Ўзбек ва инглиз тилларида лексик ҳамда стилистик градуонимия

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
1-28
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Джумабаева, Ж. (2023). Ўзбек ва инглиз тилларида лексик ҳамда стилистик градуонимия. Каталог авторефератов, 1(1), 1–28. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/48979
0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Тилшуносликда антонимия ва синонимия каби семантик категорияларни ўзида бирлаш-тирувчи градуонимик муносабатлар нутқ равонлиги ва мазмундорлигини таъминлашга хизмат килади. Бу эса, ўз навбатида, маънодош лексемаларнинг даража ва микдор жиҳатидан фаркларини илмий асослаш, хар бир тилнинг серқирралигини очиб беришга имкон яратади. Таъкидлаш керакки, семантик категория ва ходисаларни қардош бўлмаган тиллар билан киёслаш, уларнинг ўхшаш ва фарқли хусусиятларини очиб бериш хар бир тил назарий асосларини такомиллаштиришга, янги тушунча, атама ва категорияларни пайдо бўлишига олиб келади.
Мустакиллигимизнинг илк кунларидан бошлаб миллий тилимизни хар томонлама тадқиқ этиш ва ривожлантиришга қаратилган изланишлар кўлами сезиларли даражада кенгайди. Зеро, «...она тилимизнинг қўлланиш доираси-ни кенгайтириш, унинг тарихий илдизларини чуқур ўрганиш ва илмий асосда хар томонлама ривожлантириш бугунги кунда ўта долзарб масалага айланмоқда».
Жаҳон тилшунослигида миллий тил ҳодисалари ва категорияларининг семантик-структур хусусиятларини аниклашга доир тадқиқотлар олиб бориш билан бирга уларни қардош бўлмаган тиллар билан киёслаш тобора долзарб бўлиб бормокда. Бу борада сўзлараро маъновий муносабатларни турли тизимли тилларда семантик ва структур хусусиятларини очиб бериш, семантик категорияларнинг бир-бирига бўлган муносабатини аниқлаш ҳамда уларнинг фонологик, лексик, морфологик, синтактик ва стилистик сатҳларда намоён бўлишини далиллаш кабилар муҳим ахамият касб этади. Шулар қато-рида даражаланиш («градуонимия») ҳодисасини қардош бўлмаган миллий тилларда қиёслаб, даражавий муносабатларни лексик ва стилистик сатхдарда аниклаш, уларни тил корпусларига, луғат ва синсетларга киритиш бўйича тавсиялар ишлаб чикиш мақсадга мувофикдир. Юқоридагилар билан бир қаторда, қиёсланаётган миллий тиллардаги сўзларнинг даражавий фарқлари, уларнинг бошка семантик категорияларга муносабати, лексик ва стилистик сатҳларда вазифа жиҳатдан ўрни хамда аҳамиятини очиб бериш кабилар хам ушбу тадкикотнинг долзарблигини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти универ-ситетини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон «Олий таълим муассасалари педагог кадрларини кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур тадқиқот
муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади градуонимиянинг турли тизимли тилларда семантик-структур хусусиятларини очиб бериш ва ўзбек, инглиз тилларида лексик ҳамда стилистик градуонимиянинг семантик категориялар сирасидаги ўрнини аниклашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
семантик муносабатларнинг бир тури сифатида градуонимия турли тизимли тилларда лингвистик ҳодиса эканлиги тавсифланган;
инглиз тилидаги от, сифат, феъл ва равиш каби сўз туркумларига оид муайян лексемаларда градуонимик муносабатлар аниқланган;
градуонимиянинг семантик категориялар билан муносабати ва уларнинг вазифадошлик, контекстуал маънодошлик каби семантик-структур хусусиятлари очиб берилган;
қиёсланаётган тилларда уникал градуонимик каторларнинг шакл ва ясалиш хусусиятлари ёритиб берилган;
градациянинг лексик градуонимиядан аффиксация, ёрдамчи сўзлар оркали ясалиши ва интенсификаторлар қўшилиши каби структур ҳамда луғавий ва контекстуал каби семантик хусусиятлари билан фарқланиши исботланган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги стилистик даражаланишнинг гапдаги ўрни ва бошқа сўзлар билан богланиши каби синтактик хусусиятлари аникланган.
ХУЛОСА
1. Дунё тилшунослигида дастлаб ўзбек тадқиқотчилари томонидан ўрганилган даражаланиш, яъни градуонимия умумлингвистик ҳодисадир. Буни инглиз тили материалларининг тахдили хам исботлайди. Градуонимик қатор қиёсланаётган тилларда бир хил тамойил асосида тузилади, аммо уларда хар бир тилнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинади.
2. Градуонимик қатор камида уч аъзоли бўлиши шарт. Градуонимик қаторнинг ўнг ва чап томонларидан охирги аъзоси баъзан бир-бирига антоним бўлиши, баъзан эса антоним бўлмаслиги хам мумкин, бу даражаланаётган лексеманинг маъновий хамда контекстуал хусусиятларига боғликдир. Градуонимик қаторнинг кутбларида жойлашган лексемалар ўзаро антоним бўлса, 0 даражанинг ўнг томонидаги аъзолардан алоҳида, чап томонидаги аъзолар иштирокида алохида градуонимик қаторлар ҳосил қилиш мумкин. Бундай қаторларга нисбатан микроградуонимик цаторлар терминини кўллаш лозим. Агар ҳар иккала кутбда антонимлар бўлса, улар микроградуонимик крпюрлар хисобланади. Микроградуонимик катор ва макроградуонимик катор терминлари илмий муомалага киритилиши ва бу ҳодиса бошқа тиллар семасиологиясида хам алоҳида ўрганилиши лозим.
3. Узбекистан, Буюк Британия хамда Америка Қўшма Штатлари таълим тизимидаги билимни бахолашга оид лексемалар тахдили шуни кўрсатадики, хар бир тил нафакат лексик ва грамматик хусусиятларидан келиб чиқиб, балки шу тилда сўзлашадиган халқлар истиқомат қиладиган мамлакатда кабул қилинган баъзи бир атама, меъёр ва тушунчаларнинг хусусиятларидан келиб чикиб ўзига хос даражаланиш қаторига эга бўлади.
4. Белги, сифат ва ранг-тусни англатувчи лексемаларнинг даражала-нишида ҳам менталитет ва маданиятнинг ҳар хиллиги, предмет ёки нарсаларнинг хар бир халк тасаввуридаги ўзига хос ассоциация асосида номланиши, бу каби сўзларнинг даражаланишида хам муайян фарқларни юзага келтиради.
5. Сон компонентли, микдорни англатувчи лексемалар даражаланиши, бошка градуонимик қаторлардан фаркли ўлароқ, луғатларда ўсиш тартибида берилиши лозим. Бунда микдор белгиси сўз маъносидан англаниши, компонентларида саноқ сонлар мавжуд бўлса, уни ўсиш тартибида жойлаштириш, ўлчов бирлиги сифатида микдор, огирлик ва узунликни билдирадиган лексемаларда мазкур белгилар ортиб боришининг ифодаланиши кабилар назарда тутилади.
6. Қиёсланаётган тиллардаги феълларда харакат тезлигининг ошишига, муайян иш-харакатнинг бошланиш нуктасида номланишидан иш-харакат тугаши билан боғлиқ номланишигача, муносабат феълларида эса бўёкдорлик белгисининг ошишига кўра даражаланиш каторлари тузилиши бир хил. Баъзи бир феъллар градуонимик каторлари аъзолари ўзбек ва инглиз тилларида сон жиҳатидан фарк қилади. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, хар иккала қиёсланаётган тилларда барча феълларнинг ҳам даражаланиш қаторларини ҳосил қилиш мумкин эмас.
7. Равишлар градуонимиясининг киёсланаётган тилларда аъзолар сони билан фарқланади. Баъзи равишларда бошланғич ҳамда охирги нукталар бир-бирига антоним бўлмаса ва айланма ҳаракатда бўлса, бундай характерга эга градуонимик каторларга циклик градуонимик к,апюр деб ном бериш мақсадга мувофикдир.
8. Тақлидий ва тасвирий лексемаларда даражаланиш субъектов бўлиб, уларни оғзаки нуткда кўтарилувчи интонация орқали ифодалаш мумкин, ёзувда эса ҳарфларни катталаштириш оркали тасвирлаш имконияти бор. Ундов лексемаларида хам субъективлик мавжуд, бунинг сабаби ҳар бир инсоннинг ўз ҳис-хаяжонини ўзига хос ифодалай олиши хамда ундов, ҳис-ҳаяжон лексемаларининг контекстларда турлича талкин этилишидир.
9. Инглиз талида мавжуд, аммо ўзбек тилида айнан битта сўз билан ифодаланиши ёки аталиши мумкин бўлмаган лексемаларнинг градуонимик қаторларини уникал градуонимик к,атор деб аташ мақсадга мувофиқ. Уникал градуонимик қаторларнинг хусусияти шундаки, уларнинг бошка тилларда эквивалент градуонимик каторлари мавжуд эмас.
10. Инглиз тилидаги барча феъллар хам градуонимик қатор хосил кила олмайди. Ҳаракат (activity verbs), мулоқот (communication verbs), тафаккур (mental verbs), таъсир (causative verbs), аспект (verbs of aspect) феъллари гуруҳидаги лексемаларнинг градуонимик қаторларини хосил қилиш мумкин. Содир бўлиш ҳолати (verbs of occurrence) ва мавжудлик ёки мупосабат феъллари (verbs of existence or relationship)ra оид лексемалардан эса градуонимик катор тузиш мумкин эмас.
11. Инглиз тилидаги равишлар градуонимияси куйидаги хусусиятлар билан характерланади: ўрин равишларида предметнинг объектдан узоқлаши-шига кўра градуонимик каторини тузиш мумкин; пайт равишларида хам градуонимия мавжуд; холат равишлари градуонимик катори сифатлар градуонимиясига ўхшашдир. Даража равишларининг турлари хисобланган интенсификаторлар ва кичрайтирувчилар хам градуонимик каторга эга бўла олади. Қўшилувчи/айирувчи, муносабат ҳамда богловчи равишларда эса градуонимия мавжуд эмас.
12. Градуонимик каторда бир хил маъно ва даражага эга бўлган лексемалар орасига «/» белгиси қўйилиб, ёнма-ён жойлаштирилади, уларнинг асосий фарқи ишлатилиш кўлами ва контекстуал маъноси турлича эканлигидадир.
13. Градуонимия, градация хамда градуаллик тушунчалари ўз моҳиятига кўра фаркли ҳодисалардир. Градуонимия термини остида факат битта лексеманинг лугавий маъноси асосида даражаланиш тушунилади. Градация эса стилистик фигурадир. Градуаллик - бу рус тилшунослигида тадкиқ этилган ҳодиса бўлиб, унинг градуонимияга ўхшаш томони шундаки, сўзлар даража жихатидан битта каторга тартибли жойлаштирилса, фаркли жиҳати эса градуалликда даражанинг кучайиши градуонимиядаги каби битта сўз оркали ифодаланиши шарт эмас. Шунингдек, градуалликда маъно, даража ёки ҳажм жиҳатларини оширишга ёрдам берувчи кўшимча, юклама, ёрдамчи сўз оркали ясалган сўз бирикмалари хам битта каторга киритилади. Назарий манбаларни ўрганиш шуни кўрсатдики, градуонимия интенсификация билан бир хил ходиса эмас.
14. Синонимия барча градуонимик каторлардан жой эгаллайди, баъзи қаторлар таркибида антонимлар хам учраши мумкин. Градуонимик каторлар хосил килишда киёсланаётган тиллардаги синоним ва антонимлар луғатларини чуқур ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.
15. Градуонимия ҳодисаси гипонимия, меронимия/партонимия, холонимия хамда плесионимияга ўхшаш, айни вактда фаркли ҳодисадир. Булардан холонимия ҳамда плесионимия ҳодисалари ўзбек тили нутқида мавжуд, лекип алоҳида тадқиқот объекта бўлмагап.
16. Қиёсланаётган тиллардаги бадиий асарлар тахдили натижасига кўра стилистик градуонимия хам универсалиядир. Стилистикада лексик даражаланиш киёсланаётган тилларда турли структурага эга.
17. Синонимлар, маънодош сўзлар, контекстуал хамда окказионал синонимлар изохди лугатларда аралаш холда берилади, баъзи изохли луғатларда сўзларнинг антонимлари келтирилмайди. Контекстуал синоним ва антонимларни излаб топиш учун бир қанча манбаларга мурожаат қилишга тўғри келади. Бу эса тил ўрганувчилар, тил ўргатувчилар ҳамда таржимонлар учун жуда муҳим бўлган бир тилли градуонимик каторлар луғати, ўзбек ва инглиз тилларидаги градуонимлар лугати, яъни икки тилли лугатларни яратишни тақозо этади.
18. Семантик категориялар, стилистик воситаларнинг ўрганилиши таржимашунослик учун канчалик муҳим ҳисобланса, семасиология ва лексикография учун ҳам шунчалик зарурдир. Ҳар бир таржима килинаётган лексема маънодошларидан маълум бир жиҳати, даражаси, ишлатилиш кўлами билан фарқланади. Ушбу фаркланишни таржимон градуонимик қаторларни ўрганиш, градуонимик лугатларга мурожаат этиш оркалигина тушуниши ва таржимада тўғри ифодалай олиши мумкин бўлади.


background image

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ,
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖАҲОН ТИЛЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ,
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ФАН
ДОКТОРИ ИЛМИЙ ДАРАЖАСИНИ БЕРУВЧИ 14.07.2016.Fil.09.01
РАҚАМЛИ ИЛМИЙ КЕНГАШ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ
УНИВЕРСИТЕТИ

ДЖУМАБАЕВА ЖАМИЛА ШАРИПОВНА

ЎЗБЕК ВА ИНГЛИЗ ТИЛЛАРИДА ЛЕКСИК ҲАМДА СТИЛИСТИК
ГРАДУОНИМИЯ

10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик
(филология фанлари)

ДОКТОРЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИ АВТОРЕФЕРАТИ

Тошкент – 2016 йил

УДК 81-115


background image

Докторлик диссертацияси автореферати мундарижаси

Оглавление автореферата докторской диссертации

Content of the abstract of doctoral dissertation

Джумабаева Жамила Шариповна

Ўзбек ва инглиз тилларида лексик ҳамда стилистик
градуонимия.................................................................................................... 3

Джумабаева Жамила Шариповна

Лексическая и стилистическая градуонимия в узбекском и английском
языках………….......................................................................... 29

Djumabaeva Jamila Sharipovna

Lexical and stylistic graduonymy in Uzbek and
English…………………………………………………....................……….. 55

Эълон қилинган ишлар рўйхати

Список опубликованных работ
List of publications ........……………………………................……………... 78

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ,
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖАҲОН ТИЛЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ,
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ФАН
ДОКТОРИ ИЛМИЙ ДАРАЖАСИНИ БЕРУВЧИ 14.07.2016.Fil.09.01
РАҚАМЛИ ИЛМИЙ КЕНГАШ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ
УНИВЕРСИТЕТИ

ДЖУМАБАЕВА ЖАМИЛА ШАРИПОВНА

ЎЗБЕК ВА ИНГЛИЗ ТИЛЛАРИДА ЛЕКСИК ҲАМДА СТИЛИСТИК
ГРАДУОНИМИЯ


background image

10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва
таржимашунослик

(филология фанлари)

ДОКТОРЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИ АВТОРЕФЕРАТИ

Тошкент – 2016

йил

Докторлик диссертацияси мавзуси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида №30.09.14/В2014.5.Fil253 рақам билан рўйхатга
олинган

.

Докторлик диссертацияси Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган.

Диссертация автореферати уч тилда (ўзбек, рус, инглиз) Илмий кенгаш веб-саҳифаси

(www.tashgiv.uz) ва “ZIYONET” ахборот-таълим порталида (www.ziyonet.uz) жойлаштирилган.

Илмий маслаҳатчи

:

Сайфуллаева Раъно Рауфовна

филология фанлари доктори, профессор

Расмий оппонентлар: Дадабоев Хамидулла Арипович,

филология фанлари доктори, профессор


background image

Комбон Обояни

филология фанлари доктори, профессор

(Калифорния университети, АҚШ)

Искандарова Шарифа Мадалиевна

филология фанлари доктори, профессор

Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети

Диссертация ҳимояси Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари

университети, Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи
14.07.2016.Fil.09.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2016 йил «____» »______________» соат ___ даги
мажлисида бўлиб ўтади. (Манзил: 100047, Тошкент, Шаҳрисабз кўчаси, 16-уй. Тел: (99871) 233–45–21; факс:
(99871) 233–52–24; e–mail: sharq_ilmiy@mail.ru.)

Докторлик диссертацияси билан Тошкент давлат шарқшунослик институтининг Ахборот-ресурс

марказида танишиш мумкин (____ рақами билан рўйхатга олинган). Манзил: 100047, Тошкент, Шаҳрисабз
кўчаси, 16-уй. Тел: (99871) 233–45–21.

Диссертация автореферати 2016 йил «_____» _____________ куни тарқатилди.

(2016 йил «____»_____________ даги ___ рақамли реестр баённомаси).

А.М.Маннонов

фан доктори илмий даражасини

берувчи Илмий кенгаш раиси,

филол. ф.д., профессор

Қ.Ш.Омонов

фан доктори илмий даражасини

берувчи Илмий кенгаш котиби,

филол.ф.д.

Г.Х.Боқиева

фан доктори илмий даражасини

берувчи Илмий кенгаш қошидаги

илмий семинар раиси,

филол.ф.д., профессор

КИРИШ (докторлик диссертацияси аннотацияси)

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.

Тилшуносликда

антонимия ва синонимия каби семантик категорияларни ўзида бирлаш
тирувчи градуонимик муносабатлар нутқ равонлиги ва мазмундорлигини
таъминлашга хизмат қилади. Бу эса, ўз навбатида, маънодош лексемаларнинг
даража ва миқдор жиҳатидан фарқларини илмий асослаш, ҳар бир тилнинг
серқирралигини очиб беришга имкон яратади. Таъкидлаш керакки, семантик
категория ва ҳодисаларни қардош бўлмаган тиллар билан қиёслаш, уларнинг
ўхшаш ва фарқли хусусиятларини очиб бериш ҳар бир тил назарий


background image

асосларини такомиллаштиришга, янги тушунча, атама ва категорияларни
пайдо бўлишига олиб келади.

Мустақиллигимизнинг илк кунларидан бошлаб миллий тилимизни ҳар

томонлама тадқиқ этиш ва ривожлантиришга қаратилган изланишлар кўлами
сезиларли даражада кенгайди. Зеро, «...она тилимизнинг қўлланиш доираси
ни кенгайтириш, унинг тарихий илдизларини чуқур ўрганиш ва илмий асосда
ҳар томонлама ривожлантириш бугунги кунда ўта долзарб масалага айлан
моқда»

1

.

Жаҳон тилшунослигида миллий тил ҳодисалари ва категорияларининг

семантик-структур хусусиятларини аниқлашга доир тадқиқотлар олиб бориш
билан бирга уларни қардош бўлмаган тиллар билан қиёслаш тобора долзарб
бўлиб бормоқда. Бу борада сўзлараро маъновий муносабатларни турли
тизимли тилларда семантик ва структур хусусиятларини очиб бериш,
семантик категорияларнинг бир-бирига бўлган муносабатини аниқлаш ҳамда
уларнинг фонологик, лексик, морфологик, синтактик ва стилистик сатҳларда
намоён бўлишини далиллаш кабилар муҳим аҳамият касб этади. Шулар қато
рида даражаланиш («градуонимия») ҳодисасини қардош бўлмаган миллий
тилларда қиёслаб, даражавий муносабатларни лексик ва стилистик сатҳларда
аниқлаш, уларни тил корпусларига, луғат ва синсетларга киритиш бўйича
тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Юқоридагилар билан бир
қаторда, қиёсланаётган миллий тиллардаги сўзларнинг даражавий фарқлари,
уларнинг бошқа семантик категорияларга муносабати, лексик ва стилистик
сатҳларда вазифа жиҳатдан ўрни ҳамда аҳамиятини очиб бериш кабилар ҳам
ушбу тадқиқотнинг долзарблигини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги

ПҚ-1875-сон «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон
«Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти универ
ситетини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон «Олий таълим
муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини
ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий

1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сонли «Алишер Навоий номидаги

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони

ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур тадқиқот
муайян даражада хизмат қилади.

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши нинг

устувор йўналишларига боғлиқлиги

. Диссертация тадқиқоти республика

фан ва технологиялар тараққиётининг I «Демократик ва ҳуқуқий жамиятни

маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни

шакллантириш» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.


background image

Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий-тадқиқотлар шарҳи

2

.

Лексик-семантик муносабат доираси, хусусан, полисемия, моносемия,
синонимия, омонимия, антонимия ҳамда меронимия/партонимия (холо
меронимия), гипонимия, когипонимия, плесионимия ҳодисалари тадқиқига
оид илмий изланишлар жаҳоннинг етакчи илмий марказлари ва олий таълим
муассасаларида, жумладан, University of Oxford, University of Cambridge,
London’s Global University (Буюк Британия), Princeton University (АҚШ),
Universität Mannheim, Westfälische Wilhelms-Universität Münster (Германия),
Université Paris 8 Vincennes-Saint-Denis (Франция), Nagoya University of
Foreign Studies (Япония), Université de Montréal (Канада), National University
of Seoul (Жанубий Корея), Московский государственный лингвистический
университет, Мордовский государственный педагогический институт им.
М.Е Евсевьева, Новосибирский государственный университет (Россия),
Ўзбекистон Миллий университети ва Алишер Навоий номидаги ўзбек тили
ва адабиёти университетида (Ўзбекистон) олиб борилмоқда

Семантик муносабатларга оид жаҳонда олиб борилган тадқиқотлар

натижасида бир қатор, жумладан, қуйидаги илмий натижалар олинган:
инглиз тилида антонимларнинг турлари, лингвистик ҳамда табиий қарама
қаршиликнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари аниқланган (University of
Cambridge, Буюк Британия), полисемантик сўзлар ва синонимларнинг
миқдор жиҳатидан хусусиятлари корпус асосида тадқиқ этилган (Université
Paris 8 Vincennes-Saint-Denis, Франция), меронимия, гипонимия ва шу каби
муносабатларнинг лексик эмас, балки сўз-концепт муносабати эканлиги
далилланган (University of Cambridge, Буюк Британия), семантик муносабат
ларнинг синтактик хусусиятлари турли тизимли тилларда қиёсланиб, ҳар
бирининг ўзига хос жиҳатлари очиб берилган (London’s Global University,
Буюк Британия), градуал муносабатлар ҳамда феълларда градуал семантика
нинг моҳияти ёритилган (Московский государственный лингвистический
университет, Россия), рус тили материаллари асосида содда гап таркибидаги

как, какой

сўзларининг градуал кўрсаткичлари аниқланган (Мордовский

государственный педагогический институт им. М.Е Евсевьева, Россия),
немис тилида лексик градуонимиянинг хусусиятлари ҳамда уларни немис
тили

корпусларига киритиш масалалари Н.Вохидованинг докторлик

диссертациясида ўз аксини топган (Universität Mannheim, Германия), ўзбек ва

2

Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий-тадқиқотлар шарҳи: www.ox.ac.uk, www.cam.ac.uk,

www.ucl.ac.uk, www.priceton.edu, www.uni-manheim.de, www.uni-muenster.de, www.univ-paris8.fr, www.-
e.nufs.ac.jp, www.umontreal.ca, www.useoul.edu, www.linguanet.ru, www.mordgpi.ru, www.nsu.ru, www.nuu.uz.
ва бошқа манбалар.

инглиз тилларидаги лексик ҳамда стилистик градуонимиянинг ўхшаш ҳамда
фарқли жиҳатлари аниқланган, градуонимия умумлингвистик ҳодиса
эканлиги исботланган (Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон).

Бугунги кунда жаҳонда семантик муносабатлар бўйича қатор, жумладан,

қуйидаги устувор йўналишларда тадқиқотлар олиб борилмоқда: меронимия /


background image

партонимия, холонимия, гипонимия ва бошқа семантик категорияларнинг
турли тизимли тилларда мавжудлигини аниқлаш; семантик категорияларнинг
ўзаро муносабатини қиёслаш; меронимия, холонимия, градуонимия кабилар
ни тил корпусларига киритиш; градуонимик қаторлар ҳосил қилиш
йўлларини асослаш; градуонимлар луғатини яратиш принципларини ишлаб
чиқиш, стилистик градуонимиянинг турли тизимли тилларда намоён
бўлишини аниқлаш.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Градуонимия (даражаланиш)

ҳодисаси кўплаб буюк мутафаккирларимиз, жумладан, Маҳмуд Кошғарий,
Юсуф Хос Ҳожиб, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва
бошқаларнинг ғазал ва рубоийларидан жой олганлигини кўришимиз мумкин.
Даражаланиш ҳодисаси тилшуносликда тадқиқот объекти сифатида ўзбек
тилшунослигида 1989 йилда сўзлараро маъновий муносабатларнинг бир
кўриниши сифатида талқин этилиб, унга градуонимия ҳодисаси деб ном
берилди – «...ўзбек тилшунослигида лисоний маъновий муносабатни акс
эттирувчи синонимия, омонимия, антонимия кабиларнинг умумий таркибий
қисми бўлган -

онимия

қисмини лотинча

gradu

(“

даража

”, “

босқич

”) сўзи

билан бириктириш асосида сунъий равишда ясалди»

3

. Бу ҳодиса 1990 йилда

тилшунос Р.Сафарованинг номзодлик ишида илмий фараз сифатида берилган
бўлса

4

,

1993-94

йилларда

Ш.Орифжонова

луғавий

даражаланишни

номзодлик диссертациясида атрофлича тадқиқ этди

5

. Градуонимия ҳодисаси

ўзбек тилшунослигида асосланди, ривожлантирилди ва рус тилшунослигида
эса ўзгача талқинда тадқиқ этилди. 1997 йилда тилшунос О.Бозоров
докторлик диссертациясида градуонимия нафақат сўзлараро муносабатлар
тизимида, балки фонетика ва фонология, морфология ва синтаксис ҳамда
стилистика соҳаларида ҳам намоён бўлувчи умумий муносабат тури
эканлиги ҳақидаги фаразни илгари сурди

6

.

Ўзбек субстанционал (формал-функционал) тилшунослигида

градуони мия

тушунчаси тилнинг нафақат лексик, балки морфологик, синтактик ва

стилистик сатҳ бирликлари орасидаги муносабатнинг кенг тарқалган

турларидан бири эканлиги эътироф этилди ҳамда бу соҳада катта изланишлар

амалга оширилди. Бундай изланишлар ўтган асрнинг 80-йилларда бошла

ниб

7

, кейинчалик бу йўналишда жиддий тадқиқотлар юзага келди

8

. Ўтган

3

Бегматов Э., Неъматов Ҳ., Расулов Р. Лексик микросистема ва унинг тадқиқ методикаси (систем

лексикология тезислари) // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1989. №6 – Б. 37

4

Сафарова Р. Гипонимия в узбекском языке (на материале обще употребительных зоонимов): Дисс.

…канд.филол.наук. – Ташкент, 1990.

5

Орифжонова Ш. Ўзбек тилида луғавий градуонимия: Филол.фан.ном....дис. – Тошкент., 1994.

6

Бозоров О. Ўзбек тилида даражаланиш. Филол.фанлари д-ри ... дисс. Т., 1997

7

Гиясов С.Т. Семантическая структура и компонентный анализ качественных прилагательных узбекского
языка. Автореф.дис. …канд.филол.наук. – Ташкент., 1983.; Бегматов Э., Неъматов Ҳ., Расулов Р. Лексик

асрнинг 90-йилларидан кейин бу илмий тушунча тадқиқотлардан мактаб ва
олий ўқув юртлари қўлланма ҳамда дарсликларига, ўзбек тилида нашр


background image

этилган тилшунослик терминларининг изоҳли луғатига кириб борди. Шу
тариқа ўзбек тилшунослигида градуонимия ва градуонимик муносабатлар
тушунчаси лексикадан морфология ва ҳатто синтаксисга ҳам татбиқ этилди
ҳамда умумлисоний муносабат тури мақомига эга бўлди

9

. Н.Воҳидова немис

тилида луғавий даражаланиш қаторларини ажратиш зарурлиги ғоясини
Европа

тилшунослари

диққатига

ҳавола

қилди.

Бу

янги

қараш

германистиканинг 1996 йилдан буён тузиб келинаётган компьютер
луғатчилиги ва сўз заҳиралари (NET, NETZ, SHATZ тизимлари ) га жиддий
тузатиш киритишни талаб қилди

10

. Бу градуонимияга доир тадқиқотларнинг

оммалашаётганидан далолат беради. Бироқ турли қурилишли тилларда
даражаланиш муносабатларини ўрганиш етарлича тадқиқ этилмаган.
Хусусан, ўзбек ва инглиз тилларида даражаланиш муносабати типологияси
масаласи шу вақтга қадар тадқиқ манбаи бўлмаган.

Диссертация мавзусининг диссертация бажарилаётган олий таълим

муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги.

Диссертация

тадқиқоти Ўзбекистон Миллий университетининг илмий-тадқиқот ишлари
режасининг А-2-271 рақамли «Замонавий ўзбек тили» (Морфология)
дарслигини тайёрлаш ва нашр этиш» (2005-2008) мавзусидаги амалий лойиҳа
доирасида бажарилган.

Тадқиқотнинг мақсади

градуонимиянинг турли тизимли тилларда

семантик-структур хусусиятларини очиб бериш ва ўзбек, инглиз тилларида
лексик ҳамда стилистик градуонимиянинг семантик категориялар сирасидаги
ўрнини аниқлашдан иборат.

Тадқиқотнинг вазифалари

қуйидагилардан иборат:

градуонимияни умумлингвистик ҳодиса сифатида тавсифлаш; ўзбек ва

инглиз тилларидаги лексик градуонимик қаторлар ҳосил қилиш йўлларини
аниқлаш;

ўзбек ва инглиз тилларидаги лексик градуонимиянинг семантик,

контекстуал хусусиятларини очиб бериш;

ўзбек ва инглиз тилларидаги стилистик градуонимияни тадқиқ этиш ва

фарқли хусусиятларини аниқлаш;

қиёсланаётган

тилларда

градуонимиянинг

градация,

градуаллик,

синонимия, антонимия, гипонимия, партонимия/меронимия, холонимия,
плесионимия кабилар билан қиёсий таҳлилини амалга ошириш ва натижада
буларнинг моҳият ҳамда мазмунини очиб бериш;

микросистема ва унинг тадқиқ методикаси (систем лексикология тезислари) // Ўзбек тили ва адабиёти.
Ташкент – 1989. – №6 – Б. 35-40.

8

Орифжонова Ш. Кўрсатилган диссертация; Бозоров О. Кўрсатилган диссертация; Нарзиева М. Шахсни ёш

жиҳатдан тавсифловчи отларнинг маъно таркиби: Филол.фан.ном....дис. –Тошкент, 1992.

9

Сайфуллаева Р.,

Менглиев Б., Боқиева Г. ва бошқ. Ҳозирги ўзбек адабий тили. –Тошкент.:Университет, 2007.

10

http://www.uzbekistan.be/press-releases/14-2008.html#; http://www.ut.uz/rus/strana/ee_otkritie_priznala_vsya

_evropa.mgr.; http://www/press-uz.info/index.php?title=home&nid=4024&my=012008&st=10


background image

микроградуоним

ва

макроградуоним

терминларини илмий муомалага

киритиш ва асослаш;

қиёсланаётган тилларда

уникал градуонимик қаторлар

ни аниқлаш; тил

корпусларига градуонимия ҳодисасини олиб кириш бўйича тавсиялар ишлаб
чиқиш;

бир ва икки тилли градуонимик қаторлар луғатларининг

лексикографиядаги аҳамиятини далиллаш.

Тадқиқотнинг объектини

ўзбек ва инглиз тилларидаги градуонимия

ҳодисаси ташкил этади.

Тадқиқотнинг предмети

ўзбек ва инглиз тилларида лексик ҳамда

стилистик градуонимиянинг семантик, структур, синтактик хусусиятларидан
иборат.

Тадқиқотнинг усуллари.

Диссертацияда қиёсий-типологик, дифферен

циал-семантик, дескриптив, лингвостатистик ва компонент таҳлил метод
лардан фойдаланилди.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги

қуйидагилардан иборат:

семантик муносабатларнинг бир тури сифатида градуонимия турли

тизимли тилларда лингвистик ҳодиса эканлиги тавсифланган; инглиз
тилидаги от, сифат, феъл ва равиш каби сўз туркумларига оид муайян
лексемаларда градуонимик муносабатлар аниқланган; градуонимиянинг
семантик категориялар билан муносабати ва уларнинг вазифадошлик,
контекстуал маънодошлик каби семантик-структур хусусиятлари очиб
берилган;

қиёсланаётган тилларда уникал градуонимик қаторларнинг шакл ва

ясалиш хусусиятлари ёритиб берилган;

градациянинг лексик градуонимиядан аффиксация, ёрдамчи сўзлар

орқали ясалиши ва интенсификаторлар қўшилиши каби структур ҳамда
луғавий ва контекстуал каби семантик хусусиятлари билан фарқланиши
исботланган;

ўзбек ва инглиз тилларидаги стилистик даражаланишнинг гапдаги ўрни

ва бошқа сўзлар билан боғланиши каби синтактик хусусиятлари аниқланган.

Тадқиқотнинг амалий натижаси

қуйидагилардан иборат: инглиз тилидаги

от, сифат, олмош, равиш, феъл сўз туркумларида градуонимик қаторларни
ҳосил қилувчи лексемалар аниқланган, шунингдек, градуонимлар
қаторларини тузиш йўллари ишлаб чиқилган; тил корпусларига лексик
градуонимияни киритиш ва градуонимлар луғатини яратиш бўйича амалий
тавсиялар ишлаб чиқилган; градуонимиянинг синонимия, антонимия,
гипонимия, меронимия/ партонимия (холонимия), плесионимия кабилар
билан муносабати ёритил ган;

градуонимия ҳодисаси барча тилларга хос эканлиги аниқланган, бир ва

икки (ўзбек ва инглиз тиллари) тилли градуонимлар луғати тузиш бўйича
амалий тавсиялар ишлаб чиқилган;

ўзбек ва инглиз тилларидаги лексик градуонимиянинг маъно, структур


background image

ҳамда миқдор жиҳатдан ўхшаш ва фарқли жиҳатлари қиёсий аспектда
аниқланган;

илмий муомалага

уникал градуонимик қатор, микроградуонимик

ва

макроградуонимик қатор

терминларини киритиш тавсия этилган; стилистик

градуонимияни тил корпуслари таркибига киритиш бўйича тавсиялар ишлаб
чиқилган.

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги

қўлланилган ёндашув,

усуллар ва маълумотларнинг илмий ва бадиий манбалардан олингани,
келтирилган таҳлиллар қиёсий-типологик, дифференциал-семантик ва компо
нент таҳлил методлари воситасида асосланганлиги, хулоса, тавсияларнинг
амалиётда жорий этилганлиги, олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар
томонидан тасдиқлангани билан изоҳланади.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Тадқиқот

натижаларининг илмий аҳамияти ўзбек ва инглиз тиллари лексикологияси,
лексикографияси ва грамматикаси бўйича назарий манба яратишда, дарслик
ҳамда қўлланмаларни такомиллаштиришда, махсус курслар учун қўшимча
материаллар беришда, ўзбек ва инглиз тилларининг замонавий академик ва
ўқув луғатларини такомиллаштиришда фойдаланилиши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижасида олинган назарий хулосалар турли қурилишли тиллар
ички системаларида градуонимияни тадқиқ қилишда илмий манба сифатида
хизмат қилади.

Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундаки, ундан янги

типдаги ўзбек ва инглиз тиллари корпусларини яратиш, мавжуд луғатлардаги
изоҳ ва шарҳларни мукаммаллаштириш, лексикологик маълумотларни
компьютерлаштиришда

кенг

фойдаланиш

мумкин. Бундан ташқари,

аниқланган градуонимик қаторлар таржима жараёнларида фикрни тўғри,
теран, таъсирчан қилиб етказиш ҳамда оммавий ахборот воситалари
томонидан ўзбек ва инглиз тилларида тайёрланадиган дастурлардаги нутқ
равонлиги, аниқлиги ва ранг-баранглигини таъминлаш учун хизмат қилади.

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбек ва инглиз

тилларидаги лексик ҳамда стилистик градуонимиянинг хусусиятлари
юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:

бакалавриат таълим йўналишида («5120100 – «Филология ва тилларни

ўқитиш (ўзбек филологияси)») ўзбек тили фани бўйича узвийлашган Давлат
таълим стандарти мазмунига сингдирилган (O’zStandart Давлат агентлигида
2014 йил 10 октябрда O’zDSt 36.1542:2014 №5164 қайд рақами билан
рўйхатга олинган). Жорий этилган материаллар ўзбек тилида даражаланиш,
синонимик даражаланиш (градуонимия), гипонимиянинг градуонимияга
муносабатини ёритишга, даража сифатнинг таснифловчи категория сифатида
эканлигини исботлашга, шунингдек, гап бўлакларида даражаланиш (кесим –
эга – ҳол – тўлдирувчи – аниқловчи) нинг хусусиятларини очиб беришга
хизмат қилган;

бакалавриат таълим йўналишида («5120100 – «Филология ва тилларни


background image

ўқитиш (роман-герман филологияси)») лексикология, стилистика, қиёсий
типология, таржима назарияси фанлари бўйича узвийлашган Давлат таълим
стандарти мазмунига сингдирилган (O’zStandart Давлат агентлигида 2014 йил
18 сентябрда O’zDSt 36.1410:2014 №05-573 қайд рақами билан рўйхатга
олинган). Жорий этилган материаллар турли тизимли тилларда сўзнинг
изоҳли таҳлилини ўргатиш, бошқа луғатлардаги изоҳлари билан қиёслаш,
лексик маъно турларини ажратиш, градациянинг стилистик хусусиятини
аниқлаш, таржимада синонимик қатордан сўз танлаш муаммосини ҳамда
эквивалентсиз ва миллий-маданий хусусиятга эга бўлган лексика таржимаси
муаммоларини ҳал қилишга хизмат қилган;

инглиз тилида сўзлараро маъновий фарқларни аниқлаб, янги сўзларни

ўргатиш

жараёнида

синонимия,

антонимия

билан

бир

қаторда

градуонимияни ҳам ўргатиш муҳимлиги бўйича амалий хулосалардан
«O’zbekiston» телерадиоканалининг маданий-маърифий мавзудаги «Болалар
учун», «Инглиз тили сабоқлари» ва «Таълим ва тараққиёт» радиоэшит
тиришларини

тайёрлашда

фойдаланилган

(Ўзбекистон

Миллий

телерадиокомпаниясининг «O’zbekiston» телерадиоканали давлат унитар
корхонасининг 2016 йил 15 августдаги 04-25-1123-сонли маълумотномаси).
Эшиттириш учун тайёрланган материаллар семантик таҳлил орқали
аниқланган инглиз тилидаги синонимик қаторлар, антонимлар ҳамда
градуонимик қаторлар билан бойитилди. Диссертацияда янги лексикани
ўзлаштириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар сўзларнинг даражаланиши,
ўзаро маънодош ҳамда контекстуал маъно яқинлигини ҳисобга олиб
ўрганишни исботлашга хизмат қилган;

қиёслаш категорияси, хусусан, тил сатҳларида унинг кўринишлари,

унинг бошқа категориялар билан муносабатини аниқлашга оид таклифлардан
Андижон давлат университетида бажарилган ОТ-Ф8-057 рақамли «Ўзбек
тилини системавий тадқиқ этишнинг методологик асослари, метод ва
принципларини шакллантириш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойда
ланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш
қўмитасининг ФТК-03-13/503-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари
тил бирликларини системавий тадқиқ қилиш метод ва методологияси асосида
ҳозирги ўзбек тили сатҳларининг системавий тавсифини яратишда хизмат
қилган.

Тадқиқот натижаларининг апробацияси.

Тадқиқот натижалари 16 та

илмий-амалий анжуман ва семинарларда, жумладан, 5 та халқаро миқёсдаги
яъни «Usbekisch-Deutsche Studien III. Sprache-Literatur-Kultur-Didaktik. Band
1: Begegung von Orient und Okzident in der Literatur/Linguistik und Varietaten»
(Мюнстер, Германия, 2009), «Язык и коммуникация в контексте культуры»
(Рязань, Россия, 2010), «Актуальные вопросы теории и практики филоло
гических

исследований»”

(Пенза-Москва-Решт,

Россия, 2011), «Free

Linguistics

Conference»

(Сидней,

Австралия,

2011),

«Приоритетные

направления в области науки и технологии в XXI веке» (Тошкент, 2014) ва


background image

«Роман ва герман тилшунослигининг долзарб муаммолари» (Тошкент, 2009),
«Тил тизими ва нутқий фаолият» (Самарқанд, 2010), «Стилистика
тилшуносликнинг замонавий йўналишларида» (Тошкент, 2011), «Тилларни
қиёсий-типологик ўрганишнинг долзарб муаммолари» (Термиз, 2011),
«Замонавий тилшунослик ва таржимашуносликнинг долзарб масалалари»
(Тошкент, 2012-2016), «Тилшуносликдаги янги йўналишлар ва уларнинг
муаммолари» (Тошкент, 2012), «Аёл фан ва таълим тизимида» (Тошкент,
2013), «Восток-Запад: аспекты взаимодействия» (Тошкент, 2015), «Ўзбек
тилшунослиги: тараққиёти ва истиқболлари» (Тошкент, 2016), «Илмий
мунозара: муаммо, ечим ва ютуқ» (Тошкент, 2016) мавзуларидаги 11 та
республика илмий-амалий конференцияларда маъруза кўринишида баён
этилган ҳамда апробациядан ўтказилган.

Тадқиқот

натижаларининг эълон қилинганлиги.

Диссертация

мавзуси бўйича жами 42 та илмий иш чоп этилган, шулардан 1 та
монография ва Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг
докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия
этилган илмий нашрларда 16 та мақола (14 таси республика ва 2 таси
хорижий журналларда) нашр этилган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Тадқиқот иши кириш, тўрт боб,

хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат.
Диссертациянинг ҳажми 231 бетни ташкил қилади.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Кириш

қисмида тадқиқотнинг долзарблиги ва зарурати асосланган,

унинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг асосий устувор
йўналишларига боғлиқлиги, диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий
тадқиқотлар шарҳи ҳамда муаммонинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқот
мақсади ва вазифалари баён қилинган. Шунингдек, тадқиқотнинг объект ва
предмети, тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари
тавсифланган, олинган натижаларнинг назарий ҳамда амалий аҳамияти очиб
берилган, тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши, нашр этилган ишлар
ва диссертация тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган.

Диссертациянинг биринчи боби «

Ўзбек ва инглиз тилларида лексик

градуонимия

» деб номланган бўлиб, ўзбек тилшунослигида ўрганилган

даражаланиш ҳодисасининг тадқиқ этилиши тарихи, луғавий даражаланиш,
қисқача тарзда бўлса ҳам, турли сатҳларда, жумладан, фонологик, мор

фологик, синтактик сатҳларда бу ҳодисанинг тадқиқ этилиши билан боғлиқ

илмий ишлар кўриб чиқилди ва уларга муносабат билдирилди. Дастлаб ўзбек
тилшунослигида даражаланиш муаммоси О.Бозоровнинг илмий ишида
ёритилган, шунингдек, бошқа тилшунослар тадқиқотларида ҳам ўрганилган.
Градуонимия фонетик, лексик, морфологик ва синтактик сатҳларда тадқиқ
этилган бўлиб, синтактик ҳамда стилистик сатҳларда эса етарлича илмий
изланишлар олиб борилмаган. О.Бозоровнинг

11

докторлик диссертациясида,

Ш.Орифжонованинг

12

бевосита луғавий даражаланишга бағишланган илмий


background image

ишида маъновий даражаланиш сўзлараро муносабатларнинг бир кўриниши
эканлиги ўрганилиб, градуонимик қаторлар ва уларнинг умумлаштирувчи
семалари, тилшунослик фанида бу муаммонинг ўрганилиши даражаси
ҳақидаги фикр-мулоҳазалар ўз ифодасини топган. Ушбу бобда мустақил сўз
туркумларидан от, сифат, олмош, равиш кабиларда даражаланиш таҳлил
қилиниб, лексемалар бўёқдорлигининг ошиши ёки камайишига кўра
даражаланиш қаторларининг ҳосил қилиниши ҳақида ҳам мулоҳазалар
билдирилди.

Градуонимияга доир назарий қарашларнинг ўзбек тилшунослигидан

жаҳон тилшунослигига секин-аста кириб бораётгани унинг моҳияти ва
мазмунининг очиб берилиши ўзбек тилшуносларининг фан ривожига қўшган
улкан ҳиссасидир. Тадқиқотда тилшунос олим О.Бозоровнинг лексик
градуонимия денотатив ва коннотатив семаларга асосланиб иш кўриши
хусусидаги фикрлари ҳамда бу борада ўрганилган предметлик маъноларида,
яъни отлардаги, сифатлар (белги-ҳолат англатувчи лексемаларда)даги
даражаланиш, саналувчан миқдорни англатувчи лексема ҳамда феъллар,
олмош ва равишлардаги лексик даражаланиш ҳақидаги қарашларига
муносабат билдирилди. Ўзбек тилшунослигида бу масалага оид амалга
оширилган барча тадқиқотлар ўрганилди. Градуонимик қатор аъзолари
камида учта бўлиши, қатор аъзолари даражанинг ортиб бориши тартибида,

11

Бозоров О. Ўзбек тилида даражаланиш. Филол.фанлари д-ри ... дис. – Тошкент, 1997

12

Орифжонова Ш. Ўзбек тилида луғавий градуонимия. Филол.фан.ном....дис. – Тошкент 1994

миқдорнинг, сифатнинг ошиши, бўёқдорлик ва экспрессивликнинг кучайиши
тартибда жойлаштирилиши лозимлиги таҳлиллар асосида аниқланди.
Градуонимик қатор аъзоларидан баъзиларининг икки ва ундан ортиқ бир
бирига жуда яқин маъноли вариантлари бўлса, у ҳолатда улар орасига «/»
белгиси қўйилиши орқали битта қаторда ёнма-ён берилади. Шунингдек,
айланма характердаги градуонимик қаторларга

циклик градуонимик қатор

деб

ном бериш тавсия этилди. Циклик градуонимик қаторнинг моҳияти шундаки,
бирор-бир ҳодисага нисбатан қатор аъзоларида бошланғич ва охирги нуқта
мавжуд бўлиб, уларнинг бу нуқталари бир-бирига антоним бўлмасдан,
айланма ҳаракатда эканлигидадир (1-расм).

1-расм. Ўзбек ва инглиз тилларида циклик градуонимик қатор

Ўзбек тилида равиш ясовчи

-ча, -ларча -лаб

қўшимчалари бўлиб,

улардан серунум равиш ясовчи

–лаб

қўшимчаси ҳисобланади. Равиш ясовчи

-ча, -ларча

қўшимчалари орқали ҳосил бўлган лексемалар ҳар доим ҳам


background image

градуонимик қатор ҳосил қилмаганлиги сабабли, диссертацияда

–лаб

қўшимчаси билан ясалган равишлар градуонимик қаторларини тузиш бўйича
батафсил таҳлил амалга оширилди. Циклик градуонимик қатор аъзоларидан
равиш шу тарзда ясалса, ҳосил бўлган сўзлар энди циклик эмас, балки
миқдорнинг ошиб боришини кўрсатувчи равишлар градуонимик қаторини
ҳосил қилади. Масалан:

кунлаб→ҳафталаб→ойлаб→ йиллаб.

Тақлидий ва

тасвирий лексемаларда даражаланиш, уларнинг қай тарзда акс эттирилиши
субъектив бўлиб, буларни оғзаки нутқда кўтарилувчи интонация ёрдамида
намоён қилиш мумкин, ёзувда эса ҳарфларни катталаштириб бериш
имконияти бор. Ундов лексемаларда ҳам градуонимия ҳодисасининг
ифодаланишида субъективлик мавжуд.

Мазкур бобнинг инглиз тилидаги лексик градуонимияга бағишланган

бўлимида олимларнинг даражаланиш ҳодисасига яқинроқ бўлган ҳодисалар
хусусида билдирган фикрлари таҳлилга тортилди. Жумладан, Д.А.Крузнинг
«Lexical Semantics» китобининг «Rank, degree and grade» деб номланган
қисмида шунга ўхшаш ҳодиса таҳлил этилган

13

. Таъкидлаш жоизки, инглиз

олимларининг семантикага оид ишларида синонимия, антонимия ва бошқа
семантик категориялар ҳақидаги қарашлари ҳанузгача мунозарали бўлиб
келмоқда. Янги технологиялар ривожланиши баробарида уларнинг онлайн
луғатлар ҳамда корпусларда берилиши муаммолари ўрганилар экан, инглиз
тилшунослигида градуонимия алоҳида тарзда бошқа семантик категориялар
сингари тадқиқот объекти бўлмаган, ўқув адабиётлари ва академ-

13

Cruse D.A.

Lexical semantics. – Cambridge, Cambridge University Press. UK. 1986. P. 192

грамматикалардан ўрин олмаган. Маълумки, ҳинд-европа тилларида луғатлар
чуқур ва мустаҳкам принциплар асосида тузилган, бутун дунёда тан олинган,
аммо ушбу тилларда градуонимия ҳодисаси алоҳида тадқиқот объекти
бўлмаганлиги учун градуонимик қаторлар луғати тузилмаган.

Синонимия ва антонимияни бирлаштирган ва 0 нуқтадан ҳар икки

томонга қараб йўналтириш мумкин бўлган лексемалар инглиз тилида ҳам
синонимик қаторларда аралаш берилган. Тадқиқотда инглиз тилидаги барча
сўз туркумларида даражаланиш, яъни градуонимик қатор ҳосил қилиши
мумкин бўлган лексемаларнинг аксарияти таҳлилга тортилди ва уларнинг
градуонимик қаторлари тузилди. Инглиз тилида градуонимик қатор ҳосил
қилиши мумкин бўлган баъзи лексемалар инглиззабон кишилардан онлайн
сўровнома ўтказилиши орқали ҳамда кўп йиллик тажрибага эга бўлган
Ўзбекистон Миллий университети инглиз тили ўқитувчиларидан, шу
университет Лингвистика (инглиз тили) мутахассислиги магистрантларидан
тажриба сўровномаси ўтказилиши орқали исботланди.

Ўзбек ва инглиз тилларидаги лексик градуонимиянинг қиёсланаётган

тиллардаги лексемалар градуонимик қаторлар аъзоларининг миқдори,
ишлатиш кўлами ҳамда ифодаланиш йўллари билан фарқланиши кузатилди.
Инглиз тилининг изоҳли луғатларида тўлиқ, мукаммал, батафсил талқинлар
берилганлиги сабабли, муайян лексемалар градуонимик қатор аъзолари


background image

миқдори

кўплигини

кузатиш

мумкин.

Шунингдек,

ўзбек

тилида

градуонимларнинг семантик, структур, лингвомаданий хусусиятларига кўра
инглиз тилидаги градуонимик қаторга ўхшамаган жиҳатлари аниқланди.
Масалан, ўзбек тилидаги

нимчорак→чорак→ярим→бутун

қатори инглиз

тилидаги

quarter→half→whole

вариантидан муайян даражада фарқланади

.

Инглиз тилидаги қаторда

нимчорак

сўзининг эквиваленти мавжуд эмас.

Мисоллар таҳлили асосида ҳар икки қиёсланаётган тил лексемалари

градуонимик қаторларида

микро

ва

макроградуонимик қаторлар

аниқланиб,

бу терминларни илмий муомалага киритиш тавсия этилди. Масалан, инглиз
тилида умумий равишда

cold→warm→hot

қатори ўзининг қутбларида

антонимлари жойлашгани учун

макроградуонимик қатор

саналса, қутблари

антоним бўлмаган яъни бу ҳолатда ҳароратнинг ошишига кўра олинган

chilly→cold→icy→mild→balmy→

warm

қатори

ва

алоҳида

олинган

warm→

hot→scorching→sultry→blistering

каби қаторлар

микроградуонимик

қатор

ҳисобланиши ҳақидаги фикр илгари сурилди. Яна шуни таъкидлаш

муҳимки, юқорида алоҳида берилган микроградуонимик қаторларнинг
бирлаштирилишидан ҳам макроградуонимик қатор, яъни барча аъзолар
иштирокидаги қаторни ҳосил қилиш мумкин:

chilly→cold→icy→mild→balmy→

warm→

hot→scorching→sultry→blistering

Ҳар бир тилда уникалиялар бўлганидек, градуонимияда ҳам мазкур ҳодисани
кузатиш мумкин. Инглиз тилида кўпайиш ёки камайиш, катта ёки
кичиклигига кўра шундай лексемаларнинг градуонимик қаторлари
тузилдики, қиёсланаётган ўзбек тилида уларга мос эквивалент қатор мавжуд
эмаслиги аниқланди. Бу кабиларни

уникал градуонимик қаторлар

деб

номлаш мақсадга мувофиқдир. (2-расм).

newborn→twins→triplets→quadruplets→quintuplets→sextuplet

s

2-расм. Уникал градуонимик қатор

Мазкур бобда ўзбек тилидаги феълларнинг даражаланиши қуйидаги

турларга оид лексемалар орқали таҳлил қилинди, яъни ҳаракат, нутқ, ҳолат,
натижали фаолият, тафаккур ва муносабат феъллари. Мисоллар таҳлили
шуни

кўрсатдики,

барча

ҳаракат

феълларининг

ҳам

градуонимик

қаторларини ҳосил қилиш имкони йўқ. Жумладан, қўл билан боғлиқ:

ёзмоқ,

тутмоқ, ушламоқ

каби феълларда градуонимик қатор ҳосил қилиш мумкин


background image

эмас деб ҳисобланса,

отмоқ

феълининг эса даражаланиш қаторини

қуйидагича бериш мумкин:

ирғитмоқ →отмоқ→ улоқтирмоқ

.

Инглиз тилида аксарият феълларнинг градуонимик қаторларини ҳосил

қилиш мумкин. Масалан, ҳаракат феъллари (activity verbs):

run→scamper

→jog→trot→gallop→rush→sprint

; мулоқот феъллари (communication verbs):

shout→yell→cry (out); roar→howl→bellow→bawl

; тафаккур феъллари (mental

verbs):

be infatuated with→love→adore →idolize→worship→be besotted

with→dote on

; таъсир феъллари (causative verbs):

allow→permit→let.

Аспект

феълларига (verbs of aspect) келсак, улардан антонимлари мавжуд бўлган
баъзи феълларда градуонимик қатор ҳосил қилиш мумкин, масалан:

begin

finish

. –

begin→continue→finish.

Таҳлил

натижалари

шуни

кўрсатдики,

қуйидаги

феълларнинг

даражаланиш қаторини тузиш имкони йўқ, булар содир бўлиш ҳолати
феъллари (verbs of occurrence) бўлиб, бу гуруҳга кирувчи феъллар миқдор ва
сифат ўзгаришларини ифодаламайди. Бундай феъллар фақат контекстуал
синонимларга эга, масалан:

to develop – to grow, to prosper, to progress, to

flourish; to change – to modify, to amend, to alter

. Шунингдек, мавжудлик ёки

муносабат феъллари (verbs of existence or relationship) гуруҳига кирувчи
лексемаларнинг ҳам градуонимик қаторлари мавжуд бўлмайди. Улар
стилистик синоним ва контекстуал вариантларга эга. Масалан:

live, indicate,

exist

.

Шунингдек,

қиёсланаётган

тиллардаги

феъллар

градуонимик

қаторларидаги аъзолар сонининг миқдор жиҳатдан фарқланиши ҳам
кузатилди.

Турли тизимли тиллардаги фаол ва пассив лексемалар маънодошлари

ҳамда антонимларнинг ўзига хос жиҳатлари, лингвомаданий, географик,
этнографик хусусиятларини эътиборга оладиган бўлсак, албатта, уларнинг
лексик градуонимиясида фарқлилик ва ўхшашликларнинг учраши табиий
ҳисобланади.

«Ўзбек ва инглиз тилларида градуонимия ва бошқа семантик

категориялар»

деб номланган иккинчи боб градация ва градуалликнинг

ўзаро фарқи, синонимия, антонимия ва бошқа бир қатор семантик
категориялар билан муносабатларига бағишланган.

Градуаллик

ва

градация

турли ҳодисалар бўлиб, тилшунос олимларнинг

градация

терминини

интенсификация

билан айнанлаштириш ҳоллари

учрайди.

Рус

тилшуносларидан

С.М.Колесникова,

С.А.Тихомиров,

Г.В.Киреева, С.С.Кадысевалар градуалликка доир

градуатор, градосема,

градацион шкала

каби қатор атамалар киритганлар

14

. Ушбу бобда

интенсификация ва градуалликнинг стилистик восита бўлган градацияга
ўхшаш жиҳатлари аниқланди. Айтиш жоизки, бу ҳодисага боғлиқ кўпгина
масалалар бўйича бир тўхтамга келинмаган. Уларни ўрганиш давомида ушбу
уч ҳодисанинг юқорида қайд этилган тилларда чалкаштирилган ҳолда
берилиши кузатилганини таъкидлаш лозимки, градуонимия ҳодисаси
улардан тубдан фарқ қилади ҳамда ушбу ҳодиса бошқа, хусусан инглиз


background image

тилшунослигида ҳам тадқиқ этилмаган.

Маълумки, табиат, жамият ўхшаш ва қарама-қарши ҳодиса ҳамда

ҳосилалардан иборат бўлиб, хусусан, фанлар ҳам бу ҳолатдан мустасно эмас.
Лисоний бирликларнинг ҳар бирида ҳам бошқа бирликларга ўхшаш ва
фарқлиликлар кузатилади. Хусусан, градуонимия ва синонимия, градуонимия
ва антонимияда шу ҳол яққол кўзга ташланади. Диссертацияда градация ва
синонимия, градация ва антонимия ҳодисаларининг ўзбек ва

инглиз

тилшуносликларида ўрганилганлик даражасига алоҳида аҳамият берилди.

Градуонимия ва синонимия ҳодисалари ҳақида фикр юритилар экан,

синонимик қаторлар градуонимик қаторларнинг бир қисми бўла олиши
мисоллар орқали далилланди. Тадқиқот натижалари яна шуни кўрсатдики,
инглиз олимлари киритган ва

near-synonym

деб номланган, бошқа тилларда

эса кўпинча

квазисинонимлар

деб юритилаётган маънодош лексемалар ҳам

градуонимик қатор ҳосил қила олади. Квазисинонимлар оддий синонимларга
нисбатан стилистик бўёқдорлиги нуқтаи назаридан бир-бирига яқин
маънодош сўзлардир. Масалан:

қизғанчиқ, хасис, қурумсоқ

.

Маълумки,

луғатда

маънодош

сўзларнинг

баъзан

кўпроқ

қўлланиладиган вариантлари берилиб, сўнг камроқ учрайдиган синонимлари
келтирилади. Градуонимик қаторлар луғатида эса лексемалар маъносида
ҳажмнинг ортиши, ишлатилиш кўлами, тезликнинг ошиши, ҳашамнинг
ортишига кўра каби қатор белгилар асосида келтирилиши лозим. Бу эса ўз
навбатида градуонимия ҳодисасининг синонимиядан фарқли томонларини

14

Колесникова С.М. Категория градуальности в современном русском языке Дис. ... д-ра филол. наук. – М.,
1999. – 214 с.; Тихомиров С.А. Гипербола в градуальном аспекте Автореф.дисс.канд. филол.наук. – М.: 2006.
– 27 с.; Киреева Г.В. Междометие как показатель градуальности в современном русском языке: Автореф.
дисс.канд. филол.наук. – М., 2010. – 20 с.; Кадысева С.С. Категория интенсивности в системе
функционально-семантических, функционально-стилистических категорий // Известия Самарского научного
центра Российской академии наук –Ташкент. 12 №5 – 2010. – С. 196-199.

очишга хизмат қилади. Градуонимия ва синонимия ҳодисалари ташқи
томондан бир-бирига ўхшаса-да, улар моҳиятан бошқа-бошқа ҳодисалардир.
Мазкур бобда олимларнинг антонимия ҳодисаси хусусидаги айрим ишлари
таҳлил қилинди. Аниқланишича, антонимия ҳодисаси ҳам ҳар икки
қиёсланаётган тилларда тадқиқ этилган, аммо уларнинг градуонимияга
муносабати, ўхшаш ва фарқли жиҳатларига оид тадқиқот ишлари олиб
борилмаган.

Ушбу бобда, шунингдек, инглиз олимларининг антонимик муносабатлар

ҳақидаги фикрлари ўрганилди. Қутбий антонимлардан ясалган градуонимик
қатор уч аъзоли бўла олади, уларнинг марказидаги лексема кўп ҳолларда
барча антонимик жуфтликлар учун бир хил бўлади. Масалан: ўзбек тилида –

кенг→

ўрта

→тор

,

қалин→

ўрта

→юпқа

; инглиз тилида

wide→

normal

→narrow, thick→

normal

→thin.

Эквиполент антонимлар жуфтликлари эса

ўзаро бирлашувчи градуонимик қатор ҳосил қилмасдан, ҳар бири алоҳида ўз
градуонимик қаторига эга бўла олади. Ранг-тус билдирувчи сифатларда
контекстуал антонимлар мавжуд бўлиб, улар ҳам ўз навбатида градуонимик
қаторларини ҳосил қила олади.


background image

«On Antonymy in English» мақоласи муаллифи Ин Сеок Йонг

антонимларни икки категорияга ажратади

15

. Шу асосда биз градуонимик

қаторни ҳосил қила оладиган, яъни қутблари антонимлардан иборат ва ҳар
икки сўз антоним ҳисобланганда алоҳида-алоҳида градуонимик қаторни
ҳосил қилиши мумкин бўлган антонимларни таҳлил қилдик. Ин Сеок Йонг

нейтраллашувчи антонимлар

деб атаган жуфтликларни таҳлил қилиш

асносида, кўп ҳолларда бундай антонимлар градуонимик қаторга эга бўла
олади, деган хулосага келинди. Масалан,

old

ва

young

жуфтликларини таҳлил

қилар эканмиз, ушбу нейтраллашувчи антонимлар ичига градуонимик қатор
жойлаштирилди (3-расм). Шу билан бирга нейтраллашмайдиган антонимлар
жуфтликларидан

happy

ва

unhappy

ўз ичига қайси лексемаларни олиб,

градуонимик қатор ҳосил қилиши аниқланди (4-расм).

oldster

adult

teenager

youngster

child

toddler

infant

newbornbaby

0

Continuum of age

100

3-расм. Нейтраллашувчи антонимик

жуфтликларда градуонимик қатор

15

In-Seok Young. On antonomy in English. Language and linguistics. Volume 19, p. 75-100

Happy

joyful

merry

In a good
mood

sad

depresse

d

downcast

miserable

Unhappy

4-расм. Нейтраллашмайдиган антонимлар жуфтликларида градуонимик қатор

Ушбу бобда, инглиз тилшунослигида антонимияга бағишланган бир

қатор ишлар таҳлил қилиниб, Д.А.Круз

16

ажратган қутбий, параллел ва


background image

эквиполлент антонимлар градуонимик қаторларини тузиш масаласи бўйича
бир нечта хулосаларга келинди. Жумладан, қутбий антонимлар градуонимик
қаторининг ўртасида ҳар доим

normal

сўзи жой олиши мумкинлиги

аниқланди:

heavy→normal→light, deep→normal→shallow

; параллел антоним

ларда эса юқоридаги ҳолат бўлиши мумкин эмас, жуфтликнинг ҳар иккаласи
градуонимик қатор тузилганда ҳеч қачон қутбларда жойлашмайди;
эквиполлент антонимлар жуфтликлари ўзаро бирлашувчи градуонимик қатор
ҳосил қилмасдан, балки ҳар бири алоҳида ўз градуонимик қаторига эга бўла
олиши мумкин. Масалан:

jolly→joy→

happy

;

sad

→sorrowful→depressed

.

Табиатнинг фундаментал қонунларига асосланган ҳолатлар – ўхшашлик

ва фарқлиликлар ҳамиша ҳамда ҳамма жойда мавжуд. Инсоният тараққиёти,
хусусан, ҳар бир фан ривожланиши ҳам уларга бевосита боғлиқлиги ҳаммага
аён. Сўз, ибора, фразелогик бирлик ва гаплардаги маъно ва мазмун
ўхшашлиги ҳамда фарқли жиҳатлар матнларда намоён бўлади. Тил
корпуслари турли жанрларга оид матнларни жамлаб олар экан, демак улар
воситасида лексемаларни семантик таҳлил қилиш имконияти бор. Инглиз
олимлари амалдаги тил корпусларига ўз она тилларидаги градуонимия
ҳодисасисини

киритишлари,

ўзбек

тадқиқотчилари

эса

она

тили

корпусларини яратишлари баробарида ушбу ҳодисани ҳам олиб киришлари
тавсия этилади.

Ушбу бобнинг учинчи бўлимида қиёсланаётган тиллардаги градуонимия

ва гипонимияга оид манбалар таҳлил қилиниб, уларга муносабат
билдирилди. Бу икки ҳодиса ҳам бир-бирига ўхшаш ва фарқли жиҳатлари
билан ажралиб туради. Гипонимларнинг турлар сифатида гипероним
атрофида жойлашиши, градуонимияда эса қатор аъзоларининг ўсиш ёки
камайиш тартибида туриши уларни бир-биридан фарқловчи асосий белгидир.
Градуонимик қаторнинг ёндош аъзолари баъзан гапларда бир-бирининг
ўрнида қўлланиши мумкинлиги кузатилса, гипонимияда гипоним ўрнида

16

Cruse D.A. Lexical Semantics. – Cambridge. Cambridge University Press. 1986. P 197-214.

фақат унинг гипероними қўлланилиши мумкин. Шунингдек, градуонимик

қаторнинг қутбларидаги аъзолар ҳеч қачон бир-бирининг ўрнида келиши
мумкин бўлмагани каби (ҳатто улар антоним бўлмаган ҳолларда ҳам),
когипонимлар

ҳам бир-бирининг ўрнида ишлатилмаслиги бу икки

ҳодисанинг ўхшаш хусусиятларидандир.

Меронимия ҳодисаси ўзбек тилида партонимия муносабатлари сифатида

биргина илмий ишда тадқиқ этилган бўлиб, бу Б.Э.Қиличевнинг «Ўзбек
тилида партонимия»

17

мавзусидаги номзодлик диссертациясидир. Меронимия

инглиз тилида анча кенг ўрганилган бўлиб, партонимия

моҳиятан унга

тенглаштирилади. Холонимия меронимия ҳодисасининг тескари ҳолатини
ифодаловчи муносабатдир, у ҳам ўзбек тилшунослигида алоҳида тадқиқот
объекти бўлган эмас. Ҳар икки қиёсланаётган тилларда ҳам

градуоним

градуонимик қаторларда ноль нуқтадан баъзан чапга (салбийлик), баъзан эса
ўнгга (ижобийлик) қараб кетиш тартибини олади. Меронимия/партонимия


background image

маълум бир предмет ёки жойнинг бутун бўлакларини атайдиган сўзлар бўлиб,
улар бутун-бўлак муносабати деб ҳам аталади. Градуонимик қаторлар сифат,
равиш, феъл, олмошлар ва ҳатто

ёрдамчи сўзларга оид лексемалардан

тузилиши билан характерланса,

мероним/партонимлар эса фақат конкрет

отларда, яъни предметларда бутун бўлакнинг номларидир. Масалан:

дарахт

илдиз, тана, шох, пўстлоқ, барг

. Ушбу

дарахт

лексемасининг градуонимик

қатори эса қуйидагича:

уруғ→ниҳол→кўчат→

дарахт

Плесионимия – лексик-семантик категория бўлиб, бир-биридан маъно

жиҳатидан фарқ қилувчи, гапдаги мазмунга аниқлик киритувчи жуфт

квазисинонимларнинг

битта гапда қўлланилишидир. Масалан:

It wasn’t

foggy

last Friday – just

misty.

Плесионимия ҳозирги кунда кўпгина Европа

тилларида

тадқиқ этилаётган ва баъзан мунозараларга сабаб бўлаётган

мавзулардан бири ҳисобланади. Плесионимия ҳодисаси ҳам ўзбек тилида
алоҳида тадқиқот объекти бўлмаган, аммо нутқимизда иккита маънодош
сўзларнинг битта гап

таркибида шундай қўлланилишини кузатамиз.

Тадқиқотда инглиз олимлари
нинг плесионимиянинг моҳияти ва мазмуни ҳақидаги фикрлари таҳлил
қилинди ҳамда уларнинг синонимлар, маънодош сўзлар ва гипонимлар билан
алоқадорлик муносабатлари ўрганилди. Тилшунос олим Г.Хирст

18

таъкидлаб

ўтганидек, таржима жараёнида аниқланишича, баъзи бир лексемаларнинг
таржимаси ҳар доим ҳам бир хил маънога эга бўлмайди. Олим уларни

тиллараро плесионимлар гуруҳи

деб аташни таклиф қилади. Бунга Г.Хирст

мисол тариқасида инглиз тилидаги

wood

ва

forest

сўзларини олиб, уларнинг

немис тилига таржимаси сифатида

Wald

сўзининг танланиши бошқа

синонимларидан кўра мос эканлигини таъкидлаб, ушбу

Wald, forest, woods

сўзлари тиллараро плесионимлар гуруҳини ташкил этишини таъкидлаб
ўтади. Битта гап таркибида иккита лексема плесионим бўлиши учун улар
битта

градуонимик қатор аъзоларидан олинган, яъни бир-биридан

даражасига,

17

Қиличев Б.Э. Ўзбек тилида партонимия. Филол...ном.дис. – Тошкент, 1997.

18

G. Hirst. Near-synonomy and the structure of lexical knowledge, - Toronto, University of Toronto, Canada, p.1.

ишлатилиш кўламига кўра бироз фарқланувчи лексемалар бўлиши кераклиги
аниқланди. Масалан: инглиз тилида:

Good-looking→beautiful→attractive/pretty

→charming/graceful /elegant→lovely/gorgeous

градуонимик қатори бўлса,

ўзбек

тилида эса

чиройли→гўзал→соҳибжамол→париваш

қаторларини

олсак, ундан қуйидагича плесионимлар жуфтлигини ҳосил қилиш мумкин
(5-расм).

а) инглиз тилида б) ўзбек тилида


background image

5-расм. Градуонимик қатор аъзоларидан плесионимлар ҳосил қилиниши

Таъкидлаш керакки, ўзбек тилшунослигида ҳали тадқиқ этилмаган

плесионимия ҳодисаси нафақат синонимлар, балки градуонимия асосида ҳам
ўрганилиши лозим. Иккинчи бобнинг охирги бўлимида градуонимиянинг
ЛСМ тизимидаги ўрни ҳақидаги айрим қарашларга муносабат билдирилди ва
барча ЛСМ мустақил ёки ўзаро алоқадорликда мавжуд бўлиши, уларнинг ҳар
бирида даражаланиш нуқталари борлиги, буларни аниқлаш, тадқиқ этиш
муаммолари ўз ечимини кутаётгани хусусидаги фикрлар билдирилди.

Тадқиқотнинг

«Ўзбек ва инглиз тилларида стилистик градуонимия»

деб номланган учинчи бобида стилистиканинг жаҳон тилшунослигида
ўрганилиши ва мавқеи, унинг ривожланиш тарихи хусусидаги назарий
қарашлар таҳлилга тортилди.

Дунё тилшунослигида стилистикага турли даврларда турлича ёндашув

лар бўлган. Шу ўринда «Стилистика сўз санъати, ифода воситалари ҳақидаги
алоҳида бир фандир»

19

деган фикрга қўшилиш мумкин. Зеро, гап сўз танлаш

санъати хусусида борар экан, бўёқдорлик, экспрессивликни ошириш учун,
албатта, сўзларнинг нутққа жило берувчи турларидан оқилона ва контекстга
мос равишда фойдаланиш ўта муҳим. Бунда нафақат лексик градуонимияни,
балки стилистик градуонимияни ҳам эътиборга олиш зарурдир.

Инглиз ва ўзбек тилларида лексик стилистикада даражаланишни таҳлил

қилиш шуни кўрсатдики, лексик даражаланишда бўёқдор ва кўчма маънодаги
сўзлар градуонимик қатордан жой олмайди, лексик стилистикада эса
уларнинг контекстуал маъносидан келиб чиққан ҳолда турли бўёқдорликка
эга сўзлар, кўчма маъноли лексемалар, шевага хос сўзлар, эпитет, метафора,
синекдоха каби фигуралар ҳам градуонимик қатордан жой эгаллайди. Лексик
градуонимик қатор ичига лексик стилистикадаги даражаланиш қаторини
жойлаштириш мумкин. Улар ижобий ҳамда салбий бўёқдорлигининг ошиб
боришига кўра даражаланиш қаторини қуйидагича тузиб, ўзаро фарқли ва
ўхшаш жиҳатларини аниқлаш мумкин (6-расм).

19

Абдураҳмонов Ғ. Стилистик нормалар ҳақида.//Ўзбек тили ва адабиёти. №6, 1969. 50-52 б.

турқ

бет

афт

юз чеҳра ораз жамол

совуқ

хунук

истарасизистарали

кўркам

ҳусндор

барно/зебо


background image

6-расм. Лексик градуонимия ва стилистик градуонимия

Инглиз тилида лексик градуонимия тадқиқ этилмаганидек, бу ҳодиса

лексик стилистикада ҳам ўрганилмаган. Таҳлилга тортилган барча мисоллар
СОСА (The Corpus of Contemporary American English) корпуси асосида
аниқланди, бинобарин инглиз тилшунослигида бошқа халқаро тиллардаги
каби корпусларнинг яратилганлиги ушбу ҳодисани ўрганиш учун қулай
имконият яратди. Аниқ ва мукаммал таҳлилга эришишда тадқиқот жараёнида
фойдаланилган корпусларнинг аҳамияти жуда катта бўлди. Чунки бу
корпуслардаги жонли тил, бадиий ва публицистик асарлардаги бўёқдор
сўзларнинг тавсифи ҳамда таҳлили инглиз тилида ҳам, ўзбек тилидаги каби
стилистик даражаланиш борлигини исботлашга ёрдам берди.

Стилистикада лексик даражаланишга бағишланган таҳлилларимизда

сифатларда бўёқдорликни оширишга хизмат қилувчи лексемаларнинг
синонимлари кўриб чиқилди. Бирор-бир предметнинг ҳажмини билдирувчи

small

– кичкина сўзининг синонимлари СОСА корпусида қуйидагича

берилган (7-расм):

7-расм. СОСА (Corpus of Contemporary American English) корпусида

small

сўзининг

синонимлари ва уларнинг миқдори

Ҳар бир синонимдан олдин берилган рақамлар уларнинг ушбу

корпусдаги матнларда неча марта қўлланилганини кўрсатади. Аммо бу
корпусда сўзларнинг стилистик бўёқдорлиги даражаси ҳақида маълумот
мавжуд эмас. Стилистик бўёқдорлик жиҳатидан уларнинг қайси бири қуйи,
ўрта ёки юқори даражада эканлигини кўрсатиш учун уларнинг стилистик
бўёқдорлигига кўра градуонимик қаторини ҳосил қилиш керак. Ушбу
корпусда келтирилган мисолларни таҳлил қилиш орқали уларнинг стилистик
градуонимик қаторларини келтирамиз.

It finds needed books at

small

bookstores in Denver or Ashtabula or in Cape

Town…

(Fantasy SciFi, 2002)

He powdered the

tiny

div and then powdered in between the fingers and


background image

toes.

(Lit Cavalcade, 1999)

Ушбу мисолларда

small, tiny

оддий кичиклик белгисини билдириб келган

бўлса, унинг синоними

petit

кўп ҳолларда бошқа сифатлар билан қўшилиб

келиб, уларга стилистик бўёқдорликни қўшади, француз тилида ‘кичкина’
маъносини англатувчи ушбу сўз нафақат ҳажмни ифодаламоқда,

балки

ёқимлилик маъносида қўлланилган яъни “

кичкинагина ва чиройли

”,

кичкинагина ва ёқимли

”. –

Rose, meanwhile, was fair-skinned with dyed dark

hair,

petit

and pleasantly wrinkled.

Diminutive

сифати бадиий асарларда қўлланилганда нафақат кичикликни

англатади, балки у салбийликни кучайтириб келиши ҳам мумкин бўлади:

Siera Wong,

diminutive

, but not fragile, ruled with an ironic fist.

Демак,

small

сифатининг стилистик градуонимик қаторини қуйидагича

бериш мумкин:

diminutive→tiny→small→petit

. Ушбу қаторни салбийликдан

ижобийлик томон бўёқдорликнинг ошишига кўра стилистик градуонимик
қатор деб ҳисоблаш мумкин.

Синтактик стилистикадаги даражаланишга келадиган бўлсак, нафақат

инглиз тилида, балки ўзбек тилида ҳам бу муаммо деярли ўрганилган эмас.
Шу сабабли мазкур бобнинг учинчи бўлимида синтактик даражаланиш ҳамда
синтактик стилистикада даражаланишга оид мулоҳазалар билдирилди. Ўзбек
бадиий асарларидан олинган мисоллар асосида, улардаги синтактик
боғланиш, стилистик бўёқдорлик берувчи сўз бирикмалари таҳлилга
тортилди, натижада синтактик стилистикада ҳам градуонимия текширилди.
Шунингдек, бу масала инглиз тили мисолида ҳам ўрганилиб, инглиз
адабиётидан мисоллар танлаб олинди ва таҳлил қилинди. Қиёсланаётган
тилларда гап семантикасидаги даражаланиш ҳам умумий тарзда кўриб
чиқилди. Бунда инглиз тилидаги модаллик гап семантикасига қай даражада
таъсир этиши аниқланиб, уларнинг ишлатилиш кўламига кўра синтактик
сатҳда даражаланиши исботланди.

Ўзбек ва инглиз тилларида содда ва қўшма гап градуонимияси, ёйиқ ва

йиғиқ каби гапларга хос хусусиятларни таҳлил қилиш асносида синтактик
градуонимия текширилди. Бунда нафақат гапнинг ҳажми эътиборга
олиниши, балки гапда маълумотларнинг тўлиқлиги, батафсиллиги муҳим
аҳамиятга эга. Шунингдек, ўзбек тилида гап тузилишининг ўзига хос
жиҳатлари ҳамда инглиз тилидаги гапларнинг структур хусусиятларини
инобатга олиш зарур. Хусусан, вокатив гаплар градуонимияси таҳлили шуни
кўрсатдики, инглиз тилидаги кўп маъноли сўзларнинг ўзига хос жиҳатлари
ҳар хил градуонимик қаторларнинг ҳосил қилинишига олиб келади, бунда
нафақат битта модель, балки сўз, сўз бирикмаси, гап ва контекстни эътиборга
олиш зарур. Шундай қилиб, ҳар иккала қиёсланаётган тилларда синтактик
градуонимия қуйидагича кўринишга эга бўлади:

Ўзбек тилида

– Сўз (гап бўлаклари) → сўз бирикмалари → содда гап →

уюшиқ кесимли гап → уюшган гап → қўшма гап → матн.

Инглиз тилида

– Word (the part of the sentence) → phrase → simple


background image

sentence → sentence with the homogeneous predicate → compound sentence →
complex sentence → text)

.

Ҳар бир тилнинг синтактик қурилишида ўзига хос мураккаблик мавжуд

бўлиб, градуонимиянинг турли жанрларда қўлланилиши муаллифнинг
маҳоратини, бўёқдорликнинг ошиб боришини синтактик даражаланиш
орқали таъминлаб, ўқувчининг онгига тўғри ва тезда етиб боришига хизмат
қилганлигини кўрсатади. Машҳур ёзувчи ва шоир В.Шекспир қаламига
мансуб қуйидаги сатрларда даражаланишнинг акс этганлиги, унинг афоризм
бўлишига олиб келган дейиш мумкин:

Love all, trust a few, wrong to none.

(all→few→none)

20

.

Ушбу бобда баён этилган фикрлар, таҳлилга тортилган

мисоллар стилистик сатҳда даражаланиш катта муаммо эканлигини, унинг
таҳлили биргина тадқиқот иши билан чекланмаслигини кўрсатади.

Тадқиқотнинг тўртинчи боби

«Лексик ва стилистик градуонимиянинг

тил корпуслари ҳамда луғатлардан ўрин эгаллаши масалалари»

деб

номланади. Ҳар қандай янги ҳодиса, янги атама ёки янги қонуният илмий
тадқиқот ишларида ўрганилади. Кейинчалик эса уларни ҳаётга, амалиётга
татбиқ этиш учун муайян ишлар амалга оширилади. Нафақат тилшунослик,
балки барча соҳаларда ҳам янги пайдо бўлган атама ёки тушунчани
оммалаштиришнинг энг қулай ва тез усулларидан бири бу уларнинг луғат
ларга киритилишидир. Баъзан уларнинг дарслик, қўлланма ёки шу соҳа
вакиллари учун мўлжалланган махсус нашрларда беришнинг ўзи етарли
бўлиши мумкин, аммо тилшунослик, адабиётшунослик каби ижтимоий
фанларга оид атама ва янги тушунчаларнинг луғатга киритилиши муҳим
аҳмиятга эга. Бинобарин, градуонимия ҳодисасининг лексик ҳамда стилистик
сатҳда кўриб чиқилганлиги, деярли барча сўз туркумларида даражаланиш
исботланганлиги уларнинг алоҳида луғатларини яратишни тақозо этади.

Дунёдаги кўпгина тиллар лексикографиясига назар солар эканмиз, тил

ўрганувчи, таржимон ва тилшунослик соҳасида фаолият юритувчи мутахас
сисларга мўлжалланган турли луғатлар чоп этилмоқда. Айниқса, замонавий
информацион технологиялар ривожланган бир даврда бундай хилма-хил
вариантлардаги луғатларни турли кўринишларда тузиш, уларда барча
янгиликларни қамраб олиш қийинчилик туғдирмайди. Демак, градуонимия
ҳодисасини ҳам луғатларга киритиш, яъни сўзларнинг синонимлари,
антонимларини бериш баробарида уларнинг градуонимик қаторларини ҳам
киритиш лозим. Шунингдек, алоҳида «Ўзбек тилидаги градуонимларнинг
изоҳли луғати», «Инглиз тилидаги градуонимларнинг изоҳли луғати» ни
яратиш ҳам зарур.

20

http://www.goodreads.com/quotes/2621-love-all-trust-a-few-do-wrong-to-none

Луғатларга киритилган ҳар бир сўз, атама, сўз бирикмаси алоҳида

аҳамиятга эга бўлиб, тил ўрганувчи нафақат сўзнинг таржимасини, балки
унинг бошқа турли маъноларини ўрганиш баробарида унинг бошқа сўзлар


background image

дан даража жиҳатидан фарқлилигини ўзи учун кашф этади. Ана шундай
имкониятни градуонимлар луғати бериши шубҳасиздир. Тўлиқ градуонимик
қаторлар тавсифига эга луғат таржимашуносликда муҳим манба вазифасини
ўтай олади. Чунки ушбу яратилиши лозим бўлган луғат изоҳлар ва
градуонимик

қаторларни келтириш билан чекланиб қолмай, балки

контекстуал маъно жиҳатидан қачон, қай бир сўз градуонимик қаторда
қандай ўринни эгаллаши ҳақидаги маълумотларни ҳам ўзида мужассам
қилади. Таржима жараёнида нафақат сўзнинг матн мазмунига мослиги, балки
таржима қилинаётган тил хусусиятлари ҳамда реципиентнинг қабул қилиш
имкониятларини ҳам эътиборга олиш лозим.

Ушбу бобда ўзбек ва инглиз тилларида лексик ҳамда стилистик

градуонимияни тил корпусларига киритиш масаласи кўриб чиқилди. Инглиз
тилидаги градуонимияни лексик ҳамда стилистик сатҳда тадқиқ этиш
жараёнида инглиз тили корпуслари катта ёрдам берганлигини таъкидлар
эканмиз, эндиликда ўзбек тили корпусини яратиш ва унга лексик ва
стилистик граудонимияни киритишни муҳим вазифа сифатида белгилаб
олиш лозим. Инглиз тили корпусларига эса градуонимияни киритиш орқали
янада мукаммал корпусга эга бўлиш мумкин. Тил корпуслари шу тилни
ўрганишга муайян даражада ўз ҳиссасини қўшар экан, тил ўрганувчи
фақатгина сўзнинг муайян синоним, антоним, гипонимларини ўрганибгина
қолмай, унинг градуонимик қатор аъзолари ҳақида ҳам тўлиқ тасаввур ва
билимга эга бўлади. Стилистик градуонимия таҳлилига оид маълумотлар
нинг корпусга киритилиши эса матнни лингвистик, стилистик таҳлил қилиш
да ёрдам берувчи муҳим восита десак, муболаға бўлмайди. Стилистик
градуонимия матнда экспрессивликни ошириш ҳамда ўзаро фарқланувчи
ибора ва фразелогик бирликларнинг контекстуал маъноларини таҳлил қилиш
каби муаммолар ечимига ёрдам беради. Шунингдек, бадиий асарлар
таржимасида ушбу стилистик градуонимлар сўз танлаш муаммосини ҳал
қилишга ва асар мазмунига таъсир қилувчи лингвомаданий омилларни
аниқлашга кўмаклашади. Бундай маълумотлар параллел корпусларда мослик
даражасини текшириш, асар экспрессивлиги ва эмотивлигининг сақлаган
лигини стилистик градуонимлар орқали тадқиқ қилиш учун ҳам муҳимдир.
Стилистик воситаларнинг корпусдаги аҳамияти тилшунос тадқиқотчилар
учун қанчалик аҳамиятли бўлса, таржимонлар учун ҳам шунчалик муҳим
ҳисобланади. Бунда таржимонларнинг ҳам сўз танлашдаги имкониятлари
жуда кенгаяди. Улар градуонимик қаторларни таржима қилинаётган тил
градуонимик қаторлари билан қиёслаб, муайян контекстга мувофиқ келувчи
аъзони танлаб олишлари мумкин.

Бу бобда шунингдек, баъзи бадиий асарларнинг инглиз тилидан ўзбек

тилига таржимаси асосида сўз танлашдаги номутаносиблик аниқланди ва
таҳлил этилди. Бу каби таҳлилларни нафақат насрий асарлар таржималари
мисолида, балки шеър, драма ва бошқа жанрлар асосида амалга ошириш
стилистик градуонимиянинг таржимадаги аҳамиятини янада яққолроқ
намоён қилишга кўмаклашади.


background image

Х У Л О С А

1. Дунё тилшунослигида дастлаб ўзбек тадқиқотчилари томонидан

ўрганилган даражаланиш, яъни градуонимия умумлингвистик ҳодисадир.
Буни инглиз тили материалларининг таҳлили ҳам исботлайди. Градуонимик
қатор қиёсланаётган тилларда бир хил тамойил асосида тузилади, аммо
уларда ҳар бир тилнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинади.

2. Градуонимик қатор камида уч аъзоли бўлиши шарт. Градуонимик

қаторнинг ўнг ва чап томонларидан охирги аъзоси баъзан бир-бирига
антоним бўлиши, баъзан эса антоним бўлмаслиги ҳам мумкин, бу
даражаланаётган лексеманинг маъновий ҳамда контекстуал хусусиятларига
боғлиқдир. Градуонимик қаторнинг қутбларида жойлашган лексемалар ўзаро
антоним бўлca, 0 даражанинг ўнг томонидаги аъзолардан алоҳида, чап
томонидаги аъзолар иштирокида алоҳида градуонимик қаторлар ҳосил
қилиш мумкин. Бундай қаторларга нисбатан

микроградуонимик қаторлар

терминини қўллаш лозим. Агар ҳар иккала қутбда антонимлар бўлса, улар

макроградуонимик қаторлар

ҳисобланади. Микроградуонимик қатор ва

макроградуонимик қатор терминлари илмий муомалага киритилиши ва бу
ҳодиса бошқа тиллар семасиологиясида ҳам алоҳида ўрганилиши лозим.

3. Ўзбекистон, Буюк Британия ҳамда Америка Қўшма Штатлари таълим

тизимидаги билимни баҳолашга оид лексемалар таҳлили шуни кўрсатадики,
ҳар бир тил нафақат лексик ва грамматик хусусиятларидан келиб чиқиб,
балки шу тилда сўзлашадиган халқлар истиқомат қиладиган мамлакатда
қабул қилинган баъзи бир атама, меъёр ва тушунчаларнинг хусусиятларидан
келиб чиқиб ўзига хос даражаланиш қаторига эга бўлади.

4. Белги, сифат ва ранг-тусни англатувчи лексемаларнинг даражала

нишида ҳам менталитет ва маданиятнинг ҳар хиллиги, предмет ёки
нарсаларнинг ҳар бир халқ тасаввуридаги ўзига хос ассоциация асосида
номланиши, бу каби сўзларнинг даражаланишида ҳам муайян фарқларни
юзага келтиради.

5. Сон компонентли, миқдорни англатувчи лексемалар даражаланиши,

бошқа градуонимик қаторлардан фарқли ўлароқ, луғатларда ўсиш тартибида
берилиши лозим. Бунда миқдор белгиси сўз маъносидан англаниши,
компонентларида саноқ сонлар мавжуд бўлса, уни ўсиш тартибида
жойлаштириш, ўлчов бирлиги сифатида миқдор, оғирлик ва узунликни
билдирадиган

лексемаларда

мазкур

белгилар

ортиб

боришининг

ифодаланиши кабилар назарда тутилади.

6. Қиёсланаётган тиллардаги феълларда ҳаракат тезлигининг ошишига,

муайян иш-ҳаракатнинг бошланиш нуқтасида номланишидан иш-ҳаракат
тугаши билан боғлиқ номланишигача, муносабат феълларида эса бўёқдорлик
белгисининг ошишига кўра даражаланиш қаторлари тузилиши бир хил.
Баъзи бир феъллар градуонимик қаторлари аъзолари ўзбек ва инглиз


background image

тилларида сон жиҳатидан фарқ қилади. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, ҳар
иккала қиёсланаётган тилларда барча феълларнинг ҳам даражаланиш
қаторларини ҳосил қилиш мумкин эмас.

7. Равишлар градуонимиясининг қиёсланаётган тилларда аъзолар сони

билан фарқланади. Баъзи равишларда бошланғич ҳамда охирги нуқталар бир
бирига антоним бўлмаса ва айланма ҳаракатда бўлса, бундай характерга эга
градуонимик қаторларга

циклик градуонимик қатор

деб ном бериш мақсадга

мувофиқдир.

8. Тақлидий ва тасвирий лексемаларда даражаланиш субъектив бўлиб,

уларни оғзаки нутқда кўтарилувчи интонация орқали ифодалаш мумкин,
ёзувда эса ҳарфларни катталаштириш орқали тасвирлаш имконияти бор.
Ундов лексемаларида ҳам субъективлик мавжуд, бунинг сабаби ҳар бир
инсоннинг ўз ҳис-ҳаяжонини ўзига хос ифодалай олиши ҳамда ундов, ҳис
ҳаяжон лексемаларининг контекстларда турлича талқин этилишидир. 9.
Инглиз тилида мавжуд, аммо ўзбек тилида айнан битта сўз билан
ифодаланиши ёки аталиши мумкин бўлмаган лексемаларнинг градуонимик
қаторларини

уникал градуонимик қатор

деб аташ мақсадга мувофиқ. Уникал

градуонимик қаторларнинг хусусияти шундаки, уларнинг бошқа тилларда
эквивалент градуонимик қаторлари мавжуд эмас.

10. Инглиз тилидаги барча феъллар ҳам градуонимик қатор ҳосил қила

олмайди. Ҳаракат (activity verbs), мулоқот (communication verbs), тафаккур
(mental verbs), таъсир (causative verbs), аспект (verbs of aspect) феъллари
гуруҳидаги лексемаларнинг градуонимик қаторларини ҳосил қилиш мумкин.
Содир бўлиш ҳолати (verbs of occurrence) ва мавжудлик ёки муносабат
феъллари (verbs of existence or relationship)га оид лексемалардан эса
градуонимик қатор тузиш мумкин эмас.

11. Инглиз тилидаги равишлар градуонимияси қуйидаги хусусиятлар

билан характерланади: ўрин равишларида предметнинг объектдан узоқлаши
шига кўра градуонимик қаторини тузиш мумкин; пайт равишларида ҳам
градуонимия мавжуд; ҳолат равишлари градуонимик қатори сифатлар
градуонимиясига ўхшашдир. Даража равишларининг турлари ҳисобланган
интенсификаторлар ва кичрайтирувчилар ҳам градуонимик қаторга эга бўла
олади. Қўшилувчи/айирувчи, муносабат ҳамда боғловчи равишларда эса
градуонимия мавжуд эмас.

12. Градуонимик қаторда бир хил маъно ва даражага эга бўлган

лексемалар орасига «/» белгиси қўйилиб, ёнма-ён жойлаштирилади, уларнинг
асосий фарқи ишлатилиш кўлами ва контекстуал маъноси турлича
эканлигидадир.

13.

Градуонимия, градация

ҳамда

градуаллик

тушунчалари ўз моҳиятига

кўра фарқли ҳодисалардир. Градуонимия термини остида фақат битта
лексеманинг луғавий маъноси асосида даражаланиш тушунилади. Градация
эса стилистик фигурадир. Градуаллик – бу рус тилшунослигида тадқиқ
этилган ҳодиса бўлиб, унинг градуонимияга ўхшаш томони шундаки, сўзлар


background image

даража жиҳатидан битта қаторга тартибли жойлаштирилса, фарқли жиҳати
эса градуалликда даражанинг кучайиши градуонимиядаги каби битта сўз
орқали ифодаланиши шарт эмас. Шунингдек, градуалликда маъно, даража
ёки ҳажм жиҳатларини оширишга ёрдам берувчи қўшимча, юклама, ёрдамчи
сўз орқали ясалган сўз бирикмалари ҳам битта қаторга киритилади. Назарий
манбаларни ўрганиш шуни кўрсатдики, градуонимия интенсификация билан
бир хил ҳодиса эмас.

14. Синонимия барча градуонимик қаторлардан жой эгаллайди, баъзи

қаторлар таркибида антонимлар ҳам учраши мумкин. Градуонимик қаторлар
ҳосил

қилишда қиёсланаётган тиллардаги синоним ва антонимлар

луғатларини чуқур ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.

15.

Градуонимия

ҳодисаси

гипонимия,

меронимия/партонимия,

холонимия ҳамда плесионимияга ўхшаш, айни вақтда фарқли ҳодисадир.
Булардан холонимия ҳамда плесионимия ҳодисалари ўзбек тили нутқида
мавжуд, лекин алоҳида тадқиқот объекти бўлмаган.

16. Қиёсланаётган тиллардаги бадиий асарлар таҳлили натижасига кўра

стилистик

градуонимия

ҳам

универсалиядир.

Стилистикада

лексик

даражаланиш қиёсланаётган тилларда турли структурага эга.

17. Синонимлар, маънодош сўзлар, контекстуал ҳамда окказионал

синонимлар изоҳли луғатларда аралаш ҳолда берилади, баъзи изоҳли
луғатларда сўзларнинг антонимлари келтирилмайди. Контекстуал синоним ва
антонимларни излаб топиш учун бир қанча манбаларга мурожаат қилишга
тўғри келади. Бу эса тил ўрганувчилар, тил ўргатувчилар ҳамда таржимонлар
учун жуда муҳим бўлган бир тилли градуонимик қаторлар луғати, ўзбек ва
инглиз тилларидаги градуонимлар луғати, яъни икки тилли луғатларни
яратишни тақозо этади.

18. Семантик категориялар, стилистик воситаларнинг ўрганилиши

таржимашунослик учун қанчалик муҳим ҳисобланса, семасиология ва
лексикография учун ҳам шунчалик зарурдир. Ҳар бир таржима қилинаётган
лексема маънодошларидан маълум бир жиҳати, даражаси, ишлатилиш
кўлами билан фарқланади. Ушбу фарқланишни таржимон градуонимик
қаторларни ўрганиш, градуонимик луғатларга мурожаат этиш орқалигина
тушуниши ва таржимада тўғри ифодалай олиши мумкин бўлади.