ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 657.1(575.1)
МУҚУМОВ ЗАФАР АВАЗМУРОТОВИЧ
ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТ ХАРАЖАТЛАРИ ҲИСОБИ ВА АУДИТИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
(«Ўзнефтегазмаш» АК корхоналари мисолида)
08.00.08-«Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит»
Иқтисод фанлари номзоди
илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент - 2010
2
Диссертация иши Тошкент давлат иқтисодиёт университетида
бажарилган.
Илмий раҳбар:
иқтисод фанлари доктори, профессор
Жўраев Нуритдин Юсупович
Расмий оппонентлар:
иқтисод фанлари доктори, доцент
Дусмуратов Раджапбай Давлатбаевич;
иқтисод фанлари доктори, доцент
Каримов Акрам Аббосович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги.
Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳузуридаги
иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар
ҳимояси бўйича Д.005.25.01. рақамли Бирлашган ихтисослашган кенгашнинг
2010 йил “___” ____________ соат “____” да ўтадиган мажлисида бўлади.
Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Ҳ.Орипов кўчаси, 16-уй.
Диссертация
билан
Ўзбекистон
Республикаси
Банк-молия
академияси кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат 2010 йил «____» ____________да тарқатилди.
Бирлашган ихтисослашган
кенгаш илмий котиби, и.ф.д. Ф.И.Мирзаев
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида
бозор муносабатлари ривожланиши рақобат кучайишига, бу эса, иқтисодиёт
тармоқларининг доимо ўзгараётган муҳитига мослаштириб борилишини
талаб қилмоқда. Демак, бу борада инновацион муҳитга сарфланган маблағлар
алоҳида аҳамият касб этади. Шу боис, маҳсулот рақобатбардошлигини
ошириш учун мамлакат тадбиркорларидан жаҳон бозорларида мустаҳкам
ўрин эгаллашлари, юқори технологияни мужассамлаштирган ҳолда янги
маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлашлари талаб қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек,
«... иқтисодиётимизнинг асосий тармоқларини модернизация қилиш ва
техник янгилаш, мамлакатимизнинг янги марраларни эгаллаши учун кучли
туртки
берадиган
ва
жаҳон
бозорларида
рақобатбардошлигини
таъминлайдиган замонавий инновацион технологияларни жорий қилиш
бўйича мақсадли лойиҳаларни ўзида мужассам этиши даркор. Мана шу ўта
муҳим масалани, айтиш мумкинки, ҳал қилувчи стратегик вазифани
эътиборимиздан чиқармаслигимиз зарур»
1
.
Инқирозга қарши чоралар дастурини амалга оширишда инвестицияларни
жалб этиш, шу жумладан, ички манбаларни сафарбар этиш ҳисобидан
иқтисодиётимизнинг муҳим тармоқларини жадал модернизация қилиш,
техник ва технологик қайта жиҳозлаш, транспорт коммуникацияларини
янада ривожлантириш ва ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш
ҳал қилувчи устувор йўналишга айланди
2
.
Бозор иқтисодиёти шароитида инновацион фаолиятни молиялаштириш
давлатнинг муҳим инвестицион тадбирларидан бири бўлиб, қуйидаги
стратегик вазифалар бажарилишини таъминлайди:
- фан-техниканинг илғор ютуқлари амалиётга татбиқ этилиши орқали
миллий иқтисодиётнинг таркибий жиҳатдан технологик қайта қурилишини
таъминлаш;
- мамлакат иқтисодиётининг устувор йўналишида фан техника ва
инновацион потенциални сақлаб қолиш ва ривожлантириш.
Жаҳон амалиёти кўрсатишича, глобал иқтисодий рақобатда фақатгина
фан-техника
ривожига
қулай
шарт-шароитлар
яратиб
берилган
мамлакатларда фаолият юритаётган хўжалик субъектлари нисбий устунликка
эга бўлади. Мутахассислар фикрича, ривожланган дунё мамлакатлари 50 та
макротехнологиянинг 45 тасига эгалик қилади, 80-90 % юқори технологияда
1
Каримов И.А. Жаҳон молиявий – иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг
йўллари ва чоралари. -Тошкент.: “Ўзбекистон” 2009. – Б. 36 – 37.
2
Каримов И.А. Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада
юксалтиришдир. - Тошкент.: “Ўзбекистон” 2010. –Б. 43.
4
ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳамда ушбу маҳсулотлар экспортининг
деярли барчаси ривожланган мамлакатлар ҳиссасига тўғри келмоқда
3
.
Ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошликни таъминлаш асосида
ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш корхонада молиявий инқирозга
қарши чоралар дастурини ишлаб чиқиш ва барқарор ривожлантириш
стратегиясини белгилашга кўп жиҳатдан боғлиқ. Шу нуқтаи-назардан,
иқтисодиётни модернизациялаш шароитида хўжалик юритувчи субъектлар
инновацион фаолият харажатлари ҳисоби ва аудитини ўтказиш услублари ва
усулларини такомиллаштиришга қаратилган илмий - амалий муаммоларни
чуқур тадқиқ этишнинг зарурлиги тадқиқот мавзусининг долзарблигини
белгилайди.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси
. Харажатлар ҳисоби ва
аудитининг назарий ва услубий масалалари хорижий ва МДҲ
мамлакатларининг иқтисодчи олимларидан Х. Андерсон, И.Н. Богатая, О.И.
Гусарова, Д. Колдуэлл, Н.П. Кондраков, Б. Нидлз, В.Д. Новодворский, В.В.
Панков, М.С. Пушкарь, Дж. Робертсон, Дж. Рис, Л.В. Сотникова, Я.В.
Соколов, В.П. Суйц, Ж. Фостер, Френк Вуд, Н.Н. Хахонова, Р. Энтони, А.Д.
Шеремет, Ю.В. Щербининалар илмий ишларида тадқиқ қилинган
4
.
Мамлакатимиз олимларидан Э.А. Акрамов, А.В. Ваҳобов, Э.Ф. Гадоев,
А.А. Каримов, Р.Д. Дусмуратов, Н.Ю. Жўраев, Т.И. Жўраев, А.К. Ибрагимов,
А.Т. Иброҳимов, З.Т. Маматов, М.Қ. Пардаев, М.Ю. Раҳимов, М.М.
Тўлаходжаева, Б.А. Ҳасанов, И.Н. Қўзиевларнинг тадқиқот ишларида
харажатлар ҳисоби ва аудитининг назарий, услубий ва ташкилий жиҳатлари
таҳлил этилган
5
.
Инновацион фаолият харажатлари ҳисоби ва назоратини ташкил қилиш
масалалари бўйича XX асрнинг 90-йилларида А.С. Бородкин, В.И. Видяпин,
3
Фесенко А.Г. Учетно-аналитическое обеспечение управления затратами и финансированием
инновационной деятельности. Автореферат дис. на соис. учен. степ. к.э.н. – Сургут.: 2003 г. с. 3.
4
Нидлз Б., Андерсон Х., Колдуэл Д. Принципы бухгалтерского учёта. – Москва: Финансы и статистика, 1997.-
с. 496.; Богатая И.Н., Хахонова Н.Н. Аудит. Серия «Высшее образование». – Ростов – на Дону: Феникс, 2003. -
с. 386.; Гусарова О.И. Аудит финансовых результатов промышленного предприятия // Аудиторские
ведомости.- 2004. - №1.- 28 с.; Соколов Я.В. Основы теории бухгалтерского учёта. – Москва. Финансы и
статистика, 2000.- с. 496.; Френк Вуд. Бухгалтерский учёт для предпринимателей. – Москва: ООО Аскери,
1996. – с. 334.; Шеремет А.Д., Суйц В.П. Аудит: учебник. М.: ИНФРА-М., 2005.- с. 448.; Энтони Р., Рис Дж.
Учёт. Ситуация и примеры. –Москва: Финансы и статистика, 1993. – с. 348.; Щербинина Ю.В. Классификация
операционных и внереализационных доходов и расходов // Аудиторские ведомости. – М.: 2003 - №1.- с. 28.
5
Акрамов Э.А. Анализ финансового состояния предприятия. Учеб. пособие для вузов. – изд. ТашГЭУ,2000.- с.
168; Ваҳобов А., Иброҳимов А. Молиявий таҳлил. – Тошкент: Шарқ, 2002.- Б. 310.; Каримов А.А. Корпоратив
бошқарув тизимида бухгалтерия ҳисоби ва аудит.-Т.: Iqtisod-moliya, 2008. – Б. 153. Дусмуратов Р.Д. Аудит
асослари.- Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2003.- Б. 518.; Ибрагимов А., Очилов И., Қўзиев И.,
Ризаев Н. Молиявий ва бошқарув ҳисоби. Ўқув қўлланма. – Тошкент: «IQTISOD-MOLIYA», 2008.- Б. 444.;
Маматов З.Т. Хўжалик юритувчи субъектларда молиявий ҳисобот аудитини ўтказишни такомиллаштириш
масалалари: и.ф.д. илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. Тошкент:. 2005.-Б. 34.;
Пардаев М.Қ. Иқтисодий таҳлил назарияси.- Самарқанд: 2001. – Б. 272.; Раҳимов М.Ю. Бозор иқтисодиёти
шароитида дон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида молиявий натижалар ҳисоби, таҳлили ва
аудитини такомиллаштириш: и.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. –
Тошкент:1999.- Б. 23.; Тўлаходжаева М.М. Корхона молиявий аҳволи аудити. - Т.: “Иқтисодиёт ва ҳуқуқ
дунёси”, 1996.- Б. 193.; Ҳасанов Б.А. Бошқарув ҳисоби ва ички аудит методологиясини такомиллаштириш
масалалари, и.ф.д. илмий даражасини олиш учун ёзилган дис. автореферати. - Тошкент. 2004. – Б. 33.;
5
С.И. Голосовский, С.А. Стуковлар
6
илмий-тадқиқотлар олиб боришган.
Юқорида қайд этилган илмий ишларда асосан тармоқ корхоналарида янги
техникаларни ишлаб чиқариш ва жорий қилиш билан боғлиқ харажатлар
ҳисоби ва назоратини ташкил қилиш ҳамда такомиллаштириш масалалари
ўрганилган. Ўтиш иқтисодиёти мамлакатларида бухгалтерия ҳисобининг
бозор муносабатлари шароитида ташкил қилиниши ва давлат назорати
ўрнига эса, аудиторлик текширувларининг жорий қилиниши инновацион
фаолият харажатлари ҳисоби ва аудити олдига ҳам янги талабларни қўяди.
Юқорида санаб ўтилган ҳолатлар ушбу соҳада жамланган муаммолар ҳал
этилишини тақозо этади бу эса, мазкур мавзунинг танланишига асос бўлди.
Диссертациянинг илмий – тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация иши Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг илмий
– тадқиқот ишлари режаси доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида
инновацион фаолият харажатлари ҳисоби ва аудитини такомиллаштиришга
қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги
вазифалар
белгиланди:
- инновацион фаолият харажатлари тушунчасининг мазмуни ва
моҳиятини очиб бериш;
- инновацион фаолият харажатлар таркибини аниқлаш;
- инновацион фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг
харажатлар ҳисоби, аудитини ташкил қилишга таъсирини аниқлаш;
- инновацион фаолият харажатлари туркумланишини амалга ошириш;
- инновацион фаолиятни ташкил қилиш ва бошқариш харажатлар
ҳисобини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;
- инновацион фаолиятни бевосита амалга ошириш харажатлар ҳисоби
услубини тадқиқ қилиш;
- инновацион фаолият харажатлар ҳисобини такомиллаштириш бўйича
илмий таклифлар ишлаб чиқиш;
- инновацион фаолият харажатлар ҳисобини аудит қилиш амалиётини
тадқиқ қилиш;
- инновацион фаолият харажатлар ҳисоби аудитини такомиллаштириш
бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти - «
Ўзнефтегазмаш» АК корхоналарининг
инновацион фаолият харажатлари ҳисоби ва аудити ҳисобланади.
Тадқиқотнинг предмети –
«Ўзнефтегазмаш» АК корхоналарининг
инновацион фаолият харажатлари ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларини
6
Бородкин А.С. Учёт затрат на освоение новой техники. – М.: Финансы и статистика. 1985.- c.94.; Видяпин
В.И. Учет затрат на научно-исследовательские работы. –М.: Финансы и статистика. 1990.- с.78.; Голосовский
С.И. Эффективность научных исследований в промышленности. – М.: Экономика. 1996.- с.110.; Стуков С.А.
Система производственного учета и контроля. –М.: Финансы и статистика. 1988.- с.65.
6
таҳлил қилиш жараёнида содир бўладиган иқтисодий муносабатлар
йиғиндисидан иборат.
Тадқиқот методлари:
қиёсий таҳлил, гуруҳлаш, комплексли ёндашув,
иқтисодий – статистик, омилли таҳлил, таққослаш ва таҳлилнинг бошқа
усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқот гипотезаси:
инновацион фаолият харажатлар ҳисоби ва
аудитини
яхлит
тизимли
тадқиқ
қилиш, мазкур
жиҳатлар
шакллантирилишининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва молиявий
барқарорлигини мустаҳкамлашга бағишланган янгича илмий ёндашувлардан
иборат.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
- хўжалик юритувчи субъектларда инновацион фаолиятнинг ўзига хос
хусусиятлари ва уларнинг харажатлар ҳисоби, аудитига таъсири аниқланди;
- инновацион фаолият харажатларини узлуксиз равишда ҳисобга олиш
ва самарали назорат қилиш тартиби тавсия қилинди;
- инновацион фаолият харажатларини келгуси давр харажатлари
сифатида ҳисобга олиш тартиби такомиллаштирилди;
- инновацион фаолият харажатларини аудиторлик текширувидан
ўтказишда аудиторга зарур бўладиган мазкур объект тўғрисида маълумотлар
йиғиш ва қайта ишлаш усули ишлаб чиқилди.
Илмий янгилиги:
- инновацион фаолият харажатлари тушунчасининг мазмуни ва моҳияти
очиб берилди;
- инновацион фаолият харажатлари таркибини такомиллаштириш
бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилди;
- инновацион фаолият харажатларини янги мезонлар бўйича туркумлаш
ва уларнинг бухгалтерия ҳисоби, аудитини ташкил қилишга таъсири
аниқланди;
- инновацион фаолиятни ташкил қилиш ва бошқариш харажатлар
ҳисобини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар берилди;
- инновацион фаолият харажатларини ҳисобга олиш услуби ишлаб
чиқилди;
- инновацион фаолият харажатлар ҳисобини аудит қилишда босқичлар
бўйича зарур маълумотлар йиғиш усуллари тавсия қилинди;
- инновацион фаолият харажатлар ҳисобини аудиторлик текширувидан
ўтказиш услуби тавсия қилинди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот
натижалари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялардан
хўжалик юритувчи субъектларда харажатлар ҳисоби ва аудитини
такомиллаштириш бўйича меъёрий-услубий ҳужжатларни тайёрлаш
жараёнида фойдаланилади. Диссертация ишида олинган илмий фикр ва
назарий ғоялардан олий ўқув юртларида «Молиявий ҳисоб», «Бошқарув
7
ҳисоби», «Аудит» ва «Иқтисодий таҳлил» фанлари ўқув дастурларини
такомиллаштириш ва ўқитишда фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилинганлиги.
Тадқиқот жараёнида ишлаб
чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги (№14. 15.12.2009 й. далолатнома) ва «Ўзбеккимёмаш»
заводи (№1. 15.12.2009 й. далолатнома) томонидан амалиётга жорий этилган.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Диссертациянинг асосий ғоя ва хулосалари
«Ўзбекистон
Республикасида
бухгалтерия
ҳисоби
ва
аудитни
ривожлантириш муаммолари» (Тошкент, 2008); «Миллий валюта
барқарорлиги ва иқтисодий ўсишнинг ўзаро алоқадорлиги ва таъсири»
(Тошкент, 2009); «Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш
шароитида бюджет-солиқ сиёсатини такомиллаштириш муаммолари»
(Тошкент, 2010)
мавзуларидаги
республика
илмий-амалий
конференцияларида маъруза кўринишида баён этилган ва маъқулланган.
Диссертация иши Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва
Ўзбекистон Республикаси Банк – молия академияси ҳузуридаги Бирлашган
ихтисослашган кенгаш қошидаги илмий семинарларда муҳокама қилинган ва
ҳимояга тавсия этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Тадқиқот ишининг асосий
ғоялари ва мазмуни бешта мақола ва учта тезис кўринишида нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Тадқиқот иши таркиби кириш,
уч боб, хулоса ва таклифлар, адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат.
Диссертация матни 145 бетни ташкил этиб, унда учта жадвал, 12 та расм,
еттита илова ўрин олган.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Мамлакатимизнинг бозор иқтисодиётига ўтиш даврида рақобат муҳити
шаклланиб бормоқда, бу эса, ҳар бир хўжалик юритувчи субъектдан
самарали фаолият юритиш учун барча имкониятлардан, шу жумладан, илм-
фан ютуқларидан кенг кўламда фойдаланиш ҳисобига мустақил инновацион
фаолият олиб боришни тақозо этмоқда. Бу, ўз навбатида, уларнинг
масъулиятини, жавобгарлиги, ташаббускорлиги ва тадбиркорлигини
оширади, инновацион фаолият харажатларини аниқ ва тўғри ҳисобга олишни
талаб қилади. Иқтисодий адабиётда инновацион фаолиятга оид манбаларни
таҳлил қилиш инновацион фаолият тушунчасига таъриф берилишида
турлича ёндашувлар мавжуд эканлигини кўрсатди.
Фикримизча, инновация – бу, янги технологияларда мужассамлашган
билимлар, ноу-хау, ишлаб чиқаришнинг такомиллашган технологияларини
қўллаш билан боғлиқ, нисбатан самарали салоҳиятга эга бўлган янги ишлаб
чиқаришлар, хизматлар
кўрсата
оладиган
жараёнларнинг
салбий
оқибатларини тугатиш мақсадида олиб борилаётган фаолиятдир. Демак,
инновацион фаолият – бу, хўжалик юритувчи субъектларнинг самарали
фаолият юритишлари учун янги билимларни эгаллаш ва уларни амалиётда
8
қўллаш билан боғлиқ фаолиятдир. Инновация жараёни – бу, илмий-назарий
билимнинг инновацияга айланиш жараёнидир. Яъни,
у
ни Инновациянинг ғоя
кўринишидан аниқ маҳсулот, технология ёки хизмат кўринишига ўтиши ва
амалиётга татбиқ этилиши билан боғлиқ кетма-кет ҳодисалар занжири
сифатида тасаввур этиш мумкин.
Иқтисодиётнинг модернизациялаш шароитида реал сектордаги
инновация ҳолати ҳозирги талабларга мутлақо жавоб бермайди. Аксарият
саноат корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рақобатбардош
эмас, уларнинг асосий фондлари маънавий ва жисмоний жиҳатдан эски
ҳисобланади. Бундай шароитларда давлатнинг саноат ишлаб чиқаришни
ривожлантиришга, алоҳида
хўжалик
субъектларининг
инновацион
фаоллигини оширишга йўналтирилган инновация сиёсати муҳим роль
ўйнайди. Саноат мажмуаси корхоналарининг инновацион жозибадорлиги
инновация
лойиҳаларига
жалб
қилинадиган
маблағлар
самарали
жойлаштирилиши учун хизмат қилувчи объектив жиҳатлар йиғиндисидан
иборатдир. Бу эса, корхоналарнинг экспорт ва илмий - техник салоҳияти,
молиявий барқарорлиги, ишлаб чиқаришни диверсификациялаш даражаси,
инновация дастурлари сифат кўрсаткичлари билан белгиланади.
1-жадвал
Ўзбекистон Республикаси бўйича бажарилган илмий-техник ишлар
динамикаси ва таркиби
7
2005 - 2009 йилларда илмий – техник соҳада бажариладиган ишлар
таркибида фундаментал тадқиқотлар ҳиссаси 12,4% дан 7,8% гача камайди.
Шу йиллар мобайнида амалий тадқиқотлар ҳажми ҳам анча камайганлиги
кузатилди. Илмий-тадқиқот ишлари таркиби қуйидаги кўринишга эга бўлди:
- лойиҳа – конструкторлик ва технологик ишлар – 5,5%;
- тажриба намуналари ва партиялар яратиш – 0,4%;
- лойиҳа ишлари – 10,9%;
7
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан
тузилган.
Иш кўринишлари
2005 й.
2006 й.
2007 й.
2008 й.
2009 й.
2009 йилда
2005 йилга
нисбатан, %
ўзгариш
ҳисобида
млрд
сўм
%
млрд
сўм
%
млрд
сўм
%
млрд
сўм
%
млрд
сўм
%
Жами:
41,7 100
54,5 100
86,4 100
139,5
100
147,1
100
-
Жумладан,
илмий-техник ишлар
34,4
82,4 43,1
79,0 64,8 75,0 73,4 52,6
102,2
69,4
-13
Шундан,
илмий изланишлар
22,9
54,9
29,6 54,3
43,3 50,1
47,3
33,9
65,0
44,1
-10,8
Жумладан,
Амалий
17,7
42,4
24,9
45,7 37,6
43,5
39,9
28,6
53,5
36,3
-6,1
Фундаментал
5,2
12,4 4,7
8,6
5,7
6,6
7,4
5,3
11,5 7,8
- 4,6
Лойиҳа
конструкторлик
ва
технологик ишлар
3,0
7,1
3,7
6,7
5,1
5,9
6,8
4,9
8,2
5,5
-1,6
Тажриба
намуналари
ва
партияларини тайёрлаш
1,6
3,8
1,9
3,5
1,3
1,5
1,0
0,7
0,7
0,4
- 3,4
Қурилиш учун лойиҳа ишлари
4,4
10,5 4,7
8,6
7,8
9,1
8,0
5,7
16,1 10,9
0,4
Илмий-техник хизматлар
2,5
5,9
3,2
5,9
7,3
8,4
10,3 7,4
12,2 8,2
2,3
Бошқалар
7,3
17,5 11,4 21,0 21,6 25,0 66,1 47,4 44,9 30,5
13
9
- илмий – техника хизматлари – 8,2%.
Инновацион фаолият харажатларининг назарий асослари ва уни амалга
ошираётган корхоналар фаолиятини ўрганиш ушбу фаолиятнинг бир –
бирини тўлдириб борувчи қуйидаги жараёнлардан иборат эканлигини
кўрсатди: инновацион фаолиятнинг ташкилий тузилмасини шакллантириш,
унинг йўналишларини аниқлаштириш, малакали кадрлар тайёрлаш, махсус
воситалар тайёрлаш, материаллар тайёрлаш, инновацион фаолиятни амалга
ошириш, натижаларни синовдан ўтказиш ва олинган натижаларни амалиётга
жорий қилиш. Диссертация ишида инновацион фаолият жараёнлари ва
харажатлар таркибининг ўзаро боғлиқлиги асосланди ҳамда харажатлар
ҳисобини ташкил қилиш услубиётини белгиловчи туркумлаш тавсия
қилинди, (2-жадвал).
Инновацион фаолият харажатларининг туркумланиши
8
Тадқиқот натижасида инновацион фаолиятнинг қуйидаги ўзига хос
хусусиятлари аниқланди: инновацион фаолиятнинг тижорат сири билан
боғлиқлиги; олинадиган натижаларнинг мавҳумлиги; амалга ошириш
муддатини аниқ белгилаш имкониятининг йўқлиги; ушбу фаолиятнинг
ҳамкорлар билан биргаликда амалга ошириш заруриятининг мавжудлиги;
инновацион фаолиятнинг турли манба маблағлари ҳисобидан босқичма-
босқич амалга оширилиши; олинган натижалардан янги маҳсулот ва
8
Муаллиф томонидан тузилган.
№
Туркумлаш белгилари
Харажатларнинг гуруҳланиши
1
Харажатларнинг инновацион
фаолиятга боғлиқлигига қараб
Инновацион фаолиятни
ташкил қилиш харажатлари
Инновацион фаолиятнинг
билвосита харажатлари
Инновацион
фаолиятнинг бевосита
харажатлари
2 Амалга ошириладиган жараёнлар
бўйича
Лойиҳалаштириш
Ишлаб чиқариш
Синовдан ўтказиш
ва жорий қилиш
3 Харажатларнинг қандай мақсадга
сарфланишига қараб
Маҳсулот
Хизмат
Технология
4 Натижаларни қайси мақсадда
фойдаланишига қараб
Ўз фаолиятида
Сотиш учун
Юқори ташкилот
корхоналарида
5
Ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя
қилинишига кўра
Амалдаги қонунчилик
доирасида
Қўшимча ҳуқуқий
ҳужжатлар тузилиши
билан
____
6 Режалаштирилган натижага
эришишига қараб
Режалаштирилган натижага
эришиладиган
Режалаштирилган
натижага
эришилмайдиган
____
7
Инновацион фаолият қандай
амалга оширилишига қараб
Мустақил амалга
ошириладиган
Ҳамкорликда
____
8
Инновацион фаолиятни амалга
ошириш босқичларига қараб
Илмий-тадқиқот босқичи
Тажриба конструкторлик
босқичи
____
9
Инновацион фаолият
натижаларининг фойдаланишига
қараб
Битта маҳсулот, хизмат ва
технологияда
Бир нечта маҳсулот,
хизмат ва технологияни
ишлаб чиқишда
____
10 Харажатларнинг киритилишига
қараб
Дастлабки қийматга
киритиладиган
Таннархга киритиладиган
____
11
Инновацион фаолият
харажатларнинг ҳисобдан
чиқариш усулига қараб
Амортизация ҳисоблаш
усулларини қўллаш орқали
Харажатларни
фойдаланиш даврлари
ўртасида тақсимлаш
усуллари
____
10
технологиялар
ишлаб
чиқаришда
ва
соҳаларда
фойдаланишнинг
мумкинлиги.
Инновацион фаолиятни ташкил қилиш ва бошқариш харажатлари
бухгалтерия ҳисобининг алоҳида счётида харажат моддалари асосида
ҳисобга олиниши лозим. Бунинг учун ҳозирда амал қилаётган 9440 –
«Келгусида солиққа тортиладиган базадан чиқариладиган ҳисобот даври
харажатлари» счётидан фойдаланиш лозим ва ушбу счётни «Инновацион
фаолиятни ташкил қилиш ва бошқариш харажатлари» деб номлаш зарур.
Ҳозирги кунда счётлар режасидаги «Келгусида солиққа тортиладиган
базадан чиқариладиган ҳисобот даври харажатлари» счётини 9450 –
«Келгусида солиққа тортиладиган базадан чиқариладиган ҳисобот даври
харажатлари» деб номлаш лозим.
Тадқиқот натижаларига асосланган ҳолда инновацион фаолиятни ташкил
қилиш ва бошқариш харажатлари ҳисобини ташкил қилиш учун счётлар
режасида 9440 – «Инновацион фаолиятни ташкил қилиш ва бошқариш
харажатлари» счётини очиш ва ушбу харажатларни қуйидаги гуруҳларга
ажратган ҳолда ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир:
9441 - Инновацион фаолиятни бевосита ташкил қилиш ва бошқариш
харажатлари;
9442 - Инновацион фаолият йўналишларини аниқ белгилаш билан
боғлиқ харажатлар;
9443 - Инновацион фаолият учун кадрлар танлаш ва тайёрлаш
харажатлари;
9444 - Инновацион фаолият учун асосий воситаларни танлаш ва
тайёрлаш харажатлари;
9445 - Инновацион фаолият учун хом-ашё ва материалларни тайёрлаш
харажатлари.
Инновацион фаолиятни турли маблағлар ҳисобига амалга оширишдан
мақсад - корхонанинг асосий фаолияти бўйича рақобатбардошлигини
таъминлашдан иборатдир. Ушбу хулосага асосланган ҳолда инновацион
фаолият харажатлари ҳисобини асосий фаолият харажатлари таркибида
ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ деган хулосага келинди.
Маълумки, хўжалик юритувчи субъектлар асосий фаолиятни амалга
ошириш жараёнида сарфланадиган ишлаб чиқариш харажатларини 21-
БҲМСга асосан счётлар режасининг «Товар – моддий захиралар»
бўлимидаги счётларда ҳисобга олади. Ушбу бўлимдаги счётлар харажатлари
иқтисодий мазмунидан ва уларнинг қандай мақсадда сарфланишидан келиб
чиққан ҳолда ҳисобга олинади. Ушбу бўлимда харажатларни ҳисобга олиш
учун 1500, 1600, 2000, 2300, 2500, 2600, 2700 счётлар мавжуд. Юқорида
келтирилган счётларда ҳисобга олинадиган харажатлар ва уларнинг
таркибини ўрганадиган бўлсак, инновацион фаолият харажатларини ҳамда
олинадиган натижаларни (маҳсулот, хизмат, технология ва х.з) ушбу
счётларда ҳисобга олишнинг имкони йўқ. Чунки, биринчидан, ушбу
11
счётларнинг тайинланиши ва вазифалари мутлақо бошқа, иккинчидан,
уларнинг бирортасида инновацион фаолиятга сарфланган харажатларни
умумлаштириш имкони йўқ. Шунинг учун инновацион фаолият харажатлари
тўғрисида аниқ маълумотларни шакллантириш учун алоҳида счётни
тайинлаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Фикримизча, бунинг учун
счётлар режасининг 2-бўлимида бўш турган тартиб рақами 2200 бўлган
счётни «Инновацион фаолият харажатларини ҳисобга олувчи счётлар» деб
номлаш зарур. Хўжалик юритувчи субъектнинг инновацион фаолияти
тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 2200 – «Инновацион фаолият
харажатларини ҳисобга олувчи счётлар» да амалга оширилиши лозим.
Фикримизча, инновацион фаолият харажатларининг туркумланиши ва
ушбу фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда
бухгалтерия ҳисобида аниқ шакллантиришни таъминлаш учун 2200 –
«Инновацион фаолият харажатларини ҳисобга олувчи счётлар» да қуйидаги
иккинчи тартибли счётларни ташкил қилиш тавсия қилинади:
2210 – «Янги маҳсулотни яратиш харажатлари»;
2220 – «Янги хизмат турини яратиш харажатлари»;
2230 – «Янги технологияни яратиш харажатлари»;
2240 - «Олинадиган натижаларнинг қандай мақсадларда фойдаланиш
аниқ бўлмаган инновацион фаолият харажатлари»;
2250 – «Муваффақиятсиз
тугалланган
инновацион
фаолият
харажатлари»;
2260 – «Инновацион фаолиятнинг умумишлаб чиқариш харажатлари»;
2270 – «Инновацион фаолиятнинг ташкилий – бошқарув харажатлари».
Инновацион фаолият харажатлари ва улардан олинган натижаларни
юқорида тавсия этилган счётларда акс эттириш алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу
ҳисоб жараёнини қуйидаги тартибда амалга ошириш тавсия қилинади.
Дастлаб инновацион фаолиятга сарфланган харажатлар қўйилган
мақсаддан келиб чиққан ҳолда, 2210, 2220, 2230, 2240 ва 2260 - счётларнинг
дебетида ҳисобга олинади ҳамда сарфланаётган харажатларни эса уларни
ҳисобга олувчи 1000, 0200, 2310, 6010, 6510, 6710 ва харажатларнинг
сарфланишига қараб тегишли счётларнинг кредитида 1-жараён акс
эттирилади, (1 – расм).
Ушбу харажатлар инновацион фаолиятни амалга оширишнинг тўғри
харажатлари бўлиб, фақат умумишлаб чиқариш харажатлари 2260 счётда
олиб борилади. Шунинг учун ҳам 2260-счётнинг дебетидаги харажатлар
суммаси 2210-2240 счётларда инновацион фаолиятдан олиниши кутилаётган
маҳсулотлар ўртасида тақсимланиши лозим. Тақсимлаш 2-жараёнда ҳисобот
даври охирида амалга оширилади. Умумишлаб чиқариш харажатларини
инновацион фаолиятда яратиладиган маҳсулотларнинг сметада белгиланган
бевосита харажатларининг салмоғига мутаносиб равишда тақсимлаш
мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.
12
Дт 1000 Кт Дт 2210-2240 Кт Дт 2250 Кт
3
Дт 0200 Кт Дт 0820 Кт
4
Дт 2310 Кт 1 Дт 0830 Кт
4
Дт 6010 Кт Дт 2260 Кт Дт 9120 Кт
5
Дт 6510 Кт Дт 9130 Кт
1 2 6
Дт 6710 Кт Дт 8820 Кт
6
Дт 4860 Кт
7
Дт 9910 Кт
8
1-расм. Инновацион фаолият харажатларини бухгалтерия ҳисоби
счётларида акс эттириш схемаси
9
.
Инновацион фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ ишлаб чиқариш
харажатларини ҳисобга олиш жараёни тугайди ва бу фаолият
харажатларидан, муваффақиятсиз тугалланган
инновацион фаолият
харажатлари ажратилиб 2250 – «Муваффақиятсиз тугалланган инновацион
фаолият харажатлари» счётининг дебетига ўтказилади. (3 - жараён) Шундан
сўнг, инновацион фаолиятдан олинган маҳсулотларга сарфланган ҳақиқий
харажатлар олинган натижаларнинг ўз фаолиятида фойдаланиш (4 – жараён)
ва сотиш (5 - жараён) мақсадидан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, уларни
мақсадли молиялаштириш манбаларини эътиборга олган ҳолда (6 - жараён),
муваффақиятсиз
тугалланган
инновацион
фаолият
харажатлари
буюртмачилар томонидан қопланадиган бўлганида (7 - жараён) ва қоплаш
манбаси мавжуд бўлмаганида корхонанинг якуний молиявий натижасида
инновацион фаолиятдан кўрилган зарар сифатида (8 - жараён) акс
эттирилади.
Тадқиқот объекти ҳисобланган «Ўзнефтегазмаш» АК корхонаси
«Ўзбеккимёмаш» заводида амалга оширилаётган инновацион фаолият
амалиёти билан танишиш ушбу корхонада харажатларнинг аналитик счёти
ҳар бир маҳсулот турига эмас, балки, уларнинг гуруҳлари бўйича
юритилганлигини кўриш мумкин. Бу, ўз навбатида, инновацион фаолият
харажатлари тўғрисидаги маълумотларнинг аниқлигига ва кенг қамровли
бўлишига таъсир кўрсатади.
9
Муаллиф томонидан тузилган.
13
Инновацион фаолият харажатларини узлуксиз ҳисобга олиш ва назорат
қилишни таъминлаш учун ҳисоб жараёнини учта даражада ташкил қилиш
тавсия қилинади.
3-жадвал
2009 йилда «Ўзбеккимёмаш» заводида янги маҳсулотларга қилинган
харажатлар ва уларнинг таркиби
10
.
№
Харажатлар таркиби
Зинали ва
майдонли
сўрувчи
мослама
Сеператор
блоки
С-101
Нефть сўрувчи
тебранма
мослама СК-6-
2.1-2800
Иссиқлик
алмаштирувчи
мослама
Иситувчи
мослама
А
Ўлчов бирлиги
сўм
сўм
сўм
сўм
сўм
1 Материаллар
107859835
7830810
14422435
298514194
30512627
2
Сотиб олинган ва ярим тайёр
маҳсулотлар
0
131866000
21451326
0
6075000
3 Қайтариладиган чиқиндилар -1260611
-53774
-205344
-2092369
-430525
4 Технологик ёқилғи
1836152
97432
205344
36931
157238
5 Жами
108435376
139740469
35956247
296458756
36314341
6
Асосий иш ҳақи
20253725
4031990
6015049
9384036
6088795
7
Қўшимча иш ҳақи
2415483
441683
640726
1031753
668971
8
Ягона ижтимоий тўлов
5440610
1073681
1597386
2499789
1621864
9 Ишлаб чиқариш аҳамиятига
эга устама харажатлар
41007859
7383138
12020002
17452542
11344728
10 Умумий завод харажатлари
25308056
4791855
7151696
11160791
7239453
11 Қолип мослама
5063431
1007998
1503762
3000000
1522199
12 Модели
479100
-
361120
-
-
13 Бракдан йўқотишлар
561512
-
79456
-
-
14 Божхона тўловлари
7996839
-
-
-
64800352
15 Жами
ишлаб
чиқариш
таннархи
216961991
158470814
65325444
3409876667
-
16 Кутилмаган фойда
-
-
-
-
-
17 Шартнома баҳоси ҚҚС сиз
245982947
193334393
77797252
416004954
79056429
18 Шартнома баҳоси ҚҚС билан -
232001272
93356702
499205945
94867715
Дастлабки ҳисоб жараёни харажатларни ҳисобга олиш карточкасида
бошланғич ҳужжатларга асосан амалга оширилади. Иккинчи даражада ҳисоб
жараёни карточкаларнинг ойлик оборотлари чиқарилиб, ишлаб чиқариш
бўлинмасининг ҳисоботи тузилади, ҳамда учинчи даражада ишлаб чиқариш
ҳисоботлари маълумотлари маҳсулот (хизмат, технология ва ҳоказо)лар
харажатларини ҳисобга олиш учун ташкил қилинган аналитик ҳисобларга
ўтказилади. Бу учлик ҳисоб жараёнида маълумотлар биринчидан, корхона
бўйича маълумотларни умумлаштириш имкониятини берса, иккинчидан,
харажатлар тўғрисидаги маълумотларни ишлаб чиқариш жараёнининг энг
қуйи бўлимидан энг юқоригача бўлган оралиқда ҳисобга олиш ва назорат
қилишни таъминлайди, учинчидан, корхонада харажатларни бошқариш учун
раҳбар ва мутахассисларга зарур бўлган маълумотлар шакллантирилишига
эришилади.
Фикримизча, инновацион
фаолият
харажатларини
аудиторлик
текширувидан ўтказишни босқичма-босқич амалга ошириш мақсадга
мувофиқдир.
Биринчи босқичда аудитор хўжалик юритувчи субъектнинг инновацион
фаолияти билан танишиши ва унинг ўзига хос ташкилий – технологик
хусусиятларини ўрганиши лозим. Бунинг учун аудитор хўжалик юритувчи
10
“Ўзбеккимёмаш” заводи маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.
14
субъект фаолиятида инновацион фаолиятнинг тутган ўрнини аниқлаши ва
яқин истиқболда ривожлантириш салоҳиятини баҳолаши лозим.
Иккинчи босқичда аудитор инновацион фаолият харажатлари ҳисобини
тартибга
солувчи
ҳуқуқий, меъёрий
ҳужжатлар
тармоқ
юқори
ташкилотининг бухгалтерия ҳисобининг тартибга солувчи буйруқлари,
кўрсатмалари, услубий тавсиялари, шунингдек, хўжалик юритувчи
субъектнинг ҳисоб сиёсатида инновацион фаолият харажатлари ҳисобини
юритиш бўйича белгиланган тартиб-қоидаларни ўрганиб чиқади. Уларда
белгиланган талаблар асосида инновацион фаолият харажатлари ҳисобининг
қандай юритилиши бўйича тўлиқ тушунчага эга бўлади.
Учинчи босқичда аудитор текширув ўтказилаётган корхонада
инновацион фаолият харажатлари ҳисоби, ички аудит ва солиқ органи
текшируви материаллари билан танишиши лозим. Ҳисобот даврида солиқ
органлари томонидан текширув ўтказилган бўлса, аудиторга инновацион
фаолият харажатлари ҳисобининг ҳолати тўғрисида маълумот олиш
имконияти яратилган бўлади. Демак, аудитор юқоридаги маълумотлар
ёрдамида инновацион фаолият харажатларининг ҳолати тўғрисида
тасаввурга эга бўлади. Бунинг натижасида аудитор аудиторлик текширувини
ўтказиш дастурини ишлаб чиқади.
Аудитор инновацион фаолиятни ташкил қилиш ва бошқариш
харажатларини аудиторлик текширувидан бошлаши зарур. Инновацион
фаолиятни ташкил қилиш ва бошқарув харажатлари хусусиятларини
эътиборга олган ҳолда, уни қуйидаги кетма-кетликда аудиторлик
текширувидан ўтказиш мақсадга мувофиқдир, (2-расм).
Инновацион фаолиятни ташкил қилиш ва бошқариш харажатларини дастлабки
ҳужжатлаштириш маълумотлари
Ишлаб чиқариш ҳисоботлари
Инновацион фаолиятни ташкил қилиш ва бошқариш харажатларини аналитик счётлари
Инновацион
фаолиятни
бевосита ташкил
қилиш
ва
бошқариш
харажатлари
Инновацион
фаолият
йўналиш-
ларини аниқ
белгилаш билан
боғлиқ
харажатлар
Инновацион
фаолият учун
кадрлар танлаш
ва тайёрлаш
харажатлари
Инновацион
фаолият учун
асосий
воситаларни
танлаш ва
тайёрлаш
харажатлари
Инновацион
фаолият учун хом
ашё ва материал-
ларни тайёрлаш
харажатлари
2 - расм
.
Инновацион фаолиятни ташкил қилиш ва бошқариш
харажатларини аудиторлик текширувидан ўтказиш кетма – кетлиги
11
.
11
Муаллиф томонидан тузилган.
9440 – “Инновацион фаолиятни ташкил қилиш ва бошқариш харажатлари”
счёти
15
Текширув дастлаб инновацион фаолият харажатларининг дастлабки
ҳужжатлари маълумотларини ўрганишдан бошланади. Бунда аудитор
дастлабки ҳужжатларнинг тўғри тузилганлиги, маълумотларнинг масъул
шахслар томонидан тасдиқланганлигини арифметик ва мантиқан текшириши
лозим. Шундан кейин аудитор дастлабки ҳужжатлар маълумотлари асосида
тузилган ишлаб чиқариш ҳисоботларини текширишни бошлайди. Ҳисобот
маълумотлари аналитик ҳисобларга тўғри эканлигига ишонч ҳосил
қилганидан сўнг, аналитик ҳисоблар маълумотлари 9440-«Инновацион
фаолиятни ташкил қилиш ва бошқариш харажатлари» счёти маълумотлари
билан таққосланади. Улар ўртасида ҳеч қандай фарқ кузатилмаса аудитор
текширув жараёнини якунлайди. Кейинги босқичда аудитор инновацион
фаолиятни амалга ошириш жараёнида харажатлар сарфини ҳисобга олиш
бўйича тузилган дастлабки ҳужжатлар ва улар асосида тузилган ҳисобот
маълумотларини текширишга ўтади, (3-расм).
Дастлабки ҳужжатлар
Материал сарфи харажатлари
Меҳнат ҳақи ажратмалари
Асосий воситалар ва номоддий активларнинг амортизацияси,
уларни сақлаш ва ишлатиш харажатлари
Бошқа харажатлар
Ишлаб чиқариш бўлинмалари бўйича ҳисоботлар
Буюртма асосида инновацион фаолиятни амалга ошириш
Инновацион натижалардан ўз фаолиятида фойдаланиш бўйича
тадқиқотлар олиб бориш
Хўжалик шартномаси бўйича тадқиқотлар олиб бориш
3 – расм. Инновацион фаолиятни амалга оширишда тузиладиган
дастлабки
ҳужжатлар
ва
ҳисоботлар
таркибини
аудиторлик
текширувидан ўтказиш тартиби
12
.
Ушбу жараёндаги текширув қуйидаги учта манба маълумотларини
таққослаш орқали амалга оширилади:
- дастлабки ҳужжатлар маълумотлари;
- инновацион фаолиятни амалга ошириш бўйича технологик жараёнлар
картаси;
- ишлаб чиқариш бўлинмалари ҳисоботлари.
Юқоридаги уч гуруҳ ҳужжатлари кўрсаткичлари бир – бири билан ўзаро
боғлиқ. Дастлабки ҳужжатлар харажатлар таркиби тўғрисидаги Низомга
асосан иқтисодий элементлари бўйича беш гуруҳга бўлинади ва ушбу
12
Муаллиф томонидан тузилган.
Инновацион
фаолиятни амалга
ошириш бўйича
технологик
жараёнлар картаси
16
ҳужжатлар маълумотлари асосида ишлаб чиқариш бўлинмаларининг
ҳисоботлари тузилади.
Дастлабки ҳужжатлар маълумотлари технологик жараёнлар картасида
кўрсатилган иш турлари ва сарфларга мос келиши зарур. Агар тафовутлар
бўлса аудитор унинг сабабларини ўрганиши лозим ва уларнинг асослилик
даражасига баҳо бериши лозим. Навбатдаги босқичда аудитор бевосита
инновацион фаолият харажатлари бухгалтерия ҳисобини аудиторлик
текширувидан ўтказади. Текширув жараёнида тўрт гуруҳ кўрсаткичлар ўзаро
солиштирилади. Дастлаб ишлаб чиқариш ҳисоботлари маълумотларининг
харажатларни аналитик ҳисобига мос келиши текширилади. Шундан сўнг
аналитик ҳисоб маълумотлари улар бўйича тузилган оборот ведомостлари
маълумотлари билан таққосланади. Кейинги босқичда аудитор аналитик
ҳисоблар оборот ведомости маълумотларини инновацион фаолият
харажатларини ҳисобга олувчи синтетик счётлар оборот ведомостлари билан
ўзаро боғлиқлигини текшириб кўради. Улар ўртасида тафовут чиқса унинг
сабаблари ўрганилади ва баҳоланади.
.
Ишлаб чиқариш ҳисоботлари
Буюртма
асосида
инновацион фаолиятни
амалга
ошириш
харажатлари
Инновация натижаларидан
ўз
фаолиятида фойдаланиш бўйича
тадқиқотлар харажатлари
Хўжалик
шартномаси
бўйича айрим жараёнлар
бўйича
тадқиқот
харажатлари
Инновацион фаолият харажатларининг аналитик ҳисоблари
Аналитик ҳисобларнинг оборот ведомости маълумотлари
Ишлаб чиқариш ҳисоботлари харажатларининг умумий маълумотлари
Инновацион фаолият харажатларини ҳисобга олувчи синтетик счётлардаги оборот ведомости
маълумотлари
4 – расм
Инновацион фаолият харажатлари бухгалтерия ҳисобини
аудиторлик текширувидан ўтказиш тартиби
13
.
Шундай қилиб, инновацион фаолият харажатларини аудиторлик
текширувидан ўтказиш бўйича берилган амалий тавсиялар аудиторлик
текширувининг аниқлигини қисқа муддатда тугаллаш имкониятини яратиб,
унинг самарали бўлишини таъминлайди.
ХУЛОСА
Тадқиқот жараёнида инновацион фаолият харажатлари ҳисоби ва
аудитини таҳлил қилиш асосида қуйидаги
илмий хулосалар
олинди:
13
Муаллиф томонидан тузилган.
17
1. Инновация ва инновацион фаолият тушунчаларининг такомиллашган
таърифи ишлаб чиқилди.
2. Тадқиқот натижасида инновацион фаолиятнинг қуйидаги ўзига хос
хусусиятлари очиб берилди: инновацион фаолиятнинг тижорат сири билан
боғлиқлиги; олинадиган натижаларнинг мавҳумлиги; амалга ошириш
муддатини аниқ белгилаш имкониятининг йўқлиги; ушбу фаолиятнинг
ҳамкорлар билан биргаликда амалга ошириш заруриятининг мавжудлиги;
инновацион фаолиятнинг босқичма - босқич турли молиявий маблағлар
ҳисобидан амалга оширилиши; ушбу фаолият натижаларидан янги маҳсулот
ва технологияларда қатор маҳсулотлар ишлаб чиқаришда фойдаланишнинг
мумкинлигидир.
3. Инновацион фаолиятга сарфланадиган харажатларни узлуксиз ва
самарали назорат қилиш учун қуйидаги масалалар ўз ечимини топиши зарур
деган хулосага келинди:
- инновацион фаолиятни қайси фаолият таркибига (асосий, инвестиция,
молиявий) киритиш;
- ушбу фаолият бўйича сарфланган барча харажатларни умумлаштириш;
- инновацион фаолият натижаларидан қайси мақсадларда фойдаланиш
ҳолатидан келиб чиқиб, харажатлар ҳисобини ташкил қилиш;
- харажатларнинг қайси мақсадларга сарфланишидан келиб чиқиб,
бухгалтерия маълумотлари шакллантирилишини йўлга қўйиш.
4. Инновацион фаолият харажатларини асосий фаолият харажатлари
таркибида ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир.
5. Диссертацияда инновацион фаолият харажатларини аналитик
ҳисобини юритиш амалиёти тадқиқ қилинди. Тадқиқот ишида аналитик
ҳисобни ҳар бир маҳсулот тури бўйича алоҳида юритилмасдан яратилаётган
маҳсулотлар бўйича юритилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисобланди.
6. Тадқиқот ишида инновацион фаолиятни бевосита амалга ошириш
харажатларини аудиторлик текширувидан ўтказишни уч босқичда амалга
ошириш зарур деган хулосага келинди. Биринчи босқичда инновацион
фаолият
харажатларининг
умумий
кўрсаткичларини
аудиторлик
текширувидан ўтказилади ва унинг тўғрилигига, ишончлигига баҳо
берилади. Иккинчи босқичда инновацион фаолиятни амалга ошириш
жараёнида сарфланган харажатларнинг дастлабки ҳисоби ва ҳисоботлари
маълумотлари текширилади. Учинчи босқичда аудитор томонидан аналитик
ҳисоблар айланма қайднома маълумотлари синтетик счётлар қайдномалари
билан солиштирилади ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги текшириб кўрилади.
Тадқиқот жараёнида инновацион фаолият харажатлари ҳисоби ва
аудитини такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги
илмий таклиф ва
амалий тавсиялар
ишлаб чиқилди:
1. Инновацион фаолият бир-бирини тўлдириб борувчи қуйидаги
жараёнлардан иборат эканлиги асосланди: инновацион фаолиятнинг
ташкилий тузилмасини шакллантириш, унинг йўналишларини аниқлаш,
18
малакали кадрларни тайёрлаш, махсус воситаларни тайёрлаш, материалларни
тайёрлаш, инновацион фаолиятни амалга ошириш, натижаларни синовдан
ўтказиш ва олинган натижаларни амалиётга жорий қилиш. Диссертацияда
инновацион фаолият жараёнлари ва харажатлар таркибининг ўзаро
боғлиқлиги асосланди, харажатлар ҳисобини ташкил қилиш услубиётини
белгиловчи туркумлаш тавсия қилинди.
2. Инновацион фаолиятни ташкил қилиш ва бошқариш харажатлари
ҳисобини ташкил қилиш учун счётлар режасида 9440 – «Инновацион
фаолиятни ташкил қилиш ва бошқариш харажатлари» счётини очиш ва унда
ушбу харажатларни қуйидаги гуруҳларга ажратган ҳолда ҳисобга олиш
мақсадга мувофиқдир:
- инновацион фаолиятни бевосита ташкил қилиш ва бошқариш
харажатлари;
- инновацион фаолият йўналишларини аниқ белгилаш билан боғлиқ
харажатлар;
- инновацион фаолият учун кадрлар танлаш ва тайёрлаш харажатлари;
- инновацион фаолият учун асосий воситаларни танлаш ва тайёрлаш
харажатлари;
- инновацион фаолият учун хом-ашё ва материаллар тайёрлаш
харажатлари.
3. Инновацион фаолият харажатлари тўғрисида аниқ ва батафсил
маълумотларни шакллантириш учун счётлар режасининг 2 – бўлимида бўш
турган тартиб-рақами 2200 бўлган счётдан фойдаланиш тавсия қилинади ва
ушбу счётни 2200 – «Инновацион фаолият харажатларини ҳисобга олувчи
счётлар» деб номлаш зарур. Ушбу счётда қуйидаги иккинчи тартибли
счётларни очиш тавсия қилинади:
2210 – «Янги маҳсулотни яратиш харажатлари»;
2220 – «Янги хизмат турини яратиш харажатлари»;
2230 – «Янги технологияни яратиш харажатлари»;
2240 – «Олинадиган натижалардан қандай мақсадларда фойдаланиш
аниқ бўлмаган инновацион фаолият харажатлари»;
2250 – «Муваффақиятсиз
тугалланган
инновацион
фаолият
харажатлари»;
2260 – «Инновацион фаолиятнинг умумишлаб чиқариш харажатлари»;
2270 – «Инновацион фаолиятнинг ташкилий – бошқарув харажатлари».
4. Инновацион фаолият харажатлари тўғрисида аниқ маълумотларни
шакллантириш учун ҳисоб жараёнини қуйидаги тартибда амалга ошириш
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Дастлаб инновацион фаолиятнинг уч
босқичда амалга оширилишини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир яратилаётган
маҳсулот турига сарфланадиган харажатлар таркибидан келиб чиққан ҳолда
учта харажатларни ҳисобга олиш карточкасини юритиш тавсия қилинди.
5. Диссертация ишида инновацион фаолият харажатларини аудиторлик
текширувидан ўтказиш услуби ишлаб чиқилди. Ушбу услуб бўйича
19
инновацион фаолият харажатларини аудиторлик текширувидан ўтказиш
босқисма – босқич амалга оширилади.
6. Инновацион фаолият харажатлари тўғрисида аниқ тасаввурга эга
бўлиш учун тест саволлари ишлаб чиқилди. Диссертацияда ички аудит
текширувлари, текшириш маълумотлари ва тест саволларига олинган
жавобларга асосланиб, инновацион фаолият харажатларини аудиторлик
текширувидан ўтказиш дастури ишлаб чиқилди.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1. Мукумов З.А. Теоретические основы учета инновационной
деятельности хозяйствующих субъектов // Проблемы экономики. - Москва,
2008. - № 1.- С. 148-150.
2. Жўраев Н.Ю., Муқумов З.А. Инновацион фаолиятнинг иқтисодий
мазмуни ва уни алоҳида ташкил қилишнинг зарурати // Ўзбекистон
Республикасида
бухгалтерия
ҳисоби
ва
аудитни
ривожлантириш
муаммолари: республика илмий-амалий анжумани.- Тошкент, 2008.– Б. 12-
15.
3. Мукумов З.А. Экономическая сущность и содержание инновационной
деятельности // Экономика и финансы. - Москва, 2009. - № 3. – С. 105-106.
4. Муқумов З.А. Инновацион фаолият харажатларининг таркиби ва
туркумланиши // Иқтисод ва таълим. - Тошкент, 2009. - № 1. – Б. 106 –109.
5. Муқумов З.А. Инновацион фаолиятни ташкил қилиш ва бошқариш
харажатлари ҳисобини такомиллаштириш // Жамият ва бошқарув. – Тошкент,
2009. - № 2. – Б. 97–98 .
6. Жўраев Н.Ю., Муқумов З.А. Инновацион фаолият харажатларини
аудиторлик
текширувидан
ўтказиш
услубини
такомиллаштиришни
иқтисодий ўсишдаги аҳамияти // Миллий валюта барқарорлиги ва иқтисодий
ўсишнинг ўзаро алоқадорлиги ва таъсири: республика илмий-амалий
анжумани. - Тошкент, 2009. – Б. 211-214.
7. Мукумов З.А. Особенности инновационной деятельности и их
влияние на организацию бухгалтерского учета и аудита // Экономика и
финансы. - Москва, 2010. - № 4. – С. 95-97.
8
.
Муқумов З.А. Инновацион фаолият харажатларининг турли
белгиларига кўра туркумланиши // Иқтисодиётни модернизациялаш ва
диверсификациялаш шароитида бюджет-солиқ сиёсатини такомиллаштириш
муаммолари: республика илмий-амалий конференцияси. - Тошкент, 2010. –
Б. 277-280.
20
Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Муқумов Зафар
Авазмуротовичнинг 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил
ва аудит» ихтисослиги бўйича «Инновацион фаолият харажатлари
ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш масалалари» мавзусидаги
диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч сўзлар:
харажатлар, инновация, инновацион фаолият,
инновацион жараён, инновацион сиёсат, харажатлар таснифи, ишлаб
чиқариш харажатлари, тўғри харажатлар, эгри харажатлар, ўзгарувчан
харажатлар, ўзгармас харажатлар, таннарх, калькуляция, умумий харажатлар.
Тадқиқот объекти: «
Ўзнефтегазмаш» АК корхоналарининг инновацион
фаолият харажатлари ҳисоби ва аудити ҳисобланади.
Ишнинг мақсади:
иқтисодиётни модернизациялаш шароитида
инновацион фаолият харажатлари ҳисоби ва аудитини такомиллаштиришга
қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот методлари:
қиёсий таҳлил, гуруҳлаш, комплексли ёндашув,
иқтисодий – статистик, омилли таҳлил, таққослаш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
инновацион фаолият
тушунчасининг моҳияти очиб берилди; инновацион фаолият харажатлари
таркибини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар берилди; инновацион
фаолият харажатларининг янги стандартлар бўйича туркумлаш ва уларнинг
бухгалтерия ҳисоби, аудитни ташкил қилишга таъсири аниқланди;
инновацион фаолиятни ташкил қилиш ва бошқариш харажатлари ҳисобини
такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар берилди; инновацион фаолият
харажатларини ҳисобга олиш услуби ишлаб чиқилди; инновацион фаолият
харажатлари ҳисобини аудит қилишда босқичлар бўйича маълумотларни
йиғиш усуллари тавсия қилинди; инновацион фаолият харажатлари ҳисобини
аудиторлик текширувидан ўтказиш услуби тавсия қилинди.
Амалий аҳамияти:
тадқиқот ишида олинган илмий таклиф ва амалий
тавсиялар
хўжалик
юритувчи
субъектларда
инновацион
фаолият
харажатлари ҳисоби ва аудитини такомиллаштиришга хизмат қилади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқот
жараёнида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги ва «Ўзбеккимёмаш» заводи инновацион
фаолият харажатлари ҳисобини ташкил этишда фойдаланиш учун қабул
қилинган. Тадқиқот материалларидан олий ўқув юртларида «Молиявий
ҳисоб», «Бошқарув ҳисоби», «Аудит» ва «Иқтисодий таҳлил» фанлари ўқув
дастурларини такомиллаштириш ва ўқитишда фойдаланиш мумкин.
Қўлланиш соҳаси
: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги,
«Ўзбеккимёмаш» заводи, олий ўқув юртлари.
21
РЕЗЮМЕ
диссертации Мукумова Зафара Авазмуратовича на тему :
«Вопросы усовершенствования учета и аудита расходов инновационной
деятельности» на соискание ученой степени кандидата экономических наук по
специальности 08.00.08- «Бухгалтерский учет, экономический анализ и аудит»
Ключевые слова:
расходы, инновация, инновационная деятельность,
инновационный процесс, инновационная политика, классификация расходов,
производственные расходы, прямые расходы, косвенные расходы, переменные
расходы, постоянные расходы, себестоимость, калькуляция, общие расходы.
Объект исследования:
учета и аудита расходов инновационной деятельност
завода «Узбеккимёмаш»
Цель работы:
разработать научные предложения и практические
рекомендации по совершенствованию учета и аудита расходов инновационной
деятельности в условиях модернизации экономики.
Методы исследования:
сравнительный анализ, группировка, комплексный
подход, экономико-статистический, факторный анализ, сравнение.
Полученные результаты и их новизна:
раскрыты сущность понятия
инновационной
деятельности; разработаны
научные
предложения
по
совершенствованию
структуры
расходов
инновационной
деятельности;
классифицированы расходы инновационной деятельности согласно новым
стандартам и определены их влияние на организацию бухгалтерского учета и
аудита; разработаны практические рекомендации по усовершенствованию учета
организационных и управленческих расходов инновационной деятельности;
разработан метод учета расходов инновационной деятельности; рекомендованы
методы сбора необходимой информации для поэтапного проведения аудита учета
расходов инновационной деятельности; рекомендован метод проведения
аудиторской проверки учета расходов инновационной деятельности.
Практическая значимость:
разработанные в диссертационной работе
научные предложения и практические рекомендации могут быть использованы для
усовершенствования учета и аудита расходов инновационной деятельности
хозяйствующих субъектов.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
разработанные
научные предложения и практические рекомендации приняты для использования
при организации учета расходов инновационной деятельности Министерством
финансов Республики Узбекистан и заводом «Узбеккимёмаш». Материалы
исследования могут быть использованы в высших учебных заведениях при
усовершенствовании учебных программ и в препадовании курсов «Финансовый
учет», Управленческий учет», «Аудит», «Экономический анализ».
Область применения:
Министерство финансов Республики Узбекистан,
завод «Узбеккимёмаш», высшие учебные заведения.
22
RESUME
Thesis of Mukumov Zafar Avazmuratovich: on the scientific degree
competition of the candidate of economic sciences on speciality 08.00.08 –
“Accounting, economic analysis and audit”, subject: “Issues of
improvement of accounting and audit of innovative activity expenses”.
Key words:
expenses, innovation, innovative activity, innovative process,
innovative policy, classification of expenses, production costs, direct costs, indirect
costs, variable costs, constant costs, cost price, accounting, total costs.
Subject of research:
innovative activity of “Uzbekkimyomach” plant.
Purpose of work:
to develop scientific proposals and practical
recommendations on improvement of theoretical and methodical bases of
accounting and audit of innovative activity expenses in conditions of economic
modernization.
Methods of research:
comparative analysis, grouping, complex approach,
economic-statistical and factorial methods, comparison.
The received results and their novelty:
the essence and importance of the
concept of innovative activity were revealed, proposals on improvement of
structure of innovative activity expenses were developed, grouping of innovative
activity expenses according to new standards and their influence on book-keeping
and audit organization were
revealed
; practical recommendations on the
improvement of accounting of organization and management expenses of
innovative activity were developed; the method of accounting of innovative
activity expenses were developed; methods of collecting necessary information by
stages of auditing of accounting of innovative activity expenses were
recommended; the method of auditing of accounting of innovative activity
expenses was recommended.
The practical value:
the scientific proposals and practical recommendations
developed in the research can be used for improvement of accounting and audit of
expenses of innovative activity of managing subjects.
Degree of embed and economic effectivity:
scientific proposals and
practical recommendations developed in the research were adopted for use at the
organization of accounting of expenses of innovative activity of the Ministry of
Finance of the Republic of Uzbekistan and “Uzbekkimyomach” plant. The
research materials can be used in higher educational institutions in improvement of
curriculums and training of “Financial accounting”, “Management Accounting”,
“Audit”, “Economic analysis” courses of “Book- keeping and audit” specialty.
Field of application:
Ministry of Finance of the Republic of Uzbekistan,
“Uzbekkimyomach” plant, higher educational institutions.
Тадқиқотчи: _________________
23
24
