Авторы

  • Шароф Эрматов
    Академия государственного управления при Президенте Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.autoabstract.46690

Ключевые слова:

молодежь сельская молодежь политический процесс государственная власть политическая жизнь политическое присутствие политическая власть выборы политические институты активное участие сельской молодежи в политических процессах демократическое общество

Аннотация

Объекты исследования: политические процессы в Узбекистане в период независимости, молодежь в государственном и общественном строительстве, а также сельская молодежь, как значительная политическая прослойка общества.
Цель работы: изучение участия молодежи Узбекистана, в частности, сельской молодежи в политических процессах, учет её своеобразия в будущих политических ситуациях, которые можно проследить, тенденции изменения и развития в связи с построением демократического гражданского общества.
Методы исследования: анализ и синтез, сопоставительный анализ, социологическое анкетирование, научное обоснование.
Полученные результаты и их новизна связана с изучением с политической точки зрения участия сельской молодежи в политических процессах страны, опираясь на региональную точку зрения, изучение состава молодежи и участия в политической жизни: условия, своеобразие, достижения и проблемы.
Практическая значимость: способствует развитию научных знаний и закономерностей политических институтов и процессов в связи с участием молодежи, что обогащает новым видением, научной обоснованностью участия сельской молодежи в политических процессах.
Результаты исследования можно применить в практической жизни республики, области, города, района, кишлака и поселков в процессе работы с молодежью, обеспечения их активного участия в политических процессах, создания для этого условий и разработки методов практического применения, а также в деятельности социально-политических институтов по работе с молодежью.
Степень внедрения и эффективность: результаты исследования используются в беседах, практических занятиях, докладах и мероприятиях по вопросам воспитания молодежи, построения правового демократического общества, а также совершенствования участия молодежи, в том числе и сельской, в политических процессах.
Область применения: при научном изучении вопросов участия молодежи в политических процессах, при проведении социально-политических, культурнопросветительских мероприятий по повышению участия сельской молодежи в политических процессах построения свободного демократического и гражданского общества в Узбекистане.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИ АКАДЕМИЯСИ

Қўлёзма ҳуқуқида ББК 66.3(5У)67

ЭРМАТОВ ШАРОФ АВАЗОВИЧ

ЎЗБЕКИСТОНДА ҚИШЛОҚ ЁШЛАРИНИНГ СИЁСИЙ

ЖАРАЁНЛАРДАГИ ИШТИРОКИ: ЮТУҚЛАР, МУАММОЛАР ВА

ЕЧИМЛАР

23.00.02. - сиёсий институтлар ва жараёнлар

Сиёсий фанлар номзоди илмий даражасини олиш

учун ёзилган диссертация

АВТОРЕФЕРАТИ

Тошкент – 2007

Диссертация Қарши давлат университетининг «Ўзбекистонда демократик жамият

қуриш назарияси ва амалиёти» кафедрасида бажарилган

Илмий раҳбар:

фалсафа фанлар доктори, профессор

Исматилло Эгамберидиевич Худойбердиев


background image

Расмий оппонентлар:

cиёсий фанлар доктори, профессор

Сайфиддин Аҳматович Жўраев

cиёсий фанлар номзоди

Лазиз Хушбоқович Тангриев

Етакчи ташкилот:

Тошкент давлат шарқшунослик институти

Диссертация ҳимояси 2007 йил

« » ________

куни соат 14.00 да Ўзбекистон

Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги

фан доктори илмий даражасини олиш учун ташкил қилинган Д.005.10.01 рақамли

Ихтисослашган кенгаш йиғилишида бўлиб ўтади (Манзил: 700003, Тошкент шаҳри,

Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 45).

Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият

қурилиши академияси кутубхонасида танишиш мумкин.

Автореферат 2007 йил «__» ____________да тарқатилди.

Д.005.10.01 рақамли

Ихтисослашган кенгаш илмий котиби,
тарих фанлари номзоди, доцент У. Ҳайитов

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги

. Ўзбекистондаги сиёсий жараёнлар давлат ва жамият

қурилишида сиёсий институтларда иштирок этувчи субъектларнинг турли-туманлиги ва
уларнинг ўзаро муносабатлари билан характерланиб, ўзига хос янгиланиш, демократлашув
ва модернизация жараёнларини бошидан кечирмоқда. Президентимиз

алоҳида

таъкидлагани каби “Ўз-ўзидан аёнки, янги давлат барпо этишда миллий ва умуминсоний
қадриятлар руҳида тарбияланган, мамлакатимизни модернизация қилиш ва

2

замонавий демократик жамият қуриш йўлидаги мураккаб ва кенг кўламли вазифаларни
ҳал этишга қодир бўлган янги авлод кадрларини тайёрлаш масаласи муҳим принципиал ва
ҳал қилувчи аҳамиятга эга”.

1

Сиёсий жараёнлар турли ижтимоий-сиёсий институтлар, гуруҳлар, қатламларнинг

ўзаро иштироки орқали ўзига хос мазмунга эга бўлади. Улар орасида ёшлар муҳим ўринга


background image

эга. Чунки улар сиёсий жараёнларнинг устувор йўналиши ва истиқболини белгилайди.

Тадқиқотнинг

долзарблиги

ҳам,

биринчидан,

ёшларнинг,

хусусан,

қишлоқ

ёшларининг сиёсий жараёнлардаги ўрни ва ролини ўрганиш билан боғлиқ; иккинчидан,
сиёсий жараёнларнинг демократиялашувида муайян гуруҳ ёки қатламнинг ўрни
масаласига ҳудудий омил нуқтаи назаридан ёндашиб, ўрганилганида илмий-тадқиқот
ишлари сиёсий фанларда етарлича амалга оширилмаётганлиги билан изоҳлаш мумкин;
учинчидан, қишлоқ ёшларининг сиёсий жараёнлардаги иштирокининг ўзига хос
хусусиятларини ўрганишнинг ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга эканлиги билан алоқадор.
Бу қишлоқ аҳолисининг республикадаги улуши юқори эканлиги, умуман, қишлоқнинг
ўрни ва роли ёшларнинг таркиби, хусусиятлари, сиёсий ҳаётдаги иштироки билан
алоқадор эканлиги; тўртинчидан, қишлоқ ёшларининг ижтимоий фаоллиги, уларнинг
жамоат бирлашмалари билан алоқаси, тегишли сиёсий институтлар орқали давлат ва
жамият қурилиши соҳаларидаги иштирокига халақит бераётган айрим омиллар, шарт
шароитларни таҳлил этишга бўлган зарурат ҳам уни ўрганишни тақозо этади;
бешинчидан, қишлоқ ёшлари таркиби, уларнинг онги ва дунёқараши, сиёсий мақсад ва
интилишларининг қандай йўналишга асосланиши сиёсий жараёнларга ўз таъсирини
кўрсатади. Сиёсатнинг истиқболи нуқтаи назаридан ҳам уни ҳисобга олиш, сиёсий
мезонларни белгилашни тақозо этиши билан белгиланади; олтинчидан, қишлоқ
ёшларининг сиёсий жараёнларда иштироки, қарорлар қабул қилишда уларнинг ўрни, роли
давлатнинг ёшларга доир сиёсатидан келиб чиққан ҳолда ўрганишни талаб қилади;
еттинчидан, сиёсий жараёнларда қишлоқ ёшларининг иштирокини чуқур ўрганиш асосида
илмий далилларга асосланган хулосалар, ечимлар, уларнинг иштирокини янада оширишга
кўмак берадиган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга бўлган эҳтиёж билан боғлиқ.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси

. Ёшларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни,

уларнинг сиёсий жараёнларда иштироки билан боғлиқ долзарб муаммоларнинг муҳим
концептуал ғоялари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов асарларида ўз
ифодасини топган. Уларда ёшлар муаммосини ўрганишни мамлакат учун қанчалик муҳим
ўрин тутиши билан боғлиқ муаммолар ечимининг назарий асослари алоҳида
таъкидланган.

Ёшлар масаласи сиёсатшунос, файласуф, тарихчи, социологларнинг доимий

эътиборида бўлиб келмоқда. Н.Жўраев, Р.Жумаев, С.Жўраев, Н.Комилов, С.Отамуродов,
И.Эргашев каби олимларнинг илмий изланишлари шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини

ўрганиш маркази томонидан олиб борилаётган социологик тадқиқот ишлари, хусусан,
ёшларнинг муаммолари, қизиқишлари, интилишларини ифодалайдиган сўров натижалари
бугунги ёшларнинг руҳиятини, сиёсий жараёнларда иштироки ҳамда

қадриятларини

аниқлашда тегишли илмий асосланган хулоса чиқаришда муҳим аҳамиятга эга.

Қишлоқ ёшларининг сиёсий жараёнларда иштироки билан боғлиқ муаммони

ўрганиш борасида дастлабки илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда. Мавжуд
тадқиқотларни ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, республикада ёшлар муаммосини
ўрганишга умумий тарзда ёндашиб келинган. Уларнинг таркибига таҳлилий-функционал
ёки ҳудудий нуқтаи назардан ёндашилиб, мустақил тадқиқот ишлари етарли даражада олиб
борилмаган. Лекин республикада ёшлар муаммосини ўрганиш Э.Бобомуродов,

1

И.А.Каримов. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. –Т.: «Ўзбекистон», 2007. 25-б.

3

С.Жўраев, И.Эргашев, Л.Тангриев, Т.Маликов, З.Қодирова, Б.Жўраев, М.Давлетова,

Н.Ҳасанов тадқиқотларида ўз аксини топган.

1

Маълумки, мустақиллик йилларида ёшлар муаммосига катта эътибор берилаяпти.

“Ёшлар тўғрисида” қонуннинг қабул қилингани фикримиз далилидир. Натижада
Ўзбекистон

ёшларининг

муаммосини

ўрганиш

бўйича

муайян

ишлар

амалга


background image

оширилмоқда. Уларда, аввало, унинг назарий ва амалий жиҳатларини ўрганишга алоҳида
эътибор қаратилмоқда. Мисол тариқасида С.Жўраевнинг мустақиллик даврида сиёсий
фанлар бўйича амалга оширилган илмий ишини кўрсатиш мумкин. Бундан ташқари,
сиёсий фанлар номзоди Л.Тангриевнинг тадқиқотида ёшларга сиёсат субъекти сифатида
қаралиб, бандлик муаммоси ўрганилганини кўрамиз. Унинг ўзига хос жиҳати шундаки,
биринчидан, ёшларга сиёсатнинг “объекти” сифатида эмас, балки “субъекти” тарзида
қараш муаммога янгича ёндашувни кўрсатса, иккинчидан, ёшлар учун ўта долзарб бўлган
“бандлик” муаммоси сиёсий фанлар нуқтаи назаридан ўрганилганининг гувоҳи бўламиз.
Сиёсий фанлар номзоди Б.Жўраевнинг тадқиқоти эса ёшларнинг сиёсий фаоллиги
муаммосига муҳим жараён сифатида ёндашилиб, таҳлил этилганлиги билан ажралиб
туради. Ёшларнинг фаол ҳаётий позициясини шакллантириш ёки унинг ижтимоий
фаоллигини оширишнинг шарт-шароитлари фалсафий нуқтаи назардан ҳам тадқиқ
этилган. Масалан, Э.Бобомуродов ва З.Қодировалар томонидан ёшларнинг ижтимоий
психологияси ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш масалаларининг фалсафий
томонлари ёритилган. Умуман, республикада ёшлар муаммоси алоҳида тадқиқот
мавзулари сифатида кенг ўрганилган. Бу яхши. Республика ёшларига эътибор қаратилиб,
умумий муаммолар таҳлил этилган. Тегишли хулосалар чиқарилиб, тавсиялар берилган.
Лекин мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоиздан кўпроғини қишлоқ аҳолиси ташкил
этишини ҳисобга олсак, қишлоқ ёшлари учун характерли ўзига хос муаммолари сиёсий
жараёнларда намоён бўлади. Бу муаммони алоҳида тадқиқот мавзуси сифатида ўрганишни
тақозо этади, деб ўйлаймиз. Қишлоқ ёшларининг сиёсий ҳаётни идрок этиши, мақсад ва
интилишлари ҳамда иштироки тўғрисида нисбатан аниқроқ ёндашиб таҳлил

этишга

имконият беради.

Бундан ташқари, ёшлар муаммосини ўрганишда республика “Камолот” ёшлар

ижтимоий ҳаракати томонидан анчагина хайрли ишлар амалга оширилмоқда, илмий
амалий конференциялар ўтказилмоқда.

2

Ёшлар тўғрисида Республика ОАВларида ҳам туркум мақолалар чоп этилмоқда,

телевидение ва радиода кўрсатув ҳамда эшиттиришлар мунтазам эфирга узатилмоқда.

Юқоридагини умумлаштирган ҳолда шуни айтиш мумкинки, муаммони ўрганилганлик

даражаси ўзига хос умумийлик, яъни умумий ёндашув сақланаётганлиги

1

С.Жўраев. “Ўзбекистон давлатининг ёшларга доир сиёсати: назария ва амалиёт”. Сиёс.ф.док. илмий

даражасини олиш учун тайёрланган диссертация автореферати. Т.:1994; Эргашев. И. Мустақил Ўзбекистон
Республикасининг қишлоққа доир сиёсати: назария ва амалиёт. Сисий фанлар доктори илмий даражасини
олиш учун тайёрланган дисс. авт. - Т.: 1995. Л.Тангриев. “Ёшлар сиёсат субъекти: бандлик муаммоси”.
Сиёс.ф.н. илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация автореферати. Т.: 2000; Э.Бобомуродов.
Духовные обновление общества и изменение общественной психологиии молодежи Узбекистана (социално
философский анализ) Авт.дисс.на соис.уч..степ док.ф.н.; Маликов Т.Т. Диалектика формирования активной
жизненной позиции молодежи. Авт.дисс.на соис.уч.степ.к.филос.н. Т.:1993; Кодирова З.Р. Проблемы
повышения социальной активности молодежи Узбекистана в условиях всесторонного реформирования
общества.

Авт.на

соиск.уч.степ.д.филос.н.

Т.:

2000;

Б.Х.Жўраев

“Ўзбекистонда

жамиятнинг

демократиялашуви жараёнида ёшлар сиёсий фаоллиги муаммоси”. Сиёс.ф.н. илмий даражасини олиш учун
тайёрланган диссертация автореферати. Т.: 2004; М.Ш.Давлетова. Ўзбекистон давлатининг олий таълим
соҳасидаги сиёсати ва унинг ривожланиши. Сиёс.ф.н. илмий даражасини олиш учун тайёрланган
диссертация автореферати. Т.: 2007; Н.Н.Ҳасанов. Истиқлол даврида ёшлар ҳуқуқий маданиятини
шакллантириш жараёнларининг социологик таҳлили/ Соц.ф.н. илмий даражасини олиш учун тайёрланган
диссертация автореферати. –Т.: 2007.

2

“Ёшлар муаммолари ва уларнинг ечими” мавзуидаги республика илмий-амалий конфренцияси. Илмий

мақолалар тўплами. –Т.: “Янги аср авлоди”, 2006. 6-б.

4

билан характерланади. Амалга оширилган тадқиқот ишлари қишлоқ ёшларининг сиёсий

жараёнларда иштироки билан боғлиқ ҳолатни аниқ баҳолаш, қиёсий таққослаш ҳамда
амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш учун етарли эмас. Айни пайтда ҳаёт тез ўзгариб


background image

бормоқда, қишлоқ ёшлари ҳам ҳозирги демократиялашув ва глобаллашув жараёнлари
таъсиридан четда қолаётгани йўқ. Сиёсий ҳаётдаги ўзгаришлар ёшларнинг сиёсий
мақсадлари, интилишларига ҳамда уларнинг демократик сиёсий жараёнларда кўпроқ фаол
иштирок этишини тақозо этмоқда. Бундай шароитда қишлоқ ёшлари ҳаётида содир
бўлаётган умумий йўналиш ва ўзига хос хусусиятларни ўрганишга қаратилган илмий
тадқиқот ишларига бўлган эҳтиёж ортади. Бугунги кунда демократия ниқоби билан амалга
оширилаётган айрим кучларнинг ўз фаолиятларини ёшларга, хусусан, қишлоқ ёшларига
қаратгани ҳам сиёсий фанлар соҳасида уни ўрганишни янада чуқурлаштиришни тақозо
этмоқда.

Диссертация ишининг илмий тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги.

Диссертация иши Қарши давлат университети илмий тадқиқот ишлари режасига
киритилган ҳамда ОАК бюллетенида чоп этилган.

Тадқиқотнинг мақсади.

Ўзбекистондаги сиёсий жараёнларда ёшларнинг, хусусан,

қишлоқ ёшларининг иштирокини, унинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда
истиқболда кузатилиши мумкин бўлган сиёсий ҳолатлар, ўзгаришлар ҳамда ривожланиш
тенденциясини мамлакатдаги демократик, фуқаролик жамияти қурилиши билан боғлиқ
ҳолда ўрганишдан иборат.

Тадқиқотнинг вазифаси

. Тадқиқотда қуйидаги вазифаларни ҳал этиш назарда

тутилади:

-“ёшлар”, “қишлоқ ёшлари”, “сиёсий жараёнлар” тушунчалари қиёсий тавсифланади

ва таҳлил этилади;

- қишлоқ ёшларининг сиёсий жараёнларда иштироки, унинг демократиялашиш

билан боғлиқ жиҳатлари ўрганилади;

- қишлоқ ёшларининг сиёсий жараёнларда иштироки шакллари, кўринишларини

“сиёсий иштирок” тушунчаси орқали таҳлил этиш;

- қишлоқ ёшларининг таркиби, уларнинг сиёсий ҳаётни идрок этиш ва сиёсий

жараёнларга кириб келиш шарт-шароит ҳамда омилларини ўрганиш; - қишлоқ ёшларининг
“Маҳалла” жамғармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, маҳаллий давлат
ҳокимияти ва ўзини-ўзи бошқариш органлари орқали сиёсий жараёнлардаги
иштирокининг ўзига хос хусусиятларини кўрсатиш;

- қишлоқ ёшларининг сиёсий жараёнларда “микро” ва “макро” даражадаги

кўринишларини қиёсий ўрганиш;

- қишлоқ ёшларининг қарорлар қабул қилиш, давлат ва жамият бошқарувидаги

иштироки тенденцияларини таҳлил этиш;

- муаммо бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

Тадқиқотнинг объектини

Ўзбекистон давлатининг қишлоқ ёшларига доир сиёсати,

жамиятнинг сиёсий тизими, сиёсий жараёнлар, сиёсий институтлар ҳамда сиёсат
субъектлари ёшлар ва улар билан боғлиқ ижтимоий ҳаракатлари ташкил этади.

Тадқиқотнинг предмети.

Сиёсий жараёнларда ёшларнинг, хусусан, қишлоқ

ёшларининг иштироки, унинг ўзига хос хусусиятлари ва амал қилиш қонуниятларини
сиёсий фанлар нуқтаи назаридан ўрганиш асосида эришилган ютуқлар, мавжуд
муаммолар, уни ечиш йўлларини кўрсатишдан иборат.

Тадқиқотнинг услуби.

Мавзуни ёритишда таҳлил ва умумлаштириш, социлогик

сўров, кузатиш, таркибий-функционал ёндашув усулларидан фойдаланилди.

Ҳимояга

олиб чиқилган асосий фикрлар

:

1. Ёшлар, хусусан, қишлоқ ёшлари сиёсий жараёнларнинг ўзгарувчан, фаол субъекти

ҳисобланади. Улар ўз ўрнида таркиби, тузилиши ва интилишлари билан сиёсий
жараёнларнинг характери, мазмунида ўз таъсир кучига эга.

5


background image

2. Ўзбекистондаги сиёсий жараёнлар демократик тараққиёт билан боғлиқ умумий

қонуниятларга эга бўлиб, ўзига хос хусусиятлари ҳам мавжуддир.

3. Ўзбекистонда қишлоқ ёшлари сиёсий жараёнларда иштирок этишлари учун зарур

ҳуқуқий, демократик асосларга эга. Ундан фойдаланишда уларнинг эркинликлари
кафолатланган. Қишлоқ ёшларининг улуши, таркиби ҳамда уларнинг яшаш
шароити, муҳит фаолияти билан боғлиқ жиҳатларини ҳисобга олиш муҳим

аҳамиятга эга.

4. Қишлоқ ёшларининг сиёсий жараёнлардаги иштирокидаги фаоллиги мустақил

тараққиёт йилларида эришилган ютуқлар сиёсий ҳаётда, жамиятнинг сиёсий
тизимида парламентчилик ҳамда сиёсий партиялар фаолиятидаги ўзгаришлар,
янгиланишлар билан боғлиқ.

5. Сиёсий жараёнларда ёшларнинг иштироки ва фаоллашуви ошиб боради. Бу

демократик тараққиёт ҳамда ёшларнинг сиёсий воқеликни идрок этиш
масъулияти, сиёсий онгининг миллий-ғоявий негизлари, мамлакатда демократик
жамият қуриш билан алоқадор.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги

Ўзбекистон ёшларининг таркибига, сиёсий

ҳаётдаги

иштирокига

ҳудудий

нуқтаи

назардан ёндашиб, қишлоқ ёшларининг

мамлакатдаги сиёсий жараёнларда иштироки, унинг шарт-шароитлари, хусусиятлари,
ютуқ ва муаммоларини сиёсий фанлар нуқтаи назаридан алоҳида ўрганилганлиги билан
боғлиқ.

Унинг яна янгилиги қуйидагиларда аниқ ифодасини топган:

-“ёшлар”, “қишлоқ ёшлари”, “сиёсий жараёнлар”, “сиёсий иштирок” тушунчалари

қиёсий тавсифланган ва таҳлил этилган;

- қишлоқ ёшларининг сиёсий жараёнлардаги иштироки билан боғлиқ хусусиятлари

кўрсатилган;

- қишлоқ ёшларининг сиёсий жараёнларда иштироки микро (маҳаллий давлат

ҳокимияти), макро (республика миқёсидаги ўрни, ҳолати) даражада таҳлил этилган; -
қишлоқ ёшларининг жамият сиёсий жараёнларидаги иштироки сиёсий ижтимоий
институтлар, жамоат бирлашмалари фаолияти орқали асосланган;

- қишлоқ ёшларининг давлат ва жамият қурилиши ҳаётида иштирок этиш шакллари,

кўринишлари айрим социологик тадқиқот натижалари асосида ўрганилган; - сиёсий
жараёнлардаги ўзгаришларнинг қишлоқ ёшлари ҳаётига, сиёсий онг ва маданиятига
таъсири тадқиқ қилинган;

- муаммо бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган, уни сиёсий ҳаётда

қўллаш шарт-шароитлари кўрсатилган.

Диссертациянинг

илмий

ва

амалий

аҳамияти.

Тадқиқот

натижалари

мамлакатимизда илмий, сиёсий фанларнинг сиёсий институтлар ва жараёнлар ривожи
билан боғлиқ қонуниятларни билишда муҳим илмий аҳамиятга эга. Бу қишлоқ
ёшларининг сиёсий жараёндаги иштироки тўғрисидаги қарашларни янги хулоса, илмий
далиллар билан бойитади. Мавжуд муаммоларнинг илмий ечими тўғрисида хулоса беради.

Тадқиқот натижаларидан амалий ҳаётда республика, вилоят, туман, шаҳар,

қишлоқларда ёшлар билан ишлаш жараёнида, уларнинг сиёсий жараёнларда фаол
иштирокини таъминлаш шарт-шароитларини, омилларини жорий этишда амалий
жиҳатдан ёрдам беради. Ёшлар билан ишлашда мавжуд ижтимоий-сиёсий институтлар
фаолиятида

тадқиқотнинг

хулосаларидан

кенг

фойдаланиш

мумкин.Шунингдек,

республика “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг вилоят, туман, шаҳар бўлимларида,
сиёсий фанларни ўқитишда, Ўзбекистонда демократик жамият қурилиши назарияси ва
амалиёти фанида, ёшларнинг демократик сиёсий жараёнларда иштироки билан боғлиқ
йўналишларда амалий аҳамиятга эга.

Ёшларнинг сиёсий жараёнларда иштироки билан боғлиқ муаммоларни муайян

назарий-методологик асослари баён қилинган асарлар, манбаларга таянилган ҳолда


background image

6

ўрганилди. Шу нуқтаи назардан ёндашганда, миллий сиёсатшуносликда, ҳозирги дунё
сиёсий фанларида эришилган ютуқлар, назарий ва концептуал аҳамиятга эга муҳим ғоялар
уни ўрганишда муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

Ўзбекистон ёшлари, хусусан, қишлоқ ёшларининг сиёсий ҳаётга муносабати,

иштироки, унинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ муаммолар Президент Ислом
Каримов асарларида ўзининг назарий ифодасини топган муҳим ғоялар, уларнинг ечими
билан боғлиқ янгича қарашлардан методологик асос сифатида фойдаланилди. Бу қишлоқ

ёшларининг сиёсий жараёнларда иштирокини ўрганишда назарий-методологик асос бўлиб

хизмат қилди. Тадқиқотнинг эмпирик базасини республиканинг ижтимоий-сиёсий,
иқтисодий ҳаётидаги ўзгаришларни, унинг демографик таркибининг ўзига хос
хусусиятлари ташкил этди. Шунингдек, республикада “Ижтимоий фикр” жамоатчилик
фикрини ўрганиш маркази томонидан амалга оширилган социологик сўров, тадқиқот
натижаларидан ҳам фойдаланилди.

Натижаларнинг жорий қилиниши

. Тадқиқот натижалари Қашқадарё вилоят

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати орқали амалга оширилган ижтимоий-сиёсий,
маданий тадбирларда, Қарши давлат университети базасида ташкил этилган “Замон”
минтақавий тадқиқотлар маркази орқали ёшларнинг сиёсий жараёнларда фаол
иштирокини

таъминлашга

қаратилган саъй-ҳаракатларида, Олий Мажлис ҳамда

фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига бўлган сайловларда қатнашиши орқали
жорий этилди.

Ўзбекистон Республикаси “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Қашқадарё

вилояти, туман, шаҳар кенгашлари орқали ўтказилган тадбирлардаги чиқишларда
тадқиқотнинг муҳим назарий хусусиятлари жорий этилиб, ёшларнинг, хусусан, қишлоқ
ёшларининг сиёсий жараёнларда иштироки, уларнинг ўрни ва ролининг очиб берилиши
билан боғлиқ жиҳатларга алоҳида аҳамият берилди. Ёшларни носоғлом кучларнинг
таъсиридан сақлаш, уларнинг давлат ва жамият қурилишида масъуллик туйғуларини
оширишга сиёсий жараёнларнинг муҳим субъекти сифатида ёндашилиб, сиёсий фаоллик,
сиёсий маданиятни оширишга қаратилган муҳим хулосаларни жорий этишга эришилди.

Ишнинг синовдан ўтиши

. Тадқиқот иши Қарши давлат университетининг

“Ўзбекистонда демократик жамият қурилиши назарияси ва амалиёти” ва “Фалсафа”
кафедраларининг биргаликдаги илмий-назарий семинарида, Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида сиёсий фанлар бўйича
ташкил этилган илмий-назарий семинарда, М.Улуғбек номли Ўзбекистон Миллий
университети Ижтимоий-сиёсий фанлар факультети қошидаги илмий-назарий семинарда
ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг “Фалсафа” ва “Сиёсий
фанлар” кафедраларининг илмий-назарий семинарида муҳокамадан ўтиб, ҳимояга тавсия
этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги

. Тадқиқот натижалари ёшларнинг жамият

сиёсий ҳаётидаги ўрни ва роли ҳамда сиёсий жараёнлардаги иштирокига бағишланган
илмий мақолаларда, ёшлар муаммоси бўйича ўтказилган илмий-амалий конференция,
семинарлардаги чиқишларда эълон қилинган.

Диссертациянинг тузилиши

. Диссертация кириш, уч боб, олтита параграф, хулоса

ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, 150 саҳифани ташкил этади.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Тадқиқотнинг кириш қисмида муаммонинг долзарблиги, ўрганилганлик даражаси,

мақсад ва вазифалари, илмий янгилиги, назарий ва амалий аҳамияти билан боғлиқ
жиҳатлари таҳлил этилган ва асосланган. Диссертациянинг биринчи боби «

Ёшлар ва


background image

сиёсий жараёнларнинг ўзаро муносабатини ўрганишнинг назарий асослари

» деб

номланиб, унинг биринчи параграфида

“Ёшлар ва сиёсий жараённинг ўзаро

муносабати: тушунчаси, моҳияти”

масалалари ёритилган.

7

Ўзбекистонда эркин демократик, фуқаролик жамияти қурилишида ёшлар, хусусан,

қишлоқ ёшларининг ўзига хос ўрни мавжуд, сиёсий жараёнларда уларнинг иштироки
ўзига хос таъсир кучига эга эканлигини таъкидлаш лозим.

Маълумки, сиёсий жараёнларнинг ривожи, унинг маъно-моҳияти, ривожланиш

истиқболини белгилаб берувчи кўпгина омиллар мавжуд. Бунда “Ёшлар” омили алоҳида
ўрин тутади. Ёшлар сиёсий жараёнларга ўзига хос демократик ўзгаришлар, янгиликлар
олиб кириши билан уни янада бойитади. Сиёсий жараёнларга демократлаштириш,
янгиланиш ҳамда модернизациялаш нуқтаи назардан ёндашади, ўзига хос фаол субъект
сифатида ўзгаришлар қилади, баҳолайди, муносабат билдиради.

Ёшларнинг сиёсий жараёнларга муносабати уларнинг сиёсий қиёфалари орқали

намоён бўлади. Уларда қандай сиёсий маънавий сифатлар шаклланган бўлса, сиёсий
воқеликни худди шундай тарзда идрок этади ҳамда унга баҳо беради. Шу маънода, сиёсий
жараёнларнинг демократик тамойиллар, миллий-маънавий қадриятларга мос равишда
ривожланиши ёки ривожланмаслиги ёшларнинг сиёсий кайфияти, сиёсий қадриятларга
муносабати билан ҳам узвий боғлиқ ҳолда кечадиган қонуний жараёндир.

Ёшларнинг сиёсий жараёнларга муносабатини ўзига хос шарт-шароитлар таъминлаб

беради.

Булар:

1)

жамиятда

фуқаролар

эркинлиги

ва

улар

ҳуқуқларининг

кафолатланганлиги; 2) ҳуқуқий давлат асосларининг шаклланганлиги; 3) ҳокимият
тақсимоти; 4) сиёсий плюрализм ва сиёсий рақобат; 5) давлат, партиялар, жамоат
бирлашмалари фаолиятида ошкоралик; 6) сиёсий маданият даражаси ва бошқалар. Мазкур
омилларни ёшларнинг сиёсий жараёнда демократик тарзда иштирок этишида муҳим
шарт-шароитлар сифатида баҳолаш мумкин.

Ёшлар, хусусан, қишлоқ ёшлари ҳам бугун сиёсий жараёнларда: 1) бевосита

демократия, 2) вакиллик демократияси, 3) плюралистик демократия шакллари орқали ўз
сиёсий хоҳиш-иродаларини, маслак-мақсадларини амалга ошириш имкониятига эга.

Ёшларнинг сиёсий жараёнларни идрок этиши ва унга муносабатида қуйидаги

ҳолатларни кузатиш мумкин:

Сиёсий ҳаётга бўлган қизиқиш, интилиш, хоҳиш-истакнинг юқорилиги. Қишлоқ

ёшларининг марказдан, хусусан, асосий ахборот маконидан узоқда яшаши билан боғлиқ
табиий ҳолат, уларда шаҳар ёшларига қараганда сиёсий ҳаётга нисбатан ўта қизиқиш
билан қараш кайфиятини шакллантиради. Буни сиёсий иштирокка ижобий таъсир этувчи
омил сифатида қараш мумкин. Бевосита “ахборот майдони”дан узоқлик омили унга
нисбатан ахборотни биринчи манба - воқеа содир этилган жойдан бевосита олишга бўлган
интилишни вужудга келтириши табиий. Лекин буни ҳамма вақт ҳам амалга ошириш
қийин. Иккинчидан, сиёсий ҳаётда содир этилаётган воқеа ва ҳодисаларни баҳолаш, унга
муносабат билдиришга бўлган интилиш. Бу ҳам ижобий ҳолат. Чунки ёшлар ўз
муносабатини билдиришга эҳтиёж сезиши уларда фуқаролик позицияси, масъулиятининг
шаклланиб бораётганлигидан далолатдир.

“Ёшлар” тушунчасига таъриф бериш, уни аниқлашда ҳам муаммолар мавжуд.

Аввало, ёшларнинг аниқ таърифини топиш қийин, ёндашувлар, қарашлар турли
туманлигини таъкидлаш лозим.

Ёшларга таъриф беришда уларнинг ижтимоий ролни бажаришга, ижтимоийлашув

босқичи билан боғлиқ сифатларига эътибор қаратилади. Бунга ёшларнинг ёш
хусусиятлари, жамият талабларини англаш, унга мос тарзда жавоб бериш фазилатларини
шакллантириш билан боғлиқ омилларни ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга. Лекин
ижтимоийлашишнинг ёш нуқтаи назардан аниқ бир вақтини белгилаш қийин. Бунинг


background image

ўзига хос сабаблари мавжуд. Чунки бу инсон ҳаётининг дастлабки йилларидан бошлаб,
амалга ошиб борадиган жараён ҳисобланади.

“Сиёсий жараён” атамаси, бир томондан, сиёсий воқеа ва ҳодисаларнинг бир-бири

билан ички боғлиқлиги, узлуксизлигини англатади; иккинчи томондан, сиёсатнинг турли
субъектлари фаолиятининг мажмуини ўзида ифода этади.

8

Сиёсий жараённинг ўзиги хос жиҳати шундаки, сиёсий воқеа ва ҳодисалар, сиёсат

субъектларининг фаолияти жамиятда сиёсий ҳокимиятдан фойдаланиш, унга эга бўлиш,
уни мустаҳкамлаш орқали намоён бўлади.

Ўзбекистондаги сиёсий жараёнларга хос жиҳатлар қуйидагиларда кузатилади: 1.

Сиёсий жараёнларнинг сиёсий институтлар турли-туманлиги асосига қўйилганлиги. 2.
Жамият ижтимоий ҳаётида мафкура ва фикрлар хилма-хиллиги тан олиниб, шу асосда
амалга ошаётганлиги, 3. Кўп партиявийлик муҳитининг яратилганлиги. 4. Сиёсий
жараёнлар ва институтлари ўртасидаги ўзаро муносабатларда ўзига хос дўстона
ҳамкорлик, ҳамжиҳатликнинг мавжудлиги.

Ўзбекистонда ёшларнинг нуфузи юқори. Ўзбекистон ёш қатлами нуқтаи назаридан,

энг ёш, аҳолининг ўртача ёши 24 ёшдан ошмаган мамлакатлар сирасига киради;
иккинчидан, ёш қатлами мамлакат аҳолисининг ярмидан кўпини ташкил этади.
Мамлакатда ёшларга алоҳида эътибор қаратилаётганлигининг боиси ҳам шунда.

Ёшларнинг сиёсий жараёнда иштирок этиши эса турлича: 1) онгли иштирок этаётган

ёшлар; 2) тақлидли (бировга эргашиб) иштирок этиш ҳолатлари; 3) мажбурийлик (яъни
кўрсатма, ташқи) асосида иштирок этиш. Хулосалар қуйидагилардан иборат:

биринчидан, “сиёсий жараён” тушунчаси кенг маънога эга бўлиб, у сиёсий ҳаётни

ўрганишда алоҳида аҳамият касб этади;

иккинчидан,

“сиёсий

жараён”

тушунчаси

турли

ижтимоий

гуруҳлар

ва

қатламларнинг давлат ҳамда жамият қурилишидаги иштироки, мақсад ва манфаатларини
амалга ошириш учун ўзаро муносабатларга киришиш жараёнларининг ифодасидир;

учинчидан, сиёсий жараёнлар демократик характер касб этган шароитда турли

манфаатларни юзага чиқаради. Ўзаро манфаатли гуруҳлар ўртасида сиёсий жараёнларда
иштирок этишда ёшлар қатлами ўзига хос ўзгарувчан, айни пайтда, янгиловчи, ўзгарувчи
субъект ҳисобланади;

тўртинчидан, ёшлар тузилиши жиҳатдан ўзгарувчан гуруҳ бўлиб, сиёсий жараёнлар

ривожига бевосита таъсир кўрсатувчи имкониятга эга. Жамиятда ёшлар қатлами сиёсий
жараёнларнинг ўзига хос барометри саналади.

Мазкур бобнинг иккинчи параграфида

“Ёшларнинг сиёсий жараёнларда

иштироки шакллари”

таҳлил этилади.

Мустақиллик, демократия, жамиятнинг эркинлашуви, ёшлар ва сиёсий жараёнларни

миллий маданий мерос ҳамда қадриятлардан ажратган ҳолда тасаввур этиб бўлмайди.
Улар сиёсий жараёнларда иштирок этар экан, қандай мерос ва қадриятларга таяниши ҳал
этувчи аҳамият касб этади.

Сиёсий жараёнлар жамиятнинг сиёсий тизими билан боғлиқ ҳолда уни статик тарзда

эмас, функционал-динамик тарзда фуқаролик жамияти институтлари билан узвий
алоқадорликда кўришни тақозо этади. “Сиёсий жараён” тушунчаси сиёсий адабиётларда
икки хил - “юқори” (макро) ва “қуйи” (микро) даражаларда ишлатилади ҳамда муайян

аҳамиятга эга бўлади. Қишлоқ ёшлари ҳам ҳар иккала даражада унинг субъектидир.

Аҳоли турли қатламларининг жамият сиёсий ҳаётида иштироки турлича кўринишда
амалга ошади. Шунда ёшларнинг ўз ўрни бор, бу уларнинг ижтимоийлашуви билан
боғлиқ ҳолда кечади ҳамда турли тенденциялар орқали кўзга ташланади. Масалан: айрим
йигит-қизлар ўзаро бирлашишга ҳаракат қиладилар ҳамда ўз муаммоларини норозилик


background image

билдириш орқали ҳал этмоқчи бўладилар. Ёшларнинг айрим қисми сиёсатга фаол кириб,
ўз манфаатларини ҳокимият органларида иштирок этиш, сайловларда овоз бериш орқали
ҳал этишни мақсад қилиб қўядилар.

Талаба ёшлар ҳам сиёсатнинг энг истиқболли субъекти ҳисобланади, уларнинг

сиёсий онги ва хулқ-атвори йўналиши мамлакат келажагига бевосита боғлиқ. Бунда
ёшларнинг: а) сиёсийлашуви; б) сиёсатдан четлашиш ҳолатлари; в) сиёсий хулқ
атворларининг ижтимоий-маданий; г) институционал шарт-шароитларини атрофлича
ҳисобга олган ҳолда ўрганиш лозим.

9

Сиёсий адабиётларда унинг қуйидаги шакллари кўпроқ эътироф этилади: 1) овоз

бериш; 2) сиёсий кампаниялардаги иштироки; 3) сиёсатчилар билан шахсий алоқалар; 4)
маҳаллий сиёсий ҳаётда иштирок этиш; 5) норозилик акцияларида қатнашиш.

Сиёсий иштирокнинг ихтилофли ёки қарши кўринишига назарий нуқтаи назардан

ёндашганда, ихтилоф фуқаролар ҳамда ёшларнинг сиёсий иштирокни ифодаловчи ўзига
хос кўринишидир. Бу кўпроқ конструктив (амалий) ҳамкорликка эмас, балки деструктив
йўл тутиши билан характерланади.

Ёшлар сиёсий жараёнларда иштирок этар экан: 1) давлат ҳокимияти органлари; 2)

нодавлат, нотижорат ва жамоат бирлашмалари; 3) маҳаллий давлат ҳокимияти; 4) ўзини-
¢зи бошқариш органлари; 5) ОАВ орқали боғланади.

Қишлоқнинг сиёсий жараёнлар билан боғлиқлик даражасида ўзига хос хусусиятлар

борлигини эътироф этиш керак. У шаҳар ҳаётидан бироз узоқ бўлса-да, лекин бугунги
ахборот-технологиялари бу чегарани йўқотмоқда. Қишлоқ ёшлари, дунё, хусусан,
республика сиёсий ҳаётидаги ўзгаришларни бевосита кузатувчиси, иштирокчисига
айланмоқда.

Қишлоқ ёшларининг сиёсий жараёнлардаги иштироки уларнинг ижтимоийлашуви

билан узвий боғлиқ. Ёшлар сиёсий ҳаётга аралашар экан, кўпгина омиллар таъсир
кўрсатиши табиий. Бунда табиий ёш билан боғлиқ вақт омилини ҳисобга олган ҳолда: 1)
жамиятнинг ёшларга муносабати; 2) давлатнинг ёшлар тўғрисидаги сиёсати; 3) ёшларнинг
илм эгаллашлари учун яратилган шарт-шароитлар, яъни таълим-тарбия муассасалари
фаолияти; 4) оила (ота-оналар)нинг ёшлар тарбиясида ўрни; 5) маҳалла ёшларнинг
ижтимоийлашуви ва сиёсий жараёнларда иштирок этиши учун ўзига хос сиёсий муҳит
ярата оладиган дастлабки воқеликдир.

Сиёсий жараёнларда иштирок нуқтаи назаридан ёндашилганда аҳоли фаоллигини

қуйидагича ўрганиш мумкин: 1) ижтимоий-сиёсий фаоллиги энг юқори қатлам; 2)
ижтимоий фаоллиги ўртача қатлам; 3) ижтимоий фаоллиги паст бўлган қатлам; 4) фаол
бўлмаган қатлам. Бундай ижтимоий фаоллик даражаси муайян мезон ва манфаатлар,
иштирокдаги ўрни билан бир-биридан фарқланади. Шу билан бирга, шунга мос тарзда
ёшлар қатлами фаоллигини ҳам шундай шартли тарзда ўрганиш мумкин: 1) ижтимоий

сиёсий фаоллиги юқори ёшлар, 2) фаоллиги ўртача ёшлар, 3) фаоллик даражаси пастроқ
бўлган ёшлар, 4) умуман фаол бўлмаган ёшлар.

Демак, қишлоқ ёшларининг сиёсий жараёнларда иштирокини таҳлил этиб, баҳо

берганда: 1) уларнинг 18 ёшдаги қатламини; 2) 21 ёшдаги қатламини; 3) 25 ёшдаги
қатламини алоҳида-алоҳида ҳисобга олиш ва баҳо бериш муҳим аҳамият касб этади.
Демак, Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга кирган ҳар бир фуқароси умумий сайлов
ҳуқуқидан фойдаланади

1

ҳамда давлат ва жамият сиёсий ҳаётида бевосита иштирок эта

бошлайди. Бунга ёшларнинг сиёсий ҳаётида туб бурилиш, энг масъулиятли босқичнинг
бошланиш даври сифатида қаралади, сиёсий жараёнларда иштироки нуқтаи назаридан
ёндашилганда ҳам шундай бўлади. Хуллас, ёшларнинг сиёсий хусусиятларини турли ёшда
(ёшлари бир хилда бўлса) фарқ қилиб боришини кўрамиз. Бу: 1)18-21 ёш, 2) 21-25 ёш;


background image

3)25 ёшдан 29-30 ёшгача бўлган даврни ўз ичига олади.

Сиёсий жараёнларда фаол иштирок этиш учун ёшлар, аввало, сиёсий воқеаларнинг

истеъмолчисига, иштирокчисига айланиши керак. Ёшлар сиёсий ҳаётнинг энг ўзгарувчан
субъекти ҳисобланади. Унинг устувор йўналишлари, истиқболини белгилашда ёшларнинг
иштироки, муносабати, сиёсий кайфияти, сиёсий қадриятларга миллий манфаатлар нуқтаи
назаридан қараш руҳияти унинг барқарор, тизимий ва узлуксиз давом этишини таъминлаб
беради.

Шу нуқтаи назардан, қишлоқда фаолият олиб бораётган: 1) касаба уюшмалари; 2) сиёсий

партиялар; 3) хотин-қизлар ташкилотлари; 4) ёшлар ижтимоий ҳаракатлари; 5) турли

ижодий уюшмалар; 6) оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари

1

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. –Т.: «Ўзбекистон», 2003. 31-б

.

10

жамоат бирлашмалари сифатида мамлакат сиёсий ҳаётида содир бўлаётган ўзгаришларга,
янгиланиш ва демократия жараёнларида ёшларга муҳим сиёсий қатлам сифатида
қарашлари муҳим.

Мамлакатда сиёсий жараёнлар, мустақиллик туфайли тамомила янги, сиёсий мазмун

ва йўналишга эга бўлди. Натижада сиёсий жараёнларга баҳо бериш ва аниқлашдаги
“марксистик”, “фракцион қарашлар”, синфий ёндашув барҳам топди. Диссертацияда очиқ,
демократик тамойил ва ёндашувлар асосида унинг характери, мазмуни ўрганилади.

Иккинчидан, сиёсий жараёнларнинг ижтимоий-сиёсий институтлари, субъектлари

ўртасидаги муносабатларда ёшларга алоҳида эътибор берила бошланди. Бу ёшларнинг
турли мамлакатлар аҳолиси таркибидаги нуфузи билан боғлиқ бўлиб, уларнинг сиёсий
жараёнлардаги иштирокига холисона баҳо бериш ва ҳисобга олишни тақозо этади.

Учинчидан, ёшлар сиёсий жараёнларнинг ўзгаришига, унинг янги йўналиш ва

характер касб этишига ўзига хос мазмун киритувчи ижтимоий куч ҳисобланади. Бу,
айниқса, ёшларнинг улуши энг нуфузли бўлган Ўзбекистон тараққиётида устувор
аҳамиятга эга.

Тўртинчидан, ёшларнинг сиёсий жараёнларни барқарорлаштирувчи ёки беқарор

ҳолатга олиб келувчи конструктив ёки деструктив кучга ҳам айланиш эҳтимолини
сиёсатда аниқ белгилаш, ҳисобга олиш лозим. Бугун буни айрим ривожланган давлатлар
мисолида аниқ кўриш мумкин. Ундан тегишли хулоса ва сабоқ чиқариш лозим.

Бешинчидан, сиёсий жараёнларда ёшларнинг иштироки жамиятнинг бошқа

ижтимоий қатламлари, гуруҳлари билан биргаликда амалга ошади. Бунда улар ўртасидаги
муносабатда ёшлар қатлами жамиятнинг турли соҳалари билан боғлиқ ҳолатда, умуман
“ўрта мулкдорлар қатлами”да ёшларнинг миқдор ва сифатдан улушининг ортиб боришини
сиёсий жараёнларни барқарорлаштириб ва мувофиқлаштирувчи қатлам сифатида баҳолаш
имкониятини беради.

Олтинчидан, ёшларнинг сиёсий жараёнларда мавқеининг юқори эканлиги ўз-ўзидан

амалга ошмайди. Бундан давлат ҳокимияти институтлари, жамоат бирлашмаларининг

саъй-ҳаракатлари ҳамда ёшларнинг тегишли тузуклари томонидан сиёсий жараёнларни

англаш, идрок этиш, сиёсий иштирок ва масъулият туйғулари орқали амалга ошади.

Еттинчидан, ёшларнинг сиёсий жараёнлардаги иштироки умумий қонуният бўлиб,

ҳозирги демократлаштириш жараёнлари унинг янада фаоллашишига янги сиёсий
имконият яратади.

Тадқиқотнинг иккинчи боби

“Сиёсий жараёнларда қишлоқ ёшлари

иштирокининг ўзига хос хусусиятлари”

деб номланади.

Унинг биринчи параграфида “

Давлат қурилиши жараёнида қишлоқ ёшларининг

иштироки”

билан боғлиқ масалалар атрофлича ўрганилган. Маълумки, ёшларнинг

(хусусан, қишлоқ ёшларининг) фаоллигини ошириш, уларнинг давлат ва жамият
қурилиши ҳамда жамиятни бошқаришда иштирокини таъминлаш жамият ҳаётини ташкил


background image

этишда муҳим роль ўйнайди. “Бугун янгича фикрлайдиган, ўз келажагини жамиятда
демократик қадриятларни мустаҳкамлаш билан, мамлакатимизнинг келажагини жаҳон
ҳамжамиятига интеграциялашуви билан боғлиқ ҳолда кўрадиган янги авлод вакиллари
ҳаётга кириб келмоқда.”

1

Қишлоқ ёшларининг сиёсий жараёнларда фаол иштирок этиш омилларидан бири

сиёсий ҳаётда демократик мамлакатларга хос бўлган партиявийлик тизимини қарор
топтиришдир. Фақат кўппартиявийликка асосланган ижтимоий-сиёсий муносабатлар
мажмуасигина ёшларда фуқаролик жамияти қуриш учун шарт-шароитлар яратади. Ҳар
бир мамлакат давлат, ҳукумат ва парламентни шакллантиришда сиёсий партияларнинг
қандай мавқега эга эканлиги, бу жараёнларда қишлоқ ёшлари иштирокининг қандай
кечиши, уларнинг кўппартиявийлик асосидаги сайловлардаги фаоллик даражаси ҳозирги

1

И.А.Каримов. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. –Т.: «Ўзбекистон», 2007. -30 б.

11

даврга келиб, демократия меъёрларини белгилаб бермоқда. Сиёсий жараёнларнинг
демократик асосда ривожланишига асос бўлмоқда.

Фуқаролик жамиятининг институтлари ўзини-ўзи бошқариш органлари, нодавлат ва

жамоат ташкилотларини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш ёшлар сиёсий маданияти,
фаоллигини оширишнинг муҳим шартларидан биридир. Ўзбекистонда давлат қурилиши ва
фуқаролик жамиятини эркинлаштириш, кучли давлатдан кучли жамиятга ўтиш
вазифаларини амалга оширишда ҳар бир ёшнинг жамиятда ўз ўрни бўлишини билиш, энг
муҳими, ўзини жамиятнинг ажралмас қисми деб ўз масъуллигини идрок этишга эришишда
мавжуд демократик институтлар, ўзини-ўзи бошқариш органлари, партиялар, нодавлат ва
жамоат ташкилотлари муҳим ўрин тутади. Чунки жамиятда яшаётган ҳар бир ёшнинг
ижтимоий-сиёсий фаолияти мавжуд сиёсий институтлар, партия ёки нодавлат ва жамоат
ташкилотлари орқали амалга ошади.

Бу, бир томондан, қишлоқ ёшларининг сиёсий фаоллик даражасига, уларнинг сиёсий

қарашларини идрок этиб, унинг иштирокига; иккинчи томондан, жамиятдаги мавжуд
ўзини-ўзи бошқариш органлари, нодавлат ва жамоат ташкилотларининг иш фаолияти,
ёшларни ўз атрофига бирлаштира олиш қобилиятига боғлиқдир.

Юқорида билдирилган фикрларни умумлаштириб, қуйидаги хулосаларга келинди:

Биринчидан, сиёсий жараёнларда ёшларнинг иштирокини ўрганишга алоҳида аҳамият
бериш билан бирга, ёшларни “шаҳар” ва “қишлоқ” ёшларига хос хусусиятларининг
умумий ҳамда ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олиш лозим; иккинчидан, қишлоқнинг
сиёсий жараёнларда иштирокидаги ўзига хос жиҳатлари, хусусиятларини, айниқса,
маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш билан боғлиқ ҳолдаги тамойилларини ёшларни сиёсий
ҳаётга кириб келиши ва уни “демократик” жараёнларга тайёрловчи илк “сиёсий воқелик”
сифатида баҳолаш имкониятини беради; учинчидан, қишлоқ ҳаёти билан боғлиқ
“ижтимоий-сиёсий воқелик” қишлоқ ёшларининг сиёсий руҳиятида, қадриятларни
англашда, манфаатларни юзага чиқариб, сиёсий жараёнлардаги иштирокида яққол намоён
бўлади.

Иккинчидан, қишлоқ ёшлари бугунги сиёсий жараёнларнинг фаол субъектларидан

бири сифатида алоҳида истиқболга эга. Чунки эркин, демократик фуқаролик жамияти
қурилишида қишлоқ ёшларининг ҳам улуши катта.

Жамият ижтимоий-сиёсий институтларида қишлоқ ёшларининг иштироки

деб номланган параграфда жамиятдаги демократик институтларнинг хилма-хиллиги
қишлоқ ёшларининг жамият сиёсий ҳаётида кенг, фаол иштирок этиши учун муҳим
демократик асос эканлиги ёритиб берилган. Бундай шароитда сиёсий партиялар, нодавлат
ва жамоат ташкилотлари ёшларни сиёсий-ижтимоий ҳаётга кириб келишига, жамият
бошқаруви ўз ўрни ва мавқеини мустаҳкам эгаллаб олишига шароит яратади. Зеро,


background image

ёшларнинг бу имкониятдан тўла фойдаланиб боришларини демократик тараққиёт тақозо
этади.

Ҳозирги даврда Ўзбекистонда фуқаролик жамияти барпо этишнинг ҳуқуқий,

иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий асослари яратилиб, у тадрижий равишда қишлоқ
ёшларининг дунёқараши ва ижтимоий-сиёсий ҳаётига ҳам кириб келмоқда. Бугун
ёшларнинг турли жамоат бирлашмаларида фаол иштирок этиш имконияти мавжуд.
Республикада (2003 йил 1 январдаги ҳолат) 305 та республика аҳамиятига молик жамоат
бирлашмалари фаолият кўрсатиб, улардан 64 таси халқаро ташкилотлар мақомига эгадир.
Уларнинг 48 таси жамғарма, 79 таси жамият, 5 таси сиёсий партия, 42 таси федерация, 16
таси касаба уюшмалари, 2 таси ҳаракат, 20 таси марказ, 48 таси ассоциация, 20 таси
уюшма, 5 таси қўмита, яна 26 таси турли номларда рўйхатдан ўтган. Шунингдек,
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда маҳаллий аҳамиятга эга
2237 та жамоат бирлашмалари фаолият кўрсатмоқда.

1

1

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг маълумоти. 2003 йил.

12

Маълумки, қишлоқ ёшлари дастлаб маҳалла орқали давлат ва жамият қурилиши

ҳаёти билан боғланади. Маҳалла ёшларни сиёсий ҳаётга олиб киришда, тайёрлашда ўзига
хос босқич вазифасини ўташи аҳамиятлидир. Ёшлар маҳалла орқали маҳаллий давлат
ҳокимияти, у орқали эса марказий давлат ҳокимияти органи билан ўзаро муносабатда
бўлиб, сиёсий жараёнларда иштирок этадилар.

Ёшларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокида уларнинг ўзига хос маданияти намоён

бўлади. Бу ёшларнинг: а) сиёсий мўлжал ва йўналишларида; б) хулқ-атворида; в) сиёсий
институтларга муносабати, амал қилиш хусусиятларида; г) қадриятлар, ғояларга нисбатан
муносабатида кўринади.

Бугунги қишлоқ ёшларида шаҳарга интилиш улар орасида миграция жараёнининг

ўсиб боришига олиб келмоқда. Бу кўпроқ иқтисодий, ижтимоий, маданий омиллар билан
боғлиқ. Қишлоқ ижтимоий ҳаётидаги айрим муаммолар, хусусан, қишлоқда ишчи
ўринларининг камлиги, хусусий тадбиркорликнинг етарлича ривожланмаётганлиги ҳам
бунга сабабдир.

Тадқиқотда: биринчидан, мамлакатда сиёсий институтлар хилма-хиллиги ижтимоий

ҳаётга ўзига хос янгиланишларни олиб кирмоқда. Сиёсий воқеликда ёшларнинг турли
мақсад ва манфаатларини юзага чиқишига шарт-шароит яратиб бермоқда.

Иккинчидан, қишлоқ ёшларининг ижтимоий-сиёсий институтлардаги иштирокида

уларнинг сиёсий партиялардаги фаолияти муҳим ўрин тутади. Бугун мамлакатда 5 та
сиёсий партия фаолият олиб бормоқда. «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада
демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг
ролини

кучайтириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг конституциявий

қонунини қабул қилиниши муҳим аҳамиятга эга

1

. Ёшлар ўз сиёсий эркинлиги ва

манфаатларини сиёсий партиялар, унинг вилоят ва туман бўлимлари орқали ҳимоя қилиб,
мамлакатдаги сиёсий жараёнларга тобора кенгроқ кириб боради.

Учинчидан, қишлоқ ёшлари ҳаёти ҳам бугун фақат “анъанавий” қишлоқ муҳитида

шаклланаётгани йўқ. Шунингдек, бугунги қишлоқ ҳам дунё, ундаги сиёсий жараёнларнинг
таъсирида демократик ўзгаришларни амалга оширмоқда.

Қишлоқ ёшларининг дунё ахбороти тизими орқали муайян ўзгаришлардан огоҳ

бўлиш имконияти ошиб бораётганлиги уларнинг сиёсий қарашлари, мақсадларини
ўзгаришига ҳам таъсир кўрсатаётганлиги, уни сиёсий жараёнларни баҳолашда аниқ
ҳисобга олишни тақозо этади.

Қишлоқ ёшларининг сиёсий фаоллиги даражасида айрим муаммолар мавжуд.

Масалан, барча ёшларни ҳам сиёсий фаол деб бўлмайди. Ёшларнинг сиёсий фаол


background image

бўлмаган қатлами кўпроқ сиёсий ҳаётдан четда турган, лоқайд ва бефарқ гуруҳлардир.
Уларни сиёсий ҳаётга кўпроқ жалб этиш чораларини кўришда сиёсий партиялар алоҳида
иш дастурларини ишлаб чиқишлари лозим.

Диссертациянинг учинчи боби “

Сиёсий жараёнларда қишлоқ ёшларининг

иштирокини янада ошириш: муаммо ва ечимлар

”ини ўрганишга бағишланган. Мазкур

бобнинг “

Жамият сиёсий ҳаётини модернизациялашда қишлоқ ёшларининг

иштироки жараёнлари

” номли параграфида қишлоқ ёшларининг ижтимоий-сиёсий

ҳаётда иштирокини ўрганиш, унинг шакллари, ҳолатини илмий асослаш ва атрофлича
таҳлил этиш амалий жиҳатдан катта аҳамиятга эга эканлиги асосланади.

Жамият сиёсий тизимини халқчиллаштиришда, фуқаролик жамияти қуришда қишлоқ

ёшларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш орқали иштирокини

таъминлаш

муҳим аҳамиятга эгадир. Бугунги ёш авлоднинг эртанги кунда фуқаролик жамиятида
иштирокини кўз олдимизга келтирсак, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш

лозимлиги намоён бўлади. Респондентлар “Ёшларнинг сиёсий фаоллигини

1

Давлат

бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий
партияларнинг

ролини

кучайтириш

тўғрисида»ги

Ўзбекистон

Республикасининг

конституциявий

қонуни,//Халқ сўзи, 2007 йил 12 апрель

13

ошириш учун нималарга эътибор бериш керак?”, деган саволга уларнинг 29,8 фоизи

“жойларда сиёсий машғулотлар ташкил этиш”ни, 25,4 фоизи “оммавий ахборот
воситалари орқали чиқишларни такомиллаштириш”ни, 25,5 фоизи “сиёсий жараёнларни
демократик мезонлар орқали қуриш”ни, 16,9 фоизи “барча нарсадан қонун устуворлигини
таъминлаш зарурлиги”ни билдиришган. Уларнинг фақат 3,4 фоизи ушбу саволга
“билмадим”, дея жавоб беришган.

1

Социологик тадқиқотлар жараёнида ёшларнинг сиёсий дунёқарашига нималар

таъсир этиши мумкинлиги ҳақидаги фикрларни ўрганишга ҳам эътибор берилди.
Уларнинг 51,9 фоизи “сиёсий жараён ва сиёсий муҳит ёшларнинг сиёсий дунёқарашига
катта таъсир кўрсатиши”ни, 27,9 фоизи “оммавий ахборот воситаларининг фаолияти”ни,
13,9 фоизи “сиёсий маданиятнинг мавжудлиги таъсир эта олиши”ни билдирдилар.
Ўрганилган уч вилоят – Андижон, Фарғона, Наманган талаба ёшлари “сиёсий
дунёқарашига сиёсий жараён ва сиёсий муҳит кўпроқ таъсир этиши” маълум бўлди.

Маълумки, ёшларнинг жамиятдаги сиёсий иштирокида ижтимоий-сиёсий фаоллик

даражасининг юксалиши ёшликдан бошланиб, оила, мактаб, олий ўқув юрти ва меҳнат
жамоаларида давом этади. Ижтимоий-сиёсий иштирок қишлоқ ёшларининг ҳам ҳаётий
мавқеи, жамиятдаги ўрнини белгилаб беради. Шунинг учун ҳам тадқиқотларда “ота

оналар ўз фарзандларининг сиёсат билан шуғулланишига қандай муносабатда

эканликлари” ҳам ўрганилди. Натижа кўрсатдики, ҳар икки респондентдан биттасини
сиёсат билан шуғулланишига ота-онаси ижобий муносабат билдириши маълум бўлди.
Шунингдек, 33,3 фоиз респондентларнинг ота-онаси “ўз фарзандларининг сиёсат билан
шуғулланишига сиёсий вазиятга қараб муносабат билдира олиши”ни, 5,6 фоиз ота-оналар
эса “салбий муносабат”да эканлигини, 3,7 фоиз респондентнинг ота-онаси унинг сиёсат
билан шуғулланишига “бефарқ”лигини, 7,9 фоиз респондент “билмадим” деган фикрларни
ифодалаганлар.

Сиёсий жараёнларда турли ижтимоий гуруҳлар иштирок этади, Ўзбекистон учун

характерли бўлган хусусиятлардан бири сиёсий жараёнларда ёшлар қатламининг иштирок
этиш имкониятининг юқорилигидир. Бу сиёсий ҳаёт ранг-баранглиги ҳамда ёшларнинг
мамлакат аҳолиси тажрибасидаги улушининг юқорилиги билан боғлиқ. Ўзбекистон
аҳолисининг ярмидан кўпи ёшлар. Ҳар йили ўртача 200-300 минг киши меҳнат
ресурсларига келиб қўшилмоқда. Уларнинг иш билан бандлиги масаласи сиёсий аҳамиятга
эга. Масалан, мустақиллик йилларида 5 миллиондан ортиқ янги иш ўринлари ташкил
этилди… 2006 йилда ишсизлик даражаси 5,3 фоизга камайди

2

.


background image

Бизнингча, муаммонинг бошқа жиҳатига ҳам эътибор қаратиш лозим. Масалан,

бугун ҳамма ёшларни сиёсий фаол деб бўладими? Ёки ҳамма ёшлар ҳам сиёсий ижтимоий
жараёнларни тўла идрок этаяптими?

Ёшларни, бугун шартли равишда "сиёсий фаол" ва "фаол бўлмаган" гуруҳга бўлиш

мумкин. Қандай ёшларни сиёсий фаол дейиш мумкин. Бизнингча, 1) сиёсий ўзгаришларни
аниқ идрок этган; 2) демократик жараёнларга ўз ҳиссасини қўшаётган; 3) қонунлар қабул
қилиш, уни ҳаётга татбиқ этишда бефарқ бўлмаган; 4) мустақиллик, Ватан, эл-юрт,
халқнинг мақсадлари, истиқболи учун қайғураётган; 5) муайян сиёсий партия ёки
ижтимоий ҳаракатлар билан ўз фаолиятини боғлаган, шунга эҳтиёж сезган; 6) ижтимоий
бузуқ иллатлар кўринишлари билан муроса қилолмайдиган ёшларни сиёсий фаол қатлам
дейиш мумкин.

Жамоат ишларида доимо иштирок этадиган ёшлар ҳеч иккиланмасдан, сиёсий

фаолликни мамлакат сиёсий ҳаётига бефарқ бўлмаслик, унда фаол иштирок этиш, сиёсий
ижтимоий ташкилотларда қатнашиш сиёсий эҳтиёж эканлигини, уни демократик

1

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Ёшлар муаммолари институти ҳамда Республика “Оила” илмий-амалий маркази

ҳамкорликда 2003 йилнинг март ойида Андижон давлат университети, Андижон иқтисодиёт институти, Наманган давлат университети,
Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти ва Фарғона давлат университетларида талаба ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллик
даражасини, сиёсий иштирокини ўрганишга доир социологик илмий тадқиқотлар ўтказган.

2

И.А.Каримов. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. –Т.: «Ўзбекистон», 2007. 42-бет

14

фуқаролик жамияти қурилиши билан боғлиқ ҳолда англайдилар. Бу бизни қувонтиради,
албатта.

Бугун қишлоқ ёшлари Қонунчилик палатаси, Сенатда ҳамда вилоят, туман ва шаҳар

маҳаллий ҳокимият органларида бевосита ва билвосита иштирок этмоқдалар. Маҳаллий
ўзини-ўзи бошқариш органларида бўлаётган сайловларда, муқобиллик асосида ўз
номзодларини кўрсатиб, фаол қатнашмоқдалар. Бу уларнинг мамлакатда кечаётган сиёсий
жараёнларга бефарқ эмаслигини кўрсатади. Бугунги демократик ўзгаришлар ёшларнинг
сиёсий жараёнлардаги ўрни ва ривожи ошиб, янада фаоллашиб боришини тақозо этмоқда.

Мазкур бобнинг иккинчи параграфи “

Қишлоқ ёшларининг сиёсий жараёнда

иштирокини янада ошириш имкониятлари, муаммолари ва ечимлари

” деб

номланган. Маълумки, фуқаролик жамияти сари интилаётган республикамиз қисқа фурсат
ичида жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнини топди. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ёш
авлод камолоти масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Ўзбекистон

ижтимоий-сиёсий

ҳаётининг

эркинлашиши,

турли

демократик

институтларнинг шаклланиши ёшларга ўз таъсирини кўрсатмоқда. Бугун дунёни
«демократик» ва «нодемократик» мамлакатларга бўлиб қараш ҳамда унга бир томонлама
баҳо беришга қўшилиб бўлмайди. Демократик жараёнлар ўз-ўзини камол топтиришга
монелик қилмайди, аксинча, унга ёрдам беради. Уларнинг сиёсий ҳаётдаги иштирокини
кафолатлайди, ёшлар манфаатлари, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўла рўёбга
чиқаришга кўмаклашади, фаоллигини оширади.

Бу ёшларнинг сиёсий-ижтимоий институтлар билан ҳамкорлик алоқаларига бевосита

боғлиқ бўлади. Ёшларнинг сиёсий институтлар орқали ижтимоийлашиш ҳолати бир
чизиқли бўлиши қийин. Ёшлар орасида сиёсий институтлар фаолиятида фаол иштирок
этиб, у орқали жамият ҳаётига таъсир этаётган қатлам билан бирга, ўзини жамиятдаги
ижтимоий-сиёсий институтлардан четда олиб юрган айрим ёшлар ҳам учрашини ҳисобга
олиш лозим.

Айрим ҳолларда ижтимоий-сиёсий институтларнинг ўз ишига формал ёндашуви

ёшларнинг

айрим

қатламларини,

гуруҳларини

ижтимоий-сиёсий

ҳаётдан

четда

қолишларига сабаб бўлишини унутмаслик керак. Бунда ижтимоий-сиёсий амалиётда
кўпроқ учраб турадиган “фаол қатлам” билан ишлаш анъанаси ҳам сақланиб қолмоқда.

Ёшларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокига эътибор қаратиш уларнинг қараш ва


background image

ёндашувини фақат “сиёсийлаштириш” ёки сиёсий нуқтаи назардан сиёсий баҳо бериш
учунгина эмас. Бундай тушуниш бир томонлама ва хато ҳамдир. Сиёсий иштирок табиий,
ижтимоий жараён. Бу ёшлардан алоҳида масъулият талаб этади. Улар қуйидаги жиҳатлар
билан асосланади:

- биринчидан, ёшлар муайян ёшга етгач (18 ёшдан), давлат қурилиши ва жамият

бошқарувида бевосита иштирок этиш, овоз бериш ҳуқуқини намоён эта бошлаши билан
боғлиқ. Бу уларнинг сайлов жараёнларида мустақил иштирок этиш ҳамда ўз сиёсий
ҳуқуқини энг юқори даражада, онгли тарзда амалга ошириши учун сиёсий эҳтиёж
туғдиради;

- иккинчидан, ёшлар сиёсий иштироки стихияли жараён эмас, у жамият сиёсий ҳаёти

ривожи қонуниятларини билишни, ҳисобга олишни тақозо этади;

- учинчидан, ёшлар ижтимоий қатлам сифатида турли ижтимоий гуруҳлар, уларнинг

мақсад ва манфаатлари билан ўзаро муносабатда бўлади. Буни англаш, улар билан ўзаро
ҳамкор ёки ҳамжиҳат бўлиш ёки бўлмаслиги учун ҳам сиёсий ҳаётни идрок этишлари,
фарқлаш ҳамда баҳо беришлари талаб этилади;

- тўртинчидан, ёшлар жамият сиёсий ҳаётининг демократиялаштириш ва янгилаш

субъектидир. Улар жамият сиёсий ҳаётига доимо янги куч, сиёсий ҳаётдаги ўзгаришларни
муайян ўзанга йўналтира оладиган қатлам сифатида уларнинг сиёсий

қарашларига,

кайфияти, интилишларига мамлакат олдида турган сиёсий мақсадлардан айри ҳолда баҳо
бериб бўлмайди. Бефарқ бўлиш ҳам мумкин эмас. Шунинг учун уларнинг

15

сиёсий ҳаётда қандай иштирок этиши, қандай сиёсий қадриятларни ўзлари учун “идеал”

деб билишлари ва уни жамиятда сиёсий жараёнлар истиқболи билан уйғун (мос) келиш
ҳолати кўпроқ ёшларнинг сиёсий ҳаётга конструктив куч сифатида қарашга ҳамда
ёндашувига боғлиқ.

Бугунги глобаллашув жараёнлари ёшларнинг муайян қатламлари орасида ўзининг

турли таъсирини ўтказиши табиий. Айни пайтда, ундан ғаразли мақсад йўлида турли
ниқоблар билан усталик билан фойдаланишга уринувчи кучларнинг ҳам таъсирини
ҳисобга олишга тўғри келади. Бундай кучлар мамлакат ташқарисида кўпроқ фаолият
кўрсатади. Уларнинг таъсирида зимдан

хайрихох

бўлган гуруҳлар мамлакат ичкарисида

қўлловчи куч сифатида мавжуд бўлиши мумкинлигини эътибордан четда қолдириш
мумкин эмас. Унинг сабабларини атрофлича ўрганиш орқали уларнинг фаолиятига баҳо
бериш мумкин.

Қишлоқ ёшларининг сиёсий жараёнларда иштироки билан боғлиқ айрим муаммолар

мавжуд. Бу сиёсий жараёнларда ёшларнинг сиёсий ижтимоийлашуви, иштирок этиш
институтларининг

яхлит

тизими

ва

унинг

ишлаш

механизмининг

ҳали тўла

мукаммаллашмаганлиги билан характерланади. Ёшларни фаоллаштиришда сиёсий
лидерлар

ва

сиёсий

институтларнинг,

давлат

ҳокимияти

органларининг

ўзаро

алоқадорлигини ошириш керак.

Ёшларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокида жамиятнинг сиёсий тизими

томонидан яратилган шарт-шароитлардан тўлиқ фойдалана билмаслик ҳолатлари мавжуд.
Ёшлар орасида сиёсий жараёнлардаги иштирокини юқори баҳолаш билан бирга баъзан
хотиржамлик, бефарқлик ҳамда айрим ички антипатия ҳолатлари ҳам йўқ эмас.
Ўзбекистонда ёшларнинг сиёсий иштироки, хусусан, қишлоқ жойларида ҳам
ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик характерига эга. Ёшлар ўз сиёсий кайфиятларини асосан
номзодларни қўллаш ёки унга қарши эканликларини билдириш орқали ифода этадилар.
Хуллас, ёшларнинг демократик жараёнлардаги иштироки қуйидагиларда ўз ифодасини
топади:

биринчидан, ўз иштирокининг самарали эканлигига ишониш сиёсий иштирокнинг

юқори даражада бўлишини таъминлайди. Бунда ҳар бир ёш сиёсатда ўзининг иштироки


background image

нақадар муҳимлигини англаб етади;

иккинчидан, ёшлар шахслараро ҳамда давлат ва маҳаллий бошқарув институтларига

бўлган муносабатда юксак ишончларини намоён этади. Жамият манфаатларини
ифодаловчи турли нодавлат-нотижорат ташкилотларга аъзо бўлади.

Ёшлар онгида демократик қадриятларни мустаҳкамлашда, уларнинг сиёсий ва

фуқаролик фаоллигини оширишда, мамлакатда рўй бераётган демократик ўзгаришлар
кўламини кенгайтириш ва чуқурлаштиришда ноҳукумат ва жамоат ташкилотларининг
ўрни ва аҳамияти ошиб боради.

Демократия ва ёшларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштироки муаммосини

ўрганиш қуйидаги таклифларни илгари суриш имконини берди:

Биринчидан, Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ўзгаришларнинг тақдири,

албатта, ёшларнинг фаоллигига ҳам боғлиқдир. Уларнинг фаоллигини ошириш, уларни
фидойи инсон қилиб тарбиялаш ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг моҳиятини уларга
тушунтиришни талаб қилади. Ривожланган мамлакатларда бундай тарғибот ҳукумат
сиёсатининг ташвиқоти кўринишида амалга оширилади. Давлатнинг бош ислоҳотчи
эканлиги ҳам Ўзбекистон ҳукумати сиёсатини махсус тарғиб қилишни талаб этади. Бундай
тарғибот

ёшларнинг

ижтимоий-сиёсий

жараёнлардаги

онгли

иштирокини

фаоллаштиришга хизмат қилади.

Иккинчидан, Ўзбекистон ҳаётидаги ўзгаришлар ёшлар онгида ҳам катта ўзгаришлар

қилишни талаб этади. Мамлакатимиз аҳолисининг, аввало, қишлоқ жойларидаги
одамларнинг турмуш шароити изчил тарзда яхшиланмоқда. Истиқлол йилларида 36 минг
километрлик сув қувурлари, 72 минг километрлик газ тармоқлари ишга туширилди. Бу

16

1991 йилга қадар эришилган натижаларга нисбатан тегишли равишда 2 ва 4 баробар кўп

демакдир.

Натижада аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бугунги кунда 84 фоизни,

қишлоқ жойларда 77 фоизни, табиий газ билан таъминлаш 82 фоизни, қишлоқ жойларда
эса 78 фоизни ташкил этмоқда.

1

Демократлаштириш ва модернизациялаш сари юз тутган

ҳар қандай давлат фаол ёшларни тарбиялаш ҳақида жиддий қайғуриши табиий. Демак,
Ўзбекистонда ҳам “комил инсон” ғоясига мос сифатларни ёшларда қарор топтириш давр
талабидир. Бунинг учун янгиланаётган жамиятимизда соғлом авлодни тарбиялаш, эркин
фуқаро маънавиятини шакллантириш, уларни маънавий-маърифий ишларга дадил кўтариш
орқали баркамол ва фаол ёшларни вояга етказишга эътибор бериш муҳим.

Учинчидан, ҳозирги даврда ёшлар онги ва қалбини эгаллаш учун кураш бораётгани

ҳеч кимга сир эмас. Бундай кураш инсонларда мавжуд сиёсий тизимга нисбатан лоқайдлик
ёки қаршилик туғдиришга, демакки, ижтимоий-сиёсий ҳаётда иштирок этишдан бош
тортишга йўналтирилган. Демак, ёт мафкуравий таъсирларга қарши курашда узилиш ва
тўхталишларга йўл қўйиб бўлмайди. Бундай шароитда ёт мафкураларнинг қўпорувчи
таъсирига

қарши

доимий

ва

узлуксиз

аксилтарғиботни

ташкил

этиш

ҳамда

ижтимоий-сиёсий иштирокдан, энг аввало, ҳар бир ёш манфаатдор эканлигини
исботлашга хизмат қиладиган ташвиқот ишлари олиб бориш зарур.

Тўртинчидан, демократик жараёнларни ривожлантириш ва ёшларни ижтимоий

сиёсий ҳаётга жалб қилиш вазифаси кўп жиҳатдан сиёсий партиялар ва жамоат
ташкилотларининг фаолиятига боғлиқлигидир. Демак, сиёсий партиялар ва жамоат
ташкилотларининг жамиятдаги роли ҳамда фаоллигининг ошиши табиий равишда
ёшларнинг ҳам ижтимоий-сиёсий иштироки ортишига туртки бўлади. Бунинг учун сиёсий
партиялар ва жамоат ташкилотларининг турли гуруҳ манфаатлари ифодачилари
сифатидаги ролини ошириш зарур.

Бешинчидан,

ёшларнинг

ўзини-ўзи

бошқариш

органларининг

фаолияти


background image

ислоҳотлардаги онгли, манфаатли ва фаол иштирокини таъминлайдиган омиллардан
биридир. Шу боисдан, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги ролини ошириш ва муаммоларни ҳал
қилишдаги имкониятларини кенгайтириш лозим. Бунинг учун ёшларнинг ўзини-ўзи
бошқариш органлари ишига четдан бирон-бир тазйиққа йўл қўймаслик, уларнинг
фаолиятига

ҳокимиятларнинг

аралашувини

чеклаш,

йиғинлари

ваколатларини

кенгайтириш муҳимдир.

Олтинчидан, ёшлар онгида демократик қадриятларни қарор топтиришда оммавий

ахборот воситаларининг ролини эътироф этиш лозим. Оммавий ахборот воситаларининг
демократик қадриятларни тарқатувчи, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда иштирок этиш
имкониятларини

кенгайтиришга

хизмат

қилувчи

ва

шу

билан

жамиятнинг

демократиялашувига самарали таъсир кўрсатувчи восита сифатидаги ролини оширмоқ
лозим.

Ўзбекистон

ёшларининг

ижтмоий-сиёсий

жараёнлардаги

иштирокини

фаоллаштириш масаласининг шу тахлитда ҳал қилиниши сиёсий жараёнларнинг
демократиялашувига ижобий таъсир кўрсатади.

Тадқиқот натижаларини умумлаштириб, қуйидаги хулосаларга келиш мумкин.

Биринчидан, мустақиллик туфайли Ўзбекистон жамиятининг сиёсий ҳаётида бўлган
ўзгаришлар ёшларнинг, хусусан, қишлоқ ёшларининг сиёсий жараёнларда иштирок этиши
учун зарур шарт-шароитларни яратиб берди.

Иккинчидан, Ўзбекистондаги сиёсий жараёнлар дунёдаги сиёсий ҳаётнинг ажралмас

қисмига

айланди.

Бу

қишлоқ

ёшлари

мақсад

ва

интилишларининг

сиёсий

манфаатларидаги муштарак жиҳатларини тобора оширмоқда. Ёшларнинг сиёсий ҳаёт ва
жараёнларда иштироки янгича кўринишларда намоён бўлмоқда.

Учинчидан, қишлоқ ёшларининг сиёсий жараёнларда иштирокидаги айрим

муаммолар, уларнинг ҳаёт тарзи, хусусан, қишлоқ хўжалиги инфратузилмасидаги

1

И.А.Каримов. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. –Т.: «Ўзбекистон», 2007. 42-43 бетлар.

17

таркибий ўзгаришлар билан боғлиқ. Аммо ҳуқуқий жиҳатдан қараганда, қишлоқ ёшлари
ўз сиёсий мақсадларини амалга оширишда шаҳар ёшлари билан тенг имкониятга эга.
Тўртинчидан, қишлоқ ёшларининг сиёсий жараёнларда иштирокидаги ижтимоий
фаоллигини бир хил даражада деб бўлмайди. Қишлоқ ёшлари орасида: а) юқори даражада
сиёсий фаол; б) ўртача даражада сиёсий фаол; в) қуйи даражада сиёсий фаол; г) фаол
бўлмаган қатлам ҳам мавжудлиги социологик сўров натижаларидан маълум бўлмоқда.
Унга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ.

Бешинчидан, мамлакатимиздаги сиёсий жараёнлар ўзгариб бормоқда. Ўзгарувчанлик

унга хос жиҳатлардан биридир. Бу мамлакатдаги демократик жараёнлар модернизация ва
янгиланишлар билан узвий боғлиқ жараёндир.

Олтинчидан, қишлоқ ёшларининг маҳаллий ўзини-ўзи бошқаришнинг вилоят, туман,

шаҳар кенгашларидаги иштирокини таъминлаш учун уларга сайлов жараёнларида кўпроқ
ишонч билдириш муҳим. Ҳозирги ҳолатида улар кўпчиликни ташкил этмайди, яъни 30
ёшгача бўлганлар сонини 20-25 фоизга етказиш керак бўлади.

Еттинчидан, қишлоқ ёшлари орасида ҳам демократик сиёсий тафаккур турларини

янада шакллантириш, уларни “ёшлар клуби”, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва
турли партиялар орқали ташкил этилаётган дебатлар, баҳс, мулоқотларга кўпроқ жалб
этиш зарур.

Бугунги ёшларда сиёсий жараёнларнинг ривожланиш истиқболини аниқ тасаввур этган

ҳолда, унда ўз ўрни, мавқеи ҳамда масъулиятларини чуқур ҳис этсалар, бу уларнинг

мамлакатдаги демократик, сиёсий жараёнлардаги, эркин фуқаролик жамияти

қурилишидаги роли ошиб боришини кўрсатади. Бу эса мамлакат сиёсий барқарорлигини
таъминлашда ўзига хос ва мос тараққиёт йўлидан ривожланишнинг муҳим кафолатидир.


background image

18

ХУЛОСА

Ўзбекистон Республикаси ёшларининг сиёсий жараёнлардаги иштироки

муаммоларини илмий жиҳатдан ўрганиш натижасида қуйидаги хулосаларга келдик:
-жаҳондаги ривожланган мамлакатларда ёшларнинг сиёсий жараёндаги иштирокига
муҳим эътибор берилади ва бу жараён мазкур мамлакатлар аҳолиси сиёсий маданиятини
оширишнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади;

-сиёсий иштирок жамиятдаги гуруҳий ва жамоавий қадриятларнинг сиёсий

жамиятдаги ўрни ҳамда мақомига доир тўпланган, мужассамлашган анъаналарга,
шунингдек, ёшларнинг ижтимоий ва сиёсий иштирок этиш тажрибаси билан узвий
боғлиқликда шаклланади;

-сиёсий иштирокнинг муҳим вазифаларидан бири ёшларнинг сиёсий кенгликларда

мўлжал олиб фаолият юритишига имконият яратиш, шунингдек, жамият ва давлат
бошқаруви соҳасида иштирок этишига кўмаклашишдан иборатдир;

-ёшларнинг сиёсий ижтимоийлашуви унинг сайловларда, сиёсий қарорлар қабул

қилишда, сиёсий етакчи ёки иштирокчи сифатидаги фаолиятида тўғри мўлжал олишида
муҳим омилдир;

-сиёсий иштирок, бир томондан, сиёсий тизим талабларига мос равишда маълум

меъёрлар ва қадриятларни унинг ўзига хос вазифаларини бажаришига имкон яратса,
иккинчи томондан, ёшларнинг бу анъана ва қарашларни танлаб олиб ўзлаштириши,
уларнинг сиёсий ҳокимиятга таъсир этишига кўмаклашади;


background image

-сиёсий иштирок ёшлар фаоллигини оширишнинг муҳим омили бўлиб, унинг

даражаси юксалиши, бир томондан, бошқарув органлари, турли сиёсий ва демократик
институтларнинг ёшлар сиёсий манфаатларини ифода этишига, иккинчи томондан эса
ёшларнинг

ўз

манфаатларини

амалга

ошириш

учун

турли

ижтимоий-сиёсий

ташкилотларга уюшишларига боғлиқдир;

-ёшларнинг сиёсий ижтимоийлашуви ҳақиқий демократик қадриятлар талаблари

даражасидаги сиёсий партиялар ва бошқа нодавлат ташкилотлар мавжуд бўлишини тақозо
этади. Шунингдек, ёшларнинг сиёсий фаол бўлишига эришиш учун, албатта, уларнинг
сиёсий жараёнларда ўз сиёсий қадриятлари шаклланган бўлиши зарур;

-ёшларнинг фаол сиёсий иштироки учун сиёсий партиялар, ёшлар қанотлари ва

бошқа ижтимоий нодавлат ташкилотлар фаолиятида ўзгаришлар рўй бериши лозим.
Бунинг учун ёшларда ўз сиёсий манфаатларини сиёсий партиялар воситасида рўёбга
чиқара олиш кўникмалари ва қобилиятларини шакллантириш лозим. Лекин, шу билан
бирга, тадқиқот давомида мамлакат ёшларининг сиёсий жараёнлардаги иштирокида ўз
ечимини кутаётган муаммолар мавжудлиги сезилди. У билан боғлиқ баъзи муаммоларни
айтиб ўтмоқчимиз:

-қишлоқ ёшларининг аксарият қисмида ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятига

доир тасаввур ва қарашлар етарли эмас. Ёшлар ўртасида ўтказилган социологик
сўровларда

ёшларнинг

кўпчилик

қисмида

сиёсий партиялар, нодавлат жамоат

ташкилотлари тўғрисида тушунчаларнинг етарли эмаслиги маълум бўлди;

-мамлакат таълим тизимида ёшларга сиёсий билимлар беришда камчиликлар мавжуд.

“Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти”, “Сиёсатшунослик”,
шунингдек, ҳуқуқни ўрганиш билан боғлиқ фанларга доир талаб даражасидаги дарслик ва
қўлланмалар етишмайди;

-қишлоқ ёшлари орасида ислоҳотлар боришини тўла идрок эта олмаслик, ёшлар

аксарият қисмининг ижтимоий-сиёсий жараёнларга жалб этилмаганлиги натижасида
сиёсий ижтимоийлашув жараёнлари суст кечмоқда;

-“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва унинг ташкилотларда ҳақиқий ташаббускор

ва фидойи ёшлар етакчиларининг етарли эмаслиги, фуқаролик жамияти

шароитлари

талаблари даражасида фаолият кўрсата олмаётганлиги, бу ҳаракатга тегишли

19

айрим ташкилотларнинг бефарқлиги ҳам мамлакатдаги барча ёшларнинг ижтимоий ва

сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишига ўзининг таъсирининг кўрсатади; -сиёсий
партияларнинг заифлиги, уларнинг мустақил сиёсий ташкилотга айланиш жараёнларининг
ҳамон давом этаётганлиги, партиялар ёшлар қанотларининг айрим ҳолларда шунчаки
расмий характерга эгалиги натижасида ёшларнинг асосий қисми сиёсий партиялар
фаолиятидан четда колмоқда. Шунинг учун қишлоқ ёшларида сиёсий ижтимоийлашув
жараёнлари суст кечмоқда;

-“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатидан ташқари барча нодавлат-нотижорат ва

жамоат ташкилотлари, ўзини-ўзи бошқариш органлари ёшларга кўпроқ эътибор бериши
зарур.

Ёшларнинг сиёсий жараёнлардаги иштироки муаммоларини ўрганиб, бизда қуйидаги

таклиф ва фикр-мулоҳазалар туғилди:

-Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг бошланғич ташкилотларини

маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида, ҳарбий қисмлардаги ёшлар ўртасида кўпайтириш
ҳамда унга ёшларни фаол жалб этиш зарур;

-туман ва шаҳарларда, ҳар бир маҳаллада вакиллари бўлган ёшлар билан

шуғулланувчи камолот етакчиларининг ойлик, йиллик ахборотлари асосида ишсиз ёшлар
тўғрисида маълумот билан таъминлашни йўлга қўйиш;


background image

-ёшларнинг сиёсий иштироки жараёнларининг самарали кечиши учун шарт

шароитлар яратиш, бу соҳадаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида замонавий
талаблар асосида ижтимоий фикрни ўрганиш муассасалари, социологик тадқиқотлар
марказлари бўлиши тақозо этилади. Социологик тадқиқотлар ва унинг натижаларини
таҳлил этиш, жамоатчилик ва давлат органлари эътиборини ёшлар муаммоларига жалб
этиш, шу асосда ёшлар иштирокининг ўсишига таъсир этиш бу йўналишдаги энг самарали
омиллардан биридир;

-илмий тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, ёшлар сиёсий иштироки ва

фаоллигининг ўсишида ёшларга доир қонунчилик асосларини мустаҳкамлашнинг
аҳамияти беқиёсдир. Шунинг учун ҳам ёшларнинг сиёсий иштироки билан боғлиқ
муаммоларни ҳал этишда ҳозирги давр талаблари асосидаги ёшлар сиёсатига доир
қонуннинг янги таҳририга зарурият сезилмоқда. Шу билан бирга, ёшларни қонунлар
ишлаб чиқиш жараёнлари билан хабардор қилиб бориш, уларни қонун лойиҳалари
муҳокамасидаги иштирокини фаоллаштириш, сиёсий жараёнларда фаол қатнашишига
ижобий таъсир этиш йўлларидан бири деб ҳисоблашга асос беради.

Тадқиқот натижалари чоп этилган қуйидаги ишларда ўз ифодасини топган:

1.

.Эрматов Ш. “Ёшларнинг сиёсий жараёнлардаги иштироки”//Жамият ва бошқарув,
2006. № 3. – Б 82-83.

2. Эрматов Ш. “Ёшлар ва сиёсий фаоллик”//Мулоқот, 2006 й. 1-2 сон.–Б. 10. 3.

Эрматов Ш. “Ёшларнинг сиёсий жараёндаги иштироки муаммолари ва
ечимлари”//Фалсафа ва хуқуқ. 2006 йил, 2-сон. –Б. 52-53.

4. Эрматов Ш. “Қадрият ва шахснинг ижтимоийлашуви”//Фалсафа ва ҳуқуқ. 2004

йил, 2-сон. –Б. 56-58.

5. Эрматов Ш. “Қишлоқ ёшларининг жамоат ташкилотларидаги иштироки”//Жамият

ва бошқарув, 2007 йил, 1-сон. –Б. 74.

6. Эрматов Ш. “Миллий тил – жамият мафкурасининг шаклланиш омили”/

Республика илмий-амалий конференцияси, 2004 йил, -Б. 42-43.

7. Эрматов Ш. “Ёшларнинг жамият ижтимоий сиёсий ҳаётидаги ўрни”/ 2005 йил 19-

20 май. Республика илмий конференцияси (Тошкент), -Б. 161-162.

8. Эрматов Ш. “Қашқадарё ёшларининг сиёсий фаоллигини оширишда оммавий

ахборот воситаларининг роли”/.2005 йил Халқаро илмий-назарий конференция
(Қарши), -Б. 138-141.

20

9. Эрматов Ш. “Ёшлар ва уларнинг сиёсий фаоллашуви масалалари”/ 2005 йил

Халқаро илмий-назарий конференция (Тошкент), -Б. 306.

10. Эрматов Ш. “Миллий истиқлол ғояси шаклланишида мулкдорлар синфининг

ўрни”/ Республика илмий конференцияси (Қарши), 2001 йил 27-28 апрель. -Б. 87-
88.

Сиёсий фанлар номзоди илмий даражасига талабгор Эрматов Шароф

Авазовичнинг 23-00-02- сиёсий институтлар ва жараёнлар ихтисослиги бўйича

„Ўзбекистон қишлоқ ёшларининг сиёсий жараёнларда иштироки; ютуқлар,


background image

муаммолар ва ечимлари” мавзуидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Асосий тушунчалар:

ёшлар, қишлоқ ёшлари, сиёсий жараён, давлат ҳокимияти, сиёсий

ҳаёт, сиёсий иштирок, сиёсий ҳокимият, сайлов жараёни, сиёсий институтлар, қишлоқ
ёшларининг сиёсий жааёнларда фаол иштироки, демократик жамият.

Тадқиқот объекти:

мустақиллик йилларида Ўзбекистондаги сиёсий жараёнлар, давлат ва

жамият қурилишида ёшлар, қишлоқ ёшлари сиёсий қатлам сифатида муҳим ўринга эга
эканлиги.

Тадқиқот мақсади

׃ Ўзбекистондаги сиёсий жараёнларда ёшларнинг, хусусан, қишлоқ

ёшларининг иштироки, унинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда истиқболда
кузатилиши мумкин бўлган сиёсий ҳолатлар, ўзгаришлар ҳамда ривожланиш
тенденциясини демократик, фуқаролик жамияти қурилиши билан боғлиқ ҳолда
ўрганишдан иборат.

Тадқиқот усуллари

׃ анализ-синтез, қиёсий таҳлил, социологик сўровнома, илмий

далиллаш.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги

׃ Ўзбекистон ёшларининг таркибига, сиёсий

ҳаётдаги иштирокига ҳудудий нуқтаи назардан ёндашиб, қишлоқ

ёшларининг

мамлакатдаги сиёсий жараёнларда иштироки, унинг шарт - шароитлари, хусусиятлари,
ютуқлар ва муаммоларини сиёсий фанлар нуқтаи назаридан ўрганилгани билан боғлиқ.

Илмий ва амалий аҳамияти

׃ ёшларнинг сиёсий институтлар ва жараёнлар ривожида

иштироки билан боғлиқ қонуниятларни билишда муҳим илмий аҳамиятга эга. Бу қишлоқ
ёшларининг сиёсий жараёнлардаги иштироки тўғрисидаги

қарашларни янги ҳулоса,

илмий далиллар билан бойитади.

Тадқиқот натижаларидан амалий ҳа ётда республика, вилоят ва туман, шаҳар, қишлоқ,

овул ҳамда посёлкаларда ёшлар билан ишлаш жараёнида, уларни сиёсий жараёнларда
фаол иштирокини таъминлаш шарт-шароитларини, омилларини жорий этишда амадий
жиҳатдан ёрдам беради. Ёшлар билан ишлашда мавжуд ижтимоий-сиёсий институтлар
фаолиятида тадқиқотнинг хулосаларидан кенг фойдаланиш мумкин.

Тадбиқ этиш даражаси ва самарадорлиги

׃ тадқиқот натижаларидан таълим тарбия,

ҳуқуқий демократик жамият қуриш билан боғлиқ суҳбат, амалий машғулот ва
маърузаларда ҳамда ёшлар, қишлоқ ёшларининг сиёсий жараёнларда иштирокини янада
ошириш борасидаги тадбирларда фойдаланилмоқда.

21

Қўллаш соҳаси

׃ сиёсий жараёнларда ёшларнинг иштироки масаласини ўрганиш билан

боғлиқ фан соҳалари, Ўзбекистонда эркин демократик фуқаролик жамияти барпо этишда
қишлоқ

ёшларини

сиёсий

жараёнларда

иштирокини

оширишга

қаратилган

ижтимоий-сиёсий, маданий
маърифий тадбирларда қўлланилади.

РЕЗЮМЕ

диссертации Эрматова Шарафа Авазовича на тему

«Участие сельской молодежи

Узбекистана в политических процессах: достижения, проблемы и решения»

на

соискание учёной степени кандидата политических наук по специальности 23.00.02 –

Политические институты и процессы

Ключевые

слова:

молодежь,

сельская

молодежь,

политический

процесс,

государственная власть, политическая жизнь, политическое присутствие, политическая
власть, выборы, политические институты, активное участие сельской молодежи в
политических процессах, демократическое общество.


background image

Объекты исследования:

политические процессы в Узбекистане в период

независимости, молодежь в государственном и общественном строительстве, а также
сельская молодежь, как значительная политическая прослойка общества.

Цель работы:

изучение участия молодежи Узбекистана, в частности, сельской

молодежи в политических процессах, учет её своеобразия в будущих политических
ситуациях, которые можно проследить, тенденции изменения и развития в связи с
построением демократического гражданского общества.

Методы исследования:

анализ и синтез, сопоставительный анализ, социологическое

анкетирование, научное обоснование.

Полученные результаты и их новизна

связана с изучением с политической точки

зрения участия сельской молодежи в политических процессах страны, опираясь на
региональную точку зрения, изучение состава молодежи и участия в политической жизни:
условия, своеобразие, достижения и проблемы.

Практическая

значимость:

способствует

развитию

научных

знаний

и

закономерностей политических институтов и процессов в связи с участием молодежи, что
обогащает новым видением, научной обоснованностью участия сельской молодежи в
политических процессах.

Результаты исследования можно применить в практической жизни республики,

области, города, района, кишлака и поселков в процессе работы с молодежью,
обеспечения их активного участия в политических процессах, создания для этого условий
и разработки методов практического применения, а также в деятельности социально
политических институтов по работе с молодежью.

Степень внедрения и эффективность:

результаты исследования используются в

беседах, практических занятиях, докладах и мероприятиях по вопросам воспитания
молодежи, построения правового демократического общества, а также совершенствования
участия молодежи, в том числе и сельской, в политических процессах.

Область применения:

при научном изучении вопросов участия молодежи в

политических процессах, при проведении социально-политических, культурно
просветительских мероприятий по повышению участия сельской молодежи в
политических процессах построения свободного демократического и гражданского
общества в Узбекистане.

RESUME

Thesis of Ermatov Sharof Avazovich on the scientific degree

22

competition of candidate of sciences in politics, specialty 23.00.02 - Political institutes and

processes, subject “

Participation of rural youth of Uzbekistan in the political processes:

achievements, problems and decisions

Key words:

youth, rural youth, political process, state power, political life, political

presence, political power, elections, political institutes, active participation of rural youth in
political processes, democratic society.

Subjects of the inquiry:

political processes in Uzbekistan during independence period,

youth in state and public construction, as well as rural youth, as a significant political layer of a
society.

Aim of the inquiry:

study of participation of youth of Uzbekistan, in particular, rural youth

in political processes, account of their significance in the future political situations, which is


background image

possible to look after, tendencies of change and development in connection with construction of
a democratic civil society.

Method of inquiry:

analysis and syntheses, comparative analysis, sociological

questioning, scientific motivation.

The results achieved and their novelty:

is connected with studying from the political

point of view of participation of rural youth in political processes of the country, leaning on the
regional point of view, studying of structure of youth and participation in the political life:
conditions, originality, achievements and problems.

Practical value:

promotes development of scientific knowledge and regularities of

political institutes and processes in connection with participation of youth that enriches by new
views, scientific validity with participation of rural youth in political processes.

The results of the research can be applied in a practical life of the republic, regions, cities,

villages and settlements in the process of the work with youth, maintenance of their active
participation in political processes, creation for this conditions and development of methods of
practical application, as well as in activities of social-political institutes on work with youth.

Degree of embed and affectivity:

results of the research are used in conversations,

practical trainings, reports and actions on questions of the education of youth, construction of a
legal democratic society, as well as perfection of participation of youth, including rural, in
political processes.

Sphere of usage:

at scientific studying of questions of participation of youth in political

processes, at realization of social - political, cultural - educational actions on increasing of
participation of rural youth in political processes of construction of a free democratic and civil
society in Uzbekistan

23
24
25

Библиографические ссылки

.Эрматов Ш. “Ёшларнинг сиёсий жараёнлардаги иштироки’7/Жамият ва бошқарув, 2006. № 3. - Б 82-83.

Эрматов Ш. “Ёшлар ва сиёсий фаоллик’7/Мулоқот, 2006 й. 1-2 сон.-Б. 10.

Эрматов Ш. “Ёшларнинг сиёсий жараёндаги иштироки муаммолари ва ечимлари’7/Фалсафа ва хуқуқ. 2006 йил, 2-сон. -Б. 52-53.

Эрматов Ш. “Қадрият ва шахснинг ижтимоийлашуви'7/Фалсафа ва ҳуқуқ. 2004 йил, 2-сон. -Б. 56-58.

Эрматов Ш. “Қишлоқ ёшларннинг жамоат ташкилотларидаги иштироки’7/Жамнят ва бошкарув, 2007 йил, 1-сон. -Б. 74.

Эрматов Ш. “Мнллий тил - жамият мафкурасннинг шаклланиш омили’7 Республика илмий-амалий конференцияси, 2004 йил, -Б. 42-43.

Эрматов Ш. “Ёшларнинг жамият ижтимоий сиёсий ҳаётидаги ўрни’7 2005 йил 19-20 май. Республика илмий конференцияси (Тошкент), -Б. 161-162.

Эрматов Ш. “Қашқадарё ёшларининг сиёсий фаоллигини ошнришда оммавий ахборот воснталарннинг роли’7.2005 йил Халкаро илмий-назарий конференция (Қарши), -Б. 138-141.

Эрматов Ш. “Ёшлар ва уларнинг сиёсий фаоллашуви масалалари’7 2005 йил Халқаро илмий-назарий конференция (Тошкент), -Б. 306.

Эрматов Ш. “Миллий истиқлол ғояси шаклланншида мулкдорлар синфининг ўрни’7 Республика илмий конференцияси (Қарши), 2001 йил 27-28 апрель. -Б. И-88.