Авторы

  • Ансаритдин Ибрагимов
    Ташкентский государственный университет узбекского языка и литературы имени А.Навои

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.autoabstract.47946

Ключевые слова:

слово словоформа лингвостатистика компьютерная лингвистика традиционный метод лексика тюркская лексика заимствованная лексика статистический анализ Закон Ципфа частотный словарь слова высокой частоты конкорданс семантика этимология классификация генетическая классификация тематические группы критический текст академическое издание зоонимы фитонимы хрононимы топонимы антропонимы метод индийского языкознания татсама тадбхава ардхататсама дешья дешадж гибридные слова.

Аннотация

Объекты исследования: следующие произведения Бабура: «Диван», его составные части: «Парижский диван», «Индийский диван», трактат «Валидия», «Такмила» («Добавления»), «Мубаййин» и трактат «Аруз».
Цель работы: комплексное исследование тюркской, арабской, персидской, индийской лексики в произведениях Бабура, определение общего количества и частоты лексики его произведений, составление общего конкорданса для всех произведений и отдельный конкорданс для каждого произведения, создание базы для критического текста произведений Бабура.
Метод исследования: в работе использованы исторический, описательный, сравнительный и статистический методы.
Полученные результаты, их новизна: конкордансы и частотные словари, составленные для произведений Бабура, дадут возможность основательнее и глубже исследовать узбекский язык, полученные результаты помогут при создании истории лексикологии и морфологии узбекского языка, при исследовании языка других важных памятников староузбекского языка, истории языков хинди и урду.
Практическая значимость: конкорданс произведений Бабура будет служить основой для создания полного толкового словаря произведений Бабура, словаря узбекского языка, основанного на историческом принципе, и этимологического словаря. Составленные частотные словари дадут возможность прийти к важным выводам по словоупотреблению в произведениях Бабура в сопоставлении его с языком других авторов и эпохи.
Область применения: будет служить источником в направлении классической восточной филологии, лексикологии узбекского языка, лексикологии языков хинди и урду в качестве основного предмета для индологов-филологов, в специальных курсах истории языков хинди и урду.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ТИЛ ВА АДАБИЁТ

ИНСТИТУТИ

Қўлёзма ҳуқуқида

УДК: 811.512.133

ИБРАГИМОВ Ансаритдин Полотович

Бобур асарлари лексикасининг лингвостатистик, семантик ва генетик

тадқиқи

(“девон”, “мубаййин”, “аруз”)

10.02.02 – ўзбек тили

Филология фанлари доктори илмий даражасини

олиш учун ёзилган диссертация

АВТОРЕФЕРАТИ

Тошкент – 2008


background image

3

Тадқиқот Тошкент давлат шарқшунослик институтида бажарилган.

Илмий маслаҳатчи: ЎзР ФА академиги А. РУСТАМОВ

Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори,

профессор Ҳ. ДАДАБОЕВ

филология фанлари доктори,
профессор Б. ЎРИНБОЕВ

филология фанлари доктори,
профессор Қ. МАҲМУДОВ

Етакчи муассаса – Тошкент давлат педагогика университети

Диссертация ҳимояси 2008 йил ______________ ойининг _______ куни

соат ______ да ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти
ҳузуридаги ДК 015.04.02 рақамли филология фанлари доктори илмий
даражасини бериш бўйича Ихтисослашган кенгаш йиғилишида ўтказилади.

Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, И. Мўминов кўчаси, 9-уй.

Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг

Асосий кутубхонасида танишиш мумкин.

Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, И. Мўминов кўчаси, 13-уй.

Автореферат 2008 йил __________ ойининг ____ кунида тарқатилди.

Ихтисослашган кенгаш

илмий котиби,


background image

филология фанлари номзоди Н. МАҲКАМОВ

4

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Истиқлол халқимизга бир қатор улуғ неъматлар

берди. Мана шундай неъматлардан бири шонли тарихимизга, буюк
меросимизга муносабатнинг тубдан ўзгариши бўлди. Мустақиллигимизнинг
дастлабки йилларида Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов БМТнинг юксак
минбаридан туриб тарихимиз ва жаҳон цивилизациясини ривожлантиришга
бебаҳо ҳисса қўшган, маънавиятимизга асос солган алломаларимиз,
аждодларимиз меросини ўрганиш зарурлигини таъкидлаганлар

1

.

Марказий Осиё тарихида сиёсий ақл-идрок билан маънавий жасоратни,

диний дунёқараш билан қомусий билимдонликни ўзида мужассам этган буюк
арбоблар кўп бўлган ва улар орасида Заҳириддин Бобур ҳам бордир

2

.

Мустақиллик

йилларида

давлатимиз

улуғ

аждодларимизнинг

бой

меросини халққа, аввало, ёшларга етказиш бўйича барча ишларни оғишмай
амалга ошириб келмоқда.

Ҳар бир халқ тарихида ёзма манбаларни ўрганиш муҳим аҳамиятга эга, у

тарих, фалсафа ва тилшунослик учун бой материал беради. Ўзбек
тилшунослигида бу борада бир қатор ишлар амалга оширилган. Хусусан,
Алишер Навоий асарлари лексикаси бўйича статистик усул қўлланган бир
қатор тадқиқотлар бажарилган

3

. Б.Бафоевнинг Навоий асарлари лексикасига

бағишланган тадқиқотида шоирнинг туркий асарларидаги сўзлар сони
ҳисоблаб чиқилган. Бироқ Навоийнинг барча асарлари бўйича сўзларнинг
фаол-фаол эмаслиги аниқланмаган, частотали луғати тузилмаган. Навоий
асарлари бўйича конкорданс ҳам йўқ. Навоийнинг барча асарларида
қўлланган сўз (сўзшакл)ларнинг такрорлари билан қўшиб ҳисоблагандаги
умумий сони ҳам тахминан келтирилган. 1983-1985 йилларда нашр этилган
тўрт жилдли “Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати”да турли
сабабларга кўра Навоий асарлари лексикасидаги барча сўзлар ва уларнинг
ҳамма маънолари қамраб олинмаган. Натижада ҳозирги кунда Навоий тили,
унинг услубига хос сўзларни унга замондош бўлган шоирлар тили билан
қиёслаб ўрганиш имконияти йўқ.

Сўнгги йилларда статистик усул турли соҳаларда, шу жумладан,

филологияда, хусусан, лингвистикада кенг қўлланмоқда ва ушбу усул
лингвостатистика номини олди. Тилшуносликда статистик усулни қўллаш
шунчаки мақсад эмас, балки тилнинг ниҳоятда мураккаб тузилиши, унинг


background image

амал қилиш сирларини билишда анъанавий усул билан биргаликда

1

Каримов И.А. БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясидаги маъруза. - Т.: Ўзбекистон, 1993. – Б. 6.

2

Каримов И.А.

Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. - Т.:
Ўзбекистон, 1997. - Б.140.

3

Бу ҳақда қаранг: Каримов А. Лексико-семантические и стилистические особенности языка поэмы «Фархад и

Ширин» Алишера Навои: Автореф. дис.... канд. филол. наук. - Т., 1973; Насыров И. Лексика “Маджалис ан-нафаис”
Алишера

Навои: Автореф. дис.... канд. филол. наук. - Т., 1980; Хамидов З. Лексико-семантическое и

лингвопоэтическое исследование языка “Лисан ат-тайр” Алишера Навои: Автореф. дис....канд. филол.наук. - Т.,
1982.

5

қўлланадиган воситадир. Аниқлик илмий ишнинг талабларидан биридир.

Лекин анъанавий тилшуносликнинг энг катта камчилиги унда аниқликнинг
етишмаслиги, кўпчилик натижаларнинг тахминий бўлишидир.

Статистика кўпроқ лексикада қўлланади. Матн мазкур усул татбиқ

этиладиган асосий объектдир

1

. Статистик усулнинг бир қатор афзалликлари

мавжуд: матндаги лексикани миқдор жиҳатдан ўрганиш натижасида
матнларни тавсиф ва тасниф этиш, айниқса, муаллифи номаълум матнларни
аниқлаш, тилнинг турли бирликлари (фонема, морфема, сўзлар ва ҳ.к.) нинг
матнда учраш частотаси, уларнинг турли жанрлар бўйича тақсимланиши,
бошқа тил бирликлари билан бирикиши каби маълумотлар олиш имконини
беради. Статистик усул воситасида синтаксисга оид қимматли маълумотларга
ҳам эга бўлиш мумкин - гапнинг узунлиги, содда ё қўшма гапларнинг учраш
частотаси, грамматик шаклларнинг маълум функцияда

келиши ва ҳ.к.

Статистик усулда олинган бундай маълумотлар асосида

тилнинг илгари

маълум бўлмаган жиҳатларини ўрганиш, тил ҳодисаларини

чуқурроқ ва

кенгроқ тадқиқ этиш имкониятлари вужудга келади. Хусусан,

статистик

усулни қўллаган ҳолда компьютер воситасида турли хилдаги

частотали

луғатлар, сўзкўрсаткичлар, конкорданслар тузила бошланди. Луғатларнинг
мазкур турлари муаллиф асарларининг мукаммал изоҳли луғатини тузиш,
давр тилини тадқиқ этиш ва бошқаларда ишончли манба вазифасини ўтайди.

Шу жиҳатдан қараганда, Бобур асарлари лексикасини янги усуллар

асосида комплекс тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эга. Бобур асарлари
лексикасини ўрганиш қатор масалаларга аниқлик киритишга ёрдам беради.
Жумладан:

1)Бобур асарларига асос бўлган ўзбек шеваларини аниқлаш; 2)Бобур

асарлари бўйича тузилган луғатлардаги хатоларни бартараф этиш; 3)Бобур
ишлатган сўз ва иборалар маъносига аниқлик киритиш; 4)мумтоз асарлар
бўйича тузиладиган луғатларга материаллар бериш; 5)Бобурнинг лексик
бойлигини аниқлаш;

6)Бобур асарлари таржимасига аниқлик киритиш.
Мумтоз ўзбек адабиётининг йирик вакиллари асарларини компьютер

технологиялари воситасида ўрганиш ўзбек тилшунослиги олдидаги муҳим
вазифалардан ҳисобланади.


background image

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Бобур асарлари лексикаси

нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон бобуршунослигида ҳам деярли
ўрганилмаган. Мавзу бўйича Б.Бафоевнинг «Бобур шеърияти лексикаси»
(1983) номли битта мақоласи мавжуд, холос. Бу борада, шунингдек, Х.
Назарованинг “Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарлари учун қисқача луғат”и
(1972), Ф. Исҳоқовнинг “Бобурнома” учун қисқача изоҳли луғат”и (2008) ва
япон олими Э. Манўнинг танқидий матн асосида “Бобурнома”га тузган

1

Лингвистический энциклопедический словарь. - М.: Советская энциклопедия, 1990. – С.231.

6

конкордансини (1996) қайд этиш зарур. “Бобурнома”даги ҳиндча сўзларни

маълум даражада покистонлик олимлар Ҳофиз Шероний ва Муҳаммад Собир
ўрганишган. Бобур асарлари лексикасининг юртимизда бу қадар кам
ўрганилганлигининг сабаби, аввало, давр мафкураси, меросимизга нисбатан
бўлган салбий муносабатдир.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Ушбу иш Тошкент давлат шарқшунослик институтининг

адабий ёдномаларни тадқиқ этиш бўйича истиқболли режаси асосида амалга
оширилган.

Тадқиқотнинг мақсади.

Алишер Навоийдан сўнг мумтоз ўзбек

адабиётида фахрли ўринни эгалловчи Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарлари
лексикасини комплекс тадқиқ этиш диссертациянинг асосий мақсади
ҳисобланади.

Тадқиқотнинг вазифалари

қуйидагилардан иборат:

1) Бобур асарларидаги барча туркий, араб, форс, ҳиндча сўзларни йиғиш ва

таснифлаш;

2) Бобурнинг тадқиқот манбаи сифатида танланган асарлари бўйича

умумий ва алоҳида асарлари конкордансини тузиш;

3) Бобурнинг барча асарлари бўйича умумий ва алоҳида асарлари учун

алфавитли-частотали луғат тузиш;

4) Бобур асарларининг танқидий матнини тузиш учун асос яратиш.

Тадқиқот объекти ва предмети

Бобурнинг қуйидаги асарлари–«Париж»

девони, «Ҳинд» девони, “Девон” таркибига кирадиган «Волидия»
рисоласининг Заҳириддин Бобур таржимаси, Бобурнинг 1983 йилда Кобулда
нашр этилган ва ҳозирги кунгача энг мукаммал деб ҳисобланган девонига

Такмила

(қўшимча), «Мубаййин» асари ва «Аруз» рисоласидан иборат.

Тадқиқот

методлари.

Ишда

тарихий,

тавсифий,

қиёсий

ва

лингвостатистик

методдан фойдаланилди. Шунингдек С.К.Чаттержий,

Г.А.Зограф, В.М.Бескровний,

Ғ.Абдураҳмонов, А.Рустамов, А.Ҳожиев,

Э.Бегматов, О.Н.Шоматов, А.Қуронбеков,

С.Ҳасанов, Л.Н. Засорина,

Э.Умаров, Б.Бафоев, И.В. Стеблева, С.Ризаевларнинг

илмий ишларига

асосланилди.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар

.


background image

1. Сўнгги йилларда компьютер технологияларининг мислсиз даражада

ривожланиши муносабати билан турли соҳаларда, жумладан, тилшуносликда
ҳам

унинг

имкониятларидан

кенг

фойдаланилмоқда.

Компьютер

лингвистикаси усулида лексикани статистик таҳлил қилиш истиқболли
йўналишлардан. Тилнинг илгари маълум бўлмаган жиҳатларини ўрганишда,
тил ҳодисаларини чуқурроқ ва кенгроқ тадқиқ этиш имкониятлари вужудга
келишида компьютер лингвистикасининг ўрни ҳамда аҳамияти кўрсатиб
берилди.

2. Ўзбек тилшунослигида лингвостатистик усулда муайян ишлар қилинган,

хусусан, Алишер Навоий асарлари бўйича шундай тадқиқотлар олиб
борилган. Лекин на мумтоз ва на ҳозирги замон ўзбек адабиётининг биронта

7

ҳам йирик вакили қаламига мансуб барча асарлар бўйича замонавий усулда
мукаммал конкорданс ҳамда частотали луғат яратилмаган. Мумтоз ўзбек
адабиётининг йирик вакиллари асарларини компьютер технологиялари
асосида ўрганиш ўзбек тилшунослиги олдидаги муҳим вазифалардандир.

3. Бобур асарлари лексикасини илк бор комплекс тадқиқ этиш натижасида

туркий, араб, форс ва ҳиндча сўзларнинг такрорланиши билан бирга миқдори
ҳамда Бобурнинг сўз бойлигини аниқлаш имконияти юзага келди. Тадқиқот
жараёнида жами 20 га яқин турли хилдаги луғат ва рўйхатлар яратилди – ҳар
бир асар учун сўзшаклнинг аниқ позициясини белгилаган ҳолда конкорданс,
икки хилдаги частотали луғат, энг юқори частотали сўзлар, туркий ва
ўзлашма сўзлар рўйхатлари тузилди, ҳар бир асарнинг танқидий матни учун
асос яратилди. Алифболи-частотали луғатлар муаллиф луғатини яратиш,
бошқа муаллифлар асарлари лексикаси билан чоғиштириш, муаллиф
лексикасидаги юқори ёки кам частотали сўзларни аниқлаш кабиларда муҳим
аҳамиятга эга.

4. Бобурнинг барча асарларида қўлланган энг юқори частотали сўзларнинг

хусусияти, аввало, матннинг катта қисмини қоплашида кузатилади, яъни
мазкур сўзлар ўта юқори даражада бирикиш хусусиятига эга бўлса,
иккинчидан, уларнинг мутлақ кўпчилиги стилистик жиҳатдан бетараф ҳамда
ҳозирги ўзбек тилида ҳам деярли ўзгаришсиз, ўша маънода ишлатилишидир.
Мазкур сўзлар ҳозирги тилимизда ҳам кўп қўлланадиган юқори частотали
сўзлар сирасига киради. Бобур асарлари лексикасидаги энг юқори частотали
сўзларнинг катта қисми туркийча бўлиб, уларнинг бирикиш хусусияти юқори
эканлиги Бобур асарлари тилининг равонлигини таъминлаган омиллардан
бири сифатида майдонга чиқади.

5. Бобурнинг барча ҳамда алоҳида олинган асарлари бўйича тузилган

алфавитли-частотали луғат муаллиф тилини ўрганиш билан бир қаторда давр
тилини тадқиқ этиш ва бошқа шоирлар, биринчи навбатда, Алишер Навоий
асарлари лексикаси билан солиштириб ўрганиш имкониятини яратади.

6. Бобур асарларидаги ҳиндча лексикани таҳлил этиш ўзбек тилининг


background image

тарихий лексикологиясини тадқиқ этиш билан бир қаторда ҳиндий ва урду
тиллари тарихини ўрганиш учун муҳим аҳамиятга эга.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

- ўзбек тилшунослигида илк марта Бобур асарларидаги туркийча, арабча,

форсча, ҳиндча лексика тўпланди ва комплекс равишда тадқиқ этилди; -
Бобур асарлари лексикасидаги туркийча, арабча, форсча, ҳиндча сўзларнинг
генетик асоси текширилди, улар статистик, семантик ва генетик жиҳатдан
таҳлил қилинди. Бобур асарларида ҳаммаси бўлиб 14784 та сўзшакл
(такрорлари билан 70463) ишлатилгани аниқланди; - Бобур қаламига мансуб
тадқиқот объекти бўлган ҳар бир асарнинг умумий лексик миқдори
аниқланди ва ундаги сўзларнинг частотаси ўрганилди;

- ушбу ишни амалга ошириш жараёнида Бобур “Девон”и, “Мубаййин” ва

8

“Аруз” рисоласининг танқидий матнини нашр этиш учун асос

яратилди; - Бобур лексикасининг генетик таснифи берилди;
- Бобур лексикасининг мавзу гуруҳлари ўрганилди;
- Бобур лексикасидаги туркийча, арабча, форсча, ҳиндча ва қоришиқ

(гибрид) сўзлар тасниф қилинди;

- “Волидия” рисоласи ва “Такмила” лексикаси биринчи марта ўрганилди;
- биринча марта Бобур асарларига конкорданс тузилди;
- илк бор Бобур асарларининг алфавитли-частотали луғати тузилди; - Бобур

асарлари лексикаси бўйича фундаментал луғат учун база яратилди; -
Бобурнинг ҳинд тилига муносабати биринчи марта илмий жиҳатдан
ўрганилди;

- эски ўзбек тилидаги ҳиндча сўзларнинг манбаи аниқланди; - ҳиндча

сўзлар мавзусига кўра қуйидаги 7 та гуруҳга бўлиб ўрганилди: зоонимлар,
фитонимлар, ўлчов атамалари, хрононимлар, турли атамалар, антропонимлар
ва топонимлар;

- ҳинд тилшунослиги анъанасига мувофиқ Бобур асарларидаги ҳиндча

лексика татсама, тадбҳава, видеший, қоришиқ ва этимологияси ноаниқ
сўзларга ажратилди.

Тадқиқотнинг илмий ва амалий аҳамияти

қуйидагилардан иборат: -

Бобур асарлари бўйича тузилган конкорданс Бобур асарларининг мукаммал
изоҳли луғатини яратишга илмий асос бўлади;

- Бобур асарлари бўйича тузилган конкорданс ва частотали луғат эски

ўзбек

тилини

илмий равишда кенгроқ ҳамда асослироқ ўрганиш

имкониятини яратади;

- тадқиқот натижаларидан ўзбек тилининг тарихий принципга асосланган

луғати, этимологик луғатини яратишда фойдаланиш мумкин; - диссертация
натижалари ўзбек тили лексикологияси ва морфологияси тарихини яратишда
қимматли материал беради;

-тадқиқот натижалари ҳиндий ва урду тиллари тарихини ўрганишда катта


background image

аҳамиятга эга;

- тадқиқот натижаларидан эски ўзбек тилидаги бошқа муҳим ёдномалар

тилини ўрганишда истифода этиш мумкин.

Ишнинг синовдан ўтиши.

Тадқиқот натижалари Тошкент давлат

шарқшунослик институтида ўтказилган “Филология янги юзйилликда:
фаннинг тугун ва ечимлари” мавзусидаги илмий конференцияда (2003),
ТошДШИ шарқ филологияси ва хорижий мамлакатлар тарихи факультети
профессор-ўқитувчиларининг йиллик илмий анжуманларида (8-9.01.2002; 7-
8.01.2003; 7-8.01.2004; 8-9.01.2005; 25.01.2006) илмий жамоатчилик ҳукмига
ҳавола этилди. Халқаро шарқшунослар Конгрессида (Москва, 16-21 август,
2004) қилинган “Слова индийского происхождения в “Бабурнаме” номли
маъруза “Азия и Африка сегодня” журналида (№11, 2004) чоп этилди. Тош
кент давлат шарқшунослик институти профессор-ўқитувчиларининг йиллик
конференциясида “Бобур «Девон»ининг лексикаси” (2005), Ўзбекистон

9

Миллий университетида ўтказилган “Тилшуносликнинг долзарб масалалари”

республика конференциясида (2006) “Частотали луғат ва конкорданс
яратишда компьютер технологияларининг аҳамияти” мавзусида маъруза
қилинди. “Бобурнома”нинг илмий нашрида (Т., 2002) ҳиндча сўзларнинг
принцип жиҳатдан янги имлоси татбиқ этилди, шунингдек, Россия,
Ҳиндистон, Покистон ва Малайзиядаги илмий нашрларда бир қатор тезис ва
мақолалар чоп этилди.

Диссертация натижаларининг эълон қилинганлиги.

Тадқиқотнинг

мазмуни “Ўзбек тили ва адабиёти”, “Шарқшунослик”, “Востоковедение”,
“Шарқ машъали”, “Тафаккур”, “Азия и Африка сегодня”, “Аkhbaar-e Urdu”,
“Chintan-srijan” сингари журналларда чоп этилган мақолаларда ўз ифодасини
топган. Диссертация мавзуси бўйича 3 та монография, 30 та илмий мақола,
(шу жумладан, 6 та мақола чет элда) ва 1 та маъруза тезиси нашр этилган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация кириш, тўрт боб,

хулоса, фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати ҳамда 5 та иловадан
иборат. Ишнинг асосий қисми 1-жилдда, иловалар 2-жилдда келтирилди.
Асосий қисм 229 бет, иловалар 353 бет, ишнинг умумий ҳажми 582 (229+353)
бетдан ташкил топган.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Кириш

да тадқиқот мавзусининг долзарблиги, муаммонинг ўрганилганлик

даражаси, диссертациянинг мақсад ва вазифалари, методологик асоси, илмий
ва амалий аҳамияти, манбалари, тузилиши ҳақида маълумот берилган.

Биринчи боб “Бобур асарлари лексикасининг лингвостатистик

тадқиқи”

деб номланган ва етти фаслдан иборат.

“Лексикани тадқиқ этишда лингвостатистик усулнинг аҳамияти”.

Тилшуносликда саноқ усули аслида янги эмас. XX аср бошларида Е. Арнольд


background image

ҳиндшуносликка доир бир қатор ишлари, жумладан, “Ведаларнинг вазни
ҳақида” (1905) номли асарида частоталарни ҳисоблаш орқали “Ригведа”даги
турли фрагментларнинг архаик эканини аниқлаган

1

.

Қайси соҳада қўлланишидан қатъи назар, статистика ҳеч қачон шунчаки

мақсад бўлмайди. У ҳамиша ўрганилаётган объектнинг хусусиятлари,
тузилиши ва бирон-бир жиҳатини тушуниш учун ҳамда мана шу сифатли
хулосалар воситасида тегишли назарий хулосаларга келиш ёки уларни
амалиётда қўллаш учун ишлатилади

2

. Тилшуносликда статистик тавсиф ва

статистик эксперимент лингвистиканинг барча назарий ҳамда амалий
масалаларини ҳал қиладиган универсал метод эмас, у мазкур масалаларни
ҳал

этишда

бир

усулдир

3

. Статистик усул кўпроқ лингвистикада

ишлатилмоқда. Лекин мутахассислар адабиётшуносликда ҳам анъанавий

1

Общее языкознание. Методы лингвистических исследований. - М.: Наука, 1973. – С. 84.

2

Зиндер Л.Р., Строева Т.В. К вопросу о применении статистики в языкознании//Вопросы языкознания. – Москва, -

1968. - №6.- С.120.

3

Пиотровский Р.Г. От статистики текста к его автоматической переработке//Частотные словари и автоматическая

переработка лингвистических текстов. – Минск, 1968. – С.7.

10

усул билан бир қаторда статистик усулни қўллашнинг аҳамиятини
таъкидлаганлар

1

. Айрим тадқиқотларда эса частотали-статистик усул

муваффақиятли қўлланмоқда

2

.

Лексикани статистик тадқиқ этиш бўйича қонунлар ишлаб чиқилган.

Чунончи, Ципф қонунига кўра, “асардаги сўз частотаси

f

нинг унинг тартиб

рақами

r

га миқдори бутун рўйхат учун тахминан бир хилдир”

3

. Масалан,

Унсурий частотали луғатидаги частота тартиби 51 бўлган сўзники f x r
=102x51=5202, тартиб рақами 1500 бўлган сўзники эса 4500 бўлади, яъни
фарқ айтарли катта эмас

4

. Лекин бошқа олимларнинг текшириши натижасида

тилшуносликка оид амалий масалалар 50 < r > 1500 оралиғида энг яхши
натижа бериши маълум бўлди

5

.

Лексикани статистик таҳлил қилишда сўзлик билан сўзшаклларнинг

нисбати, яъни сўзнинг ишлатилиш эҳтимоли коэффициенти ҳам муҳим
аҳамиятга эга. У қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:

P

a

=

n

m

. Бу ерда

P

a

– cўзнинг ишлатилиш эҳтимоли коэффициенти, m – таҳлил этилаётган
элементнинг сони, n – сўзликнинг умумий сони. Масалан, Унсурий
девонидаги энг юқори частотали 1 та сўзнинг сўзликка нисбати 0,021 га тенг,
у такрори билан (2260) жами матннинг 4,8% ини ташкил этади. Энг кўп
ишлатилган 3 та сўз (0,062) матннинг 13,7%, 10 та сўз 28% ини ташкил этади

6

ва ҳ.к. Бобур девонидаги энг юқори частотали сўзлардан бири (

кўнгул –

396

марта)нинг коэффициенти 0,0159 ва у девон матнининг деярли 1,6 % ини
ташкил этади ва ҳ.к.

Баъзан тилшуносликда француз математиги Лаплас (XVIII аср) томонидан

ифодалаб берилган эҳтимолликнинг классик таърифи ишлатилади. Дейлик,
маълум матн (асар) даги бирон

A

1

сўз F марта қўлланган. Мана шу сўзнинг


background image

мазкур матн (асар)да учраш эҳтимоли қуйидаги формула ёрдамида
аниқланади

:

P

(

A

1

)

N

F

7

.

Масалан, Бобур “Девон”ида

бўлмоқ

феъли турли шаклларда жами 562 марта

учрайди, яъни унинг мазкур асарда учраш эҳтимоли

562

=

0,0229 ёки 2,29 %

ни ташкил этади.

P

1

(

бўлмоқ)

=

24473

Бошқа бир мисол: юқорида келтирилган “бўлмоқ” феъли Бобурнинг жами

асарларида турли шаклларда 1740 марта учрайди. Мазкур сўзнинг Бобурга
мансуб барча асарларда учраш эҳтимоли

1

Османов М.-Н.О. Стиль персидско-таджикской поэзии IX-X вв.- М.: Наука, 1974. – С. 262.

2

Бу ҳақда

қаранг: Туйчиева Г.У. Аруз в контексте газелей Амир Хосрова Дехлави.- Т.: ТашГИВ, 2005.

3

Фрумкина Р.М.

Статистические методы изучения лексики.- М.: Наука, 1964. – С.23.

4

Османов Н. Частотный словарь

Унсури. - М.: Наука, 1970. – С.8.

5

Фрумкина Р.М. Статистические методы изучения лексики.- М.: Наука, 1964. – С. 36.

6

Османов Н. Указанная работа. – С.10.

7

Бектаев К.Б., Пиотровский Р.Г. Математические методы в языкознании. Теория вероятностей и моделирование

нормы языка. - Алма-Ата: КазГУ, 1973.-Ч.1. – С.53.

11

1740

= 0,0246 ёки 2,46 % дан иборатдир.

P

1

(бўлмоқ) =

70463

Кўриниб турганидек,

бўлмоқ

феълининг учраш эҳтимоли иккала ҳолда

ҳам деярли тенгдир.

Чет элларда машҳур ёзувчи, шоирларнинг асарларига частотали луғатлар,

конкорданслар тузилган. М.Ю. Лермонтов тилининг частотали луғати

1

,

Ф.М.Достоевскийнинг 1971-1990 йилларда чоп этилган 30 жилдлик асарлари
асосида

ёзувчи

публицистикасининг

частотали

луғат-конкорданси

2

,

америкалик

пушкиншунос

Ж.Т.Шоунинг

«Пушкин

шеърлари

конкорданси»

3

ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.

XX асрнинг 60-йилларида ўзбек тилшунослигида лексикани статистик

усулда текширишга дастлабки уринишлар бўлган

4

. Ўзбек тилининг биринчи

частотали луғатини И.А.Киссен яратган. Ўзбек тилшунослигида бир қатор
частотали луғатлар тузилган

5

. Сўнгги йилларда компьютердан фойдаланган

ҳолда 1,6 млн.дан ортиқроқ сўз (сўзшакл) асосида ўзбек тилидаги фаол
сўзларнинг

изоҳли

луғати

яратилди

6

. Ўзбекистонда луғат тузишда

компьютердан фойдаланиш биринчи марта 1987 йилда А.Қуронбеков
томонидан амалга оширилди

7

.

Юқорида зикр этилган ишлар ушбу соҳадаги дастлабки қадамлар, холос.

Ўзбек луғатшунослари, тилшунослари ва компьютер программистлари
олдида машҳур ёзувчи, шоирларимизнинг хос ва частотали луғатлари, бир
неча миллион сўзшакл асосида ҳозирги ўзбек тилининг мукаммал алфавитли


background image

частотали луғатини тузишдек улкан ҳамда долзарб вазифалар турибди. Бобур
асарларининг тўлиқ частотали луғати, Бобур асарлари тилининг мукаммал
изоҳли луғатини яратиш ҳам мана шундай вазифалардандир.

Бундай ишлар асосан қўлда бажариб келинган. Бу ниҳоятда сермашаққат

юмуш бўлиб, кўп вақтни олади. Шу сабабли айрим луғат тузувчилар бундай
усулдан воз

кечишган ва асардаги сўзларни битталаб эмас, саралаб

карточкага олганлар. «Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати»
(1983-1985), «Жомий асарлари тилининг луғати» (1983), «Тожик тилининг
изоҳли луғати» ва бошқалар шу усулда яратилган. Бундай усулда луғат
тайёрлашнинг битта асосий камчилиги бор:

1

Частотный словарь М.Ю. Лермонтова // Лермонтовская энциклопедия. – М., 1981.

2

www.vangogh.ru

3

www.gladkeeh.boom.ru

4

Ризаев С. Ҳозирги ўзбек адабий тили лексикасини статистик текшириш ҳақида дастлабки маълумотлар // Вопросы

кибернетики и вычислительной математики. -Т., вып.23, 1968. – Б.37-63.

5

С. Ризаевнинг «Ўзбек совет болалар адабиёти тилининг частотали луғати» (1980), Абдулла Қаҳҳорнинг

«Синчалак» повести тилининг луғати» (1986), «Статистическая структура лексики языка «Дивана» Хамзы
Хаким-Заде Ниязи (частотный словарь и конкорданс)»(1989), С.Муҳамедовнинг газета матнлари асосида тузилган
«Ўзбек тилининг алфавитли-частотали луғати» (1982), Д.Ўринбоева ва У.Умрзоқованинг «Ўзбек халқ достонлари
тилининг алфавитли-частотали луғати» (2006), Д.Ўринбоеванинг «Ўзбек халқ достонлари тилининг частотали
луғати» (2006)ни кўрсатиш мумкин. С.Ризаевнинг сўнгги тадқиқоти ўзбек тилшунослигида тил ва

нутқ

ҳодисаларини лингвостатистик усул билан компьютер ёрдамида ўрганиш ва таҳлил қилишга бағишланган. Қаранг:
Ризаев С. Ўзбек тилшунослигида лингвостатистика муаммолари. – Т.: Фан, 2006.

6

Hozirgi o`zbek tili faol so`zlarining izohli lug`ati (A. Hojiyev, A. Nurmonov va b.). – T.:Sharq, 2001.

7

Қуронбеков А.

Ҳофиз ғазалиёти лексикасининг маъно структурасини тадқиқ этиш йўсинлари: Филол. фан. докт.... дис. - Т., 1994. –
Б.23.

12

тадқиқот объекти ҳақидаги маълумотнинг тўлиқ бўлмаслиги, оқибатда эса

олинган натижаларнинг етарли даражада ишончли эмаслигидир

1

.

XX асрнинг 70-йилларидан эътиборан бундай ишларни компьютер ёрда

мида бажариш имконияти пайдо бўлди. Компьютер технологиялари
тадқиқотчининг ишини беқиёс даражада енгиллаштирди, ҳам иш суръати
ошди, ҳам сифати яхшиланди.

Конкорданс

нинг асосий шартлари матндаги

барча сўзларнинг алифбо тартибида бўлиши ва ҳар бир сўзшаклнинг
матндаги позицияси аниқ кўрсатилишидан иборат.

1981 йилда чоп этилган «Зулфия поэзияси тилининг луғати»

2

ўзбек

тилидаги дастлабки конкордансдир

3

.

Ўзбек тилшунослари Шарқнинг улуғ шоирлари асарлари конкордансини

яратиш устида жиддий изланишлар олиб бормоқдалар. М. Имомназаров
Амир Хусрав Деҳлавийнинг “Ширин ва Хусрав” достони лексикасини тадқиқ
этган, А.Қуронбеков Амир Хусрав Деҳлавийнинг “Оинаи Искандарий”
достони асосида конкорданс тайёрлаган, Ҳофиз девони бўйича докторлик
диссертациясини

ёқлаган.

М.Абдураҳмонова Мирзо Ғолиб девонига

конкорданс тузиш юзасидан иш олиб бормоқда.

Бобур асарлари жоме луғати (конкорданси).

Бобур асарларига

конкорданс тузиш муҳим аҳамият касб этади. Япон олими Э. Манўнинг


background image

“Бобурнома”га тузган конкорданси ютуқлар билан бир қаторда айрим
камчиликларга эгадир. Шу сабабли

Бобур асарлари конкордансини тузиш

принциплари

батафсил баён қилинган. Бобур асарларига конкорданс

тузишда қуйидаги принципларга амал қилиш мақсадга мувофиқ:

-

асардаги барча сўзшаклларнинг аниқ позицияси кўрсатилиши зарур,

бунда асарга берилган шартли рақам, саҳифа, қатор (мисра) тартиб рақами
ҳам аниқ қайд этилади;

-

ҳар бир сўзшаклнинг бутун асарда неча марта такрорланиши

кўрсатилиши керак;

-

конкорданс тузиш учун энг мақбул вариант – асарнинг танқидий ёки

илмий нашрининг бўлиши, лекин тадқиқот манбаи қилиб олинган
асарларнинг бундай нашри мавжуд эмаслиги туфайли уларни қиёсий
ўрганиш, хатоларини тўғрилаб, танқидий матн даражасига яқин бўлган матн
тузиш;

-

кирилл ёзувида сўзлар имлосидаги турли-туманликни унификация

қилиш.

Олиб борилган тадқиқот натижасида Бобурнинг қуйидаги асарларига

конкорданс тузилди: «Девон», «Мубаййин», «Аруз» рисоласи. Шафиқа

1

Касымбеков Н.Н., Куранбеков А., Хамраев Ф.Ш. Использование средств ЭВМ в составлении частотного словаря

// Восточное языкознание. Сб. научн. тр. ТашГУ.– Т., 1987. – С.38-42.

2

Қўнғуров Р., Каримов С.А. Зулфия поэзияси тилининг луғати (конкорданс). - Т.: Ўқитувчи, 1981.

3

Муаллиф тили

луғати тузиш бўйича айрим ишлар амалга оширилмоқда: П. Қодировнинг тарихий романлари тили луғати
яратилмоқда. Бу ҳақда қаранг: Қурбонов Т. Бадиий асарлар тили луғатини тузиш тажрибасидан //
Тилшуносликнинг долзарб масалалари. Илмий мақолалар тўплами (III). – Т., 2006. – Б.192-198.

13

Ёрқин тузган девон

1

ҳозирги кунгача Бобурнинг энг тўлиқ девони

ҳисобланарди. Ш. Ёрқин янги топилган шеърларни «Кобул девони»га
такмила (қўшимча) номи билан чоп эттирди (2004)

2

. Мана шу асар ҳам ишга

киритилди

3

.

Маълумки, «Волидия» рисоласи Бобур ижодидаги ягона таржима асардир.

Бобур Хожа Аҳрори Валийнинг асарини форс тилидан туркийга шеърий усул
билан таржима қилган. «Ҳинд девони» Бобурнинг ҳаётлик чоғида тартиб
берилган ва у мана шу таржима асар билан бошланади. Биз тайёрлаган девон
матнига мазкур асар ҳам киритилди ва уни Бобурнинг ҳозирги кундаги
мукаммал девони, деб айтиш мумкин.

Конкорданс тузишда энг қийин ва масъулиятли вазифа компьютерга

киритиладаган матннинг бехато бўлишини таъминлашдан иборат. Нуқсонли
матн асосида конкорданс тузиш муаллиф тили ҳақида хато тасаввур пайдо
қилиш, нотўғри хулосага келиш демакдир.

Конкорданс тузишда энг идеал вариант асарнинг танқидий матни ёки

академик, илмий нашрига асосланишдир

4

. Лекин биз текширган асарларнинг

илмий нашри мавжуд эмас ва ҳамма нашрларда кўплаб хатолар бор. Улар


background image

тўғрилаб чиқилди. Иккита мисол келтирамиз:

Етишмасам, санга боқиб дуо

қилиб турайин

мисрасидаги охирги сўз «Аруз» рисоласида келтирилганда

ҳурайин

га айланиб қолган; рубоийдаги

Борған сайи бу ортадур, ул кам

бўладур

мисрасидаги

сайи

сўзи 1994 йил нашрида

сори

шаклида берилган.

Бу хилдаги хатолар Бобур асарларининг барча нашрларида учрайди.

Бобур асарларидаги, жумладан, «Такмила»даги айрим сўзлар имлосида

хилма-хиллик мавжуд. Уларни унификация қилиш зарурати пайдо бўлди.
Масалан:

кеби - киби; тангри – тенгри

. Бизнингча, Бобурнинг барча

асарларида учрайдиган

киби

шакли тўғри.

Тенгри

сўзи ҳақида ҳам шуни

айтиш мумкин

5

. Биз «Такмила»даги

тангри

шаклини асарнинг иловасида

берилган араб алифбосидаги варианти билан солиштирганимизда, араб
имлосида ҳам

тангри

(یﺮﮑﻨﺗ (шаклида битилгани маълум бўлди. Лекин бу

котибнинг хатоси бўлиб,

тенгри

шакли Бобур тилига хосдир.

«Девон» таркибига кирувчи ҳамма асарларга икки хил конкорданс тузилди

– Бобурнинг тадқиқ этилган барча асарлари учун умумий бўлган конкорданс,
муаллифнинг ҳар бир алоҳида олинган асари конкорданси.

«Аруз» рисоласида Бобур кўплаб шоирларнинг асарларидан намуналар

билан бир қаторда ўз қаламига мансуб шеърлардан ҳам келтирган, яъни

1

Devon-i Zahiruddin Muhammad Bobur (Nashrga tayyorlovchi: Shafiqa Yarqin). - Kobul: Anjum, 1983.

2

«Такмила»ни ўз

ичига олган янги шеърлар тўпламидан ҳам истифода этдик. Қаранг: Бобур З.М. Сочининг савдоси тушти (Нашрга
тайёрловчи, сўз боши ва изоҳлар муаллифи Э. Очилов, масъул муҳаррир В. Раҳмонов). – Т.: Шарқ, 2007).

3

Биз

тузган “Девон” матни ишимизнинг 3-иловасида келтирилган.

4

Танқидий матн сифатсиз бўлган ҳолларда тадқиқотчидан қўшимча меҳнат талаб қилинади. Бу ҳақда қаранг:

Османов Н. Частотный словарь Унсури.- М.: Наука,1970, С.5-6; Куранбеков А. Статистико-семантический анализ
класса имен поэмы «Аинаи Искандари» Амира Хосрова Дехлеви: Автореф. дис....канд. филол. наук. - М., 1988. - С.
5.

5

Э. Манў яратган “Бобурнома”нинг танқидий матнида келтирилган тузатишлар рўйхатида 85- ва 94-бетларда

тангри

сўзи

тенгри

деб тўғриланган (Қаранг: Babur-Nama (Vaqayi’). Concordance and classified indexes by Eiji

Mano. – Kyoto: Syokado, 1996).

14

мазкур асар ўзига хос антология ҳамдир. Бобурга тегишли мисралар

аниқланди, лекин бу иш ҳар доим ҳам осон кечмади. Масалан, Бобур аруз ва

зарб мақсур вазнига мисол тариқасида қуйидаги байтни келтиради: Юзунг

уза қаро зулфунг недир бил, эй дилафрўз,

Йилоне ганж узра ётиб ани сахлар шабу рўз.

Бобур рисоланинг бошида муаллифларнинг шеърлари ёнига уларнинг

исмини кўрсатгани, ўзининг шеърларида эса бундай қилмаганлигини
таъкидлаган. Юқорида келтирилган байтнинг муаллифи кўрсатилмаганлиги
сабабли, бизнингча, у Бобурникидир, шу боис уни конкорданс матнига
киритдик.

Бобур асарлари луғат таркибининг генетик таҳлили.

Бобурнинг

тадқиқот манбаи сифатида танланган барча ва алоҳида асарлари лексикаси –
туркий, араб, форс ва ҳиндча сўзларни диаграмма ҳамда

жадваллар

воситасида таҳлил қилиш илмий тадқиқот натижаларини яққол кўрсатиб
беради. 1-жадвалда Бобурнинг барча ва алоҳида асарлари лексикасининг
таркиби келтирилган:


background image

1-жадвал

Асарлар

Сўзшакллар

Барча

асарлар

“Девон”

“Мубаййин”

“Аруз”

1.

Туркийча

6096

( 41,22%)

3415

(43,82 %)

3018

(48,54% )

1648

( 35,67%)

2.

Арабча

6267

( 42,38%)

2614

(33,54% )

2620

( 42,14%)

2196

( 47,53%)

3.

Форсча

2412

(16,31% )

1754

( 22,5%)

578

( 9,29%)

776

(16,79% )

4.

Ҳиндча

9

( 0,07%)

8

( 0,12%)

1

( 0,01%)

5. Барча сўзшакллар

14784

( 100%)

7793

( 100%)

6217

( 100%)

4620

( 100%)

Бобурнинг жами ва алоҳида асарлари лексикасининг генетик таркибини

аниқлашдан ташқари, уларнинг сўз бойлиги ҳам аниқланди ҳамда бунда
муайян принциплар асосида иш кўрилди

1

.

Қуйидагилар алоҳида сўз ҳисобланди:

1) сўзнинг фонетик вариантлари:

гаҳ-гоҳ, подшаҳ-подшоҳ, кирпик

киприк (

лекин кирилл ёзувидаги имло вариантлар –

таоло-таъоло, айём

аййом, зиён-зийон, анбиё-анбийо

ва ҳ.к. алоҳида сўз ҳисобланмади);

1

Ўзбек тилидаги муайян асар ёки шоир, адиб тили лексикасига бағишланган тадқиқотларда муаллиф сўз

бойлигини аниқлаш масаласида ягона принцип ишлаб чиқилмаган. Айрим ҳолларда имлонинг турғун эмаслиги,
қўшма сўзлар

имлосидаги ҳар хиллик муаллиф сўз бойлигини белгилашда қийинчилик келтириб чиқаради

(қоракўз - қора кўз, парипайкар - пари пайкар ва ҳ.к.).

15

2) барча сўз туркумларига оид сўзлар (отлар бош келишик, феъллар

инфинитив шаклида олинди ва ҳ.к.);

3) лексеманинг барча шакллари (шахс-сон, келишик қўшимчалари билан,

феълнинг замон, шахс-сон, нисбат, турли майллардаги шакллари) битта сўз
ҳисобланди. Масалан:

айём, айёми, айёмида, айёмидур, айёмин

– битта сўз,

айла, айлаб, айлабдур, айлабмен, айлабон, айлабсен -

битта сўз ва ҳ.к.;

4) дефис орқали ёзилган сўзлар: жуфт сўзлар, арабча артиклли сўзлар

(

ёмон-яхшидин, ар-Рафиқ

ва б.);

5) форсча изофали бирикмалардаги сўзлар алоҳида луғат бирлиги

сифатида олинди. Масалан:

барги хазондек

бирикмасидаги

барг

ва

хазон

; 6

)


background image

дурур

;

7) арабча сўзларнинг бирлик ва арабча кўплик шакллари

(шеър-ашъор,

шоир-шуаро, сифат-сифот

ва б.);

8

) ва

боғловчиси (-у, -ю) билан келган жуфт сўзлар;

9) боғловчи, кўмакчи, модал сўзлар;

10) ҳаракат номи.

Мазкур принциплар асосида Бобур асарларининг сўз бойлиги аниқланди.

Тадқиқот манбаи сифатида олинган барча асарларнинг сўз бойлиги 5689 та

1

,

алоҳида асарлар бўйича эса қуйидагича: “Девон”да 3304, “Мубаййин”да 2616
ва “Аруз”да 2230 та сўз. Барча ва алоҳида асарлардаги сўзшаклларнинг
сўзлар, яъни сўз бойлигига нисбати қуйидагича – барча асарларда 2,59;
“Девон”да 3,35; “Мубаййин”да 2,37; “Аруз”да 2,07.

Муаллиф сўз бойлигини аниқлаш муаллиф тилининг ўзига хос жиҳатлари,

бошқа ижодкорлардан фарқли ва ўхшаш томонлари, унинг маҳорати, тилга
қўшган ҳиссасини белгилаш, давр тилини ўрганишда катта аҳамиятга эга.

Бобур асарлари луғат таркибининг частотаси

. Бобурнинг ўрганилган

асарларига частотали луғати 2 хилда тузилди: 1) алфавитли-частотали; 2) энг
юқори частотали сўзлардан бошланиб, энг кам частотали сўзлар томон
камайиб борадиган луғат.

Бобурнинг алоҳида асарлари – «Девон», «Мубаййин», «Аруз» бўйича ҳам

худди шундай 2 хилдаги частотали луғат тузилди. Шунингдек, «Девон»
таркибига кирадиган «Волидия» рисоласи ва «Такмила» бўйича ҳам шундай
иш бажарилди.

Мутахассисларнинг кузатуви, интуициясини инкор этмаган ҳолда шуни

айтиш мумкинки, Бобур асарлари бўйича частотали луғат тузилганидан
кейин Бобур асарларида қўлланган сўзларни бевосита илмий равишда,
чоғиштириб ўрганиш имконияти пайдо бўлди. Масалан, энг кўп ишлатилган
100 та, 1000 та, 2000 та сўз ва ҳ.к. ни таҳлил қилиш, Бобур лексикаси бўйича
муҳим илмий хулосалар чиқариш мумкин. Лекин мумтоз адабиётимизнинг
йирик вакиллари, энг аввало, Алишер Навоий асарлари бўйича бу хилдаги

1

“Бобурнома”даги лексемалар сони 27970 та. Шундан туркий лексемалар 17061 та, арабча – 6294 та, форсча

тожикча – 4087 та, ҳиндча – 408 та, мўғулча – 72 та, бошқа тил элементлари – 50 га яқин. Қаранг: Холманова З.
“Бобурнома” лексикаси. – Т.: Фан, 2007. – Б.21.

16

луғатларнинг ҳануз яратилмагани сабабли, Бобур асарлари лексикасини
ҳозирча бошқа шоирларники билан чоғиштириб ўрганиш имконияти йўқ.
Бобур асарларидаги 100 та энг юқори частотали сўз такрори билан қўшиб
ҳисоблаганда, 33435 марта учрайди ва улар Бобур асарларида жами
сўзшакллар (70463)нинг 47,45%, яъни матннинг 5/2 қисмидан ҳам
ортиқроғини ташкил этади

1

.

Мазкур 100 та сўз, аввало, ўта юқори даражада бирикиш хусусиятига эга

бўлса, иккинчидан, уларнинг мутлақ кўпчилиги (67 таси) стилистик


background image

жиҳатдан бетараф ҳамда ҳозирги ўзбек тилида ҳам семантик жиҳатдан
деярли ўзгармаганидир. Яна бир хусусияти мазкур сўзларнинг ҳозирги
тилимизда ҳам кўп қўлланадиган, юқори частотали сўзлар эканлигидир.
Қолган 33 та сўзнинг ҳозирги тил нуқтаи назаридан кам частотали
эканлигининг сабаблари қуйидагилардир: 1)

вазн, махбун, солим,

мафоъилун, матвий, зарб, муфтаъилун, фаъилун, макфуф, фаъувлун,
мафоъийлун, фаъилотун, маҳзуф, фоъилотун, мафоъийлу, мафъувлу,
мафъувлун, фаълун

(18 та сўз) шеършунослик терминлари бўлганлигидан

асосан мутахассисларга тушунарли; 2)

гар, ул, ила, била, бирла, эрмоқ,

эмди, анда, анга, нетай, чун, ичра, дур (

13 та сўз)нинг ҳозирги ўзбек тилида

услубий хусусиятга эга эканлиги, асосан шеъриятда қўлланиши; 3)

дурур

сўзи

дир

нинг,

киби

эса

каби

нинг эски шакли бўлиб, ҳозирги кунда

истеъмолдан чиққанлиги. Демак, кам частотали сўзларни ҳам қўшганда,
Бобур асарларидаги энг кўп учрайдиган 100 та сўзнинг деярли барчаси
ҳозирги ўзбек тилида истеъмолда эканлиги характерлидир.

Мазкур 100 та сўзнинг генетик таҳлили қуйидагича: арабча сўзлар – 29 та,

форсча сўзлар – 14 та ва туркийча сўзлар – 57 та. Сўз туркумлари генетик
жиҳатдан қуйидагича тақсимланган: арабча сўзлар учта сўз туркумига мансуб
– от (26), боғловчи (2) ва сифат (1); форсча сўзлар бешта сўз туркумига
мансуб – боғловчи (5), от (5), кўмакчи (1), олмош (1), сифат (1); туркий сўзлар
еттита туркумга оид сўзлардан ташкил топган – олмош (14), феъл (12), от (7),
равиш (3), сон (6), сифат (1), ундов (1). Бошқача айтганда, боғловчилар
форсча, арабча ва

туркийча; кўмакчи, модал ва ёрдамчи сўзлар асосан

туркийча; 1 та форсча,

отларнинг кўпчилиги арабча, қисман арабча ва

туркийча; феъл, олмош, сифат ва сон асосан туркийча, қисман арабча ва
форсча сўзлардан ташкил топган.

Қуйида Бобур асарларидаги сўзшакллар сонининг қиёсий жадвали

келтирилмоқда (қавс ичидаги рақам сўзшаклларнинг такрорлари билан жами
неча марта учрашини билдиради; 1-рақамли бўлимда асардаги ҳар бир
сўзшаклнинг ўртача такрорланиш коэффициенти кўрсатилган):

1

Бу рақам бошқа тиллар бўйича олинган натижаларга мос келади. Рус тилида ушбу кўрсаткич 41,36% ни ташкил

этади (Қаранг: Частотный словарь русского языка. - М.:Русский язык, 1977. - С.924).

17

2-жадвал

Жами

асарлар

да

1

“Дево

н”

1

“Муб

ай

йин”

1

“Аруз

1

“Во

ли

дия”

1

“Так

мила”

1


background image

14786

(70463)

4,6

7

7793

(24473

)

3,1

4

6217

(22013

)

3,5

4

4620

(2397

7)

5,1

8

1194

(2315

)

1,9

3

2275

(4308)

1,89

Япон олимининг “Бобурнома”га тузган конкордансида сўз (сўзшакл) ва сўз

бирикмалари келтирилган, бироқ уларнинг сони кўрсатилмаган. Бизнинг
аниқлашимизча, “Бобурнома”да такрорларисиз 32100 тадан ортиқроқ сўзшакл
ва бирикма ишлатилган. Бобурнинг тадқиқ этилган асарларидаги

жами

сўзшакллар (14786) ни қўшиб ҳисоблаганда, тахминан 47000 та сўзшакл ва
бирикма ишлатилган, деб айтиш мумкин.

“Девон” лексикаси таркиби

. Бобурнинг лирик мероси салкам тўрт минг

мисрани ташкил этади

1

. Ушбу мерос ҳажм жиҳатдан унча катта бўлмаса-да, у

бир қатор ўзига хос жиҳатларга эга: шеърлари содда ва равонлиги, ихчамлиги
билан ажралиб туради. “Бобур Мирзо Алишер Навоий даҳоси билан
мумтозлик даражасига кўтарилган адабиётимиз ва адабий тилимизнинг бой
тажрибасини астойдил ўзлаштирди ва ўз ижодига самарали татбиқ этди”

2

.

Бобур «Девон»и анъанавий тарзда эмас, балки хронологик тартибда

тузилган. «Девон» лексикаси алоҳида текширилмаган.

«Девон»даги жой номлари, исмларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, жами 7793

та сўзшакл ишлатилган. «Соф» девон (яъни «Волидия»ни ҳисобга олмаганда)
да 6599 та, «Волидия» рисоласида 1194 та, “Такмила”да 2275 та сўзшакл
қўлланган. Сўзшаклларнинг қайтарилганларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда,
жами 24473 («Волидия»да – 2315 , “Такмила”да – 4308) та сўзшакл мавжуд.

Учала асар учун 2275 та сўзшакл умумийдир, шунинг учун улардаги

сўзшакллар йиғиндиси (6599+1194+2275) 10068 эмас, 7793 дир.

Аввал

(7

марта),

агар

(58 марта) каби сўзлар мана шундай умумий лексикага киради.

Сўзшакллар генетик жиҳатидан таҳлил қилинса (топонимлар, исмларни

ҳисобга олмаганда), қуйидагиларни қайд этиш мумкин: сўзлар туркийча,
арабча, форсча ва қисман – ҳиндчадир

3

. “Соф” арабча сўзшакллар - 2461 та,

форсча

4

- 1565, туркийча – 3383 та, ҳиндча – 9 та.

«Девон»даги сўзшаклларнинг генетик жиҳатдан нисбатини қуйидаги

расмда кўриш мумкин

5

:

1

Ҳасанов С., Отажонов Н., Жамолов С. Буюк қомусий асар//Бобурнома. - Т.: Шарқ, 2002. – Б.13. (Бобурнинг

“Такмила”даги янги шеърларини ҳам қўшиб ҳисобланса, мисралар сони 4600 дан ортиқроқдир.).

2

Қодиров П. Тил

ва эл. -Т.: Ғ. Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 2005.- Б.207.

3

“Девон”даги ўзлашма сўзлар рўйхати

диссертациянинг 2-иловасида келтирилган.

4

Арабча+форсча, арабча+туркийча, форсча+арабча, форсча+туркийча ва ҳ.к. қолипда ясалган сўзшакллар бу

ҳисобга кирмади.

5

Ҳиндча сўзлар жуда кам миқдорни ташкил этганлиги сабабли диаграммада фоизи кўрсатилмади.

18


background image

форсча; 21% ҳиндча;

0% туркийча; 46%

1-расм

арабча; 33%

арабча
туркийча
форсча
ҳиндча

«Девон» лексикасининг морфологик таҳлили шуни кўрсатдики, соф арабча

(

авом, адаб, азиз

ва б.) сўзлардан ташқари арабча+форсча унсурлардан

ясалган сўзлар ҳам учрайди. Бундай қоришиқ сўзларнинг сони 49 та
(Масалан:

вафо+дор, бало+жўй, мотам+зада

ва ҳ.к.). Арабча сўз ва

туркийча (ўзбекча) қўшимчадан ҳосил бўлган сўзлар ҳам бор, улар 31 та
(Масалан:

вафо+сиз, бало+лиғ

ва б.). Арабча + форсча +туркийча

унсурлардан ташкил топган сўзлар 4 дона бўлиб, уларга туркийча -

лик

(-лиғ,

-лиқ)

қўшимчалари

қўшилган

(

абир+ангез+лик,

вафо+дор+лиғ,

вафо+кеш+лиқ, мадад+кор+лиғ

).

Форсча ва арабча сўз ҳамда қўшимчалардан таркиб топган сўзшакллар 82

та:

бар+давом, бе+адаб, но+лойиқ

ва б. Форсча сўзларга туркийча суффикс

қўшиш йўли билан ясалган сўзлар 80 тани ташкил этади:

бегона+лик,

доно+лиғ, меҳрибон+лиғ

каби. Уч тил унсуридан – форсча+арабча+туркийча

қолипда тузилган сўзлар 8 та:

бе+адаб+лиқ, хуш+вақт+лиғ

ва ҳ.к.

«Девон»даги сўзларнинг кўплик шакли асосан туркийча усулда –

-лар

суффикси воситасида ясалган:

шароитлар, гулчеҳралар

каби. Лекин

форсча, арабча кўплик шакллари ҳам учрайди. Масалан, 2 та сўз форсча
кўплик шаклида қўлланган:

шабҳо ва ёрон

. Арабча кўплик 56 марта учради:

абёт

(бирлиги – байт),

азкор

(бирлиги – зикр

), анфос

(бирлиги – нафас) ва

ҳ.к.

Арабча иккилик шаклдаги сўз 2 марта учради:

тарафайн, дорайн.

Бобур

девони луғат бойлиги (3304 та сўз)ни Алишер Навоийнинг айрим
асарларидаги сўзлар сони билан таққослаш мумкин. Масалан,

“Фарҳод ва

Ширин”

достонида 5431та,

“Мажолисун-нафоис”

да 3200 та,

“Лисонут-тайр”

да эса 4005 та сўз қўлланган

1

ва ҳ.к.

«Девон» луғат таркибининг частотаси.

“Девон” луғат таркиби, частотаси

ва келиб чиқиши бўйича натижалар таҳлилига кўра, 4651 мисра ва


background image

1

Бафоев Б. Бобур шеърияти лексикаси//Ўзбек тили ва адабиёти. - Т., 1983.- №2.- Б.19; Мирза Ғолибнинг урду

тилидаги девонида 6000 тадан ортиқ сўз ишлатилган (Қаранг: Shanul Haq Haqqi. Kalaаm-e Ghalib ka lisani
tajziya//Ghalib - Jadid tanqidi tanazraat. - Nai Dehli, 2004 - Р.113).

19

такрорларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда, 31568 та сўзшакл мавжуд

1

. Мисралар

сони “Девон” ва унинг таркибига кирадиган асарларда қуйидагича: “Девон” –
3307; “Волидия” – 517 ; “Такмила” – 826. “Девон”даги энг юқори частотали
100 та сўзни генетик жиҳатдан текширилганда, уларнинг кўпчилиги – 61 таси
(61%) туркийча, 21 таси (21%) форсча ва 18 таси (18%) арабча экани маълум
бўлди. Бобурнинг барча асарлари ва “Девон”даги энг юқори частотали 100 та
сўз қиёслаб кўрилганда, уларнинг ҳамма параметрлари асосан мос келди.
Бунда кўпчилик сўзларнинг услубий жиҳатдан нейтрал ва ҳозирги тилда ҳам
частотаси юқори сўзлар эканлиги, частотаси камроқ сўзларнинг сони ҳам
деярли тенг эканлиги ўта характерлидир.

“Волидия” лексикасининг частотаси.

“Волидия”даги жами 1192 та сўз

таҳлил қилинди. Улaрнинг тaкрорaн келгaнини ҳaм қўшиб ҳисоблaгaндa,
2311 мaртa ишлaтилгaн. 10 тa энг юқори частотали сўз ҳaммaси бўлиб 320
мaртa учрaйди ёки «Волидия»дaги жaми сўзлaрнинг 13,8% мaнa шу сўзларгa
тўғри келaди. Асарда юқори частотали юзта сўз ҳаммаси бўлиб 884 марта
учрайди ва улар жами қўлланган сўзлар (2311) нинг 38,2 % ини ташкил
этади.

«Такмила» лексикасининг частотаси

бўйича таҳлил натижалари

қуйидаги ҳолатни кўрсатди: асарда 2275 та сўзшакл ишлатилган.
Такрорланишини ҳам қўшиб ҳисоблаганда, улар 4308 марта учрайди.
Асардаги 10 та энг юқори частотали сўз ҳаммаси бўлиб 416 марта
ишлатилган ёки “Такмила”даги жами сўзларнинг 9,6% мана шу ўнта сўзга
тўғри келади. 1 мартадан учрайдиган сўзшакллар сони 2221 та, яъни улар
асардаги сўзларнинг кўпчилигини, 51,5 % ни ташкил этади. Асардаги энг
юқори частотали 100 та сўз ҳаммаси бўлиб 1307 марта учрайди ва улар жами
қўлланган сўзшакллар (4308) нинг 30,3% ини ташкил этади.

Иккинчи боб

“Бобур асарлари лексикасининг имло ва лексик-семантик

хусусиятлари” деб аталган ва 7 фаслдан иборат.

Бобур асарларидаги ўзлашма сўзлар имлоси

. Тилнинг “лексикаси доим

ҳаракатда бўлади... Лексикадаги тараққиётнинг энг асосий йўллари бошқа
тиллардан сўз олиш ва сўз ясашдир”

2

. Бошқа тиллардан олинган сўзлар –

ўзлашмаларни тадқиқ этиш ушбу тил ва халқ тўғрисида, унинг тарихи
хусусида, у қайси даврда қандай тил ва халқлар билан муносабатда
бўлганлиги, қайси даврда қандай маданиятга эга бўлганлиги ҳақида
қимматли маълумотлар беради. Бобур асарларидаги ўзлашмалар ҳам буни
тасдиқлайди

.

К.Мусаевнинг ёзишича, барча тарихий ўтишлар ва тилларнинг

ўзгариши айнан лексика асосида содир бўлади

3

. Тил алоҳида равишда, бошқа

тиллардан ажралган ҳолда ривожлана олмайди

4

. Чунки “ўзаро иқтисодий,


background image

1

“Волидия” рисоласидаги сарлавҳалар ва “Такмила” даги 2 та қисқа мактуб ҳам шу ҳисобга

киради.

2

Ўзбек тили лексикологияси. - Т.: Фан, 1981. – Б. 7.

3

Мусаев К. Лексикология тюркских языков. - М.: Наука, 1984. – С.120.

4

Пуристик оқим туфайли чет тиллар таъсирига деярли учрамаган ягона тил исланд тили бўлса эҳтимол. Янги

сўзлар исланд тилининг ўз унсурларидан ҳосил қилинади. Бу ҳақда қаранг: Володарская Э.Ф. Заимствование и

пуристическое

20

маданий алоқалар туфайли четдан сўз олиш ва ўзлаштириш дунёдаги барча

тилларга хос хусусиятдир”

1

. Зотан, “бошқа тиллардан бирорта ҳам сўз

кирмаган соф тил дунёда йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас”

2

.

Ўзлашмалар янги тилга ҳар доим ҳам манба тилдаги маъно билан

ўтавермайди, ўзлашиш жараёнида семантик ўзгаришлар юз беради. Ўзбек ва
урду тилларида юзлаб муштарак сўзлар мавжуд. Уларнинг манбаи асосан
араб ва форс тилларидир. Лекин бир сўз урду тилига бир маънода, ўзбек
тилига эса бошқа маънода ўзлашган. Масалан, арабча

таклиф

сўзи урду

тилига

қийинчилик

деган маъно билан ўзлашган бўлса, ўзбек тилига

таклиф этиш, чақириш

маънолари билан ўтган.

Ўзлашмалар миқдори асар жанрига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

О.Н.Шоматовнинг таъкидлашича, классик дакҳиний тили луғат бойлигининг
асоси ҳиндча сўзлардан иборат бўлса-да, аксарият ёдномаларнинг дидактик
характерга эга эканлиги сабабли улардаги арабча-форсча ўзлашмалар 53%дан
кўпроқни ташкил этади

3

.

Ўзлашмаларнинг

имлоси масаласи турли тиллар орфографиясини

такомиллаштириш ва ишлаб чиқишда пайдо бўладиган долзарб масалалардан
биридир

4

.

Одатда, чет сўзлар фонетик, график, лексик-семантик, грамматик,

меъёрий-стилистик жиҳатдан ўзлашади. Энг қийин кечадигани фонетик
жараёндир. Гап шундаки, чет сўзнинг ташқи товуш қиёфаси нафақат
ўзгаради, балки уларга фонетик субституциянинг муайян қонунлари бўйича
ишлов берилади

5

. Ўзлашмаларга бўлган асосий талаб фонетик жиҳатдан

мослашишдир

6

.

Таниқли ҳиндшунос В.М.Бескровний чет тилдан кирган сўзларнинг

ҳиндий

тилида ёзилишига доир қизиқ маълумотларни келтиради. Унинг

ёзишича, форс, араб ва туркий тиллардан кирган ўзлашмалар, асосан, оғзаки
бўлган ва улар ҳиндий тилининг товуш тизими талабларига мослашган,
ҳиндий тилининг қадимги адабий ёдномаларида шундай сўзлар сақланиб
қолган

7

.

“Бобурнома”нинг “Танқидий матн”ини тайёрлашда имло масаласига катта

аҳамият берилган. Маълумки, эски ўзбек алифбосида имло қоидаси ишлаб
чиқилмаган, бинобарин, имло қатъий бўлмаган. «Бобурнома»нинг

направление в языке // Международная научная конференция

"

Язык и культура

"

. Тез. докл. - М., 2001.-С.92; Инглиз

тили бунинг акси: унда 120 тилдан кирган сўзлар мавжуд (Akhbar-e Urdu.- Islamabad, 2003. – Oktober. - P.24).

1

Бектемиров Ҳ., Бегматов Э. Мустақиллик даври атамалари. -Т.: Фан, 2002.- Б.8.


background image

2

Азизов О. Тилшуносликка кириш. - Т.: Ўзбекистон, 1996. – Б.58.

3

Шаматов А.Н. Классический дакхини (Южный хиндустани XVII в.). – М.: Наука, 1974.

– С. 197.

4

Амирова Т.А. К истории и теории графемики. - М.: Наука, 1977. - С.65.

5

Пейсиков Л.С. Лексикология современного персидского языка. - М.: Издательство Московского университета,

1975. – С.60-61.

6

Айрим тиллар бундан мустасно. Масалан, хитой тилининг товуш тизими сўзни фонетик жиҳатдан ўзлаштиришда

катта қийинчилик туғдиради. Шу сабабли фонетик ўзлашмалар ўрнини семантик ўзлашмалар тобора кўпроқ
эгалламоқда. (Бу ҳақда қаранг: Каримов А. Относительно фонетических заимствований в китайском
языке//Материалы

научно-практической конференции на тему: «Китай и Юго-Восточная Азии: вопросы

филологии, политики и философии». -Т., 2006. - С.5-9).

7

Бескровный В.М. Морфологическое гибридное словообразование в хинди // Хинди и урду. - М.: Издательство

восточной литературы, 1960. - С.127-128.

21

қўлёзмаларидаги имлода ҳам ҳар хиллик кузатилади

1

. Масалан: «улуғ» сўзи

ҳам

لا

،غ

لا

،غو

لوا

،غ

لوا

غو

адилкаш трўт лих наглизё. назъаБ асэ

لوا

قو

илкаш

учрайди. Бошқа бир мисол: «чопқун» сўзининг ҳам имлоси тўрт хил – ،

نﻮﻗ

بﺎﭼ

.к.ҳ

بﺎﺟ

،نﻮﻗ

پﺎﭼ

،نﻮﻗ

پﺎﺟ

نﻮﻗ

ав

Баъзи сўзлар бир ерда ажратиб ёзилса, бошқа ерда қўшиб ёзилган.

Масалан: «отқа» сўзи ﺂﺘﻘھ ёки ﺂﺗ .никмум ишилизё ибак ه

ق идаридлиб ин «п»

(п)پ ав (б) ب,) « ч) چ ав (ж) جч» ҳарфини билдиради:

2

Чоноб

сўзи جﺎﻧﺎﺑ ва چﺎﻧﺎﺑ

шаклларида учрайди; ک) к), одатда, «г» ни билдиради

3

. Ҳайдаробод

нусхасида گ) г) ҳарфи ишлатилмаган. آ) алифи мамдуда, яъни чўзиқ «а») ва ا)
алифи мақсура, яъни қисқа «а») бир-бирининг

ب

ﻚﯾ

ﻢﯾ

ибак.

قآ

ب–

ي

ك

ﻢﯾ

كآ

،هر

قا

كا–

هر

:мумкин ишлатилиши ўрнига «Бобурнома»нинг 2002 йилдаги янги

нашрида имло масалаларига алоҳида аҳамият берилди, ушбу нашр матнига
600 дан ортиқ тузатиш киритилди, юзлаб ҳиндча сўзларнинг имлоси
тўғриланди. Масалан,

Султон Ғиёсиддин филбон, Бикроможит, рожа, Роно

Сонго

каби сўзлар мос равишда

Султон Ғиёсиддин Балбан, Бикрамажит,

раажа, Раана Сангаа

тарзида тўғриланди ва ҳ.к. Тузатишлар ичида араб

алифбосининг ўзига хос хусусиятлари туфайли, шунингдек, ҳинд тилини ва
минтақани билмаслик оқибатида йўл қўйилган бир қанча хатолар ҳам
мавжуд. Ҳинд подшоси

Балбан

нинг исми

филбон

га, жонивор номи

киш

нинг

киши

га, дара номи

Хайбар

нинг

жар

га айланиб қолгани каби.

Бунда сўзларнинг имлосини унификация қилиш масаласи муҳим аҳамият
касб этади. Хусусан,

банан

ни ифодаловчи ҳиндча сўзнинг 3 хил имлоси

(

кила, кела, кайла

) хато бўлиб, бу сўзнинг тўғри шакли

кейла

дир ва б.

Бобур асарлари лексикасининг мавзу жиҳатдан таснифи

. Мавзуларни

қуйидаги асосий гуруҳларга ажратиб таҳлил этиш мақсадга мувофиқ: 1)
диний тушунчаларни ифода этувчи сўзлар; 2) само жисмлари, ёритгичлар;
3)фалсафий тушунчалар; 4)топонимлар; 5) антропонимлар; 6) китоб, асар ва
араб алифбосидаги ҳарфлар номи; 7) адабиётшунослик терминлари; 8) инсон
танаси аъзолари; 9) вақтни билдирадиган сўзлар; 10) озиқ-овқат ва уларга оид
сўзлар; 11) лавозим, мансабни билдирадиган сўзлар; 12) мавҳум

1

Бундай ҳолнинг форс тилида ҳам борлигини қайд этиб, Ю.А.Рубинчик ёзади:

"

...баъзан форсча сўзларнинг

график ифодаланиш қоидаларига амал қилинмайди, ҳанузгача форсча сўз таркибидаги мустақил маъноли ва


background image

ёрдамчи морфемалар ёзилишининг аниқ қоидалари ишлаб чиқилмаган, мустақил сўзларни қўшиб ёзиш
принциплари бузилади. Бир бетнинг ўзида битта сўз ҳам қўшилиб, ҳам алоҳида ёзилган бўлиши мумкин”.
Қаранг: Рубинчик Ю.А. Грамматика современного персидского литературного языка. - М.: Восточная
литература, 2001. - С.61.

2

Навоий асарларидаги имло ҳам худди шундай. Бу ҳақда қаранг: Иброҳимов С. Муқаддима // Навоий

асарлари луғати. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1972.- Б. 17-18.

3

Навоий асарлари

бўйича тузилган «Бадаи-ал-луғат» нинг (XVI асрнинг боши) муаллифи Толеъ Имоний эски ўзбек тилида 27
ундош ичида к, г, ч товушларининг ҳам мавжудлигини ва коф-и арабий (к), коф-и ажамий (г), жим-и форсий
(ч) деб аталишини қайд этган. (Умаров Э.А. Словари староузбекского языка и вопросы фонетики. – Т.: Фан,
1994. - С.22). П ва Б, Ч ҳамда Ж, К ва Г ҳарфлари бадиий адабиётда аралаш ёзилаверган бўлса, луғатларда
талаффузни кўрсатиш учун фарқ қилинган. Масалан, «эгачи»(

ﻰﭼﺎﮔ

ي

сўзидаги «г» ҳарфи «коф-и ажамий»

деб кўрсатилган (Умаров Э.А. «Бадаи ал-лугат» и «Санглах» как лексикографические памятники и источники
изучения староузбекского языка ХV–ХVI вв.: Дис....докт. филол. наук. – Т.: 1989.

С.39) ва ҳ.к.

22

тушунчаларни билдирувчи сўзлар; 13) ўсимлик, гуллар; 14) руҳий ҳолатни
ифодаловчи сўзлар; 15) рангларни билдирувчи сўзлар; 16) сон ва саноқни
билдирувчи сўзлар; 17) фаслни билдирувчи сўзлар; 18) қимматбаҳо тош,
жавоҳирот номлари; 19) табиат ҳодисалари; 20) турли соҳаларга оид сўзлар.

Муаллиф асарлари лексикаси ва ундаги мавзуларни ўрганиш нафақат шоир

ёки адиб қамровининг қай даражада эканлигини билиш учун, балки маълум
даражада муаллиф давридаги мавзуларни, бинобарин, ўша даврдаги тилни
ўрганиш учун ҳам зарур.

Бобур асарларида арабча сўзлар

. Бобур даврида ҳам арабча сўз қўллаш

анъанаси кучли бўлган

1

. Бобур асарларидаги арабча ўзлашмалар миқдори

3-жадвалда кўрсатилган:

2

3-жадвал

Жами асарлар

“Девон”

6267

2614

“Аруз” 2196

Бобур асарларидаги жами арабча сўзлар 100% деб олинса, унинг ҳар бир

асар бўйича тақсимланиши қуйидаги расмда кўрсатилган:

Арабча лексика

"Девон"

35%

"Аруз"

30%

"Мубаййин"

35%

2-расм

Алоҳида олинган асар бўйича эса арабча сўзшакллар миқдори қуйидагича:


background image

“Девон”да 33,5%, “Мубаййин”да 42,1%, “Аруз”да 47,5%

3

.

Бобур асарларида кўплик шакли асосан

–лар

суффикси воситасида

ясалган. Шу билан бир қаторда арабча кўплик шакли ҳам қўлланган. Бобур
асарларида бундай сўзлар 330 та бўлиб, қайтарилганларини ҳам қўшиб
ҳисоблаганда, 668 марта учради.

1

Мазкур анъананинг кучли эканлигини шундан ҳам билса бўладики, Навоий қаламига мансуб деярли барча

асарларнинг номи арабчадир (“Хазойинул–маоний”, “Хамса”, “Муҳокаматул-луғатайн” ва б.). Бобурда ҳам
шундай.

2

Жой номлари, исм ва ҳиндча сўзлар бу ҳисобга киритилмади. Бундай сўзлар барча асарларда 443 та (такрорлари

билан 1022 та) - “Девон”да 165, “Мубаййин”да 137 ҳамда “Аруз” рисоласида 200 тани ташкил этади.

3

Арабча ва

форсча сўзшакллар деганда “соф” арабча ёки “соф” форсча сўзшакллар билан бирга арабча+форсча,
арабча+туркийча, форсча+арабча, форсча+туркийча ва ҳ.к. қолипда ясалган сўзшакллар ҳам кўзда тутилган.

23

Арабча иккилик шаклдаги 4 та сўз бир мартадан қўлланган:

Қоба-қавсайн,

милайн, тарафайн, хатанайн.

Бобур асарларида қўлланган арабча сўзларнинг мутлақ кўпчилигини “соф”

арабча, яъни бошқа тил унсурлари аралашмаган сўзлар ташкил этади

1

.

Масалан:

шажара, шиддат, эҳсон

ва ҳ.к. Бундан ташқари, туркийча ва

форсча

суффикслар

воситасида

ясалган

сўзлар

ҳам

учрайди.

“Арабча+туркийча” қолипдаги сўзлар 67 та. Улар арабча сўзларга туркийча
-

сиз, -лиқ (-лиғ)

суффиксларини қўшиш воситасида ҳосил қилинган:

қиёс+сиз, маҳбуб+лиғ

ва ҳ.к.

“Арабча+форсча” қолипдаги сўзларнинг сони 70 та ва улар ҳаммаси бўлиб

120 марта учрайди. Сўз ясашнинг бу хилдаги қолипида кўплаб форсча
суффикслар, сўз-суффикслар

–ин (-гин), -дор, -ваш, -она, -гаҳ (-гоҳ), -хо,

-рез, -кор

ва б. иштирок этган. Мисоллар:

анбар+ин (2), нақш+ин (1),

ғам+гин (3), вафо+дор (18), миннат+дор (2), Лайли+ваш (1), мусофир+она
(2), ғойиб+она (2), нукта+дон (1), талаб+гор (2), фариза+гузор (1),
шакар+бор (2), сажда+гаҳ (1), шакар+хо (1), шакар+рез (6), олам+оро (1),
субҳ+и+дам (2), мадад+кор (1)

ва ҳ.к.

Уч тил унсури - арабча+форсча+туркийчадан ташкил топган 4 та сўз бир

мартадан учради:

абир+ангез+лик, вафо+дор+лиғ, вафо+кеш+лиқ,

мадад+кор+лиғ

. Арабча сўзлар такрор

(лаҳза-лаҳза)

ва жуфт сўз

(қад

қомат)

шаклида ҳам учради.

Бобур асарларидаги арабча сўзларнинг мавзу жиҳатдан таснифи

фаслида

қуйидаги

асосий

мавзуларни

2

ажратиш

мумкин:

1)

диний

тушунчаларни ифода этувчи сўзлар; 2) фалсафий тушунчаларни англатувчи
сўзлар; 3) китоб, асар ва араб алифбосидаги ҳарфлар номи; 4)
адабиётшунослик терминлари; 5) мавҳум тушунчаларни билдирувчи сўзлар;
6) инсон руҳий ҳолатини англатувчи сўзлар; 7) турли соҳаларга тегишли
сўзлар; 8) фасл, ой номлари.

Бобур асарларидаги форсча сўзлар ва уларнинг хусусиятлари.

Бобур

форс тилини мукаммал билган, унда шеърлар битган, «Бобурнома» ва «Аруз»


background image

рисоласида мумтоз форс-тожик адабиётининг йирик вакиллари қаламига
мансуб асарлардан парчалар келтирган, форс тилида мақол-маталлардан
ўринли истифода этган. Ҳозирги кунда Бобурнинг форс тилидаги шеърлари
жами 166 мисра бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: 3 та ғазал, 13 та рубоий
ва тўртлик, 2 та муаммо, 6 та қитъа, 1 та таърих, 2 та туюқ, 23 та фард

3

. Бобур

девонининг Кобул нашрига «Такмила»да ҳам Бобурнинг форс тилидаги
қуйидаги асарлари мавжуд: 1 та ғазал, 9 та рубоий, 4 та қитъа, 11 та фард ва 1
та нома. «Такмила» ҳам Бобур “Девон”ининг Истанбул нусхасига асосланган,

1

А. Навоий асарларида қўлланган барча сўзлар (26035) дан 7973 таси “соф” арабчадир (Қаранг: Бафоев Б. Навоий

асарлари лексикаси. - Т.: Фан,1983. - Б.29).

2

Айрим тадқиқотларда (масалан: Зоҳидов Р.Ф. “Саботул-ожизин” асари лексикаси: Филол. фан. номз…. дис. - Т.,

2001) қўлланган

мавзуий тасниф

ёки

мавзуий гуруҳ

атамаларини тўғри деб бўлмайди. Бизнингча, мавзу

гуруҳлари ёки мавзу жиҳатдан гуруҳлар дейиш мақсадга мувофиқ.

3

Иномходжаев Р. Тюрко-персидское двуязычие в литературной жизни Индии XVI в. - Т.: Фан, 1993. – С.36.

24

шу сабабли юқорида келтирилган шеърий асарлар (166 мисра)га битта нома

қўшилса, Бобур қаламига мансуб форсий асарлар рўйхати тўлиқ бўлади.
Бобурнинг форс тилидаги асарларининг ҳажми катта бўлмаса-да, улар жанр
ва мавзу жиҳатдан ранг-барангдир. Бобур девонининг биздаги нашрига унинг
форс тилидаги биронта ҳам шеъри киритилмаган. Бобурнинг форс тилидаги
меросини алоҳида ўрганиш, унинг қаламига мансуб форсча шеърларни ва
битта мактубини ҳам киритиб, “Девон”ни тўла шаклда чоп этиш вақти келди.

Бобурнинг форс тилидаги меросини ўрганиш улуғ ватандошимиз ижоди,

шахсиятининг янги қирраларини очиш имконини беради: у Ҳиндистонда
туркийзабон адабиётга асос солибгина қолмаган

1

, балки Ҳиндистондаги

форсий адабиётга ҳам самарали таъсир кўрсатганининг гувоҳи бўламиз.

Бобурнинг барча асарлари лексикасидаги форсча сўзшакллар 16,3% ни

ташкил этади. Унинг жами ва алоҳида асарларидаги форсча сўзлар

миқдорини 3-расмда кўриш мумкин:

3000 2500 2000 1500 1000 500
0

Форсча лексика

Барча "Девон" "Мубаййин" "Аруз"

3-расм

Кўриниб турганидек, форсча сўзлар “Девон”да энг кўп, “Мубаййин”да энг

кам ишлатилган. Форсча сўзларнинг «Мубаййин»да кам ишлатилганининг
сабаби иккита: аввало, асар диний мавзуда – унда ислом динининг арконлари
баён этилган, бинобарин, арабча сўзлар кўп бўлиши табиий, иккинчидан,
Бобур бу асарни ўғилларига, ёшларга атаб ёзган, уларга тушунарли бўлиши


background image

учун кўпроқ туркий сўзларни қўллаган, яъни арабча ва туркийча сўзларнинг
кўпайиши ҳисобига форсча сўзлар камайиб кетган.

Бобур асарларида қўлланган “соф форсча сўзлар сони 2172 тадир.

“Форсча+арабча” қолипдаги 134 та сўздан мутлақ кўпчилиги – 126 таси
форсча префикслар қўшиш воситасида ясалган:

ба+давом, бар+давом,

бе+рукуъ, бо+сазо, дар+ҳол, но+иътимод, пур+фан, сар+мойа, ҳам+назар,
хаста+ҳол, хуш+суҳбат

ва ҳ.к. Форсча сўзларга туркийча суффикслар қўшиб

ясалган сўзлар 98 та. Масалан:

бегона+лик, бедор+лиқ, бехуд+луқ,

чора+сиз

ва б. Бобур асарларидаги форсча лексикада 5 та жуфт ва 8 та

1

Бу ҳақда қаранг: Низомиддинов Н. Ҳиндистон туркийзабон адабиёти (XV-XIX аср). - Т.: А.Навоий номидаги

давлат адабиёт музейи, 2005.

25

такрор сўз ҳам қўлланган:

пушту паноҳ (1), парипайкар (1), печу тоб (2),

таҳ-батаҳ (3), сару сомон (1), ранга-ранга (1), фарсанг-фарсанг (1)

ва ҳ.к.

Бобур асарларидаги форсча сўзларни мавзу жиҳатдан

қуйидаги

гуруҳларга таснифлаб ўрганиш мумкин: 1) диний тушунчаларни
билдирадиган сўзлар; 2) мавҳум тушунчаларни англатадиган сўзлар; 3)
қимматбаҳо тошлар, жавоҳирлар номи; 4) лавозим, мансабни билдирувчи
сўзлар; 5) тана аъзолари номлари; 6) озиқ-овқат, ичимликлар номлари; 7)
само жисмлари номлари; 8) ўсимлик, гул, дарахт, мева ва уларга оид нарсалар
номи; 9) фасл, байрам, пайт, кунлар номи; 10) дарранда, парранда ва махлуқ
номлари; 11) турли соҳага доир сўзлар.

“Волидия” рисоласи лексикаси.

Хожа Аҳрори Валий қаламига мансуб

асарнинг Бобур таржимасидаги номи форсча изофа шаклида “Рисолайи
волидия” сифатида хато оммалашиб кетган, у аслида “Волидия” рисоласидир.

«Волидия» қуйидaги қисмлaрдaн тaркиб топгaн: 1) ҳaмд; 2) нaът; 3) рисолa

нaзмининг сaбaби; 4) рисолa шуруъи; 5) рисолa вa 6) рисолa хотимaси.
Дaстлaбки тўрттaси вa охиргиси Бобурнинг ўз сўзи бўлиб, бешинчиси
«Рисолa»нинг ўзидир. «Рисолa» 410 мисрaдaн иборaт. Бобур қаламига
мансуб «Ҳaмд», «Нaът» вa бошқaлaрни ҳaм қўшиб ҳисоблaгaндa, 478 мисрa
ёки 239 бaйтдир.

«Волидия»дa ҳaммaси бўлиб 1194 тa сўзшaкл қўллaнгaн. Улaрнинг

тaкрорaн келгaнини ҳaм қўшгaндa, 2315 мaртa ишлaтилгaн. Асардаги энг
юқори частотали 10 тa сўз ҳaммaси бўлиб 320 мaртa учрaйди ёки
«Волидия»дaги жaми сўзлaрнинг 26,8 фоизи мaнa шу сўзларгa тўғри келaди.
Сўз туркуми жиҳaтдaн қaрaгaндa, 6 тaси – олмош, 2 тaси – феъл, 1 тaси – от, 1
тaси – кўмaкчи. Генетик жиҳатдан таҳлил қилганда, 10 тадан 8 таси туб
туркий сўзлар, 1 таси (ҳар) – форсча ва 1 таси (ҳақ) – арабча. “Волидия”
рисоласида қўлланган 1192 та сўзшаклдан 152 таси, яъни 12,8% форсчадир.
152 та сўз такрори билан ҳисоблаганда, 264 марта ишлатилган ва улар
рисоладаги умумий сўз қўлланиши (2311) нинг 11,4% ини ташкил этади. 152


background image

та форсча сўздан 128 таси “соф” форсча:

андиша, баҳра, дил, доно, дуруст,

шифта, шодий

ва ҳ.к.

16 та сўз форсча қўшимчалар ва арабча сўзларнинг бирикишидан таркиб

топган. Сўздаги форсча унсур сифатида

ба-, бе- но

-,

бар-

префикслар,

сар

сўз-префикси иштирок этган. Масалан:

ба+давом, бар+давом, бе+ғаш,

но+лойиқ, сар+мойа

ва б.

Форсча+туркийча қисмлардан ташкил топган 7 та сўз учради. Улар асосан

–лик (-лиғ, -лиқ)

қўшимчаси воситасида ясалган. Масалан,

бедор+лиғ,

пайрав+лиқ, тийра+лик

ва ҳ.к. Форсча арабча-туркийча унсурлардан

ташкил топган битта сўз учради:

бе+адаб+лиғ

.

Асaрдa aрaбчa вa форсчa сўзлaрнинг нисбaтaн кaм ишлaтилгaни тaржимa

тилининг рaвонлигини тaъминлaгaн. Зaҳириддин Бобур қaлaмигa мaнсуб

26

ягонa тaржимa aсaр тилини ўргaниш унинг бaрчa шеърий aсaрлaри
лексикасини ўргaнишдa муҳим aҳaмиятгa эгa.

Учинчи боб

“Бобур асарларидаги ҳиндча лексиканинг статистик, лексик

семантик ва этимологик таҳлили” деб аталган ва 5 фаслдан ташкил топган.

Эски ўзбек тилида ҳиндча сўзлар.

Ўзбек ва ҳинд халқлари ўртасидаги

муносабатлар тарихи қадимийдир. Cанскрит тили атамаси учун қадимги
туркий манбаларда махсус сўз – “анаткак”нинг ишлатилиши

1

диққатга

сазовордир.

Ҳазрат Навоий ўз асарларида Ҳиндистон мавзусига, ҳиндча образ ва

тимсолларга кўп мурожаат қилган, бинобарин ҳиндча сўзларни қўллаган.
Бундай сўзлар «Хазойинул-маоний», «Хамса» да кўплаб учрайди. Масалан:

Холи рухсоринг кумуш маснадда Ҳиндустон шаҳи//Оллида саф тортибон
хат, тобиъу маҳкум эрур

2

.

Навоий асарларида бир қатор ҳиндча географик номлар қўлланган, бироқ

уларнинг барчасини илмий жиҳатдан аниқ деб бўлмайди. Мазкур

топонимларнинг айримлари Ҳиндистонни таърифлашда бир тимсол сифатида

қўлланган, холос. Масалан,

Деҳли

шаҳри,

Синд

дарёси мавжуд номлар

бўлса,

Ҳинд, Тароз

деган номлар тўғрисида бундай деб бўлмайди.

«Сабъаи сайёра» достонида

Жайпур

деган топоним учрайди:

Шаҳр анга

Жунпур, оти Жайпур//Зулм ила Ҳинд мулкида машҳур

3

. Юқоридаги

байтда

Жайпур

нинг исм эканлиги аниқ кўриниб турибди. Лекин «Сабъаи

сайёра»нинг 1948 йилда П.Шамсиев тайёрлаган нашри билан солиштирганда,

Жайпур

эмас,

Жайсур

ёзилгани маълум бўлди

4

. Фикримизча, бу вазиятда

Жайсур

тўғрироқдир.

Жайпур

сўзи ўз маъносига кўра киши исми бўла

олмайди, чунки мазкур сўз таркибидаги ҳиндча «пур» суффикси «кент,
қасаба, шаҳар» маъноларини англатади. «Жайпурий» шаклида нисба
сифатида ишлатиш мумкин, лекин исм сифатида эмас.

Ҳиндча сўзлар Навоий асарларига қайси манбалардан келган, деган масала

кўтарилган

5

, лекин, бизнингча, унга ҳозирча аниқ жавоб берилмаган. Абу


background image

Райҳон Беруний ва Заҳириддин Бобур Ҳиндистонда маълум бир муддат

яшашган, ўша ерда асарлар яратишган, бинобарин уларнинг асарларида

қўлланган ҳиндча сўзлар бевосита Ҳиндистон ва ҳинд манбалари асосида

эканлиги аниқ. Бироқ Ҳазрат Навоий тўғрисида бундай деб бўлмайди. В.А.

Капранов Ҳиндистон форсийсининг тожик ва форс тилларига таъсири ҳақида

сўз юрита туриб, ҳеч қачон Ҳиндистонга бормаган шоирлар ҳам ўз

шеърларида ҳиндча сўзларни қўллашларини қайд этган ҳамда ҳиндча ва

ҳинд-форс лексикасини Ҳиндистондан ташқарида тарқатувчилар асосан

Ҳиндистонга келиб кетган шоирлар, шунингдек, Ҳиндистондан ташқаридаги

1

Содиқов Қ. Анаткак – қадимги турк адабий ва маданий алоқалари // Индо-Ираника (конференция

материаллари). - Т.: ТошДШИ. - 2002. – Б.74.

2

Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. Йигирма томлик.- Т.: Фан,1988. Т.3. Б.149.

3

Алишер Навоий.

Мукаммал асарлар тўплами. Йигирма томлик. - Т.: Фан, 1992. Т.10. Б. 256.

4

Алишер Навоий. “Сабъаи сайёра”

(Нашрга тайёрловчи П. Шамсиев). – Т.: Ўзбекистон давлат нашриёти, 1948. – Б. 128.

5

Бафоев Б. Кўҳна сўзлар

тарихи. - Т.: Фан, 1991. – Б. 39.

27

ҳинд-форс адабиёти эканини кўрсатган

1

. Бизнинг ҳам фикримизча, Алишер

Навоий асарларидаги ҳинд образлари, ҳиндча сўзларнинг асосий манбаи
форс-тожик адабиёти, жумладан, Амир Хисрав Деҳлавий ва Абдураҳмон
Жомий асарларидир.

А. Навоий қаламига мансуб йигирмадан ортиқ ҳиндча сўз форс-тожик сўз

ясаш қолипи асосида ҳосил қилинган (

кофургун, сандалбўй, шаккархон

ва

б.). Булардан ташқари, А.Навоийнинг ўзи ўзбек тилининг сўз ясаш қоидалари
асосида

ясаган

ҳиндча+форсча+ўзбекча

сўзлар

(

шакарборлиғ,

шаккаррезлик

ва ҳ.к.) ҳам мавжуд

2

.

Бу ерда шуни қайд этиш зарурки, Б. Бафоевнинг зикр этилган мақоласида

ҳиндча сўзлар қаторида келтирилган лексемалар ичида

биҳор

аслида

Ҳиндистондаги тарихий вилоятнинг номи, яъни топонимдир ҳамда унинг
тўғри шакли

Биҳар

бўлиши керак.

Бир қатор ҳиндча сўзлар ўзбек тилига форс-тожик тили орқали ўзлашган.

Масалан,

лак, сандал, норанж

каби. “Хазойинул-маоний” девонидаги

“Кўнглума келмас хазоний боғ аро норанж хуш/Ким, хазони ҳажр аро
бўлди юзум норанжваш”

матлали ғазалда

норанж

сўзи турли шаклларда 8

марта қўлланган

3

.

Ўзбек ва ҳинд халқлари қадимий алоқалари натижасида иккала халқ

тилларидан бир-бирига турли соҳаларга оид сўзлар ўтганлигини қайд этиш
мумкин.

Бобур ва ҳинд тили

. Покистонлик таниқли олим доктор Жамил Жалибий

бобурийлар давридаги тил вазияти хусусида «Урду адабиёти тарихи» номли
йирик асарида шундай ёзади: «Бобур Мирзонинг она тилиси туркий эди,
лекин бу ерда у ўз она тилисидан фарқ қиладиган шундай бир тилга дуч
келдики, қаёққа борса, ўша тилга иши тушарди. Шу қисқа муддат ичида
Бобур юзлаб, минглаб кишилар билан учрашди, ташкилий, ҳарбий ва сиёсий


background image

ишларда ҳар қадамда уларга эҳтиёж сезди. «Тузуки Бобурий» (яъни
«Бобурнома» – А.И.) дан маълум бўладики, қизиқувчан руҳ соҳиби бўлган
Бобур мана шу қисқагина фурсатда нафақат бу ердагиларнинг гапини тушуна
оладиган, балки, одатда, ўзининг ҳам гапини уларга тушунтира оладиган
бўлиб олади. «Тузуки Бобурий»да у мазкур тилнинг бир қанча сўзларини
қўллаган. Агар бу тил Бобур забт этган ҳудудда ишлатилмаганда ҳамда
субконтинентда муайян бир муштарак тил бўлмаганда, Бобур у тилни ўргана
олмаган бўларди»

4

. Ҳинд олими Қамар Райис ҳам Бобур ҳинд тилини

билганини таъкидлайди

5

.

Бобур Ҳиндистоннинг ҳайвонот ва наботот дунёси кабиларни баён

қилишда кўплаб ҳиндча сўзларни ишлатади. У ҳинд тилининг махсус, туркий

1

Капранов В.А.Таджикско-персидская лексикография в Индии XVI-XIX вв. – Душанбе: Дониш, 1987. – С.118-119.

2

Бафоев Б. Навоий тилида ҳиндча сўзлар//Ўзбек тили ва адабиёти. – Т., 1991.- №4. – Б. 41.

3

Алишер Навоий.

Мукаммал асарлар тўплами. Йигирма томлик. – Т.:Фан, 1988. Т.3. Б. 217.

4

Jameel Jaalibi. Taarikh-e adab-e Urdu. Jilde

avval (qadeem daor). – Dehli: Educational Publishing House, 2000.- P.50-51.

5

Райис Қ. Бобур шахсияти ва шеърияти

(Урду тилидан М. Абдураҳмонова таржимаси). – Андижон: «Andijon nashriyot-matbaa», 2007. – Б.41.

28

тилдан фарқ қиладиган фонетик тизимини жуда яхши билган, бинобарин
ҳинд тилидаги сўзларни туркий тилда ёзганда, уларнинг имлосини туркий
тил меъёрларига мослаб ёзган. Айрим мутахассисларнинг эса Бобур ҳинд
тилининг товуш системасини билмаганлиги сабабли шундай қилган, деган
фикрига қўшилиб бўлмайди

1

. У ҳиндча сўзларни зўрма-зўраки, сунъий

тарзда эмас, тилшунос сифатида, ўзбек тилининг талаффуз қоидаларига
мослаган ҳолда, тўғри ва дадил қўллайди. Масалан, «фил» ёки «маймун»ни
таърифлаганда,

фил

ёки

маймун

деб кетавермаган, уни ҳиндлар қандай

аташини, яъни ҳиндча номини ҳам келтириб ўтган.

Бобурнинг ҳинд тилига қизиққани ва хабардор бўлганига яна бир далил

унинг «Ҳинд девони» даги ҳиндча-ўзбекча байтидир .

Мужка на ҳуаа куч ҳавас-е мааник-ў мўтий,

Фақр аҳлиға бас бўлғусудур пааний-ў рўтий.

Ҳиндча ва туркий (ўзбек)ча сўзлардан иборат, яъни

ширу шакар

шаклида

битилган байтнинг маъноси қуйидагича: Мен ҳавас қилмадим ҳеч зару дурни,
Фақр аҳлига бас бўлғусудур суву нон. Бобур мана шу биттагина байти
туфайли урду адабиёти тарихидан ўрин олган

2

.

Бобурнинг ўткир хотираси ва зеҳни, юксак даражадаги маънавияти,

асарларида юзлаб ҳиндча сўзларнинг тўғри қўлланганлиги, ҳиндча-ўзбекча
байт ёзганлиги ҳамда «Бобурнома»да тилга олинган бир қатор далиллар
Бобур ҳинд тилини маълум даражада билган, деб тахмин қилишга асос бўла
олади.

Учинчи фаслда

Бобур асарларидаги ҳиндча лексика

морфологик ва

частотасига кўра таҳлил қилинган.

Бобур асарларида ишлатилган ҳиндча сўз ва атамалар, топоним ҳамда

антропонимларнинг

кўпчилиги

«Бобурнома»да

ишлатилган.

Бобур


background image

асарларида Ҳиндистондаги жўғрофий номлар, исмлар, наботот ва ҳайвонот
дунёси – мева, гул, қуш ва ҳайвонлар, қабила, элатлар номи, турли-туман
атамалардан иборат 470 та ҳиндча сўз мавжуд

3

.

Ҳиндча сўзлар «Бобурнома»дан ташқари, «Мубаййин» ва «Девон»да ҳам

ишлатилган. «Мубаййин» асарида

курўҳ

сўзи ишлатилган. Унинг ҳиндча

эканлигини Бобур қуйидагича таърифлайди :

Тўрт мингдур қадам била бир мил,
Бир курўҳ они ҳинд эли дер бил

4

.

Мутахассисларнинг фикрича,

курўҳ

асли санскритча

kroš

дан келиб

чиққан ҳамда форс тилига

карўҳ

ва

курўҳ

шаклида ўзлашган. Бу сўз

ҳиндистоний тилига форс тили орқали ўтган бўлса керак. У ҳозир ҳам
Покистонда Панжоб провинциясининг Пўтҳаҳарий, Чаткий ва бошқа
ҳудудларида қўлланади

5

.

1

Sheraani Haafiz Mahmud. Maqalaat-e Haafiz Sheraani. Jild 2. - Lahore: Majlis-e Taraqqi-e Adab, 1966. - P.2.

2

Saida

Jaafar, Gyanchand Jain. Taarikh-e adab-e Urdu. 1700 tak, jilde avval. - Nai Dilli: Anjuman, 1996. – P.437.

3

Бобурнинг

барча асарларидаги ҳиндча сўзларнинг қиёсий жадвали диссертациянинг 5-иловасида келтирилган.

4

Бу

мисралар «Бобурнома»да ҳам келтирилган (Б. 245).

5

Akhbar-e Urdu.- Islamabad, 2002. – September. – P. 4.

29

Ҳиндча сўзлар Бобур шеъриятида ҳам учрайди:

Қайғуни чека-чека қарибдур Бобур
Раҳм айлаки, ўзидин борибдур Бобур.
Норанж юборди сангаким билгасен,

Яъники бу навъ сарғарибдур Бобур.

Рубоийда цитрусли мева - «апельсин»ни билдирадиган

норанж

сўзи

ишлатилган бўлиб, унда меванинг сариқ туси асосида

норанж

сўзида “ғам

андуҳда сарғайиш” семаси шаклланганини таъкидлаш лозим. М. Собирнинг
ёзишича, Бобуршоҳ замонида Сват ўлкасида шу сўзнинг

нааранг

(

nārańg

)

шакли қўлланган

1

. Шуниси диққатга сазоворки, инглиз тилидаги

orange

сўзи

норанж

дан олинган бўлиб, биринчи ҳарфи (н)ни тушириб қолдириш

натижасида ҳосил қилинган. Рус тилининг этимологик луғатида

оранжевый,

оранжерея

сўзлари француз тилидан кирган, у эса ўз навбатида араб, форс

тилларидаги

naranja

сўзидан олинганлиги қайд этилган

2

. Лекин биз юқорида

мазкур сўзнинг аслида ҳиндча эканлигини таъкидладик.

Норанж

сўзи эски ўзбек тилига шу даражада ўзлашган эдики, Алишер

Навоий тилида ундан

норанжваш, норанжий

каби сўз шакллари ҳосил

қилинган. «Навоий асарлари луғати»да мазкур сўз арабча дейилган.

Бобур асарларидаги ҳиндча сўзларни ўрганишнинг бир қатор аҳамияти

бор. Аввало, у ўзбек тилининг тарихини ўрганишда қимматли манба
вазифасини ўтайди. Бошқа тилларда, хусусан, XIV асрда араб тилида
яратилган филологик асарларда туркий лексика қўлланган ва улар “туркий


background image

халқларнинг адабий тиллари тарихини ва шаклланишини ўрганишда муҳим
манбалардан бири ҳисобланган”

3

идек, Бобур асарларида ишлатилган ҳиндча

лексика ҳам ҳиндий, урду тилларининг тарихий лексикологиясини тадқиқ
этишда катта аҳамиятга эга.

Гап шундаки, XIV–XVII асрлар мобайнида Шимолий Ҳиндистонда форс

тили расмий ва адабий тил бўлган. У ердаги йирик мусулмон давлати – Деҳли
султонлиги (1206-1526)даги тахт учун муттасил курашлар, тўс тўполонлар,
1327 йилда салтанат пойтахтининг Деҳлидан Давлатободга кўчирилиши
сабабли кўплаб кишилар, жумладан, қалам аҳли ҳам жанубга – Даканга
кўчган, бинобарин, адабий марказ ҳам ўша ерда бўлган. Шимолий
Ҳиндистонда ёзма адабиёт бўлмаган ёки қандайдир сабабларга кўра бизгача
етиб келмаган. Шунинг учун ўша даврда ҳиндистоний тили асосан оғзаки
шаклда бўлган, деб тахмин қилиш мумкин.

Бобур асарларидаги ҳиндча лексиканинг мавзу жиҳатдан таснифи

қуйидаги гуруҳларни қамраб олади: зоонимлар, фитонимлар, ўлчов
атамалари, хрононимлар, турли атамалар, антропоним ва топонимлар.

1

Muhammad Sābir. Bābur ki zabān meyn Urdū alfāz kā imlā. University studies. Vol.II. № 2. – Karachi, 1965. - August – P.
93.

2

Шанский Н.М., Иванов В.В., Шанская Т.В. Краткий этимологический словарь русского языка. - М.:

Просвещение, 1971.

3

Дадабоев Ҳ. Эски ўзбек тилидаги мудофаа қурол-яроғларини ифодаловчи терминлар//Ўзбек тили ва адабиёти. –

Т., 1983. - №5. – Б.15.

30

Қуйида улардан намуналар келтирилади:

I.

«Бобурнома»да зоонимлар 25 та бўлиб, 58 марта учрайди ва улар Бобур

асарларидаги жами ҳиндча сўзлар (470) нинг 5,3% ини ташкил этади.

1.

Бандар

, 1 марта (Яна маймундур. Ҳиндустоний

"

бондар

"

дер

1

).ТМ

رد

نا

ب

,

Bev - Bandar, WT - Monkey, R - Бандар, H - BANDAR, PL - ҳиндча, BANDAR,
BĀNDRA ва BANDAR вариантларини келтиради. MC - ҳам BĀNDAR,
BĀNDARIYO ни қайд этади, MНК - BANDAR ни келтириб, санскритча асли
VĀNAR дан келиб чиққанини кўрсатади. ТМнинг изоҳига кўра, Элфинстон
нусхаси ва Қозон босмасида BANDAR, Лондон нусхасида BĀNDŪR ёзилган.
1960 й. нашрида

бондар

ёзилган. Вариантлардан маълум бўладики, мазкур

сўздаги иккинчи ҳарф қисқа

"

а

"

ва чўзиқ

"

а

"

бўлиши мумкин. Ўзбекча имлода

бу сўз

Бандар

тарзида ёзилиши керак.

2. Чамгаддар

, 1 марта (Яна бир улуғ

шаппарадур, чамгаддар дерлар). ТМ –

رﺪﻛ

ﻢﭼ

, BEV - Chumgādar, WT -

Chamgiddur, R - Чамгадар, H - CAMGĀDAŖ, PL - ушбу ҳиндча сўзнинг 9 та
вариантини кўрсатади: CAMGĀDAŖ, CAMGIDDAŖ, CAMGIDŖĀ,
CAMGUDŖĪ, CIMGĀDAŖ, CAMGADAL, CAMGĪDAŖ, CAMGADDAŖ,
CIMGADDAŖ, асли санскрит тилидаги сўз (CARMA+GRIDHRA)дан
олингани қайд этилади; МС-

رد

ي

ﻢﭼ

-

ﻢﭽﯾ

رد

шаклларини кўрсатади, МНК -

CAMGĀDAŖ. 1960 й. нашрида

чамагдар.

Маъноси - кўршапалак.

Келтирилган вариантларда ундош ҳарфлар, умуман олганда, бир-бирига

мувофиқ. Иккинчи (“а”) ва учинчи ҳарф (“м”) ҳам асосан мос келади. Фарқ
тўртинчи ҳарфдан бошланади. Ўзбекча имлода церебрал Ŗ нинг оддий “p”га


background image

айланиши табиий. Кўрсатилган вариантлардан ТMдаги имлога мос
келадигани учта - CAMGIDDAŖ, CAMGADDAŖ, CIMGADDAŖ. Учала
вариантда ҳам ташдидли “д” келган. Кўпчилик вариантларда иккинчи
ҳарфнинг “а” лиги назарда тутилса, CAMGADDAŖ, яъни

Чамгаддар

шакли

тўғридир.

II.

Бобур асарларида фитонимлар номи 39 та бўлиб, 100 марта учрайди ва

улар жами ҳиндча сўзларнинг 8,3% ини ташкил этади.

1. Наргил

, 7 марта (Яна наргилдур, араб муарраб қилиб, “норжил” дер,

Ҳиндустон эли

"

налийар

"

дейдур). ТМ -

ﻞﯾ

كرا

ن

, BEV - Coco-nut palm (nārgīl),

WT - Coconut (narjil), R - наргил (нарджил, налир), H - NĀRGEL, PL -
NĀRIKER, NĀRIKEL, NĀLIKER, NĀLIKEL шаклларини келтириб, асли
санскрит тилидан келиб чиққан сўз эканини қайд этади. МС -

ﻞﯾ

كرا

ن

ва

ﺮﯾ

لا

ن

ни

ل

يرا

ن

нинг бузилган шакллари деб кўрсатади. WT ҳам -

nargil

кокос

ёнғоғи,

naliyar

шакли ҳиндийча

nariyal

нинг бузилган шакли, деб изоҳ

беради. Ушбу сўз Берунийнинг “Ҳиндистон” асарида ҳам учрайди: “...у
ерларда хурмо ва наржил дарахтларига ўхшаш, бўйи узун дарахтлари бор”

2

.

“Бобурнома” нинг 1960 й. нашрида эса

норгил

шаклида қўлланган.

«Бобурнома»нинг ҳиндийча таржимасида қуйидаги изоҳ бор: “ҳиндийча

1

Иллюстратив материаллар “Бобурнома”нинг 2002 йил (Т.,) нашридан олинди.

2

Беруний Абу Райҳон. Танланган асарлар. - Т.: Фан, 1965. Т.2. Б.138.

31

NĀRIYAL, форсча-санскритча: NĀRIKEL... Ғарбий ҳиндий тилига хос
NĀLIYAR ёки гужаратча NĀLIYER сўзлари Бобурнинг тилида шаклан
ўзгариб, NĀLER ёки NĀRĪL ё бўлмаса NĀLEIRга айланиб кетган бўлса
керак”

1

.

МНК ҳам NĀRIKER, NĀRIKEL шаклларини қайд этиб, асл сўз NĀRIYAL

эканлиги ва унинг санскритдан келиб чиққанини кўрсатади. Сўзнинг тўғри
шакли

"

нарийал

"

(NĀRIYAL) бўлиб,

"

норгил

"

ва

"

нолир

"

унинг ўзгарган

шаклларидир.

ﺮﯾ

لا

ن

ни фақат «нолир» деб эмас,

нолер, нолайр, нолийар

тарзида ҳам ўқиш мумкин. Сўзларда товуш алмашиши кўп учрайдиган
фонетик ҳодисадир. Шунинг учун, “нолийар” шакли сўзнинг тўғри варианти
“нарийал”га энг яқин туради (

"

л

"

"

р

"

). Демак,

ﺮﯾ

لا

ن

ни “нолир” деб эмас,

чўзиқ “а”ни “о” эмас, “а” шаклида “налийар” деб ёзиш мақсадга мувофиқдир.
“Норгил”ни ҳам “наргил” тарзида ёзиш тўғридир. “Норжил” шакли ҳиндча
сўзнинг арабчалашган кўриниши бўлгани учун имлода “о”ни қолдириш
мумкин, яъни

Норжил.

III.

Бобур асарларида ўлчов атамалари сони 19 та бўлиб, 306 марта

учрайди ва жами ҳиндча сўзлар сонининг 4,0% ини ташкил этади.

1. Курўҳ

,

115 марта, «Бобурнома»да энг кўп ишлатилган ҳиндча сўзлардан бири.
Дастлабки марта ҳижрий 902 йил воқеалари баёнида учрайди (“Самарқанддин
уч курўҳ бўлғай”.).

ТМ -

هور

ك

, BEV – “мил” сўзини ишлатиб, қавсда Kuroh деган, WT - эса


background image

Kos

сўзини қўллаб, изоҳда “kuroh” сўзини берган. R - курух, H - KUROH

шаклини ишлатган ва асли санскритча

kroš

нинг ўзгарган шакли деб изоҳ

берган. PL - бу сўзни форсча деб, KAROH ёки KUROH шаклларини
келтиради ҳамда санскритча

kroš

дан келиб чиққанлигини у ҳам қайд этади.

ФЗТ эса уни арабча сўз деб кўрсатади ва

هور

ك

имлосини келтиради. Мазкур

сўз Берунийнинг “Ҳиндистон” асарида ҳам қўлланган ва унинг “мил” билан
баробарлиги қайд этилган. Ўзбекча таржимада

кроҳ

шаклида берилганки

2

,

буни тўғри деб бўлмайди ва у араб ёзувидаги

هور

ك

нинг нотўғри

транслитерациясидир.

Ушбу сўз А.Навоий тилида ҳам

куруҳ

шаклида учрайди

3

. Унинг тўғри

имлоси

курўҳ

бўлиб,

"

курва

"

деб ёзилиши ҳам хато

4

.

2. Лак

, 56 марта (“... юз мингни лак дерлар...”), “Кобул” ва “Ҳиндустон”

қисмларида учрайди. ТМ - ﮏﻟ, BEV - Lak, WT - Lac, R - Лак, H - LĀKH. PL -

учта вариантини қуйидаги тартибда келтиради: Lak-lakh-lākh ва асли

санскритча сўзлигини қайд этади, ҳиндчалигини ФЗТ ҳам кўрсатган. Ҳазора

ва Панжобда ушбу сўзнинг ﮏﻠـھ шаклида ишлатилишини МС ҳам қайд этади.

Н.Жиянованинг диссертациясида “лак” сўзи туркийча

5

, иловада эса ҳиндча

деб кўрсатилган.

Ушбу ҳиндча сўз ўзбек тилига форс тили орқали кирган ва ўзбек тилига

1

Baburnama. – Nai Dilli: Saаhitya Akаdemi, 1974.- P.399 .

2

Беруний Абу Райҳон. Танланган асарлар. - Т.: Фан, 1965. Т.II. Б.135-136.

3

Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати. 4 томли (Э.Фозилов таҳрири остида). - Т.: Фан, 1983-85. Т.2.

4

Гулбаданбегим. Ҳумоюннома. - Т.: Маънавият, 1998. – Б.6.

5

Жиянова Н.Э.

"

Бобурнома

"

даги нумеративларнинг маъно хусусиятлари: Филол.фан. номз.... дис. - Т., 2000. – Б.105.

32

мослашган ўзлашмадир. Ўзбек тилидаги «ёзма ёдгорликларда … лак кам

учрайди. Қадимги ёдгорликларда эса лак учрамайди»

1

.

«

Лак» сўзи А.Навоий

тилида ҳам ишлатилган:

Ки ҳисоб ичра бор эди ўн лак /Ҳар лаки ўн минг

келиб бешак

2

.

Лак

“Тарихи Рашиди” асарида ҳам қўлланган

3

. “Памятники

древнетюркской

письменности”даги

“Луғат”

4

ва

“Древнетюркский

словарь”

5

да қайд этилмаган.

IV

. Бобур асарларида хрононимлар - фасл, ҳафта кунлари номлари 19 та

бўлиб, 23 марта учрайди ва жами ҳиндча сўзларнинг 4,0% ини ташкил этади.

1. Брипаствар

, 1 марта (Кунларга ҳам от қўюбтурлар:…панжшанба -

брипаствар) ТМ -

راو

ﺖﺳ

پر

ب

, BEV – Brihaspat-bar, WT - Brihaspati, R -

Брихаспатвар, H – BRIHASPATIVĀR. PL - 4 хил шаклини келтиради:
BRISPAT BĀR, BRAHASPAT, BŖIHASPATI, BŖIHASPATI-WĀR. Бевериж
келтирган имлодаги –

bar

лик шакл ҳам учрайди. Асли шакли

BRIHASPATIVĀR ҳамда BRIHASPATI. 1960 й. нашрида –

бриспотвор

. ТМ

даги имлони аниқ деб бўлмайди. Лекин ТМга кўра

Брипаствар

деб ёзиш

тўғридир.

2. Маҳ

, 2 марта (Агҳан, пус, маҳ, паъгун –зимистон;). ТМ - هﺎﻣ , BEV -

Māgh, WT - Magh, R - Маг, H - MĀGH. PL - бу сўз асли санскритча эканини


background image

кўрсатади ва MĀGH, MĀGHA шаклларини қайд этади. 1960 й. нашрида –

моҳ

. Сўзнинг тўғри шакли – MĀGH. Ўзбек тилида аспирацияли ундошни

ёзишда, одатда, асосий ундошни сақлаб қолиб, “ҳ” тушириб қолдирилади,
лекин бу сўзнинг имлосида акси бўлган, яъни “ҳ” қолдирилиб, асосий ундош
туширилган. Натижада, ҳиндча сўз форс тилидаги

"

ой

"

сўзини англатадиган

моҳ

билан шаклдош бўлиб қолган. Лекин ТМдаги имлога амал қилган ҳолда

Маҳ

деб ёзилиши тўғри бўлади.

V.

Турли атамалар сони 43 та бўлиб, 264 марта учрайди ва Бобур

асарларидаги жами ҳиндча сўзларнинг 9,1% ини ташкил этади.

1. Жангал

, 42

марта (Андижон тарафи

"

жангалдур

"

; Агарчи кичик-кирим раай ва раажа тоғ

ва жангалда хили бор эдилар...). ТМ -

ﻞﮐ

ن

ج

, BEV - Jungle, WT - Jungle, R -

Лес, H - JANGAL. PL - JANGAL, санскритча, МНК - JANGAL, асли
санскритча

( ) сўздан келиб чиққанини қайд этган (ўрмон, чангалзор). Инглиз тилидаги

jungle,

рус тилидаги

джунгли

ҳам мана шу ҳиндча сўздан келиб чиққан

(1960 й. нашрида –

Жангал)

.

2. Паргана

, 53 марта (Умидвор эдимки, хон додам риоят ва иноят

мақомида бўлуб, вилоят ва паргана бергайлар). ТМ -

ﮫﻧ

کر

پ

, BEV - Pargana,

WT - District, R - Удел, H - PARGANĀ. PL - форсча сўз, асли санскрит
тилидаги PRAGAŃAдан келиб чиққан, PARGANA имлосини келтиради.
МНК - PARGAN, PARGANĀ вариантларини келтириб, ушбу форсча сўзнинг

1

Абдураҳмонов Ғ., Шукуров Ш. Ўзбек тилининг тарихий грамматикаси. - Т.: Ўқитувчи, 1973. – Б.77.

2

Алишер

Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати. 4 томли (Э.Фозилов таҳрири остида). - Т.: Фан, Т.2. 1983-85.

3

Мирза

Мухаммад Хайдар. Та’рих-и Рашиди. - Т.: Фан, 1996. - С. 276а.

4

Малов С.Е. Памятники древнетюркской письменности. Тексты и исследования. - М.- Л.: Издательство Академии

наук, 1951.

5

Древнетюркской словарь. – Л.: Наука, 1969.

33

аслида санскрит тилидан келиб чиққанини қайд этади.

В.Капранов

Фарғона

сўзи

Паргана

дан келиб чиқмаганмикин, деган

тахминни билдиради

1

. Мутахассислар

Фарғона

сўзининг этимологияси

тўғрисида бир қанча фикрлар мавжудлигини, лекин бу масала ҳал
қилинмаганини қайд этадилар

2

. Ўн уч аср илгари суғд ёзувларида

Парғана,

Прағана

шаклларида ёзилганлиги ҳамда санскрит тилида кичик вилоят, форс

тилида тоғнинг оралиғидаги водий, атрофи берк сойлик, деган маъноларга
эга бўлганлиги таъкидланади

3

. С.Қораевнинг сўнгги тадқиқотига кўра,

“...Фарғона

паркана

(“атрофи берк водий”) сўзидан ном олган дейиш

ҳақиқатга яқиндир”

4

.

Бир неча қишлоқни ўз ичига оладиган, маъмурий бўлинишни англатадиган

мазкур атаманинг асл имлоси PARGANĀ бўлиб, ўзбек тилида

Паргана

шаклида ёзилиши тўғри. Мазкур сўз айрим илмий адабиётларда

паргона

шаклида хато ёзилган

5

.

VI.

Антропонимлар - киши исмлари бир тилдан иккинчи тилга кўп ва жуда


background image

осонлик билан ўзлаштирилади ва шунинг учун ҳам маълум маънода уларни
интернационал сўзлар деб аташ мумкин

6

.

«Бобурнома»да 66 та киши исми бўлиб, улар жами ҳиндча сўзларнинг 14,0

% ини ташкил этади. Ҳиндча исмлар асарда ҳаммаси бўлиб 215 марта
учрайди. «Бобурнома»даги ҳиндча антропонимларни этимонига кўра 2
гуруҳга бўлиш мумкин: 1) соф ҳиндча ва 2) таркибида

"

мусулмонча

"

унсур

бўлган сўзлар.

Асўк, Ратансен, Руп Нарайан

каби исмлар биринчи,

Қосим Самбалий,

Шайх

Гуран

каби исмларни иккинчи гуруҳга киритиш мумкин.

Антропонимларни морфологик таҳлил этиш орқали хато ёзилган исмлар
ҳамда хатоларнинг сабабларини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга.

VII.

Ҳиндча топонимлар орасида макротопонимлар (

Дипалпур, Деҳли

)

ҳам учрайди, микротопонимлар (

Ҳаатийпўл

) ҳам.

Бобур асарларидаги ҳиндча топонимлар сони 205 та бўлиб, улар жами

ҳиндча сўзларнинг 43,6% ини ташкил этади.

Ушбу фаслда Бобур асарларидаги топонимлар морфологик ва этимологик

жиҳатдан таҳлил қилинади, соф ҳиндча ва гибрид топонимларга ажратилади.

О.Н.Шоматовнинг ёзишича, XV асрдаёқ Шимолий Ҳиндистонда ҳиндча сўз

суффикслардан ясалган 15 та гибрид

7

шаҳар номи мавжуд бўлган. Улар -

пур, -

гарҳ

ва -

нагар

қўшимчаларидан ясалган топонимлар (Султа:н=пур.

Аси:ргарҳ

1

Капранов В.А.Таджикско-персидская лексикография в Индии XVI-XIXвв.–Душанбе: Дониш, 1987. –С.21.

2

Қораев С. Географик номлар маъносини биласизми? (Топонимик луғат). -Т.:Ўзбекистон, 1970. –Б.127.

3

Ўзбек

энциклопедияси. - Т.: Ўзбек энциклопедияси Бош редакцияси, 1979. Т.12 – Б. 27.

4

Қораев С. Ўзбекистон

вилоятлари топонимлари. – Т.:“Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2005. – Б.161.

5

Рўзиев Э. Ҳиндистонда Шершоҳ давлати.- Т.: Фан, 1992. – Б.5.

6

Суперанская В. Имена собственные в чужой языковой среде // Топономастика и транскрипция. - М., 1964. - С.36.

7

“Гибридлик – сўз ясашнинг семантик ёки функционал эмас, унинг этимологик аспектидир” (Бархударов А.С.

Словообразование в хинди. - М.: Издательство восточной литературы, 1963. - С.92).

34

ва Аҳмад-нагар)

1

дир. Битта мисол келтирамиз:

Бижонгар

топоними

«Бобурнома»да бир марта учрайди. Жойнинг асл номи

Вижайанагара

(санскрит тилида «вижайа» - «ғалаба», «нагара» - «шаҳар»), яъни бу сўзнинг
таркибида юқорида зикр этилган «нагара» сўз-суффикси иштирок этган.

Бижанагар

эса

Вижайанагара

нинг форсча манбалардаги, форсчалашган

шаклидир. “Бобурнома”нинг 1960 йил нашридаги

Бижонгар

шакли араб

ёзувидаги сўзни хато ўқиш туфайли вужудга келган.

“Бобур асарларидаги ҳинд тилидан кирган сўзларнинг таснифи

(

санскрит ва бошқа тиллардан ўзлашмалар

)”

деб аталган

тўртинчи боб

да

Бобур асарларидаги ҳиндча сўзлар ҳинд тилшунослиги анъанасига кўра
таснифланган.

Ҳинд тилшунослигида қадимдан – пракрит тилларидан бошлаб ҳозирги

янги ҳинд тилларидаги лексикани келиб чиқиши жиҳатдан тасниф қилиш


background image

анъанаси мавжуд. Мазкур таснифга кўра, ҳиндий тили луғат бойлиги
қуйидаги асосий гуруҳларга ажратилади:

татсама, тадбҳава, дешйа,

видеший

2

. Ушбу фаслда мана шу гуруҳларга қисқача тўхтаб ўтилган.

Татсама

(санскритча

tatsama

– ўшандай, яъни санскритдагидай). Татсама

сўзлар бевосита санскрит тилидан олинган ва ҳозирги ҳиндий

тилида

ўзгаришсиз, асл шаклда ишлатиладиган, санскрит грамматикаси

ҳамда

орфографик шаклини сақлаб қолган сўзлардир.

Тадбҳава

(санскритча

tadbhava

– луғавий маъноси – ўшандан, яъни

санскритдан келиб чиққан) – туб ҳиндча сўзлардир.

Дешйа (дешаж)

(санскритча

deshya, deshaj

, яъни “маҳаллий”) – ушбу

гуруҳни

татсама

ёки

тадбҳавага

кирмайдиган,

қадимги

ҳинд

диалектизмларидан ясалган сўзлар ташкил этади, яъни улар веда ва санскрит
тилларидан мерос бўлиб қолмаган, чет тиллардан олинмаган,

маълум

тарихий шарт-шароитларда маҳаллий тиллардан олинган сўзлардир.

Ҳиндистоний тилидаги чет сўзларнинг ҳаммаси

videshī

(чет элга оид)

видеший

деб юритилади.

Бобур асарларидаги ҳиндча лексика ичида

тадбҳава

сўзлар энг катта

гуруҳни ташкил қилади Қуйидаги жадвалда Бобур асарларидаги ҳиндча
лексиканинг

ҳиндча

анъанавий

тасниф

ва

мавзуга

кўра

қандай

тақсимланганини кўриш мумкин:

1

Шаматов А.Н. Очерки исторической лексикологии хинди и урду XV - нач. XVII в.

"

Мусульманская

"

лексика и

южный хиндустани. -Т.: Фан, 1990. – Б.23. “Мусулмонча

"

сўз (лексика) атамасини биз мазкур монографиядан

олдик.

2

Бошқа тилшунослар ҳам мазкур таснифни қайд этадилар. Бу ҳақда қаранг: Языки Российской Федерации и

соседних государств. Энциклопедия в 3-х т. - М.: Наука, 2000. - Т.1. С.394.

35

4-жадвал

Мавзулар

Тасниф

Зоонимлар

Фитоним

лар

Ўлчов

атама

лари

Фасл,

ҳафта

номлари

Турли

атама

лар

Жами

Тадбҳава

13

32

11

14

21

91

Татсама

-

3

2

5

3

12

Видеший

8

4

1

-

13

26


background image

Гибрид

2

-

-

-

-

2

Этимол
ог ияси
ноаниқ

2

-

2

-

3

6

жами

25

39

16

19

40

137

УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР:

1. Бобур ўзбек тилининг баён услубини равонлаштиришга катта улуш

қўшган. У арабча, форсча сўзларни, форсча, айниқса, арабча изофа
конструкцияли ибораларни кам ишлатган, китобий сўзлар ўрнига, одатда,
оғзаки сўзлашувга хос сўзларни қўллаган.

2.Лексикани, хусусан, Бобур асарлари лексикасини тадқиқ этишда

компьютер лингвистикаси воситасида амалга оширилган статистик таҳлил
муҳим

аҳамиятга

эга.

Анъанавий

усулни

инкор

қилмаган

ҳолда

лингвостатистик усулнинг унга нисбатан афзаллик жиҳатлари мавжуд бўлиб,
бу, аввало, олинган натижаларнинг аниқлиги билан ажралиб туриши, тил
ҳодисаларини кенгроқ ва чуқурроқ ўрганиш, тилнинг илгари маълум
бўлмаган жиҳатларини тадқиқ этиш имкониятларини беришида кузатилади.

3. Асар тилини лингвостатистик таҳлил этиш, хусусан, конкорданс ёки

частотали луғат тузиш учун танқидий матн ёхуд академик нашрнинг бўлиши
шарт. Бироқ тадқиқот объекти бўлган Бобур асарларининг бундай нашрлари
мавжуд эмаслиги сабабли “Девон” ва унинг таркибига кирувчи “Волидия”
рисоласи, “Такмила”, “Мубаййин” ҳамда “Аруз” рисоласининг тўла матни
тузилди.

4. Бобурнинг мазкур асарларида қўлланган сўзшаклларнинг сони 14786 та.

Улар такрорланиши билан бирга 70463 марта ишлатилган. Бобур
асарларининг сўз бойлиги 5689 та эканлиги аниқланди.

5. Бобур “Девон”ининг 1982 ва 1994 йил нашрлари бир-бири билан

чоғиштириб, тўлдирилди, уларга “Волидия” рисоласи ва 1983 йилдаги Кобул
нашрига такмила (қўшимча) киритилди ҳамда шу тариқа “Девон”нинг
ҳозирги кундаги энг тўлиқ матни тайёрланди.

36

6. Алифболи-частотали луғатлар муаллиф хос луғатини яратиш, бошқа

муаллифлар асарлари лексикаси билан чоғиштириш, муаллиф лексикасидаги
юқори ёки кам частотали сўзларни аниқлаш кабиларда муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбек тилшунослигида ушбу соҳада ҳам муайян ишлар қилинган. Лекин на
мумтоз ва на ҳозирги замон адабиётимизнинг биронта ҳам йирик вакили
қаламига мансуб барча асарлар бўйича мукаммал конкорданс ҳамда


background image

частотали луғат яратилмаганлиги қайд этилди. Бобурнинг барча ҳамда
алоҳида олинган асарлари бўйича тузилган алфавитли-частотали луғат
муаллиф тилини ўрганиш билан бир қаторда давр тилини тадқиқ этиш ва
бошқа шоирлар, биринчи навбатда, Алишер Навоий асарлари лексикаси
билан солиштириб ўрганиш имкониятини яратади.

7. Бобур асарларидаги сўзшакллар сони қуйидагича эканлиги аниқланди:

жами асарлардаги арабча сўзшакллар – 6267, туркий сўзшакллар 6096,
форсча сўзшакллар 2412, ҳиндча 9 та. “Аруз”да энг кўп ишлатилган
сўзшакллар арабча бўлиб, бошқа асарлари (“Девон”, “Мубаййин”) да эса
туркий сўзлар кўпчиликни ташкил этади.

8. Бобурнинг жами асарларидаги арабча сўзшакллар 6267 тани (42,3%)

ташкил этади. Арабча сўзлар асарлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
“Девон”да 2616 та (35,5%), “Мубаййин”да 2620 та (41,1%), “Аруз”
рисоласида 2196 та (47,5%). Ўзлашма сўзлар миқдори асосан жанрга боғлиқ.
Чунончи, аруз вазнига оид атамалар асосан арабча бўлганлигидан “Аруз”
рисоласида арабча сўзлар миқдори энг кўпдир. Аксинча, лирикада,
шеърларда уларнинг миқдори анча кам. Арабча сўзлар ичида бошқа тил
унсурлари билан бирикишдан ташкил топган гибрид сўзлар ҳам мавжуд
бўлиб,

улар

қуйидаги

қолипларда

ясалган:

“арабча+форсча”,

“арабча+туркийча”, “арабча + форсча + туркийча”. “Арабча+форсча”
қолипдаги

сўзлар

сони

70

та,

“арабча+туркийча”

67

та,

“арабча+форсча+туркийча” – 4 та.

9. Бобур асарлари лексикасида арабча сўзларнинг кўп ишлатилгани иккита

нарсадан – Алишер Навоий асарларида ўз аксини топган арабча сўзларни
кенг қўллаш анъанаси Бобур даврида ҳам давом этганлиги ва бу ҳолат
асарнинг жанр хусусиятига боғлиқлигидан далолат беради.

10. Бобур форс тилини ҳам мукаммал билган, бу тилда шеърлар битган,

улар “Девон”, “Бобурнома” ва “Аруз” рисоласидан ўрин олган. Асарларида
форсча сўз ва ибораларни анчагина миқдорда, ўринли қўллаган. Бобурнинг
жами асарларида 2412 та (16,3%) форсча сўзшакл мавжуд эканлиги
аниқланди. Улар асарлар бўйича қуйидагича тақсимланган: “Девон” да 1754
та (22,5%), “Мубаййин” да 578 та (9,3%), “Аруз” рисоласида 776 та (16,8%).
Форсча сўзлар орасида қоришиқ сўзлар ҳам мавжуд бўлиб, улар қуйидаги
қолипларда

ясалган:

“форсча+арабча”

сўзлар

134

та,

“форсча+арабча+туркийча” сўзлар эса 8 тани ташкил этади.

11. Бобурнинг форс тилидаги мероси унча катта бўлмаса-да, уни ўрганиш

улуғ ватандошимиз ижодининг янги қирраларини очишга имкон беради. Бу

37

ўрганиш Бобур Ҳиндистонда улкан салтанатгина яратиб қолмаган, балки
Ҳиндистондаги

форс

тилидаги

адабиётга

ҳам

самарали

таъсир

кўрсатганлигини исботлайди.

12. “Волидия” рисоласида aрaбчa вa форсчa сўзлaрнинг нисбaтaн кaм


background image

ишлaтилгaни, aсосaн, туб туркий сўзлaрнинг қўллaнгaни тaржимa тилининг
рaвонлигини тaъминлaгaн. Мазкур асар тилини ўргaниш унинг бaрчa шеърий
aсaрлaри лексикaсини ўргaнишдa муҳим aҳaмиятгa эгa. Бобур асарлари
орасида “Волидия” рисоласи ягона таржима асар сифатида алоҳида ўрин
тутади. У Бобур ҳаётлик чоғида тартиб берилган “Ҳинд девони”дан ўрин
олган, шунинг учун унга алоҳида конкорданс ҳам тузилди, “Девон”
таркибида ҳам. “Такмила” бўйича ҳам шундай йўл тутилди.

13. Бобурнинг жами асарларида 6096 (41,2%) та туркийча сўзшакл қайд

этилди. Жумладан, “Девон”да 3415 (43,8%), “Мубаййин”да 3018 (48,5%),
“Аруз”да 1648 (35,6%) та. Туркийча сўзлар юқори частотали эканлиги билан
ажралиб туради. Чунончи, Бобурнинг барча асарларида қўлланган энг юқори
частотали 100 та сўзнинг хусусияти, аввало, матннинг 5/2 қисмидан ҳам
ортиқроғини ташкил этишида кузатилса, яъни улар ўта юқори даражада
бирикиш хусусиятига эга бўлса, иккинчидан, уларнинг мутлақ кўпчилиги – 67
таси стилистик жиҳатдан бетараф бўлиб, ҳозирги ўзбек тилида ҳам деярли
ўзгаришсиз, ўша маънода ишлатилади. Мазкур сўзлар ҳозирги тилимизда ҳам
кўп қўлланадиган, юқори частотали сўзлардир. Қолган 33 та сўз ҳозирги тил
нуқтаи назаридан кам частоталидир. Кам частотали сўзларни ҳам қўшганда,
Бобур асарларидаги энг кўп учрайдиган 100 та сўзнинг деярли барчаси
ҳозирги ўзбек тилида истеъмолда эканлиги ниҳоятда характерли. Бу факт
Бобур асарлари тилининг равон бўлишлигини таъминлаган омиллардан
биридир.

14. Бобур асарларида кўплаб ҳиндча сўзлар қўлланган, уларнинг сони 470

та. Шундан 463 таси “Бобурнома”да, қолганлари шеърий асарларда учради.
Бобур мазкур сўзларни асарда миллий колоритни яратиш мақсадида тўғри ва
дадил қўллаган, шу ҳамда бошқа бир қатор далиллар асосида Бобур ҳинд
тилига ижобий муносабатда бўлган ва у ҳинд тилини маълум даражада
билган, деган фикрни илгари суриш мумкин.

15. Ҳиндча лексикани икки хил усулда тадқиқ этиш мақсадга мувофиқ:

мавзу жиҳатдан ва ҳинд тилшунослигининг анъанавий усулида. Ҳиндча
сўзларни мавзусига кўра қуйидаги 7 та гуруҳга бўлиш мумкин: зоонимлар,
фитонимлар, ўлчов атамалари, хрононимлар, турли атамалар, антропонимлар
ва топонимлар. Ҳинд тилшунослиги анъанасига кўра, Бобур асарларидаги
ҳиндча лексика татсама, тадбҳава, видеший гуруҳларга ажратилди, қоришиқ
ва этимологияси ноаниқ сўзлар белгиланди.

16. Бобур асарларида юзлаб ҳиндча сўзларнинг мавжудлиги ҳиндий ва

урду тиллари тарихини ўрганишда манба вазифасини ўтайди. Мазкур
сўзларни ўрганиш, уларнинг тўғри шакли ва имлосини аниқлаш нафақат
Бобур асарлари учун, балки «Бобурнома»нинг давоми деб аталмиш

38

«Ҳумоюннома», иккинчи «Бобурнома» деб аталадиган «Тарихи Рашидий»

каби бир қатор муҳим манбаларнинг нашри, таржимасининг аниқ бўлишида


background image

ёрдам беради. Қолаверса, Бобур асарларидаги ҳиндча сўзлар эски ўзбек тили,
туркий тиллар тарихини ўрганишда ҳам аҳамиятга эгадир.

17. Бобур асарларида 70 та топоним, 443 та турли номлар мавжуд. Мазкур

номлар ўз навбатида киши исмлари, асар номлари, араб алифбосидаги
ҳарфлар номидан иборат.

18. Бобурнинг тадқиқот манбаи сифатида олинган асарлари номи хато

оммалашиб кетган, уларни адабиёт бўйича мактаб дарсликлари, Миллий
энциклопедия саҳифаларида нотўғри қўллаш ҳоллари мавжуд. Чунончи, аруз
вазнига бағишланган асарнинг номи “Мухтасар” ёки “Муфассал” эмас,
“Аруз”дир, “Рисолайи волидия” аслида “Волидия” рисоласидир, “Хатти
Бобурий” эмас, “Бобурий хат”дир.

19. Бобур асарлари лексикасини таҳқиқ этиш, унинг асарларига тузилган

конкорданс ва частотали луғатлар муаллиф луғат бойлигини ўрганиш
учунгина эмас, балки мумтоз адабиётимизнинг бошқа йирик вакиллари
асарлари лексикаси, XV-XVI аср ўзбек тили, умуман, ўзбек тили тарихини
тадқиқ этишда катта аҳамиятга эгадир.

39


background image

ДИССЕРТАЦИЯ БЎЙИЧА ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

Монографиялар ва илмий журналларда чоп этилган мақолалар

1. Иброҳимов А. Бобурнома – буюк асар. – Тошкент: Ғ. Ғулом номидаги

Адабиёт ва санъат нашриёти, 2000. – 80 б.

2. Иброҳимов А. «Бобурнома»даги ҳиндча сўзлар. – Тошкент: ТошДШИ,

2002. - 196 б.

3. Иброҳимов А. Бобур «Девон»и тилидаги ўзлашма лексика (статистик,
семантик ва этимологик таҳлил). – Тошкент: ТошДШИ, 2006. – 108 б. 4.
Иброҳимов А. Ўзбек тилида имло//Шарқшунослик. - Тошкент, 2001.- №2.-
Б.21-24.
5. Ibrahimov A. Baburnama ка tanqidi matn//Akhbar-e Urdu. – Islamabad,

2002. – March. - Р.27, 37.

6. Ibrahimov A. Zahiruddin Babur ki tasanif meyn Urdu alfaz//Akhbar-e Urdu.-

Islamabad, 2002.- September.- Р.3-4.

7. Ибрагимов А. Русский перевод «Бабур-наме»//Востоковедение. –

Ташкент, 2002. – №2. - C.101-104.

8. Иброҳимов А. Ўзбек тилидаги ҳиндча ўзлашмалар//Адабиёт кўзгуси. -

Тошкент, 2002.- №7.- Б.171-174.

9. Иброҳимов А. Бобурнинг филбони бўлганми?//Тафаккур. - Тошкент,

2003. - №1. - Б.125-126.

10.12.Иброҳимов А. «Бобурнома»нинг чет элларда ўрганилиши (ўзбек, рус
ва инглиз тилларида)// Мозийдан садо. - Тошкент, 2003. - №1.- Б.40-44.
11.Ibrahimov A. Pakistan mein Baburshunasi//Akhbar-e Urdu.- Islamabad,
2003. – May - Р.15-17.
12.Иброҳимов А. Покистонда бобуршунослик//Жаҳон адабиёти. -

Тошкент, 2003. - №8. - Б.101-105.

13.Иброҳимов А. “Бобурнома”нинг янги илмий нашри//Ўзбекистон

матбуоти. - Тошкент, 2003. - №1. - Б.26-27.

14.Ибрагимов А. Индийская лексика в «Бабур-наме»//Востоковедение. -

Тошкент, 2003. - №1-2. - С.70-75.

15.Иброҳимов А. «Бобурнома»даги ҳиндча сўзларнинг қиёсий
жадвали//Адабиёт кўзгуси. – Тошкент, 2004.- №8.- Б.210-222.
16.Иброҳимов А. Кўзу қошу сўзу тилиниму дей//Ўзбекистон матбуоти. –
Тошкент, 2004. - №3. - Б.34-35.
17.Ибрагимов А. Индийская лексика в «Бабур-наме»//Востоковедение. –

Тошкент, 2004. - №1-2. - С.32-35.

18.Иброҳимов А. Заҳириддин Бобур асарларида ҳиндча сўзларнинг

қўлланиши // Шарқшунослик (махсус сон). – Тошкент, 2004. - №3. -
Б.15- 18.

19.Ибрагимов А. Слова индийского происхождения в «Бабур-наме»//Азия

и Африка сегодня. - Москва. 2004.- №11. - С.46-47.


background image

40

20.Ibrahimov A. Uzbek-Bharatiya saanskritik sambandh: ek drishti // Chintan

srijan.– Dilli, 2004.- Julai-August. - P.108-110.

21.Иброҳимов А. «Рисолаи волидия»нинг лексикаси // Шарқшунослик. –

Тошкент, 2004. - №2. - Б.3-9.

22.Иброҳимов А. «Бобурнома»даги битта ҳиндча сўз ҳақида //

Шарқшунослик. – Тошкент, 2005. - №1. - Б.56-58.

23.Иброҳимов А. “Бобурнома”даги ҳиндча жой номлари // Шарқ машъали.

– Тошкент, 2005.- №1.- Б.17-18.

24.Иброҳимов А. «Ҳинд сори юзландим» // Тафаккур. – Тошкент, 2005. -

№1. - Б.72-76.

25.Иброҳимов А. Бобур – арузшунос // Жаҳон адабиёти. – Тошкент, 2005.-

№2. - Б.102-108.

26.Иброҳимов А. Навоий асарлари тилида ҳиндча сўзлар //

Шарқшунослик. – Тошкент, 2005.- №2. - Б.11-14.

27.Иброҳимов А. Бобур асарлари конкорданси // Шарқшунослик. –

Тошкент, 2006. - №1.- Б.8-9.

28.Иброҳимов А. Ўзлашмаларда имло масаласи // Ўзбек тили ва адабиёти.

– Тошкент, 2007.- №1.- Б.68-71.

29.Иброҳимов А. Бобур асарлари луғат таркибининг частотаси // Ўзбек

тили ва адабиёти. – Тошкент, 2007. - №5 - Б.77-80.

Илмий тўпламларда чоп этилган мақола ва тезислар

30.Иброҳимов А. «Бобурнома»даги ҳиндча сўзлар // Филология янги

юзйилликда: фаннинг тугун ва ечимлари. Конференция материаллари.
– Тошкент, 2003. - Б.145-146.

31.Ибрагимов А. Слова индийского происхождения в “Бабурнаме” //
Тезисы Международного Конгресса востоковедов. – М., 2004. - С.68-69.
32.Иброҳимов А. Бобур «Девон»ининг лексикаси // ТошДШИ профессор
ўқитувчиларининг йиллик конференцияси материаллари.- Тошкент, 2005.-
Б.89-95.
33.Иброҳимов А. Частотали луғат ва конкорданс яратишда компьютер

технологияларининг аҳамияти//Тилшуносликнинг долзарб масалалари.
Илмий мақолалар тўплами (III).- Тошкент, 2006. - Б.192-198.

34.Ibrahimov A. Statistic method in researching lexics/Selected Papers.

Training program for Young Experts (Teachers) of Uzbekistan at Universiti
Teknologi MARA. - Shah Alam, 2007. – P. 78-79.


background image

41

Филология фанлари доктори илмий даражасига талабгор Ибрагимов

Ансаритдин Полотовичнинг 10.02.02 – ўзбек тили ихтисослиги бўйича

“Бобур асарлари лексикасининг лингвостатистик, семантик ва

генетик тадқиқи (“Девон”, “Мубаййин”, “Аруз”)”

мавзуидаги диссертациясининг

Р Е З Ю М Е С И

Таянч сўзлар:

сўз, сўзшакл, лингвостатистика, компьютер лингвистикаси,

анъанавий усул, лексика, туркий лексика, ўзлашма лексика, статистик таҳлил,
Ципф қонуни, частотали луғат, юқори частотали сўзлар, конкорданс,
семантика, этимология, тасниф, генетик тасниф, мавзу гуруҳлари, танқидий
матн, академик нашр, зоонимлар, фитонимлар, хрононимлар, топонимлар,
антропонимлар, ҳинд тилшунослиги усули, татсама, тадбҳава, ардҳататсама,
дешйа, дешаж, гибрид сўзлар.

Тадқиқот объектлари:

Бобурнинг «Париж» девони, «Ҳинд» девони,

“Девон” таркибига кирадиган «Волидия» рисоласи, Бобурнинг 1983 йилда
Кобулда нашр этилган девонига

Такмила

(қўшимча), «Мубаййин» асари ва

«Аруз» рисоласидан иборат.

Ишнинг мақсади:

Бобур асарлари лексикасидаги туркийча, арабча,

форсча, ҳиндча лексикани комплекс ўрганиш, Бобур асарларидаги умумий
лексик миқдор ва уларнинг частотасини аниқлаш, ҳар бир асар учун алоҳида
ҳамда барча асарлар учун умумий конкорданс тузиш, Бобур асарлари
танқидий матни учун асос яратиш.

Тадқиқот методи:

Ишда тарихий, тавсифий, қиёсий ва лингвостатистик

усулдан фойдаланилди.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

Бобур асарлари учун

тузилган конкорданс ва частотали луғатлар ўзбек тилини кенгроқ ва
асослироқ ўрганиш имконини беради, олинган натижалар ўзбек тили
лексикологияси ва морфологияси тарихи, ҳиндий ва урду тилларининг
тарихини яратишда, эски ўзбек тилидаги бошқа муҳим ёдномалар тилини
ўрганишда катта аҳамиятга эга.

Амалий аҳамияти:

Бобур асарлари учун тузилган конкорданс Бобур

асарларининг мукаммал изоҳли луғати, ўзбек тилининг тарихий принципга
асосланган луғати ва этимологик луғатини тузишга асос бўлади. Тузилган
частотали луғатлар Бобур асарларидаги сўз қўлланиши, уларни бошқа
ижодкорлар, давр тили билан қиёслаш орқали муҳим хулосаларга келиш


background image

имконини беради.

Қўлланиш соҳаси:

Мумтоз шарқ филологияси йўналиши, ўзбек тили

лексикологияси, ўқув режаси бўйича ҳиндшунос-филологлар учун асосий
фан сифатида киритилган ҳиндий ва урду тиллари лексикологияси, ҳиндий ва
урду тиллари тарихи бўйича махсус курсларда манба вазифасини ўтайди.

42

Р Е З Ю М Е

диссертации Ибрагимова Ансаритдина Полотовича на тему:

“Лингвостатистическое, семантическое и генетическое исследование

лексики произведений Бабура (“Диван”, “Мубаййин”, “Аруз”)”

на

соискание ученой степени доктора филологических наук по

специальности 10.02.02 – узбекский язык.

Ключевые слова:

слово, словоформа, лингвостатистика, компьютерная

лингвистика,

традиционный

метод,

лексика,

тюркская

лексика,

заимствованная лексика, статистический анализ, Закон Ципфа, частотный
словарь, слова высокой частоты, конкорданс, семантика, этимология,
классификация,

генетическая

классификация,

тематические

группы,

критический текст, академическое издание, зоонимы, фитонимы, хрононимы,
топонимы, антропонимы, метод индийского языкознания, татсама, тадбхава,
ардхататсама, дешья, дешадж, гибридные слова.

Объекты исследования:

следующие произведения Бабура: «Диван», его

составные части: «Парижский диван», «Индийский диван», трактат
«Валидия», «Такмила» («Добавления»), «Мубаййин» и трактат «Аруз».

Цель

работы:

комплексное

исследование

тюркской,

арабской,

персидской, индийской лексики в произведениях Бабура, определение
общего количества и частоты лексики его произведений, составление общего
конкорданса для всех произведений и отдельный конкорданс для каждого
произведения, создание базы для критического текста произведений Бабура.

Метод исследования:

в работе использованы исторический,

описательный, сравнительный и статистический методы.

Полученные результаты, их новизна:

конкордансы и частотные словари,

составленные для произведений Бабура, дадут возможность основательнее и
глубже исследовать узбекский язык, полученные результаты помогут при
создании истории лексикологии и морфологии узбекского языка, при
исследовании языка других важных памятников староузбекского языка,
истории языков хинди и урду.

Практическая значимость:

конкорданс произведений Бабура будет слу

жить основой для создания полного толкового словаря произведений Бабура,
словаря узбекского языка, основанного на историческом принципе, и


background image

этимологического словаря. Составленные частотные словари дадут возмож
ность прийти к важным выводам по словоупотреблению в произведениях
Бабура в сопоставлении его с языком других авторов и эпохи.

Область применения:

будет служить источником в направлении

классической восточной филологии, лексикологии узбекского языка,
лексикологии языков хинди и урду в качестве основного предмета для
индологов-филологов, в специальных курсах истории языков хинди и урду.

43

R E S U M E

Thesis of

Ibragimov Ansaritdin

on the scientific degree competition of

theDoctor of philology in science speciality 10.02.02 – Uzbek language on the

subject:

«Linguostatistical, semantic and genealogical investigation of

Vocabulary of the Babur`s works («Diwan», «Mubayyin», «Aruz») »

Key words:

word, word form, linguostatistics, сomputer linguistics, traditional

method, vocabulary, Turkic words, lown words, statistic analysis, Zipf law,
frequency word-book, high frequency words, concordance, semantics, etimology,
classification, genealogical classification, lexical set, critical text, academy edition,
zoonyms, phytonyms, chrononyms, toponyms, antroponyms, method of Indian
linguistics, tatsama, tadbhava, ardhatatsama, deshya, deshaj, hybrid words.

Subjects of the inquiry:

the following works of Babur: «Divan» and its

components – «Paris Divan», «Indian Divan», treatise «Validiya», «Takmila»
(Addition), «Mubayyin», treatise «Aruz».

Aim of the inquiry:

all-round investigation of Turkic, Arabic, Persian, Indian

words in Babur`s works, to determine total quantity of words and word frequency
in his works, to compile general concordance to all his works and separate
concordance to each work, to create basis for critical text of Babur`s works.

Method of the inquiry:

historical, descriptive, comparative and statistical

methods are used in the work.

The results achieved and their novelty:

concordances and frequency books

compiled to works of Babur will give opportunity for well-grounded and deeper
investigation of the Uzbek language, results achieved will assist in creation of
history of lexicology and morphology of the Uzbek language, history of the Hindi
and Urdu languages, in investigation of languages of other important monuments
of the Old Uzbek language.

Practical value:

concordance to works of Babur will be the base for

compilation full defining dictionary of Babur`s works, Uzbek language dictionary
based on historical principle and etimological dictionary. Compiled frequency
dictionaries will give opportunity to come to the important conclusion on word


background image

using in Babur`s works, in comparison to the language of other authors of that
period.

Sphere of usage:

will be source in the sphere of Oriental Philology, lexicology

of the Uzbek language, in the Hindi and Urdu languages as basic cource for
indologist-philologists, in special courses of history of the Hindi and Urdu
languages.

44

Библиографические ссылки

Иброҳимов А. Бобурнома - буюк асар. - Тошкент: Ғ. Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 2000. - 80 б.

Иброҳимов А. «Бобурнома»даги ҳиндча сўзлар. - Тошкент: ТошДШИ, 2002. -1966.

Иброҳимов А. Бобур «Девон»и тилидаги ўзлашма лексика (статистик, семантик ва этимологик таҳлил). - Тошкент: ТошДШИ, 2006. - 108 б.

Иброҳимов А. Ўзбек тилида имло//Шаркшунослик. - Тошкент, 2001.-№2.-Б.21-24.

Ibrahimov A. Baburnama ка tanqidi matn//Akhbar-e Urdu. - Islamabad,2002.- March. - P.27, 37.

Ibrahimov A. Zahiruddin Babur ki tasanif mcyn Urdu alfaz//Akhbar-e Urdu.- Islamabad, 2002.- September.- P.3-4.

Ибрагимов А. Русский перевод «Бабур-наме»//Востоковедение. -Ташкент, 2002. - №2. - С. 101-104.

Иброҳимов А. Узбек тилидаги ҳиндча ўзлашмалар//Адабиёт кўзгуси. -Тошкент, 2002,- №7.- Б. 171-174.

Иброҳимов А. Бобурнинг филбони бўлганми?//Тафаккур. - Тошкент,2003.- №1. - Б.125-126.

12.Иброҳимов А. «Бобурнома»нинг чет элларда ўрганилиши (ўзбек, рус ва инглиз тилларида)// Мозийдан садо. - Тошкент, 2003. - №1.- Б.40-44.

Ibrahimov A. Pakistan mein Baburshunasi//Akhbar-c Urdu.- Islamabad, 2003. - May-P. 15-17.

Иброҳимов A. Покистонда бобуршунослик//Жаҳон адабиёти. -Тошкент, 2003. - №8. - Б.101-105.

Иброҳимов А. “Бобурнома”нинг янги илмий нашри//Ўзбекистон матбуоти. - Тошкент, 2003. - №1. - Б.26-27.

Ибрагимов А. Индийская лексика в «Бабур-наме»//Востоковедение. -Тошкент, 2003. - №1-2. - С.70-75.

Иброҳимов А. «Бобурнома»даги ҳиндча сўзларнинг қиёсий жадвали//Адабиёт кўзгуси. - Тошкент, 2004,- №8,- Б.210-222.

Иброҳимов А. Кўзу кошу сўзу тилиниму дей//Ўзбекистон матбуоти. -Тошкент, 2004. - №3. - Б.34-35.

Ибрагимов А. Индийская лексика в «Бабур-наме»//Востоковедение. -Тошкент, 2004. - №1-2. - С.32-35.

Иброҳимов А. Заҳириддин Бобур асарларида ҳиндча сўзларнинг қўлланиши // Шаркшунослик (махсус сон). - Тошкент, 2004. - №3. - Б.15-18.

Ибрагимов А. Слова индийского происхождения в «Бабур-наме»//Азия и Африка сегодня. - Москва. 2004.- №11. - С.46-47.

Ibrahimov A. Uzbek-Bharatiya saanskritik sambandh: ek drishti // Chintan-srijan- Dilli, 2004.- Julai-August. - P. 108-110.

Иброҳимов А. «Рисолаи волидия»нинг лексикаси // Шарқшунослик. -Тошкент, 2004. - №2. - Б.3-9.

Иброҳимов А. «Бобурнома»даги битта ҳиндча сўз ҳақида // Шарқшунослик. - Тошкент, 2005. - №1. - Б.56-58.

Иброҳимов А. “Бобурнома”даги ҳиндча жой номлари // Шарк машъали. -Тошкент, 2005.- №1,- Б.17-18.

Иброҳимов А. «Ҳинд сори юзландим» // Тафаккур. - Тошкент, 2005. -№1,-Б.72-76.

Иброҳимов А. Бобур - арузшунос // Жаҳон адабиёти. - Тошкент, 2005,-№2.-Б. 102-108.

Иброҳимов А. Навоий асарлари тилида ҳиндча сўзлар // Шарқшунослик. - Тошкент, 2005.- №2. - Б.11-14.

Иброҳимов А. Бобур асарлари конкорданси // Шаркшунослик. -Тошкент, 2006. - №1,- Б.8-9.

Иброҳимов А. Ўзлашмаларда имло масаласи // Ўзбек тили ва адабиёти. -Тошкент, 2007,- №1,- Б.68-71,

Иброҳимов А. Бобур асарлари луғат таркибининг частотаси // Ўзбек тили ва адабиёти. - Тошкент, 2007. - №5 - Б.77-80.

Иброҳимов А. «Бобурнома»даги ҳиндча сўзлар // Филология янги юзйилликда: фаннинг тугун ва ечимлари. Конференция материаллари. - Тошкент, 2003. - Б. 145-146.

Ибрагимов А. Слова индийского происхождения в “Бабурнаме” // Тезисы Международного Конгресса востоковедов. - М., 2004. - С.68-69.

Иброхимов А. Бобур «Девон»ининг лексикаси // ТошДШИ профессор-ўқитувчиларининг йиллик конференцияси материаллари.- Тошкент, 2005.- Б.89-95.

Иброхимов А. Частотали лугат ва конкорданс яратишда компьютер технологияларининг аҳамияти//Тилшуносликнинг долзарб масалалари. Илмий мақолалар тўплами (III).- Тошкент, 2006. - Б. 192-198.

Ibrahimov A. Statistic method in researching lexics/Selectcd Papers. Training program for Young Experts (Teachers) of Uzbekistan at Universiti Tcknologi MARA. - Shah Alam, 2007. - P. 78-79.