ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма хуқуқида
УДК:372.811.111.1
АБДУЖАББАРОВА Замира Рустамовна
КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИ ЎҚУВЧИЛАРИГА ИНГЛИЗ ТИЛИДА
ҚЎШИМЧА МАТНЛАР ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
13.00.05
―
Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси
(инглиз тили)
Педагогика фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун
тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент
―
2012
2
Иш Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган
Илмий раҳбар:
педагогика фанлари номзоди,
профессор
Жамол Жалолович Жалолов
Расмий оппонентлар:
педагогика фанлари доктори, профессор
Юзликаев Фарит Рафаилович
педагогика фанлари номзоди, доцент
Ахмедова Лайлохон Толибжоновна
Етакчи ташкилот:
Наманган
давлат университети
Ҳимоя
Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги
К.067.18.02 рақамли ихтисослашган кенгашнинг 2012 йил «___» __________
куни соат ____ да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100070, Тошкент,
Юсуф Хос Ҳожиб, 103-уй. Телефон: (99871) 254-92-02. E-mail: tdpu-
kengash@inbox.uz.
Диссертация билан Тошкент давлат педагогика университети ахборот-
ресурс марказида танишиш мумкин.
Автореферат 2012 йил “__” ______ да тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш илмий котиби,
Педагогика фанлари номзоди, доцент Ш.С.Шарипов
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Ўзбекистон Республикасида янги таълимий
йўналиш – академик лицей ва касб-ҳунар коллежи жорий этилди. Касб-ҳунар
коллежи узлуксиз таълим тизимида муҳим ўрин тутади. Бу ҳақда “Таълим
тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастури”да алоҳида
таъкидлаб ўтилган. Шунингдек, “Баркамол авлод – Ўзбекистон
тараққиѐтининг пойдевори” китобида касб-ҳунар коллежининг узлуксиз
таълим тизимидаги мақоми кўрсатиб ўтилган.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими босқичида ўқувчилар турли
касбларнинг илмий-амалий асосларини, кичик мутахассисликлар даражасида
зарурий касбий билим, қўникма ва малакаларни эгаллаб борадилар. “Касб-
ҳунар коллежи тегишли давлат таълим стандартлари доирасида ўрта махсус,
касб-ҳунар таълими беради; ўқувчиларнинг касб-ҳунарга мойиллиги,
билими, кўникмаларини ривожлантириш, танланган касб-ҳунар бўйича бир
ѐки бир неча ихтисосликни эгаллаш имконини беради”.
1
Касб-ҳунар коллежи(КҲК) шароитида кичик мутахассислар тайѐрлаш,
маълумки, мураккаб ва, айни пайтда, масъулиятли ишдир. КҲКда билимли
мутахассисларни тайѐрлаш жараѐнида ўрганилмиш чет тил маълум даражада
таянч вазифасини ўтайди. Таълим стандартлари ва ўқув дастурлари талабига
кўра ўқувчилар умумий ўрта мактаб дастури материалини такрорлаб, уни
бироз кенгайтирилган, бойитилган ҳажмда мустаҳкамлаш ва янги ўқув
материалини ўзлаштириш кўзда тутилган. Ўқувчилар бўлажак касбига оид
қўшимча матнларни ўқиб-ўрганиб борсалар, умумий билим савиялари янада
кенгаяди, билимга бўлган эҳтиѐжлари тўлиқ қондирилади. КҲК
ўқувчиларига инглиз тилида қўшимча матнлар ўқитиш технологияси
хозиргача махсус тадқиқотга тортилмаганлиги, бинобарин, бу муаммо илмий
нуқтаи назардан ўз ечимини топмаганлиги инглиз тилини ўқитиш жараѐнида
муайян қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Ўқувчиларга тили
ўрганилаѐтган мамлакат(лар) маданияти билан яқиндан танишиш имконияти
чекланган. Ўқув дастурларига киритилган мавзулар тўлалигича ѐритилмаган,
дарслик ва ўқув қўлланмаларига соҳавий матнлар деярли киритилмаган.
Замонавий ахборотларни акс эттирган матнларни дарсликдаги мавжуд
матнларга қўшимча сифатида ўқитиш пировард мақсадимиздир. Қўшимча
матнлар ўқитишнинг аҳамияти шундаки, КҲКда жорий этилган дарслик ва
қўлланмалардан ўрин олган касбга оид матнлар қисман берилиб, улардаги
мавжуд ахборотни тўлдириш айнан соҳавий қўшимча матнлар ўқитиш
орқали амалга оширилади. М.И. Гадоева ва Л.Ҳ. Сайитова томонидан
яратилган қўлланмалар таркибида тақдим этилган материалларда касбий
матнлар умуман берилган эмас. Маълумки, дарслик ва қўлланмалардан ўрин
олган матнлар амалий мақсадни рўѐбга чиқаришга мўлжалланиши ва
ўқувчилар касбий салоҳиятини оширишга хизмат қилиши керак. Ахборот
технологияларининг жадал ривожланиб бориши сабабли янги ахборотларни
1
Каримов И.А. Баркамол авлод
―
Ўзбекистон тараққиѐтининг пойдевори.
―
Тошкент: Шарқ, 1998.
―
Б. 47.
4
ўқув қўлланма ѐки дарсликларга киритиб улгуриш имконияти мавжуд эмас.
Шу боис, КҲК ўқувчиларига инглиз тилида қўшимча матнлар ўқитиш
бугунги кундаги долзарб методик масалалардандир.
Қўшимча матнлар нафақат соҳавий матнлардан иборат, балки ўқув
дастуридан ўрин олган мавзулар доирасидаги маданиятлараро мулоқотни
таъминловчи турли газета ва журнал мақолалари, дунѐ янгиликлари
кабиларни ҳам қамраб олади.
КҲК чет тил таълимида матн ўқиб ахборот олиш, маълумки, амалий
мақсад ҳисобланади. Тадқиқотлар кўрсатишича, ўқувчилар таркибида
7%гача нотаниш сўз бўлган чет тилдаги матнларни ўқиб тушуна олишлари
лозим.
2
Бироқ КҲК ўқувчиларининг бугунги билим савияси, юмшоқ
айтганда, бу талабга жавоб бермайди. Чунки уларнинг аксариятида, тажриба
кўрсатишича, чет тилга бўлган қизиқиш сусайиб бормоқда. Айнан ўқувчилар
қизиқиши ва чет тилни ўрганишга бўлган мотивациясини кучайтириш
йўлида инглиз тилида қўшимча матнлар ўқитиш масаласини ишлаб чиқишни
мақсад қилиб қўйдик. “Қўшимча матн” термини “Дарсликдагилардан
ташқари қўшимча ўқиш учун мўлжалланган ўқув матни” тарзида
тушунилади.
КҲК ўрта умумтаълим мактабларидан кескин фарқ қилиб, чет тил
ўқитишда ўқувчиларга тор соҳадаги лексик бирликларни ўргатиш орқали
тили ўрганилаѐтган мамлакат(лар) урф-одати, маданияти, санъати, тарихи ва,
албатта, касбкори ҳақида тил соҳиби билан бўладиган табиий мулоқот
жараѐнига уларни тайѐрлаб борилади. Бу дегани, КҲКда, умумтаълим
мактабларида шакллантирилган нутқий кўникма ва малакаларга қўшимча
тарзда, мутахассисликка оид лисоний ва нутқий компетенция билан
қуроллантириш талаб этилади.
Таълим тизимида қўлланаѐтган турли педагогик технологиялар орасида
қўшимча матн ўқитиш инглиз тили машғулотларининг жонли ва қизиқарли
бўлишини таъминлайди, бошқача айтганда, ўқувчиларни чет тилга
қизиқишини оширади.
Шуни айтиш жоизки, чет тилда чоп этилган дарслик ва қўлланмалардаги
соҳавий маълумотлар КҲК ўқувчилари учун етарли эмаслиги, ўқитувчининг
илғор методик усуллардан фойдаланмаслиги ўқувчининг чет тилга
қизиқишига салбий таъсир кўрсатиши муносабати билан қўшимча матн
ўқитиш технологиясини ишлаб чиқишга эҳтиѐж сезилади. Қўшимча матн
ўқувчиларни унинг мазмуни асосида суҳбат қуришга, ўз муносабатини
билдиришга ундайди.
КҲК ўқувчилари қизиқарли ва фойдали ахборотларни қўшимча матн
орқали ўзлаштиришади. Шу сабабли ўқувчининг бўлажак касбига оид
қўшимча ўқишга матн танлаш ѐки тузиш долзарб масалалардан саналади.
Тадқиқот мавзусининг
долзарблигини
белгилашда қуйидаги илмий-
методик мулоҳазаларга асосландик:
2
Илиева Л.К. Чет тил таълимида изчилликни таъминлаш технологияси.
―
Тошкент: ТДПУ, 2009.
―
Б.
24.
5
– қўшимча матн ўқитишнинг лингводидактик талқини ҳозиргача кўриб
чиқилмаган;
– чет тилда КҲК ўқувчиларига қўшимча матн ўқитиш масаласи назарий
ва экспериментал жиҳатдан яхлит тарзда ўрганилмаган;
– КҲКда инглизча матн ўқишни ўргатиш методикаси замон талаблари
даражасида ишлаб чиқилган эмас;
– коллежлар учун чет тилда, хусусан мусиқа ва маданият йўналишларида
таълим олаѐтган КҲК ўқувчилари учун инглиз тилида қўшимча соҳавий
матнлар махсус танланмаган ва тузилмаган;
– инглиз тилида қўшимча матнларни ўқитишнинг инновацион
технологияси яратилмаган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Ўзбекистон ва хорижий
мамлакатлар олимлари томонидан чет тилда матн ўқитиш муаммолари
тадқиқ этилган (М. Уэст, И.А. Зимняя, Е.И. Пассов, С.К Фоломкина,
Ж.Ж. Жалолов ва б.). Т.М. Николаева, М. Йўлдошев, И.Р. Гальперин, З.Я.
Тураева Х. Вайнрих, Г.В. Колшанский, С.А. Васильев ва бошқалар
томонидан матншуносликнинг лингвистик муаммолари ўрганилган. С.А.
Мисировнинг “Касб-ҳунар коллежларида инглиз тили ўқитишнинг
лингводидактик асослари” ва Н.Д. Ширинованинг “Инглиз тили дарсларида
академик лицей ўқувчиларининг билиш фаоллигини ошириш” мавзуларида
ҳимоя қилинган номзодлик диссертациялари ўқувчиларда лисоний
кўникмаларни шакллантиришга қаратилган. Бу каби умумметодик
муаммолар сўнги йилларда халқаро, минтақавий ва республика миқиѐсида
ўтказилган илмий-амалий анжуманларда ҳам муҳокама қилиб келинмоқда.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация мавзуси Ўзбекистон Республикасида чет тилдан
узлуксизликни таъминлаш концепцияси доирасида олиб бориладиган
Тошкент давлат педагогика университети “Чет тил ўқитишнинг долзарб
муаммолари” илмий-тадыиыот ишлари режасига кирган ва ТДПУ Илмий
кенгашида (27.03.2008 йил 8
-
мажлис баѐнномасида) тасдиқланган.
Тадқиқот мақсади:
касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг инглиз тилида
қўшимча матнлар ўқиш малакаларини шакллантириш орқали бўлажак кичик
мутахассисларнинг касбий тайѐргарлиги сифатини кўтаришни назарий ва
экспериментал асослаб бериш.
Тадқиқот вазифалари:
– инглиз тили дарслик ва қўлланмаларидан ўрин олган матнларни
методик нуқтаи назардан таҳлил қилиш;
– тавсия этилмиш инглизча касбий матнларнинг ўқувчилар бўлажак
касбий фаолиятида қўл келадиган билим, кўникма ва малакаларни
шакллантиришдаги аҳамиятини тажриба-синов йўли билан аниқлаш;
– КҲК ўқувчиларига инглиз тилида қўшимча матн ўқитиш орқали уларда
чет тилга қизиқишни кучайтириш;
– тадқиқот давомида ишлаб чиқилган методик кўрсатмаларни амалиѐтга
татбиқ этиш тамойилларини белгилаш;
6
– КҲК ўқувчиларига инглиз тилида қўшимча матн ўқитишнинг
инновацион технологиясини ишлаб чиқиш.
Тадқиқот объекти:
касб-ҳунар коллежи шароитида ўқувчиларга инглиз
тили ўқитиш жараѐни.
Тадқиқот предмети:
КҲК ўқувчиларининг касбий малакаларини инглиз
тилида ўқиладиган қўшимча матнлар воситасида бойитиш ва маданиятлараро
мулоқотни таъминлаш.
Тадқиқот методлари:
тадқиқот давомида педагогика, психология ва чет
тил ўқитиш методикасида тан олинган методларнинг тадқиқот мақсадига мос
келувчи жиҳатларидан фойдаланилди, чунончи: таълим-тарбия жараѐнини
кузатиш; тадқиқот мавзусига оид адабиѐтларни ўрганиш ва таҳлил қилиш;
сўровнома ўтказиш; тажриба-синов; математик статистик таҳлил.
Тадқиқотнинг
илмий фарази:
КҲК шароитида жорий ўқув
қўлланмалар материалларидан ташқари ўқувчиларга инглиз тилида қўшимча
матнлар ўқишни ўргатилса, таълим самарадорлигини оширишга эришилади.
Тадқиқотнинг методологик асосини
Ўзбекистон Республикасининг
“Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури”,
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов асарлари ва
маърузаларида баѐн қилинган мавзуга оид фикрлар, чет тил ўқитишдаги
педагогик, психологик ва лингводидактик назариялар ташкил қилади.
Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:
1.
КҲК ўқувчиларига инглиз тилида қўшимча соҳавий матнлар ўқитиш
умумтаълимий ва касбий аҳамиятга эга бўлиб, ўқувчилар ихтисосий
нутқининг шаклланиши ва касбий малакаларининг ривожланишига
ижобий таъсир кўрсатади.
2.
Ўқувчиларнинг эгаллаѐтган билим, кўникма ва малакалари кундалик
ҳаѐтий, соҳавий ҳамда илмий-оммабоп қўшимча матнлар ўқитиш
жараѐнида зарур ва фойдали маълумотлар олиш ҳисобига бойиб боради.
3.
Бошқа ўқув предметлари қаторида инглиз тили ҳам ўқувчиларга таълим-
тарбия бериш, уларнинг шахсини ривожлантиришга хизмат қилади.
4.
Қўшимча матн ўқиш ўқувчиларга тили ўрганилаѐтган мамлакат(лар)
маданияти билан яқиндан танишиш имконини беради.
5.
КҲК ўқувчиларига инглизча қўшимча матнлар танланди/тузилди ва
уларни ўқитиш технологияси ишлаб чиқилди.
Илмий янгилиги:
1.
Ўқувчиларга қўшимча матн ўқитиш лингводидактик илмий муаммо
сифатида назарий жиҳатдан ва эксперементал тарзда асослаб берилди.
2.
КҲК ўқувчиларига қўшимча матн ўқитишнинг ҳозирги аҳволи ўрганилди
ва таҳлил қилинди ҳамда матлуб мазмуни аниқланди.
3.
Касб-ҳунар коллеж ўқувчилари учун мўлжалланган қўшимча матнлар
(Supplementary reader) методик қўлланмаси яратилди.
4.
Ўқувчиларга қўшимча аутентик (танланган) ва адаптация қилинган
(тузилган) соҳавий матнлар ўқитиш технологияси ишлаб чиқилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
КҲКда
қўшимча матнлар ўқитиш технологиясидан фойдаланишнинг илмий-методик
7
асослари ишлаб чиқилди; тавсия этилмиш инглиз тилида қўшимча матнлар
ўқитиш
технологияси
ўқувчиларнинг
касбий
фаоллиятларини
шакллантиришдаги
ўрни
аниқланди;
маданиятлараро
мулоқотни
таъминлашда қўшимча матн ўқитиш объектив зарурат эканлиги асосланди;
КҲКда инглиз тили ўқитиш сифати ва самарадорлиги ортишига қаратилган
тавсиялар ишлаб чиқилди; КҲКнинг инглиз тил ўқитувчилари учун методик
қўлланма чоп этилди. Ишлаб чиқилган КҲК ўқувчиларига инглиз тилида
қўшимча матнлар ўқитиш технологияси чет тил ўқитиш методикасида янги
илмий саҳифа сифатида ушбу фаннинг янада такомиллашувига хизмат
қилади.
Натижаларнинг жорий қилиниши:
тадқиқотнинг назарий хулосалари ва
материалларидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими (академик лицей ва
КҲК)да инглиз тили ўқитиш миллий асосларини тайѐрлашда ҳамда мазкур
ўқув юртида тиллар таълими самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар
кўламини кенгайтиришда фойдаланиш имконияти мавжуд.
Тажриба-синов
майдончаси
сифатида Юнус Ражабий номидаги Тошкент
педагогика коллежи, Тошкент маданият коллежи, Ҳамза номидаги
республика мусиқа коллежи, шунингдек, Термиз санъат коллежи, Гулистон
санъат коллежида кузатиш ва тажриба-синов ишлари олиб борилди ҳамда
қўлга киритилган илмий-методик натижалар мазкур ўқув муассасаларида
жорий этилди.
Ишнинг синовдан ўтиши(апробацияси).
Илмий ишнинг асосий
тадқиқот мазмуни ва моҳиятига оид натижалар Г.В. Плеханов номидаги
Россия иқтисодиѐт академияси (2009), Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари
университети (2009), Тошкент Маданият институти (2010), Андижон давлат
университети (2010), Тошкент давлат педагогика университетида (2010-
2011), ташкил этилган илмий анжуманларда маърузалар қилинди. ТДПУ
“Инглиз тили назарияси ва ўқитиш методикаси” кафедрасида (22.06.2011),
ЎзДЖТУ “Тиллар ўқитиш методикаси” кафедрасида (14.10.2011 йил 2-сонли
баѐннома),
Самарқанд давлат чет тиллар институтининг “Инглиз тили
ўқитиш методикаси ва амалиѐти” кафедрасида (24.02.2012 йил 1-сонли
баѐннома), ТДПУ ҳузуридаги К.067.18.02 рақамли Бирлашган кенгаш
қошидаги илмий семинарда(17.04.2012 йил 3-сонли баѐннома) муҳокамадан
ўтказилди.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертация
бўйича жами 19та,
шу жумладан, КҲК учун 1та методик қўлланма чоп этилди, “Infocom.uz”
журналида 3та, “Мактаб ва ҳаѐт” журналида 1та, “Тарбия” журналида 1та,
“Касб-ҳунар таълими” журналида 1та, “Педагогик таълим” журналида 1та,
халқаро, минтақавий ва республика илмий анжуманлари тўпламларида 9та,
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг “Ўзбекистонда ижтимоий
фанлар” журналида 1та, Россия Федерациясининг «Высшее образование
сегодня» (Москва) журналида 1та мақола эълон қилинди.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми:
диссертация кириш, уч боб,
умумий хулосалар, методик тавсиялар, фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати
ҳамда иловадан иборат. КҲК ўқувчиларига қўшимча ўқитиш учун 6та
8
матннинг дарс ишланмаси, тажриба-синовда иштирок этган ўқувчилар сони
жадвал кўринишида ҳамда тажриба-синов ишларининг статистик таҳлили
иловада тақдим этилган. Диссертациянинг умумий ҳажми 163 бетни ташкил
этади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, муаммонинг ўрганилганлик
даражаси, диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги, тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, объекти, предмети,
методлари, илмий фарази, методологик асоси, ҳимояга олиб чиқилаѐтган
асосий ҳолатлар, илмий янгилиги, тадқиқот натижаларининг илмий ва
амалий аҳамияти, натижаларнинг жорий қилиниши, ишнинг синовдан ўтиши,
натижаларнинг эълон қилинганлиги, диссертациянинг тузилиши ва ҳажми
баѐн этилган.
Биринчи боб “
Матн лингвистикаси ва матн лингводидактикаси
муаммолари
” мавзуси остида бўлиб, матн терминининг лингвистик ва
лингводидактик талқинларига оид илмий маълумотлар баѐн этилган. Унда
“Матн лингвистикаси” терминига изоҳ билан бошланиб, бир қатор методист
ва тилшуносларнинг “Матн”, “Матн лингвистикаси” терминларига нисбатан
қўллаган турли таърифлари таҳлил этилган.
Фанда “матн” таърифида икки йўналиш кузатилади, унга психологик ва
лингвистик жиҳатдан ѐндашилади. Ҳар иккаласида ҳам муштарак томон
сифатида матнни нутқ оқимининг парчаси, деб тан олинишидир.
Матн – кўп ўлчовлидир, унинг исталган бўлагига кўп марта қайтиш
мумкин. Агар нутқ жараѐн бўлса, матн иккиѐқлама табиатга эга, яъни у ҳам
статик, ҳам динамик хусусиятга эга. Агар нутқнинг замонда мавжудлиги шу
нутқнинг талаффуз вақти билан чегараланган бўлса, матннинг мавжудлиги
амалий жиҳатдан ҳеч нарса билан чегараланмаган.
Замонавий тасаввурларга кўра, матн нафақат тил бирлиги, у реал воқелик
феномени, тил системаси элементлари ѐрдамида воқеликни акс эттириш
усули ҳамдир. Шу билан бирга, матн мулоқот(коммуникация)нинг асосий
бирлиги, ахборот сақлаш ва узатиш воситаси, маданиятнинг мавжудлик
шакли, маълум тарихий давр маҳсули, индивид ҳаѐтининг акс этиши ҳамдир.
Г.В. Колшанский фикрича, матн яратиш жараѐни алоҳида жумлаларни
шакллантириш эвазига эмас, балки мантиқий мазмунни етказиб бера олиш
билан амалга ошади, бу эса коммуникантлар орасида фикр алмашиш
предмети бўлган маълум вазият тавсифидан иборат яхлит матнни узатишга
тааллуқли.
3
Айнан мазмуннинг яхлитлиги ва глобаллиги конкрет иборанинг
танланишини белгилайди ва у ибораларнинг бутун бирлиги, яхлитлиги
билан мустаҳкамланади, унинг тугалланганлиги, информативлиги каби
идрокнинг бир ѐқламалигини таъминлаши керак.
3
Колшанский Г.В. Коммуникативная функция и структура языка. –Москва, 2007.– С. 89-125.
9
Матн лингвистикаси – матншунослик, риторика, поэтика, прагматика ва
семантика предметлари билан ҳам ўзаро алоқада. Ушбу йўналиш бўйича В.В.
Виноградов, М.М. Бахтин, Г.О. Виноградов, И.Р. Гальперин, Р. Якобсон,
Б.М. Эйхенбаум ва яна кўплаб олимларнинг асарларидан маълумот олиш
мумкин.
Айтиш жоизки, замонавий лингвистика айнан матнни асосий масала
сифатида баҳолар экан, уни тушуниш жараѐни алоҳида аҳамият касб этади.
Матнни ўқиб тушунишнинг биринчи даражаси
таржима билан боғлиқ.
Матнни таржима қилган мутаржим муаллиф ғоясини тушуниши мумкин,
бироқ уни аслиятда берилган мазмунидан зиѐда қўшиб ѐзиши мумкин эмас.
Матнни ўқиб тушунишнинг иккинчи даражаси
− шарҳлаш. Уни қуйидаги
схемада бериш мумкин: аслият матни = таржима матни + шарҳ матни.
Иккинчи даражада матнни тушуниш фақат унинг мазмунини бошқа тил
воситалари билан айтиб бера олиш ва шарҳлаш эмас. С.А. Рейсернинг
ѐзишича, шарҳ қайси ўқувчилар тоифаси учун мўлжалланмасин, у ҳамиша
ўқувчига матнни тушунишга ѐрдамлашиши керак. Шарҳнинг вазифаси асар
контекстини қайта яратиш ва тавсифлашдан иборат.
4
Матнни ўқиб тушунишнинг учинчи даражаси
– изоҳлаш. Изоҳлаш
(интерпретация, талқин)нинг вазифаси, аввало, асар мазмунини чуқур
англаш, муаллиф ғоясини имкон қадар адекват тушуниш ва уни ўқувчилар
асарни ўқишдан топадиган маъно яхлитлиги билан қиѐслаш, муаллиф
яширишга уринган, тўғридан-тўғри айтишни истамаган ѐ айта олмаган,
ифодалай олмаганини яққол кўринишда тақдим этишдан иборат. Янги матн
−
изоҳ матни бўлиб, у оригинал матнда мураккаб кодланган маъно барча
учун тушунарли тил воситалари ѐрдамида бериладиган бир планли асар
сифатида шаклланади. Изоҳ аниқлик ва бир маънолиликка интилади.
Матнни тушуниш усулларини шакллантиришнинг тўрт босқичи мавжуд
5
:
Биринчи босқичда
кўпроқ битта асосий усул – ўзига ўзи савол бериш -
унга матндан жавоб топиш қўлланади ва баъзан антиципация усули
қўлланилади. Одатда, бу усуллар ўқитувчи иштирокида қўлланилади.
Иккинчи босқич
да ўқувчилар матнни айтиб бериш учун асосий ғояларни
ажратиш ва матннинг мантиқий структурасини англашга оид маълум
малакаларини намоѐн қилади. (Матнни айтиб бериш – мақсад эмас, балки
тушунишни ўргатиш воситаларидан бири, холос). Саволларни мустақил
қўйиш энди фақат ўқитувчининг талаби эмас, балки ўқувчининг матндан
олган ахборотларни нутқда қўллаб, матнни гапириб бериш ва саволларга
жавоб бера олиш учун билим олишга, материални тушуниш ҳамда уни эслаб
қолишга ҳаракати билан ҳам ифодаланади.
Учинчи босқич
учун ўқувчиларнинг матнни яхшироқ тушунишга, мазмун
масаласини ҳал қилишга, номаълумни англашга, матндан жавоб топиш,
матндаги ахборотни мустақил идрок этишга интилиши характерли. Бу
4
Рейсер С.А. Палеография и текстология нового времени.
−
Москва: Просвещение , 1970. – С. 336.
5
Доблаев Л.П. Смысловая структура текста и проблемы его понимания. – Москва: Педагогика, 1982. – 176
с.
10
босқичда асосий усуллар ўз-ўзига савол қўйиш ва жавоб топиш, тахминлар
орқали матн мазмунини очишдан иборат.
Тўртинчи босқич
да матнга танқидий муносабат билдирилади. «Ниҳоят,
матн мазмунини англаш чоғида юзага келадиган психологик ҳолат – ақлий
фаолият ва бунда юзага келадиган қийинчиликларни енгишга тайѐрлик
ҳолати билан кечади». Айтиш жоизки, ушбу усул қўшимча матнларни
ўқитиш жараѐнида ўқувчиларда мотивацияни кучайтиришга ва тадқиқот
мақсадига эришишда қўл келади.
Матнни тушуниш муаммоларига бағишланган тадқиқотларда қуйидаги
икки ҳолат эътироф этилган: матнни тушуниш ўқувчи томонидан шу матнда
акс эттирилган реал воқелик предметлари ўртасида алоқалар ўрнатиш
дегани; матнни тушуниш ҳамма вақт ўқувчининг тажрибасига, жумладан,
унинг сўз маъноларини билиши, матн мазмунини ѐритишга кўмаклашадиган
гаплар мазмунини, ижтимоий-маданий контекстни тушунишига таянади.
Матн ўқитиш − матнда мавжуд мазмун, ғоя, фактларни олиш, уни
тушуниш, баҳолаш, олинган ахборотдан фойдаланишни ўргатишдир. Ҳар бир
алоҳида ҳолатда кўпроқ ўқишнинг маълум стратегиялари ҳақида гапиришга
тўғри келадики, улар ўқувчининг мақсадлари, матн ѐки контекст типига
боғлиқ бўлади.
Нимани тилнинг асосий бирлиги деб ҳисоблаш ҳақидаги мунозара яқин
пайтларгача анъанавий ѐндашувларда давом этиб келган.
Биринчи ѐндашув тилнинг асосий, «zero context» шароитида намоѐн
бўладиган бирлиги сўз деб тан олинган. Ушбу ѐндашув доирасида «ўт»
(олов) сўзини ѐзувчи ва ўқувчи позицияларидан ўрганар экан, Х. Вайнрих
сўз семантикасининг тўрт қонунини қуйидагича талқин этади: 1. Ҳар
қандай маъно кенгайган. 2. Ҳар қандай маъно номаълум. 3. Ҳар қандай
маъно ижтимоий. 4. Ҳар қандай маъно мавҳум.
6
Дарҳақиқат, ўқувчи учун
«ўт» сўзи ўчоқдаги ўт, юракдаги ўт, шам ўти, ишқ ўти, нафрат ўти
кабиларни англатиши мумкин. Ўқувчи «ўт» сўзининг маъносини билади,
лекин бу маъно ҳажмига кўра «кенг қамровли тушунча», демак, ўқувчи
учун номаълум бўлиб қолади. Исталган сўзнинг маъноси мавҳумдир, у
фақатгина контекстда ўз маъносини очади.
Иккинчи ѐндашув сўз
−
матн доирасида у ѐки бу маънога эга бўлади,
деган қоидага асосланган. Шу сабабли сўзни адекват тавсифлаш учун уларни
бевосита реал коммуникатив бирликлар (жумла, матн) доирасида ўрганиш
керак.
Шундай қилиб, халқ герменевтикларининг матн тилнинг энг муҳим
бирлиги саналиши ҳақидаги фикри яна бир бор ўз тасдиғини топди. Демак,
чет тил ўқитиш методикаси доирасида айнан матн алоҳида, муносиб ўрин
эгаллаши лозим. Чунки тилнинг энг катта бирлиги матн деб топилган.
И.Р. Гальперин эса матн мазмунини тушунишда нафақат маъно(инглиз
тилида
meaning
, русчада
значение
) ва моҳият (инглиз тилида
main point
,
6
Вайнрих Х. Лингвистика лжи // Язык и моделирование специального взаимодействия. –Москва: Прогресс,
1987.
11
русчада
смысл
), балки матн мазмуни(инглиз тилида
content
, русчада
содержание
) ҳам муҳим эканини қатъи уқтиради.
7
Х. Вайнрих, ўз навбатида, учта категорияни тадқиқ этади: «маъно»,
«тасаввур» ва «моҳият». Моҳият, унинг фикрича, худди тасаввур каби
муаллиф томонидан шакллантирилади.
М. Маккарти, Р. Картер, Ҳ. Виддоусон, Е.С. Кубрякова, А.А. Леонтьев ва
бошқаларнинг тадқиқотлари туфайли матн мазмунини тушуниш кўплаб
омилларга боғлиқлиги, қолаверса, матн доирасидан чиқиши маълум бўлди ва
дискурс тушунчаси (инглизча discourse) пайдо бўлди.
Дискурс бир-бири билан маъновий алоқада бўлган икки ѐки ундан ортиқ
гап; функционал ташкил этилган, контекстлаштирилган тилни қўллаш
бирликлари; тил шакли, маъноси ва амал(языковая форма, значение и
действие)ининг мураккаб бирлиги сифатида тушунилади.
Айрим тадқиқот ишларида дискурс тушунчаси қатор оппозитив мезонлар
− функционаллик-структуравийлик, динамиклик-статиклик, долзарблик-
виртуаллик ва бошқалар асосида матн тушунчасига қарши қўйилади. Шунга
кўра дискурс жараѐн, матн эса хосила сифатида тавсифланади.
Матнни тушунишни ўргатишда асосий қийинчилик ўқувчиларнинг матн
ғоясини ажрата билмаслиги, ундаги концепцияни умумий мазмундан
фарқлай олмаслиги саналади. Шу сабабли матнни ўқигандан кейин уни
баҳолашга ва ундаги ахборотга ўз муносабатини ифодалашга ўтишдан олдин
ўқувчиларда мазмунни адекват талқин этиш, яъни унинг асосий
концепциясини топиш ҳамда шакллантириш, маълум қонуниятларга эга
бўлган, шунга кўра матнда келтирилган факт-аргументлар, аввало, шу
концепцияни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган, матннинг семантик-
маъноли структураси ҳақида тасаввурларни шакллантириш керак.
Э.В. Маруганинг фикрича, бу масалани ҳал этиш учун, исталган матнни
маълум бир предикация тизими сифатида тасаввур қилиш мумкин. Матнда
сўз шаклларини излаш, ажратиш ѐки бу системанинг асосий ва иккинчи
даражали элементларини мустақил шакллантириш матн таҳлилининг
изчиллигини таъминлайди.
8
Е.В. Тарасов ва А.М. Шахнаровичга кўра, матнни тушуниш жараѐни
иккита диалектик ўзаро боғлиқ фаолият: матннинг семантик алоқаларини
тушуниш ҳамда матн мазмунини, яъни унинг маъно структурасини очиб
беришдан иборат.
9
Фикрлаш жараѐнида иккита қонуният мавжуд: 1) янги, ғайриодатий
матнни таниш бўлганидан ажрата билиш; 2) таниш ва нотаниш матнни
ўрганиш, тушуниш, мазмунини очиб беришга интилиш. Бу икки қонуниятдан
7
Гальперин И.Р. Текст как объект лингвистического исследования. – Москва: Наука, 1981. – 139 с.
8
Маруга Э.В. Опыт обучения адекватной интерпретации смыслового содержания текста //
Психолингвистическая и лингвистическая природа текста и особенности его восприятия. –Киев: Вища
школа, 1979. – С.100-110.
9
Тарасов Е.В., Шахнарович А.М. Психолингвистические проблемы обучения чтению текстов //
Психолингвистическая и лингвистическая природа текста и особенности его восприятия. – Киев: Вища
школа, 1979. – С. 196-202.
12
бири таниш бўлган матнга хос, яъни билим ва тажрибага мос равишда
қурилади. Предикациянинг бу ҳолати “тема” деб аталади. Иккинчи қонуният
эса ўқиш жараѐнида идрок қилиш предмети саналадиган “рема” ҳисобланади.
Тема ва рема муносабатидан мазмун ҳосил бўлади. Бу назариялар матннинг
лингвистик ва лингводидактик муаммоларини ҳал этишда муҳим саналади.
Ўқиѐтган киши ўқигани тўғрисида фикрлай бошлаганидагина таҳлил,
синтез, таққослаш, умумлаштириш, дифференциациялаш, интеграциялаш,
таснифлаш кабиларнинг шаклланиши фаоллашади.
Ўқувчидан матн мазмуни устида астойдил ишлаш талаб қилинади. Ўқиш
учун қўшимча матн танлашга алоҳида эътибор берилиши лозим.
Таълим воситаси сифатида инглиз тилидаги қўшимча матнларни ўқиш
лексик-грамматик
материални
мустаҳкамлаш
учун
зарур
нутқий
кўникмаларни шакллантиришга қаратилган. Психолингвист ва дидактлар
таъкидлашларича, ўқиш – нутқий фаолият, инглиз тилида қўшимча матн
ўқиш таълим воситасидир, ўқиш орқали касбий компетенция шаклланади.
Иккинчи ҳолатда матнни махсус саралаш ва ўқишга тайѐрлаш кўзда
тутилади, бундай тайѐргарлик маълум шароитлар
−
ўқув вақтининг
мавжудлиги ва турли − касбий, лисоний, нутқий компетенцияларнинг
шаклланганлигини тақозо этади.
Ўқишнинг психологик хусусиятлари А.Н. Соколов томонидан батафсил
таърифланган.
10
Матн ўқитиш стратегияси ва тактикасини белгилашда
ўқиганда эшитиш, талаффуз этиш ва ѐзиш ўртасида ассоциатив алоқа юзага
келиши ҳақидаги қоидани ҳисобга олиш зарур. Ўқиш оғзаки нутқдан ѐзма
нутққа ўтиш шакли эканлигини, демакки, ҳар иккисининг белгиларини
бирлаштирганини назардан қочирмаслик керак.
Ўқиш, нутқ фаолиятининг синкретик, сўзлаш, эшитиш, ѐзиш
тавсифларини акс эттирадиган тури сифатида, ўзида сўзлашнинг нутқ-
ҳаракат реакцияларини, ѐзувнинг кўриш-графема реакцияларини, эшитиш
реакцияларини кузатиш мумкин.
Кўриш-графема анализатори ўқишда етакчи саналади. Шунга кўра
қўшимча матнни ўқиганда тил бирликларининг кўриш-графемали
образларини сақлаш малакаларини коррекциялаш давом этиши керак.
Қўшимча матн ўқитиш технологияси мазмунига кўра КҲКда қўшимча
матнларни ўқитишнинг долзарб муаммоларини акс эттирувчи матнлар
тўплами сифатида берилади, бу нуқтаи назардан, технология – очиқ тизим,
унинг кенгайиши ѐки қисқариши бўлғуси касб эгаларининг коммуникатив
эҳтиѐжлари билан белгиланади.
Ўқишнинг умумий мақсади сифатида бўлғуси касб эгаларининг
коммуникатив хусусиятларини маълум даражада фаоллаштириб, тил
воситалари билан мулоқотнинг касбий мақсадларга эришиш омили сифатида
белгилаймиз. Бунда қуйидаги лингводидактик омиллар ҳам ҳисобга олинади:
а) ўқув мақсадини педагогик жараѐн сифатида аниқ белгилаш; б) ўқиганда
матн устида ишлашнинг шакл ва усулларини танлаш.
10
Соколов А.Н. Внутренная речь и мышление. – Москва: Мысль, 1968. – 334 с.
13
Ўқиш учун танланган қўшимча матнлар, бугунги кун соҳавий
янгиликларидан воқиф бўлишни таъминлайди. Қўшимча матнлар предмети,
демак, ўқув ва илмий ахборот саналади. Бу билимларнинг асосий
кўрсаткичлари ўқувчи дунѐқарашидаги ижобий ўзгаришларни таъминлаш,
касбий мулоқотни ривожлантира олишдир.
Иккинчи боб “
Ўқувчиларга чет тилда матн ўқишни ўргатиш
назарияси ва амалиѐти
” мавзусига бағишланган. Ушбу бобда КҲКда
қўшимча матн ўқишни ўргатишнинг методик масалалари кўриб чиқилди.
Ўқувчиларга матн ўқитишнинг хозирги аҳволи, инглиз тили дарсликлари ва
қўлланмаларидан ўрин олган матнларнинг методик таҳлили, қўшимча матн
ўқитиш технологияси шулар жумласидандир. КҲК ўқувчиларининнг
ўқиганлик даражаси ва матн ўқитишнинг бугунги ҳолатини таҳлил қилиш,
таклиф этилаѐтган қўшимча матн ўқитиш технологиясини тажрибада
текшириш ва у орқали матн ўқитиш муаммоларини ҳал этиш қуйидаги
хулосаларга келиш имконини беради.
Ўқувчиларга матн
ўқитишнинг самарадор методикасини ишлаб чиқиш
учун ўқишнинг когнитив методи ҳақида ахборотга эга бўлиш муҳим.
Кишиларни матн ўқишга мажбур қиладиган нарса кўпроқ босма шаклда
берилган материалдан ахборот олиш билан боғлиқ. Матндан ахборот олиш,
тушуниш ва эслаб қолиш механизмлари ҳамда бу жараѐнга кўмаклашадиган
ѐки
тўсқинлик
қиладиган
компонентлар
коммуникатив-когнитив
методиканинг асосий масалалари доирасини ташкил этади. Шу боис,
ўқишнинг когнитив психологиясига оид мулоҳазаларга мурожаат этамиз
У. Кинч томонидан фанда матндаги ахборотни тушуниш модели ишлаб
чиқилган бўлиб, унда тушунишни иккита − ахборотни «қуйидан юқорига» ва
«юқоридан қуйига» тамойиллари бўйича матнни қайта ишлашга яқин
механизм ѐтади.
11
Бу тушунчаларни шарҳлаб ўтамиз. «Юқоридан қуйига» модели
ахборотни қуйига томон идрок этиш концепциясига асосланади, унга кўра
ахборотни тушуниш ва қайта ишлаш нисбатан юқори даражадан паст
даражага томон ҳаракатланади. Нисбатан юқори даража деганда,
ўқувчиларнинг фон билимлари (background knowledge), уларнинг
социолингвистик ҳамда коммуникатив компетенцияси тушунилади.
Нисбатан қуйи даража деб, лексик-грамматик шаклларни тез ва хатосиз
таниб олиш тушунилади. Анализ ва синтез амаллари интеграциялаш ҳамда
бир-бири билан синтетик характердаги амаллар устуворлиги билан ўзаро
алоқадорликда бўлади. Аввал мазмунга нисбатан фаразлар илгари сурилади,
улар ўқиш давомида тасдиқланади ѐ инкор қилинади. Таълимнинг бундай
моделида фон билимлар фаоллаштирилади ва, оқибатда, нутқни идрок этиш
кўникмаси ривожланади.
Бу моделнинг энг юқори даражасида «мақсадли схема» ѐтади, у қайси
материал муҳим эканини аниқлайди, моделнинг қарама-қарши томонида эса
матн туради.
11
Kintsch W. On modeling comprehension // Educational Psychologist, 14. 1979. –Pp. 3-14.
14
Ахборотни тушуниш ва қайта ишлашнинг “қуйидан юқорига” модели
“юқоридан қуйига” моделига қарши туради. Ушбу моделнинг асоси –
матндаги ахборотни изчил, кенгайиб борадиган декодлаш жараѐнлари, яъни
графема ва фонемаларни сўзларга айланишини, сўзлардан гапларга,
гаплардан иборавий бирликлар ва умуман матнни тушуниш жиҳатидан
ўрганиб бориш. Бу каби модель тизимнинг барча асосий компонентларини
босқичли ўзлаштириш, уларни топиш ва интеграциялаш, кейин ўқиганини
яхлит тушунишни кўзда тутади.
У. Кинчнинг тушуниш модели шундай ғояга асосланади: мураккаб
тушунчаларни жуда содда тарзда ифодалаш мумкин, бунда пропозиция
матнда хотиранинг асосий бирлиги саналади.
Ўқиш жараѐнининг яна бир муҳим жиҳати – ахборотни эслаб қолишдир.
Ахборотни эслаб қолиш жараѐни кўпроқ матн структурасига боғлиқ. Бу
структурага кўра, ўқувчи матнни кодлайди ва структуралайди. Баѐнни эслаб
қолишни енгиллаштириш учун матнни структуравий компонентларга бўлиш,
нисбатан юқори ва нисбатан паст даражаларни фарқлаш мумкин. Баѐн ўзига
хос тарзда ўзгартирилганда, масалан, ҳодисалар кетма-кетлиги бузилганда,
уни эслаб қолиш ва қайта яратиш қийинроқ кечади. Одатда, вақт ўтиши
билан матн моҳияти сақланиб, конкрет деталлари унутилади.
Нейролингвистик дастурлаш ҳам эътиборга молик. Нейролингвистика
ҳақида дастлабки маълумотлар Р. Энтони, Б. Бендлер, С. Томсон ва бошқалар
томонидан яқин ўтмишда пайдо бўлган ва ҳозирда кенг тарқалган.
Ўқувчилар турли ахборотни идрок этиш, сақлаш ва қайта ишлашда, кўриш,
эшитиш ва ҳиссий каналлардан фойдаланадилар, бу эса матнни тушунишга
таъсир этади, деган фаразлар мавжуд.
В.П. Белянин чет тилларни ўқитиш амалиѐтида мазкур назарияни қўллаш
мумкинлиги ҳақида фикр билдиради. Ўқитувчиларга чет тилдаги материални
танлаш ва танланган матн бир пайтнинг ўзида турли идрок каналларига
таъсир этадиган ҳолда ишланишини тавсия этилади.
12
Бу назария матнни ўқиш пайтида ўқувчиларнинг идрок каналларига
таъсири имкониятлари туфайли қизиқарли. Ўқитиш амалиѐти шуни ишончли
тарзда тасдиқлайдики, ўқувчилар ҳамма матнларни бирдек ўқимайди (идрок
этмайди)лар. Тил нуқтаи назаридан мураккаб ҳисобланган матнларни
қийналиб ўқийдилар, шу сабабли улар ўқувчида қизиқиш уйғотмайди. Бир
томондан, буни ўқувчиларнинг билишга қизиқишлари билан изоҳлаш
мумкин, бошқа томондан, бу матнни ўқувчилар идрок каналларига кучсиз
таъсири билан изоҳланади.
Шу мақсадда, ўқувчининг кўриш, эшитиш, ҳиссий идрок каналларига
бир пайтда таъсир этадиган қўшимча матнларга устуворлик берилиши керак.
Бу эса матн ўқишни ўргатишдаги муаммоларни хал этишда ѐрдам беради.
Кейинги вақтларда инглиз тили ва маданиятини ўқитишда таълимнинг
ѐрдамчи воситалари(видео, мультимедиа, Интернет ва б.)дан фойдаланишга
қарамай, матн ўқиш илгаригидек тил тайѐргарлигида алоҳида ўрин тутади.
12
Белянин В.П. Психолингвистические аспекты художественного текста.
−
Москва: МГУ, 1988. – 121 с.
15
Қатор муаллифларнинг фикрича, ўқишни ўргатиш учун аутентик матнлардан
фойдаланиш муҳим.
Ўқиш воситасида ўқувчилар ўзга маданиятларнинг хусусиятлари ҳақида
аниқ ахборот оладилар. Дунѐ манзараси маданий-прагматик макон
кўринишида намоѐн бўладиган ва лингвомаданий умумийликнинг типик
вакили эга бўлган билимлар заҳирасидан иборат аутентик матнлар орқали
ўқувчилар ўз маданиятларини таққослаш имконига эга бўладилар. Матн
ўқиш чоғида ўқувчилар ижодий, динамик жараѐнга жалб этилади. Ўз
когнитив ривожланишида ўқувчи билимларни тез тўплаш ва уларни
интеллектуал қайта ишлаш қобилиятига эришади.
Маълумки, бугунги кунда КҲК ўқувчиларига инглиз тилида матн ўқитиш
жараѐни амалий жиҳатдан тўлиқ йўлга қўйилмаганлиги, яъни академик
соатларда дарсликдаги матнларга қўшимча сифатида танланган матнлар
соҳавий эмаслиги ва аутентик хусусиятга эга бўлмаганлигини назарда тутиб,
тадқиқот муаммосининг таҳлили жараѐнида қуйидаги вазифалар белгиланди:
−
аутентик матнларни ўқишни ўргатиш мазмунида ўқувчиларнинг билишга
қизиқишларини акс эттириш даражасини аниқлаш;
−
таълим методларининг ўқувчиларнинг когнитив стратегияларига
мувофиқлигини аниқлаш;
−
ўқувчиларнинг инглиз тилидаги матнларни ўқиш малакаларини эгаллаш
жараѐнида ўз шахсини шакллантириш даражасини аниқлаш.
Бундай таҳлилнинг биринчи босқичи КҲК ўқувчиларининг билимга
қизиқишларини, шунингдек, ўқишни ўргатиш бўйича машғулотларда
соҳавий матнларнинг устуворлигини аниқлашдан иборат бўлади.
Татқиқот юзасидан амалга оширилган таҳлилнинг иккинчи босқичи
ўқиш фаолиятининг методик ташкил этилиши ва бошқарилишини
ўрганишдан иборат бўлди. Бунда ўқувчи ўқиш жараѐнида фойдаланадиган
стратегиялар алоҳида қизиқиш уйғотади.
Батафсил таҳлил талаб этадиган кейинги ҳолат – инглиз тилида матн
ўқишни ўргатиш бўйича қўлланмалар, дарсликлар мазмунига оид:
Н.А. Бонк ва б. қаламига мансуб «Учебник английского языка I,II» номли
икки қисмдан иборат китобларда кундалик ҳаѐтий матнлар ҳамда инглиз
ѐзувчиларининг қисқа оригинал матнларидан фойдаланилган. Матнларни
бугунги кунда бир мунча архаик деб баҳолаш мумкин. Улар замонавий
сўзлашув нутқи хусусиятларини етарли даражада акс эттирмайди.
Проблематикасига кўра матнларни нейтрал дейиш мумкин. Зеро, улар ўша
давр ѐшлари онгига Ғарб жамиятининг таъсир этишига йўл қўймаслик
қоидасига биноан танланган, шу сабабли уларнинг тематикаси ҳозирги давр
ўқувчиларининг билишга қизиқишларига мутлақо мос келмайди.
Н.А. Бонк ва б. тузган дарсликлар сериясига муносиб баҳо бериш лозим.
Улар ўз даврида ўқишни ўргатишда муҳим роль ўйнаган, бироқ қадриятлар
алмашинуви матнлар проблематикасини қайта кўриб чиқишни талаб этади.
Қолаверса, ўқувчилар аудиторияси ҳам ўзгарди.
Инглиз тилида қўшимча матларни ўқиш вазифа қилиб берилиши мақсадга
мувофиқ. Қўшимча деб олинаѐтган матнлар ўқувчи дунѐқараши, касбий
16
йўналиши ва замон талаби асосида танланади ва бўлажак касб эгаларининг
чет тил ўрганишга иштиѐқини оширади.
КҲК учун чоп этилган қўлланмаларда берилган матнларга эътибор
берайлик: 76 соатлик аудитория машғулотига мўлжалланган “Инглиз тили I”
қўлланмасида қуйидаги матнлар ўрин олган: My flat, My friend, My family,
About myself, My native town, The geographical position of Uzbekistan,
Independent Uzbekistan, The history of Uzbekistan, The activity of people in the
market economy, The USA, Types of expenses in the market economy, Great
Britain, About business, The activity of bisiness кабилар. “Инглиз тили II”
қўлланмаси ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлиги томонидан тасдиқланиб, КҲК ўқув дастури асосида тайѐрланган
ва унда кундалик ҳаѐт, тарих, география, иқтисодиѐтга оид матнлар берилган.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳар бир таълим босқичида ўзига
хос хусусиятлар билан ўқиш амалиѐти жорий этилади. Бошланғич даврда
таниш материал асосида матн, ўрта босқичда таниш бирликлар ва қисман
нотаниш сўзлар кирган матнлар, юқори босқичда эса кўпроқ потенциал луғат
иштирокида матнлар ўқиш тавсия этилади.
13
Бу илмий методик маълумотга
асосланган ҳолда КҲКда кўпроқ ўқиб ахборот олиш мақсадида чет тилда
соҳавий матн ўқитилиши лозим. Бугунги кунда инглиз тили ўқитилишидан
асосий мақсад маданиятлараро мулоқот бўлиб, нутқ унга восита сифатида, ўз
ўрнида тил эса нутқ учун бир восита сифатида қаралмоқда. Бинобарин,
дарслик ва қўлланмалардан ўрин олаѐтган матнлар мақсадга кўра танланмоғи
керак. Масалан, М.И. Гадоева, Л.Ҳ. Сайитова томонидан тузилган “Инглиз
тили II” қўлланмасидаги 5-дарсда “Holidays” матни берилган. Ундаги асосий
ахборот манбаи ўзбек байрамларидан иборат. Маданиятлараро мулоқот
содир бўлиши учун асосан чет эл байрамларига, уларнинг урф-одати,
маданиятига эътибор қаратилиши керак ва шу тоифадаги матнлар
ўқитилмоғи лозим. Айни дамда дарслик ѐки қўлланмалардан ўрин олиб
улгурмаган, лекин инглиз тилидаги қўшимча матнларни ўқитишни жорий
этиш ўқувчининг тилга бўлган қизиқиши ортишига хизмат қилади, яъни
ўқувчилар жамоаси талаб этаѐтган матнларни ўқитиш уларнинг касбий
компетенциясини оширади.
Когнитив соҳа инсоннинг нафақат интеллектуал қобилиятларини, балки
психик жараѐнларини, жумладан, фикрлашнинг аниқ ташкил этилишини ҳам
қамраб олади. Замирида ўқувчининг психик фаоллиги ѐтадиган ижодийлик
муаммосини батафсилроқ қараб чиқадиган бўлсак, кўрамизки, ижодий, фаол
фикрлайдиган кишининг фарқли белгилари – ақлнинг нозиклигини айрим
олимлар когнитив услуб деб таснифлашади.
Ўқувчи турли фикрларга чўмиши ва шу заҳотиѐқ улардан холи бўла
олиши мумкин. Фикрларида у ўз-ўзига нисбатан танқидий ѐндаша олади. Ўз
олдига вазифа қўйган ўқувчи, уни тадқиқ этиш ва белгиланган мақсади сари
қатъият билан бориш қобилиятига эга. Ўқувчи руҳиятини эътиборга олган
13
Жалолов Ж.Ж. Чет тил ўқитиш методикаси: Чет тиллар олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик. –
Тошкент: Ўқитувчи, 1996. – 368 б.
17
ҳолда, психологлар шундай хулосага келдиларки, ижодий жараѐнларни тўрт
гуруҳга бўлиш мумкин: матндан янги ахборот ола туриб, фикрлайдиган
ўқувчи «тадқиқотчи», «рассом», «ҳакам», «жангчи» сифатида намоѐн бўлади.
Бу терминлар конкрет когнитив услубларни акс эттиради.
Қўшимча
матн
ўқитишда
коммуникатив-когнитив
методикадан
фойдаланиш мазмуни ўқувчиларда ижодий жараѐннинг тўртта гуруҳига оид
матнларни
ўқишни
ўргатишда
юқори
самарага
эришиш
учун
рағбатлантиришдан иборат.
Хулоса қилиш мумкинки, инглиз тили қўлланмаларидан ўрин олган
матнлар билан ишлаш чоғида комуникатив-когнитив методикадан
фойдаланиб,
ўқувчиларда
матн
ўқиш
кўникма
ва
малакалари
шакллантирилади. Ўқувчилар ижодий, динамик жараѐнга жалб этилади ва
уларнинг маданиятлараро мулоқот компетенциясини оширади.
Учинчи боб “
Касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларига инглиз тилида
қўшимча матнларни ўқишни ўргатиш бўйича тажриба-синов ишлари
”га
бағишланган бўлиб, инглиз тилида тузилган ва танланган қўшимча
матнларни ўқитиш орқали КҲК ўқувчиларининг билиш фаоллигини
ошириш бўйича ўтказилган тажриба-синов ишлари ѐритилган.
КҲК ўқувчилари энг қизиқарли ва керакли ахборотларни матн орқали
ўзлаштиришади. Шу сабабли ўқувчи танлаган касбга хос қўшимча матн
танлаш ва тузиш долзарб масалалардан саналади.
КҲК ўқувчилари учун махсус танланган матнлар миллий маданиятимиз ва
қадриятларимиз билан хорижий маданият ўртасидаги ўзаро меъѐрлар
сақланган ҳолда танланади. Шунингдек, ўқиладиган матнлар тилига мансуб
методик талаблар ҳам қўйилади.
Биринчидан, матндаги тил материали дастурий ўқув минимумига
мувофиқ бўлиши керак, яъни, лексик ва грамматик ҳодисаларнинг тегишли
курслар (босқичлар) бўйича методик тақсимоти ҳисобга олинади.
Иккинчидан, ўқувчилар ўзлаштирган тил бирликлари заминида ўқиш учун
матн тавсия қилинади. Матнни ўқиш олдидан унда мавжуд техникавий ва
лисоний қийинчиликларнинг бартараф этилиши зарурий методик тадбирдир.
Учинчидан, матн тилининг услубий томонига қўйиладиган талабга кўра
ҳозирги замон адабий тили меъѐрлари сақланиши керак.
“Тузиш” лингводидактик терминининг маъновий доираси турли-туман
талқинларга сабаб бўлмоқда. Аввало, матн тузиш ва танлаш орасидаги фарқ
аниқланиши зарур. Бу борада Ж.Ж. Жалолов фикрлари қуйидагича:
“Танлаш” деганда, мазмуни ѐзувчи томонидан шаклланган, тил ва ҳажм
жиҳатидан муаллим ѐки дарслик/ўқиш китоби тузувчиси мактаб шароитига
мослаштирган матнларни саралаш жараѐни ва маҳсули тушунилади.
Демак,
аслиятдаги матн ѐки унинг мослаштирилган(адаптация қилинган) нусхаси
ўқишга тақдим этилади. “Тузиш” термини оғзаки ўрганилган тил материали
асосида ва оғзаки нутқ мавзулари доирасида муаллим ѐки дарслик/ўқиш
китоби муаллифи тайѐрлаган матнларга тааллуқлидир. Шу муносабат билан
методикада “тузилган” ва “танланган” матн тушунчалари истифода
18
қилинади. Ҳар иккала тоифадаги матнлар ҳам ўқиш учун материал
вазифасини ўтайди.
14
Қўшимча матн сифатида ўқувчи танлаган касбга оид ахборотлар, инглиз
тилидаги бадиий адабиѐтлар, театр анонслари, машҳур хит қўшиқлар,
уларнинг ижодкорлари хақидаги биографик матнлар ўқитилиши мумкин.
Мусиқа соҳасида таълим олувчилар учун қўшиқлардан фойдаланиш жуда
аҳамиятли. Бу хақда Ж. Браст(J. Brust) ўзининг “Мusic and language”
мақоласида мусиқа ѐрдамида тил ўрганиш физиологик ва психологик
жиҳатдан инсонда енгиллик билан кечишини, мусиқа садоси остида
жаранглаган жумлалар инсон онгига тезроқ муҳрланишини ѐзади.
15
М.П.
Кассити (M.P. Cassity) мусиқа, қўшиқ инсон психологиясига физиологик
жиҳатдан ижобий таъсир этиб, у инсон онгида узоқроқ муддат сақланишини
ва идрок этиш даражаси юқори натижани кўрсатишини таъкидлайди.
16
Идрок этиш даражаси ортиши натижасида эса ўз-ўзидан хотира, тафаккур,
тасаввур кенгайиб боради. Чунки айнан идрок ахборотни қандай эканлигини
ва таъсирчанлик даражасини аниқловчи психик жараѐндир. Шуни таъкидлаш
жоизки, инглиз тилида қўшимча матнлар сифатида қўшиқлардан
фойдаланиш, матндаги ахборотни ўқувчилар хотирасида оддий матнга
нисбатан тезроқ, осонроқ, аниқроқ сақлашда кўмаклашади. Инглиз тилидаги
қўшиқларни тинглаб тушуниш натижасида инглиззабон мамлакатлар
аҳолисининг оғзаки нутқ намунаси билан танишиш имконияти яратилади.
Касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларига инглиз тилида қўшимча
матнларни ўқишни ўргатиш бўйича тажриба-синов ишлари мусиқа ва санъат
йўналишидаги коллежларда олиб борилди. Тажриба-синовга жалб этилган
470 та ўқувчи қатнашди, шундан 250 нафар ўқувчидан 220таси назорат
гуруҳида қатнашди. Натижалар қуйида келтирилган:
1-жадвал
Тажриба-синов аввали ва якунида касб-ҳунар коллежлари
ўқувчиларига замонавий педагогик технологиялар асосида ўқитилган
матнларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари (фоизларда)
Шаклланганлик даражаси
Тажриба –синов
давомида
Тажриба гуруҳида 250 та ўқувчи
Назорат
гуруҳида
220
та
ўқувчи
Юқори Ўрта
Қуйи
Жуда
паст
Юқори Ўрта Қуйи
Жуда
паст
Аввалида
33
32
28
7
33
31
28
8
Якунида
41
38
18
3
35
33
26
6
14
Жалолов Ж.Ж. Чет тил ўқитиш методикаси: Чет тиллар олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик. –
Тошкент: Ўқитувчи, 1996. – 368 б.
15
Brust J. Music and language. Musical alexia and agraphia // Brain. – 1980. – v.103. №2. –P. 25-27.
16
Cassity M.P. The influence of a music therapy activity upon peer acceptance, group cohesiveness, and
interpersonal relationship of adult psychiatric patients // J. of Music Therapy, 1976. – V. 13(2). – P. 66-76.
19
2-жадвал
Тажриба-синов аввали ва якунида касб-ҳунар колллежлари
ўқувчиларининг қўшимча матн ўқитиш технологияси бўйича ўзлаштириш
кўрсаткичлари
Тажриба
–синов
давомида
Босқичлар
Шаклланганлик даражаси(фоизларда)
Тажриба гуруҳи
Назорат гуруҳи
Юқори
Ўрта
Паст
Юқори
Ўрта
Паст
Аввалида
1-босқич
30
39
31
31
42
27
2-босқич
31
40
29
30
43
27
3-босқич
29
41
30
27
45
28
Жами:
30
40
30
29
43
28
Якунида
1-босқич
53
39
8
30
40
30
2-босқич
55
43
2
32
39
29
3-босқич
56
40
4
29
43
28
Жами:
55
41
4
31
40
29
1- ва 2
-
жадвалларда келтирилган миқдорий кўрсаткичларга асосланган
ҳолда КҲК ўқувчиларига инглиз тилида қўшимча матнлар ўқитиш
технологиясининг самарадорлик даражасини ва тажриба бошидаги ва
якунидаги натижаларни аниқлаш учун математик-статистика методидан
фойдаланилди.
Масаланинг қисқача моҳияти қуйидагилардан иборат: иккита бош
тўплам берилган бўлсин. Бири ўқувчиларнинг тажриба аввалидаги
билимини ўртача баллари, иккинчиси эса ўқувчиларнинг тажриба якунидаги
билимини ўртача баллари. Баҳолар нормал тақсимотга эга деб ҳисобланади.
Бундай фараз ўринлидир, чунки нормал тақсимотга яқинлашиш шартлари
содда бўлиб, улар осон бажарилади.
1- ва 2-жадвал асосида тажриба ва назорат гуруҳлари ўзлаштириш
самарадорлигини кўрсатувчи Н
1
гипотеза ва унга зид бўлган Н
0
гипотезани
танлаймиз(тўлиқ тахлил диссертацияга илова қилинган).
Юқоридаги натижаларга асосланган ҳолда математик-статистик тахлил
қилиниб, тажриба якунидаги ҳолат учун топилган натижалардан ўртача
квадратик четланиш, танланма дисперсия, вариация кўрсаткичлари,
Стьюдентнинг танланма мезони, Стьюдент мезони асосида эркинлик
даражаси, Пирсоннинг мувофиқлик критерийси ва ишончли четланишлари
топилди.
X
Y
2
x
S
2
y
S
x
V
y
V
y
x
T
,
K
2
,
m
n
X
т
к
2,17
1,97
0,6811
0,8491
38,3
46,7
0,09
0,1
2,51
2,02
0,33
0,6
22,9
38,3
7,704
400,06
64,23
0,07
0,1
20
Натижалардан тажриба ва назорат гуруҳи учун Нейман ғояси асосида
ишончли интерваллари топилди:
n
S
t
Х
а
n
S
t
Х
x
кр
х
x
кр
n
S
t
Y
а
n
S
t
Y
y
кр
y
y
кр
Ўқитилган матнларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари бўйича:
09
,
0
17
,
2
09
,
0
17
,
2
x
а
1
,
0
97
,
1
1
,
0
97
,
1
y
а
26
,
2
08
,
2
х
а
07
,
2
87
,
1
у
а
Қўшимча матнлар ўқитиш технологиясининг ўзлаштириш кўрсаткичлари
бўйича:
07
,
0
51
,
2
07
,
0
51
,
2
x
а
1
,
0
02
,
2
1
,
0
02
,
2
y
а
58
,
2
44
,
2
х
а
12
,
2
92
,
1
у
а
Олинган
натижалардан
тажриба-синов
ишларининг
сифат
кўрсаткичларини ҳисоблаймиз.
Бизга маълум ўқитилган матнларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари
бўйича
Х
=2,17;
Y
=1,97;
;
09
,
0
т
1
,
0
н
га ва қўшимча матнлар
ўқитиш технологиясининг ўзлаштириш кўрсаткичлари бўйича
Х
=2,51;
Y
=2,02;
;
07
,
0
x
1
,
0
y
га тенг.
Бундан
ўқитилган
матнларнинг
ўзлаштириш
бўйича
сифат
кўрсатгичлари:
005
,
1
07
,
2
08
,
2
1
,
0
97
,
1
09
,
0
17
,
2
)
(
)
(
н
т
усб
Y
Х
К
> 1;
21
,
0
87
,
1
08
,
2
)
1
,
0
97
,
1
(
)
09
,
0
17
,
2
(
)
(
)
(
н
т
бдб
Y
Х
К
> 0; га ва қўшимча
матнлар ўқитиш технологиясининг ўзлаштириш кўрсаткичлари бўйича сифат
кўрсаткичлари:
15
,
1
12
,
2
44
,
2
1
,
0
02
,
2
07
,
0
51
,
2
)
(
)
(
y
x
усб
Y
Х
К
> 1;
54
,
0
92
,
1
44
,
2
)
1
,
0
02
,
2
(
)
07
,
0
51
,
2
(
)
(
)
(
y
x
бдб
Y
Х
К
> 0; га тенг.
Олинган натижалардан ўқитиш самарадорлигини баҳолаш мезони бирдан
катталиги ва билиш даражасини баҳолаш мезони нолдан катталигини кўриш
мумкин. Бундан маълумки, тажриба гуруҳидаги ўзлаштириш назорат
гуруҳидаги ўзлаштиришдан юқори экан. Демак, КҲК ўқувчиларига
ўқитилган матнларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари ва қўшимча матнлар
ўқитиш технологияси бўйича самарадорлик даражасини аниқлаш юзасидан
ўтказилган тажриба-синов ишлари самарадор экан.
ХУЛОСА
Лингводидактикада ўқишни ўргатиш бой тарихга эга бўлиб, ахборотни
идрок этиб тушунишни таъминлашга қаратилган усуллар ишлаб чиқилган.
Маданиятлараро мулоқотни ўргатиш КҲК шароитида янгича талабларни
қўймоқда. Энг аввало, ўқишнинг мазмун томонига талаблар ўзгармоқда. Чет
тилда матн ўқиш ҳозирги шароитда нафақат рецептив ўзлаштириш объекти,
21
балки асосан мулоқот маҳсули, коммуникатив вазифаларни ҳал қилишда
амалий мақсадларда қўллаш мумкин бўлган ахборотдир. Шу сабабли КҲК
ўқувчиларига кўпроқ инглиз тилида қўшимча матнларни ўқитиш орқали
олинадиган кенг доирадаги билимлар ва ахборот зарур.
КҲК ўқувчиларига қўшимча матн ўқитиш орқали соҳавий лексика
ўзлаштирилади, нутқ малакалари такомиллаштирилади, натижада касбий
тайѐргарлик сифати оширилади, ўқувчиларга тили ўрганилаѐтган мамлакат
маданияти билан яқиндан танишиш имконияти яратилади.
Қўшимча сифатида аутентик материалларни тақдим этиш уларни
ўзлаштиришнинг мукаммал ўқишни шакллантирадиган усулини тақозо
этади. Инглиз тилида қўшимча матнларни ўқитиш технологиясининг
яратилиши айнан шу талаблар билан изоҳланади. Ушбу технологияни ишлаб
чиқишда ўқитишнинг коммуникатив-когнитив методи асосини ташкил
этадиган когнитив психология ва когнитив лингвистика назарияларидан
тегишли ўринларда фойдаланилди.
КҲК ўқувчиларига дарсликдаги анъанавий матнларни ўқишни ўргатиш
билан бир қаторда, ўқувчиларнинг билишга қизиқишлари диапазонини
эътиборга олиб, уларни амалий характердаги аутентик матнлар
билан
таништириш мақсадга мувофиқ топилди. КҲК ўқувчилари учун ўқиш
материали сифатида аутентик матнларнинг танланиши айнан шу билан
изоҳланади.
Инглиз тилидаги қўшимча матнларни ўқитиш технологиясини яратиш ва
уни КҲК ўқувчилари билан биргаликда тажрибадан ўтказиш натижасида
маълум бўлдики, КҲКнинг учинчи босқич ўқувчиларига инглиз тилидаги
қўшимча матнлардаги ахборотни «юқоридан – қуйига» тамойили бўйича,
нисбатан юқори даражадан (ўқувчининг фон билимлари) лексик-грамматик
шаклларни таниб олишга томон декодлаш психик-когнитив моделига
асосланган
қўшимча
матн
ўқитишнинг
коммуникатив-когнитив
методикасидан фойдаланиб, инглиз тилидаги матнларни мукаммал ўқиш
малакаси ривожлантирилади. Бу дегани, КҲК ўқувчиларига чет тил
ўқитишда амалий, таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи ва шартли касбий
мақсадларга эришилади.
КҲК ўқувчилари учун қўшимча сифатида қўшиқ матнларидан
фойдаланиш муҳим омиллардан биридир. Қўшиқдаги ритмлилик ўқувчи
хотирасида ўқилаѐтган матндаги сўз ва ибораларни тезроқ ва осонроқ
сақлайди. Шунингдек, қўшиқ мусиқа коллежлари ўқувчиларига соҳавий
билим беришда етакчи ўрин эгаллади.
Инглиз тили дарслик ва қўлланмаларидан ўрин олган матнларни
методик таҳлилидан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, таълим дастурида
назарда тутилган, аммо дарсликлардан ўрин олмаган матнларни қўшимча
сифатида ўқитиш ўқув жараѐнидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш
имкониятини яратади, бинобарин, бу ўқувчилар билиш фаоллигини
оширишга хизмат қилади.
КҲК ўқувчиларига қўшимча матн ўқитилиши, инглиз тили ва
маданиятини
ўқиб-ўрганиш,
соҳавий
терминлар
билан
танишиш
22
имкониятини беради ҳамда таълим дастуридаги матнга нисбатан қўйилган
барча талабларнинг қондирилишини таъминлайди.
Энг асосийси, қўшимча матнлар ўқитиш, халқимиз миллий
қадриятларини камситмаган ҳолда, КҲК ўқувчиларини инглиззабон
мамлакатлар маданияти билан яқиндан таништириш имкониятини берди. Бу
ўз навбатида, жаҳон миқѐсидаги глобаллашув шароитида маданиятлараро
мулоқот учун кенг йўл очади.
Таъкидлаш жоизки, яратилган инглиз тилидаги қўшимча матнлар
ўқитиш технологияси республикамиз чет қишлоқларида таҳсил олаѐтган
КҲК ва бошқа таълим муассасалари ўқувчилари учун чет тилни ўрганишда
мақбулдир. Чунки, дарслик ва қўлланмалар ѐки улардаги соҳавий
матнларнинг танқислиги чет тил ўрганиш/ўқитишда маълум бир
қийинчиликларни юзага келтирадиган объектив вазиятни ҳисобга олади.
Диссертация
натижаларидан
фойдаланиш
бўйича
тавсиялар
:
диссертация “Касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларига инглиз тилида қўшимча
матнлар ўқитиш технологияси” мавзусида ѐзилган бўлиб, ушбу материалдан
чет тил дарсларини ташкил этишда, ўқув дастури ва дарсликларни
такомиллаштиришда, халқ таълими ходимларининг малака ошириш
институтлари тингловчиларига маърузалар ўқиш ва амалий машғулотлар
олиб боришда фойдаланиш мумкин. Тадқиқот мавзусига оид илмий-методик
мулоҳазалар умумий ўрта таълим мактаби, академик лицей, лисоний ва
нолисоний олий ўқув юртлари ҳамда магистрант, аспирант, тадқиқотчилар
учун методик тавсия сифатида ҳизмат қилади. Таъкидлаш жоизки, қўшимча
сифатида танланган матнлар ўқувчи ѐши, қизиқишига мос равишда
танлангани маъқул. Шунингдек, чет тил ўқитишда аутентик матнлардан
қўшимча сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Материалнинг
аутентлиги жонли нутқий фаолиятни акс эттиради, матнда берилган ахборот
эса ҳаѐтийдир. Бу, албатта, таассуротлар алмашишда фаолликни, яъни
коммуникатив фаолиятни келтириб чиқаради. Демак, аутентик матнда
миллий маданият фактлари ва хусусиятлари акс этади. Шу маънода, айтиш
мумкинки, бундай матн миллий маданият кўзгуси саналади. Матн орқали
ўқувчилар
янги
билимларни,
қадриятларни, ўрганилаѐтган
тилда
сўзлашувчиларнинг маданиятини ўзлаштирадилар.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1. Абдужаббарова З.Р. Касб-ҳунар коллежларида чет тилдан қўшимча
матнлар ўқитиш технологияси // Infocom.uz.
–
Тошкент, 2008.
−
№4.
–
Б.82-84.
2.
Абдужаббарова З.Р. Чет тилда қўшимча матнларни ўқитишда замонавий
технологияларнинг роли // Infocom.uz.
–
Тошкент, 2008.
−
№8.
−
99- бет.
3.
Абдужаббарова З.Р. Касб-ҳунар коллежларида матн ўқитишнинг
замонавий педагогик технологиялари // Interkulturelle communication: theory
und praxis: Тўплам.
–
Тошкент: ТДПУ. 2008.
–
Б.16-20.
4.
Абдужаббарова З.Р. Чет тилларни ахборот технологиялари воситасида
самарали ўқитиш // Infocom.uz.
–
Тошкент, 2009.
−
№1.
–
Б.46-47.
23
5.
Абдужаббарова
З.Р.
Профильно-ориентированное
обучение
иностранному языку в экономическом ВУЗе // Двадцать вторые
международные Плехановские чтения: Сборник.
–
Москва, 2009.
–
С
.
53-54.
6.
Абдужаббарова З.Р. Дарс жараѐнида талабалар фаоллигини ошириш
усуллари // Мактаб ва ҳаѐт.
–
Тошкент, 2009,
−
№5.
–
Б.17-18.
7.
Абдужаббарова З.Р. Мусиқа коллежларида инглиз тили ўқитишнинг
самарали воситалари // Хорижий тиллар мутахассисларини тайѐрлаш
жараѐнини такомиллаштириш муаммолари: Тўплам.
−
Тошкент: ЎзДЖТУ,
2009.
–
Б.59-60.
8.
Абдужаббарова З.Р. Маданият, мусиқа ва санъат касб-ҳунар коллежлари
ўқувчилари учун инглиз тилида қўшимча матнларни танлаш ҳамда тузиш
масалалари // Мусиқий ижрочиликда ѐшлар фаоллигини ошириш ва
ривожлантириш: Тўплам.
−
Тошкент: Маданият институти, 2010.
–
Б.208-210.
9.
Абдужаббарова З.Р.,
Махсудова Г.Х. Инглиз тилини ўқитишда
қўшимча матнлардан фойдаланиш // Касб-ҳунар таълими.
–
Тошкент, 2010.
−
№3.
−
23- б.
10.
Абдужаббарова З.Р. Инглиз тилида қўшимча матн // Тарбия.
–
Тошкент,
2010.
−
№3.
–
Б.45-47.
11.
Абдужаббарова З.Р. Қўшимча матн ўқитиш орқали касб-ҳунар
коллежлари ўқувчиларининг инглиз тилида билиш фаолиятини ошириш
масалалари // Педагогик таълим.
–
Тошкент
,
2010.
−
№4.
–
Б.110-114.
12.
Абдужаббарова З.Р. Supplementary reader: Методик қўлланма. −
Тошкент: ТДПУ, 2010.
–
77 б.
13.
Абдужаббарова З.Р. Матн тушунчасининг лингвистик таҳлили //
Қиѐсий-чоғиштирма, типологик ва умумий тилшуносликнинг долзарб
муаммолари: Тўплам.
−
Андижон: АндДУ, 2010.
–
Б. 381-385.
14.
Абдужаббарова З.Р.
Касб-ҳунар коллежлари шароитида қўшимча
матнни ўқиш кўникма ва малакаларини шакллантириш жараѐнининг ўзига
хослиги // Чет тил ўқитишда мустақил ишлар назарияси ва амалиѐти:
Тўплам.
−
Тошкент: ТДПУ, 2010.
–
Б.
17-21.
15.
Абдужаббарова З.Р.
The organization of teaching English literature in
college // Олмоншунослик ва таржимашуносликнинг долзарб муаммолари:
Тўплам.
−
Тошкент: ТДПУ, 2011.
–
Б.18-20.
16.
Бўтаева Д., Абдужаббарова З.Р. Таржима дарсларида матн устида
ишлаш // Олмоншунослик ва таржимашуносликнинг долзарб муаммолари:
Тўплам.
−
Тошкент: ТДПУ, 2011.
–
Б.84-86.
17.
Назаров Қ.Н., Жўраев А.А., Вохидов Э., Абдужаббарова З.Р. Матн
таржимаси
масалалари
хусусида
//
Олмоншунослик
ва
таржимашуносликнинг долзарб муаммолари: Тўплам.
−
Тошкент: ТДПУ,
2011.
–
Б.
227-228.
18.
Абдужаббарова З.Р.
Чет тил ўқитишда матн мазмунини тушуниш
жараѐни // Ўзбекистонда ижтимоий фанлар.
–
Тошкент,2011.
−
№3.
–
Б.101-103.
19.
Абдужаббарова З.Р. Изучение иностранного языка с помощью
дополнительных текстов //
Высшее образование сегодня.
−
Москва, 2011.
−
№ 6.
− С. 17-20.
24
Педагогика фанлари номзоди илмий даражасига талабгор З.Р.
Абдужаббарованинг 13.00.05
―
Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш
методикаси(инглиз тили) ихтисослиги бўйича “Касб-ҳунар коллежлари
ўқувчиларига инглиз тилида қўшимча матнлар ўқитиш технологияси”
мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч сўзлар:
касб-ҳунар коллежи, қўшимча матн, соҳавий матн, нутқ
кўникма ва малакалари, педагогик технология, аутентик матн.
Тадқиқот объекти:
касб-ҳунар коллежлари шароитида ўқувчиларга
инглиз тилини ўргатиш жараѐни.
Тадқиқотнинг мақсади:
касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг инглиз
тилида қўшимча матнлар ўқиш малакаларини шакллантириш орқали бўлажак
кичик мутахассисларнинг касбий тайѐргарлиги сифатини кўтаришни назарий
ва экспериментал асослаб бериш.
Тадқиқот методлари:
таълим-тарбия жараѐнини кузатиш; тадқиқот
соҳасига оид адабиѐтларни ўрганиш ва таҳлил қилиш; сўровнома ўтказиш;
тажриба-синов; математик-статистик таҳлил.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
Ўқувчиларга қўшимча
матн ўқитиш лингводидактик илмий муаммо сифатида назарий жиҳатдан ва
эксперементал тарзда асослаб берилди; КҲК ўқувчиларига қўшимча матн
ўқитишнинг ҳозирги аҳволи ўрганилди ва таҳлил қилинди ҳамда матлуб
мазмуни аниқланди; КҲК ўқувчилари учун мўлжалланган қўшимча матнлар
(Supplementary reader) методик қўлланмаси яратилди; ўқувчиларга қўшимча
аутентик (танланган) ва адаптация қилинган (тузилган) соҳавий матнлар
ўқитиш технологияси ишлаб чиқилди.
Амалий аҳамияти:
тадқиқот натижалари касб-ҳунар коллежларида
инглиз тили ўқитиш методикасини яратишда, чет тиллар бўйича ўқув
дастурлари, қўлланма ва дарсликлар яратиш ҳамда илмий тадқиқотлар олиб
боришда назарий асос бўлиб хизмат қилади.
Татбиқ этилиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
Юнус
Ражабий номидаги Тошкент педагогика коллежи, Тошкент маданият
коллежи, Хамза номидаги республика мусиқа коллежи, Термиз ва Гулистон
санъат коллежларида инглиз тили ўқитиш жараѐнида тажриба-синов ишлари
амалга оширилди. Тадқиқот мазмуни халқаро, республика ва олий ўқув
юртлариаро илмий конференциялардаги маърузаларда баѐн этилган.
Натижалар чоп этилган 19 номдаги илмий ишларда ўз аксини топган.
Қўлланилиш соҳаси:
тадқиқот материалидан касб-ҳунар коллежлари,
академик лицейлар, ўрта умумтаълим мактаблари, лисоний ва нолисоний
олий ўқув юртларида фойдаланиш мумкин.
25
РЕЗЮМЕ
диссертации З.Р. Абдужаббаровой на тему «Технология обучения чтению
дополнительных текстов на английском языке учащихся профессиональных
колледжей» на соискание ученой степени кандидата педагогических наук по
специальности 13.00.05 – Методика обучения общественно-гуманитарным
наукам(английский язык)
Ключевые слова:
профессиональный колледж, дополнительный текст,
отраслевой текст, речевые навыки и умения, педагогическая технология,
аутентичный текст.
Объект исследования:
процесс обучения английскому языку учащихся в
условиях профессиональных колледжей.
Цель исследования:
теоретическое и экспериментальное обоснование
повышения качества профессиональной подготовки будущих молодых
специалистов
–
учащихся
профессиональных
колледжей
путем
формирования у них умений чтения дополнительных текстов на английском
языке.
Методы исследования
: наблюдение за образовательно-воспитательным
процессом; изучение и анализ литературы по теме исследования; опрос;
эксперимент, математико-статистический анализ.
Полученные результаты и их новизна:
обучение учащихся чтению
дополнительных текстов
теоретически и экспереминтально было обосновано
как лингводидактическая научная проблема; изучено и проанализировано
современное состояние, а так же требуюмое содержание обучения учащихся
профессиональных колледжей чтению дополнительного текста; для
учащихся профессиональных колледжей создано методическое пособие
(Supplementary reader) и разработана технология чтения аутентичных и
адаптированных отраслевых текстов.
Практическая значимость
: результаты исследования могут быть
использованы при создании методики обучения английскому языку в
профессиональных колледжах, при составлении учебных программ, пособий
и учебников по иностранным языкам, а также могут служить теоретической
базой в процессе проведения научных исследований.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
результаты
исследования
внедрены в процесс обучения английскому языку в
педагогическом колледже имени Юнуса Раджаби города Ташкента,
Ташкентском колледже культуры, Республиканском музыкальном колледже
имени Хамзы, Термезском и Гулистанском колледжах искусства.
Содержание исследования освещено в докладах на международных,
республиканских и межвузовских научных конференциях и отражено в
опубликованных научных работах (19 названий).
Область применения:
материалы исследования могут быть применены
в
профессиональных
колледжах,
академических
лицеях,
средних
общеобразовательных школах и в языковых и неязыковых вузах.
26
RESUME
Thesis of Z.R. Abdujabbarova on the scientific degree competition of the candidate
of pedagogical sciences on speciality 13.00.05 – Methodology of teaching social
subjects and humanities (the English language) on the theme “Technology of
teaching English supplementary texts to students of professional colleges”
Key words:
professional college, supplementary text, special text, language
habits and skills, pedagogical technology, authentic text.
Subject of research:
the process of teaching the English language at
professional colleges.
Purpose of work:
theoretical and experimental grounding the quality of future
young specialists’ professional training by developing their skills while reading
supplementary English texts.
Methods of research:
observation of education process; studying and
analyzing the special literature; questioning; experiment; mathematical-statistic
analysis.
The results obtained and their novelty:
supplementary reading texts for
students was investigated as a linguodidactic, scientific problem on theoretical and
experimental way; real conditions and content of teaching supplementary reading
texts by the professional college students were studied and analyzed, required
content revealed; methodic text book “Supplementary reader” were created for
students of professional colleges; technology of teaching English supplementary
authentic and adapted text were worked out.
Practical value:
achieved results can be used in developing methods of
teaching English at professional colleges, in making educational syllabus, teaching
supplies and foreign language textbooks, and can be used as theoretical basis in the
process of carrying out scientific research.
Degree of embed and economic effectivity:
adapted to the process of teaching
English at pedagogical college named after Yunus Rajabi in Tashkent, Tashkent
college of culture and Republican college of music named after Khamza, Termiz
and Gulistan colleges of art. The content of research has been discussed at the
international, republican and institutional scientific conferences. Research results
have been published as 19 scientific works.
Field of application:
research material can be applied at professional colleges,
academic lyceums, secondary schools, linguistic and non-linguistic higher
education institutions.
