Корпоратив бошқарув тизимида стратегик менежмент усулларини жорий этиш самарадорлиги

Annotasiya

Тадқиқот объектлари: «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компаниясининг хўжалик юритиш фаолияти ва бошқарув тизими.
Ишнинг мақсади: корпоратив бошқарув тизимида стратегик менежмент усулларини жорий этиш самарадорлигининг назарий ва амалий жиҳатларини ривожлантириш, уларни бозор талабларига мое тарзда тадқик этиш ва бошкаришни такомиллаштириш борасида услубий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методлари: қиёсий ва иқтисодий тахдил, иқтисодий -математик, статистик гурухдаш, монографик кузатиш, таққослаш, социологик сўровнома, танланма кузатиш ва прогнозлаш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлнгн: иқтисодчи олимлар томонидан «корпоратив бошқарув» ва «стратегик менежмент» тушунчаларига берилган илмий таърифлар киёсий тахдил этилиб, муаллиф томонидан мазкур тушунчалар моҳияти тизимли гурухдаштирилган ҳолда «корпоратив бошқарув тизими» тушунчасига илмий таъриф берилди ва назарий-услубий жиҳатлари асосланди. Корпоратив бошқарув тизимида стратегик менежмент усуллари ва технологиялари тизимлаштирилди. Қурилиш материаллари саноатида таркибий ўзгариш йўналишлари очиб берилди ва унда иқтисодий ҳолатни яхшилаш борасида илмий-амалий таклифлар киритилди. Корпоратив бошқарувда стратегик менежментни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари аниқланиб, компанияда таркибий тузилмани такомиллаштириш, иқтисодий ривожлантириш бўйича илмий-амалий тавсиялар асосланди.
Амалнй аҳамнятн: тадқикотнинг хулосалари республикада корпоратив бошкарув тизимида стратегик менежмент усулларини жорий этишнинг назарий жиҳатларини бойитишга муайян ҳисса бўлиб кўшилади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: диссертациянинг асосий натижалари ва хулосалари «Ўзқурилишматериаллари» АК, ЎзР Давархитектқурилиш қўмитаси қошидаги капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ва нархларни шакллантириш Маркази, Давархитектқурилиш қўмитасининг Лойиҳа институтлари фаолияти мониторинги бошқармаси амалий фаолиятига хамда ТАҚИ ўкув жараёнига татбиқ этилган.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: республика курилиш материаллари ишлаб чиқарувчи акциядорлик жамиятларида ва ўкув жараёнларида фойдаланиш мумкин.

Manba turi: Tezislar
Yildan beri qamrab olingan yillar 1992
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
CC BY f
1-27
25

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Турикова, Л. (1970). Корпоратив бошқарув тизимида стратегик менежмент усулларини жорий этиш самарадорлиги. Avtoreferat Katalogi, 1(1), 1–27. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/46875
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Тадқиқот объектлари: «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компаниясининг хўжалик юритиш фаолияти ва бошқарув тизими.
Ишнинг мақсади: корпоратив бошқарув тизимида стратегик менежмент усулларини жорий этиш самарадорлигининг назарий ва амалий жиҳатларини ривожлантириш, уларни бозор талабларига мое тарзда тадқик этиш ва бошкаришни такомиллаштириш борасида услубий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методлари: қиёсий ва иқтисодий тахдил, иқтисодий -математик, статистик гурухдаш, монографик кузатиш, таққослаш, социологик сўровнома, танланма кузатиш ва прогнозлаш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлнгн: иқтисодчи олимлар томонидан «корпоратив бошқарув» ва «стратегик менежмент» тушунчаларига берилган илмий таърифлар киёсий тахдил этилиб, муаллиф томонидан мазкур тушунчалар моҳияти тизимли гурухдаштирилган ҳолда «корпоратив бошқарув тизими» тушунчасига илмий таъриф берилди ва назарий-услубий жиҳатлари асосланди. Корпоратив бошқарув тизимида стратегик менежмент усуллари ва технологиялари тизимлаштирилди. Қурилиш материаллари саноатида таркибий ўзгариш йўналишлари очиб берилди ва унда иқтисодий ҳолатни яхшилаш борасида илмий-амалий таклифлар киритилди. Корпоратив бошқарувда стратегик менежментни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари аниқланиб, компанияда таркибий тузилмани такомиллаштириш, иқтисодий ривожлантириш бўйича илмий-амалий тавсиялар асосланди.
Амалнй аҳамнятн: тадқикотнинг хулосалари республикада корпоратив бошкарув тизимида стратегик менежмент усулларини жорий этишнинг назарий жиҳатларини бойитишга муайян ҳисса бўлиб кўшилади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: диссертациянинг асосий натижалари ва хулосалари «Ўзқурилишматериаллари» АК, ЎзР Давархитектқурилиш қўмитаси қошидаги капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ва нархларни шакллантириш Маркази, Давархитектқурилиш қўмитасининг Лойиҳа институтлари фаолияти мониторинги бошқармаси амалий фаолиятига хамда ТАҚИ ўкув жараёнига татбиқ этилган.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: республика курилиш материаллари ишлаб чиқарувчи акциядорлик жамиятларида ва ўкув жараёнларида фойдаланиш мумкин.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ

Қўлёзма ҳуқуқида

УДК: 338.24+658(575.1)

ТУРИКОВА ЛАЗОКАТ МАШРАБОВНА

КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИДА СТРАТЕГИК МЕНЕЖМЕНТ

УСУЛЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ САМАРАДОРЛИГИ

(«Ўзқурилишматериаллари» АК мисолида)

08.00.13 -

«

Менежмент

»

Иқтисод фанлари номзоди

илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация

АВТОРЕФЕРАТИ

Тошкент - 2012


background image

2

Диссертация Тошкент архитектура - қурилиш институти «Менежмент»

кафедрасида бажарилган

Илмий раҳбар

иқтисод фанлари доктори, доцент

Нуримбетов Равшан Ибрагимович


Расмий оппонентлар:

иқтисод фанлари доктори

Хамидулин Михаил Борисович

иқтисод фанлари номзоди


Хамрахуджаев Нематхон Яхёханович

Етакчи ташкилот

Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги

Давлат

ва

жамият

қурилиши академияси




Диссертация ҳимояси 2012 йил «___» _____________ соат ________ да

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги иқтисод фанлари
доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича
Д.067.06.01 рақамли Ихтисослашган кенгаш мажлисида бўлади.

Манзил: 100003, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 49-уй.


Диссертация билан Тошкент давлат иқтисодиёт университети

кутубхонасида танишиш мумкин.





Автореферат 2012 йил «___» _____________ да тарқатилди.



Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, иқтисод

фанлари номзоди, доцент А.Н. Самадов


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Республикамизда амалга оширилаётган туб

ислоҳотлар натижаси аҳолининг моддий ва маданий турмуш даражасини
юксалтиришга қаратилган. Иқтисодиётнинг барча тармоқларида бўлгани
каби қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида ҳам, замонавий фан-
техника ютуқлари амалиётга жорий этилиши жадаллаштирилиши ҳисобига
ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш бугунги
куннинг муҳим вазифаларидан ҳисобланади.

Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноати қурилиш тармоғининг

асосий таркибий қисми ҳисобланиб, саноат маҳсулотларининг умумий
ҳажмидаги улуши агарда 2004 йилда 3,9 фоизни ташкил қилган бўлса, бу
кўрсаткич 2011 йилда 5,3 фоизни ташкил қилган

1

.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек:

«Табиийки, янги қурилишларни замонавий қурилиш материаллари ва
конструкцияларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Қишлоқ жойларда барпо
этиладиган объектларни қуришда йиғма, композицион ва кичик блокли
конструкцияларни қўллаган ҳолда, индустриал ва йиғма технологияларни
кенг жорий этиш даркор»

2

. Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, қурилиш

материаллари ишлаб чиқариш саноатида ислоҳотлар изчил амалга
оширилиши миллий иқтисодиётнинг ривожланишида муҳим аҳамият касб
этади.

Яқин беш йил ичида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини

камида 60 фоизга ошириш, ялпи ички маҳсулотда унинг улушини 2010
йилдаги 24 фоиздан 2015 йилда 28 фоизга кўпайтириш вазифаси
қўйилмоқда

3

. Бундан келиб чиқадики, мазкур соҳада миллий иқтисодиётнинг

барча реал тармоқларида бўлгани каби ишлаб чиқаришни модернизациялаш,
техник

ва

технологик

жиҳатдан

қайта

қуроллантириш,

уни

маҳаллийлаштириш ҳамда диверсификациялаш борасидаги ишларни янада
чуқурлаштириш лозим. Шу нуқтаи назарда мамлакатимиз Президенти
И.А.Каримов 2011 йил якунларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг
мажлисидаги маърузасида таъкидлаб ўтганидек: «...иқтисодиётнинг етакчи
тармоқларида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш бу соҳаларни
диверсификация қилишга қаратилаётган улкан эътибор экспорт ҳажми, унинг
таркиби ва сифатига ижобий таъсир кўрсатди»

4

. Бу ислоҳотлар эса, ўз -

ўзидан иқтисодиёт тармоқларида илғор бошқарув усуллари, хусусан,

1

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари, www.stat.uz

.

2

Каримов И.А. Ватанимизнинг босқичма-босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш-бизнинг олий

мақсадимиз. -Т.: Ўзбекистон, 2009. 183-б.

3

Президент Ислом Каримовнинг

2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш

якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси // Xалқ сўзи, 2011 йил 22 январь. №16.

4

Президент Ислом Каримовнинг

2011 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш

якунлари ва 2012 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2012 йил 20 январь. №14.


background image

4

корпоратив бошқарув муносабатларида стратегик менежмент усулларини
жорий этишни ривожлантиришга замин яратади.

Миллий қурилиш материалларини ишлаб чиқариш корхоналарида

корпоратив бошқарув тизимининг самарали механизмларини жорий этишда
ҳали ўз ечимини кутаётган бир қатор масалалар мавжуд. Масалан, давлатнинг
манфаатли иштирокчи сифатидаги корпоратив секторга таъсири; ишлаб
чиқариш жараёнини янгича услубда, яъни корпоратив муносабатларга
асосланган ҳолда амалга оширилишининг самарадорлиги; корпоратив
бошқарув тизимида корпоратив бошқарувнинг халқаро тамойилларини
амалда Ўзбекистоннинг ўзига хос ижтимоий - иқтисодий хусусиятларини
инобатга олган ҳолда шакллантириш ва такомиллаштириб бориш; корпоратив
бошқарув тизими асослари ва тамойилларини тадқиқ этиш билан бирга,
маҳаллий шароитларда стратегик ривожлантириш йўлларини аниқлаш ва ҳ.к.
Умуман, республикамизда замонавий корпоратив бошқарув тизимида
стратегик менежмент усулларини жорий этиш самарадорлигини ошириш ўз
ечимини кутаётган долзарб муаммолардан ҳисобланади.

Муаммонинг

ўрганилганлик

даражаси.

Корпоратив бошқарув

тизимида стратегик менежмент усулларини жорий этишнинг назарий -
услубий асослари шаклланишига ва ривожланишига кўплаб олимлар илмий
тадқиқотлари ва асарлари билан ҳисса қўшганлар. Бу борада хорижлик
иқтисодчилардан И.Ансофф, Д.Джонсон, П.Друкер, С.Мэлоун, М.Мескон,
К.Уолш, Р.Уиттингтон, К.Шоулз ҳамда бошқалар ишларини мисол келтириш
мумкин

5

. И.Ансоффнинг илмий изланишларида бошқарувнинг янги шакли,

яъни, акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув масалалари ва
уларни ташкил этиш зарурияти

6

ўз аксини топган бўлса, И.И.Мазур

тадқиқотларида корпоратив муносабатларга бозор шароитида фаолият
мақсадларига эришиш ва ресурслардан оқилона фойдаланишнинг оптимал
йўли сифатида қаралади

7

. Ушбу муаммолар йўналишида МДҲ иқтисодчи

олимлари ичида В.Г.Антонов, А.В.Бандурин, О.А.Калугина, В.В.Крылов,
А.Ю.Кузьмичев, А.А.Кугаенко, С.П.Кукура, И.И.Мазур, С.А.Масютин,
Б.А.Райзберг, В.Г.Сазонов, Н.Ю.Чаусова ва бошқаларнинг олиб борган
изланишлари диққатга сазовордир

8

.

5

Ансофф И. Новая корпоративная стратегия. – СПб.: Питер, 1999. – 416 с.; Мэлоун С.А. Корпоративный

учебный центр: создание и управление // Мэлоун С.А. Пер. с англ. Ежов Т.О.; научн. ред. Сорокоумов А.В. –
Минск, 2008. – 208 с.; Мескон М., Альберт М., Хедоури Ф. Основы менеджмента. -М.: Дело, 2000. -25 с.;
Джонсон Д., Шоулз К., Уиттингтон Р. Корпоративная стратегия. –М.: Вильямс, 2007. -223 с.; Уолш К.
Ключевые показатели менеджмента. - М.: Дело, 2001. - 23 с. Друкер П. Задачи менеджмента в XXI веке. - М.:
Вильямс, 2000. -74 с.; Питерс Т., Уотермен Р. В поисках эффективного управления. - М.: Питер, 2002. -25 с.

6

Ансофф И. Новая корпоративная стратегия. – СПб: Питер, 1999. – 420 с.

7

Мазур И.И., Шапиро В.Д., Ольдерогге Н.Г., Шеин В.Ш. Корпоративный менеджмент. Учеб. пособие. – М.:

Омега-Л, 2008. - 19 с.

8

Антонов В.Г., Крылов В.В., Кузьмичев А.Ю. и др. Корпоративное управление. Учеб. пособие / Под ред.

Антонова В.Г. - 2-е изд. перераб.и доп.-М.: ФОРУМ:ИНФРА-М, 2010. - 174 с.; Бандурин А.В., Чуб Б.А.
Оценка эффективности стратегического менеджмента организации. Источник: проект «Корпоративный
менеджмент». –СПб.: Питер, 2004. - 125 с.; Чаусова Н.Ю., Калугина О.А. Менеджмент: Учеб. пособие. - М.:
КНОРУС, 2010. - 155 с.; Кукура С.П. Теория корпоративного управления. - М.: Экономика, 2004. - 478 с.;
Масютин С.А. Корпоративное управление: опыт и проблемы. Монография. – М.: Финстатинформ, 2003. -
33с.; Райзберг Б.А. Курс управления экономикой. - СПб.: Питер, 2003. - 115 с.; Сазонов В.Г.
Прогнозирование и планирование в условиях рынка. Учебное пособие. - Владивосток.: 2001. -443 с.;


background image

5

Ўзбекистонда бошқарув тизими, шу жумладан, корпоратив бошқарув

тизимида стратегик менежмент усулларини жорий этишни шакллантириш ва
такомиллаштириш масалаларига Республика Президенти И.А.Каримов
асарлари ва нутқларида алоҳида эътибор қаратилган. Корпоратив тузилмалар,
улар

фаолиятини

стратегик

бошқаришнинг

айрим

муаммолари

А.М.Абдуллаев, Б.Б.Беркинов, Ш.Н.Зайнутдинов, О.Б.Мансуров, Э.Ғ.Набиев,
Д.Н.Раҳимова, Д.Х.Суюнов, Ж.А.Фаттоҳова, М.Б.Хамидулин, Б.Ю.Ходиев,
А.А.Хошимов, М.Ш.Шарифхўжаев, Ш.Ғ.Юлдашев, Р.И.Яушев, С.С.Ғуломов
ва бошқалар томонидан ўрганилган

9

. Масалан, Б.Б.Беркинов асарларида

республикамизда корпоратив тузилмаларни ташкил қилиш ва бошқариш
масалалари ёритилган

10

бўлса, профессор Б.Ю.Ходиев эса корпоратив

бошқарувга компания фаолияти билан боғлиқ манфаатлар юзасидан
иқтисодий субъектларнинг ташкилий-иқтисодий, ҳуқуқий муносабатларини
акс эттирувчи тизим сифатида эътибор қаратилади

11

. Умуман, юқорида

номлари зикр этилган олимлари томонидан корпоратив бошқарув тизимининг
ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиш асосида бошқарув механизмларини
такомиллаштириш, бу борада хорижий тажрибалардан фойдаланиш бўйича
тавсиялар ишлаб чиқилган бўлиб, миллий корпорацияларда бошқарувни
ривожлантириш, стратегик режалаштириш, иқтисодиётни ислоҳ қилишда
бошқарув тизимининг турли элементлари моҳиятини назарий жиҳатдан очиб
берилган. Лекин, шу билан бир қаторда иқтисодиётни модернизациялашнинг
ҳозирги босқичида миллий иқтисодиётда корпоратив бошқарув тизимида
стратегик менежментнинг тутган ўрнини назарий - илмий жиҳатдан асослаш,
корпоратив тузилмаларда бошқарув қарорларни қабул қилишда томонлар
манфаатларини уйғунлаштириш, корпоратив бошқарув тизимида стратегик
менежмент усулларини жорий қилиш самарадорлигини баҳолаш масалалари
назарий - услубий ва амалий жиҳатдан тўлиқ ўз ечимини топгани йўқ.

Юқорида қайд этилган олимларнинг илмий ишларидан фарқли ўлароқ,

мазкур диссертацияда асосий эътибор иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаш-

Кугаенко А.А. Методы динамического моделирования в управлении экономикой / Под ред. Кондрашова П.Е.
- М.: Университетская книга, 2005. -456 с.

9

Абдуллаев А.М. ва бошқ. Иқтисодий ва ижтимоий ривожланишни прогнозлаштириш. Ўқув қўлланма. -Т.:

ТДИУ, 2006. -185 б.; Зайнутдинов Ш.Н. и др. Разработка системы оценки деятельности структурных
подразделений в корпоративном управлении // Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида Ўзбекистонда
корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш истиқболлари: республика илмий-амалий анжумани
маърузалари тўплами. - Т.: ТДИУ, 2011. – Б. 37-39; Набиев Э.Ғ., Раҳимова Д.Н., Мавлоний Ш.И. Замонавий
менежмент назарияси ва амалиёти. –Т.: Акаdemiya, 2006. - 225 б; Суюнов Д.Х. Бизнес муҳитнинг
ривожланишига корпоратив бошқарув механизмини жорий этишни такомиллаштириш: Иқтисод фанлари
доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. –Т.: ТДИУ, 2008. -337 б; Мансуров О.Б. Бозор
иқтисодиёти шароитида корпоратив бошқаруви. - Т.: Молия, 2008. - 196 б.; Фаттоҳова Ж.А., Яушев Р.И.,
Толипов К.Ф., Ҳамидулин М.Б. Ўзбекистонда корпоратив бошқарувни жорий этиш муаммолари. - Т.:
Иқтисодий тадқиқотлар маркази. –Тошкент: 2006. -43 б.; Хашимов А.А. Ўзбекистонда интеграциялашган
корпорацияларни бошқариш. –Т.: Фан, 2007. - 165 б.; Ходиев Б.Ю. ва бошқ. Корпоратив бошқарув: ўқув
қўлланма. - Т.: ТДИУ, 2010. – 46 б.

10

Беркинов Б.Б. Корпоративные структуры (основы создания и управления). - Т.: Нац.библ. Узбекистана им.

А. Навоий, 2005. - 132 с.

11

Ходиев Б.Ю. Ўзбекистонда корпоратив бошқарув тизимининг ривожланиши синергик самарага эришиш

омили сифатида //Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида Ўзбекистонда корпоратив бошқарув тизимини
такомиллаштириш истиқболлари: Республика илмий-амалий анжумани маърузалари тўплами. -Т.: ТДИУ,
2011. – 13 б.


background image

6

тириш шароитида корпоратив бошқарув тизимида стратегик менежмент
усулларини жорий этиш самарадорлигини ошириш масалаларини ўрганишга
айнан шу ҳолат туртки бўлди.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация Тошкент архитектура - қурилиш институти илмий

тадқиқот ишлари режаси доирасида бажарилган.

Тадқиқот мақсади.

Корпоратив бошқарув тизимида стратегик

менежмент усулларини жорий этиш самарадорлигининг назарий ва амалий
жиҳатларини ривожлантириш, уларни бозор талабларига мос тарзда тадқиқ
этиш, бошқаришни такомиллаштириш борасида илмий хулосалар ҳамда
амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Тадқиқот вазифалари.

Тадқиқот ишининг мақсадидан келиб чиқиб,

қуйидагилар диссертациянинг вазифалари сифатида белгиланди:

-

корпоратив бошқарув тизимида стратегик менежмент усулларини

жорий этишнинг назарий - услубий асосларини тадқиқ этиш;

-

корпоратив бошқарув тизимида стратегик менежментни жорий этиш

самарадорлиги хусусиятлари ва тамойилларини аниқлаш;

-

корпоратив бошқарув тизимида таркибий ўзгариш йўналишлари ва

қурилиш

материаллари

корхоналарининг

молиявий-иқтисодий

кўрсаткичларини таҳлил қилиш;

-

қурилиш материаллари соҳасида корпоратив бошқарув самарадорлиги

кўрсаткичларини ўрганиш ҳамда тармоқда стратегик менежмент усулларини
ривожлантиришнинг асосий йўлларини белгилаш;

-

корпоратив

бошқарув

тизимида

стратегик

менежмент

самарадорлигини баҳолаш усулларини аниқлаш ҳамда уни такомиллаштириш
йўлларини социологик сўровнома асосида тадқиқ этиш;

-

«Ўзқурилишматериаллари» АК корпоратив бошқарув тизимининг

ривожланиш стратегияси ва иқтисодий ўсишини прогнозлаш вариантларини
ишлаб чиқиш.

Тадқиқот объекти ва предмети.

Тадқиқот объекти сифатида

«Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компаниясининг хўжалик юритиш
фаолияти ва бошқарув тизими танланган. Тадқиқот предмети эса, республика
қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатининг корпоратив бошқарув
тизимида стратегик менежмент усулларини жорий қилиш жараёнлари ва
ундаги иқтисодий муносабатлар ҳисобланади.

Тадқиқот методлари:

тадқиқот жараёнида қиёсий ва иқтисодий таҳлил,

иқтисодий-математик, статистик гуруҳлаш, монографик кузатиш, таққослаш,
социологик сўровнома, танланма кузатиш, прогнозлаш каби усуллардан кенг
фойдаланилди.

Тадқиқот гипотезаси:

корпоратив бошқарув тизимида стратегик

бошқаришнинг назарий-услубий асосларини ривожлантириш ва қурилиш
материаллари саноатида стратегик менежмент усулларини жорий этиш
самарадорлигини оширишга хизмат қилади.



background image

7

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

-

«корпоратив бошқарув», «корпоратив бошқарув тизими», «стратегик

менежмент» ва «стратегик менежмент усуллари» атамаларига хорижий ва
ватанимиз олимлари томонидан берилган таърифлар умумлаштирилган ҳолда
муаллиф ёндашуви;

-

қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатида таркибий

ўзгаришларнинг бориши ва корпоратив бошқарув самарадорлигини
оширишда стратегик менежмент усулларини такомиллаштириш борасидаги
таклиф ва тавсиялар;

-

корпоратив

бошқарув

тизимида

стратегик

менежмент

самарадорлигини ошириш борасидаги муаммоларнинг илмий ва амалий
жиҳатлари, социологик сўровнома натижалари;

-

«Ўзқурилишматериаллари» АК корпоратив бошқарув тизимининг

ривожланиш стратегияси ва иқтисодий ўсиш вариантлари.

Илмий янгилиги.

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида қурилиш

материаллари ишлаб чиқариш саноатини корпоратив бошқарув тизимида
стратегик бошқаришга оид назарий ва амалий муаммоларни ҳал этиш
борасида илмий - амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Хусусан:

- хорижлик ва ватанимиз олимлари томонидан «корпоратив бошқарув»,

«корпоратив бошқарув тизими», «стратегик менежмент» ва «стратегик
менежмент усуллари» тушунчаларига берилган илмий таърифлар ўрганилиб,
улар бўйича муаллифлик таснифи ишлаб чиқилди;

-

корпоратив бошқарув тизими иштирокчиларининг манфаатларини

уйғунлаштириш имкониятини берувчи илмий қарашлар тизимлаштирилди,
стратегик

менежментнинг

ривожланиш

босқичлари,

усуллари

ва

технологиялари асосланди;

-

қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатида таркибий ўзгариш

йўналишлари, корпоратив бошқарув тизимининг молиявий-иқтисодий
ҳолатини яхшилаш борасида илмий - амалий таклифлар ишлаб чиқилди;

-

компания фаолияти SWOT таҳлил қилиниб, унинг натижасида

имкониятлардан фойдаланиш, таҳдидлардан узоқлашишга қаратилган
стратегиялар белгиланди;

-

корпоратив бошқарувда стратегик менежмент усулларини жорий

этишнинг асосий йўналишлари аниқланиб, «Ўзқурилишматериаллари» АКда
бошқарувнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш бўйича илмий-
амалий тавсиялар ишлаб чиқилди;

-

корпоратив бошқарув тизимида стратегик менежмент самарадорлигини

социологик сўровнома асосида тадқиқ этиш орқали тармоқда стратегик
бошқариш самарадорлигини ошириш йўллари аниқланди;

-

иқтисодиётни модернизациялаш шароитида корпоратив бошқарув

тизимининг ривожланиш йўналишлари ва иқтисодий ўсиш варианти таклиф
этилди.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Илмий

тадқиқотнинг хулосалари республикада корпоратив бошқарув тизимида
стратегик менежмент усулларини жорий этиш самарадорлигининг назарий


background image

8

жиҳатлари маълум даражада бойитилишига муайян ҳисса бўлиб қўшилади,
амалий аҳамияти эса, улардан Ўзбекистонда қурилиш материаллари ишлаб
чиқариш

саноати

акциядорлик

компанияларида,

хусусан,

«Ўзқурилишматериаллари» АКнинг бошқарув амалиётида фойдаланиш
мумкинлиги билан белгиланади. Тадқиқот натижаларидан қурилиш
материаллари ишлаб чиқариш саноатида корпоратив бошқарув тизимини
тартибга солиш ва стратегик бошқарув самарадорлигини оширишга
қаратилган тадбирларни ишлаб чиқишда ва олий ўқув юртларида
«Менежмент»,

«Корпоратив

бошқарув»

ва

«Стратегик

менежмент»

фанларининг айрим мавзуларини ўрганишда қўшимча материал сифатида
фойдаланиш мумкин.

Натижаларнинг

жорий

қилиниши.

Диссертациянинг

асосий

натижалари ва хулосалари «Ўзқурилишматериаллари» АК (№ ЭА-01/05-2269,
22.12.2011 й.), ЎзР Давархитектқурилиш қўмитаси қошидаги капитал
қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ва нархларни шакллантириш Маркази
(№519-07-03, 27.12.2011 й.), Давархитектқурилиш қўмитасининг Лойиҳа
институтлари фаолияти мониторинги бошқармаси (№ 166/МХ-03, 05.01.2012
й.) амалий фаолиятига ҳамда Тошкент архитектура қурилиш институти
(№752, 10.04.2010 й.) ўқув жараёнига татбиқ этилган.

Ишнинг

синовдан

ўтиши

(апробацияси).

Тадқиқот

ишининг

натижалари бўйича «Қурилиш материалларини корпоратив ишлаб чиқаришда
стратегик менежмент усулларини қўллаш самарадорлиги» (Тошкент, Солиқ
академияси,

2008),

«Республикада

корпоратив

ишлаб

чиқаришни

такомиллаштириш усуллари» (Тошкент, ЎзРФА, 2008), «Иқтисодиётни
эркинлаштириш шароитида корпоратив бошқарувнинг аҳамияти» (Тошкент,
ТДИУ, 2008), «Иқтисодиётни модернизациялаштириш шароитида корпоратив
ишлаб чиқариш тизимини шакллантириш масалалари» (Фарғона, ФПИ,
2009), «Корпоратив ишлаб чиқариш тизимида стратегик менежментни
ривожлантиришнинг

асосий

йўналишлари»

(Жиззах,

ЖПИ,

2010),

«Корпоратив ишлаб чиқариш тизимида инновацион фаолиятни жорий этиш»
(Наманган,

НМИУ,

2010)

мавзуларидаги

республика

илмий-амалий

анжуманларида маъруза қилинган ва маъқулланган.

Диссертация иши шунингдек, Тошкент архитектура-қурилиш институти

«Менежмент» ва «Иқтисодиёт» кафедраларининг қўшма мажлисида ҳамда
Тошкент

давлат

иқтисодиёт

университети

Д.067.06.01

рақамли

ихтисослашган кенгаши қошидаги 08.00.13- «Менежмент ва маркетинг»
ихтисослиги бўйича илмий семинарида муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия
этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Илмий ишнинг асосий

натижалари битта монография, бешта илмий мақола ва еттита тезисда чоп
этилган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация 141 бетдан иборат

бўлиб, кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати,
шунингдек, еттита жадвал, ўн тўққизта расм ҳамда иловаларни ўз ичига
олган.


background image

9

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар иқтисодиётнинг барча

соҳалари қатори мулкчилик муносабатларини ҳам эркинлаштиришга
қаратилган. Мамлакатимиз Президенти И.Каримов таъкидлаганларидек:
«Ҳар бир тадбиркор аввало шуни аниқ - равшан билиб олиши керакки, давлат
хусусий мулкдор ҳуқуқларининг ҳимоячисидир. Шунинг учун ҳам
тадбиркорлар ўз бизнесига бехавотир инвестиция киритиши, ишлаб чиқариш
фаолиятини кенгайтириши, маҳсулот ҳажми ва олаётган даромадини
кўпайтириши, ўз мулкига ўзи эгалик қилиши, фойдаланиши, тасарруф этиши
лозим»

12

.

Бу

эса,

миллий

иқтисодиётда

муҳим

роль

ўйнаган

интеграциялашган миллий компанияларни бошқаришнинг ўзига хос
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, замонавий менежмент усулларини
қўллаш орқали ўзига мос иқтисодий дастакларни яратишни тақозо қилади.
Ана шундай дастаклардан бири бугунги кунда ўта муҳим ҳисобланган
корпоратив бошқарув тизимидир.

Корпоратив бошқарув (менежмент) - бозор шароитида фаолият

мақсадларига эришишга ва ресурслардан оқилона фойдаланиш йўли орқали
фойда олишга йўналтирилган корпорация фаолиятини профессионал
даражада амалга оширишдир

13

. «Корпоратив бошқарув тушунчаси илмий ва

амалий билимлар соҳаси ҳамда корпорация кўринишидаги йирик корхоналар
фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солиш билан боғлиқ амалий фаолият
соҳасини ўз ичига олади»

14

- деб ёзади россиялик олим С.П.Кукура. Аммо

корпоратив

бошқарув

нафақат

йирик

корхоналарни

балки

бошқа

кўринишдаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари
фаолиятини ҳам бошқаришни назарда тутиши лозим. Бошқа бир
тадқиқотчининг фикрича: «Мулкдорлар ва бошқа манфаатдор шахсларнинг
корхона фаолиятини баҳолаш ва назорат қилиш билан боғлиқ ўзаро
муносабатлари корпоратив бошқарув ҳисобланади»

15

. Ушбу таърифда

корпоратив бошқарув вазифаси фақат корхона фаолиятини баҳолаш ва
назорат қилиш билан чегараланган. Бошқаришдаги тамойиллар, корхонанинг
мақсади ва вазифалари кўзда тутилмаган.

Россиялик олим С.А.Масютиннинг фикрича: «Корпоратив бошқарув - бу

корхона

менежерлари

ва

эгалари

ўртасида

корхона

фаолияти

самарадорлигини таъминлаш ҳамда мулкдорлар ва бошқа иштирокчилар
манфаатларини ҳимоя қилишга оид муносабатлар тизимидир»

16

. Бу ерда ҳам

12

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси. Мамлакатимизда демократик
ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси // Xалқ сўзи,
2010 йил 13 ноябрь. №220

13

Мазур И.И., Шапиро В.Д., Ольдерогге Н.Г., Шеин В.Ш. Корпоративный менеджмент. Учеб. пособие. –М.:

Омега-Л, 2008. - 19 с.

14

Кукура С.П. Теория корпоративного управления. - М.: Экономика, 2004. – 478 с.

15

Хессель М. Корпоративное управление. М.: ИНФРА-М, 1996. – 163 с.

16

Масютин С.А. Корпоративное управление: опыт и проблемы: Монография. - М.: Финстатинформ, 2003. -

33 с.


background image

10

самарадорликни қандай таъминлаш кераклиги, маблағларни адолатли
тақсимлаш кабилар алоҳида кўрсатилмаган.

Ватанимиз олимлари фикрича, «Корпоратив бошқарув - бу корпорация

мулкдорларининг корпорация капиталини шакллантиришга, ундан фойда
олиш мақсадида янада самарали фойдаланишга ҳамда олинган даромадларни
корпоратив муносабатларнинг барча иштирокчилари ўртасида адолатли
тақсимлашга қаратилган стратегик муҳим қарорларни белгилаш, таърифлаш
ва қабул қилишга доимий ва реал таъсирни таъминлашдаги онгли, бевосита
иштирокидир»

17

. Ушбу таъриф мақсадга мувофиқ тарзда келтирилган, лекин

Ўзбекистондаги

иқтисодий

шароитнинг

айрим

жиҳатлари

инобатга

олинмаган. Масалан, республикада хусусийлаштириш, тадбиркорликни
ривожлантириш ва акциядорлик жамиятлари кўпайишига катта эътибор
қаратилаётганлигига алоҳида урғу берилган.

Тадқиқот ишида таъкидланишича, Ўзбекистонда бугунги кунда

корпоратив бошқарувни жорий этишда қуйидаги муаммолар мавжуд:
қонунчилик - ҳуқуқий, меъёрий базанинг етарли эмаслиги; корпоратив
бошқарув масалаларига давлат иштирокининг юқори таъсири; акциядорлик
жамияти бошқарув органлари (акциядорлар умумий йиғилишлари, кузатув
кенгашлари, ижро этувчи органлар)нинг фаолияти, қимматбаҳо қоғозлар
бозорини ривожлантириш, фонд бозорининг замонавий инфратузилмасини
шакллантириш ва моддий - техник базасини мустаҳкамлаш ва ҳ.к. Булар ўз
навбатида

республикада

корпоратив

бошқарувни

такомиллаштириш

юзасидан меъёрий - ҳуқуқий базани янада кучайтириш лозимлигидан далолат
беради. Диссертацияда корпоратив бошқарувнинг мақсад ва вазифалари,
принциплари, хусусиятларидан ҳамда бу борада тадқиқот олиб борган
хорижий ва республикамиз иқтисодчи олимлари илмий ёндашувларидан
келиб чиқиб, «корпоратив бошқарув» ҳамда «корпоратив бошқарув тизими»
тушунчаларига қуйидагича муаллифлик таърифлари берилган: «Корпоратив
бошқарув - бу, компания фаолияти самарадорлигини таъминлаш йўлида зарур
бўлган ижтимоий - иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий муносабатларни ҳаракатга
келтирувчи

элементлар

мажмуи

бўлиб,

манфаатлар

мувозанатини

таъминлашга қаратилган комплекс бошқарув тизимидир». Корпоратив
бошқарувни ривожлантириш учун бошқарув тамойилларини ўрганибгина
қолмасдан, балки уларни қўллай билиш, яъни маълум мақсадларда кенгроқ
татбиқ қила билиш ҳам лозимдир. Бунинг учун корпоратив дастурларга амал
қилиш зарур. «Корпоратив бошқарув тизими эса, корпорациялар, хусусий
корхоналар, мулкдорлар, акциядорлар ва бошқа манфаатдор томонларнинг
кўзланган мақсадга ягона дастур асосида, марказлашган корпоратив тузилма
доирасида бошқарув фаолиятини амалга ошириш кетма кетлиги тарзидаги
шакли бўлиб, бу корпоратив муносабатларни бирлаштирувчи механизм
ҳисобланади». Корпоратив бошқарувнинг асослари ҳисобланувчи элементлар

17

Хамидулин М.Б. Корпоратив стратегияларни молиялаш усул ва стратегиялари // Корхонани бошқариш. –

Тошкент, 2009. №5,6. -Б 4-14.


background image

11

мамлакатда самарали бошқарув тизимини шакллантиришга кўмак берувчи
корпоратив бошқарув механизмининг элементлари саналади.

Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, корпоратив бошқарув

тизими ўз навбатида ўзининг ижобий ва салбий жиҳатларига эга бўлиб, унинг
афзаллиги, яъни: модернизациялаш шароитида корпоратив бошқарув
тизимининг шаклланиши ва бошқаруви, уларнинг субъектлари ўртасида
технологик боғлиқликни, мустақилликни таъминлайди. Салбий жиҳати эса:
корпоратив субъектлар ҳали тўлиқ ишлаб чиқаришнинг иқтисодий тизими
ҳолатида замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш шакли, услуби ва
бошқарувини етарли даражада ташкил эта олмаётганлигида ҳамда ишлаб
чиқаришни

такомиллаштиришда

самарали

механизмлар,

корпоратив

бошқарув тизими тамойилларидан, шунингдек, илғор хорижий тажрибалар
жорий этилмаётганлигида намоён бўлади.

Тадқиқот ишида корпоратив бошқарув тизимини бошқаришда муҳим

роль ўйнайдиган стратегик менежмент усуллари ва тарихий ривожланиш
босқичларининг ўзига хос хусусиятлари тадқиқ этилган. Стратегик
менежмент тарихий ривожланишининг ҳар бир босқичида унинг турлича
жиҳатларига эътибор кучайтирилганлиги таъкидланади. ХХ асрнинг биринчи
ярмида стратегик менежмент ривожланишида узоқ муддатли режаларни
ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишга асосий эътибор
қаратилган, иккинчи ярмида эса стратегияларни ишлаб чиқиш ва стратегик
режалаштириш услубларига, 60-80 йилларда эса стратегик бошқарувнинг
турли хил моделларини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллашга урғу берилган.
Ўтган асрнинг 90 - йилларидан ҳозирги вақтгача модернизациялаш жараёни
ривожланишнинг асоси ҳисобланмоқда (1 - расм).


















1-расм. Стратегик менежментнинг ривожланиш босқичлари

Манба: муаллиф ишланмаси

Ҳарбийлар
тажрибалари,
ваколат тақсим-
лаш, илк тадбир-
корлик ва бозор
шаклининг
пайдо бўлиши

Мулкдорлар-
нинг рақобат-
га эътибори-
нинг пайдо
бўлиши, дастлабки
узоқ муддатли
режалаштириш,
илк йирик ишлаб
чиқаришда
стратегик режалар

Стратегик
бошқарувнинг
функционал,
мустақил ва
марказий бошқарув
бўғинига айланиши.
Информацион техно-
логиялар, илмий тад-
қиқотлар, ёндашув-
ларнинг кўпайиши.
Стратегик таҳлил ва
стратегик менежмент
усулларининг пайдо
бўлиши

Корхоналарда рақо-
бат устунлиги ва ин-
новацион ўзгаришлар-
га йўналтирилганлик.
Иқтисодиётнинг му-
раккаблашуви, глобализа-
ция, модернизациянинг ўси-
ши муносабати билан рақо-
бат ва инновацион стратеги-
ларни ишлаб чиқарилиши,
логистик марказларни дивер-
ификациялаш, маҳсулот си-
атини бошқаришга урғу бе-
рилиши. Менежмент ва мар-
кетинг устуворликлари.
Бошқарув янги тизимлари-
нинг компьютерларда ишлаб
чиқилиши.

Қ/в-XVI

асргача

XX аср 50-60

йиллари

XX аср 60-80

йиллари

XX аср 90-йилла-
ридан ҳ/вақтгача


background image

12

Стратегик менежмент асосини стратегик режалаштириш, яъни -

ташкилотнинг доимий ўзгаришларга мослашиш усуллари ва воситаларини
ишлаб чиқишга ва ташқи атроф-муҳитни башоратлашга асосланадиган
комплекс тизим ташкил этади

18

. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, стратегик

режалаштириш - мақсад, режаларни бошқариш бўлса, стратегик менежмент -
таъсир

қилувчи

омиллар,

натижалар

бошқарувидир.

Стратегик

режалаштириш - назарий-таҳлилий фаолият бўлса, стратегик менежмент -
амалий - ташкилий фаолиятдир. Шундай экан, стратегик менежмент ва
стратегик бошқарув ибораларини бир - бирига маъно жиҳатдан ўхшаш деб
ҳисоблаш мумкин, аммо технологик жараёнда стратегик менежментнинг
заминида муваффақиятли стратегияни ишлаб чиқиш ҳамда амалга
оширишдаги асосий манба ва шароитни яратувчи бўлган инсон омили ётади.
Стратегик менежмент стратегиянинг шаклланиши ва амалга оширилишига
урғу бериш ҳолатини аниқлайди. Стратегия

истиқболни тадқиқ қилиш

санъати, истиқболда рақобат курашида афзаллик берувчи ғоя бўлиши билан
бирга, корхонанинг умумфаолиятини назорат қилувчи кенг қамровли
тизимдир. Муаммоларга комплекс ёндашув бугунги кунда кенг тарқалаётган
стратегик менежментни таъминлайди. У бир-бирини тўлдирувчи, яъни
таҳлил ва стратегик ҳолатда аниқ бир вақтдаги бошқарув тизимини танлаш
ҳамда хусусиятларни ўз ичига олади.

Муаллиф фикрича, стратегик менежмент - бу бозор талабига асосан

ишлаб чиқариш жараёнини тўғри йўналтириш, ташкилий салоҳиятни
мувофиқлаштириш йўли билан атроф - муҳитдаги муайян ўзгаришларни
олдиндан кўриш, хатоликларни ўз вақтида тўғрилаш ва тартибга солиш,
самарали йўллар ва стратегияни аниқлашни ўз ичига олувчи инсон
салоҳиятига асосланган ташкилотнинг бошқарув жараёнидир.

Стратегик менежмент усуллари эса, бошқарув фаолиятида ўзгаришлар

тенденциясига асосланган таҳлил ва узоқ муддатли режалаштириш ҳамда
стратегик мақсадни амалга оширишга йўналтирилган оператив дастаклар
мажмуидир. Узлуксиз ўзгаришлар

шароитида стратегик менежмент

усулларидан

фойдаланиш

самарадорлиги

инновация,

таҳдидлар

қаршилигининг

кучайиши

ва

рақобат

устуворлигига

эришишда

корхоналарнинг энг зарурий ривожланиш захираси ҳисобланади. Чунки
бошқарув услублари мамлакат миқёсида қай тарзда шаклланган бўлса,
тармоқлар, корпорациялар ва барча корхоналарда ҳам асосан шу ҳолатда
бўлади. Корхонанинг юқори органида бошқарув тизими қандай шаклланган
бўлса, қуйи ташкилотларда ҳам шу тизим таъсирида фаолият кўрсатади. Бу
эса аксарият корхона раҳбарлари бошқарув аппаратидаги мутахассисларнинг
замонавий бошқарув соҳасидаги билим ва кўникмаларга эга бўлишларига,
зарурий махсус бошқарув дастаклари мажмуаси билан таъминланишлари
(услублар, моделлар, зарурий, ўзига хос бўлган вазифаларни ечишга

18

Менеджмент: учебное пособие / Кол. авт: Под ред. Н.Ю.Чаусовой, О.А.Калугиной.-М.: КНОРУС, 2010. -

155 с.


background image

13

қаратилган

бошқарув

технологиялари

ҳужжатлари)га,

тузилма

ва

режаларнинг мукаммаллигига боғлиқ.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, стратегик менежментнинг зарурий

белгилари, усуллар ва технологиялар узоқ муддатли даврда мураккаб
ижтимоий-иқтисодий тизимда айниқса, саноатда ходимларни самарали
фаолиятга ундашга асосланган бўлади.

Инновациялар,

иқтисодий,

инсоний

салоҳиятлардан

самарали

фойдаланиш ва ўсиш, ташқи таҳдидларга қарама-қаршиликлар эса рақобат
устунлиги барқарорлигига эришишни таъминлайди. Олиб борилган
тадқиқотлар кўрсатишича, қурилиш саноати моддий-техника базасининг
муҳим таркибий қисмини қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ташкил
этади. Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш саноатида
корпоратив бошқарув шаклидаги тузилманинг вужудга келиши - аҳолининг
юқори сифатли қурилиш маҳсулотларига бўлган талабларини қондириш,
бозор муносабатларига мос самарали бошқарув тизимини шакллантириш,
қурилиш

материаллари

ишлаб

чиқариш

саноати

интеграциясини

чуқурлаштириш ва мулкчилик муносабатларидаги ислоҳотларни изчил
амалга ошириш заруратини кўрсатади.

Ҳозирда «Ўзқурилишматериаллари» АК таркибида 129 та йирик, кичик

ва қўшма корхоналар мавжуд бўлиб, уларнинг катта қисмини ривожланаётган
қурилиш материаллари бозорига йўналтирилган кичик корхоналар ташкил
қилади. Компанияда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига кўра,
маҳаллий хом ашё негизида замонавий қурилиш материаллари ишлаб
чиқариш йўлга қўйилган. Ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатдики, қурилиш
материаллари ишлаб чиқариш саноатида унинг таркибий тузилмаси
ўзгариши,

ривожланиши

ҳамда

норентабел

корхоналарни

тугатиш,

рақобатбардош бўлмаган маҳсулотлар ишлаб чиқараётган корхоналар
ихтисослашувини ўзгартириш ишларини ташкил этиш янги корхоналар
барпо этишдан ҳам муҳимроқдир.

Таҳлилларга кўра, компанияда 2010 йил якуни бўйича маҳсулот ишлаб

чиқариш ҳажми 873,8 млрд. сўмни ташкил этди. Маҳсулот сотишдан тушган
тушум 2010 йилга келиб 2005 йилга нисбатан 3,7 маротабага ошган бўлса,
соф фойда 2005 йилда 42067,2 млн. сўмни 2010 йилда 285355,5 млн. сўмни
ёки бўлмаса, 2005 йилга нисбатан 6,7 мартани ташкил қилди. Маҳсулот
ишлаб чиқариш таннархи 2005 йилда 195721,7 млн. сўмни ташкил қилган
бўлса, 2010 йилда 564915,3 млн. сўм, яъни 2,8 марта ошганини кўрсатмоқда.
Дивидендлар шаклидаги даромадлар 2005 йилда 81,1 млн. сўмга тенг бўлиб,
2010 йилда 3059,3 млн. сўм, яъни 2010 йилда 2005 йилга нисбатан 3,7
мартага ошганлигини кўриш мумкин (1-жадвал). Соф фойданинг сотишдан
тушган тушумга нисбатан кескин ошиши ижобий ҳол бўлиб, бу қурилиш
материаллари саноатида иқтисодий ислоҳотларнинг жадал олиб борилиши
натижасидир десак, муболаға бўлмайди. Шунингдек, ушбу юқори
кўрсаткичларнинг биринчи сабаби жаҳон бозорида цемент ва бошқа қурилиш
материаллари

нархининг

ошганлиги

бўлса,

иккинчиси-қурилиш


background image

14

материаллари ишлаб чиқараётган корхоналар, заводларнинг ишлаб чиқариш
қувватидан самарали фойдаланаётганлигидир.

1-жадвал

«Ўзқурилишматериаллари» АК нинг 2005-2010 йиллардаги

асосий молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили, млн сўм

Кўрсаткичлар номи

2005 й.

2006 й.

2007 й.

2008 й.

2009 й.

2010 й.

2010/2005

йиллар

нисбати,

марта

Маҳсулот сотишдан

тушган тушум

290614,9

446008,2 746292,7

952686,7

966132,7 1076565,7

3,7

Маҳсулот ишлаб

чиқариш таннархи

195721,7

248387,6 326015,7

445027,2

511955,4 564915,3

2,8

Давр харажатлари

51058,1

67484,8

108726,8

137039,4

144111,0 162438,3

3,2

Сотиш харажатлар

суммаси

9824,5

11779,6

19391,3

29711,8

33450,8

30585,5

3,1

Бошқа операцион

харажатлар

31131,2

41674,3

70706,3

83533,2

85718,6

105286,6

3,3

Асосий фаолиятнинг

бошқа даромадлари

13694

15844,8

18530

20415,6

15457,7

19210,2

1,4

Маҳсулотларни

сотишдан тушган

ялпи фойда

94393

187072,8 420276,9 507659,4 454177,3

511650,3

5,4

Дивидендлар шак-

лидаги даромадлар

81,1

87,6

102,8

195,2

153,8

3059,3

3,7

Фоизлар шаклидаги

даромадлар

1564

3990,6

6510,6

8178,2

8810,1

26496,0

1,7

Валюта курси фар-

қидан даромадлар

2587,6

2100,1

1915,8

10624,7

12216,5

13303,4

5,1

Даромад солиғини

тўлагунга қадар

фойда

53892,4

136655,8 330677,1 401051,4 341592,9

407495,3

7,5

Даромад солиғи

9652

13621,6

24051,8

18627,2

33459,8

18744,5

2

Соф фойда

42067,2

115078,6 284799,9 209585,1 258255,8

285355,5

6,8

Манба: «Ўзқурилишматериаллари» АК маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб-китоби

Ўтказилган

таҳлилларга

кўра,

компания

томонидан

ишлаб

чиқарилаётган маҳсулотларнинг асосий қисмини, яъни 86,3 фоизини цемент,
12 фоизини махсус қурилиш материаллари, 0,8 фоизини деворбоп
материаллар, 0,5 фоизини норуда материаллар, 0,4 фоизини бошқа
материаллар ташкил қилади. 2005 йилда цемент ишлаб чиқариш ҳажми 5068
минг тоннадан 2010 йилда 6790,3 минг тоннага ошган (2-расм). Ушбу ижобий
натижанинг сабаби, цемент заводларида замонавий ишлаб чиқариш йўлга
қўйилиб, техника-технологиялар ва печлар ҳам шунга мосланмоқда.
Шунингдек, иқтисодий нуқтаи назардан цемент ишлаб чиқарувчи кўплаб
корхоналарда табиий маъданлардан фойдаланиш йўлга қўйилган (масалан,
глиеж). «Бекободцемент» ОАЖда бир йилда 800,0 минг тн. клинкер қуруқ
усулда цемент ишлаб чиқаришни йўлга қўювчи 4-технологик линиянинг
қурилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ушбу мақсад учун 43,5 млн.
АҚШ доллари миқдорида жиҳозларни монтаж қилиш ва тайёрлаш учун


background image

15

0

1000

2000

3000

4000

5000

6000

7000

2005

2006

2007

2008

2009

2010

5068

5582,8

6042,4

6646,9

6700

6790,3

минг тн.

йиллар

дастлабки молиявий маблағлар ажратилган. Қурилиш материаллари
ноанъанавий турларини ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун цемент
заводлари иссиқлик электрстанциясида тўпланиб қолаётган махсус кукун
чиқитидан ҳам фойдаланилмоқда

19

.














2-расм. «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компаниясининг

2005-2010 йиллардаги цемент ишлаб чиқариш ҳажми

Манба: «Ўзқурилишматериаллари»” АК маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди

Ундан ташқари аҳоли талабига кўра, 2010 йилда қурилиш ойнаси 11,88

млн. м

3

(122,9 фоиз), қоплама плиталар 306,5 минг. м

2

(127,7 фоиз), деворбоп

материаллар 71,7 млн. дона (129,3 фоиз) ва бошқалар ишлаб чиқарилди.

Ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатдики, ички ва ташқи бозорда йилдан

йилга қурилиш материалларига, айниқса, цементга бўлган талаб ҳамда
экспортнинг

ортиши,

ишлаб

чиқаришни

реконструкция

қилиш

ва

модернизациялашнинг жадаллашуви, замонавий технологиялар билан
қуроллантирилиши тармоқда ишлаб чиқариш ҳажмининг ортишига олиб
келди. Хорижий инвестициялар киритилган корхоналар билан биргаликда
қўшма корхоналарда 2010 йилда жами маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 477,4
млрд. сўмни ташкил қилган ҳолда унинг умумий маҳсулот ҳажмидаги улуши
54,6 фоизга тенг бўлди. 2010 йилда «Ўзқурилишматериаллари»

АК тизимида

79 та саноат корхоналари кичик бизнес билан шуғулланиб, улар томонидан
ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг умумий суммаси 79,3 млрд. сўмни ёки
умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг 9,5 фоизини ташкил қилмоқда.

Компанияда соф фойданинг ўсишида маҳсулот экспорти ҳиссаси катта

бўлиб, 2010 йилда экспорт ҳажми 73039,0 минг АҚШ долларини ташкил
этган ҳолда прогнозга нисбатан 168,2 фоизни, маҳсулотлар импорти эса
56930,0 минг АҚШ долларини ташкил қилди

20

.

Модернизация дастурига биноан компания корхоналарини техник ва

технологик қуроллантириш бўйича 2010 йилда 35 та лойиҳа амалга

19

«Ўзқурилишматериаллари» АК маълумотлари.

20

«Ўзқурилишматериаллари» АК маълумотлари.


background image

16

оширилиб, 64,24 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланди.
Маҳаллийлаштириш дастури бўйича 2010 йилда 36 лойиҳа амалга оширилиб,
107,3 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Бу прогнозга нисбатан 112,0
фоиз ва 2009 йилга нисбатан 134,6 фоизни ташкил қилди. Шунингдек, ўтган
йилда айрим янги маҳсулот турларини ишлаб чиқаришга ҳам эришилди.
Масалан, кўпқатламли полимер пленкалари, конвейерли роликлар, графитли
электрошеткалар, текстолит, капролон ва ҳоказолар. 2010 йил давомида
манзилли дастур асосида 408 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган
бўлиб, йил якунига кўра модернизациялаш дастури асосида 270 та,
маҳаллийлаштириш дастури асосида 93 та, касаначилик бўйича 169 та, жами
532 та иш ўрни яратилди. Умумий яратилган иш ўринларининг 8 фоизини ёш
мутахассислар, яъни коллеж битирувчилари ташкил этади. Тадқиқотлар
кўрсатишича, корпоратив бошқарув тизимининг иқтисодий самарадорлигини
битта кўрсаткич орқали баҳолаб бўлмайди. Барча иқтисодий кўрсаткичлардан
фойдаланишда эса, уларнинг ҳеч бири компаниянинг самарали фаолият олиб
бораётгани тўғрисида тўлиқ универсал кўрсаткич ролини бажара олмайди.
Шунинг учун амалиётда корхона хўжалик юритиш фаолиятининг турли
томонларини кўрсатувчи ёки баҳоловчи SWOT таҳлилидан фойдаланиш
мақсадга мувофиқ. Яъни, илмий ишда компания

фаолиятининг кучли, заиф

томонлари, имкониятлари ва таҳдидлар оқибати аниқланди. Ташқи
имкониятларни амалга ошириш учун кучли томонлардан фойдаланиш, ташқи
имкониятлардан фойдаланиш йўли билан заиф томонларни йўқотиш, ташқи
таҳдидлар оқибатидан ҳимоя қилиш учун кучли томонлардан фойдаланиш,
заиф томонларни бартараф қилиш ва ташқи таҳдидлар оқибатидан қочиш
стратегиялари ишлаб чиқилиб, унинг элементлари қуйидагилардан ташкил
топди:

– янги заводни ишга туширишда худуднинг географик, гидрогеологик

хусусиятларини ҳамда табиий конларни жойлашишини инобатга олиш;

– транзит салоҳиятини ошириш;
– маркетинг фаолиятини молиялаштириш;
– ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш тизими орқали кучайтириш;
– табиий захираларни асраш ва тежаш;
– қимматли қоғозларни халқаро фонд бозорларида жойлаштиришда

жаҳон инвестиция банклари ва компаниялари экспертларини жалб этиш;

– қулай инвестицион муҳит ва кредит сиёсатидан фойдаланиш;
– йирик суғурта шартномаларини тузиш;
– конвертация муаммоларини тезлик билан ҳал қилишда давлат кўмагига

таяниш;

– сифат менежменти тизими, ISO халқаро cтандартлари талабларига

риоя қилган ҳолда тузилаётган бизнес режа, смета ва бошқа ҳужжатлар
сифатини ошириш;

– кичик бизнес корхоналарини қўллаш, норентабел корхоналарни

соғломлаштириш режаларини ишлаб чиқиш;

– газ ўрнига кўмирдан фойдаланиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш ва

ҳоказо.


background image

17

Ўтказилган таҳлиллар кўрсатишича, корпоратив бошқарув тизими

ташкил этилиши ва самарали амалга оширилиши кўп жиҳатдан бозор
иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда, ҳар томонлама ташкилий ва
иқтисодий жиҳатдан мақбул бўлган бошқарув аппарати фаолият кўламига
боғлиқ. Яъни, акциядорлик компанияларида бошқарув аппарати асосий
дастак ролини ўйнайди.

Диссертацияда иқтисодиётни модернизациялаш талабларидан келиб

чиққан ҳолда «Ўзқурилишматериаллари»

АКнинг бошқарув тузилмасини

янада такомиллаштириш борасида айрим таклифлар киритилди (3-расм).
Унга кўра, умумий штатлар бирлиги ўзгармаган ҳолда «Стратегик
ривожланиш ва инновацион технологиялар» (3 та штат) ҳамда «Корпоратив
электрон ахборот тизими» (1 та штат) бўлимларини ташкил этиш таклифи
берилди.












3 - расм. Муаллиф томонидан таклиф этилаётган

«Ўзқурилишматериаллари» АК бошқарув-ташкилий тузилмаси

Манба: муаллиф ишланмаси

Ушбу бўлимларни ташкил этиш доимий равишда оператив ва стратегик

назоратга таяниш, ишлаб чиқилган стратегияга турли ўзгартиришлар
киритишга ва ташқи муҳит шароитларига мослашиш имконини беради ҳамда
корпоратив электрон ахборот тизимини жорий этиш, ҳужжатларнинг
марказлашувига, тезкорлигига, корхонанинг ишлаб чиқариш ва корпоратив
бошқарув жараёнларининг самарали амалга оширилишига хизмат кўрсатади.
Сабаби, стратегик менежментнинг асосий вазифалари - ички ва ташқи
муҳитда стратегик аҳамиятга эга бўлган ўзгартиришлар, тузатишлар киритиш
ҳамда бошқарув самарадорлигини мунтазам таҳлил қилиш ва баҳолашдан
иборат.

Ишлар

бошқармаси
(икки нафар

ходим)

Компания аъзоларининг умумий йиғилиши

Компания раиси

Тезкор - ишлаб чиқариш

бошқармаси

(тўрт нафар ходим)

Компания раиси ўринбосари

Стратегик ривожланиш ва

инновацион технологиялар

бўлими

(уч нафар ходим)

Корпоратив электрон ахборот

тизими бўлими

(бир нафар ходим)

Компания раиси ўринбосари

Иқтисодий таҳлил

бошқармаси

(икки нафар ходим)

Қимматбаҳо қоғозлар ва

мониторинг бўлими

(бир нафар ходим)

Ташқи тижорат

лойиҳалари

бўлими

(бир нафар

ходим)


background image

18

Илмий тадқиқотда ўрганилаётган объектдаги муаммоларнинг илмий-

услубий ва амалий жиҳатларини таҳлил қилиш, глобаллашув шароитида
стратегик менежмент усулларини ривожлантириш ҳамда бошқаришнинг
илмий-ташкилий

усулларини

келгусида

такомиллаштиришнинг

аниқ

йўлларини белгилаш мақсадида социологик эксперт сўровнома ишлаб
чиқилди. Анкета (сўровнома) 15 та таҳлилий саволлардан тузилиб, улар ўз
ичига 89 та муқобил жавобларни олган. Эксперт сўрови билан
«Ўзқурилишматериаллари» АК бошқарув аппарати ва унинг тасарруфидаги
корхоналаридан 120 нафар респондентлар қамраб олинди. Анкеталар қайта
ишланганидан сўнг, танланган жамламага статистик ижтимоий ахборот
нуқтаи назаридан энг тўлиқ ва ишончли жавоб деб ҳисобланган 98 нафар
(раҳбарлар - 42 киши, масъул ходимлар - 56 киши) эксперт фикрлари
киритилди. Бундан ташқари, экспертларга корпоратив бошқарув тизимида
стратегик менежмент усуллари жорий этилишининг у ёки бу муаммоларига
ўз нуқтаи назарларини ифода эта оладиган очиқ тусдаги бир қатор саволлар
ҳам берилди. Шу билан бир қаторда, «Ўзқурилишматериаллари» АК
фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини эркин тарзда
ифода этиш имкони ҳам берилди. Бутун экспертлар лавозими бўйича
ажратилиб, раҳбарлар - 42,9 фоизни, мутахассислар - 57,1 фоизни ташкил
этди. «Ўзқурилишматериаллари» АКнинг бошқарув фаолиятида стратегик
менежмент усулларидан фойдаланиш қандай ижобий натижалар бериши
мумкин, деган саволга экспертларнинг 64,9 фоизи компания ўз олдига
нафақат фойда олиш, балки ўз фаолиятини сақлаб қолиш ва ўсиш учун узоқ
муддатли мақсадларни қўйиши лозимлигини, 48,6 фоизи компаниянинг
истиқболли

ривожлантириш

йўллари

билан

боғлиқ

бўлган,

такомиллаштирилган янги ишлаб чиқариш технологияларини аниқлаш
имкони яратилишини, 43,2 фоизи компания фаолиятининг баъзи соҳалардаги
сиёсатини ва унинг ҳуқуқий меъёрларини белгилайди, деб таъкидлайдилар.

Ўтказилган

тадқиқотларнинг

кўрсатишича,

тармоқ

корхоналари

орасидаги интеграцион ва кооперацион алоқаларни кенгайтириш ва
ривожлантириш борасида экспертлар фикри турлича бўлди. Бу борада ҳам,
экспертлар фикрини инобатга олиш лозим, чунки ҳам фаолият тури бўйича,
ҳам субъектив ўзини - ўзи баҳолаш бўйича ҳам улар корпоратив бошқарув
тизимининг ҳолати, бир қатор иқтисодий масалалар соҳасидаги муаммолар
ҳақида малакали тарзда фикр юритадилар. Шунингдек, айрим респондентлар
ўзаро ишонч ва ҳалолликни кучайтириш лозимлиги, янги бозор ва
мижозларни жалб этиш ҳисобига янги турдаги ишлаб чиқарилган маҳсулотни
жорий этиш корхонанинг даромадли бўлишига таъсир этиши мумкинлигини
алоҳида таъкидлаганлар. Чунки, бозор иқтисодиётида озгина хотиржамлик -
бу бозорнинг муайян қисмини қўлдан чиқариш хавфи юзага келиши
демакдир

21

.

21

Жумаев Н.Х. Ташаббус, ҳаракат, самара. «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» да амалга

ошириладиган иқтисодий ислоҳотларга бағишланган суҳбат. Ishonch. 2011 йил 6 январ. №3. –Б. 1-2.


background image

19

45,9

21,8

15

17,3

0

10

20

30

40

50

компания ўз олдига нафақат фойда олиш мақсадини, балки ўз фаолиятини сақлаб қолиш ва ўсиш учун узоқ
муддатли мақсадларни қўйиши лозимлигини аниқлаш имкониятига эга бўлади

компания фаолиятининг баъзи соҳалардаги сиёсатини ва унинг ҳуқуқий меъёрларни белгилайди ва доимий
назоратни таъминлайди

компаниянинг истиқболли ривожлантириш йўллари билан боғлиқ бўлган, такомиллаштирилган янги ишлаб
чиқариш технологияларини аниқлаш имконини яратади

компаниянинг иқтисодий ҳавфсизлигини таъминлаш вазифаларини белгилаб беради

Амалдаги

қонунлар

етарли

даражада

бажарилмаётганлиги

ҳам

экспертлар

жавобидан

ўрин

олган.

Респондентлар

фикрича,

«Ўзқурилишматериаллари»

АКнинг

бошқарув

фаолиятида

стратегик

менежмент усулларидан фойдаланишда тўлиқ амал қилиниши қуйидагича
ижобий натижалар бериши мумкин: компания ўз олдига нафақат фойда олиш
мақсадини, балки ўз фаолиятини сақлаб қолиш ва ўсиш учун узоқ муддатли
мақсадларга эришиш лозимлигини аниқлаш имкониятига эга бўлади;
компания фаолиятининг баъзи соҳалардаги сиёсати ва ҳуқуқий меъёрлар
белгиланади ва доимий назорат таъминланади; компаниянинг иқтисодий
хавфсизлигини таъминлаш вазифалари белгилаб берилади ва ҳоказо (4-расм).












4-расм. «Ўзқурилишматериаллари» АК нинг бошқарув фаолиятида

стратегик менежмент усулларидан фойдаланишнинг ижобий

натижалари

Манба: тадқиқотлар натижасида муаллиф ишланмаси

Демак, «Ўзқурилишматериаллари» АК бошқаруви, маркетинг ва ишлаб

чиқариш инфратузилмасини янада ривожлантиришда замонавий илм - фан
ютуқларидан фойдаланиш даркор. Келажакда «Ўзқурилишматериаллари»
АКнинг фаолиятини ривожлантириш учун қандай стратегик режалар амалга
оширилиши тўғрисида ҳам бир неча вариантлар кўрсатилган.

Сизнингча,

келажакда

«Ўзқурилишматериаллари»

АК

фаолияти

ривожлантирилиши учун қандай стратегик режалар амалга оширилиши
лозим ?

деган саволга

жавоб берувчиларнинг

67,6 фоизи

ишлаб чиқаришни

модернизациялаш деб таъкидлашган. Ишлаб чиқаришни модернизациялаш
бугунги кунда тармоқда ривожланиш стратегиясини аниқловчи омил
ҳисобланади. Шунингдек, ҳам ташқи ва ҳам ички муҳит компаниянинг
ривожланиш стратегиясини белгилаб беради. Бошқарувчилар самарали
стратегик бошқариш ресурслари (молиявий, моддий, меҳнат ва шу
кабилар)ни қайта тақсимлай олишлари, энг муҳими, бу қайта тақсимлаш
натижаларини прогноз қила олишлари керак. Тадқиқотлар кўрсатишича,
корпоратив бошқарув тизимида иқтисодий прогнозлаш бозорини ўрганиш,
яъни ишлаб чиқаришни истиқболли режалаштириш, маҳсулотларни сотиш ва
самарали натижаларга эришиш имкониятларини ўрганишдан иборатдир.

фоиз


background image

20

Бозор шароитида корпоратив бошқарув тизимида компаниялар прогнозга
кўпроқ эътибор беришлари, иқтисодий, ижтимоий, бошқарув соҳаларида ҳам
прогнозлашнинг

самарали

усулларидан

кўпроқ

фойдаланишлари,

харидорлар, ҳамкорлар, акциядорларни кутилаётган ижобий натижаларга
ишонтиришлари ҳамда шу орқали компания ривожига уларни кенгроқ жалб
қилишлари лозим.

Илмий ишда «Ўзқурилишматериаллари»

АК фаолиятининг 1999-2010

йиллар оралиғидаги иқтисодий кўрсаткичлари асосида 2011-2015 йиллардаги
прогнози ишлаб чиқилди. Бунда маҳсулотни сотишдан тушган тушум,
таннарх полиномиал, соф фойда экспоненциал, цемент эса чизиқли усулда
аниқланди. Шунга кўра, маҳсулотни сотишдан тушган тушумнинг 2015
йилдаги кўрсаткичининг 2000 йилдагига нисбати 11,4 мартага, маҳсулот
ишлаб чиқариш таннархи 8,4 мартага, маҳсулот экспорти 17 мартага, цемент
ишлаб чиқариш ҳажми 2,7 мартага ва соф фойда кўрсаткичи эса 21,9 мартага
ортишини кўрсатмоқда (2-жадвал).

2-жадвал

«Ўзқурилишматериаллари» АК иқтисодий кўрсаткичларининг

прогнози

Кўрсаткичлар номи 2000 й. 2004 й. 2007 й. 2010 й.2011 й.

2012 й. 2013 й.

2014 й.

2015 й.

2015-2000

йиллар

фарқи,м.

Соф фойда, млрд. сўм 32,5

39,9

204,7

285,3 376,8

450,1 530,4 617,7 711,9

21,9

Маҳсулот сотишдан

тушган тушум, млрд.

Сўм

220,1

276

746,2

1076,5 1393,2 1639,9 1910

2203,3

2519,9

11,4

Маҳсулот ишлаб

чиқариш таннархи,

млрд. сўм

148,2

185,9

326

565 698,7 820,4 954,4

1100,5

1258,7

8,4

Маҳсулот экспорти,

млн. АҚШ долл.

12,7

31,5

79,1

101,5

132

151,1

171,5

193,1

216,1

17

Цемент, млн.тн.

3,2

4,8

6

6,8

7,4

7,7

8,1

8,5

8,9

2,7

Манба: «Ўзқурилишматериаллари» АК маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб - китоби

Бугунги кунда компания томонидан тармоқда олиб борилаётган кенг

қамровли ислоҳотлар ўз навбатида, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва
диверсификациялаш дастурларининг изчил амалга оширилишини, узлуксиз
ишлаб чиқариш жараёнининг давом эттирилиши таъминлаган ҳолда
кутилаётган юқори кўрсаткичларга эришишни кафолатлайди.

Хулоса қилиб айтганда, иқтисодиётни чуқур таркибий ўзгартириш

шароитида корпоратив бошқарув тизимида стратегик менежмент усулларини
жорий этиш самарадорлигини оширишга зарурият туғилади. Ушбу
ҳолатлардан

келиб

чиқиб,

илмий

ишда

«Ўзқурилишматериаллари»

акциядорлик

компаниясида

мавжуд

ресурслар

ва

ишлаб

чиқариш

имкониятларидан самарали фойдаланиш йўллари таклиф этилган. Шу билан
бирга, тармоқнинг келгусидаги стратегик ривожланиш ҳолати прогнози ва
стратегик менежмент усулларини жорий этиш самарадорлигини ошириш
йўллари илмий асослаб берилган.


background image

21

ХУЛОСА

1. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ишлаб чиқаришнинг

таъсирчан механизмини яратиш долзарб масалага айланиб бормоқда.
Корпоратив бошқарув тизими ана шундай механизмнинг муҳим таркибий
қисмига айланишида стратегик менежмент усулларини жорий этиш
мамлакат миқёсида маъмурий ислоҳотлар муваффақиятини ҳамда бошқарув
субъектлари ўртасидаги ўзаро технологик боғлиқликни таъминлайди.

2. Стратегик режалаштириш - мақсад, режаларни бошқариш бўлса,

стратегик менежмент - таъсир қилувчи омиллар, натижалар бошқарувидир.
Стратегик режалаштириш – назарий-таҳлилий фаолият бўлса, стратегик
менежмент - амалий-ташкилий фаолиятдир. Стратегик менежментнинг
зарурий белгилари, усуллар ва технологиялар узоқ муддатли даврда мураккаб
ижтимоий-иқтисодий тизимда айниқса, саноатда ходимларни самарали
фаолиятга ундашга асосланган бўлиб, инновациялар, иқтисодий, инсоний
салоҳиятлардан самарали фойдаланиш ва ўсиш, ташқи таҳдидларга қарама-
қаршилик, рақобат устунлиги барқарорлигига эришишни таъминлайди.

3. Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш саноатида

корпоратив бошқарув шаклидаги тузилманинг вужудга келиши - аҳолининг
юқори сифатли қурилиш маҳсулотларига бўлган талабларини қондириш,
бозор муносабатларига мос самарали бошқарув тизимини шакллантириш,
тармоқда интеграцион ва кооперацион алоқаларни ривожлантириш ва
мулкчилик муносабатларидаги ислоҳотларни изчил амалга ошириш
заруратини туғдиради.

4. Ички ва ташқи бозорда йилдан йилга қурилиш материалларига,

айниқса цементга бўлган талаб ҳамда экспортнинг ортиши, ишлаб
чиқаришни диверсификациялаш ва модернизациялашнинг жадаллашуви,
замонавий технологиялар билан қуроллантирилиши тармоқда ишлаб
чиқариш ҳажмининг ортишига олиб келди. «Ўзқурилишматериаллари» АКда
соф фойданинг сотишдан тушган тушумга нисбатан кескин ошишига
биринчи сабаб жаҳон бозорида цемент ва бошқа қурилиш материаллари
нархининг ошганлиги бўлса, иккинчиси-қурилиш материаллари ишлаб
чиқараётган корхоналар, заводларнинг ишлаб чиқариш қувватидан самарали
фойдаланаётганлигидир.

5. Цемент ишлаб чиқариш тизимининг ривожланганлиги ва 50 йиллик

захира мавжудлиги, маҳсулот рақобатбардошлигининг юқорилиги, узоқ
йиллик тажриба ҳамда ISO-9001 халқаро бошқарув тизими сифат
сертификати билан тақдирланиши «Ўзқурилишматериалари» акциядорлик
компанияси корхоналари ютуқларидир. Қурилиш материалларини ташишда
транспорт воситалари етишмаслиги, газ захирасининг камлиги, электр
энергиясидан қишда фойдаланишнинг қийинлиги каби ҳолатлар ишлаб
чиқариш самарадорлигига салбий таъсир этувчи омиллардир.

6. «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компаниясида стратегик

менежмент самарадорлигини баҳолаш борасида олиб борилган социологик


background image

22

сўровнома натижалари келгусида тармоқда қуйидаги жиҳатларга асосий
эътибор қаратиш зарурлигини белгилаб берди:

-

корпоратив бошқарув тизими самарадорлигини оширишда бозор

механизмлари, унинг талаб ва қоидаларининг тўлиқ ишлашини таъминлаш;

-

қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатида кўпроқ кичик бизнес

ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш, тармоқда кичик
бизнес корхоналарини очиш, мавжудларини модернизация қилиш орқали
замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни янада
жадаллаштириш;

-

ички услубий ҳужжатларни тайёрлаш жараёнида замонавий корпоратив

бошқарув ва корпоратив бошқарув тизими услубиётидан фойдаланиш,
маъмурий ва бозорга тегишли бўлмаган услубларни бартараф қилиш;

-

рақобатбардош, ташқи ва ички бозорга мўлжалланган маҳсулотлар

ишлаб чиқариш учун инвестицияларни жалб қилишга етарли шарт-
шароитлар яратиш ва экспорт салоҳиятини ошириш;

-

компанияда ва тармоқ корхоналарида «Маълумотлар бурчаги»

очилишини йўлга қўйиш лозим. У ерда тармоқда бўлаётган барча
ўзгаришлар, ислоҳотлар, ички ва ташқи муносабатлар, ноқонуний хатти -
ҳаракатлар, корпоратив бошқарув ҳуқуқининг бузилиши каби маълумотлар
акциядорлар, ҳамкорлар ва бошқа кузатувчилар учун очиқ ойдин баён
этилиши зарур;

-

имтиёзли (узоқ муддатли) кредитларни янги қурилаётган заводлар учун

жорий қилиш. Цемент ишлаб чиқариш корхоналарида технологик
жараёнларни автоматлаштириш ҳисобига таннархни пасайтириш йўлларини
қидириш;

-

корпоратив муносабатлар яхшиланиши ва манфаатлар уйғунлашуви

учун компаниялар сармояларини бирлаштириш ва активларини қайта
баҳолаш йўли билан уларни қўшиш;

-

кузатув кенгаши аъзолари фаолиятини баҳолаш мезонларини, уларга

ҳақ тўлаш шакллари ва манбаларини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ва
услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш. Мазкур ҳужжатлар корпоратив
муносабатларнинг қонуний тартибга солинишига хизмат қилади.

7. Корпоратив бошқарув тизимида стратегик менежмент усулларини

жорий этиш самарадорлигини оширишда қуйидагиларни амалга ошириш
лозим:

-

компанияда стратегик менежмент усулларини жорий қилиш учун

бизнес келажагини ва техник иқтисодий жиҳатларни чуқур англовчи, сифатли
моделлаштира оладидан, «базали» компетенцияга эга бўлган стратег-
бошқарувчилар тайёрлаш курсини ташкил қилиш. Бу компаниянинг,
информацион ва интеллектуал устунлигини таъминлайди;

-

«Ўзқурилишматериаллари» АКда ишлаб чиқаришни модернизациялаш

ва диверсификациялаш борасидаги ишларни янада ривожлантириши
мақсадга мувофиқдир. Компания умумий ишлаб чиқариш маҳсулотларининг
86,3 фоизини цемент ташкил қилмоқда. Қурилиш материаларининг бир неча
замонавий турлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши билан бир пайтда


background image

23

шифер, қурилиш гипси, қоплама плиталар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб
чиқариш ҳажмини ҳам ошириш лозим;

-

қурилиш ҳажмининг тобора ортиб бориши қурилиш материаллари

ишлаб чиқариш ҳажмининг икки баробар оширишни талаб қилмоқда. Давлат
ва хусусий сектор ҳамкорлиги соҳасидаги тўпланган хорижий тажрибаларни
маҳаллий шароитларда қўллаш, бу борада йирик лойиҳаларни амалга
ошириш тизимини жорий этиш, маркетингни молиялаштириш, янги
заводларни

ишга

туширишда

ҳудуднинг

географик,

гидрогеологик

хусусиятларини, табиий конлар жойлашишини инобатга олиш мақсадга
мувофиқ;

-

қурилиш материалларини экспорт қилишда сув транспортидан

фойдаланиш имкони йўқлиги айрим ноқулайликларга олиб келмоқда.
Тармоқда юк ташиш харажатлари таннархини сезиларли даражада
камайтириш борасида «Ўзбекистон темир йўллари» ДТАК ва «Ўзавтойўл»
ДАК билан транзит салоҳиятини ошириш бўйича зарурий амалий дастурлар
ишлаб чиқиш зарур;

-

тадқиқот прогноз кўрсаткичлари 2005-2015 йилларда ўсиш юзага

келишини

кўрсатмоқда.

Ушбу

кўрсаткичларга

эришиш

учун

«Ўзқурилишматериаллари»

АК

да

бошқариш

стратегиясини

янада

такомиллаштириш, тармоқдаги кичик бизнес корхоналарини қўллаб-
қувватлаш, норентабел корхоналарни соғломлаштириш режаларини ишлаб
чиқиш керак.






















background image

24

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1.

Турикова Л.М., Нуримбетов Р.И. Корпоратив бошқарувда стратегик

менежмент самарадорлигини ошириш йўллари. Монография. – Т.: Fan va
texnologiya, 2010. - 130 б.

2.

Турикова Л.М. Корпоратив ишлаб чиқариш тизими // Jamiyat va

boshqaruv. - Тошкент, 2009. - № 4. – Б.79-81.

3.

Турикова Л.М. Корпоратив ишлаб чиқаришда хориж тажрибаси

// Ozbekiston qishloq xo’jaligi. - Тошкент, 2010. - № 6. - 39 б.

4.

Турикова Л.М., Нуримбетов Р.И. Саноат бошқарув тизимидаги

ислоҳотларнинг бориши ва уни такомиллаштириш йўллари // Таълим
тизимида ижтимоий-гуманитар фанлар. - Тошкент, 2010. - № 1, - Б.168-169.

5.

Турикова

Л.М.

Совершенствование

управления

структурных

преобразований производства строительных материалов в условиях
диверсификации производства // Экономика и финансы. АНП - Москва, 2010.
- № 8 (176). – С. 21-23.

6.

Турикова Л.М. Қурилиш материалларини корпоратив ишлаб чиқаришда

стратегик менежмент усулларини қўллаш самарадорлиги // Респ. илм.-амал
конф. – Тошкент: Солиқ Академияси, 2008. – Б.396-398.

7.

Турикова Л.М., Нуримбетов Р.И. Республикада корпоратив ишлаб

чиқаришни такомиллаштириш усуллари // Респ. ёш олимлар илм.-амал. анж.
тўплами. – Тошкент: ЎзРФА, 2008. – Б.108-110.

8.

Турикова Л.М., Нуримбетов Р.И. Иқтисодиётни эркинлаштириш

шароитида корпоратив бошқарувнинг аҳамияти // Респ. илм.-амал. анж. –
Тошкент: ТДИУ, 2008. – Б.237-238.

9.

Турикова Л.М. Иқтисодиётни модернизациялаштириш шароитида

корпоратив ишлаб чиқариш тизимини шакллантириш масалалари // Респ.
илм.- амал. анж. – Фарғона: ФПИ, 2009. –Б.15-18.
10. Турикова Л.М. Корпоратив ишлаб чиқариш тизимида стратегик
менежментни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари // Респ. илм.-техн.
конф. – Жиззах: ЖПИ, 2010. – Б.171-173.
11. Турикова Л.М. Корпоратив ишлаб чиқариш тизимида инновацион
фаолиятни жорий этиш // Респ.илм.-амалий конф. - Наманган, 2010. – Б.67-69.
12. Турикова Л.М. Корпоратив ишлаб чиқариш тизимида иқтисодий
самарадорлик кўрсаткичлари тизими // Респ. илм.-амалий конф. - Тошкент,
2011. – Б.23-25.
13. Турикова Л.М. Иқтисодий ўсишни прогнозлаш усулларидан қурилиш
компаниясини стратегик бошқаришда фойдаланиш йўллари // Архитектура.
Қурилиш. Дизайн. - Тошкент, 2011. - № 4. – Б.55-59.


background image

25

Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Турикова Лазокат
Машрабовнанинг 08.00.13 – «Менежмент» ихтисослиги бўйича

«Корпоратив

бошқарув тизимида стратегик менежмент усулларини жорий этиш
самарадорлиги («Ўзқурилишматериаллари» АК мисолида)»

мавзусидаги

диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч сўзлар:

корпоратив бошқарув, корпоратив бошқарув тизими,

стратегия,

менежмент,

стратегик

менежмент,

таркибий

ўзгариш,

самарадорлик, иқтисодий ўсиш.

Тадқиқот

объектлари:

«

Ўзқурилишматериаллари»

акциядорлик

компаниясининг хўжалик юритиш фаолияти ва бошқарув тизими.

Ишнинг мақсади:

корпоратив бошқарув тизимида стратегик менежмент

усулларини жорий этиш самарадорлигининг назарий ва амалий жиҳатларини
ривожлантириш, уларни бозор талабларига мос тарзда тадқиқ этиш ва
бошқаришни такомиллаштириш борасида услубий таклиф ва тавсиялар
ишлаб чиқиш.

Тадқиқот методлари:

қиёсий ва иқтисодий таҳлил, иқтисодий -

математик,

статистик

гуруҳлаш,

монографик

кузатиш,

таққослаш,

социологик сўровнома, танланма кузатиш ва прогнозлаш.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

иқтисодчи

олимлар

томонидан

«корпоратив

бошқарув»

ва

«стратегик

менежмент»

тушунчаларига берилган илмий таърифлар қиёсий таҳлил этилиб, муаллиф
томонидан мазкур тушунчалар моҳияти тизимли гуруҳлаштирилган ҳолда
«корпоратив бошқарув тизими» тушунчасига илмий таъриф берилди ва
назарий-услубий жиҳатлари асосланди. Корпоратив бошқарув тизимида
стратегик менежмент усуллари ва технологиялари тизимлаштирилди.
Қурилиш материаллари саноатида таркибий ўзгариш йўналишлари очиб
берилди ва унда иқтисодий ҳолатни яхшилаш борасида илмий-амалий
таклифлар киритилди. Корпоратив бошқарувда стратегик менежментни
ривожлантиришнинг асосий йўналишлари аниқланиб, компанияда таркибий
тузилмани такомиллаштириш, иқтисодий ривожлантириш бўйича илмий-
амалий тавсиялар асосланди.

Амалий аҳамияти:

тадқиқотнинг хулосалари республикада корпоратив

бошқарув тизимида стратегик менежмент усулларини жорий этишнинг
назарий жиҳатларини бойитишга муайян ҳисса бўлиб қўшилади.

Татбиқ

этиш

даражаси

ва

иқтисодий

самарадорлиги:

диссертациянинг

асосий

натижалари

ва

хулосалари

«Ўзқурилишматериаллари»

АК,

ЎзР

Давархитектқурилиш

қўмитаси

қошидаги капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ва нархларни
шакллантириш

Маркази,

Давархитектқурилиш

қўмитасининг

Лойиҳа

институтлари фаолияти мониторинги бошқармаси амалий фаолиятига ҳамда
ТАҚИ ўқув жараёнига татбиқ этилган.

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:

республика қурилиш материаллари

ишлаб чиқарувчи акциядорлик жамиятларида ва ўқув жараёнларида
фойдаланиш мумкин.


background image

26

РЕЗЮМЕ

диссертации Туриковой Лазокат Машрабовны на тему:

«Эффективность

внедрения

способов

стратегического

менеджмента

в

системе

корпоративного управления (на примере АК «Узстройматериалы»)»

на

соискание ученой степени кандидата экономических наук по специальности
08.00.13- «Менеджмент».

Ключевые слова:

корпоративное управление, система корпоративного

управления,

стратегия,

менеджмент,

стратегический

менеджмент,

структурные изменения, эффективность, экономический рост.

Объекты исследования:

ведение хозяйственной деятельности и система

управления акционерной компании «Узстройматериалы».

Цель работы:

обоснование теоретических и практических особенностей

эффективного внедрения способов стратегического менеджмента в системе
корпоративного управления, исследование их соответствия потребностям
рынка, разработка стилистических рекомендаций и предложений по
усовершенствованию управления.

Методы исследования:

косвенный и экономический анализ, экономико-

математическое и статистическое группирование, монографический обзор,
сопоставление,

социологический

опрос,

выборочный

обзор

и

прогнозирование.

Полученные результаты и их новизна:

проанализировано научное

описание, данные учеными экономистами к понятиям «корпоративное
управление»

и

«стратегический

менеджмент»,

путем

системного

группирования данных понятий определено научное описание соискателем
было приведено понятия «Система корпоративного управления» и
обоснованы теоретическо - практические особенности. Систематизированы
методы

стратегического

менеджмента

и

технологий

в

системе

корпоративного управления. Раскрыты тенденции структурных изменений
производства

стройматериалов

и

приведены

научно-практические

предложения по улучшению экономического состояния. Обоснованы научно-
практические

рекомендации

по

экономическому

развитию

и

совершенствованию и управления компанией.

Практическая значимость:

итоги исследования внесут определённый

вклад в улучшение теоретических особенностей внедрения методов
стратегического менеджмента в системе корпоративного управления в
республике.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

основные

результаты

и

заключения

диссертации

внедрены

в

практическую

деятельность

АК

«Узстройматериалы»,

Центра

по

экономическому

реформированию и ценообразованию в капитальном строительстве при
Госархитектстрое РУз, Управления по мониторингу деятельности проектных
институтов Госархитектстроя, а также в учебный процесс ТАСИ.

Область

применения:

результаты

исследования

могут

быть

использованы в акционерных обществах по производству стройматериалов и
в учебном процессе.


background image

27

RESUME

Thesis of Turikova Lazokat Mashrabovna on the theme:

“The efficiency of

implementation of ways of strategic management in the system of corporate
management (as an example: Stock Company «Uzstroymaterialy»)”

on the

scientific degree of the candidate of economics on specialty 08.00.13-
“Management”.

Key words:

corporate management, system of corporate management,

management, strategic management, structural changes, efficiency, economic
growth.

Subjects of the research:

economic activity and managerial system of the

stock company “Uzstroymaterialy”.

Purpose of work:

to develop theoretical and practical features of effective

implementation of ways of strategic management in the system of corporate
management, to make the research of their conformity with the market demands, to
work out the stylistic recommendation and proposals on the improvement of
management.

Methods of research:

indirect and economic analysis, economic, mathematic

and statistic grouping, monographic review, comparison, sociological inquiry,
sampling review and prognostication.

The results obtained and their novelty:

having indirectly analyzed scientific

description, given by scientists economists to the concepts of “corporate
management” and “strategic management”, by means of systematic grouping of
these concepts, applicant gave the scientific description of the concepts of “system
of corporate management” and proved the theoretical and practical features. The
technologies and methods of strategic management were systemized in the system
of corporate management. The trends of structural changes of the production of
building materials were brought to light and the scientific and practical proposals
on the improvement of its` economic situation were given. By means of
identification of main trends of the development of strategic management in
corporate management, the scientific and practical recommendations on economic
development and improvement of structural formation in the company were
proved.

Practical value:

the outcomes of the research will make the significant

contribution to the improvement of theoretical features of the implementation of
strategic management methods in the system of corporate management in the
republic.

Degree of embed and economic effectivity:

The main results and outcomes

of the research work are implemented in the practical activity of the stock company
“Uzstroymaterialy”, and of the Center on economical reformation and price
orientation in capital construction of the committee Gosarhitektstroy of the RUz,
and of the Department on monitoring the activity of the project institutions of the
committee Gosarhitektstroy as well as in the teaching process of Tashkent Institute
of Architecture and Construction.

Field of application:

the results of the research can be used in the stock

corporations on the production of building materials and in the teaching process.

Bibliografik manbalar

Турикова Л.М., Нуримбетов Р.И. Корпоратив бошқарувда стратегик менежмент самарадорлигини ошириш йўллари. Монография. - Т: Fan va texnologiya, 2010. - 130 б.

Турикова Л.М. Корпоратив ишлаб чиқариш тизими // Jamiyat va boshqaruv. - Тошкент, 2009. - № 4. - Б.79-81.

Турикова Л.М. Корпоратив ишлаб чиқаришда хориж тажрибаси // Ozbekiston qishloq xo’jaligi. - Тошкент, 2010. - № 6. - 39 б.

Турикова Л.М., Нуримбетов Р.И. Саноат бошқарув тизимидаги ислоҳотларнинг бориши ва уни такомиллаштириш йўллари И Таълим тизимида ижтимоий-гуманитар фанлар. - Тошкент, 2010. - № 1, - Б. 168-169.

Турикова Л.М. Совершенствование управления структурных преобразований производства строительных материалов в условиях диверсификации производства // Экономика и финансы. АНП - Москва, 2010. -№ 8 (176). -С. 21-23.

Турикова Л.М. Қурилиш материалларини корпоратив ишлаб чикаришда стратегик менежмент усулларини қўллаш самарадорлиги // Респ. илм.-амал конф. - Тошкент: Солик Академияси, 2008. - Б.396-398.

Турикова Л.М., Нуримбетов Р.И. Республикада корпоратив ишлаб чиқаришни такомиллаштириш усуллари И Респ. ёш олимлар илм.-амал. анж. тўплами. - Тошкент: ЎзРФА, 2008. - Б. 108-110.

Турикова Л.М., Нуримбетов Р.И. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида корпоратив бошқарувнинг аҳамияти И Респ. илм.-амал. анж. -Тошкент: ТДИУ, 2008. - Б.237-238.

Турикова Л.М. Иқтисодиётни модернизациялаштириш шароитида корпоратив ишлаб чикариш тизимини шакллантириш масалалари // Респ. илм,- амал. анж. -Фарғона: ФПИ, 2009. -Б. 15-18.

Турикова Л.М. Корпоратив ишлаб чиқариш тизимида стратегик менежментни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари // Респ. илм.-техн. конф.-Жиззах: ЖПИ, 2010. - Б.171-173.

Турикова Л.М. Корпоратив ишлаб чиқариш тизимида инновацион фаолиятни жорий этиш И Респ.илм.-амалий конф. - Наманган, 2010. - Б.67-69.

Турикова Л.М. Корпоратив ишлаб чиқариш тизимида иктисодий самарадорлик кўрсаткичлари тизими // Респ. илм.-амалий конф. - Тошкент, 2011.-Б.23-25.

Турикова Л.М. Иқтисодий ўсишни прогнозлаш усулларидан курилиш компаниясини стратегик бошқаришда фойдаланиш йўллари // Архитектура. Қурилиш. Дизайн. - Тошкент, 2011. - № 4. - Б.55-59.