ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА
УНИВЕРСИТЕТИ
__________________________________________________________________
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК.
152.26:370.153
ХАЛИЛОВА НАРГИЗА ИКРОМАЛИЕВНА
ЎСМИРЛИК ДАВРИДА ЎЗИНИ ЎЗИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
ШАКЛЛАНИШИНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
19.00.07 – Педагогик психология
Психология фанлари номзоди илмий даражасини олиш
учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
ТОШКЕНТ – 2010
2
Иш Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг
“Психология” кафедрасида бажарилган.
Илмий раҳбар психология фанлари номзоди, доцент
Хайдаров Фазлиддин Икромович
Расмий оппонентлар: психология фанлари доктори, профессор
Ғозиев Эргаш Ғозиевич
психология фанлари номзоди, доцент
Сатторов Эркин Ниёзметович
Етакчи ташкилот Бухоро давлат университети
Ҳимоя 2010 йил “___” ___________ соат____ да Низомий номидаги
Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги К.067.18.04 рақамли
Бирлашган ихтисослашган кенгаш мажлисида бўлиб ўтади (100070, Тошкент
шаҳри, Юсуф Хос Ҳожиб кўч., 103. Тел.: (99871) 254-92-02, Факс (99871)
2155418).
Диссертация билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика
университети кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат 2010 йил “___” __________ да тарқатилди.
Бирлашган ихтисослашган кенгаш
илмий котиби психология фанлари номзоди Р.Н.Хикматуллаева
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги
. Мустақиллик йиллари мобайнида жамиятда
шундай ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий муҳит, қадриятлар юзага келдики,
улар шахснинг, айниқса, ёш авлоднинг ўзини ўзи англаш, ўзини ўзи назорат
қилиш ва шу хусусиятлар билан узвий боғлиқ бўлган таълимнинг
ривожланиши, унга нисбатан муносабат ўзгариши учун объектив шарт
шароитлар яратди.
Президентимиз И.А.Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч”
асарида маънавий бойлик сифатида иродали инсонлар борасида қуйидаги
фикрларни билдирадилар: “Ҳаётда одам баъзан ўзини йўқотиб қўядиган ғоят
мураккаб муаммоларга дуч келади, кескин вазиятдан чиқишнинг иложи
йўқдек туюладиган ҳолатлар мавжуд. Шундай пайтда ишда ва ҳаётда,
жамиятда оғир савдоларга дуч келганда ким ўзини йўқотмаслиги мумкин?
Ўйлайманки, биринчи навбатда ўз кучига ишонган, руҳий дунёси, маънавий
олами бақувват бўлган одамгина бундай вазиятдан ёруғ юз билан чиқа олади.
Маънавий бойлик шундай пайтда одамга катта куч ва мадад беради”.
1
Демак, инсоннинг маънавияти юксалиши билан унинг иродаси ҳам
кучайиб боради, десак янглишмаган бўламиз. Зеро, ирода – шахснинг онгли
ҳаракатларида, ўзини тута билишида ифодаланадиган, айниқса, мақсадга
эришиш йўлида учрайдиган жисмоний ва руҳий қийинчиликларни енгиб
чиқишда намоён бўладиган ихтиёрий фаоллигидир.
Дарҳақиқат, инсон камолотида кўплаб шахс сифатлари қаторида
иродавий хусусиятлар ҳам асосий, муҳим ўринни эгаллайди. Жумладан, шахс
ўзини ўзи англаши билан бирга ўзини ўзи бошқариш имкониятига ҳам эга
бўлади ва шу орқали унда ўзининг ҳулқ-атвор, хатти-ҳаракатларини назорат
қилиш қобилияти таркиб топади.
Ўзини ўзи назорат қилиш бу – ўзининг ҳаётий кучини юқори даражада
англаш ва ижодий ишлатишдан иборат шахс хусусиятидир.
Ўзини ўзи назорат қилиш – шахснинг жисмоний ҳамда руҳий
фаолиятини ўзи онгли равишда назорат қилиб туришдан иборат ижобий
сифати бўлиб, унинг бир қанча турлари мавжуд. Сенсор ўзини ўзи назорат
қилиш идрок фаолиятини назорат қилиш билан белгиланади. Сенсомотор
ўзини ўзи назорат қилиш идрок билан ҳаракатларнинг биргаликдаги
фаолиятини назорат қилиш, ўзини ўзи назорат қилиш малакаларининг таркиб
топишида, ҳаракатдаги хатоларни кузатишда яққол намоён бўлади.
Салбий фикр ва тартибсиз ҳис-туйғулар ҳаётий қувват кучини
камайтиради ва бўшаштириб толиқтиради. Ўзини ўзи назорат қилиш шахс
фикрларида салбий жиҳатларни ижобий, ижодий ва конструктив томонга
айлантиради, ҳаётий энергияни (кучни) кучайтиради, натижада шахс ички
кучининг ўсиши амалга ошади.
1
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008, - 123 б.
4
Ўзига бўлган ишончсизлик ёки ҳаддан ташқари ишонч шахсдаги
ҳаракатсизлик ва бўшашганликка тенглаштирилади. Шахс кучининг
ривожланиши авваломбор, ундаги ўзига ишонч, етарли даражадаги
қатъийлик ва интилишда кўриниб, унинг биринчи қадамни ташлаш орқали
ҳамма нарсага эришиш мумкинлигига эътиқоди ортишига сабаб бўлади.
Ўзини ўзи назорат қилиш деганда инсон томонидан онгли равишда ўз
хулқ-атворини, фикрлари ва ҳиссиётларини бошқариш ҳамда режалаштириш
назарда тутилади.
Ўсмирлик даврида ўзини ўзи назорат қилиш хусусияти маҳаллий
муҳитда тадқиқ этилмаганлиги сабабли мазкур даврда ўзини ўзи назорат
қилиш қайси жабҳалар билан боғлиқлиги долзарб муаммо ҳисобланади.
Ўсмирлик даврида шахс сифатлари шаклланишининг қулайлигини назарда
тутадиган бўлсак, ўсмирларда ўзини ўзи назорат қилишнинг ривожланиши
ижобий хусусиятларнинг таркиб топишига туртки беради.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Шахсда ўзини ўзи назорат
қилишнинг шаклланиши муаммоси хориж психологлари ва педагоглари
томонидан кенг кўламда тадқиқ қилиб келинган. Жумладан, ўзини ўзи
назорат қилишнинг тузилиши, ривожланиш даражаси, шахс хусусиятлари ва
бошқа жараёнлар билан ўзаро алоқаси (М.И.Боришевский, В.В.Давидов,
Л.Б.Ительсон, А.Н.Леонтьев, И.Н.Марголин, А.К.Маркова, В.И.Страхов,
А.Я.Савченко, Д.Б.Эльконин ва бошқалар), ўзини ўзи назорат қилишнинг
мазмуни
(Т.И.Гавакова,
А.И.Липкина,
К.А.Мальцева,
Г.А.Собиева,
А.К.Сердюк, С.П.Тишенко ва бошқалар), хулқ-атвор ва фаолиятнинг ҳар хил
турларида ўзини ўзи назорат қилишнинг ўрни ва функциялари
(П.Я.Гальперин, В.В.Давидов, А.К.Маркова, А.В.Захарова В.Г.Романко,
В.В.Репкин, Л.Б.Ительсон, Н.И.Кувшинов, Д.О.Оганесян, Л.Г.Подоляк,
И.В.Страхов, Б.А.Федоришин, М.И.Боришевский), ўзини ўзи назорат
қилишнинг ёш ва индивидуал-психологик хусусиятларга боғлиқлиги
(Е.А.Бугрименко, Т.И.Гавакова, Н.С.Лейтес, А.И.Липкина, К.Н.Поливанова,
С.П.Тишенко ва бошқалар) ўрганилган бўлиб, бу соҳада кўплаб маълумотлар
тўпланган.
Мазкур муаммо юзасидан республикамиз олимларидан М.Г.Давлетшин
(ўсмирлик даври психологиясини ўқув фаолияти билан боғлаган ҳолда),
Э.Ғ.Ғозиев (ўсмир ўқувчиларнинг ўз ўқув фаолиятини бошқариши
хусусиятлари
доирасида),
Р.И.Суннатова
(фикрлаш
фаолиятининг
индивидуал
психологик
хусусиятлари
билан
алоқадорликда),
А.А.Файзуллаев (шахснинг мотивацион ўзини ўзи бошқариш хусусиятларига
боғлаб), Н.С.Сафаев (миллий ўзликни англаш доирасида), Х.А.Рухиева (ўқув
фаолиятида ўзини ўзи бошқариш хусусиятлари доирасида), Ф.И.Ҳайдаров
(ўқув мотивлари доирасида) лар томонидан олиб борилган тадқиқотлар
ўсмирлик даврида ўзини ўзи назорат қилиш муаммосининг муайян
жабҳасига тегишли илмий мулоҳазалар юритиш имконини беради. Шундай
5
бўлса-да, юқоридаги илмий изланишларда айнан ўсмирлик даврида ўзини
ўзи назорат қилиш муаммоси тадқиқот предмети сифатида ўрганилмаган.
Маълумки, шахс шаклланиши мураккаб жараён бўлиб, унга атроф-
муҳит, ташқи омиллар тизимли равишда таъсир қилиб туради. Шунга
мувофиқ уларда шахс сифатлари, шу жумладан, иродавий сифатлар таркиб
топади. Шахс камолотининг асосий бўғинини ирода ташкил қилиб, унинг
муҳим компонентларидан бири ўзини ўзи назорат қилишдан иборат бўлади.
Фикримизча, ўсмир шахсида ўзини ўзи назорат қилишнинг намоён бўлиши
ҳамда унинг шаклланиш механизмларини тадқиқ қилиш муаммоси нисбатан
янгича ёндашишни талаб қилади.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Мазкур тадқиқот иши Ўзбекистон Республикаси “Таълим
тўғрисида”ги қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талабларига
мувофиқ мактаб таълими тизимидаги психологик хизматнинг устувор
йўналишлардан бири ҳисобланган ўсмирлик даври психологияси
муаммоларини ўрганиш бўйича фаолият юритаётган Низомий номидаги
Тошкент давлат педагогика университетининг “Психология”, “Умумий
психология”, “Амалий психология” кафедралари илмий-тадқиқот ишлари
режалари билан ўзаро алоқадордир.
Тадқиқот мақсади:
ўсмирлик даврида ўзини ўзи назорат қилиш
тизимининг хусусиятлари ҳамда ривожланиш механизмларини аниқлаш ва
ўрганиш.
Тадқиқот вазифалари:
1. Ўзини ўзи назорат қилиш муаммосининг психология фанида
ўрганилганлик даражасини таҳлил қилиш.
2. Ўсмирлик даврида шахс иродавий сифатлари ҳамда ўзини ўзи
назорат қилиш даражаси ўртасидаги муносабат хусусиятларини аниқлаш.
3. Темперамент хусусиятларининг ўсмир ўзини ўзи назорат қилиш
тизими сифатларига таъсир кўрсатиш механизмларини ўрганиш.
4. Ўзини ўзи назорат қилиш ҳамда ўсмирлардаги шахс хавотирланиш
даражасининг ўзаро таъсир хусусиятларини аниқлаш ва ўрганиш.
5. Ўсмир шахсида ўзини ўзи назорат қилишни шакллантириш бўйича
педагогик-психологик хулоса, тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти:
умумий ўрта таълим мактабларининг 7-9
синф ўқувчилари (жами 240 нафар).
Тадқиқот предмети:
ўсмирлик даврида ўзини ўзи назорат қилиш
тизими ва унинг ривожланиш хусусиятлари.
Тадқиқот базаси:
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманига қарашли 82-
ва 20-мактаблар.
Тадқиқот методлари:
1. Кузатиш методи – бунда ўсмирларнинг ўзини ўзи назорат қилиш
хусусиятлари таълимий жараёнларда ўрганилиб, тўпланган маълумотлар
махсус кундаликка қайд қилиб борилди.
6
2. Шахс сўровномалари:
а) “Шахс иродавий сифатларини ўрганиш” методикасининг
модификацион варианти (В.Чумаков томонидан ишлаб чиқилган);
б) “Эмоционал ҳолатларда ўзини ўзи назорат қилиш методикаси”
(Г.С.Никифоров, В.К.Васильев ва С.В.Фирсовалар томонидан ишлаб
чиқилган);
в) “Реактивлик ўзгаришини баҳолаш шкаласи” (Я.Стреляу томонидан
ишлаб чиқилган);
г) “Экстраверсия, ригидлик ва хавотирланишни баҳолаш методикаси”
(О.П.Елисеев томонидан ишлаб чиқилган).
3. Педагогик-психологик эксперимент ўсмирлик даврида ўзини ўзи
назорат қилишнинг ривожланиш хусусиятларини аниқлаш учун махсус
тренинг дастури (психологик машқлар тизими) асосида шакллантирувчи
тажрибани ўтказишга хизмат қилди.
4.
Математик
статистика
методлари
(Пирсон
r-корреляция
коэффиценти, Стьюдент t-мезони) дан тадқиқотда олинган эмпирик
материалларни қайта ишлаш ва уларнинг статистик аҳамиятлилик
даражасини аниқлаш учун фойдаланилди
.
Тадқиқотнинг илмий фарази:
1. Иродавий сифатлар ривожланиши ўсмирлик даврида ўзини ўзи
назорат қилиш шаклланишига туртки берувчи омил сифатида гавдаланиши
мумкин. Хусусан:
а) ирода компонентлари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик унинг сифатий
хусусиятлари билан белгиланиши;
б) ўзини ўзи назорат қилиш компонентларининг намоён бўлиши
иродавий сифатларнинг алоҳида хусусиятлари билан боғлиқ бўлиши;
в) фаолият жараёнида ўзини ўзи назорат қилиш ўзини ўзи назорат
қилишдаги асосий компонент бўлганлиги сабабли у иродавий сифатлар
билан юқори алоқадорликка эга бўлиши мумкин.
2. Ўзини ўзи назорат қилиш шахснинг темперамент хусусиятларидан
реактивлик ва ригидлик, эмоционал ҳолатлардан хавотирланиш даражаси
билан узвий боғлиқ бўлиши мумкин. Жумладан:
а) юқори даражада реактивликка эга бўлган ўсмирлар эмоционал
ҳолатларида ўзини ўзи назорат қилиш кўрсаткичи паст бўлиши;
б) ригидлик хусусияти устувор бўлганда, ўсмирнинг ижтимоийлашув
жараёнида ўзини ўзи назорат қилиш даражаси юқорилиги қайд қилиниши;
в) хавотирланиш даражаси кучли бўлган ўсмирларда фаолият
жараёнида ўзини ўзи назорат қилиш даражаси юқори бўлиши мумкин.
3. Ўсмирнинг ўзини ўзи назорат қилиш даражасини ривожлантиришга
хизмат қилувчи амалий чора-тадбирлар шахс индивидуал-психологик
хусусиятларига боғлиқ равишда ўзини ўзи назорат қилишнинг турли
соҳаларида ҳар хил самарадорликка эга бўлиши мумкин.
7
Тадқиқотнинг методологик асоси:
С.Л.Рубинштейн, А.И.Липкина,
В.И.Селиванов, И.В.Иванников, П.Я.Гальперин, В.В.Давидов, Л.Б.Ительсон
ва бошқалар томонидан
ирода, иродавий сифатлар ва уларнинг ривожланиши
ҳақида фанда умумэътироф этилган концептуал-назарий ёндашувлар; ўзбек
психологларидан М.Г.Давлетшин, Э.Ғ.Ғозиев, Н.С.Сафаев ва бошқаларнинг
шахс шаклланиши ва ўсмирлик даврига доир илмий изланишларида илгари
сурилган назарий − методологик ғоялари; шарқ алломаларининг шахс
шаклланиши борасидаги фикрлари; Президент И.А.Каримов асарларидаги
иродаси бақувват, иймони бутун баркамол инсонларни тарбиялаш
борасидаги фикрлар; “Таълим тўғрисида”ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш
миллий дастури” ҳамда таълим-тарбия тизимини такомиллаштиришга
қаратилган бошқа меъёрий ҳужжатлар.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
ироданинг
турли
компонентлари
бўлган
масъулиятлилик,
ташаббускорлик, журъатлилик, мустақиллик, матонатлилик, қатъиятлилик,
ғайратлилик, эътиборлилик, мақсадга интилувчанлик кабилар ўртасидаги
ўзаро алоқадорликда аҳамиятли тафовутлар кузатилади;
ўзини ўзи назорат қилиш компонентлари сифатида фаолиятда,
ижтимоийлашув жараёнида ва эмоционал ҳолатларда ўзини ўзи назорат
қилишда турли иродавий сифатларнинг аҳамиятли дифференциаллиги
аниқланди;
ўзини ўзи назорат қилиш ўсмирнинг темперамент хусусиятларидан
реактивлик ва ригидлик, эмоционал ҳолатларидан хавотирланиш даражаси
билан узвий боғлиқ бўлади;
ўсмирнинг ўзини ўзи назорат қилиш даражасини ривожлантиришга
хизмат қилувчи психологик машқлар шахс индивидуал-психологик
хусусиятларига боғлиқ равишда ўзини ўзи назорат қилишнинг турли
соҳаларида ҳар хил самарадорликка эга бўлади.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1) ўсмирлик даврида ўзини ўзи
назорат қилишнинг ривожланишига хос хусусиятлар, унинг психологик
механизмлари маҳаллий шароитда махсус тадқиқотлар доирасида
ўрганилганлиги; 2) фаолиятда ўзини ўзи назорат қилиш ўзини ўзи назорат
қилишдаги асосий компонентлардан бўлганлиги сабабли иродавий
сифатлар билан яқин алоқадорликда экани асосланилганлиги; 3) ўзини ўзи
назорат қилиш даражасининг реактивлик, ригидлик сингари темперамент
сифатлари ҳамда хавотирланиш хусусияти билан ўзаро муносабати кўрсатиб
берилганлиги; 4) ўсмирнинг ўзини ўзи назорат қилиш даражасини
кучайтиришга хизмат қилувчи тренинг ва машғулотлар самарадорлигини
оширишнинг баъзи муҳим психологик омиллари аниқланганлигидан иборат.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти:
1) тадқиқотда ўсмирлик даврида ўзини ўзи назорат қилишнинг
ривожланиши, унинг эмоционал-иродавий сифатлар ва темперамент
хусусиятлари билан алоқадорлиги ҳақидаги билимлар умумлаштирилганлиги
8
ҳамда муайян тизимга солинганлиги умумий психология, ёш ва педагогик
психология, шахс психологияси, психодиагностика, психокоррекция
соҳаларини илмий-назарий материаллар билан бойитишга ёрдам беради; 2)
ўзини ўзи назорат қилишнинг ўзига хос жиҳатлари ўсмирлик даврида муайян
қонуниятлар асосида турлича ривожланиши мумкинлигининг кўрсатилиши
шахс иродавий жабҳаси ҳақидаги илмий тасаввурларни тўлдиради ва амалий
психологик ишнинг тегишли йўналишларида фаолият мазмунини
белгилашда мўлжал бўлиб хизмат қилади; 3) тадқиқот натижалари асосида
шахс
иродавий
сифатларининг
ривожланиши,
хулқ-атворда
ифодаланишининг ёшга оид хусусиятлари ҳақидаги, ўзини ўзи назорат
қилишни ривожлантирувчи тренинглар самарадорлигини ошириш омиллари
тўғрисидаги янги маълумотлар тўпланди; 4) тадқиқотда ўсмирлик даврида
шахс рефлексив жараёнларига фаол таъсир кўрсатиш, бу соҳада коррекцион-
ривожлантирувчи иш самарадорлигини ошириш учун хизмат қилиши
мумкин бўлган илмий маълумотлар қўлга киритилди; 5) ишда ўсмирларда
алоҳида иродавий сифатларни ривожлантириш орқали уларнинг ўзини ўзи
назорат қилиш даражасини оширишнинг амалий усуллари аниқланди ва
асосланди.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижалари “Умумий
психология”, “Ёш ва педагогик психология”, “Психодиагностика”,
“Психокоррекция”, “Психологик тренинг асослари” ва “Психогигиена”
фанлари бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини
шакллантиришда Тошкент давлат педагогика университети “Педагогика ва
психология” факультетининг ўқув жараёнига тадбиқ этилди. (10.09.09
йилдаги далолатнома).
Шунингдек, умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари ва мактаб
психологларига ўқитувчилар билан индивидуал ва гуруҳий иш олиб бориш,
ота-оналар мажлисларини ўтказишда ҳамда фарзандларининг тарбияси билан
боғлиқ маслаҳатларни беришда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани халқ
таълими бўлимига қарашли 82-сонли ва 20-сонли умумий ўрта таълим
мактаблари
мутахассислари
диссертациядаги
амалий
тавсиялардан
фойдаландилар (82-сонли мактабнинг 15.09.09 йилдаги далолатномаси, 20-
сонли мактабнинг 16.09.09 йилдаги далолатномаси).
Ишнинг синовдан ўтиши.
Тадқиқот материаллари ва натижалари
Низомий номидаги ТДПУ “Психология” кафедрасининг 2008 йил 24
сентябрдаги 5-сонли назарий-услубий йиғилишида ва Низомий номидаги
ТДПУ ҳузуридаги К.067.18.04 сонли Бирлашган Ихтисослашган Кенгаш
қошидаги илмий методологик семинарнинг 2010 йил 11-июндаги 1-сонли
йиғилишида муҳокама этилди. Шунингдек, тадқиқотдаги асосий ҳолатлар ва
унинг умумий натижалари республика ҳамда халқаро илмий-амалий
анжуманлар материалларида ва илмий журналларда (2005 – 2010 й.й.) чоп
этилган.
9
Натижаларнинг эълон қилинганлиги
. Илмий тадқиқот юзасидан 1 та
ўқув қўлланма, 12 та илмий мақола ва тезислар нашр қилинган бўлиб,
улардан 4 таси илмий журналларда, 8 таси республика ва халқаро илмий
анжуман маърузалари тўпламларида чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация иши кириш, 3
боб, 9 параграф, хулосалар, амалий тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар
рўйхати ҳамда иловалардан иборат. Илмий тадқиқотнинг мазмуни 140 бет
ҳажмда ёзма матнда баён қилинган бўлиб, унда 6 та жадвал, 6 та гистограмма
ва 145 номдаги адабиётлар рўйхати мужассамлашган.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ.
Диссертациянинг
кириш қисмида
тадқиқотнинг долзарблиги, мақсад
ва вазифалари, илмий фаразлари, ишнинг илмий янгилиги, методлари ва
методологияси, илмий ва амалий аҳамияти, ҳимояга олиб чиқилаётган асосий
ҳолатлар баён этилган.
Биринчи боб
“Психологияда ўзини ўзи назорат қилиш
муаммосининг қўйилиши ва ўрганилиши”
деб номланиб, унинг биринчи
параграфида шарқ мутафаккирларидан Абу Али ибн Сино, Абу Наср
Форобий, Абу Райҳон Беруний, Усурулмаолий Кайковус, Абдураҳмон
Жомий, Жалолиддин Давоний, Алишер Навоий асарларидаги иродавий
сифатлар, ўзини ўзи назорат қилиш, ўзини ўзи бошқариш хусусиятларини
шакллантириш масалалари акс эттирилгани хусусида фикр билдирилади.
Шарқ мутафаккирлари ўзини ўзи назорат қилишни хулқ-атвор
хусусиятларини назорат қилиш, айниқса, иродавий сифатлардан сабр, қаноат,
чидамлилик, мардлик, шижоаткорлик билан боғлаб тушунтиришга ҳаракат
қилганлар.
Ўзини ўзи назорат қилиш муаммоси хориж психологларидан З.Фрейд,
А.Бандура, Б.Мишель, Г.Девирсон, Ф.Логан, Д.Премарк, Б.Энглин,
Е.Торянсон, М.Махони, К.Крейк, К.Рач, Ю.Куль, В.Джемс, Г.Спенсер,
Дж.Сёлли, А.Я.Аретлар томонидан олиб борилган тадқиқотларида ўз
ифодасини топди.
Ўзини ўзи назорат қилиш хусусиятлари борасидаги муаммолар рус
психологлари
томонидан
ҳам
атрофлича
ўрганилган.
Жумладан,
М.И.Боришевский, В.В.Давидов, А.Н.Леонтьев, Т.И.Гавакова, Е.П.Ильин,
С.Л.Рубинштейн, Е.И.Бойко, Я.И.Цурковский, Г.А.Собиева, Н.И.Кувшинов,
А.С.Линда, С.И.Ожегов, Л.Б.Ительсон, П.П.Блонский, Л.В.Доменская ва
бошқалар томонидан олиб борилган илмий тадқиқот ишларида ҳам муаммо
атрофлича тадқиқ қилинган. Уларнинг таърифича, ўзини ўзи назорат қилиш
“Мен”нинг ўзини ўзи ҳимоялаш инстинкти сифатида намоён бўлишидир
(З.Фрейд); ўзини ўзи назорат қилиш – дастлабки ва ундан кейинроқ
истакларини ушлаб туриш ва уларнинг йўналишини юқори ва мос
даражадаги мақсадларга буйсундириш қобилиятидир (Дж.Сёлли); ўзини ўзи
10
назорат қилиш ўз ҳулқ-атвори, хатти-ҳаракатлари, ҳиссиётлари ва
фикрларига танқидий ёндоша олиш малакаси, ўз хулқ − атворини бошқариш
ва уларни назорат қилиш сифатида тушунилади (Г.А.Собиева); ўзини ўзи
назорат қилиш қўйилган мақсадга етиш имконини берадиган таҳлил асосида
предметининг ўзгариши амалга ошадиган фаолиятнинг онгли бошқаруви ва
режалаштирилиши сифатида намоён бўлади (Н.И.Кувшинов); ўзини ўзи
назорат қилиш инсон томонидан фаолияти ва хулқ-атворини англаш ва
бошқаришни қамраб оладиган ўзини ўзи англашнинг компоненти сифатида
юзага келади (А.С.Линда); инсоннинг ўзини ўзи назорат қилиши унинг ўз
хатти-ҳаракати ва хулқ-атворининг назорат қилиш қобилияти сифатида
намоён бўлади (С.И.Ожегов).
Муаммо юзасидан билдирилган фикр мулоҳазаларнинг турли-
туманлиги ўзини ўзи назорат қилиш муаммосининг кўп қирралилигидан
далолат беради. Хориж психологлари томонидан олиб борилган
тадқиқотларда ўзини ўзи назорат қилиш масаласи ирода ва шахс
хусусиятлари, айниқса, “Мен” сиймоси ўзини ўзи бошқариш сифатлари
билан боғланади. Шунингдек, улар ўзини ўзи назорат қилишнинг ички
психик жараёнлар билан боғлиқ равишда юзага келишини таъкидласалар, рус
психологлари ўз тадқиқотларида ташқи субъектив омилларга асосий
эътиборни қаратишади. Психологик ва педагогик адабиётлар таҳлилига кўра,
ўзини ўзи назорат қилишнинг қуйидаги жабҳаларини ажратиш имконини
беради. Булар: ихтиёрий ҳаракатлар асоси (В.Прейер, И.М.Сеченов,
С.Л.Рубинштейн, Е.П.Ильин); ирода бошқарув механизми сифатида
(Ю.Куль); психик жараёнларда ўзини ўзи назорат қилиш (Е.И.Бойко, Г.Белль,
Дж Сёлли); спорт соҳасидаги ўзини ўзи назорат қилиш (Я.И.Чурковский);
меҳнат фаолиятида ўзини ўзи назорат қилиш (В.В.Чебишева, Л.Б.Ительсон);
ўсмирлик даврида ўзини ўзи назорат қилиш (П.П.Блонский, Л.Б.Ительсон,
Л.В.Доменская). Турли муаллифлар томонидан илгари сурилган ўзини ўзи
назорат қилиш борасидаги фикрлар мазкур жараёнлар, ҳолат ва вазиятлар
нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда қўлланилса муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистонлик
психологлардан
М.Г.Давлетшин,
Э.Ғ.Ғозиев,
Р.И.Суннатова, А.А.Файзуллаев, Н.С.Сафаев, Х.А.Рухиева, Б.Н.Сирлиев,
Э.М.Мухторов, А.Р.Вильданова каби олимлар ўсмирлик даври, шахснинг
ўзини ўзи бошқариш ва мотивацион ўзини ўзи бошқариш, ўзини ўзи назорат
қилиш муаммоси бўйича ўзига хос йўналиш яратишга мувофиқ бўлишган.
Лекин уларнинг тадқиқотларида ўсмирлик даврида ўзини ўзи назорат қилиш
муаммоси
махсус
илмий
тадқиқот
предмети
сифатида
таҳлил
этилмаганлигини таъкидлаш жоиз.
Иккинчи боб
“Ўсмирлик даврида ўзини ўзи назорат қилишнинг
психологик хусусиятлари”
деб номланган бўлиб, унинг биринчи параграфи
“Ўсмирларда ўзини ўзи назорат қилиш тизимининг ривожланиш
даражаси”
деб номланиб, ўсмирлик даврида ўзини ўзи назорат қилишнинг
шаклланганлигини ўрганиш мақсадида эмоционал ҳолатларда ўзини ўзи
11
назорат қилиш даражасини текширишга мўлжалланган методика ўтказилди.
Эмпирик текширув натижалари миқдорий жиҳатдан таҳлил қилиниб, асосий
кўрсаткичлар 1-жадвалда
акс эттирилди.
1-жадвал
Ўзини ўзи назорат қилиш турлари бўйича синалувчилар
кўрсаткичларининг тақсимоти
Ўзини ўзи назорат қилиш турлари
Статистик кўрсаткичлар
M-ўртача
арифметик
қиймат
S
2
стандарт
оғиш
даражаси
Эмоционал ҳолатларда ўзини ўзи назорат қилиш
12,91
7,65
Фаолият жараёнида ўзини ўзи назорат қилиш
17,64
14,03
Ижтимоийлашув жараёнда ўзини ўзи назорат
қилиш
17,71
11,05
Тажриба натижаларига кўра, ўсмирлар гуруҳида эмоционал ҳолатларда
ўзини ўзи назорат қилиш паст кўрсаткич (М=12,91) ни ташкил қилади. Шу
билан бирга синалувчиларнинг натижалари ўртасида тарқоқлик ҳолати
кузатилмайди. Чунки, ўсмир турли ташқи таъсирларга, атрофдаги инсонлар
жамоаси билан ўзаро муносабатларида, шунингдек, ўзи билан ўзи келиша
олмаслиги натижасида юзага келадиган зиддиятли нохуш ҳолатларга у
кўпинча нисбатан бирдек жавоб реакциясини намоён қилади. Тадқиқот
натижаларига кўра, фаолият жараёнида ўзини ўзи назорат қилиш ўсмирлар
гуруҳида (М=17,64 аҳамиятлилик даражаси) нинг юқорилиги билан
тавсифланади. Шунингдек, синалувчиларнинг натижаларини таҳлил қилиш
жараёнида уларнинг кўрсаткичлари ўртасида тарқоқлик ҳолати мавжудлиги
аниқланди. Натижаларнинг бундай тарзда бўлиши ўсмирларнинг
айримларида фаолият жараёнида (ўқиш, меҳнат) ўзини ўзи назорат қилиш
кучли бўлса, айримларида эса бунинг акс ҳолатини кузатиш мумкинлиги
билан изоҳлаш мумкин.
Ижтимоийлашув жараёнида ўзини ўзи назорат қилиш бўйича
натижалар ўсмирлар гуруҳида (М=17,71 кўрсаткич қайд қилиниб)
аҳамиятлилиги юқори даражани ташкил қилади. Фаолият жараёнида ўзини
ўзи назорат қилишда бўлгани каби ижтимоийлашув жараёнида ўзини ўзи
назорат қилиш бўйича натижалар ўртасида тарқоқлик даражаси кузатилади.
Бу ўз навбатида ўсмирларнинг ижтимоий талаб, меъёрларни қандай даражада
қабул қилиши ва уларга буйсуниши билан тавсифланади.
Тадқиқот ишимизда ўзини ўзи назорат қилиш ва иродавий сифатлар
ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш мақсадида В.М.Чумаков томонидан таклиф
қилинган “Шахс иродавий сифатларини ўрганиш” методикаси танлаб
олинган ўсмирлар гуруҳида ўтказилди. Методикани ўтказишдан асосий
мақсад иродавий сифатлар ўртасидаги ўзаро алоқадорликни ҳамда ўзини ўзи
12
назорат қилиш компонентлари қайси иродавий сифатлари билан
боғлиқлигини текширишдан иборат эди. Методика натижалари қуйидаги
йўналишларда таҳлил қилинди: иродавий сифатлар ўртасидаги боғлиқликни
аниқлаш ҳамда ўзини ўзи назорат қилиш ва иродавий сифатлар ўртасидаги
алоқадорликни ўрганиш. Дастлаб тадқиқот иродавий сифатлар ўртасидаги
ўзаро алоқадорликни аниқлашга қаратилиб, мазкур йўналиш бўйича
натижалар 2- жадвалда келтирилган.
2-жадвал
Иродавий сифатлар ўртасидаги интеркорреляцион боғланишлар
Шахс
иродавий
сифатлари
м
асъ
ул
ият
-
ли
ли
к
ташаб
бу
с-
ко
рл
ик
ж
ур
ъат
-
ли
ли
к
м
уст
ақ
ил
-
ли
к
м
ато
нат
-
ли
ли
к
қатъ
ият
-
ли
ли
к
ға
йр
ат
-
ли
ли
к
эъ
ти
бо
р-
ли
ли
к
ма
қса
дга
инт
ил
ув
-
чан
ли
к
Масъулият-
лилик
-
0,12
0,186 0,285* 0,234*
0,1895
0,12
0,35* 0,337**
Ташаббус-
корлик
0,12
-
0,113
0,18
0,1
-0,02
0,14
0,11
0,1
Журъатли-
лик
0,186
0,113
-
0,45** 0,54**
0,52**
0,17 0,43**
0,1
Мустақил-
лик
0,285*
0,18
0,45**
-
0,25*
0,57** -0,02 0,41**
0,09
Матонат-
лилик
0,234*
0,1
0,54** 0,25*
-
0,48**
0,22 0,41**
0,26*
Қатъиятли-
лик
0,185
-0,02
0,52** 0,57** 0,48**
-
0,01 0,55**
0,16
Ғайратли-
лик
0,12
0,14
0,17
-0,02
0,22
0,01
-
0,13
0,17
Эътибор-
лилик
0,35*
0,11
0,43** 0,41** 0,41**
0,55**
0,13
-
0,32*
Мақсадга
интилув-
чанлик
0,337**
0,1
0,1
0,09
0,26*
0,16
0,17
0,32*
-
2-жадвал натижаларини таҳлил қилишда асосий эътибор ҳар бир ирода
сифатининг ўзаро алоқадорлигини асослашга қаратилди. Тўпланган
маълумотларга кўра, масъулиятлилик сифати мустақиллик (r=0,285, р≤0,05),
матонатлилик (r=0,234, р≤0,05), эътиборлилик (r=0,35, р≤0,05) лар билан
ўртача кўрсаткичда ҳамда мақсадга интилувчанлик сифати (r=0,337, р≤0,01)
билан кучли даражада ўзаро боғлиқлигини кўришимиз мумкин. Демак, ўсмир
ўзида масъулиятлилик сифатини намоён қилиши учун ўзида мустақиллик,
13
матонатлилик, эътиборлилик, мақсадга интилувчанлик каби иродавий
сифатларнинг шакллантириши муҳим аҳамиятга эгадир.
Ташабускорлик ва ғайратлилик сифатлари бўйича синалувчиларнинг
натижаларига эътибор қаратадиган бўлсак, улар ироданинг бошқа
хусусиятлари билан боғлиқ эмаслиги кузатилади. Тажриба натижаларига
кўра, ташаббускорлик ва ғайратлилик ўсмирлик даврида ўзига хос тарзда
намоён бўлиши билан тавсифланади.
Иродавий сифатлардан журъатлилик (мардлик), мустақиллик, (r=0,45;
р≤0,01), матонатлилик (r=0,54; р≤0,01), қатъиятлилик (r=0,52; р≤0,01) ва
эътиборлилик (r=0,43; р≤0,01) каби муҳим иродавий хусусиятлар билан ўзаро
алоқадорликка эга. Натижалардан кўринадики, ўз олдига мақсад қўйиб унга
томон интилишда юзага келадиган қийинчиликлар ҳамда фаолиятда, турли
ҳаётий вазиятлардаги тўсиқларни енгиб ўтишда ўсмир шахсидан
журъатлилик (мардлик) талаб қилинади. Мустақиллик сифати журъатлилик
(r=0,45; р≤0,01), қатъиятлилик (r=0,57; р≤0,01) ва эътиборлилик (r=0,41;
р≤0,01) билан юқори даражада ҳамда матонатлилик (r=0,25; р≤0,05) билан
паст кўрсаткичда боғлиқлигини кўришимиз мумкин.
Ўсмирларнинг кундалик фаолияти жараёнида иродавий сифатларнинг
ўрни ўзига хос аҳамият касб этади. Жумладан, бирор-бир фаолият ёки
таълим жараёнидаги топшириқларни бажариш жараёнида ўсмир шахсидан
матонатлилик сифатининг намоён бўлиши талаб қилинади. Тадқиқот
натижаларидан матонатлилик журъатлилик (r=0,54; р≤0,01), қатъиятлилик
(r=0,48; р≤0,01) ва эътиборлилик (r=0,41; р≤0,01) каби иродавий сифатлар
билан уйғунликка эга эканлигини кўришимиз мумкин. Натижаларда
қатъиятлилик сифати журъатлилик (r=0,52; р≤0,01), мустақиллик (r=0,57;
р≤0,01) ва матонатлилик (r=0,48; р≤0,01) каби иродавий сифатлар билан
юқори даражада мутаносиблигини кўришимиз мумкин.
Тадқиқот натижаларидан кўринадики, ўсмирдаги эътиборлилик бир
вақтда кўпгина иродавий сифатлар билан ўзаро алоқадорликка эгадир.
Жумладан, журъатлилик (r=0,43; р≤0,01), мустақиллик (r=0,41; р≤0,01),
матонатлилик (r=0,41; р≤0,01), қатъиятлилик (r=0,55; р≤0,01) каби иродавий
сифатлар ва эътиборлилик ўртасидаги ўзаро алоқадорликнинг кучлилигини
кўришимиз мумкин. Шунингдек, эътиборлилик мақсадга интилувчанлик
сифати билан ҳам ўрта даражада (r=0,32; р≤0,01) ўзаро мосликдадир.
Мақсадга интилувчанлик масъулиятлилик сифати билан юқори даражада
(r=0,337; р≤0,01), матонатлилик (r=0,26; р≤0,05), эътиборлилик (r=0,32;
р≤0,05) сифатлари билан ўртача даражада мутаносиблиги тадқиқот
натижаларидан аён бўлиб турибди. Олинган маълумотлардан шуни кўриш
мумкинки, ўсмирда мақсадга интилувчанликнинг намоён бўлиши, аввало,
масъулиятлилик билан, яъни зиммасига юклатилган вазифаларни ўринли ўз
вақтида, талаб даражасида бажариш билан чамбарчас боғлиқ.
“Шахс иродавий сифатларини ўрганиш” методикаси бўйича олинган
натижаларнинг кейинги ўринларида эътиборни ўзини ўзи назорат қилишнинг
14
таркибий қисмлари билан иродавий сифатлар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик
хусусиятларини аниқлашга қаратдик.
3-жадвал
Ўзини ўзи назорат қилиш компонентлари билан иродавий
сифатлар ўртасидаги алоқадорлик
Ўзини ўзи
назорат
қилиш
компонент
лари
Шахснинг иродавий сифатлари
м
асъул
ия
тли
-
ли
к
ташаббуск
ор
-
ли
к
ж
уръатли
-
ли
к
м
уста
қил
ли
к
м
атона
тли
-
ли
к
қатъия
тли
-
ли
к
ғайр
атлили
к
эътиборли
-
ли
к
ма
қсадга
ин
тилувчан
-
ли
к
ижтимоий
лашувда
ўзини ўзи
назорат
қилиш
0,77**
0,12
0,47** 0,61**
0,08
0,01
0,63** 0,65**
0,201
эмоционал
ҳолатларда
ўзини ўзи
назорат
қилиш
0,22
0,14
0,38*
0,53** 0,41** 0,69**
0,11
0,101
0,42**
фаолият
жараёнида
ўзини ўзи
назорат
қилиш
0,48** 0,66** 0,61**
0,32*
0,43** 0,82**
0,55** 0,44** 0,78**
**р≤0,01 *р≤0,05
3-жадвал маълумотларига асосланиб, натижаларни таҳлил қиладиган
бўлсак, ўсмирлик даврида ижтимоийлашув жараёнида ўзини ўзи назорат
қилиш масъулиятлилик (r=0,77; р≤0,01), журъатлилик (r=0,47; р≤0,01),
ғайратлилик (r=0,63; р≤0,01) ва эътиборлилик (r=0,65; р≤0,01) каби иродавий
сифатлар билан ўзаро алоқадорлиги юқори даражада эканлиги кўзга
ташланади.
Ўсмир шахсида эмоционал ҳолатларда ўзини ўзи назорат қилишнинг
иродавий сифатлардан журъатлилик (r=0,38; р≤0,05), мустақиллик (r=0,53;
р≤0,01), матонатлилик (r=0,41; р≤0,01) қатъиятлилик (r=0,69; р≤0,69) ҳамда
мақсадга интилувчанлик (r=0,42; р≤0,01) кабилар билан алоқадорлиги
аҳамиятли даражани ташкил қилади. Эмоционал жараёнлар ўз таркибига
ижобий ёки салбий ҳисларни қамраб олганлиги сабабли, ўсмирнинг
15
эмоционал соҳаси иродавий сифатлар билан боғлиқлиги яққол намоён
бўлади.
Тадқиқот натижаларидан маълум бўлишича, ўсмир шахсида фаолият
жараёнида ўзини ўзи назорат қилиш ўзини ўзи назорат қилишнинг таркибий
қисмлари орасида муҳимлилик даражаси билан ажралиб турибдики, бу
компонент иродавий сифатларнинг барча хусусиятлари билан ўзаро
алоқадорликка эгадир.
Ўсмирнинг индивидуал психологик хусусиятлари ва ўзини ўзи назорат
қилиши ўртасидаги боғлиқликни тажрибавий йўл билан очиб беришга қарор
қилинди. Бунда асосий эътибор темперамент билан боғлиқ ригидлик ва
реактивлик хусусиятлари ҳамда хавотирланиш даражаларини аниқлашга
қаратилди. Тадқиқот методикаси сифатида “Реактивлик ўзгаришини баҳолаш
шкаласи” ва “Экстроверсия, ригидлик ва хавотирланишни баҳолаш”
методикалари танлаб олинди ҳамда улар воситасида ўсмирлар гуруҳида
психодиагностик текширув ўтказилиб, натижалар таҳлил қилинди.
4 -жадвал
Ўзини ўзи назорат қилиш турларининг айрим индивидуал-
психологик хусусиятлар билан алоқасига хос кўрсаткичлар
Ўзини ўзи назорат қилиш
турлари
Индивидуал-психологик хусусиятлар
Реактивлик
Ригидлик
Хавотирланиш
Эмоционал ҳолатларда ўзини
ўзи назорат қилиш
-0,8**
0,33*
0,28*
Фаолият жараёнида ўзини ўзи
назорат қилиш
0,11
0,21*
0,45**
Ижтимоийлашув жараёнида
ўзини ўзи назорат қилиш
0,25*
0,43**
0,166
Тадқиқот натижалар (4-жадвал) ига мувофиқ ўсмир шахсида эмоционал
ҳолатларда ўзини ўзи назорат қилиш ва реактивлик ўртасидаги ўзаро
алоқадорлик аҳамиятли кўрсаткич (r=-0,8; р≤0,05) ни ташкил қилади. Бу
аҳамиятлилик тескари ишорага эга бўлиб, эмоционал ҳолатларда ўзини ўзи
назорат қилиш реактивликнинг ортишига эмоционал ҳолатларда ўзини ўзи
назорат қилишнинг сусайишига олиб келади.
Ўсмир шахсида эмоционал ҳолатларда ўзини ўзи назорат қилишнинг
ригидлик (r=0,33; р≤0,05), хавотирланиш (r=0,28; р≤0,05) ҳолатлари билан
алоқадорлиги аҳамиятли кўрсаткични ташкил қилади. Натижаларга кўра,
ўсмир шахсида хавотирланишнинг кучлилиги эмоционал жараёнларни
назорат қилишнинг кучли бўлиши билан тақозоланади. Шунингдек,
ўсмирлик даврида тажовузкор хатти-ҳаракатлар ҳамда эмоционал
жараёнларнинг ортишини назарда тутадиган бўлсак, эмоционал ҳолатларда
ўзини ўзи назорат қилишнинг кучайиши табиий ҳодиса эканини тушунамиз.
16
Тадқиқот натижаларига кўра, ўсмирлик даврида фаолият жараёнида
ўзини ўзи назорат қилиш ва реактивлик ўртасида алоқадорлик кўзга
ташланмайди (r=0,11). Чунки фаолият ўз моҳият мазмуни бошқа жараёнларга
нисбатан ўзига хос хусусиятга эга бўлганлиги сабабли ҳар доим ҳам
эмоционалликка эга эмасдир. Ўз навбатида фаолият жараёнида ўзини ўзи
назорат қилишнинг хавотирланиш ҳолати билан алоқаси юқори даражада
(r=0,45; р≤0,01) эканини қайд қилиш мумкин.
Тажриба натижаларига кўра, ўсмир шахсида ижтимоийлашув
жараёнидаги ўзини ўзи назорат қилиш реактивлик билан ўзаро
алоқадорликдадир
(r=0,25;
р≤0,05).
Тадқиқот
натижаларида
қайд
қилинишича, ўсмир шахсида ижтимоийлашув жараёнидаги ўзини ўзи назорат
қилиш ва ригидлик ўртасидаги ўзаро мутаносиблик аҳамиятли даража
(r=0,43; р≤0,01) ни ташкил қилади. Мазкур ҳолат ўсмир шахсининг атроф
муҳит талабларига нисбатан фаол равишда муносабатга киришиши билан
изоҳланади.
Учинчи боб “
Ўзини ўзи назорат қилиш хусусиятини ўсмирлик
даврида
ривожлантиришнинг
психологик
имкониятлари”
деб
номланади. Унда махсус психологик машғулотлар тизими ёрдамида
ўсмирларда ўзини ўзи назорат қилиш хусусиятини ривожлантириш
технологияси, унинг самарадорлик даражаси ва уни оширувчи шарт-
шароитлар муҳокама этилади. Ўсмирлар билан ташкил қилинадиган тренинг
машғулоти ўзини ўзи назорат қилиш ва унга ёндош хусусиятларни
ривожлантиришга қаратилган. Тренинг дастуридан кўзланган мақсад
ўсмирларда ўзини ўзи назорат қилиш малакаларини, уларда тегишли шахс
хусусиятларини ва эмоционал ҳолатларни ривожлантиришдир. Демак,
ўсмирлар билан ўтказиладиган тренинг машғулотлари шахс хусусиятларини
ривожлантириш, эмоционал ҳолатларни бошқаришга ўргатиш, эмоционал
ҳолатларда ўзини ўзи назорат қилиш даражасини кучайтиришга қаратилади.
Тренинг машғулотлари якунлангандан сўнг синалувчи ўсмирлар билан
тегишли методикалар ёрдамида психодиагностик текширув қайтадан
ўтказилди ва натижалар таҳлил қилинди.
1-расмда келтирилган натижаларга мувофиқ эмоционал ҳолатларда
ўзини ўзи назорат қилиш тажриба гуруҳида дастлаб М
1
=12,91 ни ва
экспериментдан сўнг М
2
=15,76 ни ташкил қилганлиги, назорат гуруҳида эса
М
1
=12,78 ва М
2
=14,33 ни ташкил қилганлиги аниқланади. Бундай
кўрсаткичлар, ўсмирлар ўзларида кечаётган салбий ёки ижобий
эмоцияларини тўла маънода назорат қила олиш имкониятига эга
бўлганликлари, уларда ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзидаги жаҳл, ғазаб каби
эмоционал ҳолатларда ўзини тута олиши ва эмоцияларни назорат қилиш
имкониятининг кучайганидан далолат беради.
17
0
5
10
15
20
25
Эмоционал
ҳолатларда ўзини
ўзи назорат
қилиш
Фаолият
жараёнида ўзини
ўзи назорат
қилиш
Ижтимоийлашув
жараёнда ўзини
ўзи назорат
қилиш
Эмоционал
ҳолатларда ўзини
ўзи назорат
қилиш
Фаолият
жараёнида ўзини
ўзи назорат
қилиш
Ижтимоийлашув
жараёнда ўзини
ўзи назорат
қилиш
Т ажриба гуруҳи
Назорат гуруҳи
М
S
М
S
1-расм. Ўсмирларда ўзини ўзи назорат қилиш кўникмаларини
ривожлантириш ишининг самарадорлик кўрсаткичлари
Фаолият жараёнида ўзини ўзи назорат қилиш тажриба гуруҳида
экспериментдан олдин М
1
=17,64 ва экспериментдан сўнг М
2
=19,71 ни,
назорат гуруҳида эса экспериментдан олдин М
1
=18,12 ва экспериментдан
сўнг М
2
=18,33 ни ташкил қилади. Маълумки, бирор бир фаолиятни бажариш
жараёнида, албатта, ҳаракатлар тизимини назорат қилиш ва бошқариш талаб
этилади. Ўтказилган машғулотлардан сўнг ўсмирларда ўз ҳаракатларини
мақсадга мувофиқ тарзда йўналтира олиш қобилиятининг сезиларли
даражада ортганини статистик кўрсаткичлар исботлаб турибди.
Ижтимоийлашув жараёнида ўзини ўзи назорат қилиш даражасидаги
ўсиш ҳам тажриба гуруҳи синалувчиларида аҳамиятли кўрсаткични ташкил
қилади. Тадқиқот натижаларига кўра, тажриба гуруҳида экспериментдан
олдин М
1
=17,71 ва экспериментдан сўнг М
2
=20,49 ни ташкил қилади.
Назорат гуруҳида эса бу М
1
=17,78 ва М
2
=18,9 кўрсаткичи қайд этилади. Бу
уларнинг жамият ҳаётига фаол киришиши, шахслараро муносабатларнинг
юзага келиш қонуниятларини англаб етиши, шунингдек, муомала
муносабатларини юқори даражада ташкил қила олишлари билан
белгиланади.
Ўсмирлар гуруҳида реактивлик ўзгаришини баҳолаш шкаласи,
экстраверсия, ригидлик ва хавотирланишни баҳолаш методикаси қайтадан
ўтказилиб, натижалар миқдор ва сифат жиҳатидан таҳлил этилади.
Тадқиқот натижаларига мувофиқ реактивлик шкаласи бўйича
кўрсаткичлар тажриба гуруҳида экспериментдан олдин М
1
=51,65 ва
экспериментдан сўнг М
2
=49,75 ни, назорат гуруҳида экспериментдан олдин
М
1
=50,8 ва экспериментдан сўнг М
2
=48,2 ни ташкил қилиб, бу улар
ўртасидаги фарқ аҳамиятли даражада пасайганлигини кўрсатади. Буни кўп
ҳолларда шахснинг эмоционал реакцияларига хос хусусиятлар билан боғлаб
тушунтириш ўринли бўлади.
18
5-жадвал
Ўсмирларда ўзини ўзи назорат қилишни ривожлантиришда
индивидуал типологик сифатларга таъсир кўрсатиш самарадорлиги
кўрсаткичлари
Синалув
чилар
гуруҳ
лари
Индивидуал
типологик
сифатлар
Эксперимент
дан олдинги
кўрсаткичлар
Эксперимент-
дан
кейинги
кўрсаткичлар
Статистик
тафовут
кўрсаткич-
лари (t-мезони
бўйича)
M
1
S
2
1
M
2
S
2
2
Тажриба
гуруҳи
Реактивлик
51,65
173,74 49,75
168,5
Р≤0,05
Ригидлик
55,1
155,41 55,28
163,85
Р≤0,05
Хавотирланиш
52,1
163,54 50,02
123,34
Р≤0,05
Назорат
гуруҳи
Реактивлик
50,8
171,5
48,2
170,1
Р≥0,05
Ригидлик
55,4
156,2
56,5
158,3
Р≥0,05
Хавотирланиш
53,2
149,1
54,7
142,4
Р≥0,05
Ригидлик шкаласи бўйича олинган натижалар экспериментдан олдин
тажриба гуруҳида М
1
=55,1 ва экспериментдан сўнг М
2
=55,28 кўрсаткични
назорат гуруҳида экспериментдан олдин М
1
=55,4 ва экспериментдан сўнг
М
2
=56,5 ни ташкил қилади. Натижалардан кўринадики, кўрсаткичлар
ўртасидаги фарқ аҳамиятли даражани ташкил қилмайди. Бундан шуни
таъкидлаш керакки, ўсмирлар билан ўтказилган тренинг машғулотлари
уларда ригидлик хусусиятининг ривожланишига юқори даражада таъсир
қилмаган.
Тадқиқотда иштирок этганлар орасида хавотирланиш шкаласи бўйича
натижаларда аҳамиятли даражада ўзгариш юз берганлиги аниқланди.
Жумладан, ўсмирлар гуруҳида хавотирланиш ҳолати бўйича тажриба
гуруҳида экспериментдан олдин М
1
=52,8 ва экспериментдан сўнг М
2
=50,02
ни назорат гуруҳида экспериментдан олдин М
1
=53,2 ва экспериментдан сўнг
М
2
=54,7 ни кўрсаткичи қайд қилиниб, уларда турли нарсалар атрофдаги
таъсирлар, катталар билан муносабатга киришишга, таълим муассасаси ва
унда бериладиган топшириқларга нисбатан хавотирланиш бир мунча
пасайганлиги маълум бўлди. Бу ҳолат ўсмирлар билан ўтказилган
машғулотларнинг ижобий натижани берганлигидан далолатдир.
ХУЛОСА
Ўсмирлик даврида ўзини ўзи назорат қилиш шаклланиши муаммосига
тааллуқли назарий маълумотларнинг таҳлили ва эмпирик тадқиқот
натижаларига асосланган ҳолда қуйидаги
хулосаларни
шакллантириш
ўринли, деб ҳисоблаймиз:
19
1.
Шарқ алломалари томонидан ўзини ўзи назорат қилиш шахснинг
иродавий сифатлари негизидаги сабр-тоқат, чидам, бардошлилик ва ўзини
ўзи англаш, баҳолаш, тарбиялаш, бошқариш ҳамда ҳулқ-атвор, хатти-
ҳаракатлари билан боғланган бўлса, хориж психологлари томонидан ўзини
ўзи назорат қилишнинг моҳият мазмуни, таркиби ва тузилиши, функциялари,
турлари ҳамда шахс хусусиятлари, билиш жараёнлари, эмоционал ҳолатлар,
шахснинг индивидуал хусусиятлари билан боғлиқлиги масалалари атрофлича
таҳлил қилинган. Шунингдек, фаолият тури, ўқув жараёнининг мазмуни
ҳамда ёш даври хусусиятларига мувофиқ равишда ўзини ўзи назорат
қилишнинг механизмлари атрофлича асослаб берилган.
2.
Ўзбекистон психологлари тадқиқотларида ўзини ўзи назорат қилиш
масаласи шахснинг ўзини ўзи англаши, баҳолаши, ўзини ўзи бошқариши,
касбий ўзликни англаш, ўзини ўзи бошқаришнинг тафаккурдаги индивидуал
хусусиятлар билан боғлиқлиги масалалари доирасида тадқиқ этилган.
3.
Ўсмирлик даврида мустақил фикр, мустаҳкам эътиқод ва дунёқараш
шаклланганлиги уларда ахлоқ соҳасида ўзини ўзи назорат қилишнинг
ривожланишига олиб келади ва бу кўпроқ ижтимоий хулқ-атворлар билан
муносабатда ўзини тута билиш ҳамда жавобгарликни ҳис қилиш,
мустақилликка интилиш, аҳлоқий қарашларнинг кенгайишида яққол кўзга
ташланади.
4.
Ўсмирлик даврида иродавий сифатларнинг шаклланишига хос
хусусиятларни тадқиқ этиш натижаларига кўра, масъулиятлилик,
журъатлилик, мустақиллик, матонатлилик, қатъиятлилик, эътиборлилик,
мақсадга интилувчанлик каби иродавий сифатлар ўртасида ўзаро
алоқадорлик мавжуд. Шу билан бирга ташаббускорлик ва ғайратлилик
сифатлари ироданинг бошқа хусусиятлари билан боғлиқ бўлмай мустақил
компонент сифатида намоён бўлади.
5.
Ўсмирлик даврида ўзини ўзи назорат қилишнинг таркибий
қисмлари ва иродавий сифатлар ўртасида алоқадорлик мавжуд бўлиб,
ижтимоийлашув жараёнида ўзини ўзи назорат қилиш масъулиятлилик,
эътиборлилик каби сифатлар билан, эмоционал ҳолатларда ўзини ўзи назорат
қилиш журъатлилик, мустақиллик, матонатлилик, қатъиятлилик, мақсадга
интилувчанлик каби иродавий сифатлар билан боғлиқ бўлса, фаолият
жараёнида ўзини ўзи назорат қилиш ироданинг барча хусусиятлари билан
алоқадорлиги қайд қилинади.
6.
Ўсмирлик даврида ўзини ўзи назорат қилиш темперамент
хусусиятларидан реактивлик, ригидлик ва эмоционал ҳолатлардан
хавотирланиш билан боғлиқлиги қайд этилиб, бунда эмоционал ҳолатларда
ўзини ўзи назорат қилиш реактивлик билан тескари алоқадорликка, ригидлик
ва хавотирланиш билан аҳамиятли даражада мусбат алоқадорликка эгалиги
тасдиқланди. Фаолият жараёнида ўзини ўзи назорат қилиш ригидлик ва
хавотирланиш билан, ижтимоийлашув жараёнида ўзини ўзи назорат қилиш
20
темперамент хусусиятларидан ригидлик, реактивлик билан алоқадорлиги
аниқланди.
7.
Ўсмирлик даврида ўзини ўзи назорат қилишнинг таркиб топишига
асосий эътиборни қаратишда мазкур ёшда юзага келадиган психологик,
физиологик ўзгаришларни ҳисобга олиш муҳим аҳамият касб этади.
8.
Ўсмирларда ўзини ўзи назорат қилиш даражасини оширишга хизмат
қилувчи махсус машқ ва машғулотларни қўллашда ҳиссий иродавий
сифатлар тизимининг ёшга оид хусусиятларини эътиборга олиш амалий чора
тадбирлар самарадорлигини оширади.
Тадқиқот ишимизнинг натижаларига мувофиқ таълим муассасаси
психологлари ота-оналар, ўқитувчилар, ташхис марказлари психологлари ва
ўсмирлик даври муаммолари билан шуғулланувчилар учун қуйидаги
тавсияларни
бериш мақсадга мувофиқдир:
1.
Ўсмирлар таълим ва тарбиясида ўсмирлик даврида юзага келадиган
психологик, психофизиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда талаблар
тизимини ишлаб чиқиш лозим.
2.
Ўсмирларга эмоционал иродавий зўриқишни талаб қиладиган
вазифаларни бериш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиб бориш керак.
3.
Ўсмир шахсидаги фаолият, ижтимоийлашув жараёни билан боғлиқ
хавотирланишларнинг олдини олиш зарур, умуман, хавотирланиш
ҳолатларининг ортиб кетишига йўл қўймаслик керак.
4.
Фаолият жараёнида ўзини ўзи назорат қилиш етарли даражада
ривожланмаган ўсмирлар билан ишлашда қуйидагиларга алоҳида эътибор
қаратиш лозим:
- шахсий хатти-ҳаракатларга нисбатан жавобгарлик ҳиссини таркиб
топтириш ва ривожлантириш;
- ўсмирларга турли мураккабликдаги ва таваккалчилик талаб қилинадиган
топшириқлар мажмуасини бериш ҳамда унинг бажарилиши ва натижасини
назорат қилиш керак.
5.
Эмоционал ҳолатда ўзини ўзи назорат қилиш даражаси паст бўлган
ўсмирлар учун қуйидаги усулларни тадбиқ этиш ўринли ҳисобланади:
-
фаолият жараёнида қисқа танаффуслар бериш;
-
ўзаро муносабатлар жараёнида самимий муносабатлар ўрнатишга
имконият яратиш;
-
сабрсизлик, жиззакилик ҳолатларининг олдини олиш ва ўз нутқини
назорат қилиш имкониятларини кучайтириш керак.
ЭЪЛОН
ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1.Халилова Н.И. Ўсмирлик даврида тафаккур хусусиятлари //Таьлим
жараёнида мустақил тафаккурни ривожланиши Республика илмий - амалий
конференция материаллари. – Тошкент: ТДПУ. 2005.- Б. 70-71.
21
2.Халилова Н.И., Қосимов А. Ўсмирлик даврида ўз-ўзини англаш
хусусиятлари //Мактаб ва ҳаёт.- Тошкент, 2006.- № 2.-Б.11-13.
3.Xaydarov F.I., Xalilova N.I., Psixologiya fanlarini o’qitish metodikasi.- Т.:
“Aloqachi”, 2007.- 176 б.
4.Халилова Н.И., Норқўзиев Д.Б. Ўсмирлик даврида ўз-ўзини англаш
психологик феномен сифатида //Мактаб ва ҳаёт.- Тошкент, 2007. - № 5-6. –
Б.10-11.
5.Халилова Н.И. Шахсда ўз-ўзини назорат қилишнинг шаклланиши
//Педагогик таълим. – Тошкент, 2008.- № 5. – Б.28-31.
6.Халилова
Н.И.
Ўсмирлик
даврида
иродавий
сифатлар
шаклланишининг психологик хусусиятлари //Педагогик таълим. – Тошкент,
2008.- № 5.-Б.21-25.
7.Халилова Н.И., Норқўзиев Д.Б. Ўз-ўзини тарбиялаш ўз-ўзини назорат
қилишнинг таркибий қисми сифатида //Психология XXI аср бошларида
Республика илмий –амалий анжумани материаллари. -Тошкент: ТДПУ.
2008.-Б.100-104.
8.Халилова Н.И. Ўз-ўзини назорат қилиш психологик феномен
сифатида, //Психология XXI аср бошларида Республика илмий –амалий
анжумани материаллари. -Тошкент: ТДПУ. 2008.-Б.93-97.
9.Халилова Н.И. Ўз-ўзини назорат қилишнинг назарий таҳлили
//Психология XXI аср бошларида Республика илмий – амалий анжумани
материаллари -Тошкент: ТДПУ. 2008.-Б.97-100.
10.Халилова Н.И., Даминова Г. Касбий ўзликни англашнинг
шаклланиши психологик феномен сифатида //Ўқувчиларни узлуксиз касб-
ҳунарга йўналтиришнинг истиқболлари” Республика илмий-амалий
конференцияси материаллари. - Тошкент: Республика ўқувчи-ёшларни касб-
ҳунарга йўналтириш ташхис маркази. 2008. – Б.288-292.
11.Халилова Н.И., Шарипова Н., Вакилова Ф. Ўзини- ўзи назорат
қилишнинг таркибий тузилмалари Психологиянинг долзарб масалалари
Республика илмий-назарий конференцияси материаллари. -Тошкент: ТДПУ.
2009. – Б.64-68.
12.Халилова Н.И., Хайдарова. О., Ходжақулова С. Ўсмирлик даврида
ўзини-ўзи назорат қилиш даражасини ўрганиш //Баркамол авлодни
тарбиялашнинг долзарб муаммолари Республика илмий – назарий
конференцияси материаллари. - Тошкент: ЎзМУ. 2010. – Б.393-396.
13.Халилова Н.И., Вакилова Ф., Ходжақулова С. Ўз-ўзини назорат
қилиш шахс шаклланишининг психологик мезони сифатида //ХХ асрда шахс
камолоти муаммолари Республика илмий-услубий анжуман материаллари. -
Тошкент: ЎзМУ. 2010.-Б.117-119.
22
Психология фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Халилова Наргиза
Икромалиевнанинг 19.00.07 – Педагогик психология ихтисослиги бўйича
“Ўсмирлик даврида ўзини ўзи назорат қилиш шаклланишининг психологик
хусусиятлари” мавзусидаги диссертациясининг
Р Е З Ю М Е С И
Таянч сўзлар:
ўзини ўзи назорат қилиш, ўсмирлик даври, иродавий
сифатлар, темперамент хусусиятлари, ригидлик, реактивлик, хавотирланиш.
Тадқиқот объектлари:
умумий ўрта таълим мактабларининг 7-9 синф
ўқувчилари (жами 240 нафар).
Ишнинг мақсади:
ўсмирлик даврида ўзини ўзи назорат қилиш
тизимининг хусусиятлари ҳамда ривожланиш механизмларини аниқлаш ва
ўрганиш.
Тадқиқот методлари:
кузатиш, шахс сўровномалари: а) “Эмоционал
ҳолатларда ўзини ўзи назорат қилиш” методикаси (Р.С.Никифоров,
В.К.Васильев, С.В.Фирсова); б) “Шахснинг иродавий сифатларини ўрганиш”
методикаси (В.М.Чумаков); в) “Реактивликни ўзгаришини баҳолаш шкаласи”
методикаси (Я.Стреляу); г) “Экстроверсия, ригидлик ва хавотирланишни
баҳолаш” методикаси (О.П.Елисеев); педагогик-психологик эксперимент,
математик статистика методлари.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
ўсмирлик даврида ўзини
ўзи назорат қилишнинг ривожланишига хос хусусиятлар, унинг психологик
механизмлари маҳаллий шароитда махсус тадқиқотлар доирасида
ўрганилганлиги; фаолиятда ўзини ўзи назорат қилиш ўзини ўзи назорат
қилишдаги асосий компонентлардан бўлганлиги сабабли иродавий сифатлар
билан яқин алоқадорликда экани асосланилганлиги; ўзини ўзи назорат қилиш
даражасининг реактивлик, ригидлик сингари темперамент сифатлари ҳамда
хавотирланиш хусусияти билан ўзаро муносабати кўрсатиб берилганлиги;
ўсмирнинг ўзини ўзи назорат қилиш даражасини кучайтиришга хизмат
қилувчи тренинг ва машғулотлар самарадорлигини оширишнинг баъзи
муҳим психологик омиллари аниқланганлигидан иборат.
Амалий аҳамияти:
тадқиқот натижалари асосида ўрта таълим
мактаблари
ўқитувчилари,
ота-оналар,
малака
ошириш
курслари
тингловчилари, ташхис марказлари ходимлари, амалиётчи психологларга
мўлжалланган татбиқий материалларни шакллантириш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқот
натижалари бўйича самарадорлиги асослаб берилган, маҳаллий шароитга
мослаштирилган махсус машқ ва машғулотлар ўрта мактабда психологик
хизмат тизимини ҳамда педагог психолог мутахассислар тайёрлаш
жараёнини такомиллаштириш учун хизмат қилади.
Қўлланилиш соҳаси:
умумий психология, ёш ва педагогик
психология, шахс психологияси, психодиагностика, психокоррекция.
23
Р Е З Ю М Е
диссертации Халиловой Наргизы Икромалиевной на тему: “Психологические
особенности формирования самоконтроля в подростковом возрасте” на
соискание ученой степени кандидата психологических наук по
специальности 19.00.07 – педагогическая психология
Ключевые слова:
самоконтроль, подростковый возраст, волевые
качества, свойства темперамента, ригидность, реактивность, тревожность.
Объекты исследования:
учащиеся 7-9 классов общеобразовательной
школы (всего 240 учащихся).
Цель работы:
выявление и изучение свойств и механизмов развития
системы самоконтроля в подростковом возрасте.
Методы исследования:
наблюдение, личностные опросники –
методика “Самоконтроль в эмоциональных состояниях” (Р.С.Никифоров,
В.К.Васильев, С.В.Фирсова), методика “Изучение волевых качеств личности”
(В.М.Чумаков), “Шкала оценки изменения реактивности” (Я.Стреляу),
методика “Оценка экстраверсии, ригидности, тревожности” (О.П.Елисеев),
психолого-педагогический эксперимент, методы математической статистики.
Полученные результаты и их новизна:
впервые в отечественной
психологии изучены особенности самоконтроля, механизмы его развития в
подростковом возрасте; доказана зависимость формирования самоконтроля
от таких волевых качеств как самостоятельность, настойчивость,
самообладание; раскрыта связь уровня самоконтроля и таких свойств
темперамента как реактивность, ригидность; изучены особенности
взаимосвязи самоконтроля и тревожности личности; выявлены важные
психологические факторы повышения эффективности специальных
упражнений и занятий по развитию самоконтроля личности.
Практическая значимость:
полученный материал может быть
использован в формировании прикладного материала для учителей
общеобразовательных школ, родителей, слушателей курсов повышения
квалификации, сотрудников диагностических центров, практических
психологов.
Степень
внедрения
и
экономическая
эффективность:
адаптированные к местным условиям методы и методики по формированию
самоконтроля в подростковом возрасте были использованы в качестве
методического материала для повышения качества психологической службы
общеобразовательной
школы
и
усовершенствования
подготовки
специалистов педагогов-психологов.
Область применения:
общая психология, возрастная и педагогическая
психология, психология личности, психодиагностика, психокоррекция.
24
R E S U M E
Thesis of Nargiza I. Khalilova on the scientific degree competition of the candidate
of psychological sciences on specialty 19.00.07 – pedagogical psychology, subject:
“Psychological peculiarities of self-control forming at teenage”
Key words:
self-control, teenage, will power, features of temperament,
rigid, reactivity, anxiety.
Subjects of research:
7-9
th
forms’ pupils of comprehensive school (totally
240 pupils).
Purpose of work:
reveal and study the peculiarities and mechanism of self-
control system development at teenage.
Methods of research:
observation, personal questionnaires – “Self-control
in emotional conditions” method (by N.S.Nikiforov, V.K.Vasilyev, S.V.Firsova),
“Study of personality’s will power” method (by V.M.Chumakov), scale of
assessing reactivity changing (by Ya.Strelyau), “Evaluation of extraversion, rigid,
anxiety” methods (by O.P.Yeliseev), psychological and pedagogical experiment,
methods of mathematic statistics.
The results obtained and their novelty:
for the first time in the national
psychology there have been studied the peculiarities of self-control, mechanism of
its development at teenage; proved the dependency of self-control formation from
such volitional peculiarities as self-dependence, persistence and self-possession;
revealed the connection of self-control level and such features of temperament as
reactivity and rigid; studied peculiarities of interrelation of personality’s self-
control and anxiety; determined important psychological factors of improving the
efficiency of special exercises and classes on development person’s self-control.
Practical value:
achieved results can be used in forming applied material
for comprehensive schools teachers, parents, listeners of upgrading qualification
courses, employees of diagnostic centers, applied psychologists.
Degree of embed and economical effectively:
adapted to local conditions
methods and methodology on forming self-control at teenage were used as
methodical material for upgrading the quality of comprehensive school’s
psychological service and improving teachers-psychologists’ training.
Field of application:
general psychology, age and pedagogical psychology,
psychology of personality, psycho diagnostics and psycho correction.
