Давлат ҳокимияти тизимида президентлик институти: қиёсий-ҳуқуқий таҳлили

Annotasiya

Тадқиқот объектлари: давлат хокимияти тизимида президентлик институтининг ўрни ва ролига оид ҳуқуқий муносабатлар тизими, юридик фанда мавжуд бўлган ғоялар, тамойиллар ва категориялар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар.
Ишнинг мақсади: давлат хокимияти тизимида президентлик институтининг ўрни ва ролини киёсий-ҳуқукий тадқиқ этиш ва бу борада илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методлари: тизимлилик, тарихийлик, тизимли-таркибий ёндашув, анализ ва синтез, мантиқий-юридик, формал-юридик, қиёсий-ҳукуқий, статистик ва илмий билишнинг бошқа усулларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: давлат хокимияти ва бошкарувини демократлаштириш шароитида миллий юридик фанда президентлик институтининг давлат хокимияти тизимида тутган ўрни ва роли илк маротаба монографик тарзда конституциявий ҳуқук нуктаи назаридан қиёсий-ҳукукий тадқиқ этилди.
Амалий ахамияти: диссертация хулосалари ва қоидаларидан президентлик института билан боғлиқ қонунчиликни такомиллаштириш, давлат ҳокимияти ва бошкарувини демократлаштириш соҳасида кейинги йилларда кабул килинган бир катор конунларни амалга ошириш механизмларини ривожлантириш, демократик ҳуқуқий давлат ва фукаролик жамиятида президентлик институтининг ўрни ва роли тўғрисидаги билимларни кенгайтириш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражасн ва иқтисоднй самарадорлнги: Тадқиқот натижаларидан Узбекистан Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сената, Мамлакатимизда демократии ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фукаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси ижросига оид давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш соҳасидаги норматив-ҳукуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича Комиссия, Узбекистан Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги института фаолиятида фойдаланилмокда.
Қўлланиш (фойдаланиш) со\аси: конун ижодкорлиги жараёни, қонунни кўллаш, илмий тадқиқот ва таълим соҳалари.

Manba turi: Tezislar
Yildan beri qamrab olingan yillar 1992
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
CC BY f
1-27
17

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Миракулов, М. (1970). Давлат ҳокимияти тизимида президентлик институти: қиёсий-ҳуқуқий таҳлили. Avtoreferat Katalogi, 1(1), 1–27. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/46888
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Тадқиқот объектлари: давлат хокимияти тизимида президентлик институтининг ўрни ва ролига оид ҳуқуқий муносабатлар тизими, юридик фанда мавжуд бўлган ғоялар, тамойиллар ва категориялар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар.
Ишнинг мақсади: давлат хокимияти тизимида президентлик институтининг ўрни ва ролини киёсий-ҳуқукий тадқиқ этиш ва бу борада илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методлари: тизимлилик, тарихийлик, тизимли-таркибий ёндашув, анализ ва синтез, мантиқий-юридик, формал-юридик, қиёсий-ҳукуқий, статистик ва илмий билишнинг бошқа усулларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: давлат хокимияти ва бошкарувини демократлаштириш шароитида миллий юридик фанда президентлик институтининг давлат хокимияти тизимида тутган ўрни ва роли илк маротаба монографик тарзда конституциявий ҳуқук нуктаи назаридан қиёсий-ҳукукий тадқиқ этилди.
Амалий ахамияти: диссертация хулосалари ва қоидаларидан президентлик института билан боғлиқ қонунчиликни такомиллаштириш, давлат ҳокимияти ва бошкарувини демократлаштириш соҳасида кейинги йилларда кабул килинган бир катор конунларни амалга ошириш механизмларини ривожлантириш, демократик ҳуқуқий давлат ва фукаролик жамиятида президентлик институтининг ўрни ва роли тўғрисидаги билимларни кенгайтириш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражасн ва иқтисоднй самарадорлнги: Тадқиқот натижаларидан Узбекистан Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сената, Мамлакатимизда демократии ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фукаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси ижросига оид давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш соҳасидаги норматив-ҳукуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича Комиссия, Узбекистан Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги института фаолиятида фойдаланилмокда.
Қўлланиш (фойдаланиш) со\аси: конун ижодкорлиги жараёни, қонунни кўллаш, илмий тадқиқот ва таълим соҳалари.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК ИНСТИТУТИ





Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 342.536.12 (043.5) (575.1)



МИРАКУЛОВ МИРАВЗАЛ МИРОДИЛОВИЧ


ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ТИЗИМИДА ПРЕЗИДЕНТЛИК ИНСТИТУТИ:

ҚИЁСИЙ-ҲУҚУҚИЙ ТАҲЛИЛ


12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ; маъмурий ҳуқуқ;

молиявий ҳуқуқ



Юридик фанлар номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация


А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И

ТОШКЕНТ – 2012


background image

2

Диссертация иши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент

давлат юридик институтининг “Конституциявий ҳуқуқ” кафедрасида
бажарилган.



Илмий раҳбар:

юридик фанлар доктори, профессор

Азизхўжаев Алишер Аббосович


Расмий оппонентлар

:

юридик фанлар доктори, профессор

Хамедов Иса Ахлиманович


юридик фанлар номзоди

Рахманов Акмал Эргашевич

Етакчи ташкилот

:

Мирзо Улуғбек номидаги

Ўзбекистон Миллий университети




Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат

юридик институти ҳузуридаги фанлар доктори (номзоди) илмий даражасини
олиш

учун

диссертациялар

ҳимояси

бўйича

Д.016.15.03

рақамли

ихтисослашган кенгашнинг 2012 йил “___” _______ куни соат ___ даги
мажлисида бўлиб ўтади (100047, Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ, 35).

Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Тошкент давлат юридик институтининг кутубхонасида танишиш мумкин
(100047, Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ, 35).


Автореферат 2012 йил “___”_________да тарқатилди.


Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, юридик фанлар
номзоди, доцент

Зулфиқоров

Шерзод Хуррамович


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Мамлакатимиз

мустақилликка эришиш

остонасида ва уни қўлга киритганидан сўнг ўз олдига демократик ҳуқуқий
давлат барпо этишни пировард мақсад сифатида белгилаб олди. Мустақиллик
декларациясининг 11-бандида Ўзбекистон демократик ҳуқуқий давлат тузишга
қарор қилганини билдиради

1

, деб эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси давлат қурилишининг бош йўналиши

машаққат билан қад ростлаган мамлакатларнинг мураккаб тажрибасини, шу
билан бирга республиканинг ўз хусусиятларини ва халқимизнинг ақл-
заковатини ҳисобга олиб ишлаб чиқилган ўз йўлимиздан аниқ мақсад сари
қатъият билан илгарилаб боришдан иборат, деб қайд этилди

2

.

Шу мақсадни таъминлашнинг устувор йўналиши сифатида демократик

ҳуқуқий давлатнинг муҳим принципи – ҳокимиятлар бўлиниши тамойили,
шунингдек унинг таркибий қисми президентлик институти жорий этилиб, 1990
йил 24 мартда “Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимини таъсис этиш
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (Асосий Қонуни)га ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
қабул қилинди

3

.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганларидек,

“Президент институтининг жорий этилиши – республикамиз учун суверенитет
ва давлатчиликда принцип жиҳатдан янги босқичга ўтилишини билдиради.
Чунки шунчаки эмас, балки ҳақиқий давлатчилик ҳокимиятнинг бундай
тузилмасини қўлга киритиш имкониятига эга. ... Президент бошқарувини
ҳаётнинг ўзи, қайта қуришнинг мантиғи, моҳияти, унинг мураккаб ва зиддиятли
жараёнлари тақозо этди”

4

.

“Ўзбекистон

Республикасининг

Давлат

мустақиллиги

асослари

тўғрисида”ги Конституциявий Қонуннинг 5-моддасида давлат идораларининг
тизими хокимиятни қонун чиқарувчи, ижроия ва суд хокимиятига ажратиш
тартиби асосида қурилади

5

, - деб белгиланиб, кейинчилик бу қоидалар

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11-моддасида, президентлик
институтига оид қоидалар эса алоҳида XIX бобда мустаҳкамлаб қўйилди.

Ўтган

давр

мобайнида

мамлакатимизда

давлат

ҳокимияти

ва

бошқарувини демократлаштириш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар
ҳокимиятлар бўлиниши конституциявий принципини ҳаётга изчил татбиқ этиш,
ҳокимият тармоқлари ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар
мувозанатининг самарали тизимини шакллантириш, марказда ва жойларда
қонун чиқарувчи ва вакиллик ҳокимиятининг ваколатлари ҳамда назорат

1

Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. – Тошкент: Ўзбекистон, 2011. – Б. 225.

2

Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т.3. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996. – Б. 266.

3

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1990. – №10-11, 197-модда.

4

Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. – Тошкент: Ўзбекистон, 2011. – Б. 142, 144.

5

Ўзбекистон Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1991. – №11, 246-модда.


background image

4

вазифаларининг ролини кучайтириш, суд тизимини либераллаштириш ва унинг
мустақиллигини таьминлашга қаратилди

1

.

Бу жараёнда таъбир жоиз бўлса, президентлик институти давлат

ҳокимияти тизимида марказий ўринни эгаллаб, сиёсий тизимнинг ўзагига
айланди. Демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятининг
пойдеворини барпо этиш ҳамда давлатнинг бош ислоҳотчи бўлиши зарурати
ўтиш даврида Президент зиммасига катта масъулият ва стратегик вазифаларни
ҳал этиш заруратини юклаш баробарида унинг кенг ваколатларга эга бўлишини
тақозо этди. Президент давлат ва айни вақтда ижро этувчи ҳокимият бошлиғи
сифатида ислоҳотларнинг ташаббускори, янгиланиш ва ўзгаришлар жараёнини
ҳаракатга келтирувчи асосий кучга айланди.

Миллий

дaвлaтчилик

aсослaрини

шaкллaнтиришга

қаратилган

ислоҳотлар натижасида сиёсий вa иқтисодий ҳaёт, дaвлaт вa жaмият
қурилишининг

бaрчa

жaбҳaлaрини

янaдa

дeмокрaтлaштириш

вa

эркинлaштириш, мустaқил суд тизими, инсон ҳуқуқ вa эркинликлaрини ҳимоя
қилиш, фуқaролaрнинг сиёсий, иқтисодий фaоллигини ошириш ҳамда
фуқaролик жaмиятини барпо этишнинг мустаҳкам пойдевори яратилиб,
демократик ислоҳотлар ортга қайтмас жараёнга айланди.

Ушбу мустaҳкaм пойдeвор aсосидa мaмлaкaтимизни жaдaл ислоҳ этиш вa

модeрнизaция қилишнинг янги дaври – миллий тaрaққиётимизнинг кeйинги
мaнтиқий босқичи изчил дaвом этмоқдa. Фaол дeмокрaтик янгилaнишлaр вa
мaмлaкaтни модeрнизaция қилиш дaври

2

ҳисобланмиш ушбу босқичда давлат

ҳокимияти тизимида ўзаро мутаносиб ва барқарор мувозанатни таъминлаш,
ҳокимият тизимида президентлик институтининг ўрни ва ролига оид муҳим
демократик ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Миллий давлатчилигимиз ва биз учун янги бўлган эркин бозор

иқтисодиёти шаклланаётган ва қарор топаётган дастлабки йилларда
Президентга берилган ҳуқуқ ва ваколатларнинг бир қисмини ҳокимиятнинг
қонун чиқарувчи ва ижро этувчи тузилмаларига бериш ишлари изчиллик билан
олиб борилмоқда. Жумладан, 2003 йилдан Ўзбекистон Республикаси
Президенти эгаллаб турган Вазирлар Маҳкамаси раиси лавозимининг
тугатилиши либераллаштириш ва демократлаштириш йўлида муҳим қадам
бўлди.

2005 йилдан икки палатали парламент шаклланиши билан Президент

ваколатларининг катта қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Сенатига ўтказилди ва бугунги кунда муваффақият билан бажарилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 4 февралдаги

“Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамаси

қарорлари

ва

фармойишларини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва имзолаш тартиби
тўғрисида”ги фармойиши билан эса Ўзбекистон Республикаси Президенти
қарор ва фармойиш қабул қиладиган энг муҳим йўналишлар ва масалаларнинг

1

Каримов И.А. Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш –

мамлакатимиз тараққиётининг асосий мезонидир. Т.19. – Тошкент: Ўзбекистон, 2011. – Б. 45-46.

2

Каримов И.А. Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш йўлида.

Т.16. –Тошкент: Ўзбекистон, 2008. – Б.5.


background image

5

рўйхати, Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишиладиган Вазирлар
Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари рўйхати, Ўзбекистон Республикаси
Президенти билан келишиб олишга тақдим этиладиган принципиал
параметрлар, муҳим баланслар ва соҳалараро ҳисоб-китоблар рўйхати
белгиланди.

Бундан ташқари, Президент Ислом Каримов қайд этганларидек, “2007

йилда Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан мамлакат Президенти бир
вақтнинг ўзида ижро этувчи ҳокимият бошлиғи эканини белгилайдиган
норманинг чиқарилиши ушбу даврдаги муҳим сиёсий-ҳуқуқий воқеалардан
бири бўлди. Бугунги кунда Конституциямизнинг 89-моддасида “Ўзбекистон
Республикасининг Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти
органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини
таъминлайди” деган қоида белгиланди.

Ҳозирги пайтда мамлакатимиз аҳолисининг сиёсий-ҳуқуқий маданияти

ва ижтимоий онг даражасининг ўсиб бориши, жамиятни демократлаштириш ва
либераллаштириш

жараёнларининг

жадал

ривожланиши,

юртимизда

кўппартиявийлик тизимининг тобора мустахкамланиши давлат ҳокимиятининг
учта субъекти, яьни давлат бошлиғи бўлган Президент, қонун чиқарувчи ва
ижро этувчи ҳокимиятлар ўртасидаги ваколатларнинг янада мутаносиб
тақсимланишини

таьминлаш

учун

зарур

шарт-шароитларни

юзага

келтирмоқда”

1

.

“Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва

фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” асосида 2011 йил 18
апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим
моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96, ва 98-
моддаларига)”ги

2

Қонун билан Президент ваколатларидан ижро этувчи

ҳокимият девонини тузиш ва унга раҳбарлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси
ваколатига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш ҳуқуқлари
чиқарилди, Президентнинг вилоятлар ҳокимларини ҳамда Тошкент шаҳар
ҳокимини тайинлаш ҳамда лавозимидан озод этиш ваколатига ўзгартиш
киритилиб, эндиликда бу ваколат Бош вазир тақдимига кўра Президент
томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилди. Шунингдек, мaмлaкaтнинг
aмaлдaги Прeзидeнти ўз вaзифaлaрини бaжaрa oлмaйдигaн ҳoлaтлaрдa унинг
вaзифa вa вaкoлaтлaри вaқтинчa Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Maжлиси
Сeнaти Рaисининг зиммaсигa юклaтилиши белгиланди.

2011 йил 12 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси

Конституциясининг 90-моддасига тузатиш киритиш тўғрисида”ги

3

Қонуни

орқали бугунги кундаги объектив воқелик билан, мамлакатимизда амалга
оширилаётган ислоҳотларнинг мантиғи ва изчиллигидан келиб чиқиб,

1

Каримов И.А. Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш –

мамлакатимиз тараққиётининг асосий мезонидир. Т.19. – Тошкент: Ўзбекистон, 2011. – Б. 45-46.

2

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011. – №4, 100-модда.

3

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011. – №12/1 (1428), 343-

модда.


background image

6

Президентнинг сайланиш муддатини ҳозирги вақтда амалда бўлган етти йил
ўрнига беш йил қилиб белгиланди.

Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш соҳасида амалга

оширилган мазкур туб ислоҳотлар ўз навбатида, ушбу демократик янгиланиш
ва ўзгаришлар жараёнини конституциявий ҳуқуқ фани нуқтаи назаридан махсус
қиёсий-ҳуқуқий тадқиқ этишни, уларни амалга оширишнинг илмий асосларини
мустаҳкамлашни ва янада ривожлантиришни объектив зарурат қилиб қўймоқда.
Зеро, миллий юридик фанда конституциявий ҳуқуқ фани нуқтаи назаридан
давлат ҳокимияти тизимида президентлик институтининг ўрни, унинг давлат
ҳокимияти органларининг келишилган холда фаолият юритиши ҳамда
ҳамкорлигини таьминлаши, ҳокимиятнинг бошқа тармоқлари билан ўзаро
муносабатлари механизмлари, ушбу институтнинг ривожланиш истиқболлари
шунингдек, давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги ваколатларнинг янада
мутаносиб тақсимланишини таъминлашдаги аҳамияти билан боғлиқ назарий ва
амалий муаммолар етарлича тадқиқ этилмаган.

Шу маънода, тадқиқот мавзусининг долзарблиги қуйидагиларда

ифодаланади:

биринчидан,

давлат

ҳокимияти

ва

бошқарувини

демократлаштириш соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг ҳозирги
босқичида ўта муҳим устувор вазифа ҳокимиятлар бўлиниши конституциявий
принципини ҳаётга изчил татбиқ этиш, Президент, қонун чиқарувчи ва ижро
этувчи

ҳокимиятлар

ўртасидаги

ваколатларнинг

янада

мутаносиб

тақсимланишини таъминлашдан иборат бўлиб, ушбу масалаларнинг илмий-
назарий асосларни тадқиқ этиш ва ривожлантиришни тақозо этади.

иккинчидан,

Ўзбекистонда президентлик институти йигирма йилдан

ортиқ вақт давомида самарали фаолият кўрсатиб, катта амалий тажриба
тўплади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Ўзбекистон Республикаси
Президенти сайлови тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Президенти
фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида”ги, шунингдек 70 га яқин бошқа
қонунларда президентлик институтининг ҳуқуқий мақомига оид нормалар
мустаҳкамланди.

Ҳозирда

ана

шу

тажриба

ва

ҳуқуқий

асосларни

конституциявий ҳуқуқ фани нуқтаи назаридан таҳлил қилишга, бу борадаги
назарий ва амалий муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича зарур
таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишга эҳтиёж туғилмоқда;

учинчидан,

бугунги кунда президентлик институти муҳим демократик

институт сифатида БМТга аъзо бўлган 193 та давлатдан 143 тасида

1

, яъни

қарийб 75 фоизида жорий этилган бўлиб, давлат ҳокимияти тизимида ўзининг
муайян ўрнига эга. Ҳозирги глобаллашув замонида ушбу соҳадаги миллий ва
илғор жаҳон тажрибасини қиёсий-ҳуқуқий тадқиқ этиш, бу борадаги
ривожланишнинг умумий қонуниятларини аниқлаш ҳамда фаолиятни янада
такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш муҳим
аҳамият касб этмоқда;

тўртинчидан

,

кейинги

йилларда

мамлакатимизда

демократик

ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш

1

Қаранг: http://en.wikipedia.org/wiki/President


background image

7

соҳасида кенг кўламли ислоҳотларнинг амалга оширилиши ўз навбатида, бу
жараёнларни конституциявий ҳуқуқ фани нуқтаи назаридан тадқиқ этишни,
уларни

амалга

оширишнинг

илмий-назарий,

ҳуқуқий

асосларини

мустаҳкамлашни объектив зарурат қилиб қўймоқда.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Мамлакатимизда истиқлол

йилларида президентлик институтининг аҳамияти ва моҳияти, вужудга келиши
ва ривожланиши, ваколатларига оид ҳуқуқий масалалар А.А.Азизхўжаев,
Ш.А.Аббосхўжаев,

С.М.Адилходжаева,

М.А.Ахмедшаева,

Ҳ.Б.Бобоев,

М.Бойдадаев, А.Р.Болтаев, К.Н.Джумабаев, Ш.И.Жалилов, З.С.Ибрагимов,
З.М.Исломов,

М.М.Мирхамидов,

О.З.Муҳаммаджонов,

Ҳ.Т.Одилқориев,

А.Э.Рахманов, Ф.Х.Рахимов, А.К.Рахимов, А.Х.Саидов, Г.М.Тансиқбоева,
А.С.Турсунов, М.М.Файзиев, Э.Ҳ.Халилов, И.А.Хамедов, О.Т.Ҳусанов,
Р.Р.Ҳакимов, Ш.З.Ўразаев ва бошқа олимлар томонидан тадқиқ этилган.

Хорижий давлатларда мавзуга оид масалалар АҚШлик олим ва давлат

арбоблари А.Гамильтон, Дж.Джей, К.Диринг, Дж. Джавитс, Л.Виллс,
Д.Келлераманн, К.Крэбб, Х.Линц, К. Малкахи, М.Мези, Дж.Медисон,
Р.Нойштадт,

Р.Спитцер,

Дж.Тарбер,

Л.Фишер

ва

Л.Фридмэнларнинг

асарларида ўрганилган. Араб давлатларида президентлик институтига оид
тадқиқотлар нисбатан камроқ бўлиб, Аль-Дахири Мусайд Дайфулла Каид ва
рус олими М.А.Сапроноваларнинг асарларини келтириб ўтиш мумкин.

МДҲга аъзо давлатларда мавзуга оид масалаларни тадқиқ этишда

А.Ш.Арутюнян, М.Б.Агаев, С.А.Агафонов, Д.С.Ашаев, Д.Н.Белов, С.В.Березка,
Н.В.Бобракова, В.В.Верстов, И.Л.Волошенко, Э.А.Гаджи-Заде, Г.В.Дегтев,
Л.И.Дмитриева, Б.П.Елисеев, Н.Ш.Ибрагимова, В.И. Кайнов, А.М.Ковалев,
Н.Е.Колобаева,

А.А.Котенков,

М.А.Крутоголов,

Б.М.Лазарев,

Л.Б.Лукьянова,

В.А.Малиновский,

Б.А.Мухамеджанов,

А.А.Мишин,

Л.А.Окуньков, В.И.Радченко, Д.Ю.Скуратов, Ю.Е.Стасюк, В.Н.Суворов
А.Ш.Султанов, А.И.Д.Д.Тесленко, Е.А.Тихон, Трофимов, И.В.Филиппов,
И.Д.Хутинаев, В.Е.Чиркин каби олимларнинг асарлари муҳим ўрин тутади

1

.

Мазкур асарлар президентлик институтининг моҳиятини ва назарий-

ҳуқуқий асосларини англашда ўзига хос манба бўлиб хизмат қилмоқда. Шу
билан бирга, мамлакатимизда ушбу масалалар алоҳида монографик тадқиқот
иши доирасида қиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан деярли ўрганилмаган. Бу омиллар
ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш йўлида амалга
оширилган туб ислоҳотлар ва қўйилган янги вазифалар мазкур монографик
тадқиқот учун асос бўлди.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация мавзуси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Тошкент давлат юридик институти Илмий кенгашининг 2009 йил 25
февралдаги 7-сонли баённомаси билан тасдиқланган ва Тошкент давлат юридик
институтининг илмий тадқиқот ишлари режаларига киритилган.

1

Мазкур муаллифларнинг илмий ишлари диссертациянинг фойдаланилган адабиётлар рўйхатида берилган.


background image

8

Тадқиқот

мақсади

давлат

ҳокимияти

тизимида

президентлик

институтининг ўрни ва ролини қиёсий-ҳуқуқий тадқиқ этиш ва бу борада
илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

Тадқиқот вазифалари

. Тадқиқотнинг вазифалари белгиланган мақсадни

амалга оширишга қаратилган бўлиб, қуйидагилардан иборат:

– президентлик институти тушунчаси ва ҳуқуқий мазмунига оид

назарий ёндашувларни тизимли таҳлил этиш, президентлик институти
тушунчасига муаллифлик таърифини бериш;

– хорижий мамлакатларда президентлик институтининг вужудга келиши

ва ривожланиши хусусиятларини тадқиқ этиш, бу борадаги умумий
қонуниятларни ўрганиш ва муаллифлик қарашларини баён этиш;

– давлат бошқарувининг республика шаклига асосланган мамлакатларда

президентлик институтининг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ этиш орқали
миллий давлат бошқарув шаклини илмий-назарий асослаш;

– АҚШ, Европа Иттифоқининг айрим мамлакатлари, араб давлатлари,

МДҲга аъзо ва Болтиқбўйи давлатларида президентлик институтининг
конституциявий-ҳуқуқий мақомини қиёсий-ҳуқуқий тадқиқ этиш ва илмий-
назарий хулосалар ишлаб чиқиш;

– мамлакатимизда

давлат

ҳокимияти

ва

бошқарувини

демократлаштириш шароитида президентлик институти ривожланишининг
устувор йўналишларини ўрганиш ва бу борада илмий-асосланган тавсияларни
баён этиш;

– мамлакатимизда президентлик институтининг ташкилий-ҳуқуқий

асосларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Тадқиқотнинг объекти ва предмети.

Тадқиқотнинг объектини давлат

ҳокимияти тизимида президентлик институтининг ўрни ва ролига оид ҳуқуқий
муносабатлар тизими ташкил этади. Мамлакатимиз ҳамда хорижий давлатлар
давлат ҳокимияти тизимида президентлик институтининг консти-туциявий-
ҳуқуқий мақоми тадқиқот предметини ташкил этади.

Тадқиқот методлари.

Тадқиқотнинг методологик асосини Ўзбекистон

Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг демократик ҳуқуқий давлатни
барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда президентлик
институтининг давлат ҳокимияти тизимидаги ўрни ва ролига оид қарашлари,
фикрлари ва ғоялари ташкил қилади. Ўзбекистон Республикаси ҳамда хорижий
мамлакатларнинг конституциялари, давлат ҳокимиятини ташкил этиш ва
фаолият юритишига оид бошқа қонун ҳужжатлари тадқиқотнинг норматив-
ҳуқуқий асоси сифатида хизмат қилади.

Тадқиқотнинг методологик асосини шунингдек, ижтимоий воқеликни

диалектик-маданий

тушуниш,

шунингдек

ҳуқуқ

ва

давлатни

юриспруденциянинг яхлит предмети ҳамда инсон эркини таъминлаш ва амалга
оширишнинг умумий ҳамда зарурий шакли сифатида эътироф этувчи либертар-
юридик концепция ташкил этади. Тадқиқот жараёнида илмий билишнинг
тарихийлик, тизимли-таркибий ёндашув, анализ ва синтез, индукция ва


background image

9

дедукция, мантиқий-юридик, формал-юридик, қиёсий-ҳуқуқий, статистик
усуллардан фойдаланилди.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

давлат ҳокимияти тизимида президентлик институтининг тутган

ўрнини англашда муҳим аҳамиятга эга бўлган “давлат бошлиғи”, “президент-
лик институти”, “президентнинг ҳуқуқий мақоми” каби тушунчаларнинг
муаллифлик таърифлари ишлаб чиқилди;

хорижий мамлакатлар тажрибасининг қиёсий-ҳуқуқий таҳлили асо-

сида президентлик институтининг вужудга келиши ва ривожланишига оид
умумий қонуниятлар очиб берилди;

хорижий мамлакатларнинг конституциявий ҳуқуқи нормалари ҳамда

миллий қонунчиликни ўрганиш орқали давлат бошқарувининг турли шаклла-
рида президентлик институтининг моҳияти, хусусиятлари давлат ҳокимияти
тизимидаги ўрни ва ролига оид муаллифлик қарашлари баён этилди ҳамда
миллий давлат бошқарув шакли илмий-назарий асослантирилди;

АҚШ, Европа Иттифоқининг айрим мамлакатлари, араб давлатлари,

МДҲга аъзо ва Болтиқбўйи давлатларида президентлик институтининг
конституциявий-ҳуқуқий мақоми қиёсий-ҳуқуқий тадқиқ этилди ва мазкур
институтнинг мамлакатимизда ривожланиши тенденциясига оид муаллифлик
хулосалари баён этилди;

мамлакатимизда президентлик институтининг ўтган йиллар мобай-

нидаги ривожланиш ҳолати таҳлил этилиб, унинг икки муҳим даври ажратиб
кўрсатилди:

биринчи давр

– ўтиш дaври вa миллий дaвлaтчилик aсослaрини

шaкллaнтириш билaн боғлиқ биринчи гaлдaги ислоҳот вa ўзгaришлaрни ўз
ичигa олгaн бўлиб, бунда президентлик институти нафақат давлат бошлиғи
балки кучли ижро этувчи ҳокимият органи сифатида кўпроқ намоён бўлди;

иккинчи давр

– давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш билан

боғлиқ бўлиб, бунда Президент фақат давлат бошлиғи ва давлат ҳокимияти
органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини
таъминовчи институт сифатида тавсифланади;

давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш шароитида

президентлик институти ривожланишининг устувор йўналишлари баён этил-ди
ва бу борада илмий-асосланган таклиф ва тавсиялар илгари сурилди;

Президент фаолиятини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий шакл-

ларини (фармон, қарор ва фармойишлар) мазмун-моҳияти, ўзаро фарқли
жиҳатлари ва хусусиятлари очиб берилди ҳамда уларни янада такомил-
лаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар асослантириб берилди.

Илмий янгилиги

давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш

шароитида миллий юридик фанда конституциявий ҳуқуқ нуқтаи назаридан
президентлик институтининг давлат ҳокимияти тизимида тутган ўрни ва роли
илк маротаба монографик тарзда қиёсий-ҳуқуқий тадқиқ этилганлиги билан
белгиланади.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Ишнинг

илмий аҳамияти шундан иборатки, тадқиқот натижасида эришилган илмий


background image

10

хулосалар президентлик институти, давлат ҳокимиятининг бўлиниши
принципига доир янги илмий тушунча ва таърифлар ишлаб чиқиш, давлат
ҳокимияти тизимида президентлик институтининг ўрни ва ролини аниқлаш
имкониятини беради. Диссертациянинг илмий хулосалари “Давлат ва ҳуқуқ
назарияси”, “Конституциявий ҳуқуқ” каби фанларнинг илмий-назарий
жиҳатдан бойишига ҳисса қўшади.

Диссертация натижаларининг амалий аҳамияти шундан иборатки,

уларнинг амалиётга татбиқ этилиши президентлик институти билан боғлиқ
қонунчиликни такомиллаштиришга, давлат ҳокимияти ва бошқарувини
демократлаштириш соҳасида кейинги йилларда қабул қилинган бир қатор
қонунларни амалга ошириш механизмларини ривожлантиришга, демократик
ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятида Президентнинг ўрни ва роли
тўғрисидаги билимларни кенгайтиришга ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва
маданиятини оширишга хизмат қилади.

Натижаларнинг

жорий

қилиниши.

Тадқиқот

натижаларидан

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2011 йил 14 январдаги Ф-3558-сонли
Фармойиши билан тузилган Комиссия фаолиятида, шунингдек Тошкент давлат
юридик институтида “Давлат ва ҳуқуқ назарияси”, “Конституциявий ҳуқуқ”,
“Қонунчилик техникаси” фанларидан маърузалар ўқишда фойдаланилмоқда.

Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).

Диссертациянинг асосий

мазмуни ва натижалари “Парламент назорати: назария ва амалиёт масалалари”
(25.11.2005), “Қонун ҳужжатлари мониторинги: назария ва амалиёт
масалалари” (24.03.2006), “Юридик фанларни ривожлантиришнинг долзарб
муаммолари” (30.06.2006) мавзусидаги республика илмий-амалий семинарлари
ва конференциясида, Тошкент давлат юридик институти “Конституциявий
ҳуқуқ” кафедрасининг мажлисида (2011 йил 17 февралдаги 27-сонли
баённомаси), Тошкент давлат юридик институти ҳузуридаги юридик фанлар
доктори (номзоди) илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси
бўйича Д.016.15.03 рақамли ихтисослашган кенгаш ҳузуридаги 12.00.01 –
Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи; сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи;
12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ; маъмурий ҳуқуқ; молиявий ҳуқуқ
ихтисослиги бўйича Илмий семинарда (2011 йил 11 октябрдаги 6-сонли
баённомаси) баён этилган ва маъқулланган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Илмий тадқиқот ишининг муҳим

назарий хулосалари ва амалий тавсиялари муаллифнинг 24 та тезис ва илмий
мақолаларида ўз ифодасини топган бўлиб, уларнинг 8 таси илмий журналларда,
11 таси эса илмий-амалий конференция ва семинарларнинг тўпламларида эълон
қилинган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация кириш, саккизта

параграфни ўз ичига олган уч боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар
рўйхатидан иборат. Диссертациянинг умумий ҳажми 156 бетдан иборат бўлиб,
унда 176 та манбадан фойдаланилган.


background image

11

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг

кириш

қисмида танланган мавзунинг долзарблиги

илмий жиҳатдан асосланиб, муаммонинг ишланганлик даражаси таҳлил
қилинган, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари белгиланган ҳолда унинг илмий
янгилиги, назарий-методологик асослари, илмий ва амалий аҳамияти очиб
берилган.

Тадқиқот ишининг биринчи боби “

Давлат ҳокимияти тизимида

президентлик институтининг тутган ўрни ва аҳамияти

” деб номланиб, у уч

параграфни ўз ичига олади. Ушбу бобда президентлик институти тушунчаси ва
ҳуқуқий мазмуни, президентлик институти вужудга келиши ва ривожланиши,
давлат бошқарувининг турли шаклларида президентлик институтининг тутган
ўрни ва роли тадқиқ этилган.

Биринчи бобнинг биринчи параграфи “

Президентлик институти

тушунчаси ва ҳуқуқий мазмуни

” деб номланиб, унда илмий адабиётлардаги

президентлик институтига оид турли нуқтаи назарлар мавжуд бўлган айрим
тушунчалар, унинг функциялари аниқлаштирилади. Давлат ҳокимияти
тизимида президентлик институтининг тутган ўрнини англашда муҳим
аҳамиятга эга бўлган “давлат бошлиғи”, “президентлик институти”,
“президентнинг ҳуқуқий мақоми” каби тушунчаларнинг замонавий ёндашувлар
асосидаги муаллифлик таърифлари ишлаб чиқилган.

Диссертант

фикрича

президентлик

институтини

ўрганишда

уни

авваламбор ижтимоий институт сифатида ўрганиш, иккинчидан, ҳуқуқ
тармоғини таркибий қисмини ташкил қилувчи, бир хил тартибдаги муайян
гуруҳдаги ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқ нормалари
йиғиндиси – ҳуқуқ институти сифатида ўрганиш лозим.

Мазкур тадқиқот иши предметига татбиқан ҳуқуқ тармоғи бўлиб

конституциявий ҳуқуқ, ҳуқуқ институти сифатида эса президентлик институти
ҳисобланади. Президентлик институти мураккаб ички тузилишга эга бўлиб,
диссертант фикрича қуйидаги 12 гуруҳ нормалардан ташкил топади: 1)
президент лавозимини таъсис этадиган; 2) президент сайлови; 3) президент
лавозимига номзод; расман рўйхатга олинган номзод; сайланган, бироқ
лавозимга киришмаган шахс ҳуқуқий мақоми; 4) президентни лавозимга
киришиш (инагурация) тартиби; 5) президентнинг давлат ҳокимияти органлари
тизимида тутган муҳим функционал вазифаси, ўрни; 6) президент функция ва
ваколатлари ҳамда уларни амалга ошириш тартиби; 7) президент фаолиятининг
ҳуқуқий, ташкилий, моддий, ижтимоий, дахлсизлик ва бошқа кафолатлари ва
уларни таъминлаш тартиби; 8) Президент девони ва бошқа унинг фаолиятини
ташкилий, экспертлик, ҳуқуқий, илмий, ахборот жиҳатдан таъминловчи
Президент ҳузуридаги тузилмалар; 9)президент ваколатлари тугашининг
асослари ва тартиби; 10) президент ваколатларини вақтинча бажариб туриш
асослари ва тартиби; 11)масъулият асослари ва уларни қўллаш тартиби; 12) экс-
президентга кафолатларни белгилайдиган ҳуқуқий нормалар. Булардан ҳар
бири алоҳида гуруҳ сифатида президентлик институтига нисбатан субинститут


background image

12

сифатида намоён бўлади. Мазкур мазмунда президентлик институти
конституциявий ҳуқуқнинг институтларидан бири сифатида намоён бўлади,
яъни

бир

турдаги

ижтимоий

муносабатларни

тартибга

солувчи

конституциявий-ҳуқуқий нормалар йиғиндиси сифатида кўрилади.

Биринчи бобнинг иккинчи параграфи “

Президентлик институти

вужудга келиши ва ривожланиши

деб номланиб,

унда диссертант президент

лавозимининг жаҳонда илк маротаба вужудга келиши ҳамда унинг қитъалараро
ривожланиши тенденциясини таҳлил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов “Ўтган давр биз учун

тарих, бинобарин, ана шу тарихдан тўғри сабоқ чиқаришимиз, айни вақтда
ривожланган, тараққий топган давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда ўз
келажагимизни яратишимиз керак”

1

, деб таъкидлаган эдилар. Мазкур институт

дунёда кенг тарқалган бўлиб, БМТ га аъзо бўлган 193 та давлатдан 143 тасида

2

,

яъни қарийб 75 фоизида президентлик лавозими жорий қилинган.

Президентлик институти 1787 йилда АҚШда илк бора жорий қилиниб,

сўнг биринчи босқичда Лотин Америкаси ва Марказий Америка давлатлари,
иккинчи босқичда Европа ва айрим Африка давлатлари, учинчи босқичда Осиё
давлатларида вужудга келди. МДҲ давлатлари ичида эса президентлик
институти биринчи бўлиб Ўзбекистонда жорий этилди.

Диссертантнинг фикрича мазкур институтнинг жаҳон давлатларида

вужудга келиши ва изчил ривожланиши бошқарув шакли (президентлик ёки
парламентар, аралаш), миллий-тарихий хусусиятлар ва анъаналар, умумий
тарихий-ҳуқуқий ўтмиш, вакиллик органлари ва кўппартиявийликнинг
ривожланиши, жамиятда фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот
воситаларининг ўрни ва роли ўсиб бориши, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи
ҳокимият органларини тийиб туриш воситаси бўлмиш мустақил суд
тизимининг мустаҳкамланиши, диннинг таъсири, давлатчиликнинг ва умуман
мамлакатнинг

ижтимоий-иқтисодий,

сиёсий,

маданий

ривожланганлик

даражаси, фуқароларнинг психологияси, аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий онги ва
маданияти, менталитети, шахс омили каби муҳим объектив ва субъектив
омилларга чамбарчас боғлиқдир.

Биринчи бобнинг учинчи параграфи “

Давлат бошқарувининг турли

шаклларида президентлик институтининг ўрни ва роли

деб номланиб,

унда диссертант “бошқарув шакли”, “президентлик бошқарув шакли”,
“парламентар бошқарув шакли”, “аралаш бошқарув шакли” тушунчаларини
таҳлил қилган. Диссертант турли олимларнинг бошқарув шакли билан боғлиқ
фикрларини умумлаштирган ҳолда унинг ўзига хос белгилари, хусусиятларини
кўрсатиб берган.

Диссертантнинг фикрича, президентлик институтининг давлат ҳокимияти

органлари тизимида тутган ўрни ва роли давлат бошқарувининг шакли билан
чамбарчас

боғлиқдир.

Башарти,

мамлакатда

давлат

бошқарувининг

1

Каримов И.А. Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. Т.8. – Тошкент:

Ўзбекистон, 2000. – Б.467.

2

Қаранг: http://en.wikipedia.org/wiki/President


background image

13

парламентар республика шакли ўрнатилса, бу ҳолда президент фақат давлат
бошлиғи вазифасини бажаради ва у ижроия ҳокимиятига раҳбарлик
қилолмайди. Шунинг учун ҳам бошқарувнинг парламентар республика
шаклида Президент давлат органлари тизимида марказий ўринни эгалламайди
ва аксарият ҳолларда рамзий маънодаги ваколатлардан фойдаланади.

Президентлик бошқарув шаклидаги давлатларда эса Президент давлат ва

ижро этувчи ҳокимият бошлиғи саналиб, кенг ваколатларга эга бўлади ва
давлат органлари тизимида марказий ўринни эгаллайди. Айнан ушбу шаклда
ҳокимият

тармоқлари

бўлиниши

тамойили

ҳам

функционал,

ҳам

институционал, ҳам персонал тарзда, реал ҳаётга татбиқ этилади. Диссертант
президентлик бошқаруви шаклининг қуйидаги ўзига хос хусусиятларини қайд
этади: Президент давлат ва ҳукумат бошлиғи ҳисобланиши, шунинг учун
алоҳида Бош вазир лавозими бўлмаслиги; мамлакатда Вице-президент
лавозимининг жорий этилганлиги, Президент сайловлари умумий, тўғридан-
тўғри бўлиши боис, Президент ваколатни бевосита халқдан олиши; Президент
ҳукуматни парламентдан мустақил тарзда шакллантириши ва ҳукумат фақат
Президент олдида жавобгар бўлиши, ваколатини янги сайланган Президент
олдида соқит қилиши; Президентни парламентни тарқатиб юбориш ҳуқуқи
бўлмаслиги.

Француз республикаси томонидан давлат олдида турган вазифаларни

самарали ҳал қилишга, турли беқарорликларнинг олдини олишга қодир, айни
пайтда президентлик институтининг авторитар ҳокимиятга айланиб кетишига
йўл қўймайдиган мақбул шаклини излаши оқибатида дуалистик (аралаш)
бошқарув шакли вужудга келган. Дуалистик (аралаш) бошқарув шаклига
асосланган давлатларда ҳукуматни шакллантиришда Президент билан бирга
парламент ҳам иштирок этади, хусусан парламент Президент томонидан тақдим
этилган вазирларнинг номзодларини тасдиқлайди. Бунда ҳукумат нафақат
Президент олдида, балки парламент олдида ҳам масъул бўлади

1

.

Диссертантнинг фикрича, аралаш бошқарув шакли тез мослашувчан,

президентлик ва парламентар бошқарув шаклига нисбатан самарали, ҳар иккала
шаклнинг мамлакат хусусиятларига хос белгиларини ўзида уйғунлаштирган,
мамлакатда сиёсий барқарорликни таъминлашга қодир бошқарув шаклидир.

Тадқиқотчи давлат бошқаруви шаклини танлашда мамлакат миллий

давлатчилик анъаналарини ҳисобга олиш лозим деб ҳисоблайди. Қонун
ҳужжатларида белгиланган нормалар, амалий ҳаётдаги Президент ва ҳукумат
ўртасидаги муносабатларни таҳлил қилиш натижалари давлат бошқарувининг
мамлакатимизда аралаш шакли ўрнатилган деб ҳисоблайди ва буни назарий-
ҳуқуқий жиҳатдан асослайди.
Дунёда аралаш бошқарув шаклидаги давлатлар Президент ёки
парламентни роли устунлик қилишига қараб, тегишинча президентлик-
парламентар,

парламентар-президентлик

типидаги

аралаш

бошқарув

шаклларига

ажратилади.

Диссертантнинг

фикрича,

Президентнинг

Конституция ва қонун ҳужжатларидаги ваколатлари ҳамда амалий ҳаётдаги

1

Қаранг: Азизхўжаев А.А. Чин ўзбек иши. – Тошкент: Ўзбекистон, 2011. – Б.501-502.


background image

14

ўрни Ўзбекистонда президентлик-парламентар типдаги аралаш бошқарув
шакли ўрнатилганлигидан далолат қилади.

Диссертация

ишининг

иккинчи

боби

Хорижий

давлатларда

президентлик институтининг конституциявий-ҳуқуқий мақоми

деб

номланиб, у уч параграфни ўз ичига олади.

Иккинчи бобнинг биринчи параграфи

АҚШ ва Европа Иттифоқининг

айрим давлатларида президентлик институтининг конституциявий-
ҳуқуқий мақоми

деб номланиб, тадқиқотчи АҚШ ва Европа Иттифоқининг

айрим давлатлари, хусусан Германия, Италия, Францияда президентлик
институтининг конституциявий-ҳуқуқий мақоми таҳлили натижасида мазкур
давлатларда президентларнинг давлат ҳокимияти органлари тизимида тутган
ўрни ва ролига оид ҳам умумий, ҳам ўзига хос жиҳатларни очиб берган.

Тадқиқотчининг фикрича, АҚШ президентлик республикаси бўлганлиги

учун бу ерда Президент кучли ижро ҳокимиятининг бошлиғи сифатида
гавдаланади. Германия ва Италия парламентар давлат бўлганлиги боис,
Президент гарчи Конституцияга кўра қатор ваколатларга эга бўлса-да, бу
ваколатларнинг амалга оширилиши ҳукуматнинг ихтиёрига боғлиқдир.
Францияда эса аралаш бошқарув шакли ўрнатилгани боис, Президент, башарти
унинг партияси парламентда кўпчилик ўринни эгалласа, давлат бошқарувида
кенг ваколатлардан фойдаланади, бунинг акси бўлган ҳолда унинг фаолияти
асосан ташқи сиёсат ва мудофаа соҳасида кенгроқ намоён бўлиб, ички сиёсатда
кўпроқ ҳукумат фаолиятига боғлиқ ҳолда амалга оширилади. Қайд этилган
давлатлардан фақатгина Италияда Президент расман “давлат бошлиғи”
сифатидаги конституциявий-ҳуқуқий мақомга эга. Францияда эса Президент
Конституцияга

риоя

қилинишини,

давлат

ҳокимияти

органларининг

келишилган ҳолда фаолият юритиши ҳамда ҳамкорлигини, давлатнинг
изчиллик асосида ривожланишини таъминлаши лозим.

Иккинчи

бобнинг

иккинчи

параграфи

Араб

давлатларида

президентлик институтининг конституциявий-ҳуқуқий мақоми

” деб

номланиб, унда тадқиқотчи президентлик институти амалда бўлган айрим араб
давлатлари, хусусан Жазоир, Ливан, Миср, Сурия, Тунис, Яманда президентлик
институтининг конституциявий-ҳуқуқий мақоми таҳлили натижасида мазкур
давлатларда президентларнинг давлат ҳокимияти органлари тизимида тутган
ўрни ва ролига оид ҳам умумий, ҳам ўзига хос жиҳатларни очиб берган.

Диссертантнинг фикрича, араб республикалари олий давлат органлари

тизимида давлат бошлиғи – Президентнинг ўрни 2011 йилгача ва ундан
кейинги ҳолат бўйича шартли равишда фарқланади. 2011 йилгача Миср, Тунис,
Яман мамлакатларида Президентнинг ўрни ва роли ҳам Конституцияларда, ҳам
сиёсий амалиётда асосий, ҳал қилувчи бўлган бўлса, ундан кейинги йилларда
бўлиб ўтаётган воқеалар ушбу мамлакатларнинг сиёсий режимига айрим
ўзгартишлар киритмоқда. Араб давлатлари Конституцияларида Президентга
кенг ваколатларнинг берилганлиги уни барча давлат органлари тизимида
етакчи мавқега эга эканлигини кўрсатади. Ушбу давлатларда Президент амалда
мустақил бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимият томонидан назорат қилинмайди.


background image

15

Шу

маънода,

аксарият

араб

республикалари

президентларининг

конституциявий-ҳуқуқий мақоми давлат ҳокимиятининг барча тармоқларидан
юқори туришга имкон беради.

Иккинчи бобнинг учинчи параграфи

МДҲ ва Болтиқбўйи

мамлакатларида президентлик институтининг конституциявий-ҳуқуқий
мақоми

” деб номланиб, унда

МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатларидаги

президентлик институтининг

давлат ҳокимияти органлари тизимида тутган

ўрни ва ролига оид ҳам умумий, ҳам ўзига хос жиҳатлар очиб берилган.

Диссертантнинг

фикрича,

МДҲ

ва

Болтиқбўйи

мамлакатлари

конституцияларида Президент ҳуқуқий мақомининг қиёсий-ҳуқуқий таҳлили
асосида қайд этиш лозимки, ушбу давлатларнинг аксарияти деярли бир вақтда
мустақилликни қўлга киритганлиги боис, давлатчилик соҳасидаги илғор жаҳон
тажрибасидан

кенг фойдаланган ҳолда давлат

ҳокимияти тизимида

президентлик институтининг конституциявий-ҳуқуқий мақомини замонавий
тенденциялар асосида белгилаш имкониятига эга бўлдилар. Бунда, ушбу
давлатлар турлича йўлдан бордилар, хусусан, аксарият давлатлар кучли
президентлик ҳокимиятига таянган аралаш бошқарув шаклини танлаган бўлса,
яна бошқа бир давлатлар парламентлик республика бошқарувини, қолган айрим
давлатлар президентлик бошқаруви шаклини танладилар. Айни пайтда, МДҲ
мамлакатлари

президентларининг

ҳуқуқий

мақоми

жаҳондаги

бошқа

республикалардагидан айрим жиҳатлари билан фарқ қилиб, ўзига хос
хусусиятларга эга.

Учинчи боб – “

Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демок-

ратлаштириш шароитида президентлик институти ривожланишининг
истиқболлари

” деб номланиб, у икки параграфни ўз ичига олади.

Учинчи бобнинг биринчи параграфи “

Ўзбекистон Республикасида

президентлик

институти

ҳуқуқий

асослари

ривожланишинининг

истиқболлари

” деб номланиб, унда мамлакатимизда президентлик институти

ҳуқуқий асослари ривожланиши ҳамда унга таъсир этувчи объектив ва
субъектив омиллар таҳлил этилган.

Тадқиқотчи мамлакатимизда президентлик институтининг ҳуқуқий

асослари шаклланиши ва ривожланишини икки даврга ажратиб ўрганишни
таклиф қилади. Бунда диссертант Президент лавозимининг вужудга келиши,
ҳокимият тармоқлари тизимида ўз ўрни ва ролига эга бўлиши ва фаолият
юритиши ҳуқуқий асосларини шакллантириш билан боғлиқ биринчи галдаги
ислоҳот ва ўзгаришларни қамраб олган дастлабки босқич – 1990-2000
йилларни; президентлик институтининг давлат ҳокимият органлари тизимидаги
ҳуқуқий ҳолатини ислоҳ этиш ҳамда ҳокимият тармоқлари ўртасида
ваколатларнинг янада мутаносиб таъминланиши билан боғлиқ фаол ислоҳотлар
олиб борилган иккинчи босқич – 2001 йилдан ҳозирги вақтга қадар бўлган
даврни қамраб олишини қайд этади ҳамда ҳар бир босқични атрофлича ўрганиб
чиқади.

Диссертантнинг фикрича давлат ҳокимияти тизимида президентлик

институтини ўрни ва роли ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи


background image

16

тармоқлари фаолиятида асосий, ғоят муҳим стратегик аҳамият касб этмоқда.
Буни 2005-2009 йилларда Қонунчилик палатасида қабул қилинган 256 та қонун
лойиҳасидан 42 та қонун лойиҳаси бевосита Ўзбекистон Республикаси
Президенти томонидан, 160 тадан зиёд қонун лойиҳаси эса мамлакатимиз
ҳукумати томонидан, уларнинг аксарият қисми Ўзбекистон Республикаси
Президенти фармонлари ва қарорларининг ижросини таъминлаш муносабати
билан тақдим этилганидан

1

ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг аксарият қарорлари ҳам давлат бошлиғининг фармон, қарор,
фармойишлари, топшириқлари

2

юзасидан ишлаб чиқилганидан яққол билиб

олиш мумкин. Масалан, биргина 2011 йилда Вазирлар Маҳкамасининг 70 дан
ортиқ қарорлари

3

Президент ҳужжатлари, топшириқлари натижасида қабул

қилинган.

Диссертант мазкур параграф доирасида Президентнинг функцияларидан

келиб чиқиб президентлик институтига оид конституциявий нормаларни ҳамда
амалдаги қонун ҳужжатларини меъёрларини ўрганиш асосида мавжуд ҳуқуқий
базани такомиллаштириш ҳамда қонунлар ўртасидаги номувофиқликни
бартараф этиш, ҳуқуқий бўшлиқни тўлдириш борасида асослантирилган
таклифларни илгари суради.

Учинчи бобнинг иккинчи параграфи “

Ўзбекистон Республикаси

Президенти норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг юридик табиати ва
уларни такомиллаштириш масалалари

деб номланиб, унда давлат бошлиғи

томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юридик табиати
ва уларни такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинган.

Диссертантнинг фикрича, давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ

тизимини ислоҳ қилиш, ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, маданий
қурилиш ва иқтисодиётни ислоҳ қилиш соҳасидаги асосий, ғоят муҳим
стратегик қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан
ишлаб чиқилмоқда ва унинг ҳуқуқий ҳужжатлари билан тасдиқланмоқда.
Президентнинг ҳуқуқий ҳужжатлари ислоҳотларнинг асосий ғоясини,
стратегиясини ва уларни амалга оширишнинг муҳим босқичларини
мустаҳкамлайди. Қабул қилинаётган муҳим қонун ҳужжатларининг қандай
мақсадга қаратилганлиги, уларни амалга ошириш механизми давлат
бошлиғининг қабул қиладиган ҳужжатларида очиб берилади.

Диссертант Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул

қилинадиган ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш соҳаси, амал қилиш вақти
ва ҳудуди, парламент тасдиғини талаб қилиши кабилар орқали таснифлайди.

Диссертантнинг фикрича, Президент фармонлари унинг давлат бошлиғи

сифатидаги ваколатларини амалга ошириш учун чиқариладиган ҳужжат, бунга
хорижий мамлакатлар тажрибаси, 1990 йил 24 мартдаги ушбу лавозим жорий

1

Қаранг: Каримов И.А. Жаҳон инқирозининг оқибатларини енгиш, мамлакатимизни модернизация қилиш

ва тараққий топган давлатлар даражасига кўтарилиш сари. Т.18. – Тошкент: Ўзбекистон, 2010. – Б.132.

2

Қаранг: “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Андижон вилоятида бўлган вақтдаги топшириқларини

амалга оширишга доир Тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2011 йил 26 октябрдаги 288-сонли Қарори // “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари
тўплами”, 2011. – № 43-44, 464-модда.

3

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари тўплами асосида тайёрланган.


background image

17

этилганда фақат “фармон”ни ўзи кўрсатилганлиги, “қарор ва фармойиш” эса
1990 йил 1 ноябрда қонун билан “Президентлик ҳокимияти билан Министрлар
Советининг ижроия-бошқарув ҳокимияти қўшиб юборилиши, Министрлар
Совети

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

ҳузуридаги

Вазирлар

Маҳкамасига айлантирилганлиги”

1

муносабати билан киритилганлиги ва 1992

йилдаги Конституцияда ҳам ўз ифодасини топганлиги ҳамда 2005 йил 4
февралдаги №Ф-2118-сонли Фармойишида Конституция 94-моддаси кучга
кириши муносабати билан Президентнинг Вазирлар Маҳкамаси ваколатига
кирувчи масалалар бўйича қарор ва фармойишлар чиқарадиган муҳим
йўналишлар рўйхати тасдиқланганлигининг ўзиёқ “қарор” аниқ ижро
ҳокимияти ваколатига оид масалаларда қабул қилиниши, унинг моҳиятида
коллегиаллик мавжудлигини англатади.

Диссертантнинг фикрича йигирма

икки

йиллик

Президентнинг

фармонларини таҳлил қилиш шуни кўрсатмоқдаки, аҳамияти жиҳатидан ўта
муҳим бўлган сиёсий ва ижтимоий, иқтисодий муаммоларнинг ечимлари
фармон шаклида расмийлаштирилмоқда. 1990-2000 йилларда Президент
томонидан 2794 та фармон чиқарилган бўлиб, йилига ўртача 250-300 тани
ташкил этган бўлса, 2001-2011 йилларда 1570 та фармон чиқарилиб, йилига
ўртача 150 тани ташкил қилиб, аввалги ўн йилликка нисбатан 44% га
камайганини кузатиш мумкин

2

. Қарорлар эса Президент мақомидаги Вазирлар

Маҳкамаси Раиси лавозими тугатилиши ҳамда икки палатали парламентнинг
иш бошлаши муносабати билан 2005 йилдан бошлаб чиқарила бошлаб,
аксарият ҳолларда ижтимоий-иқтисодий тусдаги, ижро ҳокимиятини ташкилий
тузилмасини белгилаш, айрим кадрларни тайинлаш (вазир, қўмита раиси
ўринбосарлари), ҳукуматлараро халқаро шартномаларни тасдиқлаш билан
боғлиқ энг муҳим масалалар бўйича қабул қилинмоқда. 2012 йил 1 январь
ҳолатига кўра 1675 та Президент қарори имзоланган бўлиб, йилига ўртача 250
тани ташкил қилмоқда. Бунда шундай тенденцияни кузатиш мумкинки, агар
Президент Вазирлар Маҳкамаси Раиси лавозимида бўлган 2000-2004 йилларни
шартли равишда оладиган бўлсак, Вазирлар Маҳкамаси 2669 та қарор қабул
қилган бўлиб, йилига ўртача 500 тадан тўғри келган бўлса, кейинги тўрт
йилликда (2005-2009 йиллар, яъни Президент қарори чиқа бошлаган давр) 1467
та қарор қабул қилиб, йилига ўртача 290 тани ташкил қилмоқда, яъни 45% га
камайди. Бошқача қилиб айтганда Президент аввал (2005 йилгача) ўз
қарорларини Вазирлар Маҳкамаси қарори сифатида чиқарган бўлса, кейин
Президент қарори чиқа бошлаганидан сўнг, уларнинг сони камая бошлади.

Фармойишлар шаклида асосан ташкилий, тезкор масалалар, кадрлар

билан (Президент девони масъул ходимлари, солиқ ва божхона органлари
вилоят бошқармалари бошлиқлари, судъялар ва б.) боғлиқ, индивидуал
характерга эга бўлган ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

1

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1990. – № 31-33, 375-модда.

2

Мазкур маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг нашри “Хабарнома” (Пресс-

бюллетень)ларда келтирилган “Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида ҳужжатлар ҳамда
фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тўғрисида”ги маълумотлардан, шунингдек, “Norma” ахборот-
ҳуқуқий тизими маълумотлари таҳлили асосида тайёрланган.


background image

18

Диссертантнинг фикрича бир қатор ўз ечимини топиши лозим бўлган

масалалар ҳам борки, хусусан “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги
Қонунда фармон, қарор ҳамда фармойишнинг ўзаро фарқи, предмети,
норматив ёки индивидуал, очиқ ёки махфийлигига оид қоидалар акс этиши
лозим. Чунки амалиётда айрим Президент фармонларидан келиб чиқиб, уни
ижросини таъминлаш мақсадида Президент қарорлари чиқарилмоқда. Айрим
ҳолатларда эса, Президентнинг айрим қароридан келиб чиқиб, фармон қабул
қилинмоқда. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарори имзоланаётган
ҳолатлар ҳам кузатилмоқда. Шунинг учун тадқиқотчи ҳукумат қарори давлат ва
жамият ҳаёти учун ўта муҳим масалаларга таъсир қиладиган бўлса, ўз
ташаббуси билан мазкур қарорни Президент даражасида имзолатиш (келишиш)
учун тақдим этиши мумкин деган қоидани киритишни таклиф қилади.

Диссертантнинг фикрича, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги

Ўзбекистон Республикаси Қонунида Ўзбекистон Республикаси Президентига
қонун билан тартибга солингунга қадар мамлакат ҳаёти учун фавқулодда зарур
бўлган чораларни ўз қарори (кейинчалик бу қарорни парламентни тасдиқлаши
шарти билан) билан тартибга солиш ҳуқуқини бериш (делегация қилиш) лозим.
Бу ҳақда 1992 йилда француз ҳуқуқшуноси, профессор М.Лесаж парламент
Президентга зарур ҳолларда парламентнинг ўз ваколатига кирувчи меъёрий
ҳужжатларни зудлик билан қабул қилиш ҳуқуқини бериши керак

1

, деган эди.

ХУЛОСА

Мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлашти-риш

жараёнида президентлик институтининг давлат ҳокимияти тизимида тутган
ўрни ва ролини конституциявий ҳуқуқ фани нуқтаи назаридан қиёсий-ҳуқуқий
тадқиқ этиш ҳамда тадқиқот олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш
натижалари қуйидаги илмий-амалий хулосаларга келишга, таклиф ва тавсия-
ларни илгари суришга асос бўлди.

I. Давлат ҳокимияти тизимида президентлик институтининг ҳуқуқий

асосларини такомиллаштириш бўйича илмий-назарий хулосалар

1. Диссертация иши натижасида қуйидаги тушунчаларга янгича илмий-

назарий муаллифлик таърифлари ишлаб чиқилди:

1.

Давлат бошлиғи –

давлат ҳокимияти органлари тизимида расман олий

ўринни эгаллаб, мамлакатда ва халқаро муносабатларда давлатнинг олий
вакиллигини амалга оширадиган, қоида тариқасида давлат ҳокимияти
органларининг келишилган ҳолда фаолият юритиши ҳамда ҳамкорлигини,
давлатнинг ворисийлигини таъминлайдиган, ўз тимсолида давлат ва
миллатнинг бирлиги ҳамда уларнинг жипслигини ифодаси бўлган олий
мансабдор шахс;

Президентлик институти

– Президент лавозимини таъсис этилиши ва

унинг сайланиши, функция ва ваколатлари, фаолияти, фаолиятини тугаши
ҳамда кафолатлари, фаолиятини таъминлашга оид тузилмалар билан боғлиқ
муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар тизими;

1

Ўзбекистон Конституциясининг лойиҳаси француз ҳуқуқшуносининг назарида // Тошкент ҳақиқати

газетаси. 1992 йил 3 декабрь.


background image

19

Президентнинг ҳуқуқий мақоми

– амалдаги Президентнинг Конституция ва

қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда масъулиятига
оид нормалар тизими;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

(норматив-ҳуқуқий

ҳужжат сифатида)

– давлат бошлиғи ваколатларини амалга ошириш

мақсадида чиқариладиган ва муайян ҳуқуқ нормаларини белгилаш, ўзгартириш
ёки бекор қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори (норматив-ҳуқуқий

ҳужжат сифатида)

– ижро этувчи ҳокимиятга оид ваколатларни амалга

ошириш мақсадида чиқариладиган ва муайян ҳуқуқ нормаларини белгилаш,
ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат.

2. Президентлик институтининг вужудга келиши ва ривожланиши миллий-

тарихий

хусусиятлар

ва

анъаналар,

вакиллик

органлари

ва

кўппартиявийликнинг

ривожланиши,

жамиятда

фуқаролик

жамияти

институтлари, оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва роли ўсиб бориши,
суд ҳокимиятининг мустақиллиги, давлатчиликнинг ва умуман мамлакатнинг
ижтимоий-иқтисодий,

сиёсий,

маданий

ривожланганлик

даражаси,

фуқароларнинг психологияси, аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий онги ва маданияти,
менталитети, диннинг таъсири, шахс омили каби муҳим объектив ва субъектив
омилларга чамбарчас боғлиқдир.

3. Президентлик институтининг давлат ҳокимияти органлари тизимида

тутган ўрни ва роли давлат бошқарувининг шакли билан бевосита боғлиқдир.
Ўзбекистонда президентлик-парламентар типдаги аралаш бошқарув шакли
ўрнатилган.

Ҳокимият

тармоқлари

бўлиниши

тизимида

Ўзбекистон

Республикаси Президенти давлат бошлиғи сифатида ҳокимиятнинг бирон бир
тармоғига кирмайди.

4. Ўзбекистон Республикаси миллий давлатчилик тажрибасида нисбатан

янги сиёсий-ҳуқуқий институт – президентлик институти самарали шаклланди
ва изчил ривожланмоқда. Ўзбекистонда президентлик институти миллий
давлатчилигимиз анъаналари билан ривожланган давлатларнинг узоқ йиллик
тажрибасини уйғунлаштирган ҳолда ўзига хос ўзбек моделини ташкил қилиб,
америка ёки француз моделлари таркибига кирмайди.

5. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларнинг янада чуқурлашуви ва

фуқаролик жамиятини ривожланиши давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада
демократлаштиришга зарур шарт-шароитларни яратиб, давлат ҳокимиятининг
учта субъекти, яьни давлат бошлиғи бўлган Президент, қонун чиқарувчи ва
ижро этувчи ҳокимиятлар ўртасидаги ваколатларнинг янада мутаносиб
тақсимланишини таьминлаш

1

ва Президент ваколатларининг бир қисмини

Парламентнинг юқори палатаси – Сенатга ва ҳукуматга ўтказиш

2

тенденцияси

давом этади. Бунда Президентнинг давлат бошлиғи сифатидаги ваколатлари
(ҳокимият тармоқлари ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, ташқи сиёсат,

1

Каримов И.А. Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш –

мамлакатимиз тараққиётининг асосий мезонидир. Т.19. – Тошкент: Ўзбекистон, 2011. – Б. 45-46.

2

Қаранг: Каримов И.А. Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди. Т. 13. – Тошкент: Ўзбекистон,

2005. – Б. 115.


background image

20

мудофаа ва хавфсизлик, мамлакат суверенитети, ҳудудий яхлитлигини
таъминлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар фаолияти ва бошқа
стратегик вазифалар) янада кенгроқ намоён бўлса, парламентда кўпчилик
ўринни эгаллаган партиядан чиқадиган Бош вазирнинг ижтимоий-иқтисодий
сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга оширишдаги ўрни ва роли, масъулияти
ошади. Буларнинг барчаси аввало мамлакатимизни модернизация қилиш
борасида узоқни кўзлайдиган “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти
сари” деган тамойилни ўзида ифода этади.

6. Хорижий амалиёт таҳлили давлат бошқарувининг аралаш шаклида

Президент ва Бош вазир парламент кўпчилигини ташкил этган сиёсий
партиядан бўлиши Президент – парламент – ҳукуматнинг самарали ички ва
ташқи сиёсатни ишлаб чиқиши ва амалга ошириши ҳамда ҳамжиҳат ишлашини
таъминловчи муҳим омил эканлигини кўрсатмоқда.

II. Давлат ҳокимияти тизимида президентлик институтига оид

норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича хулосалар:

Давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштириш, давлат

ҳокимиятининг учта субъекти, яьни давлат бошлиғи бўлган Президент,
қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар ўртасидаги ваколатларнинг
янада мутаносиб тақсимланишини таьминлаш, қонун ҳужжатларида
Президентнинг давлат бошлиғи ва давлат ҳокимияти органларининг
келишилган ҳолда фаолият юритиши ҳамда ҳамкорлигини таъминлаш
ваколатларини

ҳуқуқий

асосларини

такомиллаштириш

мақсадида

қуйидагиларни амалга ошириш таклиф этилган:

1.

Давлат ҳокимиятининг уч тармоғига оид қонунларда мазкур ҳокимият

органининг Ўзбекистон Республикаси Президенти билан муносабатларига оид
алоҳида боб киритиш ҳамда унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Конституциянинг 89-моддасига асосан тегишли ҳокимият органининг бошқа
давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда фаолият юритиши ҳамда
ҳамкорлигини таъминлаш ва бошқа ваколатларини, ушбу ваколатларни амалга
ошириш тартиб-таомилларини қайд этиш;

2.

Келгусида қабул қилинадиган давлат бошқаруви органлари, давлат

хизмати, дипломатик хизмат, қуролли кучлар, хавфсизлик, ҳарбий хизматчилар
мақоми ва уларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш, фавқулодда ҳолат,
ҳарбий ҳолат, сафарбарлик тайёргарлиги, ички ишлар ва адлия органлари,
жазони ижро этиш тизими органлари, муассасалари, давлат прогнозлаштириши
ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, махсус иқтисодий
чоралар,

ҳисоб

палатаси

тўғрисидаги

қонунларда

Президентнинг

Конституциянинг 89,93-моддаларида белгиланган функцияларини амалга
ошириш юзасидан ваколатларини мустаҳкамлаш;

3.

Қонун ҳужжатларидаги “давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари”

“давлат ҳокимияти юқори органлари”, “давлат ҳокимияти органлари”,
“республика олий ҳокимият ва бошқарув органлари”, “қонун чиқарувчи, ижро
этувчи ҳамда суд ҳокимияти органлари”, “ҳокимият органлари” ,“Ўзбекистон
Республикасининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятининг олий


background image

21

органлари”, “ҳокимият олий органлари” жумлаларини Конституциянинг 11-
моддасидан келиб чиқиб, унификация қилиш ҳамда агар Президентга ҳам
татбиқ этиладиган масалалар бўлса, унда “Ўзбекистон Республикаси
Президенти, давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд
ҳокимияти органлари” деб белгилаш;

4.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-модда 4-бандини

амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлаш мақсадида уни

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ҳар йили
мамлакат ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалари юзасидан тақдим
этган маърузасидан келиб чиқиб ички ва ташқи сиёсатнинг асосий
йўналишларини белгилаш; давлат стратегик дастурларини қабул қилиш”

таҳририда мустаҳкамлаш;

5.

Конституциядаги парламентни тарқатиб юборишнинг Конституциявий

суд билан бамаслаҳат (95-модда) ва ушбу орган иштирокисиз шаклларини (98-
модда) бирхиллаштириш ва парламент палаталари тўғрисидаги конституциявий
қонунларнинг тегишлича 29-моддаси, 34-моддасига Бош вазир лавозимига
номзод икки марта рад этилган тақдирда тегишли палата тарқатиб юборилиши
мумкинлиги ҳам қўшиб қўйилиши, шунингдек Конституциявий суднинг
“бамаслаҳат”и

унинг

хулосаси

шаклида

акс

этишини

“Ўзбекистон

Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонунда ифодалаш;

6.

Ишончсизлик вотуми институти кирганлиги боис “Давлат бошқарувини

янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация
қилишда

сиёсий

партияларнинг

ролини

кучайтириш

тўғрисида”ги

Конституциявий Қонун 5-модда г)бандини чиқариш (сиёсий партиялар
фракцияларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти кўриб чиқиши учун
тақдим этган ташаббусига биноан ҳам Бош вазир лавозимидан озод этилиши)
ҳамда Бош вазир ишончсизлик вотумидан бошқа қонуний асосларда
лавозимидан озод этилганда янги номзодни қайси субъект тақдим этишини
аниқ белгилаш;

7.

Хорижий мамлакатлар конституциявий тажрибасидан келиб чиқиб,

парламентни ҳарбий ҳолат вақтида, тарқатилганидан сўнг янги сайланган
парламент бир йил ўтмасдан, Президент ваколат муддатининг охирги олти ойи
мобайнида, Президент вазифасини вақтинча бажариб турувчи томонидан
тарқатиш мумкин эмаслигини киритиш;

8.

Конституция 78-моддасининг 5-бандини 89-модда, 93-модда 8, 13-14-

бандлари мазмунидан ҳамда конституциявий амалиётдан келиб чиқиб,

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига кўра қонун чиқарувчи,
ижро этувчи ҳамда суд ҳокимияти органларининг тизимини ва ваколатларини
белгилаш”

деб ифодалаш;

9.

Президент

мақомидан

ижро

ҳокимиятининг

бошлиғи

ваколати

чиқарилганлиги боис, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 108 ва
109-моддалари ўртасидаги номувофиқликни бартараф этиш ҳамда Конституция
94-моддасидан

келиб

чиқиб,

109-моддага

Президентнинг

қарор

ва

фармойишларини ҳам қўшиш;


background image

22

10.

Президент ва ижро этувчи ҳокимият ўртасидаги ваколатларнинг янада

мутаносиб тақсимланишини таъминлаш, шунингдек 2011 йил 18 апрелдаги
“Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига)”ги Қонунга
кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг Вазирлар Маҳкамаси
ваколатига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш ваколати
чиқарилганлиги туфайли айрим қонун ҳужжатларида белгиланган давлат
бошлиғининг

ижро

ҳокимиятига

оид

ижтимоий-иқтисодий

тусдаги

ваколатларини бу соҳадаги ислоҳотларни босқичма-босқич давом эттириш
мақсадида зарур шарт-шароит пишиб етилишига қараб, кейинчалик Вазирлар
Маҳкамасига ўтказиш;

11.

Хорижий мамлакатлар қонунчилик тажрибасидан келиб чиқиб,

“Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

фаолияти

кафолатлари

тўғрисида”ги Қонунда Президентнинг фарқлов белгилари, штандарти тавсифи,
улардан расмий фойдаланиш қоидалари, Президентнинг муҳри, инагурацияни
ўтказиш тартиб-таомиллари, Президент фаолиятини ташкилий-экспертлик
жиҳатдан таъминловчи муассасалар, экс-Президентга “Президент” унвони
ҳурмат ва эҳтиром рамзи сифатида умрбод сақланиб қолиниши ва бошқа
қоидаларни киритиш;

12.

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси

Қонуни 20-моддасидан “

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Раиси

”, “Ўзбекистон Республикаси билан халқаро молия институтлари

ўртасидаги халқаро заём ва кафолатли шартномалар ҳамда битимларни тузиш
ва денонсация қилиш тартиби тўғрисида”ги Қонун 1-моддасидан “

Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раисига

”, шунингдек, “Давлат

санитария назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 26-
моддасидаги “

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

” жумлаларини

чиқариб ташлаш;

13.

“Ўзбекистон

Республикасининг

чет

давлатлардаги

дипломатия

ваколатхоналари бошлиқларини тайинлаш ҳамда чақириб олиш тартиби
тўғрисида”ги Қонун 1-моддасини Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси
Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг чет
давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлаш ҳамда уларни
лавозимидан озод этиш конституциявий мутлақ ваколатига мувофиқлаштириш;

14.

“Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамаси

тўғрисида”ги

Ўзбекистон Республикаси Қонунига

“6

1

-модда. Айрим давлат бошқаруви

органларига раҳбарлик қилишнинг ўзига хос хусусиятлари”

деган модда

киритиш ва унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунларига асосан мудофаа, хавфсизлик,
ички ишлар, адлия, ташқи ишлар, фавқулодда вазиятлар, солиқ ва божхона
масалалари билан шуғулланувчи давлат бошқаруви органлари фаолиятига
раҳбарлик қилиши ва улар ҳақидаги низомларни тасдиқлашига оид нормани
мустаҳкамлаш.


background image

23

Эълон қилинган ишлар рўйхати:

1.

Миракулов М.М. Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қонун ижодкорлиги жараёнидаги иштироки // Қонун ижодкорлиги ва
қонунчилик техникаси: назария ва амалиёт муаммолари: илмий-амалий
семинар материаллари. – Тошкент, 2005. – Б.64-67.

2.

Миракулов М.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони

ва қарорларининг ҳуқуқий экспертизаси // Қонунчилик ҳужжатларини
экспертиза қилиш муаммолари: илмий-амалий семинар материаллари. –
Тошкент, 2005. – Б.99-103.

3.

Миракулов М.М. Парламент назоратини президентлик бошқаруви

мамлакатларида амалга оширилишининг ўзига хос хусусиятлари //
Парламент назорати: назария ва амалиёт масалалари: илмий-амалий
семинар

материаллари

. – Тошкент, 2005. – Б.124-134.

4.

Миракулов М.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон

ва қарорларининг мониторинги // Қонун ҳужжатлари мониторинги: назария
ва амалиёт масалалари: илмий-амалий семинар материаллари. – Тошкент,
2006. – Б.75-85.

5.

Миракулов М.М. Юридик фан ва таълимни ривожлантиришнинг

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов белгилаб берган устувор
йўналишлари ва ривожланиш босқичлари // Юридик фанларни ривожлан-
тиришнинг долзарб муаммолари: илмий-амалий конференция материаллари.
– Тошкент, 2006. – Б.207-220.

6.

Миракулов М.М. Давлат қурилиши ва бошқаруви соҳасидаги

ислоҳотларнинг босқичлари // Фуқаролик жамияти. – Тошкент, 2006. – № 3.
– Б.32-35.

7.

Миракулов

М.М.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Конституция ва қонунларга риоя этилишининг кафили сифатида //
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – ҳуқуқий ислоҳотлар асоси: давра
суҳбати материаллари. –

Тошкент, 2007.

– Б.70-84.

8.

Миракулов М.М. Независимость – гарантия демократических

выборов // Выборы Президента: национальное законодательство и
зарубежный опыт. – Тошкент, 2007. – С.24-28.

9.

Миракулов М.М. Ўзбекистон Республикасида Президенти

фаолиятининг конституциявий асослари (тарихий-қиёсий таҳлил) //
Конституция – демократик тараққиёт кафолати. – Тошкент, 2007. – Б.104-
133.

10.

Миракулов

М.М.

Президент

фуқароларнинг

ҳуқуқ

ва

эркинликларига риоя этилишининг кафили // Ижтимоий фикр. Инсон
ҳуқуқлари. – Тошкент, 2009. – № 3 (47). – Б.73-79.

11.

Миракулов М.М. Бошқарув шакллари // Жамият ва бошқарув. –

Тошкент, 2009. – № 3. – Б.12-15.

12.

Миракулов М.М. Президентлик институтининг ривожланиш

босқичлари // Фалсафа ва ҳуқуқ. – Тошкент, 2009. – № 3. – Б.6-11.

13.

Миракулов М.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти суд-ҳуқуқ


background image

24

ислоҳотларини такомиллаштириш жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва
эркинликларига риоя этилишининг кафили сифатида // Суд-ҳуқуқ
ислоҳотларини янада такомиллаштириш жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқ ва
манфаатларини ҳимоя қилишнинг долзарб муаммолари: республика илмий-
амалий конференция материаллари. – Тошкент, 2009. – Б.266-276.

14.

Миракулов М.М. Бошқарув шакллари // Huquq va burсh. –

Тошкент, 2009. – № 5. – Б. 53-54.

15.

Миракулов

М.М.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Конституция ва қонунларга риоя этилишининг кафили

//

O‘zbekiston

Respublikasi Oliy хo`jalik sudi Aхborotnomasi. – Тошкент, 2009. – № 5. – Б.15-
20.

16.

Миракулов М.М. Президентлик институти ҳуқуқий асосларини

такомиллаштириш масалалари // Ҳуқуқдаги бўшлиқлар ва уларни бартараф
этиш йўллари: илмий-амалий конференция материаллари. – Тошкент, 2009.
– Б.218-228.

17.

Миракулов М.М. Ўзбекистон Республикаси Президентининг

конституциявий ҳуқуқий мақоми // ТДЮИ Ахборотномаси. – Тошкент, 2009.
– № 2. – Б.22-24.

18.

Миракулов М.М. Место и роль Президента Республики

Узбекистан в системе государственной власти // ТДЮИ Ахборотномаси. –
Тошкент, 2009. – № 4. – Б.24-27.

19.

Миракулов М.М. Президентлик институти: қитъалараро тарихий-

ҳуқуқий таҳлил // ТДЮИ Ахборотномаси. – Тошкент, 2009. – № 7. – Б.27-31.

20.

Миракулов М.М. Давлат бошлиғининг ҳуқуқ ижодкорлик

фаолияти мониторинги: миллий ва хорижий тажриба // Қонунлар ижроси
мониторинги: назария ва амалиёт масалалари: илмий-амалий конференция
материаллари – Тошкент, 2010. – Б.186-199.

21.

Миракулов М.М. Жамиятни демократлаштиришнинг муҳим

омили // O‘zbekiston Respublikasi Oliy хo`jalik sudi Aхborotnomasi. –
Тошкент, 2011. – № 6. – Б.22-23.

22.

Миракулов М.М. Президентлик институти: умумий тавсифи ва

юридик табиати // ТДЮИ Ахборотномаси. –Тошкент, 2011. – №4. – Б.11-14.

23.

Миракулов М.М. Ўзбекистон ва АҚШ, Германия, Италия,

Франция

давлатларида

президент

ва

ижро

этувчи

ҳокимият

муносабатларининг конституциявий-қиёсий ҳуқуқий таҳлили // Консти-
туция – демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини
ривожлантириш асоси: давра суҳбати материаллари (I қисм). – Тошкент,
2011. – Б.178-188.

24.

Миракулов

М.М.

МДҲ

ва

Болтиқбўйи

мамлакатларида

президентлик институтининг конституциявий-ҳуқуқий мақоми // ТДЮИ
Ахборотномаси. – Тошкент, 2011. – №5. – Б.47-53



background image

25

Юридик фанлар номзоди илмий даражасига талабгор Миракулов

Миравзал Миродиловичнинг 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ;
маъмурий ҳуқуқ; молиявий ҳуқуқи ихтисослиги бўйича «Давлат
ҳокимияти тизимида президентлик институти: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил»
мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

давлат бошлиғи, президентлик институти,

президентнинг ҳуқуқий мақоми, бошқарув шакли, президент ваколатлари.

Тадқиқот объектлари:

давлат ҳокимияти тизимида президентлик

институтининг ўрни ва ролига оид ҳуқуқий муносабатлар тизими, юридик
фанда мавжуд бўлган ғоялар, тамойиллар ва категориялар, норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар.

Ишнинг

мақсади:

давлат

ҳокимияти

тизимида

президентлик

институтининг ўрни ва ролини қиёсий-ҳуқуқий тадқиқ этиш ва бу борада
илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш.

Тадқиқот методлари

: тизимлилик, тарихийлик, тизимли-таркибий

ёндашув, анализ ва синтез, мантиқий-юридик, формал-юридик, қиёсий-
ҳуқуқий, статистик ва илмий билишнинг бошқа усулларидан фойдаланилди.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги

: давлат ҳокимияти ва

бошқарувини демократлаштириш шароитида миллий юридик фанда
президентлик институтининг давлат ҳокимияти тизимида тутган ўрни ва
роли илк маротаба монографик тарзда конституциявий ҳуқуқ нуқтаи
назаридан қиёсий-ҳуқуқий тадқиқ этилди.

Амалий

аҳамияти:

диссертация

хулосалари

ва

қоидаларидан

президентлик институти билан боғлиқ қонунчиликни такомиллаштириш,
давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш соҳасида кейинги
йилларда қабул қилинган бир қатор қонунларни амалга ошириш
механизмларини ривожлантириш, демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик
жамиятида президентлик институтининг ўрни ва роли тўғрисидаги
билимларни

кенгайтириш

ҳамда

фуқароларнинг

ҳуқуқий

онги

ва

маданиятини оширишда фойдаланиш мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги

: Тадқиқот

натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик
палатаси ва Сенати, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада
чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси
ижросига оид давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш
соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича
Комиссия, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги
қонун ҳужжатлари мониторинги институти фаолиятида фойдаланилмоқда.

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси

: қонун ижодкорлиги жараёни,

қонунни қўллаш, илмий тадқиқот ва таълим соҳалари.




background image

26

РЕЗЮМЕ

диссертации Миракулова Миравзала Миродиловича на тему «Институт
президентства в системе государственной власти: сравнительно-
правовой анализ» на соискание ученой степени кандидата юридических
наук

по

специальности

12.00.02

Конституционное

право;

административное право; финансовое право

Ключевые слова:

глава государства, институт президентства, правовой

статус президента, форма правления, полномочия президента.

Объекты исследования:

система отношений, относящихся к месту и

роли института президентства в системе государственной власти,
существующие в юридической науке идеи, принципы и категории,
нормативно-правовые акты.

Цель работы:

сравнительно-правовое исследование места и роли

института президентства в системе государственной власти; разработка в
этой сфере научно обоснованных предложений и рекомендаций.

Методы исследования:

систематичный, исторический, системно-

структурный подход, анализ и синтез, логико-юридический, формально-
юридический, сравнительно-правовой, статистический и другие методы
научного познания.

Полученные результаты и их новизна:

впервые в национальной

юридической науке проведено монографическое сравнительно-правовое
исследование

места

и

роли

института

президентства

в

системе

государственной власти в условиях демократизации государственной власти
и управления.

Практическая значимость:

выводы и

заключения диссертации могут

быть использованы в совершенствовании законодательства об институте
президентства, в развитии механизмов реализации принятых в последние
годы законов в сфере демократизации государственной власти и управления;
в расширении знаний о месте и роли института президентства в
демократическом правовом государстве и гражданском обществе, а также в
повышении правового сознания культуры граждан.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

результаты

исследования используются в деятельности Законодательной палаты Олий
Мажлиса Республики Узбекистан, Комиссии по подготовке проектов
нормативно-правовых актов во исполнение Концепции дальнейшего
углубления демократических реформ и формирования гражданского
общества в стране в сфере демократизации государственной власти и
управления.

Область

применения:

законотворческий

процесс,

правоприменительная

деятельность,

научно-исследовательская

и

образовательные сферы.


background image

27


RESUME

Тhesis of Mirakulov Miravzal Mirodilovich on the scientific degree
competition of the doctor of philosophy in law on speciality 12.00.02 –
Constitutional law; administrative law; financial law; Subject: «Institution of
Presidency in the System of State Power: Comparative-Legal Analysis»

Key words:

head of state, institution of presidency, legal status of president,

form of government, presidential authority.

Subject of research:

The system of legal relations connected with the place

and the role of institution of presidency in the system of state power, existing legal
approaches, principles and categories, legislative acts.

Purpose of work:

Comparative-legal research the place and the role of

institution of presidency in the system of state power and work out well developed
suggestions and recommendations.

Methods of research:

Systemic, historical and system-structural methods,

analysis and synthesis; logic-legal, formal-legal, comparative-legal, statistic and
other methods of scientific cognition.

The results obtained and their novelty:

The place and the role of the

institution of presidency in the system of state power in national legal science in
conditions of democratization of the state system and governance have been
researched for the first time in monographic form from the point of view of the
constitutional law.

Practical value:

The conclusions and recommendations of the dissertation

can be used in improving the national legislation on the institution of presidency,
in improving the mechanisms of realization of laws passed in recent years in the
sphere of democratization of the state system and governance, as well as in
expanding knowledge about the place and role of the institution of presidency in
the democratic state with the rule of law and in increasing consciousness and legal
culture of citizens.

Degree of embed and economic effectivity:

The results of the dissertation

are widely used in the activity of the Legislative Chamber and Senate of Oliy
Majlis of the Republic of Uzbekistan, the Commission on preparation of drafts of
legislative acts pursuant to execution of Conception of further deepening of
democratic reforms and formation of civil society in the country in sphere of
democratization of state system and governance, the Institute of Monitoring of
Acting Legislation under the President of the Republic of Uzbekistan.

Field of application:

lawmaking process, law enforcement activity, research

and educational spheres.

Bibliografik manbalar

Миракулов М.М. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонун ижодкорлиги жараёнидаги иштироки // Қонун ижодкорлиги ва қонунчилик техникаси: назария ва амалиёт муаммолари: илмий-амалий семинар материаллари. - Тошкент, 2005. - Б.64-67.

Миракулов М.М. Ўзбекистон Республикаси Президента фармони ва қарорларининг хукуқий экспертизаси // Қонунчилик хужжатларини экспертиза килиш муаммолари: илмий-амалий семинар материаллари. -Тошкент, 2005. - Б.99-103.

Миракулов М.М. Парламент назоратини президентлик бошқаруви мамлакатларида амалга оширилишининг ўзига хос хусусиятлари // Парламент назорати: назария ва амалиёт масалалари: илмий-амалий семинар материаллари. - Тошкент, 2005. - Б. 124-134.

Миракулов М.М. Ўзбекистон Республикаси Президента фармон ва қарорларининг мониторинги И Қонун хужжатлари мониторинги: назария ва амалиёт масалалари: илмий-амалий семинар материаллари. - Тошкент, 2006.-Б.75-85.

Миракулов М.М. Юридик фан ва таълимни ривожлантиришнинг Ўзбекистон Республикаси Президента И.Каримов белгилаб берган устувор йўналишлари ва ривожланиш босқичлари // Юридик фанларни ривожлантиришнинг долзарб муаммолари: илмий-амалий конференция материаллари. - Тошкент, 2006. - Б.207-220.

Миракулов М.М. Давлат қурилиши ва бошкаруви соҳасидаги ислохотларнинг боскичлари // Фуқаролик жамияти. - Тошкент, 2006. - № 3. -Б.32-35.

Миракулов М.М. Узбекистан Республикаси Президента Конституция ва конунларга риоя этилишининг кафили сифатида // Узбекистан Республикаси Конституцияси -ҳуқуқий ислоҳотлар асоси: давра суҳбати материаллари. - Тошкент, 2007 - Б.70-84.

Миракулов М.М. Независимость — гарантия демократических выборов // Выборы Президента: национальное законодательство и зарубежный опыт. - Тошкент, 2007. - С.24-28.

Миракулов М.М. Узбекистан Республикасида Президенти фаолиятининг конституциявий асослари (тарихий-қиёсий тахдил) И Конституция - демократах тараққиёт кафолати. - Тошкент, 2007. - Б. 104-133.

Миракулов М.М. Президент фуқароларнинг хуқук ва эркинликларига риоя этилишининг кафили // Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари. - Тошкент, 2009. - № 3 (47). - Б.73-79.

Миракулов М.М. Бошқарув шакллари // Жамият ва бошкарув. -Тошкент, 2009. - № 3. - Б. 12-15.

Миракулов М.М. Президентлик институтининг ривожланиш босқичлари // Фалсафа ва ҳуқуқ. - Тошкент, 2009. - № 3. - Б.6-11.

Миракулов М.М. Узбекистан Республикаси Президенти суд-ҳуқуқ ислохотларини такомиллаштириш жараёнида фуқароларнинг хукукдари ва эркинликларига риоя этилишининг кафили сифатида // Суд-ҳуқуқ ислохотларини янада такомиллаштириш жараёнида фуқароларнинг ҳуқук ва манфаатларини химоя қилишнинг долзарб муаммолари: республика илмий-амалий конференция материаллари. - Тошкент, 2009. - Б.266-276.

Миракулов М.М. Бошкарув шакллари // Huquq va burch. -Тошкент, 2009. -№ 5. - Б. 53-54.

Миракулов М.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Конституция ва қонунларга риоя этилишининг кафили // O‘zbekiston Respublikasi Oliy xo'jalik sudi Axborotnomasi. - Тошкент, 2009. - № 5. - Б. 15-20.

Миракулов М.М. Президентлик института ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари // Ҳукуқдаги бўшлиқлар ва уларни бартараф этиш йўллари: илмий-амалий конференция материаллари. - Тошкент, 2009. -Б.218-228.

Миракулов М.М. Узбекистан Республикаси Президентининг конституциявий хукукий мақоми И ТДЮИ Ахборотномаси. - Тошкент, 2009. - № 2. - Б.22-24.

Миракулов М.М. Место и роль Президента Республики Узбекистан в системе государственной власти И ТДЮИ Ахборотномаси. -Тошкент, 2009. - № 4. - Б.24-27.

Миракулов М.М. Президентлик института: қитъалараро тарихий-хукукий тахлил // ТДЮИ Ахборотномаси. - Тошкент, 2009. - № 7. - Б.27-31.

Миракулов М.М. Давлат бошлиғининг ҳукук ижодкорлик фаолияти мониторинги: миллий ва хорижий тажриба // Қонунлар ижроси мониторинги: назария ва амалиёт масалалари: илмий-амалий конференция материаллари - Тошкент, 2010. - Б. 186-199.

Миракулов М.М. Жамиятни демократлаштиришнинг муҳим омили // O‘zbekiston Respublikasi Oliy xo'jalik sudi Axborotnomasi. -Тошкент, 2011. - № 6. - Б.22-23.

Миракулов М.М. Президентлик института: умумий тавсифи ва юридик табиати // ТДЮИ Ахборотномаси. -Тошкент, 2011. - №4. - Б. 11-14.

Миракулов М.М. Узбекистан ва АҚШ, Германия, Италия, Франция давлатларида президент ва ижро этувчи хокимият муносабатларининг конституциявий-қиёсий хукукий тахлили И Конституция -демократах ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш асоси: давра суҳбати материаллари (I кием). - Тошкент, 2011.-Б.178-188.

Миракулов М.М. МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатларида президентлик институтининг конституциявий-ҳуқуқий макоми // ТДЮИ Ахборотномаси. - Тошкент, 2011. - №5. - Б.47-53