Lingnistic analysis of the Uzbek Terms of onomasiology

Abstract

Subjects of inquiry: scientific terms, used in texts on the Uzbek linguistics’ onomasiology.
The aim of the inquiry: investigation of linguistic specificity of terms of the Uzbek onomasiology, clearing out their role and place in the system of the Uzbek terminology, and their systematization, collection and regulation.
Methods of inquiry: descriptive, historical, synchronical and structural methods of analysis.
The achieved results and their novelty: for the first time analysis of the Uzbek onomasiology system of terminology has been investigated in the wide range, and its linguistic specificity, formation, origin and stages of the onomosiologic terms have been defined. As well, onomasiological terms were classified according to semantic and thematieal groups, and active and non-active models of the terminological system have been also defined. All-round analysis of such terms’ formation, grammatical structure, typical models, methods and ways forming such forms have been realized.
Practical value: scientific conclusions and results of the investigation enlarge and add to current theoretical viewpoints on linguistic specificity of the Uzbek scientific terminology; scientific points of view of the investigation may be of certain use and be applied while compiling text-books and manuals on Uzbek lexicology and terminology.
Degree of embodiment and economic effectiveness: 10 papers and thesises were published, and a number of reports were made on different level scientific-theoretical conferences.
Sphere of usage: lexicology, terminology, onomasiology, Word-formation, education process

Source type: Abstracts
Years of coverage from 1992
inLibrary
Google Scholar
Branch of knowledge
CC BY f
1-22
38

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Nuritdinova Р. (2023). Lingnistic analysis of the Uzbek Terms of onomasiology. Catalog of Abstracts, 1(1), 1–22. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/48128
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Subjects of inquiry: scientific terms, used in texts on the Uzbek linguistics’ onomasiology.
The aim of the inquiry: investigation of linguistic specificity of terms of the Uzbek onomasiology, clearing out their role and place in the system of the Uzbek terminology, and their systematization, collection and regulation.
Methods of inquiry: descriptive, historical, synchronical and structural methods of analysis.
The achieved results and their novelty: for the first time analysis of the Uzbek onomasiology system of terminology has been investigated in the wide range, and its linguistic specificity, formation, origin and stages of the onomosiologic terms have been defined. As well, onomasiological terms were classified according to semantic and thematieal groups, and active and non-active models of the terminological system have been also defined. All-round analysis of such terms’ formation, grammatical structure, typical models, methods and ways forming such forms have been realized.
Practical value: scientific conclusions and results of the investigation enlarge and add to current theoretical viewpoints on linguistic specificity of the Uzbek scientific terminology; scientific points of view of the investigation may be of certain use and be applied while compiling text-books and manuals on Uzbek lexicology and terminology.
Degree of embodiment and economic effectiveness: 10 papers and thesises were published, and a number of reports were made on different level scientific-theoretical conferences.
Sphere of usage: lexicology, terminology, onomasiology, Word-formation, education process


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ТИЛ ВА АДАБИЁТ

ИНСТИТУТИ

НУРИТДИНОВА РАЪНО СЕВДИЕВНА

Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 81’373.2(-512.133)

ЎЗБЕК ОНОМАСТИКАСИ ТЕРМИНЛАРИНИНГ

ЛИСОНИЙ ТАҲЛИЛИ

10.02.02 – ўзбек тили

Филология фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И

Тошкент - 2005

2


background image

Тадқиқот Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги

Тил ва адабиёт институти ҳамда Навоий давлат педагогика институти ўзбек тилшунослиги
кафедрасида бажарилган.

Илмий раҳбар - филология фанлари доктори,

профессор

Э.БЕГМАТОВ

Расмий оппонентлар:- филология фанлари доктори

Ҳ.ШАМСИДДИНОВ

- филология фанлари номзоди,

профессор

Т.НАФАСОВ

Етакчи илмий муассаса – Самарқанд давлат университети

Диссертация ҳимояси 2006 йил _______ ойининг ___ куни соат___ да Ўзбекистон

Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти
ҳузуридаги ДК 015.04.02 рақамли фан доктори илмий даражасини бериш бўйича
Ихтисослашган кенгаш йиғилишида ўтказилади.

Манзил: 700170. Тошкент шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 9-уй.

Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Асосий

кутубхонасида танишиш мумкин.

Манзил: 700170. Тошкент шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 13-уй.

Автореферат 2005 йил ______ ойининг ____ куни жўнатилди.

Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, филология
фанлари номзоди

Н.МАҲКАМОВ

3

ИШНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги

. Ўтган асрнинг 60-йилларида ўзбек тилшунослигининг

тадқиқ доираси анча кенгайди ва унда анъанавий грамматика, лексикология, семасиология
соҳаларидан ўз мақсад ва вазифаларига кўра фарқланувчи янги йўналишлар пайдо бўла
бошлади. Мана шу даврда пайдо бўлган ва ривожланишга юз тутган янги йўналишлардан
бирини ўзбек ономастикаси ташкил қилади.


background image

Маълумки, атоқли отларга қизиқиш ўтмишда ҳам бўлган. Киши исмлари, жой

номларининг пайдо бўлиши, этнографияси, маъно ва этимологияси ҳақида тарихий ёзма
манбаларда анчагина қизиқарли фикрлар мавжуд. Аммо атоқли от материалларини
системали ва изчил равишда тўплаш, уларни илмий асосларда кенг кўламда таҳлил қилиш
ўзбек филологиясида ўтган асрнинг 60-йилларидан бошланди. Бу борадаги илк қадамлар
Ҳ.Ҳасанов

1

, Т.Нафасов

2

, Э.Бегматовларнинг

3

тадқиқотларида ўз ифодасини топди. Кейинги

йилларда ўзбек номшунослиги, айниқса, унинг топонимика, антропонимика, этнонимика
соҳалари жадал ривожланди. Эндиликда ўзбек антропонимларининг

материаллари

қониқарли равишда тўплангани ва тадқиқ қилингани, деярли барча вилоятлар, бир қатор
туманлар топонимияси монографик тарзда ўрганилганини қайд этиш мумкин.

Ўзбек тилшунослигида ономастик тадқиқотлар кўламининг кенгая бориши бу

илмий соҳанинг ривожи, шаклланиши ва равнақ топишига олиб келди. Ўтган давр
давомида ўзбек исмлари ва топонимларини ўрганишга бағишланган докторлик ва
номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинди, ўнлаб монография, тўплам ва рисолалар,
кўпгина мақолалар эълон қилинди. Буларнинг барчаси ўзбек ономастикаси ҳозирда
тилшуносликнинг ривож топган ўзига хос илмий йўналиши эканидан далолат беради.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, киши атоқли отлари, топонимлари ва

этнонимиясига муносабат тубдан ўзгарди. Эндиликда бу номлар нафақат лисоний
материал, балки халқ тарихи, маданияти ва маънавиятининг нодир мероси сифатида ҳам
эъзозланадиган ва ўрганиладиган бўлди. Натижада ўзбек ономастикасининг тадқиқ
йўналишлари янада кенгайди ва нуфузи ошди.

Ўзбек номшунослигининг пайдо бўлиши ва замонавий илмий соҳа сифатида

шаклланиши бу соҳанинг ўзига хос илмий терминологиясининг яратилиши ҳамда унинг
ривожи ва такомилига сабаб бўлди. Ўзбек ономастикаси терминлари ўзбек тили
терминологик тизимининг таркибий қисми бўлиб, атоқли отлар тизимини тадқиқ қилиш
билан боғлиқ илмий тушунчаларни ифода қилади.

Ўзбек ономастикаси терминларининг материаллари шу кунга қадар тўпланган ва

таҳлил қилинган эмас. Ҳолбуки, бу терминларни атрофлича тўплаш ва лингвистик нуқтаи
назаридан тадқиқ қилиш, бир томондан, ўзбек тили илмий терминологияси тизими
ҳақидаги

мавжуд

тасаввурларни

янада

кенгайтирса,

иккинчи

томондан,

ўзбек

номшунослиги соҳасининг такомиллашуви учун хизмат қилади.

Қайд қилинганларнинг барчаси ушбу диссертация мавзуининг долзарблигини

кўрсатади.

Ишнинг мақсад ва вазифалари

. Ушбу тадқиқотнинг асосий мақсади ўзбек

ономастикаси терминларининг лисоний хусусиятларини тадқиқ қилиш ва унинг ўзбек
терминологияси тизимидаги ўрни ва ролини белгилашдир. Мана шу мақсадни амалга
ошириш учун тадқиқот олдига қуйидаги вазифалар қўйилди:

1

Хасанов Х. Вопросы транскрипции географических названий на узбекском языке: Автореф. дис. ... канд. филол. наук. –

М., 1953. – 14 с.

2

Нафасов Т. Топонимы Кашкадарьинской области: Автореф. дис. ... канд. филол. наук. – Т., 1968. – 24 с.

3

Бегматов Э. Антропонимика узбекского языка: Автореф. дис. ... канд. филол. наук. – Т., 1965. – С.28.

4

– ўзбек ономастикаси терминларини ўзбек тили атоқли отларини тадқиқ қилишга

ба\ишланган манбалар матнидан тўплаш ва системалаштириш;

– ономастика терминларининг маъновий-мавзуий гуруҳларини белгилаш ва ушбу

гуруҳларга кирувчи терминларни таснифлаш;

–ўзбек тилида ономастик терминларнинг пайдо бўлиши, бунинг ички ва ташқи


background image

манбаларини аниқлаш;

– ономастик терминларнинг луғавий-маъновий хусусиятларини ўрганиш, бунга

тегишли луғавий-семантик категорияларнинг функционал хусусиятларини тадқиқ қилиш; –
ономастика терминларининг грамматик тузилиши, ясалиш усулларини ўрганиш,
терминлар ҳосил қилишдаги фаол ва нофаол моделларни белгилаш;

– ономастика терминларини нормалаш ва такомиллаштириш юзасидан баъзи

тавсиялар бериш ва б.

Тадқиқотнинг янгилиги

қуйидагиларда кўринади

:

– ўзбек ономастикаси терминлари биринчи бор кенг кўламда тўпланди ва

монографик тарзда тадқиқ қилинди;

– ономастика терминларининг пайдо бўлиши, ривожи ва шаклланиш хусусиятлари

белгиланди;

– ономастика терминлари маъновий-мавзуий гуруҳларга бўлинди ҳамда ушбу

терминологик тизимда салмоқли ўрин тутувчи терминлар доираси аниқланди; –
ономастика терминларининг шаклланиши ва бойишида омил бўлган лисоний манбалар
тадқиқ қилинди;

– ономастика терминларининг ясалиши, грамматик тузилиши, бундаги типик

моделлар, ушбу қолипларни ҳосил қилувчи усуллар ва воситалар кенг таҳлил қилинди.

Тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти

. Ушбу тадқиқотнинг илмий таҳлил ва

хулосалари ўзбек илмий терминологиясининг ўзига хос лисоний хусусиятлари ҳақидаги
ҳозирга қадар мавжуд бўлган назарий қарашларни маълум даражада кенгайтиради ва
тўлдиради.

Ономастик терминологиянинг луғавий, маъновий ва грамматик хусусиятларига оид

ишда билдирилган назарий фикр ва мулоҳазалар ўзбек тили лексикологияси ва
терминологиясига оид дарслик ва ўқув қўлланмалар яратишда қўл келиши мумкин.
Ишдаги терминологик материал ва терминларнинг маъноларига оид талқинлардан ўзбек
ономастикаси терминларининг икки тилли ва изоҳли лу\атларини тузишда фойдаланиш
мумкин.

Диссертациянинг илмий таҳлил ва хулосалари олий ўқув юртлари, лицей ва

коллежларда ўзбек ономастикасидан махсус курслар ўқишда қўл келади.

Тадқиқотнинг

методологик асоси ва тадқиқ усуллари

. Тадқиқотнинг методологик асосини тил ва

тафаккур, объектив борлиқ ва лисоний белги ҳақидаги материалистик қарашлар,
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонуни ва ундаги илмий
терминологияга оид кўрсатма ва тамойиллар ташкил қилади. Ономастик терминларни
тадқиқ қилишнинг баъзи мураккаб масалаларига ёндашишда ўзбек ва рус
тилшуносларининг бу соҳа терминологиясини ўрганишда қўлланган илмий
тамойилларига таянилган ҳолда иш тутилди.

Тадқиқотнинг тадқиқ усуллари тавсифий усул, тарихий ва синхрон таҳлил усули,

структурал таҳлил ва бошқалардир.

Ишнинг тадқиқ объекти ва материаллари

. Ишнинг тадқиқ объектини ўзбек

ономастикасига оид илмий тадқиқотлар матнида қўлланган 2000 га яқин илмий терминлар
ташкил қилади. Ушбу материал ХХ асрнинг 50-йилларидан ХХI асрнинг бошларигача
ўзбек ономастикаси соҳасида ёзилган монографиялар, илмий тўпламлар, докторлик ва
номзодлик диссертациялари, авторефератлар, илмий мақолалар матнларидан тўпланди.

5

Иш натижаларининг жорийланиши

. Ишнинг асосий мазмуни ва илмий

натижалари эълон қилинган 10 та мақола ва тезисларда, шунингдек, Навоий (1998),
Тошкент (2004) шаҳарларида ўтган илмий анжуманларда ўқилган маърузаларда ўз
ифодасини топган.


background image

Ишнинг мавзуи ва режаси Навоий давлат педагогика институти илмий кенгашида,

ЎзР ФА Тил ва адабиёт институти илмий кенгашида, шунингдек, Тилшуносликка оид
илмий тадқиқотларни мувофиқлаштирувчи Кенгашда номзодлик диссертацияси мавзуи
сифатида тасдиқланган.

Ишнинг тузилиши ва ҳажми

. Иш компьютер ёзувида 138 саҳифа бўлиб, ишнинг

умумий тавсифи, кириш, уч боб ва умумий хулосалар ва фойдаланилган адабиётлар
рўйхатидан иборат.

ТАДҚИҚОТНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Ишнинг кириш қисмида ўзбек ономастикаси соҳасининг пайдо бўлиши,

шаклланиши ва ривожи, бунда ўзбек номшуносларидан Ҳ.Ҳасанов, С.Қораев, Э.Бегматов,
Т.Нафасов, З.Дўсимов, Т.Раҳматов, Н.Охунов, Л.Каримова ва бошқаларнинг роли, ўзбек
ономастикасига бағишланган диссертациялар, монография, рисола ва мақолаларда
учрайдиган илмий терминлар, баъзи терминларнинг дастлаб қайси манбада учраши
масалалари кенг таҳлил қилинди.

Ўзбек тили терминологияси илмий йўналиш сифатида анча ривожланган бўлишига

қарамасдан, ўзбек тилшунослиги ономастик терминлари деярли тадқиқ қилинган эмас. Бу
борада амалга оширилган баъзи ишларга Э.Бегматов, А.Жумаев, Ғ.Сатторовларнинг

1

,

Т.Нафасовнинг

2

мақолаларини киритиш мумкин.

Ишнинг биринчи боби «

Ономастика терминларининг мавзуий таснифи

» деб

номланган бўлиб, унда ономастика терминларини таснифлаш муаммолари ўрганилган ва
терминлар маъновий-мавзуий гуруҳларга ажратилган ҳолда таснифланган. Булар
қуйидагилар:

Ономастика соҳасининг илмий йўналишларини ифода этувчи терминлар:

1)

атоқли отларнинг ўзаро фарқли типларини тадқиқ қилувчи илмий йўналишларни
англатувчи терминлар: антропонимика, топонимика, топономастика, этнонимика,
космонимика, астронимика, зоонимика, гидронимика, оронимика ва б.; 2) йирик илмий
йўналишларнинг маълум тармоқларини ифода этувчи терминлар: гелонимика (ботқоқлар
атоқли отини ўрганувчи соҳа), геонимия (ҳар қандай физикавий географик объектларнинг
номини ўрганувчи соҳа), лимнонимика (кўл ва сув ҳавзалари номини ўрганувчи соҳа),
марсионимия (Марс сайёрасидаги объектлар атоқли отини ўрганувчи соҳа), урбонимика
(шаҳар ичида жойлашган объектлар атоқли отини ўрганувчи соҳа) ва бошқалар;

3) ономастик бирликларни услубий-функционал жиҳатдан (бадиий, услубий,

этнографик ва б.) тадқиқ қилувчи йўналишлар номи: бадиий ономастика, ономапоэтика,
поэтик ономастика, услубий ономастика, фольклор ономастикаси, шеърият ономастикаси,
этник ономастика, ўзбек бадиий ономастикаси, ўзбек шеърияти ономастикаси, стилистик
ономастика ва б.;

1

Бегматов Э., Жумаев А., Сатторов ғ. Ўзбек ономастик терминологияси ва уни нормалаш проблемалари ғғ

Ўзбек тили терминологияси ва унинг тараққиёт перспективалари. – Тошкент: Фан, 1986. – 8-10-бетлар.

2

Нафасов Т. Ўзбек топонимикаси терминларининг шаклланиши ва тараққиёти ғғ Ўша тўплам, 52-55- бетлар.

6

4) ономастиканинг илмий соҳаларини тарихийлик, замонавийлик нуқтаи назаридан

номловчи терминлар: замонавий топонимика, тарихий ономастика, ўзбек тарихий
номшунослиги, ҳозирги ўзбек номшунослиги, ўтмиш ўзбек номшунослиги ва б.;


background image

5) ономастика соҳаларини қайси миллат тили ва тилшунослигига мансублигига

кўра

номловчи

терминлар:

ўзбек

ономастикаси,

ўзбек

номшунослиги,

ўзбек

антропонимикаси, ўзбек топонимикаси, ўзбек теонимияси, ўзбек тили номшунослиги,
ўзбек тили ономастикаси, қирғиз ономастикаси, қозоқ тили ономастикаси, қорақалпоқ
топонимикаси ва б.;

6) ономастика соҳаси билан шуғулланувчи тадқиқотчиларни англатувчи терминлар:

номшунос ғғ ономаст, топонимшунос ғғ топонимист, ўзбек номшунослари,

ўзбек

номшунос олимлари, ўзбек топонимистлари, филолог топонимист, тарихчи топонимист,
топонимист олим, тилшунос топонимист ва б.

Ономастика соҳасининг бошқа фанлар билан муносабатини ифода қилувчи

терминлар

Атоқли отларнинг пайдо бўлиши, ривожи кўпгина лисоний ва нолисоний омиллар

билан бо\лиқдир. Шу сабабли атоқли отлар тадқиқотчиси номларни таҳлил қилишда
тилшуносликдан ташқари бошқа фанларнинг илмий усулларидан, улар эришган
ютуқлардан фойдаланади. Ушбу ҳол ономастика соҳасининг бошқа ижтимоий ва табиий
фанлар билан муносабатини юзага келтиради. Ушбу муносабат қуйидаги терминларда акс
этганини кўриш мумкин: топонимика ва лексикология, топонимика ва этимология,
топонимика ва диалектология, топонимика ва география, топонимика ва луғатшунослик,
топонимика ва лексикография, топонимика ва тарих, топонимика ва картография,
ономастик статистика каби.

Ономастиканинг таҳлил усулларига оид терминлар.

Атоқли отларни ўрганиш

билан боғлиқ таҳлил усулларига оид терминларни уч гуруҳга бўлиш мумкин: 1.

Ономастик назария

ларга дахлдор терминлар: илмий топонимика, ономастик йўналиш,

ономастик текширишлар, тарихий номларни тиклаш принципи, тарихий этимологик
йўналиш, топонимика методологияси, топонимик қонуниятлар, хусусий топонимика,
умумий топонимика каби.

2.

Атоқли отлар

ни ўрганишнинг илмий йўналишларига дахлдор терминлар:

исмлар этнографияси, картографик топонимика, ономастик лексикография, топонимик
атлас, топонимик лексикография, топонимларни комплекс ўрганиш, топонимларнинг
тарихий-этимологик тадқиқи, топонимларнинг энциклопедик лу\ати, топонимларнинг
этимологик луғати, топонимларнинг этимологик тадқиқи ва б.

3.

Илмий тадқиқ усуллар

ига дахлдор терминлар: топонимик классификация ғғ ономастик

тасниф, топонимик классификация ғғ топонимик тасниф, топонимик қатламни белгилаш,

хронологик тасниф, экстралингвистик классификация, эстетик тасниф ва б.

Қайд қилинганлардан ташқари баъзи терминлар мавжудки, улар ҳам моҳиятан

ономастик тадқиқот усуллари, таҳлилларига дахлдор: негативликни белгилаш, тарихий
топонимик карта(лар), ономастик семинар, топонимик иллюстрация, топонимик
картотека, топонимик лу\ат, топонимик маълумот, топонимик паспорт, топонимик
хариталар, умумий топонимик харита, қисқача топонимик луғат ва б.

Атоқли от типлари ва уларга дахлдор тушунчаларни ифода этувчи терминлар.

Тилдаги атоқли отлар англатувчи объектлар моддий, табиий ва сунъий, хаёлий, реал

ва афсонавий, дунёвий ёки диний бўлиши, улар қуруқликда ва сувликларда, ер юзаси ёхуд
ер остида, аксинча, фазо (само)да жойлашган бўлиши мумкин. Атоқли отлар маъно ва
вазифасига кўра хилма-хил бўлиб, улар инсонга ёки ҳайвонот, ўсимликларга, бошқа хил
жонли ва жонсиз мавжудотларга, ҳажман улкан ёки кичик объектларга тегишлидир. Ушбу
тушунчаларни ифодаловчи терминлар миқдоран кўп бўлиб, мураккаб гуруҳларни

7

ташкил қилади. Шу сабабли илмий тадқиқотларда бу номларни қандайдир
умумлаштириш, уларни маълум омиллар асосида таснифлашга тўғри келади: 1. Шахс


background image

(инсон) тушунчасига дахлдор терминлар: аёллар исми ғғ аёллар номи

1

, бобо исми, ота

исми, бола исми, лақаб, индивидуал лақаб, коллектив (жамоавий) лақаб, тахаллус,
антропоним, антропонимия, исм, фамилия, киши атоқли отлари, кишилар номи,
лақаб-ном, лақаб-тахаллуслар; отасининг исми (отчество), патронимик ном, шахс атоқли
отлари, эркаклар исми (номи), эрлар номи, ўғил болалар исми, қиз болалар исми. 2.
Кишиларнинг уруғ, қабила, элат, халқ, жамоа бўлиб уюшиши ва яшашига оид
тушунчаларни ифода қилувчи терминлар: уруғ номи, қабила номи, халқ номи, миллат
номи, уруғ-аймоқ номлари, уруғ бирлашмаси номи, уруғнинг умумий номи, уруғнинг
кичик тармоғи номи (патроним), элатлар номи, эл-элатлар номи, этноним, этнонимия,
геоним, геонимия ва б.

3. Қуш ва ҳайвонларга берилган атоқли от тушунчаларни англатувчи терминлар:

зоонимлар, зоонимия, қуш номлари, ҳайвонларнинг атоқли оти, ҳайвонлар номи, от номи,
отлар номи.

4. Самовий объектлар (космонимлар)нинг атоқли отини ифода этувчи терминлар:

космонимлар,

космонимия,

астронимлар,

астронимия,

венесуоним,

марсионим,

марсионимия, меркуроним, меркуронимия, осмон буржлари номи, планеталар номи,
юлдузлар номи, планетоним, селеноним, селенонимия ва б.

5. Маданий, бадиий, илмий ва санъат асарлари номини ифода этувчи терминлар:

хрематоним, асарлар номи, бадиий асарлар номи, сарлавҳалар номи, документоним,
идеонимлар, ктематоним, мусиқа асбоблари номи, куйлар номи, тарихий асарлар номи,
тарихий ҳужжатлар атоқли оти ва б.

6. Ер усти ва ер остидаги табиий-жўғрофий ҳамда сунъий объектларнинг атоқли

отларини ифода этувчи терминлар. Бундай объектлар хилма-хил ва миқдоран кўп бўлиб,
ономастикада асосан 3 та умумий термин билан юритилмоқда:

топоним, гидроним,

ороним

. Номларнинг ушбу йирик гуруҳлари яна бир қатор майда гуруҳлар, шохобчаларга

бўлинади: агрооним, – ер участкалари номи, ойконим, комоним – аҳоли яшовчи ўринлар
номи, гелоним – ботқоқликлар номи, дромоним – йўл ҳаракати билан боғлиқ объектлар
номи, лимноним – кўллар ва ўша типдаги сувликлар номи, селеоним – ер тагида
жойлашган табиий объектларнинг атоқли оти ва б.

Атоқли отларнинг мана шу кўринишларига хос лисоний ҳамда нолисоний

хусусиятларини англатувчи тушунчаларни тадқиқ қилиш ономастикада ўзига хос
терминларни юзага келтирган. Уларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:

1. Аҳоли истиқомат қилувчи жойлар, масканлар, ўринлар номини англатувчи

терминлар:

а) аҳоли истиқомат қилувчи жойлар номи: шаҳар номи, қишлоқ номи, овул номи,

аҳоли пунктлари номи, аҳоли масканлари номи, гузарлар номи, кварталлар номи, мавзелар
номи, майдон номи, манзиллар номи, маҳалла номи, комонимлар, комонимия,
ойконим(лар), ойконимия, урбаноним, урбанонимия, урбонимлар, қўр\онлар номи,
қалъалар номи ва б.;

б) маъмурий-ҳудудий бўлинмаларни ифода этувчи терминлар: шаҳар номи, туман

номи, вилоят номи, давлат номи, мамлакат номи, хороним ва б.;

в) йўл ҳаракатига алоқадор бўлган объектларнинг номини ифода этувчи терминлар:

йўллар номи, кўча номи, шоҳкўча номи, берк кўча номи, бекатлар номи, кўприклар номи,
тор кўчалар номи, дромонимлар, одонимлар каби.

2. Сувликлар, сув ости ва сув устидаги объектлар номини ифода қилувчи

терминлар: сувликлар номи, сой номи, кўллар номи, сув номлари, сув объектлари номи,

1

«Ном» ўзи ономастикада кўп

ҳ

олда «ато

қ

ли от» маъносида

қў

лланилади.

8


background image

гидроним, гидронимик номлар, булоқлар номи, гелоним, гелонимия, гелонимика,
гидрогеографик номлар, гидрогеграфик объектлар номи, дарё номи, денгиз номи,
жилғалар номи, каналлар номи, кечиклар номи, лимноним, лимнонимия, макрогидроним,
микрогидроним, океаноним, пелагоним, пелагонимия ва б.

3. Ер юзасидан баланд жойлашган объектлар номини англатувчи терминлар:

ороним, оронимия, оронимик номлар, оротопонимлар, довон номи, тепаликлар номи, тепа
номлари, тоғ номи, қирлар номи каби.

Номинация тушунчалари билан боғлиқ терминлар.

Номлаш шунчаки ўзича юз берадиган (стихияли) ҳодиса бўлмасдан, ўзига хос

мураккаб лисоний ва нолисоний қонуниятларга, эҳтиёж ва талабларга жавоб бериши
лозим бўлган жараёндир. Ушбу жараённинг хусусиятлари ономастик тадқиқотларда
муайян терминлар билан юритилади:

1. Номлаш (номинация) тушунчасини умумий тарзда ифода этувчи терминлар: аташ,

номлаш, аташ системаси, аташ функцияси, исм бериш, номинация, онимизация,

ономастик номинация, номинацион система, номлаш маданияти, номлаш санъати ва б.

2. Номлаш усули билан боғлиқ тушунчаларни англатувчи терминлар: тўрт

насабгача аташ, олти насабгача аташ, уруғ номига нисбат бериш, лақаб билан аташ,
объектларни якка тарзда номлаш, ота томонидан аташ, расмий номлаш, аташнинг арабча
усули, икки ном билан аташ, кишилар шарафига номлаш, кўпномлилик, қўшномлилик ва
б.

3. Номланиш жараёни ва қонуниятларини англатувчи терминлар: топонимизация,

топонимлашув жараёни, топонимлашув ҳодисаси, топонимга кўчиш, фитонимизация,
фитонимлашув жараёни, фитонимлашув, этнонимлашув, ономастик кўчиш, табиий пайдо
бўлган номлар, табиий ясалган номлар, мотивланганлик, мотивланиш жараёни,
мотивланиш ҳодисаси, мотивланувчи, мотивловчи асос, мотивловчи элемент, номинация
мотивлари, номлаш моделлари ва б.

Номларнинг генетик-этимологик манбаини англатувчи терминлар:

1. Ўз қатламга мансуб номларни умумий тарзда атовчи терминлар:

а) «умум» лексемаси билан бошланувчи терминлар: умумтуркий номлар,

умумтуркий муштарак номлар, умумтуркий ономастик бирликлар, умумтуркий топонимик
қатлам, умумтуркий этноним, умумтуркий қатлам каби;

б) таркибида «турк», «туркий» лексемаси мавжуд терминлар: туркий номлар,

туркий атоқли отлар, туркий антропонимлар, туркий топонимлар, туркий географик
номлар, туркий исмлар, туркий исмлар фонди, туркий сўзли топонимлар, туркий
этнонимлар каби;

г) таркибида «ўзбек», «ўзбекча», «ўз» сўзи иштирок этган терминлар: ўзбекча

номлар, ўзбекча жой номлари, ўзбекча исмлар, ўзбекча номлар, ўзбекча топонимлар, ўзбек
этнонимияси, ўз қатламга мансуб номлар, ўз қатлам антропонимлар.

2. Номнинг ўзлашма қатламга мансуб эканлиги тушунчасини англатувчи

терминлар:

а) ўзлашма ном тушунчасини умумий тарзда ифода этувчи терминлар: нотуркий

номлар, хорижий номлар, хорижий тилларга мансуб номлар, ўзлашган номлар, ўзлашган
топонимлар, ўзлашган қатлам антропонимлар, ўзлашган қатлам номлар каби;

б) таркибида «форсча», «форс-тожикча», «эроний» сўзлари келган номлар: форс

тожикча исмлар, форс-тожикча номлар, форс-тожикча топонимлар; форсча исмлар, форсий
исмлар, форсча номлар, форсий тахаллус; эроний топоқатлам, номларнинг эроний
қатлами, эронча ясалган номлар, эроний луғавий асосли номлар, эроний тилларга мансуб
топонимлар, эроний тиллардан ўзлашган номлар ва б.;

в) таркибида «сўғд», «сўғдий», «сўғдча» лексемалари мавжуд терминлар: сўғд тили


background image

элементлари, сўғдий номлар, сўғдий топонимлар, сўғдий қатлам, сўғдча номлар, сўғдча

9

топонимлар, сўғдча элементлар, сўғд тилига мансуб номлар, қадимий сўғд элементлари
каби;

г) таркибида «араб», «арабча», «арабий» сўзлари мавжуд терминлар: арабча

номлар, арабча номлар қатлами, арабча топонимлар, арабча қатлам, арабча ўзлашма
қатлам, аслида арабча бўлган топонимлар каби;

д) таркибида «мўғул», «мўғулча» лексемалари келган терминлар: мўғулча номлар,

мўғулча топонимлар, мўғулча қўшма антропонимлар, мўғул лексикасига оид топонимлар,
мўуллар антропонимияси ва б.

Номларнинг этнографик мотивлари билан боғлиқ тушунчаларни англатувчи

терминлар.

Ном бериш билан боғлиқ эътиқод ва расму русумлар жуда қадимги замонлардан

тортиб то ҳозирга қадар давом этмоқда ва муайян этнографик анъанага айланган. Бу ҳол ўз
навбатида номларнинг этнографик асоси билан боғлиқ терминларни юзага келтиради.
Булар қуйидагилардир:

1. Шахсга ёки жуғрофий объектга ном бериш жараёнини англатувчи терминлар:

исм бериш, исм танлаш, исм қўйиш, ном танлаш, ном қўйиш, фарзандни номлаш, от
қўйиш, чақалоққа исм танлаш, муносиб ном ва б.

2. Номлаш билан боғлиқ удумлар, ишончларни англатувчи терминлар: асровчи

исмлар (номлар), бағишлов номлар, исм-истаклар, салбий исмлар, тавсифий (дискрептив)
номлар, эвфемистик ном, хосиятли исмлар, хосиятсиз исмлар, ўғилбоп исм, қизларбоп
исм, исмлар этнографияси; табулашган ном, тотемик ном, тотемга асосланган номлар,
тотем-этнонимлар, қўшалоқ исм, қўшномлилик, боланинг яширин номи каби.

3. Номни маънавий ва эстетик жиҳатдан баҳолаш билан боғлиқ тушунчаларни

ифода қилувчи терминлар: а) ижобий баҳо терминлари: гўзал исм, чиройли исм, кўркам
исмлар, муносиб исм, мазмунан чиройли исм, яхши исм; б) салбий баҳо терминлари:
бемаъни (хунук) ном, дабдабали исм, камситувчи номлар, номақбул номлар, номуносиб
номлар, хунук исмлар, хунук маъноли номлар, хунук отлар, эскича номлар, номлаш
маданияти, номлаш санъати ва б.

Атоқли отни ясаш учун асос бўлган луғавий материални ифода қилувчи

терминлар

: а) антропонимларнинг луғавий асосини англатувчи терминлар: антроороним,

антропокомоним, антропотопоним, антроойконим, антротеоним, антропоэтноним каби; б)
этнонимик асосни англатувчи терминлар: этногидроним, этнодромоним, этноиндикатор,
этнокомоним, этноойконим, этноойконимия, этноороним, этнотопоним, этнотопонимик
тип, этнотопонимия, этнологик топонимлар; в) топонимик асосни англатувчи терминлар:
топотопоним, топогидроним, топотеоним каби; г) фаунатив ва флоратив асосларни
билдирувчи терминлар: фаунатив номлар, фаунатив топонимлар, фаунатив тип,
зоотопонимлар, биотопонимлар, фитоойконимлар, фитотопонимлар каби.

Номларнинг маъно ва этимологиясини тадқиқ қилиш билан бо\лиқ

тушунчаларни англатувчи терминлар.

Ушбу гуруҳга қуйидагилар киради: а) атоқли отлар маъносига оид тушунчани

умумлашган ҳолда ифода қилувчи терминлар: атоқли отлар маъноси (семантикаси),
исмлар маъноси, киши номлари маъноси, топонимик маъно, топонимлар маъноси,
топонимнинг лексик маъноси, шахс номлари маъноси, этнонимлар маъноси каби; б)
номлар маъносининг типлари ва оппозицион маъноларни англатувчи терминлар: кўп
маъноли номлар, мажозий маъноли номлар, маъноси аниқ номлар, маъноси ноаниқ номлар
ғғ маъноси номаълум номлар, маъноси қоронғи номлар, номнинг этнографик маъноси,
сохта маъноли номлар, исмнинг асл маъноси, исмнинг кўчма маъноси, исмнинг символик


background image

маъноси, исмнинг турдош отлик маъноси, исмнинг этнографик маъноси ва б.

Ономастик бирликларнинг тарихий (даврий) мансублигига оид

тушунчаларни ифода қилувчи терминлар.

10

Маълумки, ҳар қандай тилдаги ономастик бирликлар бир даврнинг маҳсули эмас,

балки тилда қадимиятдан тортиб, шу кунга қадар юзага келган лисоний ҳодисадир.
Бизнинг кузатишларимиз ўзбек ономастикасида ономастик бирликлар, тарихийлик,
даврий мансублигига кўра икки катта гуруҳга бўлиб тадқиқ қилинаётганини кўрсатди: 1)
тарихий номлар; 2) янги, замонавий номлар. Шунга кўра тарихий номларни аташ учун
қуйидаги терминлардан фойдаланилмоқда: а) таркибида «тарихий» сўзи қатнашувчи
терминлар: тарихий номлар, тарихий антропонимия, тарихий жой номлари, тарихий
жў\рофий номлар, тарихий исмлар, тарихий топонимия, тарихий топонимлар, тарихий
қатлам, тарихий-этимологик қатлам; б) таркибида «қадимги», «азалий» сўзи қатнашган
терминлар: қадимги номлар, номларнинг қадимий қатлами, қадимги атамалар, қадимги
географик номлар, қадимий туркий номлар, қадимий эроний топонимлар, қадимий
топонимлар, қадимий сўғд элементлари, қадимий юнонча исмлар, қадимий яҳудийча
исмлар, азалий номлар.

Замонавий номларни аташ учун қуйидаги терминлардан фойдаланилган: а)

таркибида «замонавий», «ҳозирги» сўзлари иштирок этган терминлар: замонавий номлар,
замонавий исмлар, замонавий исмлар фонди, замонавий ном; ҳозирги топонимлар,
ҳозирги ўзбек исмлари; б) таркибида «янги», «янгидан» сўзи мавжуд терминлар: янги
атоқли отлар, янги исмлар, янгидан ижод қилинган исмлар, янгидан ясалган исмлар, янги,
замонавий ном, янги номлар қатлами, янги топонимлар ва б.

Ономастика соҳасидаги диний ва афсонавий тушунчаларни ифода қилувчи

терминлар.

Исмларнинг

танланиши

ва

берилишида,

географик

объектлар,

турли

мавжудотларнинг у ёки бу тарзда номланишида турли хил диний, илоҳий, афсонавий
(мифик), шунингдек, этнографик тушунча ва тасаввурнинг сезиларли роли бор.

Бир қатор ономастик терминларнинг пайдо бўлишида қайд қилинган тушунча ва

тасаввурлар мотивлик ролини ўйнайди:

1) диний-афсонавий тушунчаларни умумий тарзда ифода қилувчи терминлар:

теонимлар, теонимия, теонимик номлар, афсонавий номлар, диний номлар, мифик номлар,
диний-афсонавий антропонимия, диний-афсонавий исмлар, илоҳийлаштирилган номлар,
мифонимлар, хаёлий-фаразий номлар, ўзбек теонимияси каби;

2) реал мавжуд бўлган конкрет шахс, объектлар номи: пай\амбар номи, авлиёлар

номи, халифалар номи, саҳобалар номи, теотопонимлар, бутлар номи, қабристон номи,
қабрлар номи каби;

3) диний-афсонавий шахслар, мифик образлар, предметлар ва объектлар номи:

афсонавий мавжудотлар номи, афсонавий шахслар номи, жин ва девлар номи, мифологик
образлар номи, фаришта ва малоикалар номи ва б.;

4) диний-афсонавий маъноли номлар баъзи ҳолларда: илоҳийлаштирилган номлар,

муқаддас номлар, диний маъноли исмлар, диний маъноли номлар, диний руҳдаги исмлар
каби умумий тарзда аталади.

Номларнинг бадиий-услубий хусусиятларига алоқадор тушунчаларни ифода

қилувчи терминлар.

Атоқли отлар ўз номинатив вазифасидан ташқари бадиий адабиёт ва фольклор

тилида ўзига хос бадиий-услубий вазифа ҳам ўтайди. Атоқли отларнинг мана шу
хусусиятини тадқиқ қилувчи ономастика йўналишлари ва бу йўналишларнинг ўзига хос
терминлари юзага келган: а) номларнинг бадиий-услубий хусусиятларини ўрганадиган


background image

илмий йўналишлар, усуллар номи: адабий ономастика, адабий-бадиий ономастика, бадиий
адабиёт ономастикаси, бадиий ономастика, бадиий тил ономастикаси, ономастик
стилистика, стилистик ономастика, достонлар ономастикаси; б) номларнинг услубий
хусусиятларига ишора қилувчи номлар: антропонимлар услубияти, сўзловчи лақаблар,
сўзловчи исмлар, бадиий асарлар ономастикаси; в) бадиий образлар, персонажлар номи

11

билан бо\лиқ тушунчалар англатувчи терминлар: бадиий образлар номи, персонажлар
исми, персонажлар номи, тўқима номлар, тўқима образлар номи, салбий образлар номи,
тўқима-хаёлий номлар, тўқима исмлар ва б.

Ономастик қонуниятлар билан боғлиқ тушунчаларни англатувчи терминлар.

Атоқли отлар мураккаб лисоний тизим бўлиб, ушбу тизимнинг яшаши, ривожи, ўзгариши,
функционал табиати баъзи қонуниятлар, жараёнлар асосида юз беради. Ономастик
тадқиқотларда мана шундай қонуният ва жараёнлар муайян терминлар билан юритилади:
антропонимик (топонимик) универсалия, атоқли отга кўчиш қонуниятлари,
детопонимизация, деэтимологизация, негативлик қонуни, негативлик принципи,
нисбийлик принципи, нисбий негативлик, сўзнинг атоқлилашуви, номларнинг
информативлиги, номларнинг функционал алмашинуви, ономасиологик жараён,
ономастик қонуниятлар, позитивлик принципи, позитивлик ҳолати, позитивлик
қонуниятлари, топонимик номинация қонуниятлари, топонимик тизимнинг турғунлиги,
топонимларнинг ареаллашуви, топонимнинг информативлиги, топонимнинг яшовчанлиги,
топонимик тизим эволюцияси ва б.

Атоқли отларнинг имлоси ва талаффузига дахлдор тушунчаларни англатувчи

терминлар.

Ушбу гуруҳ терминларни учга бўлиш мумкин:

1. Атоқли отларнинг имлосига оид терминлар: жой номлари имлоси, жой

номларининг имловий нормалари, жой номларини тўғри ёзиш, жой номларининг ўзбекча
имлоси, исм ва фамилиялар имлоси, исмларнинг миллий орфографияси, исми шарифлар
имлоси, киши номлари имлоси, номлар имлоси, номларнинг имло қоидалари, тарихий
номлар имлоси, топонимнинг имловий шаклини белгилаш, топонимнинг русча имлоси,
хорижий номларнинг ўзбекча имлоси, шахс номлари имлоси, ягона имловий шакл, ўзбекча
номлар имлоси, исмларнинг имло луғати, имловий тўғрилик мезони каби.

2. Номларнинг амалий транскрипцияси ва транслитерациясига оид терминлар:

антропонимларнинг транскрипцияси ва транслитерацияси, топонимларнинг русча
транскрипцияси, исмларни тўғри транскрипция қилиш, номлар транскрипцияси, русча
транскрипция, топонимик транскрипция, транслитерация, тўғри транслитерация, амалий
транскрипция, транскрипцион луғат ва б.

3. Номларнинг орфоэпиясига оид терминлар: исмни тўғри талаффуз қилиш,

номнинг маҳаллий талаффуз шакли, номнинг миллий талаффузи, талаффузда қулайлик
мезони, фамилиялар талаффузи каби.

Атоқли отларнинг грамматик тузилиши ва ясалишига оид терминлар.

Бу гуруҳга қуйидагилар киради:

1. Атоқли отнинг лисоний материалга кўра таркибини кўрсатувчи терминлар: а)

атоқли от асос қисмининг номини англатади: апеллятив асос, топоасос, топонимик асос,
этноасос, апеллятивли ном, апеллятив номлар, апеллятив топоним, гибрид ном, гидрид
топоним, икки сўзли ном, икки ўзакли топоним, нолга тенг топонимлар, ноль кўрсаткичли
номлар, номнинг апеллятив асоси, сифат топонимлар, олмош топонимлар, феъл
топонимлар, сон топонимлар, ўзак морфемали антропонимлар, ўзак морфемали
топонимлар;

б) атоқли от ёрдамчи қисмининг номини англатади: антропонимик формант,


background image

аффиксли ойконим, аффиксли топоним, аффикссиз топоним, гидрономик индикатор,
жамлик билдирувчи индикатор, иккиламчи индикатор топоформант, индикаторли номлар,
индикаторли топонимлар, индикатор сўзлар, нисбий топоформантлар, объект англатувчи
индикатор, ойконимик индикаторлар, топоформант, топоаффикслар, топонимик аниқлагич,
топонимик индикатор, топонимик формант, топонимик элемент, топоасос, функционал
индикаторлар, этноиндикаторлар, этноформант, ўрин билдирувчи индикаторлар ва б.

12

2. Атоқли отнинг тузилиш хусусиятини англатувчи терминлар: бирикма номлар,

бирикма қолипли топонимлар, бирикма топонимлар, бир морфемали номлар, бир сўзли
топонимлар, жуфт исмлар, жуфт топоним, икки бўғинли исмлар, икки негизли
топонимлар, кўп компонентли топонимлар, кўп сўзли топонимлар, мураккаб топонимлар,
мураккаб компонентли гидронимлар, топонимик моделлар, топонимик тузилма, туб
топонимлар, ясама топонимлар, туб номлар, қўшма этноним, уч сўзли топонимлар, ясама
структурали номлар, қўшма топонимлар, қўшма исмлар, қўшма тузилмали этнонимлар,
қўшма этноним ва б.

3. Атоқли отнинг ясалиш хусусиятини ифода қилувчи терминлар: аслида ясалма

номлар, аслида изофали исмлар, гидрономик ясама, изофали топонимлар, изофали қўшма
исмлар, топонимик ясалма, туташган исмлар, ясама топонимлар, қўшма исм.

4. Атоқли отнинг ясалиш усули ва ясаш воситаларини англатувчи терминлар: а)

лексик-семантик усулга дахлдор терминлар: конверсия, ички конверсия, ташқи конверсия,
ономастик

конверсия,

ономастик

кўчиш,

топонимик

конверсия,

транспозиция,

транспозиция усули, функционал кўчиш; б) морфологик усулга дахлдор терминлар:
ономастик қўшимчалар, тарихий ясалма номлар, топонимларнинг аффиксал ясалиши,
транспозиция (кўчиш), қоришиқ (гибрид) номлар; в) синтактик усулга дахлдор терминлар:
қўшма ном, атрибутив бирикмали топонимлар, компонентлари тенг бирикувга асосланган
қўшма номлар, компонентлари тобе бирикувга асосланган номлар, объектли бирикма
қолипли топонимлар, предикатив бирикма қолипли топонимлар, предикатив муносабатга
асосланган топонимлар, синтактик тузилмали этнонимлар, синтактик усулда ясалган
этнонимлар, топонимик компонент, қўшма компонентлар; г) изофали номларга дахлдор
терминлар: арабча изофали исмлар, аслида изофали номлар, изофат типидаги номлар,
изофали атоқли отлар, изофали топонимлар, изофали қўшма исмлар, изофий бирикма
топонимлар, топонимнинг изофавий усулда ясалиши, форсча изофали номлар.

Ишнинг иккинчи боби «Ономастика терминларининг луғавий-маъновий

хусусиятлари»

деб номланган.

Ўзбек ономастикаси терминларини уч гуруҳга ажратиш мумкин: 1. Баъзи тарихий

анъанавий терминлар. 2. Ўзбекча терминлар. 3. Русча-байналмилал терминлар.

Тарихий-анъанавий терминлар.

Ономастика илмий соҳа сифатида янги бўлса-да,

«номлаш», «ном бериш», «аташ», «исм бериш», «от қўйиш», «ном бериш» каби ҳодисалар
жуда қадимий удумлардир. Булар ҳақида кўпгина кўҳна манбалар, этнографик
адабиётларда қимматли маълумотлар бор.

Туркий тилларда «ном» маъносидаги «от» сўзи жуда қадимий даврлардан маълум.

Қадимий туркий тилда

от

сўзи: от (исм, ном), от (ҳайвон номи), от (отмоқ), от (юраги отди

– юраги уриб турибди) маъноларини ифода қилган

1

. Бу сўзнинг ономастикага тегишли от

ғғ од (аd) шакли: 1) исм; 2) умуман ном; 3) унвон, титул маъноларини англатган

2

. Исм

маъносидаги

от

сўзи

at al

– исмга эга бўлиш,

at ata

– исм бериш,

at ber

– исм бериш,

ati

kotrulmus

– оти юксалди, машҳур бўлди,

at qоy

– от қўй,

at tut

– исмли бўлиб юрмоқ каби

бирикма, иборалар таркибида келган

3

.

М.Кошғарий а:т сўзи – исм, от ва лақаб, унвон маъносида қўлланишини кўрсатган

4

.

Ушбу муаллиф атадi – феълини шундай изоҳлайди: «ол аңар ат атадi – у унга бир лақаб


background image

берди. От қўйиб аташга ҳам бу сўз қўлланилади»

5

. XII-XIII аср ёзма обидаси бўлмиш

«Тафсир» тилида ат (от) I – исм, ном; ат II – ҳайвон номи ва ат – отмоқ, улоқтирмоқ; ат III

1

Древнетюркский словарь. – Л.: Наука. 1969. – С. 64-65.

2

Ўша ерда. 64-бет.

3

Ўша ерда. 64-бет.

4

Кош

ғ

арий Ма

ҳ

муд. Девону лу

ғ

атит турк. I том. – Т.: ЎзФА нашриёти, 1960. – 107-бет.

5

Ўша асар. III жилд. – Т., 1963. – 267-бет.

13

– ёришмоқ, тонг отмоқ омонимлари қайд қилинган

1

. Номлаш жараёнини атан – исмли

бўлмоқ, ата – исм бермоқ, номламоқ сўзлари ифодалаган

2

.

Юқорида қайд қилинган манбаларда

исм, ном

лексемалари учрамайди. Шу нарса

ҳам характерлики,

адаш

сўзи (бирдан ортиқ шахслар исмининг ўхшаш, бир хил бўлиб

қолиши) «Древнетюркский словарь»да, шунингдек, «Девону луғатит турк»да «дўст,
ўртоқ» деб изоҳланган

3

. «Тафсир» лексикасида ат II сўзига

ат ташi

(отдоши) келтирилиб,

«адаш» -

бир хил исмли

изоҳи берилган

4

.

Арабча

исм

, форсча

ном

лексемалари ўзбек тилига кейинчалик, XIII асрлардан

кейин кирган бўлиши мумкин. Чунки XIV асрларга оид Хоразм ёзма обидалари тилида

ат

сўзи билан бир қаторда

исм, номдор

лексемалари учрайди

5

.

Навоий тилида исм, ном сўзлари

от

сўзи билан параллел қўлланилган.

Исм

сўзидан

исмлик

(номли, номга эга бўлган)

6

сўзи ясалган. Ушбу манбада негадир

ном

сўзининг ўз

маъноси эмас, кўчма маъноси изоҳланган: ном – обрў, эътибор, шуҳрат, номус

7

. Ушбу сўз

негизида ясалган номвор (ном чиқарган, машҳур), номдор (донгдор), номдорлик
(машҳурлик), номжўй (шуҳратпараст), номзод (унашилган, олдиндан белгиланган), номий
(номли, шуҳратли)

8

сўзларининг мавжудлиги

ном

сўзи ХV аср тилида анча серистеъмол

бўлганидан дарак беради.

От

(а:т) сўзи барча туркий тилларда учрайди. Э.В.Севортян

от

сўзининг бу

тиллардаги бешта маъносини қайд қилган. Улар орасида от сўзининг исм, ном, лақаб
маънолари биринчи ўринда туради. Тадқиқотчиларнинг аксарияти

от

(а:т) – чақирмоқ,

қичқирмоқ, айтмоқ маъносидаги ўзакдан пайдо бўлган, бунга далил сифатида баъзи
туркий тилларда

ata

сўзининг чақириш, қичқириқ маъносида учрашини келтиришади

9

.

«Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да

от, исм, ном

сўзлари кенг изоҳланган.

От

сўзининг 5 та маъноси изоҳланган: 1. Кишининг шахсий исми. 2. Унвон, мансаб. 3. Зот,
уруғ. 4. Шуҳрат, донг. 5. Грамматик категория

10

. Ушбу луғатда

исм

сўзини айнан

от

деб

тўғри изоҳланган

11

.

Исм

сўзи мақоласида

исми хос

- грам. эск. атоқли от:

исми ом

– грам.

эск. турдош от терминлари ҳам келтирилган. Шунингдек, исмдош, исмламоқ, исмланмоқ,
исмли сўзлари ҳам бош сўз сифатида келтирилгани ҳам диққатга моликдир

12

.

Ном сўзига берилган изоҳдан бу сўз от, исм сўзларига нисбатан кенгроқ маънога

эгалиги маълум бўлади: «Шахс ёки нарса-предметларга қўйилган от, исм»

13

. Демак, ном

сўзи келтирилган маънода от сўзининг умумий маъносига яқинлашади. Исм сўзи эса
кўпроқ шахснинг атоқли оти маъносини англатади ва антропоним тушунчасини
ифодалайди. Ҳозирги ўзбек тилида шахс ёки объектни номлаш жараёнини номламоқ,
номланмоқ, номли, номсиз терминлари ифодалайди

14

.

Исм

ўзагидан ясалган исмламоқ,

исмланмоқ, исмли, исмдош сўзлари камистеъмоллиги билан характерланади. Кузатишлар
исм сўзи ҳозирги ўзбек тилида кўпроқ шахснинг атоқли оти, антропоним маъносида,

от,

ном

сўзлари эса умуман ном, атоқли от маъноларида меъёрлашганини кўрсатади.


background image

1

Боровков А.К. Лексика Среднеазиатского Тефсира XII-XIII вв. – М.: ИВЛ, 1962. – С. 62.

2

Ўша ерда. - 63-бет.

3

Древнетюркский словарь. – С. 9; Девону луђатит турк. I том. - 92-бет.

4

Лексика среднеазиатского тефсира. – 62-бет.

5

Фазылов Э. Староузбекский язык. Харезмские памятники XIV века. Том I. – Т.: Фан, 1966. – С. 428. Том II, 1971. –

151-бет.

6

Ўша ерда, 52-бет.

7

Ўша ерда, 474-бет.

8

Ўша ерда, 477-478-бетлар.

9

Севортян Э.В. Этимологический словарь тюркских языков. – М.: Наука, 1974. – С. 198-199.

10

Ўзбек тилининг изо

ҳ

ли лу

ғ

ати. I. – М.: Русский яз

ы

к, 1981. – 548-бет.

11

Ўша ерда. - 336-бет.

12

Ўша лу

ғ

ат. I жилд. – 336-бет.

13

Ўша лу

ғ

ат. I жилд. – 508-бет.

14

Ўша лу

ғ

ат. I жилд. – 509-бет.

14

Ўзбек тилининг тарихий ривожи давомида от, исм, ном сўзлари билан бо\лиқ баъзи

лексема ва иборалар истеъмолдан чиққан. Булар

асмо

– исм сўзининг кўплик шакли:

исмлар, номлар;

исми хос

– атоқли от,

исми ом

– турдош от,

атан

– исм, номга эга бўлмоқ

ва б.

Юқорида таҳлил қилинган

от, исм, ном, аташ, номлаш

тарихий-анъанавий

сўзлардир. Бу сўзлар ўтмишда ономастик маънодан кўра кўпроқ этнографик маъно
ифодалаган. Ҳозирда бу сўзларга илмий терминлик вазифаси ҳам юклатилган.

Ономастиканинг

тарихий-анъанавий

терминлари

қаторига

лақаб

(алқоб),

тахаллус, лақабланмоқ

кабиларни ҳам киритиш мумкин. Ишда ушбу терминларнинг

маъно ва вазифалари кенг изоҳланган.

Ўзбекча терминлар.

Сўзшуносликка оид илмий адабиётларда «туркий сўз», «туб

туркий сўз», «туркий лексема», «умумтуркий лексика» каби терминлар қаторида «ўзбекча
сўз» термини ҳам ишлатилади. Аммо «туркий сўз», «умумтуркий сўз» ва «ўзбекча сўз»
тушунчалари кўп ҳолда фарқланмайди. Тўғри, ўзбекча сўзлар ҳам туркий лексика
таркибига киради, аммо Э.Бегматов тў\ри таъкидлаганидек, бу икки тушунча бир хил
нарса эмас

1

. Келтирилган фикр ономастика терминлари тизимидаги ўзбекча терминларни

таҳлил қилиш учун ҳам тўли\ича тегишлидир.

Ўз материалдан ҳосил қилинган ўзбекча терминларда терминни ясовчи асос ҳам,

ясовчи қўшимчаси ҳам туркий тил материалидан иборат бўлади: аташ, аташ тизими,
атоқли от, аниқлагич, икки сўзли, икки ўзакли, от қўйиш, турдош сўз, эркалаш отлари,
қўшимчали ўзак, қўшимчасиз ўзак ва б.

Негизини соф туркий материал ташкил қилган ўзбекча содда терминлар миқдоран

кўп эмас. Аммо бу сўзлар термин ясашнинг бошқа бир усулида жуда сермаҳсул эканини
кўрамиз:

– иккинчи қисми

исм

сўзидан иборат бўлган терминлар: асровчи исм, боғлиқ исм,

янги исм, ўзбекча исм, қисқарган исм, қўшимча исм, сўзловчи исм, туркий исм, туташган
исм, қўшалоқ исм, тўқима исм ва б.;

– иккинчи қисми

ном

сўзидан иборат терминлар: кўл номи, кўприк номи, кўчирма

ном, овул номи, сой номи, тўқима ном, уруғ номи, элат номи, ўлик ном, қўшном, булоқ
номи, кечик номи, йўл номи ва б.

Ўзбек ономастикаси терминлари орасида ўзлашган материал негизида ҳосил

қилинган

ўзбекча терминлар

анча сермаҳсулдир. Бундай терминларнинг лисоний

материали этимологик жиҳатдан нотуркий тилга мансуб бўлса-да, термин ўзбек тилида


background image

ясалган, ушбу тилнинг маҳсули ҳисобланади. Бундай терминларни материалига кўра уч
гуруҳга бўлиш мумкин:

Арабча лексемалар

асосида ҳосил қилинган ўзбекча терминлар: анъанавий исм,

исломий исм, лақаб исм, мавсумий лақаб, мавсумий тахаллус, рамзий тахаллус, расмий
исм, сиёсий тахаллус, тарихий исм, феъл исм ва б.

Форс-тожик тили лексема

лари асосида ҳосил қилинган терминлар: банд номи,

бегона ном, гумбаз номи, жой номи, дарё номи, дашт номи, жуфт ном, кўча номи, кўҳна
ном, мозор номи, сарой номи, чашма номи ва б.

Русча ва рус тили орқали бошқа тиллардан кирган сўзлар

негизида ҳосил

қилинган

ўзбекча

терминлар:

топонимлашув,

этнонимлашув,

гидронимшунос,

топонимшунос,

фитонимлашув,

апеллятивлашув,

фаунавий

тип,

мотивловчи,

мотивланувчи ва б.

Ҳозирги ўзбек ономастикаси терминологияси таркибидаги рус тили таъсирида

пайдо бўлган терминларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:

1. Рус тилидан айнан қабул қилинган терминлар.

1

Бегматов Э.

Ҳ

озирги ўзбек адабий тилининг лексик

қ

атламлари. – Т.: Фан, 1985. – 99-бет.

15

Бу терминлар ўзбек тилида бўлинмас, содда сўз сифатида тушунилади ва ўз

маъносида

қўлланилади:

топоним,

антропоним,

космоним,

зооним, марсионим,

мифозооним, микротопоним, макрогидроним, ономастика, антропонимия, топозооним,
этнотопоним ва б. Мана шу типга оид терминлар ўзбек ономастикасида 120 дан ошиқдир.

Ўзлашган терминларнинг баъзилари ўзбекча вариантлар билан параллел

қўлланилади: антропонимика ғғисмшунослик, топоним ғғ жой номи, ономастика ғғ
номшунослик, гелоним ғғботқоқ номи, мифонимларғғмифик номлар, индикатор ғғ
аниқлагич, топонимист ғғ номшунос каби. Аммо бу каби терминларни ўзбек тилида доимо
якка ёки қўшма сўз шакли билан ифодалаш имкони йўқ ва у кўпроқ тавсифий характерда
бирдан ортиқ сўз билан берилади:

Ўзлашма муқобил

Яратилган янги термин


background image

антропоним

фамилия
зооним

космонимлар, астронимлар

документонимлар
ойконим, комоним

гидроним(лар)

этноним

агрооним

спелеоним

онимизация

теонимлар

некронимлар

киши исми, киши атоқли оти, шахс атоқли
оти ота исми, исми шариф
қуш ва ҳайвонлар номи, ҳайвонлар атоқли оти,
ҳайвонлар номи
самовий жисмлар номи, самовий объектлар номи,
самовий объектлар атоқли оти
ҳужжатларнинг атоқли оти
аҳоли яшовчи ўринлар номи, аҳоли пунктлари
номи, аҳоли масканлари номи
сувликлар номи, гидронимик номлар, сув
номлари, сув объектлари номи

уруғ номи, қабила номи, уруғ ва қабилалар номи,

этник ном, этник гуруҳ номи, этник номлар,
этнонимик номлар
ер участкалари номи, экин майдонлари номи ер
тагида жойлашган табиий объектлар атоқли оти
атоқли отлашув, атоқли отга кўчиш, атоқли
отлашув жараёни

Аллоҳнинг атоқли оти, илоҳий номлар,

Аллоҳнинг номи
муқаддас

жойлар

атоқли

оти,

муқаддаслаштирилган диний объектлар номи,
муқаддас номлар ва б.

Келтирилган терминларнинг ўзбекча вариантлари нуқсонлидир. Чунки улар шаклан

чўзиқ ва ихчам эмас. Ўзбекча терминлар маълум ўзлашма терминларни калькалаш ёки
таржима қилиш асосида юзага келган: негативлик қонун (<закон негативностей), қизлик
фамилияси (<девичья фамилия), эркаловчи исм (<ласкательнўе имена),

минтақавий

ономастика, минтақавий номшунослик (<региональная ономастика),

лаҳжавий исм

(<диалектальное имя), ономастик тизим (<ономастическая система), мифик

номлар

(<мифические имена), тўқима номлар (<вўмишленнўе имена), сунъий топонимлар
(<искусственнўе (ложнўе) топонимў), кўп сўзли топоним (< многословнўй топоним) ва б.

Ўзлашма терминлар ўзбек тилида янги терминлар ҳосил қилишда фаол қатнашади:

-

русча ўзлашма

терминнинг

биринчи

қисми бўлиб келади: антропонимик асос,

антропонимик майдон, антропонимик тизим, антропонимик қолип, апеллятив асос,
апеллятив босқич ва б.

- ўзлашма термин терминнинг иккинчи қисми бўлиб келади

: анъанавий

антропоним, бадиий ономастика, замонавий топонимика, илмий топонимика, кўчма

16

ойконим, кўҳна топоним, маҳаллий топоним, минтақавий ономастика, минтақавий
топонимия ва б.

- терминнинг ҳар иккала қисми ўзлашма лексема

дан иборат бўлади:

антропонимик ареал, антропонимик формант, гибрид топоним, гидронимик индикатор,
гидронимик тип, диалектал антропонимия, мемориал топоним, онимик ареал, онимик тип,
ономастик деривация.

Ишнинг учинчи боби

«

Ономастика терминларининг тузилиши ва ясалиш

усуллари

» деб номланган ва унда ўзбек ономастик терминларининг грамматик тузилиши


background image

ва ясалиши таҳлил қилинган.

1. Терминларнинг тузилиши

Ишда ономастика терминларини лисоний тузилишига кўра:

содда, қўшма ва

бирикмали типларга

ажратиш маъқул кўрилди.

Ҳар қандай тасниф маълум тамойилларга асосланади. Тизимийлик қонунига кўра,

ажратилган бирор гуруҳ, типнинг иккинчи томони ҳам, яъни оппозицияси бўлиши лозим.
Мана шу нуқтаи назардан аслида қуйидаги гуруҳлар мақбулдир: 1. Туб ғғ ясама. 2. Содда
ғғ мураккаб. 3. Тўлиқ ғғ қисқартма (қисқарган).

Содда терминлар.

Аввал қайд қилинганидек, содда сўзлар гуруҳига иккита тип

терминлар киради. Биринчиси – туб терминлар, иккинчиси - ясама терминлар. Туб
терминлар ўзбек ономастикаси соҳасида миқдоран кам: от, исм, ном, лақаб, тахаллус каби.
Баъзи ўзлашма терминларни ҳам туб терминларга киритиш мумкин: этимон, оним,
топоним, зооним, идеоним, ойконим каби.

Содда терминларнинг маълум қисми ясама терминлардан иборат. Ясама терминлар ҳам

фан соҳалари тилида турли даражада учрайди. Техника

1

, музикашунослик

2

соҳаларида

ясама терминлар миқдоран кўп бўлса, анатомия

3

, фармацевтика

4

, химия

5

соҳаларида

камчиликни ташкил қилади. Ўзбек ономастикаси терминларини ҳам кейинги

гуруҳга қўшиш мумкин. Биз тўплашга муваффақ бўлган 1677 термин орасида 50 га яқин
ясама термин учрайди, холос: адаш, аниқлагич, апеллятив, аташ, номлаш, индикатор,
ахборотчи (информант), исмлик каби.

Қуйидаги терминларни ҳам шартли равишда содда терминга киритиш мумкин: а)

термин этимологик жиҳатдан икки компонентли, аммо сўзнинг ҳар икки қисми ўзбек
тилида мустақил равишда қўлланмайди: агионим, зооним, топоним; б) терминнинг
компонентларидан бири ўзбек тилида мустақил термин сифатида қўлланмайди:
микротопоним, макроороним, макротопоним, микроэтноним, макроэтноним ва б.

Содда терминларни иккига бўлиш мумкин:

соф содда терминлар, нисбий содда

терминлар

.

Нисбий содда терминлар

диахроник ёки этимологик жиҳатдан қўшма бўлса-да, тилнинг

ҳозирги даври ҳолати нуқтаи назаридан содда тузилма деб тушунилади. +уйидагиларни

нисбий содда терминларга киритиш мумкин:

агио ~

(юн. аgio – муқаддас): агионим,

агиотопоним;

акро ~

(юн. аkro – ташқи, четки): акроним;

allo ~

(юн. аllos – ёт, ўзга,

бегона): аллоним;

андро

(юн. аndros – эркак): андроним;

анемо

~

(юн.

1

Дониёров Р. ўзбек тили техник терминологиясининг айрим масалалари. – Т.: Фан, 1979. – 90-бет.

2

Азизов А.

Лексика-грамматическое исследование музыкальной терминологии узбекского языка: Автореф. дис. ... канд. филол. наук.
– Т., 1981. – С. 12-13.

3

Мира

ҳ

медова З. ўзбек тилининг анатомик терминологияси: Филол. фанлари номз. ... дис. автореф. – Т., 1994. – 12- бет.

4

Касымов А. Фармацевтическая терминология в современном узбекском языке: Автореф. дис. ... канд. филол. наук – Т.,

1982.

5

Мадвалиев А.П. Узбекская химическая терминология и вопросы ее нормализации: Автореф дис. ... канд. филол. наук. –

Т., 1986.

17

аnemos – шакл): анемоним;

антrо ~

(юн. аntrofos – одам):

асти ~

(юн. astiоs – шаҳарга

хос): астионим, астионимия ва б.

Диссертация таркибида яна мана шу каби элементлар мавжуд 58 та термин

келтирилган.

Терминларнинг ясалиши.

Сўз ясаш тил лексикасини бойитиш, янгилашнинг

асосий усулларидан биридир. Ўзбек ономастикасининг илмий йўналиш сифатида


background image

шаклланиши ва ривожи бу соҳага оид илмий тушунчаларни ифодалаш эҳтиёжини
ту\дирди. Бу эҳтиёжни қондириш икки йўл билан амалга ошди: а) янги терминлар яратиш;
б) бошқа тиллардан термин ўзлаштириш. Бу икки йўлдан биринчиси ички ресурс,
иккинчиси ташқи ресурс деб ҳам юритилади. Ўзбек ономастикаси терминлари қуйидаги
усулларда ясалади:

Аффиксация усули.

Аввал ҳам таъкидланганидек, ўзбек ономастикасида янги

терминларни ясашда аффиксация усули унчалик маҳсулдор эмас. Баъзи намуналар:

шунос

: номшунос, исмшунос, топонимшунос;

– чилик

: тахаллусчилик;

– ш(-иш)

:

номлаш, номланиш, аташ;

– ув

: гидронимлашув, топонимлашув, атоқлилашув,

этнонимлашув, антропонимлашув, апеллятивлашув, турдошлашув, маъносизлашув,
фитонимлашув;

– ма

: тузилма (конструкция), қоришма (гибрид);

– гич

: аниқлагич;

–ча

:

ўзбекча, ассурийча, арабча, мўғулча;

– вий

: фаунатавий ( тип), тўдавий ( лақаб), жамоавий

(-лақаб);

– боз

: номбоз;

– лик

: номбозлик, номшунослик;

– вчи

: мотивловчи,

мотивланувчи ва б.

Синтактик усул.

«Композиция йўли билан сўз ясаш композиталар – қўшма сўзлар

яратиш бўлиб, бунда икки (ё ундан ортиқ) сўзнинг қўшилиши янги лексик бирлик –
лексемани ҳосил қилади. Сўз ясашнинг бу типи ҳам ўзбек тилидаги актив йўллардандир»

1

.

Бу ўринда, албатта, синтактик усул билан қўшма термин ясаш (лексемага тенг бўлган) ва
бирикмали термин ҳосил қилиш (сўз бирикмасига тенг бўлган) фарқлаш лозим бўлади.
Кейинги тип терминлар ўзбек тилида миқдоран кўп.

Бизнинг ўзбек ономастик терминологияси юзасидан кузатишларимиз бу соҳада

қўшма терминлар деярли йўқ даража эканини кўрсатди. Биз тўплаган 1677 термин орасида
20 га яқин қўшма термин учрайди, холос. Улар орасида баъзи оригинал ясалмалар:
исмбоши, отаисм, соцтопонимлар, қўшном, кўписмлилик, қўшномлилик

терминлари

мавжуд.

Ономастикада қўшма терминларнинг кам учраши, бизнинг назаримизда, бу соҳа

терминологияси тизимининг ҳали етарли даражада меъёрланмаганлиги билан изоҳланади.
Бу ҳол, биринчидан, кўпгина терминларнинг ўзлашма шаклда ишлатилаётганида,
иккинчидан, ономастикага оид кўпгина тушунчаларнинг тавсифий характердаги бирикма
терминлар орқали ифодаланаётганида кўринади. Бундай бирикмаларнинг баъзилари
келгусида шаклий қисқаришга учраши ва содда ёки қўшма сўзга айланиши мумкин.

Ишда исм-бағишлов, исм-истаклар типидаги терминларни

қўшалоқ компонентли

терминлар

ёки қисқароқ қилиб

қўшалоқ терминлар

деб юритиш таклиф қилинган.

Ўзбек ономастикасида компонентлари дефис орқали ёзилувчи 20 яқин қўшалоқ

компонентли терминлар учрайди: антропоним–апеллятив, гап–топоним, географ–

топонимист, мутахассис–номшунос, тилшунос–ономаст, филолог–топонимист, исм–

ба\ишловлар, исм-истаклар, исм–сўзлар, лақаб–тахаллус, лақаб–фамилия, ном–фраза,

термин–индикатор, титул–лақаб, топоним–апеллятив, топоним–архаизм, ном–ибора ва б.

Бирикма терминлар.

Терминларнинг тузилишига кўра сермаҳсул типларидан

бирини бирикмали терминлар ташкил қилади: «Қарийб барча соҳалар терминологиясида
бирикма терминлар миқдор жиҳатидан асосий ўринлардан бирини эгаллайди»

2

.

1

Ўзбек тили грамматикаси. I жилд. – Т.: Фан, 1975. – 32-33-бетлар

2

Даниленко В.П. Русская терминология. – М.: Наука, 1977. – С. 170.

18

Бирикмали терминларнинг бошқа тип терминлардан миқдоран кўп эканини ўзбек

терминшунослари олиб борган ҳисоб-китоблар ҳам тасдиқлайди

1

.

Бизнинг ҳисобимизча, 1677 ономастик терминларидан 1358 таси бирикмали


background image

терминлардир. Бу терминлар умумий миқдорининг 50 фоиздан ошиқроғини ташкил
қилади.

Бирикмали тузилма ономастика терминлари икки ва ундан ортиқ сўзлардан ташкил

топади. Кузатишларимиз қайд қилинган 1358 та терминнинг 891 таси икки сўзли, 403 таси
3 сўзли, 57 таси тўрт сўзли, 5 таси 5 сўзли, 2 таси 6 сўзли эканини кўрсатди.

Қуйида бирикмали терминларнинг ушбу типларидан баъзи намуналар келтирамиз:

1. Икки сўзли бирикма терминлар: исм бериш, исмлар серияси, маҳаллий антропонимия,
минтақавий топонимия, мотивланганлик мезони, назарий номшунослик, негативлик
қонуни, номинатив функция, номлаш акти, номлаш санъати ва б. 2. Уч сўзли бирикма
терминлар: апеллятив асосли номлар, гап қолипли топоним, киши атоқли оти, ноль
кўрсаткичли ном, ном бериш санъати, ономастик сўз ясаш ва б. 3. Тўрт сўзли бирикма
терминлар: аслида изофали бўлган исм, жойга ишора қилувчи аниқлагичлар, жой
номларининг марказий картотекаси, жой номларининг семантик таснифи, исмнинг турдош
отлик маъноси, номнинг маҳаллий талаффуз шакли, услубий маъно ташувчи ном, флорани
акс эттирувчи номлар ва б.

4. Беш сўзли бирикма терминлар: исм ва фамилиянинг ягона шакли, тарихий

лисоний қимматга эга номлар, тарихий-маданий аҳамиятга молик номлар, тотем асосида
юзага келган этнонимлар ва б.

5. Олти сўзли бирикмали терминлар: компонентлари тенг бирикувга асосланган

қўшма номлар, компонентлари тобе бирикувга асосланган қўшма номлар.

УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР

Ўзбек ономастикаси терминларининг пайдо бўлиши, шаклланиши ҳамда уларнинг

муҳим лисоний хусусиятларини ўрганиш қуйидаги умумий хулосаларга келиш имконини
беради:

1. Ҳозирги ўзбек тилидаги атоқли отлар тизимини лисоний аспектда ва илмий

асосларда тадқиқ қилиш ўтган асрнинг 60-йилларидан бошланди. Ўзбек ономастикаси
терминологиясининг кенг маънода шакллана бошлаши мана шу даврга тўғри келади.

2. Ўзбек ономастикаси терминларининг энг ривож топган тармоғи ўзбек

антропонимикаси ва топонимикаси терминларидир. Атоқли отларнинг бошқа тармоқлари
ўзбек тилшунослигида ҳали кенг тадқиқ қилинмагани туфайли уларга оид терминлар ҳали
етарли равишда тармоқланмаган. Чунончи, зоонимика, фитонимика, космонимика
соҳаларининг терминлари.

3. Ўзбек ономастикаси терминологиясида икки тип терминлар асосий ўрин тутади:

1) атоқли отга эга бўлган объектлар ва тушунчаларнинг номлари: тоғ номи, булоқ номи,
қишлоқ номи каби; 2) ономастика соҳасига алоқадор илмий тушунчаларни ифода қилувчи
терминлар: ономастик конверсия, топонимик аниқлагич, антропонимика, атоқли от,
гидроним ва б.

4. Ономастика терминларининг мавзуий гуруҳлари бой ва хилма-хил бўлиб, унда

ономастик объектларни англатувчи терминларнинг мавзуий гуруҳлари ва ономастик
тушунчаларнинг типларини ифода қилувчи мавзуий гуруҳлар ҳамда ономастика
соҳаларини англатувчи мавзуий гуруҳлар алоҳида ажралиб туради.

1

Мира

ҳ

медова З. Кўрсатилган автореферат. – 13-14-бетлар; Шамсиддинов

Ҳ

. Ўзбекча ва интернационал

терминоэлементларнинг ўзаро муносабати

ҳ

а

қ

ида (физика терминлари асосида)

ғғ

Ўзбек терминологиясида лексик

вариантлар. – Т.: Фан, 1986. – 45-бет.

19


background image

5. Ономастика терминларининг лу\авий таркиби ўз ва ўзлашма лексемалар асосида

ҳосил қилинган сўз ва бирикма терминлардан иборат бўлиб, ўз қатламга мансуб
терминлар тарихий-анъанавий терминлар таркибида учрайди: от, аташ, от қўйиш ва б.

Терминларнинг ўзлашма қатламида баъзи арабча лексемалар: исм, тахаллус, куния

(кунят, куня), шахс исми учрайди. Содда сўз шаклли ўзлашма терминларнинг асосий
қисми байналмилал терминлардан иборат: антропоним, топоним, годоним, фамилия,
мифоним каби. Ўзлашма терминларнинг асосий қисмини қадимий лотинча ва юнонча
лексемалар ташкил қилади. Бу терминларнинг аксарияти генетик жиҳатдан қўшма сўз
характерида бўлиб, ҳозирда маъноли қисмларга ажратилмайдиган содда сўз каби
тушунилади: меркуроним, ороним каби. Баъзи ҳолларда терминларнинг байналмилал
шакли билан ўзбекча шакллари параллел қўлланиши кузатилади: топоним ғғ жой номи,
гидроним ғғ сувликлар номи, ономастика ғғ номшунослик, зооним ғғ ҳайвонлар атоқли
оти, мифоним ғғ афсонавий номлар, макротопоним ғғ йирик объектлар номи,
микротопоним ғғ майда объектлар номи каби.

6. Ономастика терминлари тизимида бирикма шаклли терминлар миқдоран кўп

бўлиб, содда ва қўшма тузилмали терминлар унчалик сермаҳсул эмас. 7. Ономастика
терминларининг ясалишида синтактик усул асосий ўрин тутади, лексик-семантик ва
морфологик усуллар ономастика терминлари учун типик эмас. Ономастика терминлари
тизимида бирикмали, яъни ёйиқ терминларнинг кўп учраши бу соҳада терминларнинг
ҳали етарли равишда меъёрланмаганидан далолат беради. 8. Ҳозирги ўзбек ономастика
терминологиясида вариантдорлик ва синонимия кучли. Бу ҳол ҳам ўзбек ономастика
терминлари янада такомиллаштиришга муҳтож эканини кўрсатади.

9. Ономастика терминларининг асосий қисми бир маъноли бўлиб, терминологик

талабларга жавоб бера олади. Шу билан бирга ўз қатламга мансуб баъзи терминларда
кўпмаънолилик, синонимия, вариантдорлик ҳодисалари кузатилади. Бу ҳол ономастика
терминларини меъёрлаш ва янада такомиллаштириш лозимлигини тақозо қилади.

Диссертация мавзуси бўйича қуйидаги илмий ишлар эълон қилинган:

1. Нуритдинова Р. Ўзлашма атамалар ғғ Тил ва адабиёт таълими. – 2004. – 5-сон. –

Б. 45-48.

2. Нуритдинова Р. Атоқли отларнинг грамматик тузилиши ва ясалишига оид

терминлар ғғ Ўзбек тили ва адабиёти. – 2004. – 6-сон. – Б. 88-90.

3. Нуритдинова Р. «Апеллятив» термини ҳақида ғ Жой номлари халқ тили ва

маънавиятининг нодир мероси. – Навоий, 1998. – 54 б.

4. Нуритдинова Р. «Отаисм»ми ёки «отасининг исми»ми? ғ Жой номлари - халқ

тили ва маънавиятининг нодир мероси. – Навоий, 1998. – 55 б.

5. Нуритдинова Р. Тарихий-анъанавий терминлар ғ Давлат тили ва умуминсоний

қадриятлар. – Навоий, 2004. – 49-51 б.

6. Нуритдинова Р. Ном бериш (номинация) тушунчалари билан боғлиқ терминлар ғ

Филологик таълим: муаммо ва ечимлар. – Тошкент, 2004. – 70-71 б.

7. Нуритдинова Р. Ўзбек номшунослиги терминологиясининг баъзи масалалари ғ

Тил ва истиқлол. ЎзДЖТУ. – Тошкент, 2004. – 130-132 б.

8. Нуритдинова Р. Проблемы узбекской региональной антропонимии ғ Проблемы

тюркской ономастики. – Чимкент, 1998. (Ҳаммуаллиф). – 41-45 б.

9. Нуритдинова Р. Ономастикага оид терминлар ҳақида ғ Адабиёт гулшани. 1-қисм.

– Навоий, 1999. – 98-101 б.

10. Нуритдинова Р. Ўзбек теонимлари хусусида ғ Адабиёт гулшани. 2-қисм. –

Навоий, 2001. – 91-93 б.


background image

20

Филология

фанлари

номзоди

илмий

даражасига

талабгор

Нуритдинова Раъно Севдиевнанинг 10.02.02 - ўзбек тили ихтисослиги бўйича
«ўзбек ономастикаси терминларининг лисоний таҳлили» мавзусидаги
диссертациясининг

ҚИСҚАЧА МАЗМУНИ

Калит сўзлар

: ономастика, ономастик терминология, ато

қ

ли отлар,

луғавий-семантик категориялар, терминларнинг мавзуий таснифи, илмий
топонимика,

номинация,

номлаш

жараёни,

номлаш

қонуниятлари,

номларнинг этнографик мотивлари, тарихий-анъанавий терминлар, ўзлашма
эквивалент, содда терминлар, бирикма терминлар, терминларнинг ясалиши.

Тадқиқот объекти

: ўзбек тилшунослигининг ономастикасига оид

илмий тадқиқотлар матнида қўлланган илмий терминлар.

Ишнинг мақсади

: ўзбек ономастикаси терминларининг лисоний

хусусиятларини тадқиқ қилиш, унинг ўзбек терминологияси тизимидаги
ўрни ва ролини белгилаш, шунингдек, уларни тўплаш, системалаштириш ва
тартибга солиш.

Тадқиқот усули

: тавсифий, тарихий ва синхрон таҳлил усули,

структурал таҳлил усули.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги

: ўзбек ономастикасининг

терминологик тизими, унинг лисоний хусусиятлари биринчи бор кенг
равишда таҳлил қилинди, ономастик терминларнинг вужудга келиши,
шаклланиши ва тараққиёт босқичлари аниқланди, шунингдек, ономастика
терминлари

маъновий-мавзуий

гуруҳларга

бўлинди

ҳамда

ушбу

терминологик тизимдаги фаол ва нофаол моделлар кўрсатиб берилди.
Ономастика терминларининг ясалиши, грамматик тузилиши, бундаги типик
моделлар, ушбу қолипларни ҳосил қилувчи усуллар ва воситалар атрофлича
таҳлил қилинди.

Амалий аҳамияти

: тадқиқотнинг илмий таҳлил ва хулосалари ўзбек

илмий терминологиясининг ўзига хос лисоний хусусиятлари ҳақидаги
ҳозирга қадар мавжуд бўлган назарий қарашларни кенгайтиради ва
тўлдиради, ишда билдирилган назарий фикрлар ўзбек тили лексикологияси,
терминологиясига оид дарслик ва ўқув қўлланмалар яратишда қўл келади.

Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги

: ишнинг

асосий мазмуни юзасидан 10 та мақола ва тезислар эълон қилиниб, турли
даражадаги илмий-назарий конференцияларда маърузалар қилинган.

Қўлланиш соҳаси

: лексикология, терминология, ономастика, таълим

жараёни, сўз ясалиши.

21


background image

Р Е З Ю М Е

диссертации Нуритдиновой Р.С. на тему «Лингвистический анализ

терминов узбекской ономастики» на соискание ученой степени кандидата
филологических наук по специальности 10.02.02 – узбекский язык

Ключевые слова

: ономастика, ономастическая терминология, имена

собственные,

лексико-семантические

категории,

тематическая

классификация

терминов,

научная

топонимика, номинация, процесс

номинации, закономерности номинации, этнографические мотивы названий,
историко-традиционные

термины,

присвоенный

эквивалент,

простые

термины, составные термины, терминообразование.

Объект исследования

: научные термины, используемые в текстах

исследований по ономастике узбекского языкознания.

Цель работы

: исследование лингвистических своеобразий терминов

узбекской ономастики, определение их места и роли в системе узбекской
терминологии, а также, их сбор, систематизация и упорядочивание.

Метод исследования

: описательный, исторический и синхронный

методы анализа, структуральный метод анализа.

Полученные результаты и их новизна

: впервые в широком аспекте

анализирована терминологическая система узбекской ономастики, ее
лингвистические своеобразия, определены возникновение, формирование и
стадии развития ономастических терминов, а также, ономастические
термины классифицированы по семантико-тематическим группам и указаны
активные и неактивные модели в данной терминологической системе.
Всесторонне

анализированы

образование,

грамматическая

структура

ономастических терминов, типичные модели, методы и приемы, образуюҳие
эти формы.

Практическая значимость

: научные заключения и обобҳения

исследования расширяют и дополняют поныне суҳествуюҳие теоретические
взгляды о лингвистической специфике узбекской научной терминологии,
научные взгляды, высказанные в работе, могут быть применены при
создании учебников и учебных пособий по узбекской лексикологии и
терминологии.

Степень внедрения и экономическая эффективность

: по

основному содержанию работы опубликованы 10 статей и тезисов, сделаны
доклады в научно-теоретических конференциях разного уровня.

Сфера применения

: лексикология, терминология, ономастика,

словообразование, процесс образования.

22


background image

RESUME

thesis of Nuritdinova R.S. on the academic degree competition of Candidate of
Philology, specialty 10.02.02.-Uzbek Language, on the subject “Lingnistic analysis
of the Uzbek Terms of onomasiology”

Key words:

onomasiology, onomasiological terminology, proper names,

lexical-semantical categories, thematic classification of terms, scientific
toponymics,

nomination,

nomination

process,

nomination

regularities,

ethnographic motives of nomination, historical-traditional terms, appropriated
eguivalent, simple terms, composite terms, terms formation.

Subjects of inquiry:

scientific terms, used in texts on the Uzbek linguistics’

onomasiology.

The aim of the inquiry:

investigation of linguistic specificity of terms of the

Uzbek onomasiology, clearing out their role and place in the system of the Uzbek
terminology, and their systematization, collection and regulation.

Methods of inquiry:

descriptive, historical, synchronical and structural

methods of analysis.

The achieved results and their novelty:

for the first time analysis of the

Uzbek onomasiology system of terminology has been investigated in the wide
range, and its linguistic specificity, formation, origin and stages of the
onomosiologic terms have been defined. As well, onomasiological terms were
classified according to semantic and thematical groups, and active and non-active
models of the terminological system have been also defined. All-round analysis of
such terms’ formation, grammatical structure, typical models, methods and ways
forming such forms have been realized.

Practical value:

scientific conclusions and results of the investigation enlarge

and add to current theoretical viewpoints on linguistic specificity of the Uzbek
scientific terminology; scientific points of view of the investigation may be of
certain use and be applied while compiling text-books and manuals on Uzbek
lexicology and terminology.

Degree of embodiment and economic effectiveness:

10 papers and thesises

were published, and a number of reports were made on different level scientific
theoretical conferences.

Sphere of usage:

lexicology, terminology, onomasiology, Word-formation,

education process

References

Нуритдинова Р. Ўзлашма атамалар ғғ Тил ва адабиёт таълими. - 2004. - 5-сон. -Б. 45-48.

Нуритдинова Р. Атоқли отларнинг грамматик тузилиши ва ясалишига оид терминлар ғғ Ўзбек тили ва адабиёти. - 2004. - 6-сон. - Б. 88-90.

Нуритдинова Р. «Апеллятив» термини ҳақида ғ Жой номлари халқ тили ва маънавиятининг нодир мероси. - Навоий, 1998. - 54 б.

Нуритдинова Р. «Отаисм»ми ёки «отасининг исмилми? г Жой номлари - халк тили ва маънавиятининг нодир мероси. - Навоий, 1998. - 55 б.

Нуритдинова Р. Тарихий-анъанавий терминлар г Давлат тили ва умуминсоний қадриятлар. - Навоий, 2004. - 49-51 б.

Нуритдинова Р. Ном бериш (номинация) тушунчалари билан боғлиқ терминлар г Филологик таълим: муаммо ва ечимлар. - Тошкент, 2004. - 70-71 б.

Нуритдинова Р. Ўзбек номшунослиги терминологиясининг баъзи масалалари г Тил ва истиқлол. ЎзДЖТУ. - Тошкент, 2004. - 130-132 б.

Нуритдинова Р. Проблемы узбекской региональной антропонимии г Проблемы тюркской ономастики. - Чимкент, 1998. (Ҳаммуаллиф). - 41-45 б.

Нуритдинова Р. Ономастикага оид терминлар хақида г Адабиёт гулшани. 1-кисм. -Навоий, 1999.-98-101 б.

Нуритдинова Р. Ўзбек теонимлари хусусида г Адабиёт гулшани. 2-қисм. -Навоий, 2001.-91-93 б.