ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК: 336.711(575.1) 336.225.4
КОМОЛОВ ОДИЛЖОН САЙФИДИНОВИЧ
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТАРТИБИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Иқтисод фанлари номзоди
илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
ТОШКЕНТ -2009
Диссертация иши Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Давлат ва жамият қурилиши академиясида бажарилган.
Илмий раҳбар:
иқтисод фанлари доктори, профессор
Ҳайдаров Низомиддин Ҳамроевич.
Расмий оппонентлар:
иқтисод фанлари доктори, профессор
Олимжонов Одил Олимович;
иқтисод фанлари номзоди, доцент
Базаров Қаҳрамон Тоштемирович.
Етакчи ташкилот:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.
Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳузуридаги иқтисод
фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича
Д. 005.25.01. рақамли Бирлашган ихтисослашган кенгашнинг 2009 йил “___”
___________ соат “___” да ўтадиган мажлисида бўлади.
Манзил:
100000, Тошкент шаҳри, Х.Орипов кўчаси, 16-уй. Мажлислар зали.
Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг
кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат 2009 йил “___” ___________ да тарқатилди.
Бирлашган ихтисослашган
Кенгаш илмий котиби,
иқтисод фанлари номзоди
Ф. И. Мирзаев.
1. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Бозор муносабатларини ташкил этувчи тизим
фаолиятида, мамлакат иқтисодиёти шаклланиши ва ривожланишида тижорат
банклари муҳим ўрин тутади. Тижорат банклари ўз иқтисодий табиатига кўра,
қуйидаги иқтисодий операцияларни бажаради:
-
тижорат банклари аҳоли ва хўжалик субъектлари эҳтиёжларидан ортиқча
бўлган молиявий ресурсларни қўшимча тўлов асосида ўзига жалб этади;
-
вақтинчалик молиявий маблағларга зарурат сезаётган тадбиркорларга
кредит ресурслари етказиб беради;
-
банк ўз операциялари орқали меҳнатга лаёқатли аҳоли қатламларини иш
ўрни билан таъминлаб, мамлакатдаги ижтимоий барқарорликни таъминлашга
ҳисса қўшади.
Тижорат банкларининг миллий иқтисодиётда бажараётган вазифаларини
тирик организмнинг қон томирлари иш фаолиятига қиёслаш мумкин.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида тижорат банкларини дунё
андозаларига мос равишда ташкил этиш ва ривожлантириш мақсадида қатор
чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Тижорат банкларининг молия-
кредит операцияларига Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов
шундай баҳо берадилар: “Ўтган йилда банк-молия соҳасидаги ислоҳотларни
чуқурлаштириш ва уларнинг кўламини кенгайтириш масалалари доимий
эътиборимиз марказида бўлиб келди. Биринчи навбатда, молиявий барқарорликни
таъминлаш, тижорат банкларининг капиталлашув даражасини янада ошириш ва
уларнинг эркинлигини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилди”
1
.
Тижорат банклари томонидан миллий иқтисодиётда молиявий операциялар
бажарилиши билан бир қаторда, ижтимоий вазифалар ҳам бажарилади. Ижтимоий
барқарорликни таъминлашнинг муҳим йўналишларидан бири тижорат
банкларидаги солиқ юкини пасайтириш ҳисобланади.
Бозор иқтисодиётига ўтишнинг айрим босқичларида масалан, 1995-1997
молия йилларида тижорат банклари солиқ тўлашдан озод этилган эди. Шу давр
мобайнида мамлакатимизда қатор тижорат банклари шаклланди, мавжуд
банкларнинг моддий-техника базаси жадал ривожланиб, жаҳон андозаларига мос
келадиган банк операцияларини бажариш имкониятига эга бўлинди. Жамият
ривожланишини таъминлаш ва давлат функцияларини бажариш учун тижорат
банкларини солиққа тортишни такомиллаштириш илмий-назарий ва амалий
аҳамиятга эга.
Иқтисодиётни эркинлаштириш босқичида Давлат статистика қўмитаси
материаллари ва тижорат банкларининг йиллик ҳисоботлари таҳлиллари
кўрсатишича, айрим тижорат банкларининг молиявий ҳолати талаб даражасида
эмас. Бизнинг фикримизча, бундай салбий ҳолатнинг вужудга келишида солиқлар
муҳим роль ўйнайди. Юқорида қайд этилган ҳолатлар тижорат банкларини
солиққа тортиш механизмини комплекс тарзда таҳлил этиш тақозо этиладиган
долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
1
Каримов И.А. Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш йўлида. –Т.:
Ўзбекистон, 2008. Т.16. – Б. 206.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Тижорат банкларини солиққа
тортишнинг назарий жиҳатлари хорижлик олимлар М.Белуза, А.Веренков,
Э.Вознесенский, А.Гуйдо, А.Дадашев, Л.Дробозина, В.Колесников, А.Лаффер,
Р.Макконел, А.Медведев, Г.Поляк, В.Родионова, Р.Рябова, С.Фишер, М.Фридмен,
А.Харрод, Д.Черниклар
2
илмий ишларида тадқиқ этилган.
Ўзбекистонда тижорат банкларини солиққа тортишнинг назарий ва амалий
томонлари О.Абдураҳмонов, Ш.Абдуллаева, М.Альмардонов, Қ.Базаров,
А.Вахабов, Э.Гадоев, В.Галкин, Ж.Зайналов, А.Жўраев, О.Иминов, Т.Маликов,
О.Олимжонов, Ҳ.Собиров, Ш.Тошматов, Ш.Тошмуродов, Б.Тошмуродова,
М.Шарифхўжаев, Қ.Яхъёев, Н.Ҳайдаров, Р.Қурбоновлар
3
томонидан таҳлил
қилинган.
Юқорида қайд этилган хорижлик ва мамлакатимиз иқтисодчи олимлари
томонидан солиқларнинг назарий асослари, иқтисодий мазмуни, миллий
иқтисодиётдаги ўрни, ялпи ички маҳсулотни тақсимлашдаги мавқеи тўғрисида
қатор илмий хулоса ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган. Шу билан бир қаторда,
иқтисодиётни эркинлаштириш босқичида республикамизда тижорат банкларини
солиққа тортиш механизмини тадқиқ этишга бағишланган яхлит махсус илмий
тадқиқотлар амалга оширилмаган. Ушбу муаммонинг долзарблиги ва иқтисодий
адабиётда чуқур тадқиқ этилмаганлиги алоҳида тадқиқот мавзуси сифатида
танланишига асос бўлди.
Диссертациянинг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги.
Тадқиқот иши Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва
жамият қурилиши академияси, Тошкент Молия институтида илмий-тадқиқот
ишлари режасига мувофиқ бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади.
Ўзбекистон
Республикасида фаолият юритаётган
тижорат банкларининг солиққа тортиш тартибини такомиллаштиришга
қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари.
Илмий иш олдига қўйилган мақсадга эришиш
учун қуйидаги вазифалар белгиланди:
иқтисодиётни эркинлаштириш босқичида тижорат банкларини солиққа
тортишнинг объектив зарурлиги тадқиқ этилган;
тижорат банкларини солиққа тортишнинг ривожланиш босқичлари
таҳлил қилинган;
тижорат банкларидан ундириладиган умумдавлат солиқлари, маҳаллий
солиқлар ва йиғимларнинг ҳисоблаш тартиби, тўлаш механизмини таҳлил этиш;
тижорат банкларидан фойда солиғи ва ресурс солиқларини ундириш
механизмини такомиллаштириш юзасидан илмий таклифлар ишлаб чиқиш;
тижорат
банкларининг амалдаги солиққа тортиш жараёнини
мувофиқлаштирувчи меъёрий ҳужжатларни иқтисодиётни эркинлаштириш
2
Белуза М.Я., Веренков А.И., Налогообложение коммерческого банка: Справочник-альманах. –М.: Банковский
Деловой Центр, 1996. – 136 с; Дадашев А.З. Налогообложение коммерческих банков в Российской Федерации. –
М.: Книжный мир. 2008. – 88 с.
3
Тошматов Ш. Тижорат банкларини солиққа тортишни такомиллаштириш // Бозор, пул ва кредит. – Тошкент,
2005. -№10-11. – Б.6.; Тошмуродов Ш. Формирование доходов коммерческих банков. – Санкт-Петербург:
СПб.УЭФ, 1992. – 190 с.; Қурбонов Р. Тижорат банклари даромади (фойдаси)ни солиққа тортиш масалалари: и.ф.н.
илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. – Т.: 1998. – 20 б.
талаблари бўйича такомиллаштириш юзасидан илмий хулосалар ва амалий
тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот объекти.
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган, шу
жумладан, Андижон вилоятидаги тижорат банкларидан ундириладиган амалдаги
солиқлар ва йиғимлар тадқиқот объекти бўлиб ҳисобланади.
Тадқиқот предмети.
Мамлакатдаги тижорат банклари томонидан солиқлар
ва йиғимларни Давлат бюджетига тўлаш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий
муносабатлар тадқиқот предмети ҳисобланади.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
тижорат банкларини солиққа тортиш тартибини такомиллаштириш
бўйича илмий хулосалар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилди;
мамлакат тижорат банклари учун амалдаги фойда солиғини ундириш
механизмига муайян ўзгартириш киритиш асосида тижорат банкларининг
фаолият йўналишига қараб тўлаётган фойда солиғига табақалаштирилган солиқ
ставкаларини қўллаш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилди;
тижорат банклари томонидан берилган кредит ресурслари қайтмаган
ҳолда, қўйилган гаров мулкини реализация қилишда қўшилган қиймат солиғини
тўлашдан озод этиш иқтисодий самарали эканлиги асосланди.
Илмий янгилиги.
Диссертация ишини тадқиқ этиш жараёнида қуйидаги
илмий янгиликлар ишлаб чиқилди:
тижорат банклари солиққа тортилишининг ривожланиш босқичлари
таҳлил қилиниши орқали уларнинг фаолиятига таъсир этувчи ички ва ташқи
омиллар аниқланишига қаратилган илмий тавсиялар шакллантирилди;
тижорат банклари учун амалдаги фойда солиғини ундириш
механизмига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳолда, тижорат банклари
фойдасининг таркиби ва фаолият соҳаларига мувофиқ табақалаштирилган фойда
солиғи ставкаларини жорий этиш асосланди;
тижорат банкларини фойда солиғига тортишда табақалаштирилган
солиқ ставкаларини жорий этиш давлат бюджетининг фискал манфаатига мос
келиши исботланди;
табақалаштирилган солиқ ставкаларини жорий этиш тижорат
банклари молиявий ресурсларининг капиталлашув даражаси ўсишига олиб
келиши аниқланди;
янги тартибда жорий этилган фойда солиғи тижорат банкларининг
молия бозоридаги инвестицион фаоллигининг кучайишига олиб келиши
асосланди;
тижорат банкларидан ресурс солиқлари ундирилишининг ўзига хос
хусусиятлари аниқланди;
тижорат
банкларини амалдаги солиққа тортиш тартибини
такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот
ишининг илмий аҳамияти шундан иборатки, илмий изланишлар асосида олинган
илмий хулосалар ва амалий тавсиялар мамлакатимиздаги тижорат банклари
томонидан солиқ тўлаш механизмини чуқурроқ тадқиқ этишга бағишланиб
келажакдаги илмий-тадқиқот ишларида манба сифатида қўлланилиши мумкин.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти эса шундан иборатки, тадқиқот
ишида олинган илмий хулосалар ва ишлаб чиқилган илмий таклифлардан
тижорат банкларини солиққа тортишга бағишланган меъёрий ҳужжатларни
тайёрлашда, амалдаги солиққа тортиш жараёнини янада такомиллаштиришда
фойдаланиш мумкин. Тадқиқот материалларидан олий ўқув юртларида “Солиқлар
ва солиққа тортиш”, “Солиқ ҳисоби” фанлари ўқув дастурларини
такомиллаштириш ва ўқитишда фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқот жараёнида ишлаб чиқилган
илмий таклиф ва амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ
қўмитаси (2008 йил 19 октябрдаги 16/2-31-сонли далолатнома), Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки (2008 йил 25 февралдаги 1074-сонли далолатнома)
ва “Ҳамкорбанк” Акциядорлик-тижорат банки (2008 йил 4 январдаги
далолатнома) томонидан амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Диссертациянинг асосий мазмуни ва натижалари
“Ўзбекистон иқтисодиёти: ривожланишнинг янги босқичидаги муаммолар ва
уларни ечиш йўллари” (Андижон, 2004), “Образование и социально-
экономическое развитие в начале третьего тысячелетия: Девятнадцатые
международные Плехановские чтения”
(Москва, 2006), “Иқтисодий тараққиётга
эришишда солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш йўллари” (Тошкент, 2006),
“Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ислоҳ қилишнинг тамойиллари ва
асосий йўналишлари” (Тошкент, 2006), “Повышение правосознания, правовой
грамотности граждан в условиях развития правового государства и
демократизации общества” (Алматы, 2007), “Солиқ сиёсатини янада
эркинлаштириш – энг муҳим устувор вазифа” (Тошкент, 2007), “Поддержка
предпринимательской деятельности в высшем образовании: Центральноазиатская
пилотная модель”, “Роль партнерства в развитии предпринимательской
деятельности между высшими учебными заведениями и производством”
(Андижан, 2007) халқаро ва республика илмий-амалий конференцияларида
маъруза кўринишида баён этилган ва маъқулланган.
Диссертация иши Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат
ва жамият қурилиши академияси, Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институти,
Ўзбекистон
Республикаси
Солиқ
академиясининг
бирлашган
илмий
семинарларида ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг илмий-
мувофиқлаштирувчи кенгаши мажлисида муҳокама қилинган ва ҳимояга тавсия
этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертация иши натижалари
бўйича жами 13 та илмий мақола ва тезислар шу жумладан, 2 таси хорижда нашр
қилинган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация таркиби кириш, уч
боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг
умумий ҳажми 126 бет бўлиб, 13 та жадвал ва 8 та расмни ўз ичига олган.
2. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Мустақиллик йилларида мамлакат иқтисодиётини эркинлаштириш ва
модернизациялашга йўналтирилган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар амалга
оширилмоқда. Бу борада мустаҳкам ва барқарор банк тизимини шакллантиришга
алоҳида эътибор берилмоқда. Иқтисодиётни эркинлаштириш босқичида
мамлакатда амалга оширилаётган солиқ сиёсатининг устувор йўналишларидан
бири тижорат банкларидан солиқ юкини босқичма-босқич пасайтиришга
қаратилган. Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш босқичида тижорат
банкларининг молия бозоридаги капиталлашуви янада оширилиб, инвестицион
фаоллиги юксалмоқда.
Тижорат банкларини солиққа тортиш, бошқа хўжалик юритувчи
субъектлардан фарқли ўлароқ, ўзига хос хусусиятларга эга. Тижорат
банкларининг солиқ тизимида ўзига хослик иккита бир-бирига мос бўлмаган
ҳолатда намоён бўлади. Биринчидан, тижорат банклари солиқ тўловчилар билан
давлат ўртасида солиқлар ундирилиши ва уни назорат қилиш юзасидан воситачи
ҳисобланади. Иккинчидан, тижорат банклари бир қатор солиқларни тўловчилари
бўлиб ҳисобланади. Тадқиқот ишида ушбу жараёнлар қуйидаги расмда тасвирлаб
берилган, (1-расм).
1-расм. Тижорат банкларининг бошқа хўжалик юритувчи субъектлари
солиқларини ундиришдаги роли
4
Тадқиқот ишида тижорат банкларини солиққа тортишнинг объектив
зарурлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Биринчидан, солиқларнинг
тартибга солувчи ва рағбатлантириш функциялари тижорат банклари фаолиятида
намоён бўлади. Иккинчидан, солиқлар давлат томонидан тижорат банкларини
тартибга солиш воситаси сифатида қўлланилади.
Солиқларнинг бошқаришга қулайлилик тамойили мамлакатда фаолият
юритаётган тижорат банклари ўртасида эркин рақобат муҳитини юзага келтиради.
Бу жараённи қуйидаги 2-расм орқали ифодалаш мумкин:
4
Муаллиф томонидан тузилган.
ДАВЛАТ СОЛИҚ
ХИЗМАТИ
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ СОЛИҚ ТЎЛОВЛАРИ
ХЎЖАЛИК
ЮРИТУВЧИ
СУБЪЕКТЛАР
УМУМДАВЛАТ СОЛИҚЛАРИ
ТИЖОРАТ
БАНКЛАРИ
МАҲАЛЛИЙ СОЛИҚЛАР ВА ЙИҒИМЛАР
Фойда солиғи
Мол – мулк солиғи
Қўшилган қиймат
солиғи
Ер солиғи
Ободонлаштириш ва
ижтимоий инфратузилмани
2-расм. Тижорат банклари томонидан давлат бюджетига тўланадиган солиқлар
5
Мамлакатда солиқ сиёсати мустақиллик йилларида босқичма-босқич
давомийлик касб этган ҳолда амалга ошириляпти. Тадқиқот ишида республикада
тижорат банкларининг солиққа тортиш механизмидаги ислоҳотлар қуйидаги тўрт
босқичга ажратилган ҳолда таҳлил этилган, (3-расм).
3-расм. Тижорат банкларини солиққа тортишни ривожланиш босқичлари
6
Фикримизча, 1991-1994 йилларда Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини
ташкил этиш “Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган
солиқлар тўғрисида”ги қонунга мувофиқ амалга оширилди ва солиқларнинг
фискал функциясини қўллаш босқичи бўлди. Иккинчи босқич-1995 йилдан
бошланиб, банк тизимини ривожлантириш ва рағбатлантириш мақсадида тижорат
банклари даромад солиғи, йиғимлар ва тўловларни тўлашдан озод қилинди. 1998-
2006 йиллардаги учинчи босқичда тижорат банклари Солиқ кодексига мувофиқ
умумдавлат, маҳаллий солиқлар ва йиғимлар белгиланган тартибда амалга
оширилди. Тўртинчи босқич 2007 молия йилидан ҳозирги кунгача бўлган даврни
ўз ичига олади. Ушбу босқичда Солиқ кодексининг янги таҳрири ишлаб чиқилди,
тижорат банклари учун имтиёзлар яратилиб, тижорат банкларининг
капиталлашувини янада ошириш ва иқтисодиётни модернизациялашдаги
уларнинг инвестиция жараёнларида иштирокини фаоллаштириш мақсадида солиқ
юкини камайтириш тадбирлари амалга оширилмоқда.
5
Муаллиф томонидан тузилган.
6
Муаллиф томонидан тузилган.
Биринчи босқич (1991-1994 йиллар)
Иккинчи босқич (1995-1997 йиллар)
Учинчи босқич (1998-2006 йиллар)
Тўртинчи босқич (2007 –йилдан ҳозиргача)
Тижорат банкларини солиққа тортиш тизимидаги ислоҳотлар
босқичлари
Иқтисодиётни эркинлаштириш босқичида фойда солиғининг ставкалари
босқичма-босқич пасайтирилаётганлиги солиқ юкининг камайтириш борасидаги
муҳим ишлардан бири деб қараш лозим. Республикада тижорат банклари
фойдасини солиққа тортиш объектининг белгиланиши бўйича айрим муаммолар
мавжуд. Тижорат банклари фойдасидан олинадиган солиқнинг бюджетга
ундирилиш жараёни солиқ амалиётида муайян камчиликлар мавжуд эканлигини
кўрсатмоқда. Таҳлиллар кўрсатишича, тижорат банклари тўлаётган фойда солиғи
базаси таркибида солиққа тортиладиган базага қайта қўшилувчи айрим
харажатлар ҳам мавжуд. Фойда солиғини ҳисоблаш учун тижорат банклари
даромад ва харажатлари тўлов вақти ҳамда маблағларнинг келиб тушиш
санасидан қатъий назар, ҳисобот даврида акс эттирилади ва қуйидагиларга
бўлинади, (4-расм).
4-расм. Тижорат банкларини фойда солиғига тортиш учун асос бўлган
молиявий кўрсаткичлар
7
Тижорат банклари молиявий ҳолатининг барқарорлашишига ижобий таъсир
қилувчи, капиталлашув даражасини таъминловчи асосий кўрсаткич бу соф фойда
бўлиб ҳисобланади. Тижорат банки ихтиёрида қоладиган соф фойданинг аксарият
қисми уларга нисбатан қўлланилаётган солиқларни чегириш орқали шаклланади.
Республика тижорат банкларининг фойда солиғи ставкалари динамикасини 1-
жадвал маълумотлари асосида кузатиш мумкин.
1-жадвал
7
Муаллиф томонидан тузилган.
Тижорат банкларида шаклланадиган
даромадлар
а) шартномада кўзда тутилган муддатларда
ҳисоблаб ёзилган ва олиниши лозим бўлган
фоизли даромадлар.
б) фоизсиз даромадлар, шу жумладан:
-воситачилик ҳақи ва хизмат кўрсатиш
тўловларидан олинган даромадлар;
-хорижий валютадаги фойда;
-тижорат
операцияларидан
олинган
фойда;
-инвестициялардан олинган фойда ва
дивидендлар.
в) бошқа даромадлар.
Тижорат банкларини фойда солиғига тортиш учун асос бўладиган
молиявий кўрсаткичлар
Тижорат банклари амалга оширадиган
харажатлар
а) шартномада кўзда тутилган муддатларда
ҳисоблаб ёзилган ва тўланиши лозим бўлган
фоизли харажатлар.
б) фоизсиз харажатлар, шу жумладан:
-воситачилик
ва
хизмат
кўрсатиш
харажатлари;
-хорижий валютадаги зарарлар;
-тижорат битимларидан кўрилган зарарлар;
-инвестициялардан кўрилган зарарлар;
-бошқа фоизсиз харажатлар.
в)
молиявий
натижалар
тўғрисидаги
ҳисоботда операцион харажатлар сифатида
кўрсатиладиган банк харажатлари:
-иш ҳақи ва ходимлар учун бошқа
харажатлар;
-ижара ва таъмирлаш харажатлари;
-хизмат
сафарлари
ва
транспорт
харажатлари;
-маъмурий харажатлар;
- байрам тадбирлари ва хайрия фаолияти;
-эскириш харажатлари;
-суғурта тўловлари, солиқлар ва бошқалар;
-эҳтимолий
зарарлар
учун
захирани
шакллантириш харажатлари, шу жумладан,
умидсиз ссудалар учун;
-бошқа операцион харажатлар.
Республикада тижорат банклари фойдасига солинадиган солиқ
ставкалари динамикаси,
(фоиз ҳисобида)
8
Кўрсаткичлар
1998 й.
2002 й. 2003 й.
2004 й.
2005 й. 2006 й.
2007 й. 2008 й.
Даромад солиғи
ставкалари
35
24
20
18
15
12
-
-
Фойда солиғи
ставкалари
-
-
-
-
-
-
17
15
1-жадвал маълумотлари таҳлили кўрсатишича, мамлакатда юридик шахслар,
шу жумладан, тижорат банклари фойдасига нисбатан қўлланиладиган солиқ
ставкаси йилдан-йилга пасайиш тенденциясига эга. Ушбу сиёсатдан кўзланган
мақсад-тижорат банкларининг молиявий фаолияти ва капиталлашув жараёнини
самарали ривожлантиришдир.
Юқорида қайд этилган ҳолатларни умумлаштирган ҳолда, Давлат бюджети
даромадида юридик шахслар томонидан тўланадиган фойда солиғи ҳажмида
тижорат банклари томонидан тўланган солиқлар улушини қуйидаги маълумотлар
асосида таҳлил этиш мумкин, (2-жадвалга қаранг).
2-жадвал
Давлат бюджети даромадлари таркибидаги юридик шахсларнинг фойда
солиғида тижорат банклари фойда солиғининг салмоғи,
(фоиз ҳисобида)
9
Йиллар
Кўрсаткичлар
2003 й.
2004 й.
2005 й.
2006 й.
2007 й.
фоиз
фоиз
фоиз
фоиз
фоиз
Юридик шахслар томонидан
тўланган фойда солиғи суммаси,
жами
100
100
100
100
100
шу жумладан:
Тижорат банкларининг фойда
(даромад) солиғи суммаси
7,4
5,8
5,2
3,7
7,6
2-жадвал
маълумотлари
таҳлили
кўрсатишича,
Давлат
бюджети
даромадларида юридик шахслар фойда солиғи ва тижорат банклари томонидан
тўланган фойда солиғи ҳажмлари ўсиш тенденциясига эга бўлмоқда. Шунингдек,
солиқ ставкасининг камайтирилганлигига қарамай, Давлат бюджетига тижорат
банклари томонидан тўланадиган солиқлар суммасининг ортаётганлиги
тенденцияси кузатилди.
Тадқиқот ишида республиканинг аҳолиси зич жойлашган минтақаларидан
бири бўлган Андижон вилоятида фаолият юритаётган тижорат банклари ва улар
томонидан тўланаётган фойда солиғи таҳлил қилинди, (3-жадвалга қаранг).
3-жадвал
Андижон вилоятидаги тижорат банклари филиаллари томонидан давлат
бюджетига тўланган фойда солиғининг жами тўланадиган солиқлардаги
улуши динамикаси
10
8
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг 1998-2007 йиллардаги “Асосий
макроиқтисодий кўрсаткичлар ва Давлат бюджети параметрлари прогнози тўғрисида”ги қарорлари асосида
муаллиф томонидан тузилган.
9
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 1998-2007 йиллардаги хисоботлари асосида муаллиф
томонидан ҳисобланди.
(минг сўмда)
Тижорат
банклари
молия йиллари
2003
2004
2005
2006
2007
Сумма
фоиз
ҳисо-
бида
сумма
фоиз
ҳисо-
бида
сумма
фоиз
ҳисо-
бида
сумма
фоиз
ҳисо-
бида
сумма
фоиз
ҳисо-
бида
“Пахтабанк”
242449,4
65,7
128860,0
60,8
191718,1
61,9
182963,2
57,0
264 019,5
55,5
“Микрокредит
банк”
24463,0
59,6
24639,5
52,8
25429,4
52,9
17358,1
9,6
1 007,0
2,2
“Саноатқурилиш
банк”
139349,5
73,3
102923,6
73,0
116812,2
71,3
99196,6
58,1
132 060,9
44,9
ТИФ Миллий
банк
171376,6
78,0
100548,6
72,5
22411,6
33,4
39118,1
33,3
129 996,4
56,4
“Ҳамкорбанк”
63513,8
30,4
120841,5
49,1
92787,6
41,8
76401,6
36,0
134 632,2
44,4
“Савдогарбанк”
1776,2
32,9
6229,5
60,8
1238,9
41,5
2082,1
47,7
6 024,1
41,4
“Асакабанк”
51156,3
59,7
44789,2
56,6
28622,0
36,3
35367,5
38,8
88 867,4
40,6
“Алоқабанк”
24146,8
78,3
38350,2
77,0
11658,1
77,6
27004,7
75,1
22 219,0
62,0
“Туронбанк”
1203,2
15,2
9895,5
49,7
36222,8
57,0
34449,2
58,5
21 961,3
43,3
Андижон вилоятида фаолият юритаётган тижорат банклари филиалларининг
алоҳида фойда (даромад) солиғи бўйича таҳлиллари кўрсатишича, вилоятдаги
ижтимоий-иқтисодий
инфратузилмани
ривожлантиришда
“Пахтабанк”,
“Саноатқурилишбанк”, ТИФ Миллий банк, “Ҳамкорбанк”лар етакчи ўринни
эгаллаганлигини кўрсатади.
Тадқиқотлар жараёнида айрим тижорат банкларида муаммоли кредитлар
вужудга келганлиги, баъзи ҳолларда тижорат банклари томонидан гаровга
олинган мулклар сотилмай қолганлиги, кредитлар ўрнини қоплаш даражаси
камайганлиги кузатилди.
Тадқиқотлар кўрсатишича, тижорат банкларининг фойда солиғи бўйича
табақалаштирилган солиқ ставкалари жорий этилиши банкларнинг капиталлашув
даражаси ошишига, уларнинг молия бозоридаги инвестицион фаолияти
кенгайишига олиб келади. Бу, ўз навбатида, тижорат банклари ўртасида эркин
рақобат муҳити кўламининг кенгайишига қулай имконият яратади.
3. ХУЛОСА
Тадқиқот жараёнида қуйидаги илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб
чиқилди:
1.
Миллий иқтисодиётда макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни
таъминлаш ва мустаҳкамлашда тижорат банклари катта ўрин тутади. Шу боис,
мамлакат банк тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил жадаллаштириш
мақсадга мувофиқдир.
2.
Давлат бюджети даромадлари базасини шакллантиришда тижорат
банклари фойда солиғи тўлаш жараёнида вужудга келган илмий муаммолар
10
Тегишли тижорат банкларининг йиллик молиявий хисобот маълумотлари асосида муаллиф томонидан
ҳисобланди.
ўрганилди.
3.
Республика тижорат банкларининг капиталлашув даражаси ортиши
уларнинг молия бозоридаги инвестицион фаолияти кенгайишига олиб келади.
Тижорат банкларининг инвестицион фаоллиги ривожланиши мамлакатда
макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, республикада ишлаб чиқарилаётган
маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматлар ҳажмини кўпайтириш, янги иш ўринлари
ташкил этиш, ижтимоий масалалар ҳал этилишини таъминлайди.
4.
Тижорат банклари фаолият самарадорлиги ва капиталлашув даражасини
янада ошириш, маблағлардан оқилона фойдаланиш мақсадида республика
тижорат банклари учун амалдаги фойда солиғи ўрнига тижорат банки фойдаси
таркиби ва банк фаолияти ихтисослашувига асосланиб табақалаштирилган фойда
солиғи қўлланиши орқали амалдаги Солиқ кодексининг 22-боб, 148-моддасига
қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш мақсадга мувофиқдир. Бизнинг фикримизча,
табақалаштирилган солиқ ставкасини белгилаш чоғида қуйидаги мезонлар
инобатга олиниши мақсадга мувофиқ бўлади, жумладан:
тижорат банкларининг ташкил этилган вақти ва уларнинг ихтисослашган
йўналиши;
бир хил меъёрдаги фойда олиш имкониятига реал шароит яратиб бериш;
саноат ва транспорт соҳаларига ихтисослаштирилган тижорат банкларига
нисбатан солиқ ставкасини бир хил даражада ўрнатиш;
янгидан ташкил этиладиган тижорат банкларига ўрнатиладиган фойда
солиғи учун солиқ ставкасини белгилашнинг алоҳида тартибини қўллаш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи ва қайта ишловчи
корхоналарни молиялаштиришга ихтисослашган тижорат банкларига нисбатан
алоҳида солиқ ставкасини жорий этиш;
хорижий инвестиция иштирокида ташкил этилган тижорат банклари учун
махсус усуллардан, хусусан, уларни рағбатлантириш асосида солиқ ставкалари
қўлланиши мамлакатда тижорат банклари фаолиятини ривожлантириш ва солиқ
тизимининг такомиллашувига ёрдам беради.
5.
Тижорат банкларини солиққа тортиш масалаларини ҳал этишда уларнинг
қуйидаги ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиш лозим:
-
тижорат банклари ўз мижозларига жамғарилган маблағлар ҳисобидан
хўжалик юритувчи субъектларга қарзга берадилар ва ушбу фаолиятдан фоиз
шаклида даромад оладилар. Фоизлар тижорат банклари фойдасининг асосий
манбаи бўлиб ҳисобланади ва фоизлардан олинган даромаднинг бир қисми
муомала харажатларини қоплашга сарфланади;
-
тижорат банкларининг фойдаси доимо пул шаклига эга бўлади.
6.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банкларини мажбурий
захира талаблари учун белгилаган миқдорини қайта кўриб чиқиш мақсадга
мувофиқ. Ушбу миқдорнинг пасайтирилиши тижорат банкларида бўш турган
маблағларнинг кўпайишига ва ликвидлилик даражасининг ошишига олиб келади.
Бу эса, ўз навбатида, тижорат банклари даромади ошишига, молиявий
имкониятлари ўсиши ва солиқ суммасининг кўпайишига сабаб бўлади.
7.
Бозор тизимида тижорат банкларининг олдига икки асосий вазифа
қўйилади. Давлат бюджетини зарур даромад манбаи билан таъминлаш ва
фаолиятлари натижасидан оладиган манфаатдорлигини кучайтириш лозим. Бу
икки вазифа ўртасида оқилона нисбат вужудга келиши керак. Агар ҳар икки
вазифадан бирига кўпроқ эътибор берилса, бир вақтнинг ўзида иккала вазифанинг
ҳам бажарилмаслигига олиб келиши мумкин. Бунинг учун тижорат банклари
фойдасини солиққа тортиш тартибининг оптимал равишдаги солиқ объектини
шакллантириш механизмини яратиш мақсадга мувофиқ.
8.
Амалиётда тижорат банклари томонидан берилган кредитларнинг
қайтарилмаслиги туфайли мижозларнинг гаровга қўйилган мол-мулкларини
сотиш орқали кредитларни қоплаш ҳоллари юз бериб туради. Ушбу ҳолатда гаров
эгасининг гаровни банкка беришида кредит мажбуриятини таъминламаган
корхона тижорат банки қўшилган қиймат солиғи тўловчиси ҳисобланади.
Гаровдаги мулкларнинг сотилиши қўшилган қиймат солиғидан имтиёзнинг
берилиши қайтарилмаган кредитга сарф этилган ресурснинг ўрнини тезда қоплаш
ҳамда ушбу ресурсларни хўжалик юритувчи субъектларга кредит сифатида қайта
бериш орқали иқтисодиётни молиялаштиришда ўз самарасини беради.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, тижорат банкларининг гаров мулкини
сотишда қўшилган қиймат солиғи тўловидан озод этиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Шу боис, амалдаги Солиқ кодексининг 37-боб 208-моддасида келтирилган солиқ
имтиёзларига қўшимча банд киритиш мақсадга мувофиқдир.
4. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1.
Комолов О.С., Эргашев Х. Банк ноанъанавий операцияларининг банк
капиталини ўстиришга таъсири // Ўзбекистон иқтисодиёти: ривожланишнинг янги
босқичидаги муаммолар ва уларни ечиш йўллари: Истеъдодли ёш олимлар ва
магистрантларнинг илмий мақолалари тўплами. – Андижон, 2004. – Б. 122-128.
2.
Комолов О.С., Абдувалиев Ф. Ўзбекистон тижорат банкларида депозит
фаолиятининг таҳлили // Андижон вилояти ёш олим ва магистрантларининг
илмий мақолалар тўплами. – Андижон, 2005. – Б. 51-53.
3.
Комолов О.С., Алихонов А.С. Тижорат банкларида жалб қилинган
маблағларни кредитлаш ва бошқариш // Андижон вилояти ёш олим ва
магистрантларининг илмий мақолалар тўплами. – Андижон, 2005. – Б. 69-73.
4.
Комолов О.С. Совершенствование налогообложения банковской системы в
условиях рыночной экономики. // Девятнадцатые Международные Плехановские
чтения. – Москва, 2006. – С. 242-243.
5.
Комолов О.С. Тижорат банкларини солиққа тортишнинг шаклланиш
босқичлари // Иқтисодий тараққиётга эришишда солиқ сиёсатини янада
такомиллаштириш
йўллари:
Республика
илмий-амалий
конференция
материаллари. – Тошкент, 2006. – Б. 188-192.
6.
Комолов О.С., Мамадалиев Қ. Тижорат банкларини солиққа тортиш
масалалари // Бозор, пул ва кредит. – Тошкент, 2006. -№5. – Б.7-9.
7.
Комолов О.С. Тижорат банклари: маҳаллий солиқ ва йиғимлар // Жамият ва
бошқарув. – Тошкент, 2006. - махсус сони. – Б. 106-107.
8.
Комолов О.С. Мамлакатимиз тижорат банкларининг ҳозирги кундаги
солиққа тортилиши тартиби // Иқтисодиётнинг барқарор ва мутаносиб
ривожланиш масалалари: Илмий мақолалар тўплами. –Андижон, 2006. – Б. 244-
247.
9.
Комолов О.С., Мамадалиев Қ. Тижорат банкларини солиққа тортиш
хусусиятлари // Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ислоҳ қилишнинг
тамойиллари ва асосий йўналишлари: Республика илмий-амалий конференция
материаллари.
– Тошкент, 2006. – Б. 149-150.
10.
Комолов О.С. Порядок взимания доходных налогов с коммерческих
банков Республики Узбекистан // Повышение правосознания, правовой
грамотности граждан в условиях развития правового государства и
демократизации общества: Материалы международной научно-теоретической
конференции. –Алматы, 2007. –С. 146-148.
11.
Комолов О.С. Тижорат банкларидан фойда солиғини ундириш тартиби //
Солиқ сиёсатини янада эркинлаштириш-энг муҳим устувор вазифа: Республика
илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. – Тошкент, 2007. – Б. 101-
102.
12.
Комолов О.С. Тижорат банкларида ресурс солиқларини тўлаш тартибини
такомиллаштириш // Роль партнерства в развитии предпринимательской
деятельности между высшими учебными заведениями и производством: сборник
статей международной научно-практической конференции: – Андижан, 2007. – С.
102-104.
13.
Комолов О.С. Тижорат банкларидан қўшилган қиймат солиғини ундириш
тартибига бир назар // Ўзбекистон 15 йил мустақил тараққиёт йўлида: эришилган
ютуқлар ва муаммолар: Республика илмий-амалий анжуманининг илмий тўплами.
– Тошкент, 2008. – Б. 95-100.
Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Комолов Одилжон
Сайфидиновичнинг 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
ихтисослиги бўйича “Тижорат банкларини солиққа тортиш тартибини
такомиллаштириш масалалари” мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч сўзлар:
солиқлар, фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, сув
ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи,
ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, кредит,
ссуда, депозитлар, давлатнинг мақсадли жамғармалари, табақалаштирилган солиқ
ставкаси, солиқ имтиёзлари.
Тадқиқот объектлари:
Ўзбекистон Республикасида шу жумладан, Андижон
вилоятида фаолият юритаётган тижорат банкларидан ундириладиган солиқлар ва
йиғимлар тадқиқот объекти бўлиб ҳисобланади.
Ишнинг мақсади:
Ўзбекистон
Республикасида фаолият юритаётган тижорат
банкларининг солиққа тортиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган илмий
таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот методлари:
таҳлил ва синтез, тизимли ёндашув, таққослама
иқтисодий ва статистик таҳлил, гуруҳлаш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
тижорат банклари учун
амалдаги фойда солиғини ундириш механизмига қўшимча ва ўзгартиришлар
киритиб, тижорат банклари фойдасининг таркиби ва фаолияти соҳасига қараб
табақалаштирилган солиқ ставкалари асосидаги фойда солиғини қўллаш;
Марказий банк тижорат банкларининг мажбурий захира талаблари учун
белгилаган миқдорини камайтириш орқали тижорат банклари пул маблағлари
кўпайиши, ликвидлилик даражаси ошиши, тижорат банклари даромадининг
ошиши ва солиқ суммасининг кўпайиши аниқланди; тижорат банкларини
берилган кредитлари қайтмаган ҳолда, гаров мулкини сотишда қўшилган қиймат
солиғи тўловидан озод этиш мақсадга мувофиқлиги бўйича илмий таклиф ва
тавсиялар ишлаб чиқилди.
Амалий аҳамияти:
ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва амалий тавсиялар
тижорат банкларини солиққа тортиш тартибини такомиллаштиришга хизмат
қилади, хусусан, солиқлар соддалаштирилади, тижорат банкларини капиталлашув
даражасини янада оширишни таъминлайди.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
муаллифнинг илмий
тавсиялари ва амалий таклифлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ
қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва “Ҳамкорбанк”
Акциядорлик-тижорат банки томонидан амалиётга татбиқ этиш учун қабул
қилинган. Диссертация материалларидан олий ўқув юртларида “Солиқлар ва
солиққа тортиш” ва “Солиқ ҳисоби” фанларининг ўқув дастурларини
такомиллаштириш ва ўқитишда фойдаланиш мумкин.
Қўлланиш соҳаси:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси,
Марказий банк, тижорат банклари, олий ўқув юртлари.
РЕЗЮМЕ
диссертации Камолова Одилжона Сайфидиновича на тему: “Вопросы
совершенствования порядка налогообложения коммерческих банков” на
соискание ученой степени кандидата экономических наук по специальности
08.00.07 – “Финансы, денежное обращение и кредит”
Ключевые слова:
налоги
,
налог на прибыль, налог на добавленную
стоимость, налог за пользование водными ресурсами, налог на имущество,
земельный налог, налог на благоустройство и развитие социальной
инфраструктуры, кредит, ccуда и депозиты, государственные целевые фонды,
дифференцированная ставка налога, налоговые льготы.
Объекты исследования:
налоги и сборы, взимаемые с коммерческих банков
Республики Узбекистан на примере коммерческие банки осуществляющих
деятельность в Андижанской области.
Цель работы:
разработка научных предложений и практических
рекомендаций направленных на совершенствование порядка налогообложения
коммерческих банков, функционирующих в Республике Узбекистан.
Методы исследования:
анализ и синтез, системный подход, сравнительный
экономический и статистический анализы, группировки.
Полученные результаты и их новизна:
разработаны предложения по
совершенствованию действующего механизма налогообложения прибыли
коммерческих банков, внедрению порядка начисления и уплаты налога на
прибыль по дифференцированным ставкам исходя из структуры прибыли и
отраслей деятельности; выявлено пределы уменьшения количества запаса
обязательного востребования Центральным банком у коммерческих банков путем
повышения денежных средств, уровня ликвидности, прибыли коммерческих
банков и роста суммы налогов; освобождению коммерческих банков от уплаты
НДС при реализации предмета залога в случаях непогашения выданных кредитов.
Практическая значимость:
разработанные по результатам данного
исследования научные предложения и практические рекомендации могут быть
использованы при совершенствовании налогообложения коммерческих банков, в
частности, путем унифицирования налогов, активизирования деятельносты при
капитализации коммерческих банков.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
научные выводы и
практические рекомендации научного исследования приняты для внедрения в
целях
дальнейшего
совершенствования
механизма
налогообложения
коммерческих банков Государственным налоговым комитетом Республики
Узбекистан, Центральным банком Республики Узбекистан, АКБ “Хамкорбанк”,
материалы диссертации будут использованы при совершенствовании учебных
программ и в процессе преподавания курсов “Налоги и налогообложение”,
“Налоговый учёт” в высших учебных заведениях.
Область применения:
Государственный налоговый комитет Республики
Узбекистан, Центральный банк, коммерческие банки, высшие учебные заведения.
RESUME
of the dissertation of Komolov Odiljon Sayfidinovich on theme “Issues of
developing the taxation of commercial banks” for getting scientific degree of the
candidate of economic sciences, speciality 08.00.07 – “Finance, monetary
circulation and credit”
Key words:
Taxes, income taxes, value added tax, tax for the use of water
resources, tax on assets, land tax, tax on the development of infrastructure, loans,
deposits, state funds, differentiated tax rate, tax preferences.
Subjects of the inquiry:
the tax and dues, collecting from commercial banks of the
Republic of Uzbekistan on example of commercial banks of Andijan region.
Aim of the inquiry:
to develop scientific recommendations and practical
suggestions on improvement of taxation mechanisms of commercial bank operating in
the Republic of Uzbekistan.
Methods of inquiry:
analysis and synthesis methods, systematical evaluation,
economical comparison and statistical analyses.
The results achieved and their novelty:
the obtained offer on improvement of the
acting mechanism of the taxation of commercial banks, introducing the order of the
adding and payment of the tax on profit on differentiated rate coming from structure of
the profit and branches to activity; the revealed limits of the reduction amount spare of
the obligatory claiming by Central bank beside commercial banks by increasing of the
bankrolls, level to liquidity, increasing of the amount of the taxes due to increase profit
of the commercial banks; the liberation of the commercial banks from payment Value
Added-Tax on realization of the property which is taken for the guarantee by the
uncovered credits
Practical value:
the recommendations and suggestions which are issued at the end
of the research can be used in improving the taxation, particularly by the ways of
unification of taxes, improving activities of the capitalization of commercial banks.
Degree of introduction and economic efficiency:
the scientific conclusions and
practical recommendations of the scientific research are accepted for introducing in
purpose of the further improvement of the mechanism of the taxation of the commercial
banks by State tax committee of the Republic of Uzbekistan, Central bank of the
Republic of Uzbekistan, SCB "Hamkorbank", materials of the research work will be
used at the improvement of the educational programs and in process of the teaching
disciplines "Tax and taxation", "Tax account" in higher educational institutions of the
Republic of Uzbekistan.
Sphere of usage:
State Tax committee of the Republic of Uzbekistan, Central
Bank of the Republic of Uzbekistan, commercial banks, higher educational institutions.
Тадқиқотчи:
Босишга рухсат этилди
16.12.08
Қоғоз бичими
30х42
Ҳисоб-нашр табоғи
1,25 б.т.
Адади
100
Буюртма
№ 241
Тошкент Молия институти босмахонасида
ризография усулида чоп этилди. 100084, Тошкент
Кичик халқа йўли, 7-уй
