nlayisi (XIV- XV. yuzyillar)
Cev.Ehrem Memis.Turk kulturi, 1984. XII. - S. 611-632; La Renessans Timouride. - Paris, - 224 p; Halil Inalchik.
Osmanli tarihine toplu bir bakis. Osmanli. - Istanbul, 1999. 12 ciltlik. I cilt. - S. 69-70; Hookham H. Timurlaine the
concueror. - London, 1962; Kennedy E. The exact sciences in timurid Iran / The Cambridge history of Iran. -The
Cambridge University Press. 1986.Vol. VI. - P
р
. 568-581; Lentz T. Lowry G. Timur and the princely vision.
Persian art and culture in the fifteenth centure. - Washington, 1989. - 396 p; Leomu F. Tamerlan. - Paris, 1996. -
354 p. and others.
19
Керен Л., Саидов А. Амир Темур ва Франция.
-
Тошкент: Адолат
, 1996. -
Б.15.
20
Beaupertius -
Bressand F. L’art des jardins a son
apogee ou splendeur des jardins de Samarkand // La Temuride. -
Paris, 1990. -
№
4. -
Рр
.7-8;
Ўша муаллиф
. Festivites timurides // La Temuride. - Paris, 1996. -
№
16.
Рр
.2-3;
Jardins Timurides // La Temuride. - Paris, 1991. -
№
-5.-
Р
.10; Szuppe M. Le Khoras
san et I’Fsia centrale aux XIV
-
XVIe siecles: aspects de l’unite culturelle et politique // La Timuride
. - Paris, 1995. -
№
14. -
Рр
.8-15;
21
Kehren L. Tamerlan, le Seiqneur de fer, Neuchatel, 1978. - 260 p;
Ўша муаллиф. Tamerlan. Paris: Payot, 1980;
Ўша
муаллиф. Tamerlan et Byzance // La Timuride.
- Paris, 1994. -
№ 13.
- P
р
. 3-
6; Керен Л. Амир Темур
салтанати. Француз тилидан таржима ва изоҳлар муаллифи Б. Эрматов
. -
Тошкент: Маьнавият, 1999.
-
224 б.
ва бошқалар.
22
Керен Л. Амир Темур салтанати
... -
Б
. 169-170.
23
Жан
-
Поль Ру. Тамерлан / Пер с. фр. Е.А.Соколова
.
Послесл.В.Л.Егорова;
-
М.: Молодая гвардия, 2004.
- 10 -
10
Эрон, Олтин Ўрда, мусулмон давлатлари билан муносабатлари ва бошқа
тарихий жараёнларни тўлиқ очиб беришга интилади
24
. Унинг тадқиқотида
Амир Темурнинг ўз даврида тутган ўрни, дини, маданий ҳаёти, давлат ва
жамият ўртасидаги алоқалар каби мавзулар умумий ҳолатда очиб берилган.
Кембриж Университети олимларининг тадқиқотларининг Эрон тарихи
билан боғлиқ қатор жилдларида
25
ҳам Амир Темур даврига оид қатор
таҳлиллар мавжуд, аммо уларда давлат бошқарув масалалари алоҳида очиб
берилмаган.
Тадқиқотчилар орасида Беатрис Форбес Манцнинг темурийлар давлат
бошқарувини ўрганишга қўшган ҳиссасини алоҳида таькидлаш жоиз. У Амир
Темурнинг давлат бошқаруви ҳақида кенг кўламли илмий тадқиқотлар олиб
борган
26
. Манц Амир Темур давлат тепасига келишидан аввал Чиғатой
улусида юз берган ижтимоий
-
иқтисодий, сиёсий ва этник ўзгаришлар, Амир
Темур давлатининг маьмурий бошқарувига тўхталиб ўтган. У Амир Темур
давлат бошқарув идоралари ҳақида қисман фикр –
мулоҳазалар билдириб
ўтган.
Ғарбда салмоқли изланишлар олиб борган олимлардан бири Хилда
Хукхэмдир. У Амир Темурнинг шахси ва фаолиятини анча холисона тадқиқ
этиб
27
бу мавзуни тўлақонли очиб беришга ўз ҳиссасини қўшди.
Хилда Хукхэм асосан Амир Темур фаолиятини умумий тарзда ёритган
бўлиб, унинг ишида Амир Темур давлат бошқаруви алоҳида мавзу сифатида
тадқиқ этилмаган.
Юртимизда ҳам Амир Темур ҳаёти ва давлатчилик фаолиятини холис
ўрганиш ва ёритишга мустақиллик катта омил
бўлиб хизмат қилди.
Ўтган йиллар давомида юртимизда Амир Темур ва унинг даври ҳақида
қатор илмий ишлар ёқланди.
Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида Ҳалим Бобоев Амир
Темур ва темурийлар давридаги сиёсий
-
ҳуқуқий таьлимотлар тарихини
тадқиқ этди
28
.
У ўз тадқиқотида давлатни идора қилиш тадбирлари,
кенгашлари, вазирлар ва амирларни жой
-
жойига қўйиш, мамлакатни идора
қилиш, сипоҳ, Амир Темурнинг қарашлари, давлат функциялари ва
бошқаларга тўхталиб ўтган. Ҳ. Бобоев асосан мавзунинг ҳуқуқий асосларини
очиб беришга интилган, бизнинг тадқиқот эса ижтимоий
-
сиёсий йўналишда
олиб борилган ва ҳар икки ишда қўйилган масалалар ҳам бир–биридан фарқ
қилади.
24
Жан
-
Поль Ру. Тамерлан
... -
С. 20
-279.
25
The Cambridge history of Iran. - Cambridge, 1970. Vol.2. - P
р
. 586-587; The Cambridge history of Iran. -
Cambridge, 1986. V.6. Chapter 7; The Cambridge history of Iran. The timurid and safarid period. - The Cambridge
University Press. 1986. Vol. 6. - P
р
. 42-14;
Timur’s invasion. The Cambridge history of India.
- Cambridge, 1987.
Vol.VIII. - P
р
. 195-201.
26
Manz Beatrice Forbes. Adminstration and the delegation of Authority in Temur’s Dominions
// Central Asiatic
Journal. 1976. -
№
XX. - P
р
. 191-207;
Ўша
муаллиф
.
The Ulus Chagatay before and after Temur’s rise to power
// Central Asiatic Journal. 1983.
№
XXVII. -
Рр
. 79-100;
Ўша
муаллиф
. The rise and rule of Tamerlane /
Cambrige University Press, 1989.
27
Hookham H. Timurlaine the concueror. -
London, 1962; Хукхэм Х. Властитель семи созвездий / Перевод с
английского Г.Хидоятова.
-
Тошкент
:
Адолат, 1995.
-
320 с.
28
Бобоев Ҳ. Б. Ўзбекистонда ХIУ
-
ХУI асрларда сиёсий ва ҳуқуқий таьлимотлар: Юрид.фан
.
докт. ... дисс
.
–
Т
.
: ТДЮИ, 1993.
-
48 б.
- 11 -
11
А.А. Тўлаганов 1996 йилда “Амир Темурнинг ўзбек давлатчилигининг
ривожланишида тутган ўрни ва мавқеи («Темур тузуклари») мисолида”
29
мавзуидаги номзодлик диссертациясини ёқлади. У «Тузуклар»нинг яратилиш
тарихи, унинг Мовароуннаҳр сиёсий ва ҳуқуқий таьлимотлар тарихини
ўрганишдаги аҳамияти, Амир Темурнинг давлатни идора этиш тамойиллари,
тадбирлар ва кенгашларнинг давлатчиликдаги ўрнини ёритган.
Зиёдулла Муқимовнинг 1998 йилда ҳимоя қилган докторлик
диссертациясида Ўзбекистон тарихининг VIII
-
XIX асрларига оид тарихий
-
ҳуқуқий манбалари ва уларнинг юридик қимматига ҳуқуқшунослик нуқтаи
назаридан баҳо берилган
30
.
Тарихчи олимлар орасида Азамат Зиё «Ўзбек давлатчилиги тарихи»
китобининг «Ўзбек давлатчилиги Амир Темур ва темурийлар даврида» деб
номланган тўртинчи бобида Амир Темур салтанатидаги давлат бошқаруви
тизимига тўхталиб ўтган
31
. Тадқиқотчи Амир Темурнинг марказлашган
давлат қуриши даврига оид тарихий жараёнларни қисман таҳлил этган.
Дилдора Абиджонова инглиз илмий адабиётида Амир Темур
даврининг ўрганилишига оид илмий тадқиқот олиб бориб номзодлик
диссертациясини ҳимоя қилди
32
. Бу тадқиқот ҳам бизга инглиз
тарихшунослиги кўламини
ўрганишимизда ёрдам беради.
Тадқиқотлар орасида Х. Маматовнинг «Темур тузуклари»да давлат ва
ҳуқуқ масаласи» мавзуидаги номзодлик диссертациясини ҳам кўрсатиб ўтиш
жоиз. У «Темур тузуклари» орқали Амир Темур давлатининг ташкил топиши
ва тараққиёти, тасаввуф таълимотининг Амир Темур сиёсий қарашларининг
шаклланишига кўрсатган таьсири, унинг яратилиши ва ўрганилиши, давлат
бошлиғи тўғрисидаги қарашлар, давлат бошқаруви ва давлат хизмати, ҳуқуқ,
қонунчилик, ҳамда ҳуқуқий тартибот ҳақидаги масалаларга анча кенг
тўхталган ва мавзунинг юридик моҳиятини очиб берган
33
.
Ҳуқуқшунослик соҳасида ҳимоя қилинган ишлардан бири тадқиқотчи
С. Хидиров муаллифлигида бажарилган. “Амир Темур давлатининг ташкил
топиши ва давлат тузуми”
мавзуида ёзилган бу диссертацияда Амир Темур
давлатининг ташкил топиши ва ривожланиши, унинг давлат тузуми, Амир
Темур даврдаги ғоя ва мафкура, уларнинг давлат бошқарувига таьсири,
давлат бошқарув шакли, дипломатия ҳуқуқи каби бошқа мавзуларда
изланишлар олиб борган
34
.
29
Тўлаганов А.А. Амир Темурнинг ўзбек давлатчилигининг ривожланишида тутган ўрни ва мавқеи (“Темур
тузуклари” асосида): Юрид.фан
.
номз. ... дисс
.
автореф.
-
Т
.
: ТИИВ Академияси, 1996.
-
24 б.
30
Мукимов
З. Основные исторические источники права Узбекистана (УШ
-
Х1Х вв.)
.
: Автореф.
дисс.
...
докт
.
юрид. наук
. -
Т
.:
ТГЮИ,
1998. -
50 с.
31
Азамат Зиё. Ўзбек давлатчилиги тарихи. Энг қадимги даврдан Россия босқинига қадар.
-
Тошкент
:
Шарқ,
2000. -
368 б.
32
Абиджонова Д. С. Маверауннахр эпохи правления Амира Темура в англоязычной историографии 60
-90-
х
годов ХХ в
.
: Автореф
.
дисс
. ...
канд
.
ист
.
наук
. -
Т
.:
Институт истории АН РУз,
2001. -
26 с.
33
Маматов Х.Т. “Темур тузуклари”да давлат ва ҳуқуқ масаласи:
Юрид.фан
.
номз
.
…дисс
. -
Т
.:
ИИВ
Академияси,
2002. -
156 б.
34
Хидиров С.Амир Темур давлатининг ташкил топиши ва давлат тузуми:
Юрид.фан..номз.
...
дисс
. -
Т.:
ИИВ Академияси,
2002. -
178 б.
- 12 -
12
2004
йилда Б.А.Усмонов ЎзФА Шарқшунослик институтида «Амир
Темур ҳаёти ва давлатчилик фаолиятининг Россия тарихшунослигида
ёритилиши»
35
мавзуидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.
Булардан ташқари ЎзФА Шарқшунослик институтининг Б. Аҳмедов,
А. Ўринбоев,
Д. Юсупова, А. Аҳмедов, У.Уватов, О.Бўриев, Б. Маннонов
каби кўплаб олимлари институт фондида, чет эл кутубхона ва архивларида
сақланаётган Амир Темур даврига оид бирламчи манбаларни ўзбек ва рус
тилларига ўгириш билан биргаликда кенг кўламли илмий тадқиқотлар олиб
бордилар ва ноёб маьлумотларни илмий муомалага киритдилар.
Мустақиллик йилларида олимлар томонидан Амир Темур ва унинг
фаолиятига бағишлаб қатор салмоқли илмий тадқиқотлар яратилди ва катта
ишлар олиб борилмоқда
36
. Бу ишлар орасида “Амир Темур
жаҳон тарихида”
деб номланган йирик фундаментал тадқиқотни ҳам алоҳида таькидлаб ўтиш
жоиз. Бу тадқиқотда Амир Темур даври ижтимоий
-
сиёсий, иқтисодий ва
маданий ҳаётига оид қимматли таҳлиллар берилган. Жумладан, “Давлат
бошқаруви”
деб номланган бўлимда давлатчилик тарихига оид баъзи
маьлумотлар мавжуд
37
. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 августдаги
фармойиши билан бу улкан тадқиқот тўлдирилди ва 2001 йилда қайта нашр
этилди
38
.
Юқорида таъкидлаб ўтилган илмий ишларнинг барчасидан диссертант
томонидан танланган мавзу ва унинг ички режалари тубдан фарқ қилади
ҳамда “Амир Темур салтанатида миллий давлатчиликнинг ривожланиши”
мавзуси аввалги тадқиқотларнинг ўрганилмай қолган жиҳатларини инобатга
олган ҳолда танланган.
Диссертациянинг илмий тадқиқот
ишлари
режалари билан
боғлиқлиги.
Мазкур диссертация
Тошкент Кимё
-
технология институтининг
истиқбол режасида белгиланган тадқиқот мавзуси билан
чамбарчас боғлиқ
ҳолда бажарилган.
Шунингдек
,
институтнинг
“Ўзбекистон тарихи ва сиёсий
фанлар”
кафедрасида Амир Темур ва темурийлар давлатчилигининг йўналишларини
тадқиқ этиш бўйича фундаментал тадқиқотлар олиб борилмоқда. “Амир
Темур салтанатида миллий давлатчиликнинг ривожланиши”
мавзуидаги
докторлик диссертацияси ана шу тадқиқотларнинг натижасида юзага келган.
Тадқиқот мақсади.
Амир Темур салтанати бошқарувининг асосий
йўналишларини таҳлил этиш, ҳар бир бўлим ва боблар юзасидан муҳим
35
Усмонов Б.А. Амир Темур ҳаёти ва давлатчилик фаолиятининг Россия тарихшунослигида ёритилиши:
Тарих. фан. номз
. ...
дисс
. -
Т
.:
ЎЗФА ШИ, 2004.
-
165 б.
36
Амир Темур жаҳон тарихида.
Иш раҳбари проф. С. С. Саидқосимов.
-
Тошкент
:
Шарқ, 1996; Аҳмедов Б.
Амир Темурни ёд этиб.
-
Т., 1996; Амир Темур ва унинг дунё тарихида тутган ўрни.
-
Тошкент
:
Фан, 1996;
Бобоев Х. Б. Амир Темур ва унинг қарашлари.
-
Тошкент
:
Адолат, 1992; Бўриев О. Амир Темур даврида
Мовароуннаҳр ва Мўғулистон муносабатлари // Шарқшунослик.
-
Тошкент, 1996.
-
№7.
-
Б.37
-
44; Бўриев О.
Темурийлар даври ёзма манбаларида Марказий Осиё.
-
Тошкент
:
Ўзбекистон, 1997; Керен Л., Саидов А.
Амир Темур ва Франция. ... ва бошқалар.
37
Давлат бошқаруви
/ Амир Темур жаҳон тарихида ...
-
Б. 64
-69.
38
Амир Темур жаҳон тарихида / Тўлдирилган ва қайта ишланган иккинчи нашри.
-
Тошкент
:
Шарқ, 2001.
-
304 б.
- 13 -
13
хулосалар чиқариш ҳамда уларни умумлаштирган ҳолда давлатчиликка баҳо
бериш тадқиқотнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Шунингдек, боблардаги ҳар бир бўлимнинг ўзига хослиги, улар
ўртасидаги боғлиқлик, марказий ва маҳаллий ҳокимиятнинг ташкил этишини
аниқлаштириш, мудофаа, ҳарбий ва суд
-
ҳуқуқ тизими, ташқи сиёсат ва
дипломатиянинг давлатчилик асосларини яратишдаги муҳим ўрнини таҳлил
этиш орқали мавзунинг тўлақонли очиб берилишига эришиш тадқиқотнинг
асосий мақсадларидандир.
Тадқиқотнинг вазифалари
қуйидагича
:
Биринчидан, давлат раҳбари сифатида Амир Темурнинг тутган сиёсий
мавқеини, унинг давлатчилик тараққиётига таъсири таҳлил этиш;
Иккинчидан, ўрта аср давлатчилик анъаналаридан фарқли равишда
Амир Темур давлат бошқарувига пойдевор бўлиб хизмат қилган омиллар,
унинг ўзига хос хусусиятларини шарҳлаб ўтиш;
Учинчидан, Амир Темур салтанатининг ижтимоий тизимини
тавсифлаш ва унинг давлатчиликдаги ўрнини кўрсатиб бериш;
Тўртинчидан, марказий ва маҳаллий бошқарув усуллари, давлат
бошқарув идоралари, уларнинг ўзаро алоқадорлиги ҳамда давлатчиликда
тутган ўрнини очиб бериш;
Бешинчидан,
қурултойларнинг
Амир
Темур
салтанатини
мустаҳкамлашга кўрсатган таъсирини кўрсатиб бериш;
Олтинчидан, Амир Темур салтанатида мавжуд бўлган мансаб (лавозим)
ва унвонлар, уларнинг давлатчиликни мустаҳкамлашдаги ўрнини таҳлил
этиш;
Еттинчидан, Амир Темур салтанатининг суд
-
ҳуқуқ соҳасини
тизимлаштирилган ҳолда очиб бериш ва унинг давлатчиликка кўрсатган
таъсирини тавсифлаш;
Саккизинчидан,
салтанат
мудофаа
ва
ҳарбий
тизими,
ташкиллаштирилиш даражаси ҳамда уларнинг кучли давлат асосларини
қуришдаги ўрнини очиб бериш;
Тўққизинчидан, Амир Темур давлатининг ташқи сиёсати
йўналишларини таҳлил этиш;
Ўнинчидан, Амир Темур давлати дипломатиясининг ўзига хос
хусусиятлари, жумладан, унинг бошқа давлатлар томонидан олиб борилган
дипломатик усулларидан фарқли жиҳатлари ҳамда бу соҳанинг давлатни
мустаҳкамлашдаги ўрнини кўрсатиб ўтиш;
Ўн биринчидан, дипломатик ёзишма мактубларнинг давлатчиликдаги
ўрнини таҳлил этиш.
Тадқиқот обьекти:
XIV аср охири XV аср бошларида
Мовароуннаҳрда шаклланган ва ривожланган Амир Темур давлатчилиги,
салтанатнинг ижтимоий
-
иқтисодий
-
сиёсий, маьнавий ҳаёти
ва унинг ҳалқаро
алоқалар билан боғлиқ жараёнлари.
Тадқиқотнинг предмети.
Тадқиқотнинг предмети асосан икки соҳани
қамраб олади.
- 14 -
14
Биринчидан, Амир Темур салтанати бошқарувининг тузилиши,
марказий ва маҳаллий давлат бошқарув тизими, қурултой, мансаб (лавозим
)
ва унвонлар, суд
-
ҳуқуқ, мудофаа, ҳарбий тизим, дипломатия, маънавий
соҳалари, бу соҳаларнинг ривожланишига таъсир кўрсатган омиллар,
уларнинг ўзига ривожланиш жараёнлари, умуман Амир Темур салтанати
давлатчилик тарихи мавзунинг асосий предметларидандир.
Иккинчидан, давлат ҳокимиятининг жамият ижтимоий
-
иқтисодий,
маьнавий ва маданий ҳаётига кўрсатган таьсири, давлат, жамият ва
фуқаролар ўртасидаги муносабатлари
ҳам мавзунинг предметларидан
ҳисобланади.
Тадқиқотнинг услубий асоси
. Президентимиз И.А. Каримовнинг
тарих фани олдида турган долзарб масалалар тўғрисидаги фикрлари ва Амир
Темур ҳақидаги асарлари илмий ишимизнинг услубини белгилашда асос
бўлиб хизмат қилди.
Шунингдек, тадқиқотда тарих фанининг илмийлик, холислик,
танқидий ва қиёсий таҳлил
усулларига таянилди, узвийлик ҳамда
давомийлик тамойилларига амал қилинди. Шунингдек, бугунги кунда дунё
олимлари томонидан эътироф этилаётган цивилизацион услубга ҳам
таянилди.
Диссертацияни ёзишда Б.Аҳмедов, А.Ўринбоев, Д.Юсупова,
А.Аҳмедов, У.Уватов, О.Бўриев, А. Саидов, Ҳ. Бобоев ва бошқа темуршунос
олимларнинг тадқиқотларидаги тавсиялардан фойдаланилди.
Миллий давлатчилик тарихимизга бағишлаб хорижда ва юртимизда
ёзилган шарқшунос, тарихчи ва ҳуқуқшунос олимларнинг асарлари, Амир
Темур таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан ўтказилган илмий
-
амалий конференцияларнинг материаллари, тадқиқотлардаги илмий
-
назарий
тавсиялар диссертациянинг илмий услубини белгилашда асос бўлиб хизмат
қилди.
Ҳимояга олиб чиқилаётган
асосий ҳолатлар:
1. Амир Темурда шаклланган сиёсий
-
маънавий ва аҳлоқий фазилатлар
унинг сиёсий мавқеи кўтарилишига асос бўлган;
2. Амир Темур бошқарувда ўша даврда мавжуд бўлган
мўғул, туркий,
форсий, араб усулларининг муҳим ва керакли жиҳатларини бир
-
бири билан
уйғунлаштирган ҳолда янгича бошқарув асосларини ярата олган
.
3. Амир Темур томонидан олиб борилган ижтимоий сиёсат
,
айниқса
,
унинг мутахассислар кучидан максимал даражада фойдаланиши
ва
кучли
ижтимоий ҳимояни ташкил этиши
салтанат тараққиётига катта таъсир
кўрсатган.
4. Амир Темур салтанатининг марказлашуви, мустаҳкамланишида
қурултой, марказий ва маҳаллий бошқарув
органлари
муҳим рол
ўйнаган
;
5. Амир Темур салтанатида
маъмурий тизим ишини самарали ташкил
этишда
мансаб (лавозим) ва унвон ва уларнинг эгалари катта таъсир кучига
эга бўлганлар
;
- 15 -
15
6. Салтанатда ташкил этилган
мудофаа тизими, мамлакатда юзага
келиши мумкин бўлган ички ва ташқи хавфларнинг бартараф этилишига бу
эса салтанат барқарорлигига асос бўлиб хизмат қилган;
7.
Давлатда олиб борилган ҳарбий сиёсат ва тизим, жумладан, қўшин
тузилиши, сипоҳнинг ҳаракат усуллари, мансабларга кўтарилиш йўллари ва
бошқа шу каби йўналишлардаги муҳим сифат ўзгаришлари
бу
соҳани санъат
даражасига етишига
олиб келган
.
8. Салтанат жорий этилган суд
-
ҳуқуқ тизими давлатнинг мажбурлов
аппарати бўлиб, у мустаҳкам давлат бошқарувини амалга оширишда катта
таъсир кучига эга бўлган.
9. Амир Темур вазиятлардан келиб чиқиб муҳим ташқи сиёсат
йўналишларини белгилаган
.
У асосан дўстлик ва ҳамкорлик
йўлида ҳалқаро
муносабатлар
ўрнатган.
10. Амир Темур
дипломатиясининг
огоҳлантириш, вақтни чўзиш
каби
кўплаб усулларига таянган. Ҳар қандай шароитларда ҳам ҳалқаро зиддиятли
муносабатларни
тинчлик йўли билан
ҳал қилишга интилган. Унинг ғоялари
мактубларида ҳам ўз аксини топган.
Диссертациянинг илмий янгилиги
. Мазкур тадқиқот Амир Темур
салтанати давлатчилик тарихининг асосий йўналишларини яхлит ҳолда очиб
берувчи дастлабки илмий ишлардан биридир. Унда аввал тадқиқотчилар
томонидан бажарилган ишлардан қуйидаги фарқли жиҳатлар мавжуд:
Биринчидан,
диссертацияда кўтарилган барча мавзуларнинг айрим
жиҳатлари аввал тадқиқотчилар томонидан қисман ўрганилган, аммо давлат
бошқарувининг муҳим йўналишлари, уларнинг давлатчилик тараққиётига
кўрсатган таъсири, алоҳида мавзу сифатида таҳлил этилмаган. Тадқиқотчи
диссертацияни ёзишда ана шу жиҳатларга эътибор қаратди.
Иккинчидан, аввалги тадқиқотларда Амир Темур шахси, унинг аҳлоқий
фазилатларига қисман тўхталиб ўтилган, бу ишда эса улардан фарқли
равишда мавзу тўлдирилиб, илк бор Амир Темурнинг ҳукмдор сифатида
давлатчиликда тутган сиёсий мавқеи таҳлил этилди.
Учинчидан, Амир Темур давлатни ўрта аср бошқарув анъаналарига
асосланган ҳолда бошқарганлиги тадқиқотчилар томонидан аввал тавсифлаб
ўтилган бўлса
-
да, унинг ўзига хос хусусиятлари, жумладан, давлатни
бошқаришда форсий
-
арабий, туркий
-
чингизий анъаналардан ижодий
фойдаланилгани, улар ўртасидаги мувофиқликни топгани, давлатчилик
тараққиётига кўрсатган таъсири илк бор таҳлил этилди.
Шунингдек, илм–фан тараққиётига туртки берган омиллар, Амир
Темурнинг ушбу соҳага давлат сиёсати даражасида ёндашганлиги, натижада
Уйғониш, илм
-
фан интеграцияси юзага келганлиги ҳақида дастлабки
таҳлиллар бериб ўтилди.
Тўртинчидан, олимлар Амир Темур салтанатида ҳаёт кечирган ижтимоий
табақалар ва уларнинг мавқеи ҳақида тўхталиб ўтган бўлсалар ҳам бу
тадқиқотда ижтимоий соҳа тизимлаштирилган ва кенгайтирилган ҳолда очиб
берилди
.
- 16 -
16
Бешинчидан,
тадқиқотчилар томонидан Амир Темур давлат бошқаруви
тизими ҳақида умумий таҳлиллар билдирилган, аммо бу диссертацияда
марказий ва маҳаллий давлат бошқарув идоралари алоҳида тадқиқ этилиб,
уларнинг ўзаро алоқадорлиги, бир
-
бирига бўйсуниши ва чамбарчас
боғлиқлиги, бу механизмнинг давлатчиликка таъсири таҳлил этилди.
Олтинчидан,
фанда қурултойлар ҳақида илмий хулосалар берилган,
аммо бу ишда унинг давлатчилик асосларини такомиллаштиришга кўрсатган
таъсири очиб берилган.
Еттинчидан,
фанда Амир Темур давридаги мансаб (лавозим) ва
унвонлар ҳақида баъзи тадқиқотлар олиб борилган бўлса ҳам бу мавзу
тўлақонли очилмай қолган. Ушбу диссертацияда мансаб ва унвонлар илк
марта марказий, маҳаллий, суд
-
ҳуқуқ тизими ва диний идораларга тегишли
қисмларга ажратилган ҳолда таҳлил этилиб, унинг давлатчиликдаги ўрни,
моҳияти кўрсатиб ўтилди.
Саккизинчидан,
Амир Темур давридаги суд–ҳуқуқ тизимининг
ихтисослашиш жараёни, мудофаа сиёсати ва унинг барқарор давлат қуришга
таъсири тадқиқ этилди.
Ўнинчидан, аввалги тадқиқотларда Амир Темур дипломатияси ва
ташқи сиёсатининг айрим жиҳатлари ҳақида таҳлиллар бериб ўтилган бўлса
ҳам, илк бор бу
ишда ташқи сиёсат йўналишлари, унинг ўзига хос
хусусиятлари, дипломатик ёзишмаларнинг давлатчиликдаги ўрни яхлит
ҳолда таҳлил этилди.
Тадқиқотнинг даврий чегараланиши.
1370 йилдан 1405 йилгача
Амир Темур давлатни бошқарган давр тадқиқотнинг даврий чегараси
сифатида белгиланди.
Тадқиқотнинг манбавий асоси
кенг қамровли бўлиб
совет даврида ва
мустақиллик йилларида ўзбек тилига ўгирилиб, нашр этилган тарихий
асарлар диссертацияни ёритишда асос бўлиб хизмат қилди.
Улардан дастлабкиси Ғиёсиддин Али ибн Жамол ал
-
Ислом Яздийнинг
“Рўзномаи ғазавоти Ҳиндистон”
(
“Ҳиндистонга юриш кундалиги”
)
39
асари
бўлиб, у Амир Темурнинг 1398 –
1399 йилларда Ҳиндистонга олиб борган
юришлари асосида 1399 –
1403 йилларда ёзилган. Китоб гарчи
муболағаларга бой бўлса ҳам маьлумотларнинг аниқлиги билан бу давр
тарихини ўрганишда катта аҳамият касб этади.
Амир Темур даврига оид манбалардан бири Низомиддин Шомий (1409
йилда вафот этган) қаламига мансуб “Зафарнома”
40
асаридир. “Зафарнома”
Амир Темурнинг топшириғига асосан 1402–1404 йилларда ёзилган.
Низомиддин Шомий Амир Темурнинг ҳокимият тепасига келишидан то 1404
йилга қадар кечган тарихий воқеаларни содда ва равон тилда ёзган. Бу
китобга 1404 –1405 йиллардаги воқеалар
-
Амир Темурнинг вафотига қадар
39
Гияс ад
-
Дин Али. Дневник похода Тимура в Индию
/
Пер. с перс., предисл. и примеч. А.А. Семенова.
-
М.: Наука, 1958.
- 205
с.
40
Низомиддин Шомий. Зафарнома / Форс тилидан ўгирувчи Юнусхон Ҳакимжонов.
-
Т.: Ўзбекистон, 1996.
-
527 б.
- 17 -
17
бўлган давр ўз замонининг машҳур
тарихчиси Ҳофизи Абрў томонидан
қўшимча илова сифатида киритилган ва у тугалланган мазмунга эга бўлган.
Амир Темур даври тарихини ўрганишда Испания элчиси Руи Гонсалес
де Клавихонинг “Дневник путешествия в Самарканд ко двору Тимура”
41
асари катта аҳамият касб этади. Клавихо ўз даврининг қудратли давлати
саналган
Испаниянинг
элчиси
сифатида
1403–1406
йилларда
Мовароуннаҳрга келган. У дипломатик муносабатларнинг иштирокчиси,
расмий вакил сифатида Мовароуннаҳрда кўрган билганлари, унга
кўрсатилган юксак
эҳтиром ва бошқа тассуротлари ҳақида маьлумотлар
қолдирган.
“Кундалик”
Амир Темур давлатининг куч –қудрати, ички ва ташқи
сиёсати, расмий маросимлар, оилавий муносабатлари, илм –
фан тараққиёти,
урф –одатлар, меьморчилик ва бошқа миллий анъаналар ҳақида бизга кўплаб
қимматли маьлумотларни беради.
Амир Темур даврига оид яна бир машҳур манба Шарафиддин Али
Яздий (1454 йилда вафот этган) қаламига мансуб “Зафарнома”
42
ҳисобланади. Бу асар қаҳрамонлик, юксак оптимистик руҳда ёзилган.
Шарафиддин Али Яздийнинг бу асарида Амир Темур таваллуд топган
даврдан то Халил Султон давригача юз берган тарихий воқеалар ёритилган.
Унда аҳамиятга молик баьзи тўлдириш ва қўшимчалар мавжуд. Бу асар форс
ҳокими темурийзода Иброҳим Султон раҳбарлиги ва топшириғи асосида
1425
йилда ёзилган. Иброҳим Султон бу асарнинг ҳаққоний ва ишончли
чиқишида унга жуда катта ёрдам берган. Шунинг учун Шарафиддин Али
Яздийнинг “Зафарнома”си манбалар орасидаги энг ишонарли ва ҳаққонийси
ҳисобланади.
Ибн Арабшоҳ
-
Шиҳобиддин Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Иброҳим (1389
-
1450)нинг “Ажойиб ал –
мақдур фи ахбори ат
-
Таймур”
(
“Темур ҳақидаги
хабарларда тақдир ажойиботлари”
)
43
асари Амир Темур даврига оид муҳим
манбалардан бири ҳисобланади. 1401 йилда Амир Темур Дамашқни забт
этган вақтда Ибн Арабшоҳ 12 ёшда эди. У 1401 йилда асир сифатида
Самарқандга келтирилган, бу ерда 1408 йилгача яшаган ва ўз ватанига
қайтгач 1419 йилда Амир Темур даври тарихини ёзиб қолдирган. Бу асар
Амир Темурга нисбатан салбий ва душманлик муносабатида, манба ва
далилларга кам асосланиб, ўзининг ички субьектив тассурот ва
муносабатлари асносида ёзилган бўлса ҳам ундаги баьзи салотанат тарихини
ўрганишда алоҳида аҳамият касб этади.
41
Руи Гонсалес де Клавихо. Дневник путешествия в Самарканд ко двору Тимура (1403
-
1406) / Пер. со
староисп. И.С. Мироковой.
-
М.: Наука, 1990.
-
192 с.
42
Шарафиддин Али Яздий. Зафарнома (Мовароуннаҳр воқеалари 1360
-1370) /
Масьул муҳаррир, сўзбоши
муаллифи ва нашрга тайёрловчи А.Ўринбоев. Таржимон О.Бўриев.
-
Тошкент
:
Камалак, 1994
. -
288 б.
;
Шарафиддин Али Яздий. Зафарнома / Сўзбоши, табдил, изоҳлар ва кўрсаткичлар муаллифлари Ашраф
Аҳмад, Ҳайдарбек Бобобеков.
-
Тошкент
:
Шарқ, 1997.
-
384 б.
43
Ибн Арабшоҳ. Ажоиб ал
-
мақдур фи тарихи Таймур /
Сўз боши, араб тилидан таржима ва изоҳлар
муаллифи У.
Уватов. 2 жилдли.
-
Тошкент
:
Меҳнат, 1992.
- 18 -
18
Тарихчи Амир Темурни иродаси мустаҳкам, қаттиққўл ва адолатли
давлат раҳбари эканлиги, давлатни қонунларга асосланган ҳолда бошқаргани,
ўзи шоҳид бўлган воқеалар ҳақида қимматли маьлумотлар бериб ўтган.
Жумладан, у ўз китобида: «Темур ўз ғойиблигида мамлакати ва раияси
ишларида нелар юз берганини суриштириб, еру мулклари масалаларини
диққат билан ўргана бошлади ва ҳокимларга йўл
-
йўриқлар кўрсатди; атроф
ва чегаралар, теварак
-
четлар фойдаси тадбирини кўриб, каттаю кичикнинг
ғамини еб, бою фақирнинг манфаати билан машғул бўлди, ўз мулоҳазаси
тақазосига кўра барча ашъёларни ўз ўрнига қўйиб, жами мансабу мартабалар
жиловини ўшанга сазовор кишилар қўлига тутқаза бошлади. У сайидларни
эъзозлаб, кароматлар соҳиблари бўлган авлиёларни иззату икромли қилди,
илму фанни ва унинг аҳллари ҳурматини ошириб, уларга мурувватини сочиб,
мартабаларини улуғлади…»
44
, -
каби фикр
-
мулоҳазаларни ҳам келтириб
ўтган эди.
Амир Темур даври давлатчилик тарихига оид яна бир энг муҳим асар
“Темур тузуклари”дир
45
. Асл нусхасининг топилмаганлиги учун унинг
ёзилиш даври санаси олимлар томонидан аниқланмаган бўлса
-
да, аммо унда
тавсифланган тарихий жараёнлар, воқеаларнинг аксарияти Амир Темур
даврида ёзилган бошқа маьлумотлар билан мос келади, баьзи қимматли
далил ва воқеалар бошқа манбаларда учрамайди.
“Тузуклар”
ўзининг сиёсий
-
фалсафий, маьнавий
-
ахлоқий мазмунининг
бойлиги билан машҳур бўлган ва турли даврларда кўплаб тилларга таржима
қилинган, давлат бошқарувида ундаги ғоялардан фойдаланилган. Бизнингча,
“Тузуклар”
Амир Темур давлатчилик тарихини ўрганишда муҳим аҳамият
касб этади ва унинг мазмун
-
моҳиятини алоҳида мавзуларда очиб бериш
долзарб масаладир.
Шаҳобиддин Абдуллоҳ ибн Лутфуллоҳ ибн Абдурашид ал –
Ҳавофий
-
Ҳофизи Абру (1431 йилда вафот этган) ҳам Амир Темур даврининг
забардаст тарихнависларидан бири ҳисобланади. У “Мажмуъаи Ҳофизи
Абрў”
,
“Зубдат ут–таворихи Бойсунғурий”
(
“Бойсунғур Мирзонинг
сараланган тарихи”) каби бир неча асарлар муаллифидир. “Зубдат ут –
таворихи Бойсунғурий”
асарида оламнинг яралишидан то 1426 йилгача
бўлган тарихий воқеалар ёзилган. Ҳофизи Абру ўз даври тарихий
воқеаларини шоҳид сифатида таҳлил этади ва унинг маьлумотлари ҳам
миллий давлатчилик тарихимизни ўрганишда муҳим ўрин тутади.
Амир Темур даври тарихнависларидан бири Фасиҳ Аҳмад ибн
Жалолиддин Мухаммад ал
-
Хавофийдир. Унинг “Мужмали Фасиҳий”
(
“Фасиҳий тўплами”
)
46
номли
асари 1441 —
1442 йилларда ёзилган. Бунда
тарихий воқеалар қисқа ва лўнда йилма –
йил, даврий кетма –
кетликда
берилган ва у ортиқча муболаға, мақтов ва субьектив ҳиссиётлардан холи
44
Ибн Арабшоҳ. Ажоиб ал
-
мақдур
... 1-
жилд
-
Б.304.
45
Темур тузуклари
/
Форсчадан Алихон Соғуний ва Ҳабибулло Кароматов таржимаси. Сўзбоши ва изоҳлар,
умумий таҳрир академик Б.Аҳмедовники.
-
Тошкент
:
Адабиёт ва санъат, 1996.
-
382 б.
46
Фасих
Ахмад ибн Джалалиддин
Мухаммад ал
-
Хавафи. Муджмали Фасихи (Фасихов свод) / Перевод с.
перс., комментарии и указатели Д.Ю.Юсуповой.
-
Тошкент
:
Фан, 1980.
- 346
с
.
- 19 -
19
асар ҳисобланади. У
Амир Темур давридаги тарихий воқеаларга аниқликлар
киритишда катта аҳамият касб этади.
Амир Темур даврида бўлиб ўтган воқеаларни ёзган тарихчилардан
бири Камолиддин Абдурраззоқ ибн Мавлон Жалолиддин Исҳоқ ас –
Самарқандий (1413 –1483) бўлиб, “Матлаи саьдайн ва мажмаи баҳрайн”
(
“Икки саодатли юлдузнинг чиқиш ва икки денгизнинг қўшилиш жойи”
)
47
асари унинг томонидан 1470 йилда ёзилган. Унда Амир Темур, Шоҳруҳ
Мирзо, Улуғбек ва бошқа темурий ҳукмдорларнинг ички ва ташқи сиёсати,
иқтисодий, маьнавий ҳаётига оид қимматли маьлумотлар учрайди.
«Раузат ус
-
сафо» («Мусаффолик боғи») номли
асар муаллифи машҳур
тарихчи Мирхонд (1433
-
1498) ва унинг набираси Ғиёсиддин ибн
Ҳумомиддин Хондамирнинг (1475
-1535)
“Ҳабиб
-
ус
-
сияр фи ахбор ва афроз
ул
-
башар» (“Инсон хабарлари ва фарзларида дўстнинг таржимаи ҳоли”
)
48
ва
бошқа асарлари
49
ҳам Амир Темур даври манбашунослигида алоҳида ўрин
тутади. Бу асар 1524 йилда ёзиб тамомланган бўлса ҳам қўшимчалар
киритилиши натижасида у 1529 йилда охирига етказилган.
Амир Темур ва темурийлар даврида Давлатшоҳ Самарқандий (1435
-
1495)
50
, Заҳириддин Муҳаммад Бобур (148
3-1530)
51
каби кўплаб давлат
арбоблари, сайёҳ тарихнависларнинг асарлари яратилган бўлиб, уларни
барчасига батафсил тўхталиш имкониятимиз бўлмаса
-
да, тадқиқот
жараёнида улардан кенг фойдаланишга ҳаракат қилдик.
Таҳлиллар натижасида Амир Темур тарихига тегишли манбаларда бир
–
бирига ўхшаш маьлумотлар учрагани билан, улар бир –
биридан даврида,
сифатида, ёзилиш услуби, далил
-
маьлумотларнинг бойлиги ва бошқа
жиҳатларида фарқлар мавжудлигини аниқладик. Уларнинг барчаси ҳам ўзига
хослиги ва қиммати билан ажралиб туради.
Тадқиқот натижаларининг
илмий ва амалий аҳамияти.
Ушбу
диссертация ишидан Ўзбекистон тарихининг Амир Темур салтанати тарихи
масалаларини ёритишда, жаҳон тарихининг ўрта асрлар қисмини ёзишда,
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиш
академияси тингловчиларига маьрузалар ўқиш ва амалий машғулотлар
ўтказишда, сиёсатшунослик, фалсафа ва ҳуқуқшунослик фанларидан маьруза
матнлари, ўқув дастурлари, қўлланмалар тузишда, махсус курслар ўқишда
фойдаланиш мумкин.
Диссертациянинг синовдан ўтиши
.
Тадқиқот иши Тошкент Кимё
-
технология институти ижтимоий –
гуманитар фанлар марказининг 2005 йил,
4 майда (№ 13 Баённома), Алишер Навоий номидаги Самарқанд Давлат
47
Абдурраззоқ Самарқандий. Матлаъи саъдайн ва мажмаи баҳрайн / Форс
-
тожик тилидан таржима, кириш
сўз, изоҳ ва луғатлар А. Ўринбоевники.
-
Тошкент
:
Фан, 1969. Т. 2. I
-
қисм.
-
463 б.
48
Хондамир. Хабиб ас
-
сияр. ЎзР ФА Шарқшунослик институтининг тошбосмалар жамғармаси. Рақами
8979.
49
Хондамир. Дастур ул вузаро. ЎзЗ Фа Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фонди. Инв № 55/1; Ўша
муаллиф. Номайи номий. ЎЗФА Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фонди. Инв. № 801 ва
бошқалар.
50
Давлатшоҳ Самарқандий. Шоирлар бўстони / Форс тилидан Б. Аҳмедов таржимаси.
-
Тошкент
:
Фан,
1967. -
86 б.
51
Бобур Заҳириддин Муҳаммад. Бобурнома.
-
Тошкент
:
Юлдузча, 1989.
-
368 б.
- 20 -
20
университети тарих
-
фалсафа факультети илмий семинарининг 2007 йил 30
январда (№7 Баённома), Ўзбекистон Миллий университети қошидаги махсус
илмий семинарнинг 2007 йил 7 февралда (№ 1 Баённома)
ҳамда ЎзР ФА Абу
Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қошидаги илмий
семинарнинг
2007 йил 24 декабрда (№ 6 Баённома) бўлиб ўтган
мажлисларида муҳокама қилинган ва Ихтисослашган Кенгашда ҳимоя
қилиш учун тавсия этилган.
Диссертациянинг синовдан
ўтганлиги.
Тадқиқот иши Тошкент
Кимё
-
технология институти Ижтимоий –
гуманитар фанлар марказининг
2005 йил 4 майда (№ 13 Баённома), Алишер Навоий номидаги Самарқанд
Давлат Университети тарих
-
фалсафа факультети илмий семинарининг 2007
йил 30 январда (№ 7 Баённома) ҳамда Ўзбекистон Миллий Университети
қошидаги махсус илмий семинарнинг 2007 йил 7 февралда (№ 1 Баённома)
бўлиб ўтган мажлисларида муҳокама қилинган ва Ихтисослашган Кенгашда
ҳимоя қилиш учун тавсия этилган.
Шунингдек, тадқиқот иши ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги
Шарқшунослик институти илмий семинар мажлисида мажлисининг 2007 йил
24 декабрда бўлиб ўтган мажлисида (№ 6 Баённома) муҳокама қилинган ва
Ихтисослашган Кенгашда ҳимоя қилиш учун тавсия этилган.
Натижаларнинг жорий
қилинганлиги
.
Тадқиқот ишининг асосий
мазмуни муаллиф томонидан турли журналлар ва илмий тўпламларда чоп
этилган мақола, илмий конференцияларда қилинган маьрузалар, маьруза
тезисларида ўз аксини топган. Диссертант томонидан тадқиқот ишига
тааллуқли битта монография чоп этилган.
Диссертация ишининг тузилиши.
Тадқиқот
кириш, тўрт асосий
боб, ўн бир бўлим, хулоса ҳамда фойдаланилган манба ва адабиётлар
рўйхатидан иборатдир. Диссертация иши 300 бет ҳажмда бажарилган бўлиб,
жами 369 та манба ва адабиётлардан
фойдаланилган.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш
қисмида мавзунинг долзарблиги, ўрганилиш тарихи,
тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, илмий янгилиги, илмий
-
услубий,
манбавий асослари, диссертациянинг боб ва бўлимлардаги мавзулар билан
боғлиқлиги, тадқиқотнинг обьекти, предмети, ҳимояга олиб чиқиладиган
асосий ҳолатлар, даврий чегараланиши,
илмий ва амалий аҳамияти,
апробациядан ўтганлиги
каби маьлумотлар берилган.
“Амир Темур салтанатида давлат бошқарув асослари ”
деб аталган
биринчи боб уч бўлимдан иборат.
Унинг биринчи бўлими
“Амир Темурнинг давлатни бошқаришдаги
сиёсий мавқеи”
деб номланади.
- 21 -
21
Ушбу масала ҳали олимлар томонидан алоҳида мавзу сифатида
ўрганилмаган бўлса
-
да, Б.Аҳмедов
52
, О.Бўриев
53
, А.Зиё
54
, Ҳ.Бобоев
55
,
А.Саидов, Л. Керен
56
, Б. Манц
57
ва бошқа олимларнинг тадқиқотларида Амир
Темур кучли характер соҳиби, моҳир сиёсатчи ва лашкарбоши, илмли инсон
сифатида таьрифланади
58
.
Масалан, Б. Манц Амир Темур ўз даврида араб
-
форс дунёсининг энг
пешқадам кишиларидан бири бўлганлигини айтиб, унинг турк ва форс
тилида ҳам бирдек мулоқот қила олиши, олимлар билан мунозарага кира
олишдек юксак илми борлиги, ўзи юриш қилган ерларни аввалдан тўлиқ
ўрганганлиги, ўз даврининг машҳур олими Ибн Халдун билан бўлган
мунозараси ҳақида тўхталиб, кўпинча баҳс мунозараларда унинг илми баланд
келганлигини айтиб ўтган.
Шунга қарамай, фанда унинг салтанат тараққиётида тутган сиёсий
мавқеи тўлиқ очиб берилмаган. “Темур тузуклари”да унинг сиёсий мавқеи
ҳақида баъзи маълумотлар келтириб ўтилган.
Унда давлат бошлиғи ўзини тутиши, қандай асосларга таянилганда
давлатни мустаҳкам бошқара олиши ҳақида баъзи йўриқномалар
келтирилган.
Жумладан, ҳукмдор ўзининг қатьий сўзи ва мустақил фикрига эга
бўлиши, масалалар ечимини топишдан аввал ён
-
атрофдаги кишиларнинг
фикрини инобатга олса
-
да, сўнгги сўзни унинг ўзи ҳал қилиши, турли гап
-
сўзларга учмаслиги, барча билан яхши муносабат ўрната билиши кераклиги
таъкидланган.
Амир Темур мамлакатда ҳукмдор чиқарган буйруқ ва қарорлар фақат
унинг ихтиёрида бўлиши керак деб ҳисоблаган ва ўзининг бошқарув
фаолиятида бу қоидага амал қилган. Бизнингча, ушбу давлатчилик таьлимоти
давлат ҳокимиятини амалга оширишнинг энг муҳим
усулларидандир.
Ҳукмдор ўз сиёсий мавқеини сақлаб қолиши учун унинг адолатли ва
комил инсон бўлиши етарли эмас, мақсадга эришиш учун унинг атрофидаги
мансабдорлар ҳам ўз касбининг устаси, фидойи ва ҳалол бўлишлари керак.
Амир Темур ўзи тайинлаган вазирлар, амалдорлар ва сипоҳийлар
воситасида давлат бошқарувини амалга оширганлиги унинг энг ката
ютуқларидан биридир.
Амир Темур айниқса, вазирлар танлаш масаласини тўғри ҳал қилишга
интилган. У подшоҳ «қошида адолатли вазирлар тутсин, токи подшоҳ зулм
қилгудек бўлса, одил вазир унинг чорасини топсин. Агарда вазир золим
бўлса, кўп ўтмай салтанат уйи қулайди»
59
, -
деб таьлим берган.
52
Аҳмедов Б. Амир Темурнинг давлатни идора қилиш сиёсати / Амир Темурни ёд этиб.
-
Тошкент:
Ўзбекистон, 1996.
-
Б.10
-11.
53
Бўриев О. Темурийлар даври ёзма манбаларида Марказий Осиё.
-
Тошкент:
Ўзбекистон, 1997.
-
Б.167.
54
Азамат Зиё. Ўзбек давлатчилиги тарихи…
-
Б. 151
-233 .
55
Бобоев Х. Бобоев Х. Б. Амир Темур ва унинг қарашлари.
-
Тошкент:
Адолат, 1992.
-
Б. 1
-20.
56
Керен Л., Саидов А. Амир Темур ва Франция...
-
Б.16
-72.
57
Manz B. F. Temur's personality. The rise and rule of Tamerlane... -
Рр
. 16-18.
58
Ўша жойда.
59
Темур тузуклари...
-
Б. 86.
- 22 -
22
Ҳукмдор давлат қудратининг рамзи бўлганлиги сабаб унинг озгина
салбий ҳатти
-
ҳаракати ҳам оммага тез таьсир этади. Унинг ҳар қандай
масалада адолатли, раҳмдил ва меҳрибон бўлиши ҳамда қонунларнинг
ижросини таъминлай билиши ютуқларига кафолат бўлиб хизмат қилади.
Тарихий сабоқлар шахсан Амир Темурнинг ўзи ва оиласи қонунлар
ижросини таъминлашда халққа ўрнак бўлганлигини кўрсатади.
Амир Темур бошиданоқ бошқарув жиловини ўз қўлида мустаҳкам
ушлаган бўлса ҳам ҳокимиятни ўз ходимларига бўлиб бериш, аммо уларнинг
устидан назорат ўрнатиш йўлидан борган. Бундан Амир Темурнинг мамлакат
ичкарисидаги мухолиф кучларга нисбатан қўллаган тактикасини англаб етиш
мумкин. Унинг фикрига кўра “салтанат ишларини ишончли ва мўътабар
бир неча кишига бўлиб бериш лозим. Шунда ҳар бири ўз ишига боғланиб,
салтанат тахтига кўз олайтира олмайди»
60
.
Ҳар тарафлама мустаҳкам ва қудратли давлатни барпо этиш учун
албатта билимли, юксак аҳлоқий сифатлар эгаси, нозиктаьб, сезгир, олғир,
тезкор ҳаракатлана оладиган, ҳар қандай вазиятларда ҳам ўз мақсадини
амалга оширадиган, низо ва камчиликларни бартараф эта биладиган,
инсоннинг руҳиятини англай оладиган, иродали ва бошқарув илми эгаси
бўлган кучли шахс давлатни бошқариши талаб этилади. Амир Темур ўз
даврининг ана шу талаб ва эҳтиёжларга жавоб бера олган давлат арбоби эди.
У давлат бошлиғини давлат ва халқнинг ўз олдига қўйган мақсадларини
амалга оширишдаги асосий
воситачи деб билган ва яхши ҳукмдор давлат
тепасига келса «атроф
-
теваракдаги фасодчилар тамаъ қилишни тарк этиб,
итоату бўйсуниш йўлига кирадилар»
61
-
, деб таълим берган.
Юқоридаги фикр –
мулоҳазалардан шундай хулоса қилиш мумкинки,
Амир Темур шахс сифатида салтанат тараққиётида катта сиёсий мавқега эга
бўлган. У қатьият билан ўз олдига қўйган мақсадларига эришган, даврининг
энг зукко кишиларини пирлари деб тан олган, олимларнинг ёрдамига
таянган.
Унинг ўзига мухолифатда бўлган кучларни енгиб, собиқ
душманларининг куч ва имкониятларидан давлат тараққиёти йўлида
фойдаланган.
У салтанат ва ён –
атроф мамлакатларда содир бўлаётган воқеа ва
ҳодисаларни сергаклик билан кузатган ва эхтимоли бўлган хавф –
хатарларнинг олдини олган.
Амир Темур бирор ишни бошласа доимо уни муваффақиятли
якунлашга интилган.
Молиявий сиёсатни тўғри юритгани ҳам унинг муваффақиятларига
замин бўлиб хизмат қилган. У кирим ва чиқимларни, сарф –
харажатларни
меъёрида олиб борган, йўқсилларга доимий равишда хайр –
эҳсонлар иньом
этиб турган, илм –
фанга ҳомийлик қилган.
60
Ўша жойда.
61
Низомиддин Шомий. Зафарнома ...
-
Б.81.
- 23 -
23
У дунёнинг энг йирик салтанатларидан бирини барпо этган бўлса –
да,
умрининг охиригача софдил ва камтар инсон бўлиб қолган.
Қисқа қилиб айтганда, Амир Темурнинг давлат раҳбари сифатида ўзи
тузган давлат тараққиётида
бемисл ўрни бор. Ушбу сабоқлар “давлат
бошлиғи мукаммал давлат қуришнинг муҳим воситаси бўлиб, у давлат
ижтимоий
-
сиёсий организмининг юраги ҳисобланган ва барча олиб
борилган ислоҳотлар бевосита Амир Темурнинг раҳбарлик салоҳияти орқали
амалга оширилган, бу ноёб иқтидор, ва фидоийлик Амир Темур сиёсий
мавқеининг мустаҳкамланишига замин бўлиб хизмат қилган”
, -
деган
хулосага келишимизга асос бўлиб хизмат қилади.
Биз Амир Темурнинг сиёсий мавқеини таҳлил этиш асносида “бу
даврда раҳбарлик таьлимоти яратилган”
, -
деган фикрга келдик.
Биринчи бобнинг
“Амир Tемур салтанатида бошқарувнинг ўзига
хос хусусиятлари”
деб номланган иккинчи бўлимида Амир Темур
давлатининг пайдо бўлиш шарт
-
шароитлари, бу давлатнинг ўз давридаги
бошқа давлатлар бошқарувидан фарқи, йўналишлари, ўрта аср давлатчилик
тизимидаги ўзига хос хусусиятлар таҳлил этилган. Амир Темур ўз давридаги
турк
-
мўғул, форсий
-
исломий
давлат бошқарув аьаналаридан давлат ва
жамият равнақи йўлида ижодий фойдалангани очиб берилган.
Хорижлик муаллифлар Т. Ленц ва Г. Лоури Соҳибқирон Амир Темур
салтанати нафақат ҳарбий куч билан барқарор турганлиги, балки бу давлат
бошқарувидаги сиёсий, ижтимоий, маданий ҳаётдаги турк
-
мўғул
анъаналарининг энг мақбул ва афзал жиҳатларининг сақланиб қолинганлиги
ва улар ўз
давридаги давлат бошқарувининг энг илғор тизимларидан
эканлигини алоҳида таъкидлайдилар
62
.
Шунингдек, ҳинд олимаси М. Ҳайдар давлат бошқарув институтларида
ўтроқ ва кўчманчи аҳоли маданияти акс этганлиги, ҳар икки тоифа
маданияти анъаналари бошқарувга сингдирилса
-
да, барча жабҳаларда туркий
давлатчилик анъаналари етакчилик қилганлиги ҳақида асосли фикр
-
мулоҳазалар билдириб ўтган
63
.
Америка олимаси Беатрис Манц Амир Темур ҳокимиятга келиш
арафасида Чиғатой улусининг мавқеи катта бўлганлиги, минтақада мўғул
бошқаруви ўрнатилганлиги сабабли Чиғатой зодагонлари сиёсий ва
маьмурий ҳокимиятда катта рол
ўйнагани, бу аньаналарнинг Амир Темур
даврида ҳам сақланиб қолганлигини таькидлаб ўтган
64
.
Унинг фикрича, фуқаролик бошқарувида форс тили ва маданияти
аньаналари устунлик қилган, аммо давлатни бошқаришда форсийзабон
кишилардан кўра турк
-
мўғул уруғларидан бўлган амирларнинг таъсири
кучли бўлган, аксар ҳолларда чиғатой амирлари маьмурий бошқарувга жалб
этилган
65
.
62
Lentz T., Lowry G . Timur and image of power... -
Р
. 27.
63
Haider M. The sovereign in the Timurid state (XIV-XV sentuires) // Turcica. 1976.
№
VIII. 2. - P.62.
64
Manz B. F. The rise and rule of Tamerlane... -
Рр
. 20-23.
65
Ўша
муаллиф
. -
Рр
.107-109.
- 24 -
24
Амир Темур давлатни бошқаришда икки тоифа кишиларнинг
-
форсий
ва чиғатойларнинг мавқе, билим ва тажрибаларидан фойдаланган, аммо
уларнинг куч ва имкониятларини чеклашга, бошқа монархлар каби барча
соҳалар устидан назорат ўрнатишга интилган
66
.
Олима Амир Темурнинг давлат бошқарувида турк
-
мўғул ва форс
-
араб
аньаналаридан фойдалангани
67
ҳақида алоҳида таькидлаб ўтган.
Бизнинг фикримизча ҳам давлат бошқарувида ўтроқ ва кўчманчи
аҳолининг диний, миллий, минтақавий, этник қадриятлари ифода этилган.
Уларнинг манфаатлари ўртасидаги мувофиқлик топилган, бу омиллар эса
давлат тараққиётига ижобий таьсир кўрсатган.
Салтанатда ижтимоий соҳага катта эътибор қаратилганлиги, ижтимоий
гуруҳлар ва уларнинг манфаатлари инобатга олинганлиги унинг ўзига хос
хусусиятларидандир.
Шунингдек, мамлакат мудофааси, ҳарбий ва суд
-
ҳуқуқ тизимининг
кучайтирилиши давлат барқарорлигига замин яратган.
Шуни алоҳида таькид этамизки, Амир Темур ўз давлати сарҳадларини
дипломатик усуллар, баъзан адолатли юришлар эвазига кенгайтирган бўлса
ҳам адолатли қонунлар, тўғри қўлланган бошқарув,
уларнинг ижросини
таьминлаш орқали минтақалардаги тинчлик, барқарорлик ва адолатни
таъминлашга интилган.
Амир Темур давлатининг устқурмасида ислом анъаналари
кучайтирилган бўлиб, у дини, ирқи ва миллатидан қатьий назар бутун
инсониятнинг фаровонлиги, тинчлиги, ҳамкорлиги ва дўстлиги учун хизмат
қилган.
Салтанатда давлат, жамият, ҳамда фуқаролар ўртасидаги
муносабатларни тартибга солишга, барча соҳалардаги ижобий ўзгаришларга
айнан давлат томонидан олиб борилган сиёсат бош омил бўлиб хизмат
қилган.
Маьмурий тизимда ҳам ихчамликка ва самарадорликка, хазина
маблағини иқтисод қилишга катта эьтибор берилган.
Шунингдек, Амир Темурнинг маслаҳат ва кенгашларга таяниб
салтанатни бошқаришни йўлга қўйиши унинг қудрати ва барқарорлигига
пойдевор бўлиб хизмат қилган.
Амир Темур салтанати давлат бошқарувида сиёсат, иқтисодиёт,
ижтимоий тизим, маьнавий аҳлоқий омиллар бир
-
бирини тўлдирган ва узвий
боғланган,
соҳалар фаолиятининг
мувофиқлаштирилиши
миллий
давлатчилик тараққиётига турки берган.
Амир Темур давлатнинг иқтисодий функциясини тўлақонли амалга
оширишда тадбиркорлик ва халқаро савдо –
сотиқ ишларига алоҳида эътибор
қаратган. Бунда биринчидан, фуқароларнинг моддий таъминоти амалга
оширилган бўлса, иккинчидан, божу хирожлар орқали салтанат иқтисодий
66
Ўша
муаллиф
. - P 113.
67
Ўша
муаллиф
. -
Р. 107.
- 25 -
25
қудрати
ўсиб борган. Амир Темур бу соҳада яхши натижаларга эришиш учун
Буюк Ипак йўлининг хавфсизлиги ва бир маромда ишлашига эришган.
Мамлакат ички иқтисодий ҳамда ижтимоий потенциалини кучайтириш
мақсадида ижтимоий қатламлардан ҳисобланган деҳқонлар, ҳунармандлар,
камбағал аҳоли давлат томонидан қўллаб –
қувватланган.
Тадқиқотлар Амир Темур давлатчилигида ҳар бир ижтимоий
табақаларга эътибор қаратгани, уларнинг ички ўсишига катта имкониятлар
яратилганини кўрсатади.
Соҳибқироннинг бунёдкорлик ишлари давлат сиёсати билан боғлиқ
ҳолда олиб борилган. Чунки улуғ амир нафақат адолат, қонунлар
устиворлигини таъминлаш, балки бунёдкорликдаги эстетик имкониятлар ҳам
давлат ва халқ обрў
-
эътиборини оширишга хизмат қилиши, сиёсий,
иқтисодий, маънавий ва эстетик уйғунлик қудратнинг асоси бўлиб хизмат
қилишини ўз давридаёқ англаб етган.
Амир Темур айниқса пойтахт Самарқанд шаҳрини ўзининг кўрки ва
салобати билан пойтахт талабига жавоб берадиган сиёсий марказга
айлантиришга ҳаракат қилган. У салтанат пойтахт сифатида Самарқандда
бунёдкорлик ва ободончилик ишларига катта эьтибор қаратиш билан бирга
мамлакатнинг бошқа ерларида ҳам шифохона, кўприк, мадраса, масжид,
работ ва бошқа иморатларни қурдирган. Бунёдкорлик унинг давлатчилик
тизимидаги энг муҳим йўналишлардан биридир.
Салтанатда зиёли, олим ва турли соҳаларнинг мутахассисларига
ҳомийлик ва ғамхўрлик қилинган. Ўз даврининг
энг катта ва бой
кутубхоналари яратилган.
Бу омиллар барча соҳалар қатори илм –
фанда Уйғониш даврининг
келиб чиқишига пойдевор бўлиб хизмат қилган.
Тадқиқотнинг
“Амир Темур салтанатининг ижтимоий тизими”
деб
номланган бўлимида Амир Темур давридаги мавжуд ижтимоий табақалар,
мутахассис ва амалдорларни танлаш, ижтимоий ҳимоя масалалари кўриб
чиқилган.
Амир Темур салтанат бошқарувида ижтимоий соҳага катта
эьтибор
қаратилган.
Мамлакатда ижтимоий гуруҳларнинг ўн икки тоифага
ажратилиши ва уларнинг манфаатларига мос давлат бошқарувини олиб
борилиши давлатчиликнинг ўзига хос хусусиятларидандир. Давлат
ҳокимиятини амалга оширишда ижтимоий тизимлар, уларнинг талаб ва
эҳтиёжлари инобатга олинган.
Амир Темур даври ижтимоий тизимида уруғ
-
қабилачилик анъаналари
ҳам жамият ва давлат бошқарувида катта аҳамият касб этган.
Давлат томонидан бу соҳани ривожлантиришга эътибор қаратилиши
салтанатда ижтимоий қатламларнинг кўпайиши, улар ўртасида тоифалашув
жараёнларининг тезлашишига кўмак берган. Масалан қишлоқда, савдогарлар
орасида турли бир соҳа вакилларининг янги тоифалари юзага келишига
замин яратилган.
Савдогарлар орасида халқаро савдо ишлари билан шуғулланувчи энг
нуфузли
-
тужжор
лар, шунингдек мамлакат савдосида муҳим ўрин тутган
- 26 -
26
аҳл
-
и бозор
-
сотувчи савдогарлар, олиб сотарлар ва бошқа гуруҳлар ҳам
мавжуд бўлган.
Йирик ва майда хусусий ер эгалари, ижарачилар, эркин деҳқонлар,
қуллар қишлоқ халқининг ўзига хос табақаларини ташкил этар эди. Амир
Темур салтанатида ишлаб чиқариш ва савдонинг тараққий этиши қишлоқ
бойларининг шаҳар ҳаёти яъни тадбиркорлик фаолияти билан боғланиб
кетишига олиб келган.
Бу даврда ер эгалиги тўрт хилда бўлган
.
Улар
1-
давлат мулки
(
мамлака
); 2 -
хусусий ерлар
; 3
-
вақф ерлари
; 4 -
жамоа ерлари
га бўлинган
бўлиб оддий халқнинг баъзилари у ёки бу қисмида ишлар эдилар.
Бу даврда ҳунармандчилик ривожланган, бу эса ишлаб чиқариш ва
ташқи савдонинг келгуси тараққиётига катта ижобий таъсир кўрсатган.
Салтанатда ижтимоий ҳимоя яхши йўлга қўйилган бўлиб, кам
таъминланган, ногирон, етим –
есирлар давлат ҳимоясида бўлган. Камбағал
кишиларнинг тадбиркорлик, деҳқончилик билан шуғулланишлари, уй –
жой
қурилишлари учун давлат хазинасидан молиявий
ва моддий ёрдамлар
кўрсатилган.
Умуман олганда, Амир Темур давлатида шаклланган бу тизимни
бошқарувнинг муҳим ижтимоий концепцияси деб баҳолаш мумкин.
Тадқиқотимизнинг иккинчи боби
“Амир Темур салтанатининг
маьмурий тизими”
деб номланган.
Иккинчи бобнинг биринчи қисмида
“Амир Темур салтанатининг
марказий ва маҳаллий бошқарув тизими”
таҳлил этилган.
Бу масала ҳали фанда алоҳида мавзу сифатида таҳлил этилмаган бўлса
-
да, олимлар ўз асарларида муаммога қисқача тўхталиб ўтганлар
68
.
Азамат Зиё Амир Темур даврида бошқарув икки идора
-
даргоҳ
ва
девон
ларга (вазирликларга) бўлинганлиги, уларнинг вазифалари, «сохта
хон»лар Суюрғатмиш ва Маҳмудхон ҳақида фикр –
мулоҳазалар билдириб
ўтади.
Амир Темур расман салтанатни ўзи ва аввало Суюрғатмиш,
кейинчалик Маҳмудхон каби хонлар билан бошқарган, уларнинг номи билан
биргаликда тангалар зарб қилган бўлса ҳам амалда барча ҳокимият унинг
қўлида тўпланган эди. У чекланмаган ҳокимиятга эга бўлиб, амр
-
фармонлари
сўзсиз ижро этилган.
Амир Темур йигирма етти давлатни ўз ичига олган салтанатни етти
вазирлар ёрдамида бошқарган
69
. Улардан тўрт вазир олий даргоҳ ишларини
юритса, учта вазир вилоятлар ишлари билан машғул бўлган. Вазирлар
68
Жан
-
Поль Ру. Тамерлан...
-
С.229
-
254; Аҳмедов Б.А. Амир Темурнинг давлатни идора қилиш сиёсати...
-
Б 5
-
22; Азамат Зиё. Ўзбек давлатчилиги тарихи...
-
Б.171
-
189; Фрагнер Берт. Амир Темурнинг маъмурий
ислоҳотлари ва уларнинг Ўрта Осиё, Эрон ва Ҳиндистон давлат идораларига таъсири // Амир Темур ва
унинг жаҳон тарихида тутган ўрни: Халқаро конференция материаллари.
-
Тошкент:
Ўзбекистон, 1996.
-
Б.13
-
15; Прицак Омелиан. Амир Темур салтанатининг тузилиши // Амир Темур ва унинг жаҳон тарихида
тутган ўрни: Халқаро конференция материаллари.
-
Тошкент:
Ўзбекистон, 1996 ва бошқалар.
69
Амир Темур жаҳон тарихида...
-
Б. 64
-65.
- 27 -
27
Девонбеги
га бўйсунганлар ва бу олий ташкилот
Олий девон
дейилган. Унга
Девонбеги
бошчилик
қилган
70
.
Беатрис Манц Амир Темур бош маҳкамаси
Девони
аьло
ва
Девони
бузург
дан ташкил топганлиги, бу икки
Девон
параллел равишда Амир Темур
марказий бошқарувида мавжуд бўлганлиги,
Девони аьло
фуқаролик ишлари
бўйича форсий анъаналар билан бошқарилгани ҳақида фикр
-
мулоҳазалар
билдирилган
71
. У
Девони бузург
олий табақа зодагонлар ҳисобланмиш
чиғатой амирлари ва шоҳ хонадони аьзолари масалалари билан
шуғулланадиган олий трибунал суд эканлигини айтиб ўтган
72
.
У салтанатини тўрт улусга бўлиб, уларга ўз ўғил ва набираларини
ҳукмдор этиб тайинлаган.
Амир
Темур
давлатни
маҳаллий
маъмурий
ҳудудларни
ташкиллаштиришда мамлакатни мўғуллар каби улус, вилоят ва туманларга
бўлган. Шунингдек, вилоят ва туманларга ҳам асосан темурий шаҳзодалар ва
ҳарбий лашкарбошилар раҳбарлик қилган.
Амир Темур вилоят, туманларга кўпинча мамлакат ҳаётида катта ўрин
тутган олимлар, жангларда синалган, баҳодирлик кўрсатган ҳарбийларни
тайинлаган. Ҳарбий зодагонларнинг давлат бошқарувида иштирок этиши
ўрта асрларда ҳарбий феодализм босқичи ривожланганлигини кўрсатади.
Бунда ҳарбий ва фуқаролик ҳокимияти уйғунлиги яратилган эди.
Амир Темур жангларда, давлат ишларида тобланган, садоқатли,
тадбиркор, олим кишиларни ўз ўғилларига маслаҳатчи қилиб тайинлаган ва
улар орқали маъмурий ҳудудларда
бошқарувнинг холисликини таъминлашга
интилган.
Салтанат бошқарувида ташкил этилган давлат
ноҳия
-
округларга,
ўнмингликлар
-
туман
ларга, мингликлар
-
ҳазора
, юзликлар
-
сада
ва ўнликлар
-
даҳа
ларга бўлинган. Бундан кўриниб турибдики, маҳаллий бошқарувнинг
ўнликлар тизими мавжуд бўлиб, унинг асосига белгиланган тартибда Амир
Темур қўшини учун аскар етказиб бериш вазифаси қўйилган
73
.
Амир Темур даврида маҳаллий бошқариш ишлари яхши
ташкиллаштирилган бўлиб, ҳар бир вилоят шаҳар, туманларнинг
ўз ҳокими,
молия девони, қозиси, муфтиси, мутаваллиси
ва
мухтасиби
бўлган. Ҳар бир
шаҳар ва қишлоққа
кутвол
, яъни комендант тайин этилган.
Салтанат бошқарувида маҳаллий эркин жамоалар ва маҳалла
оқсоқолликлари катта рол ўйнаганлигини алоҳида таькидлаб ўтиш лозим. У
бошқарувда миллий урф
-
одатларини инобатга олиб, солиқлар йиғиш,
маҳалла тинчлик
-
фаровонлигини сақлаш, моддий таьминот ва бошқа
масалаларда жамоа ҳамда уни бошқарган маҳалла оқсоқолларининг
фикрларини инобатга олган.
70
Жан
-
Поль Ру. Тамерлан...
-
С. 231.
71
Manz B.F.Structure and function in Temurs adminstration... -
Рр
. 107-109.
72
Ўша муаллиф.
-
Рр
. 167-175.
73
Маматов Х . “Темур тузуклари”да …
-
Б. 105.
- 28 -
28
Темурийлар давлатида давлатни идора этиш ташкилотларининг ихчам,
оддий, арзон ва тезкорлиги, яъни давлат бошқарувининг иқтисодий жиҳатдан
тежамкорлиги тамойилига амал қилинган
74
.
Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, Амир Темур салтанатида
марказий ва маҳаллий ҳокимият органларининг барча бўғинлари ягона
бошқарувга бирлашган. Тантанали издаҳам тартибию қоидаларидан тортиб,
аъёнларнинг тўёна либосларигача катта эътибор
берилган эди. Салтанат
бошқарувида сиёсат, аҳлоқ, этик ва эстетик имкониятлар уйғунлаштирилган.
Бобнинг иккинчи қисмида давлатчиликда вакиллик институти
қурултойлар таҳлил этилган бўлиб, у
“Давлат бошқарувини
такомиллаштиришда қурултойларнинг ўрни”
деб номланган.
Қурултойлар азалдан юртимизда жамият ва давлат ўртасидаги
муносабатларни яхшилаш воситаларидан бири бўлиб, бу сиёсий институт
давр талаби ва эҳтиёжига айланган эди. Унда мамлакат ҳаётига доир энг
муҳим масалалар, жумладан, бошқа давлатларга уруш қилиш, сулҳ тузиш,
давлат бошқарувига оид бошқа муҳим ишлар ҳал этилган.
Қурултой ва унинг жамият ҳамда давлат тараққиётидаги ўрнини
ўрганган венгер олими Ҳ.Вамбери унга «Миллат мажлиси» деб баҳо берган
75
.
З. Муқимов
«Амир Темур давлатни бошқаришда албатта Қуръон,
ҳадислар, тўра ва тузукка таянган. Шу билан бирга кенгаш ва машваратга
ҳамда унинг қарорларига таянган. Шу нуқтаи назардан қурултойлар Темур
салтанатига демократик тус берувчи зодагонлар кенгашидан иборат эди»
76
,
–
деб фикр билдирган.
Ҳ.Бобоев шарқ деспотик давлатларидан Амир Темур давлати
қурултойи билан фарқланишини, шарқона мутлоқий монархиянинг
демократия билан қўшилгани ҳақида фикр мулоҳазалар билдириб ўтган
77
.
Соҳибқирон Амир Темур бу соҳадаги тарихий тажрибани
фаоллаштириш орқали туркий давлатчилик асосларини такомиллаштирди.
Унинг фаолиятидан “салтанатда бошқарув нафақат монарх иродаси, балки
халқ, жамоатчилик фикрига таянилган ҳолда ҳам олиб борилган ва бу омил
давлатчиликка муҳим ижобий таьсир кўрсатган”
, -
деган хулосага келиш
мумкин.
Қурултойларда баьзан маҳаллий халқ вакилларига ўзлари ҳоҳлаган
кишини сайлаш ҳуқуқи ҳам берилган эди. Демак, барча талабларга жавоб
берадиган кишилар юқори мансабга қўйилган, нолойиқлар эса ишдан
туширилган.
Ҳатто бу олий йиғинларда халқ сўровига кўра баъзан солиқлар
камайтирилган. Қурултойда давлат амалдорлари, лашкарбошилар, олиму
уламолар, улуғ ва кекса
-
тажрибали кишилар қатнашган ва улар
амалдорларга маслаҳатчи этиб тайинланган. Бу анъаналар давлат
бошқарувида адолат ўрнатиш, қонунлар
ижросини таъминлаш, унинг
74
Ўша асар...
-
Б. 126.
75
Вамбери Ҳ. Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи.
-
Тошкент:
Адабиёт ва саньат, 1990.
-
Б. 35.
76
Муқимов З. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи
... -
Б.167.
77
Бобоев Ҳ. Амир Темур ва темурийлар салтанати.
.. -
Б. 62
-63.
- 29 -
29
марказий ҳокимият билан алоқадорлигини таъминлашга хизмат қилган. Ўша
даврда бу сиёсий институт зодагонлар кенгашидан иборат вакиллик органи
бўлган бўлса ҳам маҳаллий ҳукмдорлар орқали худуд ва халқ манфаатларини
ҳимоя этишга интилишлар мавжуд бўлганлиги англашилади.
Иккинчи бобнинг учинчи бўлими
“Амир Темур давлатидаги мансаб
(лавозим) ва унвонлар”
деб номланган.
Марказий ҳокимиятга доир мансаб ва унвонларни таҳлил этадиган
бўлсак, Амир Темур ўз даври анъаналаридан фарқли равишда ўзини хон эмас
амир
деб атаган. У чекланмаган ваколатга эга бўлиб, ўзи лозим топган пайтда
давлат мансабдорлари томонидан қабул қилинган қарорларни ўзгартириши
ва янги қарорлар қабул қилиши мумкин бўлган.
Амир Темурдан кейинги йирик мансаб ҳукумат девонларининг
бошлиғи
девонбеги
78
ҳисобланган. У баьзан
вазири аъзам
79
деб аталган.
Вазири аьзам
вазирлар маҳкамасининг бошлиғи бўлиб, давлат ишларида
муҳим рол ўйнаган.
Девони аьло
нинг бошлиғи
соҳиби девон
деб аталган
80
. Бу олий мансабга
чиғатойлар зодагонлари
орасидан қўйилган.
Б.Манц
“ярғучи”
мансаби шоҳ хонадони ва чиғатой зодагонларини суд
қилишга мўлжалланган олий трибунал суди,
девони бузург
нинг олий
мансабдори деган фикрларни илгари суради
81
.
Марказий маҳкаманинг энг олий мансабларидан бири вазирлар
салтанатнинг муҳим соҳаларини бошқарган.
Подшоҳ ва давлат хазинаси (
ҳазонайи омира
)
ни
тасарруф этиб
турувчи мансабдор
ҳазинадор
(хозин)
82
деб аталган.
Марказий ҳокимиятда
муҳрдор
лавозими катта аҳамиятга эга бўлиб, у
давлат ҳужжатларига муҳр қўйиш ишига масьул бўлган.
Муҳрдор
лавозимига
ҳукмдорнинг энг яқин кишилари орасидан тайинланган
83
.
“Му’изз ал
-
ансаб”да Амир Темурнинг Ики Темур, Шайх Муҳаммад, Абдуллоҳ
парвоначи каби муҳрдорлари бўлганлиги ҳақида маьлумотлар келтирилган
84
.
Подшоҳ ҳузурига арз
-
дод билан
келувчилар
арзбеги
деб аталган
85
.
Шиқовуллар
86
Амир Темур саройида элчилик ва дипломатия ишлари
билан машғул бўлган.
Тавочи (адьютант)
мансаби саройдаги олий мартабалардан бири
ҳисобланган. Улар қурултойга давлатнинг турли ўлкаларидан шаҳзода ва
бошқа маҳаллий бошлиқларни йиғиш, юришлар олдидан лашкар тўплаш,
78
Аҳмедов Б. Амир Темурни ёд этиб…
-
Б.
14.
79
Ўша
муаллиф
. -
Б.
15.
80
Appendix C. The formal administrative structure... -
Р. 168
81
Ўша
асар
... -
Рр
.171-172
82
Ўринбоев А. Таржимасиз қолдирилган сўзлар ва тарихий истилоҳ
-
терминларга изоҳли луғат /
Абдурраззоқ Самарқандий Матлаъи саъдайн...
-
Б.460.
83
Manz B.F.Structure and function in Temur's administration... -
Рр
. 112-113.
84
Му’изз
ал
-
ансаб
(
Прославляющее
генеологии
) /
История Казахстана в персидских
источниках
. -
Алматы,
Дайк
-
Пресс, 2006.
-
С. 119.
85
Аҳмедов Б. Амир Темурни
ёд этиб…
-
Б.
14 .
86
Шомий. Зафарнома…
-
Б. 519; Абдурраззоқ Самарқандий. Матлаи саъдайн...
-
Б. 315; 461.
- 30 -
30
жанглар вақтида вафот этган ҳарбийларнинг ҳисобини олиш ва бошқа
масъулиятли ишлар билан ҳам машғул бўлишган
87
.
“Му’изз ал
-
ансаб”да Амир Темур салтанатида Чоку Барлос, Бурундуқ
Барлос, Али Султон Найман, Ардашер Қавчин, Муборакшоҳ Барлос,
Шамсиддин Аббос, Олим
-
Шайх, Иноқ Хумори Қавчин, Жаҳон
-
шоҳ Барлос,
Искандар Дурбат, Улайфа Қавчин, Бустари, Бўри Сулдуз, Худойдод Хитой,
Луқмон Хоразмий, Муҳаммад ал
-
Буқра, Юсуф Жалил каби тавочилари
бўлганлиги ҳақида маьлумот бериб ўтилган
88
.
Саройда
қушбеги, тархон,
нўён, оталиқ, парвоначи, бахший, битикчи,
мунший, котиб
каби кўплаб мансаб ва унвонлар ҳам бўлган.
Амир Темур салтанатида Шероз, Исфаҳон, Язд, Ҳирот, Самарқанд каби
шаҳарларда маҳаллий девонлар мавжуд бўлиб, девон бошлиқлари
Соҳиби
девон
деб аталган
89
.
Маҳаллий бошқарувда
доруға
лар
катта рол ўйнаганлар.
Улар
туман,
шаҳар ёки вилоят ҳокими, соқчилар бошлиғи
каби кўплаб ваколатли
ишларни бажарган.
Доруға
лар
кўпинча чегара вилоятларга ҳам тайинланган.
Раиятни рўйхатга олиш, аскар тўплаш, солиқларни йиғиш ва подшоҳ
саройига етказиш, маҳаллий ҳукмдорларни назорат қилиш ишлари ҳам улар
зиммасида бўлган
90
.
Муҳоссил
Амир Темур салтанатидаги энг нуфузли мансаблардан
ҳисобланган.
Муҳоссиллар
мансабига ҳам тамға зодагонлари орасидан
қўйилган
91
бўлиб
моли омон
, қарам ерлардан
хирож
солиғини йиғишга
масьул бўлганлар.
Тамғачилар
савдо
-
сотиқдан ва божхона хизмати орқали келадиган
тушумларни йиғиш ишларига масьул бўлган
92
.
Ҳар бир вилоят ва шаҳарда адлия бошқармаси бошлиғи
адолат амири,
маънавият ва шариат қонунларининг ижросини текширувчи
мустовфий
93
,
кутвол
(қалъа коменданти),
жарчи, жуйбон, калонтар
каби кўплаб мансаб
ва унвонлар мавжуд бўлган.
Салтанатда суд
-
ҳуқуқ тизимига оид вазифалар ихтисослашган бўлиб,
уларнинг ичида
қозилик
мансаби энг нуфузли ва масьулиятли вазифалардан
бири бўлган.
Қози
лар давлатнинг суд, ҳуқуқ
-
тартибот ишларини
мувофиқлаштиришда муҳим рол ўйнаганлар. Уларнинг олий қозиси
қозикалон
94
деб аталган.
Чиғатой амирлари ва шаҳзодаларнинг қонунга хилоф ишларини
кўрувчи амалдор
ярғучи
деб аталган
.
У
олий трибунал судида фаолият
юритган.
87
Хукхэм Х. Властитель семи созвездий...
-
С. 67
-68.
88
Му’изз ал
-
ансаб...
-
С.118.
89
Manz B. The formal administrative structure ... -
Р. 168
.
90
Шарафиддин Али Яздий. Зафарнома...
-
Б.148, 264; Абдурраззоқ Самарқандий. Матлаьи саъдайн...
-
Б. 70,
90;
91
Manz B.F.Structure and function in Temur's administration... -
Р.115
92
Ўша
муаллиф
. -
Р. 170
93
Абдурраззоқ Самарқандий. Матлаьи саъдайн...
-
Б. 457.
94
Тожихонов У., Саидов А. Ҳуқуқий маданият назарияси...
-
Б. 178.
- 31 -
31
Б. Аҳмедов дунёвий масалалар билан шуғулланувчи қозилар
аҳдос
қозиси,
шариат ишлари билан шуғулланувчи қозилар
шариат қозиси
,
сипоҳийлар ўртасидаги келишмовчилик ва тортишувларни ҳал этувчи
қозиларни
-
қози аскар
деб атаган
95
.
Бу даврда ҳуқуқ тартибот идоралари ихтисослашган. Шулардан бири
асаслар
дир
96
. Улар тунда фуқароларнинг тинчлик
-
хотиржамлигини сақлашга
масьул бўлганлар.
Фуқаролардан тушган арз
-
додларни қабул қиладиган ва маьмуриятга
етказадиган мансабдор
додҳоҳ
97
деб аталган.
Солиқ йиғувчи,
ясо
ни амалга оширувчи мансабдор
ёсоқий
бўлиб, улар
сарбоз
98
ҳам дейилган. Солиқ йиғиш ишлари улардан тадбиркорлик ва адолат
билан иш тутиш, халқ ва давлат манфаатларини тенглаштиришни талаб
этган.
Полиция маҳкамаси
йасағлиқ
99
деб аталган. Тунги соқчилар
пос (
ёки
посбон)
100
деб номланган
.
Салтанатда мусулмонлар пешвоси
шайхулислом
деб аталган. Унинг
сиёсий нуфузи баланд бўлиб, давлат маънавий ҳаётида муҳим рол ўйнаган
101
.
Саройдаги энг катта диний лавозимлардан бири
аълам
дейилган. Улар
шариат қонунларига оид масалаларда бош ҳукмдорга маслаҳатчилик ҳам
қилишган
102
.
Амир Темур салтанатида пайғамбар Муҳаммад с.а.в.нинг авлодлари
саналган
саййидларнинг
обрўси кучли бўлган.
Вақф ерларни бошқариш каби муҳим ишларни олиб борган мансабдор
1
садр
деб аталган. Улар
садри аъзамга
бўйсунганлар.
Диний идораларга тегишли
имом хатиблар, фақихлар, воъизлар,
мударрислар, шайх
каби кўплаб мансаб ва унвонлар ҳам мавжуд бўлган.
Тадқиқотимизнинг учинчи боби
“Амир Темур давлатининг суд –
ҳуқуқ, мудофаа ва ҳарбий тизими”
деб номланган
.
Шу
бобнинг биринчи бўлими
“Амир Темур давлатининг суд
-
ҳуқуқ
тизими”
деб аталади.
Амир Темур тинчлик, қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида
давлатнинг суд
-
ҳуқуқ тизимига таянган.
Салтанатда жиноятга жазо бериш эмас, уларнинг олдини олишга катта
эътибор берилган.
Дорул аморат
,
эл
-
улус
ҳокимлари ва маьмурий органлар
ҳам ана шу мақсад йўлида фаолият юритган. Амир Темур салтанатида
қозиликларнинг фуқаролик, шариат, ҳарбий ишлар билан шуғулланувчи
соҳалари мавжуд бўлган. Улар ўз йўналишидаги низо ва жиноятларни кўриб
95
Аҳмедов Б. Амир Темурнинг давлатни идора қилиш сиёсати ...
-
Б.16
96
Абдурраззоқ Самарқандий. Матлаьи саъдайн...
-
Б.
453.
97
Шарафиддин Али Йаздий. Зафарнома...
-
Б. 172.
98
Абдурраззоқ Самарқандий. Матлаьи саъдайн...
-
Б.
455.
99
Бойқаро Ҳусайн. Рисола / Нашрга тайёрловчилар: Алибек Рустам ва Каримбек Ҳасан.
-
Тошкент: Шарқ
,
1991.-
Б.
21-22.
100
Навоий Алишер. Маҳбуб
ул
-
қулуб. Асарлар.
XV
томлик
. -
Ташкент:
1966.
Т.
XIII. -
Б.
17.
101
Амир Темур жаҳон тарихида...
-
Б. 65.
102
Аҳмедов Б. Амир Темурнинг давлатни идора қилиш сиёсати…
-
Б.
14.
103
Амир Темур жаҳон тарихида...
-
Б. 65; Аҳмедов Б. Амир Темурни ёд этиб…
-
Б. 15.
- 32 -
32
чиққан. Қозиликларнинг фаолиятларини текшириб туриш ва марказга
ҳисобот бериш учун ҳар бир вилоят ва шаҳарда
адолат амири
тайинланган.
Қонунларда содир этилган жиноятга жазонинг муқаррарлиги
тамойилига амал қилинган. Давлат учун нафи теккан, обрўли, фидойи
шахсларнинг айбига бериладиган жазолар енгиллаштирилган. Амир Темур
давлатида давлат қўпорувчилиги, сотқинлик, порахўрлик ва бошқалар оғир
жиноятлардан ҳисобланган ва бундай ҳатти
-
ҳаракатлар аёвсиз жазоланган.
Жиноятчиларга адолатли жазолар берилган ва бундай тартиботлар давлатда
интизом сақланишига олиб келган.
Салтанатда ҳар бир шаҳарда қозихона (суд идораси), адлия
бошқармаси (Дорул адолат) мавжуд бўлган.
Амир Темур салтанатининг суд
-
ҳуқуқ тизими қонунийлик ва адолат
тамойилига асосланган бўлиб, давлатнинг мажбурлов кучини сақлаб туришда
улар муҳим кучни ташкил этган.
Жойлардаги қозиликларнинг фаолияти марказдан бош қози томонидан
назорат қилиб турилган.
Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар ихтисослашган бўлиб,
улар кундузги, тунги, фуқаролик ва ҳарбий ишларини назорат қилиш ва
содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятларни фош этишда муҳим рол
ўйнаган.
Хулоса қилиб айтганда, Амир Темур салтанатининг суд
-
ҳуқуқ тизими
мамлакатда қонун устуворлигини таъминлашда асосий вазифани бажарган.
Учинчи бобнинг иккинчи бўлими
“Амир Темур давлатининг
мудофаа ва ҳарбий тизими”
ни ёритишга бағишланган.
Бу даврда давлат тинчлигига рахна
солувчи икки таҳдид
-
ички ва
ташқи хавфларни бартараф этишга
эътибор берилган.
Амир Темур мамлакат ичкариси ва ён
-
атрофда рўй бераётган
воқеалардан огоҳ бўлиш ҳамда хавфларни ўз вақтида бартараф этишга
эришган. Бу даврда амир саройи, девонхона, мамлакат ичкариси ва чегара
ҳудудларини ҳимоя қилиш учун махсус бўлинмалар ташкил этилган.
Амир Темур минтақалардаги барқарорликни сақлаш учун ҳарбий
соҳани кучайтиришга ҳаракат қилган. Мамлакатда яратилган ҳарбий сиёсат
салтанатда давлат тинчлиги, барқарорлиги ва яхлитлигини сақлашда катта
куч бўлиб хизмат қилган. Бу эса бизга “Амир Темур ўз даврининг энг
пешқадам ҳарбий тизимини яратган”
, -
деган хулосага келишимизга асос
бўлади. Амир Темур ҳарбий соҳани иқтисодий, ҳарбий саньат ва дипломатия
йўли билан яна
-
да мукаммаллаштирди. Урушлар хавфи кучли бўлган ўрта
асрларда ҳарбий тизимга алоҳида эьтибор берилиши Амир Темурнинг
минтақада фаол ҳаракат олиб боришига, сиёсий мавқеи кўтарилишига замин
яратди.
Кучлилар заифларга ўлжа бўлган ўрта асрларда Амир Темурнинг
Осиё минтақасида тинчлик ва фаровонликни таьминлаганлиги унинг буюк
хизматларидандир.
Амир
Темур
мулк,
хазина
ва
лашкар
манфаатларини
мувофиқлаштирилишга эришишни давлат тараққиётининг бош омили деб
ҳисоблаган. У халқнинг тўқлиги ҳазинанинг тўлишига,
ҳазина
- 33 -
33
мустаҳкамлиги аскарнинг жанговарлигига
олиб келади. Акс ҳолда халқнинг
камбағаллашиши ҳазинанинг камайишига, ҳазинанинг камайиши
лашкарнинг тарқалишига, бу эса давлатнинг барқарорлиги ҳамда
яхлитлигининг бузилишига олиб келади, шунинг учун аввало халқнинг
тўқлигини таъминлаш зарур, деган тушунчага амал қилган.
Соҳибқирон қўшинни ўнлик, юзлик, минглик, ва ўн минглик қисмларга
ажратиб бошқарди. Шунингдек, қўшин сонига қараб жанг қилиш усуллари,
лашкарни рағбатлантириш, маош тайинлаш каби барча соҳаларига эътибор
қаратилди. У ҳарбий соҳани янгича асосда бойитди.
Амир Темур қўшинни паҳлавон йигит танасига, лашкар қисмларини
унинг аъзоларига қиёслаган ва жангларда қайси аъзоларни вақтида
ишлатишни яхши билган. Қўшинда ҳар бир бўлинманинг махсус кийими,
ранги, қуроли мавжуд бўлиб, бу усуллар унинг қисмларни жангга
йўналтиришда махсус белги бўлиб хизмат қилган.
Амир Темур қўшин тизимидаги ихчамлик, уларнинг ўзаро узвий
боғлиқилиги, бир
-
бирига бўйсуниши, поғоналар тузими мукаммал ишлаб
чиқилган.
Жан
-
Пол Ру Амир Темур ва Боязид Елдирим муносабатлари ва улар
ўртасида бўлиб ўтган Анқара жангини таҳлил қилиб ўтган. У
усмонийлар
армиясининг ўз ҳарбий бошлиқларига Амир Темур қўшини каби мустаҳкам
боғланмагани, Боязид Европага юриш қилгани билан жанг ҳарбий ҳаракатлар
мазмунини Амир Темурчалик англаб етмаганлигини алоҳида таъкидлаб
ўтган эди
104
. Амир Темур Родос рицарларига тегишли салбчи ғайридинлар
маскани Смирнани икки ҳафта мобайнида қўлга киритгани, Боязид Елдирим
эса ўн икки йил овора бўлиб бу ерни забт
эта олмаганлиги, Соҳибқироннинг
ҳарбий лаёқати Боязидникидан бир неча баробар устун бўлганлигини
кўрсатиб ўтган
105
.
Тадқиқотимизнинг тўртинчи боби
“Амир Темур давлатининг ташқи
сиёсати ва дипломатияси”
деб номланган бўлиб, унинг биринчи бўлими
“Амир Темур давлати ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари”
мавзусини ёритишга бағишланган
106
.
Бир томондан ҳали Чингизий мўғулларнинг хавфи кучли эканлиги,
чегаралар хавфсизлигини таъминлаш, Чиғатой улусига эгалик қилиш,
иккинчи томондан, Буюк Ипак йўли устидан назоратни қўлга олиш
муаммоси Амир Темурдан тўғри ташқи сиёсат йўналишларини белгилашни
талаб этди.
104
Жан
-
Поль Ру. Тамерлан ...
-
С. 114.
105
Ўша муаллиф.
-
С.
118.
106
Асқаров А. Амир Темур ва Хоразм // Амир Темур ва унинг жаҳон тарихидаги ўрни: Халқаро
конференция материаллари.
-
Тошкент:
Ўзбекистон, 1996.
-
Б.39
-
40; Исмоил Ака. Буюк Темур давлати.
-
Тошкент:
Чўлпон, 1996; Бўриев О. Амир Темур даврида Мовароуннаҳр ва Мўғулистон муносабатлари //
Шарқшунослик.
-
Тошкент, 1996.
-
№7.
-
Б.37
-
44; Абдураимов М. Темур ва Тўхтамиш.
-
Тошкент:
Адабиёт
ва саньат, 2000; Уватов У. Амир Темур ва мамлуклар // Шарқшунослик.
-
Тошкент, 1996.
-
№7.
-
Б.60
-72;
Ғуломов С. Амир Темур билан Аҳмад ибн Увайс Жалойир муносабатларига доир // Шарқшунослик.
-
Тошкент, 1997.
-
№ 8.
-
Б. 196
-
200 ва бошқалар.
- 34 -
34
Соҳибқирон Амир Темурнинг мўғул зулмига зарба бериши унга
янгича муаммоларни туғдирди. Вазият Амир Темурдан Хоразм, Олтин Ўрда,
Мўғулистон, Эрон, Хуросон
каби ўз даврининг кучли давлатлари
билан янгича бир
-
биридан фарқланувчи ташқи сиёсат йўналишларини
белгилашни тақозо қилди.
Амир Темур аввало Чиғатой улусининг таркибий қисми бўлган
Хоразмни ўз давлати худудига қўшиб олиш, шу орқали шимолий
чегараларни мустаҳкамлаш, мазкур ҳудудда кучли мудофаа маконини
яратиш, Олтин Ўрданинг Эрон ва Озарбайжонда ҳукмронлик қилишига йўл
қўймаслик, уни иккинчи даражали мамлакатга айлантириш, Дашти
Қипчоқнинг шимолий қисмига ўз таъсирини ўтказиш каби мақсад ва
вазифаларни қўйган.
Унинг ташқи сиёсат йўналишида Миср,
усмонийлар
давлати катта ўрин
тутган. Амир Темурнинг режаларига дунёда етакчи мавқега эга бўлган
давлатларнинг раҳбарлари
-
Миср султони Барқуқ,
усмонийлар
султони
Боязид Елдирим ҳалақит бераётган, бунинг устига улар Олтин Ўрда билан
бирга Амир Темурни янчиб ташлашга интилган. Манфаатлар, худудлар
устидаги тортишувлар ҳам йирик давлатлар орасидаги зиддиятларнинг
кескинлашишига катта таьсир кўрсатган.
Ҳалқаро майдонда вазиятлар кескинлашаётган бир пайтда Амир Темур
тўғри дипломатик тадбир ва усуллар орқали ўз олдида турган мураккаб
тўсиқларни енгиб ўтди. Масалан, қарийб йигирма йиллик зиддиятларга
қарамай Миср ва Амир Темур давлати ўртасида йирик жанглар содир
бўлмаган.
Шунингдек, у Европа давлатлари билан ҳам дўстона, ҳамкорлик ва
дипломатик алоқаларни ўрнатишга эришган. Бу эса салтанатнинг наинки
шарқда балки ғарбда ҳам обрўси ошишига сабаб бўлган.
Умуман олганда, Амир Темурнинг ташқи сиёсатда қўллаган
тадбирлари давлатнинг сиёсий, мудофаа ва иқтисодий қудратини
кучайтиришга хизмат қилган.
Бобнинг иккинчи қисмида
“Амир Темур дипломатиясининг ўзига
хос хусусиятлари”
таҳлил этилди.
Мавзуни тадқиқ этиш асносида XIV аср охири ва XV асрнинг
бошларида ҳалқаро муносабатлар, ҳар бир давлат раҳбарининг ўзига хос
дипломатик салоҳияти ва стратегияси мавжудлиги, бу алоқаларда Амир
Темур кучли тактикалар қўллагани, ушбу омиллар салтанатнинг халқаро
майдонда обрў қозонишига хизмат қилганлигини тушуниб етиш мумкин.
Аввало Амир Темурнинг инсонпарварлиги, мард, жасур, ташаббускор,
стратег, тадбиркорлиги ва аҳлоқий фазилатлари унинг кучли шахс
бўлганлиги келгусидаги ютуқларига асос бўлиб хизмат қилган. У ҳар қандай
вазиятларда ҳам енгилган рақибини ҳурмат қилган.
Унинг дипломатиясида бугун кўтарилаётган ягона макон барпо этиш ва
интеграцияни кучайтириш мақсадлари мавжуд бўлган
.
- 35 -
35
Амир Темурнинг қатъияти, тиришқоқлиги, мақсадга интилувчанлиги ва
имкониятдан максимал фойдаланганлиги, тезкорлиги, дипломатик
ютуқларининг муҳим омилларидан ҳисобланади.
Музокаралар орқали низоларни бартараф этиш Амир Темур
дипломатиясининг муҳим ютуғи бўлиб, унинг стратегияси дипломатиясини
кучайтиришга хизмат қилди. Соҳибқирон ўз даврининг бошқа
ҳукмдорларидан фарқли равишда маслаҳат ва кенгашга асосланиб,
дипломатик асосларни кучайтирган.
У низоли масалаларда вақтни чўзиб, дипломатия йўлини тутган ва
рақибининг тўғри хулосага келишига имкон берган. Амир Темур кечирувчан
дипломат бўлиб, пасткашликка қарши сахийлик, сабр
-
тоқат, кечирувчанлик
ва бағрикенглик йўлини тутган. Ҳар қандай шароитда ҳам унинг
дипломатиясида ютқизиқсиз ва талофатсиз мақсадга эришиш бош ғоя бўлган.
Амир Темур вазиятларга қараб дипломатиянинг насиҳат, огоҳлантириш,
қўрқитиш ва овоза тарқатиш каби усулларидан фойдаланган. У
рақибларининг заифликларидан усталик билан фойдаланган ва ғалабаларга
дипломатияда қўллаган тўғри тадбирлари орқали эришган.
Амир Темур салтанатида элчи танлаш масаласига алоҳида эътибор
берилиб
уларга юрт рамзи қаралган. Шунга монанд саройдаги дипломатия
корпуси мукаммал тузилган бўлиб,
у мунтазам равишда фаолият юритган.
Дипломатик муносабатлар шахсан Амир Темур номидан олиб борилган.
Шуниси эътиборлики, халқаро учрашувлар, расмий маросимлар аниқ
ва санъаткорона ишлаб чиқилган қоидалар асосида олиб борилган. Бу
қоидаларнинг юксак меъморий
-
бадиий ечим, этика, эстетика ютуқлари билан
бойитилганлиги ҳам давлатнинг обрў эътибор қозонишида муҳим рол
ўйнаган.
Тадқиқот сўнгги бобининг учинчи бўлими
“Амир Темур салтанати
дипломатик ёзишмаларининг давлатчиликдаги ўрни”
деб номланган.
Шўролар даврида Амир Темурнинг Европа давлатлари билан олиб
борган дипломатик ёзишмалари И.И. Умняков томонидан ўрганилган
107
,
аммо бу дипломатик алоқаларда Соҳибқироннинг тутган ўрни ва роли,
ҳалқаро муносабатларни мувофиқлаштиришдаги фаолияти таҳлил этилмаган.
Давлатимизнинг мустақилликка эришуви том маънода Амир Темур
даврида битилган ёзишма
-
мактубларнинг тадқиқ этилишига катта имконият
яратди. Жумладан, дипломатик ёзишмалар тарихи тадқиқотчилар томонидан
холисона ўрганила бошланди
108
. Жумладан, Амир Темурнинг 660 йиллик
107
Умняков И.И. Международные отношения Средней Азии в начале
XV
века. Сношения Тимура с
Византией и Францией
//
Труды УзГУ. Новая серия
.
Ист.фак.
-
Самарканд, 1956
.
Вып.
61.-
С.
179-200;
Ўша
муаллиф.
Международные отношения Средней Азии в начале
XV
в.
//
Научная сессия профессорско
преподавательсткого состава УзГУ (тезисы докладов
). -
Самарканд, 1959
. -
С.55
-58.
Ўша муаллиф.
Из
истории международных отношений Средний Азии с Западной Европой в начале
XV
века:
Международный
конгресс востоковедов
//
Доклады делегации СССР
. -
М.
, 1960;
Ўша муаллиф.
Малоизвестный французский
источник о Тимуре
//
Труды САМГУ
.
Новая серия
.
Вып.
История
. 1960. -
С.
173-
199; Ўша муаллиф.
Внешнеолитические связи Самарканда с государствами Западной Европы
//
История Самарканда.
-
Ташкент
, 1969. -
С. 173
-195.
108
Маннонов Б.С. Амир Темур дипломатияси
//
Шарқшунослик
. -
Тошкент
, 1996. -
№7
. -
Б.
10-
37; Каримова
Н. Темурийлар ва Хитой алоқалари
// Шарқшунослик.
-
Тошкент, 1996.
-
№7.
-
Б. 44
-
60; Уватов У. Амир
- 36 -
36
юбилейи муносабати билан матбуот саҳифаларида дипломатик ёзишмаларга
доир тадқиқотлар эълон қилинди
109
.
Мактублар мазмуни халқаро муносабатларнинг ривожи ва низоларнинг
сабаблари, шунингдек, муносабатларда ким дипломатия нормаларига амал
қилгани ёки унга хилоф иш тутганини ҳақида атрофлича билишимизда бизга
ёрдам беради.
Турли давлатлар билан олиб борган ёзишмаларида Амир Темур яхши
қўшничилик, ўзаро ёрдам, иқтисодий ҳамкорлик ғояларини тарғиб қилиш
билан бирга ўзининг амалга ошириши лозим бўлган геостратегик мақсад ва
вазифаларини амалга оширишни истаган
.
Ёзишмалар Амир Темур ўз давридаги бошқа мусулмон ҳукмдорлардан
фарқли ўлароқ ғайридин қиролларга нисбатан дўстона муносабатда бўлгани
ва уларни истиқболли ҳамкор сифатида қабул қилганига шоҳидлик беради.
Европа давлатлари билан алоқаларда тез
-
тез элчилар алмашиниб туриши ва
улар орқали дўстликнинг мустаҳкамланиши ҳамда ҳар
икки мамлакат
тараққиётига катта ҳисса қўшувчи савдогарлар, тадбиркорлар тоифасига
катта имкониятлар яратилиши томонлар ўртасида келгусида дўстлик
алоқалари ривожланишига сабаб бўлган. Амир Темур тарихда илк маротаба
мусулмон шарқидан насроний ғарбга дўстона ва ҳамкорлик йўлида қўл
узатган, машриқу мағриб ўртасидаги ғовларни олиб ташлашга интилган
жаҳонгир сифатида тарихга кирган. Мактублар мазмуни Амир Темур
томонидан савдогарларга катта имкон яратиш, бу орқали мамлакат ва
халқнинг иқтисодий аҳволини яхшилаш мақсадлари шарқ ва ғарб ўртасида
биринчи марта расмий масала сифатида ҳал этишга интилганини кўрсатади.
Шунингдек, ўзаро ёзишмалардан Амир Темурнинг халқаро
муносабатларда сулҳ, тинчлик ва ҳамкорлик тарафдори бўлганини англаш
мумкин.
ХУЛОСА
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, Амир Темур даврида яхлит
давлатчилик концепцияси яратилган бўлиб, салтанат бошқарувининг барча
соҳалари, хусусан ҳар бир соҳанинг ички жараёнлари, тармоқлараро
алоқалар қонун йўли билан тартибга солинган. Бу даврда давлат
бошқарувида мавжуд бўлган мўғул, форс ва туркий исломий анъаналарнинг
ижобий жиҳатларидан давлат бошқарувида фойдаланилиши янгича сиёсий
анъаналар келиб чиқишига сабаб бўлди. Бу ўзгаришларни амалга оширишда
Темур ва мамлуклар...
-
Б. 60
-
74; Ғуломов С. Амир Темур ва Боязид муносабатлари...
-
Б. 74
-
83; Ўша
муаллиф. Амир Темур билан Аҳмад ибн Увайс Жалойир муносабатларига доир...
-
Б. 196
-
201 ва бошқалар.
109
Соҳибқирон ва Миср султонлари // Халқ сўзи.
-
1996 йил, 20 февр.; Амир Темурнинг Боязид Елдиримга
йўллаган мактуби // Халқ сўзи.
-
1996 йил, 10 февр; Бағирзода Мираббос. Амир Темурнинг Фарангистонга
мактуби // Тошкент оқшоми.
-
1991 йил, № 1; Исматуллоҳ Х. Соҳибқирон ва хорижий дунё. Венеция
архивларидаги Амир Темурга оид ҳужжатлар // Иқтисод ва ҳисобот.
-
Тошкент, 1996.
-
№9.
-
Б.72
-73;
Каримов Ғ., Хабибуллаев А. Амир Темур ва темурийлар давлатининг дипломатик алоқалари //
Жамият ва
бошқарув.
-
Тошкент, 1998.
-
№1.
-
Б. 34
-
37; Исматулла Хайрулла. Султон Ҳусайн Байқаро фармони
(Ўзбеклар ва дунё). Британия музейида сақланаётган Ҳусайн Бойқаронинг Боязидга ёзган хати ҳақида //
Ўзбекистон адабиёти ва санъати.
-
1998 йил, 11 сент. ва бошқалар.
- 37 -
37
Амир Темурнинг давлат раҳбари сифатида тутган сиёсий мавқеи ҳам катта
аҳамият касб этди.
Давлатнинг ижтимоий функцияси иқтисодий, қонуний ва маънавий
воситалар орқали бажарилган.
Амир Темур давлат бошқарув идораларининг ҳар томонлама қулай,
тезкор, енгил, содда ва иқтисодий жиҳатдан тежамкор ҳолда фаолият
юритишини таъминлай олганлиги унинг ютуқларга эришишига олиб келди.
Салтанатда марказий ва маҳаллий бошқарув идораларининг ўзаро
алоқадорлиги, бир
-
бирига бўйсуниш қоидалари тартибга солинди, шакл ва
мазмун ўртасидаги мутаносиблик таьминланди. Бу эса мамлакатда юксак
коммуникация тизими яратилишига сабаб бўлди.
Амир Темур бу тизимни салоҳиятли, илмли ва маьнавий жиҳатдан етук
мутахассислар билан кучайтирди.
Шунингдек, қурултойлар ҳам мамлакат бошқаруви ва тараққиётида рол
ўйнаган.
Амир Темур даврида суд ва ҳуқуқ тартибот соҳалари ихтисослашган
бўлиб, бу соҳа давлат таянчи вазифасини ўтаган.
Бошқарувда мамлакат мудофаасига катта эътибор қаратилди. Амир
Темур таҳдид солиши мумкин бўлган ички ва ташқи хавфларни ўз вақтида
бартараф этди, уларнинг пайдо бўлишга тўсқинлик қилувчи тадбирлар
белгилади.
Салтанатнинг ҳарбий сиёсати аввало мудофаани кучайтиришга
қаратилган эди. Унинг томонидан олиб борилган мудофаа, ҳарбий сиёсат ва
дипломатия йигирма етти давлатни ўз ичига олган йирик салтанатда
барқарорликни таьминлашга, Осиё минтақасида ўз мақсадларига эришишга,
интеграцион жараёнларни тезлаштиришга хизмат қилган. Амир Темур
ташқи юришларини аввало зулм, адолатсизликлар, бошбошдоқликларни
тугатиш мақсадида уюштирган, минтақаларда эл
-
улус фаровонлигини
таьминлашга ҳаракат қилган ҳамда ислом дини ва шариат мустаҳкамлиги
учун курашган.
Салтанат дипломатик алоқаларида инсонпарварлик, дўстлик ва
ҳамкорлик ғоялари устувор бўлган. Хоразм, Олтин Ўрда,
усмонийлар,
Миср
каби давлатлар билан олиб борилган ташқи сиёсатида ҳам дипломатия қонун
қоидаларига доимий равишда амал қилинган.
Амир Темур Европа қироллари билан дўстона
дипломатик
муносабатларни ўрнатган. Бу эса ўша даврнинг катта ҳодисаси эди.
Унинг дипломатияси ва ташқи сиёсатида илк маротаба «ягона макон»
ғоясини илгари сурилган. Бу эса барча инсонларнинг ягона маконда фаолият
юритишлари мумкинлиги ҳақидаги дастлабки тушунчаларнинг келиб
чиқишига сабаб бўлган. Бу асослар Амир Темур давлатчилик ғоялари
байналминалчиликка асосланганлигини кўрсатади.
Умуман олганда, Амир Темур давлатчилиги юксак назарий қоидаларга
асосланган ҳолда бошқарилган бўлиб, ундаги мезонлар амалиётдан олинган
тажрибалар орқали шаклланган.
- 38 -
38
Юқоридаги таҳлиллар ва далиллар асосида Амир Темур салтанатида
умуминсоний қадриятларга асосланган, сиёсий тизимда янгича, мустаҳкам,
ўз даврида мавжуд бўлган турли бошқарув анъаналарининг мақбул
жиҳатларини ўзида мужассамлаштирган, ҳамда уларга муҳим ижобий
ўзгартиришлар киритилган давлатчилик асослари барпо этилган, деган
хулосага келишимиз мумкин.
Амир Темур даврида шаклланган давлатчилик тажрибаси
сиёсий
тарихимиздаги энг ривожланган босқични ташкил этади
.
Тадқиқот иши юзасидан қуйидаги
тавсиялар
берилади:
1.
Амир Темур
ва темурийлар тарихига бағишлаб
хорижда ва
юртимизда яратилган манба ва адабиётларни жамлаштириш
,
уларнинг холислик даражасини аниқлаш
ҳамда мазкур ишлардаги
илғор фикрларни илмий доирага киритиш
;
2.
Бу давр давлатчилик тарихини кенгроқ ўрганишда “Ўзбекистон
тарихи”
,
“Ўрта асрлар тарихи”
фанининг
Амир Темур даврига
тегишли қисмларини қайта кўриб чиқиш
,
уларга зарур қўшимча ва
ўзгартиришлар киритиш
;
3.
Олий таълим муассасаларининг “Ўзбекистон тарихи”
,
“Фалсафа”
,
“Маънавият асослари”
,
“Сиёсатшунослик”
,
“Социология”
ва бошқа
фанларини ўрганишда Амир Темур давлатчилиги сабоқларига
таянишни кучайтириш мақсадга мувофиқ келади. Чунки бу даврда
қўлга киритилган муҳим ютуқлардан ёшларнинг илмий ва маънавий
тафаккурини шакллантиришда фойдаланиш
;
4.
“Психология”
фанидан ёшлар
психологиясини шакллантиришда
Амир Темур тажрибасига
таяниш
;
5.
“Давлат ва ҳуқуқ назарияси”
,
“Тадбиркорлик ҳуқуқи”
,
“Ҳалқаро
ҳуқуқ”
,
“Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи”
,
“Марказий ва
маҳаллий давлат бошқарув асослари”
,
“Давлат ва ҳуқуқ тарихи”ни
ёзишда турли соҳа мутахассислари билан темуршунос олимларнинг
кенг ҳамкорлигини таъминлаш
;
6.
Ҳарбий соҳага тегишли билим юртларида
,
Миллий хавфсизлик
институтининг талабаларига маърузалар ўтишда,
XIV-XV
асрлардаги Осиё ва Европа минтақасидаги халқаро муносабатлар
тарихини ўтиш
жараёнида улардан амалий фойдаланишни
кучайтириш
;
7.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети талаба ва
магистрантларига Амир Темур салтанатининг ташқи сиёсати ва
дипломатияси тарихи бўйича махсус курс
ташкиллаштириш
;
8.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият
қурилиш Академияси тингловчиларига давлатчилик тарихидан
кенгайтирилган
маърузалар
ўтиш
ёки
махсус
курс
ташкиллаштириш
;
9.
Амир Темур
ва темурийлар давлатчилик тарихини ўрганиш
марказини,
даврга
тааллуқли
махсус
илмий
нашрни
ташкиллаштириш лозим.
- 39 -
39
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:
I.
Монография
1.
Ульжаева Ш.М. Амир Темур ва темурийлар даврида миллий
давлатчиликнинг ривожланиши.
-
Тошкент: Фан, 2005.
-
272 б
.
II.
Илмий журналларда чоп этилган мақолалар:
2.
Ульжаева Ш.М. Соҳибқироннинг бир фармони ҳақида // Давлат ва
ҳуқуқ.
-
Тошкент,
2001. -
№1
-2. -
Б.
68-69.
3.
Ульжаева Ш.М. Амир Темур ва темурийлар даврида ижтимоий ҳимоя
// Қонун ҳимоясида.
-
Тошкент, 2001.
-
№
1-2. -
Б. 25
-26.
4.
Ульжаева Ш.М. Шоҳруҳ Мирзо
-
темурийлар даври давлат арбоби //
Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари.
-
Тошкент, 2003.
-
№
1. -
Б.74
-77.
5.
Ульжаева Ш.М. Соҳибқирон вазирларни қандай танлаган? // Ҳаёт ва
қонун.
-
Тошкент, 2003.
-
№ 3.
-
Б.
45.
6.
Ульжаева Ш.М. Шоҳруҳ Мирзо ўгитлари // Мозийдан садо.
-
Тошкент,
2003. -
№2.
-
Б. 34
-35.
7.
Ульжаева Ш.М. Амир Темурнинг ҳарбий саркардалик маҳорати //
Ижтимоий фикр.
-
Тошкент, 2003.
-
№ 3.
-
Б.119
-123.
8.
Ульжаева Ш.М. Амир Темур ва темурийлар даврида жиноят ва жазо //
Қонун ҳимоясида.
-
Тошкент, 2003.
-
№
4. -
Б. 21
-22.
9.
Ульжаева Ш.М. Амир Темур даврида ишбилармонларга муносабат //
Хўжалик ва ҳуқуқ.
-
Тошкент, 2003.
-
№
8. -
Б. 37
-39.
10.
Ульжаева Ш.М. Амир Темурни англаш
-
ўзликни англаш // Мулоқот.
-
Тошкент,
2004.-
№ 5.
-
Б. 21
- 22.
11.
Ульжаева Ш.М. Буюк давлатчилик аньаналари // Ҳаёт ва қонун.
-
Тошкент, 2004.
-
№
4. -
Б. 74
-75.
12.
Ульжаева Ш.М. «Темур тузуклари»да давлат хавфсизлигини
таьминлаш тўғрисида // Жамият ва бошқарув.
-
Тошкент, 2004.
-
№2.
-
Б.
49-51.
13.
Ульжаева Ш.М. Амир Темур ва темурийларнинг Европа давлатлари
билан дипломатик ва иқтисодий алоқалари // Ижтимоий фикр. –
Тошкент, 2006.
-
№
1. -
Б.87
-90.
14.
Ульжаева Ш.М. Амир Темур ва темурийлар даврида давлат бошқаруви
// Жамият ва бошқарув.
-
Тошкент, 2006.
-
№
1. -
Б. 24
-26.
III.Илмий тўпламларда чоп этилган мақолалар ва илмий –
назарий
анжуманлардаги маьрузалар тезислари:
15.
Ульжаева Ш.М. Амир Темур ва темурийлар даврида ижтимоий
муносабатлар ҳамда дипломатик алоқалар тарихидан // Ўзбекистонда
миллатлараро муносабатлар: тарих ва ҳозирги замон: Республика
- 40 -
40
илмий
-
амалий анжуман материаллари.
-
Тошкент:
ЎзМУ, 2003.
-
Б. 69
-
72.
16.
Ульжаева Ш.М. Амир Темурнинг давлатни бошқарув тизими хусусида
(тарихий манбалар таҳлили) // Тарихий манбашунослик муаммолари:
Республика илмий
-
назарий конференция материаллари.
-
Тошкент
:
Университет
, 2003. -
Б. 87
-90.
17.
Ҳарбийларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда Амир Темур
меросининг аҳамияти // Ҳарбий хизматчилар онгида миллий истиқлол
ғоясини шакллантиришнинг долзарб муаммолари: Республика илмий
анжумани материаллари.
-
Тошкент
, 2003. -
Б. 130
-131.
18.
Ульжаева Ш.М. Амир Темур ва темурийлар даврида миллий
давлатчиликнинг ривожланиши // Ўзбекистон давлатчилиги
-
тараққиёт
босқичлари: Республика илмий
-
амалий конференция материаллари.
-
Тошкент:
ЎзМУ, 2003.
-
Б. 29
-31.
19.
Ульжаева Ш.М. Амир Темур ва Буюк Ипак йўли // Буюк Ипак йўли ва
Фарғона водийси
:
Республика илмий –
амалий анжуман материаллари.
-
Андижон
:
АндДУ, 2004.
-
Б. 174
-176.
20.
Ульжаева Ш.М. Амир Темур ва темурийлар даврида кўчманчи ва ўтроқ
аҳоли муносабатлари //
Маънавият, илму фан ва иқтисодий билимлар
ёшлар тарбиясига хизмат қилсин: Республика илмий
-
амалий
конференция материаллари.
-
Тошкент
:
ТДМИ,
2004. -
Б. 77
-79.
21.
Ульжаева Ш.М. Амир Темур дипломатиясининг ўзига хос
хусусиятлари // Ўзбекистон Республикаси жаҳон ҳамжамияти
тизимида: Республика илмий
-
амалий конференция материаллари
–
Тошкент:
ТДПУ, 2004.
-
Б. 60
-63.
22.
Ульжаева Ш.М. Кадрлар танлаш масаласида Амир Темур меросининг
аҳамияти // Мустақиллик йилларида ижодий кадрлар тайёрлашнинг
долзарб масалалари: Республика илмий
-
амалий конференция
материаллари.
-
Тошкент
:
ТДСИ, 2004.
-
Б.31
-33.
23.
Ульжаева Ш.М. Амир Темур ва темурийлар давлатчилик сиёсатида
диний бағрикенглик масалалари // Амир Темур ва темурийлар даври:
янги тадқиқотлар: Республика илмий анжумани материаллари. 2
-
китоб.
-
Тошкент
, 2005.
–
Б. 150
-154.
24.
Ульжаева Ш.М. Амир Темур, Буюк Ипак йўли ва халқаро алоқаларнинг
ривожланиши. // Ўзбекистонда этнодемографик жараёнлар // Халқаро
конференция материаллари.
-
Тошкент:
ЎзМУ, 2005.
1 -
қисм.
-
Б. 123
-
126.
25.
Ульжаева Ш.М. Жамиятни модернизация қилишда Амир Темур
меросининг аҳамияти // Ўзбекистонда жамиятни
модернизация
қилишнинг долзарб муаммолари: Республика илмий анжумани
материаллари.
-
Тошкент:
ТКТИ, 2005.
-
Б.69
-70.
26.
Ульжаева Ш.М., Тошева Г.Ш. Ёшлар иқтисодий тафаккурининг
шаклланишида Амир Темур меросининг аҳамияти // Ўзбекистонда
жамиятни модернизация қилишнинг долзарб муаммолари: Республика
- 41 -
41
илмий
-
амалий конференция материаллари.
-
Тошкент:
ТКТИ, 2005.
-
Б.224
-226.
27.
Ульжаева Ш.М., Абдурахимов С. Р. Амир Темур ва темурийлар
даврида сиёсий билимларнинг ривожланиши // Хоразм Маъмун
Академиясининг миллий ва жаҳон фани хазинасига қўшган ҳиссаси:
Республика илмий
-
амалий анжуман материаллари
-
Тошкент
:
ТДЖТУ,
2006. -
Б. 127
-129.
28.
Ульжаева Ш.М. Амир Темур ва жаҳон тамаддуни тараққиёти // Олима
аёлларнинг фан
-
техника тараққиётида тутган ўрни
:
Республика илмий
-
амалий анжумани маърузалар тўплами.
-
Тошкент
:
ТДПУ,
2006. 1-
а
қисм.
-
Б. 89
-90.
29.
Ульжаева Ш.М. Амир Темур давлат бошлиғи
сифатида // XIX асрнинг
охири ва XX аср бошларида Туркистон тарихининг баъзи масалалари:
Илмий мақолалар тўп.
-
Тошкент: ТДШИ,
2007. -
Б. 45
-52.
30.
Ульжаева Ш.М. Амир Темур давлат бошқарувининг ўзига хос
хусусиятлари // Архитектура қурилиши: муаммолар ва ечимлар:
Республика илмий анжумани тезислари.
-
Тошкент
:
ТАҚИ, 2007.
-
Б. 67
- 69.
31.
Ульжаева Ш.М. Амир Темур давлатининг суд –
ҳуқуқ тизими // Амир
Темур ва ҳозирги замон: Республика илмий анжумани материаллари.
-
Тошкент:
ТДТУ, 2007.
-
Б. 97
- 103.
32.
Ульжаева Ш.М. Амир Темур қурган кўчма шаҳар // Ўзбекистонда
урбанизация жараёнлари: тарих ва ҳозирги замон: Халқаро илмий
-
амалий анжуман материаллари.
-
Тошкент:
ЎзМУ, 2007.
-
Б. 145
-147.
- 42 -
42
Ульжаева Шохистахон Мамажоновнанинг «Амир Темур салтанатида
миллий давлатчиликнинг ривожланиши”
мавзуидаги 07.00.03
-
Умумий
тарих ихтисослиги бўйича ёзилган докторлик диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
Амир Темур, давлатчилик, марказий давлат
бошқаруви, маҳаллий бошқарув, ижтимоий тизим, давлат бошлиғи,
қурултой, мудофаа, ҳарбий тизим, суд
-
ҳуқуқ тизими, дипломатия, ташқи
сиёсат.
Тадқиқот объектлари:
XIV-
XV асрларда Мовароуннаҳрда кечган
ижтимоий
-
сиёсий, иқтисодий ва маънавий
-
маърифий жараёнлар, давлат
бошқарув асослари, ижтимоий, ҳарбий, ва суд
-
ҳуқуқ тизимида амалга
оширилган ислоҳотлар, Амир Темур давлатининг маьмурий тизими,
дипломатия тарихи, ташқи сиёсат ва унинг йўналишлари, халқаро ёзишмалар
тарихи.
Ишнинг мақсади:
Амир Темур салтанати бошқарувининг асосий
йўналишларини таҳлил этиш, ҳар бир бўлим ва боблар юзасидан муҳим
хулосалар чиқариш ҳамда уларни умумлаштирган ҳолда давлатчиликка баҳо
бериш тадқиқотнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Тадқиқот методлари
:
тарихийлик, объективлик, илмийлик, танқидий усул,
тарихий
-
қиёсий таҳлил, цивилизацион услуб.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
XIV-
XV асрларда битилган
манбаларнинг илмий изоҳли таржималари, маҳаллий ва чет эл
тадқиқотчиларнинг асарларига таянилган ҳолда биринчи марта Амир Темур
давлатчилик тарихи яхлит ҳолатда очиб берилди ва мавзуга тегишли назарий
хулосалар чиқарилди.
Амалий аҳамияти:
Тадқиқот материалларидан Ўзбекистонннинг сиёсий,
ҳарбий, геосиёсий, ҳалқаро муносабатлар тарихини ўрганишда, даврга
тааллуқли жаҳон тарихининг ташқи муносабатлар билан боғлиқ мавзуларини
ёритишда, тарих, ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа, этика, эстетика,
маънавият асослари фанларидан маъруза матнлари тузишда, демократик
жамият қуриш асосларини такомиллаштиришда фойдаланиш мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги.
Диссертация
юзасидан 1 монография, 3
4
та мақола ва мақола тезислари чоп этилган.
Диссертация материалларидан Ўзбекистон тарихидан маъруза ўқишда,
республика ва ҳалқаро миқёсда ўтказилаётган турли илмий
конференцияларда маьруза ва тезислар тузишда, Фуқаролик
жамиятини
ўрганиш институти томонидан ўтказилаётган тадбирларда, Ўзбекистон
телерадиокомпаниясида чиқишлар қилишда фойдаланилмоқда.
Қўлланиш соҳаси:
Ўзбекистон тарихи, миллий давлатчилик тарихи,
ҳуқуқшунослик, сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи, сиёсатшунослик,
фалсафа, этика, эстетика, психология, маънавият асослари ва бошқа
ижтимоий
-
гуманитар фанлар.
- 43 -
43
РЕЗЮМЕ
диссертации Ульжаевой Шохистахон Мамаджановны на тему:
«Развитие национальной государственности в империи
Амира Темура»
на соискание ученой степени доктора исторических наук по
специальности 07.00.03
- «
Всеобщая история
»
Ключевые слова:
Амир Темур, государственность, центральное
государственное управление, местное управление, социальная система, глава
государства, курултай,
оборона, военная,
судебно
-
правовая система
дипломатия, внешняя политика.
Обьект исследования:
Социально
-
политические, экономические и духовно
-
нравственные события в XIV
-
XV вв., основы государственного управления,
образование социальной, военной и судебно
-
правовой системы,
админстративное управление эпохи Амира Темура, история дипломатии,
внешняя политика и её направления, история международной переписки.
Цель исследования:
Основной целью является анализировать основные
направления государственного управления империи
Амира Темура
,
сделать
выводы по каждым параграфам и главой
,
их обобщать и дать конкретную
оценку к развитию национальной государственности
Методы исследования:
историзм, обьективизм, научный подход,
критицизм, историко
-
сравнительный анализ, цивилизационный подход.
Полученные результаты и их новизна:
На основе научно
-
комментированных переводов источников XIV
-
XV вв., исследований
местных и зарубежных авторов впервые комплексно раскрыта
государственность эпохи Амира Темура и конкретизированы выводы по
темы
.
Практическая значимость:
Материалы исследования могут быть
использованы при изучении политической истории Узбекистана, военной
истории, геополитических, международных отношений всеобщей истории,
при подготовке текстов лекций по истории, правоведению, политологии,
философии, этики, эстетики, нравственности, а также будут способствовать в
укреплению
основ построения
демократического общества.
Степень внедрения и экономическая эффективность.
По теме
диссертации опубликованы 1 монография, 3
4
стати, тезисы статей.
Материалы диссертации используются при чтении лекций по истории
Узбекистана, при составлении докладов и тезисов для республиканских и
международных научных конференций,
на встречах с общественностью
вместе с Институтом изучения гражданского общества
,
выступлениях по
телевидению и радио
Узбекистана
.
Область применения:
материалы диссертации могут быть использованы
при написании исследований по истории Узбекистана, история национальной
государственности, правоведению, политологии, философии, этики,
эстетики, нравственности эпохи Амира Темура и при освещении общих
вопросов данных областей наук.
- 44 -
44
RESUME
Thesis of Uljaeva Shokhistahon Mamajonovna on the scientific degree
competition of the doctor (philosophy) 07.00.03
“
General history
”
research
subject: "Development of the national statesmant is in the empire of Temur
”
Key words:
Amir Temur, statehood, the central government, local management,
social system, the head of the state, kurultay, defense, military, judicial-legal
system, diplomacy, foreign policy.
Subjects of the inquiry:
Sociopolitical, economic and moral event in XIV-XV
ages , bases of the government, formation of social, military and judicial-legal
system, management of an epoch of Amir Temur, history of diplomacy, foreign
policy and its directions, history of the international correspondence.
Aim of the inquiry:
to analyze the basic directions of the government of empire of
Amir Temur and to draw conclusions under each paragraphs and their chapter to
generalize and state a concrete estimation to development of national statehood
Methods of inquiry:
a historicism, an objectivism, the scientific approach,
kritisizm, the comparative analysis, civilisation the approach.
The results achieved and their novelty:
In a basis of translation variants of
sources XIV-XV ages, researches of foreign and local authors the statehood of an
epoch of Amir Temura for the first time is in a complex opened and conclusions on
themes are concretized.
Practical value:
materials of research to be research in studying political history
of Uzbekistan, military history, history of geopolitic, international attitudes of
general history, in preparation of texts of lecture after history, jurisprudence,
political science, philosophy, ethics, an aesthetics, morals, and also to be use in
strengthening a democratic society.
Degree of embed and economic effectivety.
On a theme of the dissertation 1
monographies, 34 articls. Materials of the dissertation it is used at reading lecture
history of Uzbekistan, at meetings with the public together with Institute of
studying of a civil society, on performances of a TV.
Sphere of usage:
materials of the dissertation to be research in studying history,
jurisprudence, political science, philosophy, ethics, aesthetics, morals of epoch
Amir Temur and the general questions of the given areas of sciences.
ТАДҚИҚОТЧИ УЛЬЖАЕВА Ш.М.
