ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БАНК – МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК: 336.02 (575.1)
Урмонов Жаҳонгир Жалолдинович
КИЧИК БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА СОЛИҚЛАРНИНГ
РАҒБАТЛАНТИРИШ ФУНКЦИЯСИДАН САМАРАЛИ
ФОЙДАЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
08.00.07
–
«Молия, пул муомаласи ва кредит»
Иқтисод фанлари номзоди
илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент – 2010
2
Диссертация Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Солиқ академиясида бажарилган.
Илмий рахбар:
иқтисод фанлари доктори, профессор
Ҳайдаров Низомиддин Ҳамраевич
Расмий оппонентлар:
иқтисод фанлари доктори, профессор
Олимжонов Одил Олимович
иқтисод фанлари номзоди
Тўраев Шавкат Шухратович
Етакчи ташкилот:
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги
Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳузуридаги
иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимояси
бўйича Д.005.25.01 рақамли Бирлашган ихтисослашган кенгашнинг 2010 йил
«___»______соат_____да ўтадиган мажлисида бўлади.
Манзил:
100000, Тошкент шаҳри, Ҳ.Орипов кўчаси, 16-уй.
Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг
кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат 2010 йил «__»______________да тарқатилди.
Бирлашган ихтисослашган
кенгаш илмий котиби
иқтисод фанлари номзоди Ф. Мирзаев
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида
мамлакат иқтисодиётини модернизациялаш жараёнида солиқ тизимида
иқтисодий
ислоҳотлар
амалга
оширилмоқда. Мамлакатимизда
амалга
оширилаётган солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш, солиқларнинг
рағбатлантирувчи функциясини кучайтириш, кичик бизнес субъектларини
ривожлантириш ва иқтисодиётда тутган ўрнини ошириш бугунги куннинг
муҳим масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Президентимиз И.Каримов
қуйидагиларни таъкидлаб ўтади: «Хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ
юкини янада камайтириш, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ
тўловининг 10 фоиздан 8 фоизга, 2009 йилдан бошлаб эса 7 фоизга тушурилиши,
жисмоний
шахслардан
олинадиган
даромад
солиғи
ставкаларининг
камайтирилиши ва айни пайтда уни ҳисоблаш тартибининг такомиллаштирилиши
тадбиркорлик, кичик ва хусусий бизнесни изчил ривожлантириш учун кучли
рағбатлантирувчи омиллар яратади»
1
.
Мамлакатимизда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий
оқибатларини бартараф этиш бўйича 2009
–
2012 йилларга мўлжаллаб қабул
қилинган Инқирозга қарши чоралар дастури Ўзбекистонни 2010 йилда
ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналиши бўлиб қолади.
2010 йилда нисбатан барқарор ва бозор коньюнктураси ўзгаришларига тез
мослашувчан, янги иш ўринлари яратиш имконини берадиган кичик бизнесни
жадал ривожлантириш – устувор вазифа бўлиб қолиши белгиланди.
2
Президентимиз таъкидлаб ўтганидек, «Шунга эришмоғимиз керакки, ҳар
бир солиқ тўловчи, у хоҳ жисмоний, хоҳ юридик шахс бўлсин, солиқ тўлашдан
бўйин товламасдан, даромадларини яширишга уринмасдан, аксинча, ўз ишлаб
чиқаришини ривожлантириш ва даромадини оширишга интилсин. Солиқ тизими
нафақат солиқларни ундириш, балки биринчи галда, рағбатлантириш хусусиятига
эга бўлиши лозим».
Лекин ҳозирги кунда кичик бизнесни юритиш ва
ривожланишида солиққа тортиш жараёнларида: солиқ қонунчилигидаги
ўзгаришларнинг кўплиги, тадбиркорлик субъектларида солиқ юкининг
юқорилиги, самарасиз солиқ имтиёзларининг мавжудлиги, ягона солиқ тўловини
тўловчи корхоналар томонидан тушумни яширишлари, банкдан ташқари нақд пул
айланмасининг кўпайиб бориши ва хуфёна иқтисодиётнинг авж олиб бориши
каби муаммолар мавжуд. Демак, кичик бизнес субъектларни солиққа тортиш
билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш ва бу соҳани солиққа тортиш тизимини
янада эркинлаштириш ва такомиллаштиришни илмий асослаб берилиши бугунги
куннинг долзарб масалаларидан биридир. Бу эса тадқиқ этилаётган мавзунинг
долзарблигини белгилайди.
1
Каримов И.А. Жаҳон молиявий – иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари
ва чоралари. – Тошкент.: «Ўзбекистон», 2009. -56 б.
2
Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. –
Тошкент.: «Ўзбекистон», 2010. -80 б.
3
Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва
ислоҳ этишдир. – Тошкент.: «Ўзбекистон», 2005. -89 б.
4
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Солиқларнинг назарий асослари
ва солиққа тортишга оид муаммоларни классик иқтисодчи олимлардан А.Смит,
Д.Рикардо, У.Петти, А.Лаффер, М.Лоренц ва ҳозирги замон олимларидан
И.М.Александров, В.Г.Пансков, И.М.Майбуров, Н.В.Миляков, В.Г.Князев,
В.В.Карпов, Д.Г.Черник, Т.Ф.Юткиналарнинг
4
илмий асарларида тадқиқ этилган.
Тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш муаммоларини татбиқ этишнинг
айрим жиҳатлари иқтисодчи олимларимиз О.Қ.Абдурахмонов, М.А.Алимардонов,
А.Ваҳобов, Э.Ф.Гадоев, В.Ю.Галкин, А.С.Жўраев, Ж.Р.Зайналов, Т.С.Маликов,
О.О.Олимжонов, Н.Х.Хайдаров, Б.Э.Тошмуродова, Ш.А.Тошматов,
З.Н.Қурбонов, Н.Р.Кузиева, Қ.А.Яхьёевларнинг
5
илмий ишларида ўрганилган.
Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида кичик бизнес
субъектларини ривожлантиришда солиқларнинг рағбатлантириш функциясидан
самарали фойдаланиш масалалари махсус. мустақил илмий-тадқиқот объекти
сифатида ўрганилмаган. Ушбу муаммо муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга
бўлиб, кичик бизнес субъектларини солиққа тортишнинг ўзига хос
хусусиятларини аниқлаш, назарий ва амалий жиҳатларини тадқиқ этиш зарурлиги
унинг тадқиқот мавзуси сифатида танланишига асос бўлди.
Диссертациянинг
илмий-тадқиқот
ишлари
режалари
билан
боғлиқлиги.
Тадқиқот иши Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Солиқ академиясининг илмий-тадқиқот ишлари режалари доирасида бажарилган.
Тадқиқот мақсади:
Кичик бизнес субъектларини солиқлар орқали
рағбатлантириш ва солиққа тортишни такомиллаштиришга қаратилган илмий
таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот вазифалари.
Диссертация ишининг мақсадидан келиб чиқиб,
қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:
- жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ва унинг оқибатларини Ўзбекистон
шароитида бартараф этиш, кичик бизнесни ривожлантиришда солиқ сиёсати
аҳамиятини тадқиқ этиш;
- кичик бизнес субъектлари тўлайдиган солиқлар таркибини ўрганиш,
уларни назарий ва амалий жиҳатларини таҳлил қилиш;
- кичик бизнес субъектларини солиққа тортишни илғор хориж
мамлакатлари тажрибаларини ўрганиш;
4
Петти У. Трактат о налогах и сборах. Разное о деньгах.-М.:Ось-89, 1997.-346 с.; Смит А. Исследования о природе и причинах богатства
народов. Пер.с англ. М.: 1962 г.-408с.; Рикардо Д. Начало политической экономики и налогового обложения. Сочинения, том I.- М.:
Государственное издательство политической литературы, 1955.-360с.; Алексадров М. Налоги и налогообложение: Учебник.–7-е. изд., перераб.
и доп..- Издательско-торговая корпорация «Дашков и Ко», -М.: 2007.– 314 с.; Гусева С.М. Упрощенная система налогообложения: Учебник -
М.: ЕНВД 2004.–112-с.; Пансков В, Князев В. Налоги и налогообложение: Учебник для вузов.-М.: МЦФЭР, 2003.-336с.; Майбуров И. Налоги и
налогообложение: Учебник.-М.: ЮНИТИ-ДАНА. 2007.–655 с.; Миляков Н. Налоги и налогообложение: Учебник. Инфра-М, М.: 2007.- 507с.;
Черник Д. Введение в экономико-математические модели налогообложения.-М.: Финансы и статистика, 2000.-256 с.; Юткина Т. Налоги и
налогообложение. Учебник. 2-е изд, перераб. и доп.- М.: ИНФРА-М, 2002.-576 с.; Черник Д. Налоги иналогообложение. Учебник - М.: МЦФЭР,
2007.-528-с.
5
Альмардонов М. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга солиқ тизимининг таьсири: Монография. – Т.: ТМИ, 2003.- 233 б.; Ваҳобов А.,
Жумаев Н. Халкаро молия муносабатлари: Дарслик -Т.:Шарқ, 2003.-400 6.; Вахобов А., Жўраев А., Солиқлар ва солиққа тортиш. Дарслик. – Т.:
Шарқ, 2009.- 448 б.; Жўраев А.С. Давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг долзарб муаммолари. и.ф.д. илмий даражасини олиш
учун тақдим этилган диссертация автореферати. -Т.: ДЖҚА, 2005. – 38 б.; Маликов Т.С. Солиқлар ва солиққа тортишнинг долзарб масалалари.
Т.: Академия, 2002.- 204 б.; Яҳёев Қ.А. Солиққа тортиш назарияси ва амалиёти: Дарслик.–Т.: «Фан ва технологиялар», 2003.–247.; Тошмурадова
Б.Э. Солиқлар воситасида иқтисодиётни бошқариш механизмини.-Т.: Янги аср авлоди, 2002.- 128 б.; Ҳайдаров Н.Ҳ. Солиқлар ва солиққа
тортиш масалалари. Ўқув қўлланма. Академия. - Т.: 2007. -214 б. Тошматов Ш.А. Корхоналар иқтисодий фаоллигини оширишда солиқлар
ролини кўчайтириш муаммолари. И.ф.д. илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация автореферати. -Т.: БМА, 2008. -38 б.
5
- давлат бюджети даромадларини шакллантиришда кичик бизнес
субъектлари тўлаётган солиқларнинг ўрнини тадқиқ этиш;
- кичик бизнес субъектларининг солиқ юкини камайтириш ҳисобига давлат
бюджети даромадини ошириш йўлларини ишлаб чиқиш;
- кичик бизнес субъектларини солиққа тортишнинг амалдаги ҳолатини
таҳлил қилиш ҳамда солиққа тортиш механизми самарадорлигини ошириш
йўлларини ишлаб чиқиш;
- молиявий инқироз шароитида кичик бизнес субъектларини солиққа
тортиш
тизимидаги
мавжуд
муаммоларни
бартараф
этиш
ҳамда
такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар бериш;
- янги таҳрирдаги Солиқ кодекси меъёрларини такомиллаштиришга
қаратилган илмий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот объекти:
Кичик бизнес субъектларининг молиявий хўжалик
фаолияти.
Тадқиқот предмети:
Кичик бизнес субъектлари тўлайдиган солиқларни
давлат бюджетига ундирилиши жараёнида содир бўладиган молиявий
муносабатлар йиғиндиси.
Тадқиқот методлари.
Диссертацияда қиёсий ва омилли таҳлил, кузатиш,
умумлаштириш, гуруҳлаш, таққослаш, иқтисодий-статистик ва математик
усуллардан фойдаланилган.
Тадқиқот гепотизаси.
Кичик бизнес субъектларини солиқлар воситасида
рағбатлантириш хусусидаги илмий назарий хулосалар ва амалий таклифлар
келажакда ушбу соҳани ривожлантириш ҳисобига давлат бюджетига солиқ
тушумларини ўсишини таьминлашга хизмат қилиши мумкин.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
- кичик бизнес субъектларини солиққа тортишни такомиллаштиришнинг
устувор йўналишлари ишлаб чиқилди;
- солиққа тортишда кичик бизнес субъектларига доир мавжуд имтиёзлар
тизими такомиллаштирилди ва илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилди;
- савдо ва умумий овқатланиш учун ягона солиқ тўлови ставкасини
пасайтириш ва регрессив солиқ ставкаларини жорий қилиш тавсия этилди;
- солиқ тушумларида микрофирма ва кичик корхоналар тўлайдиган ягона
солиқ тўловининг ривожланиш тенденциялари эконометрик таҳлил асосида
таҳлил қилиниб, уларнинг ўрта муддатга мўлжалланган муқобил илмий
прогнозлари ишлаб чиқилди;
- янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг меъёрларини такомиллаштиришга
қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.
Илмий янгилиги:
- микрофирма ва кичик корхоналарни солиққа тортишнинг жаҳон
тажрибасидан келиб чиқиб, соддалаштирилган солиқ тизимига ўтиш учун
ишчилар сони билан биргаликда, товар айланмаси бўйича қўшимча мезонини
жорий этиш тавсия қилинди;
- савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида солиқ юкини камайтириш
мақсадида ягона солиқ тўлови ставкасини 10 фоиздан 8 фоизга тушириш таклиф
этилди;
6
- солиқ тушумларининг солиққа тортиш базасига боғлиқлиги корреляцион
таҳлил қилинди ва ягона солиқ тўлови ставкасини пасайтиришнинг иқтисодий
самараси математик усулда исботлаб берилди;
- савдо
ва
умумий
овқатланиш
корхоналарида
ялпи
тушумни
камайтиришларини олдини олиш ва нақд пул тушумини кўпайтириш учун ягона
солиқ тўлови бўйича регрессив табақалаштирилган ставкаларни татбиқ этиш
тавсия этилди;
- савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида умумий савдо тушумида
пластик карточка орқали қилинган қисмига нисбатан регрессив солиқ
ставкаларни жорий қилиш асосланди;
- янги ташкил этилаётган микрофирмалар ва кичик корхоналарга ягона
солиқ тўловини тўлаш муддатини бир йилга кечиктириш имтиёзидан фойдаланиш
муддатини 12 ойдан 24 ойга узайтириш тавсия этилди;
- савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарида тўлов терминали орқали
савдо фаолиятини амалга ошириш қоидаларини бузганлик, товар нархларини
асоссиз равишда кўтарганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш
юзасидан Солиқ кодексига ўзгартиришлар бўйича илмий таклиф ишлаб чиқилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот
жараёнида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялардан солиқ тизимига
бағишланган
махсус
илмий-тадқиқотларни
янада
кенгайтириш
ва
чуқурлаштиришда фойдаланиш мумкин. Илмий ишда олинган илмий хулоса ва
амалий таклифлар кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш
тизимини такомиллаштиришда, солиқ ставкалари ҳамда имтиёзларни белгилаш,
давлат бюджетида солиқ тушумларини прогноз лойиҳаларини тузишда муҳим
аҳамият касб этади. Тадқиқот материалларидан Олий ўқув юртларида “Солиқ
назарияси”, “Солиқлар ва солиққа тортиш”, “Юридик шахсларни солиққа
тортиш”, “Солиқларни прогноз қилиш” фанлари ўқув дастурларини
такомиллаштириш ва ўқитиш жараёнида фойдаланиш мумкин.
Натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижалари бўйича ишлаб
чиқилган илмий хулоса ва амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Давлат
солиқ қўмитаси (2009 йил 12 июндаги 16/2-50-сонли далолатнома) томонидан
амалиётга татбиқ этиш учун қабул қилинган. Тадқиқот ишидаги таклифлар янги
таҳрирдаги Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларда инобатга олинган.
Диссертация натижаларидан Солиқ академиясида (2009 йил 5 майдаги 01/1-237-
сонли маълумотнома) “Солиқ назарияси”, “Юридик шахсларни солиққа тортиш”,
“Солиқ назоратини ташкил қилиш ва ўтказиш методикаси”, “Солиқларни прогноз
қилиш” ва “Солиқлар ва солиққа тортиш” ўқув курсларини ўқитишда
фойдаланилмоқда.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Тадқиқотнинг асосий ғоялари қуйидаги илмий-
амалий семинарларда: «Маҳаллий бюджет даромадларини ошириш йўллари»
(Тошкент, 2005); «Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқаришни
модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни солиқлар воситасида
рағбатлантириш» (Тошкент, 2007); «Роль налоговой политики в развитии малого
бизнеса в Республике» (Ташкент, 2008); «Кичик бизнесни ривожлантиришда
солиқ сиёсатининг тутган ўрни» (Тошкент, 2009); «Жаҳон молиявий-иқтисодий
7
инқирози шароитида Ўзбекистонда кичик бизнесни солиқлар орқали
ривожлантириш йўллари» (Тошкент, 2009), «Қишлоқда кичик бизнес ва
тадбиркорликни ривожлантиришда солиқ сиёсатининг тутган ўрни» (Тошкент,
2009), «Кичик бизнесни рағбатлантиришда солиқ имтиёзларининг тутган ўрни»
(Тошкент, 2010) мавзуларидаги ҳалқаро ва республика илмий-амалий
конференцияларида маъруза қилинган ва маъқулланган.
Диссертация иши Ўзбекистон республикаси Давлат солиқ қўмитаси Солиқ
академиясида ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳузуридаги
Бирлашган ихтисослашган кенгаш қошидаги илмий семинар мажлисида муҳокама
қилинган ва ҳимояга тавсия этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Илмий ишнинг асосий ғояси ва
натижалари натижалари бўйича 15 та илмий ишлар, жумладан: 1 та ўқув
қўлланма, 3 та мақола ва 11 та тезислар эълон қилинган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация иши таркибий
жиҳатдан кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва
иловалардан иборат. Диссертация матни
150
бетни ташкил этиб,
25
та жадвал ва
20
та расмдан иборат.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида мамлакат иқтисодиётини
модернизациялаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш,
барқарор иқтисодий ўсишни таьминлашда муҳим рол ўйнайди ва Республикада
амалга оширилаётган иқтисодий сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири
ҳисобланади. Кичик бизнеснинг ихчам ва ҳаракатчанлиги, бозор конъюнктураси
ўзгаришлари ва истеъмолчилар эҳтиёжларига нисбатан тез мослаша олиши уни
жаҳон иқтисодий инқирози даврида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли
даромадини ошириш борасида энг қулай ва мақбул воситага айлантиради.
мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг йирик ва мураккаб
муаммоларини ҳал этишга қодир бўлган локоматив ролини бажаради.
Америкалик иқтисодчи Р.Стюарт кичик бизнеснинг хусусиятлари сифатида
қуйидагиларни кўрсатиб ўтади
7
: кичик бизнес, кўпчилик янги маҳсулот ёки
хизмат турининг бунёд этилиши учун бошланғич ишлаб чиқариш нуқтасидир;
кичик бизнес ихтисослашган маҳаллий эҳтиёжларини қондиришга яхши
мослашган бўлади; кичик бизнес ўз истеъмолчисини шахсан билиши муҳим
бўлган хизмат турларини таклиф этади,
Иқтисодчи олим Л.Гуровнинг фикрича
8
, кичик бизнес ушбу афзалликларга эга:
устун даражада иқтисодий ўсишнинг суръатларини белгилайди, моддий, молиявий
ва кадрлар ресурсларининг самарали тақсимланишига ёрдам беради, иш ўринларини
вужудга келтиради, янги иш жойларни ташкил этиш йирик корхоналарга қараганда
анча кам ҳаражат талаб қилади.
Академик С.Ғуломовнинг таъкидлашича кичик бизнес ва тадбиркорлик ҳар
қандай шароитда: иқтисодий тушкунликда ҳам, инфляция даврида ҳам, кредитлар
6
Каримов И.А. Жаҳон молиявий – иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари
ва чоралари. – Тошкент.: «Ўзбекистон», 2009. -56 б.
7
Курбангалеева О.А. Как правильно применять упрощёнку. – М.: “Эксмо”, 2007. – С. 416.
8
Гуров Л. Кичик тадбиркорликнинг янги имкониятлари.// Бозор, пул ва кредит. – Тошкент, 1999. – №7. –Б. 32.
8
фоизи ўта юқори бўлганда ҳам, зарур инфратузилмасиз келажаги номаълум
ҳолларда ҳам, хавф – хатар қанчалик юқори бўлишига қарамай яшайверади.
9
Мамлакатимиз иқтисодчиларидан А.Ўлмасов “Кичик бизнес – кишилар
(мулкчилик) субъектларининг моддий ва пул маблағларини (капиталини) амалда
хўжалик оборотига, даромад топишга мўлжаллангандир” деб таъкидлаганлар.
10
Шунингдек, Ё.Абдуллаев тадбиркорликка – қонун хужжатларига мувофиқ,
даромад (фойда) олишга қаратилган, юридик ва жисмоний шахслар томонидан
маҳсулот ишлаб чиқариш йўли билан таваккал қилиб, ўз мулкий жавобгарлиги
остида амалга ошириладиган ташаббускор фаолият” сифатида таьриф берганлар.
Юқоридагилардан
кўриниб
турибдики, тадқиқотчилар
томонидан
тадбиркорликка турлича тушунчалар берилган. Бизнинг фикримизча, тадбиркор
ва бизнесменнинг фаолияти натижалари турлича тугалланади. Тадбиркор ўз
қобилияти ҳисобига тадбиркорлик даромадини олса, бизнесмен сарфлаган
капиталидан фойда олади.
Жумладан, 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти
эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида
12
таърифланишича тадбиркорлик фаолияти - тадбиркорлик фаолияти субъектлари
томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, таваккал қилиб
ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган
ташаббускор фаолиятдир.
Кичик бизнесни (тармоқ белгиси ва доимий ишчилар миқдори бўйича)
аниқлаш мезони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 9 апрель 1998
йилдаги «Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни
янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-1987 сонли Фармони
билан белгилаб берилган. Шунингдек, солиқ қонунчилигида соддалаштирилган
тартибида солиқ тўлашда ходимларнинг ўртача йиллик сони мезон қилиб
белгиланган.
Хорижий мамлакатларда кичик бизнес субъектларини аниқлаш мезонлари
ва солиққа тортиш тажрибасини таҳлил қиладиган бўлсак, хусусан Россия
Федерациясида мамлакат қонунчилигига асосан ўртача ишчилар сонига қараб
аниқланади: саноат ва қурилишда – 200, фан ва илмий хизмат кўрсатишда – 100,
бошқа ишлаб чиқариш тармоқларида – 50, ноишлаб чиқариш тармоқларида – 25,
ҳамда чакана савдода 15 кишигача белгиланган
13
. Соддалаштирилган солиқ
тизимига ўтиши учун учта асосий мезон талабларига мос келиши лозим. Яьни,
корхонанинг 9 ойлик даромади миқдори 15 млн.рублдан юқори бўлмаслиги
лозим, корхонада ишловчилар сони 100 кишидан кўп бўлмаслиги ҳамда асосий
воситалар ва номоддий активлар қолдиқ қиймати 100 млн.рублдан юқори
бўлмаслиги лозим.
Европа мамлакатлари Германия, Франция ва Италияда каби мамлакатларда
кичик бизнес субъектлари микрофирмалар, кичик ва ўрта корхоналарга бўлиниб,
9
Ғуломов С. Тадбиркорлик ва кичик бизнес. –Т.: “Шарқ”, 2002. - 9 б.
10
Ўлмасов А., Шарифхўжаев М. Иқтисодиёт назарияси: Дарслик. – Т.: «Меҳнат», 1999. – Б. 243.
11
Абдуллаев Ё. ва бошқалар. Тадбиркор ён дафтари: кичик бизнес ва тадбиркорлик. – Т.: «Меҳнат», 1999. - 12 б.
12
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни .1999 й. 15-модда. “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”
13
Курбангалеева О.А. Как правильно применять упрощёнку. – М.: “Эксмо”, 2007. – С. 416.
14
Налоговый кодекс Российской Федерации 26 глава 346 статья. – М.: «Гросс-Медиа», 2008. –С. 525. 26
9
мезон сифатида ишчиларнинг иш билан бандлиги ва йиллик оборот
кўрсаткичлари қўлланилиб пасайтирилган ставкаларда даромад (фойда) дан
корпорация солиғини тўлайдилар. Микрофирмаларда ишчилар сони 10 кишигача
ва йиллик оборот - 2 млн. евродан кўп бўлмаган , кичик корхоналарда ишчилар
сони 10 кишидан 50 кишигача ва йиллик оборот 5-7 млн. евродан кўп бўлмаган,
ўрта корхоналарда эса, ишчилар сони 50 дан 250 кишигача ва йиллик оборот – 40
млн. евродан кўп бўлмаган бўлиши лозим.
Японияда кичик бизнес субъектларини аниқлаш мезони фаолият турларига
қараб ишчилар сони ва йиллик даромади белгиланган бўлиб, кичик бизнес
субъектлари амалдаги 30 фоиз ўрнига пасайтирилган 22 фоиз ставкада
корпорация солиғини тўлайдилар. Пасайтирилган ставканинг қўлланилиши учун,
корхонанинг устав жамғармаси 100,0 млн.йендан кам бўлиши ва йиллик даромади
8,0 млн.йендан кам бўлиши лозим.
Президентимиз томонидан хизмат кўрсатиш соҳасининг ялпи ички
маҳсулотдаги улушини 2010 йилда 49 фоизга ва кичик бизнеснинг ялпи ички
маҳсулотдаги улушини ўтган йилдаги 50 фоиздан 2010 йилда 52,5 фоизга етказиш
вазифаси қўйилди. Республикамизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар
натижасида кичик бизнесни ривожланиши йилдан-йилга ўсиш тенденциясига эга.
1-жадвал
Ўзбекистонда кичик бизнес корхоналари сонининг
ўзгариши динамикаси.
Кўрсаткичлар
Ўлчов
бирлик
Йиллар
2001
2002
2003
2004
2005
2006
2007
2008
2009
ЯИМ да кичик
бизнеснинг улуши
%
33,8 34,6 35,0 35,6 38,2 42,1 46,0 48,2
50,1
Кичик корхоналарнинг
ЯИМ улуши
%
14,8 15,7 16,4 18,6 21,5 23,5 27,4 29,5
31,2
Жами юридик шахслар
Минг
223,1
260,5
283,9
315,9
347,4
423,3
468,8
483,7
503,4
Фаолият юритаётган юридик
шахслар
Минг
207,3 227,4 249,2 274,5 298,0 382,9 436,5 444,9 471,8
Фаолият кўрсатаётган
кичик бизнес субъектлари
Минг
170,8 208,7 255,9 277,4 308,7 384,1 391,9 398,6 274,4*
Кичик корхона ва
микрофирмаларда
банд бўлганлар сони
Минг
киши
801,8 931,2 1045,1 1349,0 1386,9 1848,0 2257,5 2164,3 1956,1
Кичик бизнес субъект-
ларида янги ташкил этилган
иш ўринлари
Минг
372,1 369,2 375,4 392,6 434,2 425,5 479,8 374,0 390,0
Ҳар 1000 кишига кичик
бизнес субъектларини тўғри
келиши
та
7,1
8,6
8,3
9,5
10,3 13,2 15,6 15,9
10,2
1-жадвал маьлумотларнинг кўрсатишича, мамлакатимиз ялпи ички
маҳсулотидаги кичик бизнеснинг улуши йилдан-йилга ортиб бормоқда. 2001
йилда ушбу улуш 33,8 фоизни ташкил этган бўлса, 2009 йил якунларига кўра 50,1
фоизга тенг бўлди, яьни 2001 йилга нисбатан 16,3 фоизли пунктга ошган.
15
http://www.worldbank.org/;.
http://www.doingbusiness.org/EconomyRankings
маьлумотлари асосида ҳисобланди
16
Тошматов Ш.А.Корхоналарни ривожлантиришда солиқлар роли. . – Т.: «Fan va texnologiya», 2008. – Б. 135.
17
http://www.stat.uz. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маьлумотлари асосида тузилди.
* 2009 йилда фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субьектлари сони фермер хўжаликларисиз берилган.
10
Шунингдек, жами
юридик
шахслар
сонидаги
кичик
корхона
ва
микрофирмаларнинг салмоғи ҳам ошган: 2001 йилда жами юридик шахслар 223,1
мингтани ташкил этган, унинг 76,6 фоизи фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва
микрофирмаларга тўғри келган бўлса, 2009 йилда жами юридик шахслар сони
2001 йилга нисбатан 280,3 мингтага ошиб, 503,4 мингтани ташкил этган. Бунда
фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг сони 274,4 мингтани
ташкил этган. Шунингдек, сўнгги олти йил мобайнида фаолият юритаётган кичик
бизнес субъектлари сони 1,9 баробар кўпайди ва 2008 йили қарийб 400 мингтани
ташкил этди.
Мамлакатимизда фаолият юритаётган хўжалик субъектлари томонидан
тўланаётган солиқлар давлат бюджети даромадларининг етакчи қисмини ташкил
этмоқда. Эндиликда, кичик бизнес субъектлари томонидан тўланган солиқларни
жами солиқ тушумларида ва бевосита солиқлар таркибидаги улушини йиллар
бўйича ўзгариши таҳлилини кўриб чиқамиз ( 2-жадвал) .
2- жадвал
Давлат бюджети жами даромадлари ва бевосита солиқлар таркибида
юридик шахслардан олинадиган солиқ тўловларининг салмоғи
19
.
№
Кўрсаткичлар
Йиллар (% да)
2009 йилда
2004 йилга
нисбатан
ўзгариши,
(+,-)
2004
2005
2006
2007
2008
2009
Жам
ига
ни
сбата
н
Бево
си
та га
ни
сбата
н
Жам
ига
ни
сбата
н
Бево
си
тага
ни
сбата
н
Жам
ига
ни
сбата
н
Бево
си
тага
ни
сбата
н
Жам
ига
ни
сбата
н
Бево
си
тага
ни
сбата
н
Жам
ига
ни
сбата
н
Бево
си
тага
ни
сбата
н
Жам
ига
ни
сбата
н
Бево
си
тага
ни
сбата
н
Жам
ига
ни
сбата
н
Бево
си
тага
ни
сбата
н
I. Бевосита солиқлар жами
шу жумладан:
28,7
100
27,6
100
27,6
100
26,0
100
25,3
100
26,6
100
-2,1
Х
1.1
Юридик шахслардан фойда
солиғи
6,9
25,5
6.3
24,2
5,4
20,9
5,1
21,5
5,1
20,1
5,2
19,6
-1,7 -
5,9
1.2
Савдо ва умумий овқатланиш
корхоналари
ягона
солиқ
тўлови
2,8
10,6
2.0
7,7
1,8
7,0
2,2
9,0
2,0
8,0
2,1
8,0
-0,7 -2,6
1.3
Микрофирмалар ва кичик
корхоналар учун ягона солиқ
тўлови
3,2
12,0
2.4
9,3
2,4
9,1
2,0
8,5
2,0
8,1
2,5
9,2
-0,7 -
2,8
1.4
Жсмоний шахслар даромад
солиғи
12,7 46,8 14,0 53,8 14,9 57,7 13,5 56,5 12,5
49,5 12,3
46,3
-0,5 -0,5
1.5
Юридик
ва
жисмоний
шахслар
даромадларига
қатъий белгиланган солиқ
1,4
5,1
1,3
5,0
1,4
5,3
1,1
4,4
1,1
4,5
1,0
4,0
-0,4 -
1,1
1.6
Ободонлаштириш
ва
ижтимоий
инфратузилмани
ривожлантириш солиғи
1,7
-
1,6
-
1,7
-
2,1
9,1
2,5
9,8
3,4
12,9
+1,3 + 6,5
2-жадвал маълумотлардан кўриниб турибдики, микрофирмалар ва кичик
корхоналар томонидан соддалаштирилган тартибда тўланадиган ягона солиқ
тўлови 2004 йилда бюджетдаги жами солиқ тушумларидаги улуши 2,8 фоизни ва
бевосита солиқлар таркибидаги салмоғи 12,0 фоизни ташкил қилган бўлса, 2009
йилга келиб жами солиқ тушумларидаги улуши 2,5 фоизни ва бевосита солиқлар
таркибидаги улуши 9,2 фоизни ташкил қилган. Натижада жами солиқ
18
Каримов И.А. Мамлакатимизни модернизатсия қилиш ва янгилашни изчил давом эттириш – давр талаби. – Т.: Ҳалқ сўзи,
2009 йил 14 февраль.
19
www.mf.uz
-Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг маълумотлари асосида муаллифнинг ҳисоб китоби.
11
тушумларидаги улуши 2009 йилда 2004 йилга нисбатан 0,7 фоиз ва бевосита
солиқлар таркибида 2,8 фоиз пунктга пасайган. Шунингдек, савдо ва умумий
овқатланиш корхоналаридан ундирилган солиқларнинг жами даромадлар
таркибидаги улуши 2004 йилда 2,8 фоизни ва бевосита солиқлар таркибида 10,6
фоизни ташкил этган бўлса, 2009 йилда ушбу кўрсаткич жами даромадлар
таркибидаги улуши 2,1 фоизни ташкил этиб 2004 йилга нисбатан 0,7 фоиз пунктга
камайиб, бевосита солиқлардаги салмоғи эса 8,0 фоизни ташкил этиб 2,6 фоиз
пунктга камайганини кўришимиз мумкин. Ушбу ҳолатни бевосита солиқларга
нисбатан солиқ ставкаларининг камайтирилиши ва ресурс солиқларининг салмоғи
ошиб бораётгани билан изоҳлаш мумкин.
Мамлакатимизда кичик бизнесни солиқлар воситасида қўллаб-қувватлаш
борасида Республика Президентининг 2005 йил 20 июндаги «Микрофирмалар ва
кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3620 сонли Фармонини алоҳида таъкидлаб ўтиш
лозим. Унга асосан 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб микрофирма ва кичик
корхоналар учун илгари тўлаб келинган 4 та тўлов хусусан: - ягона солиқ,
бюджетдан ташкари Пенсия жамғармаси, Республика Йўл жамғармаси ва Мактаб
таълими жамғармаларига мажбурий ажратмалар ўрнига ягона солиқ тўлови жорий
этилиши кичик бизнес зиммасидаги солиқ юкининг сезиларли даражада
пасайишига олиб келди, ҳамда кичик бизнесни солиқлар воситасида қўллаб-
қувватлаш борасидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.
Маьлумки мамлакатимизда умумий солиқ юки йилдан-йилга камайиб
бормоқда, лекин таҳлиллар микрофирма ва кичик корхоналар зиммасидаги солиқ
юкининг миқдори юқори даражада эканлигини кўрсатмоқда. Ушбу фикрга
аниқлик киритиш мақсадида соддалаштирилган тартибда ягона солиқ тўловини
тўловчи тадбиркорлик субъектларининг молиявий фаолияти таҳлил қилинди.
Тижорат сирини ошкора этмаслик мақсадида корхона номини шартли равишда
«Файз»
20
деб белгилаб олинди. Тошкент шаҳридаги “Файз” кичик корхонасининг
молиявий фаолияти таҳлил қилинди ва 3-жадвалда умумлаштирилди.
3-жадвал маьлумотларининг кўрсатишича, корхонада умумий солиқ юки
йилдан йилга камайганини кўришимиз мумкин. 2004 йилда солиқ юки 10,5
фоизни ташкил этган бўлса 2009 йилда 8,5 фоизни ёки 2,0 фоиз пунктга камайган.
Корхонанинг 6 йиллик фаолияти учун ушбу кўрсаткич ижобий ҳолат албатта.
Лекин, солиқ юкини йилма-йил таҳлил қиладиган бўлсак бирмунча бошқача
хулосага эга бўламиз. Демак, корхона 2004 йилда ва 2005 йилнинг бир ярим
йилида ягона солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни амалга оширган. Натижада
солиқ юки 2004 йилда 10,5 фоизни ва 2005 йилда эса 9,7 фоизни ташкил этган.
Корхона 2005 йилдан ягона солиқ тўловига ўтказилиши туфайли 2006 йилда
солиқ юки 2005 йилга нисбатан 6,6 фоизга ёки 3,1 фоиз пунктга камайган. Лекин,
ягона солиқ тўлови ставкаларининг пасайтирилишига қарамай 2008 йилда солиқ
юки 8,0 фоизни ва 2009 йилга келиб эса 8,5 фоизга ёки 1,5 фоиз пунктга ўсган.
Бизнинг фикримизча, ягона солиқ тўлови ставкасини янада камайтириш лозим.
20
Солиқ сирини ташкил этувчи маълумотлари бўлган ҳужжатларнинг йўқотилганлиги ёки бундай
маълумотларнинг ошкор этилганлиги қонунда назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади. Ўзбекистон
Республикасининг Солиқ кодекси, 76 модда. – Т.: «Адолат», 2008. 59-б.
12
3-жадвал
«Файз» кичик корхонасининг 2004-2009 йилларда жами товар айланмаси
таркибидаги солиқлар ва тўловлар улуши (солиқ юки )
21
Солиқлар ва тўловлар
турлари
Йиллар (минг.сўм)
2004
2005
2006
2007
2008
2009
Жами товар айланмаси
265600,5
300175,7
588055,9
730574,3
920450,4 1250475
Солиқ ва тўловлар жами
27794,0
29320,6
38563,6
51155,4
73650,0
106290,4
шу жумладан:
Ягона солиқ 12%
16531,1
5730,4
-
-
-
-
Ягона солиқ тўлови
-
10818,8
35706,2
46842,0
68244,5
100038,0
Жисмоний шахсларнинг
даромад солиғи
760,5
962,7
1003,2
1461,0
1850,6
2140,4
Ягона ижтимоий тўлов
1850,0
2038,8
1685,7
2583,4
3200,4
3685,5
Фуқароларнинг иш ҳақидан
мажбурий суғурта бадаллари
153,2
164,4
168,5
269,0
354,5
426,5
Пенсия жамғармасига ажратма
1859,2
2101,2
-
-
-
-
Йўл жамғармасига ажратма
3984,0
4502,6
-
-
-
-
Мактаб таълимини ривожлан-
тириш жамғармасига ажратма
2656,0
3001,7
-
-
-
-
Cолиқлар юки , %да
10,5
9,7
6,6
7,0
8,0
8,5
Маьлумки, 2007 йил 1 январдан бошлаб савдо ва умумий овқатланиш
корхоналари учун белгиланган ялпи даромад солиғи, мол-мулк солиғи,
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармасига, ва
Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига ажратиладиган мажбурий
тўловлар ўрнига ялпи тушумдан тўланадиган ягона солиқ тўлови жорий этилди.
1-расм. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ягона
солиқ тўловига ўтказилиши
22
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналар зиммасидаги солиқ юки қандай
даражада эканлиги ва солиқларнинг молиявий фаолиятига таъсирини тадқиқ
этилди. Тижорат сирини ошкора этмаслик мақсадида шартли равишда
21
Корхона ҳисоботлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланди.
22
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18-декабрдаги ПҚ-532 Қарорига асосан муаллиф томонидан ишлаб
чиқилган.
Ялпи даромад солиғи - 20%,18%,16%
Мол мулк солиғи -3,5%
Пенсия жамғармасига ажратмалар -0,7%
Республика йўл жамғармасига ажратмалар -1%
Мактаб таълим Жамғармасига ажратмалар -1%
2007 йил 1 январгача
солиқлар
2007 йил 1 январдан
бошлаб ПҚ-532
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари
Ялпи тушумдан
Ягона солиқ тўлови
13
«LAZZAT»
23
деб белгилаб олинди. Фарғона шаҳридаги «LAZZAT» умумий
овқатланиш корхонасининг 2004-2009 йиллардаги молиявий фаолияти таҳлил
қилинди унинг натижалари қуйидаги 4-жадвалда умумлаштирилди.
4-жадвал
LAZZAT» кичик корхонасининг 2004-2009 йилларда жами товар
айланмаси таркибида солиқлар ва тўловлар улуши (солиқ юки)
24
Солиқлар ва тўловлар
турлари
Йиллар (минг сўм)
2004
2005
2006
2007
2008
2009
Жами товар айланмаси
32099,3 33554,4 31180,4 42076,
6
45255,4 68250,3
Солиқ ва тўловлар жами
3150,5 3107,4 2488,4 4721,2 5736,3 9229,3
шу жумладан:
Ялпи даромад солиғи (20%)
1816,7
1538
941,0
-
-
-
Ягона солиқ тўлови (10%)
-
-
-
4182,8
4476,4
6504,4
Жисмоний шахсларнинг
даромад солиғи
58,9
78,5
100,4
177,2
392,8
469,3
Ягона ижтимоий тўлов
152,6
202,8
217,7
327,2
785,4
2106,3
Фуқароларнинг иш ҳақидан
мажбурий суғурта бадаллари
11,6
16,4
21,7
34,0
81,7
149,3
Товар айланмасидан пенсия
жамғармасига ажратма
224,7
234,9
218,2
-
-
-
Йўл жамғармасига ажратма
320,9
335,5
311,8
-
-
-
Мактаб жамғармасига ажратма
-
335,5
311,8
-
-
-
Мол мулк солиги 3,5%
365,8
365,8
365,8
-
-
-
Солиқлар юки , %да
9,8
9,2
8,0
11,2
12,7
13,5
4-жадвал маьлумотларига кўра, корхонанинг 2004 йилда солиқ юки 9,8
фоизни ташкил этган бўлса, 2006 йилда солиқ юки 8,0% ни ташкил қилган, яьни
солиқ юки 1,8 фоиз пунктга камайган. Буни 2006 йилда товар айланмасининг
камайиши билан изоҳлаш мумкин. Шунингдек, 2007 йилда солиқ юки 11,2
фоизни ташки этган бўлса, 2008 йилда 12,7 фоиз ва 2009 йилда ушбу кўрсаткич
13,5 фоизни ташкил этган, ёки 2004 йилга нисбатан солиқ юки 3,7 фоиз пунктга
ўсган. Таҳлил маълумотларидан солиқ юкининг 2004 йилдан 2006 йилга қадар
камайгани ҳолда 2007 - 2009 йилларда солиқ юки ўсганлиги намоён бўлмоқда.
Ушбу ҳолатни савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига ялпи тушумдан ягона
солиқ тўловининг жорий қилинганлиги ҳамда солиқ ставкасининг юқорилиги
билан изоҳлаш мумкин.
Корхона солиқ ва тўловларини ўз вақтида тўлаб бориши билан бирга, айрим
солиқ имтиёзларига ҳам эга. Кўрсатилган хизматнинг пластик карточкадан
фойдаланган ҳолда реализация қилинган ҳажми учун солиқ ставкаси 10 фоизга
пасайтирилади. Корхонада 2007 йилдан терминалда пластик карточка орқали
савдо жорий қилинган. (5-жадвал)
23
Солиқ сирини ташкил этувчи маълумотлар бўлган ҳужжатларнинг йўқотилганлиги ёки бундай маълумотларнинг ошкор
этилганлиги қонунда назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, 76 модда. –
Т.: «Адолат», 2008. 59-б.
24
Корхона ҳисоботлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланди ва тузилди.
14
5-жадвал маьлумотларига кўра корхона 2007 йилдаги товар айланмаси
билан пластик карточка орқали қилинган хизматлар улуши ўрганилганда, жами
товар айланмаси таркибида пластик карточка орқали тушум 6,0 фоизни ва 2009
йилда 19 фоизни ташкил этган. Солиқ имтиёзи берилиши натижасида корхона
ихтиёрида 2007 йилда 24,8 минг сўм ва 2009 йилда 129,8 минг сўм қўшимча
маблағ қолган. Лекин пластик карточка орқали қилинган тушум жами тушумдаги
салмоғи ўртача 10-15 фоизни ташкил этмоқда, холос. Шу боис, фикримизча савдо
ва умумий овқатланиш корхоналарида ягона солиқ тўлови бўйича умумий савдо
тушумида пластик карточка орқали қилинган қисмига нисбатан регрессив солиқ
ставкаларни жорий қилиш мақсадга мувофиқдир.
5-жадвал
«LAZZAT» кичик корхонасида 2007-2009 йилларда нақд пул ва пластик
карточка орқали қилинган тушумлар таҳлили
(минг.сўм)
25
Ҳисобот
даври
2007 й
2008 й
2009 й
Нақд
пулга
Пластик
карта
Жами
тушум
Нақд
пулга
Пластик
карта
Жами
тушум
Нақд
пулга
Пластик
карта
Жами
тушум
I-чорак
10632,1
177,9
10810,0
8827,7
1339,6
10167,3
12673,5
1977,3
14650,8
I-чорак
9186,5
646,5
9833,0
9751,0
959,3
10710,3
9593,5
3079,0
12672,5
III -чорак
8310,1
805,8
9115,9
10705,5
1697,8
12403,3
15709,4
3838,2
19547,6
IV-чорак
11467,5
850,2
12317,7
10459,1
1514,9
11974,5
17294,8
4084,6
21379,4
Жами
39596,2
2480,4
42076,6
39743,3
5511,6
45255,4
55271,2
12979,1
68250,3
Улуши
% 94,0% 6,0%
100% 87,8% 12,2% 100% 81%
19% 100%
Юқоридаги таҳлилларга асосланиб умумий овқатланиш корхоналарида
солиқ юкини камайтириш мақсадида ягона солиқ тўлови ставкасини 10 фоиздан 8
фоизга тушириш натижасида бюджетга тушумлар ошишини илмий прогнозини
амалга оширамиз. Бунинг учун Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари асосида
экстраполяция усулидан фойдаланамиз. Таҳлилда натижавий омил сифатида
ягона солиқ тўлови бўйича тушумларнинг суммаси, таъсир этувчи омиллар
сифатида эса ягона солиқ тўлов базаси, ягона солиқ тўлови ставкаси ва ягона
солиқ тўловини тўловчи корхоналар сони олинган (6-жадвал).
6-жадвал
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари
ягона солиқ тўлови тушумларига таъсир этувчи омиллар
.
26
Йиллар
ДСҚ маълумотлари
бўйича ялпи даромад
солиғи, ягона солиқ тўло-
ви тушумлари, млн. сўм
Ялпи даромад
солиғи ва ягона
солиқ тўлови
базаси млн.сўм
Ялпи даромад
солиғи ва ягона
солиқ тўлови
ставкаси, %
Солиқ
тўловчи-
лар сони,
мингта
Y
X
1
X
2
X
3
2003
37 365,0
207583,3
18
49077
2004
61996,9
309984,5
18
62197
2005
72311,9
361559,5
18
60658
2006
94350,3
471751,5
18
62855
2007
106847,0
1068469,0
6,0
66661
25
Корхона ҳисоботлари асосида ҳисобланди ва тузилди. Пластик карточкага савдони корхона 2007 йилдан амалга
оширган
26
ДСҚ маьлумотлари асосида муаллиф томонидан хисобланган
15
2008
175244,2
3186254,5
6,0
68816
2009
229040,4
4164370,9
6,0
72270
Диссертацияда таклиф этилаётган ягона солиқ тўлови ставкасининг 2
фоизга туширилишининг солиқ тушумларига таъсири бўйича аниқроқ тасаввурга
эга бўлиш учун ягона солиқ тўлови базаси билан унинг ставкаси ўртасидаги
боғлиқлик ҳисоблаб чиқилди. Таҳлиллар кўрсатишича, корреляция коэффициенти
0,82 га тенг бўлиб, Чеддок шкаласи бўйича омиллар ўртасида юқори боғлиқлик
мавжуд. Ҳар бир таъсир этувчи омилга тегишли бўлган коэффициент миқдори,
ушбу омилнинг ўзгариши натижавий омилга қайси даражада таъсир этишини
билдиради. (2-расм)
y = -4E-06x + 18,421
R
2
= 0,8251
y = 10250x
-0,5005
R
2
= 0,9171
0
5
10
15
20
25
0
500000
1000000 1500000 2000000 2500000 3000000 3500000 4000000 4500000
2-расм. Ягона солиқ тўлови ставкаси ва солиқ базаси ўртасидаги
боғлиқлик графиги ва унга нисбатан қўшма трендлар.
Таҳлиллар кўрсатмоқдаки, солиқ ставкаси ва солиқ базаси ўртасидаги
боғлиқлик ва унинг тренд чизиғининг регрессия тенгламаси асосида топилган
башорат кўрсаткичи, ёки ягона солиқ тўлови базаси ўртача 4290601,6 млн. сўмни
ташкил этди. Бу ўз навбатида 2009 йилдаги ягона солиқ тўлови режа тушумларига
нисбатан (235983,0 – 222415,1) = 13567,9 млн. сўм кўп тушумлар ортишига олиб
келади. Статистик математик таҳлилларнинг кўрсатишича, ягона солиқ тўлови
ставкаси туширилиши, солиқ тушумларини камайтирмайди, базанинг кўпайиши
натижасида бюджет даромадларини ошишига олиб келади деган хулосага
келишимиз мумкин.
3-расм
Ягона солиқ тўлови ставкасининг пасайтирилиши
27
Тадқиқот натижалари асосида муаллиф томонидан хисобланган.
7
16
натижасида солиқ юкининг камайиши
28
.
Демак, ҳисоб-китобларимизга кўра ягона солиқ тўлови ставкасининг
пасайтирилиши натижасида «ФАЙЗ» кичик корхонасида солиқ юки 2009 йилдаги
8,5 фоиз ўрнига 7,0 фоизни ташкил этиб 1,5 фоиз пунктга камайишига ва
«ЛАЗЗАТ» умумий овқатланиш корхонасида солиқ юки эса 2009 йилдаги 13,5
фоиз ўрнига 11,8 фоизни ташкил этиб 1,7 фоиз пунктга камайишига эришилди.
Маьлумки, 2009-2012 йилларга мўлжалланган Инқирозга қарши чоралар
дастурини амалга ошириш ва иқтисодиётини модернизациялаш шароитида
мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришнинг узоқ ва ўрта муддатга
мўлжалланган стратегик вазифаларини белгилаб олишда солиқ тушумлари муҳим
аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан, солиқ тушумларида кичик бизнес
субъектлари тўлайдиган ягона солиқ тўловининг башоратланиши мамлакатимизда
солиқ сиёсатини келгуси даврларда такомиллаштиришда ва устувор
йўналишларини белгилаб олишда муҳим рол ўйнайди. Ушбу илмий прогнозни
амалга оширишда, диссертант томонидан натижавий кўрсаткичларга таъсир
этувчи омилларнинг ўзгариш тенденциясини аниқлаш йўли билан бюджет
даромадида солиқ тушумларининг ўзгариш динамикаси ва унинг тренд
чизиғининг регрессия тенгламаси асосида топилган башорат кўрсаткичлари
ишлаб чиқилди.
7-жадвал
Ягона солиқ тўлови тушумларининг 2012 йилгача бўлган
даврга мўлжалланган башорат кўрсаткичлари
29
Йиллар
Ягона солиқ тўлови тушумлари (млн.сўм)
1-сценарий варианти
2-сценарий варианти
2010 й
403352,4
298304,8
2011 й
518753,1
334918,8
2012 й
651662,0
371532,8
Жадвал маьлумотларидан кўриниб турибдики, 1-сценарий вариантда ягона
солиқ тўлови тушумлари 2010 йилда 403352,4 млн.сўм. ташкил этса, 2-сценария
вариантида 298304,8 млн.сўм. ташкил этмоқда. Демак иккинчи вариантидаги
ўсиш суръатларига нисбатан биринчи вариант сценариясида ўсиш суръатлари
анча юқори бўлиши аниқланди. Бундан келиб чиқиб, биринчи сценария
прогрессив вариант ва иккинчи сценарияни эса пессимистик вариант деб
ҳисоблашимиз мумкин. (4-расм)
28
Муаллифнинг таклифлари натижаси асосида тайёрланган.
29
Муаллиф томонидан ҳисобланган.
17
0
100000
200000
300000
400000
500000
600000
700000
2003 й 2004 й 2005 й 2006 й 2007 й 2008 й 2009 й 2010 й 2011 й 2012 й
ЯСТ тушумлари ўсиши
1-сценарий
2-сценарий
4-расм. Ягона солиқ тўлови тушумларининг ўрта муддатли даврга ишлаб
чиқилган прогноз кўрсаткичлари, (млн.сўмда).
Тадқиқот ишида ягона солиқ тўловини тўловчи янги ташкил этилаётган
микрофирмалар ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини
бир йилга кечиктириш имтиёзидан қандай даражада фойдаланилаётганлиги
таҳлил қилинди.
8-жадвал
Фарғона вилоятида микрофирма ва кичик корхоналар томонидан ягона
солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш имтиёзи бўйича маьлумот
31
№
Йиллар
Жорий йил ҳолатига
янги рўйхатдан
ўтказилган ягона
солиқ тўловини
тўловчи корхоналар
Рўйхатдан ўтган корхо-
налардан ЯСТ тўлаш
муддатини кечиктириш
ҳуқуқини олиш учун
ДСИ га ариза берганлар
Шу туман ДСИ нинг қабул қилган қарори
ЯСТ тўлаш
муддатини
кечиктириш ҳуқуқи
рад этилганлар сони
ЯСТ тўлаш муддатини
кечиктириш уқуқи
берилган корхналар
сони
1
2
3
4
5
1
2005
526
9
0
9
2
2006
814
8
0
8
3
2007
1048
11
0
11
4
2008
1123
13
0
13
5
2009
1198
15
0
15
8-жадвал маьлумотлардан кўриниб турибдики, Фарғона вилояти бўйича
2005 йилда янги рўйхатдан ўтказилган жами ягона солиқ тўловини тўловчи
микрофирма ва кичик корхоналар сони 526 тани 2009 йилда эса 1198 тани ташкил
этган ёки 2,3 баробарга ошган. Ушбу рўйхатга олинган микрофирма ва кичик
корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш
ҳуқуқини олиш учун ДСИ ларга ариза билан мурожаат қилганлар сони 2005 йилда
9 тани 2009 йилда эса 15 тани ташкил этган ва имтиёздан фойдаланган. Ушбу
имтиёзнинг самарадорлигини бахолайдиган бўлсак, Фарғона вилоятида беш йил
давомида янги ташкил этилган 4709та ягона солиқ тўловини тўловчи
корхоналардан 56та ёки 1,2 фоиз корхоналар имтиёздан фойдаланган.
Республика бўйича янги ташкил этилган 39677 та корхонадан 532 та корхона ёки
1,3 фоизи имтиёздан фойдаланган. Фикримизча, ушбу солиқ имтиёзидан
фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида, имтиёз муддатини 12 ой
ўрнига 24 ойга узайтириш мақсадга мувофиқ.
30
ДСҚ маьлумотлари асосида муаллиф томонидан хисобланди
31
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-3620-сонли Фармонига мувофик Фарғона вилояти Давлат Солиқ Бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланган
18
ХУЛОСА
Тадқиқот натижалари асосида қуйидаги
илмий хулосалар
олинди:
– кичик бизнесни иқтисодий фаоллигини ривожлантиришда солиқларнинг
рағбатлантириш функциясидан самарали фойдаланиш мамлакатда амалга
оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишлари бўлиб, солиқ
сиёсатини янада эркинлаштиришнинг асосий бўғинларидан бири ҳисобланади;
– солиқ юкини камайтириш иқтисодиётда юридик шахсларнинг ўз ихтиёрида
қоладиган даромадларини кўпайтириш, шу орқали ишлаб чиқаришни
кенгайтириш, кредиторлик қарзларини камайтириш ва ниҳоят, боқимандалар
миқдорини камайишига олиб келади. Бу, солиқларнинг иқтисодиётга таъсирини
янада кучайтиради, тадбиркорликнинг эркин ривожланишига қулай шароит
яратади;
–эконометрик
таҳлилларнинг
кўрсатишича
солиқ
ставкасининг
пасайтирилиши, солиқ тушумларини камайтирмайди, аксинча солиқ базасининг
кенгайиши бюджет даромадларини оширади энг муҳими, хўжалик субъектларини
солиқлар воситасида рағбатлантириб улар зиммасидаги солиқ юкини янада
камайтиради;
–
ягона солиқ тўловининг унинг базасига таъсири бўйича қилинган
регрессион-корреляцион таҳлил Республикамизда ягона солиқ тўлови
ставкаларининг камайиши иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ва
эркинлаштириш босқичида ягона солиқ тўлови базасининг ошишига олиб келган;
–
микрофирма ва кичик корхоналар тўлайдиган ягона солиқ тўлови
тушумининг истиқбол даврларга мўлжалланган ўрта муддатли илмий прогнози
эконометрик таҳлил қилинганда, прогноз кўрсаткичлари маълумотларида солиқ
ставкасининг пасайтирилиши солиқ базасининг кенгайиши ҳисобига солиқ
тушумларини ортишини кўрсатмоқда.
Диссертация ишида кичик бизнесни ривожлантиришда солиқларнинг
рағбатлантириш функциясини кучайтиришга қаратилган қуйидаги
илмий таклиф
ва амалий тавсиялар
ишлаб чиқилди:
1. Кичик корхоналарни солиққа тортиш мезони сифатида фақат ишчилар
сонидан келиб чиқиб аниқланиши солиқ тўловчиларни солиқдан қочиш учун
имконият яратиб беради. Соддалаштирилган солиққа тортишга ўтиш мақсадида
қатор корхоналар ишловчи ходимларни расмийлаштирмасдан ёллаб ишлатишга
ҳаракат қиладилар. Бунинг натижасида уларга иш хақини ноқонуний усулида
берилиши, биринчидан нақд пулларнинг банкдан ташқари айланмасини ортишига
олиб келади, иккинчидан, хуфёна иқтисодиётни салмоғини кенгайтиради.
Шунинг учун кичик корхоналарни солиққа тортишнинг жаҳон тажрибасидан
келиб чиқиб, микрофирма ва кичик корхоналарни аниқлаш мезонларига,
ишловчилар сони билан бирга, товар айланмасини ҳам киритиш зурур.
2. Умумий овқатланиш корхоналарга ягона солиқ тўлови ставкасини 10%
дан 8% га туширилишининг ягона солиқ тўлови тушумларга таъсирини аниқлаш
мақсадида амалга оширилган регрессион-корреляцион таҳлил ўтказилди. Ушбу
таҳлилда натижавий омил сифатида ягона солиқ тўлови базаси, таъсир этувчи
омил сифатида эса ягона солиқ тўлови ставкаси олинди. Натижада ягона солиқ
тўлови ставкасининг оширилиши ягона солиқ тўлови базасини таққослама
19
нархларда ўртача 219118,9 млн. сўмга камайишига олиб келди. Бундан ягона
солиқ тўлови ставкасининг 2 фоизга пасайтирилиши натижасида 13567,9 млн.
сўм бюджетга тушумлар ортган. Демак, солиқ ставкасининг пасайтирилиши ягона
солиқ тўлови базасининг кўпайишига хизмат қилади ва натижада давлат
бюджетига тушумларни ошишига олиб келади.
3.Савдо
ва
умумий
овқатланиш
корхоналарида
ялпи
тушумни
камайтиришларини олдини олиш ва нақд пул тушумини кўпайтириш учун ялпи
тушумни ошишига мутаносиб ягона солиқ тўлови бўйича регрессив
табақалаштирилган ставкаларини татбиқ этиш мақсадга мувофиқ: яьни ўтган
ҳисобот даврига нисбатан, агар ҳисобот даврида ялпи тушум 15% дан- 30% гача
оширилса ягона солиқ тўловининг ставкаси 20 фоизга камайтирилади. Агар
ҳисобот даврида ялпи тушум 30% ва ундан юқори бўлса ягона солиқ тўловининг
ставкаси 25 фоизга камайтириш мақсадга мувофиқ бўлади.
4. Банкларда нақд пул айланишини тезлаштириш, аҳолини нақд пулга бўлган
эҳтиёжини қондириш ва терминаллар орқали пластик карточкаларга бўлган
савдони жадаллаштириш, кўпайтириш мақсадида савдо ва умумий овқатланиш
корхоналарига умумий реализация таркибида пластик карточка орқали қилинган
савдо тушуми 10% дан- 30% гача ташкил этса ягона солиқ тўловининг ставкаси шу
қисмига 20 фоизга камайтирилади, 30% дан - 50% гача ташкил этса солиқ ставкаси
30 фоизга камайтирилади, 50% ва ундан юқори бўлса ягона солиқ тўловининг
ставкаси 40 фоизга камайтириш мақсадга мувофиқ бўлади.
5. Кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида,
ягона солиқ тўловини тўловчи янги ташкил этилаётган микрофирмалар ва кичик
корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини бир йилга кечиктириш
имтиёзидан фойдаланиш муддатини 12 ой ўрнига 24 ойга узайтириш лозим.
6. Аҳолини иш билан таъминлашни янада яхшилаш мақсадида ҳар бир
ягона солиқ тўловини тўловчи корхона агар янги иш ўрни яратиб янги ходимни
иш билан таьминласа, янги ходимларга бериладиган иш ҳақи суммаси миқдорида
лекин солиқ базасини 10% дан ошмаган миқдорда маълум муддатга (масалан 1-2
йилгача) солиқ базасини камайтириш ҳуқуқи берилиши мақсадга мувофиқдир.
7. Янги таҳрирдаги солиқ Кодексининг 158 ва 358-моддаларида юридик
шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳамда ягона солиқ тўловини тўлашдан
ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, "Нуроний" жамғармаси ва "Ўзбекистон
чернобилчилари" ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилар умумий сонининг
камида 50 фоизини ногиронлар, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти
фахрийлари ташкил этадиган юридик шахслар озод қилинган. Лекин, ҳозирда
1941-1945 уруш йилларида иштирок этган фахрийлар ёши ўртача 80-85 ёшни
ташкил этиши ва меҳнатга лаёқатсизлигини инобатга олиб, 1941-1945 йиллардаги
уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этадиган юридик шахсларни ягона
солиқ тўловидан, фойда солиғидан имтиёзни бекор қилиш керак.
8. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарида тўлов терминалларидан
фойдаланиш талабларига риоя этмаганлик ҳолатларини назорат-касса
машиналарини ўрнатиш ҳамда фойдаланиш тартиби, савдо ва хизмат кўрсатиш
қоидаларини бузишга тенглаштирилиши муносабати билан терминал орқали
савдо фаолиятини амалга ошириш тартиб қоидаларини бузганлик ҳамда товар
20
нархларини асоссиз равишда кўтарганлик учун жавобгарлик чораларини
кучайтириш, ҳамда савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида терминаллардан
фойдаланиш мажбурийлиги белгилаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лозим.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1.Ўрмонов Ж. Хорижий мамлакатлар солиқ тизими: Ўқув қўлланма. -Т.: Солиқ
академияси, “Дизайин-Принт”, 2007. – Б. 202.
2.Ўрмонов Ж. Маҳаллий бюджет даромадларини ошириш йуллари.//Солиқ
сиёсатини янада такомиллаштириш-принципиал муҳим устувор вазифа. Республика
амалий-илмий конференцияси тезислар тўплами. –Тошкент, 2005. –Б. 156-157.
3.Ўрмонов Ж., Ходжаев Ю. Солиқ тизимини такомиллаштиришдаги айрим
масалалар. //Ўзбекистон Республикасида ғазначилик тизимини шакллантириш
шароитида бюджет-солиқ сиёсатининг долзарб масалалари: Республика амалий-илмий
конференцияси материаллари тўплами. - Тошкент, 2007. – Б. 81-82.
4.Ўрмонов Ж., Ходжаев Ю. Жаҳон амалиётидаги солиқ солиш усуллари.
//Ўзбекистон Республикасида ғазначилик тизимини шакллантириш шароитида бюджет-
солиқ сиёсатининг долзарб масалалари. Республика амалий-илмий конференцияси
материаллари тўплами. - Тошкент, 2007. – Б. 16-17.
5.Ўрмонов Ж. Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқаришни модернизациялаш,
техник ва технологик қайта жиҳозлашни солиқлар воситасида рағбатлантириш. //Солиқ
сиёсатини янада эркинлаштириш - энг муҳим устувор вазифа. Республика илмий-амалий
конференцияси материаллари тўплами. - Тошкент, 2007. – Б. 20-21.
6.Ўрмонов Ж. Солиқ сиёсати ислоҳотлари тараққиёт омили. //Иқтисодиётни
эркинлаштириш шароитида солиқ тизимини такомиллаштириш масалалари. Республика
илмий-амалий конференцияси тезислар тўплами. - Тошкент, 2008. – Б. 29-30.
7.Ўрмонов Ж. Роль налоговой политики в развитии малого бизнеса в Республике.
//Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида солиқ тизимини такомиллаштириш
масалалари. Республика илмий-амалий конференцияси тезислар тўплами. - Тошкент,
2008. – Б. 106-107.
8.Ўрмонов Ж. Малый бизнес и налоги. //Бозор, пул ва кредит.- Тошкент, 2008. -
№10. – Б. 31-33.
9.Ўрмонов Ж. Дальнейшая либерализация налоговой системы для развития
малого бизнеса в Республике Узбекистан. //Экономика и Финансы. -Москва, 2008. - №14
– С. 56-58.
10.Ўрмонов Ж. Кичик бизнесни ривожлантиришда солиқларнинг рағбатлантирувчи
функциясидан самарали фойдаланиш йўллари. //Биржа Эксперт. -Тошкент, 2009.- №1. –
Б. 25-28.
11.Ўрмонов Ж. Кичик бизнесни ривожлантиришда солиқ сиёсатининг тутган ўрни.
//Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозини Ўзбекистон иқтисодиётига салбий таъсирини
бартараф этиш ҳамда иқтисодиётни барқарор ўсиши ва тадбиркорлик фаолиятини
қўллаб қувватлашда солиқ сиёсатининг ўрни. Республика илмий-амалий конференцияси
тезислар тўплами.- Тошкент, 2009. – Б. 5-8.
12.Ўрмонов Ж. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида Ўзбекистонда
кичик
бизнесни
солиқлар
орқали
ривожлантириш
йўллари.//Иқтисодиётни
модернизациялашда солиқ сиёсатини эркинлаш-тиришнинг устувор йўналишлари ва
Ўзбекистон шароитида жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий таъсирини
21
бартараф этишдаги солиқ механизмининг ўрни. Республика илмий-амалий
конференцияси тезислар тўплами. - Тошкент, 2009. – Б. 22-25.
13.Ўрмонов Ж. Қишлоқда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришда
солиқ сиёсатининг тутган ўрни. //Қишлоқ тараққиёти ва ахоли турмуш даражасини
оширишда банк-молия тизимининг ўрни. Ҳалқаро илмий-амалий конференцияси
материаллари тўплами. - Тошкент, 2009. – Б. 298-300.
14.Ўрмонов Ж. Кичик бизнесни рағбатлантиришда солиқ имтиёзларининг тутган
ўрни. // Иқтисодиётни модернизациялаш ва ишлаб чиқаришни таркибий қайта қуриш
шароитида солиқ муносабатларини такомиллаштиришнинг долзарб вазифалари.
Республика илмий-амалий конференцияси тезислар тўплами. – Тошкент, 2010. – Б. 4-7.
Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Ж.Ж.Ўрмоновнинг
08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит» ихтисослиги бўйича «Кичик
бизнесни ривожлантиришда солиқларнинг рағбатлантириш функциясидан
самарали фойдаланиш истиқболлари» мавзусидаги диссертациясининг
Р Е З Ю М Е С И
Таянч сўзлар:
кичик бизнес, тадбиркорлик субъектлари, кичик корхона,
микрофирма, ягона солиқ тўлови, ялпи тушум, солиқ базаси, солиқ имтиёзлари, солиқ
тушумлари ва ставкалари, солиқ юки, солиқ функциялари.
Тадқиқот объектлари:
Кичик бизнес субъектларининг молиявий хўжалик
фаолияти.
Ишнинг мақсади:
кичик бизнес субъектларини солиқлар орқали рағбатлантириш
ва солиққа тортишни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий
тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот методлари:
қиёсий ва омилли таҳлил, кузатиш, умумлаштириш,
гуруҳлаш, таққослаш, иқтисодий-статистик ва математик усуллар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
кичик бизнес субъектларини
соддалаштирилган тизимда солиқ тўлашга ўтишда ходимлар сони ва улар томонидан
бажарилган йиллик товар айланмасини ҳам ҳисобга олиш тавсия қилинди; ягона солиқ
тўлови ставкасини пасайтириш таклифи исботланди; ягона солиқ тўлови тушумлари
ривожланиш тенденциялари эконометрик таҳлил қилиниб, уларнинг ўрта муддатга
мўлжалланган муқобил илмий прогнозлар ишлаб чиқилди; савдо ва умумий овқатланиш
корхоналарини солиққа тортишни соддалаштириш ва нақд пул тушумини кўпайтириш
мақсадида улар учун ялпи тушумни ошишига ҳамда терминаллар орқали пластик
карточкалар билан қилинган товар айланмасига мутаносиб равишда ягона солиқ тўлови
бўйича табақалаштирилган регрессив ставкаларни қўллаш таклиф этилди; янги ташкил
этилаётган микрофирмалар ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш
муддатини бир йилга кечиктириш имтиёзи муддатини узайтириш асосланди; савдо ва
хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарида терминал орқали савдо фаолиятини амалга
ошириш тартиб қоидаларини бузганлик, товар нархларини асоссиз равишда кўтарганлик
учун жавобгарлик чораларини кучайтириш юзасидан Солиқ кодексига ўзгартиришлар
бўйича илмий таклифлар тавсия этилди.
Амалий аҳамияти:
тадқиқот ишида олинган илмий таклиф ва амалий
тавсиялардан
кичик
бизнес
субъектларини
солиққа
тортиш
тизимини
такомиллаштиришда, солиқ ставкалари ҳамда имтиёзларни белгилаш, давлат бюджетида
солиқ тушумларини прогноз лойиҳаларини тузишда фойдаланиш мумкин.
22
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқот ишининг
натижалари ва амалий тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
томонидан амалиётга татбиқ этиш учун қабул қилинган. Диссертация натижаларидан
Солиқ академиясида “Солиқ назарияси”, “Юридик шахсларни солиққа тортиш”, “Солиқ
назоратини ташкил қилиш ва ўтказиш методикаси”, “Солиқларни прогноз қилиш” ва
“Солиқлар ва солиққа тортиш” фанлари ўқув дастурларини такомиллаштириш ва
ўқитишда фойдаланиш мумкин.
Қўлланилиш соҳаси:
Молия вазирлиги, Давлат Солиқ қўмитаси, олий ўқув
юртлари.
РЕЗЮМЕ
диссертации Урманова Жахангира Жалолдиновича на тему:
«Эффективное использование налоговой функций стимулирования в целях
развития малого бизнеса» на соискание ученой степени кандидата
экономических наук по специальности 08.00.07 – «Финансы, денежное
обрашение и кредит»
.
Ключевые слова:
малый бизнес, субъекты предпринимательства, малое
предприятие, микрофирма, единый налоговый платёж, валовая выручка,
налоговая база, налоговые льготы, налоговые поступления и ставки, налоговое
бремя, налоговые функции.
Объекты
исследования:
Финансово-хозяйственная
деятельность
субъектов малого бизнеса.
Цель работы:
разработка научных предложений и практических
рекомендаций направленных по стимулированию посредством налогов и
совершенствованию налогообложения субъектов малого бизнеса.
Методы исследование:
сравнительный и факторный анализ, обобщение,
наблюдение, группировка, экономико-статистические и математические методы.
Полученные результаты и их новизна:
рекомендовано субъектам малого
бизнеса переход на упрошённую систему налогообложения на основе
численности работающих и годового товароборота; доказано экономическая
эффективность предложений снижения ставки единого налогового платежа; в
целях упрощения налогообложения предприятий торговли и общепита,
увеличения поступления наличных средств и расширения использования
пластиковых карток предложено приминение регрессивной шкалы ставок по
единому налоговому платежу; рекомендовано для вновь созданных микрофирм и
малых предприятий внести изменения по уплате единого налогового платежа
продлить льготный срок уплаты; разработаны научные предложения по
изменению Налогового кодекса по усилению ответственности за нарушения о
терминалов предприятиями торговли и сферы услуг.
Практическая значимость:
научные предложения и практические
рекомендации
исследовательской
работы
можно
использовать
в
совершенствовании налогообложения субъектов малого бизнеса в определении
23
ставок и налоговых льгот, в составлений прогнозных поступлений налогов в
государственном бюджете.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
Результаты и
практические рекомендации исследования приняты для внедрения в практику
Государственным налоговым комитетом Республики Узбекистан. Материалы
диссертации могут быть использованы при совершенствовании учебных
программ
курсов «Теория
налогов», «Налоги
и
налогообложение»,
«Налогообложение
юридических
лиц», «Налоговый
контроль»,
«Прогнозирование налогов» и в процессе преподавания в Налоговой академии
Государственного налогового комитета.
Область применения:
Министерство финансов, Государственный
налоговый комитет, высшие учебные заведения.
24
R E S U M E
Thesis of Urmanov Jahongir Jaloldinovich on the scientific degree
competition of the candidate of economic science, on specialty 08.00.07 – «Finance,
monetary circulation and credit», subject: « Efficient use of tax function to
stimulate development of small business »
Keys words:
small business, subjects of entrepreneurship, small business,
microfirms, single tax payment, the gross revenue, tax base, tax exemptions, tax
revenues and rates, tax burden, tax functions.
Subject of research:
Subjects of small businesses in different forms of private
properties and their results of financial household activities.
Purpose of work:
Elobrating scientific and practical recommendations and
proposals aimed at the the theoretical, practical and methodological analyses of tax
subjects of small business, their development through tax incentives and ensuring the
stable growth of state budget revenue.
Methods of research:
methods of systematic approachiyng, comparative
evaluation, the economic-statistical grouping, as well as comparision welle used in the
process of the research, economical and mathematical methods.
The results obtained and their novelty:
Simplified system recommended in the
process of paying taxes and livies, in this case not only considering the basis of the
number of employees but it is too important the basis of annual circulation of goods.
the recommendation of decreasing unified tax rate was given by author; Simplifyng tax
system of trade and public catering as well as increasing cash flow, enchaning the use of
plastic cards proposed and received regressive scale of unified tax. Some proposals
given to change tax code to strengthen accountability for violations of rare use of
terminals by trade and services
Practical value:
Elobrated scientific proposals and practical recommendations
can be used for improving in taxing of subjects of small businesses and defining tax
incentives as well as further working out of direct and indirect taxes scientific
prognoses.
Degree of embed and economic effectivity
: The results of research and practical
recommendations adopted for implementation in practice of the State Tax Committee of
Uzbekistan. The materials of the paper can be applied in upgeading training programs
and courses of «Theory taxes», «Taxes and Taxation», «Taxing entities», «Tax
control», «Forecasting taxes» Tax Academy of State Tax Committee.
Field of application:
the Ministry of Finance, State Tax Committee and Higher
Educational Institutions.
Тадқиқотчи
